The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

«Одил судлов» – «Правосудие» журнали 2019 йил 3-сони

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Ilhombek Boltayev, 2022-01-21 03:54:17

«Одил судлов» – «Правосудие» журнали 2019 йил 3-сони

«Одил судлов» – «Правосудие» журнали 2019 йил 3-сони

Судьянинг онгида - адолат, тилида - ҳақиқат,
дилида - поклик бўлиши шарт.

Шавкат МИРЗИЁЕВ

3/2019 ISSN 2181-8991

ОДИЛ СУДЛОВ
Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр

Муассис: Бош муҳаррир
Ўзбекистон Республикаси Камол УБАЙДИЛЛОЕВ

Олий суди Масъул котиб
Муталиф СОДИҚОВ
ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ:
Козимджан КАМИЛОВ Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен»
Холмўмин ЁДГОРОВ республика танловида «Энг яхши ёритил-
Бахтиёр ИСАКОВ ган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича
Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ ғолиб деб топилган.
Ибрагим АЛИМОВ
Нематжон АКБАРОВ ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ:
Шахноза АХАТОВА 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
Олим ХАЛМИРЗАЕВ
Омонбой ОҚЮЛОВ Чўпонота кўчаси, 6-уй
Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Ҳ/р 20210000300101763001
Азиз МИРЗАЕВ ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали
МФО 00850, СТИР 201403038
K Реклама нашри ва тижорий йўл би- ТЕЛЕФОН: 278-96-54, 278-91-96,
лан босилган матнлар. 278-25-96, ФАКС: 273-96-60
Email: [email protected]
Таҳририят фикри муаллиф фикридан Email: [email protected]
ўзгача бўлиши мумкин.
Босишга 2019 йил 18 мартда рухсат
Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди этилди. Қоғоз бичими 70Х108 1/16. 7,5
ва қайтарилмайди. босма табоқ. Офсет усулида чоп этилди.
Журнал таҳририят компьютерида терил-
Кўчириб босилганда «Одил судлов» — ди ва саҳифаланди. Буюртма — 19-05.
«Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Нашр адади 7220 нусха.

Журнал Ўзбекистон Республикаси Ва- Навбатчи муҳаррир
зирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий ат- Муталиф СОДИҚОВ

тестация комиссияси Раёсатининг 2013 ИНДЕКС:
йил 30 декабрдаги 201/3-сонли қарори якка тартибдаги обуначилар
билан докторлик диссертациялари
бўйича илмий мақолалар чоп этилади- учун — 908;
ган нашрлар рўйхатига киритилган. ташкилотлар учун — 909.
Сотувда келишилган нархда

2017 йил 29 ноябрда Ўзбекистон мат- «Маънавият» нашриётининг босмахо-
буот ва ахборот агентлигида 0026-рақам насида чоп этилди. Босмахона манзили:
билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан 100047, Тошкент шаҳри, Тараққиёт
ч3и/қ2а0б1о9шлаган.
ОДИЛ СУДЛОВ 2-берк кўчаси, 2-уй 1

C «Одил судлов»

МУНДАРИЖА

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан маъ-
мурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги
қарори............................................................................................................................3

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ............................12

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ..........................47

СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ
С. Қувватов. Юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият – мамлакат тараққиёти
гарови..........................................................................................................................58
Б. Умаров. Суд кадрларини тайёрлашдаги янгича тартиб ва талаблар..................61

СУДЛАР ФАОЛИЯТИДАН
С. Наимов. «Фирибгарлик»ми ёки «жиноятга далолат қилиш»ми?..................64
М. Абдувахабова. Манфаатлар қонун билан ҳимояланади..............................67

ОҒРИҚЛИ НУҚТА
Н. Раҳмонова. Ҳалокат остонасига қадам босаётган ўсмирлар....................69

САВОЛ ВА ЖАВОБ....................................................................................73

ЮРИСТ КАРТОТЕКАСИ/КАРТОТЕКА ЮРИСТA.................................118

2 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ОЛИЙ СУД
ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
ҚАРОРИ

СУДЛАР ТОМОНИДАН МАЪМУРИЙ
ИШЛАРНИ АПЕЛЛЯЦИЯ ВА КАССАЦИЯ
ТАРТИБИДА КЎРИШ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА

2018 йил 30 ноябрь 36-сонли Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекси қабул қилиниши, суд амалиётида масалалар келиб
чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда қонун нормаларининг бир хил-
да ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, маъмурий ишни апелляция
ва кассация тартибида қайта кўриш суд процесси иштирокчиларининг суд
ҳужжатини қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш ҳуқуқини
таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.

2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 200, 224-
моддаларига мувофиқ апелляция, кассация инстанцияси судида иш юритиш:

аризачи, жавобгар, учинчи шахс, уларнинг вакиллари, давлат бошқаруви
органининг шикояти;

прокурорнинг протести бўйича қўзғатилади.
Апелляция, кассация тартибида иш юритиш, шунингдек МСИЮтК 200-
моддасининг биринчи қисми, 224-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган ишда иштирок этиш-
га жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд то-
монидан ҳал этилган шахснинг шикояти бўйича ҳам қўзғатилиши мумкин.
Ушбу шахс суд ҳужжатида кўрсатилмаган ҳолларда ҳам, унинг устидан шико-
ят қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 3

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ

Суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилиш
ҳуқуқига, шунингдек тарафлар, учинчи шахслар ёки қонуний вакилнинг
ҳуқуқий ворислари ҳам эга.

Ишда иштирок этувчи шахснинг қатнашаётган вакили, шу жумладан,
адвокат, агар бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан берилган ишонч-
номада махсус кўрсатилган бўлсагина, суд ҳужжати устидан апелляция,
кассация тартибида шикоят қилишга ҳақли (МСИЮтК 62-моддасининг ик-
кинчи қисми).

3. Қонунга мувофиқ апелляция шикояти (протести) суднинг ҳал қилув
қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун ичида, кас-
сация шикояти (протести) эса, у қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир
ой ичида берилиши мумкин.

Апелляция, кассация шикояти бериш (протест келтириш) муддати
ўтишининг бошланиши, тегишлича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган
ёки қонуний кучга кирган куннинг эртасидан ҳисобланади (МСИЮтК
116-моддаси).

4. Апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш
тўғрисидаги илтимоснома апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан
МСИЮтК 203, 227-моддалари қоидалари бўйича кўриб чиқилади.

Апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ёки
рад қилиш ҳақида суднинг шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш
ёки шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримида
кўрсатилади.

Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим усти-
дан МСИЮтК 209-моддасининг тўртинчи қисми, 233-моддасининг учинчи
қисмига кўра шикоят (протест) берилиши мумкин.

Суднинг ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги аж-
рими устидан шикоят (протест) берилганда, кассация, назорат инстанцияси
суди шикоятни (протестни) асосли деб топганда, суднинг апелляция (касса-
ция) шикоятини (протестни) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримини
бекор қилиб, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди ва шикоятни (протест-
ни) кўриб чиқиш учун ишни шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этган
судга юборади.

5. МСИЮтК 202, 226-моддаларига кўра, апелляция шикояти (протести)
апелляция инстанцияси судига, кассация шикояти (протести) кассация
инс­танцияси судига йўлланади, аммо ҳал қилув қарори қабул қилган судга
берилади.

Ҳар бир шикоят (протест) келиб тушган санаси кўрсатилган ҳолда рўйхатга
олиниши лозим.

4 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ

6. Судларга тушунтирилсинки, қонунда апелляция, кассация тартиби-
да иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар белгиланган. Жумла-
дан, қонунда шикоят қилиниши назарда тутилмаган ёки ишнинг кейинги
ҳаракатланишига тўсқинлик қилмайдиган ажримлар устидан (масалан, ари-
зани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги
ажримлар, биринчи инстанция суди муҳокамасини кейинга қолдириш
тўғрисидаги ажримлар) апелляция, кассация тартибида шикоят (протест)
берилмайди.

7. Қонунга мувофиқ шикоят (протест) юзасидан судга тушунтиришлар
(эътирозлар) уларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, тақдим этиш
ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқи бўлганлигини инобатга олиб,
уларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлиги ишнинг апелля-
ция, кассация инстанцияси судига юборилишига тўсқинлик қилмайди.

8. МСИЮтК 216, 240-моддалари талабларига кўра, апелляция, кассация
шикояти берган шахс апелляция, кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага
киргунига қадар шикоятдан воз кечишга, протест келтирган прокурор, шу-
нингдек юқори турувчи прокурор эса, протестни чақириб олишга ҳақли.

Шикоятдан воз кечиш (протестни чақириб олиш)ни қабул қилиш маса-
ласи апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан шикоят (протест)ни
кўриш учун тайинланган суд мажлисида ҳал қилинади ва бунда шахснинг ши-
коятдан воз кечиш (протестни чақириб олиш) ваколати текширилиши зарур.
МСИЮтК 62-моддаси мазмунига кўра, ишончномада биринчи инстанция су-
дининг ҳужжати устидан шикоят қилиш ваколатининг вакилга берилганлиги,
унга апелляция шикоятидан воз кечиш ҳуқуқини бермайди.

Агар шикоятдан воз кечиш қонунга зид бўлмаса ёки бошқа бировнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, апелля-
ция, кассация инстанцияси суди уни қабул қилишга ҳақли.

Суд шикоятдан воз кечиш қабул қилинганлиги тўғрисида, шунингдек про-
тест чақириб олинганда ажрим чиқаради ва, агар тегишли суд ҳужжатига нис-
батан бошқа шахслар томонидан шикоят берилмаган бўлса, апелляция, касса-
ция тартибида иш юритишни тугатади.

Апелляция шикоятидан воз кечилганлиги (протест қайтариб олинганлиги)
муносабати билан апелляция тартибида иш юритиш тугатилганда, суднинг
ҳал қилув қарори қонуний кучга киради.

9. Ишда иштирок этувчи шахсларни ишни шикоят ёки протест бўйича
апелляция, кассация инстанцияси судида кўриш вақти ва жойи тўғрисида ха-
бардор қилиниши мажбурий эканлиги қонунда белгиланганлиги сабабли бу
талабларни бажармаслик МСИЮтК 215, 239-моддаларига мувофиқ ишни
кўришни кейинга қолдиришга сабаб бўлади.

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 5

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ

Апелляция, кассация инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахслар-
нинг ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишлича хабардор қилинганлиги
тўғрисида маълумотлар бўлган тақдирда ҳам, ишда иштирок этувчи шахслар-
дан бирортасининг келмаганлик сабабини узрли деб топса, ишни кўришни
кейинга қолдиришга ҳақли.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаганлик сабаблари узрсиз деб то-
пилган тақдирда, шунингдек келмаганлик сабаблари ва бу сабабларни узрли
эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаганда, апелляция, кассация
инстанцияси суди шикоят (протест) бўйича ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга ҳақли, бундан прокурор аризаси асосида қўзғатилган ишлар бўйича
унинг келмаганлиги мустасно.

10. Тарафларнинг бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний вакили низо-
ли ёхуд суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан
чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил
қилиниши ва ҳ.к.) апелляция, кассация инстанцияси суди процессуал ҳуқуқий
ворислик МСИЮтК 43-моддасига кўра, маъмурий суд ишларини юритиш-
нинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлигини эътиборга
олган ҳолда, бундай шахслар уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмашти-
рилишига йўл қўяди ҳамда уларга ишга доир барча материаллар билан та-
нишишга имкон беради. Ҳуқуқий вориснинг суд процессига киришганлиги
ҳақида апелляция, кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради.

11. Судларнинг эътибори ишларни апелляция, кассация шикояти (про-
тести) бўйича кўришда МСИЮтК 218, 242-моддаларида белгиланган муддат-
га риоя қилиниши лозимлигига қаратилсин.

Шикоят (протест) бўйича тушган ишни апелляция, кассация тартибида
кўриш муддатлари қонунда (МСИЮтК 218, 242-моддаларида) белгилан-
ган муддат доирасида иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа алоҳида ҳолларда
узайтирилиши мумкин (масалан, бир иш юритувида бир нечта талабларнинг
бирлаштирилиши, суд процесси иштирокчиларининг кўплиги, қўшимча да-
лиллар талаб қилиб олиш ва текшириш, ишга мутахассисларни жалб қилиш,
суд топшириқларини юбориш зарурати ва ҳ.к.).

12. Қонунга кўра, иш апелляция, кассация тартибида кўрилаётганда
қуйидагилар аниқланиши лозим:

биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ
текширган-текширмаганлиги;

суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг
исботланган-исботланмаганлиги;

ҳал қилув қарори, ажрими (қарори)да баён қилинган суд хулосаларининг
иш ҳолатларига мувофиқлиги;

6 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ

моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган-бузилмаганлиги,
улар тўғри қўлланилган-қўлланилмаганлиги;

биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган суд ҳужжатлари қонун
талабларига мувофиқлиги.

Апелляция, кассация инстанцияси суди МСИЮтК 217, 241-моддаларига
мувофиқ биринчи инстанция суди суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослан-
тирилганлигини тўлиқ ҳажмда текширади.

Шикоят (протест) важларидан қатъи назар, ишда иштирок этувчи шахс­
ларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда
текшириш деганда, биринчи инстанция суди томонидан ишнинг ҳақиқий
ҳолатлари аниқланганлигини, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини текширишни тушунмоқ лозим.

13. Апелляция, кассация инстанцияси суди холислик ва беғаразликни
сақлаган ҳолда тарафларга ўз процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга
ошириши учун зарур шароитлар яратиб бериши шарт.

Апелляция, кассация инстанцияси судида ишнинг кўрилиши коллегиал
тарзда, уч нафар судьядан иборат таркибда МСИЮтКнинг 26, 27-бобларида
назарда тутилган истисноларни инобатга олган ҳолда, биринчи инстанция су-
дида иш юритиш қоидалари асосида амалга оширилади. Бунда дастлаб шикоят
берган шахс ва унинг вакилининг тушунтиришлари тингланади. Суд ҳужжати
устидан ҳар иккала тараф томонидан шикоят қилинган бўлса, биринчи бўлиб
аризачи ва унинг вакили сўзга чиқади.

Ишда иштирок этувчи шахслар ўзларининг тушунтиришларида шикоят
(протест)да кўрсатилмаган важларни келтиришга ва қўшимча материаллар
тақдим этишга ҳақли.

14. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонун апелляция, кассация
инстанцияси судининг ҳар қандай далилларни текшириш ҳуқуқини, улар би-
ринчи инстанция суди муҳокамасида бўлганлигидан ва янгидан тақдим этил-
ганлигидан қатъи назар, чекламайди.

Апелляция, кассация инстанцияси суди янги тақдим қилинган далилларни
текширишни рад қилишни қарорда асослантириши лозим.

Апелляция, кассация инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахслар-
нинг экспертиза ўтказиш, далилларни таъминлаш ва талаб қилиб олиш,
гувоҳларни сўроқ қилиш ҳақидаги ва бошқа илтимосномаларини улар би-
ринчи инстанция суди томонидан рад этилганлиги сабаблигина, рад этишга
ҳақли эмас.

Далиллар биринчи инстанция суди учун белгиланган тартиб бўйича тек-
ширилади.

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 7

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ

15. Апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан иш юритишни
тўхтатиб туриш МСИЮтК 9-бобида назарда тутилган асослар ва тартибда
амалга оширилади.

Иш юритиш тикланганлиги тўғрисида апелляция, кассация инстанцияси
суди ажрим чиқаради ва ишда иштирок этувчи шахсларни иш кўриладиган
кун тўғрисида хабардор қилади.

16. Апелляция, кассация инстанцияси суди шикоят (протест) бўйича ишни
кўриш натижалари юзасидан қарор қабул қилади.

Апелляция, кассация инстанцияси судининг эътибори шикоят (протест)да
келтирилган ҳар бир важни, унинг асосли ёки асоссиз эканлиги ҳақидаги ху-
лосани қарорда кўрсатган ҳолда муҳокама қилиш зарурлигига қаратилсин.

Шуни инобатга олиш лозимки, асослантирилган қарор тузилиши кейинга
қолдирилган ва суд мажлисида унинг хулоса қисми эълон қилинганда, апел-
ляция, кассация инстанцияси судида раислик қилувчи ишда иштирок этувчи
шахсл­ ар асослантирилган қарор билан қачон танишишлари мумкинлигини
тушунтириши шарт.

Апелляция, кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида
МСИЮтК 219, 243-моддаларида белгиланган ваколатлар доирасида ишни
шикоят (протест) бўйича кўриш натижалари тўғрисида хулосалар, зарур
ҳолларда эса, суд харажатлари тақсимланиши кўрсатилиши керак.

17. МСИЮтК 220, 244-моддаларига кўра, суд ҳужжатини апелляция, касса-
ция тартибида бекор қилишга ёки ўзгартиришга қуйидагилар асос бўлади:

1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
келмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги.
Қонунга кўра, мазмунан тўғри бўлган суд ҳужжати фақат расмий, яъни
ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлмаган асослар (масалан, суд музо-
караларини ўтказиш тартиби бузилганлиги ва ҳ.к.) бўйича бекор қилинишига
йўл қўйилмайди. Йўл қўйилган қоидабузарлик расмий эканлиги тўғрисидаги
масала апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан ҳар бир муайян
ҳолда, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб аниқланади.
18. Моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш деганда, бирин-
чи инстанция суди томонидан қўлланилиши лозим бўлган қонун ёки бошқа
қонун ҳужжати қўлланилмаганлиги ёки қўлланилиши лозим бўлмаган қонун
ёки бошқа қонун ҳужжати қўлланилганлиги, қонуннинг ёки бошқа қонун

8 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ

ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги тушунилади.
Шуни назарда тутиш лозимки, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилиши

ёки нотўғри қўлланилиши фақат ишни нотўғри ҳал этилишига олиб келган
бўлсагина, ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни бекор қилишга асос бўлади.

19. МСИЮтК 219, 243-моддаларига мувофиқ апелляция, кассация инстан-
цияси суди қуйидагиларга:

1) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга;
3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;
4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни ту-
гатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
5) ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбо-
ришга ҳақли.
20. Апелляция, кассация инстанцияси суди, агар биринчи инстанция суди
иш ҳолатларини ҳар томонлама ва тўлиқ аниқлаб, қонуний, асосли ҳамда адо-
латли суд ҳужжати чиқарган, деган хулосага келса, биринчи инстанция суди-
нинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарорини ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни
эса қаноатлантирмасдан қолдиради. Бунда апелляция, кассация инстанцияси
суди қарорида шикоят ёки протест важлари нотўғри ва суд ҳужжатининг бекор
қилиниши ёки ўзгартирилишига асос бўлмайди деб топилганлиги сабаблари
кўрсатиб ўтилиши лозим.
21. Шуни назарда тутиш лозимки, апелляция, кассация инстанцияси суди
томонидан ҳал қилув қарори бекор қилинганда, ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборилишига, агар фақат биринчи инстанция
суди томонидан ишни кўришда МСИЮтК 220-моддаси тўртинчи қисмининг
4-банди, 244-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган про-
цессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига ёки нотўғри қўлланилишига йўл
қўйилган деб топса, ҳал қилув қарорини бекор қилади ва ишни янгидан кўриш
учун биринчи инстанция судига юборади.
22. Суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш деганда, жумладан, ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмига ўзгартиришлар киритилиши тушунилади.
Янги ҳал қилув қарори деганда, апелляция, кассация инстанцияси суди то-
монидан тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суднинг асосий
хулосасини жиддий ўзгартирадиган қарор қабул қилиниши тушунилади.
23. Апелляция, кассация инстанцияси суди МСИЮтК 106 ва 108-
моддаларида кўрсатилган асослар бўйича ҳал қилув қарорини бутунлай ёки
қисман бекор қилишга, иш юритишни тугатишга ёки аризани кўрмасдан
қолдиришга, агар апелляция, кассация инстанцияси судида шундай қарор

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 9

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ

қабул қилинишига сабаб бўлувчи ҳолатлар аниқланган бўлса, ҳақлидир.
24. Шуни назарда тутиш лозимки, суд харажатларини тақсимлаш масала-

сининг ҳал этилмаганлиги ёки нотўғри ҳал этилиши, ўз-ўзидан суднинг ҳал
қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай
ҳолда апелляция, кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд
харажатларини МСИЮтК 115-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича
янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади.

25. Апелляция, кассация инстанцияси суди қонунда назарда тутилган
асослар мавжуд бўлганда (МСИЮтК 163 ва 164-моддалари) қуйидагиларга
ҳақли:

қарорни тушунтиришга;
қарор ёзувда йўл қўйилган хатоларни ва арифметик хатоларни тузатишга.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган масалалар суд мажли-
сида ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида хабардор қилган ҳолда кўрилади. Бироқ, мазкур шахсларнинг келма-
ганлиги ушбу масалаларни ҳал этиш учун тўсқинлик қилмайди.
26. МСИЮтК 173, 223, 247-моддалари талабларига мувофиқ апелляция,
кассация инстанцияси судига, шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
қонунда назарда тутилган, шунингдек суднинг ажрими ишнинг кейинги
ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган биринчи инстанция судининг ажрим-
лари устидан шикоят қилинади.
Биринчи инстанция суди ажрими устидан апелляция, кассация тартибида
берилган хусусий шикоят (протест) бериш ва кўриш суднинг ҳал қилув қарори
устидан апелляция, кассация шикояти (протести) бериш ва кўриш учун назар-
да тутилган қоидалар бўйича амалга оширилади.
27. МСИЮтК 223, 247-моддаларига мувофиқ апелляция, кассация инстан-
цияси суди шикоятни (протестни) кўриб чиқиб:
1) ажримни ўзгаришсиз қолдиришга;
2) ажримни ўзгартиришга ёки бекор қилишга;
3) аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, аризани (ши-
коятни) қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бе-
кор қилишга ва аризани (шикоятни) кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишга ҳақли.
Ариза биринчи инстанция судининг иш юритишига қабул қилингандан сўнг
чиқарилган ажрим бекор қилинганда (масалан, аризани кўрмасдан қолдириш,
иш юритишни тугатиш ва ҳ.к.), апелляция, кассация инстанцияси суди ишни
келгусида мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборади.
Биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилинган бошқа ҳолларда,
апелляция, кассация инстанцияси суди устидан шикоят (протест) берилган

10 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ

ажрим чиқарилишига сабаб бўлган (масалан, аризани қайтариш ёки аризани
қабул қилишни рад қилишнинг қонуний ёхуд ноқонунийлиги тўғрисидаги)
процессуал масалани ўзи мазмунан ҳал қилади.

28. Апелляция, кассация инстанцияси суди ишни кўришда давлат орга-
ни ёки бошқа орган, ташкилот, мансабдор шахс ёки фуқаронинг фаолиятида
аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари бўйича, уларнинг суд про-
цессида иштирокидан қатъи назар, хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.

Уларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланганда эса, суд бу ҳақда
жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли материалларни
илова қилган ҳолда прокурорга хабар беради.

Хусусий ажрим суд мажлисида эълон қилинади ва баённомада акс эттирилади.
29. Апелляция, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция суди томо-
нидан иш бўйича чиқарилган хусусий ажримнинг қонунийлиги ва асослан-
тирилганлигини текширишга ҳамда ушбу ажримнинг чиқарилишида хатолик
бўлганлигини аниқлаган тақдирда, уни бекор қилишга ҳақли.
30. МСИЮтК 175-моддаси талабларига мувофиқ апелляция, кассация
инстанцияси судининг ҳар бир суд мажлисида, шунингдек суд мажлисидан
ташқарида амалга оширилган процессуал ҳаракат ҳақида баённома тузилади.
31. Апелляция, кассация инстанцияси суди қабул қилинган суд ҳужжатини
ўқиб эшиттирганидан сўнг унинг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирок-
чиларига тушунтириши шарт.
32. Шикоят апелляция, кассация инстанцияси судига иш бошқа шикоят-
лар бўйича кўрилгандан сўнг келиб тушганда, апелляция, кассация шикояти-
ни берган шахсга суд ҳужжатлари устидан назорат тартибида шикоят қилиш
ҳуқуқи тушунтирилади.
33. Маъмурий ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этилишини таъминлаш
мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъ-
мурий судларига ишларни апелляция, кассация тартибида кўриш бўйича суд
амалиётини ҳар чоракда умумлаштириш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси К. КАМИЛОВ
Олий суди раиси И. АЛИМОВ

Пленум котиби,
Олий суд судьяси

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 11

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА Олий суд Раёсатининг
СУД АМАЛИЁТИ 2019 йил 31 январдаги
РС-04-19-сонли қарорига

ИЛОВА

Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан
2018 йилнинг 4-чорагида назорат тартибида кўрилган ишлар

бўйича суд амалиёти обзори

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг «Суд амалиёти обзорлари-
ни тайёрлаш ва эълон қилиш тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги РС-44-18-сонли
қарори 2-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати томонидан 2018 йилнинг 4-чорагида назорат тартибида кўрилган
ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди.

Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ўтган даврдаги фаолия-
ти таҳлилларига кўра, судлов ҳайъати томонидан Олий суднинг иш режаси ва
тасдиқланган Дастурлар, Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси юзаси-
дан муайян ишлар амалга оширилган.

Статистик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий ишлар бўйича суд-
лов ҳайъати томонидан 2018 йилда келиб тушган 1535 та шикоят ва протестлар
ўрганилган. Ўрганилган шикоятларнинг 565 таси қайтарилган, 102 тасини қабул
қилиш рад этилган, 369 тасини судлов ҳайъатига ўтказиш рад қилинган, 368 та
иш бўйича назорат тартибидаги шикоятлар ва протестлар судлов ҳайъатида кўриб
чиқилган.

Шулардан 78 таси бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 66 та суд
қарорлари ўзгартирилган, 224 та суд қарорлари эса бекор қилинган.

Жумладан, 89 та иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари бекор қилиниб,
иш янгидан кўриш учун юборилган, 96 таси бўйича янги қарор қабул қилинган,
25 таси бўйича аввал қабул қилинган суд ҳужжати ўз кучида қолдирилган, 5 таси
бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 9 таси бўйича иш юритиш тугатилган.
Судлов ҳайъатида кўриб чиқилган 368 та ишнинг 136 тасини Тошкент шаҳар, 37
тасини Самарқанд вилояти, 30 тасини Қашқадарё вилояти, 25 тасини Тошкент
вилояти, 22 тасини Хоразм вилояти, 19 тасини Андижон вилояти, 18 тасини Сур-
хондарё вилояти, 17 тасини Фарғона вилояти, 15 тасини Бухоро вилояти, 15 таси-
ни Қорақалпоғистон Республикаси, 14 тасини Наманган вилояти, 8 тасини Жиз-
зах вилояти, 7 тасини Сирдарё вилояти ва 5 тасини Навоий вилояти иқтисодий
судлари суд ҳужжатлари устидан берилган назорат шикоятлари ва протестларига
асосан кўрилган ишлар ташкил этади.

Судлов ҳайъати судьялари томонидан жами 315 марта ҳуқуқий тарғибот иш-

12 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

лари амалга оширилган. 61 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (43 та қонун ва 18 та
қонуности ҳужжатлари) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, улардан 7 та қонун ва 6 та
қонуности ҳужжатлари лойиҳалари қабул қилинган. Суд амалиёти юзасидан 5 та
умумлаштиришлар ўтказилиб, Олий суд Раёсатининг муҳокамасига киритилган.

Суд амалиёти обзори натижаларига кўра, биринчи, апелляция ва кассация инс­
танцияси судлари томонидан айрим ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари,
шунингдек Олий суд Пленумининг қарорларида берилган тушунтиришларга риоя
қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилаётганлигини кўриш мумкин.

***
1. Апелляция шикояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга
бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса, апелляция инстанцияси суди апел-
ляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиши лозим.
Вилоят прокуратурасининг даъвогар «А» МЧЖ манфаатида жавобгар
«Б» МЧЖга нисбатан ундан даъвогар фойдасига 98  667  000 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан
тўлиқ қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор
қилиниб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилинган.
Ишдаги ҳужжатларига кўра, ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан апелля-
ция шикояти киритилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони рад этиш
сўралган.
Гарчи, ишни биринчи инстанция судида кўришда Ўзбекистон Савдо-саноат
палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси иштирок этмаган, қабул қилинган ҳал
қилув қарори унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида бўлмаса-да, апелляция
инст­ анцияси суди унинг шикоятини иш юритувга қабул қилган ва кўриб чиқиб, ҳал
қилув қарорини бекор қилган ҳолда ишни янгидан кўриш учун юборган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 268-моддаси би-
ринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар апелляция шикояти (протести) ҳал қилув
қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан берилган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) иш юри-
тишга қабул қилишни рад этади.
Ушбу Кодекс 273-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция ши-
кояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томони-
дан берилган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатади.
Апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ви-

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 13

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

лоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган апелляция шикояти ваколатсиз
шахс томонидан берилганлиги асосига кўра, уни қабул қилишни рад этиши, иш
юритувга қабул қилганидан кейин эса, шикоят бўйича иш юритишни тугатиши
лозим эди.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиш, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий
бошқармасининг апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида
янги қарор қабул қилган.

1703-1802/340-сонли иш

***

2. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг буюртмачи –
хусусий корхонадан 5 фоизли кафолат тўлов суммаси билан бирга жами 49 085 000
сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилиб, буюртмачи – хусусий корхонанинг МЧЖдан 33 227 175 сўм зарарни ун-
дириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси қаноатлантирилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарорининг қарши
даъво аризасини қаноатлантириш қисми бекор қилиниб, қарши даъво аризаси та-
лабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Иш ҳужжатларига кўра, МЧЖ ва буюртмачи – хусусий корхона ўртасида ту-
зилган қурилиш пудрати шартномасига асосан МЧЖ буюртмачи – хусусий кор-
хонага касб-ҳунар коллежини реконструкция қилиш объектининг эшиклари ва
мебелларини ҳамда мактаб учун спорт зал мебелларини ясаб ўрнатиш, буюртма-
чи – хусусий корхона эса, уларни қабул қилиб олиш ва белгиланган тартибда ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.

Шартноманинг баҳоси 142  770  000 сўм миқдорида белгиланган бўлиб, бу-
юртмачи – хусусий корхона МЧЖга ишларни бажариш учун олдиндан 50 фоиз
аванс тўлаши, тўловлар ойма-ой бажарилган ишлар ҳажмига қараб тасдиқланган
Форма-2 ва Форма-3 ҳужжатларига асосан 45 фоиз миқдорида жорий молиялаш-
тирилиши, охирги ҳисоб-китоб, яъни 5 фоизли тўлов объект топширилиб, кафо-
лат муддати тугагандан кейин амалга оширилиши белгиланган.

МЧЖ томонидан буюртмачи – хусусий корхонага 140  185  000 сўмлик (кол-
леж бўйича) ва 2 140 544 сўмлик (мактаб бўйича) мебель жиҳозлари топширил-
ган. Буюртмачи – хусусий корхона томонидан МЧЖнинг ҳисоб рақамига тўлов
топшириқномалари билан 71 385 000 сўм, 10 000 000 сўм, жами 81 385 000 сўм
тўлов амалга оширилган.

14 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Лекин, буюртмачи – хусусий корхона, ўз навбатида, МЧЖ томонидан 140 185 000
сўмлик ишлар сифатсиз бажарилганлиги учун ундан ушбу ишларнинг 20 фоизи,
яъни 28 037 000 сўм жарима, ишлар кечиктириб бажарилганлиги учун 49 765 675
сўм пеня, сифатсиз бажарилган ишларни қайта бажариш учун хусусий корхона то-
монидан қилинган харажат 1 505 000 сўм, ишчиларга тўланган иш ҳақи 2 100 000
сўм, иш ҳақидан амалга оширилган 619 500 сўм солиқ тўловини МЧЖ хусусий кор-
хонага тўлаб бериши лозимлиги, ушбу суммаларни МЧЖнинг ҳақдорлиги билан
ҳисоб қилинганда, МЧЖ томонидан етказилган зарар миқдори 33 227 175 сўмни
ташкил қилиши ҳақидаги важлар билан хусусий корхона қарши даъво аризаси би-
лан мурожаат қилиб, МЧЖдан 33 227 175 сўм зарар ундиришни сўраган.

МЧЖнинг назорат шикоятида судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ
ўрганилмаганлиги, мазкур низога бевосита боғлиқ бўлган тарафлар ўртасидаги
бошқа иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати томонидан МЧЖ томонидан ишлар кечиктириб ва сифат-
сиз бажарилганлиги ҳолатлари ўз исботини топмаганлиги ҳамда бажарилган иш-
лар тўлиқ қабул қилиб олинганлиги ҳолатлари аниқланиб, хусусий корхонанинг
жарима ва харажатларни ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш
рад этилганлиги, МЧЖнинг ишни янги очилган ҳолатлар билан қайта кўриб
чиқиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш асоссиз рад этилганлиги ҳақида важ-
лар келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг
3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган
ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи
далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари
ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга
унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги
Иқтисодий процессуал кодексининг 69–75-моддалари талабларини инобатга ол-
ган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.

Кассация инстанцияси суди МЧЖ томонидан ишлар хусусий корхонага топши-
рилганлиги, хусусий корхона уларни қабул қилишдан бош тортганлиги, хусусий
корхона томонидан эса, МЧЖ ишларни сифатсиз бажарганлиги натижасида унга
33 227 175 сўм зарар етказилганлиги тегишли далиллар билан исботлаб берилма-
ганлиги, биринчи инстанция суди МЧЖнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган бўлса-да, хусусий корхонанинг МЧЖдан
33 227 175 сўм зарар ундириш ҳақидаги қарши даъво талабини қаноатлантириш
ҳақида нотўғри хулосага келганлиги сабабли, хусусий корхона томонидан
МЧЖнинг 33 227 175 сўм зарар етказганлиги исботланмаган деб, хусусий корхо-
нанинг қарши даъво аризасини ҳам қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хуло-
сага келган.

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 15

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг тарафлар ўртасидаги бошқа иш бўйича қабул қилган қарори билан
МЧЖ томонидан ишлар кечиктириб ва сифатсиз бажарилганлиги ҳолатлари ўз
исботини топмаганлиги ҳамда бажарилган ишлар хусусий корхона томонидан
тўлиқ қабул қилиб олинганлиги ҳолатлари аниқланиб, хусусий корхонанинг жа-
рима ва харажатларни ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириш
рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 73-моддасининг
иккинчи қисмида иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний куч-
га кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар
иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмаслиги бел-
гиланган.

Бундай ҳолатда, суд қарорларининг МЧЖнинг даъво талабини қаноат-
лантиришни рад этиш қисмлари бекор қилиниши ва мазкур талабни
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиниши лозим.

Шу билан бирга, кассация инстанцияси суди томонидан МЧЖнинг ишни
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини янги очилган
ҳолатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, асосли равишда қаноатлантириш рад
этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг
1-бандида қарорнинг одил судловнинг конституциявий асосларини амалга оши-
радиган ва Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилинадиган ҳужжат сифа-
тида қонуний ва асослантирилган бўлиши ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 18-боби талабларига сўзсиз ва қатъий риоя
этилиши шартлиги, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик
ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши
ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида
назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки ва асослантирил-
маган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.

Судлов ҳайъати қайд этилганларга кўра, назорат шикоятини қисман
қаноатлантириш, суд қарорларининг МЧЖнинг даъво талабини қаноатланти-
ришни рад этиш қисмларини бекор қилиш ва мазкур талабни қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилган.

19-1705/2975-сонли иш

***

16 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

3. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

«Чорвачилик ва наслчилик иши бўйича ишлаб чиқариш бирлашмаси» масъ-
улияти чекланган жамияти (МЧЖ) ва чорвачиликка ихтисослашган фермер
хўжалиги ўртасида чет давлатдан наслдор чорва молларини етказиб бериш юза-
сидан тузилган шартномага кўра, МЧЖ (етказиб берувчи) фермер хўжалигига
(харидор) шартномада белгиланган миқдор ва муддатда четдан келтирилган
наслдор чорва молларни етказиб бериш, харидор – фермер хўжалиги эса, МЧЖ –
етказиб берувчига ўз вақтида наслли молларни зотлари ва миқдори кўрсатилган
талабномалар бериш ва четдан келтирилган наслли моллар ҳақини тўлаш мажбу-
риятини олган.

Шартнома бўйича етказиб бериладиган наслли чорва моллар учун тўлов та-
рафларнинг келишилган нархи бўйича амалга оширилиши, бунда 128 бош наслли
моллар тирик ҳолда 400 кгдан кам бўлмаган вазнда ҳар бирининг нархи 8 500 000
сўм, шартноманинг дастлабки умумий суммаси 1  088  000  000 сўмни ташкил
қилиши, ушбу нархга барча банк ва валюта биржаси харажатлари, мутахассис-
лар сафар харажатлари, транспорт харажатлари, карантин муддатида сақлаш,
озиқлантириш, ветеринария хизмати ва божхона расмийлаштириш харажатлари
кириши белгиланган. Мазкур шартноманинг шартларига кўра, шартноманинг
охирги умумий суммаси пуллар конвертация бўлганидан сўнг белгиланиши
кўрсатилган.

Шунингдек, тарафлар ўртасида конвертация ишлари амалга оширилганидан
сўнг наслли қорамолларнинг нархлари оширилиши ёки камайтирилиши мум-
кинлиги инобатга олиниб, фермер хўжалиги ва МЧЖ етишмаётган ёки ортиқча
суммани тўлаб беришни ўз зиммасига олганликлари тўғрисида келишув имзо-
ланган.

Шартномага мувофиқ фермер хўжалиги МЧЖга 600 000 000 сўм пул маблағи
ўтказиб берган, кейинчалик ушбу сумманинг 90  000  000 сўм қисми фермер
хўжалигига қайтарилган. МЧЖ фермер хўжалигига 60 бош наслли моллар етка-
зиб берган.

Шундан сўнг МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, шартномага
асосан конвертациядан кейинги ҳар бир қорамолнинг нархи 9  116  400 сўмдан
60 бош наслли молларнинг умумий баҳоси 546 984 000 сўмни ташкил этишидан
келиб чиқиб, фермер хўжалигидан 510 000 000 сўм тўланган пуллар билан кон-
вертациядан кейинги нарх ўртасидаги фарқ 36 984 000 сўмни ташкил этганлиги
боис, фермер хўжалигидан 36 984 000 сўм асосий қарз ва 1 849 200 сўм (адвокат
хизмати учун) зарарни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талабини
қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 17

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

қилиниб, фермер хўжалигидан МЧЖ фойдасига 36 984 000 сўм асосий қарз ва
1 849 200 сўм зарарни ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан суд
қарорлари бекор қилинган ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция су-
дига юборилган.

Туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари
қаноатлантирилиб, фермер хўжалигидан МЧЖ фойдасига 36 984 000 сўм асосий
қарз ва 1 849 200 сўм зарар ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг фермер хўжалигидан МЧЖ фойдасига
1 849 200 сўм зарар ундириш қисми бекор қилинган ва даъвонинг зарар ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Ҳал
қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мувофиқ
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одат-
да қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Фермер хўжалиги МЧЖнинг ҳисоб рақамига 600 000 000 сўм пул маблағини
ўтказиб берган, МЧЖ эса фермер хўжалигига 60 бош наслли моллар етказиб бе-
риб, мазкур ҳолатда тарафлар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажа-
ришган.

Бироқ, МЧЖ фермер хўжалиги томонидан тўланган пул маблағлари валюта
биржа савдосида 1 евро - 3550,07 сўмдан конвертация қилинганлиги ва натижада
конвертация қилинганидан кейинги 60 бош наслли молларнинг умумий нархи
546  984  000 сўмни ташкил қилганлигини важ келтириб, жавобгардан ўртадаги
36 984 000 сўм фарқни ҳамда адвокат хизмати учун сарфланган 1 849 200 сўм за-
рарни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
нотўғри тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг
фермер хўжалигидан 1  849  200 сўм зарар ундириш қисмини бекор қилиб, иш
ҳужжатларида МЧЖ ва адвокат ўртасида мазкур иш бўйича адвокатлик хизмати
кўрсатиш учун тузилган шартнома ва унга адвокат хизмати учун 1 849 200 сўм
пул маблағи ўтказиб берилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги са-
бабли, ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган
бўлса-да, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида
асоссиз хулосага келган.

Чунки, «Микрокредитбанк» АТБ вилоят минтақавий филиали томонидан
берилган маълумотга кўра, фермер хўжалиги томонидан 600  000  000 сўм пул
маблағи МЧЖнинг АТБ «Микрокредитбанк» бўлимидаги ҳисоб рақамига ўтка-
зиб берилган, ўз навбатида, АТБ «Микрокредитбанк» бўлими томонидан ушбу

18 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

пул маблағининг 461  000  000 сўм қисми 2015 йил 9 сентябрда ва 100  000  000
сўм қисми эса 2015 йил 17 сентябрда республика амалиёт бошқармасининг блок
ҳисоб рақамига ўтказилган. АТ «Микрокредитбанк» бош офисининг маълумотига
асосан, 2015 йил 9 сентябрда конвертация учун блок ҳисоб рақамига ўтказилган
461 000 000 сўм «Микрокредитбанк» АТБ бош офисининг маълумотига асосан
2015 йил 16 сентябрда 1 евро – 2 974,8 сўм миқдорида курс бўйича 234 965 евро-
га конвертация амалиёти амалга оширилган, 2015 йил 17 сентябрда конвертация
учун блок ҳисоб рақамига ўтказилган 100 000 000 сўм «Микрокредитбанк» АТБ
бош офисининг маълумотига асосан 2015 йил 22 октябрда курс бўйича 1 евро –
3 040,77 сўм миқдорида курс бўйича 28 800 еврога ва 1 евро – 3 040,77 сўм миқдорида
курс бўйича 76 800 еврога конвертация амалиётлари амалга оширилган.

Бундан кўринадики, фермер хўжалигининг МЧЖга ўтказиб берган
461 000 000 сўм пул маблағи 234 965 еврони, 49 000 000 сўм маблағи эса, 16 114,33
еврони, жами 251 079,33 еврони ташкил қилган.

Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган хорижий корхона билан МЧЖ ўртасида
2015 йил 26 январда тузилган контрактда 1 бош наслли молнинг нархи 2 400 евро
қийматда белгиланганидан келиб чиқиб, фермер хўжалигига етказиб берилган
60 бош наслли молнинг контракт бўйича умумий баҳоси 144 000 еврони ташкил
этади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Ушбу ҳолатда даъво талабларини асословчи далиллар иш материалларида
мавжуд бўлмаган ва МЧЖ ўз талабларига асос қилиб келтирган ҳолатларни ис-
ботловчи далилларни судга тақдим этмаган.

Судлов ҳайъати қайд этилганларга асосан иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
янги қарор қабул қилган.

14-1709/13722-сонли иш

***

4. Келишув битими шартларини кўриб чиқишда суднинг вазифаси та-
рафларнинг келишув битимини тузиш ва иш юритишни тугатишга бўлган
ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан келишув битими тузилаётгани-
да қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш ва келгусида келишув бити-
мининг суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро қилинишини таъмин-
лашдан иборат.

Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 19

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжат-
ларига хилоф эмаслигини текшириши лозим.

АТ банк филиали ва МЧЖ ўртасида мева-сабзавотларни қуритиш уску-
насини сотиб олиш учун 249 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш
бўйича 2016 йил 12 январда тузилган кредит шартномасига кўра, МЧЖ банк
филиалидан олган кредити учун 4,5 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлаш ва кре-
дитни банк филиалига 2021 йил 11 январга қадар қайтариш мажбуриятини
олган.

Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида банк филиали, МЧЖ ва акциядор-
лик жамияти ўртасида 2015 йил 25 декабрда кафиллик шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра кредит шартномаси МЧЖ томонидан бажарилмаган тақдирда,
акциядорлик жамияти (кафил) кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлар
бўйича тўлов мажбуриятини олган.

Шунингдек, кредитнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминоти сифатида ак-
циядорлик жамияти ўзига тегишли бўлган бино-иншоотларни 2016 йил 20 январ-
даги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйган.

МЧЖ томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари лозим даражада ба-
жарилмаганлиги, яъни шартномада белгиланган муддатларда кредит ва фоизи
қайтарилмаганлиги асос қилиниб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг вило-
ят ҳудудий бошқармаси банк филиали манфаатида жавобгарлар МЧЖ ва акция-
дорлик жамиятидан солидар тартибда 9 215,26 АҚШ доллари миқдорида кредит
фоизини ундиришни, ундирувни акциядорлик жамиятига қарашли дон қабул
қилиш шохобчасига қаратишни сўраган.

Ишни кўриш жараёнида Палата қўшимча даъво аризаси билан судга мурожаат
қилиб, жавобгарлардан солидар тартибда 249 000 АҚШ доллари миқдорида асо-
сий кредит қарзи ва 1 899,74 АҚШ доллари миқдорида кредит фоизини ундириш,
ундирувни гаровдаги акциядорлик жамиятига тегишли дон қабул қилиш шохоб-
часига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган ке-
лишув битими тасдиқланган ва иш юритиш тугатилган.

Келишув битими МЧЖ ва акциядорлик жамияти томонидан бажарилмаган-
лиги сабабли, банк филиалининг аризасига асосан ижро варақаси берилиб, унда
қарздорликни ундириш гаровдаги мол-мулкларга қаратилган.

Кассация инстанцияси судининг ажрими билан кассация инстанцияси судида
иш юритиш тугатилган.

Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, назорат шикоятини қаноатланти-
ришни, ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборишни лозим топган.

ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал эти-
ши мумкинлиги, келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар

20 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан
тузилиши мумкинлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий суд-
лар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормалари-
нинг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида» 2009 йил 18 декабрдаги
204-сонли қарорининг 11-бандида судлар инобатга олишлари лозимки, келишув
битимининг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида
келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгуси-
да низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши кераклиги, келишув
битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари,
миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши
лозимлиги, келишув битими, хусусан: мажбуриятлар бажарилишининг кечик-
тирилиши ёки бўлиб-бўлиб бажарилиши тўғрисидаги; қарзни, неустойкани тан
олиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш тўғрисидаги; суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги шартларни ўз ичига олиши мумкинлиги тўғрисида ту-
шунтириш берилган.

Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимига асосан МЧЖ кредит шартно-
масида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида ойма-ой кўрсатилган график
асосида кредитнинг асосий қарзи ва фоизини қайтариб тўлаб борилиши, МЧЖ
ва акциядорлик жамияти эса 2017 йил 5 июлга қадар кредит фоизини қайтариш
мажбуриятини олган.

Мазкур келишув битими бажарилмаса, вилоят судига даъво аризаси билан му-
рожаат қилиш тушунтирилган. Бу эса, ушбу келишув битими шартли тузилган-
лигини билдиради.

Мазкур келишув битимида ушбу даъво аризасини кўрмасдан оқибатсиз
қолдириш мақсадга мувофиқлиги билдирилган, шунингдек даъвогар мазкур даъ-
во талабидан воз кечганлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур келишув битимида барча даъво талаблари бўйича келишувга келинма-
ган, яъни қарздорликни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво талаби муҳокама
қилинмаган.

Келишув битимидаги бандлар бир-бирига зид эканлиги, тузилган келишув
битими даъво талабларини қамраб олмаганлиги ушбу келишув битими қонун
талабл­ ари асосида тузилмаганлигини билдиради.

Қолаверса, ушбу келишув битимига асосан берилган ижро варақасида
АТ банк фойдасига жавобгарлар МЧЖ ҳамда акциядорлик жамияти ҳисобидан
солидар тартибда 9 215,26 АҚШ доллари қарздорликни ундириш, ундирувни га-
ровдаги мулкларга қаратиш кўрсатилган. Ваҳоланки, суднинг келишув битимини
тасдиқлаш тўғрисидаги ажримида МЧЖ кредит шартномасида кўрсатилган маж-
буриятларни ўз вақтида ойма-ой кўрсатилган график асосида кредитнинг асосий
қарзи ва фоизини қайтариб тўлаб борилиши, МЧЖ ва акциядорлик жамияти эса

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 21

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

2017 йил 5 июлга қадар кредит фоизини қайтариш мажбуриятини олган бўлиб,
ажримда қарздорликни гаровдаги мулкларга қаратиш белгиланмаган.

Қайд этилган Пленум қарорида келишув битими шартларини кўриб чиқишда
суднинг вазифаси тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш юритишни
тугатишга бўлган ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан келишув бити-
ми тузилаётганида қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш ва келгусида
келишув битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро қилинишини
таъминлашдан иборатлиги, суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ма-
салани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун
ҳужжатларига хилоф эмаслигини текшириши лозимлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий суд-
нинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорига кўра,
суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-
моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос
бўлиши мумкин.

Бинобарин, юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстан-
ция суди томонидан моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги,
яъни иш мазмунан ҳал этилмаганлиги, билдирилган талаб бўйича қарор қабул
қилинмаганлиги сабабли, иш бўйича қабул қилинган қонун талабларига мос
ҳолда тузилмаган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримни бекор
қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида
янги қарор қабул қилган.

19-1702/7182-сонли иш

***

5. Судлар томонидан моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган-
лиги иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янги-
дан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга асос бўлади.

«Сувоқова» ДУК ходими МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган
«Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш
Қоидалари» талабига риоя этилиши аҳволини ўрганиб, МЧЖ ичимлик суви
тармоғига Д-25 ммли қувур орқали уланганлиги, мавжуд «СГВ-15» русумли сув
ҳисоблагич асосида рақамли тамға ўрнатилмаганлиги ва сув ҳисоблагич асбоби
давлат қиёслов кўригидан ўтказилмаганлиги ҳамда МЧЖ сув ва оқова хизмати-
дан шартномасиз ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаётганлигини аниқлаган.

22 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

«Сувоқова» ДУК томонидан мазкур қоида бузилиши юзасидан МЧЖга
59 674 346 сўм истеъмол қилинган сув сарфи ҳамда 28 572 886 сўм оқова хизмати
ҳақи бўйича жами 88 247 232 сўм қайта ҳисобланган ва судга даъво аризаси би-
лан мурожаат қилиб, жавобгардан 88 247 232 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ажрими билан иш бўйича иш юритиш
тугатилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан биринчи инстанцияси суди аж-
рими ўзгаришсиз қолдирилган.

Иш ҳужжатларига кўра, фуқаро Р.га қарашли бўлган хусусий дўкон ва
«Сувоқова» ДУК ўртасида мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарга ва
хўжалик фаолиятини юридик шахс тузиб ёки тузмасдан туриб юритаётган шахс­
ларга ичимлик сувини етказиб бериш хизматлари бўйича 2011 йил 21 июнда
шарт­нома тузилган.

Хусусий дўкон раҳбари фуқаро Р.нинг аризасига асосан 2013 йил 29 ноябрда
сув ўлчагич асбобини навбатдаги давлат қиёслашидан ўтказиш учун тамғалаб
ечиб олинганлиги тўғрисида далолатнома-кўрсатма тузилган.

Кейинчалик, хусусий дўкон объекти масъулияти чекланган жамияти ихтиёри-
га ўтган.

2016 йил 10 февралда МЧЖ ва фуқаро Ж. ўртасида ушбу объектдан бепул фой-
даланиш тўғрисида шартнома тузилган ва шу куни мулк ҳуқуқи асосида МЧЖга
тегишли бўлган ушбу объект электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлан-
ган, фойдаланишга яроқли ҳолда топширилганлиги тўғрисида топшириш-қабул
қилиш далолатномаси тузилган.

Мазкур шартнома ва 2016 йил 10 февралда тузилган топшириш-қабул қилиш
далолатномасидан кўринишича, ушбу объект мулк ҳуқуқи асосида МЧЖга те-
гишли.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова
сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари»нинг 83-бандига кўра, мулк
эгаси ўзгарганда янги мулкдор сувни ҳисобга олиш асбобини қайта рўйхатдан
ўтказиши шарт.

Шунингдек, Қоидаларнинг 115-бандида объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи
чиқиб кетишидан 7 кун аввал дебиторлик қарзларини узиб, бу ҳақда Бюро билан
далолатнома имзолаши шартлиги, истеъмолчи чиқиб кетгач, сувни ҳисобга олиш
асбоби, пломбаларнинг бутлиги ва қопланмаган дебитор қарздорлик учун жавоб-
гарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланиши, II ва III гуруҳ истеъмолчи-
лари объектни янги эгасига топширганда бу хусусда ИСКХ ташкилотини 30 кун
муддатда огоҳлантириши, янги мулкдор эса объектдан фойдаланишни бошлаш-
дан олдин ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш юзасидан янги
шартнома имзолаши кераклиги белгиланган.

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 23

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган қоидаларга МЧЖ томонидан
риоя этилмаганлик ҳолатига баҳо бермаган, мулк шартнома асосида жисмоний
шахс ихтиёрига ўтганлиги ва сувдан жисмоний шахс фойдаланганлигини асос
сифатида келтириб, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида барвақт
хулосага келган.

Кассация инстанцияси суди эса, биринчи инстанция суди томонидан йўл
қўйилган камчиликларга эътибор қаратмаган ҳолда суд ажримини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келган.

Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво аризани мазмунан кўриб
чиқмаган ва даъво ариза юзасидан тегишли қарор қабул қилмаган.

Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи ва кассация инстан-
цияси судлари томонидан моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган-
лиги сабабли, иш бўйича қабул қилинган ажрим ва кассация инстанцияси суди
қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юбориш тўғрисида қарор қабул қилган.

1401-1702/2198-сонли иш

***

6. Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик
нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Ушбу талабларга риоя этмаслик
қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлади. Судлар то-
монидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки ва асослантирилмаган
қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас.

«E» акциядорлик жамияти (АЖ) ва масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ)
ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига асосан АЖга тегишли бўлган уму-
мий ер майдони 8860,0 м2, қурилиш майдони 737,7 м2 дан иборат бўлган бино-
иншоотлардан умумий ер майдони 2866,0 м2, қурилиш майдони 103,76 м2 дан
иборат темир бетонли тўсин девор МЧЖга 70 000 000 сўмга сотилган.

«E» акциядорлик жамиятининг 10 фоиз улушли таъсисчиси «F» акциядорлик
жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «E» АЖ ва МЧЖ ўртасида
тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, мол-мулкни АЖга,
тўланган пул маблағларини МЧЖга қайтаришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш
рад этилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.

Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра назорат протестини қаноатланти-

24 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

ришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи ин-
станция судига юборишни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 176-моддасининг
олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган
бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг
1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал
қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талаблар-
га риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос
бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган,
юзаки ва асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги
ҳақида тушунтириш берилган.

Мазкур иш бўйича даъво талаблари «E» АЖ ва МЧЖ ўртасида тузилган олди-
сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, мол-мулкни АЖга, тўланган пул
маблағларини МЧЖга қайтаришдан иборат бўлган.

Биринчи инстанция суди ишни кўришда даъвонинг «E» АЖ ва МЧЖ ўртасида
тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талабини муҳокама
қилиб, ушбу талаб бўйича қарор қабул қилган. Бироқ, даъвонинг мол-мулкни
АЖга, тўланган пул маблағларини МЧЖга қайтариш тўғрисидаги талаблари
муҳокама қилинмаган, ушбу талаблар бўйича қарорлар қабул қилинмаган.

Қолаверса, суд ишни кўришда ушбу ишга боғлиқ бўлган туманлараро иқтисодий
судида кўрилган иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори олиб ўрганилмаган.

Шунингдек, ишни кўришда АЖнинг мол-мулки бегоналаштирилган бўлса-да,
ишни кўришда манфаатдор ҳисобланган бошқа таъсисчилар ишга жалб этилмаган.

Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда иш
ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмасдан ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан, моддий
ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланган, даъво аризадаги барча талаблар юзасидан
қарор қабул қилинмаган, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган.

Кассация инстанцияси суди эса, ушбу ҳолатларга эътибор қаратмаган ҳолда,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келган.

Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати судлар томонидан моддий
ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги сабабли, иш бўйича қабул
қилинган ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси суди қарорини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида қарор
қабул қилган.

2001-173/2994-сонли иш

***

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 25

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

7. Қонунда кўрсатилган ҳолларда ҳамда тарафлардан бирининг талаби
бўйича битимлар нотариал тасдиқланиши шарт. Битимнинг нотариал
шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик би-
тимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан
ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бе-
риш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Даъвогар «Х» масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда даъво-
гар деб юритилади) «N» масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 96 000 000 сўм асосий қарз, 48 000 000 сўм пеня унди-
риш тўғрисидаги даъво талаби биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
билан қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 96  000  000
сўм асосий қарз, 14 400 000 сўм пеня ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган.

Жавобгарнинг назорат шикоятида ишни кўришда моддий ҳуқуқ нормалари бу-
зилганлиги, жумладан, судга тақдим этилган юк хатлари (счёт-фактуралар) шарт­
номада белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганлиги, шунингдек томонлар
ўртасида тузилган ижара шартномаси нотариал тартибда тасдиқланмаганлиги ва
давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳолатларига қуйи инстанция судлари эъти-
бор бермаганлиги баён этилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиш ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбориш сўралган.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида автотранспорт во-
ситалари ва механизмларни ижарага бериш бўйича тузилган ижара шартнома-
сига кўра, даъвогар 2 та «MAN» TGS 41 400 русумли автомашинани жавобгарга
ижарага бериш, жавобгар эса, олинган автомашина учун ижара ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан 358 000 000 сўмлик юк хатлари (счёт-
фактуралар) имзоланган, бироқ 262  000  000 сўмлик тўлов амалга оширилиб,
92 000 000 сўм қарздорлик юзага келган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 110-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, қонунда кўрсатилган ҳолларда ҳамда тарафлардан бирининг тала-
би бўйича битимларни нотариал тасдиқлаш шарт. Ушбу Кодекс 565-моддасининг
иккинчи қисмига асосан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат
рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага
бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-
сонли қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ
битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 3-бандида авто-
мототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нота-
риал тартибда тасдиқланиши кераклиги белгиланган.

26 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Томонлар ўртасида тузилган «MAN» TGS 41 400 русумли автомашина қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган
автотранспорт воситаси ҳисобланган. Демак, мазкур транспорт воситасини ижа-
рага бериш шартномаси нотариал тасдиқланиши керак. Лекин, иш ҳужжатларида
қайд этилган ижара шартномаси нотариал тасдиқланганлигини тасдиқловчи да-
лиллар мавжуд эмас.

Фуқаролик кодекси 112-моддасининг биринчи қисмига кўра, битимнинг но-
тариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик
битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди.

Томонлар ўртасида тузилган ижара шартномаси нотариал тартибда
тасдиқланмаганлиги сабабли, ушбу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Шунинг
учун мазкур шартнома асосида талаб қилинган суммани ундириш мумкин эмас.

Қуйи инстанция судлари томонидан ушбу ҳолатга эътибор берилмаган ва жа-
вобгар ижара шартномаси асосида транспорт воситасидан фойдаланганлигини
асос қилиб, даъвони қисман қаноатлантириб, хатоликка йўл қўйилган. Бундай
ҳолатда даъвогар томонидан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартнома асосида та-
лаб қилинган асосий қарз ва пеняни ундириш ҳақидаги талабни қаноатлантириш
рад этилиши, ўз навбатида, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги суд
ҳужжатлари бекор қилиниши лозим.

Даъвони қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, ишни биринчи инстанция
судида кўриш учун даъвогар томонидан тўланган суд харажатлари унинг зим-
масида қолдирилади. Жавобгар томонидан ишни апелляция ва назорат инстан-
цияларида кўриш учун тўланган суд харажатлари эса, даъвогардан жавобгарга
ундирилади.

Судлов ҳайъати шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмаслиги сабаб-
ли, унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатини суднинг ташаббуси билан қўллаш
мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблайди. Чунки, биринчидан, ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш бун-
дай талаб қўйилмаган бўлса, суднинг ҳуқуқи ҳисобланади. Иккинчидан, ав-
тотранспорт воситаларидан ҳақиқатда жавобгар фойдаланганлиги масаласи
юзасидан томонлар ўртасида низо мавжуд. Шартноманинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатини қўллаш масаласи бўйича даъвогар алоҳида талаб билан судга му-
рожаат қилишга ҳақли.

Судлов ҳайъати қайд этилганларни эътиборга олиб, иш бўйича қабул қилинган
қуйи суд қарорларини бекор қилиш ва даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилган.

1304-1701/4145-сонли иш

***

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 27

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

8. Солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг илгари айнан шундай ҳуқуқбузарлик учун
жавобгарликка тортилган шахс томонидан содир этилганлиги жавобгар-
ликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.

Жавобгар юридик шахснинг молиявий шароитини ўрганишда, унинг
раҳбарининг оилавий шароити эмас, балки юридик шахснинг молиявий шаро-
ити ўрганилиб, тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши ва раҳбар юридик шахснинг
мажбурияти учун жавобгар ҳисобланмаслиги, аксинча, юридик шахснинг ўзи
жавобгар бўлиши эътиборга олиниши керак.

Туман давлат солиқ инспекциясининг МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республи-
каси Солиқ кодекси 119-моддасининг иккинчи қисмига асосан энг кам ойлик иш
ҳақининг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан қисман
қаноатлантирилиб, МЧЖга нисбатан Солиқ кодекси 119-моддасининг иккинчи
қисмига асосан қўлланилиши лозим бўлган 9 768 000 сўм миқдоридаги молиявий
жарима Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисми асосида камайтирилган
ва жавобгарга нисбатан 2 500 000 сўм молиявий жарима қўлланилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарорининг жавоб-
гарга нисбатан 2 500 000 сўм молиявий жарима қўллаш қисми 4 884 000 сўмга
ўзгартирилган.

Иш ҳужжатларига кўра, туман давлат солиқ инспекцияси томонидан МЧЖга
қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида Ўзбекистон Респуб­
ликаси Вазирлар Маҳкамасининг савдога оид қарорлари ижросини таъминлаш
юзасидан ўтказилган қисқа муддатли текшириш натижасида, автомобилларга
сиқилган газ қуйиш шохобчаси оператори харидорга 12 000 сўмлик харид чеки
ёки унга тенглаштирилган ҳужжат бермаганлиги, шохобча хазинасида 1 285 400
сўм нақд савдо пуллари бўлиб, шундан 27 000 сўм нақд савдо пули назорат-касса
машинасига кирим қилинмаганлиги, назорат-касса машинасини ишлатиш маж-
бурий бўлгани ҳолда ушбу тартибни бузиб хизмат кўрсатилганлиги аниқланган.

Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш давомида МЧЖ томонидан
илгари ҳам айнан шу турдаги ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолати юзаси-
дан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган
бўлиб, унга нисбатан Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан,
энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида молиявий жарима қўлланилган
ва МЧЖ томонидан молиявий жарима ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ва
бундан тегишли хулоса чиқармасдан бир йил ичида айнан шу ҳуқуқбузарликни
такроран содир қилганлиги аниқланган. Бу билан МЧЖ томонидан мунтазам ра-
вишда харидорларга харид чекини бермасликдан иборат бўлган ҳуқуқбузарлик
содир этилганлиги тасдиқланган.

Шунга кўра, туман давлат солиқ инспекциясининг қарори билан МЧЖга нис-
батан Солиқ кодекси 119-моддасининг иккинчи қисмига асосан энг кам ойлик иш

28 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

ҳақининг 75 баравари миқдорида 9 768 000 сўм молиявий жарима қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги

306-сонли қарори билан тасдиқланган «Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни
амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини
қўллаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республи-
каси ҳудудида савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, ишларни бажа-
риш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча хўжалик
юритувчи субъектлар томонидан фискал хотирага эга бўлган назорат-касса ма-
шиналари мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, ўз фаолияти-
нинг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага
эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин
бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим тоифалари бундан мустасно.

Низомнинг 37-бандига кўра, назорат-касса машинасини қўллаш мажбурий
бўлганда уни қўлламасдан, шунингдек квитанция ёзиш, талонлар ёки уларга
тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлганда харидорга кви-
танция ёзмасдан, талонлар ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бер-
масдан товарлар сотилганда (ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда)
айбдор шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар қонун ҳужжатларига мувофиқ
жавоб берадилар.

Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига кўра, фискал хотира-
ли назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асо-
сида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий
бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар
кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талон-
лар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий
бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик
ва хизматлар кўрсатганлик – энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик ба-
раваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади; мазкур модданинг иккинчи
қисмига асосан, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар
жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда – энг кам иш
ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.

Мазкур Кодекс 112-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, қўлланиладиган
молиявий санкция ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жа-
вобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунингдек
ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд ушбу Кодекснинг 17-бобида
назарда тутилган молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ
белгиланган санкция энг кам миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, са-
баблар ва асосларни албатта кўрсатган ҳолда молиявий санкция қўллашга ҳақли.

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 29

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Шу Кодекс 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, оғир шахсий ёки оила-
вий шароитлар кечиши оқибатида ҳуқуқбузарлик содир этиш; таҳдид ёки маж-
бурлаш таъсирида ёхуд моддий, хизмат ёки бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли
ҳуқуқбузарлик содир этиш; суд томонидан жавобгарликни енгиллаштирувчи деб
топилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жа-
вобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, ушбу модданинг иккинчи қисмига
кўра, солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг илгари худди шундай ҳуқуқбузарлик учун
жавобгарликка тортилган шахс томонидан содир этилганлиги жавобгарликни
оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этилади.

Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан бирин-
чи ва кассация инстанцияси судлари МЧЖ раҳбарининг оилавий шароитини
ҳисобга олган ҳолда МЧЖга молиявий жарима қўллашда Солиқ кодексининг
112-моддасини татбиқ этиб, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб эътироф
этишда ушбу қонун нормаси нотўғри қўлланилган деб топилган.

Жумладан, қуйи судлар МЧЖнинг молиявий шароити оғирлигини ўрганишда,
МЧЖ раҳбарининг оилавий шароитини ҳисобга олган. Ваҳоланки, МЧЖнинг
директори жамиятнинг мажбурияти учун жавобгар субъект ҳисобланмайди ва
давлат солиқ инспекциясининг талаби МЧЖ раҳбарига нисбатан эмас, МЧЖга
нисбатан қўйилган. Иш бўйича жамият директори эмас, балки жамиятнинг ўзи
жавобгар бўлади.

Ишни кўриб чиқиш давомида жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар
аниқланмаган, аксинча, МЧЖ томонидан бир йил мобайнида айнан бир турдаги
ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилганлиги ҳолати унинг жавобгарлигини
оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.

Қайд этилганларга кўра, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори
билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси
судининг қарори бекор қилиниб, арз қилинган талабни қаноатлантириш, МЧЖга
нисбатан Солиқ кодекси 119-моддасининг иккинчи қисмига асосан энг кам ойлик
иш ҳақининг 75 баравари миқдорида 9  768  000 сўм молиявий жарима қўллаш
тўғрисида янги қарор қабул қилинган.

18-1604/6257-сонли иш

***

9. Сув таъминоти ва канализация тизимларидан сув бериш (олиш) ва
оқова сувларни қабул қилиш (оқизиш) юзасидан тузилган шартномасиз фой-
даланиш, шунингдек истеъмолчи (субистеъмолчи) томонидан шартнома
шартларини бузган ҳолда фойдаланиш, сув таъминоти ва канализация ти-
зимларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳисобланади.

30 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбо-
шимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва
қабул қилинган оқова сувлар миқдори уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича
ҳисоб-китоб қилинади.

«Сувоқова» давлат унитар корхонасининг жавобгар савдо ишлаб-чиқариш
тижорат корхонасидан 66  067  920 сўм ҳисобланган қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан
қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 543 024 сўм унди-
рилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
иш бўйича иш юритиш тугатилган.

Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулла-
нувчи юридик шахс бўлса-да, ўрнатилган тартибда даъвогар билан ичимлик суви
етказиб бериш тўғрисида шартнома тузмасдан, сув ўлчагич асбобини тегишли
тартибда рўйхатдан ўтказмасдан шаҳар сув тармоғидан ўзбошимчалик билан
Д-15 мм қувур орқали фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан даъвогар ходими ва жавобгар раҳбари иштирокида ту-
зилган далолатнома-кўрсатма асосида даъвогар томонидан даъво муддати бўйича
1095 кун учун қайта ҳисоб амалга оширилиб, 66 067 920 сўмни тўлаш тўғрисида
жавобгарга талабнома берилган ва ихтиёрий равишда 5 кунлик муддатда қарзни
тўлаш чорасини кўриш сўралган. Талабнома ихтиёрий равишда ижро этилмагач,
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 66  067  920
сўмни ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвогар I гуруҳ истеъмолчилар бўйича уч ойда бир
марта, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун кўпи билан бир ойда бир марта сув ва
канализация хўжаликларини назоратдан ўтказиб туриши лозимлиги асосига кўра
9 кун учун қайта ҳисоб қилиниши лозим деб ҳисоблаб жавобгардан даъвогар фой-
дасига 543 024 сўм ундирган ва даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этган.

Кассация инстанцияси суди эса, қоидабузарлик аниқланган уй-жой фуқарога
мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги, иқтисодий судда бу тоифадаги ишлар
кўрилмаслиги асосига кўра ҳал қилув қарорини бекор қилган ва иш юритишни
тугатган.

Жавобгар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва унинг фаолият
юритиш манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли хусусий корхона, фаолият йўналиши
озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш, таъсисчиси фуқаро эканли-
ги кўрсатилиб, тадбиркорлик субъекти сифатида кўрсатилган манзилда чакана
савдо фаолияти билан шуғулланиб келган ва шаҳар сув тармоғига уланган бўлса-
да, белгиланган тартибда шартнома тузмаган ва сув ўлчагич асбобини рўйхатдан
ўтказиш чорасини кўрмаган.

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 31

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова
сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари»нинг 2-бандида ўзбошимчалик
билан фойдаланишга таъриф берилган бўлиб, бу сув таъминоти ва канализация
тизимларидан сув бериш (олиш) ва оқова сувларни қабул қилиш (оқизиш) юзаси-
дан тузилган шартномасиз фойдаланиш, шунингдек истеъмолчи (субистеъмол-
чи) томонидан шартнома шартларини бузган ҳолда фойдаланишдир.

Қоидалар 49-бандининг биринчи хатбошисига кўра, фаолият кўрсатаётган
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш
колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам)
ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек ушбу тизимлардан ўзбошим-
чалик билан фойдаланиш тақиқланади, 94-бандига кўра, ичимлик сув ва канали-
зация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик
аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори
мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ уланишнинг сув узатиш қуввати
бўйича қуйидаги вақтдан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади:

ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолат-
номаси тузилган кундан;

агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва
қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан
бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда
ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан
тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдала-
ниш даври даъво даври муддатига тенг бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасига кўра, уму-
мий даъво муддати - уч йил.

Қоидалар 87-бандининг б-кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари
учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати
бўйича тегишли формула билан амалга оширилади.

Даъвогар жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан сув истеъмол қилинган-
лиги асосига кўра қайта ҳисобни тўғри амалга оширган.

Биринчи инстанция судининг даъвогар ҳар ойда жавобгар манзилига келган
ҳолда назорат кўригини амалга ошириши шартлиги тўғрисидаги хулосаси асос-
сиз ҳисобланади.

Қоидаларнинг 2-бандида берилган таърифга кўра, истеъмолчи – сув таъми-
ноти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш
соҳасида сув қувурлари – канализация хўжалиги ташкилотлари (бундай буён
матнда ИСКХ ташкилоти деб юритилади) билан сув олиш ва (ёки) оқова сувлар-
ни оқизиб юбориш хизматлари олиш юзасидан белгиланган тартибда шартнома
тузган юридик ва жисмоний шахслардир.

32 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Қоидаларнинг 2018 йил 23 ноябрга қадар амалда бўлган 119-бандининг ўн
учинчи хатбошисига кўра, ИСКХ ташкилоти I гуруҳ истеъмолчиларида уч ойда
бир марта, истеъмолчиларнинг II ва III гуруҳларида кўпи билан бир ойда бир
марта уларнинг ичимлик сув ва канализация хўжаликларини назоратдан ўтказиб
туриш (сувни ҳисобга олиш индивидуал асбобларининг ишлаши ва пломбалари
бутлигини кўздан кечириш, кўрсаткичларини ёзиб бориш), назорат юзасидан те-
гишли далолатномалар тузишга мажбур бўлган.

Жавобгар даъвогар билан шартнома тузмаган ва у истеъмолчи ҳисобланмайди.
Шунга кўра, даъвогар ҳар ойда жавобгарнинг сув тармоғидан фойдаланишини
назорат қилишга мажбур эмас.

Судлов ҳайъати қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори ва кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилган.

1401-1702/3289- сонли иш

***

10. Битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабга, қонун
ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, умумий даъво
муддати қўлланилади ҳамда даъво муддати фақат низодаги тарафнинг суд
қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади.

Акциядорлик жамиятининг акциядори бўлган фуқаро А. ва фуқаро Б.
ўртасида қимматли қоғозлар бўйича 2008 йил 4 апрелда тузилган олди-сотди
шартномаси шартига кўра, фуқаро А. ўзига тегишли бўлган акциядорлик жа-
миятининг 16 дона номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган акцияларини 16 000
сўмга сотиши, фуқаро Б. эса, сотиб олинган акциялар ҳақини тўлаши лозим
бўлган.

Ушбу шартнома «Depozitariy» МЧЖ томонидан 2008 йил 4 апрелда рўйхатга
олиниб, 16 дона оддий акциялар фуқаро Б. номига расмийлаштирилган.

Фуқаро А. фуқаро Б.га, «Depozitariy» МЧЖ ва суд ижрочилари бўлимига нис-
батан 2016 йил 16 мартда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Depozi-
tariy» МЧЖда 2008 йил 4 апрелда рўйхатга олинган шартномани ҳақиқий эмас,
деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби
қаноатлантирилиб, «Depozitariy» МЧЖда 2008 йил 4 апрелда рўйхатга олинган
шартнома ҳақиқий эмас деб топилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қи-
линган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан фуқаро Б.нинг даъво

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 33

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад қилиниб,
даъво қаноатлантирилган. «Depozitariy» МЧЖда 2008 йил 4 апрелда рўйхатга
олинган шартнома ҳақиқий эмас, деб топилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган
ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан фуқаро Б.нинг даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад қилиниб,
даъво қаноатлантирилган. «Depozitariy» МЧЖда 2008 йил 4 апрелда рўйхатга
олинган шартнома ҳақиқий эмас деб топилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.

Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилишни,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, назорат
шикоятини қаноатлантиришни лозим топган.

Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори билан фуқаро Б.нинг даъво мудда-
тини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилиш, даъ-
вони қаноатлантириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.

Ишни кўриш жараёнида фуқаро Б. судга ариза тақдим қилиб, даъво муддати-
ни қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Биринчи инстанция
суди даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни
рад этишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 163-моддасига
асосланиб, моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган.

Мазкур Кодекс 163-моддасининг 5-бандида мулкдорнинг ёки бошқа эга-
лик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик
қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни (ушбу Кодекснинг
231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига, яъни негатор даъволарга
даъво муддати қўлланмаслиги белгиланган.

Шартномани, яъни битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ушбу низо
талаби негатор даъво ҳисобланмаслиги сабабли, ушбу ҳуқуқ нормасини қўллаб
бўлмайди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
«Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида» 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 31-бандига кўра, битим-
ни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабга, қонун ҳужжатларида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, умумий даъво муддати қўлланилади ҳамда даъ-
во муддати фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига
мувофиқ қўлланилади.

34 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Акциядорлик жамиятининг акциядори бўлган фуқаро А. ва фуқаро Б. ўрта-
сида қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди шартномаси 2008 йил 4 апрелда ту-
зилган. Фуқаро А. томонидан мазкур шартнома тузилганидан сўнг орадан 8 йил
ўтиб, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво аризаси берилган.

Даъво муддатини тўхтатиш ёки даъво муддатини узилиши каби ҳолатлар мавжуд
бўлмаган. Шу сабабли, даъво муддати шартнома тузилган кундан ўта бошлаган.

Ваҳоланки, 2008 йил 4 апрелда рўйхатга олинган шартномани фуқаро А. ва
фуқаро Б. ўз хоҳиш-иродаларига мос ҳолда имзолари билан тасдиқлаган ҳамда
шартноманинг орқа томонига фуқаро А. шартнома асосида келишилган 16  000
сўм пулни олганлигини тасдиқлаб, имзо қўйган.

Фуқаролик кодексининг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати уч йил.
Ушбу Кодекснинг 153-моддасида бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво
муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши,
даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича
берган аризасига мувофиқ қўлланиши, қўлланиш тўғрисида низодаги тараф
баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор
чиқариши учун асос бўлиши белгиланган.

Қайд этилган ҳуқуқ нормаларига асосан биринчи инстанция суди ишни
кўриш жараёнида фуқаро Б. томонидан берилган даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги аризаси низо бўйича уч йиллик даъво муддати ўтганлиги сабабли
қаноатлантирилиши лозим эди.

Фуқаро А.нинг даъво аризасида келтирган фуқаро Б. 2000 АҚШ доллари
миқдорида пул бериши лозимлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди.
Ушбу важини тасдиқловчи далил судга тақдим қилинмаган. Қолаверса, шартно-
мада бундай шарт кўрсатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг би-
ринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътироз-
ларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳолатларга эътибор қаратмасдан, асос-
сиз равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри хулосага
келган.

Судлов ҳайъати қайд этилганларга кўра, судлар томонидан моддий ҳуқуқ нор-
малари нотўғри қўлланганлиги учун, суд қарорларини бекор қилиш, тарафлар
ўртасида 2008 йил 4 апрелда тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топишга
асослар мавжуд эмаслиги ҳамда даъво қилиш муддати ўтганлиги сабабли, даъво-
ни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.

16-1603/3560-сонли иш

***

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 35

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

11. Агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда ту-
тилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирил-
ган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товар-
лар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан Фуқаролик кодексининг
6-параграфи қоидалари қўлланади.

«Сувоқова» ДУК ходимининг масъулияти чекланган жамияти томонидан сув-
дан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан тузган далолатномасига
кўра, МЧЖ марказлаштирилган сув таъминотига d-15 мм. қувур орқали улан-
ганлиги, далолатнома-кўрсатмага асосан сув ўлчагич асбобини навбатдаги дав-
лат қиёслаш кўригидан ўтказиш учун 10 кун муҳлат берилганлиги, бироқ ушбу
кўрсатма бажарилмаганлиги аниқланган. Ушбу қоида бузилиш натижасида 2017
йилнинг 20 майидан 13 сентябригача бўлган вақт оралиғида сув ўлчагич асбоби
рўйхатга олинмаган.

Шу сабабли, «Сувоқова» ДУК 2017 йил 13 сентябрдаги далолатномага асосан
сув ўлчагич асбоби рўйхатга олинмаганлиги, ўз навбатида, Ўзбекистон Респуб­
ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан
тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизмат-
лари кўрсатиш Қоидалари»нинг 70-банди бўйича берилган кўрсатма бажарилма-
ганлиги важи билан Қоидалар 87-бандининг «б» кичик бандига асосланиб сарф-
ланган сув ҳажмини 112 кунга қайта ҳисоб-китоб қилиб, МЧЖдан 6 757 632 сўм
ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман
қаноатлантирилиб, МЧЖдан «Сувоқова» ДУК фойдасига 784 368 сўм ундирилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра, энер-
гия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш
мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шу-
нингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.

Ушбу Кодекс 478-моддасининг иккинчи қисмига биноан, агар қонун
ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у
мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть
ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатла-
рига нисбатан ушбу параграф, яъни мазкур Кодекснинг 6-параграф қоидалари
қўлланади. Шу сабабли, тарафлар ўртасидаги муносабатга ушбу қонун нормаси
(энергия таъминоти) қоидалари қўлланилади.

36 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Қоидаларнинг 70-бандига мувофиқ ИСКХ ташкилоти ва Бюро сувни ҳисобга
олиш асбобининг ўз вақтида назоратдан ўтказилиши учун истеъмолчига олдин-
дан хабар бериш, уни ечиш, ўрнатиш, кўрсаткичларини назорат қилиш юзасидан
масъул ҳисобланади.

Сувни ҳисобга олиш асбобини текшириш (таъмирлаш) муддати унинг ечилган
вақтидан бошлаб пломбаланиб, қайта қўйилгунгача 30 календарь кундан ошмас-
лиги керак.

Совуқ сувни ҳисобга олиш асбобини текшириш ёки таъмирлаш муддати да-
вомида барча гуруҳ истеъмолчилари асбоб ечилганидан кейинги 30 календарь
кун мобайнида тўловларни олдинги уч ойдаги кўрсаткичларнинг ўртача суткалик
ҳисобидан келиб чиққан ҳолда амалга оширадилар.

Шунингдек, мазкур Қоидаларнинг 71-бандига кўра, сувни ҳисобга олиш ас-
бобларининг сақланиши, бутлиги ва пломбаларнинг бузилмаганлиги юзасидан
жавобгарлик истеъмолчига юкланади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Сувоқова» ДУК ходими 2017 йил 13 сен-
тябрда МЧЖ томонидан сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини
ўрганиб, МЧЖ марказлаштирилган сув таъминотига d-15 мм қувур орқали улан-
ганлигини, сув ўлчагич асбобини қиёслашдан ўтказиш учун 2017 йил 20 майда-
ги далолатнома-кўрсатма бажарилмаганлиги ҳолатларини аниқлаган ва бу ҳақда
далолатнома тузган.

Қоидаларнинг 70-бандига асосан ИСКХ ташкилоти ходими томонидан 2017
йил 20 майда берилган кўрсатма МЧЖ томонидан бажарилмаган, сувни ҳисобга
олиш асбоби навбатдаги давлат қиёслашидан ўтказилмаганлиги сабабли, МЧЖдан
2017 йил 20 майдаги кўрсатма берилган кундан 30 кун ўтказиб, 2017 йил 13
сентябрда далолатнома тузилган кунга қадар бўлган давр учун ҳисоб-китоблар
Қоидалар 87-моддасининг «б» бандига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Бироқ, «Сувоқова» ДУК сарфланган сув ҳажмини 112 кунга қайта ҳисоб-китоб
қилиб, жавобгардан 6 757 632 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантиришда, ҳал қилув қарори
қабул қилиш пайтида амалда бўлган Қоидалар 119-бандининг ўн учинчи хатбо-
шисида ИСКХ ташкилоти истеъмолчиларнинг II ва III гуруҳларида кўпи билан
бир ойда бир марта уларнинг ичимлик сув ва канализация хўжаликларини назо-
ратдан ўтказиб туриш (сувни ҳисобга олиш индивидуал асбобларининг ишлаши
ва пломбалари бутлигини кўздан кечириш, кўрсаткичларини ёзиб бориш), на-
зорат юзасидан тегишли далолатномалар тузишга мажбурлиги белгиланганлиги
ва шу сабабли «Сувоқова» ДУК 2017 йилнинг 1 сентябридан 13 сентябригача
бўлган давр учун сарфланган сув миқдорини формула асосида ҳисоблашга ҳақли
эканлиги тўғрисидаги хулосага келиб, даъвони қисман қаноатлантирган.

Бироқ, суд низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилишда Қоидаларнинг 70-
бандини инобатга олган ҳолда Қоидалар 87-моддасининг «б» бандига мувофиқ

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 37

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

амалга оширилиши белгиланганлигига эътибор бермаган ва натижада ноқонуний
қарор қабул қилган, кассация инстанцияси суди эса, МЧЖ фаолият юритиб кел-
ган уй фуқаро В.га тегишли эканлигини қайд этиб, мазкур низо бўйича иш юри-
тишни тугатиш ҳақида асоссиз қарор қабул қилган.

Чунки, ушбу манзилдаги объект 2017 йил 9 сентябрда фуқаро В. томони-
дан фуқаро А.га уч йил муддатга ижарага берилган ва ижара шартномасига
асосан фуқаро А. сувдан, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланганлик
учун тўловларни тўлашни ўз зиммасига олган. Фуқаро А. МЧЖнинг раҳбари
ҳисобланиб, ушбу ҳолатда объектдан ва шу билан бирга объектдаги сувдан МЧЖ
фойдаланиб келган. Шу боисдан, кассация инстанцияси судининг мазкур объ-
ектдан ва шу объектдаги сувдан фуқаро А. фойдаланиб келганлиги тўғрисидаги
хулосаси билан келишиб бўлмайди.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати иш юзасидан қабул қилинган кассация ин-
станцияси судининг қарорини бекор қилиш, ҳал қилув қарорини эса ўзгартириб,
ҳал қилув қарорининг МЧЖдан «Сувоқова» ДУК фойдасига 784 368 сўм унди-
риш қисмини 4 887 216 сўмга (41,9 м2 x 81 кун x 1440 сўм) ўзгартириш тўғрисида
қарор қабул қилган.

1401-1702/3296-сонли иш

***

12. Гаровга олувчининг талабларини қондириш учун ундирув қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятда бажарма-
ган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратилади.

Банк филиали ва МЧЖ ўртасида тузилган кредит шартномаси шартига кўра,
банк филиали МЧЖга медицина хизматларини кўрсатиш биносини таъмирлаш
ва қайта жиҳозлаш учун қурилиш материалларини сотиб олиш мақсадида уч
йил муддатга йиллик 12 фоиз устама фоиз тўлаш шарти билан 300 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратган.

Кредит таъминоти сифатида банк филиали ва МЧЖ ўртасида тузилган ипотека
шартномасига кўра, кредитни қайтариш мажбурияти МЧЖ томонидан бажарилма-
ган тақдирда МЧЖ банк филиали олдида ўзига тегишли бўлган шифохона бино-
иншоотлари билан жавобгар бўлиши белгиланган ва баҳолаш далолатномасига
кўра бино ва иншоотларнинг гаров қиймати 380 000 000 сўм деб белгиланган.

Банк филиали томонидан МЧЖга кредит маблағи ўз вақтида ажратилган бўлса-
да, МЧЖ томонидан кредитни қайтариш мажбурияти лозим даражада бажарилма-
ганлиги сабабли, банк филиали олдида 260 000 000 сўм муддатли асосий кредит
қарзи, 13 080 760 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 2 307 946 сўм миқдорида
муддатли фоиз ва 15 482 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги вужудга келган.

38 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Низони судгача ҳал этиш мақсадида МЧЖнинг манзилига юборилган банк фи-
лиалининг талабномаси эътиборсиз қолдирилган.

Туман прокуратураси банк филиали манфаатида туманлараро иқтисодий су-
дига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖдан банк филиали фойдасига
273 080 000,76 сўм муддати ўтган кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров-
даги мол-мулкларга қаратишни сўраган.

Туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъво аризаси
қаноатлантирилиб, МЧЖдан банк филиали фойдасига 273 080 000,76 сўм кредит
қарзи ундирилган.

Ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан банк филиали томонидан берилган назо-
рат шикоятида биринчи инстанция суди ишни кўришда барча даъво талабларини
муҳокама қилмаганлиги ва процессуал ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган ҳолда
қарор қабул қилганлиги баён қилиниб, унда ҳал қилув қарори бўйича ундири-
лиши лозим бўлган кредит қарзи ундирувини гаров объектига қаратиш ва мол-
мулкларнинг бошланғич реализация баҳосини белгилаб бериш сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда, та-
рафлар ўртасидаги низо улар ўртасида тузилган кредит ва гаров (ипотека) шарт­
номаларидан келиб чиққан.

ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олув-
чига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Банк филиали ва МЧЖ ўртасида тузилган кредит шартномаси таъминоти си-
фатида тарафлар ўртасида имзоланган ипотека шартномаси асосида МЧЖга те-
гишли шифохона бино-иншоотлари гаровга қўйилган.

ФКнинг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини ушбу қарз шарт­
номасида белгиланган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт-
лиги, ушбу Кодекс 736-моддасининг иккинчи қисмида эса, агар қарз шартно-
масида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни буз-
ган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги қайд
этилган.

Шунга кўра, биринчи инстанция суди банкнинг муддатли ва муддати ўтган
кредит қарзларини унга ҳисобланган фоизлар билан ундириш ҳақида асосли ху-
лосага келган.

ФК 279-моддасининг биринчи қисмида гаровга олувчининг талабларини

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 39

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган.

Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди кредит қарзларини муддатдан олдин
тўлиқ ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келган бўлса-да, ундирувни кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган шифохона бино-иншоотларига қаратиш
ҳақидаги талабни муҳокама қилмасдан очиқ қолдирган. Ўз навбатида, ундирув
қаратилиши лозим бўлган гаров объектининг реализация қилиш баҳоси ҳам бел-
гиланмаган.

Шунга кўра, ҳал қилув қарори ўзгартирилиши, кредит қарзининг ундируви
гаров объектига қаратилиши ҳамда гаров объектининг бошланғич реализация
қиймати белгилаб берилиши лозим.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартириш, банк
филиалининг ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво тала-
бини қаноатлантириш, кредит қарзининг ундирувини гаров объектига қаратиш,
МЧЖнинг банк олдидаги 202 826 740 сўм кредит қарзининг ундируви МЧЖга
тегишли бўлган, қурилиш ости майдони 774,06 м² ва ишлаб чиқариш майдони
635,90 м² ташкил этган шифохона бино-иншоотларига қаратиш, шифохона бино-
иншоотларининг бошланғич реализация баҳосини 380 000 000 сўм этиб белги-
лаш тўғрисида қарор қабул қилган.

1603-1701/2235-сонли иш

***

13. Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки ло-
зим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартно-
мада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбу-
риятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни
кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.

Жавобгар у томонидан камчилик содир этилганлиги ва уни белгиланган
муддатда бартараф этиш лозимлиги тўғрисида Ўзбекистон Республика-
си Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан
тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хиз-
матлари кўрсатиш Қоидалари» талабига зид равишда хабардор этилмаган-
лиги сабабли, даъво талаблари асоссиз ҳисобланади ва уни қаноатлантириш
рад этилиши лозим.

«Сувсоз» давлат унитар корхонаси (ДУК) ва маҳалла фуқаролар йиғини
ўртасида тузилган ичимлик суви етказиб бериш ҳамда оқова сувларни қабул
қилиш тўғрисидаги шартномага асосан «Сувсоз» ДУК «етказиб берувчи» сифа-

40 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

тида «истеъмолчи», яъни маҳалла фуқаролар йиғинига туташтирилган тармоқ
орқали ичимлик суви етказиб бериши ва ундан оқова сувларни қабул қилиб
олиши, «истеъмолчи» – маҳалла фуқаролар йиғини эса кўрсатилган хизматлар
ҳақини тўлаши лозим бўлган.

Шартноманинг 1.2-бандига кўра, истеъмолчи техника хавфсизлиги қоидала-
рига риоя қилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланмаслиги, назорат пломбала-
рини ҳамда сув ўлчагич асбобларини бут ҳолда сақлаши, етказиб берувчининг
вакилини ўз ҳудудига кириши ва ваколати доирасида кўрикдан ўтказишни амалга
ошириши учун шароит яратиб бериши лозим бўлган.

«Сувсоз» ДУК вакили томонидан маҳалла фуқаролар йиғинига тегишли идо-
рада ўрнатилган сув ўлчагич асбоблари кўздан кечирилганда, маҳалла идорасида
d-25, -15, -15, -15 мм бўлган 4 та асосий ичимлик сувига уланиш жойларидан
3 таси бўйича сув ўлчагичлари ишлаётганлиги ва тамғалари жойида эканлиги,
фақатгина 4-сув ўлчагич асбоби ишламаётганлиги ва ундаги тамға узилганлиги
ҳолати аниқланиб, 30 кунлик муддатда аниқланган камчиликни бартараф этиш
лозимлиги кўрсатилган ҳолда бир томонлама назорат кўригидан ўтказиш бўйича
далолатнома тузилган.

Ушбу кўрсатма маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ихтиёрий бажарилма-
ганлиги боис, «Сувсоз» ДУК судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, маҳалла
фуқаролар йиғинидан 12  831  912,40 сўм асосий қарз ва 3  594  938,25 сўм пеня
ундиришни сўраган.

Туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари
қисман қаноатлантирилиб, маҳалла фуқаролар йиғинидан «Сувсоз» ДУК фой-
дасига 12  831  912,40 сўм асосий қарз ундирилган, даъвонинг пеня ундириш
қисмини қаноатлантириш эса рад этилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарорининг жавоб-
гардан «Сувсоз» ДУК фойдасига 12 831 912 сўм ундириш қисми 1 888 461 сўмга
ўзгартирилган.

«Сувсоз» ДУКнинг назорат шикоятида кассация инстанцияси суди томонидан
иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, далолатномада кўрсатилган камчилик даъво
берилгунга қадар бартараф этилмаганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмас-
дан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ҳолда ҳал қилув қарорини
ўзгартириш тўғрисида барвақт қарор қилинганлиги ҳолатлари қайд этилиб, кас-
сация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди-
нинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

Ушбу ҳолатда, тарафлар ўртасидаги низо жавобгарга тегишли бўлган сув
ўлчагич асбобидаги тамғанинг узилганлиги ҳолатидан келиб чиққан.

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 41

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлда-
ги 194-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва
оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари»нинг 61-бандига кўра,
сув ҳисоблагичлар ушбу турдаги ишларни олиб бориш учун «Ўзстандарт» агент-
лигида аккредитациядан ўтган тегишли органлар томонидан текширилган ва
пломбаланган бўлиши лозим.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, етказиб берувчи «Сувсоз» ДУК томонидан
назорат кўригидан ўтказиш бўйича бир томонлама далолатномаси расмийлаш-
тирилган бўлиб, унга кўра жавобгарнинг фойдаланишида бўлган сув тармоғига
ўрнатилган 4 та сув ўлчагич асбобларининг бири ишдан чиқиб, унинг тамғаси
ҳам узилганлиги ҳолати қайд этилган ва 30 кунлик муддатда аниқланган камчи-
ликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма ҳам берилган.

Ушбу далолатномани расмийлаштириш вақтида жавобгар (истеъмолчи) ваки-
ли иштирок этмаганлиги сабабли, у бир томонлама тузилган ва етказиб берувчи
– «Сувсоз» ДУКнинг вакили томонидан унга истеъмолчи далолатномани имзо-
лашдан бош тортганлиги ҳақида ёзув киритиб қўйиш билан кифояланган.

Қолаверса, иш ҳужжатларида ушбу далолатнома нусхаси истеъмолчига топ-
ширилганлиги ёки далолатнома асосида қайта ҳисоб амалга оширилиб, истеъ-
молчига камчиликни бартараф этиш ҳамда тўловларни амалга ошириш бўйича
талабнома берилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.

Ваҳоланки, қайд этилган Қоидалар 68-бандининг (далолатнома тузилган
кун ҳолатида амалда бўлган) биринчи хатбошисига кўра, ИСКХ ташкилоти
(ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизим-
ларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари – канализация хўжалиги таш-
килоти) вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги
аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки назорат плом-
балари узилган бўлса, ИСКХ ташкилоти истеъмолчига субистеъмолчига сув-
ни ҳисобга олиш асбобини 30 кун муддатда навбатдан ташқари текширувдан
ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб
ҳисобга олинади.

Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди «Сувсоз» ДУК томонидан жавобгарга
аниқланган камчилик ёки уни бартараф этиш бўйича бирор огоҳлантириш хати
берилганлиги ҳолатини текширмасдан даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт
хулосага келган.

Бундан ташқари, етказиб берувчи «Сувсоз» ДУК истеъмолчига унда аниқлан-
ган камчиликни бартараф этиш бўйича 30 кунлик муддат берган бўлса-да, орадан
ушбу муддат ўтгандан кейин ҳам қайта текширишни амалга ошириш чораларини
кўрмасдан, балки истеъмолчининг ҳудудида мавжуд бўлган сув ўлчагич асбоб­
лари ва улардаги тамғаларнинг бутлигини назорат кўригидан ўтказиб, 4 та сув
ўлчагич асбобларининг 2 тасида тамғалар мавжуд эмаслиги ҳолати аниқланган

42 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

ҳамда ушбу камчиликни қисқа муддатда бартараф этиш ва 12  831  912,40 сўм
қарзни тўлаш лозимлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирган.

Истеъмолчи ўз фойдаланишида бўлган сув ўлчагичларини давлат қиёслаш
кўригидан ўтказган ва бир ойлик муддат ичида аниқланган камчиликларни бар-
тараф қилган.

Бироқ, ушбу ҳолатлар биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолиб,
даъвонинг асосий қарзни ундириш қисми тўлиқ қаноатлантирилган.

Кассация инстанцияси суди, ўз навбатида, қайд этилган камчиликларга ҳуқу-
қий баҳо бермасдан, асосий қарз суммасини қайта ҳисоблаган ҳолда уни камай-
тириш билан чекланган, даъво асоссизлиги ҳолатларига тўхталмаган.

ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.

Ушбу ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.

Ушбу ҳолатда, жавобгар у томонидан камчилик содир этилганлиги ва уни бел-
гиланган муддатда бартараф этиш лозимлиги тўғрисида Қоидалар талабига зид
равишда хабардор этилмаганлиги сабабли, даъво талаблари асоссиз ҳисобланади
ва уни қаноатлантириш рад этилиши лозим.

Судлов ҳайъати қайд этилган асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, даъ-
во талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилган.

4-1001-1808/10799-сон иш

***

14. Бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш,
уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни кечиктириш ёхуд
бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.

Фоизлар миқдори кредитор жойлашган ерда пул мажбурияти ёки унинг
тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб
ставкаси билан белгиланади.

«А» масъулияти чекланган жамияти («А» МЧЖ) ва «Н» масъулияти чеклан-
ган жамият («Н» МЧЖ) ўртасида тузилган қарз шартномаси асосида «А» МЧЖ
томонидан «Н» МЧЖга йиллик 3 фоиз устама тўлаш шарти билан 231 300 000

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 43

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

сўм қарз берилган. «Н» МЧЖ томонидан ушбу қарзнинг 10 000 000 сўм қисми
тўланиб, 221 300 000 сўмлик қарздорлик вужудга келган.

Шунингдек, «Н» МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг қарори билан
жамиятнинг устав фондини ўзининг 350 000 000 сўм улуши билан қўшилаётган
янги таъсисчи («А» МЧЖ) эвазига ошириб, унинг қийматини 550 200 000 сўмга
етказиш белгиланган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида «А» МЧЖ томонидан «Н»
МЧЖга юқорида қайд этилган қарз шартномасига кўра унинг «А» МЧЖ олди-
да 221 300 000 сўм қарзи мавжудлигини инобатга олган ҳолда 198 000 000 сўм
ўтказиб берилган.

Бироқ, «Н» МЧЖ томонидан «А» МЧЖни жамият таъсисчилари сафига
қўшиш мажбурияти бажарилмаганлиги, «А» МЧЖ эса жамият устав фондига ўз
улушини тўлиқ киритганлиги важлари билан судга даъво аризаси билан мурожа-
ат қилиб, «Н» МЧЖга уни жамият таъсисчиларининг сафига қўшиш мажбурия-
тини юклашни сўраган.

Туманлараро иқтисодий судининг тарафлар ўртасидаги бошқа иш бўйича қабул
қилган ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан ушбу ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг вилоят ҳудудий
бошқармаси «А» МЧЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
«Н» МЧЖдан устав фондга киритилган 198  000  000 сўм асосий қарзни ва пул
маблағларидан фойдаланганлиги учун 97 020 000 сўм фоизни ундириб беришни
сўраган.

Туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари
қисман қаноатлантирилиб, «Н» МЧЖдан «А» МЧЖ фойдасига 125 000 000 сўм
асосий қарз, 13 600 000 сўм фоиз тўлови ундириш белгиланган. Даъво талабла-
рининг қолган қисми эса рад этилган.

Кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарорининг «Н»
МЧЖдан «А» МЧЖ фойдасига 13 600 000 сўм фоиз ундириш қисми 20 000 000
сўм ундиришга ўзгартирилган.

Ушбу суд қарорларига нисбатан Палата томонидан берилган назорат шикоя-
тида, судлар иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни ўрганмасдан, ундириш
сўралган фоиз миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-
моддаси талабига кўра, банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича ҳисоб-
китоб қилинган бўлса-да, уни қайта молиялаштириш ставкаси бўйича камайтириш
тўғрисида асоссиз хулоса қилганликлари баён этилиб, суд қарорларининг фоизни
ундириш қисмини ўзгартириб, ушбу талабни тўлиқ қаноатлантириш сўралган.

ФК 327-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағ-
ларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш,

44 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар
суммасига фоиз тўланиши керак.

Иш ҳужжатларига кўра, «Н» МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилишида жа-
миятнинг устав фондини «А» МЧЖни янги таъсисчи сифатида 350 000 000 сўм
улуш билан қўшиш эвазига ошириш тўғрисида қабул қилинган қарори ижросини
таъминлаш мақсадида «А» МЧЖ «Н» МЧЖга 198 000 000 сўм маблағ ўтказиб
берган ва қарз шартномасига кўра «Н» МЧЖнинг «А» МЧЖ олдида 221 300 000
сўм қарзи мавжудлиги ҳолатини инобатга олиб, «А» МЧЖ томонидан устав фонди
тўлиқ шакллантирилганлиги важи билан жамият таъсисчилари сафига киритиш
мажбуриятини «Н» МЧЖга юклаш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан рад этилганлиги сабабли,
ушбу устав фондга киритилган 198 000 000 сўмни ва унга ҳисобланган 97 020 000
сўм миқдорда фоизни ундириш бўйича даъво қўзғатилган.

Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди «Н» МЧЖ томонидан «А» МЧЖга
жами 73 000 000 сўм маблағ қайтарилганлигини инобатга олиб, «А» МЧЖ фой-
дасига қолган 125 000 000 сўм миқдорида асосий қарзни ундириш ҳақида асос-
ли хулосага келган бўлса-да, қарзни ўз вақтида қайтармаганлиги ҳолати бўйича
ҳисобланган 97 020 000 сўм фоиз суммасини камайтиришда, Марказий банк то-
монидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан ҳам камроқ суммага
камайтириб хатоликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодек-
сининг 326-моддаси билан неустойка суммасининг миқдорини камайтириш на-
зарда тутилган бўлса-да, ушбу нормани қўллаб фоизни камайтириш ҳақида мод-
дий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган.

Ўз навбатида, кассация инстанцияси суди ҳам қайд этилган ҳолатларга эъти-
бор қаратмасдан, айнан келтирилган хатоларни такрорлаб 13 600 000 сўм фоиз
миқдорини 20 000 000 сўмга, яъни тўланиши лозим бўлган асосий қарз суммаси-
ни 14 фоизгача камайтириш тўғрисида асоссиз хулосага келган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
«Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мул-
кий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг ай-
рим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 4-бандининг
иккинчи хатбошида неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини судлар эътибор-
га олишлари тўғрисида тушунтириш берилган.

ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоиз суммасининг миқдори банк
қайта молиялаш ставкасининг миқдорида ҳисобланади.

Судлов ҳайъати, фоиз миқдорини қайта ҳисоблашда қуйидаги ҳисобдан келиб
чиққан:

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 45

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 14-моддасининг еттинчи қисмида жамиятнинг
ҳар бир иштирокчиси бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав
фондига ўз ҳиссасини киритиши кераклиги белгиланган бўлиб, «Н» МЧЖнинг «А»
МЧЖни жамиятга таъсисчи сифатида қўшмаганлиги сабабли, унинг 198 000 000
сўм маблағни «А» МЧЖга қайтариш мажбурияти жамият таъсисчиларининг уму-
мий йиғилиши ўтказилган кундан бир йил ўтказиб ҳисобланиши лозим.

Шунингдек, ушбу Қонун 18-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ иш-
тирокчи жамият таъсисчилари сафига қўшилмаган тақдирда, жамият ўн кунлик
муддат ичида жамият иштирокчиларига улар томонидан киритилган қўшимча
пул ҳиссаларини қайтариши шартлиги назарда тутилганлиги боис, қайд этилган
мажбурият 2015 йил 25 ноябрдан вужудга келган.

- 2015 йил учун (2015 йил 25 ноябрдан 31 декабргача) 36 кун;
- 2016 йил учун (2016 йил 1 январдан 31 декабргача) 365 кун;
- 2017 йил учун (2017 йил 1 январдан 26 июнгача) 178 кун, жами 579 кун
учун банк қайта молиялаш ставкаси 9 фоиз бўлганлиги, жавобгарнинг қарзи эса
198  000  000 сўмни ташкил этганлиги сабабли (198  000  000 * 9 % : 365 кун =
48 822 cўм) 579 кун * 48 822 = 28 267 938 сўмни ташкил этади;
- 2017 йил 27 июндан қайта молиялаш ставкаси 14 фоизга кўтарилган;
- 2017 йил 27 июндан 2017 йил 13 октябргача 108 кун учун 14 фоиздан
(198 000 000 * 14 % : 365 = 75 945,20 сўм) 108 * 75 945,20 = 8 202 082,20 сўм;
- «Н» МЧЖ томонидан 2017 йил 13 октябрда 5 000 000 сўм тўлаганлиги сабаб-
ли, қарздорлик 193 000 000 сўмдан ҳисобланиши лозим;
- 2017 йил 14 октябрдан 2017 йил 31 декабргача 79 кун;
- 2018 йил 1 январдан 2018 йил 16 майгача (2018 йил 17 майда даъвогар судга
даъво берган) 136 кун, жами 79 + 136 = 215 кун;
- 193 000 000 * 14 % = 27 020 000 сўм : 365 кунга = 74 027,40 сўм;
- 74 027,40 * 215 = 15 915 891 сўм;
- 15 915 891 + 8 202 082,20 + 28 267 938 = 52 385 911,20 сўм.
Демак, «Н» МЧЖдан «А» МЧЖ фойдасига 52  385  911,20 сўм фоиз тўлови
ундирилиши лозим бўлган.
Судлов ҳайъати қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг ва кассация инстанцияси суди қарорининг «Н» МЧЖдан «А» МЧЖ
фойдасига фоиз ундириш қисмини бекор қилиш ва ушбу талаб бўйича «А»
МЧЖнинг талабини қисман, яъни 52  385  911,20 сўмга қаноатлантириш, ишни
кўриш билан боғлиқ давлат божи ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ даъво талаб­
ларининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига
юклаш тўғрисида янги қарор қабул қилган.

4-1001-1803/14847-сонли иш

***

46 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА Олий суд Раёсатининг
СУД АМАЛИЁТИ 2019 йил 31 январдаги
РС-03-19-сонли қарорига

ИЛОВА

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан
2018 йилнинг 4-чорагида назорат тартибида кўрилган

ишлар бўйича суд амалиёти обзори

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг «Суд амалиёти обзорлари-
ни тайёрлаш ва эълон қилиш тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги РС-44-18-сонли
қарори 2-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Фуқаролик ишлар бўйича
судлов ҳайъати томонидан 2018 йилнинг 4-чорагида назорат тартибида кўрилган
ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди.

2018 йилда судлов ҳайъати томонидан Олий суднинг иш режаси ва тасдиқлан-
ган Дастурлар, Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан муайян
ишлар амалга оширилган.

Ҳисобот даврида вилоят судларининг апелляция инстанциясида 7 326 та,
кассация инстанциясида 8 506 та фуқаролик иши кўрилган. Апелляция инс­
танциясида туманлараро судларида чиқарилган ҳал қилув қарорларининг
1 013 (1 231) таси ёки 0,5 фоизи, кассация инстанциясида 1 394 (1 732) та ёки 0,7
фоиз ишлари бўйича жами 2 407 та ҳал қилув қарори бекор қилинган.

Апелляция ва кассация инстанциясида биринчи инстанция суди қарорларининг
бекор қилиниши Андижон вилоят судида 207 та, Қашқадарёда 214 та, Самарқандда
191 та, Фарғонада 405 та, Тошкент вилоятида 259 та, Тошкент шаҳрида 253 тани
ташкил этган.

Вилоят судлари апелляция ва кассация инстанциялари ваколатидан тўғри фой-
даланиш, ўз вақтида суд хатоликларини тўғрилаш ўрнига, айрим ҳолларда ўзлари
қўпол хатоликка йўл қўйиб, мазмунан тўғри бўлган суд қарорларининг бекор
қилинишига йўл қўйган ҳолатлар мавжуд.

Хусусан, Олий судда назорат тартибида бекор қилинган жами 506 та апелляция
ва 420 та кассация инстанцияси судлари ажримлари бўйича, 106 та иш бўйича би-
ринчи инстанция суди қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Бу кўрсаткич Фарғона вилоятида 20 та, Тошкент вилоятида 15 та, Қашқадарё
вилоятида 14 та, Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида 13 тани ташкил этган.

Ҳисобот даврида назорат инстанциясида 542 та иш бўйича туманлараро
судлари қарорлари бекор қилинган. Шундан 347 таси ёки 64,1 фоизи бўйича
янги ҳал қилув қарорлари чиқарилган, 131 таси ёки 24,2 фоизи бўйича та-
рафларни жалб қилиш лозимлиги сабабли ишлар янгидан кўриш учун юбо-
рилган.

3/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 47

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

Судлов ҳайъатида кўрилган ишлар бўйича қуйи судлар томонидан ишни
кўришда йўл қўйилган қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 39 та хусусий
ажрим чиқарилган.

Туманлараро судларининг барча суд инстанцияларида кўрилган ишлар бўйича
жами 2996 та ёки 1,6 фоиз суд қарорлари бекор қилинган.

Айниқса, Фарғона вилоят судларининг 481 та, Тошкент шаҳар судларининг
344 та, Тошкент вилоят судларининг 328 та, Сурхондарё вилоят судларининг 284
та, Қашқадарё вилоят судларининг 271 та, Андижон ва Самарқанд вилоят судла-
рининг 238 тадан суд қарорлари бекор қилинган.

Бекор қилинган суд қарорларининг таҳлили шуни кўрсатадики, судлар томо-
нидан уй-жой, меҳнат, кредит, ер, мерос ҳамда битимлар билан боғлиқ низо-
лар билан боғлиқ фуқаролик ишларини кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш натижасида хато-камчиликларга йўл
қўйилмоқда.

Суд амалиёти обзори натижаларига кўра, биринчи, апелляция ва кас-
сация инс­танцияси судлари томонидан ишларни кўришда амалдаги қонун
ҳужжатлари, шунингдек Олий суд Пленумининг қарорларида берилган ту-
шунтиришларга риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилаётганлигини кўриш
мумкин.

***
1. Тарафлар ўртасида қарз шартномаси тузилмаганлиги ҳамда улар
ўртасида қарз муносабати юзага келмаганлиги қарзни ундириш ҳақидаги та-
лабни рад этишга асос бўлади.
Ботир Алимов жавобгар Жамила Аминовага нисбатан судга даъво аризаси би-
лан мурожаат қилиб, 2005 йилдан 2016 йил 7 августга қадар Россия Федерация-
сида ишлаб, жавобгарга 10 000 АҚШ доллари юборганлигини, бироқ жавобгар
мазкур пулларни беришдан бош тортиб келаётганлигини билдириб, жавобгар-
дан мазкур суммани ундиришни сўраган.
Апелляция инстанциясининг 2017 йил 11 апрелдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган биринчи инстанция судининг 2017 йил 13 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган ва жавобгар Жамила Аминова-
дан даъвогар Ботир Алимов фойдасига 44 560 000 сўм ундирилиши белгиланган.
Даъво талабининг қолган қисми рад қилинган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 4 октябрда-
ги ажрими билан қуйидаги асосларга кўра суд қарорлари бекор қилиниб, даъво-
гарнинг даъвосини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқарилган.
Марказий банк маълумоти билан даъвогар Ботир Алимовнинг 2005–2016 йил-
ларда жавобгарнинг номига қайд этилган пул юборилганлиги тасдиқланган.
Жавобгар ушбу пулларни олганлигини ва фарзандлари таъминотига сарфла-
ганлигини билдирган.
Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан юборилган пуллар жавобгарга

48 ОДИЛ СУДЛОВ 3/2019


Click to View FlipBook Version