fit (59)1-
A ЗУ- Хбдумажид
АЗИМ
дилим
Kitob shu yerda ko‘rsatilgan muddatdan
kechiktirilmagan holda topshirilishi shart
Ilgarigi berilmalar miqdori
Ошиқ дилим
(ццърлар)
УЎК 821.512.133-1
КБК 84(5Ў)7
А37
Бугунги кунда шеьрият мухлмсларининг эътирофи-
га сазовор бўлиш осон иш эмас. Албатта, бу катта мехяат
ва машаккат бнлангина рўёбга чикади. Шоир Абдумажид
Азим ҳам шу йўлда за.хмат чекиб келаётган истеъдодли
ижодкорлардан. Унинг бир катор шеърий тўпламлари шеъ-
рнят мухлисларига яхши таниш.
Муаллифнинг ушбу китобига «Қалбимнинг Ватани»,
«Қуёш боласи», «Ёруғлик одами» каби тўпламларидан
айрим шеърлар хамда кейинги йилларда ёзилган энг сара
ижод намуналари киритилди.
Ўйлаймизки, ижодкорнинг ўзбекона миллийлик, Она
Ватан ва мухаббат туйғулари улуғланган самимий сатрлари
Сиз азнз мухлнсларимизга муносиб тухфа бўлади.
ISBN 978-9943-28-423-4
© Абдумажид АЗИМ - 2015.
© «O ZBEKISTON» НМИУ - 2015.
ИЖОД КЎНГИЛНИ НУРЛАНТИРАДИ
Абдумажид Азим бугунги кунда фаол ижод
килаётган истеъдодли шоир ва журналист. Шу маъ-
нода бадиий ижод ва журналистика соҳасида сочи
оқарган закматкаш калам сокиблари орасида унинг
ҳам алохида ўрни бор.
Айтиш жоизки, Абдумажид Азимнинг «Ёшлик»
журналида 1982 йилда эълон қилинган илк шеър-
лар туркуми адабий жамоатчилик назарига тушиб,
шеърхонлар эътиборини ўзига тортган эди. Ўша
дастлабки чикишидаёк Абдумажиднинг шеърлари
унинг келажагига итпонч билан қарашга асос бер-
ган, у сўз кадрини теран ҳис эта билишини равон
сатрлари, охорли ташбехлари оркали намоён эт-
ганди. Шоирнинг мусаввир нигохи билан кузатган,
файласуф калби билан идрок этган ҳаёт ва кунгил
лавхалари бисёр.
Ватан дедим, шу тупроққа бериб багир,
Илдизларим унга чуқур томup отган.
Ҳар гардини кузларимга суртдим ахир,
Бу заминда етмиш икки пуштим ўтган.
Мана шу яхлит шеърдан олинган турт сатр хам
Абдумажиднинг саксонинчи йилларда адабиёти-
мизга кириб келган шоирларнйнг пешқадамларидан
Ч3Ь
эканига далолат беради. Шу боне хам мен шоирнинг
газета-журналларда кетма-кет эълон килинган шеър-
ларини хозирга қадар кизикиш билан ўқиб келаман.
Унинг «Ўтаётган йиллар» (1986). «Қалбимнинг Ва-
тани» (1990), «Қуёш боласи» (1991), «Ёруғлик ода
ми» (2007), «Рухи равоним» (2014) каби шеърий
тупламлари аллақачон шеърият мухибларининг ки-
тоб жавонидан урин олган. Абдумажиднинг долзарб
мавзудаги бадиий публицистик мақолаларининг ўзи
бошқа бир олам, ва албатта, алохида бир мавзу...
Ижодкорнинг калами хамиша кўнгилларни нур-
лантириб, зиё сочиб туриши лозим. Ана шундай
асарларни адабиёт мухлислари қадрлайди, севиб
мутолаа килади.
Ҳар бир янги китоб ижодкорнинг халқ билан
дийдорлашувидир. Истеъдодли ижодкордан ўкувчи
доимо янги асар кутади. Мана, кўлнмизда Абду-
мажид Азимнинг «Ошик дилим» номли янги шеър-
лар китоби. Унда, аввало, Ватанга мухаббат, злу
юртга. халкка садокат, колаверса, табиатга, инсонга
мехр ва ихлос туйгулари тараннум этилади. Ушбу
китобдаги шеърлар хам Абдумажид Азимнинг дил
изхорларини согиниб кутган китобсеварлар кал-
бидан мустахкам ўрин олади, деб умид киламан.
Муҳаммад АЛИ,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Абдумажид Азим
КЎЗЛАРИМНИНГ ҚОРАЧИҒИДА
Кўзларимнинг қорачиғида,
Онам маъюс, узок силкир қўл.
Хотирамнинг олис бурчида,
Мен тарк этган хилват бир овул.
Соқов борлик ортимдан караб,
Ниманидир бўлди айтмокчи.
Шовуллади безовта дарахт,
Ҳовлидаги ишончли сокчи.
Кўзларимнинг қорачиғида,
Мухрланар онам нигохи.
Жимирлаган ойнинг тиғида
Ухламайди хилват қишлоғим.
1979
Ч6ь
Ошиқ дилим
***
Сина, мени синайвер, юрак,
Вужудимда йилларнинг занги.
Қийна, мени қийнайвер, юрак,
Оқарган соч - йўлларнинг чанги.
Нуҳ кемаси қолиб гирдобга,
Тўфонларга бўлгандек тутқун.
Азобдан дил тўлиб зардобга,
Сарғарибди тарзим кунма-кун.
Нечун солар кўксимга чангал
Ер юзида судралган ҳар кас.
Юрак, сенга айтаман дангал:
Мени кўп ҳам эркалатма, бас?
Қийна, мени қийнайвер, юрак...
1979
47Ь
Абдумажид Азим
УКАМ АБДУМАЛИККА
Талабалик йиллар эсга тушар бот,
Болалик аталган азиз рангларда.
Ассалом-алайкум, навқирон хает,
Куйлаб бер, ўйноки, шўх оҳангларда.
Кунлар олиб кетар йироклардаги,
Шодликка коришиб қотган ғамларни.
Ёп-ёруғ қуёшли кирғоқлардаги
Қумларга чўзилиб ётган дамларни.
Қорлар тўзғиётир, тарновларда киш,
Тун бўйи йўлакни тўлдирар излар.
Осон ran эмасдир қизларга ёқиш,
Сени бурчакларга чорлайди қизлар.
Кўнгилга сиғмайди курсдош таскини,
Етар латифалар сўйлаши кулиб.
Гўё сезмагандек аёз фаслини,
Қошингга жўнайман бошяланг бўлиб.
Ҳайқириб бораман сенинг снингга,
Оппок булутларнинг қучоклари нам.
Саломлар келтирдим сенга онамдан,
Мунису муштипар сингиллардан хам.
Сурхондарёдаги болалик хакки,
Куйлайлик ул дамлар ёдини килиб.
Телба бу холатим ёқмайди балки...
Балки ўлтирибсан андиша килиб.
Ч8ь
Oujuk дилим
Мен эса бошлайман завкли бир қўшик,
Йигитликнинг йўғон овозларида.
Юраклар ҳайқира бошлайди жўшиб,
Янгроқ қўшикларнинг парвозларида.
...Сурхон қирғоғида боғлиқ бир кема
Сурхон бўйларида мен севган сулув.
Менга у ҳақида хеч нарса дема
Абадий бокира қолсин бу туйғу.
1980
Ч9
Абдумажид Азии
РУҲИМДА ҲАЙРАТЛАР
Ёмғир ёғиб ўтди айни тонг чоғи,
Яйдок кенгликларда соф, тоза насим.
Нурларга тўлдириб қўйним, кучоғим,
Осмонга термулиб ётарман сокин.
Ётарман, унутиб буткул ўзимни,
Тотли ҳорғинликдан кўтаролмай бош.
Очмоққа уриниб жоду кўзини,
Ёнимда чечаклар мудрайди ювош.
Олам жим, кўчалар, чорраҳалар жим,
Осмон кенгликлари чексиз, бепоён.
Бир хасдай ётарман, асли мен \еч ким,
Чумоли ёнимда айтади азон.
Шабнамдай топ-тоза руҳи равоним,
Ёдим дарахтида сайрайди кўнгил.
Умримдай азиздир бунда \ар оним,
Капалак мисоли учарман енгил.
Бу бахтни эртага бўлурми топиб,
Келинчак мисоли гўзалдир олам.
Яйдок кенгликларда қиқирлаб, чопиб
Яйрагин юрагим, ай бегам болам.
Ёмғир ёғиб ўтди айни тонг чоғи,
Рухимда дунёнинг ҳайратлари бот.
Нурларга тўлдириб кўйним, қучоғим,
Мушфик оғушингта қайтарман, ҳаёт.
1994
Ошиқ дилим
***
Мен узоқ яшадим. Қирқ йиллик \аёт.
Кўзим қароғида мухрланган дош.
Айрилиб тоғ мисол Отамдан, ҳайҳот.
Кўзимга келмади бирор томчи ёш.
Бир ҳасрат отилиб чикди кўкракдан
Онажон, кўксингга қўйганимда бош.
Ииғламоқ истадим қониб юракдан,
Эвоҳким, кўзимда қурибди кўз ёш.
Шамол етовида хислар сарсари,
Мени узоқларга учирди бир пайт.
Она, бошингдаги қиров гардлари,
Бу кун имо қилар: «Ўғлим, ортга қайт!»
Уғил кўрдим дея, суйинган онам,
Ноқобил ўғлингнинг аҳволин тушун,
Изтироб ўтида қовжирар танам,
Энди ич-ичимдан сиқтарман беун.
Мен кетдим, кўнгилда орзулар осмон,
Армон, кадарлардан қувлашиб ўздим.
Бу кун соғинчлардан сарғайдим сомон,
Ўзимни ғариблар ғариби сездим.
Бугун болаликнинг содда ўйлари,
Силқийди шеърларим сатрларида.
Эгасиз қолибди Отам кўйлари,
Сурхоннинг қовжирок адирларида.
Мен узок яшадим. Қирқ йиллик хаёт,
Кўзим қароғида жонланар такрор.
Сурхон соҳиллари куйлаган баёт,
Қайноқ бағрингизга қайтйшим даркор.
Абдумажид Азии
Яйдоқ йўлакларга дардим айтаман,
Юракда кайтадан бошланар туфон.
Багрингга бир куни, қишлоқ, кайтаман,
Отам кўйларига бўлмокка чўпон.
1995
Ч 12 ь
Ошиқ дилим
ОТАМ ХОТИРАСИГА
Кимлар ёнар, кимлар юрар кулни титиб,
Дунё асли ҳаммамиздан кетгай ўтиб,
Кетаяпсиз дардингизни ичга ютиб,
Ота, нечун бир сўз демай кетаяпсиз?
Қирк йилдирки, туғёнларим қайнаб-тошди,
Ай, бебақо умр бунча қайга шошди,
Ҳасратларим кундан-кунга баттар ошди,
Ота, нечун бир сўз демай кетаяпсиз?
Нахот, умр бир лахзада бўлар абас,
Дунё кимга жаннат, кимга эрур кафас,
Ота десам, нима учун бсрмассиз сас,
Ота, нечун бир сўз демай кетаяпсиз?
Йирокларга кетиб, мен-да қилдим хато,
Айриликда юракларим бўлар адо.
Фарзанд учун бир тоғ экан асли ота,
Ота, нечун бир сўз демай кетаяпсиз?
Англаганим дунёйи дун турфа бозор,
Дўконида сотилгувчи моли озор,
Кетаяпсиз, қиёматга колди дийдор,
Ота, нечун бир сўз демай кетаяпсиз?
Она, нечун йиғи, йўқлов этаяпсиз,
Жигарларим, нега асо тутаяпсиз,
Наҳот умр поёнига етаяпсиз,
Ота, нечун бир сўз демай кетаяпсиз?
1995
Абдумажид Азии
***
Эллик, ҳатто юз йил хам етмас,
Бу дунёни ўрганиш учун.
Сен хаётга келгандирсан, бас,
Ёниб-куйиб, ўртаниш учун.
Тонг. Кўчага чиқасан, далли
Оёгингмас, бошлаб кетар онг.
Аммо сенга бермас тасалли,
Шовкин кўча, жим-жит оломон.
Қисматингни яратган Холиқ,
Дарж этгандир милён йил нари.
Дунё - уммон, сен эса балик -
Ва шўнғийсан издиҳом сари.
Давомийдир бу холат хар кун,
Ҳаловат-у ором сенга ёт.
Элу юртдан колмаелик учун,
Уй қурасан, йигасан бисот.
Сен хам барча одамлар каби,
Дейсан, бола-чакам, рузгорим.
Сабок берар хаёт мактаби,
Сен-чи, ношуд толиби илм.
Элликми ё юз йил оргингда,
Алмашгандир авлодлар янги.
Сен ойнага боқасан зимдан,
Чаккангда ок - йилларнинг чанги.
Ошиқ дилим
Элликми ё олтмиш йил фурсат,
Окар сувдай кетмишдир оқиб,
Эвоҳ, умринг ўтгайдир наҳот,
Издиҳомлар ичра улоқиб.
Ўтиб борар шиддат-ла ҳар он,
Гоҳ кулдириб, гоҳ ёшлаб кўзни.
Англа ҳаёт, синов-имтиҳон,
Инсон, аввал таниб ол ўзни.
2009
Ч 15 ь
Абдумажид Азин
ОТА МАКОН
Дала-даштлар чорлайди мени,
Соғинчларнинг юрти Сурхонга.
Кўзларимда куёш порлайди
Қайтганим чоғ ота маконга.
Азон муллатўрғайлар билан
Баб-баравар уйғонаман мен.
Тоғу тошлар бошлайди улан,
Ота макон, бунча бағринг кенг.
Кўзларимда хайрат бир олам,
Элдошларим йўлимга пешвоз.
Дийдоримга интиққан Онам
Кўз ёши хам қилади бироз.
Соғинчданми, ўкинчдан ёки,
Кипригимдан сирғалади нам.
Товонингиз гардини токи
Тўйиб-тўйиб ўполсам, Она.
Мен бир гўдак, жоним Онажон,
Алла айтиб эркаланг такрор.
Она юртим - жон Ўзбскистон,
Мехрим бўлсин сенга кўзтумор.
Эл-юрт кезиб пою, пиёда,
Бир хикматни англадим кўпроқ.
Гар бир жаннат бўлса дунёда,
У хам шу, мен туғилган тупроқ.
16
Ошиқ дилим
Аждодлардан мерос тупроғим,
Кўзларимга қилай тутиё.
Минг йил ўтиб ёнган чироғим,
Мен қайтадан туғилдим гўё.
2010
2-Ошиқ дилнм
Абдумажид Азим
ЎЗБЕКИСТОН
Қадди юксак, мағрур тоғларим,
Ғаллазору чаман боғларим,
Яшнаб ётган сўлу соғларим,
Осойишта тонглар, муборак.
Бир-бири-ла ҳамжиҳат, аҳил,
Ун икки ой тинмай муттасил,
Мўъжизалар яратар бу эл,
Довруқлару дошлар, муборак.
Намангану Қарши, Гулистон,
Самарканду Нукус, Андижон,
Азим Тошкент, Бухоро, Қўқон,
Обод кахкашонлар, муборак.
Кўзим очган кадим она юрт,
Бўлсин доим ризку рўзинг бут,
Хирмонингда ғалла-донинг қут,
Дастурхонда нонлар, муборак.
Боболардан мерос Ватаним,
Саждагохим - Каъбамсан маним,
Токи яшнар ҳаёт чамани,
Узбекистан, шонлар муборак.
2010
Ч 18 ?
Ошиқ дилим
соғинч
Сенинг хар галгидек омадинг кулмас,
Олислаб кетгандек туюлади уй.
Наҳот, танишларсиз ҳеч ишинг битмас
Кўксингни тимдалар аллақандай ўй.
Тупроқли кўчалар кўзинг ўнгида,
Касалманд онангни тағин эслайсан.
Қўл силтаб барига, сафар сўнгида
Юксак биноларга боқиб бўзлайсан.
Устингдан хамхонанг килади эрмак,
Таъналар кўксингга ботади тиғдай.
Сарғайган қирларни қўмсайди юрак,
Тутундан бўғилган шахдрга сигмай.
Эълон тахталарга коқиб кўзингни,
Дейсан, кололмайман, кетаман бундан.
Шаҳар эшитмайди аммо сўзингни,
Бош олиб жўнадинг ёмғирли тунда.
Яна қайтаяпсан ҳорғин изингга,
Сарғайган қирларга тўймайди нигоҳ.
Иўллар, масофалар оқар изингдан
Яқинлаб келади қадрдон Қишлоқ!
2010
4 ”Ь
Абдумажид Азим
НАТАН АСЛИ
Ватан, дедим шу тупрокка бериб багир,
Илдизларим унта чукур кириб кетган.
Ҳар гардини кўзларимга суртдим, ахир,
Бу заминда етмиш икки пупггим ўтган.
Номим узбек. Одам Ато наслидан мен,
Жайҳун, Сайхун орасини тутдим макон.
Куброларнинг зурёдиман аслида мен,
Ватан учун жангтохларда берганман жон.
Румо, Париж, Қохираю Афиналар,
Ким-кимларнинг оширади ихлосини.
Кезиб, куриб бу дунёда мадиналар,
Тополмадим Ватан, сенинг қиёсингни.
Икки олам узра сенинг таърифинг йук,
Ягонам, деб сени суйсам, хато бўлмас.
Келажагинг бугунингдан азиз, буюк,
Кўнглимдагин айтаверсам адо бўлмас.
Онам каби мехрибоним, суянч тогим,
Курраи арз ичра танхо, ягонамсан.
Обихаёт кўкартирган мехр боғим,
Узбекистан - таедиримсан, пешонамсан.
Азиздир бу сахроларим, тогу далам,
Мехнаткаш эл, қадрдонлар, ёр-жўралар.
Ватан асли, фарзандларим, гулу лолам,
Купайишар йилдан-йилга набиралар.
Ошиқдитмл
Ватан дедим, кўзим очган бу қўрғонни,
Болаликда униб ўсган кенг сайҳонни,
Ўзбекистон, гуллар очган боғ-бўстонни,
Неки бўстон, балки менга жон-жахонни.
Табаррукдир киндик қоним томган макон,
Ҳовлиларни рай\онларнинг иси тутган.
Лойсувоқ уи, ўчоқ, тандир, қора қумғон,
Ватан асли, Ота уйим, мени кутган.
Ўша азиз масканларни соғинаман,
Чопгим келар кўчаларга солиб сурон.
Бу дунёда битта сенга юкинаман,
Онажоним, мехрибоним Ўзбекистон.
2013
Абдумажид Азим
ЭДДОШЛАРИМ
Жоним элим, йўлдошларим, қурдошларим,
Давраларга кўр ташлаган кўрдошларим,
Ака-укам, опа-синглим, қардошларим,
Ўзбек элим - қадрдоним, юртдошларим.
Мулки Турон соҳибларин узбек дерлар,
Боболарим Амир Темур, Алишерлар,
Ер юзига доврук солган нарра шерлар,
Қадамининг залворидан титрар ерлар.
Гох. мусаффо осмонингни тусиб будут,
Кунлар бўлди, фиғонингдан чикди-ку дуд.
Элим, бу кун уқубатлар бўлиб унут,
Дастурхонинг тулдирмокда барака-қут.
Ўрганишар ўзбегимнинг урфу тилин,
Кўп элларнинг олимлару тилчилари.
Дейман, кўриб ўғил-қизим, хдвас қилинг,
Уммонлардан ошиб келган элчиларим.
Жоним элим, кутлуғ бўлсин янги уйлар,
Обод юртга ярашади қўшиқ, куйлар.
Кўнгилларда пок тилаклар, оппок ўйлар,
Уланади бир-бирига байрам, тўйлар.
Тилагимиз тинчлик, дўстлик, эзгуликдир,
Қурилишлар майдонидир бугун Ватан,
Гуркирайди йигит ёшда кучга тўлиб,
Ким эдиг-у, ким бўлдик биз, кўринг келиб.
Ошиқ дилим
Тенту тушим ҳамда дўсту сирдош, элим,
Шижоатда Фарҳод билан қўлдош, элим.
Қалбингизда чаракдайди қуёш, элим,
Ҳар бирингиз бир узанги йулдош, элим.
Ота-бобом изи қолган ўр-қирларим,
Сизни қучсам, тўлиб кетар бағирларим,
Елкалари Ер кўрмаган алп, зўрларим,
Омон бўлинг, оға-ини, томирларим.
2013
Ч 23
Абдумажид Азии
УЗБЕК ЭЛИМ
Тарихларда бўлмагандир бундай замон,
Ниятларинг ижобатдир, халқим, қувон.
Минг йиллардан ўтиб келдинг, Ўзбекистон,
Бахтинг кулди, кадрин топди сеида инсон.
Қурилмокда завод, коллеж, темир йўллар,
Бунёд этди мехнат ила кадоқ қўллар.
Зафарларга Юрт эгаси ўзи йўллар,
Озод юртда обод эрур бу кўнгиллар.
Вактлар бўлди, қўшмадилар сени сонга,
Тошлар отди галамислар гул маконга.
Узбек злим, етиб келиб бу кун тонгга,
Ўзлигингни тасдик этдинг бу жахонга.
Биродарлар, сўзларимга тутинг, кулок,
Ўзбегимда истеъдодлар кайнар булок,
Боболарнинг хикматидан олиб сабок,
Илмларнинг чўккисига очар сўқмоқ.
Ўзбек элим, ярқираган пешонадир,
Қадам сайин кўркам-ёруғ кошонадир,
Қишлокларинг шахарлардан шохонадир,
Иншоотлар кудратингдан нишонадир.
Темурбеклар авлодисан бахти бекам,
Манзил обод, миллат озод, энди не гам,
Гапни чўзмай, лўндасини айтар бўлсам,
Элдошларим, биз хеч кимдан эмасмиз кам.
Ошиқдилим
Кўзга суртинг, дустлар, бундай давронларни,
Замонамиз берган буюк имконларни,
Савлати кўкка етган каҳкашонларни,
Фаровон Ватанда доруломонларни.
Қайга борсак шахдам, мағрур юрадурмиз,
Тинч Ватанда давру даврон сурадурмиз.
Келажаги буюк давлат курадурмиз,
Бундан гузал замонларни кўрадурмиз.
2013
Ч 25 ь
Абдумажид Азии
БОЛАЛИК АРМОНЛАРИ
Ҳар кун йўл четида чангларга ботиб,
Ўйнаб ўтирар бирялангоч бола.
Эшкобил Шукур
Болаликнинг шўхликлари - баҳорларда,
Зувиллатиб чиллик ўйнар ангорларда.
Балиқ каби сувда сузиб анҳорларда,
Улғайибман мехрлару озорлардан.
Уватларда мол-холларга ўт ўрардим,
Жилғалар-ла қувалашиб югурардим,
Кўкка туташ дарахтларни кўзга илмай,
Шохдан-шохга сакрар эдим ҳадик билмай.
Гўдакликнинг ифорлари ўткир исли,
Онам будут, отам шамол эди мисли,
Хаёлимни ўғирлама, ай қизғалдоқ,
Ўйнашайин қуёш билан кувлашмачоқ.
Вақт шамоли олис-олис кетди бошлаб,
Энди Сурхон боғларига бегонамиз.
Ёбонларга болаликни етим ташлаб,
Сулувларнинг тушларида афсонамиз.
Томлар узра ял-ял ёнган кизғалдоғим,
Олов каби ловуллаган ёшлик чоғим,
Бир зум яшнаб очилиб у кулган лола,
Қумқўрғонда қолиб кетган ўша бола.
Хазонларни бир-бир босиб афтодаҳол,
Кузги боғда тентирайман хазон мисол.
Болаликнинг шўхликлари келар эсга,
«Севдим...» дея хат битганим қўшни қизга..
Ёшлик ларзон. Севги армон. Умр ҳайрон,
Ошиқ дилим
Мени кутиб сарғайдингми, Сурхондарё?
Қайлардасан, болалигим, зангор осмон,
Уксик кўнглим улғайтирган армон дунё.
Чанг тупрокли кўчаларим тунлар уйғоқ,
Келарми деб йўлим пойлар неча замон.
Ўтмишдаги қайсар бола - пок, бегуноҳ,
Араз килиб кетиб қолган аллақачон...
2013
Ч 27 ь
Абдумажид Азии
ЎЗБЕГИМ ЙИГИТЛАРИ
Темур бобом журъати
баркарор кўксингизда,
Мангуберди шиддати
босган хар изингизда.
Қоя каби муставкам,
тош келса, кемирасиз.
Ичиб муқаддас қасам,
бурч деб, ўтга кирасиз.
Сархадларда туну кун,
ором билмайсиз асло.
Иккиланмай юрт учун,
этарсиз жонни фидо.
Сиз - оталар ғурури,
шижоати ва шахти.
Оналарнинг кўз нури,
сулув келинлар бахти.
Боботоғдай хайбатли,
мардларим, ўғлонларим,
Алпомишдай келбатли,
шунқорим, полвонларим.
Айланай узингиздан,
пахлавой, аслларим.
Келишар изингиздан,
эртанги наслларим.
2013
Ч 28 ь
Ошиқдилим
ДЎСТЛАРИМГА
Арзиҳол
Сизлар дили жамларим,
Яширасиз камларим,
Даврангизда ўтирсам,
Тарқар ғубор, ғамларим.
Энтикиб хаяжон-ла,
Болаликка қайтамиз.
Юракда асраб юрган,
Гапларимиз айтамиз.
Айрилиқ ва соғинчлар,
Кунларни улар йилга.
Изтиробу ўкинчлар,
Тиғдай ботар кўнгилга.
Жон-жигар, ука-сингил,
Ота элим соддафеъл,
Узоқларда юрсам мен
Дуогўйим, ўзинг бўл.
Омад излаб, бахт излаб,
Кетдим олис-олислаб,
Энди чиқолмас Отам,
Шошдан жўнасам бўзлаб.
Кўзим очиб кўрганим,
Бўлди мехнат ва захмат.
Қирқ йилда ортгирганим,
Бир-иккита дўст фақат.
Улларим алпим, норим,
Қизларим номус, орим,
Ойбекачим дилдорим,
Ч 29
Абдумажид Азии
Шу менинг йўғу борим.
Сўзларимдан каму кўст,
Ахтариб сен олис дўст,
Савол ташлаб устма-уст,
Шоширишинг нодуруст.
Дардим бир танам билар,
Мехрибон онам билар,
Айтсам, ганимлар кулар,
Кўкайларим кул бўлар.
Кетиб кўздан нуримиз,
Юракдан чўғ, кўримиз,
Иўкотиб бир-биримиз
Утиб борар умримиз..
Иилларим Бойчибор от,
Учмокда бойлаб канот,
Қўй, унут у гуссани,
Қандай гўзал бу ҳаёт!
Оқшомми ёки тонгда,
Кўзим ҳамон Сурхонда,
Ҳаммамиз иссиқ жон-да,
Дўстлар бўлинг, омонда.
2014
4 30
Ошиқ дилим
УЛУҒ ВАТАН
Эй улуғ Ватаним, кутлуғ масканим,
Киндик қоним тўкилган тупроқ.
Каъбам дейми сени,
Кўнгил маҳзаним,
Таърифинг тарихда узундан узоқ.
Бухорий,Термизий, Хоразмий юзинг,
Боболарим хоки кўзимга тўтиё.
Яссавий, Рабғузий сен асли ўзинг,
Ривоятлар сўйлар «Қиссас-ул анбиё».
Эй улуғ Ватаним, безавол қўрғон,
Не азиз зотларга сен бўлдинг она.
Бағрингда кўз очдик, баҳам тузу нон,
Ватан Узбекистан - танҳо, ягона.
Ниятимиз эзгу, орзу-ҳавас мўл,
Юракда ёшликнинг шиддат-шукуҳи.
Истиклол меъмори, Сиз бунёдкор қўл,
Қўлласин доимо аждодлар руҳи.
Онам Узбекистан, мадҳинг минг достон,
Бағрингда ўсибман мисли бир ниҳол.
Эй буюк саждагоҳ, эй азиз макон,
Олам тургунча тур, топма ҳеч завол.
Фарзандларинг дехқон, чўпон, миришкор,
Шоним дейми сени,
Қутлуғ айвоним.
Абдумажид Азам
Мехру оқибатинг мудом баркарор,
Бошимиз силайсан сен, Онажоним.
Бу рубъи маскунда тутмишлар маскан,
Сахрою музларни канча эл-элат.
Кузи тушиб, колса сенга даъфатан,
Чиндан ҳавас килса не ажаб жаннат.
Мехрингга тан берар дунё мехвари,
Болам, деб ятаган куйинчак жонсан.
Оламнинг бағри кенг қадим кишвари,
Жахонда тенги йўқ - Ўзбекистонсан.
2014
Абдумажид Азим
ХОТИРА
Дераза кўзини синдириб бехос,
Айбингни ағдардинг менга, синфдош.
Жазоланглар дсдим, қахрамонга хос,
Иўқ айбим тан олдим, аталдим бебош.
Устоз уришмади, хўмрайиб деди:
Ойна кслтирмасанг, курсатма қоранг.
Шамол елар эди, кор келар эди,
Шўхлик жиноятга айланди, қаранг!
Синфдош, яширганча мендан кўзингни,
Хоинга айландинг сен ўша лаҳза.
Мен хам оклолмадим бирок ўзимни,
Дарз кетди беғубор юрак - дераза!
Ок соч муаллимни эслайман баъзан,
Қўрқоқ хамсинфим хам аччик хотира.
Сенга йўлолмайман аммо дафъатан -
Дарз кетган болалик - бебош, бокира!
Бир ran айтолмадим оқлаб ўзимни,
Очиқ деразани кўксим-ла тўсдим.
Яширдим партага кўйиб юзимни,
Англадим илк бора ғаним ким, дўст ким!
Тугади болалик бахорим барвакт,
Содда хайратларим турар ўкиниб.
Жасорат килишга айласам-да, шахт
Вақт мендан, барибир, олди ўчини.
Инграйман, кўксимда оғриқлар сезиб
Бебош, ўт ёшликнинг дамлари тинди.
Совуқ изғиринлар туради эсиб
Юрак - деразамдан бир умр энди...
1989
Ошиқ дилим
УСМОН НОСИР СЎЗИ
Эврилиб давру даврон,
Унутилди ўнгу чап.
Оқилларинг ютар қон,
Замон-замон, бу не ran?
Мен бир бандан гумрох,
Аклимдан гок озарман.
Замон-замон, менга бок,
Ғам нахрида сузарман.
Замон-замон, нобакор -
Ўғриларга чўкдинг тиз.
Сибирда бир ўғлинг хор,
Қонлар кусмокда, эсиз!
Замон-замон, қузғунлар
Эл кўзини ўйгайлар.
Оға-ини ёвлашиб
Бир-бирини сўйгайлар.
Замон-замон ўлдими,
Доруломон ўлдими,
Ёмонлар яхши бўлиб
Яхши ёмон бўлдими?
1990
4 35 £=*
Абдумажид Азии
УЙГОНИШ
Оламни тўлдирар жарангли овоз,
Уни жим тинглайди майсалар, гуллар
Юракка тор келар бу кўкрак - қафас,
Майсага бурканар сўқмоғу йўллар.
Кенгайиб боради замину осмон,
Бахорни уйғотар шамоллар - сарин.
Ер - туғён, кўк - туғсн, кўкракда туғён,
Булутлар бағрини йиртади чақин.
«Иўлингдан орқага қайтма хеч қачон»,
Дея, онам менга беради дуо.
Минг йиллик уйкудан кўз очар Турон,
Алпомиш Қалмокдан қайтади гўё.
Зангори ранглар-ла этдинг мунаққаш,
Тахсинларим сенга, хамал найсони.
Эна дарёларим хайкирар саркаш,
Уйғотиб ғафлатда қотган дунёни.
Замин, кўзларингга бўлолсам ёғду,
Шамол, елларингга бўлолсам хдмроз.
Кипригинг гардини артолсам токи,
Бахтли бўлармидинг, онажон, бироз?
Варрагин созлайди жужуқ болалар,
Наврўз сайиллари бошланар тонгдан.
Минг рангда товланиб дашту далалар,
Турналар кайтмокда Ўзбекистонга!
1990
Ошиқдилим
ЭВРИЛИШ
Уйғонаман эртага тонгда,
Бошқа одам бўлиб тураман.
Унутилган не бўлса қонда,
Барчасини тирилтираман.
Одамларга бўлган ишончим,
Севинчларим гуллар калбимда.
Иўқотилган гўдак қувончим,
Ўкинчларим титраб лабимда.
Юрагимда кечар бир туйғу.
Туюлади олам кўзга тор,
Бегонадир рухдмга қайғу,
Ҳайқиради кўзларим бедор.
Кечаётган ғофил асрлар
Уйғонади бўзлаб бу тонгда.
Таре ёрилиб ҳатто қабрлар,
Мархумлар ҳам қолар исёнда...
Уйғонаман, руҳимда титроқ,
Охларимни ичимга ютиб -
Зулумотни унутиб бироқ,
Ёруғликни энтикиб кутиб...
1990
Ч 37 ь
Абдумажид Азии
***
Майсалар сочи пахмоқ,
Ўйинқароқ. шўх бола.
Яшинлар чакар чакмоқ,
Нурга тулади дала.
Келаётир яшил хут,
Вайсаки қизилиштон.
Арикларда лим-лим қут,
Кўк осмон, кук осмон.
Базм этади навбаҳор,
Юраклар ўлкасида.
Ташлаб кирмизи оҳор
Оғочлар елкасига.
Қирлар беланчагида
Шамол учади ғир-ғир.
Булутлар эмчагида
Ок ёмғир, ок ёмғир.
Гуллар буйидан сармаст
Булбул ёқасин йиртар,
Манзилига ошиқиб
Ариклар илдам йўртар.
Қиқирлайди самбит гул,
Чечаклар барги аро.
Куйлаб берар кўхна йўл
Бир руҳафзо, руҳафзо.
1991
Ошиқ дилим
***
Эй кунгил, келким, бало базмида жоми гам тутай.
Ўз қатиқ ҳолимга ўлмастин бурун мотам тутай.
Алишер Навоий
Танимда ухламас бир дард,
Қонимда ухламас бир ғам.
Кўксимдан юлиб отмоққа шарт,
Шахт этсам, термулар пурғам.
Термулар кўзлари конли,
Қонимга ташнаком, интиқ.
Бу дарднинг бағри армонли,
Бу ғамнинг кўксида чандиқ.
Келар дунё, кетар дунё,
Нечун андин кечолмайман.
Уммон олдидаман, эвоҳ,
Қониб-яйраб ичолмайман.
Танимда ухламас бир ғам,
Жонимда ухламас бир дард.
Ки умрим топгуси барҳам
Кўксимдан юлиб отсам шарт...
1994
Абдумажид Азии
***
Қадим-қадим бир замонда,
Икки қайсар, ўр яшаркан..
Дуч келишса кай маконда,
Мен зур, сен зўр бошларкан.
Бунча кучли кин-адоват,
Ҳеч биров билмас, нимага?
Дучор этиб бу не - қисмат,
Тушмиш икков бир кемага.
Эвох, сувда купиб тўфон,
Кема мисли хасдек учар.
Фарёд уриб не тирик жон,
Қанчасини ажал қучар.
Ёпишганча бу икковлон,
Сувда сузган бир тахтага.
Қолишибди қаранг, омон
Шукур айлаб уз бахтига.
Оқим кайга элтмокдадир,
Улар боқмас ўнгу сўлга.
Далда сўзни ўйлашса-да,
Қани бир ran кслса тилга.
Улар эди ёвдан баттар,
Тасодиф бот килди дучор.
Ҳайрон бўлиб икки қайсар,
Туришарди чору-ночор...
Якинлашди умид - қирғок,
Эски гина кўпди қонда.
Ҳеч гапу сўз демай шу чоқ,
Кетди икков икки ёнга.
2002
Ч 40 £=*
Ошиқ дилим
ОГОХ. БЎЛИНГ
Фано амлокига кўнгул берганлар,
Дайр уммонидан маржой терганлар,
Аршнинг устунини суяб турганлар
Қайга кетаридан бўлинглар огоҳ!
Дунёга тўймаслар завқини тотиб,
Қорундай зотларни ер кетди ютиб.
Гирду бод ичинда гунохга ботиб,
Йитиб битаридан бўлинглар огоҳ!
Тилингни очганинг кесади тилинг,
Дилингни очганинг эзади дилинг,
Дўстим деб, нокаслар боғлайди қўлинг,
Уқбо хатаридан бўлинглар огоҳ!
Байт ул-ҳазан ичра кўтариб бода,
Жахон сарватида гўё шахзода.
Кимлар ўтиб борар козиб дунёда,
Умр тугаридан бўлинглар огоҳ!
Одам Ато эрди одамнинг асли,
Залолатга ботди одамнинг наели.
Кузакда сарғайиб гул бахор фасли,
Аёз етаридан бўлинглар огоҳ!
Жаҳон бир кечалик омонат айвон,
Бу айвон ичинда ахли халқ хайрон.
Шошил, рух жунубин ювмоққа, эй жон,
Ҳақнинг хабаридан бўлинглар огох!
Абдумажид Азии
Аслингдир аввали Одам, шу тупроқ,
Зувалангни қормиш Эгам, Ҳаққи пок,
Мункар сўроғига жавоб айла, бок,
Азоб кутаридан бўлинглар огоҳ!
2004
42
Ошиқ дилим
ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙГА
Юлдузларнинг шивирини тингла, дея,
Юрагингнинг ғувурини англа, дея,
Ёлғончидан юрак бағри куя-куя,
Иймонимни хақ йўлига бошланг, бобо!
Юлдузларнинг шивиридан маст бўлдим-о,
Туркистонда мисли хору хас бўлдим-о,
Ошикларнинг кўкрагида сас бўлдим-о,
Орифларнинг димоғини хушланг, бобо!
Ким пиёда, кимлар отлиқ кетиб борар,
Ким асалу ким оғулар ютиб борар,
Во дариғо, ахли фано ўтиб борар,
Моуманлар кўзларини ёшланг, бобо!
Жахд қилдим, тарк айлади кибру ҳаво,
Ўздин кечиб, фақирликда бўлдим адо,
Ҳақ йўлида ўзи қўллар қодир Худо,
Пир деб тутсам, қўлларимдан ушланг, бобо!
Абдумажид Азин
♦**
Сен ким,
Минг йилдирки, гунг котган қоя,
Тилингни асабий чайнайсан хамон.
Умринг лаҳзалари кечсада зое,
Заррача чекмайсан бундан пушаймон.
Сен ким,
Минг йилдирки, рубъи маскунда,
Нафсинг риштасига бойландинг.
Олам деб аталмиш бу кўхна дунда,
Узгармас дойра ичра айландинг.
Сен ким,
Минг йилдирки, асраб жонингни,
Жондай дўстларингга бўлмадинг таянч.
Бериб ганимларга парча нонингни,
Энг қапппоқ сахийга айландинг аянч.
Сен ким,
Минг йилдирки, сарсон-саргардон,
Узинг ўзлигингни англамай, билмай.
Ҳар бахор бодомдай гулладинг ларзон,
Тўкилди гулларинг бир мева килмай.
2006
Ч 44 ь
Ошиқ дилим
инсон
Эл нетиб топқай мениким
мен ўзумни топмасам.
Алишер Навоий
Дунё ишларига ҳайронсан, ҳайрон,
Гоқида қувонсанг, го\ дилинг вайрон.
Дўппи тор келганда панд берса-ю дўст,
Ғаниминг қулласа, қолмагин ҳдйрон.
Ҳайратга тушмагин дўст миниб отга,
Узинг ора йўлда қолсанг-да, яёв.
Холбуки, эртага у тушиб отдан,
Бошқага буюрар бу асов бедов.
Баъзида камтарлик пойгакда қолиб,
Нодонлар давранинг тўрига чиқар.
Ҳатто курашда ҳам гоҳ фириб ғолиб,
Ёсуман ботирни макр-ла йиқар.
Дунёнинг ишлари дейсану чигал,
Бурнингни тагини кўрмайсан, ҳайҳот.
Тун окшом япрокда товланган ял-ял,
Ёнаркуртдан гоҳо кутарсан нажот.
Сомон йўлларига боққанча синчков,
Коинот тилсимин ечарсан осон.
Ҳар қарич заминни айлайсан ков-ков,
Назардан қолмади ҳаттоки уммон.
Абдумажид Азин
Гарчи зувалангдир оддий бир тупроқ,
Халлоқнинг ердаги яратиғисан.
Сендай фаришта йўк, йўқ сендай гумрох,,
Узинг айт, инсон, не абадий сирсан?
Аллох кудратига бешак гумон йўқ,
Лек нечун кўнгилда шубҳалар кат-қат,
Дейсан, биз инсонмиз, аклда буюк,
Афсус, ўз-ўзингни билмассан, фақат.
2007
46