УШБУ КИТОБ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА
БАҒИШЛАНАДИ
SAHHOF
2021
Ғоя муаллифи
Қобул ТУРСУНОВ,
Навоий вилояти ҳокими
Масъул муҳаррир
Отабек АСЛОНОВ,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Навоий вилояти бўлими раиси
Тақризчилар:
Нуриддин Мусаев,
Ўзбекистон Миллий университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси профессори,
тарих фанлари доктори
Аҳмаджон Холиқулов,
Ўзбекистон Миллий университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири,
тарих фанлари номзоди
Шерзод Равшанов,
Навоий давлат педагогика институти
“Тарих ўқитиш методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси
Ижодий гуруҳ:
Яшин Душанов,
Навоий вилояти ҳокими ўринбосари
Ориф Тошонов,
Хатирчи тумани ҳокими ўринбосари
Анвар Ҳосилов,
“Хатирчи ҳаёти” газетаси муҳаррири
Жўрабек Қаҳҳоров,
меҳнат фахрийси
Озод Мустафоев,
“Дўстлик байроғи” газетаси мухбири
Акром Муқимов,
Навоий вилояти Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
Суратлар муаллифи
Сирож Аслонов, ЎзА фотомухбири
Мазкур китобда Навоий вилоятининг кўҳна ва айни дамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда жадал
юксалаётган туманларидан бири – Хатирчи тумани тарихи ҳамда бугуни, унинг туризмни ривожланти-
риш борасидаги имконияти, умуман олганда, инвестициявий салоҳияти ҳақида сўз боради. Шунингдек,
ушбу китобда мамлакатимиз мустақилликка эришгач, туман тарихи билан боғлиқ амалга оширилган бир
қатор илмий изланишлар ҳамда ундан кейинги даврларда, хусусан, сўнгги йилларда аниқланган кўпгина
қимматли маълумотлар, қолаверса, ҳудуднинг ўтмиши ва бугунида чуқур из қолдирган шахслар ҳақида-
ги маълумотлар ҳам жамланган.
Мазкур китоб Хатирчи тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида тайёрланди.
ISBN 978-9943-6665-3-5
© Хатирчи тумани ҳокимлиги, 2021
© “SAHHOF” 2021
Х. ҚУРБОНОВ, Ж. МУСТАФОЕВ,
Ш. ТОШТУРОВ, А. ИНОЯТОВ, Ҳ. РАҲМОНОВ
Х АТ И Р Ч И
ТУМАНИ
КЕЧА ВА БУГУН
Тарихга сергак қараган одамгина доимо ҳушёр ва огоҳ
бўлиб яшайди. Бугунги вазиятга ҳам, келгуси жараёнларга ҳам
холис ва ҳаққоний баҳо бера олади.
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
ЮТАРРТАҚҚИЁТИГА
ДАХЛДОРЛИК ТАРИХНИ
ЧУҚУР АНГЛАШДАН
БОШЛАНАДИ
8
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
Ғофир АЛИЕВ,
Хатирчи тумани ҳокими
Тарихни ўрганиш ва англаш бир кунлик вазифа эмас. Ўтмиш ҳақиқат-
ларини ёритиш бирмунча оғир, мураккаб, шу билан бирга, кишига
завқ беради. Инсониятнинг илк аждодлари яшаган макон – бугунги
Навоий воҳаси тарихи, бу манзилда кечган не-не воқеа-ҳодисалар, сўғдий мада-
ният ва ундан кейинги даврларга оид қишлоқлар номи сирини очиш ҳозирги
давр учун ўта зарур вазифа. Боиси, ҳар бир ҳудуд тарихи ўша маконда яшовчи
миллатни бирлаштирувчи куч – манба саналади. Эндиги катта вазифа вилоят
ҳудудидаги қадимий шаҳар харобаларида археологик қазишма ишларини олиб
боришдир. Оёғимиз остида биз ҳали кашф этмаган, топилмаган асори-атиқалар
талайгина.
Хатирчи ҳудуди ҳам ана шу маконнинг бир бўлаги сифатида қадим тарих-
га эга. Осмон тоқига етган Лангар тоғларидек буюк ўтмиши бор манзил бу. Ха-
тирчининг Буюк Ипак йўли устида жойлашгани минг йиллар аввал ҳам бу ерда
9
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
иқтисодиёт – савдо-сотиқ гуркираб ривожланганлигини кўрсатади. Ҳиндистон,
Эрон, Афғонистон, шунингдек, Ғарб мамлакатларидан ҳам савдогарлар бу ерга
келиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилишган. Бу ҳудуд миришкор-
ларининг деҳқончиликда энг сара маҳсулотлар етиштириши сири эса, аввало,
омилкорлик, қолаверса, ҳудуднинг ўзига хос жойлашуви, фусункор табиати, ми-
нералларга бой сувларига боғлиқ. Бундан ташқари, қадимги кишилар Лангар
тоғларидаги ноёб тошлар, Олтинсой ҳудудидаги ер ости ва усти бойликларидан
оқилона фойдаланиб келишган.
Ана шундай бой ўтмишга муносиб тарзда бугунги кунда ҳам Хатирчида
катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Хусусан, сўнгги йилларда Давлатимиз раҳба-
ри Шавкат Мирзиёев бошчилигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида
амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида туманда аҳолининг яшаш
сифати ошди ва ошмоқда. Хусусан, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудида 35 гектар бўш турган майдонда кичик саноат зонаси ташкил этили-
ши бу борадаги энг катта амалий ишларимиздан бири бўлди. Уни аниқ режа
бўйича тартибли ташкил этиш ва лойиҳаларни белгиланган мезонлар асосида
жойлаштириш мақсадида топономик тасвир ишлари бажарилди. Муҳандис-
лик-коммуникация тармоқларини қуриш ишларига 24,5 миллиард сўм сарфла-
ниши кўзда тутилган. Шунингдек, мазкур ҳудудда умумий қиймати 36,4 мил-
лиард сўм бўлган 14 та лойиҳага 7,2 гектар ер майдони ажратилди. Бу ерда ун,
сентифон ва мебель, темир-бетондан декоратив девор ишлаб чиқариш, қоғозни
қайта ишлаш каби ўнлаб масъулияти чекланган жамиятлар ўз фаолиятини би-
рин-кетин бошламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлда
эълон қилинган “2019–2021 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи тумани-
ни комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори
давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан ҳудудимизга бўлган эъти-
борнинг амалий ифодаси бўлди. Ушбу ҳужжат билан туманда табиий хом ашё,
ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, саноат, хизмат
кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривож
лантириш, аҳоли томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ис-
тиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, бу орқали аҳолининг бандлигини таъ-
минлаш имкони ошмоқда. Хусусан, умумий қиймати 344,8 миллиард сўм бўлган
49 та лойиҳанинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ишга тушиши
натижасида 587 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Шундан 2020 йилда
саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича 40 та лойиҳа
ишга туширилиб, уларда 503 нафар фуқаро иш билан банд бўлди. Ҳудудга хори-
жий инвестицияларни жалб этиш ҳам жадал суръатларда кечмоқда. 2020 йилда
10
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
Бугунги кунда қарийб 200 минг нафар аҳоли яшаётган Хатирчи
туманида 36 667 та хонадон, 45 881 та оила мавжуд.
Сегодня в районе Хатырчи с населением около 200 000 человек
45 881 семья проживает в 36 667 домах.
Two hundred thousand people, which is 45 881 families live in 36 667 houses in
Khatirchi district at presen time.
3 та лойиҳа хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилиб, 12 милли-
он АҚШ доллари ўзлаштирилди. Хусусан, тумандаги Ўзбекистон-Туркия қўшма
корхонаси томонидан 2,5 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инве-
стициялар ўзлаштирилиб, 10 гектар майдонда замонавий иссиқхона ташкил
этиш лойиҳаси ишга туширилди. “Романд Яшил” Ўзбекистон-Эрон хорижий
корхонасидан эса умумий қиймати 5 миллион доллар бўлган замонавий техно-
логиялар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш
лойиҳаси доирасида 300 минг доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий ин-
вестициялар ўзлаштирилди. Мазкур корхонага интенсив боғдорчиликни таш-
кил этиш лойиҳаси учун 652 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Бугунги кунда туманда мавжуд ер ости захираларидан унумли фойдала-
ниш, узумчиликни, томчилатиб суғоришни ривожлантириш ва бу орқали кам-
бағалликни қисқартириш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қишлоқларда йўллар ва бошқа инфратузилма
объектлари, ижтимоий соҳа биноларини реконструкция қилиш борасида кенг
кўламли ишлар олиб борилмоқда. Туман марказида канализация тармоқлари-
ни барпо этиш юзасидан йирик дастур амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, 2018 йил 2 март санаси Хатирчи тумани тарихида
унутилмас кун ҳисобланади. Чунки, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев На-
воий вилояти, хусусан, Хатирчи туманида ҳам бўлиб, бу ердаги ўзгаришлар би-
лан танишган эди. “Одамларнинг дунёқараши, меҳнатга муносабати ўзгар-
моқда. Дунёқарашни нима ўзгартиради – илм, даромад, манфаат”, деган эди
Юртбошимиз ушбу ташриф чоғида. Айнан мана шу қоида туманнинг бугунги
тараққиётида муҳим мезон вазифасини ўтамоқда.
11
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
Амалга оширилаётган ишларнинг барчаси эса ғайрати Зарафшон дарёси-
дек шиддатли, қалбидаги ғурури Лангар тоғидек баланд, меҳри Оқтоғ этакла-
ридаги адирлардек бепоён хатирчиликларнинг хоҳиш-истакларига ҳамоҳанг
тарзда олиб борилмоқда. Натижада кўҳна тарихда энг сўлим ва ривож топган
гўшалардан бири – Миёнкол, бугунги Хатирчида айни замонда ҳам тараққиёт
шиддати юксалиб, жойларда аҳоли учун ҳаёт сифати тобора яхшиланиб бор-
моқда. Айни дам барчани вобаста этиб, бирлаштириб турган мустаҳкам ишонч
риштаси ҳам аслида шу: тарих ва бугунги юрт ривожида дахлдорлик ҳисси.
Бугунги кунда қарийб 200 минг нафар аҳоли яшаётган Хатирчи туманида
36 667 та хонадон, 45 881 та оила мавжуд. Бу ерда 446 нафар татар, 336 нафар
рус, 277 нафар тожик, 218 нафар озарбайжон, 138 нафар туркман, 108 нафар
қорақалпоқ, 19 нафар украин, 17 нафар қозоқ, 9 нафар белорус, 13 нафар ко-
рейс, 2 нафар қирғиз миллатига мансуб, шунингдек, 579 нафар бошқа миллат
ва элат вакиллари тинч-тотувликда, қўни-қўшни бўлиб яшаб келаётир. Мазкур
юртдошл аримизнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида, ўзаро дўстлик ва қар-
дошлик муносабатлари тўғрисида ҳар қанча сўз юритсак, камлик қилади. Бу
рақамлар туманни кўп миллатли замин, дейишимизга асос бўлади.
Қайд этиш керак, бугунги кунда жамиятда ҳеч бир соҳа ва киши йўқки эъ-
тибордан четда қолаётган бўлса. Шундай экан, бу жаннатмонанд юртнинг фар-
занди эканлигимиз барчамизнинг ютуғимиз, катта бахтимиздир. Бу юртга эса
яхши кунлар, энг муҳими, сизу бизнинг ҳамжиҳатликдаги, бирдамликдаги эзгу
ҳаракатларимиз ва хайрли амалларимиз ярашади.
12
Пурви¿ор
то¢ларга бºйлашган
буюк тарих
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
Кўҳна тарихда энг сўлим ва ривож топган гўшалардан бири – Миёнкол,
бугунги Хатирчида айни замонда ҳам тараққиёт шиддати юксалиб,
жойларда аҳоли учун ҳаёт сифати тобора яхшиланиб бормоқда.
На сегодняшний день Миянкол – одно из самых красивых и развитых мест
с древней историей в Хатырчи, где темпы развития увеличиваются, а
качество жизни местного населения улучшается.
Miyankol, one of the most beautiful and developed places in ancient history, in
today’s Khatyrchi, the pace of development is increasing, and the quality of life of
the local population is improving.
Хатирчи тумани тарихи
манбашунослиги
Мустақил Ўзбекистоннинг кенжа вилояти бўлган Навоий бой тари-
хи, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий соҳалардаги ўзига
хос ривожланиш хусусиятлари билан ажралиб туради. Вилоятнинг
йирик ва етакчи ҳудудларидан бири Хатирчи Ўзбекистоннинг дастлабки туман-
ларидан бири сифатида 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Бу ҳудуд азим
Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Туман ўзининг унумдор ерла-
ри, меҳнаткаш халқи, олим-у уламолари, бахши ва шоирлари, сўлим масканлари
билан машҳур. Туман ҳудуди археологик ва тарихий ёдгорликларга ҳам бой бў-
либ, Сангижумонсой, Оқсоқолотасой қоятошларида бир неча минг йилликлар
билан ўлчанадиган камёб рангли бўёқларда ишланган қадимги суратлар топил-
ган1. Шу боис, Хатирчи туманининг ўзига хос жиҳатлари ва қадимий бой тарих-
га эга эканлиги ҳам унинг алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганишга асос
бўлади.
Хатирчи тумани тарихининг қадимги даврига оид маълумотлар А.Каби-
ровнинг “Наскальные изображения Сармышсая”2, А.Асқаровнинг “Ўзбек халқи-
1 Навоий – ўтмиши қадим, келажаги нурли диёр. – Т.: “Маънавият”. – Б. 158.
2 Кабиров А. Наскальные изображения Сармышсая. В кн: История материальной культуры
Узбекистана. Вып. 9. – Т.: ИМКУ. 1972.
16
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
нинг этногенези ва этник тарихи”3, А.Муҳаммаджоновнинг “Қадимги Бухоро”4,
Г. В. Григорьевнинг “Каунчитепа (раскопки 1935 г.)”5, Г.А.Пугаченкованинг “Древ-
ности Мианкаля”6, А.Сагдуллаевнинг “Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбалар-
да”7, К.Шониёзовнинг “Қанғ давлати ва қанғлилар”, “Ўзбек халқининг шаклла-
ниши жараёни”8, А.Хўжаев, К.Хўжаевларнинг “Қадимги манбаларда халқимиз
ўтмиши”9, М.Умаровнинг “Физико-географическая характеристика Хатирчын-
ского района Самаркандской области УзССР”10, М.Хўжамов, М.Лапасов, Р.Муллад-
жановаларнинг “Тарихий ўлкашунослик ва туризм”11, Ш.Т.Адыловнинг “Адми-
нистративно-территориальное устройство западного Согда в раннем средне-
вековье”12, Ф.Ҳасановнинг “Турон халқлари ҳарбий санъати”13, Зоир шоир Орол
ўғлининг “Спитама ва Ойқиз”14, “Спитамен”15 каби китоблар асосида ёритилди.
Китобнинг асосий қисмини ташкил этувчи Хатирчи тумани билан боғлиқ
жараёнлар, турли ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тарихни жуда кўпгина тарихчи
ва географлар, ўлкашунос тадқиқотчилар илмий тадқиқотлари ва китоблари-
да атрофлича ёритишган. Жумладан, хатирчилик ўлкашунос Р.Холмуродовнинг
“Хатирчи тумани тарихидан лавҳалар” номли рисоласидан16 ҳудуд тарихини
атрофлича ёритишда асосий манбалардан бири сифатида фойдаланилди.
Ҳудуд билан боғлиқ воқеа ва ҳодисалар тарихчи олимлар томонидан тилга
олиниб, улар ҳақида таъриф-у тавсифини келтиришган. Чунончи, Наршахий-
нинг “Бухоро тарихи”17, Шарофиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”18, Истахрий-
нинг “Масолик ва мамолик”19, Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн
3 Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – Т.: “Университет”. 2007.
4 Муҳаммаджонов А. Қадимги Бухоро. – Т.: “Фан”. 1991.
5 Григорьев Г.В. Каунчитепа (раскопки 1935 г.). – Т.: “Наука”. 1940.
6 Пугаченкова Г.А.Древности Мианкаля. – Т.: “Фан”. 1989.
7 Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. – Т.: “Ўқитувчи”. 1996.
8 Шониёзов К. Қанғ давлати ва қанғлилар. – Т.: “Фан”. 1990.; Шониёзов К.Ш. Ўзбек халқининг
шаклланиши жараёни. – Т.: “Фан”. – Б. 191.
9 Хўжаев А., Хўжаев К. Қадимги манбаларда халқимиз ўтмиши. – Т.: “Маънавият”. 2001.
10 Умаров М. Физико-географическая характеристика Хатирчынского района Самаркандской
области УзССР. – Самарканд: 1954.
11 Хўжамов М., Лафасов М., Мулладжанова Р. Тарихий ўлкашунослик ва туризм. – Т.: “Мумтоз
сўз”. 2014.; Хўжамов М., Лафасов М. Тарихий ўлкашунослик ва туризм. – Т.: ТДПУ. 2008.
12 Адылов Ш. Т. Административно-территориальное устройство западного Согда в раннем
средневековье. // Общественные науки в Узбекистане. – Т.: 1998. №6.
13 Ҳасанов Ф. Турон халқлари ҳарбий санъати. – Т.: “ЎзМЭ”. 2018.
14 Зоир шоир Орол ўғли. Спитама ва Ойқиз. – Хатирчи: 1994.
15 Спитамен. – Самарқанд: “Сўғдиёна”. 1993.
16 Холмуродов Р. Хатирчи тумани тарихидан лавҳалар. – Т.: “Фан”. 1996.
17 Наршахий. Бухоро тарихи. – Т.: “Фан”. 1991.
18 Шарофиддин Али Яздий. Зафарнома. – Т.: “Шарқ”. 1996.
19 Истахрий. Масолик ва мамолик. https://drevlit.ru/texts/i/istahri1.php
17
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
ва мажмаи баҳрайн”20, Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома”21, Насафий Умар
ибн Муҳаммаднинг “Қандия”22, Абдулкарим ас-Самъонийнинг “Ал-Ансоб”23, “Ҳу-
дуд-ул олам” (“Мовароуннаҳр тавсифи”)24, Салоҳиддин Тошкандийнинг “Темур-
нома”25, Аҳмад Донишнинг “Рисола дар назми тамаддун ва таовун”26, Муҳаммад
Амин Бухорийнинг “Убайдулланома”27 каби тарихий манбалардан фойдаланил-
ди.
Хатирчи туманининг қадимги давридан то минтақада совет ҳокимияти-
нинг ўрнатилишига қадар бўлган улкан вақт оралиғидаги воқеа-ҳодисаларнинг
умумий тавсифи Ўзбекистон миллий энциклопедияси28, “Ислом қомуси”29, Х.Вам-
берининг “Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи”30, Л.Н.Соболёвнинг “Географиче-
ская и статистическая сведения о Зеравшанском округе (с приложением списка
населенных месть округа)”31, Н.Н.Кузнецов-Угомскийнинг “Этюды по антропо-
географии; культура и искусство древнего Узбекистана”32, А.П.Хорошхиннинг
“Кызылкумский дневник // Сборник статей касающихся Туркестанского края”33,
В.В.Радловнинг “Из Сибири. Долина Среднего Зарафшана”34, А.Муҳаммаджонов-
нинг “Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари”, “Населенные пункт ы
Бухарского эмирата”35, Л.В.Баженованинг “Древние авторы в Средней Азии (VI в
до н.э. – III в н.э.)”36, О.П.Кобзева, О.З.Джалиловларнинг “Страницы истории вели-
20 Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи Саъдайн ва мажмаи баҳрайн. – Т.:“Ғафур Ғулом”. 1969.
21 Муҳаммад Солиҳ. Шайбонийнома. – Т.: “Ғафур Ғулом”. 1989.
22 Насафий Умар ибн Муҳаммад. Қандия. Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик
институти, қўлёзма, инв. №46 III.
23 Абдулкарим ас-Самъоний. Ал-Ансоб. – Бухоро: “Бухоро”. 1999.
24 Ҳудуд-ул олам (Мовароуннаҳр тавсифи). – Т.: “Ўзбекистон”. 2008.
25 Салоҳиддин Тошкандий. Темурнома. – Т.: “Чўлпон”. 1990.
26 Аҳмад Дониш. Рисола дар назми тамаддун ва таовун. – Душанбе: “Сарват”. 1976.
27 Мир Муҳаммад Амин Бухорий. Убайдулланаме. – Т.: Изд.АН УзССР. 1957.
28 Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Т.: ЎзМЭ. 2000.
29 “Ислом қомуси”. – Т.: ЎзМЭ. 2004.
30 Вамбери Х. Бухоро ёхуд Мовароннаҳр тарихи. – Т.: “Ғафур Ғулом”. 1990.
31 Соболёв Л.Н. Географическая и статистическая сведения о Зеравшанском округе (с приложе-
нием списка населенных месть округа). – Санкт Петербург: Типография императорской академии
наук. 1874.
32 Кузнецов-Угомский Н.Н. Этюды по антропогеографии; культура и искусство древнего Узбе-
кистана. – Самарканд, 1929; Культура и искусство древнего Узбекистана. Т.1. – Т.: “Наука”. 1991.
33 Хорошхин А.П. Кызылкумский дневник // Сборник статей касающихся Туркестанского края.
– СПб , 1876 г.
34 Радлов В.В. Из Сибири. Долина Среднего Зарафшана. – М.: 1989.
35 Муҳаммаджонов А. Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари. – Т.: “Ўзбекистон”,
1997.; Населенные пункты Бухарского эмирата. Под.ред. А.Мухамеджанова. – Т.: “Университет”, 2001.
36 Баженова Л.В. Древние авторы в Средней Азии (VI в до н.э. – III в н.э.) Хрестоматия // Под
ред. Л.В.Баженова. – Ташкент: “Наука”. 1940.
18
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
кого шелкового пути: шелк, специи и чай”37, И.Мўминовнинг “Амир Темурнинг
Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли”38, Ш.Каримов, Р.Шамсутдиновларнинг
“Ватан тарихи”39, Азамат Зиёнинг “Ўзбек давлатчилиги тарихи”40, М.Раҳимов,
А.Замоновларнинг “Ўзбекистон тарихи”41, Ў.Мавлонов, Д.Маҳкамоваларнинг “Ма-
даний алоқалар ва савдо йўллари”42, С.Иноятовнинг “Соҳибқирон ва темурийлар
назари тушган диёр”43, Б.Эшовнинг “Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви та-
рихи”44, Қ.Усмонов, У.Жўраев, Н.Норқуловларнинг “Ўзбекистон тарихи (XVI–XIX
асрнинг биринчи ярми)”45, С.Тиллабоев, А.Замоновларнинг “Ўзбекистон тарихи
(XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошлари)”46, “Қуйи Зарафшон воҳаси ижтимоий,
маданий, маънавий ҳаёти тарихи”47, Т.Салимовнинг “Нурота ва нуроталиклар”48,
О.Абдимўминовнинг “Бешигида авлиёлар ўсган Ватан”49, Б.Мирзаев, К.Ахматқу-
ловларнинг “Нурота тарихидан лавҳалар”50, С.Қораевнинг “Ўзбекистон вилоят-
лари топонимлари”, “Географик номлар маъноси”, “Географик номлар маъносини
биласизми?”51, К.Каттаевнинг “Тасаввуф алломалари”52, “Улуғ авлиё Шайх Худой-
дод Вали”53, Суюндик Мустафо Нуротоийнинг “Миёнкол ёхуд Навоий вилояти
уламолари”, “Хатирчилик табаррук сиймолар”54, Суюндик Мустафо Нуротоий,
37 Кобзева О.П., Джалилов О.З. Страницы истории великого шелкового пути: шелк, специи и
чай. – Т.: “Наука”. 2013.
38 Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. – Т.: “Фан”, 1968.
39 Каримов Ш., Шамсутдинов Р. Ватан тарихи: олий ва ўрта ўқув юртлари учун қўлланма. – Т.:
“Ўқитувчи”. 1997.
40 Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Энг қадимги даврдан Россия босқинига қадар. – Т.:
“Шарқ”. 2000.
41 Раҳимов М., Замонов А. Ўзбекистон тарихи. – Т.: “Фан”. 2019.
42 Мавлонов Ў., Маҳкамова Д. Маданий алоқалар ва савдо йўллари. – Т.: “Академия”. 2004.
43 Иноятов С. Соҳибқирон ва темурийлар назари тушган диёр. – Т.: “Шарқ”. 2002.
44 Эшов Б. Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи. – Т.: “Тафаккур”. 2012.
45 Усмонов Қ., Жўраев У., Норқулов Н. Ўзбекистон тарихи (XVI–XIX асрнинг биринчи ярми).
8-синф учун дарслик. – Т.: “Ўқитувчи”. 2014.
46Тиллабоев С., Замонов А. Ўзбекистон тарихи (XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошлари). 9-синф.
учун дарслик . – Т.: “Шарқ”. 2010.
47 Қуйи Зарафшон воҳаси ижтимоий, маданий, маънавий ҳаёти тарихи. – Т.: “Фан”. 2007.
48 Салимов Т. Нурота ва нуроталиклар. – Т.: “Университет”. 2019.
49 Абдимўминов О. Бешигида авлиёлар ўсган Ватан. – Т.: “Фан”. 2007.
50 Мирзаев Б., Ахматқулов К. Нурота тарихидан лавҳалар. – Т.: “А.Қодирий”. 1997.
51 Қораев С. Ўзбекистон вилоятлари топонимлари. – Т.: ЎзМЭ. 2005., Қораев С. Географик ном-
лар маъноси. – Т.: “Ўзбекистон”. 1978.; Қораев С. Географик номлар маъносини биласизми?. – Т.:
“Ўзбекистон”. 1978.
52 Каттаев К. Тасаввуф алломалари. – Т.: “Ғафур Ғулом”. 2017.
53 Улуғ авлиё Шайх Худойдод Вали. У.Алимов масъул муҳаррирлигида. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ.
2017.
54 Суюндик Мустафо Нуротоий. Миёнкол ёхуд Навоий вилояти уламолари. – Т.: “Сано-стан-
дарт”. 2016.; Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010.
19
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
М.Аблаевларнинг “Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазкираси”55 З.Дў-
симов, Х.Эгамовларнинг “Жой номларининг қисқача изоҳли луғати”56, Қ.Ражабов,
Р.Мақсудовларнинг “Қизилтепа тарихи”57, М.Хўжамов, М.Лафасовларнинг “Тари-
хий ўлкашунослик ва туризм”58, Ф.Абдуллаевнинг “Хоразм шевалари”59, П.П.Ива-
новнинг “Архив хивинских ханов XIX в.”60, Т.Хўжамовнинг “Истиқлол туҳфаси”61,
Ҳ.Мавлоновнинг “Шайх Гадой Селкин ҳазратлари”62, Б.Йўлдошевнинг “Олтинсой
тарихи”63 номли китобларидан фойдаланилган ҳолда ёритилди.
Ўлкада совет ҳокимияти ўрнатилишидан кейинги даврда юз берган ижти-
моий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги жараёнлар Р.Абдуллаев,
М.Раҳимов, Қ.Ражабовлар ҳаммуаллифлигидаги “Ўзбекистон тарихи: (1917–
1991 йиллар) К.1. Ўзбекистон 1917–1939 йилларда”64, М.Жўраев, Р.Нуруллин,
С.Камоловлар томонидан нашр қилинган “Ўзбекистоннинг янги тарихи: Ўзбе-
кистон совет муст амлакачилиги даврида”65, О.Ҳайитова, Х.Қурбоновларнинг
“Кармана тарихи”66, Али Бодомчининг “1917–1934 йиллар Туркистон миллий
истиқлол ҳаракати ва Анвар пошо”67, И.Қодиров, Ф.Шириноваларнинг “Сўнгги
сулола тақдири”68, С. Иноятов, Ҳ.Тўраев, О.Ҳайитоваларнинг “Амир Абдулаҳадхон
даврида Кармана”69, П.Равшановнинг “Қизил салтанат исканжасида. Тажовуз”70,
Қ.Ражабовнинг “Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш”71, Қ.Ра-
жабов, Д.Ражабовларнинг “Ҳамро Полвон”72, Б.Йўлдошевнинг “Навоий область
55 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015.
56 Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати. – Т.: “Ўқитувчи”. 1977.
57 Ражабов Қ., Мақсудов Р. Қизилтепа тарихи. – Т.: “Муҳаррир”. 2011.
58 Хўжамов М, Лафасов М. Тарихий ўлкашунослик ва туризм. – Т.: ТДПУ. 2008.
59 Абдуллаев Ф. Хоразм шевалари. – Т.: “Фан”. 1961.
60 Иванов П.П. Архив хивинских ханов XIX в. – Т.: “Наука”. 1940.
61 Хўжамов Т. Истиқлол туҳфаси. – Хатирчи: 2010.
62 Мавлонов Ҳ. Шайх Гадой Селкин ҳазратлари. – Навоий: “А.Навоий”. 2006.
63 Йўлдошев Б. Олтинсой тарихи. – Хатирчи: 1984.
64 Р.Абдуллаев, М.Раҳимов, Қ.Ражабов. Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар). К.1. Ўзбекистон
1917–1939 йилларда. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ. 2019.
65 М.Жўраев, Р.Нуруллин, С. Камолов ва бошқ. Ўзбекистоннинг янги тарихи. К.2. Ўзбекистон
совет мустамлакачилиги даврида . – Т.: “Шарқ”. 2000.
66 Ҳайитова О., Қурбонов Х. Кармана тарихи. – Т.: “Машҳур-пресс”. 2018.
67 Али Бодомчи. 1917–1934 йиллар Туркистон миллий истиқлол ҳаракати ва Анвар пошо. –
Истанбул: 1975.
68 Қодиров И., Ширинова Ф. Сўнгги сулола тақдири. – Т.: “Муҳаррир”. 2009.
69 Иноятов С., Тўраев Ҳ., Ҳайитова О. Амир Абдулаҳадхон даврида Кармана. – Т.: “Шарқ”. 2004.
70 Равшанов П. Қизил салтанат исканжасида. Тажовуз. (Ҳужжатлардаги тарих) Уч жилдлик.
Биринчи жилд. – Т.: “Sharq”. 2011.
71 Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш. – Т.: “Маънавият”. 2012.
72 Ражабов Қ., Ражабов Д. Ҳамро Полвон. – Т.: “Абу матбуот-консалт”. 2011.
20
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
Хатирчи районидаги “Олтинсой” совхози тарихи”73, Ш.Халиловнинг “Карманаю
пирга бой”74, Нарбай Тағайұлы Қожахмет немересининг “Кенимех және мениң
кейіпкерлерім”75, М.Ҳайдаровнинг “Ўзбекистонда совет давлати бошқарув ти-
зими: шаклланиши, босқичлари ва моҳияти”76, И.Порсаевнинг “Умрим йиллари
ва йўллари (Эсдаликлар)”77, “Хотира: Навоий вилояти. (1941–1945 йиллардаги
уруш даврида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган жангчилар ҳақидаги китоби)78;
Л.Ветштейннинг “Қирқ ўлимдан қолиб”79, А.Раззоқовнинг “Ўзбекистон пахта-
чилиги тарихи”80, Ш.Эргашевнинг “Эрк истар кўнгил”81, Роҳила Сиддиқ Нусрат
қизининг “Яхшилар яратган боғ”82 Ш.Акбаров, Ф.Раҳимқуловларнинг “Туҳмат
анатомияси. Жиноят ва жазо”83, С.Бўлдиеванинг “Нурота”84, Худойберди Наврўз-
нинг “Эл фарзанди”, “Қўрғонча: кеча ва бугун”, “Ирмоқлар туташганда (хатир-
чиликлар альманахи)”, “Жанггоҳлардан омон қайтганлар”85, Б.Нормуродовнинг
“Тасмачи – мард ва танти, фидойи инсонлар қишлоғи”86, Жумақул Каримнинг
“Сангижумон тоши – беш қишлоқ боши”87 номли китоб ва рисолалар, шунинг
дек, Г.Сатторованинг “Бадр Ота – тариқат илмининг намояндаси”88, Х.Иброҳи-
мов, М.Олтиновларнинг “Кармананинг маънавий салоҳияти: тарих ва ҳозирги
73 Йўлдошев Б. Навоий область Хатирчи районидаги “Олтинсой” совхози тарихи. – Хатирчи:
1984.
74 Халилов Ш. Карманаю пирга бой. – Т.: “Янги китоб”. 2018.
75 Нарбай Тағайұлы Қожахмет немереси. Кенимех және мениң кейіпкерлерім. Жетінши кітап.
– Шымкент: 2019.
76 Ҳайдаров М. Ўзбекистонда совет давлати бошқарув тизими: шаклланиши, босқичлари ва
моҳияти. – Т.: “Абу матбуот-консалт”. 2012.
77 Порсаев Иброҳим. Умрим йиллари ва йўллари (Эсдаликлар). – Хатирчи: 2009.
78 Хотира: Навоий вилояти. 1941–1945 йиллардаги уруш даврида ҳалок бўлган ва бедарак
йўқолган жангчилар// Таҳрир ҳайъати: А.Айдарқулов ва бошқ. – Т.: “Ғафур Ғулом”. 1994.
79 Ветштейн Л. Қирқ ўлимдан қолиб. – Т.: ЎзМЭ. 2000.
80 Раззоқов А. Ўзбекистон пахтачилиги тарихи. – Т.: “Ўзбекистон”. 1994.
81 Эргашев Ш. Эрк истар кўнгил. – Т.: “Ўзбекистон”. 2017.
82 Роҳила Сиддиқ Нусрат қизи. Яхшилар яратган боғ. – Т.: “Тафаккур қаноти”. 2010.
83 Акбаров Ш., Раҳимқулов Ф. Туҳмат анатомияси. Жиноят ва жазо. – Т.: “А.Қодирий”. 1999.
84 Бўлдиева С. Нурота. – Т.: “Шарқ”. 2003.
85 Худойберди Наврўз. Эл фарзанди. – Т.: “Мусиқа”. 2008.; Худойберди Наврўз. “Қўрғонча” кеча
ва бугун. – Навоий: “Алишер Навоий”. 2010.; Худойберди Наврўз. Ирмоқлар туташганда...(хатирчи-
ликлар альманахи) – Т.: “Муҳаррир”. 2013.; Худойберди Наврўз. Жанггоҳлардан омон қайтганлар. –
Навоий: “Алишер Навоий”. 2020.
86 Нормуродов Б. Тасмачи – мард ва танти, фидойи инсонлар қишлоғи. – Т.: “Маънавият”. 2020.
87 Жумақул Карим. Сангижумон тоши – беш қишлоқ боши. – Т.: “Адабиёт учқунлари”. 2018.
88 Сатторова Г. Бадр Ота – тариқат илмининг намоёндаси. Қаранг: “Хожагон тариқати ва Абду-
холиқ Ғиждувонийнинг маънавият тарихидаги ўрни” мавзуидаги конференция материаллари. –
Навоий: 2003.
21
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
замон”89 номли илмий мақолалари воситасида ўрганилди, таҳлил қилинди ва
Хатирчи тумани тарихи билан боғлаб ёритилди.
Бундан ташқари, совет даврида юз берган қатағон сиёсати билан боғлиқ
жараёнларни ёритишда Р.Т.Шамсутдинов, Б.Расуловларнинг “Трагедия средне-
азиатского кишлака: коллективизация, раскулачивания, ссылка. 1929–1955 гг.
документы и материалы”; Р.Шамсутдиновнинг “Қишлоқ фожиаси: жамоалашти-
риш, қулоқлаштириш, сургун”, “Истиқлол йўлида шаҳид кетганлар”, “Қатағон
қурбонлари”90, Н.А.Ивницкийнинг “Судьба раскулаченных”91, В.Н.Земсковнинг
“Кулацкая ссылка” в 30-е годы”92 ва А.Г.Автархановнинг “Технология власти”
номли мақолалари93 ҳамда “Тарихнинг номаълум саҳифалари: (Илмий мақола-
лар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар)”94 номли китоб ва рисолалардан фой-
даланилди.
Тадқиқот жараёнида Ўзбекистон Марказий давлат архиви, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Девони архиви, Самарқанд вилояти давлат архиви,
Хатирчи, Кармана туманлари давлат архивлари фондлари95, шунингдек, Х.Юну-
сованинг “XX асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий жара-
ёнлар ва маънавий ҳаёт” мавзусидаги тарих фанлари доктори илмий даража-
сини олиш учун диссертацияси96, Д.Авлияқулованинг “Совет ҳокимиятининг
Ўзбекистондаги қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари (ХХ аср 20–80 йиллари
Жанубий вилоятлар мисолида)” мавзусидаги тарих фанлари номзоди илмий да-
ражасини олиш учун диссертацияси97, Х.Қурбоновнинг “Қуйи Зарафшон воҳаси-
да ўтказилган коллективлаштириш сиёсати ва унинг оқибатлари” мавзусидаги
89Иброҳимов Х, Олтинов М. Кармананинг маънавий салоҳияти: тарих ва ҳозирги замон. Қаранг:
Қуйи Зарафшон воҳаси. – Т.: “Фан”. 2005.
90 Шамсутдинов Р.. Расулов Б. Трагедия среднеазиатского кишлака: коллективизация, раску-
лачивания, ссылка. 1929–1955гг. документы и материалы. Том 1. (Сост. Р.Т.Шамсутдинов, Б. Расулов)
– Т.: “Шарк”. 2006.; Шамсутдинов Р. Қишлоқ фожиаси: жамоалаштириш, қулоқлаштириш, сургун. – Т.:
“Шарқ”. 2003.; Шамсутдинов Р. Истиқлол йўлида шаҳид кетганлар. – Т.: “Шарқ”. 2001.
91 Ивницкий Н.А. Судьба раскулаченных. – Москва: “Наука”. 1972.
92Земсков В.Н. “Кулацкая ссылка” в 30-е годы”.// “Социологические исследования”. 1991 г. №10.
93 Автарханов А.Г. Технология власти // Вопросы истории. – М.: 1991.
94 Тарихнинг номаълум саҳифалари: (Илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар.)
Китоб 3. – Т.: “Ўзбекистон”. 2012.
95 Ўзбекистон Марказий давлат архиви Ф.И-126, опис 1, сақлов бирлиги 70, 58–62 варақлар;
Ўзбекистон Марказий давлат архиви. Ф.И-126, оп.1, ед.хр. 50.л.; ЎзР ПДА. 58-фонд., 7-рўйхат, 247-
иш, 121–123-варақлар; Самарқанд ВДА, 140-фонд, 1-рўйхат, 258-йиғма жилд, 367-варақ; Хатирчи
тумани давлат архиви, 2-фонд, 1-рўйхат, 7-йиғма жилд, 8, 20, 52, 60–64-варақлар; Кармана тумани
давлат архиви. 26-фонд, 1-рўйхат, 7-иш.
96 Юнусова Х. XX асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва
маънавий ҳаёт. Тарих фан. док. илм. дар. олиш учун ёзилган дисс... – Т.: 2009. – Б. 202.
97 Авлияқулова Д. Совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари
(ХХ аср 20–80 йиллари Жанубий вилоятлар мисолида) Тарих фан. ном. дисс... – Т.: 2012.
22
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация авторефе-
рати98, О. Абдимўминовнинг “Қуйи Зарафшон воҳаси миллий истиқлолчилик
ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги магистр академик даража-
сини олиш учун ёзилган диссертацияси99 каби тадқиқотлардан туман тарихига
оид маълумотларни янада бойитишда фойдаланилди.
Шунингдек, Хатирчи туманининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий жа-
раёнлари тарихини ёритишда даврий матбуот100 ва интернет маълумотлари101
ҳамда дала тадқиқотлари материалларидан фойдаланилди.
“Хатирчи” атамаси ва унинг маъноси хусусида
Қадимда Хатирчи Марказий Сўғд ҳудудига кирувчи муҳим аҳоли ман-
зилгоҳларидан бири бўлиб, Оқдарё, Қорадарё оралиғи ва Зарафшон
дарёсига туташ ҳудудларни ўз ичига олган ҳамда “Парахин”, “Па-
рахкент” деб номланган. Бу топонимнинг ўзагидаги “пар” шаклидаги лексема
– “тушмоқ”, “энмоқ”, “пастламоқ” каби маъноларни англатиб, “пар” – сўғдча “сув
ўрни, жойи”102 ва “кент”– “қишлоқ” маъноларини берган”103. Шунингдек, бошқа
тадқиқотларда ҳудуд “Парахкент”, “Фарахкент”, “Фарохин”, “Фаранкент” ном-
лари билан аталиб, бу сўзлар этимологияси сўғдийчада “шон-шуҳрат шаҳри”
маъносини билдиради.104 Қадимги эрон тилида эса “пара” сўзи – “қарама-қарши
қирғоқ” маъносида келади105. Муғ қалъасидан топилган ҳужжатларда “пар” сўзи
98 Қурбонов Х. Қуйи Зарафшон воҳасида ўтказилган коллективлаштириш сиёсати ва унинг оқи-
батлари. Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. – Т.: 2012.
99 Абдимўминов О. Қуйи Зарафшон воҳаси миллий истиқлолчилик ҳаракатининг ўзига хос
хусусиятлари. Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Навоий: 2009.
100 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган
фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори // “Халқ сўзи”, 1999 йил 23 июль;
Районда пахта етиштиришнинг ривожланиши// “Пахтакор” газетаси, Хатирчи, 1957 йил 7 ноябрь;
Тежамкорликда ҳикмат катта. // “Янги ҳаёт” газетаси, Хатирчи, 1967 йил 23 декабрь. “Янги ҳаёт”
газетаси. 1971 йил 4 сентябрь.
101 https://www.pv.uz/uz/news/vystuplenie-shavkata-mirzieeva-na-torzhestvennoj-tseremonii-pos
vjaschennoj-75-letiju-velikoj-pobedy; https://www.facebook.com/xatirchi.haqida.
102 Муҳаммаджонов А. Сирли тилсимлар. // “Мозийдан садо” журнали. 2008. – Б. 34.
103 Қораев С. Ўзбекистон вилоятлари топонимлари. – Т.: ЎзМЭ. 2005. – Б. 36, 95.
104 Лурье П. Историко-лингвистический анализ согдийской топонимии: Дисс... канд. Филол.
наук. – СПб, 2004. 97-стр.
105 Лурье П. Историко-лингвистический анализ согдийской топонимии: Дисс... канд. Филол.
наук. – СПб, 2004. 76-стр.
23
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
Қадимда ҳозирги Хатирчи Марказий Сўғд ҳудудига кирувчи муҳим аҳоли
манзилгоҳларидан бири бўлиб, Оқдарё, Қорадарё оралиғи ва Зарафшон
дарёсига туташ ҳудудлар “Парахин”, “Парахкент” деб номланган.
В древности современный район Хатырчи был одним из важнейших
поселений в Центральном Согде, а районы, прилегающие к рекам Акдарья,
Карадарья и Зарафшан, назывались «Парахин», «Парахкент».
In ancient times, the modern Khatyrchi district was one of the most important
settlements in Central Sogd, and the regions adjacent to the Akdarya, Karadarya
and Zarafshan rivers were called “Parakhin”, “Parakhkent”.
сўғдийда “сув ўрни”, “сув жойи” маъносида эмас, балки “пар” – “у томон”106 маъ-
носида келади. Эронда нашр этилган луғатда “пар” сўзи “қарз” 107 маъносида ке-
лади. Араблар истилоси даврига келиб бу макон “Фараҳкент”, Соҳибқирон Амир
Темур ва темурийлар, шайбонийлар108 ҳамда аштархонийлар даврида “Фарохин
қалъаси”, деб юритилган109.
Ўзбек мумтоз шоири Бобораҳим Машраб (1653–1711) 1697–1709 йилларда
Миёнколга саёҳати давомида авлиё Гадой Селкин ота мақбарасини зиёрат қили-
ши муносабати билан “Хатирчи” атамасини илк марта қўллаган110. Машрабнинг
мазкур саёҳатини таниқли ёзувчи Миркарим Осим ўзининг “Синган сетор” қис-
сасида қуйидагича жонлантиради: “...тупроғи кулранг бўлса ҳам замини серунум
экан, – деди теварак-атрофга, узоқдаги тоғларга назар ташлаб келаётган Машраб.
– Билурмисан бул серҳосил водийнинг номини. Э, пиримаст ... – Сен билмасанг
мен айтай: Миёнкол! Қовуннинг ширини, узумнинг сараси шул водийда етила-
дур. Қорадарё билан Оқдарё оралиғидаги бу водийнинг тупроғи узоқдаги тоғлар
ва чўллардан учиб келган гардлардан ҳосил бўлган”111. “Биз бу сўзларга қўшим-
106 Согдийские документы с горы Муг. Вып.II: Юридические документы и письма / Чтен., пер. и
коммент. В.А.Лившица. – М.: ИВЛ, 1962 г. 206-стр.
107 Gharib B. Sogdian Dictionary. Sogdian-Persian-English. – Tehran: Farhangan Publications, 1995,
XXLII. 258-page.
108 Муҳаммад Солиҳ. Шайбонийнома. – Т.: “Ғафур Ғулом”. 1989. – Б. 8.
109 Холмуродов Р. Хатирчи тумани тарихидан лавҳалар. – Т.: “Фан”. 1996. – Б. 7.
110 Бобораҳим Машраб. Девони Машраб. Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент Шарқшунос-
лик институти архиви. инв.рақами 5940.
111 Миркарим Осим. Карвон йўлларида. – Т.: “Адабиёт учқунлари”. 1987. – Б. 471.
24
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
ча қилиб, ана шу иккала дарёдан сув ичадиган
теварак атрофни ҳам Миёнкол, деган бўлардик.
Негаки, тарихий ҳужжатларда бундай жойлар
Миёнкол, деб кўп марта қайд этилган.” Ана шу
оралиқ ниҳоятда обод, серсув экинзор бўлиб, бу
ерда Хатирчи, Пайшанба, Қалъаи Дабусия каби
кўпгина қишлоқ ҳамда шаҳарлар бўлган...”112.
Яссавия тариқатининг етук пирлари-
дан Бадир Отанинг авлодларидан Абдураззоқ
хўжа ибн Абдуваҳҳоб хўжа томонидан тижорат
ишлари, савдо-сотиқ ва бозор муносабатлари
қонун-қоидаларига бағишлаб ҳижрий 1277–
1278 (милодий 1861–1862) йилларда ёзилган
“Китоби байъя” асарида ўзлари туғилган ерни
“Жойи мавлудаш қишлоғи Қорача аз шўбаи Ха-
тирчиги бехатар”, деб тилга олганлар113.
Демак, “Хатирчи” этноними XVIII асрлар-
дан “Фарохин” этноними ўрнида қўлланила
бошланган. Халқ орасида “Кўл қуриса ҳам номи
йўқолмайди”, деган мақол мавжуд. Хатирчи
тумани марказида Фарохин номли маҳалла,
1930–1950 йилларда Ички Парахин, Ташқи
Парахин, деб номланган гузарларнинг бўл- Авлиё Гадой Селкин ота
гани ҳақида маҳаллий ўлкашунос Тошпўлат мақбараси
Хўжамов ўз хотираларида таъкидлаб ўтади.
Шу ўринда “Хатирчи” атамасининг маъноси тўғрисида ҳақли савол туғила-
ди. Ҳудуд тарихи билан шуғулланувчи маҳаллий ўлкашунослар кекса кишилар-
нинг оғзаки ҳикоялари, тарихий воқеаларга асосланиб “Хатарчи” – “Хатарли”
сўзининг даврлар ўтиши билан талаффуз тарзининг ўзгариши туфайли ҳозирги
ҳолатга етиб келган кўриниши, деб тавсифлашган. Сабаби Хатирчи тумани мар-
казининг Мустақиллик, айниқса, Самарқанд кўчасининг жанубий томонлари ўр-
нида XX асрнинг 20–30 йилларида ботқоқлик, қамишзор, тўқайзор ҳамда чака-
лакзорлар бўлиб, унда ёввойи ҳайвонлар учраши мумкин эди. Шунингдек, баъзи
йиллари баҳорда ёмғирнинг кўп ёғиши ёки ёзнинг иссиқ келиши туфайли Зараф-
шон дарёсининг бошланиш манбалари бўлган тоғлардаги қор ва музларнинг эри-
ши оқибатида Оқдарё ва Қорадарёда сув тошқинлари бўлиб, икки дарё қўшилиш
112 Қораев С. Географик номлар маъносини биласизми? – Т.: “Ўзбекистон”. 1970. – Б. 75.
113 Холмуродов Р. Хатирчи тумани тарихидан лавҳалар. – Т.: “Фан”. 1996. – Б. 10.
25
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
жойи ўзанини ўзгартириб, бу масканга сув босиш хатари таҳлика солиб турган.
Бундай сув тошқинлари ҳақида хатирчилик ўлкашунос Р.Холмуродов қуйидаги-
ларни келтиради: “1912 йилда 17 ёш пайтимда 100 ёшга кирган Эргаш ҳожи бобо
ҳикоя қилгандилар. 1870 йилда Зарафшон дарёсида сув тошқини 22 кун давом эт-
ган. Хатирчи марказидаги чармгарлик гузаригача сув келган (ҳозирги Самарқанд
кўчаси), маҳаллий ҳоким шаҳар дарвозаларини беркиттирган. Хатирчи-Нарпай
йўлидаги Оқдарё ва Қорадарёдаги иккита кўприкни ҳам сув олиб кетган, аммо
шаҳарга сув кирмаган экан. Бундан ташқари, 1909, 1913, 1916, 1936 ва 1969 йил-
ларда ҳам сув тошқинлари бўлган ва шаҳар яқинига келиб йўл ва кўприкларни бу-
зиб кетган”114. Қадимда Хатирчи шаҳрида 5 та дарвоза бўлган ва уларнинг битта-
си “Сув дарвозаси”, деб юритилган. Бу бежиз эмас экан, айни дарё томонга қараган
дарвозанинг номи шундай бўлган. Қолган дарвозалар “Парахин дарвоза”, “Бозор
дарвоза”, “Араб дарвоза” ҳамда “Сайилгоҳ дарвоза”лар, деб юритилган.
Шу вақтга қадар ёзилган баъзи манбаларда “Хатирчи”нинг “хатарли” сў-
зига яқинлигини, шунингдек, Буюк Ипак йўлининг бир тармоғи туман ҳуду-
дидан ўтганлиги, амирлар, хонлар ва йирик савдогарлар ўз сарбонлари ҳамда
карвонбошиларига Хатирчига кирмай, четлаб ўтишни кўрсатма беришгани,
сабаби бу ердаги табиий шароит қароқчиларга яхшигина макон бўлгани, улар
карвонларни талаб, тўқайзорларга яширинишгани ҳақида нотўғри талқинлар,
мантиққа тўғри келмайдиган фикрлар мавжуд эди. Зеро, аввал Фарохин, кейин
Миёнкол ҳудудининг асосий манзилгоҳларидан бири бўлган Хатирчи ҳудуди
ҳеч қайси замонда қароқчилар макони бўлмаган. Чунки, қадимдан давлатчилик
қарор топг ан, турли салтанатларнинг маъмурий бирликларидан бири бўлган
бу масканда қароқчилик бўлиши тарихий ҳақиқатга зид қарашдир. Айни тари-
хий ҳақиқат шуки, Хатирчи ҳудуди қадимдан деҳқончилик, ҳунармандчилик,
чорвачилик соҳалари ривож топган, илм-фан, диний ва маданий ҳаёт жўш урган
муҳим марказлардан бири бўлган.
Сўнгги изланишлар Хатирчи атамаси аслида гидроним, яъни сув билан
боғлиқ жой номи эканлиги ойдинлашмоқда. Жумладан, Хатирчи сўзининг эти-
мологияси топонимик жиҳатдан таҳлил қилинганда сўғдшунос олим П.Лурье
тадқиқотларида “Хатарчи” – “хатир” – “чик” (“хатарли)” маъноларида келтири-
лади115. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, “Хатирчи” сўзи “хатаржў” сўзининг
ўзгарган шакли бўлиб, “хатар” (арабча) сўзининг маъноси “хавфли”, “хатарли”
маъноларида116, “жўй” (форсча) “катта сув”, “дарё” маъноларини англатади. Де-
мак, “Хатирчи” топоними “хатарли жой” маъносида эмас, балки “хатарли сув”,
114 Холмуродов Р. Хатирчи тумани тарихидан лавҳалар. – Т.: “Фан”. 1996. – Б. 10.
115 Лурье П. Историко-лингвистический анализ согдийской топонимии: Дисс... канд. филол.
наук. – СПб: 2004. – С. 63.
116 Древнетюркский словарь/ Под.ред. В.М.Наделяева, Д.М.Насилова, Э.Р. Тенишева, А.М.Щер-
бака. – Л.: “Наука”. 1969. – С. 637.
26
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
“хатарли дарё” маъноларини англатиб, бунга унинг табиий географик жойла-
шуви сабаб дея изоҳланса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Қадимги Хатирчи тарихига назар
Ватан ҳақидаги теран фикрлар туркий тасаввуф шеъриятининг атоқ-
ли вакили хожа Аҳмад Яссавий ҳикматларидан бирида қуйидагича
талқин этилади:
Бошим тупроқ, ўзим тупроқ, жисмим тупроқ,
Ҳақ васлига етарман, деб руҳим муштоқ.
Бинобарин, тупроқ – инсон туғилиб ўсган ўлка, макон, тупроқ – Ватан. Туп
роқ неча юз йиллардан буён не-не улуғ фарзандларини ардоқлаб келаётган за-
мин. Шунинг учун биз уни эъзозлаб она тупроқ деймиз. Ўз тарихини она юртдан
– она тупроқдан қидирган инсонгина ҳақиқий инсон бўла олади. Шунинг учун
ҳам Ватанни севмоқ иймондандир, деймиз. Зотан, она юрт фарзандлари учун
Ватанни севиш, унинг тарихини ўрганиш, дилга жо этиш муқаддас бурчдир.
Инсоният цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири бўлган Аму-
дарё ва Зарафшон этакларида чўлга айланиб ётган катта майдонларда архео-
логияга оид тадқиқотлар ўтказилган вақтда бу ерлар қадимги қалъалар, кўшк
ва шаҳарларнинг вайроналари, улар орасидан ўтган қадимги суғориш канал-
лари излари билан тўла эканлиги аниқланди. Мазкур қадим минтақада жой-
лашган ҳозирги Хатирчи тумани ҳудуди қадимийлиги билан алоҳида ажралиб
туради. Ҳудуд тарихини ўрганишни қадимдан, аниқроғи, ёзувсиз замонлардан
бошлаб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Зеро, дунё халқларининг бир неча юз минг
йиллардан бери давом этиб келаётган тарихи бор. Лекин шу узоқ тарихий та-
раққиётнинг энг кейинги 5–6 мингинчи йилларидан бошлабгина ёзма асарлар
мавжуд бўлиб, ундан аввал халқларда ёзув ва ёзма тарих бўлмаган. Ёзув пайдо
бўлгандан кейин ҳам кўпгина воқеалар ёзилмай қолган ёки етарлича акс этти-
рилмаган. Демак, қадимги шаҳар ва қишлоқлар қазиб кўрилганда, у ерлардан
қадимги халқларнинг уй-жой қолдиқлари, уй-рўзғор асбоблари, зеб-зийнат бу-
юмлари, эътиқод ёдгорликлари топилади; бу нарсалар эса ёзма тарихдаги маъ-
лумотларга қараганда ўша давр турмушини ҳар тарафлама ва аниқроқ ёритиб
беришга ярайди. Ёзма тарих пайдо бўлгунгача ўтган бир неча юз минг йиллик
давр тарихи ҳамда ёзма тарих чиққандан кейинги давр ҳаётини тўла ўрганиш
зарурияти ўша давр халқларидан қолган буюмларни текшириб кўришни тақо-
зо этади. Бундай ёдгорлик буюмларини текширувчи фан археологиядир.
27
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
Инсоният цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири бўлган Амударё
ва Зарафшон этакларида чўлга айланиб ётган катта майдонлар қадимги
қалъалар, кўшк ва шаҳарлар вайроналарига тўла.
В предгорьях Амударьи и Зарафшана, одного из древнейших центров
человеческой цивилизации, на огромных территориях, превращающихся в
пустыню, полно руин древних замков, дворцов и городов.
In the foothills of the Amu Darya and Zarafshan, one of the most ancient centers
of human civilization, vast territories turning into a desert are full of the ruins of
ancient castles, palaces and cities.
Ўзбекистон ҳудудида мезолит (ўрта тош) даври милоддан аввалги 12 минг
йилликдан 7 минг йилликкача давом этган бўлиб, ўша вақтда тасвирий санъат
бошқа жойлардагига қараганда анча ривожланган. Ғорларда яшаган одамлар
қоя тошларга қизил бўёқ билан нақшлар чизиб ёки ўйиб туширилган ҳолда,
ажойиб ов манзараларини қолдириб кетганлар. Бундай нодир санъат обидала-
ри Сурхондарё вилоятидаги Зараутсой дарасида, Жиззах вилоятининг Такатош
мавзесида, Навоий вилоятидаги Сармишсой дарасида, Бухоро вилоятидаги Қо-
раунгурсойда, Тошкент воҳасидаги Қоразов, Хўжакент, Паркент ҳудудларидан
топиб ўрганилган117.
Сармишсойда Зарафшон воҳасининг қадимий кўчманчи ва ўтроқ аҳолиси
томонидан мерос қилган қоятош расмлари ва бошқа археологик ёдгорликлар
бу жойни очиқ осмон остидаги музейга айлантирган. Сармишсой қоя тошлари-
даги расмларга кўз югуртириб чиқишдан сезиш мумкинки, улар турли даврлар-
да уриб чўкичланган. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда, Сармишсой суратла-
рини уч тарихий даврга: тош (неолит, энеолит) ва бронза даврлари, илк темир
даври (сак – скиф) ва сўнгги давр расмларига бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Ушбу қадимги суратлар орасида одамлар, буқа турлари, бизонлар, кийиклар, қу-
лонлар, жайронлар, шер, арслон, гепард, тоғ эчкиси, ит ва бошқа ҳайвонларнинг
тасвирлари тез-тез учраб туради118.
117 Хўжамов М., Лафасов М. Тарихий ўлкашунослик ва туризм. – Т.: “ТДПУ”. 2008. – Б. 8.
118 Хўжамов М., Лафасов М., Мулладжанова Р. Тарихий ўлкашунослик ва туризм. – Т.: “Мумтоз
сўз”. 2014. – Б. 101.
28
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
Қоратоғ тизмаларида жойлашган Сармишсой ёдгорлигига ўхшаш ёдгорлик
лар бевосита шу тизма тоғларда, хусусан, ҳозирги Хатирчи тумани ҳудудида
жойлашган Оқтов, Қоратов, Ёнғоқлисой, Ангидон, Шалдироқ, Оқсоқолота, Сан-
гижуман қоятошлари ҳамда Жайловсой ғорларида ўйиб ёки қаттиқ жисмлар би-
лан тирнаб чизилган суратларда акс этган ов манзаралари ёки турли шакллар
ва уларнинг мазмунига қараб қадим аждодларимиз ибтидоий тасвирий санъат
мўъжизаларини ярата бошлаганлиги, гуркираб ривожланган ҳаёт ва маданият
ўчоғи бўлганлигини тасдиқлайди.
Зеро, қадим аждодларимиз Қортоғнинг жўғрофий ўрни ва табиатининг қу-
лайлиги ҳар хил ҳайвонлар, овчи ва чорвадорларнинг мавсумий кўчишларини
йўналтирувчи жойига айлантирган119. Бу эса Олтинсой, Майдонсой, Ангидон-
сойларнинг жилға ва булоқлари бўйларида ибтидоий давр одамлари яшаши
учун қулай шароит мавжудлиги мазкур ҳудудларга қадимдан қабила ва уруғлар
нинг кўчиб келиб, термачилик ва овчилик билан шуғулланганлигидан далолат
беради.
Археолог олим А.Кабиров 1966–1978 йиллари Сармишсой дарасидаги қоя
тош суратларини ўрганган120. Қояларга одам, турли қурол-аслаҳа, хилма-хил
ёввойи ҳайвонлар суратлари чизилган. Қояларда сафга тизилган туялар кар-
вонлари, чавандоз ва ҳайвонлар тасвири кўзга ташланади. Бу расмларнинг бир
қисми хионий, кидарий ва эфталийлар даврида ишланган. Қоятошлардаги су-
ратлар тадқиқотчилари Н.К.Тошкенбоев, А.Кабиров, М.Хўжаназаровлар илмий
тадқиқотларидан шуни кўриш мумкинки, юқорида номлари келтирилган ман-
зилларда аждодларимиз овчилик билан шуғулланган, шу билан бирга, истеъ-
додли наққош ҳам бўлишган121.
Қадимги тасвирий санъатнинг бу каби ёдгорликлари Хатирчи тумани ҳу-
дудларида ҳам мавжудлиги мустақилликка эришган Ўзбекистоннинг ибтидоий
жамоа тарихини чинакамига чуқур ўрганишда ғоят қимматли тарихий манба
бўлиб хизмат қилади.
Милоддан аввалги II минг йиллик охири ва I минг йиллик бошларида Ўрта
Осиёнинг даштлик ерларида яшаётган аҳоли ҳаётида содир бўлганидек, Зарафшон
водийси қуйи қисмидаги қабилаларнинг чорвачилик хўжалигида ҳам тез суръ
атлар билан ривожланиш жараёни кузатилади. Зарафшон дарёсининг ҳар иккала
қисмида деҳқончилик учун қулай бўлган ерларда ярим кўчманчи чорвадорлар-
нинг бир қисми ўтроқлашиб, янги-янги деҳқон жамоалари шакллана бошлайди.
119 Хўжамов М., Лафасов М., Мулладжанова Р. Тарихий ўлкашунослик ва туризм. – Т.: “Мумтоз
сўз”. 2014. – Б. 101.
120 Кабиров А. Наскальные изображения Сармышсая. В кн: История материальной культуры
Узбекистана. Вып. 9. – Т.: 1972. – С. 50.
121 Холмуродов Р. Хатирчи тумани. – Т.: “Фан”. 1996. – Б. 13.
29
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
Академик А.Муҳаммаджоновнинг таъкидлашича, милоддан аввалги
II минг йиллик охири ва I минг йиллик бошларида Зарафшон дарёсининг ўрта
қисмидаги сон-саноқсиз сой этакларида, чашмалардан ҳосил бўлган сизот сув-
лар ёқаларида ўтроқ деҳқон жамоаларининг қишлоқлари пайдо бўлиб, улар-
нинг атрофд аги чорвадор аҳоли билан бўлган мулоқоти кучайиб боради. Бир
томондан, деҳқончилик ва чорвачиликнинг юксалиши, иккинчи томондан,
касб-ҳунар, хусусан, Учтут шахталаридаги тоғ-кон саноати, қурол-яроғ, асбоб-
ускуналар ясашнинг ривож топиши, учинчидан, деҳқон ва чорвадор аҳоли ўр-
тасида айирбош савдонинг кенгайиб бориши Қуйи Зарафшон водийсида урба-
низация жараёнини кучайтириб, қадимги Сўғд маданиятининг шаклланишига
олиб келади. Қадимги Сўғд маданиятига мансуб урбанизациялашган деҳқон ва
ҳунарманд жамоаларининг милодгача бўлган VII–V асрларга мансуб қишлоқла-
ри аввал ўрта Зарафшонда, ҳозирги Самарқанд шаҳри ва унинг теварак атроф
ларида, чашма сувлар ва сой жилғалари бўйида қад кўтариб, сўнгра аста-секин
Зарафшон водийси бўйлаб янги-янги ерлар ўзлаштирила борган122.
Милоддан аввалги I минг йилликдан бошлаб Ватанимиз ҳудудида бир неч-
та йирик маданий-тарихий вилоятлар жойлашган. Бу вилоятлар Сўғд, Бақтрия,
Хоразм, Шош (Чоч), Фарғона қадимдан то ўрта асрларгача Шарқ, Юнонистон
ва Рим ҳудудларида машҳур бўлган. Бу ҳудудларда сўғдийлар, бохтарийлар,
хоразмийлар ва саклар қариндош халқлар бўлиб, бир-бирини яхши тушунган.
Деҳқончилик билан шуғулланган ўтроқ аҳолининг моддий ва маънавий мада-
нияти ўхшаш бўлган123.
Сўғд, Сўғдиёна – тарихий-маданий вилоят бўлиб, Зарафшон, Қашқадарё
воҳаларини ўз ичига олган (замонавий Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Қашқа-
дарё вилоятлари). Ўрта асрларга оид араб, форс ва туркий ёзма манбаларда
мамлакат номи “Сухд” шаклида учрайди. “Сўғд” сўзининг маъноси фанда тур-
лича талқин этиб келинган. Тадқиқотчи В.Томашек бу атамани “Сўч” / “Сўз” –
“куймоқ, ёнмоқ, порламоқ”, деб изоҳлаган. Бу эса “Сўғд” “Муқаддас илоҳий олов”
маъносини бериши ва зардўштийлик таълимоти бўйича “олов билан поклан-
ган ер”, деб талқин этган. Профессор М. Исҳоқовнинг фикрича124, “Сўғд” атамаси
“сернам”, “унумдор ер” деб тушунилиши лозим. Сўғдиёнанинг аҳолиси сўғдлар,
деб аталиб, унинг табиати ва аҳолиси хусусида X асрда яратилган, муаллифи но-
маълум “Ҳудуд ул-олам” асарида “сўғд – оқар сувлари ва дарахтлари кўп, ҳавоси
соғлом, одамлари меҳмондўст ва қувноқ, ноз-неъмат фаровон ва обод жой, юм-
шоқ табиатли, диёнатли одамлари кўп”, дея таъриф берилади125.
122 Муҳаммаджонов А. Қадимги Бухоро. – Т.: “Фан”. 1991. – Б. 31–32.
123 Саъдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. – Т.: “Ўқитувчи”. 1996. – Б. 11.
124Исҳоқов М. Сўғд // Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 8 – том. – Т.: ЎзМЭ. 2004. – Б. 175–176.
125 Ҳудуд ул-олам/ [Масъул муҳаррир М.Исҳоқов]. – Т.: “Ўзбекистон”. 2007. – Б. 12.
30
31
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
Қадим замонларда Сўғдиёна муҳим савдо йўлларининг чорраҳасида жой-
лашган бўлиб, бевосита ушбу тарихий вилоят ҳозирги Хатирчи тумани ҳудудла-
рини ҳам қамраб олган.
Милоддан аввалги 559 йилда Эрондаги Аҳамонийлар сулоласининг йи-
рик давлатига подшо Кир II асос солади. Унинг ворислари қадим Шарқдаги
жуда кўплаб мамлакатлар устидан ўз ҳокимиятини ўрнатишади. Милоддан ав-
валги 545–540 йилларда Аҳамонийлар Марказий Осиёнинг Парфия, Марғиёна,
Бақтрия ва Сўғдиёна вилоятларини бўйсундиради. Милоддан аввалги 530 йил-
да Кир II нинг сак-массагетларга қарши юриши муваффақиятсизликка учрайди.
Сакларни милоддан аввалги 518 йилда Доро I истило қилган. У истило қилган
давлатларни ягона давлат – Аҳамонийлар империясига бирлаштириб, кўп сон-
ли вилоятлар, шаҳарлар ва халқлар устидан ҳукмронлигини ўрнатган. Марка-
зий Осиё халқлари ва вилоятлари ҳақида ўша давр манбалари, хусусан, Беҳистун
ва Нақши Рустам қоятошларида, Суза, Персопол ва Ҳамадон шаҳарларида топиб
текширилган қадимги форс тилидаги миххатсимон ёзувларда турли хил маълу-
мотлар келтирилади.
Хусусан, Беҳистун қоятошидаги ёзувда Доро I ўзига бўйсунган вилоятлар-
ни санаб ўтади: “Ахурамазда иродаси билан қуйидаги давлатларни қўлимга ки-
ритиб, уларнинг подшоси бўлдим: Форс, Элам, Бобил, Оссурия, Арабистон, Миср,
Лидия, Мония, Мидия, Арманистон, Каппадокия, Парфия, Дранғиёна, Аръё, Хо-
разм, Бақтрия, Сўғдиёна, Гандхара, Сака, Саттагадия, Арахозия, Мака: ҳаммаси
бўлиб 23 давлат”126. Шунингдек, Нақши Рустам ёдгорлигида ҳам подшо Доро I га
бўйсунувчи вилоятлардан бири сифатида Сўғдиёнани тилга олади. Яна бир шу
даврга оид ёдгорлик бўлган, 1972 йилда топилган Суза саройидаги ёзувларда
саройни қуриш жараёнларида турли мамлакатлардан қурилиш моллари кел-
тирилганлигини таъкидлаб, “ялтироқ тошлар ва ложувард Сўғдиёнадан” олиб
келинганлигини ёзиб қолдирган. Эрондаги қадимги Персопол шаҳридан Аҳа-
монийларга бўйсунган турли халқларнинг хирож келтириш манзараси, жумла-
дан, аждодларимиз бўлган сўғдийлар, бохтарийлар, хоразмликлар ва саклар-
нинг энг қадимги тасвирлари (уларнинг қиёфаси, кийим-б ошлари, қуроллари
ва ҳоказо) бизгача етиб келган. Аҳамонийлар давлати Марказий Осиёда 200 йил
давомида ҳукмронлик қилган. Милоддан аввалги VI–IV асрларда ҳукмронлик
қилган мазкур империя сарҳадлари ҳозирги Хатирчи тумани ҳудудларидаги
аҳоли манзилгоҳларини ҳам ўзига бўйсундириб, улар натура шаклида ўлпон
ва солиқларни марказий ҳокимиятга тўлаганлиги тарихий манбаларда келти-
рилади.
126 Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. – Т.: “Ўқитувчи”. 1996. – Б. 30.
32
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
Милоддан аввалги 329–327 йилларда Ўрта Осиё ҳудудида яшаган халқлар
македониялик Александрнинг кучли ҳамласига дуч келади. Юнон-македонлар-
га қарши мардонавор курашган Спитамен душманга қарши жиддий жанг қил-
масдан, рақибни ҳолдан тойдирувчи тез-тез ҳамла қилишни қўллайди. Шу тариқа
Спитаменнинг ҳаракатчан отлиқлари ва скифлар яқин жангга киришмай, рақиб-
ни аста-секин тузоққа тушириб, унинг йирик ҳарбий қисмини қириб ташлайди.
Македонияликларнинг катта кучлари қуролдошларига ёрдамга ошиқади, лекин
улар кеч қолишади. Македониялик Александр гарчи уч кунда 280 км. йўл босган
бўлса ҳам ҳалок бўлган жангчиларини кўмиб, Спитамен лашкарини таъқиб қи-
лишга тушади, аммо яна ҳудуднинг ички томонига киришга журъат қилмасдан,
120 минг тинч аҳолини қатл этиб, Бақтрияга қайтиб кетади127. Бутун Зарафшон
воҳасига ўт қўйиб, уюштирган қирғинидан маълум бир қисм аҳоли минтақада
яшовчи сўғдийлар бўлишган128. Ёзма тарихий манбалардан маълумки, паноҳ из-
лаб Қизилқум сари қочган Спитамен ва унинг аскарлари Зарафшон воҳаси орқа-
ли Қизилқум чўлларига ўтиб кетишган129. Зарафшон воҳаси ҳудудларида маке-
дониялик Александр уюштирган қирғин сабабли содир бўлган аҳоли миграция
си ва ривожланишнинг тарихий босқичларини ўз бошидан ўтказган130. Халқ ўз
қаҳрамонларини ҳеч қачон унутмайди. Хатирчилик Зоир шоир Орол ўғлининг
“Спитама ва Ойқиз” достонида ҳам Спитаменнинг босқинчиларга қарши озодлик
кураши ўзига хос муболаға, пойга тасвири, халқимиз урф-одатлари чуқур эҳти-
рос ва маҳорат билан тасвирланади. Дарҳақиқат, бу достон ўзбек фольклоршу-
нослиги ва дост ончилигида Спитамен ҳақида биринчи асардир. Асарда пок сев-
ги, муҳаббат, эрк ва озодлик, мардлик ва ватанпарварлик туйғулари, ҳозиргидек,
респ убликамиз мустақиллигини шарафлаш, унинг қадрига етиш, мустаҳкам-
лашга даъват, чақириқ тарзида жаранглайди131. Сўғд ўлкасида македониялик
Александр уюштирган қирғинбаротдан омон қолган сўғдийлар жон сақлаш мақ-
садида қуйи Зарафшон воҳаси томон кўчиб, чакалакзор ва тўқайлар қоплаб ёт-
ган бу серсув янги ўлкани ўзлаштиришга киришишган. Натижада, қисқа муддат
ичида бутун воҳа бўйлаб сон-саноқсиз деҳқончилик қишлоқлари ва қалъалар
қад кўтарган. Сўғдиёна аҳолисининг бир қисми деҳқончилик ва ҳунармандчи-
лик хўжалигини йўлга қўяётган пайтда Ўрта Осиёнинг шимолий қисмларидаги
аҳоли овчилик, кўчманчи чорвачилик билан шуғулланишда давом этган. Табиий
равишда кўчманчи жанговар чорвадор қабилалар Сўғд ўлкасининг ривожланган
бу ҳудудларига мунтазам талончилик юришларини уюштириб турганлар.
127 Ҳасанов Ф. Турон халқлари ҳарбий санъати. – Т.: ЎзМЭ. 2018. – Б 68–69.
128 Муҳаммаджонов А. Қадимги Бухоро. – Т.: “Фан”. 1991. – Б. 44.
129 Спитамен. – Самарқанд: “Сўғдиёна”. 1993. – Б. 474.
130 Муҳаммаджонов А. Қадимги Бухоро. – Т.: “Фан”. 1991. – Б. 46.
131 Зоир шоир Орол ўғли. Спитама ва Ойқиз. – Хатирчи: 1994.
33
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
Милоддан аввалги III–II асрларда Ўрта Осиёда туб ижтимоий-иқтисодий
ва сиёсий ўзгаришлар юз берди. Александр Македонский вафотидан кейин
ўлкамиз ҳудудларининг жанубий қисмларида ташкил топган Юнон-Бақтрия
давлатига оппозицияда бўлган Қанғ давлати тузилади. Қанғ давлати этник
ва хўжалик таркибига кўра, ярим ўтроқ, ярим кўчманчи сўғдий ва туркий қа-
билаларнинг давлати эди, яъни Ўрта Осиё ҳудудларида икки тилда (туркий ва
сўғдий) сўзлашувчи қабилаларнинг илк бор таркиб топган давлати эди132. Та-
ниқли элшунос олим К.Шониёзов Н.Я.Бичурин таржималарига ишора қилиб,
“Сирдарёнинг ўрта оқимида милоддан олдинги III милодий V асрларда яшаган
халқлар Хитой солномаларида қанғуй ёки кангцюй, деб аталган”, деб ёзган133.
Қанғ давлати доирасида сўғдий ва туркий тилли этник бирликлар асосида янги
этнос – қанғар халқи таркиб топди. Мазкур давлат аҳолиси Хитой манбаларида
дастлаб 80–90 минг киши, милоддан аввалги I асрда ушбу рақам 600 минг киши-
га етган134. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, Қанғ давлати ҳудудлари
борган сари кенгай иб, аҳоли сони шунинг ҳисобига муттасил кўпайиб борган.
Этник асосини маҳаллий сўғдийлар, Сирдарё бўйи туркий қабилалари, кейин-
чалик мазкур ҳудудларга хунн қабилаларининг аралашуви асосига қурама эт-
нос шаклланиб, қанғар элати таркиб топади. Ана шу этноснинг моддий мада-
нияти фанда “Қовунчи маданияти” номи билан ўрин олган. Қовунчи маданияти
ёдгорликлари биринчи бор 1934 йилда Г.В.Григорьев томонидан топилган135.
Милодий аср бошларида Қовунчи маданиятининг таъсири сўғд ерларигача ҳам
таъсир қилди. Бу даврда Зарафшон воҳаси, хусусан, Хатирчи тумани ҳудудлари
ҳам ушбу давлат тасарруфида бўлган. Қанғ давлати доирасида Марказий Сўғди-
ёна, шунингдек, Миёнколнинг шаҳар ва қишлоқларида ҳунармандчиликнинг
кулолчилик, темирчилик, тоғ-кончилик соҳалари ривож топган136. Хусусан, Ха-
тирчи ҳудудларидаги аҳоли манзилгоҳи – Умараминтепа шаҳри харобаларида
яққол кўзга чалинади. Бу ерда олиб борилган археологик қазишмаларда топил-
ган сопол идишларда Қанғ давлати тасарруфида бўлган Умараминтепа шаҳри
аҳолиси, уларнинг машғулоти, турмуш тарзи ва архитектураси ҳақида тасаввур
қилиш имконини беради.
Ушбу қадимги шаҳар харобалари Хатирчи туманидаги Э.Абдиев номли
жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган бўлиб, дастлаб 1973 йилда, кейинчалик
1976–1977 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археоло-
гия ва санъатшунослик институти олимаси, академик Г.А.Пугаченкова бу ерда
132 Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – Т.: “Университет”. 2007. – Б. 228.
133 Шониёзов К. Қанғ давлати ва қанғлилар. – Т.: “Фан”. 1990. – Б. 15.
134 Хўжаев А., Хўжаев К. Қадимги манбаларда халқимиз ўтмиши. – Т.: “Маънавият”. 2001. – Б. 31.
135 Григорьев Г.В. Каунчитепа (раскопки 1935 г.) – Т.: “Наука”. 1940.
136 Пугаченкова Г.А. Древности Мианкаля. – Т.: “Фан”. 1989. – Б. 176–180.
34
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
тадқиқот ишлари олиб борган. Умараминтепа шаҳри харобаларидан топил-
ган антик даврга оид сопол буюмлари илмий жамоатчилик эътиборни тортди.
Қазиш ишлари шаҳар девори қирқимининг юқори қисмида ҳамда шаҳарнинг
квадрат шаклидаги марказий тепалигида амалга оширилди.
Умараминтепа географик жойлашувига кўра, Қорадарёнинг ўнг соҳилида-
ги пасттекисликларда, яъни Қорадарёнинг Оқдарёга қўшилган жойларига яқин,
яъни Миёнкол ҳудудининг чекка қисмида жойлашган. Умараминтепа тўғри
учбурчак шаклида (400х250 м.) бўлиб, шимол-жануб йўналишида жойлашган.
Шаҳар деворлар билан ўралган бўлиб, унинг бир қисми сақланиб қолган, шаҳар
харобаларининг жануби-шарқий қисми қарийб тўлиқлигича деҳқончилик мақ-
садларида шудгор қилиб, ер фондларига қўшиб юборилган. Шаҳар харобалари-
нинг жануби-шарқий бурчагида баланд тепалик бўлиб, бу қисмда шаҳарнинг
арк қисми жойлашган. Тўғри учбурчак шаклидаги деворларнинг ички қисмида
аҳоли яшаши учун бинолар бўлиб, шаҳар марказида ҳовуз бўлган ва бу ҳовуз ер
ости манбалари орқали тоза ичимлик суви билан тўлдирилган. Ҳозирда сизот
сувларнинг яқинлиги сабабли шаҳар харобалари атрофидаги ерлар кучли шўр-
ланган ва деҳқончиликка яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шу сабабли бу ерда товуқ
фермаси жойлашган. Эҳтимол бу ерда тоза ичимлик сув ҳавзасининг мавжуд-
лиги қадим боболарнинг бу ерни танлаганликлари ва шаҳарга асос солганлик
ларининг асосий сабаби бўлиши мумкин. Ҳудуднинг микрорельефидан келиб
чиқиб мудофаа деворлари атрофи сув тўлдирилган хандақлар билан ўралган
бўлиб, фақатгина деворнинг чекка қисмидагина минора бўлган.
Шаҳар мудофаа деворининг сув ўйиб кетган қисмида қазишма ишлари олиб
борилган бўлиб, ўрганишларга кўра, деворнинг ғарбий қисми 10 метр қалин-
ликдаги таглик устига қурилган. Шаҳар мудофаа деворлари ва аҳоли яшаш мав-
зелари тўлиқ пахсадан барпо бўлган. Деворларни қуришда асосан 45х45х14 сан-
тиметр, деворнинг юқори қисмларида эса 45х40х12 сантиметр ўлчамдаги хом
ғиштлардан фойдаланилган. Мазкур деворларнинг шимоли-шарқий томони ба-
ландлиги 2,5 метр, эни 2,5 метр қалинликда бўлган. Деворни қуришда ишлатил-
ган лой яшилсимон рангда бўлиб, мазкур қум ва шағал аралашмасини шаҳар-
дан унча узоқ бўлмаган қадимги каналдан олишган. Ташқи деворлар мустаҳкам
ва зич қилиб барпо қилинган, 4 метр қалинликдаги ички деворлар билан ту-
таштирилган. Уларни қуришда 37х12 сантиметр ўлчамдаги кулранг тусли хом
ғиштлардан фойдаланилган.
Мудофаа девори қирқимлари асосида хулоса қилиш мумкинки, деворнинг
кенглиги ва қурилиш техникаси бу мудофаа истеҳкоми, ўқчилар учун йўлаклар-
нинг барчаси бир вақтда қурилиб, пахсадан бунёд этилган. Тепаликнинг юқори
– арк қисмида 10х10 метр ўлчамда қазиш ишлари олиб борилди. Қазиш ишлари
35
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
мобайнида қўнғир-қизил ангоб (ранг) берилган ёки тўқ кулрангдаги пиши-
рилган сопол буюмлар (қозонлар, хумлар, қопқоқлар) парчалари топилган.
Мазкур сопол буюмлар кулолчилик чархида тайёрланган бўлиб, зарур хом
ашё маҳаллий материаллардан олинган. Милодий VI–VII асрларга оид, Умар
аминтепанинг шарқий қисмидан топилган ашёлар араблар истилосигача ёки
илк ўрта асрларга тўғри келади. Умараминтепа шаҳри харобаларининг ғар-
бий тепалик қисмида квадрат шаклидаги 55х40 метр узунлиги, 60х50 метр
таг қисми ва баландлиги 2–2,5 метр бўлган қисмида қазиш ишлари олиб
борилган. Шаҳарнинг мазкур қисми деворлари ёруғ тушишига мўлжал-
лаб қурилиб, шимоли-шарқий томонга қисман оғган. Бу ерда 300 квад
рат метр майдонда қазиш ишлари олиб борилиб, деворлари пахсадан
қилиниб, 1,2 метрдан 1,59 метрг ача қалинликда бўлиб, 2 метрлик
баландликдан иборат, деворлар сарғиш рангли лой билан
сувалган. Ҳудудни қазиш мобайнида кўплаб миқдорда
сопол буюмлари топилган. Улар маҳаллий ҳунар-
мандлар томонидан ясалиб, тўқ кулранг ёки
қизил ангоб бериб бўялган. Умарамин-
тепанинг бу ҳудудида олиб борил-
ган қазишма ишларида то-
пилган археологик мате-
риаллар, сополларга
ишлов бериш
технологияси-
га қараб, ми-
36
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
лоддан аввалги биринчи асрдан милодий иккинчи асрлар бўлган даврларни ўз
ичига олган, деган хулосага келинган137. Бироқ, олима таъкидлаганидек, Умар
аминтепа шаҳар харобаларидаги қазиш ишлари якунига етмаганлиги туфайли
унда археологик қазишма ишларини давом эттириш, ёши ва даврлаштиришни
аниқлаштириш юзасидан илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим.
Илк ўрта асрларда Зарафшон бўйлари, жумладан, Миёнкол ҳудудлари-
га кўплаб туркийзабон халқлар кириб келиб, ўтроқ турмуш тарзи бошланади.
Ўтроқлашган туркий аҳоли маҳаллий сўғдийлар билан биргаликда шаҳарда
ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, қишлоқ жойларида, чўл ва тоғ этакларида эса
чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланганлар. Буғдой, арпа, тариқ эккан-
лар, токчилик ва боғдорчилик билан машғул бўлганлар. Айниқса, беда экиш,
тут дарахти ўстириш, ипак қурти ва уй ҳайвонларини боқиш кенг тарқалган.
Хатирчи туманининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида олтин, темир, мис,
қўрғошин, мармар қазиб олинган. Олтинсой, Бурқут, Хонақа, Тарқоя
қишлоқларидан олтин, Майдонсой қишлоғининг юқори
қисмида темир ва марганец, Купайи қишлоғида бўр ва
гил, Лангарда эса мармар қазиб олинган шахта қол-
диқларини учратиш бу даврда тоғ-кон саноа-
ти ривожланганлигидан далолат138.
137 Пугаченкова Г. А. Древности Миан-
кала. – Т.: “Фан”. 1989. – С. 26.
138Умаров М. Физико-географи-
ческая характеристика Хатир-
чинского района Самар-
кандской области УзССР.
– Самарканд: 1954.
– С. 39–41.
37
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
Араблар фатҳи арафасида Сўғдиёнада учта мустақил таркиб топган йирик
вилоят ҳокимликлари шаклланган. Панжикентдан то Карманагача бўлган ту-
манлар Марказий Сўғдни ташкил этиб, унинг бош шаҳри Самарқанд ҳисоблан-
ган. Зарафшон воҳасининг Карманадан ғарбда жойлашган туманлари Ғарбий
Сўғдни ташкил этган139. Вилоят ҳокимликлари тепасида турган ҳукмдорлар
Самарқандда ихшидлар, Бухорода худотлар, деб аталган. Илк ўрта асрларнинг
дастлабки босқичида ҳар бир вилоят доирасида бир неча рустак худодликлари,
ихшид ва ихрид ҳокимликларига бўлинган. Бу маҳаллий ҳокимликларнинг ки-
чиклари иқтисодий ва сиёсий қудратлилари томонидан аста-секин тинчлик ва
зўрлик орқали, тарих тақозосига кўра, ўз таъсир доирасига олиниб, йириклашиб
борган. Шундай ҳолатни Марказий Сўғд ерларида кузатиш мумкин. Сўғдиёна
ҳудуди тарихан таркиб топган рустакликларга бўлинган. Аслида рустак туман
миқёсидаги маҳаллий ҳокимликларнинг ўзгинаси бўлган140. Масалан, Марказий
Сўғдда улар VII аср ўрталарида 11 та бўлган. Бу ҳақда нафақат ёзма манбаларда,
балки қадимги Афросиёб деворий суратларида ҳам тегишли маълумотлар бор,
яъни Самарқанд ихшиди Вархуманни қутлаб турли мамлакатлардан келган эл-
чиларни қабул қилиш маросими, унинг тахтиравонда ўтирган ҳолати шоҳона
сарой деворида ранг-баранг чизгиларда акс этган. Вархуман атрофида унинг
яқинлари, унга тобе 11 та рустак ихшид ва ихридлари, уларнинг туғлари (бай-
роқлар) тасвири ҳам чизилган. Бир қатор қилиб, тик териб қўйилган 11 та бай-
роқ дасталари қизил лента билан бир-бирларига рамзий боғлаб қўйилган. Ушбу
манзара Марказий Сўғд 11 та ихшид ва ихридликларга бўлинганлиги ва улар-
нинг Самарқанд ихшиди (подшоси) Вархуман бошчилигида “Сўғд давлат конфе-
дерацияси” тузилганлигидан далолат беради141. Юқорида келтирилган илмий
далиллар асосида қуйидаги хулосага келиш мумкин: араблар фатҳи атрофида
Хатирчи ҳудудларида бир ёки бир нечта рустаклик мавжуд бўлиб, уларнинг
ихридлари Афросиёбдаги Вархуман қабул маросимидаги тасвирларда акс этган.
139 Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – Т.: “Университет”. 2007. – Б. 30.
140 Адылов Ш.Т. Административно – территориальное устройство западного Согда в раннем
средневековье. Общественные науки в Узбекистане. – Т.: 1998. №6. – С. 18.
141 Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – Т.: “Университет”. 2007. – Б. 31.
38
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
Милоддан аввалги II минг йилликнинг ўрталаридан то илк ўрта асрларга
қадар ўлка аҳолиси босқинчилардан Сўғдни ҳимоя қилиш мақсадида қалъа ва
қўрғонларни мудофаа иншоотлари сифатида барпо этишган. Кейинчалик бун-
дай қалъа ва қўрғонлар милоднинг IV-V асрларидан бошлаб Ўрта Осиёнинг бар-
ча воҳаларида суғориш каналларининг устида, экин далалари ўртасида деҳқон-
ларнинг хом ғиштдан қурилган кўшклари вужудга келади. Уларнинг харобалари
ҳозиргача сақланиб қолган бўлиб, улар тепа, оқтепа ёки тал, деб аталади. Хатир-
чи тумани ҳудудларида қад кўтарган 80 га яқин тепаларни учратиш мумкин.
Ушбу ёдгорликларнинг асосий қисми советлар даври қишлоқ хўжалигида пахта
майдонларини кенгайтириш мақсадида текислаб юборилди.
Ўлка тарихига тегишли тошга, сополга, чармга, ёғочга, металл, қоғоз ва
бошқ а буюмларга битилган матнлар, хусусан, “Авесто” маълумотлари, аҳамоний-
лар ёзувлари, юнон-рим манбалари, оромий ёзуви асосида шаклланган маҳал-
лий сўғд, бохтарий, хоразмий ёзувлари, “номаълум ёзув” сифатида етиб келган
қадимги туркий ёзувлар ўлка тарихи ва маданиятини ўрганиш учун қиммат-
баҳо маълумотлар беради142. Лекин уларнинг мазмунини талқин этишда, тари-
хий-географик маълумотларни археологик манбалар билан солиштиришда ва
қадимги вилоятлар, жойлар, қалъаларнинг жойлашувини аниқлашда олимлар
ҳали ягона фикрга келганларича йўқ.
Юқоридагилар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, Зарафшон дарёси-
нинг марказий қисмида жойлашган Хатирчи тумани бевосита Ўзбекистоннинг
энг қадим аҳоли яшаган манзилларидан ҳисобланади. Тарихи 2750 йиллик Са-
марқанд шаҳри ва 2500 йиллик тарихга бориб тақаладиган Бухоро шаҳарлари-
ни боғлайдиган ҳудудлар аҳоли яшамайдиган кимсасиз ҳудуд бўлмасдан, милод-
дан аввалги даврлардаёқ туман ҳудудлари қадимда кўплаб аҳоли манзилгоҳла-
ри мавжуд маданий воҳа бўлган. Зеро, Умараминтепада ўтказилган қазишма
ишлари бу тепалик милоддан аввалиги I асрда аҳолиси гавжум шаҳар бўлганли-
ги, бу ерда деҳқончилик ва ҳунармандчилик, топилган ашёлардан савдо-сотиқ
ривожланганлигини тасдиқламоқда. Демак, замонавий урбанизация жараёнла-
142 Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – Т.: “Университет”. 2007. – Б. 186.
39
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
ридан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиш мумкинки, қишлоқларнинг шаҳарга
айланиши бир неча ўн, балки юзлаб йилларни ўз ичига оладиган жараёндир.
Хатирчи тумани ҳудудида бунга ўхшаган 80 га яқин ўрганилмаган тепаликлар
мавжуд. Маҳаллий аҳоли мазкур тепаликлар ҳудудларидан қадимги даврларга
тегишли бўлган турли хилдаги сопол буюм парчалари, металл парчалари, қа-
димги одам қолдиқларини тез-тез топаётганлиги чуқур илмий тадқиқотлар
олиб бориш зарурлигини кўрсатмоқда. Зеро, Хатирчи тумани ҳудудида фақат-
гина совет даврида академик Г.А.Пугаченкова раҳбарлигидаги санъатшунослик
экспедициясидан (1976–1977 йиллар) бошқа археологик қазишма ишлари олиб
борилмаганлигининг ўзиёқ ҳали қилиниши зарур бўлган тадқиқот ишларининг
кўплигини кўрсатмоқда. Бундай тадқиқот ишларининг натижалари Зарафшон
водийсининг ўрта оқимларидаги маданий воҳаларда яшаган қадим аждодлари-
миз тарихини чуқур ўрганиш ва ёритиш, Ватанимиз тарихини янада аниқроқ ва
батафсил ёзиш имконини беради.
Ҳудудда мавжуд кўп сонли тепаликлар колхозлаштириш ёки қўриқ ерлар-
ни ўзлаштириш жараёнида текисланиб, пахта майдонлари ёхуд маҳаллий аҳоли
томонидан тураржойларга айлантирилди ва айланиш арафасида. Шу сабабли
мазкур ёдгорликларни сақлаб қолиш, ёш авлодга тарихий аҳамиятини англат-
ган ҳолда еказиш, уларни давлат ва ҳукумат даражасидаги ўрнини инобатга ол-
ган ҳолда муҳофазага олиш зарур.
40
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
Хатирчи туманининг ўрта асрлар
гидротехника иншоотлари
Зарафшон водийси Самарқанд, Кармана, Бухоро, Қоракўл воҳаларини ўз
ичига олган бўлиб, унинг қоқ ўртасидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарё-
си уларни ҳамиша сув билан таъминлаб келган. Ўтмишда Зарафшон
дарёси жуда кўп номлар билан аталган. Зардўштийларнинг муқаддас китоби
“Авесто”да Зарафшон дарёси “Дайтия”, деб кўрсатилган. География фанлари
доктори, профессор Ҳ.Ҳасановнинг фикрича, “дайтия” сўзи “кўп сув” маъноси-
да бўлиб, дарёнинг “минг қўлли” (кўп тармоқли) эканлигини англатган. “Юнон-
лар “Дайтия” “хoсиятли сув”, “муқaддaс сув” сўзини “политимет” – “кўп хосият-
ли сув”, “ ўта муқаддас сув” деб таржима қилганлар143. Бу дарё хитойчада Нами,
сўғдчада Намич деб юритилган144.Шунингдек, сўғд тилидa дaрёнинг Сўғд, Жирт,
Жoм, Сoмжaн нoмлaри ҳaм мaълум (“жaн” – “жoн” сўғдчa “кўл”, “сув мaнбaи”);
пaҳлaвий Нoмиқ (“мaшҳур”, “хoсиятли”, “муқaддaс”), фoрс тилидaги мaнбaлaрдa
Руди Мoсaф, Руди Шaрғ дeйилгaн; aрaбчa мaнбaлaрдa Ҳaрaмкoм (aрaбчa ҳaрaм –
“муқaддaс”) номларида аташган145.
Зарафшон дарёси мусулмон тарихчиларидан Наршахийнинг “Бухоро та-
рихи” асарида Руди Мосаф146, муаллифи номаълум бўлган “Ҳудуд-ул олам” рисо-
ласида эса, Бухоро дарёси147 , “Бoбурнoмa”дa Oби Кўҳaк, кeйинрoқ Дaрёи Кўҳaк
(Кўҳaк – Сaмaрқaнд шaҳри яқинидaги Чўпoнoтa тeпaлиги)148, XVIII асрдан За-
рафшон149 деб тилга олинади. Дaрё ҳoзирги нoмининг мaънoси тўғрисидa тур-
ли фикрлaр бoр. Бaъзилaр дaрё тиллa бaрaвaр oбиҳaёт кeлтиргaни учун дaрё
Зaрaфшoн, дeб aтaлгaн дeйдилaр150.
Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқлари атрофида қадимдан одамларнинг
манзилгоҳлари барпо этилиб, аждодларимиз деҳқончилик ва чорвачилик би-
лан шуғулланиб, жўшқин ҳаёт кечиришган. Зарафшон дарёси ҳудудда инсоният
цивилизациясига асос солиниши ва тараққиётида асосий ўрин тутади. Хусусан,
Қуйи Зарафшон водийсида жойлашган Хатирчи тумани ҳудудининг тараққи-
ёти, бир сўз билан айтганда, Зарафшон дарёси билан чамбарчас боғлиқ бўлган.
143 Қораев С. Ўзбекистон вилоятлари топонимлари. – Т.: “ЎзМЭ”. 2005. – Б. 114.
144 Ражабов Қ., Мақсудов Р. Қизилтепа тарихи. – Т.: “Муҳаррир”. 2011. – Б. 8.
145 Хўжамов М, Лафасов М. Тарихий ўлкашунослик ва туризм. – Т.: “ТДПУ”. 2008. – Б. 47.
146 Наршахий. Бухоро тарихи. – T.: “Камалак”. 1991. – Б. 6.
147 Ҳудуд-ул олам (Мовароуннаҳр тавсифи). – Т.: “Ўзбекистон”. 2008. – Б.9.
148 Хўжамов М, Лафасов М. Тарихий ўлкашунослик ва туризм. – Т.: “ТДПУ”. 2008. –Б. 47.
149 Дўсимов З, Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати. – Т.: “Ўқитувчи”. 1977. – Б. 66.
150 Дўсимов З, Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати. – Т.: “Ўқитувчи”. 1977. – Б. 66.
41
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
Академик А.Муҳаммаджоновнинг таъкидлашича, бу қадим дарёнинг Оқдарё ва
Қорадарё қўшилган жойдан то Ҳазорагача бўлган оралиғида ундан 12 магистрал
канал бош олган. Варқ, банд ва тўғонлар воситасида дарёдан боғланиб олинган
оқим суғориш тармоқларига таралиб, майда сув иншоотлари – “дарғот”лар орқа-
ли деҳқончилик ерларига етказиб берилган. Масалан, XII асрга мансуб “Қандия”
асарида келтирилган маълумотга қараганда, Зарафшон дарёсидан боғлаб олинган
сув 680 дарғотлар воситасида 14800 деҳқончилик майдонларига тақсимланган151.
Ўрта асрларда ирригация қурилишлари ҳамма вақт марказий ҳокимиятнинг
ижозати билан амалга оширилган, йирик сув иншоотлари ва суғориш тармоқла-
рини барпо этишда кўпинча хонларнинг ўзи қатнашган. Магистрал каналларнинг
мироблари Самарқанд воҳасида “ариқ оқсоқоли”, деб юритилган. XIX аср охири
XX аср бошида биргина шу воҳада сув хўжаликлари 28 ариқ оқсоқоли, 66 бандбон
ва 410 шоҳариқ мироблари – жўйбонлар бошқарган. Ҳукумат ва деҳқон жамоа-
лари вакилларидан ташкил топган сув хўжалигининг бундай ихчам ва тадбир-
кор маҳаллий маъмурияти йирик суғориш тармоқларининг бош тўғонларини
тиклаш, сув ўпириб кетган соҳиллар бўйлаб дамбалар ўрнатиш, суғориш тар-
моқларини лойқадан тозалаш, сувни навбат билан тақсимлаш, ортиқча сув ва за-
хобларни захкаш орқали партовларга чиқариб юбориш каби суғориш ва мелиора-
ция ишларини ташкил қилиш ҳамда уларни амалга оширишда бошчилик қилган.
Бош мироблар хизмат ҳақлари учун давлат хазинасидан маош – “даҳяк” ол-
ган. Шоҳариқларнинг мироблари ўз ҳақларини деҳқонлардан йиғиб олган. У ҳар
йилги ҳосилдан маҳсулот ҳисобида тўланадиган йиғим бўлиб, қишлоқ аҳолиси
уни “миробона”, деб юритган. Ҳар бир деҳқон хўжалиги хирмон кўтарилганда
бир ёки икки ғалвир (тахминан 8–16 кг.) ҳажмда миробона тўлаган.
Зарафшон водийсининг сув хўжалиги атамалари мажмуасида йирик суғо-
риш тармоқлари “руд” ёки “ком”, шоҳариқлар “жўй”, улардан чиқарилган ша-
хоблар “шохжўй”, экин майдонлари суғориладиган ариқлар “адоф” ёки “бадоқ”,
деб юритилган. Бундай кўп тармоқли суғориш тармоқлари бўйлаб барча суғо-
риш ишлари қадимдан ҳашар усули билан сувдан фойдаланувчиларнинг кучи
ва маблағи ҳисобига бажарилган.
XIX асрнинг иккинчи ярмида, аниқроғи, Бухоро амирлиги руслар томо-
нидан протекторатга айлантирилган даврда Хатирчи беклиги ғарбидаги Кат-
тақўрғон бўлими, Зарафшон дарёси ҳамда Нурота тоғлари ўртасидаги жами
1250 қўш ер Зарафшон дарёси сувидан суғорилган152.
151 Насафий Умар ибн Муҳаммад. Қандия. Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик
институти, қўлёзма, инв.№46 III. Б. 75.
152 Соболёв Л.Н. Географические и статистические сведения о Зеравшанском округе (с прило-
жением списка населенных мест округа). – Санкт Петербург: Типография императорской академии
наук. 1874. – С. 89.
42
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
Хатирчи беклигининг суғориш ва мелиорация ишларини ташкил этиш
ариқлар ёрдамида амалга оширилиб, улар, асосан, Зарафшон дарёсининг ўнг
томонида жойлашгани дарёдан унча катта бўлмаган масофада жойлашган бў-
либ, ғарбга қараб йўналган ва дарё йўналишида параллел бўйлаб оққан ҳамда
кўпинча яна дарё сувларига қайта қуйилган.
Зарафшон дарёсининг чап томони ариқларга бўлинмаган, сабаби, бу то-
мондаги ерлар горизонтал йўналишда бўлиб, дарё сатҳидан юқорида жойлаш-
ган. Дарёнинг шу томонидаги ерлар шу ердан оқиб ўтувчи Нарпай ариғи орқали
суғорилган. Зарафшон дарёсидан чиққан ариқлар ўз оқимини шимолга йўнал-
тирсада, унинг йўналишини Нурота тоғлари тоғолди ҳудудлари тўсади.
Хатирчи беклигида Зарафшон дарёсидан сув оладиган ариқлар бешта. Улар-
дан дастлабкиси Шовот ариқ, деб номланиб, мазкур ариқ Каттақўрғон бўлими,
Пайшанба тумани, Кўмирчи қишлоғидан бошланади. Бу ариқ беклик ташқари-
сида 16 верст (1 верст – 1066,9 метр) узунликда бўлиб, 220 қўш ерни суғоради.
Ариқ кенг, серсув бўлиб, унда 2 та кўприк ва кечувлар мавжуд. Ариқ бўйлаб кўп
лаб қишлоқлар жойлашган. Ариқдан қўшимча ариқчалар чиқарилиб, ўша қиш
лоқларнинг экин майдонлари суғорилган. Ариқ бўйлаб тор тасмага ўхшаган май-
донлар чўзилиб кетади. Ариқ бўйидаги қишлоқлар битта амлок ҳисобланган.
Шовот этимологиясига таниқли ўлкашунос олим С.Қораев қуйидагича
таъриф беради: маълумки, ўрта асрларда йирик ирригация иншоотлари ҳашар
йўли билан яратилган. Бундай қурилишларни ҳамма вақт марказий ҳокимият
амалга оширарди. Маълумки, Ўрта Осиёда ҳукуматни хонлар ва амирлар идо-
ра қилган. Шунинг учун ҳам уларнинг буйруғи ёки ижозати билан қурилган
иншоотлар: Хонариқ, Султонбанд, Ҳовузхон, Амир Темур кўприги ва бошқалар
хон, султон ёки амирларнинг номлари билан аталган. Масалан, 1663–1687 йил-
ларда ҳукмронлик қилган Хива хони Анушахон 1681 йилда Шоҳобод канали
қурдирган153. Мазкур канал номи Хоразм шеваларининг фонетик хусусиятига
мосдир, яъни интервокал ҳолатда “ҳ” товуши тушиб қолиб, “б” ундоши “в” га
айланади154.
Хатирчи тумани ҳудудларини сув билан таъминловчи мазкур суғориш
тармоғи минглаб боболаримизнинг пешона тери тўкиб топган даромадлари
ва уларнинг оғир меҳнатлари ҳисобига бунёд этилган бўлиб, ҳукмдор буйруғи
асосида қурилган бу канал халқ орасида Шоҳобод – Шовот деб номланиб келин-
моқда.
Тосариқ ариғи Шовот ариғидан 4 верст пастдан бошланиб, Хатирчи бекли-
гидан оқиб ўтади. Ушбу ариқ ўз оқими давомида Шовот ариққа камида 4 верст
153 Қораев С. Географик номлар маъноси. – Т.: “Ўзбекистон”. 1978. – Б. 157.
154 Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати. – Т.: “Ўқитувчи”.1977. – Б.149.
43
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
масофагача яқинлашиб, узунлиги 24 верстни ташкил қилади. Ариқнинг суви
Шовот ариқ сувига қараганда 2 баробар серсув. Ариқ устида кўприклар қурил-
ган, кечувлар мавжуд. Унинг бўйларида жуда кўплаб қишлоқлар ва аҳоли ўр-
нашган. Бу ариқдан майдонларни суғориш учун иккиламчи қўшимча ариқлар
чиқарилган бўлиб, уларнинг узунлиги 4 верстни ташкил қилади. Ариқ атрофи-
даги ерлар Шовот ариққа қараганда кенгроқ ва кўп. Ушбу ариқ 500 қўш ерни
суғориб, 2 та амлокликдан иборат.
Дам ва Купан ариқлари. Дам ариқ Тос ариқдан 2 верст қуйида Зарафшон
дарёсидан бошланади. Купан ариқ ҳам, ўз навбатида, Дам ариқдан 2 верст қу
йидан бошланади. Ушбу икки ариқ бир-биридан алоҳида оқади. Дам ариқ Купан
ариққа нисбатан узунроқ бўлиб, унинг узунлиги 8 верст, Купан ариқ эса 6 верст
ни ташкил қилади. Иккиламчи ариқлар сувлари қўшилиб, Зарафшон дарёсига
қайта қўшилади. Ариқлар бўйлаб кўплаб қишлоқлар бўлиб, уларда аҳоли зич
жойлашган. Мазкур икки ариқ 180 қўш ерни суғориб, бу ерлар бир амлокликни
ташкил қилади.
“Дам ариқ” сўзи этимологиясига назар ташланса, ушбу сўз географик тер-
мин бўлиб, “ариқ”, “тўғон” маъноларида қўлланилади155.
Қараман ариқ. Ушбу ариқ Зарафшон дарёсидан чиққан Купан ариқдан
4 верст қуйидан бошланади. Ушбу ариқ бошланишидан 16 верст масофада Бах-
ши калон (Боғча калон) қишлоғигача Хатирчи беклигидан ўтади. Боғча калон
қишлоғидан 4 верст масофада Зарафшон дарёси бўйлаб оқиб, кейин 8 верст
узунликда Кармана беклиги ҳудудидан оқади. Қараман ариқ суви дарёнинг
суви кўп бўлмаган ҳолда дарёга қайта қуйилмасдан, бўш майдонларга оқизи-
лади. Ушбу ариқ Хатирчи беклигининг 350 қўш ерини суғоради. Ариқ бўйидаги
қишлоқлар бир амлокликка, баъзан 2 та мустақил амлокликка бўлинади. Ушбу
топонимнинг этимологияси ҳақида тўхталганда илмий адабиётларда Хоразмда-
ги қайрағочнинг тик ўсадиган турини қараман дейилиши ҳақида маълумотлар
келтирилади156. Бироқ, С.Қораевнинг тадқиқотларида келтирилишича, ўсимлик
номининг бир ўзи, ҳеч қандай қўшимчасиз атоқли от бўла олмайди, борди-ю
ўсимлик номига сифат қўшилса, топоним ҳосил бўлиши мумкин, масалан, Қора
қамиш, Кўктерак ва ҳ.к. Бу дарахт асли “қора эман” сўзларидан деб тушунилса,
у пайтда бу қишлоқ номи тўғри изоҳланган бўлади157. Бу жой Хива хонлари ар-
хивларида қаҳрамон шаклида ҳам учрайди158. Юқорида келтирилганлардан, ил-
мий фаразлардан мазкур ариқнинг номи, этимологиясини ҳам қўллаш мақсадга
мувофиқ.
155 Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати. – Т.: “Ўқитувчи”. 1977. – Б. 46.
156 Абдуллаев Ф. Хоразм шевалари. – Т.: “Ўзбекистон”. 1961. – Б. 60.
157 Қораев С. Географик номлар маъносини биласизми?. – Т.: “Ўзбекистон”. – Б. 154.
158 Иванов П.П. Архив хивинских ханов XIX в. – Т.: 1940. – С. 45.
44
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
Бекликнинг суғориладиган майдонлари нисбатан тор бўлиб, 8 верст кенг
ликда, баъзи ерлари 4 верст ва ундан ҳам кам. Бекликнинг шимолий чегара-
лари тоғолди минтақалари бўлиб, дарё қирғоқларига ниҳоятда яқин. Тоғолди
тизмаларининг баъзилари Зарафшондан 32 верст, баъзи ҳудудлари 8 верстгача
бўлган масофада жойлашган. Тоғолди минтақалари суғориладиган ерларнинг
чегараси ҳисобланиб, у ерларга баҳорги ғалла экилади. Бу экинлар ёмғир сувла-
ри ёрдамида етиштирилиб, лалими деб аталган.
Лалими ерлар Хатирчи беклигида ниҳоятда аҳамиятли ҳисобланган. Ҳосил
пайтида бекликнинг лалими ерларидаги ғалладан катта миқдорда хирож олин-
ган бўлиб, бу суғорма ердаги ҳосилга нисбатан кўпроқ бўлган.
Бекликнинг кўплаб ҳудудларида экинларни суғориш учун тоғлардан оқиб
келувчи сойлар сувларидан фойдаланилган. Хатирчи беклигида сой сувларидан
суғориладиган ерлар 760 қўшни ташкил қилган. Қуйида Хатирчи беклигидаги
барча амлокликлардаги экин экиладиган ерларнинг қайси бири сунъий суғо-
ришга асосланганлиги ёки лалимикорлигини кўриш мумкин.
Бухоро амирлиги тасарруфидаги XIX асрда Хатирчи беклигида 19 та амлок
лик мавжуд бўлган. Ушбу амлокликлар суғорма ва лалими тарзда деҳқончилик
билан шуғулланиб, улардан: Караман, 2- Тос, 3- Тос, Дам, Рипон, Боғот амлоклик
лари ғаллани сунъий суғориш орқали етиштирган. Аччиқ қудуқ амлоклигида
бир қисми лалими, бир қисми суғорма бўлиб, кўпроқ суғорма экинлар экилган.
Мирдашт амлоклигида лалими ерлар суғориладиган ерларга қараганда кўпроқ-
ни ташкил қилади. Бағчакалон, Ангидон амлокликлари экинлари фақат суғор-
ма деҳқончилик асосида, Чангир амлоклигида эса лалими ерларга қараганда
суғорма ғалла кўпроқни ташкил қилади. Паҳлавонота ва Хўжақул эшон амлок
ликларида, асосан, лалими экинлар суғорма ерларга қараганда кўпроқ. Қора
ариқ амлоклигида эса асосий экинлар сунъий суғорилади, лалими экинлар кам.
Шовот, Олтинсой, Кўк сарой, Хўжа қудуқча, Аччиқ кориз амлокликларидаги асо-
сий деҳқончилик лалими шаклда бўлиб, суғорма экинлар унча кўп эмас. Биз
кўраётган даврда Хатирчи беклигининг 1250 қўш суғориладиган ерлари ёки
62500 таноб ёки 16276 десятина майдони Зарафшон дарёси орқали суғорил-
ган159.
Хатирчи туманининг шимолий сарҳадларида, аниқроғи, Нурота тоғ тиз-
маларининг жанубий этаклари ва даралари ичида жуда кўп чашмалар бўлиб,
уларнинг сувлари бутун ёз бўйи сойларда оқар ва тошлоқ ўзанларга сингиб ке-
тарди. Ушбу булоқ сувлари заҳматкаш деҳқонларнинг эътиборини тортмасдан
159 Соболёв Л.Н. Географическая и статистическая сведения о Зеравшанском округе (с прило-
жением списка населенных месть округа). – Санкт Петербург: Типография императорской академии
наук. 1874. – С. 89–93.
45
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
қолмаган, албатта. Чунки ёзнинг жазирама кунлари ёки қурғоқчилик маҳали
ушбу сувларни бир жойга тўплаш орқали керакли пайтда ундан фойдаланишла-
ри мумкин эди. Шу сабабли Хатирчи туманининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида
яшаган деҳқонлар ана шу булоқ сувларини бир жойга тўплаш мақсадида дара-
лар ичида ёки тоғ этакларида кичик-кичик ҳовузлар қурганлар. Маҳаллий аҳо-
лининг бу сув иншоотлари ҳовуз, деб аталади. Қизиғи шундаки, қурилиш услу-
бига кўра, бу ҳовузлар оддий ҳовузлардан тамоман фарқ қилади. Одатда, ҳовуз
ер юзидан чуқур ковланади. Бу ҳовузлар ерни ўйиб эмас, балки, аксинча тўғри-
дан-тўғри ернинг устига, кўпинча, булоқ қайнаб турган дўнгликка ёки сойнинг
бирон қирғоғига қурилади. Бунинг учун бўйи 60 м., эни 40 м. келадиган қулай
майдонча танланиб, уч томонига тош ва чимдан баландлиги 2 метр келадиган
девор қурилади. Деворнинг қалинлиги таги 3 метр, юқориси эса 1,5 метр қилиб
қурилган. Ҳовузнинг юқори ва пастки қарама-қарши томонларида иккита қу-
лоғи бўлади. Тепароқдан келадиган сой сувини ҳовузга боғлаш учун юқоридаги,
ҳовузда тўпланган сувни чиқариш учун эса пастдаги қулоқдан фойдаланилган.
Иншоотнинг юқори қулоғи тепароқдан келиб қуйиладиган оддий ариқ бўлса,
унинг пастки қулоғи тузилиш жиҳатдан жуда антиқа. У содда, бироқ ҳар томон-
лама пухта қурилган ажойиб механизмни эслатади. Ҳовузнинг пастки қулоғи
икки томони харсангтошлардан ишланган, тепаси яссироқ тошлар ёки кўнда-
лангига зич терилган ёғочлар билан ёпилган қувурни эслатади. Ҳовуз девори
остидан ўтказилган қувурнинг оғзи тегирмон тоши каби ўртаси доира шаклида
тешилган тош ёки тўртбурчакли ёғоч қопқоқ билан беркитилган. Тешикнинг
диаметри 20 см. дан ошмайди. Ҳовузга сув боғланганда тешик учига латта ўрал-
ган 3 метрли хода билан беркитилган. Хода сувдан тик кўтарилиб туради. Ҳовуз
сувга обдон тўлиб, сув чиқариш керак бўлганда бир киши ҳовуз девори устига
чиқиб, ходани тортиб олади. Ҳовуздаги сувни чиқариш учун оқилона ишланган
бу “механизм” – “қулфак”, учига латта ўрами боғланган хода эса “тиқин”, деб ата-
лади. Ҳовузга сувни тўплашда ва чиқаришда улар қулф вазифасини бажаради.
Шунинг учун ҳам бундай иншоотлар “қулфакли ҳовузлар”, деб аталади160. Одат-
да, қулфакли ҳовузлар кечқурун боғланган, эрталабгача сувга тўлган. Битта ҳо-
вуз ўртача 1800–2000 кубометр сув тўплаган. Эрта билан ҳовуз қулфаги очилиб,
йиғилган сув 7–8 соат давомида бутунлай оқиб чиққан. Ҳовуздан катта босим
остида отилиб чиққан сув ўз оқими билан далаларга бемалол етиб бориб, экин-
ларни суғорган. Хатирчининг тоғолди қишлоқларидаги бундай ҳовузлар шу
қишл оқнинг деҳқонлари томонидан қурилган бўлиб, жамоа мулки ҳисобланган
ва ҳар бир хўжалик ундан муайян тартибда фойдаланган. Ҳовуз сувидан фойда-
160 Муҳаммаджонов А. Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари. – Т.: “Ўзбекистон”.
1997. – Б. 16.
46
КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ
ланишда бу хўжаликлар
ўртасида навбат усули
жорий этилган, бунга
амал қилиш қишлоқ оқ-
соқоли томонидан назо-
рат қилиниб, чек ташлаш
йўли билан белгиланган.
Бундай гидротех-
ника иншоотлари халқи-
мизнинг асрлар даво-
мида суғориш соҳасида
тўплаган жуда бой ин-
теллектуал тажрибаси
асосида бунёдга келган.
Уларнинг аксарияти ўл-
камизнинг водий, тоғол-
ди, тоғлик ва даштлик
ерлари табиий шароити-
га жуда мос ва ўзига хос
иншоотлардир. Айниқ-
са, уларнинг тузилиши
ва қурилиш ечимларида
ҳар бир жойнинг релье-
фи, сув ресурсларининг
коэффициенти ва унда-
ги ўзгаришлар ҳисобга
олинган, иншоотнинг оқимнинг динамик ва босим кучларига қарши барқарор-
лигини таъминлаш чоралари кўзда тутилган. Шунинг учун ҳам асрий амалиёт-
лар асосида барпо этилган бундай сув иншоотларидан суғорма деҳқончиликда
ҳамда аҳолининг ичимлик суви таъминотида узоқ вақт унумли фойдаланилган
ҳамда ҳозирги кунда ҳам воҳа аҳолисига хизмат қилиб келмоқда.
47
ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН
Буюк Ипак йўли тармоқлари тавсифи
Турли халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий-маданий ало
қал ар кишилик тарихининг барча даврларида тинчликка, эзгулик ва
тараққиётга хизмат қилган. Қадимги ва ўрта асрларда Шарқ ҳамда
Ғарб дунёлари ўртасидаги иқтисодий-маданий алоқаларда Ўрта Осиё, шу жум-
ладан, Ўзбекистон ҳудуди муҳим аҳамиятга эга бўлган. Улкан Шарқ дунёсининг
таркибий қисми, Шарқ цивилизацияси марказларидан бири ҳисобланган Ўзбе-
кистон асрлар мобайнида Буюк Ипак йўлининг марказий бўғини, Шарқ ва Ғарб
цивилизацияси учрашадиган, ҳамкорлик қиладиган ҳудуд сифатида машҳур бў-
либ, халқаро иқтисодий-маданий алоқаларда муҳим ўрин тутган.
Тарихга “Буюк Ипак йўли” номи билан кирган бу халқаро алоқа йўлида
Ўрта Осиё ҳудуди алоҳида ўрин тутган. Бу халқаро савдо йўлини 1877 йилда чоп
эттирган “Хитой” номли китобида немис олими П.В.Рихтгофен биринчи марта
“Ипак йўли”, деб атаган эди. Шундан бошлаб халқаро иқтисодий-маданий алоқа-
ларда катта ўрин тутган бу йўл “Ипак йўли” ёки “Буюк Ипак йўли”, деб атала
бошланди. Бу савдо йўли милоддан аввалги II аср ўрталаридан бошлаб савдо
ва дипломатия йўли сифатида доимий равишда фаолият кўрсата бошлайди161.
Умумий узунлиги 12 000 километрдан иборат Буюк Ипак йўли Хитойдаги Ху-
анхе дарёсининг ўрта оқимида жойлашган Сиандан бошланиб, Ланжоу орқали
Дунхуанга келган162.
Бу ерда у иккига ажралиб, жануби-ғарбий тармоғи Такламакон чўли орқа-
ли Хотанга, ундан Ёркентга келиб, Помир тоғларининг даралари орқали Во-
хандарё водийсига, ундан Бақтриянинг бош шаҳри қадимги Зариасп, ҳозирги
Балхга келган. Балхдан йўл иккига: жануб ва ғарбга бўлиниб, жанубий тармоқ
Ҳиндистонга, иккинчиси Марвда шимолий йўл билан туташган ва Мисргача
борган.
Ипак йўлининг шимоли-ғарбий тармоғи эса Дунхуандан Бами, Куча, Тур-
фан орқали Тарим водийсига Қошғарга боради. У ердан Тошқўрғон орқали Ўз-
ган, Ўш, Қува, Ахсикент, Попга, Ашт орқали Хўжанд, Зомин, Жиззахга, сўнгра Са-
марқанд-Бухоро, Чоржуй, Марвга ўтади. Марвдан Ипак йўли Эрон, Месопотамия,
Кавказолди ўлкалари, Кичик Осиё, Ўрта Ер денгизи соҳилларидаги шаҳарлар ва
мамлакатларни кесиб ўтиб, Мисрда 12 минг километрли масофани босиб, сўнг
ги манзилга етган.
161 Мавлонов Ў., Маҳкамова Д. Маданий алоқалар ва савдо йўллари. – Т.: “Академия”. 2004. – Б.
62–64.
162 Раҳимов М., Замонов А. Ўзбекистон тарихи. – Т.: “Фан”. 2019. – Б. 53.
50