The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Нодиржон Абдулаҳатов - Онам деб йиғлагим келди

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Abunnazora Ferganius, 2024-06-13 06:40:13

Нодиржон Абдулаҳатов - Онам деб йиғлагим келди

Нодиржон Абдулаҳатов - Онам деб йиғлагим келди

251 *** Қор ёғмаган учак йўқ, Доғланмаган юрак йўқ, вой болам! Айвоннинг ўрасиё Болаларимнинг сараси, вой болам! Боқинамнинг боғбони. Уйгинамнинг султони. Бўз уйимни бўшатиб кетган, болам, Онасини қақшатиб кетган, болам. Боғинг боғбонсиз бўлмагай, дўст-ёрим, Уйинг султонсиз бўлмагай, дўст-ёрим. Тахти равоним, болам, Мулки жаҳоним, болам. Ҳеч ким айрилмагай қўзисидан, қўйидан, Мен айрилдим ёлғизгина шеримдан. Бешиклари чинорми, Ёқалари садаф дуймами. Кийганлари ўзига ярашган, вой болам, Қаторидан хато бўлган, вой болам. Жўраларидан жудо бўлган, вой болам. Йўлдошлари олдида, Ширин-шакар сўзи қолган. Юрак ёғим, вой болам Дардга дардмоним, вой болам! Баланд тоғлар бошини Сен учун пастга солдилар. Баланд тоғлар ўртаси, Болалариимнинг сараси, болам. Қора кўзи маржоним, Ҳар бир сўзи шакар болим!


252 Ўз мақсадига етолмаган, Чаман гулзорларда ўйнолмаган. Ҳеч кимнинг уйи бўшаб қолмагай, Ҳеч ким ўз шеридан айрилмагай. Тахта кўпир устидан ўтолмаган, Бу ўлимнинг давосини тополмаган, болам! *** Рўмолингни менга бер, Билагимга бойлайин. Дард-аламингни айтолмай Юрагимга жойлайин. Юраккинам чойдишмиди, Чойлар солиб қайнатдилар. Кўзгинам маст уйқуда эди, Ғамлар солиб уйғотдилар. Рўмолимни мен сотдим, Харжинамни йўғидан. Пеш-пеш нола қилдим Ҳеч иложнинг йўғидан. Эшиккинангдан ўтаман, Етти ойликлардан баттар. То мен тирик борман, Менга шу аламлар етар. Қора рўмол қўлимда, Қараб қолдим йўлингда. Сариқ рўмол қўлимда, Сарғайибман йўлингда.


253 Бобожоннинг рўмоли Ораси қатма-қат қондир. Менга қолдирган доғи Ажаб машшақат кундир. Аминжон деганда, Қолмайди ҳолим маним. Бобожон деганда Чиқади жоним маним. Бобожоннинг боғлари, Учиб қўнар зоғлари. Юрагимдан кетмайди Қўйиб кетган доғлари. Оғу солдинг ошимга, Қайғу солдинг бошимга. Армоним отнинг бошидай, Ҳасратим сойнинг тошидай. Субҳидамнинг салқини Синдирди гулнинг баргини. Кимга айтиб йиғлайин Қўш боламнинг дардини. Қўш болам келди десалар, Мен осилайин дорга. Қўш боланг келмади десалар, Куйиб ўлайин тупроққа ётган ҳолга. Мен сени қайси қилиғинг Ўтириб бир ёд этай. Сен юрган кўчаларда Номинг айтиб фарёд этай.


254 Рўмолингни зари бор, Ҳамқурингни бари бор. Ҳамқурингни ичида Қўш боламнинг шўри бор. Сув келар тош устида, Аскар телпак қош устида; Онанг ўтириб йиғлайди Ҳар куни ош устида. Қайғу кетар, Ғамлар битар, Ғамлар битгунча, Ёлғиз онангдан жон кетар. Мен нечук сабр айлайин Сабри равоним бўлмаса; Мен нечук тоқат қилай, Қўш боламнинг бири келмаса. Қўш болам кўч кўтарди, Қолди жоним айрилиб; Қуш бўлиб учай дедим, Синди қанотим қайрилиб. Учай десам қанотим синган, Қўнай десам ровотим куйган. Эшик олди ариқча, Ҳатламай нечук ўтай. Ичим тўла дарду алам


255 Айтмай нечук ўтирай1 . *** Тулла туриб чақирган, Товуқдан улуғ қуш борми? Урмай-сўкмай йиғлатган Ўлимдан қаттиқ иш борми?! Бир ғўра эл эдик, Чалқиб ётган кўл эдик. Шамол келиб ўплади, Бир ғўрава элимни Ўлим келиб соплади. Боғам мендай бўлмасин, Боғбон ҳам мендай бўлмасин. Қатордан норин олдирган Карвон ҳам мендай бўлмасин. Мен йиғлайин, йиғлайин, Мен йиғламай қайтайин. Ёлғиз болам ўлипти Айтмасдан қандай қайтайин, Бу ўлимнинг дастидан От бошидай юрагим Олқиндидай қолмади. Қўй бошидай юрагим Қўрғошиндан қолмади. Йиғламасам бўлмайди Йиғламай кўнгил тўлмайди. 1 Фольклоршунос олим Охунжон Собировнинг келтирган маълумотларига кўра, ушбу йиғийўқлов шаҳристонлик Чинни Нурматовадан ёзиб олинган. Чини Нурматованинг Бобожон исмли ўғли 22 ёшида, Аминжон исмли ўғли бўлса, 19 ёшида 2-жаҳон урушида ҳалок бўлганлар.


256 Эшигим олди булайди. Булайга тегманг, қулайди. Болагинам ўлди деб Билагим чиқди қинидан; Билагим чиқса солинар, Шунда энди, жон болам, Изласам қайдан топилар?1 *** Қизил гул парча-парча, Юракда доғ анча-анча. Сув келар тоғ устида, Рўмолгинам қош устида. Сан мани ёдимга тушсанг, Йиғлайман ош устида. Олмадан олиб от қилай, Баргидан олиб хат қилай. Мани ёдимга тушсанг болам, Ўтириб сани ёд қилай. Ўлимлар келди оралаб, Тоғ-тошдан мўралаб. Ўз тенгларин ичида, Сени ҳам олди саралаб. Оқ эди-ку билакларинг, Кўп эди-ку тилакларинг. Етти қават ер остида, Чирийдими суякларинг. 1 Келиной қўшиқлари. Халқ қўшиқлари ва термалари / Ёзиб олувчи ва тўплаб, нашрга тайёрловчи Охунжон Собиров. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. – Б.176-180.


257 Ўлганлар ўлмас бўлсачи, Ўлсалар кўмас бўлса-чи? Олтинлардан сандиқ чоптириб, Солиб қўяр замон бўлса-чи. Ипаклардан қилган арқонинг болам, Тортарга келма узилди. Қизибла турган бозоринг жоним болам, Савдога келмай бузилди. Болам кетди шаҳарга Келармикин баҳорга? Келмасая баҳорга, Бағрим тўлди заҳарга. *** Билагим синди саридан, Чиноримда айрилиб, вой болам. Юрагим чиқди қинидан, Шунқоримдан айрилиб, вой болам. Бултурги йили шу кунда, Ипак эди ўрмагим, вой болам. Бултурги йили шу кунда, Кулги эди эрмагим, вой болам. Бу йили шу кунда, Ипдан бўлди ўрмагим, вой болам., Чиноримдан айрилиб бу йилда, Йиғи бўлди эрмагим, вой болам. Қора бир найза ушатдим, вой болам, Келбатинг ерга тўшатдим, вой болам.


258 Сирли бир найза ушатдима-а-а, Вой боламе-е, вой боламе. *** Баланд тоғлар паст бўлганга ўхшайди, вой болам, Энди қайтиб келмаслигин, вой болам, Рост бўлганга ўхшайди, вой болам. Бинолар бўлгин, вой болам. Омонатга уйлар қилган вой болам, Хиёнатга ёнлар қилган вой болам. Вой болам, вой болам, вой болам, Боламай онанг ўлсин, вой болам. Қора ерлар қаттиқмикин, вой болам, Ётаринга ботдими, вой болам. Вой болам, вой болам, вой болам, Ўчмас ўтлар ёқиб кетдингку, вой болам1 . *** Уйгинам булбули эди, Мен айланай, жоним кўзим. Чироққинам, гулим эди, Қайдан топай, ширин сўзим. Янги чиққан ойдайин, Шуъла бериб ботган болам. Дунёни бир бурчида, Кела туриб ботган болам. 1 Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри Бурҳониддин Марғиноний маҳалласида яшовчи Ҳабиба Охуновадан (1944 йилда туғилган) ёзиб олинди.


259 Бойчечакдай очилиб, Ерга зое бўлган болам. Қизғалдоқдек очилиб, Ерга жой бўлган болам. Қуш қаноти тегмаган, Тоғда бодом бормикин. Ўлим доғин кўрмаган, Ҳеч бир одам бормикин. Қабристонни йўлларини, Тахтиравон қилди ўлим. Кўзларимни ёшларини, Обиравон қилди ўлим1 . *** Билагим синди саридан, Чиноримдан айрилиб. Юрагим чиқди қопидан, Шунқоримдан айрилиб. Бултурги йили шу кунда, Ипак эди ўрмагим, Кулги эди эрмагим. Бу йилги йили шу кунда Ипдан бўлди ўрмагим, Чиноримдан айрилиб Йиғи бўлди эрмагим. Тенг-тенг чинор тенг чиқар. Тепсинган отдан тер чиқар. Тенгқурларинг келганда, Тенг солиб уйдан ким чиқар. Қора бир найза ушатдим, Келбатинг ерга тўшатдим. 1 Насриддинов Қ. Ўзбек дафн ва таъзия маросимлари. Т., 1996. – Б. 40.


260 Сирли бир найза ушатдим Сумбатинг ерга тўшатдим1 . *** Оҳуларнинг кўзидай чарх уриб турган, Оҳу кўзлигим, жоним болам. Ўн гулидан бири очилмай, Хазон бўлган, жоним болам, Онаизорин ўйламасдан, жоним болам, Қаро ерга кетган, жоним болам. Сен ўлсанг тупроқ тўярмиди жоним болам, Ерда юрсанг бўлмасмиди, жоним болам? Ер юзига сиғмаган, жоним болам, Кўзлари очиқ кетган, жоним болам. Қайдан топай дийдорини, жоним болам, Нўмонжон деб чақирсам, жоним болам, Ер қаъридан чиқасанми, жоним болам? Ажал сени кўп кўрди, жоним болам Пешонам сиғмаганим, жоним болам2 . 1 Оқ олма, қизил олма. Ўзбек халқ қўшиқлари / Тўпловчи: Музайяна Алавия.Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. – Б. 211. 2 Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида яшовчи Махфиратхондан (1964 йилда туғилган) ёзиб олинди. Маълум бўлишича, унинг фарзанди Нўмонжон ўқувчилик пайтида фожиали тарзда ҳалок бўлган.


261 ОҒА-ИНИЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИ-ЙЎҚЛОВЛАР Қирчилида қийилган, Қимматбаҳо вой акам. Кўраман деганда кўмилган, Қимматбаҳо вой акам. Орзулари оғзида кетган, Ниятлари кўксида кетган. Қимматбаҳо вой акам, Акажоним, вой акам. Орзу қилиб орзусига етмаган, Ният қилиб ниятига етмаган. Нияткашим вой акам, Акажоним, вой акам. Бўй тумордаги бўйларингиз, Бўз туфроққа хайфмиди вой акам? Қуралайдек кўзларингиз, Бўз тупроққа хайфмиди вой акам. Отхонадан оти қочган Акажоним вой акам. Тенги туши ичида, Номи учди вой акам. Ўтирганда ўрни қочган, Акажоним вой акам. Топомасим меҳрим қолган, Акажоним вой акам. Ўн боласин ўн кўчага, Ташлаб кетган вой акам. Отаю онасига раҳми келмай,


262 Эрта кетган вой акам. Баланд тоғлар паст бўлдими, Акажоним вой акам. Ўтганингиз рост бўлдими, Акажоним вой акам1 . *** Қопқоғин топсанг очакўр, Ҳайрон қолгур қаттиқ ер. Қора ерда халққа йўқ. Опаси куйсин ўтига. Қора ернинг бағрида Танаси ётар жони йўқ. Чаройнинг кўзида Опаси куйсин ўтига. Чарх урган мирза ўзидир, Гул ойнинг кўзидир. Ўлганга мақтаб айтмайин Айтувли мирза ўзидир. Отларга минса ойнадай, Ерларда юрса найзадай, Манглайда туққан ҳулкардай, Опаси куйсин айнамнинг, Қантариб қўйган тулпордай. *** Қамчисини қай крди, Элдан ҳақин айирди. Қозиқдан отни қочирдик, Эллардан отини ўчирдик. Чорси белбоғ белида, Кўринмайди элида, 1Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани Азимобод қишлоғида яшовчи Гулсарахон Набиевадан (1963 йилда туғилган) ёзиб олинди.


263 Минган отин олма кўз Олма кўзни минганда, Тегдимикан ёмон кўз. Суқсур эди суқ тегди, Югурик эди ўқ тегди. Қармоқлар солдим қўлларга Дараклар солдим элларга, Қармоғим сувга ботмади, Дарагим элга ўтмади. Эшиклар олди гулхайир, Меваси йўқдир бехайир, Синглиси ўлсин айнамнинг. Болаларини мунғайтириб, Бу ишингга ким қойил. Эшиклар олди зиғирдир, Зиғирни пулга жубирди. Тўй қиламан дегани Ёмонига буюрди. Сандиғимнинг сири эди, Оқ юзимнинг нури эди. Бўлар-бўлмас дард учун Бўтадай кўзин сўндирди, Синглиси ўлсин айнамнинг. Осилганда осмоним, Учар бўлса қанотим, Чарх урганда чорбоғим, Айлаганда ҳаётим, Қўнар бўлса равотим, Тортинмай кирар маконим, Синглиси ўлсин, айнамнинг. Қизғалдоқдай очилиб, Ерларга зиё бўлганим.


264 Бойчечакдай очилиб, Гулида хазон урганим. Новдада совуқ чолганим, Баргида совуқ урганим. Экин жойда эгилиб, Бир коса сувдай тўкилиб, Синглиси ўлсин, айнамнинг. *** Қиёдан туққан қирқ юлдуз, Қиялай борди ботгани. Янгаси куйсин норимнинг Қиёмат борди ётгани. Уйдан туққан ўн юлдуз, Ўйнақлай борди ботгани, Янгаси ўлсин норимнинг, У дунёда борди ётгани. У дунё борсанг кўп ётма Оч арвоҳ билан сўз қотма. Уй-жойингдан бездирар. Қирларга чақиб қарайди, Қирқовулдан сўрайди. Қирқовул жавоб бермаса, Орқангдан қолган болаларинг Хирмонга бориб йиғлайди. Томга қўйган нарвондай, Курашга тушган полвондай, Қўш кетмонни пешлатди, Қўш новчани ишлатди. Олмамикан, нормикан,


265 Шу орада бормикан, Келар куни бормикан. Қора бир найза толмикан Ҳеч бир юртда бормикан? Шу юртларда бор бўлса, Хабарини топган бормикан. Хабарини топган бандага Бойловда моли суюнчи, Дарагин топган бандага Дордаги тўни суюнчи. Эшиклар олди қумғондир, Қумғонда қўлин ювгандир. Болаларим қайтди деб, Зўрдан бир кўзин юмгандир. Янгаси куйсин айнамнинг. *** Қурисин жулнинг ийраги, Сурилсин отнинг туёғи. Тақиялар тикдим газ оғиз. Опаси куйсин ўтига Суйлашмадим бир оғиз. Келиб эдим соғиниб, Олтин боргак тақиниб, Опаси куйсин, айнамнинг, Қани бир сенинг турганинг Усти бошинг қоқиниб. Зиғирлар гулин ташлади, Бевафо экан бу дунё Кимга вафо айлади. Тақдирда бўлган сўнг


266 Ҳар бир банда ўлади1 . *** Вой акам, вой акам, вой акам, Ҳечни кўрмай кетган акам. Умид билан бола тилаб, Бола кўтармай кетган акам. Боласини етим қилиб, Уйларини вайрон қилиб, Ҳаммани ҳайрон қилиб, Бизларни сарсон қилиб, Йиғлатиб кетган акам. Тенгларидан жудо бўлган акам, Дардига даво топмаган акам. Ҳаммамизга малҳам бўлиб, Ўзига чора топмай кетган акам2 . *** Тош айланиб сув оқар, вой акам, Ичида филдаккина, вой акам. Менинг акам кетдилар, вой акам, Сотилган қулдаккина, вой акам. Канорага осилган, вой акам, Чори қўйнинг, қуйруғи, вой акам. Мен акамдан айрилиб, вой акам, Бу ҳам худонинг буйруғи, вой акам. 1 Оқ олма, қизил олма. Ўзбек халқ қўшиқлари / Тўпловчи: Музайяна Алавия.– Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. – Б. 211-214. 2Фарғона вилояти, Қува тумани Янгичек қишлоғида яшовчи Кимёхон Зокировадан (1936 йилда туғилган) ёзиб олинди. Маълум бўлишича, Кимёхон Зокированинг акаси Комилжон уйланиб, бир йилдан сўнг касалликдан вафот этган. Комилжонга ўғил фарзандини кўтариш ҳам насиб қилмаган экан.


267 Арумоқ отин ҳоритмай, вой оғам, Олган ёрин қаритмай, вой оғам. Не кун туғди бошингга, вой оғам, Отга миниб андиздай, вой оғам. Сиртли сулув қундуздай, вой оғам, Манглайи кунга куймаган, вой оғам, Табоғи ерга тегмаган, вой оғам. Катта ҳовлининг ўртаси, вой оғам, От бойларга тор бўлди, вой оғам. Тилаб олган боласи, вой оғам, Оталикка зор бўлди, вой оғам1 . *** Вой жигарим, терагим, Бир кунимга керагим. Ручкангиз қолди занг босиб, Дафтарингиз қолди чанг босиб. Аскар тоғим, ҳайбатлим, Суйри тоғим суянчим. Қорлар ёққан бошимга, Пана бўлган, жон оғам. Ёмғир ёққан бошимга, Соя бўлган, жон оғам. Осмонда юрган қуш бўлди, Тунда кўрган туш бўлди. Душманнинг отган ўқига, Менинг оғам дуч бўлди. Юрар эдим эркалаб, 1 Саримсоқов Б. Маросим фольклори // Ўзбек фольклори очерклари. I том.– Т., 1988. – Б. 216- 217.


268 Орқа сочим кўрпалаб, Қолдим икки букилиб, Кўздан ёшим тўкилиб. *** Вой жигарим деганда, Юрагимга ўт тушар. Оғажоним, деганда Бўғинимга қурт тушар1 . *** Укам десам оғзим тўлган, вой укам, Кўрганимда кўзим тўлган, вой укам. Нима қилса, жудо қилди, вой укам, Бизни сиздан жудо қилди, вой укам. Суйганларингизни сўзлатиб кетдингиз вой укам, Гўдакларингизни бўзлатиб кетдиз вой укам2 . *** Йигитликда хазон бўлган, Жигарбандим, жигарим. Ранги рўйи сомон бўлган, Қизил юзли жигарим. Айтолмайман отини, Тортолмайман ўтини, Соғиндима сўзларини, Жигарбандим, жигарим. Қўлимдаги билак узук, 1 Совет давр халқ қўшиқлари. Т., 1983. – Б. 293. 2 Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри Бурҳониддин Марғиноний маҳалласида яшовчи Ҳабиба Охуновадан (1944 йилда туғилган) ёзиб олинди.


269 Бири синса бири бор. Ўлик десам гўрда йўқ, Тирик десам, сонда йўқ, Қўшмоқларим, жигарим. Чақирсам уйида йўқ, Ахтарсам осмонда йўқ, Йиғласам юпанчим йўқ, Қушмоқларим, жигарим. Йиғламай десам бўлмайди, Ишқин ўти қўймайди. Меҳрим сизга тўймайди, Жигарбандим, жигарим. Ариқ бўйида қумғон, Қумғонда қўлин ювган, Машиналар босганда, Ночорликдан кўз юмган, Жигарбандим жигарим. Ёстиғини чанг босган, Юрагимни ғам босган, Жигаримдан айрилиб, Ҳасратим тўлиб тошган. Гўристоннинг қамиши, Найлар қилиб чалайин, Жигаримнинг гапларин, Шеърлар қилиб айтайин. Боғлардаги гулларни, Нега қўлингга олдинг? Бундай бевақт ўлимни, Нега бўйнингга олдинг.


270 Қатор-қатор кўчалар, Қай бирига юрайин, Қатор-қатор ғамлар келди, Қайси бирин тортайин. Бирин олма, бирин нор, Бирин айтсам, бирин бор. Қайсинингга йиғлайин, Қўшмоқларим жигарим1 . *** Сувдан чиққан суйругим, Юртдан ўзган югругим, Юзга кирар деючи эдим, Йигирма бўлди буйруғинг. Айланайин оғам-ай, Бошга санчган жиғам-ай, Эли-юртим обдони, Элимда олтин соқам-ай. Югрук отдай чопишлим, Нортуядай топишлим, Йиғин тўйлар бўлганда, Довши булбул довушлим. Ишонганим сен эдинг, Сенга ишонган мен эдим. Айналайин мен сени, 1Дала тадқиқотлари. 1998 йил. Фарғона вилояти, Қува тумани Янгичек қишлоғида яшовчи Сабохон Исроиловадан (1928 йилда туғилган) ёзиб олинган. Маълум бўлишича, Сабохон Исроилованинг акаси Мамасоли Раҳимов 2-жаҳон урушига кетиб бедарак йўқолган. Укаси Баҳромжон Раҳимов бўлса 1972 йили автоҳалокатга учраган.


271 Юзга кирар деб эдим. Айналсин сендан уканг-ай, Ярқираб юрган акам-ай, Ярқираб оғам юрганда, Ғариб синглинга не кам-ай. Сўзман элдан ўзганим, Соз-довушин сўзганим, Акамдан қолдим айрилиб, Билмайман недир ёзганим. Нега синглинг ўлмайди, Ўзини қурбон қилмайди? Сенинг учун жон бериб, Сенга фидо бўлмайди?! Сен эдинг элим обдони, Юртимнинг ўзган обдони. Ўлсин синглинг, оғасин Излаб топсинчи, қани! Сендай йигит йўқ бўлса, Мендай синглинг ўлмасми? Сенинг эди куюгинг, Мени ода қилмасми? Ўлсин укам, чироғим, Ўтингга куйиб ўлмасми? Сенинг ғаминг укангни Ерман яксон қилмасми?! Уканг ўлар соғиниб, Ён-ёғига чопиниб. Сен борингда тўйларда


272 Тилла-кумуш тақиниб. Синглингнинг энди суяги, Тошларга қолди чақилиб. Акамдан қолдим айрилиб, Чалчиқ ердан тойрилиб, Юртдан ўзган ярқиним, Қолдим-ку қанотим айрилиб. Қандай акам бор эди, Бир ўткир ханжар эди. Бир ўзининг қадири, Юз йигитча бор эди, Йигитларнинг ичинда, Ҳайбатли, улкан нор эди. Эли-юртим обдони, Бир олғир шунқор эди, Ҳар ким кўрса ҳавас қип, “Шундан бўлса” дер эди. Шундай акадан айрилган, Синглиси қандай шўр эди. Илоҳи ўлсин Тоғайбек1 , Шу кўзи қандай кўз эди. Оқиб тушсин кўзи энди, Хўр бўлиб ўлсин ўзи энди. Ириб-чириб ўлгай-да, Кун кўрмай ўлсин тез энди. Шўл шум бекнинг дастидан Куюб ўлдик-ку биз энди. Қарғишим ерда қолмасин, Яхшилик куни бўлмасин. Унинг ҳам насли кулмасин. Дунёда насли қолмасин... Айрилиб қолдим акамдан, 1 Золим шахс назарда тутилмоқда


273 Ҳеч ким мендай бўлмасин. Мен-мен эдим, мен эдим, Мен ҳам элман тенг эдим. Бировни эл мақтаса, Менча борми деб эдим. Тилим кетди, гунг бўлдим, Қора ерман тенг бўлдим, Акамдан қолдим айрилиб, Мен ҳаммадан кам бўлдим. Шундай акам кетган сўнг, Мен қандай одам бўлдим. Шўрли бўлди манглайим, Ўйли1 бўлди танглайим, Шундай акам йўқ бўлди, Ёронлар энди найлайин. *** Олғир қушнинг шунқори, Югрукларнинг тулпори, Эр йигитнинг сардори, Тенгқурларнинг тождори. Шунқор ака вой-вой, Раҳбар акам вой-вой. Сулув ўтнинг суйруги, Чечанларнинг югруги. Куймайин энди қайтаман2 , Шундайин бўлса буйруғи. 1 Ўйилган. 2 Қандай қиламан.


274 Югурук акам вой-вой, Билгир акам вой-вой. – Тенгқурларин обдони, Элатимни гапдони, Йигитларнинг сиртлони, Сайилларнинг полвони. Арслон акам вой-вой, Полвон акам вой-вой. – Бўз қушдайин толпирим, Қарчиғайдай олғирим. Итилгидай тепкирим, Баҳриндай бўп чалпирим. Лочин акам вой-вой, Баҳрин акам вой. – Кийган тўни ярашган, “Бу ким”эди деб сўрашган, Ҳар ким кўрса ўзингни, Ҳавас қилиб қарашган. – Акам Ҳотам ҳимматлим, Лочин, туйғун келбатлим. Дўст-душманга ҳайбатлим, Бекдан, шоҳдан мурувватлим. Ҳотам акам вой-вой, Рустам акам вой-вой. – Синда синли, синбатлим, Сулув лочин сувратлим.


275 Элдан сўзин ўтказган, Тўйда қизиқ суҳбатлим. Гапдон акам вой-вой, Сўздон акам вой-вой. – Эл-юртимнинг гапдони, Йигитларнинг обдони, Кўпнинг тушган кўзига Бўз боланинг полвони. Полвон акам вой-вой, Мардон акам вой-вой. – Қора қушдай салмоқлим, Тўйдан ҳақин олмоқлим. Ёшлигингдан элларда Йиғинга сардор бўлмоқлим. Сардор акам вой-вой, Ғамхўр акам вой-вой. Йиғин тўйнинг сардори, Йигитларнинг қўчқори. Бўзболалар сарвари, Йигитнинг қиммат гавҳари. Қиммат акам вой-вой, Гавҳар акам вой-вой. – Тинмай уканг дод этар, Менга хуморинг тутар, Сендай йигит ҳар элга, Изласа ҳам кам битар.


276 Топилмасим вой-вой, Ширин сўзим вой-вой. – Қўлда кескир олмасим, Ишда чарчаб толмасим, Қимматбаҳо чироғим, Изласа топилмасим. Меҳрибоним вой-вой, Танда жоним вой-вой. – Хумор қилар сўзларинг, Топилмайди изларинг, Синглингни тентак қилмасми, Қуралай қора кўзларинг. Хуш суратим вой-вой, Қуралай кўзим вой-вой. – Ёронлар, энди қайтайин? Дардимни кимга айтайин? Мен қандай тоқат этайин?! Сенга жонимни бермасам, Синглинг бўлмай кетайин. Шунқор акам вой-вой, Сардор акам вой-вой. – Ёмон кийим киймадинг, Сира қобоғинг уймадинг, Авайлаб мени ўстириб, Манглайимга сиғмадинг. Меҳрибон акам вой-вой,


277 Гапдон акам вой-вой. – Қуш боласи уяда, Уяси унинг қияда. Элнинг йигитларидан, Менинг акам зиёда. Сардор акам вой-вой, Ғамхўр акам вой-вой. – Эл, йигитнинг сараси, Акам бегларнинг жўраси. Санга шикаст теккани, Манглайимнинг қораси. Қимматбаҳом вой-вой, Жоним акам вой-вой. – Эл кўзига кўринган, Йиғин ерда билинган, Қандай билгир бўлса ҳам, Олдинга келса суринган. Сусли акам вой-вой, Ҳушли акам вой-вой. – Йигитларнинг тўраси, Яхшиларнинг сараси. Ҳотам Тойдай ҳимматинг, Бегларнинг акам сараси. Ҳайбатли акам вой-вой, Ҳимматли акам вой-вой. – Кўпкарида илгирим,


278 Чечанликда билгирим, Таран-тортиш бўлганда, Бўридай юлпиб юлпирим. Биликли акам вой-вой, Юракли акам вой-вой. – Менинг акам Ҳотам Той, Ўтига куйиб ўлдим-ой, Маъракада туришинг, Олғир тарлон қарчиғай. Шунқор акам вой-вой, Сардор акам вой-вой. *** Айрилдим ёлғиз инимдан, Улгиси яхши синимдин. Шодлик йўқ кўрган кунимдан, Безор бўп ширин жонимдан, Кечдим манзил-маконимдан, Айрилдим меҳрибонимдан. Сўзамол сухандонимдан, Ёлғиз иним жононимдан, Равшан ойдай тобонимдан, Нетай, найлай?! Жудо бўлдим. Ёлғиз иним жигаримдан, Нетай, қўзи-қўчқоримдан, Қўлда олғир шунқоримдан, Қаторда юрган норимдан, Серсаводли бозоримдан, Соғинганда хуморимдан, Қўлимда ҳарна боримдан,


279 Инон ихтиёримдан, Новда ўсган чиноримдан, Дарахти соядоримдан, Элимга эътиборимдан, Барисидин жудо бўлдим. Мен айрилдим давлатимдан, Нетай сини-синбатимдан, Бел қувватим мададимдан, Ҳарна борим ҳолатимдан, Душманларга ҳайбатимдан, Қўлда кескир пўлатимдан, Учадиган қанотимдан, Тунадиган равотимдан, Айрилдим жигарбандимдан, Жудо бўп шакар-қандимдан. Ёлғиз жонга пайвандимдан, Ёлғиз бир жигарбандимдан, Кўнгил ҳушим – хурсандимдан, Барисидин жудо бўлдим. Айрилдим олғир қушимдан, Эсим ҳам ақлу ҳушимдан, Бир иним қариндошимдан, Серақл кенгашбошимдан Ёқам ҳўл, кўзда ёшимдан, Сирим айтар сирдошимдан, Қўлим тутар қўлдошимдан, Ғамим айтар мунгдошимдан, Не кунлар ўтар бошимдан, Барисидан жудо бўлдим. Қўлимдан кетди давроним, Эмранди танимда жоним, Хазон бўлди гулистоним,


280 Йиғлатиб ёру ёроним. Ёлғиз иним меҳрибоним, Бемаҳал қуриб бўстоним, Қўлдан учди бўз тарлоним, Эшинглар қадрдоним, Ёлғиз иним суянганим, Шунқоримдан жудо бўлдим. Мен айрилдим жигаримдан, Қайтай қўзи-қўчқоримдан, Қаторда юрган норимдан, Тоза олғир шунқоримдан, Ҳаммага эътиборимдан, Новда ўсган чиноримдан, Боғда олма-аноримдан, Қўлимдан ҳарна боримдан, Элим халқим сардоримдан, Жон ачирим раҳбаримдан, Кўрнакли шаҳсуворимдан, Серсавдоли бозоримдан, Севар салқин баҳоримдан, Соғинганда хуморимдан, Бел қувватим мадоримдан, Жон ачир ичкуяримдан, Ёронлар, ҳарна боримдан – Барисидан жудо бўлдим. Айрилдим хуш овозимдан, Олғир қийғир шаҳбозимдан, Аяган кўрпа қўзимдан Хўб суврат ширин сўзимдан, Хабарим дим йўқ ўзимдан, Айрилиб кўрар кўзимдан, Ҳам кеча ҳам кундузимдан, Кийган тўни қирмизимдан,


281 Қимматбаҳо қундузимдан, Тонгда туққан юлдузимдан... Битта укаси ёлғизимдан, Э, ёронлар, жудо бўлдим. Қиммат эдим, арзон бўлдим, Юраги тўла қон бўлдим. Оламдан бенишон бўлдим, Умримдан пушаймон бўлдим... Ичим тўла армон бўлдим, Юрагим тўла қон бўлдим, Энди тинмай, сарсон бўлдим, Бесару бесомон бўлдим. Эл кўзидан пинҳон бўлдим, Ғам хайлига султон бўлдим, Ишим доғи ҳижрон бўлдим, Қуюндай саргардон бўлдим, Қуруқ таним – бежон бўлдим. Тириклигим гумон бўлдим, Ўзим тирик куйган бўлдим, Ўлганлардан ёмон бўлдим. Кўрар кўзим, сўйлар сўзим, Биргина эди ёлғизим, Кетди бу ҳам, қолди ўзим1 . *** Бия соғдим, иймади, Қўл-қўлимга теймади Бадардгина жонимга Оллонинг раҳми келмади. 1 Эргаш Жуманбулбул ўғли. Таржимаи ҳол. Икки жилдлик. Биринчи жилд. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971. – Б.36-46.


282 Вассаллар шилдирайди, Юлдузлар ярқирайди. Тун кеча тонг отдириб, Ҳар гал уйқум келмайди. Отга минса ярашган, Узанги боғи кумушдан; Ҳамқурнинг ичида Чиқиб кетган кенгашдан. Эл боғбони бераҳм, Уздинг гулимнинг бошини. Ёшгина кетган, ёшгина, Тўкди кўзимнинг ёшини. Кўз ёшимдан хат битай, Киприкларим довот, қалам. Ўлтириб нола қилай – Ичим тўла дарду алам. Саҳарлар толда ётиб, Товуқдай мунглуқ бормикан? Беш етимни катта қилган Менингдай шўрлик бормикан? Қошингни қорасини Елкамга қундуз қилайин; Чиқиб кетган оғам Кечаларни кундуз қилайин. Чавандоз йўли улама, Қамчин боғи бурама; Бир йилдан бери келмайди, Ўтиб кетганми қурама. Гўристоннинг қўрғони, Ичи тўла мергани. Ҳамтенг оғам деб йиғласам, Тарқамайди хумори.


283 Майсинингга майлиман, Хуморингга лайлиман. Хуморингни сотаман, Ўтириб ёдимга тушсанг; Дийдорингни қайтаман. Эшик олди шафтоли, Учиб қўнади каптари; Оғажоним гўрига Мармардан қўяй тошини. Ёши ёшиман тенг эди, Санаблар юрай ёшини. Қайси боғда келади Шаршаранинг овозаси. Қулоғимдан кетмайди Ёстиқдан қилган нолиши. Сув келади сой билан Оқоваси лой билан. Энди куним ўтади, Ҳар куни вой-вой билан. Туялар тар ойдингда, Чудалари бўйнида. Олтмиш етти ёшимда Баттар жоним қийновда1 . ЭР-ХОТИНЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИ-ЙЎҚЛОВЛАР Умри ғурбатда ўтган мўминим, 1 Келиной қўшиқлари. Халқ қўшиқлари ва термалари / Ёзиб олувчи ва тўплаб, нашрга тайёрловчи Охунжон Собиров. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. – Б.180-182.


284 Меҳнату жабру-жафода ўтган мўминим. Ман йиғламай ким йиғласин, мўминим, Ғурбат билан адо бўлган мўминим. Ўн икки болам ер тагида деб, Зор йиғлаган мўминим. Олти болам ортда қолсин деб, Муножатлар қилган мўминим. Ўтганларни умрини, Сенга берсин деган мўминим. Ялинчоғим мўминим, Меҳнаткашим мўминим1 . *** Бел бойлайман пўтасиз, Қандай боқаман отасиз. Оқ, оққина қўзилар, Яйлов ўти тилайди. Етим қолган болалар Ота кўнгли тилайди. Вой уйим, ва куним во даврон... *** Арғумоқ эди мингани2 Киравка эди кийгани. Маҳси кийди совурдан Ўта берди давурдан. Чайқалиб енгин ташлади, Бешгина кун даврига, 1Фарғона вилояти, Қува тумани Янгичек қишлоғида яшовчи Сабохон Исроиловани(1928 йилда туғилган) турмуш ўртоғи Абдусамад Исроиловнинг (1906-1990) вафот этган куни айтган йиғиси. Маълум бўлишича, Абдусамад Исроиловнинг 12 фарзанди эрта дунёдан ўтиб кетган экан. 2 Бойвачча ўлган, унинг яхши оти бор. Оғайнилари, онаси, хотини, синглиси, янгаси отни тузаб йигитнинг кийимларини отга ташлаб, отни қозиққа боғлайди, отнинг атрофида айланиб, отга қараб йигитнинг қилган ишлари, ҳуснини айтиб йиғлайдилар. Шунда отнинг кўзидан ёш келади. Қисқаси, отга давир солади.


285 Ўлтирмай кулги бошлади. Оқ буғдойнинг нонини, Ёпмас эдим эриниб, Бул кунимнинг даврида, Ишшак қўйнинг гўштини, Емас эдим жерикиб. Ҳовлимда бозор юргузди, Дашт парчаси ёмон деб. Бухоро парча кийгизди, Тўримдан ойна қаратди. Тол тароғи ёмон деб, Шамшод тароқ таратди. Минган отинг кўкмиди, Кўк бедаси йўқмиди, Болаларинг мунгғайтириб Ҳеч армонинг йўқмиди1 . *** Қудай қўшган қўшиғим, гулим-уй, гулим, Янги солган тўшагим-уй, гулим. Бир ёстиққа бош қўшган гулим, Дарвозанинг зулпи эди, гулим. Оқ сандиқнинг сири эди, гулим-уй, гулим, Оқ уйимнинг нури эди-ей гулим. Оқ сандиқдан сир кетди, гулим-уй, гулим, Оқ уйимдан нур кетди-ей гулим. Эрганакнинг эпламай боланг қолди, гулим, Бўсағани бўйламай боланг қолди гулим, Энди қандай қиламан, гулим-уй, гулим. Олмалар берсам олмайди, гулим, Алдовимга кўнмайди гулим. 1 Оқ олма, қизил олма. Ўзбек халқ қўшиқлари / Тўпловчи: Музайяна Алавия. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. – Б. 210-211.


286 Беҳилар берсам емайди, гулим, Етовимга юрмайди, вой гулим-уй, гулим. Тикиб қўй десам буриб қўйган гулим, Ювиб қўйган десам уйиб қўйган, гулим. *** Боғларда очилган гулим, вой гулим, Сайраб турган булбулим, вой гулим. Гуллар сўлиб, булбул кетди, вой гулим, Ортар эди мушкулим, вой гулим. *** Уйларда ўйнаб-кулган, вой тўрам, Ёрим десам оғзим тўлган, вой тўрам. Гўдакларин менга ташлаб, вой тўрам, Бир нафасда тамом бўлган, вой тўрам. Улоқларин чопдириб, вой тўрам, Ўғлин тўйин кўрмаган, вой тўрам. Пойгаларни қўйдириб, вой тўрам, Қизин тўйин кўрмаган, вой тўрам. Этагим тўла дур экан, вой тўрам, Пешонам қурғур шўр экан, вой тўрам. Узайми десам гулим йўқ, вой тўрам, Куйдимми десам кулим йўқ, вой тўрам. Экса битмас майдоним, вой тўрам, Чақирсам келмас меҳмоним, вой тўрам. От кўтармас полвоним, вой тўрам, Хонамдаги султоним, вой тўрам, Қорайган тоғнинг тумани, вой тўрам, Қақшатди ўлим ёмони, вой тўрам.


287 Қалъадан қилган қўрғоним, вой тўрам, Ёвлар келиб буздирди, вой тўрам. Бемаҳал келган ўлим, вой тўрам, Иложини топдира олмадим, вой тўрам. Орқамга тушган офтобим, вой тўрам, Устимга кийган кимхобим, вой тўрам. Қишлардаги қишловим, вой тўрам, Ёзлардаги яйловим, вой тўрам1 . АММАСИНИНГ ЖИЯНИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИ-ЙЎҚЛОВЛАР Бўйнимдаги қўш ҳалқам, Билла ўсган босқалам. Вой жигарим. Кўрмай қолдим кўзингни, Эшитмай қолдим сўзингни, Вой жигарим. Суяб сувинг(ни) бермадим, Силкиб тўшагингни солмадим. Вой жигарим. Бош боласидай айрилиб, Бошмалдоғи қайрилиб, Акамо қандай туради? Вой жигарим2 . 1 Гулёр. Фарғона халқ қўшиқлари. Т., 1967.– Б. 221-222. 2 Ғаллаороллик Зулфия Ҳайдаровадан ёзиб олинган. Тартиб берувчи Шомирза Турдим. Ёшлик. Т., 1990. № 12. – Б.31-32.


288 ЖАННАТМАКОН БУВИМ ВАФОТИДАН БИР ЙИЛ СЎНГГИ ЙЎҚЛОВИМ Сандиқлари чуриган бувим, Сўнгаклари қуриган бувим, Сочларида ажриқзорларим, Пешонаси тариқзорларим. Билаклари косовранг бувим, Ёноқлари оловранг бувим, Сочларида бодияларим, Сўнгаклари сожидаларим. Кўзларида тунларим бувим, Томоғида унларим бувим, Оёқлари саждагоҳларим, Кўйлаклари оҳ воҳларим. Шудгодзорда кетмоним бувим, Тўрт кун яшаб кетгоним бувим, Ориққина тарғилли бувим, Елкалари яғирли бувим. Рўмоллари доғ-дуғлигинам, Чўригинам, чўрилигинам. Мозорлари гулзорим бувим, Гулзоримда мозорим бувим. Остонаси тиллодан бувим, Тиллоларин йўқотган бувим. Пайғамбарнинг қизидек бувим, Фотиманинг ўзидек бувим. Мусичали сийирли бувим, Этаклари йиртиқли бувим. Ёмғирзорда зор-зорларим. Нимчалари увадалигим, Қоқилари супадалигим. Тириклиги тим қоралигим,


289 Бандалигим бечоралигим. Уйимдаги уйсизим бувим, Кўчаларда куйсизим бувим. Шоирлигим -қадрсизлигим, Тақдрлардан тақдирсизлигим. Муҳожирим бекасим бувим, Мусофирим, бесасим бувим. Кофарниҳон кафанли дарё, Дарёларга айтган алвидо. Чордевори тўкилган бувим, Жанозаси ўқилган бувим. Мусофирот суякдан ўтиб, Қайтганимда заҳарлар ютиб, Менга раҳми келгоним бувим, “Шўрликкинам” дегоним бувим. Ичиб дўстлар заҳар-заққумин, Додлар тилиб кетгач халқумим, Танҳо қайтган остонам бувим, Падаримдан нишонам бувим. Тилимдаги калим бувим, Мусулмоним, муслимам бувим.1 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ Абдулла Қодирий. Танланган асарлар / Нашрга тайёрловчи Хондамир Қодирий. – Т.: “Sharq”, 2014. Абдулаҳатов Н., Азимов В. Эл ва ер фарзанди. - Т.: “Шарқ”, 2008. Абу Райҳон Беруний. I том.- Т.:”Фан”, 1957. Абулқосим Фирдавсий. Шоҳнома. Иккинчи китоб. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976. Абулқосим Фирдавсий. Рустам ва Суҳроб. - Т.:”Шарқ”, 1994. Абу Ҳомид Ғаззолий. Мукошафатул қулуб. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. Айимбетов Қ. Қорақалпоқ фольклори. Нокис, 1977. 1 Асқар Маҳкам. Ваҳдат куйи. – Т.: “Nurafshon business”, 2021. – Б. 137-138.


290 Акишев К.А. К интерпретизации символики Иссыкского погребельного обряда // Искусство древного Хорезма. - М.: “Наука”, 1981. Алавия М. Ўзбек халк маросим қўшиқлари. - Т.:”Фан”, 1974. Алексеев Н.А. Формы: религии тюрко-язычных народов Сибири. Новосибирск: “Наука”, 1980. Алишер Навоий. Хамса. - Т.: “Фан”, 1958. Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Олтинчи том. -Т.: “Фан”, 1990. Алишер Навоий. Лисонут тайр. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа бирлашмаси, 1991. Алп Эр Тўнға ёки Афросиёб жангномаси. Нашрга тайёрловчи А. Абдугаффоров. -Т.: “Чўлпон”, 1995. Андреев М.С. По этнологии Афганистана. - Т., 1927. Андреев М. С. Материалы по этнографии Ягноба (записи 1927- 1928 г.г.) - Д.:”Дониш”, 1970. Асқар Маҳкам. Ваҳдат куйи. – Т.: “Nurafshon business”, 2021. Афзалов М.И. Ўзбек эртаклари ҳақида. - Т.: “Фан”, 1964. Бабаева Н.С. Древние верования горных таджиков в похорона поминальной обрядности южного Таджикистана (конце XIX -начало XX века). - Д.: ”Дониш”, 1993. Бадойиъу-р-ривоёт. - Т.: “Ёзувчи”, 1995. Балиева Т.Д. До исламская верования и их пережитки у киргизов. Фрунзе: “Илим”, 1972. Бартольд В. В. II-том. 2-часть. -М.: “Наука”, 1964. Басилов В.Н. Пережитках тотемизма у туркмен. ТИИАЭ, 1960. Т.VII. Бекиров. Ж. Татар фольклори. -Т.:”Ўқитувчи”, 1975. Беленцкий А.М. Вапросы идеологии и культов Согда по материалом Панджикентских храмов // Живописы древного Панджикента. - М.: “Наука”, 1954. Бернштам А.Н. Материалы исследования по археологии. - М.-Л.: “Наука”, 1952. №26. Бичурин Н.Д. Собрание сведений о народах обитавших в Средней Азии в древние времена. Том.II. - М.: “Наук”а, 1950.


291 Васильева Г.П. Туркмены-нохурли. СЭС. - М.: “Наука”, 1954. Воҳидов Ш. Қўқон хонлиги тарихи (хонлик тарихи – манбаларда).Том I. Тошкент, 2012. Гаджиева С.Ш. Кумыки. – М.: “Наука”, 1961. Гафферберг Г.Э. Пережитки религиозных преставление у белуджей // Домусульманские верования и обряды в Средей Азии. - М.: “Наука”, 1975. Герадот. История. - Л.: “Наука”, 1972. Горький М. Вопленица хрестоматия по фольклористике. - М.: “Высшая школа”, 1986. Гудкова А.В. Некрополь городища Ток - кала. СЭ. - М.: “Наука”, 1963. Гулёр. Фарғона халқ қўшиқлари. Кўп томлик тўпловчи ва нашрга тайёрловчи Ҳошимжон Раззоқов. - Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1969. Гумилёв А.Н. Алтайская ветвь тюрок-тугю. С.А. 1959. Диваевъ А. Киргизия. Причитание по покойнике. Истории и этнографии. Том XIV вып 4-6. Казань. 1898. Дяконов М.М. Образ Сиявуша Средниазиатской мифалогии. КСИИМК. Вып №1. - М.: “Наука”, 1951. Дяконов М.М. Росписи Пяджикента // Живопись древного Пянджикента. - М.: “Наука”, 1954. Дяконова В.П. Отражение погребального обряда тувинцев в фольклоре // Фольклор и этнография. - М.:”Наука”, 1974. Еремина И.В. Поэтический строй Русской народной лирики. - Л.: “Наука”, 1978. Жўраев М. Сеҳрли рақамлар сири. - Т.:”Ўзбекистон”, 1991. Иззат Султон. Адабиёт назарияси. - Т.: “Ўқитувчи”, 1996. Имомов К. Йиғи афсуни ва эртакларнинг сирли олами. №3. – Т. 1995. История ат-Табари. - Т.:”Фан”, 1987. Йўлдошева С. “Алпомиш” достонидаги доимий эпитетлар // Адабий мерос. 1982. № 2 (22). Кармышева Дж.Х. Земледельческая обрядности у казахов // Древние обряды, верования и культы народов Средней Азии. - М.:


292 “Наука”, 1986. Кармышева Б.Х. Архаическая символика в погребальнопоменальной обрядности узбеков Ферганы. Древные обряды и верования Среднее Азии. - М.: “Наука”, 1986. Киргизско - русский словарь. Составитель проф. К.К.Юдахин. -М., 1965. Книга Марко Поло. Изд., Географическая литература. - М., 1953. Кольпакова Н.П. Русская народная бытовая песня. - М.: “Наука”, М- Л. 1962. Конка У.С. Табу слов и закон иносказания в Карельских плачах // Проблемы фольклора. - М.: “Наука”, 1975. Конка У.С. Карельская свадебная причитальщица // Фольклор и этнография. - Л.: “Наука”, 1974. Кузмина Е.Е. Древнейшие скотоводы от Урала до Тянь-шаня. Фрунзе: “Илим”, 1996. Куругло С.С. Семейная обрядность гагаузов в XIX начало XX веков. Кишинев.: “Наука”, 1980. Лапасов Ж. Бадиий матн ва лисоний таълим. - Т.:”Ўқитувчи”, 1995. Липец Р. С. Ображения погребального обряда в тюркоманголском обряде // Проблемы фольклора. - М.: “Наука”, 1975. Лихачев Д.С. Поэтика древно-русской литературы. - М.: “Наука”, 1979. Мадаев О. Огаҳий ва халқ ижодиёти // Адабий мерос. -Т,1986. № 4 (38). Малов С.Е. Памятники древтюрский письменности. М-Л.: “Наука”, 1951. Маманов И. Отамдан қолган ўгитлар // “Тафаккур”, 2008. №4. Маспошшо. Қорақалпоқ халқ эпоси. – Т.: Ғафур Ғулом нашриёти, 1985. Мусоқулов А. “Бойчибор илоҳий от”. Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1998. Мэри Бойс. Зарострийцы (верования и обычай). - М.: “Наука”, 1987. Наливкин В.Н, Наливкина М. Очерк быта оседлого туземного населения Ферганы. Казань, 1986.


293 Наршахий. Бухоро тарихи. - Т.: “Фан”, 1996. Насриддинов Қ. Ўзбек дафн ва таъзия маросимлари. -Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ маросим нашриёти, 1996. Никитин В. Курды. - М.: “Наука”, 1972. Обрядовая поэзия Пинежия. - М.: “Наука”, 1980. Ораз Яғмур. Махтумқулинома. - Т.: “0'ZВЕКISТ0N” НМИУ, 2016. Орлев А.С. Казахский географический эпос. М-Л. 1945. Оқ олма, қизил олма. Ўзбек халқ қўшиқлари. Кўп томлик. -Т.: Ғафур Ғулом нашриёти, 1972. Пайзиева М. Мотам маросимининг айрим жиҳатлари // Марказий Осиёда анъанавий ва замонавий этномаданий жараёнлар. 2–қисм. Тошкент, 2005 Писарчик А.К. Смерть и похороны у таджиков Каратегина и Даврваза. вып. 3. - Д.:Дониш, 1976. Полякова Е.А., Раҳимова З.И. Шарқ миниатюраси ва адабиёти. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. Пропп В.Я. Принципы классификации фольклорных жанров. СЭ - М.: “Наука”, 1964. №4. Пропп В.Я. Русский героический эпос. - М., 1958. Пугаченкова Т.А., Ремпель. И. Выдаюшихся памятники изобразительного искусство Узбекистана. - Т.: “Искусство”, 1960. Пьер Монте. Египет Рамссесов. - М.: “Наука”, 1989. Радциг С.М. История древно-греческой литературы. - М.: “Высшая школа”, 1963. Рахимов М. Обычай и обряды связанные с похоронами у таджиков Кулябской области. Изв. АН Тад. - Д.:”Дониш”, 1953. Рашид Зоҳид. Сўфи Оллоёр. “Саботул ожизин” шарҳи. Равойиҳур райҳон. – Т.: “Sharq”, 2018. Рахман Х.У. Хронология исламской истории: 570-1000 гг от Р.Х. Нижний Новгород. 2000. Раҳматулла Косим Усмон ал-Ўший. Марҳумни дафн этиш маросимлари. Ўш. 1993. Ремпель А.И. Цепь времен. - Т.: Изд. Гафур Гуляма, 1987. Розенфельд З.А. “Говвараи ноз”- древни погребальний обряд на Вандже и траурние рубои // Фольклор и этнография. - Л.: “Наука”,


294 1974. Руденко М.Б. Курдская обрядовая поэзия. М.: Наука, 1982. Сагалиев А.М. Традиционние мировазрение тюрков южной Сибири. Новосибирск: “Наука”, 1990. Саримсоқов Б. Маросим фольклори // Ўзбек фольклори очерклари. - Т.:”Фан”, 1983. Сафаров О.А. Навоий фольклоршунос // Ўз. ИФ. 1991.№7. Семёнов Ю.И. Как возникло человечество. - М.: “Наука”, 1986. Сихарулидзе А.К. Грузинская народная похоронная поэзия // ИЭКС. вып 38. - М.: “Наука”, 1957. Совет даври халқ қўшиқлари. - Т., 1983. Степанова А.С. Метафорический мир карельских причитаний. - Л.: “Наука”, 1985. Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. – Т.: “Ўзбекистон”, 1997. Сухарева О.А. Празднества цветов у равнинных таджиков. // Древние обряды верования и культы народов Средней Азии. - М.: “Наука”, 1986. Татары Среднего Повольжя и Приуралья. -М.: “Наука”, 1967. Тафаккур чечаклари. - Т.:”Фан”, 1992. Тимофеев Л.И, Тураев С.В. Словарь литератураведческих терминов. - М., 1974. Толстов С.П. Древний Хорезм. - М.: “Наука”, 1948. Троицкая А.Л. Некоторие старинние обычай, обряди и поверья таджиков долини Верхного Зарафшана. СЭС. - Л.: “Наука”,1971. Турдиева Д.Марҳумни хотиралаш билан боғлиқ маросим ва удумлар // Имом ал-Бухорий сабоқлари. Т., 2006. № 2. Турдимов Ш. Йиғи-йўқловлар. Ёшлик. -Т. 1990. №12. Турдимуродов Ш. Рўмол рамзининг семантикаси // Адабий мерос. 3(34). - Т.: “Фан”, 1985. Тухлиев Б. Истиора, унинг “Қутадғу билиг” даги роли. Адабий мерос. - Т.: “Фан”, 1982. 2(22). Ухатов Б. Қазақдын турмис-салт жырларини типалогияси. Алматы. 1983. Файзуллаев Р., Абдулаҳатов Н. Муҳаммад Юсуф Ҳазин(Хонақоҳий Ҳазрат Марғиноний). – Т.: “Sharq”, 2013.


295 Фаридуддин Аттор. Тазкират ул-авлиё. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013. Федченко А.П. Путешествия в Туркистан. - М.: Географ. издат, 1950. Фрэзер Д.Д. Золотая ветьв. - М.: Полит издат, 1980. Фрэзер Д.Д. Фольклор в Ветхом завете. - М., Полит издат, 1989. Хамраев А.Х. Праздник красной розы. Изв. АН Уз. Общ.науки. -Т. 1958, №6. Хомер Илиада. - Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. Хотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча луғати. - Т.: ”Ўқитувчи”, 1979. Чвырь А.Л. Опыт анализа одного современного обряда в свете древновосточной представлений // Средняя Азия Кавказ и Зарубежний Восток в древности. - М.: “Наука”, 1983. Чернецов В.Н. Представления душе у обских угров // Труди ИЭ. - М.: “Наука”, 1959. Чистов К.В. Причитания о славянских и финно-угорских народов //Обряды и обрядовый фольклор. - М.: “Наука”, 1982. Чистов К.Б. Русские сказатели Карелия. Петрозаводск.: - М.: “Наука”, 1980. Чистов К.Б. Русския причеть. - Л., 1980. Чистяков В.А. Представления о дороге в загробный мир в русских похоронных причитаниях XIX-XX вв // Обряды и обрядовый фольклор. - М.: “Наука”, 1982. Шаниязов К. Узбеки карлуки. - Т.: “Наука”, 1964. Шайбонийлар қабртошларидаги битиклар. Нашрга тайёрловчилар: Б. Бобожонов, А.Мўминов, О. Пауль. Висбаден.: Доктор Людвиг Райҳерт нашриёти. 1997. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳаёт ва ҳадис. Жаннат башорат берилганлар ва аҳли байт. 23 жуз. - Т.: “Шарқ”, 2008. Шарафуддин Али Йаздий. Зафарнома. - Т.:”Шарқ”, 1997. Шедевры государственного музея им. А.С.Пушкина. - М.: “Художник”, 1996. Эгамов Х. Цветавой символика в тюркских сказках // Адабий


296 мерос. 1986. № 2 (44). Эргаш Жуманбулбул ўғли. Ўзбек халқ ижоди. - Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971. Эшонқулов Ж. Фольклор, образ ва талқин Қарши: “Насаф”, 1999. Юсуф ва Аҳмад. Ўзбек халқ достонлари. - Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. Ягодин В.Н., Ходжаев Т.К. Некрополь древнего Миздехкана. - Т.: “Фан”, 1970. Яцин Чжан. Неолитическая керамика бассейна среднего течения Янцзи //Древняя культура Китая. Новосибирск: “Наука”, 1985. Ўзбек СЭ. том 9. Т., 1977. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. том II. - Т.:”Қомус”, 1981. Ўзбек халқ мақоллари. 1 том. - Т.: “Фан”, 1987. Ўраева Д.Мотам маросими айтимларининг ижро босқичлари // Ўзбек тили ва адабиёти. 2003. № 5. Қадимий ҳикматлар.- Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. Қаюмов А. Асарлар. 3-жилд. “Хамса сарлавҳалари”, “Бадоеъ улвасат”, Навоийнинг ҳаёт ва ижоди йўли. – Т.: “MUMTOZ SOZ”, 2009. Қаюмов А. Асарлар. 4-жилд. - Т.: “Mumtoz so'z”, 2009. Қиссаи Сайқал. Казань. Типография императорского университета. 1897. Ҳазрати Али ҳақида қиссалар.- Т.: “Ёзувчи”, 1992. Ҳожи Мирзо Абдулло Мирзо Калонзода Хўжандий. Охират озиғи.Хўжанд, 1994. АННОТАЦИЯ Различные проявления правил и манер поведения в обществе, особенностей быта и жизни людей называют обычаями и


297 церемониальным этикетом. Их отсутствия не наблюдается ни в одном периоде человеческой цивилизации. Мы находим их и в современности в каждом племени, культуре и нации. Главным образом, именно они и отличают цивилизации друг от друга. Деструктивная сила смерти на протяжении всей человеческой истории оказывалась импульсом к культурному творчеству. Человеческое сообщество выставляет против смерти, исчезновения и небытия не только свою веру в загробную жизнь и/или воскресение, но и мощный заслон из слов, вещей и действий. У всех народов имеются верования в души или духов и загробную жизнь, и все проводят особые ритуалы, когда люди умирают. Как правило, погребальные ритуалы служат переводу смерти в разряд пусть и экстраординарных, но домашних дел, дел семьи и общины. По-видимому, особую роль в этих ритуалах играли женщины. Автор проследил историю традиции похоронных оплакиваний, которая стремится к экспансии, но подавляется и ограничивается со стороны официальной или религиозной власти. В книге довольно подробно анализируется жанр плача, приводятся отрывки плачей-песен, причем, основное внимание уделяется похоронным причитаниям, также рассматриваются и другие обряды, обычаи и ритуальные церемонии, связанные с проведением погребальных и поминальных обрядов. ANNOTATION The various manifestations of the conduct, mannerisms and pattern of living of a group of people are called customs and etiquette. No period of


298 human civilization has remained devoid of them. We find them in currency in every clan, culture and nation. Civilizations are mostly distinguished from one another because of them. Destructive force of death has always been an impetus for artistic creativity throughout the entire history of mankind. The humanity not only shows its faith into the afterlife and/or resurrection as opposed to death, disappearance and non existence, but it also puts a strong shield of words, objects and actions which cultivate the domain of death. All human societies have beliefs in souls or spirits and an afterlife, and all conduct rituals when people die. As a rule, the funeral rituals serve for transferring death into the category of even it extraordinary, yet home, family and community affairs. In all probability, women played a special role in these rituals. The author made an attempt to follow the history of funeral laments, the attempts of its expansion, its suppression and restriction by either official or religious authorities. The book provides rather a detailed analysis of the grievance genre focusing on funeral laments and considering other rites and ritual ceremonies related to death rituals. МУНДАРИЖА


299 Муқаддима ўрнида.....................................................................................4 Онам деб йиғлагим келди..........................................................................7 Халқ йиғиларини пайдо бўлиши тарихидан............................................19 Халқ йиғиларида миллий психологиянинг намоён бўлиши...............46 Йиғи ва йўқловлар..........................................................................................54 Ўзбек халқ йиғиларида образлар тизими.................................................93 Йиғиларда қофия тартиби...........................................................................157 Халқ йиғиларининг композицияси.........................................................164 Поэтика узбекских народных похоронных плачей (по материалам Ферганской долины) ...................................................................................169 Poetics of uzbek folk funeral laments (based on materials from the Fergana valley)...............................................................................................................190 Иловалар.........................................................................................................211 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.......................................................284


300 Нодиржон Абдулаҳатов ОНАМ ДЕБ ЙИҒЛАГИМ КЕЛДИ (МОТАМ МАРОСИМ ФОЛЬКЛОРИ) Техник муҳаррир: Р.Аҳмедов Саҳифаловчи: С. Раҳимова Бадиий муҳаррир: Д. Турсуналиева Босишга рухсат этилди: 2022 й. Нашриёт босма табоғи – 21, 25. Шартли босма табоғи - 10, 625. Бичими 84х108 1/16. Адади 100. “Poligraf Super Servis” МЧЖ 1500114, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Авиасозлар кўчаси.


Click to View FlipBook Version