The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Lutfiyor Mansurov, 2021-08-17 09:20:36

НУРОТА ТУМАНИ кеча ва бугун

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

301

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН302 ТАЪЛИМ СОҲАСИ: КЕЧА ВА БУГУН

Нурота туманидаги биринчи ўқитувчилар Ҳожиболта Қо-
зоқов, Раҳматилла Мансуров, Мулло Бақо Комилов, Ис-
лом Носирхўжаев, Ислом Бобохўжаев, Файзи Тошпўла-
тов, Ҳадя Юсуповалардир.
Биринчи бўлиб “Намуна” ўғил болалар рус-тузем мактабида би-
лим олганлар (1921–1924 йиллар) Усмон Нурмуродов, Умаржон Сид-
диқов, Жуманазар Файзиев, Жаббор Сатторов, А.Қозоқов, Малла Ша-
рипов, Абдужаббор Раффоров, Саид Жуманазаров, Исмоил Эргашев,
Бобоназар Файзиев ва бошқалар.
Биринчи бўлиб “Намуна” қизлар мактабида билим олганлар
(1924–1925 йиллар) Барно Ўроқова, Алойда Болтаева, Камолой Кари­
мова, Нозигул Ҳамроева, Робия Файзиева, Холиса Абдураҳимова, Ҳур-
матой Ҳамроева, Райима Қурбонова, Пўлотой Сафарова ва бошқалар.
Ҳожиболта Қозоқов (1886–1940) Нурота туманининг илк замо-
навий таълим-тарбия ва маърифат тарғиботчиси ва ташкилотчила-
ридан бири эди. Бухоро амирлиги емирилгач, 1921 йилдаёқ Нурота
шаҳрида биринчи замонавий билим берадиган “Намуна” рус-тузем
мактабини ташкил этган. 1924 йилда бу мактаб билан бир қаторда
биринчи “Намуна” қизлар мактаби ташкилотчиларидан бири бўлган.

У 1924–1926 йилларда Нур шаҳрида яна 2 та бошланғич мактаб (Бў- 303
диқ ва Арабгузар мавзеларида) очилишига бош бўлган. 1924 йилдан
Нурота туманида ташкил этилган биринчи маориф шуъбаси (Халқ
таълими бўлими)га раҳбарлик қилган.

1940–1941 ўқув йилида 1-сон Пушкин номидаги мактабнинг
энг биринчи битирувчилари Жўрақул Тошпўлатов (1922–1990), Аб-
дуҳамид Назаров (1921–1995), Хосият Ҳайитова (1922–2010), Очил
Наврўзов (1922–2004), Рустам Муҳаммедов (1923–2012) саналади.

Ҳозирги кунда Нурота туманида жами 57 та таълим муассасаси
фаолият юритмоқда. Уларнинг 56 таси мактаб, 1 таси Баркамол авлод
болалар маркази ҳисобланади. Туманда таълим 4 тилда, ўзбек, қозоқ,
тожик, рус тилларида олиб борилади. 2020–2021 ўқув йилида жами
ўқувчилар сони 16471 нафарни ташкил этмоқда.

Мазкур ўқув йилида жами педагоглар 2018 нафар, шундан
аёллар 1023 нафар, яъни 51,6 фоизни ташкил этади. Сифат таркиби
бўйича таҳлил этганда олий маълумотли 1780 нафар – 89,9 фоиз,
тугалланмаган олий маълумотли 101 нафар – 5 фоиз, ўрта-махсус
маълумотлилар 136 нафар – 6,9 фоиз, олий тоифали ўқитувчи 56 на-
фар – 2,8 фоиз, I тоифали 257 нафар – 13,0 фоиз, II тоифали 814 нафар
– 41,1 фоиз, мутахассислар 891 нафар – 43,1 фоизни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда тажрибали педагог Байрамали Бобоназаров ту-
ман халқ таълими бўлими мудири вазифасида фаолият кўрсатмоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН304

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ:
ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Ёшлар ҳар қандай мамлакатнинг келажаги, эртанги тараққи-
ётини белгилайдиган муҳим омили эканлиги сабаб, бизда
ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш,
уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш давлат сиёсати дара-
жасига кўтарилган муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Мактабгача таълим даври болажонларнинг тафаккур қобилият-
ларини тезкорлик билан кенгаяётган пайтларига тўғри келади. Ана
шундай даврда ҳалоллик, тўғрилик, ватанпарварлик, атрофдагилар-
га нисбатан меҳрибонлик борасида берилган сабоқлар уларнинг бир
умрлик маънавий мулки бўлиб қолади.
Нурота туманидаги жами 3-7 ёшли болалар сони 7293 нафарни
ташкил этиб, уларнинг 3558 нафари мактабгача таълим ташкилотла-
рига қамраб олинган. Туман бўйича қамров 48,7 фоиз.
Ҳудудда жами 50 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, шун-
дан, 20 та давлат, 4 та давлат-хусусий шериклик, 26 та оилавий нода-
влат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда.

305

2020 йил давомида Инвестиция дастури асосида 1 та давлат, 2 НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таъ-
лим ташкилоти, шунингдек, оилавий нодавлат боғчаларида қўшим-
ча бир йиллик тайёрлов гуруҳлари ташкил этиш ҳисобига қамров
62,2 фоизга етказилди.

2018 йилнинг ўзида жами 6 та давлат боғчаси, шундан 4 таси
инвестиция дастури асосида, 2 таси “Обод қишлоқ” дастури доираси-
да янгидан қурилган бўлса, 2019 йилда жами 5 та, шундан 3 та ин-
вестиция дастури асосида давлат мактабгача таълим ташкилотлари,
2 та “Обод қишлоқ” дастури доирасида Янгиобод, Саййиджон Эшон
қишлоқларида замонавий, барча қулайликларга эга 19, 20-ММТ ян-
гидан қуриб, фойдаланишга топширилди.

2020 йилда эса Папанай қишлоғи ҳудудида Инвестиция дасту-
ри асосида яна бир янги мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек,
давлат хусусий-шериклик асосидаги “Бақалоқча” номли боғча фао-
лиятини бошлади.

Туманда хусусий ва давлат шерикчилиги асосидаги мактабга-
ча таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақ-
садида қатор ишлар амалга оширилмоқдаки, бу ота-оналар ҳамда
жажжи болажонлар қувончига қувонч қўшмоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН306 Мухтасар қилиб айтганда, 2018 йил охирига қадар туманда би-
рорта давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таъ-
лим ташкилотлари йўқ эди. 2020 йилда эса бундай боғчалар сони
30 тага етди. Аниқроғи, 4 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, 26
та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этил-
ди. Биргина давлат шерикчилиги асосидаги боғчаларда тумандаги
жами 594 нафар мактабгача таълим ёшидаги болажонлар қамраб
олинди. Ушбу ташкилотлар ҳисобига 102 та иш ўрни яратилди.
Хулоса қилиб айтганда, ёш авлодга таълим-тарбия беришда
амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатмоқда.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳам таълим-тарбия
сифатини кўтаришга хизмат қилувчи тадбирлар, семинарлар мута-
зам ўтказиб борилаётганлиги муассасаларнинг фаолиятига ижобий
таъсир кўрсатмоқда.
Туманда бундай хайрли ишларни янада кенгайтириш борасида
тизимли ишларга қўл урилмоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

307

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН308 ТИББИЁТ: БУГУНГИ ТАЛАБ ҲАМ
ШАРТ-ШАРОИТЛАР ҲАМ КЕЧАГИДЕК ЭМАС

Нуротада тиббиёт муассасаларининг қурилиши 1926 йил-
га бориб тақалади. У вақтларда асосан беморларга табиб-
лар томонидан хизмат кўрсатилган. 1928–1932 йилларда
туман марказида лойиҳа асосида шу даврга мос равишда тошдан би-
ринчи шифохона қурилган ва тиббий хизмат бошланган (ҳозир эшон
Рустамхон яшаётган ҳовли ўрнига тўғри келади). Ўша даврларда Ну-
ротага асосан бошқа жойлардан келиб мутахассислар тиббий хизмат
кўрсатишган.
1937 йили маҳаллий кадрлардан Норбой Бозоров биринчи
фельдшер бўлиб иш бошлаган ва 1938 йилгача туман шифокори бў-
либ ишлаган. 1954 йилгача маҳаллий шифокор бўлмаганлиги учун
ҳар хил миллат вакиллари келиб фаолият юритган. 1954 йили Нуро-
та фарзанди Қодир Халилов Самарқанд давлат тиббиёт институтини
битирган илк жарроҳ саналади. Қ.Халилов 1954 йилдан туманнинг
бош врачи вазифасида иш бошлайди. Унинг ташаббуси билан 1964–
1967 йиллари ҳамширалар етишмаганлиги сабабли Нуротада Са-
марқанд тиббиёт техникуми курси очилиб, маҳаллий ёш йигит-қиз-

лар ўқитилади ва ҳамшираликка ишга қабул қилинади. Шундан сўнг, 309
бирин-кетин Ғозғон, Қизилча, Чуя ва Жўшда қишлоқ участка шифо-
хоналари очилади. Ўша вақтлар қишлоқларда асосан фельдшерлар НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
хизмат кўрсатишган.

1948–1954 йилгача Турсунов, Е.В.Кримонт, Б.М.Мўминов, И.А-
тауллаев, А.Лихштейн туман бош шифокори бўлиб ишлашган. Бу
вазифада 1954–1972 йиллари Қодир Халилов, 1973–1985 йиллари
Жуманазар Ҳамроев, 1986–1996 йиллари Усмон Юсупов, 1997–1998
йиллари Ҳакимжон Рўзиев, 1998–2009 йиллари Шавкат Халилов,
2009–2013 йиллари Обид Ёрматов, 2014–2016 йиллари Улуғбек Юсу-
пов, 2017–2019 йиллари Абдутолиб Ҳусаинов фаолият юритган. 2019
йилдан буён Шавкат Халилов туманда бош врач вазифасини сидқи-
дилдан бажариб келмоқда.

Туманда тиббиёт соҳаси ривожи асосан мустақиллик йиллари-
га тўғри келади. Бу даврда бир қатор қишлоқларда қишлоқ врачлик
пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди. Ту-
ман марказий шифохонаси замон талаблари асосида қайта қурилиб,
туғруқхона тўлиқ таъмирланди ҳамда 1 миллион 200 минг АҚШ
доллари қийматига эга жиҳозлар келтирилиб ўрнатилди.

Дорихона янгидан қурилди. Тез тиббий ёрдам бўлими ва кўп
тармоқли марказий поликлиника ташкил этилди. Сил касалликлари-

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН310 га қарши курашиш диспансери, болалар юқумли касалликлар шифо-
хонаси, болалар поликлиникаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги
кунда аҳолига 210 ўринли доимий стационар, шулардан 183 ўрин до-
имий стационар ўринлари, 17 та пуллик ўринлар ва 10 та стационар
ёнидаги кундузги ўрин, 13 та амбулатория поликлиника муассасала-
ри, жумладан туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси – ТКМП,
4 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 8 та қишлоқ врачлик пункти,
Давлат санитария эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бўлими,
хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси фаолият юритмоқда.
2020 йилда режали жарроҳлик ва шошилинч тиббий ёрдам бў-
лими биноларининг иситиш тизими қувурлари ҳамда иситиш қо-
зонлари таъмирланди. Шунингдек, туман маҳаллий бюджетидан
маблағ ажратилиб, терапия ва ТКМП биноларининг иситиш тизи-
мидаги яроқсиз ҳолга келган қозон янги қозонларга алмаштирилди.
2019–2020 йилларда амалга оширилган “Саломатлик-3” лойиҳаси

доирасида туман тиббиёт муассасаларига жами 500 миллион сўмга 311
яқин тиббий жиҳоз ва реактивлар келтирилган.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Бугунги кунда туман аҳолисига 123 нафар малакали врач ва 883
нафар ўрта тиббиёт ходими тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Нуроталик тиббиёт жонкуярларидан Усмон Юсупов ва Раҳ-
монқул Насимовлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган
соғлиқни сақлаш ходими” унвони, Муҳаббат Ҳамроева “Соғлом ав-
лод учун” ордени билан тақдирланган. Тумандан тиббиёт соҳасида
икки нафар профессор – Нусрат Эгамов ва Мамасоли Норбековлар
етишиб чиққан.

Бир сўз билан айтганда, ўтган қарийб 100 йиллик давр туман
тиббиётида туб бурилиш даври бўлди. Мазкур узоқ вақт давомида
кўплаб шифокорлар етишиб чиқди ва уларнинг фидойи меҳнати би-
лан янги-янги муассасалар қад кўтарди. Ана шу инсонларнинг ном-
лари Нурота тарихида ўчмас из бўлиб қолади.

312

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

313

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН314 “НУРЛИ НАВОЛАР” ХАЛҚАРО ФОЛЬКЛОР
ФЕСТИВАЛИ – ДУНЁ ЭЪТИБОРИДА

Муқаддас юртимиз кундан-кун гуллаб-яшнаб, ҳаётбахш
нурларга йўғрилиб бораётганлиги барчамизни бирдек
қувонтираяпти. Бугун юртимиз, ҳаётимиз нурли, эртан-
ги кунимиз – Истиқболимиз нурли, ҳатто, қалбларимиз ҳам нурли
орзу мақсадларга тўлиб турганлиги халқимизнинг юз-кўзида акс
этиб турибди. Ана шу нурафшонлик куй-қўшиқларимизга ҳам кўча-
япти.
Давлатимиз Раҳбарининг ҳудудларга ташрифи давомида бар-
ча соҳалар каби маданият ва санъат соҳасига ҳам алоҳида эътибор
қаратмоқда. Сўнгги йилларда халқ ижодиётининг нодир дурдонаси
бўлган фольклор қўшиқлар, фольклор-этнографик жамоаларининг
дастурлари энг сара асарлар билан бойитилиб, ҳудудларга хос ма-
росимлар, қадимий қўшиқлар ва рақслар уйғунлигида уларнинг
репертуарларига замонавий руҳ бахшида этилган ҳолда жуда катта
ижобий ишлар амалга оширилди.
Анъанавий тарзда ташкил этилаётган “Бойсун баҳори”, “Нурли
наволар” каби фестиваллар халқимизнинг қадим анъаналарини ду-
нёга танитмоқда, десак муболаға эмас.

Давлатимиз Раҳбарининг 2018 йил 2 март куни Навоий вилоя- 315
тига ташриф чоғида иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳала-
рига эътибор қаратилар экан, қадим анъана ва қадриятларимизни НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
ардоқлаш, айниқса, бугун башарият мулки сифатида эътироф этила-
ётган фольклоримизнинг муносиб тарғиботини таъминлаш вазифа-
лари ҳам белгиланган эди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазир-
лиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг таклифига биноан Ўз-
бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июнь
санасида “Нурли наволар” халқаро фольклор фестивалини 2018 йил-
дан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ташкил этиш, якуний босқич-
ни Нурота туманида ўтказиш тўғрисидаги қарори8 қабул қилинди.

Шунга кўра, 2018 йилнинг 30-31 май кунлари Нурота тумани ва
Навоий шаҳрида “Нурли наволар” халқаро фольклор фестивали ўтка-
зилди. Фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – қадимий
фольклор санъати билан ўтмиш маданий ёдгорликларимиз тарихи-
нинг ўзаро боғлиқлигини, узвийлиги ва улуғворлигини ҳамда улар-
ни буюк маънавиятимизнинг ҳақиқий сарчашмалари сифатида кенг
тарғиб қилиш, ёшларни аждодларимиздан мерос улкан маънавий

8 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.
uz (https://lex.uz/docs/3798503)

316 хазинадан баҳраманд этиш, уларда миллий ғурур, Ватанга садоқат
туйғуларини юксалтиришдан иборатлиги белгиланди.
Фестивалда минг-минглаб юртимиз меҳмонлари қаторида 10 та
хорижий мамлакат вакиллари ҳам қатнашди ва мазкур жараёнлар
дунё ОАВ орқали ҳам кенг ёритилди.
Фестивалда Қорақалпоғистон Республикасининг “Мейрас”, Ан-
дижон вилоятининг “Сайқал”, Бухоро вилоятининг “Қасри Орифон”,
Жиззах вилоятининг “Ойпари”, Наманган вилоятининг “Уйчи тонги”,
Навоий вилоятининг “Сардоба”, Самарқанд вилоятининг “Бешқар-
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН сак”, Сирдарё вилоятининг “Сайҳун йигитлари”, Сурхондарё вилоя-
тининг “Бойсун”, Тошкент вилоятининг “Қурама”, Тошкент шаҳри-
нинг “Дурдона”, Фарғона вилоятининг “Гулёр”, Хоразм вилоятининг
“Наврўз”, Қашқадарё вилоятининг “Ризвонгул” каби фольклор-этно-
график жамоалари тайёрлаган куй-қўшиқлар намойиш этилди.
Нуротада 2021 йилнинг баҳорида иккинчи маротаба мазкур фе-
стивални ташкил этиш белгиланган.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

317

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН ЧЕККА ҚИШЛОҚДАГИ
ЗАМОНАВИЙ ЗИЁ МАСКАНИ

Ё318 шларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, саньат,
жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот-тех-
нологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шаклланти-
риш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш бугунги кун тала-
би саналади.
Нурота туманининг чекка ҳудуди “Истиқлол” маҳалласидаги
Сойкечар қишлоғида қисқа вақт ичида ҳомийлик маблағлари ҳисо-
бидан умумий қиймати 550 миллион сўмни ташкил этувчи замона-
вий кутубхона барпо этилди.
Ушбу кутубхона  12 мингга яқин бадиий, илмий, публицистик
ҳамда соҳага оид турли хил адабиётлар билан бойитилган. Шунин-
гдек, маҳалла аҳолиси ва ёшларини китоб мутолаа қилишлари учун
кутубхонада шинам, ёруғ ўқув зали, интернетга уланган АКТ хона-
си ажратилганлиги китобхонларга янада кўпроқ қулайликлар ҳамда
имкониятлар яратилганлигининг исботидир.
Кутубхона – зиё маскани. Китоб билан ошно бўлиш эса маънави-
ят сарчашмасидир. Фарзандларимизнинг маънавиятли бўлишлари-
да китобнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлар экан-
миз, энг аввало, оилада ота-она ибрати билан китобхонлик мадани-
ятини юксалтиришимиз зарурияти туғилмоқда. Қишлоқда қурилган
замонавий кутубхона эса бунда қўл келади.

ОЛИС ҲУДУДЛАРДАГИ ЁШЛАР УЧУН ҲАМ 319
КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Айни пайтда туман ёшларининг умумий сони 16 минг
нафардан зиёдни ташкил этиб, уларни қўллаб-қувват-
лаш, улғайиб келаётган ёш авлодни илмга кенг жалб
қилиш ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, иқтидорли ёшларни
аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.
Навоий вилоятининг олис ҳудудларидан бири Темирқовуқ қи-
шлоғида ташкил этилган, 2020 йил якуни билан ўз фаолиятини бо-
шлаган “KARAKUL – EDUCATION” ўқув маркази бунга мисол бўлади.
Бу лойиҳадан мақсад, аввало чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган
ёшларни қўллаб-қувватлаш саналади.
Марказ директори Отамурод Хўжамқуловнинг таъкидлашича,
жами 750 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган ўқув маркази
математика, физика, кимё ва биология фанларига ихтисослашган бў-
либ, қарийб 120 нафар ўқувчи таҳсил олади.
Бу ерда етти нафар малакали ўқитувчи ёш авлодга ўз билимла-
рини бериб келмоқда. Энг эътиборлиси, уларнинг тўрт нафари Қо-
ракўл мактабида таҳсил олган.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН320 СПОРТДА ЭРИШИЛАЁТГАН ЮТУҚЛАР ЮКСАК
ФАХР ВА ИФТИХОР ДЕМАК

Спорт – нафақат мамлакат довруғини кўтаради, балки жа-
миятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда ҳам
муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, туманда спорт турларини
ривожлантириш, қишлоқларда янги спорт иншоотлари қуриш бора-
сида жадал ишлар амалга оширилмоқда. Шу вақтга қадар бу каби
жараёнлар давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилган бўлса,
эндиликда тадбиркорлар ҳам спорт иншоотлари қуришга иштиёқ
билдираётир.
Нурота туманида бугунги кунда спорт иншоотлари сони жами
227 тани ташкил этади. Жумладан халқ таълими тизимида 180 та,
ўрта махсус ва касб-ҳунар коллежларида 16 та, болалар-ўсмирлар
спорт мактабида 18 та ва бошқа турли ташкилотлар тасарруфида 13
та. Шундан 39 таси спорт заллари, 1 таси футбол стадиони, 186 таси
спорт майдончасини ташкил этади. 1 та усти ёпиқ турдаги сузиш ҳав-
заси (11х25 ўлчамдаги) ҳам туманнинг спортсевар ёшлари ихтиёрида.
Нурота туманида жисмоний тарбия фани ўқитувчилари сони
жами 201 нафар (31 нафари аёллар), улардан 146 нафари олий ҳамда

52 нафари ўрта-махсус маълумотга эга. Туманда 18-30 ёшлилар 321
21431 нафарни ташкил қилиб, шулардан 12139 нафари хотин-қиз-
лардир. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

1 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаби мавжуд бўлиб, жами 17 та
(футбол, волейбол, гандбол, баскетбол, стол тенниси, енгил атлетика,
кураш, дзю-до, Юнон-Рум кураши, белбоғли кураш, кикбоксинг, ба-
диий гимнастика, шахмат, бокс, таэквандо-ВТФ, УШУ ва сузиш) спорт
турлари бўйича 39 нафар мураббий болажонларга спорт сирларини
ўргатиб келмоқда.

Тумандаги жами жисмоний тарбия ва спорт секцияларида спорт
билан мунтазам шуғулланувчилар сони 6963 нафар, шундан қизлар
2614 нафарни ташкил этади. Жумладан умумтаълим мактабларида
спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сони 5577 нафардан ибо-
рат. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт билан мунтазам
шуғулланувчилар сони 1287 нафар.

Туман миқёсида 2019 йил давомида жами 152 та оммавий спорт
тадбирлари ўтказилиб, уларда 13224 нафар ёш спортчилар иштирок
этди. Вояга етмаганлар ўртасида 21 та спорт тадбирлари ўтказилди.
Асосий тадбирлар Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган
“Беш муҳим ташаббус” доирасида ўтказилди.

Туман спортчилари 2019 йил давомида жами 66 та, хусусан
27 та олтин, 28 та кумуш, 11 та бронза медалини қўлга киритган.
Вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларида жами 40 та медал қўл-
га киритилган бўлса, республика миқёсидаги спорт мусобақаларида
улар сони 6 тани ташкил этган. Халқаро спорт мусобақаларида эса
жами 19 та медал қўлга киритилган. Жаҳон миқёсидаги спорт мусо-
бақаларида жами 3 та медал – 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронзага
эришилган.

Бунга бир мисол қилиб айтадиган бўлсак, 2019 йилнинг 18–
20 март кунлари Навоий вилоятида “Жисмоний тарбия ва спорт
ишлари вазири кубоги” спорт мусобақаларининг вилоят босқичида
спортнинг шахмат тури бўйича Ҳикматилло Фармонов олтин ме-
далга эга бўлган. Шунингдек, мазкур йилнинг 14–17 март кунлари
Навоий шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган спортнинг “Белбоғли
кураш” тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида Элдор Асатов мутлақ
ғалабага эришган. 14–16 июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган
спортнинг “Белбоғли кураш” тури бўйича Ўзбекистон чемпионати-
да Шоҳруҳ Примов ҳам олтин медални қўлга киритган. Спортнинг
“Қўлжанги” тури бўйича республика турнирларида йил давомида
Шоҳсанам Эркинова 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига
сазовор бўлган.

“Беш муҳим ташаббус”нинг ик-
кинчи йўналиши – ёшларни жисм­ о­
ний чиниқтириш, уларнинг спорт со­
ҳасида қобилиятини намоён қил­ иш­
лари учун зарур шароитлар яратиш
мақсадида спортни оммал­ аш­тириш
борасида 2019–2020 йиллар давомида
300 га яқин спорт тадбирлари ўткази-
либ, унда 20224 нафар спортчи ёшлар
иштироки таъминланди.

Бундан кўриниб турибдики,
ту­ман ёшлари орасида “Дзю-до”,
“Қўлжанги”, “Белбоғли кураш”, “Му-
ай-тай” каби спорт турларида кўплаб
иқтидор эгалари етишиб чиқмоқда.
Халқаро ареналарда ҳам нуроталик
спортчилар юртимиз байроғини юк-
сакка кўтараётгани барча учун фахр
ва ғурур бағишлайди. Бу каби нати-
жалар эса туманда спорт соҳасидаги
322 эзгу саъй-ҳаракатлар самарасидир.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

https://judoinside.com/judoka/93311/Davlat_Bobonov/judo-photos 323

ТОКИО ЙЎЛЛАНМАСИГА ЭГА НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
ЧУЯЛИК СПОРТЧИ

Туманда профессионал ва оммавий
спортни ривожлантириш борасида
олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар
натижасида 2021 йил Токио шаҳри (Япония)да
бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига спорт-
нинг “Дзю-до” тури бўйича чуялик спортчи
Давлат Бобоновнинг йўлланмани қўлга ки-
ритгани Нурота тумани спорти тарихида энг
юқори кўрсаткич саналади.
Бобонов Давлат Ҳусниддин ўғли Чуя
қишлоғида 1997 йилда туғилган. Ота-онаси
– Ҳусниддин Бобонов ва Нурия Бобонова ои-
лада уч фарзандни вояга етказишган. Давлат
уларнинг тўнғичи саналади.
Д.Бобонов 7-синфгача Чуяда таҳсил олади. Шундан сўнг, Са-
марқанд шаҳар Олимпия захиралари коллежида таҳсил олган.
Коллежни тугатгач, 2017 йилда Самарқанд давлат университетига

имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинади. Ҳозирги кунда мазкур
университетнинг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факуль-
тети 4-босқич талабаси.

Д.Бобонов ёшлигидан “Дзю-до” спорт тури билан шуғулланиб
келади. У 2016 йилда Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида
олтин медаль соҳиби бўлган. Мазкур йилда шунингдек, Германия-
да бўлиб ўтган Европа чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган. 2017
йилда Озарбойжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган Ислом бирдамлик
ўйинларида 3-ўринга эришган.

2020 йилнинг 3–14 июль кунлари Италиянинг Неаполь шаҳри-
да талабалар ўртасида Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинлари бўлиб
ўтди. Спортнинг “Дзю-до” тури бўйича ёшлар ўртас­ ида Осиё чемпио-
ни Давлат Бобонов универсиада ўйинларида муваффақиятли ишти-
рок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади ва ғалаба билан қайтди.

Иқтидорли, ёш нуроталик спортчини келгусида бундан-да юк-
сак натижа ва ютуқлар кутиб турибди.

324

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

325

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН МУЗЕЙ –
ТАРИХНИНГ ЖОНЛИ

ИФОДАСИ

Нурота табиий-меъмо-
рий мажмуа музейи
кўп йиллик тарихга
эга маскан. Хусусан, 1982 йил ҳу-
кумат ташаббуси билан “Чашма”
мажмуаси таркибида “Жамоатчи-
лик музейи” ташкил топган. Му-
зейга ташриф буюрувчиларнинг
сони кундан-кунга кўпайиши на-
тижасида қадимги Нур тарихини
илмий-тадқиқот қилиш мақсади-
да “Жамоатчилик музейи” неги-
зида 1988 йил Ўзбекистон Мини-
326 стрлар Совети қарори билан “Ну-
рота ўлкашунослик музейи” таш-
кил этилди ва унга давлат музейи
мақоми берилди.
2003 йилда эса “Нурота таби-
ий-меъморий мажмуаси” музейи-
ни ташкил этилди ва расман фао-
лиятини бошлади.
Республика миқёсида ўзи-
га хос мавқега эга бўлган Нурота
табиий-меъморий мажмуа му-
зейи маҳаллий ва хорижий сай-
ёҳларнинг доимий йўналишига
айланди. Бу эса туманда туризм
соҳасининг ривожи учун алоҳида
аҳамият касб этади.
Музейда бугунги кунда
мингд­ ан зиёд экспонатлар сақлан-
моқда. Улар асосан XVI, XIX ва XX
асрларга оид. Музей бўйлаб мис,
сопол ва чўпдан ясалган қадимий

идишларни учратиш мумкин. Тарихнинг жонли ифода-
Чироқ, сандал ўрнида ишлатил- си бўлган музей бу ерга ташриф
ган манқалдон (олов ёқиб иси- буюрган кишини бефарқ қолдир-
тишга мўлжалланган), нуроталик майди, балки ўтмиш билан боғ-
оҳангарлар ясаган буюмлар, омоч лиқ билимларини бойитишга
тиши, қайчи, дарвоза занжирлари хизмат қилади.
ҳам кўргазмалардан ўрин олган.
327
Сув солиб ишлатилган че-
лак, мис патнис, мис коса, кан- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
дакорлик буюмлари, катта дав-
раларда ош дамлаш учун ишла-
тилган патлақозон, обгардон,
шамдон, чилим, офтобалар ҳам
сақланиб келинмоқда.

Нур қалъасидан топилган
ёғоч буюм қолдиғи, чиғаноқлар,
Чашмадан топилган буюмлар,
аёлл­ ар тиккан сўзаналар, ҳафранг
адрас, паранжилар, от ёлидан тай-
ёрланган чачвон, Хоразмдан кел-
тирилган эски чўгирма, темир­
чилар сандони, ерга кўмилиб,
музлаткич сифатида ишлатилган
одам бўйи келадиган хумдон,
эски пулларни ҳам томоша қи-
лиш мумкин. Шунингдек, нурота-
лик уламоларнинг тошбосма ки-
тоблари ҳам эътиборни тортади.

ДУНЁ РАССОМЛАРИ БИЛАН БЎЙЛАШАЁТГАН
НУРОТАЛИК МУСАВВИРЛАР

Навоий воҳасининг ўзига хос табиати: бепоён дашт, саҳро,
шу билан бирга кўллар, пурвиқор тоғлару адирлар – ҳар
қандай рассомни лол қолдирадиган даражада манзара
касб этади. Бу жозибанинг энг фусункор қисмини эса шубҳасиз, Ну-
ротанинг ўзига хос манзаралари ташкил этади.
Шу боис бўлса керак, Нурота тумани ҳудудидан кўплаб забар-
даст ва шу билан бирга ёш иқтидорли рассомлар етишиб чиқмоқда-
ки, уларнинг ижодий фаолияти эътибор ва таҳсинга лойиқ.
Нурота шаҳрида 1998 йилдаёқ Ўзбекистон Бадиий Академияси-
нинг Навоий вилояти тасвирий ва амалий санъат лицей-интернати
328 ташкил этилган эди. Лицейда фаолиятида илк устоз-мураббий – Р.И-
брагимов, Ф.Рустамов, Н.Қодиров, Г.Каримова, М.Эргашев, Г.Турсуно-
ва, М.Рўзиқулова, М.Умарова, З.Муҳаммедова, М.Рустамова, Г.Ёқу-

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

бовалар ёшларга рассомчилик сирларини қунт билан ўргатишди. 329
Ўша вақтлардаёқ лицей ўқувчилари Чехия, АҚШ, Туркия, Словакия,
Ҳиндистон мамлакатларида ўтказилган халқаро танловларда ғоли-
бликни қўлга киритди. Бугунги кунда мазкур таълим муассасаси их-
тисослаштирилган мактаб сифатида ёшларга мўйқаламда ишлашни
пухта ўргатмоқда.

Наим Қодиров 1954 йилда туғилган. 1978 йилда М.Олимов
номидаги Рассомчилик билим юрти (Душанбе)ни тамомлаган. 1991
йилда Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик ин-
ститутида ҳам таҳсил олган. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюш-
маси аъзоси. У ўзи туғилиб ўсган макон манзараларини энг юксак
маҳорат билан мўйқаламда ифодалаган забардаст рассомлардан.
“Нуротада оқшом”, “Нуротага йўл”, “Нурота. Арк”, “Кузги япроқлар”,
“Сентоб манзараси” каби картиналар муаллифи.

Аминжон Қодиров 1957 йилда туғилган. 1977 йилда М.Оли-
мов номидаги Рассомчилик билим юрти(Душанбе)ни, 1989 йилда
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини, 1995
йилда М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини та-
момлаган. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси. 2000–
2017 йилларда мазкур уюшманинг Навоий вилоятини бошқарган.
Нурота шаҳрида тасвирий ва амалий санъат лицей-интернати, шу-
нингдек Навоий шаҳрида санъат галлереясининг ташкил этилиши-
да алоҳида жонбозлик кўрсатган.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

330 Фурқат Бозоров 1986 йилда туғилган. 2004 йилда Нурота
шаҳридаги рассомчилик лицейини битириб, Камолиддин Беҳзод но-
мидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтида таҳсил олган.
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси. Унинг бир қатор
картиналари Нурота тумани табиати ва одамлар ҳаётига бағишлан-
ган. “Карвон”, “Дарвеш”, “Оқ фил”, “Висол”, “Оила” каби асарлар шу-
лар жумласидан.
Эркин Бозоров 1983 йилда туғилган. 2007 йилда Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтида таҳ-
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН сил олган. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси. Мўйқа-
лам соҳибининг кўплаб картиналари айнан ўзи туғилиб ўсган макон
– Нурота туманига бағишланган. “Алвон адрас”, “Тоғда куз”, “Манза-
ра”, “Баҳор” каби картиналарини бунга мисол қилиб келтириш мум-
кин.
Суҳроб Қодиров 1985 йилда туғилган. Нуроталик рассомлар
оиласи – Қодировлар сулоласи вакили. 2008 йилда Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтини та-
момлаган. Бугунги кунда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси
аъзоси. Айни пайтда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг
Навоий вилояти бўлими раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

331

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН332 ЧАНҚОВУЗНИНГ СЕҲРИГА
ОШНО ҚАЛБ

Алла товушига ҳамоҳанг бўлган чанқовузнинг сеҳрли ово-
зи дилларга хуш ёқади. Илгари дўмбира каби бу мусиқа
асбобини ҳам кўплаб хонадонларда учратиш мумкин
эди. Аммо, бугунги кунда чанқовуз чаладиган момоларимиз саноқ-
ли.
Асли қизилчалик, бугунги кунда Нурота шаҳри Эшони Судур
номли маҳалласида истиқомат қилаётган Қурбонгул момо Адизова
чаноқвузнинг сеҳрли мусиқасига ошно қалблардан.
Қурбонгул момо 7 нафар фарзанд ҳамда бир талай невара ва
эвараларни вояга етказган. Ҳаётининг ташвишли ва қувончли кун-
ларида ҳам чанқовузи ҳамиша унга ҳамроҳ. Момо кекса бўлишига
қарамай “чанқовуз чалиб беринг”, деган кишига албатта, авайлабги-
на қўйган неча йиллик “ҳамроҳи”ни қўлига олиб, куй чалиб беради.
Чаноқвузнинг оҳангида эса Нуротанинг кенг далалари, ўтмиши
ва бугунида рўй берган воқеалар вобаста бўлиб таралади...

“НУРОТА ТАНДИРИ” 333
НОЁБ ТАЪМИНИНГ СИРИ НИМАДА?
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Маълумки, хизмат кўрсатиш соҳасида умумий овқатла-
ниш нуқталари – ресторан ва ошхона юритишда бугунги
кунда рақобат муҳити тобора кучайиб бормоқда. Бу эса
янги-янги замонавий овқатланиш масканларининг пайдо бўлишига
олиб келмоқда.
Энг асосийси, ҳар бир ҳудудда мазкур соҳа ривожи бренд даража-
сидаги таомга ҳам боғлиқ. Яъни, қозоқча бешбармоқ, Қашқадарё тан-
дири, Жиззах сомсаси ёки Тошкент норинининг “довруғи”ни эшитган
киши борки, албатта бу таомлардан татиб кўришга интилади. Нурота-
га келган киши ҳам “Нурота тандири”дан баҳраманд бўлади.
Нурота шаҳрида бугунги кунда ҳудудга келувчи меҳмонлар
учун бир-биридан гўзал ва шинам ўнлаб ошхоналар сифатли хизмат
кўрсатмоқда. Бу соҳада энг биринчилардан бўлиб иш бошлаган киши
Эрмат Жўрақулов саналади.
Бугунги кунда “Шоди Файз Феруз” хусусий корхонасини бошқа-
раётган тадбиркорга тегишли ошхонада кунига ўртача 100 нафар
хўррандага хизмат кўрсатилмоқда. Бу ерга эса асосан “Нурота танди-
ри”дан тановвул қилиш учун келишади.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН334 15 йилдан буён шу соҳа-
да фаолият олиб бораётган
Э.Жўрақулов “Нурота танди-
ри”нинг юртимизнинг бошқа
ҳудудлардаги “тандир”ларидан
фарқини Нуротада асосан бу
таом вояга етмаган қўйлардан
тайёрланиши билан изоҳлади.
Ёш қўзининг гўшти эса таби-
ийки ширин ва юмшоқ бўлади.
Албатта, бу ҳаммаси эмас.
Нуротанинг гўзал табиати, ши-
фобахш гиёҳлари, зилол сувла-
ридан тўйинган барра гўшти-
дан, қолаверса, кўнгли очиқ
ошпазларининг меҳр қўри би-
лан тайёрланган “Нурота тан-
дири” мазасининг қиёси йўқ.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

335



Нурота туманидаги Сентоб қишлоғига “Туризм қишлоғи”
мақоми берилди. Бу ерга ҳар йили Франция, Бельгия, Германия каби
мамлакатлардан юзлаб туристлар ташриф буюради.

Село Сентоб Нуратинского района получило статус «Тури-
стической деревни». Ежегодно сюда приезжают сотни туристов из
Франции, Бельгии и Германии.

The village of Sentob of the Nurata region received the status of a
«Tourist Village». Hundreds of tourists from France, Belgium and Germany
come here every year.

СЕНТОБ – ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ
МАФТУНКОР ҚИШЛОҚ

Маълумки, юртимизда 2020 йилдан бошлаб энг кўҳна
аҳоли яшаш пунктларига “Туризм маҳалласи”, “Ту-
ризм қишлоғи” ва “Туризм овули” мақомини бериш
амалиётга жорий этилди. Бу омил ҳудудларнинг туризм салоҳия-
тини янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, улар-

338

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

ни бу ернинг маданий мероси ва диққатга сазовор объектлари билан
кенг таништириш имкониятини яратади. Шундан келиб чиқиб, Ха-
тирчи туманидаги “Сангижумон” ҳамда Нурота туманидаги Сентоб
қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди.

Дарҳақиқат, Сентоб – мўъжизакор қишлоқ. “Сентобсой” маҳал-
ласининг “Баланди Умар” ҳудудидаги қоятошларга ишланган V–VI
асрларга оид битик ва петроглифлар, тоғ тепасида жойлашган кўҳ-
на қўрғон қолдиқлари (2-3 гектар майдонни эгаллаган), ХI–ХVIII
асрларга оид тошга ўйилган ёзувлар ҳамда қишлоқнинг энг юқори
нуқтасидаги Фозилмон кўли манзаралари кишини лол қолдиради.
Қишлоқ ўртасида жойлашган “Акко” булоғининг шифобахш суви эса
кўплаб касалликларга даво.

Бундай имкониятдан оқилона фойдаланиш, янги иш ўринла-
ри ташкил этиш мақсадида сентоблик Шодибой Бобоев 2010 йил-
да “Сентоб-Шахи-Мустафо” хусусий корхонаси фаолиятини йўлга
қўйган эди. Замон талабларига тўла жавоб берадиган меҳмонхона,
миллий қадрият ва анъаналарни ўзида мужассам этган “Сентобсой”
сойи бўйидаги дам олиш маскани бир кунда 40 нафаргача меҳмонни
қабул қилиш имкониятига эга.

339

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН340

– Мавсум пайтида ҳар ойда Франция, Бельгия, Германия каби
мамлакатлардан 60–70 нафаргача меҳмон келади. Тоза ҳаво, мине-
ралларга бой зилол сув сайёҳларни доимо ўзига мафтун этиб кел-
ган. Хорижлик меҳмонларнинг кўпчилиги мазмунли ҳордиқ учун
ҳар йили шу манзилни танлаётганлиги туфайли айримлари билан
таниш бўлиб қолганмиз. Улар Ўзбекистонга йўли тушди дегунча шу
ерга келишни режалаштиришади, – дейди Шодибой Бобоев.

“Сентоб” қишлоғидаги аҳолининг турмуш тарзи, ҳудуднинг
хушманзара табиати ва ўзига хос иқлими мени ҳайратга солди. Шу-
нингдек, неча асрлик тарихни ўзида мужассам этган Нурота кориз-
лари ҳам барчамизда катта таассурот қолдирди. Бу муҳим аҳамиятга
эга объектлар ўзбек халқининг нақадар бой тарихи, маданияти ва қа-
дриятлари борлигидан далолат беради”, – деган эди Ўзбекистоннинг
Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Элизабет Эбботсон 2019
йилда мазкур ҳудудга ташрифи чоғида.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

341

342

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

343

ФОЗИЛМОН КЎЛИ –
ОНА ТАБИАТ МЎЪЖИЗАСИ

Нурота табиати ўзига хос. Тоғлар, сойлар, бепоён адир-
лар, кўллар – табиатнинг энг нодир “санъат намунала-
ри”нинг барчаси бу ҳудудда жамулжам. Шулардан бири
Фозилмон кўли. Бу кўлни “Сентобкўл”, деб ҳам аташади. Тоғлар ора-
сида жойлашган мазкур табиат инъоми денгиз сатҳидан 1644 метр
баландликда.

344

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

345

Суви чучук. Кўлнинг узунлиги 300 метр, эни эса 50 метрни таш-
кил этади. Чуқурлиги 1,5 метргача боради. Ушбу кўл фақатгина булоқ
ҳамда мавсумий ёмғир ва қор сувлари билан тўлади. Кўлнинг фло-
ра-фауна олами хилмахил бўлиб, ҳаёт тарзи ёввойилашган от, кулранг
ғоз, юмронқозиқ, кўл бақаси ҳамда ширмоҳи балиқлардан иборат. Ай-
нан ширмоғи балиқларнинг ҳам бу ерда борлиги, ер остидаги чашма
сувлари ҳам Фозилмоннинг сув манбаи эканлигини кўрсатади. Саба-
би, Нурота “Чашма”сида учрайдиган ширмоҳи балиқларнинг бу ерга
келиб қолиши тасодиф эмас. Шунингдек, шу атрофдан учиб ўтувчи
қушлар учун мазкур кенг майдон қишлашга жуда қулай. Шу боис,
қиш ойларида бу ерда турли ёввойи қушларни ҳам учратиш мумкин.

Қиш-қировли кунларда кўл юзаси қалин муз билан қопланади.
Баҳор келиши билан ўт-ўланлар униб чиқиб, атрофни ям-яшил ги-

346

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

лам қоплайди, гўё. Сув ўтлари ўсиб чиқиб, кўлнинг зумрад жозибаси
яна ўзгача қиёфа касб этади. Ёзнинг иссиқ кунларида эса кўлнинг
сув сатҳи бироз пасаяди.

Фозилмон кўлига Сентобсой орқали фақатгина пиёда ёки эшак-
ка (отнинг юриши қийин) миниб бориш мумкин, холос. Эрталаб йўл-
га чиққан киши тушгача етиб бора олади. Яна шунча йўл босиб ортга
қайтиш мумкин. Бу дегани, Фозилмонни кўриш учун камида бир кун
керак. Сентобликларнинг айтишича, Фозилмон кўлига қадар қирқта
тоғ ва қирқта жарликдан ўтиш керак.

Албатта, йўл машаққати оғир. Аммо, табиатнинг мўъжизасини
кўриб, асл гўзалликдан баҳра олсангиз вужудингизни эгаллаган чар-
чоқ сизни бир зумда тарк этади. Қай бир фаслда борманг, Фозилмон
сизни ўзгача бир шукуҳ, гўзаллик, сирлилик билан қарши олади.

347

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН





АЙДАРКЎЛ –
САҲРО МАРВАРИДИ

Маълумки, мамлакатимиз ҳудудидаги дашт ва чўллар, ос-
монўпар тоғлар, зилол сувли шарқироқ сойлару жўшқин
дарёлар бор таровати билан баҳру дилингизни очади.
Буларнинг бари сахий табиат эҳсони бўлиб, шукронамизга сабаб бў­
лади.
Нуротанинг Оқтоғи чўққисидан қараганда кўм-кўк гилам бў-
либ поёнсиз сарҳадларгача ястаниб ётган Айдаркўл она табиатимиз
бизга тортиқ этган ана шундай инъомлардан бири! Айдаркўлнинг
пайдо бўлиш тарихи жуда қизиқ: гап шундаки, ўтган асрнинг ўртала-
рига қадар кўл ўрнида намлик ери бўлмаган қуруқ ер ҳосил бўлган.
Баҳорда эса бу ерда Тузкон кўли ҳосил бўлиб, кунлар исиши билан
буғланиб кетарди. Шу вақтда сув сатҳини назорат қилувчи шлюзли
Чордара ГЭСи қурилган. ГЭСга сув Сирдарёдан келиб тушган, бироқ

350

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН


Click to View FlipBook Version