The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Lutfiyor Mansurov, 2021-08-17 09:20:36

НУРОТА ТУМАНИ кеча ва бугун

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

1969 йилдан 1970 йилга қадар ГЭС сув мўллигидан тоша бошлаган 351
ва тўғон ўпирилишининг олдини олиш учун шлюзлар озгина очил-
ган. Натижада, сув Арнасой пасттекислигига оқа бошлаб, кейинчалик
Айдаркўл ҳосил бўлган. Кўл кўплаб майда ариқларни бирлаштиради
ва Орол денгизидан кейин иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистондаги
шўр кўл саналади.

Аслида бу кўлни “Ўзбек денгизи”, деб аташ мумкин. Кўлнинг
узунлиги шарқдан ғарбга томон 280–300 километрга чўзилиб кет-
ган бўлиб, эни марказий қисмидан шимолдан жанубга томон 30–35
километр масофага ястаниб ётибди. Кўлнинг умумий майдони 3000
минг квадрад километр бўлиб, ҳавзада деярли 10 километр куб ёки
10 миллиард метр куб сув тўпланган. Бугунги кунда кўл юзаси 4000
квадрад километрни ташкил қилади.

Кўлами жиҳатидан Айдаркўлни дунё сув ҳавзалари билан тақ­
қосласак, масалан, Венгриянинг энг катта кўли – “Венгер денгизи” –
Балатон кўли (майдони 596 квадрад километр) ва машҳур Женева
кўли (582 квадрад километр)дан Айдаркўл майдони 5 марта катта,
ёки Япониянинг энг катта кўли Бива (716 квадрад километр)дан
4 марта катта майдонни эгаллайди. Айдаркўл қирғоқ чизиғининг
умумий узунлиги тахминан 1000 километрни ташкил этади.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

352

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

353

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНБу улкан сув ҳавзасининг вужудга келиши билан асосан чўл
зонаси бўлган Арнасой ботиғида янги манзара, янги-янги табиий
ландшафтлар пайдо бўлди. Уларда ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси шаклланиб, кўпайиб бормоқда. Жумладан, кўл сувларида кў-
плаб балиқ турлари ва бошқа сув жониворлари сони ортмоқда, улар
билан боғлиқ ҳолда жуда кўплаб сув қушлари дастлабки йилларда
фақат қишлаб қолишган бўлса, эндиликда йил бўйи шу ерда яшовчи
кўплаб қушларни учратиш мумкин.

Бундан ярим аср аввал Айдаркўлни ҳеч қайси бир дунё харита-
сидан топа олмасдингиз, ҳозир эса бу – инсон қўли билан яратилган
мўъжизакор ердан юзлаб флора ва фауна вакиллари макон топишган
бўлиб, улардан айримлари Қизил китобга ҳам киритилган. Шунинг
учун кўл нафақат сайёҳларга, балки кўл соҳилида яшовчи камёб ҳай-
вонлар, қушларни ўрганувчи зоологлар учун ҳам қизиқ жой ҳисо-
бланади. Қушлар бу ерларга, асосан, Орол денгизининг қуриши боис,
Қорақалпоғистондан келиб қолишган. Аммо, сайёҳларнинг энг катта
эрмаги – балиқ ови. Бу ерларда сазан, оққайроқ, зоғорабалиқ, судак
ва бошқа турдаги балиқларни учратиш мумкин. Ҳудудга балиқ ови
ихлосмандлари келишади. Овланган сазан ва лаққа балиқларининг
ўлчами ҳақида маҳаллий аҳоли орасида миш-мишлар юради. Тўғри,
354 балиқларни қирғоқдан 3 км масофада турибгина овлаш мумкин, ле-
кин бу йирик ўлжани қўлга киритишда ҳалал бермайди. Бу кўлда
овланган балиқ Ўзбекистон аҳолисининг учдан бир қисмини балиқ
билан таъминлайди, зеро, Айдаркўл майдони Ўзбекистон балиқ хў-
жалиги таркибига киради.

Шунингдек, кўл майдонига бир нечта ов хўжалиги ҳам кира-
ди, албатта, кўл яқинида ов қилиш ман қилинган, лекин қўриқхона
майдонидан ташқарида ов мавсумлари ўтказилиб, ёввойи ўрдаклар,
ғоз, тустовуқ, балиқлар ва ҳатто, ёввойи чўчқаларни ҳам овлашингиз
мумкин.

Агар сиз шаҳар шовқини ва беҳаловатлигидан чарчаган бўлсан-
гиз, у ҳолда ҳордиқ учун бундан-да яхши жойни топа олмайсиз. Ай-
даркўл аҳоли яшайдиган жойидан узоқ ва бу ерда сиз бутунлай табиат
сукунатига чўкиб, кўл бўйида дам олишингиз, тоза ва совуқ сувда чў-
милиб, қуёшда тобланишингиз мумкин. Кечки пайт ёқимли ҳордиқ-
дан кейин ҳақиқий ўтовда дам олиб, туяда саҳро кезишингиз мумкин.
Ўтовлар қадимий кўчманчилар технологияси асосида қурилганлиги-
ни кўриб, кўчманчи қабилалар узоқ сафари давомида жуда қулай ша-
роитларда яшаганлигининг гувоҳи бўласиз. Ҳақиқатан ҳам Айдаркўл
Ўзбекистоннинг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, бу саҳролар бўй-
лаб саёҳат хотиралари таъсирида узоқ вақт қолиб кетасиз.

Айдаркўлни ҳудуд аҳолиси “қумлар орасидаги феруза дарё”, деб 355
номлашади. Бу ерлар ҳатто кўпни кўрган, дунёнинг қатор гўзалли-
клари ва ноёб табиат ҳодисаларидан бохабар инсонларни ҳам ҳай- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
ратга солиши ҳеч гап эмас. Айдаркўл Орол денгизининг ўзига хос
экологик антиподи, оқмас ҳовузидир. У саҳро ва даштлардан чарча-
ган саёҳатчиларни ўзига чорлайди.

Айдар-Арнасой сув тизимига келиб, аввалига чексиз завқлана-
сиз. Бир тарафдан Қизилқум, бошқасидан кўм-кўк кенг кўл бўлиб,
унинг ортидан тоғ тизмалари кўриниб туради. Авваллари бу ерда
шўр ер бўлган. Кейинчалик тоғ ариқчалари ва жилғалари орқали
кўллар пайдо бўлган. Энди Чордарё сув омборининг сувлари билан
бирга улар бир йирик сув ҳавзасига, яъни Айдаркўлга айланган.

Айдаркўлда сув ости оқимлари мавжуд эмас. Ғарб томонга қан-
чалик борилса, сув шунчалик шўрроқ. Ғарбдаги минерализация –
бир литрга 8 граммдан кўпроқ. Дарёнинг шарқий қуйилиш жойида
эса 3-5 грамм бўлиб, биооргик ҳаёт шароитини яратади. Кўл ажойиб
қумлоқ ҳавзаси ва соҳилдаги ўсимликлари билан ўзига тортади.

Бугунги кунда Айдаркўл атрофлари бўйлаб Нурота тумани ҳу-
дудининг ўзида 10 дан ортиқ дам олиш масканлари ташкил этилган
бўлиб, оилавий дам олиш учун ҳам барча шароитлар яратилган.

356

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

357

МУНДАРИЖА
Умарбек ХАЛИЛОВ. Жадал ўзгаришларга юз тутган диёр................................................29
КЎҲНА ЎТМИШ ВА ИСТИҚЛОЛ ҚУЁШИ НУР СОЧАЁТГАН ЗАМИН
Нурота тумани тарихининг қадимги даври: Нурота манбашунослиги..................22
“Нурота” топонимининг этимологияси......................................................................................29
Нуротанинг энг қадимги даври .....................................................................................................34
Нурота воҳаси топоним ва жой номлари..................................................................................38
Нурота қадимги ва ўрта асрларда...................................................................................................52
Нурота – ўрта асрлар тарихий ёзма манбаларида................................................................64
Нур қалъаси..................................................................................................................................................68
Шаҳристон.....................................................................................................................................................71
Пироста...........................................................................................................................................................73
Нуроталик уламолар...............................................................................................................................78
Нуротанинг қадимий суғориш тизими ва коризлари........................................................84
Нурота беклиги Бухоро амирлиги даврида........................................................................... 102
XX асрда Нурота тумани ҳудудида юз берган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий
жараёнлар................................................................................................................................................... 106
Истиқлолчилик ҳаракати даврида Нурота............................................................................. 111
Коллективлаштириш, қулоқлаштириш ва сургун сиёсатлари................................... 123
1937–1938 йилларда қатағон қилинган нуроталиклар.................................................. 134
Нуроталикларнинг иккинчи жаҳон урушидаги иштироки......................................... 141
Нурота туманининг ташкил топиши......................................................................................... 150
Муқаддас қадамжолар тарихдан сўзлайди............................................................................ 151
Абадиятга битилган қайдлар.......................................................................................................... 160
ИЛМ ВА ТАҚВОДОРЛИКНИ ЭЪЗОЗЛАБ КЕЛАЁТГАН СУЛОЛА
Нурота саййидлари ва эшонлари тарихига бир назар.................................................... 167
Қобул ТУРСУНОВ. Эзгулик карвони ............................................................................................ 177
НУРОТА - ЖАДАЛ ЎЗГАРИШЛАР ПАЛЛАСИДА
Мустақиллик йилларида Нурота тумани............................................................................... 184
Туманнинг географик ўрни............................................................................................................. 190
Нурота тумани ҳудудини ривожлантириш – давлат эътиборида............................ 200
Туман маркази – Нурота меъморчилигининг салоҳияти рамзига
айланмоқда................................................................................................................................................ 204
Обод юртнинг обод манзиллари.................................................................................................. 212
“Қорақарға” довони – йўлсозлик соҳасидаги йирик лойиҳа ...................................... 217
Пардозбоп тошларга дунё бозорида талаб ошмоқда........................................................ 222
Бунёдкорлик лойиҳалари кўлами тобора кенгаймоқда................................................. 226
Тадбиркорнинг орзуси ушалди .................................................................................................... 234
Хорижий корхоналар сони ошмоқда......................................................................................... 235
Замонавий тикувчилик мажмуалари – хотин-қизлар орзуси ................................... 240
Ёш тадбиркорлар сафи кенгаймоқда.......................................................................................... 242
Ғозғон – Янги Ўзбекистоннинг янги шаҳри........................................................................... 246

Ғозғон мармарининг дунёда тенги йўқ................................................................................... 248
Мармарни қайта ишлашда кластер тизими йўлга қўйилган...................................... 250
Сангтарошлик касби анъаналари давом этмоқда.............................................................. 260
Нурота – уста-ҳунарманд сулолалар юрти............................................................................. 268
“Нур сўзана” маҳсулотлари дунё бозорида харидоргир................................................. 270
Қишлоқ хўжалигида эришилаётган натижалар йилдан-йилга ортиб бормоқда...
276
Янги лойиҳалар – халқ фаровонлигига.................................................................................... 277
Қоракўлчиликни ривожлантириш – давлат эътиборида ............................................. 280
Чўпонлик машаққати ва завқи...................................................................................................... 283
“Қўшқудуқ”да ҳаёт қайнамоқда..................................................................................................... 284
Олтин қўллар яратаётган олтин боғлар................................................................................... 287
Таъми тилни ёради, овозаси етти иқлимга боради.......................................................... 292
Пиллачилик соҳаси истиқболлари ............................................................................................ 293
“Томорқам – хазинам”, дейди миришкор нуроталиклар............................................... 296
Кексалик гашти ва 100 миллион сўм даромад.................................................................... 298
Асаларичилик – сердаромад тармоқ.......................................................................................... 299
Таълим соҳаси: кеча ва бугун......................................................................................................... 302
Мактабгача таълим: порлоқ келажак пойдевори............................................................... 304
Тиббиёт: бугунги талаб ҳам шарт-шароитлар ҳам кечагидек эмас......................... 308
“Нурли наволар” халқаро фольклор фестивали – дунё эътиборида ..................... 314
Чекка қишлоқдаги замонавий зиё маскани.......................................................................... 318
Олис ҳудудлардаги ёшлар учун ҳам кенг имкониятлар яратилмоқда................. 319
Спортда эришилаётган ютуқлар юксак фахр ва ифтихор демак............................... 320
Токио йўлланмасига эга чуялик спортчи............................................................................... 323
Музей – тарихнинг жонли ифодаси........................................................................................... 326
Дунё рассомлари билан бўйлашаётган нуроталик мусаввирлар............................. 328
Чанқовузнинг сеҳрига ошно қалб................................................................................................ 332
“Нурота тандири” ноёб таъмининг сири нимада?............................................................ 333
Сентоб – тоғлар бағридаги мафтункор қишлоқ................................................................... 338
Фозилмон кўли – она табиат мўъжизаси................................................................................ 344
Айдаркўл – саҳро марвариди.......................................................................................................... 350

94:001(575.144)
63(5Узб)

Н 25

Нарзуллаев, У. О.
Н 25 Нурота тумани: кеча ва бугун [Матн]. / илмий-оммабоп / У. О. Нарзуллаев, Х. Р. Қурбонов.
– Тошкент: «SAHHOF» нашриёти, 2020. – 360 б.

УЎК: 94:001(575.144)
КБК: 63(5Узб)

ISBN 978-9943-6665-2-8

Илмий-оммабоп нашр
Муаллифлар:

Қурбонов Хуршид Раупович,
НавДПИ ҳузуридаги “Қатоғон қурбонлари” музейи директори, т.ф.н.

Рустам Ахмедов,
Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, ўлкашунос

Шавкат Исмоилзода, ўлкашунос
Нарзуллаев Умид Ортиқович,
НавДПИ тарих ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси,
тарих фанлари бўйича фалсафа (PhD) доктори

Тоғайев Зокир Тиловович,
НавДПИ тарих ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси

НУРОТА ТУМАНИ:
КЕЧА ВА БУГУН

Муҳаррир Собир Ўнаров
Бадиий муҳаррир Акбарали Мамасолиев

Cаҳифаловчи Комронбек Ҳамзаев
Мусаҳҳиҳ Дурдона Омонова

“SAHHOF” нашриёти
100129. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30

: +99899 111-94-62
: +99894 659-94-62

Босишга 2020 йил 23 декабрда рухсат этилди. Ббоисчмиамтиа8бо4ғхи10387,18/1.6.
Офсет босма. «Cambria» гарнитураси. Шартли
Адади 3000 дона. Буюртма №


Click to View FlipBook Version