Соп – қишлоқ номи. Асли “соф” бўлиши мумкин. Чунки ҳавоси 51
соф, мусаффо, тоғ ёнбағрида жойлашган сўлим қишлоқ.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Қизилча – қишлоқ номи. Тоғнинг тумшуғида қизил жўшаси-
мон (бўёқ-лой) тоғ жинслари жойлашган ва бу табиий кўриниш гео-
график номга айланган. Маҳалла ҳудудидаги тоғда шифобахш ўсим-
лик қизамиқ касалига даво бўлган. Шу сабабли “Қизилча” сўзи атама
бўлиб қолган, деган фикрлар ҳам бор. Шунингдек, бу ерда ХIХ асрда
курилган икки қўрғоннинг қолдиқлари мавжуд бўлиб, бу қўрғонлар
илгари савдо карвонлари ҳамда беклар, бойлар учун дам олиш, қў-
ниб ўтиш жойи ҳисобланган.
Қўшқудуқ – қишлоқ номи. Шу ерлик Алибекнинг қўшма-икки-
та қудуғи қишлоқ номига асос бўлган.
Янгиқозғон – қишлоқ номи. Атаманинг асл маъноси “янги қа-
зилғон” бўлиб, бу ерда асримизнинг ўрталарида қазилган янги қудуқ
номи. Маҳаллий кишиларнинг айтишича, бу қудуқни шу ерлик бир
кимса қазиган. Шу тариқа қудуқ, унинг номи ва қишлоқ пайдо бўл-
ган. Қишлоқда қозоқлар яшайди.
Зангиота – сой номи. Оқтовнинг шимолий этакларидаги қу-
руқ сой номи. Чўпонларнинг пири Зангиотанинг қабрлари сойдан
чиқиш жойида.
Анбарона – қудуқ номи. Сулаймон Боқирғонийнинг аёллари
номига қўйилган қудуқ. Ривоят қилишларича, бу аёл узлатга чеки-
ниб, умрининг охирини шу ерда ўтказган экан.
Ҳазоргашт – сой номи. Қўчотдан Битовга ўтадиган ҳазор (минг)
гашт (бурилиш), яъни, эгри-бугри бурилишлари беҳисоб бўлган сой.
Гумбаз – тепа номи. Усти ясси, кенг майдонли тоғнинг тепаси. Бу
ерда лалмикор деҳқончилик қилинади. Айниқса, Нуротада гумбаз-
нинг лалми тарвузи, қовуни жуда машҳур.
Жинғилсой – сой. Юлғун буталари зич ўсган қуруқ сой. Ривоят
қилишларича, хитойлар эрамиздан олдинги йилларда Жинғилсой-
дан олтин қазиб кетишган.
Қудуқча – қудуқ номи. Бахилтовнинг Зангиота дараси ичкари-
сидаги баланд водийдаги унча чуқур бўлмаган қудуқ59.
59 Аҳмедов Р. ва бошқалар. “Нурота – нурли диёр”. – Т.: “Ўзбекистон”. 2016 йил.
НУРОТА ҚАДИМГИ ВА
ЎРТА АСРЛАРДА
Асрлар давомида Нур қалъа-қўрғони Сўғдиёнанинг ман-
зилгоҳларидан бири бўлиб, у ҳарбий стратегик аҳамият-
га эга бўлган савдо маркази ҳисобланган. Нур шимолдан
кўчманчи чорвадор қабилалар билан чегарада жойлашгани учун до-
имо душманлар ҳужуми хавфи остида бўлган. Нур аҳолиси асрлар
давомида юртимизга шимоли-шарқ, шимол ва шимоли-ғарбдан бо-
стириб келган истилочиларга қарши қалқон вазифасини ўтаган. Нур
шаҳри ва унинг атрофида жойлашган Нур чашмаси, унинг атрофида-
ги шаҳристон 500х500 метр ҳудудни ўз ичига олган.
Қадимда шаҳристонга битта дарвоза орқали кирилган. У “Дар-
возайи қўрғон”, деб номланган. Ундан чиққан йўл шимол мудофаа
52 девори бўлган Пиростанинг ўртасига йўналтирилган. Пироста дево-
ри ҳақида археолог, шарқшунос, тарихчи олим Ҳ. М. Муҳамедов ўзи-
нинг “Қадимги мудофаа деворлари” асарида қуйидагича ахборот бе-
ради: “Пироста девори м. ав. III асрлардан то милоднинг Х асрларига
қадар мавжуд бўлиб, унинг узунлиги 20-21 км. ни ташкил қилган”.
Академик Я. Ғуломов “Ўрта Осиё этнологияси ва археология-
си” асаридаги “Бухоро Нури” мақоласида60 қадимги Пироста дево-
ри тўртбурчак шаклида бўлганлиги, шаҳар аҳолиси эса ҳар қандай
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН вазиятда ўзини ҳимоя қилганини ёзади. Археолог О. М. Ростовцев
1974 йили олиб борган археологик тадқиқотларидан сўнг Пироста
мудофаа девори режа чизмасини яратади. Нуроталик Р. Аҳмедов Нур
қалъаси ва шаҳрининг “Дарвозайи Пироста”, “Дарвозайи Работ” ва
“Дарвозайи Шоди” номли дарвозалари бўлганини таъкидлайди. Вен-
гриялик сайёҳ А. Вамбери “Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи” асари-
да “Нур қалъасининг дарвозалари очилди”, деб шаҳар дарвозалари
бир нечта эканлигини ёзган эди61.
Дастлаб кўчманчи эфталларнинг бир қисми Нурота, Оқтов ва
Қоратов ёнбағирларига ёндашган Қизилқум чўлларига, яйловларда
60 Гулямов Я. “Нур Бухарский”// Этнография и археология Средней Азии. – М.:
Наука, 1979. с 135.
61 Вамбери А. “Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи”. – Тошкент, 1990. 22 б.
Асрлар давомида Нур қалъа-қўрғони Сўғдиёнанинг манзилгоҳ 53
ларидан бири бўлиб, у ҳарбий стратегик аҳамиятга эга бўлган савдо
маркази ҳисобланган. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
На протяжении веков крепость Нур была одним из поселений
Согдианы и считалась торговым центром военно-стратегического
значения.
For centuries, the Nur fortress was one of the settlements of Sogdiana
and was considered a trade center of military-strategic importance.
ўтов тикиб, ўз анъанавий кўчманчи хўжаликларини давом эттирган-
лар. Кейинчалик эса уларнинг бир қисми Нурота ва Оқтов тоғлари-
даги сой бўйлари ва булоқ бошларига келиб, қишлоқлар барпо этиб,
ярим ўтроқ ва ўтроқ ҳаёт кечирадилар.
Пашшот қўрғони Нуротадаги қадимги археологик ёдгорли-
клардан бири ҳисобланади. У қалъа, шаҳристон ва девор билан ўраб
олинган работдан иборат бўлган. Шу ерда яшовчи Мансур Жумаев
қўрғон атрофидан 1994 йил қимматбаҳо кўзли узук топиб олган. У бу
ерда хазина борлигини тахмин қилиб, қазиш ишларини олиб борган.
Қўрғон йўлидаги ариқда сопол қувурлар борлиги, улар бир-бирига
киргизилиб, шимол томонга йўналгани аниқланган.
Тахминларга кўра, қўрғон ўз вақтида булоқ устига қурилиб, бу-
лоқнинг ортиқча суви сопол қувурлар орқали ташқарига чиқарилган.
Ҳозир ҳам қўрғон ичидан ташқарига сув чиқиб, юқоридан оқиб кела-
диган булоқ суви ариғига қўшилиб турибди. Пашшот ўтган замонда
мустаҳкам қалъали қўрғон бўлган. Бу қалъа деворлари Нур шаҳри-
дан Қўшотгача чўзилган экан. Пашшот булоғи шаршарасининг овози
Қўшотгача эшитилиб турар экан. “Шаршараи Пашшот ғулғулаи Қў-
шот”, деган нақл ўшанда вужудга келган дейишади.
Р. Асатовнинг “Ғозғоннома” рисоласида ҳикоя қилинишича,
Пашшот қалъа қўрғонининг ҳокими аёл киши бўлиб, ниҳоятда жасур
экан. Нур қалъасини урушсиз эгаллаган душман (араб ва мўғуллар)
лашкарбошиси Пашшот ҳокимига ёрлиқ хат жўнатиб, унга бўйсуни-
ши ва қарши олинишини сўрайди. Пашшот ҳокими бу таклифни рад
этиб, токи танида жони бор экан, қалъа қўрғонини ҳимоя қилиб, унга
бўйсунмаслигини айтади. Ғазабга тўлган душман лашкарбошиси
Пашшот устига қўшин тортиб, оташдозлари билан қалъани ўққа ту-
тади. Қалъа ўт ичида қолади. Аммо ҳеч ким оқ байроқ кўтариб, қалъа
ичидан чиқмайди. Лашкарбоши бир кеча-кундуз қалъага ўт ёғдиради.
Ичкарида ҳаёт сўниб, ҳамма нарса, ҳатто, одамлар ҳам куйиб кетади.
Атрофни эса қўланса ҳид, тутун чулғайди. Қалъада товушлар сўнади.
Шундан кейин лашкарбоши “паст шуд”, яъни “сўнди, тинди”, деб ҳу-
жумни тўхтатади. Қалъа бир уюм култепага айланади. Шундан буён
қалъа “паст шуд” – Пашшотга айланиб, ҳозиргача шундай аталади.
Пашшот булоғи остидан қадимги палеолит даврига оид чақ-
моқтош парчалари м. ав. III–I, милодий I–IV асрларда ва ундан кей-
инги даврларга мансуб турли-туман сопол парчалари, жездан буюм
ҳамда бутун сақланган хум ва кўзалар топилган. Айтиш мумкинки,
Нурота ва унинг атрофларида одамлар 120–100 минг йиллардан
буён яшаб келганлар62.
Археологик ва ёзма манбаларга кўра, Сўғдда, хусусан, унинг тар-
кибида бўлган Нурота воҳасида зардўштийлик кенг тарқалган эди.
Чорвадорлар туркийчада сўзлашган ва у тобора кенг тарқала борган.
Аммо Сўғд ва Нуротанинг ўтроқ аҳолиси сўғд тилида сўзлашган.
Нуротанинг Оқтов, Қоратов яйловларида ўта қадим замонлар-
54 дан бошлаб йилқичилик юксак даражада ривожланган. Ушбу жой-
лардаги қоятошларга ишланган от, қулун ва чавандозларнинг расм-
лари орасида м. ав. I минг йилликдан милодий VII асрга мансублари
ҳам учрайди.
62 Муаллифнинг дала маълумотлари. Нурота тумани, Пашшот қўрғони. 2013 йил.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Нурота воҳасидаги қўрғон харобаларидан моддий маданият
намуналаридан хум, кўза каби буюмлар кўплаб топилган, улар ўл-
кашунослик музейида сақланмоқда. Бу борада Бўшанг қўрғони ва
ундан топилган буюмлар диққатга сазовор. Ғозғон қўрғони ҳақидаги
“Ғозғоннома” асарида маҳаллий иқтидорли ижодкор муаллим Р. Аса-
тов қуйидагиларни ёзади: “Машҳур ўзбек тарихчи олими Я. Ғуломов
ўз асарларининг бирида Нур атрофидаги тупроқ қўрғонлар ҳақида
ёзар экан, уларни “ҳимоя қўрғонлари”, дея қайд этади. 63
“Бобокалонларимизнинг айтишича”, деб ёзади Р. Асатов,64 “қўр
ғон тепасига тўпланган ўтин, шох-шаббалар гулхан қилиб ёқилган.
Буни кўрган халқ душмандан яшириниш чорасини кўрган. Ғозғонда-
ги чашма устида қурилган қўрғоннинг тепасидан ичкарига кирила-
диган оғзи бор эди. Ёнида катта тахтатош турарди. Ичкарига кириш
63 Гулямов Я. Г. “Нур Бухарский” // Этнография и археология Средней Азии. –М.:
1979. С. 134
64 Асатов Р. “Ғозғоннома”... 42 б.
55
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНПашшот булоғи остидан қадимги палеолит даврига оид чақ-
моқтош парчалари м.ав. III-I, милодий I-IV асрларда ва ундан кей-
инги даврларга мансуб турли-туман сопол парчалари, жездан буюм
ҳамдабутун сақланган хум ва кўзалар топилган.
Под источником Пашшот находятся фрагменты кремня пери-
ода палеолита. В III-I, I-IV веках нашей эры и позже были найдены
различные фрагменты керамики, предметы из латуни, а также це-
лые сохранившиеся кувшины и вазы.
Below the Pashshot spring are fragments of Paleolithic flint m.av. In
the III-I, I-IV centuries of our era and later, various fragments of ceramics,
objects made of brass, as well as intact jugs and jugs were found.
йўлаги зинапоя тарзида, усти тахтатошлар билан ёпилиб, тупроқ тор-
56 тилган. Бу йўлаклар узунлиги 40 метр ва ундан зиёд эканлиги, зина-
нинг охири булоқ кўзи атрофига яхшилаб терилган супалар, токча-
лар ва кичик майдончаларга бориб тақалиши аниқланган. Токчалар-
да озиқ-овқат ва шамлар қўйилган. Яна шуниси қизиқки, ҳар ўн икки
метрда ҳаво кирадиган кўндаланг тешиклар қўйилган. Улар ҳаво ай-
ланишига мослашган, ичкаридаги майдон саҳнига қараб, бир неча
оила аъзолари жон сақлай олишини кўриш мумкин. Қўрғон атро-
фида кўмилган хумлар, кўзалар, сопол идишлар, терилган тошлар
ҳозир ҳам кўриниб турибди65. Қўрғоннинг жануби-ғарбий қисмида
бир ғор бўлиб, уни авлиё Ғойиб ота ғори, деб аташади. Ғойиб ота
ҳақсизлик ва адолатсизлик, дунёнинг роҳатларидан кечиб, шу ғорга
кириб кетган эканлар. Оналаримиз ирим қилиб, шу ерга қора чироқ
ёқиб қўяр эдилар”.
Р. Асатов ҳикоясига кўра, Бўшанг қўрғони Нуротадаги қадимги
қалъалардан бири бўлиб, халқ тилида “Қасри орифон Бўшанг под-
шоҳи вай хўшанг” бежиз айтилмаган. Кўп сонли душман босқини-
да аҳоли қирилган, омон қолганлар Ғозғонга қочган ва Балойи Бў-
шангда жон сақлаганлар.
Мисол учун, Чингизхоннинг Хоразмшоҳларга қарши юришла-
ри даврида Нур қалъаси 1220 йилнинг қишида мўғуллар томонидан
65 Ўша асар. 43 б.
жангсиз олинади. Нур аҳолиси мўғулларга солиқ тўлашдан ташқари 57
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, асбоб-ускуналар, от-улов, ем-ҳашак
берадиган бўладилар. Ҳ. Вамберининг “Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
тарихи” асарида: “Чингизхон ўғли Тўлихон билан бирга... Ўтрордан
Бухорога боришда биз фақат унинг биринчи тўхтаган жойи Сартоқ
(Зарнуқ) шаҳри эканини биламиз. Бу шаҳар Бухоронинг шимолида
жойлашган. Уни жангсиз оладилар. Мўғуллар Сартоққа (Зарнуққа)
“Қутлуғ бахт” (Бахт шаҳри), деб ном беришган. Бухоро элатида Чин-
гизхон забт этган иккинчи шаҳар Нур бўлган”66.
У бу ерга туркман қуловузларининг ёрдами билан келган, бу
йўл кўп вақтларгача “Хон йўли”, деб аталди. Қалъага ҳужум қилиш
учун Тоҳир Баҳодир исмли шахс раҳбарлигида Нур атрофидаги ўр-
мондаги дарахтлардан нарвонлар ясалди. Нарвонларни шаҳар девор-
ларига қўйдилар. Қалъанинг дарвозалари қисман Султон Муҳаммад
Хоразмшоҳ ёрдамига ишониб ёпиб қўйилган. Тоҳир Баҳодир уларга
“Ҳақиқатан ҳам кучли мўғул хони келадур, агар шаҳар аҳолиси қар-
шилик кўрсатмаса, у бир неча кун қолади”, дейди. Шундан сўнг Нур
шаҳрининг дарвозалари очилди. Аҳоли буйруққа мувофиқ шаҳарда
қишлоқ хўжалиги учун керакли асбоб ва ҳайвонни қолдириб, чиқиб
кетади. Сўнгра мўғуллар шаҳарга кириб, уйларни талаган, фақат
одамларни ўлдирмаган, холос. Аҳоли номидан Чингизхоннинг ол-
дига борган музокарачилар илтифот билан қабул қилинди. “Ҳозир-
гача қанча солиқ тўладинглар?”, деган саволга, улар 1500 динор, деб
жавоб беришган. Шундан кейин бу пулни қўшин маҳкамасига бе-
ришни амр этиб, ҳайъатни қайтариб юборди. Чингиз Нурдан Бухо-
рога кетди. Ҳижрий 617 (1220) сана мукаррам ойининг бошида у ўз
қароргоҳини Бухоро деворлари ёнига тикди67.
Мўғулларнинг деярли бир ярим аср давом этган ҳукмронли-
гига 1370 йили буюк бобокалонимиз Амир Темур чек қўяди. Амир
Темур ўз фаолияти давомида ободончиликка катта аҳамият берди.
Мамлакатда деҳқончилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва сав
до-с отиқнинг ривожланишига кенг йўл очилди. Амир Темур ҳар-
бий юришлардан олдин Самарқанд вилоятидаги зиёрат жойлари-
га ташриф буюрган68. Жумладан, Амир Темур даври тарихчилари
Соҳибқироннинг ҳозирги Навоий вилоятида бўлганини ёзиб қолдир-
ганлар. Амир Темур даврида Нурота, Оқтов ва Қоратовлардан кўплаб
маъданлар, олтин, мис, мармар ва ҳ. к. ларни қазиб олганлар. Сўғд
66 Вамбери Х. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. – Т.: 1990, 21–22 б
67 Вамбери Х. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. – Тошкент: 1990, 21–22 б
68 Эшов Б., Одилов А. Ўзбекистон тарихи. I жилд. – Тошкент: Янги аср авлоди.
2014, – Б. 430.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНва унинг таркибидаги Нурота шаҳри ва қишлоқлари гуллаб-яшнаган.
Амир Темур сафарлари вақтида бир ҳафта Работи Малик саройида
яшар экан. Ушбу вақтда атрофдаги муқаддас жойларни зиёрат қил-
ган. Манбаларда ёзилишича, бобокалонимиз Нур чашмаси сувидан
ичиб, аллома Ҳасан Нурий қабрини зиёрат қилган. Тарих фанлари
доктори Убайдулла Уватов Карманада бўлганида Шарофиддин Али
Яздийнинг “Зафарнома”сидан бир ривоят келтиради. Ривоятга кўра,
Амир Темур Нурота ва Кармана атрофларида бир отини йўқотганли-
ги, аскарлари отни олти ой қидиргани, бу жойлар ўрмонзор ва тўқай-
зор бўлганини мароқ билан сўзлаб берган эди69.
Соҳибқирон Амир Темурнинг “Буюк Ипак йўли” устида жойлаш-
ган қатор манзилгоҳлари, хусусан Наршахийнинг “Бухоро тарихи”да
тилга олинган Тавоис ва Карманада IX аср меъморий обидаси Работи
Маликда бўлганлиги тарихий ҳақиқат. Амир Темур даврининг воқе-
анавис тарихчилари Соҳибқирон ва унинг тўнғич ўғли Муҳаммад
Жаҳонгир Мирзонинг Кармана минтақаси ҳудудида бўлганлигини
ёзиб қолдирганлар.
Шарофиддин Али Яздий ва Низомиддин Шомийлар “Зафар-
нома”ларида шаҳодат беришларича, Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо
Кармана атрофларида жангу-жадалларда отасидан ўрганган ҳарбий
58 маҳорат сирларини ишлатиб, мардлик ва жасорат намуналарини
кўрсатиб, 20 минглик душманни ер тишлатди70. Амир Темурнинг
севимли набираларидан Мирзо Улуғбек ҳам Карманада, Работи Ма-
ликда, Нурота, Дабусия қалъасида бўлган. Баъзи миниатюраларда
Улуғбекнинг Зарафшон дарёси бўйлари, Сармиш, Нурота, Оқтов ва
Қоратов тизмалари орасида ов қилгани ҳақида маълумотлар бор.
Академик Б. Аҳмедов “Ўзбек улуси” асарида қуйидагиларни ёзади:
“Шарқшунос академик В. В. Бартольд Бухоро яқинида Нур қишлоғида
яшаган амир Нурсаидбек 1460 йили Самарқанд ва Бухоро атрофла-
рида хуруж қилиб турганлигини таъкидлайди. Султон Абусаиднинг
ишни тинч йўл билан ҳал қилишга интилиши бефойда бўлади. ”71
Нурсаидбек Абусаиднинг элчиси ўгитларига ва тоққа унинг ҳузурига
(Нурота тоғларига Б. А.) келган Хўжа Аҳрорнинг панд-насиҳатларига
ҳам қулоқ солмай, исённи давом эттирган. Шундан кейин Самарқанд
қўшинлари томонидан Нурдан ҳайдаб чиқарилади ва даштга қочади.
Маълумки, Абусаид Сейистонга амир Халилга қарши юриш
қилган пайтда, амир Нурсаидбек Абусаид томонидан Султон Ҳусайн
69 Шарофиддин Али Яздий. Зафарнома. – Т.: 1996, – Б. 109, 168, 229, 271, 282, 375.
70 Шарофиддин Али Яздий. Зафарнома. – Тошкент, 1997, – Б. 11, 128, 143.
71Акрамов А. Муҳаммад Солиҳ. – Т.: 1996, – Б. 5–6. Нуратоний Қ. Х. Аждодларингизн и
биласизми? Самарқанд: 1998, – Б. 13.
Амир Темур даври тарихчилари Соҳибқироннинг ҳозирги На- 59
воий вилояти ҳудудларида бўлганини ёзиб қолдирган. Амир Темур
даврида Нуротанинг Оқтоғ ва Қоратоғ ҳудудларидан кўплаб маъ- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
данлар, олтин, мис, мармар қазиб олинган.
Историки времен Амира Темура писали, что Сахибкиран на-
ходился на территории современной Навоийской области. Во время
правления Амира Темура в Актауском и Каратауском районах Нура-
ты, где добывали много руд, золота, меди и мрамора.
Historians of the time of Amir Temur wrote that Sahibkiran was
located on the territory of the modern Navoi region. During the reign of
Amir Temur, many ores, gold, copper and marble were mined in the Aktag
and Karatag regions of Nurata.
Бойқарога қарши юборилган. Ўшанда у Султон Ҳусайнга қарши юриш
қилмай Сабзаворга кетганга ўхшайди. Муҳаммад Жўқий Мовароун-
наҳрда юрганида Нурсаидбек Шохруҳиядан унча узоқ бўлмаган жой-
да турган ва Муҳаммад Жўқийга келиб қўшилган. Бўрибой Аҳмедов
буларни Маъсуд ибн Усмон Кўҳистонийнинг “Тарихи Абулҳайрхон”
асарида келтирган. Тарихий манбалар гувоҳлик беришича, Нур қалъ-
аси Нурсаидбек бек бўлган даврда катта нуфузга эга бўлган.
Академик Б. Аҳмедов “Ўзбек улуси”, “Мирзо Улуғбек”, “Тарих-
дан сабоқлар” асарларида у ҳақда батафсил маълумот беради. Нур-
саидбек Шоҳмаликнинг ўғли “Шайбонийнома” асарининг муалли-
фи Муҳаммад Солиҳнинг отасидир. Шоҳмаликнинг авлоди Шоҳруҳ
Мирзо даврида юқори мансабларда ишлаган. Масалан, Шоҳруҳ Мир-
зо ўғли Улуғбек Самарқандга ҳоким этиб тайинланганда (1409 йил,
ноябрь) унга оталиқликка ўз аёнларидан Шоҳмаликни тайинлайди.
Ана шу пайтда Улуғбек ва Шоҳмалик Нурсаидбекни Нуротага бек қи-
либ тайинлаган72 Нурсаидбек аввал Улуғбекка, сўнгра Султон Абусаи-
дга (1415–1469), кейинчалик эса Муҳаммад Жўқийга хизмат қилади.
Бунга сабаб шуки, Шоҳмалик тайинланган вазифасини сидқидилдан
бажарарди. Лекин кейинчалик Улуғбекни менсимай бошлайди ва
давлатни маслаҳатлашмай, ўзбошимчалик билан бошқаради. Буни
72 Аҳмедов Б. Ўзбек улуси. – Тошкент: 1992, – Б. 111.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНсезган Улуғбек Шоҳмалик устидан отаси Шоҳруҳ Мирзога арз қила-
ди. Шундан кейин Шоҳруҳ Шоҳмаликни Ҳиротга чақириб олиб, унга
янги лавозим беради. Шу сабабли бўлса керак, Нурсаидбек Хуросон
ҳокими Султон Абусаид томонига ўтиб кетади. Абусаид уни Хоразм
ҳокими этиб (1466–1468) тайинлаган. У аввал Султон Абусаидга чин
дилдан хизмат қилади. Масалан, Абусаид юборган Али Фориса бар-
лос, Ҳасан шайх Темур ва Саид Мазидлар билан бирга Нурсаидбек
Султон Ҳусайнни Астрободдан суриб чиқаради. Кейинчалик эса Нур-
саидбек Абусаиддан ҳам юз ўгириб, Улуғбекнинг набираси (Абдулла-
тифнинг ўғли) Муҳаммад Жўқийга қўшилади. Буни қуйидагилардан
билиш мумкин: Султон Абусаид Мовароуннаҳрга қараб қўшин торт-
ди. Муҳаммад Жўқий юз берган ҳолатни муҳокама қилмоқ, Абу Саид
билан курашнинг бундан кейинги режаларини тузиб олмоқ учун
Кўфинда ҳарбий бошлиқлар билан кенгаш ўтказади. Бурқа Султон,
Пешкуда ўғлон ҳамда бошқа ўзбек амирлари дарҳол Амударё томон
бориш ва у ерда Абу Саид йўлини тўсишни таклиф этадилар. Чиғатой
амирлари ва Муҳаммад Жўқийнинг ўзи бу таклифга қўшиладилар.
Лекин Амир Нурсаидбек, Султон Арғун ва кўпчилик чиғатой амир-
лари бунга қарши чиқадилар73.
Улар Сирдарёнинг ўнг қирғоғига чекиниб, Шоҳруҳия қалъаси-
60 да яшириниб, ўша ердан туриб Абу Саид билан кураш олиб бориш-
ни таклиф этадилар. Кўп мунозаралардан сўнг чиғатой амирлари бу
таклифга қўшилади. Бўрқа Султон, Пешкуда ўғлон яккаланиб қола-
дилар. Муҳаммад Жўқий, Нурсаидбек ва бошқа чиғатой амирлари
ўз аскарлари билан Шоҳруҳия томон чекина бошлайдилар. Бундан
дарғазаб бўлган кўчманчи ўзбеклар бўлса, Бухоро ва Самарқанд атро-
фини талон-тарож қилиб, Дашти Қипчоққа қайтадилар74.
Б. Аҳмедовнинг “Мирзо Улуғбек” асарида 1463 йили Муҳаммад
Жўқий билан Нурсаидбек Нурота ва Шоҳруҳия атрофларида қўзғо-
лон кўтарганда Хўжа Убайдулла Аҳрор бу можароларга аралашиб та-
рафкашларни яраштирганини ёзади. Улуғбек ва Шоҳмалик томони-
дан шундай эътиборли зотнинг ўғлини Нуротадай узоқ ва чекка жой-
га бек қилиб, тайинланганлигининг ўзи ҳам Нуротанинг ўша вақт-
да катта нуфузга, Нурсаидбекнинг эса катта мавқега эга бўлганидан
далолат беради75. Мовароуннаҳр Темур ва Темурийлар давлатининг
таркибий қисми бўлиб, Соҳибқирон уни ҳар жиҳатдан гуллаб-яшна-
шига ҳаракат қилган. Мамлакатда марказлашган давлатнинг барпо
бўлиши ўзаро қонли урушларга барҳам берилиши, осойишталик-
73 Мирзаев Б., Ахматқулов К. Нурота тарихидан лавҳалар. – Тошкент: 1997, – Б. 14–15.
74 Мирзаев Б., Ахматқулов К. Нурота тарихидан лавҳалар. –Т.: 1997, – Б. 10.
75 Мирзаев Б., Ахматқулов К. Нурота тарихидан лавҳалар. –Т.: 1997, – Б. 10
нинг ўрнатилиши Мо-
вароуннаҳр, Самарқанд,
қолаверса, Нурота аҳоли-
сининг хўжалик ва мада-
ний ҳаётига улкан таъсир
этган. Самарқанд Сўғди,
Зарафшон воҳасида катта
сув иншоотлари қурилиб,
суғорма деҳқончилик
ривож топади. Нурота-
ликлар Нурота чашмаси,
Деҳбаланд чашмаси сув-
ларидан суғорма деҳқон-
чиликда кенг ва ўринли
фойдаланганлар. Махсус
гидротехника иншоот-
лари: коризлар, бандлар,
қулфакли ҳовузлар суви-
дан ҳам зироатчиликда
кенг фойдаланганлар.
Мазур давр мобайнида 61
Нуротанинг тоғ, тоғолди
ва унинг Қизилқумга ту-
таш ҳудудларида чорва-
чиликка катта эътибор
берилган. Ушбу даврда “Чингизнома”даги расмда Мункэ хонмаслаҳатчилари
Нурота қишлоқларида билан бирга тасвирланган.
ҳунармандчиликнинг https://uzanalytics.com/tarix/5550/
тўқимачилик, кулолчи- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
лик, темирчилик, тоштарошлик, гилам тўқиш, кигиз босиш, тоғ-кон
саноати ривожланган. Амир Темур даврида шаҳарларда, хусусан
Нуротада бозорлар, савдо расталари барпо этилади. Шаҳар билан
деҳқончилик воҳалари, чорвадор кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳоли
ўртасида айирбошлаш, савдо алоқалари кенгаяди. Буюк Ипак йўли-
нинг маҳаллий тармоқлари Самарқанд, Иштихон, Наримон, Кўрса-
фар, Қўшработ, Каттақўрғон, Мирбозор, Лангар орқали Нурота воҳа-
сига кириб борган. Унинг Кармана-Қорақарға-Деҳбаланд тармоғи эса
Чашмаи Нурга йўналган. Деҳибаланддан ажралган тармоқ эса Бў-
шанг орқали Пашшотга чиққан.
Хуллас, Нурота Темур ва темурийлар даврида Буюк Ипак йўли-
нинг маҳаллий тармоғи марказий йўли билан бевосита боғланган.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНСавдо карвонлари хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулайли-
клар яратиш учун жиддий чора-тадбирлар кўрилган. Шу мақсадда
Сўғднинг катта-кичик шаҳару қишлоқларида карвон йўллари бўйлаб
работлар, қалъалар, сардобалар, кўприклар ва истеҳкомлар қурил-
ган. Нурота воҳаси бўйлаб қурилган Оқтепа, Гараша, Қўшработ, Жўш,
Нурота, Пашшот, Ғозғон ва бошқа қалъа истеҳкомлар фикримиз да-
лилидир. Натижада Сўғднинг, қолаверса, нуроталикларнинг қўшни
мамлакатлар билан савдо-сотиқ ва элчилик алоқалари кенгайган.
Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд ва унга
тобе ерлар, туманларга бўлиб идора қилинган. Ушбу тартиб Чиғатой
хони Кебекхон (1318–1326) томонидан киритилиб, кейинги асрларда
давом этган76. Маълумки, сўнгги темурий ҳукмдорлар даврида ўзаро
урушлар натижасида давлат заифлаша борган. Ўлканинг шимолида
Дашти Қипчоқда яшаган қабилалар вужудга келган вазиятдан фой-
даланиб, XVI аср бошларида Туркистонни истило қилганлар77. Қуй-
ида Дашти Қипчоқ ўзбеклари тарихи билимдони академик Б. Аҳме-
довнинг “Ўзбек улуси” асаридан айрим маълумотларни келтирамиз.
Маъсуд ибн Усмон Кўҳистонийнинг ёзишича, кўчманчи ўзбеклар
таркибига: бурқут, қиёт, қушчи, қўнғирот, усун, ўтачи, найман, жот,
чимбой, қорлиқ, кенегас, дўрмон, қурловут, туб ости, манғит, нўкўз,
62 уйғур, хитой, тоймас, ички, туман, минг қабилалари кирган.
Биноийнинг “Шайбонийнома”сида XV асрнинг 80-йилларида
Шайбонийхонни қўллаган қабилалар орасида шодбоғли ва шунқор-
лилар ҳам бўлган. Бу қабилаларнинг келиб чиқиши турлича, хусусан
қўнғирот, нўкуз ва қиётлар мўғуллардан бўлса, тангутлар – тибетдан
чиққанлар. Хитойлар эса X–XI асрларда Хитойнинг шимоли-шарқида
яшаган киданлардир. Фазлуллоҳ Рўзбехоннинг таъкидлашича, XVI
аср бошларида Дашти Қипчоқда ўзбекларга Шайбон уруғи қабилала-
ри, қозоқлар ва манғитлар ҳам кирган. Муҳаммад Солиҳнинг “Шай-
бонийнома”сида Шайбонийнинг 1503 йилдаги 10 минг қўшини сих-
шут, қиёт, қўнғирот, бурқут, манғит, найман, дўрмон, уйшун, қушчи,
жалоир, қарлуқ, сулдуз, нўкуз, тама, татар, адгу, адлуй-ўғли, ички,
ойратлардан бўлган78. Мирхонднинг “Равзат ус-сафо” (“Покиза жан-
нат боғи”) асарида кўчманчи ўзбекларнинг темурийлар билан муно-
сабатлари акс этган. Ушбу масалалар Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр”
76 Аҳмедов Б. Чингизхон ва унинг ворислари даврида Марказий Осиё // Тарихдан
сабоқлар. 175 б.
77 Султанов В. Кочевые племена Приаралья в XV-XVII вв (Вопросы этнической и
социальной истори). – М.: Наука, 1982. – С. 9.
78 Муҳаммад Солиҳ. Шайбонийнома. 137–139 бб. // Султонов Т. И. Кочевые
племена Приаралья в XV-XVII вв (Вопросы этнической и социальной истори). –М.:
Наука, 1982. 10 б
XVI асрда яшаб ўтган форс олими Насриддин Тусийнинг “Шайбонийнома”сидан олинган Мароға 63
расадхонаси сурати (https://www.bl.uk/collection-guides/turkish-and-turkic-collections).
https://uzanalytics.com/tarix/5550/ НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
(“Дўстларнинг ҳаётномалари”), Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг “Та-
рихи Рашидий” асарларида ҳам ёритилган. Юқорида номлари зикр
этилган қабилаларнинг даштдаги жойлашиш ҳудудлари, ундаги
ижтимоий-сиёсий мавқелари турлича бўлган. Хусусан, бурқутлар XV
асрнинг 20-йилларида Тула шаҳри ва унинг атрофидаги ерлар(ҳо-
зирги Ғарбий Сибирь)га эгалик қилиб, уларнинг сардорлари Адаббек
ва Кепакбеклар қўл остида бўлган. Манғитлар XIV аср охири XV аср
бошларида Дашти Қипчоқ сиёсий ҳаётида катта ўрин тутган. Иду-
кибий 1396–1411 йилларда Олтин Ўрдада бутун ҳокимиятни қўлида
ушлаб турган. Идикунинг катта акаси Исабек Тўхтамишхон даврида
(1380–1395 й.) лашкарбошилардан бири бўлса, Фўлодхон 1409–1411
йилларда амирил-умаро лавозимида бўлган. Идикунинг набираси
Ваққосбий Абулхайрхон билан яқинлашган. Абулхайрхонни 1428
йили хонликка кўтаришди. Қиёт, манғит, дўрмон, қушчи, ўтожи, най-
ман, уқараш-найман, тубай, тоймас, жот, хитой-уйғур, қарлуқ, усун,
карлаут, ички, туман-минг, тангут, қўнғирот, уни жами 200 га яқин
қабила уруғ вакиллари қўллаган.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН НУРОТА – ЎРТА АСРЛАР
64 ТАРИХИЙ ЁЗМА МАНБАЛАРИДА
Нурота ва унинг атрофидаги қишлоқларнинг милоддан
аввалги даври ҳақида ҳозирча ёзма манбалар топилган
эмас. Қолаверса, бу маданий ўлканинг даставвал қандай
номланганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар йўқ. Фақат ишонч би-
лан айтиш мумкинки, вилоятимизнинг Учтут, Ижанд, Сангбурсой,
Вовуш қишлоқларида ўтказилган археологик тадқиқотлар, Сармиш-
сой дарасидаги ибтидоий маданиятнинг маҳсули қоятошларга би-
тилган петроглифларнинг топилиши – бу ўлкада аждодларимиз қа-
димдан яшаб келаётганлигига далилдир.
Жумладан, Нурота ҳудуди тарихини эса бу маданий ҳудудлар-
дан алоҳида ажратиб кўрсатиш тарих қонуниятларига хилофдир.
Сўғдиёна, деб аталмиш бу маданий вилоят аҳолисининг хўжалиги,
турмуш тарзи, умуман маданиятидаги ўхшашлик, муштараклик аср-
лар оша давом этган.
Юнон тарихчилари Арриан ва Курций Руфнинг Александр Ма-
кедонскийнинг юришлари тўғрисида ёзган тарих ий ёзма манбала-
ридаги Сўғдиёнанинг “қоялари ва тоғлари” аҳолисининг маданияти,
жангчиларининг жанговарлиги тўғрисидаги фикрлари буни яна бир
бор исботлайди.
Нурота тарихи тўғрисида илк маълумотлар Абу Бакр ибн Жаъ- 65
фар ан-Наршахийнинг (899-959 й.) “Бухоро тарихи”да тилга олинади.
Асарда Бухоро ва унга яқин шаҳар-қишлоқлар халқларининг иқтисо- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
дий, мадан ий, ижтимоий ва сиёсий тарихига оид муҳим маълумот-
лар келтирилади. Жумладан, Нурота тўғрисида Наршахий қуйидаги-
ча ёзади: “Нур катта жой. Унда масжиди жомъе бор; у кўпгина работ-
ларга эга. Бухоро ва бошқа жойларнинг одамлари ҳар йили зиёрат
учун у ерга борадилар. Бухоро аҳолиси бу ишда кўп муболаға қила-
дилар, Нур зиёратига борган киши ҳаж қилган (кишининг) фазила-
тига эга бўлади; у зиёратдан қайтиб келганида табаррук жойдан кел-
ганлиги сабабли шаҳарни хавоза банд қилиб безатадилар. Бу Нурни
бошқа вилоятларда Нури Бухоро, деб атайдилар”. 79
Шунингдек, ислом оламида машҳур Имом Абдулкарим ас-Самъ-
онийнинг XII асрда битган “Ал-ансоб” номли (Насабнома) рисоласи-
да ҳам Нурота ва унинг атрофидаги шаҳар ва қишлоқларда яшаб ўт-
ган уламолари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Суюндиқ
Мустафоев рисолага таяниб, Нурота чашмаси саҳнига дафн этилган
Шайх Абдул Ҳасан Нурийни шу заминда таваллуд топган ёки Нуро-
танинг дастлабки номланишини “Жидор”, деб қайд этган. 80
Сомонийлар сулоласи даврида Нурнинг аҳамияти янада ошган.
Бухоро ва Самарқанд ўртасида жойлашган Нурнинг савдо йўли тар-
79 Наршахий. Бухоро тарихи. – Т.: “Камалак”, 1991. –Б. 95
80 “Дўстлик байроғи” газетаси. 2001 йил 9 ноябрь.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНмоқларидан бирида жойлашганлиги, туя карвонларининг тўхтаб,
дам олиши озиқ-овқат ғамлаш учун қулай имконият туғдирган. Айни
пайтда Нур қалъаси қулай истеҳком вазифасини ҳам бажарган. Сомо-
нийлар сулоласининг инқирозга юз тутиши даврида Нур қалъаси шу
вазифани бажарганлиги тўғрисида тарихий маълумотлар мавжуд.
Жумладан, Абу Наср Утбий(961–1035 й.)нинг “Тарихи Яминий” асари-
да сомонийларнинг сўнгги вакилларидан бўлмиш Исмоил Мунтасир-
нинг қорахонийлар элоқхони билан бўлган жангда Нур қалъасида куч
тўплаб, очиқ жангга кирганлиги ва қорахонийлар қўшинларини ен-
гиб, тарқатиб юборганлиги ҳақида қимматли маълумотлар келтирил-
ган81. Шунингдек, тарихий манба бўлмиш Жамол ад-дин Қаршининг
“Мулхакат ас-сурах” тарихий асарида Салжуқ турклари Бухоро-Нури-
га келиб ўрнашиб олганликлари ва аҳолини сиқиб чиқараётганлиги
сабабли Аҳмад ибн Исмоил Сомоний буйруғи билан уларни Хуросон
атрофига кўчирганлиги ҳақида тарихий маълум отлар келтирилган. 82
Салжуқ туркларининг Бухоро-Нурига келиб жойл ашганлиги
тўғрисида тарихий манбаларда баъзи бир баҳсли фикрлар мавжуд.
Мазкур манбада ёзилишича, салжуқ турклари Барчкенд ва Женд-
дан (Сирдарёнинг ғарбида, ҳозирги Ғишт қалъа харобалари) кўчиб
келишган. В. В. Бартольд шу фикрни тасдиқлайди. С. П. Толстов эса
66 Қизил Ўрдадан 120 км жануби-ғарбда жойлашган Жен калла хароба-
ларини кўрсатади. 83
Ҳар қалай салжуқ турклари Нурда узоқ муддат жойлашиб ол-
ганликларини ва шу ердан бошлаб келгусида Салжуқийлар давлати-
га асос солишганлигини тарихий манбалар тасдиқлайди. Чингизхон
кўшинлари Зарнуқ ва Нур орқали дастлаб Бухорога, сўнгра яна шу
йўл орқали Самарқандга ўтганлиги қатор тарихий манбаларда ёри-
тилган. “Ҳар бир шаҳар ва қалъа ўзини-ўзи мудофаа қилсин” қаби-
лида иш тутган Хоразмшоҳ буйруғидан кейин Нур халқи эндигина
мудофаа деворларини қураётган ёки мустаҳкамлаётган бир пайтда
душман бостириб кирган ва аҳоли таслим бўлишга мажбур бўлган.
Нур қалъаси эса хароба ҳолига келиб қолган.
Темур ва темурийлар даври тарихий манбаларида, масалан, Ҳо-
физи Абрўнинг “Географияси”да Самарқанд туманлари ҳақида сўз
юритилиб, Нур ҳақида “Баъзи китобларда Нурни ҳам Иштихонга ки-
ритмишлар”, деб ёзилади. 84 Айни пайтда “Нурота тоғлари номи кўр-
81 Материал по истории Средней и Центральной Азии X–XIX вв. Ташкент: Фан. С.
43. (Абу Наср Утбий “Тарихи Яминий”).
82 Шу жойда Жамол ад-дин Қарши. “Мулхакат ас-Сурах”. – Б. 109
83 Бартольд В. В. Очерк истории туркменского народа. Соч. Т. 2. Ч. 1. С. 560
84 Бўриев Омонулло. Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё. – Т.:
Ўзбекистон, 1997. –Б. 81
67
сатилмаган”85. Ҳатто, Бухоро вилоятидаги Кармана “қасаба” ва Дабу- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
сия “кичик шаҳар”, деб кўрсатилади.
XVI–XIX асрларга оид қатор тарихий манбаларда, жумладан. Хо-
жамқулибек Балхийнинг “Тарихи қипчоқхоний”, Муҳаммад Вафоий
Карминавийнинг “Туҳфаи хоний” каби тарихий манбаларида тож-
тахт учун курашаётган хонлар, беклар ўртасидаги уруш меҳнаткаш
халқ бошига оғир кулфатлар келтиргани баён этилади. Ўз навбатида
бу бошбошдоқлик Бухоро атрофидаги шаҳар ва қишлоқларнинг юк-
салишига тўсиқ бўлган. Аҳолига солинган оғир солиқлар, адолатсиз-
ликлар уларни бош кўтаришга мажбур қилган. Масалан, Нурда бош
кўтарган “бургут” қабиласини Муҳаммад Раҳимхон Бухоро атрофи-
га зўрлаб кўчириб келтирилгани тўғрисида тарихий манбалар гу-
воҳлик беради. Хулоса қилиб айтганда, тарихий манбаларда Нурота
ижтимоий-сиёс ий аҳамиятга эга, шайх ва уламолари билан машҳур
бўлган гўзал маскан сифатида талқин этилади.
85 Ўша асар. 53-бет.
НУР ҚАЛЪАСИ
Нур қалъаси Бухоро ва Самарқанд йўлидаги истеҳком бў-
либ, шаҳар ўрта асрларда “нури Бухоро”, деб ҳам аталган.
Нур қасрини, деб ёзади археолог Б. Ўроқов, Искандария
ҳам дейишади. Нур қалъаси унинг аркидан жанубда, ундан 150 м.
узоқликда Оқтов чўққиларининг бири устида қурилган. Академик
Б. А. Нелсон (1953 йил), академик Я. Ғуломов (1968 йил) томонидан
68
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
олиб борилган археологик қазишмалар натижаси шуни кўрсатадики, 69
қаланинг остки маданий қатлами эрамиздан олдинги асрларда бино
бўлган, 1974 йил археолог О. М. Роставцев бошчилигидаги қалада
қазишма ишлари амалга оширилган пайтда милоднинг I ва IV аср-
ларига оид археологик ашёлар топилган.
Нур қалъаси машҳур Нур чашмасининг устки қисмида сув бо-
шига эгалик қилиш, душман қамалига бардош бериш мақсадида қу-
рилган. Қалъанинг ички қурилишлари яхши сақланмаган. Қалъа-
нинг энг баланд минораси бўлган кузатув масканидан 4 томон яққол
кўриниб турган. Кузатув пункти 26х26 метрни ташкил этади. Кузатув
пункти ва Арк 150 м. ли усти йўлак бўлган қалин пасха девор билан
туташтирилган. Деворнинг қалинлиги 14–16 м. гача бўлган.
Қалъа қурилиш тарихига кўра ўзига хосдир. У 7 қароқчи юлдуз
туркумига мос равишда 7 та минора ва уларни бирлаштирувчи йўла-
клар билан бирлаштирилган. Энг жанубдаги ва тоғнинг юқорисида-
ги минора қутб юлдузига мос қилиб қурилган. У асосий минора бў-
либ, бу ерда Нур бекаларининг қароргоҳи жойлашган.
Нур чашмасининг бир қисми сув қаласининг остидан оқиб ке-
лади. Маҳаллий отахонларнинг айтишларича, агар қала душман то-
мондан ўраб олинса, қалъадагилар ҳеч сувсиз қолишмаган. Тахми-
нан қалъанинг ўрталарида аскарлар махсус зина билан тушиб қалъа
остидан оқиб ўтаётган чашма сувидан олиб чиқишган.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУННур қалъасининг асосий меморий иншоотлари IV–VII асрлар-
да қайта тикланган. VIII асрда Нур қалъаси араблар томондан бузиб
ташланган ва Сомонийлар даврида қайта тикланган. Нур қалъаси
XVII асрда яна мустаҳкамланиб қадимги пойдевор устига кузатув
пунктлари бунёд этилган. Қалъа асосан хом ғиштдан ва ғиштдан қу-
рилган.
Нур қалъаси кўплаб лашкар ва аҳолини ўз ҳимоясига олган. Со-
монийларнинг душман томонидан таслим этилган охирги вакили
Мунтасир Нурга келиб жойлашган ва 1004 йилга келиб Дабусиядаги
душманга қарши ҳужум уюштирган.
1451–1457 йилларда Нур ҳокими Пирко мўғул 1463 йилда
Муҳаммад Жўқи (Улуғбекнинг ноқобил фарзанди Абдулатифнинг
ўғли), 1458–1462 йилларда Нурсаидбек бўлган. Улар ҳам шу қаладан
туриб Нурни идора этганлар.
Нур қалъаси Марказий Осиёдаги кўпчилик антик ёдгорликлар
қаторидаги ҳали тўла ўрганилмаган тарих хазинаси бўлиб, у ўз сирла-
рини батамом очган эмас. Келажак авлод бу кўҳна тарих хазинасининг
калитини қўлга киритса, ажаб эмас. Зеро, Александр Македонскийга
қарши Ўрта Осиё халқларини мардонавор курашишига отлантирган
сўғд баҳодири Спитамен ва унинг ватанпарварлик жасорати Ўзбеки-
70 стоннинг антик дунё тарихидаги ғолибона ўрнини белгилайди.
Бугунги кунда улкан тепаликларга айланиб қолган Нур қалъа-
си, Ғозғонтепа, Деҳибаланд қўрғони, Сентоптепа, Пашшот харобала-
ри, Бўшанг қалъа, Бекқўлтепа, Дойлоқтепа, Соптепа, Сангузар, Сой-
тепа ва бошқа археологик ёдгорликлар бизга узоқ мозийдан дарак
беради ва аждодларимиз қалъа-қўрғонлар қуриб, ўз юртини босқин-
чилардан мардона ҳимоя қилганини эслатиб туради. Бу антик ёдгор-
ликларда олиб борилган дастлабги илмий тадқиқот натижалари ҳар
қандай тарихчини ўйга толдиради.
Ўтмишда Нур Сўғдиёнанинг манзилгоҳларидан бўлиб, у ҳарбий
стратегик аҳамиятга эга бўлган савдо нуқтаси ҳисобланган. Нурни
забт этган душман учун Бухоро томонга йўл очилган. Бухоронинг 12
дарвозасидан бири шунинг учун ҳам “Нур дарвозаси”, дея аталган.
Шаҳарнинг асосий кўчалари дарвозадан киришдан усти тим қи-
либ беркитилган қатор дўконлар ва карвонсаройлар билан ўралган
бўлган ва бунда турли хил савдогарларни учратиш мумкин эди.
“Чашма” мажмуасида сўнгги йилларда амалга оширилган обо- 71
дончилик ишлари жараёнида Шаҳристонга кирадиган қадимги
“Қўрғон дарвозаси” ўрнида ҳозирги кириш дарвозаси тикланди. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
В ходе работ по благоустройству, проведённых в комплексе
Чашма в последние годы, восстановлены нынешние въездные ворота
Шахристана на месте старого “Курган Дарвоза”.
During the improvement work carried out in the Chashma complex in
recent years, the current entrance gate was restored on the site of the old
Darvoz Kurgan, which is part of Shahristan.
ШАҲРИСТОН
Шаҳар жанубида жойлашган Нур чашмаси ва унинг
атрофидаги Шаҳристон тахминан 500х500 метр ҳудуд-
ни ўз ичига олади. Шаҳристонга қадимда битта дар-
воза орқали кирилган ва “Қўрғон дарвозаси”, деб юритилган. Ундан
чиққан йўл шимолий мудофаа девори бўлган Пиростанинг ўртасига
йўналтирилган.
Шаҳарнинг Шаҳристон ҳудуди қадимдан Кўҳангиз, деб аталган.
“Чашма” мажмуасида сўнгги йилларда амалга оширилган ободончи
лик ишлари жараёнида Шаҳристонга кирадиган қадимги “Қўрғон
дарвозаси” ўрнида ҳозирги кириш дарвозаси тикланди. Шаҳарнинг
Шаҳристон қисмидаги мадраса 1920 йилгача фаолият кўрсатган. Шўро-
лар даврида зиндонхонага айлантирилган ва кейин бузиб ташланган.
Шаҳристон ҳудудида шайхларнинг хонадонлари ҳам бўлган.
Асом шайх, Ғиёс шайх, Бақо шайхлар чашма ҳудудида фаолият кўр-
сатган охирги шайхлардандир.
Академик Яҳё Ғуломовнинг маълумот беришича, Нур қалъ-
аси тоғ этагидан бошланган, баланд ва кенг девор билан ўралган,
учта дарвозаси бўлган. Дарвозаларнинг бири шимолда, иккинчиси
шарқда жойлашган. Учинчиси ғарбда – тўпхона томонда бўлган.
Қўрғон ичида аскару лашкарлар, уларнинг хонадони, от-уловла-
ри, уруш қуроллари, озиқ-овқатлар ва бошқа керакли асбоб-ускуна-
лар турган.
Искандар даврида қайта таъмирланиб мустаҳкамланган кўҳ-
на Нурнинг Пироста деворлари ҳам ўша даврларда ҳарбий-страте-
гик аҳамият касб этган шаҳар-қўрғон сифатида гавдаланади.
Пиростские стены древнего Нура, которые были отреставриро-
ваны и укреплены во время правления Александра, также воплощены
как город-крепость военно-стратегического значения того времени.
The Pirost Walls of the Ancient World, which were restored and
fortified during the reign of Alexander, are also embodied as a fortress city
of military and strategic importance at that time.
Ўрда тоғ этагида жойлашган, қалин девор билан ўралган. Ичида
7 та тепалик мўла бўлиб, бу ерда бекка қарашли кишилар, яъни дав-
лат ишини бажарувчилар турган. Нурота Бухоро хонлигининг Нуро-
72 та беклиги ҳисобланган. Бекни Бухоро амири тайинлаган. Бекнинг
ихтиёрида муайян қўшин ва тегишли амалдорлик идоралари бўлган.
Ўрданинг узунлиги 216 метр, эни 90 метрга тенг бўлган. Те-
паликлардан бирида қалъадан чиқадиган 2 та ерости йўли бўлиб,
уларнинг кенглиги 1,5 метр бўлган. Тўғри шарқий дарвоза ёнидан
чиққан. Бу йўл хавф-хатар бўлганда кириб-чиқиш ва шу ердаги булоқ
сувидан фойдаланиш учун ишлатилган. Иккинчи йўл қайси томонга
кетганлиги ноъмалум.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН Тадқиқотчиларнинг фикрича, Нур қалъаси Ўрта Осиёда исломга
қадар қурилган антик меъморий ёдгорликлардан бири саналади.
Маҳаллий халқ ушбу обидани “Қалъаи Искандарий”, деб Искандар
номи билан боғлайди. Шунинг учун бўлса керак халқ оғзида Искан-
дар ҳақида кўплаб ривоятлар юради. Дарҳақиқат, македониялик Ис-
кандар босқинчиларининг изи қолган Нур қалъаси Мовароуннаҳр
тарихининг зарҳал саҳифаларини ташкил этади.
ПИРОСТА 73
Ўрта Осиё тарихига оид тарихий-бадиий асарларни ва- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
рақлар экансиз, Искандар Зулқарнайн даврида юртимиз-
да кўплаб шаҳар-қўрғонлар қурилганлигининг гувоҳи
бўласиз. Бу шаҳар-қўрғонлар бевосита Искандарга маҳаллий халқ
билан олиб борилган аёвсиз жангларда асқотган. Ўрта Осиё халқла-
рининг мана шу маълум, фожиали тарих саҳифаларига назар ташлар
эканмиз, асли мавжуд бўлиб, Искандар даврида қайта таъмирланиб
мустаҳкамланган кўҳна Нурнинг Пироста деворлари ҳам ўша давр-
ларда ҳарбий-стратегик аҳамият касб этган шаҳар-қўрғон сифатида
гавдаланади.
Пироста девори қадимдан шаҳарни ўраб турган. Илмий архео-
логик манбаларда унинг айланаси 20, 22, 25 километр бўлиб, мудо-
фаа деворининг қалинлиги 12–15 метр бўлган, деб ёзилади. Маҳал-
лий отахонларнинг айтишларича, Пироста девори жуда қалин бў-
либ, унинг устида иккита арава бемалол юрган. 1950–1951 йилларда
машҳур археолог Я. Ғуломов Пироста деворини текширган ва мудо-
фаа девори VI асрда қурилиб, Х асрдан бузила бошланган, деб ёзади.
Археолог, тарихчи-олим Х. Муҳаммедов ўзининг “Қадимий му-
дофаа деворлари” китобида Пироста девори эрамиздан олдинги III
асрдан то эрамизнинг Х асригача мавжуд бўлиб, унинг узунлиги 20-
21 километрни ташкил қилган, деб ёзади. “Пироста девори, – деб ёза-
ди муаллиф, – Нур қалъасининг ғарбида тоғ чўққисида махсус бино
қилинган иншоот харобасидан бошланиб, шимолга томон 4 километр
масофада давом этади, сўнгра у кескин бурилиб, шарққа йўналади,
икки километр нарида Мозор қишлоғининг жанубий қисмидан ўта-
ди ва 5 километрдан сўнг девор шарқий-жанубга, кейин жанубга қа-
раб ўз йўналишини ўзгартиради. Шу йўналишда 3 километрдан сўнг
шарқ томондан қалъага бирлашиб кетади”.
Пироста девори пахсадан қурилган, ҳозир унинг баъзи жой-
ларида 170 сантиметрли харобаси сақланиб қолган. Девор устидан
арава бемалол юрганлигини шу ердан ҳам англаш мумкин. Пиро-
ста девори ичкарисидаги ер майдонидан шаҳарликлар боғдорчилик,
деҳқончилик учун фойдаланишган.
Археолог А. Кабировнинг фикрича, Хитой билан Европани
боғлайдиган Буюк Ипак йўлининг бир тармоғи Нур, Қорақарға, Минг
булоқ, Хоразм орқали Волгага чиққан. Кўҳна Пироста ортидаги Паш-
шотда савдо-сотиқ ривожланган. Пашшотдаги бозор расталарининг
ўрни ҳозир ҳам сақланиб қолган.
Пироста атамасининг этимологияси ҳақида бир неча фикрни
келтириш мумкин. “Пир” тожик тилида “қари”, “кекса” ёки “Пеши
раста” форс-тожик тилида “олди” деган маъноларни билдиради.
Шундан “Пурраста”, яъни (“пур”-“кўп”) “кўп раста” деган маънога
кўпроқ тўғри келади. Юнон манбаларида Пироста шаҳар ташқари-
сидаги девор ёки шаҳар девори деган маъноларни билдиради. Ну-
роталик отахонларнинг айтишларича, Пироста девори Нур қалъаси
сингари Искандар Зулқарнайн даврида қурилган. Шаҳарлик кексалар
тилида “Шаршараи Қўчот, ғулғулаи Пашшот”, деган ибора учрайди.
Бунинг маъноси шуки, шаҳарликлар Нурдан 7-8 километр узоқлик-
да жойлашган Қўчотда оққан сувнинг шаршарасини ҳамда Пашшот-
да бўлаётган бозор ғулғуласини бемалол эшитишган.
Археолог О. М. Ростовцев ҳам ўзининг 1974 йилда олиб борган
илмий тадқиқотларидан сўнг Нур шаҳри ва Пироста мудофаа девори-
74
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
нинг режа чизмасини яратган ва мудофаа деворидан уч томонга чиқиш 75
мумкинлигини кўрсатиб, Пиростани “Кампир девор”, деб атаган.
Академик Я. Ғуломов ўзининг “Ўрта Осиё этнографияси ва ар-
хеологияси” асарида қадимги Пироста деворини қарийб тўртбурчак
шаклда, яъни, шимол, шарқ ва ғарб томондаги мудофаа деворлари
тахминан 7 километрдан бўлганлигини, шаҳар жануб томондан
тоғлар билан тўсилганлиги туфайли шарқий ва ғарбий деворлар
тоққа яқинлашар-яқинлашмас қўрғонлар билан мустаҳкамланиб,
шаҳарликлар ўзларини ҳар қандай вазиятда ҳам ишонч билан ҳимоя
қилганликлари ҳақида ахборот беради.
Я. Ғуломов Пироста деворининг фақат шимол томонга очилади-
ган битта асосий дарвозаси ҳақида айтиб ўтади. Қадимги Нур тарихи,
маданиятини ўрганар эканмиз, Нурота тумани ҳудудида, шаҳар зо-
насида “Чашма” мажмуасида ҳали ўрганилмаган, илмий тадқиқот-
лар олиб бориш лозим бўлган ёдгорликлар талайгина эканлигининг
гувоҳи бўламиз. Ундан ташқари, ҳудуддаги бошқа антик ёдгорликлар:
Мозор қишлоқ қўрғони, Пойгатепа, Деҳибаланд қўрғони, Ғозғонте-
па, Сангузарсой қўрғонлари, Темирқовуқ қўрғони, Ўкансой қўрғони,
Сентобтепа ва шуларга ўхшаш бошқа кўплаб археологик ёдгорликлар
борлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
76
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
77
НУРОТАЛИК УЛАМОЛАР
Нуротанинг кўҳна илм маскани эканлиги хусусида жуда
кўп гапирилсада, узоқ йиллардан буён машҳур олим ва
фозилларни баён этувчи ёзма илмий манбага дуч келин-
маган эди. Эндиликда кўпдан интиқ бўлиб кутилган ҳужжат топил-
ди. Бу “Бухоро” нашриётида 1999 йилда чоп этилг ан “Насабнома”
рисоласидир. Рисолада VIII–XII асрда яшаб ўтган машҳур бухоролик
олимлар ҳақида қисқа маълумотлар жамланган. Асар муаллифи XII
асрда яшаб, сермаҳсул хазина қолдирган Ислом оламидаги машҳур
Имом Абдулкарим ас-Самъонийдир. “Насабнома” эса шу муборак
зотнинг “Ал-ансоб” китобидан қилинган таржима бўлиб, мутаржим
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоятидаги ваки-
ли, Мир Араб мадрасаси мударриси, “Масжиди Калон” жоме масжи-
78 ди имом-хатиби Абдулғаффор Раззоқ. Эътиборли томони шундаки,
бу китоб мўътабар нусха бўлиб, бухоролик Ислом оламидаги машҳур
уламолар хусусида қисқа, аммо бой маълумот беради. Бухоролик
дейилганда VIII–XII асрларда Бухоро амирлиги тасарруфида бўлган
барча 24 бекликда яшаб ижод қилган шахслар назарда тутилган.
Жумладан, Нурота беклигидаги машҳур уламолар ҳақида сўз
юритилган. Нурота чашмаси саҳнига дафн этилган Шайх Абдул Ҳа-
сан Нурий шахсини ўрганишга бўлган эътибор истиқлолимиз шаро-
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН фати билангина амалга ошди.
Нурота тумани газетаси “Нуронома”нинг 14, 21 февраль ва 7
март (1995 йил) сонларида “Шайх Абдул Ҳасан Нурий” мақоласи эъ-
лон қилинди. Мақола муаллифи, маҳаллий ўлкашунос Шавкат Исмо-
илзоданинг бу борадаги илмий изланишлари таҳсинга лойиқ.
Чунки Жомийнинг “Нафоҳот-ул унс мин ҳазорат ул қудс” (“Пок
зотлар томонидан эсган дўстлик шабодалари”) тазкирасидан, Фа-
ридиддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё” асаридан, Навоийнинг
“Насойим ул-муҳаббат”, Ал-Ҳутварийнинг “Кашф вол маҳжуб” каби
мумтоз асарларидан илмий далиллар топиш жуда катта меҳнат са-
марасидир. Хуллас, Ш.Исмоилзода ўз мақоласида “Нуротага араблар
билан бирга келган дастлабки руҳоний-ислом илоҳиётчиларидан
бири Шайх Абул Ҳасан Нуронийдир”, деган хулосани баён этади. Бу
хулоса доирасида жиддий ўйлаб кўришга, тарихий далиллар билан 79
исботлашга зарурий эҳтиёж борга ўхшаб кўринди. Чунки, бизнинг
назаримизда Абул Ҳасан Нурий маҳаллий халқ фарзанди бўлиб, ис- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
ломий таълимни мукаммал ўрганиш мақсадида Ҳирот, Марв ва Бағ-
дод шаҳарларида яшаган бўлиши мумкин. Сабаб, юқорида зикр этил-
ган манба – “Ал-ансоб” Исмоилзода да¬лиллар келтирган манбалар-
дан анча кўҳна бўлиб, VIII-XII асрлар хусу¬сида сўз юритади. Муал-
лиф Имом Абдулкарим ас-Самъоний ҳам XII асрда яшаб ўтганлар.
Диққатга сазовор жойи шундаки, рисолада қисқача тафсилот берил-
ган барча уламолар Бухорога (Бухоро шаҳри, бекликлари, бекларга
қарашли қишлоқлар, шу жумладан, ҳозирги Навоий вилояти шаҳар
ва қишлоқлари) дохил эканлигига ишора этилади. Биз буни илмий
далиллаш мақсадида рисоладан айрим кўчирмалар келтиришни ло-
зим топдик.
1. Ал-Жижорий – Бухоронинг Нурота ноҳиясидаги Сижор қиш
лоғи. Абумусойиб Солиҳ ибн Муҳаммад Жижорийдирлар (11-бет).
2. Аз-Зуший – Бухоро қишлоқларидан (ҳозирги Жўш-Нуро-
та яқинидаги қишлоқдир. Изоҳлар таржимонники) ва Нур қалъаси
яқин ида, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абус-Саййир Суморий аз-Зуший,
ан-Нурий, Абу Шафс Умар Насафий шу зот шогирдларидурлар. Де-
мак, ан-Нурий (Абул Ҳасан Нурий) шу кишининг шогирди. (Рисола-
нинг 15-бети).
3. Ас-Сирожий – Бухородан 20 фарсаҳ (бир фарсаҳ 7-8 километр–
С. М.) узоқликдаги Нур қишлоғи Ҳозирги Нурота Жидор, деб аталган.
(Таржимон изоҳи). Абу Шуайб Соли ибн Муҳаммад Сижорий улуғ
шайх солиҳ, зоҳид, фозил эдилар. 404 (1014) ҳижрий йилда Бухорода
вафот этганлар (16-бет).
4. Ан-Нурий – Нури Бухоро ва Самарқанд ўртасидаги кичкина
шаҳарчадур. Тоғ ёнида кўп мозорлари бордур, кишилар кўп зиёратга
борурлар. Али ибн Мустидо ан-Нурий, Абу Шуайб Солиҳ ибн Муҳам-
мад Сижжорий ан-Нурий (Сижжор ва Нур ўртасидаги масофа бир
фарсаҳдир).
5. Ал-Ҳаким Абу Наср Аҳмад ибн Жаъфар ан-Нурий ул зот ўғил-
лари ва ҳаким Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Нурий Абу Али Ҳасан ибн
Али қози Нурий 451 (1060) ҳижрий йилда туғилган, 518 (1125) ҳи-
жрий йил жумодил аввал ойида вафот этганлар.
6. Абу Мусо Имрон ибн Абдулло ал-Нурий ал-Ҳофиз (юз мингдан
ортиқ ҳадисни ёд билган) Абу Ҳафси Қатир ва Муҳаммад ибн Салом
Пайкандийнинг устозларидурлар.
7. Абу Мукотил Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Нурий Бухоро уламо-
ларидан таълим олганлар ва ул киши шеърий рисола-амолийлар ай-
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНтиб турганлар ва шогирдлари ёзиб олганлар 417 (1027) ҳижрий йил
ражаб ойида вафот этганлар.
8. Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Муҳаммад Нурий улуғ машой-
ихлардан. Юзларидан нур товланиб тургани учун Нурий, деб лақаб
берилгандур. (Шул зот шарафларига Нурота, деб аталган – таржимон
изоҳи).
9. Ал-Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Нурий Абул Қосим Убай-
дулло ибн Муҳаммад Нурий 380 (991) ҳижрий йил рабиул аввал ой-
ида вафот этганлар (14-бет).
Тушунишимизча, “Ал-ансоб” рисоласида Ан-Нурий сарлавҳаси
остида ан-Нурий тахаллусли VIII–XII асрда яшаб ўтган уламолар зикр
этилаётир. Қизиғи шундаки, ан-Нурий таҳаллусли отлар Абул Ҳасан
ан-Нурийгача (“Нур” бошқа ном билан, яъни “Жидор”, деб аталгани
ҳақиқатга ўхшайди). Абу Ҳасан Нурий (ан-Нурий – М. С.) 907 йилда
вафот этган.
Демак, Нурота 900 милодий йиллардан бошлаб “Нур”, деб ата-
ладиган бўлди. Фикримизча, борингки, Абул Ҳасан ан-Нурийнинг
ота-боболари исломлаштириш даврида Қусам ибн Аббос (677 ми-
лодийда вафот этган), Қутайба ибн Муслим ҳижрий 88 милодий
(706-750) йилларда Бухорога юриш бошлаб келган араблардан, деб
80 тасаввур этилганида ҳам Абул Ҳасан ан-Нурий бобомиз шу замин
фарзанди бўлиб, Нур заминида таваллуд топгани ҳақиқатга яқинроқ.
Бунинг яна бир асоси Абул Ҳасан ан-Нурий бил ан замондош бўлган
Абул Ҳасан Румий (милодий 847-906) қабрлари ҳам Нуротада мав-
жуд бўлиб, у кишига нисбатан ан-Нурий тахаллуси қўлланилмаган.
Бухорога қилинган бир хайрли сафаримиз давомида бухоролик та-
саввуфшунос, тарихчи олим Садриддин Салим Бухорий билан бўл-
ган суҳбатимиз ҳам мазмунан шу мавзуга қаратилди. Олим бизнинг
фикрларимизни қувватлаб, айрим ўринларини тўлдирди. Бизнинг
кузатишимизча тахаллус замирида қуйидаги асослар бўлади:
1. Туғилган жойига ишора: Бухорий, Самарқандий, Хўжандий,
Ғиж– дувоний, Яссавий ва ҳоказолар.
2. Касб-корига ишора: Саккокий (пичоқчи), Гулханий (ўт ёқувчи),
Нақшбандий (нақш солувчи) ва ҳоказо.
3. Тақлидан: Навоий (наво), Фурқат (айрилиқ), Муқимий (ўтроқ)
ва ҳоказолар.
4. Ота-бобоси исмига ишора: Қуддус Муҳаммадий, Мирзакалон
Ис– моилий ва ҳ. к.
5. Бирдан ортиқ тахаллусга ишора: Сиддиқий-Хондалиқий ва ҳ. к.
Юқоридагилар умумлаштирилса, Абу Ҳасан ан-Нурийни Ну-
рота фарзанди дейишга асос бор. Шу нуқтаи назардан бухоролик С.
“Ал-ансоб” (“Насабнома”) рисоласида VIII-XII асрларда яшаб ўт- 81
ган ўн икки нафар нуроталик уламолар ҳақида бошланғич маълу-
мот берилган. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
“Аль-Ансаб” (“Насабнома”) дает первоначальный отчет о две-
надцати нуратских ученых, живших в VIII – XII веках.
Al-Ansab (Nasabnam) gives an initial account of twelve Nurat
scholars who lived in the eighth and twelfth centuries.
Бухорий XII асрда яшаб ўтган олим Абдулкарим ас-Самъонийнинг
“Ал-Ансоб” рисоласи таржимаси билан танишишимизни маслаҳат
берди. Бухородаги “Масжиди Калон” масжиди имом-хатиби, Бухо-
ро вилояти бош имом-хатиби, рисола таржимони Абдулғаффор Раз-
зоқнинг ходимларидан мазкур китобни қўлга киритиб, бағоят шод
бўлдик. Бунинг боиси хусусида юқорида тўхталганимизга яна бир
қўшимча бор. Бу иқтидорли тасаввуфшунос олим Н. Комиловнинг
“Тасаввуф”, Садриддин Бухорийнинг “Дил ба ёр” китобларида, турк
олими – Усмон Турарнинг “Тасаввуф тарихи” (“Қалб кўзи” газетаси.
1998 йил 9-сон) мақоласида улуғ эҳтиром билан бот-бот кайд этил-
ган Абул Ҳусайн Нурий шахси билан боғлиқ.
Хўш, Абул Ҳусайн Нурий ким? Бу зоти шариф ҳам нуроталикми?
Ҳа, сўфийлик тариқатида юксак эътибор ва шараф эгаси сифа-
тида ҳурматланган Ал Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Нурий ҳам
Абул Ҳасан ан-Нурийга ва бизга элдош!
Кўҳна Нур заминида яшаб ўтган юртдошларимиз – улуғ уламо-
лар “Ал-Ансоб”га кўра:
1. Абумусайял Солиҳ ибн Муҳаммад Жижорий (Сижор қишлоғи).
2. Абу Бакр Муҳаммад ибн Абус Сайр Сурморий аз-Зуший (ҳо-
зирги Қўшработ тумани Жўш қишлоғи).
3. Абу Шуайб Солиҳ ибн Муҳаммад Сижорий (Жидор – ҳозирги
Нурота).
4. Али ибн Мустада ан-Нурий.
5. Ал-Ҳаким Абу Наср Аҳмад ибн Жаъфар ан-Нурий.
6. Ал-Ҳаким Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Нурий.
7. Абу Али Ҳасан ибн Али қози Нурий (451/1060 518/1125).
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН8. Абу Мусо Имрон ибн Абдул-
ло ан-Нурий ал-Ҳофиз. 9. Абу Муқотил
Аҳад ибн Муҳаммад ан-Нурий (вафоти
417/1027) ҳижрий, ражаб ойи).
10. Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Муҳам-
мад ибн Муҳаммад ан-Нурий.
11. Ал-Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад
ан-Нурий.
12. Абул Қосим Убайдулло ибн Муҳам-
мад Нурийлардир (380/991) ҳижрий йил,
рабиул аввал ойида вафот этган).
Бу азиз зотлар яшаб ўтган манзиллар
Нур, Нур қалъаси, Сижор, Жўш, Жидор
қишлоқлари, деб номланган. Рисолада ҳо-
зирги Нурота Жидор, деб номланади. Бал-
ки, ҳақиқатда шундай номлангандир. Си-
жор қишлоғичи? Бу қишлоқ билан Нур ўр-
тасидаги масофа бир фарсах (6-7 км), деб
алоҳида кўрсатилиб ҳам ўтилган. Ҳозир у
қандай аталади? Ҳозирда умуман шу қи-
82 шлоқ борми? (Бу қишлоқдан икки уламо
– Муҳаммад Жижорий ва Муҳаммад Си-
жорий етишган). (Бу қишлоқ икки ўринда
Сижор ва бир ўринда Сижжор, деб кўрса-
тилган).
Хуллас, “Ал-ансоб” (“Насабнома”) ри-
соласида VIII–XII асрларда яшаб ўтган ўн
икки нафар нуроталик – Нурий– ан-Нурий
ҳақида бошланғич маълумот бўлиб, энди-
ги вазифа шу улкан уламоларнинг шахси,
илмий мероси ҳамда батафсил ҳаётий фао-
лиятига оид манбаларни излаб топишдир.
Бу улкан заҳмат ва меҳнат маҳсули эсада,
умидвормизки, XXI асрда бир мўътабар
мўъжиза сифатида бор сир-синоати билан
бўй кўрсатгуси. Зеро, донолар: “Яхши ният
-ярим давлат” дейдилар.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
83
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН НУРОТАНИНГ ҚАДИМИЙ
СУҒОРИШ ТИЗИМИ ВА КОРИЗЛАРИ
Сунъий суғориш Ўрта Осиёдагина эмас, умуман бутун
Шарқда қуйидаги физик-географик шароитларда вужудга
келди.
1. Тоғ дарёчаларининг аллювиал лойқаларидан ҳосил бўлган
унумли водийларда;
2. Текисликда оқадиган катта дарёларнинг адоқларида ва дель-
таларида.
Биз таҳлил қилаётган Нурота суғориш тизими 1-физик-геогра-
фик шароитида вужудга келган. Яҳё Ғуломов раҳбарлик қилган Ўз-
бекистон-Зарафшон экспедициясининг Нурота отряди томонидан
84 1948 йил ёзида тоғ тизмасининг бутун шим олий ёнбағри бўйлаб ўт-
казилган изланишларидан қуйида келтириб ўтамиз:
Нурота тизма тоғлари шарқдан ғарбга чўзилган; унинг шимо-
лий ёнбағри Қизилқум саҳроси томонига рўпарадир. Нурота тизма-
сининг шарқий қисми ёнида бирин-кетин тор ва баланд бўлмаган
тоғ тизмалари аввал Писталидоғ, кейин Пастдоғ тизмалари чўзилиб
ётади. Бу тизмаларга Нурота тизмасидан шимолга тахминан 15 км
га етиб борадиган ясси текислик бориб тақалади. Нурота тизмаси-
нинг ўзи баланд, қояли ва Қизилқум томонига чиқадиган жуда кўп
узун даралари бор. Ҳар бир дара тагида кўпдан-кўп бўлаклардан
ташкил топган кичик-кичик сойлар оқади. Сойларнинг суви дарадан
чиққандан кейин текисликда ғойиб бўлади. Баҳорда ёмғирлар ёғиб,
қорлар эриганда бу сойлар лойқа сувли жўшқин дарёларга айланади.
Тизманинг шарқий секторидаги сойлар даралардан чиққандан сўнг
шиддат билан Писталидоғ ва Пастдоғ этаклари томонига йўл олади.
Сой дарадан чиққандан кейин дастлаб кенг ва тезоқар дарёча ҳосил
қилиб, майда ва йирик тошлар орасидан оқади. Бу тошлар даралар-
дан оқизиб чиқарилган бўлиб, кўпинча сув йўлини тўсиб ётади. Шун-
дай қилиб, узунлиги тахминан 5 км, кенглиги 1–2 км келадиган узун
бир майдон ёппасига мана шу тошлар билан қопланган ва шунинг
учун ҳам “Санггоҳ” (тошлоқ), деб аталади. Кейинчалик жой нишаби
Нурота тумани ҳудудидаги коризлар махсус иншоот бўлиб, у 85
қадим замонлардан бошлаб ўрта асрлар сўнгги, яъни хонликлар за-
монига қадар, айримларидан ҳатто ХХ асрнинг 20-йилларга қадар НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
фойдаланилган.
Каризы на территории Нуратинского района представляют
собой особое сооружение, которое использовалось с древних времен до
конца средневековья, то есть со времен ханств, а некоторые из них
даже до 20-х годов ХХ века.
Sewer pipes on the territory of the Nurata district represent a special
structure that was used from ancient times to the end of the Middle Ages,
that is, from the time of the khanates, and some of them even up to the 20s
of the twentieth century.
аста-секин камаяди, сой ўзани борган сари саёзланади ва сой суви
кенг бўлиб тошганга ўхшаб оқади. Бу ерда у ўзи билан оқизиб кетаёт-
ган шағал ва қумни чўктириб қолдиради, аммо лойқани Писталидоғ
ва Пастдоғ этакларигача олиб боради. Хуллас, бу иккала тоғ тизмаси
сой сувлари учун кўндалангига ётган табиий кўтарилмадир. Сувдаги
барча лойқа шу ерда чўкади ва шу сабабли бу ер “Лойқа” номи билан
юритилади. Лойқа таркибида кўп миқдорда қум бўлганлигидан ва
шу сабабли сув анча чуқурликка сингиб кета олганлигидан бу ерда
экинни биринчи ҳайдашдан кейин экадилар.
Дастлаб, афтидан, экинни тўғридан-тўғри суюқ лойқага эккан
бўлсалар керак, кейинчалик маҳаллий деҳқонлар бу лойқанинг хусу-
сиятини жуда яхши билиб олганлар. Бошоқлар чиқара бошлаган давр-
да, ёзги ёмғир ёғадими-йўқми, барибир, албатта суғорилади, чунки бу
суғориш ҳосилни оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Суғориш
учун сой сувидан фойдаланилади. Жуда қадим замонларда даралар-
нинг ичкарисидаги деярли ҳамма ерларда кичик-кичик сув омборла-
ри барпо этилган бўлиб, буларга ҳар куни сув тўпланган ва ўрнатилган
тартибга мувофиқ улардан навбати билан далаларга сув юборилади.
Далалар билан ҳар бир сойнинг “лойқалар”и ўртасидаги масофа катта
бўлишига қарамасдан, сув омборлари орқали юборилган сув экин да-
лаларига йилнинг барча мавсумларида етарли бўлади ва буғдой, арпа,
тариқ, кунжут, қовун ва бошқаларни етиштиришга имкон беради.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНБу лойқаларда доимий деҳқончилик қишлоқларининг йўқлиги
даставвал, Нурота тизма тоғи ичидаги дараларнинг табиий ва стра-
тегик жиҳатдан қулайлиги билан тушунтирилади. Улар Қизилқум
томонидан эсадиган кучли шамоллардан иҳота қилинган, шунинг
учун яланг текисликка қараганда у ерда иссиқроқдир. Дараларнинг
юқори қисмида жуда кўп ёнғоқ, бодом ўсади, сойнинг ҳар икки томо-
нидаги ёнбағир эса токзорлар билан қопланган. Булоқлардан чиқиб
турадиган сой сувининг доимо бўлиши у ерда яшовчи аҳолини ва
уларннг чорва молларини сув билан таъминлаган. Ҳар бир дарага
кириш жойига қадимги даврлардаёқ ташқаридан қилинадиган ҳу-
жумларга қарши махсус истеҳкомлар қурилган. Дашт кўчманчила-
рининг бевосита яқинлиги айниқса, хавфли бўлган. Шу сабабли ту-
маннинг бутун аҳолиси яшаш учун қулай бўлган дараларни ташлаб
кетмай, Нурак, Осмон, Кулба, Учма, Ухум, Фориш, Можрум, Синтоб,
Соп, Катта Эж, Темурқовуқ ва бошқа сойларнинг лойқаларида кенг
кўламда деҳқончилик хўжалиги билан шуғулланганлар.
Ҳозиргача аҳоли фойдаланиб келаётган дара ичкарисидаги сув
омборлари – “ҳовузлар”нинг қурилиши жуда соддадир. Сойнинг би-
рон қирғоғидаги тоғ этагида ўртача катталиги 60х40 м. келадиган
қулай майдонча танланиб, унинг учта томонини катта-катта тошлар
86 билан кўтарадилар. Пастки нишаб томонининг баландлнги 2 м, қа-
линлиги 1,5-2 м. ли тош девор билан тўсилади. Бунинг рўпарасида-
ги томон эса у тоғ ёнбағри бўлгани учун кўтарилмайди. Ҳовузнинг
қолган томонлари эса нишабига мувофиқ кўтарилади. Ҳовузлар
шундай қурилганки, уларга сойнинг ҳовуздан юқорироқда оқади-
ган суви тушади. Ҳовузга фақат бир жойдан сув киради, у энг юқо-
ри нуктада жойлашган, кичикроқ тешик шаклидаги, одатда сувнинг
бир қисми оқиб чиқадиган жойи эса, сой оқимининг қуйи томонига
қарама-қарши кўтарилманинг пастки қисмида жойлашган. Ҳовуздан
сувни чиқаришни бошқариб турадиган бирдан-бир механизм сув-
га туширилган учига эски қоп, пахталик эски тўн парчаси ва ҳока-
зо боғланган уч метрли узун таёқдир. Сувни тўсиб, ҳовуздан чиқар-
маслик учун тешикни ана шу қоп билан бекитадилар ва таёқ сувдан
тик кўтарилиб туради. Сув чиқариш керак бўлса, девор устида турган
одам қоп боғланган таёқни тортиб олади ва сув 4-5 соатда оқиб чиқа-
ди, шундан кейин эртаси кунгача тешикни ёпиб қўядилар. Сувдан
навбати билан жамоа-жамоа бўлиб фойдаланадилар. Ҳовузнинг бун-
дай қурилиши сувни анча тежаб фойдаланишга имкон беради86.
Бундай кичик ҳовузлар билан бир қаторда, бундан тахминан
86 Ғуломов Я. Хоразмнинг суғорилиши тарихи. – Т.: Ўзбекистон ССР Фанлар
Академияси нашриёти, 1959. – Б. 59
1000 йиллар илгари “Осмонсой”, деб аталган жуда катта сув омбори 87
қурилган эди. У ўз замонаси учун жуда катта иншоот бўлган. Бун-
га келадиган Илончи сойининг суви жуда кўп ҳамда унинг баҳорги НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
жўшқин сувлари Янгиқишлоқ қаршисида Пастдоғни ёриб ўтиб, Қи-
зилқум чегарасидан текисликка чиқади.
Унумдор лойқанинг асосий массаси анча узоқ ва булоқ сувлари
бориб етмайдиган Калтепа текислигида тўпланганлиги учун X асрда
сомонийлар даврида у ерни доим сув билан таъмин этиш учун сув
омб ори қуришга қарор қилинган. Илончисой оқиб ўтадиган Паст-
тоғдаги дара тўғон қуриш учун энг қулай жой эди. Бошланғич жой-
ида 260 м. кенгликка эга бўлган кичик бир дара борган сари тораяди;
сўнгра 420 м. масофада у икки томондан тик тушган қоялар орасида
қисилади ва унинг эни ҳаммаси бўлиб 50 м. дан сал ошади. Сой мана
шу ерда сувга чидамли махсус аралашма қўшилган алебастр қориш-
ма билан мустаҳкамланган, йўнилган тошлардан катта тўғон билан
тўсилган. Тўғоннинг баландлиги 16 м, эни таги асосида 8–10 м, те-
паси 2,3 м, унинг орқа томони деярли тик бўлиб, икки жойида ярим
конус шаклидаги таянчиғлар билан мустаҳкамланган, булар тўғонга
меъморий манзара бериб туради. Тўғонда ўнта тешик очилган, улар-
дан ҳозир тўққизтаси сақланиб қолган. Ҳар бир тешик ўткир учли
пештоқ шаклида бўлиб, баландлиги 60 см, эни 50 см дир. Тешиклар-
нинг четига жуда пухта қилиб йўнилган тош терилган. Тешиклар
анча мураккаб жойл ашган ва қисқагина изоҳ талаб қилади. Тўғон,
юқорида айтилганидек, энг тор жойда қурилган. Бу ерда ҳар икки
томондан баҳайбат кулранг гранит қоялар қад кўтариб туради, бу-
лардан, айниқса, ғарбий томондагиси катта бурчак шаклида олдинги
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНтомонга мойил бўлиб туради. Шунинг учун ҳам тўғон асосининг ра-
воғи устки равоқдан анча кичик. Устки равоқ 51 м. га етади, сув чиқа-
рувчи тешиклар эса деярли диагонал бўйлаб жойлашган бўлиб, улар
ғарбий қоя қиялигига параллелдир. Бу ерда қурувчининг доно ин-
женерлик режасини тузганлиги кўриниб туради. Катта босим билан
ҳар қайси тешикдан отилиб чиқаётган сув дастлаб шу қояга тушади
ва сўнгра ундан қуруқ ўзан бўйлаб қазилган кичик ариққа оқиб туша-
ди. Ариқлap ўзаннинг ҳар икки томонидан оқади. Ариқларнинг кен-
глиги икки метрдан ошмайди ва улар қуриб қолган сойга қараганда
анча баланд ўрнатилган. Ғарбий ариққа сув осонгина тушади, аммо
иккинчи, шарқ томондаги ариққа қуруқ ўзан орқали сув чиқариш
учун махсус майдончада тўғоннинг ўзини қурган материалдан ва
худди шу усулда кичкина тўғон қуришга тўғри келган. Бу ирригаци-
он иншоот тўғондан 4 км. шимоли-ғарбда жойлашган Калтепа текис-
лигига сув берган. Бу ерда, Пасттоғнинг шимолий этагидан то Қи-
зилқумгача бориб етадиган катта текисликда сатҳи 50х50 м. квадрат
шаклдаги кичик бир Калтепа87 деб аталган дўнг бор, у сунъий кўта-
рилмадир. Дўнг тўртта нураган қалин девордан иборат бўлиб, 2–2,5
м. баландликкача сақланиб қолган. Девор бурчакларида ва ўртасида
қалин қилиб солинган думалоқ бурчлари бўлган. Жануби-шарқий
88 бурчи ёнида бирдан-бир мустаҳкамланган эшик бўлган. Деворлар-
нинг орқасида хандақ қазилган бўлиб, хандақнинг нариги томонида
мудофаа қилинмаган қишлоқ бўлган. Унда биноларнинг излари ҳали
ҳам бор. Асосан сирланган ва сир берилмаган қулолчилик буюмла-
ридан иборат топилган материалларга ва Калтепанинг мустаҳкам-
ланиш типига қараб, бу ердаги қишлоқ эрамизнинг X–XII асрларида
мавжуд бўлган, деб айтиш мумкин. Калтепа дўнглигининг ўзи кат-
талиги жиҳатидан ҳам, ички режалаштирилиши ва мустаҳкамлани-
ши, шунингдек стратегик ўрни жиҳатидан ҳам, Ўрта Осиёнинг катта
карвон йўлларида қуриладиган ўрта аср работлари типига кирадн.
Ҳақиқатан ҳам, Калтепа ёнидан Бухорони Қозоғистондаги Исфижоб
билан боғлайдиган катта эски йўл ўтган.
Бу йўлдан, деярли бир-биридан баробар масофада: Отақўрғон,
Қоратепа, Темурқовуқ ва бошқа работлар жойлашган. Бизнинг фи-
кримизча, Калтепа атрофидаги қишлоқ яхши мустаҳкамланган работ
асосида ва Осмонсой сув омбори орқали сув билан таъминлашни бо-
шқариб туриш зарурияти остида вужудга келган.
Тўғонни қуриш вақтини биз биринчидан, Калтепада ҳаёт авж
олган вақт билан, шубҳасиз, работнинг қурилиши ҳам бунга боғлиқ
булг ан ва иккинчидан, тўғон атрофида сочилиб ётган идиш синиқла-
87 Устида ўсимлик ўсмагани учун шу ном берилган.
рига қараб белгилаймиз. Сув омбори ҳозирги вақтда Осмонсой оқи- 89
зиндилари билан тепасигача лиқ тўлган. Сув чиқадиган тешиклар
ичидаги бўшлиқ уларнинг лойқа босиш процесси бошланишидан НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
аввал ёпилиб қолганлигини кўрсатади. Шундай қилиб, сув омбори-
нинг тўғони ҳозир жуда яхши сақланган бўлиб, ўн олти метрли тик
девор шаклида кўринади. Маҳаллий аҳоли тўғонни “Хон банди” (Хон
тўғони), деб атайди ва уни Абдуллахон Шайбоний (1575–1598 йил-
лар) қурган дейди. Бироқ бу нотўғри. Тўғон Абдуллахон замонаси-
дан 600 йилдан кўпроқ вақт илгари қурилган88.
“Хонбанди”дан 3-4 км. ғарброқда Пастдоғ тоғининг тизмалари
томомланади ва Учма, Ухум, Фориш, Можрум, Синтоб, Соп, Катта Эж,
Темурқовуқ ва бошқа сойларнинг “лойқалари” ҳеч қандай тўсиққа
учрамай, то Қизилқум чегараларигача бориб етади. Бу “лойқалар”
номлари юқорида айтилган дараларда қурилган катта-кичик сув ом-
борлари воситаси билан сунъий суғорилади. Юқорида қайд қилга-
нимиздек, бу даралар ичкарисидаги шароит ибтидоий одам яшаши
учун жуда қулай бўлган. Ҳозирча экспедиция давомида Синтобсой-
нинг юқори қисмида фақат илк бронза даврида яшаган одамнинг
макони ва шу ернинг ўзида ибтидоий одам яшаганлигининг ишора-
лари бўлган ғор топилди; аммо қазиш ишлари ўтказилмасдан туриб,
сана қуймоқ анча қийин.
Ибтидоий деҳқончиликнинг ривожланишига қулайлик туғдир-
ган иккинчи, анча каттароқ физик-географик зона текисликда оқади-
ган катта дарёларнинг тошган жойлари ва уларнинг асосий дельта
тармоқлари райони бўлди. Овчи ва балиқчиларнинг ҳаётини таъ-
минлаш билан бир қаторда, бу жойлар ибтидоий деҳқонлар хўжа-
лигининг вужудга келишига ва ривожланишига жуда яхши шароит
яратарди. Бундай зонага Нил водийсини, Дажла ва Фрот дарёлари
ҳавзаларининг қуйи қисми, Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва ҳоказо-
ларнинг қуйи оқимларини киритиш мумкин.
Нуроталик деҳқонлар асосан қадим замонлардан боғдорчилик,
узумчилик ва албатта, ғаллакорлик билан шуғулланишган. Нурота-
лик ғаллакорлар қадимдан лалмикор буғдой ва арпа экиб келишган.
Куз мавсуми давомида ер шудгор қилинган ва баҳор келиши била-
ноқ ерга уруғ қадашга киришилган. Лалмикор ғаллачиликда кузги
ва баҳорги уруғ қадаш ишлари амалга оширилган.
Нуроталик бободеҳқонлар қадим замонлардан ўзларининг
деҳқончилик ютуқларидан фахрланиб келишган. Чунки улар бу соҳа-
да бир қатор муваффақиятларга эришганлар. Жумладан, Нурота воҳа-
88 Ғуломов Я. Хоразмнинг суғорилиши тарихи. – Т.: Ўзбекистон ССР Фанлар
Академияси нашриёти, 1959. – Б. 61
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНси қишлоқ хўжалигида муҳим соҳа саналган деҳқончиликнинг асо-
сини ташкил қилувчи суғориш соҳаси қадим замонлардан ривожла-
ниб келган. Мана шундай суғориш тармоқларидан бири бу қадимий
коризлар саналади. Кориз – ер ости сувларини йиғиш ва уни юзага
чиқриш учун қуриладиган махсус иншоот бўлиб, улардан қадим за-
монлардан бошлаб, айримларидан ҳатто ХХ асрнинг 20-йилларига
қадар фойдаланилган89. Нурота воҳасида инсоният ақл заковотининг
маҳсули саналган бундай суғориш иншоотлари кенг тарқалган ҳу-
дудлардан саналади.
Қадим замонлардан бошлабоқ аждодларимиз нишабсиз текис
ерларда қудуқлар қазиб, қовға билан сув тортиб ўз эҳтиёжини қон-
дирган бўлса, паст-баланд адирлардан иборат тоғ этакларида эса юз-
лаб қудуқларни бир-бирига туташтирган антиқа ирригация иншо-
оти – коризлар воситаси билан ер ости сувларини ер юзига чиқариб,
деҳқончиликда фойдаланганлар.
Манбаларда ёзилишича коризлар эрамиздан олдинги 329-327
йил, яъни Искандар Зулқарнайннинг Ўрта Осиёга юриши давридаёқ
қуилган, деб тахмин қилинади90. Нуроталикларнинг ривоятларига
кўра, Искандар Зарафшон водийсига қўшин тортиб келганда Нуро-
та тизмасининг жанубий қаноти Оқтовнинг энг юқори чўқкисига
90 чиққан. У тоғдан жануб томонга қараса, Зарафшон дарёси ва обод
водийни, шимол томонида эса дарахтсиз кенг майсазор яйловни
кўрган. Ўшанда ям-яшил поёнсиз кенг даштга қараб Искандар “бу
вилоятнинг дарёси ер остидан оқар экан”, деган экан. Сўнгра Искан-
дар қўшинини Нуротага олиб келиб, ҳарбий қисм саркардаларига ўз
гуруҳлари билан ҳар бири биттадан кориз ковлаши ҳақида буйруқ
берган. Натижада 366 та кориз ковланиб, Оқтов этакларига сув чиқа-
рилган ва Нурота атрофи обод бўлган.
Шубҳасиз бу фақат ривоятгина бўлмай, балки Нуротанинг та-
биий шароити, жумладан, унинг гидрогеологияси устида маҳаллий
аҳолининг узоқ вақт олиб борган кузатишларидан тўпланган билим-
нинг натижасидир. Шунинг учун ҳам Нурота тумани остидаги оқар
дарё тўғрисидаги халқ оғзаки ривояти Искандар тилидан ҳикоя қи-
линиб, ер ости сувларидан фойдаланиш учун ковланган коризлар
унинг номи билан боғлаб кўрсатилсада, лекин у сувга танқис бўлган
Нурота аҳолисининг сув манбаларини излаб топиш ва жуда катта
машаққатлар билан барпо этилган сув иншоатлари – коризлар орқа-
89 Пардаев М., Ғофуров Ж., Қорабоев С. Ғарбий устуришонанинг ер ости сув
чиқариш иншоатлари ҳақида// Ўзбекистоннинг моддий маданияти тарихидан.
Самарқанд, 2011. –Б. 215
90 Суюнов С. Нурота коризларини ўрганиш // Ўзбекистон – қадимда ва ўрта
асрларда. Самарқанд, 1992. –Б. 121–122.
ли ер ости сувларини ер устига чиқариш йўлида олиб борган кураш 91
тарихини ифодалайди. Ҳудудда Искандар номи билан боғлиқ кориз-
ларда масалан, Боғожот қишлоғи ва Тўра қишлоқларида бугунги НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
кунга қадар сақланиб қолган коризларни мисол келтириш мумкин.
Мазкур коризлардан фақат Боғожот қишлоғидаги кориздан баҳор
ойларида сув чиқиб туради.
Кориз – ер ости сув иншоатидир. Бундай ирригация иншоатини
қуриш нихоятда оғир ва мураккаб бўлган. У машаққатли қўл меҳна-
тидан ташқари, ер ости сувларининг тўқнашадиган қатлами, йил
мавсумларида бу сувлар сатҳида рўй берадиган ўзгаришлар ва кориз
чиқариладиган жой релефидаги нишабликни жуда аниқ белгилаш-
ни талаб этган.
Кориз чиқаришда тажри-
бакор коризчи ирригаторлар
даставвал қияликнинг балан-
дроқ еридан ер ости сувигача
шахмат усулида бир неча қу-
дуқ қазишган. Қудуқлардаги
сув вақти-вақти билан белги-
лаб турилган. Ер ости сувлари
тортилиб, қудуқлардаги сув
сатҳи энг пастга тушган фев-
раль ойида кориз кавлашга
киришилган. Иш ер нишабини
белгилаш, яъни нивелировка
қилишдан бошланган. Чунки
ер нишабини аниқ ва тўғри
белгилаш кориз трассасини
ўтказишда ва ер ости сувла-
рининг кориз орқали ер юзига
оқиб чиқишида ҳал қилувчи
рол ўйнаган.
Нивелировка қилиб ко-
риз трассасини белгилашда
икки ёки уч киши қатнашган.
Биринчи киши қудуқ тепасида
устурлаб орқали кузатиб тур-
ган. Иккинчи киши бўйи қудуқ
чуқурлигига тенг узун хода
ёки ёғочни олиб, сув чиқари-
ладиган томонда уни тикка
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУННуротадаги Мастон деб аталган коризнинг 280 та қудуғи бў-
либ, бош қудуқнинг чуқурлиги 14 метр ва лахмнинг узунлиги 3 ки-
ломертга тенг бўлган.
В коризе под названием Мастон Нуратинского района было 280
колодцев, глубина основного колодца составляла 14 метров, а длина
лахма составляла 3 километра.
There were 280 wells in the Maston corridor in Nurata, the depth of
the main well was 14 meters, and the length of the lahma was 3 kilometers.
ушлаб турган. Ёғочнинг учи қудуқ оғзи билан бир хил горизонтал
йўналишда бўлганда, қудуқдаги ер ости суви ўша нуқтада ер юзига
оқиб чиққан.
Ер нишабини олишда ватерпас асбоби ҳам ишлатилган. Таро-
92 зи – ватерпас ёрдамида ер сатҳини белгилашда уч киши қатнашган.
Икки киши ёғоч ходаларни тик ўрнатиб, режа ипини таранг тортиб
турган. Учинчи киши тарозини режа ўртасига осиб, шокулга қараб ер
нишабини белгилаган. Текширилаётган текислик горизонтал вази-
ятда бўлса, у мувозанатни сақлаган, аксинча бўлса шокулнинг бир
томони оғиб кетган. Шокул отган томонда ип учини ёғоч ходадан
пастга тушириб, шокулни тарозининг тилига келтириш билан ер-
нинг қанчалик қиялиги аниқланган. Шу тариқа бутун кориз трассаси
белгилаб чиқилган. Демак, ер ости сув иншоатлари – коризлар қа-
зишда устурлоб (астролябия) ва шокулли тарози (ватерпас) каби мах-
сус асбоблардан фойдаланилган. Бу асбоблар ёрдамида ер сатҳидаги
нишабликнинг аниқ ҳисоби олинган.
Нивелировка ўтказилиб, кориз трассаси аниқлангач, трасса бўй-
лаб ҳар 10 метрда қатор қудуқлар ковланган. Ер ости сувларининг
тўпланган қатламига қараб сув чиқадиган бош қудуқларнинг чуқур-
лиги 18-20 метр, баъзан ундан ҳам ошиқроқ бўлган. Қудуқлар тон-
нел орқали бир-бирига туташтирилган. Бош қудуқлардан йиғилган
ер ости сувлари мана шу тоннел орқали оқиб чиққан. Тоннел “лахм”,
деб аталган. Унинг баландлиги 1,25–1,5 метр, эни 1 метр бўлиб, узун-
лиги жой нишабига қараб бир неча киломертга чўзилган. Масалан,
Нуротадаги Мастон, деб аталган коризнинг 280 та қудуғи бўлиб, бош
қудуқнинг чуқурлиги 14 метр ва лаҳмнинг узунлиги 3 киломерт- 93
га тенг бўлган. Коризнинг қудуқлар орасидаги устки қисми “пушта”,
деб аталган. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Коризни ковлашда лаҳм ўтказиш энг масъулиятли иш бўлиб,
ер ости сувларининг ер устига оқиб чиқиши лаҳмнинг тўғри ковла-
нишига боғлиқ бўлган. Бунинг учун, биринчидан, қудуқларни бир-
лаштиришда, қарама-қарши томонлардан ковланадиган лаҳмнинг
бирор ёққа қийшайиб кетишига йўл қўймай, қудуқларни бир-бирига
тўғри туташтира олиш, иккинчидан, кориз орқали ер ости сувларини
ер устига оқиб чиқишини таъминлаш лозим бўлган. Шунинг учун
ҳам лаҳмлар одатда 0,005 метр нишабликда ковланган.
Кориз ковлашда бир қанча коризчи жамоалар ойлаб ва йиллаб
лаҳм ҳамда қудуқлар қазиб, минглаб кубометр тупроқ ва шағаллар-
ни қазиб чиқаришган. Масалан, узунлиги 3 километр бўлган 250-300
қудуқлардан иборат ўрта ҳажмдаги кориздан тахминан 7-8 минг ку-
бометр тупроқ қазиб чиқарилган. Нуротадаги коризлардан бирининг
“Зулмкориз”, деб аталишига сабаб Искандар бу коризни зулм билан
қаздиргани ва ер ости сувларини ер устига чиқаришдаги меҳнат жа-
раёнининг ниҳоятда оғирлигидан бўлса керак.
Маълумки, коризлардан бир меъёрда сув оқиб туриши учун
улар ҳар йили тозаланиб турилган, таъмир этилган. Кориз тоза-
лаш энг машаққатли ва оғир ишлардан ҳисобланади. Чунки кориз-
дор деҳқонлар ҳар йили эрта баҳорда 20–30 кун коризнинг тоннели
ичида сув кечиб, лаҳм ва қудуқлар ичига чўккан лойқаларни қазиб
чиқарганлар. Кўпинча коризнинг пуштаси чўкиб, лаҳмнинг каттаги-
на қисмини босиб қолган. Бундай ҳолларда лаҳмнинг босиб қолган
қисми қайта қазилиб, ўпирилган жойларига ёғоч ёки тошлар қўйи-
либ мустаҳкамланган.
Ҳа, коризлар кўҳна Шарқнинг қадимий гидротехника иншоати
бўлиб, коризчилик ота-боболаримиз деҳқончилик санъатининг ноёб
намунаси ҳисобланади. Ўтмишда бободеҳқон ўтган аждодларимиз-
нинг ер ости сувларини моҳирлик билан ер юзасига олиб чиққанли-
гини кўриб лол қоласан, киши.
Боболаримиз кориз суви тўғри оқаётганлишни текшириш учун
биринчи қудуққа ках-сомон ташлаб, сомонни охирги қудуқдан чиқа-
ётган сувда кўриб, сувнинг равон оқаётганлигини, сув миқдорини
текширганлар. Ривоят қилишарича, Искандар Нуротага келганида
охирги қудуқда бир тўда одам қудуқ бошидагиларга қараб, “Ках рез!
(Сомонни тўк)”, деб бақираётганлигини эшитиб: “булар нима деб
қичқиришаяпти?”, – деб сўраган экан.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНЎзбекистоннинг тоғолди туманларида қадимги замонлардан то
ҳозирги кунгача коризлардан фойдаланиб келинмоқда. Ирригатция
техникасининг бу қадимги тури кенг тарқалган туманлардан бири
Нуротадир. Нуротанинг қадимги коризларидан жуда кўпи кўмилиб
кетган бўлса ҳам, ҳозирги вақтда фақат Калта-коризда қишин-ёзин
сув оқиб туради. Маҳаллий халқ туманда мавжуд бўлган коризлар-
нинг бир қисмини Искандарий коризлар деб саркарда Искандар номи
билан боғлайди. Улар: Товбой, Қайнар, Бошкориз, Мазор, Қувандиқ,
Кўнчи, ал-Бухорий (Алпухори), Сатилғон, Мири, Ялок, Тайлок, Сул-
тон, Мастон, Мастак, Комбой, Зулфиқор, Калта-кориз бўлиб уларнинг
номлари йиллар ўтиши мобайнида эҳтимол ўзгарган. Биз қуйида
яна Нурота коризларининг номларини келтирамиз: Тошлоқ, Гажобод,
Савробод, Қизил канда, Сатторобод, Тошқудуқ, Хайробод, Ямон турк-
ман, Қум кориз, Чучқок кориз, Зулмкориз, Дангал кориз, Жанжалобод,
Нуробод, Сахти, Шеробод, Гўробод, Қулол, Коризи Калон, Коризча ва
бошқалар. Нурота коризларининг ҳар биридан ўрта ҳисобда секундига
40-50 литр сув оқиб чиқиб, 40-50 гектаргача ер майдонини суғорган.
Нурота коризларининг кўпи охирги марта XV–ХVIII асрларда
қурилган бўлиб, ҳатто айрим коризларнинг номларидан уларнинг
қазилиши тарихи йили чиқади. Масалан, “Зулм” коризининг номи-
94 даги ҳарфларнинг йиғиндисидан 970 рақами ва “Зулфиқор” коризи
номидаги ҳарфлардан 1118 рақамлари чиқади. Ҳижрий йил ҳисоби-
да олинган бу рақамларни милодий йилга айлантирсак “Зулм” ко-
ризи 1533–1534 йилларда ва “Зулфиқор” коризи эса 1706–1707 йил-
ларда қурилганлиги маълум бўлади. Шуниси характерлики, ҳозирги
вақтда охирги марта қазилган кўпгина коризларнинг ёнида, уларга
параллел равишда баъзан икки, базан уч қатор кўмилиб, суви қуриб
қолган кўҳна коризларнинг ўзанлари жойлашган. Бу қуруқ узанла-
ри, шубҳасиз, асрлар давомида Нурота коризларининг бир неча бор
ишдан чиқиб, қайта тикланганлигининг гувоҳидир.
Кориз ковлаш, шунингдек, коризни тартибли сақлаш учун, уни
таъмир этишда бажариладиган қўл меҳнатининг ниҳоятда оғирлиги
туфайли кориздор деҳқонлар бундай ер ости иншоати билан боғлиқ
бўлган барча ишларни жамоа– жамоа бўлиб, биргаликда амалга оши-
ришган. Кориздан оқиб чиқадиган сув миқдори айтарлик кўп бўл-
масди. Шунинг учун ҳам ҳар бир жамоадаги кориз сувидан фойдала-
нувчи деҳқонларнинг сони қатъий белгили бўлган. Масалан, кичи-
кроқ коризларда жамоа 24 кишидан ва каттароқ коризларда 36 киши-
дан ошмаган. Ҳар бир кориз 24 ёки 36 деҳқондан иборат жамоанинг
кучи ёки маблағига қурилгани учун, у шу жамоанинг жамоа мулки
ҳисобланган. Шунга асосан кориздан фойдаланишда бу жамоа аъзо-
95
лари тенг ҳуқуқли бўлиб, кориз суви ҳам, ундан суғориладиган ер НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
майдони ҳам улар ўртасида баравар тақсимланган. Кориз суви билан
деҳқончилик қилишда ҳар бир кориздор жамоа 10 ёки 12 та майда
гуруҳларга бўлинган. Ҳар бир гуруҳ майда коризларда икки деҳқон-
дан ва катта коризларда уч деҳқондан иборат бўлган. Нуроталиклар
бундай гуруҳларни “ҳамбоз”, яъни шерик, деб атаган. Кориз суви би-
лан суғориладиган ер майдони ҳам ҳамбозларнинг сонига қараб бў-
линган. Ҳар бир ер бўлаги “тахта”, деб юритилган. Катта коризларда
тахта 16 таноб (4 гектар) ва кичик коризларда 6-8 таноб(1,5-2 гектар)
га тенг бўлган.
Ҳар йили баҳорда ҳамбозлар ўртасида чек ташлаш йўли билан
тахталар тақсимланиб, суғориш навбати белгиланган. Навбат эса
ҳафтада бир марта айланган. Одатда кориз суви сутка билан ўлчаниб,
нуроталиклар уни “шаби– рўз”, яъни кеча-кундуз, деб аташган. “Ша-
би-рўз” 96 қорага (оби каройи) тенг бўлиб, вақт билан ҳисобланган-
да кориздан овдан 15 минутлик сув бир қора хисобланган. Ҳар бир
тахтанинг ҳакобаси, яъни тегишли суви 48 қора бўлиб, навбат кел-
ганда бир кун ёки бир кеча кориз сувининг ҳаммаси шу тахтанинг
ҳамбозларига берилган. Кориздан фойдаланувчи ҳар бир деҳқон эса
16 қора сувга ёки коризнинг 4 соатлик сувига эга бўлган. Бу сув насл-
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНдан-наслга мерос тарзида ўтиши туфайли ҳар бир деҳқон ўз сувини
сотиш ҳуқуқига эга бўлган. Коризнинг суви ниҳоятда қимматбаҳо бў-
либ, унинг ҳар қораси ботмон ғалла ёки бош қўй ҳисобида сотилган.
Жумладан: Мастон коризининг бир қора суви 20-25 бош қўй
баҳосида бўлган. Сувнинг ниҳоятда танқислиги ва қимматлигидан
Нуратода кимда ким сув сотиб олса, ёки отаси вафот этиб отасининг
сувига эга бўлса, кориздан сув ичадиган барча деҳқонларни чақириб
“капа” зиёфат берган ва арбоб ҳамда оқсоқолларга тўн кийдирган.
Сув сотиб олинганидан сўнг бериладиган зиёфат “ниммарди”, ота-
сининг вафотидан сўнг унинг ҳакобасига (отасига тегишли сувга)
эга бўлган ўғил томонидан қилиб бериладиган зиёфат эса “надари
мурд”, деб аталган. “Ниммарди” ва “надари мурд” каби зиёфатлардан
сўнг кориздор жамаога қабул қилинган кишилар – ҳабозлар қатори-
дан жой олган.
Нуроталиклар ерости сувларини юзага чиқаришни жуда қади-
мий ирригация иншоотлари коризлар воситасида амалга оширган-
лар. Эрамиздан олдинги 329-327 йилларда Ўрта Осиёга бостириб
кирган македониялик Александр Македонский ҳам Нурота замини-
да бу кўҳна иншоотларни кўпайтиришга ўз ҳиссасини қўшади. Афсо-
наларга кўра, Искандар Зулқарнайн Зарафшон водийсига қўшин тор-
96 тиб келганда, 366 ҳарбий қисм саркардаларига ўз отрядлари билан
ҳар бири биттадан кориз кавлаши ҳақида буйруқ берган. Натижада
366 та кориз ковланиб, Оқтов этакларига сув чиқарилган. Шубҳасиз,
бу фақат афсонагина бўлмай, балки Нуротанинг табиий шароити,
жумладан, унинг гидрогеологияси устида маҳаллий аҳолининг узоқ
вақт олиб борган кузатишларидан тўпланган билимнинг натижаси
бўлиб, аслида, аждодларимиз бу ишни Искандар Зулқарнайн босқи-
нидан анча олдин ўзлаштирган ва бу ҳолат Искандар номи билан
боғлаб кўрсатилса-да, лекин сув танқис бўлган Нурота халқининг сув
манбаларини излаб топиш йўлида олиб борган заҳматли тарихини
ифодалайди. Шу аснода Нурота коризлари икки хил таърифланади,
Искандарий коризлар ва маҳаллий коризлар91.
Хонбанди. Форишдан 12–15 км. шимолда Нурота тоғининг
шарқий қисмида Пасттоғ дарасида Осмонсой ва Илончисойлар то-
шқин сувлари узоқ асрлар давомида Қизилқум чеграсигача етиб бор-
ган. Бу сойларнинг оқими тоғ орасида энсиз, аммо чуқур дара ҳосил
қилган. Бу даранинг энг тор ўрта қисми ҳозирги вақтда баланд тош
тўғон билан тўсилиб, икки қисмга ажралиб туради. Сойлар оқизиб
келтирадиган лойқалар билан бўғзигача тўлган тўғоннинг балан-
длиги 16 метр бўлиб, баҳорда Осмонсой ва Илончи сойлардан сел
91 http: //www. water. gov. uz/uz/posts/1545735855/386
сувлари оқиб келганда шу жойда шаршара ҳосил бўлган. Бу иншоат 97
қадимги сув омборининг тўғони бўлиб, у форишликлар томонидан
Хонбанди, деб аталади. Унинг бундай номланиши ўрта асрларда йи- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
рик суғориш иншоотлари ҳашар йўли билан бўлсада марказий ҳоки-
мият бошчилигида яратилиши билан боғлиқ. Маълумки,Ўрта Оси-
ёда ҳукуматни хонлар ва амирлар идора қилган. Шунинг учун ҳам
уларнинг фармони билан қурилган иншоотлар Хонариқ, Султонбанд,
Ҳовузихон, Амир Темур кўприги, Абдуллахон сардобаси каби хон,
султон ёки амирлар номлари билан аталган. Хонбанди сув омбори
узунлиги устки қисмида 51,75 м., асосида 24,33 м., баландлиги 15,25
метрга тенг бўлган. Тўғон хоро (гранит) тошларидан йўниб қурил-
ган бўлиб, тошлар сувга чидамли махсус қурилиш қоришмаси би-
лан бир-бирига маҳкам бириктирилган92. Тўғон қурилгач Осмонсой
дараси ичида узунлиги бир ярим километр, эни тўғон олдида 52 м.
дара оғзида 200 м. катталикдаги сув омбори ҳосил бўлган. Баҳорда
Осмонсой ва Илончи сойларидан келадиган сел сувлари шу ҳовузда
тўпланган. Унда тахминан бир миллион олти юз минг кубметр сув
жамғарилган. Хонбандида тўпланган сув билан Қизилқумнинг Мир-
зачўл билан туташган чегарасида тахминан бир ярим минг гектар ер
майдони ўзлаштирилиб, иншоотдан 6 км. шимолда мустаҳкам работ
ва обод қишлоқ барпо этилган. Бу работнинг ҳозиргача сақланган
харобаларини маҳаллий аҳоли Калтепа, деб атайди. Калтепада олиб
борилган археологик текширишлар уни Х асрдан XI аср охиригача
обод воҳа бўлганини тасдиқлайди.
Абдуллахон банди. XVI аср Бухоро тарихчиси Ҳофиз Таниш
Мирмуҳаммад ал Бухорийнинг “Абдулланома” номли қўлёзма аса-
рида ёзилишича, Абдуллахон II (1556–1598) 1582 йил Қозоқ даштига
қилган ҳарбий юришидан қайтиб келаётганда, Жўш қишлоғи яқини-
даги Оқчоб манзили орқали ўтган. Бу ерда баҳор ойлари кўплаб сел
сувлари тўпланар, аммо бу сувлардан деҳқончиликда деярли фойда-
ланилмас эди. Хон сел сувларини бир жойга тўплаб, ундан деҳқон-
чиликда фойдалана олиш учун Оқчоб дараси оралиғига катта тўғон
қуришни буюрган. Бу фармонни бажаришга Аҳмад Найман оталиқ
тайинланган93. Тўғон ҳақидаги кейинги ёзма манба Мирзо Салим-
бекнинг “Тарихи Салимий” асари XIX аср охири – ХХ аср бошларига
оид. Унда ёзилишича, тўғон тоғ тошлари ва пишиқ ғиштлардан бу-
нёд этилган. Иншоатнинг узунлиги беш юз қадам бўлиб, унинг ҳар
92 Муҳаммаджонов А. Р. Ўзбекистон тарихи (IV асрдан –XVI аср бошларигача). –
Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёти. 2004. 150 б. Ўша муаллиф. Ўзбекистоннинг қадимги
гидротехник иншоотлари. 72 б.
93 Ҳофиз Таниш Бухорий. Абдулланома. 2-китоб, -ТошкенТ.: Шарқ, 2000, 109 б.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНжой-ҳар жойида сув оқиб чиқадиган темир дахана – қувур оғизлари
бўлган. Тўпланган сув қувурлардан чиқиб, Нурота томонга оққан. Ну-
рота воҳасида қурилган бу тўғон ўз давридаги энг улкан ва анча му-
раккаб сув иншоотларидан бири бўлган. Нурота тоғ тизмаларининг
жанубий ёнбағридан оқиб чиқадиган Бекларсой ичига қурилган сув
омбори Нурота шаҳридан 65 км. шарқда – ҳозирги “Қўшрабод” ҳу-
дудида жойлашган. Қишлоқнинг шимолий ва шарқий томонлари
Нурота тоғ тизмаларига ёндашиб кетган адирларга, жанубий ҳамда
ғарбий томонлари эса Нурота тоғининг Оқтов ва Қоратов тизмалари
оралиғидан ғарбга томон чўзилган, Жўш водийсининг кенг яйлов-
ларига туташади. Оқчоб қишлоғидаги адирлар оша сой соҳили бўй-
лаб юқорига кўтарилган сари унинг соҳиллари баландлашиб, қоято-
шли дарага айланади. Даранинг тор ери Ҳофиз Таниш тасвирлаган
улкан тўғон билан тўсилган. Бу иншоот маҳаллий аҳоли томонидан
Абдуллахон банди номи билан машҳур. Бу ҳам тоғ тошларидан сув-
га чидамли махсус қоришма билан барпо қилинган. Ҳозирги кунда
тўғоннинг учдан икки қисми сақланиб қолган, қачонлардир Беклар-
сойининг кучли оқими дарасўл қирғоғига туташган жойида унинг
учдан бир қисмини ювиб кетган. Бекларсой дарасидаги тўғон асоси-
нинг узунлиги 73 м., юқориси 85 м. бўлиб, эни 15,3 м. га тенг бўлган.
98 Иншоотнинг олд томони тик кўтарилган, орқа томони эса тўғон ол-
дига тўпланган ўн беш метр чуқурликдаги сув заҳирасининг босим
ҳамда ағдариш кучига бардош бера оладиган қилиб зинапоя шаклида
ишланган. Ш Шунинг учун ҳам тўғоннинг асоси юқорисига нисбатан
деярли 3,5 баробар қалин қилиб қурилган. Дара тўсилгач, тўғон ол-
дида тўпланган сувнинг сатҳи 15 метрга кўтарилганда сув омбори-
нинг узунлиги 1250–1500 метрга, кенглиги эса 75–125 метрга етган.
Шу вақтда унга ўрта ҳисобда 1,0–1,2 млн. м3 сув тўпланган. Иншоот-
дан қуйида жойлашган Камар, Оқчоб, Урганжи, Равот, Жилонтамға-
ли ва Сойкечар қишлоқларининг деҳқонлари тўпланган сув билан ўз
экинларини суғорганлар. XVI асрда ана шу қишлоқлар атрофида тах-
минан 1,0–1,2 минг гектар қўшимча ер майдони ўзлаштирилган94.
Дарҳақиқат, коризлар кўҳна шарқнинг қадимий гидротехника
иншооти бўлиб, коризчилик ота-боболаримиз деҳқончилик санъа-
тининг ноёб намунаси ҳисобланади. Қуйида Нурота коризларининг
номларини келтириб ўтамиз.
94 Муҳаммаджонов А. Р. Қуйи Зарафшон водийсининг суғорилиш тарихи.
-Тошкент. Фан, 1972, 312–321 б.
ТОҒ ЭТАГИДАГИ КОРИЗЛАР
1. Тошлоқ 12. Чинқоқ
2. Гагобод 13. Тама
3. Савробод 14. Саркориз
4. Қизилканда
5. Калтакориз 15. Зулмкориз
6. Сатторобод 16. Дангалобод
7. Тошқудуқ 17. Жанжалобод
8. Қўчот 18. Нуробод
9. Боймат 19. Каризча
10. Ямонтуркман 20. Оқмон
11. Хайробод 21. Латка
22. Қорахони
ИСКАНДАРИЙ КОРИЗЛАР
1. Товбой 11. Тайлоқ 99
2. Қайнар 12. Мўминча
3. Бошкориз 13. Султон
5. Қувандиқ 15. Мастак
6. Кўнчи 16. Комбой
7. Алпухори 17. Зилфиқор
8. Сатилғон 18. Тотли
9. Мири 19. Адизобод
10. Ялоқ
ҒОЗҒОН ҲУДУДИДАГИ КОРИЗЛАР
1. Амонбой 6. Коризи калон НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
2. Сахти 7. Пашшот
3. Шеробод
4. Гўробод 8. Каризак
5. Кулол 9. Тумор
10. Навкориз
ЖАРМА – ОҚҚУЛА ОРАЛИҒИДАГИ
КОРИЗЛАР
1. Чўнтоқ 5. Ўртакориз
2. Оқмозор 6. Кулкориз
3. Калкориз 7. Қум кориз
4. Узунбел
8. 64-кориз
100
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН