The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Азиз китобхон, қўлингиздаги китобга киритилган шеърлар шоирнинг “эълон қилинмаган шеърлар” туркумидан жамланди. Китобга айрим шеърларнинг қўлёзмасини ҳам эълон қилишни лозим топдик. Баъзи шеърлардаги қофиялар, жумлалар шоирнинг ишлаш услубига кўра, шеърнинг мазмунига таъсир қилмаган ҳолда қисман ўзгартирилди. Шеърлар муаллифнинг асосан 1957–1965 йиллар ора- лиғидаги илк ижод намунасидир. Китоб номини ҳам Абдулла Ориповнинг ўзлари қўйганлар.

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Абдулла Орипов Кутубхонаси, 2023-01-04 11:52:27

Шоирнинг туғилиши

Азиз китобхон, қўлингиздаги китобга киритилган шеърлар шоирнинг “эълон қилинмаган шеърлар” туркумидан жамланди. Китобга айрим шеърларнинг қўлёзмасини ҳам эълон қилишни лозим топдик. Баъзи шеърлардаги қофиялар, жумлалар шоирнинг ишлаш услубига кўра, шеърнинг мазмунига таъсир қилмаган ҳолда қисман ўзгартирилди. Шеърлар муаллифнинг асосан 1957–1965 йиллар ора- лиғидаги илк ижод намунасидир. Китоб номини ҳам Абдулла Ориповнинг ўзлари қўйганлар.

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ПОХОЛ ҒАРАМЛАР

Унутмайди Брянск ўрмонларин ҳам
Ва ёнган Белорус пичанзорларин.
Унутмайди, порох тўфонларида
Кул бўлган қишлоқлар, боғларнинг барин.
Шов-шув буғдойзорлар йиғлаб, шивирлаб,
Ёнганда қалбига ўти туташган.
Унутмайди асло ўшал йилларни,
Ёнган бошоқ учун... ёв-ла курашган.
Собиқ жангчи турар юксакда мағрур,
Похол ғарамларга тиккан кўзини.
Йўқ, йўқ, йўл қўйилмас, қайтарилмайди,
Ҳатто, тасаввурга солмас ўзини.
Энди уруш бўлмас!
Эллар қирилмас!
Далалар чўлғонмас аччиқ тутунга,
Бошоқлар қоврилмас, ғарамлар куймас!
Жаҳон халқи бир бўл, йўл қўйма бунга.
Элларда кулгунинг, ширин меҳнатнинг
Аримасин асло хуш тантанаси.
Деҳқон уфқларга ишонч-ла боқар,
Бир қўлида газет ва паншахаси.
Деҳқон кўзларида ишончи порлар,
Бепоён қирларда похол ғарамлар...

302

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

303

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

КЎЧАМИЗДАН ЎТДИ ОТЛИҚЛАР...

Дукур, дукур...
Кўчамиздан ўтди отлиқлар.
Сапчиб тушди мизғиётган чол.
Дукур, дукур...
Кўчамиздан ўтди отлиқлар,
Қайгадир югурди мизғиётган чол.
Мен ҳайрон боқаман
Ҳам таажжубда...
Эргашаман чолнинг ортидан.
– Бобожон, чоллар ҳам алаҳсирайдими?
Бобо, хатарлими ва ёким йўллар?
– Болажон, чоллар ҳам алаҳсирайди,
Болам, сергак қилиб қўяди йиллар.
Дукур, дукур...
Ўтиб кетди отлиқлар.
Сурхон водийсига ором чўкди бот.
Аммо менинг бобом,
Менинг бобомнинг
Оромин парчалаб кетди ўша от!
Балки унинг тасаввурида
Босмачи тирилди бир иблиссифат?!
Балки Будённийнинг темир сафлари
Эсига тушгандир?! Не бўлсин фақат.
Яхши биламанки, мен шуни ҳозир,
Такрорланган эди жанговар одам.
Шараф бўлсин сизга, оташин авлод,
Қиличлардан учган ғолиб садолар.
Шараф бўлсин сизга, тарих ишончин
Шараф-ла оқлаган боболар...
Аммо мен-чи, мен?!
Нима буза олур менинг уйқумни?
Кўчамиздан нима ўтганида мен

304

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

Буткул йўқотардим ором туйғумни?
Биз учун ҳам борми жанговар одат,
Биз учун нима деб аталур дунё?
Йўқ, ҳавас қилмаймиз жангларни ҳеч вақт,
Бизни от дупури уйғотмасин, аммо
Дўстларим,
Дўстларим,
Биз ҳам чинакам,
Жангчи бўлолсайдик шу тинч ҳаётда,
Ўрнимиздан сапчиб туролсак эдик
“Она Ватан” сўзин эшитган пайтда.

305

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ЧУМОЛИЛАР

(Урушга қарши)
Тик деворда ўриб, ўрмалаб,
Чумолилар қатнар тинимсиз.
(Яшаш шуни этади талаб)
Балки улар индош ё инсиз.
Кўряпсанми, учрашиб йўлда
Гаплашгандай бўлар ўзаро...
Ҳей, инсонлар, боқинг бу йўлда
Кўтарилмас уруш, можаро.

306

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

307

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ОНАГИНАМ АЛЛА АЙТАРДИ...

Онагинам бошим устида
Алла айтди гўдаклик оним:
“Киприкларим фидодир сенга,
Улғая қол, жажжи ўғлоним,
Улғая қол, сени олдинда
Биларсанми, кутар нималар...
Унда отанг кетган бу йўллар
Тоза бўлур... Кўкда турналар –
Куйлаб учар сенинг учқур, соз,
Осойишта қўшиқларингни.
Сен яшарсан қонлардан узоқ
Ва суронли йиллардан нари”.
Онагинам бошим устида
Алла айтди гўдаклик оним:
“Болагинам, отанг қони-ла
Тоза бўлур сенинг жаҳонинг”.
Кўз олдимда мана... донишманд
Онагинам айтган аллалар...
Йўллар тоза, йўллар бехатар,
Тиниқ кўкда учар турналар...
Онажоним айтгандек ўшал...
Она тупроқ, қўшиқларинг шан!
О, ишонинг, она алласи
Алдамас экан!

308

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

309

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ИККИ ИЗ

Кўрдим бир гўдакнинг жажжи изини
Кеча қишлоғимнинг тупроғида мен.
Мангуга айтгувчи юрак сўзимни
Тингладим шу изнинг титроғида мен.
Шу йўлда менинг ҳам кечган ёшлигим,
Мен ҳам из қолдирдим шу йўлда, фақат –
Фақат сен кабимас, қаро сочлигим,
Биз олис жойлардан кутар эдик хат...
Бунда ётар эди эл каби маъюс,
Ғамгин болаларнинг солган излари.
Оналар дуога очганида юз,
Чиқиб йўлбошига саҳар кезлари.
Одамхўр бир ёвни қарғар эди эл,
Кетганларнинг эса қайтишин омон.
Дердики: “Зафарлар бизники бўлур,
Бехатар сафарни севар бу замон”.
Шундай йиллар кечди, оловли йиллар
Ва йўлларда битди ўшал ғамгин из.
Менга мангу ўчмас кўринар бу дам,
О, ёш ватандошим, сен солган бу из!
Осойиш элларда учар бир талаб:
– Тинч бўлсин сафарлар,

Тинч бўлсин дунё,
Сенинг изларингни қуёш олқишлар,
Ул ҳам кўзларига айлар тўтиё.
Кўрдим бир гўдакнинг жажжи изини,
Кеча қишлоғимнинг тупроғида мен.
Мангуга айтувчи юрак сўзимни,
Тингладим изнинг ҳам титроғида мен.

310

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

31

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

КЕЧИР, ПЛАНЕТА

Кечир, планета...
Шундай кун келади, у кунда жўшиб,
Инсонлар айтарлар шундайин қўшиқ:
“Кечир, тупроқ!
Кечир, планета,
Кечир, одамзотнинг қадим макони.
Бегуноҳлар зори эмасдир озроқ,
Сенда кўп тўкилмиш боболар қони.
...Инсонлар урушга бердилар барҳам.
Кечир, бевақт сўнган гулларинг бўлса,
Кечир, эй сахий, соф осмон ҳам,
Бағрингда снаряд парчаси бўлса,
Кечир, планета”.
Шундай кун келади,
Инсонлар жўшиб,
У кунда айтарлар шундайин қўшиқ.

312

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

313

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ГАРМОНЬ

“Хабар бергин, тўлин ой,
Хабар бер, юлдуз”.
Тунда айвон остида
Куйлар гармонист.
Олисдаги ёрига
Йўллар у иқбол.
Гармонь инграр,
Уҳ тортар
Уй ичида чол.
Ҳам пичирлар: “Бас, йигит,
Бас, етар, чалма.
Бас, етар, ўтганларни
Ёдимга солма.
Қайтмас хотираларни
Қўзғама, ҳамдам...
Хабар берар тўлин ой
Менинг нимамдан?”
Фақат гармонь бепарво,
Гоҳи шўх, хаста.
Ой ботади, йигит ҳам
Ястанар аста.
Ястанару уйқуга
Чўлғонар хушҳол...
“Қайдадир менга уйқу”.
Тўлғонади чол.

314

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

315

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ШЛАГБАУМ

Шлагбаум ёпилди,
Очиқ қолди лабларинг.
Ҳамда айтилмай қолган
Қанча-қанча гапларинг...
Қолди бари узоқда,
Йўллар мени узоққа,
Эл ишига бошлади...
Илк айрилиқ ҳижрони
Кўзларингни ёшлади.
Хаёлингга чалинди
Балки, қайтмас сафарлар
Эсладинг ё оталар
Жўнаган у саҳарлар.
Оналарнинг айрилиқ
Фарёдин, мунгли унин...
Ё энтикиб кутганинг
Ғалабанинг илк кунин?!
Ҳа, жаҳонда биз каби
Севишганлар оз эмас.
Ҳижрон – синиқ сўз каби
Эшитган ҳам оз эмас.
Ким истаса, айрилиқ
Азобини синашни,
Ким истаса, ёрининг
Севгисини синашни?!
Майли, ёрин йироққа,
Ўз ёнидан узоққа
Кузатсинлар сен каби.
Аммо иши мен каби:
Ўлишгамас – туришга,
Урушгамас, қуришга!
Шлагбаум ёпилди.
Очиқ қолди лабларинг,
Ҳамда айтилмай қолган
Қанча-қанча гапларинг...

316

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

317

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ХАНЖАР

Уйғоқ эдим,
Киприк остидан
Кўрдим, кирдинг хонамга аста,
Ханжар қўйдинг бошим остига,
Оромимни аммо бузмасдан.
Билармисан, о, кекса онам,
Уйғоқ эдим, алаҳсимадим.
Кўз олдимда бутун бир олам
Англар эдим ҳамма-ҳаммасин.
Қалбим шунда эллар номидан
Хитоб этди: “Тинчлик бўлсин”, деб.
Одамзоднинг гул маконидан
Уруш номи мангу ўчсин, деб.
Ва тутқазди қўлимга ўша
Ҳаяжоннинг учқур созини.
Сен эшитдинг, балки ҳамиша,
Кекса онам, шеър парвозини.
Ха, урушга лаънат деганда
Ёвлар кўксин тилганда сўзим.
Билар эдим, ханжарим ҳам бор,
Фарзандингни қўллардинг ўзинг.

318

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

319

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

СУКУТ ИЧРА КЎРИНМА, БАХТИМ

Нимани истайман, не керак менга,
Қалбимни уйғотмас на шодлик, на ғам.
...Сукунатда ўтар кунларим, нега?
Билмайман, билмайман буни ўзим ҳам...
Қайда қолди менинг ёш орзуларим,
Доим қувноқ бўлган ҳамда ғавғоли.
Ўтмиш кунларимга қарайман, недир
Мени ўтдан олиб, ўтга солади.
Нимани истайман, не керак менга
Нечун тек ўтасан ёнимдан, ҳаёт?
Йигирма ёшгача кўрган завқ-шавқдан
Наҳотки қониқдим, толиқдим наҳот?
Йўқ, йўқ! Сукут ичра кўринма, бахтим,
Бўронлар аро бўл, олис бўл чунон.
Мен сенга интилай ва топай ҳузур,
Синовларга шошган паҳлавонсимон.

320

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

321

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

***

Уйимга кирмади остона ҳатлаб,
Тузимни тотган йўқ бирор марта ё.
Баъзан учратмасдим ойлаб, ҳафталаб,
Қайларда юрарди ғамгин, дилсиё.
Биламан, севгининг тутиб отини,
Қалби топган эди аччиқ жароҳат.
Майли, дўстим, дея тутмас отимни,
Ахир ким артмайди кўзга қўнса гард?!
Тўғри, севги номи табаррук, уни
Ҳар қалбнинг эъзозла асрагани соз.
Лекин ҳар оташнинг бордир тутуни,
Тутундан қўрққан кўз ўтни кўролмас.

322

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

323

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ЙИҒЛАР

Аё ҳолимни кўргач ул... ҳама нозу вафо йиғлар,
Таажжуб айлабон манго, Муҳаммад Мустафо йиғлар.
Тамоме мадҳ этиб эрдим, гўзал бахш этиб кўнгул,
Висолин мутлақо айлаб, нетай, ҳатто жафо йиғлар.
Муҳаббат номини қалбга дуру анбар ила тикдим,
Амо ҳайҳот юракда ваҳшат ила куй, наво йиғлар.
Ризоман, эй пари руҳ, майлига, дилга тиқиб ханжар,
Номусим тупроққа тўккил, амо руҳу ҳаё йиғлар.
Мозоринг устина албат, тўкарман деб шўру ғавғо,
Бу куннинг айши, Абдулло, санга кайфу сафо йиғлар.

ДАРБАНД

Шиша каби тиниқ дарёсан,
Ҳамишалик ёниқ дарёсан,
Доим сўйлаб ёшлик чоғлардан,
Ойна меҳри илиқ дарёсан.
Мен ҳам инжу шеърларим билан
Тўлқин отиб, олдга боқаман.
Мен ҳам дарё, лекин одатим –
Боққанларим билан оқаман.

324

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

325

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ТОЛ

Ҳамма нарса бунда ўз кўрганимдай...
Шовуллар бедазор, қўйни кўп хуш ҳол.
Ҳув, ана, даланинг қоқ ўртасида
Гўдак йилларимга ошно қора тол.
Юр, сенга кўрсатай яшил дўстимни,
Билсайдинг, у қандай кунларга гувоҳ.
Салом, салом сенга, эй аҳил дўстим!..
Эвоҳ... ул шафқатсиз, кимдир у... эвоҳ.
Қани? Қани? Менинг ёш дўстим қани?!
Қани ул гўдагим?! Айтинг, ўтлоқлар?!
Менга тайёрладинг қандайин сирни,
Эй, кексайган тана, кўчган пўстлоқлар...
Ёш эмасмидинг сен бечора бир вақт,
Буни айтарди-ку қушлар учари...
Сенинг тўқ новдангни ўпиб, не дерди
Тегрангда ўтлоқнинг шалдироқ суви...
Ахир, ёш эдинг-ку сен ҳам бир вақтлар
Соянгда мен маъсум ўйга толганда,
Шамолларни бирга қарши олганда...
Ахир ёш эдинг-ку, эвоҳ, мен-чи, мен,
Энг танноз ёшликка қўйдим-ку қадам.
Мени улғайтириб, нечун сен ўзинг
Кексайиб қолдинг, эй тенгдош энагам...
Дунё шундай ўтар... Мана ҳар қайда,
Гўдак қадамларим кексаймиш бир-бир.
Билмайман, не бўлар. Шошмоқлик даркор,
Ўтмоқда умр...

326

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

327

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ДАРБАНД ШУЪЛАЛАРИ

...Бағрингда булоғинг мисоли тошай,
Эй, зилол чашмадек тўйимли Дарбанд.
Табиат малаги, ҳуснингга боқай,
Кўксингга тўш босай, севимли Дарбанд.
...Инсон олқишини айлаб бунда завқ,
Бағримга ошиғим, кел, деб чорласа.
Афв этманг, эй тоғлар, мағрурона шавқ,
Кечирманг, шеърият сари бормасам...
...Рашкимни қўзғатар булбул хониши,
Шалола ўйноқлаб, куйла дегандай,
Суҳбатга чорлайди ошиб ҳаваси,
Чўққи-ла ёнма-ён муаллақ тўрғай...
...Узоқларда кутган она қишлоқнинг
Шан куйи бўлса-да ғазалим гарчанд.
Ватандош табиат, хайр демасман,
Йўқ, асло демасман гўзалим Дарбанд...

328

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

329

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ

Бўрон!
Янада кучлироқ гурласин бўрон!

М.Горький

Соҳилда турардим.
Сувдан хаёлан
Дардкаш юрагимга тилардим дармон.
Бир нопок кимсанинг кирдикоридан
Аламлар зиёда, дил эди хуфтон...
У мудҳиш ниятин тутиб қалбида,
Сиртига қунт билан берди оройиш.
Амалбахш назардан ўтмоқ қасдига,
Активлик ўйинин этди намойиш.
Каттанинг олдида топса баҳона,
Шахсий садоқатин айлади зоҳир.
Бирда совға берди, бирда – тўёна,
Нобакорнинг дилин овлади охир.
Ўлкада интизом сусайган замон
Омад кулиб боқди унинг бахтига:
Тамагир қўл билан қўғирчоқсимон
Қўндириб қўйилди мансаб тахтига!
Билдики, суролмас бир ўзи даврон,
Қоқилмаслик учун бўлсин деб гаров,
Бўри галасидек олғир корчалон
Бир кибор тўдага қўшилди дарров.
Мулкидек қаради ишхонасига,
Коллектив ичига солди у қутқу:
Бир гуруҳ айланди парвонасига,
Бошқасин вужудин қамради қайғу.

330

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

2
Иш кўриб нафсининг буйруғи билан,
Тўғрини қувди у қўллаб ўғрини.
Атрофни ўради уруғи билан,
Қўлтиғига олди аввал ўғлини!
Унингча, хўжайин бўлса бас мамнун,
Қимирлаб турса бас идора иши;
Айш-ишрат бағишлар умрга мазмун,
Бир марта келади дунёга киши.
Ким уни фош этар, жазога тортар?!
Туртиниб қолди-ку оддий фуқаро:
Иғво деб топилди чиппа-чин хатлар,
Не-не ёруғ юзга чапланди қаро...
Соҳилда турардим.
Боқий хаётдек
Дарё оқар эди товланиб, балқиб.
Оқим юзасида
Лоқайд авлоддек
Баъзан ўтар эди хас-хашак қалқиб.
3
Баъзан ўтар эди липиллаб кўпик,
Шишинган зотлардай боҳаво, енгил.
Асли-ку, беқадр баайни тупик,
Асли-ку, йўқ бўлар тегиб ўтса ел!
Олис-ла ненидир илғаркан назар,
Қизиқишим ортиб тикилдим атай.
Лопиллаб келарди, кўрдим, алҳазар,
Бир итнинг ўлиги, қорни тепадай!

331

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Томоқ илинжида устидан кетмай,
Ғужғон ўйнаб борар хира пашшалар.
Кўнгил чидамоққа бардоши етмай,
Не ажаб, бу ҳолдан ағдарилса гар!
Хайрият, қораси ўчди батамом,
Мени банд айлади бошқа муаммо:
Тобакай йўлида этар у давом,
Тобакай булғанар жонфизо дарё?!
Дўстларим, покланиш эмасдир осон,
Дўлона қайдадир чиқмасанг тоққа!
Покланиш муждасин англатар туғён,
Фақат тўлқин отар уни қирғоққа.
Мадад, илҳом берди дарё кўриги,
Бир таққос чақнади – ёришди кўнгил:
Ул нопок кимсалар – итнинг ўлиги,
Давру давронлари тургунча довул!

332

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

***

Бош эгмасман асло, қололмасман жим,
Қуёшсиз яшолмас гарчанд мунажжим.
Бош эгаман Пушкин ҳузурида жим,
Гўёки қуёшга боққан мунажжим.

ШАМОЛ ЭСДИ

Шамол эсди. Зилол ҳовузнинг
Жаҳли чиқди, чимирилди юзи.
Ёмон сўзим нисбати шамол,
Жаҳли тинар ҳовуз – сенинг юзинг.

ОРЗУ

Дарёлардан кечаман жадал,
Даралардан куйлаб ўтаман.
Чаманлардан нур эмиб хушҳол
Ва у чўққи сари етаман!

ГУЛ ВА ҚАЛБ

Ҳайрон этмас мени гул унса,
Хушбўй ҳидларидан қонса капалак.
Ҳайрон этар мени ёрни гул десам
Ва ўзимни, десам, янглиғ капалак.

333

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ЙИЛЛАР ВА БУРГУТ

Кўраяпсанми, укам, Бургут наҳори бошланди. Ба-
ланд қоялардан лопиллаб қоқилган қанот булутлар-
ни ёриб сузмоқда. Бепоён осмоннинг мағрур сайёҳи
Бургут! Чайир қанотлари атрофида телба шамоллар
ожизона изғийди. Мустаҳкам чангалларга қари қоя-
ларнинг увадаланган ушоқлари ёпишган. Ана, у ўткир
нигоҳини мағрур чўққига тикди. Ва беписанд шиддат
билан қанот қоққанича даралар сўнгида ғойиб бўлди.
Сен уни севасан, укам! Сев! Унинг мағрур нигоҳини,
бақувват ва қайрилмас қанотларини, юксакларни кўз-
лаган шижоатини сев! Ҳа, у ўзини тенгсиз қудрат эга-
си деб билади! Шундаймасми, укам?! Ҳа, дейсан. Сен
жаҳонда беқиёс қудратли етти қанот бургут ҳақида
ҳам эшитганмисан?! Унинг қанотларини фақат йил-
лар ўлчай олади... Кел, у ҳақида сўйлаб берай...

Жазирама июль келди боз,
Ғарамларни айланар соя.
Ўрим авжи... бошоқлар кўп, соз;
Оппоқ қирнинг йўқ ниҳояси –
Чопар эдим тиғ ялангида
Ва чақалоқ йиғлаганида
Алласини айтарди мубҳам,
У сен эдинг хумори укам...
1
Тонглар отар бунда энтикиб,
Қуёш висол дея ичикиб,
Тоғлар аро кўтаради бош.
Қаҳқаҳа-ла ёяр заррин соч,
У қуёшга ошиқ чиндан ҳам,
Бундай ошиқ учрар камдан-кам.

334

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

Юксакдан боқ: на гўзал води!
Эртакларда у Эрам боғи...
Азамат тоғ! Лекин нарёғи
Қушлар тинсиз, сонсиз сўроғин
Булоқларга сўзлаб берар у,
Сўроқларин куйлаб юрар у.
Хаёлидай учқур ва содда
Капалаклар нечун қанотда?
У севади Бургут парвозин,
Адирларни қоплар овози:
“Бургут, бургут, майли, демай қат,
Кел, менга ҳам учишни ўргат!”
Эй, қора кўз, хумори укам,
Кўп узоқмас сен каби мен ҳам.
Ошиққанман қуёшга, ойга,
Термулардим соқов чиройга.
Севар эдим лочин парвозин,
Саратонда ниначи созин...
Мен ҳам сўроқ этганман:
“Тоғлар ортида ҳам бормикан тоғлар?!”
Эй, қора кўз хумори укам!
Кўп гўзалдир, гўзалдир ўлканг...
Ошганингда тоғлар ортига
Қистириб қўй хаёл қатига
Сенга илк бор куйлаб берганни
Гўдак хаёлдаги ўлкангни...
2
Биларсанми, укажон, унинг
Қудратини тенгсиз жаҳонда,
Парвозини севаман жондан.
Эй, бургутий йилларим менинг,

335

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Кўраяпсанми, укажон, кўкда
Бошланибди бургутий наҳор.
Қанотида осмону фалак,
Теграсида унинг ҳам баҳор.
У сенинг бургутинг, укажон,
Ҳа, парвози создир унинг ҳам.
Севинарсан балки у баланд
Қояларга қанот қоққан дам.
Севинарсан кўкда муаллақ
Булутларни кесса қаноти.
Севинарсан ўз давридаёқ
Бургут дея қолса гар оти!
Талпинади балки ёш юрак,
Шиддатини кўргани чоғда
Ва этасан учмоқни тилак,
Бургутмисол кўркам самода.

Уч, бургутим, учавер, уч, уч,
Бошларимиз узра сен байроқ.
Уч, бепоён ўлкаларни қуч!
Соч нурларинг қучоқ ва қучоқ!
Майли, йиллар қанотинг созлар,
Улғай, қалбда улғайсин сурур.
Аммо бургут бўлай деганлар
Юрагини қоплайди ғурур.
Уфқларни чоғлаган марддир,
Қадамида ундирса гуллар.
Худди шундай парвоз қилади
Бизнинг йиллар, бу бургут йиллар...
Нурлар сочар ҳар хонадонда,
Ҳар бир уйда ёқар бир қуёш
Ва этади тоғларни банди,
Юлдузларнинг сирларини фош.
Чўллар кетар бошини олиб,
Қудратига беролмайин тоб.

336

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

Саҳроларда боғлар кўкариб,
Дарёларга туташар офтоб.
3
У учганда, майли, тилсимлар
Ҳузурида, майли, тирилсин
Ва парвозин кўролмаганлар
Қора ернинг қаърига кирсин.
Келажакнинг давонларидан
Олиб ўтар бизни довюрак.
Боқ, укажон, етти қанотли
Чин бургут бу, бу бургут йиллар.
Майли, йиллар каби улғайгин,
Юксакларга учавер ногоҳ.
Алқар ўлка, олқишлар ватан,
Сени бургут атарлар у чоқ.
Оналарнинг мангу қувончи
Ва бахтиёр алласи учун.
Зафар билан йўлдош туғишган
Ўша июль палласи... учун.
Денгизларга туташган осмон
Оромини айтар сўз учун.
Айрилиқни қарғаган бўстон,
Жон олғувси хумор кўз учун.
Кўп қўшиқлар куйлайман мен ҳам,
Ҳа, сен учун хумори укам!

337

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

ИККИ БЎСА

(Лирик поэма)
Ёшлигим, мен сени сотиб олмадим,
Кетиб қоларсан, деб чўкмадим ғамга.
Пул, дунё олдида ҳамроҳ қолмадим,
Сени йўлдош этдим шеъру илҳомга.
Ҳаёт ширин экан иқбол ёр бўлса,
Ҳамнафас бўлгандек шеърият, илҳом.
Гар ҳозир бўлсайди Мария бону
Ва Пушкин... Оҳ тортмас. Ахир, бу замон.
Дўстларим, саодат кулиб турар нақ,
Озод қудратига ишонар инсон.
Қодир ва ақлли севги турганда,
Йўл-йўриқ ололмас ҳислардан ҳижрон.
Умримиз кечаркан шу нав асрда,
Ҳар нафас тортади қалам диққатин.
Ёшлигим ёз, деди нақ ҳозиргина,
Анҳор томон кетган қиз муҳаббатин...

338

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

***

Зилол сувлар ўйнаб оқади,
Япроқлардан сирға тақади.
Сувга сочин ёзиб Мажнунтол,
Тўлқинлардан сўргандай савол,
Сўнгра секин кўтарар бошин;
Япроғидан сув оқар юм-юм.
Қиз, кутади.
– Қани, у келмас!?
Мажнунтол-чи, қўзғатиб ҳавас,
Тўлқинларга буркайди бошин,
Сўнгра қизга тикилгандай жим...
– Дараги йўқ, қуёш ҳам оғди...
Қиз хаёли сойнинг тўлқини
Қўзғалди-ю, мудҳиш тус олди.
Сой бўйида хаёл қайтадан
Қув тўлқинлар ичра йўқолди...

339

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

***

Баҳор эди. Новда, бутоқни,
Қўшиғи-ла уйғотарди сой.
Қирғоқларга тошиб, ўйноқлаб,
Лола япроқ ташир эди сой.
Кўпиради айланиб гирдоб,
Тошни тошга элтар ҳай-ҳайлаб.
Баҳор келди, маст бўлмасинму
Диллар севги қўшиғин куйлаб.
Сой. Ўша сой. Худди ўша жой,
Шу Мажнунтол, ўлимга гувоҳ!..
Эй, тўлқинлар! Жодуларга бой,
Севгилимдан айирдинг, эй воҳ!
Ўлтирарди худди шу жойда,
Шу Мажнунтол тагида эди.
Гулзорим, деб шу қир, адирда –
Унган, йигит ёшида эди.
Ўн тўққизнинг ғунча баҳори
Унга севги этди ҳадя.
Илк бўса ҳам худди шу жойда...
Лаззатими, тотган Марзия.
– Сой тошгандай қара, Марзия,
Ишқ баҳорин шарбати унда.

340

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

***

О, сен бўса! Ширин дер сени,
Ширинмасми қалбдан томган бол?!
Сен ёшликнинг берган оқ йўли...
Севишганлар, топманг, деб завол.
О, илк бўса, сен маъсум қизга
Ҳижронними айладинг тортиқ!?
Ҳа, шу ерда... қутирган сувда...
Бўса сўнгги нақадар аччиқ!

***

Қизнинг қора, чилвир сочига
Тўлқин – зарра ташлайди ҳазил.
Гоҳо ўйнаб қўнар қошига,
Қиз ҳам шўхчан, сув ҳам симоб дил.
Қиз қўлларин чўзиб олдинга,
Капалакдай сувнинг зарин ҳам –
Тутар, сўнгра сепар ёрига,
Беқасамнинг эгни, бари нам...

341

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

***

Пуфак бўлиб отилган сувни
Тутмоқ бўлиб, қўлин чўзди қиз.
Аммо бирдан, улкан тўлқиннинг
Қучоғида ўзин кўрди қиз.
Тўлқин гирдоб бўлади гоҳо
Чинқиради қўйнида қиздай.
Эвоҳ, қизни кутади шовва
Тўлқин эзар қизни кигиздай...

***

Ҳа, у сезади забардаст қўлни,
Сесканмади аввалгидай ҳам.
Тўлқинларнинг тўсиб йўлини
Йигит қизни қучолди бардам
Ва сузди у қирғоққа томон,
Тўлқин эса шоввага томон,
Қўллар қизни қирғоққа элтди,
Эвоҳ, гирдоб йигитни ютди.
Ва чинқириб ўради белдан,
Мадор кетди оёқдан, қўлдан,
Тўлқин топди улкан қўшиғин –
Шовва... Тошлар солади шовқин
Сезмагандай қиз чинқириғин...

342

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

***

О, сен бўса, биринчи бўса!
Аччиқ ҳижрон бўлдинг тузалмас.
Сен айбдормас! Айбми севса!..
Аммо сени ҳар бор эсласа,
У мудҳиш кун келар эсига,
Мудҳиш кунни эсласа, бўса...

***

У бўсани аччиқ атади,
Аччиқ нечун ширин тотади.
Аччиқ деди, йўқолди тинчи,
Севгисининг излаб илинжин,
Сой бўйида қиз кезди яккаш,
Излар ором, излайди дилкаш.
Бувиси ҳам не дер кўз ёшга,
Не ҳам десин таскиндан бошқа...

***

Уч йил ўтди орадан учқур,
Уч кун каби туюлди қизга.
Унутсинми юлдузин ҳеч бир!
Кўз тутсинми бошқа юлдузга?!

343

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

***

Қалб буйруғин тарк этиб бўлмас,
Тарк этдингми, қийнайди виждон.
Яшаш ақлин маҳв этиб бўлмас,
Маҳв этдингми, бас, энди тамом.
Қиз қалбида шу фикр туғён,
Қандай қилиб севсин бошқани?!
(Истар ёрин, халоскорини...)
Бувиси ҳам сўз очган кўп бор,
Бордир элнинг яхши-ёмони,
Оғзига эрк берган бир писмиқ
Деган эди бир йил ўтмасдан.
“Қачонгача ўрдак тутмасман,
Қари бувим ёқтирмас ёстиқ”.
Анор узар анорюз қизлар,
Қўлда сават, колхоз боғида.
Узуқ-юлуқ кулги ва сўзлар
Эшитилар ҳар ён-ҳар ёндан.
“Саман отми, гижингтой,
Гўзал йигит тўлқиной”.
Лаблар енгил кулгуга тўлар,
Не учундир зум ўтмай сўнар.
Қизлар киприк остидан аста
Марзияга қараб қўйишар.
Анорларга тўлиб бирпасда
Саватчалар ўтиб қўлма-қўл
Марзия ва Ҳамидга етар.
– Мана, олинг, қайтарманг энди...
Ҳамид қизга узатар анор,
Сўнг ҳайдайди аравасини
Аввалгидан кўра шўх, виқор...

344

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

Қиз. Кўзлари ёшга тўлди,
Ҳамид берган анор қўлида.
У анорга тикилди тубсиз,
Сўнг йигитнинг кетган йўлига.

***

Қиз, барисин эслади бир-бир,
Чилвир сочи ёзиқ кафтида.
Энди тўлқин зарраси эмас,
Кўз ёшлари қўнган кафтига...

***

– Марзия, мен келдим, Марзия...
Қиз сесканди: “Эҳ-е, қайдасиз?”
У рашк этган севганимикан
Қўзғалдими руҳи... Ё эвоҳ!
– Кўз ёшларим сен учун, эркам.
Оққуш каби мунгли чекди оҳ.

***

Ҳамид ғамгин ўтирди ёнга,
Не ҳам десин ахир билади...
– Туғишгандай эдинг, дўстгинам,
Мен сенчалик севолмасам ҳам,
Севгилингни асрарман, инон! –
Деди... Лаби секин титради.

345

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

***

Қиз кўзлари соф ва ғуборсиз,
Тўлқинлардан кўчди йигитга.
Кўз кўзни, ҳа, тушунар сўзсиз,
Жой қолмади шубҳа, ўгитга.

***

Кўп турмади лаблар у ҳолда,
Бир зум қалбдан сўзни аритди.
Яшин каби чақнаб, нур ҳолда,
Тўлқиннинг ҳам қалбин ёритди.

***

– Кечикканим эшит, Марзия, –
Йигит қизнинг силади сочин.
Борган эдим дўстим қабрига,
Сен бунда-ю, мен эса унда.
Дўстим учун тўкдик қалб ёшин...

***

Сувга сочин ёйиб Мажнунтол
Бепарводай, ишққа тўйгандай,
Бир қур ортга қараб қўйгандай,
Икки ёшга оқ йўл дегандай,
Сўнг тўлқинга бош эгар хушҳол...

346

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

***

О, сен бўса! Сени умрга
Атармизми мангу баҳорим...
Қиз ва йигит қабр устида
Айтишдилар юракда борин.

***

Бўсаларинг аччиқ эмас, қиз,
Балки ора ҳижрони аччиқ.
Ҳеч бир обод аччиқ эмас, қиз,
Балки унинг вайрони аччиқ.

***

Майли, ата, у илк бўсангни
Аччиқ!
Тўғри аччиқ хотирот.
О, қанчалар-а севдинг ўшани,
Унинг ишқи, аччиқмас, новвот.
Гулзор яшнар қабр устида,
Ари эмар ширин болидан.
Ҳаёт ширин, бўсалар ширин
Икки ишқнинг бу баҳоридан!

347

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

АБДУЛЛА ОРИПОВ ТАРЖИМАСИ

(А.С.Пушкиндан)

1

Шовқинли кўчада сарсон юрсам-да,
Халқ тўла черковга бориб кирсам-да.
Шўх йигитлар билан бир ўтирсам-да,
Мени хаёл босар, ўй босар ҳамон.
Мен дейман: бу йиллар шошиб ўтади,
Сон-саноқсиз одам бир-бир кетади.
Дунёда кимки бир – бари битади,
Кимнингдир сўнг дами яқин шу замон.
Сўққабош чинорни ҳар кўрганимда,
Ўрмонлар бобоси дейман дилимда,
Оталарим асрин кўрдинг умрингда,
Мендан сўнг ҳам қолиб сурасан даврон.
Гўдакни эркалаб турганда хушҳол,
Дарров ўйлаб дейман: эркам, яхши қол.
Менинг ўрнимни бос, кўрмагил завол,
Мен тутоқдим, сўлдим, сен гулла омон.

2

Ҳар кун ҳар йилимни ўтказиб шундоқ,
Оддий – хаёлларга ботаман узоқ,
Ҳар йил сўнг нафасдан оламан сўроқ,
Ҳар соат топаман ўлимдан гумон.
Билмайман, ажалим дуч келар қайда,
Жангдами, сафарда ё тошқин сойда.

348

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

349

Oyina.uz portali kutubxonasi

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Ёки гўрим анов водий, тўқайда,
Совуқ ҳоким олар оғуши томон.
Ўликка ҳамма ер бирдак ҳар қалай,
Туйғусиз тан гўрда қолмас чиримай.
Ҳар нечук истагим, ватанда ўлай,
Азиз тупроқ бўлсин сўнгги ошиён.
Қабрим теграсида ёш ҳаёт кулсин,
Қушлар бош устимда сайрашиб турсин.
Бепарво табиат доим барқ урсин,
Мангулик чиройда яшнаб беармон.

ЛИРИКА…

(Г.Гейнсдан)
Гўзал май отида, яна янгидан,
Илдизлар қулочин ёйдилар қат-қат.
Ҳам менинг илк дафъа шу ёш қалбимда
Уйғонди биринчи севги, муҳаббат.
Гўзал май отида, кўм-кўк ўрмонда,
Қушлар қўшиқларин бошладилар бот.
Шу дафъа, куйларим, дилбар ишқида
Орзу-хаёллардан боғлади қанот.

350

Oyina.uz portali kutubxonasi

ШОИРНИНГ ТУҒИЛИШИ

351

Oyina.uz portali kutubxonasi


Click to View FlipBook Version