The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Нодиржон Абдулаҳатов - Онам деб йиғлагим келди

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Abunnazora Ferganius, 2024-06-13 06:40:13

Нодиржон Абдулаҳатов - Онам деб йиғлагим келди

Нодиржон Абдулаҳатов - Онам деб йиғлагим келди

2 Нодиржон Абдулаҳатов ОНАМ ДЕБ ЙИҒЛАГИМ КЕЛДИ (МОТАМ МАРОСИМ ФОЛЬКЛОРИ) Фарғона - 2022 “ClassiC” нашриёти


3 УЎК:95. 08 (571.51) КБК: 63.38 (5Ў) А 99 Масъул муҳаррир: ИКРОМИДДИН ОСТОНАҚУЛОВ тарих фанлари доктори Тақризчилар: ДИЛАФРЎЗ ЙЎЛДОШЕВА Филология фанлари номзоди, доцент МАЪСУМА ДЕҲҚОНОВА фалсафа фанлари доктори (pd) Фарғона вилояти халқ таълими ходимларининг қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази илмий методик кенгашининг 28.01.2022 йилдаги №1 сонли қарорига асосан чоп этишга тавсия этилган. Ушбу китобда ўзбек мотам маросими фольклори тарихи фольклоршунослик нуқтаи назаридангина эмас балки, этнологик, археологик ва тарихийлик томонидан ёндошилиб улардаги маълумотлар ёрдамида ҳам тадқиқ этилган. Зеро, халқ йиғиларида халқ оғзаки ижодига мансуб мотам қўшиқлардан ташқари мазкур жанр ўзида маълум бир халқнинг урф-одатларини, тарихий воқеаларни акс эттирган. Монография тарих, этнология, адабиёт ўзбек фольклорига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. ISBN: 978-9943-8420-0-7 © Н.Абдулаҳатов.


4 МУҚАДДИМА ЎРНИДА Ушбу китобимни меҳридарё онажоним Сабохон Аҳмедованинг ёрқин хотирасига бағишлайман. 1996 йилда адабиётшунос олим, профессор Баҳодир Саримсоқов билан учрашдим. Учрашув чоғида суҳбатимиз халқ оғзаки ижоди мавзусига кўчди ва у менга “фольклор кўринишларидан бири халқ йиғилари бўлиб, фольклорнинг бундай жанри бошқаларга нисбатан аниқ адресатга эгалиги, ижрочининг индивидуаллиги ўй-фикри ички кечинмаларини ифодалай олиши, ҳамда ўзаро муносабатларнинг боғловчи томонлари билан ажралиб туради. Бироқ бу жанр вақтга қадар ўзбек фольклор илмида кам ўрганилган. Агар истасангиз шу йўналишда тадқиқот ишларини бошлашингиз мумкин. Мен сизга илмий раҳбар бўлишга розиман”, деди. Натижада астойдил бу мавзуни ўрганишга киришдим. Бир қанча илмий мақолаларим чоп этилди. Диссертацияни дастлабки қораламаси ҳам тайёр бўлди. Аммо бир муддат уй-рўзғор ташвишлари мени чалғитиб қўйди. Бу орада шу мавзуда бошқа бир тадқиқотчи диссертация ҳимоя қилганлигини эшитганимдан сўнг, кўнглим буткул илмий ишлардан совиб кетди. Устоз Баҳодир Саримсоқовдек улуғ олимни ишончини оқлай олмаганимдан қаттиқ хижолатга қолдим... Гарчанд кейинчалик тарихнинг этнология, ислом тарихи ва манбашунослиги йўналишларида тадқиқотлар олиб борган бўлсамда, Баҳодир Саримсоқов туфайли фольклор бўйича маълум бир пойдеворга эга бўлдим. Бу эса келгусидаги тадқиқотларимга катта ёрдам берди. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “XIX аср иккинчи ярми - ХХ аср бошлари Марғилон муҳитида диний ва агиографик манбалар тадқиқи” мавзуси юзасидан олиб борган илмий тадқиқотларим давомида Тошкентнинг Яланғоч ота қабристонига устозим Баҳодир Саримсоқовнинг қабрини зиёрат қилиш учун кириб ўтишга ҳаракат қилдим. Устозимнинг қабрида шундай сўзлар битилган:


5 Саримсоқов Баҳодир Исҳоқович 1944.1.04. – 2007.15.08. Отажон ! Учди гарчи руҳингиз мангу самоларга, Шу оромгоҳингиз доим муқаддас саждагоҳ бизга. Ҳаётда қанчалик шону шараф бизга насиб этса, Бариси Сизга бахшида, жаъмики эҳтиром Сизга. Фарзандларингиз. Устозимни қабрини зиёрат қилиш давомида чорак аср муқаддам олиб борган изланишларим натижасини китобат қилиш керак деган фикрга келган эдим. Аммо бу шунчаки фикр эди, холос. Қачонки, бошимга мусибат тушгач фикрим қатъийлашди ва ушбу китобни ниҳоясига етказишга ҳаракат қилдим. Устозим Баҳодир Саримсоқов қабрини зиёрати. 2018 йил. XXI асрда яшаётган муҳтарам китобхон! Қуйида баён этилаётган мавзу бўйича сизнинг ҳам асосли дунёқарашингиз ва


6 мулоҳазаларингиз бўлса керак. Кимлардир бу мавзуга танқид кўзи билан ёндашади. Яна кимлардир умуман китобга кўз қирини ҳам ташламаслиги мумкин. Ихтиёр ўзида. Фақат айтмоқчи бўлганим инсон ҳайвондан фарқли ўлароқ айрилиқни онгли тарзда қабул қилади. Шу сабабдан бошига мусибат етганда кўз ёш тўкади. Ислом динида йиғи овозсиз, кўз ёши билан бўлиши керак. Бу ҳақда “Охират озиғи” рисоласида шундай дейилган: “Томоқ йиртиш ёки ёқа йиртиш кабилар исломда йўқ. Ҳазрати расул алайҳиссалом фарзанди Иброҳим вафот этганида кўзда ёш билан деган эдилар: “Эй жигарбандим, фироқингда куяман, кошки тирик бўлсанг эди. Воқеан сен Худонинг омонати эдинг, яна омонатини қайтиб олди. Фарзандим, дилбандим, ман сан учун сабр қиламан, тоқат қиламан”. Бу сўзлар биз умматлар учун, пайғамбаримиз таълимидир”. Динимиз, унинг бу арконлари азиздир. Бинобарин, бу динга мансуб киши ҳам азиз-мукаррам бўлмоғи керак. Унга самимият, ихлос ила риоя қилмаган, унинг қадрига етмаган залолатга тушади. Ушбу китобда йиғи айтимлари халқ оғзаки ижоднинг ёрқин бадиий намуналари сифатида ёритилди, холос. Чунки, айрим ҳолларда отаси ёки онаси вафот этган хонадонларда ноқобил фарзандларни бу мусибатга бепарволик билан қарашларини кўриб юракларини тошдек қотиб кетганлигига амин бўласиз. Аслида яқинларининг ўлими уларга ибрат бўлиши кераклигини тушуниб етмайдилар. Ваҳоланки, бу олам ибрат олишнинг истаган кишилар учун ҳамиша ҳикматга тўладир. Ҳар бир нарсага ибрат олиш истаги билан қараш ҳаётнинг ҳақиқати ва ҳикматини топишнинг калитидир. “Хотира шундай туйғуки сукут билан ҳам кўзингни ёшлатади”, дейдилар. Сабаби ҳар гал қабристонга келсам онажоним қабри олдида бир муддат сукут сақлайман. Мавлоно Жалолиддин Румий айтганидек, “Қабристонга бориб, у ерда бир муддат сукут сақлаб ўтир. У ердаги овозсиз суҳбатлардан баҳраманд бўл”. Шу онларда кўзларимда ёш пайдо бўлади. Чунки онажонимни жуда кўргим келади. Минг афсус... Баъзан, фақат бир киши йўқолади ва бутун дунё одамсиз бўлиб туюлади. Мен бу ҳолатни онажоним вафотидан сўнг ҳис қилдим... .


7 ОНАМ ДЕБ ЙИҒЛАГИМ КЕЛДИ Ёнганларим, куйганим кетди, Топганларим, тутганим кетди Кўзим оқиб, кўру кар бўлиб Кутмаганим, кутганим кетди. Асқар Маҳкам. Дунёнинг ишларини қилишда маслаҳатлашса бўлар экану, аммо ўлим ишида маслаҳатга ўрин йўқ экан. Ажал фариштаси кутилмаганда, сиздан бемаслаҳат эшикни ҳам қоқмасдан бир онда кириб келиб, ширин ошингизни аччиқ қилиб, бир он ҳам нафас олишга имкону фурсат бермасдан, тану жисмингизни бир парчаси бўлган энг яқин кишингизни жонини сўрамасдан олиб кетаркан. Бундай шиддатли дамлар ҳамманинг бошига келиши бор ва қочиб қутулиб бўлмас экан. “Куллу нафсин зоиқатул мавфти”, яъни ҳар бир киши ўлимни татиб кўрувчидур. Чунончи Қуръони карим шундай дейди: “Ҳар қаерда бўлмагил, агарчи баланду мустаҳкам чўққиларда бўлсанг ҳам ўлим сенга етиб келса, ўлим чангалидан қутулолмайсан. Пулу нарсаларингиз, фарзанду дўстларингиз, табибу насли насабингиз ва мансабингиз заррача ёрдам беролмайди. Фақат улуғ ва мутаол Парвардигордан бошқа барча ожизу нотавондир. Гар пўлатдан қалъада бўлсанг ҳам сенсиз қолгай бу жаҳон, Кулли нафсин зоиқатул мавт ва кулли ман алайҳо фон”.1 2022 йилнинг ўн тўртинчи июнь куни соат ўн тўққиз-у йигирма беш дақиқада дуогўйим ва меҳробоним онажоним Сабохон Муҳаммадали қизи 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бир фурсат дунё кўзимга остин-устин бўлиб кетгандек туюлди. Волидамнинг жонсиз 1 Ҳожи Мирзо Абдулло Мирзо Калонзода Хўжандий. Охират озиғи.Хўжанд, 1994. -Б. 10.


8 танасини бағримга босганимча ўкириб йиғлагим келади-ю, бироқ овозим чиқмайди. Бир томондан ҳали совуб улгурмаган бармоқларини силар эканман “Онажоним тирик. У қаттиқ уйқуга кетган холос. Уйғонса барчаси қўрқинчлик тушдек ўтиб кетади”, деган ёлғон билан ўзимни ишонтиришга уринаман... Аммо ўйлаганларимнинг барчаси саробга айланди. Онажонимга эртасига куни соат 10 00 да жаноза тайин бўлди. “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун - Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Аллоҳга қайтгувчимиз”. Қарими, ёшгами етгани маҳал, Барин битта билгай аёвсиз ажал. Жанозани Фарғона водийсининг пешқадам уламоларидан бири Асилхон тўра Суярхон тўра ўра ўғли ўқиди ва етмиш минг бора ўзи айтган “Ла илаҳа иллаллоҳ” – тавҳид калимасининг савобини марҳума онажонимга бахшида қилганлигини йиғилган жамоага маълум қилди. Зеро, дунёдан ўтган киши сувда чўкаётган киши каби ёрдамга муҳтождир, у яқинлари ва дўстларидан мадад кутади. Лекин бу — моддий мадад эмас, балки маънавий мададдир. Унинг ортида қолганлардан марҳум учун кўрсата оладиган биргина ёрдами, Аллоҳ таолога илтижо қилиб, қабр ва оташ азобидан уни асрашини сўраб, дуо қилишдир1 . Фотиҳага келганларни кузатар эканман, аждодларимизни ўлим ҳақидаги қарашлари-ю, панд-насиҳатларининг ўрни бугунги кунимиз учун ўта долзарб эканлигини тобора англай бошладим. “Мингта насиҳатдан бир мусибат яхши”, деган ибора бежиз айтилмаган экан. Уммавийлар халифаси Умар ибн Абдулазиз (682-720) хутбаларининг бирида шундай деган эди: “Дунё бамисоли соя, қисқариб-қисқариб йўқолади. Одам фарзанди дунёга шўнғийди, дунё курашларида ғолиб келиб, кўзлари қувончга тўлади. Кунлардан бир кун Аллоҳ унинг тақдирига мувофиқ ҳузурига чорлайди. Лаҳаддан жой беради, дунёдан маҳрум қилади. 1 Турдиева Д.Марҳумни хотиралаш билан боғлиқ маросим ва удумлар // Имом ал-Бухорий сабоқлари. Т., 2006. № 2. – Б. 122.


9 Ақоид китобларида баён қилинган ажал мавзуси айни ҳақиқатни эътиқод ўлароқ тақдим этади. Сўфи Оллоёр ҳам инсон учун энг мукаммал насиҳатчи бўлишга кифоя қиладиган ажал масаласига эътибор қаратиб, айтади: Ажал албатта бирдур, ўзга бўлмас, Ўлар ҳар зи нафс ҳаргиз Ул ўлмас.1 Дарҳақиқат ўлим барчанинг – золимнинг ҳам мазлумнинг, кучсизу кучлининг ҳам, бойу камбағалнинг ҳам бошида бордир. Аммо ишнинг даҳшати инсоннинг ғафлатидир. У эртаю кеч ўзининг атрофида пайт пойлаб турган ўлим шарпасидан бехабар, мангу ва бахтиёр яшайман деб ўйлайди. Ҳар бир бошланган ишни муқаррар ниҳояси ҳам бўлишидан ғофил. “Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз! Зеро, (Қиёмат) соати (олдидаги) зилзила улуғ - даҳшатли нарса”. (Ҳаж сураси, 1-оят). “Одамларга ҳисоб-китоблари (яъни, Қиёмат соати] яқинлашиб қолди. Улар эса ғафлатда, (иймон келтириб, яхши амаллар қилишдан) юз ўгиргувчидирлар”. (Анбиё сураси, 1-оят). Ер юзида ўлимдан қутулган одам йўқ, бўлмайди ҳам. Ҳар бир жонзотнинг ўлим вақти етганда ўлиши бир ҳақиқатдир. Ўлим инсонни, агар у бир қоя тешигига беркинса ҳам топади. Шу сабабдан аҳли донишлар айтадики: “Дунёда ўлимдан бошқа ҳамма нарсани ўзгартирса бўлади”. Бу ҳақда Бекий Полмоний (ваф.1977 йил.) қуйидаги мисраларни битган эди: Иннамад-дуня мамарру инсу жон, Аъша ман фиҳа ажулан сума фон. Куллу шайин ҳаликун илла важҳуҳ, Даври даврон ўтказиб йўқдур жаҳон. Иннамал-мавту камиштин фил-аъқос, Бефутур ўлмас бу мўда ул замон. 1 Рашид Зоҳид. Сўфи Оллоёр. “Саботул ожизин” шарҳи. Равойиҳур райҳон. – Т.: “Sharq”, 2018. -Б.78.


10 Қайси жондур бу жаҳонда жовидон, Бонги реҳлат бу нафасдандир аён. Қилғил омода сафарни зоди деб, Бул-ҳавас умрига айлар эътимод, Айрилур шерозадин гулдур ҳазон. Лаззати дунё эрур банг нашаъси, Насрий таржимаси. Дунёга келган барча инсу жон ўтмасдан иложи йўқ. Бунда яшаган барча тезда вафот этади. Чунки оятларда, ҳар бир нарса ҳалок бўлади, фақат Оллоҳнинг ўзигина қолади дейилган. Ўлим кишининг орқасидан туриб уни сочини тараётган кимса каби уларни доимо пойлаб туради ва бу йўлда ҳаргиз ҳам хато қилмайди. Ахир бу дунёда абадий яшаб қолган бирон кимса борми. Олинаётган ҳар бир нафас бизга ўлимдан хабар бермоқда. Ҳар бир нафаснинг кириши ва чиқиши бизга ўлимни ҳозирлигини кўр дея огоҳлик бермоқда. Аммо орзу ҳавасларга берилган кимса дунёга муҳаббат қилади, аммо хар қандай гул ҳам бир кун гулзоридан ажрайди. Дунёнинг лаззати гўё кўкнорининг бир-икки дақиқалик лаззати кабидирки, кўз очиб юмгунча фонийдир”.1 Шу боис ҳам Заҳириддин Муҳаммад Бобур ушбу мисрани битган экан: Агар сад сол мони автар яке рўз, Бибояд рафт аз ин коҳи дилафрўз... Яъниким, агар юз йил ва агар биргина кун яшасанг ҳам, кўнгил очувчи бу қасрдан кетиш керак бўлур. Ораз Яғмур: “Қирқ ёшдан ўлимни ҳамиша ёдда тутиб яшаш керак, бир куни ўлишинг кераклигини ҳеч қачон унутмаслик лозим. Унда бу кайфиятни қандай тушуниш мумкин? Бу одамларни баттар 1Файзуллаев Р., Абдулаҳатов Н. Муҳаммад Юсуф Ҳазин(Хонақоҳий Ҳазрат Марғиноний). – Т.: “Sharq”, 2013. -Б.438-439.


11 тушкунликка туширмайдими? Бу ўзини ўлимга тайёрлаш эмасмикин? Одамлар нима учун “Ютганинг — ўзингники, чайнаганнинг — гумон” деган нақлни кўп такрорлашади? Йўқ. Бу борада Марказий осиёликларнинг ўз тушунчалари бор. Нақлни такрорлашдан мақсадлари ҳам ўзгача. Одам боласи ўлимни эсга олганида, кўнгли юмшайди, қаҳр-ғазабдан тушади, нафсига ҳай беради, ёмонликларидан воз кечади. Яхши амалларни кўпроқ қилишга ошиқади. Рўпарангда турган одамнинг ҳам эртами-кечми ўлиши ҳақиқат эканлиги сенда унга нисбатан қисматдошлик туйғусини уйғотади”, дейди1 . 1 Ораз Яғмур. Махтумқулинома. - Т.: “0'ZВЕКISТ0N” НМИУ, 2016. –Б.168.


12 Онажоним Сабохон Муҳаммадали қизи Бу ҳақда Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё” асарида Ҳасан Басрий билан боғлиқ қуйидаги ибратли воқеа ҳикоя қилинади: “Ҳасан Басрий бир вақт Румга бориб, подшоҳнинг вазирига яқин бўлиб олди. Вазир деди: - Биз бугун бир ерга борамиз. Сен ҳам бизга қўшил! Ҳасан вазирга қўшилди. Улар саҳрога чиқиб кетдилар. Ҳасан айтадики, жуда катта чодирни кўрдим. Румнинг нафис нақшли


13 матосидан, таноблари ипакдан, михлари олтиндан эди. У улкан чодир олдида маржон тизилгандек кўп аскар саф тортиб турар эди. Ногоҳ тўрт юзга яқин ҳаким ва вазирлар чодир бошига бордилар. Ҳар қайсиси қўлидаги олтин табоқда тўла дуру марварид, лаълу жавоҳирлар билан айландилар. Ва қайтдилар. Сўнг яна бир улуғ лашкар пайдо бўлди. Улар чодирдан узоқроқ турдилар ва улар орасидан икки киши айрилди. Бири шоҳ Қайсар ва бири вазир эди. Улар чодир ичига кириб, анча вақт ўтгандан сўнг чиқдилар. Ва мен ҳайрон бўлдим. Вазирдан сўрадим: — Бу не ҳол? Вазир деди: —Шоҳ Қайсарнинг бир соҳибжамол фазилатли ўғли бор. Турли илм ва фазилатларни эгаллаган, комил эди. Таърифга сиғмас шужоъ ва баҳодир эди. Шоҳ Қайсар уни жонидан азизроқ кўрарди. Ногаҳ у ўғли касал бўлиб, табиби ҳозиқлар унинг муолажасидан ожиз бўлдилар. Хуллас, вафот топди. Бу олий даргоҳга уни дафн қилдилар. Ва ҳар йили унинг зиёратига бу шону шавкат билан келадилар. Кўплаб аскарларни кўрдинг, йигитлар бўлиб, у чодирни айландилар ва дедилар: — Эй олам шаҳзодаси, агар уруш бўлса, бизлар жонларимизни фидо қилган бўлардик, бироқ сенинг ўлиминг ишига ҳеч ким аралаша олмайдиган Зотнинг амалидир, — дейдилар. Келиб кетган ҳаким ва амалдорлар дейдилар: — Эй шаҳзода, бу ҳолким, сенинг бошингга тушди, илму ҳикмат туфайли бўлса эди, бизлар бу балони сендан даф қилар эдик! Анави кўрган қорилар эса улуғ ва яхши инсонлардир. Улар дейдилар: — Эй шаҳзода, сен учраган бу иш агар шафоат тадбири билан бартараф бўлганда эди, бизлар даф қилар эдик! Ичи олтин ва лаъл тўла жавоҳир идиш кўтариб келган ёш болалар эса айтдилар: — Эй шаҳзода, агар бу иш садақа билан бартараф бўлганда эди, бу лаълу жавоҳирларни бошингдан нисор қилар эдик! Худди шунга ўхшаш, шоҳ Қайсар ўз вазири билан у чодирга кирдилар. Шоҳ Қайсар деди:


14 — Эй жонимнинг роҳати, эй бағримнинг пораси, эй жаҳондан ноумид бўлган нуридийдам ва йигитликда ўлган ўғлим! Агар бу ожиз ва қари отангнинг қўлидан иш келса эди, мен ҳаким, вазиру амалдорлар, бунча лаълу жавоҳир, олтин ва кумушларнинг ҳаммасини сен учун фидо қилар эдим. Лекин бу ҳол у Зотнинг иши, қодири ҳоким, жумлаи олам унинг қудрат қўлидадир. Ва мен бир ожиз бечора бандасиман. Аллоҳнинг раҳмат ва мағфирати сенга бўлсин! Ҳасан Басрий бу сўзларни эшитиб, бу жигарни куйдирувчи ҳикоятни тинглаб, кўнглига кўп дарду алам етди. Қайтиб Басрага келди ва онт ичди: — Қолган умримда ҳаргиз кулмагайман, то ишнинг оқибатини билмагунча. Ва ўзини шундай жидду жаҳд ва риёзатлар ичида тутдики, ҳеч киши унингдек риёзат қила билмади. Ва узлатда бўлиб, жонидан кечган эди”.1 Кўпни кўрган тажрибали кишилар фарзандларига шундай насиҳат қилганлар: “Ўғлим, умр беш кунлик эканини зинҳор унутма, эзгу ишлар қилиб қол! Чунки, биринчи кун – сен дунёга келган кун – ўтди. Иккинчи кун – сен уйланиб, оилали бўлган кун – ўтди. Учинчи кун – фарзандлар кўриб, ота деган номга эга бўлган кун ҳам ўтди. Тўртинчи кун – эзгу ишлар билан ном қолдириладиган кун – ўтяпти. Бешинчи кун – сен дунёни тарк этадиган кун, бу сенга боғлиқ эмас. Инчунун, ихтиёрингда бир кунга етар-етмас вақт қолган, шошил!”2 . Бу ҳақда Жалолиддин Румий шундай демишлар: Эй йўловчи, кундузинг шом бўлди, юр, 1 Фаридуддин Аттор. Тазкират ул-авлиё. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013. –Б.41-43. 2 Маманов И. Отамдан қолган ўгитлар // “Тафаккур”, 2008. №4. –Б.69.


15 Чоҳ сари оғмоқда офтоби умр. Қолган ул уч-тўрт кунингни шайлагил, Яхшиликка сен уни харж айлагил. Қўлда уч-тўрт уруғ қолмиш холос, Эк уларни, этгай умрингни дароз. Ўчмасин ёнган чироғинг шу тоб, Сен пиликни созла, сўнг ёғ қуй шитоб. Эртага қолдирма, эрта ўтди кўп, Фурсатинг ўтмай, яна бўлмоғи хўп. Дунё аҳли донишлар эътироф этганларидек умр “беш кунлик” экан яқинларимизнинг қадрига уларнинг тириклик вақтида етишимиз керак. Абулқосим Фирдавсий айтганидек: Беш кунлик дунёга кўнгил боғлама, Ранжу ситамдан куйиб йиғлама. Инсон умр сармояси шу қадар қисқаки, инсон кўзини очиб юмгунча ўтиб кетади. Акс ҳолда йиғи-йўқловларида айтилган афсуснадоматлар билан пушаймон еганимиз қолади, холос... “Қалам соядаги сўзларни ёруғликка олиб чиқади” дейдилар. Мен ҳам онажонимга айта олмаган сўзларимни шу китобимнинг муқаддимасида айтмоқчи бўлдим: Ўтган ўтар экан, қолганга азоб, Айтинг, қандоқ чидай бу айрилиққа? Ўрнингизни яққол билмоқдаман, оҳ, Йиғласам, фарёдим тутар борлиққа! Булбул гул қошида йиғлаганида, Мен қаро тупроқдан сўрайман мадад. Ўкинчлар бағримни тиғлаганида, Хотиротдек, ана, кўтардингиз қад. Бани башар орасида шундай одамлар бўладики, улар гарчанд шуҳратдан, одамларнинг зоҳирий (кўпинча риёга айланиб кетадиган) тавозуъ-таъзимидан ҳарчанд ўзларини четга олмасинлар, эл эҳтироми уларни излаб топаверади. Атрофини кўпчилик ўраб олаверади, қавм назари бамисоли илоҳий назар каби мудом таъқиб этади.


16 Одамлар уларга билиб-билмай, ҳавас ва тақлид қиладилар, суратда ва сийратда уларга ўхшашни, Тангри, улар зурриётларини ҳам уларга ўхшатишини орзулаб яшайдилар. Онажон сиз ҳам ана шундай Тангри ардоқланган зотлар жумласидандирсиз. Айтишларича, инсон ҳаётдан кўз юмганда 21 грамм вазнини йўқотар экан. Бизнинг ҳамма қувончу шодлигимиз ва орзуумидларимиз, бор хотира, фикр ва режаларимиз, биз таниган муҳаббат ва бизни чулғаган чирой, ҳар бир кўз ёш ва ҳар бир табассум сабаби, дўстларимиз, оиламиз, фарзандларимиз ва невараларимизнинг суврату сийрати, буларнинг ҳамма-ҳаммаси ана шу 21 граммда мужассам экан! Онажон сизни тобутга олганимизда шундек енгил эдингизки, гўё бир қушнинг пати янглиқ бўлиб қолдингиз. Онажон! Отажоним Урайимжон ҳожи Мулла Абдулаҳад охунд ўғли билан 1969 йилда турмуш қурган бўлсангизлар 53 йиллик бирга ўтган умрларингиз давомида ҳамиша соҳибингизни улуғлаб келдингиз. Муҳаббатнинг ҳақиқий гўзаллигини фақат садоқатли аёлгина ҳис қиларкан. Онажоним шу садоқатни отажонимга ҳурматингиз мисолида кўрсатдингиз. Отажонимга сира овозингизни баланд кўтармадингиз, умрингизнинг сўнгги лаҳзасигача соҳибингизга итоатда бўлдингиз. Жаннатни соҳибингизнинг пойида деб билдингиз. Қўлингиз дуода, дилингиз зикрда, тилингиз шукрда, бошингиз саждада, ибодатда тонг отдирдингиз. Ҳар доим қалбингизни фисқу фасоддан холи этдингиз. Қирқ йилдан ортиқ давомида шамдек ёниб ўқувчилар кўнгиларни илм нуридан баҳраманд этдингиз ва касбингизга сира доғ туширмадингиз. Бошқалардек зеб-зийнатларга кўнгил бермай одми кийиндингиз, оддий ҳаётингиздан уялмадингиз. Уст-бошингиз ахлоқ бўлди.Тангри таоло берганига қаноат қилдингиз. Кимлардир мол-дунёни сандиғига тўплаш билан овора бўлганларида, сиз гўзал амалларингиз билан охират сандиғини тўлдириш тараддудида машғул эдингиз.


17 Дилозорлик қилмадингиз ва ғийбат сўзлар айтмадингиз. Таъмадан ва ёлғондан йироқ бўлдингиз. Тўғриликдан ҳеч айрилмадингиз. Бир умр нажотни ростликда деб билдингиз. Китобга меҳр қўйдингиз ва қўлингиздан сира китоб тушмади. Бизни ҳам шу тарзда маърифатга ошно этдингиз. Бир ўғил, беш қиз - олти нафар фарзандингизни отажоним билан баҳамжиҳатликда бекаму-кўст тарбия қилдингиз. Улардан меҳрингизни асло дариғ тутмадингиз. Қудаларингизни қариндош деб билдингиз. Куёвларингизни ўғил ўрнида кўрдингиз. Ўзингизни ҳамиша тупроқдек хокисор тутдингиз. Келинингизга оналик қилдингиз. Қариндошлар ва қўшниларга нописанд бўлмадингиз. Онажон энди ёнимда бўлмасангиз ҳам меҳрингизни ҳис этиб яшайман. Ўтинаман тез-тез тушларимга кириб турсангиз... Она тўхтанг, кетяпсиз нечун? Яна бир зум мен билан қолинг. Бир сония умрингиз учун, Майли хамма умримни олинг! Она тўхтанг, шошилманг Она, Қарзларимни қайтарай ахир. Сиз давлатим, яшай шоҳона, Шу давлатдан айрма тақдир. Она тўхтанг, деманг алвидо! Мана сизга келтирдим дармон. Ерни бир зум тўхтатгин, Худо, Эшигимни қоқмай тур, армон! Она тўхтанг, чанқадингизми? Мана кўзим ёшларин ичинг. Майли ухланг, чарчадингизми? Фақат кетмоқ шаштидан кечинг. Она тўхтанг! Тўхтанг, Онажон!!! Руҳ ортидан кўзим эргашди. Хайр... Хайр... Эй, азиз инсон! Қон ёшимдан кўзлар қамашди. Қалбим таги тешилган кема,


18 Ғамни ғамга чўмганлар айтсин. Бу дунёда бахтсизлик нима? Ўз Онасин кўмганлар айтсин. Онажоним Сабохон Муҳаммадали қизининг қабри.


19 Онажонимнинг қабртошидаги битиклар. АҲМЕДОВА САБОХОН МАМАДАЛИ ҚИЗИ 1946.05.02. – 2022.14.06. Соғинсак келамиз қабрингиз томон, Алам изтиробла йиғлаб онажон. Бағримиз чокдир ғамдан ногаҳон Оҳимиз ўртайди бизни жовидон. Худойимдан сизга сўраймиз раҳмат, Охирингиз обод қилиб этсин мағфират, Насиб қилсин ва яна кавсари жаннат.


20 ХАЛҚ ЙИҒИЛАРИНИ ПАЙДО БЎЛИШИ ТАРИХИДАН Болаларингизнинг кўз ёшларини, уларни сизларнинг қабрларингиз устида тўкишлари учун, эҳтиёт қилинглар. Пифагор (мил. ав. 576-496) Ўзбек халқ мотам маросимига алоқадор поэтик айтимлар қадимийлиги ва анъанавийлиги, маълум бадиий тараққиёт босқичини босиб ўтганлиги жиҳатидан маънавий қадриятларимиз тизимида алоҳида ўрин тутади. Улар асрлар оша барҳаёт бадиийэстетик тафаккур шакли ва халқ ижодкорлигининг бетакрор намунаси сифатида яшаб келмоқда. Мотам айтимлари бағрида халқимизнинг ўзига хос турмуш тарзи, урф-одатлари, маънавийруҳий дунёси, орзу-истаклари теран акс этган. Халқимизнинг дунёқараши, ўлим ҳодисаси юз берганда ўтказиладиган мотам маросими, унга дахлдор ирим-сиримлар билан боғлиқ йиғи-йўқлов қўшиқлари, асосан, инсон ҳиссиётини, унинг абадий ҳаёт ҳақидаги орзу-истакларини, инсоннинг инсонга меҳр-муҳаббатини, садоқат ва оқибатини, самимий муносабатини бадиий ифода этади.1 Маълумки, халқ оғзаки бадиий ижоди маълум бир халқ, миллатнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари, фалсафий-эстетик мушоҳадаси ҳамда туйғулари, психологиясини содда бир шаклда ўнлаб асрлар мобайнида сақлаб қолган манбаадир. Туркий халқлар турли маросимларда турли қўшиқлар айтишган, рақс тушишган. Шу тарзда ҳаётларида юз берган воқеа ҳодисаларни, бахтли ва қайғули кунларни, орзу армонларини қўшиқлар орқали ифода этиб келганлар. Улар шу аснода ўзларининг азалий урф-одатларини халқ оғзаки ижоди билан узвий боғлаб, шу кунларга қадар халқимиз орасида сақланиб келишини таъминлаб 1 Ўраева Д.Мотам маросими айтимларининг ижро босқичлари // Ўзбек тили ва адабиёти. 2003. № 5. – Б.58.


21 берди. Буларнинг барчаси қадимги даврлардан бошлаб фольклорнинг турли жанрларини келиб чиқишига муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Ана шундай фольклор кўринишларидан бири халқ йиғилари бўлиб, фольклорнинг бундай жанри бошқаларга нисбатан аниқ адресатга эгалиги, ижрочининг индивидуаллиги ўй-фикри ички кечинмаларини ифодалай олиши, ҳамда ўзаро муносабатларнинг боғловчи томонлари билан ажралиб туради. Бироқ бу жанр вақтга қадар ўзбек фольклор илмида кам ўрганилган. Шу сабабли мазкур жанрни атрофлича ўрганиш, тадқиқ этиш зарурияти бизни мазкур мавзуга яқиндан ёндашишни тақозо қилди. Қолаверса, халқ йиғилари ўзида анимистик, тотемистик ва исломдан олдинги бошқа бир қанча диний қарашларни ҳамда тушунчаларни ўзида сақлаб қолиб уларни қисман бўлса-да халқ ижодиётида яшаб қолишини таъминлаб берди. Бу эса мазкур жанрни нодир манба сифатида ўрганилиши лозимлигини кўрсатиб келмоқда. Йиғи ва йўқловлар ҳам маиший, ҳам бадиий эстетик аҳамият касб этади. Ўзбек этнографларидан М. Рўзиева, Г. Ғофуров, Б.Х. Кармишева, Қ. Насриддинов, А. Ашировлар1 халқимизнинг дафн ва таъзия маросимларини ўткаазиш удумлари, ўзига хос этик қарашлари, аза билан боғлиқ тадбирлар масаласига муносабат билдирган бўлсалар, Б. Саримсоқов, М. Алавия, Д. Ўраева2 монографияларида мотам маросим фольклорига оид қатор қимматли илмий мулоҳазалар мавжуд. М. Алавия, "Ўзбек халқ маросим қўшиқлари" китобида халқ йиғиларининг қадимийлиги, ҳаётда тутган ўрни, жанр хусусияти тўғрисида маълумотлар бериб ўтилган3 . Б.Саримсоқов эса "Маросим 1Рўзиева М. Погребальные обряды // Общественный и семейный быт узбеков, конец XIX нач. XX в. С.358; Ғофуров Г. Удумларда халқ қалби. Т.: Ёш гвардия, 1986. – Б 171-181; Кармышева Б.Х. Архаическая символика в погребально-поминальной обрядности узбеков Ферганы // Древние обряды, верования и культы народов Средней Азии. М.: Наука, 1986. С. 149; Насриддинов Қ. Ўзбек дафн ва таъзия маросимлари. Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ маросим нашриёти, 1996. – Б 37; Аширов А. Авестодан мерос маросимлар.Т.: Мерос, 2001. 2Саримсоқов Б. “Ўзбек маросим фольклорлари // Ўзбек фольклор очерклари. Уч томлик, биринчи том. Т.:Фан, 1988; Ўраева Д. Ўзбек мотам маросим фольклори.Т. 2004. 3 Бу ҳақда қаранг: Музайяна Алавия. Ўзбек халқ маросим қўшиқлари. Т.:Фан, 1974; Саримсоқов Б. “Ўзбек маросим фольклорлари // Ўзбек фольклор очерклари. Уч томлик, биринчи том. Т.:Фан, 1988; Турдимов Ш. Йиғи-йўқловлар. Ёшлик, 1990. №12; Насриддинов Қ. Ўзбек дафн ва таъзия маросимлари. Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ маросим нашриёти, 1996; Абдулаҳатов


22 фольклорлари" мақоласида халқ йиғиларининг тарихий илдизи, мотам маросими функциялари, воқеликка эстетик муносабати ижтимоий маиший ҳаётда тутган ўрни, унинг бадияти тўғрисида қимматли фикр-мулоҳазалар келтирилган1 . Хусусан, Д. Ўраеванинг “Ўзбек мотам маросими фольклори” монографиясида ўзбек мотам маросими фольклорининг генезиси, шаклланиш жараёни ва тарихий тараққиёти босқичлари этнофольклористик нуқтаи назардан ёритилган. Бу масала юзасидан илмий адабиётларни таҳлил этиш ва дала материалларидан маълум бўлдики, аёлларнинг сочини ёйиб, юзларини юлиб айтиб йиғлашлари ўзбекларда бўлгани каби Помир тожикларида,2 нўғайларда3 , қирғизлар, қозоқларда4 ҳам мавжуд бўлган.5 Аммо бу маълумотлар халқ йиғиларини ўрганиш учун етарли бўлмай, ўша вақтлардаёқ алоҳида тадқиқотни талаб этган. Қолаверса, фольклорда маросим жанрининг ўрганилмаган томонларини кўплиги туфайли халқ йиғилари мавзусини атрофлича ўрганиш ҳозирги замон фольклоршунослигида долзарб мавзулардан бирига айланди. Шу боис мазкур тадқиқотда халқ йиғиларини ўрганилмай келаётган томонларига эътибор берилиб тадқиқ этилди. Таниқли рус фольклоршуноси В.Я.Пропп ўзининг “Фольклор жанрлари таснифи принциплари” номли мақоласида афсона ва ривоят жанридан бошқа фольклор жанрларини тасниф этишда бир Н. Ўзбек халқ йиғиларида қадимги урф-одатларнинг акс этиши // «Ўзбекистон тарихининг айрм долзарб муаммолари» мавзуидаги вилоят илмий-назарий анжумани материаллари. Фарғона, 1999; Абдулаҳатов Н. Ўзбек халқ йиғи маросимлари тарихидан // Фарғона Давлат университети илмий хабарлари. Фарғона, 1999. № 1; Ўраева Д. Мотам маросими айтимларининг ижро босқичлари //Ўзбек тили ва дабиёти. 2003.№ 5; Пайзиева М. Мотам маросимининг айрим жиҳатлари // Марказий Осиёда анъанавий ва замонавий этномаданий жараёнлар. 2–қисм. Тошкент, 2005; Пайзиева М. Ўзбекларда таъзия маросимлари: аналогик ва қиёсий таҳлили // Ўзбекистон этнологиясининг долзарб муаммолари. Тошкент-Наманган, 2007. 1Саримсоқов Б. “Ўзбек маросим фольклорлари // Ўзбек фольклор очерклари. Уч томлик, биринчи том. - Т.: “Фан”, 1988. 3.Пропп. В.Я. Принципи классификации фольклорных жанров. С.Э. - М.: “Наука”, 1964. №4, С.147 2Моногарова Л.Ф. Архаичный элемент похоронного обряда памирских таджиков // Полевые исследования института этнографии 1979. М., 1983. С. 156-161. 3 Ярлыкапов А.А. Прхоронно-поминальный обряд степных ногайцев м прошлом и настоящем. (XIX -80 е годы XX в) // Среднеазиатский этнорафический сборник. М., 2001. С. 186. 4 Толеубаева А.Т. Реликты домусульманских верований в семейной обрядности казахов. Алма-ата. 1991. С. 94. 5 Пайзиева М. Мотам маросимининг айрим жиҳатлари // Марказий Осиёда анъанавий ва замонавий этномаданий жараёнлар. 2–қисм. Тошкент, 2005. -Б.40.


23 талай муаммолар борлигини таъкидлаб ўтган эди1 . Ушбу тадқиқотнинг яна бир асосий вазифаларидан бири халқ йиғиларини қиёсий ўрганиш бўлди. Бунда Марказий Осиёдаги тожик, туркман, қозоқ, қирғиз, ўзбек ва бошқа халқларнинг мотам йиғиларидаги умумийлик ва хусусийлик қиёсий жиҳатдан ўрганилди. Шунингдек, туркий халқлар жумласига кирувчи бошқирд, татар, қумиқ, гагауз ва Сибирда яшовчи туркий халқларнинг мотам маросимларидаги урфодатлари ва маросим қўшиқлари илмий аҳамиятини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик. Шуни айтиб ўтиш керакки дунё фольклор илмида "халқ йиғилари" мавзусида турли тадқиқот ишлари олиб борилган. Айниқса, рус фольклористикасида асримизнинг бошларидаёқ халқ йиғиларини ўрганиш фольклоршуносларнинг диққат марказида бўлиб келган эди. Жумладан, М.К.Азодовский, Г.С,Виноградов, Н.П.Андреев, М.М.Михаилов, Л.А.Старцева, В.Г.Базанов, А.П.Разумова, К.В.Чистов, Ю.Т.Круглов, Т.В.Орнатскаялар рус халқ йиғиларини ўрганишда самарали меҳнат қилдилар1 . Бундан ташқари Н.П.Кольпакова, А.З.Розенфельд, В.П.Дьяконова, У.Конка, А.С.Степанова, М.Б. Руденко сингари фольклоршунос олимларнинг илмий асарларида маълум бир халқнинг "мотам маросим йиғилари" атрофлича ўрганилган, бўлса-да, уларда халқ йиғиларини айрим жиҳатларигина тўлароқ тадқиқ қилинган2 . Масалан, А.С.Степанова ўзининг "Карел йиғиларини метафорик дунёси" китобида карел йиғиларидаги бадиий тасвирий воситалар хусусида батафсилроқ маълумот бериб ўтсада, йиғилардаги халқ руҳиятини намоён бўлиши, улардаги мотивлар, йиғи жанрининг хусусияти, қофия тартиби, композицион тузилиши, тўғрисида кам маълумот келтиради3 . Гуржи мотам қўшиқларини тадқиқотчиси К.А.Сихарулидзе халқ оғзаки ижодида мотам қўшиқларини аҳамияти 1Чистов К.В. Причитания о славянских и финно-угорских народов // Обряды и обрядовый фольклор. -М.: “Наука”,1982. С.103. 2Кольпакова Н.П. Некоторые вопросы сравнительной поэтики (Причет и песня) // СЭ. - М.: “Наука”, 1967. №1; Кольпакова Н.П. Русская народная бытовая песня. - М.-Л., 1962;. Розеньфельд А.З. “Говараи ноз” - Древний погребальный обряд на Вандже и траурные рубои // Фольклор и этнография. - Л.: “Наука”, 1974; Конка У. Табу слов и закон иносказания в карельских плачах // Проблемы фольклора. - М.: “Наука”, 1975; Степанова А.С. Метафорический мир карельских причитаний. - Л.: “Наука”, 1985; Руденко М.Б. Курдская обрядовая поэзия. - М.: “Наука”, 1982. 3Степанова А.С. Метафорический мир карельских причитаний. - Л.: “Наука”, 1985.


24 ва уларни бошқа жанрлари билан муносабати ҳақида фикр мулоҳазалар билдирса-да уларни тарихий илдизи, пайдо бўлиш омиллари, йиғиларнинг бадииятига оид бирон назарий фикр ва мисоллар келтирилмаган1 . Рус халқ йиғиларини тадқиқ этган олим К.В.Чистов мазкур жанрнинг келиб чиқиш ва фольклор илмида ўзига хос ўрни, йиғиларнинг таснифи хусусида батафсил маълумот берса-да, бироқ йиғининг бадиияти тўғрисида маълумотларга кам тўхталиб ўтган2 . Қорақалпоқ фольклоршунослигида ҳам йиғи жанри яхши ўрганилмаган бу ҳолат марҳум профессор Қ.Айимбетовнинг “Қорақалпоқ фольклори” номли китобида ҳам кўзга ташланади3 . Фақатгина М.Б.Руденко ўзининг "Курд маросим поэзияси " асарида курд халқ йиғиларининг атрофлича ёритиб берган эди4 . Халқ йиғиларининг тадқиқ этишда мавжуд камчиликларни эътиборга олган ҳолда биз ушбу вазифаларни бажаришга ҳаракат қилдик. Мазкур тадқиқотнинг манбаси сифатида шу кунгача нашр қилинган фольклор намуналаридан "Гулёр", "Оқ олма, қизил олма", "Тафаккур чечаклари" Музайяна Алавиянинг "Ўзбек халқ қўшиқлари" ва "Ўзбек халқ маросим қўшиқлари", Қ. Насриддиновнинг "Ўзбек дафн ва таъзия маросимлари" асарлари, адабиётшунос олим, Б. Саримсоқовнинг "Маросим фольклорлари" асарлари хизмат қилди5 . Қолаверса тадқиқотнинг яна бир муҳим манбаи бевосита муаллиф томонидан тўпланган маълумотлар бўлиб, мазкур маълумотлари ҳозирги вақтларда Фарғона водийсида яшовчи ўзбек миллатига мансуб аҳолининг мотам маросимларида ижро этилган халқ йиғиларини ўзида мужассам этган. Ушбу йиғи-йўқловларни ёзиб олишда ахборотчилардан Сабохон Исроилова, Кимёхон Зокирова, 1Сихарулидзе А.К. Грузинская народная похоронная поэзия // ИЭКС. - М.: “Наука”,1957. Вып. XXVIII. 2Причитания. Ступительная статья и премичания К.В.Чистова. - Л.: “Советский писатель”, 1960. 3 Айимбетов Қ. Қорақалпоқ фольклори. Нокис, 1977. 4Руденко М.Б. Курдская обрядовая поэзия. - М.: “Наука”, 1982. 5Гулёр, Фарьона халқ қўшиқлари, Кўп томлик. Тўловчи ва нашрга тайёрловчи Ҳошимжон Раззоқов, - Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1969. бундан кейин "Гулёр"деб кўрсатамиз. Оқ олма, қизил олма, ўзбек халқ қўшиқлари, кўп томлик, Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти,1972. Бундан кейин "Оқ олма, қизил олма", деб юритамиз.


25 Ҳабиба Охунова, Меҳринисо Ғофурова, Зокиржон Холматовлар яқиндан ёрдам бердилар. Мотам йиғилари фақат маросимда ижро этилганлиги учун бундай фольклор жанрини маросимдан ташқари ижро этиш халқимизнинг этик нормаларига зид келади. Бинобарин дунё халқларида йиғиларни маросимдан ташқари пайтда ижро этиш нохуш хабарларни келтириб чиқаради деб қаралган. Бундай тушунчаларнинг мавжудлиги ўз навбатида мазкур жанрнинг ўрганишидан бир қанча муаммоларнинг келтириб чиқаради. Чунончи, ахборотчилар билан суҳбат чоғида шу нарса маълум бўлдики, баъзи бир профессионал йиғичилар агар кимки маросимдан ташқари пайтда йиғлаш маросимини ижро этса худонинг қаҳри келиб унинг бошига чинакам мотамни солиши мумкин деган фикрни айтдилар. Баъзи бирлари "Маросим чоғида йиғи оқиб келаверади, киши бундай пайтда йиғлаш маросимини ижро этса худонинг қаҳри келиб киши бундай пайтда ўзини тўхтата олмай йиғи солади. Бироқ бу йиғилар маросимдан сўнг унинг ёдидан чиқиб кетади", деган мулоҳазани билдирадилар. Айрим йиғичилардан ўзлари биладиган йиғиларни маросимдан ташқари пайтда маълумот учун айтиб бериш сўралганида "Эски дардимни янги қилишни истамайман" деган жавобни берадилар. Мана шундай муаммоларнинг мавжудлиги халқ йиғиларини тўла тадқиқ этишга монелик қилди. Шундай бўлсада тадқиқот мобайнида бу муаммолар имкон борича ечишга ҳаракат қилинди. Мазкур тадқиқот объектида нафақат фольклоршунослик нуқтаи назаридан ёндашилмай балки, этнографик, археологик ва тарихийлик томонидан ёндашилиб улардаги маълумотлар ёрдамида ҳам тадқиқ этилди. Чунончи халқ йиғиларининг этнография ва тарих фанидаги кўплаб мисоллар ёрдамида ёритиб борилди. Зеро, халқ йиғиларида халқ оғзаки ижодига мансуб мотам қўшиқлардан ташқари мазкур жанр ўзида маълум бир халқнинг урф-одатларини, тарихий воқеаларни акс эттирган. Мотам маросимида ижро этилувчи, йиғи - фольклор жанри биологик эҳтиёж туфайли юзага келадиган йиғилардан кескин фарқ қилади. Зеро, мотам маросимидаги йиғилар руҳий эҳтиёж туфайли


26 пайдо бўлади. Мазкур йиғилар инсон ҳаётининг якунида айтиладиган "сўнги қўшиқ"дир. Бу қўшиқ шу қадар мунгли ва ғамгинки, уни эшитган ҳар қандай одам беихтиёр ларзага келади. Бунинг сабаби шундаки, ўз яқинидан жудо бўлган киши юрагидан отилиб чиқаётган сўзларда ҳеч қандай сохталик бўлмайди, аксинча бу сўзлар инсон қалбининг энг қуйи қатламидан йиллар мобайнида айтилмай қолган ва шу кунга қадар сақланиб келинган сўзлардан ташкил топади. Шу боисдан ҳам қадрдон кишисидан айрилганларнинг йиғисини тинглаганларнинг барчаси қон-қон йиғлайдилар. Халқ мақолларида айтилганидек "Айрилиқнинг шиддати қон йиғлатар муддати" 1 . Киши бу йиғининг беҳуда эканлигини, йиғи билан марҳумни қайта тирилтириб бўлмаслигини билса ҳам йиғлайверади. Зотан жудолик алами, ғурбат ва ғам қайғуси табиатнинг одамдан бошқа жонзотларга бўлмаган инсонийлик белгисидир2 . "Йиғи мазмуни ифода этган сув воситалари, асосан марҳумга нисбатан ҳурмат маъноларини англатади. Ана шундай маъно ташувчи йиғи асосан, марҳумни қадрлаш ёки унинг арвоҳидан қўрқиш замирида юз беради”3 . Фольклоршунос олим К. Имомовнинг ушбу фикрини исботи сифатида М.Б.Руденконинг мотам йиғиларини келиб чиқишидаги фикрларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Олимнинг таъкидлашишича мотам йиғиларини келиб чиқишида, ўз яқинидан айрилиш, яъни жудолик алами ва ўлимнинг сирли қудрати алоҳида инсонларни даҳшатга тушиб қўрқув остида яшаб келганликларидир4 . В.Черницов айтганидек, ўлганлар руҳи олдидаги қўрқув ҳиссиёти кишиларни бу ҳиссиётдан қутилиши турли чораларни излаб топишга мажбур этган. Бинобарин, мана шундай нажот чораларидан бири кишиликнинг ибтидоий даврдан бошлаб мотам йиғилари бўлади5 . Инсоният ўзининг энг қадимги ибтидоий давридан бошлаб то шу кунга қадар ўлим олдида ожиз эканлигини тан олиб келган. Айнан 1Ўзбек халқ маыоллари. 1 том. - Т.: “Фан”,1987. - Б.45. 2Саримсоқов Б, Мотам маросими фольклори //Ўзбек фольклори очерклари. Т.:Фан, 1988. Б.210. 3Имомов Йиғи афсуни ва эртаклар // Сирли олам. -Т., 1995. - Б. 27. 4Руденко М.Б. Курдская обрядовая поэзия. - М.: “Наука”,1982. С. 9. 5Чернецов В.Н. Представления о душе у обских угров.Труды ИЭ. - М.: “Наука”, 1959. С.155.


27 шу туфайли "Ўлимдан бошқа ҳар нарсани иложи бор" деган мазмунда нақллар тўқиб чиқарганлар. Рим императори Юлианнинг (331—363 й.) “Хатлар”ида қадимги юнон файласуфи Демокрит (э. ав. V—IV аср) ҳаётидан бир қизиқ воқеа келтирилади: Эрон саёҳати вақтида шаҳаншоҳ Доро файласуфни чақириб, севимли рафиқаси вафот этганини айтиб, уни тирилтириб беришни илтимос қилади. Олим Дорога ваъда бериб, зарур бўлган ҳамма нарсани ўз вақтида етказиб беришни сўрайди. Шоҳ одамларга буйруқ бериб, Демокритнинг айтганларини бажо келтиришни топширади. Маълум вақт ўтгач, Дорога “ҳамма тайёргарлик битди, фақат Осиёнинг шаҳаншоҳи бажариши мумкин бўлган биргина зарурат қолди, холос. Шоҳ яқинларидан айрилиб ғам тортмаган уч киши номини марҳуманинг қабр тоши устига ёздирса бас, малика ўша ондаёқ тирилади”, дейди. Аммо шаҳаншоҳ олим талаб қилган уч кишининг бирортасини ҳам тополмайди ва ўзига тасалли беришга мажбур бўлади. Демокрит шунда Дорога қараб “Ҳа, қалай, тентак одам, ўзинг ўлим қайғуси бошига тушмаган битта ҳам одамни топа олмадинг-ку, яна бахтсизлик фақат сендагина рўй бергандек кўз ёшингни тўхтатолмайсан”, дея хитоб этган.1 Кейинчалик ўлими яқинлашганидан огоҳ бўлган Искандар Зулқарнайн ҳам онасига шу мазмунда айтган онасига мактуб ёзади: “Шу экан оламдан насибам, она, Бу ишдан кўпу кам бўлмас замона. Ғам ема, сен менинг мотамим ўйлаб, Ўлмоқ — жаҳон ичра эмас янги гап. Туғилган ҳар кимса бир кун ўлгайдир, Хоҳи шаҳриёр, хоҳ чокар бўлгайдир2 . Шарқ адабиётидаги Демокритнинг “инсон зоти орасида яқин кишисидан жудо бўлмаган одам йўқ” мотиви даставвал 1 Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. – Т.: “Ўзбекистон”, 1997. -Б. 157-158. 2 Абулқосим Фирдавсий. Шоҳнома. Иккинчи китоб. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976.-Б. 407.


28 Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида учрайди. Искандар вафоти олдидан онасига ёзган хатида: “Мендан сўнг андуҳ тортмагин, излаб кўргин, дунёда ажал туфайли яқинларидан айрилмаган киши борми?” — дейди. Низомий Ганжавий “Искандарнома”сининг охирида ўлим тўшагида ётган шоҳ онасига хат ёзади: “Агар менга аза тутиб, мотам қилмоқчи бўлсанг, шоҳона дастурхон тузаб, халойиқни меҳмонга чақир, кимки яқинларидан жудо бўлмаган бўлса, зиёфатдан тамадди қилсин”, — дейди. Искандарга мотам. Мусаввир Муҳаммад Мурод Самарқандий. Фирдавсийнинг “Шоҳнома”асаридан. XVI аср. Онага шу мазмундаги хат Абдураҳмон Жомийнинг “Хирадномаи Искандарий”сида ҳам бор. “Искандарнома”ларда онага тасалли бериш усули қадимий Юнонистонда кенг тарқалган Демокрит


29 ҳақидаги афсонанинг акс-садоси “Александр ҳақидаги роман” орқали Шарқ адабиётига ўтган бўлса керак1 . Яқин ва Ўрта Шарқни яшин тезлигида ишғол қилган, ярим жаҳонни забт этган, йирик давлат тузиб, 33 ёшга етмай вафот этган жаҳонгир шоҳ Александр – Искандар ҳақида Шарқда кўпдан кўп афсоналар яратилган2 . Замонасининг машҳур адиблари томонидан ҳикмат ва пандлар асосида “Искандарнома” мавзусидаги достонлар битилган. Мазкур достонларда Искандарнинг дунёга келганидан тортиб то вафотигача унинг иштирокида юз берган воқеалар ҳикоя қилинади. Яминиддин Абул Ҳасан Амир Хусрав ал-Деҳлавий (1253—1325) “Хамса”сида “Ойнаи Искандарий” (1299) тўртинчи достон сифатида келади. Хусрав Деҳлавий Искандар тарихи, тимсоли орқали ўзининг ижтимоий, сиёсий ҳаёт ҳақидаги фикрлари, адолатли тузум ўрнатиш тўғрисидаги орзу-умидларини ифода этади. Абдураҳмон Жомийнинг (1414—1492) “Ҳафт авранг”ининг еттинчи достони бўлмиш “Хирадномаи Искандарий” аввалги “Искандарнома”лардан фарқли ўлароқ, асосан панд-насиҳатдан иборат бўлиб, асосан етти хираднома, донишмандлик китобидан иборат. Дарҳақиқат Шарқда яратилган бу туркумдаги достонларни Искандарнинг ҳаёти ва фотиҳлик юришлари тўғрисидаги асар дейилса тўғри бўлмас. Чунки уларда жуда катта, чуқур мазмунли фалсафийтарбиявий фикрлар баён этилган. Яъни, кимки инсон бўлиб туғилдими, ажал чангалидан қутула олмайди, чунки абадий барҳаётлик бефойда, мақсад тирик юришда эмас, балки инсониятга хизмат қилиб инсонийлик бурчини бажаришда, қилмишлари билан ўзидан яхши ном қолдиришида.3 Марҳум академик, атоқли олим Азиз Қаюмов таъкидлаб ўтганидек, Искандар образи эса ана шу фикрлар баёни учун бир восита вазифасини адо этган4 . Абдуқаюм Ваҳмий Марғинонийнинг 1 Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. –Б.158. 2 Ўша асар. –Б.136. 3 Ўша асар, - Б.141. 4 Қаюмов А. Асарлар. 3-жилд. “Хамса сарлавҳалари”, “Бадоеъ ул-васат”, Навоийнинг ҳаёт ва ижоди йўли. – Т.: “MUMTOZ SOZ”, 2009. – Б. 334.


30 (1826-1889) “Саййид Жаъфар Ғозий” достонида ҳам худди шундай воқеа ҳикоя қилинади: Ўшал тошға битибдур, эй жувон сен, Муҳаммад мустафо авлодидурсен. Кўрарсан мунда Искандар ётибман, Тамом етти иқлимни олибман. Ғазот қилдим тамом деву парини, Мусаҳҳар қилдим ўзумға бариии. Манам ғози, ки сен ичкари киргил, Назар солиб мани ҳолимни кўргил. Саййид ғози яна ичкари кирди, Олтундин тўрт мурасса тахтни кўрди. Ўшал тахтлар эди ёқути ахмар, Тамоми лаъл, жавоҳир бирла заркор. Ки ул тахт бир-бира яқин қурулмиш, Искандар яна ул тахт узра эрмниш. Орсатаюс ҳаким ёнида эрди, Зулқарнайнни ки ул вазири эрди. Ўшал тахт устиға назар қилурди. Олтиндин бир қизил тобутни кўрди. Анинг ичинда Искандар ётибдур, Тобутдин ташқари қўли чиқибтур... Битибдур ким аввал ба номи Худо, Дуййум, дўсти эрур ким расулилло(ҳ). Сеййум, манам ки Зулқарнайн бўлурман, Сени руҳингни аввал мен кўрубман. Оё Баттол Ғозий, эй паҳлавон, Мани кўруб ки ибрат олғил, эй жон. Ки ман дунёни кездим айланиб уч, Бу дунёни вафосин кўрмадим ҳеч. Ки андин сўнг ёжуж-мажужға бордим, Алар йўлларини садди банд қилдим Қоранғу шаҳриға кирдим ки бориб, Ичай деб об-ҳаёт чиқтим ки олиб. Ажалға ҳеч чора топмадим ман,


31 Дунёдин икки қўлум бўш кетибман. Йиғибдурман хазина, молу дунё, Вафо қилмади чун ҳеч бири асло. Йиғиб дунёни кўруб бўлдум ранжур Оё паҳлавон дунёға бўлма мағрур. Йигитликда дунёға берма кўнгул, Ҳар иш қилсанг Ҳақ таоло учун қил! Ки ҳар одам дунёға берса кўнгул, Забун бўлур анинг ҳоли ки мушкул. Ажал ўқун анга бир кун отодур, Дунёдин икки қўли бўш кетодур.1 Оқил инсонлар ушбу пандномалар орқали дунёнинг бевафолиги, бунда бирор кишининг абадий қола олмаслиги ҳақида аниқ-тиниқ хулосалар чиқарганлар. Жалолиддин Румий “Меҳмон келиб қолар, деб уйингни, ўлим келиб қолар деб қалбини пок тут!” деб бежиз айтмаган. Бинобарин, ҳадиси шарифда: “Ҳамма лаззатларни қирқиб ташловчи – ўлимни кўп ёд этинглар, чунки ўлимни кимки тирикчилиги танглигида эсласа Аллоҳ уни кенгайтиради. Кимки кенгликда эсласа торайтиради”, деб марҳамат қилинган. Ҳаким Ҳомид Лифофий эса шундай деган эди: “Кимки ўлимни кўп эсласа, уч нарсада улуғ бўлади: тавбани тез қилишда, ризқига қаноат қилишда,ибодатда ғайратли бўлишда. Энди кимки ўлимни эсдан чиқарса, уч нарсада орқада қолади: тавбасини орқага суради, кун кўришга етарли нарсага рози бўлмайди, ибодатларга ялқовлик қилади”. Низо бар сари дунёйи дун макун дарвеш, На умри Хизр бимонад, на мулки Искандар. [Паст дунё учун низо қилма, эй дарвиш, На Хизр умри қолур, на Искандар мулки]2 . 1 Абдуқаюм Ваҳмий. Саййид Жаъфар Ғозий жангномаси. Қўлёзма муаллифнинг шахсий кутубхонасида сақланади. 2 Воҳидов Ш. Қўқон хонлиги тарихи (хонлик тарихи – манбаларда).Том I. Тошкент, 2012. - Б.873.


32 Ҳатто қабртошларда ҳам бунга кўп бор ишоралар қилинган. Масалан, ўзбек хони Кучкунжихоннинг (1530 йилда вафот этган) қабртоши битигларидаги қуйидаги байтни олайлик: Искандар давлати ҳаётдан изсиз ўчиб кетди, Ва Сулаймоннинг шоҳлик узуги дом-дараксиз йўқолди.1 Тарихдан маълумки, Усмонли турклар империясининг кўзга кўринган забардаст султонларидан бири Султон Сулаймон 1566 йилнинг 6 сентябрида вафот этган. У қалъанинг асосий ҳужумига икки соат қолганда омонатини топширган. Султонидан айрилганини билган аскарлар тушкунликка тушишлари ва бунинг натижасида исён келиб чиқиши мумкин эди. Шунинг учун султоннинг ўлими ҳақидаги хабар қўшинга етиб бормаслик мақсадида сарой табиблари дарҳол ўлдирилган. Тахт вориси Салим Истамбулда ўз ҳокимиятини ўрнатгандан кейингина қўшинлар ҳукмдорнинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитганлар. Султон Сулаймоннинг ўлими ҳақида бир неча афсоналар мавжуд. Улардан бирида айтилишича, ўлими яқинлашиб келаётганини ҳис қилган султон вазирига ўз васиятини айтган. Фалсафий маънога эга бўлган бу васиятда айтилишича, Султон Сулаймон ҳам худди Искандар Зулқарнайн каби қўллари кафанга ўралмай очиқ қолишини ва тобутдан чиқариб қўйилишини сўраган – яъни “Ҳамма кўриб қўйсин, топган-тутган бойлик бу дунёда қолади, ҳаттоки Буюк султон Сулаймон ҳам бу дунёдан қуруқ қўл билан кетмоқда”. Айни чоқда, шу қисқагина умрни фақат эзгулик ва хайрли ишларга сарф қилиш энг катта оқиллик эканини ҳам англаб етганлар, яъни ўлим нима эканлиги билганлар ва қандай ҳаёт кечиришини ҳам қадрига ета олганлар. Англиялик физик олим Стивин Хокинг (1942- 2018) айтганидек: “Инсон эрта ўлим топишини билса, у ўз умри тугашига қадар жуда кўп нарсалар қилиб қолмоқчи эканини англаб етади”. 1 Шайбонийлар қабртошларидаги битиклар. Нашрга тайёрловчилар: Б. Бобожонов, А.Мўминов, О. Пауль. Висбаден.: Доктор Людвиг Райҳерт нашриёти. 1997. –Б.29.


33 Инсондан фақат яхши сўз ва яхши от боқий қолишини қайтақайта ёзган китобларида уқтириб кетганлар. “Шоҳнома”да айтилганидек: Тупроққа кўмдилар унинг тобутин, Фалак бу ташвишдан бепарво бутун. Елдан келиб яна елга қарамдир, Бу не ситамкорлик, бу не карамдир?! Сабабин ахтариб топмассан тақир, Бу йўлда тенг эрур подшоҳу фақир. Керакдир яхшилик, одам ободлик, Жавонмардлик, яна ҳузур ва шодлик. Хоҳ фақир бўлгину хоҳи шаҳриёр, Бундан ортиқ баҳра сенга бўлмас ёр. Агар бунда қолса сендан ёмон ном, Шаксиз, хуррам беҳишт сенгадир ҳаром. Бу кўҳна дунёда шул расм ўзи, Искандар ўтгаю қолгайдир сўзи. Қўлида жон берди ўттиз олти шоҳ, Ўзи бу оламдан не олди, э воҳ! Ўнта бой шаҳристон айлади бунёд, Энди уд шаҳарлар бўлғуси барбод. Излади жаҳондан тенгсиз бир ихлос, Ундан бу оламда сўз қолди, холос. Сўз яхшидир, чунким на ёмғир, на қор Унинг биносига қила олгай кор1 . Шафқатсиз ўлим олдидаги чорасизлик, кишиларни йиғи воситасида ўлим даҳшатидан қутилишга бўлган интилишларини келтириб чиқарган2 . Ўлим олдида ночор эканлигини кишилар мотам йиғилари орқали ҳам ифода этганлар: Дод ўлимнинг дастидан, вой отам, Фарёд ўлимнинг дастидан, вой отам, 1 Абулқосим Фирдавсий. Шоҳнома. Иккинчи китоб. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адбаиёт ва санъат нашриёти, 1976.-Б. 351-420. 2Саримсоқов Б... - Б.211.


34 Ёш деб раҳми келмади, вой отам, Қари деб раҳми келмайди, вой отам, Қайларга бориб дод этай, вой отам, Кимларга мен фарёд этай, вой отам.1 Шу аснода марҳумга йиғлаш одати пайдо бўлган ва юқорида таъкидлаб ўтганимиздек унинг замирида асли ўлимдан қўрқиш тушунчаси мавжуд эди. Йиғиларнинг сеҳрли қудратига ишонган қадимги халқлар дафн маросимларини катта дабдабалар билан ўтказишга интилганлар. Зеро, марҳумга "сўнги сафарга кузатиш" маросимини қай даражада нишонланишини, гўёки тирикларнинг келгуси ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этган. Яъни, ачиниш ва қайғуриш мотам йиғиларида ҳис этиш функциясини келтириб чиқарган бўлса, марҳум руҳидан қўрқиш йиғиларни ритуал-магик хусусиятини пайдо бўлишига олиб келган2 . Ибтидоий одамлар учун яқинларини ўлими ҳам ачиниш ва қўрқув ҳисларини уйғотганлигини, ўз навбатида "марҳумларни руҳи тирик" деган тушунчаларни пайдо бўлишига олиб келган. Ибтидоий кишилар яқин одамларининг вафотидан сўнг марҳум жасадини ўз кулбалари олдига, ҳатто кулбанинг ичига кўмишга одатланган эдилар3 . Бундай одат уларни марҳум руҳи тирик қолади ва доимо тирикларни кузатиб туради деган тушунчалар замирида шаклланганлигини кўрсатади. Бу эса дафн маросимларида марҳум эшитади ва кўради агар унга керакликча ғамхўрлик кўрсатилмаса ва куйикиб йиғланмаса, марҳум руҳи тириклардан ўч олиши мумкин деб қаралган. Элшунос олим С.П.Токаревнинг (1899-1985) таъкидлашича, тирикларнинг ўликлар олдидаги қўрқув ҳисси ижтимоий боғлиқликдан келиб чиққан4 . Мотам йиғилари ҳис этиш ва ритуал-магик функциясидан ташқари яна бир қанча функцияларни ўташ ҳақида Б.Саримсоқов 1Гулёр...- Б. 217. 2Саримсоқов Б...- Б.7. 3Семенов Ю.И. Как возникло человечество. - М.: “Наука”,1996. С. 155. 4Насриддинов Қ. Ўзбек дафн ва таъзия маросимлари. - Т.:Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1996. - Б.16.


35 қуйидагиларни келтирган эди: "Марҳумнинг яқинлари дард-алам чангалида қолганликларини теран туйиш кайфияти йиғиларни ритуал-этик норма даражасига кўтарган. Демак, йиғи мотам маросимида ритуал-этик норма функциясини ҳам ўтайди. Марҳум билан тириклар, йиғлаётганлар билан йиғламаётганлар ўртасидаги руҳий муносабат ўрнатиш ҳам йиғиларнинг муҳим вазифаси саналади. Шу тариқа йиғи мотам маросимида коммуникатив функцияни ўтайди. Йиғи мотам маросимида марҳум ва маросим иштирокчиларига нисбатан баҳо бериш ролини ҳам бажаради. Бу унинг эстетик функциясидир. Кўринадики, оддийгина бўлиб туюлган мотам йиғилари руҳий физиологик ҳодиса сифатида катарсис, магик, ритуал-этик норма, коммуникатив ва эстетик функцияларни адо этади” 1 . Мотам маросимларида йиғининг кўп функцияларини бажариш ва уни диний характерга эга бўлиши қадимги даврлардан бошлаб дунё халқларини йиғиларга бўлган муносабатларини кучайишига олиб келди. Қадимги урф-одатлари тадқиқ этган мисршунос олим Пъер Монте (1885-1966) мисрликларнинг дафн маросимларидаги одамларнинг ҳатти-ҳаракати тўғрисида ушбу фикрларни келтирган: "Миср аҳолиси мотам йиғиларига алоҳида эътибор билан қараганлар. Марҳумни оила аъзолари дафн маросимида бутун овозлари борича дод солиб йиғлаганлар. Улар бу машъум мусибатдан чуқур изтиробда эканликларини марҳумга кўрсата олмай қолишдан қўрқиб, ҳатто йиғичиларни ҳам таклиф қилганлар"2 . Қадимги мисрликларда марҳумнинг ҳурмати ва уни руҳини шод қилиш мақсадида дафн маросимидаги барча эркагу аёл йиғлашлари шарт эди. Мисрликлар учун йиғи тирикларни марҳумга бўлган муносабатларини белгилаб берувчи ягона бир восита бўлиб хизмат қилган. "Сенинг дафн маросимингда ҳеч ким жим турмади, ҳамманинг кўзида ёш, ҳамма йиғларди" 3 . Ушбу сўзлар қадимги миср ёзувларининг бирида ифодаланган бўлиб мазкур ёзувлар орқали биз қадимги 1Саримсоқов Б...- Б. 210. 2Пьер Монте. Египет Россесов. - М.: “Наука”, 1989. С. 317. 3Шедевры государственного музея имени А.С.Пушкина. - М.: “Художник”, 1996. С. 14.


36 мисрликлар учун дафн маросими анъана тусига кирганлигини яқиндан билишимизга ёрдам беради. Қадимги мисрликларнинг дафн маросимларига таклиф қилинган йиғичилар юзларига лойлар суртишиб, кийимларини йиртганларича бошларини муштлашиб, айу-ҳаннос солиб йиғи солганлар. Йиғичилар бошқалардан фарқланиб туришлари учун бошларига рўмол бойлаб олганлар. Бу нарсани Тутанхамон мақбарасидан топилган буюмлар исботлайди. Шу буюмлар орасида бошланган махсус бойлагичлар боғлаган йиғичиларнинг тасвири туширилганлигини кўриш мумкин1 . Таржимон ва адабиётшунос олим С.И.Радцигнинг (1882-1966) таъкидлашича қадимги халқларда жумладан юнонларда мотам йиғилари яъни франалар диний аҳамиятга эга бўлган. Юнонларда марҳум учун йиғлаш, унинг қариндошлари учун ҳар қандай шароитда ҳам ўта муҳим деб қаралган. Гўёки йиғини марҳум руҳини худолар олдидаги гуноҳларини кечирилишига ёрдам берувчи бирдан-бир восита деб билганлар. Шу боис ҳам юнонлар дафн маросимига махсус йиғичиларни таклиф қилганлар2 . Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек қадимги халқларнинг дунёқарашларида одам ўлгач унинг руҳи маълум бир вақтгача тана атрофида учиб юради. Шу вақт ичида марҳум хонадонида содир бўлаётган воқеаларда марҳумнинг руҳи ҳам бевосита иштирок этади. Агар шундай пайтда марҳумга керакли эҳтиром кўрсатилмаса, унинг руҳи ғазабга келиб тирикларга зиён етказади. Сибирда яшовчи туркий халқлардаги диний тасаввурларига кўра, киши ўлгач унинг руҳи "Сюне" марҳум атрофида учиб юрар экан. Агар марҳум номини улуғлаб яхши сўзлар айтиб йиғламаса, "Сюне" ўша хонадон аҳлидан ўч олармиш3 . Шу сингари қарашлар йиғининг дафн маросимларида диний аҳамиятини ортиб боришига олиб келди. Бинобарин, одамлар мотам маросимидаги йиғилар кишиларни руҳлар томонидан бўладиган зиёнлардан сақловчи восита деб қарашларига юқорида келтирилган мисоллар асос бўла олади. Кўриниб турибдики йиғининг 1Раҳматулло Қосим Усмон ал Ўший. Марҳумни дафн этиш маросимлари. Ўш, 1993. - Б.13. 2Радциг С.И. История древно-греческой литературы. - М.: “Высшая школа”, 1963.С. 36. 3Алексеев Н.А. Формы религии тюрко-язычних народов Сибири. Новосибирск: “Наука”, 1980. С. 108.


37 пайдо бўлишида марҳумга ачиниш этик омил, йиғи афсунига ишониш ва марҳум руҳидан қўрқиш сингари диний омиллар ҳам сабаб бўлган. Халқ йиғиларининг келиб чиқишида кишини жудолик аламига чидай олмай ундаги марҳумга бўлган руҳий пайвандлигини ошкора намойиш этиши ҳам муҳим рол ўйнаган. Бинобарин, ўзбек халқ мотам маросим фольклорида бу хусусият жуда аниқ ифодалаб берилган. Отасидан айрилган фарзанднинг йиғиси бунга мисол бўлади: Осмондаги булутни-ё, Ёғишини билмадим. Эссизгина отамни-ё, Ўларини билмадим. Вой дод-ей, вой дод, Рўмолини ювмадим-о. Учишини билмадим. Эссизгина отамни-ё Ўлишини билмадим, Вой дод-ей, вой дод.1 Йиғиларнинг пайдо бўлишида бир томондан психологик ва этик омиллар сабаб бўлган бўлса, иккинчи томондан ижтимоий тарихий омилларни ҳам роли каттадир. Биз бунга буюк тарихий шахсларни ўлими, кишиларни яшаш турмуш-тарзи, иқтисодий аҳвол сингари омилларни киритишимиз мумкин. Мамлакатда юз берган урушлар ва қонли тўқнашувлар, табиий офатлар, бундай қирғин баротларда халқнинг пушти паноҳи ҳисобланган, шахсларнинг ўлими унинг қўл остидаги халқларни даҳшат гирдобига улоқтирган. Бундай жудолик алами халқ учун аввало оғир кечса, иккинчидан бу мусибат ўзи билан яна бир қанча фалокатларни бошлаб келарди. Бу ҳақда қадимшунос олим К. А. Акишев (1923-2004) қуйидаги фикрни билдирган эди. "Скиф-сак 1Тафаккур чечаклари. - Т.:”Фан”, 1992. - Б.41.


38 қабилалари учун қабила доҳийсини ўлими оддий одамнинг ўлимидан кўра улкан фожиа деб қабул қилинган эди... Қабила бошлиғининг ўлими натижасида мамлакатда ва жамиятда носозлик пайдо бўлади. Дунё зулмат исканжасида қолади"1 . Биз бунга туркий халқларнинг қаҳрамони Алп Эр Тўнғага бағишланган халқ марсиясидаги сўзлардан мисол қилишимиз мумкин. Алп Эр Тўнғанинг ўлими Турон давлатининг куч қудратини сусайтириб, мамлакатга турли босқинчиларни ҳужумлар қилишларига олиб келди. Бу бирлашган қабилаларни тарқалишига, мамлакатни ташқи ва ички низолар гирдобига маҳкум этди. Шу боис ҳам туркий халқлар Алп Эр Тўнғанинг ўлими учун қайғурар эканлар юз беражак қонли воқеалар яқин эканлигини ҳис қилиб фарёд чекканлар: Алп Эр Тўнға ўлдими, Ёмон дунё қолдими, Замон ўчин олдими, Энди юрак йиртилур.2 Култигин шарафига битилган ёдномада ҳам шунга ўхшаш жумлалар келтирилган: "Култигин бўлмаса, бутунлай бўлардингиз. Иним Култигин вафот этди, вужудим алам чекди. Кўрар кўзим кўрмаётганидай, билар ақлим билмаётгандай бўлди, жоним азобда қолди... Шунчалик алам тортдимки, кўзга ёш келганда, кўнгилга йиғи келганда, қайта ғам чекдим, қайта қайғурдим. Икки шад, кейинги инижияним, ўғилларим, бекларимнинг кўзи, қоши ёмон бўлади деб қайғурдим". Бундай мисоллар қаторига қадимги юнон шоири Хомернинг (мил.ав. VIII-VII аср) “Илиада" достонни ҳам кўрсатиш мумкин, Маълумки, достонда Троя халқининг ўз қаҳрамони Хекторга бағишланган дафн маросими тасвирланган бўлиб, унда трояликларни Хекторга ўлими учун чеккан дод-фарёдлари зўр маҳорат билан тасвирланган. Троя халқи ўзининг улуғ жангчиси Хектор учун кўз ёши 1Акишев К.А. К интерпретации символики Иссыкского потребного обряда. Со статей Культура и искуство древного Хорезма. - М.: “Наука”, 1981 . 2Алп Эр Тўнға ёки Афросиёб жангномаси. Нашрга тайёрловчи А. Абдуғаффоров. - Т.: “Чўлпон” нашриёти, 1995. * Б.29.


39 тўкар эканлар, ўзларининг энди бошларига ёғилажак мусибатларни ўйлаб ҳам йиғлаган эдилар: Хўнг-хўнг йиғлаб деди подшо:жўр бўлди трояликлар, Хекуба ҳам хотин-халаж ичра мунгли йиғлай бошлади: Нуридийдам, не азобга қолдирдинг мен бахти қарони, Илионда менинг ёлғиз фахрим эдинг кеча - кундуз, Сен суянган тоғи эдинг эркак, аёл ёшу қарининг! Ҳар ерда эл пушти паноҳ худовондек хушларда сени, Сен троя элин буюк ифтихори эдинг, тойлоғим, Бағримиздан тотиб олди ўлим сендек азиз инсонни!1 Тарихчи Табарийнинг ёзишича, 738 йили араблар билан бўлган жангда турк хоқони Курсул ҳалок бўлади. Хоқоннинг ўлимидан қаттиқ қайғурган унинг халқи ўз қулоқларини кесиб, сочларини юлиб, юзларини тирнаб, бошларига муштлаганларича йиғлаганлар.2 Византиялик Менандр ўз кундаликларининг бирида биринчи Турк хоқони Истеми Дизовулнинг дафн маросими куни унинг халқи юзларини пичоқ билан тилиб, йиғлаганликларини кишилар юзидан қон ва кўз ёшлар қўшилиб оққанлигини айтиб ўтган3 . Туркий халқлар учун ўз хоқонларининг ўлими чинакамига фожиа эди. Улар марҳум хоқонларига бўлган садоқатларини йиғи воситасида ифодалаганлар. Шуни айтиб ўтиш керакки йиғи маросимида ўз-ўзига тан жароҳати етказиб, сочларини юлиб, кийимларини йиртиб йиғлаш дунё халқларининг кўпчилигига хос бўлиб қадимги даврларга бориб тақалади. Инглиз антроплог олими Жеймс Жорж Фрэзер (1854-1941) ўзининг “Тавротдаги фольклор" асарида юзига тан жароҳати етказиш йўли билан мотам маросимида кўз ёши тўкиш қадимги дунё халқларида анъана тусига кириб, диний таoқиқлашларга қадар кенг урф бўлганлигини айтади. Унга кўра қадимги юнон аёллари мотам маросимида тирноқлари билан юзларини ва бўйинларини тирнаб қон чиқариб йиғлаганлар. Оссурия ва Арманистонда ҳам шу одат ҳукм 1Хомер. Илиада. - Т.,1988. - Б. 364. 2История ат-Табари. - Т.: “Фан”, 1987. С. 267. 3Гумилев Л.Н. Алтаеская верв тюрок - тюгу. СА. - М.: “Наука”, 1959.С. 105.


40 сурган. Қадимги скифлар ҳам ҳукмдорларини ўлими учун қайғураётганликларида юзларини тирнаб қулоқларини кесиб камон ўқларини қўлларига санчиб йиғлаганлар. Хунларда ҳам юзларига жароҳат етказиш билан йиғлаш одати мавжуд бўлиб, айтишларича, Атилла учун мотам маросимида аёллар кўзи ёшлари ва йиғилари билан эмас балки эрларининг қонлари билан йиғлаган эканлар1 . Қирғиз ва қорақалпоқ халқларида ўтмишда бева қолган аёл мотам маросимида сочларини ёйиб юзларини қон чиққунча тирнаб дод фарёд билан йиғи солганлар. Қизиғи шундаки, бева аёлнинг юзида қон қандай бўлмасин маросим пайтида кўзга кўриниб туриши шарт эди2 . Курдларда эса марҳумнинг хотини қизи ва синглиси йиғи маросими пайтида сочларини кесганлар ва тобутни олиб чиқаётганларида чидаб бўлмас даражада дод фарёдлар қилишиб кўйлакларини йиртганларича қайғу аламларини белгиси сифатида бошларига тупроқ сочиб йиғлаганлар3 . Ана шундай кўз ёши тўкиш одати қадимги мисрликларда ҳам урф бўлганлиги юнон тарихчиси Ҳерадот (мил.ав. 484-425) ҳам айтиб ўтади4 . Шу жумладан Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома" достонида ҳам фарзанди Суҳробдан айрилган она Рудобанинг қайғу аламини ифода этишда ўзига тан жароҳатларини етказиб йиғлаган ҳолати қуйидагича тасвирланади: "Онасига хабар етди шул замон: Ўғлини ўлдириб Рустами достон". Кийимини йиртуб, юзга чанг солди, Марварид бадани лаoлин тус олди. Отанинг ўғилга мудҳиш ишидан, Оҳ уриб йиқилди, кетди ҳушидан. Ё ҳушдан кетарди ё оҳ урарди, Юзларини тимдалаб, сочин юларди. Юздан қон ариғи оқизиб она, Гоҳ туриб дод солар, йиқилар яна. Бошга тупроқ сочиб қўзғайди машҳар, 1Фрэзер Д.Д. Фольклор в Ветхом завете. - М.: “Полит издат”, 1989. С. 4. 2Боялива Т.Д. До исламская верования и их пережитки у киргизов.- Ф.: “Илим”, 1972, С.71- 73. 3Никитин В. Курды. - М.: “Наука”, 964. С.59. 4Герадот. История. - Л.: “Наука”, 1972. С. 91.


41 Билакларин тишлаб, гўштларин узар. Ўтли оҳдан бошга оташ уфирар, Ҳамма мушкин мўйин оловга берар1 . Кишиларнинг мотам маросимида тан жароҳатини етказиш йўли билан йиғлашларининг асл сабабларини ўрганган Ж. Фрэзер шундай хулосага келган эдики, унга кўра дунё халқлари орасида тан жароҳати етказиб йиғлашдек кенг тарқалган одат дастлаб марҳум руҳини шод қилиш ва шу билан унга қандайдир хизмат кўрсатишни ўз ичига олган2 . Бундай қадимий йиғлаш одатини Абу Райҳон Беруний ҳам келтириб ўтади. Унинг ёзишига қараганда, сўғдликлар ва хоразмликлар мотам маросими чоғида юзларини тирнаб кўз ёши тўкканлар3 . Хитой сайёҳи Вей Цзе VII асрда Самарқанд тўғрисида тўхталар экан, у ернинг халқи урф-одатлари ҳақида қизиқ маълумот келтиради: "Улар (Самарқандликлар) Осмон худосига сиғинишиб, уни олий худо деб билишади. Уларнинг сўзларига қараганда худонинг ўғли еттинчи ойда ўлган ва унинг суюклари йўқолган. Худонинг хизматчилари ҳар гал шу ой келганда қора либос киядилар ва ялангоёқ юриб кўкракларига уриб йиғлайдилар. Уларнинг кўз ёшлари юзларини ювиб туради. Эркак ва аёллар худо фарзандининг жасадини излаш учун ҳар қаёққа тарқаладилар"4 . Юнонларда ҳам шунга ўхшаш одат бўлиб, унга кўра Артемида маъбудаси ошиқ севгилиси Иполитни бевақт ўлимига бағишлаб ҳар йили қизлар бир маротаба мотам йиғиларини айтишиб кўз ёши тўкканлар5 ."Фихрист" асарида келтирилишича, осмон ёритқичларига сиғинувчи собеийларда Қуёш тақвими билан еттинчи ойда "АлБуқот", яъни йиғлаётган аёллар байрами ўтказилган. Бу байрам Товуз худосига бағишланган эди. Аёллар ўша байрамда Товуз қандай ўлганлигини айтиб йиғлаганлар6 . 1Абулқосим Фирдавсий. Рустам ва Суҳроб. -Т.: “Шарқ”, 1984. - Б. 125. 2Фрэзер Д.Д. Золотая ветвь. - М.: “Полит издат”, 1980. С. 412-431. 3Абу Райҳон Беруний. I том. - Т.: “Фан”, 1957. - Б. 255. 4Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах обитавших в Средней Азии в древние времена. Том II. - М.,1950. С.269. 5Фрэзер Д.Д. Золотая ветвь...С.15. 6Абу Райҳон Беруний...- Б.255.


42 Тарихий маълумотларга қараганда йиғи маросими қадимда Марказий Осиё халқлари орасида катта дабдаба билан ўтказилган. Йиғловчилар марҳум руҳини шод қилиш мақсадида қурбонликлар келтирганлар. Агар туркий халқларда бирон киши вафот этса, марҳумга атаб унинг қариндош уруғлари от ва қўйни роса югуртириб, сўнг чодир олдига олиб келиб қурбонликлар қилганлар. Бу маросимда аёллар ҳам, эркаклар ҳам иштирок этганлар. Қурбонлик келтирилган, чайланинг атрофини зотдор отларда етти марта айланадилар. Маросим бир неча кун давом этган. Марҳумни дафн қилиш учун бирор кун белгиланган. Ўша кун улар марҳум билан хайрлашиш учун чайлага кирганлар. Киришдан олдин юзларини ўткир нарса билан тилиб йиғлаганлар. Култигин битигида йиғичилар тўғрисида маълумотлар учрайди. Бу эса туркий халқлар қадимдан мотам маросимидаги йиғиларга алоҳида эътибор билан қараганликларни кўрсатиб беради: "Азачи йиғилар Шарқдан, Кун чиқардан Букли чулилик халқ, Табғач, Авар, Рим, Қирғиз, Учқўрғон, Ўттиз татар, Китан, Татаби-шунча халқ келиб йиғлаган, аза тутган"1 . Ток-қалъа ва Миздехқон ёдгорликларида топилган остадонларда йиғлаётган одамларни тасвири туширилган2 . Тасвирдаги одамлар ҳам сочларини юлиб, бошларини муштлаганларича юзларини тирнаб турган ҳолати бизга туркий халқларини мотам маросимидаги урф-одатларини айнан ўзи эканлигини тасдиқлайди. Аёлларнинг сочларини ёзиб йиғлашларида рамзий бир маъно бўлиб, бу жудолик белгисини англатиш билан бошим очиқ қолди деган яна бир маънони келтириб чиқарган. Зотан, эридан айрилган аёл учун айниқса ўрта асрлардаги хотин-қизларга бу мусибат улкан бир фожиа эдики, унинг барча орзу умидлари шу тариқа интиҳосига етарди. Халқимизда "эрсизликда ҳурлик йўқ" деган мақол ҳам ана шу тушунчалар замирида юзага келган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бинобарин, эридан айрилган аёлнинг келгуси қисмати ночорликда ўтиши, ўша вақтлардаги жамиятда табиий бир ҳолга айланган эди. Шу боис ҳам оила бошлиғининг вафоти шу оиланинг аёли учун ҳар томонлама фожиа 1Қадимги ҳикматлар... - Б.27. 2Гудкова А.В. Некрополь городиша Ток-кала. СЭ. - М.: “Наука”,1963. №6. С.63-65.


43 саналган. Зеро, аёл учун оила бошлиғи суянган тоғи, агар бу тоғ қулагудек бўлса ўша хонадон заифасининг шўри қуригани эди. Шунинг учун ҳам эрига йиғи солган аёлларда бу жиҳатлар алоҳида кўзга ташланиб туради: Экса битмас майдоним, вой тўрам, Чақирсам қолмас меҳмоним, вой тўрам. От кўтармас полвоним, вой тўрам, Хонамдаги султоним, вой тўрам. Қорайган тоғнинг тумани, вой тўрам, Қақшатди ўлим ёмони, вой тўрам. Орқамга тушган офтобим, вой тўрам, Устимга кийган кимхобим, вой тўрам. Қишлардаги қишловим, вой тўрам, Ёзлардаги яйловим, вой тўрам1 . Келтирилган йиғи парчаларидан кўринадики, ўзига азоб бериб йиғлашларида яқин кишисига бўлган ачиниш билан бирга социал мотивлар ҳам алоҳида роль ўйнаган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, қадимги дунё халқларининг баъзи бирларида аёл кишининг бева қолиши уни ихтиёрий равишда ёки мажбурий тарзда эри билан тириклайин дафн этилиши билан якун топарди. Бу одат қадимги ҳинд-европа халқлари орасида мавжуд бўлган2 . Демак, аёлларни қадимги даврлардан бошлаб мотам маросимларида қаттиқ додфарёдлар билан кўз ёш тўкиб йиғлашларида уларни олдидаги эри вафоти билан пайдо бўлган турли социал омиллар сабаб бўлган. Чунончи, бу социал омилларни келтириб чиқарувчи яна бир неча омиллар бор эдики, улар қонли урушлар, табиий офатлар, ижтимоий тенгсизлик сингари омиллар жумласидандир. Панжикент ёдгорликларидан топилган девордаги суратларда ҳам йиғи маросими тасвирланган. Унда Сиёвушнинг жасади атрофида эркак ва аёлларнинг сочларини юлиб, бошларига уриб 1 Гулёр...- Б. 222. 2Кузьмина Е.Е. Древнейшие скотоводы от Урала до Тянь - Шання. Фрунзе.:”Илм”, 1996. С. 91


44 йиғлаётган ҳолатлари тасвирланган1 . Бу манзарада ҳам юқорида келтириб ўтилган одамларни ўлим олдидаги ожизсизликлари ва марҳумга ўз ҳурматларини намойиш этиш мақсадида ўзларига тан жароҳати етказиб йиғлаётганликлари ифодаланган. Шу билан бирга одамлар Сиёвушнинг ўлимидан даҳшатга тушганлар ва бу даҳшат уларни батамом умидсизланиш даражасига олиб келиб қўйган. Чунончи, бу умидсизликдан қутилиш учун улар бениҳоят куюкиб фарёд чекиб йиғлаганлар. Панжикентдан топилган девордаги йиғи маросими 1Беленицский А.М. Вопросы идеологии и культов Согда по материалам Пянджикентских храмов // Живопись древного Пянджикента. - М.,1954. С. 82.


45 тасвири Маълумки, Марказий Осиё халқларида Сиёвуш образи ардоқлаб келинган. 1 Унинг ўлими оддий халқ назарида катта фалокатларни содир бўлишидан дарак берган. Айнан шу нарсадан қаттиқ қўрққан одамлар ўзларига азоб берар эканлар қандай бўлмасин ўлим балосидан халос бўлишга интилишган кўринади. Панжикент ёдгорликларидаги йиғи манзараси хусусида санъатшунос олим Л.И.Ремпель (1907-1992) “Бу одат туркий халқларига хос бўлиб, ушбу манзарада ҳам айнан туркий халқларнинг кўз ёш тўкиб йиғлаётган ҳолатлари тасвирланган бўлиши эҳтимолдан холи эмас”, деган фикрни билдиради2 . Сиёвушга бағишланган йиғилар шу қадар машҳур бўлганки, бу ҳақда тарихчи Наршахийнинг (X аср) "Бухоро тарихи" китобида маълумотлар келтирилган: "Бухоро аҳолисининг Сиёвушнинг ўлдиришига бағишлаб айтган марсиялари ул барча вилоятларга машҳурдир. Куйчилар унга мослаб куй тузганлар. Қўшиқчилар уни "Оташпарастлар йиғиси" дейдилар.3 Мотам маросимларида ўзларига азоб бериб йиғлаш одатини академик Б.Б. Бартольд (1869-1930) туркий халқларга хос бўлган одат деб таърифлайди.4 Бинобарин, Ўрта асрларда Марказий Осиёдаги туркийзабон халқларда мавжуд бўлган. Соҳибқирон Амир Темур ўлимига бағишлаб ўтказилган дафн маросимлари билан танишганимизда бунинг шоҳиди бўламиз. Амир Темурнинг ўлими шаҳзода ва маликаларни чуқур изтиробга солганлигидан маликалар бошяланг бўлиб, юзларини тирнаб, сочларини юлиб, ўзларини тупроққа отиб йиғлаганлар. Бу ҳақда Шарофиддин Али Йаздий ўзининг "Зафарнома" китобида қуйидагиларни келтиради: "Тонгласи ҳазрат олият ва шаҳзодаларким, мулозимат эрдилар, киши-каролари билан шаҳарга кирдилар ва Муҳаммад Султоннинг мадрасасига бордиларким, соҳибқиронни анда қўйуб эрдилар. Анда тушканда 1Дяконов М.М. Образ Сиявуша Среднеазиаткий мифологии. КСИИМК. вып №1 М.,1951. С.34. 2Ремпель Л.И.Цепь времен.- Т., 1987. С.163. 3Наршахий. Бухоро тарихи.- Т.,1991. -Б. 28. 4Бартольд В.В. II том 2 часть . - М.: “Наука”, 1964. С. 72.


46 аза очиб, фарёд ва фиғонга машғул бўлдилар. Оталар юзларини йиртиб, сочларини узуб, андоқ зори билан йиғлар элидарким шарқ қилиб бўлмас. Ва шаҳзодаларнинг хотунлариким, шаҳарда эрдилар ва бекларнинг хотунлари ва бузургларнинг хотунлари барча қаро кийгизлар солиб, барча келиб жам бўлиб, фарёд қилур эдилар"1 . Мотам маросимидаги бу одат ҳатто достонларда ҳам учрайди. Жумладан, "Юсуф ва Аҳмад" достонидаги қуйидаги парчага эътибор берайлик: Дод деб бетни сўйинглар, Қаро кийимни кийинглар. Акам деб сочни ёйинглар, Аҳмаджон қолган ўхшайди. Шотўрам ўлган ўхшайди2 . Аёлларнинг бўйунларига қора матолар солиши бу айрилиқнинг белгисини ифодаланган. Бу одат ўрта аср миниатюраларида ҳам тасвирланган. Хусусан, Муҳаммад Мурод Самарқандийнинг 1566 йилда "Шоҳнома" асарига чизган суратида "Искандарга йиғлаш" маросими тасвирланган бўлиб, унда акс эттирилган аёллар буйунларида қора мато солганлигини кўрамиз3 . Бундан ташқари ўрта аср миниатюраларида мотам маросимида эркакларни йиғлаётган ҳолати акс эттирилган. Алишер Навоийга кўра XIV - XV асрларда эркаклар орасида махсус йиғловчилар, яъни "нахвагарлар" бўлган4 . XVI асрга мансуб "Шеруяни дафн этилиши" номли миниатюрада қайғуда қолган одамларни ёқасини чок этиб йиғлаётганликлари, яъни кимдир беҳуш ётгани, одамларни бирбирини бўйнидан қучоқлаб йиғлаётган ҳолати аниқ кўрсатиб берилган5 . Бир-бирини қучоқлаб йиғлаш ҳозирга қадар сақланиб қолганлигини назарда тутсак, бу одат халқимизда чуқур илдиз 1Шарафуддин Али Яздий. Зафарнома. -Т.:”Шарқ”, 1997. - Б. 305. 2Юсуф ва Аҳмад. - Т.:Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. - Б.120. 3Полякова Е.А., Раҳимова З.И. Шарқ миниатюраси ва адабиёти. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. Б. 91. 4Сафаров О.А. Алишер Навоий-фольклоршунос. Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. 1991. №7. 5 Полякова Е.А., Раҳимова З.И. Шарқ миниатюраси ва адабиёти...Б.83.


47 отганлигини кўрамиз ва бу одат халқимизда "бўйин олар" деб аталади. Юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда биз йиғиларнинг пайдо бўлишида қуйидаги омиллар асосий роль ўйнаган деган хулосага келишимиз мумкин: I. Психологик омиллар: 1.Кишиларни йиғи афсунларига ишонишлари. 2.Одамларни ўлим олдидаги ожизликлари ва ундан даҳшатга тушишлари. 3. Марҳум руҳидан қўрқиш. 4. Йиғиларни диний аҳамият касб этиши. 5. Ўз яқинига бўлган меҳр туйғуси, соғиниш, айрилиқнинг азобига одамзоднинг чидай олмаслиги. 6. Давлат арбоблари ва халқнинг қаҳрамонларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромлари. 7. Кишиларни ўз яқин қадрдонларига бўлган садоқатларини ифода этиш. II. Социал омиллар: 1.Мамлакатда юз берган урушлар ва қонли низолар. 2. Одамларни яшаш тарзи, уларни тузумга бўлган муносабатларини ифода этиш. 3. Одамлар ўртасидаги табақаланишнинг пайдо бўлиши. 4. Иқтисодий шароит, яъни боқимандасини йўқотиш, аёлни эридан, фарзандни ота-онасидан айрилиб қолиши.


48 ХАЛҚ ЙИҒИЛАРИДА МИЛЛИЙ ПСИХОЛОГИЯНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ Мотам инсон умрининг охирини нишонлаш мақсадида ҳаётда эҳтиёж туфайли ўтказиладиган мунгли маросимдир. Шу боисдан ушбу маросимда ижро этувчи фольклор жанрлари, маросим иштирокчилари ва уларнинг кийим бошлари - ҳамма ҳаммаси мунглидир.1 Қолаверса, халқ йиғилари ўзида кишиларнинг умидсизлик, чорасизлик ва тушкунликка берилган руҳиятини ифодалайдики, бу тушкун руҳият мотам маросимининг бошидан охиригача давом этади. Йиғиларда халқнинг миллий руҳияти айтимларида руҳий изтироблари айнан уларнинг ҳаттиҳаракатларида ва айтган йиғиларида намоён бўлади. Мотам маросимларида йиғловчиларни марҳумга қай даражада яқин эканлиги уларнинг йиғиларида кўзга ташланади. Зеро, севимли кишисидан жудо бўлган одамнинг йиғиси марҳумга узоқроқ ёки умуман бегона бўлган кишисининг йиғисида батамом фарқ қилади. Мана шундай дамларда йиғловчиларнинг руҳияти ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бу кўриниш йиғичиларнинг таркибида айниқса яққол гавдаланади. Табиий мотамда йиғловчилар аввало марҳумнинг оила аъзолари, қариндош уруғлари ва дўст ёрларида иборат бўлади... Ўзбек йиғилардаги ўзига хослик бева қолган аёлнинг марҳум эрига нисбатан йиғлай олиш, аммо эрнинг марҳума хотинига йиғлай олмаслиги билан кўзга ташланади. Албатта эр ҳам унсиз кўз ёши тўкиш мумкин, аммо овоз чиқариб айтим билан йиғламайди. Кўп ҳолларда ўзбек халқида эр киши хотини дафн этиладиган кун уйнинг четига бориб, бировга кўз ёшини кўрсатмай йиғлайди. Бу йиғи дафн маросимига қадар ижро этилади. Бинобарин, бир неча йил оиланинг қайғу ва шодлигини баҳам кўриб яхши-ёмон кунларда доим бири-бирига суянчиқ бўлган кишини аёлидан айрилиб қолиши, бу чидаб бўлмас жудолик... Шундай экан 1Саримсоқов Б...-Б. 208.


49 бундай оғир дамларда ичидан оқиб келаётган йиғини эр киши ҳам тўхтатишга ҳар доим ҳам қодир эмас. Шу жиҳатдан баъзи ҳолларда эркаклар овоз чиқариб йиғлайди: Боғларда очилган гулим, вой гулим. Сайраб турган булбулим, вой гулим. Гуллар сўлиб, булбул кетди, вой гулим, Ортар энди мушкулим, вой гулим1 . Адабиётшунос олим Б. Саримсоқовнинг таъкидлашича, эрни хотинга нисбатан йиғлай олмаслиги ислом мафкураси таъсирида юзага келган ва ўз илдизлари билан эрнинг ҳаётдаги мавқеи баландлиги ғояси билан шартланган. Иккинчи томондан бундай ҳолат Марказий Осиё халқларида кенг тарқалган бўлиб хотин ўлгач, эрнинг унга номаҳрам саналиши ҳақидаги қарашлари билан боғлиқ2 . Аммо ҳар қандай шароитда ҳам, руҳий эҳтиёж кишини ақлидан ҳиссиётини устун келтиради, яъни дафн маросимида. Айтиб ўтиш жоизки, йиғиларда қадимги диний қарашларнинг роли муҳим аҳамият касб этади. Айнан бундай тасаввурлар йиғичиларнинг руҳиятига катта таъсир ўтказган. Масалан, Мэри Бойснинг таъкидлашича, оташпарастлик, яъни зардуштийлик динидагилар марҳум вафотидан сўнг уч кунгача қаттиқ фарёд билан йиғлашлари шарт бўлган. Марҳумни нариги дунёга ўтишида Чинвот деб аталмиш кўприк бўлиб, агар мавҳум учун мотам маросимини қаттиқ кўз ёш тўқиб йиғланса марҳумнинг руҳи Чинвот кўпригидан бемалол ўтиб кетади. Агар бу одатга амал қилинмаса марҳум руҳи Чинвот кўпригидан ўта олмай қийналиши мумкин3 . Ислом дини мафкурасида эса аксинчадир. "Агар марҳум учун қаттиқ кўз ёш тўкилса Худонинг қаҳри келади ёки марҳумнинг қабри балчиқ бўлиб кетади" деган тушунчалар мавжуддир. Шундай бўлса ҳам марҳум учун йиғлаш аввало инсонийлик белгисидир. Халқ йиғиларини миллий психологиянинг намоён бўлиши тўғрисида сўз юритганимизда биз йиғичиларнинг уст-бошларида 1Дала тадқиқотлари. 1997 йил. Фарғона вилояти, Қува тумани Қалинпўстин қшлоғида яшовчи ахборотчи Йўлдошали Мамадалиевдан(1938 йилда туғилган) ёзиб олинган. 2 Саримсоқов Б...-Б. 209. 3Мэри Бойс. Зороастрийцы (верования и обычай). - М.: “Наука”, 1987. С.14.


50 ҳам миллий руҳиятига мос кўриниш мавжудлигини таъкидлаб ўтишимиз зарур. Ўзбек халқида эркаклар дафн маросимида агар марҳумга яқин қадрдон бўлсалар бошларига дўппи ёки телпак, янги охорли тўн кийиб белларини боғлаб йиғлаганлар. Л.А.Троицкаянинг таъкидлашича, тожик халқида ҳам эркаклар ўзбеклардаги сингари кийинсаларда, уларда кундалик ҳаётда кийиладиган дўппи эмас балки кўк дўппи кийилган1 . Дала тадқиқотларимиз давомида шу нарса маълум бўлдики, Фарғонанинг Марғилон шаҳри атрофида яшовчи азадор маҳаллий лўлилар эса дўппини қорага бўяб кийганлар. Мотам куни фарғоналик эркакларнинг қўлларида ҳасса бўлиб, шу ҳассага суяниб йиғлаганлар. Ҳасса тутиш мотам маросимида айрилиқни белгисини билдириш билан бирга, йиғловчини қаддини ушлаб туришга ёрдам берган. 1871 йили Қўқонда бўлган рус географи А.П.Федченко (1844-1873) ўз эсдаликларида Фарғона водийсида Самарқандда бўлгани каби мотам маросими вақтида ва қабристонга кетаётган вақтларда йиғлаётган эркаклар ҳасса ушлаганлиги тилга олади2 . Бундай ҳолатни қўқонлик рассом Р.Мирзаев ўзининг "Сўнги қўшиқ" деб аталувчи суратида ҳам қабристон сари келаётган кишилар қўлида ҳасса ушлаганликлари ҳолатида акс эттирган. Ҳозирда ҳам “ҳасса ушлаш” одати Қўқон ҳудудига яқин қишлоқларда сақланиб қолганлигини кузатиш мумкин. Шарқшунос олим М. С. Андреевнинг (1873-1948) ёзишича, Яғноб тожикларида ҳам эркаклар таёққа суяниб уй олдида йиғлаганлар. Ҳаттоки бу одат Масчоҳ қишлоғидаги тожик аёлларига ҳам хос бўлиб улар мотам куни ҳассага суяниб йиғи солганлар3 . Ўзбек халқида эркаклар дафн маросимига қадар йиғлайдилар. Эркаклар йиғиси аёлларни йиғиси сингари ўхшатишларга бой бўлмайди. Эркаклар ҳам айтиб йиғласада, аёл сингари қўша олмайди: 1Троицкая Л.А, Некоторые старинные обычай, обряды и поверья таджиков долины Верхнего Зарафшана СЭС. III. - Л.:”Наука”,1971. С. 236. 2Федченко А.Н. Путишесивия в Туркистан. - М.: География издат, 1950. С. 252. 3Андреев М.С. Материалы по этнографии Ягноба (записи 1927 - 1923 гг.) - Д.:”Дониш”, 1970. С. 130.


Click to View FlipBook Version