The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 3 сони

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Ilhombek Boltayev, 2023-04-11 10:57:56

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 3 сони

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 3 сони

ОДИЛ СУДЛОВ ЕЛЕКТРОН ПРАВОСУДИЕ ЕЛЕКТРОН 1 2023 Қонун ҳужжатлари Суд қарорлари Суд амалиёти Суд очеркдари Законодательные акты Судебные решения Судебная практика Судебные очерки ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий электрон журнал ПРАВОСУДИЕ Правовое, научно-практическое Электронный журнал A FAIR TRIAL Legal, scientific and practical electronic journal 3 2023 Қонун ҳужжатлари Суд қарорлари Суд амалиёти Суд очерклари Legal documents Court decisions Judicial practice Court essays Законодательные акты Судебные решения Судебная практика Судебные очерки


ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛ Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши шарт. Шавкат МИРЗИЁЕВ 3/2023 ISSN 2181-8991 ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр Муассис: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ Холмўмин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОҚЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Бош муҳаррир Камол УБАЙДИЛЛОЕВ Масъул котиб Муталиф СОДИҚОВ Навбатчи муҳаррир Муталиф СОДИҚОВ K Реклама нашри ва тижорий йўл билан босилган матнлар. Таҳририят фикри муаллиф фикридан ўзгача бўлиши мумкин. Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди. Кўчириб босилганда «Одил судлов» ‒ «Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен» республика танловида «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй Ҳ/р 20210000300101763001 ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали МФО 00850, СТИР 201403038 ТЕЛЕФОН: 278-96-54, 278-91-96, 278-25-96, ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2022 йил 30 апрелдаги 315/5-сонли қарори билан юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (PSc) илмий даражаси бўйича илмий мақолалар чоп этиладиган нашрлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 0026-рақам билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан чиқа бошлаган. C «Одил судлов» НАШР ИНДЕКСИ ‒ 909


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 2 МУНДАРИЖА ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида ......................... 3 Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида.......................................................................................................................................................... 10 Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида................................................................. 15 30 АПРЕЛЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РЕФЕРЕНДУМ КУНИ У. Курбанов. Референдум – халқ иродасининг ҳаётий ифодаси............................................................................................... 23 МУНОСАБАТ Д. Тожиева. Конституция – виждон эркинлигининг кафолати сифатида................................................................................ 26 Б. Саидмуратов. Мулк ҳуқуқининг конституцион кафолати ................................................................................................... 30 ИНСОН ВА ҲУҚУҚ М. Ахмедова, Д. Раимова. Инсон ҳуқуқлари – бош омил........................................................................................................ 32 МУНОСАБАТ А. Муродов. Давлат дастурининг суд-ҳуқуқ соҳасига бағишланган устувор вазифалари ва уларнинг аҳамияти......................................................................................................................................................................... 35 ЧЕЛ ЭЛ ТАЖРИБАСИ У. Жумаев. Умумий ва континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари ......................................................................................... 36 МУЛОҲАЗА Ф. Рахимов. Судлар фаолиятини рақамлаштириш одил судлов самарадорлигини оширади................................................ 42 ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚИ Н. Ахматбеков. Интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари тушунчаси ва хусусиятлари........................................................... 50 ДЕЛИКТ МАЖБУРИЯТЛАР Ҳ. Жўрақулова. Деликт мажбуриятларни тартибга солиш ва шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятлар............................................................................................................................................................... 54 ШАРТНОМА ҲУҚУҚИ А. Тўрақулов. Кредит шартномаси бўйича келиб чиқадиган муаммолар............................................................................... 58 З. Рахманова. Қурилиш пудрат шартномасининг ўзига хос хусусиятлари............................................................................. 61 СУД ИСЛОҲОТЛАРИ У. Ҳусанов, П. Зокирова. Прокурорларнинг судлардаги иштироки такомиллаштирилади.................................................. 65 МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ Б. Холманов. Мажбуриятда шахслар ўзгариши тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари............................................. 67 ЖАРАЁН М. Тоғаев. Суд мурожаатчи иштирокисиз ўтди......................................................................................................................... 69 Келишувга нима етсин?................................................................................................................................................................. 70 ОИЛА МУҚАДДАС И. Шоймардонова. Оилани асранг, азизлар!.............................................................................................................................. 71 МОЗИЙГА НАЗАР Г. Холматова. Ватан соғинчи....................................................................................................................................................... 72 ХОТИРА Ф. Абдуазимов. Устозларни эслаб... ........................................................................................................................................... 75 МАТЕРИАЛЫ ПЛЕНУМА ВЕРХОВНОГО СУДА О судебной практике по делам о нарушении таможенного законодательства и контрабанде .............................................. 78 О практике применения судами законодательства при рассмотрении дел о разделе общего имущества супругов ............ 85 О некоторых вопросах применения судами налогового законодательства .............................................................................. 90 30 АПРЕЛЯ – ДЕНЬ РЕФЕРЕНДУМА В РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН A. Файзиев. Воля народа – превыше всего................................................................................................................................. 98 ИЗ ЗАЛА СУДА Х. Парпиев. Горбатого могила исправит .................................................................................................................................. 101 ECONOMIC PROCESS AND RIGHT B. Sultanov. Parties in the economic proceedings, their procedural rights and duties (Иқтисодий процессда тарафлар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари)............................................................................................................................................ 103 RIGHT TO ONLINE ARBITRATION M. Bakhramova. Harmonization of the legal framework for online arbitration (Onlayn arbitraj qonunchilik tizimini muvofiqlashtirish masalalari)......................................................................................................................................................... 105


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН 3 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ҚАРОРИ БОЖХОНА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИШ ВА КОНТРАБАНДАГА ОИД ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА 2023 йил 20 февраль 2-сонли Тошкент шаҳри Суд амалиётини ўрганиш натижалари, судлар томонидан божхона тўғрисидаги қонунчилик асосан тўғри қўлланилаётганини кўрсатди. Шу билан бирга, божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабанда учун жавобгарликка оид жиноят ишларини кўришда қонун нормаларини турлича талқин қилиш ва қилмишларга нотўғри ҳуқуқий баҳо бериш каби хатоликларга йўл қўйилмоқда. Қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни эътиборга олган ҳолда, амалиётда учраётган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Олий суд Пленуми Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 5-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси (бундан буён матнда божхона чегараси деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси билан устма-уст тушади. Ўзбекистон Республикасининг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво ҳудуди Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин божхона зоналари ва эркин омборлар бўлиши мумкин, уларнинг ҳудудлари, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади. 2. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади) ва бошқа қонунчилик, шунингдек халқаро шартномалар билан қатъий белгиланган. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда божхона чегарасидан ҳар қандай тарзда ўтказиш қонунга хилоф ҳисобланади ва маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Жисмоний шахснинг «яшил» йўлак орқали ўтиши ёзма равишда декларацияланиши лозим бўлган товарлар йўқлигини божхона органига маълум қилиш деб қаралади ва божхона тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этмайди. 3. Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузган деб топиш учун жавобгарлик тури божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товар ёки бошқа қимматликларнинг миқдори билан боғлиқ бўлиб,


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 4 бу миқдор уларнинг ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Судларга тушунтирилсинки, «божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш» жиноятининг бевосита объекти товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказишнинг белгилаб қўйилган тартиби ҳисобланиб, бунда товар ёки бошқа қимматликларга нисбатан божхона тўловлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аҳамият касб этмайди. Товар ёки бошқа қимматликларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан кўп миқдоргача ўтказганлик учун ҳар доим, шахс айнан шундай ҳуқуқбузарлик учун бир йил давомида бир неча марта маъмурий жавобгарликка тортилганлигидан қатъи назар, маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) 182-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик товар ва транспорт воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22719, 22720, 22721-моддалари ва 22722-моддасининг биринчи қисми) шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида яна шундай ҳуқуқбузарликлардан бирини кўп миқдорда содир этган ҳолдагина келиб чиқади. Товар ёки бошқа қимматликларни божхона чегарасидан ўтказишда, белгиланган меъёр доирасида бошқа шахслардан фойдаланган ҳолда олиб кирилган ёки олиб чиқилганида товар ёки бошқа қимматликларнинг жами миқдоридан келиб чиққан ҳолда квалификация қилиниши лозим. ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлганда, жиноий жавобгарлик шахснинг илгари ушбу ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан қатъи назар, божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши фақат кўп миқдорда бўлган ҳолдагина келиб чиқади. 4. Қуйидагилар, жумладан, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноят предмети ҳисобланади: БК 13-моддасида назарда тутилган товарлар ва транспорт воситалари; «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддасининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган кўчар ашёлар; ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари. 5. ЖК 182-моддаси мазмунига кўра, товарлар ёки бошқа қимматликларни (бундан буён матнда товарлар деб юритилади) қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш, товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқиш тарзидаги ҳаракатларни қуйидаги усуллардан бири орқали содир этишда ифодаланади: божхона назоратини четлаб ўтказиш; божхона назоратидан яшириш; божхона ҳужжатлари ёки божхона идентификациялаш воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш; декларация қилмасдан ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиш; чегарани бузиб ўтиш. 6. Товарларни божхона назоратини четлаб ўтказиш уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқари ёки божхона назорати ўтказиш вақтидан ташқари олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқишдан иборат ҳар қандай қасддан содир этилган ҳаракатда ифодаланади. 7. Товарларни божхона назоратидан яшириш деганда, уларни топишни қиОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ 5 йинлаштириш ёхуд уларнинг асл хусусияти ёки миқдорини яшириш (масалан, айрим товарларга бошқача кўриниш бериш, уларни алмаштириб қўйиш, божхона идентификациялаш воситаларини бузмаган ҳолда транспорт воситаларининг юк бўлимларидаги товарларни олиб қолиш, ўрнига бошқа турдаги товарларни юклаш, товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш учун махсус тайёрланган ёки мослаштирилган хуфя жойлардан (чемоданлар, сумкалар, транспорт воситалари, контейнерлар ва бошқа ташиш воситаларининг конструкциявий (тузилиш) хусусиятига кўра, ашёларини сақлаш ёки ташишга мўлжалланмаган бўшлиқлари, деворлари (рамалари) ораларидан) фойдаланиш, жиноят предметларини одам, ҳайвон танасида ва ҳоказо)га қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар тушунилади. 8. Божхона ҳужжатлари ёки божхона идентификациялаш воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деб: била туриб қалбаки ҳужжатлар; била туриб ёлғон маълумотлар киритилган ҳужжатлар; қонунга хилоф равишда олинган ёки бошқа товарларга тегишли ҳужжатлар; ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни божхона органларига тақдим этиш, шунингдек қалбакилаштирилган божхона идентификациялаш воситаларидан (пломбалар, муҳрлар, тамғалар босиш, идентификациялаш белгилари, штамплар ва БК 197-моддасида назарда тутилган бошқа идентификациялаш воситалари) ёки бошқа товарларга тегишли ҳақиқий идентификациялаш воситаларидан фойдаланиш тушунилиши лозим. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, товарларни божхона чегарасидан ўтказишнинг ҳар бир тартиби учун қонунчиликда божхона органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг алоҳида рўйхати назарда тутилган (БК 9, 18-19, 267-моддалари) бўлиб, унда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмаган шахснинг ҳаракатлари қонунга хилоф деб қаралиши мумкин эмас. 9. Товарларни декларация қилмасдан божхона чегарасидан ўтказиш товарларни олиб кириш ёки олиб чиқиш (чиқариш), уларни танланган божхона режими остига жойлаштириш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган товарлар ҳақидаги маълумотларни божхона декларациясида баён қилмасликни ёхуд декларацияланиши шарт бўлган товарларни «яшил» йўлак орқали олиб ўтишни назарда тутади. Бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб товарларни божхона чегарасидан ўтказиш деганда, божхона декларациясида ёки декларациялашнинг бошқа белгиланган шаклида товарлар (номланиши, сифати ва хусусиятларини ўзида акс эттирувчи маълумотлар) тўғрисида ёлғон маълумотларни акс эттириш тушунилади. Тушунтирилсинки, божхона органи томонидан божхона декларациясини текшириш, товарларни кўздан кечириш ва божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар нотўғрилиги аниқлангунга қадар божхона декларациясида йўл қўйилган хатоларнинг декларант томонидан мустақил тузатилиши маъмурий ёки жиноий жавобгарликни истисно этади. Божхона декларацияси ва божхона мақсадлари учун зарур бошқа ҳужжатлар берилгунига қадар товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш ҳамда ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш ҳуқуқи (БК 275-моддаси)дан декларантнинг фойдаланмаганлиги унинг жавобгарлигини истисно этмайди. 10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноятнинг тугалланиш пайти ҳар бир муайян иш бўйича товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш усулидан (божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхо-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 6 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ на ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб) келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак. Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яширган ҳолда товарларни божхона чегарасидан ўтказиш жинояти товарлар билан божхона чегарасини амалда кесиб ўтган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланган ҳолда товарларни божхона чегарасидан ўтказиш жинояти божхона декларацияси қабул қилинганлиги расмийлаштирилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади (БК 264-моддаси). 11. Божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товарлар миқдорини аниқлашда ушбу товарларнинг жиноят содир этилган вақтдаги бозор қийматидан келиб чиқилиши лозим. Қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтган товарлар амалда мавжуд бўлмаган (эркин муомалага чиқарилган, сотиб юборилган ва ҳ.к.) ҳолларда уларнинг қиймати сифатида божхона расмийлаштируви пайтида БК 44-бобига мувофиқ аниқланган божхона қиймати тан олинади. Товарлар қийматини аниқлашнинг имконияти бўлмаган ҳолларда (масалан, қалбакилаштирилган спиртли ичимликлар, контрафакт товарлар) уларнинг қиймати баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланади. Божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товарлар миқдорини аниқлашда фақат божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки идентификациялаш воситаларидан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб ўтказилган товарлар қисмининг қиймати инобатга олиниши керак. 12. Агар шахс божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан бир қаторда қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жиноятини содир этса, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим. Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, уни божхона органларига ҳақиқий ҳужжат сифатида тақдим этган шахснинг ҳаракати ЖК 182-моддаси билан квалификация қилинади ва қўшимча равишда ЖК 228-моддаси билан квалификация қилиш талаб қилинмайди. 13. Судларга тушунтирилсинки, агар жиноят божхона чегарасини бузиб ўтиш йўли билан содир этилган бўлса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди бўйича квалификация қилиниши лозим. Бунда бузиб ўтиш деганда, божхона постига ҳужум қилиш, божхона чегарасини ҳар қандай техникавий воситалар ёки бошқа хил усуллар билан божхона режими талабларига очиқдан-очиқ бўйсунмаслик ёки бошқа ҳар қандай йўл билан божхона чегарасини кесиб ўтишда ифодаланган ҳаракатлар тушунилиши лозим. Агар божхона чегарасини бузиб ўтиш пайтида айбдор томонидан бирор-бир шахснинг баданига қасддан оғир, ўртача оғир шикаст етказилган ёки у қасддан ўлдирилган ёки бирор-бир тарзда мулкий зиён етказилган бўлса, қилмиш ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди ва тегишлича ЖК 97, 104, 105, 173-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш, шунингдек хизмат вазифасини бажараётган ходимнинг қонуний фаолиятига ёки фуқа-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ 7 ровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш, ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга мажбур қилинганида ЖК 182-моддасининг иккинчи қисми диспозицияси билан қамраб олинади ва тегишлича ЖК 109 ва 219-моддалари билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди. 14. Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказиш уюшган гуруҳ томонидан содир этилган деб топилган ҳолларда ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди бўйича нафақат товарларни бевосита божхона чегарасидан ўтказган, балки барча уюшган гуруҳ аъзоларининг (масалан, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш мақсадида чет элда товар харид қилган, божхона назорати пунктида уни ўтказишда кўмаклашган ёки божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган ҳужжатларни қалбакилаштирган, юкнинг қонунга хилофлигини била туриб, транспорт экспедитори сифатида қатнашган уюшган гуруҳ аъзолари) ҳаракатлари ҳам квалификация қилинади. 15. Жиноятни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этган шахс (ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди) деб, хизмат бурчига кўра божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарлар устидан божхона назоратини (ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш, оғзаки сўров, божхона кўриги, божхона идентификациялаши, товарлар ҳисобини юритишни) амалга оширишга мажбур шахс топилиши лозим. Бундай шахслар қаторига, шунингдек божхона назоратининг муайян шаклларидан БК 189-моддасига асосан озод этилган ва ўз хизмат лавозимидан товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказиш учун фойдаланган шахслар ҳам киради. Товарларни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказган шахсларнинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилинади ва Жиноят кодексининг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 19211, 205-моддалари), ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-моддаси) жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи ЖК моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди. Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказишда ўз хизмат лавозимидан фойдаланган шахс (жиноят ташкилотчиси, далолатчиси, ёрдамчиси) нинг ҳаракатлари ЖК 28-моддаси ва ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилинади, уюшган гуруҳ аъзоларининг ҳаракатлари бундан мустасно. 16. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, шахснинг валютани қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказиш бўйича айбдорлиги масаласини ҳал этишда, Ўзбекистон Республикасига эркин олиб кириладиган ва олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий ва миллий валютанинг миқдори: «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 30 январдаги 66-сонли қарори билан белгиланган. Шахснинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириладиган ёки олиб чиқиб кетиладиган Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасининг декларация қилиниши талаб қилинмайдиган қисмидан ошиқча бўлган миқдоридан келиб чиққан ҳолда квалификация қилинади ҳамда нақд


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 8 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ валютанинг декларациялаш шарт бўлмаган қисми жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик предмети ҳисобланмайди. Бунда нақд валюта бир неча шахсларнинг иштирокида, улар ўртасида тақсимланиб божхона чегараси орқали ўтказиш ҳолати аниқланганида, қилмиш нақд валютанинг жами миқдоридан келиб чиқиб квалификация қилинади. Тушунтирилсинки, нақд валютани божхона чегараси орқали ўтказиш билан боғлиқ жиноятлар ЖК 182-моддаси билан қамраб олиниб, ЖК 177-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди. 17. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 246-моддасига мувофиқ, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддаларни, радиоактив материалларни, портлатиш қурилмаларини, қурол-яроғни, ўқотар қуролни, ўқ-дориларни ёки ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, шунингдек гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, радиоактив материалларни (бундан буён матнда контрабанда ашёлари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш бошқа жиноятни, яъни контрабанда жиноятининг таркибини ташкил этади. Божхона чегараси орқали ЖК 246-моддасининг биринчи қисмида қайд этилган контрабанда ашёларини ўтказишда ифодаланган ҳаракатларни квалификация қилишда контрабанда предметлари миқдори ҳуқуқий аҳамият касб этмайди. Агар шахс ЖК 182-моддаси таъсирига тушувчи товарларни божхона чегараси орқали ўтказиш билан бир қаторда контрабанда жиноятини содир этса, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилинади. 18. Диний материаллар божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда олиб ўтилган ҳар бир ҳолатда шахснинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилиш учун уларда диний экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик ғоялари тарғиботи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги масаласини аниқлаш мақсадида суд-диншунослик экспертизаси тайинланиши лозим. Агар экспертиза натижаларига кўра диний мазмундаги материалларда диний экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик ғоялари тарғиботи мавжудлиги аниқланса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 246-моддаси бўйича квалификация қилинади. 19. Божхона назоратини четлаб, товарлар ёки бошқа моддий қимматликларни, шунингдек контрабанда ашёларини учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилганида, ЖК 2444 ёхуд 2481 -моддаси билан жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. 20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сонли қарори билан тасдиқланган «Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган меъёрда психотроп моддалар ёки гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишда жисмоний шахсда тиббиёт муассасаси томонидан даволаш курсининг тавсия этиладиган миқдори кўрсатилган ҳужжатлар мавжудлиги жиноий ёки маъмурий жавобгарликни келтириб чиқармайди. Бунда тиббий ҳужжатда кўрсатилган


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ 9 дори воситалари ҳисобланувчи психотроп моддалар ёки гиёҳвандлик воситаларининг миқдори олиб кирилаётган миқдорга тенг бўлиши, шунингдек дори воситалари ҳисобланувчи психотроп моддалар ёки гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтаётган шахс ёки унинг ишончли вакилининг маълумотлари ҳужжатлардаги маълумотларга мос бўлиши шарт. Ушбу Низом талабига кўра, рухсат берилган миқдорда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда олиб кириш ва олиб чиқиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланса, жиноят ишини ЖК 65-моддасига асосан тугатиш масаласи муҳокама этилиши керак. 21. Ўзбекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодексининг 211-моддасига мувофиқ, ҳукм, жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим (қарор) чиқариш пайтида суд иш бўйича ашёвий далил деб топилган предметлар, шу жумладан, транспорт воситалари (контейнерлар)нинг тақдирини ҳал этиши шарт. Мазкур масалани кўриб чиқиш чоғида судлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2012 йил 13 декабрдаги 17-сонли қарорида берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим. Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича товармоддий бойликлар давлат эгалигига ўтказилади. Агар товар-моддий бойликлар учун божхона тўлови амалга оширилган бўлса, ушбу тўловларни қайтариш масаласи ҳал қилиниши лозим. Ашёвий далилларнинг давлат эгалигига ўтказилиши натижасида бошқа шахсларга етказилган мулкий зарар иқтисодий ёки фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал этилади. 22. Шуни назарда тутиш лозимки, божхона чегараси орқали товарларни ноқонуний ўтказишда (ЖК 182-моддаси) фойдаланилган транспорт воситалари (контейнерлар) фақат товарлар божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ўтказилган ҳолдагина жиноят қуроли деб топилади. 23. Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишларни кўришда судлар бундай жиноятлар содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашлари, шунингдек ашёвий далилларни олиш, ҳисобга қўйиш, баҳолашда қонунчиликка риоя этилганлигини синчиклаб текшириши ва процессуал қонунчилик нормалари бузилиши аниқланган ҳолларда хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари зарур. 24. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ва контрабандага доир ишлар бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштиришлари ҳамда йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўришлари лозим. 25. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 10 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ҚАРОРИ СУДЛАР ТОМОНИДАН ЭР ВА ХОТИННИНГ УМУМИЙ МОЛ-МУЛКИНИ БЎЛИШ ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИШДА ҚОНУНЧИЛИКНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА 2023 йил 20 февраль 3-сонли Тошкент шаҳри Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга оид низоларни ҳал қилишда қонун нормаларини судлар томонидан бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан, Олий суд Пленуми Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Судларга тушунтирилсинки, умумий мол-мулкни бўлиш эр ва хотиннинг даъвоси бўйича никоҳ давомида, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишни кўриш билан бир вақтда, шунингдек никоҳ бекор бўлгандан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги даъво билан судга эр ва хотиндан ташқари, улардан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш зарурати туғилган ҳолатларда кредитор ҳам мурожаат қилишга ҳақли. Муомалага лаёқатсиз эр ёки хотиннинг манфаатида умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги даъво аризасини унинг васийси бериши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 66-моддаси биринчи қисми). Вафот этган эр ёки хотиннинг умумий мол-мулкдаги улушини аниқлаш ва бўлиш ҳақидаги даъво аризаси билан унинг меросхўрлари мурожаат қилишга ҳақли (Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 1114-моддаси). 2. Мазкур тоифадаги ишлар бўйича даъво аризалари судловга тегишлиликнинг умумий қоидаларига кўра, жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади. Шунингдек, даъво аризасини қабул қилишда ФПК 35-моддасида белгиланган судловга тегишлиликнинг алоҳида қоидалари ҳам инобатга олиниши лозим. 3. Суд тартибида тарафлар ёки бирор-бир асосга кўра учинчи шахсларнинг (масалан, ижара, мулкдан текин фойдаланиш, омонат сақлаш ва шу каби шартномалар бўйича) эгалигида ёки фойдаланишида бўлган молмулк бўлинишини инобатга олиб, судлар даъво аризасини қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлашда мол-мулклар ҳақида тегишли маълумотларни аниқлаб олишлари зарур. Бу тоифадаги ишларни суд муҳокамасига тайёрлашда, суд тарафларнинг аризаси ёки ўз ташаббусига кўра, даъвони таъминлаш чораларини кўриши лозим. Даъвони таъминлаш чораларининг сақланиш муддати ва уларни бекор қилиш масалалари ФПК 112-моддаси талаблари асосида тартибга солинади. 4. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга оид низоларни тўғри ҳал қилиш учун судлар, биринчи навбатда, уларнинг эгалигида ва фойдаланишида бўлган молмулкнинг қайси бири қонунга кўра эр-хо-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 11 тиннинг биргаликдаги умумий мулки ва қайси бири ҳар бирининг ўз мулки эканлигини аниқлашлари зарур. Эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мулки таркиби Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (бундан буён матнда ОК деб юритилади) 23-моддасига мувофиқ аниқланади. Мол-мулкни умумий биргаликдаги мулк деб топиш масаласини ҳал қилишда молмулк эр ёки хотиндан қайси бирининг номига расмийлаштирилганлиги ёхуд пул маблағлари қайси бири томонидан киритилганлиги аҳамият касб этмайди. Эр ва хотиннинг ёзма келишуви асосида алимент мажбуриятларини бажариш юзасидан улардан бирининг номига олинган мол-мулк эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланмайди. 5. Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида бепул олган мол-мулки, шунингдек никоҳ давомида умумий маблағлари ҳисобига олинган эр ва хотиннинг шахсий фойдаланишдаги буюмлари ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади ва бўлинмайди. Никоҳ давомида умумий маблағлари ҳисобига олинган қимматбаҳо буюмлар ва зеб-зийнатлар бундан мустасно (ОК 25, 26-моддалари). 6. ОК 27-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларига кўра, вояга етмаган болалар эҳтиёжи учун олинган нарсалар (кийим-кечак, оёқ кийим, мактаб ва спорт анжомлари, мусиқа асбоблари, болалар кутубхонаси ва бошқалар), шунингдек эр-хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобидан вояга етмаган болалари номига қўйилган омонатлар ҳам болаларга тегишли ҳисобланиб, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳисобга олинмайди ҳамда мазкур мол-мулклар болалар эр ва хотиндан қайси бири билан яшаса, унга компенсациясиз берилади. 7. Агар эр-хотин никоҳдан ажратилгунга қадар оилавий муносабатларни тугатган, яъни алоҳида яшаган ва ўз маблағларидан алоҳида фойдаланган, умумий маблағлари ҳисобига мол-мулк олмаган бўлсалар, суд ОК 27-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, эр ёки хотиннинг бири томонидан оилавий муносабатлар тугатилган даврда орттирилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг ўз мулки деб топиши ва фақат эр-хотин томонидан оилавий муносабатлар тугатилган вақтга қадар орттирилган мол-мулкни бўлиши мумкин. Оилавий муносабатлар тугатилгандан кейин орттирилган мол-мулкни эр ёки хотиннинг ўз мулки деб топиш тўғрисида қарши даъво берилиши шарт эмас. 8. Никоҳ даврида эр ёки хотиндан ҳар бирига тегишли бўлган мол-мулкнинг қиймати анча ошган бўлса, ушбу мол-мулк манфаатдор эр ёки хотиннинг талаби бўйича суд томонидан биргаликдаги мулк деб топилиши мумкин. Бундай талабни ҳал этишда мол-мулкнинг қиймати қандай маблағлар, яъни умумий мол-мулк, эр-хотиндан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига анча ошганлиги, шунингдек мол-мулкнинг никоҳга қадар ва никоҳ даврида маблағ қўшилгандан кейинги ҳолати аниқланиши лозим (ОК 25-моддасининг иккинчи қисми). 9. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда, башарти уларнинг ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган бўлса, судлар ОК 5-бобида назарда тутилган нормаларга риоя этишлари лозим. Эр ва хотин ўртасида нотариал тартибда тасдиқланган никоҳ шартномаси мавжуд бўлган ҳолларда мол-мулк никоҳ шартномасида назарда тутилган шартлар асосида бўлинади. Никоҳ шартномасида умумий молмулкнинг айрим турларига нисбатан биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартиби (ОК 23-моддаси) ўзгартирилган ҳолларда, никоҳ шартномасида кўрсатилмаган мол-мулк қонунда белгиланган тартибда бўлинади. Бунда шуни инобатга олиш керакки, ОК 31-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 12 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ никоҳ шартномасининг эр ёки хотиндан бирини ўта ноқулай шароитга солиб қўядиган (масалан, эр-хотиндан бирини никоҳ даврида топилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқидан батамом маҳрум этадиган) шартлари шу эр ёки хотин талаби бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 10. Эр ва хотиндан бирининг талаби бўйича суд ОК 28-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра, эрхотиннинг умумий мол-мулкдаги улушлари тенглигидан чекиниши мумкин. Эр ва хотин улушлари тенглигидан чекиниш суд ҳужжатида батафсил асослантирилиши лозим. 11. ОК 27-моддасининг тўққизинчи қисмида никоҳдан ажратилган эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги талаблар учун белгиланган уч йиллик даъво муддатининг ўтишини никоҳ тугатилган вақтдан (фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳдан ажратиш қайд этилган ёки суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан) эмас, балки шахс ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисоблаш лозим (ФК 154-моддасининг биринчи қисми). Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, даъво муддати фақат тарафнинг биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар берган аризасига асосан қўлланилади. Суд даъво муддатини ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли эмас. 12. Умумий мол-мулкни бўлишда, ОК 28-моддасининг тўртинчи қисмига асосан эр ёки хотиндан бири томонидан эр ёки хотиннинг эркига зид равишда ва оила манфаатига мос бўлмаган тарзда сарфланган мол-мулк ёхуд унинг қиймати ҳисобга олинади. Агар эр ёки хотин умумий мол-мулкни яширган, унга зарар етказган ёки йўқ қилган бўлса, суд оила ва фуқаролик ҳуқуқининг умумий тамойиллари (ҳуқуқ ўхшашлиги), шунингдек ҳалоллик ва адолат тамойилларидан келиб чиқиб, мол-мулкни бўлишда ушбу мол-мулкни ёки унинг қийматини ҳисобга олиши мумкин (ОК 7-моддаси). 13. Эр-хотиндан бирига мол-мулкни асл ҳолида бериш масаласини ҳал этишда суд мол-мулкнинг хусусияти ва нима учун мўлжалланганлиги, уни сотиб олиш шартлари ва бошқа эътиборга молик ҳолатларни инобатга олиши лозим. Масалан, автотранспорт воситасини бўлишда суд эр-хотиндан қай бири ундан амалда фойдаланганлиги, техник ҳолатига қараб келганлиги, ҳайдовчилик гувоҳномаси борлиги ва бошқа ҳолатларни эътиборга олади. 14. Турар жой ёки бошқа кўчмас мулкни асл ҳолида бўлиш масаласи суд томонидан фуқаролик қонунчилиги нормаларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши лозим (ФК 223, 226-моддалари). Умумий мол-мулк ҳисобланган турар жойни асл ҳолида бўлиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, суд даъвони рад қилиш билан бирга, тарафларга турар жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради. 15. Бўлиниши лозим бўлган мол-мулк қиймати иш кўрилган вақтдаги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Турар жой ёки бошқа кўчмас мулкнинг қиймати низоли объект турган жойдаги нархдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки қиймати юзасидан низо бўлганда тегишли экспертиза тайинланиши мумкин. 16. Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига қайси мол-мулк берилишини белгилайди. Эр ва хотиннинг биргаликдаги умумий мулкида икки ёки ундан ортиқ турар жой мавжуд бўлса (уй, квартира) суд эр ва хотиндан қай бирининг эгалигига у ёки бу турар жой ўтишини белгилаши лозим. Тарафлардан бирига унинг мол-мулкдаги улушидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулк берилган ҳолларда суд бошқа тарафга пул компенсацияси тўлашни белгилайди.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ 13 Суд ҳужжатининг хулоса қисмида айнан қайси мол-мулк қайси тарафга берилганлиги, компенсация миқдори ва уни тўлаши лозим бўлган шахс аниқ кўрсатилиши лозим. Шунингдек, пул компенсацияси ундириш белгиланган ҳолларда суд ҳужжатининг хулоса қисмида эр ёки хотиннинг бирига ўтган мол-мулкка эгалик ҳуқуқи пул компенсацияси тўлаб берилганидан кейин вужудга келиши кўрсатилиши шарт. 17. Ҳуқуқи бузилган эр ёки хотин эр-хотиндан бири томонидан умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича амалга оширилган битим юзасидан низолашганда, низо ОК 24-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари талабларига асосан ҳал қилиниши лозим. Ушбу моддада белгиланган махсус даъво муддатини қўллаш ФК 153-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси берилгандан кейин эр ёки хотиндан бири вафот этган тақдирда, суд процессуал ҳуқуқий ворислик тартибида уни меросхўрлари билан алмаштиради (ФПК 47-моддаси). 18. Эр ва хотиннинг розилиги билан масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, хўжалик ширкати устав фондига киритилган пул ва мулкий ҳиссалар, жумладан, кўчар ва кўчмас мулк мазкур тижорат ташкилотининг мулки ҳисобланади. Бунда тижорат ташкилоти устав фондидаги улуш эр ва хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади. Манфаатдор эр ёки хотиннинг тижорат ташкилотидаги улушнинг бир қисмини унга ўтказиб бериш (улушни бўлиш) ҳақидаги талаби фақатгина қонун ёки тижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида улуш (бир қисми)ни учинчи шахсларга ўтиш имконияти назарда тутилган ҳолларда қаноатлантирилиши мумкин. Бунда манфаатдор эр ёки хотин қонун ва таъсис хужжатларида белгиланган тижорат ташкилоти иштирокчиси мажбуриятларини қабул қилишга рози бўлиши лозим. Акс ҳолда манфаатдор эр ёки хотин кўрсатилган тижорат ташкилотининг устав фондидаги унга тегишли улушини пул шаклида ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли. Низолашилаётган улуш қиймати тегишли тижорат ташкилотининг фаолиятини тартибга солувчи қонунда белгиланган қоидалар асосида аниқланади. 19. Шартнома асосида мол-мулк олинганда (масалан, кўчмас мулк, ер участкаси, автотранспорт воситаси олди-сотди шартномалари ва ҳоказо) мулк ҳуқуқи ФК 185-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар мол-мулк шартнома асосида никоҳ давомида олинган бўлиб, шартнома эр-хотин никоҳдан ажратилгандан сўнг рўйхатдан ўтказилган бўлса, мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ишни кўришда, суд ОК 23-моддаси талабларига амал қилиши лозим. Аксинча, мол-мулк шартнома асосида никоҳга қадар олинган бўлиб, шартнома эр-хотин никоҳга киргандан сўнг давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда, башарти мол-мулк бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинганлиги исботланмаса, суд ОК 25-моддаси талабларига амал қилиши лозим. 20. Умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари (ОК 28-моддасининг учинчи қисми) ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олинади. Бироқ, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмайди (ОК 44-моддаси). 21. Мулк ҳуқуқини вужудга келиши асосларидан бири битимлар бўлиб, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулк ҳам эр ва хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади (ФК 182-моддаси). Шунга кўра, ОК 28-моддасининг учинчи қисми талабидан келиб чиқиб, кредит


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 14 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулкни бўлишда судларнинг эътибори кредит шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган пул суммаси ҳам эр ва хотиннинг умумий қарз мажбуриятлари деб топилиши шартлигига қаратилсин. Суд ҳужжатида эр ва хотин уларга тақсимланган кўчмас мулкдаги улушларига мутаносиб равишда кредитор олдида жавобгар эканликлари тушунтирилиши лозим. Кредит мажбуриятларини кўчмас мулкдаги улуши қийматидан ортиқ миқдорда бажарган эр ёки хотин кредит бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан кейин ўз улуши қийматидан ортиқ тўланган суммани ундириш ёки улушларни қайта тақсимлаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур тоифадаги ишларни кўришда судлар тегишли кредит ташкилотини мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишлари лозим. Шунингдек, агар мол-мулк эр ёки хотиннинг бири томонидан никоҳга киргунига қадар кредит маблағлари эвазига сотиб олинган бўлиб, кредит мажбуриятлари эса никоҳ давомида бажарилганда, никоҳ давомида тўланган пул суммаси эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади. 22. Судларнинг эътибори, агар шартномада мол-мулк қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш ва мулк ҳуқуқи тўловлар тўлиқ амалга оширилгандан кейин сотиб олувчига ўтиши назарда тутилганда, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, тарафлар никоҳдан ажратилгунига ёки умумий рўзғор юритиш тугатилгунга қадар тўланган пул суммаси эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланишига қаратилсин. 23. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан давлат божи қонунда белгиланган миқдорда даъвогар талаб қилаётган мол-мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланади. Суд мазкур тоифадаги ишлар бўйича давлат божини тақсимлашда тарафларга берилган мол-мулк ёки унинг улуши қийматидан келиб чиқиши лозим. 24. Қуйидаги мулкий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар фуқаролик қонунчилиги бўйича ҳал этилади: никоҳни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд этмасдан бир оила бўлиб яшайдиган шахсларнинг мулкий низолари; деҳқон ва фермер хўжаликларининг, хусусий корхона ва оилавий корхонанинг молмулкини бўлиш ҳақидаги низолар; никоҳи ҳақиқий эмас деб топилган шахсларнинг мулкий низолари. Никоҳи ҳақиқий эмас деб топилган шахсларнинг биргаликда орттирган мол-мулкини бўлиш ҳақидаги низоларни кўришда судлар ОК 56-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, бундай никоҳ тузилиши билан ҳуқуқи бузилган эр ёки хотин (инсофли эр ёки хотин) манфаатида ОК 23, 27 ва 28-моддаларини қўллашга ҳақли. 25. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва мазкур тоифадаги ишлар кўрилишида суд хатоларининг олдини олиш юзасидан чоралар кўриши лозим. 26. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида» 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 20-28-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ 15 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ҚАРОРИ СУДЛАР ТОМОНИДАН СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА 2023 йил 20 февраль 4-сонли Тошкент шаҳри Суд амалиётини ўрганиш натижалари судлар солиқ қонунчилигини айрим хатоларни инобатга олмаганда, асосан тўғри қўллаётганликларини кўрсатди. Солиқ низоларини кўришда судлар томонидан қонунчилик ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Олий суд Пленуми Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: I боб. Умумий масалалар 1. Судларнинг эътибори солиқ қонунчилигининг доираси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда Солиқ кодекси, Солиқ кодексининг, Солиқ кодексида деб юритилади) 2-моддаси билан белгиланганлигига қаратилсин. 2. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-599-сонли Қонуни (бундан буён матнда ЎРҚ-599-сонли қонуни деб юритилади) билан Солиқ кодекси янги таҳрирда тасдиқланганлигидан келиб чиқиб, судлар: солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати ЎРҚ-599-сонли Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилганлигига; янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга кирганлигига ва унинг қоидаларини қўллаш тартиби ЎРҚ599-сонли Қонуни 6-моддасида белгиланганлигига; махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари билан боғлиқ солиқ низоларини кўришда Солиқ кодексининг 68-бобида назарда тутилган нормалар қўлланилишига эътибор қаратсин. 3. Судлар Солиқ кодексининг 13-моддасида белгиланган солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципини қўллашда солиқларни ҳисоблаш, ундириш, тўлаш ёки солиқ органи ва солиқ тўловчи ўртасидаги муносабатларда вужудга келган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликларга эмас, балки аниқ қонунчилик ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликларга баҳо бериши лозим. 4. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, солиқ низоларининг тарафлари сифатида Солиқ кодексида назарда тутилган субъектлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган давлат органлари ва бошқа шахслар иштирок этиши мумкин. Шунингдек, ихтиёрий тугатиш жараёнида бўлган юридик шахслар номидан тугатувчи, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидa иш қўзғатилган шахслар номидан эса суд бошқарувчиси судга мурожаат қилишга ҳақли. 5. Солиқ кодекси 88-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатининг ўтиши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 156, 157 ва 159-моддаларига мувофиқ тўхтатиб турилиши, узилиши ва қайта тикланиши мумкин. 6. Солиқ кодексининг 110-моддасига асосан ҳисобланган ва белгиланган муддатда тўланмаган пеня ҳам Солиқ кодексининг 55-моддасига мувофиқ, солиқ қарзи деб эътироф этилишини эътиборга олган ҳолда


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 16 судлар шуни назарда тутиши лозимки, ҳисобланган пенядан солиқ тўловчини озод этишга ёки пеня миқдорини камайтиришга йўл қўйилмайди, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно. 7. Ўзбекистон Республикаси томонлардан бири бўлган, иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартнома қоидалари шундай шартномани тузган бир ёки иккала давлатнинг солиқ резидентларига нисбатан қўлланилади. Шунга кўра, бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигига мурожаат қилиб, судда кўрилаётган низога доир масала юзасидан халқаро шартномалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш чорасини кўриш кераклигига эътибор қаратилсин. II боб. Процессуал қонунчиликни қўллаш 8. Солиқ низолари судга тааллуқлилик ва судловга тегишлиликнинг умумий қоидаларига асосан туманлараро, туман (шаҳар) судлари томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилади (бундан Ўзбекистон Республикаси Олий суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан кўриладиган ишлар мустасно). 9. Судларга тушунтирилсинки, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилиниши лозим бўлган суд иши юритуви турини тўғри аниқлаш (даъво иш юритуви ёки оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш юритуви) суд ҳимояси учун мурожаат қилган шахснинг талабидан келиб чиққан ҳуқуқий муносабатларга боғлиқдир. 10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, солиқ қарздорлигини ундириш, солиқ тўловчиларнинг бюджетдан пул суммаларини қайтариш, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати юзасидан низолар, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар тегишлилигича иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судловига, солиқ органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этиш устидан ариза (шикоят) маъмурий судларнинг судловига тааллуқли, бундан солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қабул қилган қарорлари мустасно. Солиқ органининг норматив характерга эга бўлган ҳужжатлари бўйича манфаатдор шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МСИЮтК, МСИЮтКнинг деб юритилади) 22-боби тартибида низолашиши мумкин. 11. Солиқ қарзини ундириш солиқ органи томонидан тўғридан-тўғри ёки суд орқали амалга оширилишини инобатга олиб, судлар бу тоифадаги ишларни кўришда Солиқ кодексининг 15-бобида назарда тутилган тартибга риоя қилинганлигига эътибор қаратиши лозим. 12. Судларнинг эътибори даъво аризаси, ариза (шикоят) процессуал қонунчиликнинг тегишли нормалари – Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 189-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 149, 218-моддалари, МСИЮтК 128-моддаси, шунингдек Солиқ кодексининг махсус нормаларида қайд этилган талабларга жавоб бериши лозимлигига қаратилсин. Масалан, солиқ органи томонидан берилган даъво аризасида ундирилиши сўралган солиқ тури, даври, суммаси, солиқ органининг фикри бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилинганлигини, битим қалбакилигини (кўзбўямачилик учун тузилганлигини) тасдиқловчи ва талабни асослантирувчи бошқа ҳолатлар кўрсатилиши керак. ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 17 13. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида судья тегишли процессуал қонунчиликда белгиланган ҳаракатларни амалга ошириши, жумладан, даъвони таъминлаш ёки дастлабки ҳимоя чораларини қўллаш, зарур далилларни олиш чораларини кўриши лозим. 14. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллигига оид масалаларни ҳал қилишда судлар шуни назарда тутиши лозимки, «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўра, солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида хизматлар кўрсатишга доир фаолиятига солиқ маслаҳатчисининг солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган иқтисодий, фуқаролик ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқишда вакиллик қилиш ҳам киради. Бундай ваколат ишонч билдирувчи томонидан процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда берилган ишончнома, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан тузилган солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома (ундан кўчирма) ва малака сертификати асосида тасдиқланади. 15. Судларга тушунтириш лозимки, солиқ қонунчилигига кўра, солиқ тўловчилардан ундирилган солиқлар ва йиғимлар белгиланган тартибда бюджет тизимига (бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига) йўналтирилиши сабабли, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқларни қайтариш ёки ундириш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда ҳал қилув қарорида ундириладиган сумма бюджет тизимидан қайтарилиши кўрсатилиши лозим. Бундай ҳолатда судлар Солиқ кодексининг 12-бобида назарда тутилган нормалар қўлланилишига эътибор қаратсин. Шу муносабат билан солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган ёки солиқ органи ортиқча ундирган пул маблағларини бюджетдан қайтариш тўғрисида даъво аризалари берилганда судлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва (ёки) унинг ҳудудий органларини низо предметига нисбатан жавобгар тарафида мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласини муҳокама қилиши лозим. 16. Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга. Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим. Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин. Судларнинг эътибори солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин. ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 18 III боб. Солиқ низоларини судларда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари Маъмурий судларда кўриладиган солиққа оид низолар бўйича 17. Солиқ органининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар МСИЮтКнинг 23-боби тартибида кўриб чиқилади. 18. Солиқ органининг сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарори устидан берилган шикоят юқори турувчи солиқ органи томонидан қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаганлиги, солиқ тўловчининг белгиланган муддат ўтгандан кейин солиқ органининг қарорини судда низолашиш ҳуқуқини истисно қилмайди. Шу билан бирга, судларнинг эътибори солиқ тўловчи судга юқори турувчи солиқ органи мансабдор шахсининг шикоятни муддатида кўриб чиқмасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги устидан ариза (шикоят) билан мурожаат қилиши мумкинлигига қаратилсин. 19. Судларга тушунтирилсинки, юқори турувчи солиқ органи томонидан шикоятни тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдириш асослари Солиқ кодексининг 234-моддасида келтирилган. Агар шикоят Солиқ кодекси 234-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига асосан кўрмасдан қолдирилган ёки шикоят солиқ органининг белгиланган тартибда илгари шикоят қилинган қарори устидан берилганлиги асоси билан кўрмасдан қолдирилган ёхуд юқори турувчи солиқ органи томонидан шикоят бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса, солиқ тўловчи қуйи турувчи солиқ органининг қарори устидан судга мурожаат қилишга ҳақли. 20. Солиқ кодекси 231-моддасининг тўққизинчи қисмида солиқ органларининг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилиши қайд этилганлиги сабабли, бундай аризалар (шикоятлар) МСИЮтК 186-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган муддатда берилиши мумкин. Солиқ тўловчи низолашилаётган қарор ҳақида билган пайт деганда, қарор белгиланган тартибда топширилмаган бўлса-да, у низоли қарордан амалда хабардор бўлган вақт (масалан, солиқ органининг қарори асосида солиқ тўловчидан солиқни ундиришга қаратилган ҳаракатлар ва ҳоказо) тушунилади. Юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганида солиқ органининг қарорлари устидан судга шикоят қилиш муддати, қуйи турувчи солиқ органининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўта бошлайди (Солиқ кодексининг 234-моддаси тартибида кўрмасдан қолдирилган шикоятлар бундан мустасно). 21. МСИЮтК 186-моддасининг учинчи қисмига кўра, суд ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабларга кўра, ўтказиб юборилган муддатини тиклашга ҳақли. Судга мурожаат қилишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги масалани ҳал қилишда, судлар аризачининг низолашилаётган қарор ёки ҳаракат (ҳаракатсизлик) ҳақида билган ёхуд билмаганлиги, аризачи ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида қандай чоралар амалга оширганлигига эътибор қаратиши лозим. Масалан, фавқулодда ҳолатлар, карантин, фуқаронинг оғир ва давомли касаллиги, шахснинг солиқ қарори ҳақида бехабарлиги судга мурожаат қилишга объектив тўсқинлик қилувчи ҳолатлар сифатида ариза беришнинг муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топилиши учун асос бўлиши мумкин. Суд ҳар бир иш бўйича аризачи томонидан қонун билан белгиланган судга мурожаат қилиш муддатларига риоя қилинганлигини аниқлаши, мазкур муддатлар бузилганда эса, манфаатдор шахснинг муддатни ўтказиб юборилишига сабаб сифатида келтирилган важларини муҳокама қилиши лозим. 22. Солиқ кодекси 231-моддасининг икОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 19 кинчи қисмида назарда тутилган шикоят юқори турувчи солиқ органи томонидан кўриб чиқилганидан сўнг суд тартибида шикоят қилинганда суд тегишли тартибда юқори турувчи солиқ органини ишга жалб қилиши лозим, бундан Солиқ кодекси 235-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолат мустасно. 23. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»- ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига асосан солиқлар ва йиғимларни белгилаш, жорий этиш ва бекор қилишга, ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашга доир муносабатлар жамоатчилик назоратининг объекти ҳисобланмаслиги, МСИЮтКнинг 23-боби тартибида солиқ органларининг индивидуал характерга эга бўлган қарорлари (мансабдор шахснинг ҳаракати, ҳаракатсизлиги) низолашиши мумкинлигидан келиб чиққан ҳолда судга юқорида қайд этилган Қонун асосида мурожаат қилган жамоатчилик назорати субъектининг аризасини судья МСИЮтК 134-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қайтаришга ҳақли. 24. Ариза (шикоят) солиқ тўловчи ёки унинг вакили томонидан имзоланиб, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг қўзғатилган маъмурий ишни кўришда суд, аризачининг илтимосига кўра жамоатчилик назорати субъектини мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиш масаласини ҳал қилади. 25. Судларга тушунтирилсинки, МСИЮтКнинг 79-моддасида кўрсатилган масалалар юзага келганда, суд томонидан экспертиза тайинланиши мумкин. Солиққа оид низолар юзасидан тайинланадиган экспертиза турини аниқлашда судлар эксперт текшируви объектининг хусусиятидан келиб чиқиши лозим (масалан, суд-солиқ, суд-бухгалтерия ва ҳоказо). Судлар маъмурий иш бўйича тайинланган экспертизани ўтказиш учун тўлов ундирилиши масаласини «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси талаблари асосида ҳал этиши лозим. Судлар ишларни кўришда сансалорлик ва ишларни кўриш муддати чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида ўз вақтида экспертга зарур ҳужжатларни тақдим этиш бўйича чоралар кўриши лозим. Эксперт хулосаси суд учун олдиндан белгиланган кучга эга эмас ва иш бўйича бошқа далилларнинг йиғиндиси билан баҳоланиши лозим. Суднинг экспертиза хулосасига қўшилмаганлиги суд қарорида асослантирилиши шарт. 26. Солиқ органи қарори, мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан берилган ариза (шикоят)ни кўришда маъмурий судлар қуйидагиларни текшириши керак: солиқ текширувини ўтказиш ҳақидаги қарор ваколатли шахс томонидан қабул қилинганлиги; солиқ текширувини ўтказишда қонунчиликда белгиланган тартиб-таомилларга амал қилинганлиги; текширув рўйхатга олинганлиги ҳолатлари. 27. Ўзбекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодексининг 1878 -моддаси суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими асосида тайинланган тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома нусхаси қонуний чоралар кўриш учун тегишли ваколатли органга юборилишини ҳам назарда тутади. Тафтиш натижалари устидан текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ёки вакиллари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 18710-моддасига асосан суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга қўшимча ёки қайта тафтиш тайинлаш тўғрисида шикоят қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ваколатли орган томонидан қонуний чоралар кўриш юзасидан қабул қилинган қарор маъмурий ҳужжат ҳисобланади ва унинг устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Маъмурий ҳужжат уни қабул қилишнинг қонунчиликда белгиланган тартиб-таомилОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 20 лари бузилганлиги асосида ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, суд қарори билан ваколатли орган зиммасига текшириш натижаларини қайта кўриб чиқиш мажбурияти юкланиши лозим. Маъмурий ишни тергов ҳаракатлари олиб борилаётган ёки жиноят ишлари бўйича судда кўрилаётган жиноят иши юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда (низолашилаётган қарорда кўрсатилган ҳисоб-китобларга эътироз билдирилган ҳолларда) суд МСИЮтК 99-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тўхтатиши шартлигига эътибор қаратилиши лозим. 28. Судларнинг эътибори қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш бекор қилинганлиги натижасида ҳисобланган солиқ суммасини ундириш тўғрисидаги қарорни низолашиш бўйича ишларни кўришда Солиқ кодексининг 267-моддасида назарда тутилган асосларни тасдиқловчи далиллар мавжудлигига қаратилиши лозим (масалан, солиқ тўловчи томонидан енгил автомобиллар, мотоцикллар, вертолётлар, моторли қайиқлар, самолётлар, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турлари ва улар учун ёқилғи сотиб олинганда, ушбу товарларнинг юридик шахс амалга ошираётган фаолият турига боғлиқлигига аниқлик киритиш учун фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиялар, транспорт воситасини бошқариш учун ҳайдовчини (пилотни) бириктириш ҳақида буйруқ, транспорт воситасини бошқарувчи шахсга берилган суғурта полиси, транспорт воситаси эксплуатациясига оид ҳужжатлар ёхуд алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиб олинганида, уларда акциз маркаси мавжудлиги ва ҳоказо). 29. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) билан боғлиқ низоларни кўришда, солиқ тўловчининг ҳаракатларида Солиқ кодексининг 223-моддасида назарда тутилган, солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб баҳоланадиган ҳолатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига эътибор қаратиш лозим. Солиқни (йиғимни) нотўғри ҳисоблаб чиқариш деганда – солиқ суммасини ҳисоблашдаги хатоликлар тушунилади (масалан, солиқ суммасини ҳисоблашда солиқ тўловчи томонидан солиқ ставкаларининг нотўғри қўлланилиши). Солиқ кодексининг 223, 226 ва 227-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аломатлари солиқни (йиғимни) нотўғри ҳисоблаб чиқариш сифатида баҳоланмайди. 30. Тушунтирилсинки, солиқ текшируви жараёнида инвентаризация ўтказилганда, инвентаризацияни ўтказиш учун солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) буйруқ чиқариши, инвентаризация ўтказиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган «Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом 5-бобининг 11-параграфи ҳамда 6-бобининг 7-параграфида белгиланган қоидаларга мос бўлиши керак. 31. Судлар солиқ тўловчи ишчи-ходимларининг ҳақиқий сони ва солиқ ҳисоботида акс эттирилган ишчи-ходимлар сонига мувофиқлиги билан боғлиқ ҳолатларга баҳо беришда, солиқ органи томонидан текширишда солиқ тўловчининг ҳақиқатда фаолият юритаётган ишчи-ходимлари сони аниқланганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган «Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шаклда баённома тузилганлиги, солиқ ҳисоботларида мавжуд бўлмаган ишчи-ходимлардан уларнинг ишлаш даври ҳамда олаётган даромадлари суммаси (иш ҳақи) тўғрисида ёзма равишда тушунтиришлар ёки бошқа далиллар олинганлигига эътибор қаратиши лозим. 32. Солиқ органи қарори ҳақиқий эмас, мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган тақдирда, судлар МСИЮтК 189-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, тегишли солиқ органи ёки мансабдор шахснинг зиммасига солиқ текОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ 21 шируви материалларини қайта кўриб чиқиш ёхуд шахснинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни тиклаш учун қонунда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш масаласини муҳокама қилиши лозим. Масалан, солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишнинг тартиб-таомилининг муҳим шартларини (солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёнида солиқ тўловчи шахсан ва (ёки) ўз вакили орқали иштирок этиш имконияти таъминланмаганлиги, солиқ тўловчига тушунтиришлар бериш имкони яратилмаганлиги, солиқ текшируви материаллари ваколатсиз шахс томонидан кўрилганлиги) бузилишига йўл қўйилганда, солиқ текшируви материалларини қайта кўриб чиқиш мажбурияти юкланиши лозим. 33. Судларнинг эътибори солиқ низолари юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳақиқий эмас деб топилган солиқ органи қарори ҳақида батафсил маълумотлар, жумладан, қарорнинг номи, санаси, рақами, банди ҳамда мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) нимада ифодаланганлиги аниқ акс эттирилган бўлиши лозимлигига қаратилсин. Иқтисодий судларда кўриладиган солиққа оид низолар бўйича 34. Судларга тушунтирилсинки, судга солиқ органи Солиқ кодексида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича молиявий санкция қўллаш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда, молиявий санкция қўллаш солиқ органининг ваколатига кириши сабабли, бундай аризани Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қабул қилиш рад этилиши, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилиши лозим. Солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат этилганда судлар солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун Солиқ кодекси 111-моддасининг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган асослар мавжудлигини ҳамда солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори мавжудлигини ўрганиши лозим. 35. Суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш давом этаётган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан солиқ органи томонидан молиявий жарима қўллаш ёхуд банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилинган бўлса, ушбу талаблар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш доирасида кўрилмаслиги сабабли ариза судда мазмунан кўриб чиқилиши лозим. Бироқ, суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш давом этаётган юридик шахсга нисбатан солиқ органи томонидан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилинганда, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 148-моддасига биноан тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг барча ҳисобварақлари ёпилиши ва ягона ҳисобварақ очилишини инобатга олиб, ушбу аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим. 36. Солиқ кодекси 269-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши назарда тутилган бўлиб, бу ўз навбатида, ҳисобварақ-фактураларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низо судга тааллуқли эканлигини англатмайди.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 22 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриладиган солиққа оид низолар бўйича 37. Фуқаролар ва солиқ органлари ўртасидаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳар қандай низо фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳал қилинади. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 171-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ, солиқ органининг фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаб фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан суд буйруғи бериш орқали ҳал қилинади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳамда ушбу тўловлар миқдори тўғрисида тарафлар ўртасида низо вужудга келган тақдирда, ушбу масала даъво ишини юритиш тартибида ҳал қилинади. 38. Солиқ органининг фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш ёки фуқароларнинг солиқ органидан ортиқча миқдорда тўланган тўловларни қайтариш ёхуд уни қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ишларни ҳал қилишда, судлар фуқароларнинг қарздорлиги ёки тўловларни ортиқча тўланганлиги қайси солиқ туридан келиб чиққанлигини ҳамда унинг миқдори тўғри ҳисобланганлигини текшириши лозим. 39. Судлар фуқаролардан мулкни реализация қилишдан олинган даромадлардан ҳисобланган солиқни ундириш ҳақидаги талабларни кўриб чиқишда, Солиқ кодекси 375-моддасининг 4-бандидан келиб чиқиб, ушбу даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланишига, мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилишини инобатга олиши керак. Судларга тушунтирилсинки, реализация қилинган кўчмас мулкнинг кадастр қиймати аниқланмаган (ноль қийматда белгиланган) тақдирда, мазкур солиқнинг миқдори фақат кадастр органи томонидан ушбу кўчмас мулкнинг кадастр қиймати белгилангандан кейингина ҳисобланиши мумкин. Якунловчи қоидалар 40. Судлар солиққа оид низоларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қонунчилик бузилган ҳар бир ҳолат бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масалаларини ҳал этиб, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни пухта ўрганиб, хусусий ажрим чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим. 41. Юқори инстанция судлари солиқ муносабатларидан келиб чиқадиган ишлар бўйича биринчи инстанция судлари чиқарган суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини тегишли тартибда текширилишини таъминлаши, йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида аниқлаши ва бартараф этиши лозим. 42. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари солиқ қонунчилигини қўллашга доир ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва мазкур тоифадаги ишлар кўрилишида суд хатоларининг олдини олиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 30 АПРЕЛЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РЕФЕРЕНДУМ КУНИ 23 Бугун Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўйди. Бу йўлда у жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришилаяпти. Давлат раҳбари бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг фаровонлиги учун жон куйдираётган минтақанинг саноати ривожланган, обод ва дунё билан кенг интеграциялашган ҳудудга айлантириш орзуси билан меҳнат қилаётган етакчи сифатида намоён бўлмоқда. Қисқа давр ичида Ўзбекистон халқи мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига асос бўлувчи улкан ютуқларни қўлга киритди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар ва модернизация жараёни, жумладан, қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича сиёсатни дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда. Сўнгги беш йил ичида давлатимиз раҳбарининг мустаҳкам сиёсий иродаси туфайли тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва янги-янги имкониятларга эга бўлмоқда, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига РЕФЕРЕНДУМ – ХАЛҚ ИРОДАСИНИНГ ҲАЁТИЙ ИФОДАСИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 24 айланмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистон ўз миллий тараққиётининг янги босқичига қадам қўйган кейинги йилларда Президентимиз томонидан сиёсий-ижтимоий маконда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар кенг кўлам касб этиб, ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида тун-у кун тиним билмасдан, бор билим ва тажриба, куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганидан ҳамда бу жараён тобора кучайиб, янги сифат босқичига кўтарилиб бораётганидан далолат беради. «Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра, Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади. Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши назорат қилинишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда бевосита иштирок этадилар. Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмаслар. Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча 30 АПРЕЛЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РЕФЕРЕНДУМ КУНИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 30 АПРЕЛЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РЕФЕРЕНДУМ КУНИ 25 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади. Конститутциявий суд томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг ҳар бир моддаси ва банди атрофлича кўриб чиқилди. Конституциявий суд томонидан референдум тайинлаш тартибига риоя этилганлиги ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси референдуми 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилиши «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқлиги ҳамда референдум ўтказилишини истисно этадиган ҳолатлар мавжуд эмаслиги ҳақида тўхтамга келади. Референдумни ўтказиш тартиби Қисқа давр ичида Ўзбекистон халқи мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига асос бўлувчи улкан ютуқларни қўлга киритди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар ва модернизация жараёни, жумладан, қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича сиёсатни дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда. Ўзбекистон Республикаси референдуми 2023 йил 30 апрель – якшанба куни «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколати ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мурожаатида кўрсатилган масала Сенатнинг тегишли қарори билан ҳам тасдиқланди. Конституциявий суд муҳокама қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий Қонун лойиҳасини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, иш бўйича тўпланган материаллар, тарафлар ва экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартда қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги 3017-IV-сонли қарорини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ деб топган ва тегишли қарорини эълон қилган. Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади. «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасига мувофиқ референдумга қўйилаётган «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий Қонун лойиҳаси овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи томонидан ёқлаб овоз берилган тақдирда юридик кучга эга бўлади. Бунда, рўйхатга киритилган фуқароларнинг ярмидан кўпи референдумда иштирок этган бўлса, Марказий сайлов комиссияси референдумни ўтган деб топади. У. КУРБАНОВ, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди раиси


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 26 Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, демократик тараққиётимизнинг асоси бўлган янги Конституцияни яратишга, виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик тамойилларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституцияда виждон эркинлиги 31-моддада қуйидаги тартибда кафолатлаб қўйилди: «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди»1 . Дарҳақиқат, мазкур модда бу жамиятдаги ҳар бир шахснинг динга нисбатан эркинлигини белгилаб берувчи, ўзи истаган у ёки бу динни танлаш ёки танламаслик, шунингдек ўзга дин вакилларига нисбатан бағрикенглик билан муносабатда бўлиши лозимлигини ҳуқуқий кафолати ҳисобланади. Виждон эркинлиги – бу инсоннинг шахсий ҳуқуқларидан бири бўлиб, бу ҳуқуқ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 18 ва 19-моддаларида ҳам ўз ифодасини топган. «Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга – дейилади 18-моддада, – бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълимотда, тоат-ибодат қилишда ва диний расм-русум ҳамда маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка тартибда, шунингдек бошқалар билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади. 19-моддага кўра эса, ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлиги ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади»2 . Виждон эркинлиги масаласи инсон ҳаётида асосий ўринда турувчи, шахснинг табиий ҳуқуқларидан бири ҳисобланиб, Конституция асосида қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун (янги таҳрири)3 билан тартибга солинади. Ушбу Қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги, жумладан, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат. Конституциявий қоидага ҳамда ушбу қонунга кўра чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги, жумладан, эътиқод эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунда КОНСТИТУЦИЯ – ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ СИФАТИДА МУНОСАБАТ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 27 белгиланган тарзда жавобгар бўладилар. Ўзбекистон Республикасида диннинг давлатдан ажратилганлиги конституциявий қоида сифатида мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, давлат турли динга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар. Давлат диний ташкилотлар зиммасига ўзининг ҳеч қандай вазифасини бажаришни юкламайди, уларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди. Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини ҳамда даҳрийлик тарғиботига оид фаолиятини маблағ билан таъминламайди. Ўзбекистон Республикасида диний моҳиятдаги сиёсий партия ва жамоат ҳаракати, шунингдек республикадан ташқарида тузилган диний партияларнинг филиаллари ва бўлимларини тузишга ва уларнинг фаолият юритишига йўл қўйилмайди. МУНОСАБАТ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 28 Диний ташкилотлар амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари шарт. Диндан давлатга ва Конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўҳтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек бошқа ғаразли мақсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг фаолияти ман этилади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, мансабдор шахсларга тазйиқ ўтказишга қаратилган ҳар қандай уриниш, шунингдек яширин диний фаолият қонун билан тақиқланади. Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар билан боғлиқ масалалар хусусида қатор қонунлар қабул қилиниб, асосий қоидалар бузилганда тегишли тартибда интизомий, фуқаролик ҳуқуқий, маъмурий, жиноий жавобгарлик ҳолатлари қатъий белгиланган бўлишига қарамай, теварак атрофимизда юқорида кўрсатиб ўтилган Конституцион қоидаларнинг баъзан бузилиш ҳолатлари ҳали-ҳануз учраб тургани сир эмас. Динни ниқоб қилиб олиб, инсониятнинг ҳаётига хавф солувчи, онгини заҳарловчи турли ёт ғояларни кишилар онгига сингдиришга, ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишга, аҳоли ўртасида фитна уйғотишга, юртимизда эътиқод эркинлиги масаласида олиб борилаётган салмоқли ишларни бузиб кўрсатишга, унга ўзгача тус беришга уринаётган ҳамда кибермакон орқали ислом динига зид бўлган маълумотларни тарқатиб давлатимиз тинчлиги, хавфсизлигига раҳна солишга ҳаракат қилаётган гуруҳларнинг мавжудлиги аянчли ҳол, албатта. Шу ўринда юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг: «Биз глобаллашув ҳар томонлама авж олаётган, шиддатли ўзгаришлар содир бўлаётган мураккаб замонда яшамоқдамиз. Бугунги кунда иқлим ўзгаришлари, экологик муаммолар, радикаклизм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар бизнинг мамлакатимизда ҳам ечилиши зарур бўлган долзарб вазифалар ҳисобланади»4 – деган фикрлари ҳам сўзимизнинг исботидир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи эркин фуқаролик жамиятини шакллантириб борар экан, ўз навбатида, фуқароларнинг виждон эркинлигини Конституциядан бошқа қонунлар орқали ҳам кафолатлаб қўяди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг айнан еттинчи боби фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар туркумига бағишланган бўлиб, шу бобнинг 145-моддаси5 да виждон эркинлигини бузишга оид алоҳида модда мустаҳкамланган. Унга кўра, диний ташкилотнинг қонуний фаолиятига ёки диний маросимларни ўтказишга тўсқинлик қилганлик учун; вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, худди шунингдек уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитганлик учун; фуқароларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишларига ёки фуқаролик бурчларини бажаришларига тўсқинлик қилиш билан, диндорлардан МУНОСАБАТ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 29 1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2021; – 13-б. 2 Инсон қадр-қиммати ва адолат барча учун. – Т.: ИҲУДнинг 60 йиллигига бағишланган нашр, 2008. – 7-8-б; 3 Қаранг: «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (янги таҳрири) // Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т. 19. – Т.: Адолат, 1998; – 146-б. 4 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи. 2021 йил 6 ноябрь. www.strategy.uz; 5 https://www.lex.uz/acts/111453; 6 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2021 – 9-б. МУНОСАБАТ мажбурий йиғим ундириш ва солиқ олиш билан ёхуд шахснинг шаъни ва обрўсини камситувчи чора-тадбирлар қўллаш билан ёки диний таълим олишда ҳамда фуқаро динга нисбатан, динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликка нисбатан, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда мажбурлаш билан боғлиқ диний фаолият юритиш, шунингдек диний маросимлар ўтказишни ташкил этиш шахс баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказишга сабаб бўладиган ҳолатлар учун тегишлича жиноий жавобгарлик белгиланиши ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18-моддасининг 1-бандида «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар»6 – дейилган. Бу конституциявий норманинг бузилишига нисбатан эса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддасида миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаъншараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки даҳрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар, шунингдек миллий, ирқий, этник ёки диний мансублиги ёки динга муносабатига қараб. фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш бўйича ҳам алоҳида жавобгарлик белгиланган. Юқоридаги ҳолатлардан шундай хулосага келиш мумкинки, юртимизда тинчликка, бирдамликка, фуқароларнинг диний қарашларини эркин амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай уринишларга нисбатан жавобгарлик муқаррар. Мамлакатимизда муқаддас диний байрамларимизни нишонлашнинг белгиланиши, кишиларнинг ибодат қилиши учун масжидлар, черковлар ва бошқа диний ташкилотларнинг фаолият кўрсатаётгани, диний билимлар олиш учун турли босқичда диний ўқув юртларининг, мадрасаларнинг мавжудлиги виждон эркинлигининг амал қилишидир. Д. ТОЖИЕВА, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсанти


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 30 Барчамиз юрт, халқ тақдиридаги тарихий туб ўзгаришлар даврида яшаяпмиз. Бу жараён ҳозирда бутун мамлакатни, унда яшовчи ўз тақдирига ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир шахс онгу-шуурини эгаллаган янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш масъулияти билан боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Янги таҳрирдаги бош қомус халқ Конституцияси сифатида эътироф этилмоқда ва қуйидаги оддий ҳақиқатлар бундай мақомнинг мутлақо муносиб эканлигини тасдиқлайди. Биринчидан, мустақил давлат тарихида илк марта Конституция халқ сайлаган вакиллар ёки давлатнинг олий органлари томонидан эмас, бевосита халқнинг ўзи томонидан қабул қилинмоқда. Иккинчидан ва энг асосийси, Конституциядаги ўзгартиришлар, унга янги киритилаётган нормалар ўз мазмун-моҳиятида халқнинг орзу-умидларини, истакларини, хавотирига барҳам берадиган кафолатларни янада аниқ ва мустаҳкам тарзда ифодаламоқда. Конституциянинг биргина моддаси таҳлилида бундай қарашларнинг қанчалик ҳақиқат эканлиги яққол кўзга ташланади. Ўзбекистонда яшовчи халқ азалдан ўтроқ, тарихан муқим ва барқарор турмуш тарзини маъқул кўради. Шунинг учун ҳам одамларнинг ҳаётида уй-жой ўта муҳим аҳамият касб этади, улар ушбу уй-жойда ўз ўтмишини, қадриятларини кўради, бугунида хотиржам яшайди ва келажагини қуради. Сир эмас, бозор муносабатларидаги ўзгаришлар, иқтисодиётга янги кириб келаётган қонуниятлар сўнгги вақтларда одамларнинг уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи кафолатларига бўлган қарашларига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Уй-жойларнинг турли асослар билан бузиб ташланиши, муносиб компенсация МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ КОНСТИТУЦИОН КАФОЛАТИ МУНОСАБАТ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 МУНОСАБАТ 31 тўланмаслиги оқибатида низолар келиб чиқиши ҳолатлари барчадан кўра судларга яхшироқ маълум. Янгиланаётган Конституциянинг 47-моддасига кўра, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади. Бу шуни англатади-ки, эндиликда ҳеч қандай уй-жойларни ўзбошимчалик билан бузиб ташлаш ҳолатлари бўлмайди ва қонунда назарда тутилган асосларга кўра уй-жой бузилиши белгиланган тақдирда ҳам бу аввало, унинг қиймати ва кўрилган бошқа зарарлар тўлиқ қопланганидан кейингина амалга оширилиши мумкин. Ушбу 47-моддада белгиланаётган ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эгалиги, давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланиши юзасидан нормалар халқ Конституцияси борасида юқоридаги фикрларнинг ҳеч бир изоҳсиз яққол исботи ва тасдиғи ҳисобланади. Суд ҳокимиятининг вакили сифатида одил судловни амалга оширишда ўз фаолиятимизда Конституцияни қалқон қилган ҳолда фуқароларнинг мулкий, хусусан уй-жой ҳуқуқлари ҳимоясини бекаму-кўст таъминлашга мутлақ ишонч билдирамиз. Б. САИДМУРАТОВ, Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 32 2023 йилда халқаро ҳамжамият инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаш соҳасида асосий демократик принциплар ва талабларни мустаҳкамлаб қўйган, бу соҳага оид халқаро ҳуқуқнинг бутун тизимини шакллантиришда сиёсий, ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, инсон, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш ва ҳимоя қилиш давлатнинг асосий мажбуриятидир. Мазкур тамойил конституциявий қурилиш асослари тизимида марказий ўринни эгаллайди. Унинг асосий хусусияти инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бошқа барча ижтимоий муносабатлар шаклланишининг, жумладан, давлат қурилишининг олий қадриятидир. Инсон ҳуқуқларининг устуворлиги демократик давлатчилик тамойили сифатида Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг асосларига киритилган ва унинг натижасида юзага келадиган бошқа тамойиллар, яъни ҳокимиятнинг бўлиниши, ғоявий ва сиёсий ҳурфикрлилик, кўппартиявийлик, ижтимоий адолат, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши кабилар билан узвий боғлиқдир. 2023 йилни Президентимиз томонидан «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилингани ҳамда муҳим ва асосли таклифлар илгари сурилгани ҳам бежизга эмас. Сўнгги йилларда «Инсон ҳуқуқлари» ўқув курсининг барча таълим муассасаларида ўқитилиб келинаётгани ёшларга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишига хизмат қилмоқда. Зеро, аҳоли етарли даражада ҳуқуқий саводхон ва ҳуқуқий маданиятли бўлсагина, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлиши ҳамда бошқалар томонидан бузилишининг олди олинади. 2023 йил 7 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-46-сонли Президент Қарори бу борада мамлакатимиз ўз зиммасига олган вазифалар ижроси томон муҳим қадам бўлди. Бу эса, давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига қатъий содиқ қолади», деган мустаҳкам позицияси амалда эканини кўрсатмоқда. 2021 йил февраль ойида Шавкат Мирзиёев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида сўзлаган нутқида «Инсонннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туради, барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган «ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик» тамойили асосида амалга оширилади», деган муҳим мақсадларни баён этган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз чиқишларида ва асарларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб бериш ва уларни ҳимоя қилиш давлатнинг энг олий вазифаси эканлигини доимий равишда қайд этиб келмоқда. У бунда барча ҳокимият органларининг фаолиятини биринчи ўринда инсон ҳуқуқларини таъминлаб беришга чақиради. Инсонни улуғлаш, эъзозлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлаш энг муҳим ва долзарб масала ҳисобланади. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – БОШ ОМИЛ ИНСОН ВА ҲУҚУҚ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 33 Шу боис, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Негаки, Ўзбекистондаги ислоҳотлар замирида «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган ҳаётбаҳш ғоя мужассам экани, бу борада Ўзбекистон бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиб келаётгани фикримизнинг яққол далилидир. Хусусан, давлатимизнинг БМТ билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб, кундан-кунга фаоллашиб бормоқда. Шавкат Мирзиёев 2021 йил февраль ойида Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида сўзлаган нутқида инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган ўткир ва долзарб ташаббусларни илгари сурганига барчамиз гувоҳ бўлдик. Ушбу тарихий нутқ кенг жамоатчилик, халқаро экспертлар томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди десак, муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги олиб борилаётган ислоҳотларда энг муҳим ўринда туришини айтиб, 2030 йилгача мўлжалланган барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни назарда тутадиган «ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик» тамойили асосида амалга оширилишини билдирди. Бу оддий ва баландпарвоз гаплар эмас, ҳақиқатан ҳам, инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳар томонлама камол топтириш Конституциямизнинг асосий ғоясига айлантирилганини барчамиз яхши биламиз. Инсон ҳуқуқларини, қадр-қимматини эъзозлаган, ҳурмат билан қараган барча давлатлар бугун тараққиёт сари одимламоқда. Президентимизнинг ушбу нутқида Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва кенгаш доирасидаги фаолиятининг устувор йўналишлари еттита масала орқали ёритилган бўлиб улардан: биринчидан, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туришини; иккинчидан, гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом эттириш; учинчидан, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратиш кабиларни таъкидлаш лозим. Юқоридаги масалаларга алоҳида тўхталаркан, Президентимиз барча ислоҳотларнинг туб замирида инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлаб қўйилгани энг асосий ютуқлардан эканини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, 2021 йилда, яъни, «Болалар меҳнатига барҳам бериш халқаро йили»да Болалар Омбудсмани тўғрисидаги қонунни қабул қилиниши ҳақиқатан тарихий воқеа бўлгани фикримизнинг ёрқин далилидир. Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга Судьялар кенгашлари фаолиятининг универсал принципларини ишлаб чиқиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилган бўлиб, бундан асосий мақсад қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмини жорий этиш доирасида одамнинг қадрқимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишларига мутлақо йўл қўймасликдир. Бу турдаги жиноятлар ким томонидан содир этилишидан қатъи назар, улар учун жазо муқаррар эканини таъкидлаш лозим. Қийноқларга қарши курашиш бутун дунёда долзарблигини ҳеч қачон йўқотмайди. Инсон шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган муомала, қийноқлар қўллаш, бешафқат жазоларга маҳкум этиш чораларига қарши Конвенция 1984 йилда қабул қилинган ва 1989 йилдан буён ҳаётга татбиқ этиб келинади. 1975 йил 9 декабрда қабул қилинган Барча шахсларни қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний зулм ўтказиш ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ИНСОН ВА ҲУҚУҚ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 34 қилиш ва жазолашдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларация ушбу Конвенцияга асос қилиб олинган. Шунингдек, қамоққа олинган кишиларни қийноққа солиш инсон ҳуқуқларини таъминлашга зид ҳодиса эканидан келиб чиқиб, БМТ глобал аҳамиятга эга махсус шартномалар қабул қилган. Уларга 1965 йил 21 декабрда қабул қилинган «Барча ирқий камситишларни бартараф этиш тўғрисида»ги халқаро конвенция, 1966 йил 19 декабрда қабул қилинган иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, 1984 йил 10 декабрда қабул қилинган қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг шафқатсиз ғайриинсоний ёки инсон қадр-қийматини, шаънини камситувчи турларига қарши конвенциялар киришини таъкидлаш ўринли. Дарҳақиқат, XXI асрда инсоният инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида катта ютуқларга эришди. Буни БМТнинг нуфузли халқаро ташкилотга айланганида, у томондан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти, мавқеи ва миллий ҳуқуқ тизимларини шакллантиришдаги устуворлиги ошиб бораётганида кузатиш мумкин. Айнан ушбу халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, конвенциялар ва шартномалар ғайриинсоний, ғайридемократик ҳодисаларнинг глобал воқеликка айланишига асосий тўсиқ ва ҳимоя бўлмоқда, десак адашмаймиз. Давлатимиз раҳбари ушбу нутқида қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколи ратификация қилинишини маълум қилган бўлиб, мазкур масалалар юзасидан ҳамкорликда ишлаш мақсадида Қийноқлар масаласи бўйича махсус маърузачини Ўзбекистонга таклиф этишга тайёргарлик кўрилаётганига ҳам тўхталиб ўтди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига қатъий содиқ қолади. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги сўзсиз тан олинади. Инсон қаерда қадр топса, ҳурмат қилинса ва эркинликка эга бўлса, ўша ерда яратувчанлик, изланиш, ўз устида ишлаш ва ҳаётдан розилик кайфияти бўлади. Зеро, илгари сурилган ғоялар бугунги кунда инсониятни ўйлантириб келинаётган долзарб ва ўткир муаммоларни ҳал қилишга қаратилгани Президентимиз нутқининг нечоғлик аҳамиятли эканидан далолат беради. Ўзини инсон деб билган, қалбида Ватанига, инсонларга озгина бўлса-да меҳри бор одам, бошқа инсонларнинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсига озор бермайди. Бировнинг дилини оғритиш, ноҳақ айблаш, уни ҳақоратлаш, зулм ўтказиш, тазйиқ ва хавф остида қолдириш, икки киши ўртасига совуқ муносабатлар тушишига сабабчи бўлиш, оғир шароитларда ёрдам ва кўмак беришдан қочиш, бош тортиш ва алдаш, фирибгарлик ва ўғрилик қилиб хонавайрон қилиш, бир сўз билан айтганда, одамларга зулм қилиш миллатидан, динидан қатъи назар, инсонийлик фазилати бўлмаган кишиларгагина хосдир. Хулоса қилиб айтганда, Президентимизнинг инсон ва фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳолатларга йўл қўймаслик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон қўшилган халқаро стандартларга миллий қонунчиликни мослаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида мунтазам мониторинг олиб бориш кераклиги, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш тўғрисидаги фикрлари аҳамиятлидир. Зеро, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қатъий риоя қилиш ва ҳурмат қилишга қаратилган тадбирлар орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш доимо диққат марказимизда бўлади. М. АХМЕДОВА, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Фуқаровийҳуқуқий фанлар кафедраси профессори, юридик фанлар доктори, Д. РАИМОВА, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсанти ИНСОН ВА ҲУҚУҚ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 35 2023 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан биринчи навбатда жамоатчилик ва халқ билан кенг муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Ўз навбатида, Фармоннинг 14-банди «Адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида»ги суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга қаратилган вазифаларга бағишланди. Ушбу вазифалар доирасида Президент Фармонида: жиноятларни тергов қилиш жараёнида «Хабеас корпус» институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш мақсадида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувларини эшитиб туриш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш; жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибини жорий этиш; адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талабини бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш белгиланди. Фармонда белгиланган ушбу вазифаларнинг таъминланиши, биринчи навбатда, жиноят содир этишда гумонланаётган, айбланаётган шахснинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган шахсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг ҳимояланиши ва сўзсиз таъминланишини кафолатлайди. Жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибининг жорий этилиши, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг «Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш» принципининг сўзсиз бажарилиши ва жиноят содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи шахснинг бундай ҳуқуқларини нафақат судларда, балки суриштирув, тергов органларида ҳам таъминланишини кафолатлайди. Келгусида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талабининг бекор қилиниши, Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ ҳимоячилари, адвокатлар сонининг ошиши билан бирга, олий ўқув юртини тамомлаган ёш кадрларни иш билан таъминланишига олиб келади. «Инсон қадри учун» тамойили асосида амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар, Конституция ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, унинг ҳаёти, дахлсизлиги, қадр-қимматини ҳимоя қилишга хизмат қилади. А. МУРОДОВ, Навоий вилоят маъмурий суди раиси ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИГА БАҒИШЛАНГАН УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ МУНОСАБАТ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 36 Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш миллий қонунчиликни такомиллаштиришда муҳимдир. Хусусан, Европа мамлакатларида суд қарорларининг қонунийлигини ва асослилигини текшириш механизмлари ўзига хос. Жумладан, замонавий ҳуқуқ тизимига кўра, Европа давлатлари умумий ва континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларга ажратилади. Ушбу тизимлар ўртасидаги асосий фарқлар қуйидагиларда намоён бўлади: Биринчидан, суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриш тизими бўйича; Иккинчидан, биринчи инстанция судларида қарор қабул қилувчи шахс ёки шахсларга ахборот тақдим этиш жараёнига кўра. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Европа давлатларининг суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини текшириш турлари, асослари ва тартиби юқори инстанция судлари ваколатлари доирасида бир-биридан фарқ қилади. Хусусан, кўпчилик Европа давлатларида суд ҳокимияти уч босқичли суд тизимидан таркиб топган бўлиб, умумий қоидага кўра, биринчи босқич – биринчи инстанция, иккинчи босқич – апелляция суди, Олий суд органи эса апелляция, кассация ёки тафтиш суди ҳисобланади. Шунга кўра, Европа судларини учта моделга бўлиш мумкин, булар «апелляция-апелляция» (умумий ҳуқуқ ва скандинавия мамлакатларида), «апелляция - тафтиш» (Австрия, Германияда) ва «апелляция - кассация» тизими (Бельгия, Франция, Греция, Италия, Люксембург, Нидерландия, Испания, Португалияда). Умумий ва континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларнинг суд тизимлари биринчи инстанцияси суди қарори якунийлига кўра ҳам фарқланади. Жумладан, умумий ҳуқуқ тизимидаги мамлакатларда суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриш тартиби қонунчиликда белгиланган бўлишига қарамасдан, биринчи инстанция суди қарори якуний ҳисобланади. Ушбу даватларнинг қонунчилик тизими ва ҳуқуқни қўллаш сиёсати суд қарорларига нисбатан шикоятларни камайтиришга қаратилган. Континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда эса, биринчи инстанция судининг қарори қайта кўриш босқичларидан ўтгандан сўнггина якуний ҳисобланади. Шу билан бирга, Европада суд қарорларини қайта кўришда юқори инстанция судлари ваколатлари доираси ҳам турлича. Хусусан, континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда апелляция инстанцияси ваколатлари умумий УМУМИЙ ВА КОНТИНЕНТАЛЬ ҲУҚУҚ ТИЗИМИДАГИ ДАВЛАТЛАРДА СУД ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ВА ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ЧЕЛ ЭЛ ТАЖРИБАСИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 37 ҳуқуқ давлатларига нисбатан кенгроқ ва «иккинчи – биринчи инстанция» функциясини бажаради. Шу билан бирга, ҳуқуқ тизимлари процессуал тартибидаги яна бир фарқ олий суд органларининг ваколатлари доирасида ҳам намоён бўлади. Умумий ҳуқуқ тизимидаги давлатларда олий суд органи (апелляция судлари) нафақат ҳуқуқ масалаларини, балки фактларни ҳам тадқиқ этса, континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда (кассация ёки тафтиш) охирги инстанция фақат ҳуқуқ масалалари билан чекланади. Юқорида санаб ўтилган Европа ҳуқуқ тизимларида судларнинг ўзига хослиги Англияда нисбатан эртароқ марказлашган қироллик судлари ташкил топганлиги билан ҳам изоҳланиши мумкин. Мисол учун, Англияда милодий 1100 йилдан бошлаб мамлакатнинг турли ҳудудларида фуқаролар ўртасида вужудга келувчи низоларни ҳал қилувчи «қироллик судьялари» фаолият кўрсата бошлаган. Ушбу судьялар низоларни сайёр суд АННОТАЦИЯ Мақолада Европа умумий ва континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларида суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва уларни қайта кўриб чиқиш тартиби, ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ушбу мавзу бўйича назарий маълумотлар кўриб чиқилган. Калит сўзлар: умумий ва континенталь ҳуқуқ тизими, инстанция, апелляция, кассация, тафтиш, қироллик судьялари, суд прециденти ҳуқуқи. ЧЕЛ ЭЛ ТАЖРИБАСИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 38 тартибида ҳудудларга чиққан ҳолда ва тўлов эвазига ҳал қилган. Бунда, судьялар корпуси шунга ўхшаш ишлар бўйича бошқа судьялар томонидан қабул қилинган қарорларга оғишмай риоя қилган, бунинг натижасида суд прециденти ҳуқуқи шаклланган ва юқори инстанцияга эҳтиёж бўлмаган. Ўз навбатида, континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда апелляция одил судловнинг ажралмас таркиби сифатида шаклланган ва суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш одатий жараён бўлган. Шу билан бирга, континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда суд тизими марказлашиши жараёни кечроқ амалга ошган ҳамда юқори инстанция судларининг асосий вазифаси қуйи судларнинг ҳуқуқни қўллаш ва шарҳлаш амалиётини бирхиллаштириш ва қуйи судларга интизомий чоралар кўриш бўлган. Натижада, босқичма босқич вертикал бўйсунувга эга суд қарорларини қайта кўриш одил судловнинг бир таркиби бўлган континенталь ҳуқуқ тизими шаклланган. Таҳлилларга кўра, умумий ва континенталь ҳуқуқ тизими давлатларида суд қарорларини қонунийлигини ва асослилигини текшириш жараёни ва тартиби айнан апелляция босқичида фарқ қилади. Авваламбор, иккала ҳуқуқ тизимларида биринчи инстанция суди қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига бўлган қарашлар турлича. Европа давлатлари қонунчилиги таҳлили шуни кўрсатадики, барча давлатларда апелляция бериш ҳуқуқи тан олинади, бироқ бу ҳуқуқ бир қатор шартлар ва таомиллар, жумладан, шикоят тақдим этиш муддати, асоси ва қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси, даъво миқдори ва бошқалар билан чекланган. Мисол учун, баъзи давлатларда даъво миқдори катта бўлмаган ишлар бўйича суд қарорлари қайта кўриб чиқилмайди. Масалан, Англияда берилган шикоят суд қарори қайта кўриб чиқилишини англатмайди, балки юқори инстанция томонидан қарорни қайта кўриш қанчалик мақсадга мувофиқлигини ўрганишга асос бўлади. Шу билан бирга, биринчи инстанция суди томонидан иш муҳокамасида хатоликларга йўл қўйилган тақдирдагина тарафлар томонидан суд қарорларини қайта кўриш бўйича шикоят тақдим қилиниши мумкин. Акс ҳолда, бундай шикоятлар ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш, суд ресурсларини исроф қилиш ва қарши томонга асоссиз ноқулайликлар, харажатлар келтириб чиқариш сифатида баҳоланади. Юқорида таъкидланганидек, Англия ва бошқа умумий ҳуқуқ тизимидаги давлатларда биринчи инстанция суди қарорлари устидан шикоят қилиш одатий ҳол эмас, балки истисно сифатида қабул қилинган. Ушбу концепция, ўз навбатида, иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар биринчи инстанция судида тадқиқ қилиниши лозимлиги ҳақидаги фикрдан келиб чиққан. Акс ҳолда, олимларнинг фикрича, иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш юки биринчи инстанция судидан юқори инстанцияларга кўчади ҳамда биринчи инстанция суди ЧЕЛ ЭЛ ТАЖРИБАСИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 39 ишни кўриб чиқишда «дастлабки» ёки «ўтказувчи» инстанция бўлиб қолади. Айнан, Европа давлатларида апелляция судлари иш ҳолатлари бўйича фактларни тадқиқ қилишига кўра, 4 та тоифага бўлинади. Биринчиси, «de novo» моделидаги апелляция судларида биринчи инстанция суди бўлиб ўтмаган каби иш тўлиқ қайта муҳокама қилинади. Бундай кўринишдаги апелляция иш юритуви жуда кам учрайди, муқаддам Америка қўшма штатларида қишлоқ судлари қарорларини қайта кўришда қўлланилган, бироқ бугунги кунда АҚШда учрамайди. Бунинг сабаби, биринчи инстанция суди томонидан иш муҳокамасида баённома ёки шу каби процессуал ҳаракатларни расмийлаштириш усуллари қўлланилмасдан, ишлар оғзаки юритилган. Иккинчи тоифа, «Review on the Record Alone» – ишни суд муҳокамаси баённомаси ёки бошқа мустаҳкамлаш воситалари асосида қайта кўриб чиқиш. Бу кўпроқ умумий ҳуқуқ тизимидаги Европа давлатларида қўлланиладиган апелляция иш юритуви тоифаси ҳисобланади ҳамда бунда суд муҳокамасини мустаҳкамлаш воситалари, шу жумладан, баённома, стенограмма, аудиоёзув, иш бўйича қисқача умумлашма, ёзма фикрлар, ашёвий далилларнинг тавсифи ва бошқа ҳужжатлар асосида иш қайта кўриб чиқилади. Бунда, апелляция инстанцияси томонидан иш бўйича далиллар бевосита текширилмайди, балки биринчи инстанция судида юритилган баённома ёки бошқа муҳокамани мустаҳкамлаш воситалари асосида қуйи суд йўл қўйган хатолар таҳлил қилинади. Мазкур тоифадаги апелляция судларига қуйи суд томонидан фақатгина баённома ёки бошқа муҳокамани мустаҳтаклаш воситалари тақдим қилинади. Шундан келиб чиқиб, бунда юқори суд томонидан биринчи инстанция суди томонидан иш муҳокамасида фактларни аниқлашда, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашда суд қарорини бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига олиб келадиган хатоликларга йўл қўйилганлиги текширилади. Ушбу тоифадаги апелляцияда янги далиллар фақагина манфаатдор тараф томонидан ушбу далилни биринчи инстанция судида тақдим қила олмаганлиги исботлансагина қабул қилиниши мумкин. Учинчи тоифа, янги далилларни тақдим қилиш йўли билан баённома аосида ишни қайта кўриш «Review on the Record Supplemented by fresh evidence» – континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда кенг тарқалган апелляция кўриниши ҳисобланади. Ушбу тоифадаги апелляцияда тарафларнинг янги далилларни тақдим қилиш ҳуқуқлари турлича, жумладан, баъзи давлатларда тарафларнинг бу ҳуқуқи чекланмаган, баъзи давлатларда эса далиллар биринчи инстанция судида тақдим қилинмаганлиги сабаби асослангандагина тақдим қилиниши мумкин. Тўртинчи тоифа, янги далилларни чекланган тарзда тақдим қилиш йўли билан баённома аосида ишни қайта кўриш «Review on the Record Supplemented by limited fresh evidence» ЧЕЛ ЭЛ ТАЖРИБАСИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 40 – тўлиқ бўлмаган апелляция бўлиб, бунда суд қуйи инстанция томонидан иш муҳокамасида юритилган баённома ёки бошқа мустаҳкамлаш воситалари ишни қайта кўриб чиқади. Бунда, янги далиллар жуда чекланган ҳолатлардагина тақдим қилиниши мумкин. Ушбу тоифада апелляция судлари томонидан қуйи суд ишни кўришда иш ҳолатларини аниқлашда хатоларга йўл қўйилганлиги аниқланганда, улар юқори суд томонидан бартараф қилинмайди, балки ишни янгидан кўриш учун ўша қуйи судга ёки бошқасига юборилади. Шу билан бирга, агарда биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўғри ва тўлиқ аниқланган бўлса, қуйи суд фақатгина моддий ҳуқуқ нормаларини қўллашда хатоликка йўл қўйганлиги аниқланса, апелляция инстанцияни томонидан иш бўйича янги қарор қабул қилиниши мумкин. Мазкур модель континенталь ҳуқуқ тизимидаги баъзи давлатларда мавжуд, жумладан, Австрияда. Умумий ва континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда суд қарорларини якуний қайта кўриш ва Олий суд органларининг ваколатлари. Юқорида таъкидлангандек, Европа ҳуқуқ тизимларида суд қарорларини қайта кўриш бўйича учта модел бўлиб, улар «апелляция-апелляция», «апелляция - тафтиш» ва «апелляция - кассация». Бунда, уларнинг фарқи қуйидагиларда намоён бўлади, жумладан: Апелляция судлари иш бўйича ҳуқуқ ва факт масалаларини муҳокама қилиш ваколатига эга, кассация ва тафтиш судларида бу ҳуқуқ йўқ. «Апелляция – кассация» моделида юқори инстанцияга шикоят қилишда бирор бир чеклов мавжуд эмас, кассация судлари иш бўйича янги қарор қабул қилиш ваколатига эга эмас, фақатгина ишни қуйи судга янгидан кўриш учун юбориши мумкин, холос. «Апелляция – тафтиш» моделида агарда қуйи суд томонидан ишнинг фактик ҳолатлари тўғри аниқланган, бироқ моддий ҳуқуқ нормаларини қўллашда хатоликларга йўл қўйилган бўлса, тафтиш суди томонидан иш бўйича янги қарор қабул қилиниши мумкин. Шу билан бирга, Европа давлатлари процессуал қонунчилиги таҳлили шуни кўрсатадики, апелляция ва кассация ёки тафтиш инстанцияларининг қуйи суд ҳужжатларини қайта кўришдаги ваколатлари бир-бирига яқин. Бунга сабаб, Олий суд органларининг қуйи суд ҳужжатларини қайта кўришдаги ваколатлари чегараси бўйича ёндашувлар ўзгармоқда. Жумладан, тарихий жиҳатдан янги қарор қабул қилиш ваколати берилмаган кассация судларига қуйи суд томонидан ишнинг фактик ҳолатлари етарли даражада аниқланганда, янги қарор чиқариш ваколати берилиши бунга яққол мисолдир. Масалан, Франция фуқаролик процессуал кодексининг 627-моддасида ушбу қоида белгиланган бўлса, Нидерландия ва Испания кассация судлари бу ваколатдан XIX асрдан буён фойдаланиб келмоқда. Шу билан бирга, кўп ҳолларда Олий суд органлари зиммасига аниқ ишларни ҳал қилиш билан бирга ҳуқуқни қўллаш ва талқин қилишда ягона амалиётни шакллантириш, ҳуқуқ ва суд ЧЕЛ ЭЛ ТАЖРИБАСИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 41 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 июлдаги ПФ–6034-сон фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103). 2. М.А.Филатова « Обжалование и пересмотр судебных решений в странах контенентального и обшего права» (Вестник РУДН, Юридические науки, 2007, №5.) 3. У.А.Тухташева «Уголовно-процессуальные пути устранения судебных ошибок». (Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори диссертацияси автореферати. Тошкент, 2020.) ЧЕЛ ЭЛ ТАЖРИБАСИ амалиётини ривожлантириш каби вазифалар ҳам юкланган. Айтиш мумкинки, бу вазифа Олий суд органларининг энг муҳим вазифалари доирасига киради. Мисол учун, Европа вазирлар кенгаши қўмитасининг 1995 йил 7 февралдаги «Аъзо давлатларга фуқаролик ва тижорат ишлари бўйича мурожаат қилиш тизимлари ва тартибларини яратиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан» 95-сонли Тавсиясида, учинчи босқич судлари фақатгина учинчи марта қайта кўришга лойиқ бўлган, масалан, ҳуқуқни қўллаш ва талқин қилишда ягона амалиётни ривожлантириш учун зарур бўлган ишлар ёки жамият аҳамиятидаги ишларни қайта кўриши мумкинлиги кўрсатилган. Европа умумий ва континенталь ҳуқуқ тизимларида суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ва уларни қайта кўриш тартиб-таомиллари фарқ қилсада, уларнинг мақсади муштарак, қуйи суд хатоларини тузатиш, адолатсиз суд қарори оқибатларини бартараф этиш, бирга ҳуқуқни қўллаш ва талқин қилишда ягона амалиётни шакллантириш, жамиятда одил судловга бўлган ишончни таъминлашга қаратилган. Бундан ташқари, барча процессуал тизимларда суд қарори ва унинг оқибатлари қайта кўриш босқичларидан кейинги якунийлиги тамойили белгиланган. Суд қарори ва унинг оқибатлари якунийлиги тамойили «res judicata» доктринасига асосланган бўлиб, унга кўра, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги низолар қайта кўриб чиқилмайди. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг кўрсатмаларида, «res judicata» доктринаси низолар учун якуний тўхтам бўлиши билан бирга, одил судловга бўлган ҳуқуқнинг асосий элементи эканлиги белгиланган. Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, Европа мамлакатларида суд қарорларини қайта кўриш тартиби борасида юқорида таҳлили келтирилган масалалар муҳим аҳамият касб этади ва келгусида миллий қонунчилигимизда ҳам суд амалиёти ҳамда суд қарорларини юқори инстанциялар томонидан қайта кўришнинг назарий асосларини такомиллаштириб бориш муҳим ҳисобланади. У. ЖУМАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 42 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги «Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3250-сонли қарори билан 2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастури тасдиқланган. Мамлакатимиз суд тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Мазкур қарор билан судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этишнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган: биринчидан - судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш, судлов ишларини юргизиш сифати ва аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини ошириш, суд ходимлари томонидан сансалорлик, бюрократизм ва суиистеъмолчилик фактларига барҳам бериш; иккинчидан - судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилишини назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш, судлов ишларини юргизишдаги муаммолар ва камчиСУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ОДИЛ СУДЛОВ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРАДИ МУЛОҲАЗА


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 43 ликларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида судлар ишларини автоматлаштириш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тизимлаштириш; учинчидан - одил судловни амалга ошириш ҳамда судлар қарорларининг ижросини таъминлашда судларнинг суриштирув, дастлабки тергов ва мажбурий ижро органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш; тўртинчидан - судларда иш юритиш самарадорлиги оширилишини, судлар фаолияти тўғрисидаги ахборот очиқлигини, шунингдек аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив хизматлар рўйхати кенгайтирилиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлайдиган ахборот тизимлари ва ресурсларини такомиллаштириш; бешинчидан - судьялар ва судлар ходимларининг ишда замонавий компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда уларнинг компьютер саводхонлиги, амалий кўникмалари даражасини ошириш; олтинчидан - судлар тизимида ахборот хавфсизлигини ва электрон ҳужжатларнинг хавфсиз айланишини таъминлаш. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, судлар фаолиятига жорий этилган ягона марказлаштирилган электрон маълумотлар базаси судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилишини мониторинг қилишнинг самарали тизимини яратишда, судлов ишларини юргизишдаги муаммолар ва камчиликларни аниқлашда ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўришда, шунингдек судлар ишларини автоматлаштиришда ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тизимлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Шунингдек, судлар фаолиятига жорий этилган марказлаштирилган электрон маълумотлар базаси орқали судларнинг қуйидаги асосий соҳалари ҳам тўлиқ автоматлаштирилди: 2018 йил апрелдан бошлаб, Олий суд ва Мажбурий ижро бюросининг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилиниб, судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ижро варақаларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш ҳамда уларнинг ижросига доир маълумотларни онлайн тарзда олиш амалиёти жорий этилди. Натижада қуйидаги тартиблар рақамлаштирилди: - ижро варақаларини ўз вақтида ижро этиш учун юбориш; МУЛОҲАЗА АННОТАЦИЯ Мақолада судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни жадаллаштиришга ҳамда бу соҳадаги ишларнинг янги босқичга кўтарилишига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларда белгиланган тадбирлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулайликлар баён қилинган. Калит сўзлар: ахборот-коммуникация технологиялари, ягона марказлаштирилган электрон маълумотлар базаси, ишларни судьялар ўртасида автоматик тарзда тақсимлаш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда юбориш, электрон рақамли имзо, ишларни электрон кўринишда шакллантириш, электрон архив, видеоконференцалоқа, Интерактив хизматлар портали (my. sud.uz), Мурожаат (exsud.sud.uz), Электрон тўлов тизими (billing.sud.uz), Қарорлар тўплами (public.sud.uz), Намуналар (template.sud.uz), Калькулятор (calculate.sud.uz), Мажлислар жадвали (jadval.sud.uz), Электрон қабул (qabul.sud.uz), Онлайн кузатув (my.sud.uz/#/monitoring), аудиоёзув, суд иштирокчиларини «SMS» хабар орқали хабардор қилиш, «Адолат» ахборот тизимлари комплекси, суд ҳужжатларини автоматлаштирилган равишда шакллантириш, мобильь видеоконференцалоқа (vka.sud.uz), «Гибрид почта» тизими.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 44 - ижро варақаларининг ижросига доир маълумот ва ҳужжатларни электрон тарзда олиш; - ижро варақаларининг ижросига доир статистик маълумотларни автоматлаштирилган тарзда шакллантириш; - ижро варақаларини белгиланган муддатда ижросини таъминлаш; - ижро варақаларининг йўқолишини олдини олиш; - ижро варақаларининг ижросига доир маълумотларни онлайн мониторинг қилиб бориш; - қоғоз, канцелярия товарлари ва почта харажатлари сарфини имкон қадар тежаш. (Ўтган даврда иқтисодий судларнинг жами 812 637 та ижро ҳужжатлари ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилган.) 2018 йил октябрдан бошлаб, биринчи инстанция судларида ишларни судьялар ўртасида инсон омилисиз, адолатлилик ва холислик тамойиллари асосида автоматик тарзда тенг тақсимлаш имкониятини берувчи дастурий таъминот фаолиятга тўлиқ жорий этилди. (Ўтган даврда иқтисодий судларда 730 121 та иш судьялар ўртасида автоматик тарзда тақсимланган.) Иқтисодий судларда ишларни электрон тарзда шакллантириш ҳамда ишларнинг электрон архивини яратиш имконини берувчи ахборот тизими ишлаб чиқилиб, фаолиятга жорий этилган; Мазкур ахборот тизими ишларни қоғоз кўринишда шакллантириш амалиётидан тўлиқ воз кечган ҳолда фақат электрон шаклга ўтказиш имкониятини беради. (Иқтисодий судларда 95 050 та иш электрон тарзда шакллантирилиб, шулардан 54 276 таси электрон архив кўринишида сақланмоқда.) 2014 йил сентябрдан бошлаб судларда видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда суд мажлисларини ўтказиш тартиби жорий этилди. Мазкур тизимнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: - суд мажлисида иштирок этувчи шахслар ўз ҳудудини тарк этмаган ҳолда суд мажлисларида иштирок этиши; - фуқароларнинг суд мажлисида иштирок этишлари учун сарфланадиган вақти ва маблағи тежалиши; - тарафларнинг суд мажлисидаги иштирокини тўлиқ таъминлаш. 381 та суд мажлиси зали мазкур тизим билан тўлиқ таъминланиб, 52 762 та суд мажлисида 110 323 та иштирокчи масофадан туриб иштирок этиб, уларнинг тахминан 31,8 млрд сўм маблағлари тежаб қолинган (2022 йилнинг биринчи ярми ҳолатига). 2019 йил 1 февралдан бошлаб маъмурий органлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан тўпланган ҳужжатларни судларга юбориш ва ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ маълумотларни олиш фақат интеграция қилинган ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга ошириш тартиби жорий этилган. Мазкур интеграцион платформа қуйидаги тартибларни рақамли технологияга ўтказишга имкон яратди: - маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларни марказлаштирилган ҳолда электрон тарзда юритиш; - маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг электрон маълумотлари юборилгандан сўнггина судлар томонидан қабул қилиш; - суд қарорларини маъмурий органларга фақат электрон шаклда юбориш; - суд қарорига асосан қўлланилган жарима суммаси бўйича тўловни ягона биллинг электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш; - судларда кўрилган ишларга доир маълумотларни судлар ва маъмурий органлар ўртасида фақат электрон шаклда алмашиш; - маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган МУЛОҲАЗА


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 45 шахслар ва жабрланувчиларнинг шахсига доир маълумотлари бехато юритилишини таъминлаш; - маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар ҳақидаги маълумотларни фақат ахборот тизими орқали рўйхатга олиш; - судлар ва маъмурий органлар ўртасида қоғоз шаклида юритиб келинган статистик шаклларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш. Интеграцион платформа орқали ИИВ профилактика инспекторлари, Транспорт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни судларда кўриб чиқишнинг амалдаги қоғоз кўринишдаги тартибидан воз кечган ҳолда фақат электрон шаклга ўтказиш амалиёти жорий этилган. Интеграцион платформа Олий суд ва Ички ишлар вазирлиги ўртасида тасдиқланган Технологик йўриқнома асосида ишлаб чиқилган. 2020 йилнинг 1 февралидан бошлаб, тергов органлари томонидан жиноят ишлар юзасидан тўпланган ҳужжатларга доир маълумотларни судларга юбориш ва ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ ахборотлар олишни фақат интеграция қилинган ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга ошириш йўлга қўйилди. Қайд этилган қарорда белгиланган энг муҳим вазифалардан яна бири, судларда иш юритиш самарадорлиги оширилишини, судлар фаолияти тўғрисидаги ахборот очиқлигини, шунингдек аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив хизматлар рўйхати кенгайтирилиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлайдиган ахборот тизимлари ва ресурсларини такомиллаштиришдан иборат. Хусусан, судлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган интерактив хизмат турларидан бир манзил асосида фойдаланиш, аҳолини судлар томонидан кўрсатиладиган интерактив хизмат турлари билан ягона манзил асосида хабардор қилиб бориш, судлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган интерактив хизмат турларидан фойдаланиш тартибини соддалаштириш мақсадларида Олий суднинг Интерактив хизматлар портали (my.sud.uz) жорий этилди. Портал орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига қуйидаги интерактив хизматлар кўрсатилади: 2018 йил январь ойида «Мурожаат» (exsud.sud.uz) рукни асосида судларга мурожаатларни электрон шаклда юбориш, уларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш ва суд қарорларини электрон шаклда олиш имконияти яратилди. 2019 йил апрель ойида «Электрон тўлов тизими» (billing.sud.uz) рукни орқали қуйидаги қулайликларни яратиш мақсадида давлат божлари ва судга мурожаат қилишдаги йиғимлар суммаси ҳисобини юритиш учун ягона электрон тўлов тизими жорий этилди: - судга мурожаат қилганлик учун тўловларни амалга оширишда банк ҳисоб рақамлари ва бошқа реквизитлар қўлда тўлдирилмайди; - амалга оширилган тўловлар учун банклар томонидан тўлов амалга оширилганлиги ҳақида алоҳида тасдиқ талаб этилмайди; - тўловлар исталган усулда (жумладан «CLICK», «Payme» ва «Upay» электрон мобиль тўлов тизимлари орқали) амалга оширилиши мумкин; - суд қарорига асосан ундирилиши белгиланган тўловлар ҳам мазкур тизим орқали амалга оширилади ва буни тасдиқловчи маълумотни судга тақдим этиш шарт бўлмайди. Мазкур тизим фуқаролар ҳамда тадбиркорларга судга мурожаат қилишда амалга оширилиши лозим бўлган тўловларни тезкорлиги ва аниқлигини таъминлашга хизмат қилади. МУЛОҲАЗА


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 46 2018 йил декабрь ойидан «Қарорлар тўплами» (public.sud.uz) рукни орқали қуйидаги мақсадларда қонуний кучга кирган суд қарорларини тизимли равишда интернет тармоғида эълон қилиш амалиёти жорий қилинган: - судларнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш; - аҳолини суд қарорлари билан онлайн тарзда таништириб бориш; - аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш; - ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. 2018 йил январь ойида «Намуналар» (template.sud.uz) рукнига фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилиш учун даъво ариза ва аризалар намуналари жойлаштирилган. 2018 йил январь ойида «Калькулятор» (calculate.sud.uz) рукнига фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат учун тўланиши лозим бўлган давлат божини автоматик равишда ҳисоблайдиган электрон калькулятор жойлаштирилган. 2018 йил сентябрь ойида «Мажлислар жадвали» (jadval.sud.uz) рукни орқали биринчи, апелляция ва кассация инстанцияларида суд мажлисига тайинланган ишлар рўйхати билан онлайн равишда танишиш имконияти яратилди. 2020 йилнинг февраль ойида «Электрон қабул» (qabul.sud.uz) рукни орқали масофадан туриб Олий суд раҳбариятининг шахсий қабулига онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш тизими жорий этилди. 2020 йил июнь ойида «Онлайн кузатув» (my.sud.uz/#/monitoring) рукнига мурожаатларни судларга тақдим этиш шаклидан қатъи назар, уларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш имконини берувчи ахборот тизими синов тариқасида жойлаштирилган. Мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, мазкур соҳани кейинги босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз томонидан 2020 йил 3 сентябрда «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4818- сонли Қарор қабул қилинди. Ушбу Қарор билан қуйидагилар суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифалари этиб белгиланди: фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш; судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш; махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан, мобильь қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш; суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтириш. Қайд этилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида мазкур қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди: 2021 йил 1 январдан бошлаб барча МУЛОҲАЗА


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 47 судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш; 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш; 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш; 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш; 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш. Шунингдек, қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Судларнинг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди: 28 та давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ахборот тизимларини Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич улаш; судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этиладиган маълумотларни электрон шаклда юбориш; муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда судлар томонидан бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш; судлар томонидан жарималарни камайтириш ёки уларни қўлламаслик масалаларини кўриб чиқишда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва бошқа ахборот тизимларининг интеграцияси орқали фуқаронинг мулкий ҳолати ва ижтимоий аҳволи ҳақидаги ишончли маълумотлар билан танишиш; судлар томонидан алимент миқдорини белгилашда туманлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумотларни ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш. Булардан ташқари, Қарорда 2022 йилдан бошлаб судлар фаолиятига қуйидаги имкониятларни берувчи «Адолат» ахборот тизимлари комплексини жорий этиш белгиланган: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш; манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш; суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш; суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш. Судлар фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичидаги муҳим вазифаларидан суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи мобиль дастурни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, шунингдек видеоконференцалоқа режими орқали жазони ижро этиш муассасаларида жойлашган шахсларни бевосита улар жойлашган жойдан туриб суд мажлисларида, шунингдек суд раҳбариятининг шахсий қабулларида иштирокини таъминлаш тизимини яратишдир. Президентимиз томонидан судлар фаоМУЛОҲАЗА


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 48 лиятининг рақамлаштириш соҳасини кейинги босқичга кўтариш юзасидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий суд томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: 2020 йил октябрь ойида «Видеоконференцалоқа» (vka.sud.uz) рукни орқали мобиль қурилма ёки копмьютердан фойдаланган ҳолда дунёнинг исталган нуқтасидан туриб суд мажлисларида мобиль видеоконференцалоқа тизимида иштирок этиш тартиби жорий этилиб, фуқаро ва тадбиркорларга қуйидаги имкониятлар яратилди: - суд мажлисларида тарафларнинг имкон қадар иштирокини тўлиқ таъминлаш; - судларда ишларни ўз муддатида кўриб чиқиш имкониятларини ошириш; - суд мажлисларида тарафлар ўзлари жойлашган жойдан туриб (уйидан, иш жойидан ва чет давлатлардан туриб) масофадан иштирок этиши; - суд мажлисларида иштирок этиш учун суд биноларига келиб-кетиш вақт ва харажатларни тежаш. 2020 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, судлар ва Жазони ижро этиш муассасалари ўртасида видеоконференцалоқа тизими ўрнатилди. Мазкур тизимнинг жорий этилиши судланувчи ва маҳкумлар ҳамда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг суд мажлисларида иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган этап масаласига чек қўйилди. (12 774 та суд мажлиси айнан шу тизим орқали ўтказилган.) 2020 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, почта алоқаси объектлари тармоғи орқали йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими билан ўзаро электрон ҳамкорликни амалга ошириш натижасида иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига «Гибрид почта» тизими жорий этилди. (Авваллари суд ҳужжатлари қоғозга чоп этилиб, конверт (почта маркаси билан)га солиб почта бўлимлари орқали юборилган. Бунда, манзилига етиб бориши ва уни қабул қилинганлиги тасдиқловчи маълумотларни олишга 15 кундан 30 кунгача вақт сарфланган. Янги тартиб бўйича қоғоз ва конверт сарф қилинмайди, манзилга етиб бориш ва қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотни олиш муддати 4 кунгача қисқартирилди.) 2021 йил январь ойидан бошлаб барча судларда суд мажлисларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш тизими жорий этилди. Мазкур тизим қуйидаги имкониятларни беради: - суд мажлиси баённомаларини автоматик шакллантириш; - суд мажлисидаги барча ҳолатларни тўлиқ ёзиб олиш; - суд иштирокчиларининг суд мажлиси баённомасига билдириши мумкин бўлган эътирозларини олдини олиш; - суд мажлиси баённомасини тузишга кетадиган вақт сарфини қисқартириш. 2021 йил октябрь ойидан бошлаб, суд иштирокчиларини суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали хабардор қилиш тартиби ўрнатилди. Мазкур тартиб қуйидаги имкониятларни беради: - суд иштирокчиларини суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилишнинг тезкор усулидан фойдаланиш; - суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида суд иштирокчиларини хабардор қилишнинг замонавий усулларини қўллаш; - судларда низони энг қисқа муддатда кўриб чиқиш имкониятини яратиш; - суд иштирокчиларини суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш билан боғлиқ харажатларни имкон қадар қисқартириш. 2022 йилнинг март ойи ҳолатига 28 та давлат органлари ва ташкилотларининг 38 МУЛОҲАЗА


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 3 / 2023 49 та ахборот тизимларини Олий суднинг ахборот тизими билан интеграция қилиш орқали муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда судлар томонидан бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш тартиби жорий этилди. Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва халқимизга қилган Мурожаатномасида «Суд тизимида рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан, «онлайн» тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин бўлади» - деб таъкидлаб ўтди. Мазкур йўналишда Олий суд томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, судларга электрон шаклда мурожаат қилиш тизими барча суд йўналишларини ўзида қамраб олган ҳолда тубдан қайта кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориш тизими бугунги кунда барча судлар фаолиятига жорий этилган. Давлатимиз раҳбари белгилаб берган ушбу вазифалар бевосита фуқароларимиз ва тадбиркорларимизга янада қулайликлар яратишга, яъни судларга мурожаатларни юбориш ва уларни кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб амалга ошириш амалиётини жорий этиш орқали судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини янада таъминлашга қаратилган. Хулоса қилиб айтганда, судлар фаолиятини рақамлаштиришдан кўзланган асосий мақсадлар: фуқаролар ва тадбиркорлар ўз низоларини суд биносига бирон марта ҳам ташриф буюрмасдан туриб ҳал этиш имкониятини яратиш; судларга мурожаат қилишнинг амалдаги қоғоз шаклидаги тартибининг муқобил шакли, яъни, электрон шаклини жорий этиш орқали мурожаатларни судларга тақдим этиш жараёнини қулайлаштириш; судларга мурожаат қилишда амалга оширилиши лозим бўлган тўловларни тезкорлиги ва аниқлигини таъминлаш орқали фуқароларга бу йўналишда қулайлик яратиш; судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; судларда иш юритишнинг амалдаги қоғоз шаклидан тўлиқ воз кечиш орқали иш юритиш тартибини соддалаштириш, шунингдек иш самарадорлигини ошириш; судларда иш юритиш тартибидаги мавжуд бўлган инсон омилларини максимал даражада қисқартириш орқали соҳада адолат ва холисликни таъминлаш; судларда ишларни кўриш жараёнида амалдаги процессуал тартиб ва муддатларнинг бузилиш ҳолатларини инсон омилисиз мониторинг қилиб бориш орқали ишларни ўз вақтида мазмунан кўриб чиқилишини таъминлаш; судлар фаолиятига доир статистик маълумотларни инсон омилисиз алоҳида ҳудуд ва марказлашган ҳолда автоматик равишда шакллантириш; суднинг ахборот тизимини бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда судлар томонидан бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш; суд қарорларининг ижроси билан боғлиқ барча жараёнларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш орқали уларнинг ижросини муддатида амалга оширилишини таъминлаш; ишларнинг электрон архивини шакллантириш орқали уларни сақлаш ва давлат архивига топшириш харажатларини кескин қисқартиришдан иборат. Ф. РАХИМОВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси МУЛОҲАЗА


Click to View FlipBook Version