The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 1 сони

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Ilhombek Boltayev, 2023-02-14 02:10:22

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 1 сони

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 1 сони

Судьянинг онгида - адолат, тилида - ҳақиқат, дилида - поклик бўлиши шарт. Шавкат МИРЗИЁЕВ 1/2023 ISSN 2181-8991 ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр Муассис: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ Холмўмин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОҚЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Бош муҳаррир Камол УБАЙДИЛЛОЕВ Масъул котиб Муталиф СОДИҚОВ Навбатчи муҳаррир Муталиф СОДИҚОВ Реклама нашри ва тижорий йўл билан босилган матнлар. Таҳририят фикри муаллиф фикридан ўзгача бўлиши мумкин. Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди. Кўчириб босилганда "Одил судлов" ‒ "Правосудие" нашри кўрсатилиши шарт. Журнал 2015 йилда "Жамият ва мен" республика танловида "Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар" йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй Ҳ/р 20210000300101763001 ХАБ "Tрастбанк" Tошкент филиали МФО 00850, СТИР 201403038 ТЕЛЕФОН: (71) 278-96-54, 278-91-96, 278-25-96, ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Босишга 2023 йил 26 январда рухсат этилди. Қоғоз бичими 60Х84 1/8. 10 босма табоқ. Офсет усулида чоп этилди. Журнал таҳририят компьютерида терилди ва саҳифаланди. Буюртма ‒ 1. Нашр адади 5000 нусха. Сотувда келишилган нархда "SILVER STAR PRINT" МЧЖ босмахонасида чоп этилди. Босмахона манзили: 100 139, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 23-мавзе, 47-уй Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 30 декабрдаги 201/3-сонли қарори билан докторлик диссертациялари бўйича илмий мақолалар чоп этиладиган нашрлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 0026-рақам билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан чиқа бошлаган. C "Одил судлов" K НАШР ИНДЕКСИ ‒ 909


2 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони......................................................................................3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ...............9 СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ Р. Махмудова. Янги Ўзбекистоннинг янгиланиб бораётган суд ҳокимияти ....................11 МУНОСАБАТ С.Солиев. Одил судловга эришиш имкониятлари янада кенгайтирилади...............16 Д. Махаматов. Мурожаатнома – келгуси ишлар учун дастур............................................20 ТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ И. Муслимов. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ўрни ва аҳамияти..............21 МЕЗОН Ф. Исаева. Хизмат бўйича ҳаракатланишда давлат хизматчисининг ротациясини ўрни ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари .........................................................................................28 НУҚТАИ НАЗАР Х. Сафаров. Давлат харидлари cоҳасидаги жиноятлар юзасидан тафтиш ўтказишнинг хусусиятлари ...........................................................................................................................34 МИЛЛИЙ ТАЖРИБА Т. Умаров, И. Марксов. Фуқаролик қонунчилик ҳужжатлари хорижий инвесторлар ҳуқуқлари ва кафолатларини таъминлаш манбаи ...................................................................41 ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ А. Отажонов, Д. Азимова. Суднинг фуқаролик процессида арз қилинган талаблар доирасидан четга чиқиш ҳуқуқи .....................................................................................................48 МУНДАРИЖА


3 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ОДИЛ СУДЛОВГА ЭРИШИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ВА СУДЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ “Янги Ўзбекистон” газетаси, 2023 йил 18 январь сони. Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди. Шу билан бирга “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда. 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекисто ннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида: 1. 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси (кейинги ўринларда – Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Стратегия доирасида қуйидагилар одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгилансин: “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш; адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш; фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш; судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР


4 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш; судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш; суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш; судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш. 2. 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури (кейинги ўринларда – Ҳаракатлар дастури) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Олий суд (Б.Исламов), Судьялар олий кенгаши (Х.Ёдгоров), Бош прокурор (Н.Йўлдошев), шунингдек, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари Ҳаракатлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгилансин. 3. Олий суд томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги билан биргаликда жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида қуйидагиларни жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин: туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш; вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш; вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш; юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш. Олий суд (Б.Исламов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклиф этилаётган янги тартибни амалиётга ўз вақтида ва самарали жорий этиш ҳамда унинг мазмун-моҳиятини аҳолига батафсил тушунтириш бўйича зарур ташкилий чораларни кўрсин. 4. Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилсин. Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича қуйидаги чоралар белгилансин: судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР


5 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш; суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш; одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш; судьяга нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш; жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш. Олий суд (Б.Исламов), Судьялар олий кенгаши (Х.Ёдгоров) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган чораларни амалга ошириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин. 5. Бош прокуратура ҳамда Олий суднинг барча босқичлардаги суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган янги механизмни жорий этиш бўйича таклифлари маъқуллансин, унга кўра: а) қуйидагилар Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси (кейинги ўринларда – Ихтисослашган прокурорлар корпуси) этиб белгилансин: Бош прокуратуранинг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармалари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича тегишли бўлим ва тармоқлари; туман (шаҳар) прокурорларининг мазкур йўналишлар бўйича тегишли ўринбосари ва ёрдамчилари; б) Бош прокурорнинг соҳавий ўринбосарига – Бош прокуратура, шунингдек, қуйи турувчи прокуратуралар Ихтисослашган прокурорлар корпусининг, вилоят прокурорининг ва унга тенглаштирилган прокурорларнинг ўринбосарларига – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, шунингдек, туман (шаҳар) прокуратуралари Ихтисослашган прокурорлар корпусининг фаолиятини назорат қилиб, мувофиқлаштириб бориш масъулияти юклатилсин. 6. Қуйидагилар Ихтисослашган прокурорлар корпусининг асосий вазифалари этиб белгилансин: “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР


6 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ҳамда процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда судларда ишларни кўришда прокурор ваколатини таъминлаш; суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда одил судлов фаолиятининг самарали амалга оширилишига кўмаклашиш, жиноят ишлари бўйича судларда давлат айбловини фақат қонунга асосланиб, холисликни сақлаган ҳолда сифатли қўллаб-қувватлаш; фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишига эришиш; суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда суриштирув ва тергов органлари ходимларининг амалий кўникмалари ҳамда малакасини ошириш ишларига кўмаклашиш. 7. Белгилаб қўйилсинки: Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширади ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари уларнинг судда иштироки билан боғлиқ фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди; вилоят ва унга тенглаштирилган прокуратуралар Ихтисослашган прокурорлар корпусига туман (шаҳар) прокуратураларининг тегишли йўналишларида, қоида тариқасида, камида уч йил, Бош прокуратура Ихтисослашган прокурорлар корпусига эса, қоида тариқасида, камида беш йил фаолият юритган ходимлар жалб қилинади; Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари, қоида тариқасида, судларда прокурор ваколатини таъминлаш соҳасида узлуксиз уч йил хизмат ўтаганидан сўнг бошқа йўналишларга ўтказилиши мумкин; Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимларини бошқа йўналишларга ўтказиш Бош прокурор соҳавий ўринбосарининг розилиги асосида амалга оширилади. 8. Белгилансинки, Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш мақсадида: Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходими судларда кўрилаётган ишлар бўйича айбловни (фуқаровий даъвони) қўллаб-қувватлаш, ўзгартириш ёки ундан воз кечиш, шу жумладан, Жиноят кодекси нормаларини қўллаш, жазо тури ва меъёрини белгилаш масалалари юзасидан фикрини судга баён қилишда мустақил бўлиб, қонун талабларига ва ишнинг барча ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда ўз ишончига асосланади; ҳар бир ҳудудда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳамда тегишли туман (шаҳар) прокуратуралари Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ва бошқа йўналишларда узоқ йиллар фаолият кўрсатган тажрибали ходимлардан иборат Маслаҳат кенгашлари ташкил этилади; Маслаҳат кенгашлари ўзаро муҳокама асосида ўта мураккаб тоифадаги ишларнинг ечимини топиш, ёш кадрларни тўғри йўналтириш ва уларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш ишларига кўмаклашади; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолияти учун масъул ўринбосарларига тегишинча вилоят, туман (шаҳар) прокуратуралари Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимларини ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР


7 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ҳудуддаги вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судларидаги иш ҳажмини инобатга олган ҳолда ихтисослиги бўйича жалб қилишга рухсат берилади. 9. Бош прокурор (Н.Йўлдошев) бир ой муддатда: Ихтисослашган прокурорлар корпусини тажрибали, белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга қодир, прокуратура органларида бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган профессионал кадрлар орасидан шакллантириш чораларини кўрсин; Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятини самарали йўлга қўйишни, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг бошқа йўналишлар бўйича ўринбосарлари ва ходимлари, туман (шаҳар) прокурорлари ҳамда уларнинг бошқа йўналишларга масъул ўринбосарлари ва ходимлари томонидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида нохолисликни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай таъсир ва аралашувларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан механизмларни назарда тутувчи ички тартибни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин; Олий суд ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ваколатларини белгилаш ва фаолиятини ташкил этиш чораларини назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин. 10. Суд тизими олдида турган долзарб вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Олий суд тузилмаси мавжуд штат бирликлари доирасида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилсин: а) Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти (кейинги ўринларда – Департамент) ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин: одил судлов соҳасида ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини амалга ошириш; суд фаолияти соҳасидаги қонунчиликни ҳамда одил судлов муаммоларини тизимли таҳлил қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни, суд амалиёти ва суд иш юритуви тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; одил судлов самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил қилиш; одил судлов соҳасига оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича тизимли ва изчил чоралар кўриш; фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий қонунчилик, судларнинг мустақиллигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ўрганиш, уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; б) Ахборот-коммуникация мониторинги – Вазиятлар маркази ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин: республика бўйича барча судларда ишларни кўриш билан боғлиқ вазиятни онлайн таҳлил қилиш, судларда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ишларни кўришда процессуал тартиб ва муддатларга риоя этилишини мониторинг қилиб бориш; ишларни вилоят, туман (шаҳар), маҳалла кесимида тоифаларга ажратҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР


8 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ган ҳолда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни таҳлил қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, низоларни бартараф этишга қаратилган маълумотларни тайёрлаш; суд мажлислари ўз вақтида ўтказилишини, сервер ускуналари ва дастурларнинг ишлаш ҳолатини доимий назорат қилиш; в) Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси негизида Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази (кейинги ўринларда – PR Марказ) ташкил этилсин ва унинг, шунингдек, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар матбуот хизматларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин: аҳоли орасида суд ҳокимиятининг ижобий тимсолини шакллантириш ва илгари суриш; суд фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш; ахборот маконининг доимий мониторингини олиб бориш, судлар фаолиятига доир ахборотлар бўйича жамоатчилик фикрини таҳлил ва прогноз қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган материалларга, ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш; суднинг расмий веб-сайтларида унинг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш. 11. Олий суд Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси билан биргаликда икки ой муддатда 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимининг ахборот сиёсати концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. 12. Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясига аҳоли орасида суд ҳокимиятининг ижобий тимсолини шакллантиришда фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тавсия этилсин: оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда судьялар фаолияти бўйича қонунга хилоф ва асоссиз эълон қилинган ҳар бир ҳолатга суд ҳокимиятининг фахрийлари томонидан объектив равишда ва тезкорлик билан муносабат билдириб бориш; судьялар ва суд ҳокимиятининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан судларга мурожаат қилиш. 13. Олий суд уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин. 14. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Олий суд раиси Б.Исламов ҳамда Бош прокурор Н.Йўлдошев белгилансин. Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2023 йил 16 январь ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР


9 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–11-сон Фармони ижросини самарали таъминлаш мақсадида: 1. Бош прокурор (Н.Йўлдошев): Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси (кейинги ўринларда – Ихтисослашган прокурорлар корпуси) фаолиятига 2023 йил 1 сентябрга қадар “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизимини яратиб, дастлаб синов тарзида ишга туширсин ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этсин; Олий суд билан биргаликда 2023 йил 1 июлдан Бош прокуратура ва Олий суд ахборот тизимларини интеграция қилиш йўли билан ўзаро ҳужжат алмашинувини тўлиқ йўлга қўйсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси намунаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Белгилансинки, эмблемани тайёрлаш ва сақлаш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби Олий суд раиси томонидан тасдиқланади. 3. Одил судлов фаолиятини амалга ошириш учун жалб этилган ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Олий суд Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда: илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш; айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартибини белгилаш; фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича тарафларни келиштириш ва медиация институтини кенг жорий этиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминласин. Олий суд Судьялар олий кенгаши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар ушбу бандда назарда тутилган янги механизмлар жорий этилиши натижасида иш юкламаси мақбуллаштирилган судларнинг штат бирликларини самарали тақсимлаш бўйича асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминласин. 4. Бош прокурор (Н.Йўлдошев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаОДИЛ СУДЛОВ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ “Янги Ўзбекистон” газетаси, 2023 йил 18 январь сони. ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР


10 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ликда икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ҳамда судларда кўриладиган иш ҳажмини инобатга олиб, айрим йўналишларда прокурор назоратини қисқартириш, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сонини кўпайтириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин. 5. Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз фаолиятини самарали амалга оширишлари учун Олий суд (Б.Исламов) суд биноларида алоҳида хизмат хоналари ажратилишини, Бош прокурор (Н.Йўлдошев) мазкур хоналарнинг жиҳозланишини таъминлаш чораларини кўрсин. 6. Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов): доимий равишда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишига кўмаклашиб борсин; Олий суд (Б.Исламов) билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сенЎзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Содиқ хизматлари учун” медали ҳамда Судьялар олий кенгаши томонидан “Ибратли судья” мукофоти билан Олий суд судьяси Акром Утаев тақдирланди. Ҳамкасбимизни ушбу мукофотлар билан муборакбод этиб, масъулиятли ва шарафли фаолиятида катта ютуқлар тилаймиз! тябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сон қарори ижросини мониторинг қилсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин. 8. Олий суд манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин. 9. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Олий суд раиси Б.Исламов ҳамда Бош прокурор Н.Йўлдошев белгилансин. Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2023 йил 16 январь ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР


11 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИЛАНИБ БОРАЁТГАН СУД ҲОКИМИЯТИ Робахон МАХМУДОВА, Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шартларидан биридир. Чунки, инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари айнан адолатли ва мустақил суд томонидан ҳимоя қилинади. Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштириш, Конституция устуворлиги, қонун олдида тенглик, инсонпарварлик, адолатлилик, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнида тортишув тамойилларини татбиқ этиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи қабул қилинди. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида “суд тизими мустақил бўлмас экан, жамиятимизда ривожланиш бўлмайди. Суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозим. Янги Ўзбекистонда ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади. Қанчалик қийин бўлмасин, суд тизимидаги ислоҳотларимизни, албатта, давом эттирамиз”, деб таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, Президентимиз 2022 йил 20 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида ҳам мазкур масалага тўхталиб ўтиб, қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратилишини қайд этди. Шу муносабат билан 2023 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари қабул қилинди. Мазкур тарихий ҳужжатларда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, Президентимизнинг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти сама-


12 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 радорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2023-2026 йилларда суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли Стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тасдиқланди. Стратегия Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари, устувор йўналишлари ҳамда истиқболли вазифаларини белгилайди, шунингдек соҳага илғор халқаро стандартларни янада кенг жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, ушбу Стратегияни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг 10 та йўналиши бўйича 28 та чора-тадбирлари белгилаб қўйилди. Жумладан, уларга кўра, тергов устидан суд назоратини кучайтириш мақсадида “Хабеас корпус” институти амалиётга янада кенгроқ жорий этилади. Кези келганда шуни айтиш керакки, тараққий этган давлатларда жиноий таъқибга учраган, ҳибсга олинган ёки қамоқда сақланаётган фуқаронинг адолатли суд орқали ҳимояланишга бўлган ҳуқуқини “Хабеас-корпус” деб номлаш одат тусига кирган. “Хабеас-корпус” атамаси лотинчадан олинган бўлиб, “шахсни (судга) келтириш” деган маънони англатади. 1679 йил 26 май куни инглиз Парламенти томонидан қабул қилинган қонун – “Хабеас Корпус Акт” атамасидан олинган. Таъкидлаш жоизки, мазкур институтни миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаш мақсадида 2008 йилдан бошлаб судга қадар иш юритиш босқичида жиноят содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларни қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи, 2012 йилдан бошлаб айбланувчини лавозимидан четлатиш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, 2014 йилдан эса, уй қамоғини белгилаш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини ҳам фақат судьянинг санкцияси асосида амалга ошириш тартиби жорий этилган. Бундан ташқари, 2017 йил 29 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан айрим қонунчилик ҳужжатларига, хусусан, Жиноят-процессуал кодексининг 29-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари ҳам судларга ўтказилди. Шу сабабли, Стратегияда келгусида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш, тарафларнинг ташаббусига кўра, тайинланган эҳтиёт чорасини суд томонидан юқори қийматда (жумладан, етказилган зарарга нисбатан) гаров эҳтиёт чорасига алмаштириш тартибини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланди. Маълумки, низоларни муқобил ҳал қилиш институтини ривожлантириш, яъни айрим тоифадаги ишларни судгача ва суддан ташқари ҳал қилиш механизмларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисмидир. Ҳозирги кунда ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқий тизимида низони судгача олиб бормасдан, муқобил йўл билан ҳал қилишга қаратилган медиация – тарафлар ихтиёрий розилиги билан низони ўзаро ҳал этиш жараёни алоҳида аҳамият касб этмоқда. Юртимизда ҳам қадимдан бирон-бир СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ


13 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 оила ёки маҳаллада низо келиб чиқадиган бўлса, ўша маҳалланинг ёши улуғ оқсоқол ва кайвонилари низолашаётган тарафларни инсофга чақириб, уларни яраштиришга, низони тинч йўл билан бартараф этишга ҳаракат қилишган ва бу амалиёт ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган. Шу ўринда, 2019 йил 1 январдан кучга кирган “Медиация тўғрисида”ги қонун ушбу институтни амалиётга кенгроқ жорий этишга замин яратганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Таҳлилларга кўра, сўнгги 3 йилда фуқаролик судлари томонидан медиация тартиб-таомили қўлланилиб ва медиатив келишув бўйича кўрмасдан қолдирилган ишлар сони 16 баробарга ошган. Медиацияни қўллаш низолашаётган тарафларнинг вақти ва ресурсларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш, низо бўйича ўзаро мақбул ечим топишга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Фармонга асосан, эндиликда самарали йўналиш сифатида низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан янада кенг фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади. Хусусан, медиация институтини қўллаш доирасини кенгайтириш ва низоларни судгача ҳал қилиш механизмлари қўлланилиши лозим бўлган фуқаролик ишлари тоифасини кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрланади. Судларда ишларни кўриб чиқишда адолатни, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш учун “Электрон одил судлов” тизими жорий этилди. Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизими, шунингдек Advice.uz ҳуқуқий маълумотлар тизимининг имкониятларини кенгайтириш ҳамда фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар хизматини кўрсатувчи “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. Шу боис, илғор хорижий тажриба асосида, суд иш юритувида тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципини амалда таъминлаш имкониятлари яратилади. Суд мажлисида тарафларга шахснинг айбли ёки айбсиз эканлигини исботлаш, далилларни тақдим қилиш учун тенг имкониятларни яратиш бўйича хорижий тажриба ўрганилади. Бунда, айбланувчининг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи амалда тўлиқ таъминланиши бўйича таъсирчан механизмлар яратиш ҳамда ҳимоячига берилган ҳуқуқларни қайта кўриб чиқиб, унинг ваколатлари кенгайтирилади, жумладан, шартнома асосида мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқи берилади. Фармонга мувофиқ, суд жараёнида айбловни фақат қонунга асосланиб, холис ва сифатли қувватлаш, суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда тергов ходимларининг амалий кўникмаларини оширишга кўмаклашиш мақсадида Бош прокуратура, вилоят, туман прокуратураларидаги тегишли бўлимлар Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси этиб белгиланмоқда. Бунда, Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходими судларда кўрилаётган ишлар бўйича айбловни (фуқаровий даъвони) қўллаб-қувватлаш, ўзгартириш ёки ундан воз кечиш, шу жумладан, Жиноят кодекси нормаларини қўллаш, жазо тури ва меъёрини белгилаш масалалари юзасидан фикрини судга баён қилишда мустақил бўлиб, қонун талабларига ва ишнинг барча ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда ўз ишончига асосланади. СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ


14 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 Яна бир муҳим масала, судьялар ихтисослашувини янада кенгайтириш мақсадида мураккаблигига кўра, ихтисослашувни талаб этадиган йўналишлар, жумладан, оилавий, меҳнат, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид низолар бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпуси шакллантирилади. Бу эса, ушбу тоифадаги ишларни малакали судьялар томонидан сифатли кўрилишини ва ягона суд амалиёти шакллантирилишини таъминлайди. Маълумки, давлат органлари қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари устидан фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатини амалга оширишни таъминлашга хизмат қилаётган маъмурий судлар фуқароларнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд ҳимоясига эришиш даражасини оширди. Мисол учун, 2017-2022 йилларда маъмурий судлар томонидан 87 мингдан ортиқ ариза (шикоят) кўриб чиқилиб, уларнинг 62 фоизи қаноатлантирилган. Жумладан, ҳокимларнинг 7,5 мингдан ортиқ қарорлари ноқонуний деб топилган ҳолда фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Бугунги кунда давлат органлари билан муносабатларда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, айниқса, муҳимдир Шунинг учун ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш асосида ҳамда хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда маъмурий суд иш юритувини такомиллаштириш чоралари кўрилади. Ушбу мақсадда жорий йил якунига қадар Маъмурий суд иш юритувини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Унда, маъмурий суд иш юритуви принципларини кенгайтириш, маъмурий суд иш юритувига даъво институтини киритиш ва даъво турларини аниқ белгилаш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончини ҳимоя қилишда, етказилган зарарни ундириш тартибини аниқлаштириш, маъмурий судлар фаолиятига ҳуқуқи бузилган фуқаро – аризачининг хоҳишига кўра экстерриториал судловга тегишлилик механизмини жорий этишни белгилаш назарда тутилмоқда. Шунингдек, фармон билан тасдиқланган Ҳаракатлар дастурида суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш, судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофлик принципини янада кенгроқ жорий этиш, суд ҳокимиятининг нуфузи, мавқеи ва обрўсини янада юксалтириш чораларини кўриш каби муҳим чора-тадбирлар ҳам белгиланди. Албатта, ҳар қандай жамиятда адолат мезони – фуқароларининг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиниши қай даражада кафолатланганлиги билан бевосита боғлиқдир. Адолат эса, фақат мустақил суд ҳокимияти томонидан таъминланиши мумкин. Бу борада фармонда одил судлов фаолиятига ташқи ва ички тарафдан аралашиш имкониятларини бартараф этиш чоралари кўзда тутилмоқда. Хусусан, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилди. Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайСУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ


15 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 тириш мақсадида, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилади, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилади ва жиноий жавобгарлик белгиланади. Хорижий амалиётга кўра, бундай нормалар Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия ва бошқа давлатлар қонунчилигида мавжуд. Амалиётда судга босим ўтказилаётгани, судьянинг дахлсизлигига таҳдид қилингани, судьянинг ишига аралашишга ҳаракат қилингани ҳақида хабарлар кенг муҳокама қилинса-да, суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ҳолати бўйича юритилган жиноят ишлари ҳақида кенг жамоатчилик етарли даражада хабардор қилинмайди. Шу муносабат билан одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартиби жорий этилиши белгилангани судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасидаги яна бир муҳим қадам бўлди. Бундан ташқари, Стратегияда келгуси йилларда ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб, судьялик штат бирликлари сонини босқичма-босқич ошириб бориш мақсади белгиланди. Бу эса, аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, судьялар ҳамжамияти органларини шакллантириш, судьяларни танлаш, лавозимга тайинлаш, ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳам яқин истиқболдаги устувор вазифалар бўлади. Судьялар ҳамжамияти органларининг вазифалари, функциялари, ваколатлари ва уларнинг фаолияти механизмларини тартибга солувчи “Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Шунингдек, Судьялар олий кенгаши таркибини шакллантиришда судьяларнинг роли ва ўрнини белгилаш мақсадида унинг бир қисмини судьялар томонидан сайлаш тартиби жорий этилиши назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида одил судлов фаолиятини амалга ошириш учун жалб этилган ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш ҳамда айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартибини белгилаш, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича тарафларни келиштириш ва медиация институтини кенг жорий этиш борасида асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш вазифалари ҳамда бир қатор ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар белгиланди. Ушбу янги механизмларни жорий этилиши натижасида иш юкламаси мақбуллаштирилган судларнинг штат бирликларини самарали тақсимлашга эришиш кўзда тутилган. Мазкур фармонларда белгиланган ислоҳот ва янгиликларнинг ҳаётга татбиқ этилиши судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд ишларини юритишни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади. СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ


16 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари асосида мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда ижтимоий адолатни қарор топтиришда одил судлов муҳим ўрин тутишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, ишларни кўришда холислик, адолат ва қонунийликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар самаралари бу борада дадил қадамлар қўйилганлигини тасдиқлайди. Хусусан, охирги 6 йилнинг ўзида бу тизимга оид 50 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилди. Суд ишларини юритишда янги институтлар киритилди, мавжудлари такомиллаштирилди. Жумладан, фуқаролик ва иқтисодий судларда – судгача мажлис, соддалаштирилган тартибда иш юритиш, медиация институтлари жорий қилинди. Судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида муҳим ишлар амалга оширилди, жумладан, судлар фаолияти ҳақида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Қабул қилинган суд ҳужжати ўқиб эшиттирилганидан сўнг унинг мазмун-моҳияти суд процесси иштирокчиларига тушунтирилмоқда, судлар чиқарган қарорлар Олий суд веб-сайтида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда. Судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини бериб, судлар мустақиллигини таъминлашга хизмат қилаяпти. Хусусан, судьялар ўртасида ишларни инсон омилисиз, автоматик равишда тақсимлаш, судларга масофадан туриб электрон мурожаат ва суд ҳужжатларини тарафларга электрон шаклда юбориш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш, суд мажлисларини аудиоёзувдан фойОДИЛ СУДЛОВГА ЭРИШИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИЛАДИ МУНОСАБАТ


17 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 даланган ҳолда қайд этиб бориш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш каби замонавий ёндашувлар эвазига одил судлов самарадорлигига эришилмоқда. Одил судлов соҳасини рақамлаштиришни янада кенгайтириш мақсадида судларнинг ахборот тизими билан 28 та ташкилот ва идораларнинг 38 та ахборот тизимлари ўртасида муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда, судларнинг ўзи томонидан бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш тартиби амалиётга жорий этилиб, улар билан маълумотлар алмашинуви 100 фоиз рақамли шаклга ўтказилди. Олий суднинг Интерактив хизматлар портали ишга туширилди, унда жисмоний ва юридик шахслар учун судларга электрон шаклда мурожаат қилиш, суд харажатларини электрон тарзда тўлаш, қонуний кучга кирган суд қарорлари билан танишиш, ишлар ҳолатини онлайн кузатиб бориш, суд чақирув қоғозини электрон олиш, суд мажлиси жадвали билан онлайн танишиб бориш, дунёнинг исталган нуқтасидан туриб суд мажлисларида мобил видеоконференцалоқа тизими орқали иштирок этиш каби интерактив хизматлар жорий этилди. Суд тизимига ишонч ортгани, ўз навбатида, иқтисодиёт ва тадбиркорлик ривожига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Ўтган 5 йилда иқтисодий судлар томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатига 181 605 та ишлар ҳал этилиб, улар фойдасига 7,4 трлн. сўм ундирилди. Шу билан бирга, суд тизимининг олдида халқнинг судга тўлақонли ишончига эришиш, уларни суддан рози қилиш йўлида муҳим вазифа ва мақсадлар турибди. Мамлакатимиз раҳбари Парламентга ва Ўзбекистон халқига ўзининг навбатдаги Мурожаатномасини йўллади ва унда суд-ҳуқуқ соҳасидаги мавжуд муаммоларга ҳам тўхтатилиб, ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар билан бир қаторда таклифларини ўртага ташлади. “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозим”, – деди Президент Шавкат Мирзиёев. Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилинганини эътироф этиш билан бирга, айни вақтда тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраётганини таъкидлади. “Нима учун, ҳалигача давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни “электрон танлаш” тизими ишга тушмади? Ким бунга қарши?”, дея савол қўйди Президент ва тез кунларда ушбу тизимнинг тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш вазифасини қўйди. Маълумки, суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишувлик тамойилларини рўёбга чиқаришга қаратилган Ўзбекистон МУНОСАБАТ


18 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 Республикасининг 2022 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ786-сонли қонуни қабул қилинган эди. Унда адвокатнинг ваколатлари кенгайтирилиб, иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш, унинг хулосаси иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиш кабилар белгиланган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги ва бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг қабул қилиниши бўйича иш олиб борилмоқда. Одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқларнинг қайта кўриб чиқилиши, судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилиниши кабиларнинг амалиётга татбиқ этилиши ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатади, шу билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар қандай мамлакатнинг бугуни ва келажаги унда хусусий мулкка бўлган муносабат билан чамбарчас боғлиқдир. Мустақиллик йилларида Бош Қомусимизга хусусий мулк ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қоидалар киритилиши баробарида қатор тарихий қонун ҳужжатлари қабул қилиндики, улар нафақат хусусий мулкчиликка асосланган хўжалик юритиш механизмини такомиллаштириш ҳамда иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш, балки мулкдорлар синфини шакллантириш ва ривожлантиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини ташкил этди. Шу билан бирга, сўнгги йилларда хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг Конституцияда кафолатланган дахлсизлигини таъминлаш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бироқ шунга қарамай, айрим жойларда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси амалда кутилган натижаларни бермаётганини кўришимиз мумкин. Давлатимиз раҳбари муайян бир жиноят ишини тергов қилиш жараёнида терговчи томонидан мулкка тақиқ қўйилиши ва ушбу тақиқ узоқ муддат давом этадиган тергов жараёнлари тугагунга қадар сақланиб турилиши мулкдорнинг ҳуқуқларини эркин амалга оширилишига тўсиқ бўлаётганлигини МУНОСАБАТ


19 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 алоҳида таъкидлаб ўтди ҳамда келгусида мулкни хатлашга санкция бериш прокурорлардан судларга ўтказилиши, мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали амалга оширилишини назарда тутувчи қонун нормаси ишлаб чиқилишини таклиф этди. Илғор ривожланган хорижий мамлакатларнинг тарихига назар ташланса, улар ўзининг иқтисодий юксалиш даражасига, аввало, хусусий мулк дахлсизлиги ва мулкдорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоясини таъминлаш орқали эришганлигини кўриш мумкин. Мурожаатномадаги ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши ҳам мулкдорлар ҳуқуқларини асоссиз равишда маҳрум этишдан ҳимоя қилиш, хусусий мулк ҳимояси кафолати, мулкдорлар синфини рағбатлантириш, пировардида эса аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ҳамда аҳамиятини янада оширишга хизмат қилади. Шунингдек, Мурожаатномада илғор хорижий тажрибалар асосида маъмурий судлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқишдек, халқимиз кутган муҳим масала илгари сурилди. Маълумки, бундан бир неча йил илгари мамлакатимиз тарихида илк маротаба маъмурий судлар ташкил этилиб, улар зиммасига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари ва хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришдек ғоятда муҳим ва масъулиятли вазифа юкланган эди. Гарчи давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июль куни қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан маъмурий судлар фаолияти янада такомиллаштирилиб, туман (шаҳар) маъмурий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилган эди. Бироқ, ушбу ўзгаришнинг амалга оширилиши ҳам ушбу судларга маҳаллий ҳокимият органларининг таъсири ҳамда аралашуви юзасидан фуқароларда юзага келаётган эътирозларга буткул барҳам бермади. Мурожаатномада маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинганда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш амалиёти жорий қилиниши ҳақида айтиб ўтилдики, бундай амалиётнинг татбиқ этилиши судларга бўлган ташқи таъсир ва аралашувларни бартараф этиш билан бирга, инсон, унинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, қонуний манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, ишларни судда холис, адолатли кўрилиши, қонуний суд қарорларини қабул қилиш орқали жамиятда одил судловга бўлган ишончни янада оширишга хизмат қилади. С. СОЛИЕВ, Зангиота туманлараро иқтисодий суди раиси МУНОСАБАТ


20 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 МУРОЖААТНОМА – КЕЛГУСИ ИШЛАР УЧУН ДАСТУР 2022 йил 20 декабрь куни Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Ўзбекистон халқига мурожаат ўқиб эшиттирилди, унда ҳар бир соҳа бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳотлар юзасидан кенг тўхталиб ўтилди. Ҳар бир давлат органининг ваколатлари ва шунингдек, уларнинг ўз ваколатларини қандай даражада амалга оширгани, келгусида қандай даражада амалга оширилиши лозимлиги юзасидан топшириқлар берилди. Хусусан, давлат бошқарувида оптималлаштириш ишларини амалга ошириш, яъни вазирлик ва идораларнинг сонини қисқартириш ва сифатини ошириш белгиланди. Шунингдек, суд ҳокимиятининг фаолияти юзасидан ҳам олиб борилиши зарур бўлган топшириқлар берилди ва суд тизимида амалга ошириладиган ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтилди. Одил судлов сифатини оширадиган тизимни шакллантириш мақсадида судьялар олдига ҳам салмоқли вазифалар қўйилди, шу ўринда суд қарорларини барқарорлигини таъминлаш, бу йўналишда эса қуйи судларнинг масъулиятини ошириш яна бир бор таъкидлаб ўтилди. Хусусан, тинтув ўтказиш, телефонни эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш прокуратурадан судга ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада мустаҳкам ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига оид ҳар бир хатти-ҳаракат фақат суднинг қарорига асосан амалга оширилишидан далолат беради, шу ўринда таъкидлаш жоизки, одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқлар ҳам қайта кўриб чиқилиб, етмайдиган ваколатлар берилиши ҳам бунинг яққол далилидир. Мурожаатномада, энди терговчи жиноятга алоқадор деб, ҳар қандай мулкни хатлаб қўя олмаслиги, бундан буён мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали амалга оширилиши айтиб ўтилди. Шу билан бирга, судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпуси шакллантирилиб, улар махсус ўқитилиши, ишни судда кўришда холис, мустақил бўлиши қонун билан белгиланиши таъкидланди. Маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинганда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш амалиёти жорий қилиниши айтиб ўтилди, бу эса фуқароларга қулайлик яратиб, улар ўзи хоҳлаган ҳудудда ишлари кўрилишини белгилайдилар. Бир сўз билан айтганда, Мурожаатнома биз кейинги йилларда амалга оширишимиз зарур бўлган ислоҳотлар учун мукаммал дастурдир. Д. МАХАМАТОВ, Фарғона вилоят маъмурий суди раиси МУНОСАБАТ


21 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ Жиноят ҳуқуқида жазо тайинлаш умумий асослари тизими қуйидаги тамойилларни ўз ичига олади: 1) жазо одилона бўлиши керак; 2) жазо суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (ЖК) Умумий қисми қоидаларини ҳисобга олиб тайинланади; 3) жазо суд томонидан ЖК Махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган доирада тайинланади; 4) жиноят содир этган шахс ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо қўлланилади; 5) оғирроқ жазо фақат енгилроқ жазо тури қонунда белгиланган мақсадларга эришиш имконини бермаган ҳолда тайинланади; 6) суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олади; 7) суд жазо тайинлашда қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорига эътибор қаратади; 8) суд жазо тайинлашда жиноят содир этишда айбдорнинг шахсини инобатга олади; 9) суд жазо тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни назарда тутади. С.В.Аношенкова фикрига кўра, жазо тайинлаш умумий асослари универсал хусусият касб этади ва барча жиноятлар бўйича уларга риоя этилиши шарт. Жазо тайинлаш махсус қоидаларига мувофиқ, жазони индивидуаллаштириш умумий қоидаларни ҳисобга олишни тақозо қилади, шу сабабли жазо тайинлаш умумий асослари тўғрисидаги норма одилона жазо тайинлашнинг ўзига хос негизи саналади1 . Жазо тайинлаш умумий асосларини тартибга солувчи ЖК 54-моддаси мазмунига кўра, қонун суд ҳар бир муайян жиноят иши бўйича жазо тайинлашда амал қилиши лозим бўлган аниқ талабларни белгилайди. Амалдаги жиноят қонунчилигида жазо тайинлашнинг умумий асослари тушунчасига таъриф берилмаган. Жиноят ҳуқуқи назариясида эса мазкур тушунчага турли олимлар томонидан кўплаб таърифлар берилган бўлиб, уларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга кўра, жазо тайинлашнинг умумий асослари деганда жазо тайинлашда суд амал қилиши шарт бўлган мезонлар тушунилади. Масалан, С.В.Бородиннинг фикрича, жазо тайинлашнинг умумий асослари – бу суд ҳар бир судланувчининг муайян жиноят иши бўйича жазо тайинлашда амал қилиши шарт бўлган мезонлардир2 . М.И.Бажанов ҳам жазо тайинлашнинг умумий асослари деганда қонунда белгилаб қўйилган, ҳар бир муайян жиноят иши бўйича жазо тайинлашда суд амал қилиши лозим бўлган мезонларни кўзда тутади3 . Иккинчи нуқтаи назар замирида жазо тайинлашнинг умумий асосларини талаблар деб эътироф этиш ётади, бу эса жазо тайинлаш жараёнида уларни ҳисобга олиш мажбурий экан-


22 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 лигига янада кучлироқ урғу беради. Масалан, Г.С.Гаверов жазо тайинлашнинг умумий асослари деганда, жиноят қонунида белгилаб қўйилган, жазо тайинлашда амал қилиши лозим бўлган талабларни тушунади4 . Шунга ўхшаш талқинни М.Скрябин ҳам илгари сурган. У жазо тайинлашнинг умумий асослари деганда, суд ҳар бир муайян ҳолатда амал қилиши шарт бўлган жиноят қонунининг жазо тайинлаш тартиби ва чегаралари тўғрисидаги асосий талаблар тушунилишини таклиф қилади5 . А.В.Кладков жазо тайинлашнинг умумий асосларига суд ҳар қандай жиноят учун исталган жазо турини тайинлашда бажарилиши керак бўлган асосий талаблар сифатида қарайди. Айни ҳолда жиноят тамом бўлган-бўлмагани, якка шахс томонидан ёки иштирокчиликда содир этилгани аҳамиятга эга эмас6 . Учинчи гуруҳ жазо тайинлашнинг умумий асосларини жиноят қонунида белгилаб қўйилган қоидалар деб эътироф этишдан келиб чиқади. Л.А.Прохоров жазо тайинлашнинг умумий асосларини жазо чорасини белгилашнинг жиноят объектив ва субъектив белгилари ҳамда айбдорнинг шахси билан мос келадиган умумий қоидаси сифатида таърифлайди7 . Е.В.Благов шуни кўрсатиб ўтадики, жазо тайинлашнинг умумий асослари деганда, жиноят қонунчилиги Махсус қисми моддасининг санкциясида мавжуд бўлган жазоларни диспозицияда назарда тутилган жиноят учун унинг хусусиятларидан қатъи назар, тайинлаш қоидасини тушуниш зарур8 . Илмий адабиётларда илгари сурилган нуқтаи назарга кўра, жазо тайинлашнинг умумий асослари ва унинг принциплари бир хил мазмунли тушунчалардир. Чунки, умумий асослар жазо тайинлаш принциплари вазифаларини бажаради9 . Биз жазо тайинлашнинг умумий асослари деганда, қонунда мустаҳкамланган, судга ҳар бир муайян ҳолатда қонун доирасида одилона жазо тайинлаш, уни содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, тайинланган жазонинг маҳкумни ахлоқан тузатишга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, индивидуаллаштириш мажбуриятини юклайдиган асосий қоидалар тушунилиши зарур, деб ҳисоблаймиз. Юқорида айтиб ўтилган жазо тайинлашнинг умумий асосларини жамулжам ҳолда ҳисобга олишгина айбдорга қонуний ва қилмиш билан мос келадиган жазо тайинланишини кафолатлаши мумкин. Айни пайтда, жазо тайинлаш принциплари унинг умумий асосларига нисбатан янада кенг тушунча ҳисобланади. Чунки, жазо тайинлаш принципларига судлар фаолияти тўлалигича бўйсунади, жазо тайинлашнинг умумий асослари эса муайян жиноят иши бўйича ва муайян айбдор шахсга жазо тайинлашда ҳисобга олинади. Муаллифлар жазо тайинлаш умумий асосларининг мазмуни тўғрисидаги масала юзасидан турли нуқтаи назарларни илгари суриш билан бир қаторда, қонуннинг айни бир қоидаларига асосланган ҳолда, мазкур тизимдаги турли элементларни фарқлайдилар. Белгиланган умумий қоидага кўра, жиноят содир этишда қонунда белгиланган тартибда айбли деб топилган шахс жазога тортилади. Унинг одилоналиги жазо тайинлаш умумий асосТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ


23 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 лари тизимининг таркибий элементи ҳисобланиши ҳақидаги фикрга барча тадқиқотчилар ҳам қўшилавермайди. Айни ҳолда, одиллик жиноят ҳуқуқининг умумий принципидир, деган важ илгари сурилади. Шу сабабли, одилликка жазо тайинлашнинг умумий асосий қўшимча мақомини бериш мақсадга мувофиқ эмас ва ортиқчадир. Шунга ўхшаш нуқтаи назар А.В.Наумов томонидан ҳам илгари сурилган. Унинг фикрича, жазо тайинлашнинг умумий асослари (принциплари) унинг одиллиги принципи билан бирлаштирилади10. ЖКда жиноят учун жазонинг одилоналиги тушунчасининг мазмуни содир этилган жиноятнинг оғир-енгиллиги, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражаси билан мос келиши орқали ёритилади. Бизнинг назаримизда, жиноят учун жазонинг одилоналиги – бу жазо тайинлаш умумий асослар тизимининг таркибий элементи эмас. Биринчи навбатда, бу принцип қонун чиқарувчи суднинг жазо тайинлаш борасидаги фаолиятига қўядиган умумий талаб. Уни бажариш жазо тайинлашнинг умумий асослари тўпламини тўла ҳисобга олишни тақозо қилади. ЖКнинг 54-моддасига мувофиқ, жиноят қонуни Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилгандан оғирроқ жазо фақат икки ҳолда тайинланиши мумкин: ЖКнинг 59-моддаси қоидаларига асосан, жиноятларни қўшиш ёки ЖКнинг 60-моддаси қоидаларига биноан, ҳукмларни қўшиш йўли билан. Худди шу ерда жиноят учун жазони қонун йўли билан енгиллаштириш асослари ҳам белгилаб қўйилган: енгилроқ жазо ЖКнинг 54-моддаси қоидалари қўлланган ҳолда тайинланиши мумкин. Бошқача айтганда, ЖКнинг 54-моддасида муайян ҳолатларга риоя этган ҳолда, жазо тайинлаш махсус қоидаларини қўллаш асослари мустаҳкамланган. ЖК 60-моддасининг учинчи қисмида судларга жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусиятини, унинг ижтимоий хавфлилик даражасини, айбдорнинг шахсини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳамда суд томонидан тайинланган жазонинг маҳкумни ахлоқан тузатишга ва унинг оиласи яшаш шароитларига таъсирини ҳисобга олиш назарда тутилади. Шу нарса диққатга сазоворки, ЖКнинг 54-моддасида санаб чиқилган жазо тайинлашнинг умумий асослари ҳақида бир нечта нуқтаи назарлар мавжуд. Бир гуруҳ муаллифлар ушбу моддада санаб чиқилган таркибий элементлар тўплами жазо тайинлашнинг ягона умумий асосини ҳосил қилади, деб ҳисоблайди11. Яна бир гуруҳ тадқиқотчилар уларни шартли равишда уч ёки тўрт гуруҳга ажратади ва мазкур элементларнинг ҳар бирига жазо тайинлашнинг мустақил умумий асоси мақомини беришади12. Қонун чиқарувчи жазо тайинлашда асосий эътиборни содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олишга қаратади, негаки, айнан жиноят қонунига мувофиқ жазога лойиқ бўлган қилмиш содир этилгани ҳуқуқий мажбурлов чораларини қўллаш учун асос бўлади. Жазо тайинлашда айбдорнинг шахсини ҳисобга олиш умумий асосларнинг таркибий элементларидан бири ҳисобланади. Унинг шахсини текшириш муҳим аҳамият касб этади. Айни шу сабабли, дастлабки тергов босқичида унинг шахсини тавсифловчи материал тўпланади ва тизимлаштирилади, ТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ


24 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 айбдорнинг қилмишни содир этишдан олдинги ва кейинги хулқ-атвори хусусиятлари муфассал таҳлил қилинади, айрим руҳий, биологик ва ижтимоий белгилари аниқлаштирилади. Жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим бўлган шахс ҳақидаги маълумотларга суд ҳукм чиқариш вақтида эга бўлган айбдорни тавсифловчи маълумотлар киради. Бундай маълумотлар қаторига, шу жумладан, жиноят содир этган шахснинг оилавий ва мулкий аҳволи, унинг соғлиғи ҳолати, турмушдаги хулқ-атвори, унинг қарамоғида вояга етмаган фарзандлари, меҳнатга лаёқатсиз бошқа шахслар (хотини, ота-онаси, яқин қариндошлари) борлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар кириши мумкин. Одатда, жиноят ишида айбдорни тавсифловчи материалларнинг базавий тўплами қуйидаги ҳужжатлардан таркиб топади: 1) паспорт нусхаси; 2) наркология ва психиатрия диспансерларидан берилган мазкур тиббиёт муассасаларида ҳисобга қўйилганлик ёки қўйилмаганлик ҳақидаги маълумотномалар; 3) айбдор илгари судланганлиги/судланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар; 4) иш жойидан ва яшаш жойидан берилган тавсифнома. Жиноят содир этаётган ишламайдиган шахслар сони тобора кўпайиб бораётган ҳозирги даврда яшаш жойидан бериладиган тавсифноманинг аҳамияти янада ортади. Амалдаги қонун ҳужжатларида ушбу тавсифномага қўйиладиган талаблар мавжуд эмас, шу сабабли у эркин шаклда баён этилади. Бу тавсифнома расмий ҳужжат ҳисобланмайди, лекин у тегишли ваколатга эга бўлган шахс томонидан берилган бўлиши лозим. Иш ёки ўқиш жойидан берилган тавсифномалар мавжуд бўлмаган ҳолда, яшаш жойидан берилган тавсифнома айбдорнинг шахси ҳақидаги маълумотларнинг бирдан-бир манбаси ҳисобланади. Мазкур тавсифномада кўпинча қуйидаги масалалар ёритилади: 1) оила таркибида ёки оиласиз яшаши, турмуш тарзи; 2) қўшнилар билан зиддиятлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги; 3) маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳақида маълумотлар. Бизнинг фикримизча, яшаш жойидан бериладиган тавсифномага қуйидаги маълумотлар ҳам киритилиши лозим: 1) айбдор шахс мазкур манзилда қачондан бери яшаши; 2) яшаш жойида у билан бирга яшайдиган оила таркиби; 3) мазкур яшаш жойи майдони кимга тегишли эканлиги ва айбдор квартира/хона эгасининг кими бўлиши; 4) айбдор ишлаши ёки ишламаслиги, унинг касб-кори; 5) айбдор жорий йил давомида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этгани ёки этмагани. Мазкур маълумотлар айбдорнинг шахсини янада тўлиқ ўрганиш, шунингдек содир этилган жиноят мотивларини тушуниб етиш имконини беради. Шу сабабли бундай тавсифнома “ижтимоий-маиший тавсифнома” деб аталса, бизнингча, тўғри бўлар эди. Бундай тавсифномалар тузиш амалиёти қўллаб-қувватланиши лозим. Яшаш жойидан бериладиган тавсифномалар норасмий хусусият касб этади ва айбдорнинг жиноят содир этишдан олдинги ҳолатини тушунтириб бера олади, унинг жиноятга қўл уриши сабабларини англашга ёрдам беради. Одатда айбдорнинг шахсига баҳо беришда суд бошқа маълумотлар билан бир қаторда мазкур шахсга берилган ТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ


25 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ ижобий тавсифномага алоҳида эътибор қаратади, баъзан у суд томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб топилади. Аммо, ижобий тавсифнома оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун қаттиқ жазо чоралари қўлланилиши эҳтимолини ҳам истисно этмайди. Жиноят иши доирасида тавсифловчи материални тўплаш айбдорнинг шахсини ўрганиш, криминал хатти-ҳаракатларга туртки берган омиллар ва сабабларни аниқлаш, у ёки бу турдаги жазо воситасида айбдорни ахлоқан тузатиш мумкинлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга. Тергов ва суд амалиёти таҳлили тавсифловчи материалга қўйиладиган муайян талабларни таърифлаш имконини беради: 1) материал тўлиқ ҳажмда тўпланган бўлиши ва турли муассасалардан, шу жумладан, давлат идораларидан олинган тегишли расмий ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим; 2) жазо тайинлашда, биринчи навбатда, жиноят содир этилишидан олдинги ҳамда иш суд томонидан кўриб чиқилаётган давр учун айбланувчининг шахси ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олиниши лозим; 3) одатда жазони енгиллаштириш учун биргина ижобий тавсифноманинг ўзи кифоя қилмайди. Илгари тайинланган жазонинг пасайтирилишига шахс ҳақидаги ижобий маълумотлар тўплами (масалан, турли хил мукофотлар билан тақдирланганлик ва ш.к.) имконият яратиши мумкин. Мазкур муаммони ечишга нисбатан умумий ёндашув қуйидагича бўлиши лозим: содир этилган жиноят қанча оғир, ижтимоий хавфли бўлса, айбдорнинг шахсини тавсифловчи маълумотларни текшириш шунча чуқур бўлиши, инсон ҳаёт фаолиятининг янада давомли даври қамраб олиниши лозим. Жазо чорасини танлашда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларнинг барчасини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳолатлар ўз моҳиятига кўра, айбдорнинг шахсига берилган баҳони ва содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлаштиради. Л.Л.Кругликов таъкидлаб ўтганидек, қонун чиқарувчи фикрига кўра, “жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси” ва “айбдорнинг шахси” мезонларининг мазмуни жазони енгиллаштирувчи, оғирлаштирувчи ва бошқа ҳолатлар йиғиндисидан таркиб топади13. Э.Г.Шкредова фикрига кўра, айбдорнинг шахси ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш жазо тайинлашнинг суд амалиётида, айниқса, кўп учрайдиган ва норматив жиҳатдан анча тўлиқ ишлаб чиқилган умумий асоси ҳисобланади14. О.В.Кривенковнинг қайд этишича, ЖКда жазо тайинлашда жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда айбдорнинг шахси, шу жумладан, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олиниши кўрсатиб ўтилгани жазо тайинлашнинг жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар сингари умумий асослари қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва айбдорнинг шахси билан қисм ва бутун сифатида ўзаро нисбатга киришиши ҳақидаги тезисни тасдиқлайди. Шу сабабли, мазкур ҳолатлар жазо тайинлашда жазо турига эмас, балки жазо чорасига (унинг


26 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 тури ва миқдорига) таъсир кўрсатади. Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб, муаллиф жазо тайинлаш умумий асосининг янги номини таклиф қилади: “қонунда махсус қайд этилган, жазо чорасини енгиллаштирадиган ва оғирлаштирадиган ҳолатлар”15. Жазо тайинлаш умумий асосларининг ўзига хос талқини М.И.Качан томонидан таклиф қилинган. Унинг фикрига кўра, жазо тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳамда тайинланган жазонинг маҳкумни ахлоқан тузатишга ва унинг оиласи яшаш шароитларига таъсири ҳисобга олинади. Муаллифнинг мазкур таклифи шу билан боғлиқки, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва айбдорнинг шахси жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар воситаси аниқланади, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти эса қонун чиқарувчи томонидан ЖК Махсус қисми моддаларининг санкцияларини тузишда ҳисобга олинган16. Шундай қилиб, М.И.Качан жазо тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар етакчи рол ўйнашини таъкидлайди. Жиноят ҳуқуқи фанида жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар содир этилган жиноят ва айбдор шахснинг ижтимоий хавфлилик даражаси кўрсаткичларидан биридир, улар жиноятлар ёки айбдор шахсининг ижтимоий хавфлилик даражаси паст ёки баланд эканлигини акс эттиради, деган нуқтаи назар умумэътироф этилган17. Шу нуқтаи назардан қараганда, А.М.Михтаховнинг жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятига таъсир кўрсата олмайди, деган фикрига қўшилиш мумкин. Дарҳақиқат, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар содир этилган жиноятнинг ҳамда айбдор шахсининг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлаштиради ҳамда жазони индивидуаллаштиришнинг қўшимча мезони сифатида амал қилади. Бошқача айтганда, таҳлил қилинаётган ҳолатлар суд томонидан ишнинг барча ҳолатларига баҳо бериш жараёнида аниқ мўлжалларни ўзида ифода этади ва жиноят содир этилган ҳар бир муайян вазиятда жазонинг одилоналиги ва мақсадга мувофиқлигини ҳамда жиноий қилмишларни суд йўли билан пеналлаштиришда бир хилликни таъминлашга хизмат қилади18. Шундай қилиб, жиноят учун жазо тайинлашнинг умумий қоидалари тизимида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ўрни ва аҳамияти таҳлили қуйидаги хулосаларни таърифлаш имконини беради. Жазо тайинлашнинг умумий асослари қуйидагиларни назарда тутади: 1) жазо одилона бўлиши керак; 2) жазо суд томонидан ЖКнинг Умумий қисми қоидаларини ҳисобга олиб тайинланади; 3) жазо суд томонидан ЖК Махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган доирада тайинланади; 4) жиноят содир этган шахс ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланади; 5) оғирроқ жазо тури фақат енгилроқ жазо тури қонунда белгиланган жазо мақсадларига эришиш имконини бермаган ҳолда тайинланади; 6) суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олади; 7) суд жазо тайинлашда қилмишнинг ТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ


27 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 1 Анощенкова С.В. Основа справедливого наказания. // Журнал российского права. – 2017. – №4. – С. 106-112. 2 Уголовное право России. Общая часть / под ред. В.Н. Кудрявцева, В.В. Лунеева, А.В. Наумова. – М., 2004. – С. 409. 3 Бажанов М.И. Назначение наказания по советскому уголовному праву. Монография. – Киев: Вища школа. Головное издательство, 1980. – С. 23-24. 4 Гаверов Г.С. Общие начала назначения наказания по советскому уголовному праву. – Иркутск, 1976. – С. 7. 5 Скрябин М.А. Общие начала назначения наказания и их применение к несовершеннолетним. Казань. 1988. – С. 6. 6 Уголовное право Российской Федерации. Общая часть / Под ред. Л.В. Иногамова-Хегай, А.И. Рарога, А.И. Чучаева. – М., 2005. – С. 407. 7 Прохоров Л.А. Общие начала назначения наказания и предупреждение рецидивной преступности : Учеб. пособие / Л. А. Прохоров. – Омск : Омская высш. школа милиции, 1980. – С. 14. 8 Благов Е.В. Применение уголовного права (теория и практика). Монография. – СПб.: Юридический центр Пресс, 2004. – С. 10. 9 Татарников В.Г. Наказание и его назначение: учебное пособие. – Иркутск, 2003. 10Уголовное право России. Общая часть / под ред. В.Н. Кудрявцева, В.В. Лунеева, А.В. Наумова. – М., 2004. – С. 394. 11Уголовное право России. Общая часть: Учебник / Под ред. Ф.Р. Сундурова, И.А. Тарханова. – М.: Статут, 2016. – С. 605. 12Тащилин М.Т. Проблемы учета судом общих начал назначения наказания // Рос. юстиция. – 2014. – №2. – С. 29-33. 13Кругликов Л.Л. Генезис правовой природы обстоятельств дела, смягчающих и отягчающих ответственность // Проблемы теории уголовного права. Избранные статьи (1982-1999). – Ярославль, 1999. – С. 199. 14Шкредова Э.Г. Учет личности виновного и обстоятельств, смягчающих и отягчающих наказание, как один из критериев справедливого наказания. // Журнал рос. права. – 2016. – № 6. – С. 134-142. 15Кривенков О.В. Общие начала назначения наказания по российскому уголовному праву: автореф. дисс. … канд. юрид. наук. – М., 2001. – С. 9. 16Качан М.И. Обстоятельства, смягчающие наказания, в российском уголовном праве: автореф. дисс. … канд. юрид. наук. – Ростов н/Д, 2005. – С. 6. 17Буранов Г.К. Отягчающие наказание обстоятельства в уголовном праве России: автореф. дисс. …канд. юрид. наук. – Ульяновск, 2002. – С. 8. 18Мифтахов А.М. Индивидуализация наказания при его назначении с учетом исключительных обстоятельств в российском уголовном праве: дисс. … канд. юрид. наук. – Казань, 2012. – С. 72-73. сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини назарда тутади; 8) суд жазо тайинлашда жиноят содир этишда айбдорнинг шахсини ҳисобга олади; 9) суд жазо тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олади; 2) жазо тайинлашнинг умумий асослари унинг принциплари билан узвий боғлиқ, лекин уларга нисбатан торроқ тушунчадир. Жазо тайинлаш умумий асосларининг бош вазифаси жазо тайинлаш принципларини амалга ошириш ва жиноят-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган одилона чорани белгилашдир; 3) жиноят ҳуқуқида жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар жазо тайинлаш вақтида уни индивидуаллаштиришнинг муҳим мезони ҳисобланади. Гарчи, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар асосан содир этилган жиноят ва айбдор шахсининг ижтимоий хавфлилик даражасини тавсифласа-да, уларни жазо тайинлашнинг мустақил умумий асоси деб номлаш қийин. Чунки, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар уларнинг мустақил бўғини эмас, балки аниқ ифодасидир. И. МУСЛИМОВ, ТДЮУнинг мустақил изланувчиси ТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ


28 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ХИЗМАТ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАНИШДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ РОТАЦИЯСИНИНГ ЎРНИ ВА ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ Ротация сўзи “rotatio” лотин тилидан олинган бўлиб, луғавий маъноси “айланма ҳаракат”, деган маънони билдиради. Ходимларни ротацияси, уларни алмаштириш, яъни меҳнат муносабатларига икки томонлама фойда келтирадиган ходимларнинг кўчириш жараёнидир. Унинг асосий белгиси – бу лавозимдан лавозимга, бўлимдан бўлимга, компаниянинг бир бўлинмасидан бошқа бўлинмасига горизонтал йўналишда ҳаракатланишидир. Бошқача айтганда, ротация – бу юридик шахс ичида бошқа ишга доимий ёки вақтинча ўтказишга доир ходимлар операциясидир. Баъзи манбаларда бу жараён вертикал ва ташкилотлараро ротацияга ажратилади, аммо аксарият манбаларда ротацияни ходимларни ташкилот ичидаги горизонтал ҳаракатланиши сифатида тушунилади1 . Шунингдек, давлат хизматида ҳам хизматчиларни ротация қилишнинг мақсади ва ўзига хос жиҳатлари бор. Кўплаб адабиётларда давлат хизматчиларининг ротацияси – бу давлат хизматининг самарадорлигини ошириш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида амалга ошириладиган битта ёки бошқа давлат органи таркибидаги бошқа лавозимларга ўтказишдир, деб таъриф берилган. Давлат хизматида ходимлар ротацияси – давлат хизматчиларининг давлат хизмати лавозимида навбатма-навбат бўлиши, давлат органларининг манфаатларига мувофиқ хизмат лавозими бўйича ҳаракатланишидир2 . Давлат хизматчиларининг ротацияси давлат хизмати ходимларини шакллантиришнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб, у орқали кадрлар салоҳиятидан давлат органларида самарали фойдаланишнинг самарали усулларини излаш, коррупцияга қарши курашиш (олдини олиш) механизми амалга оширилади. Бундан ташқари, ротациянинг бошқа мақсад ва вазифалари ҳам мавжуд. Масалан, кадрлар захирасини, жамоада соғлом муҳитни шакллантириш, тажрибадан самарали фойдаланиш ҳамда малака ошириш ва ҳ.к. Мамлакатимиз қонунчилигида ҳам давлат хизматчиларининг ротация қилишнинг ҳуқуқий асослари давлат хизматини туридан келиб чиқиб қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Мазкур қонунчилик ҳужжатларида давлат хизматининг ўзига хослигидан келиб чиқиб турли хил тавсифланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунига асосан, давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси унинг шахсий ва касбга оид сифатларини ривожлантириш, фаолиятининг самарадорлигини ошириш, раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида татбиқ этилади. Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимга ўз розилиги билан ўтМЕЗОН


29 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 казиш орқали амалга оширилади. Давлат фуқаролик хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати белгиланади. Ушбу лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси уларнинг розилигисиз амалга оширилади. Қуйидаги давлат фуқаролик хизматчилари ротация қилинмайди: тайёрлаш, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтаётган; ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар; тиббий хулосага асосан, ўзларининг ёки улар билан бирга яшовчи оила аъзолари соғлиғининг ҳолати ротация ўтказилаётган давлат фуқаролик хизмати лавозими бўйича хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имкониятини бермайдиганлар. Ротация шартлари меҳнат шартномасида назарда тутилади. Давлат фуқаролик хизматчиси ротация тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда юқори турувчи давлат органига ёки махсус ваколатли давлат органига ёхуд судга шикоят қилишга ҳақли. Давлат фуқаролик хизматида ротация қилиш тартиби, мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати, шунингдек ротация қилинадиган лавозимларда бўлиш муддати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади3 . Қонунчилик ҳужжатларида ротация асосан тегишли давлат органининг раҳбари томонидан, унинг буйруғи билан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Жумладан, солиқ органларида коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ҳамда олдини олиш, ходимнинг шахсий ва ишчанлик фазилатларини, унинг фаолияти самарадорлигини тизимли ўрганиш, шунингдек солиқ органлари фаолиятининг турли йўналишларида билим ва тажрибага эга кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ходимлар ротация қилинади. Уларни ротация қилиш тартиби қўмита томонидан белгиланади. Давлат хизматчиси ротацияси тегишли давлат органларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомлар билан белгиланади. Жумладан, солиқ органлари ходимларини ротация қилиш тартиби Солиқ органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади4 . Божхона органларида раҳбар лавозимларни эгаллаган ходимлар тенг лавозимга, жумладан, бошқа таркибий тузилмага, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг ротация тартибида ўтказилиши мумкин5 . Божхона пости ходимлари битта постда уч йил хизмат қилганидан сўнг, ДБҚ марказий аппарати, бошқа таркибий тузилмалар вa божхона постларига тенг МЕЗОН АННОТАЦИЯ Мазкур мақола давлат хизматчисини ротация қилишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари, унинг мақсади, муддатлари, аҳамияти, юридик оқибати, коррупциявий омилларни қисқаритришда ротациянинг роли, давлат хизматчиларининг ротация қилишни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари таҳлил қилинган ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган. Калит сўзлар: давлат хизматчиси, ротация, ротация мақсади, кадлар захираси, коррупциявий омилларни қисқартириш, касбий ва ишчанлик сифатлари, тенг лавозим, ротация муддатлари.


30 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 МЕЗОН лавозимга ротация тартибида ўтказилади. Бунда, ротация тартибида ўтказилган лавозим бўйича белгиланган махсус унвон ёки лавозим маоши миқдори унга қадар эгаллаган лавозими бўйича белгиланган махсус унвон ёки лавозим маошидан кам бўлган тақдирда ходим қуйи лавозимга ўтказилган ҳисобланмайди. Агар божхона органлари ходимини янги хизмат жойига ўтказилаётганда оиласининг турар жойи ўзгарса ҳамда хотини (эри) ҳам божхона органлари ходими бўлса, унда ходимни янги хизмат жойига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда хотинини (эрини) ҳам ушбу жойга ўтказиш масаласи кўриб чиқилади6 . Ички ишлар органлари раҳбарлари таркибининг ротацияси, қоида тариқасида, тенг мавқели лавозимга, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг амалга оширилади. Бу соҳада раҳбар лавозимларни эгаллаган ходимлар фаолиятининг самарадорлигин ошириш, коррупция ва ваколатлар суиистеъмол қилинишининг олдини олиш, шахсий таркиб орасида соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида ходимлар амалий иш тажрибасини ва касбий тайёргарлик даражасини инобатга олган ҳолда, тенг лавозимга, жумладан, бошқа туман (шаҳар, вилоят) ёки таркибий тузилмага, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг ротация тартибида ўтказилиши мумкин. Ходимларни ички ишлар органлари ихтиёрида қолдириш ва ротация қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади7 . Миллий гвардияда раҳбар лавозимларини эгаллаган ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, коррупция ва ваколатлар суиистеъмол қилинишининг олдини олиш, шахсий таркиб ўртасида соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида улар амалий иш тажрибасини ва касбий тайёргарлик даражасини инобатга олган ҳолда, тенг лавозимга, жумладан, бошқа туман (шаҳар, вилоят) ёки таркибий тузилмага, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида беш йил ишлаганидан сўнг ротация тартибида ўтказилиши мумкин. Ходимларни Миллий гвардия ихтиёрида қолдириш, ротация қилиш ҳамда уларни ҳарбий хизматчи лавозимларига, ҳарбий хизматчиларни ходимлар лавозимларига тайинлаш тартиби Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади8 . Юқоридаги таҳлилдан кўриниб турибдики, давлат органларининг қонунчилик ҳужжатларида давлат хизматчисининг ротациясига турлича таъриф берилган, аммо асосий мазмун жуда ўхшаш. Асосан давлат хизматчиларининг ротацияси, биринчидан, коррупция ва суиистеъмолчиликларни олдини олиш; иккинчидан, фаолият самарадорлигини ошириш; учинчидан, шахсий ва касбга доир сифатларини ривожлантириш; тўртинчидан, кадрлар захирасини шакллантириш ва бешинчидан, шахсий таркибда соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида амалга оширилади. Лекин, қонунчилик ҳужжатларида ротация муддати қатъий белгиланмаган. Айримларида умуман белгиланмаган. Бунга давлат фуқаролик хизматчилари ва солиқ органлари ходимларининг ротация муддати кўрсатилмаганини мисол сифатида келтириш мумкин. Божхона ва ички ишлар органларида қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг амалга оширилади деб белгиланган. Муддатнинг бундай белгиланишининг ўзи ҳам коррупциявий омил ҳисобланади. Бундан келиб чиқиб давлат органининг раҳбари ротация қилиш муддатини ўз ихтиёрига кўра белгилаш


31 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 МЕЗОН ёки умуман белгиламаслик имкониятига эга бўлади. Хорижий мамлакатларда бу муддат қатъий қилиб белгиланган. Жумладан, Россияда бу муддат 3 ёки 5 йилда бир марта, Қирғизистонда эса Президент қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, коррупция хавфини камайтириш мақсадида амалга ошириладиган ротация кўпи билан 2 йилда бир марта амалга оширилади9 . Бундай муддатнининг белгиланиши ва унинг албатта юридик самараси ҳам катта аҳамиятга эга. Масалан, Японияда битта иш жойида 2-3 йил ишлаган ходим горизонтал ва вертикал равишда бошқа ишга кўчирилади. Ротация ходимнинг розилигисиз амалга оширилади. Қоидага кўра, ходим фақат 2-3 марта горизонтал кўчирилгандан сўнггина унинг вертикал ротацияси амалга оширилади, яъни лавозимда кўтарилиш, юқори маошли лавозимга ўтиш имконияти пайдо бўлади10. Бундан ташқари, ротация адолатли меъзонлар асосида амалга оширилиши керак. Шундагина кўзланган мақсадга эришилади. Масалан, ротацияни муддати аниқ бўлиши ва ротация бўладиган давлат хизматчиларининг рўйхати тасдиқланиши керак. Бу жараён давлат хизматчиcининг шахсий ва ишчанлик фазилатлари, амалий тажрибасидан келиб чиқиб малака мартабаси ва даражасига мувофиқ лавозимлар бўйича амалга оширилиши лозим. Қонунчилик ҳужжатларида нафақат ротациянинг мақсади, балки унинг мезонлари аниқ белгиланиши керак. Давлат хизматчисининг амалий иш тажрибаси ва касбий тайёргарлик даражаси ҳисобга олинмай ротация қилинса ёки жазолаш ёхуд жазодан қутқариш воситаси сифатида амалга оширилса, ротациянинг мақсадига эришилмайди ёки самарасиз бўлади. Хорижий мамлакатларда ротация институтидан асосан коррупцияни олдини олиш мақсадида кенг фойдаланилади ҳамда ротация қилиш тартиби давлат хизмати тўғрсидаги қонунчилик ҳужжатларида аниқ белгилаб қўйилган. Қуйида хорижий мамлакатлардаги ротация амалиёти билан танишиб чиқамиз. Германияда ротация давлат идораларида коррупциянинг олдини олиш мақсадида кўп йиллардан бери амалга оширилиб келинади. Коррупцияга кўпроқ таъсирли лавозимларни эгаллаган хизматчиларни ротация қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундай лавозимларда хизмат қилиш муддати 5 йилгача белгиланган бўлиб, бу муддатни чўзиш учун зарур ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш шарт. Бу талаб ходимларни лавозимларга жойлаш жараёни устидан назоратни кучайтиради, бундай қарорни қайси мансабдор қандай сабабларга асосланиб қабул қилганини аниқ кўрсатиб туради. Бу эса, ўз навбатида, мансабдор шахсларнинг масъулияти ошишига хизмат қилади. Германиялик экспертларнинг фикрига кўра, ротация туфайли коррупция ҳолатлари даражаси пасайишига қуйидаги омиллар сабаб бўлади: алоҳида шахс ва давлат хизматчисининг қайта учрашиш эҳтимоли камаяди; пора таклиф этиши мумкин бўлган алоҳида шахс кейинчалик лавозимга келган янги хизматчи томонидан ўзининг олдинги “марҳамати” ҳисобга олинишига ишонч ҳосил қилолмайди; алоҳида шахс пора таклиф қилса янги давлат хизматчисининг жавоби қандай бўлишини билмайди. Давлат хизматчиларини ротация қилиш борасидаги Германия тажрибаси тадқиқотчилар томонидан ижобий баҳоланади.


32 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 Ходимларни ротация қилиш минтақалараро ва давлат хизмати тармоқлари ўртасида ҳам амалга оширилади (Франция, Хитой). Биринчи ҳолатда давлат хизматчилари кўпроқ ривожланган минтақалардан нисбатан кам тараққий этган ҳудудларга юборилади. Иккинчи ҳолатда эса, хизматчиларни давлат идорасининг бошқа таркибий қисмларига ротация қилиш орқали уларнинг янги касбий тажриба ва кўникмаларни эгаллашига аҳамият берилади. Дания, Канада сингари давлатларда ходимларни жой-жойига қўйиш соҳасида ҳукумат дастурлари амал қилади. Ротация сиёсати ходимларнинг давлат хизматидаги турғунлигини олдини олади, давлат идораларига уларни тажрибаси ва имкониятларидан унумли фойдаланиш имконини беради. Ротация тартибида юборилувчи хизматчилар учун жойларда маълум лавозимларни банд қилиш амалиёти Хитой Халқ Республикасида ҳам мавжуд. Ротация 10 йилдан ортиқ бир лавозимда ишлаган давлат хизматчиларини режали равишда бошқа лавозимга ўтказишни назарда тутади. Хизматчиларни иқтисодий ривожланган ҳудудлардан нисбатан кам ривожланган ҳудудларга юборишга алоҳида эътибор қаратилади. Давлат хизматчиларини ротация қилиш Меҳнат вазирлиги томонидан ташкил этилади. Хорижий экспертлар ротация усулининг айрим салбий томонларига, жумладан, хизматчиларнинг янги шароитга мослашиш даврида меҳнат унумдорлигининг пасайиши, ротация қўллашда, айниқса, хизматчи оиласи билан бошқа ҳудудга юборилганда сарфланадиган харажатлар миқдорининг оз эмаслиги сингари жиҳатларга ҳам эътибор қаратишади. Бундан ташқари, коррупцияда шубҳа қилинган мансабдорларни ротация воситасида тергов идоралари эътиборидан четга тортиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкинлиги таъкидланади11. Умуман олганда, ривожланган хорижий давлатларда давлат хизмати соҳасида кучли ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотларига вакант лавозимларга кадрларни танлаб олишнинг шаффоф ҳамда адолатли механизми жорий этилган. Давлат хизматчиларининг ротацияси асосан давлат хизмати самарадорлигини ошириш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида давлат хизматчисини бошқа давлат лавозимига ўтказиш ёки бошқа давлат органи ва ташкилотининг давлат лавозимига ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда давлат хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш ва коррупциявий омилларни камайтириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармонига асосан, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди. Мазкур стратегиянинг 10-мақсади Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этишга қаратилган бўлиб, давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, маҳаллий ҳокимлик органлари, вазирлик ва идораларга раҳбарлик лавозимлари учун муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида миллий кадрлар захирасини шакллантириш каби мақсадларга эришиш йўналишлари белгиланди. Бундан ташқари, коррупцияга мойил соҳа ва тармоқларни аниқлаш, коррупциявий омилларни МЕЗОН


33 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш 84-мақсадда ўз ифодасини топган12. Бу мақсадларга эришишда ротациянинг роли жуда катта. Энг асосийси, давлат хизмати тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадиди 2022 йил 8 августда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ҳамда 2022 йил 14 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 595-сонли қарори билан “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари” тасдиқланди13. Қонунда давлат фуқаролик хизматчиларининг коррупцияга қарши кураш ва давлат хизматчиларининг ротациясини ташкил этиш каби масалалар белгиланган бўлса-да, унинг муддати аниқ белгиланмаган. Мана шу муддатнинг қонунда аниқ белгиланиши мазкур ротация институтини амалга татбиқ қилишда катта аҳамиятга эга. Юқорида қайд этилган мезонлар асосида давлат хизматчиларининг ротациясини ташкил этиш, унинг ташкилий-ҳуқуқий механизмини йўлга қўйиш, аввало, давлат хизматини самарадорлигини ошишига, турли йўналишда билим ва тажрибага эга бўлган кадрлар захирасини шаклланишига, фаолият самарадорлигини ошишига, қолаверса, коррупциявий омилларни қисқаришига хизмат қилади. Ф. ИСАЕВА, ТДЮУнинг “Маъмурий ва молия ҳуқуқи” кафедраси катта ўқитувчиси 1 https://glavkniga.ru/situations/s503932. 2 Государственная и муниципальная служба: учебное пособие / Е.Е. Термелева, А.Я. Ябарова. – Самара: Издательство Самарского университета, 2020. – С 92. 3 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2022 й., 03/22/788/0723-сон. 4 320-сон 17.04.2019. Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида (lex.uz). 5 ЎРҚ-502-сон 18.10.2018. "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (lex.uz). 6 ПҚ-3665-сон 12.04.2018. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида (lex.uz). 7 ПҚ-3413-сон 29.11.2017. Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида (lex.uz). 8 ПҚ-5089-сон 22.04.2021. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ходимлар томонидан хизматни ўташ тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида (lex.uz). 9 http://cbd.minjust.gov.kg/act/view/ru-ru/430866. 10Давлат фуқаролик хизматчилари қаерда, қандай танланади? - zarnews.uz. 11https://int.search.myway.com/. 12Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон. 13Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2022 й., 03/22/788/0723-сон. МЕЗОН


34 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 НУҚТАИ НАЗАР Тафтиш лотинча revisio сўзининг таржимаси бўлиб, қайта кўриб чиқиш деган маънони англатади1 . У турли адабиётларда ҳар хил шарҳланади. Илмий адабиётларда тафтишнинг ҳуқуқий табиати юзасидан бир фикрга келинмаган2 . Бунинг сабаби, тафтиш жиноят процессуал ҳуқуқидан ташқари ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари, жумладан, молия, тадбиркорлик, маъмурий ҳуқуқларда ҳам кенг фойдаланилади ва унинг тармоқлари билан тартибга солинади. Юридик луғатларда тафтиш (ревизия) — молиявий назоратнинг асосий услуби сифатида тавсифланиб, объектларига кўра, ҳужжатлар асосидаги, амалдаги, тўлиқ ва танлаш йўли билан ўтказиладиган, ташкилий жиҳатига асосан, режа асосида ва режасиз; комплекс, яъни бир неча назорат олиб борувчи органлар билан биргаликда амалга ошириладиган тафтишлардан иборатлиги келтирилади3 . Бир гуруҳ ҳуқуқшунослар эса, тафтиш – бу бўлиб ўтган иш, ҳодиса ва бошқа юзасидан ёки ҳақиқий аҳволни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширув; тафтиш корхона, ташкилот ва муассасалар молия-хўжалик, мансабдор шахсларининг хизмат фаолиятини, ҳужжатлар, бюджет ташкилотларида маблағларнинг мақсадли сарфланишини, бухгалтерия ёзувларининг тўғри юритилишини текшириш ва назорат қилиш омилларидан бири4 деб белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига кўра, тафтиш қилиш – солиқ ва валюта тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослашдир5 . Ўзбекистон Республикаси Жиноят– процессуал кодекси (ЖПК)нинг 1871 -моддасига асосан, тафтиш юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни тафтиш қилиш иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни текшираётган субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаб кўриш йўл билан олиш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади. Давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар юзасидан тафтиш терговга қадар текширувда ва жиноят ишини қўзғатилганидан сўнг, зарурат бўлса суд тергови даврида ўтказилиши мумкин. У тайинланиши билан терговчи ва тафтишни ўтказувчи шахс ўртасида процессуал ҳуқуқий маносабатлар юзага келади, яъни мансабдор шахсда тафтишни ўтказиш ва тафтиш далолатномасини терговчига тақдим этиш мажбурияти юзага келади6 . Г.Н.Лесиннинг фикрича, корхона ҳисоботларида камчиликлар яққол кўриниб турганида ёки унинг фаолиятидаги қонунбузарликлар тўғрисидаги хабарлар мавжуд бўлгандагина муайян соҳадаги ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ CОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР ЮЗАСИДАН ТАФТИШ ЎТКАЗИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


35 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 НУҚТАИ НАЗАР мутахассисни жалб қилиш мақсадга мувофиқ7 . Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур текширишлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аниқланганида эса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томондан амалга оширилиши белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Ўзбекистон Ресубликаси бюджет тизими ва бюджетлари маблағларининг мақсадли сарфланишини, давлат кафолати остида жалб қилинган маблағларни мақсадли сарфланиши, давлат харидларида бюджет буюртмачилари томонидан қонунчилик ҳужжатларига белгиланган талабларга риоя этилиши, молиявий назорат объектлари томонидан бюджет қонунчилигига, бюджет смета-штат интизомига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши белгиланган8 . Жиноят ишлари ва терговга қадар текширувда тафтишни ўтказиш тартиби белгиланган ЖПКга биноан, тафтишни ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ хизмати, Молия вазирлигиинг ва ҳудудий молия органларининг мутахассислари, зарур бўлганда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳам жалб этилиши мумкин. Тафтиш давомида тўпланган материалларнинг тўлиқлиги жиноят ҳодисаси ҳақидаги версияларни ишлаб чиқишга, дастлабки тергов ҳолатини таҳлил қилиш самарадорлигига таъсир қилади9 . Бу борадаги амалиётни ўрганиш шуни кўрсатадики, терговга қадар текширув давомида тафтишни ўтказувчи мутахассисларнинг ажратилиши жараёни узоққа чўзилгани, уларнинг бир вақтнинг ўзида бошқа текширувларга жалб этилгани, бу масала мантиқан охирига етказилмагани оқибатида жиноят ишини қўзғатишга асос бўлувчи маълумотлар тўпланмагани сабабли, терговга қадар текширувнинг муддати якунлангани муносабати билан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳолатлари кўп учрайди. Шу сабабли, терговга қадар текширувни тўғри режалаштириб, тезкор-қидирув органларига топшириқ бериш орқали айнан қонун бузилиш ҳолатлари қайси ҳолларда содир этилгани юзасидан маълумотларни қўлга киритиб, тафтишчиларни ушбу фаолиятни текширишга жалб этса, самарали натижа бериши мумкин. Давлат харидлари соҳасида ўтказиладиган терговга қадар текширув ва жиноят ишлари юзасидан тайинланадиган тафтишни ўтказишда эътибор қаратиладиган бир қатор ҳолатлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: – тафтиш муддати асоссиз чўзилишини олдини олиш учун уни ўтказишни ваколатли мутахассисларга юклатиш ҳамда соҳага оид мутахассисларни комплекс жалб қилиш; – жиноятга алоқадор тафтишни амалга


36 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ошириш учун керак бўладиган ҳужжатларнинг йўқ қилиниши, алмаштирилиши ва маълумотларнинг ўзгартириб қўйилишини олдини олиш мақсадида олиб қуйиш ва тафтишчиларга тақдим этиш; – тафтишни ўтказувчи мутахассисларни текширилаётган корхона вакиллари учун уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб, тафтишда бор ҳолатни кўрсатмаслик ва тил бириктириш оқибатлари юзасидан ёзма равишда огоҳлантириш; – аризачилар, гувоҳларни сўроқ қилиш орқали давлат харидлари соҳасидаги жиноят айнан қайси ҳолатларда содир этилганига эътибор қаратиб, тафтишни ўтказувчи мутахассисларни айнан ушбу фаолиятни текширишга жалб қилиш. Давлат харидлари соҳасидаги жиноят ишлари юзасидан тафтиш ўтказишнинг зарурати шундан иборатки, бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан давлат харидларини амалга оширишда амалдаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан соҳа бўйича иқтисодий, техник, юридик ва бошқа йўналишларга оид билимларга эга бўлган мутахассисларни жалб қилган ҳолда, тафтиш, текширув ва назорат тадбирларини ўтказишдир. Давлат харидлари соҳасидаги жиноят юзасидан катта лойиҳаларни ва бюджет маблағларининг сарфланишини комплекс ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мутахассисларига, бюджет ташкилотларида содир этилган бўлса, Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати инспекцияси мутахассисларига, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ўтказилганида – Давлат солиқ идоралари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимларига тафтишни ўтказишни юклаб, уни самарали амалга ошириш учун қуйидаги соҳа мутахассислари жалб этилиши мумкин: – давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилганлиги юзасидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат харидлари департаменти мутахассислари; – давлат харидларини амалга оширишда Монополияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилганини текшириш юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутахассислари; – давлат харидларини амалга оширилган товарларни давлат божхона чегарасидан ўтказилишининг қонунийлигини ўрганиш учун Давлат божхона қўмитаси мутахассислари; – лойиҳа-смета ҳужжатлари тўғри тузилганлиги юзасидан лойиҳа ташкилотлари мутахассислари; – лойиҳа-смета ҳужжатларида нархлар ва меъёрлар асосли қўлланганини ўрганиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК мутахассислари; – қурилиш сифати ва уни амалга оширишда техник меъёрларга риоя этилганини текшириш учун Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш сифатини назорат қилиш инспекцияси мутахассислари; – товарлар мавжудлиги, ишлар ва хизматлар лойиҳа-смета ҳужжатларига белгиланган миқдор ва ҳажмда бажарилганлигини текшириш учун назорат ўлчовидан ўтказувчи тегишли рухсатномаси бўлган мутахассислар; – объектларга ўрнатилган ускуналарни техник стандартларга тўғри келиши ва сифатини текшириш учун Техник тарНУҚТАИ НАЗАР


37 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 тибга солиш агентлиги мутахассислари; – товарларни нархини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилотларнинг мутахассислари. Ушбу мутахассисларни комплекс равишда тафтишга жалб этиш унинг қисқа муддатларда сифатли якунланиши, иш юзасидан барча ҳолатларни ўрганилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунининг 2-моддасига кўра, терговга қадар текширишлар чоғида ва қўзғатилган жиноят ишлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текширишлар ўтказиш тартиби жиноят-процессуал қонунчилиги билан тартибга солиниши белгиланган. Аммо, ушбу қонуннинг 9-моддасида Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлиши, бунда текширувга хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат қўзғатилган жиноий иш билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида” 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли фармонига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги органлари томонидан фақат қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов тартибида текширилиши10 таъкидланган. ЖПКга кўра, тафтиш терговга қадар текширув давомида ҳам ўтказилади. Фақатгина тадбиркорлик субъектини тафтиш қилиш унинг қонунчиликни бузганлиги фактлари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилиши белгиланган. Тергов амалиётида давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳолатлари юзасидан терговга қадар текширув давомида тафтиш ўтказилганда, ҳужжатларни тақНУҚТАИ НАЗАР АННОТАЦИЯ Мақолада давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар бўйича тафтиш ўтказиш хусусиятлари баён этилган. Шунингдек, тафтишни ўтказишда алоҳида аҳамият бериладиган ҳолатлар ва муаммолар ҳақида тўхталиб, уларни бартараф этиш учун қонунчиликка нормалар киритиш таклиф этилган. Калит сўзлар: давлат хариди, терговга қадар текширув, жиноят иши, тафтиш. *** В статье описаны особенности проведения расследования преступлений в сфере государственных закупок. Кроме того, предлагается внести в законодательство нормы по устранению ситуаций и проблем, имеющих особое значение при проведении проверки. Ключевые слова: государственные закупки, доследственные проверки, уголовное дело, ревизия. *** The article describes the features of the investigation of crimes in the field of public procurement. In addition, it is proposed to introduce into the legislation norms to eliminate situations and problems that are of particular importance during the audit. Key words: public procurement, pre-investigation investigation, criminal case, inspection.


38 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 дим этиш ва тафтиш ўтказишда қўзғатилган жиноят ишигина тафтиш ўтказишга асос бўлиши мумкинлиги ҳақидаги важларни келтириш ҳолатлари кузатилмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб, қонун ҳужжатларини турли кўринишда талқин қилинишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг иккинчи қисмига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида” 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли фармони 1-қисмининг 1-бандига қуйидаги таҳрирда ўзгартириш киритиш таклиф этилади. “Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда юритилган терговга қадар текширув, қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлиши, бунда текширувга хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат терговга қадар текширувни юритишга асос бўлган ва қўзғатилган жиноий иш билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим”. Ҳуқуқшунослар тафтиш материалларини ўрганишда терговчи томонидан аниқланиши керак бўлган учта йўналишни белгилайдилар: – тафтиш ўтказиш тартибини, бухгалтерия ҳужжатларини ўрганиш усулларини; – тафтиш далолатномасини шакли ва мазмуни жиҳатидан ўрганиш; – тафтиш далолатномасида келтирилган ҳолатларни ишончлилиги ва жиноят белгиларини кўрсатиш нуқтаи назаридан баҳолаш11лари лозим. Д.В.Смернов, В.Г.Танасевич терговга қадар текширув даврида ўтказилган ҳужжатли тафтишни хўжалик назоратининг усулларидан бири сифатида, дастлабки тергов давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тайинланган тафтишни далилларни тўплаш воситаси12 сифатида баҳолайди. Д.В.Смернов, В.Г.Танасевичларнинг ушбу фикрлари асосли бўлиб, давлат харидлари соҳасида тергов қилинган жиноят ишларини ўрганиш натижалари буни тасдиқлайди. Давлат харидлари соҳасида содир этилган, 2021-2022 йилларда тергов органлари томонидан тергов қилинган 21 та жиноят иши ўрганиб чиқилганда, уларнинг 6 тасида назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган тафтиш ҳужжатлари жиноят ишини қўзғатишга асос бўлгани, 13 тасида жиноят ишини қўзғатишда тезкор-қидирув тадбирлари давомида тўпланган ҳужжатлар, 2 тасида терговга қадар текширув давомида ўтказилган тафтиш ҳужжатлари асос бўлганлиги аниқланди. Мазкур 21 та жиноят ишининг барчасида жиноят иши қўзғатилганидан сўнг давлат харидлари соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тафтиш ўтказилган ва якуний тўхтамга келинган. Тафтиш ўтказиш жараёнида тафтишчи ва мутахассислар айнан давлат харидлари соҳасидаги ва бошқа қонунчилик бузилгани ҳужжатлар ва фактик ҳолатлари орқали ўрганиб далолатнома расмийлаштиради. Давлат харидлари соҳасидаги жиноят ишларини қўзғатиш ва шахсларни айблаш учун ўтказилган тафтиш ҳужжатлари ва мутахассисларНУҚТАИ НАЗАР


39 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 нинг ёзма фикрларининг далилий аҳамияти катта. Чунки, мутахассисларнинг ўрганишлари натижасида келгусида гумон қилинувчи, айбланувчи инкор қила олмайдиган давлат харидларини амалга оширишда ишлар, хизматлар турлари ва ҳажмлари кам ва сифатсиз бажарилганлиги, товарларнинг нархи юқорилиги ёки сифатсизлигини қонун ҳужжатлари билан асослайди. Амалдаги ЖПКнинг 81-моддасида далиллар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади деб кўрсатилган. Аммо, ушбу моддада тергов давомида ўтказилган тафтиш ҳужжатлари ва мутахассиснинг ёзма фикрлари киритилмаган. Шу сабабли, ЖПКнинг 81-моддасида қайд этилган далилларни аниқлаш усулларига тафтиш ҳужжатлари ва мутахассиснинг ёзма фикрини ҳам киритишни таклиф этамиз. Давлат харидлари соҳасида 2021-2022 йилларда тергов қилинган 21 та жиноят ишида ўтказилган дастлабки тергов муддатлари ўрганиб чиқилганда, уларнинг 5 тасида дастлабки терговнинг 3 ойлик муддати ичида тафтиш якунланиб, жиноят ишлари мантиқан якунига етганидан сўнг, жиноят ишлари айблов хулосаси билан прокуратура органларига юборилгани, 9 та жиноят иши юзасидан дастлабки тергов муддати 5 ой муддатга қадар узайтирилгани, жами 16 та жиноят иши қўзғатилиши билан тафтиш тайинланиб, бирламчи тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг текширув якунланмагани сабабли жиноят ишлари ЖПК 364-моддасининг биринчи қисмига асосан тўхтатилгани аниқланди. Суд идораларига юборилган 5 та жиноят ишида иш эпизодлари ва текширув ҳажми кичиклиги, дастлабки тергови тўхтатилган 16 та жиноят ишида эса тафтишчилар олдига қўйилган текширув ҳажми ва иш бўйича эпизодлар сони кўплиги аниқланди. Шунингдек, иқтисодий жиноятларни тергов қилган терговчилар ўртасида социологик сўровлар ўтказилганда, улар мутахассислар камлиги сабабли тафтишчиларни ажратилиш жараёни чўзилиши, тафтиш бўйича текширилаётган ҳолатлар сони кўп бўлгани сабабли текширув жараёни чўзилиши, тафтиш якунланмагани сабабли айбланувчи тариқасида жалб қилиниши лозим бўлган шахслар доираси аниқланмаслиги сабабли тафтиш тайинланганидан сўнг, жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ЖПК 364-моддасининг биринчи қисмига асосан тўхтатилишини билдиришган. ЖПКнинг 370-моддасига кўра, дастлабки тергов тўхтатилгандан кейин ва у қайта тиклангунга қадар тергов ҳаракатларини ўтказилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Далилларни мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2018 йил 24 августдаги 24-сонли қарорининг 2-бандига кўра, далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши, далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд этилишига доир қонуннинг барча талабларига риоя этилган ҳолда олинган бўлиши шартлиги, ушбу шартларга амал этилмаслиги далилнинг мақбул эмас деб НУҚТАИ НАЗАР


40 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 топилишига аcос бўлиши13 қайд этилган. Терговчи жиноят ишини олиб бориш чоғида жиноят-процессуал қонуни талабларини бузиш ва далилларни тўплашда қонун талабларини бузиб, келгусида уларни номақбул деб топилишидан манфаатдор эмас. Шу сабабли, жиноят ишини тергов қилишда жиноятнинг барча ҳолатларини текшириш ва қонуний чора кўришга ҳаракат қилади. Давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар натижасида давлат пул маблағларининг талон-торож қилиниши, уларнинг мақсадсиз сарфланиши ва суиистеъмоллик натижасида давлат манфаатлари зарар кўриб, мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига путур етади. Қолаверса, ушбу жиноятларни тўлиқ фош қилмаслик фуқаролар, чет эллик инвесторларнинг давлат ва унинг органларига бўлган ишончини йўқолишига олиб келади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 364-моддасига тафтишни ўтказиш вақтида дастлабки терговни тўхтатиб турилиши ҳақидаги нормани киритиш таклиф этилади. Х. САФАРОВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси 1 revizionizm-Vikilug‘at/ uz.m.wiktionary.org 2 Р.Б.Костенко. Криминалистические и процессуальные проблемы проведения ревизий и документальных проверок в стадии возбуждения уголовного дела – Общество и права 2012. –С. 216. 3 Юридик атамалар қомусий луғати. Ғ.А.Абдумажидов, Қ.Р.Абдурасулова ва бошқалар муаллифлигида. –Т. 2003. 276-б. 4 Т.Мирзаев. Қомус.Инфо Онлайн Энциклопедия. https://uz.m.wiktionary.org. 5 Ўзбекистон Республикасининг 24.12.1998 йилги "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги 717-I-cонли қонуни.Ўзбекистон Республикасининг 21.04.2021 йилги ЎРҚ-683-сонли қонуни таҳририда- Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 21.04.2021 й. 03/21/683/0375-сон. 6 В.В.Шадрин. Назначения ревизии по требованию правоохранительных органов. Банковскоев права -2005. №3. –С. 23 7 Г.Н.Лесин. Совершенствование организации и проведения документальных ревизий хозяйсвенно-производсвенной деятельности. –М. Автореф. дис… канд. экон. наук. 1995. –С. 21 8 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2022 йилги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 431-сонли қарори. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й. 9 Г.С. Гарбуз. Методика по расследованию присвоения или растраты, совершаемых в бюджетной сфере Дис-я... кан-т. юр. наук.– Кр. - 2007. –Л. 65. 10Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.11.1998 йилдаги ПФ-2114-сонли фармони. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси , 1998 й., 10-11-сон 209-модда. 11Г.С. Гарбуз. Методика по расследованию присвоения или растраты, совершаемых в бюджетной сфере Дис-я... кан-т. юр. наук.– Кр. - 2007. –Л. 53. 12Д.В.Смернов, В.Г.Танасевич. Основы бухгалтерского учета и судебно бухгалтерской экспертизы –М. 1997. –С. 92-93 1324-сон 24.08.2018 йилги "Далилларни мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарор lex.uz https:lex.uz>docs НУҚТАИ НАЗАР


41 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 МИЛЛИЙ ТАЖРИБА ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ВА КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ МАНБАИ Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилинди ҳамда миллий валюта – сўмнинг эркин конвертацияси жорий этилди ва хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш билан боғлиқ барча чекловлар олиб ташланди. Натижада Ўзбекистоннинг банклари ва йирик корхоналари илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиқди. Дунё бозорларига миллий валютада ҳам халқаро облигациялар чиқарилгани катта воқеа бўлди. Бунинг ҳал қилувчи омили эса ҳаётий ташаббуслар ва эзгу ғоялар муаллифи бўлган, устувор вазифаларни белгилаб бераётган давлатимиз раҳбари уларнинг амалда рўёбга чиқиши учун ҳам улкан масъулиятни ўз зиммасига олаётгани, бутун борлиғини миллат ва мамлакат манфаатларига бахшида этаётганидир. Мамлакатимизда, айниқса, инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Хусусан, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ - 72 - сонли қарори билан инвестицияларни ўзлаштиришнинг янгича бошқарув тизими жорий этилди. Ушбу қарорнинг бажарилиши бўйича прокуратура органлари томонидан республикада хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ва ушбу лойиҳа ташаббускорларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг қамровли назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Энг аввало, дастурлар доирасидаги лойиҳаларнинг бошланишидан, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг реализациясига қадар бўлган жараёнда ташаббускорлар билан мунтазам алоқада бўлиш амалиёти жорий этилди. Бевосита прокурорлар томонидан лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келган 1 928 та муаммо (535 та кредит, 361 та электр, 198 та табиий газ, 176 та сув, 31 та рухсатнома, 31 та бино ёки ер ва Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг-минглаб, тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир. Амир Темур


42 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 513 та бошқа масалаларда) ижобий ҳал этилди. Масалан, Китоб туманида жойлашган “BLACK BEST MAX” МЧЖга микрокалций маҳсулоти ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун “Миллийбанк” АТБдан 100 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида Хитой давлатидан технологик ускуналар келтирилиб ўрнатилди, 10 та янги иш ўрни яратилишига ва йиллик микрокалций ишлаб чиқариш қуввати 5000 тоннага етказилишига эришилган. Самарқандда “Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш” мавзусида бўлиб ўтган Ўзбекистон иккинчи Иқтисодий форумида Президент Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига мурожаатномасида барча ҳамкор давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш, рақобатбардош маҳсулотлар билан ташқи бозорларга чиқиш, бу борада транспорт-логистика тизимларини ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқликни таъминлаш ислоҳотларимизнинг асосий йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди2 . Маълумки, ҳар бир давлатнинг иқтисодий ўсишида хорижий инвестициялар муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, хорижий инвестицияларни қабул қилувчи давлат, ўз навбатида, инвесторларга уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш кафолатларини бермоғи ҳамда уларни амалда таъминламоғи лозим. Фикримизча, Ўзбекистонга ишонч билан кирган ва йиллар мобайнида сармоя киритаётган инвесторларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш уларнинг давлатимизга ишончини янада оширмоқда. Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи адолатли ва шаффоф суд тизими орқали ҳимоя қилинишини ва суд тизимидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинганини таъкидлади3 . Маълумки, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари инвестицияларни қабул қилувчи давлатнинг миллий қонунчилигида, халқаро ҳужжатлар ва битимлар, фуқаролик ҳуқуқий шартномаларда, икки томонлама халқаро инветициявий шартнома ва битимларда ўз аксини топади. Бинобарин, бу борада А.А.Овчинниковнинг жамиятнинг оммавий хоҳиш-истакларини амалга оширишда давлат инвесторларга ўз таъсирини ўтказиши лозим, деган фикрига қўшиламиз4 . Даставвал, хорижий инвесторнинг хусусий-ҳуқуқий тусдаги манфаатларининг таъминланиши муҳим аҳамият касб этади. Шу турдаги ҳуқуқий кафолатлар фуқаролик ҳуқуқий битимларни тузиш асносида инвестицияни қабул қилувчи давлатнинг уни тартибга солувчи миллий қонунчилигида мустаҳкамланган бўлиши лозим. Шу маънода С.Н.Лебедовнинг хорижий инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари давлат томонидан қонунчилик ёки халқаро-ҳуқуқий нормаларга асосан, инвесторнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мажбуриятидир5 , деган хулосаси долзарб аҳамият касб этади. Маълумки, халқаро инвестиция ҳуқуқи назарияси ва амалиётида хорижий инвестициялар тартиботи мутлақ ва нисбий қоидаларга бўлинади. Хорижий инвестициялар мутлақ тартиботи инвестицияларни тўлиқ ҳимоялаш ва хавфсизлик, ҳақ-ҳуқуқни чекламаслик, адолатли ва тенг ҳуқуқли муомала, инвестицияларга тааллуқли қоидаларга амал қилиш мажбурияти, халқаро ҳуқуқ доирасида муомала тамойилларига асосланади. Хорижий инвестициялар нисбий қоидаларига эса МИЛЛИЙ ТАЖРИБА


43 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 инвесторларга имкон қадар қулайлик бериш тартиботи ва миллий тартибот киради6 . Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1-моддасида фуқаролик қонунчилигининг асосий негизлари белгиланган бўлиб, унга кўра, фуқаролик қонунчилиги улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилиши, бузилган ҳуқуқлар тикланиши, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади7 . Ўз навбатида, Фуқаролик кодекси хусусий-ҳуқуқий муносабатларни ҳам тартибга солиб, тарафлар тенг ҳуқуқларга эга эканлиги алоҳида нормада белгилаган. Шу билан бир қаторда, Фуқаролик кодекси 2-моддасининг учинчи қисмида агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, фуқаролик қонунчилигида белгилаб қўйилган қоидалар чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эллик юридик шахслар иштирокидаги муносабатларга қўлланилиши мустаҳкамланган. Халқаро муносабатлар трансформацияси, янги жўғрофий-иқтисодий тузилмалар барпо бўлиши, аҳоли миграцияси кучайиши, капитал ва хизматлар ҳаракатининг жадаллашуви шароитида жисмоний шахс шахсий қонуни (lex personalis) ва муқим яшаётган жой қонуни (lex domicilii) коллизияси Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ҳуқуқий ҳолати ва уни белгиловчи ҳуқуқий манбаларни, ҳуқуқий чеклашларни ойдинлаштиришни ва миллий ҳуқуқий тартибни такомиллаштиришни тақозо қилади. Фуқаролик кодексининг юқоридаги нормасида кўрсатилган “чет эллик фуқаролар” ва “чет эллик юридик шахслар” тушунчалари хорижий инвесторларга ҳам татбиқ қилинади. Биламизки, инсоният тарихида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганларга нисбатан муносабатлар узоқ эволюция даврини бошидан кечирган: уларга нафрат билан муносабатда бўлиш, ҳаттоки душман сифатида кўриш каби номаъқул ёндашувлардан аста-секин узоқлашилиб, чет элликларнинг ҳақ-ҳуқуқсизлиги, ҳимоясизлигидан воз кечилиб, уларга муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилган, самарали ҳуқуқий муҳофаза қонунларда мустаҳкамланган. Айниқса, кўҳна Туркистонда мусофирга ҳар томонлама ёрдам бериш, уларга жабр қилганга нисбатан чора қўллашда адолатли бўлишга алоҳида эътибор қилинган. Даставвал айнан шу муносабатлар хорижий савдогарлар ҳуқуқий ҳолати билан боғлиқ бўлган. Эрамизнинг VI-VII асрларида Хитойни Эрон ва Ҳиндистон билан боғлайдиган қадимий савдо йўлларининг Бухоро орқали ўтгани савдо-сотиқни тез ривожланишига туртки бўлди ҳамда работларнинг кенгайишига йўл очиб берди. VII–XII асрларда чет элликлар иштирокида Шарқ ва Искижкат бозори фаолияти, Бухоро ерлари хариди, йилига икки марта Бухорода бўладиган мохрўх ийд бозори, Бухоро савдогарлари билан араблар ўртасида бўлиб ўтган можаролар муҳим маълумот ҳисобланади. Бундан минг йил муқаддам ёзилиб, тугал бир асар сифатида бизгача етиб келган “Бухоро тарихи” асарида VIII–IX асрларда Бухорода фаолият кўрсатган “Байти ут-Тироз” тўқимачилик корхонасида тайёрланган дарпардалар, яздий кийимликлар, ёстиқ жилдлари, жойнамозлар ва устки кийимлар халифа ва амирзодалар учун тўқилиб, улар Шом ва Мисрга, Рум шаҳарларига МИЛЛИЙ ТАЖРИБА


44 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 олиб кетиларди дейилган8 . Амир Темур хорижга чиқиш ва чет элликларнинг мамлакатга эмин-эркин келиши ҳунармандчилик, савдо ишлари ривожига катта ҳисса қўшишини инобатга олиб, “Темур тузуклари”да “хароб ётган ерларга коризлар қурсинлар, йўл устида ҳар манзилгоҳда работлар қурсинлар, карвонсаройларни доимий озода ва ёруғ сақласинлар, йўл устига кузатувчи ва соқчилар қўйсинлар”, деб кўрсатма берган9 . Қайд этиш лозимки, Фуқаролик кодексининг мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш деб номланган 22-бобидаги қоидалар фуқаролик ҳуқуқий келишувга эришган хорижий инвесторларга ҳам қўлланилади. Ушбу кодекснинг 259-моддасига кўра, мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усуллари Фуқаролик кодексида аниқ мустаҳкамланган бўлиб, ушбу нормалар қабул қилувчи давлат билан ўзаро келишувга эришган хорижий инвесторнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунида чет эллик инвесторларга таъриф берилган. Унга кўра, чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки ҳудудий органлари, давлатлар ўртасидаги битимларга ёки бошқа шартномаларга мувофиқ тузилган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъекти бўлган халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган ва фаолият кўрсатадиган юридик шахслар, ҳар қандай бошқа ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар, чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар чет эллик инвестор ҳисобланади. Инвестицияларни қабул қилувчи давлатнинг қонунчилигида компенсация олиш кафолати инвестор учун ўта муҳим ҳисобланади. Юқоридаги қонуннинг 21-моддасига кўра, давлат инвестицияларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, реципиент мамлакатларда турли хил сиёсий жараёнлар сабаб инвесторларнинг ҳуқуқлари бузилиши мумкин10. Мамлакатамиз бу борада муайян иқтисодий ютуқларга эришаётганлигини эса жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда. Алоҳида таъкидлаш керакки, сўнгги беш йилда хорижий инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар мамлакат имиджига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Ўзбекистон халқаро рейтингларда энг барқарор ўсишга эришган дунёнинг олти давлатидан бирига айланди. Хусусан, Иқтисодий эркинлик индексида эркин савдо бўйича унинг позицияси рекорд даражага ошиб, 163-ўриндан 67-ўринга кўтарилди. Мамлакатимиз бу борада AҚШ, Япония ва Хитой каби давлатлардан ҳам илгарилади11. Инвесторларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам ҳимояда бўлган, уларнинг қонуний манфаатлари ва қонун устуворлиги суд томонидан сўзсиз таъминланган давлатда иқтисодиёт жадал равишда тараққий этади, бу эса, ўз навбатида, миллий иқтисодиётга хорижий инвестициялар оқимининг салмоқли даражада ошишига олиб келади. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуни ушбу ислоҳотларМИЛЛИЙ ТАЖРИБА


45 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 нинг мантиқий давоми бўлди. Ушбу қонуннинг 61-моддасига мувофиқ, давлат органларининг инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ёки чеклайдиган қарорлари, улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Мазкур қонуннинг 63-моддасига кўра, чет эл инвестициялари билан боғлиқ бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик инвесторнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириши чоғида юзага келадиган низо (инвестициявий низо) музокаралар ўтказиш, ундан сўнг агар келишувга эришилмаса, медиация йўли билан ҳал этилади. Музокаралар ўтказиш ва медиация йўли билан тартибга солинмаган инвестициявий низо Ўзбекистон Республикасининг тегишли суди томонидан ҳал қилинади. Шу билан бирга, мамлакатимизда инвестициявий муҳитнинг янада яхшиланишига ва инвестициявий низоларнинг самарали ҳал этилишига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар ҳам мавжуд. Жумладан, инвестицияга оид низоларни суд томонидан ҳал этиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари етарли даражада ривожланмаган. Яъни, инвестиция фаолиятига алоқадор иқтисодий, фуқаролик, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар турли хил судлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Иқтисодий соҳада юзага келадиган низолар иқтисодий судлар, фуқаролик, меҳнат ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар фуқаролик ишлари бўйича судлар ва давлат органлари билан оммавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Бу эса, ўз навбатида, инвесторлар фаолиятига оид низолар бўйича қарорлар қабул қилишда турли хил суд амалиёти шаклланишига сабаб бўлмоқда. Аслида чет элдан инвесторни жалб этиш учун унга, биринчи навбатда, қулай ишбилармонлик муҳити, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонуний кафолатлар яратиб бериш лозим. Бу борада кўплаб хорижий давлатларда инглиз ҳуқуқи етакчи тизим сифатида кенг қўлланилиб келинмоқда. Ривожланган мамлакатларда инвесторлар ўзи билган инглиз ҳуқуқи тизимида иш олиб боришни афзал кўришади. У бир неча давлатлар ҳуқуқ тизимининг энг афзал жиҳатларини ўзида жамлаган мажмуа бўлиб, қўшма корхоналар тузиш, инвестиция киритишда ундан кўп фойдаланилади. Эгилувчанлик, шаффофлик, башорат қила олиш ва энг муҳими, тезлик бу тизимнинг афзал жиҳатлари ҳисобланади. Хитой, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур ва бошқа кўплаб мамлакатларда инглиз ҳуқуқидан фойдаланиш амалиёти кенг йўлга қўйилган. Жумладан, қўшни давлат Қозоғистонда ҳам ички инвестициявий жозибадорликни ошириш мақсадида инглиз ҳуқуқи тизими “Астана” халқаро молия маркази ҳудудида самарали қўлланилмоқда. Иқтисодий процессуал кодекси 13-моддасининг бешинчи қисмига асосан, суд Ўзбекистон Республикасининг қонунига ёки халқаро шартномасига мувофиқ чет давлатларнинг ҳуқуқ нормаларини қўллайди. Кодекс 14-моддасининг биринчи қисмида чет давлат ҳуқуқи нормаларини қўллашда суд ушбу нормаларнинг мазмунини уларнинг тегишли чет давлатда шарҳланишига ва амалда қўлланилишига мувофиқ ҳолда аниқлаши белгиланган. Демак, бундан кўриниб турибдики, республикамизда чет давлат ҳуқуқ нормаларини амалиётга жорий этиш учун миллий қонун ҳужжатларимизда етарли асос мавжуд бўлиб, хорижий инвесторлар МИЛЛИЙ ТАЖРИБА


46 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар билан боғлиқ низоларни ҳал этишда суд амалиётини янада такомиллаштириш талаб этилади. Шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвесторларнинг қонуний ҳуқуқларини тўлиқ таъминлашда Бош Қомусимизга киритиш таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам алоҳида аҳамият касб этиши табиий. Конституциямизга киритиш таклиф этилаётган тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи дахлсизлиги ва рақобат муҳитининг қонуний асосларини такомиллаштириш билан боғлиқ нормалар, миллий фуқаролик қонунчилик ҳужжатлари хорижий инвесторлар ҳуқуқлари ва кафолатларини таминлашда ўта муҳимдир. Шунинг учун юртимизда суд ҳокимиятининг том маънодаги мустақиллигини таъминлаш, судларни инвесторлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ва мустаҳкам ҳимоя қиладиган, иқтисодий соҳадаги ўзгаришларнинг муҳим воситаси бўлган институтга айлантириш йўлидаги кенг қамровли ислоҳотларни тизимли равишда давом эттириш зарур бўлади. Маълумки, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташриф доирасида Париж шаҳрида етакчи компаниялар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашув ўтказди12. Мулоқотда кўтарилган масалаларни ҳал этиш учун эндиликда европалик инвесторларга қулай бизнес муҳитини яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Европа ҳуқуқий муҳитига яқинлашишимиз ҳам самарали бўлади. Айниқса, Европа Кенгашининг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда HELP дастурини ишга тушириш Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Европа Кенгаши билан Ўзбекистоннинг бир-бирини тушунишини яхшилашга ёрдам беради. Шу муносабат билан Европа Кенгашининг HELP таълим дастуридаги: – инсон ҳуқуқлари – бу барчамизни ҳимоя қиладиган асосий ҳуқуқ ва эркинликдир, улар қадр-қиммат, адолат, тенглик ва ҳурматга асосланади; – корхоналар бизнинг ҳаёт тарзимизга ва инсон ҳуқуқларидан амалда фойдаланишга сезиларли таъсир кўрсатади; – компанияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни йўлга қўйиш учун, аввало, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш маданиятини йўлга қўйиш керак; – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маданияти компаниянинг операцияларида, структурасида ва ҳар бир ходим фаолиятида акс этиши лозимлиги ҳақидаги13 тамойилларни ўз ҳуқуқий муҳитимизга тизимли ўтказишимиз лозим. Бундан ташқари, ҳуқуқий тажриба сифатида, биринчи навбатда, халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудларида инвестицияга оид низоларни кўриб чиқувчи ихтисослаштирилган судни ташкил этиш ҳамда мазкур ҳудуд иштирокчилари томонидан тузиладиган ҳар қандай битимдан келиб чиқадиган низоларни инглиз ҳуқуқининг нормалари асосида ҳал этиш имкониятини қонун ҳужжатлари орқали мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ кўринади. Фикримизча, давлат – хусусий шериклик (ДХШ) соҳасида инвестиция жозибадорлигини ошириш ҳам яхши натижа беради. 2022 йилнинг 10 ойида умумий қиймати 3,09 млрд. долл.дан ортиқ бўлган 196 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича ишлар олиб борилди. Ўрганишлар давлат-хусусий шерикликни иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг барча йўналишларида ривожлантириш, ДХШ асосида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг 99,2 фоизи (21 963 та) мактабгача таълим соҳасида йўлга қўйилганлигини инобатга олиш, ижтимоий ва коммунал соҳалар, МИЛЛИЙ ТАЖРИБА


47 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 шаҳарсозлик ва ободонлаштириш, йўл хўжалиги, энергетика ва бошқа муҳим соҳаларда ДХШ тизимини фаоллаштириш зарур кўринади. Шунингдек, ДХШ лойиҳалари Давлат мулки негизида ташкил этилишини инобатга олган ҳолда, бу тизимни самарали бошқариш ва мувофиқлаштиришга масъул орган сифатида Давлат активларини бошқариш агентлигини белгилаш фойдали бўлади. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасига асосан, инвестиция фаолиятининг эркинлиги ушбу фаолиятнинг асосий принципларидан бири ҳисобланади. Бироқ, бугунги кунда маҳаллий инвесторлар мулкларини баҳолашнинг ягона мезони йўқлиги сабабли, кўп ҳолларда мулклар арзон баҳоланганлиги ҳақида тадбиркорларнинг ҳақли эътирозлари келиб чиқмоқда. Шу билан бирга, хорижий экспертлар, инвесторлар, баҳолаш ташкилотлари ва бошқа мутасадди идораларнинг мутахассисларини жалб қилган ҳолда, чет эл тажрибасини ўрганиш ҳамда компенсация қилинаётган мулкни баҳолашнинг ягона мезонини ишлаб чиқиш бирмунча самарали кўринади. Буларнинг натижасида мамлакатимизда инвесторлар, шу жумладан, чет эллик инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларнинг суд ҳокимиятига ишончини оширишга эришилади, бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистонда янада жозибадор инвестициявий муҳит яратилишига хизмат қилади. Т. УМАРОВ, Бош прокуратура бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, И. МАРКСОВ, Бош прокуратура бўлим прокурори 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сонли қарори (http:// lex.uz/uz/docs/5801123). 2 president.uz/uz/lists/view/5662. 3 President.uz/uz/lists/view/5702. 4 Инвестиционное право: учебник для бакалавриата и магистратуры / А.А.Овчинников [и др.]. – 3-е изд., - Издательство Юрайт. 2015. -273 с. – Серия: Бакалавр и магистр. Академический курс. 5 Международное частное право: Учебник в 2 т.: Т. 2. Особенная часть / Отв. ред. С.Н. Лебедев, Е.В. Кабатова. – М.: Статут. – 2015. – С. 176. 6 Хорижий мамлакатлар инвестиция фаолиятининг ҳуқуқий тартиботларининг қиёсий таҳлили. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №4, июль-август, 2014 йил. 7 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (биринчи қисм). http://lex.uz/uz/docs/111189. 8 Narshaxiy M. “Buxoro tarixi” asari. T. “Meros”. Kamalak. 1991-yil. 9 Temur Tuzuklari. / A.Temur. – Toshkent: Yoshlar nashriyot uyi, 2018. – 184 b. 10World Investment and Political Risk 2009. The World Bank. 1818 H Street. NW. Washington. DC 20433. USA. - P. 28. URL: https://openknowledge. worldbank.org/handle/10986/2688. 11Worldjusticeproject.org/rule-of-law-index/country/2022/Uzbekistan. 12kun.uz/21095734. 13https://www.eeas.europa.eu/delegations/kazakhstan/%D0%BF%D0%B5%D1%80%D0%B2%D1%8B% D0%B9-%D1%82%D1%80%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D0%BD%D0%B3-%D0%B4%D0%BB%D1%8F. МИЛЛИЙ ТАЖРИБА


48 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 1 / 2023 Суднинг фуқаролик процессида фуқароларнинг даъво аризаларида кўрсатилган талаблар доирасидан четга чиқиши, ушбу процессуал ҳаракатнинг судлар учун қанчалик долзарблигини белгилаб беради. Мазкур тартиб республикамизнинг тадқиқотчи олимлари томонидан етарли даражада ўрганилмаган. Юқори судлар томонидан ҳам мазкур тартибни қўллаш бўйича тушунтиришлар етарлича берилмаган. Ваҳоланки, суд ташаббуси билан даъво доирасидан четга чиқиш ҳолатларини қўллашда қийинчиликларни вужудга келиши мазкур тартибни чуқурроқ ва ҳар томонлама ўрганишни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 254-моддасида суд ишни даъвогар томонидан арз қилинган талаблар доирасида ҳал қилиши, бироқ, агар суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогар томонидан билдирилган талаблар доирасидан четга чиқиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган1 . Суд даъвогар томонидан арз қилинган талаблар доирасидан қуйидаги йўллар билан четга чиқиши мумкин: 1) келтирилган даъво талаби билан чамбарчас боғлиқ бўлган, бироқ даъвогар томонидан келтирилмаган даъвони ҳал қилиш; 2) даъвони ўзгартириш. Биринчи усулда фақат қонунда тўғридан-тўғри кўрсатиб ўтилган ҳолатларда судлар томонидан арз қилинган талаблар доирасидан четга чиқишга йўл қўйилади (масалан, Фуқаролик процессуал кодекси 414-моддасининг тўртинчи қисми, Оила кодексининг 44-моддаси). Оила кодексининг 44-моддасига асосан, никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалалар бўйича эр ва хотин ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шунингдек ушбу келишув болалар ёки эр-хотиндан бирининг манфаатларига зид эканлиги аниқланган тақдирда суд: – никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши; – вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши; – эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши; – эр (хотин)дан таъминот олишга СУДНИНГ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИДА АРЗ ҚИЛИНГАН ТАЛАБЛАР ДОИРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ


Click to View FlipBook Version