The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by akmjarkurgan, 2020-11-19 06:42:00

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

Ganiev Rustam . Dardli insonlarga foydalar

Наъматак бошқа фойдаси кам бўлмаган мева ва савзавот-
лар билан ҳам яхши бирикади.

Ошқозонни наъматак ёрдамида тозалаш

Энди ошқозонни наъматак ёрдамида қандай тозалаш ке-
раклиги ҳақида батафсил фикр-мулоҳаза юритамиз. Бунинг
учун энг аввало, дамлама тайёрлаб оламиз. Куриган мева-
дан уч ош қошиқ олиб термосга солинг ва устига ярим литр
қайнаган сув қуйинг. Тайёр бўлган суюқликни эрталабга
қадар қолдиринг. Иложи борича,энгкамида 8-10соаттурсин.
Сўнгра муолажа қабул қилиш олдидан енгил овқатланиш би­
лан чекланинг. Эрталаб тайёр бўлган наъматак дамламаси-
дан бир стакан олиб унга 2-3 ош қошиқ сорбит кўшинг ва оч
қоринга ичинг. Сўнгра ўнг биқингизга грелка қўйиб камида
45 дақиқа ётинг. Ушбу муолажа бошлангандан 20 дақиқа ўт-
гач, наъматак дамламасини охиригача истеъмол қилинг. Бу
сафар унга сорбит қўшманг.

Наъматак дамламаси ёрдамида ошқозонни тозалаш жа-
раёни амалга ошганидан сўнг имкон қадар енгил жисмо-
ний машқлар бажариш мақсадга мувофиқдир. Чуқур нафас
олиш-чиқариш билан боғлиқ бир жуфт ўтириб-туриш ва
эгилиш машқлари... Бу тозалаш жараёнини фаоллашти-
риш учун зарур. Энди эса нонушта қилиш мумкин. Энг ях-
шиси, шу куни сабзавот ва мевалар истеъмол қилиш билан
чекланган маъқул. Сўнгра наъматакнинг барги, қорағат ёки
хўжағатдан тайёрланган чой ичиш керак.

Ошқозонни наъматак билан тозалашни кун аро олтита
муолажани орқама-кетин қабул қилиш орқали амалга оши-
риш керак. Шундан сўнг заруриятга қараб ушбу муолажани
ҳафтада ёки ойда бир марта такрорлаш мумкин. Ҳаммаси
беморнинг аҳволига боғлиқ. Наъматак дамламаси билан
ошқозонни тозалаш фақат сафро ажралиб чиқишига эмас,
жигарнинг лимфатик тугунларига ҳам яхши таъсир қилади.
Бу муолажани мунтазам қўллаш бутун организмга ижобии
самара беради.

-49-

Ошқозонни жигар рангли
наъматак ёрдамида тозалаш

Агар кимдир юқорида зикр этилган сорбит қўлланилган
муолажалардан қандайдир сабаблар билан фойдалана бил-
маса, унда ошқозонни наъматакнйнг ўзи билан тозалаш би­
лан чекланади. Тўғри, бу у қадар самарали бўлмайди. Жигар-
да шамоллаш жараёни юз берганда ва сурункали гепатитда
шунчаки жигар рангли наъматак мевасининг дамламасини
қабул қилиш мумкин. У тахминан юқорида қайд этилгандай
тайёрланади: яъни 20 грамм қуритилган ва янчилган мева
бир стакан қайноқ сувга солиниб дамлаб қўйилади ва тер-
мосда 12 соат сақланади. Сўнгра ушбу дамлама сузиб оли-
нади ва кун давомида овқатдан олдин ярим стакандан уч
маҳал ичилади.

Аммо таъкидлаш керакки, ушбу ташқаридан зарарсиз
кўринган ошқозонни тозалаш усулининг баъзи бир тўғри
келмайдиган жиҳатлари бор. Агар кимдир тромбофлебит ва
тромбо, яъни томирларда қоннингивиб қолиши касаллигига
мойил бўлса, ушбу муолажа билан шуғулланмагани маъқул.
Бундан ташқари, юрак ва қанд каоалликларини бошдан ўт-
казаётганлар, шунингдек, ошқозонда кислота ошиши ёки
меъда яллиғланишидан азият чекаётганлар ҳам наъматак-
дан эҳтиёткорона фойдаланишлари талаб этилади.

Наъматакнинг шифобахш хусусиятлари жуда кўп. Унинг
таркибига инсон саломатлиги учун зарур бўлган ўнлаб ми-
кроэлементлар киради. Шунинг учун ҳам наъматакнинг
фойдали жиҳатлари қайд этилган рецептларнинг миқдори
ҳам кўп. Сабаби, наъматак дамламаси турли хил касалли-
кларни даволашда қўлланилади.

Наъматак - дармон-дорилар хазинаси. Айниқса, бу ши­
фобахш ўсимликнинг меваси ва малина (хўжағат) қўшилган
витаминли чойи қиш мавсумида шамоллаганда жудаям
фойдали ҳисобланади.

-50-

Наъматакнинг шифобахш хусусиятлари

Наъматакнинг қайнатмаси қайси жиҳатлари билан
фойдали? Бу оммавий ичимлик энг аввало, организмни
мустаҳкамовчи ва тетиклаштирувчи, иммунитетни оширув-
чи восита сифатида ажралиб туради. Айниқса, бу шифобахш
ўсимликнинг қайнатмаси йилнинг қиш мавсумида ОРВИ
профилактикаси учун яхши самара беради. Наъматакнинг
шифобахш хусусиятларидан овқат ҳазм қилиш аъзолари
хасталикларини, буйрак ва бошқа турли шамоллаш жараён-
ларини даволашда фойдаланилади. Шунингдек, бу табиат
неъматининг меваси касал қўзғатувчи бактерияларга қарши
ишлатилади. Шифокорлар қон босими ошганда, пешоб-жин-
сий тизимда бузилишлар содир бўлганда ва қон томирлари
билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда наъматакдан
қўшимча восита сифатида фойдаланишни тавсия этишади.

Наъматакнинг шифобахш хусусиятлари - баҳс та-
лаб қилмайдиган ҳақиқат. Таркибида фойдали модда-
лар миқдори кўплиги ва одамларга ҳар куни кераклиги
жиҳатидан бу ўсимликни рекордчи деб аташимиз мум-
кин. Бундан ташқари, наъматак таркибида фойдали мик-
роэлементларнинг жамланиши бўйича ҳамма мевалар ва
гиёҳлардан юқори туради. Шунингдек, у ўзида аскорбин
кислотаси сақлаш бўйича етакчи ва бу борада лимон ёки
қорағатдан 10 марта устунлик қилади. Каротин моддаси
бўйича эса наъматак меваси чаканда, сабзи ва ўрикни орқада
қолдиради. Бошқача айтганда, наъматак таркибида «В», «С»,
«К», «Е», «Р» дармондорилар гуруҳи етакчилик қилади. Бун­
дан ташқари, унда кальций, калий, магний, хром мавжуд.

Наъматакдан озиш воситаси
сифатида фойдаланиш

Наъматак фақат дармондорилар хазинаси бўлиб қолмай,
ортиқча вазнга қарши курашда самарали ва синовдан ўт-
ган восита ҳисобланади. Наъматак қайнатмасида тўйимли

-51-

элементлар кўп. Ynaj организмда модцалар алмашувини
кучайтирувчи фойдали бирикмалар билан тўлдиради. Бу
мўъжизавий ўсимликнинг таъсири натижасини кўриш учун
наъматак мевасининг қайнатмаси ёки дамламасини ҳар
куни 3-4 маҳал ичиш керак. Ўртача олганда ушбу муолажа-
ни қабул қилиш икки ҳафтадан тўрт хдфтагача давом эта-
ди. Қайнатмани қуйидагича тайёрлаш мумкин: қуритилган
наъматак мевасидан уч ош қошиқ олиб, устига 1 литр қайноқ
сув қуямиз ва 12 соат сақлаймиз. Тайёр бўлган ичимликни
овқатдан 30-40 дақиқа олдин қабул қиламиз.

Ҳомиладорлик даврида наъматакдан фойдаланиш

Маълумки, ҳомиладорлик пайтида хар қандай шифо-
бахш ўсимликдан фойдаланишга рухсат берилмайди. Нега-
ки, уларнинг кўпида зарарли хусусиятлар ҳам етарли. Аммо
наъматакка бунинг бутунлай алоқаси йўқ’ Аксинча, у шамол-
лаш ва бошқа ҳар қандай вирусли касалликларнинг профи-
лактикаси учун энг яхши воситадир. Бўлажак онанинг наъ­
матак қайнатмаси ёки чойидан мунтазам истеъмол қилиши,
ҳимояланиш ва организмни мустақкамлашнинг энгхавфсиз
воситаси.

Яна, ҳомиладорлик даврида наъматак қайнатмасини
ичиш буйрак фаолиятини сезиларли даражада енгиллапгги-
ради ва пешобнинг осон чиқишига самарали таъсир ўтка-
зади. Албатта, бунга ўта ишқибозлик ва кўр-кўрона муно-
сабатда бўлиш керак эмас - ҳаммаси ўз меъёрида бўлмоғи
лозим. Ҳомиладор аёллар учун наъматак қайнатмаси бир
кеча-кундузда 1 литрдан ошмаслиги лозим, аксинча, киши
фақат ўз организмига зарар келтириши мумкин.

Наъматакни қандай дамлаш керак?

Наъматакни тўғри қайнатиш ва энг юқори даражада Са­
мара олиш учун мутаносибликка, яъни қайнаш ва дамлаш
вақгига риоя қилиш керак. Сири оддий: наъматак меваси ва

-52-

сувнинг ўзаро нисбати бирга ўн бўлиши, бошқача айтганда,
100 грамм наъматакка 1 литр сув қўшиш керак. Қайнатма
тайёрлаш олдидан наъматак мевасини янчиб қўйса, унинг
дамланиш вақти қисқаради. Наъматакнинг қайнатмасини
тайёрлаётганда қайнаш жараёнини охирига қадар етка-
зиш, сўнгра идишни қопқоғи билан бекитиб, 12 соатга қадар
сақлаш керак. Унга шакар қўшиш тавсия этилмайди.

НАЪМАТАК РЕЦЕПТЛАРИ

Наъматак ва хўжағат қушилган чой

Наъматак ва хўжағат мевасини қўшилган витаминли чой
қиш мавсумида шамоллаш касалликларини даволашда жу-
даям фойдали ҳисобланади.

Тайёрлаш рецепти қуйидагича: наъматак меваси ва янги
терилган хўжағатни баравар миқдорда олиб, устига 200
миллиграмм қайнаган сув куямиз. Чойнинг иссиқлиги уй
ҳароратига тенг бўлиши учун дамлаб қўямиз. Уларнинг
миқдорига тенг даражада асал ёки қорағат қўшиш мумкин.
Тайёр қайнатмадан кун давомида 3-4 маҳал ичилади. Аммо
ҳар куни янги қайнатма тайёрлаш шарт.

Наъматак меваси ва олма қўшилган суюқлик

Бунинг учун 100 грамм наъматак меваси, 3 дона кизил
олма, 3 ош қошиқ шакар, 1 ош қошиқ картошка крахмали,
100 миллиграмм 10% ёғли қаймоқ, 300 миллиграмм сув, 250
грамм бугдой нони керак бўлади.

Тайёрлаш усули: олмаларни тозалаймиз, ўрта қисмини
олиб ташлаймиз ва ўртача майдалагичдан ўтказамиз. Хосил
бўлган аралашмага шакар соламиз ва музлатгичда бир
неча соат сақлаймиз. Наъматак меваси ва олма пўстлоғига
қайнаган сув куямиз ва уни 10-15 дақиқа давомида
қайнатамиз. Ушбу қайнатма 4-5 соат туриши керак. Тайёр

-53-

бўлган аралашмани сузиб оламиз ва охиригача қайнатамиз,
сўнгра крахмал қўшамиз. Шундан кейин қайнатмага ша-
кар соламиз ва яна қайнашни охирига етказамиз. Ушбу
суюқликни истеъмол қилиш олдидан унга қаймоқ ва қоқ
нон қўшамиз.

Наъматакнинг тўғри келмайдиган жиҳатлари

Наъматак мевасинингқайнатмаси албатта, фойдали, аммо
баъзи бир кишилар учун тўғри келмаслиги мумкин. Мисол
учун: унингтаркибида «С» витамини кўп бўлгани натижаси-
да айримларда аллергия қўзғаши мумкин. Шунинг учун ҳам
энг аввало, бу шифобахш ўсимликнинг меваси соғлиқ учун
бутунлай хавфсиз эканлиги ва ҳеч қандай жиддий салбий
оқибатларга олиб келмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Шунингдек, қанд хасталиги ва ўтида тош борлигидан ази-
ят чекаётган кишилар наъматак дамламасига ишқибоз бўл-
масликлари зарур. Бу ўсимлик таркибида катта миқдорда
аскорбин кислотаси мавжуд, шунинг учун ҳам ошқозон-
ичак йўлларида яраси бор ва меъдаси яллиғланган кишилар-
га ҳам наъматакдан даволаниш тўғри келмайди. Наъматак
қайнатмаси бўлган дамлама ёки чойни истеъмол қилишдан
олдин албатта шифокорингиз билан маслахдтлашиб олишни
унутманг.

-54-

лимон

Лимон - цитруслар оиласига мансуб кичик дарахт тури.
Рутадош ўсимликларнинг цитруслар туркумига киради.
Ушбу дарахтнинг меваси ҳам лимон номини олган.

Мавзу кўрсатгич:

- Лимоннингтарихи ва тарқалиши
- Ўсимлик морфологияси
- Ботаник хусусиятлари
- Кимёвий тузилиши
- Лимоннингтаркиби: витаминлар ва минераллар
- Лимоннинг фойдали хусусиятлари. Лимон билан даволаш
- Лимон билан даволашнинг халқ рецептлари
- Лимон ва пазандачилик
- Тиббиётда қўлланилиши
- Лимондан шамоллашнинголдини олишучун фойдаланиш
- Уй шароитида шамоллаганда йўтални қандай қилиб тез

даволаш мумкин

Лимоннинг тарихи ва тарқалиши

Лимоннинг ватани - Ҳиндистон, Хитой ва Тинч океани-
да жойлашган тропик ороллар ҳисобланади. ёввойи ҳолда
ўсиши қайд этилмаган. Тахминларга кўра: лимон чатишган
ўсимлик бўлиб, ўзоқ вақт мобайнида мустақил ўсимлик тури
сифатида ривожланган. Субтропик иқлимга эга кўплаб мам-
лакатларда кенг миқёсда етиштирилади. Мустақил Давлат-
лар Ҳамдўстлиги худудидаги Кавказорти, хусусан, Озарбай-
жонда осма ўстириш усулида, Марказий Осиёда эса - Ўзбе-

-55-

кистон ва Тожикистонда эгатларга экилади.
Ушбу шифобахш ўсимлик илк бор Жануби-Шарқий Осиёда,

12-аср давомида Ҳиндистон ва Покистон худудларида тилга
олинади. Шу асрнинг ўзида араблар томонидан лимон Яқин
Шарқ мамлакатларига, кейинчалик Шимолий Африка, Испа­
ния ва Италияга олиб кетилган. ч

Ҳар йили дунё миқёсида 14 млн тонна лимон йиғиштириб
олинади. Ушбу шифобахш ўсимликни етиштириш бўйича
Ҳиндистон ва Мексика етакчи ўринларда туради. Ҳар икки
мамлакатга бутун дунё миқёсида етиштириладиган лимон-
нинг 16 фоизи тегишли.

1970-йилларнинг охирида Италия ҳар йили 730 минг тон­
на лимон йиғиштириб олган бўлса, иккинчи ва учинчи ўрин-
ларни мутаносиб равишда АҚШ (550 минг тоннага яқин) ва
Ҳиндистон (450 минг тоннага яқин) эгаллаган. Бутун дунёда
эса ўша вақтга келиб 4 млн тонна лимон етиштирилган.

Лимон Кавказнинг Қора денгиз бўйларида 18-асрларда
экила бошланган, лекин у кенг оммалашмаган. Россияда
лимон уй шароитида ҳдм етиштирилган. 20-аср мобайнида
Кавказга туташган Қора денгиз соҳилларида 8 минг гектар-
га яқин майдон лимон дарахтларига ажратилган бўлса-да,
ҳозирги вақтда бу экин майдонлари анча қисқарган.

1970-йилларнинг охирида вояга етган дарахтнинг
ҳосилдорлиги ўртача очиқ экин майдонида 200-350 мевани
ташкил этган бўлса, эгатлаб экилган дарахтлардан 300-350
дона лимон олинган. Бу борада рекорд натижа - бир лимон
дарахтидан 2500 дона териб олинган. Одатда бир гектар май-
дондан 280 мингдона лимон хосили олинади. Тожикистонда
бир йиллик хирмон 8 миллион дона лимонни ташкил этган.

Ўсимлик морфологияси

Лимон - унча катта бўлмаган доимий яшил мевали дарахт.
Бўйи одатда 5-8 метр атрофида бўлиб, тарвакайлаган ёки
пирамида шаклидаги шох-шаббаларга эга. Лимон дарахти
45 йилгача умр кўради.

-56-

Ушбу дарахт пўстлоғи кулранг, кўп йиллик шохлари
ёриқсимон, янги новдалари эса қизғиш бинафшаранг тусда,
одатда тиканакли бўлади.

Баргларидан лимон ҳиди келади. Уларнинг узунлиги 10-
15см, эни эса 5-8 см бўлиб,ялтироқяшил рангда.Усткитомо-
нидан жилоли баргларнинг ички қисми оч хира яшил тусда,
баргларнинг учи эса найсимон, тўғри учбурчак шаклида
бўлади. Лимон барги куёш нурлари остида кузатилса, унинг
ичидаги эфир мойи тўпланадиган қора туйнукчалар митта
нуқтадай кўринади. Барглар кенг ёки узун тухумсимон, хдр
икки томони учли, янги новдалар узунлиги 1-1,8 см атрофи-
да бўлиб, бир неча барг пояда ягона бўғимсимон асосга эга
бўлиши мумкин. Барглари уч йилда бир маротаба тўкилади.

Куртакдан пайдо бўладиган гуллар 2-3 см узунлигида якка
ёки жуфт ҳолда пиёласимон беш бўғимли тож шаклида ри-
вожланади. Гулбарглари тиниқ оқ ёки бироз сарғиш оқ ранг-
да, ташқариси пуштисимон ёки тўқ кизил тусда яйдоқ, нозик
ва майин ҳидга эга бўлади.

Ботаник хусусиятлари

Лимон мевасининг узунлиги 6-9 см, ўртача диаметри эса
4-6 см бўлиб, тухумсимон, икки томони торайиб келиб учи
бўртиб чиқади. Ранги оч сариқ, қийин ажраладиган дўнгси-
мон чўтир пўсти эфир ёғига бой. Меванинг ички қисми 8-10
дона ғоваксимон уядан иборат. Уларни қопсимон толаларга
ўхшаш эндокарп хужайралари тўлдириб туради. Ширага туда
толалар мева этини ҳосил қилади. Лимон эти аччиқ, яшил-
симон сариқ рангга эга. Унинг уруғи битталик тухумсимон,
саргиш яшил ёки оқ, ички томони яшил рангли куртакдан
иборат. Баҳррда гуллаб, кузда мева беради.

Биологик хусусиятлари

Лимон барги қизиқ тузилишга эга. Бир қарашда оддий
кўринади. Ботаникада мустақил тўкиладиган бир нечта

-57-

алоҳида барг-пластиналардан иборат баргни мураккаб барг
деб аташади. Лимоннинг барги поясидан алоҳида, поя эса
баргдан кейин тўкилади. Бинобарин лимон ўзининг келиб
чиқиши бўйича мураккаб барглилар сирасига киради.

Кимёвий тузилиши

Меванинг эти бир қатор органик кислоталарга бой
(лимон кислотаси, олма кислотаси). Бундан ташқари,
унинг таркибида пектин моддаси, 3,5 фоизгача шакар,
каротин, фитонцидлар; тиамин, рибофлавин, аскорбин
кислотаси (0.085 фоизгача), рутин, флавоноидлар, кумарин
ҳосилалари, галактурон кислотаси, сесквитерпенлар,
геспередин, эриоцитрин, эридиктиол сингари витаминлар
ҳам бор.Уруғида мой ва ўта тахир лимонин моддаси мавжуд.
Лимон ёғи шунингдек, унинг шохлари ва баргларида ҳам
учрайди(0,24 фоизгача). Дарахт пўстлоғида гликозид цитро-
нин моддаси аниқланган.

Лимон бартари 55-880 мг% гача «С» витаминига эга.
Унинг ўзига хос ҳиди ўсимликнинг турли қисмлари тарки-
бидаги эфир (лимон) ёғининг хусусиятлари билан боғлиқ.
Лимон эфир ёгининг асосий компонентларига терпен, ли­
монен (90 фоизгача), цитраль (6 фоизгача), геранилацетат (1
фоизгача) киради.

Лимон таркиби: витаминлар ва минераллар

Лимоннинг асосий таркиби албатта сув ва лимон кислота-
сидан иборат. Аммо бундан ташқари, унда инсон организ-
ми учун жуда муҳим витаминлар мавжуд. Ҳаммасидан кўпи
- «С» витамини. Унинг организмда моддаларнинг тўғри ал-
машувидаги ўрни беқиёс ва тўқималарнинг озиқланишида
иштирок этади. Шунингдек, лимон таркибида «А», «В1»,
«В2» ва «Д» витаминлари учрайди. Шунингдек, барча цитрус
ўсимликлари учун хос бўлган «Р» витамини. Ўзининг кимё­
вий таркибига кўра лимон юқори биологик фаоллик ва ши-

-58-

фобахш хусусиятларга эга мураккаб бирикма. Бу ўсимлик
минерал тузлар ва лимон кислотасига бой, шунингучун ҳам
уни истеъмол қилиш организм учун жуда фойдали.

Инсон организми учун айнан шундай фойдали бирикма**
ларнингкенгхазинаси бўлган лимонни тенги йўқ озиқ-овқат
маҳсулоти, бебаҳо даволаш ва косметика воситасига айлан-
тиради. Мана сизга - инсоннинг самарали фаолияти учун ҳар
доим етишмайдиган бой витаминлар хазинаси!

Лимоннинг фойдали хусусиятлари.
Лимон билан даволаш

Лимонда кучли антисептик хусусият бор. Мисрнинг
қишлоқ ҳудудларида яшайдиган аҳолини чаён чақиши уз-
луксиз безовта қилган. Улар бу нохуш ҳодисанинг давоси-'
ни топишган: лимонни қоқ иккига бўлиб, бир бўлагини та-
нанинг чаён чаққан нуқтасига қўйишган, иккинчисини эса
оғизда сўришган. Ҳаммаси ўтиб кетган.

Артерия қон томирлари торайиши (атеросклероз),
ошқозон-ичак йўллари, пешоб тоши хасталиклари, модда-
лар алмашувининг бузилиши, бавосир ва безгакни давола-
шда лимон шарбати тавсия этилади. Бунинг учун яримта
лимон шарбатига И стакан қайноқ сув қўшиб, ҳосил бўлган
суюқликни кун давомида 2-3 маҳал ичиш керак. Шунингдек,
ош тузи солинмаган янги сабзавотлардан истеъмол қилиш
тавсия этилади.

Яримта лимон V4 стакан сув билан аралаштирилса ва у би­
лан томоқ, оғизнинг шиллиқ пардаси ва ҳдлқум оғриганда
чайилса фойдали бўлади. Шунингдек, yui6v ўсимлик шарба-
тини терининг замбуруғли хасталикларида ҳам сиртқи дори
сифатида ишлатиш мумкин.

Ўт пуфагида тош пайдо бўлганда кун давомида 10-12
стакан лимон, сабзи, лавлаги ва бодринг шарбатининг ара-
лашмасини ичиш тавсия этилади. Бир-икки кундан кейин
кучли оғриқнинг 10-15 дақиқа давомидаги хуружи бошлана-
ди. 6-7 кунларгача кучли оғриқ давом этади, сўнгра у тўх-

-59-

тайди ва тош ҳам йўқолади. Кучли оғриқ пайтида оғриқни
қолдирувчи дори қабул қилиш керак.

Безгак касаллигини даволашда беморнинг чанқоғини
қолдириш ва умумий аҳволини яхшилаш мақсадида ли­
мон шарбатидан истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунинг-
дек, организмда «С» ва «Р» витаминлари етишмаса, мод-
далар алмашувининг бузилиши билан боғлик хасталиклар,
кислота миқдорининг камайиши натижасида ошқозон
яллиғланиши, организмда моддалар алмашувининг бузили­
ши (подагра), пешоб тоши ва бошқа касалликларни барта-
раф этишда лимондан фойдаланилади. Булардан ташқари,
бошқа дори-дармонларга лимон шарбати аралаштирилиб
томоқ оғриганда ва бошқа касалликларда оғиз бўшлиғи чай-
илади. Лимон пўстлоғининг шакар билан қайнатмасидан
овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун фойдаланилади.

Лимоннинг янги пўстлоғини оқ моддалардан тозалаймиз,
шундан кейин унинг нам томонини чаккамизга босамиз ва
уни 10-15 дақиқа шундай ушлаб турамиз. Натижада қизил
доғ ҳосил бўлиб, терини қизитади ва қичитади. Аммо бош
оғриғи йўқолади.

Томоқ оғриғи бошланганганда хом лимонни, айниқса,
қобиғини аста-секин чайнаш яхши самара беради. Шундан
кейин бир соат давомида ҳеч нарса емаслик керак. Эфир
мойи ва лимон кислотаси томоқнинг шиллиқ пардалари
шамоллашига самарали таъсир ўтказиш имконини беради.
Ушбу муолажани 3 соатдан кейин такрорлаш мумкин.

Оёқ томири тортганда эрталаб ва кечкурун янги ли­
мон шарбатини оёқнинг остки қисмига суртиш фойдали,
қуриганидан кейин пайпоқ ёки оёқ кийими кийиш мумкин.
Даволаш муддати - 2 ҳафтадан ошмайди.

Томоқнинг буғма касаллиги хужумини бартараф этиш
учун янги сиқиб олинган шарбатдан кун давомида 3-5
маҳал суртиш мумкин. Шундан кейин лимон бўлакчаларини
сўриш керак. Бу муолажани кун давомида бир неча марта та­
крорлаш лозим.

-60-

Лимон билан даволашнинг халқ рецептлари

Лимон, асал ва сариёғ юқумли касалликларга қарши ку-
рашда оқ қон таначаларини қўллаб-қувватлайди. Рецепт
оддий; бир дона лимонни бир дақиқа қайноқ сувга соламиз.
Шундан кейин уни пўстлоғи билан бирга гўшт майдалаги-
чдан ўтказамиз Бу суюқликка икки ош қошиқ асал ва ярим
ўрам сариёғ қушамиз. Ҳосил бўлган малҳамни қора нонга
суртиб кун давомида 6-8 маҳал истеъмол қиламиз.

Лимонли чой - шамоллаш, нафас йўллари ва безгак ка-
салликларини даволашда ажойиб восита. Бундан ташқари, у
чанқоқни яхши қондиради.

Яраларни даволаш, ўпка ва милк касалликлари, безгакли
юрак урушида лимоннинг фойдали хусусиятлари шифо-
бахшлик касб этади.

Замонавий тиббиёт витамин етишмаслиги, энг муҳими,
«С» витамини билан боғлиқ жуда кўп касалликларни даво­
лаш ва уларнинг профилактикасида лимоннинг фойдали
хусусиятларидан фойдаланади. Ушбу тилга олинган вита-
минлар сезиларли даражада шамоллашга қарши капилляр
томирларнинг бардошлигини оширади, заҳарли модда-
ларга ва склерозга қарши хусусиятлари эса организмдаги
иммунно-биологик таъсирни кучайтиради. Шунинг учун
ҳам лимон турли юқумли, терапевтик ва жарроҳлик касал-
ликларида организмнинг ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш,
шамоллаш хасталикларини даволаш ва артерия қон томир-
ларининг торайиши (атеросклероз) профилактикасида, ор­
ганизм заҳарланганда парҳез-даволаш воситаси сифатида
истеъмол қилиш учун тавсия этилади.

Ўт (сафро) чиқиши йўлидаги оғриқни даволаш, ёгли

овқат истеъмол қилиш оқибатидаги ташналикни қолдириш
учун Vi лимоннинг шарбатига Vi чой қошиқ миқдоридаги
содани аралаштириб ичиш мақсадга мувофиқдир.

Лимондан милк шамоллашини даволашда фойдала-

ниш. Бунингучун лимон шарбати сиқиб олинади ва у билан
оғиз чайилади. Лимон ёки бошқа цитрус ўсимлиги меваси-

-61 -

нинг палласига шакар сепиб истеъмол қилиш ҳам мумкин.
Лимон қадоққа қарши. Уйқу олдидан оёқ терисини

иссиқ сувда ювиб юмшатиш керак. Шундан кейин лимон-
нинг пўсти ва этини қадоқ бўлган жойга боғлаб қўйиш ло-
зим. 2-3 кундан кейин ушбу муолажани қайтариш зарур.
Сўнгра яна оёқни буғлаш ёки иссиқ сувда ювиш ва қадоқни
эҳгиёткорлик билан олиб ташлаш лозим.

Лимон ёрдамида сочни парваришлаш. Энг олдин, соч­
ни бир неча марта иссиқ сувда чайқаш керак. Бунда бир литр
сувга икки чой қошиқ миқдорда лимон шарбати ёки 2 ош
қошиқ сирка солинади.

Асабийлик натижасида юрак уриши кучайганда 0,5 кило­
грамм лимонни қирғичдан ўтказиш, унта 0,5 килограмм асал
ва 20 дона ўрик мевасини аралаштириш керак. Ушбу ара-
лашмани эрталаб ва кечқурун оч қоринга истеъмол қилиш
тавсия этилади.

Бурундан қон оққанда. Бир стакан совуқ сувга U ли-
моннинг шарбати ёки бир чой қошиқ сирка ёки 1/3 қошиқ
аччиқтош солиб яхшилаб аралаштирамиз. Ҳосил бўлган
суюқликни бурунга тортамиз ва у ерда 3-5 дақиқа ушлаб ту-
рамиз, бурун ковагини бармогимиз билан беркитамиз. Шун­
дан кейин хотиржам ўтириш ёки тик туриш керак, фақат
ётиш тўғри келмайди. Ушбу муолажани амалга ошириш жа-
раёнида пешонага ёки бурунга нам ва совуқ сочиқ ёки муз
босиш мақсадга мувофиқдир.

Лимон ва пазандачилик

Меванинг эти лимоннинг 60 фоиз огирлигини, унинг
қобиғи эса 40 фоизини ташкил қилади. Лимон одатда янги
узилганидан кейин танаввул қилинади. Уни шунингдек,
қандолат маҳсулотлари, сиртли ва спиртсиз^ичимликлар,
атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ищлатишади.
Бундан ташқари, лимондан мевали салат, ширин таомлар,
печенье, соус, балиқ, парранда ва гуручли овқатлар тайёр-
лаганда фойдаланса бўлади. Турли таомларнинг, масалан,

-62-

қовурилган балиқ, Вена шницели, совуқ газаклар, салатлар
мазасини янада лаззатли қилиш учун ишлатилади. Лимон-
дан мураббо, қайла, крем, шира ва шарбатлар тайёрласа
бўлади. Лимон доначалари билан иккинчи таомларни безаш
мумкин. Ундан фойдаланганда торг ва пишириқлар ҳам ма­
зали чиқади.

Шакар билан ширинлаштирилган лимонад ичимлиги ҳам
лимон шарбатидан тайёрланади. Ўзининг тетиклаштирувчи
хусусияти туфайли ушбу ичимлик истеъмолчилар ораси-
да кенг тарқалган. Одатда лимонад завод шароитида иш-
лаб чиқарилганда лимон шарбати ўрнини лимон кислотаси
эгаллайди.

Оддий табиий лимонад қуйидагича тайёрланади: янги
олинган лимон шарбатига шакар қўшилиб қиём ҳолига
келтирилади. Ҳосил бўлган суюқликка мазасига қараб сув
қўшилади. Сувда эритилган шакар, лимон шарбати ёки ли­
мон кислотаси карбонат ангидрид билан тўйдирилса газлан-
ган лимонад ичимлиги хосил бўлади. Лимонад таъмини яна­
да мазали қилиш учун унга норанжа ва лимон эссенцияла-
ри қўшилади. Шакар кўшилган лимон шарбатини қайнатиб
хосил бўлган хамирсимон модданинг суви қочирилса қуруқ
лимонад пайдо бўлади. Кукун сув билан арлаштирилса ичиш
учун лимонад тайёр бўлади. Агар қуруқ лимонадга сув ўрни-
га мусаллас қўшиладиган бўлса, ичимлик ўзига хос мусал-
ласли лимонадга айланади. Бундай суюқлик оғир хасталан-
ган беморларга тетиклаштирувчи малҳам сифатида тавсия
қилинади. Лимонад таркибидаги кислоталар чанқовбости
хусусиятга эга. Газли лимонад таркибидаги карбонат ан­
гидрид ошқозон ширасини қўзғатиб одамнинг иштаҳасини
очади.

Тиббиётда қулланилиши

Гиповитаминоз, витаминлар етишмаслиги натижаси-
да пайдо бўладиган касаллик (авитаминоз), ошқозон-ичак
хасталиклари, минерал алмашинувининг бузилиши, бод

-63-

(ревматизм), буйракда тош йигилиши, артерия қон томир-
ларининг торайиши (атероклероз), милк касаллиги (цинга),
томоқ оғриғи (ангина), организмда модцалар алмашуви бу-
зилиши (подагра)дан келиб чиқадиган хасталик ва қон бо-
сими (гипертония) касалликларини даволаш ва профилак-
тикасида лимондан кенг фойдаланилади. Ўрта асрларда уни
вабо ва илон заҳрига қарши даво сифатида ҳам ишлатиш-
ган. Шарқ табобатида лимондан яра ва ўпка хасталиклари-
ни бартараф қилишда қўллашган. 11-асрда Ибн Сино юрак
ва сариқ касалларини даволаш учун, пгунингдек, хомиладор
аёлларга лимон истеъмол қилишни тавсия қилган.

Тоза лимон кислотаси одатда янги сиқилган ҳолда зан-
гила (милк касаллиги)дан азият чекаётганларга тавсия
қилинган. Талваса ҳолида ётган беморларнинг чанқоғини
қондириш учун уларга лимон шарбатидан тайёрланган ли­
монад ва шунга ўхшаш дамламалар ичирилган. Ишқор би-
лан заҳарланган касаллар лимон кислотасини захдрга қарши
доривор сифатида истеъмол қилишган.

Ҳозирги пайтда сархил лимон пўстидан олинган шарбат
ва ёғ дориларнингтаъми ва ҳидини яхшилаш мақсадида иш-
латилади. .Ҳатто лимон шарбатидан организмнинг касалга
мойиллиги (диатез) ва шишларни даволашда фойдаланиш
учун уринишлар мавжуд. Лимон қобиғи ўзининг аччиқ-
хушбўй хусусияти билан иштахдни оширади.

Халқ табобатида лимон милк касаллигини даволашда
витамин воситаси сифатида ишлатилади. Шунингдек, ун-
дан томоқдаги майда яраларга малҳам шаклида суртиш,
сариқ, жигар, пешоб тоши, шиш, бод, организмда моддалар
алмашувининг бузилиши, кам кислотали ошқозон касал­
ликларини даволашда қушимча дори воситаси сифатида
қулланилади. Булардан ташқари, лимон шарбатининг ги-
жжага қарши таъсири кучли. Шунингдек, томоқ оғриғи ва
оғиз шилимшиқ пардасининг шамоллаш жараёнидан халос
бўлиш учун у билан оғиз чайқалади. Терининг замбуругли
шикастланиши ва терининг аллергик хасталигини давола­
шда лимондан малхдм сифатида фойдаланишади. Лимон

-64-

пўстини эса асалга аралаштириб овқат хдзм қилишни яхши-
лаш мақсадида ишлатишади.

Лимон косметика воситаси сифатида ҳам кенг
қўлланилади. Унинг шарбати юз терисини юмшатади ва
оқартиради. Сепкил ва пигмент доғларини йўқотади, юз те­
рисини яшартириш мақсадида ундан тухумнинг оқи, глице­
рин ва атир билан аралашган ҳолда фойдаланишади. Булар-
дан ташқари, лимон шарбати теридаги ёриқларни битиради,
тирноқларнинг тез синиб кетишини камайтиради. Шунинг-
дек, лимон соч учун малҳам, крем ва лосьон сифатида кос­
метика мақсадларида ишлатилади. Лимондан фойдаланган
ҳолда турли хил териларни парвариш қилиш учун ниқоб ва
малҳам тайёрланади.

Лимондан шамоллашнинг
олдини олиш учун фойдаланиш

Лимон қадим-қадимдан ўзининг вирусларга қарши про­
филактика хусусиятлари билан эътибор қозонган. Айпиқса^
у шамоллашни даволашда витаминларнинг сахий манбаи
сифатида жуда фойдали. Унинг таркибида “С", “А**, “ВГ,
“В2" ва “Р* витаминлари ва айниқса, вирусларншч кснг
тарқалиши мавсумида бебаҳо бўлган фитонцидлар мавхуд.
Фитонцидлар бу - баъзи бир ўсимлититардан чиқадиган тез
буғланадиган бирикма ва улар бир қатор зарарли бзктсэия
ва вирусларни йўқотишга қодир. Баъзи кишилар с фимсоқ
ёки пиёзнингҳиди ва мазасига тоқат қилмайди, фи ~*мшид-
ларда эса бу хусусиятлар мўл-кўл. Лимон агар аса билан
қўшилиб истеъмол қилинса, бу - шунчаки топилдиқ. Айтгаи-
дай, мисрликлар асрлар давомида лимоннинг•антисептик
хусусиятини қадрлашган. Мисол учун: улар чаён чаққанда
лимоннинг биринчи ярмини жароҳатга босишган, иккинчи
ярмини эса истеъмол қилишган. Натижада улар согайиб ке-
тишган.

Лимонни шамоллаганда профилактика воситаси сифати"
да қуйидаги усулларда қўллаш мумкин:

-65-

- Энг оддий ва мазали усул: 150 грамм асал пўстлоғи би-
лан қирғичдан ўтказилган бир дона лимон аралаштирилади.
Ушбу аралашмани эрталаб оч қоринга икки чой қошиқдан
ичилади. Шунишдек, кун давомида чой билан бирга истеъ-
мол қилинади. Натижада ҳеч қандай шамоллаш ва грипп
хавфли эмас.

- Агар кимдир ўткирроқ ичимликни хоҳласа: занжабил
илдизини майдалаб кесамиз ва уни стакан ёки пиёлага со-
ламиз. Устига икки-учта лимон бўлагини ташлаймиз. Унга
қайноқ сув қуямиз ва идишнинг қопқоғини ёпамиз. Ичим­
ликни бироз дамлаш керак, сунгра ҳаммаси ичилади. 3-4 со-
атдан сўнгушбу муолажа қайтарилади. Бу ичимлик томоқни
бир зумда тозалабгина қолмай, агар йўтал бошланган
ёки овоз бўғилиб қолган бўлса, ҳаммасига ижобий таъсир
қилади. Шунингдек, у иммунитетнинг ҳимоявий хусусияти-
ни сезиларли даражада оширади.

- Шамоллашга қарши лимонни истеъмол қилишнинг энг
оддий усули: лимонни бўлакларга бўламиз ва уларни ўзин-
гиз ухлашга ётадиган кроватингиз бошига ёки куннингкатта
қисмини ўтказадиган иш столингизга қўясиз. Бунда фитон-
цидлар хдвога парланиб, теварак-атрофингиздан шамоллаш
ва грипп вирусларини ҳайдаб юборади.

- Шифокорларнинг тасдиқлашича, агар сиз юзингиз-
га лимон бўлагини қўйсангиз, унда грипп ёки шамоллаган
киши билан тўғридан-тўғри муомала қилсангиз ҳам сизнинг
касалликни юқгирмаслик имкониятингиз жудаям баланд
бўлади.

Лимондан шамоллаганда фойдаланиш

Агар сиз кутилмаганда касалликка чалиниб қолсангиз,
унинг хдмма аломатлари маълум бўлса, бундай пайтда ушбу
хасталикка қарши курашда лимон жуда зўр ёрдамчи бўлиши
мумкин. Кўп ҳолларда у асалга кўшимча сифатида истеъмол
қилинади. Бошқача айтганда, организмни ички томондан
қиздириш ва иммунитетни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу

-66-

аралашма чойга солинади. Бошқа бир пайтда эса у томоқни
юмшатиши ва йўталдан халос этишиучун огизда аста-секин
сўрилади. Лимондан шамоллашга қарши курашда фойда-
ланишнинг юзлаб рецептлари мавжуд. Ҳар бир киши ушбу
шифобахш неъматдан ўз истаги, имконияти ва эҳтиёжига
мос келишига қараб истеъмол қилади. Аммо лимондан фой-
даланишнинг баъзи бир фарқли томонлари борки, уларни
ҳисобга олиш лозим:
- Лимонни пўстлоғи билан бирга истеъмол қилиш керак.

Нега деганда, фойдали моддаларнингярми пўстлоғи тар*
кибидан ўринолган.
- Агар лимон уруғини чиқариб ташласангиз, унда мазаси-
нинг тахирлиги йўқолади.
- Агар лимон ўта аччиқ туюлса, уни яхлит ҳолда қайнаган
сувга солиб олиб, сўнгра фойдаланиш керак.
Лимондан шамоллашга қарши курашда кўллашда тўғри
келмайдиган фақат битта хусусият бор, бу - унинг аллергик
таъсири. Бошқа ҳамма ҳолатларда - шамоллаш жараёни ва
унинг олдини олишда лимонни катталар хдм, болалар хам
истеъмол қилишлари мумкин.

Уй шароитида шамоллаганда йутални
қандай қилиб тез даволаш мумкин?

Шамоллаш ёки ОРЗга сал кам хдмма вақт ёқимсиз касал-
лик аламати бўлмиш - йўтал ҳамроҳлик қилади. Бу - нафас
йўллари шилимшиқ пардаларининг шамоллаш жараёнига
табиий таъсири ҳисобланади. Организм шу тариқа пайдо
бўлган шилимшиқ ва патоген микроблардан халос бўлишга
ҳаракат қилади.

Бемор шамоллашнинг дастлабки пайтида томоқда қичиш,
куриш ва ловуллаш каби нохушликларни сезади.

Йўтал томоқ ва нафас йўлларида мавжуд бўлган балғам-
нинг миқдорига қараб қуруқ ва ҳўл бўлиши мумкин.

Шамоллаш пайтидаги йўтални қандай қилиб тез даволаш
мумкин? Бунинг учун халқ табобати усулларининг бутун бир

-67-

жамламаси мавжудки, улар ушбу хасталикдан уй шароитда
даволанишда ёрдам беради.

- Йўтални даволашда глицерин, лимон ва асал аралаш-
маси асосида тайёрланадиган қуйидаги дори рецепти яхши
самара беради: ўртача катталикдаги лимон олиниб, санчқи
ёрдамида унинг бир неча жойини тешиш ва қайнаётган су-
вга 5 дақиқа ташлаб қўйиш керах. Совиган лимонни иккига
бўлиб, 250 граммлик идишга шарбатини сиқиб олиш лозим.
Сўнгра 25 грамм дорихона глицерини ва асални шарбат-
га қўшиш керак. Ҳаммасини яхшилаб аралаштириш зарур.
Тайёр бўлган аралашма кун давомида овқатдан 20 дақиқа
олдин ёки 2 соат кейин бир ош қошикдан уч махал истеъмол
қилинади. Ушбу рецепт болаларга ҳам тўғри келади, аммо
бунда дори таркиби икки баравар камайтирилади.

- Катталар ва болалардаги йўтални тез даволашда қора
турп ва асал билан боғлиқ рецепт ёрдам беради: қора турп-
нинг каттасини оламиз ва унинг учини кесиб ташлаймиз.
Шундан кейин унинг ичини керакли ўлчам ва дойра шакли-
да чуқурлаймиз. Сўнгра уни 2-3 ош қошиқ микдордаги асал
билан тўлдирамиз. Бу маҳсулотни совуқ сув солинган идиш-
нинг пастки қисмига жойлаштирамиз ва унинг устини аввал
кесиб олинган “қопқоқ” билан ёпиб қўямиз. Икки соат ўт-
гач, дори тайёр бўлади. Ундан катта ёшдагилар кун давоми­
да бир ош қошиқдан, болалар эса бир чой қошиқдан қабул
қилишлари керак.

- Шамоллаганда йўталдан тез халос бўлишда картошка
ёрдам беради. Ундан ингаляция ёки иссиқ компресс шакли-
да фойдаланиш мумкин. Ингаляция учун картошкани пўсти
билан бирга кастрюлда қайнатиш керак. Шундан кейин у
столга қўйилади. Бошингизни кенг сочиқ билан ўрайсиз ва
5-7 дақиқа давомида картошка бути билан нафас оласиз. Бу
картошкани йўтални йўқотиш учун иссиқ компресс шаклида
ҳам ишлатиш мумкин.

- Кўруқ йўтални даволашда қиздирилган шакарли сут ёр­
дам беради. Бунинг учун бир ош қошиқ шакарни газ грел-
каси устида ушлаб турамиз ва қачонки эриган шакар жи-

-68-

гарранг тусга кирганидан сўнг сут солинган чукур идишга
соламиз. Тайёр бўлган малҳамни оғизда бутунлай тамом
бўлганча сўрамиз.

- Эвкалипт мойи ва сода ёрдамида амалга ошириладиган
ингаляция - йўтални даволашда кучли таъсирга эга дори во-
ситаси. Бунингучун ярмигача сув солинган чойнак оламиз.
Унга эвкалипт мойидан бир неча томчи ва бир чой қошиқ
сода солиб қайнатамиз. Сўнгра чойнакни столга қўямиз ва
бурнимизни дока ёки қоғоз салфетка билан ўраймиз. 5-7
дақиқа давомида чойнакдаги бут билан нафас оламиз.

Йўталдан тез халос бўлиш учун иложи борича, юқоридаги
рецептларни бир йўла қўллаш керак. Ммсол учун: кун даво­
мида йўтални даволаш учун глицерин ёки турпдан тайёр-
ланган дори истеъмол қилиш, кечқурун эса ингаляция му-
олажасини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Шундан
кейин иссиқ ичимлик, мисол учун: наъматак қайнатмаси
ёки хўжағат мураббоси солинган чой ичиш жуда яхши фой-
да беради.

Булардан ташқари, томоқни маврак ёки мойчечак
қайнатмаси билан чайқаш мумкин. Агар йўтал қуруқ бўлса,
балғам кўчирувчи сифатида туятовон қайнатмасидан фой-
даланиш мақсадга мувофиқдир.

Агар ушбу хасталик хуружи икки ҳафта давомида тўхтама-
са ва у тана ҳароратининг кўтарилиши билан кучайса, бунда
дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак. Касаллик сурунка-
ли кўринишга ўтиб кетмаслиги учун йўтални антибиотиклар
билан даволаш - энгтўғри йўл ҳисобланади.

МОЙЧЕЧАК

Мавзу кўрсатгич:

- Мойчечакнинг фойдали хусусиятлари
- Мойчечакдан қандай фойдаланиш керак?
- Дорихона мойчечагининг рецептлари
- Мойчечакдан фойдаланишда тўғри келмайдиган

жихдтлар
- Мойчечак қайнатмаси ва дамламаси
- Мойчечакдай тайёрланган дорини пуркаш
- Мойчечак чойи
- Ҳомиладорликда мойчечакдан фойдаланиш мумкинми?
- Халқ табобати рецептлари
- Дорихона мойчечагидан фойдаланиш
- Мойчечакнинг тўғри келмайдиган жиҳатлари

Мойчечак - кўп йиллик гулли ўсимлик бўлиб, унинг 20
хилга яқин турлари бор. Бу ўсимлик унча хушбўй эмас,
ҳаётининг биринчи йилида гуллайди. Халқ орасида энг кўп
танилгани бу - дорихона мойчечаги бўлиб, ундан даволаш
ва косметика мақсадларида кенг фойдаланилади.

Мойчечакнинг хиди ўткир эмас, аммо ўзига хос. Уни
арилар, баъзида асаларилар чанглатади. Бу ўсимлик жуда
эрта гуллайди, март-апрель ойларидаёқ унинг жуда чирой-
ли оқ-сарғич гулларига дуч келамиз, ҳатто нисбатан иссиқ
худудларда бу манзарага феврал ойида ҳам гувоҳ бўламиз.
Гуллат жараёни бир вақтнинг узида юз бермаганлиги на-
тижасида гулга кирган ўсимликни бутун ёз давомида, ҳатто
октябр ойигача учратиш мумкин.

-70-

Дорихона мойчечагининг гули ва тепа қисми таркибида
эфир мойи, азулен, антимис кислотаси ва гликозидлар бор.

Янги ва қуритилган дорихона мойчечаги тиббиётда ан-
чадан бери шамоллашга қарши дори-дармон, томоқни
чайқайдиган, ҳаммомда фойдаланадиган малҳам ва анти­
септик ёки бириктирувчи восита сифатида қўлланилади.
Мойчечакдан чой ёки дамлама тайёрлаб ичилади, бундан
ташқари, ундан ичак сиқилиши, ич дам бўлиши (метео­
ризм) ва диарея касалликларини даволашда, шунингдек, тер
чиқарувчи дори сифатида фойдаланилади.

Дорихона мойчечагининг қиёми жуда кўп косметика во-
ситалари, энг аввало, турли кремларнингтаркибини ташкил
қилади. Аёллар зархал тус бериш мақсадида сочларини мой-
чечак дамламаси билан ювишади.

Дорихона мойчечагининг эфир мойи хушбўй ҳид му-
олажасида ва кўпинча тинчлантирувчи восита сифатида
қўлланилади. Бу чиройли гуллайдиган ўсимликнинг баъзи
турларидан боғлар, хиёбон ёки ховлиларга ҳашам бериш
мақсадида фойдаланилади.

Ушбу ўсимликнинг манзарали маданийлашган турлари­
дан ташқари шифобахш неъмат сифатида унинг дорихона
мойчечаги тури Европада етарли даражада кенгтарқалган.

Мойчечакнинг баъзи турлари захи қочган юмшоқ қумлоқ
тупроқ ва очиқ майдонларни хуш кўради. Юқори даражада-
ги совуққа чидамли ва уруғидан кўпаяди.

Замонавий тасаввур ва хисоб-китобларга кўра, мойчечак­
нинг 25 тури илм-фанга маълум, уларнинг ўзига хос тарки-
би ва кимёвий хоссалари ўрганилган.

Мойчечакнинг фойдали хусусиятлари

Ранг-баранг гуллар дунёсида айнан мойчечак ўзининг
ёрқин шифобахш хусусия мари билан ажралиб туради.
Қадим-қадимдан мойчечак гуллари жуда кўп самара берув-
чи дори-дармонларнинг асоси бўлиб келган ва ундан таби-
блар муваффақиятли фойдаланишган. Дорихона мойчечаги

-71 -

- ёқимли ҳидга эга нафис гул бўлиб, ундан тиббиёт ва косме-
тикада қўлланиладиган мойчечак ёғи олинади. Бу доривор
гул бутун дунёда кенг тарқалган ва унинг фойдали сифат-
лари жуда узоқ йиллардан буён инсониятга хизмат қилиб
келмоқда.

Мойчечакнинг фойдали ҳусусиятлари ҳақиқатан ҳам
беқиёс.Унинг бой кимёвий таркиби ўсимликни мўъжизавий
кучга эга сифатида намоён қилади. Нега деганда, мойчечак
гуллари таркибида сексвитерпеноид ва монторепенлардан
ташкил топган қимматбаҳо эфир ёғи, шамоллаш, бактерия
ва вирусларга қарши қудратли таъсир кучига эга флавонид-
лар оз эмас. Булардан ташқари, мойчечак таркибига ёғли
кислотали глицеридлар, кумаринлар, полисахаридлар, фи-
тостерлар ва холинлар киради. Мана шундай бебаҳо модда-
лар т>файли дорихона мойчечаги табиий келиб чиқишига
биноан аллақачон расмий ва халқ табобатида қўлланилади.

Мойчечак - универсал доривор ўсимлик, уни организ-
мнинг ички ва сирти учун ҳам фойдаланиш мумкин. У халқ
орасида тинчлантирувчи ва бактерияларга қарши дори си­
фатида кенг қўлланилади. Дорихона мойчечаги бу - жуда
юмг )қ доривор восита бўлиб, ундан катталарни ҳдм, бола-
ларни хдм даволаш учун ишлатиш мўмкин.

Қадимда мойчечак қайнатмаси ошқозон-ичак тизими
шамоллашини даволашда сафро ҳайдовчи ва терлатувчи во­
сита сифатида ишлатилган.

Мойчечак - ошқозонида кислота миқдори ошган бемор-
лар фойдаланиши мумкин бўлган жуда кам ўсимликлардан
бири. Унинг қайнатмаси” ошқозон шиллиқ пардасидаги ши-
шларни камайтиради, сафро ажралишини кучайтиради, ўн
икки бармоқли ичакдаги яранинг тез битиб кетишига кў-
маклашади, газ ҳосил бўлиши ва ғалаённи пасайтиради ва
ошқозон қисилишини йўқотади.

Мойчечакнинг фойдали хусусиятлари марказий асаб ти-
зимига юмшоқ тинчлантирувчи таъсир қилади, салбий
оқибатларга олиб келувчи уйкусизлик ва руҳий зарбаларга
бардош беришга кўмаклашади.

-72-

Биринчи навбатда шамоллаш - вирусли касалликлар-
ни даволашда мойчечак жуда ҳам фойдали. Бу касаллик-
лар гуруҳига томоқ оғриғи, ОРВИ, ОРЗ ва грипп киради.
Шунингдек, уни ичакда газ ҳосил бўлганда ёки мушаклар
сиқилганда фойдаланиш мумкин. Шак-шубҳасиз, бу гул
овқат ҳазм қилишни яхшилашга ҳам ёрдам беради. Мой­
чечак ошқозон шираси чиқишини рағбатлантириш орқали
овқат ҳазм қилиш йўлига ва ошқозон шиллиқ пардасига
мулойим таъсир қилиш натижасида иштаҳани ҳам очади. У
жуда яхши адсорбент (сингдирувчи) бўлиб, мана пгу фойда­
ли хусусияти туфайли организмдаги қолдиқ ва зарарли мод-
даларни йўқ қилиб юборади.

Шунингдек, мутахассислар ичакда кучли оғриқ пайдо
бўлганда мойчечакдан фойдаланишни тавсия этишади.
Нега деганда, у организмнинг сезувчанлиги ва шамолла-
шини жуда тез йўқотишга қодир. Замонавий тиббиёт мой-
чечакнинг фойдали хусусиятларини ошқозон яллиғланиши
(гастрит), ич кетиши (диарея), ич дам бўлиши (метеоризм),
йўғон ичакнинг яллиғланиши (калит) ва ичак сиқилишини
даволашда қўллайди. Мана шу гул туфайли ўт пуфаги ва
унинг йўллари фаолиятида тўғри ишлаш юз беради. Унинг
фойдали таъсири буйрак ва жигарга ҳам яхши самара бе­
ради. Қисқача айтганда, мойчечак ҳамма касалликларга, бу
эндокрин тизими ёки юқори нафас олиш йўллари муаммоси
бўладими, ҳамма жараёнларга ёрдамлашади.

Томир тортиши ёки қон тўхтаб қолиши каби хасталиклар-
ни даволашда жуда кўп тиббиёт дори-дармонлари мойчечак
асосида тайёрланади. Аммо бу ўсимликдан фақат бемор-
лар фойдаланади деб ўйламаслик керак. У соғлом одамлар-
нинг ҳам қаттиқ ва хотиржам ухлашига кўмаклашади. Ҳар
биримиз ҳаётимизнинг маълум бир даврида руҳий зарба
ва асабий босим синовига дуч келишимиз мумкин. Бундай
пайтларда мойчечак инсон организмини тинчлантиради ва
бўшаштиради, уйқумизга ҳам ижобий таъсир ўтказади.

Мойчечак фақат тиббиётда эмас, косметикада ҳам кенг
қўлланилади. Жуда кўп косметика фирмалари бу гулнинг

- 73 -

фойдали хусусиятларидан ўта сезгир терига ихтисослашган
ёғ-упа ишлаб чиқаришда фойдаланади. Энди биз нима учун
болаларнинг энг яхши креми мойчечак асосида тайёрлани-
шини яхши биламиз. Бундан ташқари, биз уни тиш пастаси
ёки совун, душ қабул қилишда ишлатиладиган гел ёки шам-
пун таркибида хдм учратамиз.х

Мойчечакдан цандай фойдаланиш керак?

Мойчечакни организм ички қисми учун фойдаланганда
уни чой шаклида ичилади. Натижада ўт пуфаги ва ошқозон
иши тартибга тушади. Бундан ташқари, мойчечакли чой
сурункали шамоллашни йўқотади ва шиллиқ пардаларни
тозалайди. Юқори нафас олиш йуллари ва оғиз бўшлиғига
инфекция тушганида мойчечакнинг бу фойдали хусусиятла­
ридан фойдаланилади. Мойчечакли чойга шакар қўшмасдан
кун давомида овқатдан олдин уч маҳал ичиш керак.

Агар томоқнинг шиллиқ пардасидаги шамоллашни
йўқотиш зарарияти туғилган тақдирда уни мойчечак дам-
ламаси билан мунтазам чайқаш лозим. Бундан ташқари,
ташқи жинсий аъзолар шамоллаганда ва қичиганда мойче­
чакни қўллаш тавсия этилади.

Дорихона мойчечагидан фойдаланган ҳолда тумов, ўткир
ва сурункали бурун-ҳалқум касалликлари ҳамда бурун пар-
далари шикастланганда шифобахш ҳаммом қабул қилиш
анча самарали ҳисобланади. Мойчечакли ҳаммомлар бу-
тун организмга ҳар томонлама ижобий таъсир кўрсатишга
қодир. Шунингдек, мойчечакнинг фойдали хусусиятлари ай-
нан инсон танаси буғланганда жуда ажойиб тарзда намоён
бўлади. Бу муолажанинг самараси кафолатланган.

Мойчечак таъсирчан косметик восита сифатида ўзини
жуда яхши кўрсатган. Шунинг учун ҳам агар оч рангли со-
члар мойчечак қайнатмаси билан мунтазам чайқаб турилса
қизил-олтин тусга киради. Шунингдек, мойчечакни тери ка-
салликларини даволашдан ҳам қўллаш тавсия этилади: бун­
да мойчечак гуллари терининг қуруқлиги ва қичималарини
йўқотиб, уни майин ва силлиқ ҳолатга келтиради.

-74-

Дорихона мойчечагидан
фойдаланиш учун рецептлар

Мойчечакдан қайнатма шаклида фойдаланиш мумкин.
Уни тайёрлаш учун бир ош қошиқ қуритилган гулга бир ста­
кан қайноқ сув соламиз. Уни ярим соат дамлаб қўямиз, сўн-
гра сузгичдан ўтказамиз. Мойчечакнинг фойдали хусусият-
лари бу пайтда тери қичималарини йўқотади, хуснбузар ва
тошмаларни камайтиради.

Дамламасини тайёрлаш учун икки ош қошиқ мойчечак ту­
лита бир стакан қайнаган сув қуйиш, сўнгра уни 15 дақиқа
сақлаб қўйиш ва сузит керак. Тайёр булган дамламани кун
давомида уч маҳалдан иссиқ ҳолида 50 миллиграммдан
қабул қилиш зарур. Дамлама шаклидаги дорихона мойчеча-
ти шамоллаш касалликларидан халос бўлишга кўмаклашади
ва шунингдек, ич кетиши (диарея), ичак қисилиши ва ич дам
бўлиши (мереоризм)да қўлланилади.

Мойчечак гулидан агар компресс қилинса жуда кўп дард-
ларга даво бўлади. Бунинг учун 2 ош қошиқ хом ашё 3 ош
қошиқ қайноқ сув билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган
бўтқасимон суюқлик докага ўралади ва оғриган жойларга бо-
силади. Мойчечакнинг фойдали хусусиятлари бўғимлардаги
оғриқни компресс қилганда, шунингдек, куйган жойларни,
терининг аллергик касаллиги (гуш, экзема), чипқон (фурун­
кул) ва шишларни даволашда ҳам яхши самара беради.

Дорихона мойчечаги ва унинг эфир мойи ҳид билан даво­
лашда тинчлантирувчи восита сифатида кенг кўлланилади.
Аммо шуни унутмаслик керакки, ҳақиқий мойчечак ёғи
жуда қиммат туради, пгунинг учун ҳам уни нисбатан арзон
ёғ билан алмаштириб қалбакилаштиришади.

Мойчечакнинг тўғри келмайдиган жиҳатларм

Ҳар қандай шифобахш гиёҳ сингари дорихона мойчечаги
хдм фойдаланишга тўғри келмайдиган бир қатор сабабларга
эта. Мисол учун: шифокорлар ҳомиладорлик даврида мой-

-75-

чечакдан фойдаланишни тавсия этишмайди. Гап шундаки,
мойчечак гуллари тухумдонда эстраген ишлаб чиқишини
сезиларли даражада рағбатлантиради. Ҳомиладорлик бир
маромда кечаётган пайтда унинг миқдори унча кўп бўлиши
керак эмас. Эстраген микдорининг ошиши эса энг кутилма-
ган оқибатларга, ҳатто ҳомиладорликнинг узилишига олиб
келиши мумкин.

Агар дори-дармонларда мойчечак миқдори меъёри-
дан ошиб кетса ушбу ўсимликнинг фойдали хусусиятлари
йўқолади. Бунинг устига бу доривор гиёхдан ҳеч бир назо-
ратсиз фойдаланиш бош оғриғи ва бош айланиши, шунинг-
дек, асабийликка олиб келиши мумкин. Мойчечак гулла-
ридан тайёрланган дамламани кўзнинг шиллиқ пардаси
яллиғланишини даволашда тавсия этилмайди.

Шундай бўлса ҳам мойчечакнинг ўзига хос хусусиятлари
организмга зиён келтиришига нисбатан кўпроқ ижобий таъ-
сир қилади. Энг муҳими, ушбу шифобахш ўсимликни тўғри
фойдаланишда керакли тавсияномага қатъий амал қилиш
талаб этилади.

Дорихона мойчечагидан тайёрланадиган чой,
қайнатма ва дамламанинг фойдали

хусусиятлари ва уларни қўллаш рецептлари

Мойчечакнинг тавсифи

Мойчечак шифобахш ўсимлик эканлиги ҳар бир кишига
маълум. Гарчи биз у билан даволаниш мақсадида таниш-
маганмиз бўлсак-да, севишганлар мойчечак ёрдамида фол
очишади, қизлар суйган йигитларидан дабдадали гулдаста-
лар қабул қилишади. Ўтган вақт давомида инсоният мойче­
чакнинг инсон организмига ҳаётбахш таъсирини тушуниб
етди. Шунинг учун хдм табиб ва шифокорлар беморга оғир
касаликдан кейин куч-кувватини тиклаб олиши ёки асаб бу-
зилишини хотиржам қилишга ёрдам бериши учун фойдала-
нишган.

-76-

Мойчечакнинг шифобахш таъсири унинг ажойиб тарки-
би натижаси бўлиб, бу унда жуда катта кимёвий элементлар
жамланганқ билан изоҳланади. Унинг таркиби ноёб ва бу
уни муьжакор гулга айлантирган. Бу ерда бисабилл оксиди,
эфир ёғи, каденин, фарнезен, кумарин, холин, полисахарид-
лар, фитостерин, шунингдек, глицериднинг ёгли кислотаси
энг юқори даражада қўшилиб кетган. Биологик кислоталар
орасида ва уларнинг таркибида ноиловий ва изовалериан
кислоталари ажралиб туради. Шунингдек, таркибида фла-
вонидлар кўп бўлгани учун ушбу гул бактерияларга қарши
таъсир кучига эга. Шу ўринда кверцитин, лютеолин ва аиге-
нинни алоҳида тилга олиш мумкин. Таркибида фақат мана
шундай моддалар бўлгани учун ҳам мойчечак микроб ва ви-
русларга қирон келтиради.

Шуни унутмаслик керакки, мойчечакни саватга тўпгу-
ли билан йиғиб олиш керак. Бу шифобахш гул май ойидан
бошлаб ёзнинг охиригача тўпланади. Мойчечакни қуруқ ва
қуёшли об-ҳавода йиғиб олиш мақсадга мувофиқдир. Уни
шундай тўплаш керакки, ўсимликнинг оқ тилли гуллари го­
ризонтал ҳолатда туриши, пастга тушиб кетмаган бўлиши
зарур. Ўсимлик мана шу даврда биологик фаол моддалар-
га энг бой бўлади. Агар бу ўсимликнинг гуллари кеч йигиб
олинса қуритилаётганда саватлари парчаланиб, эфир ёғи
бугланиб кетади. Гул чиқарган поя узунлиги уч сантиметр-
дан ошмаслиги зарур. Энг яхшиси, уни қопқоғи зич ёпила-
диган идишда бир йилдан ошмаган муддатда сақлаш керак.

Мойчечак қайнатмаси



Мўъжизавий таъсирга эга қайнатма ёки чой тайёрлаш учун
сиз мойчечакни мустақил равишда тўплашингиз мумкин.
Аммо шу нарсага эътибор бериш керакки, мойчечакнинг
турли навлари мавжуд ва уни истеъмол қилиш самараси ана
шунга боғлиқ. Шунингучун ҳам агар сиз илгари бу иш билан
шуғулланмаган бўлсангиз, ушбу гулнинг фарқига бормасан-
гиз, энг яхшиси уни дорихонадан сотиб олганингиз маъқул.

-77-

Мисол учун: агар мойчечак қайнатмаси ёки чойини истеъ-
мол қилмоқчи бўлсангиз, унда сизга дорихона гули керак.
Агар сизга мойчечакни ташқи эҳтиёж учун тавсия этишган
бўлишса, унда фақат ўткир ҳидли нави тўғри келади.

Мойчечак қайнатмасини тайёрлаш рецепта

Бунинг бир нечта усуллари мавжуд:
1-усул: Ҳар қандай қулай идишдаги мойчечак гуллари
устига дарҳол қайнаган сув қуйиш ва уни бир соат сақлаб
қўйиш керак. Бир соатдан сўнг қайнатмангиз истеъмол
қилишга тайёр бўлади.
2-усул: Агар сиз кучли қайнатма тайёрламоқчи бўлсангиз,
унда катта гуллардан, сувдан эса кам миқдорда фойдалани-
шингиз керак. Бу аралашмани «сувли ҳаммом»да 30 дақиқа
атрофида ушлаб туриш ва сўнгра уни докадан ўтказиб оли-
шингиз лозим. Агар зарур бўлса қайнатмага яна сув қўшиш
мумкин.
3-усул: Мойчечак гулларини эмал идишга солиб, усти­
га сув куясиз. Уни паст оловда қайнатасиз. Тайёр бўлган
қайнатмани икки дақиқадан сўнг олиб қўясиз.

Янги туғилган чақалоқ
учун мойчечак қайнатмаси

Ҳозирги пайтда замонавий киши турли-туман тиббиёт
дори-дармонлари билан қуршаб олинганини ҳисобга олсак,
уч ёшгача бўлган болаларни бундан ҳимоя қилиш керак. Шу-
нингучун ҳам айнан мана шу авлод мойчечак асосида тайёр-
ланган қайнатма ва чойни бошқаларга нисбатан кўпроқ
истеъмол қилади. Чунки, тиббиёт дори-дармонлари билан
қиёслаганда шифобахш гиёҳдар мутлақо зарарсиздир.

Жуда кўп вақтдан бери одатга айланганки, ҳар бир хона-
дон дорихонасида жўка, иттиканак, ялпиз, қуштирноқ ва та-
биийки, мойчечак бўлиши шарт. Мойчечак гулларини июн-
август ойларида йигиб олиш мумкин. Бу пайтда ўсимлик

-78-

таркибида эфир мойи энг юқори микдорда сақланган бўла-
ди. Гуллар бутунлай узиб олинишига қарамасдан ушбу ўсим-
ликнинг тўпгуллари энг фойдали ва муҳим аҳамиятга эга.
Таркибидаги эфир мойи уз хусусиятини йўқотмаслиги учун
мойчечакни бутунлай сояда қуритиш керак. Албатта, замо­
навий инсонда бу ишлар учун вақт жуда оз, шунингучун ҳам
баъзида болалар учун мойчечакни дорихонадан сотиб олган
маъқул. Бу доривор гиёҳнинг қуритилган гулларидан янги
туғилган чақалоқни ваннада чўмилтирганда дамлама сифа-
тида фойдаланилади.

Кўкрак сути билан боқилаётган чақалоқни чўмилти-

риш. Халқ табобатида мойчечакдан дори-дармон сифатида
фойдаланишаётганига аллақачон минг йиллар бўлган. Бу-
гунги кунда ҳатто энг малакали болалар шифокори хдм ёш
онага кичкинтойини мойчечак дамламасида чўмилтириш
ҳақида маслаҳат беради. Чунки, у шамоллаш ва безовтала-
нишни йўқотади, шунинццек, янги туғилган чақалоқларнинг
териси учун энг фойдали воситадир. Бундай дамламани
тайёрлашнингҳеч бир қийин жойи йўқ. Кичкинтойни ванна­
да чўмилтириш учун сизга бир ош қошиқ миқдорда мойче­
чак ва бир литр қайнаган сув зарур бўлади. Сўнгра идишдаги
дамламани қопқоқ билан бекитиб қўйиш керак. Агар хамма
гуллар сув тубига чўкса шунда қайнатма тайёр бўлади. Сиз
унга яна сув қўшишингиз мумкин ва ундан олдин дамлама­
ни сузиб олиш зарур. Ўта сезгир терига мойчечак гуллари те-
гиб кетишига йўл қўймаслик керак. Мойчечак шамоллашга
қарши хусусиятидан ташқари тинчлантирувчи таъсирга ҳам
эга. Ҳамма оналарнинг таъкидлашича, бундай чўмилишдан
кейин кичкинтойлар мазза қилиб ухлашади. Аммо мойче­
чакдан ҳар куни фойдаланиш керак эмас, негаки, у барибир
шифобахш ўсимлик. Бу шифобахш гиёҳдан фақат зарар пай-
тда фойдаланиш мақсадга мувофикдир.

Болаларга мойчечакли чой. Мойчечакдан фойдала-
нишда суиистеъмолликка йўл қўйманг. Энг муҳими, ундан
фойдаланиш олдидан албатта болалар шифокори билан
маслаҳатлашинг. Жуда кўп фойдали хусусиятлари борлигига

-79-

қарамай мойчечак аллергия қўзғаши мумкин. Шунинг учун
ундан фойдаланганда эҳгиёт бўлинг. Кичик болалар учун бу
- ҳақиқий нажот ҳисобланиб, утуфайли ичакдаги ғалаён ва
қаппайиш, шунингдек, ноқулай сезгилар йўқолади.

Қайнатма тайёрлаш усули: бир чой қошиқ қуритилган
мойчечакка бир стакан қайнаган сув тўғри келади. Булар-
нинг ҳаммаси тахминан 30 дақиқа сақланиб туриши керак.
Тайёр бўлган суюқликни албатта сузгичдан ўтказиш лозим
ва 1/1 миқдорда қайнаган сув кўшилади. Ҳосил бўлган чой -
хира сариқ рангда бўлади. Кичкинтойга уни бир кеча-кундуз
давомида овқатдан кейин 3-4 маҳал ичиш тавсия этилади.

Эҳтиёт чоралари. Кичкинтойга доривор гиёҳ сифатида
тавсия этилишига масъулият билан қараш керак. Сиз унга
бундай дори-дармон керакми-йўқми билмайсиз. Нега де-
ганда, ушбу ўсимликнинг нотўғри миқдори болага жиддий
зарар етказибгина қолмай, унинг заҳарланишига ҳам сабаб-
чи бўлиши мумкин. Шунингучун энг аввало шифокор билан
маслаҳатлашишни унутманг. Кичкинтойингизга мойчечак-
дан фойдаланиш керакми-йўқми, бунга фақат мутахассис
аниқ жавоб бера олади.

Мойчечак дамламаси

Ҳозирги пайтда мойчечак дамламасидан жуда кўп ка-
салликларни даволашда фойдаланишади. Нега деганда, у
оғриқни қолдирувчи, шамоллашга қарши таъсир қилувчи,
юмшатувчи, сафро ҳайдовчи, бириктирувчи ва ичакдан
газ ҳайдовчи восита. Аммо бу - ҳаммаси эмао Агар бемор-
да ошқозон-ичак ёки шамоллаш касалликлари, ошқозонда
оғриқ ва сиқилиш, ич қотиши ёки кетиши, уйқусизлик ёки
томир тортишиши бўлса мойчечак дамламасини қабул
қилиши мумкин. Мойчечак дамламасини қабул қилиш бўй-
ича кўрсатма ва тавсиялар жуда кўп. Булардан ташқари, бу
дамлама билан йирингли яралар ва чипқонни ювиш, ангина
пайтида томоқни чайқаш мумкин.

-80-

Мойчечакни қандай дамлаш керак?

Мойчечак асосида тайёрланган дамлама фақат ичкарига
қабул қилинади. Бунинг учун мойчечак устига қайнаган сув
қуйилади ва маълум вақг сақлаб қўйилади. Сўнгра дамлама
тоза бўлиши ва гул парчалари ичимликка тушмаслиги учун
докадан ўтказиб олинади. Агар зарар бўлса бу жараённи
бир неча марта такрорлаш мумкин. Ҳосил бўлган дамлама
овқатдан икки дақиқа олдин истеъмол қилинади.

Мойчечак дамламасидан фойдаланшп

Мойчечак асосида тайёрланган дори-армонлар меъда ва
ичакларда овқатнинг ҳазм бўлмаслиги(диспепсия), жигар,
йўғон ичакнинг сурункали яллиғланиши(колит), ич дам
бўлиши(метеоризм), буйрак ва жигар, сийдик пуфакчаси ва
мия оғриғи(мигрен) хасталикларида жуда яхши ёрдам бера-
ди. Бундай дамлама билан томоқ ва оғиз бўшлиғини чайқаш
мумкин. Бундан ташқари, у терининг шамоллаш ёки бавосир
касалликларида компресс ва малҳам учун фойдаланилади.

Косметика соҳасида ҳам мойчечак юз терисига жуда зўр
таъсир қилувчи восита ҳисобланади. Мисол учун: терини
соғломлаштириш учун юзни ушбу гиёҳ билан ювиш тавсия
этилади. Сочни мустаҳкамлаш учун эса ҳар куни мойчечак
қайнатмаси билан ювиш керак. Бундан ташқари, бу ўсим-
ликнинг гули бир неча юз йиллардан буён парфюмерияда
қўлланилиб келинади. Мойчечак қиёмини турли малҳам,
шампун ва лосьонлар таркибида кўриш мумкин. Жуда кўп
гўзаллик салонлари ва косметика марказлари ўз муолажала-
рида мойчечакдан кенг фойдаланишади.

Мойчечак гулининг дамламаси юз териси
учун жуда кўп фойда беради.

- Терини тозалаш, уни юмшатиш ва хуснбузарларни
йўқотиш учун мойчечакка қайнаган сув қуямиз. Уни бир

-81-

неча дақиқа қайнатамиз, сўнг дамламани истеъмол қилиш
мумкин. Дамламани юзга суртишда ҳаммасидан яхшиси
пахта ўрамидан фойдаланган маъқул.

- Куруқ ва ёғли терини тозалаш хдмда хуснбузарларни
йўқотиш учун мойчечак қайнатмаси тахминан 15 дақиқа
қайнатилади. Шундан сўнг тайёр бўлган дамлама устида
бошингизни қалин мато ёки сочиққа ўраган ҳолда тутиб,
юзингизни эса унга 15 дақиқа тутиб туришингиз керак.

- Кўз остидаги қора доираларни йўқотиш учун пахта Ура-
мини дамламага ботириб намланади. Сўнгра у кўзга боси-
лади. Муолажани кун давомида икки марта бажариш керак.

Мойчечакдан тайёрланган дорйни пуркаш

Агар истаган шифокор билан учрашсангиз, мойчечак­
дан тайёрланган қайнатма ва дамлама организмни бўша-
штирувчи, сафро ҳайдовчи ва ичаклардаги сиқилишни
йўқотувчи хусусиятларга эгалигини таъкидлайди. Гинеколо­
гия соҳасида ҳам уни қўллашнинг жуда зўр йўлини топиш-
ди. Дори-дармон қабул қилиш натижасида тил ва оғизнинг
оқариб кетишига дучор бўлган беморларга кўпинча мойче­
чакдан тайёрланган дорини пуркаш тавсия этилади. Агар
ушбу муолажани ўз вақтида олинса бошқа антибиотиклар-
га ҳожат қолмайди. Агар имконият бўлса дори-дармонлар
билан даволанишдан қочган маъқул. Мойчечак қайнатмаси
табиий ва экологик жиҳатдан тоза восита, шунинг учун ҳам
уни кўп ҳолларда қўллашади. Бу ўсимлик қиёми ишқий му-
носабатлар гигиенаси учун ишлатиладиган малҳамнинг
асосий таркибий қисми ҳисобланади. Сиэ унинг ёрдамида
қичима ва бошқа ноқулайликлардан халос бўласиз.

Мойчечакдан тайёрланган дорини
қайси пайтлари пуркаш мумкин?

Тил ва оғиз оқарганда. Амалий жиҳатдан ҳар бир аёл
жинсий аъзоларининг териси ва шиллиқ пардаларида ша-

-82-

моллаш ва қичиш муаммоларига дуч келади. Буни кўпинча
кандида (ачитқисимон) замбуруғи келтириб чиқаради. Бу
нокулай жараённи бир неча марта мойчечакдан тайёрлан-
ган дорини пуркаш орқали бутунлай йўқотиш мумкин. Бу-
нинг сири шундан иборатки, ушбу қайнатманинг таркибий
қисмини сувда кўпикланадиган органик моддалар (сапо-
нинлар) ташкил этади.

Шиллиқ парда яллигланганда. Албатта, агар бачадон
бўйни яллиғланиши ўтказиб юборилган бўлса, мойчечак
қайнатмасининг ёрдам бериши даргумон. Аммо дастлабки
босқичда ушбу муолажа фойдали бўлиши мумкин.

Қовуқ яллигланганда. Афсуски, ҳозирги пайтда бу ка-
салликка дуч келганлар кам эмас. Асосан уни даволаш иссиқ
ванна қабул қилиш ёрдамида амалга оширилади, аммо дори
пуркаш ҳдм зиён қилмайди. Бунинг устига сиз бу муолажа-
ларни бирлаштиришингиз мумкин. Пешоб йўлларига дори
пуркаш у ерда яна бир инфекция ўчоғи пайдо бўлмаслиги
учун зарур.

Мойчечакли гтуркаш дориси
қандай таиёрланади?

Мойчечак қайнатмаси тайёрлаш учун икки ош қошиқ
қуритилган тўпгул ва бир литр сув олинади. Шундан сўнг
эмал идишга қайнаган сув қуйилиб паст оловда қайнатилади.
Баъзи бир мутахассислар энгяхшиси бундай қайнатмага яна
бир шамоллашга қарши восита - қуштирноқ (тирноқгул, ка­
лендула) тўпгулини аралаштириш керак деб ҳисоблашади.
Уни қайнатмани тайёрлаш олдидан қўшиш керак. Бир ош
қошиқ етарли. Шундан сўнг қайнатма 37 даражагача совуши
лозим. Сўнгра у уч-тўрт қават докадан ўтказилади. Натижа-
да пуркаш учун дамлама тайёр бўлади.

Пуркаш жараёнини тўғри амалга ошириш учун қулай
ҳолатни танлаш керак. Бунда тана ҳолатини қандай туриш-
нинг бир нечта вариантлари мавжуд: мисол учун - горизон-
тал йўналишда туриб дори қабул қилиш мумкин. ёки дори-

-83-

ни тўғридан-тўғри ваннада пуркаса бўлади. Бунда оёқлар
тиззадан эгилади ва ўзингиз учун қулай ҳолатни танлайсиз.
Дори пуркаш жараёни тўғри амалга ошиши учун олдин-
дан қин мушакларини энг юқори даражада бўшаштиришга
ҳаракат қилинади. Шундан сўнг мойчечак дамламаси ҳеч
бир босимсиз қинга юборилади. Шунга алоҳида эътибор бе-
риш керакки, у бачадон оғзига етиб бормаслиги керак. Нега
деганда, бу янги шамоллашга олиб келиши мумкин. Бу жа-
раён 10-15 дақиқа давом этади. Энг яхшиси, дори пуркашни
уйқу олдидан амалга оширган маъқул.

Мойчечакли дорини пуркашнинг
тўғри келмайдиган жиҳатлари

Мойчечакдан тайёрланган дорини пуркашнинг баъзи
афзалликларига қарамай уни суиистеъмол қилиш ярамай-
ди. Барибир бу - бизнинг организмимиздаги одатдаги ми-
крофлорага аралашиш ҳисобланади. Шунинг учун хдм бу
муолажани мунтазам қўллаш нотўғри. Айниқса, аёл киши
ҳайз кўрганда мойчечакли дорини пуркаш мутлақо мумкин
эмас. 40 ёшдан ошган ва ҳрмиладор аёллар ўз соғлиқларини
эҳгиёт қилишлари ва бундам даволаш усулига мурожаат
қилмасликлари керак.

Мойчечак қайнатмаси аёл кишининг бўйида бўлиш
эҳтимолини оширади деган миш-мишлар бор. Аммо ҳамма
гинеколог-шифокорлар бу борада аксинча фикр-мулоҳаза
билдирадилар. Аёл кишининг табиий ҳомиладор бўлиши
фақат одатдаги микрофлора доирасида амалга ошади.

Мойчечакли чой

Мойчечак асосида тайёрланган чой ажойиб тинчлантирув-
чи таъсир кучига эга. Бундай чой фақат босимни йўқотибгина
қолмай, уйқуни ҳам чўзади. Мойчечакли чой ана шу хусуси-
ятларни ҳисобга олинган ҳолда ҳар кунлик оғир машаққатли
меҳнатдан кейин ичиш тавсия этилади. Агар сиз аллақачон

-84-

қандайдир дори-дармон қабул қилаётган бўлсангиз, унда
мойчечакли чойни ичишда эхтиёт бўлишингиз керак.

Бундан ташқари, бундай чой ўзига хос оғриқ сезиш
қобилиятини йўқотувчи ҳисобланади. Шунинг учун хдм
милк шамоллаганда ёки шиш пайдо бўлганда ундан оғизни
чайқаш учун фойдаланишаДи. Агар сиз шундай оғриқ сез-
сангиз, бунингдавоси совиган мойчечакли чой ҳисобланади.
Сиз мойчечакнинг фойдали хусусиятлари туфайли ҳеч бир
муаммосиз шамоллаш, газ тўпланиши ва санчикдан ха-
лос бўласиз. Шунингдек, унинг ёрдамида ич кетиши, қорин
оғриғи ва бошқа касалликлардан қутиласиз.

Мойчечак таркибида суюқлантирувчи восита - кумарин
деб аталадиган модда бор. Агар сиз қонни суюлтирадиган
ҳдр хил дори-дармон қабул қилишни бошлаган бўлсангиз,
унда мойчечакли чой ичишда жуда эҳтиёт бўлинг. Агар мой­
чечакли чойни мунтазам ичсангиз, унда сиз саратон хаста-
лиги хавфини камайтирасиз ва холестеринни паст даража-
да ушлайсиз, шамоллашни йўқотасиз ва қондаги глюкоза
миқдорини тартибга соласиз.

Мойчечакли чойнинг рецептлари

1-рецепт. Классик мойчечакли чой. Икки чой қошиқ
аччиқ ва қуруқ дорихона мойчечагининг устига 200 милли­
грамм қайнаган сув куямиз. Идишнинг қопқоғини бекитиб
қўямиз. Чой тахминан 20-30 дақиқа туриши керак. Шундан
сўнг уни сузиб ва сиқиб оламиз. Мойчечакли чойни тоза
ҳолда ёки чойнинг бошқа турлари билан бирга ичинг.

2-рецепт. Мойчечакли чой қалампирмунчоқ би­

лан. Мойчечак гули ва қалампирмунчоқ барги аввалдан
қуритилган ва майдаланган бўлиши керак. Улар ҳар бири-
нинг миқдорини бир чой қошиқдан оламиз ва устига бир
стакан қайнаган сув куямиз. Ушбу аралашмани маълум вақт
сақлаб қўямиз ва сўнгра сузгичдан ўтказамиз. Бундай чойни
хотиржам бўлиш, шунингдек, ўт пуфагида тош пайдо бўли-
шининг олдини олиш мақсадида истеъмол қилиш мумкин.

-85-

3-рецепт. Мойчечакли ва лимонўтли чой. Бундам чойни
тайёрлаш усули ҳам юқоридагидай. Фақат ингредиентларни
бирин-кетин ўзгартирамиз. Ишонинг, лимонўт туфайли сиз
ошқозонингизда енгиллик сезасиз. Агар сизда шамоллаш
аломатлари бор бўлса, ушбу ичимлик ҳдқиқатан ҳам хало-
скор бўлади. Уни кун давомида иссиқ ҳолда бир стакандан
ичинг. Бу чойга асал қўшиб хдм истеъмол қилиш мумкин.

4-рецепт. Мойчечакли ва гиёҳли чой. Ушбу чой тарки-
бига қашқарбеда, қалампирмунчоқ, мойчечак ва қизилпойча
каби шифобахш гиёхдар киради. Уларнинг хдр биридан бир
қошиқчадан оламиз. Устига бир стакан қайноқ сув қуямиз
ва идиш қопқоғини ёпиб қўямиз. Дамлама тахминан ярим
соат туриши керак. Шундан сўнгуни сузиб олиш керак. Ушбу
чой иштаҳдни пасайтириш мақсадида истеъмол қилинади,
шунингдек, у яшартирувчи ва тозаловчи восита сифатида
қўлланилади.

Ҳрмиладорликда мойчечакдан
фойдаланиш мумкинми?

Ҳомиладор аёллар учун тўғри келмайдиган нарсалар
жуда кўп. Бу ҳар қандай гиёҳдан фойдаланишга ҳам теги-
шли. Энг аввяло, сиз ўзингизнинг шифокорингиз билан
маслаҳатлашиб олишингиз ва унинг қатъий назорати ости-
да доривор ўтлардан истеъмол қилишингиз керак. Тажри-
бали шифокорлар ўртасида: «Мойчечакли чой ҳомиладор
аёллар учун у қадар фойдали эмас», деган фикр мавжуд. Му-
аммо шундаки, мойчечак эстрогенларнинцчиқиб кетишини
қўзғайди, бу эса ўз навбатида бола ташлаб қўйишига олиб
келиши мумкин. Мойчечакли чой айниқса сурункали бола
ташлаб қўядиган аёллар учун хавф туғдиради. Шунингдек,
ҳрмиладорликнинг узилишидаги ҳар қандай хавф-хатарда
мойчечакли чойни ичиш тўғри келмайди.

Ҳомиладор аёлларга ванна қабул қилганда ёки у ёқ-бу
ёғини ювиб олишда мойчечак дамламаси тавсия этилади.
Яна, уни компресс қилиш ва ингаляцияда куллаш мумкин.

-86-

Мойчечакли чойни суиистеъмол қилиш керак эмас. Агар
сиз ҳомиладорлик даврида бундай чойни ичишдан тийилиб
туришни истамасангиз, унда жуда кам микдорда ва енгил
дамламани қабул қилишингиз мумкин. Бўлажак она бир ке-
ча-кундуз давомида икки стакандан ортиқ ичмаслиги керак.
Аммо энгяхшиси,ўз соғлигингизни синаб кўрмаслигингиз ва
хомиладорлик билан таваккал қилмаслигингиз лозим. Шу-
нингучун мойчечакли чой истеъмолини имкон қадар чекла-
шингиз керак. Нега деганда, мойчечак ҳатто чақалоқнинг
эрта туғилишига сабабчи бўлиши мумкин. Бу эса ўз навба-
тида фақат ёш онага эмас, унинг гўдагига ҳам салбий таъсир
қилади. Бу ердаги муаммо - мойчечакли чой ёрдам бера-
диган экстрогенлар ишлаб чиқишида. Сиз бу нарсаларнинг
хаммасидан узок бўлиш учун мойчечак дамламасини иложи
борича кам ичишга ҳаракат қилишингиз керак. Агар гиёхди
чойни хуш кўрангиз, унда диққат-эътибор билан унингтар-
киби билан танишинг.

Мойчечак инсон организмига жуда кўп хилма-хил таъсир-
га эгалигини ҳисобга олган ҳолда ҳомиладор аёллар тавак-
калчиликка қўл урмасликлари зарур. Энг яхшиси, сиз уни
нима мақсадда фойдаланишингизга қараб дорихоналардан
сотиб олинг. Мисол учун: ўткир ҳидли мойчечак фақат кос-
метикада, даволаш ва ванна қабул қилиш учун эса дорихона
мойчечаги қўлланилади. Шунинг учун ҳам мойчечакнинг у
ёки бу туридан фойдаланишдан олдин албатта шифокорин-
гиз билан маслаҳдтлашиб олинг.

Халқ табобатида мойчечакдан
фойдаланиш буйича рецептлар

Мойчечакнинг фойдали хусусиятларига илк бор айнан
халқ табобатида баҳо беришган ва ундан жуда кўп касал-
ликларни даволаш учун фойдалана бошлашган. Энди биз бу
шифобахш гиёҳ ишлатиладиган дори-дармон аралашмала-
рининг асосий рецептларини кўриб чиқамиз.

-87-

- Асаб тизимини хотиржам қилиш учун чой. Бир стакан
қайноқ сувга бир чой қошиқ мойчечак солинади. Сўнгра у
бир соат дамлаб қўйилади. Ушбу чойни уйку олдидан ичиш
тавсия этилади. Агар сизни уйқусизлик безовта қилаётган
бўлса, бу дамламага бир қошиқ асал қўшишингиз мумкин.

- Агар сизнинг ичингиз дам бўлса, унда ел ҳайдайдиган
чой ичлшингиз фойдали. Бунингучун энг олдин мойчечак-
дан олти қисм, зирадан бир қисм ва валериана илдизидан
тўрт қисм олиб аралаштирилади. Сўнгра бир стакан қайноқ
сувга бир ош қошиқ аралашма солинади. Бунинг ҳаммаси
20 дақиқа туриши керак. Тайёр бўлган дорини кун давоми-
да икки маҳал - кечкурун ва эрталаб ярим стакандан қабул
қилиш лозим.

- Милклар шамоллашига қарши мойчечак асосида тайёр-
ланган қайнатма. Бундай ичимлик таркибига қизилпойча (1
чой қошикдан), дала қирқбўғини, куштирноқ ва мойчечак
киради.Уларнингустига ярим литр қайноқ сув солинади. Бу
аралашма тахминан 30 дақиқа дамлаб қўйилади. Агар милк
шамоллаган бўлса, ушбу қайнатма билан оғизни бир кунда
беш-олти марта чайқаш керак.

- Сийдик пуфакчаси ва буйрак касалликларида мойчечак
дамламасини иссиқ ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади.

- Ичак касалликларида мойчечакли клизма тайинланади.
- Агар сизни ошқозон қисилиши ёки ичак яллигланиши
безовта қилаётган бўлса, мойчечак дамламасидан бир ош
қошиқ миқдорда овқатланиш олдидан қабул қилиш зарур.
Бунингучун 15-20 грамм мойчечак устига бир стакан қайноқ
сув куйилади.
- Қовуқ яллиғланишидан азият чекаётганларга куйидаги
жамлама фойдали: спориш гиёҳи, мойчечак тўпгули, кўк
бўтакўз, қизилпойча ва маккажўхори қаламчалари олинади.
Уларнинг ҳаммаси тенг миқдорда бўлиши керак. Бир ярим
стакан қайнаган сув олиб, унга аралашмадан бир ош қошиқ
қўшамиз. У бир соат давомида туриши зарур. Шундан сўнг
уни сузиб оламиз. Ушбу дамлама овқатдан кейин истеъмол
едлинади.

- 88-

- Шунинццек, семизликка қарши жуда кўп аралашмалар-
да мойчечак унсурлари мавжуд. Бундай жамламалар кўп
ҳолларда дорихона мойчечаги, оддий қизилпойча, қайин
куртаги ва ўрмон ертути баргларидан ташкил топган. Улар-
нингҳар биридан 1 ош қошиқдан оламиз. Ҳаммасини астой-
дил янчамиз ва аралаштирамиз. Икки стакан қайноқ сувга
уч ош қошиқ аралашма соламиз. Бу дамлама тахминан 12
соат туриши керак. Ҳосил бўлган суюқликни бир кеча-кун-
дуз давомида овқатдан 20 дақиқа олдин 2 махал истеъмол
қилиш лозим. Ҳар сафар ярим стакандан етарли. Бу дамла­
ма организмда туз алмашувини тартибга солади ва зарарли
моддаларни чиқариб ташлайди.

Дорихона мойчечагидан фойдаланиш

Мойчечакдан қайнатма, дамлама, чой тайёрланади, шу-
нингдек, у турли жамламалар таркибига киради. Ундан
ошқозон-ичак тизими аъзоларининг шиллиқ пардалари
ўткир ва сурункали шамоллаганда (ошқозон яллигланиши,
меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, йўғон ичак яллиглани­
ши, ич дам бўлиши, жигар, ўт пуфаги йўллари ва гинеколо-
гик касалликларда, ҳайз даврини тартибга солиш учун фой-
даланишади. Шунингдек, аллергик тошма ва қичималарни
даволашда бу ўсимликдан тайёрланган малҳам ишлатила-
ди ва ванна қабул қилинади. Бундан ташқари, милк ва огиз
шиллиқ пардаларининг яллигланиши (гингивит, стоматит),
тиш атрофидаги тўқималарнинг сурункали яллигланиши
(пародондит), тиш огриги, танглай муртак безларининг
шамоллаши (ангина) ва муртакнинг яллигланиши (тонзил-
лит)да огизни чайиш учун ишлатилади. Ич дам бўлиши,
ичак қисилиши, бавосир, ич кетишида клизма шаклида
қўлланилади. Қин шиллиқ пардасининг яллигланиши (коль­
пит), вулвит ва бачадон бўйни шиллиқ қаватининг шамолла­
ши (эндоцервицит)да эса ушбу дори пуркалади.

Мойчечакнинг фойдали таъсирини кучайтириш учун унга
қуштирноқ ва дасторбош қўшилади.

-89-

Косметологлар таъсирчанликка мойил юз терисини пар-
вариш қилиш учун мойчечакдан фойдаланишни маслаҳат
беришади. Ушбу шифобахш гиёҳ дамламасидан тайёрланган
муз кубиклари билан юз ва бўйин териси яхшилаб артилади,
улар терини ажойиб тарзда тетиклаштиради ва тозалайди.
Агар тери қуруқ бўлса,унда 70 грамм мойчечак дамламасига
50 грамм арақ ва 5 грамм глицерин қўшиб доривор суюқлик
тайёрлаймиз. Бу аралашмани қопқоғи маҳкам идишда ва со-
вуткичда сақлаш керак.

Мойчечак қайнатмаси кўздаги (мисол учун: кўз ёшидан
кейин) шишларни йўқотади. Бунинг учун тампонни мойче­
чак қайнатмасига намлаб, сўнгра шамоллаган қовоқларга
1-2 дақиқа босиш керак. Бу муолажа кун давомида 3-4 марта
қайтарилади.

Соч парваришида ҳам мойчечакнинг тенги йўқ. Бошни
ювгандан кейин сочни мойчечак билан чайиш яхши самара
беради. Бунинг учун бир ёки бир ярим литр сувга мойчечак
дамламаси қўшилади. Дамлама куйидагича тайёрланади:
бир ош қошиқ гиёҳга бир стакан қайноқ сув қуйилади. Соч
бу шифобахш ўт билан ювилганда ипакдай майинлашади.
Оқ сариқ сочлар учун кучлироқ дамлама тайёрлаш мумкин:
бунинг учун 100 грамм гиёҳни 0,5 литр қайнаган сувда дам-
лаш керак ва у 30-40 дақиқа сақланади, сўнгра сузгичдан ўт-
казилади. Бу дамлама оқ сариқ сочларни жонлантиради ва
ўзига хос тус беради. Тўйинган ранг олиш учун 200 грамм
хом ашёга 0,5 литр қайноқ сув куйиш керак. Бунда сочни
дамлама билан ювгандан сўнг сочиққа артмаслик лозим.
Соч исталган тусга киргунча ушбу муолажани ҳафтада икки
марта қайтариш керак.

Сочларни мустаҳкамлаш ва яхши ўсиши учун қуйидаги
дамлама тайёрланади: баргизуб, маврак, қичитқиўт, жам-
бил барглари ва мойчечак гулидан тенг миқдорда оламиз.
Бу гиёҳлар аралашмасидан бир ош қошиқ олиб, унингустига
бир стакан қайноқ сув соламиз ва дамлаб қўямиз. Дамлама
совигандан сўнг қора нон кўшамиз ва бу аралашмани бўтқа
шаклига келтирамиз. Уни бош терисига суртамиз. Шундан

-90-

кейин 1-2 соат давомида бошни иссиқ сақлайдиган қалпоқ
кийиб оламиз. Сўнгра бу сочларни шамггун ишлатмай су-
вга чайиб олиш керак. Кейин сочни сочиққа артмай хавода
қуритиш лозим.

Мойчечакли чой бутун тун давомида сизни қаттиқ ва
соғлом уйқу билан таъминлайди. Бундай муолажа учун
қуйидагиларни тайёрлаш керак: бир ош қошиқ миқдорда
дорихона мойчечагининг гуллари устига бир стакан қайноқ
сув соламиз. Ушбу суюқликни 15-20 дақиқа дамлаб кўямиз,
сўнгра сузиб оламиз ва ичамиз.

Мойчечак истеъмол қилишнинг зарари

Мойчечак жуда куп ижобий хусусиятларга эта, аммо
унинг узига яраша зарарли жиҳатлари ҳам бор. Агар
ошқозонингизда кислота миқдори ошган ёки диареяга мой-
ил бўлсангиз, сиз уни мутлақо қабул қилмаслигингиз керак.
Йўқса, аллергик таъсир натижасида терингизда тошма ёки
бошқа хунук ўзгаришлар юз бериши мумкин.

Узоқ вақтдан бери мойчечак дамламасидан фойдаланиб
келаётган кишиларда бу дори-дармонларнинг акс таъсири
ҳам юзага келади. Бу - жиззакиликнинг ошиши, заифлик,
бош оғриғи ва бошқалар. Кичкинтойлар учун мойчечак иш-
латилганда эса жуда эҳтиёт бўлиш керак. Бунингучун дастлаб
болага унча кўп бўлмаган миқдорда бериб синаб кўриш ва у
организмга қандай таъсир қилишини кузатиш зарур. Агар
мойчечакни бир неча марта қабул қилганидан сўнг кичкин-
той танасида тошма пайдо бўлмаса, унда ушбу муолажани
қўрқмасдан давом эттириш мумкин. Демак, соғликка ҳеч
қандай хавф-хатар йўқ.

Албатта, мойчечакнингжуда кўп дамлама ва қайнатмалари
фойдали, аммо уларни суистеъмол қилиш ярамайди. Нима
бўлса ҳам, улар - шифобахш гиёҳлар.

-91-

СЕЛДИР

Мавзу кўрсатгич:

- Селдирнинг фойдали хусусиятлари
- Эркаклар учун селдир нимаси билан фойдали?
- Аёллар учун селдир нимаси билан фойдали?
- Селдирнинг яна қандай ижобий томонлари бор?
- Селдирнинг зарари
- Селдирнинг шарбати
- Селдир қандай истеъмол қилинади?
- Селдирни ўстириш
- Халқ табобати рецептлари
- Селдирни даволашда қўллаш
- Селдирнинг салбий хусусиятлари

Эркаклар ва аёллар учун селдирнинг фойдаси
ва зарари, уруғидан ўстирилган селдир

Маълумки, селдир фақат фойдали озиқ-овқат маҳсулоти
бўлиб қолмай, ажойиб шифобахш восита ҳам ҳисобланади.
Ушбу ўсимлик таркибидаги фойдали хусусиятларни шун-
чаки санаб ўтиб бўлмайди. Аммо биз барибир уларнинг энг
муҳимлари ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз: селдир кексайиш
жараёнларини секинлаштиради, овқат ҳазм қилиш аъзола-
рининг тўғри ишлашига кўмаклашади, асаб тизимини хо-
тиржам қилади, юрак-қон томири тизимига ижобий таъсир
этади. Бундан ташқари, буйрак, ревматизм, ҳатто подагра
касаллигида бу кўкатни истеъмол қилиш тавсия этилади.

-92-

Селдирнинг фойдали хусусиятлари

Юқорида айтиб ўтганимиздай, ушбу озиқ-овқат
маҳсулотининг фойдали хусусиятлари жуда кўп. У фақат
инсоннинг кексайиш ' жараёнларини секинлаштирибгина
қолмайди, ўз таркибида жуда кўп миқдорда витаминлар,
оқсиллар, турли кислота ва маъданлар борлиги билан фахр-
ланиши мумкин. Айниқса, бу кукатни ёши улуғ кишиларга
кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этишадики, бунинг сабаби:
у организмдаги сув-туз алмашуви жараёнини яхшилайди.
Бундан ташқари, бу ноёб ўсимлик тинчлантирувчи хусуси-
ятга эга бўлиб, асабни даволашда жуда яхши Самара бера-
ди. Яна шуни қўшимча қилиш керакки, бу ўсимликнинг ил-
дизи ва поясида эфир ёғи кўп, бу ўз навбатида безларнинг
ошқозон шираси ишлаб чиқаришини рағбатлантиради. Шу-
нингдек, қанд хасталигига дучор бўлган беморларга селдир-
дан катта микдорда истеъмол қилиш тавсия этилади.

Ушбу ўсимликнинг барги ва илдизида ниҳоятда фойдали
аминокислоталар, яъни каротин, аспарагин, никотин кисло-
таси, тирозин, эфир ёғи ва микроэлементлар мавжуд. Дадил
айтиш мумкинки, селдирнинг ҳамма қисми фойдали ва тўй-
имли ҳисобланади. Юқорида айтилганидай, бу ўсимлик «В»
гуруҳига мансуб дармондорилар, «А», «К» ва «Е» витаминла-
ри ва аскорбин кислотасига бой.

Тозаланган ўсимлик ўрамининг 100 граммы таркибида
куйидаги моддалар бор: '

- Калий - 320 миллиграмм,
- Фосфор - 80 миллиграмм,
- Кальций - 68 миллиграмм,
- Магний - 9 миллиграмм,
- Марганец - 0,15 миллиграмм,
- Рух-0,31 миллиграмм,
- Темир - 0,53 миллиграмм,
- Натрий

-93-

Селдир аллергияга қарши, ични сурадиган, антисептик
ва кайфиятни кўтарувчи хусусиятларга эга. Ушбу ўсимлик
иштаҳа ва овқат ҳазм қилишни кучайтиради, бутун орга­
низм фаолиятини тартибга солади. Таркибида «С» витами-
ни бўлганлиги туфайли селдир қон айланиши ва босимини
мутаносибга келтиради. Уш^у ўсимлик таркибидаги темир,
магний ва калций иммунитет тизимини яхшилайди. Селдир
қондаги гемоглобин миқдорини оширади ва шишларни ка-
майтиради.

Қизиқ, иккита ингичка ўрам селдир таркибида «А» ва «С»
витаминларининг бир кеча-кундуз меъёрининг 15 фоизи
мавжуд. Икки ош қошиқўсимликда эса 2,7 калорияга эга бў-
либ, бу - истеъмол қилишга тавсия этилган бир кеча-кундуз
давомида сарфланадиган витаминлар меъёрига нисбатан
150 фоиз куп демакдир. Агар кимки ўз қадди-қомати пар-
варишига эътибор қаратса, айтиш керакки, ҳали хом бўлган
100 грамм ўсимликда бор-йўғи 16 калория мавжуд.

Эркаклар учун селдирнинг қандай фойдаси бор?

Дарҳол айтамиз, эркаклар учун бу ўсимликнинг баҳоси
йўқ. Нега деганда, унинг таркибида андростерон, яъни ик-
киламчи жинсий белгиларнинг пайдо бўлишини қўзғатувчи
эркаклар жинсий гормони бор. У жинсий майлни кучайтира­
ди. Айтгандай, жуда қизиқ ҳолат: у тер ва андростероннинг
ажралиб чиқиши пайтида аёлларни жунбушга келтирувчи ва
ўзига тортувчи таъсир кучига эга.

Кўпгина мутахассисларнинг фикрига Караганда, селдир
«Виагра» дорисининг табиий ўхшашидир. Агар орангиздан
кимдир шунга ўхшаш Самара олмоқчи бўлса, унда ушбу ноёб
ўсимликнинг илдизидан олинган янги шарбатдан ҳар куни
истеъмол қилиш тавсия этилади.

Эркаклар селдирдан простатит профилактика воситаси
сифатида фойдаланишлари мумкин. Ушбу ўсимлик ўзининг
пешоб ҳайдовчи хусусияти билан сийдик-жинсий тизими
ва репродуктив аъзолардаги юкумли хасталиклар устидан

-94-

ғолиб чиқади. Бундан ташқари, буйрак ва жигарни давола-
шда бу ўсимликни қўллаш мумкин.

Оғир вазни туфайли азият чекаётган эркаклар ҳам сел-
дирни истеъмол қилишлари мумкин. Нега деганда, у орга-
низмдаги зарарли моддаларни чиқарибгина қолмай, модда-
лар алмашувини яхшилайди ва пешоб ҳайдаш хусусиятига
эга. Бу ўсимлик кам калорияли маҳсулот ҳисобланади ва
унинг таркибида очлик сезгисини назорат қилувчи бирик-
тирувчи тўқималар (клетчатка) ҳам етарли.

Хулоса қилиб айтганда, селдир ҳар томонлама фойдалм.
Аммо хдммасидан устун томони бу - унинг илдизи. Шунинг
учун ҳам ушбу ўсимлик илдизи буйрак ва жигарни давола-
шда ишлатиладиган даволовчи дори-дармонлар таркибига
қўшилади. Шунингдек, ундан жинсий фаолиятни кучайти-
риш учун фойдаланишади.

Селдир аёллар учун қайси
жиҳатлари билан фойдали?

Дарҳол айтиш керакки, селдир таркибига парҳезда
қўлланиладиган бириктирувчи тўқималар киради. Шунинг
учун ҳам уни ортиқча вазнга қарши курашда дадил фойда-
ланиш мумкин. Уни таъбингиз қанча кўтарса шунча исТеъ-
мол қилса бўлаверади. Нега деганда, унинг юз грамм ўра-
мида бор-йўғи йигирма калория мавжуд. Айтгандай, ҳатто
бу ноёб ўсимликдан тайёрланадиган махсус парҳез таом -
шўрва ҳам бор.

Ушбу ўсимликнинг самараси кишини ҳайрон қолдиради.
Сабаби, у организмда тўпланиб қолган турли қолдиқлар ва
зарарли моддалардан халос бўлишга кўмаклашади. Яна, сел­
дир аёлларцинг ҳайз кўриш жараёни ва унинг тўхташи би­
лан боғлиқ хасталикларига жуда яхши фойда беради.

Бу кўкатни овқатга мунтазам равишда қўшиб истеъмол
қиладиган кишилар селдирни умуман истеъмол қилмай-
диганларга нисбатан соғлом кўринишади. Буни соч, тери ва
тирноқларининг ҳолатидан пайқаш мумкин.

-95-

Селдирнинг аёллар ҳаётидаги ўрни бўлакча: у гормонлар
етишмаслигида ёрдам беради, оғриқ, заифлик ва ёмон кай-
фиятни бартараф этади. Азиз ва муҳтарам хонимлар, шуни
эсдан чиқармангки, агар ўттиз беш ёшдан ўтгандан сўнг
йил давомида тўрт марта селдир билан даволансангиз ҳайз
кўришнинг тўхташи билан боғлиқ азият чекиш дамларини
ҳатто пайқамай қоласиз.

Селдирдан тайёрланадиган дори рецепти қуиидагича:
ярим чой қошиқўсимликустига бир стакан қайноқ сув соли-
нади. Ушбу дори воситасини ҳеч қачон қайнатмаслик керак.
Уни фақат тўққиз соат дамлаб қўйиш лозим. Тайёр бўлган
дамлама бир кеча-кундуз давомида бир ош қошиқдан тўрт
маҳал истеъмол қилинади. Даволаниш 27 кун давом этади.

Селдирнинг аёлларга фойдаси ҳақида сўзлар эканмиз,
бу ўсимликнинг яна бир шифобахш хусусиятини қўшимча
қилиш керак. Гап шундаки, ҳозирги пайтда ҳар бир аёл уй
шароитида селдир шарбатини мунтазам истеъмол қилиш
орқали қон томирларини мустахдамлаб олиши мумкин. Шу-
нингучун ҳам агар қон томирларингиз деворларида муаммо
бўлса ёки варикоз хасталигининг аломатлари нишона бер-
ган бўлса, унда ҳеч кутиб турмасдан ушбу ноёб ўсимлик шар­
батини ичишни бошланг.

Селдирнинг яна қандай фойдаси бор?

Эҳтимол, сизларнинг ҳар бирингиз учун ушбу ўсимлик-
нингҳамма фойдали хусусиятлари жуда қизиқарли бўлса ке­
рак. Шундай қилиб, ҳаммасини бир бошидан ҳикоя қиламиз:
- Селдир қон томирлари ва юрак патологиясини даволайди.
- Юқумли касалликлар бартараф бўлишига кўмаклашади.
- Иммунитетни мустаҳкамлайди.
- Артерия қон томирларининг торайиши(атероклероз)да

профилактика воситаси сифатида муҳим аҳамиятга эга.
- Асаб тизимини тинчлантиради.
- Буйрак, пешоб йўллари ва қон босими касалликларини

даволайди.

-96-

- Овқат ҳазм қилиш тизимига яхши таъсир қилади.
- Ичакда чириш жараёнлари ривожланишини бартараф

этилишига ёрдам беради.
- Ошқозоняллиғланиши ва меъдаяраси каби касалликларда

шамоллаш жараёни ва оғриқни камайтиради.
- Оқсилларнингўзлашиб кетишига кўмаклашади.

Булардан ташқари, инсон организми селдирни ҳазм
қилишда уни қабул қилганга қараганда кўпроқ энергия сар-
флайди. Айнан шунингучун ҳам парҳезда бўлган пайтинги-
зда ушбу ўсимлик сизга садоқатли ёрдамчи бўлади.

Агар селдирни болалар учун баҳорда уларнинг овқатига
қўшиб берсангиз жудаям фойдали. Айнан шу йўл билан ви­
тамин етишмаслигидан халос бўлиш мумкин.

Селдирдан озиш учун фойдаланиш. Бу - таркибида

фақат жуда кўп витаминлар, фойдали модда ва микроэ-
лементлар бор ўсимликгина эмас. Шунингдек, селдир -
озишда энг зўр восита ҳисобланади. Бу ўсимликда калория
кам, шунингучун ҳам бу калорияни йўқотиш учун организм
жуда кўп энергия сарфлаши керак. Бунинг натижасида орга-
низмдаги ортиқча килограммлар осонгина йўқолиб кетади.
Бундан ташқари, селдир тер ости ёгларинингтез парчаланиб
кетишига таъсир ўтказади, организмни турли қалдиқлардан
халос этади.

Селдир ёғи. Эфир ёғини ушбу ўсимликнинг исталган
қисмидан олиш мумкин. Аммо энг қимматбаҳо ёғ унинг
уруғидан олинади ва у буғ ёрдамида тозаланади. Ушбу ёг
жуда кучли ва ёқимли ҳид таратади. Уни жуда яхши пешоб
ҳайдовчи восита сифатида қўллаш мумкин. Шунингдек, ун-
дан буйрак хасталигида фойдаланилади.

Селдирнинг эфир ёги билан уқалаш муолажаси амалга
оширилади. Бунинг оқибатида инсонни қийнаётган сийдик
ушланиб қолиниши каби дардни бартараф этиш мумкин.
Шунингдек, уқалаш муолажаси организмдан зарарли модда-
лар чиқиб кетишига ёрдам беради. Шунинг учун ҳам ундан
бўғимларнинг яллиғланиши (артрит), целлюлит, бод (рев­

-97-

матизм) ва организмда моддалар алмашувининг бузилиши
(подагра)ни даволашда фойдаланиш тавсия этилади.

Селдир ёғи ҳайз кўришни тартибга солади ва эркаклар-
нинг жинсий қобилиятини кучайтиради. Ушбу ўсимлик ёғи
асаб тизимини тинчлантиради ва тетиклаштиради, инсон-
нинг ҳиссий ҳолатини яхшилайди. Аммо ҳомиладор аёллар-
га селдирни ишлатиш маън этилади. Нега деганда, у аёл ва
бўлажак кичкинтой организмига фақат зарар келтиради.

Селдирнинг зарарли хусусиятлари

Селдир кишиларга фойда беришдан ташқари ҳамиладор
аёлларга айниқса, учинчи ойида зарар келтириши мумкин.
Нега деганда, бу ўсимлик истеъмол қилингач организмда газ
ҳосил бўлади, бу эса кичкинтойга салбий таъсир қилади. Шу-
нинццек, чақалоғини кўкрак сути билан боқадиган аёлларга
ҳам селдир тавсия этилмайди. Сабаби: ўша-ўша - газ ҳосил
бўлиши, бу нарса бола организмига она сути орқали кириб
боради.

Селдир тутқаноқ касаллиги (эпилепсия)дан азият че-
каётганларга ҳам зарар келтириши мумкин. Бошқача ай-
тганда, у бундай кишилар ақлига салбий таъсир қилади.
Шунингдек, бу ўсимлик кўшилган овқатни буйрагида тоши
борлар ҳам истеъмол қилмаслиги керак. Нега деганда, бир
қараганда ушбу фойдали ва шифобахш кўкат буйракдагн тош
ҳаракатини қўзғатиши мумкин. Бу ўз навбатида жаррохдик
аралашувига олиб келади.

Яна бир зарарли томони бор: бу - ошқозон яраси касал­
лиги. Бунга яна бир хасталик - ошқозон яллиғланишини
қўшиш мумкин. Селдир шундай таъсир кучига эгаки, у
ошқозон-ичак йўлини қўзғайди. Бу эса ошқозонида кислота
миқдори ошган кишиларга жуда салбий таъсир қилади.

Булардан ташқари, вена қон томири деворининг
яллигланиши (тромбофлебит), қон босимининг ошиши, ал­
лергия, тери касалликлари, вена қон томирларининг кен-
гайиши (варикоз), қалқонсимон без, ўт пуфагинингяллигла-

-98-


Click to View FlipBook Version