The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by akmjarkurgan, 2020-11-19 06:42:00

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

ниши (холецистит), меъда ости безинингяллиғланиши (пан­
креатит) хасталикларига дучор бўлган беморлар, бачадони-
дан қон оқиши ва ҳайз кўриши қийин кечадиган аёллар,
ёши улуғ кишиларнинг ушбу ўсимлик қўшилган таомларни
истеъмол қилиши маън этилади.

Сизга ғалати бўлиб туюлиши мумкин, аммо шундай ка-
салликлар борки, уларни даволашда селдирдан фойдала-
ниш мумкин эмас. Аммо у халқ табобатида ўз ўрнига эга.
Шу ўринда айтиш керакки, ушбу ўсимликдан фойдаланиш
меъёрини билиш керак. Бошқача айтганда, даволаниш жа-
раёнида унинг микдорини икки баравар камайтириш ло-
зим. Нега деганда, фаол модданинг қуюлтирилган микдори
организмдаги жараёнларни кучайтириб юбориши ва бу те-
скари самара бериши мумкин. Шунинг учун хдм ҳеч эсдан
чиқармаслик керакки, сиз селдир шарбатини истеъмол
қилишдан олдин албатта, шифокор билан маслаҳатлашиб
олишингиз керак.

Селдир шарбати

Маълумки, инсон вазнининг ортиқча килограммлари бу -
организмда фақат ёғнинг эмас, сув миқдорининг хдм ошиб
кетиши оқибатидир.

Селдир шарбатида енгил пешоб ҳайдаш хусусияти мавжуд
ва у организмдаги ҳамма зарарли моддаларни сийдик би­
лан бирга чиқариб ташлайди. Шунингдек, бу ўсимлик киши-
ни тетиклаштиради ва кислоталар тикланиш жараёнининг
тартибга келишига кўмаклашади. Айтгандай, селдир шарба­
тини ревматизм ва артрит хасталикларини даволашда ҳам
бемалол қўллаш мумкин.

Ушбу шифобахш ўсимлик шарбати вазнни мувозанатга со-
лади, ширин ва ёғли маҳсулотларнинг тортувчи кучини па-
сайтиради. Бундан ташқари, у тозаловчи ва пешоб ҳайдовчи
сифатида ортиқча вазн ва шишлардан халос бўлишга кў-
маклашади.

-99-

Янги сиқиб олинган шарбат асаб тизимининг хотиржам
бўлишига ёрдам беради ва жазирама пайтларда танадаги
ҳарорат мутаносиблигини сақлайди.

Селдир шарбати ич қотишини йўқотишга кўмаклашади ва
организмда калций моддасининг кўпайиб кетиши хавфини
пасайтиради. У овқат ҳазм қйлишни яхшилайди ва ичакни
тўпланиб қолган зарарли моддалардан тозалайди.

Ушбу ўсимликнинг ноёб ва шифобахш шарбати буйрагида
тош бор кишиларга ҳам ёрдам беради. У тош ҳосил қилувчи
зарарли моддаларнинг таъсирини йўқотади ва уларнинг
оғриқсиз чиқиб кетишига кўмаклашади.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, селдир шарбати анти­
септик ва микробларга қарши самарали таъсир кучига эга ва
оғриқ сезимини пасайтиради. Айнан шунинг учун ҳам у та-
нанинг бирон жойи кесилганда, яра ва куйган жойларни да-
волашда қўлланилади. Шунингдек, ўсимлик шарбати кўзда-
ги қизариш ва қичишларни бартараф этади. Шунинг учун
хдм жуда кўп кишилар соғлом ва аниқ кўриш қобилиятига
эга бўлиш мақсадида кўзларига ана шу шарбатдан суртишади.

Селдир шарбатини тайёрлаш рецепти: ўсимликнинг бир
неча ўрамини олиб шарбат сиқиб олинадиган қурилмадан
ўтказамиз.Ушбу шарбатни кам-кам хўплаб ичиш керак. Шу­
нингдек, бу шарбатни докадан ҳам ўтказиб олиш мумкин.
Сўнгра кун давомида овқатдан бир соат олдин уч маҳалдан
истеъмол қилинади.

Селдир шарбати қандаи истеъмол қилинади?

Ушбу сабзавот ўсимлиги қайнатилган, куритилган ва
қайнатма шаклида овқатга солиниб истеъмол қилинади.
Селдирни гўштли таомларга қўшиш, салат ва гарнир сифа-
тида дастурхонга қўйиш мумкин. Аммо хдммасидан яхши-
си, селдирни хом ҳолда истеъмол қилиш керак. Нега деган-
да, фақат шунда унинг ҳамма шифобахш ва ноёб хусусият-
лари сйқланади. Шунингдек, бу кўкатдан тайёрланган шўрва
жудаям фойдали.

-100-

Селдирдан турли мамлакатларнинг ошхонасида фойда-
ланишади. Уни фақат янги ҳолда истеъмол қилиб қолмай,
қуритилган шаклда гўшт ва сабзавотлар учун зиравор сифа-
тида ишлатишади. Айтгандай, ушбу ўсимликнинг барглари,
илдизи ва шохчалари ҳаммага маълум ва машхур петруш-
кага нисбатан ширадор ва мулойим. Ваҳоланки, бу ўсим-
ликлар ботаника фани нуқтаи назаридан яқин қариндош
ҳисобланишади. Итальянларнинг айтишича, селдир орга-
низмни катта энергия зарядлари билан бойитади ва уни хдр
қандай кўринишда истеъмол қилган яхши. Инглизлар эса:
бундай таъми ўткир қирол-селдирдан бошқа кўкат овқатни
бу даражада безай олмайди, деб ҳисоблашади. Шунинг учун
у овланган қуш гўштидан тайёрланган ёғли, димлама ва туз-
ланган овқатларга кўшилади. Бундан ташқари, бақлажон,
ловия, картошка ва карам қўшилган таомларга ушбу кўкат
тансиқ ва ноёб ҳид бахш этади. Нега деганда, унинг ҳамма
қисмларида учиб кетадиган эфир ёғи мавжуд.

Селдирни уруғидан ўстириш

Агар уруғ кичкина бўлса, уни тупроқ остига ташлаб бўл-
майди, сабаби: улар қуёш нурлари таъсирида ўсиб чиқади.
Уруғ шунчаки тупроқ устидаги идишга сепилади ва бйроз
қисиб қўйилади. Уруғ экилган идишнинг усти ойна ёки по­
лиэтилен пленка билан ёпилади ва уруғ сепилган идиш
хона ҳароратидаги бинода қолдирилади. 2-3 ҳафтадан сўнг
янги кўкат униб чиқади. Уруғ сепилганидан то кўкат ўсиб
чиққанга қадар ерни нам ҳолатда сақлаш талаб этилади.

Қачонки кўкат униб чиққач, идишни совуқ жойга олиб
ўтиш керак. Уруғдан кўкариб чиққан кўчатда 2 та ҳақиқий
баргчалар пайдо бўлгач, ҳар бир оралиқда 5 см.дан масо-
фа қолдириб уларни алоҳида-алохода яшикларга кўчириб
ўтқазиш лозим.

Кўчатларни фақат ер қуриб қолганда суғориш керак. Бу
ўсимликка турли ўғитлар солинганда ҳар томонлама ривож-
ланади.

-101-

Май ойининг ўрталарида кўчатларни тайёр бўлган очиқ
майдонга кўчириш мумкин. Селдир - совуққа чидам-
ли ўсимлик, шунинг учун ҳам ушбу кўчатлар 5 даражали
совуққа бардош беришга қодир. Кўчатларни ўтқазишда улар
оралиғидаги масофа 50 см. атрофида бўлиши керак. Шундан
сўнгуларни мунтазам суғорйб туриш ва ёввойи ўтлардан то-
залаш талаб этилади.

Селдирни парвариш қилиш Бу ўсимлик намни яхши
кўришини ҳисобга олиб мунтазам ва мўл-кўл суғориб турищ
лозим. Селдирнинг ўсиш даврида ерни чопиб-юмшатиш ва
ўташ керак. Бу даврда ўсимликни сийраклаштиришни унут-
маслик зарур. Ягоналаш ва сийраклаштириш жараёнида
ҳамма заиф ўсимликлар олиб ташланади ва кучлилари эса
эркин ўса бошлайди.

Бутун мавсум давомида: дастлаб экилгандан 14 кун ўтгач
ва биринчи қўшимча озиқлантиришдан уч ҳафтадан кейин,
яъни жами иккимарта айнан азот ва калийли ўғитлар билан
қўшимча озиқлантирилади.

Июл ойинингўрталарида ўсимликнингён томонидаги ил-
дизлари атрофини тозалаш ва ортиқчаларини кесиш керак.
Бу иш селдирнинг илдиз меваларида нотекисликлар ва то-
мирчалар бўлмаслиги учун бажарилади.

ХАЛҚ ТАБОБАТИ РЕЦЕПТЛАРИ

Селдир туз тўпланишига қарши

1-рецепт: ўсимлик илдизидан тахминан тўрт грамм оли-
ниб янчилади ва унга бир литр совуқ сув қуйилади. Шундан
кейин саккиз соат сақлаб кўйилади ва маълум вақтдан сўнг
сузиб олинади. Тайёр бўлган дори-дармон воситаси бир чой
қошиқдан бир кунда уч маҳал қабул қилинади.

2-рецепт: бир ош қошиқ янги селдир илдизи устига икки
стакан совуқ сув куйилади. Шундан сўнг бу ўсимлик илдизи
беш соат сақлаб кўйилади. Тайёр бўлган суюқлик кун даво­
мида овқатдан олдин 0,5 стакандан уч маҳал ичилади.

-102-

Уйқусизликка қарши рецепт

Ушбудори-дармон воситаси қаттиқухлашга ёрдам беради
ва уйқунинг давоми чўзилади. Бунингучун ўттиз беш грамм
ўткир ҳидли селдир илдизи олиниб, устига бир литр совути-
лган қайноқ сув қуйилади. У саккиз соат сақлаб қўйилади ва
сўнгра сузиб олинади. Тайёр бўлган дамлама кун давомида
бир чой қошиқдан уч маҳал қабул қилинади.

Аллергияни даволаш учун рецепт

1-рецепт: ўткир ҳидли селдирдан сиқиб олинган шар-
батдан кун давомида овқатдан 30 дақиқа олдин икки чой
қошиқдан уч маҳал ичилади.

2-рецепт: ушбу ўсимликнинг янчилган илдизидан икки
ош қошиқ олиниб, устига бир стакан совуқ сув қуйилади ва
у икки соат сақланади. Шундан сўнг сузгичдан ўтказилади
ва ҳосил бўлган суюқлик кун давомида овқатдан олдин 0,3
стакандан истеъмол қилинади.

3-рецепт: ушбу ўсимликнингянчилган илдизидан бир ош
қошиқ олиб, устига 1,5 литр қайнаган сув қуямиз. Уни тўрт
соат сақлаб қўямиз, сўнгра сузиб оламиз. Ушбу дамлама бир
кеча-кундуз давомида овқатдан олдин бир ош қошиқцан
тўрт маҳал қабул қилинади. Аллергик эшак еми касаллигида
селдирнинг шарбати ва дамламаси ичилади.

Совуқ урган жойларни даволаш учун рецепт

Куритилган ўсимликдан 200 грамм олиниб, устига бир
литр сув солиб қайнатилади, совутилади. Сўнгра ушбу
қайнатма бутунлай совиганга қадар қўл-оёқлар солиб тури-
лади. Шундан кейин совуқ урган қўл-оёқлар устига совуқ
сув қуйилади ва сўнгра ғоз ёғи суртилади. Ҳар куни кечқурун
ғоз ёғи суртишни бир ҳафта давом эттириш тавсия этилади.

-103-

Селдирдан фойдаланиш

Селдир аллақачон халқ табобатида кенг қўлланиши билан
эътибор қозонган ва бу - бекорга эмас! У ўзинингжуда кўп
шифобахш хусусиятлари билан турли касалликларни даво-
лашда ёрдам беради. Мисол учун: бу доривор ўсимлик кўма-
гида бир қатор буйрак хасталиклари, бод (ревматизм), турли
жароҳат ва яралардан халос бўлиш мумкин.

Ўсимликнинг янги шарбати тинчлантирувчи восита
ҳисобланади. Шунингучун ҳам у асабийлик ва бошқа асаб ти-
зими билан боғлиқ касалликларни даволашда қўлланилади.
Бундан ташқари, селдир жуда яхши витамин воситаси сифа-
тида ишлатилади. Шунингдек, бу ўсимлик саратон хасталиги
ривожланишидан огох этади. Селдир жинсий муносабатда
муаммоси бор эркаклар учун хам жуда фойдали. Шунингдек,
ушбу ўсимлик нафас олиш тизими, юрак, жигар ва буйрак
каби аъзоларнингтартибли ишлашига ёрдам беради.

Ошқозон шиллиқ пардасининг
яллиғланиши ва меъда ярасини даволашда

селдир қайнатмасидан фойдаланиш

Бунинг учун олдиндан янчилган 20 грамм ўсимлик илди-
зи устига икки стакан қайноқ сув қуйиш керак. Шундан сўнг
уни 5 дақиқа қайнатамиз. Кейин оловдан олиб, қайнатмани
8 соат дамлаймиз. Сўнгра уни докадан ўтказамиз ва кун да-
вомида овқатдан олдин икки ош қошиқдан уч махал қабул
қиламиз.

Буйракда тош бўлганида селдирдан фойдаланиш

Селдир уруғидан олиб қайнатамиз. Бунинг учун бир чой
қошиқ уруғ олиб, устига бир стакан сув соламиз ва уни 10
дақиқа оловга кўямиз. Тайёр бўлган қайнатмага бироз
асал қўшамиз. Ушбу дори-дармон воситасини кун давоми-

-104-

да овқатдан олдин 30-40 миллиграммдан уч маҳал қабул
қиламиз.

Селдир - жинсий майлни кучайтирувчи ўсимлик

Бир ўрам селдир шарбатини сиқиб оламиз. 100 грамм
тайёр шарбатни 20-25 грамм олма шарбати билан арала-
штирамиз. Тайёр бўлган аралашмани эркак киши истеъмол
қилса, кучли қувват ҳисобланади.

Аллергияни даволашда селдир илдизидан
тайёрланган қайнатмадан фойдаланиш

Бу дори воситасини тайёрлаш учун ўсимликнингянчилган
илдизидан 2 ош қошиқ олиб, устига 200 миллиграмм сув со-
ламиз ва уни 2 соат дамлаб қўямиз. Тайёр бўлган суюқликни
кун давомида овқатдан 20 дақиқа олдин уч маҳал 70 милли­
граммдан қабул қилиш керак.

Селдир организмда тупланган
туз чўкиндиларини бартараф этади

Унга қарши дори тайёрлаш учун ушбу ўсимликнинг барги
ва илдизидан 500 грамм оламиз. Кўкатни гўшт майдалаги-
чдан ўтказамиз. Шундан кейин 1,5 дона лимонни пўстлоғи
билан эзиб қўкат бўтқасига қўшамиз ва бу аралашмани
қоронғи жойда бир ҳафта сақлаймиз. Сўнгра дамламани до-
кадан ўтказамиз ва 150 грамм асал қўшамиз. Тайёр бўлган
дорини совутгичга қўямиз. Ушбу дори воситасини кун да­
вомида бир ош қошиқдан уч маҳал қабул қилиш керак. Да­
воланиш муддати - 30 кун. Шундан сўнг 14 кун танаффус
қилинади.

-105-

Селдирдан малҳам тайёрлаш

Ушбу шифобахш кўкат шарбати ва сиркасидан 100 милли-
граммдан олиб, унга 1 грамм туз қўшамиз. Ҳаммасини ара-
лаштирамиз ва ушбу суюқлик шимдирилган докани оғриган
жойга босамиз. Латта ёки паХтага шимдирилган суюқ дори-
ни хдр соатда алмаштириш керак.

Селдирдан йирингли шамоллашни
бартараф этишда фойдаланиш

Ушбу ўсимликнинг барги ва поясидан бўтқа тайёрлаймиз
ва уни шикастланган жойга қўямиз. Сўнгра ярага селдир
шарбатидан тайёрланган ва тенг миқдорда сарёғ қўшиб ара-
лаштирилган малҳамни суртамиз.

Селдирнинг зарарли жиҳатлари

Меъда ва ичак ярасининг оғриғи кучайган пайтларда сел­
дирдан тайёрланган дори-дармонлардан катта миқдорда
қабул қилиш мумкин эмас. Шунингдек, ҳомиладор ва бола-
сини кўкрак сути билан боқаётган оналарнингхам селдир­
дан фойдаланишда суистеъмолликка йўл қўйишлари яра-
майди. Вена қон томирларининг кенгайиши (варикоз) ёки
деворларининг яллиғланиши (тромбофлебит) хасталикла-
рида бу ўсимликдан фойдаланишда белгиланган меъёрдан
ошмаслик керак.

-106-

ПЕТРУШКА

Мавзу кўрсатгич:

- Петрушканингўзига хос хусусиятлари
- Ушбу кўкатнинг кимёвий таркиби
- Ушбу шифобахш гиёҳнинг қайнатмаси
- Петрушкадан фойдаланиш
- Ушбу ўсимликдан фойдаланишнинг зарари

Петрушканинг ўзига хос хусусиятлари

Петрушка таркибидаги фойдали моддалар орасида «В»,
«К», «С» ва «РР» витаминлари алоҳида ажралиб туради. Бу
кўкат таркибидаги «С» витамини миқдори бошқа сабзавот
ва мевалардан кўпроқни ташкил этади. Ушбу ўсимлиқца ас-
корбин кислотаси лимонга қараганда тўрт баравар кўп. Пе­
трушканинг 100 граммида инсон организми учун керакли
аскорбин кислотасининг икки кеча-кундузлик ва «А» вита-
минининг эса икки меъёри мавжуд. Бундан ташқари, ушбу
ўсимлик таркибида каротин жуда кўп, бу борада петрушка-
ни сабзи билан тенг қўйиш мумкин.

Шунингцек, петрушка таркибида биофлавонидлар ва
эфир ёги бор. Булардан ташқари, унда кальций, руҳ, фосфор,
темир ёки магния моддаси етишмаган пайтда зарур бўлган
микроэлементларнинг юқори даражадаги миқдори мавжуд.
Шу маънода петрушкани кундалик таомномамизга кирити-
шимиз жуда фойдали.

Петрушка таркибида хлорофилла моддаси хдм катта
микдорда бор. У оксидланиш жараёнида иштирок этувчи
табиий пигмент ҳисобланади. Шунингдек, ушбу кўкат тар­
кибида фолиевой кислотаси топилган ва у ўзининг фой-

-107-

дали хусусиятлари билан танилган бўлиб, қон томирлари
ҳолатининг яхши сақланиши ва болаларнинг соғлом ўсиши-
га ёрдам беради. Натижадан эса мутлақо хдйрон қолмайсиз.
Сабаби, петрушкадан биологик жиҳатдан фаол қўшимчалар
яратиш учун фойдаланишади.

Кимёвий таркиби

Петрушка мевасида 22 фоиз ёғ бор ва унинг таркибига
флавоноид апиин ва диосмин, глюкозид апигенин ва на-
рингенин, лютеолин ва бошқа моддалар киради. Булардан
ташқари, бу ўсимлик мевасида икки фоиздан олти фоизгача
эфир ёғи бор. Унинг таркибини кумарин, апиол, миристи-
цин, апинен, апиол кислотаси, аллилтетраметоксибензол
ва бошқа моддалар ташкил этади. Ўсимлик баргида эса «С»
витамини, апигенин, 0,8 фоизгача каротин, лютеолин, ўз на-
вбатида гулларида кемпферол ва кверцетин моддалари мав-
жуд. Илдизлари эса апигенинга бой.

Петрушка қайнатмаси

Аёлларнинг жинсий тизими фаолиятида баъзи бир му-
аммолар юзага келганда, пгунингдек, уларнинг ҳайз кўриш
жараёни оғир кечганда бу ўсимликдан фойдаланишлари
мумкин. Петрушканинг қайнатмаси қон томирларини кен-
гайтиради ва инсон организмидан зарарли моддалар ва тур-
ли қолдиқларнинг чиқиб кетишига кўмаклашади. Булардан
ташқари, ўсимлик дамламаси ички аъзоларнинг тозалани-
шига, шунингдек, қон томирларидан тузнинг чиқиб кети­
шига ёрдам беради. Бунинг учун махсус дамлама рецепти
мавжуд: беш юз миллилитр қайноқ сувни бир стакан ян-
чилган янги петрушка устига куямиз ва совуганча сақлаб
куямиз. Шундан сўнгтайёр бўлган дамламани кун давомида
овқатдан 30 дақиқа олдин уч маҳал олтмиш миллилитрдан -
эрталаб, пешинда ва кечкурун ичиш тавсия этилади. Кабул
қилиш муддати - 10 кун. Шундан сўнг икки кун танаффус ва
муолажани яна 10 кун давом эттириш керак.

-108-

Ушбу кўкат қайнатмаси оғиз бўшлиғини дезинфек­
ция қилишда қўлланилади: у милк шиллиқ пардасининг
яллиғланиши (гингивит), оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси­
нинг яллиғланиши (стоматит) ва бошқа яраларни давола-
шда, микроблардан халос бўлишда тенгсиз. Бунинг учун
фақат оғизни чайқаш кифоя. У тери қуруқлигини пасайти-
ради. Бунинг учун беш юз миллилитр қайноқ сувга янги ян-
чилган петрушкадан бир ош қошиқ солиб, сўнгра уни оловда
йигирма дақиқа қайнатиш керак. Шундан кейин у совитили-
ши ва сўнгра одатдаги лосьон каби терига суртилиши керак.

Ҳосил бўлган аралашмани янчилган сули ёрмаси билан
то қуюқлашиб битта бирикмага айлангунча аралаштириш
керак. Ҳосил бўлган аралашма ниқоб сифатида ёғли тери­
га қўйилади. Муолажани 15 дақиқадан ҳафтада икки марта
амалга оширилади. Сўнгра совуқ сув билан ювиш керак.

Шунингдек, ушбу таркиб сепкил ёки пигмент доғларига
қарши курашда яхши самара беради. Ундан ҳар куни
қайнатма сифатида фойдаланиш лозим. Бунинг учун ярим
стакан сувга бир ош қошиқ петрушка солиб аралаштирилади.

Қайнатмани тайёрлаш рецепти: ярим литр қайноқ сувга
аввалдан янчиб қўйилган икки ош қошиқ петрушка гиёҳи
ва илдизи қўшилади. Ушбу дамламани бир кунда тўрт маҳал
овқатдан 30 дақиқа олдин бир ёки икки ош қошиқдан ичиш
тавсия этилади.

Петрушкадан фойдаланиш

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, петрушканинг шифо-
бахш хусусиятларидан бири унингтаркибидаги миристицин
ва апиолом билан боғлиқ. Шунингучун ҳам у ичаклар ва сий-
дик пуфагицинг ҳаётий фаоллиги хдмда бачадон мушакла-
ри силлиқлигини кучайтиради, шунингдек, пешоб хджмини
оширади. Бачадондан қон кетганда, юракда шишлар пайдо
бўлганда, шунингдек, истисқо жараёнида пешоб хдйдовчи
сифатида бу ўсимликнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди.
Петрушкадан олинадиган эфир ёғи бир қатор хорижий мам-

-109-

лакатларда эътироф этилган ва унинг пешоб ҳайдовчилик
хусусияти илмий жиҳатдан исботланган. Аммо бу ўсимлик-
дан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. Унинг буйрак
паренхумига салбий таъсир қилишини ҳисобга олсак, неф­
рит, яъни буйрак яллиғланганда ишлатиш мумкин эмас.

Шунингдек, петрушка урўғлари жуда яхши ел ва пешоб
ҳайдовчи восита бўлиб, аёлларнинг ҳайз кўришига ижобий
таъсир қилади. Аммо бу унинг ҳамма хусусияти эмас. Ушбу
ўсимлик уруғидан тайёрланган қайнатма юракнинг тебран-
ма уришида хдм ичилади. Петрушка таркибидан олинган
шарбат организмда кислород алмашуви ва юрак фаолияти-
ни яхшилайди. Шунинг учун ҳам инсон организмидан пе­
шоб чиқишига ёрдам беришидан ташқари унинг юрак фа-
олиятидаги етишмовчиликка қарши курашда яхши Самара
бериши эътироф этилган. Бир миқдордаги шарбатда бир ош
қошиқдан ошмаган ҳажмда ўсимлик бўлиши ва унга ҳатто
сабзи шарбати қўшиш мумкин. Бунда ўзаро нисбат: бир
қошиқ петрушка уч қошиқ сабзи шарбатига кушилади. Ушбу
ўсимликлар қайнатмасига лимон шарбати кушилса, бу сеп-
кил ва доғлардан халос бўлишда яхши самара беради. Ушбу
дори-дармон воситаси офтоб куйдирган юзни парвариш
қилишда хдм кул келади.

Петрушкадан фойдаланишнинг зарари

Аёллар ҳомиладорлик даврида петрушка асосида тайёр­
ланган дори-дармонлардан эҳтиёт бўлиб, оз миқдорда ва
қисқа вақт давомида фойдаланишлари лозим. Буйракда
тош борлиги билан боғлиқ касаллик турларидан бири - окса-
луринни даволашда бу ўсимликдан фойдаланиш зарар кел-
тиради. Шунингдек, уни шовул кислотаси диатези деб ҳам
аташади. Негаки, у бор бўлган жойда пешоб чиқиш йўллари
ва буйрак жоминингўзида оксалит натрий ёки тузлар пайдо
бўлади.Уларнинг эриши қийин ва айнан петрушка ана шун-
дай хусусиятга эга. Шунингдек, бу ўсимликни нефрит, яъни
буйрак яллиғланганда фойдаланиш маън этилади.

-110-

шивит
(укроп)

Мавзу курсатгич:

- Шивитни ўстириш, фойдали хусусиятлари ва бу кўкатдан
фойдаланиш учун рецептлар

- Шивит ёғи
- Шивитдан фойдаланиш
- Шивитдан фойдаланишнинг зарарли томони

Шивитни ўстириш, фойдали хусусиятлари
ва бу кукатдан фойдаланиш учун рецептлар

Шивит (укроп) - бўйи 120 сантиметрдан ошмайдиган, по­
лей тик ва ўткир ҳидли ўсимлик ҳисобланади. Унинг тана-
си ингичка ва сербарг, тўқ яшил рангда, барглари тухумси-
мон шаклда. Улар қаерда жойлашган бўлмасин турли шакл-
ларга эга. Мисол учун: бу ўсимлик кенг бандининг пастки
япроқлари - узун. Поясининг юқори қисмидан ўрин олган
барглари эса жойидан қимирламайди ва қин вазифасини
бажаради. Шивит гуллари улкан соябон остига жам бўлади.
Уруғлари тухумсимон ва чўзиқ шаклларни ҳосил қилади.

У июн-июл ойларида гуллайди. Шивит кўп мамлакатларда
ўсади. Уни ёввойи ҳолда ўсадиганини ҳам учратиш мумкин.

Шивитни ўстириш

Шивит - совуққа чидамли ўсимлик, шунингучун ҳам унинг
уруғи паст ҳароратда ҳам ўсаверади. У ёруғлик ва серунум
тупроқни яхши кўради. Агар сиз ўзингизда ҳамиша яшил

-111-

шивитга эга бўламан десангиз, унда бу шифобахш гиёҳнинг
тезпишар навларининг турли уруғларини тўпланг. Шивит-
нинг эртапишар навлари қиш арафасида экилади. Бунинг
учун ер октябр ойида тайёрланади: жўяк олинади ва ўғит
салинади. Уруғ тайёр бўлган жўякларга сепилади ва тупроқ
билан кўмилади.

Шивитуруғини баҳорнингдастлабки кунларида ҳам экиш
мумкин. Бунда уруғ 2 сантиметр чукурликка солинади ва
устига зич қилиб тупроқ ташланади. Қачонки 3 дона баргча
кўкариб чиққач, уларни ягона қилиш ёки сийраклаштириш
мумкин. Янги кўкатлар тез униб чиқиши учун ерни мунта-
зам суғориш керак. Агар тупроқ намли бўлса уруг сепилган-
дан 14 кун ўтгач, янги кўкатлар пайдо бўлади. Янги кўкат-
лар чиқишидан олдин ёввойи ўтлар бўй кўрсатади ва уларни
дарҳол йўқотиш керак. Нега деганда, ёввойи ўтлар шивит-
нинг яхши ўсиши ва ривожланишига йўл бермайди.

Яна бир усул бор: унга кўра уруғ экилганидан 10 кун ўтиб,
янги кўкатлар пайдо бўлади. Бунинг учун уругни уч кеча-
кундуз давомида сувга ивитиб қўйиш ва сувни ҳар куни ян-
гилаш керак. Шундан кейин уруғни куритиб, сўнгра ерга се-
пиш зарур.

Шивитни парвариш қилиш мушкул иш эмас. Бор-йўғи
ерни юмшатиб туриш ва ёввойи ўтларни олиб ташлаш, агар
зарур бўлса суғориш керак.

Шивит калийли ва фосфорли ўғитларни жуда яхши қабул
қилади. Бу ўсимликни меъёрдан ортиқ суғориш ярамайди,
аммо нам етмаса ҳам кўкатга ёмонтаъсир этади.

Шивитнинг фойдали хусусиятлари

Ушбу. шифобахш гиёҳ қон томирларини кенгайтирувчи,
ични сурадиган, шамоллашга қарши ва балғам кўчиради-
ган хусусиятларга эга. Булардан ташқари, ушбу ўсимлиқцан
яхши тинчлантирувчи ва уйқу келтирувчи восита сифатида
фойдаланишади. Шивит иштаҳани оширади, иммунитет ти-
зимини кучайтиради ва сут безларининг ишини тартибга со-

-112-

лади. Бу ўсимлиқцан тайёрланган қайнатма ва дамлама саф-
ро қўзғатувчи ва асабларни тинчлантирувчи хусусиятларга
эга. Шивит баргларидан тайёрланган дамлама шамоллаш ва
кўз қизаришини йўқотади. Шунишдек, у ошқозон ширасини
жуда яхши қўзғайди.

Бу кўкат қони босимини пасайтиради, юрак ишини ях-
шилайди, бош оғриғидан халос этади. Ўсимлик дамламаси
ичакни бўшаштиради ва пешоб ҳажмини кўпайтиради. Агар
янги туғилган чақалоқларда ошқозон билан боғлиқ муаммо
юзага келса, шивит сувини кабул қилиш тавсия этилади.

Шивит ёғи

Инсон руҳий зарба ёки асабий ҳолатга тушганда шивит
ёғи ўзининг тинчлантирувчи хусусияти билан яхши ёрдам
беради. Бу ўсимликдаги эфир мойи бактерияларга қарши ва
тинчлантирувчи хусусиятга эга. ёмон иштаҳа ва ҳиқичоқ
тутганда, шунинццек, ҳайз кўриш жараёни бузилган аёллар-
га ушбу ўсимлик ёғини истеъмол қилиш тавсия этилади.

Шивит ёғи қорин оғриғи, тери қичиши, модда алма-
шувининг бузилиши натижасида юзага келган касалли-
клар, ич қотиши, асаб ва бошқа хасталикларни даволашда
қўлланилади. Булардан ташқари, у узок вақтдан бери бит-
маётган жарохдтни даволашда ва чақалоғини парвариш
қилаётган оналар сут безларидан сут келиши яхшиланиши
учун ижобий таъсир қилади.

Шивитдан фойдаланиш

Халқ табобатида шивитдан чой, қайнатма, илдизи ва
япрогидан дамлама шаклида фойдаланилади. Бу ўсимлик-
дан тайёрланган дори-дармонлар иштаҳдни очиш, ичак ва
жигар касалликлари, қорин оғрида қўлланилади. Шунингдек,
буйрак ва буйрак жомининг яллигланиши (пиелонефрит),
ошқозон яллигланиши (гастрит) ва нафас олиш тизими ха-
сталикларини даволаш учун шивитдан фойдаланиш тавсия

-113-

этилади. Бундан ташқари, ушбу ўсимликнинг дамламаси ар-
терияда қон босимининг ошиши (гипертония) ва йирингли
яраларни даволашда қўлланилади.

Шивит лиги туғилган чақалоқлар учун. Ушбу ўсимлик
уруғидан 1 ош қошиқ олиб, устига бир стакан қайноқ сув

қуясиз. Идиш қопқоғини ёпасиз ва тўрт соат дамлаб куясиз.
Тайёр бўлган суюқликни докадан ўтказиб, болага кун даво­
мида бир чой қошиқдан беш маҳал ичирасиз. Бу қайнатма
билан пешоб чиқариш тизими ва нафас йўлларининг ша-
моллашини ҳам даволаш мумкин.

Шивит ёрдамида қорин қаппайишини даволаш. Ушбу

ўсимликуруғидан 2 ош қошиқоласиз ваунга 200 миллиграмм
қайноқ сув соласиз. Бу суюқликни қопқоғи ёпиқ идишда 2
соат дамлаб қўясиз. Сўнгра дамламани сузиб оласиз. Тайёр
бўлган дорини кун давомида овқатдан 20-30 дақиқа олдин
бир ош қошиқдан уч маҳал қабул қиласиз.

Шивитдан қовуқ яллигланганда фойдаланиш. Бу дам­
ламани тайёрлаш учун уч ош қошиқ шивит оламиз, уни ян-
чамиз ва сўнгра устига 200 миллиграмм қайноқ сув куямиз.
Ушбу таркибни «сувли ҳаммом»да 20 дақиқа сақлаймиз.
Шундан кейин қайнатмани оловдан олиб, 45 дақиқа дам-
лаймиз. Бу дорини кун давомида 70 миллиграммдан уч
маҳал қабул қилиш керак.

Шивитдан тасмасимон гижжани даволашда фойдала­

ниш. Ушбу ўсимлик уруғидан бир ош қошиқ оламиз ва унинг
устига бир стакан сут соламиз. Шундан кейин уни 5 дақиқа
оловга қўямиз, сўнгра бу қайнатмани ярим соат совитамиз.
Тайёр бўлган дори воситдсини тасмасимон гижжага қарши
курашиш учун иссиқ ҳолда ичамиз.

Шивитдан фойдаланишнинг зарарли томони

Бу ўсимликдан фойдаланишнинг зарарли томони йўқ.
Фақат ошқозонида кислота миқдори ошган кишилар ши­
витдан тайёрланган дори-дармонларни истеъмол қилганда
эҳтиёт бўлишлари зарар.

-114-

ЗАНЖАБИЛ

Мавзу кўрсатгич:

- Занжабилдан даволаш воситаси сифатида фойдаланиш
- Занжабилнинг фойдали хусусиятлари
- Занжабилнинг зарари
- Занжабил илдизи
- Занжабилдан шамоллаганда фойдаланиш
- Занжабилли чой
- Занжабил ёрдамида озиш
- Занжабил + асал + лимон
- Занжабил ёрдамида беморларни даволаш
- Занжабилнинг тўғри келмайдиган хусусиятлари

Занжабилдан даволаш воситаси
сифатида фойдаланиш

Занжабил ўзининг ҳаммага маълум ва машхур мазали
хусусияти ва зиравор сифатида истеъмол қилинишидан
ташқари самарали даволаш воситаси хясобланади. Ундан
тиббиёт ва пазандачиликда фойдаланишади. У ортиқча
вазнни йўқотишга мўлжалланган махсус чой таркибига ки-
ради. Шунингдек, бу ўсимликдан косметика воситаси сифа­
тида ҳам ишлатишади. Унинг фойдали ва даволовчи хосият-
лари қадим-қадим замонлардан маълум бўлган. Занжабил­
дан зиравор сифатида фойдаланиш эса замонавий киш илар
учун аллақачон оддий ҳодисага айланган. Шунинг учун хдм
уни озиқ-овқат дўконлари ёки бозордан топиш мушкуллик
туғдирмайди.

-115-

Булардан ташқари.ўз беморларинингвазнлари пасайиши-
ни назорат қилаётган замонавий шифокорлар уларнингкун-
далик таомномасига тез-тез занжабилни қўшиб қўйишади.
Тиббий дори-дармонлар таркибига кирувчи жуда кўп гиёҳ
ва ўсимликлар ўзларининг фойдали хусусиятлари ва таъми-
нингўзига хослиги бўйича занжабилдан анча узоқда туради.

Ушбу ўсимлик илдизини шундай кўринишларда сотиб
олиш мумкинки, бунинг учун фақат афсусланасиз: янчи-
лгандан то кукун шаклигача бўлган ҳолатда шоколадда, пиво
учун қиём шаклида, қанд таркибига ҳам занжабилнинг ил-
дизи ёки илдизпояси қўшилади.

Занжабил карри деб аталган зиравор таркибида мавжуд.
Булардан ташқари, у бошқа зираворлар билан ҳам жуда
ажойиб тарзда бирлашиб кета олади. Кўпинча унинг илдиз­
пояси кукун шаклида бўлади. Ранги тахминан тўқ сариқ, ун
кўринишини эслатади. У кўпинча махсус ҳаво кирмайдиган
ўрамларда сақланади.

Дорихоналарда одатда занжабилнинг олдиндан тоза-
ланган ва қуритилиб янчилган илдизи кукунини, шунинг-
дек, қайнатмаси ва дамламасини топиш мумкин. Улар
икки юз эллик миллиграммдан то беш юз миллиграммгача
оғирликда бўлади.

Занжабилнинг фойдали хусусиятлари

Бу кўп йиллик ўсимликни асосан Ҳиндистоннинг ғарбида
ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари худудида учрата-
миз. Занжабилнинг фойдали хусусиятлари қадимги замон-
лардан бери тиббиёт амалиётига маълум бўлган.

Занжабилнинг фойдали хусусиятлари нимада? У
заҳарланишга қарши таъсир кучига эга ажойиб ўсимлик са-

налади. Занжабилдаги ўзига хос ҳид ва таъм унинг таркиби­
да йўғон ичак саратонини даволашда ва профилактикасида
самарали ҳисобланадиган зингерон, шоагол ва жинжерол
каби моддаларнингмавжудлиги билан изохланади. Шунинг-
дек, бу ўсимликдан липиди ва крахмал топилган. Бундан

-116-

ташқари, унинг таркибида «С», «В-1», «В-2», «А» витамин-
лари, фосфор, кальций, магний, темир, рух, натрий ва калий,
шунингдек, феландрин, цинеол, эфир мойи, цитрал, борне­
ол, гингерол ва камфин моддалари бор. Энг муҳим амино-
кислоталардан - лизин, фенилаланин, метионин ва бошқа
фойдали моддалар мавжудлиги аниқланган. Занжабил хуш-
таъмлиги билан эътибор қозонган бўлиб, у янги пайтида
жуда ўткир ҳид ва таъмга эга. Унинг фойдали хусусиятлари
саримсоқпиёз каби микроорганизмларга қарши курашда ёр-
дам беради, иммунитетни оширади ва овқат ҳазм қилишга
ижобий таъсир қилади. Шунингдек, занжабил терлатувчи,
балғам кўчирувчи ва оғриқни қолдирувчи хусусиятларга эга.

Занжабилнинг аёлларга фойдаси илдизини тинчланти-
рувчи восита сифатида фойдаланишганда аниқланган бў-
либ, ҳайз кўриш давридаги оғриқларни даволаш учун тавсия
этилади. Бунда ҳомиладорлик пайтидаги токсикоз аломат-
ларини йўқотиш мақсадида занжабилли чой ичилади. Шу­
нингдек, ушбу ўсимликни бепуштликда истеъмол қилиш
тавсия этилади. У сурункали шамоллаш ва тананинг турли
жойларида учрайдиган хавфсиз ўсма (миома) хасталикла-
ридан халос этади, гормонларни тартибга солади. Занжа­
бил аёллар жинсий безлари фаолиятининг тўхташи (кли­
макс) даврида барча аломатларни юмшатади, бош огриги ва
асабийлашишни йўқотади. Яна бир қизиқ факт: занжабил
ҳомиладорлик пайтида чанқоқликдан халос этади.

Занжабилдан чой тайёрлаш учун рецепт. Катта

қирғичдан ўтказилган занжабилдан ярим чой қошиқ олиб,
устига бир литр қайноқ сув куямиз ва асал қўшамиз. Чойни
иссиқ ёки совуқ ҳолда ичиш тавсия этилади. У қайт қилишни
йўқотади, организмни тозалайди.

Занжабилнинг эркаклар учун фойдаси шу қадар эъти-
борга сазоворки, бу ўсимликнинг хитой тилидаги атамаси

«мардлик» деб таржима қилинади. Нега деганда, бу - эрка­
клар зиравори қон айланишини яхшилайди, жинсий май-
лни қўзғатади, инсоннинг ўзига ишончини оширади, жин­
сий аъзоларига қон оқишига ижобий таъсир кўрсатади ва

-117-

куч-қувватни янгилайди. Занжабилни мунтазам истеъмол
қилиш простата бези касаллиги хавфини камайтиради, ин-
сон мушакларининг ҳдётий фаоллиги, ақлий ва жисмоний
иш қобилиятини тартибга солади.

Қизиқ савол: Нега эркакларзанжабилдан тайёрланган чой-
ни ичишлари шарт?

Занжабилнинг асосий шифобахш хусусиятлари қуйида-
гиларда намоён бўлади:
- Овқат ҳазм қилинишига ёрдам беради.
- Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
- Бўғимлар яллиғланиши(артрит) касаллигида оғриқни

қолдиради.
- Организмдан тер чиқиб кетишига кўмаклашади.
- Ошқозон ва ичак касалликлари, жумладан, организм

заҳарланганда оғриқни камайтиради.
- Тўғри ва гардиш шаклидаги ичакларда саратон хастали-

гининг ривожланишини бартараф этади.
- Ичак қисилишини йўқотади, ел ҳайдовчи воситдси сифа-

тида хизмат қилиб, газ чиқишига кўмаклашади.
- Қайт қилганда ёрдам беради. Мисол учун: токсикоз ёки

денгиз хасталиги, шунингдек, аёлларнинг хдйз кўриши
билан боғлиқ касалликларнинг кучини қирқади.
- Сафро (ўт) чиқишини таъминлайди ва ошқозон шираси
ҳосил бўлишига ёрдам беради.

Занжабилнинг зарари

Бу ўсимликни истеъмол қилиш жараёнида унинг шифо­
бахш хусусиятлари билан бирга жуда кучли таъсирга эгали-
гини ҳдм эсдан чиқармаслик керак. Шунинг учун ҳам унинг
қизитувчи хусусияти борлиги туфайли ҳарорати юқори
бўлган кишиларнинг ёзнинг иссиқ кунлари ва танасидан қон
келганда уни қабул қилиши тавсия этилмайди. Занжабил-
дан янги пайтида, қуритилган ва зиравор-сиркага солинган
шаклда фойдаланилади.

-118-

Зиравор-сиркага солинган занжабил Осиё халқлари ошхо-
наларида овқатлар оралиғида фақаттаъм сезимини янгилаш
учун дастурхонга қўйилади. Қуруқ таом ишқибозлари хдм
занжабилни шундай шаклда истеъмол қилишади. У инсон
организмини хом балиқда учрайдиган турли зараркунанда-
лардан ҳимоя қилади. Агар зиравор-сиркали занжибал катта
миқдорда истеъмол қилинса унингзарарли хусусиятлари ку-
затилади. Бундан ташқари, ошқозон яллиғланиши ва меъда
яраси каби ўткир хасталикларга чалинган беморлар бу ўсим-
ликни овқатга қўшиб истеъмол қилишдан тийилишлари ке­
рах. Зиравор-сиркали занжабилдан ҳомиладор аёллар хдм
фойдаланишлари мумкин, аммо чақалоғини кўкрак сути
билан боқаётган оналар ва ҳомиладор аёллар бу ўсимликни
истеъмол қилмаганлари маъкул. Зиравор-сиркали маҳсулот
шамоллашни даволашга яхши таъсири бор: у организмни
қизитувчи куч-қувватга эга. Шунингдек, у овқат ҳазм қилиш
йўллари касалликларини даволашда хдм фойдалидир.

Ушбу ўсимлик яна организмни яшартувчи восита
ҳисобланиб, жинсий куч-қувватнингтикланишига ёрдам бе-
ради ва жигарни даволайди. Унда янги занжабилнинг ҳамма
хусусиятлари сақланади ва у қонни суюлтиришга ва мияни
кислород билан таъминлашга қодир. Шунинг учун ҳам зан­
жабил қонни суюлтирувчи энг яхши махсулотлар рўйхати-
дан ўрин олган.

Ақлий меҳнат кишиларига уни истеъмол қилиш тавсия
этилади. Занжабил таркибида калорияси паст- бор-йўғи 100
грамм маҳсулотда 15 ккал. бўлиб, бу занжабилдан вазнни ка-
майтириш мақсадида фойдаланганда яхши самара беради.
Яна бир қизиқ факт: занжабил асосида тайёрланган дори-
дармонлар астма касаллигини даволашга кўмаклашади.

Занжабил илдизи

Занжабил илдизи ушбу ўсимлик ўсадиган мамлакатлар
аҳолиси ўртасида фавқулодда оммалашган. Мисол учун: у
Ҳиндистонда амалий жиҳатдан ҳамма таомларни тайёрлаш-

-119-

да зиравор сифатида ишлатилади. Шунингдек, занжабил жа-
зирамани енгишда ёрдам беради, микроб ва зарарли микро*
организмларга қирон келтиради ва бактерияларга қарши
курашда жуда яхши восита ҳисобланади.

Занжабил илдизининг фойдали хосиятлари жуда

куп асрлар давомидаги амаЯиёт натижасида исботланган.
Юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши мавсумида ушбу
ўсимлик илдизи ҳар доим уй маҳсулотлари хазинасидан
ўрин олиши керак. Айниқса, уни чайнаш фойдали: занжа­
бил таркибидаги эфир мойи ва бошқа шифобахш моддалар
шилимшиқ ҳолда организмга шимилиб, микроорганизмлар
таъсирини камайтиради ва бутун организм бўйлаб инфек­
ция тарқалишига йўл қўймайди. Бунингустига мана шу муо-
лажадан кейин оғиз бўшлиғида ёқимли хдц узоқ сақланади.

Занжабил илдизини қизитувчи восита сифатида
қўллашда енгил таъм ҳосил қилувчи, хушбўй ва қизитувчи

аччиқ ёки ширин ичимлик тайёрланиб, унинг таркибидаги
турли хил фойдали моддалар томоқ шамоллаши, йўтал ва
тумов касалликлари профилактикаси ва уларни даволашда
яхши самара беради.

Занжабил илдизини қандай истеъмол қилиш керак?

Ушбу ўсимликдан фойдаланиш бўйича алоҳида кўрсатма-
лар йўқ. Нега деганда, занжабил илдизини дамлаб чой каби
ичиш мумкин. У бошқа гиёҳлар билан яхши келишади, шу-
нинг учун ҳдм тайёрланадиган дори-дармонлар кўпроқ
самара бериши учун унга лимон ва асал қўшиш мумкин.
Бошқа жиҳатдан, ушбу дамламаларни ҳар ким ўз дидига
қараб танлайди.

Занжабил илдизини қандай дамлаш мумкин? Ушбу

ўсимлик илдизини дамлашнинг усуллари кўп. Занжабил-
нинг янги илдизидан 100 грамм олиб, унинг пўстини тоза-
лаш, шундан кейин ингичка бўлакларга бўлиб кесиш ва усти-
га қайнаган сув қуйиш, идишнинг қопқоғини ёпиш ва 15-20
дақиқа сақлаб кўйиш керак. Шунингдек, занжабилни қайноқ
сувли кострюлга солиб 5-10 дақиқа қайнатиш, сўнгра уни
15 дақиқа сақлаб қўйиш ва тайёр бўлган қайнатмани иссиқ

-120-

ҳрлда истеъмол қилиш лозим. Агар занжабил қайноқ сувда
узоқ қолса, бу ичимликнинг мазаси тахир бўлиб қолади.

Занжабилли чой совуқ ҳолда ҳам ичилади. Агар у кимга-
дир ёқса чанқоқни жуда ажойиб тарзда қондиради ва кўнгил
айнишини ўрнига туширади. Агар чой танани қизитиш учун
керак бўлса, унга бир чимдим мурч ёки долчин қўшиш мум-
кин. Бу ўсимлик илдизини қора ёки кўк чой билан арала-
штириш жараёнида ялпиз баргидан қўшиб унга янада кучли
хушбўйлик бахш этиш мумкин. Ушбу ичимликни тайёрла-
шда занжабилнингқуритилган илдизидан фойдаланилади.

Куритилган илдиздан ичимлик тайёрлаш рецепта:

бир чой қошиқ асални Vi чой қошиқ миқдордаги хом ашё
билан аралаштириш керак. Шундан кейин унга қайноқ сув
қуйиш ва устини ёпиб 10-15 дақиқа дамлаб қўйиш зарур.

Ҳомиладорликнинг фақат биринчи даврида занжабил
илдизидан фойдаланиш мумкин. У микроорганизмлардан
ҳимоя қилади. Бу ўсимлик аралаштирилган чойни хуш кўра-
диган аёллар шамоллаш ва юқумли касалликларга жуда кам
ҳрлларда дуч келишади.

Занжабил билан даволаш

Ушбу ўсимлик билан даволаниш кишига завқ-шавқ
бағишлайди.

Занжабил қандай истеъмол қилинади? Бу борада ҳар

кимнинг ўзи бир қарор ва тўхтамга келади. Сабаби, ре-
цептлар жуда кўп. Аммо дори-дармон тайёрлаш жараёни
амалий жиҳатдан деярли бир хил. Занжабилни сув ва арақ
билан аралаштириб дамлама тайёрлаш, қайнатиш, пиши-
риш ва зиравор-сиркада сақлаш мумкин.

Кизиқфакт: пиёз ва занжабил шамоллашни йўқотади!

Шамоллаганда занжабилдан фойдаланиш

Шамоллашнинг дастлабки аломатларида занжабилнинг
ўрнини ҳеч нарса босолмайди.

-121 -

Занжабилли чой шамоллаганда қалтиришни йўқотади,
баданни қизитади, зарарли моддалар тери орқали тер билан
чиқиб кетишини таъминлайди.

Занжабил йўталда балғам кўчишини таъминлайди, на-
фас йўлларини тозалайди ва нафас олиш аъзолари шамол-
лашини йўқотади.

Занжабил билан шамоллаш даволанганда нафас олиш
йулларида вирусли инфекцияларнинг тарқалишининг олди

олинади. Бу ўсимликнинг фойдали хусусиятлари организ-
мнинг ҳимоя кучларини қўллаб-қувватлайди ва иммунитет
тизимини мустаҳкамлайди. Айниқса, грипп профилактика-
сида занжабилдан тайёрланган дори-дармонлар яхши Сама­
ра беради. Уларни витаминли-маъданли дори-дармонлар
билан биргаликда қуллаш мақсадга мувофиқдир.

Бўғимларни занжабил ёрдамида даволаш натижаси-

да хдр бир киши эркин ҳатти-ҳаракатлардан қувонч ҳис-
туйғусини туйиш имкониятига эга бўлади. Сир эмас, суяк
бўғимлари касаллиги оғриқлар билан ўтади. Тадқиқотлар
пгуни кўрсатадики, ушбу муаммоларни бартараф этишда
занжабилни истеъмол қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг
учун кундалик таомномага 60 граммдан кам бўлмаган
занжабилни киритиш зарур. Бунда оғриқли жараёнларни
йўқотиш учун компрессдан фойдаланилиб, янчилган зан­
жабил шамоллаган бўғимларга кўйилади ёки улар занжабил
ёғи билан артилади.

Занжабил ёғининг рецепти: ушбу ўсимликнинг
қирғичдан ўтказилган янги илдизи устига ўсимлик ёғи со-
линади ва у қоронғи жойда бир неча ҳафта сақланади.

Бир қатор Шарқ мамлакатларида занжабилдан артрит ва
умуртқа остеохондрозининг турли шаклларини даволашда
фойдаланиб келинади.

Томоқ оғриғини занжабил билан даволаганда бир кун-
да касаллик аломатлари бартараф этилади. Томоқ оғриғида
ноёб таъм ва танани қиздирувчи таъсир кучига эга бўлган

занжабил илдизидан тайёрланган чой уйқу олдидан ичилса
- беморнинг эрталаб ўзини бардам сезишига имкон беради.

-122-

Астмани занжабил ёрдамида даволаш хдр доим ижо-
бий натижа беради. Занжабил дамламаси халқтабобатининг
энг яхши дори-дармон воситаси ҳисобланади.

Дамлама рецепти: 500 грамм занжабилни яхшилаб
ювиш, тозалаш, янчиш ва устига 1 литр спирт қуйиш ке-
рак. Сўнгра бу дамлама уч ҳафта давомида қоронғи жойда
сақланади. Вақти-вақти билан чайқаб турилади. Қачонки
дамлама унча аччиқ бўлмаган чой рангини олгач, истеъмол
учун тайёр бўлади. Ҳосил бўлган суюқлик докадан ўтказила-
ди ва кун давомида овқатдан кейин дамламанинг бир чой
қошиғига бир стакан сув аралаштириб 2 маҳал ичилади.

Простатитни даволашда занжабилдан фойдаланиш-

ни Шарқ мамлакатларининг халқ табобати тавсия этади.
Маълумки, бу ноқулай урологик касалликдан жуда кўп ёши
катта эркаклар азият чекишади. Бунда даволанишнинг ёр-
дамчи воситаларини саводхонлик билан танлаган ҳолда ҳар
томонлама амалга ошириш керак. Бундай маккор касаллик­
дан халос бўлиш учун ажойиб ўсимлик борлигидан кўпчи-
ликнинг хабари йўқ.

Занжабил илдизидан дамлама. Ушбу ўсимлик илди-
зидан 10 грамм олиниб, 100 грамм араққа аралаштирила-
ди. Шундан кейин у 15 кун дамлаб қўйилади. Тайёр бўлган
суюқлик кун давомида овқатдан 20 дақиқа олдин уч маҳал
10-15 томчидан қабул қилинади.

Занжабил ёрдамида гриппни даволаш. Бу - бактерия-

ларга қарши аъло даражадаги муолажа бўлиб, унда микроб-
лар йўқ қилинади. Табиий антибиотик организмнинг ҳимоя
хусусиятларини фаоллаштиради ва кучайтиради, қон ишлаб
чиқарувчи ва модда ажратиб чиқарувчи аъзоларга ижобий
таъсир этади.

Занжабил ёрдамида қанд касаллигини даволаш шуни

кўрсатадики, ушбу ўсимлик ўзининг таъсир доирасига кўра
ҳақиқатан ҳам универсал. Айниқса, унинг илдизи ҳеч бир
нарса ўрнини босолмайдиган аминокислоталарнинг бутун
жамламасидан таркиб топган. Занжабил - организмдаги
ҳамма алмашув жараёнларининг катализатори. Ушбу ўсим-

-123-

ликнинг янги шарбати истеъмол қилинганда қондаги қанд
миқдори камаяди, ёғ алмапгувини тартибга солади, қон
қуюлишига йўл қўймайди ва холестерин даражасини пасай-
тиради. Қанд хасталигида овқатга занжабил қўшиш орқали
бемор ўзи учун фойдали модда олади ва бу доривор ўсимлик
овқатни янги мазали сифатлар билан бойитади.

Занжабилдан болалар учун фойдаланиш

Занжабилдан хуштаъмлик ҳосил қилувчи ва эссенция ша-
клида фойдаланишади. У йўтални даволаш учун шарбат иш-
лаб чиқаришда аччиқтаъмни ниқоблаш учун жуда мос кела-
ди. Шарқ мамлакатларида уни диареяни даволаш учун хдм
истеъмол қилишади.

Болаларга занжабил бериш керакми? Иммунитетни
оширишда кучли таъсирга эга бўлгани учун ундан болалар-
нинг озиқ-овқатида фойдаланишади. Занжабил кичкинтой-
ларга икки ёшдан ошганидан сўнгтавсия этилади. Аммо уни
болалар таомномасига жуда эхтиёт бўлиб киритиш керак.
Вирусли касалликларда занжабилни ингаляция шаклида
қабул қилиш бурундан сув оқишини енгиллаштиради. Шу-
нингдек, бу ўсимлик иммунитет бўшашганда жуда фойдали.

Қизиқ факт: қалампир ва занжабил грипп ва йўталдан ха-
лос бўлишга ёрдам беради.

Занжабилли чой

Ушбу ўсимлик асосида чой тайёрлаш учун 3 ош қошиқ ян-
чилган занжабил устига 1,5 литр қайнаган сув қуйинг.Уни 10
дақиқа дамлаб қўйинг, сўнгра унга 6 ош қошиқ асал, ялпиз-
нинг битта баргини қўшинг ва яна 5 дақиқа дамланг. Тайёр
бўлган чойни шамоллаганда ва унинг олдини олиш учун
иссиқ ҳолда ичинг.

Занжабилли чойнинг фойдаси нимада? Ушбу ўсимлик
асосидатайёрланган чой бошқа кенгмиқёсда қўлланиладиган
фойдали ичимликлардан ўзининг тетик-лаштирувчи, кай-

-124-

фиятни кўтарувчи, тери рангини яхшиловчи ва кўзга қувват
берувчи хусусиятлари билан ажралиб туради. У мияда қон
алмашуви ва хотирани тартибга солади, иштаҳани оширади
ва овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. Занжабил­
ли чой кўп ширинликлар истеъмол қиладиган кичкинтой-
ларнинг овқат ҳазм қилиш аъзолари ва ичакларидаги ми-
крофлорани тартибга солади. ёз мавсумида чанқоқни боса*
диган бундай чой тайёрлашнинг рецептлари кўп.

Занжабилли чой қандай дамланади? Бундай чойга сут
ва бошқа турли зираворлар кушиб ҳам дамлаш мумкин.

1-рецепт: бир ярим стакан совуқ сувга 2 пакетча ёки 1,5
чой қошиқ қуруқ чой, икки ош қошиқ шакар, 5-6 бўлак янги
ёки 2 чой қошиқ қуритилган занжабил соламиз. Бу таркиб-
ни қайнаган ҳолатда тўрт дақиқа ушлаб турамиз. Сўнгра
унга бир стакан қайнаган сут ва бир чой қошиқ кардамон
қўшамиз ва астойдил аралаштирамиз.

2-рецепт: 2 литр қайнаган сувга 3 ош қошиқ қирғичдан
ўтказилган майда занжабил, сўнгра 6 ош қошиқ шакар ёки 5
ош қошиқ асал соламиз. Ушбу аралашмани сузгичдан ўтка-
замиз ва энди бир чимдим қора мурч ва 4 ош қошиқ лимон
шарбатини қўшамиз. Ушбу чойни иссиқ ҳолда ичиш керак.

Болалар учун тайёрланадиган занжабилли чойнинг

амалий жихдтдан салбий таъсири йўқ. Кичкинтойлар бу ўз-
лари кўникмаган ичимликни севиб истеъмол қилишади ва у
ошқозон-ичак йўли ва айниқса, юқумли касалликлар пайти-
да яхши самара беради.

Ўткир ошқозон яллиғланиши ва меъдада яра бор бўлган
касалликларда, шунингдек, тана ҳарорати юқори бўлганда
занжабилли чой ичиш тўғри келмайди.

Занжабилдан озишда фойдаланиш

Организмда модда алмашувидаги бузилишлар семириш-
нинг асосий сабабчи ҳисобланади. Кундалик таомнома рўй-
хатига занжабилни қўшиш моддалар алмашуви жараёни
(метаболизм)ни тартибга солади ва озишга хизмат қилади.

-125-

Озиш учун занжабилли чой: икки дона лимон шарбати-
ни сиқиб оламиз, сўнгра унга қайнаган сув қўшамиз ва ушбу
суюқлик ҳажми 300 миллиграммга етиши керак. Шундан
кейин унга 2 чой қошиқ асал ва 1-2 чой қошиқ майдаланган
занжабил қўшамиз. Бу ичимликни иссиқ ҳолда қабул қилиш
тавсия этилади.

Қизиқ факт: занжабил қўшилган мўъжизавий ичимлик
тез озишга ёрдам беради!

Занжабил асосида тайёрланадиган
дори-дармонлар рецепта

Занжабилни мунтазам ва тартибли қабул қилиш соғлиқни
мустаҳкамлашга кўмаклашади. Бундан ташқари, у жуда
яхши' гижжа туширадиган восита, шунингдек, уни маълум
парҳезга риоя этиш пайтида тайинлашади. Дори тайёрлаш
учун бир қисм занжабил, бир қисм майда саримсоқ ва 20
қисм сув керак бўлади. Ушбу аралашма термосда тўрт соат
туради. Сўнгра сузгичдан ўтказиб, кун давомида ичилади.

Занжабил қайнатмаси: бир бўлак занжабил пўстидан
артилади ва майдалаб кесилади, эмал ёки шиша идишга
солинади ва устига бир стакан совуқ сув қуйилади. Сўнгра
у «сувли ҳаммом»да сақланади ва паст оловда қайнатилади.
Бунинг учун 15 дақиқа керак бўлади. Шундан кейин у бу-
тунлай совиганча дамлаб қўйилади. Ушбу қайнатмага ҳар
қандай гиёҳдан тайёрланган чойни қўшиб ичиш мумкин.

Занжабил дамламаси: 30 грамм майдаланган занжабил
илдизи ва 200 миллиграмм арақ қора рангли шиша идиш­
га солинади, қопқоги билан маҳкам бекитилади. Шундан
кейин у иссиқ ва қоронғи жойга 10-14 кун дамлаб қўйилади.
Ушбу дори воситаси истеъмол қилиш учун тозаланган сув
билан 1/1 нисбатда аралаштирилади.

Чой рецепта: занжабилни ингичкатилим-тилим шакл-да
кесиб, устига тоза сув қуйинг, сўнгра паст оловда 15 дақиқа
қайнатинг. Кейин чойни тана ҳарорати даражасида совутинг
ва таъбингизга қараб асал ва лимон шарбати қўшинг.

-126-

Занжабил + асал + лимон. Ушбу табиат неъматлари асо-
сида тайёрланган чой руҳий-жисмоний юклама ва босимни
сезиларли даражада камайтиради, мигренни йўқотади ва
қаҳвага ўхшаб организмни тетиклаштиради. Агар сизда би-
рон бир касаллик аломати сифатида титраш-қалтираш со-
дир бўлса - занжабил, асал ва лимон қўшилган чой ушбу ка-
салликнинг илк аломатлари, жумладан, тана хдроратининг
кутарилиши, йутал, томоқ оғриғини йўқотишга ёрдам бера-
ди ва сизга куч-кувват бахш этади.

Бундай чойни тайёрлаш учун занжабил устига лимонли
қайноқ сув қуйиш ва уни 20-30 дақиқа дамлаб куйиш керак.
Бу чойга асални фақат совигандан кейин қўшган маъкул.
Агар асал чойга қайноқ пайтида кушилса ундаги ҳамма фой-
дали моддалар йўқолиб кетади. Ушбу аралашманинг мазаси
янада кучли бўлиши учун таъбингизга қараб шакар ёки дол-
чин қўшишингиз мумкин.

Ҳизиқ факт: Занжабил ичак саратонидан халос этади!

Занжабилдан фойдаланиш

Занжабилнинг даволаш мақсадларида кенг қўлланадиган
жуда кўп таркиблари мавжуд. Куйида улардан айримларини
келтирамиз:

- Тиш огригини енгиллаштириш учун огриётган жойга да-
стлаб унча катта бўлмаган занжабил бўлагини қўйиш керак.
У оғриқ сезимини қолдирибгина қолмай, микроблардан ха­
лос этади ва ёқимли ҳид таратади.

- Овқатни енгил ҳазм қилиш ва организмдаги зарарли
моддалардан қутилиш учун овқатдан олдин бир чой қошиқ
микдорда куйидаги таркибни қабул қилиш керак: занжа­
билнинг янчилган илдизи ва лимон шарбати бироз туз би-
лан аралаштирилади.

- Сизни қорин оғриғи безовта қилаётган бўлса
қалампирмунчоқ, занжабил, дасторбош ва маржондарахт
гули аралашмасидан тайёрланган қайнатма ёрдам беради.

- Бавосирдан халос этувчи шундай таркиб бор: бунинг

-127-

учун ҳар куни икки маҳал бир чой қошиқдан занжабил куку-
ни қўшилган алой шарбатини ичиш керак. Ушбу муолажани
касалликдан бутунлай халос бўлгунча давом эттириш лозим.

- Денгиз касаллиги ёки чайқалишидан азият чекаётган
кишилар учун қуйидаги таркиб тавсия этилади: сафардан
ярим соат олдин ёки йўл-йўлакай ярим чой қошиқ занжа-
билни маъданли сув ёки чой билан бирга ичиш керак.

- Ошқозон бузилишини бартараф этишга занжабилдан
тайёрланадиган дори воситаси мавжуд. Бунинг учун ярим
стакан сувга ярим стакан табиий оқ йогурт ва бу аралашмага
яна чой қошиқнингтўртдан бир қисми миқдорида занжабил
ва мускат ёнғоғи қўшиш керак.

- Занжабилдан тайёрланган мулойим чой хрмиладор аёл-
лардаги кўнгил айнишини йўқотади.

- Оғиз бўшлиғи ва томоқдаги оғриқни бартараф учун
қуйидаги дори воситаси ёрдам беради: занжабилнинг устки
қисми тозаланади ва ундан бир бўлак кесиб олиниб оғизга
солинади. Бунда занжабилни обакини сўргандай сўриш ке­
рак, қачонки бунинг самараси камайган тақдирда уни чай-
наш мумкин.

- Чипқон ўзагини олиб ташлаш учун ярим чой қошиқ зан-
жабилли сув ва ярим чой қошиқ куркум гиёҳидан аралашма
тайёрлаймиз. Бу таркиб шикастланган жойга қўйиш учун
қуюқроқ бўлиши керак.

- Шунинццек, занжабил турли хил бел оғриғини, жумла-
дан, сурункали ревматизм, бош қисмида оғриқ аломатлари
ва шунга ўхшаш касалликларни бартараф этади. Бунингучун
аввалдан қирғичдан ўтказилган занжабил ёки унинг кукуни
сув билан аралаштирилиб қуюқроқ малҳам ҳосил қилинади,
сўнгра у компресс шаклида тананинг оғриган нуқталарига
қўйилади.

- Бундан ташқари, белдаги оғриқдан халос бўлиш учун
шундай дори-дармон рецепти мавжуд. Бунинг учун иссиқ
сувга бир чой қошиқ қалампир, икки чой қошиқ занжа­
бил кукуни ва бир чой қошиқ куркум гиёҳини солиш ва уни
оловга қўйиш керак. Қачонки ушбу аралашма исиганидан

-128-

сўнг иложи борича пахтадан тайёрланган матога солиб, сўнг
компресс кўринишида оғриқли нуқталарга босиш керак.

- Агар юқорида тилга олинган аралашмага сув ўрнига
аввалдан иситилган кунжут ёки хантал ўсимлигининг ёғи
қўшилса, ушбу малҳам бўғимлардаги оғриқлардан халос
этади.

- Маълумки, занжабил жуда ажойиб бактерияга қарши
дори воситаси ҳисобланади ва шамоллашни йўқотиш,
оғриқдан халос бўлишда ёрдам беради. Шунингдек, оғиз
бўшлиғидаги шамоллаш жараёнлари, жумладан, стоматит-
нибутунлай тор-мор қилади.

- Шамоллашнинг бошланғич аломатлари, мисол учун:
йўтални бартараф этиш учун бир қанча вақт давомида зан­
жабил бўлагини чайнаш керак. Томоқ оғриғида эса овқатдан
олдин қуйидаги таркибни қабул қилиш тавсия этилади: икки
чой қошиқ занжабил шарбати (шарбатни унинг илдизидан
олиш мумкин) ва жуда оз миқдорда - бир чимдим туз.

- Агар тана қақшаётган бўлса ёки чарчоқ аломатлари се-
зилса ва бу мушакларга оғриқ берса, унда занжабил ёрда-
мида ванна қабул қилиш керак. Ушбу муолажа организмни
бўшаштиради ва сиқилишларни йўқотади. Бунинг учун
қуйидаги таркибни тайёрлаш керак: икки ёки уч ош қошиқ
занжабил кукунини бир литр сувга аралаштириш ва уни
оловга қўйиб, қайнаб чиқишини кутиш керак. Сўнгра уни ўн
дақиқа ушлаш лозим. Ҳосил бўлган аралашмани ваннадаги
сувга қўшиш зарур.

- Шунингдек, зиравор-сиркали ёки қуритилган занжабил-
ни оз-оздан балиқ ёки гўштдан тайёрланган ёғли таомларга
қўшилса ижобий самара беради. У мазкур овқатларга жуда
тез мослашади ва ёғ алмашувини тартибга солади. Негаки,
ушбу ўсимлик илдизи таркибида бевосита алмашув жараён-
ларида иштирок этадиган аминокислоталар жуда кўп.

- Булардан ташқари, занжабил тромблар ҳосил бўлиши
эҳтимолини камайтиради, саратон хасталигига қарши хусу-
сиятга эга ва қон томирлари фаолиятини тартибга салади.

-129-

Қизиқ факт: занжабил ёрдамида ванна қабул қилиш нати-
жасида организмдаги зарарли моддалар чиқариб юборила-
ди ва инсон аъзойи-бадани яшаради.

Занжабилни истеъмол қилишнинг
зарарли томонлари

Ушбу ўсимликдан фойдаланиш куйидаги касалликлар
учун тўғри келмайди:
- Йўғон ичакнинг ўзига хос бўлмаган яллиғланиши ва

яраси.
- Ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қавати яраси.
- Ошқозон яраси
- Меъда-ичак касалликлари
- Дивертикулит ва дивертикулез
- Қизилўнгач касаллиги
- Ўт пуфак хасталиги

Занжабил ҳомилага зарар қилмайди, аммо баъзи бир пайт-
ларда у аёл организмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунингучун ҳам ҳрмиладорлик пайтида занжабилдан фой­
даланиш мумкин эмас:

- Ҳомиладорликнинг охирги ойлари, айниқса, токзикоз
(заҳарли модда таъсирида организмда рўй берадиган хаста-
лик)нинг иккинчи ярмида.

- Бундан аввал ҳомиласи нобуд бўлган аёллар учун.
Булардан ташқари, ҳисобга олиш керакки, занжабил тар-
кибида жуда кўп миқдорда кардиактив моддалар бор. Улар
юракдаги юкламани оширади ва унинг бир маромда иш-
лашини кучайтиради. Шунинг учун ҳам агар кимдир гипо-
тензив ёки ритмик ўзгаришларга қарши бўлган дори воси-
таларини ичаётган ва шунга мос касалликка чалинган бўлса
занжабилни қабул қилмаслиги керак.

-130-

БАРГИЗУБ
(Зубтурум)

Мавзу курсатгич:

Баргизубнинг фойдали хусусиятлари
Баргизуб билан турли касалликларни даволаш
Баргизубдан фойдаланиш учун рецептлар
Баргизубнинг шарбати ва шираси
Баргизуб асосида тайёрландиган дорилар рецепта
Қайнатмаси, дамламаси ва тиндирмаси
Баргизуб япроғининг хосияти
Баргизуб уруғи қобиғинингўзига хос хусусията
Баргизубдан фойдаланганда тўғри келмайдиган дтлар

Баргизуб (зубтурум) бир йиллик ва кўп йиллик гиёхлар
туркумига киради. Аммо оз бўлса-да, ушбу ўсимлик оиласи-
га мансуб бўлган унинг яримбута шакли хам учрайди. Бар­
гизуб мўътадил ва субтропик минтақаларда (баъзан тропик)
ўсади ва бу ўсимликнинг 250 га яқин тури маълум. Уни йўл
ёқаларида, сахро ва чўлларда, майсазор ва қумликларда,
ҳдтто ёввойи жойларда хам учратиш мумкин. Баргизуб жуда
кўп турларининг уруғи таркибида шилимшиқ ва гликозид
аукубин моддалари мавжуд.

Баргизуб ва унинг шифобахш хусусиятларидан Осиё ва
Европанинг жуда кўплаб мамлакатларида кенг фойдала-
ниб келишади. Ушбу ўсимлик «етти томирли йўлдош» деган
таърифга эга. Нега деганда, унинг баргларида вертикал то-
мирлар мавжуд. Ушбу атама унга жуда мос келади, сабаби, у
ҳамма ҳайвонлар ёки одамларга йўлдош. Унинг пишиб-ета-

-131 -

лган уруғи ҳайвонлар терисига, кишиларнинг усти-боши ва

оёқ кийимига ёпишиб қолади. Аммо шунга қарамай унинг

ҳақиқий номи шунақа. Бу кўп жиҳатдан шу нарса билан

изоҳланадики, сўқмоқлар ёки йўл атрофида ўсадиган Барги-

зуб муҳитга анча мослашувчан ва исталган ерда жуда яхши

ўсади. Тупроқнинг қаттиқ ёки юмшоқ бўлишининг унга

фарқи йўқ.

Баргизуб уруғидан тиббиёт ba саноатда ҳам фойдалани-

лади. Ушбу ўсимликнинг барглари даволашда қўлланилади.

Нега деганда, унда «С» витамини, каротин ва фитонцид

каби моддалар кўп. Баргизуб баргидан дамлама тайёрла-

ниб, балғам кўчирувчи восита сифатида ишлатишади. Ушбу

ўсимлик шарбатидан гастрит ва энтерит касалликларини да­

волашда фойдаланилади, шунишдек, у овқат ҳазм қилишни

яхшилайди.

• *- V-

Баргизубиинг фойдали хусусиятлари

Инсон учун баргизуб жуда зўр даволаш воситаси
ҳисобланади. У шамоллашни жуда самарали йўқотади, анти­
септик вазифасини бажаради, яраларни ўраб олади ва бити-
ради, ошқозоннинг шира ишлаб чиқариш фаолиятига ижо-
бий таъсир қилади, оғриқни қолдиради, шунинццек, балғам
кўчирувчи ва қонни тозаловчи вазифасини бажаради. Уни
кучли оғриқни қолдирувчи, шамоллашга қарши ва антисеп-
тик восита сифатида ишлатишади. Баргизубнинг баргидан
тайёрланган дамлама ёрдамида фақат оддий йўтал ёки на-
фас олиш билан боғлиқ касалликлардан қутилиб қолмай,
ўпка сили, зотилжам (плеврит), юқори нафас олиш йўллари-
нинг яллиғланиши, зиқнафас (бронхиал астма) ва кўкйўтал
каби жиддий хасталиклардан ҳам халос бўлиш мумкин.

Махсус фитокимёвий тадқиқотлар натижасида шу нарса
маълум бўлган: баргизуб баргларида шундай моддалар
борки, улар холестерин алмашувига таъсир қилади ва яра
пайдо бўлишига қарши дори-дармон вазифасини бажара­
ди. Ушбу ўсимликнинг спирт ёки сувли қиёми яраларнинг

-132-

ниҳоятда оғир шаклларини даволашда ҳам беқиёс. Яна
шуни таъкидлаш керакки, баргизуб таркибидаги тиббий во-
ситалар ва унинг баргидан олинган шарбат (баргининг ўзи
ҳам) да бактерияга қарши дори воситалари мавжуд. Улар
ичак таёқчалари ва инфекцияли ярада бўладиган касаллик
қўзғатувчи микробларга қарши курашда ёрдам беради.

Булардан ташқари, баргизуб ошқозон ва йўғон ичакнинг
яллиғланиши (гастрит, колит), ошқозон ва ичак яраси каби
ошқозон-ичак касалликларини бартараф этишга қодир. Бу-
лар ҳдли ҳаммаси эмас. Шунинздек, ушбу ўсимлик ёрдами-
да сийдик пуфаги, бавосир, безгак каби шамоллаш билан
боғлиқ хасталиклар, тошма, хуснбузар ва темиратки синга-
ри тери касалликлари муваффақиятли даволанади. Албатта,
тери шикастланганда ҳаммага маълум ва ўрнини ҳеч нарса
босолмайдиган дори-дармон воситаси бу - баргизуб. Халқ
табобатида эдеч бир доривор ўсимлик бу қвдар шифобахш
хусусиятларга эга эмас.

Булардан ташқари, баргизуб яралардан йирингчиқишини
тезлаштиради ва улариинг тез битишига ёрдам беради, ша-
моллашни йўқотади ва эт олишини кучайтиради. Битиши
узоқ чўзилган яралар ва чипқонии даволашда ҳам ушбу
ўсимлик шарбатининг ўрнини ҳеч нарса ўрнини боса ол-
майди. Шунинццек, ундан ишлаб чиқариш жараёни ва бошқа
пайтларда олинган жароҳатларга биринчи ёрдам кўрса-
тишда кенг фойдаланилади.

Фитокимёвий тадқиқотлар шу нарсани кўрсатди: ушбу
ўсимлик барги таркибида шундай моддалар борки, улар ўз-
ларининг яраларга қарши ва холестерин алмашувига таъси-
ри билан эътиборга сазовор. Баргизубнинг янги барглари,
айниқса, шарбати ва ундан тайёрланган дори-дармонлар
турли бактерияларга қарши кураш восита сифатида кенг
қўлланилади.

Баргизуб шарбатидан жароҳатларни даволаш учун фойда-
ланганда яралар устидаги йирингли нуқталардан жуда тез
халос бўлинади, шамоллаш жараёни тўхтайди ва эт битиши
юқори суръатда амалга ошади.

-133-

Клиник кузатишлар шуни кўрсатадики, баргизубнингянги
шарбати ишлаб чиқаришда шикастланиш ва бошқа жойлар-
да турли жароҳатлар олганда беморга биринчи тиббий ёр-
дам кўрсатиш ва шунингдек,тез битиб кетмаётган яралар, ёғ
клетчаткасининг ўткир йирингли яллигланиши (флегмона)
ва чипқон (фурункул)дан тезроқ халос бўлишда жуда яхши
самара беради.

Баргизубдан фойдаланиш

Баргизуб ўзида халқ ва илмий тиббиётни бириктирувчи
табиий қиём ва эфир ёғи таркибига киради. Бундай иттифоқ
бронхит, тери шикастланиши, овқат ҳазм қилишнинг
бузилиши(диспепсия), ичбуруғ (диарея, дизентерия) касал-
ликларини даволашда энг юқори самарасини таъминлайди.
Энг қадимги ўсимликлардан бири тартибли қўлланилганда
ақлга сиғмайдиган даражада фойдали.

Ушбу ноёб гиёҳ асабни тинчлантирувчитаъсирга эга бўлиб,
невроз касаллигининг енгил шаклида, безовталик кучайган-
да ва уйкусизликда ёрдам беради. Баргизубнинг гипотензив
таъсири организмда шиш пайдо бўлишининг олдини олади,
юрак ва қон томирларига юкламани камайтиради, қон боси-
мини туширади.

Бу шифобахш ўсимликнинг қайнатмаси ва ширасидан
фойдаланганда нафас йўллари ва моддалар алмашуви ти-
зимининг иши фаоллашади, нафас йўлларидан балҳамнинг
суюқ ҳолда келиши учун шиллиқ парда безлари ишини ку-
чайтиради. Анъанавий тиббиёт баргизубни кенг миқёсда
қўллаб келади. Ушбу ўсимликдан нафас йўлларининг
яллиғланиши (бронхит), зиқнафас (бронхиал астма), ўпка
сили ва саратони, Сибирь яраси ва кўкйўтал касалликлари-
ни даволашда фойдаланилади. Таркибида баргизуб бўлган
дори-дармонлар бачадон мушак деворлари, ички шиллиқ
пардалари, тухумдоннинг шамоллаш жараёни ва бачадон
атрофидаги клетчаткаларнинг яллиғланиши (параметрит)
ни бартараф этишучун аёлларга тавсия этилади.

-134-

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар бепуштликнинг са-
баби тухумдон фаолиятидаги бузилишлар бўлса ушбу ши-
фобахш гиёҳ бу касалликни даволашда ҳам фойда беради.
Шунингдек, баргизуб бачадондан қон кетишини бартараф
этади. Оғиз бўшлиғи билан боғлиқ муаммоларга ечим то-
пишда ушбу ўсимликнинг дамламаси қўлланилади. Барги-
зубнинг янги гиёҳи янчилган ҳалда тананинг лат еган, кеси-
лган ёки яра бўлган жойларига малҳам сифатида босилади.
Унинг қайнатмаси билан сурункали жароҳатлар даволанади,
тананинг бирон жойи куйганда оғриқни қолдиради. Бундан
ташқари, чипқонни йўқотишда, йирингли яраларни тоза-
лаш ва дезинфекция қилишда даволаш тарафдорларининг
эътироф этишича, бу шифобахш гиёҳ ёрдамида юрак-то-
мир тизимидаги бузилишлар (тахикардия) ва қовуқда катта
миқдорда пешоб тўпланиб қолиши (полиурия)ни бартараф
қилиш мумкин. Баргизубдан фойдаланиш эркакларнинг
жинсий майлларини тартибга солишга кўмаклашади, бош
оғриғини йўқотади, тиш ва кулоқ оғриғини тинчлантиради.
Булардан ташқари, ушбу ўсимликнинг шифобахш хосиятла-
ри буйракнинг яллиғланиши (нефрит), пешоб ушлаб турил-
маслиги (энурез) ва ич кетиши (диарея) касалликларини да­
волашда ҳам исботини топган.

Халқ табиблари қадим замонлардан бери баргизубдан
хавфли шишлар (ўсма)ни, шунингдек, ўпка ва ошқозон са-
ратонини даволаш учун компресс шаклида фойдаланиб
келишган. Бунинг учун қуйидаги воситалар тайёрланади:
ўсимлик барги ювилади, сўнгра майда қилиб янчилади ва
тенг миқдорда шакар билан аралаштирилади. Шундай кей-
ин у икки ҳафта давомида иссиқ жойда дамлаб қўйилади.
Ушбу дамламани кун давомида бир ош қошиқдан овқатдан
20 дақиқа олдин уч-тўрт маҳал қабул қилинади. Булардан
ташқари, баргизуб баргларидан нафас йўллари ва ичак ка-
салликлари ва инфекцияни даволашда, шунинздек, қонни
тўхтатувчи, ўраб олувчи, балғам кўчирувчи ва ярани бити-
рувчи восита сифатида кенг қўлланилади.

Қайноқ сув билан ювилган ўсимлик баргларини яхшилаб

-135-

янчиш ва шундан кейин уни юқумли тери, яра, ўсма (шиш),
кўк яра касалликларини даволашда терининг шикастланган
жойларига қўйиш керак. Шунингдек, касал бўлган жойларни
баргизуб баргларидан тайёрланган дамлама билан ишлов
бериш лозим. Булардан ташқари, ушбу ўсимлик илдизининг
қиёми безгак ва сил натижасида пайдо бўлган йўтални да­
волашда, бирон бир хдшорат, асалари ёки илон чаққанда
оғриқни қолдирувчи дори сифатида, шунингдек,ўсма (шиш)
пайдо бўлиши хавфининг олдини олиш мақсадида ичилади.

Баргизуб дамламаси: бир ош қошиқ баргизуб бир литр
қайнаб турган сувда бугланади, шундай кейин паст оловда
10 дақиқа ушлаб турилади. Ушбу аралашма бир кеча-кун-
дуз дамлаб қўйилгач, сўнгра сузгичдан ўтказилади. Тайёр
бўлган дамлама кун давомида овқатдан 15-20 дақиқа олдин
бир ош қошиқдан уч махал ичилади. Юқори нафас йўллари
яллиғланганда ушбу дори-дармон воситаси жуда фойдали.

Шунингдек, ўсимлик уруғидан тайёрланган кукунни кун
давомида 20-40 дақиқа овқатдан олдин 1,0 граммдан 3-4
маҳал истеъмол қилиш керак.

Баргизубнинг шарбати

Баргизуб янги баргларидан тайёрланган шарбат - кўзнинг
мугуз пардасини даволашда жуда ажойиб ёрдамчи дори-
дармон воситаси ҳисобланади.Ўзининг антисептик хусусия-
тига кўра у йирингли-шамоллаш жараёнларини, мисол учун:
юмалоқ бактериялар (стафилококк)ни бартараф этади. Ушбу
ўсимлик шарбатидан ошқозон яллиғланишининг сурункали
шакли ва йўғон ичакнинг яллиғланиши (колит) касалликла-
рида фойдаланилади. Бунинг учун шарбатдан кун давоми­
да овқатдан 15-20 дақиқа олдин бир ош қошиқдан уч маҳал
қабул қилиш керак. Баргизуб шарбатини тенгҳажмдаги арақ
билан аралаштириб, ушбу дори-дармонни қиш фаслида
тайёрлаб кўйиш мумкин.

Бундай шарбат катта ёшдаги баргизубнинг юқори
қисмидаги баргларидан тайёрланади. Агар беморнинг йўғон

-136-

ичаги ёки ошқозонининг шиллиқ пардасида сурункали ша-
моллаш бўлса (бунда кислота миқдори пасайган) ушбу шар-
бат ёрдам беради. Уни кун давомида овқатдан 15-30 дақиқа
олдин бир ош қошиқдан уч маҳал ичиш керак. Даволаниш
муддати - 30 кун.

Ушбу шифобахш гиёҳни йиғиб-териб олишнинг энг купай
даври - май-сентябр ойларининг оралиғи ҳисобланади.
Ўсимлик шарбатини қадимдан маълум бўлган оддий усул-
да олиш мумкин. Бунинг учун баргларни банди билан узиб
олиб, сув билан ювиш керак. Шундан кейин унинг устига
қайноқ сув қуйиш ва ва гўшт майдалагичдан ўтказиш лозим.
Хом ашёни дока ёрдамида сузиб олиш керак. Агар шарбат
куюқ бўлса, унга 1/1 микдорда сув қўшиш мумкин. Сўнгра
уни 1-2 дақиқа қайнатиш талаб этилади. Тайёр бўлган ара-
лашма кун давомида 1-2 ош қошиодан қабул қилинади.Унга
ярим стакан асалли сув билан қўшилса янада фойдали бўла-
ди. Даволаниш муддати - 30 кун.

Баргизуб шираси

Қиш фасли - шамоллаш ва вирусли касалликлар айни авж
оладиган палла. Шунингучун ҳам ўз вақтида даволаниш во-
ситаларини тайёрлаб қўйиш жуда муҳим. Баргизуб ўзининг
аъло даражадаги шифобахш хусусиятлари билан ажралиб
туради ва ундан ақлга сиғмайдиган фойдали шарбатлар
тайёрлаш мумкин.

Табиий суюқлик синтетик дори-дармонлардан устунлик
қилади. Уни тайёрлаш учун ушбу доривор гиёҳнинг янги
барги ва новдаси керак бўлади.

1-рецепт: Янчилган ва қават-қават жойлаштирилган
хом ашё устига шакар сепилади. Шундан кейин у қопқоғи
маҳкам ёпиладиган банка идишга солинади ва салқин хона-
да сақланади. Шарбат 2 ойдан кейин тайёр бўлади. Сўнгра у
эҳтиёткорлик билан сузиб олинади ва бу шарбатдан катта-
лар ҳам, болалар хдм бахраманд бўлишлари мумкин.

2-рецепт: Хом ашёдан 2-3 ош қошиқолиниб, 1/1 миқдорда

-137-

асал ёки шакар билан аралаштирилади.Ушбу аралашма ёпиқ
идиш билан иссиқ плита устига кўйиб қайнатилади. Тайёр
бўлган дори совиганидан сўнг ошқозон-ичак касалликлари-
ни даволаш учун кун давомида овқатдан 30 дақиқа олдин
бир чой қошиқдан тўрт маҳал қабул қилинади.

Баргизубдан йўтални даволашда фойдаланиш

Йўтал - инсон организмидаги бузилишларнинг ўта
ёқимсиз аломати ҳисобланади. Ундан қутилиш йўлига ки-
ришдан олдин пайдо бўлиш сабабларини синчковлик билан
аниқлаб олиш керак. Балғам кўчиши билан бирга кечади-
ган йўтал жараёни намли бўлиши аниқланган, агар унинг
шиллиқ шаклидан қутилиш машаққатли кечадиган бўлса,
демак,у қуруқ йўтал ҳисобланади. Бўғиз ва нафас йўлларида
қичиш пайдо бўлганида беморлар кўпинча тезроқ ҳар хил
дорилар ёрдамига шошиладилар. Амалий жиҳатдан ҳар бир
киши биладики, ҳар қандай йўталда баргизуб - биринчи ва
ҳеч нарса ўрнини босолмайдиган даволаш воситаси.

Баргизубнинг қайнатмаси ёки дамламасини қабул қилган
бемор бир неча соатдан кейин нафас олиши яхшилангани-
ни сезади, томоқ қичиши камаяди, мулойим балғам кўчиши
жараёни кузатилади. Йўтал сабабчиси қуруқ йўтал (ларин­
гит), нафас йўлининг яллиғланиши(трахеит) ва бронхит-
нинг бошқа шакллари бўлиши мумкин. Агар шамоллашнинг
дастлабки аломатлари (ҳароратнинг баландлиги, титраб-
қақшаш, тер чиқишининг кўпайиши) кузатилган пайтдан
даволаниш бошланса бемор жуда тез соғайиб кетади.

Баргизуб йўтални даволашда ижобий хусусиятга эга. Агар
унинг янги барги томоққа суртилса ёки унга оз-моз сув
қўшилиб, бу аралашма то қайнагунча иситилса, сўнгра бироз
совутилса ва унга озроқ асал аралаштирилса... Натижада
шундай ажойиб малҳам ҳосил бўладики, унинг шифобахш
таъсирига ҳеч нарса тенг келмайди. Ушбу дори воситаси ҳдр
соатда 1 чой қошиқдан қабул қилинади.

-138-

Баргизуб асосида тайёрланадиган
дори-дармонлар рецепта

1-рецепт: бир стакан қайноқ сувга ўсимликнинг қуруқ
баргидан 3 чой қошиқ соламиз ва уни 6-8 соат дамлаб
қуямиз. Тайёр бўлган дамламани ошқозон ва йўғон ичак
яллиғланганда ҳамда меъда ярасини даволаш учун овқатдан
ярим соат олдин 1/3 стакандан қабул қилиш керак.

2-рецепт: Баргизубнинг янги баргларини майдалаш ва
уни 200-250 миллиграмм сувда қайнатиш керак. Ҳосил
бўлган аралашмага 3-4 ош қошиқтабиий асал кушиш лозим.
Ушбу бўтқани кучли шамоллаш йўталини даволаш учун хдр
бир соатда 1 чой қошиқдан қабул қилиш тавсия этилади.

Шунингдек, ўзига хос ҳидга эга чой тайёрлаш ва уни йўтал-
дан халос бўлиш учун ичиш мумкин.

1-рецепт: Баргизубнинг куритилган баргидан 2-3 чой
қошиқ олиниб, устига қайноқ сув қуйилади ва 15 дақиқа
дамлаб қўйилади. Ушбу суюқликка бир чой қошиқ табиий
асал қўшиб кун давомида 3-4 махдл ичиш керак.

2-рецепт: 4 ош қошиқ баргизубнинг куритилган барглари
устига 500 миллиграмм қайноқ сув қуйиш тавсия этилади.
Сўнгра у бостириб ўраб қўйилади ва 1,5-2 соат дамланади.
Шундан кейин сузиб олинади. Тайёр бўлган дамлама кун да­
вомида иссиқ ҳолда овқатдан олдин бир ош қошиқдан тўрт
махдл истеъмол қилинади. Даволаниш муддати - етти кун.

Баргизуб қайнатмаси

Ушбу шифобахш ўсимлик қайнатмаси ичак ва ошқозонда
оғриқ пайдо бўлганда, шунингдек, нафас йўллари касал-
ликлари (бронхит) ва одатдаги йўтални даволаш учун
қўлланилади. Қайнатма тайёрлаш учун: бир стакан қайноқ
сувга икки ош қошиқ баргизуб барги солиниб аралашти-
рилади. Сўнгра идишнинг қопқоғи ёпиб қўйилади. Шундан
кейин буғли хдммомда ярим соат давомида қайнатилади.

-139-

Сўнгра суюқлик совитилиб, дока ёки сузгичдан ўтказилади.
Тайёр бўлган қайнатмани кун давомида овқатдан 15 дақиқа
олдин ярим стакандан 3-4 маҳал ичиш тавсия этилади. Яра-
ларни ювиш ва уларга малҳдм қўйишда ҳам ушбу таркибдан
фойдаланиш мумкин.

Кучли ва қуруқ йўтал кишида жуда кўп азият ва
ноқулайликлар туздиради. Касаллик хуружларини йўқотиш
ва балғам кўчишини енгиллаштириш учун турли шифобахш
гиёхдар, жумладан, баргизуб қўшилган қайнатмадан истеъ-
мол қилиш тавсия этилади.

1-рецепт: Баргизуб ва туятовон барги ҳамда қарағай кур-
тагининг ҳар биридан 3 ош қошиқдан олиб аралаштирамиз.
Шундан кейин 2 ош қошиқ аралашмага 300 миллиграмм
иссиқ сув қуямиз ва уни 5-10 дақиқа қайнатамиз. Сўнгра бу
аралашмани оловдан олиб, бир соат давомида қоронғу жой-
да дамлаб қўямиз. Тайёр бўлган қайнатмани бир кеча-кун-
дуз давомида 100 миллиграммдан 2 маҳал қабул қиламиз.

2-рецепт: кўп йиллик баргизуб барги, қорамаржон да-
рахтининг гули ва оддий бинафша гиёҳининг ҳар биридан
2 ош қошиқдан оламиз ва ҳаммасини яхшилаб аралаштира­
миз. Устига 250 миллиграмм иссиқ сув қуюб, паст оловда 5
дақиқа қайнатамиз. Шундан кейин яхшилаб ўраб, тахминан
бир соат дамлаб қўямиз. Тайёр бўлган дорини кун давомида
100 миллиграммдан 2 маҳал қабул қилиш керак.

Баргизуб дамламаси

Баргизуб дамламаси балғам кўчирувчи хусусияти билан
кўкйўтал, сил, нафас йўлларининг яллиғланиши ва бронхи-
ал астма касалликларини даволашда тенги йўқ. Ушбу ши­
фобахш ўсимлик баргидан тайёрланган суюқ дамлама йи-
рингли яралар, турли жароҳатлар, тери шишлари, чипқон ва
кесилган жойларни дизенфикция қилади ва тузатади. Бар-
гларидан олинган шарбат сурункали ошқозон яллиғланиши
(гастрит) ва бошқа меъда-ичак касалликларини даволашда
ёрдам беради. Унинг рецепти: хом аёш араққа солинади.

-140-

Шундан кейин дасторбош ва баргизубдан бир хил миқдорда
олиниб, дамлама тайёрланади. Ушбу аралашма қонни тўх-
татиш ва турли жароҳатларни зарарсизлантириш ва битиб
кетиши учун жуда яхши фонда беради.

Дамлама одатда ўсимликнинг пастки қисмидаги барглар-
дан тайёрланади. Уларнинг устига иссиқ сув солиб, маълум
бир муддат дамлаб қўйилади ёки бир неча дақиқа давосми-
да «сувли ҳаммом»да сақланади.

1-рецепт: ушбу шифобахш ўсимликнингянчилган барги-
дан 3-4 ош қошиқ ва ярим литр қайноқ сув оламиз. Бу тар-
кибни 1,5 соат давомида дамлаб қўямиз. Тайёр бўлган дам-
ламани кун давомида 1-2 қошиедан бир неча маҳдл қабул
қиламиз.

2-рецепт: 25 грамм хом ашё устига 200 миллиграмм
қайноқ сув қуямиз ва уни бир соат дамлаб қўямиз. Шундан
кейин уни сузиб оламиз. Тайёр бўлган дамламани кун даво­
мида бир ош қошиқдан 3-4 махдл қабул қиламиз.

Баргизубнинг спиртли дамламаси

Ўсимлик хом ашёсидан даволаш мақсадлари учун спирт
ёки сувдан фойдаланган ҳолда дамлама тайёрланади. Бу-
нинг учун ўсимликнинг бир қисми янчилиб, қора шишали
идишга солинади. Унинг устига спирт куйилади ва идиш
қопқоғи маҳкам ёпилади. Ушбу дамлама ёруғликдан ҳимоя
қилинган хона ҳдроратида маълум бир муддат сақланади ва
вақги-вақти билан чайқаб турилади. Спиртли дамлама узоқ
вақттуриши мумкин.У шифокорлар ёки халқтабиблари тав-
сия этган миқдорда қабул қилинади.

Баргизуб дамламасининг рецепти: 200 миллиграмм
баргизуб шарбатининг устига 200 миллиграмм арақ қуямиз
ва уни қоронғи жойда 15 кун сақлаб қўямиз. Шундан кейин
сузгичдан ўтказамиз. Тайёр бўлган дори-дармон воситаси-
ни кун давомида бир маҳал, кишининг 10 килограмм ваз-
нига 3 миллиграмм дамлама нисбатида қабул қилиш керак.
Даволаниш муддати - 3-4 ҳафта.

-141-

Баргизуб барги

Баргизуб барги жароҳатни зарарли микроблардан тоза-
лайди, шунингдек, қонни тўхтатувчи восита ҳисобланади.
Бунинг учун ўсимлик баргини ювиш, шундан кейин уни бу-
тун ёки майдаланган ҳолда жароҳатга қўйиш керак. Натижа-
да оғриқ сезими пасаяди ва қон оқиши тўхтайди. Баргизуб
тинчлантирувчи восита ҳисобланиб, уйқусизлик ва аллерги-
яни даволашда ҳам ундан фойдаланишади. Ушбу ўсимлик-
дан дори-дармон тайёрлаш учун: бир стакан ўта қайноқ су-
вга уч ош қошиқўсимлик барги солиниб аралаштирилади ва
тўрт соат давомида дамлаб қўйилади. Шундан кейин у дока
ёки сузгичдан ўтказилади. Тайёр бўлган дорини кун давоми­
да уч стакандан уч маҳал ичилади.

Ўсимлик баргида гликозид аукубин, аскорбин кислотаси,
каротин ва «К» витамини мавжуд. Улар таркибида аччиқ
ва ошловчи метилметионин моддаси бор. Янги баргларида
флавоноидлар, маннит, сорбит учрайди, шунингдек, лимон
ва олеанол кислоталари ҳам аниқланган. Баргизуб хом ашё-
си нам тортиш хусусиятига эга, шунинг учун ҳам уни ҳаво
кирмайдиган идишда сақлаш талаб этилади. Ушбу шифо-
бахш ўсимликнинг баргида эркакларнинг жинсий безла-
рига ижобий таъсир кўрсатувчи пектин, сапонин ва бошқа
фойдали моддалар кўп. Булардан ташқари, ушбу барглардан
йўғон ичак яллиғланиши, қорин оғриғи, меъда ва ичакларда
овқатнинг ҳазм бўлмаслиги (диспепсия), шунингдек, ўт пу-
фагининг яллиғланиши (холецистит)ни даволашда фойда-
ланилади.

Жуда кўп мамлакатлардаолиб борилган илмийтадқиқотлар
катта ёшдаги баргизуб баргларидаги шифобахш моддалар-
’ нинг инсон организмига таъсири фаол эканлигини кўрсат-
ди. Шунинг учун ҳам бу ўсимлик янги баргларининг шираси
сиқиб олиниб, қайнатма ва дамлама тайёрланади. Улар қон
тўхтатувчи, бактерияларга қарши курашувчи, жароҳатларни
тез битирувчи, балғам кўчирувчи ва қон босимини туширув-
чи дори-дармон воситаси сифатида қўлланилади. Бундан

-142-

ташқари, оғир ярали касалликларни даволашда ҳам барги-
зуб баргларидан тайёрланган сувли ва спиртли малҳамлар
жуда яхши фонда беради.

Баргизуб баргидан дамлама тайёрлаш: бир ош қошиқ
шифобахш гиёҳбир стакан қайнаган сувда 10 дақиқа дамлаб
қўйилади. Тайёр бўлган дорини бир кеча-кундузга етадиган
микдорда тақсимлаб, овқатдан бир соат олдин қабул қилиш
тавсия этилади.

Ушбу шифобахш ўсимликнингянчилган ёки қирғичдан ўт-
казилган барги қонни тўхтатиш учун ҳам ишлатилади. Шуни
эсдан чиқармаслик керакки, қонни тўхтатувчи доридан фой-
даланишдан олдин протромбин учун қон тахдилини ўтка-
зиш, шунингдек, олдиндан шифокор билан маслахдтлашиб
олиш керак. Акс ҳолда ушбу муолажа соғлиғингизга зарар
етказиши мумкин.

Баргизуб уруғи

Баргизубуруғиданчақалоғиникўкраксутибиланбоқаётган
оналарнинг кўкрак безида пайдо бўлган ёриқларни йўқотиш
учун фойдаланилади. Шунингдек, ушбу уруғлар асосида тери
касалликлари ёки шиллиқ пардалар шамоллашини даво-
лаш учун суюқ дорилар тайёрланади. Бунинг учун уруғлар
қайноқ сувга солинади, шундан кейин у кўпчийди ва янчи-
лади. Қанд хасталиги ва аёллар бепуштлигини даволаш учун
уруғнинг қайнатмаси ишлатилади. Ушбу қайнатма кун даво-
мида бир ош қошиқдан уч маҳал ичилади. Даволаниш муд-
дати - бир ёки икки ой.

Баргизуб турли навларининг уруғи таркибида шиллиқ
модда, шунингцек, ёғ, олеанол кислота ва азот моддалари то-
пилган. Ушбу уруғдан ҳар куни қабул қилиш юрак-қон томир
касалликлари пайдо бўлиши хавфини камайтиради. Бундан
ташқари, баргизуб уруғи организмни сафро кислотасидан
тозалайди, қондаги қанд даражасини пасайтиради. Шунинг­
дек, уруғ қайнатмасидан аёлларда гормонлар етишмаслиги-
да фойдаланишади.

-143-

1-қайнатма рецепти: бир ош қошиқ уруғ устига 250
миллиграмм сув қуйилади. Шундан кейин у беш дақиқа
қайнатилади ва 30-40 дақиқа дамлаб қўйилади. Тайёр
бўлган қайнатма кун давомида бир ош қошиқдан овқатдан
олдин уч маҳал қабул қилинади. Даволаниш муддати -1-2
ой. Ушбу қайнатма эркакларда жинсий майл сустлигининг
олдини олиш ва простатит касаллигини даволашда яхши Са­
мара беради.

2-қайнатма рецепти: 25 грамм хом ашёга 200 милли­

грамм қайноқ сув қуйилади ва у узоқ вақг чайқаб арала-
штирилади. Сўнгра сузгичдан ўтказилади. Тайёр бўлган
суюқлик кун давомида овқатдан олдин бир ош қошиқдан
уч маҳал қабул қилинади. Ошқозон бузилганда уруғнинг
мустаҳкамламловчи хусусиятга эга кукуни билан даволаниш
мумкин.

Шунинццек, уруғнинг қайнатма ва дамламасидан ич
қотиши ва юмшоқ мушаклардаги сурункали сиқилишни
даволашда фойдаланилади. Бундай пайтда саҳарда бир ош
қошиқ уруғни иссиқ сув билан ичиш тавсия этилади.

Баргизуб уруғининг пустидан фойдаланиш

Ўсимлик уруғининг парчаланиши ва янчилиши натижаси-
да пўсти олинади. Ундан ич қотиши ва тери қичимасини да­
волашда фойдаланилади. Бундан ташқари, уни Шарқ мам-
лакатлари табиблари сийдик пуфаги билан боғлиқ муаммо-
ларни бартараф қилиш учун жуда кенг миқёсда қўллашади.
Ушбу ўсимлик уруғининг пўсти ёрдамида ич кетиши (диа­
рея) ва бавосирни даволаш мумкин. Уруғ пўсти қон босими-
ни пасайтиради ва юрак-қон томирлари тизими фаолияти-
ни тиклайди.

Ушбу ўсимликуруғинингпўсти эримайдиган бириктирув-
чи тўқималарга бой. Шунингучун хдм у мулойим ич суради-
ган дори-дармон воситаси ҳисобланади. Уруғ пўсти тарки-
бида алкалоидлар ва аминокислоталар мавжуд.

Бу шифобахш ўсимликнинг уруғ ва пўсти пазандачилик

-144-

ва косметологияда эса қуюқлаштирувчи вазифасини бажа-
ради. У сув билан қўшилганда бўртиб, безга ўхшаган шакл
ҳосил қилади ва ошқозон-ичак тизимининг тартибли ишла-
шига кучли таъсир ўтказади. Йўғон ичак ва бавосир аломат-
ларини бартараф қилишда энг самарали дори-дармон во­
сстаем ҳисобланади. Бундам табимй тоза дормнм истеъмол
қилиш органмзмнмнгтурлм зарарли модда ва қолдиқлардан
халос бўлишмга олмб келади, саратон хасталиклари хавфмнм
камайтиради.

Баргмзуб уруғмнмнг пусти ичаклар фаолиятини тартиб-
га солишга хмзмат қиладмган фойдалм бактерияларнинг
кўпайишини қўллаб-қувватлайди. Уни янги урф бўлган
парҳез таомлар таркмбига киритишади: ушбу ўсимлик тар-
кибидаги тўқлик сезгисини уйғотувчи хусусият ортиқча
вазннм камайтиришга имкон берадм. Ушбу шмфобахш ўсим-
лик уруғининг пўстини ҳар доим сув билан бирга ичиш ке-
рак. Ич қотиши ва қорин қаппайишини бартараф этиш учун
кун давомида ана шундай сувдан тахминан 6-8 стакан ичиш
тавсия этилади.

Катта ёшдаги баргмзуб

Катта ёшдаги баргмзуб - мана шу оилага мансуб кўп йиллик
ўтсимон ўсимлик. У Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг
сал кам ҳамма минтақаларида ўсади. Бу ўсимлик уруғи одам-
ларнинг оёқ кийимлари, ҳайвонларнинг оёқ-панжалари ва
автомашиналарнинг ғилдиракларига ёпишиб олиб, тобора
кенг масофаларга тарқалган. Шунингучун ҳам қаерда одам-
лар қўним топган бўлса, ўша ерда баргизуб ўса бошлайди.
Уни даволаш мақсадларида гуллаган пайтида хом ашё си-
фатида йиғиб олишади. Шохчаларини кесган пайтда яхши
ривожланган қисмини қолдириш тавсия этилади. Янги ва
қуруқ хом ашёнинг ҳиди мўътадил ва сал аччиқроқ таъмга
эга. Баргизубни икки йил давомида сақлаш мумкин.

-145-

Баргизубдан фойдаланишнинг
тўғри келмаидиган жиҳатлари

Баргизубдан фойдаланиш ошқозон шираси ишлаб
чиқариш ва кислота миқдори ошиб кетганда, шунингдек,
ошқозон-ичак йўлларида яра ҳосил бўлганда тўғри келмай-
ди. Шунинццек, ошқозон ва ичак билан боғлиқ ярали касал-
ликларнинг баъзи бир турлари борки, уларга баргизубдан
тайёрланган дори-дармонлар фойда бермайди. Шунинг
учун ҳам ушбу ўсимлик асосида тайёрланган дориларни
қўллашдан олдин шифокорга мурожаат этиш керак.

Агар инсон организмида қон қуюқлиги юқори ва томирда
қон ивиб қолиши (тромб)нингмиқдори қўп бўлсаушбуўсим-
лик ёрдамида даволаш тўғри келмайди. Бундан ташқари,
Баргизубни узоқ муддат қабул қилиш ҳам қон қуюлишининг
юқори даражага чиқишига ва тромболарга мойилликнинг
пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Баргизубнинг яна бир тўғри келмайдиган хусусияти бу -
ҳар бир кишининг ушбу ўсимликка тоқат қилмаслиги ёки
унга аллергик таъсиридан иборат. Шунинг учун ҳам аллер­
гия ва кўксов касалликларига чалинганлар баргизубдан
тайёрланган дори-дармонлар билан даволанганда алоҳида
эхтиёт бўлишлари керак. Улар организм янги дорига мосла-
шиб олгунча дастлаб оз микдорда қабул қилишлари мумкин.
Шунда кучли аллергик таъсирларни четлаб ўтадилар.

-146-

САБЗИ

Мавзу кўрсаттич:

- Сабзининг фойдали хусусиятлари
- Сабзидан фойдаланиш
- Сабзи уруги
- Сабзиёғи
- Сабзини ўстириш
- Сабзи шарбати
- Сабзи қайнатмаси
- Сабзи навлари

Сабзининг фойдали хусусиятлари

Ушбу сабзавот таркибида «С», «РР», «В», «К» «Е» витамин-
лари гуруҳи бор. Сабзидаги ушбу дармондорилар инсон ор-
ганизмида бир зумдаёқ «А» витаминига айланади. Шу билан
бирга таъкидлаш керакки, улар қаторида жуда кўп миқдорда
темир, фосфор, калий, магний, мис, кобалт, рух, йод, шунинг-
дек, фтор ва никел каби маъданли моддаларни учратамиз.

Таркибида эфир ёғи бўлгани учун сабзи нафис, аммо
ёқимли таъмга эга. Ушбу сабзавотнинг узоқни яхши кўрма-
слик ва куз шиллиқ пардасининг яллигланиши касалликла-
рига шифобахш таъсири исботланган. Шунингдек, сабзидан
кўз тўр пардасини мустаҳкамлашда ҳам фойдаланилади.

Сабзидан фойдаланиш

Энг муҳими, сабзи инсоннинг озиқланиши учун ишлати-
лади. Янги сабзи милкларни жуда яхши мустаҳкамлайди ва

-147-

уларнингўсишига кўмаклашади. Бу сабзавоттери ва шиллиқ
пардалар ишига ижобий таъсир қилади. Хом сабзидан тайёр-
ланган бўтқа йўғон ичак яллиғланиши, буйрак ва жигар ха-
сталикларини даволашда кенг фойдаланилади. Шунингдек,
сабзи шарбати қон тақчиллиги ва юрак-қон томири тизими
бузилишини тартибга солишда яхши самара беради. Булар-
дан ташқари, у саратон ва яра пайдо бўлишининг олдини
олишда шифобахш восита ҳисобланади. Қайнатилган сабзи
қанд касаллигига чалинган беморларнингкундаликтаомно-
масига киритилади.

Сабзи уруғи

Сабзи уруғи таркибида эфир ёғи кўплиги билан мақганиши
мумкин. Шунинг учун ҳам унинг кўкариб чиқиши кечика-
ди. Сабзи уруғи яхши чиқиши учун уни ерга сепиш олдидан
2-3 марта ариқда оқадиган ва иссиқ сувга ювиб олиш керак.
Шундан кейин уни сезиларли даражада кўкариб чиққунча
сувга солиб қўйиш зарур. Мана шундай амалиётлар таъсири-
да уруғ тезда униб чиқади.

Сабзи ёғи

Сабзидан олинадиган оч-сариқ эфир ёғи ўзига хос ҳидга
эга. Унинг таркибида каротол, пинен, лимонен ва даукол
каби моддалар бор. Сабзи илдизидан ёғ оддий усулда эри-
тувчи сифатида ажратилиб олинади. Ушбу уруғ ёғи ўт пуфа-
ги ва жигарга алоҳида тетиклаштирувчи таъсир кучига эга.
Шунинццек, ундан сариқ касаллигини даволашда фойдала-
ниш мумкин. Сабзи уруғининг бундай фавкулодда фойдали
хусусиятлари қипиқли темиратки (псориаз) ва чилла яра
(экзема)дан халос бўлишда ҳам яхши самара беради. Бундан
ташқари, тери қатламларининг тикланишида фойда бери-
шига мўлжалланган малхдмда хдм ушбу ёгдан фойдалани­
лади.

-148-


Click to View FlipBook Version