The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ushbu kitob O'zbekiston Respublikasi Davlat Mustaqilligining 30 yilligiga bag'ishlanadi

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Lutfiyor Mansurov, 2021-12-09 08:22:16

Xatirchi tumani kecha va bugun

Ushbu kitob O'zbekiston Respublikasi Davlat Mustaqilligining 30 yilligiga bag'ishlanadi

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Оғир уруш даври шароитида азалдан ўтроқ деҳқончилик билан шуғулла-
ниб келган аҳоли моддий қийинчиликлар гирдобида қолган чорвадор тоғлик
аҳолини ун билан таъминлаб турган. Чунончи, Файзи Мавлонов, Маъруф Эшо-
нов сингари тегирмончилар Бурган, Мирдош, Жизмон, Мавлон, Учқара, Ёнбош­
лик аҳолисига тегирмонга тушган донни ун қилиб, деярли ҳар куни навбат би-
лан тарқатиб, уларни очликдан омон сақлаб қолганлар406.

Бироқ ишчи кучи барибир етишмаган. Фронт ортидаги машаққатли, оғир
меҳнатни қилаётган, колхозда куну тун ишлаган аёллар олган маошига рўзғо-
рини таъминлай олмаган. Етарли даражада тамадди қилмаган халқ, айниқса,
болалар пишиқчилик вақтларини интизорлик билан кутган. Деҳқончилик ҳу-
дудларида яшовчи аҳоли пишиқчилик пайтида ўрик, гилос, олхўри, олма каби
меваларни тановул этишган. Баҳор келиши билан турли ўт-ўланларнинг кўка-
риб чиқиши одамларга ҳаёт бағишлаган. Ҳеч вақосиз қолган одамлар шўра
ўсимлигини озгина унга белаб, овқат сифатида истеъмол қилишган. Шундай
пайтлар бўлганки, далаларда шўра ўсимлиги умуман қолмаган407.

Уруш даврида одамларни асосан уч муаммо қийнаган:
1. Қаҳатчилик замонида озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслиги, нон
топиш муаммоси.
2. Қишда ҳаво ниҳоятда совуқ бўлганидан ҳовузлар музлаб қолиб, музни
ёриб сув олиш (музни катта болта билан уриб ёриш керак бўлган) қариялар,
аёллар учун муаммо бўлган.
3. Совуқ кунларда уйни иситиш, иссиқ кийим таъминоти ва касал бўлиб
қолганда тиббий ёрдам ҳамда дори-дармон таъминоти408.
Айтиш лозимки, урушдан илгариги ва уруш йилларида совет давлати мил-
лий сиёсатининг фожиали оқибатларидан бири халқларнинг яшаб турган жой-
ларидан зўрлик билан кўчирилиши ҳисобланади. ХХ асрнинг 30–40- йилларида
СССР аҳолисининг 60 дан ортиқ миллий гуруҳлари депортацияга дучор бўлди,
шу жумладан, 10 дан ортиқ халқлар ва элатлар ўзларининг яшаб турган жойи­
дан оммавий равишда мамлакатнинг бошқа ҳудудларига зўрлик билан кўчи-
рилди. Шу йилларда зўрлик билан кўчирилган халқларнинг сони 3,5 миллион
кишини ташкил этган. Депортация қилинган халқларнинг катта қисми Иккин-
чи жаҳон урушининг якунига қадар Қозоғистон ва Ўзбекистонга жойлаштирил-
ди. Оммавий равишда кўчирилган корейс, қрим татарлари, месхети турклар,
поляклар учун Ўзбекистон асосий жойлашув ҳудудига айлантирилди. Фашист
босқинчилари эгаллаган ҳудудлардаги халқлар айрим вакилларининг мавжуд

406 Холмуродов Р. Хатирчи тумани тарихидан лавҳалар. – Т.: “Фан”. 1996. – Б. 65.
407 Чангир қишлоғида яшовчи Мамаёқуб Мусаев билан суҳбатдан. 2020 йил ноябрь.
408 Хўжақўрғон маҳалласида яшовчи Ортиқ Ҳақбердиев, Баҳодир Абдираҳмоновлар билан суҳ-
батдан. 2020 йил ноябрь.

151

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

шароитда босқинчилар билан ҳамкорлик қилганлиги ҳолатлари кузатилди ва
бу ҳолат натижасида айрим халқлар асоссиз равишда “хоинлик”да айбланди-
лар. Совет ҳукуматининг бутун бир халққа нисбатан “ўн минглаб диверсантлар
ва жосуслар бор бўлиб, улар Германиянинг ишораси билан жойларда қўпорув-
чилик ишларини олиб бориши мумкинлиги” тарзида айб қўйилиши асоссиз ва
ноҳақликдан иборат эди.

Депортацияларнинг биринчи зарбаси совет немисларига қарши қарати-
лади. Мамлакатдаги немисларнинг 1,2 миллионга яқини кўчишга мажбур қи-
линди409. Жумладан, 1942 йил 1 февраль куни Самарқанд облисполкомининг
мутлақо махфий тамғаси остида келган тезкор хабарда Тошкентдан икки вагон
(100 киши), Самарқанддан бир вагон (50 киши) немис миллатига мансуб фуқа-
ролар Самарқанд областига (Хатирчи районига) юборилиши, уларни темир йўл
станциясида қўриқчилар билан кутиб олиш ва араваларда белгиланган колхоз-
ларга олиб бориб жойлаштириш исполком раиси, НКВД бошлиғи, район комму-
нистик партиясига топширилади. Шунингдек, Ўзбекистон ССР Халқ Комиссар-
лари Советининг 1941 йил 27 декабрдаги “Қрим, немис, турк ва бошқа миллат
вакилларини қабул қилиш ҳамда уларни жойлаштириш, иш билан таъминлаш
тўғрисида”ги №1976/8940 сонли мутлақо махфий тамғаси остидаги қарорга
асосланиб, Самарқанд область ижроия қўмитаси Хатирчи районига 100 нафар
немис миллати аҳолисини жойлаштириш ва Самарқанд область НКВД бўлими-
га улар устидан қаттиқ ва мунтазам назорат ўрнатиш ҳамда ўз жойида чоралар
кўриш юклатилган410. Самарқанд облисполкомининг 1942 йил 13 апрелидаги
7/4737-сонли тезкор хабарида Хатирчи районига қўшимча 10 вагон (500 киши)
немис миллати вакилларини жўнатиш ва жойлаштириш Самарқанд облиспол-
ком раиси Маҳмудов, область партия комитети секретари Ибрагимов, НКВД
бошл­ иғи, давлат хавфсизлик комитети капитани Асланашвили зиммасига
юклатилади411.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида, асосан, Пермь вилояти ва Мари автоном
республикасидан 35 минг нафар поляк фуқаролари кўчирилиб, Ўзбекистон-
га жойлаштирилади. Чунончи, Самарқанд облисполкоми ва область комму-
нистик партиясининг мутлақо махфий тамғаси остида 1941 йил 3 октябрдаги
“25 000 эвакуация қилинган полякларни районларга жойлаштириш ҳақида”ги
масаласи бўйича Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Совети раиси Абдураҳмонов
ва ЎзССР Компартияси секретари У.Юсуповнинг телеграммасида кўрсатилган
вазифаларни бажариш юзасидан Самарқанд обкомпартияси ва облисполкоми

409 Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар) К.1. Ўзбекистон 1917–1939 йилларда/ Масъул
муҳаррирлар Р.Абдуллаев, М.Раҳимов, Қ.Ражабов. – Т.: “Ўзбекистон”. 2019. – Б. 61–62.

410 Хатирчи тумани давлат архиви 4-фонд, 1а-рўйхат, 10-йиғма жилд.
411 Хатирчи тумани давлат архиви 4-фонд, 1а-рўйхат, 10-йиғма жилд.

152

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

чиқарган қарорга мувофиқ, Хатирчи районига 1000 нафар полякларни жўна-
тиш ва уларни колхозлар ҳудудларига, шунингдек, колхозчиларнинг ҳовлила-
рига, мослаштирилган, қурилаётган биноларга жойлаштириш ҳамда қабул қи-
либ олинган поляк аҳолисини иш билан таъминлаш район раҳбари ва облис-
полком раиси Василенкога топширилади412.

Мажбурий кўчириб келтирилаётган халқлар узоқ кўчирилиш давоми-
да ҳадсиз, ҳисобсиз қийинчиликларни бошларидан кечиришган. Диққанафас
вагонларга ҳаддан зиёд одам жойлаштирилган, юпун кийинган, турли касал-
ларга чалинган одамларга ўз вақтида сув, озиқ-овқат маҳсулотлари берилма-
ган. Биргина мажбурий кўчириб келинган поляклар Зирабулоқ станциясидан
Зарафшон дарёсининг кўпригигача араваларда, сўнгра дарё бўйидан Калинин
колхозининг Кадан қишлоғигача тахминан 10 километр масофага пиёда олиб
борилган. Кўчириб келтирилганлар учун мослаштирилган бино йўқлиги боис,
улар чайлаларга жойлаштирилади. Қисқа муддат ичида қиш фасли кириб кели-
ши поляк кўчкиндиларининг аҳволини оғирлаштириб юборади. Ҳаво совуқли-
гидан дала ўртасида катта гулхан ёқиб исинишдан ўзга чора қолмайди. Озиқ-
овқат ҳам етарли даражада етказиб берилмаган. Одамлар оч қолиб кетганидан
далалардан тошбақа териб еб, қорин туйдиришга мажбур бўлишган413. Мажбу-
рий кўчириб келтирилган месхети турклар, бошқирд ва қрим татарлар яшаш
жойи топиб берилмаганидан яқинда тугатилган ҳозирги Зарафшон маҳалласи-
даги қамоқхона баракларига жойлаштирилади. Мажбурий кўчириб келтирил-
ганларнинг уст-бошлари йиртилиб кетиб, кийимсиз қолганидан шакар халта-
ларни тешиб, кийишга мажбур бўлишган. Ана шундай оғир шароитда ҳам ўзбек
халқи қардош месхети турк, бошқирд ва қрим татар халқларига меҳр-мурувват
кўрсатиб, баракдаги қардошларига қўлидан келганча озиқ-овқат, кийим-кечак
элтиб беришган, уйларига меҳмонга чақириб, бир бурда нонини, бир коса ёрма-
сини бўлиб ейишган414. 1944 йили Грузиянинг Аспизинский районидан Хатир-
чига кўчириб келтирилган Халид Чикаевлар оиласи ҳам меҳмондўст, бағридарё
ўзбек халқининг беғараз кўмаги ва дўстона муносабати натижасида жонажон
юртимизга сингишиб кетди. Дастлаб кўчириб келтирилганлар баракларга жой-
лаштирилган бўлса, қисқа муддат ичида қардош халқларга ўз уйларидан жой
берди, ҳашар йўли билан янги алоҳида иморатлар қуриб берди. Ўтган асрнинг
алғов-далғовли вақтларини хотирлаб, Халид Чикаев дейди: “Биз кўп қийинчи-
лик замонларини кўрдик, совет тузумининг қатағон сиёсатидан азоб чекдик.

412 Хатирчи тумани давлат архиви 4-фонд, 1а-рўйхат, 10-йиғма жилд.
413 Хўжақўрғон маҳалласида яшовчи Ортиқ Ҳақбердиев, Баҳодир Абдираҳмоновлар билан суҳ-
батдан. 2020 йил ноябрь.
414 Пармидон қишлоғида яшовчи 85 ёшли Ҳалима Эгамова, Гулсара Ҳамраева, Тоғаймурот Очи-
лов, Сафар Умаровлар билан суҳбатдан. 2020 йил.

153

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Ҳозиргидек замон бўлган эмас, биз жаннатда яшаяпмиз. Биз ўзбек халқидан
миннатдормиз, Ўзбекистонда яшаётганимиздан хурсандмиз”415. Мажбурий
кўчириб келтирилган аҳоли тепаликларни ковлаб, ертўла қазиб кун кўришга
мажбур бўлган. Бундан ташқари, мажбурий кўчириб келинган халқлар турли
касалликлар ва гигиеник муаммоларга дуч келишганида совет ҳукумати томо-
нидан тиббий ёрдам, умуман, кўрсатилмаган. Бу масала шу даражада жиддий-
лашиб кетганидан ҳам фақатгина дизенфекция қилиш билан чекланилган.

Чунончи, Самарқанд область ижроия комитетининг 1945 йил 25 майдаги
мутлақо махфий тамғаси остидаги 175-Н рақамли фармойишида Хатирчи райо­
нидаги немис, қрим, турк, чех, румин, латиш ва эстон миллатига мансуб аҳо-
лини битлаши ва турли хил инфекцион касалликларнинг олдини олиш ҳамда
дизенфекция қилиш учун 5 тонна керосин, 400 дона (100 кг.) совун, 100 кило-
грамм кимёвий моддалар ажратиш Хатирчи район ижроия комитетига буюри-
лади, холос416. Шунингдек, арзимас рағбатлантиришлар қўлланилган. Жумла-
дан, Самарқанд облисполкоми ва область коммунистик партиясининг мутлақо
махфий тамғаси остида 1945 йил 8 июндаги топшириғига мувофиқ, Хатирчи
районидаги 357 та қрим миллатига мансуб, ота-онасиз болаларга бериладиган
озиқ-овқат маҳсулотларига белгиланган нормаларга асосланган ҳолда ҳар бир
етим болага бир ойда 450 грамм шакар берилишини назорат қилиш Хатирчи
исполкоми ва НКВД бўлимига топширилади417.

Бундан ташқари, совет ҳукумати мажбурий кўчириб келинган халқлар би-
лан маҳаллий аҳоли, ҳаттоки, махсус хизмат вакилларининг муомала ва муно-
сабатда бўлиши, уларга бирор-бир ҳужжат берилишидан чўчишган ҳамда унга
қарши қатъий чора-тадбирлар белгилаб чиқишади.

Жумладан, Самарқанд облисполкоми ва область коммунистик партияси-
нинг мутлақо махфий тамғаси остида 1942 йил 16 июндаги “Махсус-мажбурий
кўчирилган аҳолини ишга жойлаштириш ва уларнинг яшаш шароитлари ҳақи-
да”ги масала юзасидан чиқарилган қарорда областнинг барча район раҳбарлари
ва НКВД ходимларига кейинги пайтларда махсус кўчирилган поляк, немис, қрим
татарлари ва бошқа халқлар аҳолисига меҳнат кунлари нормаларини бажарган-
лиги ҳақида маълумотнома бериш қатъий равишда тақиқланиши, поляк, немис
миллати вакиллари билан фақат оғзаки суҳбат ўтказилиши, уларга барча турда-
ги ҳужжатлар беришга чек қўйилиши, ҳужжат берган ва ҳужжат олган шахсларга
нисбатан уруш даври қонунлари асосида чора кўрилиши белгилаб қўйилди418.

415 Зарафшон маҳалласида яшовчи Халид Чикаев, Тоғаймурот Очиловлар билан суҳбатдан.
2020 йил.

416 Хатирчи тумани давлат архиви 4-фонд, 1а-рўйхат, 10-йиғма жилд.
417 Хатирчи тумани давлат архиви 4-фонд, 1а-рўйхат, 10-йиғма жилд.
418 Хатирчи тумани давлат архиви 4-фонд, 1а-рўйхат, 10-йиғма жилд.

154

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

XX асрнинг 20-йилларидан то 60-йилларига қадар
Хатирчини бошқарган раҳбарлар

№ Хатирчи уезди, райони раҳбарлари Йиллар
1 Саидмурод Эшон 1920–1924 й.
2 Вафоқул Хўжаев 1924–1927 й.
3 Саид Содиқов 1927–1928 й.
4 Раҳимқулов 1928–1929 й.
5 Очил Бобохўжаев 1929–1930 й.
6 Мирсодиқов 1931–1932 й.
7 Ҳафиз Қосимов 1933–1934 й.
8 Р. Раҳимбоев 1935–1937 й.
9 Низомхонов 1938–1939 й.
10 Н. Неъматшоев 1940–1942 й.
11 Андрон Баласанов 1943–1947 й.
12 Санақул Ҳайитов 1947–1948 й.
13 Аҳмад Нишонов 1948–1951 й.
14 Тошпўлат Файзиев 1951–1958 й.

155

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

1946Урушдан кейинги йилларда Хатирчи тумани
йилда туманда 9600 гектар ерга пахта экилган ва ҳар
бир гектар ердан 15,4 центнердан, жами 14784 тонна
ҳосил йиғиштириб олинган. Ўша йили ғалла экилади-
ган дашт зоналарга баҳор қуруқ келиб, буғдой етиштиришда деҳқонларнинг
омади юришмади. Ҳар гектар ердан 1,09 центнердан, ҳаммаси бўлиб 2700 тон-
на дон йиғиштириб олинди. Пиллакорлар 2500 қути қурт уруғи парваришлаб,
ҳар қутисидан 38,4 килограммдан “кумуш тола” олиб, ҳосилни 96,2 тоннага
етказдилар. Бундан ташқари, 1946 йили Россия далаларида етиштирилган
катта миқдордаги буғдой Зирабулоқ станциясига туширилиб, ҳар бир оилага
200 килограммдан тарқатилиши оилаларнинг моддий аҳволини анча яхши-
лаган419.
1947 йилда пахтадан мўл ҳосил етиштирилганлиги, қишлоқ хўжалигининг
бошқа соҳаларида, маданий қурилишда эришилган муваффақиятлари учун “Ста-
лин” колхози раиси Абдураҳмон Пўлатов депутат этиб сайланди. “Сталин” кол-
хози 1947 йили ҳар гектар пахта майдонидан 46 центнердан “оқ олтин” етишти-
рилганлиги учун, “Ворошилов” колхози пахтачилик звеноси бошлиғи Зулфия
Жўраева ҳамда гектаридан 44 центнердан пахта ҳосили олган Оржоникидзе
номли колхоз звеноси бошлиғи Маҳкамой Ҳасановлар ҳам респ­ убл­ ика Олий Со-
ветига депутат этиб сайландилар. 1948 йилда туманда 10500 гектар ерга пахта
экилди. Йил якунига кўра, ҳар гектар ердан 16,7 центнердан хирмон кўтарилиб,
ялпи ҳосил 17 534 тоннага етказилган. Ўтган асрнинг ўрталарида дўконларда,
асосан, нон, оқ қанд, калиш, чит каби маҳсулотлар сотилган420.

419 Қорача қишлоғида яшовчи Латиф Барноев, Абдираҳим Барноев, Хўжақўрғон маҳалласида
яшовчи Баҳодир Абдираҳмоновлар билан суҳбатдан. 2020 йил ноябрь.

420 Қорача қишлоғида яшовчи Латиф Барноев, Абдираҳим Барноев, Хўжқўрғон маҳалласида
яшовчи Баҳодир Абдираҳмоновлар билан суҳбатдан. 2020 йил ноябрь.

156

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Қарамоғида 216 йилқиси, 800 та қўйи, 211 та сигири бўлган Сталин колхо-
зининг омилкор раиси Абдураҳмон Пўлатов белгиланган режадан бошқа, меҳнат
ҳақидан ташқари қўй, эчки, ғалла, ёғ каби маҳсулотлар билан колхозчиларни
рағбатлантирган421. ХХ асрнинг 50-йиллари бошларида ҳам оддий меҳнаткаш
колхозчиларнинг моддий турмуш шароити қарийб ўрта асрлардагидек бўлган.
Оддий оилаларда хонага тўшашга гилам топилмаганидан қамиш, сомон, шувоқ
тўшаб ўтиришган, камдан-кам ҳолларда кигиз тўшашарди. Хонадонда кўрпа-тў-
шаклар саноқли бўлиб, одамлар пўстак устида ўтирган, овқатланишда ярим
ёрти идиш-товоқ ва битта алюминий кружкада навбати билан чой ичишган422.

Яхши ишлаган меҳнаткашларга мукофот сифатида сурп берилса, улар кўр-
па, ёстиқлик бўлдик, деб ниҳоятда хурсанд бўлишган. Лавлаги етиштиришга
ихтисослашган Зарафшон колхози меҳнаткашлари тўйиб овқат емасада, кол-
хоз далаларидаги лавлагини териш жараёнида қорни оч бўлса ҳам, бу халқ-
нинг ҳақи, деб тераётган лавлагисидан татиб кўрмаган423. Колхозчилар бир йил
ишлаб арзимаган ҳақ ва 2 фоизли заём олишган. Етиштирилаётган пахта учун
2–3 тийиндан ҳақ тўланган, холос. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мана шундай
оғир пайтларда ҳам совет ҳукумати солиқ йиғишни канда қилмаган. Жумладан,
тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолидан ҳар оила кесимида 40 килограмм гўшт, 30 та
тухум, 2 килограмм сариёғ ва шунга ўхшаш натура тарзда солиқ солинган424.

Сталин вафотидан сўнг ҳокимият тепасига келган Н.Хрушчев даврида сиё-
сий ва иқтисодий ҳаёт бир қадар эркинлаштирилди. Хусусан, ғаллачиликни кен-
гайтириш тўғрисида Н.Хрушчевнинг кўрсатмасидан кейин дон-дун маҳсулотла-
ри бироз кўпайди425. Далада меҳнат қилаётган меҳнаткашларнинг ҳуқуқларига
маълум маънода эркинлик берилиб, ХХ аср 50-йилларининг охирларига келиб
колхозчиларга паспорт бериладиган бўлди426. Бундан ташқари, Н.Хрушчев дав-
рида область, район ва колхозларни йириклаштириш тўғрисидаги қарордан
кейин йириклаштирилган маъмурий бирликларда бошқарув қийинлашиб кет-
ди. Кўпгина ишлар номигагина бажарилиш йўлига ўтиб қолди. 1940 йили пах-
тачилик соҳасида Хатирчи районида 9543 гектар ерга чигит экилиб, ҳар гектар

421 Қорача қишлоғида яшовчи Латиф Барноев, Абдираҳим Барноев, Хўжақўрғон маҳалласида
яшовчи Баҳодир Абдираҳмоновлар билан суҳбатдан. 2020 йил ноябрь.

422 Пармидон қишлоғида яшовчи 85 ёшли Ҳалима Эгамова, Гулсара Ҳамраева, Сафар Умаров,
Тоғаймурот Очиловлар билан суҳбатдан. 2020 йил.

423 Пармидон қишлоғида яшовчи Сафар Умаров билан суҳбатдан. 2020 йил.
424 Оқтепа қишлоғида яшовчи Маманазар Жониев, Аҳмад Юлдашевлар билан суҳбатдан. 2020
йил декабрь.
425 Хўжақўрғон маҳалласида яшовчи Ортиқ Ҳақбердиев, Баҳодир Абдираҳмоновлар билан суҳ-
батдан. 2020 йил ноябрь.
426 Самарқанд маҳалласида яшовчи 87 ёшли Барака Қурбонов билан суҳбатдан. 2020 йил
ноябрь.

157

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

ердан 10,7 центенердан ёки 10,200 тонна пахта олинди. 1945 йили 9200 гектар
ердан 12,48 центнер ҳосил олинган бўлса, 1950 йили 10529 гектар ерга пах-
та экилиб, 21,72 центнердан ёки 22870 тонна пахта етиштирилди. 1954 йили
12775 гектар ердан 22,96 центнердан ёки 29,333 тонна пахта ҳосили олинди.
1957 йилга келиб Хатирчи райони 13200 гектар ерга пахта экиб, 30,500 тонна
пахта хом ашёсини етиштириб, давлатга топширди427. Бу даврнинг ўзига хос
хусусиятларидан бири Хатирчи районида фуқаро авиацияси хизматининг жо-
рий этилишидир. Районда фуқаро авиацияси хизмати 1957 йилдан бошланган.
Унинг ишга туширилиши Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қурбон Бекму-
родов номи билан боғлиқ. Унга уруш йиллари радистлар мактабида ўқиб, ҳаво
алоқаси (рация)ни яхши ўзлаштиргани жуда қўл келди. У кишининг саъй-ҳара-
катлари туфайли ижроқўмнинг 1957 йил 30 августдаги қарорига биноан “Хруш-
чев” колхози ҳудудидан аэродром қурилиши учун 16 гектар ер ажратилади.
1958 йил 9 май Ғалаба куни эса биринчи марта фуқаро авиациясига қарашли
АН-2 самолёти Самарқанддан келиб бу ерга қўнди. 1968 йилдан бошлаб  Тош-
кент–Хатирчи маршрутида АН-12 самолёти парвоз қила бошлади. Хатирчида
фуқаро авиация хизмати 1981 йилгача давом этди, кейин харажатларни қоплай
олмагани учун тўхтатилди. Тўғри, ўша йиллар замонавий аэропорт қуриш, қў-
ниш-учиш майдонини кенгайтириш, мустаҳкамлаш, туманга ЯК-40 русумли
ҳаво лочинларини қўндириш лойиҳасига ҳаракат қилинди.  Лекин ҳамма иш
юқорининг, Марказнинг кўрсатмаси билан ҳал бўладиган замонда район халқи-
нинг, раҳбарларининг эзгу ниятлари армон бўлиб қолди428.

Хатирчи тарихида уруш даври ва ундан кейинги 50–60-йилларда Лангар
қўрғон советининг алоҳида ўрни бор. Лангардан олтин, вольфрам-молибден
каби қимматбаҳо металл конларининг топилиши, нафақат Хатирчи райони,
балки уруш гирдобига тортилган Иттифоқ учун ҳам катта аҳамиятга молик
эди. Лангарда қайноқ ижтимоий-иқтисодий ҳаёт уруш йилларидан бошлан-
ди. Урушдан кейинги йилларда кон истиқболи кенгая борди. Яхши, бенуқсон
ишлагани учун 1947–1950 йилларда 148 киши ҳукумат томонидан тақдирлан-
ди. Бу вақтда ўзи кадрларга муҳтож бўлган Лангар конидан Ингичка, Олмалиқ
каби конлар учун директор, бош инженер ва бошқа раҳбарлар етишиб чиқди.
С.Х.Дубровский, О.П.Некрасов, М.Н.Эзбин, П.И.Боирсов-Бубрин шулар жумласи-
дан. 50-йилларнинг бошларида кон ишчи-хизматчиларини қишлоқ хўжалик ва
чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Оқдарё ва
Қорадарёнинг қўшилиш жойига яқин бўлган Миёнколдаги Қиймадуз қишлоғи-

427 Районда пахта етиштиришнинг ривожланиши.// “Пахтакор” газетаси, Хатирчи, 1957 йил 7
ноябрь. – Б. 3 (Хўжақўрғон маҳалласида Ортиқ Ҳақбердиевнинг шахсий архивидан фойдаланилди)

428 https://www.facebook.com/xatirchi.haqida

158

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

да “Подхоз” – “Ёрдамчи хўжалик қўрғончаси” бунёд этилиб, унинг тасаруффи-
га 300 гектардан зиёд ер берилди. “Подхоз” директори этиб Балабанов Павел
Фёдорович тайинланди. Бу ерда Лангардаги 37-мактабга қарашли бошланғич
мактаб очилди. Унинг мудири этиб Екатерина Павловна Балабанова тасдиқлан-
ди. Бу ерда маданият клуби, кинотеатр, ҳаммом, савдо дўконлари қурилиб, фой-
даланишга топширилди. Бир нечта чорвачилик фермалари иш бошлади. Лан-
гар кончилар шаҳарчаси ўша йиллари турли миллат вакиллари бўлган шижо-
атли, ўтюрак ёшларни ўз бағрига олган. Бу ерда туб ерли миллат – ўзбеклардан
ташқари рус, украин, беларус, қрим татар, корейс, немис, турк, ҳатто, эстон каби
турли миллат фарзандлари дўст, иноқ бўлиб яшаб, меҳнат қилишган429.

1959–60 йилларга келиб нон муаммосига барҳам берила бошланди. Ўзбе-
кистон ҳукуматининг йирик вакилларидан бири Н.Муҳиддинов Марказ олдига
пахта харид нархини кўтариш ва меҳнаткашларни тақдирлаш масаласини олиб
чиқди. Шароф Рашидов даврига келиб эса, 50 сотихдан ер ажратиб, турли ме-
вали дарахтлар, экинзорлар қилиниб, меҳнаткашларга бепул тарқатила бош­
ланди. Шунингдек, ҳар бир оилага сигир сотиб олиши учун 300 рубль миқдо-
рида ссуда ажратиш йўлга қўйилди430. Одамларнинг ҳаёти тобора яхшиланиб,
1961 йилларда дастлабки телевизорлар кириб кела бошлади. Кун бўйи меҳнат
қилган одамлар кечқурунлари телевизори бор хонадонда тўпланиб, янгилик­
лардан бохабар бўлишган, маданий хордиқ чиқаришган.

Шунингдек, Хатирчи районида ХХ асрнинг 60-йилларида радиоузеллар
йўлга қўйилди. Район радиосида ҳудудга оид янгиликлар, турли хабарлар ва
дала ишларининг бориши, чорвадорлар, пахтакорлар, ғаллакорлар ва бошқа
турли соҳаларнинг ютуқ ва камчиликлари тўғрисидаги материаллар бериб
борилган. Бундан ташқари, турли ҳаваскор ижодкорлар томонидан ашулалар
куйланиб, шеърлар ўқилган, Шунингдек, мактаб ҳаёти, таълим соҳасидаги ян-
гиликлар, болажонлар учун эртак ва ҳикоялар жонли эфир тўлқинларида бе-
риб борилган. Хатирчи районининг радиоузелида Ўрин Камолов, Ҳамид Наза-
ров, Муҳаббат Камолова, Малика Тўхтаева, Ўктам Примов, Фароғат Сатторова,
Гавҳар Сатторова, Гулноза Шакарова каби фидойилар меҳнат қилишган.

Ўтган асрнинг 60-йилларига келиб Хатирчи районида иқтисодий ҳаёт анча
юқори поғонага кўтарилди. Ҳар бир хўжаликда иқтисодий советлар тузилиб,
ишлаб чиқариш ва сарфланган маблағни тўғри таҳлил қилиш йўлига ўтилди. Бу
эса ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва даромад кўтарилишига имконият ярат-
ди. Биргина 1965 йили районда ҳар гектар ердан 24,7 центнердан пахта сотил-

429 Холмуродов Р. Хатирчи тумани тарихидан лавҳалар. – Т.: “Фан”. 1996. – Б. 70–71.
430 Хўжақўрғон маҳалласида яшовчи Ортиқ Ҳақбердиев, Баҳодир Абдираҳмоновлар билан суҳ-
батдан. 2020 йил ноябрь.

159

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

ган бўлса, бу рақам 1966 йилга келиб 25,6 центнерга кўтарилди. 1967 йилда эса,
Хатирчи районидан 38,386 тонна пахта давлатга топширилди. Бу эса, ҳар гектар
ерга 26,1 центнерни ташкил этади. Районда биргина пахтачилик эмас, қишлоқ
хўжалигининг бошқа тармоқларидан ҳам юқори ҳосил олина бошланди. Жум-
ладан, 1.178,9 тонна гўшт, 184,8 тонна пилла, 1.491 минг дона тухум тайёрлан-
ди ва давлатга топширилди. Шунга кўра, хўжаликлар 1967 йили 15 миллион
950 минг сўм пул даромад қилди. Бу ўтган йилга қараганда 1,153 минг сўмга
кўп бўлган. Ўртача ҳар бир кишининг ойлик маоши 88 сўмга тўғри келган. Рай-
оннинг юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришишида “Партия XXII съезди”, “Ле-
нин” номли, “Карл Маркс” номли, “Ўзбекистон” колхозлари, “Зарафшон” совхо-
зининг ўрни алоҳида бўлган431. 1967 йили бригада бошлиғи Холмамат Оқбўтаев
136 гектар ерга чигит экиб, гектаридан 33 центнердан, жами 448 тонна пахта
етиштиргани учун “ГАЗ-21” автомобили, илғор механизатор Ҳасан Очилов “ГАЗ-
24” автомобили, Ширин Деҳқонов “Урал” русумли мотоцикл билан мукофотлан-
ди432. ХХ асрнинг 70-йилларига келиб Хатирчи райони иқтисодий жиҳатдан анча
мустаҳкамланиб олди, пахтачилик, чорвачилик ривожланди. 1970 йили КПСС
Марказий Комитети Бош секретари Л.Брежнев республика партия фаоллари
йиғилишида айтганидек, Ўзбекистон 4 миллион 400 минг тонна пахта териб
топшириши ортидан Хатирчи райони 40 минг тонна ўрнига 46 минг 500 тон-
на пахта етказиб беришни зиммасига олади. 1970 йил 9 ноябрь куни Хатирчи
район­ ининг “Зарафшон” совхози 6,946 тонна, “Москва” колхози 5,750 тонна,
“Партия XXII съезди” колхози 5,541 тонна, “Куйбишев” колхози 4,706 тонна, “Ка-
линин” колхози 4,602 тонна, “Ленин” колхози 4,539 тонна, “Ўзбекистон” колхо-
зи 3,786 тонна, “Киров” колхози 2,876 тонна, “Коммунизм” колхози 2,820 тонна,
“Карл Маркс” колхози 2,657 тонна, “Чкалов” колхози 2,458 тонна пахта териб,
хўжаликлар олган мажбуриятидан ҳам зиёд қилиб 46,690 тонна пахта топшир-
ди. Бу мажбуриятнинг бажарилишида “Ўзбекистон” колхози ҳар гектардан
40 центнердан, “Партия XXII съезди”, “Куйбишев” колхозлари гектар бошига
33 центнердан пахта топширишганига қарамасдан (ноябрнинг ўрталарида) шу
илғор хўжаликлар яна “3–4 центнердан оқ олтин жамғариш” чораларини ҳам
бўйниларига олишади.

Хатирчи районида 1970 йили биргина пахтачиликдан эмас, қишлоқ хўжа-
лигининг бошқа соҳаларидан ҳам юқори ҳосил етиштирилди. Давлатга пилла,
полиз маҳсулотлари, шоли сотиш режалари ошиғи билан бажарилди. Сабза-
вот 108 фоизга, ҳўл мева 107 фоизга, узум 156 фоизга, тухум 120 фоизга, жун

431 Тежамкорликда ҳикмат катта.// “Янги ҳаёт” газетаси, Хатирчи, 1967 йил 23 декабрь. – Б. 1.
(Хўжақўрғон маҳалласида Ортиқ Ҳақбердиевнинг шахсий архивидан фойдаланилди).

432 Худойберди Наврўз. Қўрғонча: кеча ва бугун. – Навоий:“ Алишер Навоий”. 2010. – Б. 29–30.

160

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

105 фоизга бажарилди. Район бўйича ўтган йилга қараганда 6 миллион сўм кўп
пул даромад қилинди. Умумий даромад 26 миллион сўмга етди. Шу йили ҳар
бир иш кунининг қиймати 4 сўмдан ошиб тушди433. Хатирчи райони меҳнат-
кашлари дам олмасдан тинимсиз тер тўкишлари ва қийинчиликлар эвазига
ўтган йилга нисбатан юқори ҳосил олавериши ортидан Марказнинг пахта ва
турли хом ашёга бўлган талаби ошиб кетаверди. Марказ янада кўпроқ бойиш
илинжида ўзбек меҳнаткашларига “деҳқончилик маданиятини янада ошириб
бориш, беш йилликнинг ҳар бир йилида ҳар бир гектар ердан 45 центнердан
пахта ҳосилини олиш ва чорвачилик маҳсулдорлигини кўтариш бўйича социа-
листик мажбуриятларни юклаш”дан чарчамади.

Район хўжаликларида сабзавот, полиз, узум, мева маҳсулотлари
топширишнинг бориши тўғрисида 1971 йилги маълумот
(йиллик режага нисбатан фоиз ҳисобида)434

№ Хўжалик номи Сабзавот Полиз Узум Мева
67 100 80 103
1 “Москва” колхози 19 110 80 128
2 “Партия XXII съезди” колхози 48 100 50 370
3 “Ўзбекистон” колхози 85 100 100 123
4 “Киров” колхози 103 110 -
5 “Коммунизм” колхози 23 100 - -
6 “Карл Маркс” колхози 109 94 178 -
7 “Чкалов” колхози 12 102 - 112
8 “Калинин” колхози 20 60 175 38
9 “Куйбишев” колхози 61 120 - 188
10 “Ленин” колхози 75 26 - 186
11 “Зарафшон”совхоз 15 34 130 111
12 “Олтинсой” совхоз 69 10 33 -
13 “Мойбулоқ” совхоз 67 83 80 14
151
Район бўйича

Коммунистик партия ҳудудлардан кўпроқ пахта йиғиштириб олишнинг ан-
тиқа йўлларини ўйлаб топган. Унга кўра пахта териш ва давлатга сотиш бў­йича
колхозлар, бригадалар, механик ҳайдовчилар, мактаблар ҳамда талабалар ўрта-
сида социалистик мусобақа уюштирилган. Мазкур социалистик мусобақа қоида-

433Жамолов Ў. Хирмонимиз 48 минг тоннага етади.// “Янги ҳаёт” газетаси, Хатирчи, 1970 йил10
ноябрь. (Хўжақўрғон маҳалласидаги Ортиқ Ҳақбердиевнинг шахсий архивидан фойдаланилди).

434 “Янги ҳаёт” газетаси, 1971 йил 4 сентябрь. (Хўжақўрғон маҳалласидаги Ортиқ Ҳақбердиев-
нинг шахсий архивидан фойдаланилди).

161

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

сига кўра, энг кўп пахта топширган жамоага рағбат сифатида “Кўчма Қизил бай-
роқ” топширилган. Маълум вақтдан сўнг бошқа жамоа кўпроқ пахта топширса,
унга “Кўчма Қизил байроқ” олиб берилган. Хусусан, 1970 йили Хатирчи районида
“Кўчма Қизил байроқ” 17-сонли мактабнинг ҳар бир ўқувчи ҳисобига 70 кило-
граммдан пахта терилгани учун 12-сонли мактабдан ёки “Ўзбекистон” колхози
механик-ҳайдовчиси Х.Фармоновга “ХТ-1,2” агрегатида 76 тонна пахта тергани
учун “Калинин” колхози механик-ҳайдовчиси Н.Ўлжаевдан олиб берилган435.

Коммунистик партия меҳнаткашларни беш йилликда “улуғвор натижалар-
га эришиб, юксак марраларни эгаллаш, иқтисодий ривожланган жамият қуриш”
орзуси билан юқори суръатларда меҳнат қилишга тинмай чақирарди. Ўта балан-
дпарвоз шиорлар остида ва буюк келажак умидида деҳқончилик экинларидан
янада юқори ҳосил олиш ташвиши билан яшаётган қишлоқ аҳли кузги-қишки
дала ишларини тиним билмай бажаришарди. Минг азоблар билан декабрь охи-
рида пахта режасини бажариб бўлган колхозчилар нари борса бир ҳафта ўтмай
туриб далага тонналаб маҳаллий ўғит чиқариш, сув йўлларини тозалаш ва яхоб
суви бериш билан банд бўлган. Баҳорда пахта экиш, ягана, чопиқ қилиш, ёзда
сув қўйиш, чеканка қилиш ортидан яна пахта териш мавсуми бошланиб кетар-
ди.

435 Байроқлар муборак.// “Янги ҳаёт” газетаси, Хатирчи, 1970 йил 27 октябрь. (Хўжақўрғон-
маҳалласидаги Ортиқ Ҳақбердиевнинг шахсий архивидан фойдаланилди).

162

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Хатирчи райони хўжаликларида 1974 йили деҳқончилик экинлари
ҳосилдорлиги тўғрисида маълумот436

№ Хўжалик номи Пахта Ғалла Макка­ Полиз Сабза- Кар- Беда
жўхори вот тошка
35,6 7,9 114
1 ”Карл Маркс” колхози 34,5 6,2 51,3 172 142,4 30 140
2 “Чкалов” колхози
36,5 112 13,0 - 150

3 “Партия XXII съезди” 32,8 8,3 56,5 59,4 55,0 10 169
колхози 133
132
4 “Ўзбекистон” колхози 31,5 6,2 52,0 84,6 21,0 97 123
28,2 5,3 42,4 32,2 15 150
5 “Москва” колхози 27,3 3,3 49,6 74,6 162 15 142
6 “Зарафшон” совхози 25,3 4,8 43,2 36,6 100 146
7 “Ленин” колхози 24,3 4,1 17,5 26,7 130,8 28 112
24,1 6,6 30,0 20,5 5 52
8 “Куйбишев” колхоз 23,9 5,4 27,9 63 83,7 71 103
9 “Киров” колхози 20,0 5,8 54,5 115,5 79
2,2 140 8,8 -
10 “Калинин” колхози - - 67,2 13,4 34
11 “Коммунизм” колхози 5,7 29,7 34,4
28,0 39,8
12 “Олтинсой” совхози 48,1 114,9

Район бўйича

1975 йилда Хатирчи райони район партия комитети биринчи секрета-
ри Рўзиқул Маҳманов даврига келиб рекорд даражада – 75 минг тонна пахта
етиштириб, давлатга топширди. XX асрнинг 80-йиллари бошларида Хатирчи
район совети ижроия комитети район иқтисодий ривожланишининг омилла-
ри ҳақида қуйидагича ҳисобот беради: “Хатирчи райони ўн биринчи беш йил-
ликнинг биринчи йилини ҳамма соҳаларда қувончли ютуқлар билан якунлади.
Жумладан, район саноатчилари ўн биринчи беш йилликнинг иккинчи йили-
ни муваффақиятли бошлади. Январь ойи саноат маҳсулотлари реализация қи-
лиш режаси 100,1, ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш режаси 100 фоиз бажарил-
ди. Меҳнат унумдорлиги режаси 100,6 фоизга етди. Қишлоқ хўжалик меҳнат-
кашлари мўл-ҳосил олиб, техника ремонти, далага маҳаллий ўғит чиқариш,
уруғликл­ арни келтириб қўйиш каби юмушларни тез суръатлар билан олиб
бормоқда. Чорвадорлар ҳам чорва маҳсулдорлигини ошириш йўлида шижо-
атли меҳнат қилмоқда. Январь ойида гўшт ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу
давридагидан 5,8 фоиз, сут 2,5 фоиз, тухум 104,7 фоизга ўсди. Ҳар бир соғин
сигирдан соғиб олинган сут 129 килограммни ташкил этаётир. Аҳолига савдо
хизмати кўрсатиш соҳасида ҳам муваффақиятларга эришилди. Чакана савдо то-

436 “Янги ҳаёт” газетаси, Хатирчи, 1975 йил. (Хўжақўрғон маҳалласидаги Ортиқ Ҳақбердиев-
нинг шахсий архивидан фойдаланилди).

163

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

вар обороти режаси 101,6 фоиз қилиб бажарилди. Умумий овқатланиш бўй­ ича
режа 104,8 фоизга, китоб савдоси бўйича 105 фоизга, нон пишириш бўй­ ича
104,1 фоиз, комиссион савдо бўйича 133 фоиз қилиб бажарилди”437. Бу даврда
хўжаликларнинг иқтисодий соҳаси ривожланиш босқичининг анча юқори да-
ражасига етди. Меҳнаткашлар ҳар тарафлама мўмай даромад олиб, хўжалик­
ларда маъмурий, маиший бинолар, дала шийпонлари, мактаб, тиббиёт бўлим-
лари қурилди. Илғор бригада бошлиқларидан Зиёд Тойлоқов, Сайфулла Бой-
назаровлар 3-даражали “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, механизатор Олим
Эргашев 494 тонна пахта тергани учун “Москвич-412” автомобили билан тақ-
дирланишди438. 1983 йил 12 октябрда Ўзбекистон Марказий Қўмитаси сарко-
тиби Ш.Рашидов вилоят ва рай­ онларда пахта йиғим-теримининг, деҳқончилик
ишларининг бориши билан танишиш мақсадида Хатирчи районига ташриф
буюрди. “Коммунизм” колхозининг 5-бригадаси даласида теримчилар, ҳашар-
чилар, механизаторлар, оқсоқоллар билан учрашиб, суҳбатлашди. 1984 йил но-
ябрь ойидаги навбатдаги учрашувда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар,
маданий-маърифий ишларнинг бориши билан танишди ва районнинг келгуси
ривожланиш омилларини кўрсатиб берди439.

Ўзбекистон меҳнаткашлари далаларда тиним билмай ишлаб, мамлакат
иқтисодининг асосий омилларидан бири бўлган пахтачиликни ривожланти-
риш йўлида қилаётган саъйи-ҳаракатлари тўғри баҳоланмай, бу вақтга келиб
Марказ томонидан турли сиёсий ўйинлар ўйлаб топилдики, оқибатда ХХ аср-
нинг 80-йиллари совет давлатида ҳокимиятнинг бош бўғинида турган қатлам
фақат ўз манфаати нуқтаи назаридан олиб борган сиёсати жамиятнинг бошқа
қатламларига ҳам худди эпидемия сингари тарқалиб, одамларда бефарқлик,
лоқайдлик, давлат ва жамиятга нисбатан ишончсизлик кайфияти қарор топд­ и.
Натижада, партиявий раҳбарликнинг сусайиши содир бўлди, бир қанча муҳим
ижтимоий жараёнларда ташаббускорлик қўлдан бой берилди. Зўравонлик асо-
сига қурилган ҳокимият мутлақ турғунлик ҳолатига кириши натижасида жами-
ят ва ҳокимият тизимида табиий жараённинг бузилиши рўй берди. Коммунизм
мафкураси ҳукмронлигининг сўнгги босқичида КПСС Марказий Комитети, ху-
сусан, партия ва давлат аппаратининг иш қобилияти заифлашиб, қарийб фалаж
аҳволга келиб қолди. 1983 йил февралида КПСС Марказий Комитети Сиёсий Бю-
роси Ўзбекистон пахтачилигидаги суиистеъмол ҳолатларини текшириш тўғри-
сида қарор қабул қилди ва СССР прокуратурасига тергов комиссиясини тузиш
топширилди. 1983 йил апрель ойи бошларида шундай комиссия тузилди, унга

437 Район совети ижроия комитетида.// “Янги ҳаёт” газетаси, Хатирчи, 1982 йил, 20 февраль.
(Хўжақўрғонлик Ортиқ Ҳақбердиевнинг шахсий архивидан фойдаланилди).

438 Худойберди Наврўз “Қўрғонча” кеча ва бугун. – Навоий: “Алишер Навоий”. 2010. – Б. 32.
439 Худойберди Наврўз. Эл фарзанди. – Т.: “Мусиқа”. 2008. – Б. 33–34.

164

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

СССР бош прокуратураси алоҳида муҳим ишлар бў­йича терговчиси Т.Гдлян ва
Н.Иванов бошчилик қилди440. 1983 йил СССР Бош Прокурори А.Рекунков топши-
риғига кўра, СССР Прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси
Т.Гдлян бошчилигида мамлакатнинг турли минтақаларидан тўпланган 200 ки-
шидан иборат тергов гуруҳи тузилади ва Ўзбекистонга юборилади. Марказдан
келган махсус миссия биринчи ишни пора олиш вақтида қўлга олинган Бухо-
ро вилояти ижроия қўмитаси ОБХСС бошл­ иғи А.Музаффаровни ўз исканжасига
олишдан бошлайди. Бу амалда “пахта иши”нинг бош­ланиши эди.

Республикада олиб борилаётган сиёсий бўҳронларнинг бошида турган
Т. Гдлян олиб бораётган жиноят-тергов ишларининг барчаси очиқдан-очиқ
айблов йўналишида бўлган. Кўплаб жисмоний ва маънавий азоблардан сўнг
қамоққа олинганлар ўз “айб”ларини бўйинларига олишга мажбур бўлганлар.
Мана шундай қабиҳ йўллар билан тергов гуруҳи гувоҳлик берувчилардан ўзла-
рига керакли маълумотларни олган. Таъкидлаш жоизки, ноқонуний равишда
қамоққа олинган кишилар орасида кўп болали оналар, ҳомиладор аёллар, ёш
болалар ҳам бўлган. “Оилавий қамашлар” натижасида Т.Гдлян гуруҳи респуб­
ликада ваҳима ва қўрқувга асосланган маънавий муҳитни ҳосил қилди441. Шу
тариқа Совет давлати томонидан бошланган қатағонларнинг охирги даври Ўз-
бекистонда XX асрнинг 80-йилларида “пахта иши”, кейинроқ “ўзбеклар иши”,
деган машъум ном остида тарихга кирди. Совет давлатини қамраб ола бошла-
ган инқирозий ҳолатларни мавжуд тузум негизида эмас, балки “юзага келган
салбий иллатларда”, деб билган марказ Ўзбекистонни тажриба-синов майдони
сифатида танлаб олди. Юқоридаги “тозалаш ишларидан” кўзланган мақсадни
фақат иқтисодий “жиноятчилик”ни фош этиш эмас, балки мамлакат ҳаётидаги
умумий салбий ҳолатларнинг аниқ бир кўриниши бўлган қўшиб ёзишга қарши
ҳаракатларни тўхтатиш, “темир интизом” билан миллий кадрларни жазолаб,
эркин фикрлайдиган зиёлиларни жиловлаш, республикаларда юзага келаёт-
ган ижтимоий-сиёсий кучларни бўғиб ташлаш, миллий онг, фуқаронинг фаол-
лигини ҳам бир тизгинда ушлаб туришдан иборат эди442. Бутун Совет жамияти-
га хос бўлган бефарқлик, лоқайдлик, эртанги кунга бўлган ишончсизлик билан
бир қаторда порахўрлик, қўшиб ёзиш, давлат мулкини суистеъмол қилиш каби
иллатлар фақат Ўзбекистонга хос бўлган ҳодиса, деб қабул қилиниб, республи-
ка ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган кадрларнинг
аксариятини жиноий жавобгарликка тортишдан иборат сиёсат юритилди.

440 Эргашев Ш. Эрк истар кўнгил. – Т.: “Ўзбекистон”. 2017. – Б. 163.
441 Юнусова Х. XX асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва
маънавий ҳаёт. Тарих фан. док. илм. дар. олиш учун ёзилган дисс... – Т.: 2009. – Б. 202.
442 Юнусова Х. XX асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва
маънавий ҳаёт. Тарих фан. док. илм. дар. олиш учун ёзилган дисс... – Т.: 2009. – Б. 196.

165

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Жумладан, 1982 йили Навоий вилояти ташкил қилиниши муносабати
билан вилоят партия қўмитасининг биринчи котиблигига сайланган В.Есин
1987 йил мартида пахта иши бўйича ҳибсга олинади. Гдлянчилар В.Есинни қўл
остида ишловчи айрим мансабдор шахслардан пора олганликда ва СССР ички
ишлар вазири ўринбосари Ю.Чурбановга пора берганликда айблайди. Унга қар-
ши қатор мансабдор шахслардан сохта гувоҳлар тайёрланиб, айбига иқрор қи-
лиш учун турли найрангларни ишлатади. В.Есинга қўшиб қатор мансабдор шах-
сларга ҳам турли айбловлар қўйилади.

Бунинг натижасида республикадаги жамоа хўжаликлари раислари ва
совхоз директорларининг 60 фоизидан кўпроғи, қишлоқ хўжалиги етакчи мута-
хассисларининг қарийб 45 фоизи, ҳар учта пахтачилик бригадаси бошлиғидан
бири вазифасидан олиб ташланди (жами 40 мингга яқин фуқаролар тергов қи-
линган эди)443. “Пахта иши”, “ўзбеклар иши” сиёсати марказнинг СССР инқиро-
зи кучайиб кетиб, таназзул топиши муқаррар бўлган даврдаги уйдирмаси эди.
Ушбу ўзбек халқига қаратилган ноҳақ сиёсат ва айбловдан Ўзбекистон халқи
жуда оғир, тузатиб бўлмайдиган моддий ва маънавий зарарга дучор бўлди444.
Тадқиқотчи олима Х.Юнусова таъкидлаганидек, XX асрнинг 80-йилларига ке-
либ қўшиб ёзишлар, порахўрлик, мансабни суиистеъмол қилиш ҳоллари итти-
фоқдош республикаларнинг барчасида кучайган эди. Шунингдек, бу иллатлар,
албатта, маҳаллий раҳбар кадрлар йўл қўйган хато, камчиликларнинггина эмас,
балки мамлакатда ўтган йиллар ичида шаклланган маъмурий-буйруқбозлик
тизимининг натижаси эди.

Ниҳоят, 1989 йилда Ўзбекистон раҳбарлигига И.Каримов келиши билан
вазият тубдан ўзгарди. У ўзини ҳам, ўз юртини ҳам ҳимоя қиладиган чинакам
етакчи сифатида иш тутди. У Ўзбекистон халқига қарши ноҳақ айбловлар қў­
йиш кампаниясига барҳам бериш, ноҳақ қурбонлар номларини оқлаш учун қў-
лидан келган барча ишларни амалга оширди. Махсус комиссия тузилиб “пах-
та иши” билан боғлиқ минглаб том ҳужжатлар Ўзбекистон Олий судида қай-
та кўриб чиқилади. Бу машаққатли иш натижасида гдлянчилар гуруҳининг
терговчилари “давлатга келтирилган зарар”ни жуда бўрттириб юборишгани,
уларнинг айблов суд хулосалари кўп ҳолларда ноқонуний бўлганлиги аниқлан-
ди. Мустақиллик арафасида “қайта қуриш” сиёсати қийноқлар тўлқинининг
минглаб жабрдийдалари оқланди445. Ўзбекистон Республикаси мустақилликни

443 Ўзбекистоннинг янги тарихи. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. – Т.: ”Шарқ”.
2000. – Б. 660.

444 Авлияқулова Д. Совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги қатағон сиёсати ва унинг оқибат-
лари (ХХ аср 20–80-йиллари жанубий вилоятлар мисолида) Тарих фан. ном. дисс. – Т.: 2012. – Б. 128.

445 Тарихнинг номаълум саҳифалари: илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар.
3-Китоб. – Т.: “Ўзбекистон”. 2012. – Б. 92.

166

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

қўлга киритганидан сўнг Президент И.Каримов ташаббуси билан “пахта иши”
бўйича Исмоил Жўрабеков бошчилигида комиссия тузилиб, мазкур сиёсий жа-
раён янада жадал тарзда қайта кўриб чиқилади. 1991 йил 27 мартида Ўзбекис­
тон Республикаси Олий Суди тарихий ҳақиқатни тиклаб “пахта иши” қатағони
қурбонларининг номларини оқлаб, қарор чиқарилди ва йиллар давомида ўзбек
халқига нисбатан ўтказилган машъум қатағон қораланиб, ундан жабр кўрган-
лар оқланди, жабрланувчиларга компенсация тўловлари тўланди, энг муҳими
адолат қарор топди.

Ўзбекистонда “пахта иши” қатағони тўлқини пасайганидан сўнг хўжалик­
лар меҳнаткашлари эркин нафас олиб, яна одатий меҳнатига қайта бошлади.
Хўжаликнинг барча тармоқларида тўлақонли меҳнат жараёнлари қайта изига
тушди. Жумладан, 1990 йилда Хатирчи райони раҳбарлигига келган Баҳодир
Абдираҳмонов даврида турли соҳаларни хусусийлаштиришга алоҳида эътибор
берилди. Баҳодир Абдираҳмонов даврида Хатирчи туманининг автошоҳбекати,
маданият уйи янгидан барпо этилди. Туманнинг кўплаб қишлоқлари, таълим
масканлари, жумладан, туман марказидан узоқда жойлашган Олтинсой қиш­
лоқларигача газлаштириш ишлари амалга оширилди.

Ўтган асрнинг 80-йиллари охирига келиб, совет ҳукумати маъмурий-ҳу-
дудий бирликлар борасида бир қатор ноаниқ сиёсатни амалга оширди. Хусу-
сан, 1938 йилдан 1982 йилгача Самарқанд области таркибида бўлган Хатирчи
райони 1982 йил 20 апрелидан 1989 йил сентябрь ойигача янги ташкил этил-
ган Навоий областининг таркибида бўлди. 1988 йилда Навоий области тарқа-
тиб юборилгач, яна Самарқанд областига қўшилди. 1992 йилдан бошлаб қайта
ташкил этилган янги Навоий вилоятининг йирик туманларидан бири бўлиб
келмоқда.

167

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

XX асрнинг ўрталаридан 1991 йилга қадар
Хатирчини бошқарган раҳбарлар

№ Хатирчи райони раҳбарлари Йиллари

1 Исоқул Саидназаров 1958–1961 й.
2 Суюн Тўқлиев 1961–1965 й.
3 Абдуҳолиқ Каримов 1965–1967 й.
4 Ўроқ Жамолов 1967–1973 й.
5 Турди Насриддинов 1973–1975 й.
6 Рўзиқул Маҳманов 1975–1985 й.
7 Жаҳонгир Ризаев 1985–1990 й.

8 Баҳодир Абдираҳмонов 1990–1991 й.

Мустақиллик йилларида
Хатирчи туманини бошқарган раҳбарлар

№ Хатирчи тумани раҳбарлари Йиллари

1 Баҳодир Абдираҳмонов 1991–1992 й.
2 Тоштурди Маманов 1992–1995 й.
3 Абдуғани Сафаров 1995–2000 й.
4 Эркин Турдимов 2000–2008 й.
5 Фахриддин Ражабов 2008–2013 й.
6 Ғофир Алиев 2013 йилдан ҳозирга қадар

168



ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

170

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

171

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Масжидлар –­ тарихнинг бугунги авлодларга туҳфаси

Бугунги кунда Хатирчи туманида 30 га яқин жоме масжидлари фао-
лият юритмоқда. Мазкур тарихий иншоотларнинг кўпчилиги собиқ
Иттифоқ даврида деярли йўқ қилиб юборилган бўлсада, мустақиллик
йилларида қайта тикланиб, яна одамлар гавжум масканга айланди. Шу ўринда
тумандаги айрим масжидлар тарихига тўхталиб ўтилишни жоиз, деб топдик.
Оқ масжид. Боғчакалон ҳудудидаги Оқ масжид тахминан XIV аср бошлари-
да ўрта асрларнинг йирик тасаввуф алломаларидан бири Ҳазрати Саййид ота
шарафига барпо этилган, деб тахминланади446. 1914 йилга келиб масжиднинг
нураб қолган биноси маҳаллий халқ ҳомийлиги ва ҳашар йўли билан қайтадан
қурилган ва ҳозирги кўринишга келтирилган. Обида ўз даврида ўта моҳирлик
билан ишланган бўлиб, усти гумбазли ва уч томони ўймакор устунли айвонлар
билан ўралган. Хусусан, масжид ўлчами 10х10 метр атрофида, икки табақали

446 Маҳаллий аҳолисининг ота-боболаридан эшитиб ривоят қилишларича, Саид ота
дунёдан ўтгач, у кишининг васиятига кўра, масжид ҳовлисига дафн қилишган.

172

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

тўрт эшикли, гумбазнинг баландлиги 15 метр, 28 та 6 метрли устундан иборат
қилиб уч томонлама айвон қилиб қурилган.

Бу масжид 1920 йилгача энг кўп намозхонлар тўпланадиган масканлардан
бири бўлган. Унинг фаолияти шўролар даврида тўхтатилган ва қаровсиз қолиб
яроқсиз ҳолга келиб қолган447. Мустақилликка эришганимиздан сўнг масжид
2003 йили катта саъй-ҳаракатлар эвазига қайта таъмирланди, атрофи кенгай-
тирилиб, ободонлаштирилди, таҳоратхоналар янгидан қурилди. Ушбу тарихий
меъморий ёдгорликни янада кўркам, обод, чиройли ва гавжум зиёратгоҳга ай-
лантириш мақсадида, Президентимиз томонидан имзоланган юртимизда ту-
ризмни ривожлантириш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида
яна бир бор 2018 йилда қайта таъмирлаш учун давлат дастурига киритилди ва
таъмирланди.

“Шайх Гадой Селкин” масжиди. “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди
туман марказида жойлашган бўлиб, илк бор XIV аср охирларида Нақшбандия
тариқати пирларидан ҳисобланмиш Шайх Гадой Селкин ҳазратлари бошчили-

447 http://hazratnavoi.uz/hatirchi-tumani
173

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

гида бунёд этилган. XX асрнинг бошларида қайта таъмирланган ва собиқ туз-
ум даврида хароба аҳволга келиб, фойдаланишга яроқсиз ҳолга тушиб қолади.
Муст­ ақиллик йилларида бу иншоотга катта эътибор берилиб, масжид 2006 йил
25 август куни ҳашар йўли билан қайта таъмирланиб, туман аҳлига тақдим
этилди. Шарқона услубда барпо этилган масжиднинг хонақоси тўртта устун ва
ўртаси катта гумбазли бўлиб, ички майдони 325 м. кв.ни ташкил этади. Гумбаз-
нинг баландлиги 15 метр, диаметри 4 метрни ташкил этади. Масжид икки тара-
фи 13 та устундан иборат айвон билан ўраб олинган. Масжид 600 киши, айвони
билан эса қарийб мингга яқин кишини сиғдириш имкониятига эга. Масжид ҳов-
лисида “Шайх Гадой Селкин” ҳазратларининг мақбаралари қад ростлаган. Мақ-
бара ҳам мустақиллик йилларида, масжид таъмирланаётган вақтда баландлиги
6 метр, майдони 3х3 метр қилиб қурилган. Мақбара гумбазининг баландлиги
эса 8 метр.

“Маҳаллаи Азизон” жоме масжиди. “Маҳаллаи Азизон” жоме масжиди
даставвал тахминан XVII асрда ҳашар йўли билан қурилган. Собиқ тузум вақти-
да минерал ўғит сақлаш омбори сифатида фойдаланилган. 1990 йиллардан
бошл­ аб масжид яна ўз фаолиятини бошлаган. 2012–2014 йилларда масжид би-
носи янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. “Маҳаллаи Азизон” масжи-
дининг майдони 1600 кв.м.дан иборат. Ҳозирги вақтда масжидда намозхонлар
учун замонавий шарт-шароитлар мавжуд.

“Полвон ота” масжиди. Полвон ота масжиди Буюк Ипак йўлининг Олтин-
сой томондан келувчи бир тармоғи йўлида жойлашган Полвон ота қишлоғида
қурилган. Масжиднинг номланишида баъзиларнинг хоразмлик валий, шоир,
Паҳлавон Маҳмудга, баъзилар араб саркардаси Абу Муслим ибн Қутайбага нисба-
тан беришлари нотўғри ёндашув бўлиб, бу қишлоқ ва масжиднинг номланиши
XVIII асрда яшаган Полвон ота номи билан боғлиқ. 1900 йилда туғилган Эгамбер-
ди Сафаров қишлоқ кексаларидан эшитиб хотирлашича, кунялари Полвон ота
бўлган (ҳақиқий исми-шарифи бизгача етиб келмаган) қаҳрамонимиз бўйдор,

174

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

бақувват полвон киши бўлиб, курашда уни ҳеч ким йиқита олмаган. Полвон ота
бир неча кишининг ишини қила оладиган даражада кучга эга бўлиши билан бир-
га халқпарвар, камбағалпарвар инсон бўлиб, ён атрофдаги муҳтож инсонларга
моддий жиҳатдан ёрдам берган. У кишининг довруғи беклик бўйлаб тарқалган.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, қишлоқнинг номи ўша вақтлардаёқ Полвон
отага нисбат берила бошлаган. Кейинчалик (айрим фикрларга кўра, тахминан
1794 йили) қишлоқда қурилган масжид Полвон ота номи билан атала бошлаган.
Масжиднинг охирги имомларидан бири Бухородаги мадрасалардан бирини ту-
гатган Мулла Эшназар бўлиб, совет тузуми даврида қатағон қилинган. Масжид
4 устунли ҳолда 11х11 метр атрофида барпо этилган. 1920–1930-йилларга келиб
масжид биноси қаттиқ зиён кўради. Аммо 1956 йилда минерал ўғит сақлаш ом-
бори сифатида фойдаланиш мақсадида қайта тикланади. 1990 йилларга келиб
масжид яна ўз фаолиятини бошлайди. 2003 йилда масжид биноси янгидан қури-
либ фойдаланишга топширилди. Мустақиллик йилларида реконструкция қили-
наётган вақтда 10 устунли айвон қўшиб қурилди.

“Тангриберди” масжиди. Хатирчининг сўлим гўшаларидан биридаги
қишл­ оқ “Хонақа”, деб аталади. Бу дилкушо ва файзли манзил аслида “Тангри-

175

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

берди Эшонбобонинг хонақаси шаклида бўлиб, кейинчалик ихчамлаштирилиб,
“Хонақо”, деб атала бошлаган. Хонақоҳда атрофида икки қадимий хужрада ака-­
ука Саййид Тангриберди ва Саййид Ўроқбой эшон боболарнинг марқади бор.
Қабр­лар рамзий бўлиб, асллари кўп узоқ бўлмаган “Қошғарлар” қабристонида.
Масжид тахминларга кўра, XVIII асрда 4 та устундан иборат бўлиб, 5х5 қилиб
қурилган. Собиқ иттифоқ даврида хароба аҳволга келиб қолган, 2010 йилда
масжид биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Масжидда ҳайит
намозларида 350–400 киши, жума намозларида эса 100–150 киши ўз ибодатла-
рини адо этишади. Ҳозирги вақтда масжид уч эшикли, 20х20 метр атрофида,
гумбазининг диаметри 6 метр, баландлиги 18 метр, иншоотнинг атрофи 10 та
устунли айвон билан безатилган.

“Бадр ота” масжиди. “Бадр ота” жоме масжиди Хатирчи туманидаги тари-
хий ёдгорликлар сирасига киради. Бу масжид “Қорача” қишлоғида жойлашган
бўлиб, дастлаб Бухоро амири Амир Насруллахон буйруғига асосан 1800 йилда
қурилган. Масжид ёнида ғўласимон баланд минорали азонхона бунёд этилган.
Масжид шўролар даврида минерал ўғитлар сақланадиган омборга айлантирил-
ган эди. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан масжид мўмин-мусул-
монларнинг диний ибодат ва маросимларини ўтказиш учун қайтариб берилди,
1996 йили маҳаллий аҳоли томонидан қайта таъмирланди. Бугунги кунда ҳам
таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Масжид биноси 9х9 метр атрофида бўлиб,
4 та устунли ва икки томони 8 та нақшинкор устунли айвон билан ўралган.

Масжид ёнида тарихий қабристон ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда ўнга яқин эски
ёзувда қайд этилган қабр тошларни учратиш мумкин. Бу ёзувларда форс-тожик
тилида насталиқ хатида Эшон Мастон, Абдуллоҳ ибн Хожи Олим, Жабборбой
ҳожи, Ўтбобой ибн Ўрозбой каби исмлар тилга олинган. Шунингдек, тошларда
ҳижрий 1257, 1241, 1223 йил саналари ҳам кўрсатилган. Бундан билиш мумкин-
ки, мазкур қабристон ўтмиши ҳам XVIII–XIX асрларга бо-
риб тақалади.

176

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

177

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

“Хўжақул эшон” жоме масжиди. “Хўжақул эшон” жоме масжиди Хатирчи-
даги табаррук манзиллардан бири ҳисобланади. Масжид, даставвал, 1872 йилда
ҳашар йўли билан қурилган. Бу иншоотга ўз даврининг машҳур уламоси Хўжақул
ибн Шакархон эшон номи берилади. Камтарлик билан ҳаёт кечирган Хўжақул
эшоннинг хол ва ховариқ одатлари, ҳассалари воситасида беморларга шифо бе-
риши ортидан унинг муридлари ихлос билан ушбу иншоотни унинг номи билан
барпо этишган. Масжид собиқ иттифоқ даврида хароба аҳволга келиб қолган.
Мустақиллик шарофати билан “Хўжақул эшон” жоме масжидининг янги биноси
2006 йилда қурилиб фойдаланишга топширилди. Масжид ўз бағрига юзлаб на-
мозхонни сиғдира олади. Ҳайит намозларида 400–500 киши, жума намозларида
эса 90–100 киши ўз ибодатларини адо этишади.

“Тасмачи” масжиди. Тасмачи қишлоғидаги жоме масжиди Хатирчи беки-
нинг муҳри билан очилган. Масжид тахминан 1850–1860 йилларда қурилган.
Унда қишлоқ аҳли жамоат бўлиб, жума, ҳайит намозла­рини адо этишган. Вақт
ўтиши билан масжид эскириб, айрим жойлари қулай бошлаган.

Эски масжиднинг асосий ўрни Шовот анҳорининг ғарбий қисмида жойлаш-
ган. 1926 йилда қатор қишлоқлар каби бу ерда ҳам юқумли касаллик тарқалган-
лиги учун қишлоқда одамлар камайиб кетган. Ҳар куни 20–25 киши вафот этган.
Уйлар, ҳовлилар бўшаб, қаровсиз қолган. 1936 йилда масжидни бузиб, Шовот
анҳорининг пастига, ҳозирги жойига кўчирганлар. 1937–1938 йилларда совет-
лар даврида масжид бузилиб, ёғочларини туман молия бўлимидан келганлар
олиб кетмоқчи бўлганда, колхоз кассири бўлиб ишлаган киши масжид колхозга
керак, деб буздиришмаган. Йиллар ўтиб, масжид эскириб хароб бўлиб қолган.
Натижада, қишлоқ аҳли келишиб, 1989 йилда масжидн­ и бузиб қайта қуришган.

“Навжа ота” масжиди. Хатирчи туманининг Хўжақул эшон бобо қишлоғи-
нинг кунчиқар томонида “Навжа ота” деб аталувчи зиёратгоҳ бор. Унинг ёнидан
1870 йилда бефарзанд бир бой аёл томонидан масжид қурилган. Масжид номи
ҳазрати Жаъфар Сиддиққа нисбат берилиб, Навжа номи билан аталган. Бу зот
илм оламида “Араб илмий анъанасининг отаси”, деб улуғланади. Бу зотнинг
кимё­га оид бир неча китоблари бўлган. Ривоятларга кўра, жоме масжидининг
асл номи Навча (ҳазрат новча бўйли бўлганлари учун шу жойга Навча деб ном
берилган.) бўлиб, кейинчалик Навжа деб аталиб кетган. Совет тузуми даврида
1958 йили ҳашар йўли билан қайта таъмирланган ва ёнига айвон қўшилган448.

“Галабек” жоме масжиди. “Галабек” жоме масжиди Галабек қишлоғида
жойлашган. Масжид XIX асрда ҳашар йўли билан қурилган. Иншоот Эшонқул
чойфуруш бошчилигидаги Бақо Эшон, Абдижаббор Хатиб, Зариф Домла каби

448 http://hazratnavoi.uz/hatirchi-tumani (Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Навоий вилояти
вакиллигининг расмий вэб-сайти).

178

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

бир қанча бадавлат кишиларнинг маблағи ҳисобидан масжид қурдирилган.
Масжид биноси 1917 йил, 1945 йил, 1985–1986 йилларда қайта таъмирланган.
Собиқ тузум вақтида бу ердан пахта қуритиш омбори сифатида фойдаланиш-
ган. 1990 йилларга келиб масжид яна ўз фаолиятини юрита бошлайди. Масжид
биноси тўғри тўрт бурчак шаклида қурилган бўлиб, уч томонида 13 устунли
айвони мавжуд. Масжид биносининг ўлчами 13х14 метр. Гумбази 24 метр, диа­
метри 4 метр. 2017 йилда масжид биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топ-
ширилди. Ҳайит намозларида 230–250 киши, жума намозларида эса 50–60 киши
ўз ибодатларини адо этишади.

“Сўфи Оллоёр” жоме масжиди. “Сўфи Оллоёр” жоме масжиди Катта қиш­
лоқ қишлоғида (Фидокор маҳалласи) жойлашган бўлиб, 1922 йилда қурил-
ган. Масжиднинг ўртаси битта устунли бўлиб, 9х9 метр майдонни эгаллаган.
Масжиднинг ичкари қисмида ёғочдан ясалган устун сардари майда безаклар
билан тўлдирилган, эски араб алифбосидаги ёзувлар билан безатилган. Иншо-
отнинг уч томонида 13 устунли айвони безатиб турган. Масжид квадрат шакл-
да бўлиб масжидга кириш қисми иккита эшикдан иборат бўлган. Собиқ совет
тузуми даврида ўғитхона ва темирчилик устахонасига айлантирилган. Ўтган
асрнинг 90-йилларига келиб фойдаланишга яроқсиз ҳолга тушиб қолган. Унинг
ўрнида 1992 йилда янги масжид барпо этилган, 2019 йили қайта реконтрукция
қилинди. Масжид 4 устунли хонақоҳ, 5 устунли айвон шаклида барпо этилади.
Янги масжид 14х21 метр квадрат майдонни эгаллайди. Гумбазининг баландли-
ги 14 метр, диаметри 6 метрни ташкил этади. Атрофи ободонлаштирилиб, ман-
зарали ва мевали дарахтлар экилган, ёритиш мосламалари ўрнатилган.

179

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

180

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

181

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Хатирчи тумани ҳудудидан етишиб чиққан
буюк сиймолар

Хатирчи қадимдан Самарқанд ва Бухоро каби йирик дин, маданият,
санъат марказларининг ўртасида жойлашган Миёнколнинг асосий
қисмларидан бўлиб, бу ерда авлиёлар, пайғамбар авлодлари – сай-
йидлар, илм-фан намоёндалари қўним топган. Туман ҳудудига тааллуқли азиз
авлиёлар, уламолар тўғрисидаги маълумотларни йирик тадқиқотчи олим Суюн­
дик Мустафо Нуротоийнинг китобларидан фойдаланиб, ёритишга уриндик. Шу
ўринда китобнинг мазкур қисми яратилишида ўзининг қимматли маслаҳатла-
ри билан қўллаб-қувватлаб тургани учун Ислом маънавий ва маданий ҳаётини
чуқур тадқиқ этган олимга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Бадр Ота

(вафотлари 1283 йил)

Салоҳиддин Тошкандийнинг “Темурнома” асарида ёзилишича, Бадр
Ота, Саййид Ота, Садр Ота, Узун Ҳасан Оталар Бухорои Шарифда мад-
расада бирга таҳсил олишади. Ногоҳ қалбларида тариқат ишқи пай-
до бўлиб, пири муршид излаб йўлга тушадилар. Чўлда қўй-қўзи боқиб юрган бир
қоп-қора (занги) чўпонга дуч келадилар. Бу киши Яссавия тариқатининг йирик
вакили Ҳазрат Занги Ота бўлиб, улардан сафарлари мақсадини сўрайди. Улар:
“Пири комил талаб қилурмиз”, деб жавоб беришади. Шунда ҳазрат: “Ҳар қанча
атрофнинг исини олдим, ўзимдан афзал кишини кўрмадим”, дейди. Ҳазрат Бадр
Ота ҳам, Садр Ота ҳам, Узун Ҳасан Ота ҳам, Саййид Ота ҳам у кишини пири мур-
шид билиб, ул зоти шарифнинг хизматларига киришадилар. Ҳазрат Занги Ота
уларга тариқат сабоғини пухта ва қатъий ўргатадилар. Ҳар бирларини юксак
мақомга кўтариб, пири муршид даражасига муяссар қиладилар. Алқисса, Ҳазрат
Занги Ота Ҳазрат Саййид Отага Дашти Қипчоқ аҳолисини ислом динига кирги-
зиб, мусулмон қилишини буюрадилар ва сафарга Дашти Қипчоқ сари йўллайди-
лар.
Занги Ота Саййид Отага бир китоб беради ва қачонки, қийин аҳволда қол-
санг очиб ўқи, деб буюрадилар. Ҳазрат Бадр Отага эса бир кулоҳ ва ҳасса тақдим
этади. Тариқатда қаландарликни ихтиёр этган икки муршид ҳазрат Саййид Ота
ва Ҳазрат Бадр Оталар Дашти қипчоқ сари равона бўлиб, чексиз саҳрода сувсиз-
ликдан кўп озор чекишади, оёқдан қолиб, мадорлари кетишади. “Бадр Ота шу

182

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

даражага етдики, руҳ тўтиси тан қафаси зиндонидин учмоқ шакаристониға тай-
рон қилди, яъни дохили раҳмат бўлдилар”449, деб ёзади Салоҳиддин Тошкандий.

Мушкул аҳволда қолган Саййид Отанинг ёдига Ҳазрат Занги Ота берган
китоб тушиб уни очиб, унда: “Бадр Ота қайси ерда оламдин ўтса, ўша ерға дафн
қилинг. Андин Айнинбуъ булоғи зоҳир бўлур... соат тафаққуф қилсанг, қавми
ҳозир бўлурлар. Алар Бадр Ота жанозасини ўқурлар”450, деган ёзувни ўқийди.
Ҳақиқатда, бироз фурсатдан сўнг Бухорои Шарифга йўл олган Шайх Ҳасан Булғо-
рий бошчилигида жамоат етиб келади ва Ҳазрат Саййид Ота билан биргаликда
Ҳазрат Бадр Отанинг жанозасини ўқийдилар.

Бадр Отанинг қачон ва қаерда туғилганликлари ҳақида аниқ маълумотлар
йўқ. Тахминларга кўра, Бадр ота ҳижрий 681 (милодий 1283) йилда вафот этган.
Бадр ота ҳақидаги маълумотлар бир қанча тарихий манбаларда қайд этилган.
Жумладан, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ўғли Мавлоно Фахриддин Али ас-Сафий-
нинг “Рашоҳоти айнул-ҳаёт”, Салоҳиддин Тошкандийнинг “Темурнома”, Муҳам-
мад Тоҳир ибн Муҳаммад Тайиб Хоразмийнинг “Тазкираи Тоҳир Эшон”, Бадр Ота
авлодларидан бўлган халифа Абдураззоқ хўжа бини Абдуваҳоб хўжанинг “Кито-
би баъй” каби асарлар маълумот беради451.

Тарихий манбаларда Бадр отанинг қабрлари турлича ифодаланган. Жум-
ладан, Олим Азизоннинг “Ламаҳот”ида Тошкентдан 4 фарсах (32 км.) масофада-
ги Куйик қишлоғи деса, “Туҳфат ул-зоирин” асарининг муаллифи Муҳаммад Но-
сириддин: “Охунд Муҳаммад Тоҳир (р.а.) Садр отанинг марқадини Ғиждувонда,
деб тайин этганлар. Бадр отанинг эса, Миёнколнинг Фарохин қишлоғида, деб
атайдилар. Чунончи, ўз мажмуаларида келтириладики, фақир Муҳаммад Тоҳир
Бадр отани (қабрини) мазкур жойда зиёрат қилдим. Фарохин хўжалари шу зот-
нинг авлодларидан (129-бет)”452.

Бадр Ота ҳақида маълумот берувчи энг ишончли манба бу ЎзРФА Шарқ-
шунослик институтининг қўлёзмалар фондида 69-рақам билан сақланувчи
Муҳаммад Тоҳир ибн Муҳаммад Тайиб Хоразмийнинг “Тазкираи Тоҳир Эшон”
асаридир. (ЎзРФА Шарқшунослик институти № 69, – Б. 365) Ушбу асарда 31 та
шайхларнинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумот берилади. Ушбу асарда таъкид­
ланишича: “Бадр Отанинг муборак қабрлари Фарохин қаршисида Миёнкўл от-
лиғ мавзедадур ва фақир Муҳаммад Тоҳир Бадр Отанинг қабрларини зиёрат

449 Салоҳиддин Тошкандий. Темурнома. – Т.: “Чўлпон”. 1990. – Б. 88.
450 Салоҳиддин Тошкандий. Темурнома. – Т.: “Чўлпон”. 1990. – Б. 88.
451 Абдимўминов О. Бешигида авлиёлар ўсган Ватан. – Т.: “Фан”. 2007. – Б. 37.
452 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б.
73–74.

183

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

этдим. Қорача аҳли хўжалари аввал ҳазратнинг авлодларидир”453. Мазкур жум-
ла Бадр Отанинг қабрлари Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Қорача қиш­
лоғида эканлигидан далолат беради.

Ана шу маълумотнинг ҳақиқатга яқинлигини кўрсатувчи яна бир манба
бу Абдураззоқ хўжа ибн Абдуваҳҳобжўжа томонидан ҳижрий 1277–78 (милодий
1861–62) йилларда ёзилган “Китоби баъй” асаридир. Бадр Ота номи билан боғ-
лиқ қабр Хатирчи тумани Ибн Сино мавзесидаги Қорача қишлоғи қабристони-
да жойлашган. Қабр тошида араб тилида қуйидаги сўзлар битилган: “Бу қабр
гуноҳлари кечирилган марҳум тариқат султони, ҳақиқат бурҳони, сўфийлар
улуғи, авлиёлар қутби, пайғамбар авлоди, тавозелилар қаймоғи Ҳазрати мав-
лоно Бадриддин Муҳаммад ал машҳур Бадр ато ва у кишининг оталари Маҳмуд
отанинг қабрларидир” ва уларнинг вафот саналари битилган454.

Шайх Гадой Селкин

(XIV–XV)

Зарафшон воҳаси хожагон тариқатининг етук вакили, авлиё шайх Га-
дой Селкин номи билан машҳур бўлган Абдураҳмон ҳазратларининг
қабри Хатирчи тумани маркази Янгиработ қўрғонидаги номлари би-
лан аталадиган масжид саҳнида жойлашган455. Тарихий манбалар ва ривоят-
ларга кўра, ҳазрат Шайх Гадой Селкин милодий 1340–1345 йилларда Тошкент-
нинг Занги ота мавзесида бой савдогар оиласида дунёга келади. Отаси яқин ва
олис хориж мамлакатлари, хусусан, Шом, Ироқ, Ҳиндистон мамлакатлари билан
савдо-сотиқ юритган. Ёш Абдураҳмон ҳам, кўпинча, отасига ҳамсафар бўлган.
У кишининг падари бузрукворлари саводхон, зиёли инсон бўлиб, шу боисдан
ҳам Шайх Гадой Селкин ҳазратларининг таълим-тарбия олишларига алоҳида
эътибор қаратади. У кишини замонасининг машҳур уламолари, олиму замонла-
ри таҳсилига беради.
Ҳазрат Гадой Селкин вояга етгач, савдо ишлари билан ҳам машғул бўлиб,
шарқнинг Шом, Миср, Арабистон, Ҳиндистон, Рум каби мамлакатларида бўла-
ди. Бир сафар савдо ишлари билан Бухорои Шарифга борадилар ва Саййид

453 Сатторова Г. Бадр Ота – тариқат илмининг намоёндаси. Қаранг: “Хожагон тариқати ва
Абдухолиқ Ғиждувонийнинг маънавият тарихидаги ўрни” мавзуидаги конференция материаллари.
– Навоий: 2003. – Б. 91–92.

454 Сатторова Г. Бадр ота маноқиби// Қуйи Зарафшон воҳаси ижтимоий, маданий, маънавий
ҳаёти тарихи (иккинчи китоб). – Т.: “Фан”. 2007. – Б. 53.

455 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 312.

184

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Муҳаммад ибн Жалолиддин Нақшбанд Баҳоуддин Балогардон ҳазратлари би-
лан учрашиб қоладилар. Кўнглига тариқат ишқи тушиб, Баҳоуддин Нақшбанд
Увайсий ал Бухорийни муршиди комили пир деб тан олади, эътиқод ва ихлос
қилади. Ривоятларда айтилишича: бир куни ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд му-
ридлари Шайх Гадой Селкинга бир таёқ бериб: “Машриққа қараб сафар қилинг,
қаерда тунасангиз таёқни шу ерга суқиб тунанг. Агарда таёқ кўкариб, куртак
ёзса, ўша жойни макон қилиб, у ерда дини исломни ривожлантиринг”, деб амр
қиладилар. Шайх Гадой Селкин келиб тунаган ва ҳазрат берган таёқ кўкарган
ер Миёнкол заминидаги Хатирчи музофоти бўлиб, Гадой Селкин ҳазратлари шу
жойни макон тутадилар. Ва шу тариқа ҳайқириб, пишқириб оқадиган оби Кўҳак
(Зарафшон дарёси) Шайх Гадой Селкин ҳазратлари макон тутган ерга яқин бўл-
ган. Шайх макон тутганидан сўнг эса сув тошқини бартараф бўлиб, дарё пастга
қараб оқа бошлайди. У пайтлар Хатирчи жуда кичик жой бўлиб, аҳолиси саноқ-
ли экан. Ҳазрат Абдураҳмоннинг довруғидан эл кўпайиб, қишлоқ “Янгиработ”
бўлибди456.

Тарихий манбаларга кўра, ҳазрат Боҳоуддин Нақшбанднинг Хатирчи музо-
фотида оға-инилари, қариндошлари бўлиб, тез-тез Хатирчи музофотига бориб
турар эканлар457. Тарихий манбаларда турли замонларда улуғ инсонлар, хусу-
сан, Бобораҳим Машраб, Ҳазрати Қосим Шайх Азизон, Заҳириддин Муҳаммад
Бобурлар Шайх Гадой Селкин қабрларини зиёрат қилганлари таъкидланади.

Шайх Гадой Селкин ҳазратлари пир даражасига етишади, кўплаб муридлар
тарбия қиладилар. “Гадой Селкин” деб танилишига сабаб, у киши валийлик йў-
лини “гадо”дан топгани ривоят этилади. “Селкин” сўзи тожикча “серкун”, “сел-
кун” маъноларини билдириб, “тўйдир”, “барака бер”, “мўл эт”, тўғрироғи, “ижо-
бат эт”, деган сўров дуолари боисидан экан. Чунки у зот дуоси мустажоб бўлиш
даражасига етган эканлар.

Хатирчилик ўлкашунос Ҳамид Мавлоновнинг таъкидлашича, “Гадой Сел-
кин” нисбатлари эса “ҳар дам хайри эҳсон қил” маъносини билдирса, “Гадоя сен
кун” тарзида “Эй, Оллоҳ тилаганга кўп бер, муродига етказ” маъноларини англа-
тади458. Демакки, Шайх Гадой Селкин ҳазратлари бева-бечора, ночор, камбағал-
ларнинг мададкор пири сифатида талқин қилинади.

Шайх Гадой Селкин ҳазратлари ҳақида атоқли олим, профессор Ғайбуллоҳ
ас-Салом фахр ва ғурур билан: “Хатирчи туманига файзи барокот бериб, нур та-
ратиб турган машъал авлиё Гадой Селкин бўладилар... Хатирчини Хатирчи қи-

456 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 313.

457 Иброҳимов Х, Олтинов М. Кармананинг маънавий салоҳияти: тарих ва ҳозирги замон.
Қаранг: Қуйи Зарафшон воҳаси. – Т:. “Фан”. 2005. – Б. 9.

458 Мавлонов Ҳ. Шайх Гадой Селкин ҳазратлари. – Навоий: “Навоий”. 2006. – Б. 6.

185

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

либ турган валомат инсон, табаррук зот бизнинг маънавий қиблагоҳимиз пири
Гадой Селкиндир”, деб ёзадилар. Шайх Гадой Селкин 73 ёшида вафот этади459.

Мустақиллик йиллари у кишининг қабри устига мақбара тикланиб, обод
зиёратгоҳга айлантирилди.460

Навжа ота

Хатирчи туманининг Хўжақул Эшонбобо қишлоғининг шарқ томони-
да ҳазрат Жаъфари Содиққа нисбат берилган зиёратгоҳ бор. Бу ерда
қабр ва масжид ҳам мавжуд. Манбаларда бу қабр хусусида аниқ маъ-
лумот йўқ. Айрим оғзаки ривоятларда ҳазрат имом Жаъфар Содиқ (р.а.)ники
дейилади. Бу улуғ зот Жаъфар ас-Содиқ 80-ҳижрий йилда (милодий 699) ёки
83-йилида (милодий 702) да Мадинада дунёга келган461. Отаси 12 имомнинг бе-
шинчиси Имом Муҳаммад Боқир, онаси ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг
набираси Қосим бин Муҳаммаднинг қизи Умму Фарво бўлган. Яъни, Имом Жаъ-
фар Содиқ ота тарафидан ҳазрати Али розияллоҳу анҳу, она тарафидан ҳазрати
Абу Бакр розияллоҳу анҳуга бориб тақалган. Куняси462 ас-Содиқ. Яъни, ростгўй,
ишончли киши. У зот ўз даврида ростгўйлиги билан машҳур бўлган. Шу билан
бирга, ҳакийм, яъни, ҳикмат соҳиби эди. Қолаверса, ушбу сифатлари устига са-
ховатда тенгсизлиги билан ҳам танилган эди463. Имом Жаъфар Содиқ ҳазратла-
ри ҳижрий 148 йилда (милодий 765) Мадинада вафот этган464.
Мазкур зиёратгоҳ Жаъфар Содиққа бўлган ҳурматни ифодаловчи рам-
зийлик ёки шу номдаги яна бир азизнинг қабри бўлиши ҳам мумкин. “Навжа”
атамаси хусусида ҳам турли-туман, оғзаки баёнлар бор. Баъзилар “Новча” деб
талқин этса, кимлардир “Новда”, деб ҳисоблайди465.

459 Суюндик Мустафо Нуротоий. Миёнкол ёхуд Навоий вилояти уламолари. – Т.: “Сано-стан-
дарт”. 2016. – Б. 265.

460 Абдимўминов О. Бешигида авлиёлар ўсган Ватан. – Т.: “Фан”. 2007. – Б. 39.
461 Нақшбандия машойихлари (4) Имом Муҳаммад Жаъфар Содиқ (роҳимаҳуллоҳ). /Абдуса-
мад Тожиддинов/ https://islaminstitut.uz/6227.
462“ Куня” – арабча исмнинг “Абу” ва “Умму” сўзлари билан бошланиб, ўғил ёки қизнинг исми
билан тугайдиган қисми. Баъзи ҳолларда куня мақтов сифатини ўз ичига олиши мумкин. Бир-бирла-
рини исм билан эмас, балки куня билан чақиришни араблар ҳурмат ва эҳтиром белгиси, деб билишади.
463 Жаъфар ас-содиқ. http://muslim.uz/index.php/sijrat/item/11252
464 Нақшбандия машойихлари (4) Имом Муҳаммад Жаъфар Содиқ (роҳимаҳуллоҳ). /Абдуса-
мад Тожиддинов/ https://islaminstitut.uz/6227
465 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б. 66.

186

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Муҳаммад Худурий

Муҳаммад Худурий ўз замонасининг илму донишларидан бўлиб, ҳа-
дис илмида олим бўлганлар. Бу зот “Кўпин ота” номи билан машҳур
бўлиб, қабрлари Хўжақул Эшон бобо қишлоғида жойлашган. Қабр
ёнида қадимий ҳужра – чиллахона ва анъанавий андозада туғ тикланган466.
Шу ерлик мулло Мўмин бобонинг ташаббуси ва таклифи билан 1967 йил-
да Тошкентдаги диний идора ходими Исмоил Маҳдум келиб, қабртошлардаги
ёзувларни ўқиб, ҳадисшунос зот эканликларини баён этганлар. Маҳаллий аҳоли
бу зотни улуғ валий билиб, зиёрат этади467.
Муҳаммад Худурий шахси ёки фаолиятига доир маълумотлар манбаларда
келмаган.

Хўжақул Эшон бобо

(1750–1807)

Хўжақул Эшон бобо кароматли валий зот ўтганлар. Ўз даврининг
машҳур сўфийси Хўжақул ибн Шакархон Эшон 1750 йил Бухоронинг
Хатирчи беклиги ҳудудидаги “Эшон” қишлоғида таваллуд топган
бўлиб, дарвишона ҳаёт кечириб, ҳол ва ҳовариқ одатлари билан машҳур бўл-
ган. 8 ёшидан бошлаб пода боқиб, кун кечирган ва Хизр (а.с.)дан муриват билан
бир най ва ҳасса етиб, валийлик сифатлари намоён бўлган. Найнинг бир оҳанги
подани тўплашга, яна бир оҳанги ҳайдашга, бир йўли қайтиш ва хонадонларга
тарқалишига хизмат қилар экан. Ҳассалари воситасида шифо топган бемор ин-
сонлар ҳақида ҳам оғзаки ривоятлар етиб келган468.
Тадқиқотчи Тошпўлат Хўжамов бу борада кўп йиллар суриштириш олиб
бориб, эшитган воқеаларнинг анчасини ёзиб олган ва шу асосидаги насабнома-
ларини ҳам келтирган. Ул зотнинг отаси Шакархон Эшон (1710–1776)нинг ик-
кита ўғил: Хўжақул Эшон (1750–1807) ва Ширинхон Эшон (1758–1823)лар бўл-
ган. Хўжақул Эшон бобо оилали бўлмаган. Укаси Ширинхондан Шукурхон Эшон
(1803–1878) исми ўғли, ундан Қудрат Эшон (1857–1932), ундан Мулло Холбой
(1890–1963) ундан Баҳром Холбоев (1938–2004)лар тарқалган469.

466 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б. 69.
467 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 314.
468 Хўжамов Т. Истиқлол туҳфаси. – Н.: “Хатирчи”. 2010. – Б. 3.
469 Хўжамов Т. Истиқлол туҳфаси. – Н.: “Хатирчи”. 2010. – Б. 3.

187

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Ҳозирда ҳам авлодлари шу манзилда истиқомат қилишади. Тадқиқотчи
қайд этишича, ҳаётлари каби вафотлари ҳам сирли кечади. Вафоти олдидан
Сарой қишлоғига туташ тепаликка мурид ва қариндошларини бошлаб бориб,
ҳассаси билан охират манзилини чизиб кўрсатади ва ҳозирда ўрни тахминлан-
ган ғорда сирли ғойиб бўлади. Қабр рамзий бўлиб, жасади йўқ экан. Кейинчалик
устига мақбара тикланган. Ҳозирда зиёратгоҳ. Маҳаллий халқ улуғ пир билиб,
ихлос этишади.

Хўжақул Эшон бобо шахсига доир тарихий ёзма манбалар учрамайди,
XVIII аср ёзма манбаларида ҳам қайд этилмаган.

Саййид ота

(вафотлари 1292 ёки 1311 йил)

Саййид ота номларига нисбат берилган зиёратгоҳлар диёримизда
кўпл­ аб учрайди. Улардан бири Хатирчи туманининг Боғчакалон
қиш­лоғидаги Оқмасжид мажмуасида жойлашган. Қабр устига мақба-
ра тикланган. Масжид 1380–1390 йилларда барпо этилган ва даврий таъмир-
лашлар билан етиб келган. Ҳозирда обод зиёратгоҳ. Халқ Саййид ота қабрини
ихлос билан зиёрат этишади.
Бу ердаги қабр ва унда дафн этилган инсон ҳақида манбаларда аниқ маъ-
лумот йўқ. Қабрдаги шахс Занги отанинг етук халифаси Саййид Аҳмад ибн Сай-
йид Абу Бакрга нисбат берилади. Бу киши ҳақиқатан Саййид ота номи билан
машҳур ва манбаларда тасдиғини топган. Бу зот ҳақида “Рашаҳот”, “Ламаҳот”,
“Тўрт улус тарихи”, “Насоим-ул муҳаббат”, “Ислом энциклопедияси”, “Занги ота
марқади”, “Занги ота” каби қатор манбаларда маълумотлар келади470.
Саййид Ота - Саййид Аҳмад ибн Саййид Абу Бакр “Ислом энциклопедия-
си”да қайд этилишича: “Милодий 1292 ёки 1311 йилларда вафот этган. Яссавия
тариқатининг йирик вакили бўлиб, Тошкентда таваллуд топиб таълим олган”471.
Баъзи манбаларда Хоразмда таваллуд топган, деган қарашлар бор472. Ҳазрати
Занги отанинг иккинчи халифаси. Улуғ валийлик сифати ва тариқат йўлидаги
намуналари билан машҳур. Умрининг сўнггида Тошкентдан Оролга кўчиб бо-
риб, ўша ерда вафот этган473.

470 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б. 70.
471 Ислом энциклопедияси. – Т.: ЎзМЭ. 2004. – Б. 257.
472 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 314.
473 Ислом энциклопедияси. – Т.: ЎзМЭ. 2004. – Б. 257.

188

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Маҳаллий ўлкашунослар эътирофига кўра, Саййид Отанинг туғилган са-
наси милодий 1918–19 йиллар бўлиб, Оқмачит у зот ҳаётлиги пайтида 1380–
90 йилларда қурилган. Таниқли олим Суюндук Мустафо Нуротоий юқоридаги
маълумотлар асосида бу зот Саййид Аҳмад Карманий – Саййид ота бўлишлари-
ни тахмин қилади474. Бу ердаги “Оқмачит” номи билан аталувчи масжид қури-
лиш услубига кўра XVI асрда Абдуллахон томонидан бунёд этилган масжидлар-
га мос475.

Мазкур қабр рамзий зиёратгоҳ, мухлислар ҳурматидан қурилган бўл-
са керак. Манбаларда бу зиёратгоҳда Заҳириддин Муҳаммад Бобур бўлганли-
ги, 1920 йилнинг 3 сентябрь куни Бухорои Шарифнинг сўнгги амири Олимхон
Қалқон қишлоғи орқали келиб, шу ердаги масжидда намоз ўқигани, сўнгра Кар-
манада отаси – Абдулаҳадхоннинг қабрини зиёрат этиб, Қарнаб орқали Афғони-
стонга чиқиб кетганлиги ҳикоя қилинади476.

Хўжа Жарроҳ бобо

Хатирчи қўрғонидаги Шовот анҳорининг ёнида хўжа Жарроҳ бобо
номи билан аталадиган зиёратгоҳ бор. Қабр мавжуд. Қадимда тепа-
сида туғ ҳам бўлган. Бу зотни шариат ва тариқат илмини яхши бил-
ган ва унга амал қилган закий зотлардан, деб улуғлашади. Жарроҳлик, табобат-
дан ҳам хабардор бўлган эканлар. Маҳаллий аҳоли “Авлиё бобо” деб улуғлайди477.

Қошғар ота

Кариз (Кориз) қишлоғида Қошғар ота номи билан аталувчи зиёратгоҳ
бор. Маҳаллий аҳоли бу зотни улуғ валий ва кароматли инсон сифа-
тида танийди. Қишлоқ оқсоқолларининг айтишларича, қабр ва жой
олимлар, қадимшунослар томонидан ўрганилиб, X асрларда Қошғар вилояти-
дан ишора билан келган тасаввуф пирларидан эканлиги ва шу ерда вафот эт-
ганлиги таъкидланади. Бу хусусда далолат берувчи манба ёки тарих йўқ эса-да,

474 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б. 72.
475 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б. 72.
476 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 315.
477 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 315.

189

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

бу асос сифатида қабул этилган. Аммо, айрим маҳаллий ўлкашунослар томони-
дан Маҳмуд Қошқар ота - бу Муҳаммад Қошғарий (тилшунос), деб тахминлани-
лиши ҳақиқатдан йироқ. Зеро, зиёратгоҳнинг “Қошғарий деб эмас, “Қошғар ота”,
деб аталишининг ўзиёқ бу хусусни ойдинлаштиради478.

Тангриберди Эшон бобо

Хатирчининг сўлим гўшаларидан бири Хонақоҳ кишлоғи ҳисоблана-
ди. Бу дилкушо ва файзли манзил аслида “Тангриберди Эшон бобо-
нинг хонақоси” шаклида бўлиб, кейинчалик ихчамлаштирилиб, “Хо-
нақоҳ”, деб атала бошлаган479. Дилкушо ва файзли зиёратгоҳларда у зот асос сол-
ган масжид, ҳужра, ҳовуз мавжуд. Ҳужралар ўзлари истиқомат қилган уй бўлиб,
иккита: биринчисида Тангриберди эшон бобонинг, иккинчисида укалари Ўроқ-
бой эшоннинг рамзий қабрлари бор. Қабрлар рамзий бўлиб, асллари кўп узоқ
бўлмаган “Қошғарлар” қабристонида. Тангриберди эшон бобо – Саййид авлоди-
дан. XV-XVI асрларда Қошғардан кўчиб келган. Кароматлари ва валийлик сифа-
тида ул зоти мукаррам ҳақида кўплаб баёнлар ва воқеликлар оғиздан-оғизга
ўтиб юради. “Тангриберди” у зотнинг кунялари бўлган. Элу халқ катта ҳурмат
билан зиёрат қилади480.

Қора бобо

Олтинсойдан юқоридаги Мирдашт қишлоғида “Қорабобо” номи би-
лан аталувчи қабр бор. Маҳаллий халқ “Қори” ёки “Қари (“кекса”)
бобо” шаклида ҳам аталганини эслайди. Айрим ҳикоячилар “Узун
бобо” дейди. Чунки қабрнинг узунлиги 13 метр. Қабр ёнида хонақо ўрни бор,
Чиллахона қолдиқлари хам сақланган. Маҳаллий халқ валий зот деб, ихлос би-
лан зиёрат этади481.

478 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б. 77.
479 Суюндик Мустафо Нуротоий. Миёнкол ёхуд Навоий вилояти уламолари. – Т.: “Сано-стан-
дарт”. 2016. – Б. 277.
480 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 316.
481 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 317.

190

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Сулук ота

Олтинсой сарҳадидаги Хонақа қишлоғида “Сулук ота” деб аталувчи
зиёратгоҳ мавжуд. Тоғ ёнбағрида қабр бор. Туғ тикланган. Қуйиси-
да масжид бор. Аввалги асрларда яшаб ўтган шу қишлоқлик фозил
зотлар Маҳмадиёр Сўфи, Сафар Халифа, Мулло Тоҳирлардан етиб келган оғзаки
баёнларда бу зотнинг мусофир йўловчи бўлганлиги, тариқатда пешво эканлиги,
йўлда беморланганлиги ва шу ерда вафот этгани айтилади. Исми, яшаган дав-
ри, тариқат йўли ҳақида маълумот берувчи манбалар мавжуд эмас. Ҳолларига
доир маҳоватли ривоятлар бор. “Сулук ота” дейилиши бу зот тариқатларнинг
бирида улуғ мартабага эга бўлганлигидан дарак беради. “Сулук” исм эмас, ата-
ма, “тариқат йўли” маъносини билдиради. “Сулук ота” дейилишлик: раҳнамо,
тарбиячи, йўлбошчи, бир сўз билан айтганда, шайх, пир отадир. Демак, бу зот
ўз даврининг тариқат раҳнамоларидан бири бўлиб, “ота” деб аталишича, ясса-
вияга дахлдор шайх482. Бу ҳозирги қабри бор Хонақо қишлоғига тўғри келади.
Қабрининг қуйисида муридлари томонидан дастлаб хонақо қурилган, кейин-
чалик масжидга қўшиб юборилган. Масжид ва ёнидаги кекса тутларнинг ёши
400 йиллар деб чамаланади483.

Лангар ота

Хатирчидан шимолда Нурота ва Қўшработ чегаралари бўйлаб жой-
лашган Оқ тов (тоғ)нинг чўққисига ёндош Лангар қўрғонидан Чуя
Дарасойга ошувда, тошлар тўшида Лангар отанинг қабри бор. Ха-
тирчи сарҳадидаги Лангар ота қабрининг асл ўрнидан 100 метрлар чамаси
пастроқда, айнан сойнинг ёқасида бўлган ва кейинчалик кўчирилган. Ҳозир-
ги обод қиёфаси кейинги ўринда тикланган. Хонақоҳ ёки бошқа иморатлар
йўқ484.

482 Суюндик Мустафо Нуротоий. Миёнкол ёхуд Навоий вилояти уламолари. – Т.: “Сано-стан-
дарт”. 2016. – Б. 76.

483 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 318.

484 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б.
81–82.

191

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Саййид Амир Халил Майдоний

Саййид Амир Халил Майдоний Яссавия тариқатининг улуғ пирлари-
дан бири бўлиб, тарбиячилик мартабаси билан эътибор топганлар.
Бу зот хусусида Муҳаммад Олим шайх Азизоннинг “Ламаҳот мин на-
фоҳотул қудс” (“Яссавия тариқати пирлари мақомати”) асарида маълумотлар
бор.
“Ҳазрати улуғ Саййид Амир Халил Майдонийким, ўша замон парҳезкорла-
ридан эдилар ва тақвода қаттиқ турар эрдилар. Бир куни ҳазрати Азизон Мав-
лоно Вали учун дебдилар: “Дўстлар буғро (таом) пиширсинлар”. Мавлоно Вали
уни емабдилар. Сабабини сўрашганда дебдиларки, “Вилоятда ҳануз боғнинг хи-
рожи тўланмаган ва бу таомга гўра солибдилар”. Ҳазрати Саййид дедилар: “Сиз
биздан парҳезкор экансиз”, кейин дебдилар: “Биз бу қишлоқ боғининг хирожи-
ни ғўра жиҳатдан узганмиз”. Шундан кейин Мавлоно Вали Азизон буғродан та-
наввул қилибдилар”485. Али Сафийнинг “Рашаҳот” асарида келтирилишича, Ҳаз-
рати Саййид (Амир Халил) Миёнколдаги Куфин яқинида жойлашган Майдон
қишлоғида вафот этдилар ва ўша жойга кўмилганлар. Ҳазрати Мавлоно Вали
ул зот қабрларини обод қилганлар, ўзлари ҳам ҳазрати Саййиднинг ёнига дафн
этилганлар. Тоғдан ариқ очиб келиб, қабристонга дарахтлар ўтқазишган486.
Қабр­лари ёнида масжид ва номаълум қабрлар бор.

Ҳазрати Азизон Мавлоно Вали

(XV–XVI)

Мавлоно Вали Азизон Ҳазрати Охунд Кўҳи Нури илму ҳол ва илму
қолда улуғ даража касб этган ориф, олим, зоҳид, муршид ва тариқат
тарбиячиси ҳисобланадилар. Бу зот Ҳазрати Шайх Худойдоди Вали
(1461–1532)нинг хос шогирди ва биринчи халифаси – ўринбосари бўлганлар.
Валийлик сифатлари билан эътибор топганлар. Дастлаб мадраса таълимини
олиб, “Рисолаи Шамсия”гача ўқийдилар. Сўнгра Ҳазрати Шайх Худойдодга му-
рид боғланиб, Шайх Муҳаммад Содиқ Ишқийдан тасаввуф таълимотини ўргана-
дилар. Пирлари Ҳазрати Худойдод бу зотни “Гоҳ ориф, гоҳ ошиқ”, деб эҳтиром-
лар эканлар. Мавлоно Вали Бадахшонда бўлган чоғларида Кубровия тариқати
пирларининг маърифий суҳбатларида иштирок этган. Мавлонода каромат кўп

485 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 321.

486 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б. 84.

192

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

зоҳир бўлган487. Мухлиси Хожа Зоҳирдан қилинган нақлга кўра, Абдуллоҳ Сул-
тон Абдуллохон ибн Искандар (XVI аср) ҳузурларига келганида: “Абдулло Сул-
тон, сен олий подшоҳ бўласан, лозимки, ўз муршидингни танишинг керак. Хо-
нақоҳ гўшасида ўтирган зотнинг номи Қосим Шайхдир. (вафоти 1578 йил) Уни
зиёрат эт”, деган эканлар. Ва бу воқеа айтилганидек содир бўлган экан.

Мавлоно кўпроқ зикр халқасида ўтириб зикр қилганлар. Тариқат улуғла-
рининг “Кам енглар, кам ухланглар, ичу ташқарида Аллоҳдан қўрқинглар”, де-
ган ақидасига собит бўлиб яшаган эканлар. Халифалари Қосим Шайх Азизонни
муҳаббат билан яхши кўрар эканлар. Бир куни ўз қўллари билан боғларидан
олма узиб, шогирдларининг этакларига солмоқчи бўлсалар, этаги йиртиқ, бо-
шидаги дўпписига соламан десалар, у ҳам тешик экан. Мавлоно халифасининг
фақирликдаги сабру шукрига тасанно айтган эканлар. Манбаларда Ҳазрат Мав-
лоно Валининг Ҳазрати Саййид билан латиф суҳбатлари тилга олинади. Алалху-
сус, Ҳазрати Саййид вафот этганларидан кейин қадимий Миёнколдаги Куфайн
яқинида жойлашган қишлоқ қабристонида ҳазрат Мавлоно Вали у зотга суфа
қурдиради. Ўзларининг қабрлари ҳам шу жойда.

Ҳозирда бу манзил Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги Олтинсой
мавзеси Майдонсой қишлоғида “Хонақо”, деб аталади. Қабрлари, тош лавҳалар
бор, аммо қайсиси кимники эканлиги аниқ эмас488.

Абдурашид Халифа

(вафотлари 1918 йил)

Майдон қишлоғида тариқатнинг ўз давридаги пиру муршидларидан
бири Абдурашид Халифа Эшон бобо яшаб ўтганлар. Қабрлари бор.
Тариқат шажараларига кўра, у киши иршод хатини Халифа Қосим
Митонийдан олганлар. Пирлари топшириғи асосида Самарқанднинг Боғи Ба-
ланд мавзесидан Майдонга келиб ўрнашиб, тариқат илмини шу ерда тарқатган-
лар. 1918 йилда 60 ёшда вафот этганлар. Шу қишлоқда ҳозирда ҳам авлодла-
ри яшайди. Соҳибкаромат валий зот ўтганлар. Бу кишидан муридлари Саййид
Бақо ибн Жунайдулло иршод хати олиб, тариқат йўлларини давом эттирганлар.
Бу валий зотнинг қабрлари Кирошар Ота қабристонида. Бу зотлар хонақоҳлари-
нинг ўрни сақланиб қолган. Азиз жой сифатида зиёрат этилади489.

487 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б. 85.
488 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 322.
489 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б. 91.

193

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

У Қовус ота
чқора қишлоғининг шимол томони тоғ бағрида жойлашган Қорато-
вун манзилида Қовус Ота қабри бор (“Қовус” бузиб айтилган шакл
бўлиб, аслида “қабиз”, “қабзият” сўзидан олинган). Валий зот деб
улуғланади. Бу ер маҳаллий аҳоли томонидан зиёрат этилади ва қабзиятга уч-
раган қорамоллар ҳам шу ерга шифо важидан олиб келинади.

М Маллатўн ота
аллатўн Ота валий зот ўтганлиги, у кишининг раҳнамолиги ин-
сонларни тўғри йўлга бошлашда эътиборда бўлганлиги маҳаллий
халқ орасидаги оғзаки ҳикояларда машҳур. Қабрлари Учқора қиш­
лоғида бўлиб, зиёрат қилиб турилади.

Б Халифа Худойдод
у зот улуғ пирлардан бирининг халифаси ҳисобланади. Шариат ва та-
риқат илмларида пешқадам ўтганлиги, кароматлари билан эътибор-
да бўлганлиги таъкидланади. Аниқ бўлмаган маълумотларга кўра,
XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаб ўтган. Улуғ пирининг ишораси билан Олтин-
сой қишлоғига келиб, шайхлик қилган490.

Мулла Жума

“М (1880–1966)
ударрис бобо” номи билан машҳур бўлган валий зот, шоир Жума
Жўра асли тошработлик бўлиб, 1880 йилда туғилган. 1889–
1912 йилларда Бухородаги Кўкалдош, Мир Араб, Хожа Порсо
мадрасаларида ўз замонасида юқори савод билан машҳур бўлган Асвад домла,
Икром Махсумча каби улуғ уламолардан дарс олган. Хатирчи, Кармана, Кат-
тақўрғон, Нурота томонларда Асвад домладан таҳсил олган муллолар эътибор-
ли бўлиб, улар етук билим эгаси ҳисобланган491. Мулла Жума жадидчилик ҳара-
катида иштирок этиб, оқибатда оғир тазйиқларга дуч келади. Ўз юртини тарк
этиб, 1913 йилда Боғчакалонга келиб, шу ерда муқим яшаб қолади. 1914 йилдан
то умрининг охиригача шу ердаги Оқ масжидга имомлик қилади.

490 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 324.

491 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б. 137.

194

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

Мулла Жума илмий салоҳияти билан юқори мартабада бўлган. Тафсир ва
фиқҳ илмида баркамол бўлиб, ўз атрофидаги муллаларга етакчилик қилиб, ҳа-
миша ижобий таъсирини ўтказиб келган. Беш юз номдан зиёд китобларидан ҳо-
зирда қирқ донаси Оқ масжид кутубхонасида сақланади. Улар мударриснинг ўғли
Салим Жумаев томонидан тортиқ этилган. Китоблар 1810–1950 йилларда қозо-
ний босма усул - тош босмада чоп этилган. Китоблар тафсир, фиқҳ, ҳадис ва калом
илмига оид. Мулла Жуманинг ўзида ҳам катта хислат бўлган. Ўта ҳушёр ва камта-
рин бўлганлиги учун ҳеч кимга сир бермаган. Дуохон мулла сифатида эл ўртаси-
да мўътабар обрў топган. Мударрис бобога замондош ва тариқат йўлига пешрав
бўлган азиз инсонлар Хатирчида, хусусан, Олтинсой мавзесида кўп бўлган. Улар-
дан Мулло Холбой (1898–1985), Мулло Бекпўлот (1886–1938), Мулло Абдуҳаким
(1883–1951), Мулло Маманазар Охун (1884–1954), Мулло Ҳасан (1885–1940), Мул-
ло Ортиқ (1880–1943) каби забардаст муллолар шариат илмларини Бухоро мад-
расаларида олиб, тариқат илмини ўз устоз пирларидан ўрганганлар. Барчалари
замонасида валийликлари билан ҳурмат топганлар. Қабрлари Боғчакалонда.492

Райим Девона

Ҳ (1906–1963)
азрати Алишер Навоийнинг “Мажолис ун нафоис” асарида “Мажзуб”
(“Телба”), “Девона”, “Лакадан”, “Мажнун”, “Гадоий” каби тахаллусли
шахслар хусусида маълумот берилган бўлиб, уларнинг ҳар бири си-
фатида шу атамага мансублик аломатлари намоён бўлган. Хатирчи қўрғони-
да шундай шахслардан бири “Райим девона”, деб аталган. Бу киши 1906 йилда
Пайшанбадаги Қўрғонча қишлоғида туғилган. 1963 йилда вафот этган. Қабри
Хатирчида. Серхислат киши бўлиб, оддий воқеликлардаги кароматлари билан
одамларни ҳайрон қолдирган. Руҳий таъсири кучли бўлган493. Замонамизнинг
мўътабар олимларидан бири бўлган, асли хатирчилик Ғайбулла ас-Саломнинг
2000 йил 4 февраль куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган “Қиёмат қарз”
эссесида ёзилишича, Райим девона даҳрий фаолларнинг таъқиб маълумотлари-
дан қочиб, кўздан нари юриш учун Қўрғонча, Шихлар қишлоқларида ер очиб,
қовун-тарвуз экиб кун кўрган. Етиштирилган ҳосилнинг бир қисмини ўзида
қолдириб, ортганини теварак-атрофга улашган494. 1963 йили вафот этган.

492 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 324.

493 Суюндик Мустафо Нуротоий, Аблаев М. Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазки-
раси. – Т.: “Сано-стандарт”. 2015. – Б. 325.

494 Суюндик Мустафо Нуротоий. Хатирчилик табаррук сиймолар. – Т.: “Муҳаррир”. 2010. – Б.
137–138.

195

ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

196

КЕЧА ВА БУГУН ХАТИРЧИ ТУМАНИ

197





ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕЧА ВА БУГУН

Маҳаллалар – тарих саҳифаларида

Юртимиздаги маҳаллаларнинг тарихи ғоят қадимийдир. Навоий
воҳасидаги қадим халқлар ҳам ўтроқлашиб, маданий ҳаёт кечи-
ра бошлаган пайтлардан маҳаллаларга бўлинган. “Маҳалла” сў-
зининг арабчадан таржимаси ҳам “жой”, “ўрин”, “макон” маъносини билдиради.
Маҳалла ўз моҳияти ва мазмуни билан шарқона фикрлаш, оммани тарбиялаш ва
бошқаришни, халқимизнинг қадриятларини ўзида акс эттиради. Хатирчи тума-
нида бугунги кунда 68 та маҳалла, қарийб 200 га яқин катта-кичик қишлоқлар
бор.
“Уйшун” маҳалласи. Маҳалла фуқаролар йиғини 2000 йилда ташкил топ-
ган. Маҳаллада ҳозирги кунда 565 та хўжалик, 456 та оила ва 2400 нафардан зиёд
аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Фуқаролар йиғинидаги “Бековул”, “Дашто-
вул”, “Пастовул”, “Ўртаовул” ва “Этаковул”, яъни бешта қишлоқнинг бирлашуви
“Уйшун” қишлоғини ташкил қилган ҳамда шу ном билан юритилган. Маҳалла
ҳудудидан “Шовот” канали оқиб ўтади.
“Учтепа” маҳалласи. Маҳалла фуқаролар йиғини 2001 йил май ойида Теша
Ширинов номи билан ташкил топган. 2014 йил 24 январдан юқоридаги ном би-
лан аталади. Маҳаллада ҳозирги кунда 498 та хонадон, 602 та оила мавжуд бўлиб,
2700 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла таркибида 5 та қишлоқ
мавжуд бўлиб, улар “Лочин”, “Янги”, “Учтепа”, “Юз”, “Тортувли” қишлоқларидир.
“Учқора” маҳалласи. Маҳалла фуқаролар йиғини 1997 йилда ташкил топ-
ган. Маҳалла ҳудудида учта қора тоғ мавжудлиги унинг номланишига асос бўл-
ган. Бу ерда тоғдан оқиб келадиган сой ёқаларига XVII аср бошларидаёқ кўчман-
чи аҳолининг келиб жойлашиши натижасида қишлоқлар пайдо бўла бошлаган.
Айтишларича, ўша даврда катта ер эгаси бўлган боғбоннинг фарзанди бу ерга
кўчиб келган. У уйидан бадарға ҳолатда уч дона қора узум новдасини олиб ке-
либ, шу ерга ўрнашиб қолган экан.
Маҳаллада ҳозирги кунда 696 та хонадон, 795 та оила мавжуд бўлиб,
3900 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла таркибида 3 та қишлоқ
бор. Улар “Учқора”, “Ширинобод”, “Кендаобод”. Бугунги кунда ушбу манзилда
боғдорчилик билан шуғулланувчи 120 дан ортиқ фермер хўжаликлари мавжуд.
“Фидокор” маҳалласи. Койиш қишлоғида жойлашган мазкур маҳалла
“Бунёд­кор”, “Жалойир”, “Оқ олтин” ҳамда Мирзо Улуғбек маҳаллалари билан че-
гарадош. “Фидокор” маҳалласида ҳозирги кунда 495 та хонадон, 595 та оила-
да 2600 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Маҳалла таркибида
“Койиш”, “Мерган” ва “Катта” қишлоқлари мавжуд.

200


Click to View FlipBook Version