The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ushbu kitob O'zbekiston Respublikasi Davlat Mustaqilligining 30 yilligiga bag'ishlanadi

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Lutfiyor Mansurov, 2021-12-09 08:22:16

Xatirchi tumani kecha va bugun

Ushbu kitob O'zbekiston Respublikasi Davlat Mustaqilligining 30 yilligiga bag'ishlanadi

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

сусий галереяларида сақланмоқда. Шахсий кўргазмаси билан Франция, Ҳиндис­
тон ва Болгария давлатларида ижодий сафарларда бўлган.

Юзга яқин санъатшунослик мақолалари муаллифи. “Марварид шодаси”,
“Юрак деворидаги чизгилар” номли китоблари чоп этилган. “Сипоҳийлар хо-
надони” номли драматик асари “Ёшлик” журналида чоп этилгач, турк адабиёт-
шунослари томонидан мазкур асар Туркия университетлари учун тайёрланган
“Мустақиллик йиллари ўзбек адабиёти” дарслигига киритилган. Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Исроил ХОЛБОЕВ – 1958 йилда “Икром карвон” МФЙ ҳудудидаги Сўфи қиш­
лоғида туғилган. 1976–1981 йилларда Самарқанд давлат университетининг Рус
филологияси факультетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Ха-
тирчи туманидаги 38-умумий таълим мактабида ўқувчиларга рус тили ва ада-
биёти фанидан дарс бериш билан бошлаган. 1985 йилда туманнинг “Янги ҳаёт”
газетаси таҳририятига ишга қабул қилинган. Адабий ходим, масъул котиб вази-
фаларида ишлаган. 1994 йилдан 2018 йилгача Навоий вилояти “Дўстлик байро-
ги” газетаси таҳририятида мухбир, катта мухбир, бўлим муҳаррири, масъул ко-
тиб лавозимларида фаолият кўрсатди. И.Холбоев ўзининг ижодий меҳнат фао­
лияти даврида “Халқ сўзи”, “Мулкдор” газеталарида вилоят мухбири сифатида
ҳам самарали меҳнат қилди. И.Холбоевнинг узоқ йиллик самарали меҳнатлари
давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантирилиб, 2012 йилда “Ўзбекистон
Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан мукофотланди.

Эргаш БОЛТАЕВ – 1961 йилда Туркман қишлоғида туғилган. Э.Болтаев
1990 йилдан бошлаб Самарқанд вилояти “Ёзувчилар уюшмаси вилоятлараро
тарғибот маркази” директори лавозимига тайинланган. Фаолияти давомида
“Тарғибот маркази” қошида “Гулшан” газетаси ташкил қилган ва шу газетага
муҳаррир бўлган. “Самарқандим”, “Ғанимат дунё” шеърий тўпламлари муалли-
фи. Эргаш Болтаев 1993–1999 йилда Самарқанд давлат университетида 2-му-
тахассислик бўйича ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. У Ўзбекистон
миллий телерадиокомпаниясида “Ассалом, Ўзбекистон!” тонгги дастурида
муҳаррир бўлиб фаолият юритган. 2000 йилда вафот этган.

Фахриддин НИЗОМОВ (Фахриёр) – шоир ва таржимон. 1963 йилда Санги-
жумон қишлоғида туғилган. 1988 йилда Самарқанд давлат университетининг
Ўзбек ва тожик филологияси факультетини тугатди. “Дарднинг шакли” (1997),
“Аёлғу” (2000), “Геометрик баҳор” (2004), француз тилида “L’os des larmes” (“Кўз
ёш сояси”, 2016) шеърий тўпламлари, “Янгиланиш анъанаси” (1998) публи-
цистик мақолалар тўпламлари муаллифи. Таниқли АҚШ сиёсатчиси Ҳиллари
Клинтоннинг “Бир болага етти маҳалла ота-она” (It Takes a Village), таниқли бри-
таниялик каломшунос олим Тимоти Уинтернинг “XXI асрда ислом: постмодерн

251

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

дунёда қиблани топиш” (Islam 2001: Finding the Qibla in a Postmodern World) ва
“Америка ҳикоялари” (American Short Stories) (ҳамкорликда) китобларини, та-
ниқли Америка ёзувчи Эдгар Аллан Понинг “Темирбек” достонини ўзбек тилига
таржима қилган. Бундан ташқари, жуда кўп телесериалларни, ҳужжатли фильм-
ларни инглиз тилидан ўзбекчага ўгирган. Дунёнинг етакчи АКТ (ахборот-ком-
муникация технологиялари) компаниялари таъминот дастурларини ўзбекчага
таржима қилишда иштирок этган. Шеърлари француз, турк, озарбайжон, рус,
болгар, хитой, инглиз, қозоқ ва уйғур тилларига таржима қилиниб, турли ада-
бий-бадиий журнал ва альманахларда чоп этилган. 2015 йил Қозон шаҳрида бў-
либ ўтган XI Туркий халқлар шеърият фестивалининг Рами Гарипов номидаги
бош мукофотига сазовор бўлган.

Садриддин СУЯРОВ – журналист ва дипломат. 1965 йил 2 май куни Хатир-
чи туманининг Тасмачи қишлоғида туғилган.1972–1979 йиллар мазкур туман-
даги 17-ўрта мактабда, 1979–1982 йиллар 7-ўрта мактабда таҳсил олган.

Журналист касбига бўлган қизиқиш уни 1985 йил Тошкент давлат универ-
ситетига бошлаб келди. 1990 йил С.Суяров университетнинг Журналистика фа-
культетини имтиёзли диплом билан тугатди.

С.Суяров 1990–2003 йиллар давомида Ўзбекистон телевидениеси “Ах-
борот” информацион кўрсатувлар бош таҳририятида фаолият юритди, ки-
чик муҳаррирликдан директорликкача бўлган машаққатли йўлни босиб ўтди.
Унинг ташаббуси билан “Ахборот” кўрсатувида кўплаб янги рукнлар, айниқса,
ёш мустақил Ўзбекистоннинг халқаро алоқаларига бағишланган туркум репор-
тажлар йўлга қўйилди. Садриддин Суяров АҚШ, Германия, Франция, Бельгия,
Англия, Исроил, Туркия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, қатор араб давлатлари ва
бошқа мамлакатлардан тайёрланган телерепортажлар билан телетомошабин
назарига тушди. У, шунингдек, “Ҳафтанома” ва “Таҳлилнома” ҳафталик таҳли-
лий кўрсатувларнинг асосчи ва бошловчилари қаторидан жой олган.

Меҳнат фаолияти давомида турли масъулиятли лавозимлар, хусусан, Ўз-
бекистон Президенти Матбуот хизмати раҳбари, Электрон оммавий ахборот
воситалари миллий ассоциацияси бош муҳаррири, “Uzbekistan Today” ахборот
агентлиги бош директори, Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори
ўринбосари сифатидаги фаолияти давомида замонавий ўзбек журналистикаси
ривожига муносиб ҳисса қўшди.

С.Суяров Ташқи ишлар вазирлиги тизими, хусусан, Ўзбекистоннинг Ҳиндис­
тондаги элчихонасида фаолияти доирасида мамлакатимизнинг маданий-гума-
нитар йўналишдаги халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари билан
шуғулланган. Айни пайтда у Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агент-
лигига раҳбарлик қилмоқда.

252

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Ислом ҲАМРОЕВ (Ислом Ҳамро) – шоир, журналист. 1966 йилда Хатирчи
туманида туғилган. 1993 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент давлат уни-
верситетининг (ҳозирги Миллий университет) Журналистика факультетини
тугатган. Журналистик фаолиятини 1989 йилда “Ёш ленинчи” газетасида бош­
лаган. Бир қатор марказий газета-журналлар, жумладан, маълум муддат Ўзбе-
кистон телерадиокомпаниясида ҳам фаолият юритган.

Турли йилларда ижодкорнинг “Шоир бўлдик сендан айрилиб”, “Тазарру
салтанати”, “Бағрибутунлик”, “Жаҳонгирнинг қайтиши”, “Гўрўғлининг ўлими”
каби шеър, достон ва публицистик китоблари чоп этилган. Шоир сифатида
тенгдошлари орасида сўзни теран англаши, лирик қаҳрамонларининг кутилма-
ган хулосалар чиқариши, айниқса, халқ оғзаки ижодини чуқур билиши билан
ажралиб туради. Журналист сифатида эса газета-журналлар ва телекўрсатув-
лардаги кескин танқидий чиқишлари билан ўқувчилар ва телетомошабинлар-
нинг назарига тушган.

Шу боис, Ислом Ҳамро “Шуҳрат” медали, халқаро “Олтин қалам” мукофот-
ларига сазовор бўлган. Ислом Ҳамро айни пайтда “Адолат” ижтимоий-сиёсий га-
зетаси бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ваҳобиддин ЗИЁ – 1976 йилда Хатирчи туманида туғилган. 1993 йилда
тумандаги 65-сонли умумтаълим мактабини битириб, Ўзбекистон Миллий уни-
верситетининг Журналистика факультетига ўқишга кирган.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида янги ташкил этилган “Ёшлар
канали”да иш бошлаб, тез орада соҳир овози билан мухлисларнинг муносиб
ҳамроҳига айланди. Унинг самарали меҳнатлари давлатимиз томонидан алоҳи-
да эътироф этилиб, “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Ваҳобиддин Зиёнинг
“Эй дўст” қўшиғини кўпчилик севиб тинглайди. “Юртим”, “Онажон”, “Нозли”, “Тоғ
қизи” каби қўшиқлари ҳам мухлислар эътиборига ҳавола этилган. Ижодкорнинг
мусиқа соҳасидаги биринчи устози ўқитувчиси Назар Холиқулов ҳисобланади.

Бобоқанд УМАРОВ – 1980 йилда Хатирчи туманида туғилган. У ёшлиги-
дан бадиий адабиётга, хусусан, шеъриятга ошно бўлиб, бугунги кунда ҳам сер-
маҳсул ижод қилиб келмоқда. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Журна-
листика соҳасининг забардаст вакили сифатида ҳам қалам тебратмоқда. Унинг
“Кўнглингизни топсам...”, “Иккимиз икки олам” каби шеърий тўпламлари нашр
этилган. У, айни пайтда, Навоий вилояти телерадиокомпанияси директори
ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

253



Хатирчи:
бой имкониятлар ва
фаол янгиланишлар

³удуди

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

256

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

257

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Хатирчи тумани
мустақиллик йилларида

Хатирчи тумани вилоятимизда ноёб тари-
хий ёдгорликлари, сўлим ва мафтункор та-
биати, йилдан-йилга чирой очиб, кўркам
қиёфа касб этиб бораётган қишлоқлари, энг муҳими,
меҳнаткаш, меҳмондўст ва самимий инсонлар яшаёт-
ган замин сифатида эътирофга лойиқ.
Мустақилликнинг илк йилларида 119 минг на-
фар аҳоли яшаган туманда бугун қарийб 200 минг на-
фар киши истиқомат қилади. Яъни, аҳоли сони ўтган
30 йиллик даврда деярли бир бараварга ошди.
Асосан, қишлоқ хўжалиги тумани бўлган ҳудудда
1995 йилда ишлаб чиқарилган жами қишлоқ хўжали-
ги маҳсулоти 1,5 миллиард сўмни ташкил этган бўлса,
2019 йилда бу кўрсаткич 2 триллион сўмдан ошди.
Туманда ташқи савдо бўйича эса сезиларли ўз-
гаришлар 2000 йиллардан сўнг бошланди. Хусусан,
2000 йилнинг ўзида 709,9 минг АҚШ доллари қийма-
тидаги маҳсулот хорижга сотилган бўлса, 2018 йилга
келиб мазкур рақам 12,5 миллион доллардан зиёдни
ташкил этди.
Ўтган даврда энг катта ўсиш қурилиш соҳасида
рўй берди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида
давлат бюджетидан Хатирчи туманида қурилишлар
сезиларли даражада амалга оширилмаган. 2000 йил-
дагина 1 миллиард сўмдан зиёд қурилиш ишлари
амалга оширилган бўлса, 2018 йили мазкур соҳада қа-
рийб 2021 миллиард сўмлик қурилиш ишлари олиб
борилган.
Бир сўз билан айтганда, аҳоли сони кўпаяр экан,
барча соҳаларда жадал ўзгаришларнинг кўлами йил-
дан-йилга ортмоқда. Бу эса туманнинг нафақат ижти-
моий, балки иқтисодий салоҳияти ҳам тобора юксала-
ётганидан далолат беради.

258

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

259

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

260

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

261

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

262

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

263

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Мустақилликнинг илк йилларида 119 минг нафар аҳоли яшаган туманда
бугун қарийб 200 минг нафар киши истиқомат қилади. Яъни, аҳоли сони

ўтган 30 йиллик даврда деярли бир бараварга ошди.

Сегодня в районе проживает около 200 тысяч человек, в первые годы
независимости его население составляло 119 тысяч. То есть рост

населения за последние 30 лет почти удвоился.

In Khatyrchi district in the first year of Indepenedence the population was 119
thousand people, at present time the number has reached 200 thousand people.

The population has almost doubled over the past 30 years.

264

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Туманнинг географик жойлашуви

Хатирчи тумани шимолдан Навоий вилоятининг
Нурота, жануби-шарқдан Самарқанд вилоятининг
Каттақўрғон, шимоли-шарқдан Қўшработ, жануб-
дан (Зарафшон дарёси орқали) Нарпай ва Пахтачи туманлари,
ғарбдан яна Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани билан че-
гарадош. Майдони 1,37 минг км2. Шимолий қисми Нурота тоғ
тизмаси ва тоғ этаги қия текислигидан иборат, жанубий қисми
Оқдарё, Қорадарё, қисман Зарафшон дарёси водийларини ўз
ичига олади. Иқлими континентал, йиллик ўртача 13,5°С.
Январнинг ўртача траси –1,7°, энг паст тра –33°. Июл-
нинг ўртача траси – 28,7°, энг юқори тра – 44°. Вегетация дав-
ри 212 кун. Йиллик ёғин миқдори шимолий тоғлик қисмида
300 мм., жанубдаги текислиқда 200 мм. Сув ресурслари Қо-
радарё, Оқдарё, Зарафшон ва бир неча сойлардан иборат. Ту-
проқлари тоғ этакл­ ари типик бўз, оч бўз тупроқлар. Жану-
бий қисмида суғориладиган бўз, аллювиал, ўтлоқи ва ўтлоқи
ботқоқ тупроқлар тарқалган. Тоғ этакларидаги қия текисли-
кларда чорвачилик ва узумчилик ривожланган. Ёввойи ўсим-
ликлардан дарё террасалари ва қайирларида қамиш, рўвак,
буғдойиқ, шўражриқ, кампирсоч, итгунафша, сувранг, юлғун
ва бошқалар учрайди.
Нурота тоғлари этакларида ранг, ялтирбош, чалов, кар-
рак, кийик ўти, оқ сафрак, гулхайри, баҳорда эфемерлар ўса-
ди. Буталардан дўлана, писта учрайди. Ёввойи ҳайвонлардан
бўри, тулки, чиябўри, қуён, жайрон, тоғ эчкиси ва тўқайзор-
ларда қушлардан қирғовул, лойхўрак, ўрдак, лочин, булдуруқ,
қирғий, сўфитўрғай, чумчуқ, чуғурчиқ, зарғалдоқ; судралув-
чилардан гекконлар, тошбақа, сариқ илон, кобра, эчкемар; ке-
мирувчилардан жайра, кўрсичқон, кичик қўшоёқ, қумсичқон,
типратикан, каламуш ва бошқалар учрайди. Нурота тоғининг
ён бағрида Лангар кони бор.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, укра-
ин, татар, озарбойжон, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари ҳам
яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2. га 105 киши.

265

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

266

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

267





ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Хатирчи тумани ҳудудини ривожлантириш –
давлат эътиборида

Мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётида олиб борилаётган ислоҳот-
лар, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кўрилаёт-
ган манзилли чора-тадбирлар натижасида Хатирчи туманида ҳам
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари жадал бўй кўрсатмоқда. Туманни
ривожлантириш давлатимиз ва ҳукуматимиз диққат-эътиборида турибди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
30 октябрдаги “2018-2019 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманини
комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори дои-
расида 376 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиб, дастурда белги-
ланган лойиҳа ва объектлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, 17 та сано-
ат, 12 та қишлоқ хўжалиги, 25 та хизмат кўрсатиш соҳасида лойиҳалар амалга
оширилиши натижасида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми
111 фоизга, экспорт ҳажми 163 фоизга ошишига эришилди.
Бундан ташқари, 2019 йил 22 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “2019–2021 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи тумани-
ни комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори
ижроси ҳам ҳудуд тараққиётида муҳим асос бўлмоқда.
Мазкур қарорда туман ҳудудидаги табиий хом ашё, ишлаб чиқариш ва
меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, саноат, хизмат кўрсатиш ва қиш­
лоқ хўжалиги соҳалари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли
томо­ рқа майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича истиқболли лойиҳалар-
ни амалга оширишга эътиборни кучайтириш алоҳида қайд этилган.
Бу орқали аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва эҳтиёжманд фуқа-
роларнинг бандлигини таъминлаш, даромадлари ва турмуш даражасини изчил
ошириш, туман маркази ва аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан
ўзгартириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада
яхшилаш кўзда тутилган. Уч йилда жами 927  миллиард 514 миллион сўмлик
лойиҳалар амалга оширилиб, асосан, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўр-
сатиш соҳаларини ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини
яхшилаш, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ҳамда алоқа тармоқлари-
ни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, ижтимоий инфрату-
зилмани ривожлантириш, ҳудудларнинг архитектура қиёфасини ўзгартириш,
замонавий объектлар қуриш ҳамда кўкаламзорлаштириш, оилавий тадбиркор-
ликни ривожлантириш ва аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишга эри-
шилади.

270

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Саноат бўйича жами 67 та лойиҳа (15 таси саноат, 20 таси қишлоқ хўжа-
лиги, 32 таси хизмат кўрсатиш соҳасида) ҳаётга татбиқ этилиб, 710 та иш ўрни
яратилади. Қандолатчилик, нон ва нон маҳсулотлари, қурилиш материаллари,
ип-калава, замонавий иссиқхона хўжалиги, мактабгача таълим муассасалари
қуриш асосий йўналишлар саналади. 3 йилда жами 7600 та оилавий корхона
ташкил этиш белгилангани ҳам қишлоқларда аҳоли бандлигида муҳим аҳамият
касб этади.

Бир сўз билан айтганда, туманда тараққиёт кўлами жадал паллага кирган
экан, бунинг ҳуқуқий асослари ҳам, молиявий манбалари ҳам аниқ қилиб белги-
лаб қўйилгани ҳар бир лойиҳанинг эътибордан қолиб кетмаслиги ва белгилан-
ган режалар тўла бажарилишини кафолатлайди.

Текстил саноати туман иқтисодиётида
етакчи тармоққа айланади

Вилоятда етиштириладиган пахтанинг учдан бир қисми Хатирчи ту-
мани ҳиссасига тўғри келади. Ушбу ҳудуднинг ер, сув каби табиий
иқлим шароити қишлоқ хўжалигига, хусусан, пахтачиликка ўта мос.
Аммо ўтган узоқ даврда туманда пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш масала-
си ҳал этилмай келинаётган эди.
Туман марказидаги кичик саноат зонасида барпо этилган “Хатирчи тек-
стил” масъулияти чекланган жамиятига қарашли қиймати 26,6 миллион АҚШ
доллари бўлган замонавий корхона фаолияти эндиликда бу борада туб бури-
лиш бўлди. Корхонанинг йиллик қуввати 6 минг тонна калава ип, 6 миллион
метр квадрат газлама, 4 минг тонна бўялган ип ишлаб чиқаришга мослашган.
Қарийб минг нафар ишчи фаолият олиб борадиган йирик фабрика ходим­
ларининг 85 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Бу ерга Германия, Бельгия
ва Туркиядан замонавий технологиялар келтирилиб ўрнатилган. Биргина шу
корхонанинг ўзи туманда саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 10-15 фоизга ор-
тишини таъминлайди.
Бу ерда фаолият юритаётган хотин-қизлар Бандлик ва меҳнат муносабат-
лари вазирлиги томонидан ўқув марказларида тикувчилик бўйича ўқитилиб,
уларга мазкур даврда стипендия тўланганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш ке-
рак.
“Ўзбекистон халқига бу фабрика хайрли бўлсин. Бу корхона ўзбек ва турк
миллатининг бирдамлиги рамзи ҳам десак муболаға эмас”, дейди ушбу корхона
ҳамкори, туркиялик инвестор Иброҳим Гундуз.

271

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

272

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

273

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

274

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

275

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Инвесторни ҳайратга солган замин

Бугунги кунда Хатир-
чи туманида Эрон,
Хитой, Туркия каби
мамлакатлар билан ҳамкор-
ликда 10 га яқин қўшма кор-
хона фаолият юритмоқда.
Улар асосан қишлоқ хўжали-
ги ва гранит тошларни қайта
ишлаш йўналишида иш олиб
бораяпти.

“Осиё сера Навоий” Ўз-
бекистон-Туркия қўшма кор-
хонаси томонидан қурилиб,
фойдаланишга топширилган
10 гектарлик иссиқхона фао­
лияти бунга мисол бўлади.
Энг замонавий технология-
лар асосида бу ерда кокос қи-
пиқларида помидор ва бошқа
цитрус мевалар етиштирилади, маҳсулот 100 фоиз экспортга йўналтирилади.
Мамлакатимиз миқёсида замонавий иссиқхона йўналишидаги энг йирик ло­
йиҳалардан бири бўлган мазкур корхонада 100 нафар маҳаллий хотин-қизлар
иш билан банд.
Қайд этиш лозимки, ушбу субъект тумандаги мазкур йўналиш – кокос қи-
пиқларида помидор етиштирувчи иккинчи корхона саналади. “Агро гранд хаус”
МЧЖ ҳам бугунги кунда туманда айнан шу йўналишда иш олиб бормоқда.
Хатирчи тумани ҳудудида лалми, бўз тупроқли, аммо фойдаланилмаётган
ерлар талайгина. Шу боис, туман ҳокимлиги инвесторларни мазкур ҳудудларда
томчилатиб суғориш орқали деҳқончилик хўжаликлари ташкил этишга жалб
қилиб келмоқда.
Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида туманнинг “Пўлкан шоир” маҳал-
ласи ҳудудида 2018 йилда “Романд Яшил” Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси
ташкил этилган эди. Ўша вақтда мазкур корхонага 652 гектар лалми ер майдони
ажратилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан электр тармоғи ҳам ўтка-
зиб берилди.

276

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Бугунги кунда Хатирчи туманида Эрон, Хитой, Туркия каби мамлакатлар
билан ҳамкорликда 10 га яқин қўшма корхона фаолият юритмоқда. Улар,
асосан, қишлоқ хўжалиги ва гранит тошларни қайта ишлаш йўналишида

иш олиб бораяпти.

На сегодняшний день в Хатырчинском районе работает около
10 совместных предприятий с Ираном, Китаем и Турцией, занимающихся

сельским хозяйством и переработкой гранита.

Today in the Khatyrchi district there are about 10 joint ventures with Iran, China
and Turkey. They are mainly involved in agriculture and granite processing.

Бир қарашда дўнглик ва қирлардан иборат бу сап-сариқ ҳудудда яшиллик-
дан бир қатра кўриш ҳам иложсиздек кўринарди. Аммо хориж тажрибаси ва за-
монавий технологиялар бу қарашни чиппакка чиқарди.

90 гектар майдонда томчилатиб суғориш ишлари бошлаб юборилди.
2019 йилда шу асосда вилоятимизда илк маротаба лалми ҳудудларда томчи-
латиб суғориладиган майдонларда пахта экилиб, кутилган ҳосил ҳам олинди.
Жўҳори ва полиз маҳсулотларидан ҳам ҳосил кутилганидан зиёда бўлди. Дои-
мий 60 нафар, мавсумий 100 нафаргача киши ишлаётган корхонада 4 миллион
АҚШ доллари қийматидаги замонавий технологиялар ўрнатилган.

Эронлик инвестор, мазкур корхона мутасаддиларидан бири Али Шоҳмуро-
дий бу ҳақда шундай дейди: “Биз Эронда томчилатиб суғориш технологиялари
ишлаб чиқарамиз. Маҳсулотларимиз дунёнинг 20 га яқин давлатига сотилади.
Ўзбекистонда мазкур соҳада катта имкониятлар бор. Юртингизда инвесторларга
кенг имкониятлар яратилган. Ўзбекистонда иш бошлашдан аввал Тошкент, Са-
марқанд ва Сурхондарё вилоятларида бўлдим. Хатирчи тумани ҳудудини айланиб
чиқдим. Айнан мана шу ҳудуд томчилатиб суғоришга жуда қулай экан. Бу ернинг
замини ҳам хислатли экан. Биз кутганимиздан ҳам кўпроқ маҳсулот олмоқдамиз”.
Инвесторнинг таъкидлашича, томчилатиб суғоришни кенгайтириш орқали бу-
гунги кунда Хатирчи туманида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулот-
ларининг ҳажмини 2–3 баробарга кўпайтириш мумкин. Бу, албатта, жуда катта
имконият. Шу боис, айни пайтда, маҳаллий тадбиркорлар ҳам мазкур йўналишга
алоҳида эътибор қаратиб, лалми ерлардан унумли фойдаланишга киришишган.

277

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

278

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

279

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Хатирчи тумани ҳудудида жуда катта миқдорда пардозбоп тошлар ва
гранит захиралари мавжуд.

На территории Хатырчинского района имеется большое количество
декоративного камня и гранита.

There is a large amount of decorative stone and granite in the territory of the
Khatyrchi district.

Гранит захиралар –
туман иқтисодий салоҳиятини юксалтириш нуқтаси

Хатирчи тумани замини олтинга тенг ҳудуд. Бу ерда жуда катта миқ-
дорда пардозбоп тошлар ва гранит захиралари мавжуд. Бундан
унумли фойдаланиш, инвесторларни ҳудудга жалб этиш янги-янги
корхоналарнинг ташкил этилиши ва туман иқтисодининг жадал юксалишига
олиб келади.

280

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов 2019 йил март ойида Хитойга са-
фари давомида чинлик ҳамда навоийлик бизнесменлар форуми ўтказилиб, ай-
нан мазкур тадбирда Хатирчи туманидаги имкониятлар хусусида ҳам тақдимот
қилинган эди. Шунингдек, вилоят ҳокими Хитой тош қурилиши ассоциацияси
раиси жаноб Ван Синъан билан музокара олиб бориб, кўплаб корхоналарни На-
воийда мармар ва гранитни қайта ишлашга таклиф қилганди.

Кўп ўтмай Нанъан шаҳридаги “Tiancheng stone proccessing co.ltd.” компа-
нияси бунга қизиқиш билдирди. Мазкур корхона вакиллари Хатирчи туманида
бўлиб, Кўксарой гранит конларини кўздан кечиришди. Хорижлик мутахассис-
лар бу ердаги захиралар хусусида аниқ маълумотлар тўплади. Яъни, чуқурлиги
300 метр бўлган жуда катта майдонда гранит захираси борлиги маълум бўлди.
Шу тариқа хитойлик инвесторлар иштирокида 2019 йилнинг август ойидаёқ
лойиҳа ишга туширилиб, қўшма корхона ташкил этилди. 2019–2020 йиллар да-
вомида Хитой томонидан корхона учун 16 миллион АҚШ доллари миқдорида
инвестиция киритилди.

Кондан фойдаланиш бўйича 30 йилга шартнома тузилгач, туман ҳокимли-
ги томонидан бу ерга электр тармоғи ўрнатиб берилди. Йўл инфратузилмаси
яратилди. Қолаверса, ишчи кучи масаласи ҳам ҳал этиб берилди.

Бугунги кунда 20 нафар хитойлик ва яна шунча маҳаллий ёшлар томони-
дан бир кунда 500 метр куб гранит қазиб олинмоқда. Маҳсулот сифати эса юқо-
ри. Замонавий технологиялар ёрдамида уларни қайта ишлаб, исталган ранг ва
шакл бериш мумкин. Корхона қуввати эса бир кунда 10 минг м2 маҳсулот ишлаб
чиқариш имконига эга.

281

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Таъкидлаш керакки, мазкур йўналиш Хатирчини ривожлантириш нуқтаси
ҳисобланади. Қурилиш материаллари бўйича ҳали ўрганилмаган захиралар ҳам
бор. Туман ҳокимлиги бу борада Ўзбекистон Республикаси Геология қўмитаси
билан ҳамкорликда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Бундан ташқари, кичик саноат зонасида гранит тошларини блок кўрини-
шида эмас, балки тўлиқ қайта ишлаб, тайёр маҳсулот кўринишига келтириш ва
экспортга йўналтириш кўзда тутилган. Бу орқали туман экспорт салоҳиятини
20-30 фоизга ошириш имконияти бор.

2020 йилда қайта реконструкция қилинган туман марказидаги Ғалаба
майдонида ҳам илк бор туман заминидан олинган ва қайта ишланган тайёр
маҳсулот гранит плиталардан фойдаланилди. Бундай маҳсулотнинг келгусида
юртимизнинг турли ҳудудларидаги гўшаларга кириб бориши, қолаверса, дунё
иморатларида ҳам қўлланилиши эса ҳар бир хатирчилик қалбида фахр ва ифти-
хор туйғуларини уйғотади.

282

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Бугунги кунда замонавий технологиялар асосида гранит тошларни қазиб
олиш ва қайта ишлаш имкони борлиги боис, маҳсулот чиқитга чиқмайди. Бу ҳам
харажатлар кўпайиб кетмаслигининг бир имконияти, аслида.

Бугунги кунда шу соҳада туманда 100 нафардан ортиқ аҳоли банд бўлса, кел-
гусида минг-минглаб янги иш ўринлари ҳам яратилади. Натижада, саноат кириб
бормаган қишлоқларда замонавий ишлаб чиқариш мажмуалари вужудга келади.

Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол
авлодга ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Зеро,
ёшлар Ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидир. Прези-
дентимизнинг ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, “Янги Ўзбекистонни, албат-
та, ёшлар билан бирга қурамиз”, деган сўзлари ҳам бежиз эмас.
Хусусан, 2020 йилда Хатирчи туманида 1049 та янги бизнес субъекти таш-
кил этилган бўлса, янги корхона ташаббускорлари, асосан, ёшларни ташкил
этди. Айниқса, “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида ёш тадбиркорларга
имтиёзли кредитлар ажратилаётгани эътирофга лойиқ.
2019 йилда туманда қарийб 200 миллиард сўмлик 40 та лойиҳа айнан маз-
кур дастур доирасида ишга туширилган бўлса, 2020 йилда яна 19 нафар ёш тад-
биркор қўллаб-қувватланиб, икки йил давомида қарийб 500 га яқин янги иш
ўрни яратилди.
Аброр Бобоназаров хатирчилик ёш тадбиркорлардан биридир. У бугун-
ги кунда автомобилларга хизмат кўрсатувчи диагностика маркази раҳбари.
2020 йил сентябрь ойида иш бошлаган мазкур корхона мутахассислари махсус
курсл­ арда ўқиб, малака оширган. Ёш тадбиркор биргина шу фаолият билан
чекланиб қолгани йўқ. У 1 гектар майдонда балиқхона ҳам ташкил қилган. Бу-
гунги кунда бир ернинг ўзида балиқ етиштириб, шу ернинг ўзида пишириб бе-
риш хизмати – замонавий ошхона қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Бу лой-
иҳа ҳам ниҳоясига етса, ишчи-ходимлар сони 40 нафарга яқинлашади. Албатта,
изланган киши имконият топиб, ҳар нарсага эришади.
Озода Лутфуллаева ҳам ёш, шу билан бирга, изланувчан тадбиркор. Унинг
тикув цехида дастурхон, кўрпа-тўшак, келинлар сепи тайёрланмоқда. Корхо-
нада 15 нафар киши ишлайди. “Интилган одам, албатта, мақсадига эришади.
Меҳнат қилган киши эса мўмай даромадга эга бўлади”, дейди тадбиркор.
Бундай ёшларнинг шижоатини кўриб, уларни Янги Ўзбекистоннинг бун­
ёдкорлари, дегингиз келади. Ҳақиқатан ҳам юртнинг эртаси юрагида ўти бор
ёшларнинг шижоат ва ғайратига боғлиқ.

283

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

284

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

285





ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Истиқболли лойиҳалар – жадал тараққиёт негизи

Хатирчи туманида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, қайта
ишлаш ва логистика йўналиши бўйича 2020-2022 йилларда амалга
оширилиши белгиланган алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, бу
борада жами 38 та йирик лойиҳа амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларнинг жами
қиймати 380 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этиб, натижада 1300 га яқин
доимий иш ўрни яратилади. Бугунги кунда туманда чорвачилик йўналишида
жами 109 та фермер хўжалиги мавжуд.
Шулардан бири – “Истиқлол 10 йиллиги” тумандаги илғор хўжаликлардан
саналади. Тажрибали фермер Баҳрон Эшниёзов раҳбарлигидаги мазкур хўжа­
ликда 50 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Айни пайтда мазкур субъект
таркибидаги чорвачилик комплексида Эстония давлатидан олиб келинган
300 бош зотли сигирлар парваришланмоқда. 1 кунда 800 литр сут соғиб олиниб,
маҳсулот қайта ишлаш корхоналарига сотилмоқда. Туманда ана шундай йирик
чорвачилик комплексларининг кўпаяётгани эвазига соҳага янгича назар билан
ёндашиб, маҳсулдорлик ҳамда манфаатдорликни ошириш имконияти пайдо
бўлмоқда.

288

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Барқарор тараққиёт кафолати

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ишчилари
томонидан санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда
истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб
беришга қаратилган амалий ишлар давом этмоқда.
Вилоятда аҳоли сони энг кўп бўлган Хатирчи туманида 2020 йил 128 км.
ҳаво электр узатиш тармоқлари янгидан қурилиб, 49 дона трансформатор
пунктлари ўрнатилди, мингга яқин яроқсиз симёғоч таянчлари янгисига
алмаштирилди.
Бундан ташқари, Хатирчи туманида ташкил этилаётган кичик эркин
иқтисодий зонасини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/10 кВ
кучланишли подстанция қурилиши бажарилди. Унда 2 км. 110 кВли тармоқ
қурилиб, қуввати 16 мВАга тенг 2 та 110/10 кВ бўлган трансформаторларни
қуришга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Умуман олганда, электр энергетикаси тармоғини янада ривожлантириш
иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда
муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, туманда бу борадаги ишлар жадал давом этмоқда.

289





ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Шаҳардан қолишмайдиган
қишлоқ

Мамлакатимизнинг олис қишлоқ
ва овуллари инфратузилмаси-
ни тубдан яхшилаш борасидаги
ишлар, хусусан, “Обод қишлоқ” давлат дасту-
ри ижроси натижасида жойларда одамлар-
нинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун кенг
имкониятлар яратилмоқда. 
Хатирчи туманидаги “Хўжақўрғон” қиш­
лоғида 2,5 мингга яқин аҳоли истиқомат қи-
лади. Бугун ушбу қишлоқда бўлган киши
бу ердаги шароиту қулайликларни кўриб,
қишлоқларнинг шаҳардан қолишмаслиги-
га гувоҳ бўлади.  Ҳудудда аҳоли бандлигини
таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб,
“Ёшлар меҳнат гузари” мажмуасида 20 нафар
йигит-қиз доимий даромад манбаига эга бўл-
ди. Улар бу ерда савдо-сотиқ, тикувчилик, сар-
тарошлик, новвойлик билан банд. 
Инсоннинг ҳаётга муносабатини ўзгар­
тириб, оиласи билан бахтли яшашининг
муҳим омили шинам ва кўркам уй-жойга эга
бўлишида, десак муболаға бўлмайди. Соғлом,
доимий иш ва даромад манбаига эга инсон-
лар уй-жой қуриш ё хонадонини таъмирлаш,
обод қилишга имкон топади. Аммо уй-жойи
бор, бироқ унда бир инсон ҳаётдан рози бў-
либ яшаши учун мутлақо ёки қисман бўлсада
шарт-шароити йўқ кишилар ҳам борки, улар
ўз турмушини яхшилашда аро йўлда қолиб
келаётган эди. Айниқса, қишлоқ жойларида
шундай одамлар кам эмас. Кимнингдир уйи
ўта таъмирталаб, яна бировнинг топгани
рўзғордан ортмагани учун оддий деворини
таъмирлашга ҳам имкони йўқ. Бундай ша-

292

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

293

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

роитда яшаётган аёлларнинг, фарзандларнинг руҳиятида безовталик бўлиши
табиий.

Шу боис, Президентимиз ғояси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди-
ки, бунинг самарасида энди шундай инсонларнинг ҳаётига янги мазмун кириб
келди, қишлоқларимизнинг кўркига кўрк қўшилди. “Обод қишлоқ”, деб ата-
ладиган бу лойиҳанинг биринчи босқичида қишлоқ жойларда амалдаги қо-
нунчилик билан белгиланган қурилиш нормалари ва санитария талабларига
жавоб бермайдиган, таъмирталаб уйларда яшовчи оилалар рўйхати шакллан-
тирилди. Кейинг­ и босқичда кенг жамоатчилик ва фаол ёшларни кенг жалб эт-
ган ҳолда манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда абгор аҳволда
бўлган уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш, шу жумладан, узоқ ва чекка
ҳудудлардаги қишлоқлар қиёфасини ўзгартириш мақсадида ҳашарлар ташкил
этилди.

Мазкур дастур доирасида “Хўжақўрғон” қиш­лоғидаги 18 та ички кўча,
маҳалладан ўтган туман марказига элтувчи йўллар ва ушбу ҳудудда жойлашган
428 та хонадонда таъмирлаш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.

294



ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Хатирчи тумани деганда кўпчиликнинг кўз ўнгига Учқора майизи
келади. Бугунги кунда Учқора, Тасмачи ва Олтинобод қишлоқларида 1000

гектардан зиёд узумзорлар барпо этилган.

Когда мы говорим о Хатырчинском районе, перед глазами появляется
изюм Учкары. На сегодняшний день в селах Учкара, Тасмачи и Алтынабад

созданы более 100 гектаров виноградника.

When we talk about the Khatyrchi district, the raisins of Uchkarа appear before
our eyes. Nowadays more than 100 hectares of vineyards have been created in

the villages of Uchkara, Tasmachi and Altynabad.

Узумчилик кластери истиқболлари

Узум инсон учун жуда фойдали неъматлардан ҳисобланади. Дарҳақиқат,
унинг таркибида саломатлик учун зарур бўлган дармондорилар ниҳо-
ятда кўп. Шунинг учун ҳам ёшу қари узумни севиб истеъмол қилади.
Айниқса, майизда антиоксидантлар кўплиги туфайли кишини турли касаллик­
лардан муҳофазалашда бу маҳсулотга етадигани йўқ.

296

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Маълумки, “Тасмачи” ва “Учқора” қишлоқлари азалдан узумлари билан
етти иқлимга донг таратган. Ҳатто, ўз вақтида Учқоранинг майизларидан кос-
монавтлар, яъни фазогирлар озиқ-овқат рационида ҳам унумли фойдаланил-
ган. Мазкур ҳудудларда узумнинг 10 дан ортиқ турлари етиштирилади. Бундан
ташқари, майизнинг сояки ва ошмайиз турлари тайёрланади.

Халқимизда “Дарё сувини баҳор тоширар, одам қадрини меҳнат оширар”,
деган пурҳикмат нақл бор. Учқоралик фахрий отахон Абдуғани Умаров ҳақида
давраларда сўз борса, ҳамқишлоқлари бу камсуқум ва камтарин инсон тўғрисида
илиқ фикрлар айтишади. Умри соҳибкорликнинг заҳмату машаққатлари билан
ўтаётган Абдуғани ака ҳаловатсиз куну тунлар ортидан эл орасида ўзига яраша
обрў-ҳурмат қозониб, меҳнатининг роҳатини кўриб келяпти. Унинг боғдорчилик,
хусусан, узумзорларни парваришлаш борасида ўз тажрибаларига асосланган қа-
рашлари мавжуд. “Асосан сентябрдан кейин узилган узумнинг майизи тўқ ва ши-
рин бўлади. Сояки майиз эса кишига катта қувват бахш этади. Кунакига нисбатан
соякининг мазаси ниҳоятда бошқача бўлади”, дейди кекса боғбон.

Дарҳақиқат, Хатирчи тумани деганда кўпчиликнинг кўз ўнгига Учқора
майизи келади. Нафақат “Учқора”, балки “Тасмачи”, “Олтинобод” қишлоқларида
бугунги кунда 1000 гектардан зиёд узумзорлар барпо этилган. “Инсон қўли гул”,
деб шунга айтадиларда!

Учқора ҳудудида етиштирилган майиз уч қисмга бўлинади. Биринчи қисми
пастки Учқора, ўрта Учқора ва тепа Учқора. Тепа Учқорада етилган узумлар энг
ширадор саналади. Боиси қуёш ҳамиша тушиб туради.

297

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Туман бўйича 2850 гектар узумзорлар мавжуд. Аҳоли томорқаларидаги
узумзорлар эса жами 1,5 минг гектарга яқин. 2019 йил кузи ва 2020 йил баҳори-
да яна 584 гектар янги узумзорлар барпо этилди. Ҳар бир гектарда ўртача бир
оила хизмат қилишини инобатга олсак, туман аҳолисининг қарийб 10 фоизи
узумчилик билан шуғулланаётгани ойдинлашади.

Миришкорлар маҳсулот етиштиришни кўпайтириш билан чекланиб қола-
ётганлари йўқ, албатта. 2019 йилдан бошлаб Хатирчи тарихида биринчи марта
узум экспорти йўлга қўйилди.

2020 йилда туманда 3 та узумчилик кластери, 50 та кооператив ташкил
қилинди. Узумчилик кооперативларида томчилатиб суғориш орқали 35 гектар-
дан 50 гектаргача узумзорлар яратилди. Ҳар бир кооператив ишчи ёшларга тақ-
дим қилиниб, давлат томонидан 2 миллион сўмдан субсидия берилди.

2019 йилда ишга туширилган “Тасмачи иқболи” корхонаси қуруқ мева,
яъни майизни саралаб, қадоқлаш имконига эга. 25 нафар ходим фаолият юри-
таётган корхона соатига 1 тонна, кунига 20 тонна, йилига 7200 тонна майизни
қайта ишлаб, қадоқламоқда. 2019 йилнинг ўзида қора майизнинг 26 тоннаси
Хитойга экспорт қилинди. Мазкур кластер корхонаси таркибида 270 гектар

298

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

узумзор мавжуд бўлиб, яна 455 гектарга ток экилган. Эндиликда нафақат Хи-
той, балки Туркия ҳамда Европа мамлакатларига майиз экспортини йўлга қў­
йиш режалаштирилган.

Узумчилик кластеридан яна бири “Хатирчи агро экспорт кластер” масъу-
лияти чекланган жамияти раҳбари Абдуҳалил Тўрақулов ҳам кўп йиллар узум-
чилик фермер хўжалигини бошқариб келган. Тадбиркор кластер корхоналар
учун яратиб берилаётган имкониятларни кўриб, МЧЖ ташкил этди. Аввалига
305 гектарда узумчилик кластери фаолияти йўлга қўйилди. Барча ерлар битта
ҳудудда жойлашган. Фермер хўжаликлари корхонага бириктирилди. Мазкур ер-
ларда 500 нафардан зиёд аҳоли меҳнат қилмоқда.

Илгари узумзорларни сув билан таъминлаш муаммо бўлган бўлса, ҳозир бу
масала тўлиқ ҳал этилди. “Агробанк”нинг Хатирчи тумани филиалидан 1 мил-
лиард сўмлик кредит олиниб, кластер таркибидаги фермер хўжаликларини
моддий-техника билан таъминлаш амалга оширилди. Бугунги кунда ISO стан-
дартини олиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Учқора майизининг довруғи янада ошиб, узумчи-
ликдан манфаат ва даромад топаётган оилалар сони кўпайиб бормоқда.

299

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Учқора узумининг янги нави яратилди

Учқора узумлари – Хатирчи туманининг ташриф
қоғози. Хатирчи деганда, таассуротга, албатта,
Учқора майизлари ҳам келади. Шу боис, кейин-
ги йилларда туманни ривожлантиришда айнан мана шу
омил ҳам муҳим жиҳат сифатида белгилаб олинди. Хусу-
сан, 2018 йилнинг 2 март санасида Президентимизнинг
Навоий вилоятига қилган ташрифи чоғида Хатирчи ту-
мани токзорларида етиштириб келинаётган узум навла-
рини замонавий геном технологияларидан фойдаланиб,
генетик таҳлил қилиш тўғрисидаги таклиф илгари сурил-
ган эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Фанлар акаде-
мияси Геномика ва биоинформатика марказининг илмий
ишлар бўйича директор ўринбосари, биология фанлари
доктори Забардаст Бўриев ҳамда асли навоийлик бўлган
ходим Илёсбек Нормаматов 2018 йилнинг март ойида
туманнинг Олтинсой, Учқора ва Акмал Икромов маҳалла
фуқаролар йиғинларида бўлиб, узумчилик соҳаси билан
яқиндан танишдилар. Деҳқон ва фермерлар билан суҳ-
батлашиб, ушбу соҳада уларни қийнаётган муаммоларни
ўрганишга ҳаракат қилдилар. Маҳаллий узум навлари
етиштирилаётган хонадонлар ва фермер хўжаликларини
кўздан кечирдилар.
Натижада, ушбу ҳудудларда Амир Темур давридан
буён етиштириб келинаётган энг қадимий “оқ дум” ва ом-
малашган “қизил дум” узум навларидан барг намуналари
йиғилиб, марказга олиб келинди. Молекуляр тадқиқот-
ларни амалга ошириш учун ушбу намуналардан геном
ДНК ажратилиб, микросетеллит маркерлар ёрдамида ге-
нотипик жиҳатдан ўрганишга киришилган, бошқа бўлим
ходимлари томонидан намуналардан ин витро шарои-
тида кўпайтириш учун ўсув қисмлари ажратиб олинди.
Назорат намуналари сифатида “Тагапский” кишмишбоп
узум нави ҳамда генетик жиҳатдан яхши ўрганилган, Ита-
лия селекциясига мансуб “Моррастел” навлари олинди.
Таҳлил натижаларига кўра, узумнинг ушбу икки маҳал-

300


Click to View FlipBook Version