The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Lutfiyor Mansurov, 2021-08-17 09:20:36

НУРОТА ТУМАНИ кеча ва бугун

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

151

МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР ТАРИХДАН НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
СЎЗЛАЙДИ

Бугунги кунда Нурота тумани ҳудудида 20 га яқин жоме масжи-
ди фаолият юритмоқда. Энг қадимийси 5-6 асрларга таъллуқли бўл-
ган мазкур тарихий иншоатлар Собиқ Иттифоқ даврида деярли йўқ
қилиб юборилган бўлсада, кейинги даврларда қайта тикланиб, фой-
даланилмоқда. Бугунги кунда мазкур масжидларнинг ўз даврида
қурилган айрим қисмалари ҳам ўз ҳолида сақлаб қолинган.

Шоҳимардон жоме масжиди. Ғозғон шаҳрида жойлашган
“Шоҳимардон” масжиди XVI асрда қурилган. Кейинчалик Бухоро
амири Амир Олимхоннинг оналари ташаббуси билан қайтадан бунёд
этилган. Қурилишда маҳаллий Ғозғонлик сангтарош усталар ишлаш-
ган. Масжид деворлари тўлиқ Ғозғон мармар тошлари билан тиклан-
ган. Масжиднинг ташқи деворлари устки қисмида мармар тошларга
ҳадислар ўйиб ёзилган. Масжиднинг шимоли-шарқида ҳазрати Али
розиёллоҳу анҳунинг рамзий қабрлари мавжуд. Масжид ҳовлисига
кирмасдан чап қўлда Қамбар ота рамзий қабрлари бор. Шўролар дав-
рида масжид фаолиятини тўхтатган. Юртимиз мустақилликка эриш-

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН152 гач, масжид яна фаолият кўрсата бошлади. Ҳозирги кунда масжид
мўмин-мусулмонлар ихтиёрига берилган.
Имом Ҳасан имом Ҳусайн жоме масжиди. Имом Ҳасан имом
Ҳусайн жоме масжиди XХ аср бошларида қурилган. Масжиднинг ўнг
ва чап томонларида иккита хона мавжуд бўлиб, уларда имом Ҳасан
ва имом Ҳусайнларнинг рамзий қабрлари бор. Масжидга кираве-
ришда чап томонда Деҳибаланд қалъаси харобалари мавжуд. Шўро-
лар даврида масжид фаолияти тўхтатилган. Юртимиз мустақиллик-
ка эришгач, масжид яна мўмин-мусулмонлар ихтиёрига берилди.
Бироқ, 2020 йилда ёнғин натижасида мазкур масжид биносига зиён
етди. Бугунги кунда унинг ўрнида ҳашар йўли билан бутунлай янги
кўринишдаги масжид барпо этилмоқда.
Авлиё ота жоме масжиди. Авлиё ота жоме масжиди “Сентоб”
ҳудудидаги Темирқовуқ қишлоғида Нукриддин Қаттолий зиёратгоҳи
ёнида жойлашганлиги сабабли “Авлиё ота” номи берилган Масжид
мустақиллик йилларида, аниқроғи 1998 йил ҳомийлик ва ҳашар
йўли билан қурилган. Масжид биноси Нурота мармар тошлари би-
лан бунёд қилинган. Масжид томи бир гумбазли. Унга кириш жойи-
да кичкина айвони бор. Ҳовлисида мевали боғ барпо қилинган.
Осиёбаланд масжиди. Осиёбаланд масжиди шўролар дав-
рида фаолияти тўхтатилиб бузиб ташланган. Масжиднинг жойида

туман марказий шифо-хонасининг гаражи жойлашган. Марказий 153
шифохона янги манзилга кўчирилгандан сўнг, бу ер ташландиқ
жойга айланиб қолди. Мустақиллик шарофати билан 1993–1995 НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
йилларда маҳаллий халқ ҳомийлиги ва ҳашар йўли орқали масжид-
нинг аввалги жойида қайтадан деворлари тўлиқ Нурота мармар-
ларидан тикланди. Масжид олд айвонли бўлиб, ёнида маънавият
хонаси бор.

Оқмачит (масжиди сафед) масжиди. Оқмачит масжиди ҳам
ўтган асрнинг бошларида масжиднинг нураб қолган биноси ўрнига
маҳаллий халқ ҳомийлиги ва ҳашар йўли билан қайтадан қурилган.
Масжид ўлчами 8х8 бўлиб, бир устунли. Бу масжид фаолияти ҳам
шўролар даврида тўхтатилган. Мустақилликнинг дастлабки йилла-
рида мазкур масжид яна фаолиятини қайтадан бошлади.

Саидато масжиди. Саидато масжидининг номи масжид ёнида-
ги сағана “Саидлар сағанаси” ва гузари бўлганлиги боис, “Саидато”,
деб номланган. Саидато масжидининг аввалги биноси XIV асрда қу-
рилган. Кейинчалик масжид биноси ўтган асрнинг бошларида эски
жойи ўрнига қайта қурилган. Ушбу масжид тўрт ёғоч устунли бўлиб,
устунларда Қуръони Каримнинг “Фатҳ” сураси тўлиқ ўйиб ёзилган.
Шўролар даврида бу бино ҳам буткул фаолиятини тўхтатган ва харо-
бага айланган.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН154 Истиқлол шарофати билан ушбу масжид бутунлай қайта қури-
либ, реставрация қилинди. Шу тариқа, Насриддин эшон Атоевнинг
саъй-ҳаракати билан 2016 йилда бутунлай янги, замонавий қулай-
ликларга эга, 400 нафар намозхонни сиғдира оладиган масжид ву-
жудга келди.
Кўк гумбаз масжиди. Чашма мажмуасида яна бир меъморий
ёдгорлик “Панжвақта” Кўк гумбаз масжидидир. Масжид XVI асрда
Абдуллахон даврида қурилган. Масжид ёнидаги баланд минорали
азонхона сақлаб қолинмаган. Масжид икки томонлама айвонли бў-
либ, айвондаги меҳробнинг гулдор кошинлари ва ҳошиядор нақшла-
ри билиниб турибди. Кексаларнинг айтишларича, масжид асли
нимранг, оқ, мовий ранг ва қора фонга ишланган ҳаворанг ва оқ мо-
заикалар билан безатилган.
Булардан фақат гумбаз ичидаги геометрик ҳошиялар сақланиб
турибди. Қиблага қараган масжид меҳробининг иккала томонидаги
чиллахона 1994 йилда тикланган. Масжид ўзининг чиллахонаси бор-
лиги билан бошқа масжидлардан ажралиб туради. Шўролар даврида
масжид фаолияти тўхтатилган, Кейинчалик ўлкашунослик музей-
ига айлантирилган. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан
масжид мўмин-мусулмонларнинг диний ибодат ва маросимларини
ўтказиш учун қайтариб берилди. 2009-2010 йилларда масжид тўлиқ

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

155

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН156 капитал таъмирланиб, етти миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфла-
ниб обод этилди.
Нуроталиклар ўтган асрнинг бошида шаҳарда 32 та масжид бор-
лигини айтишади. Нуротанинг 4 гузарининг ҳар бирида 7-8 тадан
масжид бўлган. Кўпинча Нурдаги масжидлар ўзларидан қадимийроқ
ёдгорликлар устига бунёд этилган. Эскирган, бузилиб кетган масжид
ўрнига янгиси қурилган, масжиднинг эски номи эса сақланиб қолин-
ган. Уларнинг деярли барчаси ўтган асрнинг бошида бунёд этилган.
Чилустун жоме масжиди. Нуротанинг “Чашма мажмуасида”
жойлашган “Чилустун” жоме масжиди нуроталикларнинг фахри ҳи-
собланади. Масжид жуда қадимий бўлиб, уни охирги марта Эшон
Турсунхўжа (Судур) қурдирган. Чилустун жоме масжидининг ташқи
кўриниши квадрат шаклида, унинг меҳроби эса ғарбий деворга ту-
таштирилган. Масжиднинг пештоқи анъанавий, шарқона “П” ҳарфи
шаклида бўлиб, пештоқ ортида бежиримгина минора масжидга сало-
бат бериб туради. Гуласимон шаклда қурилган минора 5,63 метрдан
иборат. Муаззин азон айтадиган азонхонага минора ичидаги айлан-
ма зиналардан чиқилади. Масжиднинг курсиси – пойдевори икки
қатор мармар плиталардан терилган. Масжид деворлари ичкаридан
гулганч амалида бир текис сувалган. Унга тўртта эшикдан кирилган.
Масжидлар шарқона услубдаги ҳар хил гиометрик шакллар билан

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

157

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНбезатилган. Кириш дарвозаси мармар устунларга мустаҳкам қилиб
ўрнатилган. Ёғочдан ясалган сардари майда безаклар билан тўлди-
158 рилган.

Нуроталик архитектор олим Додо Нозиловнинг фикрича “Чи-
лустун” масжиди Эшони Судур даврида учинчи марта қурилганда
унинг бош меъмори бухоролик Мулло Абдушукур бўлган. Масжид
биринчи марта IX асрда, иккинчи марта XVI асрда, учинчи марта
ўтган асрмизнинг бошида бунёд этилган. Масжиднинг мармар без-
аклари ғозғонлик машҳур сангтарошлар Абдураҳим ва Абдурасул
Турдиевлар ижодига мансуб. Айниқса, Абдурайим Турдиев томо-
нидан ишланган меҳроб олий санъат асари даражасига кўтарилган.
Масжид дарвозаларида амалга оширилган ёғоч ўймакорлиги усто
Шамс амалидир. Масжид қурилишида маҳаллий усталардан уста
Раҳмонқул, уста Хўжа, уста Рустам, уста Қаландар ва бошқалар қат-
нашган. Шўролар даврида масжид аввал омбор бўлиб, унда буғдой,
кейинчалик кимёвий воситалар сақланган. Ўтган асрнинг 70-йилла-
рида масжид биноси гилам тўқиш фабрикаси сифатида фаолият кўр-
сатган. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан масжид мў-
мин– мусулмонларнинг диний ибодат ва маросимларини ўтказиш
учун қайтариб берилди. 2009-2010 йилларда масжид тўлиқ капитал
таъмирланди138.

138 Манба: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Навоий вилояти вакиллигининг
расмий веб-сайти www. hazratnavoi. uz.

159НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

“Айтеке би” маданий мерос объекти. Айтеке би – қозоқ халқи-
нинг бирлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган давлат арбоби
бўлган. Нурота шаҳрига кираверишда муҳташам қадамжо мавжуд. Бу
ерда қадимдан эски катта қабр бўлган. Кейинчалик бу қабр Айтеке
бига нисбат берилиб, ҳудуд ободонлаштирилган. Мазкур мажмуа ўз-
бек ва қозоқ халқларининг бирдамлиги рамзи бўлиб келмоқда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН160 АБАДИЯТГА БИТИЛГАН ҚАЙДЛАР

Нурота тумани ҳудудида қоятошларга ишланган V–VI аср-
ларга оид петроглифлар, тоғ тепасидаги кўҳна қўрғон
қолдиқлари, XI–XVIII асрларга оид тошга ўйилган ёзув-
лар кўплаб топилади. Жумладан, Сентоб қишлоғидан 12 км. узоқ-
ликдаги “Қора тоғ” қоятошларида кўплаб кўҳи услубдаги араб графи-
касидаги ёзувлар, Қуръон оятларидан фрагментлар ҳамда қадимий
қўрғонларни учратиш мумкин.
Сентобда шунингдек, Сентоб сув омбори, қадимий карвонсарой-
лар, Хўжа Порсо, Хўжа Маҳмуд Саврато зиёратгоҳлари, зардўштийлик
дини ўчоқларидан бири – қадимий ибодатхона қолдиқлари мавжуд.
Қоятошлардаги айрим ёзувлар исломгача бўлса, бошқа ёзувлар
насталиқ хатида битилган.
Тошлардан бирида форс-тожик тилида шундай байт ҳам бор:
“Жавони хабар йобат Ки пире,
Аз дуойи замонгир шуд.
Жавони хизмати Пирон Кун,
Жавони мардеки бе пир набошат асло”.

161

Таржимаси: НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
“Йигит (жавоне) устозидан хабар олса,
Ул дуодан замонгир бўлгай.
Эй йигит устоз хизматида бўл,
Ки йигит мард бўлса, устозсиз бўлмас асло”139.
Шунингдек, Сентобдаги бир қатор қоятошларда Қуръоний оят-
лар ва дуолар битилган. Шулардан бирида “Субҳаноллоҳ, Муҳамма-
дур Расулуллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ”, дея ёзилган.
Умуман олганда, нафақат Нурота, балки Навоий воҳаси ҳудуди-
да учрайдиган бугунгача бизга маълум 100 дан зиёд энг қимматли,
қоятошларга, қабр тошларига, масжидларнинг устунлари ҳамда де-
ворларига битилган тарихий қайдлар мавжуд бўлиб, мазкур йўна-
лиш ҳам алоҳида илмий изланишларни талаб этади. Бу орқали эса
воҳа тарихини янада чуқурроқ тадқиқ этиш мумкин.

139 Эски ёзувдаги қайдлар таржимони тоштарош ҳаттот уста Шавкат Аҳмедов.

162

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

163

Илм ва тақводорликни
эъзозлаб келаётган сулола

164

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

165

166

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА САЙЙИДЛАРИ ВА 167
ЭШОНЛАРИ ТАРИХИГА БИР
НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
НАЗАР

Саййид сўзи “жаноб” маъно-
сини англатиб, пайғамбари-
миз Муҳаммад алайҳисса-
лом авлодларининг фахрий унвонидир.
Мусулмон дунёсида “шариф”, “хўжа”,
“тўра”, “ота” сўзлари “саййид” сўзининг
синоними сифатида қўлланилади. Ай-
рим ҳолларда Муҳаммад алайҳиссалом-
нинг неваралари Ҳазрати Ҳасан авлоди
“шариф”, Ҳазрати Ҳусайин авлоди “сай-
йид” унвонлари билан алоҳида ажрати-
лади.
Нурота саййидларига нисбатан
асосан “эшон” атамаси қўлланилади.
“Эшон” форсча сўз бўлиб, “улар” деган
маънони англатади. Сўфийлик оқимла-
рида диний раҳнамолик унвони ҳисо-
бланади. “Пир” сўзи унга синоним си-
фатида ишлатилади. Эшон ўзининг му-
ридларини сўфийлик йўлига ўргатувчи
(муршид), каромат ва хислатлари билан
бошқалардан ажралиб турувчи, диний
раҳнамолик қилувчилар унвонидир.
“Эшон” атамаси ўз даврида диний
ва раҳнамо унвони бўлиб, кейинчалик
кўчма маъно касб этган, деган хулосага
келиш мумкин. Бинобарин, барча эшон-
лар саййид авлодига мансуб эмас. Қуй-
ида эса нуроталик саййид авлодлари
хусусида сўз юритамиз. Ҳозирда Нуро-

тада истиқомат қилаётган машҳур эшонлар (саййидлар) авлодлари
насаби оғзаки баёнларга кўра қуйидагича: Эшони Ражабхон, Эшони
Нусратиллохон, Эшони Абдурасулхон, Эшони Мансурхон. Мансур-
хоннинг ўғиллари: Сайиджон, Атожон ва Ҳалимжон. Сайиджоннинг
ўғли Истамжон. Атожоннинг ўғиллари: Аҳмаджон, Муб­ инжон, Ну-
риддинжон ва уларнинг ҳозирда ҳаёт фарзандлари.

Улардан Ражабхон, Нусратиллахон ва Абдурасулхонлар Саййид­
ато маҳалласидаги саййид авлодига мансуб хилхона – даҳмага дафн
этилган бўлиб, уларга ёдгорлик тоши қўйилмаган. Шу сабабли туғил-
ган йили ва вафоти хусусида ҳам маълумот йўқ.

Мансурхондан бошлаб Нурота саййидлари “Абдухолиқ Ғижд­ у­
воний” қабристонида дафн этилганлар. Қабристон “Хў­жаи Жаҳон”
деб аталади, Чашм­ адан ғарб томонида жойлашган.

Мансурхоннинг қабридаги ёдгорлик тошида унинг ҳижрий
1337 йилда вафот этганлиги ёзилган. Бу сана милодий 1917–1918 йил-
ларга тўғри келади. У кишининг уч нафар ўғиллари бўлиб, тўнғичи
Сайиджон (1887–1949) иккинчиси Атожон (1897–1960), кенжаси Ҳа-
лимжон (1908–1970) – уларнинг барчаси 62 ёшида вафот этган.

Мансурхоннинг оталари Аб­дур­ ас­ улхон энг узоқ умр кўр­ганл­ иги
билан ҳам машҳур. Абдурасулхоннинг эвараси Ну­рид­динж­ он Ато ўғ-
168 лининг таъкидлашича, Абдурасулхон 120 ёшга кириб дунёдан ўтган.
У киши ниҳоятда гўзал ҳуснихат соҳиби бўлган. Қабри Мисрда.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

169

Саййидлар авлодининг Нурота
билан боғланиши тахминан 1200–
1300 йил аввалга бориб тақалади.
Боиси саййид авлодлари Моваро-
уннаҳрга, жумладан Самарқанд ва
Бухорога мамлакат фатҳ этилга-
нидан кейин Ислом динини ёйиш
учун хизмат қилган.

Қарийб йигирма авлод босиб
ўтган йўл давомида саййидлар-
нинг, жумладан Нурота саййидла-
рининг сиёсий-ижтимоий мавқеи
асло пасаймади. Аксинча ошиб бор-
ди. Ҳатто шўролар сиёсати ҳам бу
йўлга монелик қила билмади.

170

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Бунинг замирида ётган куч, 171
албатта, илму маърифатдир. Зеро,
саййидлар Ислом маърифатини ёй-
ишда ҳамиша ўзлари намуна бўлиб
келдилар. Бу дин моҳиятан Шарқ
оламини комил инсонга бўлган
эҳтиёжини нурли йўлга олиб чиқа-
ди. Шу нуқтаи назардан ўз даври-
нинг етук салоҳият эгалари бўлган
саййид авлодига мансуб кўплаб Нур
эшонларини ёд этиш мумкин.

Хусусан, баркамол сиймо да-
ражасига етган Эшони Судур – Тур-
сунхўжа фаолияти билан боғлиқ
ҳақиқатларни эл яхши билади. У зот
Нурота шаҳри ободончилиги йўли-
да қатор тарихий ишларни амалга
оширади. Дастлабки ғишти Абул
Ҳасан Нурий (VIII–IX) замонида
қўйилган Чашма бўйидаги Чилу-
стун (Қирқустунли) жоме масжиди
XVI асрда Бухоро хони Абдуллахон
томонидан қайта тикланган бўлса,

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНЭшони Судур – Турсунхўжа 1906–1912 йилларда бу масжидни мут-
лақо янги андоза асосида қайта қуради. Устунлар олиб, танланиб,
йигирма беш гумбаз билан зийнатланади. 1922 йилда “Саййидато”
маҳалласида ҳам кўркам янги масжид қурилади. Айниқса, довруғи
етти иқлимга кетган Судур ҳаммомининг барпо этилиши, мўъжи-
завий асосда мармарий андозаларда жонлантирилиши Нур тари-
хининг ўчмас саҳифаларидан бири бўлди. Афсуски, бу зот Шўролар
тузумининг истибдоди туфайли қамоқ ва сургунларда зулм кўриб,
Душанбе шаҳрида дунёдан ўтди.

Нурота саййидлари орасида бундай юксак даража насиб этган-
лари оз эмас. Улар турли соҳа ва касбларда меҳнат қилиб келади.
Холисанилло айтсак, уларнинг ибратли томонлари ҳар бир даврда
зоҳиран ва ботинан рўй-рост англашилмоқда. Сайиджон Мансурхон
ўғли 1887 йилда Нурота шаҳрининг Саййидато маҳалласида тавва-
луд топади. Отаси Мансурхон Абдурасулхон ўғли ўз замонасининг
нуфузли кишиларидан бўлиб, Бухоро амирлигининг Нур беклигида
бош диний раҳнамо мақомида хизмат қилади. Икки забардаст эшон
Мансурхон ва Хонхўжаларнинг ўзаро борди-келдиси туфайли Хонхў-
жа эшоннинг меҳри ёш Сайиджонга тушади ва Мансурхонга “Ўғлин-
гиз Сайиджон бизга хизмат қилсин”, деган талаб билан ўз даргоҳига
172 олиб келади.

Сайиджон эшон ҳам соҳиби кароматлик олий мартабасига эри-
шиб, каромат кўриб, тавба қилиш, огоҳлик бериш, воқеаларнинг кўн-
глида аён бўлиши, кўз, нафас, ҳаракат билан таъсир этиш каби хис-
латларда ўз ўрнини топади.

1927–1930 йилларда хос кишилардан ташқари барча саводли
муллолар таъқиб қилиниб, истибдод кишанига тушади. Сайиджон
эшон ўзининг диний раҳнамолик фаолиятидан чекинмайди. Имом
оиласида туғилиб ўсган Саид Мансурхон ҳам қамоққа олинади. У
инқилобгача энг катта эшон даражасида бўлган. У билан укаси 36
ёшли Саййидато масжиди имом-хатиби, Нуротадаги исломий мак-
табда таҳсил кўрган Ато Мансуров ҳам қамоққа олинди. Унинг ака ва
укаси билан умумий мулки бир сигир, бир бузоқ, бир ҳўкизча, бир от,
уч қўй ва бир эшакдан иборат бўлган. Улар билан укалари 25 ёшли
Ҳалимжон Мансуров ҳам ҳибсга олинди.

Ўзи бош бўлиб шогирдлари Асва домла, Икром маҳсумлар му-
даррислик қилган (тахминан 1900–1907 йилгача) “Хўжа порсо” ма-
драсасида таълим олади. Саиджон эшоннинг мадраса даври билан
боғлиқ ҳикоялар ҳам жуда кўп. Бундай кароматли инсонларни аҳлул-
лоҳ, авлиё, аҳли ҳол, аҳли ботин, арбоби тариқат, дарвеш, қаландар,
фақир деган номлар билан тилга олардилар.

Аммо Саиджон Эшон эл орасида авжи камолда бўлган пайт Бу- 173
хоро амирлигини Шўролар эгаллайди. Босқинчилик сиёсати бирин-
чи навбатда халқ эътиқодини синдириш учун барча қабиҳ режаларни НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
ишга солади. Худосизлик –атеистик тарғибот ва ташвиқот жараёнида
улуғ тафаккур эгалари зулм ва зўравонлик билан исканжага олинади.

1927–1930 йилларда хос кишилардан ташқари барча саводли
муллолар таъқиб қилиниб, истибдод кишанига тушади. Қамоқ, сур-
гун азобидан маърифат вайрон бўлади. Не-не илм хазиналари бўлган
китоблар ер остига кўмилади. Аммо шундай мустабид тузум шаро-
итида ҳам Саиджон эшон ўзининг диний раҳнамолик фаолиятидан
чекинмайди. Шўроларнинг раҳбар ва ходимлари кенг халқ меҳрини
топган бу эшонни қайсидир бир йўл билан маҳв этиш учун минг бир
баҳоналарни ўйлаб топади ва 1933 йилда қамоққа олади.

Ўша пайтда Саиджон эшон Оқтоғ ёнбағридаги Битов дарасида
паноҳ топиб, укалари ва оиласи билан шу жойда яшар эди. Изла-
нишларимиз натижасида давлат архивларидан Саиджон Мансурхон
ўғлининг биринчи қамалиши билан боғлиқ ҳужжатларни топишга
муваффақ бўлдик. (Расмий ҳужжатларда Саид Мансуров, деб эъти-
роф этилган.)

1933 йилнинг 3 апрелида Нуротада фаолият кўрсатган Дав-
лат махсус сиёсий идораси (ОГПУ) вакили Талвичнинг бошлиғи
Капустинга йўллаган қарор ахборотида қуйидагилар қайд этилган:
“Республика жиноят кодексининг 80-моддаси, 3-қисми билан 48
ёшли, Нурота шаҳрида туғилган, ижтимоий келиб чиқиши эшон ва
ижтимоий табақаси катта эшон бўлган, Бухородаги Хўжа Порсо ма-
драсасини тамомлаган, Имом оиласида туғилиб ўсган Саид Ман-
суров қамоққа олинди. У инқилобгача энг катта эшон даражасида
бўлган”.

“У билан укаси 36 ёшли, Саййидато масжиди имом-хатиби, Ну-
ротадаги исломий мактабда таҳсил кўрган Ато Мансуров ҳам қамоққа
олинди, унинг ака ва укаси билан умумий мулки бир сигир, бир бузоқ,
бир ҳўкизча, бир от, уч қўй ва бир эшакдан иборат. Улар билан укала-
ри 25 ёшли Ҳалимжон Мансуров ҳам ҳибсга олинди, бирга яшайди,
ёзма саводи йўқ. Айби: улар олий руҳоний эшон ҳисобланиб, молия
бўлимига тўланиши мажбурий бўлган солиқни ўз вақтида тўламай,
бошқа жойларда яшаб юрганида тўлаши мажбур бўлган солиқ миқдо-
ри 3200 сўм 10 тийин. Оиласидаги аъзолар рўйхати: хотини Даврон-
биби 33 ёш, хотини Анзират 42 ёш, қизи Шафоат 6 ёш, қизи Шаҳодат 6
ёш, қизи Вазира 3 ёш, ўғли Истам 3 ёш, онаси Ҳабиба 70 ёш”9.

9 Давлат архиви туман бўлимининг 20-фонди, 1–2 бўлимларнинг 236–237-бетлари, дело–
154, Бирлашган Давлат сиёсий бошқармаси (ОГПУ), 1 апрель 1933-6 июнь 1933 йил.

Юқорида таъкидланган “жиноий иш” юзасидан Сайиджон Эшон
5 йил муддат билан қамоқ жазосини ўташга маҳкум этилади, тўғри-
роғи, шу йўл билан унинг эшонлик фаолиятига чек қўйилиб, “жи-
ноятчи” сифатида халқ ихлосини қайтармоқчи бўлишади. Аксинча,
халқнинг ва муридларнинг ихлоси янада ошиб, эшон оиласига мод-
дий ва маънавий ёрдам кўпаяди.

174

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

1938–1939 йилларда сургун ва қамоқ муддатини ўтаб Саиджон
Нурота шаҳридаги ҳар иккала ҳовли-жойини ташлаб, четда Қўтир
қишлоғида қўним топади. Саиджон эшон ўзининг марказдан қанча
йироқ олмасин, кенг омма у кишини излаб, истаб, ихлос ва эъзоз би-
лан ортидан кўпроқ борарди. 1947 йилда эса Мозор қишлоғига кўчиб
келади ва 1949 йилда 62 ёшида дунёдан ўтади. Вафоти муносабати
билан хатирчилик Назруллахон Мезон ўғли Ғарибий битган марсия
ҳам юқоридаги фикрларимизни тасдиқлайди:

Эй ёронлар тинглангизлар айлайин арзим баён,
Ушбу дунёдан ўтсам жуллаи курду калон.
Фаҳм қилсанг ушбу дунё донасига арзимас,
Не учунким бевафодур англасанг эй нуктадон...

Истамжон Ҳожи Са- 175
иджон ўғли: (1932–1999.
Мазор қишл­ оғи.): “Дадамиз, НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
Аллоҳ раҳмат қилсин у ки-
шини, доимо бир насиҳатни
берар эдилар, “тўрам-тўрам”-
дан қўрқинг, “тақсир-тақсир”-
дан қўрқинг, “бардор-бар-
дор”дан (мақтовдан) қочинг,
чунки бу сўзлар одамни бе-
вақт синдиради”, дер эдилар.

Каримтош Ахматқу-
лов: (Саййидато маҳалла-
сида 1928–2015 йилларда
яшаб ўтган): “Мен иш би-
лан Мозор қишлоғига бора­
ётган эдим. Кўча бошида
Саиджон Эшонбобога дуч
келд­ им. У киши эшакда Мо-

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНзор қишлоғидан Нуротага келаётган эдилар. Мен эшакдан тушиб, у
киши олдиларига бориб, салом бериб, қўлларини олдим, ҳол-аҳвол
сўрашгандан кейин мен Мозор қишлоғига ва Эшонбобо Нуротага
қараб кетди. Мен ҳеч қаёққа бурилмасдан, ҳеч қаерда тўхтамасдан
қишлоққа кириб бордим. Борсам, у киши ўша ерда турибдилар. Мен
кўрган ҳодисани ошкор қилмай, бориб, у киши билан кўришдим. Кў-
зимиз-кўзимизга тушганда гўёки “сирни ошкор қилма”, деб уқтир-
гандай туюлди менга. У кишига ихлосим яна ошди. Орадан бир неча
вақт ўтгандан кейин у кишини зиёрат қилиш учун уйларига бордим.
Бу воқеалар уруш даврида эди. Мени ҳурмат билан қарши олдилар.
Бир кишига чой буюриб, олдимга дастурхон ёздилар. Дастурхонда
бир дона қотирма нон бор эди. Уни ушатиб дастурхонга қўйдилар,
чой келгандан кейин, чой билан нон еб ўтириб, ҳол-аҳвол сўрашдик.
Бир оздан кейин Эшонбобо дастурхоннинг олдиларидаги бурчагини
кўтардилар, унинг ичида бир тақсимча, икки дона қуймоқ кўринди.

Рустам Мирзаев (1915–2004). “Бир куни мен ишдан кеч кел-
176 дим, уйга кирсам хотиним касал бўлиб ётибди. Унинг бошида бувим

ва онам ўтирибди. Мен салом бериб уйга кирдим. Бувим мени кўриб,
тез бориб Саиджон эшонбобонгни олиб кел, дедилар. Мен “кеч бўл-
ди, йўл узоқ, ярим кечада у киши келадиларми-йўқми, яхшиси эрта-
лаб барвақт бориб, олиб келсам бўлмайдими?” дедим. Бувим, “йўқ,
бўлмайди, хотининг касали оғирга ўхшайди, кўз очмайди, ҳансираб
иситмалаб ётибди, тез бориб олиб кел, албатта, келадилар” дедилар.

Мен дарҳол эшакка миниб, Мозор қишлоғига бордим. Яқинлаш-
ганимда, “ҳа, Рустамжон келяпсанми, мен ўзим бораётган эдим-ку?”
деган овозни эшитиб қарасам, кўринган қора шарпа Саиджон Эшонбо-
бо эканлар. Мен дарҳол эшакдан тушиб, олдиларига бориб қўлларини
олиб, кўришдим ва “эшонбобо, мени Сизга бувим олиб кел”, деб юбор-
дилар, хотиним оғир касал бўлиб қолди” дедим. “Хабарим бор, шунинг
учун бораётган эдим, эшагингга мин, бирга борамиз”, дедилар у киши.
Уйга яқинлашганимизда Эшонбобони эргаштириб, уйга кирдим, Эшон-
бобо уйга кириб бувим билан сўрашди. У киши беморнинг аҳволига қа-
раб, “Худо хоҳласа, тузалади”, деганларидан сўнг кўнглим ёришди”10.

10 Суюндик Мустафо Нуротийнинг “Нурийлар ёғдуси” ҳамда “Миёнкол ёхуд Навоий
вилояти уламолари” ( “Sano-standart” нашриёти. Тошкент. 2016.) китобларидан олинди.

ЭЗГУЛИК КАРВОНИ 177

Болаликда бувимдан кўп эртак эшитганман. Такрорланавер- НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
ганидан аксарияти ёд бўлиб кетар, бошқасини айтинг, деб
қўймасак, майли, сизларга матал айтиб бера қолай, дея ўз-
лари гувоҳ бўлган, бировлардан эшитган воқеалар, эртакнамо ҳоди-
саларни маромига етказиб ҳикоя қилиб берарди.
Бу ривоятларда реал одамлар қатнашгани учун бўлса керак, биз-
га жудаям қизиқарли туюлар, бувимнинг ҳикоясидаги қаҳрамонлар-
ни қишлоғимизнинг марҳамати кенг, ҳамма яхши кўрадиган киши-
лари қиёфасида жонлантириб тинглардик. Ўша пайтлари болалиги-
мизнинг телевизори шу эди. У билан қишнинг узун тунлари қисқа-
рарди. Айниқса, нуроталик Саиджон эшон бобо кароматларини севиб
тинглар, бутун вужудимиз қулоққа айланиб кетарди. Шулардан бири
худди кечагидек эсимда.
Қадимда Нуротага йўл олган карвон Оқтовдан ошаётиб, танг
дарадан ўтишига тўғри келаркан. Тик қоя устидаги бир уловликки-
на йўлдан карвон туялари дорбоз мисоли посангини сақлаб бориши
талаб этилар экан. Карвонда туялари бир-бирига боғланган эмасми,
бирининг юки оғиб, мувозанатини йўқотади. Қўй жунидан эшиб
тайёрланган арқон, ёлғизоёқ йўл четидаги буталарга илиниб, жони-
вор олд оёқлари билангина қояга осилиб қолади. Жонсарак туянинг
талвасасидан арқон узилса кошки, узилмаса бутун карвонни пастга –
тубсиз жарлик домига тортиб кетиши аниқ.
Одатда бундай кезлар туяга яқин киши карвонни сақлаб қолиш
учун арқонни кесиб юборар экан. Шунга ошиқаётган карвонбоши

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНйўл-йўлакай, “Ё, Саиджон эшон бобо, пирим ўзинг қўлла, шу туяни
юки билан ўзингга атадим”, деган илтижони кўнглидан ўтказибди.

Мўъжиза рўй бериб, туя қаддини тиклаб олади. Карвон бетало-
фат Нуротага етиб, карвонбоши туя етаклаб эшонбобонинг ҳовлисига
боради. Бўлган воқеани сўзлаб, нарзни эшон бобога топширади.

– Ҳа, бадбахт, буни қара, – дейди эшонбобо кўйлаги ёқасини
очиб, елкасининг қип-қизил қон талаш бўлиб кетганини кўрсатг­ анча.
– Майли, бирингга минг бериб, топган тутганинг яхши кунларингг­ а
буюрсин!

Бувим ривоят қизиқарлироқ бўлиши учундир карвонбоши зиқ­
налик қилиб, атаганидан бошқа – кичикроқ ва юки камроқ туяни олиб
борганлигини атайин хотимасида айтарди. Биз эса эшонбобонинг
буни қандай билганлигидан ҳайратга тушиб, бувимни саволларга
кўмиб ташлардик. Барча саволларимизга қисқагина қилиб, хосиятли
кишилар ҳаммасини билиб туради, дея жавоб қиларди.

Саиджон эшон авлоди аслида қадим Нуротанинг хосияти, зи-
ёратчиларни ўзига тортаётган оҳанраболаридан бири. Бугун ҳам
уларнинг хонадонидан келиб-кетувчиларнинг қадами узилмайди.

Мана бири-бирини қувлаб ойлар, йиллар ўтди. Замон ва авлод-
лар алмашди. Шу оралиқларда мактаб бордик, олий ўқув юртларида
178 таҳсил олдик, илмий атеизм деган фанни ўқиб, имтиҳон топшир-
дик. Мўъжиза эртак ва ривоятларга хос, деб бизни ишонтиришди.
Бир сўз билан айтганд, кўп нарса ўзгариб кетди. Лекин одамларнинг
ушбу сулолага ихлоси ўзгаргани йўқ. Ортса ортдики, заррача камай-
ган эмас. Кимдир шунчаки зиёрат, бошқа биров эса бошига ташвиш
тушиб келади. Топган туя, топмаган игна билан, деганлари аслида
уларга аталган. Барчага бирдай эшиклари очиқ.

Нурота туманида ҳоким бўлиб ишлаб юрган йилларим эшон-
боболар сулоласи ташвишли кунларни бошидан кечирган кезларга
тўғри келди. Айниқса, Носиржон ҳожи Атоевга турли бўҳтон ва ма-
ломатлар ёғдирилиб, элнинг назаридан туширишга уринишгани бу-
гун ҳеч кимга сир эмас. Ўшанда турли лавозимдаги кишилар ҳожи
бободан ўзини тортиб, уларга ташвиш туғдирмай, деган ниятда эшон
бобо ҳам кўп давраларга қўшилмай қолганлигини яхши биламан.
Хуллас шундай кунларнинг бирида тақсир телефон қилиб, зарур иши
борлигини айтди.

Носиржон ҳожи салом-аликдан сўнг вақтингизни олмай, икко-
вимиз бир хайрли ишни қилсак, деб тоғ орасидаги қишлоқлардан
биридаги асли қуда-анда икки оилани яраштириб қўйиш таклифи
билан келганлигини айтди. Уларни яхши билардим, бир мактаб, бир
синфда ўқишган. Бири қиз чиқариб, иккинчиси ўғил уйлантириб қуда

тушишган, умумий набиралари бор. Бир мактабда бириси директор, 179
униси “завуч” бўлиб ишларди. Орага совуқлик солган низонинг ўзи
арзимас. Бир сўз билан айтганда қудалар анчадан бери бир-бирининг НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН
устидан ёзар, мактабдаям, оиладаям ҳаловат йўқолган эди.

Эртасига Эшон бобо билан ўша қишлоққа бориб, қудаларни бир
уйга чақирдик. Муддаомизни бизларни кўрибоқ англашди шекил-
ли, икки йилдан буён бир-бирига терс қараб ўтиб кетаётган қудалар
қучоқлашиб кўришишди. Биз эса гапни нимадан бошлашни билмай
бир-биримизга қараймиз.

Ниҳоят қудалардан бири “раҳмат, Сизларга эшон бобо! Мана
икки йилдан бери жанжалли эдик. Уни ёз, буни ёз, прокурорга эмас,
Президентга ёз, деб ўргатувчилар кўп бўлди. Лекин ярашинглар, деб
биров келган эмас”, деди.

“Шунча жойдан келибсизлар, энди бир пиёла чойимизни ичиб,
меҳмонимиз бўлиб кетасизлар”, дея униси қўшилди.

Таомили шунақа экан, ҳар икки хонадонда ҳам бўлдик. Суҳ-
бат-гурунг асносида қишлоқнинг, мактабнинг ками-кўстини эши-
тиб, уларни имкон қадар ечишни ваъда бердим.

Қайтаётиб, эшон бобога сизга ҳамроҳ одам бирор нарсали бўла-
ди, деб эшитган эдим, лекин икки компьютер, бир телевизор қулоғи-
ни ушлаб кетди-ку, дея ҳазиллашдим. Баъзида икки одамнинг жан-
жали ҳам тараққиётга хизмат қилиб туради-да, деди ҳожи бобо кулиб.

Эшон бобонинг юзида кечаги ҳорғинликдан асар ҳам қолмаган,
чеҳрасидан нур ёғиларди. Одамларга яхшилик қилиш, эҳтиёжманд-
нинг ҳожатини чиқариш уларга куч-қувват беришини ўшанда кўр-
ганман.

Энди карвон воқеасига яна қайтсам. Эҳтимол у ростдир, балки
ривоят, бироқ ўзига хос рамзийликка эга. Эзгулик, яхшилик, қоқил-
ганни суяш карвони бу сулола тимсолида авлоддан авлодга, аср-
лардан асрларга сафар қилади. Дунёни эса меҳр асрайди. Машшой-
ихларнинг дунёда бир нафаргина меҳр-оқибатли киши қолса ҳам қи-
ёмат-қойим бўлмайди, деганларида ана шу ҳикмат мужассам.

Қобул ТУРСУНОВ,
Навоий вилояти ҳокими.

180

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

181

Нурота - жадал
ўзгаришлар палласида

182

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

183

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН1991 йилда Нурота туманида 61,5 минг нафар аҳоли исти­қомат
қилган бўлса, ўтган 30 йиллик давр ичида туман аҳолиси 50 фоизга
ортиб, бугунги кунда қарийб 93 минг нафар киши ҳудудида доимий
истиқомат қилади.

В 1991 году в Нуратинском районе проживало 61,5 тысячи
человек, но за последние 30 лет население района увеличилось на 50
процентов, и сегодня в районе постоянно проживает около 93 тысяч
человек.

In 1991, 61.5 thousand people lived in the Nurata district, but over the
past 30 years the population of the district has increased by 50%, and today
about 93 thousand people permanently live in the district.

184 МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА
НУРОТА ТУМАНИ

Ўзбекистон мустақилликка эришган даврда мамлакат иқти-
содий қийинчиликлар гирдобида эди. Айниқса, тоғли рай-
онлардаги ижтимоий аҳвол бир мунча қийин, одамлар
оғир турмуш шароитини бошидан кечираётганди.
1991 йилда Нурота туманида 61,5 минг нафар аҳоли истиқомат
қилган бўлса, кейинги йилларда бу рақам анчага камайди. 1996 йил-
га борибгина аҳоли кўпайиши кузатилиб, ҳудудда яшовчилар сони
65 минг нафардан ошди. Ўтган 30 йиллик давр ичида туман аҳолиси
50 фоизга ортиб, бугунги кунда қарийб 93 минг нафар киши ҳудуди-
да доимий рўйхатда туриб истиқомат қилади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб туманда ҳаёт
сифатини яхшилаш, хусусий мулкчиликни ривожлантириш эвазига
иқтисодий соҳада ижобий натижаларга эришилди. 2000 йилда ту-
маннинг экспорт ҳажми 15,4 минг АҚШ долларини ташкил этган
бўлса, кейинчалик мазкур жараён тараққий этиб, 2010 йилга келиб
134,4 минг долларни, 2018 йилда эса 37 миллиард 036,8 минг дол-
ларни ташкил этди.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

185

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН186

Қурилиш соҳасидаги жараёнлар ҳам туманнинг 30 йиллик та-
раққиёт даври давомидаги иқтисодий ўсиш суръатларини кўрсатиб
беради. Жумладан, сезиларли қурилиш ишлари 1998 йилдан бо-
шланган бўлиб, мазкур йилда туманда 238,5 миллион сўмлик, 2007
йилга бориб эса 8 миллиард 111 миллион сўмлик, 2018 йилда 129
миллиард 465 миллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.

187НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Умуман олганда, 30 йиллик давр туман ҳаётида юксалиш ва
ўсиш даври бўлди. Аҳолининг бугунги ҳаёт сифатини кечаги тур-
муш билан қиёслаб бўлмайди. Бу жараёнлар айниқса, сўнгги йил-
ларда янада жадаллашди.

188

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

189

ТУМАННИНГ ГЕОГРАФИК ЎРНИ
Нурота тумани Ўзбекистон Республикасининг деярли қоқ
ўртасида жойлашган. Нурота Навоий шаҳридан шимо-
ли-шарқий тараф – 65 километр олисдаги туманлардан
бири. Нуротани шимоли-шарқдан Жиззах, жануби-шарқ ва шарқдан
Самарқанд вилоятлари ўраб туради. Ғарб ва жанубий-ғарбдан Наво-
ий вилоятининг бошқа туманлари билан чегарадош.
Нурота тумани 40 ва 41 шимолий кенгликлар, 65 ва 66 шарқий
узунликлар орасида жойлашган. Худди шу кенгликларда жаҳоннинг
АҚШ, Португалия, Испания, Италия, Албания, Греция, Хитой, Корея
ва Япония сингари йирик давлатлари жойлашган. Уларнинг кўпчи-
лиги денгиз бўйи мамлакатлари бўлиб, иқлими нам ва иссиқдир.
Нурота эса материк ичкарисидаги иқлими қуруқ, континентал ўлка.
190 Қишда -39 даража совуқ, ёзда эса +46 даражага қадар иссиқ бўлади.

Ўртача йиллик ёғин 200–250 миллиметрни ташкил этади.

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Нурота тоғ тизмалари Помир - Олой тоғ тизмасининг ши- 191
моли - ғарбий тармоғи бўлиб, Нурота водийсини шимол томондан
ўраб туради. НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

Нуратинский хребет - это северо-западная ветвь Памиро-А-
лайского горного хребта, которая с севера окружает Нуратинскую
долину.

The Nurata Ridge is a northwestern branch of the Pamir-Alai
mountain range, which surrounds the Nurata Valley from the north.

Туман ҳудудий катталиги жиҳатидан Ўзбекистоннинг йирик ту-
манларидан саналади. У шимолдан жанубга томон қарийб 68 кило-
метр, ғарбдан шарққа томон 95 километргача чўзилган. Ер майдони
6549 квадрат километр бўлиб, чегараларининг умумий узунлиги
500 километрдан ортади. Бу чегараларнинг аксарият қисми тоғлар-
дан, сув айиргич тизмалардан, катта қисми Қизилқум қумликлари,
шўрҳоклар ҳамда Айдаркўл сувлари орқали ўтади. Унинг ғарбий
қисми текислик, шимоли Айдаркўл, шарқи эса Нурота тоғлари ва
Нур­ота текислиги, жануби Оқтов тоғлари ва унинг тармоғи Қоратов
орқали ўтган.

Нурота тоғ тизмалари Помир-Олой тоғ тизмасининг шимо-
ли-ғарбий тармоғи бўлиб, Нурота водийсини шимол томондан ўраб
туради. Жанубда эса виқорли, гўзал, сўлим дараларга бой, чиройли
манзарали Қоратов (“Кўҳисиёҳ”), Оқтов (“Кўҳисафед”) ва Бахилтов
ястаниб ётади. Нурота тоғ тизмасидаги Ҳаётбоши чўққиси 2169 метр,
Оқтовнинг эса энг баланд чўққиси – Тахткўҳ бўлиб, у 2005 метрга бўй
чўзган. Оқтов ўз атрофидаги тоғлар орасида энг гўзали. Унда қор тез
эриб кетмайди. Иссиқлар бошланиб, жилғалар оққанда ҳам у бами-
соли қор маликасидек оқ ва мовий рангда товланиб кўзга ташланади.
Нурота тоғлари ғарбдан Қизилқум текислигига туташиб кетади.

Нурота туманининг деярли марказида эса Нурота шаҳри жой-
лашган. У денгиз сатҳидан 500–12 метр баландликда. Нурота қа-
димги Буюк ипак йўли тармоғи устидаги кўҳна қўрғон – шаҳар1.

1 Нурота тумани ҳокимлигининг расмий веб-сайти. (http://nur-ota.uz/tuman_haqida/5-geografiya-va-
tabiati.html)

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУННафақат вилоятимиздан, балки Республикамизнинг турли ҳу­
дудларидан Нуротага йилига 200 минг нафардан зиёд маҳаллий,
қўшни мамлакатлар ва хориждан эса 10 минглаб сайёҳлар ташриф
буюрмоқда.

Нурату ежегодно посещают более 200 тысяч местных, и 10
тысяч туристов из-за рубежа.

Not only from our region, but also from different regions of the rep­ ub­
lic, Nurata is annually visited by more than 200,000 local, neighboring
and 10,000 tourists from abroad.

“ЧАШМА” МАЖМУАСИ – НАВОИЙ ВОҲАСИ
РЕГИСТОНИ

Н192 авоийликман деган ҳар бири киши борки, умрида ками-
да бир марта бўлсин, “Чашма” зиёратгоҳига келиб, зиёрат
қилиб кетади. Нафақат вилоятимиздан, балки Республи-
камизнинг турли ҳудудларидан бу ерга йилига 200 минг нафардан
зиёд маҳаллий, қўшни мамлакатлар ва хориждан эса 10 минглаб
сайёҳлар ташриф буюрмоқда.
Шу боис, сўнгги йилларда шахсан Президентимиз томонидан
бу ҳудудни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Хусусан, Ўз-
бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 март-
да эълон қилинган “2017–2018 йилларда Навоий вилоятининг Ну-
рота туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чо-
ра-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 31 та аҳоли
хонадони ва 2 та нотураржой объекти компенсация тўловлари асо-
сида бошқа ҳудудга кўчирилган эди. Улар ўрнида умумий қиймати
7,8 миллиард сўмлик ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб
борилди. Жумладан, 5 та дам олиш учун айвонча ва 2 та фаввора қу-
рилиб, суғориш тизими ўрнатилди.
Ҳукуматимизнинг 2017 йил 9 октябрда қабул қилинган “На-
воий вилоятининг Нурота туманидаги “Чашма” тарихий-меъмо-
рий мажмуасини комплекс реконструкция қилиш чора-тадбирлари

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

193

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУНтўғрисида”ги2 қарорига асосан эса жами 84 та турар ва нотураржой
туманнинг бошқа ҳудудига кўчирилди. Мажмуа ҳудудида қиймати
5 миллиард сўмлик 1,1 километр ички йўллар тўлиқ таъмирланиб,
13 та замонавий тунги ёриткич ҳамда 0,7 километр очиқ новлар ўр-
натилди. “Саййидато” ва “Домалла” масжидлари таъмирланган бўл-
са, “Панжвақта” ва “Чилустун” жоме масжидларида 1,8 миллиард
194 сўмл­ ик таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари амалга оширилди.

Ҳозирда мажмуа ҳудудидаги “Шайх Абул Ҳасан Нурий” мақба-
расида 327 миллион сўмлик тўлиқ қайта таъмирлаш ишлари якуни-
га етказилди. 9 миллиард сўм маблағ эвазига 50 ўринли миллий ус-
лубдаги меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бугунги
кунда худди шундай яна битта меҳмонхона қурилиши якунланяпти.

“Миллий боғ” мажмуасида ҳам реконструкция ишлари амал-
га оширилди. Унинг атрофи турли манзарали дарахтлар, гуллар ва
майсазор билан ўралган ҳамда бу ҳар қандай кишининг баҳри дили-
ни очишга қодир. Зиёратга келганлар мажмуани томоша қилишдан
ташқари, тарихий ёдгорликлар сақланаётган музей ёнидан эсдалик
учун ҳунармандчилик маҳсулотларини харид қилиш имконияти ҳам
мавжуд. Бозор ва дўконлар эса куну тун халқ хизматида.

Ички туризмни ривожлантириш учун қулай бир маскан ҳисо-
бланган мазкур қадамжо туманнинг нафақат маданий юксалиши,
балки иқтисодий ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Бугунги кунда мажмуага ташриф буюрган киши бу ернинг ўзи-
га хос композициясига шайдо бўлади. Бир сўз билан айтганда, Са-
марқанднинг Регистонидаги маҳобатни ҳис қилади.

2 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.
uz (https://lex.uz/docs/3372092)

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

195

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН “Чашма” мажмуасидаги “Чилустун” жоме масжидининг
1950–1960 йиллардаги ҳолати

196

“Чилустун” жоме масжиди. 1950–1960 йиллар

“Чашма” мажмуасиининг 1989 йилдаги ҳолати

197

“Чилустун” жоме масжиди. 2008 йил НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

198

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУН

199

НУРОТА ТУМАНИ ● КЕЧА ВА БУГУННУРОТА ТУМАНИ ҲУДУДИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ – ДАВЛАТ ЭЪТИБОРИДА

Cўнгги йилларда туманни ривожлантириш борасида бир
қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Давлатимиз раҳ-
бари 2017 ҳамда 2019 йилларда икки бор Нурота замини-
га ташриф буюриб, бу ҳудудни комплекс ривожлантириш юзасидан
алоҳида кўрсатмалар берди.
Хусусан, 2017 йил 29 сентябрь санасида Давлатимиз раҳбари-
нинг “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех,  Нурота  ту-
манлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда
аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарори қабул қилинди3.
200 Бундан ташқари, 2017 йил 9 октябрь санасида Ўзбекистон Рес­
публикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий вилоятининг  Нуро-
та  туманидаги “Чашма” тарихий-меъморий мажмуасини комплекс
реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги4 қарори эълон
қилинди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-
нинг “2019–2021 йилларда Навоий вилоятининг Нурота туманини
комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги5 қарори
ҳудуд тараққиётида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мазкур ҳужжат туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан яна-
да ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам
таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали улар-
нинг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга хизмат қил­
япти.
Шунинг баробарида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни
янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги
ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва мавжудларини мо-

3 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.
uz (https://lex.uz/docs/3362726)

4 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.
uz (https://lex.uz/docs/3372092)

5 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.
uz (https://lex.uz/docs/4458706)


Click to View FlipBook Version