АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Шиша каби тиниқ дарёсан,
Ҳамишалик ёниқ дарёсан.
Доим сўйлаб ёшлик чоғлардан
Ойна меҳри илиқ дарёсан.
Мен ҳам инжу шеърларим билан
Тўлқин отиб, олдга боқаман.
Мен ҳам дарё, лекин одатим,
Боққанларим билан оқаман.
***
Унинг бутун борлиғи гўзал,
Унда бари меҳр ила вафо.
Муҳаббати тонгдан-да афзал,
Ҳусни каби шаффоф, мусаффо.
Севгим безар гўзал борлиғин,
Ҳеч кимсага этмасман таққос.
“Ҳар ким севса мен каби севсин”,
Севгининг чин қудратига хос.
202
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
203
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
РАҚҚОСА ҚИЗГА
Раққоса қиз! Қойилман сенга,
Ана санъат, юксак маҳорат.
Нигоҳингда шунча жозиба,
Серишваю гўзал латофат.
Дилрабо қиз! Гўзалсан сўзсиз,
Гўзаллигинг боиси ҳам шу:
Ҳаёт гўзал, ишон, шубҳасиз,
Ахир ҳаёт куйчисисан-ку!
ЧИРОЙ
Булбул гулга ўз севгисини
Айлар экан тонгда ошкор –
Ғунча хандон отиб куларкан,
Чаман ҳусни ортаркан минг бор.
Истар эдим, гул бўлиб, дилдор,
Гулзоримда ноз этсанг, кулсанг.
Садоқатга, ҳуснга тўлиб,
Севгимизни чиройга кўмсанг.
204
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
205
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ҚАЛБИМГА
Ахир, тун пардасин кўтармасинми
Тонг-ла чиққанингда куйларга пешвоз.
Ахир, кун жилосин кўрсатмасинми
Тоғлар этагида чалганингда соз.
Оҳулар тизилди ёш ва беозор,
Кўзин сузиб турар лочин ҳам ёввош.
Қўшиғинг етмасин нафратга қадар,
Қалбим! Сен ором ва гўзалликка бош.
О, қалбим! Гулмисан? Қайси тонгга об
Осмон япроғингга шабнамдек қўнган.
О, қалбим! Шеърмисан? Улкан табиат
Сенинг мисрангдан сўз бўлиб унган.
***
Биламан, ненидир қўмсайди юрак,
Ненидир излайман, топа олмайман.
Менинг ёш умримга ўзингсан тиргак,
Орзуларим, айтинг, не қилайин ман?
Қуёш ботиб кетар, боқаман сўзсиз,
Ўрмонлар қораяр, ол оқшом қора.
Ялинмайман, аммо сенга, эй юлдуз,
Умрим йўлларини беза, деб зора...
206
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
207
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ТЎЛҚИНЛАР
Ҳей, сиз тўлқин, эрка тўлқинлар,
Ҳей, сен жўшқин, жозибадор сой!
Феруза кўк, ўркачли тоғлар!
Теграмдаги сен чексиз чирой!
Қалбга илҳом нақшин биткансиз,
Мени кўпдан мафтун этгансиз.
Тикиламан мен унга узоқ,
Жозибадор у зилол сиймо.
У даранинг шўх маликаси,
Гўзалликда балки бир дунё...
У – ноз этган беқарор малак,
У – зўр қудрат, солар гулдурос.
У – шаффоф нур, у – тиниқ кўзгу,
У – куй, қўшиқ, у – зўр эҳтирос.
Ёшлигимдек титроқ тўлқинлар,
Олам-олам қувончга тўлиб,
Ёшлигимдек яйра, қувна, жўш.
Шўхликларга тўлиб яна сиз,
Яна қанча йўллар ўтасиз.
Мафтун этиб қанча қалбларни,
Илҳом билан меҳмон этасиз.
208
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
209
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Туриб қолдинг тол тагида кўп,
Қарашларинг нечун паришон?
Ўзгарибсан, аввалги ҳусн,
Табассумдан қолмабди нишон.
Кечмишингнинг сўнггидир, балки
Юзларингда қолдирибди из.
Афсус қилиб, гулдай сўлишинг
Идрок этганмидинг ўша кез?
Ишқни эъзоз этмаган, гарчи
Бўлмасам-да қилмишга иқрор.
Садоқатгўй топталган қалбнинг
Қарғишига бўлади дучор.
210
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
211
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
БАҲОР ҚИЗИ
Баҳор қизи!
Баҳорлигинг кўрсат энди, вақт етди.
Кел, кўчатлар ўтқазайлик биз ҳам висол боғига
Ва ошиқлар даврасининг қадимий у тўрида.
Фарҳодларга сўйлаб берай,
Мажнунларга куйлаб берай
Мен ҳам сенинг тўғрингда
Маконинг, гулбоғингда...
Севги, висол можаросин кўп кўргандир бу дунё,
Эрксизликка маҳкум бўлган рақибни ҳам, ёрни ҳам
Ва ёзмишлар, ошиқларнинг фарёдидай зим-зиё
Нақлларни, тутқун қизни, афсонаю борни ҳам.
Ким севишса бу ўлкада, деса, қалбнинг тўрида
Инжу тўлқин қулоч отсин, ошсин деса ҳарорат,
Ўтганларга назар солсин, сўнгра боқсин ёрига,
Унда, шаксиз, қайтабошдан манглайига қўяр лаб.
Баҳор қизи!
Баҳорлигинг кўрсат энди, вақт етди,
Кел, кўчатлар ўтқазайлик биз ҳам висол боғига
Ва ошиқлар даврасининг қадимий у тўрида
Фарҳодларга сўйлаб берай,
Мажнунларга куйлаб берай
Мен ҳам сенинг тўғрингда
Маконинг, гулбоғингдан...
212
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
213
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ЭҲ, МАЙИН ЕЛ!..
Ойдин кеча, жимжит соз,
Эсар эди шаббода.
Юрагимга севган ёр
Ғулу солган кезларда.
Эй майин ел, сарин ел,
Кўнглимни олиб кетдинг,
Қалбимга муҳаббатнинг
Чўғини солиб кетдинг.
Соҳибжамол гўзал ёр
Олмаюз, гулгун яноқ,
Узун тунлар уйқусиз
Кутганда уни муштоқ.
Эй майин ел, сарин ел,
Шўх ҳамроҳ бўлдинг менга.
Ёринг севар, инон деб,
Таскин бердинг қалбимга.
Сен севгининг қасрига
Асир этдинг қалбимни,
Бу ишкални ўзинг еч,
Муштоқ кутдим васлингни.
Эй майин ел, сарин ел,
Ўйноқисан нақадар,
Қалбимга ёққан дилдор
Қувноқмикан сен қадар?
214
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
215
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
КЎКЛАМ
Олча боғларидан эсган шўх шамол
Кўзларимни бирдан ёшлаб кетади.
Сўнгра ижод гули кўрсатиб жамол,
Сирли суҳбатларга бошлаб кетади.
Севган ва севилган диллар куйининг
Мусиқасин топар бундан ғазалхон.
Кулгудан сачраган – баргларда шудринг,
Қизлар қаҳқаҳаси – чашмалар хандон...
Мени излаб яна келдингми, гўзал!
Меҳнат ва ижодни севдинг, севилдинг.
Севганим, эй кўклам, баҳорсан азал,
Гулбаҳор, қалбимга шеърдек туюлдинг.
Кумуш тонг саҳнидан нурлар таратгин,
Сени кутар олдда меҳнат, ижод, иш...
Яна ҳам дилбарроқ куйлар яратгин,
Нозик сезги каби билмасдан тиниш.
Майсазор шовуллар, қушлар чийиллар,
Каштакор қуёшнинг кўркам зиёси...
Фасллар китобин асл бобисан,
Ўлкамнинг, эй кўклам поэзияси.
216
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
217
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
САМАРҚАНДЛИК
Самарқандлик бўлса шоир агарда,
Энг олдинда юрмоғи шарт сафларда.
Гар олимнинг самарқандий унвони,
У ҳайратга солмоғи шарт дунёни.
Самарқандлик ҳисобланса гар меъмор,
Бу ўринда исбот ўзи на даркор.
Самарқандлик дейилса гар гўзални,
Кўрмасданоқ ёзавергин ғазални.
Самарқандлик дейилдими пахтакор,
Демак, унга бўлмоғи шарт зафар ёр.
Ишончимнинг боиси бор, албатта,
Бу юрт шундоқ улуғ эрур ҳурматда.
Хар жабҳада дастинг бўлсин хўб баланд,
Эй улуғ юрт, эй сен гўзал Самарқанд.
Самарқандлик бўлса агар улфатинг,
Ҳеч шубҳасиз, ширин бўлар суҳбатинг.
218
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
219
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
БОЙСУН
Зарҳал қуёш қорларда нуқра,
Чўнг харсанглар ётар қалашиб.
Тик қоялар, дара ва тегра
Турган каби сочин тарашиб.
Ён атрофда вазмин чўққилар
Қўл ушлашиб турганга ўхшар.
Пастда Бойсун яшнар, атрофда
Гўё тоғлар сайр эта бошлар.
ГЕНИЙ ИЗЛАРИНИ КЎРИБ ҚОЯДА
(Пушкинга)
Узоқ-узоқларга тикиб кўзини,
Бунда шоир юрган; қалбида илҳом.
Метин қояларда унинг изи бор,
“Пайғамбар панжали” у шоир инсон!
Пушкин юрган мағрур қояларда –
Унинг ўтли изини кўрдим;
Қояларда туриб, ҳув... элда
Мен генийнинг ўзини кўрдим.
220
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
221
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ҒАМ-АНДУҲДАН ЙИРОҚ ТУРГИН
Ғам-андуҳга ботдим не учун,
Тентирайман ёлғиз, сўққабош.
Тунлар нечун ҳамроҳим оҳ-воҳ,
Нечун қонга айланмиш кўз ёш?
Шеърларимга умид боғлардим,
Эҳ, сен шеърим, ҳиссиёти ғам.
Ёруғлик ва саодат қани?
Нечун менга ошнодир алам?
Ҳой, сен ҳаёт шов-шув, бемазмун,
Топтадинг-ку содда идрокни.
Йиғла, шеърим, юпотолмассан
Шоирингни, мангу ғамнокни.
Ҳамма куйлар, мен-чи, йиғлайман,
Ёлғизликнинг оғушидан дод!
Дилкашим йўқ, кўзларим маъсум
Келажакнинг амридан, фарёд.
Тушунмайди ҳатто дўстларим,
Жонларига текканманми ё?
Алғов-далғов кўрган тушларим,
Овунчоғим, шеърим, алвидо.
222
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
223
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
СОЙ
Шовуллайди, ҳайқиради сой,
Уфқларга чўзар қулочин.
Кўпикланиб оқади тинмай
Тўлқинларга тўш урар Лочин.
У даранинг шўх маликаси,
Жозибадор, у – зилол сиймо.
У – ноз этган беқарор тўлқин,
Гўзалликда балки бир дунё...
У ҳис этар қудратин бир дам,
Тўлғонади. Солар гулдурос.
Яккаш қудрат ва яна рашксиз
Сокин оқар, чиқармас овоз.
Ҳей, сиз тўлқин, эрка тўлқинлар!
Ҳей, сен жўшқин жозибадор сой!
Илҳом – гўзал ва сиз ҳам гўзал,
Ҳа, табиат гўзалликка бой.
224
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
225
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ОЙНИ СОҒИНДИМ
Рости гап, мен ойни жуда соғиндим,
Деразамдан боқмас кўпдан мен томон.
Балки биринчи бор соғинишимдир
Ва ойга меҳримни сездимми шу он.
Эй, тунлар ой билан эртак эшитиб
Кечирган йилларим, сизлар қайдасиз?
Водийда соҳилнинг қумин пишитиб
Қолдирган изларим, сизлар қайдасиз?
Йўқ, девор бўлмади, орамизда йўқ,
Бизни ажратмади на соҳил, кўллар.
Қайдасиз беғубор болалигим шўх,
Қаёқларга олиб кетдингиз, йиллар?
Хайрлашмоқ эса оғирдир менга,
Майса болалигим, майли, унутинг.
Хаёлларда қолсин яна кўришмоқ,
Мен сизга қайтаман ва мени кутинг.
Рости гап, кўпдандир ойни соғиндим
Ва ой билан кечган йилларимни ҳам.
Биламан, узоқмас ойнинг соғинчи...
Кўрсам дейман, ўтган йўлларимни ҳам.
226
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
227
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Деразадан тўниб ой қарайди,
Бурчакларда хира шуъласи.
Оқшомларни тонгга улайди
Ой нурию қиз ашуласи...
Кумуш япроқларни титратиб,
Субҳидам шамоли эсгунча,
Севги шунча қудратлими деб,
Сўроғим қуёшга элтгунча.
Деразадан тўниб ой қарайди,
Ёш қиз хаёллар-ла яйрайди...
***
Севгинг асо бўлди қалбимга,
Бағишлади бир дунё ҳавас.
Пичирладим ўзим-ўзимга:
“Шодмон одам мунгли куйламас”.
Мени шодмон этган бул ҳаёт,
Омон бўлсин мангулик замон.
Бир одамни шодмон этишда
Тенг қатнашган севгинг ҳам, жонон,
Омон бўлсин!
228
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
229
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Сўз айтиб, инсонлар қалбин ёқа бил.
А.С.Пушкин
Кўчани чангитиб чопади гўдак,
Бир қўлида таёқ ҳамда бўш челак.
Бир вақтлар бўларди менинг ҳам шундоқ
Челагим ҳамда соз таёқчам, бироқ.
Бироқ йиллар ўтди, ўтди, ўтдилар...
Менинг челагимга сув тўлдирдилар...
Ҳамда таёқчамга ўт қўйди замон,
Энди у ёнади машъаласимон...
Тарк этганман энди шўхликларни ман,
Ҳаёт аро вазмин ташлайман қадам.
Қўлларида бордир сувли челагим
Ҳам ўтли машъалам: – Нечун? – сўрагин:
Тикан тўсиқларни ёқиб беомон,
Суюмли гулларга ҳаёт бераман.
230
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
231
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
УКАМГА
(Шуҳратга)
Мунчалар ширинсан, мунчалар лазиз,
Оила қувончи сенсан, укажон!
Майин қиқирлашинг кулгига сабаб,
Сен билан уйимиз кўркам, чароғон.
Ҳали юролмайсан тетик ва дадил,
“Ая”, “ада” дейсан ҳозирча фақат.
Ҳали “айиқчанг” ҳам бўйсунмас сенга,
(Баъзан олиб қочар опанг Маърифат.)
Ҳали улғаясан, ўқиб, ўсасан,
Не ишларга қодир шу жажжи қўллар!
Балки шоир бўлиб шуҳрат топарсан,
Балки қўлларингга қуёш ҳам қўнар.
Мунча бахтиёрсан, шўхсан, укажон,
Қувонч ҳамроҳингдир, яйрасин ёш дил,
Сен билан бир умр ошнодир севинч,
Сени улуғ ишлар кутар, шуни бил!
232
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
233
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
УКАМГА
(Абдураҳимга)
Сен ҳамон шундамисан, бепарво қўзичоғим,
Ел қанот ёшлигимнинг ҳамдами бўлган укам,
Олис кечаларимнинг суҳбатдош, овунчоғи,
Қайғу, шодликларимни бирга кўргувчи баҳам...
Бўйи бастинг ўсибди, улғайибсан анчалик,
Нор арслон келбати бор жиддий қарашларингда.
Дўстгинам, болаликдан сақланмиш бир одатинг:
Хаёлчан тикиласан бир нуқтага осуда...
Эсингдами гўдаклик... иккимизнинг даврамиз,
Жажжи илҳом мевасин бирга тортардик, укам.
Мен шеъримни ўқирдим: “Капалакни эзмангиз...”
Сен-чи, тинглардинг мени, ҳозиргидай хаёлчан...
“Акажон, капалакни қувмасинлар, айтинг сиз”.
О, у йиллар сени ҳам, мени ҳам тарк этдилар...
Дунёдан ўтгандир-ку неча минг-минг капалак,
Бироқ ўшал хотира бизга нелар дедилар...
Неларни ўргатмади бизга учқур бу ҳаёт,
Шовқинли давралар-у, таҳсил, сендан олис ком...
Йиллар ўтибди, мана, ҳузурингга келдим бот,
Эй, сен мени бебаҳо жўрагинам, ассалом!
Ассалом, дилбандгинам, қани, кел қучоғимга,
Бошингни қўй бир нафас, сенга таниш бу кўкрак.
Қулоқ тут, биродарим, ундан нелар тинглайсан,
Ҳам осуда, ҳам нотинч уриб турар бу юрак.
Унда сокин денгиздир сендайларнинг камоли,
Феруза туйғуси-ла ором берар танимга.
Унда нотинч бир куч бор: яшар баъзи одамки,
Беозор капалакнинг озор берар жонига.
234
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
235
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
КЎЗМУНЧОҚ
Инжу тошлар аро ногаҳон
Пайдо бўлдинг, қалқдинг, болалик.
Тўхта, қайга шошасан, тўхта!
Юрагимда балқдинг, болалик!
...Тутдим.
Сокин ва тинч кузатдим.
Хаёлимда жонланди у чоқ:
Бола эдим, онам дўппимга
Тикиб берди бир кун кўзмунчоқ
Ва кўчага отилдим шу он,
Елиб кетдик бир тўда бола.
Кўзмунчоқни кўз-кўзлаб шодон,
Шўхликларга шўнғиган палла.
Ариқчанинг лабида мунчоқ,
Сени кўрдим, хаёлларим жам:
Эсимда, сен аввали қувонч,
Сўнг йўқотиб, йиғлаганим ҳам.
Балки менинг йўқотганим шу,
Балки бошқа... не бўлса, майли.
Кўкрагимга авайлаб босдим
Оддий тошни унинг туфайли.
Балки менинг йўқотганим шу...
236
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
237
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
МУҚАДДАС САРҲАДЛАР
Гўзал орзуларим, ширин ҳисларим,
Эзгу умидларим ажралмас тотдан.
Чунки сен бошимда – нурбахш Ватаним,
Ёшлигим ўрнини топди ҳаётдан.
Қуёшсан,
Кунларим нур эмар сендан.
Сени севган юрак куйлашга ҳақли,
Қайноқ бир шеър бўлиб оққан юракдан,
Ватан, меҳрингмикан шунчалар тафтли...
Ёруғ кундузидан ойдин тунгача,
Мен куйлар муҳаббат уники фақат.
Ёритар шеъримни илкдан сўнггача
Ўқинг: Ватан, деган муқаддас сарҳад.
***
Дўстим, билармисан, умрингда сенинг,
Қанча қувонч бору ва қанча алам.
Дўстим, билармисан, хушнуд ҳар даминг,
Шодлик саналмагай қувонган билан.
Баъзан қаҳқаҳа-ла кўзда ёш билан,
Хаёлдан хаёлга кўчасан, недан?
Умринг сўнгида ҳам севиб ардоқлаб,
Шу она тупроқни қучасан недан?
238
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
239
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Сокин, ижод узра тунларни
Оқартирган соатларим, сиз.
Оппоқ тонгга севиб етингиз,
Бир мухлиснинг умидларини.
Билсайдингиз, элга хизматим,
Умидимдай соф бўлишлигин.
Ташвишларин, мушкул ишлигин...
Учмасдингиз мунча тез, вақтим.
***
Кулгу ёши дудоғингни нам этди,
Билдим, мезбон бир нарсани кам этди.
Дарров шодлик хабарчисин сийладим:
Дудоғингга лабим босиб, тўймадим.
240
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
241
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
***
Узоқлашсанг агар сен мендан,
Шодлигингга ким бўлар шерик?
Кўз ёшию афсусларингни
Ким топилур баҳам кўргулик?
Оғир йўлда чарчаб қолганда,
Қалб сўзингни тинглай олур ким?
Қани, айт-чи, ичган онтингга
Мендан ўзга гувоҳ бўлур ким?
Узоқлашма сен мендан асло!
***
Ҳей, ҳилолнинг кўркам нурида
Яноқларин сутга ювган қиз.
Тунни севганмисан ё ойни?
“Ой ботгунча кездим”, – дедингиз.
Ойни олиб, солсам қўйнимга,
Тун бу – тортсам сийнамга тўнни.
Сўнгра кирармидинг қўйнимга,
Ой, деб қалбни, тун, деб қўйнимни.
242
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
243
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ҚАЙНАР БУЛОҚ
Абдулла шоирга
Новвот тошлар орасидан, эй
Қайнаб тошган шарбати зилол.
Бош эгаман шеъриятингнинг
Қаршисида турган каби лол.
Қоятошлар аро ҳайқириб,
Дараларни кўмасан зарга.
Гала булоқ томон шошилиб,
Бол сочасан узумзорларга.
Қайнар булоқ кўзида шоир –
Юрагининг кўрдим хислатин.
Мавжланабер тўлқинлар, моҳир –
Дўмбиранинг созин эслатиб.
Новвот тошлар орасидан, эй
Қайнаб тошган шарбати зилол.
Бош эгаман шеъриятингнинг
Қаршисида турган каби лол.
244
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
245
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ОЙ
(Болаларга)
Оппоқ шуъла, пар шуъла,
Ойдан оқар зар шуъла.
Йўқ шуъламас, шуъламас,
Бу менинг туйғум...
Тиним билмас мен каби,
Йўлин билмас мен каби,
Нурин тиймас мен каби,
Билмайин қайғу...
Келди-ку қора булут,
Ой қани? Қара, булут!?
Эй бағри қора булут,
Дўстимни бергил.
Бергил, бергил... ой беҳол
Чиқди, бироқ хафаҳол.
Эй бечора, тушақол,
Ёнимга тушгил...
Тушгил, бунда булутлар
Дайдиб кезмайди.
Бунда қара ғам-андуҳ
Бағринг эзмайди.
246
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
247
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
КУЗ ШЕЪРИ
Водий бўйлаб кезар хуш нафас,
Адирлардан адирга кўчар.
Япроқлар шўх, тинмас бир нафас,
Қушлар узоқ элларга учар.
Куз ташвиши... Совқотсам, майли,
Полизларда тунаб қоламан.
Тонгларда-чи, қушларнинг хайрли
Куйларига қулоқ соламан:
“Сарин еллар эсдилар, дўстим,
Бизни энди иссиқ элдан топ.
Кетмайсанми, сен ҳам” – сўрарлар,
Мен шавқ билан этаман жавоб:
“Йўқ, кетмайман, ахир мен кетсам,
Ким йиғади боғлар шарбатин.
Олтин кузни севгандай жондан
Ҳам севганман қишнинг заҳматин”.
Шунинг учун мени ҳар нафас
Куйчим, дея эркалар ўлкам.
Созим тинмас, қўшиғим тинмас
Табиатнинг тўрт фаслида ҳам.
248
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
249
Oyina.uz portali kutubxonasi
АБДУЛЛА ОРИПОВ
ТУНДАГИ ШЕЪР
Сокин кўча бўйлаб кезаман ёлғиз,
Қаршимда – нурли тун, порлар чироқлар.
Фараҳбахш аллея ва тун жилоси
Ажиб гармония: Нурли чироқлар.
Тун...
Унда нафосат, жўшқин ҳис-идрок,
Унда шеъриятнинг илиқ нафаси.
Ҳа, у, кўз ўнгимда кулфатдан йироқ,
Ҳа, у, монандимас ваҳшат қафасин...
...Хаёллар учади узоқ-узоққа,
Хаёллар кезади тун узра яккаш.
“Роҳат” қанот қоқар яқин-йироқда,
Ҳа, ўша дилрабо куй, яна дилкаш.
Сокин кўча бўйлаб кезаман ёлғиз,
Қаршимда нурли тун, порлар чироқлар,
Фараҳбахш аллея ва тун жилоси,
Ажиб гармония: Нурли чироқлар.
ШАФАҚ
Тонгнинг гўзаллигин кўрмоқ бўлганлар,
Билмоқчи бўлганлар саҳарнинг сирин –
Шомдан сайр этсинлар, чунки одатда
Шафақ таҳрир этар тонгнинг тасвирин.
250
Oyina.uz portali kutubxonasi
ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ
251
Oyina.uz portali kutubxonasi