The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Lutfiyor Mansurov, 2021-08-17 09:20:36

НУРОТА ТУМАНИ кеча ва бугун

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

Карьерларда очиш ишлари даврида қазилган 100 куб тошдан 50
куб яроқли тош олинган бўлса, карьерлар тўлиқ очилиши билан ку-
нига 200 куб, ойига 6000 куб, йилига 72 000 куб тош қазиб олинади.

Хитойдан 4 нафар малакали инженер-мутахассис жалб қили-
ниб, улар томонидан янги ускуналар монтаж қилинди ҳамда маҳал-
лий ёшлар ускуналарда ишлашга ўргатилди.

Банк маблағлари ҳисобидан 10 та ишлаб чиқариш биноси
(ҳар бири ўлчами 20х48) қурилиши якунланди. Ушбу биноларга
ускуналар имтиёзли кредитлар асосида келтирилиб, лойиҳа ишга
тушгач, улар 10 та маҳаллий тадбиркорга тайёр бизнес сифатида
сотилади.

Бугунги кунда Ғозғон шаҳрида истиқомат қилувчи аҳолининг
қарийб 30 фоизи фаолияти бевосита мармар билан боғлиқ. Сўнгги
йилларда амалга оширилган йирик лойиҳалар натижасида бу ерга
бошқа ҳудудлардан ҳам келиб ишлаётганлар кўпайди. Кейинги йил-
ларда янги йирик корхоналарнинг ишга тушиши ишчи кучига бўл-
ган эҳтиёжни янада оширади. Бу эса Ғозғон шаҳрининг яқин йил-
ларда гавжум ҳудудга айланишидан далолат беради.

251

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

252

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

253

254

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

255

256

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

257

258

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

259

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНСАНГТАРОШЛИК КАСБИ АНЪАНАЛАРИ
ДАВОМ ЭТМОҚДА

Дунёда мармар конлари кўп. Аммо тузилиши жиҳат-
дан хилма-хил мармарнинг бир ҳудудда учраши-
ни фақатгина Ғозғонда кузатилади. Мўъжизанинг
биринчиси шундаки, Контахта, Каш-каш, Бўшанг, Варажан,
Чорқудуқ, Парғат, Пашот конлари бир-биридан тенг масофа-
да (10–12 километр атрофида) жойлашган. Ғозғон шаҳри эса
уларнинг қоқ марказида жойлашган. Иккинчидан эса агар бир
конда бир-биридан осон ажраладиган мармар конлари бўлса,
бошқасида жуда яхлит қалин блоклар мавжуд. Ҳар бир кондаги
тошлар ранги, қаттиқлиги, донадорлиги билан фарқ қилади.
260 Агар дунёда мармарнинг ўртача қаттиқлик даражаси
2700–2800 кг/м3 бўлса, Ғозғон мармарининг қаттиқлик дара-
жаси 1800 кг/м3 тенг. Ғозғон мармарининг силлиқланиш да-
ражаси олий декоратив ҳисобланади.

Ғозғон мармарининг ўзи-
га хос бу каби жиҳатлари қа-
дим-қадимдан мазкур ҳудудда
тоштарошлик касбининг санъ-
ат даражасига кўтарилишига
олиб келди.

Ғозғонлик машҳур тошта-
рош уста Абдураҳим Муҳандис
саналади. 1870 йилда Ғозғон-
да туғилган бўлажак устанинг
отаси мулло Турдимурод ўз
даврининг ўқимишли киши-
ларидан эди. Мир Араб мад-
расасида таълим олган вақтла-
ридаёқ Абдураҳим Муҳандис
ўзининг тоштарошлик касби
билан анча машҳур эди. Кей-

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

261

инчалик Амир Олимхон эътиборига тушган уста бевосита амирлик
топшириғига кўра бир қанча ишларни бажаради. Яъни, Бухородаги
Ситораи Моҳи Хоса учун мармар ҳовуз, шер ҳайкали ва бошқа бир қа-
262 тор буюмларни ясаб беради ва Карманадаги девон биноси қурилишда

(бугунги кунда ҳам мазкур бино харобалари мавжуд) ҳам қатнашади.
Амирлик тугатилиш арафасида уста фаолиятига Файзулла Хўжа-
ев қизиқа бошлайди. Бу пайтда уста Тошкент темир йўл вокзалини
қуришда, ҳозирги Ўзбекистон Фанлар Академияси биносини барпо
этишда, бундан ташқари Москва шаҳридаги бир қатор объектларни
безатишда фаолият олиб борган. Бугунги кунда Ғозғон шаҳридаги
Шоҳимардон зиёратгоҳида ҳам Абдураҳим уста ясаган катта тошқо-
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН зонни кўриш мумкин. Бу аслида қозон эмас. Балки, сув иншооти
– фонтаннинг бир қисми. Маълум, сабабларга кўра Бухорога элтиб
ўрнатилиши лозим бўлган бу иншоот ясалган жойида – Абдураҳим
Муҳандиснинг Ғозғондаги устахонасида қолиб кетади. Кейинчалик
уни бугунги ўрнига кўчиришади.
Шўро ҳукумати ўрнатилгач тоштарош уста она қишлоғига қай-
тади. Файзулла Хўжаев қатағонга учрагач, Абдураҳим Муҳандисга
нисбатан ҳам иғволар бошланиб кетади. Кунларнинг бирида уни
қамоққа олишади. Унинг кейинги тақдири номаълум. Фақатгина
Новосибирск шаҳрига олиб борилгани ҳужжатларда сақланиб қол-
ган. 1958 йилдаёқ ҳукумат устадан “Халқ душмани” тамғасини олиб
ташлайди.

Ғозғонда Абдураҳим Муҳандисга қадар ва ундан кейин ҳам жуда 263
кўплаб тоштарошлар ўтган. Аммо, уста Абдураҳимнинг фаолияти
серқирралиги, тоштарошликка кўплаб янгиликлар киритгани, янги НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
йўналишларни бошлаб бергани ва иш кўламининг кенглиги билан
алоҳида ажралиб туради. Устанинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ
изланишлар бугунги кунда ҳам давом этмоқда.

Бугунги кунда уста Абдураҳимнинг бир қатор авлодлари биз би-
лан замондош бўлиб яшаб келишмоқда. Шулардан бири устанинг на-
бираси, машҳур сангтарош, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Тоҳир
ҳожи Раҳимовдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ғозғон
шаҳрига ташрифи чоғида Тоҳир Раҳимовнинг “Мармар камёб” хусу-
сий корхонаси негизида замонавий тоштарошлик мактабини ташкил
этиш таклифи илгари сурилди. Шу асосда 2019 йилда замонавий то-
штарошлик мажмуаси барпо этилиб, Хитой давлатидан махсус мар-
мар кесадиган ускуналар олиб келинди. Бугунги кунда Тоҳир сангта-
рошнинг 30 нафарга яқин шогирди бу мажмуада самарали фаолият
олиб бормоқда.

Т.Раҳимов моҳир ва истеъдодли ҳунарманд сифатида мустақил-
лик йилларида миллий ҳунармандчилик соҳасида халқимизнинг
бой маданий меросини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уни ду-
нёга намойиш этиш, ушбу ноёб ҳунар сирларини келгуси авлодга ет-
казиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН264 Тоштарошлар сулоласининг бешинчи вакили ҳунармандчилик
анъаналарини муносиб давом эттириб, халқ амалий санъати дурдо-
наларини юксак маҳорат билан яратмоқда.
Уста-ҳунарманд кўп йиллик фаолияти давомида республика-
миздаги бир қатор тарихий объектларни қайта таъмирлашда фаол
иштирок этган. Жумладан, Навоий ва Бухоро вилоятларидаги “Қо-
сим шайх”, “Абдухолиқ Ғиждувоний” тарихий мажмуалари, “Чашма”
обидаси, “Имом Ҳасан” ва “Имом Ҳусайн” зиёратгоҳларини таъмир-
лашда, Карманадаги Мавлон Ориф Деггароний зиёратгоҳида шо-
гирдлари билан биргаликда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини
олиб борган. Шунингдек, 2017 йилда Самарқанд шаҳрида Биринчи
Президентимиз мақбарасини барпо этишда, Кармана туманидаги
“Хўжа Нуриддин”, Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Қизбийи”
зиёратгоҳи, Нукус, Тошкент шаҳарларида янги барпо этилган бир
қатор объектларда, Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонидаги ва
Афғонистонда буюк бобокалонимиз Алишер Навоий зиёратгоҳида-
ги бунёдкорлик ишларида қатнашди. Шунингдек, уста Афғонистон
давлатида “Мусаввир Рустам”, “Худоёрхон Камолиддин Беҳзод” қа-
бридаги мақбара тошларини ясаган. Қашқадарё вилояти Китоб тума-
ни “Ҳазрати Беш йил”, “Ҳазрати Ҳасан” мақбарасидаги қабр тошига
ишлов бериб, ўймакорлик ишларини амалга оширган.

Т.Раҳимов сўнгги йилларда эса Бухоро вилоятидаги “Етти пир” 265
зиёратгоҳида, Самарқанд вилоятидаги Эргаш Жуманбулбул ўғли мақ­
барасида, Нурота туманидаги “Чашма” мажмуасини қайта таъмир­ НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
лашда тошга ишлов бериш ва ўрнатиш ишларини амалга оширди.

Тажрибали ҳунарманд ўз устахонасида тоштарошлик санъати
намуналари ҳамда асбоб-ускуналари бурчагини ташкил этган бўлиб,
унда Нурота сангтарошлик санъатининг ўтган асрларга тегишли на-
муналари ўрин олган. Маҳоратли тоштарош миллий амалий санъа-
тимизнинг жонкуяр фидойиси, камтар ва самимий инсон сифатида
нафақат вилоятида, балки республикада ҳам юксак ҳурмат қозонган.

Ғозғондаги тоштарошлик корхоналари фаолиятини кузатар
экансиз, нафақат уста-ҳунармандлар, балки ёш авлод вакилларининг
ҳам бу касбни қунт билан давом этаётгани ва соҳага замонавий тех-
нологиялар, инновацион ёндашувлар кириб келаётгани мазкур соҳа
фидойилари ҳали узоқ даврлар халқимизга тоштарошлик санъати-
нинг юксак намуналарини туҳфа эта олишини кўрсатади.

266

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

267

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНЯнгиланаётган Ўзбекистоннинг янги шаҳри – Ғозғон 2019 йил
3 май куни ташкил этилган бўлиб, майдони 59,4 минг гектардан
ибоарт.

Новый город обновляющегося Узбекистана Газган был основан 3
мая 2019 года и занимает площадь 59,4 тысячи гектаров.

The new city of Uzbekistan, Gozgan, was founded on May 3, 2019
and covers an area of 59.4 thousand hectares.

НУРОТА – УСТА-ҲУНАРМАНД
СУЛОЛАЛАР ЮРТИ

Ҳ268 унармандчилик азалдан Нуротада тараққий топган. Бу ҳу-
дудда тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари Буюк
Ипак йўли орқали дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам
сотилган.
Бугунги кунда ҳам туман аҳолисининг аксарият қисми ҳунар-
мандчилик ортидан даромад топиб келади. Нуроталик 300 нафар
уста айни пайтда “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси сифатида фаолият
юритиб келмоқда. Улар 30 дан зиёд йўналишда иш олиб бормоқда.
Асосан, каштачилик, тикувчилик, кулолчилик, тош ўймакорлиги, ду-
радгорчилик, заргарлик ҳамда металл буюмларга ишлов бериш соҳа-
ларида банд бўлганлар кўп.
Ҳар бир уста ҳунарманднинг устахонасида камида 20-30 нафар-
дан шогирди борлигини инобатга олсак, бу соҳа туманда аҳоли бан-
длигини таъминлашда муҳим тармоқ эканлигини англаш мумкин.
Тош ўймакорлиги бўйича бугунги кунда уста Тоҳир Раҳимов нуро-
талик барча тоштарошларнинг устози саналади. Каштачилик бўйича
эса Гулмира Исломова, Садоқат Тошева, Зарина Сафарова, Гулжаҳон
Туробова, Муаззам Самиева, Саломат Ражабовалар фаол иш олиб
бормоқда. Мазкур экспортчи уста-ҳунармандлар хонадонларида тай-
ёрланаётган “Нур сўзана”лар Туркия, Саудия Арабитони, Франция,
АҚШ ва қўшни давлатларда ҳам сотилади. Заргарлик йўналиши бўй-

ича Ёқуб Жамуродов, Алишер Асомовлар фаол ишлаётган бўлса, Ну- 269
рота кулолчилик санъатини қайта тиклаб, кулолчилик сулоласини
давом эттириб келаётган Сулаймон Истамтошевнинг ҳам фаолияти НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
таҳсинга лойиқ.

2020 йилда нуроталик ҳунармандларга давлатимизнинг туҳфа-
си – “Чашма” меъморий мажмуасида лойиҳа қиймати 2 миллиард
сўмга яқин ҳунармандлар маркази қуририб, фойдаланишга топши-
рилди. Марказда заргарлик, каштачилик, тош ўймакорлиги мактаби,
кутубхона ҳам мавжуд. Безакли буюмлар учун 20 та раста қуриб бе-
рилган. Сайёҳлар бу ерга ташриф буюриб, бевосита иш жараёнлари-
ни кўриш имконияти ҳам яратилган. Қўл иши – каштачиликка ихти-
сослаштирилган алоҳида хоналар ҳам мавжуд.

Мазкур мажмуа Нурота ҳунармандчилигида “устоз-шогирд”
анъаналарини яна бир поғонага юксалтириб, ҳудудда соҳа ривожини
янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, ҳунармандчиликни қунт билан эгаллаб,
шу соҳа орқали ҳалол ва оддий юмушлардан кўра кўпроқ даромад
топиш мумкинлигига чин дилдан ишонган ёшлар сонининг кўпа-
яётгани, нуроталик ҳунармандлар сафини янада кенгайтирмоқда. Бу
эса турли соҳаларда уста-ҳунарманд сулолалар ҳали давом этиб бо-
ришидан далолат беради.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН270

“НУР СЎЗАНА” МАҲСУЛОТЛАРИ ДУНЁ
БОЗОРИДА ХАРИДОРГИР

Нурота каштачилик мактабига хос элементлардан бири бу
анор тасвири саналади. Анор – Нурота туманининг брен-
ди, десак ҳам муболаға эмас. Бу бахт-саодат белгиси. Бу-
гунги кунда нуроталик қарийб минг нафар хотин-қиз каштачилик
билан шуғулланиб, ойига 2–2,5 миллион сўмгача даромад қилади.
Битта уста-ҳунарманд эса шогирдлари билан биргаликда бир ойда
50-60 миллион сўмгача даромадга эга бўлиши мумкин.
Аммо бу оддийгина меҳнат эмас. Бу ҳунарманддан катта са-
бр-тоқат талаб этади. Битта маҳсулот – сўзана ёки каштани тайёрлаш-
га унинг ҳажмига қараб ҳафталаб, ҳатто ойлаб вақт кетиши, биргина
маҳсулот устида 5–6 киши ишлаши ҳам мумкин.
Нурота каштачилиги азалдан кенг ривожланиб, Европада ҳам
довруғ қозонган. Бу туманда момомеросни ардоқлаб келаётган суло-
ла вакиллари кўпчиликни ташкил этади. Гулмира Исломовага ҳам
сўзана тикиш момомерос ҳунар. У Нурота каштачилиги анъанасини
давом эттираётган бешинчи авлод вакили саналади.

“Ақлимни танибманки, қўлимда игна билан меҳнатдаман, из- 271
ланишдаман. Кичкиналигимдан бувим ва онамнинг кўмагида каш­
тачиликнинг ўзига хос нозик ҳамда мураккаб сирларини ўргандим. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Мактаб даврида ҳам дарс машғулотларидан сўнг тикиш билан шуғул-
ланардим. Ёшим улғайган сари бу мафтункор оламсиз яшолмасли-
гимни тушундим. Чунки, миллий ҳунармандчилигимизнинг ушбу
йўналиши менга завқ бағишлайди, ишлаган сайин илҳом келавера-
ди”, дейди ҳунарманд.

Г.Исломова сулола давомчиси сифатида каштачиликни янада
кенг оммалаштириш ниятида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш-
га қарор қилди. 2017 йили “Нур сўзана” миллий каштачилик корхо-
насига асос солди. Ҳозир бу ерда ўттиздан ортиқ турдаги маҳсулот
ишлаб чиқарилмоқда. Аёллар костюми, дастурхон, ёстиқ, кўйлак ва
сўзаналар буюртма асосида тикилмоқда.

Маҳсулотларнинг барчаси қўл меҳнати билан яратилади. Кашта-
ларга ишлатиладиган иплар ҳам қадимий услубда шу ернинг ўзида
тайёрланади. Миллий ҳунармандлик санъатининг фаол тарғиботчи-
си ҳисобланган “Ҳунарманд” уюшмаси аъзосининг кашталарида на-
фислик, ўткир ва ёрқин ранглар акс этади, нақшлар хилма-хиллиги
кишини тўлқинлантиради. У ўз меҳнат маҳсулларида миллий кашта-
чилик ва сўзана санъатида ўсимликсимон ҳамда гуллар тасвири ту-
ширилган нақш композицияларини кенг қўллайди, анор, аноргул,
бодомгул сингари офтоба нақшлар бардавомлигини таъминлашга
эътибор қилади. Унинг айтишича, кашталардаги анор, бодом шаклли
нақшлар серфарзандлик, бахт, меҳр-муҳаббат, тотувлик маънолари-
ни англатади.

Оилавий корхонада 250 нафарга яқин хотин-қиз иш билан банд.
Ҳунармандлар орасида 5 ёшли қизалоқлар-у 70 ёшли момолар ҳам
бор. Улар ўз уйларида ўтириб, буюртма берилган маҳсулотларни тай-
ёрлаб беришади.

Ҳар бир маҳалладаги ишончли вакил хомашёни ҳам ойлик ма-
ошларни ҳам ҳисоб-китоб асосида ўз эгасига етказади ва тайёр бўл-
ган сўзаналар бир ерга йиғилади. Ҳар бир ишчи ҳаракатига, қилган
ишига яраша даромад топади. Ҳунар ўрганишни энди бошлаганлар
бир ойда 600-700 минг сўм, ўрта ёшдаги чаққон тикувчилар эса бир
миллион сўмдан кўпроқ маош олади.

“Нур сўзана” корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга
ички ва ташқи бозорда эҳтиёж йилдан-йилга ўсиб боряпти. Айниқ-
са, кейинги йилларда табиий буюмларнинг жаҳон бозорида савдоси
анча чаққон. Хориждан келаётган сайёҳлар орасидан ҳам айнан шун-
дай бежирим миллий маҳсулотларни сўровчилар кўпаймоқда.

272

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

273

274 Туркияда сайёҳларнинг жаҳон бозори борлиги учун асосан,
шу давлатга “Нур сўзана”лари экспорти йўлга қўйилган. Америка,
Россия, Арабистон каби мамлакатларга ҳам буюртма маҳсулотлар
етказиб берилмоқда. Хориждан ташриф буюраётган туристларга
қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида корхона филиали
очилган. Самарқанд шаҳрида ҳам яна бир дўкон фаолияти йўлга
қўйилди. Нурота шаҳридаги устахонага эса маҳаллий меҳмонлар
билан бирга хорижликларнинг ҳам қадами узилмайди. Боиси,
кашта тикиш жараёнининг жонли кузатишнинг ўзига хос завқи ва
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН гашти бор.
Сайёҳлар қўл кучи ва юксак дид билан тикилган нафис буюм-
лардан ўзгача таассурот олганини миннатдорлик орқали кўп таъки-
длашади. Уларга сўзана палаклари, ёстиқ жилдлари, дастурхон, чо-
пон, аёллар либослари, аёллар қўл сумкаси каби маҳсулотлар кўпроқ
маъқул келмоқда. Корхона тадбиркорлик ортидан йилига ўртача 5-6
минг АҚШ доллари миқдорда соф даромадга эга бўлмоқда.
Г.Исломова каштачилик туфайли Ҳиндистон, Россия, Туркия,
Тожикистон, Исроил каби давлатларда ўтказилган халқаро кўргазма-
ларда қатнашиб, бизнес ҳамкорлар билан шартномалар тузишга ҳам
муваффақ бўлган. Ҳунарманд “Ташаббус–2019” кўрик-танловининг
республика босқичида иккинчи ўринни қўлга киритиб, шу йилнинг

февралида Ҳиндистоннинг Харяна штатида ўтказилган 34-халқаро 275
ҳунармандчилик фестивалида иштирок этган.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
2019 йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати
билан эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асо-
сан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Бундай ютуқлар, албатта,
ҳар бир кишига куч бағишлайди.

Гулмира Исломова ҳамиша янги ғоялар устида изланиб, кашта
билан безатилган эсдаликбоп маҳсулотлар сонини кўпайтиришга ҳа-
ракат қилади. У навбатдаги лойиҳа: ипак гиламчилигини йўлга қўй-
ишга ҳозирлик кўрмоқда.

Нурота тажрибасини Сурхондарё вилоятида оммалаштириш,
нуроталик каштадўзлар амалий тажрибасини ўргатиш ва Сурхон
каштадўзлик санъатини ривожлантириш мақсадида вилоятнинг
бир қанча туманларида икки ой давомида бизнес-тренинг ўтказил-
ди ҳамда каштачилик мактаби очилди.

Бу лойиҳа орқали янги иш ўринларини ташкил этиш, камбағал
оилалардаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, кашта тикиш
ва уни тайёр маҳсулот ҳолига келтириб, савдосини йўлга қўйиш ре-
жалаштирилган. Шунингдек, ипакдан гилам тайёрлаш жараёнига
киришилган. Мазкур лойиҳа Нурота тумани ва Зарафшон шаҳрида
амалга оширилмоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА
ЭРИШИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР ЙИЛДАН-

ЙИЛГА ОРТИБ БОРМОҚДА

Нурота туманининг умумий ер майдони 593 630 гектар
(Ғозғон шаҳрининг ер майдони ажратилган) шундан
экин ер майдони 18 061 гектар (шу жумладан суғори-
ладиган ерлар 2842 гектар, лалми ерлар 15219 гектар), кўп йиллик
дарахтзорлар 1171 гектар, яйлов ерлар 437475 гектар, томорқа ерлар
2622 гектар, ўрмон ерлар 3516 гектар, қишлоқ хўжалигида фойдала-
нилмайдиган ерлар 130 минг 785 гектарни ташкил қилади.
Туманда жами 1170 та ердан фойдаланувчи, жумладан 360 та
фермер хўжалиги, 608 та деҳқон хўжалиги ва 202 та бошқа қишлоқ
276 хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи субъект мавжуд.
2020 йил январь-сентябрь ойларида барча тоифадаги хўжали-
клар томонидан 706 миллиард сўм ёки 2019 йилнинг шу даврига
нисбатан 4 фоизга кўпроқ маҳсулот етиштирилди. Ҳар йили Нурота-
да 1 триллион сўмга яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишти-
рилмоқда.
Туманда 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 40 минг бош қорамол,
шундан 22,7 минг бош сигир, 479,2 минг бош қўй ва эчкилар, 1,6 минг
бош йилқи, 162,1 минг бош парранда парваришланиб келинмоқда.
Йил давомида деҳқончилик маҳсулотлари, жумладан 3,4 минг
тонна дон, 19,3 минг тонна сабзавот, 8,4 минг тонна картошка, 9,3
минг тонна полиз, 5,3 минг тонна узум, 13,5 минг тонна мева, шу-
нингдек, чорвачилик маҳсулотлари, хусусан 23,9 минг тонна гўшт,
40,5 минг тонна сут, 19,5 миллион дона тухум, 1,1 минг тонна балиқ,
0,9 минг тонна жун, 44,0 минг дона қоракўл тери ишлаб чиқарилади.
Йилдан-йилга йўлга қўйилаётган лойиҳалар кўлами кенгайиб бораёт-
гани боис, эришилаётган натижалар салмоғи ҳам кўпайиб бораётир.
Бугунги кунда туман қишлоқ хўжалиги соҳасида қарийб 20
минг нафар аҳоли меҳнат қилмоқда. Эришилаётган натижалар эса
аввало, соҳа вакилларининг фидойи меҳнати ва саъй-ҳаракати би-
лан боғлиқ.

ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР – 277
ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИГА
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
2020йил Нурота тумани ижтимоий-иқтисодий ҳа-
ётида фаол янгиланишлар ва ютуқлар йили
бўлди. Бу даврда бир қатор йирик тадбиркорлик
лойиҳалари ишга туширилиб, замонавий корхоналар барпо этилди.
Хусусан, айни пайтда чорвачиликда замонавий мажмуалар бар-
по этиш давр талаби саналади. Шу боис, ҳудуддаги “Шерзод Нур то-
морқа хизмати” МЧЖ томонидан умумий қиймати 2,3 миллиард
сўмлик лойиҳа – чорвачилик комплекси барпо этилиб, Франция
давлатидан 66 бош “Голштейн” зотли наслли қорамол олиб келин-
ди. Биринчи туғиш ёшида ушбу молларнинг тирик вазни 500-600
килограммни ташкил этади. “Голштейн” қорамоллари дунёдаги энг
соғин сут берувчи зот бўлиб, ушбу зотнинг ўртача сут ҳосилдорлиги
кунига 20–45 литр, йилига 5500-6000 килограммни ташкил этади.
Бундай сигирлар сут маҳсулдорлиги бўйича ҳам доимий равишда
дунёда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. 
Бугунги кунда сигирлар Нурота об-ҳавосига тўлиқ мослашди.
Улардан олинадиган зотлар келгусида яна кўпайтирилиб, аҳолига
ҳам сотилиши кўзда тутилган. Оилада бир дона зотли сигирнинг бў-
лиши эса даромад манбаини кўпайтиради.

278

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

279

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНҚОРАКЎЛЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ –
280 ДАВЛАТ ЭЪТИБОРИДА

Маълумки, кейинги йилларда юртимизда қоракўл тери
ҳамда қоракўлчилик тармоғини ривожлантиришга эъ-
тибор кучаймоқда. Аслида ўтмишда Бухоро заминида
вужудга келган мазкур чорвачилик тармоғига кейинчалик дунё мам-
лакатларида қизиқиш ортиб, бугунги кунга келиб қоракўл етишти-
ришда Афғонистон ҳамда Намибия мамлакатлари дунёда етакчи
давлатларга айланган.
Ҳозирда юртимизда қоракўлчиликни қайта ташкил этиш ва ри-
вожлантириш, қоракўл зотли қўйларни кўпайтириш борасида жадал
ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятимизнинг Конимех, Учқудуқ,
Нурота, Қизилтепа ҳамда Томди туманларида бу борада бир қатор
истиқболли лойиҳаларга қўл урилди. Халқ тилида “Араби қўйлар”,
деб аталадиган қоракўл зотли қўйларнинг келиб чиқиши VIII асрга
бориб тақалиб, Арабистондан олиб келинган қўйлар ва юртимиз ҳу-
дудидаги маҳаллий зотларни чатиштириш натижасида пайдо бўл-
ган.
Нурота туманида қоракўлчиликни ривожлантириш борасида 10
га яқин наслчиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият-
лари фаол иш олиб бормоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

281

282

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

ЧЎПОНЛИК МАШАҚҚАТИ 283
ВА ЗАВҚИ
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Халқимизда “Деҳқон бўлсанг рошда бўл, чўпон бўлсанг бо-
шда”, деган нақл бор. Дарҳақиқат, човадорлик касби ва
меҳнати машаққатини поданинг бошида бўлиб, унинг
ортидан юрган киши билади. Нуроталик ана шундай машаққатли
меҳнатда тобланган забардаст чорвадорлардан бири кекса чорвадор
Ҳазратқул Қурбоновдир. Ҳ.Қурбоновни нафақат туманда, балки рес­
публика чорвачилиги соҳасида яхши танишади. Бугунги кунда Ну-
рота туманидаги “Нурота қоракўл” МЧЖни бошқараётган чорвадор
янги-янги лойиҳалар, ташаббуслар устида иш олиб бормоқда. Мазкур
масъулияти чекланган жамиятида 40 минг бошдан зиёд майда ва
йирик шохли мол боқилади. Ер майдони қарийб 100 минг гектарни
ташкил этади. Ушбу корхонага 2018 йилда Оренбургдан 1418 бош ти-
вит жун олинадиган зотли эчки олиб келинган эди. 5 ойда уларнинг
сони 2030 бошга етган. 100 нафар ишчи-ходим фаолият олиб боради-
ган йирик чорвачилик субъекти фаолиятини тўғри ташкил этишда
бош зоотехник Ўрозбой Жузбаевнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Ушбу
корхонада оилавий чўпонлар ҳам бор. Шулардан бири 2008 йилдан
буён фаолият кўрсатаётган Бахтиёр Саъдуллаев чўпонликнинг ҳа-
дисини олганлардан. Турмуш ўртоғи Ойдин Саъдуллаева билан 4
нафар фарзандни вояга етказган. Ўринбой Шакаров ҳамда Шоҳиста
Тўйчиева, Чорқул Гулмирзаев ва Шаҳло Зиятовалар ҳам эру хотин
чўпонлардан. Шунингдек, Сабит Жабекбаев, Ўрол Тилавов, Қаҳҳор
Қаноатов, Ҳасан Омонов, Дўстдан Аслбеков, Медет Алимбетов каби
чорвадорлар фаолияти эътирофга лойиқ.
“Чўпоннинг сабри қўйнинг туёғидан қаттиқ бўлиши керак” – бу
чорвадорлар мақоли. Албатта, табиатнинг турли инжиқликларига
рўбарў фаолият олиб борадиган бу касб вакилларга осон эмас. Аммо
чин дилдан қилинган ҳар бир меҳнатнинг машаққати билан бирга
завқи ҳам бўлади. Уюр-уюр йилқилар, пода-пода қўй-қўзиларнинг
кенг яйловда ўтлашини кузатиб, Айдаркўл табиатидан баҳра олиб
ишлаш кимга ёқмайди, дейсиз?

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН284 “ҚЎШҚУДУҚ”ДА ҲАЁТ ҚАЙНАМОҚДА

“Қўшқудуқ” Нурота тумани марказидан 55-60 километр
олисда жойлашган овул бўлиб, бу ерда 150 хонадон бор.
Қўшқудуқликлар азалдан чорвачилик билан шуғулла-
нади. Шунингдек, мазкур аҳоли пункти Айдаркўлга яқин жойлашга-
ни учун аҳоли балиқчилик билан ҳам кун кечиради.
Қўшқудуқлиқ энг кекса киши Асад бобо Алиев 1938 йилда туғил-
ган. 10 ёшидан чорва боқиш билан шуғулланган. Яна бир овул оқ-

соқоли Алдаберган бобо Бўрибоев эса 1951 йилда туғилган. Бу киши 285
ҳам бутун умрини чорва ортида ўтказган. Сўнгги йилларда “Қўшқу-
дуқ”да ҳаёт сифати ўзгариб, аҳоли турмуш даражаси юксалмоқда. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Мазкур ҳудуднинг обод бўлиши ва ривожланишида марҳум Ту-
галбой ота Исакбаевнинг фарзанди Ўринбой Исакбаевнинг алоҳида
ўрни бор. Ў.Исакбаев бугунги кунда Нуротанинг тажрибали ва са-
лоҳиятли тадбиркорларидан.

У 2001 йилда Айдаркўл атрофидаги минг гектар яйловда чорва-
чилик фермер хўжалиги ташкил этиб, бугунги кунда ҳам мазкур

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН286 корхонани бошқариб келмоқда. Айни пайтда хўжалик таркибидаги
чорвачилик тармоғида минг бош қўй, 35 бош йилқи, паррандачилик
йўналишида эса 6,5 минг дона тухум қўядиган товуқлар, 400 бош
курка парваришланмоқда. Шунингдек, балиқчилик хўжалигида йи-
лига 100–200 тонна балиқ маҳсулоти қайта ишланиб, халқимиз да-
стурхонига етказиб берилаяпти. Бугунги кунда балиқчиликни қайта
ишлаш юзасидан янги цехлар барпо этилаяпти.
Умуман олганда, мазкур фермер хўжалигида 50 нафардан зиёд
киши доимий ва мавсумий иш билан таъминланган. “Қўшқудуқ”да
юз бераётган бугунги жадал ўзгаришлар яқин йилларда мазкур ҳу-
дудда янги-янги корхоналар ва муассасалар пайдо бўлишига хизмат
қилади. Бунга шубҳа йўқ.

ОЛТИН ҚЎЛЛАР ЯРАТАЁТГАН 287
ОЛТИН БОҒЛАР
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Нурота ўзининг Чашмаси билан бир қаторда серҳосил
боғлари билан ҳам машҳур. Боғдорчилик ортидан кела-
ётган даромад туфайли маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар
ўртасида бу соҳага қизиқувчилар кўпайиб бормоқда.
2018 йилда Нуротада 1724 гектар боғ ва токзор мавжуд бўлган
бўлса, 2019 йилда 601 гектар боғ ва 418 гектар токзор, 2020 йилда
эса 614 гектар боғ ва 422 гектар токзор барпо этилган. Бугунги кунда
минг гектардан зиёд мазкур олтинбоғлар айниқса, пишиқчилик пай-
тида киши кўзини қувонтиради.
Мазкур боғларда қаторлар орасига қишлоқ хўжалиги маҳсулот-
лари экиб олинади. Бундай усул орқали туманда йилига 4,7 минг
тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади.
Аслида, Нурота тоғлари бағридаги пасттекисликлар ва адирлар-
дан унумли фойдаланиш ишлари 5-6 йил аввал бошланган эди. Чу-
нончи, 2015 йилда Навоий кон-металлургия комбинатининг “Дўст-
лик” агрофирмаси томонидан “Жарма” маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудида 150 гектар майдонда боғ ташкил этилди. Бугунги кунда 40
нафар ходим фаолият юритаётган мазкур боғнинг 100 гектарини ол-
мазор, қолганини узумзорлар, ёнғоқзорлар ва шафтолизорлар таш-
кил этади.
Боғда йилига 800 тонна олма, 10 тонна узум – жами минг тон-
надан зиёд мева-чева етиштирилмоқда. Айнан мазкур боғ ҳудудида-
ги ер остидан олинаётган тоза минерал сув қадоқланиб, “Нурдиёр”
бренди остида сотилмоқда. Ушбу омил ҳамда боғ хўжалигида эри-
шилаётган барча ютуқлар ишчи-ходимларнинг омилкорлиги ва ши-
жоатини кўрсатади.

288

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

289

290

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

291

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН ТАЪМИ ТИЛНИ ЁРАДИ,
ОВОЗАСИ ЕТТИ ИҚЛИМГА БОРАДИ

Бугунги кунда Нурота туманида фойдаланилмаётган лалми
ерлар 50 минг гектардан зиёдни ташкил этади. Бу ҳудуд-
292 лардан унумли фойдаланиш, хусусан унумдор тупроқлар-
да сифатли, минерал ўғитларсиз табиий полиз маҳсулотлари етишти-
риш мумкин.
“Авазсой” маҳалласидаги “Гумбаз” аҳоли пункти ҳудудидаги
лалми ерларда ҳам 30 йиллар илгари шираси тилни ёрадиган қовун
ва тарвузлар етиштирилган. Аммо маълум сабабларга кўра ушбу за-
минда деҳқончилик қилиш тўхтаб қолганди.
2020 йил баҳорида Нурота туман ҳокимлиги томонидан массив
ҳудудидаги лалми ерлардан 20 гектари 13 нафар ёшга ҳамда маҳал-
лий деҳқонларга фойдаланиш учун 1 гектардан бўлиб берилди.
“Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси ўз самарасини берди: ми-
нерал ўғитларсиз етиштирилган, қишда сақланадиган тарвузлар-
нинг ҳосили мўл бўлди.
Жарма қишлоғида ҳам миришкорлар томонидан етиштирила-
ётган полиз маҳсулотлари бу ҳудудда қишлоқ хўжалигининг “ҳади-
си”ни олган деҳқонлар кўплигидан далолат беради.
Албатта, келгусида мазкур жараёнлар кенг тус олиб, Нуротада
етиштирилган қовун-тарвузлар вилоятларимиздаги марказий бозор-
ларга, шунинг баробарида хориж расталарига ҳам етиб боради. Зеро,
Нуротада етилган полиз маҳсулотларининг нуфузи ҳам, қадри ҳам
баланд.

ПИЛЛАЧИЛИК СОҲАСИ 293
ИСТИҚБОЛЛАРИ
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Пиллачилик аҳоли бандлигида муҳим соҳа. Шу боис, юр-
тимизда мазкур тармоқни ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Нурота тумани қишлоқ хўжали-
ги соҳасида ҳам пиллачилик жадал ривожланаётган тармоқлардан
саналади.
Хусусан, туманда 2020 йилда пилла ҳосилини топшириш бўйи-
ча маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган звенолар алоҳи-
да жонбозлик кўрсатишди. Туман бўйича 2020 йил ҳосили учун 19
тонна белгиланган режа, 210 та звено томонидан 100 фоизга тўлиқ
бажарилди. Ушбу режани уддалашда тумандаги “Авазсой”, “Бўдиқ”,
“Оқ мачит” каби маҳаллалар аҳолиси фаоллик кўрсатди. Мазкур дав-
рда ишсиз бўлган 136 нафар хотин-қизлар пилла боқиб, мўмай даро-
мадга ҳам эга бўлди.
Мамлакатимизнинг иқлим шароити ва мавжуд салоҳият қи-
шлоқ хўжалигининг ҳар бир тармоғи каби пиллачиликни ҳам ис-
тиқболда янада ривожлантириш учун муҳим омилдир.
Туманда пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожланти-
риш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнла-
рини узлуксиз такомиллаштириш мақсадида нуроталик пиллакор-
лар кластер корхонаси – “Хатирчи пилла хазинаси” МЧЖ билан ҳам-
корлик олиб борилмоқда. Пиллачиликда ҳам кластер тизимининг
йўлга қўйилгани эса қилинган меҳнатга яраша ҳақ тўлашда муҳим
аҳамият касб этаётир.

294

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

295

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН“ТОМОРҚАМ – ХАЗИНАМ”,
ДЕЙДИ МИРИШКОР НУРОТАЛИКЛАР

Маълумки, юртимизда камбағалликни ва
ишсизликни бартараф этиш юзасидан
қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширил-
моқда. Хусусан, қишлоқ туманларида томорқа мада-
ниятини юксалтириш, аҳоли ихтиёридаги ерлардан
йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш, қўшимча даромад
топишга алоҳида аҳамият қаратилаяпти. 
Вилоятимизда жами томорқа ер майдонига эга 
244 та маҳалла, яъни 136 мингдан зиёд хонадон мав-
жуд. Томорқа ерларининг умумий ҳажми эса  11,5
минг гектарни ташкил этади. Бу кичкина рақам эмас.
Бугунги кунда фермерларимиз ихтиёридаги қишлоқ
хўжалиги экинлари майдони ўртача  70-80 гектардан
эканлигини инобатга олсак, юқоридаги рақам вилоя-
296 тимизда яна қарийб 150 нафар фермер бор, деган маъ-
нони англатади. Ҳамма гап ана шу захирадан оқилона
фойдаланишда.
Шуни инобатга олиб, воҳамизда 2020 йилда аҳо-
ли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ви-
лоят ва туман ҳокимликларида алоҳида штаблар таш-
кил этилган ва тегишли вазифалар белгилаб олинган.
Уларга бириктирилган масъуллар томонидан бугунги
кунда муайян ишлар бажарилмоқда.
Нурота туманида ҳам бу борада самарали тизим
жорий этилган. Мазкур ҳудудда ҳам ўз ихтиёридаги
томорқадан намунали фойдаланаётганлар талайги-
на. “Нурота томорқа хизмати” МЧЖ томонидан хона-
донларда ва фермер хўжаликларида етиштирилаётган
пиёз ва олма каби маҳсулотлар дунёнинг 10 га яқин
мамлакатига экспорт қилинаётгани, қолаверса, нуро-
талик миришкор Дилфуза Саидованинг 2018 йилда
“Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдир-
лангани мазкур ҳудуднинг зироат соҳасидаги салоҳи-
ятини кўрсатиб беради.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

297

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН КЕКСАЛИК ГАШТИ
ВА 100 МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД

Лимон етиштириш – томорқадан мўмай даромад олиш-
нинг бир йўли. Аммо бу ишнинг ҳам ўзига хос машаққа-
298 ти, сир-синоати – илми бор.
Нурота шаҳри Ғафур Ғулом номли маҳаллада яшовчи Қувондиқ
бобо Файзанов 68 ёшда. 8 йилдан буён лимончилик билан шуғулла-
наётган отахоннинг ҳовлисида бир сотих майдонда лимонхонаси бор.
Ҳар қиш мавсумида бу ерда парваришланаётган лимон дарахт-
ларидан 1 тонна атрофида ҳосил олинади. Бу эса ўртача 100 милли-
он сўм даромад дегани.
“Кўчат қанча ёш вақтида олиб бориб ўтқазилса, шунча яхши ўса-
ди. 1–2 йил ҳосили етилмай узиб ташлаш керак. Сўнгра яхши мева
беради”, дейди кекса миришкор. Отахон лимоннинг янги маҳаллий
навларини яратиш устида ҳам иш олиб бормоқда.
Ўтган давр мобайнида Қувондиқ бободан қарийб 100 нафар киши
лимончилик сирини ўрганиб, хонадонида шу мевани етиштиришни
йўлга қўйган. Бу эса қарийб шунча оила қўшимча даромадга эга, дега-
нидир. Қувондиқ Файзанов намунали томорқачилардан. 2013 йилда
хонадонида иссиқхона ташкил этиб, лимондан ташқари помидор, бо-
дринг ва кўккат етиштириб келмоқда. Ҳар йили 1,5–2 тонна мева-са-
бзавот етиштираётган миришкор эзгу ишга бош қўшганидан мамнун.
Албатта, қай бир соҳа қунт билан ўрганилиб, унинг ташвишю
машаққатига сабр қилинса, қилинган меҳнат самари – меваси ҳам
ширин бўлади.

АСАЛАРИЧИЛИК – СЕРДАРОМАД 299
ТАРМОҚ
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Вилоятимизнинг бир қатор туманлари бой табиий ресур-
слари билан асаларичиликка қулай ҳудудлар саналади.
Нурота, Навбаҳор, Хатирчи, Қизилтепа ва Кармана тума-
нининг айрим маҳаллаларида яшовчи аҳоли хонадонларида бошқа
жойга кўчирмаган ҳолда 5 тадан 10 қутигача ва ундан зиёд асалари
оилаларини парваришлаш мумкин. Бу эса йилига ҳар бир хонадонга
қўшимча равишда 100–150 килограммгача асал, яъни 8–10 миллион
сўм соф даромад, дегани.
Вилоятимизда айни пайтда 900 дан зиёд асаларичилик хўжали-
клари фаолият юритмоқда. Уларда ишлаётган минг нафардан зиёд
миришкорлар томонидан 54 мингта асалари оиласи боқилади.
Давлатимиз Раҳбари раислигида 2020 йилнинг 14 апрель санаси-
да ўтказилган қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш,
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалала-
рига бағишланган видеоселекторда ҳам мазкур соҳага алоҳида эъти-
бор берилди. Сўнгги вақтларда аҳоли хонадонларида асалари парвари-
шлашга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу эса маҳаллаларда
аҳоли томорқаларида етиштирилаётган озиқ-овқат ҳамда бошқа турда-
ги экинларнинг ҳосилдорлигини оширишга ҳам хизмат қилаяпти.
Нурота туманининг “Турко” маҳалласида яшовчи Улуғбек Хол-
муродов саккиз йилдан буён асаларичилик билан шуғулланади. Ёш
асаларичи ҳар йили пойтахтимизда ташкил этиладиган “Асал сай-
ли”да иштирок этиб, ўзи етиштираётган маҳсулотнинг сифати юқо-
рилиги бўйича алоҳида эътирофга эришиб келмоқда.
Унинг амакиси Тоҳир Раупов 50 йилдан буён шу соҳа билан
шуғулланади. Асаларичиликни амакисидан ўрганган шогирднинг
бугунги кунда 150 қути асалариси бор. Тўрт нафар кишининг банд-
лиги таъминланган.
Ҳозирда аҳоли орасида асаларичиликка қизиқувчилар кўп. Кўп-
чилик интернет орқали ўрганишга ҳаракат қилади. Аммо ҳар бир ҳу-
дуднинг ўзига хос жиҳатлари бор. Бир киши асаларичиликда хато-
га йўл қўйса, бу бошқа хўжаликларга зарар келтириши ҳам мумкин.
Чунки бир асалари оиласининг касалланиши бошқа оилаларга ҳам
инфекция тарқалишига олиб келиши эҳтимоли бор.
Хуллас, минг дардга даво мазкур маҳсулотнинг иммунитети-
миз яхшиланишида энг фойдали озиқ эканлиги, унинг истеъмолига
катта эътибор қаратишимиз кераклигини англатади.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН Табиат нур ато этмиш –
Бу ерни Нурато дерлар.
Кимки кўрмаган бўлса,
Қилибдур ул хато дерлар.
Чўзиб бўй тоғлари кўкка –
Бу осмон устуни гўё,
Азалдан боғлари жаннат,
Бу жаннат пур зиё дерлар.
Париваш қизлари дилкаш,
Йигитлар паҳлавон, ўктам.
Муҳаббат бобида якто –
Тутур шарму ҳаё дерлар.

300

Қалашган тоғу тошлардан,
Шалола шарқираб оққай.
Бу ерда мункимас чоллар,
Олиб қўлга асо дерлар.
Булоқлардан зилол сувлар,
Ичиб ойдинда оҳулар,
Саҳарлаб сайраган каклик,
Қилар кайфу-сафо дерлар.
Бу ерни Тошпўлат куйла,
Табиатни севар бўлсанг.
Азалдан бахшилар юрти –
Қадамда куй-наво дерлар.

Тошпўлат ҲАМИД


Click to View FlipBook Version