Ошиқ дилим
***
Ишқ, нондай азиз, тансиқ неъматдир,
Бани одам зотига бебаҳо химматдир,
Олам мусаввирин мўъжизаси кўп,
Қодир Эгамдан буюк хлкматдир.
***
Ёқдим устухоним соғинчи нурпошдин,
Ҳижрон азоблари тошди ичу тошдин,
Сенга бу қийноқлар ҳали х.ам оз дейсан,
Бошлайинми барин наҳот, қайта бошдин?
***
Сочинг чилвиридан ясаб сен қафас,
Дилимни асиринг айладинг бу нафас,
Висолинг майига муккамдан кетиб,
Эл ичра атандим ринду, бодапараст.
2011
4 147
Абдумажид Азии
***
Ўтиб борар умри баҳор,
Кўнгилларда севги шарор,
Мажнун киби дил бекарор,
Билмас буни гули нигор.
Битмас мухаббат ғавғоси,
Камой кошлари яғмоси,
Айтаверсам гапим рости,
Йўкдир ёримнинг таккоси.
Ул ой ғарибни йўқламас,
Изхори дилим хохламас,
Қарорим қолмай бир нафас,
Кўзларда ёшим тухтамас.
Ўтиб неча ёзу киш хам,
Бошдан учиб аклу хуш хам,
Ранги заъфарон бўлмишам,
Ҳажринда бемор улмишам.
Бир бокмайин хатто қиё,
Кунимни килди зим-зиё.
Бечора Дил куя-куя,
Хору абгор булдику-я.
Манзиллардан ошдим канча,
Даре кўнгил тошди бунча.
Жуфт топмадим, ёрим онча,
Қомати сарв, лаби гунна.
2011
Ошиқ дилим
ой юзингни
Ой юзингни кўрсат ой, десам,
Кўкда ойга ишорат қилдинг.
Юлдуз кўзинг соғиндим, десам,
Юлдуздайин чарақлаб кулдинг.
Ҳузуримга чорласам, келсанг,
Таъзим этиб энкайса осмон,
Яноғингга хол бўлиб қўнсам,
Менда асло қолмасди армон.
Дилим этмоқ илинжида сайд,
Қошларингни камон айладинг.
Не бераҳм жаллоддирсан, айт,
Рангу рўйим сомон айладинг?
Куйиб кетдим дун ғавғосидан,
Ишк аҳлига қайда нажот бор?
Сочларингни тун дарёсига,
Чўксам эди шоду бахтиёр!
Боғда гуллар айтади сано,
Кўриб сенинг қадду камолинг.
Сўзларингда не ажиб маъно,
Новвотмидур лаблари болинг?
Узокдаман, соғинч на илож,
Кўкайларим тинмай тилади.
Сен ёқларга мисли қалдирғоч,
Учнб-учиб кетгим келади.
2011
Абдумажид Азим
***
Кун-кунки ҳажринг домонида куярмен,
Ўзимни бечора нотавон туярмен.
Эй жонки, качон дийдорингга туярмен,
Тўйибки, оху-вох. қилишни куярмен.
***
Адам элида мен каби сабр-токат йук,
Қулингта ёнишдан бошқа фароғат йўқ,
Ўзингни кўрмоқнинг йўкдир ҳеч иложи,
Хаёлинг суришдан ўзга бир рохдт йўқ.
2012
oj 150
Ошиқ дилим
АЙ, ҚИЗ
Ай, кўзларим рўёси,
Ай, ўткинчи дунёси,
Ай, орзулар маъвоси,
Ай, кўнглимнинг Зуҳроси.
Тоҳир бўлдим дарёда,
Мажнун бўлдим саҳрода,
Бу ўткинчи дунёда,
Сенга кўнгил бердим мен.
Бўлмаса-да, тилло тахт,
Шохдан зиёд менда шахт,
Суймоқ шундай улуғ бахт,
Ўзни Аршда кўрдим мен.
Азизим, ай, азизим,
Худойим берсин тўзим,
Хато килган бу кўзим,
Хато қилган мен ўзим.
Сени севдим, куйдим мен,
Бағрим чок-чок ўйдим мен,
Дунёсидан тўйдим мен,
Сени суйдим, суйдим мен.
2012
Абдумажид Азии
***
...га
Йигирма йил - кисками, узок,
Виз соғиндик бир-биримизни.
Куп ёш эдик ва ўйинқароқ,
Ўйламабмиз тақдиримизни.
Сен сарв қад-у, сочлари анбар,
Париларга насабинг туташ..
Мен Алпларга гўёки навкар,
Чақнар эди кузимда оташ.
Беҳиштларда яшардик гўё,
Жаннатлардан терардик гуллар.
Бахтга тўлиқ эди бу дунё,
Бахтли эди биз юрган йўллар.
Тилсим айтган кокилларингни,
Торткиларди беадаб шамол.
Бахтли қилдим мен йилларингни
Сен дунёда энг гўзал аёл.
Йигирма йил - кисками, узок,
Соғинчларни айладинг тавоф.
Ҳар нигохлнг минг битта сурок,
Менда қани бўлсайди жавоб.
Энди фурсат бўйсунмас бизга,
Тилларим ҳеч сўзга келмайди.
Кўзларинг дер, «гар такдир ўзга,
Аммо севги асло ўлмайди».
2012
Ч 152 ь
Ошиқ дилим
***
Ай гул, бошим қўйсам оёғингга,
Не алам туйсам, ғам фироғингда,
Токи гирифтору зоринг бўлиб,
Айлансам соянгга сўлу соғингда.
***
Бандаи ожизни Эгам, хор яратдингми,
Жонга жисмни мисли пойдевор яратдингми,
Бу иморатни тинмай емирар ғам - мўрлар,
Кошона дебон, аё чолдевор яратдингми?
***
Кўнглим, нолима аҳволу ўйингдан,
Эгик қаддингу каҳрабо рўйингдан,
Не эккан бўлсанг ўргунг ҳосилини,
Бошга не келса, кўр феъли хўйингдан.
★★*
Ой юз, чеккан зору
афғонимни билмайсан,
Жисмим аро жоним
менга вафо қилмайсан.
Тортдим жафосини,
билмай босиб хорни,
Кўнглим, шайдо бўлдинг,
нечун жазо олмайсан?
2012
Ч 153 ь
Абдуыажид Азии
***
Ай, бодом қабоғим, югтка томоғим,
Ёзнинг ўртасида гуллаган боғим,
Мангу осмонимни тарк этган мохим,
Ох, урсам, Худога етмасми охим.
Ақиқ лабларингга лабларим қўйиб,
Сени бир қучоклаб ўпгим келади.
Сен эса ўтасан қабоғинг уйиб,
Кўзинг уммонига чўкким келади.
Эҳтимол, эрмаклаб забун холим сен,
Намойиш этарсан куклам фаслингни.
Йилларким, хотирам кўзгусидан мен,
Ўчира олмасман аммо расмингни.
2013
★♦♦
Кўнгил, сен ўзингни овутиб яша,
Такдири азалнинг ишига кўнгил.
Умримнинг паст-баланд йўллари оша,
Сендайин бир махрам топмадим, кунгил.
2013
Ч 154 ь
Ошиқ дилим
БУ ҚИЗ
Кўзи чиройлидир, кўзи бу қизнинг,
Бухор охусидек хуркак, ёввойи.
Беш аср лол этиб туркий улусни,
Қаро кўзум ... дея йиғлар Навоий.
Сўзи чиройлидир, сўзи бу қизнинг,
Уни ҳар тингласам қиларман ҳузур.
Гўё тўкилади \ар каломида,
Ул санам оғзидан новвот ила дур.
Ўзи чиройлидир, ўзи бу қизнинг,
Бир умр термулсам нигохим узмай.
Бу ҳилқат мисоли тузоқнинг ўзи
Домига тушганим қолибман сезмай.
2013
155 ь
Абдумажид Азии
ДИЛДА ОЗОРЛАР
Имдод кутиб рўёдан,
Дилга етди куп озор.
Бахтга туда дунёда,
Мен бўлдим-ку бахтга зор.
Дилгинам-ей, дилгинам,
Бевафодир суйганим.
На аламу на гинам,
Англамайди куйганим.
Ишкдан ўзин унутган,
Кунгилни мен хушлайми?
Азал фироқ, оҳ битган,
Пешонамга муштлайми?
Дилда канча озорлар,
Ишким айтар бахорлар,
Ёш бошим кетса шахид,
Йиглар гариб мозорлар.
Бу кўнгил ошиқ экан,
Ўтдай ёниб туташдим.
Йўлларим гул ё тикан,
Ишк даштида адашдим.
2013
156
Ошиқ дилим
МЕН КЕТГАНДА
Гуллар яшнаган боғда,
Учрашгандик иккимиз.
Ҳар қараш, ҳар нигохда,
Чўғ тушиб дилга илкис.
Ғўрлик бўлурми шунча,
Севгини биз билмабмиз.
Дўст бўламиз ўлгунча,
Дея ахдлар қилмабмиз.
Кўнглинг дедим, мисли гул,
Тополмадим кўнглингни.
Қайда юрсанг омон бўл,
Тўсмам сира йўлингни.
Бамисоли тошқин сел,
Қирғоклардан ошибмиз.
Чинмиди бу ё \азил,
Афсус, бизлар шошибмиз.
Мен кетаман, яхши қол,
Йўлим бошлар йироққа.
Бизни эслаб, эҳтимол,
Гуллар йиғлагай боғда...
2013
4 157 Ь
Абдумажид Азии
потини
(Қадим оҳангларда)
Потини-ё, потини
Томга қўйдим шотини.
Илонларга едирдим,
Тилимнинг новвотини.
Потини-ё, потини,
Пари дермиш зотини.
Тонг сахарлар йиғласам,
Тилдан қўймай отини.
Потини-ё, потини,
Тингла, кўнглим додини.
Юлиб отгум юракни,
Унутай деб, едини.
Потини-ё, потини,
Томга қўйдим шотини,
Бизни кўзга илмаган,
Қурбақанинг хотини.
2013
'58 Ь
Ошиқ дилим
♦**
Баланд тоғлар, баланд тоғлар
Отлансам, йўлларим боғлар.
Юракда кўп алам, охлар,
Айрилиқ дилларим доғлар.
Санам додимга етмасми,
Кўчамдан бир бор ўтмасми,
Қулига назар этмасми,
Бир мужда хабар этмасми?
Истаб гуллар раъносини,
Кезсам дашту аносини.
Кўринг фалак яғмосини,
Дил-дилга қўшмас мосини.
Кўзимда жолалар тинмас,
Тасаллога кўнгил кўнмас,
Елдек учқур эсам-да, бас,
Фано даштида йўл унмас.
Карам этса мехрибоним,
Кетса дилимдан гумоним,
Қолмас эди хеч армоним,
Жонимни берсам, жононим.
2014
4 159 ь
Абдумажид Азин
ОЛИС ХОТИРА
Ёшлик. Севги. Висол богида,
Мени кутиб йўлга карадинг.
Узоқлардан келган чоғимда,
Қўлларимга сочинг ўрадинг.
Кетма дединг, ёлвориб, йиглаб,
Сўз айтмокка лол эди тилим.
Қирқ кокил-ла кўлларим боглаб,
Кетма, дея ялиндинг, гулим.
Ишонмасдан айтган сўзингга
Иримга кўл силтадим локайд,
Йиллар ўтиб боксам изимга,
Кўп тошбагир эканман, у пайт.
Йиллар. Севги. Ҳижрон шаҳрида,
Бузилибди у таниш йўллар.
Босмади деб гул киз багрига
Қовжирабди қўлимда гуллар.
Ўтмиш. Ёшлик. Чилвир кокиллар,
Ажралишдик видолар айта.
Ўтиб неча ой \амда йиллар
Тушларимга кирибсан кайта...
2014
160
Ошиқ дилим
СЕВГИ МАМЛАКАТИ
Сенинг мамлакатинг накадар олис,
Темир ковуш кийсам - товоним оғрир.
Mexp ёғдусидир умидим ёлғиз,
Сен томон интилдим, эй абадий сир.
Жаннатий маъво бор тилсим тилингда,
Сен равза боғида кўз очган бир гул
Ва сим-сим калити сенинг қўлингда,
Бани одам сенга бўлғусидир қул.
Еттита иклимдан келар шаҳзода,
Тилсим калитини очишни билмас.
Руҳинг озодадир кўнглинг, озода
Тахти Сулаймонни назаринг илмас.
Сочларинг тўлғонар белингда нозик,
Ай, кўнгил боғимда очилган ҳур Гул.
Отлансам, отимга етмайди озиқ,
Сенинг мамлакатинг олис Сусамбил.
2004
11-Ошик АНЛИМ Ч 161
Абдумажид Азим
ОЛАМ ЭЛИДА
Одам элида хуснунг якто турур,
Не гадолар йўлингда пайдо турур.
Тавба килсамда харгиз бу савдодан,
Яна бошимда бу не ғавғо турур?
Борсам эшигингта бош уриб неча,
Агёр иши ғийбату, яғмо турур.
Тилагим, сен ёр хажрида жон бермак,
Феълингга бунча кажлик ошно турур.
Мужгон ўқидан жонимга йўқ омон,
Дил кун-кунки, телбаи шайдо турур.
2013
Ч 162 f0
Ошиқ дилим
ошиқ дилим
Очилди гунча-ю, лекин
очилмади кунглум.
Алишер Навоий
Ошиқ дилим ахд қани,
Излаганим бахт қани,
Ёшлик-тилло тахт қани,
Юракдаги шахт қани?
Ҳей, умримнинг карвони,
Қай томонга йўртарсан?
Ковлаб дилда армоним,
Жону таним ўртарсан.
Ошиқ дилим яродир,
Умрим кетиб бородур,
Қувончиму ғамимни,
Ҳақ тақдири қородур.
Гул очилиб сўлгунча,
Булбулда ишқ савдоси.
Жоним қийнади бунча,
Тақдиримнинг ғавғоси.
Толе излаб бир чимдим,
Куйиб-куйиб бўлдим кул.
Ким эдиму бўлдим ким,
Ўзинг айт, ай тозагул.
4 163 ь
Абдумажид Азим
Умрим кетиб бородур,
Ошик дилим яродур.
Карвонига етолмай,
Кўнгил бўзлаб бородур.
2014
4164
Ошиқ дилим
ЭРКА ХАЁЛИМНИНГ МАЛАГИ
Эрка хаёлимнинг малаги, ҳури,
Азизам жонимсан, мисоли танда.
Бақорим чечаги, юрагим қўри,
Вужудни асло жон қиларми канда?
Офтобни севгандек она сайёра,
Оташин тафтингта ташна, интизор.
Соядск эргашиб, боқса, деб зора,
Суйибман, кўнгилда гуркираб бахор.
Мен сени суйибман, мисоли она,
Авайлаб суйгандск боласин гўдак.
Талпина-талпина ўтга парвона,
Уртаниб, тўлғаниб ёнгандек бешак.
Суйибман мен Сени, аммо бу ишқдан,
Ахтарма заррача таъна, иддао.
Сен ахир осмоний, яъни фаришта,
Мен эса кўйингда ғарибу гадо.
Сипқариб телбаю риндоналарча,
Севги шаробидан аклимдан оза.
Девона десалар халойиқ барча,
Қувончим ичимга сиғмабди роса.
Сен борсан, иқболим эрур зиёда,
Олам зимистондир Сенсиз қанчалик.
Ёдингдан чиқарма хеч ким дунёда,
Ёниб севолмагай Сени менчалик.
Абдумажид Азии
Дуойинг қилурман, мен ожиз банда,
Фақат Сен шодумон, омон бўлсанг, бас.
Азизам жонимсан, мисоли танда,
Сенинг ёдинг ила олурман нафас.
2014
Абдумажид Азам
*♦★
Нафасларим аник. Сезгулик.
Вужудимда исмсиз титрок.
Атроф жим-жит, хазонрезгилик,
Одимлайди куз - оғироёк.
Тин олади зумрад дарёлар,
Дарахтларнинг япроғи барқут.
Галактика. Ўзга дунёлар,
Сомон йуллар сақлайди сукут.
Яна кузак. Мезон учмокда,
Изтиробдан юрак тирналар.
Қувончимни олиб кўчмокда,
Жанубларга учган турналар.
Атроф жимжит, хазонрезгилик
Босиб келар савол уст-устдан.
Қилолдимми бирор эзгулик
Ўтиб борар ёшим ўттиздан?
1988
168
Ошиқ дилим
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ СЎЗИ
Ҳайрон қолдим бу замонга,
У ён, бу ён хўп тортарлар.
Сиғмадим-а, Туркистонга,
Аё дўстлару биродар.
От устида хоин, майда,
Адолатли хакам қайда,
Қатағону, ҳайда-хайда,
Сибирларга сургун этар.
Билмам, бу не синоатдир,
Элга зўрлик, ҳақоратлар...
Маслак-имонлар ғоратдир,
Эътиқодни пулга сотар.
Мухаббатда ёнган кўнгил,
Эвох, у х.ам синди чил-чил,
Отабеклар, ота ўғил,
Оламларга сиғмай ўтар.
Ранги сомон соворалар,
Топмас дардига чоралар,
Ўз юртида бечоралар,
Ғафлатда бот, додлаб ётар.
Ойдан гўзал бувишларим,
Ёниб куйиб, севишларим,
Пари-пайкар Кумушларим,
За\ар-заққум дилхун ютар.
1990
Ч169
Абдумажид Азин
♦**
Мен ашъор битмадим шунчаки, осон
Бир ғариб кўнглига далда бўлсин деб.
Хиёнат, сохталик юрсин деб омон
Диёнат, эътиқод очдан ўлсин деб.
Ранж-алам кўксимга қўйганда уя,
Никохга кирганда ёлғон рост билан.
Кетдим дунёсидан мен куя-куя,
Ёвлашиб бир умр оқ қоғоз билан.
Мен ашъор ёзмадим, элу юрт сенга,
Жонимни бемалол қилгум деб фидо.
Шу митти холимга ким куйибди менга
Сен билан бахслашиб юришни дунё!
Мен ашъор ёзмадим, ишонинг дўстлар,
Шайтон қуткусига учмадим зинхор.
Алвидо, юракни ўртаган сўзлар,
Сизларни мен тукиб бичмадим бекор.
Мен ашъор ёзмадим, сохта шухрат-шон,
Ҳавойи хисларга сотиб ўзимни.
Ҳар ростгуй сатримда талошдадир жон,
Ҳар ёлғон гапимдан ўйдим кўзимни.
1990
Ч 170 ь
Ошиқ дилим
***
Қисмат билан келиб юзма-юз,
Армонларим довонлар ошди.
Осмонимда паришон, маъюс
Ой ила Кун бетин талошди.
Мачв этмокқа шайланди зимдан
Дардлар жоним бетин азоблаб.
Гинам йўқдир, аммо ҳеч кимдан,
Нўш этсам-да, заққум шароблар.
Қисмат билан келиб юзма-юз,
Тахланади йиллар ложарам.
Ошиқ кўнгил шикаста, маъюс,
Умр ларзон - соқовдир қалам.
Ҳаёт қилса қилсин имтиҳон,
Ишқ майидан дили махмурмен.
Ё узукнинг кўзида пинҳон,
Дил нақшида ёки мастурмен.
Хато суйдим сени ай, оғриқ,
Зор эмасдир кўнгил нусратга.
Ҳақ кўйида масту мустағриқ
Соҳир диллар яшар узлатда.
Уйғонаман, муфлис қул эмас,
Ишқ майидан лаболаб ичиб.
Тушларимда тупроклар эмас,
Булутларни юрарман кечиб.
1994
4 171Ь
Абдумажид Азам
ҲУВАЙДО ОРЗУЛАР
Бахорлар қуйнимга санамдек кирса,
Чирмашиб бўйнимга, мўлтираб турса,
Ва мен-ла зарофат базмлар курса,
Ҳаётнинг бағридан кетгим келмайди!
Умр омонатдир, забундир фано,
Билмам, кисматда не мояйи савдо.
Гумбази давворда оввораман то,
Ҳаётнинг бағридан кетгим келмайди!
Йўлларга кўз тикиб, дўстни кутарман,
Кўнгулни ғуссадан фориғ этарман,
Бир илинж кўйида пайваст кетарман,
Ҳаётнинг багридан кетгим келмайди!
Қадар ул казони муаллак демиш,
Кун келиб, мўрларга булармиз емиш,
Аммоки тириклик зур хикмат эмиш,
Ҳаётнинг багридан кетгим келмайди!
Қайдадир сўлмоқда умидлар боги,
Қайда зухур бўлар кавсар булоги,
Кўнгилда хувайдо орзулар токи,
Ҳаётнинг багридан кетгим келмайди!
1994
«=J 172 £=
Ошиқ дидим
**♦
Мастона-мастона йиғлар андалиб,
Шамолнинг тилида эркка саловат.
Дунё бир лаҳзада ўтди савт чалиб,
Дил ишқ оятини қилди тиловат.
Сўзона-сўзона йиғлар андалиб,
Чимилдикда ойдек сузилди малак.
Дунё бир лахзада кетди айланиб
Томчилар кўксимдан изтироб чак-чак.
Тўлғона-тўлғона йиғлар андалиб,
Не савдо ўтибди менинг бошимдан.
Дунё бир лаҳзада куйди сарғайиб
Жаҳонни сел олди қатра ёшимдан.
Мастона-мастона йиғлар андалиб...
1994
Ч 173 ь
Абдумажид Азин
ЯССАВИЙНИ ЎҚИБ
Дил мулкида вовайло, афсус,
Сукут ичра қисмат - афсурда.
Бемор дунё ахтарар ташхис,
Тадбир йўқдир аммо такдирга.
Риё билан тук дорулфано,
Бору йўкин этса-да пешкаш.
Талх комини шопириб танхо,
Дил ўлтирар гариб, мушавваш.
Дил узлатда соков, безабон,
Нобийнолар тушмиш изидан.
Фано нашъу намоси ёлгон,
Хилол суруд айтар кўксимда.
Алал-охир бўлар деб таслим,
Лаъин дилни аврама, стар.
Тупрок эди кадимий аслим,
Вужуд яна тупроққа кетар.
Касби фалак ёлгиз риёми,
Дилни мангу кийнар шу савол.
Заққум тўла турар дил жоми,
Шом билан тонг умрга завол!
Беомон бу жанг, талотумда,
Ким келади голиб, музаффар.
Ажаб эрмас киёмат кунда,
Ерга чикса лак-лак Искандар.
Барку боддир - умр бир фасл,
Ахли башар дарди унда жам.
Аслим эди аввал обу гил,
Фано учун чекмам ранжу гам.
1996
Ошиқ дилим
ОНАМГА
Уйқулардан кетиб ҳаловат,
Сиғмай қолдим чекка қишлоққа.
Уғлим боргин, дея саломат,
Кузатдингиз мени йироққа.
Аҳён-аҳён кишлоққа борсам,
Менга пешвоз қучоқ очасиз.
Сиз-ла қизғин суҳбатлар курсам,
Қўшни қиздан оғиз очасиз.
Сиз истайсиз, ўғлингиз доим,
Айтганингиз этса мухайё.
Киндик қони тўкилган жойни
Кўзларига килса тўтиё.
Мен-чи, йўлда доим кечиккан,
Ўғилларга бўларман йўлдош.
Ўғилларин қўмсаб ичиккан,
Оналарга тилайман бардош.
Нигокингиз сўник бунчапар,
Оғриқларим аёндир Сизга.
Шу боисдан узун кечалар,
Бегонадир уйқулар кўзга.
Қайтишим-ку аникдир, Она,
Киндик коним тўкилган ерга.
Мен бораман оппок тонг билан
Офтобни ҳам етаклаб бирга.
2001
Абдумажид Азии
ҲАЁТМАНКИ
Дунёсига бўйладим бир дам,
Кўзларимда соғинчлар билан.
Ўз-ўзимча куйладим мен хам,
Илинжлару овунчлар билан.
Ҳаёт кандай мўъжизадир, бок,
Тилларида шаккару новвот.
Чумолича кўрмаскан, бирок,
Бир-бирини ахди одамзот.
Ғўр, хавойи феълим гохида
Бошимга куп келтирди бало.
Синов килар кисмат, чоғимда,
Кўзга илмай ўтинч, таваллом.
Жумбокларинг одам, кийлу кол,
Хато килиб гоҳи суриндим.
Кимларгадир мен хам эҳтимол,
Нажогкор бир сиймо кўриндим.
Дўстлар, бахтдан яйрангиз шодмон,
Ғанимларим, майли, кайранг тиш.
Ҳаётманки, ғамларга ётман,
Дунёсидан килмасман ташвиш.
Айбу кусур бандасига хос,
Такдиримдан ёзғирмок нечун?
Бу оламга бўйладим, холос,
Ўзлигимнинг тасдиғи учуй.
2001
Ошиқ дилим
★**
Эй садпора кўнгил, ёр келмиш,
Дардимга Лукмони кор келмиш,
Неча кўкламлар ўтиб, эво\,
Умр кузагида баҳор келмиш.
***
Чирт юмиб олганча акл кўзимни,
Айтибман ағёрга айтмас сўзимни.
Фош этиб оламга бору йўқ сирим,
Ҳар тошга урибман бекор ўзимни.
2010
12-0шик дилим Ч 177 ь
Абдумажид Азии
***
Мохтоб ўлтирар вайрона ичинда,
Заххок ўлтирар кошона ичинда,
Умрингни соб этмасдан хою хавас,
Англа ўзингни, замона ичинда.
♦★*
Ҳаёт уммонида хаммамиз кема,
Бири кам дунёдир, кўнглим гам ема,
Оламда куз очган хар жон омонат,
Дам бу дамдир, ўзга дамни дам дема.
***
Дардим кўп, магарки сўрмасман даво,
Чурқ этиб огиз хам очмасман хатто,
Фироқинг ўтида канча ёнсам, ой юз
Жонимга шунчалик хузур бу жафо.
2011
Ч 178 ь
Ошиқ дилим
ШОИР БЎЛСАНГ
Камол этсанг не касбни укам, муқаррар,
Фаррошми у, ўқитувчи ёки чилангар.
Меҳнат билан топажаксан ҳузур-ҳаловат,
Меҳнат билан кўкаргайдир экин, зироат.
Осон тутма шифокору, пиллакорга ҳам,
Дала кезган ғаллакору пахтакорга ҳам.
Тонг саҳарлаб қўй-қўзисин ортидан қолмай,
Чўпон-чўлиқ тоғу-тошни кезади толмай.
Касбу қунар маҳоратда топгайдир камол,
Уни бажар сидқидилдан, виждонан, ҳалол.
Шоирликни ҳавас қипсан, омадинг кулсин,
Сўз пирлари доим сенга жиловдор бўлсин.
Ҳар доим ҳам яйраб-яшнаб ёзмайди шоир,
Ё ёлғондан кўнглин хушлаб ёзмайди шоир.
Эл-улусдан канда қилмай у саломини,
Ватанига айтар мудом хуш каломини.
Билсанг гоҳи сўз дўст эрур, гохида ёғий,
Малҳам бўлар гоҳ жонингга, гохида оғу.
Англа укам, шоирликни шул қоидасин,
Энг мухими, эл-улусга тегсин фойдаси.
2011
Ч179
Абдумажид Азии
h★♦
Нах.от, жаҳон ўткинчи карвон бўлса,
Вафо ахлининг ахди ёлғон бўлса,
Ҳаққа талпинган кимсалар гирёну,
Нафсин куллари доим шодон бўлса.
***
Шон на керак, дилда ишк армон бўлса,
Тан ўртаниб, бемор-бедармон бўлса,
Бунча авайладинг, хаётинг, ай дил,
Жон на керак, омонат, меҳмон бўлса.
***
Инсон, бу хаётинг битта нафасдир,
Шердай ўкиригинг ўткинчи сасдир,
Азроил жонингни айлаганда қабз,
Рухлнг фалакдаю, жисминг хору хасдир.
★★★
Олтину жавохяр гарди маъдан ичра,
Не гард кўмиру зангу захмат ичра,
Ҳар ким ҳам танийвермас тоза тошни,
Инсонки кадр топмиш илму мехлат ичра.
2011
180 ь
Ошиқ дилим
***
Ёрингни қадрини этдингми поймол,
Оқибат ўзингга тиларсан завол.
Дилим ойнасига тош отдинг бунча,
Наҳотки билмассан, муҳаббат увол.
***
Дашти биёбонда Мажнунсифат кезсам,
Бало тоғида бир-бир дардларим тизсам,
Нечун раво кўрдинг, Эгам, бу қисматни,
Нақ қиёмат қўпур, кўнгил уйини бузсам.
2012
4 181Ь
Абдумажид Азии
ЯНА БАҲОР
Яна бахор, олам уйғонди,
Майсалар хам офтобга қонди,
Қирлар узра кизғалдоқ ёнди,
Яна бахор, олам уйғонди.
Яна бахтга чорлади йўллар,
Ифорини таратди гуллар,
Яшнаб кетди сахрою чўллар,
Яна бахтга чорлади йўллар.
Менинг бахту баҳорим келмиш,
Ол янокли нигорим келмиш,
Ғунчаларда диёрим кулмиш,
Менинг бахту бахорим келмиш.
Яна кайтиб бола булсайдим,
Бойчечакни суйиб упсайдим.
Ёмгирларда яланг чопсайдим,
Болалигим кайтиб топсайдим.
Эх, ёшлигим, покиза туйғу,
Узокларда колиб кетмиш у,
Мухаббат хам кўл етмас орзу,
Юрагимни олиб кетмиш у.
Яна бахор, уйғонди борлиқ,
Кўклам тутар қўлимга бода...
Дўстлар, сизга тилайман соглик,
Ғам курмангиз асти дунёда.
2013
182
Ошиқ дилим
ТАҚДИРИ АЗАЛ
(Мусаввир-шоира Шаҳло
Қурбонованинг ёзилмаган шеъри)
1
Ўт балоси кўп ёмон,
Айлайди сув \ам вайрон,
Ва осмоний дард-офат,
Ногаҳоний ул туҳмат...
Гох. умрга солар чанг,
Кўчадаги дайди ит.
Ахволингни этар танг,
Оғриқ, азоб кетма-кет.
Очилмасдан ғунчалар,
Қиш қировда сўлами?
Она, она бу дунё,
Дард ҳасратга тўлами?
2
Наҳотки, толе ғаддор,
Наҳот, фано ботилдир.
Гар янглишса шифокор,
Нажоткормас, қотилдир.
Бериб жонни ушоқдай,
Дард инъом этса тоғдай.
Оғриклар танни тилса,
Бу қандай такдир бўлса?
Абдумажид Азии
Чидаб кисмат зарбига,
Ҳаётни севдим жондан.
Мўйкаламга суяниб,
Ўзиб кетдим имкондан.
Не кўнгилларни доглаб,
Кетар бўлдим йироклаб,
Бўзлама мушфик Онам,
Шахло кизни сўроклаб.
Дунё шу: урко-урдир,
Туғилиш, ўлим сирдир,
Тақдир кўзи сўкирдир,
Ота, сенга сабрдир,
Она, сенга сабрдир.
2014
4 184 Ь
Ошиқ дилим
***
Сени севдим индамай,
Қалбда на ўкинч, гинам.
Ўтарман бир сўз демай,
Бошим эгиб, жимгина.
Сен-ла келсам юзма-юз,
Қолгум тамом сўз-тилдан,
Кўзларга тушгани кўз,
Осон изҳори дилдан.
Ахволимни билсангда,
Куларсан ич-ичингдан.
Тавба не бўлди менга,
Кетолмам \еч кўчангда.
Ҳеч парво килмасанг хам,
Кел деб инсофга зора.
Чанг кўчангдан эринмай,
Ўтиб-қайтдим минг бора.
Ўтавериб х.ар куни
Жонингга ҳам тегарман.
Сендайин мағрур қизни,
Бир кун охир эгарман.
2014
Ч 185 ь
Абдумажид Азим
КЎКЛАМОЙИМ КЕЛАДИЛАР
Тонгда эсар ҳур-ҳур шамол,
Келастир фасли \амал.
Қизғалдоқлар ўрар рўмол,
Қуёш кўкда ёнар ял-ял.
Ёғар найсон-обирахмат,
Зангор олам гўё жаннат,
Чечакларда ажиб гайрат,
Нигохдарда кулар хайрат.
Гулдираклар қалдир-қулдир,
Чақмоқ чакар ялтир-юлтир,
Сумалаклар биқир-биқир,
Куртак кулар қиқир-қикир.
Осмон тўла варраклари,
Ҳар ён бахор дараклари,
Қумриларнинг чақчақлари,
Титрар ўсмир юраклари.
Ўз ахдида собит, қойим,
Ошиб-тошар ирмоқ, сойим.
Илхдқ қилиб бизни доим,
Келадилар кўкламойим.
Ҳамал, хамал хамма ёкда,
Дашту дала, қиру тогда,
Сен уйгониб сахар чогда,
Богларни кез, қолма догда.
Ошиқ дилим
Адирларда шамол мисли,
Оёқяланг югур, бу он.
Эслаб қайта баҳор исли,
Болаликни кўнгил, қувон.
2014
<=} 187 £=
Абдумажид Азии
ФАСЛИ КЎКЛАМ
Фасли куклам, гуллаган боғларга боқ,
Дашту саҳро, далаю тоғларга боқ.
Аёз кўрпасида дам олиб уч ой,
Керишиб уйғонган тупроқларга боқ.
Адирлар кафтида бегам ўй суриб,
Қайта бошдан болалик чоғларга боқ.
Фасли куклам, хуркак охудай қизлар,
Ибодан кимтилган дудоқларга боқ.
Обод бўлур яна Ватан гўшаларинг,
Кезиб бўстонлар, сўлу соғларга боқ
Файзиёб кунларнинг шайдо, мафтуни,
Шодумон дўстлар, дили покларга бок.
2013
4 '««Ь
Ошиқ дилим
БОЛАЖОН
Набирам Муҳаммадалихонга
Менинг навқирон наслим—келар Сенга ҳавасим,
Садқа бўлсин ўзингга минг жонимнинг хаммаси.
Сен келажак қадами, келажакнинг одами,
Қиқир-кикир куласан, кулишинг жон малҳами.
Мурғак қалбинг баҳорий найсон каби мусаффо,
Юзларингдан келади жаннат \иди, ажабо.
Ўргилсин-да отаси, айлансин-да ойиси,
Ҳар куни бир қилиғинг қувончимиз боиси.
Эркалатсак доимо, куларсан отиб хандон,
Қўнғироқ товушингдан уйларимиз чароғон.
Оламнинг бор қувончи нигохингда мужассам,
Той-той туриб эртага, ташлайсан янги қадам.
Изларингда болажон яшнайди мингта баҳор,
Бўйларингга кўзларим бўлсинда-ей, бўйтумор..
Бобо, дейсан суйкалиб, яшнайман мисли гулдай,
От бўл, десанг, эмаклаб, кишнайман нақ дулдулдай.
Сен - отанг дил сурури, онанг чашми чароғи,
Сен - миллат ғурурисан, Ватаннинг кўз қароғи.
Масъум кулгуларингта тенг келмас дунё ганжи,
Болалигин унутганлар аянчларнинг аянчи.
Сен ҳали бир митти жон, қаршингда юз очар тонг,
Эрта ўсиб-улғайиб, бўлгайсан комил инсон.
2013
°? '»9 ь
Абдумажид Азии
♦♦*
Дурахшон юлдузлар кўкка сочилмиш,
Энг ёруғ юлдузни солдим қўйнимга.
Иқболим чечаги бу тун очилмиш,
Энг нозик билаклар кучди бўйнимдан.
Қаҳқаха отишиб кўкдан галма- гал
Хушимни олмангиз сулув юлдузлар.
Энг бахтли одамга бермангиз халал,
Солманг юрагимга сернагма хислар.
Бир журъат уйғонди тўнган қонимда,
Нотавон шарпадек сездим ўлнмни.
Дурахшон юлдузлар қаҳқашонида
Энг узун сочларга очдим дилимни.
Қалбимнинг мулкини этдингиз асир,
Ким айтар Сизларни, бепарво, тилсиз.
Кўнглим осмонида инжа беназир,
Ҳурлар узолмаган энг хушрўй гулсиз.
Энди мен коинот фукаросиман,
Сомон йўлларидек ёруғдир ўйим.
Мен бу кун оламда энг улкан Одам,
Энг ёруғ юлдузга етади бўйим.
1990
Ч ,90Ь
Ошиқ дилим
НАТАН
Дунё этиб нағмалар, босса қалбга тамғалар,
Ўтар дейман ғавғолар, не бўпти, бу савдолар.
Ғанимлар бўлса қасдда, олсалар қисту басга,
Билгинки, сўнг нафасда жоним сенга вобаста.
Кўкка туташ чиноринг, муаррих ҳар миноринг,
Қаторда минг-минг норинг, талашар номус оринг.
Навоийдан куй-наво, Темурбекдан бир садо,
Боболардан нур, зиё, ўзингсан мангу бақо.
Ватан ўзинг кўзу қош, садақадир сенга бош,
Асло беролмам бардош, кўзларингда кўрсам ёш.
Қувончимдан жилмайсанг, нақ онамга ўхшайсан,
Фарзандим деб яшайсан, дардим олмоққа шайсан.
Зиёрат этсам ўлкам, шаҳру гузаринг кўркам,
Йигитларинг алп, ўктам, қизларинг зебо, тамтам.
Осмонда фарипгталар - хар бири бир ишдалар,
Ватан обод, злим шод, муқаддас бу ришталар.
Ҳеч кимдан эмассан кам, ахли олам олди тан,
Соғу омон, хотиржам яшашим бахтим, Ватан.
oj 191 £о
Абдумажид Азии
Тупроқман, хоку хорман, найсонингдан бахорман,
Оламда токи борман, кувонч, ғамингга ёрман.
Сен бор, ғурурим - осмон, сен бор, мушкулим осон,
Ўзинг бўлсанг мехрибон, ганамда яйрайди жон.
2014
МУНДАРИЖА
Ижод кўнгилни нурлантиради........................................................ 3
ВАТАН АСЛИМ.
Кўзларимнинг қорачиғида................................................................6
«Сина, мени...»....................................... 7
Укам Абдумапикка................................................................................8
Рухимда хайратлар..............................................................................10
«Мен узок яшадим...»........................................................................11
Огам хотирасига.................................................................................. 13
«Эллик, ҳатто...».................................................................................. 14
Ота макон................................................................................................16
Ўзбекистон............................................................................................. 18
Соғинч......................................................................................................19
Ватан асли..............................................................................................20
Элдошларим ........................................................................................22
Узбек злим............................................................................................ 24
Болали к армонлари............................................................................26
Узбегим йигитлари............................................................................28
Дўстларимга......................................................................................... 29
Улуғ Ватан.............................................................................................31
АНГЛАГИМ КЕЛАДИ СУВЛАР ТИЛИНИ
Хотира..................................................................................................... 34
Усмон Носир сўзи.............................................................................. 35
Уйғониш..................................................................................................36
Эврилиш................................................................................................. 37
I З-Ошик дилим Ч 193 ь
Абдумажид Азии
«Майсалар сочи пахмоқ...»............................................................ 38
«Танимда ухламас...»........................................................................ 39
«Қадим-қадим бир замонда...»...................................................... 40
Ого\ бўлинг..........................................................................................41
Хожа Ахмад Яссавийга.................................................................... 43
«Сен ким...».......................................................................................... 44
Инсон....................................................................................................... 45
«Ҳаёт — бир ялт этиб...»................................................................47
Диллар билар........................................................................................49
Тилак....................................................................................................... 51
ТИЙРАК КЎЗЛАР
«Бахор бу ўлкага...»............................................................................54
«Мен канча гапирмаи...».................................................................55
Ҳакиқат...................................................................................................56
«Ҳамма...»..............................................................................................57
Кекса дарахт.......................................................................................... 59
Алам........................................................................................................ 61
«Бало тошларига...».......................................................................... 62
Кутиш...................................................................................................... 63
«Факир йўли панада...».................................................................... 65
Ўзбеклар сўзи ..................................................................................... 66
Суйгун бўлолмадим.......................................................................... 67
Таваллудим........................................................................................... 68
Армон...................................................................................................... 69
Бу бизнинг халкимиз........................................................................ 70
Умумий вагон.......................................................................................71
Васият................................... ..................................................... 72
Чўлпон нидоси.................................................................................... 73
«Агар сен...».........................................................................................75
Исмини йўкотган одам хасрати....................................................76
«Бир калқиб тўхтади...»................................................................... 78
Наволар қайда?.................................................................................... 79
oj 1<м{о
Ошиқ дилим
Йўл............................................................................................................ 80
Кун............................................................................................................ 81
«Ҳақ қисмати...»..................................................................................82
«Агар сўзласайди...»......................................................................... 83
Савдо....................................................................................................... 84
Абадиятзикри .................................................................................... 85
Дунё сўрамадим..................................................................................86
«Она...»....................................................................................................87
Тузатиш.................................................................................................. 89
«Балки ноҳақманми...».................................................................... 90
«Узлат кулбасида...».......................................................................... 91
Келдим..................................................................................................... 93
Эй, жон....................................................................................................94
«Неча юз ўргилиб...»......................................................................... 95
«Сўзинг менга дуру...»......................................................................96
«Жонимни...»...................................................................................... 96
«Ишк савдоси...»................................................................................ 96
Одамий бўл .......................................................................................... 97
Майдон ичинда.................................................................................... 99
«Тонг...».................................................................................................100
Дам ғанимат........................................................................................ 102
«Кўйингда...».....................................................................................104
«Келганингдан кувонмадим...»................................................... 104
«Ахдимни бузиб...»..........................................................................104
Чалпак ёккан кеча............................................................................ 105
Яшаш ҳуқуқи......................................................................................107
Энагинам.............................................................................................. 109
«Қандай гўзал...»............................................................................... 111
«Ёрим...»............................................................................................. 111
«Сени севиб...»...................................................................................111
Инсон ўтар...........................................................................................112
Умр довонлари....................................................................................115
«Оламнинг ажиб...».......................................................................... 117
«Кирмайди юрак сўзга...».............................................................. 118
Юракка деганим................................................................................ 119
195 £=
Абдумажид Азим
ИШҚ ДАФТАРИДАН
«Мен сенинг...».................................................................................. 122
Кўхна охангларда............................................................................. 123
Айрилик манзараси..........................................................................124
Гуликахках.......................................................................................... 126
Халк йўлида........................................................................................ 128
Накл........................................................................................................129
Илинж.................................................................................................... 130
«Лисон ут-тайр»га сафар............................................................... 132
«Висолинг...»....................................................................................... 133
«Кўз карошингиз...»........................................................................ 134
Илтижо..................................................................................................135
Бегонамиз, ёр......................................................................................137
«Эй, санам...».................................................................................... 138
«Дилга етди...».................................................................................. 139
«Умрим адо...».................................................................................. 140
«Васлингга...»................................................................................... 141
«Вайрона...»........................................................................................ 142
«Юзларим...»......................................................................................142
«Ой юз...»............................................................................................. 142
Гулим..................................................................................................... 143
«Мухаббат шавқи-ла...»................................................................ 144
«Жахон уйида...»...............................................................................145
«Жафокорим...»................................................................................. 145
Суманбарим........................................................................................ 146
«Ишк...».................................................................................................147
«Ёкдим...»............................................................................................147
«Сочинг чилвиридан...»................................................................ 147
«Ўтиб борар...»................................................................................. 148
Ой юзингни......................................................................................... 149
«Кун-кунки...».................................................................................... 150
«Адам элида...».................................................................................. 150
Ай, киз...................................................................................................151
«Йигирма йил...»............................................................................. 152