The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by akmjarkurgan, 2020-12-09 06:33:40

Azim Abdumajid. Oshiq Dilim

Azim Abdumajid. Oshiq Dilim

Ошиқ дилим

ОДАМИИ БЎЛ

Кимлар юрар димоклари осмонда,
Зуғум айлаб ожизу нотавонга.
Беллашувга чорласанг гар майдонга,
Шоқол каби қочар дашту ёбонга.

Кўр замоннинг ажаб-ажаб корини,
Бирда йўғи, бирда эса борини,
Нафс йўлида ким йўқотди орини,
Чекди албат, гунохи озорини.

Ҳеч замонда яхши ёмон бўлмагай,
Минг чиранса, зоғлар булбул бўлмагай,
Бемаҳалда қизил гуллар сўлмагай,
Ажал етмай, ҳеч ким ногох ўлмагай.

Сўқир каби юрар ғофил инсонлар,
Талонларда талон неча виждонлар,
Нафси учун жонни тиккан ўпқонлар,
Кепак пулга бой берилган имонлар.

Ҳасад-иғво хазон этмай боғларинг,
Эзгуликка тўлдир сўлу соғларинг,
Бехудага совуриб гул чоғларинг,
Аттанг, дея тутамасин охларинг.

Эл билан бўл, улуғдир эл дуоси,
Парво қилма ризқу рўзинг кўп-ози,
Даркор эмас сенга фано ғавғоси,
Нодонларнинг ёлғон-яшиқ савдоси.

7-Ошикднлим

Абдумажид Азии

Камтарликда тупроқдан хдм бул ками,
Куигли ярим, етимлар дил малҳами,
Мазлумлару гариблар дуст, хамдами
Энг мухими, аввало, бул одамии.

2010

Ч 98

Ошиқ дилим

МАЙДОН ИЧИНДА

Махтумкулини ўқиб

Кутмаганда гох омад ўгирса юз,
Ғам-ғусса ёпишганда ё устма-уст,
Қадрдонинг ўтиб кетса демасдан сўз,
Ёлғизман деб ёнма майдон ичинда.

Мўминларни Ҳақ таоло сийламиш,
Нодон фано зиндонига бўйламиш,
Кўзларини нафсу риё бойламиш,
Сўқир каби сарсон замон ичинда.

Кунда минг бор шайтонларга этиб дуч,
Қисмат сендан қайта-кайта олар ўч,
Қанот бойлаб фалакларга магар уч,
Оёғингдан тортар осмон ичинда.

Дунёйи дун жилваланнб савт чалар,
Бедорликда ўлтирарсан кечалар,
Икки жахон овораси нечалар,
Қўним топмас еру осмон ичинда.

Савоб иш қил, дохил бўлгин дуога,
Нокаслар қисмати дўнди хатога,
Қарғиш олиб, ким оқ бўлди отага,
Юз кародир, бу ломакон ичинда.

Қойим экан ўқида чархи даввор,
Келинчакдек ўзига бериб оҳор,
Қайтса яна боғларингга гулбахор,
Юзларингни ювгин найсон ичинда.

2010

Абдумажид Азии

♦★★

Тонг. Ёдга туширар уйгонишимни,
Юмушга чопаман. Улгуриш қайда.
Иўлда учратаман бир танишимни,
Ассалом-алайкум. Мавзулар майда.

Чопаман унутиб кунларнинг отин,
Ишдан уйга томон, уйдан бот ишга.
Рўзғор халтасини тутказар хотин,
Бозор оралайман.Тиш куйиб тишга.

Рўзғор, бола-чақа, тўлмас камларим
Қайларда қолибди мен билган ўсмир,
Алвидо болалнк, масъум дамларим,
Ярим тун. Уйларим оғирдан оғир.

Ярим тун. Кетаман ташлаб хонамни,
Соғинчми, хасратми тирнайди кўксим.
Соғиниб узоқда қолган онамни,
Ўзим-ла сўзлаша бошлайман ўзим.

Кезаман. Билмайман муддаом нима,
Қайга шошиламан мен ушбу дамда?
Бамисли уммонда адашган кема,
Хаёллар измига бўларман банди.

Қандайин бедодлик, эй ғофил дунё,
Не кўйга тушмокда қарангиз, инсон.
Барчамиз пойгага кирибмиз гўё,
Гўё бошланмишдир узок марафон.

100

Ошиқ дилим

Оломон югурар маррага илдам,
Кимга шону-шуҳрат, кимга эса пул.
Сўқир оломонга мен нима дейман,
Билмам, қайга элтар бизларни бу йўл.
Ярим тун. Кетаман кучага чиқиб,
Мубҳам хаёллардан топмасман омон.
Ҳаётга келдим ё бироз кечикиб,
Ё эрга туғилдим, билмасман қамон.

2010

Ч к» h

Абдумажид Азии

ДАМ ҒАНИМАТ

Бола-чақа, рўзғор учун,
Бир кўзлари хумор учун.
Унутиб номус орингни,
Юз қилай, дейсан бирингни.

Хижолатдан бўзармайсан,
Ёлғон сўздан кизармайсан.
Омонат бу жон билмайсан,
Худони кузга илмайсан.

Сен Азозил найрангбози,
Ликиллайди думинг този,
Мардумни қилиб норози,
Ўлчайсан тошу тарози.

Қорундай мол йиғиб гуё,
Чек билмайди нафсинг юхо.
Кузни юмиб очсанг, эвох,

СОЧ-СОҚОЛИНГ ЭМИП1 оппоқ.

Изларингдан қувгандек ёв,
Азроил хам етар дарров,
Биров билиб, билмай биров,
Гарданингга солар ғаров.

Ажралгандай банду бандцин,
Жонинг чиқиб жўнар тандин,
Юз ўгирар имон сандин,
Жойинг бўлур жаханнамдин.

Оиииқдилим

Тазарру эт банда, қўрққин,
Ҳақнинг каломини тингла.
Ҳаёт китобини уққин,
Ўзингни кимлигинг англа.
Бўлолмасанг огоҳ, хушёр,
Қилган гуноҳ-савобингдан.
Қиёматда кутгайдир дор,
Осишарлар оёғингдан.
Умр омонатдир, демак,
Танимизда мехмондир жон.
Дам ғанимат, тавба қилсак,
Савол-жавоб бўлур осон.
Макон-манзил кўчкинчидир,
Ҳаёт шаъминг ўчгувчидир,
Дунё-молинг ўткинчидир,
Умри завол еткувчидир.

2011

4103 Ь

Абдумажид Азим

♦♦*

Кўйингда харобман, десам, парво килмайсан,
Ишкингга ғарқобман, десам, парво килмайсан,
Аёғинг кўйдингки, босарсан кузим аён,
Яъни хок туробман, десам парво килмайсан.

♦ * it

Келганингдан кувонмадим, бот кетарсан,
Ҳолимни айлаб кўп абгор, дод, кетарсан,
Кечди фаслларим хажринг кўйида, ой юз,
Олмай туриб жонимни, нахот, кетарсан?

***

Ахдимни бузиб, сенга бурмайин юз,
Дарду дилим сенга ёрмайин, ой юз.
Қошингга боришга кани менда юз,
Энди бу йўлга хеч кирмайин, ой юз.

2012

Ч 104 Ь

Ошиқ дилим

ЧАЛПАК ЁҚҚАН КЕЧА

«Хотира кузгуси» туркумидан

1

Бир кун тонгда уйғониб уйқудан,
Бўзсув узра келсам юз ювмоқка.
Анҳор тўлиб оқмокда қарасам,
Зоғора балиқ, чўртан ва лаққа.

Қўшнилар, тутайлик баликларни,
Деб ён-атрофга киламан довуш.
Қўшнилар бекитиб туйнукларни,
Ухлар лоқайдча, мисоли бойқуш.

Қирғоқ бўйлаб югураман зир-зир,
Бўзсув эса нортуядай кўпирар.
Балиқлар мени қилганча мазах,
Ҳовучим деворларин ўпирар.

2

Бир куни саҳар очиб кўзимни,
Кўрдим ўзим бегона ётокда.
Хурлиқо бир қиз ётар ёнимда,
Кимсан ўзинг, деб берган сўроққа:

«Завжангизман, дейди кулиб бадбахт,
Тўйимизга олти ой бўлди нақ.
Тезда ота бўп қолурсиз, албат»,
Чағ-чағ қилиб сайрар олашақшақ.

Абдумажид Азим

3
Бир саҳар туриб ташқари боксам,
Ҳовлимиз тулиб ёққанмиш чалпак.
Ахир осмон тинч эди кеч оқшом,
Ўнгимми бу туш, дейман, мен тентак.

Аёл-чи, менга ўшқирар жахл-ла,
Қуни-қўшни хеч топмасдан хабар.
Териб олгин хой, лаллаймай бунча,
Чалпакларни тез ковоқбош, овсар.

4

Сахар бир кун ётсам мает уйкуда,
Бир бобо жиккак жуссаси билан:
Турткилаб узун ҳассаси билан,
Қотма дейди, сен ғафлатда бунча.

Аччик билан сўрадим шу асно:
«Сен нодон чол, бер ўзингдан дарак»:
«Ушоғингман, мен невара сенга,
Билмайсанми шуни хам эх, сўтак..»

2012

4106 £=

Ошиқ дилим

ЯШАШ ҲУҚУҚИ

Қанча орзу ҳавас, қанча ғурурни,
Баайни шамолга совурибман, аттанг.
Биродарлар,
Маъзур тутинг, бу сўқирни,
Аросат кўчада турибман, ханг-манг.
Бир пайтлар бу \аёт поклик тимсоли,
Оллохдан берилган инъом-ку, дедик.
Биз уни яшайлик инсон мисоли,
Ҳалолу покиза, бекин, бехддик.
Югурмасдим, унда сарсари учардим,
Тўлдирганча гул ёшлигим кўчаларин.
Парилар қўлидан шароб ичардим,
Олис қолмиш ул муҳаббат кечалари.
Мен кимман, оддий бир чумоли, ахир,
Тўқман, деб алдайман бўлсам ҳамки оч.
Кимгадир жилмайиб қўл узатаман,
Бир бандайи ожиз - ночор, ноилож.
Ахир бу дунёга бир бор келамиз,
Ўлчаб берилгандир умримиз, ахир.
Ноёб бир матодир \ақ сўз,

биламиз,
Ёлғонга тобемиз, аммо, барибир.
Дунёга келиб, хўш, нега ғам еймиз,
Баъзан ўзимизга савол берамиз.
Бошқалар ҳам мендан пеш эмас,

деймиз,
Хуллас, эл қатори юрамиз.
Оғир,

4 107

Абдумажид Азим

Э\, кимлигинг англамок сенга,
Эллик йил, ё юз йил судралган махлуқ.
Биродар, Сиз айтинг,
Одамман, дейишим менга
Ҳаётда яшашга берарми ҳуқуқ?

2012

Ч 108 ь*

Ошиқ дилим

ЭНАГИНАМ

(Ўгиллари узоққа кетган барча оналарга)

Тилларим хали сўзга келмаган пайтда,
Тилларимни англардингиз-ку, Сиз бешак.
Кечалар бешик бошида алла айта,
Мехр ила Сиз тутардингиз менга кўкрак.
Митти гўдак кулгу, йиғисини англаб,
Бор истак-хоҳишим билгансиз бехато.
Мен-чи, ярамадим улғайиб, етиб бўй,
Бошингизга бир рўмол ўрашга хатто.
Тунлар алахлаб, танам гуриллаганда
Бошларимда кўп бедор бўлган Энам-а.
Мўйловим сабза, овоз дўриллаганда
Ой қизларга харидор бўлган, Энам-а.
Бир кун кетдим Сизни ташлаб фироқларга,
Хабар кутиб чанг йўлларга қарадингиз,
Ўтган кетганлардан мени сўрадингиз,
Ичиккансиз йўллаб мени узокларга.
Ўтиб не замон, ёш ҳам кетиб саксон томон,
Отам эккан тол асо бўлнбди, мана,
Мен-чи узок манзилларни тутиб макон
Шу толчалик наф беролмабман-а, Эна.
Мен сўқир кас учиб ёнингизга келсам,
Ажин юзингиз силасам бўлмасмиди.
Эгамдан тилаб олган ўғлингиз бўлсам,
Кўзингизга нур эласам бўлмасмиди?
Ризо қила олсам эди, Сизни бир кун,
Пойингизга бошим қўйсам не армоним.

Абдумажид Азии

Расулуллоҳ айтганидек, тонгла қиёматда,
Жаннатларда юрармидим, Энажоним?
Кўзим очиб дунёга келиб, эмаклаб,
Темтиниб, ортингиздан мен юрдим, Эна,
Етти йил тилаб олган ўғлингиз бўлиб,
Сиз учун мен нима килиб бердим, Эна?

2013

Ч 110 ь

Ошиқ дилим
** *

Қандай гўзал эрур умринг баҳори,
Мухаббат ўтининг шавқу шарори,
Сарву санобарнинг қадду рафтори,
Қийиқ қоши ила, чашми хумори.

***

Ёрим, менга боқмай ўтдинг, ногаҳон,
Жоним исканжага олди доғи ҳижрон.
Ҳатто тушимда ҳам юзни ўгириб,
Кўзингни солмасдан дилим этдинг қон.

*♦*

Сени севиб бир кун шоду обод бўлмадим,
Неки борим бердим, аммо бунёд бўлмадим,
Жунун савдоси кўр, не қилди мени, ой юз,
Вале ишқ домидан бир дам озод бўлмадим.

2013

4 111

Абдумажид Азии

ИНСОН ЎТАР

Улуғ мавло, махоратла чизиб тархин,
Қудрат ила айлантирди олам чархин.

Соллонаю соллона бу жаҳон ўтар,
Жахон ичра армон ўтар, инсон ўтар.

Билолмасдан Одам Ато душманини,
Азозилга чалғиб, чекди пушмонини.

Замонамнинг ич ташига аста бўйлай,
Юракдаги армонларим сенга суйлай.

Мураккабдир бу дунёнинг кийлу коли,
Маймунни хам йиғлатар гоҳ инсон холи.

Ўрар бешак ҳар бандаси нима экса,
Ҳак кошида баробардир ёшу кекса.

Инсон умри икки кошнинг аросида,
Гунохи, савоби тошу тарозуда.

Кибор хода ютган, сира эгмас бошин,
Хоксор эса сажда узра тукар ёшин.

Жохил сотиб олар дўзах балосини,
Дуосини ололмай ота-аносини.

Окил чекур илм, дея тинмай захмат,
Нодон килур устозига курук тухмат.

Ошиқ дилим

Кими ўтар умр бўйи ғофил, сўқур,
Кими эса донишлардан сабоқ ўқур.

Бўриларни тоғу даштда кўрмайсан ҳеч,
Оломоннинг орасида келарсан дуч.

Кўзларингни ўйиб олсам, дейди улар,
Жигарингни юлиб олиб, ейди улар.

Ёнимизда тулкилару қуёнлар хам,
Найзасини гажак қилган чаёнлар ҳам.

Соғ қолмайсан асло улар нишларидан,
Кўл юварсан дунёнинг кўп ишларидан.

Эсласанг, дарди дилу армонларинг,
Қон-зардобга айланар хуш онларинг.

Фоний дунё жафосини чека-чека,
Дарзлар тушиб, юракларинг бўлгай тилка.

Ўтирганда ғамга ботиб тор хонангда,
Етиб келар Ҳақиқат ҳам остонангга.

Келишади дўсту ёрлар очиб қучоқ,
Танишлару билишларинг йўқлар шу чоқ.

Бошинг тухмат-маломатдан бўлиб фориғ,
Яратганга шукур, дейсан, юзинг ёруғ.

Элдошларинг - ўчоғингда ёнган чўғинг,
Билсанг, шулар экан, асли бору йўғинг.

8-Ошнк дилим 113

Абдумажид Азии

Маломэтдан чикдинг омон, куксинг осмон,
Тоғдай таянч бўлмоққа шаи юртинг омон.
Сенинг сабру саботингга тахсин анта,
Ёруғ кунлар ҳаётингга келар кайта.
Чин юракдан тилагимни этсам баён,
Қаторларда хато бўлмай, юргин омон.

2013

Ч 114 ь

Ошиқ дилим

УМР ДОВОНЛАРИ

Ўн ёшингда чечак каби унадирсан,
Учқур хаёт Дулдулига минадирсан,
Ўн ёшингдир, авжи ўсиб гуллар вақтинг,
Шамолларни тиркиратиб қувлар вақтинг.

Етганингда авжи кўклам йигирмага,
Дуч келасан азозилнинг ҳамласига..
Иигит, зир-зир бехудага югурмагин,
Улгурарсан насиб этса ҳаммасига..

Ўттиз ёшда вужудингда ўту-олов,
Ён верингда пойлаб турар сени синов,
Ўт чақнайди гўёки ҳар товонингда,
Адашма Сен кўнгилларнинг ёбонида.

Қир устига чиққанингда қирк ёшдасан,
Эринмасдан паст-баландга айла назар.
Тўрт мучанг соғ, бамисоли Ғиротдасан,
Пиёдалар холидан ҳам бўл бохабар.

Эллигингда ўғил-қизлар кириб ёнга,
Элу-юртга катта тўйлар берар даминг.
Атрофингда қуда-анда, қариндошлар
Бундан буён билиб кўи, Сен эл одами.

Олтмишингда олиб энди оларингни,
Нафсу ҳирсдан сал нарирок ўтирар пайт.
Ўйлаб-чўйлаб эрта нима бўларингни,
Қаноат-ла неъматига шукрона айт.

Ч "5 f»

Абдумажид Азии

Манзилингга етиб келгунг етмишингда,
Бошкаларга от жиловин бўлди, тутказ,
Қанча талотуплар ўтди кечмишингда,
Ёнбошлагин оёғингни чўзиб, бирпас.
Азал-азал ривоятлар баён этмиш,
Ҳикматларга тўла экан асли етмиш.
Яхши бўлсанг, кўрсатарлар иззат-ла тур,
Ёмон эсанг, тополмайсан киришга гур.
Хафа бўлма саксонингда саксан десам,
Бамисоли ё ер билан яксон десам,
Эсон-омон саксонни хам урсанг не бахт,
Неварангни зурёдларин курсанг, не бахт?
Тўксонинг хам етиб келар, киши билмае,
Ҳеч бировнинг сенла асло иши бўлмас.
Неъматлардан тотмасанг-да, энди тўқсан,
Юзга кирсанг, бу дунёда балки, йўксан.

2013

116

Ошиқ дилим

***

Оламнинг ажиб муҳаббати икки дилда,
Эгамнинг буюк неъмати икки дилда.
Бил, икки дунё саодати икки дилда,
Ушшоқ ахдининг ибодати икки дилда.

2014

Ч 47^

Абдумажид Азии

***

Кирмайди юрак сўзга
Осмон ҳам якин кўзга,
Раҳнамойим йўқ ўзга,
Парвардигордан бўлак.

Ҳеч ким билан ишим йўк,
Давраларга ҳушим йўк,
Олис-ёвуқ хешим йўк,
Парвардигордан бўлак.

Тоғни этарсан талкон,
Деганинг дўстим, ёлғон,
Баридан кўнглим қолғон,
Парвардигордан бўлак.

Кутсангда омад гарчанд,
Ҳаёт эмас асал-қанд,
Ишонганим берди панд,
Парвардигордан бўлак.

Куйиб тутасангда го\,
Чекаверма сен ох-воҳ.
Бўлолмас ҳеч зот панох,
Парвардигордан бўлак.

Нисбийдир макону вахт,
Ҳар заррада ҳукми Ҳақ,
Қудрат йўқ мангу бархак,
Парвардигордан бўлак.

2014

Ошиқ долин

ЮРАККА ДЕГАНИМ

Дук-дук уриб кўксима,
Юрак, толма, ўксима,
Бир дам тўхтама, тинма,
Букилсангда, лек синма.

Ёмонлардан бўлиб ғаш,
Аламларинг этма фош,
Сен ахир сабр-бардош,
Куласан, кўзингда ёш.

Кулиб юрсанг доим шод,
Сенга жо бўлар олам.
Танг келганда лек ҳаёт,
Сиғмайди қилча алам.

Русум бўлмоқда алдов,
Мансаб тарози, ўлчов,
Виждон судхўрда гаров,
Кўзлар кўзга бугун ёв.

Учрар даюс, нонкўрлар,
Жохлл ожизни зўрлар,
Кўп экан ПИНХ.ОН сирлар,
Биз бўлсак нодон, ғўрлар.

Замонам омон-омон,
Юрсам, қибла тўрт томон,
Ўзинг ажр бер осмон,
Совораман ё сомон?

Ч 119

Абдумажид Азии

Бир ёним дашти фано,
Бир ёним дорулбақо,
Қалбим, ҳар тепишингда,
Айла Ҳаққа тавалло.

Юрак толма, тепиб тур,
Танамга қон элтиб тур,
Кўксимга муштлаб-муштлаб,
Узинг тасдиқ этиб тур.

2014



Абдумажид Азии

*★★

Мен сенинг ёдингдан чиқдим. Унугдинг.
Фақат умид билан ёниб турар кўз.
Ҳижронни бир умр мента ёр этдинг,
Бу кун кўзларимда суратинг ёлгиз.

Унутдинг, фалакда шамслар сўнди,
Оғриққа айланди қалбда умидлар.
Эхтимол, кунгил ҳам қисматга кўнди,
Осмоним қоплади кора булутлар.

Унутдинг, сойларда гул бўлиб окдинг,
Мен ҳам унутгандек бўлдим ниҳоят
Тушларимда оппоқ либосда бокдинг,
Номинг тилларимда бўлганда оят.

Турарсен бир умр кузларимда сен,
Ҳамон аввалгидек бокира, шўх шаън.
Қўйнимга кирарсан тушларимда сен,
Тунлари бир қучоқ оловга ўхшаб.

1979

Ч 122 Ь

Ошиқ дилим

КЎҲНА ОҲАНГЛАРДА

Оқшом қуйилади, ҳолим забундир,
Иироқ юлдуздарга интизор бокдинг.
Ғофил бандасига ёлғончи тундир,
Гирдимда ям-яшил бир баҳор оқдинг.

Ой ўтлар кирда, юлдузлар сувлокда.
Икков сирлашайлик, кунсулув овлокда.

Ой юзингта ойна бўлсам бўларми,
Эгачингга язна бўлсам бўларми,
Авжи баҳорингда гулзор оралаб,
Гулларинг атрига бағрим туларми?

Ой ўтлар қирда, юлдузлар сувлокда.
Икков сирлашайлик, ойсулув овлоқца.

Ипак сочларингга бўлдим мен банда,
Чакноқ кўзларингга зиёдай сингдим.
Қалбингта ажиб бир дунёдай сингдим.
Бу ўткинчи дунё бўлди шарманда.

Ой ўтлар қирда, юлдузлар сувлокда,
Икков сирлашайлик, ойсулув овлокда.

Севгимни жориё этингиз боғлар,
Куйла бошим узра ложувард осмон.
Завқу эхтиросга тўлиқ бу чоғлар
Қайтиб келмас, қайтиб келмас ҳеч қачон.

Ой ўтлар кирда, юлдузлар сувлокда
Икков сирлашайлик, кунсулув овлокда.

1982

Абдунажид Азин

АЙРИЛИҚ МАНЗАРАСИ

Тун узун,
Йўл узун,
Зим-зиё борлиқ.

Сен ёлғиз,
Мен ёлғиз
Юракда оғриқ.

Тун бўзлар,
Кун гизлар,
Юракда савол.

Йўл соков,
Тил соков,
Умримиз увол.

Сен унда,
Мен бунда,
Фирок ортади.

Ағёр дун,
Маккор тун,
Жонни ўртади.

Тун узун,
Йўл узун,
Қизлар кутмайди.

Сен танхо,
Мен танҳо,
Кунлар ўтмайди.

Ошиқ дилим

Тун қуюқ,
Юлдуз йўқ,
Йиғлайди осмон,
Чангли йўл,
Ғамли йўл,
Тугамас \амон.

1986

Ч125 ь

Абдумажид Азии

ГУЛИҚАҲҚАҲ

Гулиқахках,
Гулиқаҳқаҳ,
Инжимагин, аламлар чекма,
Йиғлатса-да золимлар ноҳақ,
Кўзингдаги дурларни тўкма.

Ҳали ёшсан,
Мисоли ғунча,
Золимларнинг тиллари тиғдир.
Улар сени йиғлатар бунча,
Ўзлари-чи, тошдан қаттиқдир.

Гулиқаҳқаҳ,
Гулиқахкаҳ,
Гуллар кулар сенинг отингда.
Ҳали хаёт уради чак-чак,
Ҳали бахтлар турар олдинда.

Гулиқахках,
Гулиқахкаҳ,
Маъсум-маъсум кузларингни оч.
Золимларга атай, қасдма-қасд,
Лабларингдан кулгиларинг соч.

Кўзларингда куёш кулсин,
Юлдузлару ойлар кулсин,
Бегунох у гуллар ифори
Азал-абад хамрохинг бўлсин.

Ошиқ дилим

Элтганида хавф-хатарга йўл,
Иккиланмай кечай жонимдан.
Сен кулавер, кулавергин, Гул,
Алвон гуллар ёнсин қонимда.
Гулиқаҳқаҳ,
Гулиқахқах,
Кулгингдан мен
Омонман, омон,
Токи юрак кўксимда барҳақ,
Гуллаб ётар умидим хдмон...

1990

Ч 127 b

Абдумажид Азии

ХАЛҚ ЙЎЛИДА

Ёр келур боғ оралаб,
Ажиб товус хиром билан.
Изларидан қоралаб
Юргим келур юрган билан.

Дунёнинг бу феълига боқ,
Бир хўл ўтин, бирда олов.
Ёр ташлаган битта нигох,
Этди қалбим алғов-далғов.

Олам сокин эди, жимжит,
Олам букун килгай хитоб.
Ё кўксимни чулғади ўт,
Осмонда ё куйгай офтоб.

Гўё бўлдим кузги япроқ,
Улус хайрон бу холимга.
Бу ерлардан кетсам йироқ,
Гул киз колар уволимга.

1994

Ч 128 Ь

Ошиқ дилим

НАҚЛ

Ўғил отасига дебди бир замон,
Бозорда туянинг нархи бир танга.
Ота дер, емоққа йўкдир увоқ нон,
Бир тангани қайдан топаман санга?

Минг танга бўлибди туя бозорда,
Афсус-ла сўзлабди отага ўғлон.
Манов минг тангани олгину, бор-да,
Туяни харид қил, дебди отахон.

1994

9-Ошиқ дилим Ч129 Ь

Абдумажид Азим

илинж

Ўзингни шод тутқил, гам ема
дунёучун зинҳор.

Захирмддин Бобур

Қисматим тупроққа қорилган инжу,
Мен-да яшамокка излайман асос,
Ҳаёт - сен шодлигим, хдёт - сен қайғум,
Мен сени севаман Қайс каби хассос.
Мен сени севаман ба хақки имон,
Аммоки нафрат-ла қочаман сендан.
Маккора кўзингда куяди Осмон,
Сени қизғонаман ҳатго ўзимдан.
Сени севаману, сендан қўрқаман,
Қирларнинг кўксида ирғишлар бахор.
Оламнинг минг йиллик хирожи етмас,
Жонимни ўзингга айларман нисор!
Мен сени севаман, севаман, Ҳаёт,
Шаънингта ёғдириб мақтову сано.
Айюбдай сабримга тилайман сабот,
Нафрат-ла устингдан куламан аммо.
Ҳижжалаб ўқидим, кўзингни, Ҳаёт.
Шамоллар суруди дилга берди завқ,
Оғзимда шаккардур, оғзимда новвот!
Бу тунда йиғлайман қодирул Ҳаққа,
Кўзимда яшнайди олис баҳорлар.
Бу тун ўлтираман узлатда якка,
Рухимдан эрийди абадий қорлар.

Ошиқ дилим

Фано шаробидан томчи-томчилаб,
Қониб симираман азизим, \аёт.
Тонгда аллалайди саболар келиб,
Оғзимда шаккардур, оғзимда новвот!

1994

°?131 ь

Абдумажид Азин

«ЛИСОН УТ-ТАЙРГА»ГА САФАР

Маҳшар купи гурам дерам
ул сарви қамати,

Гар онда ҳам гўрунмаса

гв7 гур қиёмати.

Фузулий

Севгилим, ғамларинг ўтиб кетади,
Кўзинг бешигида улғаяр илох.
Йиллар ёстиғинтта тошдек ботади,
Севгилим, бу ўпич бир гўзал гунох.
Севгилим, қарғишлаб яшайсан мени,
Мох каби тўлишиб кулаётган дам.
Ялмоғиз огзига ташлайсан мени
Кўзгуга ўзингни солаётган дам.
Севгилим, дунёда шоху гадо тенг,
Номсиз бир юлдуздек кукда порлайман.
Қалбим мозорига бош уриб юм-юм,
Рухим соясини кел, деб чорлайман.
Севгилим, хароба, чолдевор эмас,
Жаннатий гушада қилармиз висол.
Кафтдаги юрагим булбуллар емас,
Ёсуман бизларни ютмагай алҳол.
Севгилим, айрилиқ мисоли туман,
Ҳали учрашамиз гуллар фаслида.
Яна аввалгидек сўзсиз, бегумон
Гаплаша бошлаймиз кушлар тилида.

1995

Ошиқ дилим

hht

Висолинг хажрида мендек
телба-ю девона йўқ,

Сийрати Мажнунсифат,
суврати мастона йўқ.

Топмадим олам кезиб
бағри бутун бир кимсани,

Ваҳким, ишқ ўтрусида \еч
куймаган парвона йўқ.

Домани ишкингда кўнгил
гар ўлди хароб,

Кўнглима бермоққа таскин
соғару паймона йўқ.

Бу озор этдин ўтиб, етди
сўнгакка бу замон,

Музтариб пойингга чўккан
мен киби остона йўқ.

Ҳолимга кулса мудом, не тонг,
ахли жахон,

Мендек ёрдин мосуво, бағри хун,
сўзона йўқ.

1996

4 133 Ь

Абдумажид Азии

♦*♦

Кўз карошингиз бунча мулойим,
Кўз тегмасин ҳеч сизга, илойим.

Пойингиз узра хору хас бўлсам,
Енгиллашарми айбу гунойим?

Ҳасрат ўтида хар дам куярман,
Бир бокмадингиз, кукдаги ойим.

Дил осмонида малак ўзингиз,
Суйибди Сизни бунча Худойим?

1996

oj 134$=

Ошиқ дилим

илтижо

Тийрамоҳ, дов-дарахт либосин ечиб,
Заъфар япроқларни сочган чоғида
Маъсума-маъсума моҳ нурин ичиб,
Малагим, ухдардинг дил мехробида.

Дилим мехробида гўё мажусий,
Ухладинг, уйғотмоқ йўлин билмадим.
Сарғарди, фаслнинг ўзгарди туси,
Дилнинг тўфонини кўзга илмадим.

Ғариб ишқимизга ахтариб таскин,
Дилимни очганда ғайри бодларга,
Малагим, йиғлардинг ҳақиру мискин,
Жамалак сочингни ёзиб тонгларда.

Минг йил ғафпат ичра ўртанди юрак,
Заъфар япрокларин ўйнади шамол,
Ишққа осий бўлган ёлғиз мен эмас,
Фалакка осилиб йиғларди ҳилол.

Мени толиқтирди, чарчатди бу йўл,
Дилнинг туб-тубига чўкди бир оят.
Меҳр анворига етолмади қўл,
Мен-да муҳаббатга қилдим жиноят.

Тийрамоҳ, дов-дарахт либосин ечиб,
Заъфар япрокларни сочар шамолга.
Маъсума-маъсума ой нурин ичиб
Малак ўлтирарсан толиб малолга.

Н 135 ь

Абдумажид Азин

Дунё, боғларингдан тўлмади кўйним,
Сандикларинг бўм-бўш, талон ганжина.
Ме\р ан ворига етолмас бўйим,
Малак, кечир мени, мендан ранжима.

1997

Ч 136

Ошиқ дилим

БЕГОНАМИЗ, ЁР

Ёлғончи ёр, келдингми,
Юрак-бағрим тилдингми,
Мен сени жоним, десам,
Сен бегона бўлдингми?
Ҳай-хай ўлан, жон ўлан,
Жоним фидо, ёр-ёр.
Иккимизни суйдирган
Қодир худо, ёр-ёр.
Менинг маснадим осмон,
Осмонимда минг армон,
Ёрдан тирик айрилган
Ошиқларга кўп ёмон.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан,
Афсонамиз, ёр-ёр,
Тун қўйнида адашиб
Девонамиз, ёр-ёр.

2004

Ч137 ь

Абдумажид Азим

***

Эй санам, маҳзун дилимни
ханжари ғам поралар,

Таҳ-батаҳ кон йиғлаюрман,
топмайин мен чоралар.

Кўнгил гирён, ўзим сарсон,
жунун водийсида урён,

Бормикан бу дахри дунда
ман каби овворалар.

То хусн боғи ичра топдинг камол,
эй навраста,

Чекди ишқингда фиғон
неча минг абгоралар.

Дил очиб шархи холимни
сенгаки этсам баён,

Махраме бўлмоқ тугул,
кўксимни этдинг ёралар.

2004

Ч 138 ь

Ошиқ дилим

***

Дилга етди кўп ситамлар
ул паривашдин яна,

Киприги найза мисол,
бағри ҳам тошдин яна.

Шунча чеккан ҳасрату,
оҳу воқимдан не наф,

Борми бир дўсти вафодор
куздаги ёшдин яна.

Бош олиб кетсам агар
тоғу даштларга тараф,

Бир умидбахш мужда келмас
ул қалам қошдин яна.

Мирзо Бобур ҳаё-ҳуйт деб
кетди-ку Ҳинду сори,

Лек қутулмоқ чораси йўқ
кўнгли авбошдин яна.

2004

Абдумажид Азии

♦*♦

Умрим адо бўлгунча энди,
Жондин жудо бўлгунча энди,
Суратингни кўзда асрагум,
Юракка жо бўлгунча энди.

2006

Ч 140 ь

Ошиқ дилим

***

Васлингга зор этмай эй ёр, келсанг-чи,
Кўп бўлдим сенга интизор, келсанг-чи,
Дейсан, неки ихтиёрим ўзимда,
Нозинг қўйиб, беихтиёр, келсанг-чи.

2007

Ч 141

Абдуиажид Азии

***

Вайрона кулбам сори куёшим, кел,
Ялдо кечаси чашми нурпошим, кел,
Камон абрўсида сайд этиб жоним,
Ваъдалари ёлғон, ай, бебошим, кел.

♦♦★

Юзларим ёришди кўрдим юзингни,
Кўзларим ёришди кўрдим кўзингни,
Ой юз, юзу кўзингга садка минг жон,
Дилларим ёришди, кўрдим ўзингни.

***

Ой юз, абгор ҳолим билмасмидинг,
Кел, деб чорласам бир келмасмидинг,
Ахду паймонингда туриб бир бор,
Қулингга бир назар килмасмидинг?

2009

4 142 Ь

Ошиқ дилим

ГУЛИМ

Эсимда сабуҳий найсонлар фасли,
Қирларни безаган гулларнинг васли,
Одамми, парими нимасан, асли,
Кулгига тўлдирдинг сайҳоним, гулим.

Нозингдан дунёлар оролансалар,
Кўзингдан тунларим қаролансалар,
Ҳажрингдан дилларим яролансалар,
Кўксимни чок этди афғоним, гулим.

На айта оларман изҳори дилим,
На буриб кетарман ортимга йўлим,
Севги бу ҳаётдир, севги бу ўлим,
Ҳисларим тўлғаган туғёним, гулим.

Хаёлинг хаёлга ҳамроз айладим,
Юрагим қатига исминг жойладим,
Сулувлар ичинда Сени сайладим,
Дилимда дилбари жононим, гулим.

2010

Абдумажид Азии

***

Муҳаббат шавки-ла бу хаёт на хуш,
Тушдинг фалаклардан ўнгимми ё туш,
Тахайюл майидан қониб этай нўш,
Оним йўк, бундай хуш онимдан бўлак.

Соллона-соллона малак келарми,
Ё ягмо лашкари лак-лак келарми,
Олисдан бир янги дарак келарми,
Ҳаётим сарвари хонимдан ваҳ-ваҳ.

Мен дедим, сен учун қурбон бўларам,
Холингга умри мни товон тўларам.
Рад этсанг, бағримни чок-чок тиларам,
Йиқилар, тукилар, сўкилар юрак.

Қулоқ тут бу сўнгсиз, ажиб эртакка,
Йўймагин ишкимни гулим, эрмакка,
Нимам бор, хадя деб сенга бермакка,
Танимда асраган жонимдан бўлак.

2010

144

Ошиқ дидим

* it *

Жаҳон уйида фидо жон топмадим,
Жонимни бердиму жонон топмадим.
Зулм бобида сендек шохи номудор,
Ўзумдекғариб нотавон топмадим.

***

Жафокорим, сени жондан суйибман,
Ағёр, зулмингдан чунон туйибман,
Дилдан не ўтганин билмади \еч ким.
Ўзим тутаб, ўзим ёниб, куйибман.

2010

10-Ошик дилим Ч 145 ь

Абдумажид Азам

СУМАНБАРИМ

Ўзни унут сен ай, дил,
Йиглай туриб кула бил,
Қоф тоғини зил-замбил,
Ушатишга жазм кил.

Садка этай жонимни,
Ёкай устухонимни
Қониб ичиб конимни,
Гуллар яшнасин гул-гул.

Қатра-қатрам минг ҳасрат,
Зарра-заррам минг хайрат,
Ай дил, курсатиб гайрат,
Вужудим айла чил-чил.

Мени этган мубтало,
Бу ишк ўзи не бало,
Қилсамда минг тавалло,
Парво этмас гайри эл.

Суманбарим, каламкош,
Чашми чарогинг нурпош,
Остонангга қўйсам бош,
Мурод ўлурми хосил?

2010

Ч 146 ь


Click to View FlipBook Version