The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by akmjarkurgan, 2020-11-19 06:42:00

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

Сабзини ўстириш

Ушбу сабзавотни ўстириш учуй бетона ўтлари бўлмаган
майдонни танлаш керак. Дастлабки пайтда бу ўсимлик бироз
сеқин ўсади. Сабзи яхши намли паст аччиқтупроқни маъқул
кўради. Уни қиш ойларидан ташқари, йилнинг исталган
пайтида экиш мумкин.

Уруғни бир-биридан 1 сантиметр масофада бир текис
экиш керак. Уруғ тезроқ униб чиқиши учун уни даставвал
сувга бўктириб олиш тавсия этилади. Ўсимликни парвариш
қилиш учун мунтазам ўтаб туриш, тупроғини юмшатиш
ва агар керак бўлса ягоналаш керак. Булардан ташқари, ўз
вақтида суғориш, ўғит солиш ва зараркунандалар билан ку-
рашиш лозим. Агар экиш жараёни эрта баҳорда амалга оши-
рилган бўлса, сабзи ҳосилини йиғиб олиш июл ойида бажа-
рилади.

Сабзи шарбати

Сабзи шарбати ҳаётий фаоллик ва иммунитетни аъло да-
ражада оширади, организмни тозалайди, шунингдек, қон
пайдо бўлиши жараёнини тиклайди. Ушбу шарбатни мун­
тазам истеъмол қилиш қондаги холестерин миқдорини тар-
тибга солади. Бундан ташқари, сабзи шарбати аёллар жин-
сий гормонларининг синтезини кучайтиради ватерига ижа-
бий таъсир қилади.

Сабзи қайнатмаси

Қайнатилган сабзи қадимдан пешоб ҳайдовчи ва су-
рункали ич қотишида дори-дармон воситаси сифатида
қўлланилиб келинади. Агар сабзи қайнатмасини тайёрлаб,
унга шакар шарбатини қўшсак, бундай дори воситаси йўтал-
ни даволашда яхши самара беради.

-149-

Сабзи дамламаси

Сабзи уруғидан тайёрланган дамлама стенокардия (юрак
қисиши) ва буйракда тош пайдо бўлиши касалликларига
қарши курашда ёрдам беради. Бунингучун ушбу сабзавотни
майда қирғичдан ўтказиш керак. Шундан кейин бўтқадан 3
ош қошиқ олиб, устига 600 грамм қайноқ сув соламиз. Сўн-
гра уни 10-12 соат дамлаб қўямиз. Тайёр бўлган дорини иси-
тилган ҳолда кун давомида уч махдл ичиш керак. Даволаш
муддати бир ойдан кам бўлмаслиги зарур.

Жигар ва талоқ, аёлларда хдйз кўришнинг кечикиши ва
йўтал касалликларида алоҳида тайёрланган дамламадан
фойдаланиш мумкин. Бунинг учун 100 грамм уруғ устига
қуруқ оқ мусаллас солиш керак. Ушбу таркибни қоронғу жой-
га дамлаб қўйиш ва вақти-вақти билан чайқаб туриш, сўнгра
уни сузиб олиш лозим. Тайёр бўлган дамлама кун давомида
овқатдан олдин 50 граммдан уч маҳал истеъмол қилинади.

Қизил сабзи

Кизил сабзи - ушбу сабзавотнинг энг кенг тарқалган на-
вларидан бири. У ўзининг юқори даражада ҳосилдорлиги
билан ҳайрон қолдиради. Сабзининг чиройли илдиз-меваси
ёрқин сариқ-қизил тусда ва пўсти қалин. Ҳар бир илдиз-
мевасининг оғирлиги 100 грамм атрофини ташкил этади.
Кизил сабзи мазаси борасида бошқа тешпишар навлардан
мутлақо орқада қолмайди ва у ўзига ер танламайди.

Дала сабзиси

Дала сабзиси бу - жуда ажойиб икки йиллик ўсимлик бў-
либ, йўғон ва семиз илдизга эга. Бу навнинг шифобахш ху-
сусиятлари - унда фойдали моддалар кўп эканлиги билан
изохданади. Бу сабзавот модда алмашувига ижобий таъ-
сир қилади ва организмнинг шамоллаш касалликларига
қаршилик кўрсатиш қобилиятини мустаҳкамлайди.

-150-

Қрра сабзи

Сабзининг бу нави амалий жиҳатдан МДҲ мамлакатла-
ри ҳудудида деярли учрамайди. Бу нав фойдали микроэ-
лементларга бой ва улар инсон соғлигига ижобий таъсир
кўрсатади. Сабзининг ушбу навида амалий жиҳатдан «Л»
витамини йўқ, аммо қора сабзи аскорбин кислотаси, фос­
фор, магний, темир, инулин ва калий модцаларига жуда бой.
Айнан шунингучун ҳам қора сабзи қанд хасталигидан азият
чекаётганлар ўртасида алоҳида эътибор қозонган.

Оқ сабзи

Оқ сабзининг илдиз-меваси учун ширинроқтаъм ва ўзига
хос ҳид хос. Сабзавотнинг ушбу навитаркибидаги крахмал ва
шакар туфайли углеводларнингумумий миқдори жиҳатидан
бошқа навлардан ажралиб туради. Бу илдиз-мева иштаҳани
оширади ва овқат хдзм қилиш жараёнини тартибга солади.
Ошқозон-ичак йўли касалликларини даволашда оқ сабзи­
нинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Бундан ташқари, оқ саб­
зининг қайнатмаси жуда яхши пешоб ҳайдовчи ва оғриқни
қолдирувчи хусусияти билан эътиборга сазовор. Халқ та-
бобати ушбу ўсимликни беморнинг тез соғайиб кетиши ва
жисмоний куч-қувватини тиклаши учун тавсия этади.

Сариқ сабзи

Сариқ сабзи - ушбу сабзавотнинг Марказий Осиёда пай-
до бўлган замонавий нави бўлиб, у ўзининг ажойиб ширин
таъми ва фойдали микроэлементлари кўплиги билан ажра­
либ туради. Бундай илдиз-мевали сабзи одатдаги тўқ сариқ
навларга қараганда анча мазали. Унинг семиз ўқ илдизи
қалинлиги ва серсувлиги билан эътиборга сазовор.

-151-

Сабзининг Шантане нави
Сабзининг ўрта-эртапишар Шантане нави серҳосил ўсим-
ликҳисобланади.Ушбуйирикбирхил илдиз-меваларўзининг
ширинлиги бплан қувонтирмайди, аммо намни сақлаши би-
лан эътиборга сазовор. Бу сабзининг конус шаклидаги битта
илдиз-мевасининг оғирлиги 250 граммга қадар етади. Саб-
завотнинг ушбу навини ҳеч бир қийинчиликсиз оғир ерда
хдм ўстириш мумкин.

Абако сабзиси
Абако сабзисининг мазаси жуда хдм ажойиб, ранги чирой-
ли ва серсувлигига ran йўқ. Бу эртапишар нав зич тупроқни
хуш кўради. Илдиз-меваси конус шаклида бўлиб, узунлиги
16 сантиметрдан ошмайди. Борига қаноат қилувчи Абако
сабзисининг пишиб-етилиши учун 100 кун керак бўлади. У
ўсиш жараёнида ёрилиб кетмайди.

Сабзидан фойдаланишнинг
тўғри келмайдиган хусусиятлари
Ошқозон яраси касаллиги кучайганда сабзи истеъмол
қилиш тавсия этилмайди

-152-

САРИМСОҚ

Мавзу кўрсатгич:

- Саримсоқнинг фойдали хусусиятлари
- Саримсоқнинг ботаник тавсифи
- Саримсоқни кўпайтириш
- Саримсоқни ўстириш
- Саримсоқнинг зарарли хусусиятлари

Саримсоқ - кўп йиллик ўтсимон пиёзгуллилар оиласи-
га мансуб ўсимлик. Унинг мураккаб пиёзбошиси 3-20 дона
пиёз бўлакчаларидан ташкил топган. Саримсоқнинг гуллаш
даври: июл ойидан август ойигача юз беради. Ўсимликнинг
бўйи 30 сантиметрдан 60 сантиметрга қадар етади. Гуллари
- оқ-кўкиш тусда, улар кичик пиёзчалар билан бирга оддий
шар кўринишидаги соябонга жамланган. Саримсоқ оқ ёки
пуштиранцца бўлади.

Ушбу ўсимлик бутун дунёдаги кўпгина халқлар пазанда-
чилигида энг оммавий сабзавотлардан бирига айланган бў-
либ, у ўткир таъм ва ўзига хос ҳидга эга. Бу унинг таркиби-
да органик бирикмалар гуруҳи - сулфид моддалари билан
боғлиқ. Саримсоқнинг барглари, пояси ва тўпгулларини ҳам
ўсимлик ёш бўлган пайтда истеъмол қилиш мумкин. Шун-
дай қилиб, ушбу ўсимликнинг фақат илдизи ва пиёз бўла-
кларининг юпқа ҳимоя қавати овқат учун ишлатилмайди.
Ўсимликнингҳамма қисми ўзига хос саримсоқ ҳидига эга.

Пифагор саримсоқни «Хушбўйлик қироли» деб ата-
ган. Ушбу ўсимлик Европада бундан 5000 йил олдин пай-
до бўлган. Қадимги Юнонистон ва Римда саримсоқ асо-

-153-

сий даволаш воситаси ҳисобланган. Бу ўсимликни сувда
пиширишган, бошқа дориларга қўшиб дезинфекция ва
жароҳдтларни тузатувчи восита сифатида фойдаланишган.
Ўша замонларда саримсоқ ва қорадори энг асосий даволаш
воситалари бўлган: кўкнори уруғидан малҳдм тайёрлаш-
ган, унга саримсоқ шираси ва мусалласни аралаштиришган.
Жаррохдик амалиёти олдидан беморни ана шу дорига «тўй-
диришган». Шунинццек, бу доридан яраларга малҳам сифа­
тида, оғриқни қолдирувчи ва қон заҳарланишининг олдини
олиш учун фойдаланишган. Бундан ташқари, қадимда ёвуз
кучлар саримсоқҳидидан қўрқади деб ҳисоблашган. Шунинг
учун ҳам жуда кўп уйларга қуритилган саримсоқ ўрамини
бало-қазолардан сақловчи тумор сифатида осиб қўйишган.

Қадимги римликлар саримсоқ куч-қувватни кўпайтира-
ди, руҳиятни мустаҳкамлайди, ҳамма хасталиклардан халос
этади деб ишонишган. Шунинг учун ҳам у легионер аскар-
ларнинг кундалик таомномасидан ўрин олган. Гладиатор-
лар мактабинингтарбияланувчилари кун давомида уни бир
неча марта истеъмол қилишган. Нега деганда, улар саримсоқ
мардлик ва қўрқмаслик ҳис-туйғусини кучайтиради ва
ўлимга тик қарашга ўргатади деб ҳисоблашган.

Саримсоқнинг ботаник тавсифи

Саримсоқнинг тик ўсган поясида ўткир ва узун барглари
жойлашган. Гуллаш пайтида поясининг юқорисида пушти-
ранг гулчалар пайдо бўлади ва уларнинг тўпгули соябонни
эслатади. Гуллар оралиғидаги узун гулбандларда пиёзбоши-
га дуч келамиз. Тўпгуллар ўрамлар билан қопланган ва гул­
лар очилган пайтда улар тўкила бошлайди. Ўсиш жараёнида
ер остида ўсимликнинг йирик пиёзи ҳосил бўлади. Бу пиёз-
нинг тубида энг асосий пиёзбоши жойлашган бўлиб, унинг
атрофида эса майда бўлакчалари ўрин олган. Бу бўлакчалар-
нинг ҳаммаси ташқи томондан қатлам-қатлам пўст билан
ўралган. Бундан ташқари, хдр бир бўлакча алоҳида қобиқда
жойлашган.

-154-

Ушбу ўсимлик езда - айнан июл ойидан август ойига қадар
гуллайди. Саримсоқни биринчи марта Жанубий-Шарқий
Осиёда ўстиришган. Бу ўсимлик ёввойи кўринишда хдм
учрайди. Саримсоқ ёруғ ва намли майдонларда парвариш
қилинади.

Саримсоқни кўпайтириш

Саримсоқ очиқ ҳаводаги илдизпоялари орқали кўпая-
ди. Улар ўқсимон новдаларни қамраб олади. Саримсоқни
кўпайтириш учун ер нам бўлиши керак. Ўсимликнинг ил-
диз тизими совуқ бошлангунча шаклланади, аммо бу пайтда
пиёзбоши бўлмайди. Энгяхшиси бир йил сақланган пиёзбо-
шидан уруғ сифатида фойдаланган маъқул. Экиш учун пиёз-
бошинингунча катта бўлмаган бўлакчалари танлаб олинади.
Уларнингдиаметри 4-5 миллиметр атрофида бўлиши керак.
Агар бўлакчалар кузда экилса, улар тупроқнинг 3-4 санти­
метр чуқурлигига ташланади. Баҳор ва ёзги экиш пайтида
эса бу чуқурлик беш сантиметрдан кам бўлмаслиги лозим.

Саримсоқни ўстириш

Экишдан олдин бўлакчалар яроқли-яроқсиз эканлигини
текшириб олиш керак. Шундан кейин энг яхшилари пер­
манганат калий эритмасида 12 соат қолдирилади. Саримсоқ
бўлакчаларини экиш пайтида уларни тупроққа куч би-
лан жойлаштириш ярамайди. Бундай пайтда ўсимликнинг
илдизи жуда секин ўсади. Саримсоқ органик ва минерал
ўғитларни яхши кўради. Уларни кузда бериш керак. Энг ях-
шиси, минерал ўғитларни кўкат янги кўкариб чиққанда се-
пган маъқул. Саримсоқ - намни яхши кўрадиган ўсимлик,
аммо нам ҳаддан ортиқ бўлса, бу унга ҳалокатли таъсир
қилади. У доимий суғоришни талаб этади. Бу жараён фақат
ҳрсилни йиғиб олишдан бир ой олдин тўхтайди.

-155-

Саримсоқни парвариш қилиш

Ушбу ўсимликни парвариш қилиш мураккаб иш эмас. Ми-
сол учун: агар қишки саримсоқ экилган бўлса, уни парвариш
қилишда энг муҳими - бу ўсимлик экилган майдонга кўп қор
ташлаб қўйиш керак. Қачонки баҳор келса, қор кетади ва
дарҳол янги майсалар кўкариб чиқади.

Баҳорда тупроқнинг намлик даражасига қараш керак. Ми-
сол учун: агар ёмғир бўлмаса, унда саримсоқ экилган май-
донни мунтазам суғориш керак. Ўсимликнингўсиш даврида
минерал ва органик ўғитлар билан икки марта парвариш
қилиш лозим.

Ўсимликнинг тупроғини юмшатиш - саримсоқни парва­
риш қилишнинг муҳим шартларидан бири. Бу ишни мунта­
зам олиб бориш керак. Агар бегона ўтлар пайдо бўлса, дарҳол
уларни йўқотиш лозим. Нега деганда, бегона ўтлар ўсимлик-
нинг яхши ўсишига халақит беради. Қачонки саримсоқда
мил пайдо бўлса, уни синдириб ташлаш керак, йўқса, улар
туфайли ўсимлик ҳосили камайиб кетиши мумкин.

Саримсоқнинг фойдали хусусиятлари

Саримсоқ таркибига клетчатка, оқсиллар, ёғлар, карбо­
гидрат, кул, аскорбин кислотаси, шунингдек, жуда катта
миқдордаги микро ва макроэлементлар киради: натрий, ка­
лий, калций, марганец, темир, фосфор, магний, йод ва рух.
Булардан ташқари, унинг таркибида «С>, «В», <Д», «Р» ви-
таминлари, шунингдек, сулфидлар, фитонцидлар ва эфир
мойи каби бирикмаларни учратамиз.

Сулфидларнинг қанча миқдорда бўлиши муҳим. Сабаби,
таркибида селфид бўлган ўсимликлар ажойиб хусусиятга
эга. Олимларнинг фикрича, саримсоқда 100 дан ортиқ сел-
фидли моддалар мавжуд. Айнан сулфидлар юмалоқ бакте-
риялар (стафилококклар), ичбуруғ ва терлама хасталиклари-
ни қўзғатувчиларга, сон-саноқсиз замбуруғ ва ачитқиларга

-156-

қарши курашда саримсоқ ширасига ажойиб куч беради.
Сулфидлар заҳарнинг эркин молекулалари инсон организ-
мига таъсир қилишга улгурмай туриб уларни бир-бирлари-
га «ёпиштириб» қўяди. Саримсоқ шу қадар кучлики, унинг
кучли таъсири натижасида заҳар молекулалари заифлаша-
ди, организм уларни қабул қилмайди ва чиқариб ташлайди.

Шунингдек, саримсоқда инсон учун бошқа фойдали би-
рикмалар: аденозин, аллиицин, алликсин, ейхоен, пектин-
лар, диаллил трисулфид ва бошқа модцалар бор. Улар ин­
фекция тарқатувчиларнинг таъсирини муваффақиятли ра-
вишда бартараф этади, турли шиш ва ўсмаларга сезиларли
қаршилик кўрсатади, қондаги глюкоза даражасини пасай-
тиради, холестерин миедорини тартибга солади, томирда
қоннинг қуюлиб қолиши (тромб) пайдо бўлишини бартараф
этади. Ҳатто шундай маълумот борки, саримсоқ саратон ха-
сталигини даволашда ҳам самара беради.

Амерцкадаги саратонни ўрганиш Миллий института
олимлари бу ўсимликнинг яна бир ажойиб хусусиятини
топишган. Гап шундаки, саримсоқ ва пиёз фақат шамоллаш-
нинг олдини олишда яхши самара берибгина қолмай, юрак
ва қонда холестериннинг юқори даражаси хасталикларини
даволашда ҳам фойдали экан.

Бундан ташқари, саримсоқ эркакларда простата бези са-
ратони ривожланиши хавфини сезиларли даражада камай-
тиради. Улар икки йил давом этган тадқиқотлар жараёнида
470 нафар соғлом эркак ва простата безида хавфли шишла-
ри бор 238 нафар беморнинг ўзига хос овқатланиш тарти-
бини солиштириб чиқишган. Шу нарса аниқланганки, кун-
далик овқатланиш жараёнида энг камида 5-6 грамм пиёз
ёки саримсоқ истеъмол қилиш саратон ривожланиши хав­
фини 50%га камайтирар экан. Онкологпарнинг фикрига
Караганда, бу феномен - пиёз ва саримсоқдаги ўзига хос
ҳид, яъни уларнингтаркибида сулфид водород моддаси бор-

лиги билан изоҳланади.
Саримсоқтомоқ ва овозни тозалайди,ўпка астмаси, пари-

шонхотирлик, юзнинг қисман фалажи, қалтираш ва бошқа

-157-

асаб касалликларида фойдали. Шунингдек, у қон томири,
организмда моддалар алмашувининг бузилиши(подагра),
қуймуч нервларининг яллигланиши (ишиас) хасталикла-
рида ёрдам беради. Булардан ташқари, саримсоқ талоқ, ич
қотиши, ўпка шиши ва ошқозон касалликларини даволашда
яхши таъсир кўрсатади.

Саримсоқда эфир ёғи бор, шунингучун ҳам у ўзига хос ҳид
ва ўткир таъмга эга. Бу ёғдан ташқари, ушбу ўсимлик тар-
кибида турли витаминлар, фитостеринлар, азот бирикма-
лари ва инсон организми учун фойдали моддалар жуда кўп.
Саримсоқ тинчлантирувчи, оғриқни қолдирувчи ва пешоб
ҳайдовчи хусусиятларга эга. Жуда кўп хасталикларни да­
волашда бу ўсимлик оғриқни қолдирувчи восита сифатида
қўлланилади. Бундан ташқари, саримсоқ жинсий безлар фа-
олиятини кучайтиради.

Юқумли касалликларни даволашда ҳам саримсоқ жуда
яхши дори-дармон воситаси сифатида ишлатилади. Бу
шу нарса билан изоҳланадики, ушбу ўсимлик таркибида
стрептококк, стафилококк ва бошқа кўплаб микробларни
йўқотувчи фитонцидлар мавжуд.

Шунингдек, саримсоқ юрак ва қон томирлари склерози
(атеросклероз) ривожланишини тўхтатади. Бундан ташқари,
ушбу ўсимликдан инсулт ва инфаркт профилактикасида
ҳам қўлланилади. Сабаби, у қон айланишини яхшилайди.
Саримсоқ саратонга қарши ҳам кучли таъсир кучига эга.

Саримсоқдан фойдаланиш

Халқ табобатида саримсоқ меъда-ичак хасталиклари, ша-
моллаш, грипп, қон босимининг ошиши ва тери касалликла­
рини даволашда мшлатилади. Саримсоқдан сариёғ билан
аралаштирилтан ҳолда нафас йўлларининг яллиғланиши
(бронхит), кўкйўтал ва шамоллашдан халос бўлишда фой-
даланилади. Ушбу касалликларни даволашда саримсоқ ёғи
билан кўкракни артиш керак. Шунингдек, саримсоқнинг
шираси сўгал ва йирингли яралардан халос бўлишда ёрдам

-158-

беради. Булардан ташқари, бу ўсимлиодан бошдаги соч ил-
дизларини мустаҳкамлаш учун ҳам ишлатишади. Безгак,
бод (ревматизм) ва нафас олиш аъзолари касалликлари,
витамин етишмаслигини даволашда саримсоқ яхши фойда
беради. Асалари ва бошқа ҳашоратлар чаққанда ҳам ушбу
ўсимликдан тайёрланган малҳам босилади.

Саримсоқдан бўғимларнинг яллиғланиши (артрит)

ни даволашда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун шунча-
ки саримсоқ оғриган жойларга босилади ва унинг шираси

йиғилади. Шундан кейин ўсимлик шираси кун давомида
оғизга уч маҳал томизилади ва устидан сут ичилади. Тун-
да саримсоқ шираси сишдирилган дока боғич билан кат-
та бўғимни боғлаб қўйиш мумкин. Ушбу муолажа олдидан
бўғимга малҳам суртиш мақсадга мувофивдир.

Қанд касаллигини даволашда саримсоқдан фойдала-

ниш. 100 грамм саримсоқ олиб бўтқа тайёрлаймиз. Унинг
устига 4 стакан қизил ва спиртсиз мусаллас қуямиз. Ушбу
аралашмани ёруғ тушадиган жойда 14 кун дамлаб қўямиз.
Вақти-вақти билан идишдаги суюқликни чайқаб туриш ке-
рак. Тайёр бўлган дамлама кун давомида овқатдан олдин
бир ош қошиқдан уч маҳал қабул қилинади.

Саримсоқ ва мижоз сустлиги. Ўзига хос ҳидга эга бўли-
шига қарамай саримсоқкучли жинсий майлни кучайтирувчи
ўсимлик (афродизиак) ҳисобланади. Саримсоқни янги ҳолда
мунтазам истеъмол қилиш оқибатида эркак кишида жинсий
майл кучаяди. Шунингдек, саримсоқ қон айланишини яхши-
лайди ва тезлаштиради, бунинг натижасида эркак киши дои-
мий жинсий қўзғалишга эга бўлади. Жинсий майлни кучай-
тириш учун саримсоқнинг пиёзбошисини олиб, унинг ҳар
бир пиёзи бўлагини иккига ажратиб кесиш керак. Саримсоқ
бўлакчалари оғзи катта идишга жойлаштирилади ва унга 1,5
стакан миқдорда арақ солинади. Идишни зар қоғозга ўрай-
миз ва уч кеча-кундуз қоронғу жойга сақлаб қўямиз. Шун­
дан кейин ушбу суюқликни докадан ўтказиб оламиз. Тайёр
бўлган дамламани кун давомида овқатланишлар оралиғида
бир ош қошиқдан уч маҳал қабул қиламиз.

-159-

Йўталда саримсоқ шарбатидан фойдаланиш. Сарим-
соқ бўлакчаларидан беш дона оламиз ва уларни кесамиз.
Шундан кейин унга 20 грамм шакар қўшамиз. Сўнгра би­
роз сув соламиз ва 5 дақиқа оловга қўямиз. Шундан кейин
суюқликни докадан ўтказамиз. Тайёр бўлган шарбатни кун
давомида бир чой қошиқдан қабул қиламиз.

Куйган жойларни даволашда саримсоқдан фойдала­

ниш. Бир бош саримсоқнинг шарбатини сиқиб оламиз. Унга
мойчечак ва ялпизнинг қайнатмасини аралаштирамиз.
Яна икки ош қошиқ ўсимлик ёғи қўшамиз. Тайёр бўлган
малҳамга докани ботириб олиб, уни 30 дақиқа куйган жойга
босиб турамиз.

Уйқусизликни бартараф зтиш учун саримсоқдан фой-

даланиб ванна қабул қилиш. Ушбу ўсимликдан қайнатма
тайёрлаймиз ва уни иссиқ сув билан бирга ваннага соламиз.
Шундан кейин 30 сония давомида ванна қабул қиламиз. Сўн-
гра совуқ саримсоқли ванна оламиз. Шу тариқа саримсоқдан
фойдаланган ҳолда бир-бирига зид ванна қабул қиламиз.
Ушбу муолажани совуқ ванна билан тугатиш керак.

Организмда моддалар алмашувининг бузилишидан
келиб чиқадиган касаллик (подагра) ва артерия қон
томирларининг торайиши ва фаолиятининг бузилиши
(атеросклероз)ни даволашда саримсоқ дамламасидан

фойдаланиш. Бир бош саримсоқ ва пўсти арчилган бир
дона лимон оламиз. Уларни эзиб янчамиз ва устига уч ста­
кан қайноқ сув соламиз. Шундан кейин ҳаммасини яхшилаб
аралаштирамиз. Идишнинг қопқоғини маҳкам ёпамиз ва бу
дамламани 24 соат қолдирамиз. Вақги-вақти билан чайқаб
турамиз. Сўнгра уни сузгичдан ўтказамиз. Тайёр бўлган
дамламани кун давомида овқатдан ярим соат олдин бир ош
қошиқдан уч маҳал истеъмол қиламиз. Бу суюқлик қон бо-
сими юқори даражада бўлганда ҳам ёрдам беради.

Организмда микроб флорасининг сифат жиҳатидан
ўзгариши (дисбактериоз)ни даволашда саримсоқдан

фойдаланиш. Бу ҳолатда шунчаки саримсоқнинг од-
дий бир бўлаги ёрдам беради: нонуштадан бир соат олдин

-160-

саримсоқнинг бир бўлагини ҳеч нарса қўшмасдан истеъмол
қиламиз, кечки овқатДан кейин эса ушбу муолажани такрор-
лаймиз. Саримсоқни егандан сўнг сув ичамиз.

Саримсоқнинг зарари

Ошқозон, ўн икки бармоқ ичак яраси ва гастритдан ази-
ят чекаётганларга саримсоқ истеъмол қилиш мумкин эмас.
Сабаби: у касалликни кучайтириб юборади. Шунингдек,
камқонлик ва сийдик-жинсий аъзолар хасталигида ҳам бу
ўсимликдан фойдаланиб бўлмайди.

Меъда ости безининг яллиғланиши (панкреатит), буйрак
яллиғланиши (нефрит) ва буйрак касаллиги (нефроз)га ча-
линганлар ҳдм саримсоқни истеъмол қилиши тўғри келмай-
ди. Шунингдек, бавосир кучайган пайтда хдм ундан фойда-
ланиш ярамайди.

Саримсоқ истеъмол қилиш ҳомиладорлик, сут безларида
сут ҳосил бўлиши (лактация) ва семириш пайтларида ҳам
тўғри келмайди. Шунингдек, артерия қон томирларининг
торайиши ва фаолиятининг бузилиши (атеросклероз) ёки
томирнинг сиқилиши (ишемия)дан азият чекаётган бемор-
лар саримсоқ дамламасидан меъёридан ортиқ истеъмол
қилиши оқибатида инфарктга учрагани ҳақида маълумот-
лар бор. Бундан ташқари, парҳездаги кишилар ҳам иложи
борича бу ўсимликдан фойдаланмасликлари талаб этилади.
Нега деганда у иштахдни қўзғаши мумкин.

Саримсоқдан ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш тутқаноқ
(эпилепсия) касаллигини келтриб чиқариш хавфи мавжуд.
Кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики, ушбу ўсимликни
меъёрдан ортиқ фойдаланиш бош оғриғига дучор қилади.
Унинг таркибидаги заҳарли моддалар кишиларда эътибор-
сизлик ва паришонхотирлик уйғотиши мумкин.

-161-

Хотима

Биз ушбу китобда она-табиат қучоғида мавжуд бўлган ва
Ер юзининг жуда кўп минтақаларида ўсадиган алой, наъ-
матак, лимон, мойчечак, селдир, петрушка, шивит, занжабил,
баргизуб, сабзи ва саримсоқ каби ўсимлик ва гиёхдарнинг
шифобахш хусусиятлари, улардан халқ табобати усулларида
дори-дармон воситалари - қайнатмалар, дамлама, малхдм,
қиём ва шарбат тайёрлаш, турли хасталикларни даволаш
жараёнида улардан фойдаланиш хусусида фикр-мулоҳаза
юритдик. Эхтимол, бу - денгиздан бир томчи бўлиши мум-
кин. Нега деганда, она-сайёрамизнинг сахий тупроги шун-
дай ноёб ва мўьжизавий ўсимликлар дунёсини яратиб
қўйганки, биз уларнинг қанчасини биламиз-у қанчасини
билмаймиз?! Қанчасидан фойдаланамиз-у қанчасидан фой-
даланмаймиз? Уларнинг нисбати қанча? Афсуски, бундай
саволларга аниқ жавоб топиш мушкул. Нега деганда, инсо-
ният энди-энди табиат бойликларини ўрганиш билан бир-
га унинг қадр-қимматига етишга интилмоқда. Бу - ноёб ва
бебаҳо хазина абадий эмаслиги, ундан авайлаб-асраб фой­
даланиш лозимлигини англаб етмокда.
Албатта, инсонлар сиҳат-саломатлигини асраш ва кишилар
организмида пайдо бўладиган жуда кўплаб хасталикларни
муваффақиятли даволашда замонавий тиббиётда янги
технологияларнинг роли ва шифокорларнинг билими,
тажрибаси ва хизматларини инкор қилиб бўлмайди. Ammo
бу соҳада халқ табобати асрлар давомида қўлга киритган
ютуқлар ва тўплаган тажрибалардан фойдаланишни ҳам
ёддан чиқармаслигимиз керак. Бизнингча, мана шу икки
хазина кўшилса, бир-бирларининг ютуқ ва камчиликларини
тўлдирса. Ўйлаймизки, мана шунда ҳар қандай дардни
енгиш мумкин. Шу маънода ушбу китобдаги маълумотлардан
фойдаланиш ва тавсия этилган муолажаларга амал қилиш
олдидан шифокор-мутахассислар билан маслаҳатлашиб
алсангиз: «қарсак икки қўлдан чиқади».

-162 -

Фойдаланилган адабиётлар:
1. Абу Али ибн Сино. «Тиббий ўгитлар». Тошкент, «Наврўз»
нашриёти, 2014 йил.
2. «Саломатлик». Энциклопедия. Тошкент, 1985 йил.
3. М.Набиев, М.Мухторов. «Туркона даво ва содда муола-
жалар». Тошкент, «Абу Али ибн Синд» нашриёти, 2003 йил.
4. Холматов Ҳ., Ҳабибов 3., «Ўзбекистоннинг шифобахш
ўсимликлари». Тошкент, «Медицина» нашриёти, 1976 йил.
5. Каримов В., Шомаҳмудов А.. «Халқ табобати ва замо­
навий илми тибда қўлланиладиган шифобахш ўсимликлар.
Тошкент, «Ибн Сино» нашриёти, 1993 йил.
6. Попов А.П., «Лекарственные растения в народной меди­
цине», Киев, «Здоровья» нашриёти, 1968 йил.
7. Набиев М., Шалнёв В., Иброҳимов А., «Шифобахш неъ-
матлар», Тошкент, «Меҳнат» нашриёти, 1989 йил.
8. Интернет сайтларидан олинган материаллар.

-163-

Мундарижа

Муқаддима................................................................................... 3

Алой.............................................................................................. 4

Наъматак.................................................................................... 40

Лимон......................................................................................... 55

Мойчечак............................................ 70

Селдир.........................................................................................92

Петрушка.................................................................................. 107

Шивит (укроп).......................................................................... 111

Занжабил.................................................................................. 115

Баргизуб (зубтурум).................................................... 131

Сабзи......................................................................................... 147

Саримсоқ.................................................................................. 153

Хотима...................................................................................... 162

Фойдаланилган адабиётлар................................................... 163

Оммабоп нашр

АЛОЙ, НАЪМАТАК,
ЛИМОН, МОЙЧЕЧАК
ВА ШИФОБАХШ ДАВОЛАР

Мухаррир: Илхом Ҳалилов
Техник мухаррир: Дилмурод Жалилов

Босишга 2015 йил 3 i июлда рухсагг этидди.
Қоғоз бичими 60x84 ‘/м. Офсет босма усули.
PT Serif гарнитураси. 10.25 босма табок. Адади 1000 нусха.
14-сонли буюртма. Бахоси шартнома асосида.

«Наврўз» нашриёти: Лицензия № AI 170. 23 декабр 2009 й.
Манзили: 100000, Тошкснт шахри, А.Темур кўчаси, 19-уй.

“Elizabct print" МЧЖ босмахонасида чоп этилди.
Тошкснт шахри, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 38-уй.

e-mail: [email protected]



лимон, мойчечан, селдир, петрушна,
занжабил, баргизуб, саримсоц наби
ўндан ортиқ табиат неъматлари
бўлган шифобахш ўсимлинларнинг
фойдали хосиятлари, улардан халц
табобати анъаналари асосида
қайнатма, димлама, тиндирма,
малҳам тайёрлаш ва фойдаланиш
ҳацида маълумотлар берилган.
Китоб сизнинг сиҳат-
саломатлигингизни мустаҳнамлашда
кўманчи бўлади, деган умиддамиз.

9


Click to View FlipBook Version