The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Lutfiyor Mansurov, 2021-08-17 09:20:36

НУРОТА ТУМАНИ кеча ва бугун

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

УШБУ КИТОБ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА

БАҒИШЛАНАДИ

“S A H H O F”
2020

Ғоя муаллифи
Қобул ТУРСУНОВ,
Навоий вилояти ҳокими
Масъул муҳаррир
Отабек АСЛОНОВ,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Навоий вилояти бўлими раиси

Мазкур илмий-оммабоп нашр Нуротанинг узоқ ва яқин тарихига оид турли маълумот-
ларга асосланган. Китобда ўтган аср давомида ушбу заминда олиб борилган ва амалга оширил-
ган тадқиқотларнинг натижалари ҳамда охирги йиллардаги илмий изланишлар хулосалари,
тарихчи ва археолог олимларнинг фикрларига алоҳида эътибор берилган. Китоб тарихий фак-
тлар ва суратларга бойлиги билан ўқувчини ўзига жалб қилади. Бу тўплам ўқувчиларда тарих
оламининг чексизлиги, воқеа-ҳодисаларнинг турли муҳит ва шароитда турлича жараёнлар
ҳосил қилиши ҳақида тасаввур уйғотади. Ушбу тўпламда республикамизнинг қадимий шаҳар-
ларидан бири – тарихий манбаларда Нур, Нурота, “Нури Бухоро”, дея аталган Нурота тумани
тарихи ва бугуни ўзининг аксини топган.

Китобни тузувчилар Нуротанинг узоқ ўтмишига назар солиб, бу шаҳарни Марказий Оси-
ёдаги кўҳна ва навқирон, қолаверса, миллатимизнинг маънавияти, қадриятлари, урф-одатла-
рини ўзида сақлаб келаётган улуғ шаҳарлардан бири сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишган.
Ушбу нашр кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

Тақризчилар:
Ш.Ҳайитов, тарих фанлари доктори, профессор
Р.Толибов, тарих фанлари номзоди, доцент
Ш.Тоштуров, катта ўқитувчи
Ижодий гуруҳ
Яшин ДУШАНОВ, Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари
Шуҳрат Вафоев, Нурота тумани ҳокимининг ўринбосари
Озод МУСТАФОЕВ, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Навоий вилояти бўлими мутахассиси
Суратлар муаллифи
Сирож АСЛОНОВ, ЎзА фотомухбири.
Мазкур китоб Нурота тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий
уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида тайёрланди.

ISBN 978-9943-6665-2-8

© Нурота тумани ҳокимлиги, 2020
© «SAHHOF» 2020

Х. ҚУРБОНОВ, Р. АХМЕДОВ,
Ш. ИСМОИЛЗОДА, У. НАРЗУЛЛАЕВ, З. ТОҒАЕВ

НУРОТА
ТУМАНИ
КЕЧА ВА БУГУН

“Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, якдил ва аҳил бўлиб
ҳаракат қилсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат
қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга, бошқача айтганда,
тарихимизнинг янги саҳифасини яратишга қодир халқмиз”.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти







8

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

9

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН10

ЖАДАЛ
ЎЗГАРИШЛАРГА
ЮЗ ТУТГАН ДИЁР

Умарбек ХАЛИЛОВ, 11
Нурота тумани ҳокими
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Асрлар силсиласини ортмоқлаган, бир неча минг йил-
лик тарих тилсимларини авайлаб-асраб келаётган Нур­
ота ўзининг бағрикенг одамларию бебаҳо табиати, ноёб
обидалари, дунёга машҳур қоракўллари, қўли гул ҳу­нарманд­лари би-
лан донг таратган. Айниқса, сўнгги йилларда бу ҳудудда ижт­ имоий-
иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳ­ отл­ ар муқад-
дас заминни тараққиётнинг катта йўлига олиб чиқди.
Дарвоқе, туман ўзининг саноати, деҳқончилик ва чорвачилиги,
умрбоқий қадриятлар уйғунлашган халқ амалий санъати дурдона-
лари билан вилоятимизда салоҳиятли ўринга эга. Ҳудудни ижтимо-
ий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор нати-
жасида барча соҳаларда ижобий натижаларга эришилмоқда. Бугун
туман марказига, чекка ҳудудлардаги маҳалла ва гузарларга янгича
қиёфа бахш этиб турган замонавий кўринишдаги ижтимоий объект-
лар, савдо, хизмат кўрсатиш нуқталари, таълим, тиббиёт соҳаларида-
ги янгиланишлар изчил ислоҳотларнинг амалий самарасидир.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНКўҳна замин – Нурота туманида иқтисодиётни юксалтириш
имконини берувчи 10 дан ортиқ ерости конлари, хомашё захирала-
ри, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида 60 дан ортиқ меъморий,
археологик ва экотуризм объектлари мавжуд.

Древняя земля - Нуратинский район имеет более 10 подземных
месторождений, запасов сырья, более 60 архитектурных, археоло-
гических и экотуристических объектов в сфере туризма и оказания
услуг, которые позволяют поднять экономику.

Old land - Nurata district has more than 10 underground deposits,
reserves of raw materials, more than 60 architectural, archaeological and
ecological objects in the field of tourism and services, which help to raise the
economy.
12 Давлатимиз Раҳбарининг алоҳида меҳри ва эътибори тушган
замин – Нурота туманида айни пайтда янгилик ва туб ўзгаришлар
палласи ҳукмрон. Айтиш керак, кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
ликни, туризм соҳасини жадал ривожлантириш халқимиз ҳаётининг
фаровонлиги ва ҳудудда барқарор иқтисодиётнинг мустаҳкам пойде-
вори бўлиб хизмат қилади.

Туманда иқтисодиётни юксалтириш имконини берувчи 10 дан
ортиқ ерости конлари, хомашё захиралари, туризм ва хизмат кўрса-
тиш соҳасида 65 дан ортиқ меъморий, археологик ва экотуризм объ-
ектлари мавжуд. Қишлоқ хўжалигида эса интенсив боғдорчиликни
ривожлантириш, йирик ва майда шохли моллар сонини кўпайтириш
ҳамда балиқчиликни ривожлантиришда қулай ҳудуд – Айдаркўл та-
биий сув ҳавзаси мавжудлиги туманда ҳар қандай соҳада йирик, ўрта
ва кичик ҳажмдаги лойиҳаларни ташкил этиш имконияти мавжуд-
лигини кўрсатади.

Бугунги кунда туманда жами 2087 та тадбиркорлик субъекти
мавжуд бўлиб, 2019 йилга нисбатан корхоналар сони 377 тага ёки
140 фоизга ошган. 2020 йилнинг 1 август ҳолатига 199 та тадбиркор-
лик субъекти янгидан ташкил этилган.

Биргина 2020 йилда жами 334 миллиард 600 миллион сўмлик
130 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 870 та янги иш ўрни яра-

тилди. 2020 йил 1 август ҳолатига жами 139 миллиард 600 миллион
сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 49 та лойиҳа фойдаланишга қа-
бул қилинди ҳамда 242 та доимий янги иш ўрни яратилди. Натижада
бюджетга 1,6 миллиард сўм қўшимча маблағ тушуми таъминланди.

Бундан ташқари, туманнинг олис Сувлиқ худудида янгидан
аниқланган гранит конларини ўзлаштириш бўйича 5 та корхона то-
монидан 41 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ми-
сол учун “Granit industry technology” масъулияти чекланган жами-
яти томонидан 5 миллиард сўмлик 1 та лойиҳа фойдаланишга топ-
ширилиб, 30 та янги иш ўрни яратилди. Йиллик 12 минг м3 гранит
тошлар қазиб олиш қувватига эга йиллик солиқ тушуми 700 милли-
он сўмни ташкил этади.

Туманнинг маркази ҳисобланган Нурота шаҳри атрофида ҳам
жуда кўплаб мармар захиралари аниқланган бўлиб, мазкур захира-
лардан унумли фойдаланиш мақсадида ҳозирда 3 та йирик ва ўрта
ҳажмдаги мармар тошни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳалари
амалга оширилмоқда.

Мисол тарзида айтиш мумкинки, қиймати 5 миллион АҚШ дол-
ларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга

13

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНоширилаётган мармар ва гранит тошларни чуқур қайта ишлашга их-
тисослашган “Trade and international production” Ўзбекистон-Америка
қўшма корхонаси томонидан Италиянинг замонавий ускуналари ўр-
натилиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаси олиб борил-
моқда. Лойиҳа натижасида қайта ишлаш корхонасида 50 та ҳамда
қазиб олиш жараёнида 3 та конда 60 та янги иш ўрни яратилиб, йи-
лига 40 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ишлари бо-
шланди.

Саноат йўналишида фақатгина хомашё захираларини қазиб
олиш ва қайта ишлаш лойиҳалари билан чекланиб қолмасдан, аёл-
ларимизга қулай шароитга эга янги иш ўринларини ташкил этиш
мақсадида “Barqaror people group” масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2 та 240 ўринли тикувчилик фабрикаси ташкил этил-
моқда. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 6 миллиард сўмни
ташкил этади.

Юртбошимиз томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича имзоланган қарор ва
фармонлар ижроси асосида 2019-2020 йилларда боғдорчилик ва
узумчилик хўжаликларига жамғармалар томонидан 3,9 миллиард
сўм субсидиядан фойдаланилди. Бунинг натижасида 500 дан ортиқ
14 доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, 50
минг тоннадан ортиқ қўшимча мева ва узум маҳсулотлари ишлаб
чиқарилди. Мисол учун “Муҳаммад Сайидолимхон Нур барака” ма-
съулияти чекланган жамияти томонидан тоғолди тошлоқ, бугунги
кунгача фойдаланилмасдан келинган ерларда томчилатиб суғориш
усулида янгидан узумзор барпо қилиниши натижасида 30 та янги
иш ўрни ташкил этилди.

Яна бир мисол, мева-сабзавотчилик соҳасида 5 та қишлоқ хўжа-
лиги кооперативи ташкил этилиб, уларга ҳудудлардаги 168 нафар,
шундан 90 нафар ишсиз ёш аъзо қилиб бириктирилди. Мазкур иш-
сиз фуқароларга кооперативларга аъзолик бадали сифатида Бандлик
жамғармаси маблағларидан 201 миллион сўм субсидия берилди.
Кооперативлар томонидан 66 гектар майдонда янги токзорлар барпо
этилди.

Нурота тумани аҳолиси азалдан чорвачилик билан шуғулла-
ниб келган. Ҳозирда соҳага берилаётган имкониятлардан самарали
фойдаланган ҳолда тадбиркорларимиз томонидан кўплаб лойиҳа-
лар амалга оширилмоқда. 2020 йилда 4 нафар тадбиркор томонидан
жами 470 бош наслли сигирларни олиб келиш натижасида сутчилик
йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилди. Бу орқали 60 та янги
иш ўрни ҳамда йиллик 7 миллиард 200 миллион сўмлик 2400 тонна

“Чашма” меъморий мажмуасида 2018-2020 йилларда 50 милли- 15
ард сўмдан зиёд бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
В 2018-2020 годах в архитектурном комплексе «Чашма» выпол-
нено строительнқх работ на более 50 миллиардов сумов.

In 2018-2020, creative works worth more than 50 billion soums were
carried out in the Chashma architectural complex.

қўшимча сут маҳсулотини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш имкони-
яти яратилди.

Худди шунингдек, тумандаги “Ёшлик агро кластер” фермер хў-
жалиги томонидан йил якунига қадар паррандачилик йўналишида
қиймати 2 миллион доллар бўлган, йиллик 5 миллион 800 минг
дона жўжа етиштиришга ихтисослашган инкубатор лойиҳаси амалга
оширилмоқда, натижада 30 та доимий иш ўрни яратилади. Ҳозир-
да Голландиядан 27 минг 500 дона наслли товуқ келтириш бўйича
шартномалар имзоланган.

Бандлик жамғармасининг 223 миллион сўм устав капитали
сифатида ажратилган маблағлар ҳисобидан “New life golden chik”
ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилинди. 100 нафар ишсиз ва
камбағал оила аъзолари кооперативга жалб этилиб, уларнинг ҳар
бирига 80 бош, 10 кунлик гўшт йўналишидаги жўжалар  зарурий
озуқалари билан бирга тарқатилиб, етиштирилган маҳсулот қайта
олиниб, реализация қилиш тизими йўлга қўйилди. Натижада 100
нафар фуқаро доимий даромад манбаига эга бўлди. Яна бир йўна-
лиш туризм соҳаси бўлиб, туманда 12 дан ортиқ уй меҳмонхонаси
ва оромгоҳ ўз фаолиятини бошлаган. Бундан ташқари, Сентоб қи-
шлоғида 10 га яқин аҳоли ўз хонадонларини сайёҳлар учун қулай,
бир вақтнинг ўзида маҳаллий урф-одатларни сақлаган ҳолда уй меҳ-
монхоналарини ташкил этишди. 2020 йилда Айдаркўл сув ҳавзаси
бўйида 3 та дам олиш маскани қурилиш ишлари якунига етказил-
ди. Мазкур йилда ташкил этилган янги туризм хизмати лойиҳалари
эвазига туманга қўшимча 15 мингдан ортиқ  сайёҳни жалб қилиш
имкони пайдо бўлди.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНБевосита Давлатимиз Раҳбарининг топшириғи асосида “Чашма”
16 меъморий мажмуасида 2018-2020 йилларда 50 миллиард сўмдан

зиёд бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда мазкур
ҳудудни Навоий воҳаси туризм маркази, десак асло муболаға бўл-
майди.

Бу каби саъй-ҳаракатларимиз, эзгу амалларимизнинг барчаси
халқ манфаати, уларнинг фаровон ҳаёти ва эртанги ёруғ келажаги-
га қаратилган. Шундай экан, бу йўлда дадил одимлаш, юртимизда
олиб борилаётган изчил ислоҳотларга “лаббай”, дея жавоб бериш энг
муҳим ва шарафли вазифамиз ҳисобланади.

Шу ўринда қайд этиш керак, бугунги барча натижалар Нурота-
нинг қадим бой тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги эришила-
ётган ҳар бир натижамизда шу ҳудудда яшаган аждодларимизнинг
ҳақи бор. Тарихни ўрганиш, Нурота ўтмишининг очилмаган қирра-
ларини кашф этиш зиммамизда турибди. Шу боис, шу даврга қадар
бу борада қилинган амалий ишларни жамлаш, мажмуа кўринишига
келтириш, қолаверса, бугунги давр тарихини ҳам қайд этиш мақса-
дида қўлингиздаги китобни тайёрлашга киришилган эди.

Ўйлаймизки, мазкур китоб Нуротани яна бир бор кашф этиш, бу
ерда яшаган, яшаётган қалбидарё инсонлар ҳаёти билан танишишда
Сиз учун қимматли манбага айланади. Биз эса барчангизга муқаддас
гўша – Нур воҳасига марҳабо, деб қоламиз.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

17

18

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

19

Кўҳна ўтмиш ва истиқлол
қуёши нур сочаётган замин

20

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

21

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН НУРОТА ТУМАНИ
ТАРИХИНИНГ ҚАДИМГИ ДАВРИ:

НУРОТА МАНБАШУНОСЛИГИ

Минг йиллик тарих саҳифаларига Нур шаҳри номи билан
муҳрланган Нурота Ватанимизнинг қадим шаҳарлари-
дан бири ҳисобланади. Бу заминда номлари жаҳонга
машҳур олиму фозиллар, азиз-авлиёлар, саҳобалар, пиру муршидлар
яшаб ўтган. Ғорлар, қўнимгоҳлар, қоятошларда битилган суратлар,
муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, бой тарихий-маданий мерос
объектлари жой олган бу диёр кўҳна ўтмишимиздан баралла акс-са-
до бериб турибди.
22 Ватанимизнинг ажралмас қисми ҳисобланган Нурота воҳаси та-
рихи, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши, унинг ўзига
хос хусусиятларини ўрганиш борасида бир қанча изланишлар амал-
га оширилган. Уларнинг таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, қа-
димдан бу ҳудуд билан боғлиқ воқеа ва ҳодисалар тарихчи олимлар
томонидан тилга олиниб, улар ҳақида таъриф-у тавсифини келти-
ришган. Чунончи, Наршахийнинг “Бухоро тарихи”1, Ҳофиз Таниш
ал-Бухорийнинг “Абдулланома”2, Ибн Хавқалнинг “Китоб сурат ал-
ард” (“Мовароуннаҳр”) номли3, “Ҳудуд-ул олам” (“Мовароуннаҳр тав-
сифи”)4, Абдулкарим ас-Самъонийнинг “Ал-Ансоб” номли5, Ҳасанхо-
жа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” (“Дўстлар ёдномаси”)6 каби та-
рихий манбаларда келтирилади.

1 Наршахий. “Бухоро тарихи”. – Т.: “Фан”. 199 йил.
2 Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. “Абдулланома”. 1-китоб, – Т.: “Шарқ”. 1999 йил.
3 Ибн Хавқал. “Китоб сурат ал-ард” (“Мовароуннаҳр”). – T.: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2011 йил.
4 “Ҳудуд-ул олам” (“Мовароуннаҳр тавсифи”). Форс тилидан таржима О. Бўриев.
– T.: “Ўзбекистон”, 2008 йил.
5 Абдулкарим ас-Самъоний. “Ал-Ансоб” (“Насабнома”). Таржимон А. Раззоқов.
Бухоро.: “Бухоро” нашриёти. 1999 йил.
6 Ҳасанхожа Нисорий. “Музаккири аҳбоб” (“Дўстлар ёдномаси”). Тазкира. – T.:
“Абдулла Қодирий”, 1993 йил. – Б. 18

Нурота воҳаси тарихи ҳақида Наршахийнинг “Бухоро тари- 23
хи”, Ҳофиз Таниш ал-Бухорийнинг “Абдулланома”, Ибн Хавқалнинг
“Китоб сурат ал-ард” (Мовароуннаҳр) номли, Ҳудуд-ул олам (Мова- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
роунниҳр тавсифи), Абдулкарим ас-Самъонийнинг “Ал-Ансоб” ном-
ли, Ҳасанхожа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” (Дўстлар ёдномаси)
каби манбаларда қимматли маълумотлар келтирилади.

Об истории оазиса Нурата написаны такие произведения
как «История Бухары» Наршахи, «Абдулланома» Хафиза Таниша
аль-Бухари, «Китоб сурат аль-ард» Ибн Хавкала (Моварауннахра),
Худуд-уль-олам (описание Моварауннахра), “Аль-Ансоб” Абдулкарим
ас-Самъоний, «Музаккири ахбоб» Хасанходжи Нисори («Записная
книжка друзей »).

About the history of the Nurat oasis, “The History of Bukhara” by
Narshakhi, “Abdullanom” by Hafiz Tanish al-Bukhari, “Kitab Surat al-
ard” Ibn Hawkala (Movarounnahr), Khudud-ul-alam (description of
Movarounnihr), “Al-Ans-Sam ‘ Ans-Sam’Abdulkarim ”,“ Muzakkiri ahbob
”by Hasanhoji Nisori (“ Notebook of friends ”).

Нурота воҳаси топонимларига таснифий ёндашув ва тарихий
манбашунослик талаблари асосида ўрганишда муҳим маълумотлар
Табарий, Муқаддасий, Идрисий, Истахрий, ибн Хавқал, ибн Хурдод-
бек, муаллифи номаълум “Ҳудуд-ал олам”, Маҳмуд Қошғарийнинг
“Девону луғотит турк” асарларида7келтирилган.

XX асрнинг 20-йилларига оид аҳолининг ижтимоий ва этник
таркибини тавсифловчи маълумотлар, В. Ханиковнинг “Написани о

7 Қошғарий М. “Девону луғотит турк”. I–III том. Таржимон ва нашрга тайёрловчи
С. Муталлибов. – Тошкент: УзФАН, 1960;1961;1963.; “Древнетюркский словарь”. – Ленин-
град: 1969. – С. 44; Севортян Э. В. “Этимологический словарь тюркских языков”. т. I–IV.
– Москва: 1974, 1982, 1985.; Юдахин К. “Киргизско– русский словарь”, – Москва: 1965. –
C. 874.; Малов С. Е. “Памятники древнетюркской письменности”. -М– Ленинград: 1961,
-С. 410.; Раҳматуллаев Ш. “Ўзбек тилининг этимологик луғати”. I–III жилдлар – Тош-
кент: “Университет” 2000, 2003, 2009.; Маҳмуд Қошғарий. “Девону луғотит турк”. том.
I– III; Индекс. – Тошкент: 1960, 1967.; Дўсимов З., Эгамов Х. “Жой номларининг қисқача
луғати”. – Тошкент: 1977. – Б. 154–155.; Бўриев О. “Бобурнома”даги топонимлар изоҳли
луғати”. – Тошкент: “Наврўз”, 2015. – Б. 13-86.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН Бухарский ханства”8, А. Семеновнинг “Бухар-
ский трактат о чинах и званиях и об обязанно-
стях носителей их в средневековой Бухаре”9,
Л. Соболеванинг “Географическая статисти-
ческая свидения о Зерафшанском округа”10,
М. С. Андреев, И. И. Зарубин, В. Г. Мошкова,
Б. Х. Кармишева, Е. М. Пешчерева, Н. Б. Нем-
цева, Н. А. Дубова каби тарихчи, этнограф, ар-
хеолог ва бошка соҳа олимларининг илмий
тадқиқотларида ўрин олган маълумотлар11
ўрганилиб, улардан кенг фойдаланилди.

Китобнинг асосий қисмини ташкил этув-
чи Нурота тумани ва унга ёндош ҳудудлар би-
лан боғлиқ жараёнлар, турли ижтимоий-сиё-
сий воқеалар ҳақида жуда кўпчилик тарихчи,
географ олимлар, ўлкашунос тадқиқотчилар
ўз илмий тадқиқотлари ва китобларида атрофлича ёритишган. Жум-
ладан, Б. Шалатониннинг “Тысяча уникумов Кызылкумов”12, Зубай-
да Одинаеванинг “Қизилқум саҳросида баҳор”13 номли китобларида
туманнинг ўзига хос табиати, фауна, флораси ва тарихига оид маъ-
24 лумотлар атрофлича ёритилган. Нурота туманининг қадимги даври-
дан то минтақада совет ҳокимиятининг ўрнатилишига қадар бўлган
улкан давр ҳақида А. Муҳаммаджонов муҳаррирлигида чоп этилган
“Населенные пункты Бухарского эмирата”14, А. Муҳаммаджоновнинг

8 В. Хаников. “Написани о Бухарский ханства”. – Санкт-Петербург, 1843 г
9Семенов А. А. “Бухарский трактат о чинах и званиях и об обязанностях носителей
их в средневековой Бухаре”. Советской востоковедение,Т. V, 1948.
10 Соболева Л. Н. “Географическия статистическая свидения о Зерафшанском
округа”. Заметки Русского географического общества. – Т.: СПб, 1874.
11 Андреев М. С. “Некоторые результаты этнографической экспедиции в
Самаркандской области в 1921 году”. – Ташкент: Наука, 1922. – С. 22–37.; Зарубин И.
И. “Население Самаркандской области”. – Ленинград: Изд. Акад. наук, 1926. – С.
8-25.; Мошкова В. Г. “Некоторые общие элементы в родоплеменном составе узбеков,
каракалпаков и туркмен”. // Материалы по археологии и этнографии Узбекистана: Труды
института Истории и археологии АН. УзССР. Т. 2. – Тошкент: 1950, – С. 141–149.; Мошкова
В. Г. “Ковроделие узбеков племени туркмен”. // Ковры народов Средней Азии. – Тошкент:
1977. – С. 69-77.; Кармышева Б. Х., Пещерева Е. М. “Материалы этнографического
обследования таджиков Нуратинского хребта”. // СЭ. -1964. -№1. – С. 7-21.; “Караванными
дорогами Голодной степи”//Вехи времён: – Тошкент: Альманах, 1989. – С. 41–44.;
“Туркмены в Среднеазиатском междуречье” // Под редакцией Алексеева В. П., Дубова Н.
А. – Ашхабад: “Ылим”. 1989. – С. 5­25.
12 Шалатонин Б. “Тысяча уникумов Кызылкумов”. – Т.: “Муҳаррир”, 2008 й.
13 Одинаева З. ”Қизилқум саҳросида баҳор”. – Т.: “Муҳаррир”, 2008 й.
14 “Населенные пункты Бухарского эмирата”. Под. ред. А. Мухамеджанова. – Т.:
“Университет”, 2001 г

“Қадимги Бухоро”15, “Тарих фалсафаси – маънавият кўзгуси”16, “Қуйи 25
Зарафшон воҳасининг суғорилиш тарихи” номли рисолаларида қа-
димги Сўғд ўлкасининг энг қадимги аҳоли манзиллари, аҳолининг НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
машғулоти А. Сагдуллаев, Б. Аминов, Ў. Мавлоновларнинг “Ўзбеки-
стон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти”17, Б. Эшовнинг “Ўзбеки-
стон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи”18, С. Қораевнинг “Географик
номлар маъноси”19, Н. Охуновнинг “Жой номларининг таъбири”20,
“Ўзбекистон вилоятлари топонимлари”, Х. Муҳамедовнинг “Қадимги
мудофаа деворлари”21, И. Жабборовнинг “Антик маданият ва маъна-
вият хазинаси”22, Ф. Ҳасановнинг “Турон халқлари ҳарбий санъати”23,
Ў. Мавлонов, Д. Маҳкамоваларнинг “Маданий алоқалар ва савдо йўл-
лари”24, С. Бўлдиеванинг “Нурота”25, Шавкат Исмоилзоданинг “Нура-
то” қиссаси,26 С. Мустафоевнинг “Нур ато этилган Нурота”, “Кўҳна Нур
фарзанди”, “Нур фарзанд”27, Р. Аҳмедовн­ инг “Биринчи қалдирғ­ очл­ ар”,
Р. Асадовнинг “Ғоз­ғоннома”28, Б. Мирзаев, К. Аҳмадқуловларнинг
“Нурота тарихидан лавҳ­ алар”29, С. Умурзоқов, О. Умурз­ оқов­ларнинг
“Нуро­ та чашмаси”30 каби асарлари тарихий-бадиий қим­матга молик.

Хулоса қилиб айтганда, Нурота тарихи мавзусига ёндашувда
йигирманчи аср сўнгида муаллифлар қатламининг пайдо бўлиши
ҳам ўзига хос аҳамиятга эга бўлди. Мустақилликнинг бу маънавий
туҳфаси негизида академик Яҳё Ғуломов, қадимшунос олимлар Х.
Муҳамадиев, Б. Аминов илмиятига ҳамоҳанг тарзда маҳаллий ўлка-

15 Муҳаммаджонов А. “Қадимги Бухоро”. – ТошкенТ.: “Фан”, 1991.
16 Муҳаммаджонов А. “Тарих фалсафаси – маънавият кўзгуси”. – T.: “Ўзбекистон”,
2015 йил.
17 Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў. “Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият
тараққиёти”. – Т.: “Шарқ”, 2000 й.
18 Эшов Б. “Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи”. – Т.: 2012 йил.
19 Қораев С. “Географик номлар маъносини биласизми?” – Т.: “Ўзбекистон”. 1978 йил.
20 Охунов Н. “Жой номларининг таъбири”. – T.: “Ўзбекистон”. 1994 йил. – Б. 41.
21 Муҳамедов Х. “Қадимги мудофаа деворлари”. – Т.: 1961 йил.
22 Жабборов И. “Антик маданият ва маънавият хазинаси”. – Т.: “Ўзбекистон”. 1999
йил.
23 Ҳасанов Ф. “Турон халқлари ҳарбий санъати”. – ТошкенТ.: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2018 йил.
24 Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў. “Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият
тараққиёти”. – Т.: “Шарқ”, 2000.
25 Бўлдиева С. “Нурота”. – Т.: “Шарқ”, 2003 йил.
26 Исмоилзода Ш. “Нурато” қиссаси. – Навоий.: Қизилтепа. “Адаст”, 2007 йил.
27 Мустафоев С. “Нур ато этилган Нурота”. – Т.: Истиқлол, 2004; “Кўҳна Нур фар­
занди”. – Т.: “Истиқлол”, 2006. “Нур фарзанд”. – Т.: “Ўзбекистон”, 1997.
28 Асадов Р. “Ғозғоннома”. – Тошкент. “Наврўз” нашриёти. 2003 йил.
29 Мирзаев Б, Аҳмадқулов К. “Нурота тарихидан лавҳалар”. Абдулла Қодирий номи-
даги халқ мероси нашриёти. Тошкент. 1997 йил.
30 С. Умурзоқов, О. Умурзоқов. “Нурота чашмаси”. – Т.: “Фан”. 2005 йил.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНшунослар олимлар Маҳмуджон Нурназаров, Қудрат Ҳайдаров, Фай-
зулло Толиповларнинг китоблари юзага келди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, тарихчи-ўлкашунос Шав-
кат Исмоилов, Каримтош Аҳмадқулов, Бобоқул Мирзоев, Сафар Умир-
зоқов, Одилжон Умирзоқов, Раҳим Қодиров, Раҳмон Асадов, Жўрақул
Йўлдошев, Иззат Бегашов, Ўзбекбой Раҳмонов, Умирбек Нарзуллоев-
ларнинг меҳнат маҳсуллари рисола ва мақолалар тарзида чоп этилди.

Шунингдек, минтақага оид воқеа-ҳодисаларнинг умумий тавси-
фига доир Ўзбекистон Миллий энциклопедияси31, Р. Шамсутдинов, Ш.
Каримовларнинг “Ватан тарихи. (Ўзбекистон Совет мустамлакачили-
ги даврида)” учинчи китоб32, “Ўзбекистоннинг янги тарихи”. К. 2. “Ўз-
бекистон совет мустамлакачилиги даврида” (Тузувчил­ ар: М. Жўра-
ев, Р. Нуруллин, С. Камолов ва бошқ; Таҳрир ҳайъати: А. Азизхўжаев
(раис ва бошқ,)33, “Ўзбекистон тарихи” (1917–1991 йиллар) К. 1., “Ўзбе-
кистон 1917–1939 йилларда” (масъул муҳаррирлар Р. Абдуллаев, М.
Раҳимов, Қ. Ражабов), “Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар)” К. 2.,
“Ўзбекистон 1939–1991 йилларда” (масъул муҳаррирлар Р. Абдулла-
ев, М. Раҳимов, Қ. Ражабов)34, Қ. Ражабов, Д. Ражабовларнинг “Ҳамро
Полвон”35, Али Бодомчининг “1917–1934 йиллар Туркистон миллий
истиқлол ҳаракати ва Анвар пошо”36, Қ. Ражабовнинг “Бухорога қизил
26 армия босқини ва унга қарши кураш”37, Амир Саййид Олимхоннинг
“Бухоро халқининг ҳасрати тарихи”38, И. Қодиров, Ф. Шириновалар-
нинг “Сўнгги сулола тақдири”39, С. Ҳамроеванинг “Ватан саждагоҳ,
тарихи муқаддас”40, Суюндиқ Мустафо Нуротоийнинг “Миёнқол ёхуд

31 Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопеди-
яси”, 2001йил.

32 Шамсутдинов Р., Каримов Ш. “Ватан тарихи”. (“Ўзбекистон совет мустамлакачи-
лиги даврида”) Учинчи китоб. – Т.: Шарқ. 2009 йил.

33 “Ўзбекистоннинг янги тарихи”. К. 2. (“Ўзбекистон совет мустамлакачилиги дав-
рида”) // Тузувчил­ ар: М. Жўраев, Р. Нуруллин, С. Камолов ва бошқ; Таҳрир ҳайъати: А.
Азизхўжаев (раис ва бошқ,. /. – Т.: “Шарқ”, 2000 йил.

34 “Ўзбекистон тарихи” (1917–1991 йиллар) К. 1. “Ўзбекистон 1917–1939 йил-
ларда” / масъул муҳаррирлар Р. Абдуллаев, М. Раҳимов, Қ. Ражабов. – Т.: Ўзбекистон
НМИУ, 2019, “Ўзбекистон тарихи” (1917–1991 йиллар) К. 1. “Ўзбекистон 1939–1991 йил-
ларда” / масъул муҳаррирлар Р. Абдуллаев, М. Раҳимов, Қ. Ражабов. – Т.: “Ўзбекистон”
НМИУ, 2019 йил,

35 Ражабов Қ., Ражабов Д. “Ҳамро Полвон”. Тарихий эссе. – Т.: “Абу матбуот-
консалт”, 2011 йил.

36 Али Бодомчи. “1917–1934 йиллар Туркистон миллий истиқлол ҳаракати ва
Анвар пошо”. – Истанбул.: 1975 йил, 1-жилд.

37 Ражабов Қ. “Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш”. – Т.:
“Маънавият”, 2012 йил.

38 Амир Саййид Олимхон. “Бухоро халқининг ҳасрати тарихи”. – Т.: “Фан”, 1991 йил.
39 Қодиров И., Ширинова Ф. “Сўнгги сулола тақдири”. – Т.: “Муҳаррир”, 2009 йил.
40 Ҳамроева С. ”Ватан саждагоҳ, тарихи муқаддас”. . – Т.: “Муҳаррир”, 2011 йил.

Навоий вилояти уламолари”41 27
ва “Кармана азизлари”42, Су-
юндиқ Мустафо Нуротоий, М. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Аблаевларнинг “Туронзамин
азиз – авлиёлари ва уламо-
лари тазкираси”43 каби кито-
блари орқали ўтган асрларда
мамлакатимизда юз берган
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий
ва маданий соҳалардаги жа-
раёнлар туман тарихи билан
боғлаб ёритилди.

Бундан ташқари, совет даврида юз берган қатағон сиёсати би-
лан боғлиқ жараёнларни ёритишда Р. Шамсутдиновнинг “Қатағон
қурбонлари”. Иккинчи китоб44, “Репрессия 1937-38 годы. ” Докумен-
ты и материалы. Выпуск 1. (Сост: Шамсутдинов Р., Каримов Н., Юсу-
пов Э.)45, “Қатағон қурбонлари”. 1938 йил февраль, сентябрь. Бешин-
чи китоби. (Тузувчилар: Шамсутдинов Р., Қурбонов Х., Расулов Ж.,
Эгамбердиев Ф., Бекимметов У.)46, “Репрессия 1937-38 гг”. Докумен-
ты и материалы. Выпуск 3. 1937 год, ноябрь. (Сост: Шамсутдинов Р.,
Юсупов Э., Мамажонов А., Дусматов Э.)47 номли китоб ва рисолала-
ридан М. Ҳайдаровнинг “Ўзбекистонда совет давлати бошқарув ти-
зими: шаклланиши, босқичлари ва моҳияти” номли монографияси-
дан48фойдаланилди.

Тадқиқ этилаётган иш жараёнида Нурота давлат архиви ва ту-
ман ташкилотларининг жорий архив материалларидан, А. П. Шевя-
ков, Ў. Орипов, А. Тоғаев, Ф. Толипов, Г. Юлдашева каби тадқиқотчи-

41 Суюндиқ Мустафо Нуротоий. “Миёнқол ёхуд Навоий вилояти уламолари”. – Т.:
“Сано-стандарт”, 2016 йил.

42 Суюндиқ Мустафо Нуротоий. Кармана азизлари. – T.: Муҳаррир, 2010 йил.
43 Суюндиқ Мустафо Нуротоий, Аблаев М. “Туронзамин азиз – авлиёлари ва
уламолари тазкираси”. – Т.: “Сано-стандарт”, 2015 йил.
44 Шамсутдинов Р. Т. “Қатағон қурбонлари”. Иккинчи китоб. – Т.: “Шарқ”, 2007 йил.
45 “Репрессия1937–38 годы”. Документы и материалы. Выпуск 1. Сост:
Шамсутдинов Р., Каримов Н., Юсупов Э. – Т.: “Шарқ”, 2005 йил.
46 “Қатағон қурбонлари”. 1938 йил февраль, сентябрь. Бешинчи китоб. Тузув­
чилар: Шамсутдинов Р., Қурбонов Х., Расулов Ж., Эгамбердиев Ф., Бекимметов У. – Т.:
“Шарқ”, 2009 йил.
47 “Репрессия1937–38 гг”. Документы и материалы. Выпуск 3. 1937 год, ноябрь.
Сост: Шамсутдинов Р., Юсупов Э, Мамажонов А, Дусматов Э. – Т.: “Шарқ”, 2007 год.
48 Ҳайдаров М. “Ўзбекистонда совет давлати бошқарув тизими: шаклланиши,
босқичлари ва моҳияти”. – Т.: “Абу матбуот-консалт”, 2012 йил.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНларнинг,49шунингдек, Х. Қурбоновнинг “Қуйи Зарафшон воҳасида
ўтказилган коллективлаштириш сиёсати ва унинг оқибатлари”, О.
Остоновнинг “Зарафшон воҳасидаги ҳунармандчилик, тадбиркор-
28 лик ва савдо-сотиқ (ХIХ аср охири ХХ аср бошлари)” мавзуларидаги
тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация
автореферати50, Хайриддин Бердиевнинг “Нурота воҳаси топонимла-
рининг тарихий таҳлили” (XIX асрнинг охири ва XXI аср бошлари)
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация авторефе-
рати, Шунингдек, З. Тоғайевнинг “Қуйи Зарафшон воҳаси тожикла-
рининг миллий ўзликни англаш ва маданияти: анъанавийлик ва
трансформацион жараёнлар (тарихий-этнологик тадқиқот)” каби ил-
мий изланишларидан Нурота тарихига оид маълумотларни янада
бойитишда фойдаланилди.

49 Орипов Ў. А. “Нурота тумани макро ва микротопонимиясининг лисоний
таҳлили”. Филол. фан. ном. дисс. автореферати. – Тошкент: УзФА ТАИ, 2003. – Б. 5–14.;
Тоғаев А. “Нурота воҳасида этномаданий жараёнлар” (ХХ асрнинг I ярми). Тарих фан.
ном. дисс. автореферати, – Тошкент: УзФА ТИ, 2011. – Б. 13–18.; Толипов Ф. А. ”Нурота
воҳаси аҳолиси турмуш тарзида жамоа анъаналари” (XIX аср охири XX аср биринчи
ярми). Тарих фан. ном. дисс. автореферати. – Тошкент: УзФАТИ, 2006. – Б. 6-8.; Юлдашева
Г. К. ”Традиционная одежда и украшения женщин Нуратинской долины” (конец XIX
– начало XX века). Автореф. дис... . канд. истор. наук. – Ташкент, 1995. – 9–11.; Шевяков
А. П. “О коренном населении Нуратинских гор и прилегающих районов”. (Материалы
полевых исследований 1988–1998 гг.) // “Восток”. 2000. – №3. – С. 17-35; – №4. – С. 19-33.;

50 Қурбонов Х. “Қуйи Зарафшон воҳасида ўтказилган коллективлаштириш
сиёсати ва унинг оқибатлари”. Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
диссертация автореферати. – Т.: 2012 йил.

Нуротанинг қадимий номи «Нур» бўлган. Иккинчи қисм унга 29
кейин қўшилган. Нурота - ёруғлик, ёғду таратувчи, нурли, нураф-
шон жой демакдир. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Древнее название Нураты было «Нур». Вторая часть была до-
бавлена к нему позже. Нурата - место света, сияния, блеска.

The ancient name of Nurata was «Nur». The second part was added to
it later. Nurata is a place of light, radiance, radiance, radiance.

“НУРОТА” ТОПОНИМИНИНГ
ЭТИМОЛОГИЯСИ

Жой номларида ўзбек халқининг ўтмиш тарихи, ижти-
моий-сиёсий, фалсафий қарашлари, этнографик ва
диний тасаввурлари ўз ифодасини топ­ган. Нурота то-
понимининг маъно ва этимонига оид қуйидагича фикрлар мавжуд:
Нуротанинг қадимий номи “Нур” бўлган. Иккинчи қисм унга кейин
қўшилган.
“Нур”нинг этимони мўғулча “нура” (Нураах) сўзи ва у: 1) “еми-
рилган”, “нураб тушган”, “ўпирилган ер”; 2) “тоғдан нураб тушган
тошлар уюми”; 3) “жар”, “жарлик”, “сув емирган”, “ўйиб ташланган
жой”; 4) “чексиз кенг дала”; 5) “чўзиқ қирсимон дала” маъноларини
англатади.
“Нурота” топонимининг ҳар икки компоненти арабча: “Нур” –
“ато”, “Нури” – “ёруғлик”, “ёғду”, “зиё”; “ато” – “бахш этувчи”, “инъом
қилувчи”. “Нурота” – “ёруғлик”, “ёғду таратувчи”, “нурли”, “нураф-
шон”.
“Нурота” топонимининг иккинчи қисми “ато” эмас, балки тур-
кий “ота” сўзи ва у шахс номи таркибида келиб, улуғ шахс, авлиё
маъноларини англатади. Демак, “Нурота” топонимининг этимони
таркибида “нур” сўзи мавжуд бўлган бирор мўътабар шахснинг атоқ-
ли отидир.
“Нурота” – муқаддас қадамжой, зиёратгоҳ маъносида. Чунки,
кўпгина авлиёлар ўша жойга дафн этилган ва бошқа. Бизнинг фи-

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНкримизча, Нур // Нурота топонимининг пайдо бўлиш вақтини араб-
ча “Нур” сўзи билан, шунингдек, Ўрта Осиёни мўғуллар истило қил-
ган давр (XIII аср) билан боғлаб бўлмайди, чунки бу қадимий Hyp
қишлоғи ўтмишини, ёшини ниҳоятда қисқартириб юборади. “Нур”
этимонини мўғулча “нура” (“нураах”, “нурах”), “нуруу” сўзлари би-
лан боғлаш мумкин. Аммо бу ҳолда нега “Нур” номи “Нура”, “Нури”,
“Нурув” шаклида сақланмаган, деган савол туғилади. “Нур”ни мўғул
ва туркий тиллардаги “нур” морфемасига қиёслаш мумкин. Мўғул-
ча “нуур” – “кўл” маъносини берса, туркий “нур”, “нураш” сўзлари
“емирилиш”, “парчаланиш”ни англатади. Кейинги маънони мўғул-
ча “нурах” // “нураах” ифодалайди. Демак, “нур”, “нура” лексемалари
турк­ ий тил ва мўғул тиллари учун муштарак лексемалардир. Бундай
муштараклик бу икки тилнинг қадимий ривожланиш даври – олтой
давридаги умумийликка тааллуқли бўлиши мумкин51.

“Нур” топонимини қандайдир бошқа бир қадимий санскрит ва
сўғд тил– ларининг қолдиғи, деб билиш эҳтимоли бор. Бунга асо-
сан Абу Бакр Муҳаммад Жаъфар Наршахийнинг “Нур” топоними-
ни қадимий сўғд ва санс­ крит тилларига мансуб Ҳарқонруд, Вардона,
Сафна, Исвона номлари қаторида тилга олишидир. Албатта, бизнинг
бу фаразимиз қўшимча изланишларни талаб қилади. Филология
30 фанлари номзоди Ў. Ориповнинг таъкидлашича, “Нур” номини ўша
жойнинг табиий ҳолати, физикавий-жўғрофий хусусиятига боғлаган
ҳолда изоҳлаш мақсадга мувофиқдир. Мана шу маънода биз “Нур”
номини “баландда, юқорида жойлашган” жой (қишлоқ), деб талқин
қилиш тарафдоримиз. Бунда, албатта қадимий Нур қишлоғи кўзда
тутилади52.

Аслида “Нур” атамаси шаҳарнинг шаҳристон қисмидаги чаш-
мага нисбатан пайдо бўлган. Тоғ этагидаги чашмадан баҳор ва қиш
ойларида сув буғланиб юқорига кўтарилади, ана шу сув буғига эр-
талаб қуёшнинг заррин нурлари таъсир этиб, худди шу ердан нур
кўтарилаётгандек бўлиб кўринади. Камалак ҳосил бўлиб, ён-атроф
нурга чулғанади. Буни дастлабки пайтда англамаганлар. Ердан нур
чиқаётир деб, бу жойни “Нур”, дея атаганлар. “Нур” арабча сўз бўлиб,
“ёруғлик”, деган маънони англатади. Бу тўғрида шаҳар аҳолиси ўн-
лаб ривоятлар билишади.

Нур ота, яъни Нур чашмаси соҳилида дафн этилган авлиё, Нур-
га ислом динининг тарғиботчиси IХ–Х асрларда яшаган Шайх Абул

51 Қайд қилинган фикрлар Абу Бакр Муҳаммад Жаъфар Наршахий, Я. Ғуломов,
С. Қораев, Ҳ. Ҳасанов, 3. Дўсимов, Т. Нафасов, Б. Ўринбоев, С. Найимов, Э. Мирзаев, В.
Никонов, С. Отаниёзов, Е. Қўйчибоевларнинг ишларида учрайди.

52 “Қуйи Зарафшон воҳаси”. – T.: “Фан”, 2005 й. . Б. 39-40

Ҳасан Нурий (Нур бобо) зиёратига келувчилар тилида Нурота номи 31
пайдо бўлган эди. Нурота номи билан машҳур бўлган олим, яъни ота
Шайх Абул Ҳасан Нурий ҳақида Фаридиддин Аттор ўзининг “Тазки- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
ратул-авлиё”, Алишер Навоий “Насойимул-муҳаббат” асарларида ўз
фикрларини ёзиб қолдирганлар.

Нурота топоними ва унинг бундай номланишига сабаб бўлган
омилларни ўрганишда табиатнинг бу мўъжизаси чашманинг ҳа-
ётий зарурлигидан келиб чиқувчи муқаддаслаштиришни ҳам ҳи-
собга олиш лозим бўлади. “Нурота” атамасининг этимологиясида
“нур” ўзаги бирламчи маънони беради. Сўзнинг иккинчи компонен-
ти – “ота”. Буни туркий халқларда муқаддас объектларга “ота” деб
мурожаат этиш анъанаси билан боғлиқ. Бу ҳолат қадимдан туркий
халқларда ота-оналар шахсига ҳурмат асосидаги ахлоқий амал таъ-
сиридир. Нурота топонимининг маҳаллий аҳоли тилидаги шакли
“Нурато”. Бу шакл халқ орасида арабча асосда тушунтирилиб, “Ал-
лоҳдан нур ато бўлган”, деб улуғланади. Талқиннинг ишонарли бў-
лиши учун Нурота тоғидаги Нур чашмасидан нур таралиб туришини
далил қилиб кўрсатадилар.

Исломга эътиқод қилувчи мусулмонлар шаҳарда муқаддас чаш-
ма ва азиз– авлиёларнинг қабри ва қадамжолари мавжудлигини эъ-
тироф этиб, шаҳарни “Кичик Макка”, дея улуғлашган.

32

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

33

НУРОТАНИНГ
ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРИ
Турсун Салимов олиб борган изланишларида, Нурота воҳа-
сининг аҳоли томонидан ўзлаштирилиши босқичларини
қуйидаги даврларга бўлиб ўрганади:
– илк палеолит даврида (1800000 йил) Қоратов-Нурота ҳудуди:
инсоният вакиллари тош қуроллари ёрдамида термачилик ва овчи-
лик билан шуғулланган;
– ўрта палеолит (100–40 минг йилликлар) даврида Зарафшон
воҳаси, яъни Нурота тоғи жанубидан Ижанд ва Учтут ҳудудидан қай-
роқтошлардан ясалган меҳнат қуроллари, улар қазиб олинган қай-
роқтош конлари топилган;
– мезолит (мил. авв. VII минг йилликда) даврида Қизилқум ҳу-
34 дуди инсон томонидан ўзлаштирилгач, уй чорвачилиги пайдо бўла

бошлаган;
– неолит-энеолит даври (м. ав. VI–III минг йилликлар) Нуро-
та-Фориш чўли тоғ-кон маъданининг пайдо бўлиши ва юксалиши
ҳамда очиқ усулда маъдан қазиб олинишидан кончиликка ўтилиши.
Чорвачилик, суғорма деҳқончиликнинг пайдо бўлиши, тоғ сойлари
бўйида боғ ва ёнғоқзорларнинг вужудга келиши;
– жез даври (м. ав. III–II минг йилликлар) Қоратов ҳудудида
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН маъданларнинг эритила бошланиши. Тоғ ёнбағирларидаги кўплаб
дарахтларнинг кесилиши;
– антик давр (м. ав. VI–III асрлар) Нурота тоғларидан: мис, те-
мир ва ферузанинг қазиб олиниши, уларни қайта ишлаш устахонала-
ри қолдиқлари, археологлар томонидан шлакларнинг топилиши ва
ўрганилиши; шу даврдан Хоразм ва Самарқанд томонлардан аҳоли
миграциясининг кучайиши, тоғ ва тоғолди воҳаларининг ўзлашти-
рилиши, ёқилғи ва маъдан эритиш учун тоғ арчалари ва бошқа да-
рахтлар кесилишининг кўпайиши53.
Нурота этнографиясини номзодлик диссертацияси мавзуси си-
фатида тадқиқ этган олим А. Тоғаев аҳолини воҳада яшаган даври ва
турмуш тарзига қараб, қуйидаги қатламларга бўлади:

53 Салимов Т. “Нурота ва нуроталиклар”. – Т.: “Университет”, 2019 й. – Б. 8.

35

– ўтроқ турмуш тарзи олиб борган илк аҳоли вакиллари ўзбек ва НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
тожиклар, туркий тилли: саййид, эшон, хўжалар гуруҳлари;

– ўрта асрлар(Х аср)дан бошлаб Нурота тоғ воҳаларида босқич-
ма-босқич кўчиб келиб жойлашган ўғуз қабилаларига мансуб турк-
манлар. Уларнинг хўжалиги ярим ўтроқ чорвачиликдан аста-секин
деҳқончилик-чорвачиликка айлана борган;

– Нурота воҳасига XVI асрдан кела бошлаган ўзбек қабила
уруғлари: манғитлар, найманлар, жалоирлар, миришкорлар, юзлар
ва бошқаларни ташкил қилган. Бу аҳоли ҳам узоқ давр ярим ўтроқ
ҳолда чорвачилик хўжалигини юритган54.

Воҳа аҳолиси қадимдан Нурота тоғларига шимолдан туташган
Қизилқумда яшаган кўчманчи қозоқлар ва қорақалпоқ уруғлари би-
лан иқтисодий алоқада бўлганлар.

54 Тоғаев А. Р. “Нурота воҳасида этномаданий жараёнлар” (ХХ асрнинг ярми) т. ф.
н. диссертацияси. 2011 йил.

36

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

37

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУННУРОТА ВОҲАСИ ТОПОНИМ
ВА ЖОЙ НОМЛАРИ

Нурота воҳаси ҳудудидаги топонимларни тарихий-манба-
вий таҳлилида лингвистик, географик, ижтимоий-иқти-
содий ва сиёсий жараёнларни аниқлаш учун қуйидаги
туркумларга бўлиш мақсадга мувофиқ:
Биринчидан, табиий релъеф тузилишига кўра “табиат”, “ўсим-
лик”, “ҳайвон”, “тупроқ”, “ландшафт” белгиларига қараб туркум-
лаштириш. Бу туркумга Оқтов, Қоратов, Писталитоғ, Қўйтош, Така-
тов, Тиканли, Сариғўл каби топонимлар мисол бўла олади.
Иккинчидан, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий
жараёнларига мос равишда топонимларнинг ўзгариши. Бунга мисол
38 Қалъаи Нур – Нурато – Нурота, Қора қишлоқ – Коминтерн, ҳозирда эса
Саид Эшон қишлоғи.
Учинчидан, топонимларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши
ҳақидаги ривоят ва афсоналар. Уларнинг тарихий ҳақиқатга нисбати
яқин бўлиши мумкин. Халқ онгида тарихий шахслар номлари би-
лан боғлиқ объект номларининг топонимлашуви натижасида улар
муқаддаслаштирилган ва зиёратгоҳларга айланиб борган. Бунга
Нургулота, Шоҳимардон, Ғойибота, Фозилманота каби жойлар мисол
бўла олади. Чамбил, Фориш, Пангат, Хотинмўла (қўрғон) каби топо-
нимларнинг келиб чиқиши халқ оғзаки ижодида сақланган ривоят-
лар билан боғлиқ.
Топонимлар ичида этник мансубликка хос Митан, Жилонтамға-
ли, Илонли, Чиммос каби уруғлар яшаган жой номлари воҳа этнотопо-
нимикасига хос.
М. Вирский55томонидан йиғилиб (24) архивда сақланаётган
рўйхатда Каттақўрғон уезди (36 та волост) бўйича аҳоли пунктлари
Актавук (Оқоғзи), Агба (Оғба), Доро (Дара), Уйшун, Мурдаш (Мирдош)
ва бошқаларга тилга олинган.
Жағалов – “тоғ ёнбағридаги манзил” маъносидаги топоним бў-
либ, Оқтов бўйлаб жойлашган Чашма, Мушкан, Кўкбулоқ, Ҳасанота,

55 ЎзМДА, И-1, № 12 рўйхат, 1441 йиғма жилд, 128об-145 в.

39НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Ноғора, Қадоқ, Бароқ, Жайлов, Жилбулоқ, Қирҳовут, Қизилҳовут, Анна,
Сиртисулув, Тиконли қишлоқларининг умумий номи ҳисобланади.
Бу сўз “ж”ловчи ўзбек шевасида “ёқалов”, яъни тоғ ёнбағри демак-
дир. Жағаловликларнинг “чумчуқ қувганлар” деган лақаби бўлган.
Сабаби, бу ерда яшовчи аҳолининг таърифича, “чумчуқ қувганлар”
кишмиш етиштиришда бошқа қишлоқликларга нисбатан уддабурон
эканлар. Чумчуқларни ҳайдаб туриш эса узум ҳосилини ҳимоя
қилиш учун зарур эди. Жағалов илгари Гармовул дейилган. Бироқ бу
атама ҳозирда деярли унут бўлиб кетган. Бунинг сабабини қачонлар-
дир Жағаловда туркий қавмлар билан тожикзабон аҳоли ҳам яша-
ган, лекин кейинчалик туркий тилли аҳоли сони ортиб бориши то-
жикча Гармовул атамасининг унутилишига сабаб бўлган, деб тахмин
қилишга асос беради.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНХ. Бердиев Нурота воҳаси оронимларини тизимли тадқиқ этиш
давомида топонимларнинг рельеф тузилишига боғлиқлигини, қа-
дамжо ва азиз жойларни кишиларнинг исми, тахаллусига боғлаб
аташ қадимий асосга эгалигини таъкидлайди ва ушбу ҳолат ҳозирги
тарихий жараёнга ҳам хос, деган хулосага келади.

Оқтов бўйлаб жойлашган гидронимлар қуйидагича туркумларга
ажратилди: қудуқлар, булоқлар, сойлар, кўл, қуриган ирмоқлар, тар-
новлар ва бошқалар. Масалан, Амбаронасой, Жизмонсой, Қатағонсой
қуриган ирмоқлар бўйлаб ҳамда Таллимоша ва Лангарсой ирмоқла-
рида қурилган сув омборлари (Чуя), Синтоб сув омбори, Искандаркўл
(Бу ерда Фозилмонтоғдаги кўл кўзда тутилади), Тос, Янгикент,Човули
канали ва бошқалар.

Қоратовдаги бир гуруҳ топонимлар маъносига кўра қара-
ма-қарши, дуал нуқтаи назаридан келиб чиққан, деб ҳисоблаш мум-
кин. Оқтов – Қоратов, Оқчўққи – Қорачўққи. Буни гидронимлардан
Оқтовда Қурисой, Қоратовда эса Сувлиқсой, Оқтов ва Қоратов каби
мисолларда кўриш мумкин. Айни пайтда Қоратов тизмасида учрай-
диган топонимлар Оқтов тизмасида ҳам мавжуд бўлиб, улар ўхшаш
белгилари асосида пайдо бўлган деган хулосага келинди: Санги Жу-
мон (Оқтов), Сангзор қирлари (Қоратов – Нурота тоғ тизмаси), Шўрсув
40 қудуғи, Чучуксув қудуғи каби мисолларни келтириш мумкин.

Қоратов тизмасидаги топонимлар, уларнинг пайдо бўлиш тари-
хини даврий кетма-кетликда ўрганиш мақсадга мувофиқ. Жумладан,
Қувкалла, Навкат, Ҳисор, Зармитан, Жўш кабилар қадимий, Касабао-
вул, Хўжакабуд, Хожа ибн Ваққос топонимлари ўрта аср ислом даври-
га хос, совет даврида Богарное, деб аталган, ҳозир эса Лалмикор, деб
қайта янгидан номланган. Қизилқўрғон, Найман, Давриқўрғон каби
топонимлар туркий қавмлар кириб келган илк ўрта асрлар ва IX–X
асрлардан бошлаб мавжуд, деб ҳисобладик. Шулар ичида касб маъно-
сига эга (Сангбур (“Санг”+”бур”-“Тошкесар”) бўлса, бошқа бир гуруҳи
ўзбек уруғларининг турли тармоқлари номларидир: Алидароз, Ар-
лот, Бакан, Барлос, Балқи, Бешбола, Жиловчи, Давлай, Гарай, Кульчара,
Митан, Муллаэшқул, Саврук, Султи, Угат, Тентак, Туркмановул, Чили-
кли, Чиғатой, Шайхислом ва бошқа шу каби номлардир.

Н. Маевнинг қайдларида56, Нурота тоғ тизмасининг Илонўтти
дарасидан 5 тош (40 вёрст) масофа оралиғидаги Қуроқ қишлоғигача
чўзилган жойларда Янгиқишлоқ, Оғзикенг, Боғдон бўлислиги, Сафаро-
та, Совурбел, Бутайдимқудуқ, Накурт, Ухум каби манзиллар номла-

56 Маев Н. А. “Топографический очерк Туркестанского края”. Орография и
гидрография края// Материалы для статистики Туркестанского края. Ежедневник. Под
редакцию Н. А. Маева. Вып. I. – СПб., 1872. – С. 7–115

ри келтирилган. Буларнинг кўпчилиги туркий тил асосида келиб 41
чиққан.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Тадқиқотчи Х. Бердиев Оқтов ва Қоратов тизмалари топонимла-
рини қуйидагича гуруҳларга бўлиб, таснифий асосда ўрганади:

1. – ранг ва сифат белгисига кўра (кўпинча топоним туб маъно-
си, ҳақиқий белгини ифодаламайди) номланиш ҳолати;

2. – миқдорий белгисига кўра;
3. – қадимийлиги ва ўзгармай келгани ва мазмун-моҳиятини
сақлаганига кўра;
4. – диний тасаввурларга кўра;
5. – географик номларнинг турли жойларда такрорланишига кўра;
6. – масофавий оралиқни кўрсатувчи топонимлар;
7. – халқ оғзаки ижодига алоқадор топонимлар;
8. – этнотопонимлар;
9. – эпиграфик ёки ёзма манбаларда етиб келган қадимий топо-
нимлар.
Х. Бердиев ўз тадқиқотида шахс номи билан аталувчи топоним-
лар: Хўжамурод, Олтибек, Қосимбой, Саидбек, Тожибой, Нуртой, Тош-
назар, Очилбобо, Бозорбой, Раҳмонқул ва ҳоказоларнинг тарихий асо-
слари ўрганилган. Уларнинг кўпчилиги кориз, қудуқ, боғ-роғларга
асос солган кишилар эканлиги келтирилади.
Оқтовда асосан булоқлар кўп бўлгани ҳолда, Қоратов ёнбағирла-
рида эса коризлар кўп бўлган.
Нурота туманининг ўзида, тахминларга кўра, 360 та кориз мав-
жуд бўлган. Масалан, Қоратов этагидаги Жарма қишлоғида Зулмко-
риз харобалари шу кунгача сақланган бўлиб, А. Муҳаммаджонов57
фикрига кўра, кориз номидан унинг қазилиш тарихи, йили чиқади.
Зулмкоризнинг номидаги ҳарфлар йиғиндисидан абжад ҳисоби-
да ҳижрий 970, милодий 1560 йил ва Зулфиқор коризидан ҳижрий
1118, милодий 1706 ёки 1707 йил вақти келиб чиқади. Бундан кўри-
надики, коризлар халқ тасаввурида Искандар Зулқарнайн номи би-
лан боғланса-да, аслида XV-XVII асрларда бунёд бўлган, деган хуло-
сага келиш мумкин.
Нурота воҳаси тоғлиқ минтақаси, хусусан, Оқтов ва Қоратовнинг
ҳар икки тарафида узоқ йиллар мобайнида 92 ўзбек уруғлари тарки-
бига кирувчи 30 га яқин уруғ (асосан қипчоқ шевасида сўзлашувчи
уруғлар) тарқалган.
Нурота воҳаси этнослари қаторида муҳим ўрин тутган ўзбек тур-
кманлари (ёки Нурота туркманлари) асосан 2 та йирик уруғ-жамоа

57 Муҳаммаджонов А. “Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари”. –
Тошкент: “Ўзбекистон”, 1997. Б. – 55.

Маҳмуд Кошғарийнинг ёзишича, Ғозғон “ўнқир-чўнқир” ер де-
ган маъноларни англатади.

По словам Махмуда Кашгари, Газган означает «неровная земля».

According to Mahmud Kashgari, Gazgan means «harsh land».

уюшмаси “олти ота ғ(қ)озоёқли” ва “беш ота манғишлов”га бўлинган.
“Олти ота ғозоёқли”лар эса ойтамғали, қўштамғали, қонжиғали, бў-
гажилли, ғозоёқли уруғларига бўлинган. “Нурота туркманлари”нинг
этнологик ҳолатини ўрганган В. Н. Мошкова5831 уларнинг барча тар-
моқлари яна олти уруғ ичида кичик уруғ-жамоаларга бўлинишини
кўрсатган. Шу билан бирга “йигирма тўрт ота туркманлари” уруғ
номлари асосида пайдо бўлган этнотопонимик объектларни қайд эт-
ган.
Нурота воҳасида истиқомат қилувчи тожик тилли этнослар
42 ҳақида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, улар сўзлашувда фақат

ўз она тилидан эмас, балки ўзбек тилидан ҳам кенг фойдаланади-
лар. Бу ҳол Нурота воҳаси тожикларида икки тиллиликка ва ўзига
хос шева шаклланишига олиб келган: Фориш, Дебаланд, Соб, Катта ва
Кичик Эж, Кескан каби йирик қишлоқлар аҳолисининг ижтимоий ва
маданий-маиший ҳаётида бу яққол кўринади. Нурота воҳаси топо-
нимлари аҳолининг ижтимоий ҳаётида этник хусусият ўзбек халқи-
нинг таркибий бир қисми бўлмиш “Нурота туркманлари” билан бир-
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН галикда яна “92 бовли ўзбек” уруғлари билан алоқадорликда кечган.
Уруғлар номи билан алоқадор жой номлари (асосан этнотопоним-
лар), шунингдек, тожик тилли аҳоли истиқомат қилувчи (Муллои,
Солиҳи, Хофизи, Нажмиддини, Тамури, Боқий, Султон Ҳусайн, Ёдгори,
Аёний, Эшмаҳаммадий, Байрамий) манзилгоҳлари номларида учра-
ши билан ўз тасдиғини топди. Бундан ташқари бошқа касб-кор ва хў-
жалик, турмуш-тарзи ва ҳайвонот дунёсини ифодаловчи (Чўпонота,
Қўчқорли сой, Эчкили, Такали ва б.) топонимлардан ташкил топган.
Нурота воҳасидаги халқлар деҳқончилик, боғдорчилик, ер мул-
кчилиги ва етиштириладиган мева-чева номлари асосида шакллан-

58 Мошкова В. Г. “Некоторые общие элементы в родоплеменном составе узбеков,
каракалпаков и туркмен” // Труды института Истории и археологии АН. УзССР. Т. 2. –
Ташкент, 1950. – С 159.

ган. Бундай топонимлар хўжалик юритиш шакли, ихтисослашув каби 43
муносабатларга ишорат қилади: Олмалисой, Бодомчали, Ёнғоқзор, Кар-
макли, Мошали, Тиканли, Боғдон ва ҳ. к. Яна бир туркум топонимлар НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
аҳолининг касб-корига боғлиқ тарзда пайдо бўлган: Тасмачи, Кулоли,
Устоқишлоқ ва бошқалар. Қуйида топоним ва жой номларини келти-
риб ўтамиз:

Деҳибаланд – қишлоқ номи. Бу топоним тожикча Деҳа– қи-
шлоқ, баланд– юқори сўзларидан ташкил топган юқоридаги қишлоқ
маъносини беради.

Ғозғон – Нурота туманидаги қўрғон. Топоним қишлоқдаги
“Шоҳимардон” қадамжосига боғлиқ ҳолда шаклланган.

“Ғозғон” топоними аслида “ғози”, “жангда ўлган”, “шаҳид бўл-
ган (арабча) жангчи” ва тожикча – “он” (лар) кўплик кўрсаткичи би-
рикишидан – “Ғозион” шаклида шаклланган ва кейинчалик айтили-
шига қулай бўлиши учун “Ғозғон” шаклини олган. Дарҳақиқат, қи-
шлоқдаги зиёратгоҳ жой 661 йилда жангда ўлган диндорлар ўртаси-
да “Чаҳорёрлар”, деб аталган дастлабки тўрт халифадан тўртинчиси
Али ибн Абу Толибнинг қадамжосидир.

Маҳмуд Қошғарийнинг ёзишича, Ғозғон “ўнқир-чўнқир” ер де-
ган маъноларни англатиб, уй-жой қуриш, экин экишга ярамайдиган
жойларга нисбатан ишлатилган сўздир.

Айрим маҳаллий отахонлар “Ғозғон” топонимининг келиб
чиқишини шундай изоҳлайдилар: Чингизхон Нурни забт этади.
Ўшанда хоннинг Ғозихон исмли беги шу қишлоқда қолиб ҳукмрон-
лик қилади ва шу ерда вафот этади. Кейинчалик қишлоқ “Ғозихон”
номи билан атала бошланади.

Маҳаллий аҳолининг топоним ҳақида яна бир фикри бор. Па-
лахмонга қўйиб отиладиган тош ҳам “ғазбон”, деб аталган. Юқорида-
ги “ғазбон” атамаси тўғрига ўхшаб туюлади. Чунки Ғозғон яқинида-
ги сойлардан бири ҳам “Ғайрут”, деб аталади ва бу икки атаманинг
ўзагида бир хиллик мавжуд.

Ғозғон – “Озғон” бўлган деган фикрлар ҳам йўқ эмас.
Чуя – қишлоқ номи. Аслида “Чия” бўлиб, бу “ҳимоясиз”, “ялан-
глик” деган маъноларни англатади. Табиатан ҳам Чуя қишлоғи тоғ
биқинида жойлашган, деярли ҳамма томони очиқ бўлиб, қишда ши-
молдан эсадиган изғирин ҳамда баҳорда ғарбдан эсадиган ёмғир-
ли шамоллардан ҳимояланмаган. Карвон ўтганда карвонбошилар
“Чуя!”, деб туяларни сел ҳосил қилган ботқоқда фақат ниқтаб ўтган,
деган фикр ҳам бор.
Сентоб – кўпроқ тожиклар яшайдиган тоғ бағридаги қишлоқ.
Ривоятларга кўра, босқинчилар бу қишлоққа келганда маҳаллий

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНхалқ тоғ орасига беркинган. Шунда бошлиқ, аскарларга: “Сен топ”,
дея буйруқ берган ва аскарлар ҳам бир-бирига “Сентоп” деган экан.
Бу этимология унчалик ишончли эмас, қўшимча исбот талаб қилади.

Иккинчи фикр тожик тилида “Синт” – “совуқ” ва “об” – “сув” сўз-
ларидан ҳосил бўлган географик ном ҳақиқатга яқин. Чунки бу ерда
аксарият тожиклар истиқомат қилади. Демак, бу атама “Синтоб”дир.

Темирқовуқ – қишлоқ номи; қадимда қудуқлардан қовуқ ёки
қовға, деб аталувчи теридан ишланган идиш билан сув олишган ва
туя билан тортилиб моллар суғорилган. Биринчи марта шу қудуқда
темирли қовуқ ишлатилган ва ушбу қудуқ номи билан қишлоқ атал-
ган. С. Қораев ушбу атамани “Темирқопуқ” яъни “Темир дарбоза”, деб
изоҳлайди.

“Темирқовуқ” атамасининг шаклланиш тарихи ҳақида шу ер-
лик отахонларнинг айтишича, яна бир фикр бор. Яъни, аслида Те-
мир-қовуқ эмас, “Темир қобуқ” (“Қобуқ” бу “қопқа”, “дарвоза” дегани)
дейилган. Қишлоқ жойлашган жанубдаги дара тор ва икки томони
қоп-қора тоғ бўлиб, дарвозага ўхшагани учун шундай аталган бўли-
ши мумкин. Бу ҳақиқатга яқинроқ бўлса, ажаб эмас.

Бахилтов – тоғ номи. Чашма ва булоқларга бой. Оқтовни Ну-
ротадан деярли кўндаланг тўсиб турган тоғ номи. Халқ гўзал Оқтов
44 ва сўлим Нурота орасидаги тоғни Бахилтов, деб атаган. Битов – тоғ
номи, бу атама “битган”, “тор”, “охири берк” деган маъноларни бил-
диради. Ҳақиқатан ҳам тоғ охирида йўл ёки довон йўқ. У баланд ва
ўтиб бўлмас тик чўққи ҳамда қояларга бориб туташади.

Тахткўҳ – тоғ чўққисининг номи. Топоним тожикча “тахт” ва
“кўҳ” (тоғ) сўзларининг қўшилмасидан ташкил топган. Чўққининг
баландлиги 2005 метр бўлиб, унинг усти ясси, тахминан 50х50 метр-
ли текис майдончага эга.

Жарма – қишлоқ номи. Нурота ҳудудида кўплаб коризлардан
бири Кал кориз қирғоқлари табиий оқар сув, селлар таъсирида ўпи-
рилиб, тез-тез жар ҳосил бўлиб турган. Шу кориз яқинида пайдо
бўлган қишлоқ “Жорма”, деб аталган ва кейинчалик “Жарма” отини
олган. Қишлоққа 1950 йилларда асос солинган. “Тома” уруғига ман-
суб вакиллар бу жойга Чуя, Тутак қишлоқларидан келиб ўрнашган.
Ҳозирги Жарма аслида учта қишлоқ – 64 кориз, Жарма, Бурлибой
жамланмасидан иборат. Ҳар учала қишлоқда аҳоли сони оз, улар ора-
лиғидаги ерларда 20-30 гектарлаб бўш ёки экин экилган майдонлар
бор. Ҳозир бу қишлоқлар қарийб туташиб кетган.

Зулфиқор – тумандаги коризлардан бирининг номи. Ривоят-
ларга қараганда, халифа Али ибн Абу Толибнинг афсонавий қиличи
бўлиб, топоним диний ақидаларга боғлиқ ҳолда вужудга келган.

Гум – қишлоқ номи. Гум чуқур гирд, атрофи баланд, ўпқон, де- 45
ган маъноларни билдиради. Қишлоқ номи жойнинг географик жой-
лашувидан келиб чиққан. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Банд – жой номи. Бу ерда тўғон маъносида ишлатилган. Ну-
рота тумани эски Ахчоб қишлоғи яқинида Бухоро хони Абдуллахон
XVI асрда сув тўғони қурдирган ва тарихда “Абдуллахон банди”, деб
ном олган. Тилимизда шу топоним асосида “Тахтабанд”, “Зарбанд”,
“Бандихон”, “Араббанд” атамалари вужудга келган.

Конизок – жой номи. Нурота тоғларининг шимолий ёнбағрида
жойлашган. Топоним “кон” маъдан олинадиган жой ва “зок” темир
купороси, яъни, аччиқтош сўзлари қўшилмасидан иборат, Маҳаллий
халқ аччиқтош(зок)дан қадим замонларда бўёқ тайёрлашда фойда-
ланган. Атаманинг маъноси зокнинг кони, деган маънони беради.

Кориз – суғоришга оид атама бўлиб, кўҳна Шарқнинг қади-
мий гидротехник иншоотидир. Ўзбекистонда коризларнинг энг кўп
тарқалган жойи Нурота зонасидир. Туманда қадимда 366 та кориз
бўлган.

Кўнчи – қишлоқ номи. Қишлоқлар яқинидаги кориз ҳам шу ном
билан аталади. Кўнчи атамаси– “Кўн”, яъни, “тери тайёрловчи” маъ-
носида ҳам кенг қўлланилади. Чунки асл чорвадор бўлган халқимиз
қадимдан кўнчилик билан шуғулланиб келган. Бу қишлоқда ҳам шу
касб эгалари яшаган бўлиши мумкин.

Лангар – Оқтов тизмасининг баланд жойида жойлашган қи-
шлоқ. Лангар сўзининг маъноси хилма-хил. Бу атама Ўрта Осиё,
Эрон, Афғонистон топонимиясида учрайди. Термин форс-тожикча
сўз бўлиб, кема лангари, дорбоз лангар чўпи, карвонсарой, бекат, ға-
рибхона маъносида қўлланилади. “Лангар” сўзи “Бобурнома”да ибо-
датхона маъносида қўлланилган. “Лангар” деган уруғ ҳам бор. Лан-
гар бу икки томондаги тоққа мувозанат бераяпти. Лангар довони гўё
лангарчўп вазифасини адо этаётган бўлиб кўринади, деган фикр ҳам
мавжуд.

Ҳоят – Нуротада текис, ўзлаштирилган боғ, полиз, томорқа,
йўнғичқа экилган кенг майдонлар ҳоят, деб юритилади. Масалан,
Ҳояти Судур, Ҳояти гулдор, Ҳоятибаланд ва ҳоказо.

Сайидато – маҳалла номи. Атама арабча “Саййид” “жаноб ва
“ато” “обод қилган”, “ўрнашган” сўзларидан ташкил топган бўлиб, ис-
ломий маънода (Худо саййидларга шу ерни ато этган) деган маънода
ишлатилган. Нуротада кўп сонли саййид авлоди истиқомат қилади.
Маҳаллий халқ уларни “Эшон”, “Эшонлар”, деб такаллуф кўрсатади.
Улар шаҳарда алоҳида табақа сифатида туради ва ўзларини Муҳам-
маднинг авлодлари, деб ҳисоблашади. Нуротада эшони Сайиджон,

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНэшони Судур, эшони Аҳмаджон, эшони Истамжон, эшони Мубинжон
каби халқ иззат-ҳурматига сазовор бўлган ушбу авлод вакиллари
яшаб ўтган.

Оқмачит – Нуротада ўтган асрнинг 20-йилларига қадар 32 та
масжид бўлган. Шулардан “Чилустун” жомеси, “Панжвақта” масжи-
ди, “Оқмачит”, “Баргсўз” масжиди, “Сайидато” масжиди, “Бўдиқ”
масжиди, “Осиёбаланд” масжиди, “Домалла” масжидлари сақланиб
қолган. Даставвал, деворлари оқланган ва Оқмачит, деб атала бо-
шланган.

Домаллаи – маҳалла ва масжид номи. Топоним домулло – ўқи-
мишли одамларга нисбатан ишлатиладиган сўз негизида ташкил то-
пган. Ушбу маҳаллада ўқимишли, зиёли кишилар жуда кўп бўлган.

Мозори Чиллаи – маҳалла номи. Ислом тарғиботчиларидан
бири Хўжа Убайдуллоҳ жарроҳнинг қабри шу маҳаллада. Унинг (мақ-
баранинг) ёнида чиллахонаси ҳам бўлган. Ҳозир сақланиб қолмаган.
Қадимдан нуроталиклар, зиёратчилар бирор бир ният билан келиб
мақбарани зиёрат қилган. Халқ орасида “Чилла” сўзига вобаста исло-
мий асосга эга бўлмаган турли ирим-сиримлар сақланиб қолган.

Чуқурак – маҳалла номи. Ушбу маҳалланинг ер сатҳи геогра-
фик жиҳатдан пастқам, чуқурроқ жойда жойлашган ва тожикча – ак
46 кичрайтириш қўшимчаси қўшилиб, чуқурдаги маҳалла маъносини
ифодалайди.

Ҳовузак – маҳалла номи. Қадимдан Нур чашмасидан оқиб
чиққан сув “Чашма” комплексида икки ариққа – Оби роста ва Оби
чаппага бўлинган. Оби роста бозор жойда яна икки ариққа – Марғи
Миршакар, Марғи Миргадога бўлинган.

Оби чаппа ҳам ўз навбатида “Дуоба” маҳалласида икки ариққа –
Марғи хони, Марғи қозига бўлинган. Ана шу охирги тўрт ариқ суви
қишда ишлатилмаганлиги сабабли нуроталиклар қадимдан шаҳар-
нинг чеккасида сунъий ҳовузлар қуришган. Қишда тўпланган сув
ҳовуз, ҳовузак, деб аталган. Бу ҳовузлар ҳозир сақланмаган. Марғи
Миршакар ариғи суви тўпланадиган ҳовуз атрофида шаклланган
маҳалла Ҳовузак, деб номланган.

Шаҳристон – Нур қалъаси, Нур чашмаси атрофи, яъни Куҳан-
дис қадимда Шаҳристон, деб аталган. У жойда Нурота мири оиласи
билан ва унга яқин бўлганлар, қисман аҳоли истиқомат қилган. Қа-
димда Шаҳристон ҳам девор билан ўралган. Яқин кунларгача ушбу
майдон Қўрғон маҳалласи, деб юритилган. Қўрғон қалъага нисбатан
олинган. Ҳозир қўрғон Шаҳристон, деб ўзгартирилган.

Етимча – маҳалла номи. Жуда кичик, кам сонли хонадондан
иборат чекка маҳалла маъносини англатади.

Санггузар – Сентоб қишлоқ кенгашидаги қишлоқ. Топоним то- 47
жикча “сангтош”, “гузар” “ўтмоқ” (гузаштам) сўзларидан ташкил топ-
ган бўлиб, “Тошлоқ кечик” ёки “сангзор”, “тошлоқ” маъносида. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Сумбулоқ – Сентоб қишлоқ кенгашидаги қишлоқ номи. Суви
“сим-сим” чиқадиган булоққа нисбатан шаклланган.

Каттасой – Катта эш қишлоқ ва сойнинг номи.
Кичиксой – Кичик эш қишлоқ ва сойнинг номи.
Хайробод – қишлоқ номи. Бу ерда Хайробод коризи номи билан
қишлоқ атала бошланган.
Сувлиқ – қишлоқ номи. Топоним туркийча – сувли деган маъ-
нони билдиради ва маҳаллий шевада “Сувлиқ” – суви бор жой дега-
ни.
Кўкбулоқ – қишлоқ ва сой номи. Суви тип-тиниқ, мусаффо. Бу
ерда “кўк” сифати келишига сабаб, булоқ ичидаги ҳаворанг тошлар
сувга тиниқ кўк (осмон) ранг бериб жилоланади. Қишлоқда Сиртсу-
лув уруғлари яшайди.
Қорақум – қишлоқ номи. Чўл, яъни, қумга яқин манзилгоҳ. Қо-
рақум – кўчмас, мустаҳкамланган ўсимлик ўсадиган, ерга ёпишган
қум, деб изоҳланади. (С. Қораев).
Сойкечар – сой ва қишлоқ номи. Бу ерда кечиб ўтса бўлади-
ган сой маъносида келган, ҳақиқатан ҳам қишлоқ ёнидаги сой ёйи-
либ оқади. Фарғона водийси аҳолиси дарё, канал, сой сувининг кенг,
текис жойдаги оқимини ёйилма, деб атайди ва Ёйилма деган қи-
шлоқлар бор. Сойкечар мазмунан ёйилмага яқин.
Танери – Нурота шаҳар молбозор ёнидаги жой номи. Топоним
асли арабча – тол (тепалик, дўнглик), – нураб, ўпирилиб тушган тик
жарлик сўзларидан ташкил топган. Қадимги Нур қалъаси қурилиши-
да ишлатилган тупроқ Нуротанинг ҳозирги бозоржой атрофи, “Нуро-
та” меҳмонхонаси ёнидаги катта майдон ва собиқ “Чорвадор” ўйин-
гоҳи, ҳозирги миллий боғдан олинган.
Нурнамой – жой номи. Жанубдан Нур шаҳрига киришдаги
пастак довон. Бу ерда: “намой” (намоён, кўринмоқ), яъни, дастлаб шу
ердан нур кўринади (шаҳар кўринади).
Қўчот – жой номи. Шу номли кориз ҳам бўлган. Халқ орасида
“Шаршараи Қўчот”, деган ибора Қўчот коризи жуда серсув бўлган-
лигини англатади. Кориз суви қуригач, қишлоқнинг асосан ҳамма
аҳолиси Нуротанинг Равотўлғон гузарига келиб ўрнашган.
Пашшот – ривоятларга қараганда, Нур шаҳридан шимолий-ғарб
томонда тахминан 7 км. масофада жойлашган қадимий манзилгоҳ
номи. Кексаларнинг айтишича, Пашшотга катта карвонлар келиб
тўхтаган. Унинг “ғулғуласи” ҳаттоки, Нурда эшитилган. Топоним-

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНнинг келиб чиқиши тожикча “паст шуд”, яъни “сўнди”, “тинди” каби
маъноларни берувчи жумлага боғлиқ бўлиши мумкин. Пашшотга
Буюк Ипак йўлининг бир тармоғи ўтган ва катта бозор бўлган.

Консой – сой номи – кон (тожикча) маъдан қазиб олинади-
ган жой демакдир. Қадимдан шу жойдан олтин қазиб олинган.
Ғазрўд – жой номи. Қадимда бу ердан сув, топоним ғоз ва тожикча
рўд (ариқ) сўзларидан ташкил топган. Бу ерда ғоз маъносида ишла-
тилган бўлиши мумкин. Аммо Ғазрўд Ғозғон номи билан боғлиқ бў-
лиши керак.

Кўктепа – қишлоқ номи. Қишлоқ ёнидаги кўкиш тоғ жинсли те-
палик асосида ушбу ном пайдо бўлган. Умуман, тумандаги “Тепа”га
алоқадор жой номлари археологик кузатишлар олиб борилиши ло-
зим бўлган нуқталардир.

Ажирим – қишлоқ номи. Топоним “Ажратилган”, деган маъно-
ни англатади. Маҳаллий аҳолининг айтишича, Чашма қишлоғидан
ва тоғдаги турли қишлоқлардан хонадонлар ажралиб келиб барпо
қилинган қишлоқ. Ундан ташқари, Қорагаз тоғи (тепалиги) Ажирим-
ни Чашма қишлоғидан ажратиб (маҳаллий халқ шевасида “Ажирим
қилиб”) туради деган фикр ҳам мавжуд.

Алпухори – кориз номи. Аслида Ал-Бухорий, яъни бухоролик
48 одам кориз сувига эгалик қилган. Асрлар давомида коризлар қўл-

дан-қўлга ўтган.
Хўжаобод – қишлоқ номи. Хўжалар обод қилган, келиб ўрнаш-

ган жой. “Хўжа” форс-тожик тилида “хўжайин”, “соҳиб” деган маъ-
ноларни англатади, мусулмонлар ичида кенг тарқалган имтиёзли
табақа. Уларнинг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъ-
зи маълумотларда хўжалар дастлабки тўрт халифа (Чорёрлар) – Абу
Бакр, Умар, Усмон, Алидан (Алининг биби Фотимадан бошқа хотинла-
ридан) тарқалган авлодлар дейилса, бошқа манбаларда арабларнинг
юришларига бошчилик қилган саркардаларнинг авлоди дейилади.
Нуротанинг “Домалла” маҳалласида яшайдиган хўжалар ўзларини
Абу Бакр Сиддиқ авлодлари дейишади. Хўжалар исломда оқ суяклар
табақаси сифатида саййидлардан кейин турганлар. Нурота шаҳар ва
қишлоқларида истиқомат қилувчи хўжалар саййидларга нисбатан
маҳаллийлашган, яъни, маҳаллий халқ билан қуда-анда тутинади.
Республикамизда хўжа сўзи асосида вужудга келган бир қанча қи-
шлоқ ва маҳаллалар мавжуд.

Янгиобод – қишлоқ номи. Янги ташкил топган қишлоқ. Асли
Боймат кориз, Бош кориз асосида 1969 йилда ташкил топган.
Янгибино – қишлоқ, Янги ном олган қишлоқ. Бугажили туркманлар
яшайдиган кўти куюк, пўстаковуллардан ташкил топган.

Жадир – қишлоқ номи бўлиб, ўзбек уруғининг бир тармоғи шун- 49
дай аталган. Топоним туркий тилда “Жадираб” (эркин, ёйилиб яша-
моқ) сўзларидан ташкил топган. Қишлоқда бугажили туркман уруғи НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
истиқомат қилади. Бугажили туркман элининг эрсари уруғидан
тарқалган. Жадир асли жидор бўлиб, унинг ёши Нур билан тенгдош.

Самари – қишлоқ номи.
Эски – ривоят қилишларича, Бухоро амирлигидан Нурга томон
чиққан чопар тўхтайдиган бекат эски сарой. Нурдан чиққан чопар
шу бекатда отини алмаштирган. Топонимнинг “сарой”и тушиб қо-
либ, “эски”си сақланиб қолган.
Анна – қишлоқ. Каспий бўйидаги Мингқишлоқ(Манғишлов)
дан келган эрсари уруғи Манғишлов, деб юритилади. Манғишлов
уруғининг бир авлоди Қунули, челакли, қизил анна, тозди. Анна
уруғ номидан келиб чиққан жой номи. Арно бобо, деган шахс номи
билан ҳам боғланади.
Куниш – қишлоқ. Асли Қўниш бўлиб, туркман уруғларидан бир
бўғини Қўниш, деб аталган.
Миришкор – Нуротанинг тўртта асосий гузарларидан бири
(Ўрта гузар, Арабгузар, Миришкор, Равотўлғон). Этнограф Б. К. Кар-
мишеванинг фикрича, Миришкори Нурда яшайдиган аҳоли бўлиб,
уларнинг боболари моҳир овчи бўлган ва Мири шкор (тожикча “Мир”
– бошлиқ, “шикор” – ов) бўлиб, овни бошқарган. Ушбу гузар “Мири
шикор” ва унинг қавми яшайдиган жой – Миришкор, деб атала бо-
шланган. Миришкор топонимининг иккинчи талқини сифатида Мир
(Нурота мири) шикорга ўтадиган кўча, деб ҳам ҳисоблаш мумкин.
Равотўлғон – Нуротадаги тўрт гузардан бирининг номи. Асли
“Равот” (Работ) – арабча сўз бўлиб, “манзилгоҳ”, “яшаш жойи”, “кар-
вонсарой” маъноларини билдиради.
Шомурод – (бой) – қишлоқ номи. Ўзбекнинг баҳрин уруғидаги
Шомуродбой шу тоғ ёнбағридаги – яхши сув манбаини кўриб, чорбоғ
қурган. Бу қишлоқ ҳозир ҳам Шомуродчорбоғ, деб аталади.
Оқтепа – қишлоқ номи. Жуғрофий ном бўлиб, қишлоқ ўртасида-
ги оқ тепалик асосида шаклланган.
Қорақудуқ – қишлоқ номи. Қишлоқ жойлашган тоғ ёнбағри қо-
ратошлар (сланесли тошлар) билан қопланган. Шу ерда қудуқ қазиб,
сув чиқарилган.
Дарасой – географик ном. Чуясойнинг шимолдан кириш томо-
нидаги сой тоғ ичига киргач, бир неча сойларга бўлиниб, даралар
ҳосил бўлган.
Сиртсулув – қишлоқ номи. Топонимнинг пайдо бўлиши уруғ
номига алоқадор. Туркий халқларнинг 6 та қозоёқли уруғининг бир
отаси Сиртсулув (Сиртисулув), деб аталган.

Қирҳовут – қишлоқ номи. Тоғ ёнбағридан анча баланддаги чаш-
ма суви атрофи тош терилиб ҳовуз шаклига келтирилган. “Қирҳовут”

асли “қирдаги ҳовуз” демакдир.
Чангли – жой номи. Қудуқ ҳам бор. Маҳаллий кишиларнинг
айтишича, шу майдонда доимий чанг-тўзонлар сурункали бўлиб ту-

ради. Топоним шу атрофда яшайдиган туркий уруғлар номи билан

боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Чунки, шу атамага яқин талаффуздаги

Қанғли уруғи Нурота қишлоқларида яшайди.
Комбой – жой номининг келиб чиқишига комбайн-ғалла ўра-
диган трактор сабаб бўлган, деган фикр ҳам бор. Чунки маҳаллий

халқ ҳозир ҳам комбайнни –комбой дейди. Аммо бу фикр хато бўли-

ши мумкин. Нуроталик Ж. Калоновнинг айтишича, Кўчимбий авло-

ди Орол бўйидан (Тахматошдан) келиб, дастлаб Мушканда, Тепалик

қишлоғида, сўнг Белавут, Бўзтолда яшайди. Аммо унинг чорваси ри-

вож топмайди. Сўнг у Нурдан 18-20 км. шимолий-ғарбда жойлашган

Қушкоризга келиб ўрнашади. Шу ерда унинг чорваси ривожланиб,

Кўчимбий авлоди бойиб кетади. Атрофдаги халқ у жойларда яшаёт-

ганларни “Кони бой” яъни, “Бойларнинг кони”, деб атайди.
Бароқ – қишлоқ номи. Туркий уруғ бўлмиш туркманнинг 5 ота
Манғишловнинг бир отаси Бароқ, деб аталади. Бароқ туркий тилда
50 “жундор”, деган маънони англатади.

Қадоқ – қишлоқ номи. 5 ота Манғишлов уруғининг бир ота-
си Чиликли, деб юритилган. Улар келиб ўрнашган манзилгоҳда сув

манбаи камчил бўлган ва улар дастлаб ичимлик сувини қадоқлаб ўл-

чаб олишга ўзаро келишишган деган фикр бор.
Нағора – қишлоқ номи. Қишлоқ баланд тоғ бағрида бўлиб, одам-
лар баланд гапирганда, чақирганда овоз акс-садо беради, ноғорадай

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН жаранглайди. Эҳтимол, бу табиий ҳодиса қишлоқнинг Нағора, деб

аталишига сабаб бўлган.
Жилонтамғали – қишлоқ номи. 6 ота Қозооёқли туркий уруғ-
нинг жилонтамғалилар бўғини ўрнашган ва шу қишлоқни обод қил-

ган. Оча – қишлоқ. Модувот қишлоғидан сувлиққа қир орқали ошиб

ўтиш жойида жойлашган. Қишлоқ асли “оша” бўлган ва маҳаллий

халқ шевасида “Оча” бўлиб ўзгарган.
Кавушли – қишлоқ. Ривоят қилишларича, Совуқбулоқдан Укун
сойига эниш жойида азизлардан бири кавушини қўлига олиб юрар

экан. У киши Кавушли ота, деб ҳам аталган. Яна бир ривоятда айти-

лишича, азизлардан бирининг ковуши изи харсангтошда бор экан.
Болташовдир – қишлоқ номи. Аниқ маълумот йўқ.


Click to View FlipBook Version