The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by akmjarkurgan, 2020-11-19 06:42:00

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

алой, наъматак,

ЛИМОН, МОЙЧЕЧАК,

САРИМСОҚ ВА

ШИФОБАХШ ДАВОЛАР

Kitob shu yerda ko‘rsatilgan muddatdan
kechiktirilmagan holda topshirilishi shart

Ilgarigi berilmalar miqdori_____________

АЛОЙ, НАЪМАТАК,
ЛИМОН, МОЙЧЕЧАК

ВА ШИФОБАХШ
ДАВОЛАР

Тошкент
«Наврўз» нашриёти

2015 й.

КВК: 56(5Ўзб)4
УЎК: 177.15.5
Ғ 46 Нашрга тайёрловчи Рустам Ғаниев. «Алой, наъматак,

лимон, мойчечак ва шифобахш даволар» - Т: «Наврўз»
нашриёти 2015 й. 164 б.

Азиз китобхонлар!
Биз ушбу китоб орқдли Сизга алой, наъматак, лимон, мойчечак,
селдир, петрушка, занжабил, баргизуб, саримсоқ каби ўндан
ортиқ табиат неъматлари бўлган шифобахш ўсимликларнинг
фойдали хосиятлари, улардан халқ табобати анъаналари асосида
қайнатма, дамлама, тиндирма, малҳам тайёрлаш ва улардан
фойдаланиш хдқида қизиқарли ва энг мухими, жуда хдм фойдали
маълумотларни тақдим этишга ҳдракат қилдик. Зеро, улар сизнинг
сиҳдт-саломатлингизни мустаҳкамлашда баҳоли қудрат фойдаси
тегса - асл мақсадимизга эришган бўламиз.

КВК: 56(5Ўзб)4
УЎК: 177.15.5

Нашрга тайёрловчи:

Рустам Ганиев

ISBN-978-9943-381-98-8 О «Наврўз» нашриёти, 2015 й.

МУҚАДДИМА

Агар бирон бир киши фавқулодда биронта дардга чали-
ниб қолса, ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиб, мута-
хассис тавсия этган дори-дармон ва фойдали муолажалар-
ни олиши, табиий. Аммо шундай кутилмаган дамлар ҳам
бўладики: беморга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам
бермасликнинг иложи йўқ! Нима қилмоқ керак? Шунда
биз хонадонимизда бор бўлган дори-дармонлардан фой-
даланишга ёки халқ табобати усулларига мурожаат этиш-
га мажбур бўламиз.

Хўш, Сиз алойнинг шифобахш хусусиятлари, бу гиёҳни
уй шароитида қандай ўстириш ва ундан қандай фойдала-
нишни биласизми? ёки наъматак, лимон, мойчечак, сел-
дир, петрушка каби доривор гиёҳлар ва улардан тайёр-
ланадиган дори-дармон воситаларидан қайси хастали-
кларни даволашда қўллаш кераклигидан хабардормисиз?
Улардан малҳам, қайнатма, дамлама, қиём ва шарбатлар
қандай тайёрланади?..

Биз ушбу китобда ўндан ортиқ шифобахш ўсимли-
кларнинг фойдали ва зарарли хусусиятлари, халқ табо­
бати усуллари асосида турли хил дори-дармон тайёрлаш
ва улардан фойдаланиш ҳақида қизиқарли ва фойдали
маълумотлар беришга ҳаракат қиламиз.

-3-

АЛОЙ

Алойнингшифобахш хосиятлари кишиларга қадим замон-
лардан маълум бўлган. Ўша пайтларда бу ўсимлик ҳақиқатан
хдм тери шикастланганда ёки куйганда ёрдам бергани учун
мўъжизали таъсирга эга хусобланган. Шунинг учун ҳам тур-
ли хил хасталикларни даволаш учун ундан фойдаланишга
ҳаракат қилишган.

Мавзу кўрсатгич;

- Алойнинг фойдали хосиятлари
- Алой қандай ўстирилади?
- Тиббиётда алойдан фойдаланиш
- Алой ва косметология
- Алой ва пазандачилик
- Алойни уй шароитида тайёрлаш
- Алойдан дори-дармон сифатида фойдаланиш учун халқ

рецептлари
- Алойни қўллаш тўғри келмайдиган нуқталар

Алойнинг 400 га яқин турлари мавжуд. Бу муъжизакор
ўсимликдан тиббиёт ва косметикада ишлатиш v • ши-
фобахш хусусиятларга эга икки хил модда, яъп:
малҳам олиш мумкин. Агар алойнинг пўстлоғи шикач..
тоза шарбати сариқ рангли суюқлик шаклида ажралиб -
ди. Алойнинг поя қисмидан гел тайёрлаш мумкин. Бу ши-
фобахш ўсимликнинг гел ва шарбатидан кўп ҳолларда бир-
галикда фойдаланишади. Сабаби, алой ишлатиладиган халқ
рецептларида кўпинча унинг майдаланган баргларининг
бошқа моддалар билан аралашмаси тасаввур қилинади.

-4-

Алой - ҳар қандай иқлим ва шароитдан қатъий назар жуда
кўп хонадонларда ўстириладиган жуда оммавий ўсимлик
ҳисобланади.

Алойнинг фойдали хусусиятлари

Бу ўсимликнинг кимёвий таркиби жуда бой, бу унинг фой­
дали хосиятларини англатади. Алой шарбати турли маъдан-
ли тузлар, «С» витамини, ошловчи моддалар, катехин, ка­
ротиноид, флавоноид ва ферментлардан ташкил топган.
Бу табиат неъмати «В» гуруҳидаги витаминлар, углеводлар,
«А» ва «Е» витаминлари ҳамда аминокислоталарга бой. Алой
баргларини бириктирувчи тўқима(клетчатка)лар, гликозид
ва қатрон манбаи деб қараш мумкин. Алой шарбатида игу
қадар катта миқдорда фойдали маъдан ва витаминлар бор­
ки, улар биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дорилар
тўплами ўрнини бемалол босиши мумкин. Бунинг устига
алойни уй шароитида ўстириш осон, бу ўсимлик алохдца
шароит талаб қилмайди.

Алойнинг фойдали хосиятлари шамоллашга қарши дори-
дармон воситаси сифатида фойдаланиш, шунингдек, турли
яралар, кесилган ва куйган жойлар, жароҳатларни даволаш
имконини беради.

Алойнинг шарбати танглай муртак безларининг шамолла-
ши (ангина), ҳалқум шиллиқ пардасинингяллиғланиши (фа­
рингит), оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг яллиғланиши
(стоматит) ва оғиз бўшлиғидаги ҳар қандай шамоллашларни
даволашда тенги йўқ восита х^собланади.

Терининг аллергик касаллиги (гуш, чилла яра, экзема),
тери яллиғланиши (дерматит) ва теридаги аллергик ало-
матларни йўқотиш учун уй шароитида компресс қилганда
алойнинг майдаланган барглари қўшилади. Алойнинг энг
оддий халқ рецепти бу - шифобахш ўсимликнинг шарбати-
дан тоза ҳолда фойдаланиш.

Алойнинг фойдали хосиятлари инфекцияли касалликлар-
ни даволаш, буйрак ва сийдик йўллари шикастланганда,

-5-

овқат ҳазм қилиш аъзоларининг фаолияти бузилганда унинг
шарбатини ичкарига қабул қилиш мумкин. Шунингдек,ушбу
ўсимлик шарбати замбуруғга қарши таъсир кучига эга.

Алой баргининг шарбатидан овқат ҳазм қилиш билан
боғлиқ муаммоларни даволашда кенг фойдаланилади. Бу
ўсимлик шарбатининг фойдали хосиятлари - ични суриши,
пешоб хдйдаши, овқат ҳазм қилиш безидан шира ажрали-
шини кучайтириши, сафро(ўт) ишлаб чиқиши ва иштаҳани
яхшилашида намоён бўлади.

Ошқозон яраси ва шиллиқ пардасининг яллиғланиши,
сафро келишининг бузилишини ҳар томонлама даволашда
алойнинг фойдали хосиятлари ҳисобга олинади. Алой шар­
бати ҳар қандай заҳарланишга (озиқ-овқат орқалими ёки
кимёвийми) даво ҳисобланади.

Алойнинг фойдали хосиятлари фақат бактерияларни ўл-
дириши билан чекланмайди. Бу ўсимлик ёрдамида қон
оқишини тўхтатиш мумкин. Унинг таркибидаги ошловчи
моддалар қоннинг қуйилишига ва катехин моддаси эса қон
томирлари деворига самарали таъсир кўрсатади.

Алойнинг тиклаш хусусияти қуёшдан куйган жойларни
даволашда фойда беради. Бунда ўсимлик шарбати терининг
қизарган жойларини жуда тез йўқотади ва тўқималарнинг
тикланишига кўмаклашади.

Алойнинг фойдали хосиятларини бир нечта
катта гуруҳга бирлаштириш мумкин:

- Алой шамоллаш жараёнларига таъсири бор, тери шикаст-
ланганда тўқималардаги хунук чандиқларни йўқотади.

- Алой шарбати намлаш хосиятига эга, шунинг ҳисобидан
тери эгилувчан, таранг ва чўзилувчан бўлади.

- Алой шарбати терини жуда тез хотиржам қилади ва ҳар
қандай этиологик қўзғашларни йўқотади.

- Алой шарбатини ичкарига қабул қилиш овқатҳазм қилиш
жараёнининг ҳар қандай бузилишини йўқотишга ёрдам-
лашади.

-6-

- Бу ўсимликнинг яраларни битириш хосияти тери шикаст-
ланишини даволашда жуда яхши самара беради.

- Алойнинг бактерияларга қарши фойдали таъсири
замбуруғли, бактерияли ва вирусли инфекцияларни даво­
лашда қўл келади.

Алойни қандай ўстириш керах?

Гарчи алой ўзига қулай шароит танламайдиган ва талаб-
чан ўсимлик бўлмаса-да, барибир унга муайян даражада эъ-
тибор қаратиш керак. Шунда алой ўзининг фойдали хосият-
ларини сақлайди. Ушбу ўсимликни ўстиришнинг универсал
қоидаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- Тупроқни тўғри танлаш - бу юмшоқ тупроқ билан листа

кўмир ва ғишт парчаларининг аралашмаси бўлиши керак.
- Қиш пайтида ўсимликни кам суғориш керак. Алойни ёруғ

ва салқин хонада ўстирган маъқул. ёз фаслида эса алой
жуда кўп иссиқлик ва ёруғлик талаб этади, уни суғориш
ҳам мўътадил бўлиши керак.
- Алой ўсадиган тупроқнинг захини қочириб туриш лозим.
- Алойни парвариш қилишда кактусни ўстиришда фойда-
ланадиган озуқа аралашмаси қўлланилади.
- Ёш ўсимликларни кўчириб ўтқазиш ҳар йили ва эски бў-
таларни кўчириш эса уч йилда бир марта амалга ошири-
лиши керак.
- Алойни кўпайтириш илдиз яқинидаги новда ва қаламчалар
ёрдамида амалга оширилади. Бу ўсимликнинг баъзи тур-
лари уруғ ёки тугунаклардан кўпайтирилади.
Агар алой тўғри парвариш билан ўстирилса, бу шифобахш
ўсимликнинг фойдали хосиятларидан даволаш ва профи­
лактика мақсадида фойдаланиш мумкин.

Алойни тиббиётда қўллаш

Анчадан бери ва ҳамма жойда алойдан дори-дармон во-
ситаси сифатида фойдаланиб келишади. Одамлар бу ши-

-7-

фобахш ўсимликнинг фойдали хосиятларини пайқаб, энг
аввало, унингтўқималарни тиклаш қобилияти борлиги учун
қадрига ета бошлашди. Алойнинг япроғи ва шарбати тар-
кибидаги биологик кучайтирувчи моддалар организмдаги
жуда кўп жараёнларни тартибга солади ва хдётий фаоллиги-
ни оширади. Алой шарбати таркибидаги баъзи бир модда­
лар бактерияларга қарши курашишга қодир.

Алой шарбати таркибида жуда кўп дори-дармон воситала-
ри бор. Бу ўсимликнинг фойдали хосиятлари кам қонликни
даволашда ҳам қўл келади. Бундай ҳолатларни бартараф
этиш учун қиёмга шарбат қўшилади.

Алой шарбати таркибида темир моддаси бўлгани учун
ундан тайёрланган дори яхши сўриш хусусиятига эга. Шу-
нинг учун ҳам у кўп ҳолларда таркибида темир моддаси бор
дориларга аралаштирилади. Яраларни битириш таъсирига
эга бўлган малхдмидан терининг аллергик касалликлари
(гуш, чилла яра, экзема), битиши қийин бўлган жароҳат ва
кесилган жойларни даволашда қўлланилади. Шунингдек, бу
ўсимлик шарбатидан тайёрланган линимент куйган ва совуқ
урган жойларнинг муолажасида яхши самара беради.

Алойнинг суюқ малхдми - иммунитет тизимини ку­
чайтирувчи восита сифатида юқумли касалликлар кенг
тарқалганда организмнинг қаршилигини оширишга ёрдам
беради. Шунингдек, бу малҳамдан баъзи бир тана аъзолари-
ни тиклашда ишлатишади: жумладан, унинг ёрдамида баъ­
зи бир кўз хасталикларини даволашади, меъда яраси пайти-
да ичкарига қабул қилинади.

Алой шарбатини дорихоналардан сотиб олиш ёки
мустақил тайёрлаш мумкин. Бу ўсимликнинг саноат асосида
ишлаб чиқариладиган шарбати этил спирти билан аралаш-
ган ҳолда сотилади. Таблеткалари эса консерваланган бар-
глар асосида тайёрланиб, улар иммунитетнинг пасайиб ке-
тиши билан боғлиқ касалликларни даволашда қўлланилади.
Алойни организм сиртида фойдаланиш эса линимент ва
эмулсия каби дориларни оммавий равишда ишлаб чиқариш
туфайли йўлга кўйилган.

-8-

Алойдан тайёрланган линимент - бу ўсимлик шарбати-
нинг эвкалипт ва канакунжут мойи билан аралашмаси. Унинг
эмулсияси эса ўзига хос ҳидга эга бўлган қуюқ ва ёпишқоқ
модца. Агар эмулсия совукда қолса алойнинг фойдали хоси-
ятлари йўқолади, шунинг учун ҳам у иссиқ ва қоронғи хо-
нада сақланади. Эмулсия узоқ вақт битмайдиган ва даволаш
қийин бўлган яралар муолажаси учун фойдали ҳисобланади.
Бунда алойнинг фойдали хосиятлари тўқималардаги модда
алмашувини тартибга солади.уларнингтез тикланишига кў-
маклашади. Шамоллаш жараёни секинлашади, тери тикла-
ниб, яра тез битади.

Алойнинг суюқ малхдми меъда ярасини даволаш учун
фойдаланганда ҳам айнан шундай таъсир кузатилади. У та­
блеткаларнинг ўрнини босиши мумкин: уларнинг самараси
бир хил. Шунингдек, куйган жойларни даволашда бу ўсим-
лик малхдмини мушаклар орасига эмлаш орқади юбориш
кенгтарқалган.

Алой малхдми беморларни антибиотиклар билан жадал
даволаш пайтида хдм қўл келади. Нега деганда, кўпгина до-
ри-дармон воситалари заҳарли, алойнинг фойдали хусуси-
ятлари эса организмга зарарли таъсирларни энг ласт дара-
жага қадар камайтиради.

Зотилжам, бириктирувчи тўқималарнинг йирингли
яллиғланиши (флегмона) ва бошқа шамоллаш касалликла-
рини даволашда алойнинг суюқ малҳамидан фойдаланила-
ди. Шунингдек, нафас йўллари хасталанганда даволаш муо-
лажалари дастурига алой шарбати ҳам киритилади.

Алойнинг нейродермит дори-дармонлари билан давола-
шга етакчи ўрин ажратилади: улар қичимани йўқотади, ши-
кастланган асабни мустахдамлашга таъсир ўтказади, тери
қопламаси яхлитлигини тез тиклайди.

Қизил волчанка (тери силининг бир тури) - огир касаллик
тури бўлиб, унинг аломатларини йўқотиш учун алой эрит-
маси билан эмлаш керак бўлади. Оғиз бўшлиғининг жуда
кўп муаммолари алойнинг малхдми ва шарбатини қўллаш
натижасида ўз ечимини топади.

-9-

Охиригача даволанмаган чириган тишда ҳосил бўлган йи-
рингдан халос бўлишда алойнинг янги шарбатидан тайёр-
ланган малҳам яхши самара беради, шунингдек, унинг та-
блеткаси организм иммунитетининг ҳимоя қилишини ку-
чайтиради.

Ушбу табиий неъматдан тайёрланган суюқликни ичкарига
қабул қилиш орқали жуда кўп касалликлардан фориғ бўлиш
мумкин. Жумладан, алойнинг шарбати эндигина бошланган
тумовни тўхтатишга қодир, шунинццек, муртак безлари (тон­
зиллит) ва хдлқум шиллиқ пардасининг яллиғланиши (фа-
рангит)да томоқни чайқаш инфекция тарқалишининг олди-
ни олади ва беморнинг жуда тез согайишини таъминлайди.

Алой шарбати лат еган миянинг тикланиб кетиши,
заҳарланиш ва ҳиссий мувозанат бузилиши билан боғлиқ
руҳий касалликлардан халос бўлишга яқиндан ёрдам бери-
ши мумкин.

Алой билан боғлиқ таблетка ва дори-дармон шаклидаги
ҳар қандай халқ рецептлари самарали бўлиши мумкин, шу-
нинг учун ҳам тиббиётда бу кўп йиллик ўсимликнинг қадр-
қиммати ниҳрятда юқори.

Алойдан косметикада фойдаланиш

Алой таркибининг витаминларга бойлиги туфайли уй ва
саноат косметологиясида етарли даражада кенг фойдала-
нилади: у ниқоб, ёғ-упа, зардоб ва эмулсияларга кўшилади.
Алой шарбати терини самарали намлайди, шунингучун ҳам
ундан қуруқ ва сўлаётган,терини парваришлаш учун фойда-
ланилади. Бундан ташқари, алой шарбати зарарли микро-
блардан тозалашда кучли таъсир кувватига зга. Шунингучун
ҳам бу шифобахш ўсимлик касалланган ёки аралаш терилар
учун гел, ниқоб ва лосьон учун ёғ вазифасини бажаради.
Алойнинг фойдали хусусиятлари аллергик таъсирланиш ва
қўзғалишни йўқотишга қодир. Ўта сезгир териларни парва-
риш қилганда даволаш воситаси сифатида бу ўсимлик шар­
бати ва гелидан фойдаланиш мумкин.

-10-

Алой малҳами терига чуқур кириб бориб тўқималарга таъ-
сир қилади, модца алмашувини тиклайди, шамоллаш ёки
қичималарни йўқотиши мумкин. Ванна қабул қилганда су-
вга алойнинг янги шарбати ёки унингҳар қандай малҳамини
қўшиш фойдали, бундай муолажа танани бўшаштиради ва
босимни йўқотади.

Алой - ҳар қандай терини самарали парваришлаш ва
тўқималарни яшартириш қобилиятига эга универсал восита
ҳисобланади. Бу шифобахш ўсимликдан фойдаланишнинг
энг оддий усули бу - иккига бўлинган алой япроғи билан те­
рини артиш. Уй косметикасига оид рецептлар бўйича дори-
дармон тайёрлаганда алой шарбати ёки унинг қуритилган
ва майдаланган япроқларини гўшт майдалагичдан ўтказиб
қўшиш - жуда оддий иш.

Жуда кўплаб косметика компаниялари ўз маҳсулотлари
рўйхатига таркибида алой қиёми (қиём) бор дори-дармон-
ларни киритган. Бу косметика воситалари - юмшоқ тери­
ни тозаловчи ва совитувчи, ёғ-упа ва тана учун геллар, ҳар
қандай терини парвариш қилишда қўлланиладиган косме­
тика воситалари.

Соч гўзаллиги учун ишлатиладиган жуда кўп шампунлар
ва тикловчи балзамлар, бошнинг куруқ териси ва қазғоққа
қарши курашдаги ниқоблар таркибида алой борлиги маълум.

Алойнинг фойдали хосиятлари ҳар томонлама ўзини на-
моён қилиши учун ўсимликни яхшилаб сиқиб шарбатини
ажратиб олиш ва уни пояси билан бирга янги пайтида фой-
даланиш мақсадга мувофиқдир. Аммо ушбу янги шарбатни
совуткичда сақлаганда муайян муддатдан ўтиб кетмаслик
керак. Ҳар қандай косметика маҳсулотида алой қиёмининг
микдори 20%дан кам бўлмаслиги лозим. Шунда бу шифо­
бахш ўсимлик ўзининг фойдали хусусиятлари билан тери
ёки сочларга даволовчи ёки тўғриловчи таъсирини ўткази-
ши мумкин.

-11 -

Алойдан пазандачиликда фойдаланиш

Алойдан кўпинча парҳез таомлар тайёрлашда фойдала-
нилади ва кесилган барглари эса салатлар, ичимлик ва га-
закларга қўшилади. Унинг аччиқ таъми қатиқ ёки янги узи-
лган олма билан пасайтирилади. Кўп ҳолларда алой барги
сабзи, олма, баргузуб барги ва қичитқиўт, асал билан ара-
лаштирилади. Бу ўсимлик баргининг карам, пиёз, чаканда
ва наъматак меваси билан аралашган газаги иммунитетни
кучайтирувчи қучли таъсир ва ёқимли таъмга эга. Бундан
ташқари, алой шарбатини кўк чой ва ҳар қандай мева шар-
батларига кушиш мумкин.

Алойни уй шароитида ўстириш

Уйда алойни ўстириш жуда фойдали. Сабаби, истаган пай-
тда ундан косметика воситаси тайёрлаш мумкин. Унинг бар-
гларини ҳар қандай фаслда узса бўлади. Бу ўсимликнинг энг
пишган баргларининг учи сал куриганга ўхшаб кўринади.
Демак, алой шарбати энг фойдали босқичга етган. Уни теги
билан ёки алоҳида навдасини узиб олиш мумкин. Узилган
баргдан дарҳол фойдаланиш керак. Нега деганда, уч соатдан
кейин алойнинг фойдали хосиятлари йўқолиб кетади.

Агар рецепт баргни яхлит ҳолатда фойдаланишни талаб
этса, унда баргни ювиш, куритиш ва гўшт майдалагичдан
ўтказиш керак. Алой баргини қўл орасида сиқиб ширасини
ажратиб олиш мумкин. Агар унинг эти керак бўлса, унда пў-
стини ажратиш ва баргнинг этли қисмини шарбати билан
бирга эзиб қориштириш мумкин.

Алойдан икки ҳафта давомида сақланадиган
биоқўзғатувчи шарбат тайёрласа бўлади. Бунда шифобахш
ўсимлик 20 кун давомида тайёрланади, бу муддат давомида
унга сув қуйилмайди. Ушбу вақт ўтганидан кейин алойнинг
янги барглари кесилади, сўнгра улар қора қоғозга ўралади
ва икки чети очиқ ҳолда икки ҳафта давомида совуткичнинг
пастки токчасида сақланади. Дори-дармон тайёрлашнинг

-12-

бу усулининг моҳияти шундаки, барг учун бундан олдин юз
берган қуруқлиқцан кейинги совуқлик биостимуляторлар
синтезини рағбатлантиради. Биостимуляторлар туфайли
алой шарбати тўқималарнинг қайта тикланишига таъсир
қилади.

Етилган баршарни майдалаб, устига 1/3 миқдорда сови-
ган қайноқ сув куйиб аралаштириш керак. Алой барглари
идишга солиб устини қопқоқ билан беркитиш ва қоронғи
жойга олиб қўйиш лозим. Ярим соатдан сўнг тайёр бўлган
суюқликни уч марта докадан ўтказиш керак. Шундан сўнг
алой шарбати шиши банка ёки бутилкага солинади, кей-
ин музлаткичда сақланади ва ташқари учун кулланилади.
Бунда алой ўзининг фойдали хусусиятларини икки ҳафта
сақлайди.

Алой шарбатини консерва қилиш ҳам мумкин. Бошқача
айтганда, у тиббиёт спиртида 4/1 миқдорда олиб эритилади.

Алойнинг музлатилган шарбатидан косметологияда
хуснбузур ва сепкилларни бартараф этишда фойдаланила-
ди. Ўсимликнинг эзиб олинган шарбати муз тайёрланадиган
идишга куйилади ва у музлатгич токчасига жойлаштирилади.

Алой малҳамини буғлаш йўли билан тайёрлаш мумкин.
Дастлаб кесилган барглар 20дақиқа дамланади ва сўнгра суз-
гичдан ўтказилган суюқликка айланганга қадар буғланади.

Алой дамламаси спирт ёки аракда (1/2 миқдорда) иссиқ
хонада 10 кун давомида тайёрланади ва у вақти-вақти билан
чайқаб турилади.

Алой шарбатига ёғ ва ўсимликнинг янги шарбати ара-
лаштирилган ҳолда малҳам тайёрланади. Уйда тайёрлана­
диган кремнинг таркиби: кашалотларнинг мия косасидан
олинадиган ёғсимон оқ модда (спермацит), асаларининг оқ
елими, алой шарбати ва бодом ёги.

Эмулсия спирт, канакунжут мойи, янги шарбат ва эвкалипт
ёгидан тайёрланади. Бу таркибий қисм «сувли ҳдммом»да
қизитилади ва сўнгра чайқаб аралаштирилади.

-13-

Алойдан дори-дармон
таиёрлашнинг халқ рецептлари

Уйда алойни ўстириш зарурият - ҳар қандай пайтда
жароҳат ёки куйган жойлар асоратини йўқотиш имконияти
бўлади. Энг яхшиси, бундай пайтда ўсимликнинг пояси ва
янги шарбатидан фойдаланган маъкул. Нега деганда, улар
алойнинг фойдали хосиятларини яхши сақлайди. Бу жа-
раёнда ювилган барглар кўндалангига кесилади ва ундан те-
рининг сирти учун хом ашё сифатида фойдаланилади. Аммо
ундан ниқоб, малҳам ва шифобахш суюқ дори тайёрланса
алойнинг фойдали хусусиятлари янада кучайиши мумкин.

Организмда модда алмашувини яхшилаш учун алойнинг
фойдали хосиятларини қўллашда қуйидаги рецептлардан
фойдаланиш мумкин:

- Алойнинг янги шарбати (15 грамм) қизил мусаллас (350
грамм) ва асал (250 грамм) билан аралаштирилади. Ҳосил
бўлган аралашма музлаткичда 5 кун сақланади. Бу дорини
овқатдан олдин қабул қилган яхши.

- Тозаланган ёнғоқ, лимон, асал ва сариёғ билан алой бар-
гининг гушт майдалагичдан ўтказилган қоришмаси бола-
лардаги рахит ва витамин етишмаслигига қарши курашда
ёрдам беради.

ОРВИ, грипп, инфекциядан шикастланганда алой ёрдами-
да даволашнингҳар қандай халқ рецепти фақат иммунитет-
ни кўтарибгина қолмай, касаллик билан курашда ҳдм сама-
рали ёрдам беради:

- Мармарак билан аралашмаси - қуритилган мармарак-
дан дамлама тайёрлаб, унга янги алой шарбати кўшилади.
Бу суюқлик обдан чайқалади вауч соат давомида сақланади.
Ушбу дамламани иссиқ ҳолида истеъмол қилиш керак.

- Лимон билан аралашмаси - майдалаб кесилган ли­
мон суюқ ёки эритилган асал билан аралаштирилади.
Унга қизилпойча дамламаси ва бир қошиқ алой шарбати
қўшилади. Бу аралашмани овқат пайтида ичиш керак.

-14-

Оғиз бўшлиғи ва милк касалликларини даволашда халқ
рецептлари: алойнингянги ва майдаланган баргидан тайёр-
ланган суюқ бўтқанинг шарбати оқиб чиқиши учун бир соат
сақлаб қўйилади. Шундан сўнг у оловга қўйилади, суюқлик
қайнаб чиқади ва совитилади. Тиш атрофидаги тўқималар
сурункали яллиғланганда (пародонтоз) ушбу суюқлик билан
оғизни чайқаш лозим: алойнинг фойдали хусусиятлари ша-
моллаш ва милклардан қон кетишидан халос бўлишда ёрдам
беради. Бунда ўсимликнинг янги шарбатига сув қўшиб ҳам
фойдаланиш мумкин.

Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларини даволашда
алойдан фойдаланиш билан боғлиқ халқ рецепти: асал,
зайтун ёғи, алой шарбати баравар миқдорда олиниб арала-
штирилади ва «сувли ҳаммом»да уч соат сақланади. Сови-
ган суюқлик совутгичда сақланади, сўнгра ошқозон яраси
ва меъда шиллиқ пардасининг яллиғланишида истеъмол
қилинади.

Эркаклардаги жинсий ожизликни даволашда алойдан
фойдаланиш билан боғлиқ халқ рецепти: қизил мусаллас
(350 миллиграмм), асал (250 миллиграмм), алойнинг янги
шарбати (150 миллиграмм), наъматак мевасининг кукуни
(100 миллиграмм), петрушка ёки селдир уруғининг куку-
ни(30 грамм). Ҳаммаси аралаштирилади, сўнгра 14 кун со­
вутгичда сақланади ва ҳар куни чайқаб турилади. Бу аралаш-
ма икки ҳафта давомида овқатдан олдин қабул қилинади.

ёғли тери учун алойдан дори-дармон тайёрлашда кос-
метикага оид халқ рецепти: лимон ва алой шарбати ҳамда
кўпирган оқсил аралашмасидан ниқоб юзга суртилади.
Алойнинг фойдали хусусиятлари теридаги майда тешик-
чаларни тозалаш ва уларнинг торайишини таъминлаш
мақсадида фойдаланилади.

ёғли ёки қавжираган тери учун алойдан дори-дармон
тайёрлашда косметикага оид халқ рецепти: алой шарбати,
глицерин ва сув янчилган сули ёрмаси билан бойитилади.
Бу аралашмадан тайёрланган ниқоб ёшартириш таъсир ку-
чига эга.

-15-

Алойдан халқ рецепти асосида тайёрланган дори-дармон
хуснбузур ва сепкилдан халос бўлишга ёрдам беради: дока-
дан тайёрланган салфетка бу ўсимликнинг янги шарбатига
шимдирилади ва ярим соат юзга қўйилади. Даволаш муола-
жаси бир ой давом этади: биринчи ҳафтада ҳар куни, сўнгра
кун apo, охирги икки ҳафтада ҳар хдфтада икки махдлдан
юзга қўйиш керак.

Алойнинг баъзи кишиларга тўғри келмаслиги

Алой шарбатини болалар ва ёши улуғ кишиларга берма-
ган маъкул. Нега деганда, ундан тайёрланган дори-дармон-
лар аллергия қўзғаши ва ошқозон ёки ичакларда безовталик
уйғотиши мумкин. Шунингдек, ҳомиладор ва ҳайз кўраётган
аёллар, юрак-томир, сариқ, бавосир касалликларига чалин-
ганлар, ўт пуфаги яллиғланганлар ва қон оқиб туриши би-
лан боғлиқ хасталикларга дучор бўлганлар бу ўсимлик шар­
батини қабул қилмасликлари лозим.

Агар беморнинг кўриш қобилияти сует бўлса алойдан
тайёрланган дори-дармонни мушаклар ичига юбормаслик
керак. Шунингдек, ҳар қандай сурункали хасталикнинг ку-
чайиш босқичида бу ўсимлиқцан даволаш мақсадида фой-
даланиш тўғри келмайди.

Шунга қарамасдан алойни ўстириш оддий, унинг
фавқулодда фойдали хусусиятлари аллақачон исботланган.
Аммо бу ўсимликнинг шарбати ва поясини эхтиёткорона ва
фақат тавсия этилган миқдорда қабул қилиш керак. Йўқса,
ундан фойдаланишдаги иккинчи даражали Самара алойнинг
ҳдмма фойдали хусусиятларини йўқотиб юбориши мумкин.

Ангина ва артритни даволашда
алойдан фойдаланиш

1. Бир қисм алой шарбати 2-3 қисм асал ва араққа ара-
лаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмага сочиқ хўлланиб

-16-

томоққа босилади. Сўнгра у пахта ёки рўмол билан ўраб
қўйилади. Бу компресс 6 соат туриши керак.

2. Ярим литрли шиши идишнингярмига майдаланган алой
барги ва шакар солинади. Шакар бир сантиметр барг усти-
да бўлиши керак. Банканинг оғзини дока билан ўраймиз ва
уни уч кеча-кундуз ёруғлик тегмайдиган жойда сақлаймиз.
Сўнгра банкани олиб устига то тўлганича арақ қуямиз. Яна
уч кеча-кундуз сақлаймиз, сўнгра сузамиз, шарбатнинг
қолдиғини докадан ўтказамиз. Ушбу дамламани ҳар куни
овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан уч маҳалдан то
соғайиб кетгунча қабул қиламиз.

3. 30 грамм алой барги ва 3\4 стакан микдордаги сув-
ни миксер билан аралаштирамиз ва уни бир соат сақлаб
қўямиз. Бу аралашмани 3 дақиқа қайнатиб, сўнгра докадан
ўтказамиз. Томоқни кун давомида уч маҳал чайқаймиз.

4. Алой баргини майдалаймиз, унга 1/1 микдорда шакар
қўшамиз. Сўнгра уни 3 кун қоронғида сақлаймиз. Кейин
идишга тўлдириб сув қуямиз ва уни яна уч кун қоронғига
қўямиз. Ҳосил бўлган аралашманинг сузиб, сувини ажратиб
оламиз. Бу суюқликдан кун давомида овқатдан ярим соат
олдин бир ош қошиқдан уч маҳал ичамиз.

Нафас олиш йўллари касалликларини
даволашда алойдан фойдаланиш

ЕУзумдан тайёрланган ярим литр мусалласга алойнинг4
дона баргини солиб, тўрт кун сақлаб қўямиз. Бу суюқликни
бир кунда уч маҳал бир ўртача қошиқдан қабул қиламиз.

2. Кесиб майдаланган алой баргидан 1 стакан, жўка асали-
дан 1300 грамм, зайтун ёғидан 1 стакан, қайин куртагидан
150 грамм ва жўка гулидан 50 грамм оламиз. Дори тайёрла-
шдан олдин алой баргини қайнаган сувда ювиш керак ва уни
совутгичда қоронғи жойда 10 кун сақлаш керак. Асални эри-
тиб, унга майдаланган алой баргини қўшиш зарур. Ҳосил
бўлгантаркибни димлаш, қайин куртакларини 2 стакан сув­
да 2 дақиқа қайнатиш керак. Бу

-17

лади, сиқилади ва унга совутилган асални қўшиб аралашти­
рамиз. Ҳосил бўлган суюқликни 2 та буп.лкага куямиз ва
уларга баравар миқдорда зайтун ёғини қўшамиз, сўнгра со-
вутгичда сақлаймиз. Тайёр бўлган дорини бир кеча-кундуз
давомида бир ош қошиқдан уч маҳал қабул қиламиз. Ушбу
суюқликни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб чайқаймиз.

3. Баравар миқдордаги алой шарбатини иссиқ асал ва
сариёғ билан аралаштирамиз. Бу аралашмани беш кеча-кун­
дуз давомида овқатдан олдин икки чой қошиқ миқдордан
тўрт маҳал истеъмол қиламиз. Шундан сўнг беш кун танаф-
фус қиламиз.

Алойдан ҳайз кўриш билан боғлик
касалликларни даволашда фойдаланиш

1. 300 грамм майдаланган алой барги, 3 стакан қизил му-
саллас ва 550 грамм май ойи асалини аралаштирамиз. Ҳосил
бўлган аралашмани беш кун давомида ертўла ёки совутгичга
сақлаймиз. Бу суюқликни кун давомида овқатдан олдин уч
маҳал бир ош қошиқдан қабул қиламиз. Бу муолажа 20 кун-
дан 45 кунгача давом этади.

2. Алойнинг янги шарбатини ҳар куни 9 томчидан икки
ёки уч маҳалдан ичамиз.

Соч тўкилганда

Соч тўкилганда алой шарбатини бир соат давомида комп­
ресс сифатида бошимизга қўямиз.

Меъда яллигланганда

1. Алой шарбатидан 150 грамм, асалдан 250 грамм ва «Ка­
гор» мусалласидан ярим стакан оламиз. Уларни аралашти-
риб, сўнгра 5 кун қоронғи жойда сақлаймиз. Ҳосил бўлган
аралашмадан кун давомида овқат олдидан бир ош қошиқдан
тўрт маҳал қабул қиламиз.

-18-

2. Ушбу ўсимликнинг йўғон баргларини майдалаймиз ва
ундан 100 грамм олиб, 100 грамм асал билан аралаштира-
миз. Ҳосил бўлган суюқликдан бир кеча-кундузда овқатдан
15 дақиқа олдин бир чой қошиқдан уч маҳал ичамиз. Бу му-
олажа уч ҳафта давом этади.

3. Алой шарбатини бир кеча-кундузда овқатдан ярим соат
олдин икки чой қошиқдан уч маҳал қабул қиламиз. Бу муо-
лажа муддати - бир ёки икки ой.

4. Консерва қилинган алой шарбати спирт билан арала-
штирилган ҳолда кун давомида фақат чой қошиқда овқатдан
ярим соат олдин икки маҳал қабул қилинади.

Герпес касаллигида

1. Алой шарбатидан кун давомида овқатдан олдин бир чой
қошиқдан уч маҳал ичамиз.

2. Герпес пайдо бўлган жойларга алой шарбати суртилади.

Қон босими касаллигида



Алойнинг янги сиқиб олинган шарбати ҳар куни 3 томчи-
дан овқатдан олдин ичилади. Икки ойдан сўнг қон босими
тартибга тушади.

Бош огригида

Алой баргининг танасини иккига бўлган ҳолда чеккамиз-
га қўямиз. Ушбу муолажани гавдамизни горизонтал ҳолатда
тутиб ярим қоронғи хонада қабул қиламиз.

ёғли сочни тозалаш

Ёғли сочни ювишдан 3 соат олдин унинг илдизларига
алой шарбатини суртиш керак. Бу сочларни мустаҳкамлаб,
қазноқдан халос бўлиш учун кўмаклашади.

-19-

Ич қотганда

1. Янги сиқиб олинган алой шарбати бутун ой давомида
бир кеча-кундузда овқатдан олдин бир чой қошиқдан уч
маҳал ичилади.

2. 0,1 килограмм асал ва 0,5 стакан ўсимлик шарбати уч
соат давомида сақланади. Бунда алойнинг шифобахш ху-
сусияти кўп бўлган йўғон баргини олиш керак. Бу аралаш-
ма меъда яллиғланиши, сурункали ич қотиши ва жуда кўп
газ ҳосил бўлишида бир кеча-кундузда уч маҳал бир чой
қошиқдан қабул қилинади.

3. 0,15 килограмм ўсимлик баргини қўлимиз билан май-
далаймиз ва унга 0,3 килограмм иситилган(қайноқ эмас)
асал қўшамиз. Бир кеча-кундуз сақлаб қўямиз. Сўнгра уни
иситамиз, сузгичдан ўтказамиз ва ўртача қошиқда эрталаб
овқатдан олдин қабул қиламиз.

Тери қопламаларини даволаш

1. Терининг аллергик касаллиги(гуш, экзема), тери сили
(волчанка), йирингли яралар, куйган ва кесилган жойлар,
ҳашоратлар чаққанда алой шарбатидан компресс қиламиз
ёки яра жойга янги узилган баргни босамиз. Бунда алой бар­
гини иккига бўлиб, ширали томонларини ярага босиб дока
билан боглаш керак.

2. Агар тери касаллиги сурункали бўлса: хитой тиббиёти
янги сиқиб олинган алойни қабул қилишни тавсия этади.

Инсульт касаллигини даволаш

Алой шарбати мўмиё билан бирга инсултдан кейинги
сихдт-саломатликни тиклашга ёрдам беради. Сабаби, улар
инсон миясида ҳрсил бўладиган қоннинг қотиб қолиши
ва чандиқларни сўриб олади. Бу муолажада беш грамм мў-
миёга стаканнинг тўртдан бир микдорида алой шарбати

-20-

қўшилади. Бу аралашмани бир кеча-кундуз давомида икки
марта овқатдан олдин қабул қилиш керак: бир чой қошиқни
эрталаб, иккинчисини уйқу олдидан. Кабул қилиш муд-
дати - икки ҳафта, шундан сўнг танаффус ҳам икки ҳафта.
Танаффус пайтида асалари елими дамламасини бир кунда
уч маҳал 20-30 томчидан қабул қилиш керак. Сўнгра аввал-
ги муолажа давом эттирилади. Даволаниш муддати 2 ойдан
ошмаслиги талаб этилади.

Организм озиб-тўзиб кетганда

Уч ёшли алой баргини кесиб олиб, уни 12-14 кун давомида
қоронғу ва салқин хонада сақлаймиз (ҳарорат 4-8 даража).
Баргини ажратиб оламиз, кейин ювамиз, майдалаймиз ва
1\3 миқдорда сув куямиз. Ҳосил бўлган суюқликни бир соат
сақлаймиз, сўнгра ширасини сиқиб оламиз. Тайёр бўлган
шарбатдан ярим стакан оламиз ва унга 0,5 килограмм то-
заланган ёнғоқ, 0,3 килограмм асал ва учта лимон шарба-
тини қўшамиз. Бу аралашмани бир кеча-кундуз давомида
овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқда уч маҳдл ичамиз.

Аёлларнинг пешоб чиқарув
тизимига инфекция тушганда

Бир чимдим куркума гиёҳи алойнинг бир ош қошиқ шар-
бати билан аралаштирилади. Унга бир литр қайнаган сув
қуюлади ва яхшилаб чайқалади, кичик ҳожатга чиқилганидан
сўнгушбу суюқ дори билан қин ишқалаб ювилади. Бу муола-
жани қабул қилиш муддати - икки ҳафтадан тўрт ҳафтагача.

Кўз гавҳарининг хира
тортишини даволаш (катаракта)

Алой шарбати ва асалдан баравар миқдорда олиб арала-
штирамиз. Уни кун давомида кўзга уч маҳалдан суртамиз.

-21-

Кўз шиллиқ пардаси
яллиғланганда (конъюктивит)

Алой поясини пичоқ учи билан кесиб олиб стаканга жой-
лаштирамиз ва унга жуда қайноқ сув қуямиз. Ушбу суюқлик
билан кўзни кун давомида уч-тўрт марта ювиш керак.

Сут бези яллиғланганда (мастопатия)

Алой шарбати, маккажўхори ёғи, турп шарбати ва 70%лик
спиртдан баравар миқдорда олиб, ҳаммасини аралашти-
рамиз ва уни бир ҳафта қоронғу жойда сақлаймиз. Бу
суюқликни кун давомида овқатдан 20 дақиқа олдин бир ош
қошиқдан уч маҳал қабул қиламиз. Шунингдек, бу аралашма
бачадондаги ўсмани ҳам сўриб олади.

Қадоқларни йўқотиш

Оёқ товонини иссиқ сувда юмшатамиз. Алой баргини
кўнгдалангига кесамиз.Ўсимлик поясини қадоқ бўлган жой-
га қўямиз ва сўнгра уни тун давомида зар қоғоз билан ўраб
ётамиз. Шу тариқа бир неча кун узлуксиз компресс қиламиз.
Кундузи қадоқ бўлган жойга ўсимлик ёғи суртиб қўямиз.

Теридаги ажин ва қуриган жойларни даволаш

1. Ўсимлик баргининг пўсти арчилади ва янги новдаси би­
лан юз артилади. Ушбу муолажа ҳар куни қайтарилади.

2. Алойнинг пастки икки баргини кесиб оламиз, майда-
лаймиз ва стаканнингтўртдан уч қисми ҳажмида сув қуямиз.
Аралаштирамиз ва бир кеча-кундуз сақлаймиз. Сўнгра уни
совутгичда музлатамиз. Ушбу аралашма билан юз терини
артамиз.

3. Ланолин кремни маълум муддат сақланган алой шар­
бати ва ўсимлик ёғига баравар микдорда аралаштирамиз.

-22-

Тери ис:иқ тузли сув билан компресс қилинади. Шундан
сўнг иссиқ аралашма манглай ва бўйиндан бошлаб уқалаш
орқали нам терига суртилади. Ниқобни 15 дақиқадан кей-
ин қошиқча билан олиб ташлаш керак ва шундан сўнг тери­
га оқсил ниқобини суртиш лозим. Бунда тери икки қошиқ
оқсилга ярим чой қошиқ майда туз қўшилган аралашма би­
лан артилади. Шундан сўнг тери мармарак ёки қизилпойча
шимилган пахта билан тозаланади. 10 дақиқа ўтиб, тери
мана шу аралашма билан қайта артилади ва сўнгра ҳар
қандай юмшоқ крем суриб қўйилади.

4. Алойнингучта катта баргини олиб майдалаймиз ва унга
совутилган қайноқ сув қуямиз. Сўнгра уни паст оловда беш
дақиқа қайнатамиз, совутамиз ва сузгичдан ўтказамиз. Шун­
дан сўнг суюқликни шиша идишда музлаткичда сақлаймиз.
Бу шифобахш ўсимликдан тайёрланган лосьон қуриётган
терини яшартиради ва ажинларга профилактика сифатида
таъсир қилади.

Аммо ёшликда терини яхшилаш учун ушбу ўсимликдан фой-
даланиш тавсия этилмайди.

Эркаклар жинсий ожизлигини даволаш

Тенг миқдорда алой шарбати, эритилган ғоз ёғи, тузлан-
маган янги сариёғ, наъматак мевасининг кукуни ва асал ола-
миз. Уларнинг ҳаммасини яхшилаб аралаштирамиз, сўнгра
унча баланд бўлмаган оловда беш-етти дақиқа қайнатамиз,
сўнгра совутамиз ва салқин жойда сақлаб қўямиз. Ушбу
суюқликдан бир ош қошиқ олиб бир стакан қайноқ сутга
аралаштирамиз ва бир кеча-кундуз давомида овқатдан ярим
соат олдин уч маҳалдан қабул қиламиз. Даволаниш муддати
- энг камида бир хдфта.

Тумовни даволаш

1. Ҳар бир бурун тешигига алой шарбатидан ҳар уч-тўрт
соатда беш томчидан томдирамиз.

-23-

2. Алой шарбати, наъматак янги мевасининг суюқ бўтқаси,
шунча миқдорда асал ва эвкалипт ёғидан олиб ҳаммасини
яхшилаб аралаштирамиз. Тампонни мана шу аралашмага
шимдириб ҳар куни 15 дақиқада галма-гал бурун тешигига
қўямиз. Муолажа кун давомида бир неча марта қайтарилади.

3. Ўсимлик шарбати қайнаган сув билан 1/10 нисбатда
аралаштирилади ва у бурунга томчилаб қуйиб турилади.
Айниқса, бу болаларга фойдали.

Бурундан қон келганда

Бурундан тез-тез қон келганда ҳар куни икки марта икки
ҳдфта давомида узунлиги 2 сантиметрдан кам бўлмаган алой
баргини овқатдан 20 дақиқа олдин истеъмол қилиш керак.

Шиш ёки ўсманинг ҳамма
кўринишларини даволаш

Алой барги, қора анғиз, чага(замбуруғ)дан ўн граммдан ва
ярим литр мусаллас оламиз. Уларни аралаштириб бир ҳафта
сақлаймиз. Тайёр бўлган аралашмани бир кунда уч маҳал
стаканнингтўртдан ёки учдан бир ҳажмида қабул қиламиз.

Иммунитет пасайганда

1. Янги сиқиб олинган алой шарбатидан 30 грамм,
қизилпойчадан 20 грамм, асалдан 15 грамм, қизил мусал-
ласдан стаканнинг тўртдан уч қисми ҳажмида ва ярим литр
сув оламиз. Қизилпойчага сув қуйиб 5 дақиқа қайнатамиз.
Қайнатмани совутамиз ва сузгичдан ўтказамиз. Сўнгра
алой шарбатини асалга қўшамиз ва уни мусаллас билан
бирга қизилпойча қайнатмасига аралаштирамиз. Уларнинг
ҳаммасини қора рангли бутилкага қуямиз ва бир ҳафта
сақлаймиз. Сўнгра бир ой давомида ҳар куни овқатдан ке-
йин 2 та чой қошиқдан уч маҳалдан қабул қиламиз.

2. Ярим литрлик банка тубига 2 ош қошиқ асал соламиз.

-24-

Унга алойнинг кесилган баргини жойлаймиз, устига арақ
қуямиз ва беш кун димлаймиз. Сўнгра бу аралашмани муз-
латкичнинг пастки токчасида сақлаймиз. Ушбу суюқликни
кун давомида уч маҳал овқатдан ярим соат олдин бир ош
қошиқдан қабул қилиш керак. Агар арақ топилмаса оқ му-
салласдан фойдаланиш мумкин.

Шамоллаганда

Арақ, алой шарбати ва асалдан тенг миқдорда олиб яхши-
лаб аралаштирамиз ва уни бир ош қошиқдан қабул қиламиз.
Аралашмани узоқ вақт совуткичда сақлаш мумкин.

Қазноқни йўқотиш

Тиббиёт спирти ва алой шарбатини 1/4 микдорда оламиз.
Сочни навбатма-навбат четга суриб бош терисига суртамиз.
Даволаш муддати - уч ой давомида кун apo. Аралашмани со­
вуткичда сақлаймиз.

Организмда моддалар алмашувининг
бузилиши (подагра)ни даволаш

Саримсоқ пиёзнинг бешта донаси ва пиёзнинг ярмини
майдалаймиз. Алойнинг тиконли баргидан олиб кесамиз ва
уни катта бўлмаган асалари елими (бедана тухуми ҳажмида)
билан бирга сирли идишга (кастрюл) жойлаштирамиз. Бу
аралашмага бир ош қошиқ эритилган сариёғ қўшамиз. Уни
қайнаш даражасигача паст оловда тутиб турамиз. Яна бир
дақиқа ушлаймиз. Шундан сўнголовдан олиб яхшилаб май­
далаймиз ва аралаштирамиз. Кейин совутамиз ва тун даво­
мида компресс шаклида оғриган жойга қўямиз.

-25-

Узоқ ётиб қолганда, куйиш ва совуқ урганда

Алой баргидан 100 грамм олиб, уни ярим стакан қайнаган
сувга соламиз ва миксерда аралаштирамиз. Бу аралашма­
га ярим стакан глицерин, бир чой қошиқ лимон шарбати
қўшамиз ва яна миксерда аралаштирамиз. Бир кеча-кундуз
сақлаб кўямиз, сўнгра дока орқали қора рангли шиша бу-
тилкага сузиб оламиз ва уни совутгичнинг пастки токчасига
жойлаштирамиз. Бир неча қават докага аралашмани синг-
дирамиз ва уни ярим соат оғриган жойга қўямиз.

Хуснбузар ва тери тошмаларини даволаш

1. Алой баргини олиб, ювамиз, тикон ва пустини тозалаб,
кейин майдалаймиз. Ҳосил бўлган атала 15-20 дақиқага юзга
суртилади, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланади.

2. Хуснбузар ва тери тошмаларини даволашда алой шар-
батидан ниқоб шаклида фойдаланиш самарали муолажа
эканлиги аниқланган. Янги сиқиб олинган алой шарбатини
салфетка ёки 10 қаватли докага шимдирамиз ва уни ярим
соат юзимизга босамиз. Бундай ниқобни ҳар куни қилиш ке-
рак. Бу муолажа самара берса - кун аро, сўнгра ҳафтада икки
марта етарли. Даволаш муддати 25 та муолажадан иборат.

3. Тери тозалайдиган малҳам. Алой шарбати ва асалдан
20 граммдан, 2 дона тухум сариги, листа ёғидан 10 милли­
грамм ва асалари елимидан 15 грамм оламиз. Асалари ели-
мини «сувли ҳаммом»да эритиш ва ёг билан аралаштириш
керак. Ҳосил бўлган иссиқ аралашмага алой шарбати, тухум
сариги ва асал қушамиз. Улар аралаштирилганда крем шак-
лидаги суюқлик пайдо бўлади.

Овқат хдзм ҚИЛИШ ёмонлашганда

Овқат ҳазм қилиш ёмонлашганда янги сиқиб олинган
алой шарбатидан хдр куни уч маҳалдан тўққиз томчидан
қабул қилиш керак.

-26-

Беланги ва бод
(радикулит, ревматизм)ни даволаш

Алой шарбати ва асалнинг ҳар биридан 3 ош қошиқ олиб
аралаштирамиз ваунга стаканнингучдан бир қисми хджмида
қайнатилган сув қуямиз. Сўнгра уни «сувли ҳдммом»да
5 дақиқа сақлаб турамиз ва совутамиз. Иссиқ малҳамни
оғриган жойларга суртамиз, кейин полеэтилен пленка билан
ёпамиз ва бўйинбоғ билан ўраймиз. Ушбу компресс ҳафтада
икки марта тун давомида туришини мўлжаллаб амалга оши-
рилади. Даволаниш муддати - энг камида бир ой.

Оғизнинг шиллиқ пардаси
яллигланганда (стоматит)

Шифобахш ўсимликнинг баргини кесиб оламиз, ювамиз,
шарбатини сиқиб оламиз ва шундан кейин оғиз бўшлиғини
янги сиқиб олинган алой шарбати билан чайқаймиз.

Томоқнинг бодомсимон безлари
сурункали яляигланганда(тонзиллит)

1. ёши икки ёшдан кам бўлмаган алой баргининг шар­
батини ликопчага сиқиб оламиз. Уни ҳар куни эрталаб бир
чой қошиқдан ичамиз. Даволаниш 10 кун давом этади. Кей­
ин бир ой танаффус қилинади. Агар касаллик аломатлари
қайтарилса, юқоридаги муолажа такрорланади.

2. Алой шарбатини табиий асал билан 1/3 микдорда арала-
штириб, ҳар куни танглайдаги бодомсимон безга суртамиз.
Бу муолажа икки ҳдфта давом этади. Иккинчи ҳафтада бу
жараён кунаро амалга оширилади. Ушбу муолажа пайтида
ошқозон бўш бўлиши керак.

-27-

Сил ва сурункали зотилжам касалликлари

1. Алой шарбатидан 15 грамм ва ғоз ёғи, сариёғ, асал ва
какао кукунидан 100 граммдан олиб аралаштирамиз, сўнгра
уни қоронғи жойга қўямиз. Ушбу шифобахш воситадан бир
ош қошиқ олиб бир стакан иссиқ сут билан аралаштирамиз.
Сил касаллигига чалинган беморлар кун давомида бу дори-
дан икки маҳал қабул қилишади. Унинг таркибига 10 грамм
манжетка шарбатини қўшиш мумкин.

2. Алой баргининг тахминан 350 граммини майдалаймиз
ва уни 250 грамм асал билан аралаштирамиз. Унга стакан-
нинг тўртдан уч қисми миқдорида сув қўшамиз. Сўнгра бир
ярим-икки соатпастоловга қўямиз.Ҳосил бўлган қайнатмани
совутамиз, кейин 24 соат салқин жойда сақлаймиз. Бунда со-
вуткичнинг пастки тоқчалари ҳам тўғри келади. Ушбу ара-
лашмадан кун давомида бир ош қошиқ қабул қиламиз.

3. Уч ёшли алойнинг кесиб олинган баргларидан бир ста­
кан ҳажмида суюқ бўтқа тайёрлаймиз. Кесиб олинган ўсим-
лик барглари бир ҳафта суғорилмаган бўлиши керак. Тайёр
бўлган баргларни бир ҳафта совутгичда сақлаймиз. Барглар-
ни майдалаймиз. Бир стакан алой барги бўтқасини 1,2 ки­
лограмм жўка асалига аралаштирамиз. Сўнгра уни оловга
қўйиб қайнатамиз. Кейин жўканинг қуруқ гулидан 50 грамм
олиб устига 1 стакан қайнаган сув қуямиз ва уни 2 дақиқа
оловга қўямиз. Қайин куртагидан 150 грамм олиб унга ҳам 1
стакан қайнаган сув қуямиз ва 2 дақиқа оловга қўямиз. Ҳосил
бўлган қайнатмани совутамиз ва сиқиб сувини чиқарамиз.
Сўнгра ушбу суюқликни сузиб оламиз ва алой шарбати, асал
ва ярим стакан зайтун ёғини қўшамиз. Бу дорини бир кеча-
кундузда бир ош қошиқдан уч маҳал қабул қиламиз. Ушбу
суюқликни истеъмол қилиш олдидан чайқашни унутманг.

4. Алой шарбати, «Кагор» мусалласи (уни шунга ўхша-
ши билан алмаштириш мумкин) ва асалдан бир стакандан,
қайин куртагидан бир ош қошиқ миқдорда олиб аралашти­
рамиз ва 9 кун сақлаб қўямиз. Ушбу аралащмани кун даво­
мида уч маҳал бир ош қошиқдан қабул қиламиз.

-28-

5. Алой шарбатидан ярим стакан, эритилган сигир ёғидан
бир ярим килограмм, мўмиёдан 25 грамм, янчилган асалари
елимидан 50 грамм, асалдан 0,25 килограмм, қарағай елими-
дан 25 грамм оламиз. Ҳаммасини аралаштирамиз ва совута-
миз. Бу аралашмани 5-6 кеча-кундуз сақлаб кўямиз. Сўнгра
бир кун давомида ош қошиқда уч маҳал қабул қиламиз.

6. Уч-беш йиллик алой баргидан олиб совутгичда 4-8 да-
ража ҳароратда икки ҳафта давомида сақлаймиз. Шундан
кейин баргларни ювамиз, майдалаймиз ва қайнаган сув
қўшамиз. Сўнгра ярим соат сақлаб қўямиз. Ҳосил бўлган
шарбатни сиқиб оламиз. Уни ярим стакан алой шарбати,
500 грамм майдаланган ёнғоқ билан аралаштирамиз ва 300
грамм асал қўшамиз. Ҳосил бўлган суюқликни бир стакан
иссиқ сут билан аралаштириб, эрталаб, пешинда ва кечқурун
овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан қабул қиламиз.

7. Уч ёшли алойнинг 2 пастки баргидан олиб майдалай­
миз. Унга уч чой қошиғи миқдорида асал ва бир стакан сув
қўшамиз. Ушбу аралашмани 2 соат давомида паст оловда пи-
ширамиз ва ҳосил бўлган суюқликни сузгичдан ўтказамиз.
Зотилжам касаллигида бу дамламадан бир кеча-кундуз да­
вомида овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқ миқдорда
уч маҳал қабул қиламиз. Даволаниш муддати - бир ярим ой.

Кўз чарчаганда

Алой шарбати ва қайнаган сувни баравар мивдорда ара­
лаштирамиз ва ҳосил бўлган суюқликдан кўзга томдирамиз.

Бачадонда ўсма пайдо бўлганда

200 грамм алой баргини эзиб бўтқа тайёрлаймиз. Бир
дона каштан мевасини майдалаб кесамиз ва алой бўтқасига
кўшамиз. Унга 3 та ош қошиқ микдорда буквица гиёҳининг
майдаланган илдизи, 600 грамм асал ва 3 стакан қизил
мусаллас оламиз. Уларни «сувли ҳаммом»да ярим соат

-29-

қайнатамиз, сўнгра совутамиз, сузгичдан ўтказамиз ва
қолганларининг ҳам сиқиб сувини оламиз. Ушбу аралашма­
ни бир кеча-кундуз давомида эрталаб, пешинда ва кечқурун
бир ош қошиқдан қабул қиламиз.

Чипқон чиққанда (фурункул)

Ҳар қандай ўсимлик ёғи (энг яхшиси, зайтун ёғи) ва алой
шарбатини баравар микдорда оламиз. Унга докадан тайёр-
ланган салфеткани ботириб ҳуллаймиз ва чипқонга кўямиз.
У бир кеча-кундуз шундай ҳолатда туриши керак. Салфетка­
ни уйқу олдидан янгилаймиз. Ушбу муолажани энг камида
бир ҳафта давом эттирамиз.

Халязион

Тоза, яъни ҳеч нарса аралашмаган алой шарбатини кун да­
вомида оғриган кўзга 3-4томчидан 4-5 марта томизамиз ва
бироз ишқздаймиз. Ярим ойдан сўнг аҳволингиз яхшилана-
ди.

Бачадон бўйни эрозияси

1. Елкани ерга қаратиб ётилади ва думба остига ёстиқ
қўйилади. Игнасиз шприц ёки хуқна (микроклизма) ёрдами-
да қинга 5 миллиграмм алой шарбати юборилади. Сўнгра 20
дақиқа қимирламай ётилади. Ушбу муолажа хдр куни давом
эттирилади.

2. Янги сиқиб олинган алой шарбати шимдирилган там­
пон қинга жойлаштирилади.

Ошқозон ва ўн икки бармоқ
ичак ярасини даволаш

1. Алой баргининг тиконларини кесиб олиб ташлаймиз,
ювамиз ва майдалаймиз. Ҳосил бўлган яшил бўтқа ва асал

-30-

ёки шакардан ярим стакандан олиб аралаштирамиз ва уч
кун қоронғида сақлаймиз. Шундан сўнгунга бир стакан узум
мусалласини қўшамиз ва у яна бир кеча-кундуз сақланади.
Ушбу дамламани кун давомида тўрт маҳал бир ош қошиқдан
ва алой шарбатидан хдр куни 8-9 томчидан уч маҳал қабул
қиламиз.

2. Бирга-бир миқдорда «Кагор» мусалласи, алой шарбати,
лавлаги, карам ва шолғом шарбатини аралаштирамиз. Уни
меъда яраси билан хасталанганда эрталаб, пешин пайти ва
кечқурун овқатдан ярим соат олдин 3 ош қошиқ миқдорда
қабул қиламиз.

3. Юқумли касалликларга қарши иммунитетни оши-
рйш учун, шунингдек, мевда яраси касаллиги ва сурунка-
ли ошқозон шиллиқ пардаларининг яллиғланишида алой
шарбатини эрталаб, тушлик пайти ва кечқурун ярим соат
овқатдан олдин 0,5 ош қошиедан қабул қиламиз.

Говмичча чиққанда

1. Ювилган ва майдаланган алой барги устига қайнаган
ва совиган сув қуямиз. Бу аралашмани 5 ёки 6 соат сақлаб
қўямиз, сўнгра сузгичдан ўтказамиз. Шундан кёйин кўзга
компресс қиламиз.

2. Алой баргининг 2 донасини гўшт майдалагичдан утка-
замиз. Унга қайнаган ва совутилган сув қўямиз. Ҳосил бўлган
суюқлик 6-8 соат туради, сўнгра сузгичдан ўтказамиз. То
говмичча йўқолиб кетгунга қадар ушбу аралашма билан кўз-
ни ювамиз ва компресс учун фойдаланамиз.

. Ошқозонни даволашда алойнинг
асал билан аралашмаси рецепти

Агар ошқозон касалликлари ўз вақтида даволанмаса жуда
осонлик билан сурункали кўринишга ўтиб кетиши мумкин.
Шунинг учун ҳам ошқозон-овқат ҳазм қилиш тизимининг
иши озгина бузилса зудлик билан мутахассис-шифокор-

-31-

га мурожаат этиш керак. Ошқозон касалликларини уй ша-
роитида даволашда халқ табобатида алой ва асал асосида
тайёрланадиган дори-дармонлар рецепти тавсия этилади.
Хўш, алойдан қандай дори-дармонлар тайёрлаш мумкин?
Алой ёрдамида тайёрланадиган дори-дармонлар кишилар-
ни жуда кўп хасталиклардан халос этиши бу - афсона эмас.
Нега деганда, ошқозонни алойга асал қўшиб тайёрланган
дори-дармон воситалари билан даволаш қадим даврлардан
қўлланилиб келинади.

Алойдан қандай дорилар тайёрлаш мумкин?
Бу шифобахш ўсимликдан уй шароитида
фойдаланиш

Ҳозирги пайтда амалий жиҳатдан ҳар бир оилада алойдан
уй шароитида фойдаланиш кенг тарқалган. Шунинг учун
ҳдм бу ўсимлик - табиат табиби ҳисобланади.

Уч ёшли алой ўзининг ҳамма шифобахш хусусиятларига
эга бўлади. Бу ўсимликнинг фойдали жиҳатлари нималар-
дан иборат? Алой ўзининг бактерияларга қирғин келти-
рувчи таъсири билан организмнинг инфекция ва микро-
блардан халос бўлишига ёрдамлашади. Алойнинг шамол-
лашга қарши кучи эса организмнинг шамоллаш касалли-
кларининг хужумига мустахдам туришига кўмаклашади.
Алой жароҳатларни битириш хусусияти билан баданнинг
куйган, тишланган, кесилган ва яра бўлган жойларининг
тез битиб кетишига ёрдам беради. Шунингдек, алойнинг
ҳимоявий хоссалари организмдаги радиация унсурлари ва
бошқа зарарли долдидлардан осонлик билан халос бўлиши-
га кўмаклашади. Хулоса қилиб айтганда, алой организмнинг
ички аъзолари ишини тўғри йўналишга солувчи ва уларнинг
ҳамма вазифаларига ижобий таъсир қилувчи мўъжизавий
биостимулятор хдсобланади.

Алой билан қандай хасталикларни даволаш мумкин? Алой
асосида тайёрланган рецептлар амалий жиҳатдан ҳамма ка-
салликларни даволашда қўлланилади. Ушбу ўсимлик тери,

-32-

шамоллаш ва ўпка касалликларини даволаш, аёллар ва эр-
каклар хасталикларининг профилактикасида яхши самара
беради. Алойнинг майдаланган барглари ҳам унинг шарба-
ти каби шифобахш хусусиятларга эга. Бундан ташқари, алой
асосида тайёрланган рецептлар косметологияда хам кенг
фойдаланилади.

Алойдан қандай қилиб дори-дармон тайёрлаш мумкин?
Энг фойдали дори воСитаси бу - алойнинг асал билан ара-
лашмаси. Ушбу рецепт шамоллаш ва ошқозон-ичак тизими
хасталикларидан халос бўлишда ёрдам беради. Бу шифо­
бахш малҳамни тайёрлаш учун: алойнинг майдаланган бар-
гидан 5 қисм олиб, уларни эзиб бўтқа тайёрлаймиз ва унга
бир қисм суюқ асал кўшамиз. Тайёр бўлган дорини кун даво-
мида бир чой қошиқдан уч маҳал қабул қиламиз. Даволаниш
муддати -1-2 ой.

Алойнинг асал билан аралашмаси

Алойнинг асал билан аралашмаси халқ орасида жуда
машхур. У ошқозон яллиғланиши, артериал қон босими-
нинг ошиши (гипертония), зиқнафас (астма), юқори жағ су-
яги бўшлиғи шиллиқ пардасининг яллиғланиши (гайморит)
ва нафас йўлларининг яллиғланиши (бронхит)ни давола-
шда ёрдам беради ва саратон хасталикларида организмни
мустаҳкамловчи восита ҳисобланади. Ушбу дамламанинг
рецепти оддий: асал ва қизил мусалласдан 600 граммдан
оламиз, унга 400 грамм янги сиқиб олинган алой шарбатини
қўшамиз, ҳаммасини яхшилаб аралаштирамиз ва беш кеча-
кундуз совуқжойга сақлаб қўямиз.

Алойдан қандай қилиб дори тайёрлаш мумкин? Тавсия
этилган рецептлар жуда кўп: мисол учун: алойга сариёг
қўшиш мумкин. Бу томоқ шамоллашини даволашда жуда
самарали восита бўлиб хизмат қилади. Агар алойга лимон
қўшилса, унда бу дори куч-қувват билан таъминлаш ва им­
мунитетаи кўтариш хусусиятига эга. Алойнинг асал билан
аралашмаси рецепти бу - алоҳида аҳамиятли. Шу биргина

-33-

дори ёрдамида ошқозонни жуда кўп касалликлардан халос
қилиш мумкин.

Ошқозонни алойнинг асал билан
аралашмаси ёрдамида даволаш рецепта

Ошқозон касалликларини даволаш учун алойдан халқ та-
бобати воситаси сифатида фойдаланилади. Мана улардан
баъзилари:

- Бир қисм алой шарбати беш қисм асал ва 3 қисм майда-
ланган ёнғоқ билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган дорини
икки ой давомида бир кеча-кундузда бир ош қошиқдан уч
махдл қабул қилиш керак.

- 700 грамм асал ва 500 грамм алойнинг майдаланган
барги 500 грамм спиртда эритилади. Ҳосил бўлган суюқлик
қоронғи идишда икки ой совуқда сақланади. Шундан сўнг
ушбу дори куйидагича қабул қилинади: овқатдан олдин 1 ош
қошиқ мивдорда ичилади, сўнгра унинг устидан унча кат-
та бўлмаган сариёғ бўлаги истеъмол қилинади. Бир соатдан
кейин одатдагидай овқат танаввул қилиш мумкин. Шундай
қилиб бу доридан бир кунда уч махдл ичиш тавсия этилади.

- Қизил мусаллас, алой ва асалдан тайёрланган аралашма-
дан хдр бир овқатланиш олдидан 2 ош қошиқдан ичилади.

- Алой ошқозон шиллиқ пардалари яллиғланганда хдм
кенг қўлланилади. Бу касалликни даволаш учун алойнинг
асал билан аралашмаси рецепти куйидагича: икки қисм
алой барги майдаланади, сўнгра у бир қисм асал билан ара­
лаштирилади. Бу дорини бир ош қошиқдан истеъмол қилиш
ва бир стаканкдйнаган сув ичиш тавсия этилади. Ушбу муо-
лажани бир кунда уч махдл бажариш лозим. Даволаш мудда-
ти 3 ҳафтадан ошмаслиги керак. Агар зарурият тугилса, да­
волаш муддати тамом бўлгач, 14 кунлик танаффусдан сўнг
муолажани яна қайтариш керак.

Ошқозонни даволаш учун алойнинг асал билан ара-
лашмасини тайёрлашнинг юқоридаги хдмма рецептлари

-34-

- ушбу шифобахш ўсимликнинг муьжизавий хусусиятла-
ридан дарак беради. Аммо шу нарсани эсдан чиқармаслик
керакки, бу муолажалар фақат даволовчи-шифокор билан
маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилиши керак. Агар му-
тахассис ушбу муолажаларни маъқул топса, унда ишонч би­
лан айтиш керакки, Сизда юқорида қайд этилган рецептлар-
га нисбатан аллергик таъсирланиш йўқ.

Алойнинг иммунитетам
мустаҳкамлаш хусусияти

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ)нинг
маълумотига Караганда, она-сайёрамизда яшаётган 4,5
миллиард кишининг ярмидан кўпроғи табиий маҳсулотлар
истеъмол қилишни афзал кўради. Улар орасида ўзининг
жуда кўп шифобахш хусусиятлари билан ажралаб турувчи
ва ҳақиқий маънода «дорихона омбори» номини олган алой
алоҳида ўрин тутади. Бу ўсимликнинг фойдали жихдтлари
касалликларни даволашда ҳам, уларнинг профилактикасида
ҳам беқиёс ҳисобланади. Шунинг учун ҳам алой иммунитет-
ни мустаҳкамловчи, витаминлар етишмаслиги касалликла-
рини бартараф этувчи ва инсоннинг куч-қувватини оширув-
чи восита сифатида хизмат қилишига хдйратга тушмаса ҳам
бўлади.

Витаминлар етишмаслиги касалликларини
даволаш ва иммунитетни мустаҳамлаш

1. Дори таркиби: 100 грамм алой шарбати, 200 грамм
қизил мусаллас ва 150 грамм асал.

Тайёрлаш ва қўллаш: ҳаммаси аралаштирилади ,ва 7 кун
давомида ёпиқ қора банкада сақланади. Тайёр бўлган ара-
лашма биринчи 7 кунда - 1 чой қошиқдан, сўнгра беш ҳафта
- кун давомида овқатдан 2 соат олдин 1 ош қошиқдан уч
маҳал истеъмол қилинади.

-35-

2. Дори таркиби: алой, қизилпойча гули, қора маржой ва
бодрезакнинг ҳар биридан бир ош қошиқдан олинади.

Тайёрлаш ва қуллаш: майдаланган ўсимликлар аралашти-
рилади ва устига қайнаган сув қуйилади. Ушбу аралашма 15-
20 дақиқа паст оловда қайнатилади, сўнгра совутилади ва
сузгичдан ўтказилади. Тайёр бўлган суюқликдан грипп энди
бошланган бўлса уйқу олдидан бир стакан ичилади. Бу дори
бошланғич даврда касалликнинг кучайишига йўл қўймайди.
Бундан ташқари, бу дори воситасидан шамоллаш касалли-
кларининг профилактикасида самарали фойдаланиш мум-
кин. Сабаби, у иммунитетни оширади ва бактерияга қарши
кураш хусусиятига эга.

3. Дори таркиби: алой ва қончўпнинг ҳар биридан 1 ош
қошиқдан, қизилпойча ва кум бўзночидан 2 ош қошиқдан
оламиз.

Тайёрлаш ва қўллаш: ушбу шифобахш гиёхдарнинг устига
қайнаган сув қуямиз ва идиш қопқоғини ёпиб, 12 соат даво­
мида қоронғи ва салқин жойда сақлаймиз. Сўнгра уни 5-10
дақиқа қайнатамиз ва совутиб сузгичдан ўтказамиз. Ушбу
аралашмани кун давомида овқатдан кейин ярим стакандан
тўрт маҳал қабул қиламиз.

Қуйидаги аралашмаларни навбатма-навбат бир кунда уч
маҳалдан бир ой давомида қабул қилиш мумкин:

1-рецепт: Янги узилган алой барги ва тозаланган
ёнғоқнинг хдр биридан 500 граммдан олиб гўшт майдала-
гичдан ўтказамиз ва унга 1,5 стакан асал аралаштирамиз.
Ушбу дори овқатдан кейин 1 ош қошиқдан қабул қилинади.

2-рецепт: 3 ош қошиқ алой шарбати, 100 грамм сариёғ,
1/3 стакан асал ва 5 ош қошиқ какао аралаштирилади. Ушбу
аралашмадан 1 ош қошиқ олиниб, унга бир стакан иссиқ сут
қўшилади ва унча катта бўлмаган қултум билан истеъмол
қилинади.

3-рецепт: Янги узилган алой барги гўшт майдалагичдан
ўтказилади. Сўнгра у докада сузилади ва 3/4 стакан шарба­
ти сиқиб олинади. Ҳосил бўлган суюқлик шунча миқдордаги
асал ва 1,5 стакан «Кагор» мусалласига аралаштирила-

-36-

ди. Ҳосил бўлган дори овқатдан ярим соат олдин бир ош
қошиқдан ичилади.

Тетиклаштирувчи восита

Ўртача катталикдаги қошиқдаги алой баргининг шар-
батини кун давомида 2-3 марта овқатдан 30 дақиқа олдин
қабул қилиш мумкин. Дорихоналарда сотиладиган алойнинг
суюқ қиёми ҳам биоген стимулятор сифатида қўлланилади.
Болаларга оғир касалликдан кейин организми бўшашганда
қуйидаги тўйимли аралашма тавсия этилади: совутгичда
бир неча кун сақланган алой баргининг шарбати - 100 мил­
лиграмм, ёнғоқ мағзи - 500 грамм, асал - 300 грамм ва 3-4
дона лимон. Болаларга ушбу аралашмадан кун давомида 1
чой қошиқ миқдорда овқатдан 30 дақиқа олдин уч маҳал
берилади.

Алой билан юзни парвариш қилиш

Алой шарбатини косметологии восита сифатида юз пар-
вариши учун қўллаш ғояси жуда кўп йиллар олдин туғилган.
Шунга қарамасдан бизнинг давримизда замонавий косме­
тика дори-дармонлари мўл-кўл бўлишига қарамай, бу халқ
усули ҳали-хднуз долзарб ҳисобланади.

Алойдан юз терисини мунтазам парвариш қилишда фой-
даланиш оқибатида ҳайратланарли натижаларга эришиш
мумкин. Бу шифобахш ўсимликнинг хдммага маълум даво-
ловчи ва турли яралар, куйиш, кесилган ва бирон нарса ти-
шлаган ёки чаққан жойларни зарарлантирувчи таъсиридан
ташқари антисептик, шамоллаш ва бактерияга қарши хдмда
тозаловчи хусусиятларга эга. Бу эса алойни хуснбузур ва
бошқа йирингли тошмалар, шамоллаш жараёнлари, қичима
(псориаз) ва аллергик тошма (гуш, экзема) каби тери ка-
салликларини бартараф этишда катта муваффақият билан
қўллаш имконини беради.

-37-

Хуснбузарни халқ табобати усулида алойдан
тайёрланган ниқоб ва бошқа дорилар билан

даволаш

Ўта сезувчан терининг аллергик таъсирларга мойиллиги-
да юзга суртиш учун алой шарбати тавсия этилади. Бу ши-
фобахш ўсимлик ўзининг юмшатувчи ва хотиржам қилувчи
таъсири туфайли тери қопламалари қизариши, қичима ва
безовталаниш ва бошқа аллергик ўзгаришларни, шунинг-
дек, терининг қичиш аломатларини жуда тез йўқотади.
Жумладан: алойни юз териси парваришида куллаш унинг
доимо қуриб қолмаслигини таъминлайди, эгилувчанлиги-
нингошиши, кексайиш аломатлари секинлашиши, кислород
билан яхши тўйиниши ва соғлом бўлишини таъминлайди.
Алой шарбатининг тери қатламларига чукур кириб бори-
ши юз терисининг зарур фойдали моддалар билан бойиши,
заҳдрли моддалардан ҳимояланишига имкон яратади. Шу-
нингдек, мавжуд бўлган пигмент догларининг маълум дара-
жада очилишига кўмаклашади.

Алойнинг ўз таркибига келсак, мисол учун: энг кенг
тарқалган ушбу шифобахш ўсимликда 200 дан зиёд фойда­
ли моддалар бор. Улар орасида албатта, витаминлар («А»,
«С», «Е», «В» гуруҳи, шунингдек, жуда камёб витамин - «В-
12»), ферментлар, аминокислоталар, 30 дан зиёд фойдали
маъданлар ва микроэлементлар, терига чуқур кириб борув-
чи модда - лининлар ва бошқалар ажралиб туради.

Аммо бундай мўъжизавий таркибга қарамай алой шарба-
тини қабул қилиш олдидан муайян тайёргарлик талаб эти­
лади:

Уч ёшдан кам бўлмаган ўсимликнинг бир нечта пастки ва
«гўштли» баргларини кесиб олиш керак. Яна тунга эътибор
бериш керакки, бу жараёнга қадар алойга ҳеч бўлмаганда 2
ҳафта сув қуймаслик зарур. Кесиб олинган баргларни иложи
борича қайнаган сувда яхшилаб ювиш ва уни қора қоғозга
зичлаб ўраш талаб этилади. Бундан ташқари, ўралган
қоғознинг чеккалари кувурга ўхшаб очиқ туриши керак.

-38-

Шундан сўнг қоғозга ўралган барг картон қоғозга жойлапгги-
рилиб, совутгичда 2 ҳафта сақланади.

Мана шу маълум муддат сақланган алой баргидан сиқиб
олинган ширани косметика мақсадларида фойдаланиш тав-
сия этилади.

Алой шарбати қуйидаги усулда сиқиб олинади: узоқ
сақланган барглар майдалаб янчилади ва устига совутилган
қайнаган сув қуйилади: яъни бир қисм янчилган баргга 3
қисм сув. Ҳосил бўлган аралашма идишга солиниб, қопқоғи
ёпиб қўйилади. Маълум муддатдан сўнг ушбу аралашма до-
кадан ўтказилади ва ҳосил бўлган суюқлик энди икки қават
докадан сузиб олинади. Натижада тайёр бўлган алой шар­
бати биостимулятор деб номланади. Нега деганда, айнан
ёруғликнинг етишмаслиги ва паст ҳароратда турган алой
ўзидан юз терисига ижобий таъсир ўтказувчи биологик сти-
муляторларни ишлаб чиқаради. Ушбу шарбатни совутгичда
қора шиша идишда 15 кундан зиёд сақламаслик керак.

Демак, биз юқорида алой шарбатини сиқиб олишнинг
тўғри усулини таърифлаб ўтдик. Айнан терини фақат алой
шарбати билан артганда ундан тоза ҳолатда фойдаланиш
тавсия этилади. Аммо халқ усулида алой шарбати асосида
тайёрланадиган ниқоблар ва бошқа дори-дармонларга кел-
сак, бунда шунчаки совуткичда сақланган баргларнинг шар­
батини сиқиб олиб докадан ўтказилади. Ундан олдин шар-
батга сув қўшмаса ҳам бўлади.

-39-

НАЪМАТАК

Мавзу курсаттич:

- Наъматакнинг фойдали ва зарарли хусусиятлари
- Наъматак шарбатининг фойдаси
- Наъматак ёғи
- Наъматакни қандай танлаш ва сақлаш керак?
- Ошқозонни наъматак ёрдамида тозалаш
- Наъматакдан фойдаланишдатўғри келмайдиганжиҳатлар
- Наъматакнинг шифобахш хусусиятлари
- Ҳомиладорлик даврида наъматакдан фойдаланиш
- Наъматак рецептлари

Наъматак - кўп йиллик ёввойи ўсимлик бўлиб, одамлар
уни «ёввойи атиргул» ёки «итбурун» деб аташади.

Наъматакнинг бўйи унча баланд эмас, 1,5-2,5 метр бўлиб,
ёйсимон шаклда осилиб турувчи мустаҳкам тиконлар билан
қопланган шохлар билан ўралган.

Бу шифобахш ўсимликнинг ёш новдалари яшил ва қизил
тусда бигизсимон тиканли ва дағал тукли бўлади. Гуллари
пушти ранг ёки оқ-пушти ва бешта эркин гулбарг ҳамда ди-
аметри 5 сантиметргача бўлган гулкосага эга. Намни яхши
кўради. Кўпинча наъматакни кўл ва дарё соҳилларида учра-
тиш мумкин.

Ҳозирги пайтда ушбу шифобахш ўсимликнинг 400 дан
ортиқ тури маълум бўлиб, улар орасида энг машҳурлари 140
та атрофида. Энг оммавий ва кенгтарқалгани - май ойи наъ-
матаги ҳисобланади.

-40-

Бу ўсимлик май-июнь ойларида гуллайди. Мевасининг
узунлиги 20 миллиметрга қадар, қизил-тўқ сариқ рангда,
шакли турлича, жуда кўп тукли уругларга эга. У сентябр-ок-
тябр ойларида пишади.

Наъматак мевалари совуқ тушгунча йиғиб олинади. Нега
деганда, ҳатто озгина совуқ ҳам унинг шифобахш хусуси-
ятларини йўққа чиқаради. Мевалари уй шароитида печка
устида 90-100 даража иссиқликда қуритилади. Ammo улар-
ни куйдириб юбормаслик керак. Агар тўғри қуритилса хом
ашё қорамтир-қизғиш ёки сариқ рангта киради. Уни ёпиқ
банка ёки қопда икки йил давомида сақлаш лозим. Баъзан
наъматакнинг гуллаган пайтида гулларини йигиб олиша-
ди ва оддий усулда қуритишади. Бу ўсимлик гулбарглари-
нинг дамламаси инсон терисини жуда яхши тозалайди ва
қувватини оширади.

Жуда кўп олимлар наъматакнинг ватани - Эрон ва
Ҳимолайнинг қояли тоғлари деб хцсоблашади. Эндиликда
бу шифобахш ўсимлик амалда абадий музлик, тундра ва
қумлик ва сахро худудлардан ташқари, ер юзининг ҳамма
худудларига тарқалиб кетган. Наъматак меваси ҳайвон
ва кушларни ҳам ўзига жалб этади, аммо бу шифобахш
ўсимликнинг асосий қадрловчиси ва тўпловчиси -одамзот
хрсобланади.

Наъматакнинг фойдали хусусиятлари

Бу шифобахш ўсимлик витамин ва минералларга жуда
бой. Наъматакнинг яхши пишган 100 грамм меваси тарки-
бида 14-60 грамм сув, 1,6-4 грамм оқсил, 24-60 грамм угле-
водлар, 4-10 грамм озуқа толаси, 2-5 грамм эркин органик
кислоталар, шунингдек, катта миқдордаги маъданлар (ка­
лий, натрий, калций, магний, фосфор, темир, мис, марганец,
хром, молибден, кобалт) ва витаминлар («В-1», «В-2», «В-6»,
«К», «Е», «РР», «С»), ошловчи ва ранг берувчи моддалар, каро­
тин, рибофлавин, лимон ва олма кислоталари, қанд, фитон-
цидлар ва эфир мойи мавжуд. Жуда кўп одамлар унда «С»

-41 -

витамини кўплигини билишади. Наъматакда «С» витамини
қора қорағатга нисбатан 7-10 марта, лимонга қараганда эса
40-50 марта кўп. Шунингдек, унингтаркибида маъдан ва ош-
ловчи моддалар бор. Энг кўпи бу - калций, калий ва марга­
нец.

Наъматак қон айланиши ва модда алмашувини яхшилай-
ди. Кўпинча қон камлиги, милк касаллиги (зангила), буйрак,
қовуқ ва жигар хасталикларини даволашда ундан самарали
фойдаланилади.

Наъматакка инсон организмини мустаҳкамловчи, тети-
клаштирувчи, артерия қон томирлари торайишининг (ате­
росклероз) ривожланишини пасайтирувчи, юкумли касалли-
кларга учраган тананинг қаршилик кўрсатиш қобилиятини
оширувчи ва витаминлар манбаи сифатида қарашади: бу-
нингучун наъматакнингкуриган ва майдаланган мевасидан
2 ош қошиқ олиб устига Vi литр сув куямиз. Сўнгра уни 15
дақиқа паст оловда қайнатамиз. Гун давомида сақлаймиз ва
сузамиз. Тайёр бўлган суюқликка асал аралаштириб чой ёки
сув ўрнида ичамиз.

Наъматак илдизларида ошловчи моддалар кўп. Шунинг
учун ҳам ундан бириктирувчи восита сифатида фойдалани-
лади. Бу шифобахш ўсимлик уруғидан турли кислоталар ва
витаминларга бой бўлган ёғ олинади. У шамоллашга қарши
ва яраларни тез битирувчи хусусиятларга эга.

Наъматакнинг меваси ва илдизидан тайёрланадиган дам-
ламада жуда кўп фойдали жиҳатлар мавжуд. У поливитамин,
сафро ва пешоб ҳайдайдиган, қон босимини пасайтирувчи
восита ҳисобланиб, томир деворларини мустаҳкамлайди,
иштаҳани яхшилайди. Уни болаларнинг бурнидан қон
келганда ҳам фойдаланиш мумкин. Наъматак мевасининг
дамламаси алоҳида эътиборга сазовор ва у куйидаги усул-
да тайёрланади: куруқ ва майдаланган мевадан 2 ош қошиқ
олиб, устига 2 стакан қайноқ сув куямиз ва у термосда 6-8
соат туради. Сўнгра бу аралашмани бир неча қават докадан
ўтказамиз. Ҳосил бўлган дорини болаларга стаканнинг 14
дан У1 ҳажмида, катталарга кун давомида овқатдан олдин

-42-

бир стакандан уч махал ичиш тавсия этилади. Муолажа муд-
дати - уч ҳафта.

Наъматак шарбати буйрак, жигар, меъда ва ошқозон-ичак
тизимининг яхши ишлаши учун фойдали таъсир кўрсатиб,
организмдаги қолдиқларни ташқарига чиқариб ташлайди,
қон айланишини тартибга солади, организмнинг юқумли
касалликларга қаршилигини кучайтиради, иммунитетни
оширади, организмда моддалар алмашувини фаоллаштира-
ди, хотирани мустаҳкамлайди, жинсий безлар фаолиятини
рагбатлантиради, саратон, шамоллаш ва гриппдан ҳимоя
қилади, бош оғриғини йўқотади. Бундан ташқари, наъматак
чанқоқни яхши қондиради.

Халқ табобати наъматакнинг фойдали хусусиятларига
аллақачон эътибор қаратган. Унинг мевалари юқумли ка-
салликлар профилактикасида, пешоб ва сафро ҳайдовчи,
шамоллашга қарши ва жарохатларнинг тез битишига кў-
маклашувчи ярим витамин воситаси сифатида ишлатилади.
Ушбу шифобахш ўсимликдан тайёрланган дамлама артерия
қон томирлари торайиши (атеросклероз)нинг ривожлани-
шини секинлаштиради, жинсий безлар фаолиятини тартиб­
га солади, қон кетишининг олдини олади ва тўхтатади, қон
томирларининг нозиклиги ва таъсирчанлигини камайтира-
ди, куйган ва совуқ урган жойларнинг тез битиб кетишига
ёрдам беради. Наъматак ёғи шикастланган терн қатлами ва
шиллиқ пардаларнинг тикланишини тезлаштиради. Шу-
нингучун ҳам ундан организм сиртидаги унча чуқур бўлма-
ган ёриқлардан халос бўлиш, шунингдек, аёлларнинг кўкрак
безлари шикастланганда ва турли тошмаларни даволашда
қўлланилади.

Наъматакнинг зарарли хусусиятлари

Қон ҳаракати бузилган кишиларга наъматакдан фойда-
ланиш тавсия этилмайди. Бундан ташқари, агар Сизда қон
босими юқори бўлса, унда наъматакнинг спирт аралашган
дамламасини истеъмол қилманг. Бундай дори-дармонлар

-43-

айнан қон босими пасайиб кетганларга тавсия этилади.
Агар Сиз наъматакдан тайёрланган дориларни жуда узоқ

вақтдан бери ичаётган бўлсангиз, бу жигар фаолиятига сал-
бий таъсир ўтказиши мумкин. Бошқача айтганда, бу жа-
раёнда Сизга инфекциясиз сариқ касаллиги хавф солиши
эҳгимоли бор.

Бундан ташқари, наъматак илдизидан тайёрланган дори-
дармонлар сафро ажралиб чиқишини тўхтатади. Шунинг-
дек, бу ўсимликнинг илдизидан фойдаланиш қабзият (ич
қотиши)дан азият чекаётганларга ҳам тавсия этилмайди.
Бунда беморнинг аҳволи оғирлашиб қолиши мумкин. Бу
шифобахш неъматнинг овқат ҳазм қилиш тизимига таъсири
барқарор бўлиши учун наъматак билан бирга се.т.ир, шивит
ва петрушкадан тайёрланган дори-дармонлар қўшилади. Бу
кўп миқдорда наъматак истеъмол қилиш натижасида орга-
низмда газ пайдо бўлишини пасайтиради.

Наъматакдан тайёрланган дори-дармонлардан тром­
боз ва тромбофлебит хасталикларига мойил кишиларнинг
фойдаланиши қатьиян маън этилади. Агар юрагингизда
муаммо бўлса, наъматакни истеъмол қилишда жуда эхтиёт
бўлинг. Юракнинг ички пардаси яллиғланганда (эндокар­
дит), шунингдек, бошқа юрак хасталикларида наъматакдан
тайёрланган дори-дармонларни кўп микдорда қабул қилиш
ярамайди.

Наъматак дамламасига тери яллиғланиши (дерматит) ха-
сталигидан азият чекаётганлар эхтиёткорлик билан муно-
сабатда бўлишлари керак. Агар Сиз улар сафида бўлсангиз,
наъматак билан даволанишдан олдин ўз шифокорингиз би­
лан маслаҳатлашишни унутманг.

Наъматакнинг шарбати

Наъматакнинг шарбати жуда кўп дорихоналарда сотила-
ди. Унинг энг асосий хусусияти бу - мустахдамловчи. Унда
«С» витамини кўп. Шундай экан, айниқса, қиш ва баҳор
мавсумида у бизни юқумли касалликлардан ҳимоя қилади,

-44-

иммунитетам кўтаради. Шарбатдаги жуда кўп хусусиятлар
наъматакнинг табиий мевасидаги фойдали жиҳатларни ўзи-
да сақлаб қолади. Айни пайтда уни мевага Караганда узок
сақлаш мумкин.

Наъматак шарбатининг фойдаси

Бу шифобахш ўсимликдан дамлама тайёрлаш жуда осон.
Агар унинг меваси тўғри қуритилса йил давомида фойда-
ланса бўлади.

Наъматакнинг куритилган мевасидан 1 ош қошиқ оламиз
ва унга икки стакан қайнаган сув куямиз. Шундан сўнгҳосил
бўлган аралашмани 10-15 соат сақлаб қўямиз. Ушбу дам-
ламани кун давомида овқатдан олдин ярим стакандан уч
макал ичиш тавсия этилади.

Дамлама тайёрлашда наъматакнинг қуриган мевасидан
ташқари барги ва илдизидан кам фойдаланиш мумкин.

Энг аввало, шуни айтиш керакки, наъматакдан тайёрлан-
ган шарбатчанқоқни яхши қондиради. Аммо жуда кўп киши-
лар бу шарбатни даволаниш мақсадида истеъмол қилишади.

Наъматакнинг шарбати жуда кўп касалликларцан халос
этишга қодир. Мисол учун: витаминлар.етишмаслиги нати-
жасида содир бўладиган хасталиклар, ярали ва юрак-қон то-
мир касалликлари. Бундан ташқари, у организмни зарарли
модда ва қолдиқлардан тозалайди. Шунинщек, буйрак фао-
лияти ва қон айланишини тартибга солади.

Наъматак шарбати инсон хотирасини тиклайди ва яхши-
лайди, бош оғриғини тухтатади ва баъзи бир ҳолатларда са-
ратон хасталиги хавфини пасайтиради.

Хрзирги пайтда дўконларда бошқа меваларнинг шарбати
қаторида наъматак шарбатини кам учратиш мумкин. Аммо
биз Сизларга унга маблағ сарфлашни тавсия этмаймиз. Нега
деганда, у амалий жиҳатдан фойдасиз. Юқорида санаб ўти-
лган самарани фақат янги сиқиб олинган шарбат беради,
холос. Ҳозирги пайтда дўконларда сотиладиган аксарият
шарбатлар таркибини ароматизаторлар ишлаб чиққан таъм

-45-

эгаллаган. Шунинццек, бу маҳсулотларни узок сақлаб туриш
масқадида бошқа қўшимчалар қўшилган. Сиз эса фақат та-
биий маҳсулотларни истеъмол қилишни истайсиз, шундай
эмасми?!

Наъматак ёғи

Наъматак уруғидан олинадиган ёғ аччиқроқ таъм ва тўқ
сариқ рангга эга. Унда тўйинмаган ёғ ва аскорбин кислотаси
(«С» витамини) кўп.

Наъматак ёғи асосан косметика мақсадларида ишлатила-
ди. У қуруқ терини юмшатади, тери ёғини мувозанатга со-
либ, уни силлиқ, жилосиз, қирмизи ва чиройли қилади. Агар
бу ёғни мунтазам ишлатсангиз Сизнинг терингизга ҳавас
қилишади. Натижада у микроб ва вируслардан ҳимояланиб,
навқирон кўринишга эга бўлади.

Наъматакнинг ҳомиладор
аёлларга қандай фойдаси бор?

Аёллар иммунитети ҳомиладорлик даврида жуда ҳам заиф
бўлади. Бу пайтда қандайдир хасталикка (ОРВИ ёки бошқа
юқумли касаллик) чалиниб қолиш ҳеч ran эмас.

Шунинг учун ҳам бундай пайтларда наъматакдан фойда-
ланиш бу - касалликдан шунчаки халос бўлиш демакдир. У
бошқа таблеткалардан фарқли равишда иммунитетни та-
биий йўл билан мустаҳкамлайди. Ҳомиладорлик даврида
токсикозга қарши курашда ёрдам беради. Аммо бир нарсани
асло эсдан чиқарманг: бу муолажани қабул қилиш олдидан
албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Наъматакни қандай танлаш керак?

Оддий озиқ-овқат дўконларида наъматак меваси сотил-
майди. Аммо бу - фожиа эмас. Сиз уни бозорда кекса онахон-
лардан харид қилишингиз ёки ўзингиз топишингиз мумкин.

-46-

Эхтимол, у Сиз яшайдиган дала ҳовли атрофида ҳам ўсиши
мумкин.

Иложи борича, Сиз сотиб олган наъматакнинг мевасига
ишлов берилмаган бўлиши керак. Албатта, қуритилганига
қараганда уни топиш қийинроқ. Куриган ўсимликни танла-
ганда унинг рангига эътибор беринг. У қизил-жигар рангда
бўлиши керак. Агар наъматак охиригача куритилмаган бўл-
са, маълум бир шароитда моғорлаб қолиши мумкин.

Наъматакни қандай сақлаш керак?

Наъматак сентябрдан бошлаб то совуқ бошлангунча йиғиб
олинади. Унинг мевасига шикает етказмаслик керак. Наъ­
матакни узоқ вақт сақлаш учун духовка ёки қуёш нурлари
остида қуритилади. Шундай қилинганда ундаги «С» вита-
мини кўп миқдорда сақланади. Бунинг учун унинг мевасини
металл ёки ёғоч патнисга юпқа қалинликда жойлаштириш
ва вақти-вакги билан аралаштириб туриш керак. Энг юқори
самарага эришиш учун икки кун талаб этилади. Агар Сиз ме-
валарни яхши қуритган бўлсангиз, улар бир-бирига ёпиш-
маслиги керак. Шундан кейин уларни шиши банкага соли-
шингиз ва қопқок ўрнига дока билан ўраб қўйишингиз талаб
этилади.

Наъматакнинг фойдаси ва зарари

Наъматакнинг фойдаси:

- Қон сифатини тиклайди.
- Буйрак ва ўт пуфагидаги тошлардан халос қилишга қодир.
- Таркибида «С» витамини, маъданли ва ошловчи модда-

лар кўп.
- Иммунитетни мустаҳкамлайди. Грипп тарқалиши мавсу-

мида вирусли касалликлардан ҳимоя қилади.
- Томирларни мустаҳкамлайди ва модда алмашувини тар-

тибга солади. Зарарли холестериндан ҳимоя қилади.

-47-

- Қрн босимини пасайтиради.
- Овқат хдзм қилишни кучайтиради. Иштаҳани яхшилайди.
- Организмдаги заҳарли ва зарарли моддаларни чиқариб

ташлайди.
- Шамоллашга қарши таъсир кучига эга.
- Куч-қувватни яхши тиклайди. Ҳаётий фаоллик ва кайфи-

ятни кўтаради.
- Косметологияда, жумладан, тери, тирноқ ва сочнинг

ҳолатини яхшилашда қўлланилади.

Наъматакнинг зарари:

- Ошқозонда кислота миқдори юқори бўлса бу ўсимлиқцан
фойдаланмаслик керак.

- Агар кимдир томирларда қоннинг ивиб қолиши касалли-
гига (тромбофлебит ва тромбо) мойил бўлса.

- Наъматак тишнинг эмал қатламини юпқалаштиради.
- Юрак ички пардаларининг яллиғланиши(эндикардит)га

акс таъсир қилади.
- Агар кимда артериал қон босимининг ошиши кузатилса

ундан фойдаланмаган маъқул.
- Агар кимки наъматак мевасидан меъёридан ортиқ истеъ-

мол қилса инфекциясиз сариқ касаллигини орттириб
олиши мумкин.
- Қабзияти (’*ч қотиши) бор кишиларга ҳам бу ўсимликдан
фойдаланиш тавсия этилмайди.

Шунинг учун ҳам бу шифобахш ўсимликдан меъйрида
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Шак-шубҳасиз, наъматак - фойдали моддалар хазинасй.
Шунинг учун ҳдм у халқ табобатида жуда машхур. Ҳозирги
пайтда турли касалликларни, мисол учун: гриппдан силга-
ча ва артерия қон томирларининг торайиши (атеросклероз)
га қадар даволаш учун наъматак асосида тайёрланадиган
турли хил дори-дармонлар мавжуд. Бу борада изланишлар
ҳозирга қадар давом этмокда.

-48-


Click to View FlipBook Version