The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by utkirusarov15, 2022-11-28 04:13:34

Said Ahmad. Ufq (trilogiya)

Said Ahmad. Ufq (trilogiya)

Нотаниш бола нлдиз бойламини елкасида азод кўта-
рнб чодир тарафга қараб пилдираб кетди. Шудгорда
Ж аннат хола билан Зебихон қолди.

Турсунбой бир интилиш билан қамиш орасидан чиқ-
ди-ю, юраги дов бермай орқасига тисарилди. ‘

Унинг кўксида Зебига нисбатан қандайдир аламлн
ўч ёнарди. Зебихон Ж аннат холани суяб марзага олиб
чиқди. Капа олдидаги қамиш ғарамига ўтқаздн. Қум-
юндан чой қуйиб тутди. Кампир қуруқшаб қолган лаб-
ларини пнёлага тутди-ю, пегадир ичмай тўқай томонга
қарадн.

У қўлидаги чойни ҳам боласига нлинардн. Турсунбой
тупугини ютди. У ўз онасини яхши билади Агар у шу
топда унинг ённда бўлганда албатта қўлидан олиб шу
чоннн ичардп. Она бир қултум сувга зор бўлиб турган
бўлса ҳам барибир олиб ичарди. Чунки онаси ўзи емай,
унга едирган, ўзи ичмай, унга нчирган.

Йигит ўтинни ташлаб қайтиб келди. Ж аннат холага
пимадир деди. Кампир бошини сарак-сарак қилпб ўрнн-
дан турди. Мункайганича чодир тарафга қараб кетдп.

Зеби билан нотаниш бола. орқасидан қараб қолнш-
ди. Зеби қамиш устида ётган фуфайкани олнб йигитнинг
слкасига ташлаб қўйди.

Турсунбой титраб кетди. Қўллари муштга айланди.
Тишларп ғнчирлади.

Тол шохига илинган темирни кимдир тош билан урди.
Унинг залварли овози чўл бўйлаб янграб кетди.

Ошпаз одамларни тушликка чақираётган эди.
Зебн бплан нотаниш йигит ўша ёққа қараб кета бош-
лашди. Пўлда Зсби йигнтнинг билагига оснлиб олди.
Бу манзарапи Турсунбой ғазаб билан кузатиб қолди.
У очликни ҳам, танҳоликни ҳам унутдн. Телбадек
довдираб балчиқ кечиб, бўри уясидек совуқ чайласига
кетарди.
Турсунбой ҳамма нарсадан кечганда ҳам биргина шу
Зебидан кечмас эди. Ш у танҳоликда ҳам кўнглининг бнр
чеккасида қачонлардир у билан топишиш илинжи яшар-
дн. Энди у шу илинжидан ҳам маҳрум бўлганига ишэи-
ди. Зебнхон унинг охирги илинжн эди. Унннг жаранглн
кулкилари ҳймсн қулоқлари остида янграб турарди.
Унинг санъат асаридек кўркам қомати кўз олдида ту-
рарди. Бирннчи бор ўпгандаги лабида умрбод қолган
аллақандан тотлн маза ҳамон уни тамшантирарди.

402

www.ziyouz.com kutubxonasi

Энди;.чй?3.нди бу гаплар бир хаёл, бир рўё бўлиб
қолди.

Турсунбойни ҳаётда ушлаб турадиган ҳеч нарса қол-
мади.

Турсунбой ҳиссиз ҳам яшай оларди. йигитлик қаса-
мидан кеча олган, она вужудини кемнраётган дардпн
писанд қилмаган, шармандаликда яшашга рози бўла
олган йигитда яна қандай ҳис бўлиши мумкин?

Шуларнинг барига кўнган одам севгисиз ҳам яшаши
мумкин.

Турсунбой ана шундай бўлиб қолганд«с

X

Чўл баҳорини ҳеч қаернинг баҳорига ўхшатиб бўл-
майди. Ҳозиргппа яшнаб турган осмонни бир зумда қўр-
ғошиндек булут ўранди. Шатир-шутур ёмғир қуяди. Мо-
мақалдироқ еру кўкни ларзага солиб қалдирайдн. Шам-
ширдек ялтираган чақин чўлнинг олисларигача ёритади.

Ҳамма ўзнни панага оладн. Кўплар ёмғирдан қочиб
улгурмаёқ, офтоб яна чарақлаб кетади. Таннн яйратади-
ган бнрам ғалати шабада эсадн. У қнрларда тўпиққа
етиб қолган майсаларнинг тароватлн исини олиб ке-
лади.

Чўл осмонида нурлн ншком бўлнб камалак пандо бў-
лади. Унннг беқасам ранги анча вақтгача ўчмай туриб
қоладн.

Баъзан офтоб ҳам чарақлайверади, жала ҳам қуяве-
радн. Бунақа пайтда одамлар, бўри болалаяпти дейн-
шади.

Найманликлар баҳорнинг ана шундай кунларини ке-
чнришаётган эдн. Уларнннг бу ерга келишганига икки
ярим ойдан ошиб қолдн. Ш у пайтгача тўқайда алла-
қанча ерни шудгор қнлиб қўйишди.

Уз участкаснни ағдариб бўлган Низомжон энди қўш
от қўшилган сихмола кетнда тинимсиз ер текислайдн.
Моланннг тароқ снхларига нлашган қамиш илдизларн-
ни йиғиб, ғарам қиладн. Унинг қўллари ишда, кўзи шуд-
горда, аммо хаёли Зебихонда эди.

Зебихон саккиз кун бўлдн Знрилламага кетган. Қург
тутяпти. Ж ан н ат хола яримжон бўлиб стиб қолган. У
гоҳ ҳуд, гоҳ беҳуд. Икромжон бир оёқлаб шудгор кезади.

403

www.ziyouz.com kutubxonasi

Ж аннат хола шу аҳволда ҳам судралиб пшлаётган-
лар олдига келадн. Ғимирсиб уларга чон ташнйди. Эри
қанча койиса ҳам парво қилмайди. Икки кунгина ётади-
да, яна қумғон кўтариб шудгорга келадп, ё бўлмаса тў-
қайга кириб ўтинбоп илдиз теради.

— Утиннинг сира зарурлиги йўқ. П ўк илднздан ўтин
чиқмас, бу ўтиндан тутун чиқмас. Нима қпласиз илдиз
йиғиб.

Тўланбойпмнг гапи унга кор қнлмайди. Барибир ил-
диз йиғиб келаверади.

Ж аннат хола бутунлай ётпб қолишдан қўрқарди.
Етиб қолсам, Турсунбойнннг ҳолн нима кечадн, деб
ташвншланадн.

У бир ҳафтадан бери ўғлинн кўргани йўқ. Турсунбон
билан бундан етти кун олдмн учрашганда:

— Болам, одамлардан ажралиб чпқолмаяпман. Ов-
қатингпи зовур орқаснга қўйиб кетаман^— деб тапинла-
ган эди.

Шундан берн икки марта овқат оборнб қўйдп. Ҳар
боргаида бўшаган товоқни олнб келарди.

Бугун ҳамма баробар шудгорга чиққан. Ҳар ер-ҳар
ердан бўғиб пол олишяптн. Уч кун ичида пол тортнб
бўлншса каналдан арнқ очиб келишадп. Ҳаммаипнг да-
лада бўлнши Ж аннат холанинг айнн муддаоси эди. У
кечадан бери ўрнидан туролмай ётган бўлишига қарамай
вақтнн ғанпмат топиб, чоднр орқасига ўтиб қозои осди.
Гўштснз бўлса ҳам палов дамлади-да, эрининг келиб
қолишидан қўрқиб дам еднрмай сузиб олди. Қумғонда
қайпаб турган сувни грелкага қуйиб бир кафт кўк чой
солдн-да, мункиллаб орқа йўл билан тўқайга кетдн. Бе-
лига-бойлаб олган грелка пахтали ннмчадан ўтиб биқи-
нинн куйдирардн. Аммо у мункайганича аламга тншн-
ни тишига қўйиб чндаб борарди.

— Пешонам қурсин, не кунларга қолдим.
У тўқай ичига кириб ташқарндан қараган кишининг
назари тушмайдиган бўлгандап кейингпна грелкани бе-
лидан олди. Терлаган экан, баҳор шабадаси танипи яй-
ратнб юбордн. Кўйлак ёқаларнни ечиб роҳатланди.
Ж ан н ат хола кўп ўйлади. Боласннинг, эрннипг, ўзн-
нинг тақдири тўғрнсида жуда кўп ўйлади, ўйининг охири
шу бўлди: «Б у хнлда яшаб бўлмайди, эпди бас! Турсун-
бойнн инсофга келтирнш керак. Эгилган бошнн қилич
кесмайди. Урушга борснн. Узнни оқласин. Ягона йўл шу1

404

www.ziyouz.com kutubxonasi

Агар Турсунбой кўнмаса, упи ўзим тутиб бераман Шун-
дай қиламан!»

Онапнпг қарори қатънй эди.
У Турсунбойнинг чайласнга яқнн боргандабирдан
юраги ҳовриқиб кетди. Боласн донмо чайлаолднда тнз-
засини қучоқлаб ўтнрардн. Иега кўринмайди? Қампнр
шошнб чайла ичнга бош суқди. Турсунбой қамнш устп-
да кўзларинп юмпб ётибди. Она қўрқнб кетдн. Узини
унинг устнга ташладп. Турсупбой кўзнни очди, унга
аламли қаради.
— Сенга нима бўлди, болагинам?
Турсунбойда аллақапдай шер кучи пайдо бўлди-ю,
сапчиб ўрнидан туриб кетдп. Қейпн дармонсизланиб
яна ёнбошпга йпқилдп.
— Нима бўлдп? Тобинг йўқмп?
Турсунбой аранг жавоб бсрдн:
— Бир қафтадан бери туз тотганим йўқ.
— Ахпр иккн марта овқат келтириб қўйгандим-ку.
— Бўш товоқдан бошқа нарса кўрганим йўқ.
Ж аннат хола ҳар гал товоқни олганн борганда товоқ
тупроққа қоришпб ётганини кўрардн. Бироқ, у ўғлининг
феълннн бплганидан, ўзи шунақа, у ердаги чўпни бу ер-
га олнб қўймасди, дсб қўя қоларди. Боланннг айби қачон
онасига билинибдп, дсйсиз! Қапча хавф-хатарда пишир-
ган овқатн боласига буюрмаётган экан, уни итлар тала-
шиб ейишаётган экап.
Ж анпат хола рўмолга ўралган товоқни шошиб ўглп-
нинг олднга қўйдп. Турсунбон кир бўлнб кетган панжа-
ларини баробар товоққа тиқпб гижимлаб оғзига солар-
ди. Икки-уч ошамдаёқ товоқ бўшадп. Она грелкадан
сопол пиёлага чой қуйиб боласига тутди. Турсунбой ола
туриб қўлн қалтнраб ппёламп тушириб юборди. Кўзларн
олайиб она тнззасига бошини ташлади.
Баданидан ачимсиқ тер ҳиди келиб турган болани
она бағрига босиб бошларидан снлади.
Турсунбойнннг иснтмаси баланд эди.
— Безгак тутяптп сепи, болам. Юр, юр, кетайлик.
Сени олиб кетганн келдим.
Турсунбой жавоб ўрнпга инградн.
Ш у топда Ж аннат холанпнг кўзнга дунё қоп-қоронги
бўлиб кетди. Уз дардинп унутди. Бошндаги рўмолини
ечиб кўлмакдан ҳўллаб келиб, ўғлинннг пешонасига бос-
ди. Боласи кўзини очман иигради.

405

www.ziyouz.com kutubxonasi

Ж анпат хола ориқ бармоқлари билан ўғлининг юзла-
рндан силаб, кўзларнни бир нуқтага тикканича овоз чн-
қазмай йиғларди.

Орзулар шамолга учди. Ҳомилаликдан то шу кун-
гача қилган умидлари тамом бўлди. Боласининг йўл-
га кирган кундаги қувонч, тили чиқиб, бнринчи марга
ая, дегандаги олам салтанатнга тенг шодликлар, дадч-
си опичлаб гузарга олиб чиқиб кетаётганда эшик оллч-
да орқасндан қараб қолгандаги ҳеч нарсага тенг кўриб
бўлмайдиган бахт, биринчн бор мактабга кузатганда
оппоқ кўйлак, ғарч солиб тикнлган этик кийиб чопқид-
лаб кетаётгандаги тонгдек, ҳеч қачон кўрмаган тонг ..
Ҳаммаси, ҳаммаси она кўз олдндан бир-бир ўтавердн.

Турсунбой алаҳсирарди.
— Янгн тўним қани, этигим... Зеби, Зеби! Зебп'
Эшикнн кнм тақиллатяпти, очма! Олма пишиб қопти-ку.
Келяптн, келяпти! Велосипедимга тегмасии! Этигимчи
торт! Ошингни емайман! Зеби қанн?!
Ж аннат холанинг юрак-бағри эзилиб кетди. Нима
қилсин? Нима қилса; боласинннг дардига эм бўладч?
Чорасиз! Унинг дардинн енгиллатишга ҳеч қандай им-
кон йўқ. Боласи қувгин. Ҳамма эшик берк. Очиқ ҳаво
ҳам унга берк. Ш у торгина тўқандан бошқа маконн йўқ
унинг. Бу жой ҳлм унп умрбод сақлаёлмайдн.
Она икки қўлинн осмоига кўтарнб фарёд чекди.
' — Э, худо, мемда шунча қасдннг бормнди!
Унинг ҳавога кўтарилган қ\'ллари шалоплаб икки
тиззарига тушди. У шу кўйн қанча ўтирганинн билмай-
ди. Атрофни қоронғулнк босган, қамншлар шамолда со-
вуқ гувулландн. Енида ётган боласи ўқтин-ўқтнн аянчли
инграйди. Ш у пайт олнсдан кимнингдир, «Жанннаааат»,
деб қичқиргани эшитнлди. Она ҳушнга келиб қулоқ тут-
ди. Уша овоз яна бир неча бор такрорланди.
Ж аннат хола ўрнидан турди. Қоронғида боласиннпг
башарасн кўринмасди. Яна ўтириб тимирскиланиб пешо-
наспни топди. Ҳамон нсеиқ.
Она нккн ўт ораснда қолди. Кетса, боласидан кўнглп
тннчимайдп. Кнм бнлади, ҳоли нима кечади? Кетмаса,
ҳозир уни қидириб келиб қолишади. Унда нима бў-
ладн?
У боласннннг пешонасндан қўлннн олмай тураверди.
Уни чақнраётган овоз борган сари яқинлашавердн. Опа
шошнб чайладан чиқдп.

4С6

www.ziyouz.com kutubxonasi

Қямишлар орасилан бир неча жойда мапп.ала кўрин'
Ли. Ҳар тарафдан «Жаннат!», «Ж аннат!» деган товуш-
лао келардн.

Уни адашган, ё бўлмаса бнрон фалокатга йўлиққан
гумон қилиб ҳамма баравар оёққа турган эди.

Ж аннат хола жон ҳолатда и^удгор олннган тарафга
гогура бошлади. У қамиш орасидан чиқиши биланоқ Нн*
зомжон йўлиқди.

— Қаёқда юрпбсиз, ая, тинчмисиз?
Ж ан н ат хола унинг Ннзомжонлнгнни овозидан та-
нндн. Нима дейншнни билмай ғўлдиради.
Низомжон овозининг борича тўқайга қараб қич-
қирдн.
— Келаверинглар! Ж аннат аям бу ёқдалар!
У бир неча марта атрофга шундап деб қичқиргандан
кенин машъалалар шу тарафга қараб кела бошладн.
Биринчн бўлиб оқсоқланнб Мкромжон келди. Бирпасда
уни машъала кўтарганлар ўраб олишди.
— Қаёқда юрибсан?
Ж аннат хола жаяоб беролмади. Унинг кўзлари бежо.
Ф ақат қўлларинн муттаснл силкптиб тўқай тарафга қа-
раб қичқирарди. Она ақлдан озган эди. Низомжон уни
суяб чодир олднга олнб келгунча терга пишиб кетдн.
Ж ан н ат хола ҳамон тўқайга қараб қнчқирар, унипг қў-
лидан чиқнб ўша ёққа гогурмоқчн бўларди. Чодир нчига
киришганда, у бирдан жнмнб қолди. Ҳоллан тойиб тў-
шакка ўзини ташлади-го, қимирламай шифтга тикилиб
ётзвердн.
Одамлар бирнн-кетнн тарқаб кетишдн. Икромжои
Ж аннат холаннпг схгзига чой тутдн. У бошнни сарак-са-
рак қилнб пчмадн. Дармонсиз қўллари билан кўрпанн
бошнга тортиб кўэими юмди.
У шу ётганнча эрталаб ҳам кўзини очмади.
У ягона фарзандидан умнд узолмай, унииг бахтиии
кўролмай армон билан чодирда жон берГан эди.
Эрта азонда Низомжон Тоғага хабар берганн Знрнл-
ламага от чоптнриб кетдп. Тушга қолмай Икромжонпипг
ёр-биродарларн грузовойда тобут бнлан етиб келишди.
Чўл уфқч қизариб турган кеч пайтнда марҳуманинг жа-
сади солннган тобутни елкага олишди. Низомжон унга
ўғил бўлиб, ҳасса тутнб, тобут олдига тушди.
Унинг ўз боласи тўқайда, қамишлар орасидан маро-
еимнн кл’затпб турардм. У кнм вафот топганнпн бнлмлс*

407

www.ziyouz.com kutubxonasi

ди. Дадасинииг тобут одднла бсл боғлаб йиғлаб кета-
ётганини кўрди-ю, кўзлари бежо бўлиб кетди. Ахир, у
куни билан онасини кутаётган эдн. Унга овқат олиб кел-
моқчи эди. Ннма бўлдн? Наҳоткп ўлган бўлса? Эндн
унинг ҳоли нима кечадп? Энди унга ким овқат олиб ке-
лади?

Она унга фақат кийднриш, едириш учун она эди, хо-
лос. Она унннг фироқнда, дардида адо бўлди. Боласи
эса бу тўғрида ўйламасди.

Она, қазойим етиб оламдан ўтсам, болам ўз қўлн
билан қабрга қўяди, деб умнд қиларди.

Боласи қабрга яқин келмай бўрига ўхшаб тўқайдан
хунук қараб тура-рди.

Она, болам орқамда қолади, чнроғнмни ёқадн, деб
ният қнлардн.

Боласи бундай ўйларни бошига келтирмасдп. У ту-
ғиб катта қилган онасинпнг жасаднни бегоналар елкада
табаррук қилиб кўтариб кетаётгапларинп кўра туриб
ҳам бнр қадам олдинга жилмасдн.

Қуёш қип-қнзнл чўғ бўлиб ботаётган чўл оқшомида
ҳижронзада, аламзада, фарзанд доғида куйиб адо бўл-
ган онанн тупроққа қўйишди.

Ҳамманннг бонл! қуйи эгилган.
Икромжоинн Тоға суяб турарди. Низомжон қабр
ённда чўккалаб бош эгнб ўтирганича ҳамма қўзғалган-
да ҳам бошини кўтармади.
Офтоб ўчди. Уфқда оловли булутлар қолдн. Низом-
жон бошнни кўтарганда ялтираб турган парча булутлар
куйган қоғоз чўғидек бнрпасда ўчди. Чўл жимжит бў-
либ қолди. У ҳасрат-надомат билан битта-бнтта босиб
чодир томонга юра бошлади.
Қишлоқдан келганлар грузовойга чпқиб олишган.
Тоға Ннзомжоннн кутиб турган эди, ёнига чақир-
ди.
— Иним, чайлада ётма! Кўрпа-тўшагингнн кўтариб
амакингнинг чоднрнга кел. Елғиз қолмасин,— деб тайнн-
ладн.
Низомжон уиинг айтганпни қилди. Чодирда фонарь
ёқмай Икромжон тнззасини қучоқлаганича қимирламай
ўтирарди. Ннзомжои пима депишини билмай бордон ус-
тнга ўрин сола бошладн. Икромжоп унга қайрилиб қа-
рамади ҳам. Низомжон қаттиқ чарчаганидан ёнбошлаши
билан ухлаб қолдн. У эрталяб топг қоронғнсида уйғон-

408

www.ziyouz.com kutubxonasi

дн. Икромжон ҳали ҳам ўшандай цнмирламай ўтмрар-
ди. Низомжон нима деб овутишнн билмасди. Нпма ден*
ди? Бола бўлиб бировни юпатмаган. У Икромжоннпнг
ёнига тиз чўкнб елкасига ҳўлнни ташладн. Икромжон
унга ўгрплнб қаради. Унннг оқ оралаб ҳолгап соқолла*
рида ёш томчиларн тнтраб турарди.

Низомжоп ўзинн тутолмадп. Ҳўнграб йнғлаб юбордн.
Чодир тсшигидан сришиб кетгап осмоннинг бпр пар-
часи кўринпб турардн.

ТУРТИНЧИ БУЛ ИМ

I

Чортеракнинг оқ ўрикларн пишди.
Иноят оқсоқол Марғилон билан Чортерак ораснга
танда қўйиб қолган. Қишлоқдагилар: «Оқ ўрнк пншдн,
энди ит тннса тинади, қуш тинса тинадп, аммо Иноят
оқсоқол тннмайдп», дейишарди.
Дарҳақиқат, оқсоқолнпнг қўли қўлнга тегмасди.
Колхозчнларннпг ҳовлнларпдагп, чорбоғларидаги ўрик-
лар пишиб ётнбди. Унп бозорга оборпб сотадиган эр-
каклар қани? Ҳаммаси урушда. Борлари ҳам даладан
бўшамайдп. Ғўза яганага кнрган, гшлла ҳаммани шо-
шнриб қўпгап. Хотнилар эрта азонда далага чнқнб ке-
тишганича кун ботганда қайтишади. Кампирлар қурт
билан овора.
Бутун қпшлоқда битта бекорчи шу Иноят оқсоқол*
Колхозчиларпннг ўрикларинп тупи билан сотпб олади.
Қоқ саҳарда ўрик териб офтоб ёйилмай, эшакка ортга-
нича Марғнлон бозорига қараб кетади. Кечалари эшик-
ни танбалаб пул сапайди. Ғижимлангаи бир сўмлик-
ларни ҳўллаб, самоварнинг қорнига ёппштирнб
дазмоллаб, обдан чиройлн қилнб тахлаб олади. Иши
битгандан кейип ҳам дарров чўзплнб ёта қолмайди. Со-
тиб олинган ўрикларнн эгалари қоқиб емаётгапмнкан,
деб маҳаллани маҳснчап айланиб девор наҳраларидан
қараб юрадп (калнш кпйпб юрса шалоплатнб билдпрпб
қўйиши мумкин).
Бугун Оқсоқол бозордан кеч қайтдн. Узи ҳам ниҳоят*
да чарчаган эдн. Шунча йўлга эшак орқасидан юриб

409

www.ziyouz.com kutubxonasi

икки мярта бориб келиш осонми! Уртасидаи йиртилгаи
қизил ўттиз сўмликни папирос қоғоз билан тншининг
кирида елимлаб ёпиштираётган эди, бирдан эшик та-
қиллаб қолди. У шошиб дастурхон устидаги пулларга
чопонини ёпди-да, эшикка борди.

Почтальон экан, хат берди-ю, индамай кетавердн.
Иноят оқсоқол саводсиз эди. Хатнинг кимдап келганини
бнлолмай чироққа солиб у ёқ-бу ёғига қаради. Кейин
ёнига қўйиб, тағин пул санашга тушиб кетди. Бирдан
юрагн ҳовриқиб яна хатни қўлига олди.

— Молиядан эмасмикин? Бозорком паттачиси ёмои
қараб юрган эди, бир бало қилиб налог чнқазган бўлма-
син. Нима кўп, бу замонда ғаламис кўп.

Дплдор кетнб қолгандан бери Икоят оқсоқол кечаен
сира уйни ташлаб чиқиб кетмасди. Самоварга-ку, ўрик
пишгандан бери оёқ босмай қўйган. Нима қилснн? У
пулларини қийиғига тугнб тўнннннг нчидан белига сириб
боғладп-да, кўчага чиқди. Симёғоч тагида бекинмачоқ
ўйнаётган болалар олдига келиб қайси бирига ўқктсам
экан, деб андак ўйланиб турди-да, биттасинп танлаб
четга чақирдп.

— Менга қара. Ҳожакбарри ўғлисан-а, эртага бнр
дўппн ўрик бераман, мана шу хагти ўқиб бер. Аввал
қара-чи, кимдан келгапакан?

Бола хатнн олнб, электрга солиб, конверт устндагн
ёзувни ўқнди.

— Дилдор опамларга келган-ку.
— Кимдан кепти?— деди шошнб Оқсоқол.
— Низомжон акам ёзибдилар.
Оқсоқол боланинг қўлидан конвертни т о р т б олди,
Шипиллаганича орқасига қайтиб эшик олдига келди.
— Аҳмоқ! Энди эсинг кирибди. Мусофирлнк, дайдн-
лнк жонингга тегибдн-да. Меи бнр иш қилсам билиб қи-
ладиган одамман.
Оқсоқолнинг кўзига Дилдорларнинг оқ тунукали
ичкари, ташқари ҳовлиси, снгири, ичкари уйга тўшаб
қўйнлган қашқар гнлами кўриниб кетди.
Оқсоқол соқолинн тутамлаб ўйлардн.
Хатни очмаслик керак. Буларнинг ишига аралаш-
мпганим маъқул. Ҳуркитиб қўяман. Хатни индамай Дил-
дорга обориб бераману, ўзим ҳеч нарса билмаган бўлиб
туравераман. Б у гал ўзлари дон олишиб топишганларн
дуруст. Мен фақат пуфлаб алангалатиб тураман.

410

www.ziyouz.com kutubxonasi

Оқсоқол шундай хаёл билан шгчниб ҳовлига кнрди.
Супа олдидаги урикни бнр тепған эдн, дув этиб тў-
килди. Айвондан тоғорача олиб мункайганича битта қўй-
ман тернб солди.
У эшикка кншан қулф уриб қудасиникига қараб кет-
дп. Эшик очиқ эди. У тақиллатмай ўз уйидек кирнб бора-
перди. Днлдор айвонда, беланчакда ухлаб қолган боласи
ёнида китоб ўқиб ўтирарди. У Оқсоқолни кўрнб ўрнидан
турди.
Дилдор уйдан чиқиб кетгандан бери Оқсоқолни кўр-
маганди. Чол ҳам неварасинм кўргани ақалли бирон
марта келмадн. Қунига минг айланнб, минг ўргулади-
ган қнзи бўлса Дилдорнннг кўзи ёрнганини эшитнб қам
бирон марта қолидан хабар олмади. Шунннг учун ҳам
Дилдор қайнатасини совуққина қарши олди.
Чол айвон лабига ўтнрнб фотиқа ўқиди. Ҳол-ақвол
сўради.
— Неварагинамни бир кўрай деб келдим. Болаги-
иамдан қолгаи туёқни бир кўрай деб келдим. Айтганча,
ўригинг пишган эди. (Оқсоқол ҳали ҳам унинг кўнгли-
ни шунақа гаплар билан юмшатиш пайида эди.)
Огзинг тегсин деб олиб келган эдим.— Чол шундай
деб белбоққа тугилган тоғорачани сурнб қўйди.— Қудам
кўринмайдилар?
Дилдор маъюс жавоб берди.
— Утган куни касалхонага обориб қўйдик. Сал оғир-
лашиб қолднлар.
Оқсоқол аттанг, аттанг, деб бошини сарак-сарак қил-
ди. У аттанг, деярди-ю, ичида бу гапнинг аксини ўй-
ларди.
— Тнрикчилнгинг қалай, болам?
— Бпнойидек ўтиб турибди.
— Бирон нимадан сиқилаётган бўлсанг тортинмай
айтавер.
Оқсоқол шундай дея туриб белбоғига қўл узатди. Қў-
ли букланган конвертга тегиб уни атайин беихтиёр ол-
гандек қнлиб кўзи яқнпига олиб келди.
— Ия, эсим қурсин, шу топда почтачи манави хатни
ташлаб кетганди. Кнмдап экан, ўқиб бермайсанми?
Дилдор тнлар-тиламас конвертнн қўлига олди. Хагга
қараб ранги оқарди. Унинг ҳаракатларини чол зимдан
кузатиб турардн.
— Хат менга экан.

411

www.ziyouz.com kutubxonasi

■— Кимдан?— чол бу гапни бепаргзо айтишга урннди.
Дилдор хатни ёнига қўйди.
— Бир одамдан экан.
Оқсоқол ҳовлнга, кскса тут шохларн энгашиб тур-
ган тунука томга суҳланнб бнрма-бнр қараб чиқди.
Кўнглидан, жиндек ремонт қилса эллик мингга кетади,
деган ўй ўтказдн.
— Ҳай майлн, болам, бўлмасам мен кетай. Сиқилиб
қолсанг, айтарсан.
Оқсоқол тоғорани устунга тираб қўйилган патнисга
ўзи бўшатиб ўрнидан турди. Дилдор унн кузатиб эшик
олдига ҳам чиқмадн. Қандай ўтирган бўлса шундай ўти-
раверди.
Оқсоқол боя, неварагннамни, болагннамдан қолган
туёқни кўргани келдим, деган эди. У беланчакда ётган
невараснга қарамади ҳам. Бува бўлиб у неварасипипг
юзини ҳам кўрмаган.
Дилдор бу оилада салкам бир йнл яшаб чолнинг ни-
малнгнни бплиб олган эди. Уларнинг нчпда биттагина
одамшавандасн Мизомжон эди. У отасннннг, опасининг
юзсизлигига чндолмай кетнб қолган. Ф ақат шулар учун-
ми? Дилдор ўзига бундай савол беролмасдн. Агар шун-
дай деб сўрагудек бўлса, Ннзомжоннинг кетиб қолиши-
га энг асоспй сабабчи ўзн эканини бнларди. Ана шунинг
учун ҳам бу тўғрида ўйламасликка ҳаракат қилардн.
Оқсоқол кўчага чиққандан кейнн сал нари бориб яна
орқасига қаради. Ойдинда тунукасн ялтираб турган
иморатга анча қараб турдн. Кейин уйига эмас, қизпни-
кига қараб кетди. У Яккатутга етмасданоқ қизига
йўлиқди.
— Қаёқда юрибсиз, дада? Икки марта неварангизии
гобордим, йўқлар, эшнк берк, деб қайтиб келди. Хаво-
тир олиб келаётган эдим.
— Келннингнннг олдига борднм. Гап кўп, қизим.
Ҳали айтиб бераман.
Ота-бола индамай кетаверншди. Сал юргандан кейин
чол тилга кирди:
— Рисол, эртага Дплдорникига бориб жиянингни
кўриб кел.
Рисолатнннг юраги шув этнб кетди. Дилдор бирон-
та нағма чиқазаётган бўлса керак, деб ўйлади. Унинг
шундай ўйлашга асоси ҳам бор эди.
Дилдор ўзини Низомжонга мўлжаллашаётганини

.412

www.ziyouz.com kutubxonasi

билиб қолгандан кеГшн Гшглаб бошпга одам тўплаган
эдн. У ана ўшандагмиа Низомжоннинг йўлда унга айт-
ган: «Бойқуш! Хонадонимизга кулфат олиб келдинг,
шумқадам», деган гапларининг маъноснга етган эди.

Дплдор уларнпнг ннятларнпи ҳам билиб қолганди.
Уларга Днлдордан ҳам унинг мулкн керак, шу мулк деб
уларнннг жони халак.

Дилдор отаспннкндан олиб келган жамики моллари-
ни уларга ташлаб эгппдаги кийим бнлан чиқнб кетган
эди. Оқсоқол унинг уйндагн нарсаларнн сандиққа жоп-
лаб эшикка қулф урган.

Ш у топда Рнсолатнпнг хаёлидап унпнг ўша молларн
ўтган эдн. Дилдор молларипи даъво қилдимикаи?
Дадам, уйига борпб кўнглини ол демоқчими? Мккови
олдинма-кетнн ҳовлнга кирншди. Болалар ҳали ҳам ухла-
май бнр-бирини туртнб ётишардп. Оқсоқолни кўриб кўр-
пага бурканиб олишди. Каттаси кўрпадан бош чиқариб
бувасига мақтанганмамо қарадн.

— Дадамдан хат келди. Иккита орден оптилар.
— Шунақамп,— деди чол.— Ж уд а бинойи иш бўпти,
ордири борларга иониз текпн эмиш. Келеа Снбирга
олма обориб сотамнз. Қани, қпзнм, овқатннгнн олпб
кел.
Рисолат ликонда шовла олпб келиб олдига қўйдн.
Оқсоқол қўлп бплан шовла еяркап, қизнга танбеҳ бера
бошлади.
— Бунақада тилладан тоғпнг бўлса ҳам бпр ҳафта-
да тамом қиласан. Шовлага ҳам шунча гўшт соласанми.
ё ғ и н и қара, жонвор юзига чиқнб кетибди. £ғ деганпи
тупукдеккпнасини қозонга ялатворса бўладн. Х ўж а ма-
ҳалладаги кабобчи болага тайпнлаб қўнганман, суяк
беради. Қайнатсанг ана ёғу мана ёғ. Болам, режалик
бўлиш керак, режалик. Замон шунақа.
Оқсоқол бармоқларининг орасигача тилини тиқнб
ялаб маҳсисига қўлини суртдн.
— Хўш, эндн, манави гапди эшнт. Саёқ укангдан
хат келди.
— Қани?— шошиб сўради Рисолат.
— Хат мепга эмас, Дилдорга.
— Вой, адо бўлсин,— деди чўзиб Рисолат.— Қирғин
кегур кеннойиси жнгаридан ҳам азиз бўпти-да.
— Шошма, шошма, гап тагида гап бор. Ха.тни бола-
ларга ўқитмоқчи бўлган эдим. Конвертда, Дилдорга тег-

413

www.ziyouz.com kutubxonasi

спн, дейилган экан. Очмаднм. Укаигнинг энди ацлн кнр-
ган. Днлдорга суйкаланмоқчи. Бизга бир нима дейпшга
юзи чиламаган. Майли, ўзлари топишгапи дуруст. Хатии
ҳозир Дилдорга обориб бердим. У писмиғииг илгарм
ҳам хат олнб турганга ўхшайди, қўлимдан олиб бир
каради-ю, ёнига қўйиб қўйди. Ҳозир ўқпётган бўлса ке-
рак. Атайин сенга маслаҳатга келдим. Киши бнлмас биз
ҳам гижгнжлаб туришимиз керак. Бу тарафи силлиқ
кўчса, укангнинг олдига бориб келасан.

— Узи қаёқда зкан?
— Унисини билмаднм. Уша хатга битганднр ахир,
қаердалигини.
Оқсоқол ёнини ковлаб тўртта ўн сўмликин олгғб қи-
зига узатди.
— Чақалоққа у-бу ол. Миёнча қил. йўқлаб бориб
кўнглини билиб келасан. Ана ундан кейин уканг қаёқда
бўлса ўшаққа бориб ншни пншптасан. Узим борардиму,
ўн етти туп ўрик олиб қўйганман. Вақтида териб сотиб
олмасам пишиб қоқи бўлнб қолади.
— Мен ҳам қурт тутганман-ку, дада.
Чол жеркиб берди.
— Ҳа, колхоз сендан миннатдор бўлармиди? Тнлинг-
ни сал ширинроқ қил Бўлар-бўлмасга ловнллайвсрма.
Қуда буванг ҳам касалхонада эмиш. Пишиб, ҳилвираб,
ана кетаман, мана кетаман деб турибди. Ҳовлисини нақ
эллик мингдан кўпга сотса бўладн. Тайинлаб айт, муҳ-
тож бўлса рўзғордан нарса чнқариб сотмаснн. Нима
керак бўлса ўзим хабар олиб тураман.
Рисолат дадасига маъноли қараб қолди. У шу қара-
шидаёқ дадасининг ичндаги бор гапнн бнлиб олган
эди.
Оқсоқол, ўликни ўзим кўмаман, демоқчн. У қудаси-
нинг ўлншига қаттиқ ишонган. У кўпдан бери шуни ку-
тарди.
Оқсоқол соқолини селкиллатиб пичирларди.
— Улик кўмишнинг ўзи бўлмайди. Улган ўлиб кета-
веради, қолганга қийин. Улнк гўрга кирмасдан харажат
бошланадн. Бунақада режа билан иш тутмаса бор буд-
шуддан ажралиб қолиш ҳеч гапмас.— Оқсоқол қизига
қаради.— Қаттаиг эртага мен билан бозорга боради,
Битта ўзим шошиб қоляпман.
— Вой, дада, ўқиши бор-ку.

414

www.ziyouz.com kutubxonasi

— Впр кун кейнн мулла б ў л т и . Зеҳни ўткир бола<
Бир-иккн кун бормаса ҳам бўлаверади.

Оқсоқол дастурхонга фотиҳа ўқиб ўрнидан турди<
Чнқнб кетаётганда олдилаги тутга қараб тўхтадн.

— Кесгани келшиса қувлаб сол. Қурт тутишни бнл-
дими, тут экишни қам билснн. Чақасинн бермаса кес-
тирма.

Чол кетди. Қоронғида анча вақтгача унинг ё қақ, ё
ҳу, дегани эшнтилиб турди.

II

Днлдор Иноят оқсоқол чнқиб кетишн билан дарров
хатни қўлига олди. Очиб ўқишга юраги дов бермай бир
муддат конвертга тикилганча туриб қолди. Дилдор ўр-
нидан турнб боланинг усгннн ёпди-да, конвертни очлш
Қора қалам билан ёзилгап хатнн ўқиш анча қийин эли,
шунинг учун ҳам у ўрнндан турнб чироққа яқин келдп.

«Салом, Дилдор!
Сенга шу хатни ёзиб тўғри қиляпманми, билмаймян.
Бзмасам тинч яшолмайдиганга ўхшайман. Чортеракдан
чнқпб кетаётганимда сенга айтган аччиқ гапларим учун
қачонларднр узр антишим керак эди. Уша гап дилимда
тош бўлнб ётмаснн учун вақтлироқ айтиб тинчпб олмоқ-
чиман. Билмадим, мен сеникг олдингда гуноҳкорманми,
ё сен меминг олдимда гуноҳкорсанми? Иазарнмда, икко-'
внмиз ҳам каттакон англашнлмончиликнинг қурбопн
бўлганга ўхшаймиз.
Эсингдами? Қаичадан-қанча орзуларимиз бор эап.
Анҳор бўйлаб ярим тунгача гаплашмай ўз хаёлларимит
билан бўлиб, сувнмнг шалоплашига қулоқ солиб кетавс-
рардик. Ушанда мепинг бахтим оламга сиғмайлиган 6Ў-
лнб туюларди. Қўлнмни узатсам ойни ушлаб олгудек
эдим...»
Дилдор хатдап кўзннп олпб қоронғиликка тнкилған-
ча туриб қолди. У шу қора кеча қаърндан ўша ёшлнгнни
қидираётганга ўхшарди. Теракнииг оқ астарлн баргла-
рн милт-мнлт қнлнб бнрлашиб кетди-да, каттакоп анҳор-
га айланди. Эриган қўрғошнн бетидек совуқ милтира-
ётган сув юзнда қмп-қизил олмалар оқнб келяптн.
Низомжон бир қўли билан тол новдасига оснлнб бир
қўлинн олмага узатяпти. Қирғоққа урилнб қайтган сув

415

www.ziyouz.com kutubxonasi

тўлцин ясаб олмани нари сурпб кетдн. Мизомжои бир
қўлнга осилганча қолди...

Беланчакдаги бола ниғлаб унннг хаёлини бўлди.
Бола тепасига келгунча яна жимиди. Днлдор хатга ти-
килди. «... Ушанда бошимга шунча савдолар тушишипн
сира хаёлимга келтпрмаган эканман. Икковимиз ҳам бо-
ла эдик. Анҳор бўйида, мажнунтол орасида чўмилмоқчи
бўлиб ечиннб турганингнн, мендан қочиб ўзннгни қўрқув
билан сувга ташлаганингни кўрганимда болалигим ту-
гаган эди. Ушанда сен тўзғнб кетган сочларинг билан
кўкрагингнн бекнтиб турган эдннг. Бир журпалда маш-
қур итальян рассомн ншлаган фариштанннг суратнни
кўрганимда, дарров сен эспмга келдннг. Уша суратда
фаришта худдн сенга ўхшаб сочлари билан кўксннн тў-
сиб турибдп. Ушанда сени фариштага ўхшатгапман.
Қандоқ эдинг, қандоқ эдинг. Баланд тепага чиқиб темир
пўлда кетаётган поездга қараб қолганимиз эсипгдадир.
Ушанда олис юртларга боришни хаёл қилгандик. Поезд
орқаспдаги қизил чироқ бпзни ўзи билан узоқларга
олнб кетгандек эди. Тушнмда ҳам, ўнгимда ҳам сен
эдинг. Адирларга чирмашиб чнқардик. Сойлардан тал
тортмай кечнб ўтардик.

Ж а л а қуйган купни сира унутолмаймап. Ушанда
адирнинг нариги тарафида офтоб чарақлаб тургап эдн,
биз тарафга жала қуярди. Осмонда эса Марғнлои беқа-
самидек камалак товланардн. Иккаламиз ҳам яланг оёқ
югургапмиз. Камалак пшкомининг тагидан ўтамиз деб
югурганмиз. Қанча югурсак ҳам етолмаганмнз. Акам
келди-ю, бнр-бпрпмизга бегона бўлиб қолдик. Дунё кў-
знмга қоронғи бўлиб кетди. Иккн марта ўзнмни ўлдир-
моқчи ҳам бўлдим. Қўрқоқ эканман. Улдиролмадпм.
Ким билади, балкн бу қўрқоқлик эмасдир. Қачонлардир
сендан қасд олиш учун яшашнм керак бўлгапдир.

Сен унпмизга келин бўлиб тушдинг. Бу уйда мен
ортиқ...»

Узоқда гупнллаб турган движокпинг овози пасая
бошлади. Шнфтга осиғлиқ лампочка лнп-лип қилнб се-
кин ўчди.

Гугурт нўқ эди. Чортерак халқи бошқалар қаторн
қиёқ чўп ншлатарди. Дилдор нима қилпшпнн билмай
қўлида хат билан тик турганича қимирламасди. Низом-
жоннннг хати унн болалик кўчаларига етаклаб, йўлнипг
ўртасига ташлаб кетиб қолгандек эди. У шу бир неча

416

www.ziyouz.com kutubxonasi

минут ичида болалигини, кўнглига муҳаббат ўтп тушган

энг ширин дамларпи кўрган эдп.

Қани энди ўша кунлар қантпб келса. Уша кунларни

қайтаришнинг иложи бўлса эди, Дилдор ўз ҳаётини бу-

тунлай бошцача қурарди. Ҳозиргидек забунлнкда афто-

даҳол ўтирмасди. Афсускн, яшаш ҳуқуқи одам боласига

бир марта берилган. Ҳеч қачон ҳаёт ортга қайтмаган.

Ҳамма вақт олдинга қараб кетаверган. Янглишган

янглишиб қолаверади, йўлнн тўгри олган ҳаёт жомини

охиригача сипқориб яшаднм, армопсиз яшадим деб

кетади. Ҳаётнннг ялтироқ, жилвали алдамчи ўйннларн

кўп. Бу алдамчи жилвалар саробдек алдаб багрига ча-

қнради-ю, кимсасиз чўл ўртасида бир қултум сувга зор

қилиб ташлаб кетади. Тапни тилка-пора қилиб, қўллар-

ни тилиб баланд чўққнга чнққанларгина ўтлоқларин,

олис уфқларни кўради. Мана, буни яшаш деб айтадп-

лар.

Ҳаётда инсон учун иложсиз парса ҳам йўқ. У умрини

бой бермаган бўлса, кетаётган йўли жарга олнб бораёт-

ганнни билиб қолса ва ундан қайтиш хоҳиши бўлса,

тўғри йўлни топиб олиши муқаррар. Дилдорпинг олдила

ҳали жуда катта ҳаёт бор. У яшаши керак. Яшаганда

ҳам ўтмншини тандан бир парчасини кесиб ташлагандек

унутиб яшаши керак. й ўл шу. Бундан бошқа йўл йўқ.

Дилдорнннг кўксида худдн апа шупдай ҳис, ана шун-

дай қарор ҳоким эди.

Кўчадап қизларнипг қий-чуви эшптилди. Эшик тир-

қишндан йўлакка ипдек ингичка нур тушди.

Дилдор югуриб бориб эшикни очди. Фонарь кўтар-

ган тўрт қиз ичкари кирншдн.

Дилдорнннг уйи кўп бўлганидан дадаси ҳамма-

сини йиғиштирнб қурт боқишга рухсат берган эди.

Электр ўчганидан қизлар қуртга барг солишга Дилдор

қннналмасин, деб фонарь олиб келишган эди.

— Самоварга ўт ташланг, Днлдор опа. Бугун шатта

ётиб қоламиз.

Қизлар чувнр-чувир қилнб қурт тутилган уйга кириб

кетишди. Дилдор лампани олиб чиқнб фонардан ўт ол-

дириб ёқди-да, айвон токчасига қўйди. Кейин қизлар-

нинг кетидан кирди. У ҳали ҳам хатнинг таъсиридан

чиқмагани билиниб турардп. Кўзлари қизарган, овози

ҳам титрарди. .

Қизлар барг солиб бўлиб айвонга чиқишди.

,27^320 417

www.ziyouz.com kutubxonasi

— Қўрқманг, опа, ётиб қолмаймиз.
— Етиб қолсанглар жонкошкн эди-я. Гаплашиб
ётарднк. Бнр ўзимман.
Дилдорнинг дадаси касалхонага кетганидан қизлар
бехабар эди. Уни ёлғиз ташлаб кетгилари келмади.
Оёғига этнк кийган Асрора тўрга чнқнб ўтириб олди.
— Адол, этикни торт!
— Ҳа, эриммисан?
— Сени эр олса жон дердинг-а. Бурнингни қара!
— Бурнимга нима қипти?
— Ойнакка қараганмисан ўзинг. Б у бурун эмас,
Халча холам ковуш ечиб қўйганга ўхшайди. Этикни
торт!
Адол қам бўш келмади.
— Сен ўлгурни эр олмайдн. Эр сенга хотин бўлнб
тегадн. Приказ беришини қаранглар-а! Овозинг ўлгур
ҳам мўридан чиққандек гумбурлайди. Отинг ўлгур ҳам
эркакча, Асрор. Башаранг ҳабашга ўхшаган қоп-қора,
юрншинг айиққа ўхшайдн. Битта мўйлов кам. Мўйлов
қўйсанг, сен билан кечқурун юрган қиз гап-сўз бўлади.
Қизлар қотиб-қотиб кулишди.
— Ҳа, бўш келма, Адол. У биттанн гапнрса сен ўнта-
ни қўндирасан-а.
— Қе, бўлди, этикни торт. Мен шатта қоламан. Биз-
никига кириб аямга айтиб қўясизлар. Дилдор опанинг
олдида қолди, деб қўярсизлар. Бўптими?!
Адол рози бўлдн. Унинг этигини тортиб қўйди-да:
— Бўлдими, дадаси, ўрнингнзни солиб берайми?—
деди.
Яна қотиб-қотиб кулишди.
Дилдор ҳам уларга қўшилиб кулардн. Унинг юзи-
даги бояги сўлғинлнкдан нишон қолмаганди.
Дилдор, Асрора қизларни фонарь кўтариб кўчага
кузатиб қўйишди.
Асрора чарчаган экан, ёстиққа бош қўйди-ю, ухлаб
қолди. Дилдор тахмондан кўрпа олиб устига ёпиб қўй-
ди. Узи оёқ томонда унинг пиш-пиш ухлашига қараб

арди.
сроранинг юзлари шамолда қорайиб кетибди. Ово-
зи ҳам боя Адолат айтганича эркакларникига ўхшайди.
Юриши ҳам шунақа.
Урушдан аввал қанақайди? Нозиккина эдн, шекилли.
Далада энг оғир ишни шу қилади. Зовур қазийти, кет-

418

www.ziyouz.com kutubxonasi

мон чопади. Қпрга чиқиб кетиб офтобда куйиб, шамол-
ла дилднраб ўроқ ўради. Аяси қариб қолган, рўзғор
ншнга ҳам шу қарайди. Укаларининг кир-чири ҳам
унинг бўйннда. Сигир соғадн, нон ёпади, томорқага қа-
райли.

Шунча иш, шунча ташвиш билан юрагида севги ёча-
ли. Каримжон хаёли билан яшайди. Қўшиқ айтади,
%'йинга тушадн. Қизиқчилик қилиб ҳамманн кулдиради,
Узи хупуккина. Ҳеч ким упи хунук демайди. Юраги чн-
ройли, қилиғи чиронли. У кирган уй яшнаб кеталн.

Мана, у ухлаяпти. Бнрам чиройли ухлаяпти. Уйқуси
ҳам чиройли унпнг!

Днлдор упга қараб турнб ҳаваси келди. Қаримжон-
нинг соғ-омон келншпнн астойдил тпладп. Уларнинг қо-
вушган бахгли кунларннн кўргнси келди.

Бирдан хат эсига келди-да, чўнтагидан олиб фонарь
шншасига энгашдн.

«...Бу уйда мен ортиқ яшаёлмаслигимни билдим. Се-
ни кунда кўриб ўлгапдан, бпр умр бош олиб кетншпм
афзал билдим Кетдим. Қетиб ҳам сендан қутулмадим.
Акам ўлди. Эндн сен елкамда жуда ҳам оғнр юкка
айланиб қолдинг. Дадам, опам сени менга олпб бермоқ-
чи бўлишдн. Б у беномусликка чидаёлмадим. Келпн
аясига уйланди, деган номусни кўтарнб юришдан кўра
ўлган афзал. Бу бир мени, бир сени эмас, фронтда жон
олиб, жон берган бир қаҳрамон хотирасннн ҳақоратлаш
бўларди.

Фақат бир нарса ҳалнгача мени қнннайди. Ш у гап-
дан сен кабардормндинг? Мен сен биласан деб йўлимни
тўсганингда энг қабнҳ гаплар бнлан ҳақорат қилдим.
Шундай демаслнгим керак эди. Б у гапдан хабарииг
бўлганда ҳам шу гапни айтмаслнгпм керак эдн. Ушанда
эгнингда қора кўйлак эди. Ҳа, мотам кўйлагн эди. Уз
ўтипгга ўзннг ёниб турган пайтинг эди. Уша гапим учун
ҳалигача ўзимни кечнролмайман. Ш у хатни ёзишга
мажбур қнлган ҳам ўша нарса бўлди. Мана айтдим.
Тинчиднм. Биз бир-биримизга мутлақо бегона кишилар
бўлиб қолганмиз. Бпзни боғлаб турган ягона нарса—
акамдан хотира, мабодо омон-эсон дунёга келган бўл-
са — боланг, холос. Сендан биттагнна илтимос. Асрора-
дан Каримнинг адресини олиб менга юбор. Унинг адре-
си уйда қолган. Уйга хат ёзмоқчи ҳам, бормоқчи ҳам
эмасман. Отам оқ қилган.

419

www.ziyouz.com kutubxonasi

Узинг нима Қилиб юрибсан дерсан. Буни — сенга қи•<

зиғи бўлмаса ҳам айтаман. Чўлда ишлаб юрибман.

Яхши одамлар орасидаман. Иш билан овуняпман. Сен,

дадам, опам етказган озорларни унутиш учун бирдан-

бир овунчоқ иш бўляпти. Уртоқларим фронтда. Битта

мен бу тарафларда дайдиб юрибман. Чўлда йигирма

сотнх жойга ўзим учун шоли экдим. Ҳосилни олишим

билан уни қоплаб мудофаа фондига юбораман. Ҳеч бўл-

маса шу менинг душманга отган ўқим бўлсин.

Хайр. Энди сира хат ёзмайман. Ш у билан орамизда
Низомнима бўлса бари тамом бўлди.
».

Дилдор хатни ўқиб бўлиб ҳам ундан кўзини узолмай

турпб қолдн. Хатнинг четнда устндан ўчирилган икки

қатор ёзув бор эди. Дилдор яна чироққа яқин келиб уни

ўқишга уриниб кўрди. Уқиди.

«Бирга тушган суратимизни йиртиб ташла!»

Дилдорнинг кўзларидан шашқатор ёш оқиб кетди.

Унинг бир неча томчиси хатга тушди. Хат бинафша қа-

лам билан ёзилган экан, кўз ёш томган жойида доғ пай-

до бўлди.

Асрора ҳеч нарсадан хабарсиз пиш-пиш ухлаяпти.

Дилдор бу эркакшода, дали-гули қизға қараб туриб

астойдил ҳаваси келди. Қандай бахтли қиз у? Унинг

юрагида қанчадан-қанча орзулар бор. У шу орзуларн-

га албатта етади.

III

Тушга яқин қўлида тугун, огзи тўла кулкн билан
Рисслат келдн. У бир гапириб ўн кулар, гап орасидэ
Дилдордан гина ҳам қплиб қўярди. У гина қилаётганда
астойдпл лаблари бурилиб кетарди.

— Вон, опагинаси қоқнндиқ. Омон-эсон қутулнб
олибсиз ҳамки, бир оғпз хабар бсрмапсиз. Узим ёнги-
нангнзда турардим. Мендан бошқа кнмпнгпз бор, ўргу-
лай. Ҳар қанча қнлсам арзинди, укагинам ҳурмати доя-
лик қилсам ҳам арзирди. Кейинги пантларда шунақаям
тушларимга кирасиз, тушларимга кнрасиз. Ш у бугуп
кечаси эшитдим.

Рисолат жаврай-жаврай тугунни Днлдорнинг қўлига
берди. Дилдор тортиниброқ олди-да, четга қўя қолди.

— Вой, очнпг, кечаси бнлан ўтнрнб тикнб чиқдим.
Жиянгинамга, укагинамдан қолган сдгоргипамга тикиб
келдим.

т

www.ziyouz.com kutubxonasi

Рисолатнинг ўзи ўрнидан туриб тугунни олди-да,
ечнб ичидан чақалоқбоп сал уринган атлас кўйлак олиб
Днлдорнинг қўлига берди. Дилдор кўйлакка қараб унинг
янги эмаслигини, бир-икки кийилганини дарров пай-
қади.

— Манавн дўппича, манави ошхўрак, манави чоп-
шаб... Ҳаммасини кечаси билан тикиб чиқдим.

Дилдор қайин эгачисининг доғулилигини бирларди.
У билан олишиб барака топиб бўлмасди. У гапда ўнта
эркакни қочирарди. Шунинг учун ҳам индамай қўя-
қолди.

— Энди эшитдингизми?— деди у секнн, аммо киноя-
ли оҳангда.

— Ҳа, ўргилай, кечаси дадам айтдилар. Эшитдиму
юрагим ёрилай дедн.

Дилдор, ҳа қув, туғруқхона деразаси ёнпда турга-
нингда кўрган эдинг-ку. Ушанда ўзингни кўрмаганга
солиб атайнн юзингни тескари ўгиргандинг, деб нжирга-
ниб қўйди.

Тўғри. Рисолат туғруқхона олдига борнб қатиқ, бод-
рннг сотарди. Ушанда Дилдорни кўрнб юзинн тескарн
ўгиргандн. Ҳознр у ҳеч нарса бўлмагандек очилиб-сочи-
либ унга ўзпнн яқнн кўрсатмоқчи. Уйдан чнқиб кетаёт-
ганида у Дилдорга нималар демаганди. Уша гаплари
учун ҳам бетига тупурса камлик қилардп. Ушанда Рисо-
лат унга:

— Укамга ўйнашиб қўйиб теккансан,— деганди.
Дилдор ўша гапни эслаб титраб кетди. Аммо кеча-
даи бери ота-болапинг бу уйга серқатнов бўлиб қолган-
ларинн билолмай ҳайрон эди. Рисолат уни ўйлашига гал
бермай беланчакда юзига тўр ёпиб қўйилган болани
қўлига олди.
— Узим айланай, жиянгинамдан ўргулай. Вой, Дил-
дорхон бупингнз ўгил бола-ку. Нега айтмадннгиз? Мсн
қпзалоқ деб юрибман.
Дилдор кулиб юборди. Рнсолат боланинг у юзидан,
бу юзидан чўлпиллатиб ўпнб яна беланчакка қўйди.
— Ҳа, айтганча, кеча дадам Низомдан Дилдорга хат
келди, деб айтиб қолдилар, тинч эканми?
— Тинч экан,— дедн Днлдор хушламай.
— Илгарилари ҳам хат олиб турармидингиз?
Дилдор жавоб бермади. Унинг бу ҳолатидан Рисо-
лат ораларида бир гап бор экан, айтгани хижолат бўл-

421.

www.ziyouz.com kutubxonasi

■пти деб ўйлади. Секин унн гапга солиб кўрмоқчи
бўлди.

— Узи яхшн бола-ю сал ўжарроқ-да. Яхши хотпн-
нинг қўлига тушса бинойидек бўлиб кетади. Мўмин-қо-
бил бола қанси қизга ёқмайди, дейснз. Битта-яримтаси
ўлгур ўшақларда илиб кетмаса эди. Ҳозир нима кўп, қа-
ри қиз кўп. Ҳозир қизлар янги участкаси билан, бисот
бағали билан, қўша-қўша тилла асбоби билан чолларга
тегиб оляпти. Низомни албатта биттаси илиб кетади. Ш у
бола бегонага кетмаса дегандим.

Рисолат гапини бўлиб ер остидан Дилдорга қаради.
Дилдорнинг пешоналари тиришиб гаплари малол кела-
ётгани шундоққина билиниб турарди.

— Гапирсангиз-чи, нима депти хатда,— деди охири
Рисолат.

Дилдор Низомжондан келган хатни унга кўрсатгиси
келмасди. Шунинг учун ҳам тинчлигини ёзипти, дея қуя-
қолди.

— Ҳеч бўлмаса адресини ёзиб беринг, ўргулай.
Дилдор уйга кириб бошқа қоғозга адрес ёзиб олиб
чиқди да, қўлига бериб, ўтирмай тик тураверди. У
шу ҳаракати билан, энди кетаверсанг ҳам бўлади, де-
моқчи эди. Буни Рисолат тушунди. У ҳам ўрнидан
турдн.
— Бўлмаса кета қолай. Хотиржам бўлинг, тез-тез ке-
либ ҳолингиздан хабар олиб тураман. Янги бўшангаи
нарсасиз. Оғир иш қилманг. Кнр-чирларингизга ўзим
қараб тураман.
Рисолат эрга тегиб уч болалн бўлганда ҳам кирла-
рини бир бўхча қилиб онасиникига келтирнб ташларди.
Узи қўлини совуқ сувга урмай пардоздан бўшамасди.
Уйига хотинларни йиғиб патефон қўйгани қўйган эди.
Уйи ҳамма вақт ивирсиб ётарди. Эри даладан қайтган-
да ҳам қозонга ўт қаламасди. Бўш-баёвгина эри ўзн
ўтин ёриб овқатга уннаб кетарди.
Ш у хотин келиб Дилдорнинг кирини ювнб берадимп’
Рисолат чиқиб кетаётганда Дилдор орқасидан бориб
тугунчасини қўлига берди.
— Вой, ҳа?
— Узим янгисини тикиб бераман, опа. Туғилиши би-
лан бировнинг эскисини киймасин.
— Эскимас, қизимга кийднриб пасонини кўрдим, хо-
лос.

422

www.ziyouz.com kutubxonasi

У ҳар қанча қилса ҳам Дилдор тугунчани олмадп.,
Рисолат ҳам унга қаршилик кўрсатмади. Битта кўйлак
палон пул. Муҳтож эмасдирки олмади. Эски бозорга
обориб сотса бўладн. Ҳозир нима кўп, эски матога ха-
ридор кўп.

Днлдор унинг орқасндан эшикни қарсиллатнб ёпди-
да, алам билан йиғлади.

— Булар мени мунча хор қилишади? Менда нима
қасдлари бор?

Дилдор ҳалигача уларнинг ниятларини билолмасдн.
Аксига олгандек бугун ҳаво ҳам булут. ОдамниЬг
кўнглини хира қнладиган даражада тунд. Дилдор уйда
ўтириб зернкиб хуноб бўлиб кетганидан, далага чиқиб
Асроралар олдига бормоқчн бўлди. Эрталаб Адолат
аравада олиб келган баргларни қуртларга солди-да, бо-
ласинн йўргаклаб далага қараб кетди.
Ҳамма ёқ кўм-кўк.
Дилдор ой-куни яқин қолган кунларда ўзи билан ўзи
бўлиб атрофига тузуккина қарамаган эди. У гўё яшил-
лнкларни бирннчи марта кўраётгандек кўнгли яшнаб
кетдн. Бу қадрдон, ҳар бир дарахти, ҳар бир сўқмо-
ғи ёшликдан, шўхлик йилларндан ҳикоя айтувчи дала
баҳор либосида яшнаб турарди. Дилдор келин бў-
лнб Иноят оқеоқолнинг уйига тушган кунидан бошлаб
бу далаларга бегопа бўлиб қолган эди. Энди яна шу
кенгликлар қучоғн уни ўзига чорлаётганга ўхшарди.
Қалдирғочлар унга тегай-тегай деб ёнидан учиб
ўтншяпти. Ҳаво булут бўлса, осмондаги учар ҳашарот-
лар пастлаб учишади. Бу ёмғирдан дарак. Шунинг учун
ҳам қалдирғоч паст учиб ҳашарот тутади. Дилдор шун-
ча йил далада яшаб буни билмасди...
Дилдор атрофга маст одамдек назар ташлаб борар-
кан, олдидан қоп-қора ҳабашдек бнр йигит чиқиб қол-
ди. Унинг оёгидаги қи.эил этиги, ж уж ун кителидан
колхоз секретарига ўхшайди. Ҳа, худди ўзи. Унга ни-
ма жин урди? Башарасига нега қора мой суртиб
олибди.
Секретарь йигит юзини тсскари ўгириб Дилдор олди-
дан югуриб ўтиб кетди. Тут орқасидан қизларнинг
хандон ташлаб кулишгани эшнтилди. Дилдор ўша та-
рафга қараб кегди.
Ариқ бўйида Асрора икки қўлини белига қўйиб эр-
каклардек чнраниб турарди. Адолат ерга ўтириб олиб

423

www.ziyouz.com kutubxonasi

пиқ-пиқ йнғлаяпти. Дилдор ннма гап бўлганини билол-
май бир униснга, бир буннсига қаради.

— Поччангни кўрдингми?— деди Асрора.
— Қанақа почча?— деди ҳайрон бўлиб Дилдор.
— Аъзамхужа поччангни кўрмадннгми?
— Нега у менинг поччам бўларкан?
Асрора ўдагайлаб Адолатнинг олдига келди.
— Тур, бўлди! Ҳадеб пиқиллаб энсамни қотиравер-
ма. Бор, кетмонингни чоп!
Адолат онасига зарда қилаётгандек ўриидан турмай
бир елкасини қаттиқ силкиб қўйдн.
Асрора бирдан меҳри товланиб кетиб Дилдорнинг
қўлидан болани олди-да, у юзндан, бу юзндан чўпил-
латнб ўпиб олдн.
— Вое, менам битта шунақа туғнб олсам.
Боядан бери пиқиллаб йиғлаб ўтпрган Адолат бнр»
дан ҳиринглаб кулиб юбордм.
— Э, ўл-э, биров эшитса нима дейди? Эрга тегмагач
нарса нега туғасан?
— Худо бераман деса, эрга тегмасанг ҳам туғавера-
сан, Бешкападаги Ойшахон туғиб олибдн-ку.
Қизлар қотиб-қотиб кулишдн. Орадан ўтган бояги
кўнгилсизлик ҳам бирпасда унутилдн. Ҳаммаси чувилла-
шиб шийпонга чиқншди. Асрора қўлида бола билан тўр-
га чнқиб чордона қуриб ўтнриб олди. Эркакларникнга
ўхшаш йўғон товуш билан ошпаз қизга қнчқирди.
— Паловхон тўранн опке!
Бугун паловхон тўра — жўхорн гўжа эдн. Овқат ус-
тида бояги воқеанн Асрора гапнрнб берди.
— Ҳалнги ҳеббем ўлгур Адолга айланишиб қопти.
У ёққа ўтса ҳам нўлинн пойлайдн, бу ёққа ўтса ҳам
йўлнни пойлайдн. Адол ўлгурда ҳам айб бор.
Адолат жаҳл билан гўжани иссиқ ютиб юборди.
— Сенга ўзмм айтдим-ку. Қўймаётнбди, бнр бало қи-
либ додини бериб қўй, дсб айтдпм-ку!
— Ҳа, айтгансан. Тилннгни қисиб тур. Гапнинг белн-
га тепма. Адолга айтдим. Чакалакка ваъдалаш, деднм.
Айтган вақтда кепти. У ёқдан Адолпи юбориб, ўзимнз
бу ёқдан пойлаб бордик. Хотинпнинг тнлла соатини олиб
келган экан, Адолнинг билагига тақаётганда шартта
ушлаволдик. Аввал роса дўппосладик. Кенип башара-
сига тракторнинг ёгннп суртднк. Соати мана! Ярашип-
тими?

424

www.ziyouz.com kutubxonasi

Дилдор бу яқии орада бунақа кулмаган эдн. Қотиб«
қотиб кулди. Астойднл кулдн.

— Асрора, қўй, хотини билиб қолмасин. Турмуши
бузиладн-я!

— Р1ўқ, хотинига айтмаймиз.— У қизларга буйруқ
оҳангида деди.— Сенлар ҳам оғзиларннгдан гуллаб қўн-
маларинг.

Овқатдан кейин патефон қўйиб ўйинга тушишдн. Асро-
ра белнга қийнқ боғлаб, эркакча ўйнади, Адолат бошига
рўмолча ташлаб унннг ёнида ноз билан йўргаларди.

— Тамарахон бўпкет-э!
Ш у пайт сертупроқ йўлдан эшак миниб Инопт оқсо-
қол ўтиб қолди. У қизларнинг бу «беҳаё» ўйинидан эн-
саси қотнб соқолларини тутамлади. Асрора атайин эр-
мак қилиб унга қараб қошнни қоқиб, елкасннн учирди.
Оқсоқол «астағфирулло», деганича юзинитескари ўгирди.
Қизлар яна қинқириб кулишди. Адолат, қўй кек-
са одамни эрмак қилма, деган эди, Асрора бобиллаб
берди.
— Э, одам бўлмай ўлсин, Ж иноят оқсоқол. Қунига
бир марта жипоят қилмаса кечаси упқуси келмайди, бу
ўлгурнннг. Ш у ҳам одам бўлдими-ю...
Тушлнк тугаб, қизлар кетмонларини кўтариб пайкал-
ларга тарқаб кетншди. Асрора кетаётганнда Дилдор уни
тўхтатдн.
— Низомдан хат олдим. Сенга салом дептн. Қарпм-
жоннинг адресини юборсип деб тайннлабдн.
— Узи қаердайкан?
— Найман чўлида ишластганмнш. Мана адреси, хат
ёзиб юбор!
Асроранинг юзндаги боятдан берн яшнаб турган та-
бассум сўнди. У Каримжонни ўйлаб кетган эди. Уни қан-
доқ яхшн кўрарди. Кунига ундан хат кутади. Аммо ан-
чадан бери Карнмжондан хат йўқ. Тинчмикин?
Асрора ҳар қандай ғамни тез енга оларди. Бошини
бир силкиб Дилдор берган қоғозни нимчасининг чўнта-
гига солиб индаман пайкалга кириб кета бошлади. Сал
нарн борнб тўхтади.
— Индпнга комсомол мажлиси бор-а, эсингдан чнқ-
маспн.
— Хўп!— деди Дилдор.— Мепга қара, Асрора. Мени
звенонгга ол. Уйда сиқилнб кетдим. Кел, бирга ишлай-

лик.

425

www.ziyouz.com kutubxonasi

Асрора кетмоннни жўякда қолдириб орқага қайтди.
Келиб унинг белидан қучоқлади.

— Майли. Болангга кўпчилик бўлиб қараймиз. Сал
дармонга кир, ундан кейин ишга чиқаверасан.

У шундай деди-ю, югуриб тизза бўйи бўлиб қолган
ғўзалар орасига кириб кетди.

Дилдор унинг орқасидан қараб туриб ўнларди.
— Ф ақат эркакларнинг ишини қилади. Узи ҳам эр-
какларга ўхшаб кетибдн. Уруш бўлмаганда бундай бўл-
масмиди...
Дилдор уйга чеҳраси очилиб қайтдн. Энди у сира ёл-
ғизга ўхшамасди. Узини бояги қувноқ қизлар қаторида,
ўшаларнинг бири деб биларди.
Энди Дилдор учун ёлғизлик азоблари тугагандек
эди.

IV

Рнсолат Дилдордан иш чиқмаслнгини билса ҳам да-
дасини бунга ишонтиролмасди. Оқсоқол катта невараси-
нн уриб-сўкиб ўқишдан олиб қолди-да, қўшни ҳовлидагн
тупи билан сотиб олган ўрикни унга терднра бошлади.
Унинг шу ҳовлидан иш бошлашига сабаб ўрик эгасинннг
боласи кўп. Икки кун кечиксам тернб еб қўяди, деб уйқу-
сн келмаганэди. Кун ёйилмасдан у ўрик солинган челак-
ларни эшакка юклаб ўзи ҳам, невараси ҳам бошига
биттадан саватни қўйишиб, эшак кетидан Марғи-
лонга жўнашди. Рисолат эшнк олдида уларни куш б ту-
рарди.

— Кетмадингми?— дедн хўмрайнб Иноят оқсоқол.
Рисолатнинг Найманга боришга унча хуши йўқ эдп.
Чол ўғлининг йигирма сотихга шоли экканини эшитиб
кўп нарсаларни днлига тугиб қўйган. Ундан ташқари, бо-
ла яхши ишлаётган бўлса мўмайгина пул ҳам топаётган
бўлиши керак. У эрталаб неварасини уйғотгани борган-
да Рисолатнннг, Дилдордан иш чиқмайдиганга ўхшайди,
деган гапинн чўрт кесиб шундай деган эди:
— Сеп нима деб ўтнрибсан. йигитлар урушда шуна-
қа қирилиб турса, жамикн қизлар тул қолиб кетади. Ҳо-
зир қизлар дилгироф симига қўнган қалдирғочдек ви-
жирлаб ётибди. Низом оламан, дейди-ю, йўқ, дейдими?
Уларнинг ораларида бир гап бор. Бошида йўқ, деб қў-
йиб, энди айтишга юзлари чидамаётибди. Боравер.

«6

www.ziyouz.com kutubxonasi

Рисолат ҳозир дадасининг ўқрайишидан, бормасаи
бўлмайдиганга ўхшайдп, деб Ннзомжоннинг олдига бо-
ришни бўннига олиб ҳўйдн.

— Икки челаккнна ўрик ола кет. Чўлда яхши кетадн.
Ҳа, бозор баҳосидан сал юҳорироҳ айт.

Дадаси айтмаса ҳам Рисолат шундай ҳилмоҳчи эдн.
Иложи бўлса битта ҳийикда бодринг ҳам ола кетишни
дилига тугнб ҳўйдн.

Ота-бола айниқса шу кезларда пулга тузоқ қўйишган
эди. Рисолат эрталаб туғруқхона эшиги олдида қатиқ
сотади. Тушликда Чортерак гузарига зоғора нон олиб
чиқади. Кечқурун ўртанча ўғлини ёнига олиб, ёзлик кино
залида писта сотади. Контролер чол, пнстанг қурсин, зал-
ни булғатяпсан, деб қувлайвергандан у томошадан кейин
супуриб беришни ҳам бўйнига олган.

р1ноят оқсоқолда-ку тиним йўқ. Қўлига нима тушса
бозорга чопади. Гоҳида сотадиган нарсаси бўлмай қолса,
бозор дарвозасида туриб олиб муҳтожликдан сотгани
олиб чнқилган нарсаларни арзон-гаровга олиб, ичкарига
опкирнб, икки бараварига сотади. Хулласи, у қимирласа
пул тушиб турипти.

Бундап бнр ярим йилларча муқаддам Иноят оқсоқол
тақиқланган мол билан қўлга тушнб қолди-ю, милицня
молини олиб қўйди. Узини омон-эсон қутқарганига шу-
кур қилиб, бир-икки ҳафта бозорга чиқмади. Бор-йўқ
дастмояси ўша мол билан тамом бўлгандн. Узи ҳам шо-
шиб қолнб, ғаниматга учрадим, деб қирқ кило ипак,
йигирма бешта амиркон олган эди. «Чақувдан бўлдимн,
худодаи бўлдими», ишқилиб, милиция дарак топиб уйинн
босди. Моли билан ўзини ҳам олиб кетди. Қарилигини
назарда тутнб кечаси қўйиб юборди.

Уша пулснз қолган кезларида бнр гап тарқалган эди.
Чортеракликлар гап-гаштакларда, тўй-ҳашамларда ЭС'
лаб кулиб юришади. Иноят оқсоқол пулдан сиқилиб
эшнгинипг остонасида ё худо, деб ўтирган экан, чоршан-
ба бозорнда сигирини сотиб келаётган нариги қишлоқлик
ннгнтнннг ариқ бўйида пул санаб ўгирганини кўриб қо-
лади. Иноят оқсоқолнинг кўзлари ўйнаб кетади. Чида-
масдан ўрнидан туради-да, йигитнииг тепасига келади.
Иигнт эллик сўмликларни бир тарафга, ўттиз сўмликлар-
нн бир тарафга қилиб тахлар эди. Оқсоқол бир муддат
пулларга суқ билан қараб тургандан кейин секин нигит'
нинг ённга чўккалайди.

427

www.ziyouz.com kutubxonasi

— Пулннгни санашиб берайми, ука.
— Нима, ўзнм санаёлмайманми?
Оқсоқол ялиннб сўрайди.
— Ж он ука, кўпдан бери пул санаганим йўқ. Ке, бит-
та санаб берай. Ж уд а согнндим.
Йигнт ҳам тантигина экан, пул солинган қиннғиии
унинг олдига сурнб қўяди. Оқсоқол пулларни бир-бирига
қориштирнб юборадн-да, бисмилло, деб ўнталикни алО'
ҳида, ўттнзталикнн алоҳнда, элликталикии алоҳида қи-
либ шошилмай ажрата бошлайди. У пул ушлаганда худ-
ди пашша тутаётгандек нафасипи ичига ютиб бирдан тап
этиб, панжаси бплан босардн.
Иноят оқсоқол пулпинг майдасн билан йнрпгинн бир
хнл кўрардп. Хоҳ бнр сўмлнк бўлспн, хоҳ юз сўмлик бўл-
син, барнбир, жуда эҳтпёт қилиб ушларди. У кўпннча
сомсапазлардан нолиб қоларди.
— Ҳа, пул кўр қилгурлар, ёғли қўл билан пул уш-
лайдими? Расво қипти-я, шундоқ азиз нарсани кир қип-
ти-я.
Унн кўпинча Маргилон банкасининг эшнгида учратнш
мумкин эди. У йиртиқ пулларни ярим баҳога олиб бан-
кадан бутуннга алмаштнриб оларди. Оқсоқол пулга ало-
қадор қонунларни сувдек ичнб олган эди. Номери бутун
бўлса бас, банк олади.
Иноят оқсоқол жуда нхлос бнлан йигнтнипг пулини
санаб бўлади. Ҳар қайсинисини юз сўм-юз сўм қнлиб
устидан белбоғ қиладн. Худди ғишт тахлаётгандек қи-
лпб чиқади-да, мерганга ўхшаб, бир кўзини қнсиб қарай-
дн. Ипгнт унинг қилаётган ишларини завқ бнлан томоша
қнлиб турадн.
Оқсоқол пулларни бир қилнб қўйннга тнқади. йигит-
нинг ранги оқариб кетади. Чол бермай тўполон қилса
нима бўлади? Гувоҳи бўлмаса. У жон ҳолатда Оқсоқол-
га ташланади.
— Нима қнляпсиз? Нега ёнингизга соляпсиз? БеринП
— Бераман, бераман, ука. Сабр қнл. Жнндак бағрим-
га босай!
Оқсоқол пулларни бағрига босиб кўзларини юмадн.
Унинг бу ҳолати худди севикли ёрини бағрига босган
ошиқнинг аҳволини эслатарди. Оқсоқол бир неча минут
шу кўйда тургандан кейин, пулларни олиб йигитга бе-
ради.
— Мана, бўлди, ука, бўлди. Аммо маза қилдим.

«8

www.ziyouz.com kutubxonasi

Оқсоқол нўл-йўриқ билган одам бўлганидан жуда теэ
бўлмаса ҳам секин-секин ўзини ўнглаб олди. Пулнинг
чақаси ҳам пул, сўми ҳам пул деб ишни майдадан бош-
лади. Эски дўппиларни тийинга олиб, сиёҳга бўяб, сўмга
сотди. Ундан гузарда қовун тилиб сотиш ҳам қолмадн.
Касалхоналарда чиқннди бўлган эски чойшабларни уйга
олиб келиб, бўлак-бўлак қилдириб, қизнга машннада чс-
тинн бостирди. Ювдириб, дазмоллатиб, четнга қизил
сиёҳда чизиқ тортиб дастрўмол қилиб бозррга олиб
чиқди.

Селитрдан бўшаган кепак қоғоз қоплардан пакет
ясаб Марғилон, Горчаковадаги гуруч бозорларида сот-
ди. Моли касод пантларда бозор четидаги ҳожатхона
олднда сухаридан бўшаган яшикка ушатилган кесак
солиб, олдига бир қумғон илиқ сув қўйиб савобли иш-
дан ҳам пул топди.

У шу тариқа милнцияга олдиргап ампркон билан
нпакнинг пулнни бутлаб олди. Оқсоқол ўша пулларна
жамғариб олган бўлса ҳам кўнгли тннчимасдн.

— Бу кетганнннг ўрнига келганн. Улимлик пулнч
харжлаб бўлмайди, эндиги тушадигани тирикчиликка,—
дерди.

Ҳозпр Иноят оқсоқолнинг бозорда дегани деган, айг-
гани айтган. Ундан бозорком ҳам, паттачилар ҳам қўрқи-
шадн. У мол қўядиган жойни бнров эгаллашга ҳадди
йўқ. У патта ҳам олмайди.

— Бир эмас, иккита ўғлнмни Ватаи учун қурбон бе-
риб қўйганман. Фронтчининг отасига ҳурмат шуми? Гап-
лашнб қўяман.

У бир шовқин кўтаргапда, ҳатто харидорлар ҳам қо-
чиб кетишарди. Оқсоқол ўтмас молини ҳам харидорга
ишқаб сотишнн биларди.

— Муҳтожлнкдан олиб чнқдим, синглим. Урушда да-
даси ўлган невараларимнинг оғзндан юлиб олиб чиқдим.
Лзбаройи шуларга егулнк бўлснн, деб. Мен манавилар-
га ў.хшаш испикулон эмасман. Меники хаппайп
ҳалол.

Харидорлар бу нотавон чолга раҳмлари келиб
пархини суриштирмай олиб кетаверишарди. Оқсоқол
ҳам тошдан, ҳам тийипдан урнб қолганини билмап
қолишардн. Мабодо бозорда молия одами пайдо бў-
либ қолса, у марҳум ўғли Аъзамжонни ўртага со-
лардн.

429

www.ziyouz.com kutubxonasi

■— Шундоқ одамнинг дадасиман. Сенларга қаҳрамон
ҳам, ордири ҳам инобатга ўтмас экан-да. Сенлар бу ерда
хотинларингнинг иссиққина қўйнида мазза қилиб ётиб-
санлар, менинг болам сенлар учун жонини бериб қў-
йипти.

Оқсоқол шундай деб тургандан кейин унн текши-
ришга кимнинг юраги дов берарди. Ундан қутулган-
ларига шукур қилиб олдидан тезроқ ўтиб кета қоли-
шарди.

Иноят оқсоқолнинг яна битта галати одати бор эдн.
У кўпчилнкка ўзини саховатли, хайрли ишларга ихлос-
манд қилиб кўрсатишга уринарди.

У девонага йўлиқиб қолса, то одамлар ўтиб кетгунча
киссасини ковлаб девонапи умидвор қилиб тураверарди.
Одамлар кетиб бўлгандан кейин ёиидан носқовоғинн
олиб бир чекимни тилининг тагига ташлаб кетаверарди.
Унн билмаганлар, Оқсоқол кўп саховатли-да, деб ўйла-
шарди.

Иноят оқсоқол кунига яраб турган эшагини ҳам сл-
читиб боқмасди. Ф ақат кечқурун олдига чўп ташлайди.
Кўп овқатга ўрганса семириб дангаса бўлиб кетади, дер-
ди. Бозорга борганда олдига беда ташланган биронта
эшакнинг қозиғига боғлаб қўяди.

Бозордагнлар: Ж иноят амакимди эшагининг ҳам айт-
ғани айтгаи, дегани деган, дейишса, қишлоқдагилар:
Ж иноят оқсоқол эшагнга хала чўпди ҳам бировнинг то-
лидан синднрнб олади, дейишарди.

Хуллас, Иноят оқсоцол тили билан бировга озор бср-
маса ҳам қилнғи билан, юриш-туриши билан ҳаммаиннг
меъдасига тегарди. Ана шунинг учун ҳам чортераклнк-
лар ўғли Низомжон кетиб қолганда сира ажабланнш-
маган эди.

— Кетгани дуруст бўпти. Бу чол болани сил қилиб
дўярди. Эси борида кетиб қолди.

Оқсоқол одамлар ўзи тўғрисида нималар деяётгани-
ни биларди. Биларди-ю, тил суяксиз, кўролмагаиндан
алжийди, деб қўя қоларди.

Мана бугун у неварасини ўқишдан қолдириб бозорга
олиб кетяпти. Бола эшак орқасида индамай бошини ел-
касига суқуб кетяпти. У бобосини ёмон кўрарди. У бобо-
си билан неча марта бозорга борган бўлса, бнрон марта
унга китоб-Дафтар олиб бермаган. Ялиниб-ёлворганда
ҳам у:

430

www.ziyouz.com kutubxonasi

— Китобни нима қиласан, ўртоқларингникиии ўқнй«

вер,— деб жеркиб ташларди.

Бозорда болаларнинг кўзини ўйнатадиган нарсалар

кўп. Чол олиб бермайди. Туш пайтида битта чойнакда

чой опкелиб белбоғидаги зоғора нонни олиб ушатиб

қўяди.

Ҳаммадан ҳам болага алам қиладигани, улар бозор-

дан бўшаган челак ва саватларни эшакка ортиб келгёт-

ғанларида бобоси йўлда тўхтаб унинг ёнини тинтиб кў-

ради.

— Янглишиб биронта тангани киссангга солиб қўй-

ганинг йўқми?

Бола онт ичса ҳам барибир тинтнб кўраверади.

Бир куни ана шундай тннтув пайтида боланинг кисса*

сидан иккита йигирма тийннлик чнқиб қолди. Чол ғазаб-

дан кўкариб кетди.

— Хўш, бу қанақаси? Ҳали ўғриликни ҳам ўрган-

дингми? .

Бола йиғлаб, пулни аяси берганнни айтса ҳам чол

ишонмади.

— Аям китоб олгин, деб берганлар.

— Менн алдаб бўпсан.

Иноят оқсоқол боланннг юзига тескари шапалоқ ту-

шириб қолди. Бола чирқиллаб йиглаганча эшакнинг ол-

днга тушиб чопиб кетди.

Кечқурун оқсоқол қизидан суриштирган эди, у пул-

ни ўзи берганини айтди.

— Эсингни еб қўйибсан, аҳмоқ. Боланинг қўлига

шунча пул берасанми? Икки танга пулнннг ёнига уч

танга қўшса бир сўм бўлади-я!

Ана шундан кейин оқсоқол қизига пулнинг қад-

ри, пули бор одамнинг қўли узун бўлиши, қаерга

борса ҳам хор бўлмаслигидан ваъз-насиҳат ўқиб

кетди.

— Пул одамга дармон. Бели оғриган киши белига

иккита юзталикни боғлаб ётса оғриғи таққа қолади. Пу-

ли йўқ одам тез қарийди. Некалай вақтидаги пуллар-

ни сен кўрмагансан. Ҳар пуллар эдики, ушласанг қўлинр

яйрайди. Золим пулни ипак қоғоздан чиқазарди. Б у пул-

лар ҳам пулми. Салга йнртилади. Сўлкавойини ғиштга

ташласанг жиринг қилиб кетарди. Раҳматлик дадам

ўлганда мерос тақсим бўлиб, менга битта червон

теккан эди. Тишимда тишлаб юриб ўша червонни жу-

431

www.ziyouz.com kutubxonasi

вонмарг қнлганман. Инқилоб бўлиб, ўтмайдиган бў-
либ қолган. Эсимга тушса ҳали-ҳали юрагим эзилиб
кетади.

Рнсолат дадасидан бу хил гапларни кўп эшитган.
Кўп эшитаверганидан қулоғи пишиб қолган эди. У ҳам
дадасидек қўлига пул тушса, туфлаб ҳамёнига тугарди.

Иноят оқсоҳол эшак кетидан юриб бозор йўлига
чиҳиб олдн. Невараси бошида сават билан ўтган-кет-
ганга анграйиб гоҳ орҳада қолади, гоҳ ундан ўзиб
кетади.

Кўча бетидаги гўнг уйиб ҳўйнлган жойда нккита хў«
роз ҳанотнни ерга судраб бир-бирига ташланмоҳчи
бўлиб турибди. Боланинг икки кўзи ўшанда. 'Гомо-
ғинннг тагидаги патлари ҳурпайиб кетган қизил хўроз
кўкрагини ерга тегнзай-тегизай деб олдинга саичи-
моҳчи.

Бола ёнланмасига юриб кета туриб ундан кўзини уз-
майди. Бирдан нима бало бўлди-ю, бошидаги сават бе-
ҳининг энгашгаи шохига тегиб кетди. Бола ўзини ўнгла-
елмай ҳолдн. Сават бошидан учиб балчиҳҳа тўнкарилиб
тушди. Урнклар лойга қоришдн.

Иноят оҳсоҳолнинг кўзлари қинидан чиҳиб кетаёзди.
Югуриб келиб неварасининг орҳасига иккини тепди. Бо-
ла мункнб кўкраги билан ерга йиқилди.

— Ҳароми! Улдираман! Тер, ҳозир тернб ол!
Бола кўзларини жавдиратиб, балчиҳ кечиб ўриклар-
ни тера бошлади.
Оҳсоқол жаҳлдан кўкариб, болага ҳамон ўшқирардп.
— Аттанг, аттанг, етмиш сўмли мол эди-я. Ҳали ҳа-
раб тур!

V

Рнсолат чўл деганда кўчма ҳум бургутдек учиб юр-
ган, бўрилар, аждаҳолар келсанг ютаман, деб турган
жойнн тасаввур қиларди. У эртакларда эшитган борса-
келмасни Найман тарафларда бўлса керак, деб ўйлаб
юрар эди. У шунча қувлиги билан ҳали кўп нарсаларни
билмасди. Самолёт у ёҳда турсин, ҳалн поездга ҳам туш-
маган эди. Рисолат учун бутун дунё шу Чортерак билан
Марғилон атрофларидан иборат эди. Эри фронтга кетди.
Ундан хат-хабар келиб турарди. Эрининг хатларини

432

www.ziyouz.com kutubxonasi

ўқиганда уруш бўлаётган жойлар назарида Найманнинг
орқа тарафларида бўлиб туюларди.

У бугун Найманга, Чортеракдан туриб чақирса овози
етадиган жойга грузовойда минг марта ё олло, деб етиб
келди.

Найман сира чўлга ўхшамасди. Қани, қуш учса қа-
ноти, одам юрса оёғи куядиган чўл? Ҳамма ёқ ғишт, це-
мент, ёғоч.

Қулоғига қалам қистирган дурадгор чоллар пайраҳа-
га кўмилиб тахта рандалашяпти. Олдига клеёнка фар-
тук тутнб олган қизлар гишт теришяпти. Бир жуфт тол
тагидаги сўрида одам кўп. Патефон тинмай «Боғ аро»ни
олиб турибдн. Машипа тўккан шағалнинг қалдирашидан
унинг овозн эшнтплмай кетади.

Найман борган сари гавжум бўлиб борарди. Ҳарбий
госпиталь ҳам шу ёққа ёрдамчи хўжалик учун жой олиб,
бнр ҳафтадан бери тўқай буздиради. Яраси енгилроқ
аскар болалар тол тагидаги сўрини тўлдириб урушда
кўргаплари, қайсп шаҳарда нима бўлгани тўгрисида га-
пнрпб беришарди.

Аскар болалар учуп бу ёқда алоҳида қозон қайнатил-
масди. Заркентдан куиига уч маҳал машина қатнаб,
уларга овқат таширди. Ш у баҳона бўлиб Зирнллама би-
лаи Найман ораси икки қадам бўлиб қолди.

Шоли сепиб бўлинган. Баҳор жалалари полларни сув-
га тўлдириб шоли қисгипинг қулоғидан тортиб чиқарди.
Энди кўпчиликнннг қўли бўшаб нморатга уриннб кет-
ганди. Тоға Зириллама қишлогндаги азим теракларнн
кестириб, нморатларннгга яратинглар, деб госпиталь
машинасида олти марта ёғоч юборди.

Низомжон ҳам иморатга уннаб кетганди. Узи ғишт
қуйиб, ўзи девор кўтарди. Бир уй, бир айвон. Айвонидан
тўқай шундоққипа кўриниб туради. Тепасига тўсин те-
риб, шох-шабба бостириб лўмбоз қўйишга тайёрлади.
Тоға юборган ёғочлардан Низомжонга тегмади. Икром-
жон уни атайин рўйхатга киритмади. Аввалига Низом-
жон ҳайрон бўлиб юрган эди, Икромжоннинг ўзи ёрилиб
қолди.

— Ука, сен шошмасапг ҳам бўлади. Аввал бола-чақа-
си қншлоқда қолганларнипг иши битсин. Ярим рўзғори
қишлоқда қолиб жуда бесаранжом бўлиб кетишди. Ор-
тиб қолса, албатта сенга бераман.

Низомжон унинг гапидан ранжимади. Тўғри, деб ўз

28-320 433

www.ziyouz.com kutubxonasi

ишини қилиб юраверди. Вақт бекор ўтмасин деб, лой қо-
риб тепаси ёпилмаган уй деворини сувамоқчи бўлди.

Рисолат машинада бировни бийлатмай олиб келган
икки челак ўрик билан бир қийиқ бодрингни олднга
қўйиб савдони бошлаб юборди. У қўш палла тарозида
электр чиғаноғидан посанги қилинган тош билан ўрик
тортарди. Кимсан, қайдан келдинг, деб ҳеч ким сўрама-
ди. Қайтага чўлга шундоқ тансиқ нарсани олиб келгани
учун дуо қилишарди.

— Кеп қолннг, бодрингнинг иккитаси уч сўм, ўрнк-
нинг килоси олти сўм. Чортеракнинг оқ ўригидан қуруқ
қолманг...

Низомжон чодир орқасида цемент қораётган эди.
Одамларнинг ғовур-ғувури орасида қулоғига ўқтин-ўқ-
тин аллақандан таниш овоз эшитилиб қоларди. Ким бўл-
ди бу, деб қулоқ солди Низомжон. Овоз таниш, жуда
таннш. У белкуракни ташлаб чодир орқасидан чиқди.
Хода уйиб қўйилган жоннинг олдида одамлар тўдаланиб
нимадир қилишяпти. Низомжон беихтиёр ўша тарафга
қараб юра бошлади. Тўдани ёриб қарадн-ю, эси оққанча
туриб қолди. Опаси. Қўша-қўша билагузуклар тақнлган
билагини шимариб, ўрик тортяпти. У челак тагида қол-
ган охирги эзилган ўрикларни тортмай, боринг-э, бир
кило чиқсаям сизннки, чиқмасаям сизники, деб дурадгор
чолнннг фартуғига тўкди.

Ннзомжон қишлоғннинг таърнфли ўригинн жуда со-
гмнган эди. Тол попук чиқазгандан бери кун санарди.
Урик гуллаган бўлса керак, гўра туккандир, ранг олнб
қолгандир. 'Гагига тапиллаб тўкнлаётгандир...

Рисолат дурадгор чолдан пулни олиб, ёқасига қўл
суқиб, кўкрагига жойларкан, бирдан Низомжонга кўзи
тушиб қолди.

— Вой, опагинанг айлансин, қаёқларда юрибсан?
Мунча бемеҳр бўлмасанг, мунча тошбағир бўлма-
санг!..

У тура солиб Низомжоннинг бўйнига осилиб олдн.
Ииғлаб унинг ҳамма ёғини шилта қилиб юборди. Уларга
ҳайрон бўлиб қараб турган кишилар секин-секин тарқаб
кетишди. Рисолат уни бағридан бўшатиб ходага ўтнр-
ди.

— Биз томонларда нима қилиб юрибсан, опа?— деди
Низомжон ҳаирон бўлиб.

Рисолат унга ўпкали қараб қўйди.

434

www.ziyouz.com kutubxonasi

— Шунақасан-да. Ж игар жигарни қўмсайди. Сендан
бошқа кимим бор. Дадам қариб ҳассага таяниб қолган.
Кечалари тушимга кнрасан, бнрам кўргим келади. Ош
есам ҳам сенга илинаман, сув нчсам ҳам. Уригимиз бо-
шини еб пншиб ётибди, оғзинг тегсин, деб олиб келган
эдим. Сени тополмай сотворақолдим. Ҳеч бўлмаса йўл
кирамни кўтарар-ку, деднм.

Низомжон, опам менга ўрикдан олиб қолгандир, деб
ўйлаган эди. У шундай хаёл қилганда, Зебихонни бир
ўрик билан сийлаб қўяй, деб ҳам кўнглидан ўтказган
эди. Сув ичса ҳам илинаднган опаси ўрикларни сотиб
бўлган экан. Низомжон тамшаниб танглайига йиғилган
сувни қулт этнб ютиб қўйди.

— Аҳволинг қалай?— деди Рисолат унннг эскиб, ёғи
чиқиб кетган кийимларига таънали қараб.

— Яхши,— деди Низомжон.
— Ҳм, яхшилигини кўрнб турибман.
Низомжон шундагина ўзига разм солиб, кийим-боши-
нинг тутдек тўкилиб кетганинн билдн. Дарров ўзини оқ-
лашга урина бошлади.
— Гап кийимдами, опа. Кийим топиладиган нарса.
— Бўлмаса шунча юриб нима топдинг?— Рнсолат
қовогини солиб гапирди. У шу гап билан Низомжонни
тамоман мот қнлмоқчи бўлганди.
Низомжон бошини кўтариб ғурур билан гапирди.
— Одамлигимни топдим, опа, одамлигимнн.
Рисолат нима дейишннн билмай унинг оғзига қараб
анграйнб қолдн.
Опа-ука анча вақтгача бнри бирига айтадиган гап
тополман индамай ўтиришдн. Жимликни Рисолат бузди.
— Дилдорга хат ёзган экансан.
У шу гапии айтди-ю, укасининг юзида, кўзида қанақа
ўзгаришлар бўлишинн билмоқчи бўлиб тикилиб турди.
Ростдан ҳам Ннзомжон ғалати бўлиб кетди. Рисолат
пчида: тамом, қўлга тушди, дсб хулоса чиқардн.
— Хатни ўқидингми?
Ҳар қандай айёрга бир соддалик кифоя қилади, де-
гандек битта соддалик бнлан Рисолат сирни бой бериб
қўйди.
— ЛАепга хатини ўқитармиди. Мен унақа ошиқ-маъ-
шуқларнинг хатларини ўқимайман. Менга қара, бола.
Уз опаигдан яширнб нима қиласан. Ахир бир кун бўла-
диган иш бўлгандан кейин айтавер. Нима қиласан бай-

435

www.ziyouz.com kutubxonasi

ти ғазал сзиб овора бўлнб. Менга айтиб қўнсанг ҳам-
маспни саришта қиламан. Қани,айт-чи, ўзи нима дейди?

Низомжон опасининг тгапни буриб кетганидан ҳайрон
бўлнб уни тўхтатишга уриниб кўрди ҳамки бўлмади. У.
тўхтамай гапирарди.

— Дадамнннг ҳам нияти шу эдн. Узнпг аҳмоҳлик
ҳнлпб қўниб, энди борншга бетннг чидамаяптн. Ҳали
ҳам бўлса томорқангдагн шолини ўриб олгандан кейии
ҳпшлоққа кет. Тўйни қилайлик.

Ннзомжон хандон ташлаб кулиб юборди. йнгнрма
сотпх жойдагн шолидан ҳам хабар топишнптн-да!

— Менга қара, опа,— деди Ннзомжон кинояли ку-
либ.— Бу савдони бошингдан чиқариб ташла. Дилдорга
уйланиш ниятим ҳам йўҳ. Ундап Каримнинг адресини
сўраб хат ёзганман. Агар бу ёғпни ҳам билгинг келаёт-
ган бўлса, сен билан дадам етказган озорлар учун Дил-
дордан узр сўрадим. Қишлоққа қайтиб бормайман.
Ишонавер. Қарорпм қатънй. Упланмоқчи бўлсам шу ер-
да уйланиб, уй-жоплн бўлиб қолпб кетамап. Гапнинг
очигнни айтсам, кимга уйланншим ҳам тайиили.

Низомжон ёнбошнга бурилиб ҳавозадаги чолга ғншт
узатаётган Зебихонни кўрсатдн. Зебихоннинг эгнида
рангини офтоб кўтарган чнт кўйлак. Сочини бошига чам-
барак қилиб олган. Оёгидаги брсзент этигининг қўнж-
ларигача лой бўлнб кетган эдн. У шу аҳволда ҳам
чнройли кўрнпарди. Ҳар эпгашнб челакдаги лойнн ола-
ётганда беллари жуда ҳам нознк эгилиб кетардн.
Рисолат упга қараб маҳлнё бўлнб қолди. Аммо снр бой
бермади.

— Совуққина экан. Дндинг қурсин. Қелиб-келиб
шуни топдингми. Дилдор қаёқда-ю, бу турқи совуқ
қаёқда!

Чинакампга Дилдор Зебнга қараганда кўркамроқ
эди. Рнсолат укасинн ўйлашга ҳам қўймай, бидирлаш-
дан тўхтамасди.

— Бутуи топган-тутгаппигпи шуига едириб юборгап-
дирсан? Арзиса ҳам гўрга эди.

— Тўхта, тўхта, опа, дурустроқ қарагнн, жуда чнрой-
ли. Ақллилигнни айтмайсанми.

— Хотин кишига ақлнннг нима кераги бор? Уйнм
деса, рўзгорим деса, эрннинг измидан чиқмаса, бўлдн.
Ш у ақлли бўлганн.

— Воп-бў, опа, дадамдан ҳам ўтиб кетибсан-а! На-

436

www.ziyouz.com kutubxonasi

заримда, йнгирма ўттнз йил орқага қайтиб кетганга ўх-
шайсан.

— Орқада қолган бўлсам ҳам рўзғорим бут, поччанг
келгунча болаларни зориҳтирмай боҳиб турибманми?
Бундан бошқа менга нима керак? Сочимни кесиб, калта
кўйлак кийсам дурустмнди?

Низомжон опасининг феълини яхши биларди. Унга
гап билан бас келиш қнйии. У ҳам дунёни пулдан, мол-
дан иборат, деб биладиганлардан.

Низомжон тиззаснга тиралиб ўрнидан турди.
— Узинг ннмага келгандинг?
— Сенн кўрганп, деднм-ку.
■— Қўйсанг-чи, ўрик сотганн келгансан.
У шундай деди-ю, бпр қориндан талашиб тушган опа-
си жигари бўлишига қарамай дангал гапирди.
— Менда бошқа гапинг бўлмаса, кета қол. Бошқа
келиб овора бўлпб юрма!
— Хайдаяпсанми, ҳали?— деди Рпсолат кўзига ёш
олиб.— Уз опангни, узоқдан дпйдорингни кўргани кел-
ган опангни қувлаяпсанми? Войдод, бу қанақа бемеҳр
бола чиқдн!
— Секин гапир, бақирма. Одамлар эшитади!
— Эшнтсин, эшитиб сенннг кимлнгингнн билиб қў-
йишсин.
Нпзомжон сал ён бердн. Яна чўнқайиб опасининг
қаршисига ўтирдн.
— Хўш, нима дейсан? Очиғини айтавер.
Рисолат ходадан туриб тўнкариб қўйган чглакка
ўрнашиб ўтирнб олди.
— Дадам қариб қолди. Сен ўйлаган илгарнги топпш-
лар йўқ энди. Бпр тийинсиз, уйга қамалиб ўтирипти.
Хотин бошпм билан ўрик сотиб, бодринг сотиб овқатнга
қараяпман. Сендек ўғли бўла туриб оч ўтирнпти. Худо
кўрсатмасин, ўлиб-нетиб қолса огзига сув томизадиган
одам ҳам йўқ.
Низомжон опасинпнг гапига пшондн.
— Хўп, озроқ пулим бор. Бераман. Кўйлак, этнк
олишга йиғиб юрган эдим. Майли, кейинроқ оларман.
У ёнидап уч юз сўмча пул олиб опасига берди.
— Дадам бечора Биринчи Май‘ байрамида ҳам оқлик
киймади Бу пулинг нима бўлади?
— Ьошқа йўқ-да. Қейин яна юборарман.
Рисолат ўрнндан турди.

437

www.ziyouz.com kutubxonasi

— Майли, бўлмасам мен кетай. Ш ағал опкелгам
машипа қайтмоқчи бўлиб турнбди. Шундан қолмай.

У машина томонга кета туриб Зебихонга ер остндам
назар ташлади. Ҳавозадан тушаётган Зебихоннинг кўзи
Рисолатнннг кўзи билан тўқнашиб қолди. Рисолат унн
еб юборгудек бўлиб ўқрайган эди, Зебихон эсанкираб
оз бўлмаса ҳавозадан ағдарилиб кетай деди.

Челак-пелаклари билан Низомжон опасини машина-
га чиқазиб қўйди. Ж игар экан, машина орқасилан юраги

увушиб қараб қолди.
Иўл бошида хомуш турган Ннзомжоннинг олдига

Зебихон келди.
— Низомжон, бугун ўрикхўрлик қиларканмиз-да.

Онангиз ўрик олиб кептилар, деб эшитдим.
Низомжон ноилож илжайиб қўйдн.
— Урнкни иккаламиз ҳам келаси ўрик пишиғида ей-

диган бўлдик. Мен ҳам данагинн кўриб қолдим, холос.
У Зебихонга опасининг таърифини қилиб берган эди.

Унинг бошидан ўтган савдоларнинг барини билган Зеби-
хон индамай кулибгииа қўя қолди. Иккови аста юриб
дурадгорлар олдидан ўтишаётганда бир чол ўрикнинг
таърифини қиларди.

— Дунёда Чортеракнинг ўригига етадиган ўрик бўл-
майди. Шираси данагига ҳам уриб кетади-я жонворнинг.
Данагини экиб кўпайтнриш керак.

Зебнхон қилт этнб тупук югди. Унинг ўрик егиси
келганнни Низомжон билиб турарди. Кўнглидан: «Ноин-
соф опам, тўрттагина опқўймаптн-я», деган гап ўтди.

VI

Асрорадан хат келди.

У конверт ичига Каримжоннинг адресини ҳам солиб

юбориптн.

Хатда шундай гаплар бор эди:

«Ҳознр звеномизда катта тўй. Утган йили мудофаа

фснди учун пландан ташқари юборган икки юз олтмиш

кило пилла учун С С С Р Мудофаа Комнтетидан звено-

мизнинг аъзоларига номма-ном ташаккурнома келди.

Сенга ҳам бор. Табрикланман. Вақтинг бўлса келиб олиб

кет. Комсомоллик саломи билан Асрора». -

Низомжоннинг чеҳраси ёришиб кетди. Ш у пайт қадр-

438

www.ziyouz.com kutubxonasi

доғ| дўстлари, мактабдошлари орасида бўлмаганнга
зчннди.

У ўтган йилги пилла ҳосилини яхши эслайди. Низом-
жон яхшн ишлаган. Ушанда у барг кесар, қурт тутган
қнзларнннг уйига обориб берарди. Азон пайтларида ту-
рнб, то барг офтобда илиб қолмасдан кесиб, ншига чиқ-
қунча тахт қилиб қўярди. Бир кун жуда вақтлн уйғонди-
да, тешани белбоғига қистнриб, тут кесгани кетди.
Кечқурун ўртоқларн билан кўпроқ ўтириб қолганндан
уйқуга тўймаганди. Барг кесаётиб кўзи юмулиб кетавер-
ди. Довдираб шох қолиб тешани қўлига уриб юбордн.
Иккнта панжаси шартта узилиб тушди-ю жонҳолатда
бнр қўли билан осилнб тутдан тушди.

Ш у узилиб тушган иккита бармоқ туфанли у армня-
дан қолиб кетди. Л\ана шу иккита бармоқ туфайлн у бу
томонларда юриптн. Агар ўша бепарволик бўлмагаида
у Каримжон қатори фронтда бўларди.

Асроранинг хати Низомжонғж анча руҳлантириб қўй-
ганди. У шу арзимас иши учун бундай катта мукофот
бўлишини снра ўйламаган эди. Мудофаа Комитети унга
ташаккур эълон қипти. Б у жуда катта мукофот. Бу катта
бахт.

Ш у куни Низомжон ўзида йўқ бир кайфиятда илжа-
йиб юрди. Сал холироқ жой топса дарров хатни олади-да,
ўқийди. Уқиган сари ич-ичидан кувонади. Унинг бу кай-
бнятидан ҳайрон бўлган Икромжон, нима гап, деб сўра-
ганда у:

— Узим, шундай...— деб қўя қолди.
Кейин у ўзи ўзнга, нима учун яшираман, деб савол
берди-да, хатдаги гапларни унга айтиб бердн.
— Баракалла, болам. Табриклайман,— дедн Икром-
жон.— Астойдил қилинган меҳнат зое кетмайдн, шу-
нақа.
— Бир кунгина қишлоққа бориб келсам, шунга нима
дейсиз?
— Бир кун эмас, икки куноқ бора қол. Ҳамқишлоқ-
ларингни ҳам соғингандирсан. Майли, майли, болам.
Кечга бориб жала қуйиб, тонг отгунча момақалдироқ
гумбурлаб чиқди. Емғир палатадан ўтиб, кўрпа-ёстнқ-
ларни ҳам шалоббо қилиб юборди. Икромжон билан
Низомжон чопон ёпиниб мнжжа қоқмай чиқишди. Эр-
талаб ҳам ҳаво қовоғини солиб турган эди. Хайрият,
бир шамол бўлди-ю, булутни ҳайдаб кетди. Чарақлаб

439

www.ziyouz.com kutubxonasi

офтоб чициб, шолнкорлик полларинн тўлднрган ёмғир
сувларини ойнадек ялтиратди.

— Энди, бўлмади. Эртага борасан. Ҳозир шоликор-
ликни бир шалоплатмасак бўлмайдп.

Одатда шолнкорлик ботқогида қанча кўп шалопла-
тиб юрилса, шунча қиёғи кўп бўлади. Оёқ тагида буки-
либ қолган шолн пояси бағри ерга теккан жойидан ил-
диз отнб, қўшалоқ шох чиқазадп^ Шунинг учун ҳам шо-
лнкорлар сувнн лойқалатнб шолипоядан чиқишман
кечпб юраверишадн.

Икромжсн якка оёқда кезишдан фойда йўқ, деб ёғоч
оёғииинг учнга эскп этпкнинг таг чармини қоқнб олган-
ди. У эидн қўш товон билаи шолп кезишпн мўлжаллаб
турардн.

Низомжон унинг гапини қайтаролмадп. Икковлаб ўз
участкаларига қараб кетншди. Низомжон Икромжон-
нипг шнминп тнззаспгача шимариб сувга тушншипи ку-
затиб тураркан, бу одамдаги бардошга қойпл қоларди.
Унингэнди ҳеч кнмп йўқ. У ёлғиз бошпга мунча уриншп-
нинг нима зарурлиги бор, деб ўтпрмап туну кун шоли-
поядан чиқмайдн. Ҳамма ўзига иморат учун жой олиб,
гишт тернб тиклаб қўйганда бу одам ҳеч нарса қнлма-
ди. Низомжон кейип бнлса, у ўзига теккан жойнп уига
берган экан. Айппқса, Икромжон Ж аннат хола ўлгап-
даи кейин ўзннп ншга урдп. Ҳали упн қилар, ҳали буни
қилар, ишқилиб, тннмасдн.

Қечқурупларн ҳориб-чарчаб чодири олдида якка ўзн
чой ичиб ўтпрарди. Тол тагндаги сўрида гурунглашнб
ўгиргапларпннг олднга бормайдн. Улар суҳбатпга ара-
лашмаслшининг сабабнни Ннзомжон биладн.

Кўпчиликнинг ё акаси, ё ўғли урушда. Улар албатта
болаларидан келган' хатни ўқишади, урушдан, олппгап
шаҳардан гаплашнб ўтнришади. Агар Икромжон улар
ёиида бўлса, очилиб гаплаша олмайдн. Уни аяб бутунлай
бошқа гаплардан эзмаланиб қолишадн. Икромжон улар
суҳбатига тушиб қолганда чодирга табнати бнр тарз
бўлиб қайтарди. Ушандай кезларда то ярим кечагача чо-
дир олднда қоп-қора осмопга тикилнб ўтнради-да, кейнн
ўрнига кнриб ётади. Нтиб ҳам дарров ухлай қолмасди.
Ҳалн у ёнбошига, ҳали бу ёнбошига ағдарилиб тўлга-
ннб чиқадн.

Низомжон упннг ёгоч оёқ бплан шолппояни шалоп-
латиб, сувни лойқалатнб юрншннн кўриб нродаснга қо-

440

www.ziyouz.com kutubxonasi

йил бўлардн. Одамшшг жони пўлатдан қаттиқ, деб шунн
антарканлар-да, деб дилидан ўтказиб қўяди. Боласн бо-
шига солган шармандалик, хотипининг доғи-ҳасратта
ўлиб кетишн ҳам унинг қаддини буколмадн. Бу одам
пўлатдан ҳам қаттиҳ.

Ннзомжон ҳам шнмини тиззасига шимариб сувга
тушди. Сувни шалоплатиб унинг қаторига ўтди. Энди
уларнинг икковларн ёнма-ён боришарди.

— Кечаги ёмғирнинг шарофатн, ука. Емғир эмас,
осмондан ош, нон ёғди. Қут-барака ёғди.— Икромжон
зарур бир гап эсига тушиб қолгандек бирдан юрншдан
тўхтади.— Э, ука, сигирни арқонлаш эснмдан чиқибди-
ку. Малол келмаса бнрров бориб қознғннн серўгроқ
жопга қоқиб келгин.

Нпзомжон дарров сувдан чиқди. У эрталаб Икром-
жон снгирнн олнб кетаётган жойини кўрган эди. Уша ёқ-
қа қараб юра бошлади.

Икромжон хотини ўлгандан кейнн сигирга ҳам қара-
май қўйганди. Сигир бўлса ўн купдан бери сутдап қол-
ган. Унинг сутдан қолишига сира сабаб йўқ эди. Худдн
кечаси биров келиб соғиб қўяётганга ўхшайди. Ким со-
ғиши мумкнн? Икромжон шундоқ ҳам соғилган сутни
челакка солиб сўрига опчиқиб қўяди. Боласн борлар
керагича чпнпнспга солиб кетаверишадн. Бнровдан гу-
мон қнлишга Икромжонпинг дили оғрирди.

Низомжон тўда-тўда бўлиб ўсиб ётган савағич уюм-
ларн орасидан айланнб ялангликка чиқди. Сигпр боя
бойланган жойида турибдн. Ҳар замон энгашнб орқа
оёгига қараб қўяди. Ннзомжоп бунга парво қнлмадп.
Яқинига боргапда бирдан қўрқиб кетдн. Жонҳолатда ор-
қаеига беш-олти қадам тнсарилганини билмай қолди.

Сигирнинг елинига қўйдан каттароқ эчкемар ёпишиб
олган эдн. Эчкемарнинг бақаннкига ўхшаш лаблари-
дан қон аралаш оппоқ сут томарди. У одам шарпаснни
еезпб елиндан оғзини олиб, ўнг ёнбошнга қаради-да,
шошнб узун думи бнлан хас-чўпларнн тўзитнб қампш-
лар ораспга кириб кетдн.

Низомжон ранги қум оқариб серрайганча т-урар-
ди.

У ҳушнга келиб унга мўлтнраб турган снгнрга қа-
радн. Кейин елинидан қон оқаётганинн кўрнб дарров ол-
дига борди. Эчкемар бир эмчакни сўриб, моматалоқ
қилнб юборган эди. Низомжон унга раҳмн келиб дар-

441

www.ziyouz.com kutubxonasi

ров қозиқни суғурди-да, Икромжон ишлаётган жойга
етаклаб келди.

— Сигирнинг ақволини қаранг, амаки. Эчкемар сў-
риб кетибди.

Икромжон шошиб сувдан чиқди. Энгашиб елинга қа»
ради. Бошини сарак-сарак қилиб сигирнинг бўйинлари-
дан, сағрисидан силади.

— Жонвор, жонингни қийнабди-ку. Эчкемарга йў-
лиқнбсан-да. Жонвор, жонвор.

Низомжонга сигирнинг сутдан қолганлигини Икром-
жон айтган эди. Қимдир соғиб қўяяпти, деганди.

— Сигирнинг сутдан қолиши энди маълум,— деди
Низомжон.

Икромжон бошини сарак-сарак қилди.
— Иўқ, ука. Эчкемар эмса манавунақа елинни яра
қнладн. Сутдан қолишининг сабаби бошқа бўлиши ке-
рак. Жонвор, эндн боласини қандоқ эмизади. Менга бу
ташвиш ҳам бор эдими?
Икромжон сигирни етаклаб кетаркан, орқасига ўги-
рилди.
— Ука, бу ёғипи ўзинг эплаштириб турасан-да. Ма-
шина кетадиган бўлса сигирни қишлоққа бериб юбор-
масам бўлмайди. Озроқ подада юрмаса, биз бундэ эп-
лолмайдиганга ўхшаймиз.
Низомжон қурилнш бўлаётган жойда машина гурил-
лаганини эшитган эди. Ҳалн қайтиб кетмаган бўлса
керак, кетса овози чиқиб қоларди, деб ўйлади-да:
— Бўлмаса, тезроқ боринг, машина кетиб қолма-
син,— деди.
Икромжон кетиши билан у яна сувга тушди. Бот-
қоқни шалоплатиб кечаркан, Икромжон ҳақида ўйларди.
Яқин тўрт ой қамхона бўлиб унинг дардини, юрагидаги
ҳамма гапини билиб олган эди. Ҳар гал Икромжонни
ўйлаганда сабри бардошига қойил қоларди. Қани, мен
ҳам шунга ўхшасам, деб ният қиларди. Ҳатто бир кун
унинг ўзига, мен ҳам сизга ўхшаган бўлсам, деб гап
бошлаганда, Икромжон гапини бўлиб қўйган эди.
— Қўй, қўй, болам, менга ўхшама. Сен менга ўхша-
ган бўлмайсан. Мен жуда бахтсиз одамман.
У шу гапни айтиб юзини тескари ўгириб этагига кў-
зини артганди.
Ушанда Низомжон бўйнига осилиб юзини ўзига қа-
ратган эди. Икромжон ҳеч нарса бўлмагандек кўз ёши-

442

www.ziyouz.com kutubxonasi

ни қилт этиб ютиб ўгирилганди. У Низомжонга шундай
ўрганиб қолган эдики, овқатдан сал кечикса, товоқда
овқатини кўтариб орцасидан қидириб юрар эди. Бпр
кун эрталаб кийиниб кетаётганида чўнтагида бир нарса
дўмбайиб турганини сезиб, дарров цўлини солди. Ьдр
чақмоқ қанд.

Улар бир-бирларига жуда ўрганишиб цолишган эди.
Низомжон шундай хаёллар билан ботқоқ кечаркан,
машина гурнллаганини эшитди. Бошини кўтарган эди,
қўлида газетага ўроцлиқ бир нарса кўтариб турган Зе~
бихонни кўрди.
— Нима қилиб лой кечнб юрибсиз?— деди Зебихон,
Низомжон унга нима деб жавоб қантаришини бнл-
май сувдан чицди.
— Опангиз опкеган ўрикка бизни бийлатмаган эди-
нгиз. Мана, сиз хасислик қилган бўлсангиз, биз сахгш-
лик қиламиз.
Зебихон кўкат устига қоғозга ўроқлиқ икки килоча
ўрикни ёзнб қўйди.
— Ия, қайдан олдингиз?
— Узумини енгу боғини суриштирманг.
Иккови ўрик тепасига чўнқайиб ўтиришди.
— Олинг!— деди Зебихон.
— Аввал сиз олинг,— деди ўрикка қўл урмай Низом-
жон.
— Мен еганман. Сизга олиб келдим.
— Шундоқ бўлса ҳам сиз аввал олинг.
— Йўқ, сиз аввал олинг.
Низомжон ноилож тухумдек оппоқ ўрикни қўлига
олиб томоша қилди. Кейин ейишга кўзи қиймагандск
авайлаб оғзига солди. Зебихон ҳам биттасини олди.
— Вон, мунча ширин?
— И я,— деди Ннзомжон,— ҳозир, мен ўрик еганман,
дегандингиз-ку.
Зебихон ёлғони фош бўлиб қолганидан гапни ҳазил-
га буриб юборди.
— Боя еганим сал ғўрроқ эди-да.
— Ростнни айтинг, қаердан олдингиз? Худди қишло-
ғимизнинг ўригига ўхшайди. Бутун Фарғона водийсида
Чортеракдан олдин ўрик пишмайдн. Бошқа жойларда
энди ранг олаётган бўлса ажаб эмас.
Зебихон ҳали қишлоқдан келган машинада бир чол
икки яшик ўрик опкелиб сотганини айтиб берди.

Ччз

www.ziyouz.com kutubxonasi

— Ж уда ғалати чол экан. Суриштирмаган гапи қол«
мади. Икромжон амаким билан бир балоларни ғнжил-
лашиб ҳам олди. Сизнинг битмаган уйингиз деворлари-
ни силкитиб ҳам кўрди. Урик олаётганимда менга
шунақаям ёмон қарадики, қўрқиб кетднм.

Низомжон унинг гапига унча парво қилмади. Бнрон-
та безбет чайқовчидир-да, деб қўя қолди.

Низомжон сувга қайтиб тушмади. Зебихон билан ор-
қага қайтди. У йўлда эртага қишлоғига бориб келмоқчи-
лигини айтган эди, Зебихоннинг ранги қум оқариб кетди.

— Қишлоқда нима қиласнз? Дилдорхонни соғиниб
қолгандирсиз-да.

Низомжон ундан бу хил гаппи кутмаган эди. Шошиб
ёнидан хатни чиқазиб қўлига берди. Зебнхон хатни ўқн-
май қайтиб берди.

— Мен унақа бировларнинг хатини ўқийдиганлардан
эмасман. Сирлн гап бўлмаса, шундоқ айтиб қўяверинг.
Ишонаман,— дедн.

Низомжон боришининг сабабини айтган эди, Зеби*
хон, шундай демайсизми, деб юборганини ўзи билмай
қолди. У шайтонлик қилиб қиқирлаб кулди.

— Менга нима олиб келасиз? Суюнчисига нима сов-
ға қиласиз?

— Сизгами? С и зга...— Низомжон нима опкелишини
ўзи ҳам билмасди. Нима опкелиши мумкин? У ҳам гап-
ни ҳазилга бурди.— Сизга жонимни саломат қайтарнб
олнб келаман. Эшитяпсизми? Сизга ўзнмни бутунлай
опкелиб бераман.

Мана шу гапни Низомжон пкки ойдан бери очиқ ай-
толмай гаранг эдн. Ҳазил-ҳазил билан, унча уринтирнб
ўтнрмай, ўйлатиб ўтнрмай оғзндан чиқди кетди.

Зебихон ўзини билмаганга, тушунмаганга солди.
— Э, атлас олиб келармиканснз депман.
— Атлас ҳозир отлиққа йўқ-ку, биз пиёдаларга йўл
бўлсин.
— Сизга пнёда бўлсин, деб ким айтди, отлиқ бўлинг-
да. Ҳазиллашдим. Ҳазиллашдим. Ш у маҳалда атласга
бало борми, Низомжон ака.
Низомжон пайтдан фойдаланиб унинг билагидан уш-
лади. Зеби ўзини сал олиб қочгандек бўлди-ю, аммо би-
лагини тортиб олмади. Низомжон қўлига унча эрк бер-
мади. Бу унинг бояги айтган гапига қизлик иффати
билан қайтарилган жавоб эканини тушунди. Ш у 'аҳвол-

4^4

www.ziyouz.com kutubxonasi

да йигирма-ўттиз қадам босишгандан кейин Зебихон

унннг кўзига қараб ғалатн, ғамзага ўхшаш табассум

билан билагини унинг қўлидан бўшатди.

— Етар, а? Бўлмаса суйилиб кетасиз.

Низомжон шу топда шундай кучли бўлиб кстган эдн-

ки, бир ўзи мана шу поёни йўқ чўлни ағдар-тўнтар қн-

либ ташлашга қоднрдек эди.

Осмон ҳам, сап-сариқ чўл ҳам кўзига ажойиб чаман

бўлиб кўриниб кетди. Қулоғига аллақандай ёқимли го-

вушлар эшитила бошлади. Уйдан чнққандан бери танн-

га ҳокимлнк қилпб келаётган карахтлик шу оннниг

ўзидаёқ аллақайга гойиб бўлдн қўйди, бир кўнгли:

ҳозир Зебинн иккн қўлимга кўтариб олайми, деса, бир

кўнгли: қўй, қўй, мунча шошасан, дерди.

Мккови олдинма-кетнн, очиқ-ошкора тол тагига ке-

лишдн. Низомжон юрагнда туғён қилаётган ҳнсларпи

ҳамма билиб турнбдп, деб ўйлагаи эди. Мўқ, одамлар

илгаригича ўз ишлари билан овора. У ўзини тунда чироқ

кўтарган одамдай ҳамманкнг кўзи менда бўладн, деб

ўйлаган эдн. йўқ, ҳеч ким қарамадн. Чодир олдида кўк

чой пчпб ўтнрган Мкромжон ҳам бош кўтарнб ҳасратли

боқдн-да:

— Даданг кслиб кетди,— деди.

Низомжоп бетннн ҳам артмай унинг олднга келди.

Дарров Зебнхоинннг бояги гаипии эслади. Демак, ҳали

ўрнк сотнб кетган, Зебнхонга еовуқ қарагап, Мкромжон

амаки билан ғнжиллашган, иморатнинг деворини ушлаб

кўрган дадаси экан-да! У Икромжон амакнга ннма де-

дийкнн? Хафа қилмадимикнн? _

— Бетларингни артнб ол!— деди Икромжон меҳри-

бон товушда, кейпн ёнидан учта юз сўмлнкнп олиб узат-

ди. У бу пулнн илгаридан тайёрлаб қўйган бўлса керак,

снидан олди-ю, санаман узатдн.— Даданг қпйналиб

қопдн. Сен бечорада пул йўқдир. Манавинн обориб

бер.

Ннзомжон пулни секнн унинг тнззасига қўйди.

— Олмайман. Кеча опам олиб кетган. Уч юз сўм

Сериб юборганман.

Мкромжон бошини кўтармай гаппрди:

— Даданг бнлап ярашганинг дуруст бўлармнди.

Мизомжон бошинп қатъий силкиди.

— йўқ, амакн, уйга эндн бнр умр қадам босмайман.

Ш у ерда бутунлай қоламан, деб аҳд қилганман. .

145

www.ziyouz.com kutubxonasi

Икромжон бошқа гапирмади. Фақат, ўзинг биласан,
болам, деди холос. Иноят оқсоқол уни кўпчилик ўрта-
сида ёмон қақорат қилган эди. Уни хоиндан олиб, хоин-
га солди. Менинг боламга ҳам хоинликни ўргатмоқчимн-
сан, деди. Боламга шоли эктириб ўзинг пулламоқчи-
мисан, деб ўдағайлади.

— Отаснман. Унинг топгани меники, қани, битта шо-
лини у ёқ-бу ёқ қилиб кўр-чи, гаплашиб қўяман. Кў-
зимнинг нурн, жигарбандимни Ватан йўлига қурбон
қилиб қўйибман. Менинг совунимга кир ювмабсан
ҳали.

Икромжон бош кўтармади. Чурқ этмай ўтнраверди.
Одамлар чолнинг ҳамма гапларини эшитишди. Икром-
жон бош кўтариб уларнинг кўзига қаролмай қолгандн.
Низомжом ҳалн келганда, у ўша ўтирганича, бошини
экканича ўтирган эди.

Низомжон унинг авзойидан жуда хунук иш бўлгани-
ни фаҳмлади-да, ёнига ўтирди.

— Дадам сизни хафа қилдими?
— Йўқ, ука, йўқ, ҳеч нима демади. Қийналиб қол-
дим, деди холос.
— Очиғини айтинг, амаки, билай ахир.
Икромжон гапни бошқа ёққа бурворди.
— Эртага қишлоғингга шу аҳволда борма. Анавн
тугунда янги этигим бор. Этикни қайси оёғимга кияман,
ўғлим. Сен киявер. Гимнастёркам сал кенгроқ келса,
ҳечқиси йўқ. Сал одамга ўхшаб бор. Хор бўпқопти, де-
йишмасин, болам.
Толга осиғлиқ кетмонни тош билан уриб одамларнн
кечки овқатга чақиришди.
Иккови ҳам ўрниларидан туришди.
Тагида тутун буруқсаётган бак олдида тунов кунгн
маршалларнинг кичиги— Тўппонча полвон шалағн чи-
қиб кетган мотоциклнинг ғилдирагига ел бераётган эди.
Низомжон тўхтаб унга салом берди.
— Мулло бўлинг, иним. Ишлар қалай?
— Ёмонмас, полвон амаки. Отингиз қани?
Тўппонча полвон гарданини қашиб унга маъноли қа-
раб қўйди.
— Отми? От фронтга кетди. Отлар ҳам урушишяпти,
иним. Сен билан биз бақларда юрибмиз, холос. Қани,
бекор тургандан, бекор ишла, дейдилар. Тўрттагина ел
уриб юбор!

www.ziyouz.com kutubxonasi

Низомжон насоснн олиб чаққон-чаққон ел бера бош-
лади. Қўлида тоғорача билан боласини опичлаб ошхона-
га ўтиб кетаётган Тўланбой уни кўриб тўхтади.

— Ҳа, божа, ишлар катайса дейман?
У ўз гапидан ўзи таъсирланиб тоғорачани чирманда •
қилиб, ёр-ёр айтнб ошхонага кириб кетдн.

VII

Низомжон Чортеракка соат ўнларда кириб борди. У
туғилиб ўсган қишлоғининг ҳар бир деворига, таниш
дарахтларда яшнаб турган кўм-кўк япроқларга суқ бн-
лан тикнлиб борарди^ Кечагн ёмғир ўт-ўланлар бетп-
даги чангларни ювиб кетган. Ариқ четларида тизэа бў-
ни келиб қолган ўтлар ёмғирда ерга ётиб қолган экан,
офтоб бағрига ўтнб энди ҳаддини ростлаб келаётибдн.
Том бўғотларидан, пахса деворларидан буғ кўтариляптн.
Тарновга қўниб олган мусичалар ҳам ҳўл. Улар жуда
хунук бўлиб кетишганди. Ҳар ёз қип-қизил бўлиб пншиб,
Низомжоннинг кўзини ўйнатадиган «Ниёз^амакининг ол-
маси белидан чўрт синиб деворга ёнбошлаб қопти. Унинг
ёнғоқдек бўлиб қолган ғўралари худди кўчадан ўтган-
кетганнинг раҳмини келтириб, мўлтираб турганга ўх-
шайди. Урикзорнипг нари ёғидаги ёлғиз оёқ йўлдан бир
тўда қариялар бошларига салла ўрнига қийиқ танғиб
аста кетишяпти. Бу чоллар кўпинча тўй-маъракаларга,
азаларга шу тариқа жнмгнна тизилишиб кетишардн. Қал-
лакланган тутзор орқасндан Дилдорларнинг оқ тунука
томли уйи кўринганда Низомжон бир дам маъюс назар
ташлади-ю, ортнқча ҳисларга берилишдан ўзини сақлаб
жадал юриб кетдн.

Йўл лой бўлнб кетганидан четдан, чимлар устидан
борарди. Йўллардан арава қатнайвериб узун-узун излар
қолдирган. Б у чуқур изларда ҳали ранги айнимаган
ёмғир кўлоби йилтираб турарди. Низомжон этигини аяб
кўлмаклардан эҳтиёт қилнб правление йўлнга чиқиб
олди.

Ана идора. Чан тарафдаги очиқ дераза комсомол ко-
|Митетининг кабинети. Асрора кабинетдамикин? Е далага

чнқиб кетганмикнн. Албатта уни койиб беради. У яхши
қиз, уришадн, уришадн, кейин юмшайдн. Асрора Карим-

ЛЧ7

www.ziyouz.com kutubxonasi

жон билан ҳам аввал уришиб, юмдалашиб, кенин уни
яхши кўриб ҳолган. Уни жонидан яхши кўрардн-ю, ба-
рибир уришаверарди. Феъли шунаҳа унинг. У Қарим-
• жон билан ёҳалашавериб, папирос чекишни ташлатди.
Каримжон олдин сочини юқорига тарамай чаккасмга
тушириб юрарди. Асрора, мунақасини ёмон кўраман,
деб уни юқорига тарашга мажбур қилди. У Каримжон
билан ҳар кўришганда тирноғигача қарарди. Киши бил-
мас қулоғининг ичига ҳам кўз ташлаб оларди. Агар
тирноғи олинмаган бўлса, қулоғи кир бўлса нақ уни
балога қўярди. Агар Каримжон унинг гапини эламаса,
кўпчилик йиғилиб турган жойда пайт пойлаб туриб
юзига соларди. Каримжон бир қизариб, бир бўзариб
тишини қичирлатарди-ю, индаёлмасди. Айтганнга кўн-
масам кўпчилик ўртасида шарманда қилади, деб у ёқ-
бу ёғини тузатиб, кейин унинг кўзига кўринарди. Асро-
ра тўпори қишлоқ боласини сал кунда кўпчиликнинг
кўзига кўрсатиб қўйган эди. Каримжоннинг онаси Ас-
рорани дуо қиларди.

— Вой, барака топкур-э, ҳаммом деса лабига учуқ
тошадиган боламнн одам қилиб қўйдн-я.

Низомжон ана шуларни эслаб кулнб қўйдн.
Правленне олднда Адолат турарди. У Низомжонни
кўриб қошларини кериб қараб қолдн.
— Ҳа, қочоқ, қаёқларда юрибсан?
Низомжон гап тополмай чайналди. Унинг хижолат
бўлаётганини сезган Адолат бошдан-оёқ бир қараб чиқ-
ди-да:
— Ж уда пўрим бўлиб кетибсан-ку,— деди.
Низомжон нима дейишини билмай илжайди. Адолат
у билан қўл беришиб кўришаркан:
— Қани, юр!— деди,— Асрора опамии кўриб кела-
миз. Шошма, кабинетга бир киоиб чиқайлик-чи.
Адолат ичкарига юра бошлади. Низомжон унга эр-
гашди. Комнтет кабинети ўша Ннзомжон кўрган пайти-
дан ўзгармапти. Ҳамма нарса жой-жойнда. Ф ақат девор-
да қизил рамкага солинган ёрлиқ. У яқинроқ бориб
қаради. Б у В Л К С М Марказий Комитетининг пахтадан
мўл ҳосил етиштиргани учун звенога юборилган фахрий
ёрлигн эди. Адолат стол тортмасидан қоғозга ўралгап ^
нарсани олди.
— Юр, кетдик!
Иккови яна ташқарига чиқишди.

-118

www.ziyouz.com kutubxonasi

■— Қасққа борамиз?— деди'Ннзомжон юришдан тўХ'»
таб.

— Асрора опамнн кўриб келамиз, деяпман-ку сенга,
— Асрора қаёқда?
— Ҳали хабарпнг йўқми? Асрора опам касалхонада-
лар-ку.
— Нима қплдн? Касалми?
Адолат нима лсйншпнп, гапнп нимадан бошлашини
билмай унниг башараспга қараб турди-да:
— Юравер, йўлда айтиб бераман,— деди.
Иккови йўлга тушпшдп. Адолат катта йўлга чиқиб
олншганлап кепин бўлган воқеапи гапириб берди.
Асроранннг зненосп гўзаларпни яганадан чиқариб,
биринчн қуртни ҳам тутпб тамом қнлган. Терилган пил-
лаларнп араналарга ортиб пунктга жўнатиб бўлган
эди. Ранс оиа соппннг берпгн томонндаги ғўзалар ҳалн
ҳам ягападан чпқмаганинн айтпб қолдн.
— Ғўза тўпиқдап ошиб қолди. Хотинлар эплашолма-
япти. Ҳаммасн ёш болали хотинлар. Хаёлн боласида,
бир оёғн нслида, бнр оёғп далада. Ж он синглнм, қизла*
рингнн ҳашарга обормасапг бўлмайднганга ўхшайди.
Дарҳақнқат, еттннчи звепода фақат фронтга кетган-
ларнинг хотинлари ишлашардн. Сойнинг нариги тара-
фидаги яқипда Асроранинг қнзларп каллаклаб кетган
тутларга арқондан беланчак қплпб, уларнинг болаларн-
га Ойша амма деган кампирни энага қилиб қўйишган.
Эртасига Асрора қпзларнн ншга солнб уларга ёрдамга
борди. Ҳавоиннг қовогп солиқ. Адпр орқасида залварли
қўрғошиндек булут кўтарнлиб келарди. Адолат қўлини
кўзига соябон қнлнб ўша тарафга қаради-да:
— Вой-бў, Майманага роса жала қуяяпти,— деди,
Ҳамма булут кўтарилаётган адир тепасига қаради.
Ҳақиқатаи ҳам ўша тарафга жала қуяётгани шундоққи-
на билиннб турарди. Бнрдан шамол эсиб бирпасда
бўронга айланиб кетди. Шамол звено ерини айланма қн-
лпб ўраб олган теракларнинг белини букиб, шафтоли-
ларнпнг шохларини қарсиллатнб синднрарди. Бўрон
Адолатнннг бошндаги рўмолнни юлиб учириб кетди. У
рўмолни қувиб сой ёқасига келганда бирдан тўхтадн.
Сой қутуриб, лойқаланиб, кўпириб оқарди. Майманага
келгап сел аднрлардан қуйнлиб шу сойга тушаётган эди,
Хотинлар қий-чув кўтаришди. Сойнинг нариги бетидан
эпага кампир ташвишлн қўл силтади. Хотинлар чувил*

2Э—320 т

www.ziyouz.com kutubxonasi

лашнб сой ёқаеига келишдн. Утишнниг иложп йўқ.
Қутурган сув яккачўпнн чнл-чил қилнб, оқизиб кетган.
Нима қилиш керак? Булут шу тарафга ёпирилиб келяи-
тн. Салдан кейин тутзор устига етиб келади. Болалар-
нинг аҳволи нима бўлади? Б у жонда бошпана бўл-
маса.

Асрора, шошманглар, дедн-да, орқаснга қараб югу-
риб кетдн. Бедазор орқаснда дала участкасининг уста-
хонаси бор. Унда колхознинг юк машинасн далонда ту-
рибди. Ш у билан ўтмаса бошқа нложи йўқ. Шофёриинг
армияга кетганига олти кун бўлди. Асрора трактор ҳай-
дашнн ўрганиб юрган пайтларпда унча-мунча машина
ҳайдашни ҳам машқ қилиб кўрганди. У шамолдек елиб
устахона дарвозаснга етиб келдн. Дуралгор чол офтобга
қўйган ромларни ёмғирда ивнмасин, деб айвонга таши-
стган эди. Асрора кира солиб унга қичқирдн:

— Машинанинг калнти кимда?
— Менда, пима эди?
— Беринг. Тез, тез берииг. Болалар ҳалок бўладп.
Болалар селда қоляпти.
Уста шошнб ичкарига кнрдп-да, калит опчиқиб
берди.
Асрора ўзнни машинага урдп. Рулга ўтириб ҳарчанд
уринади, қани энди юрса. Мотор пшламайди. У кабина-
дан чиқиб копотнн кўтарди. Шофёр аккумулятор ўтириб
қолмасин, деб токни узпб қўйган экан. Асрора дарров
улаб яна кабинага кнрди. Мотор унча тихирлик қил-
май бнр-икки уринишдаёқ гурнллаб кетди. Асрора унн
дарвозадан авайлаб олиб чнқди-да, ўқдек отилиб сон
тарафга кетди. Машина дўнг ерда гоҳ лапанглаб, гоҳ
сапчиб учиб борарди. Орқадан қараб қолгап кишнлар
Асрора ҳайдаётганини билмай шофёр ичиб олган-
га ўхшайди, ишқилиб худо асрасин-да, деб қараб
қолишарди.
Хотинлар сой бўйида ҳамон чирқиллаб турншардп.
Кампир қўлларини силкитиб пималардир деб қичқирар-
ди. Осмондан ёмғир челаклаб қуйгандек ёғардн. Асрора
машинани қирғоққа келтириб тўхтатди. Кабина эшиги-
дан бошнни чиқарнб сувга қаради. Адолат эшикка
осилди.
— Сувга тушма, опа. Емон оқяптн, қутуриб оқ-
кпти.
Асроранинг қулоғига унинг гапн кирмасди. У қайси

450

www.ziyouz.com kutubxonasi

тарафдан кечнш мумкинлнгинп қнлпрарли. У Алоллт-
нинг кўкрагнлан нтлриб юборли. Алолат орқаси бнлан
срга ўтирйб қолди. Асрора моторга ўт бернб, машинани
тикка сойга солдн. Хотиплар бирон даҳшат бўлишиии
кутгаидск чурқ зтмай сувла гиллнраги ботнб бораётган
машинага қараб туришарди.

Машина гилдпрагн орқасига с у в пуркаб секнн-секин
кузовнга ботди. Сув кабннага чиқдн. У худдн баҳай-
бат балнқдек супни пккн томонга ёриб шитоб бнлан ил-
|арига сузнб боряптн. Ана, ўртаспга келдн...

Машпна бир лапаиглади-да, яиа илгарилади. Сув
бнрдап кабина томипн кўмпб юборди. Сал ўтмай кузов-
иннг тўнклрнластганинп кўриб қолпшди.

Ана шупдап кенип ннма бўлгапини билолмай қолнш-
ди. Машппа ҳам, Асрора ҳам сувда пўқ бўлиб кетган
эди.

Хотинлар бнрлап қпй-чув кўтарншди. Машина тўн-
карилган жой шупдап бплнниб турнпти. Сув ўша ер-
дан сапчнб ўтяптн. Вир маҳал қарасак, Асрора наригн
қнрғоққа қараб сузнб кетяптн. Сув дам оқизнб кетади,
дам четга отадп. Иўқ, нариги сққа чиқнб олди. Ганди-
раклаб бориб бодаларни кўтарнб ўзимиз каллаклаб’ ол-
ган тут тепасига чиқазиб қўяверди. Бола бечоралар
каллакларни қучоқлаб бнзга қараб бақиришади. Асрора
опам қолган икки боланинг биттасини опичлаб, биттасн-
пи кўтарнб тутга ёпишпб тураверди. Сув оёқлари ораси-
дан оқиб ўтппти. Сел қутургандан қутуради, болалар
бақирпшади. Б у ёқда қолган хотинлар дамларини ичла-
рига ютиб, чурқ этмап турншипти, Хайрият, воқеадан
фермадагилар хабар топншган экан, қир тарафдан ан-
ланиб тўрт отлнқ етпб келлп. Отлиқлар эгар олдига,
орқасига бола мнндириб, бпринп опичлаб, бирини қўли-
да кўтариб олиб кетишдп.

Низомжон Адолатнниг гапларини ҳаяжон бнлан эшч-
тнб борарди.

— Асрора опам қаттиқ шамоллаган экан. Исит*
маси тушмаяптн. Кечаси ёнида эднм, жуда кўп аляҳ-
лади.

Икковларн касалхонага етиб келишци. Низомжонин
навбатчн хотип нчкарпга кнритмади. Адолат халат кия
туриб:

— Сен ташқарида, дераза тагнда-тур,— деб тайин-
лади.

451

www.ziyouz.com kutubxonasi


Click to View FlipBook Version