АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Унинг билагида куч ҳам етарли,
Бойлик эргашади унинг ортидан.
Бахтли бўлғусидир ҳар қандай пари
Ўтли кўзларининг саховатидан.
Аммо унинг юзи ташвишли пурғам,
Нега ўйчан боқар ўша ўтли кўз.
Термулар юлдузлар туманига дам,
Чўққиларга боқар мағрур ва маъюс.
У нима истайди? Буюкликними?
Бош эгса ақли ва зеҳнига дунё.
У нима истайди? Шон-шуҳратними?
Чўққилардан баланд, кундан пурзиё.
У нима истайди? Балки истаги
Унинг теграсида айлансин олам?
У нима истайди, нима истайди?
У истайди бунинг ҳаммасини ҳам.
Одамлар бир замон яшаб ўтдилар,
Ўтдилар энг олий бахтдан ҳам йироқ.
Ягона орзуси парча нон эди,
Энг буюк армони – Озод яшамоқ.
252
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
253
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ЁШЛИГИМГА
Қаримайман! Йўқ, қаримайман.
Қаримоққа ҳаққим борми, айт?!
Қариликни сочга этиб пеш,
Қалбимга ҳам таққинг борми, айт?!
Фазоларда учдим у билан,
Келажакка боқолдим мағрур!
Шодликларни қучдим у билан,
Саодатдан гул тақди умр.
У қалбимдан аримади ҳеч,
Толени ҳам яратдик бирга.
Йиллар ўтди, ижод ҳам этдик
Ҳароратни таратиб шеърда...
Йиллар ўтди, ҳа, учқур йиллар
Учиб ўтди гўё қўшиқдек.
Қўшиқ – қудрат, улкан туйғулар!
Умр кучин қудратга қўшдик.
Нурли ёшлик, мазмундор ёшлик,
Кечагидек ҳамдамсан дилга.
Бардам ўсмир; чечан ва тетик,
Завқ бер, ҳамроҳ, куй бер кўнгилга...
Қаримайман! Йўқ, қаримайман!
Қаримоққа ҳаққим борми, айт?!
Соч оқини балки, этиб пеш,
Қалбимга ҳам таққинг борми, айт?!
254
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
255
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ОҚШОМ
Айтинг! Еллар бемаҳалда эсмасун,
Ёш ниҳоллар бошин ерга эгмасун.
Айтинг, еллар бемаҳалда эсса-да,
Тегса манга тегсун, ёра тегмасун.
Ёр кўйинда кўп довонлар ошганман,
Дарё кўрсам, дарё бўлиб тошганман.
Бир парининг висолига шошганман,
Айтинг, еллар бемаҳалда эсмасун,
Тегса, манга тегсун, ёра тегмасун.
Ёрки, оқшом – нозли уйқуда ҳали,
Мухлисининг васли қўрқувда ҳали,
Улки ором олғучи қувда, ҳали,
Айтинг, еллар бемаҳал вақт эсмасун,
Тегса, манга тегсун, ёра тегмасун.
Висол дами бўрон бўлса, майлига,
Ул шўхи-шан ҳайрон бўлсин, майлига,
Бўронларга ўргатарман, эсмангиз,
Ҳей, сиз еллар, ёр оромин бузмангиз,
Айтинг, еллар бемаҳалда эсмасун,
Тегса, манга тегсун, ёра тегмасун.
256
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
257
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
*** Я вас любил...
А.С.Пушкин
Кечир мени бариси учун,
Кўз ёш, нола, юпанч учун ҳам.
Ўзинг берган қувонч учун ҳам,
Орамиздан не ўтган бўлса,
Кечир мени бариси учун.
Эсга тушса, қарғайман ҳамон
Орамизни узган бир сўзни.
Сен унда-ю, мен бунда ҳар он
Афв этамиз бир-биримизни.
Авф этамиз... Оламда гўё
Одам одам учун йўқолди...
Аммо орамизда ҳеч қачон
Кечирилмас бир севги қолди...
***
Ҳижрон азоблари бағримни доғлар,
Ўкинч заққум айлар тотли ошимни.
Бор бўлинг, саҳролар, бор бўлинг, тоғлар,
Олиб кетмоқ учун сизга бошимни.
258
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
ТОҒЛАР ЎХШАР ИНСОН ҚАЛБИГА...
Тоғлар туби кондир қатма-қат,
Ўхшайди у Инсон қалбига.
Тоғлар туби ранг-баранг беҳад,
Ўхшайди у Инсон қалбига.
Тоғлар тубин қулфи-калити
Меҳнат билан очилар экан.
Инсоннинг-да қат-қат орзуси
Меҳнат билан очилар экан.
Тоғлар ўхшар экан Инсон қалбига...
***
Кулгу ёши дудоғингни нам этди,
Билдим, мезбон бир нарсани кам этди.
Дарров шодлик хабарчисин сийладим:
Дудоғингга лабим босдим, тўймадим.
***
Кимсан? Хаёлмисан?... Йўқ, ундан зиёд,
Билолмади ҳеч ким ниҳон жисмингни.
Бир умр шоирлик қилиб одамзод
Тополмади сенинг асли исмингни.
259
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ЖАВОБ
Уйга кирдим.
Не ҳол, варақлар ёзиқ.
Шамол деразамни очиб кетибди.
Битик қоғозларни титиб аёвсиз,
Ҳам уни ҳар томон сочиб кетибди...
Шамоллар!...
Ҳазилинг бу уйдан жавобсиз кетмас,
Демасман: “Қоғозни учиролмайсан”.
Ҳар қанча уринма, йўқ, кучинг етмас,
Сатрни ўрнидан кўчиролмайсан.
Кўзимдан нур кетса, йиллар шамоли,
Учириб кетсалар киприкларимни...
Йўқ, йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли.
Шеърим! Сенга бердим тирик боримни.
***
Қандай яхши шодликни ёзмоқ,
Қандай яхши, умринг айласа,
Дунё бўйлаб парвоз, парвоз...
Қанотини шодлик бойласа!!!
Эй!
Қанот берган қалбим, сўзимга!
Инжу чечакларим ўзингга...
260
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
СЕН ДЕДИНГ...
Сен дединг: “Севаман ҳазин куйларни,
Сенинг ҳам шеърингда ғам-кадар бўлса”.
Ол, синдир, не керак менга бу қалам,
Гар шундай енгилтак шеър ёзар бўлса.
Мунгли шеър керакми сенга, фариштам,
Булбул ҳам ғам ўқир ғунчага, майли.
Севгидан юрагим қон эди ўзи,
Шарҳи ғам айлайин тонггача, майли.
Ростдан ҳам мунгли шеър керакми сенга,
Нечун маъюсгина эгилди бошинг?
Нечун бир ҳазинлик солдинг йўлимга,
Булутда қолдими дедим, қуёшинг.
Ростдан ҳам қалбингга алам чўкдими
Ё мунгли шеърларни этдингми ҳавас?
“Бахтиёр одамлар ғамни не билсин,
Ҳаёт ташвишлари сенга ётдир”. Бас,
Бас энди гиналар, таъналаринг, бас.
Наҳотки ташвишим бўлмаса маним,
Мен ҳам одамман-ку, йиғларман лекин,
Толе берармиди дардим, аламим.
Ташвишсиз яшаган ким бор дунёда,
Кимга бахтнинг ўзи чиқибди пешвоз.
Дўстгинам, айтиб бер, қачон ва қайда
Кимга бахт беролган йиғлоқи овоз?!
261
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Лирик сатрларим, атрларим –
Ой нурига чўмилиб саҳар.
Етказингиз жонон қизларга
Йититларнинг ишқидан хабар.
Шунда сизни ўпиб, қадрлардим,
Кабутарим, лирик сатрларим.
КЎК КАМЗУЛЛИ ЁР
Кўзларим олдига келса севгилим,
Гар ташна эсам-да шаҳло кўзларга.
Ўзин учратмасам боқаман роса
Эгнига кўк камзул кийган қизларга.
АФСУС
Лойда тойиб кетдим тўсатдан,
Аввал кулдинг, сўнг “Афсус”, дединг.
Суяб қолармидинг билганингда?
Йўқса, нега афсус единг?
***
Шилдир тўлқинларга боқсам маҳлиё,
Дейсан: “Биринчи бор кўрдингми уни?!”
Ҳа, ҳа, биринчи бор, билсанг ҳар нафас,
Ҳар нигоҳ кўраман янги тўлқинни.
262
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
263
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Қуёш зарҳал кокилин ёйганида оламга,
Қир, адирнинг сепидир яйлов тўла сурув қўй.
Дўстим, шодлик чамани – шу бахтмакон Ватанда,
Саодатли умрнинг эрта-кечин қалбдан суй!
***
Фиғон чекма, нолима, юрак!
Балки, ёрда кучли номус-ор!
Балки, сезар сенинг ҳам, гўзал
Қолишингни сўзсиз беқарор...
ШИР ЭТДИ...
Бармоқдан қон оқа кетди,
Аёвсиз кесибди тутган қамишим.
Шоирдан аламин олдими дейман
Шеърсиз қолган тахир, яйлов қамиши.
264
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
265
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
НОЗ
Тонг елида ноз этган гулни
Узиб, дединг: “Серноз экансан”.
Ҳа, сени ҳам гул дейишимнинг
Боиси шул: Гулноз экансан.
***
Нечун гулга ҳавасинг катта,
“Гул” деганда чарақлар кўзинг.
Ахир, жоним, ҳусн бобида,
Нозда тенгсиз гулсан-ку ўзинг!
***
Севасанми баҳорни, дилдор?
Суясанми уни суйганни?
Сен баҳорни севолсанг, зотан,
Суя олгин уни севганни...
***
Баҳор эрта келса,
Эртасан дединг.
Салгина кечикса,
Қайдасан дединг.
Қани кўрсатиб бер
Вақти-соатин,
Баҳор тарк айласин
Бундай одатин.
266
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
267
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Кўзларингга кўзим тушганда
Тополмайсан ўзни қўяр жой.
Биласан-ку, жоним, азалдан
Олганингни юрагимдан жой.
***
Сочларингни тўзғитиб еллар
Ўпиб ўтса дудоқларингни.
Жоним, елни қандай афв этмай
Ва ўткинчи аразларингни.
***
(Б.Пармузиндан)
Ҳа, сўнгги меҳмон ҳам жўнади, мана,
Уйда қолди фақат кўк тутун, жимлик...
Сершовқин музика, қаҳқаҳа изи –
Ҳаммаси битта-ю ва сен... бир ёқлик.
***
Сенга боққанимда, гўзалим,
Вужудимни босади титроқ.
Кўзларингга қаролмайман тик,
Юрак сенга талпинар бироқ...
268
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
269
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ҲАР ЭҲТИМОЛДА
Кўрганингда ҳар доим уни,
“Мафтунингман, оппоғим”, дейсан.
Упа суриб, боқсанг юзингга,
“Мафтунингман, оппоғим”, дерсан.
Жоним, ҳуснинг таърифламоққа
Бисотимда тополмадим сўз.
Очиғи шу: менинг қалбимга
Ёқиб қолган сенсан, шубҳасиз.
ЎХШАШМИСАН ЁКИ ҲИЛОЛГА...
Ошиқ кўнгли янглиғ безовтасан, ел!
Парво қилмас сенга, кўкда у ҳилол!
Кумуш сочларига парвонасан сен,
Қалбим! Эзилма, қўй! Даҳшатли мисол.
ИЛК ДАФЪА КЎРГАНДА...
Камон қошларингга ошиқман сенинг,
Илк дафъа нигоҳдан мастдирман, билсанг.
О, камон қошларинг – қопқон мисоли!
Қафас кўзларингнинг асириман, билсанг!
САХИЙ ГЎЗАЛЛИК
Гўзалларнинг кўрганман кўпин,
Ҳар бири ҳам тенгсиз, гўзал, соз...
Чунки сендан шунча гўзалнинг
Ҳусндан қарз олганлиги рост!
270
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
271
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ХОЛ
Агар ишқим лабинг устида
Ногаҳонда бўлса эди хол.
Куймас эдим рашкнинг ўтида
Сафарларга жўнаб бемалол...
Ишонардим, агар лабингга
Яқинлашмоқ бўлса ўзга лаб.
Бир найзага айланиб ишқим,
Ташлар эди уни бурдалаб.
***
Майдалаб ёққан ҳавонинг
Охирида қори бор.
Мен кўнгил берган парининг
Ёнида дилдори бор.
Майдалаб ёққан ҳаволар
Ёғмаса бўлмасмиди?
Дилдори бор ёрлар
Боқмаса бўлмасмиди?..
272
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
273
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
САҲРОДАГИ ҚАЙИН
Мудроқ саҳродаги оппоқ бир қайин,
Ўрмонлардан йироқ, танҳо, ҳур қайин.
Заррин кокил ёймиш сувлар тегрангда
Қушчалар учади, кетмас тепангдан.
Улар куйлар сенга баҳор хаёлин,
Сен ҳозир хушнудсан, аммо қай золим
Сен-ла ниятини бажо этибди.
Эй қайин, сени...
Умидсиз тупроққа экиб кетибди...
Эй шўрлик, ёш қайин, кўп ўтмас бутун,
Ҳоким бўлар бунда жазирама кун.
Гиёҳлар бош қўяр қайноқ тупроққа,
Олис тоғ сувлари келмас бу ёққа.
Кетар қушчалар ҳам баҳорлар томон,
Сени-чи, чанқоқлик қийнар беомон.
Ва бир кун сўларсан бош эгиб майин,
Эй шўрлик, ёш қайин, эй танҳо қайин.
Юр кўм-кўк ўрмонга, олиб кетайин.
Ётсирама, дўстим, кесмасман, ростдан...
Дарахтнинг олдида мен ҳам дарахтман.
274
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
275
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
САРЛАВҲА
Лирик мазмун излаб айни тонг саҳар,
Ўғлимни етаклаб, чиқдим боғ томон.
Қани энди, илҳом келсайди дейман,
Тонг каби гўзал шеър ёзардим шу он.
Тонгнинг гўзаллиги... боғнинг тасвири...
Ҳа, ҳа, сарлавҳа ҳам тап-тайёр: “Гулим”.
Гулни узиб эди ўғлим бехосдан,
Қичқирдим: “Сарлавҳа сендами ўғлим?!”
ШАМОЛГА
Уйга кирдим, не ҳол? Варақлар ёзиқ,
Шамол деразамни очиб кетибди.
Битик қоғозларим титиб аёвсиз,
Ҳам уни ҳар томон сочиб кетибди.
Ҳазилинг бу уйдан жавобсиз кетмас,
Демасман: “Қоғозни учиролмайсан”.
Ҳар қанча уринма, йўқ кучинг етмас,
Сатрни ўрнидан кўчиролмайсан.
276
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
277
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ЁШАРГАН ОШИҚ ДЕБ...
Яшаб бўлмасидан умримнинг барин,
Деразам олдида сўнди Мажнунтол.
Қовжироқ баргларин ютди ер қаъри,
Ҳам унинг гавдаси йиқилди беҳол...
Кўзларим олдида яшнаб тургувчи,
Исми Мажнун, толнинг руҳи қайдасан?!
Биламан, сен яна баҳор кутгувчи,
Ёшгина кўк ниҳол бўлиб қайтасан.
Ўшанда сенинг ҳам, эй маъсум ниҳол,
Ёзиқ сочларингни ишқ-ла тарарман.
Кекса мажнунтолга кўчганда хаёл
Ёшарган ошиқ деб сенга қарарман.
***
Учайлик, дўстгинам, сен эй она ер,
Қабул эт ўғлингнинг қудрат ва шонин.
Ёнсин юлдузларнинг гулхани гур-гур,
Ёйиқ уфқларнинг олдик нишонин.
Учайлик, юлдузлар аро ҳайқириб,
Қорли чўққиларда тўлғизайлик жом.
Фазо даврасида соқе бўлолдик,
Янгра, сайёралар базмидан осмон.
278
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
279
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Севги бўлар севгига жавоб
Янграгандек гумбазда садо...
(Қадимги ҳинд шоири)
Қанот боғла, ҳей, лирик юрак!
Ҳиссиётлар осмонида уч.
Дилрабонинг қалбига киргил,
Олгил қайноқ лаблардан ўпич!
Қалбимсан сен, учқур лирикам!
Қалб! Розингни вафо бўлиб айт.
Тингла! Гўзал қалбини ром эт!
...Токи акси садо олиб қайт!
БУЮКЛАР ИШҚИ
Буюкларнинг ишқи ҳам буюк,
Тўзим билмас ўзлари мисол.
Бинобарин, ишқнинг ўзи ҳам,
Ҳаёт билан кўришмоқ – висол.
Ҳа, ёшликнинг завқи, илҳоми,
Қудрат ва куч қўзғар юракда.
Ҳаёт ишқи, ёр ишқи жами
Отлантирар буюк бўлмоққа.
280
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
281
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ТАҚДИР
Тақдир бизни қовуштирган ўшал тун
Булбулмикан... сайрар эди йироқда.
Ой кезарди тинч кечада фироқда,
Намхуш эди водий кийган яшил тўн.
Сен дедингки: “Умр бизга қўл тутди,
Юр, дўстгинам, сайр этайлик гулшанда”.
Шивир-шивир гапларингни эшитдим,
О, нақадар бахтли эдим ўшанда...
Қўлларимдан тутиб менинг бир маҳал,
Унут дединг ул кечанинг барисин.
Унут дединг, тушдир унинг бариси,
Хайр, дединг, хайр, дединг ул маҳал.
Хайр, дедим, аммо қайта кўришмоқ
Қайта насиб бўлмади-ку тўлин ой.
Сен ўзганинг оғушидан топдинг жой,
Ота-онанг ҳузурида юзинг оқ!
Йиллар мени ёлларига миндириб,
Олис-олис манзилларга йўллади.
Ҳаёт, кураш, дўстлар ўзи қўллади,
Кўзларимга сўнмас ёлқин индириб.
Қайтдим бунга борми сендан бирор из,
Биз юрган йўл туман эди бус-бутун.
О, сиз излар гулдай водий турганда,
Туманларга айландингиз не учун?!
282
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
283
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ЙЎЛЛАР ВА ҚЎЛЛАР
Қаршимда ётади оппоқ оқариб,
Сайҳонлар сатҳидек чўзилган йўллар.
Кунчиқар ва уфқ белбоғи бўйлаб
Коинот қуёшли саломин йўллар.
Эҳтиром офтобин тонгда она шарқ
Қўяр таъзим ила тоғнинг кўксига.
Қадами ҳаётнинг нафаси-ла ғарқ,
Боғлиқ бўлиб қолар баҳор ҳукмига.
Ҳаётим шу йўллар ҳароратидек,
Қалбим офтоб мисол қайноқ ва тафтли.
Йўлларим орзулар қанотида тик,
Сирли манзилларга чорлайди асли.
Элтингиз дўстларга туташ дилимни,
Ипак сўзонадек поёндоз йўллар.
Кўксимга таъзим-ла босган қўлларим
Дўстларимга шеърий саломим йўллар.
284
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
285
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ШАРШАРАК
Ханжар ургил, майли, кўксимга,
Тилка бўлсин, майли, ёш юрак.
Ҳеч аяма, майли ва лекин
Сенга, виждон амри – бир тилак:
Сен ханжарни урган маҳалинг
Қоним оқсин янглиғ шаршара.
Ўхшашини излагин унинг
Ҳа, қон оқар мисли шаршара.
Хотирингга келтир, ўша кун:
Лабларингга инди ҳарорат.
Шу илк бўса, ўйноқи сойнинг
Қўшиғига бўлди нақорат.
Қасам ичдик – севги қасамин,
Гувоҳ бўлди ўша шаршарак.
Севги, висол қўшиғин куйлаб,
Кўп йил оқди ўша шаршарак.
Кўп нарсани унутдим, дединг,
Тўғри, кўп йил ўтди орадан.
Дарё бўлди ўша кичик сой,
Ошиб ўтди қанча дарадан.
Эслайсанми, дегандим уни
Ўша ўтлар сўнибди, бироқ.
Шаршараклар дарё бўлибди,
Ўзгарибди ҳатто қалб, тилак.
Эслайсанми, дегандим аммо,
Қалбингда ўт ёқа олмадим.
Юрагимдир энг содиқ гувоҳ,
Ўзга йўлин топа олмадим.
286
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
287
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Ҳовлиқма орзулар, телба ошиқнинг,
Кўрдингми, дўстгинам, қудрат ва шонин.
Завқи бор юлдузда гулхан ёқишнинг,
Ёйиқ уфқларнинг олдик нишонин.
Учайлик юлдузлар аро ҳайқириб,
Қорли чўққиларда тўлғизайлик жом.
Фазо даврасида соқий бўлолдик,
Қизисин авлодлар базми ногаҳон.
ЧИНОР ЯШАР ТАНҲО
Чинор яшар танҳо тоғ этагида,
Илдизлари бўртган қўл томиридай.
Балки қондир у – булоқ нарида
Сирли қўшиқ айтиб, титрар пайдар-пай.
Чинор эса бунда унинг гапини
Тасдиқ этган каби эгиб турар бош.
...Биламан, умримнинг минг йил эканин,
Биламан, кўп гапга гувоҳдир бу бош...
Чинор яшар танҳо, тоғ этагида –
Қўл томиридай...
288
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
289
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ШАҲЛО КЎЗГА
Ёруғ табассумга зиё бахш этган
Шаҳло кўзларингми ё оташ, дилдор?
Оташ учқуними, ўтига гўё,
Жоду сеҳри билан этган гирифтор?
Истардим, жонгинам, ишқ нақшин солган,
Шу шаҳло кўзлар-ла севсанг, севилсанг.
Муҳаббат нақли бу, ўт бу, қаср бу!
Шаҳло кўзларинг асириман, билсанг.
БУЛУТ ТОШДИ
Булут тошди. Водий осмонини
Қоплаб олди хира кўланка.
Ел ҳам ношуд. Нимранг хазонни
Учиролмай боғдан йўлакка.
Новдалари жулдир, яланғоч.
Кўринади, сукутда толзор.
Гўё ниманидир кутгандай
Булутлар ҳам ёввош беозор...
290
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
291
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ХУДДИ ЎЗИНГ
(Ҳазил)
Мен унга кўпдандир бўлгандим хуштор,
Тун-кун хаёлимдан кетмас эди у.
Секин гап отардим, учрашгач дарҳол,
Севиб қолганимни сезмас эди у.
Мана ўтирибмиз дастгоҳ ёнида,
Яна сўз бошладим севгидан, ишқдан...
– Висол ширин дейди, тўғрими шу гап?
– Севганингиз борми? – сўради бирдан.
– Ҳа, ҳа, севганим бор, хипча бел, жонон,
Шаҳло кўз, келишган, нақд сизга ўхшаш.
“Худди ўзинг дегин”, қистар эди қалб,
– У ҳам худди сиздек хушчақчақ, дилкаш.
– Қайси маҳалладан? Шунданми? Ким у?
Айт, айт, деб тирнаркан “ўзинг” кўнглимни.
Оғиз жуфтладим-у қотдим ҳайратда!
– Севган бўлманг тағин қайнисинглимни?
292
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
293
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ТЎЛҚИНГА
Осмонни бурдалаб еб юборгудай,
Денгиз тўлқинлари оч қайчисимон.
Уфқнинг этагин ўпиб пайдар-пай,
Шафақ либосига тўш босар шодон.
Тўлқинлар! Сиздан мен қудрат кўраман,
Ўзимга ўхшашлик кўраман сизда.
Қаршингизда мағрур кўкрак кераман,
Вужудимга зарра ҳузурингизда.
Тўрғай ашуласин тинглайман саҳар,
Титаман кўксини юксак тоғларнинг.
Гўзалликка қонар бир бор кўрганда,
Дея мени кутган чаманзорларинг.
Кўраман; завқ излаб тўймайман сира;
Ошиқманг! Менга тенг кела олмайсиз.
Вақт ўтар сизни ҳам қўмсайман яна,
Сиз бунинг сирини била олмайсиз.
294
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
295
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ЎТНИ ҚАЛАШТИРГИН, ДЎСТГИНАМ
(Қўшиқ)
– Ёқ, гулханни гурлат, дўстгинам,
Алангаси туташсин кўкка.
Ёритсин кенг уфқларни ҳам,
Учқунлари учсинлар тикка.
Оқ каскада олов ичра биз,
Кезмадигу сезамиз, ғоят.
Кураш нима, қайдан бахтимиз,
Фикримизга не бўлур соя.
Боқ, не шараф истайди ватан,
Сув бўл бу кун боғларига оқ.
Чорлаганда кураш дафъатан,
Шарафлидир Патрисдек ўлмоқ!
Ёқ гулханни, гурлат, дўстгинам,
Учқунлари учсинлар тикка.
Даврамиздан ўн тўққиз ёшлар
Алангаси ўрласин кўкка.
296
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
297
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Қулоқ ос: Нур инар яшил боғларга,
Баҳор тошқинлари дара, тоғларда.
Тенгдошим, чиқа қол, чиқ бу ёқларга,
Ёшлик ҳузурига чақираман мен!
Лол бир сукунатда гўзалдир ҳар ён,
Уфқлар ложувард, тип-тиниқ осмон.
Ойна булоқларга бой бу саратон,
Кел, боғ қўйнига чақираман мен!
Кетма, боғларингнинг ҳузурида қол,
Олтин япроқчага хайр, де хушҳол.
Ҳали айтилмаган куй-қўшиғим бор,
Олтин ёшлигимга чақираман мен!
Кўрдингми боғларнинг уйғонар кунин,
Баҳор қўшиғининг борми якуни?!
Мангулик чиройнинг бўлиб мафтуни,
Яшаш ва ижодга чақираман мен!
298
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
299
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
БИР “ГЎДАК” ДЎСТИМГА...
Мен ҳам сендай, туғилиб илк бор
Кўрганим шу, шу ёруғ жаҳон.
Қуёш билан порловчи осмон,
Эшитганим: Дунё кўпдан бор.
Аммо мен биламан, бир вақтлар
Сув ўрнида қонлар оққанин.
Ғариб кулбаларнинг томидан ғамнинг
Ёмғир суви бўлиб оққанин.
Мен биламан, боболаримнинг
Кураш изларини, қонини...
Мен биламан, қандай отганин
Ёруғ кунларимиз тонгини.
Эй, ёшдошим, кураш қадрига
Ет, меҳнатни унутма бир он.
Шуни билки, бахт ҳузурингга:
“Мени ол”, деб келмас ҳеч қачон!
300
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
301
Oyina.uz portali kutubxonasi