The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Lutfiyor Mansurov, 2021-08-17 09:20:36

НУРОТА ТУМАНИ кеча ва бугун

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

201НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

дернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ҳажмларини кўпай-
тиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Шу билан бирга мавжуд фойдали қазилмалар – мармар, гранит
конларини ўзлаштириш натижасида янги ишлаб чиқариш қувватла-
рини ташкил этиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва
бошқа йўналишлар ҳам кўзда тутилган.

Энг эътиборлиси, бу мақсадлар учун жами 822 миллиард 224,8
миллион сўм маблағ сарфланади.

202

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

203

ТУМАН МАРКАЗИ – НУРОТА
МЕЪМОРЧИЛИГИНИНГ САЛОҲИЯТИ
РАМЗИГА АЙЛАНМОҚДА
Нуротага ташриф буюрган ҳар бир инсон бу ерда амалга
оширилаётган кенг кўламдаги қурилиш-бунёдкорлик
ишларига гувоҳ бўлади. 2019–2020 йиллар айниқса, ту-
ман маркази учун қурилиш соҳасида қизғин давр бўлди.

Туман марказида “Обод марказ” лойиҳаси асосида бир қатор қу-

рилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди

ҳамда бу жараён бугунги кунда ҳам изчиллик билан давом этмоқда.

Ўтган давр мобайнида туман марказида жойлашган барча тураржой

204 ва нотураржой объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, уларни тар-
тибга келтириш бўйича таклиф, лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Туман марказидаги 320 та якка тартибдаги ва 6 та кўп қават-

ли уй-жой, шунингдек, 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъектига қа-

рашли нотураржой объектлари ҳамда 50 дан ортиқ корхона, ташки-

лот ва муассасаларнинг маъмурий биноларини тартибга келтириш,

ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши белгиланиб, бу борада

тизимли равишда амалий ишлар йўлга қўйилди.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН Электр энергияси соҳасида жами 137 дона темир-бетон таян-

чларни алмаштириш ва янгисини ўрнатиш, 8 километр узунликдаги

электр узатиш тармоғи қуриш, 3 та янги трансформатор пункти ўр-

натиш ишлари олиб борилди. 7 километр марказий ва ички кўчалар-

га тунги чироқлар ўрнатилди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 7,5

километр полиэтилен ичимлик сув қувурларини тортиш ишлари ба-

жарилди. Йўлларни таъмирлаш соҳасида 35 километр йўлга шағал

ётқизиш ва асфальтлаштириш ишлари олиб борилди.

Табиий газ қувурларини таъмирлаш борасида ҳудудда жами 8,9

километр газ қувурлари тортилиб, 20 та газ тақсимлаш шохобчаси

(ГРП) жорий таъмирланди ҳамда 1545 дона суюлтирилган газ балло-

ни етказиб бериш ишлари жадвал асосида йўлга қўйилди.

Ижтимоий соҳа объектларининг қурилиши ва таъмирланиши 205
борасида эса ҳудудда умумий қиймати қарийб 12,5 миллиард сўмлик
жами 8 та (6 та умумтаълим мактаби, 2 мактабгача таълим ташкило- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
ти) ижтимоий соҳа объектини мукаммал таъмирлаш тўлиқ амалга
оширилди.

Шунингдек, 1 та мактабгача таълим муассасасида жорий таъ-
мирлаш ишлари тўлиқ тугатилди, 1 та 6-сонли “Пахтаой” мактабгача
таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.

Айни пайтда туман марказида тадбиркорликни ривожланти-
риш борасида замонавий нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, 2
та мини маркет, 40 дан зиёд хизмат кўрсатиш, сервис ва ишлаб чиқа-
риш объектларини қуриш ва таъмирлаш, 2 та тиббий хизмат кўр-
сатиш клиникасида таъмирлаш ҳамда янгидан қуриш ишлари олиб
борилмоқда.

Туман марказидаги кинотеатр биноси, марказий универмаг,
болалар поликлиникаси, Эргаш Жуманбулбул ўғли номидаги исти-
роҳат боғини қайта таъмирлаш, туман Бандликка кўмаклашиш бўли-
мининг янги биносини қуриш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилди.
Бундан ташқари, маданият бўлими ва концерт зали биноларини ян-
гидан қуриш ҳамда собиқ “Хотира майдони” ўрнида Алишер Навоий
истироҳат боғини ташкил қилиш ишлари ҳам якунланди.

Тумандаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳуду-
дида 6 та 2 қаватли уй-жой қурилиши якунига етказилиб, “Эшо-
ни Судур” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий лой-
иҳалар асосида 8 та ҳар бири 4 қаватли, биринчи қавати савдо
ва маиший хизмат кўрсатишга мослаштирилган кўп қаватли уй-
жой қуриш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ҳожиқул Ху-
дойқулов, Амир Темур ва С.Сиддиқов кўчаларидаги 125 та аҳоли
уй-жойлари ҳамда савдо дўкони, хизмат кўрсатиш биноларининг
фасад қисмларини замонавий архитектура талаблари асосида
қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

206

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

207

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН208 Тумандаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳуду-
дида замонавий лойиҳа асосида “Агробанк” туман бўлими биноси
ҳамда 24 та кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила-
ни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудда 2 сотихли
уй-жойлар, тадбиркор Асомиддин Ҳайдаров томонидан 150 ўринли
давлат шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасаси бино-
си, Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор А.
Жумаев томонидан савдо мажмуаси (бозор) ҳамда унинг атрофида
12 та савдо дўкони, тадбиркор Суннат Тошев томонидан 150 ўринли
давлат шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасаси бинола-
ри қурилиб, фойдаланишга топширилди. “Турко” маҳалла фуқаролар
йиғини ҳудудидаги “Ўзагросуғурта” туман бўлимининг маъмурий
биноси ва туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар поликли-
никаси биноларини ҳам капитал таъмирлаш ишлари ниҳоясига ет-
казилди.
Бундан ташқари, туман марказидаги Усмон Юсупов кўчасида
жойлашган Давлат солиқ инспекциясининг ҳамда “Халқ банки” ту-
ман филиалининг маъмурий биноларини тўлиқ капитал таъмир-

лаш, туман мажбурий ижро бюроси янги биносини қуриш ишлари 209
олиб борилди.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Ҳудуддаги маъмурий биноларни қуриш ва таъмирлаш баро-
барида, туман марказида жойлашган “Хотира майдони” қайта таъ-
мирланиб, атрофи ободонлаштирилди. Давлат хизматлари маркази
биноси қурилиши якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, туман марказидаги 11-сонли болалар ва ўсмирлар спорт
мактаби ҳудудида баландлиги 35 метрли давлат байроғи ўрнатилди.
Марказда 5 мингдан ортиқ турли хилдаги манзарали ва мевали да-
рахт ҳамда 50 мингдан ортиқ гул кўчати ўтқазилиб, 10 минг квадрат
метр майдонга чим ётқизилди.

Ана шундай жадал саъй-ҳаракатлар ва кенг кўламли лойиҳалар
бир зум бўлса-да, тўхтагани йўқ. Бу тумандаги ҳар бир мутасадди-
дан тортиб, масъул шахсгача, тадбиркордан тортиб томорқа эгасига-
ча ободлик учун, янгиланиш учун тинимсиз меҳнат қилинаётгани-
ни англатади. Тараққиёт истиқболининг ушбу суръатда давом этиши
эса, яқин йилларда Нурота марказини “Nurota city” даражасига олиб
чиқади.

210

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

211

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН212 ОБОД ЮРТНИНГ
ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

Таъкидлаш керак, 2018–2019 йилларда ҳаётга татбиқ этил-
ган “Обод қишлоқ” дастури мамлакатимиз бўйлаб энг
олис ҳудудларда яшовчи аҳоли ҳаётини янги босқичга
олиб чиқиш учун муҳим аҳамият касб этди. Нурота туманида ҳам
мазкур дастур доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини
таъминлаш мақсадида Чуя қишлоғидаги аҳоли хонадонларини тар-
тибга келтириш, ижтимоий соҳа объектлари, коммуникация тар-
моқлари ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида амалий
ишлар олиб борилди.
3 минг нафардан зиёд аҳоли яшайдиган Чуя қишлоғидаги 436 та
аҳоли хонадонида уйларнинг қўрғон деворларини таъмирлаш ҳамда
бир қатор уйларнинг том қисмини шифер билан ёпиш ишлари амал-
га оширилди. Шунингдек, қишлоқда 4 та ижтимоий соҳа объекти –
13-, 45-умумтаълим мактаблари, қишлоқ оилавий поликлиникаси

ва Нурота хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида таъмирлаш, 1 та 213
мактабгача таълим муассасасини янгидан қуриш ҳамда 9 дан ортиқ
савдо, маиший хизмат кўрсатиш, бозор, сунъий спорт майдончаси ва НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
тўйхона объектларида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Қишлоқдаги тадбиркорлар томонидан мазкур ҳудуддаги аҳоли-
га қулайлик яратиш мақсадида 5 та савдо дўкони, бозор ва тўйхона
биноси қурилди. Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
томонидан қишлоқдаги мавжуд 17 километр ички автомобиль ва
маҳаллий аҳамиятдаги йўллар қайта таъмирланиб, 4,5 километр
ички автомобиль йўлини асфальтлаш ва 12,5 километр ички автомо-
биль йўлини тупроқдан шағалга ўтказиш ҳамда 2,5 километр пиёда-
лар юриш йўлаги қуриш ишлари ниҳоясига етказилди.

Туман электр тармоқлри корхонаси томонидан қишлоқ аҳолиси
учун янгидан 8 километр электр тармоқлари ва 1 дона янги трасфор-
матор ўрнатилиб, мавжуд 4 та трансформаторни жорий таъмирлаш
ишлари олиб борилди.

Хатирчи-Нурота туманлараро газ участкаси томонидан эса аҳо-
ли хонадонлари ўрганиб чиқилиб, 80 дона суюлтирилган газ баллони
билан таъминланмаган хонадонлар аниқланиб, тўлиқ суюлтирилган
газ баллони ва газ плиталар билан таъминланди. Туман “Тоза ҳу-
дуд” давлат унитар корхонаси томонидан аҳолига қулайлик яратиш
мақсадида 7 дона чиқинди йиғиш контейнери ўрнатиб чиқилди. Қи-
шлоқдаги асосий ички автомобиль йўли атрофига 173 дона тунги
ёритиш чироғи ўрнатиб берилди.

Худди шу йили дастур ижроси доирасида Сойкечар қишлоғида
ҳам кенг кўламли ишлар бажарилди. Ушбу амалий ишлар 4 та сектор
раҳбарлари бошчилигидаги ташкилот ва идоралар билан ҳамкорлик-
да олиб борилди.

“Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Сойкечар қишлоғи-
да 2 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Дастур доирасида
қишлоқдаги 368 та аҳоли хонадонида уйларнинг қўрғон деворлари
таъмирланди. Шунингдек, қишлоқда 2 та ижтимоий соҳа объектини
капитал таъмирлаш, 1 та мактабгача таълим муассасасини янгидан
қуриш ҳамда 15 дан ортиқ савдо, маиший хизмат кўрсатиш, бозор,
сунъий спорт майдончаси ва маҳалла гузари объектларини бунёд
этиш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, қишлоқдаги коммуни-
кация тармоқлари янгиланиб, ҳудуд ўзгача чирой очди.

Ҳар иккала қишлоқдаги бунёдкорлик ишларини бажаришда “Те-
мур Малик”, “Арба”, “Муҳаммадамин Аббос келажаги”, “Оби ҳаёт”
каби масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда “Ашраф” хусусий
корхонаси меҳнат жамоаси жонбозлик кўрсатди. Дастур доирасида

қишлоқларда бир қатор янги объектлар – мактабгача таълим таш-
килотлари ҳамда сунъий қопламали болалар футбол майдончала-
ри ташкил этилди.

“Обод қишлоқ” дастурининг 2019 йилдаги ижроси доирасида
эса Нурота туманида 3 та қишлоқда, яъни Янгиобод, Саййиджон
Эшон ҳамда Деҳибаланд қишлоқларида ҳам кенг кўламли ободон-
лаштириш ва бунёдкорлик ишларига қўл урилди.

214

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Барча қишлоқларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлашти-
риш ишлари тўлиқ якунланиб, тантанали равишда очилиш маро-
симлари ўтказилди. Бир сўз билан айтганда, Чуя, Янгиобод, Сайй-
иджон Эшон ҳамда Деҳибаланд каби қишлоқлар ҳақиқий маънода
обод қишлоққа айланиб, бу ерда истиқомат қилувчи минг-минглаб
юртдошларимиз учун ҳаёт сифати юксалтирилди.

Худди шундай жадал ўзгаришларни туманнинг барча қи-
шлоқларида ҳам кузатиш мумкин.

215

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

2018-2019 йилларда “Қорақарға” довонида амалга оширилган
ишлар воҳамиз йўлсозларининг бунёдкорлик салоҳияти рамзи сифа-
тида тарих саҳифаларида ўчмас из бўлиб қолади.

Работы, проводимые на перевале “Коракарга” в 2018-2019 годах,
останутся неизгладимым следом на страницах истории как символ
потенциала в дорожном строительстве нашего края.

The works carried out at the Karakarga pass in 2018-2019 will
remain an indelible mark on the pages of history as a symbol of the creative
potential of the road workers of our oasis.

216

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

“ҚОРАҚАРҒА” ДОВОНИ – ЙЎЛСОЗЛИК
СОҲАСИДАГИ ЙИРИК ЛОЙИҲА

Йўл равон бўлса, манзилнинг олислиги ҳам сезилмайди.
Бинобарин, йўллар ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг
умумий ривожи, аҳоли фаровонлигининг кўзгуси си-
фатида ҳудуд инвестициявий жозибадорлигининг гарови ҳам ҳисо-
бланади. Шу боис, сўнгги йилларда мамлакатимизда вилоят ва ту-
манлар марказларини боғловчи кенг тармоқли транспорт алоқалари
ҳамда давлатлараро йўл-транспорт инфратузилмасини ривожланти-
ришга иқтисодиётимиз равнақининг устувор масалаларидан бири
сифатида эътибор қаратилмоқда.
Чунончи, юртимизда ҳудудларнинг барча тоифадаги автомо-
биль ва минтақавий таснифдаги йўллари йўл қопламалари ҳолатини
замон талабига мослаштириш, эксплуатация қилиш хусусиятларини
ошириш орқали йўл-транспорт инфратузилмасини янада такомил-

217

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНлаштириш, айниқса, қишлоқ жойла-
рида ҳаракат учун қулай шарт-шаро-
итлар яратиш вазифаларига алоҳида
эътибор қаратилмоқда.

2018–2019 йилларда амалга
оширилган йирик инвестициявий
лойиҳа – 4р57 “Қизилқум ҳалқа” ав-
томобиль йўлининг 22–32 километр
оралиғида – “Қорақарға” довони-
да олиб борилган саъй-ҳаракатлар
самарасига бугун Нуротага йўлига
тушган ҳар бир киши гувоҳ.

Довон йўлининг реконструк-
цияси 2018 йилнинг июнь ойида
бошланганди. Қисқа фурсат ичида
йўлнинг эни 9 метрдан 15 метрга
қадар кенгайтирилиб, кескин бури-
лишлар бартараф этилди. Битта кў-
прик қурилиб, 14 нуқтада сой сув-
ларини ўтказиш йўл ости қувурлари
218 ётқизилди ва довоннинг энг баланд
нуқтаси 26,5 метрга пасайтирилди.
Уч қатламда, жами 27 сантиметр
асфальт ётқизилди. Реконструкция
ишлари 22 соатлик иш тартибида
ташкил этилиб, жами 600 минг тон-
налик тупроқ ишлари бажарилди.

Дарҳақиқат, йўлларнинг равон
ва хавфсизлиги иқтисодиёт ривожи,
шаҳар ва қишлоқларимизнинг яна-
да ободлиги, аҳолининг турмуш да-
ражаси юксалишининг гаровидир.

Қайд этиш керакки, “Қорақарға”
довонида амалга оширилган ишлар
воҳамиз йўлсозларининг бунёдкор-
лик салоҳияти рамзи сифатида та-
рих саҳифаларида ўчмас из бўлиб
қолади.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

219

220

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

221

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНПАРДОЗБОП ТОШЛАРГА ДУНЁ БОЗОРИДА
ТАЛАБ ОШМОҚДА

Мармар маҳсулоти хусусиятларидан бири у ҳеч қачон ўз
сифатини йўқотмайди. Бу эса қурилиш индустрияси
тобора юксалаётган бугунги даврда ўта муҳим аҳамият
касб этади.
Бугунги кунда Нурота туманида мармар ҳарсангларидан пар­
дозбоп тошлар – турли ҳажмдаги силлиқланган плиталар ишлаб
чиқариш йўналишида ўнлаб йирик субъектлар иш олиб бормоқда.
Тумандаги “Фаридбек Зафарбек” хусусий фирмаси ҳам ушбу йўна-
лишда 2005 йилдан буён фаолият юритиб келади. Корхонадаги 25 на-
фар ходим тош ва мармар маҳсулотларини қайта ишлаш билан банд.
222 Ҳар қандай ишлаб чиқаришда ускуна ва жиҳозларнинг қуввати
ва қулайлиги муҳим аҳамият касб этади. Чунки асосий самарадорлик
шунга боғлиқ. Буни яхши тушунган корхона раҳбари Муҳиддинхўжа
Жиянов 2019 йилда Туркиянинг “МКС” компаниясидан 556 минг
АҚШ доллари қийматида тош кесадиган ва силлиқлайдиган янги
технология олиб келди. Аммо “Нурфахр” маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудида жойлашган корхона биносига катта ҳажмдаги ушбу ускуна
ва зарур бошқа техникаларни сиғдиришнинг имкони бўлмади. Тад-
биркор эса бунинг ҳам йўлини топди. Корхонага яқин жойдаги 10
сотих ерда янги бино барпо этишга киришди. Тез орада яна қўшимча
400 минг доллар эвазига янги объект барпо этилди.
Маҳсулотга талаб жуда юқорилиги боис, бино тўла таъмирдан
чиқмай ишлар бошлаб юборилди. Ҳозирда қурилиш ишлари тўлиқ
якунланган корхонада 3 та технология фаолият кўрсатмоқда. Замо-
навий ускуналарнинг имкониятлари жуда юқори. Масалан, олдинги
аппарат 40 сантиметр энликдаги тошни кесса, ҳозиргиси эни 2 метр-
гача бўлган тошларни бўлаклай олади. Унинг ёрдамида 1 суткада 250
минг квадрат метр тахтатошларни кесиб чиқариш мумкин.
Айни кунда бу ерда 15 хил ўлчамдаги тошлар кесиб, сайқаллан-
моқда. Жумладан, плита, қабртош ва сляплар ишлаб чиқарилади.
Сляпларнинг қулайлиги улардан ошхона жиҳозлари, хонтахталар,

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

223

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН224 бозор расталари, тантаналар уйи учун столлар ўрнида фойдаланиш
мумкин. Энг муҳими, у иссиқ ва намда шишмайди, эскирмайди ва
ҳеч қачон сифатини йўқотмайди. Кесилган тошлардан кўча ва хиё-
бонлар йўлакларини безашда ишлатиладиган бардюрлар ҳам тайёр-
ланади. Улар бетондан фарқли ўлароқ ёрилиб кетмайди ва ёғингар-
чиликлар учун чидамли.
Тошкент шаҳри, Жиззах вилояти ҳамда воҳамизнинг барча ҳу-
дудларига пардозбоп маҳсулотлар учун буюртмалар олинган. Улар
хориж бозорида ҳам харидоргир. Ҳозиргача ушбу технология асосида
Қозоғистонга 48 минг ва Тожикистонга 15 минг долларлик маҳсулот
экспорт қилинди. 2020 йилда корхона томонидан 80 минг доллар
миқоридаги маҳсулот экспорти амалга оширилди.
“Зафарбек Мубина Нур” фирмаси корхонага хомашё етказиб бе-
рувчи хусусий каръер ҳисобланиб, айни кунда у ердаги “Ҳазоргашт”
конида 11 нафар киши меҳнат қилади. Тадбиркор ушбу кон учун Тур-
киядан тош ковлайдиган янги технология олиб келишни ҳам мақсад
қилган. Бу билан иш самарадорлиги ошади, ҳам қўшимча иш ўрин-
лари яратилади.
Умуман олганда, Нурота мармарига дунёда талаб катта. Буни
англаган ҳудуд тадбиркорлари эса янги-янги лойиҳаларга қўл уриб,
муваффақиятга эришишмоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

225

БУНЁДКОРЛИК ЛОЙИҲАЛАРИ КЎЛАМИ
ТОБОРА КЕНГАЙМОҚДА

Бевосита Давлатимиз Раҳбарининг топшириғи ва кўрсатма-
сига асосан Нурота туманида кенг кўламли бунёдкорлик
ишлари амалга оширилмоқда. 2017–2018 йилларда бош­
ланган ишлар 2019 ва 2020 йилларга келиб авж палласига етди. Кел-
гуси йилларда бу борада яна кенг кўламли лойиҳалар амалга оши-
рилади.
Хусусан, 2020 йил давомида туман бўйича барча марказлашган
маблағлар ҳисобидан жами бўлиб 150 миллиард сўмга яқин 34 та
лойиҳада курилиш-монтаж ишлари олиб борилди. Бу даврда макта-
бгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва ка-
226 питал таъмирлаш манзилли дастурига асосан туманда 2 та, қиймай-

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

ти 6 миллиард 370 миллион сўмлик ишлар бажарилди. Жумладан, 227
“Азизбек келажак сари” МЧЖ томонидан 8-сонли “Феруза” МТТ би-
носида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, “Аҳтам
Амон” хусусий корхонаси томонидан Папанай қишлоғидаги 9-сон-
ли умумтаълим мактабининг эски биноси реконструкция қилиниб,
мактабгача таълим ташкилотига айлантирилди.

Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструк-
ция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дасту-
рига асосан қиймати 120 миллион сўмлик Давлат санитария-эпиде-
миологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳузуридаги
вакцинацияларни сақлаш омборхонаси мукаммал таъмирланди. Ав-
томобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларни қуриш ва ре-
конструкция қилиш, шунингдек, объектларни жиҳозлаш, техникалар
харид қилиш дастурига асосан эса жами қиймати 46 миллиард 298
миллион сўмлик 1-этап 4Р55 Метан-Қўшработ-Нурота автомобиль
йўлининг 120–126 километр қисмида реконструкция қилиш, 2-этап
Нурота тумани “Ғафур Ғулом”, “Ибн Сино”, “Нурфахр” маҳалла фуқа­
ролар йиғини аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш мақсади-
да пудратчи ташкилотлар томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари
олиб борилмоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНИнқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган қўшим-
ча маблағлар ҳисобидан 2020 йилда реконструкция қилиниши ҳамда
228 таъмирланиши белгиланган 21 миллиард 626 миллион сўмлик 9 та
объектда – 57-умумтаълим мактабига қўшимча 240 ўринли янги ўқув
биноси қуриш, 32-умумтаълим мактабининг ўқув биносини тўлиқ ка-
питал таъмирлаш, туман маркази 2-этап оқова сув тизимини қуриш,
Ғозғон шаҳар оқова тизимини қуриш, Ғозғон шаҳри “Мармаробод”
МФЙ Мармаробод массиви ичимлик сув тизимини қуриш ва рекон-
струкция қилиш, Ғозғон шаҳри “Ҳуррият” кўчасидаги 13 та кўпқават-
ли уй-жойлар ичимлик сув қувурини қуриш ва реконструкция қилиш,
“Чашма” мажмуаси ҳудудида автомобиль йўли ва йўлаклар қуриш, ту-
ман марказидаги Ҳожиқул Худойқулов кўчасини жорий таъмирлаш,
Ғозғон шаҳри “Шейхон” маҳалла фуқаролар йиғини ички автомобиль
йўлларини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Чашма” тарихий-меъморий мажмуасини комплекс реконструк-
ция қилиш борасида 2020 йилда ҳудуддаги “Миллий боғ”да қайта
қуриш ишлари амалга оширилиб, ишлаб чиқилган бош лойиҳага асо-
сан “Ҳунармандлар маркази” ва замонавий таҳоратхона биноси қу-
рилиб, фойдаланишга топширилди. Мажмуада шунингдек, қиймати
2 миллиард 240 миллион сўмлик амфитеатр объекти қуриш ишлари
якунланмоқда. “Ўзқурилишматериаллари” АЖ маблағлари ҳисоби-
дан 2019–2020 йиллар давомида 80 ўринли меҳмонхона қурилиши
ҳам тўлиқ якунланди.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

229

Аслида, туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини
санаб адоғига етиб бўлмайди. Бу борадаги жараёнларга юзлаб тех-
никалар ва минглаб қурувчилар жалб этилганлигининг ўзи унинг
кўлами борасида кенг тасаввурларни уйғотади.

Бу каби саъй-ҳаракатларнинг моҳияти эса аввало, шу ҳудудда
яшовчи аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, қолаверса, та-
рихий Нурнинг довруғини жаҳон кўламида янада ошириш мақсади-
га қаратилган.

230

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

231

232

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

233

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН234 ТАДБИРКОРНИНГ ОРЗУСИ УШАЛДИ

Бир вақтлар Нурота туманида асфальт заводи фаолият юри-
тиб, кейинчалик у узоқ йиллар давомида ишдан тўхтаган
эди. “Ашраф” хусусий корхонаси раҳбари, салоҳиятли тад-
биркор – Нурота фарзанди Ҳасанбек Раҳимов кўп йиллар давомида
ушбу корхонани қайта тиклашга ҳаракат қилди. Ниҳоят, 2020 йилда
бу орзу амалга ошди. “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳу-
дудида 1 гектар ер майдонида ташкил этилган асфальт йўл қопла-
маси ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий
қиймати 3,75 миллиард сўм бўлиб, унинг 1,7 миллиард сўми корхо-
на ҳиссасига тўғри келса, қолган 1,3 миллиард сўм банк кредити са-
налади. Ушбу корхона соатига 60 тонна, бир кунда эса 1,5 минг тонна
маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, заводда 30 дан ортиқ
янги иш ўрни яратилган.
Мазкур объектнинг ишга туширилиши Нурота тумани ҳудудида
йўлсозлик соҳаси тараққиётига хизмат қилиб, бу борадаги харажат-
ларнинг камайишини ҳам таъминлайди. Сабаби, хомашё ҳам, тайёр
маҳсулот ҳам энди шу ернинг ўзида. Бу каби лойиҳалар халқ фаро-
вонлиги билан бирга ҳудудлар юксалишида ҳам муҳим ўрин тутади.

Агар 2019 йилда Нуротада 10 та хорижий корхона фаолият 235
бошлаган бўлса, 2020 йилда яна 6 та хорижий ишлаб чиқариш объ-
екти ташкил этилди. Жумладан, уларнинг 2 тасига мармар ва гра- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
нит конлари, 4 тасига эса ер майдони ажратиб берилди.

Если в 2019 году в Нурате начали работать 10 иностранных
предприятий, то в 2020 году было создано еще 6 зарубежных про-
изводств. В частности, двум из них были выделены месторождения
мрамора и гранита, а четырём из них – земли.

If in 2019 10 foreign enterprises began to work in Nurata, then in
2020 another 6 foreign productions were created. In particular, 2 of them
were allocated deposits of marble and granite, and 4 of them – land.

ХОРИЖИЙ КОРХОНАЛАР
СОНИ ОШМОҚДА

Нурота туманида инвестицияларни жалб қилиш, инвес­
торлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда йирик
лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш борасида кўрилаёт-
ган чоралар ижобий самара бермоқда.
2019 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асослан-
ган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб
чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чо-
ра-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг қабул қилиниши туман-
да ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш истагини
билдирган инвесторлар сонини кескин оширди. Хусусан, айни пайт-
да туманда 3 та корхона вилоят эркин иқтисодий зонаси қатнашчиси
мақомини олди.
Агар 2019 йилда туманда 10 та хорижий корхона фаолият бо-
шлаган бўлса, 2020 йилда яна 6 та хорижий ишлаб чиқариш объекти
ташкил этилди. Жумладан, уларнинг 2 тасига мармар ва гранит кон-
лари, 3 тасига эса ер майдони ажратиб берилди.

2020 йилнинг январь-август ойларида хорижий инвестиция
иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг қиймати 6,5 мил-
лион АҚШ долларини ташкил қилди. Ўзлаштирилган инвестициялар
давлатлар кесимида таҳлил қилинганда, 4,5 миллион доллар Хитой,
0,6 миллион доллар Қозоғистон, 0,5 миллион доллар Тожикистон,
0,5 миллион доллар АҚШ ва 0,3 миллион доллар бошқа давлатлар
ҳиссасига тўғри келади.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш да-
стури доирасида 2020 йил якуни билан жами 8,9 миллион доллар
инвестициялар ўзлаштирилишига эришилди. Ҳозирда мазкур да-
стур доирасида туманда АҚШ билан ҳамкорликда “Trade&production
international” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 5,1 миллион дол-
лар қийматидаги мармар ва гранит қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш
лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳани йўлга қўйиш учун Итали-
янинг “Бретон” компанияси ускуналари келтирилган. Ушбу корхона
ишга туширилиши натижасида 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яра-
тилиши кўзда тутилмоқда.

236

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Нурота тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2020
йилда Ҳиндистон Республикасидан ташриф буюрган инвесторлар –
Саини Эдити ва Бхан Санжайларнинг “ENDURANCE STONE” масъу-
лияти чекланган жамияти ҳам рўйхатдан ўтказилди. Корхона гранит
ва мармар тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулла-
нади.

Нуротада мармарга қайта ишлов берувчи завод яна биттага
кўпайиб, айни кунда унда чет эл технологияси ўрнатилмоқда. Мар-
каз ходимлари томонидан ҳамкорларга “яшил йўлак” тамойили асо-
сида хизмат кўрсатилди.

Бир сўз билан айтганда, Нурота замини ерости захираларига бой.
Улардан оқилона фойдаланиш эса нафақат ҳудуд иқтисодий-ижти-
моий ривожида, балки вилоятимизнинг инвестицион салоҳиятини
оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда хорижий
бизнес вакиллари ва ишбилармонлари билан фаол ҳамкорлик олиб
борилмоқда.

237

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

238

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

239

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНЗАМОНАВИЙ ТИКУВЧИЛИК МАЖМУАЛАРИ –
ХОТИН-ҚИЗЛАР ОРЗУСИ

Нурота тумани ва Ғозғон шаҳрида сўнгги йилларда тек-
стиль саноати жадал юксалмоқда. Хусусан, 2020 йил ян-
варь ойида Ғозғон шаҳри “Мармаробод” маҳалласида иш
бошлаган замонавий тикувчилик мажмуасида 100 нафар хотин-қиз-
нинг бандлиги таъминланди. Мазкур корхонада бир ойда ўртача 3
минг бош ишчи-кийим тикилмоқда. 4-5 турдаги маҳсулотлар ички
бозор билан бирга Россия давлатига ҳам экспорт қилинмоқда. Бу-
гунги кунда корхонада иш жараёнлари қизғин давом этаяпти. Ишчи-
ларнинг қатнаб ишлаши учун автобус, қолаверса бепул тушликнинг
ташкил этилгани ходимларнинг манфаатдорлигини ошириб, уларни
240 корхона фаолиятида сидқидилдан меҳнат қилишга ундамоқда.
Нуротанинг Темирқовуқ қишлоғидаги замонавий корхона фа-
олияти ҳам эътирофга лойиқ. Бу ерда 120 нафар қишлоқ аёллари
меҳнат қилмоқда. Аввалига эски ва тор бинода иш олиб борган тикув
фабрикасида ходимлар 20 нафардан ошмас эди. Кейинчалик Навоий
кон-металлургия комбинатининг кўмаги билан ҳудуддаги фойда-
ланилмаётган бино қайта реконструкция қилиниб, янги дастгоҳлар
келтириб ўрнатилди. 2019 йил якуни билан кенг кўламда қайта иш
бошлаган фабрикада тайёрланаётган маҳсулотлар тўлиқ экспортга
йўналтирилмоқда. Бу ерда тайёрланаётган футболка ва бошқа маҳ-
сулотларнинг сифати ҳам жаҳон стандартларига тўла жавоб беради.
Албатта, узоқ қишлоқларимизда тайёрланаётган маҳсулотлар-
нинг дунё расталарида сотилиши кишига фахр ва ғурур бағишлай-
ди. Қолаверса, бундай замонавий корхоналарда ишлаш юртдошлари-
миз, хусусан, опа-сингилларимизнинг орзуси ушалиши, бандлигида
муҳим аҳамият касб этмоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

241

ЁШ ТАДБИРКОРЛАР САФИ
КЕНГАЙМОҚДА

Айни пайтда вилоятимизда қарийб 15 мингдан зиёд хусу-
сий корхоналар фаолият юритаётган бўлса, мазкур субъ-
ектлар раҳбарларининг 30 фоизи ёш тадбиркорлардир.
Бугунги кунда ушбу рақам янада ошиб, ишбилармонларимиз сафи
ташаббускор ёш авлод вакиллари билан кенгайиб бормоқда.

242

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Мамлакатимиз иқтисодиётининг тобора асосий бўғини ва ҳара- 243
катлантирувчи кучига айланиб бораётган тадбиркорлик кенг қулоч
ёзиб, чекка-чекка қишлоқларда ҳам янги корхоналар пайдо бўлаёт-
гани, бунда эса асосан ёшларимиз ташаббускор эканлигини алоҳида
таъкидлаш жоиз. Ўз бизнес лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишлари
учун уларга барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Хусусан, “Ёшлар
– келажагимиз” жамғармаси томонидан имтиёзли кредит маблағла-
ри ажратиш орқали аҳоли бандлиги таъминланаётганлиги бунинг
яққол мисолидир.

Тадбиркор йигит-қизларнинг сафи кенгайиши мазкур соҳанинг
жадал ривожини таъминлайди. Сабаби ёшлар ҳар бир ишга креатив
ёндашиб, янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боради. Бизнесда энг
илғор технологияларни қўллаш ва бу орқали самарадорлик ҳамда
рақобатбардошликни оширишга интилишади. Натижада мазкур жа-
раён мамлакат ривожига ҳам катта туртки беради.

2019 йилда вилоятда “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси то-
монидан 179 нафар тадбиркорга 62 миллиард 429 миллион сўмлик
имтиёзли кредитлар ажратилган бўлиб, натижада қарийб мингта
янги иш ўрни яратилди. 2020 йилда эса 68 та тадбиркорга 17 милли-
ард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Бу орқали 226 та янги
иш ўрни яратилди.

Нуроталик ёш тадбиркор Нилуфар Очилова 2018 йилда “Жа-
воҳир Биллура” оилавий корхонасини ташкил этган. 150 миллион
сўмлик имтиёзли кредит олиб, мебелсозлик цехи фаолиятини йўлга
қўйган бу қизнинг корхонасида аввалига тўрт нафар ходим иш олиб

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНборган бўлса, кейинчалик мижозлар сони ҳамда иш кўлами ортиб,
замонавий маҳсулотлар олти нафар уста томонидан ишлаб чиқари-
ла бошланди. Тадбиркорнинг айланма маблағи 500 миллион сўмдан
ошганлиги ҳам иш суръати ортганлигини кўрсатади. Н.Очилованинг
айтишича, ишлаб чиқарилаётган мебеллар тўлиқ ички бозорга со-
тилмоқда. Эндиликда цехда янги ускуналарни келтириш ва юмшоқ
мебеллар ҳам ишлаб чиқариш устида иш олиб борилаяпти.

Тумандаги яна бир ёш тадбиркор Маҳмуд Нуриллаев ҳам “Ёшлар
– келажагимиз” давлат дастури бўйича 2018 йил 100 миллион сўм
имтиёзли кредит олиб, “Тошпўлат ота ворислари” масъулияти чеклан-
ган жамиятини ташкил этганди. Ёш тадбиркорнинг асосий фаолияти
аҳолига сифатли ва арзон парранда гўшти маҳсулотларини етказиб бе-
ришдан иборат. Фаолиятининг илк даврида тўрт нафар ёшнинг банд-
лигини таъминлаган М.Нуриллаев 2019 йилда “Ҳар бир оила – тадбир-
кор” давлат дастури доирасида яна 50 миллион сўм имтиёзли кредит
олиб, қўшимча олтита янги иш ўрни яратди. Бугунги кунда корхонада
10 минг бош бройлер жўжа парваришланиб, МЧЖ негизида 25 минг
бош парранда гўшти етиштиришга мўлжалланган янги товуқхона ва
бир гектар ер майдонида замонавий иссиқхона ташкил этиш ишлари
ҳам олиб борилди. Ёш тадбиркор келгусида нафақат ички, балки ташқи
244 бозорга ҳам ўз маҳсулотларини етказиб беришни мақсад қилган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтишимиз керакки, туманда ёш тадбиркор-
ларга тажриба ўргатиб келаётган ва бир неча йиллардан буён ёшлар
бандлигига эътибор қаратиб, уларни иш билан таъминлаётган ишби-
лармонлар ҳам кўпаймоқда. Мармар гранит тошлар ишлаб чиқариш
бўйича ҳудуддаги етакчи корхоналардан бўлган “Нурота Марбле” МЧЖ
раҳбари Шерали Ўроқов ана шундай тадбиркорлардан. 2002 йилдан
фаолиятини бошлаган корхонада ҳозирги кунга келиб 70 нафар ходим
фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 50 нафарини ёшлар ташкил этади.
Тадбиркор ўз олдига улкан мақсадларни қўйиб, ҳозирда чет давлатдан
8 миллион АҚШ доллари қийматидаги технология олиб келди. Мазкур
ускуна ишга тушиши билан яна 200 нафар ёш бандлиги таъминланади.
“Ғозғон конларининг бугунгача аниқланган захираларидан самара-
ли фойдаланиш олдимиздаги муҳим вазифа саналади. Бунинг учун
эса янги корхоналар керак. Албатта, ёшларимизга мазкур бизнесни
яқиндан таништирсак, рақобатбардош корхоналар сони ҳам ошади”,
– дейди Ш. Ўроқов. 

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ёшларининг ҳар бир таша-
ббусида юрт тараққиётига дахлдорлик ҳисси мужассам. Бу эса мам-
лакатимиздаги ислоҳотлар жараёни ҳар бир ҳудудда ўз натижасини
бериб, эртанги порлоқ истиқболдан дарак беради.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

245

Янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги шаҳри – Ғозғон 2019 йил
3 май куни ташкил этилган бўлиб, майдони 59,4 минг гектардан
ибоарт.

Новый город обновляющегося Узбекистана Газган был основан 3
мая 2019 года и занимает площадь 59,4 тысячи гектаров.

The new city of Uzbekistan, Gozgan, was founded on May 3, 2019
and covers an area of 59.4 thousand hectares.

ҒОЗҒОН – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ
ЯНГИ ШАҲРИ
Ғозғон шаҳри 2019 йил 3 май куни ташкил этилган бўлиб,
246 майдони – 0,05 минг кв.км (59,4 минг гектар) ҳамда чегара
узунлиги – 105,3 километр, шундан Бухоро вилояти (47,1 ки-
лометр) билан чегарадош. Аҳолиси эса 8,4 минг киши бўлиб, фуқаролар
йиғинлари сони – 4 та, хонадонлар сони 1603 та ҳамда оилалар сони
эса 2422 тадан иборат. Миллий таркиби бўйича мазкур ҳудудда асосан
ўзбеклар, тожиклар ва бошқа миллат вакиллари истиқомат қилади.
Қайд этиш керак, 2019 йилнинг 22 июль санасида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019–2021 йилларда На-
воий вилоятининг Ғозғон шаҳрини комплекс ривожлантириш чо-
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН ра-тадбирлари тўғрисида”ги6 қарори қабул қилинди.
Шу асосда саноат, чорвачилик ва қурилиш материаллари ишлаб
чиқаришга ихтисослашган шаҳар иқтисодиёти бугунги кунда жадал
ривожланмоқда. Шаҳарчада мактаблар сони 3 та, мактабгача таълим
ташкилотлари эса 7 та. Боғчаларнинг 4 таси оилавий нодавлат мак-
табгача таълим муассасаси саналади. Бундан ташқари, 1 та соғлиқни
сақлаш муассасаси мавжуд. Шунингдек, ҳудудда қўшма корхоналар
14 та, кичик саноат корхоналари 164 та бўлиб, бизнес субъектлари 280
тани ташкил этади. Қазиб олиш (карьер) корхоналари сони эса 25 та.
Ҳудудий экспорт ҳажми – йилига 900 минг АҚШ доллардан ибо-
рат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12–13 март

6 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.
uz (https://lex.uz/docs/4432277)

кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида “Ўзмиллийбанк”га 247
Ғозғон шаҳрида табиий тошларни қазиш ва қайта ишлаш бўйича бер-
ган топшириғига асосан бевосита банкнинг кўмагида 37 гектар ер НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
майдонида маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда йирик кла-
стер лойиҳаси амалга оширилмоқда.

2020–2021 йиллар учун “NBU Gazgan invest” МЧЖ ва маҳаллий
тадбиркорлар иштирокида 52 миллион АҚШ доллари қийматидаги
14 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шу кунгача лойиҳаларнинг 7 таси
ишга туширилди, қолган 7 та лойиҳа ҳам 2021 йилнинг 1 чорагида
фаолиятини бошлайди. Барча 14 та лойиҳанинг ишга туширилиши
натижасида жами 800 та янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари,
“Мармаробод” МЧЖ кластерининг асосий бўғини, яъни табиий то-
шларни қазиб олиб, барча қайта ишловчиларни зарур хомашё билан
таъминловчи корхона этиб белгиланди. Корхона 2020 йил 15 ноябрь
куни ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик пала-
тасининг “Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини
Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунуви-
даги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота
тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида” 2019 йил 2 майдаги
қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
“Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри
этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар
туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегара-
ларини ўзгартириш тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги қарорига муво-
фиқ Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳри ташкил этилиб,
Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар
ҳокимлигини ташкил этиш тўғрисида”ги7 қарори қабул қилинди.

2020 йил 4 ноябрь санасида Халқ депутатлари Ғозғон шаҳар
Кенгашининг ташкилий сессияси ўтказилиб, унга кўра шаҳар ҳоки-
ми ва бошқа номзодлар тасдиқланди.

Таъкидлаш керак, Ғозғон шаҳрида амалга оширилаётган лой-
иҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019–
2020 йилларда Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрини комплекс риво-
жлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори доирасида амалга
оширилмоқда.

Мазкур қарор ижроси юзасидан ушбу даврда жами 218 милли-
ард 299 миллион сўмлик ишлар амалга оширилиши қайд этилган.

7 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.
uz (https://lex.uz/docs/5015039)

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН248 ҒОЗҒОН МАРМАРИНИНГ ДУНЁДА
ТЕНГИ ЙЎҚ

Ғозғон – дунёда мармар конларининг энг йирик захираси
жойлашган ҳудудлардан бири. Бу ерда тайёрланаётган маҳ-
сулотларни бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатла-
рида учратиш мумкин. Жумладан, Эрон, Туркия, Қозоғистон, Афғо-
нистон, Тожикистон каби давлатларнинг қўҳна обидаларини рестав-
рация қилишда ҳамда Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги
метро бекатларини безатишда, Сочидаги қатор спорт иншоотлари
қурилишида Ғозғон мармари ишлатилган.
Ҳозирда Ғозғон шаҳрининг ўзида бир нечта кон мавжуд бўлиб,
ҳудудда ўнлаб мармарни қайта ишлаш хусусий корхоналари фаоли-
ят кўрсатиб келмоқда. Ғозғонда ишлаб чиқарилган мармар ҳарсанг
тошлари ва плиталарига талаб тобора ортиб бораётир.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

249

МАРМАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШДА КЛАСТЕР
ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН

Ғозғон шаҳридаги “Мармаробод” МЧЖ табиий тошларни қа-
зиб олиб, барча қайта ишловчиларни зарур хомашё билан
таъминловчи корхона – кластер субъекти саналади.
2018–2020 йилларда амалга оширилган мазкур йирик лойиҳа
“Ўзмиллийбанк” кўмагида амалга оширилди. 2020 йилда тўлиқ ишга
тушган корхона ҳудудида майдони 11000м2. (100м*114м) бўлган асо-
сий бино ва яна 10 та кичик лойиҳа бинолари мавжуд.
Банкнинг 4 миллион АҚШ долларлик имтиёзли маблағла-
ри ҳисобига Хитой давлатидан замонавий  ускуналар 2019 йил ок-
тябрь-ноябрь ойларида тўлиқ келтирилди ҳамда монтаж қилинди.
Ускуналарнинг йиллик қуввати 70 минг куб тошни қазиб олиш ва 1,2
миллион метр кв тошни қайта ишлашга мўлжалланган.
Ҳозирги кунда “Мармаробод” МЧЖга тегишли 2 та карьерда
(Пашшот, Парғат) янги ускуналарда гранит тошларни замонавий
усулларда қазиш ишлари олиб борилмоқда.

250

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН


Click to View FlipBook Version