Ошиқ дилим
***
Киргил фано йўлига, Навоийки, даҳри дун
Бу умри бесаботу мадорига арзимас.
Алишер Навоий
Ҳаёт - бир ялт этиб чакнаган чақмоқ,
Руҳимни ўрайди номаълум хислар.
Англайман, хар нафас омонат, илло,
Ўзини ахтариб ҳақир дил бўзлар.
Кибринг жандасига чирмаб танингни,
Ишқ ахлиман, дея чалма ноғора.
Улдирмай ичингда ётган ғанимни,
Узингни ахтариб бўлма овора.
Олам сирларидан хайратим ошар,
Бобо бу тоғларим не ўйни ўйлар?
Забон битсамиди бу қадим тошлар,
Не-не тарихлардан ривоят сўйлар?
Очун, тилсимингга ожиздир идрок,
Англагим келади сувлар тилини.
Шамоллар авжига солсамда қулоқ,
Аммо тушунмайман ўжар феълини.
Ўзининг лафзида борлиқ, инсу жин,
Айтарми Халлоқи Ҳаққа саловат?
Дарахту гиёхлар сўзин англар ким,
Япроқ шивирида не сир, аломат?
Абдумажид Азии
Бир-бирин васлига етмоқ мудцао,
Қуёш, ой фалакда чопарми бетин?
Бир кунлик умрида капалак хатто,
Ўпиб ғунчаларни, жон берар кейин.
Фахму тафаккурим буларга етмас,
Аёндир хаммаси ёлғиз Аллоқга.
Тўкилсам бир куни мисли хору хас,
Қоришиб кетмоғим бордир тупроққа.
Эртага ортимдан қоларми нишон,
Манзилим қаёндир, қайда адашдим?
Ожиз бу бандангга раҳм айла, Рахмон,
Бу адам даштининг борми хеч гашти?
Бедор, бехаловат бу умрларда,
Сен-ла тиллашурман, жимгина кунгил.
Оханглар шовури шотомирларда,
Дил ишқка ташнадур, ишққа ташна дил.
2012
Ч48 ь
Ошиқ дилим
ДИЛЛАР БИЛАР
Гузарлардан ўтсам урён,
Шиддатимни еллар билар.
LLIapxji дилим этсам баён,
Гунгу соков тиллар билар.
Ҳолимга лол шоку гадо,
Сукутда пири, муттако,
Оғзимдан қон келса гоҳо.
Тар ғунчадек гуллар билар.
Тирикликнинг ҳар бир они,
Англа, синов имтихони,
Зикрин этсам хақ-Худони,
Бешак соғу сўллар билар.
Ул ой мани айлади зор,
Овораи хаста, бемор,
Чилвир сочи бўйнимда дор,
Паришон кокиллар билар.
Жабру жафонг кўрдим, мамот,
Сидқу вафонг кўрдим, хаёт,
Аслинг недир одамизот,
Сўрсанг, обу гиллар билар.
Гохи хандон, гохи нолон,
Кўп ишларга ақлим хайрон,
Чохдаги у Юсуф Каньон,
Сотилган бир қуллар билар.
4-Ошик дилим
Абдумажид Азии
Оғу қотар ким ошима,
Сигмам кеч ичу тошима,
Тушди не кунлар бошима,
Тилка-пора диллар билар.
Ўтиб умримдан неча куз,
Кўзгуга бўлсам юзма-юз,
Сочларда ок, манглайда из,
Тарам-тарам йўллар билар.
2013
Ч 50 ь*
Ошиқ дилим
ТИЛАК
Нолон турсам йўл устида,
Қўлим тутди, келиб бир зот.
Дод, десам ёмон дастидан,
Қўйгин, деди, ғам сенга ёт.
Ташвиш, ғурбат билан го\и,
Тинкам қуриб, тушдим чўкка.
Меҳр билан дўст нигоҳи,
Қўлим тутиб, қилди тикка.
Гоҳи дўлдай ёғиб туҳмат,
Нокасга кенг бўлди майдон.
Яхши одам ўша фурсат,
Шарт суғурди мени лойдан.
Этак силкиб дунёсидан,
Узлат сари юзим бурдим.
Шукур, у зот вафосидан,
Қадни тиклаб, тикка турдим.
Ҳаёт ўзи зўр муаллим,
Эринмасдан берар сабоқ.
Хато топса не амалим,
Турткилаб хам қўяди гоҳ.
Аммо сотиб имонимни,
Бошим эгиб турмадим тек.
Асрайин, деб мен жонимни,
Чекинмадим ортимга лек.
51
Абдумажид Азии
Ёғилганда бошга ту\мат,
Қочганида дусту ёрим,
Ҳотам каби қилиб химмат,
Жонга бўлди у мадорим.
Дейдиларки, кайтар дунё:
Ёмонлигу яшилик хам.
Балолардан сени Худо,
Асраб юрсин, яхши одам.
2014
Абдумажид Азии
***
Бахор бу ўлкага келганда такрор,
Уфура бошлайди гулгун насимлар.
Умрим, бахорларинг кузатдинг бедор,
Қуш бўлиб учганда зангор фасллар.
Самода қалдирғоч урмокдадир чарх,
Ёмгирдан ивиган кенг далалар жим.
Оппок наволарга бўлмоқдадир ғарқ,
Мусаффо бир қўшиқ истаган калбим.
Оламга нурларин қуймоқда офтоб,
Гиёхлар унмокда қирлар сағрида.
Куклам шиддатига беролмайин тоб
Қорлар эриётир тоғлар бағрида.
Парвозга чоғлана бошлайсан гўё,
Қалбингда севикли бир туғён фақат.
Зангор туйғулардан ясаниб дунё,
Кўркини оламга сочса табиат.
Ҳаёт гўзаллашар сен ўйлагандан,
Гуллар хам тун бўйи бир-бир очилар.
Тонг чоги уйғониб, хеч бўлмаганда,
Кўзингга йиғила бошлар томчилар...
1980
54 ь
Ошиқ дилим
h*★
Мен канча гапирмай диёнатлардан,
Не бўлса ҳаётда қутлуғ, муқаддас.
Дунё холи эмас хиёнатлардан,
Ором олмоқликка йўкдир бир нафас.
Олға қистаюрман учқур хаёлни,
Отилар кўксимдан оловли сўзлар.
Атрофда кўрарман турфа бир холни,
Биров кулиб яшар, бировлар бўзлар.
Ҳамиша қийнагай мени бу фожи,
Ҳаёт сақнасига тикилган кўзим.
Оташ шамолларга бағрини очиб
Келаётир биров - бу менман, ўзим!
Вужудим - бир умр олов комида,
Мисли самандардек ёнмоғинг керак.
Сени улоқтиргум осмон қаърига,
Сурхон боғларига сиғмаган юрак!
Дилим изтиробу соғинчга тўла,
Неча қаттол ўқлар тешди кўксимни.
Хиёнат, алдовдан неча бор ўлдим,
Нихоят, танидим бу кун ўзимни!
Шамолдай ўтарман бир кун дунёдан,
Забун ҳолатимнинг боғлар гувохл.
Тошлар фарёдидек учар ҳавода
Узун кечаларда юрагим охи!..
1982
Ч 55 ь
Абдумажид Азии
ХДҚИҚАТ
Чинқирар юрагинг тунлар асабий,
Қиёфанг киргандир кумнинг тусига.
Фаластинлик гўдак фарёди каби
Қувғинди юрасан Замин юзида,
Мен сени топаман, хакикат.
Разолат ўқидан юлдузинг сўниб,
Мозоринг чўкмокда олис тупрокда.
Сағир киз сингари хўрликка кўниб,
Кўз ёшлар тўкасан тунлар овлокда.
Мен сени топаман, хакикат.
Чўян бинодаги темир таладон
Тунлар кўкрагингдан босар хотиржам,
Юзтубан ётурсан бунда чалажон,
Дўсту ғанимларни ўйлаб хозир хам!
Мен сени топаман, хакикат.
Олам рангларига туймади кўзим,
Лабларим армонли пичирлар секин.
Ҳакиқат эгилар, синмагай лекин,
Шунчаки бир гапми боболар сўзи?
Мен сени топаман, хакикат.
Агар сен бор бўлсанг ердами, кўкда
Ёки борса-келмас бирон овлокда.
Қуёш ётар жойи - алвон уфкда,
Оёк куяр сахро ё ёнар тогда,
Мен сени топаман, хакикат!
1983
Ошиқ дилим
★**
Маъруф Жалилга
Ҳамма сиёсатдан сафсата ўқир,
Боши-охири йўқ бир ғала-ғовур.
Ортидан улфатлар хангома тўқир,
Умри ижарада ўтди, ландовур.
Таъна-қочиримлар гўё бир пақир,
Раддия ўрнига жилмаяр, холос.
Сўнг кўча кезади ўртаниб бағир,
Туртиниб ўтади кимгадир бехос.
Қутулмоқ ўйида гунг аросатдан,
Ижара кулбага чопади шитоб.
Сафсата сотади эл сиёсатдан
Пештахталар тўла вахлма, хитоб!
Бўғзида аллалаб оғир бир куйни,
Узун навбатларга турар мусофир.
Омонат ўтирган ғариб бир уйни,
Чиндан ўзиники килар тасаввур.
Ўн йил ўтса-ўтар, бўлмас қиёмат,
(Сизнинг бу борада фикрингиз аён).
Ахди раъиятда бўлса диёнат,
Ғўдайиб осмонда юрмасди ёлғон!
57
Абдумажид Азии
Тақдирдан нолимай, шикоят қилмай,
Қайтар дер дунёга оқибат, имон.
Таъна-маломатни назарга илмай,
Ўн йил ижарада юрди бир инсон!
Бошини йўкотган ахди улуғлар,
Бирин нуратасиз, бири битмасдан.
Ғариб ижарада мусофир ухлар,
Ун йил ҳақиқатга навбат етмасдан.
1985
Ч 58 ь
Ошиқ дилим
КЕКСА ДАРАХТ
Инсон ухлаб ётса ҳам карахт,
Бир томири уйғоқ хамиша.
Яшар эди шаркдаги дарахт
Бўронлару довулга пеша.
Товланарди офтобда сариқ -
Япроқлари куйиб, куз фасли.
Кекса дарахт - қадимий тарих,
Аждодларнинг закоси, асли!
Ўшандаёк ярим дунёни
Улар бутун холида кўрган.
Ишғол этиб арзу самони
Хаёллари фалакда юрган.
Улуғ ҳаким Ал-ибн Сино,
Ал-Хоразмий бунга кафолат.
Яшил дарахт илдизин аммо,
Қўпормокчи бўлди жаҳолат.
Яшил дарахт кўзида фарах,
Ишонмасман ғанимга мутлоқ.
Болидам шарқ, ётмагин карахт
Осмонларга қараб ёз қучоқ.
Турфа маслак ва турфа ғоя
Тўкнаш келар менга хаётда.
Рухингизга бўлдим хамсоя,
Гох Афшона, гоқи Қиётда.
Абдумажид Азии
Нигохимда минорлар нақши,
Шууримда боболардан шахт.
Бўронлару довулга карши
Яшагайсан мўъжиза дарахт!
Яшагайсан огох баридан,
Хаёлотга бўлиб хануз ғарқ.
Навоийнинг сатрларидай
Мангудирсан, онажоним Шарқ!
1985
Ч 60 $=
Ошиқ дилим
АЛАМ
Юрагим қонини қатралаб ичдим,
Ўзим ўз жонимдан тамоман кечдим,
Нечун сен жонимдан кечмадинг, алам,
Қонимдан сен қониб ичмадинг, алам.
Юмай кўзларимни бесадо, бесас,
Изтироб фарёддан тўйиб кетдим, бас,
Десам, \ол-жонимга қуймадинг, алам,
Ҳануз сен қонимга тўймадинг, алам.
1985
Абдумажид Азии
***
Бало тошларига бошим кўйдим мен,
Юрак юрагимни кесиб ўйдим мен,
Ҳаёт ташвишингдан эрта тўйдим мен,
Мен куйдим шунчалар, ёмон куйдим мен.
Соков махлукотлар кирарку тилга,
Жангари бургутлар қўнарку қўлга,
Қачон кириб колдим боши берк йўлга,
Хато қисматимни бунча суйдим мен?
Тилла кадахимда май ўрнига хун,
Рухим сарватида васваса, жунун,
Елкамдан босади рутубатли тун,
Нохуш тушларимни чаппа куйдим мен.
Бир-бир варакланди дафтари хасрат,
Бир бети мухаббат, бир бети нафрат.
Ҳамон кўзларимни тарк этмас ғафлат,
Ўзимни шўрида, ожиз туйдим мен.
Бало тошлари хам синарми, кўнгил?
Кўзимда ёшларим тинарми, кўнгил
Зулмат ёруғликка дўнарми, кўнгил
Офтоб нурларини калбга кийдим мен.
Зохиримда соғу ботиним бехуш,
Ҳасрат дафтаримни ёпарман нохуш.
Токай давом этар босирик бу туш?
Ҳасрат дафтаримни очмай кўйдим мен.
1986
Осииқ дилим
КУТИШ
Бир сўзингга бўлиб илҳақ, умидвор,
Тизгинин бўш қўйдим учаётган вақтни.
Мен шундай сабр-ла кутавердим зор,
Асру замоналар бой берган бахтни!
Кунларим баъзан қуш, баъзида имкон,
Ўзинг қисмат дедим, манглай ёздиғим.
Вақт - тилсим, шафқатни билмас ҳеч қачон,
Лахзалар оғуга тўлган озиғим!
Вактни еявердим оч дамларимда,
Кўксимдан узилди жаранг торларим.
Ишонмасдан тоғ-тоғ ваъдаларимга,
Кетди баҳорларим - сулув ёрларим.
Фасллар сарғайди, унутиб ўзимни,
Порлоқ ахдларингни тингладим шоён.
Фасллар сарғарди ўпиб юзимни,
Ростгўйдир фасллар, фасллар ёлғон!
Фасллар сарғайди, фаслларни унутдим,
Узимни овутдим йилларнинг бағрида.
Телба мунажжимдек кўкка кўз тутдим,
Қўлларим етолмас юлдуз ҳажрида.
Музлади фасллар, бу истак сўнмас,
Ёлвориб тиз чўкдим сенга ошкора.
Абдуыажид Азии
Масофа оз колди, аммо йўл унмас,
Қошимга келганинг сайин тобора
Фасллар тугади, қаламим синди.
Вақт қарир чойшабин тортар кўзимга.
Сўзла, вақтни юргиз, қистайман энди, -
Йилларим
тизгини
турар измингда...
1986
Ч 64 ь
Ошиқ дилим
♦★★
Фақир йўли панада дерлар,
Ётар ери ёнада дерлар,
Фақирмисан, ҳақирми, нодон
Юраккинам, уйқудан уйғон.
Кўзинг ерда, кўнглинг ойдадир
Оёкдаринг аммо лойдадир.
Қийнал майли, азоблан, тулғон,
Юраккинам, уйқудан уйғон.
Сохта урфу таомилни буз,
Алиф қадли Ватан - элни туз,
Номусингни, орингни қизғон,
Юраккинам, уйқудан уйғон.
1987
5-Ошнк дилим 65 £=*
Абдумажид Азии
ЎЗБЕКЛАР СЎЗИ
«Пахта иши» йилларида
Ўғирлик қилмадим оч колганимда,
Ўзгалар хдкини танидим ўздек.
Сизлар айтганчалик паст бўлганида
Тирик юрармиди бирорта узбек.
Гуноҳга ботмадим, қўркдим Худодан,
Башар шоҳид эрур, шохлддир олам.
Фақат айирганим ноком дунёдан
Етти шамчироғим, еттита болам.
Бармоқни ниқтайсиз, мана порахўр,
Ҳаммангни чиритгум кали камокда.
Тепамизда Оллох. шохмд, хдйтовур,
Магар айбим бўлса, осинг оёкдан.
Магар айбим бўлса, айтсин ок далам,
Ҳар кимнинг нияти йўлдоши бўлсин.
Жовдираб ўтирган еттита болам
Ҳаром ризқ егунча очидан ўлсин.
Бу кун конунингиз ҳақиқатдан зўр,
Ҳақни хўрламокдан лаззат туйингиз.
Факат, рост сўзидан кайтмайдиган ўр
Ўзбек эканимни билиб қўйингиз...
1987
Ошиқ дилим
СУЙГУН БЎЛОЛМАДИМ
Харобот кунжида сайраган булбул,
Хазон гулзорида кўкарган бир гул,
Қарғалар ичига тушибман айро,
Қузғун бўлолмадим, ёронлар.
Сен, эй ғариб кўнглим, нотавон кўнглим
Ундек уваланган менинг дон кўнглим,
Кулли манзиллардан ўтдим, вовайло,
Турғун бўлолмадим, ёронлар.
Мен-да телбадурман, мен-да савдойи,
Фано ранжидаким ёндим ҳавойи,
Бу не оловдирки, эй қодир худо,
Учқун бўлолмадим, ёронлар.
Қийнадим юракни, кийнадим тилни,
Оҳ урсам, оҳимдан уйғотдим елни,
Бошга кўтарсам-да улусни, асли -
Суйгун бўлолмадим, ёронлар.
1987
Ч 67 2е
Абдумажид Азии
ТАВАЛЛУДИМ
Она, туғилайин оппоқ тонг билан,
Мургак вужудимни олиб тизига.
Суйиб, эркаласин ўзимнинг бобом.
Ғамгин нигоҳ билан бокма юзимга.
Видо керак эмас, айтгин ассалом,
Соҳир қўшиқларни куйласин дунё.
Толга момоларим солсин беланчак,
Келиб бошим узра бўлсин тўтиё,
Фарзанд илинжида ёнган келинчак.
Тикеин чеварларинг бахмал-банотли,
Пўпаклари заррин, сим-сим чимилдиқ.
Отам от келтирсин пўлат канотли,
Темирчилар қуйсин ўғлингга милтик.
Тангри ғазабидан қақраган чўллар,
Оппоқ тилакларим тамшаниб ичсин.
Ғафлат қучоғида бўғриққан эллар,
Киприкларин очсин, уйқудан кечсин.
Узлатга юз бурган боболар ҳақи,
Оппок сахарлардан сўрайман ўлан.
Ҳали гард юкмаган дунёлар ҳақи,
Она, туғилайин оппок тонг билан.
Она, туғилайин бу соҳир са\ар,
Душманинг қасаддан оғулар ютсин.
Сенга лойиқ ўғил бўлмасам агар,
Мени оқ сутингнинг уволи тутсин.
1987
Ошиқ дилим
АРМОН
Афгон урушидан қайтган
Юсуфнинг айтганлари
Тушларимда отишма тағин,
Жанг-жадалнинг бош-адоғи йўқ.
Ёвга қанча борсамда яқин,
Мендан ўзин олиб кочар ўқ.
Чарх уради бошда минг гумон,
Не дейишга тилларим ожиз.
Мен тирикман, наҳотки ҳамон,
Соғ-саломат юрибман хануз.
Қирчинида ким топди завол,
Менга қилиб жонини қалқон.
Улганимда бу чоғ, эҳтимол,
Қийнамасди юракни армон.
Қочганим йўк қуён мисоли,
Кўрмасимдан қаттол ғанимни.
Бир бор кулиб эхтимол, толе,
Асраб колган Худо жонимни.
Мен тирикман, бор гунохим шу,
Қийнайверар дилни бир сўроқ.
Менинг учун яшасин, деб у
Дўст ўлдими, ўшанда, эвоҳ...
1988
«J 69
Абдумажид Азии
БУ БИЗНИНГ ХАЛҚИМИЗ
Бу бизнинг қувончдир ўзгаларга ёт,
Оппок хирмонимиз осмон шифтида.
Бу бизнинг азобдир, кўтарди азот
Қизлар хирмонларни митти кафтида.
Бу бизнинг халқимиз, бу бизнинг улус,
Тийрак кўзларида диёнат балкар.
Эшикдан кирганга доим очиқ юз,
Савоб иш килганни кўкар деб алкар.
Бу бизнинг отамиз, бизнинг онамиз,
Бало қазоларга жонлари калкон.
Улкан хаётдаги илк остонамиз,
Бизни хавотир-ла кузатар хамон.
Бу бизнинг ўғлимиз, бизнинг кизимиз
Севиб ардоқлаймиз уларни харчанд.
Бойлик йиғмасак-да, боймиз ўзимиз,
Бизда энг табаррук неъматдир фарзанд.
Бу бизнинг еримиз, бу бизнинг Ваган,
Қуёшга юз чайган водий, далалар.
Нон-тузни ўртада кўришиб бахам,
Ўсар бу ховлида бизнинг болалар.
1988
4 70 Ь
Ошиқ дилим
УМУМИЙ ВАГОН
Гўё юрт такдири шу темир изда,
Издиҳом боради толиққан, хайрон.
Хотинлар гўдагин ўтқазиб тизга,
Эркаклар қавмидан нолийди бийрон.
Бири-биримизни чимчилаб, нуқиб
Борамиз, гап-сўзга ҳожат йўқ бунда.
Бўш-баёв зотларнинг бошига чиқиб,
Кетяпмиз, гезарган қоп-қора тунда.
Биров бу холатдан нолиб, ўксинган,
Ким ювош хамроҳга ўргатар акл.
Сулув қиз, юрагинг менинг кўксимда,
Кетяпмиз, оломон, ҳамжихат, ахил.
Кетяпмиз, мисоли қочгандай ёвдан,
Оёқни қўярга тополмасдан жой,
Битта ўриндикда ухлаб икковлон,
Кетяпмиз, ойнадан мўралайди Ой.
Кетяпмиз, асабий пичирлар йўлак,
Димиққан вагонда қурийди тинка.
Кетяпти, аёллар кийиб бир кўйлак,
Эркаклар талашиб битта ботинка.
Кетяпмиз, охири тугамас бир йўл,
Пайпаслаб бўғзимдан излайман тилим.
Ҳамроҳ киз, азизим, чида, бардам бўл,
Тоқату бардошдан бераман таълим.
Ҳамрох қиз, азизим, бер менга қўлни,
Ҳаёт - мамотимиз шу изда, ахир.
Ҳамрох киз, азизим, узун бу йўлни
Босиб ўтмоғимиз лозим, барибир...
1988
Абдумажид Азии
ВАСИЯТ
Бўлак \еч ваком йўк хаётдан ўзга,
Мерос қолдирарман сенга хаётим.
Умринг узок бўлар, кирарсан юзга,
Демак, бардавомдир наел, зурёдим.
Ҳеч нимам йўк сенга қолдирсам мерос,
Алам-оғриқларим ўзимга раво.
Бироз инсофли бўл, камтар бўл бироз,
Зинхор ранжитмагин, онангни аммо.
Бисот йиғолмадим, болажон, кечир,
Фақат яхши сўзим меросдир сенга.
Сенга парвонадир мендаги мехр.
Жонингни аяма, жон фидо дўстдан.
\еч нимам йўк сенга хаётдан бўлак,
Қўлга илингудек акалли бир хас.
Факат охирги сўз, охирги тилак;
Ватанга елкангни тута олсанг, бас.
1988
Ч 72 ь
Ошиқ дилим
ЧЎЛПОН НИДОСИ
Қандай оғир,
Бу субҳи козиб,
Ухлай десант, уйку бўлмаса.
Дарду ғаминг
Бағрингга босиб,
Яшамокдан кўнглинг тўлмаса.
Ёруғликка интилган сари,
Кул бўлса-да, парвона бекор.
Юрак ютиб кетолмас нари,
Гуриллаган оловдан зинҳор.
Қандай оғир,
Ҳис қилмоқ аён,
Ўхшашингни нотавон гардга.
Чора топмай
Мунғайса Осмон,
Кўзингдаги туманли дардга.
Ёғийларнинг додини берган,
Аждодларинг ухлайди оғир.
Жалолиддин, Темурни кўрган
Икки даре сағирдан сағир.
Қандай оғир,
Дунёйи дунда,
Бир ковакка сиғмаса бошинг.
Туркистону
Болосоғунда
Синиб ётар Ватан - бардошинг!
Қисмат сени алдади, кетди,
Кўзларингни элитди туман.
Абдумажид Азим
Қўлларингдан ногаҳон тутди,
Фариштадай кулган Ёсуман.
Қандай оғир,
Беайб, бегунох.
Оёғингга кишан урилса.
Осмонларинг сарғайиб ного\,
Наслларинг мўрдай қирилса.
Биласанки тарих мехзари
Бурилмагай ортига алҳол,
Боболарнинг муқаддас орин
Ёв этиги этмоқда поймол.
Қандай оғир
Ақлдан озиб,
На субут, на бурдинг бўлмаса.
Дарлу ғаминг бағрингга босиб,
Яшай десанг юртинг бўлмаса.
1988
4 74 Ь
Ошиқ дилим
***
Агар сен ёлғизлар ёлғизи бўлсанг
Етти ёт бегона туққан элингга,
Билиб қўй, мабодо бир куни ўлсанг,
Маймунлар йиғласин сенинг ҳолингга.
1988
4 75
Абдуыажид Азин
ИСМИНИ ЙЎҚОТГАН ОДАМ ХДСРАТИ
Не ажаб, қон йигласам азрш
замондин дам-бадам.
Алишер Навоий
Қайси бир санада, окшомми, сахар,
Гўдак йўргакланса умидлар билан.
Падари қувонса, ўғлим деб, магар,
Билмаса гудакнинг ёзмишида - гам!
Ровийлар тўхтангиз очмокликдан фол,
Утмишим кўмилган, эргам бешараф.
Тилларим кесилган, бармокларим шол,
Ўзимни ахтариб юрибман, ё раб!
Дардларим кўксимда вулкондек тошса,
Қароғим қатига яширдим пинхон.
Ёвузлик, истибдод хаддидан ошса,
Ахли шайтанатга тиладим имон!
Бордан йўк бўлганман тасодиф боне,
Дунё бир эврилиб, бор бўлди йукдар.
Кўмакка қўлларин чўзмокқа ожиз
Менга на пайғамбар, на олий рухлар!
Инграниб, шакланиб айланар замин,
Кимларни ёд этиб яшайди жахон.
Нахотки, исмимни унутган, ганим,
Нахотки, исмимни билмайди, замон?!
Ошиқ дилим
Ғудрайман қаршимда ястанган тоққа,
Залворли ҳасратни симирар кунлар.
Ўзимни ахтариб, номаълум ёққа
Бош олиб жўнайман зим-зиё тунлар.
Осийман, беҳипггдан қувилган гўё,
Қонимни ичмоққа шайланар тупроқ.
Исмимни унутди, наҳотки дунё,
Асрлар сабримга бўлолмас урвоқ.
Энтикиб исмимдан сўз очса исён,
Жунжиккан забоним сақлайди сукут.
Наҳот бу оламга келганим ёлғон,
Ер аро, кўк аро исмим йўк, унут!
Маккор ёзиғимга таъналар айта,
Қоғозлар чинқирар ютиб сўзимни.
Заминга ёзарман муқаррар қайта-
Юрак қоним билан Ўзбек сўзини.
Бир инсон туғилса, шодланса она,
Ammo бу не ёзиқ, тошюрак, сангдил:
Бу гўдак аьмоли бахтга бегона -
Деб, имзо чексалар ошкора, дангал.
1988
Абдумажид Азии
**★
Бир қалқиб тўхтади пойимда дунё,
Не гўзал хисларим ютибди сароб.
Юрагим каърида портлади гўё,
Армонли бир оғрик, бўғиқ изтироб.
Не синоат сездим, нимани кўриб,
Бу кун туюлмоқда бехуда, бекор.
Кўзимни беркитиб берибди фириб,
Томоша кўрсатиб чархи кажрафтор.
Қолди сўнгги имкон яшамок учун,
Хойн ким, дўст кимдир очсам орани?
Фурсат ғаниматдир, шошаман бугун,
Ажратиб олмокқа оқу қорани.
Фурсат ғаниматдир, тирикдирман то,
Жами сўзларимга берарман жавоб.
Бир қалқиб пойимда тўхтади дунё,
Эзгу туйғуларни айларман тавоф.
Ук еган шер янглиғ кўтариб наъра,
Юрак - суянчимдан сўрайман тўзим.
Мунгли ўйларимга қиларман зарда,
Ё ҳаёт, ё ўлим энди хар сўзим!
Суюк ўтмишларим, алвидо, хайр,
Умрим тўлиб кетди сонсиз ёлғонга.
Рухим зиндонида тутқун бир тайр,
Озод хаёлларим учди Осмонга.
Бордир сўнгги имкон тазарру учун,
Хато кечган умрим, тушунгин, кизғон.
Бошимни кундага қўймоклик букун
Менга фавқулодда табиий, осон...
1989
Ошиқ дилим
НАВОЛАР ҚАЙДА?
Куним ғурбат, туним ғурбат, сафолар қайда
қолмишлар,
Хобгоҳим совуқ турбат, садолар қайда қолмишлар?
Фалак бедодидан токай, аё дўстлар, фиғон эттим,
Вале кўксимни тоғ этган наволар кайда
қолмишлар?
Букун телба хаёлимдан девона деб кулур мардум;
Хор кўнглимга бир ҳамроз, гадолар қайда
қолмишлар?
Ўтар-ку умри нокомил, улус дардин чекиб хар дам,
Қани юртим деган эрлар, адолар қайда қолмишлар?
Ғаюр дунё кулар бир кун, таним туфроғ ўлар бир кун,
Мени ёд этмоққа, эвоҳ, дуолар қайда қолмишлар?
1989
Ч 79 ь
Абдумажид Азии
ИУЛ
Теварагим кақраб ётган чўл,
Кўкда кушлар учар бепарво.
Узок... узок давом этар йўл,
Кетаяпман мен ёлғиз, танҳо.
Булутларни аллалар осмон,
Бир илохий, бир сирли дунё.
Кетаяпман, билмайман каён,
Ташвишларни унутиб гўё.
На оргимга карай оламан,
Қутулмайман тунд кайфиятдан.
Изтиробдан ўйга толаман,
Кетаяпман кандай ниятда?
Узок... узок давом этар йул,
Бўлолмайман ғамлардан фориғ.
На ортимдан биров силкир кул,
На олдинда куринар ёруғ.
1989
Ч 80 ь
Ошиқ дилим
КУН
Тобора қийиндир вакт ўтган сари,
Минг қўлга қўлимни чўзарман такрор.
Наҳот, фариштадир юрганлар бари,
Нах.от, мен, заминда танҳо гуноқкор,
Наҳот, мен аибдорман, манглайи қора,
Худо-ю, бандага келарман мункир.
Мўъминлар ичида осий фуқаро.
Кунларни махбусдай санайман бир-бир!
Бу қандай омадсиз, бахтиқаро кун,
Тангрим лаънатлади, қарғади шайтон.
Тишларим ғижирлаб турибман беун.
Қайга бош уришни билмасдан қайрон.
Ахир не айбимга бунча кўргулик,
Шаккоклик қилдимми бехосдан сенга?
Сахий бу даргохда, нахот, бергулик
Узга мархаматинг бўлмаса менга?!
Не бир гунохдмга қилдинг маломат,
Юрак пора-пора, йўкдир таскин хеч.
Наҳот бир сўзимга ёғса фалокат,
Худо-ю, бандаси қарғаса бу кеч!
Кун эса чўзилар узундан-узоқ,
Қанийди, барчаси тугаса, битса.
Илохий зотлардан қўрқмасдан бироқ,
Одамнинг боласи қўлимдан тутса!
1989
6-Ошиқ дилим Ч 81
Абдумажид Азии
***
Ассаламу-алайкум дорнинг огочи...
Достондан
Ҳақ қисмати бандасига битилган такдир,
Бу қисматнинг битигига шак-шубҳа йўқдир.
Ўтдан олиб сувга солиб, қийнама жоним,
Ханжарингни тиғларида тўкмагин қоним.
Дунё деган кафасдан ҳам тордир, биламан,
Бир жонимга битта ўлим бордир, биламан.
Бир жонимдан қурксам агар, ўзлигим ёлғон,
Қаро ерга кирайин-о, кук кийсин осмон.
Бу ўлимим эрксизликка қарши исёндир.
Риё, алдов забун бўлган бир гузал тонгдир.
Етолмасам мен у тонгга чекмасман алам,
Ҳақ йўлласа, халқ қулласа қаётман, мен ҳам.
1989
Ч 82 ь
Ошиқ дилим
***
Агар сўзласайди бу она тупроқ.
Осмон тингласайди унинг сўзини,
Аччиқ қисматимни қилмасдим сўроқ.
Ночор тикмас эдим кўкка кўзимни.
Эрмакка айтмадим дўстлар, бу гапни,
Фидо бўлай дедим, жоним, Ватанга.
Истагим бўлсайди қутқазиш жонни,
Жалолиддин каби кирмасдим жангга.
Зулм, истибдоднинг занжирлари ҳам
Занглаб синиши-ку, бир куни аниқ.
Ушанда хақир бир тиланчилардай
Қошингда турмасдим ночор ва синиқ.
Ёздиқда не ёзиқ, кечиб баридан,
Яшашга ундайди келаётган кунлар,
Гўё юракданмас, замин қаъридан
Чиқиб келаверар қасослар, хунлар.
Тушган эмасдирман асти осмондан,
Ҳазрати Одамга насабим туташ.
Майли Андижонми, Қарши, Сурхондан
Номим номингизга ўхшашу уйқаш.
Ҳаётнинг энг масъум чоғлари хаққи,
Оппоқ тилакларга тўлсин йўлингиз
Хиёнатга тенгдир энди адашмоқ,
Ҳар қадамда огох, хушёр бўлингиз.
1990
4 83 Ь
Абдумажид Азии
САВДО
Дунёнинг энг огир савдоси менда,
Дарвеши, хоқони, дахоси менда.
Жахон бозорида қилурман савдо,
Сахийликда Ҳотам, хасисликда гадо.
Бу савдо мсники, қани харидор?
Нечун беғамдирсиз, бепарво нечун.
Нахот, хамма нарса сотилар пулга?
Ҳеч бўлмаса бугун... хеч бўлмаса бугун,
Гўдакка айланиб термулай гулга.
Бу савдо не кўйга солмади бизни.
Манфаат йўлида бўлдим қўғирчоқ,
Бир умр бақадай безрайтиб кўзни.
Қоп-қора деворни деявердим оқ.
Бу савдо меники, қани харидор?
Менинг додимдир бу, менинг бунёдим,
Бу имло меники, бу сўз меники -
Қора девордаги оппок фарёдим!
Тахир ғамимдир бу - емагим, тузим,
Уни союлмайман хеч кимга бирок.
Телмир-телмир кўзим, мўлдир-мўлдир кўзим
Энтикиб ўчаётган бир жуфт шабчирок.
Бу савдо меники, харидор йўкдир,
Кўнглимга бир махрам, ғамгусор йўқдир.
Мен шоир эмасман, қанотсиз кушман,
Кўксимга ин қурган аёвсиз душман.
У мени тинч қўймас келар изимдан,
Сотолмайман уни хеч кимга аммо,
Менинг ўлимимни кутган қузғундай,
Бошимда айланар бу огир савдо.
1990
Ошиқдилим
АБАД&ЯТ ЗИКРИ
Кетдим, кетавердим кўнгил измидан,
Ахли содиқларга тилаб матонат.
Дунёнинг итирқин, чиркин базмидан
Гохлда қувониб, гоҳо дил қонаб.
Кўнгил, нима дейин, сен озод қушга,
Фақат эркалайман суйгандек гудак.
Мен, ахир оламга келмайман бошқа,
Ўзгалар ўрнига ўларман нега?
Олдда қисматларнинг зирхди девори,
Ундан сакрамоқлик душвор мен учун.
Ҳеч нарса демасман сизга дил ёриб,
Юлдузлар шовуллаб тукилар бу тун.
Одамлар, мен сизни алдадим кўпроқ,
Кулгим ниқобида кўз ёшим пинҳон.
Яхши бир одамни ютмоқда тупроқ,
Тоғлар ютганидек қуёшни оқшом.
Бошимизда офтоб порлагай тонглар,
Тераклар шивири тинмас субху шом.
Бу Адам мулкига наҳот инсонлар,
Келиб кетаверар худдики мехмон!
Умид илинжида тикдим Сизга куз
Бобо чинорларим - нуроний чоллар.
Сиз ҳам десангиз-чи, менга бирор сўз,
Бокира санамлар - мажнуна толлар
1991
4 85 Ь
Абдумажид Азии
ДУНЁ СЎРАМАДИМ
Узлат салтанати менинг хаётим,
Дунё сўрамадим дунёдорлардан.
Жахон айвонида ёлгиз муродим,
Дилим синмаса бас, дилозорлардан.
Мени хафа қилманг дусти бахтиёр,
Арзи хол айтганда эмраниб сизга.
Сиздан сўрамадим бойлик, сийму зар,
Илтифотни дариғ тутмангиз бизга.
Жумла башар қавми бир-бирига ёв,
Деган башоратни киларман инкор.
Жахон айвонида келибмиз икков,
Оний бир мехмонмиз, кўкда ихтиёр.
Вахки, жисмимизда омонатдир жон,
Ширин калом хушдир дўстга муносиб.
Фано ахли бунда бир кеча мехмон,
Умр - вакт мулкида бир субхи козиб.
Дунё сўрамадим ахир хеч кимдан,
Захмат денгизида сузиб келяпман.
Ёлғиз умидимдир раббон Раббимдан,
Лаҳзада тирилиб, лахза ўляпман.
Рохатга айланар бир кун укубат,
Бўлгайдир тутиё кўзга гули хор.
Мену сиздан қолар охир-оқибат,
Хомталаш этилган ғавғоли бозор!
Тириклик эгамнинг мархаматидир,
Ўсмокда кўксимда азалий армон.
Умр капалакнинг майин патидир,
Фанонинг мулкида мехмонмиз, мехмон.
1994
Ч 86 ь
Ошиқ дилим
**★
Она, сизни бир кўришга ташна бўлдим...
Боботоғда кийикларга чашма бўлдим,
Бўйим ўсди, Ота уйни кетдим ташлаб.
Шош бағрида не дардларга ошно бўлдим,
Сиз кутдингиз, соғинч билан кўзни ёшлаб.
Ҳаёт асли чопағон бир бедов экан,
Бош бурмоққа изн бермас асов экан.
Қорли тоғлар дийдор учун бир ғов экан,
Энди билсам, фано ёлғон, алдов экан.
Она, сизни бир кўришга ташна бўлдим,
Парво қилмай гоҳ ошнолар берса фириб,
Юрар эдим кўчаларда мен ҳайқириб.
Ногох. бир кун Қумқўрғондан садо келди,
Болам, холинг қалай, деган нидо келди.
Она, сизни бир кўришга ташна бўлдим.
Қошингизга учай десам, қанотим йўқ,
Кийдирмоққа сизга бахмал-банотим йўқ.
Она, сизсиз бу дунёда ҳаётим йўқ, -
Ҳаётим йўқ, баётим йўқ, нажотим йўқ.
Она, сизни бир кўришга ташна бўлдим.
Абдумажид Азим
Йироқларда мен сарғайиб сўлдим, она,
Кимман ўзи? Қирқ ёшда ҳам билмам, она.
Соғинчларда юрак-бағрим тилдим, она,
Пойингизга бош урмоққа келдим, она.
Она, сизни бир кўришга ташна бўлдим.
1995
4 ««Ь
Ошиқдилим
ТУЗАТИШ
Лоларанг қадахда шодлик, бахт, шиддат,
Энтикиб қахкаха отдинг, қизғалдоқ.
Бу умр, бу баҳор оний бир муддат,
Ҳаётинг мазмуни юпанч ва алдоқ.
Жуфтидан айрилган ғариб андалиб,
Оташ забонингни қилаверма пеш.
Ҳаётда ҳамиша кучлилар ғолиб,
Қузғунга, барибир, бўлолмассан хеш.
Титрайди субҳидам кўксимда бир сас,
Бир истак улғаяр ўжар феълимда.
Қисмат хатосини тузатаман, бас
Сўзлашни бошларман тошлар тилинда...
1995
Ч 89
Абдумажид Азии
***
Балки нохакманми, балки хақманми,
Раббим, ўзлигимни билмасам бўлмас?!
Қисматнинг илкида қўғирчоқманми,
Ки қисмат устидан кулмасам бўлмас?!
Изладим, дунёнинг ройиши кайда,
Бўзладим, ҳакиқат озорларидан.
Мен сотиб олганим эрмаклар - майда
Дунёнинг серғавғо бозорларидан.
Кулай мен, хабиблар кўнгли шод бўлсин,
Кулай мен, ғанимлар аламдан ўлсин,
Кулай мен, ғам уйи барбод бўлсин,
Кулай мен, кўзимда дунёлар кулсин.
Бозорлар, озорлар, ғамлар ўткинчи,
Ғуссалар, хуш-хандон дамлар ўткинчи,
Бул окшом ой каби тулмасам бўлмас,
Чўлпондек чарақлаб кулмасам бўлмас.
Балки настариндек сулув гулдирман,
Балки подшозода, балки қулдирман,
Бу кун юрагимни тилмасам бўлмас,
Ҳаққа илтижолар қилмасам бўлмас.
Дунё озор экан, дунё тор экан,
Сиртмоғин бўйнимга илмасам бўлмас,
Токи бу бошимда ажал бор экан,
Мен-да, кулиб-кулиб ўлмасам бўлмас.
1995
Ошиқ дилим
***
Узлат кулбасида ўлтириб дил ғаш,
Башар ёзуғидан кутарман хабар.
Мен - нафси аммора асири, пешкаш,
Жаннатдан қувилган Одами мехтар.
Тохур шаробидан мастона юрак,
Мустағрақ бу кеча дун - ғамхонада.
Фано бозорининг қурбони лак-лак,
Сужудда ўлтирар. Дил - остонада.
Битта қурбондирман ўзим хам асли,
Замин ғавғолари чирмади дилни.
Мен кимман? Ким эди насабу наслим,
Ким берди менга бу югурик тилни?!
Фано бозорининг савдоси майда,
Ғийбат, фисқу фужур, сохта бир муқом.
Сўрдим мен излаган мутгако қайда,
Жавобин айтмади аммо издих.ом.
Қўтир дунё ўтди юмиб кўзини,
Ўтди кибор каслар осмонда илки.
Уч-тўрт кун татидим дунё, тузингни
Жўнарман мулкингдан этагим силкиб.
Ит нафсим занжирга боғлаб ниҳоят,
Адам сахросига бадарға қилдим.
Мен кимман? Пойингга етолсам шояд,
Кўк сари азм этдим, кўкка интилдим!
Йўлимдан озғирмиш Азозил мардуд,
Мен кимман? Қай олис кавмга мансуб.
Мен қавмин оқ қилган пайғамбари Лут,
Ё чохда йиғлаган Канъони Юсуф.
Абдумажид Азии
Узлат кулбасида ўлтириб тан\о,
Тахайюл майидан мастона дидим.
Мен кимман? Кўнгилда пўртана, ғавғо
Бирон калимага келмайди тилим.
Борлиқни билгувчи, бохабар узинг,
Айлагил бандангнинг мушкулин осон.
1995
92 ь
Ошиқ дилим
КЕЛДИМ
Мансури Халложга ўзни чоғладим,
Аналҳак кўйида мастона келдим.
Сочинг занжирига дилни боғладим,
Қаландар бўлдиму ҳдйрона келдим.
Кўзимга илмадим не явмул жазо,
Не жаннат тўбидан сўрмадим ризвон.
Дилим кўзгусига бокдим сен якто,
Тўпиққа келмади ул Аршу осмон.
Холику каллоққа айлаб таваккул,
Фано ғамларидан фарзона келдим.
Айюб унси эдим, этдим таҳаммул,
Адам дашти ичра мардона келдим.
Ўздин рихлат этиб бу йўлга тушдим,
Келдим ишқ кўйида ютиблар қонлар.
Очдинг ҳижобингни, дил чо\га тушди,
Куйди саккиз беҳишт, куйди осмонлар.
Магар Фағфур эдим элда ораста,
Мажнун сийрат бўлдим, сарсона келдим.
Халос этолмадим Дилни қафасдан,
Мастона, мардона, хдйрона келдим.
1996
Абдумажид Азии
эй,жон
Қисмат тадрижи бу, казо муаллақ,
Фано даштидаким не жонлар лак-лак,
Балойи нафс учун югурар халак,
Узини англамай гумроҳу, авбош.
Андалиб наздида чаман не, боғ не,
Дарвеш тарикида хаку Халлок не,
Тарсо юрагида маъбуд, илох не,
Ҳар бири узича окилларга бош.
Бехабар, бехабар шафик Оллохдан,
Мен имдод кутибман ёлғон рўёдан,
Ишқ экан, энг буюк нажот дунёда,
Дил, уни хеч кимга айламагин фош.
Ғамангиз, ғамангиз ётсам бу окшом,
Ҳажрида қон-захоб ютсам бу окшом,
Ўзимни ахтариб топсам бу окшом,
Замзамдай шаркираб кўзларимда ёш.
Ранжу хасрат ила тўлибди жахон,
Билсам, анча нозик бўлибди замон,
Одамзот феълига хеч бўлма хайрон,
Дил, сенга тиларман Аюбдай бардош.
2001
Ошиқ дилим
***
Неча юз ўргилиб, парвона бўлибман,
Эл-улус ичида афсона бўлибман,
Қайда кўрма, пойингда мисли бир хазон,
Кўзда ёшим, саки девона бўлибман.
2006
4 95 Ь
Абдумажид Азим
* it *
Сўзинг менга дуру маржой эмасму,
Кўзинг нуру, юзинг бўстон эмасму,
Дахри дунда таърифингга тараф йўқ
Ўзинг менга жону жонон эмасму?
★★*
Жонимни хаёлинг охири айлади соб,
Кўзим дарёсини тоширди селу селоб.
Эвох, не қаро кунда сенга йўликдим
Ғаминг кўнглимни этмиш хору хароб.
***
Ишқ савдоси келибдими қошингга,
Ҳижрон азоби тушдими бошингта,
Кулфату ғавғо қўпдими тошингда,
Ҳасрат оғуси қотилдими ошингта?
2009
Ч 96 ь