Судьянинг онгида - адолат, тилида - ҳақиқат,
дилида - поклик бўлиши шарт.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
11/2019 ISSN 2181-8991
ОДИЛ СУДЛОВ
Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр
Муассис: Бош муҳаррир
Ўзбекистон Республикаси Камол УБАЙДИЛЛОЕВ
Олий суди Масъул котиб
ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Муталиф СОДИҚОВ
Козимджан КАМИЛОВ
Холмўмин ЁДГОРОВ Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен»
Бахтиёр ИСАКОВ республика танловида «Энг яхши ёритил-
Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ ган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича
Ибрагим АЛИМОВ ғолиб деб топилган.
Нематжон АКБАРОВ
Шахноза АХАТОВА ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ:
Олим ХАЛМИРЗАЕВ 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
Омонбой ОҚЮЛОВ
Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Чўпонота кўчаси, 6-уй
Азиз МИРЗАЕВ Ҳ/р 20210000300101763001
ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали
K Реклама нашри ва тижорий йўл би- МФО 00850, СТИР 201403038
лан босилган матнлар. ТЕЛЕФОН: 278-96-54, 278-91-96,
278-25-96, ФАКС: 273-96-60
Таҳририят фикри муаллиф фикридан Email: [email protected]
ўзгача бўлиши мумкин. Email: [email protected]
Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди Босишга 2019 йил 13 ноябрда рухсат
ва қайтарилмайди. этилди. Қоғоз бичими 70Х108 1/16. 7,5
босма табоқ. Офсет усулида чоп этилди.
Кўчириб босилганда «Одил судлов» — Журнал таҳририят компьютерида терил-
«Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. ди ва саҳифаланди. Буюртма — 19-14.
Нашр адади 6500 нусха.
Журнал Ўзбекистон Республикаси Ва- Навбатчи муҳаррир
зирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий ат- Муталиф СОДИҚОВ
тестация комиссияси Раёсатининг 2013
йил 30 декабрдаги 201/3-сонли қарори ИНДЕКС:
билан докторлик диссертациялари якка тартибдаги обуначилар
бўйича илмий мақолалар чоп этилади-
ган нашрлар рўйхатига киритилган. учун — 908;
ташкилотлар учун — 909.
Сотувда келишилган нархда
2017 йил 29 ноябрда Ўзбекистон мат- «Sifat xizmat media» МЧЖ
буот ва ахборот агентлигида 0026-рақам босмахонасида чоп этилди.
билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан Босмахона манзили: 100 000,
1ч1иқ/а20бо1ш9лаган. ОДИЛ СУДЛТОошВкент шаҳри, Олой кўчаси, 1-уй 1
C «Одил судлов»
МУНДАРИЖА
ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили си-
фатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони..........................................................................................................................3
ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди......................................................7
22 ДЕКАБРЬ – САЙЛОВЛАР КУНИ
Х. Маматов. Янги Ўзбекистонда сайловлар янгича ўтади....................................8
Ж. Нематов. Сайлов қонунчилигига оид суд ишларини юритишнинг ўзига хос
хусусиятлари..................................................................................................................12
ҚОНУНЧИЛИК ВА ЮРИДИК ХИЗМАТ
М. Қаландарова. Юридик хизмат учун харажатларни ундириш: муаммо ва
таклиф.............................................................................................................................17
ТАҲЛИЛ
С. Тўхтамишев, Ш. Саломов. Тинч ва тотув оилалар........................................24
СУД ФАОЛИЯТИ
К. Намазов. Қариндошлар нега ажралди?.............................................................28
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
А. Анорбоев. Электрон рақамли имзо ва электрон ҳужжатларни
қалбакилаштириш жинояти..........................................................................................30
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН
Д. Бекматова. Исбот қилиш субъектлари..............................................................41
ҚАРОР ВА ИЖРО
З. Эсанова. Суднинг ҳал қилув қарорини ижро этишнинг айрим процессуал
масалалари.....................................................................................................................49
ДОЛЗАРБ МАВЗУ
Т. Бурханов. Диний бағрикенглик ва шарқона қадриятлар.................................56
АХБОРОТ
Олий суд Пленуми мажлиси....................................................................................62
ЮРИСТ КАРТОТЕКАСИ/КАРТОТЕКА ЮРИСТA.....................................118
2 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ҚОНУНЧИЛИК ВА
РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ФАРМОНИ
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИ
СИФАТИДАГИ НУФУЗИ ВА МАВҚЕИНИ
ТУБДАН ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафак-
кури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек
тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир.
Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу
қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул
қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлаб-
ки дадил қадам эди. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили
мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.
Истиқлол йилларида она тилимиз том маънода давлат тилига айланиб,
халқимизни юртимизда эркин ва озод, фаровон ҳаёт қуришдек буюк мар-
раларга сафарбар этадиган беқиёс куч сифатида майдонга чиқди.
Бугун Ўзбекистонимиз «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари»
деган бош тамойил асосида тараққиётнинг янги, янада юксак босқичига
кўтарилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли
ислоҳотлар жараёнида давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи то-
бора ошиб бормоқда.
Ўзбек тили сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий
жабҳаларда фаол қўлланиб, халқаро минбарларда баралла янграмоқда.
Хорижий мамлакатларда тилимизга эътибор ва уни ўрганишга қизиқиш
кучаймоқда.
Бугунги глобаллашув даврида ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил давлат
Ушбу Фармон «Халқ сўзи» газетасида 2019 йил 22 октябрда эълон қилинган.
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 3
ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР
ўз миллий манфаатларини таъминлаш, бу борада аввало ўз маданиятини,
азалий қадриятларини, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш ма-
саласига устувор аҳамият қаратиши табиийдир.
Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-
эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпар-
варлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг
бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини
тўлақонли жорий этишни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Мадани-
ят вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият
ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-
қизлар қўмитаси, «Тараққиёт стратегияси» маркази ва кенг жамоатчилик-
нинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октябрь сана-
сини «Ўзбек тили байрами куни» деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифи
маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида ходим-
ларининг умумий чекланган сони 9 та штат бирлигидан иборат Давлат ти-
лини ривожлантириш департаменти ташкил этилсин ва унинг тузилмаси
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар Давлат тилини ривожлантириш департаментининг асо-
сий вазифалари этиб белгилансин:
давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу
соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш;
давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этув-
чи ҳокимият органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати-
ни ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва
бартараф этиш юзасидан, шунингдек, уни ривожлантириш соҳасида ягона
давлат сиёсатини юритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ўзбек тилининг ёзма нутқи меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича
ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш бо-
расидаги ишларни жадаллаштириш;
давлат тилини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
давлат тилини ривожлантириш бўйича дастурлар ва «йўл хариталари»ни
4 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР
ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш, шу-
нингдек, «Ўзбек тили байрами куни»ни нишонлаш бўйича ишларни
мувофиқлаштириш;
илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, за-
монавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда
қўлланишини таъминлаш, географик ва бошқа топонимик объектларга
қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мо-
ниторинг қилиш ва мувофиқлаштириш;
давлат тилини ривожлантиришга оид илмий тадқиқот ишларини қўллаб-
қувватлаш, бу соҳада халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
а) уч ой муддатда:
«Ўзбек тили байрами куни»ни белгилаш бўйича қонун лойиҳасини;
«Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бугун-
ги кун талаблари нуқтаи назаридан такомиллаштирган ҳолда унинг янги
таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин;
б) икки ой муддатда хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган
ҳолда илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга кири-
тиш бўйича Атамалар комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолиятини
тартибга солиш тўғрисида қарор қабул қилсин;
в) 2020 йил 1 июнга қадар қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига ол-
ган 2020 – 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиё-
сатини такомиллаштириш концепцияси ва давлат дастури лойиҳаларини
киритсин:
мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида, жумладан, дав-
лат бошқаруви, замонавий ва инновацион технологиялар, саноат, банк-
молия тизими, ҳуқуқшунослик, дипломатия, ҳарбий иш, тиббиёт ва бошқа
соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланиш-
га эришиш;
таълим муассасаларида давлат тилини ўргатиш ва уни билиш даражаси-
ни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, давлат тилининг илм-фан
тили сифатидаги нуфузини ошириш;
давлат тили софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ
маданиятини ошириш;
давлат тилининг ахборот ва коммуникация технологиялари, хусусан,
Интернет жаҳон ахборот тармоғида муносиб ўрин эгаллашини таъмин-
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 5
ҚОНУНЧИЛИК ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР
лаш, ўзбек тилининг компьютер дастурларини яратиш;
давлат тили қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни мун-
тазам ва ҳар томонлама ўрганиш, уларни бартараф этишга доир чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш;
мамлакатимиз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатлар
тилларининг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш, уларга давлат
тилини ўрганиш учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш;
давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар
билан алоқалари истиқболларини белгилаш, хорижда истиқомат қилувчи
ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари
учун ўзбек тили дарсликлари ва электрон дастурларни ишлаб чиқиш ва
уларни кенг миқёсда тарқатиш, ўзбек тилини ўргатиш бўйича махсус курс-
ларни ташкил этиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва
идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу
Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар
Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республи-
касининг Бош вазири А. Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президен-
ти Администрацияси раҳбари З. Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Ш. МИРЗИЁЕВ
Президенти
Тошкент шаҳри,
2019 йил 21 октябрь
6 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Респуб
ликаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил
12 октябрдаги Қарори билан:
1. Икрам Тухтамуратович Муслимов лавозимда бўлишнинг муддатсиз дав-
рига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – маъмурий
ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди ва шу муносабат
билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод
этилди;
2. Рахат Аминбаевич Исмайлов ўн йил муддатга;
3. Санобар Турсуновна Мамадалиева ўн йил муддатга;
4. Шамсиддин Мамарежабович Тожиев ўн йил муддатга Ўзбекистон
Республ икаси Олий судининг судьяси лавозимига сайландилар.
Икрам Тухтамуратович Рахат Аминбаевич
Муслимов Исмайлов
Санобар Турсуновна Шамсиддин
Мамадалиева Мамарежабович Тожиев
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 7
ТАДҚИҚОТ,
ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА
САЙЛОВЛАР ЯНГИЧА ЎТАДИ
2019 йилнинг 20 сентябри демократик тараққиётимизнинг янги босқичи
даги аҳам иятга молик сана сифатида тарихда қолди. Зотан, шу куни Мар
казий сайлов комиссияси янги Ўзбекистонда янги сайловлар кунини эълон
қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Яъни, 2019 йил 22 декабрь мамлакатимиз
парламенти Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш-
ларига сайловлар куни деб эълон қилинди. Шу тариқа янги Ўзбекистонда
янги сайловлар кампанияси бошланди.
Биринчидан, Ўзбекистонни 2017 – 2021 йилларда тараққий эттириш-
нинг бешта устувор йўналишини ўзида мужассам этган Ҳаракатлар стра-
тегияси ҳамда Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ сўнгги йил-
ларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари янгиланиб, сон жиҳатидан
мақбуллаштирилиб, уларда хизмат қилувчилар таркибининг сифати юксалиб
бормоқда.
Бошқарувда «Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халқимизга
хизмат қилиши керак», деган эзгу принцип жорий этилди.
Иккинчидан, сўз, эътиқод ва матбуот эркинлиги, фикрлар хилма-хиллигига
кенг йўл очилди.
Мамлакатимиз дунё давлатлари билан яқин қўшничилик ва стратегик ше-
риклик муносабатларини, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан
ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб, дунё ҳамжамияти олдида янги
Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини юксалтириб бормоқда.
Учинчидан, жорий йилги сайловлар 2019 йилнинг 25 июнидан кучга кир-
ган янги, яхлит Сайлов кодексига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.
Сайлов кодексининг унгача амалда бўлган сайлов жараёнини ҳуқуқий
жиҳатдан тартибга солган қонунлардан кескин фарқи бор. Аввало, ушбу
Кодекс демократик, очиқ, ошкора ва эркин сайловлар ўтказиш бўйича
умумэ ътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартларини, ри-
вожланган хорижий демократик ҳуқуқий давлатлар ижобий тажрибасини
ҳамда қадимий давлатчилик тарихига, ўзининг ўчмас ва сўнмас инсон-
парвар, адолатли қадриятларига эга халқимизнинг – ижтимоий адолат,
8 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
22 ДЕКАБРЬ – САЙЛОВЛАР КУНИ
бағрикенглик, сўз ва амал бирлиги каби ноёб ғоя ва қадриятларини, демо
кр атик сайловлар бўйича кўп йиллик тажрибасини ўзида мужассам этган.
Содда ва равон тилда ёзилган.
Аввалги сайловлар жараёни «Ўзбекистон Республикаси Президентининг
сайлови тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сай-
лов тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига
сайлов тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комис-
сияси тўғрисида»ги ҳамда «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари
тўғрисида»ги бешта қонун билан тартибга солинар эди. Табиийки, ундаги нор-
малар тарқоқ, баъзан бир-бирини такрорловчи ёки инкор этувчи қоидалардан
иборат эди.
Сайлов кодексига асосан, сиёсий партиялар томонидан имзо йиғишда сай-
ловчилар томонидан бир қанча партияларни ёқлаб имзо қўйиш имконияти бе-
рилди. Олдинлари сиёсий партиялар томонидан имзо йиғишда сайловчи фақат
битта сиёсий партияни ёқлаб имзо қўйиши мумкин деган норма мавжуд эди.
Бу эса, сиёсий партияларга ҳам, сайловчиларга ҳам ноқулайлик туғдирар эди.
Сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватлаш бу сайлов-
чининг ихтиёрий хоҳиши. Сайловчи сиёсий партиянинг дастури ва амалий
фаолияти билан таниш бўлса ҳамда мазкур сиёсий партиянинг сайловлар
жараёнида иштирок этишини қўллаб-қувватласа, демак улар тўплаган имзо
варағига ўз имзосини қўяди. Лекин, бу сайловчи айнан шу сиёсий партиянинг
номзодини қўллаб-қувватлаб овоз беради, дегани эмас. Сайловчи номзодни
қўллаб-қувватлаши учун, энг аввало, сиёсий партияларнинг, қолаверса ном-
зодларнинг сайловолди платформаси ва дастурлари билан яқиндан танишиб
чиқади. Сайловолди ташвиқоти даврида партиялар илгари сураётган ғоялар
ва ташаббуслар унинг манфаатларига қанчалик уйғунлигини таҳлил этади.
Мабодо, сайловчи имзо тўплаш жараёнида 3 ёки 4 та сиёсий партиянинг сай-
ловда иштирок этиши учун имзо қўйган бўлса-да, учрашув ва дебатлар жараё-
нида қайси сиёсий партиянинг номзоди ёки платформаси унга маъқул бўлса,
овоз бериш кунида сайловчи айнан шу партиянинг вакилига ёки номзодга
овоз бериши мумкин. Овоз бериш жараёнида эса, битта сайловчи фақат битта
овоз бериш ҳуқуқига эга.
Аввалги қонунларда «имзо варақаларида имзолар сохталаштирилган
тақдирда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиядан рўйхатга олиш учун
ҳужжатлар қабул қилишни рад этади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларда
аниқланган номувофиқликлар ва қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари
тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига, ваколатли вакилига
белгиланган тартибда маълум қилади, деб белгилаб қўйилган эди. Бу қоида
сиёсий партияларнинг сайловда иштирок эта олмаслигига олиб келарди, пар-
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 9
22 ДЕКАБРЬ – САЙЛОВЛАР КУНИ
тияларга ҳолатни тўғрилаш учун имкон беришга оид норма мавжуд эмас эди.
Янги қабул қилинган Кодексга мувофиқ сиёсий партияларга ҳужжатлардаги
аниқланган номувофиқликлар ва хатоларни икки кунлик муддатда тузатиш
ҳамда уларни Марказий сайлов комиссиясига қайта тақдим этиш ҳуқуқи бе-
рилди.
Партиялар сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб
чиқишда аввалги қонунлар бўйича фақат биттадан кузатувчи бериши мум-
кин бўлган бўлса, мазкур Кодексда бундай чеклов чиқариб ташланди. Бу
ҳам очиқлик, ошкораликни, жамоатчилик назоратини оширишга хизмат
қилади.
Кодексда сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқлари ҳам кенгайти-
рилди. Эндиликда ваколатли вакил сайлов комиссиясининг мажлислари-
да, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини
текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш
ҳуқуқига эга. Аввалги қонунларда унинг фақат сайлов участкасида овозларни
санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқигина қайд этилиб, партия ваколатли ва-
килни ўз аъзолари орасидангина тайинлаши белгиланган эди. Энди эса, вакил
нафақат партия ўз аъзолари, балки унинг тарафдори ёки хайрихоҳлари ораси-
дан ҳам тайинлаши мумкин.
Агар аввалги қонунларда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган
фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида
сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар,
деган мазмундаги қоида белгиланган бўлса, мазкур Кодексда уларнинг сайла-
ниши мумкин эмаслигига оид норма қолдирилиб, «сайловда қатнашмайдилар»
деган жумла чиқариб ташланди. Кодекснинг 5-моддасида суд томонидан муо-
малага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жино-
ятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш
жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди, деб белгилаб
қўйилди. Бу билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жино-
ят содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жой-
ларида сақланаётган шахсларда сайловда иштирок этиш, яъни сайлаш ҳуқуқи
вужудга келди. Бу эса, озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкала-
ри тузилиши мумкинлигини Кодекснинг 10, 27-моддаларида мустаҳкамлаш
имкониятини берди.
Кодексда тенг сайлов ҳуқуқини таъминлаш механизмлари ҳам янада кен-
гайтирилди, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белги-
ланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланиши қайд этилди. Ав-
валги қонунларда сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар Марказий
сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошлани-
10 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
22 ДЕКАБРЬ – САЙЛОВЛАР КУНИ
ши белгиланган эди. Бу турли номзодлар ҳар хил вақтларда, кимдир аввалроқ,
кимдир кейинроқ ташвиқот бошлашига олиб келар эди.
Авваллари фуқароларнинг овоз бериш тартиби чегаралаб қўйилган, яъни
сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг
томонда жойлашган бўш квадратга фақат битта белги қўярди. Кодексда
фуқароларнинг овоз бериш имкониятлари янада кенгайтирилиб, сайловчи ўзи
ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жой-
лашган бўш квадратга учта белгидан: яъни «+» ёки «˅» ёхуд «х» белгисидан
бирини қўйиш имкониятига эга бўлди.
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини янада мустаҳкам кафолатлаш
мақсадида Кодекснинг 7-моддасида «Яширин овоз бериш сайловчининг
хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини ис-
тисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади», деб
белгилаб қўйилди.
Имконияти чекланган шахсларнинг сайловга оид конституциявий
ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида Кодекснинг 31-моддасида сайлов бюлле-
тенлари Брайль алифбоси асосида тайёрланиши мумкинлиги, 49-моддасида
жисмоний имконияти чекланган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яра-
тиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг зиммасига юклатилиши, 50-
моддасида овоз бериш хоналари ёруғ ва кенг бўлиши, алоҳида кириш ва чиқиш
жойи бўлиши, шунингдек уларда жисмоний имконияти чекланган шахслар
учун махсус йўлаклар назарда тутилган бўлиши лозимлиги қайд этилди.
Кодексда, шунингдек овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача
ўтказилиши белгилаб қўйилди. Аввалги қонунларда овоз бериш жараёни
соат 6:00 дан бошланиши белгилаб қўйилган бўлиб, сайлов комиссияси
аъзоларига ҳам бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқарарди. Шунингдек,
сайлов декабрда бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу вақтда ҳали қоронғи
вақт бўлар эди.
Умуман, Сайлов кодексидаги асосий нормалар билан унгача бўлган сай-
лов қонунчилиги нормалари ўртасида ўттиздан ортиқ демократик янгилик,
ўзгаришлар мавжуд. Сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида улар
албатта, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётимизга татбиқ этилади.
Х. МАМАТОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Котибияти раҳбари,
юридик фанлар доктори, профессор
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 11
22 ДЕКАБРЬ – САЙЛОВЛАР КУНИ
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИГА ОИД
СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Замонавий давлат бошқарувининг энг муҳим ва ажралмас жиҳат
ларидан бири сайловлардир. Сайловлар воситасида халқ ўзининг дав-
лат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи сифатидаги ваколатини амал-
га оширади. Сайловлар орқали Ўзбекистон Республикасида давлат
ҳокимияти органлари халқ манфаатларини кўзлаб ва қонунлар асосида
кейинги сайловларга қадар халққа хизмат қилишга ваколат олади. Де-
макки, ҳокимият халққа тегишли экан, халқ сайловлар йўли билан ўзига
қарашли бўлган ҳокимиятни сайланган маълум бир шахсларга ишониб
топширади.
Ўз навбатида, сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан жиноий ва
маъмурий жавобгарлик белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республика-
сининг Жиноят кодексида1 (ЖК) сайлов ёки референдум ташкил қилиш,
уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (ЖКнинг 146-
моддаси) ҳамда сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг
амалга оширилишига тўсқинлик қилиш (ЖКнинг 147-моддаси) учун жи-
ноий жавобгарлик ўрнатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексида2 (МЖтК) ҳам Ўзбекистон Республикаси Мар-
казий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референ-
дум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш (МЖтКнинг
512-моддаси), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комис-
сиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комис-
сияларнинг қарорларини ижро этмаслик (МЖтКнинг 513-моддаси),
номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий пар-
тия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш (МЖтКнинг 514-
моддаси), сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масала-
лар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш
(МЖтКнинг 515-моддаси), номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида
ёлғон маълумотларни тарқатиш (МЖтКнинг 516-моддаси), сайлов-
12 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
22 ДЕКАБРЬ – САЙЛОВЛАР КУНИ
га ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум
ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда ташвиқот материалларини қасддан
йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш (МЖтКнинг
517-моддаси), сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартиби-
ни бузиш (МЖтКнинг 518-моддаси), жамоатчилик фикри сўровлари
натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини чоп
этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш (МЖтКнинг 519-моддаси) юза-
сидан жавобгарлик белгиланган.
Таъкидлаш жоизки, сайлов қонунчилигини бузганлик айрим ҳол
ларда маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби билан бир қаторда оммавий-
ҳуқуқий муносабатлардан вужудга келадиган низоларни ҳам келтириб
чиқариши мумкин. Бунда, ҳар бир ҳолатга алоҳида баҳо берилиши
лозим. Мисол учун, МЖтКнинг 514-моддасида номзоднинг, ишончли
вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг
ҳуқуқларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилган. Худ-
ди шу ҳолатда аризачида ҳуқуқий манфаат бўладиган ҳолларда бузил-
ган ҳуқуқларини тиклаш учун маъмурий суд иш юритуви тартибида
оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низо сифатида ҳам
бир-биридан алоҳида бўлган иккита иш кўрилиши мумкин. Худди шу
хулосани МЖтКнинг 516-моддасидаги номзодлар, сиёсий партиялар
тўғрисида ёлғон маълумотларни тарқатиш ҳуқуқбузарлиги мисолида
ҳам айтиш мумкин.
Сайловга оид оммавий-ҳуқуқий низоларни кўришнинг ўзига хос хусуси-
ятлари ҳам мавжуд. Бундай ишларда Ўзбекистон Республикаси Марказий
сайлов комиссияси, вилоят сайлов комиссияси ҳамда туман, шаҳар сай-
лов комиссиясининг ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, хатти-
ҳаракати, ҳаракатсизлиги юзасидан низолашиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14-моддасига кўра3,
Марказий сайлов комиссияси ваколатларига қуйидагилар киритилган.
Жумладан, округ сайлов комиссияларининг қарорлари ушбу Кодекс
га зид бўлса, ушбу қарорларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Рес
публикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилиш;
тақдим этилган ҳужжатлар асосида сиёсий партияларнинг сайловда иш-
тирок этишига ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилиш; сайловчи-
ларнинг ҳамда сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатла-
рини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилиш кабилар
шулар жумласидандир. Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг,
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 13
22 ДЕКАБРЬ – САЙЛОВЛАР КУНИ
округ сайлов комиссиясининг ўхшаш ваколатлари Сайлов кодексининг
20, 22-моддаларида таъкидланган.
Участка сайлов комиссиясининг ваколатларига қуйидагилар киритил-
ган. Жумладан, участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузади; сай-
ловчиларни сайловчиларнинг рўйхати билан таништиради, рўйхатда йўл
қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилади
ҳамда кўриб чиқади ва рўйхатга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги
масалани ҳал этади; сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирок-
чиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар
қабул қилади (Сайлов кодексининг 24-моддаси).
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, такрорий сайлов ўтказиш, сайлов-
ни ўтмаган деб топиш, сайловни ҳақиқий эмас деб топиш маъмурий суд-
нинг ваколатига кирмайди. Маъмурий судлар фақат тегишли қарорларни
ҳақиқий эмас деб топиши, хатти-ҳаракат, ҳаракатсизликни эса қонунга хи-
лоф деб топиши мумкин. Сайлов кодексига кўра, такрорий сайлов ўтказиш
(59-модда), сайловни ўтмаган (96-модда), сайловни ҳақиқий эмас деб то-
пиш (96-модда) фақатгина тегишли сайлов комиссиясининг ваколатига
киради. Бироқ, бунда айрим сайлов участкалари бўйича сайлов ҳақиқий
эмас деб топилган тақдирда, шундай участкалар (округлар) бўйича овоз
бериш натижалари, агар бу натижаларсиз ҳам сайлов умуман бўлиб ўтган
деб топилиши мумкин бўлса, тегишли комиссиянинг қарорига биноан сай-
ловнинг умумий натижаларидан чиқариб ташланади (Сайлов кодексининг
96-моддаси).
Сайлов кодексининг 102-моддасига кўра, депутатликка номзодлар
кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишонч
ли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг
қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида
юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Сайлов кодексининг 101-моддасига кўра, барча сайлов комиссиялари
жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу Кодекс талаблари бузилганлиги
ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб
тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши, ушбу
мурожаатлар бўйича текширувлар ўтказиши ва уч кунлик муддатда улар-
га ёзма жавоблар бериши, сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз
бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб
қайтариши шарт. Мурожаатлар қайд қилиш дафтарида рўйхатга олиниши
лозим. Сайлов комиссиясининг раиси мурожаатни кўриб чиқиш ва унга
14 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
22 ДЕКАБРЬ – САЙЛОВЛАР КУНИ
доир қарор қабул қилиш учун тегишли комиссияни ушбу Кодексда бел-
гиланган муддатларда чақиради ва унинг мажлисини ўтказади. Мажлисга
манфаатдор шахслар таклиф этилиши мумкин. Қўйилган масалаларни ҳал
этиш ўз ваколатига кирмайдиган участка сайлов комиссиясига келиб туш-
ган мурожаат уч кунлик муддатда тегишли органларга мурожаат юборган
шахс бу ҳақда хабардор қилинган ҳолда юборилади. Сайловга камида олти
кун қолганида эса, бундай масала дарҳол ҳал қилиниши лозим. Мурожа-
атни кўриб чиққан сайлов комиссиялари аъзолари уни кўриб чиқиш на-
тижалари ва қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаат юборган шахсни
хабардор қилиши шарт.
Сайлов кодексининг 102-моддасига кўра, шикоят берган шахслар шико-
ятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Сайловга оид оммавий-ҳуқуқий низолар юзасидан судловга тегишлилик
борасида Сайлов кодекси (86, 96, 102-моддалар) ва МЖтК (30-модда)да4
Марказий сайлов комиссияси қарорлари, хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги)
устидан Олий судга шикоят қилиниши мумкинлиги келтирилган.
Таъкидлаш жоизки, маъмурий судларга тегишли сайлов комиссияси ва
унинг мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш,
қарорни эса ҳақиқий эмас деб топишга оид талаблар ифодаланган низолар
тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғри
сида»ги Қонунининг 4-моддасига кўра5 хатти-ҳаракат (ҳаракатсизлик) ва
қарор фарқи қуйидагиларда намоён бўлади. Хатти-ҳаракат (ҳаракатсизлик)
деганда маъмурий органнинг жисмоний ва юридик шахсларга нисба-
тан маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида амалга оширилган, маъмурий
ёки процессуал ҳужжат бўлмаган, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) тушунилса, маъмурий органнинг оммавий-ҳуқуқий му-
носабатларни юзага келтиришга, ўзгартиришга ёки тугатишга қаратилган
ҳамда айрим жисмоний ёки юридик шахслар учун ёхуд муайян хусусий
белгиларига кўра ажратиладиган шахслар гуруҳи учун муайян ҳуқуқий
оқибатлар келтириб чиқарувчи таъсир чораси – қарор ёки бошқача қилиб
маъмурий ҳужжат сифатида тушунилиши мумкин.
Маъмурий судда сайловга оид оммавий-ҳуқуқий низоларни кўришнинг
айрим ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Жумладан, сайлов комиссиясининг
хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят суд томонидан ши-
коят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши,
агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 15
22 ДЕКАБРЬ – САЙЛОВЛАР КУНИ
лозим. Шикоят суд томонидан аризачини ва тегишли сайлов комиссияси-
нинг вакилини, шунингдек прокурорни, агар шикоят аризачига эмас, бал-
ки бошқа фуқарога дахлдор бўлса, ўша шахсни ҳам чақирган ҳолда кўриб
чиқилади. Бу шахсларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди. Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ дарҳол те-
гишли сайлов комиссиясига ва аризачига топширилади (МЖтКнинг 142-
моддаси).
Суд амалиётида айрим шикоят (ариза)ларда нотўғри талаблар келтири-
лиши ҳам мумкинлигини эътиборга олиб, сайлов натижаларини ҳақ иқий
эмас деб топишга оид талаблар суднинг ваколатига кирмайди. Маъмурий
суд фақат тегишли қарорни ҳақиқий эмас ёки мансабдор шахс ҳаракатини
(ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиши мумкин.
Юқорида сайловга оид оммавий-ҳуқуқий низоларни маъмурий судлар-
да кўриб чиқишнинг айрим ўзига хос жиҳатларининг таҳлили келтириб
ўтилди. Сайлов қонунчилиги, хусусан унинг бузилиши юзасидан сайлов
жараёни барча иштирокчиларининг судга шикоят қилиш ҳуқуқининг про-
цессуал жиҳатларини билиш сайловларнинг қонуний, адолатли, шаффоф
ва очиқ-ошкора ўтишига хизмат қилади.
Ж. НЕМАТОВ,
Тошкент давлат юридик
университети «Давлат ҳуқуқи ва
бошқаруви» кафедраси доценти,
ҳуқуқ доктори
1 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. Олий Кенгаш Ахборотномаси,
1995 й., 1-сон.
2 Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.
Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон.
32019 йил 25 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси.
ҚҲММБ, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон.
42018 йил 25 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд
ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси. Кучга кириш санаси 01.04.2018. ҚҲММБ,
26.01.2018 й., 02/18/МПК/0627-сон.
5Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги «Маъмурий тартиб-
таомиллар тўғрисида»ги ЎРҚ–457-сонли Қонуни (Кучга кириш санаси 10.01.2019 й.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018. – 03/18/457/0525-сон).
16 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ҚОНУНЧИЛИК ВА ЮРИДИК ХИЗМАТ
ЮРИДИК ХИЗМАТ УЧУН
ХАРАЖАТЛАРНИ УНДИРИШ:
МУАММО ВА ТАКЛИФ
Судларнинг фаолияти ишда иштирок этувчи шахслар ўз ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган
ҳар қандай усулда ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг усулларидан бири-шахснинг
ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши ҳисобланади, бироқ кўпгина ҳолларда бун-
дай ҳимоя қилиш усули вакиллардан, ҳуқуқшунос хизматидан фойдаланиш
орқали амалга оширилади. Бу эса, маълум бир сарф-харажатларни талаб
этади.
Вакиллик учун қилинган харажатларни қоплаш институтининг жорий
этилиши иқтисодиёт соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва
фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун би-
лан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишга кўмаклашиш каби давлатнинг вазифаларини амалга ошириш-
га хизмат қилади. Амалиётда, вакиллик учун қилинган харажатларни қоплаш
инст итутини қўллаш юзасидан турли хил масалалар вужудга келмоқда. Суд-
лар эса, қонунчиликдаги бўшлиқдан келиб чиқиб, қонун нормаларини у ёки
бу ҳолатларини мустақил талқин қилишларига тўғри келмоқда. Бу эса, баъзи-
да битта масала бўйича бир-бирига қарама қарши суд амалиётининг шаклла-
нишига сабаб бўлмоқда.
Иқтисодий процессуал қонунчилик вакилнинг ёрдами учун амалга оши-
рилган тўловларга суд чиқимлари сифатида баҳо бермайди, яъни Иқтисодий
процессуал кодексининг 116-моддасига кўра, суд чиқимлари суд хабарнома-
лари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, суд
тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни жойида
кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа
харажатлардан иборатдир.
Фуқаролик процессуал кодексининг 136-моддаси вакилнинг ёрдами
учун ҳақ тўлашга кетадиган харажатларни қоплаш деб номланиб, ҳал қилув
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 17
ҚОНУНЧИЛИК ВА ЮРИДИК ХИЗМАТ
қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккин-
чи тарафдан вакилнинг ёрдами учун тўлашга кетган харажатларни оқилона
миқдорларда ундириб бериши назарда тутилган.
Россия Федерацияси Арбитраж процессуал кодексининг 110-моддасида
ҳам юқорида қайд этилган фуқаролик процессуал қонунчилигида назарда
тутилган қоида мустаҳкамланган. Россия Федерацияси Олий Арбитраж суди
Раёсатининг 2004 йил 21 декабрдаги қарорида ишнинг мураккаблиги, ҳажми,
хорижий қонунчиликни қўллаш ва далилларни талаб қилиб олиш зарурати,
материалларни тайёрлаш учун сарфланадиган вақтни инобатга олган ҳолда
вакилга қилинган харажатнинг оқилоналигига баҳо бериш тавсия этилган.
Қозоғистон Фуқаролик процессуал кодекси ва Россия Арбитраж процес-
суал кодексига мувофиқ вакилларни ёллаш билан боғлиқ харажатлар суд
чиқимлари туркумига киради.
АҚШ ва Японияда, шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
суд қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилганидан қатъи назар, ҳар бир
тараф ўзи вакилнинг ёрдами учун сарфлаган харажатларни ўз зиммасида
қолдиради.
Россия, Қозоғистон, Молдова, Белоруссия ва Буюк Британияда эса, ҳал
қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тараф-
га иккинчи тарафдан вакилнинг ёрдами учун тўлашга кетган харажатларни
оқилона миқдорларда ундириб беради.
Франция, Бельгия, Нидерландия, Италия, Испания, Польша ва Венгрия
да бу турдаги харажатлар ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига
чиқарилган бўлса, шу тарафга ундириб берилса-да, ундириладиган сумма
миқдори вакилга тўланган гонорар миқдоридан келиб чиқмайди. Бундай
ҳолда харажатнинг вакилга сарфланганлик факти ва зарурати исбот этилган
қисмигина ундирилади.
Германия, Швеция ва Данияда вакилга қилинган харажатларнинг ундириш
миқдори қонун билан белгиланган.
Жавобгар ҳисобидан судда даъвогарнинг вакиллик учун қилган харажатла-
рини ундирилиши жавобгарга низони судгача ҳал қилиш чораларини кўришга
чорловчи омиллардан бири бўлиб, келгусида жавобгар ушбу хавфни таъсири-
да ишни судгача етказмасдан ҳал қилишга, ўз мажбуриятларини бажаришга
ҳаракат қилади.
Мазкур ҳолатда вакилнинг ёрдами учун тўлашга кетган харажатларни
оқилона миқдорларини аниқлаш ва уларга баҳо беришда судларда турли хил
амалиёт шаклланган. Мутахассислар томонидан ушбу харажатларнинг та-
биати бўйича икки хил ёндашув мавжуд, баъзилари Иқтисодий процессуал
18 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ҚОНУНЧИЛИК ВА ЮРИДИК ХИЗМАТ
кодексида вакил учун харажатлар ундирилиши назарда тутилмаганлиги са-
бабли, рад этилиши ҳамда бевосита бузилган ҳуқуқни тиклаш билан боғлиқ
бўлмаганлиги сабабли, Фуқаролик кодексининг 14, 1023-моддаларига асосан
зарар сифатида ундирилмаслиги лозим деб баҳоласалар, бошқалари эса, бе-
восита бузилган ҳуқуқни тиклашга қаратилган зарар деб ҳисоблаб, ундириб
берилишини мақсадга мувофиқ деб топадилар.
Фуқаролик процессуал қонунчилигининг ушбу муносабатларни тартибга
солишга қаратилган нормаларини иқтисодий процессуал қонунчиликка им-
плементация қилиш ёки уларни унификация қилиш масаласини ўрганиш ло-
зим бўлади.
Шунга кўра, юридик хизматлар билан боғлиқ қонунчилик нормаларини
яратишда амалиётда вужудга келиши мумкин бўлган қуйидаги жиҳатларга
эътибор қаратиш талаб этилади.
«Сени дахлсизлигинг бошқа шахснинг мустақиллиги бошланган пайтдан
тугайди», деган қоида бор. Демак, ҳар бир шахс вакиллик хизматидан фой-
даланганда бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига таъсир
кўрсатмаслиги инобатга олиниши лозим.
Айтайлик, даъвогар томонидан жавобгарга хабар берилганда низоли
ҳуқуқий муносабатни ҳал этишнинг имконияти мавжуд бўла туриб, судга
даъвотақдим этилса, мазкур ҳолатда вакил учун қилинган харажатларни ун-
дириб берилиши қай даражада тўғри ҳисобланади?
Бундан ташқари, даъвогар ишда иштирок этиш учун бир неча шахслар-
нинг вакиллиги орқали ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқармоқчи бўлса, бунга
қонунчиликда тақиқ белгиланмаган, бундай ҳолатда жавобгардан унди-
рилиши лозим бўлган харажатлар қайси мезонларга асосан баҳоланади?
Суд томонидан бу ҳолат нооқилона харажат сифатида баҳоланиши мум-
кинми?
Юридик хизмат учун амалга ошириладиган тўловларнинг баландлиги
қайси жиҳатлар билан ифодаланиши ҳам ҳимоя қилиниши лозим бўлган ман-
фаатнинг баҳолашдаги муаммолардан бири ҳисобланади.
Назаримизда, оқилона харажатларни аниқлашда норматив-ҳуқуқий ҳуж
жатларда белгиланган хизмат сафари учун назарда тутилган харажатлар меъё
ри, транспорт хизмати харажатлари, малакали мутахассис томонидан судга
тақдим этиладиган ҳужжатларни тайёрлаш учун кетадиган вақт, шу ҳудудда
ўхшаш ҳолатда адвокатлар учун тўланадиган ҳақ миқдори, статистика ор-
ганлари томонидан тақдим этиладиган юридик хизматларнинг баҳоси, ишни
кўриб чиқиш муддати ва мураккаблигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблаймиз.
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 19
ҚОНУНЧИЛИК ВА ЮРИДИК ХИЗМАТ
Оқилона харажатлар миқдорини талаб қилаётган шахс Иқтисодий процес-
суал кодексининг 68-моддасида назарда тутилган тартибда исботлаб бериши
лозим.
Оқилона харажатлар доираси баҳолаш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, у
ёки бу тоифадаги ишларда қўллашга оид мезонларни ишлаб чиқиб бўлмайди.
Ҳар бир вазиятда суд ишнинг ҳолати, мураккаблиги ва суд муҳокамасини да-
вом этиш муддатидан келиб чиқиб баҳо бериши мумкин. Чунки, ҳал қилув
қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккин-
чи тарафдан вакилнинг ёрдами учун тўлашга кетган харажатларни оқилона
миқдорларда ундириши вакил учун асоссиз равишда харажатларнинг кўпайиб
кетишининг олдини олишга қаратилган.
Агар жавобгар ундирилиши талаб қилинаётган вакиллик харажатларига эъ-
тироз билдирмаса, суднинг сўралаётган зарар суммасини камайтириш ҳуқуқи
ҳам мунозарали бўлиб ҳисобланади. Назаримизда, суд ишда иштирок этувчи
шахслар ўртасидаги мувозанатни сақлаш учун ҳам вакиллик харажатларини
камайтириш чораларини кўриши мумкин.
Яна бир ҳолат, бу даъво суммасидан юқори бўлган юридик хизматлар
учун харажатларни ундириш масаласи. Вакил – ҳуқуқшуноснинг бундай
ҳаракатлари қонунчилик билан тақиқланмаган, бундан ташқари қонунчилик
вакиллик учун харажатлар ва даъво суммаси ўртасида мутаносиблик бўлишини
назарда тутмайди, жумладан, даъво суммаси 5 000 000 сўм бўлган тақдирда
вакиллик учун амалга оширилган харажатлар суммаси 8 000 000 сўмни таш-
кил этади.
Даъвогарнинг жавобгар томонидан талаблар қаноатлантирилганлиги са-
бабли даъводан воз кечганлиги даъвогарнинг вакиллик учун амалга оши-
рилган харажатларни ундириш талабини рад қилиш учун асос бўлиб хизмат
қилмайди.
Амалиётда ишларнинг ҳажми ва мураккаблигини инобатга олиб, ташки-
лотлар штатида юрист лавозими бўлишидан қатъи назар, бошқа шахслар би-
лан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномаларни ҳам тузишади.
Ўз навбатида, ташкилот ўз ҳуқуқини суиистеъмол қилган ҳолда штатдаги
юристга ҳақ тўламаслик ҳамда келгусида вакиллик харажатларини ундириш
мақсадида юридик хизмат кўрсатиш шартномаси асосида юристни жалб эти-
ши мумкин.
Бироқ, қонунчилик бундай шартнома тузилишини ҳам истисно этмайди,
бироқ қонун ҳужжатларидаги бўшлиқ ва вакиллик учун қилинган харажат-
ларнинг суиистеъмол қилиш учун қонуний йўллари мавжудлиги қуйидаги
мунозараларга сабаб бўлади:
20 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ҚОНУНЧИЛИК ВА ЮРИДИК ХИЗМАТ
Биринчидан, агар даъво қисман қаноатлантирилганда, даъвогар юридик
хизмат учун харажатларни тўлиқ ундириш ҳуқуқини сақлаб қоладими?
Назаримизда, юридик хизмат учун харажатлар бевоситалик характери
билан ифодаланади, бу эса қаноатлантирилган асосий даъво талабларининг
ҳажми билан боғлиқ эмаслигини англатади.
Иккинчидан, суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида ҳам ундирувчилар
юристлар хизматидан фойдаланишади, бу эса юридик хизмат учун харажат-
ларни ўз ҳуқуқини тиклашга қаратилган зарар сифатида баҳо берилиши мум-
кинлигини англатади.
Учинчидан, Иқтисодий процессуал кодекси талабларига кўра, даъво
талабл ари иш юзасидан жавоб бериши лозим бўлмаган шахс томонидан бе-
рилганлиги аниқланса, жавобгарни тегишли жавобгар билан алмаштиради.
Мазкур ҳолатда, дастлабки жавобгар судга келиш билан боғлиқ харажатларни
қилиши, ўзига адвокатларни ёллаши мумкин. Мазкур ҳолатда дастлабки жа-
вобгарнинг ушбу ҳолат билан боғлиқ сарф-харажатларини ундириш ҳақидаги
талаблари асосли бўлиб ҳисобланади.
Тўртинчидан, баъзи ҳолатларда даъвогарнинг юридик хизмат бўйича
меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган юристи бўла туриб, судларда иш-
тирок этиш учун адвокатлик хизматидан фойдаланишади, мазкур ҳолат даъ-
вогарнинг ушбу харажатларни зарар сифатида ундириш талабини рад этиш
учун асос бўлиши масаласи ҳам мунозарали бўлиб ҳисобланади.
Шунга кўра, мазкур ҳолатда махсус билимлар талаб этадиган юридик хиз-
мат учун бошқа шахсларнинг жалб этилганлигига баҳо бериш лозим. Айтай-
лик, товар белгиси, суғурта, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш билан боғлиқ
соҳалар юрист учун маълум бир кўникмаларни талаб этади.
Бешинчидан, Иқтисодий процессуал кодексининг 48-моддасига кўра,
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул
қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисба-
тан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъво-
гар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг ил-
тимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга
жалб қилиниши мумкин.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар тарафнинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг
процессуал мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан даъвонинг асосини
ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш
ёки камайтириш, даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш ёхуд келишув бити-
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 21
ҚОНУНЧИЛИК ВА ЮРИДИК ХИЗМАТ
ми ёки медиатив келишув тузиш, қарши даъво тақдим этиш, суд ҳужжатининг
мажбурий ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқи мустасно.
Мазкур ҳолатда, учинчи шахсларнинг ҳам юридик хизматдан фойдала-
ниш ва уларни суд мажлисида унинг номидан иштирок этишлари учун унга
қилинган харажатларни қоплаш ҳуқуқи қонун билан чекланмаган, чунки низо-
нинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар тарафнинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг процес-
суал мажбуриятларини ўз зиммасига олади. Шунга кўра, учинчи шахсларнинг
ҳам келгусида ушбу харажатларни ундириш ҳуқуқи мавжуд.
Олтинчидан, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 75-моддасига кўра, суд ижрочиларининг
депозит ҳисобварағида бўлиб, ижро ҳаракатларини ташкил этиш ва амалга
оширишга сарфланган маблағлар, шунингдек ижро ишини юритишда ишти-
рок этувчи тарафлар ва бошқа шахсларнинг маблағлари ижро ҳаракатларини
амалга ошириш харажатлари ҳисобланади. Ижро ҳаракатларини амалга оши-
риш харажатларига қуйидагилар киради:
– қарздорнинг мол-мулкини ташиш, сақлаш ва реализация қилишга сарф-
ланган маблағлар;
– ижро ҳаракатларини амалга оширишга белгиланган тартибда жалб этил-
ган таржимонлар, мутахассислар ва бошқа шахсларга ҳақ тўлашга сарфлан-
ган маблағлар;
– ундирилган суммаларни ундирувчига почта орқали ўтказишга (жўна
тишг а) сарфланган маблағлар;
– қарздорни, унинг мол-мулкини ёки қарздордан суднинг қарори бўйича
олиб қўйилган болани қидиришга сарфланган маблағлар;
– ижро ҳужжатини ижро этиш жараёнида амалга ошириладиган бошқа за-
рур ижро ҳаракатларига сарфланган маблағлар.
Ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари ҳужжатлар билан
тасдиқланган бўлиши лозим.
Ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида ундирувчи томонидан ва-
киллик учун амалга оширилган харажатлар ҳам жавобгар ҳисобидан кейинча-
лик ундириш учун асос бўла оладими? Назаримизда, вакиллик учун харажат-
ларни ундириш учун етарли асослар мавжуд.
Еттинчидан, судда ишни кўриш жараёнида талабдан бошқа шахс фой-
дасига воз кечиш натижасида процессуал ҳуқуқий ворисликка йўл қўйилса,
юридик хизмат учун харажатларни ҳам ундириш талаби ворисга ўтадими?
Иқтисодий процессуал кодексининг 46-моддасига кўра, тарафлардан
бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан
22 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ҚОНУНЧИЛИК ВА ЮРИДИК ХИЗМАТ
чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, та-
лаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа
шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар
ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси
билан алмаштиради.
Фикримизча, юридик хизмат учун харажатларни ундириш ҳақидаги суд-
нинг ҳал қилув қарори қабул қилинганидан сўнг ҳуқуқий вориснинг уни ун-
диришга ҳуқуқи вужудга келади.
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодий судларда юридик хизмат учун кўрилган
зарарларни қоплаш масаласи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли
ўзгартириш киритилишини тақозо этади ҳамда Олий суднинг тегишли Пле-
нум қарорларида ушбу харажатларни қопланиши билан боғлиқ тушунтириш-
лар берилишини талаб этади. Шунингдек, юқорида қайд этилган масалада бир
хил ёндашувга эришиш мақсадида иқтисодий процессуал қонунчиликни та-
комиллаштириш жараёнида бу ҳолатлар инобатга олиниши мақсадга мувофиқ
бўлади.
М. ҚАЛАНДАРОВА,
Судьялар олий мактаби
«Иқтисодий ҳуқуқ» кафедраси мудири,
судья, юридик фанлар номзоди, доцент в.б.
ҲУКМ
Бир куни Устоз ўқувчиларига ўртасида қора нуқта бор тоза қоғоз
варағини кўрсатди ва сўради: «Нималарни кўряпсизлар?»
Биринчи ўқувчи: «нуқтани», деди. Иккинчи ўқувчи: «қора
нуқтани», учинчиси: «семиз қора нуқтани», дейишди.
Устоз айтди: «Сиз ҳаммангиз биргина нуқтани кўрдингиз ва ҳеч
ким катта оқ вараққа эътибор бермади. Худди шундай, кўпинча,
киши тўғрисида унинг майда, арзимас камчиликларига кўра ҳукм
чиқарамиз.
«Ҳикматлар жавоҳири» китоби
асосида Пастдарғом тумани
иқтисодий суди раиси
Луқмон Асатов тайёрлади
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 23
ТАҲЛИЛ
ТИНЧ ВА ТОТУВ
ОИЛАЛАР
Тинч ва тотув оила – жисмонан соғлом, маънан етук фарзандларни камол-
га етказувчи мўъжаз маскан. Ҳар жиҳатдан баркамол фарзандлар эса, эрта-
миз эгалари, нурли келажагимизнинг том маънодаги бунёдкорларидир. Айни
чоғда, оиладаги тотувлик ва аҳиллик кишининг онг шуурида ҳаётга муҳаббат,
касбга садоқат, атрофдагиларга нисбатан ҳурмат ва эътибор сингари юксак
инсоний фазилатларни ҳам шакллантиради. Шу боисдан ҳам мамлакатимиз-
да оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, уни моддий ва маънавий жиҳатдан
қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Зотан, юртимизда ҳар бир оила давлат муҳофазасига олинган бўлиб, Оила
кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари оилавий муносабатларни тартибга со-
лиш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нафақат эр-хотин, айни чоғда
вояга етмаган фарзандларнинг ҳам ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда
муҳим аҳамиятга молик. Эътиборли жиҳати шундаки, ажралиш арафасида
турган оилаларни яраштириш, юзага келган низоларни тинч йўл билан барта-
раф этиш борасида фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда ҳар бир маҳалла
фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган яраштирув комиссиялари томони-
дан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ, олиб борилаётган из-
чил чора-тадбирларга қарамай, оилавий ажралишларнинг сони камаймаяпти.
Пароканда бўлган оилалар хусусида сўз борар экан, бегуноҳ фарзандлар
тақдири кишини беихтиёр ташвишга солади. Негаки, ота-онанинг ажралиши-
дан мурғак қалб эгалари ҳаммадан кўпроқ азият чекади, кўнгли кемтик ҳолда
улғаяди. Тан олиш жоиз, маънан етук бўлмаган шахс ҳаётда ўз ўрнини топиш,
касб танлаш, ижтимоий ҳаётга мослашиш, тенгдошлари, кенг жамоатчилик
билан мулоқотга киришиш борасида кўплаб қийинчиликларга дуч келади.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардикки, дилбандининг бахтли ҳаёт ке-
чиришини истаган соғлом фикрли ҳар бир ота-она юзага келган келишмов-
чиликларни оғир-вазминлик ва чуқур мушоҳада билан ҳал этиши, турмуш
қий инчиликларини енгиб ўтиши, оила аъзоларининг бахтли турмуш ке-
чиришларини таъминлаши шарт. Зотан, оилавий ажралишларнинг салбий
оқибатлари нафақат собиқ эр-хотинлар ҳаётида, балки уларнинг меҳнат фао-
лиятида, жамият ва давлат миқёсида ҳам муайян бўшлиқларни юзага келти-
ради. Ҳаётий кузатувларимиз шуни кўрсатмоқдаки, оиласи парокандаликка
24 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ТАҲЛИЛ
юз тутган шахсларнинг аксарият кўпчилиги носоғлом турмуш кечиришга
одатланади, табиийки, бу унинг саломатлиги, хулқ-атворига салбий таъсир
кўрсатмасдан қолмайди. Яна ҳам аниқроғи, ёлғиз яшаш оқибатида ички-
ликбозликни, тараллабедод ҳаёт кечиришни одат қилган шахслар кўпгина
ҳолларда турли ҳуқуқбузарликлар содир этишдан, жамиятда ўрнатилган
ахлоқ-одоб қоидаларига риоя этмасликдан ўзини тия олмайди, ўзининг хатти-
ҳаракатларини назорат қилишни сусайтириб юборади. Қолаверса, фарзанди-
дан алоҳида турмуш кечира бошлаган ота ёки она зиммасидаги масъулиятни
ҳам секин-аста унута бошлайди, натижада вояга етмаган болаларнинг моддий
таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ муаммолар юзага келади.
Бу ўз-ўзидан тегишли давлат органларининг иш юкламаси ортишига сабаб
бўлади.
Суд амалиётига оид таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, никоҳдан ажра-
шиш билан боғлиқ низоларнинг 51,1 фоизида «эр-хотиннинг феъл-атвори
тўғри келмагани» ажрашиш учун асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Қолаверса, қуйидаги омиллар ҳам оилавий ажралишларга сабаб сифатида
кўрсатилмоқда:
1. Уй-жой масаласи;
2. Ишсизлик;
3. Моддий етишмовчилик;
4. Эр ёки хотиннинг ишлаш учун бошқа мамлакатларга кетиши;
5. Оилада маънавий-ахлоқий муҳитнинг шакллантирилмаганлиги;
6. Қайнона-келин ўртасидаги келишмовчиликлар;
7. Оилавий қадриятларга беписандлик.
Албатта, мазкур сабабларга муносиб ечим топиш борасида давлат миқёсида
зарур ишлар амалга оширилаётганини ҳам қайд этиш лозим. Аҳолини уй-жой
билан таъминлаш, ишсизлик муаммосини бартараф этиш, янги иш ўринлари
яратиш юзасидан ҳам муҳим ташкилий ишлар кенг йўлга қўйилган. Фақат
ишга кириш истагидаги ёшлар ҳам астойдил ҳаракат қилишлари, жойлардаги
бандликка кўмаклашиш марказлари, ижтимоий тармоқлар ёрдамида ўзларига
мос ишларни топишга муваффақ бўлишлари даркор. Зеро, оила мустаҳкамлиги
унинг моддий жиҳатдан таъминлангани билан чамбарчас боғлиқ. Бинобарин,
никоҳга киришиш арафасида турган ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, улар-
да тақдир синовларига бардош бера олиш кўникмасини шакллантириш ғоятда
зарур. Бунда, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш қошида ташкил
этилган оила дорилфунунларида никоҳга қадар икки ёшни оилавий ҳаётга,
ота-она бўлишга тайёрлаш баробарида бўлажак эр-хотин сифатида улар бир-
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 25
ТАҲЛИЛ
бирининг феъл-атворини ўрганишлари учун имконият яратиш, мутахассислар,
хусусан, психологларни жалб этиш орқали оила қуришга аҳд қилган ёшлар-
нинг дунёқараши, орзу-истаклари, рўзғор юкини биргаликда торта олишлари,
дунёқарашлари нечоғлик мувофиқ келишини психологик тестлар, усул ва во-
ситалар ёрдамида аниқлаш амалиётини йўлга қўйиш лозим.
Шу ўринда статистик таҳлилларга эътибор қаратайлик. Ажралишга оид
фуқаролик ишларининг 11,6 фоизида эр-хотиннинг ахлоқий, руҳий, маъна-
вий жиҳатдан оила қуришга тайёр бўлмаган ҳолда никоҳга киришгани оила
ларнинг емирилишига олиб келган. Бунда, рўзғор юкини кўтаришга тайёр
бўлмаган эр-хотиннинг феъл-атворидаги манманлик, майда маиший муаммо-
ларга ечим топиш ўрнига улардан фожиа ясаш, оила бюджетининг имкония-
тини инобатга олмасдан харидлар қилиш каби нохуш хатти-ҳаракатлар оила-
нинг нотинчлигига сабаб бўлаётир. Бундай тоифага мансуб эр-хотинларнинг
дунёқараши, маънавиятини ўзгартириш, уларга оила муқаддаслигини англа-
тиш осон эмас. Бироқ, ҳар қандай муаммонинг ечими бўлгани каби бундай
оилаларни ҳам тиклаш имкони мавжуд, албатта. Фақат бу муайян вақт, эъти-
бор ва масъулият талаб қиладиган жараён. Беморни даволашдан кўра касал-
ликнинг олдини олиш осон кўчганидек, барбод бўлиш арафасидаги оилани
тиклашдан кўра оила қуриш арафасидаги ёшларни ҳам жисман, ҳам маънан
оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳар жиҳатдан афзалроқдир.
Никоҳдан ажрашиш билан боғлиқ ишларнинг бошқа сабаблари хусусида
ҳам фикр юритайлик. Амалиётга назар ташласак, 6,1 фоиз оилаларда асосан
эр бошқа никоҳ муносабатига киришгани туфайли унинг аёли ажрашиш-
га қарор қилганини кўришимиз мумкин. Аслида ўз оиласи бўла туриб, яна
бошқа биров билан оила қуриш нодонлик саналади. Зеро, бундай номаъқул
хатти-ҳаракат бир неча инсонлар, айниқса, оила аъзоларининг кескин норо-
зилигига сабаб бўлади. Бинобарин, ўз уйида ҳузур-ҳаловат тополмаган киши
бошқа оила қурганидан кейин ҳам ўз истагига эришолмаслиги аниқ. Шаръий
асосда бошқа оила қурган шахслар маълум муддат ўтгач, ўз оиласи бағрига
қайтиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай вазиятларда ҳам судлар эр-хо
тиннинг ярашиб олиши учун зарур чора-тадбирларни амалга ошираётгани
алоҳида эътиборга лойиқ.
Аниқланишича, 5,6 фоиз ҳолатда фарзандсизлик туфайли эр ёки хотин
ажрашиш фикрига келган. Фарзанд кўриш учун эр-хотин нафақат маънавий
жиҳатдан, айни чоғда жисмоний жиҳатдан ҳам тайёр бўлиши зарур. Бу масала-
да тиббиёт ходимларининг амалий ёрдами ва тавсиясига эҳтиёж мавжуд. Чун-
ки, судлар амалиётида, аввало, никоҳ тузилгунга қадар никоҳланувчиларнинг
26 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ТАҲЛИЛ
ҳар бири ота ёки она бўлиш қобилиятига эга ёки йўқлиги, иккинчидан, шу икки
шахснинг қони ва бошқа белгиларига кўра, биргаликда ота-она бўлиш имко
нияти ўрганилиши масаласини ҳал этишга етарлича эътибор қаратмасдан,
фақат келин ёки биргина куёвни бепуштлик касалига чалинганликда айблаш
ҳол лари учрамоқда. Бу борада ҳам аҳолининг тиббий маданиятини ошириш
зарур. Зотан, эр ёки хотиннинг шаъни ва қадр-қиммати билан чамбарчас
боғлиқ бўлган фарзанд кўра олмаслик, бепуштликка тиббий текширувлар
ва таҳлил натижалари асосида ишонч ҳосил қилинганидан кейингина оила-
нинг келгуси тақдирини белгилаш лозимлигини оила бошлиқларига, хусусан,
қайноналарга алоҳида тушунтириш зарурлигини бугунги даврнинг ўзи тақозо
қилмоқда.
Амалиётга назар ташласак, 3,9 фоиз оилаларда қўшимча даромадга эҳтиёж
мавжудлиги сабабли ажралиш келиб чиққанлиги аниқланди. Бунда, аввало,
эрнинг, аёлнинг хорижга иш излаб кетиши, аёлнинг ишлашига қаршилик, бе-
гона юртларда қолиб кетиш, бедарак кетиш, чет элда бошқа шахс билан никоҳ
муносабатларига киришиш каби ҳолатлар оиланинг дарз кетишига туртки
бўлган. Никоҳланувчиларнинг, аввало, иш билан банд бўлишга интилиши,
иккинчидан, оиласини моддий таъминлаш мақсадида ишлаш учун узоққа ке-
тишга оид истаклари кейинчалик бошқа омиллар таъсирида оиланинг бузи-
лишига олиб келган, дейиш мумкин. Эр-хотинни иш билан таъминлаш, оила
бюджетини қўшимча даромад эвазига мустаҳкамлаш сингари муаммоларни
бартараф этиш у қадар мушкул эмас, яъни ечимини топиш мумкин бўлган
масаладир. Фақат юқорида таъкидланганидек, давлат органлари ва жамоат
ташкилотларининг ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатиши бундай муаммолар
ечимининг асосий калитидир.
Хулоса қилиб айтганда, миллий қадриятларимиздан бири – оилалар
мустаҳкамлигини таъминлаш жамиятимизни янада равнақ топтириш, эрта-
миз эгаларининг бахтли ва фаровон турмуш кечиришларига муносиб улуш
қўшиши шубҳасиздир.
С. ТЎХТАМИШЕВ,
Олий суд катта консультанти,
Ш. САЛОМОВ,
Олий суд раҳбар котиби
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 27
СУД ФАОЛИЯТИ
ҚАРИНДОШЛАР
НЕГА АЖРАЛДИ?
Халқимиз азалдан оилани муқаддас билиб, уни ҳаёт абадийлиги ва авлод-
лар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак авлодлар учун
бетакрор тарбия қўрғони эканлигини доим тарғиб этиб келган.
Дарҳақиқат, ҳар бир боланинг келажакда ким ва қандай инсон бўлиб камол
топишида оила муҳим ўрин тутади.
Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-
қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида хотин-қизларни
ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Оилавий муносабатларни яхшилаш, низоли вазиятлар, ажралишлар, барвақт
никоҳларнинг олдини олиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-
қизларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси бўйича доимий иш олиб бориш ло-
зимлиги таъкидланди.
Ушбу Фармондан келиб чиқиб, Каттақўрғон туман ҳокимлиги томонидан
аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатла-
рини таъминлаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институти-
ни мустаҳкамлаш, унинг жамиятдаги ўрни ҳамда нуфузини янада ошириш,
оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар бел-
гилаб олинган.
Афсуски, ҳаётда кишини ранжитадиган ноўрин ишлар ҳам учраб
туради. Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлар
аро судига мурожаат қилган бир оила муаммосига эътиборингизни
қаратмоқчиман.
Каримова Эъзоза (исми-шарифи ўзгартирилган) судга даъво аризаси би-
лан мурожаат этиб, Назаров Мансур (исми-шарифи ўзгартирилган) би-
лан 2017 йилда унаштирилганлигини, М.Назаров қариндоши эканлигини, у
ҳар доим кеч бўлганида учрашувга келишини, натижада ҳомиладор бўлиб
қолганлигини, фарзанди 2018 йилда туғилганлигини, жавобгар ундан ва фар-
зандидан хабар олмаётганлигини, аслида тўй ҳам бўлмаганлигини, жавоб-
гар ҳозирги кунда фарзандини тан олмаётганлигини, шу сабабли 2018 йилда
туғилган ўғли Илҳомнинг (исми ўзгартирилган) отаси деб Назаров Мансурни
28 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
СУД ФАОЛИЯТИ
белгилаб, жавобгардан фарзандининг таъминоти учун алимент ундириб бе-
ришни сўраган.
Суд жараёнида тарафлар бола туғилгунга қадар ҳеч нарсани билмаганли-
гини, даъвогар коллеж талабаси эканлигини, ҳомиладорлигини ўзи ҳам сез-
маганлигини, кунларнинг бирида ҳушини йўқотганда шошилинч тез тиббий
ёрдам бўлими ҳамширалари келиб, унинг ҳомиладорлигини ва тўлғоқ вақти
келганлигини маълум қилиб, зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига
қарашли туғуруқ бўлимига жойлаштирилганлигини, бемор ўғил фарзанд
кўрганлигини маълум қилишган.
Тарафлар қонуний никоҳдан ўтмаган. Тўй тантаналари ҳам бўлмаган. На-
тижада болага ёлғиз она сифатида ўз фамилиясига туман Фуқаролик ҳолати да
лолатномаларини ёзиш бўлимидан туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олинган.
Суд жараёнида жавобгар ушбу талабга эътироз билдириб, даъвогар билан
унаштирилганлигини, бир неча бор келин билан учрашганлигини, лекин фар-
зандли бўлиш хаёлига ҳам келмаганлигини маълум қилиб, тегишли тартибда
суд-тиббий экспертизаси ўтказишни сўраган.
Суд белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинлайди.
Х.Сулаймонова номидаги Республика Суд-экспертиза маркази томонидан
экспертиза хулосалари судга тақдим этилгандан сўнг, тарафлар иштирокида у
ўқиб эшиттирилади.
Экспертиза хулосасига кўра, Илҳомнинг отаси Мансур эканлиги
тасдиқланади. Жавобгардан алимент ундириш белгиланади.
Лекин, ушбу ҳолат масаланинг ечими эмас, аксинча тарафларга ва улар-
нинг ота-оналарига суд жараёнида ҳеч бир ДНК текширувисиз опа ва ука-
ни қариндошлик ришталарини боғлаган ҳолда, болага ихтиёрий Фуқаролик
ҳолати далолатномаларини ёзиш орқали оталигини тан олиб, тўй-томоша би-
лан келин ва набирани уйга олиб кетиш тушунтирилди.
Бироқ, опа-уканинг ва уларнинг оила аъзолари ўртасидаги арзимаган ке-
лишмовчиликлар янги бир оиланинг вужудга келишида тўсқинлик қилди,
қариндошлик ришталари узилди.
Қайсики оилада ўзаро ҳурмат, аҳил-иноқлик ҳукмрон бўлса, шу оила фар-
зандлари тарбияли бўлиши, оила қургач, яхши яшаб кетиши табиий. Фарзанд-
ларни оилавий ҳаётга тайёрлашда, аввало, ота-оналарнинг шахсий намуна
бўлишлари жуда муҳимдир.
К. НАМАЗОВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Каттақўрғон туманлараро суди раиси
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 29
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО
ВА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТЛАРНИ
ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ЖИНОЯТИ
Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги глобал замонда ахборот-коммуникация кир-
маган соҳанинг ўзи йўқ. Ахборот-коммуникация ўзининг қулайлиги, шаф-
фофлиги, тезкорлиги билан ажралиб туради. Мазкур тизим ичида «элек-
трон ҳужжат», «электрон рақамли имзо (ЭРИ)» жамиятнинг ҳар қайси
соҳасига жадал кириб бораётганлиги билан ўзининг аҳамиятини янада
кенгайтирмоқда.
«Электрон ҳужжат», «электрон рақамли имзо (ЭРИ)» нима ва улар-
нинг аҳамияти қандай?
Электрон рақамли имзо ва электрон ҳужжат тушунчалари «Электрон
рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган бўлиб, унга асосан элек-
трон рақамли имзо – электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборо-
тини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус
ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг
очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини
аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация
қилиш имкониятини берадиган имзо бўлса, электрон ҳужжат – электрон шакл
да қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон
ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизит-
ларига эга бўлган ахборотдир.
Электрон ахборотнинг баҳоси ёки самарадорлиги ўз аҳамиятини
йўқотмаслигини электрон рақамли имзо таъминлаб туради, шунинг учун ҳам
электрон рақамли имзо алоқа тизимларида шу каби ҳолатлардан муҳофаза
қилинишини таъминлайди, яъни махфий калит фақат юборувчининг ўзигагина
маълум бўлса, у ҳолда қабул қилувчи томонидан қабул қилиб олинган маъ-
лумот фақат юборувчи томонидан жўнатилганлигини рад этиб бўлмайди,
рақиб томон махфий калитни билмаган ҳолда ўзгартириш, қалбакилаштириш,
ниқоблаш ва бошқа шу каби алоқа тизими қоидаларининг бузилишига имко-
ният туғдирмайди1.
30 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
Шу сабабдан ҳам электрон рақамли имзо корхона ва савдо-сотиққа оид
ташкилотларда ҳисоботларни электрон кўринишда топширишда, электрон
ҳужжатга юридик мақомини беришда катта аҳамиятга эга2.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, электрон ҳужжат электрон рақамли
имзо билан амалга оширилади ва уларнинг ҳимояси биргаликда таъминлана-
ди. Тўғри, электрон рақамли имзосиз ҳам электрон ҳужжатлар айланиши ва
алмашиниши мумкин, аммо мамлакатимиздаги электрон ҳужжат айланиши
ҳозирда электрон рақамли имзо билан бирга амалга оширилаётганлиги сабаб-
ли иккала предметларни ҳам қонун билан ҳимоя қилиш зарур.
Маълумки, барча ижтимоий муносабатлар қонун билан тартибга солин-
са, албатта ушбу қонун ҳужжатининг бузилишини олдини олиш учун жа-
вобгарлик белгиланади. Мисол учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12
сент ябрдаги 725-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республи-
касидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича
фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига кўра,
ариза берувчи лицензия олиш учун умумий фойдаланиладиган ахборот-
коммуникация тармоқларидан, шу жумладан, Интернет тармоғидан фой-
даланган ҳолда, лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси орқали
электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжатларни (бир нусхада)
электрон шаклда тақдим этади. Шунингдек, ушбу Низомнинг 9-бандига
кўра, ариза берувчи ишончсиз ёки нотўғри маълумотларни тақдим этгани
учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб бера-
ди, деб белгиланган.
Электрон рақамли имзо ёки электрон ҳужжат учун қонунчилигимизда
жавобгарлик белгиланганми?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (кейинги ўринларда ЖК
деб юритилади) 228-моддасига асосан сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа
шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбури-
ятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни
қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда
корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланка-
ларини тайёрлаш ёхуд сотиш – энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан
юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жа-
моат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Аммо, умумий фойдаланиладиган ахборот-коммуникация тармоқларидан,
шу жумладан, Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда, электрон рақамли
имзо билан тасдиқланган ҳужжатларни (бир нусхада) электрон шаклда тақдим
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 31
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
этиш вақтида ишончсиз ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун
жавобгарлик белгиланмаган.
Мазкур ҳолатни янада аниқроқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, ЖКнинг
4-моддасига асосан содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазо-
ворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат ЖК билан белгиланади.
ЖКнинг 9-моддасига кўра, шахс қонунда белгиланган тартибда айби ис-
ботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.
ЖКнинг 10-моддасига кўра, қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги
аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт.
ЖКнинг 14-моддасига кўра, ЖК билан тақиқланган, айбли ижтимоий хав-
фли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят
деб топилади. ЖК билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки
шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий
хавфли қилмиш деб топилади.
ЖКнинг 16-моддасига кўра, жиноят учун жавобгарлик – жиноят содир
этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки
бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган жиноят содир
этишнинг ҳуқуқий оқибатидир. ЖКда назарда тутилган жиноят таркибининг
барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тор-
тиш учун асос бўлади.
Демак, юқоридагиларга асосан хулоса қилишимиз мумкинки, умумий
фойдаланиладиган ахборот-коммуникация тармоқларидан, шу жумладан,
Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда, электрон рақамли имзо билан
тасдиқланган ҳужжатларни (бир нусхада) электрон шаклда тақдим этиш
вақтида ишончсиз ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун ЖКда
жиноий жавобгарлик белгиланмаганлиги ва фақатгина сохталаштирувчининг
ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки му-
айян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларнинг электрон шаклини
ёки электрон имзони қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши
учун қонунчилигимизда аниқ жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли, мав-
жуд қилмишни содир этган шахсларни жавобгарликка тортиб бўлмайди.
Электрон рақамли имзо ва электрон ҳужжатнинг қалбакилаш-
тиришнинг салбий оқибатлари қандай?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни
амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ–4297-сонли Қарори
билан 2021 йил 1 январга қадар тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар-
32 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
га ахборот алмашинувининг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминловчи
норматив-ҳуқуқий база билан мустаҳкамланган ҳолда, ташқи савдо битимла-
рига доир ахборотларни алмашинишга имкон берувчи механизм жорий этиш-
га рухсат берилди.
Мазкур тақдим этилган электрон савдо битимининг ўзи ушбу битимлардан
фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ёки ўзга шахслар томонидан сохталашти-
рилиши ўзга шахс, жамият ва давлат учун жуда катта оғир оқибатларга олиб
келиши мумкин, жумладан, молиявий қийинчилик, молиявий зарар, ўзаро
ишончнинг путур етиши, мамлакат ташқи сиёсатдаги нуфузининг йўқолиши
ва бошқалар.
Ҳозирги кунда 140дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан электрон
рақамли имзо билан электрон ҳужжатларнинг айланиши ҳақидаги ижтимоий
муносабатлар тартибга солинган бўлиб, улардаги маълумотларнинг сохта-
лаштирилиши ёхуд қалбакилаштирилиши оғир оқибатларга олиб келиши
мумкин.
Демак, электрон рақамли имзо ва электрон ҳужжатларни қалбакилаш-
тиришнинг олдини олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мақсадга
мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиноят ва жиноят-процессуал
қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри-
сида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сонли Қарори ижросини таъминлаш
борасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг
2019 йил 7 мартдаги 30/21-19-570-сонли хатига жавобан «Ўзбекистон Респуб
ликаси Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура-
сига тақдим этилди.
Таклиф этилган қонун лойиҳаси бўйича мавжуд қонунчиликдаги
бўшлиқни тўлдириш мақсадида ЖКга қўшимча прим модда қўшиш ва
ЖКнинг 2282-моддасини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкор-
лиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»
2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сонли Фармони ва у асосида қабул қилинган
Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясига асосан
2019 йил 1 январдан бошлаб, дастлаб тажриба сифатида норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳаларининг электрон ҳужжат айланиши ва бунда электрон
рақамли имзодан унумли фойдаланиш чоралари кўрилиши белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг «Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон ти-
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 33
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
зимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил
8 апрелдаги 284-сонли қарорининг 1-бандига асосан ягона электрон тизимда
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини электрон кўринишда келишиш
(виза қўйиш) «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республи-
касининг Қонуни талабларига мувофиқ сертификати Ўзбекистон Республика-
си Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот
маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо
билан амалга оширилади.
«Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 22-моддасига кўра, электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб-
гар бўлади. Аммо, уларнинг қандай жавоб бериши жиноят қонунчилигида
кўрсатилмаган.
Шунингдек, ҳозирги пайтда электрон битимлар, қолаверса, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали мурожаат
қилганидан сўнг, давлат органларининг мурожаатнинг хавфсиз, сифатли ва
тўлиқ етиб борилишини таъминлаш чоралари етарлича кўрилмоқда, аммо
уларнинг қалбакилаштирилиши ва бу ҳужжатлардан фойдаланиш орқали
нафақат жисмоний ва юридик шахсларнинг, балки давлатнинг манфаатларига
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада электрон рақамли имзо ва электрон ҳужжатларни
қалбакилаштириш жиноятининг ҳуқуқий ҳолати баён этилган.
Калит сўзлар: киберҳужум, киберхавфсизлик, кибержиноятчилик, киберху-
руж, электрон рақамли имзо, электрон ҳужжат, компьютер соҳасидаги жиноятлар,
трансмиллий жиноятчилик, дастур, вирус.
***
В этой статье описывается правовой статус преступления по фальсификации
электронной цифровой подписи и электронных документов.
Ключевые слова: кибератака, кибербезопасность, киберпреступность, ки-
берпреступники, цифровые подписи, электронный документ, компьютерная пре-
ступность, транснациональная преступность, программное обеспечение, вирус.
***
This article describes the legal status of crime on falsification of electronic documents
and electronic digital signature.
Key words: cyberbullying, cybersecurity, cybercrime, cybercriminals, digital
signatures, electronic document, computer crime, transnational crime, software, virus.
34 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
ҳам зарар етиши мумкин.
Бундан ташқари, электрон тижорат бўйича бугунги кунда электрон битимлар
тузиш кенгаймоқда ва бу бўйича ўзаро муносабатларда электрон ҳужжатларнинг
қалбакилаштирилиши ёхуд сохталаштирилиши эҳтимоли йўқ эмас.
Қолаверса, бугунги кунда идоралараро электрон алмашинувни йўлга
қўйиш бўйича олиб борилаётган ишлар туфайли ушбу ҳужжатларнинг
қалбакилаштирилиши эҳтимоли йўқ эмас. Бу учун эса, жавобгарлик ЖКнинг
4, 10, 14, 16-моддаларига асосан белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқдир.
Юқоридаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишида халқаро тажриба ҳам
ўрганилди, жумладан, Болгария Республикаси Жиноят кодексининг 212a-
моддаси, Жанубий Корея Республикаси Жиноят кодексининг 237, 237-2-
моддалари, Руминия Жиноят кодексининг 437-438-моддалари, Испания Жи-
ноят кодексининг 197-моддаси, Эстония Жиноят кодексининг 145.1-моддаси,
Швеция Жиноят кодексининг 9с-моддасига кўра, электрон ҳужжатлар ва
электрон имзонинг қалбакилаштирилганлиги ҳолати бўйича жавобгарлик бе-
гиланганлигини кўришимиз мумкин.
Доктринал тажрибага назар ташласак, ҳуқуқшунос олим П.Ю.Летников
ҳам юқоридаги таклифларимизга оид таклифларни билдирган ҳолда Россия
Жиноят кодекси 327-моддасининг биринчи қисмига тегишли ўзгартириш ки-
ритишни қайд этиб ўтади3, В.В.Омельянович эса, ушбу жиноятларни жиноят
предмети электрон ҳужжат бўлганлиги сабабли электрон жиноят иши тарти-
бида кўрилишини таъкидлайди4, фикримизча, электрон ҳужжатларнинг қайси
бири сохталаштирилганлиги электрон кўринишда яхшироқ кўринади ва ишти-
рокчиларга ҳолат тушунарли, шунингдек суд қарорининг тўғри чиқарилишига
имконият яратиб берганлиги сабабли ҳам ушбу фикрга қўшилиш зарур.
Электрон рақамли имзо ва электрон ҳужжат қалбакилаштирилиши
жинояти қандай содир этилади?
Ушбу жиноят тури ҳам қалбакилаштириш усуллари каби амалга ошири-
лади, аммо бу усуллар жиноятни квалификация қилиш учун аҳамият касб эт-
майди. Қалбакилаштириш ўчириш, қўшиб ёзиш, тузатишлар киритиш ҳамда
мазмун (матн)нинг бир қисмини йўқ қилиш, қўшимча маълумотларни кири-
тиш йўли билан содир этилиши мумкин.
Ушбу ҳолат хусусида ҳуқуқшунос олим А.Н.Ватутин ҳужжатларни, айниқса,
қимматли қоғозлар ва бошқа қимматли ҳужжатларни қалбакилаштиришнинг 95
фоизи нусха кўчириш аппаратлари ёрдамида амалга оширилишини қайд этган
ҳолда, ушбу жиноятларни квалификация қилишда жиноятларни албатта улар-
нинг қайси усулда амалга оширилишига ҳам эътибор бериш кераклигини асос-
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 35
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
ли мисоллар билан тушунтиришга ҳаракат қилган бўлса5, Ж.А.Бойцова Европа
давлатлари қонунчилигида ушбу жиноятларнинг қай тартибда ҳал қилиниши
ҳақида сўз юритиб, бунда қуйидаги асосли мисолларни келтириб ўтади, яъни
француз қонунчилигига бўйича давлат хизматчиси томонидан ушбу жино-
ят содир этилса, ушбу ҳолатда давлат хизматчисининг ишдан бўшатилиши,
Болгария қонунчилигида эса, қандай ҳужжатларни қалбакилаштириш жино-
ят эканлигининг ягона рўйхати мавжудлигини, Голландия қонунчилигида эса,
қалбакилаштирилган ҳужжатдан фойдаланиш ҳужжатни қалбакилаштирган ёки
ўзга шахсга далил сифатида хизмат қилса, мазкур ҳолатда ҳар қандай ҳужжат
қалбакилаштириш жинояти деб баҳоланишини, Польша қонунчилиги бўйича
рухсат берувчи характерга эга бўлган ҳужжатларни беришга ихтисослаштирил-
ган юридик шахслар, мансабдор шахслар ва ўзга шахслар томонидан берилган
ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноят деб белгиланганлигини, Швейцария
қонунчилигида эса, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳнома, рухсатнома ва
бошқа рухсат берувчи мазмундаги ҳужжатларни қалбакилаштирилганлиги ҳолати
бўйича жиноят предмети аниқроқ кўрсатилганлигини қайд этиб ўтади6.
Ҳақиқатан ҳам қайси ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки сохталаштириш жи-
ноят эканлигини белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ. Миллий қонунчилигимизда
унинг аниқ рўйхати шакллантирилмаган бўлиб, фақатгина бир қанча ҳужжатларда
шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва рухсат берувчи характеридаги ҳужжатларнинг
турлари ҳамда расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни
тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби белгиланган, холос.
Электрон ҳужжатни қалбакилаштириш жиноятининг предметларига
қайси ҳужжатлар киради?
Мазкур жиноят предмети фақатгина расмий электрон ҳужжатлар бўлиши
мумкин, чунки айнан ушбу расмий ҳужжатларгина шахсга ёки ўзга шахсга
муайян бир ҳуқуқ беради ёки муайян бир мажбуриятдан озод қилади.
Электрон ҳужжат бўлиши учун эса, бир қанча шартларга у жавоб бери-
ши, яъни электрон ҳужжат электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли
имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация
қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлиши лозимлиги-
ни юқорида таъкидлаб ўтдик. Демак, ҳужжат нафақат электрон бўлиши ке-
рак, балки у электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва уни идентифика-
ция қилиш имконини берадиган расмий ҳужжат бўлиб, ўша расмий ҳужжат
қалбакилаштирилса, мазкур ҳолатда уни жиноят деб эътироф этиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, улар-
36 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
ни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низом
расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш,
сақлаш, ҳисобга олиш ва топшириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг 3-бандига асосан расмий ҳужжатлар бланкалари, шу
жумладан бунга Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган матбаа
корхоналари томонидан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашма-
си томонидан ишлаб чиқарилган, қалбакилаштиришдан ҳимоя қилувчи эле-
ментлари бўлган махсус қоғозда тайёрланишлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, қандай ҳужжатлар рухсат бериш характеридаги
бўлиб, улар расмий ҳужжат ҳисобланиши ҳамда қайси ҳужжатларни қалба
килаштириш ёки сохталаштириш жиноят эканлиги белгилаб қўйиладиган
ягона рўйхат тасдиқланса мақсадга мувофиқ бўлади.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шакли ёки нусхаси
сохталаштирилиши учун жиноий жавобгарлик белгиланганми?
ЖК 4, 9, 10, 14, 16-моддаларининг талаблари бўйича ушбу шахсларни жа-
вобгарликка тортиш имконсиз, сабаби уларнинг электрон кўриниши (шак-
ли) ахборот-коммуникация воситалари орқали ўзгартирилган бўлса-да, ам
мо расмий ҳужжатнинг ўзи ҳеч қандай қалбакилаштирилмаган, қолаверса,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ–4262-
сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт ти-
зими тўғрисида низомга асосан паспорт шахсни тасдиқловчи расмий ҳужжат
ҳисобланади, аммо нусхасини қалбакилаштириш орқали, паспортга эмас, бал-
ки паспорт нусхасига қасд бўлганлиги сабабли ҳам мазкур ҳолатда бу шахс
ларга нисбатан жавобгарликнинг таркиби бўлган жиноятнинг объекти ва объ-
ектив томони мавжуд эмаслиги сабабли жиноят иши ЖПКнинг 83-моддасига
асосан қўзғатилган бўлса, тугатилиши ёки ЖПКнинг 333-моддасига кўра, жи-
ноят иши қўзғатишдан рад қилиниши шарт. Чунки, паспорт расмий ҳужжат,
аммо, унинг нусхаси расмий ҳужжат эмас.
ЖКнинг 4, 10, 14, 16-моддаларига асосланадиган бўлсак, жиноят
қонунчилигида расмий ҳужжатнинг нусхасига қасд қилганлик ҳолати бўйича
жиноят ҳисобланиши ёки маъмурий қонунчилик бўйича жавобгарлик белги-
ланмаганлиги ҳамда ушбу ҳолатни белгиланиши орқали жуда кўп шахслар-
нинг ахборот-коммуникация воситалари орқали тайёрлаган турли маъноларни
англатувчи, хизматлар кўрсатишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари-
га ҳам жиноят иши очилиши мумкинлигини келтириб чиқариши ва бошқа шу
каби сабабларга асосан расмий ҳужжатнинг нусхасини ўзгартирганлик учун
бутун дунё жиноят қонунчилигида жиноий жавобгарлик белгиланмаган.
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 37
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
Сабаби, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси неча марта ўзгар
тирилганидан қатъи назар, расмий ҳужжатга тегишли ўзгартириш киритил-
гани йўқ.
Шу ўринда пул билан боғлиқ ҳолатга ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсак, пул
қачонки валютадаги мавжуд рақамлардан ташқари ёки шу рақамларни такрор-
ловчи пул бирлиги сифатида қалбакилаштирилса ва тўлов воситаси сифатида
амалга оширилса, мазкур ҳолатда бу жиноят ҳисобланади.
Юқоридаги каби салбий ҳолатлар вужудга келмаслиги учун ҳам жиноят
процессуал қонунчилигимизга «401-боб. Ишни судга қадар юритишнинг уму-
мий шартлари» деган алоҳида боб киритилган.
ЖПКнинг 3201-моддасига кўра, ишни судга қадар юритиш жиноятга оид
аризал ар, хабарлар ва бошқа маълумотлар қабул қилинган пайтдан бошлана-
ди ҳамда терговга қадар текширувни ва жиноят ишини тергов қилишни ўз
ичига олади.
ЖПКнинг 3202-моддасига асосан терговга қадар текширув жиноятга
оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни текшириш, уларни кўриб
чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилишга доир тадбирларни, шунинг-
дек иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган жиноят излари, нарсалар ва
ҳужжатларни мустаҳкамлаш ва сақлашга доир чораларни ўз ичига олади.
Терговга қадар текширув ЖПКнинг 391-моддасида кўрсатилган органлар то-
монидан ЖПКнинг 41-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оши-
рилади. Терговга қадар текширув суриштирувчи, терговчи ёки прокурор то-
монидан ҳам олиб борилиши мумкин.
Шу сабабли ҳам, юқоридаги ҳолатларда дастлаб терговга қадар текширув
амалга оширилиб, сўнг жиноят қўзғатиш учун етарли сабаб ва асослар тўлиқ
аниқланганидан кейин жиноят иши қўзғатилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Қалбакилаштирилган электрон ҳужжатнинг олди-сотдиси ҳар қандай
усулда: сотув, алмаштириш, ҳадя этиш ва ҳоказо усуллар орқали амал-
га оширилиши мумкин. Сотиш қалбакилаштирувчининг ўзи томонидан
ёки бошқа, қалбакилаштириш учун жавобгар бўлмаган, лекин ҳужжатнинг
қалбакилигини англамаган шахс томонидан амалга оширилиши мумкин.
Агар шахс ҳужжатнинг қалбакилигини англамаган ёки англаши мумкин ҳам
бўлмаган бўлса, ушбу шахсни мазкур қилмиш учун жавобгарликка тортиш
мумкин эмас. Ушбу ҳолатни билиш жуда мураккаб ҳисобланади, амалиётда су-
риштирувчи, терговчи, прокурор, суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар
расмий ҳужжат қалбакилаштирилдими, демак бу ҳужжатнинг қалбакилигини
ўша шахс билган ва билиш имкони бўлган деб ҳисоблашиб, тегишлича экс-
пертиза тайинлашадилар ва экспертларнинг олдига гумонланувчи, айбланув-
38 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
чи, судланувчини ўша қилмиш содир этилган вақтида руҳий ҳолати хусусида
йўналтирувчи саволларни беришади, аммо бу ЖПКнинг 102-моддасига кўра,
тақиқланган, яъни кутилаётган жавобга бевосита ёки билвосита йўналтириш
мазмунидаги саволлар ишора қилувчи саволлар деб ҳисобланади. Ишора
қилувчи саволлар бериш тақиқланади. Шунга асосан, мазкур қилмишни содир
этган шахсларни айнан ўша қилмишни содир этганини аниқлашнинг муқобил
усуллари, қалбакилаштириш жиноятини содир этган шахс билан қанчалик
алоқага киришганлиги, ушбу ҳужжат бўйича манфаатдорлик ҳолати тергов-
чилар томонидан кўриб чиқилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Ушбу жиноятнинг субъекти ҳам, ЖКнинг 228-моддасида назарда тутган
шахс, яъни ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади. Агар расмий
электрон ҳужжатни қалбакилаштириш мансабдор шахс томонидан амалга
оширилган бўлса, ушбу шахс ЖКнинг 209-моддасига биноан жавобгарликка
тортилиши шарт. Бунда, унинг ҳаракатларини шарҳланаётган модда бўйича
квалификация қилиш талаб этилмайди. Бироқ, мансабдор шахс томонидан,
расмий электрон ҳужжатни қалбакилаштирмаган ҳолда, олдиндан била ту-
риб қалбаки ҳужжатдан фойдаланилиши ҳолатини жиноят деб квалификация
қилиш зарур.
Электрон расмий ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фой-
даланиш – бу айбдорнинг ушбу ҳужжатдан келиб чиққан ҳуқуқларга эга бўлиш
ёки мажбуриятлардан озод бўлиш учун қилган ҳаракатларидир. Фойдаланиш
сиртдан қалбаки ҳужжатни намойиш этиш (кўрсатиш) ёки уни ташкилот ва
алоҳида шахсларга ҳақиқийдек тақдим этиш (узатиш, юбориш) орқали ифо-
да этилиши мумкин. Ҳужжатни тайёрлаган ёки қалбакилаштирган шахс ўзи
ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланса, айбдорнинг
ҳаракатларини жиноят деб квалификация этиш зарур, чунки шахс томонидан
айни бир модданинг турли қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар содир
этилганлик учун жиноятлар мажмуини белгилашда жавобгарлик шу модда-
нинг оғирроқ жазо назарда тутилган қисми бўйича юзага келади.
Ушбу жиноятларнинг олдини олиш учун бир қатор ишлар амалга
оширилмоқда, жумладан, 2017 йил 9 июнда Тошкент шаҳрида Транcмиллий
таҳдидлар бошқармасининг Йўл ҳужжатларининг хавфсизлигини таъминлаш
дастури ёрдамида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори то-
монидан қалбаки ҳужжатлар ва улардан фойдаланувчи шахсларни аниқлаш
бўйича инструкторларни тайёрлов курси ташкил қилинди. Австрия Федерал
ички ишлар вазирлигининг экспертлари халқаро ҳужжатлар хавфсизлигини
таъминлаш бўйича илғор амалиёт, шу жумладан, ҳужжатларни текшириш пай-
тида қалбакилаштирилган йўл ҳужжатларини аниқлаш бўйича тажрибалари
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 39
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
тўғрисида гапирдилар. Иштирокчилар қалбаки йўл ҳужжатларини ясаш жара-
ёни, ҳужжатларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қоғоз ва полимер
субстратлардан фойдаланиш йўллари, одатий босма усуллари, фотопроекция,
такрорий верификация, профайлинг ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш
ва бундай ҳолатларни аниқлаштириш соҳаларидаги охирги тенденциялар би-
лан танишиб чиқдилар7.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу турдаги жиноятлар ўзининг тезкорлиги ва
жуда катта оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги, ўзининг сирли экан-
лиги ҳамда узоқ давом этиши мумкинлиги билан ажралиб туради.
Шу сабабдан ҳам, мазкур жиноятларнинг олдини олиш учун, аввало, жи-
ноят қонунчилигимиз билан ушбу ижтимоий хавфли қилмиш тартибга соли-
ниши лозим. Зеро, давлат ва халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар қандай
таҳдидларнинг олдини олиш ўз қўлимизда.
А. АНОРБОЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш
вазирлиги юридик бўлим бош юрисконсульти,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ҳарбий-техника институти мустақил изланувчиси
1Акбаров Д.Е. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг криптографик усуллари ва
уларнинг қўлланишлари. Тошкент. «Ўзбекистон маркаси», 2009. – 432-б.
2Интернет сайтдан: unicon.uz/uploads/6YF5w23.Sobirova_D.doc. Д.Т. Собирова. Мав-
жуд электрон рақамли имзо алгоритмларининг қиёсий таҳлили.
3П.Ю. Летников. Уголовная ответственность за подделку, изготовление или сбыт
поддельных документов, государственных наград, штампов, печатей, бланков тема
диссертации и автореферата по ВАК РФ 12.00.08, –Красноярск, 2009 г., с.16.
4В.В.Омельянович. Расследование подделки, изготовления или сбыта поддельных до-
кументов, государственных наград, штампов, печатей, бланков тема диссертации и
автореферата по ВАК РФ 12.00.09, 2011 г., –Омск, –С.20.
5А.Н.Ватутин. Подделка денег, ценных бумаг и иных платежных документов:
уголовно-правовые и криминологические аспекты тема диссертации и автореферата
по ВАК РФ 12.00.08, –Ростов-на-Дону, 2006 г., –С.15.
6Ж.А.Бойцова. К вопросу об уголовной ответственности за подделку, изготовление
или сбыт поддельных документов, государственных наград, штампов, печатей, бланков
по законодательству ряда европейских стран, –Москва, Вестник Московского универси-
тета МВД России, 2015 г., №5 –С.67.
7Интернет сайтидан: https://www.osce.org/uz/project-coordinator-in-uzbekistan/322216.
40 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН
ИСБОТ ҚИЛИШ
СУБЪЕКТЛАРИ
Далиллар назариясида исбот қилиш субъектлари марказий ўринлардан бирини
эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида исбот қилиш
субъектлари масаласи «Далиллар ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар»
тўғрисидаги учинчи бўлимининг «Исбот қилишнинг умумий қоидалари»га оид
9-боби (85–95-моддалар)да тартибга солинган. Хусусан, унинг 86-моддасида ис-
бот қилиш иштирокчилари белгилаб берилган.
Жиноят-процессуал ҳуқуқида исбот қилиш субъектлари тушунчасига оид
икки хил ёндашув шаклланган.
Биринчи ёндашувга мувофиқ исбот қилиш субъектлари тушунчаси ва маз-
муни ноаниқ ва мавҳум бўлмаслиги лозим, акс ҳолда унинг асосида исбот қилиш
субъектларининг қатъий рўйхатини аниқлашнинг имкони бўлмайди, ёхуд у асос-
сиз равишда кенгайиб кетади. Шу боис, биринчи ёндашувда фақатгина исбот
қилиш мажбурияти зиммасига юкланган субъектларгина исбот қилиш субъектла-
ри сифатида тан олинади.
Иккинчи ёндашувга асосан процессуал исбот қилиш субъектлари сифати-
да қонунда белгиланган тартибда изланаётган фактлар тўғрисида ўз фикрини
(тусмолини, таъкидини) билдириш, далилларни тўплаш, далиллар ва уларнинг
манбаларини баҳолаш ва текширишда мустақил иштирок этиши, шунингдек иш
бўйича ўз хулосаларини расман асослаши мумкин бўлган жиноят-процессуал
муносабатлар иштирокчилари тан олинади. Улар сирасига прокурор (давлат айб
ловчиси), терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, гумон қилинувчи, айбланувчи, суд-
ланувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг ва-
киллари ва қонуний вакиллари киради.
Гарчанд, ушбу субъектларнинг жиноят иши бўйича исботлаш юзасидан про-
цессуал ваколатлари ҳажми ва шакли турлича бўлса-да, уларнинг ҳаракатларида
процессуал исботлашнинг барча зарурий элементлари намоён бўлади. Исбот
қилиш субъектлари рўйхати мазкур ҳолатда жиноят суд иш юритувининг асосий
жиноят-процессуал функциялар, яъни – айблов (жиноий таъқиб), ҳимоя, ишни
ҳал қилишни амалга оширувчи иштирокчилари рўйхатига мос келади. Шунга
мувофиқ исбот қилиш субъектлари сифатида суд ҳамда айблов ва ҳимоя тарафи-
да қатнашадиган процесс иштирокчилари намоён бўлади. Ҳақиқатан ҳам, мазкур
субъектлар исбот қилиш ёки унинг алоҳида элементларини амалга оширишга
ҳақли. Бунда, исбот қилиш субъектлари тушунчаси кенгроқ мазмун касб этмоқда.
Яъни, исбот қилиш тушунчаси таркибига нафақат далилларни тўплаш, текши-
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 41
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН
риш ва баҳолаш, балки ашё ва ҳужжатларни далил сифатида бириктириб қўйиш
учун тақдим этиш, жиноят ҳодисаси бўйича асосланган хулосаларни шаклланти-
риш, тергов тусмолларини илгари суриш ва бошқалар ҳам киритилган.
Демак, қайд этилганлар ЖПКнинг 6-бобидаги жиноят процессида иштирок
этувчи бошқа шахслар – гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон, холисларни ис-
бот қилиш субъектлари доирасига киритиб бўлмаслигидан далолат беради. Гар-
чанд, ЖПКнинг 6-бобида кўрсатилган шахслар далилларни тўплаш, текшириш
ва баҳолаш тартиб-таомилларида бевосита иштирок этсалар-да, уларда фаолият
мақсади ва хусусияти бошқача мазмун касб этади. Ушбу шахслар исботланиши
лозим бўлган ҳолатнинг манбаи бўлиб хизмат қиладилар (гувоҳ) ёхуд тергов ва
бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширувчи органларга кўмак берадилар,
ёрдамлашадилар (эксперт, мутахассис, таржимон, холис). Уларнинг фаолияти ис-
бот қилиш субъектлари фаолиятидан бўлакча бўлиб, ўзларининг ёки номидан ва-
киллик қилаётган шахсларнинг манфаатларини ифодаламайдилар, исбот қилиш
жараёнида жиноят процессини юритувчи давлат органи ва мансабдор шахслар
топшириғига биноан қатнашадилар.
Юқоридагилар асосида исбот қилиш субъектлари деганда, иш учун аҳамиятга
эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида исбот қилиш фаолиятини ёки унинг
алоҳида қисмларини (далилларни тақдим этиш, тўплаш, текшириш ва баҳолаш)
амалга оширувчи жиноят суд иш юритуви иштирокчилари тушунилади.
Исбот қилиш субъектлари сифатида тан олиш учун субъект икки мезондан би-
рига – исбот қилишни амалга ошириш учун масъул ёхуд муайян ҳуқуқий манфа-
атни қўллаб-қувватлашга ҳақли бўлиши керак. Шунингдек, исбот қилиш субъект-
ларига хос белги сифатида уларнинг жиноят процессининг камида бир босқичи
давомида исбот қилиш жараёнида бевосита узоқ муддат иштирок этиб келишини
ҳам кўрсатиш мумкин.
Исбот қилиш субъектлари тушунчасига аниқлик киритиб бўлгач, уни тасниф-
лаш масаласига тўхталиб ўтиш зарур.
Биринчидан, функционал вазифаларига кўра, исбот қилиш субъектларининг
турлари:
а) исбот қилиш мажбурияти юкланган шахслар;
б) исбот қилишда фақатгина иштирок этиш мажбурияти юкланган шахслар;
в) исбот қилиш мажбуриятидан озод этилган шахслар.
Иккинчидан, кўриб чиқилаётган ҳолатлар ва исбот қилиш мақсадига кўра,
исбот қилиш субъектларининг турлари:
а) суд органлари, прокуратура органлари, дастлабки тергов органлари;
б) процесснинг бошқа иштирокчилари.
Учинчидан, процессуал манфаатига кўра, исбот қилиш субъектлари турлари:
а) давлат органлари;
б) ўзларининг ёки номларидан вакиллик қилаётган шахсларнинг қонуний ман-
42 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН
фаатларини ҳимоя қилиш мақсадида иштирок этувчи шахслар;
в) жиноят иши бўйича жамоат манфаатларини ифодалаётган субъектлар.
Тўртинчидан, бажарадиган вазифасига қараб, исбот қилиш субъектлари тур
лари:
а) жиноят-судлов ишларини юритишга масъул бўлган органлар ва шахслар
– терговга қадар текширув органи, суриштирув органи, тергов органи, проку-
рор ва суд. Бу органлар ва шахсларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан
иборат:
1) фақат шу орган ва шахслар иш бўйича қарор чиқаришга ваколатлидирлар,
демак, улар иш ҳолатларини исботланган-исботланмаганлигини, иш юритиш-
нинг маълум босқичида исбот қилишнинг натижаларини хулосалашга ҳам ва-
колатлидирлар; 2) улар исбот қилиш жараёнида энг кўп ҳуқуқларга эга бўлиб,
қонунда кўрсатилган далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш юзасидан тер-
гов ҳаракатлари ўтказишга ҳақлидирлар, улар бошқа субъектлардан далиллар-
ни тақдим қилишни талаб қилишлари мумкин; 3) бу орган ва шахсларга исбот
қилиш мажбурияти юкланган;
б) иш бўйича шахсий ёки вакиллик манфаатлари бўлган шахслар – айбланув-
чи, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар
ва уларнинг вакиллари. Улар далилларни текширишда фаол иштирок этишла-
ри мумкин. Суд муҳокамасида эса тенг ҳуқуқли тараф сифатида иш кўрадилар.
Бироқ, улар биринчи гуруҳдагидек ваколатларга эга эмаслар, иш бўйича қарор
чиқаришлари мумкин эмас. Улар фақат далил тақдим этишлари мумкин. Шундай
қилиб, исбот қилишда улар иштирокининг асосий шакллари: далилларни тақдим
қилиш, илтимос қилиш, тергов ҳаракатларида иштирок этишдир. Бундан ташқари,
бу шахслар исбот қилиш – асослашда ҳам иштирок этадилар: яъни суд музока-
раларида қатнашиб, айбловнинг исботланган-исботланмаганлиги тўғрисида ўз
хулоса ва фикрларини билдиришлари мумкин.
Бешинчидан, жиноят-процессуал қонун мазмунидан келиб чиқиб, исбот
қилиш субъектлари турлари:
а) айблов тарафидан жиноят-процессуал исбот қилиш субъектлари – прокурор
(давлат айбловчиси), терговчи, суриштирувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъво-
гар, уларнинг вакиллари ва қонуний вакиллари;
б) ҳимоя тарафидан жиноят-процессуал исбот қилиш субъектлари – гумон
қилинувчи, айбланувчи, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, фуқаровий
жавобгар, унинг вакили;
в) одил судловни амалга оширувчи ва ишни мазмунан ҳал қилувчи орган си-
фатида суд.
Олтинчидан, исбот қилишда иштирок этиш хусусиятидан келиб чиқиб, исбот
қилиш субъектлари турлари:
а) исбот қилишни амалга оширувчи субъектлар (терговга қадар текширувни
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 43
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН
амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, проку-
рор, суд);
б) исбот қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга субъектлар (гумон қилинувчи,
айбл анувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шу-
нингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг ва-
киллари);
в) исбот қилишда иштирок этишга жалб этиладиган субъектлар (гувоҳлар, экс-
пертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар, шунингдек бошқа фуқаролар ва
мансабдор шахслар).
ЖПКнинг 86-моддасига мувофиқ исбот қилишни суриштирувчи, терговчи,
прокурор, суд амалга оширади. Исбот қилишнинг асосий субъектларидан бири
- бу прокурор. Прокурор жиноят ишлари бўйича судларда ўз ваколатлари дои-
расида давлат айбловчиси сифатида иштирок этади ва жиноий таъқибни амал-
га оширади. Прокурор жиноят иш юритувида жиноий таъқибни амалга оши-
рар экан, судларда жиноят ишлари кўрилишида давлат айбловини қувватлайди,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини давлат томонидан муҳофаза қилиш ва-
зифасини бажарувчи орган сифатида, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг кафо-
лати сифатида иштирок этади.
Прокурор томонидан амалга ошириладиган исбот қилиш прокурорнинг жи-
ноятни фош этиш, асосланган жиноий даъвони тайёрлаш ва суд олдида жиноят
содир этишда айбдор бўлган шахсни фош этишга қаратилган жиноят-процессуал
фаолиятини ифодалайди ҳамда қонунийлик, расмийлик, мақсадга мувофиқлик
(оқилоналик), мустақиллик, ошкоралик (очиқлик) каби муҳим ҳуқуқий принцип
ларга асосланади.
Прокурорнинг исбот қилиш функцияси қонунларга риоя этилишини таъмин-
лаш ҳамда жиноятчиликка қарши кураш фаолиятидан келиб чиқади. Проку-
рорнинг вазифаси – жиноят процессининг барча босқичларида қонун бузилиш
ҳолларига нисбатан, бу қонун бузилишлари ким томонидан содир қилинишидан
қатъи назар, уларни бартараф қилиш учун қонун билан белгиланган чораларни ўз
вақтида кўриш ҳисобланади.
Прокурор, айниқса, дастлабки тергов жараёнида исбот қилиш билан боғлиқ жуда
кенг ваколатларга эга: қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида
судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради ёхуд қамоқда
сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади; айб
ланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жой-
лаштириш ҳақида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради
ёхуд айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисида
судга илтимоснома киритади; суриштирувда, дастлабки терговда иштирок этади
ҳамда зарур ҳолларда, ҳар қандай иш бўйича айрим тергов ҳаракатларини шахсан
бажаради ёки терговни тўлиқ амалга оширади ва бошқалар.
44 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН
Демак, прокурорнинг дастлабки тергов босқичидаги ваколатлари моҳият-
эътиборига кўра, терговчининг мустақиллигига дахл қилмаган ҳолда унинг фао-
лиятига раҳбарлик қилиш ва шу орқали дастлабки тергов натижалари унга кел-
гусида аниқ шахсга нисбатан давлат айбловини қонуний ва асосли илгари суриш
имкониятини таъминлашни кўзда тутади.
Прокурорнинг исботлаш бўйича фаолияти ўзига хос алоҳида процессуал
мақсад – кейинчалик прокурор судда қувватлайдиган айбловни асослаш билан
боғлиқ. Бу, айниқса, прокурорнинг дастлабки тергов жараёнида терговчига шахс
ни айбланувчи тариқасида жалб этиш, айбловнинг ҳажми ва квалификацияси
тўғрисида кўрсатма беришида яққол намоён бўлади.
Прокурор судгача бўлган босқичнинг исталган вақтида тергов жараёнига ара-
лашишга, ҳар қандай тергов ҳаракатида қатнашишга, жиноят ишини талаб қилиб
олишга, тергов органларининг ноқонуний ҳаракатларини бартараф этишга вако-
латли ҳисобланади (ЖПКнинг 34, 382-моддаси). Прокурорнинг кенг процессуал
ваколатларга эгалиги жиноятларни тергов қилишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва
холисона бўлишини ҳамда пировардида, шахс ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда
қонунийликка риоя этилишини таъминлаш учун етарли бўлиши заруриятидан
келиб чиқади.
Жиноий таъқибни амалга оширувчи субъектлардан яна бири – терговчидир.
Терговчи жиноят-процессуал фаолиятнинг алоҳида субъекти бўлиб ҳисобланади.
Жиноят иши бўйича дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органларининг
ва миллий хавфсизлик хизматининг терговчилари олиб борадилар (ЖПКнинг
344-моддаси).
Терговчи – дастлабки терговда жиноятни тез ва тўла очиш, айбдорларни фош
этиш ва қонунни тўғри қўллаш орқали жиноят содир этишда айбдор ҳар бир шахс
одилона жазога тортилиши учун жиноят суд иш юритуви вазифаларини бажарув-
чи жиноят процессининг масъул иштирокчиси ҳисобланади.
Терговчи жиноят ишини қўзғатишга, у бўйича дастлабки терговни ҳамда
ЖПКда кўзда тутилган барча тергов ҳаракатларини амалга оширишга ҳақли
(ЖПКнинг 36-моддаси). Терговчи жиноят иши ҳолатларини ҳар томонлама,
тўлиқ ва холисона текширишга қаратилган барча чораларни кўришга, шахснинг
жиноятга алоқадорлигини тасдиқлаш учун етарли далиллар тўпланганида, уни
айбланувчи тариқасида жалб этиш, айб эълон қилиш, процессуал қонунчиликка
мувофиқ эҳтиёт чорасини қўллаш, айблов хулосасини тузиш орқали жиноий
таъқибни амалга оширишга мажбур.
Терговчи исбот қилиш жараёнида мустақилдир. Хусусан, у терговни юритиш
ва тергов ҳаракатларини ўтказиш тўғрисидаги барча ҳаракатларни мустақил ра-
вишда амалга оширади (ЖПК 36-моддасининг иккинчи қисми), қонунда прокурор
санкцияси ёки суд рухсатини олиш кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Айни
дамда терговчи тергов ҳаракатларини ўз вақтида ва қонуний амалга ошириш учун
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 45
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН
тўлиқ жавобгар ҳисобланади. Жиноятнинг тез ва тўла фош этилиши ҳамда унинг
тўла, ҳар томонлама ва холисона тергов қилиниши кўп жиҳатдан терговчининг
ташаббускорлигига боғлиқ. Терговчиларга процессуал мустақиллик берилиши
терговчилар ишининг самарадорлиги, улар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари
мустаҳкамланишининг зарурий шартларидан бири ҳисобланади.
ЖПКнинг 36-моддасидан келиб чиқиб, терговчининг ҳуқуқларини қуйидагича
гуруҳлаштириш мумкин: биринчидан, жиноят ишига таъсир кўрсатиш билан
боғлиқ ваколатлар (жиноят ишини қўзғатиш ва тугатиш; ишни қўзғатишни рад
этиш; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги
ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида про-
курорга тақдимнома киритиш); иккинчидан, жиноят процессига жалб қилиш
билан боғлиқ ваколатлар (жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни
ушлаш ва сўроқ қилиш; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиши
учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилиш); учинчидан, тергов ҳаракатларини
амалга ошириш билан боғлиқ ваколатлар (ЖПКнинг учинчи бўлимида назарда
тутилган 13 та тергов ҳаракатларини олиб бориш); тўртинчидан, суриштирув
органлари билан ўзаро ҳамкорликдаги ваколатлари (ўз юритувига қабул қилган
ишлар бўйича суриштирув органларига қидирув ва тергов ҳаракатларини ба-
жариш тўғрисида ёзма топшириқлар бериш; суриштирув органларидан айрим
тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилиш); бешинчидан,
процессуал мажбурлов чоралари ва эҳтиёт чораларини қўллаш билан боғлиқ ва-
колатлар (айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида қарор қабул
қилиш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи бундан мустасно; қамоққа олиш ёки уй
қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома бериш, шу-
нингдек эҳтиёт чорасини ЖПКнинг 240-моддасига мувофиқ бекор қилиш ёки
ўзгартириш; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиб-
бий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар бериш, шунингдек мазкур
процессуал мажбурлов чораларини ЖПКда белгиланган тартибда бекор қилиш).
Юқорида кўрсатилган ваколатлар терговчининг жиноий таъқибни амалга оши-
риш билан боғлиқ фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш учун
хизмат қилади.
Исбот қилишни амалга оширувчи жиноят процессининг яна бир мустақил
субъекти, бу – суриштирувчи. У жиноят ишини қўзғатиш ва тугатиш, ишни
қўзғатишни рад этиш; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни
ушлаш ва сўроқ қилиш; ЖПКда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб бо-
риш; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи
органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги
қарорларнинг ижросини топшириш, улардан айрим тергов ҳаракатларини юри-
тишда кўмаклашишни талаб қилиш бўйича ваколатларни мустақил амалга
оширади.
46 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН
Суриштирувчи тўпланган далилларни ишни судга ўтказиш учун етарли деб
топса, айблов далолатномаси тузади. Айблов далолатномаси соддалаштирилган
шаклда тузилади ва суриштирувда аниқланган ҳолатлар, айбланувчининг шах-
си тўғрисидаги маълумотлар, эълон қилинган айбловнинг мазмуни, шунингдек
суриштирув давомида аниқланган ва ушбу жиноят иши учун аҳамиятли бўлган
бошқа маълумотларни ўз ичига олади.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар ҳам жиноий таъқибни
амалга оширувчи субъектлардан бири бўлиб ҳисобланади. ЖПКга янги 3202-мод
да («Терговга қадар текширув») киритилди, унга кўра, терговга қадар текширув
жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни текшириш, уларни
кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилишга доир тадбирларни, шу-
нингдек иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган жиноят излари, нарсалар ва
ҳужжатларни мустаҳкамлаш ва сақлашга доир чораларни ўз ичига олади.
ЖПКнинг 86-моддасига асосан, суд ҳам исбот қилишнинг асосий субъект-
ларидан бири ҳисобланади. Суд ЖПКнинг 29-моддасига асосан: қамоққа олиш
ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй
қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома, шикоят
ва протестни эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарган судни албатта
хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш; айбланувчини лавозимидан четлаштириш
тўғрисидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги ёки айбланув-
чининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимос-
номаларни кўриб чиқиш; прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини
қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд
маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш; жи-
ноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш; ишни муҳокама қилиш ва ҳукм чиқариш
ёки бошқа қарор қабул қилиш; ишни апелляция, кассация, назорат тартибида
кўриб чиқиш; ҳукмни ижро эттириш каби ваколатларни амалга оширади.
Хусусан, суд мажлисининг суд тергови қисми доирасида суд далилларни тек-
ширади ва исботлашни амалга оширади. Бунда, судланувчилардан ўз айбларига
иқрорликлари ёки иқрор эмасликлари тўғрисида сўраб бўлгач, суд далилларни
текшириш навбати тўғрисида тарафларнинг таклифларини эшитади ҳамда ўз аж-
рими билан далилларни текшириш навбатини белгилайди.
Далилларни текшириш судланувчиларни сўроқ қилиш билан бошланган
ҳолларда, улардан кейин суд жабрланувчиларни сўроқ қилади. Судланувчилар
кўрсатув беришдан бош тортган ёки бошқа далилларнинг текширилишидан ол-
дин кўрсатув беришга рози бўлмаган тақдирда, жабрланувчиларни, гувоҳларни
сўроқ қилиш, далилларни кўздан кечириш, гувоҳлантириш, ёзма далилларни
ўқиб эшиттириш, экспертиза ўтказиш ва бошқа суд ҳаракатларини бажариш на-
вбати тўғрисидаги масалани суд ишнинг муайян ҳолатларини ва тарафларнинг
таклифларини инобатга олган ҳолда ҳал қилади.
11/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 47
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН
Суд судланувчини, жабрланувчиларни, шунингдек айблов хулосасига ило-
ва қилинган рўйхатга биноан суд мажлисига чақирилган ёки айбловчи томон-
нинг илтимосига биноан қўшимча равишда чақирилган гувоҳлар ва эксперт-
ларни сўроқ қилишга ҳақли. Раислик қилувчи ва халқ маслаҳатчилари сўроқ
қилинаётган ҳар қандай шахсга суд терговининг исталган пайтида саволлар
беришга ҳақлидир. Суд мажлисида кўрсатув бериб бўлган шахсларга берган
кўрсатувларини тўлдириш ва аниқликлар киритиш учун суднинг ижозати билан
саволлар берилиши мумкин.
Суднинг ташаббусига кўра, раислик қилувчи, халқ маслаҳатчиларидан бири
ёки суд мажлисининг котиби суриштирувда ва дастлабки терговда ишга қўшиб
қўйилган, иш учун аҳамиятли бўлиши эҳтимол тутилган ёзма далилларни, экс-
пертларнинг хулосаларини ва тергов ҳаракатлари баённомаларини ўқиб эшитти-
ради. Суднинг талабига кўра ёки бошқа шахсларнинг ташаббуслари билан тақдим
қилинган ҳужжатларни суд ўқиб эшиттиради ва тарафларга тақдим қилади, улар
эса, шу ҳужжатларнинг ишга аҳамияти бор-йўқлиги тўғрисида ўз фикрларини
баён қиладилар. Сўнгра суд ҳужжатларни ишга қўшиш ёки тегишлилигига қараб
қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради.
Суднинг исбот қилиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек Ўзбекистон Респуб
ликаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи
босқ ич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қили
ниши тўғр исида» 1997 йил 22 августдаги 12-сонли ҳамда «Суд ҳукми тўғрисида»
2014 йил 23 майдаги 7-сонли қарорлари билан ҳам тартибга солинади.
Ҳозирги вақтда исбот қилишда ҳимоячи ҳам фаол иштирок этмоқда. Чунки,
ЖПК 87-моддасининг иккинчи қисми ҳимоячини фақатгина унга хос бўлган
йўл билан далил тўплаш ҳуқуқини кўзда тутади. Бошқача айтганда, ҳимоячи
ҳам ҳозирги кунда жиноят-процессуал қонунчиликка киритилган ўзгартириш
ва қўшимчалар самараси ўлароқ, исбот қилиш субъектига айланган. Ҳимоячи
далилларни бевосита ўзи эмас, балки ЖПК 86-моддасининг биринчи қисмида
кўрсатилган ваколатли шахслар орқали тўплар экан, бу ўз навбатида, ҳимоячи
далилларни билвосита тўплашини ва шу тариқа далилларни тўплаш жараёни-
да иштирок этишини кўрсатади. Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура
тўғрисида»ги Қонунида эса, процессуал қонунчиликдан фарқли равишда, адво-
катнинг экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг маълумотнома-
маслаҳатларини олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.
Исбот қилишда иштирок этадиган бошқа субъектларининг ҳуқуқий ҳолати
ЖПКнинг тегишли моддаларида белгиланган.
Д. БЕКМАТОВА,
Тошкент давлат юридик
университетининг мустақил
изланувчиси
48 ОДИЛ СУДЛОВ 11/2019