The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Азиз китобхон, қўлингиздаги китобга киритилган шеърлар шоирнинг “эълон қилинмаган шеърлар” туркумидан жамланди. Китобга айрим шеърларнинг қўлёзмасини ҳам эълон қилишни лозим топдик. Баъзи шеърлардаги қофиялар, жумлалар шоирнинг ишлаш услубига кўра, шеърнинг мазмунига таъсир қилмаган ҳолда қисман ўзгартирилди. Шеърлар муаллифнинг асосан 1957–1965 йиллар ора- лиғидаги илк ижод намунасидир. Китоб номини ҳам Абдулла Ориповнинг ўзлари қўйганлар.

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Абдулла Орипов Кутубхонаси, 2023-01-04 11:52:27

Шоирнинг туғилиши

Азиз китобхон, қўлингиздаги китобга киритилган шеърлар шоирнинг “эълон қилинмаган шеърлар” туркумидан жамланди. Китобга айрим шеърларнинг қўлёзмасини ҳам эълон қилишни лозим топдик. Баъзи шеърлардаги қофиялар, жумлалар шоирнинг ишлаш услубига кўра, шеърнинг мазмунига таъсир қилмаган ҳолда қисман ўзгартирилди. Шеърлар муаллифнинг асосан 1957–1965 йиллар ора- лиғидаги илк ижод намунасидир. Китоб номини ҳам Абдулла Ориповнинг ўзлари қўйганлар.

Oyina.uz portali kutubxonasi

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ
«ИЖОД» ЖАМОАТ ФОНДИ

Адабий
мерос

Абдулла ОРИПОВ

Янги китоб

Oyina.uz portali kutubxonasi

821.512.133-3
84(5Ў)6
А 99
А 99 Орипов, Абдулла
Шоирнинг туғилиши [Матн]: (Шеърлар) / А.Орипов.
– Тошкент: “ADABIYOT” нашриёти, 2021. – 360 б.
ISBN 978-9943-6957-4-0

Масъул муҳаррир:
Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири, Давлат мукофоти совриндори

Нашрга тайёрловчи:
Ханифа Мустафо қизи, Рухсора Орипова

Азиз китобхон, қўлингиздаги китобга киритилган шеърлар
шоирнинг “эълон қилинмаган шеърлар” туркумидан жамланди. Ки-
тобга айрим шеърларнинг қўлёзмасини ҳам эълон қилишни лозим
топдик. Баъзи шеърлардаги қофиялар, жумлалар шоирнинг ишлаш
услубига кўра, шеърнинг мазмунига таъсир қилмаган ҳолда қисман
ўзгартирилди. Шеърлар муаллифнинг асосан 1957–1965 йиллар ора-
лиғидаги илк ижод намунасидир. Китоб номини ҳам Абдулла Ори-
повнинг ўзлари қўйганлар.

Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
“Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида чоп этилди.

ISBN 978-9943-6957-4-0

© А. Орипов, 2021
© “ADABIYOT”, 2021

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

САНДИҚДАН ЧИҚҚАН
ҚАЛДИРҒОЧЛАР

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Қаҳрамо-
ни ва Халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг
80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қаро-
ри Янги Ўзбекистонимиз адабий-ижтимоий ҳаётида-
ги тарихий воқеа бўлди. Ушбу қарорда “Абдулла Ори-
повнинг бетакрор ижодий мероси, унинг Ватанга
муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб
инсоний фазилатларни мадҳ этган етук бадиий
асарлари, сермазмун ҳаётий ва ижтимоий фаолия­
тининг халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш
авлод тарбиясидаги беқиёс ўрни ва аҳамияти”
алоҳида таъкидлангани бежиз эмас.

Ҳаётбахш ҳужжатга биноан улуғ устозимизнинг
шу пайтга қадар очилмай ётган сандиқларидаги қўл-
ёзмалар юзага чиқди.

Оқ-қора қўлёзмалар, қораламалар. Шом ва тонг
мисол, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпоннинг кеча ва
кундузи янглиғ, тун ва кунга монанд қора-оқ, оқ ва
қора қўлёзмалар, қораламалар. Шоирлик умрининг
тонг ва шомлари, қалб ва руҳ кечинмаларининг кеча
ва кундузлари, тун ва кунлари.

Ёинки “Маломат тошлари”да битилган “Не деб сўз-
лаганкин боқиб биз сари, Бетимсол Ойбекнинг ҳорғин
кўзлари? Сарғайган саҳфалар аро боқиб тек, Қодирий
қабрини сўрар Отабек” сатрлари янглиғ қатағон за-
монларнинг дилни жунжиктиргувчи рўзу шабларими
булар? Оқ-қора рангларда, қора-оқ ранглардаги
соғинчлар, изтироблар, орзу ва ниятлар, дийдор ва ай-
рилиқлар. Камол дейсизми, завол дейсизми, хобу хаёл

5

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ва ё ҳажру висол дейсизми – барча ташбеҳ ва иқтибо-
сингизга мос ва мувофиқ келаверади. Алишер Навоий
бобомизнинг бедор қалби билан изоҳлаганда “Менинг
фироқиму онинг висоли тун била тонг”, Ғафур Ғулом
муаллимнинг риндона тили билан айтганда, “Менинг
заволиму онинг камоли тун била тонг” мисраси ўша
мустабид тузумларнинг қаттол авзойи билан бағоят
уйқаш ва ўхшаш...

Биз бугун Янги Уйғониш замони, Янги Ўзбекис-
тонда яшаяпмиз.

Адиблар хиёбонидаги устоз Абдулла Ориповнинг
муҳташам ҳайкали пойида ўтказилган катта ада-
бий-маърифий анжуманда таниқли ижодкорлардан
бири барчани қутлуғ айём билан табриклар экан,
жуда ўринли ва чиройли лутф қилди: “Баҳор айёми,
шеъриятимиз Наврўзи бугун эмас, аслида Президен-
тимиз қарори билан бундан уч-тўрт ой аввал аллақа-
чон бошланиб бўлган эди...”

Шу латиф иқтибосдан айтиш мумкинки, устози-
миз сандиғидаги қўлёзмалар ҳам вижир-вижир қал-
дирғочлар мисол назмимиз осмонида озод, эркин пар-
воз эта бошладилар.

Устоз Абдулла Орипов:

Мен ҳам яшаяпман ўз замонимда,
Давримдан қайга ҳам тушардим йироқ, –

деб ёзаркан, икки мисрагина шеърда ўша оғир
даврларга ишора қилганини юрак-юракдан ҳис эта-
миз.

Баҳор ҳам ўз-ўзидан кириб келмайди, албатта.
Қалдирғочлар бекорга юрт осмонини тўлдириб уч-
майди. Синов ва имтиҳонларга, қувончу соғинчлар-
га тўлиқ қишимиз ҳам, баҳоримиз ҳам ўзимизники,
ташвишимиз-юмушимиз ҳам шу эл, шу Ватан билан,

6

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

элнинг тинчи ва саодати билан бирга ва бақамти.
Устознинг ўзлари “Сенинг висолингдан қувонмай
нега, Баҳор, соғинтирдинг ахир кўп узоқ,” деганлари-
дай, табиатнинг, еру коинотнинг ҳам ўз қонун-қоида-
лари ва ўлчамлари бордирки, шу қонуниятга биноан
барчаси ўз вақти-соати билан жой-жойига тушмоғи
муқаррар. “Қарши қўшиғи”да шундай сатрларни
ўқиймиз:

Лекин унинг баҳори, о, сен чўллар баҳори,
Соғинтирган онамнинг дийдори сендай ширин.
Эрта кун қовжирашдан бўлса ҳам дилда зори,
Лола лаби хандону тубда доғи яширин.

Абдулла аканинг ижодий-адабий мероси.
Устоз Абдулла Ориповнинг бетакрор адабий ме-
роси...
“Мерос” дейишга ҳам тил бормайди – қайси то-
мондан келманг “адабий” жумласи “абадий”га эври-
либ бораверади.
Навоий ҳазратлари ҳақида фахр билан гапирар
экан, Абдулла ака тўрт сатргина шеърда бутун мангу-
ликни сингдира олган эди:

Абадият билан қай сўз эгизак,
Балки яхши орзу, яхши ниятдир?
Мангулик англанар Навоий десак,
Навоийнинг ўзи Абадиятдир.

Озод домланинг ибораси билан айтадиган бўл-
сак, сатрлар тирик, улар нафас оляпти, кўклам чоғи
гупуриб-уфуриб гуллаётган найсон навниҳоллари
янглиғ бўй таратаяпти, ифор сочаяпти. Асл шеърият-
нинг асл моҳияти ҳам баҳорийлигию ҳаётбахшлиги-
да эмасми.

7

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Дарвоқе, Абдулла аканинг илк шеърий туркуми
айнан домла Озод Шарафиддиновнинг “Оқ йўл, Аб-
дуллажон!” сарлавҳали дил сўзлари – дуоси билан
“Шарқ юлдузи” журналининг ўтган ХХ асрда – 1964
йилги бешинчи сонида босилганига ҳам, мана, салкам
олтмиш йил бўлибди. Салкам олтмиш йил бўляпти-
ки “Мен нечун севаман Ўзбекистонни”, “Сен баҳорни
соғинмадингми?” сингари шеърлар ўз сеҳри ва қудра-
ти, нафосати ва садоқати билан баҳорий тароватини
йўқотмай яшаб келаётир.

... Ҳанифа янгамизнинг, устознинг юпанчи ва қу-
вончи бўлмиш суюкли ва куюнчак қизлари Рухсора-
ойнинг далолат беришларича, Абдулла аканинг наз-
мий сандиғида чиқарилмаган, чоп этилмаган шеърла-
ри, қўлёзмалари ҳали талайгина. Уларнинг салмоғи,
залвори жамлаб-чамалаб кўрилса агар, устознинг
нашр этилиб, аллақачон халқ мулки ва миллат ғуру-
рига айланиб кетган асарлари кўлами ва миқёсидан
кўпроқ чиқса чиқадики, асло кам эмас экан.

Бу биз – нўноқ ва гердайган шогирдлар-шогирдча-
лар, ўзи ўзига маҳлиё сўз исрофгарлари – тўрт қатор
шеъримизни даъвою достон қилиб, сархуш ва сар-
маст, шон-шуҳрат фазоларида баланд парвозлар талаб
этаётган, бир зум бўлса-да ўз жону танамизда ўйлаб
кўрдикми: Сўз нима? Сўз йўлида сўз устида жон бермоқ
нима-ю, шоирлик нима?.. Мўъжазгина бир тўртликда
бўлса агар ўн тўққиз ё йигирматагача сўз бўлиши мум-
кин. Устоз шундай бир тўртликкинани ўн етти марта
қайта ишлаб, ўн еттита жумласини бус-бутун ўзгартир-
ганини қандай тимсол, Сўзга садоқат ва эътиқоднинг
қандай иқтибоси билан ифодалаш керак?..

Ўша темир-бетон замонларда шунча катта шоир-
лар туриб, улкан адиб Абдулла Қаҳҳор нима учун айнан
Абдулла Орипов ёки Эркин Воҳидовдек ёш ижодкорлар-
нинг шеърларидан ўз ҳикояларига эпиграфлар олган?..

8

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

Митти юлдуздан ҳам миттироқ ёш шоирнинг илк
китобига Миртемир домладек забардаст оқинлару сўз
деҳқонлари не сабабдан муҳаррирлик қилганию, ай-
нан Ойбек, Шайхзода домладек улуғ зотлар бошини
силаб, мақтаб-алқаганлари нима учунлигини била-
мизми?..

Ўзбек адабиётининг улкан тоғлари саналмиш бу
аллома адиблар ижарама-ижара яшаб юрган ёшгина
йигитчага Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлмоғи учун
меҳр ва ҳафсала билан тавсияномалар ёзиб берган,
қўллаб-қувватлаган...

Муҳаббатим лол қотган ул тоғларинг айтсин,
Тонгда оҳим такрор этган боғларинг айтсин,
Менсиз кечган ҳар бир лаҳза, чоғларинг айтсин:
Сен учундир бор ҳаётим, шуҳратим-шоним,
Қўлларингни бергил менга, ширинзабоним.

Азиз ўқувчилар эътиборига биринчи маротаба
яхлит китоб шаклида ҳавола этилаётган шеърлар Аб-
дулла аканинг асосан ўсмирлик чоғлари, талабалик
даври – ўн етти, ўн саккиз, ўн тўққиз, йигирма-йи-
гирма бир ёшларда ёзган, шунингдек, серизтироб
умрнинг бошқа фасл ва паллаларида ёзиб сандиққа
ташлаб қўйилган қўлёзмаларидан тартиб берилди.
Уларда бурунги ва бугунги адабий жараён ихлосманд-
лари, айниқса, катта адабиёт остонасида мўралаб тур-
ган ёш ижодкорлар учун талай ибратлар, ўрганса ар-
зийдиган сўз жилолари, меҳр ва садоқат, қалб ва руҳ
иқтибослари мавжуд.

Тўпламдаги “Танқидчига” номли шеър ҳам бугун-
ги муҳаррир-мунаққидлар учун фойдадан холи бўл-
мас деган умидворлик билан шу кунгача етиб келиб-
дими, демак устоз ҳам уни бекорга қоғозга тушириб
чамадонга ташлаб қўймаган бўлса керак.

9

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Абдулла аканинг Ҳамид Олимжон ижодига меҳри
ҳам, ихлоси ҳам бўлакча эди. Адабиётда мактаб ярат-
ган шоирлар унчалик кўп эмас, Ҳамид Олимжон эса
мактаб яратган шоир, буни билиб қўйинглар, дер
эди.

“Кўкламингдан олиб сурурни, Довруқ солди устоз
Олимжон”, “Сен барҳаёт онамсан, Ватан”, “Шабнамдай
маъсуму кўклам каби ёш” сингари кўплаб сатрлар,
меҳр тўла шеърларни чуқур ҳурмат ва миннатдорлик
билан азиз устозига бағишлаган эди.

Барчамизга маълум ва машҳур тўртликни эслай-
лик:

Кимлигимни билар эдим озроқ,
Билар эдим суюклигимни.
Амударёни кўрганда бироқ
Билиб қолдим буюклигимни.

Демак, катта адабиёт даргоҳида турган ёш ис-
теъдодлар улуғ устозларнинг ўзлари қайси улуғ
устозларнинг мактабидан ўқиб-ўрганганлигини ҳам
билишлари зарур.

Беназир устозимиз Абдулла Ориповнинг мана
шундай найсоний ҳаволарга тўйинган тоза ва муат-
тар шеърларини қадрли китобхонларга тақдим этар
эканмиз, “бугунги замоннинг зукко ўқувчисини бир
нарсага ишонтириш қийин”лигини эътиборга олиб,
устоз шеърларининг қўлёзма нусхалари факсимили-
еси (сояхати)ни ҳам узвийлиги ва силсилавийлигини
сақлаган ҳолда, яхлит китоб шаклида юксак дид ва
фаросат билан тартиб беришда жонбозлик кўрсат-
ган, мазкур ғоя ва лойиҳа муаллифи ҳамда кайвониси
муҳтарама Ҳанифа янгамизга, ҳар бир шеърий сатр-
ни ноннинг ушоғидай кўзга суртиб, авайлаб-эъзозлаб
бизга еткизган Рухсора Ориповага кўпсонли шеърият

10

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

мухлислари номидан чин дилдан миннатдорлик бил-
дирамиз.

Сўз салафлари айтиб кетгандай, бир улуғ шоир-
нинг туғилиши ҳам аслида Наврўзнинг туғилишидай,
эл-улуснинг кўнглини, рўзгорию ҳаётини сурур ва зи-
ёларга тўлдиргувсидир. Наврўзингиз, шеър ва сурур
айёмингиз муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

Устознинг ўзи лутф этгандай:
Юрт букун карвонлар бошида нордир,
Юрт букун шарқ ичра тенгсиз бир диёр.
Юрт букун оҳудай хўп ишвакордир,
Сир каби серавждир, Помирдай пойдор.
Толе юлдузининг қутлуғ зиёси
Саодат буржида балққан замон бу.
Бепоён Ватан бу – йўқдир қиёси,
Ажиб бир бўстон бу – Ўзбекистон бу.

Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири

11

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

СЎЗБОШИ ЎРНИДА

Мен ўзим ҳам билмайман, ёздим
Нима чиққан бўлса қалбимдан.
Оғир олма, дўстим-ўқувчим,
Мунг учраса куйимда баъзан.
Одамларга ғам тиламасман,
Кўз ёш қўзғаш йўқ ниятимда,
Балки орзу йўлида алам...
Балки қусур табиатимдан...
Сабабини яхши билмайман,
Аммо шуни англайман, ўртоқ,
Мен ҳаётда ўрним изларкан,
Ўйларимни шеърда тизаркан,
Биламанки, қувноқ даврага
Бундоқ шеърлар кераги камроқ.
Аммо нечун яширмоқ керак,
Ғам ҳам учрар йўлингда балким,
Балки у дам бўларсиз ҳамроҳ,
Лекин ғаммас менинг ниятим...
Совуқ нафас қилганга лаънат!
Босмаса ҳам бўлар шеърларни,
Балки олдда энг чин ҳаётим,
Шу бор думбул изланишларни
Рад айлама, ҳурматли Ношир!

Муаллиф

12

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

13

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

Орзуларим, қийнаманг мени,
Умидларим, қўзғаманг исён.
Мен ҳам севдим дарё тўлқинин
Порлаганда зангори осмон.
Мен ҳам тунлар дарё бўйида,
Ҳа, самовий ўйлар сурардим.
Ҳар тўлқинда инсон қалбинмас,
Фақат мовийликни кўрардим.
Телба ўй-у, эринчак булут
Янглиғ оқди менинг кунларим.
Ёнолмадим бахтсизни кўриб
Бахт қадрини билмас ўйларим.
Капалакдай учдилар, эвоҳ,
Кунгирадор иморатларга...
Ва ҳисларим ўхшаб тизгинсиз
Водийдаги асов отларга...
Куйлай дедим, куйлайин дедим,
Куйлай дедим, аммо нимани?!
Умр йўлин ўйлайин дедим,
Ҳисларимнинг қайда маскани?!
Кўрганларим: води-ю осмон;
Ҳар дам хушнуд оқувчи кунлар;
Қалб тубида ҳислар бепоён;
Мангу тирик мовий тўлқинлар.
Гулзорларда капалакларнинг
Товланади тилла қаноти;
Юлдузларки, гўзал, фараҳли,
Осмонларнинг бари-бисоти –

14

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

15

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Гўзал эди кўзимга бари,
Мавзу эди сўзимга бари.
Кўзларимга борлиқни гўзал
Кўрсатолган ким экан дея:
Ҳаётимга шодликни тугал
Ўрнатолган ким экан дея:
У – меҳнаткаш; У инсондир, деб
Ном берганнинг кимлигини ҳам;
Юмшоқ ўрин, иссиқ усти-бош,
Нон берганнинг кимлигини ҳам,
Ҳа, дўстгинам, ўйлашим керак,
Демак, кимни куйлашим керак?!
Юрак шуни куйлар – томири
Қайга борса, қайга уланса;
Юрак шуни куйлар, қонида
Кимнинг оташ олови ёнса...
Менинг умрим, менинг қалбимга
Ҳаёт берган, халқим, ўзингсан!
Капалакни севган ҳисга ҳам
Қанот берган, халқим, ўзингсан.
Йўқ, сен учун, эй она халқим,
Милтир шам ҳам ёқолганим йўқ.
Кўкрагингга ўзим ўстириб,
Даста гулки, тақолганим йўқ.
Фақат сенинг шонли йўлингда
Бирга борай, деган онтим бор.
Неки эзгу, дунёда не соз
Сенга берай, деган онтим бор.
Фақат сенинг қайноқ меҳрингдан
Узоқларга тушмасам, майли.
Майли, қуёш юз бурсин мендан
Фақат сенинг ишқинг туфайли!

16

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

17

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

САФАРИНГ БЕХАТАР
БЎЛСИН, НАВҚИРОН

Олис сафарларга жазм этганда,
Йўллар этагига қўлим етганда.
Бош солиб, манзиллар томон кетганда
Ортимда бир овоз эшитилар ҳар он:
Сафаринг бехатар бўлсин, навқирон!
Узундир йўлларнинг кеча-кундузи,
Дам аччиқ каломи, дам ширин сўзи.
Лекин бош устингда гулгун юлдузи,
Дейди, уфқларга чорларкан чунон:
Сафаринг бехатар бўлсин, навқирон!
Шундай умр кечар бир дарё каби,
Умрки, навқирон зўр дарё каби.
Бир кун соч оқарар, ҳа, дарё каби,
Сўзим кимга бўлсин, такрорлар ҳамон:
Сафаринг бехатар бўлсин, навқирон!
Туғилиш ўсишнинг сўнгги пайваста,
Дейман: Туғилдингми ярат-да, ўс-да!
Сени – чин ўғлини эркалар аста,
Фаровон сафарли қутлуғ бу замон:
Сафаринг бехатар бўлсин, навқирон!

18

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

19

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ВАТАН

Қўшиб бўлса умрни сувга,
Тупроғингга сингардим, Ватан!
Жар солардим ернинг тубига,
Қаҳқаҳамга бергунича тан.
Булутларга айланиб обдон,
Осмонингда яшин чақардим.
Тонг чоғлари биллур шабнамдан
Гулшанингга сирға тақардим.
Сўнгра минсам ел қанотига,
Бўрон бўлиб учардим кўкка.
Фалакда ҳам васфингни куйлаб,
Баҳру байтга чиқардим якка!

20

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

21

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ЮРТ СЕВГИСИ

Юртим, сокин ўтлоқларинг соз,
Сайҳонларинг, қумлоқларинг соз.
Ел пуркаган султон тоғларинг,
Булоқларинг, яйлоқларинг соз.
Гар дунёда ўтлоқ оз эмас
Ва танҳомас зангори тоғлар.
Лекин Ватан ҳар дам биттадир,
Кимгадир эл йироқ-йироқлар.
Кимгадир, ҳув тоғларнинг тоши,
Йўқ, тош эмас, новвотдир, новвот!
Кимга жўка соялари соз,
Пальма шохи кимларга қанот.
Юртим, аччиқ бир гиёҳингни
Лазиз, деди, менинг юрагим.
Оёқларим топтаб ўтса-да,
Азиз, деди, уни юрагим.
Юрак деди: “Ватан севгисин,
Дема фақат нони насибам.
Юртни севсанг, бори билан сев,
Аччиғини, чучугини ҳам”.

22

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

23

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

МАФТУНИНГМАН...

Мафтунингман, бахт эмган диёр,
Мафтунингман, гўзал она юрт.
Сенинг билан бахтим барқарор,
Этолмайман меҳрингни унут.
Ёшлик қувонч, шўхлиги билан,
Қўшиқ бўлиб кирди юракка.
Гул ёшлигим, мафтунинг бўлиб,
Куйчинг бўлиб етдим тилакка.
Баҳор келгач, шошқин дарёдек
Юрагимда тошар ҳиссиёт.
Гулга мафтун – тебранар қалам,
Нозик ҳис-ла мавжланар ижод.
Мафтунингман, хаётим, шеърим,
Мафтунингман, гўзал гулбаҳор.
Сенинг ўғлинг, мафтунинг бўлиб,
Мадҳ этишга сени, ҳаққим бор!

24

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

25

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ЭЛ ЎҒЛИ

Шеър излаб одамлар қалбига кирдим,
Қалблар ўлка бўйлаб кезгин, дедилар.
Гуллаган води-ю, тоғ аро юрдим,
Бу халқинг меҳнатин сезгин, дедилар.
Саховатли ўлкам, меҳнаткаш халқим,
Қайси элни қўяй, нисбатингга ман.
Эл ўғлинг аҳди шу, заҳматкаш халқим,
Ўғлингман, тайёрман хизматингга ман.

***

Қуёш билан туриб эрта тонг,
Шабнам билан ювдим юзимни.
Жозибага, гўзалликка бой –
Тонгга ҳамроҳ сездим ўзимни.
Шунда, сени, дилбар ёшлигим,
Тонгсан дедим, чиройда тенгсиз!
Саодатга, мазмунга ошно,
Сен, қалбдаги – ижод, жўшқин ҳис.
Ҳей оппоқ тонг, латофатли тонг,
Сен, гулшанга гул бўлиб қўндинг,
Ҳур ёшлигим, нурли ёшлигим,
Сен умримни мазмунга кўмдинг.

26

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

27

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

***

Меҳнатинг ила саодатинг чароғонсан диёр,
Аҳли хуш, эзгу ният эли фаровонсан, диёр.
Унмасинми чўлда гул, меҳринг тўфонни енгмаса,
Қудрати моҳтоб ошкор, шуҳрати шонсан, диёр.
Кўлга сув, инсонга меҳнат, ҳусн учун кор айлагай,
Эртамиз – нурли саодат, орзуни бор айлагай.
Тинч замона, завқу шавқ, кулгуни бисёр айлагай,
Бахт ила мангу топишқон, эрки туғишқонсан, диёр.
Дўстларга очиб қучоқ, мангу гулистонсан ўзинг,
Гулла, эй мардликка йўлдош, пахтага консан ўзинг.
Мадҳини айла, қўшиқ бит, куйла, Абдуллосан ўзинг,
Токи шу нурбахш Ватанда қувнаган жонсан, диёр.

28

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

29

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

КУТИШ

Минг карашма, мингта ноз билан
Учқунларди кўкда момиқ қор.
– Келади у, орзиқма, кўнгил,
Бир сўзлик у сен севган дилдор.
Келгач, балки шўх гўзал, яна:
“Шўхликларни севгин”, дермикин?..
Ўй сурардим; шу пайт паға қор
Кипригимга қўнди-ю, секин
Кўзларимдан гўё ёш бўлиб,
Яноғимга оқиб тушди у.
Таъсирландим: Наҳот янглиғ ёш!..
Момиқ каби юмшашди кўнгил.
Эҳтиросга таслим бўлиб қалб,
Қайнаб тошди хаёллар бебош:
– Қанча ташвиш тортарсан, дилдор,
Кўргач, илк бор кўзларимда ёш!..

30

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

31

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ИЛК ҚАЛДИРҒОЧ

Олиб келдим, ўзинг севган у
Шафтолизор боғларини, ол.
Дара қўйни тиниқ бир кўзгу
Ҳамда оҳу тоғларини, ол...
Кўп элларнинг ассаломию
Мужда пинҳон гапларимда, ол.
Ол, омонат, араб қизининг
Бўсаси бор лабларимда, ол!

ҚУЁШ ВА ИНСОН

Қирғий тик боқолмас, ёшланар кўзи,
Қуёшдан ўткирроқ ўтни кўрмадим.
Музлатар сувларда яшамас сўзим,
Мен қуёш бўлишни орзу қилмадим.
Зотанки, инсоннинг ўзи зўр офтоб,
У ақл, жон узра юритади сўз.
Акси қайтса сувдан офтоб нурининг
Мағрур садо берар “Инсон” деган сўз.

32

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

33

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ШАЛОЛА

Авжи тинмас, зилол шалола,
Тошлар оша сапчийди кўкка.
Гўё бўяр самони кўкка,
Ўйинқароқ, тинимсиз бола.
Қўл солади дара тубига
Излагандай гулдор тошларни.
Тополмади, тўкди ёшларни,
Эҳ, шалола, йиғлоқи бола...
Тун ҳам чўкди... Эҳ, инжу тошлар
Топилдими?! Қоядан чексиз.
Кўкка сочди... саноқсиз юлдуз,
Эҳ, шалола, бахтиёр бола.

34

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

35

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ДЎСТЛАРИМГА

Оқарган қоялар, кўм-кўк ўтлоқзор,
Яна шеърим билан қўйнингиздаман.
Зангор кўк сайёҳи булут беозор,
Тўхтангиз, осилай бўйнингизга ман.
Шарқироқ булоқлар қарсаги пастда,
Ўйинга тушади асов тойчоғим.
Қарайман, даралар тўлар нигоҳга,
Майсазор жимирлар тикилган чоғим...
Қани шаббодани энтиктирган сув?!
Қани кафтларимни тўлғизган тупроқ!?
Қани тонгда яйраб, шаҳло кўз оҳу,
Изи кашта солган сершабнам ўтлоқ!?
...Булутлар қўйнида экан хаёлим,
Беватан топталмиш завқи, титроғинг.
Дайди булутларга ошди малолим,
Кўзга суртгум юртим тупроғинг.

36

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

37

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ТОЛ ТАГИДА

Болалик кечганди бунда пилдираб,
Лой ўйнаб иссиғи, соясида ҳам.
Зилол сув оққанда чопиб, шилдираб,
Ўйлардим: Мен ахир, қайси сувдан кам!?
Шунда... тўлқинлар-ла чопишар эдим,
Қандай соз, ҳовуч сув босганда чанқоқ.
Қаршингда тол турар: “Ҳамроҳим, кел” деб,
Сокин шов-шуви-ла ёзилар чарчоқ...
Шу толнинг тагида шеърнинг мухлиси
Илк дафъа қўлига олганда қалам.
Эсимда, шеъримни уялиб ҳатто,
Товушим чиқариб ўқимадим ҳам.
Йиллар ўтди учқур... Кексайди тол ҳам,
Ёшлик қараб қолди, келмас изимдан.
Бошим узра сокин барглар шивирлаб,
Ёз, ёз деган каби... чиқмас эсимдан.

38

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

39

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ИЛК ХАЙРЛАШУВ...

Ортда қолди туғилган уйим,
Суҳбати соз, дўстлар, жўралар.
Мағрур толлар кўкка чўзиб бўй,
Ортда қолди боғлар, қиялар.
Бари қолди, мағрур нигоҳин
Узолмасдан қолдилар мендан.
Онажоним – кўз ёши ботин,
“Оқ йўл”, деган жажжи синглим ҳам.
Бари қолди, хайр, қишлоғим,
Неча муддат сендан кетурман.
Кезган каби бағрингни буткул,
Энди ўлкам бўйлаб кезурман.
Мен чиқарман қорли тоғларга,
Водийларда қурарман ўйин,
Кирарканман меҳмондўст элнинг,
Қишлоқларнинг бағрига, уйим, –
Онам, сизни эсларман аста,
Соғинарман жимгина, лекин.
Меҳмонман-ку мен ул тупроқда,
Қишлоғимдан энди хайр деб,
Ўзгасига ўтар маҳалим.
Қишлоққинам!
Кўз олдимга келиб турсанг сен,
Унда қандай кечаркан ҳолим?!
Биламанки, оналар унда,
Кузатарлар мени шод-хуррам,
Онажоним, не қилай шунда,
Гар соғинсам кўз ёшингни ман.

40

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

41

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

***

Вазмин-вазмин эл шамоллари
Олиб учди қўшиқларимни.
Севардим-ку мен гўзал онни,
Саҳро, қуюн қуйишларингни!
Севар эдим, танҳо дамларда
Ўтганларни айлар эдим ёд.
Дер эдимки: “Саҳро, сенга ҳам,
Хушнуд кунлар келади, ҳайҳот!”
Ҳайҳот! Ортда кечган кунларим
Қуюнлардек ўтдию кетди.
Ва меҳнатда ушбу дамларим
Гўзал кунлар, сизга етишди.
Хуш орзулар яшарар бунда,
Бунда гуллар мангу бир баҳор,
Дунё экан, ҳув қуюнларни
Энди фақат эслагувчи бор.

БИЛАМАН, СЕВГАНИНГ МЕН ЭМАС...

Биламан, севганинг мен эмас,
Биламан, куймайсан мен учун.
Севмадинг, начора; мен севдим;
Ўлсам ҳам майлига сен учун.
Биламан, севганинг мен эмас,
Висолинг севгингга бўйсунмас.
Кўзларимда жиққа ёш эмас...

42

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

43

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

НОЗЛИ ЁР

Ширин сойнинг қовуни
Ширин экан, ёр-ёр,
Шундай қизга кўнгилни
Беринг экан, ёр-ёр.
Олатовнинг кўрки дер,
Қори бордир, ёр-ёр,
Қўш орденли асил қиз
Ёрим бордир, ёр-ёр.
Кўкрагида қўш анор,
Жимжимаси, ёр-ёр,
Тутай десам йўл бермас,
Бу нимаси, ёр-ёр.
Боғда учган қалдирғоч
Ушлатмайди, ёр-ёр,
Нозли ёрим тилидан
Тишлатмайди, ёр-ёр.
Кўрганмисиз қалққанин
Кўза сувда, ёр-ёр,
Лаззати бор ёримнинг
Бўсасида, ёр-ёр.
Часур-чусур қозоннинг
Ёғи бўлсанг, ёр-ёр.
Арзир шундай жононнинг
Доғи бўлсанг, ёр-ёр.
Том бошида мусича
Ку-кулайди, ёр-ёр.
Момақаймоқ ойимча
Шўх куйлайди, ёр-ёр.
Баланд-баланд тоғларнинг
Қори бўлсанг, ёр-ёр,
Арзир шундай гўзалнинг
Ёри бўлсанг, ёр-ёр.

44

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

45

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ҚОР

Бутун борлиқ қиш нафасида
Паға-паға ёғаётир қор.
Япроқчалар момиқ либосда,
Ер, кўк оппоқ, ажиб беғубор.
Ўзга чирой касб этган ўлка
Юракларда оламча севинч.
Меҳнат шараф аталган элда
Эзгу умид топади қониш.
Қандай яхши! Ёғаётир қор!
Қандай яхши завққа йўл очса!
Меҳнатсевар халқим бошида
Арзир шунча марварид сочса.

46

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

47

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

БУ ШЕЪРИМНИНГ КАТТА ЭМАС
УМУМЛАШМАСИ

***

Афтингни бужмайтиб,
Масхара қилдинг.
Тилингни билмаган қишлоқи чолни.
“Серёжа, кўрдингми, сартлар мана шу,
Кечиргин бунақа жониворларни”...
Тиржайиб, шипшидинг ҳамроҳингга сен,
Йўқол кўзларимдан, йўқол, эй аблаҳ.
Ким бўлсанг ҳам йўқол.
– Русман!
– Йўқ, ёлғон! Йўқол, сен рус эмас, миллатсиз аблаҳ...
“Серёжа, Серёжа” қандай азиз ном...
Менинг юрагимга қандай яқин сўз.
Эҳ, Серёжа Пушкин, меҳри кенг инсон,
Олийжаноб одам, сен ҳам эдинг рус.
Сен ҳам рус эдинг-ку, номинг дунёни
Безаб турганида топилмай таққос,
Сен ҳам рус эдинг-ку, олтин лирангни
Даштлар дўсти Қалмоққа этганда мерос.
Булар ҳам рус... лекин, лекин бутунлай бошқа,
Нимадандир кибр билан кўкрак кермоқда.
Бошқаларни оёғи-ла кўрсатиб туриб,
Олийжаноб рус номини сотиб турмоқда.
Бу рус аблаҳ дейман, кечиринг, дўстлар,
Йўқдир менда миллатчининг қора нафаси.
Хафа бўлдим мен улардан, лекин хурсандман,
Катта эмас бу шеъримнинг умумлашмаси.

48

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

49

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

МАЖНУНТОЛ

Негадир у эгмиш бошини,
Нега бунча ғамгин Мажнунтол?!
Ишқ ўтида ёнган Лайлими –
Ёзиқ сочи сув узра хол-хол...
Елларга ҳам келдингми демас,
Парво қилмас, ғамгин эгган бош.
Айт, зилол сув, нега у ғамгин?
Агар билсанг, жавоб бер, қуёш?
Жавоб бермас, фақат гувлар сув,
Қуёш тортмиш юзига парда.
Инграганча тўлғонади сув,
Ғалаёнми қўшни дарада?
Ошиқ бўлсанг, сенинг ишқингни
Ким экан у топтаган юрак?
О табиат, балки қалбингни
Ўғирлаган қув мағрур терак?
Ишқ обрўга ҳайф, деб, балки у
Кўкка томон бўй чўзмиш мағрур!?
Сени Мажнун демишлар, балки
Ғамгинлигинг боиси шудир?
Бўрон мисол ўкирар гирдоб,
Бу зўр қудрат ишқмикин, не кин?!
Тошни тошга уриб келар-у,
Мажнунтолни эркалар лекин...
Шивирлайди алланимани,
Қани еллар! Қани, қулоқ сол!

50

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

51

Oyina.uz portali kutubxonasi


Click to View FlipBook Version