НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
101
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН НУРОТА БЕКЛИГИ
БУХОРО АМИРЛИГИ ДАВРИДА
Нурота тоғлари қадимги Суғд ва Бухоро воҳаси ҳудудини
Қизилқум қум бўронларидан девор каби тўсиб турган.
Узоқ ўтмишда Зарафшон водийсига фақат Илонўтти да-
раси (Жиззахдан жануброқда) ва Нур қўрғони орқали ўтиш мумкин
бўлган. Жиззах шаҳри ва Нур қалъаси муҳим пунктлар сифатида му-
дофаа деворлари билан ўраб олинган.95
Нурота тоғларидан 15-20 км. шимолда унга параллел тарзда қа-
димги дашт йўли ўтиб, у Бухорони Нурота орқали Жанубий Қозоғи-
стон, Еттисув вилоятлари билан боғлайди. Ўтмишда Чордарадан сал
нарида Сирдарёда кечув бўлган. Ундан йўл ғарб томонга чўл орқали
102 ўтади. Йўлнинг тахминан ҳар 30 км. да мустаҳкам работ ва қудуқ
бўлган. Ушбу работларнинг харобалари XX асрнинг ўрталарига қадар
сақланган. Нурота Бухоро, ҳозирда Навоий вилоятининг шимолида-
ги чекка шаҳар, ундан шимол ва шимолий-шарққа то Сирдарёнинг
этакларигача Қизилқум чўли ва қумлари ястаниб ётади. XX асрнинг
бошларига қадар Нурота чўли билан чегарадаги савдо-ҳунарман-
дчилик шаҳар-қалъаси бўлиб, унда Бухоро амири тайинлаган бек
яшаган.
Россия империясининг Бухоро амирлиги билан 1868 йилги
шартномасига кўра Нурота тоғларидан шимолдаги ҳудудлар русла-
рга ўтади. Жиззах уезди бошлиғининг маълумотига қараганда Боғ-
донота волостининг барча қишлоқларида 1300 та турар жойлар мав-
жуд бўлган. 96
Шунингдек, амирлик ҳудудида ўзбеклар билан биргаликда то-
жиклар, туркманлар, ҳиндлар, эронийлар, яҳудийлар, лўлилар,
афғонлар, қорақалпоқлар, қозоқлар ва қалмиқлар ҳам истиқомат қил-
ганлар. Бухоро амирлигида истиқомат қилган баъзи халқлар, жумла-
95 Т. У. Салимовнинг дала ёзувлари. 1991 йил.
96 . ЦТА респ. Узб. И. 1. оп 22, д 15, 1869–1873 гг. Рапорт начальника Сырдаринской
области об осмотре Западной части Джизакского уезда и населения Кызылкума и
переписка по вопросу об устройства киргизов (казахов) на общих с прочих населением
верованиям, Ростарт от янв. 1874 г.
1753 йилга қадар Нурота Бухоро хонлиги, ундан кейин манғи- 103
тийлар ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлиги тасарруфида бўлган
ва амирликнинг Нурота беклиги ҳисобланган. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
До 1753 года Нурата находилась под властью Бухарского хан-
ства, а затем во время правления Мангитов под властью Бухарского
эмирата считалась Нуратинским бекством.
Until 1753, Nurata was ruled by the Bukhara Khanate, and then
during the rule of the Mangitids, the Bukhara Emirate, and was considered
a principality of the Nurata Emirate.
дан ҳиндлар ва яҳудийлар ижтимоий қатлам сифатида тўла ҳуқуқга
эга эмас эдилар ва улар алоҳида мавзеларда яшаганлар. Амирликда
ўтроқ аҳолидан ташқари тоғ олди вадашт ҳудудларда кўчманчи ва
ярим кўчманчи аҳоли ҳам яшаган.
Ҳозирги пайтда олиб борилган тарихий-археологик тадқиқотлар
ҳамда геологик изланишлар натижаларининг кўрсатишича, Ўзбеки-
стон ҳудудидаги чақмоқтош олинадиган асосий конлар Қизилқум
жанубида, Нурота тоғларининг шимолий қисмидаги Чақмоқтепа
маконида Қорақалпоғистондаги Олтин тоғда ва бошқа жойларда уч-
райди. Хусусан, XII аср манбаларида Самарқанддаги Чўпон ота тепа-
лигидан чақмоқтош олиниши хусусида, шунингдек XIX аср манба-
ларида Самарқанд жанубидаги Зарафшон тоғларида чақмоқтошнинг
махсус тури мавжудлиги ҳақида маълумот берилган. Бу маълумот-
лар Ўзбекистондаги ва қўшни ҳудудлардаги чақмоқтош конларининг
кўпчилигидан то яқин даврларгача фойдаланиб келинганлигини
кўрсатади. Масалан, Нурота тоғидаги Чақмоқтепадан олинадиган
юқори сифатли чақмоқтош маҳаллий аҳолини ва қўшни ҳудудларни,
хусусан Бухоро шаҳрини XIX асрда ҳам яъни бу ерда гугурт пайдо
бўлгунга қадар чақмоқтош билан таъминлаб тургани маълум. Юқо-
рида айтиб ўтилган чақмоқтош конлари билан Ўрта Осиёдаги қа-
димги маконларнинг географик жойлашуви бу ҳудуддаги тош даври
алоқа йўллари тизимини яққол кўрсатиб беради. 97
97 Мавлонов Ў., Маҳкамова Д. Маданий алоқалар ва савдо йўллар. – Т.: Академия,
2004. – Б 44.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНБухоро амирлигининг қуйи Зарафшон воҳасини шарқий чега-
раси тоғ этакларидаги боғ-роғлар, токзор қишлоқлар ташкил этса,
ғарбий қисми асосан Қизилқумга туташ бўлиб, у ерда ярим ўтроқ
деҳқон ва чорвадорлар яшаган.
Баъзи амлокликлар ҳудудидаги ерлар сув талаб майдонлар бў-
либ қолиб, энг серёғин йилларда ҳам қурғоқчилик жуда сезиларли
даражада кечган. Мабодо бир йили яхши ёмғир бўлиб қолса, кейин
икки, ҳатто уч йиллаб қурғоқчилик содир бўлган. Оқибатда касодга
учраган деҳқонлар сув нисбатан кўпроқ бериладиган Миёнқол ҳуду-
дига бориб мардикорчилик қилишга мажбур бўлишган.
Нур қисматда ҳар неки мушкулот тортсада, азизу мукаррамлик
даражасини сақлаб қола олган. Турон замин тақдирига ҳар бир давр
ва замонда мардона шерик бўлган. Унинг тарихий манбаларда қалъа,
қишлоқ ва шаҳарак сифатида тилга олиниши ҳарбий аҳамиятли чўл
бандаргоҳи вазифасини ўтаб, Бухоронинг дарвозаси бўлиб келганига
далолатдир. Шунинг учун “Нури Бухоро”, деб эъзозланган ва манба-
ларда шарафланган.
1753 йилга қадар Нурота Бухоро хонлиги, ундан кейин манғи-
тийлар ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлиги тасарруфида бўлган
ва амирликнинг Нурота беклиги ҳисобланган. Сарҳадни бек идора
104 этган. 1920 йилда амирлик тугатилгач, Бухоро халқ Республикаси
ташкил топади ва 1924–1925 йиллардаги ҳудудий чегараланишлар-
дан сўнг Нурота вилояти, деб юритилади. 1925 йил 25 январда уезд
мақомини олади. 1925 йилнинг 23 мартида Қўшработ, Жўш уездла-
ри таркибига қўшилиб, Нурота уезди номи билан Бухоро Республи-
касининг Зарафшон вилояти таркибига киритилади. Вилоят маркази
дастлаб Кармана шаҳри бўлиб, сўнгра Каттақўрғон шаҳрига кўчирил-
ган. 1926 йилнинг 29 сентябрида (ушбу сана расман Нурота тумани
ташкил этилган кун ҳисобланади) Зарафшон округи тузилиб, Нурота
уезди маркази Нурота қишлоғи бўлган ва округлар қисқартирилгач,
Нурота 1930 йил 17 августдан эътиборан Самарқанд вилояти (обла-
сти) Нурота тумани (райони) бўлиб шаклланган. 1982 йилда Навоий
вилояти ташкил топгач, шу вилоят таркибига қўшилган. 1988 йилда
Навоий вилояти тугатилиб, яна Самарқад вилоятига қараган. 1992
йил март ойида Навоий вилояти қайта ташкил этилгач, унинг тасар-
руфига ўтказилган.
Ғозғон қўрғони ҳамда Деҳибаланд қишлоқларидаги Ҳазрат Али
ва фарзандларига нисбат берилган рамзий қабрли зиёратгоҳлар ҳам
шу даврларда пайдо бўлган бўлса ажаб эмас. Ғозгондаги машҳур
мармарий Шоҳимардон (Ҳазрат Алининг рамзий қабри) обидаси
15–16 асрларда оддий масжид ва қабрдан иборат бўлган. Амир Аб-
дулаҳадхон ибн Музаффархон замонасида (1885–1910 йиллар) қай- 105
та барпо этилган. Бу иш бошида амирнинг суюкли хотини – Амир
Олимхоннинг онаси турган. Моҳир тоштарош Абдураҳим Муҳандис НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
бошчилигида усталар 120 та мармар тахтага Қуръони каримдан оят-
лар ва ҳадисларни ўйиб ёзишган. Ҳозирда уларнинг 81 таси сақланиб
қолган.
Муҳаммад Раҳимхондан токи Амир Олимхонгача бўлган давр
164 йилни ташкил этади. Бу муддатда манғитийлар сайидзодаларга
доимий эҳтиромда бўлиб келди, уларга мурид тутиниб, ихлосларида
собит бўлдилар.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНXX АСРДА НУРОТА ТУМАНИ ҲУДУДИДА ЮЗ
106 БЕРГАН ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ
ЖАРАЁНЛАР
Ўзбекистонда ўтган аср бошидан туб ижтимоий-иқтисодий
қайта қуришлар натижасида деҳқонлар ҳаётида муҳим ўз-
гаришлар рўй берди.
1910-1911 йилларда очарчилик давом этиб, одамлар аввал
Нурота, Хатирчи, кейинроқ Самарқанднинг Каттақўрғон, Пайариқ,
Иштихон, Нарпай, Зиёвуддин томонларда (юқорида таъкидлагани-
миздек, Миёнқол ҳудудлари) омон қолган туялари билан деҳқон-
ларнинг юкларини ташиб ёхуд турли юмушларни бажариб тирик-
чилик қилишган. Кексаларнинг хотирлашича, Харқона, Коми Миғ,
Янгиқўрғон ҳамда Чўли ва Туркистон амлокликларининг ижтимоий
ҳаётида муҳим тадбир ҳисобланган баҳор фаслида йилда бир маро-
таба Амирнинг келиши билан халқ сайиллари ташкил этилган.
Халқ сайиллари Янгиқўрғон қишлоғидаги Тошқўрғон майдони-
да бўлиб ўтган. Бу сайилда Коми Миғ, Янгиқўрғон, Харқона, Хоним,
Қасаба амлокликлари қишлоқларининг аҳолиси қатнашиб айниқса,
савдо-сотиқ авж олган. Манғитлар сулоласи даврида амлокликлар
аҳолиси амирликнинг бошқа аҳолиси қаторида оғир турмуш шарои-
тини ўз бошидан ўтказган.
Бухоро аҳолисининг аксарият қисми камбағал ҳолда яъни ти- 107
рикчиликни ҳам зўрға ўтказа оладиган даражада ҳаёт кечирган.
Шунга яраша турар жойлар ҳам оддий, лойдан қурилган. Деразалар- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
га камдан-кам ҳолларда шиша ўрнатилган. Тахта ёки қоғоз билан қо-
планган. Шунинг учун хоналар қоронғу бўлган. Аҳоли ёритиш воси-
таси сифатида асосан қора чироқдан фойдаланган98.
Мисол учун ҳозирги Самарқанд вилояти Нарпай туманида Кўк
ота қишлоғида жойлашган, ХVIII асрда қурилган масжид кейинги
даврларда ҳам бир неча бор қайта қурилиб, таъмирланган. “1905–
1906 йиллар давомида эса масжид ва мақбара Янгиқўрғон қишлоғи-
дан бўлган уста Абдулла томонидан ўзгача дид билан сайқалланиб
таъмирланган”99. Айниқса, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида чорвачилик
Нурота каштачилиги билан қадимдан машҳур бўлган.
20-йиллар ўрталарида қишлоқ аҳолиси ижтимоий тузилиши бу
ерда ер масаласи ҳал бўлмаганлиги учун инқилобгача бўлган ҳолат-
дан жуда кам фарқ қиларди. Нурота тумани халқ таълимида Касаба
уюшмаси раиси вазифасида ишловчи Қаҳҳор Раҳмонов отасининг
хотираларини ўз эсдаликларида қуйидагича келтиради: “Бизнинг
ерларга сув кам бўлганлиги учун экин экилмасди. Ҳаттоки, бир илож
98 Ражабов Р., Файзиева Ф. XIX асрнинг охири – XX аср бошлари Бухоро воҳаси
аҳолисининг ижтимоий турмуш тарзи. // Тарих фани методологияси ва тарих
таълимининг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. Навоий, 2019 йил. – Б. 85
99 Алловидинов М. Тўтиё истаб -T.: Янги аср авлоди. – Б. 19
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНқилиб экилган ерларнинг ўзига ҳам сув етишмаган. Шу тариқа тур-
муш одамларни мардикорчилик қилишга мажбур қилган. Мардикор-
чилик қиладиган жой эса, Миёнқол бўлган. Миёнқолда ҳам шаро-
ит оғир бўлиб, қўлидан келган, уруғлик топган деҳқон эрта баҳорда
қандай қилиб бўлса ҳам далага дон сепишга киришади. Икки ҳўки-
зи билан чиққан деҳқон бой деҳқон ҳисобланган. Битта ҳўкизининг
ёнига сигирини қўшиб далага чиққан деҳқонлар ҳам кўп бўлган. Ҳат-
то ҳўкизининг ёнига эшагини қўшиб қўш ҳайдаганлар ҳам бўлган.
Моли йўқ деҳқон ҳеч бўлмаса, эшак билан қўш қўшиб бўлса ҳам дон
сочарди. Бу пайтларда буйинсалик деган иш усули ҳам учраб турган.
Бунда биттадан ҳўкизи борлар бирга ишлашади. Бир кун биттаси-
нинг, иккинчи кун навбатдагисининг ерини ҳайдаб, икки хонадон
учун экин экишган. Бир эшаклилар ҳам шу усулдан фойдаланишган.
Шу тариқа биз буғдой пишган пайтдан то охирги хирмон кўтарил-
гунча Миёнқолда ўроқчилик қилардик. Мардикорчилик ортидан то-
пган иш ҳақимизни ҳамроҳларимиз билан галма-гал кўтариб келган
пайтларимиз ҳам бўлган. У вақтларда от, улов жуда кам бўлган. Биз у
томонларга ишлаш учун пиёда борардик. Топганимизни ҳам пиёда
орқалаб келардик”100.
Совет ҳукумати Туркистонда бир қадар мустаҳкамланиб олгач,
108 Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини бутунлай тугатиш пайига туш-
ди. 1920 йил 29 август куни Чоржуйда гўё “Бухоро меҳнаткашлари
қўзғолон кўтаришади”. Уларнинг “ёрдам сўраб қилган илтимосла-
рига” жавобан Туркфронт қўмондони М. Фрунзе буйруғига кўра 70
мингдан иборат бўлган қизил армия амирлик ҳудудига бостириб кир-
ди. Замонавий қурол-яроғлар билан қуролланган катта қўшин орқа-
ли амирлик пойтахти Бухоро шаҳри ваҳшиёна бомбардимон қили-
ниб, амирлик ҳокимияти ағдариб ташланди. 1920 йил, сентябрь ой-
ида Бухоро шаҳри қизил аскарлар томонидан аёвсиз таланди. Амир
хазинаси М. Фрунзенинг топшириғи билан Москвага жўнатилди.
1920 йил 14 сентябрда бўлган Халқ Нозирлар Шўроси, Муваққат
Бутунбухоро инқилобий қўмитаси, Бухоро Коммунистик партияси
Марказий Комитетининг умумий йиғилишида Бутун Бухоро Инқи-
лобий Қўмитаси тузилиб, унга раис этиб Абдулқодир Муҳитдинов
ҳамда Файзулла Хўжаев бошчилигида республика ҳукумати сифати-
да Халқ Нозирлар Шўроси шаклланди101. 1920 йил 6-8 октябрь кунла-
ри амирнинг ёзги саройи – Ситораи Моҳи Хосада чақирилган Бутун-
100 З. Тоғайевнинг дала ёзувлари. Нуроталик К. Раҳмоновнинг ҳикояларидан.
101 Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар) К. 1. Ўзбекистон 1917–1939 йилларда/
масъул муҳаррирлар Р. Абдуллаев, М. Раҳимов, Қ. Ражабов. – Т.: Ўзбекистон НМИУ,
2019, -Б. 135
109
бухоро халқ вакилларининг I-қурултойида Бухоро Халқ Совет Респу- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
бликаси тузилганлиги тантанали равишда эълон қилинди.
Шу қатори Бухоро Халқ Нозирлар Советининг 1920 йили 14 сен-
тябрдаги қарори билан Кармана ҳудудий Кенгаши тузилди. Шу вақт-
ларда Кармана таркибида бўлган Нурато тумани ҳудуди ҳам Бухоро
Халқ Совет Республикаси таркибига киритилади. Бухоро Халқ Совети
Республикаси бир неча туманларни ўз ичига олган 4 округдан ташкил
топади. Ана шулардан бири Зарафшон округини таркибига Бухоро,
Зиёвуддин, Қоракўл, Кармана, Нурота, Хатирчи каби собиқ бекликлар
кирган. Зарафшон округи Бухоро, Кармана, Нурота вилоятларидан
ташкил этилган бўлиб, 2202 қишлоқни бирлаштирган эди. Кармана
вилояти Зиёвуддин, Хатирчи, Кармана туманларидан иборат бўлган.
Бу вақтда Кармана тумани таркибига эса, Султонобод, Қалқонота,
Янгиқўрғон, Конимех кентлари кирган102. Советлар ўз мафкурасини
шакллантириш мақсадида Кармана, Конимех, Навбаҳор ҳудудларида
ҳам янги ячейкалар тузиб, аҳолининг батрак, мардикор, ерсиз, кам
ерли камбағал қисми аъзоликка қабул қилишади. Инқилобий қўмита
амир қўшинини тарқатиб, ишчи-деҳқон армиясини тузиш тўғриси-
да декрет қабул қилади. Мусулмонларнинг пиёда ва отлиқ полкла-
102 Ҳайитова О., Қурбонов Х. Кармана тарихи. – Т.: Машҳур-пресс, 2018 йил. – Б. 101.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНри асосида қизил армия тузилади. Бухоро Халқ Совети Республикаси
МИҚ ва Нозирлар Совети Бухоро қизил армиясига аскарлар олиш
юзасидан декрет қабул қилиниб, ҳозирда Марказий давлат архивида
45-рақам остида сақланаётган ҳужжатда ёзилишича, Кармана вило-
яти Кармана туманига қарашли Султонобод, Қалқонота, Янгиқўрғон,
Конимех, Зиёвуддин кентларидан 1901–1903 йилларда туғилган
фуқароларни аскарликка олиш юзасидан қарор қабул қилган103.
Амир Олимхон Бухорони ташлаб кетганидан сўнг кўплаб йи-
рик амалдорлар амирлик тузумини қайта ўрнатиш ва ўз ўринлари
ҳамда мол-мулкларини сақлаб қолиш учун ҳарбий куч, қурол-яроғ,
от-улов, озиқ-овқат захирасини тўплаш пайига тушади. Аммо совет
қўшинлари Кармананинг барча ҳудудлари қатори Коми Миғ, Харқо-
на, Янгиқўрғон, Туркистон амлокликларида янги тузумни ўрнатиш
учун катта миқдордаги ҳарбий кучлари етиб келганида исён бошлаш
ҳаракатида турган кучлар бирика олмай, узоқ чўл ва тоғлардаги қи-
шлоқларга кетиб яширинишга мажбур бўлишади. Амир Бухорони
тарк этганидан сўнг бу ерлар Мулла Абдуқаҳҳор ихтиёрида қолиб,
у дастлабки ишини Нурота уезди инқилобий қўмитасини ағдариб
ташлаб, большевикларга қарши ўзига таянч ҳудуд яратмоқчи эди.
Мулла Абдуқаҳҳор бошлаётган катта мақсадини амалга оширишда
110 халққа таяниб иш кўриш учун аввало, бир катта тўй воситасида улар-
ни бир жойга жам қилади. Тўйнинг учинчи куни, кўпкарини қизи-
ган чоғида замонавий артеллерия билан қуролланган қизил аскар-
лар тинч аҳолини пулемётдан ўқ узиб қирғин уюштиради. Тўсатдан
қилинган ҳужумдан эсанкираб қолган Мулла Абдуқаҳҳор ва унинг
йигитлари жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилсада, замо-
навий артеллерия қуролларига бас кела олмай чекинишга мажбур
бўлди. Шу тариқа Кармана вилоятида, хусусан ҳозирги Навбаҳор ту-
мани ҳудудида совет ҳокимиятини мустаҳкамлашга доир ижтимо-
ий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги барча чора-тадбирлар
амалга оширилди. Советлар бу йўлда тўсқинлик қилган кишиларга
шафқатсиз муносабатда бўлиб, мавжуд тузумга қарши чиққанларни
аёвсиз равишда отиб ташлашди.
103 Ҳайитова О., Қурбонов Х. Кармана тарихи. – Т.: Машҳур-пресс, 2018 йил. – Б. 101.
Бухорода амир ҳокимияти ағдариб ташланган дастлабки вақт- 111
лардаёқ амирликнинг Марказий ва Шарқий қисмлари қаторида Ғар-
бий Бухорода ва Нуротада ҳам қизил армияга қарши истиқлолчи- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
лик ҳаракати бошланди. Бунга Мулла Абдуқаҳҳор бошчилик қилиб,
қисқа давр мобайнида у Нурота уезди боршқарувини назоратига
ҳам олади.
С самого начала свержения эмира в Бухаре движение за неза-
висимость против Красной армии началось в Западной Бухаре и
Нурате, а также в центральной и восточной частях эмирата. Ее
возглавил мулла Абдукаххор, который вскоре взял под контроль ад-
министрацию Нуратинского района.
From the very beginning of the overthrow of the emir in Bukhara,
the movement for independence against the Red Army began in Western
Bukhara and Nurata, as well as in the central and eastern parts of the
emirate. It was headed by Mullah Abdukahkhor, who soon took control of
the administration of the Nurata region.
ИСТИҚЛОЛЧИЛИК ҲАРАКАТИ
ДАВРИДА НУРОТА
Бухорода амир ҳокимияти ағдариб ташланган дастлабки
вақтлардаёқ амирликнинг Марказий ва Шарқий қисмла-
ри қаторида Ғарбий Бухорода ва Нуротада ҳам қизил ар-
миянинг босқинчилик сиёсати ва советларнинг мустабид тузумига
қарши истиқлолчилик ҳаракати бошланди. Мамлакат шаҳар ва ту-
манларининг асосий нуқталарида большевиклар ўз сиёсий тузумла-
рини ўрнатиш мақсадида қизил аскарларнинг гарнизонларини жой-
лаштириб, жиддий ҳаракатларни олиб боришди. Тарих фанлари док-
тори, профессор Қ.Ражабовнинг таъкидлашича, большевиклар одам-
ларнинг мол-мулкини талаш, тинч аҳолини ўлдириш, инқилобий ўз-
гаришларни амалга ошириш, маҳаллий халқнинг миллий ва диний
қадриятларини оёқ ости қилиш билан шуғулландилар. Босқинчи
шўроларнинг бундай зўравонлиги озодлик ҳаракатининг кенгайиб,
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНоммавий тус олишига олиб келди. Ҳаракатда туб жой аҳолининг де-
ярли барча қатламлари хусусан заминдорлар, диний уламолар, сав-
догарлар айниқса, деҳқонлар ва ҳунармандлар фаол қатнашдилар. Бу
ҳолат босқинчиларга нисбатан нафрат ва қаҳр-ғазаб қанчалик кучли
бўлганлигини, муросасиз жангларга шайланган истиқлолчилар дои-
раси кўламининг нақадар кенг, ўткир ва шиддатли эканлигидан дало-
лат беради. Бироқ мустабид совет тузуми даврида бу ҳаракат асоссиз
равишда “босмачилик”, деб талқин қилинди. “Босмачилик”104 деган
ном Туркистонда совет ҳокимияти даврида берилган расмий ном бў-
либ, аслида халқ ўртасида “босмачи”, деб ҳарбий бирликка алоқаси
бўлмаган жиноятчи унсурлар, ўғри ва безорилар тушунилган бўлса-
да, совет ҳокимиятининг тарғибот машинаси ушбу сўзни моҳиятан
нотўғри талқин қилиб, аввал вақтли матбуотда, сўнгра расмий ҳуж-
жатларда “босмачи” ва “босмачилик ҳаракати” ибораларини озодлик
учун, юрт мустақиллиги учун курашаётган фидойиларга нисбатан
атайлаб ишлатди.
Бу иборалар миллий-озодлик ҳаракатининг моҳиятини сох-
талаштириш, аждодларимизнинг совет режими ва большевиклар
ҳукмронлиги ҳамда қизил армиянинг босқинчилик сиёсатига қар-
ши олиб борган курашларини ниқоблаш учун буюк давлат шови-
112 нистлари томонидан ўйлаб топилган ҳамда “бандитлик” ва “қароқ-
чилик”, деган сўзлар билан асоссиз равишда бир қаторга қўйилган.
Амир ҳокимияти ағдарилганидан сўнг Бухоронинг ғарбий қисмида
ҳам совет тузумига нисбатан қаттиқ қаршилик кўрсатилди. Турк та-
рихчиси Али Бодомчи ўзининг “1917–1934 йиллар Туркистон мил-
лий истиқлол ҳаракати ва Анвар пошо” номли 1975 йил Истанбул-
да нашр этилган асарининг биринчи жилдида “1920–1922 йиллар
миллий озодлик ҳаракатида Ўратепа, Ургут, Каттақўрғон, Иштихон,
Боботоғ, Хатирчи, Кармана, Нурота қўрбошилари шуҳрат қозонди-
лар”, деб маълумот беради105. Бу ҳаракатлар кўлами Бухоро, Кармана
(Навбаҳор, Конимех туманлари)106 ва Нурота вилоятлари доирасида
бўлиб, истиқлолчиларга Мулла Абдуқаҳҳор бошчилик қилган. Бу ви-
лоятлардаги ҳар бир туманда, йирик қишлоқ ва кентларда қизил ар-
мияга қарши курашувчи ҳарбий дасталар тузилиб, уларга маҳаллий
104 Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар) К. 1. Ўзбекистон 1917–1939 йилларда
/ масъул муҳаррирлар Р. Абдуллаев, М. Раҳимов, Қ. Ражабов. – Т.: Ўзбекистон НМИУ,
2019, -Б. 180
105 Али Бодомчи. 1917–1934 йиллар Туркистон миллий истиқлол ҳаракати ва
Анвар подшо. – Истанбул. 1975 йил, 1-жилд, -Б. 447
106 Бу вақтда ҳозирги Кармана, Конимех, Навбаҳор туманлари Кармана
вилоятининг асосий қисмини ташкил этган. Шу нуқтаи назардан бу туманлар тарихи
муштарак ҳолда ёритилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
қўрбоши ва сардорлар бошчилик қилишган. Бундай ҳарбий дасталар 113
Ғарбий Бухорода 50 дан ортиқ бўлиб, уларнинг сафида 10000 нафар-
дан кўп йигитлар бўлган. 1921 йил охирида қарийб бутун Ғарбий Бу- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
хоро ҳудуди Мулла Абдуқаҳҳор қўрбошининг тасарруфида бўлган107.
Бухоро босқинидан сўнг амир томонидан 1920 йил кузида Мул-
ла Абдуқаҳҳор қўл остидаги 20 та қўрбоши бошчилигидаги 1500
аскарнинг Олий бош қўмондони этиб тайинланган. Унинг раҳбар-
лигида Бухоро Кармана, Конимех, Нурота атрофларидаги қўрбоши
гуруҳлари ўзаро бирлаштирилган. Мулла Абдуқаҳҳорнинг Бухоро
ва Кармана вилоятларида қизил армияга қарши кураши алоҳида
диққатга сазовордир108. Мулла Абдуқаҳҳор билан бир қаторда Метан
Полвон, Наим Полвон, Шукур Хўжа, Жўра Амин, Хайит Амин, Остон
Қоровулбеги109 (Остонча), Ўрмон Полвон (Нуротадан), Саид Мансур
(Хатирчидаги Пармидон атрофидан), Мурод Мешкоб, Азимхўжа,
Ҳамро Полвон, Тош Мурдашуй, Хушвақт (Нуроталик бўлиб, эл ора-
сида Хушбоқ пучуқ лақаби билан аталган), Абдурасул афанди (Ну-
107 Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар) К. 1. Ўзбекистон 1917–1939 йилларда/
масъул муҳаррирлар Р. Абдуллаев, М. Раҳимов, Қ. Ражабов. – Т.: Ўзбекистон НМИУ,
2019, -Б. 186
108 Абдимўминов О. Қуйи Зарафшон воҳаси миллий истиқлолчилик ҳарак а
тининг ўзига хос хусусиятлари. Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. Навоий, 2009 йил. – Б. 14
109 Қоровулбеги – капитан. Қодиров И., Ширинова Ф. Сўнгги сулола тақдири. – Т.:
Муҳаррир, 2009, – Б. 29
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНБухоро босқинидан сўнг амир томонидан 1920 йил кузида Мул-
ла Абдуқаҳҳор қўл остидаги 20 та қўрбоши бошчилигидаги 1500
аскарнинг Олий бош қўмондони этиб тайинланган. Унинг раҳбар-
лигида Бухоро Кармана, Конимех, Нурота атрофларидаги қўрбоши
гуруҳлари ўзаро бирлаштирилган.
Осенью 1920 года после вторжения в Бухару эмир назначил
муллу Абдукаххора верховным главнокомандующим 1500 войск под
командованием 20 корбоши. Под его руководством группы Корбоши
вокруг Бухары Кармана, Конимекс и Нурата были объединены.
In the fall of 1920, after the invasion of Bukhara, the emir appointed
Mullah Abdukahkhor as the supreme commander of 1,500 troops under the
command of 20 corboshi. Under his leadership, the Korboshi groups around
Bukhara Karman, Konimeks and Nurata were united.
114
ротадан), Оға Гулбек (Нуротадан), Азим Юзбоши (Нуротадан), Ёдгор
Хўжа (Нуротадан), Исфар Ҳожи (Карманадан), Абдулла Бобоёр (Кар-
манадан), Рўзи Мерган (Карманадан), Қурбон Назар (Карманадан),
Тўхтамурод Қўрбоши (Хатирчидан), Сирож Хўжа (Нуротадан), Ноди-
ра қиз (Карманадан), Қорача Мерган (Хатирчидан) каби сардорлар
мардонавор жанг олиб боришган110. Метан Полвон ва Наим Полвон
Мулла Абдуқаҳҳорнинг туғишган укалари бўлиб, душманга нисба-
тан шафқатсизликлари билан ном чиқарган эдилар. Улар асосан
Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Ромитон туманлари ва Нуротада
оралиғида фаол ҳаракат қилишган111. Бухорода ҳам Туркистон Респу-
бликаси каби большевикча андоза асосида совет тузумининг ташкил
қилинишидан, янги ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатидан
норози бўлган, мол-мулкидан ажраган ўртаҳол кишилар, деҳқонлар
ва ҳунармандлар қўрбоши йигитларининг асосини ташкил қиларди.
Бухоро ва Кармана вилоятидаги истиқлолчилар 1921 йил куз фасли-
дан бошлаб, ўз ҳаракатларини фаоллаштира бошлади.
110 Кармана тумани давлат архиви. 26-фонд, 1-рўйхат, 7-иш
111 Ўзбекистоннинг янги тарихи. К. 2. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги
даврида //Тузувчил ар: М. Жўраев, Р. Нуруллин, С. Камолов ва бошқ; Таҳрир ҳайъати: А.
Азизхўжаев (раис) ва бошқ,. /. – Т.: “Шарқ”, 2000. – Б. 258
Мулла Абдуқаҳҳор ва Жаббор қўрбоши қўмондонлигидаги ис- 115
тиқлолчиларнинг 2000 кишилик армияси 1921 йил кузида Карма-
на шаҳрига ҳужум уюштиради. Ҳарбий дасталарга бу жангда Ҳайит НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Амин, Ўрмон Полвон, Исмоил Тўқсабо112, Дониёлбек каби қўрбоши-
лар бошчилик қилади. Кармана шаҳрини эгаллангач, уларнинг сафи
қисқа муддат ичида бир неча марта кўпайди113. Бухородаги қуролли
кураш иштирокчилари асосан ўзбеклар ва тожиклар, шунингдек, тур-
кман, қозоқ ва қорақалпоқлардан иборат бўлган114. Бу ўсиш табиий
суратда Кармана атрофидаги қишлоқларнинг жумладан, ҳозирги На-
вбаҳор, Конимех туманлари ҳудудининг эрксевар аҳолиси ҳисобидан
юзага келган. Архив ҳужжатларида таъкидланишича, Кармана, Нуро-
та, Конимех ва Хатирчидаги истиқлолчилик кучлари етакчиси сифа-
тида Мулла Абдуқаҳҳор, Ҳожи Латиф Девонбеги, Ўрмон Полвон, Ме-
тан полвонлар туришган. Бухоронинг сўнгги амири Саййид Олимхон
ўзининг “Бухоро халқининг ҳасрати тарихи” номли китобида ёзиши-
ча, Мулла Абдуқаҳҳор Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент, Нурота вило-
ятида ўз ҳокимиятини ўрнатади. Ўша пайтлар Кармана шаҳри қўрғо-
ни девор билан ўралган бўлиб, “қизил истилочилар” асосан қўрғон
марказидаги қароргоҳ – Аркда жойлашган. Қамал бир ҳафта давом эт-
ган. Ичкарида қолган руслар ташқи дунёдан узиб қўйилган. Бу орада
истиқлолчилар Кармана атрофидаги қишлоқлардан босқинчиларни
қувиб, Тавоис, Қалқонота, Хатирчи томонларга қараб ўз кучларини
йўналтирганлар. Қамалда қолган советлар улар билан хуфёна ишла-
ётган Ҳожи Ғулом исмли кишини кечаси аёллар кийимида яшринча
Кармананинг жанубий Қарши дарвозаси орқали қочирган. Ҳожи Ғу-
лом Кармана темир йўл станциясига келиб, у ердаги телефон орқа-
ли Каттақўрғонга қамал ҳақида хабар берган. Советлар Самарқанд ва
Каттақўрғонда тўпланган катта куч билан махсус бронепоездда бо-
стириб келишиб, Карманани замбаракдан ўққа тутишган115.
Душман кўп сонли, яхши қуролланган эди. Ана шундай тенгсиз
жанги олишувлар оқибатида истиқлолчи кучлар бепоён Қизилқум
саҳроси бағрига чекинишга мажбур бўлган. Мулла Абдуқаҳҳор ва
бошқа қўрбошилар бошчилигидаги минглаб йигитлар Тикайқудуқ,
Муллақудуқ, Оёқоғитма ва Қарақота томонларни макон тутган. Улар-
112 Қодиров И., Ширинова Ф. Тўқсабо – полковник. Сўнгги сулола тақдири. – Т.:
Муҳаррир, 2009, – Б. 29
113Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш. – T.: Маънавият,
2012 йил. – Б. 81.
114 Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар) К. 1. Ўзбекистон 1917–1939 йилларда/
масъул муҳаррирлар Р. Абдуллаев, М. Раҳимов, Қ. Ражабов. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ,
2019, -Б. 186
115 Халилов Ш. Карманаю пирга бой. – Т.: “Янги китоб”, 2018 йил. – Б. 121–122.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНдан Ҳайит Амин ва Ўрмон полвон раҳбарлигидаги йигитлар Тикай-
қудуқ ва Муллақудуқда қўним топган эди116. Эндиликда Мулла Аб-
дуқаҳҳор ўз ҳарбий ҳаракатларини Кармана, Конимех туманларида
фаоллаштиради ва бу ҳудуд қишлоқлари, шунингдек, Нурота, Хатирчи
томонларда жойлашиб олган истиқлолчилар дасталарига қарши қи-
зил аскарлар қанчалик қаттиқ кураш олиб бормасин, советлар Ғарбий
Бухоро истиқлолчиларининг асосий қароргоҳи Нурота вилоятида
анча пайтгача бирорта ҳарбий ютуққа эриша олмади. Бунинг асосий
сабаби маҳаллий аҳолининг совет тузуми моҳиятини англаб етган-
лиги, тупроғига бостириб кирган душман зулмига қарши исёни эди.
Мулла Абдуқаҳҳор лашкарлари Ғиждувондан қизил аскарлар-
ни ҳайдаб чиқариб, Нурота ва Кармана томон юриш бошладилар ва
Ғарбий Бухорода совет ҳокимиятини тугатишга муваффақ бўлдилар.
Бундай оғир вазиятдан чиқиш учун советлар Москва ва Тошкентдан
қўшимча ҳарбий кучларни чақирадилар. 1922 йил декабрдан то 1924
йил куз ойларига қадар Мулла Абдуқаҳҳор бош бўлган қўшинлар
билан қизил аскарлар ўртасида қаттиқ ва шиддатли жанглар борди.
Ҳар иккала томондан ҳам кўплаб қурбонлар берилди. Кексаларни
хотирлашича, қишлоқларда оқсоқол бошчилигида хонадонлар сони
аниқланиб, истиқлолчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш, хо-
116 надонлардан бир кишини истиқлолчилар сафига юбориш, аёллар
эса истиқлолчи ака-укалари учун овқат тайёрлаш (ҳар 15 кунда ал-
маштирилган)ни зиммаларига олишган. Кўп вақтларда оқсоқоллар
қўрбошилар бошчилигидаги миллий озодлик ҳаракати курашчила-
рини қишлоқларида меҳмон қилишган.
Хусусан, Вафоқул Ҳамраевнинг хотирлашича, Нурота йўлидаги
Қорақарға довонида истиқлолчилик ҳаракатининг катта гуруҳлари
бўлиб, уларга Бешработ амини тузган рўйхат бўйича ҳар бир оила
овқат пишириб, бир тандир нон, патир, ширинликларга қўшиб отла-
ри учун беда ва арпа ҳам етказиб туришган117. Қўрбоши йигитлари
қишлоқ оралаб ўтиб кетганида аёллар қўлларига супургини олиб,
қизил аскарлар ортидан бормаслиги учун йигитлар118нинг от изла-
рини супуриб ташлашган. Аҳоли қизил аскарлардан қаттиқ нафрат-
ланган ва қўрққан. Сабаби озодлик ҳаракати иштирокчилари келган
қишлоқлар аҳолиси қизил аскарлар томонидан қаттиқ азобларга со-
линган, ҳукуматга қарши борганликда айбланиб отиб ташлаш ҳолла-
116 Ражабов Қ., Ражабов Д. Ҳамро Полвон. - Т.: “Абу матбуот-консалт”, 2011 й. – Б. 18
117 Жонибек Мустафоевнинг Бешработ қишлоғида яшаган Вафоқул Ҳамроев
билан суҳбатидан, 2008 йил.
118 Қўрбошилар бошчилигидаги озодлик ҳаракати иштирокчилари йигитлар, деб
аталган.
ри тез-тез юз берган119. ХХ асрнинг биринчи ярми ҳозирги Навбаҳор, 117
Конимех туманлари ҳудуди учун алғов-далғовли давр бўлди. Бу
даврда ўрганилаётган ҳудуд ғарбий Бухородаги Бухоро туманлари НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
ва истиқлолчиларининг асосий қароргоҳи Нурота вилояти ўртаси-
да жойлашгани учун аҳоли ниҳоятда азоб чекади. Ҳозирги Конимех,
Навбаҳор туманлари ҳудудида истиқлолчилар билан жанглар яна
олти ой давом этиб вазият озгина юмшайди. Аммо кўп ўтмай Мул-
ла Абдуқаҳҳор ва Жаббор қўрбоши бошчилигидаги курашчилар яна
Нуротадан Усенқудуқгача, ундан Бухоро туманларигача бўлган ҳу-
дудларни ўз назоратларига олишади. Бу пайтда Мулла Абдуқаҳҳор-
нинг асосий қароргоҳи Нуротада жойлашган бўлиб, бу ердан у атроф
туманларга ўз вакилларини жўнатиб, йўл-йўриқлар кўрсатиб турган.
Мулла Абдуқаҳҳорнинг асосий қароргоҳи Нуротада жойлашган бўл-
сада, асосий жанглар бепоён Қизилқум чўллари, аниқроғи бевосита
Конимех воҳаси ҳудудлари орқали уюштирилган.
1922 йили қизил аскарлар катта миқдордаги ҳарбий куч тўпла-
гач, фақат Кармана шаҳри атрофидаги истиқлолчилар қўшинини
енгишди. РСФСРнинг Бухоро Халқ Совет Республикасидаги ваколат-
ли вакили И. Кожевниковнинг 1922 йил 12 майдаги хатида шун-
дай сўзлар келтирилади: “Карманадан ўн чақирим ғарбда Арабхона
119 Жонибек Мустафоевнинг Анорбоқи қишлоғида яшовчи 90 ёшли Офтоб
Ҳамроева билан суҳбатидан, 2019 йил декабрь.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНқишлоғида Ф. Хўжаев билан А. Соколов жиддий хавфга учради – уч
юз отлиқ чамаси “босмачилар тўдаси” ҳужум қилиб қолди. Босмачи-
ларнинг ҳужумини қайтариш учун юборилган взводлар икки марта
ҳужум қилди, уч марта қарши атакага дуч келди. Фақат отряддаги
барча кучлар ташланиши ва ёппасига атакага ўтилишигина босмачи-
ларни қочишга мажбур қилди”120.
Кўриниб турибдики, совет тарғиботчилари ўзларининг сиёсати-
ни хаспўшлаб, халқ ичидан чиққан, бутун бошли уч юз отлиқдан ибо-
рат истиқлолчиларни “босмачилар тўдаси”, дея таъриф берган, Ватан
озодлиги учун қайта-қайта жангга кираётган истиқлолчиларни за-
монавий артеллерия билан қуролланган махсус қўшин ёрдамидаги-
на чекинишга мажбур қилинган воқеликни бугун куннинг зийрак
ўқувчиси унинг ортидаги шафқатсиз ҳунрезлик, қонхўрликни сезиб
турганиини пайқаш қийин эмас. Бу кунларни гувоҳи бўлган Аҳмад
Шариповнинг хотирлашича, 1922 йил майида Мулла Абдуқаҳҳор қў-
шинларини чекинишга мажбур қилганидан сўнг Арабхона қишлоғи
қизил аскарлар томонидан илма тешик қилиб текширилган. Қизил
аскарлар одамларнинг том бошига йиғиб қўйган беда ғарамлари
орасига қиличларини суқиб, яширинган одам бор-йўқлиги қаттиқ
текшириб “Нет босмачи?”, деб сўроқлаб, тинч аҳолини сиқувга олган.
118 Бу вақтда қишлоқлар бир неча бор қўлдан-қўлга ўтиб турган пайт-
лар бўлиб, қишлоқни Мулла Абдуқаҳҳор навкарлари олса, “Замон-за-
мони Олимхон” десалар, қизил қўшинлар олса, “Нет босмачи?”, деб
сўрар, ҳовлиларга бостириб кириб ҳамма ерни тинтиб кўрар, арзигу-
лик нарса бўлса, талончилик қилиб олиб кетишган121.
Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғи ҳудудлари Мулла Абдуқаҳҳор
измида қолган. Миллий озодлик ҳаракатлари ҳудудларда фақат шон-
ли ва бир текисда кечмаган. Бу вақтда Нурота инқилобий қўмитаси
раиси Т. Арсланбаев Бухорога ёрдам сўраб бориб, Бухоро, Кармана,
Каттақўрғондан ажратилган қизил аскарлар ёрдамида Нурота уездида
маълум вақт осойишталик ўрнатди. 1923 йил июль ойида қўрбоши-
ларнинг катта қурултойи Карманадаги масжиди жомеда ўтказилган.
Қурултойда Кармана атрофидаги даста бошлиқлари қатнашиб, ягона
қарорга келишган, яъни, умумий душманга қарши аёвсиз кураш олиб
бориш, керак бўлса, Ватан озодлиги учун жон бериши лозимлиги ай-
тилган. Шундан сўнг 1923 йилда Мулло Абдуқаҳҳор бошчилигидаги
қўрбошилар ўз ҳаракатларини бутун Бухоро воҳасида фаоллаштир-
ганлар. Кармана вилояти ҳам анча вақт истиқлолчилар тасарруфида
120 Эшонов О. Файзулла Хўжаев. – Т.: “Ўзбекистон”, 1973 й. – Б. 49-50
121 Жонибек Мустафоевнинг Арабхона қишлоғида яшовчи Ҳазрат Аҳмедов,
Шуҳрат Аҳмедовлар билан суҳбатидан олинган, 2020 йил июнь.
бўлган122. 1923 йили Мулла Абдуқаҳҳор 300 кишидан иборат қўшини 119
билан Ғозғон, Ўразжанни қизил аскарлардан тозалаб, Қизилқудуққа
юзланади. Ундан сўнг Қолшиқтоғга етганида қизил аскарларнинг кат- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
та миқдордаги қўшини томонидан қуршовга олинади. Ноилож қол-
ган Мулла Абдуқаҳҳор Ўразжон орқали чекинишга мажбур бўлади123.
Юқоридаги фикрлардан маълум бўладики, Зарафшон дарёсининг ўнг
қирғоғи яъни, ҳозирги Конимех, Навбаҳор туманлари сўнгра, Нурота
ҳудуди узоқ вақт советлар ҳукуматига бўйсунмаган, уларга қарши аёв-
сиз жанглар олиб борган, мана шу жойлардан истиқлолчилар ҳарбий,
иқтисодий куч олиб Бухоро музофоти томон ҳужумлар уюштирил-
ган. Қизил аскарлар совет ҳукумати томонидан қурол-аслаҳа, ўқ-дори,
озиқ-овқат, кийим-кечак – ҳамма нарса билан таъминланган. Озод-
лик ҳаракати вакилларига амир Олимхондан ҳар доим ҳам ёрдам бе-
рилмаган. Шундай бўлса-да, ватанпарвар бойлар, қўли очиқ деҳқон ва
косиблар қўлларидан келганича кўмак бериб, отларга ем-ҳашак, йи-
гитларга озиқ-овқат етказиб, қўллаб-қувватлашган.
Қишлоқ ёки овулларга келиб жойлашган истиқлолчиларнинг
бошлиғи бўлган қурбоши, оқсоқолнинг уйида, қолган йигитлар хона-
донларнинг ҳар бирига 10–15 кишидан бўлиб қўноқ қилинар эди124.
Конимехлик Шариб Умирбоевнинг хотирлашича, оналари 15 кун
122 Халилов Ш. Карманаю пирга бой. – Т.: “Янги китоб”, 2018 йил. – Б. 123
123 Нарбай Тағайұлы Қожахмет немереси. Кенимех және мениң кейіпкерлерім.
Жетінши кітап, ШымкенТ.: 2019 ж,-Б. 31
124 Ражабов Қ., Ражабов Д. Ҳамро Полвон. – Т.: “Абу матбуот-консалт”, 2011 й. – Б. 15
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНқўрбошилар дастаси нонини ёпиб беришга масъул бўлган экан125.
Ўлкашунос Норбой Хожаҳметовнинг оналаридан эшитиб эслашича,
Қоровултепадаги уйимизга Мулла Абдуқаҳҳор 27 навкари билан ке-
либ, меҳмон бўлди. Уларга мол сўйиб, турли тансиқ овқатлар қилиб
бердик126. Шу омиллар таъсирида қизил аскарлар Нурота, Конимех
ва Навбаҳор тумани ҳудудига (Қорақарға довони) келадиган йўлда
Мулла Абдулқаҳҳор бошчилигидаги истиқлолчиларга жиддий зарба
беришади. Бу мағлубиятдан сўнг улар Қизилқум ичикарисига чеки-
нади. Шундай бўлса-да жанг ҳаракатлари тўхтаб қолган эмас.
Истиқлолчилик ҳаракати 1924 йилга келиб ўзининг авж палла-
сига етиб боради. Бу пайтда ғарбий Бухорода мужоҳидларнинг фаол-
лиги кузатилади. Кармана атрофларида советларга қарши бўлаётган
озодлик курашида эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам мардона-
вор кураш олиб боришган. Чунончи, карманалик Нодира исмли аёл
қўрбоши ўзининг чавандозлиги ва ҳарбий жангдаги маҳорати билан
ном қозонган. Унинг икки акасини қизиллар ҳалок этганидан сўнг,
уларга қарши отланиб, Кармана ва унинг атрофларидаги қишлоқлар-
да кураш олиб борган.
Мулла Абдуқаҳҳор ва унинг ўринбосари Аъзам Хўжа аҳолига қа-
рата мурожаатнома чиқариб, чақириқ ёшидаги кишиларни Бухоро
120 қизил армияси сафларига кирмасликка, аксинча, истиқлолчилар қа-
торида туриб, босқинчиларга қарши курашга даъват этишган. Нати-
жада турли сабаблар билан тарк этган йигитлар яна қайтадан келиб,
ўз дасталарига қўшила бошлайди. Ҳаттоки, қизил армиянинг эска-
дрон командири Шаталов бир гуруҳ аскарлар ва анчагина қурол-яроғ
билан истиқлолчилар сафига қўшилади127. Бу ҳолдан қаттиқ ташвиш-
га тушган шўролар барча имкониятларини ишга солиб, катта миқ-
дорда ҳарбий куч билан 1924 йилнинг ёзи ва кузида қизғин жанглар
олиб боради. Натижада 17 қўрбоши ва 250 йигит асирга олинади.
Мулла Абдуқаҳҳор советлар билан тўрт йиллик истиқлол учун жан-
глар олиб борди128.
1924 йил сентябрда Мулла Абдуқаҳҳор Қизилқумнинг Ўразжон,
деб аталган қишлоғига яқин Қуруқсой чангалзорларида бўлган қат-
125 Жонибек Мустафоевнинг Шўркўл қишлоғида яшовчи Ш. Умирбоев билан
суҳбатдан олинган, 2019 йил октябрь.
126 Нарбай Тағайұлы Қожахмет немереси. Кенимех және мениң кейіпкерлерім.
Жетінши кітап, ШымкенТ.: 2019 ж,-Б. 31–32
127 Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш. – Т.:
Маънавият, 2012 йил. – Б. 125.
128 Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар) К. 1. Ўзбекистон 1917–1939 йилларда/
масъул муҳаррирлар Р. Абдуллаев, М. Раҳимов, Қ. Ражабов. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ,
2019, -Б. 206
тиқ жангда яраланади. Ислом жангчиларидан 140 киши бу жангда 121
нобуд бўлди. Абдуқаҳҳорнинг укаси Метан Полвон оғир яраланган
қўрбошини жанг майдонидан олиб чиқади ва Азизобод қишлоғи- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
да бошпана топадилар. Аммо қизиллар уни таъқиб қилиб қатл эт-
дилар. Жасоратли ва мард ватанпарвар Мулла Абдуқаҳҳорнинг
жасади унинг ўзи туғилиб ўсган Ғиждувонга яқин қишлоғи Саит-
кентга дафн этилди129. Қизил аскарлар маҳаллий халқдан қаттиқ ўч
олдилар. Айниқса, Ғамхўр (Ғиждувон билан Конимех оралиғида),
Ғишти, Ванғозе ҳудудларида даҳшатли қирғинлар қилинди. Мулла
Абдуқаҳҳор қаторида Юқори қишлоғидан Саноқул қўрбоши, Наврў-
зали, Тегирмонбошидан Очил Аҳмад, Айрнончи қишлоғидан Мирза
Шойим, арабсаройлик Салимбек, Қалқонотадан Эргаш Мерган, Мо-
зорқишлоқлик Исо Рўзи каби халқ озодлиги ҳаракати йўлбошчилари
ўша даврда Карманада таниқли бўлганлар130. Совет ҳукумати ўлкада
ҳокимиятини тўлиқ ўрната олмагач, истиқлолчилик ҳаракатини тур-
ли хил йўллар билан буғишга ҳаракат қилди.
Чунончи, 1924 йили “босмачиларнинг айбини кечириш” бўй-
ича ҳукумат қарори чиқди. Натижада омманинг аксар қисми боль-
шевиклар найрангига алданиб таслим бўлиши оқибатида қўрбоши
дасталарининг сўнгги намоёндалари бўлган, айни вақтда Жўш қи-
шлоғидаги Хушвақт қўрбошининг уйида яширинган Нурота беги
Искандарбек, Урганжибек, Сирож Ҳожи, Улан, Есиркап қўрбошилар
қизил аскарлар қўлига тушиб таслим бўлишга мажбур бўлади. Шу-
нингдек, Т. Арсланбаев бошчилигидаги советлар Нурота ва Ғозғон
яқинидан Собир Полвон, Абдураҳмон Хўжаларни, Хатирчи яқини-
даги тоғлар орасидан Бобоёр, Амонтош қўрбошиларни, жами ис-
тиқлолчилик ҳаракатини бошқарган 18 кишини қўлга олиб отишга
ҳукм этади131. Ўлкашунос Шуҳрат Халиловнинг таъкидлашича, Кар-
мананинг ҳозирги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жойлаш-
ган жойда, Кўҳнақўрғон маҳалласининг Зарафшон дарёси соҳилига
яқин ерида ва Нарпайнинг собиқ иккинчи бўлими ҳудудларида озод-
лик курашчиларини оммавий қатл этиладиган жойлар бўлган. Отув-
лар ҳар душанба ва пайшанба кунлари бўлиб ўтган. Н. Бурҳоновнинг
хотирлашича, 1921 йили Қалқонотадан олиб келинган 20 нафар ки-
шини босмачилар тўдаси, деб судсиз, сўроқсиз отиб ташлашган132.
129 Абдимўминов О. Қуйи Зарафшон воҳаси миллий истиқлолчилик
ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари. Магистр академик даражасини олиш учун
ёзилган диссертация. Навоий, 2009 йил. –Б. 15
130 Халилов Ш. Карманаю пирга бой. – Т.: Янги китоб, 2018 йил. – Б. 127
131 Нарбай Тағайұлы Қожахмет немереси. Кенимех және мениң кейіпкерлерім.
Жетінши кітап, ШымкенТ.: 2019 ж,-Б. 35
132 Халилов Ш. Карманаю пирга бой. – Т.: Янги китоб, 2018 йил. – Б. 127–128
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНШундай қилиб 1924 йил охирларида Бухоро ва Кармана вило-
ятларидаги истиқлолчиларнинг асосий кучлари тор-мор этилди.
Бухоро амирлиги ўрнида ташкил топган Бухоро республикасида ис-
тиқлолчилар қизил армия қисмларига қарши қарийб беш йил даво-
мида шиддатли жангларни олиб боришди. “Бу курашда, – дея таъ-
кидлайди профессор Қ. Ражабов, бухороликлар фақат ўз кучлари ва
имкониятларига суяниб, жаҳондаги энг қудратли ҳарбий давлатнинг
тиш-тирноғигача қуролланган армиясига қарши тура олди”. 1926
йилдан бошлаб Бухоро воҳасида қизил аскарларга қарши жанглар
давом этса-да, курашнинг шиддати ва кўлами анча пасайган.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, амирлик тузуми ағдарилгач,
минтақада бўшлиқ пайдо бўлиб, сиёсий вазиятни на янги ўрнатила-
ётган совет ҳокимияти ва на истиқлолчилик ҳаракати тўлиқ равишда
ўз қўлларига ола олмади. Бундай вазиятдан баъзи бир ғаразли киши-
лар фойдаланишга ҳаракат қилишган. Ана шундай алғов-далғов пай-
тдан фойдаланиб, халқни талаётган, уйини тунаб кетаётган каззоблар
кўпайиб қолди. Баъзи жойларда одамлар кечаси юришга ҳам қўрқиб
қолган. Юртни ёв босиб, ота-боболари ерини топтаб, мол-мулкига эга-
лик қилиб ётган бир пайтда унга қарши курашиш ўрнига халқни та-
лаб жабр қиладиган йўлтўсару ўғрилар пайдо бўлди133.
122 Чунончи, 85 ёшли Маҳкам Худойбердиеванинг оталари Худой-
берди Очиловдан эшитиб хотирлашича, Конимех районида қўшни
ҳудудлардан келиб босқинчилик тўдаларини тузиб, жойларда талон-
чилик ва ўғрилик ишлари билан шуғулланиб, улар айбни истиқлол-
чиларга ағдариб, гўё ишни “босмачилар амалга оширди” қабилида
иш тутишган. ХХ асрнинг биринчи ярмида Конимех райони ҳудуди-
да ана шундай ғаразли 12 кишидан иборат тўда мавжуд бўлиб, улар
турли хил босқин ва ўғриликларни амалга ошираверганидан сўнг
безор бўлган халқ Мулла Душан бошчилигида уларни гўё “меҳмон”
қилиб, турли тансиқ таомлар ва мусаллас билан сийлайди. Қарши-
лик кўрсатишга қодир бўлмай маст бўлиб қолган тўда йўқ қилиниб,
элда тинчлик ва осойишталик қайта тикланади. Тадқиқ этилаётган
ҳудудда 1925 йил бошларига келиб истиқлолчилик ҳаракати мағлу-
биятга учрасада, айрим қўрбошилар ва аҳолининг қаршилик ҳара-
катлари 30-йилларнинг бошларига қадар давом этиб турган.
Хулоса қилиб айтганда, Ватан озодлиги ва миллий мустақиллик
йўлида жон бериб-жон олган ҳақиқий ватанпарварларнинг, халқ-
нинг мард ва жасур ўғлонларининг номлари, олиб борган мардона-
вор кураши Ватанимиз тарихининг муҳим қисми бўлиб қолди.
133 Ражабов Қ., Ражабов Д. Ҳамро Полвон. Тарихий эссе. -Тошкент, Абу матбуот-
консалт, 2011 й. -16;
123
КОЛЛЕКТИВЛАШТИРИШ, НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
ҚУЛОҚЛАШТИРИШ ВА СУРГУН
СИЁСАТЛАРИ
Айни вақтда коллективлаштириш даврида чорва ҳайвонла-
ри бўйича районлар кесимига назар ташланса, от ва шоҳ-
ли ҳайвонлар Нарпай, Хатирчи, Қорадарё, Каттақўрғон
районларида, туялар Нарпай, Нурота, Конимех районларида, қоракўл
қўзилари Қоракўл, Нарпай, Нурота, Хатирчи, Кармана, Конимех, Қо-
радарё, Каттақўрғон районларида боқиб, етиштирилган.
1930 йил 4 мартда Ўзбекистон КП(б) МК “Коллективлаштириш
ва қулоқлар билан кураш олиб бориш тўғрисида” қарор қабул қила-
ди. Унда колхозлаштиришдаги хато ва нуқсонлар кўрсатилади, бун-
дан сўнг коллективлаштиришни секин суръатда ўтказиш, камбағал,
ўрта ҳол деҳқонлар оммасини коллективлаштириш ғоясини қабул
қилишга тайёрлаш, ҳар бир районнинг иқтисодий ва ижтимоий-си-
ёсий ҳолатини ҳисобга олиш, батрак ва камбағалларни уюштириш,
маъмуриятчиликка берилмаслик, район партия ва совет ташкилот-
ларини мустаҳкамлаш, коллективлаштириш сари оммавий ҳаракат-
ни шакллантириш кераклигини уқтириб ўтади. Қарорнинг IV банди
“Чорвачилик хўжаликлари тўғрисида” бўлиб, унда чорвадор ҳудуд-
ларда коллективлаштириш, қулоққа тортиш анча қийин ва ўзига хос
хусусиятларга эга бўлиши тан олинган. Шу боис, ҳукумат раҳбари
бошчилигида комиссия тузилган. Комиссияга Ўзбекистон КП(б) МК
Ижроия бюросининг 1929 йил 4 декабрдаги чорвадор хўжаликларга
нисбатан чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига партия ва совет йўли
билан аниқ таклифлар киритиш юклатилади.
Колхозлардаги бир қатор муаммолар, жумладан чорваларни
мажбуран тортиб олиш чорвадорларнинг норозилиги ва кучли қар-
шилигига сабаб бўлади. Ҳайвон бозорлари деҳқонлар томонидан со-
тилаётган чорва моллари билан тўлиб кетади. Уларнинг нархлари
30-50 фоизгача пасайиб (200 сўм турадиган от 100–120 сўмга), аҳоли
ўртасида тушунмовчилик ва воҳима авж олади. Бу эса деҳқонларни
мажбурий қулоққа тортилмасликлари учун “ўз-ўзини қулоқ қилиш”
орқали чорваларини яқинларига, қариндошларига арзон нархда ёки
бепул бериб юборганлар, қолаверса уларни сўйиб, эҳсон тарзида аҳо-
лига тарқатганлар.
1928–1933 йилларда бутун иттифоқда қорамоллар сони 60,1
124 млн. дан 33,5 млн. га, қўй-эчкилар 97,3 млн. дан 32,9 млн. га, йилқи
32,1 млн. дан 14,9 млн. га камайиб кетган, қишлоқ халқи ярим оч
ҳаёт кечирган. Бундай ҳолатни Нурота чорвадорлари ҳаётида ҳам
яққол кўриш мумкин эди.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Республикада 1928–1932 йилларда 715 минг қорамол, 160 минг 125
от, 49 минг туя, 123 минг эшак ва хачир, бир неча 100 минг қўй йўқо-
тилган2. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
1929 йилга қадар Совет иттифоқи миқёсида қулоқ хўжаликла-
рини белгилаш бўйича ягона ҳуқуқий ҳужжат бўлмаган. Ҳар бир ко-
миссарлик ва муассаса қулоқ хўжаликлари белгиларини ўз идоравий
мезонларидан келиб чиқиб, белгилаган. Бунда ёлланма меҳнатдан
фойдаланиш, ерни ва қишлоқ хўжалик анжомларини ижарага бе-
риш, судхўрлик, савдо ва тижорат воситачилиги билан шуғулланиш
қулоқ хўжаликларини белгилашда мезон қилиб олинган.
1929 йил 21 майда иттифоқ ХКС “Қулоқ хўжаликлари белгилари
тўғрисида” қарор қабул қилди. 1930 йилдан Ўрта Осиёда ёппасига
коллективлаштириш ва қулоқларни синф сифатида тугатиш сиёса-
тидан келиб чиқиб, қулоқ хўжаликларини белгилашнинг ижтимо-
ий-иқтисодий белгиларига барҳам берилади, бунда сиёсий мезонлар
асосий ўрин эгаллайди ва бу ҳол кейинчалик сиёсий қатағонларга
сабаб бўлади.
ВКП(б) МК Ўрта Осиё Бюроси 1930 йил 28 январда “Қулоқларни
синф сифатида тугатиш билан боғлиқ тадбирлар тўғрисида” қарорни
қабул қилади. Қарорда колхозчилик ҳаракати кўп жиҳатдан қишлоқ
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНхўжалигини тез суръатлар билан техникавий жиҳатдан қайта қурол-
лантиришга асос бўлгани, деҳқонларнинг оммавий ҳаракати асоси-
да бир қатор районларда ёппасига коллективлаштириш учун қулай
шарт-шароитлар яратилгани қайд этилган.
ВКП(б) МК Сиёсий бюросининг 1930 йил 30 январдаги “Ёппаси-
га коллективлаштириш районларида қулоқ хўжаликларини тугатиш
тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳукуматнинг қатағон сиёсати авж
олаётганлигидан дарак берувчи ҳол эди.
1930 йил 30 январдаги ВКП(б) МК Сиёсий бюросининг “Ёппаси-
га коллективлаштириш районларида қулоқ хўжаликларини тугатиш
тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳукуматнинг қатағон сиёсати авж
олаётганлигидан дарак берувчи ҳол эди. Қарорга асосан тугатилаёт-
ган қулоқ хўжаликлари уч тоифага ажратилган.
Биринчи тоифага аксилинқилобий қулоқ фаоллари ва советларга
қарши ҳаракатларнинг иштирокчилари кирган. Уларни концлагерлар-
га қамаш ва уларга нисбатан репрессиянинг олий жазоси – отувга ҳукм
қилиш жазосини қўллаш кўрсатилган.
Иккинчи тоифага қулоқ фаолларининг қолган унсурлари кир-
ган. Айниқса, энг бой ва ярим помешчикларга нисбатан ёппасига
коллективлаштириш районларидан иттифоқнинг олис районларига
126 сургун қилиш белгиланган.
Учинчи тоифага қулоқларнинг қолган қисми кириб, уларнинг
жамоа хўжаликлари ерларидан ташқарига, янги ўзлаштириладиган
ерларга сургун қилиниши белгилаб қўйилган.
Қулоқларни синф сифатида тугатиш ишларига бутун ҳукумат,
округ, район ва қишлоқ раҳбарияти масъуллиги кучайтирилган. Рай-
онлардаги қулоқ хўжаликларини аниқлаш ва тугатиш 1930 йилнинг
15 ноябрдан – 1931 йилнинг 15 январгача бўлган муддатда белги-
ланган.
Бу ўринда 1930 йил 6 апрелдаги “Меҳнат тўғрисидаги қонун-
лар кодекси тадбиқ этилиши лозим бўлган қулоқ хўжаликларининг
белгилари ва шундай хўжаликларни ҳисобга олиш тартиби тўғри-
сида”ги 52-сонли қарори ҳақида тўхталиш жоиз. Давлат ва ҳукумат-
нинг қулоқлаштириш масаласидаги мазкур директив кўрсатмасига
асосан, қандай хўжаликларни қулоқ хўжаликлари, деб топиши мум-
кин, деган саволга жавоб олиш мумкин эди. Унга кўра:
Қишлоқ хўжалик ишларида, касб-ҳунармандчиликда, корхона-
ларда, пахта экиладиган, боғдорчилик, узумчилик, полизчилик ва
чорвачилик хўжаликларида ёлланма меҳнатдан фойдаланадиган;
тегирмон, обжувоз, турли дон, меваларни қуритадиган ва тозалайди-
ган ҳамда бошқа саноат корхоналарига эга бўлган; оиласида меҳнат-
га яроқли эркаклар ва ўз ерига ишлов бериш учун хўжалик имкони- 127
ятлари бўла туриб, ўз ерини ижарага берувчи ёки унга чорикорлар
орқали ишлов берувчи; савдо ва саноат йўли билан эксплуатация қи- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
лиш мақсадида боғ, узумзор ва шунга ўхшашларни ижарага олувчи;
аъзолари савдо, судхўрлик билан шуғулланувчи ёки меҳнат қилмай
бошқа даромад оладиган, шу жумладан, диндорлар ва руҳонийлар
хўжаликлари қулоқлаштирилган.
1932 йил 8 майда Зарафшон округининг Нурота районида ўт-
казилган деҳқонлар ва камбағаллар йиғинида қулоқ хўжалиги, деб
топилган ва сургунга тортилган 31 та хўжалик устидан ҳукм чиқа-
рилган. Хўжалик аъзоларининг 50 нафари эркак, 53 нафари аёл, 81
нафарини қариялар ва ёш болалар ташкил қилган. Қулоқлаштириш
ва сургун амалиётини бажариш 13 май кунига белгиланган. Ушбу
маълумотнома йиғилиш қарори баённомалари ва қулоққа тортил-
ган хўжаликлар рўйхати билан РКП(б) ходимлари Алимуҳаммедов,
Ширинхўжаев ва котиб Назаровлар имзоси орқали Тошкент (ОГПУ)
га юборилган.
Учликнинг 16 майдаги Нурота шаҳрида ўтказилган йиғили-
ши кун тартибига қулоқ хўжаликлари, деб топилган хўжаликларни
район ташқарисига сургун қилиш масаласи қўйилган ва 32 хўжалик
аҳли аёли, хўжалик оиласи билан сургун қилинган. Ҳужжатларнинг
таҳлили сургун қилингаларнинг энг кичиги 6 ҳафталик чақалоқ, энг
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНСССР Ички ишлар министрлиги йўриқномасига кўра, сургун
жазо тури сифатида суд органлари ҳукми билан “аксилинқилобий
ҳаракат содир этган шахсларга нисбатан татбиқ этилиши” лозим
бўлган. Сургун муддати асосий жазо сифатида 3 йилдан 10 йилгача,
қўшимча жазо сифатида эса 5 йилгача белгиланган.
Согласно указаниям МВД СССР, депортация как форма наказа-
ния должна была быть «наложена на лиц, совершивших контррево-
люционный акт» по решению суда. Срок ссылки составляет от 3 до
10 лет в качестве основного наказания и до 5 лет в качестве допол-
нительного.
According to the instructions of the USSR Ministry of Internal Affairs,
deportation as a form of punishment was to be «imposed on persons who
committed a counter-revolutionary act» by a court decision. The term of
exile is from 3 to 10 years as the main punishment and up to 5 years as an
128 additional one.
кексаси 60 ёшли онахон бўлганлигини исботлади.
Тадқиқ қилиш натижасида айрим хўжаликларнинг Хатирчи
райони (ҳозирги Аҳмад Ёрлақабов ҳудуди)га сургун қилинганлиги
аниқланди. Демак, нуроталикларнинг бир қисми Хатирчи райони-
нинг ўзлаштирилмаган ерларига сургун қилинган, деган хулосага
келиш мумкин.
Қулоққа тортиш ва сургун қилишда кўпдан-кўп ҳаддан оши-
шлар, зўравонликлар, чегарадан чиқишлар, ўзбошимчаликларга йўл
қўйилган. ОГПУ ахборот бўлимининг 1930 йил 17 майдаги қулоқ қи-
лишнинг тахминий натижалари ва йўл қўйилган хатоликлар ҳақи-
даги маълумотномасида, айрим районларда қулоқлаштириш жара-
ёнларида қўпол бузилиш ҳолатлари, қулоқ қилинганлар таркибига
ўрта ҳолларнинг ҳам каттагина қисми киритиб юборилганлиги таъ-
кидланган2.
Қулоқлаштириш жараёнида тортиб олинаётган ва мусодара
қилинаётган мулклар ҳар доим ҳам баҳоланмаган ва аниқ ҳисоби
юритилмаган ҳолича колхозларга топширилган. Майда ҳайвонлар
– чорвачилик ширкатларига, қоракўл – давлат ташкилотига (совхоз),
қимматли қоғозлар – молия органларига бериб борилган.
129
Ўзбекистон ХКС 1932 йил 21 майда “Қулоқ хўжаликлари белги- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
лари тўғрисида”ги навбатдаги янги қарорни қабул қилди. Қарорга
кўра қуйидаги белгиларга эга хўжаликларни қулоқ хўжалиги, деб
топиш белгиланган:
– қишлоқ хўжалигида, ташкилотида, ишлаб чиқаришида, ёллан-
ма ишчи кучидан фойдаланган;
– ер майдонини тўлиқ ёки қисман ижарага берган;
– хўжалик ишлаб чиқариш, шамол ва сув кучи билан двигатель
юритган, 150 сўмдан ортиқ фойда оладиганлар, ишлаб чиқаришда от
кучидан фойдаланган;
– ижарага берилган ташкилот ёки қурилиш жойларидан олина-
диган даромади 350 сўмдан ошиқча бўлган;
– савдо, даллоллик, карвонсарой, чойхона (йиллик даромад 300
сўмдан ошса) ва бошқа тадбиркорлик ишлари билан шуғулланган;
– судхўрлик билан шуғулланувчи;
– диний хизматчи, руҳоний, имом ва бошқалар, шулар жумла-
сидан.
Ушбу қарор қулоқлаштириш кампаниясини янада кучайишига,
кескин тус олишига сабаб бўлди.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНҚулоққа тортилган аҳоли сургунга маҳкум эди. Сургун – совет
давлати жиноят-ҳуқуқ қонунчилигига кўра, жиноий жазонинг кўри-
нишларидан бири бўлиб, жавобгарнинг яшаш жойидан маҳрум қи-
линиб, бошқа бир қатъий белгиланган ерда жойлашуви билан боғ-
лиқдир. Сургунга юборилган шахсларнинг сургун жойида меҳнат
лаёқатига қараб ижтимоий-фойдали иш билан шуғулланиши шарт
ҳисобланган. Жиноят кодексига кўра, сургун муддати 3 йилдан 10
йилгача белгиланган.
СССР Ички ишлар министрлиги йўриқномасига кўра, сургун
жазо тури сифатида суд органлари ҳукми билан “аксилинқилобий
ҳаракат содир этган шахсларга нисбатан татбиқ этилиши” лозим
бўлган. Сургун муддати асосий жазо сифатида 3 йилдан 10 йилгача,
қўшимча жазо сифатида эса 5 йилгача белгиланган. Қонунга кўра,
16 ёшга тўлмаганларга сургун жазосини қўллаш мумкин бўлмаган.
Сургун жазосида сургун жойи аниқ белгиланган ва сургун қилин-
ганнинг бу ердаги ҳаракати белгиланган манзилгоҳ (посёлка, комен-
датура) доирасида чегараланган.
Сургун қилинган деҳқон оилаларини жойлаштириш ва улар
меҳнатидан самарали фойдаланиш учун мамлакатнинг чекка мин-
тақаларида махсус посёлкалар ташкил этилган. Махсус посёлкалар-
130 нинг маъмурий бошқаруви ГУЛАГ (Лагерлар бош бошқармаси) ор-
ганлари тасарруфига берилган ва ҳар бир посёлкада комендантлик
назорати жорий қилинган.
1930 йилларда қулоқ сифатида сургун қилинган деҳқон ои-
лалари ОГПУнинг ГУЛАГ назоратига олиниб, “махсус кўчирилган-
лар” (спецпереселенец), деб номланган. 1933 йилда бу атама ўрнига
“меҳнат учун кўчирилганлар” (трудпоселенец) атамаси қўлланила
бошлади. Қулоқлар жойлаштирилган маконлар “махсус посёлка”дан
“меҳнат посёлкаси”га ўзгартирилди.
Бу даврда бошланиб, аср ўрталаригача давом этган сургунлар
“қулоқлар сургуни”, “деҳқонлар сургуни”, “деҳқонлар бадарғаси” ёки
“Сталин бадарғалари”, айрим ҳолларда эса “деҳқонлар геноциди”
каби номлар билан тарихда қолди.
Сургунлар инсонларнинг ҳар қандай ҳуқуқларини поймол қи-
линиши, топталиши, минглаб фуқаролар, бойлар ва етакчи аҳоли
қатламининг қулоқ сифатида, қолган деҳқонларнинг иккинчи да-
ражали шахсларга айланиб қолишига бош омил бўлди. Қишлоқлар
ўз ишбилармонлари, тадбиркор ва ўзига тўқ оилаларидан ажралди.
Бу ҳол меҳнат инфратузилмасининг издан чиқишига ва ижтимо-
ий-иқтисодий оқибатларга сабаб бўлди. Бу даврдаги “қулоқлар сур-
гуни” ҳукуматнинг деҳқонларга қарши амалга оширган оммавий
131
қатағонининг бир шакли эди. Шу йилларда зўравонлик билан ўтка- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
зилган коллективлаштириш, қулоқлаштириш жараёнида деҳқонлар
“қулоқлар”, “қишлоқ буржуазияси”, “социализм душманлари”, “кол-
хоз душманлари”, “муштумзўрлар”, “аксилинқилобчилар”, “антисо-
ветчилар” каби номлар билан атаб келинди.
Қулоқ сифатида сургунга маҳкум этилганлар Украинанинг Хер-
сон вилояти Голопристан, Каховский, Скадовский туманларига, Ши-
молий Кавказнинг Ставропол ўлкасига, Шимолий Қозоғистонинг
Оқмулла, Шортандин туманларига сургун қилинган. Улар асосан ўр-
мон кесиш, тоғ-кон ишлари, қўриқ ерларни ўзлаштириш каби оғир
меҳнатга жалб қилинган.
132
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
133
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН134
1937–1938 ЙИЛЛАРДА ҚАТАҒОН ҚИЛИНГАН
НУРОТАЛИКЛАР
Тўрақулов Мулла Ҳақберди – 1888 йил Нурота районида
туғилган, ўзбек, диндор-табиб, имом, диндорлиги учун сургун қи-
линган. Аҳоли орасида шўро ҳукуматига нисбатан аксилинқилобий,
мағлубиятчилик руҳидаги тарғибот олиб борганлиги ва колхозлар-
нинг тарқалиб кетишини ҳамда қуролли қўзғолонга чақирганлиги
учун айбланиб, отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар
мусодара қилинган.
Ниёзов Ғиёс – 1887 йил Нурота район, Гузарқўрғон қишлоғида
(ушбу номдаги қишлоқ йўқ, маҳалла борлиги маълум бўлди, муал-
лифлар) туғилган. Ўзбек, диндор, масжид шайхи, қулоққа тортилган,
1931 йил шўроларга қарши ҳаракатлари учун 3 йилга қамалган, жа- 135
зони ўтаган. Ноқонуний ҳолда имомлик билан шуғулланган, диний
йиғинларда аҳоли орасида шўро ҳукуматига нисбатан аксилинқило- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
бий, мағлубиятчилик руҳидаги тарғибот олиб борганлиги, колхоз-
ларда очлик бўлиши кераклиги тўғрисида иғво тарқатганлиги ва
унинг шаънига салбий фикрларни билдирганлиги учун айбланган.
Сайфуллаев, унинг ўзи Сайфулла Хўжаев Бақо Хўжа – 1859 йил
(78 ёшда бўлиб энг кекса ёшни ташкил қилган) Нурота район, Гузари
Авесхўжа (Авазхўжа номли гузардан, муаллифлар) қишлоғида туғил-
ган. Ўзбек, наслий хўжалардан, диндор, масжид шайхи, қулоққа тортил-
ган. Диний йиғинларда аҳоли орасида шўро ҳукуматига нисбатан акси-
линқилобий, мағлубиятчилик руҳидаги тарғибот олиб борганлиги ва
шўро ҳукумати билан инглизлар орасида бошланадиган урушда албат-
та шўроларнинг енгилиши муқаррар ҳамда амирлик қайта тикланиши
тўғрисида фикрларни билдирганлиги учун айбланган.
Эгамов Ражаббой – 1890 йил Нурота район, Отзавод (ҳужжатда
кўрсатилган ушбу қишлоқ Нурота туманида мавжуд эмас, Адизобод
бўлиши керак, муаллифлар) қишлоғида туғилган. Ўзбек, собиқ сав-
догар, қулоққа тортилган. 1931 йил давлат солиғини тўламаганли-
ги учун 2 йилга қамалган. 1935 йил колхоздан чиқарилган. Доимий
суратда колхозчилар орасида ва колхоз тегирмонида бошлиқ бўлган
пайтда ғаллани ўғирлаганлиги учун 496 кг дон кам келганлиги, ак-
силинқилобий, мағлубиятчилик руҳидаги тарғибот олиб борганли-
ги ва амир ҳокимияти тикланиши тўғрисида фикрларни билдирган-
лиги учун айбланган.
Ражабов Ҳақберди – 1887 йил Нурота район, Гузарўрта (Ўртагу-
зар маъносида, муаллиф) маҳалласида туғилган. Ўзбек, қулоққа тор-
тилган. 1931 йил давлат солиғини тўламаганлиги учун 2 йилга қа-
малган. Сургундан қайтиб келгач колхозга кириб ўзига топширилган
ишга лаёқатсиз ёндашган, колхозчиларни ишга чиқмасликка унда-
ган ҳамда яқин орада амир ҳокимияти тикланиб ерлар ўз эгаларига
қайтариб берилади, колхозлар тарқалиб кетади, деб ташвиқот олиб
борганлиги, 1937 йил колхоз аъзоларининг умумий йиғилишида ак-
силинқилобий фаолияти учун колхоздан чиқарилганлиги учун ай-
бланган.
Муродов Мулла Бозорқул – 1873 йил Нурота район, Гузари
Авесхўжа (Авазхўжа номли гузардан, муаллиф) қишлоғида туғилган.
Ўзбек, собиқ савдогар, диндор, масжид шайхи, қулоққа тортилган.
Колхозчи. Доимий суратда колхозга ишга чиқмаганлиги, аҳоли ора-
сида 1937 йилги ҳосилсизлик тўғрисида аксилинқилобий, мағлуби-
ятчилик руҳидаги тарғибот олиб борганлиги ва шўро ҳукуматининг
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНзаёмларини олмасликка чақирганлиги ҳамда аҳоли орасида “ўша
заёмлар аҳолини талаяпди”, деб туҳмат фикрларни билдирганлиги
учун айбланиб, 10 йил МТЛга қамоқ жазоси берилган, муддати 1937
йил 19 августдан ҳисобланган.
Аннақулов Хаитбой – 1898 йили Нурота район, Тепалик қи-
шлоғида туғилган, 1924 йили номусга текани учун 5 йил қамоққа
ҳукм этилган, жазони ўтамай қочган, 1933 йили ҳайвон ўғирлагани
учун 2 йил қамоққа ҳукм этилган, жазони ўтамай лагердан қочган,
1934 йили қуролли босқин учун 10 йил қамоққа ҳукм этилган, жазо-
ни ўтамай лагердан қочган, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти
бўлмаган, лагердан қочиб, жиноятчи унсурлар билан боғланиб, қу-
ролли босқинлар билан шуғулланганликда, 1937 йили ўтиб кетаёт-
ган колхозчиларга 20 га яқин босқинчилик қилганликда айбланиб,
отувга ҳукм қилинган ва унинг мол-мулки мусодара қилинган.
Хўжаев Акабой, унинг ўзи Худоёров Дониёр – 1902 йили
туғилган, Фориж район Мажерши (Можирум Нурота туманига кири-
тилган, муаллифлар) қишлоғидан, собиқ қулоқ, қулоққа тортилган,
1931 йили қотиллик билан боғлиқ босқинчилик қилгани учун 10 йил
қамоққа ҳукм этилган, мудатни ўтамай лагердан қочган, 1937 йили
ҳавон ўғирлагани учун 5 йил қамоққа ҳукм этилган, жазони ўтамай
136 лагердан қочган, хибсга олинган вақтда аниқ машғулоти бўлмаган,
1931 йилдан қуролли босқинчилик билан шуғулланганликда, 2 мар-
та лагердан қочганликда, ушланганда қуролли қаршилик кўрсатиб,
пичоқдан жароҳат етказганликда айбланиб, отувга ҳукм қилинган ва
унинг мол-мулки мусодара қилинган.
Абдиев Назардавлат (ҳужжатда Абдиев Назаров Давлат, деб
киритилган) – 1899 йил Нурота район, Нурота қишлоғида (Нуротага
1974 йилдан бошлаб шаҳар мақоми берилган, муаллифлар) туғил-
ган, қулоққа тортилган, судланган қочган, аниқ машғулоти йўқ. До-
имий равишда колхозга қарши аксилинқилобий, мағлубиятчилик
тарғиботини олиб борган ва очарчилик ҳамда ҳукумат алмашину-
ви тўғрисида миш-мишлар тарқатганликда айбланиб, 10 йил МТЛга
ҳукм қилинган, муддати 1937 йил 18 октябрдан ҳисобланган.
Тоғаев Рохмон – 1874 йил Нурота район, Ёмон Туркман қи-
шлоғида туғилган, собиқ қулоқ, жазодан яширинган ва аниқ машғу-
лоти йўқ. Доимий равишда шўро ҳукуматига қарши аксилинқилобий,
мағлубиятчилик тарғиботини олиб борган ва Бухоро амири қайтиб
келиши тўғрисида миш-миш тарқатганликда айбланиб, 10 йил МТЛ-
га ҳукм қилинган, муддати 1937 йил 8 августдан ҳисобланган.
Йўлдош Жевачи (Бухоро амирлигида ҳарбий мансаб бўлиб, 10
кишига ҳарбий бошлиқ, муаллифлар) – 1885 йил Нурота район, Зу-
лум Сарой (ҳозирги Хайробод ва Оққула қишлоқлари, муаллифлар) 137
қишлоғида туғилган, собиқ қулоқ, босмачилар тўдасининг бошлиғи,
колхоз аъзоси. Доимий равишда шўро ҳукуматига қарши аксилинқи- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
лобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борган ва Бухоро амири
қайтиб келиши тўғрисида миш-миш тарқатганликда айбланган.
Жалиев Мулла Рўзи (Жалилов бўлиши мумкин, чунки у ки-
шининг авлодлари бор бўлиб, ҳозирги пайтда Чуя, Жарма қишлоқла-
рида яшайди, муаллиф) – 1872 йил Нурота район, Чуя қишлоғида
туғилган, қулоқ, қулоққа тортилган, диндор, ҳибсга олинган пайтда
савдогарлик қилган. Унга ўзининг атрофига қулоқлар ва дин вакил-
лари гуруҳини йиғиб улар билан аксилинқилобий, мағлубиятчилик
ташвиқотларини олиб борганлиги учун ЎзССР ЖК 67– ва 66-модда-
сининг 1-банди билан айблов эълон қилиниб, 10 йилга МТЛга қамоқ
жазосига ҳукм қилинган ва жазо муддати 1937 йил 12 ноябрдан ҳи-
собланган.
Мулла Соат Хўжақул (Хўжақулов Мулла Соат бўлиши мумкин,
муаллифлар) – 1893 йил Нурота район, Чуя қишлоғида туғилган, қу-
лоқ, қулоққа тортилган, диндор, ҳибсга олинган пайтда савдогарлик
қилган. Унга ўзининг атрофига қулоқлар ва дин вакиллари гуруҳини
йиғиб, улар билан аксилинқилобий, мағлубиятчилик ташвиқотла-
рини олиб борган ва шўро ҳукуматиги нисбатан террористик ҳара-
катлари учун ЎзССР ЖК 66-моддасининг 1-банди билан айб эълон
қилиниб, 10 йилга МТЛга қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва жазо
муддати 1937 йил 12 ноябрдан ҳисобланган.
Бобоноров Жўрақул Мулла – 1885 йил Нурота район, Чуя қи-
шлоғида туғилган, қулоқ, қулоққа тортилган, диндор. Унга ўзининг
атрофига қулоқлар ва дин вакиллари гуруҳини йиғиб улар билан
аксилинқилобий, мағлубиятчилик ташвиқотларини олиб борган ва
халқ душманларига раҳмдиллик қилганлиги учун ЎзССР ЖК 66-мод-
дасининг 1-банди билан айб эълон қилиниб, 10 йилга МТЛга қамоқ
жазосига ҳукм қилинган ва жазо муддати 1937 йил 12 ноябрдан ҳи-
собланган.
Қодиров Мулла Сирожиддин. 1895 йил Нурота район, Чуя
(ҳужжатда Чуя, деб нотўғри кўрсатилган, у киши ҳозирги Жарма қи-
шлоғида яшаган, фарзанди бўлмаган, аммо авлодлари шу қишлоқда
яшайди ва юқорида кўрсатилган кишиларнинг тўрталаси ҳам 1937
йил Қурбон ҳайити байрамида Чуя қишлоғи масжидидан ушлаб олиб
кетилган, муаллифлар) қишлоғида туғилган, қулоқ, қулоққа тортил-
ган, диндор, ҳибсга олинган пайтда диний тарғибот билан шуғул-
ланган. Унга ўзининг атрофига қулоқлар ва дин вакиллари гуруҳини
йиғиб улар билан аксилинқилобий, мағлубиятчилик ташвиқотлари-
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНни олиб борган ва халқ душманларига раҳмдиллик қилганлиги учун
ЎзССР ЖК 66-моддасининг 1– банди билан айб қўйилиб, 10 йилга
МТЛга қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва жазо муддати 1937 йил 12
ноябрдан ҳисобланган.
Шодмонов Доунбой (Добил бўлиши мумкин) – 1879 йил Ну-
рота район, Жилонтамғали (ҳозир ушбу қишлоқ Янги турмуш, деб
номланади, муаллифлар) қишлоғида туғилган, собиқ қулоқ ва қу-
лоқлаштирилган, колхозчи. Унга аҳоли орасида аксилинқилобий,
мағлубиятчилик руҳидаги ҳаракатлари ва колхоз тузумига қарши
иғво қилганлиги учун ЎзССР ЖК 66-моддасининг 1-банди билан ай-
бланиб, 10 йилга МТЛга қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо мудда-
ти 1937 йил 21 октябрдан ҳисобланган.
Давлатов Даул – 1866 йил Нурота район, Забота (ҳозирги пай-
тда Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани Урганжи қишлоқ ф/й ки-
ритилган, муаллиф) қишлоғида туғилган, собиқ қулоқ ва диндор,
имом-мулла, 1931 йил райондан сургун қилинган. Унга аҳоли ораси-
да аксилинқилобий, мағлубиятчилик руҳидаги ҳаракатлари ва кол-
хоз тузумига қарши иғво қилганлиги учун ЎзССР ЖКнинг 66-мод-
дасининг 1-банди билан айб эълон қилиниб, 8 йилга МТЛга қамоқ
жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати1937 йил 21 октябрдан ҳисо-
138 бланган.
Амраев Шариф (Ҳамраев бўлиши мумкин, муаллиф) – 1892 йил
Нурота район, Қўчот қишлоғида туғилган, собиқ қулоқ, қулоқлашти-
ришдан яширинган, 1929 йил 3 йилга қамалган, колхозчи. Унга аҳо-
ли орасида аксилинқилобий, мағлубиятчилик руҳидаги ҳаракатлари
учун ЎзССР ЖКнинг 66-моддасининг 1– банди билан айб эълон қи-
линиб, 10 йилга МТЛга қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо мудда-
ти 1937 йил 3 ноябрдан ҳисобланган.
Жўраев Ўринбосар – 1866 йил Нурота район, Қўчот қишлоғи-
да туғилган, собиқ қулоқ ва савдогар, фаол босмачи, ҳибсга олинган
пайтда савдо билан шуғулланган. Унга аҳоли орасида аксилинқи-
лобий, мағлубиятчилик руҳидаги ҳаракатлари учун ЎзССР ЖКнинг
66-моддасининг 1-банди билан айб эълон қилиниб, 10 йилга МТЛга
қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 3 ноябрдан
ҳисобланган.
Жуманазаров Тошимбўрижон – 1889 йил Нурота район, Нуро-
та қишлоғида туғилган, собиқ қулоқ, қулоққа тортилган, 1933 йилда
ЎзССР ҳудудидан сургун қилинган. Сургун қилинган жойидан қочиб
кетган. Ҳибсга олинган пайтда аниқ машғулоти йўқ. Унга колхозчи-
лар орасида колхоз фаолларини террор билан қўрқитиш ва колхозчи-
ларни шўро ҳукуматига қарши қўзғолонга чақирганлиги учун ЎзССР
ЖКнинг 66-моддасининг 1 банди билан айб эълон қилиниб, 10 йил- 139
га МТЛга қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 16
ноябрдан ҳисобланган. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Совет ҳокимиятининг динга муносабати номигагина бўлиб,
30-йилларда динга, диндорларга узоқ вақт ўзларини ўнглаб олол-
масликка, ўлимга, қочиб ёки яшириниб жон сақлашга тўғри келади-
ган даражада қаттиқ зарба берилди.
Миллий ҳис-туйғулар, ўз-ўзини англаш, ватанпарварлик, ғурур-
ланиш, фахрланиш ва бошқа олий инсоний фазилатлар ҳибсга олин-
ди. Биргина 1937 йилнинг декабрь ойида “учлик”нинг қарори би-
лан қатағон қилинган 3644 кишидан 353 нафари имомлар, эшонлар,
муллалар ва бошқа диний хизматчилар бўлган. Бу эса қатағон қи-
линганлар умумий сонининг 10 фоиздан ортиғини ташкил қилган.
Бунга яққол бир мисол тариқасида уч марта қатағонга учраган
Нуроталик Саиджон эшон Мансурхон эшон ўғли ҳаётидан бир лавҳа-
ни келтириш мумкин. Саиджон эшоннинг невараси Ҳожи Бобохон
эшон қуйидагиларни сўзлаб берди: “Саиджон эшон эл орасида авжи
камолда бўлган пайтда, яъни 1930 йилларда барча саводли мулло-
лар таъқиб қилиниб, истибдод кишанига тушади, қамоқ ва сургун
азобидан маърифат вайрон бўлади, не-не илм хазиналари бўлган ки-
тоблар ер остига кўмилади. Саиджон эшон 1933 йилда ноҳақ айблар
билан биринчи бор 5 йилга қамалади. ”
1938 йилда қамоқ ва сургун муддатини ўтаб қайтган эшон ди-
ний фаолияти билан бир қаторда “Сталин” номли колхозда мироблик
қилади, пахта ва бошқа экинларни суғоради. Уларнинг тинч ҳаёти,
омманинг ихлоси тузум раҳнамоларини ташвишга солмай қўйма-
ди. Шунинг учун ҳам ўта жўн туҳмат: “Ҳассаси билан ғўзадаги кўра-
кларни қасддан уриб туширди, колхоз сувидан ғаразли фойдаланди”,
деган уйдирма билан 6 йил қамоқ ва 3 йил сургун жазосига ҳукм
этилади.
Ўша вақтларда Нурота район ижроқўмининг котибаси бўлиб
ишлаган Пўлатой Сафарованинг таъкидлашича, жазоларни ўтаб қай-
тган Саид эшоннинг кароматларидан ҳукумат ходимлари қўрққан-
лиги сабабли, у кишини отувга ҳукм қила олмаган. Ваҳолангки, улар
биргина чора, қамаш ва яна қамаш билан ўч олганлар. Оқибатда, бо-
лаларга диний таълим бермоқда, деган уйдирма билан учинчи мар-
та қамоққа олганлар.
Ҳожи Бобохон эшон (ҳозирда ҳаёт) саъй-ҳаракатлари билан, қа-
тағон зулмига учраган Саид Мансурхон эшон 2001 йилда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди қарори билан реабилитация қилинган, Ну-
ротанинг бир қишлоғига Саиджон эшон номи берилган.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН1929–1930 йилларда республикадаги юзлаб масжидлар ёпил-
ган. Муқаддас зиёратгоҳлар, намозгоҳлар ва қадамжолар вайронага
айлантирилиб, улардаги ёғоч, ғишт ва бошқа қурилиш материалла-
ри омбор, касалхона, чойхона, клуб ва бошқа иншоотлар қурилишига
олиб кетилган. Бу каби қурилишларга, ҳатто қабристондаги ғиштлар
ҳам олинган.
Масжидлар билан бирга вақф мулкларига қарашли уй-жойлар,
хонақоҳлар, ҳаммом, тегирмон, дўконлар ҳам ярим вайрона ҳолати-
га келтирилган, кўпчилиги йўқотиб юборилган. Диндорлар ва диний
ташкилотларга тегишли бўлган боғ ва ер майдонлари ташландиқ
жойга айланган, вақфкор деҳқонлар эса ярим оч, қашшоқ ҳолда яша-
ган. Динга ва диндорларга қарши кураш фақатгина диний муассаса-
ларни ёпиш билан эмас, балки худосизликни кенг миқёсда ташвиқ
ва тарғиб қилиш билан ҳам олиб борилган. Ўзбекистон ССР Маориф
комиссарлиги қошида сиртдан таълим берадиган динга қарши кура-
шувчилар институти очилиб, 18 ёшдан бошлаб таълим оладиганлар
тарғибот ишларига йўналтирилган.
Ушбу ҳолатларни таърифлаган Мусо Туркистоний: “Намоз, рўза
ўртадан кўтарилди. Қуръон ўқиш мамнуъ (ман), қурбонлик йўқ, қўй,
мол, сўқум суюлмайдур. Қурбонлиқ қилғанни жазоси маҳкамада, 5
140 йиллик сургунга маҳкум, ҳақиқатда эса, қайтиб келмайдур, деган
ҳукмномада ишора (шифра) бордур. Бир киши закот берса ва ё бо-
шқа диний ибодатлари ила уни диндорлиғи собит бўлса, уни жазоси
Сибир, яъни энг совуқ минтақалардин ўрмонликка қарағай дарахт-
ларини кеса-кеса ўлишга маҳкумдир. Халқда диний байрамлар йўқ,
жумъа таътиллари йўқ, йўқдур”3,– деб таъкидлайди. Мусулмонлар-
нинг умрида бир марта амалга оширадиган Ҳаж сафарлари ҳам туш-
га айланган.
Фақатгина 1929 йил январдан 1933 йилгача мустабид тузум ре-
спублика миллий зиёлиларининг 217 нафар вакилини – ёзувчилар,
журналистлар, ўқитувчилар ва ҳоказоларни қатағон қилди, улардан
кўплари отилди.
1937–1938 йиллар, яъни “Катта террор” даврида қатағонга тор-
тилган кишиларнинг фақат Самарқанд ва Бухоро округлари бўйи-
ча жами сони 1300 нафарни, улардан: Бухоро шаҳридан 114 нафар,
Бухоро районидан 103 нафар, Когондан 83, Бауман (Шофиркон) дан
73, Ғиждувондан 115, Свердлов (Жондор) дан 19, Қоракўлдан 49, Ро-
митандан 42, Вобкентдан 75, Қизилтепадан 67, Конимехдан 16, Кар-
манадан 76, Нуротадан 23, Хатирчидан 32, жами 887 нафар кишини
ташкил қилган.
НУРОТАЛИКЛАРНИНГ ИККИНЧИ ЖАҲОН 141
УРУШИДАГИ ИШТИРОКИ
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Уруш йилларида 1,5 миллион нафардан ортиқ Ўзбекистон-
ликлар фашизмга қарши оловли жангларда қатнашди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон аҳолиси 1940–1941 йилларда 6,5
миллион атрофида эди. Урушга жўнатилганларнинг 450 мингдан
кўпи жангларда ҳалок бўлди. Ўзбекистонда маблағ тўплаш фонди
ташкил этилиб, халқ ихтёрий равишда шахсий жамғармалари, қим-
матбаҳо ва ёдгорлик буюмларини, давлат заёмларини келтириб топ-
шира бошлади. 1941 йил декабрь ойининг охирги кунларида ана шу
йиғилган маблағларни янги йил арафасида жангчиларга топшириш
учун Йулдош Охунбобоев ва Хасан Исмоиловлар бошлиқ делегация
фронтга жўнади134.
Ўтган асрнинг энг мудҳиш саҳифаси II-жаҳон уруши кўпчилик
қатори Нурота тумани аҳолисига ҳам битмас-туганмас қайғу-ҳасрат-
ларини келтирганлари сир эмас. Немис фашист босқинчилари собиқ
Иттифоқ ҳудудига бостириб киргандан сўнг, барча халқлар сингари
ўзбек халқи ҳам ўзининг забардас ўғлонларини урушга сафарбар
134 Худойберди Наврўз. “Жанггоҳлардан омон қайтганлар”. А. Навоий номли
нашриёт. Н.: 2020 йил.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН142 этди. Шу жумладан, нуроталик йигитлар ҳам Ватан ҳимоясига от-
ландилар. 1418 кун давом этган қонли жангларда нуроталик 6613
нафар йигитлар жон олиб, жон бердилар. Шулардан 3867 нафари на-
фари ўз жонажон юртига қайтиб келди, холос.
Нурота туманидан жангга кетган Нусрат Ахатов, Раҳим Бозоров,
Хушвақт Сафаров, Жўрақул Жумаев каби минглаб ўғлонлар кўксила-
ри орден ва медалларга тўлиб қайтди.
Нурота халқи урушга ўғлонлари учун, умуман фронт учун озиқ-
овқат, кийим-кечак етказиб бериш мақсадида фронт ортида фидоко-
рона меҳнат қилдилар ва ғалаба онларини яқинлашишига ўз ҳисса-
ларини қўшдилар. 135
Нуроталик жонкуяр, ватанпарвар Иккинчи жаҳон урушида қат-
нашиб, ўз юртига омон қайтган юртдошларимиз ҳақида қисқача тўх-
талиб ўтсак.
Эргашев Турсун 1922 йил 29 январда Ғозғонда туғилган. Ик-
кинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Россиянинг жанубий Урал ҳарбий
округида хизмат қилиб, Донбасс фронти, Киевни озод қилишда, Че-
хославакияда жангларда иштирок этган. Жангларда яралангач Ўжго-
род ва Уфадаги госпиталда даволаниб, 1945 йил 31 апрелида ҳарбий
135 . Мирзаев Б. Аҳматқулов К. “Нурота тарихидан лавҳалар”. А. Қодирий номидаги
халқ мероси нашриёти. – T.: -1997 й 38-39 б
госпиталь махсус комиссияси тиббий ҳайъатининг биринчи гуруҳ 143
ногирони ташхиси билан ҳарбийдан жавоб берилган ва Ғозғонга
қайтиб келган. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Казаков Норбой 1924 йил 15 декабрда Деҳибаландда туғил-
ган. Иккинчи жаҳаон уруши қатнашчиси. Ҳозирда Навоий шаҳрида
яшайди. 1942 йил 5 сентябрь куни Беларуссиянинг Минск шаҳрида
хизматда бўлган. 1943 йил Орлов, Курск, Литва, Латвия, Бессарабия,
Польша остоналаридаги жангларда қатнашган. Уруш даврида “Жасо-
рати учун”, “Жангавор хизматлари учун”, “Кингсберергни озод қил-
гани учун”, “Беларуссияни озод қилгани учун ” каби медаллар билан
тақдирланган.
Ражабов Фозил 1926 йил 15 февралда Нурота туманида туғил-
ган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Нуроталик Фозил ота ҳам
барча ўзбекистонлик жангчилар сингари кўп жангларда бўлиб мар-
доновар курашган. Машъум жанг майдонларида душманга қақ-
шатқич зарба берган. Беларуссияда Семипалитинскийда жангларда
иштирок этган ва ярадор бўлгач, госпиталда даволаниш учун Ўзбеки-
стонга қайтариб юборилган.
Мавлонов Мурод 1926 йил 1 апрелда Нурота туманида туғил-
ган. Иккинчи жаҳаон уруши қатнашчиси. Мурод Мавлонов урушга
ғалаба онлари яқинлашган пайтда 18 ёшда борган бўлса-да аммо қу-
ролдошлар қатори мардонавор жангга киришган. 136 1945 йил 9 май
кунини Мурод ота Германиянинг пойтахти Берлин шаҳрида қарши
олган.
Ражабов Карим 1913 йил Нурота районида хизматчи оиласида
туғилган. 1929 йилда махсус мактаб-интернатни яхши баҳоларда би-
тириб, халқ соғлиғи йўлида 10 йилдан ортиқ вақт давомида меҳнат
қилган. У 1940 йилда Самарқанд шаҳридаги тиббиёт техникуми-
га ўқишга кириб, уни муваффақиятли томомлаб, 1942 йил фельд-
шерлик дипломини қўлига олиб, қувонч билан Нуротага қайтди ва
меҳнат фаолиятини бошлади.
К.Ражабов ҳарбий хизматга боради ва 1942 йил 10 январь сана-
сида 28 ёшида урушга ( 3-Украина фронтига) юборилади. Жангчи
Одесса ҳамда Москва шаҳарларини озод қилишда қатнашиб, тиббиёт
хизмати лейтенанти унвонига эга бўлган. Фронт даврида госпитал-
да фельдшер бўлиб хизмат қилган ва хизмат вазифасини бажариш
чоғида оёқ сон қисмида яраланиб, 1946 йил 20 март куни она юртига
қайтиб келган.
136 Худойберди Наврўз. “Жанггоҳлардан омон қайтганлар”. А. Навоий номли
нашриёт. Н.: 2020 йил.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНУрушдан кейин Нурота туманидаги бирлашган касалхона жар-
роҳлик бўлимида фельдшер бўлиб хизмат қилган К. Ражабов ўз кас
бининг моҳири эди. У туманнинг чекка тоғли ҳудудларига қишнинг
қаҳратон совуқ кунларида сўқмоқ излардан бориб, бир ҳафта-ўн кун-
лаб қишлоқ аҳлига тиббий хизмат кўрсатар эди.
Яна бир уруш қатнашчиси Ғайбуллаев Раҳмон 1916 йил этик-
дўз уста хонадонида туғилади. Раҳмон отани бир пайтлари келиб
“Гайдар Николай” номи билан машҳур бўлган. Бунга сабаб Р.Ғайбул-
лаев 1939 йилда Қизил армия сафига чақирилади. У Белоруссия-
нинг Польша билан чегарадош бўлган Белосток шаҳрида артилерия
қисмида отбоқар бўлиб хизмат бошлайди. Чунки, ўша пайтларда ар-
тилерия қуроллари асосан отлар кучи билан бир жойдан иккинчи
жойга кўчирилар эди. Орадан бир неча ой ўтади. Шу орада фин уру-
ши бошланади. Р.Ғайбуллаев хизмат қилаётган полк ҳам урушга са-
фарбар этилади.
Уруш бошланганда Р.Ғайбуллаев хизмат қилаётган ҳарбий қисм
Белоруссиядаги ёзги ҳарбий лагердан бирида жойлашган эди. Уруш
хабари билан полк оёққа турди. Бир қисм солдатлар жангга сафар-
бар этилиб, бир қисми эса полк мулки ва анжомларини қўриқлаш
учун қолдирилади. Уларнинг ортидан маълум бир муддатдан кей-
144 ин машина келиши лозим эди. Эртаси куни машиналарнинг бир
қисми келиб офицерларнинг оилаларини, зарурий ўқ-дориларни
таший бошлади. Лекин бир неча кундан кейин ҳали ташилиши ло-
зим бўлган нарсалар анча – мунча бўлишига қарамсдан машиналар
қайта келмади. Постдаги аскарлар ҳам алмаштирилмасдан қолавер-
ди. Шундагина улар душман қўшини ҳалқаси ичида қолганлигини,
асир тушуш эҳтимоли борлигини тушуниб етдилар. Фурсат қўлдан
берилмасдан душман қўлига тушиши мумкин бўлган барча восита-
ларни йўқотилиб, взвод тунда ёриб ўтиш учун йўлга чиқди. Немис
қўшинлари томонидан босиб олинган қишлоқлардан минг бир ма-
шақат билан ўтилиб, Белоруссия ўрмонларида таркиб топган Шчорс
номли партизанлар бригадасига дуч келишди. Раҳмон Ғайбуллаев
ҳам мана шу бригадада 1944 йилгача қарши зарба кўрсатишда фаол
иштирок этди.
Р.Ғайбуллаев отрядда Татяна исмли қиз билан танишади. Та-
тяна ўзбекчани ҳамда ўзбекча исмларни яхши билмаганлиги учун
Раҳмон бобони “Гайдар Николай” деб атай бошлайди. Шу-шу бутун
отряд уни “Гайдар Николай” номи билан атайди.
Фидойи ўғлоннинг уруш йилларида кўрсатган жасоратини,
сўнгра меҳнат фаолияти йилларидаги заҳмати самарасини акс эт-
тирувчи ўнлаб ҳужжатлар мавжуд. Бу ҳужжатлар ҳозирда Нурота ту-
145НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
мани давлат архивида Ғайбуллаев Раҳмоннинг шахсий келиб чиқиш
фондида сақланмоқда 137.
Қайд этиш керак, Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган нуро-
таликлардан 5 нафаригина бугунги кунда ҳаёт: Деҳибаланд маҳал-
ласидан Норбой бобо Казаков, Э.Судур маҳалласидан Фозил бобо Ра-
жабов, Ғозғон шаҳридан Турсунқул бобо Эргашев, Истиқбол маҳал-
ласидан Мурод бобо Мавлоновдир.
137 Фонд-112, рўйхат-1, йиғма жилд-3, 8, 10-12.
146
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Иккинчи жаҳон урушида нуроталик 6613 нафар йи-
гит жон олиб, жон берди. Шулардан 3867 нафари ўз қиш
лоғига қайтиб келган, холос. Бугунги кунда уларнинг 5 на-
фаригина ҳаёт.
147
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
148
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
149
НУРОТА ТУМАНИНИНГ
ТАШКИЛ ТОПИШИ
Ўзбекистон МИК 1926 йил кузида Ўзбекистон ССР Совет-
ларининг IV сессия қароридан келиб чиқиб, республика
ҳудудидаги чоризм, амирлик, хонликлар давридан қолган
ҳудудий бўлиниш давр талабларига жавоб бера олмаётгани, мамла-
катнинг иқтисодий ҳолати, ишлаб чиқариш хизматларини янада юк-
салтириш мақсадида мамлакатни районлаштириш тўғрисида қарор
қабул қилди. Унга кўра, мавжуд 7 та вилоят, 23 уезд ва 241 волост
ўрнига 10 та округ, 87 та район тузилди.
Ўрта Зарафшон округи 6 та: Нурота, Кармана, Хатирчи, Нарпай,
Қорадарё, Домариқ (бутун Кармана уезди, Нурота уезди (Қўшрабод-
150 дан ташқари), Каттақўрғон шаҳридан ташкил топди. Конимех алоҳи-
да район сифатида ташкил этилди.
Нурота тумани 1926 йил 29 сентябрда Нурота уезди (маркази
Нурота қишлоғи) ўрнида ташкил этилган. 1930 йил 17 августдан
Самарқанд вилояти, 1982 йилдан Навоий вилояти, 1988 йилдан Са-
марқанд вилояти ва ниҳоят, 1992 йил март ойидан яна Навоий ви-
лояти таркибида бўлган.
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН