The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by termiztakmkutubxona, 2020-10-19 06:03:52

@BOOKS_KITOB O'N IKKI STUL

@BOOKS_KITOB O'N IKKI STUL

ми. Лекин айтиб қўяй, вақтида хониш қилинг,
кечикиб ўтирманг. Сизга бу тажриба театри эмас!
Нақ абжағингизни чиқараман.

Буюк мудаббир шипиллаганича олчаранг па-
нель қопланган йулакка оёқяланг югуриб чиқди.
Йўлакнинг нариги бошидаги каттакон ойна бе-
тида бир лаҳзагина унинг гавд аси кўринди. У
эшик олдида тўхтаб:

НИК. СЁСТРИН
«Колумб» театрининг реж иссёри

деган ёзувга тикилиб турди.
Ойна унинг аксидан холи бўлди. Сал )^м а й ойна

бетида яна буюк мудаббир кўринди. Қўлида бук-
ри оёқ стул. У йўл£1кдан югуриб ўтди, кейин палу-
бага чиқиб, Ипполит Матвеевич билан кўз уриш-
тириб олгач, қўлидаги стул билан юқоридаги рул-
чи бўлмаси томонга юрди. Ойнабанд бўлмада ҳеч
ким кўринмади. Остап стулни жойлаштириб
қўйгач, шеригига писанда қилди:

- Стул кечгача шу ерда турсин. Яхшилаб ўйлаб
кўрдим. Бу ерга биздан бошқа деярли ҳеч ким
йўламайди. Ҳозирча устини плакат билан ёпиб
қўяйлик-чи, қоронғи туш гандан кейин бемалол
ичини кавлаштирамиз.

Стул бирпасда юпқа фанер тахта билан алвон
тагида кўринмай қолди.

Ипполит М атвеевич яна олтин талвасасига
тушди.

- Ўзимизнинг каю тага олиб кираверсак бўлмай-
дими? - деди у юраги тошиб. - Дарров ичини очиб
кўрардик. Гавҳарни топсак, кемадан ж }^аворар-
д и к ...

- Хўш, топмасак-чи? Унда ним бўлади? Стулни
нима қиламиз? Ёки ўртоқ Сёстринга учраб: «Ке-

350

чирасиз, тақсир, стулингизни ўмарувдик, афсус,
биз қидирган нарса ичидан чик;мади, мана энди
қайтариб олиб келдик, бир оз уринган бўлса узр!»
деб тавба қиламизми? Шуми таклифингиз?

Буюк мудаббир бу гал ҳам минг фоиз ҳақ эди.
Палубада увертюра садоси янграб, Эсмарх круж-
калари билан пиво идишлари авж га чиққандан
кейингина Ипполит Матвеевич эс-ҳушини йиғиб
олди.

^Б угун ги тираж ўйинлари тугади. Қия соҳилни
тўлдириб ўтирган томошабинлар ҳеч кутилмаган-
да қурама асбоблар ансамблини қийқириқлар би-
лан кутиб олишди. «Ана кўрдингларми! Сенларга
қолса кенг халқ оммаси буни тушунмас эмиш.
Санъат ш з^ақаям етиб борадики!» демоқчи бўлган-
дай, Галкин, Палкин, Малкин, Чалкин ва Залкинд-
лар виқор билан атрофга қараб қўйишарди.

Шундан кейин колумбчилар қўлбола саҳнага
чиқиб, ашула ва рақс жўрлигида енгилгина во-
девиль^қўйиб беришди. Бунда заёмдан эллик
минг сўм пул ютган Вавиланинг саргузаштлари
ҳикоя қилинарди. Ник. Сёстрин конструктивиз-
ми' кишанларидан қутулган артистлар завқ би-
лан ўйнаш ди, шўх рақсга туш иш ди, чиройли
ашула айтишди. Соҳилда ўтирганлар кўп хурсанд
бўлишди.

Иккинчи бўлиб моҳир балалайкачи саҳн ага чиқ-
ди. Соҳилдагилар юзига табассум югурди.

Унинг ижросида машҳур рус халқ қўшиғи «Ба-
риня» янграб кетди.

Балалайкага жон киргандай бўлди. Асбоб со-
занданинг орқасига яшириниб олди, куй эса да-

' Конструктивизм — 1 920 йилларда санъатда юзага келган
йўналиш, бзгнда асарнинг ғоявий мазмунидан қўра тузилиши-
га, абстракт шаклига эътибор берилган.

351

вом этди. Кейин осмонга сапчиб, шу ҳолатда нола

қилди.
Жоржетта Тираспольскихга навоат келди. у

узун кўйлак кийган бир тўда қизни бошлаб чиқ-
ди. Концерт рус рақслари билан якунланди.

«Скрябин» сафар тараддудини бошлаб, капитан
трубкада машина бўлимига йўл-йўриқ бера бош-
лади, кема ўтхоналари аланга олиб, сувни иситиш-
га тушди. Духовой оркестр ҳам вақтдан фойдала-
ниб, яна қирғоққа тушди-да, рақс куйларини чала
бошлади, ҳамма суюниб кетди. Одамлар жуфт-
жуфт бўлиб, ҳаракатга тушиб қолди. Уф ққа бош
қўйган офтоб зарғалдоқ шуъла сочиб турибди. Айни
кинога оладиган пайт. Шуни сезгандай Подкан
деган оператор ҳомуза тортиб, каютасидан чиқиб
қолди. Кема дастёрига айланиб қолган Воробья-
нинов суратга оладиган алпаратни кўтариб, Ола-
парнинг кетидан юрди. Олапар кема ёнига бориб,
соҳилга тикилиб қаради. Ўт-ўланда одамлар ас-
карчасига қадам ташлаб рақсга тушаётган эди.
Ялангоёқ йигитлар куррамизнинг жонига қасд қил-
гандай гумбурлатиб ер тепишарди. Қизлар товус-
дай хиром қилишарди. Соҳилнинг баланд-паст
жойлари томошабинларга лиқ тўла. Франциядаги
«Авангард» туруҳининг кинооператори шу манза-
рани кзфиб қолса борми, уч кечаю уч кундуз ти-

ним билмаган бўларди. Аммо Олапар бит кўзлари-
ни соҳилга бир оз тикиб тургач, шоша-пиша орқа-
сига ўгирилди-да, диконглаганича ҳайъат раиси-
нинг олдига югуриб борди, кейин уни оқ девор
ёнига тик турғизиб, қўлига китоб тутқизиб қўйди
ва қимирламай туришни тайинлаб, аппарат дас-
тасини бир маромда айлантира бошлади. Шундан
кейин у хижолат тортган раисни кеманинг қуируқ
томонига етаклаб, ботаётган кун манзарасини

қўшиб суратга олди.

352

Суратга олиш маросимини тугатгач, Олапар
виқор билан каю тасига равона бўлди в а ичкари

кириб, ичидан беркитиб олди.
Яна гудок бўкирди, яна офтоб жон ҳолатда

ўзини панага олди. Сафарнинг иккинчи туни
бошланди. Кема жўнашга тайёр эди.

Эртанги кун эсига туш са, Остапнинг юраги
орқасига тортиб кетарди. Эртага у картон қоғоз-
ни қирқиб, дон ўрнига ерга заём қоғози сепаёт-
ган деҳқон расмини ясаб бериши керак. Буюк
мудаббирнинг эса бунга тиши ўтмайди. Остап
амал-тақал қилиб шиорни бир нави қўлдан чи-
қарган бўлса ҳам деҳқоннинг бадиий шаклини
тушириш ҳазилакам иш эмас, бунинг уддасидан
чиқолмаслигига кўзи етади.

- Эсингизда бўлсин, Васю кига боришимиз би-
лан кечки тиражларни бошлаймиз, - уни қайта-
қайта огоҳ- лантирди бақалоқ одам, - транспа-
рант тайёр бўлмаса, иш пачава бўлади.

- Асло таш виш тортманг, транспарант тайёр
бўлади, - деди Остап уни ишонтириб.

Шу тобда Остап эртага эрталаб буни бир илож
қилиб амаллашига эмас, балки бугун кечқурун
бирор нарса р 5^ беришига кўпроқ ишонарди.

О см онда ю лдузлар ч ар ақ лаган , аёзли тун
бошланди. Тираж кемасининг фзгқаролари ғарқ

уйқуга кетди.
Тираж ҳайъатидаги арслонлар ширин уйқуда.

Кадрлар столидаги қўзичоқлардан тортиб бухгал-
териядаги эчкивойларгача, ўзаро ҳисоб-китоб
бўлимидаги қуёнчалар, овозли безак мутасадди-
лари бўлмиш сиртлону чиябўрилардан тортиб ма-
шинка идорасидаги беозор каптарчаларгача -
ҳаммалари ноз уйқуда.

Булар ичида ёлғиз қўли эгри жўраларгина бе-
дор эди. Қоқ ярим кечада, соат бирларга яқин

2 3 - 3 IV 353

буюк мудаббир каютадан чикди. Вафодор Киса
соядай эргашиб, изидан юрди. Икковлари секин-
гина юқори палубага кўтарилиб, фанер билан
тусилган стулга яқинлашишди. Остап фанерлар-
ни секин четга суриб, стулни суғуриб олди, кейин
уни ерга қўйиб жағини ж ағига қаттиқ босган
ҳолда қўлидаги омбур билан стул жилдини тортқи-
лаб йиртди-да, ичига қўлини тиқди.

Юқори палубада шамол эсади. Осмонда юлдуз-
лар аста жимирлайди. Ҳув пастда сув қорайиб
чайқалади. Соҳил кўринмайди. Ипполит Матвее-
вич безгак тутгандай қалтирайди.

- Топдим! - деб юборди Остап хириллаб.

Ҳазрати Фёдорнинг номаси

К ичик ш аҳарда истик^омат қияувчи хот инига
Б окудаги «Нарх-наво» номли м усоф ирхонада ёзил-
ган

Менинг қадрдоним ва бебаҳо Катям!
Омадимиз соат сайин бизга кулиб боқмоқда.
Ҳамма ишларимни тугатиб бўлгач, «Нарх-наво»
мусофирхонасида ўтириб сенга хат ёзяпман. Боку
анчагина катта шаҳар экан. Эшитишимга қара-
ганда, бу ердан чироқ мойи қазиб олишаркан,
аммо бориб кўришга илож йўқ, у ёққа электрпоезд
юраркан, ёнимда эса сариқ чақаям йўқ. Бу чи-
ройли ш аҳар ш ундоққина Каспий денгизининг
ёнида экан. Денгиз чиндан ҳам жуда катта. Бу
ернинг иссирига чидаб бўлмайди. Бир қўлимда
пальто, яна бир қўлимда камзул юради, шундаям
исиб кетаман. Қўлларим терлайди. Чой билан ову-
наман, холос. Пул эса тугаб қолган. Лекин зарари
иўқ, азизим Катерина Александровна, яқин ора-
да мол-дунёмиз ошиб-тошиб кетади. Бормаган

354

жойимиз қолмайди, иннайкейин, Самарага бориб,
заводчамизга яқинроқ жойга ўрнашиб оламиз,
турмушимиз ширин бўлади, қўлбола мусалласдан
тортиб юрамиз. Дарвоқе, асосий гапга ўта қолай.

Боқу шаҳри жуғрофий мавқеи ҳамда аҳолиси-
нинг кзшлиги жиҳатидан Ростов шаҳридан уст}гн
тураркан. Аммо серқатновлиги жиҳатидан Харь-
ковга тенглашолмайди. Бу ерда келгинди кўп.
Армани в а пирсиён дегани айниқса тўлиб ётиб-
ди. Мен сенга айтсам, онаси, Туркия ҳам бу ер-
дан яқин экан. Бир куни бозоргаям бордим, ҳар
хил турк молларини, шолрўмолларни кўрдим. Сен-
га атаб ёпинчиқ олмоқчи бўлувдим, пулим етмай
қолди. Ҳ а, майли, бой бўлганимиздан кейин (кўпи
кетиб, ози қолди буниям) ўзим сенга ёпинчиқ олиб

бераман.
Вой, онаси, Боку ш аҳрида иккита ёмон воқеа

юз берди, сал қопти эсимдан чиқишига: 1) новвой
акангнинг камзули қўлимдан тушиб, Каспий ден-
гизига оқиб кетди, иннайкейин, 2) бир ўркачли
туя бозорда бетимга тупурди. Шу икки ҳодисадан
қаттиқ ранжидим. Ву шаҳар бедарвоза экан, му-
софир йўловчиларни ҳар ким ҳақорат қилиб ке-
тавераркан, мен ахир туяга ёмонлик қилмаган
бўлсам, қайтанга унга яхшилик қилмоқчи бўлдим,
бурнига чўп тиқиб, қитиқлагим келди. Бор-йўғи
шу! Камзулга эса ҳамма ачинди, зўрға сувдан ту-
тиб олишди, бундоқ қарасам , ҳамма ёғи ж иққа
мой бўлибди. Новвой акангга энди нима деб ж а-
воб бераман, шунисига бошим қотиб турибди.
Ҳозирча оғзингни маҳкам тутиб тура қол, жонги-
нам. Евстигнеев ҳалиям овқатга келиб турибди-

ми?
Хатни яна бир ўқиб чиқсам, асосий гап қолиб

кетибди. Муҳандис Брунс чиндан ҳам Озарнефт-
да ишлар экан. Лекин шу тобда Бокуда йўқ экан.

355

Таътил олиб, Ботум деган ш аҳарга кетибди. Оила-
си қишин-ёзин Ботумда тураркан. Одамлардан
секин суриштириб кўрсам, Брзт^снинг бутун жи-
ҳозлари чиндан ҳам Ботумда экан. Ўзи чорбоғда.
Яшил Бурун деган жойда тураркан. Ўш а томон-
ларда ш унақа бир жой бор экан (лекин пули жуда
қиммат эмиш). Бу ердан Ботумгача йўл харжи 15
с 5 ^ . Ёнида аллақанча тийин-пийиниям бор. Те-
леграф орқали йигирма сўм жўнатвор, Ботумдан
сим қоқиб, бутун гапни ёзиб юбораман. Воронеж-
даги аммам ўлим тўшагида ётибди, мен тепаси-
да турибман, шаҳарга шу гапни тарқат.

Бо^^ий за в ж и н г Федя.

Баъдаз нуқта. Хатни почта қутисига олиб ке-
таётсам, «Нарх-наво» мусофирхонасидан новвой
акангнинг пальтосини ўғирлаб кетишибди. Бу
қандоқ к)фгилик! Яхшиям ҳозир ёз фасли! Аканг-
га бу ҳақда оғиз оча кўрма.

Уттиз учинчи боб

ЖАННАТДАН ҚУВИЛГАНЛАР

Ушбу роман қаҳрамонларининг баъзилари «вақ-
тинг кетди — нақдинг кетди» деб ошиқса, бошқа
бир тоифаси сираям шошилмас, икки ўртада эса
вақт ўтиб борарди. М осквада чанг-тўзонли май
ойи тугаб, яна чанг-тўзон билан июнь кириб кел-
ди. Ш аҳарда эса бир автомобиль чзгқурга тушиб
кетиб, Старопан майдони билан ўртоқ Гўбернс-
кий номли кўча муюлишида икки ҳафтадан бери
бузилиб ётибди. Ётган жойда у гоҳ-гоҳ кучаниб,
чор атрофга тутун буруқситади. Тергов тугаб,
«Қилич в а омоч» исёнчилари Эски ш аҳар қамоқ-
хонасидан бирин-кетин шалвайиб чиқишди. Ҳар

356

қайсиси шаҳардан четга чиқмасликка алоҳида
тилхат ёзиб берди. Б ева Грицацуева (шоир орзу
қилган қайноқ жувон) яна баққоллик ҳунарини
бошлаб юборди. Боёқиш мижозларига совун, мурч,
бўёқ каби майда-чуйда нарсаларни пуллаб юрган
эди, шундан ҳам ишкал топишди. Буларнинг
ҳақиқий нархини кўзга кўринарли жойга ёзиб
қўймагани учун ўн беш сўм ж арима солишди.
Оббо, шунгаям шунчами, бир марта унутса-уну-
тибди-да. Отнинг калласидай юрагига ҳурмат
қани?

- Топдим! - деди яна Остап пишиллаб. - Уш-
ланг! Ипполит Матвеевич қўли қалтираб, юпқа-
гина тахта қутичани олди. Остап қоронғида стул
ичини яна ковлаштира кетди. Лип этиб соҳилда
маёқ ёнди. Сув бетига тасмадай нур тушиб, ке-
мага эргашди.

- Расво-ку! - деб юборди Остап. - Ҳеч вақо йўқ
бошқа.

- М-м-мумкин эм ас, - аранг тили айланиб деди
Ипполит Матвеевич.

- Мана, ўзингиз қуринг!
Воробьянинов жон ҳолатда тиз чз^иб, билаги-
гача стул ўтирғичи ичига қўлини тиқди. Панжа-
сига пружина илинди. Бошқа қаттиқроқ нарса-
ни сезмади. Аччиқ чанг димоғига урилди. - Йўқ?
- деб с}фади Остап. - Йўқ. Шундан кейин Остап
стулни олиб, зарда билан дарёга улоқтирди. Стул
шалоп этиб сувга тушди. Тунги салқинда эти жун-
жикиб, юрагига ғулғула тушган хазинатопарлар
каютага қайтиб киришди.
- Хўш , - деб қўйди Бендер. - Ҳар ҳолда бир
нима топдик-ку.
Ипполит Матвеевич чўнтагидан қутичани олиб,
анқайганича унга тикилиб турди.
- Бўла қолинг энди! Намунча бақраясиз!

357

Қутичани очишди. Ичидан зан г босган бир пар-
ча мис чиқди. Мисга шундай деб ёзилган эди:

Ушбу стулдан эътиборан
уста Гамбс

янги ж иҳозлар чиқара боиллайди
1 8 6 5 й. Санкт-Петербург

Остап овозини чиқариб ўқиб берди.
- Ия, жавоҳирлар қ£1ни, - деб сўради Ипполит
Матвеевич.
- Ақлингизга балли, азизим стул шайдоси, шу-
ниям сездингиз-а! Ана, жавоҳирлар й з^ экан.
Воробьяниновнинг ҳолига маймун йиғласа ар-
зирди. Ўсинқираган мўйловининг икки з^и шал-
вираб, кўзойнаги хира тортган. Аламига чидаёл-
май, шалпанг қулоқлари бетларига шапатилаб
ураётганга ўхшарди.
Буток мудаббирнинг ўткир мулоҳазали, аччиқ
гаплари ян а сеҳрли кзгчини кўрсатди. Воробья-
нинов турган жойида таёқдай қотиб, бўзрайиб
қолди.
- Б ас энди, андуҳ, бас энди, Киса! Ичидан бир
парча бемаъни мис чиққан аблаҳ саккизинчи стул
ҳали кўп пушаймон ейди. Бардам бўлинг! Олдин-
д а ҳали яна учтаси бор - омаднинг тўқсон 'гўққиз
фоизи нақд!
Ғамдан куйиб адо бўлган Ипполит Матвеевич
эрталаб уйрониб қар аса, ю зига мзтитдай чипқон
чиқибди. Бутун тортган жафолари, бошига туш-
ган қийинчиликлар, жавоҳир йўлида кўрган азоб-
уқубатлари мана энди баданидан тешиб чикқан-
га ўхшарди. Чипқон жонивор ҳам гоҳ садафдай
ялтираса, гоҳ хунг пашшадай кўкариб турарди.
- Қасдма-қасдликка қилдингизми? - деб сўра-
ди Остап.

358

Ипполит Матвеевич асабий хўрсиниб, баланд
қаддини қармоқдай букиб, бўёқ қоргани кетди.
Транспарант ҳозирлиги бошланди. Хазинатопар-
лар юқори палубада ишга шўнғиб кетишди.

Сафарнинг учинчи куни бошланди. Шу куни
духовой оркестр билан овозли безак мутасадди-
лари маш қ уч^ш жой талашиб қолишди.

Эрталабки нонушта тамом бўлган ҳам эдики,
бир томондан мис карнайли азаматлар, иккинчи
томондан эса кружка чалзгвчилар кеманинг қуйруқ
томонига қараб келаверишди. Галкин биринчи
бўлиб ўриндиққа ўтириб олди. Духовой оркестр
кларнетчиси иккинчи бўлиб югуриб келди.

- Жой банд, - деди қовоғини уйиб Галкин.
- Ким банд қилган экан? - пичинг қилди клар-
нетчи.
- Мен банд қилганман, Галкин.
- Яна кимлар?
- Палкин, Малкин, Чалкин, Залкинд.
- Елкин дегани йўқми ишқилиб? Бу жой биз-
ларники.
Ҳар икки томонга мадад келди. Оркестрдаги
галикон деган энг паҳлавон асбобни уч бўғинли
мис илон чирмаб турибди. Қулоқсифат валторна
аста чайқалади. Тромбонлар жангга шай ҳолат-
да. Жанговар яроғ-аслаҳа офтобда кўзни қамаш-
тиради. Овозли безак бунинг олдида ўксик, пачоқ
кўринади. Шиша идишлари милтиллайди, клиз-
ма кружкалари хира жилоланади, асли карнай
пуштидан тарқаган бўлса ҳам шу тоифа хеш-ақра-
болари шаънига иснод келтирган саксафон кал-
та муштукдай бужмайиб, бир чеккада шумшайиб
турибди.
- Сурги лашкари, - деди кесатиб даканг клар-
нетчи, —яна буларга мой керакмиш.

359

- Сен, сенлар янгиликни тушунмайдиган му-
таассибсанлар, - деб жавоб берди Залкинд буларга
қаттиқроқ тегадиган бошқа сўз тополмай.

- Бизга халақит берманглар!
” Ўзларинг халақит беряпсизлар! Тунбоп идиш-
ларда қанчалик кам машқ қилсаларинг, овозла-
ринг шунчалик чиройли чиқади.
- Сенларнинг самоварларинг шунгаям арзимай-
ди, чалдинг нима-ю, чалмадинг нима. Турган-бит-
гани ғат-ғут.

Ҳар икки томон бирор мзфосага келолмай, тур-
ган жойида астойдил машқни бошлаб юборди.
Изига ойна қўйилган трамвайга ўхш аб, дарё
бўйлаб ғижирлаган овоз таралди. Духовой оркес-
трдагилар Кекегольм сарой қўшинлари марши-
ни, овозли безак мутасаддилари эса «Замбези дарё-
си бошида оҳу» деган негрча рақсни бошлаб юбо-
ришди. Тираж ҳайъатининг раиси ш ахсан ўзи
аралашиб, тўс-тўполонни аранг тинчитди.

Соат ўн бирларга яқин баракали ижод тзо^ади.
Остап билан Воробьянинов иккови орқага тиса-
рилиб, транспарантни капитан кўприкчасигача
судраб келишди. Бақалоқ х)?жалик мудири кўлини
осмонга чўзиб, олдинда пилдираб борарди. Транс-
парантни бир амаллаб пастга тушириб, панжара
тутқичларига боғлаб қўйишди. У йўловчилар па-
лубасининг тепасида экрандан ҳайбат солиб ту-
рарди. Ярим соатга қолмай электротехник транс-
парантга сим тортиб, ичига учта лампочка ўрнат-
ди. Ток берилса бас энди.

Кеманинг тумшуқ томонидан ўнгда Васюки
шаҳрининг чироқлари милтираб кўрина бош-
лади.

Хўжалик мудири транспарантга ток бериш ма-
росимига бзггун кема аҳлини йиғиб келди. Иппо-
лит Матвеевич билан буюк мудаббир ҳали чироқ-

360

лари ёқилмаган лавҳанинг четида туриб, оломон-
ни тепадан кузатишарди.

Кемадагилар бир жон-бир тан бўлиб кетган, би-
нобарин бирор воқеа юз берса, ҳаммалари бара-
вар иштирок этишар, баравар куйиб-пишишар-
ди. Мана ҳозир ҳам ҳарф терувчилар, хат ташув-
чи чопарлар, масъул ходимлар, колумбчилару кема
хизматидаги одамлар - ҳаммалари палубага йи-
ғилиб, тепага қараб анқайиб туришарди.

- Ёқ! - деб буюрди бақалоқ одам.
Транспарант ёришиб кетди.
Остап юқоридан оломонга қаради. Одамлар
чеҳрасига заррин нур тушди.
Томошабинлар пиқирлаб кулиб юборишди.
Кейин орага сукунат тушди. Дарҳол пастдан ғазаб-
нок овоз эшитилди.
- Мудир қани?
Овоз шу қадар серзурум эдики, хужалик муди-
ри оёғи ерга тегмай пастга пилдираб тушди.
- Ана, куриб қуйинг, - деди овоз соҳиби, - кир-
дикорингизни бир томоша қилинг-чи.
- Ҳозир думимизни тугишади! - деди шивир-
лаб Остап Ипполит Матвеевичга.
Д арҳақиқат, бақалоқ одам калхатдай отилиб
юқори палубага чиқди.
- Хўш , транспарантимиз қалай? - бетини без
қилиб сўради Остап. - Халқ тушуняптими?
- Лаш-лушунгизни йиғиштиринг! - ўшқириб
берди хўжалик мудири.
- Намунча шошма-шошарлик?
- Йиғиштиринг деяпман! Йўқолинг! Судга бе-
рамиз! Бизнинг бошлиқ билан ҳазиллашманг!
- Ҳайданг уни! - яна серзуғум овоз эшитилди
пастдан.
- Йўқ, ростдан сўраяпман, транспарант ёқма-
дими сизга? Унчалик чиқмабдими?

361

Анқовсирашнинг фойдаси йўқ эди... «Скрябин*
аллақачон Васю кига келиб тўхтаган, бинобарин
кем ага қараб оғзи очилиб қолган васюкиликлар
юқоридан шундоқ кўриниб турарди.

Ҳ ақ тўлашдан мутлақо бош тортишди. Лаш-луш-
ларни йиғиштиришга беш дақиқа вақт берилди.

- Қўлинг сингурлар-э, - деди Симбиевич-Син-
диевич иккала шерик пристанга тушиб кетаёт-
ганини кўриб. - Транспарантни ўзимга топши-
ришмайдими. Ш унақаям боплаб ташлардимки,
Мейерхольдинг ҳам ип эшолмай қоларди.

Хазинатопарлар соҳилга тушгач, тўхтаб, тепа-
га қарашди. Транспарант зулмат ичра чарақлаб
турарди.

- Ҳм, - деб кўйди Остап, - транспарант расво
чиқибди-ку. Кўриниши ғоят абгор.

Кўчадан битта хачирни диконглатиб келиб,
мўйқалам ўрнига ўшанинг думи билан расм со-
линган тақдирда ҳам Остапникидан минг чан-
дон аъло чиққан бўларди. Қўлинг дард кўрмагур
Остап ўнг-сўлига дастлаб заём облигациялари со-
чаётган деҳқонни тасвирлайман деб ғўлага ўхша-
ган бир нарса чизибди, унга қовоқдай калла ёпиш-
тириб, қоқ косовдай бир жуфт қўл берибди.

Хазинатопарларнинг орқа томонида чароғон
кемадан бақириқ мусиқа овози эшитилар, рўпа-
радаги тик қирғоқ эса тун оғушига чўмган, узоқ-
дан итларнинг вовиллаши-ю, гармонь садолари
элаб-элас қулоққа чалинарди.

- Энди хулоса ясаймиз, - деди Остап кайфи-
чоғлик билан. - Буромад бундай: ёнимизда сариқ
чақа қолмаган, учта стул боши оққан томонга су-
зиб кетяпти, тайинли бошпана йўқ, бунинг усти-
га болалар ташкилотига аъзо ҳам эмасмиз. Даро-
мад қисми: кўлимизда Волга ҳақида маълумотно-
ма, минг 'п ^ қ и з юз йигирма олтинчи йилда чоп

362

этилган мосье Симбиевичнинг каютасидан вақ-
тинча олиб туриш га тўғри келди. М ахраж нис-
бий, вазият ғоят мушкул. Соҳилда тунашга т5^ри
келади.

Хазинатопарлар соҳилдаги ўриндиқларга чўзи-
лишди. Остап ёнидан маълумотномани олиб, ғира-
шира фонус ёруғида шуларни ўқиди:

«Ўкг т омондаги т ик соҳилда Васюки ш .аҳрижой-

лаш ган. Бу ердан ёгоч м ат ериаялар, қатрон, чип-
та, ж у л ж ўнат илади, бу ерга эса, т емир йўлдан
50 километр нарида жойлаш ган ўлкага ярарли
кенг истеъмол моллари олиб келинади.

Ш аҳарда 8000 аҳоли, 320 иш чига эга бўлган дав-
лат картон фабрикаси, кичкинагина чўян, пиво ва
кўн за во д л а р и бор. У м ум т аълим ўк^ув ю рт ларидан
ташг%ари ў р м он чи ли к т ехн ику м и мавжуд».

- Вазият мен зшлагандан кўра анча чатоқроқ
кўринади, - деди Остап. - Васюкиликлардан пул
ундириш ҳозирча амримаҳолга ўхшайди. Бизга
эса камида ўттиз сўм маблағ керак. Биринчидан,
қориннинг ғамини ейишимиз, иккинчидан эса,
тиражчилар тушган ўш а пачоқ аравага етиб олиб,
колумбчилар билан қуруқликда, Волгоградда бир
дийдор 1^р и ш и б олишимиз керак.

Атроф-теваракдаги томлару бўғотларнинг ва
дарчаларнинг якка ҳукмдори бўлиб олган навқи-
рон рақибига бас келолмай, обдан пўстаги қоқил-
ган қўтир мушукка ўхшаб, Ипполит Матвеевич
ғуж анак бўлиб олди.

Остап ўриндиқ атрофида анчагача хаёл суриб,
фикрларини пишитиб юрди. Кечаси соат бирларга
яқин ажойиб режаси тайёр бўлди. Бендер шери-
гининг ёниган чўзилиб, дарров ухлаб қолди.

363

Ўттиз тўртинчи боб

САЙЁРАЛАРАРО ШАХМАТ КОНГРЕССИ

Оёғига бўёқ чаплангая калта оғир этик кийган,
тилла пенснели қотма, новча бир чол эрталаб Васю-
кида ўралашиб қолди. У қўлда ёзилган эълон қоғоз-
ларини деворларга ёпиштириш билан овора эди:

1 9 2 7 йил 2 2 июнда
«Картонсоз» клуби биносида
гроссмейстер {катта мастер) О .БЕНДЕР
«САМАРАЛИ Д ЕБЮ Т ҒОЯСИ»
деган м авзуда маъруза қнладур
^ам да бнр йўла 1 6 0 дона тахтада

ШАХМАТ ЎЙИНИ
ўтказадур.

Ҳамма ўзининг шахмат тахтасини
олиб келадур.

Ўйин ҳақи - 5 0 тийии.
Кириш ҳақи - 2 0 тийин.
Бошланади кеч соат 6 да.

Маъмур К.Михельсон

Гроссмейстернинг ўзиям вақтни бекор кетказ-
масликка қарор қилди. У клубга бориб, ижара
ҳақини келишиб олгач (уч с^ш), ш ахмат шуъбаси-
га кириб ўтди. Бўлак жой қзфиб қолгандай шах-
шуъба йилқичилик бошқармаси йўлагида жой-
лашган экан.

Шахшуъбада бир кўзи кўр одам Шпильгаген-
нинг Пантелеев нашрида чиққан романини му-
толаа қилиб ўтирган экан.

- Гроссмейстер. О.Бендер! - дабдурустдан деди
Остап столга з^ириб. - Ш аҳарларингда бир йўла
шахмат ўштм ўтказаман.

364

Васюкилик шахматчининг ягона соғ кўзи ко-
сасидан чиқиб кетаёзди.

- Бир дақиқа, ўртоқ гроссмейстер! - чинқириб
юборди бир кўзли шахматчи. - Марҳамат, ўтириб
туринг. Мен ҳозир келаман.

Кўр шахматчи чопқиллаганича чиқиб кетди.
Остап шахмат шуъбасининг идорасига кўз югур-
тирди. Деворда пойгачи отлар расми, столда эса
устига «Васюки ш ахш уъбасининг 1 9 2 5 йилги
ют}ту^.ари» деб ёзилган қалин даф тар чанг босиб
ётарди.

Кўр шахматчи бир гала ёш-қари одамларни бош-
лаб кирди. Ҳаммалари бирма-бир келиб, исм-шариф-
ларини айтишди, эҳтиром билан гроссмейстер
қўлини олиб кўришишди.

- Қозонга ўтиб кетаётувдим, - деди Остап сал-
моқланиб, - ҳа, ҳа, ўйин шу бугун кечқурз^, ке-
лаверинглар. Узр, ҳозир мазам қочиб турибди:
Карлсбаддаги мусобақада анча толиқиб қопман.

Васюки шахматчилари меҳр билан Остапнинг
орзига термилиб ўтиришарди. Остапнинг ж аза-
васи тутди. Билагига куч, миясига ақл қуйилган-
дай бўлди.

- Мен сизларга айтсам, шахматчилик таф ак-
кури ҳозир жудаям зўрайиб кетган, - деб гап бош-
лади у. - Очиғини айтсам, Ласкер ҳозир айниб
қолган, бундоқ одамга ўхшаб ўйнамайди. Нуқул
сигара тутатиб, рақибининг бошини айлантира-
ди. Тағин жўрттага арзонидан чекади, ҳиди
қўланса-да, шунинг учун. Шахмат оламининг
боши қотган ҳозир.

Гроссмейстер маҳаллий мавзуга кўчди.
- Хўш, нима учун чет жойларда фикрий қаш-
шоқлик сезилади, ақл чақмоқдай чақнаб турмай-
ди? Мана, масалан, шахшуъбангизни олайлик.
Номиям ғалати: шахшуъба. Зерикарли-ку, азиз

365

биродарлар! Шуни чиройлироқ, ш ахматга яқин-
роқ бир ном билан атасаларинг бўлмайдими? Ана
унда ишқибозларнинг шуъбага кириб келишини
куринг. Шу шуъбангизга, масалан: «Турт асб ш ах-
мат клубия ёки «Қизил эндшпил» ё бўлмаса «Дона
бериб, суръат ютиш» деган ном берсангиз ҳам
бўлади. Қанийди энди! Жаранглашини айтмай-
сизми!

Бу фикр ҳаммага маъқул тушди.
“ Рост-а, - дейишди ва васюкиликлар, ~ шуъ-
бамизнинг номини «Тўрт асб клуби» деб ўзгартир-
сак бўлмайдими?
Ш ахшуъбага сайланган раҳбарлар шу ерда
ҳозир бўлганидан фойдаланиб, Остап ўзининг
фахрий раислигида дарҳол енгилгина мажлис
ўтказиб олди. Мажлис аҳли бир овоздан шуъбага
«Тўрт асб шахклуби» деган ном берди. Скрябин
кемасида қўли келишиб қолган гроссмейстер дар-
ров бир вар ақ картон қоғоз олиб, тўртта от ш ак-
лини чизди-да, керакли сўзларниям келиштириб
ёзди.
Бу муҳим тадбир туфайли Васю кида шахмат
тафаккури барқ уриб ривожланишига замин яра-
тилди
- Шахмат! - деди Остап. Шахматда ҳикмат кўп,
билдингизми? У фақат маданиятни эмас, иқти-
содиётни ҳам яшнатиб юборади. Агар иш тўғри
йўлга қўйилса, сизларнинг «Тўрт асб шахклуб»ин-
гиз Васюки шаҳрини бемалол 'губдан ўзгартириб
юбориши мумкин, билдингизми?
Остап кечадан бери туз тотгани йўқ эди. Шу-
нинг учун ҳам ичидан ҳар хил гаплар қуйилиб
чиқаверди.
- Шундоқ, ҳа! - деди у жўшиб. - Шахмат деган
нарса мамлакатга бойлик келтиради, Агар менинг
режаларим сизларга маъқул келса, дарё бўйига

366

мармар зиналар тўшалади, шу зиналардан юриб,
шаҳардан соҳилга тушасизлар! Васюки ўнта гу-
бернияга марказ бўлади. Земмеринг деган шаҳар-
ни илгари ким ҳам биларди? Ҳеч ким! Мана энди
у бадавлат шаҳар, машҳур шаҳар. Бунга сабаб
шуки, у ерда халқаро мусобақа ўтказилди. Ме-
нинг таклифим ҳам шу. Васюкида халқаро шах-
мат мусобақаси ўтказиш керак.

- Қандай қилиб? - чувиллаб сўради ўтирган-

лар.
- Қилса бўладиган иш, - деб жавоб берди

гроссмейстер, - сиздан ҳаракат, биздан баракат,
деганларидай, мен шахсий алоқаларимни ишга
соламан, сизлар қарашиб юборасизлар. Васюки-
д а халқаро мусобақа уюштириш учун шунинг ўзи
кифоя. Қаранг, қандай ёқимли эшитилади: «1927
йилги халқаро Васю ки мусобақаси» Хозе-Рауль
Капабланка, Эммануил Ласкер, Алёхин, Нимцо-
вич, Рети, Рубинштейн, Мароцци, Тарраш, Вид-
мар, доктор Григорьев - ҳаммалари етиб келиша-
ди. Қолаверса, ўзим ҳам шахсан иштирок этаман!

- Пули-чи, пули! - зорланди васюкиликлар. -
Вуларга пул тўлаш керак! Минг-минглаб пул ке-
рак! Қаердан оламиз шунча пулни?

- Ҳаммаси пухта зШланган, - деб жавоб берди
О. Вендер, - тушум катта бўлади.

- Бизда пулдорлар нима қилади? Васюки халқи...
- Нима Васю ки халқи! Васюкиликлар пул тўла-
майди. Улар бошқалардан пулни битталаб санаб
олишади! Шуниям тушунмайсизларми. Вунақа
казо-казо вельтмейстерлар қатнашадиган мусо-
бақаларга дунёнинг тўрт томонидан шахмат иш-
қибозлари ёпирилиб келади. Авваламбор, дарёдаги
кемалар шунча йўловчини ташиб улгуролмайди.
Демак, алоқа йўллари халқ комиссарлиги Москва
- Васю ки темир йўлини қуриб беради. Бу - бир.

367

Иккинчидан, келган меҳмонларни жойлаштириш
З ^ н махсус меҳмонхоналар, осмонўпар бинолар
тикланади. Учинчидан, шаҳардан минг километр
ичкари жойда ҳам қишлоқ хўжалигини қутариш
лозим бўлади. Сабаби, меҳмонларни сабзавот, ҳўл
мева, икра, шоколад, конфетлар билан таъмин-
лаб туриш керак. Мусобақани ўтказиш учун мах-
сус сарой бўлиши керак, буниси т^фт. Бешинчи-
дан, меҳмонларнинг машинасига гаражлар керак.
Мусобақада кнм ютиб, ким ютқазганини бутун
дунёга эшиттириб туриш учун ўта кучли радио-
станция талаб қилинади. Буниси олти. Яна Москва
- Васю ки темир йўли ҳақида. Ўз-ўзидан маълум-
ки, Васюкига келмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси-
ни бир ўзи эплолмайди. Демак, Катта Васю ки аэро-
портини қуриш керак бўлади. Қарабсизки, почта
самолётлари дирижабллар бу ердан ж аҳоннинг
истаган бурчагига, ҳатто Лос-Анжелос Мельбурн-
гача ғиз-ғиз учиб турибди.

Васюкилик шахмат ишқибозлари олдида пор-
лоқ истиқбол жамол кўрсатди. Хона ичи гўё кен-
гайиб кетгандай бўлди. Йилқичиликка қарашли
бинонинг чирик деворлари қулаб, унинг ўрнида
ўттиз уч қаватли шахматбоп сарой қ ад кўтарди.
Бу ойнабанд кошонанинг ҳар бир хонасида, ҳатто
ғиз-ғиз ўтиб турган лифтларида ҳам одамлар бош-
ларини чангаллаб, садаф қадалган тахталарда
ш ахмат сзфиб ўтиришибди.

Ана, кўм-кўк Волга лабига олиб тушадиган мар-
мар зиналар, дарёда океан кемалари турнақатор.
Кетмонбашара хорижийлар, шахматчи хонимлар,
Австралиядан келган ҳиндча ҳимоя мухлислари,
оқ салла ўраган ҳиндулар, испанча партия
ишқибозлари, немислар, французлар, янгизелан-
дияликлар, Амазонка дарёси бўйларидан келган
одамлар, шунингдек, васюкиликларга ҳаваси ке-

368

лаётган москвалик, ленинградлик, киевлик, си-
бирлик, одессалик меҳмонлар фуникулёрларда

шаҳарга кутарилишмоқда.
Мармар билан жилоланган меҳмонхоналар ол-

дидан ғиз-ғиз машиналар ўтиб турибди. Бирдан

ҳам м аси тақ қ а тўхтаб қолади. Пурвиқор «Олди

очиқ пиёда» меҳмонхонасидан жаҳон чемпиони

Хозе-Рауль Капабланка-и-Граупера чиқиб келади.

Уни хонимлар олишади. Махсус шахматбоп

форма кийган милиция (эгнида катакли галифе

шим, ёқасида фил доналарининг расми) қоида-

сини келтириб саломлашади. «Тўрт асб клуби»нинг

бир кўзи кўр раиси салмоқ билан чемпионга яқин-

лашади.

И ккала зукко инглиз тилида мусобақа қилиб

туришганида доктор Григорьев билан бўлажак

жаҳон чемпиони Алёхин аэропортга келиб қўнган-

лиги хабар қилинади-ю, улар суҳбати бўлиниб

қолади.
Шаҳарда табрик хитоблари янграиди. Хозе-Рауль

Капабланка-и-Грауперанинг энсаси қотади. Кўр

раис қўли билан бир ишора қилган эди, аэроплан

ёнида дарҳол мармар нарвон муҳайё бўлади. Док-

тор Григорьев янги шляпасини силкиб, олқиш-

ларга жавоб берганича нарвондан чопқиллаб ту-

шиб келади. Йўл-йўлакай у Капабланка яқинда

Алёхин билан бўладиган матчда қандай хатога йўл

қўйиши мумкинлигини айтиб, буни шарҳлаб бе-

ради.
Шу тобда тўсатдан осмонда қора нуқта кўри-

ниб қолади. Нуқта тобора яқинлашиб, катталаша

боради ва бирдан зумрад парашютга айланади.

Ғовлаб кетган тзфпдай бир одам қўлида кички-

нагина чамадончаси билан парашют ҳалқасига

осилиб тушаётган бўлади.

24-319 369

- Бу ўша! - деб бўкиради кўр шахматчи. - Ура!
Ура! Ура! Буюк шахматчи файласуф, доктор Лас-
кер шу киши бўлади, танидим уни. Дарров кўк
пайпоридан танидим, дунёда ҳеч кимда йўқ бу-
нақа пайпоқ. Хозе-Рауль Капабланка-и-Гразт1ера-
нинг яна энсаси қотади. Лип этиб Ласкернинг
оёғи тагига мармар нарвонни тўғрилаб қўйиша-
ди. Руҳи тетик собиқ чемпион Силезия устидан
учиб ўтаётганида чап оёғига кўнган чангни пуф-
лаб таш лагач, ўзини кўрнинг қучоғига отади. Кўр
шахматчи Ласкерни белидан қучиб, чемпион ол-
дига бошлаб келади-да, бундай дейди:

- Ярашинглар! Кўпсонли Васю ки аҳли номи-
дан илтимос қиламан! Ярашинглар!

Хозе-Рауль чуқур хўрсиниб олгач, ш ахматда
сочи оқарган қариянинг қўлини силкитиб ту-
риб:

- Мен испанча партияда филни в 5 дан с 4 га
юриш керак, деган фикрингизга ҳамиш а қойил
қолиб келган- ман, - дейди.

- Ура! “ деб ҳайқиради кўр шахматчи. - Чем-
пиончасига содда-ю, мазмундор!

Шашти баланд оломон жўр бўлади:
- Ура! Виват! Банзай! Чемпиончасига содда-ю,
мазмундор!!!

Васюкининг ўн икки вокзалига кетма-кет экс-
пресс поездлар келиб турибди. Улардан гала-гала
шахмат ишқибозлари тушиб келишмоқда.

Рерслама чироқлари осмони фалакни тутган бир
пайтда шаҳар қўчаларидан оқ отни етаклаб ўтиб
қолишади. Васю кида от-улов тугатилиб, транс-
порт воситалари ёппасига механизация қилин-
гач, ёлғиз шу жонивор тирик қолган. У ҳақда мах-
сус қарор ҳам чиққан: байталлигини юзига сол-
май, умз^ман, от деб аташ га фармойиш берилган.
Шахмат ишқибозлари қўлларидаги пальма шох-

370

лари ҳамда шахмат тахталарини силкитиб, уни
қутлашади.

- Кўнглингиз хотиржам бўлсин, - деди Остап, -
менинг режаларим амалга ошса, шаҳрингизда иш-
лаб чиқариш қзгчлари мисли кзфилмаган даражада
ривож топиб кетади. Фараз қилингки, мусобақа ту-
габ, келган меҳмонлар юртларига жўнаб кетишди.
Ана з ^ а н д а қарабсизки, уй-жойдан қисилиб юр-
ган москваликлар ажойиб шаҳрингизга қуюндай
ёпирилиб келишади. Пойтахт ўз-ўзидан Васюкига
кўчади. Ҳукуматниям кз^ириб келишади. Ана ун-
дан кейин Васюки Нью-Москва, Москва эса эски
Васюки деб атала бошслайди! Санкт-Петербурглик-
лар билан харьковликларнинг кўзи ўйнаб, чапак
чалиб қолаверади. Нью-Москва бутун Европанинг
энг зебо маркази бўлиб қолади. Бутун Европанинг
эмас, ҳатто тез орада бутун дунёнинг ҳам.

- Бутун дунёнинг!!! - деб ҳайқиришди эс-ҳуши
оғиб қолган васюкиликлар.

- Шзшдоқ! Нарироқ бориб бутун коинотга ҳам
марказ бўлади. Оддийгина бир чекка шаҳарни ер
юзининг азим пойтахтига айлантирган шахмат
таф аккури амалий ф ан га айланиб, сайёр£1лара-
ро алоқа воситаларини ўйлаб топади. Васюкидан
Марс, Юпитер, Нептун сайёраларига сигналлар
учади. Рибинск билал Ярославль ораси қанчалик
яқин эканини биласиз, Венера ҳам шунақа бўлиб
қолади. Ажаб эмаски, егги-саккиз йилдан кейин
Васю кида коинот тарихида биринчи марта сайё-
ралараро шахмат конгресси ўтказилса. Бемалол
бўлиши мумкин!

Остап ярақлаган пеш анасини артиб олди.
Ҳозир шу қадар қорни очқаб кетган эдики, шах-
матдаги отниям ямламай ютадиган ҳоли бор эди.

- Қаранг-а-а, - деди ютиниб к5ф шахматчи в а
ала-кула кўзини ивирсиқхонага югуртириб чиқ-

371

ди. - Хўш, бу тадбирни қандоқ қилиб амалга ошир-
са бўлади? Демоқчиманки, бунинг иложи қанақа?
Ҳамма сабрсизланиб гроссмейстерга тикилди.

- Яна қайтариб айтаманки, ҳаммаси сизлар-
нинг ҳаракатингизга боғлиқ. Яна қайтараман:
ташкилий масалаларни мен ўз зиммамга оламан.
Ҳеч қанақа сарф-харажат бўлмайди, фақат те-
леграмма юборишга пул керак, холос.

Кўр шахматчи шерикларини қистовга олди.
- Хўш! Нима дейсизлар? - сўради у.
- Ташкил қиламиз! Ташкил қиламиз! - чувил-
лашди васюкиликлар.
- Қанча пул кетади... шу ... телеграмма юбо-
ришга?

- Арзимаган пул, - жавоб берди Остап, —атиги
юз сўм.

- Кассамизда бор-йўғи йигирма бир сз^му ^гн олти
тийин пул бор. Бу урвоқ ҳам бўлмайди, албатта...

Бироқ гроссмейстер озигаям кўнадиган мута-
садди чиқиб қолди.

- Бўпти, - деди у, - беринглар ўш а йигирма
сўмни!

- Етармикин? - сўраб қолди к5ф шахматчи.
- Бош ламасига етади. Кейин ионалар ёғилиб
кетади, пул тагида қоламиз.
Гроссмейстер пулни яшил камзулининг чўнта-
гига солгач, йиғилганларга кечқурун маъруза бор-
лигини, бир йўла 160 тахтада ўйин кўрсатишини
яна бир эслатиб, ҳаммалари билан ширингина
хайр-хўш лаш ди-да, Ипполит Матвеевич билан
дийдор кўришмоқ }Д1ун Картонсоз клубига қараб
равона бўлди.

- Қорним очқаб кетди, - деди Воробьянинов
бўғилиб.

У касса туйнугида чипта сотиб ўтирар, аммо
ҳалигача кассага сариқ чақаям тушмагани учун

372

бир қадоқ нон олишгаям қурби етмасди. Олдида
симдан тўт^илган саватча туш ган пул ш унга йи-
рилиши керак. Ўзига тўқ ўртамиёна оилаларда
бундай саватчаларга пичоқ-вилка солиб қўйи-
шади.

- Менга қаранг, Воробьянинов, - 5 ^қ и р и б бер-
ди Остап, - бирор соатга касса-пассгш гизни йи-
ғиштиринг. Кетдик овқатлангани. Йўлда вазият-
ни тзпшуитириб бераман. Дарвоқе, соқол-поқолни
қиртишлаб, одам башара бўлиб олинг. Кўрини-
шингизни қаранг, ит ҳуркади. Гроссмейстерлик
шаънимга доғ туширманг, шерик.

- Биттаям чипта сотганим йўқ, - шипшиб
қўйди Ипполит Матвеевич.

- Зарари йўқ. Кечга яқин ёпирилиб келишади.
Бу шаҳар ҳозирнинг ўзида менга йигирма сўм иона
қилди, Халқаро шахмат мусобақаси з^казиш з ^ н .

- Унақа бўлса кечқурун шахмат ўйнаб нима
қиламиз? - ғўлдираб деди маъмурият вакили. -
Бирдан дўппослаб қолишса-чи. Йигирма сўмга
ҳозироқ кемага чиқиб олишимиз мумкин, юқори
томондан шу тобда «Карл Либкнехт» келиб туриб-
ди, кейин бемалол Волгоградга бориб, театрнинг
келишини кутамиз. Балки ўш а ерда стуллар қўлга
кирар. Ана унда бойиб кетамиз, ҳамма нарса из-
мимизда бўлади.

- Оч қоринга вай саш ярам айди. Мия пўла
бўлиб қолади. Йигирма сўм билан Волгоградга
етиб олса ҳам бўлар эҳтимол... Хўш, кейин қорин
м асаласи нима бўлади, ақч а қани ун га? Қорин
деган нарса ўз-ўзидан тўйиб қолмайди, сардор
дустим. Ундан кўра маъруза билан ўйинни ўтка-
зиб, сер завқ васюкиликлардан ўттиз сўмча пул
ундирган маъқул.

- Дўппослашади! - алам билан деди Воробья-
нинов.

373

- Бу таваккал иш. Биқинимиздан дарча очиб
кўйишлари ҳам мумкин, албатта. Дарвоқе, менда
бир фикр бор, шуни қилсак, ҳар ҳолда бу таш -
виш дан қутуласиз. Буни кейин гаплашармиз.
Ҳозирча маҳаллий таомлардан бир татиб кўрай-
лик-чи.

Қорни тўқ, соқолини олдириб, мўл атир сепган
гроссмейстер кечқурун соат олтига яқин Картон-
соз клубининг кассасига кириб келди.

Қорин тўқ, соқолини олдирган Воробьянинов-
нинг қўли-қўлига тегмасди.

- Хўш, қалай? - секингина сўради гроссмейстер.
- Кириш чиптасидан ўттизта, ўйинга йигир-
мата, - деб жавоб берди маъмурият вакили.
- Ўн олти сўм бўпти. Мазангиз й5^!
- Нима деяпсиз, Бендер, оломонни кўрдингиз-
ми! Албатта дўппослашади.
- Ҳозир буни ўйлайдиган вақт эмас. Урганда
йиғларсиз, тезроқ ишингизни қилинг! Савдо-со-
тиқни ўрганинг!
Бир соатга қолмай кассага ўттиз сўм пул туш-
ди. Залда з^ирганлар бетоқат бўла бошлади.
- Кассани ёпинг! Бу ёққа олинг пулни! - деб
буюрди Остап. - Энди менга қаранг. Мана сизга
беш сўм, ғизиллаб пристанга туш инг-да, бирор
қайиқни икки соатга кира қилинг, кейин мени
дарёнинг лабида, омборхонадан пастроқда кутиб
туринг. Кечқурун бир сайр қиламиз. Мендан ха-
вотир олманг. Буг}ш отдекман.
Гроссмейстер залга кирди. Унинг руҳи тетик,
биринчи юришни е 2 - е 4 дан бошласа, ҳеч қанақа
хатар йўқлиги унга яхши маълум эди. Тўғриси,
кейин нимани қандоқ юриш кераклигини асло
тасаввур қилолмасди, аммо ш^шга қарамай кўнгли
мутлақо хотиржам эди. Буюк мудаббир таслим
бўлишдан ўзга чора қолмаган ўйинни ғалаба би-

374

лан якунлашнинг ажойиб йўлини топиб кўйган
эди.

Гроссмейстерни чапак чалиб кутиб олишди.
Клубнинг мўъжазгина зали ранг-баранг, байроқ-
чалар билан безатилган эди.

Бундан бир ҳафта олдин бу ерда «Сувда қутқа-
риш жамияти» кечаси ўтказилган, девордаги
шиор б)шдан дарак берар эди.

Чўкаётганга четдан мадад - бу демак
ўз қўлнга омад

Остап енгилтина таъзим қилди, қарасаки, бас
қилинг, жудаям ошириб юбордиларинг, дегандай
бир қўлини залга чўзиб, минбарга чиқци.

- Ўртоқлар! - деди у ширали овоз билан. - Шах-
матдош ўртоқлар в а биродарлар, бзтунги маъру-
замнинг м авзуси, мен си зга айтсам, бундан бир
ҳаф та олдин Нижний-Новгородда ўқилган маъ-
рузамнинг ўзидир. Ростини айтсам, чакки чиқ-
мади ўша маъруза. Маърузамнинг мавзуи салмоқ-
ли дебют ғоясидир. Дебют нима, ўртоқлар, ғоя
нима, азизлар? Дебют дегани, ўртоқлар, б у - «^иаз!
ина £ап1;а81а» деганидир. Хўш, ўртоқлар, ғоя дега-
ни нима? Ғоя, ўртоқлар, бу мантиқий ш ахмат
шаклида мужассам бўлган инсон тафаккуридир.
Жуда 03 куч билан ҳам бутун тахтани измингга
бўйсундиришинг мумкин. Бу ҳар кимнинг шах-
сиятига боғлиқ. Мисол учун учинчи қаторда ўтир-
ган ҳув анави малласоч йигитни олайлик.

Учинчи қатордаги малласоч йигит лавлагидай
қизариб кетди.

- Ҳув анави қорасоч йигит ундан ёмонроқ ўйна-
ши мумкин.

Ўтирганлар орқага ўгирилиб, қорасоч йигитни-
ям кўриб қўйишди.

375

- Хулоса нима, ўртоқлар? Хулоса шуки, малла-
соч яхши ўйнайди, қорасоч эса ёмон. Агар ҳар
бир ш ахс ш аш ка яъни демоқчиманки, шахмат
бобида астойдил машқ қилиб турмас экан, бу тенг-
сизликни ҳеч қандай маъруза билан йўқотиб
бўлмайди... Ана энди, ўртоқлар, гипермодернчи
муҳтарам устозларимиз бўлмиш Капабланка, Лас-
кер ҳамда доктор Григорьевларнинг шахсий таж-
рибасидан бир-икки воқеани айтиб бераман. Ҳам-
мамизга сабоқ бўлади.

Остап ёш лигида «Кўк мажмуа» ж урналида
ўқиган эски-туски латифалардан уч-тўрттасини
қотириб ташлагач, томошани тугаллаб қўя қолди.

Маъруза бунчалик қисқа бўлади, деб ҳеч ким
ўйламаган эди, шунинг учун сал ҳайрон бўлиш-
ди. Кўр шахматчи эса яккаю ягона соғ кўзини
гроссмейстернинг оёқ кийимига қадаб ўтирарди.

Бироқ ш у орада бир йўла 5^и н бошланиб, кўр
шахматчи бошқа нарсага чалғиб кетди-да, энди
бошланган шубҳалари поёнига етолмай қолди. У
ҳам столларни доира шаклида қўйишга қараш -
ворди. Гроссмейстерга қарш и ҳам м аси бўлиб
ўттизта ишқибоз ўйнайдиган бўлди. Гроссмейстер-
нинг салобати босиб, кўплари эсанкираб қолган
эди. Улар дам-бадам қўлларидаги шахмат дарс-
ликларини титкилаб, қайси вазиятда қандоқ
ўйнаш кераклигини қайта-қайта кўриб олишар,
шунга ишониб, гроссмейстер билан лоақал йигир-
ма икки юриш қилгач, кейин таслим бўлиш ния-
тида эдилар.

Остап гир атрофини ўраб олган «қоралар»
қароргоҳига, кейин ёпиқ эш икка зимдан 1^ з югур-
тириб олгач, енг шимариб иш га киришиб кетди.
У биринчи тахта ёнида ўтирган кўр шахматчи-
нинг олдига бориб шоҳ олдидаги пиёдани е 2 ка-
тагидан е 4 катагига сурди.

376

Кўр ишқибоз дарҳол иккала кулоғини кафтига
босиб, чуқур 5 ^ га толди. Ишқибозлар сафида ши-
вир-шивир бошланди;

- Гроссмейстер е 2 - е 4 юрди.
Остап турли хил дебют ишлатиб, рақибларини
талтайтириб ўтирмади. Қолган йигирма тўққиз-
та тахтада ҳам айни шсу йўлдан борди: шоҳ олди-
даги пиёдани е 2 дан елиб, е 4 га қўйди. Ишқи-
бозлар дам -бадам бошини чангаллаб, астойдил
мияга зўр берарди. Ўзи ўйнам аётганлар гросс-
мейстернинг ҳар бир ҳаракатини энтикиб куза-
тиб турарди. Шаҳарнинг яккаю ягона ҳаваскор
сзфаткаши стулга чиқиб, энди магнийни ёқмоқ-
чи бўлиб тзфган ҳам эдики, ш ахмат тахталари ора-
лаб юрган Остап шартта тўхтади-да, жаҳл билан
қўлини силтаб ўдағайлади:
- Йўқотинг сзфаткашни! Ўйлашимга халақит бе-
ряпти!
«Шу бемаъни шаҳарнинг нимасига )^ и б , сзфа-
тимни ташлаб кетарканман. Милишм билан юзла-
шишга тоқатим йўқ*, деган фикр келди миясига.
Зардаси қайнаган ишқибозлар бир чувиллаши
билан сураткаш ишини йиғиштира қолди. Сурат-
кашнинг қилиғидан ҳамма қаттиқ ғазабланган
экан шекилли, бирпасда кавуш ини тўғрилаб
қўйишди.
Гроссмейстер ўн саккизта тахтада испанча
ўйин қилаётгани учинчи ўйиндаёқ маъл}ш бўлди.
Қолган ўн икки тахтанинг ҳаммасида қоралар
Филидор ҳимоясини қўллашди. Бу ҳимоя эскириб
қолган бўлса ҳам, лекин анча ишончли эди. Ос-
тап шу тобда з5ф ўйин кзфсатиб, бунга қарши ма-
шҳур ҳимоя қўлланилаётганини ўзи билиб қолса
борми, росаҳайрон бўларди-да. Нега деганда, буюк
мудаббир згмрида иккинчи марта ш ахмат ўйна-
ши эди.

377

Ишқибозларни, булар орасида биринчи бўлиб
кўр шахматчини бирдан ваҳм босди. Гроссмейс-
тер буларни тузоққа илинтирмоқчи бўлгани
аниқ.

Гроссмейстер Васюки шаҳрининг қолоқ фикр-
ли ш ахмат ишқибозларини калака қилмоқчи бўлди
шекилли, тахтадаги пиёдаларини, оғир в а енгил
доналарини ра қибларига теп-текинга инъом қила
бошлади. Маърузада бетига лой чапланган қора-
соч йигитга ҳатто фарзинни бериб юборди. Қора-
соч йигит қўрқиб кетди, дарҳол таслим бўлмоқчи
бўлди-ю, лекин ўзини зўрға қўлга олиб, ўйинни
яна давом эттирди.

Беш дақиқа ўтар-ўтмас фалокат рўй берди.
- Мот! - зўрға тили калимага келиб деди ўтака-
си ёрилган қорасоч йигит. - Мот бўлдингиз, ўртоқ
гроссмейстер.
Остап тахтадаги вазиятни таҳлил қилган бўлди,
ғафлат босиб, фарзинни қиролича деб атади, шун-
дан кейин тумтароқ сўзлар айтиб, қорасоч йи-
гитни ғалаба билан табриклаб қўйди. Термили-
шиб ўтирган ишқибозлар бир гувиллаб қўйди.
«Қочиб қолиш керак», - деб ўйлади Остап гал-
ма-гал столларга яқинлашар экан, пайдарпай дона

суриб.
- Асбни нот5^ри юрдингиз, ўртоқ гроссмейстер,

- ялтоқланиб деди кўр шахматчи. - Асб бунақа
юрмайди.

- Пардон, пардон, узр, - жавоб берди гроссмейстер,
- маъруза мени андак чарчатиб қўйибди.

Ўн дақиқа ўтар-ўтмай гроссмейстер яна ўнта
ўйинни бой берди.

«Картонсоз» клуби биносида ғала-ғовур бошлан-
ди. Жанжал чиқиши аниққа ўхшаб қолди. Остап
кетма-кет ўн бешта з^инни ютқазгач, сал ўтмай
яна учтасини бой берди. Кўр шахматчининг бир

378

ўзи қолди. Ўйиннинг бошида у юраги пукиллаб роса
хато юришлар қилгани учун энди зўрға ютиб ке-
лаётган эди. Остап ҳеч кимга сездирмай секинги-
на қора рухни ўмарди-да, ч)штагига яшириб қўйди.

Ўйинчиларни тўрт томондан )фаб олишди.
- Ҳозиргина манави ерда рух турган эди! - деб
чийиллади кўр шахматчи атрофига аланглаб, -
дарров йз^олиб қопти!
- Йўқолмасдан олдин бормиди?! - ўдағайлади
Остап.
- Бор бўлганда қандоқ! Аниқ биламан!
- Бор нарса йўқолмайди!
- Қани бўлмаса? Ютиб олдингизми?
- Ютиб олдим.
- Қачон? Нечанчи юришда?
- Битта рухга шунча машмашами? Ютқазган
бўлсангиз, айтаверинг ютқаздим деб!
- Бу қанақаси бўлди, ўртоқлар, менда ҳаммаси
ёзиғлик-ку.
- Ёзсанг ёзилаверади-да, - деди Остап.
- Бу нима бедодлик! - деб бўкирди 1^ р шахмат-
чи. - Руҳимни қ}шиб кўйинг жойига.
- Таслим бўлинг, бўла қолинг энди, нима кера-
ги бор азабозликни!
- Руҳимни чўзинг!
Яна бир 03 ҳаяллаб қолса, оёғи осмондан кели-
шини сезган Остап шу заҳотиёқ тахтага чанг со-
либ, қўлига илинган доналарни кўр рақибининг
бошига отди.
- Ўртоқлар! - деб чинқириб юборди кўр шах-
матчи. - Кўриб қўйинглар! Шахмат ишқибозини
уряпти!
Васюки шаҳрининг шахматчилари бақрайиб
қолди.
Фурсатни ғанимат билган Остап шахмат тах-
тасини юлқиб, чироққа қараб ирғитди-да, тим-

379

қоронғида д з^ келганга пешона билан лунжи ара-
лаш мушт тушириб, кўчага отилиб чиқди. Васю -
килик ш ахмат ишқибозлари бир-бирини босиб,
унинг ортидан югзфишди.

Ойдин кеча эди. Остап, гуноҳи азим заминдан
қочаётган фаришта мисол, сутдай кўчада енгил
учиб борарди. Васюки коинот марказига айланол-
май қолгани учун кошона саройлар эмас, балки
дераза эшиклари зичлаб ёпилган тусинли уйча-
лар унга пешвоз чиқарди.

Шахмат ишқибозлари изма-из қувиб келаётган
эди.

- Ушланг гроссмейстерни! - деб бўкиради кўр
шахматчи.

- Муттаҳам! - дейди бошқалари.
- Г^ллар! - деб жавоб беради гроссмейстер оёғи-
га яна ҳам з5ф бериб.
- Ёрдам беринг! - деб чинқиришади нафсони-
яти оғриган шахматчилар.
Остап пристанга олиб тушадиган зинага етгач,
пастга қараб ҳаккалай кетди. Зинада ҳаммаси
бўлиб тўрт ю зта поғона бор. Тепадаги айланма
сўқмоқ издан етиб келган икки нафар ш ахмат
ишқибози зинанинг олтинчи майдончасида Ос-
тапни кутиб, пусиб туришган экан. Остап орқа-
сига ўгирилиб қаради. Филидор ҳимоясининг бир
гала мз^хлислари қутурган итдай ириллаб, тепа-
дан ёпирилиб келмоқца эди. Демак, орқага чеки-
нишнинг иложи йўқ. Шу важ дан Осташ олдинга
қараб ҳамла қилди.
- Сен аблаҳларни ҳозир! - деб бўкирганича у
бешинчи майдончадан туриб ўзини баҳодир раз-
ведкачиларнинг устига отди.
Пистирмадагилар қўрқиб кетганидан орқага
тисарилиб, панжарадан ерга ўмбалоқ ошишди ва

380

дўнг-қияликлар ичига думалаб кетиш ди. Йўл
очилди.

- Ушланглар гроссмейстерни! - ҳайқирди те-
падагилар.

Улар ёғоч зинани ўғирдай тўқиллатиб, орқадан
таъқиб қилиб келишарди.

Қирғоққа югуриб тушгач, Остап ўнгроққа сап-
чиб, ж авдираганича содиқ ёрдамчиси олиб кел-
ган қайиқни қидирди.

Ипполит Матвеевич қайиқ ичида гашт қилиб
ўтирган экан. Остап ўзини ўриндиққа отиб, жон
ҳолатда эшкакка ёпишди. Бир нафас ўтмаёқ қайиқ
тошбўронга учради. Ипполит Матвеевич қаттиқ
жароҳат олди. Бетидаги муштдек чипқоннинг усти
ғурра бўлиб, кўкариб чиқди. Ипполит Матвеевич
калласини ичига тортиб, ҳиқиллашга тушди.

- Вой арзанда-ей! Сал бўлмаса каллам кетув-
ди, лекин парвойим фалак шўхман, тетикман.
Қўяверинг, ч^штакдаги соф эллик с}шниям чўтга
таш ласак борми, шу битта ғурра з^ун яхшигина

ундирган бўламиз.

Васюкини Нью-Москв£1га айлантириш режала-
ри чиппакка чиққани етмаса, Васюкининг ҳалол
эллик сўм пули гроссмейстер чўнтагида кетаёт-
ганини эндигина фаҳмлаб қолган шахмат ишқи-
бозлари тезда каттароқ қайиққа ўтириб, қий-чув
билан дарёнинг ўртасига қараб суза кетишди.
Қайиққа ўттизтача одам сиғди. Гроссмейстернинг
адабини бериб қўиишга ҳаммалари орзуманд эди.
Кўр ш ахматчи буларга бош бўлди. Унинг ягона
соғ кўзи қоронғида чўғдай ялтирарди.

- Гроссмейстерни ушланг! - деб бақиришарди
лиқ тўлган қайиқдан туриб.

- Чаққонроқ, Киса! - буюрди Остап. - Бизга
етиб олишса борми, кўзойнагингизни соғ қўйиш-
майди.

381

Иккала қайиқ оқим б ^ ^ а б сузар, орадаги ма-
софа *эса тобора қисқариб борар эди. Остап ҳол-
дан тойиб қолган эди.

- Қочиб кетолмайсан, аблаҳлар! - деб бақирди
нариги қайиқдагилар.

Остап индамади: жавоб беришга вақт йўқ.
Эшкаклар дам-бадам сувдан қалқиб чиқар, қайиқ

ичига сув тз^илар эди.
- Бўш келма, - деб пичирларди Остап ўзига-

ўзи. Ипполит Матвеевич типирчилаб қолди. Кат-
та қайиқдагиларнинг оғзи қулоғига етди. Улар-
нинг корпуси баланд кемаси хазинатопарлар туш-
ган қайиқни чап ёнидан тўсиб, гроссмейстерни
қирғоққа қапиштирмоқчи бўлди. Хазинатопарлар-
нинг шўри қуриган эди. Кемадаги шахматчилар-
нинг азбаройи ж азаваси тутиб кетганидан ҳам-
малари 5?нг томонга ўтиб олишди. Мақсад - қайиқ-
чага етиб олгач, расво бўлгур гроссмейстерни
кўпчилик бўлиб уркалтак қилиш эди,

- Кўзойнакка эҳтиёт бўлинг, Киса! - деб гапир-
ди энди умиди қолмаган Остап эшкакларни улоқ-

тириб. - Ҳозир бошланади!
- Жаноблар! - деб юборди Ипполит Матвеевич

хезланиб. - Наҳотки бизни дўппосласаларинг?
- Бўлмасам-чи? - деб ҳайқиришди васюкилик

шахмат ишқибозлари қайиққа сакраш га чоғла-

ниб.
Лекин худди шу пайтда бутун дунёдаги ҳалол

шахматчилар учун ғоят ачинарли воқеа рўй бер-
ди. Катта қайиқ бехосдан қийш айиб, ўнг борти
сувга ч}^кди.

- Секинроқ! - деди чийиллаб кўр капитан.
Бироқ вақт ўтган эди. Васюкилик шахмат ишқи-
бозлари тушган олимақом кеманинг ўнг томони
одамга тўлиб кетган эди. Бинобарин оғирлик мар-
кази ўзгарган қайиқ, ҳеч иккиланмай, физика

382

қонунларига тўла риоя қилган ҳолда таппа тўнта-
рилиб тушди. Д од-ф арёд овозлари дарёни тутиб
кетди.

- Войдод! - деб чинқириб қолишди шахматчи-
лар. Уттиз нафар шахмат ишқибози сзгвга ағана-
ди. Кейин бирин-кетин шўнғиб чиқиб, тўнтари-
либ ётган қай и ққа ёпиш иш ди. Энг охири етиб
келган кўр шахматчи бўлди.

- Г^ллар! - деб қичқирди завқи тошиб Остап. -
Нимага гроссмейстерингизни аяб ўтирибсизлар?
Янглишмасам, боплаб бир дўппосламоқчи эдила-
ринг шекилли?

Остап ҳалокатга учраганларнинг атрофидан
қайиқда бир айланиб }^д и .

- Ҳў васюкилик зўравонлар, билиб қўйинг, ҳам-
маларингни битта қўймай чўктириб юборишим
ҳам мумкин эди-ю, майли, бир қошиқ қонингиз-
дан кечдим. Сояйи давлатимда юра туринглар!
Аммо-лекин, азбаройи худо, иккинчи ш ахмат
ўйнаманглар! Билмагандан кейин нима қиласиз
ўйнаб! Эҳ, гўллар, гўллар... Қани, кетдик, Иппо-
лит Матвеевич. Алвидо, кўр ишқибозлар! Васюки
коинотга марказ бўлолмайди, деб қўрқаман. Шах-
мат усталари сиздек тентагслар ҳузурига қадам
ранжида қилишига кўзим етмайди. Ҳатто минг
ялиниб-ёлворсам ҳам. Алвидо, дарди бедаво шах-
мат ишқибозлари! Яш асин «Тўрт асб» клуби!

Ўттиз беш инчи боб

ВА ВОШҚАЛАР

Тонг отганида хазинатопарлар Чебоксарига
яқинлаб қолишган эди. Остап руль ёнида мудраб
ўтирар, Ипполит Матвеевич эса уйқусизликдан
кўзлари қисилиб, эш как эшиб борарди. Тунги из-

383

ғириндан иккови жунжиб, баданини титроқ бос-
ган эди. Кунчиқар томонда қизарибгина ғунча-
лар очила бошлади. Ипполит Матвеевичнинг бзф-
нидаги пенсне секин ёриша борди. Сал ўтмай ту-
хумнусха ойналари чарақлаб, олдинма-кетин ик-
кала қирғоқнинг акси кўринди. Чап соҳилдаги
семафор қушқабариқ ойнада икки букилиб кет-
ди. Чебоксарининг мовий гумбазлари кема-кар-
вонидай тизилишиб ўтди. Кунчиқар томондаги
гулзорга барака кирди. Ғунчалар бир зум да
вулқонга айланиб, анвойи ранг олов пуркай бош-
лади. Чап қирғоқда эса қушлар даҳанаки жангга
киришиб кетди. Кўзойнакнинг тилла гардиши
бирдан чарақлаб кетиб, гроссмейстер кўзини
қамаштириб юборди. Кун чиқди.

Остап кўзини очиб, мириқиб бир керишиб олди.
Суяклари қарсиллаб, қайиқ лапанглаб кетди.

- Яхши ётиб турдиларми, Киса, - деди у қаттиқ
ҳомуза тортиб. - Офтоб чиқди оламга, югуриб бор-
дим холамга...

- Пристань, - хабар қилди Ипполит Матвее-
вич. Остап йўл кўрсаткични олиб, кўз югуртириб
чиқди.

- Чебоксари дегани шу бўлса керак. Хўш, х } ^ ...

Чебоксари шси^зи хуш м анзара ерга ж ойлаш га-
нини алоҳида т аъкидлабўт амиз...

- Киса, чиндан ҳам у хушманзара ерга жой-
лашган эканми?

Ҳозирги пайтда Чебоксарида 7702 нафар алрли
мажуд.

- Киса! Шу жавоҳир-павоҳирни йиғиштириб
қўйиб, Чебоксари аҳолисининг сонини етти минг

384

етти юз тўрт киш ига олиб чиқмаймизми-а? Жуда
зўр иш бўларди-да... Битта «Пти-шво»^ очиб кўисак
борми, нонимиз бутун бўлиб ю раверардик... Қасни,
бу ёғини 1^р ай ли к-чи .

Ш аҳарга 15 5 5 йилда асос сапинган бўлиб, бу ерда
бир г^атор гоят м а р о г^ и ч ер ко вл а р сагс^аниб г^ол-
ган. Чуваихистон республикасининг м аъм урий му-
ассасаларидан ташг^ари бу ш аҳарда иш чи факулъ-
тети, партия мактаби, педагогика техникуми,
и к к и н ч и боск^ич м а к т а б , м у зе й , и л м и й ж а м и я т
ҳамда кутубхона мавжуд. Чебоксари пристанида
ҳ а м д а бозор ер и д а ў зи н и н г бошм^а к,иёф аси билан
аж ралиб тургувчи чуваш ва черем исларни учра-
т иш м у м к и н ...

Лекин ҳамтовоқлар чуваш билан черемислар
учраб турадиган пристанга бориб етмаган ҳам
эдики, қайиқ оддида бир нима оқиб кетаётгани-
ни кўриб, икковининг хаёли бўлинди.

- Стул! - деб бақириб юборди Остап. - Маъму-
рият вакили! Ўзимизнинг стулимиз-ку.

Хазинатопарлар стулга яқинроқ сузиб бориш-
ди. Стул эса гоҳ шўнғиб, гоҳ сув бетига қалқиб
чиқиб, уларга тутқич бермасди. Ичак-чавоғи ағ-
дарилган қорни тула сув эди.

Бу - «Скрябинйда ичак-човоғи ағдарилган стул
бўлиб, шу тобда у Каспий денгизига қараб аста
сузиб кетаётган эди.

- Салом, оғайни! - деб қичқирди Остап. -
Кўришмаганимизгаям кўп бўлди-ёв! Биласизми,
Воробьянинов, шу стул бамисоли ўзимизга ўхшаб

* Пти-шво {франц.) айнан: кичкина, калтасоч. Бу ерда сар-
тарошхона маъносида.

25 - 319 385

кетаркан. Мана, бизлар ҳам бутун ихтиёрни оқим-
га топшириб қуйганмиз. Гоҳ чўкамиз, гоҳ яна сув
бетига қалқиб чиқамиз. Омон қолганимизга би-
ров шукр қилмайди ҳам. Ниҳоят, қутқарув бўли-
мини ҳисобга олмаганда, ҳеч ким бизга зор эмас,
дарвоқе, униям кўзи учиб тзфгани йўқ. Ўлдинг-
ми, қолдингми, дейдиган одам йўқ. Мабодо кеча
шахмат ишқибозлари қўли баланд келиб, иккови-
мизни дарёга чўктириб юборганида борми, бутун
исми жисмимиздан икки оғизгина расмий сўз
қолган бўларди: «Иккала ж асад оёғи ш арқи-ж а-
нубга, боши эса шимоли-ғарбга қараган ҳолда бир
алфозда ётибди. Танада моматалоқ жароҳат бел-
гилари бор, афтидан, т^штоқ б з ^ м билан ш икаст
етказилган. Ишқибозлар ҳар ҳолда қўлларидаги
шахмат тахталари билан савалаган бўларди. Ҳа,
фаҳмларига яраш а, тўмтоқ қуроллариям... Бирин-
чиси - эллик беш ёшларга борган, увада жун кам-
зули, эски шим, эски этик кийган эркак ж асади.
Камзулининг чўнтагидан Конрад Карлович Ми-
хельсон деган ш ахс номига берилган хувоҳнома
чикди...* яна, Киса, сиз шзгндай таърифга лойиқ
бўлардингиз.

- Узлари-чи, ўзлари? - Аламини ичига ютиб
сзфади Воробьянинов.

- Ў! Менинг таърифим бутунлай бошқача бўлар-
ди. Менинг ҳақим да мана б^шдай деб ёзиб қўйи-
шарди: «Иккинчиси - йигирма етти ёшлардаги
эркак ж асади. Ўртанган ва азоб чеккан. Пул иш-
қида 5фтанган ва унинг ҳажрида азоб чекиб юр-
ган. Қоп-қора жингалак сочлари безаб турган, дўнг
пешон£1ли боши офтоб томонда. Қирқ иккинчи
пойабзал лойиқ келадиган бежирим оёқлари ши-
мол ёғдусига қараган. Эгнида оҳори тўкилмаган
оппоқ либос, кўксида эса садаф билан нақшлан-
ган чилтор расми-ю, «Алвидо энди, янги қишлоқ»,

386

деган қўш иқ н оталар и ... М арҳум йигит ёғоч
ўймакорлиги бил£1н шуғулланган, чўнтагидаги «Пе-
гас в а Парнас» ҳунармандчилик артели томонидан
23.У П 1.24 йилда берилган 8 6 /1 5 6 2 рақамли гувоҳ-
нома шундан далолат беради. Бинобарин, мени
мусиқа чалиб, нутқлар сўзлаб, тантана билан куми-
шади. Киса, иннайкейин ҳайкалимга мана бундоқ
деб ёзиб қўйишади: «Бу ерга машҳур муҳандиси за-
мон ва соҳиби қирон Остап Сулаймон-Берта-Ма-
рия Бендербей дафн этилмишдир, бу ҳазратнинг
падарлари т}фк фуқароси бўлмиш эрдилар, ўз пуш-
тикамарлари Остап Сулаймонга заррача меросни
раво кўрмай, оламдан ўтмишлар. Марҳумнинг во-
лидалари аслзода графиня эдилар, у зот текин да-
ромад ҳисобига кун к}фиб келардилар».

Шу тахлит гап-сўзлар билан бўлиб, хазинато-
парлар Чебоксари соҳилига кириб келишди.

Васю кида ижарага олинган қайиқни беш с ^^га
пуллаб, ҳамённи хийла қаппайтириб олгач, икка-
ла дўст кечқурун «Урицкий» теплоходига ўтириб,
Эски шаҳар томонга сузиб кетишди. Уларнинг ни-
яти тираж кемаси имиллаб боргунча Эски ша-
ҳарга тезроқ етиб, колумбчилар труппасини ўша
ерда кутиб олиш эди.

«Скрябин» июль ойининг бошларида Эски ша-
ҳарга кириб келди. Дўстлар соҳилдаги қутилар
ортидан мўралаб, уни кутиб олишди. Кемадаги
юкларни тушириш тираж олдидан ўтказилди.
Катта-катта ютуқлар ўйналди.

Стулларни тўрт соатча кутишга тўғри келди.
Олдинига кемадан қаторлашиб колумбчилар би-
лан тираж ҳайъатининг хизматчилари тушишди.
Орзи қулоғига етган Персицкий булар ичида ало-
ҳида ажралиб турарди.

Пистирмада ўтирган хазинатопарларнинг куло-
ғига унинг бақириб чақирган овози эшитилди:

387

- Шундоқ! Дарҳол Москвага қайтаман! Телеграм-
маниям юбордим! Нима дедим денг? «Хурсандчи-
лигингизга шерикман». Тоза бошлари қотадиган
бўлди-да!

Шундан кейин Персицкий кирага олинган ав-
томобилга ўтириб жўнаб қолди. Автомобилга чи-
қишдан олдин унинг ҳамма ёғини бир-бир син-
чиклаб кўриб чиқди, ҳатто радиаторни ушлаб ҳам
кўрди. Оломон негадир унинг кетидан «зфа!» деб
қичқириб қолди.

Кемадан гидравлик пресс тушириб бўлингач,
театрнинг ашёвий безакларига навбат келди.
Стулларни олиб чиқиш ганида қош қорайиб қол-
ган эди. Колумбчилар бир жуфт от қўшилган беш-
та усти ёпиқ аравага чиқиб, қийқириқ кўтарган-
ларича вокзалга қараб жўнаб қолишди.

- Волгоградда томоша кўрсатмайдиган кўри-
нади булар, - деб қолди Ипполит Матвеевич.

Бу нарса Остапни ўйлантириб қўйди.
- Биз ҳам йўлга чиқмасак бўлмайди, - деди у
қатъий фикрга келиб, - аммо бунга пул қани?
Д арвоқе, вокзалга борайлик-чи, у ёғи бир гап
бўлар.
Вокзалда маълум бўлишича, театр Тихорецкая-
Минерал сувлар орқали Пятигорскка кетаётган
экан. Хазинатопарлар чўнтагида эса битта чип-
тага етадиган пул бор, холос.
- Поездда қуён бўлиб кетишни биласизми? -
деб сўради Остап Воробьяниновдан.
- Бир амаллаб кўрарман, - деб жавоб берди
қимтиниб Ипполит Матвеевич.
- Э, қўя қолинг! Амаллаб кўрманг-э! Оғирликни
яна ўз устимга оламан. Бўпти, ўзим қуён бўлиб
кетавераман.
Ипполит Матвеевичга атаб плацкартсиз вагон-
дан бир дона чипта сотиб олишди. Собиқ сардор

388

шу вагонда Шимолий Кавказ темир йўлининг кўм-
кўк ёғоч туваклардаги олеяндр гуллари билан бе-
затилган «Минерал сзшлар» станциясига етиб кел-
гач, поезддан ёпирилиб тушаётган колумбчилар-
дан ўзини панага олиб, Остапни қидира кетди.

Театр аҳли шаҳар атрофида қатнайдиган яп-
янги вагончаларга ўтириб, Пятигорскка аллақа-
чон жўнаб қолган бўлишига қарамай, Остапдан
ҳамон дарак йўқ эди. Кеч тушиши билан Остап
пайдо бўлди, Воробьянинов адойи тамом бўлган
эди.

- Қаерларда юрибсиз? - инқиллаб с^фади сар-
дор. - Роса қийналиб кетдим-ку!

- Ия, ёнларида билет бўла туриб, роса қийна-
либ кетибдилар-да? Бизники ҳали ҳолва экан -да?
Тихорецкаяга етганда поездимизнинг орқа йўла-
гидан қувиб туширилган одам биз эмас эканмиз-
д а? Бўш нарзан шишалари ортилган юк поездни
ўш а ерда уч соат аҳмоқ бўлиб пойлаб з^ирган мен
эмас, бошқа одам экан-да? Тўнғиз мучал экан-
сиз, 5фтоқ сардор! Театр қани?

- Пятигорскда.
- Кетдик! Йўлда пича пул топдим. Соф фойда
уч сўмдан иборат. Кўпликка кўп эмасу, лекин
ҳозирча нарзан билан поезд чиптасига етади.
Шалдироқ аравадай шақирлаб, поезд эллик
дақиқа деганда сайёҳларни Пятигорскка элтиб
қўйди. Хазинатопарлар Илонбош ва Бештоғни
четлаб ўтиб, Машуқ тоғи этакларига етиб ке-
лишди.

389

Ўттиз олт инчи боб

ЗИЛОЛ КЎЛМАК МАНЗАРАСИ

Якшанба оқшоми эди. Ҳаммаёқ озода, тароват-
ли. Бута в а дарахтлар қоплаган Машуқ тоғи ҳам
кокилларини силлиқ тараб, антиқа гиёҳ янглиғ
ифори тинмай уфуриб турганга ўхшайди.

Бўйрадаккина перрон бўйлаб чиптадан, шай-
тон теридан, каломянка в а фланелдан тикилган
хилма-хил оппоқ шимлар липиллаб ўтади. Одам-
ларнинг оёғида шиппагу эгнида «апаш« кўйлак.
Бесўнақай яғир этик, чангга беланган зилдай
шим, иссиқ нимча қизиган камзул хазинатопар-
ларни олақарғадай шумшайтириб қўйган. Сана-
ториядаги хонимлар кўз-кўз қилиб юрган турфа
ранг шўх чит кўйлаклар ичида энг рангдор, энг
хушбичими стандия бошлиғининг либоси эди.

Станция бошлиғи эса аёл киши бўлиб, ҳамма
шунга ҳайрон эди. Гардишига икки қатор кумуш-
ранг жияк тортилган фуражкаси тагидан жинга-
лак малла сочлари чиқиб турарди. Эгнида эса оқ
китель билан оқ юбка.

Сайёҳлар станция бошлиғига обдан маҳлиё
бўлгач, Колумб театри П ятигорскда томош а
кўрсатишидан дарак берувчи яп-янги афиш а-
ларни кўздан кечиришди-да, ўн тийинга икки
стакан нарзан суви ичиб, «Вокзал» - «Гулшан»
йўналишида қатнайдиган трамвайда шаҳарга
етиб олишди. «Гулшан»га кириш учун яна ўн тий-
ин тўлашди.

«Гулшан» м усиқага, хуш чақчақ одамларга се-
роб бўлса ҳам гулга ғоят танқис экан. Чиғаноқ
шаклидаги оппоқ айвончада симфоник оркестр
«Чивинлар рақсиши ижро этмоқда. Тим шаклида
қурилган Аермонтов галереясида нарзан сувининг

390

бозори чаққон. Сув ҳам киоскада, ҳам кўлда со-
тиляпти.

Исқирт жавоҳирларга биров қайрилиб қарамай-
ди ҳам.

- Эҳ, Киса, - деб кўйди Остап, - бу тўю томо-
ш ага биз сиғмай қолибмиз.

Курортнинг биринчи куни улар нарзан булоғи-
нинг ёнида тунаб чиқишди.

Хазинатопарлар жавоҳирни қўлга киритиш
қанчалик мушкул иш эканини фақатгина шу ерда,
Пятигорскда, Колумб театри оғзи очилиб қолган
томошабинларга «Уйланиш» асарини учинчи мар-
та кўрсатгандан кейингина тушуниб қолишди.
Илгари ўйлаб қзШган режалари чиппакка чиқиб,
театр ичига киришнинг иложи бўлмади. Зотан
ақчадан парҳезга ўтган Галкин, Палкин, Малкин,
Чалкин ва Залкиндлар меҳмонхонадан воз кечиб,
театрнинг ўзида тунаб юришган эди.

Шу тариқа кунлар кетидан кунлар ўтди, қадр-
дон дўстлар Лермонтов дуэль қилган жойда ту-
наб, қорин ғамида ўртаҳол сайёҳларнинг ашқо-
лини ташиб, бир аҳволга тушиб қолишди.

Олтинчи кун деганда Остап бир амаллаб гид-
равлик пресс мудири монтёр Мечников билан та-
нишиб олди. Пулдан толиқиб қолгани з^ун ҳар
куни булоқ тепасига келиб, бош оғриғига нарзан
ичиб кетадиган Мечников охирги пайтларда аҳво-
ли баттар оғирлашиб, театрга қарашли буюмлар-
дан баъзиларини бозорга чиқариб сота бошлаган
эди. Остап буни сезиб қолганди. Эрта наҳорда
булоқ бошида бўлиб ўтган кўнгил сўраш мароси-
ми асносида масала узил-кесил келишиб олинди.
Икки гапнинг бирида Остапга «қоқиндиқ» деб тур-
ган монтёр Мечников унинг таклифига кўна
қолди.

391

- Бўлади, - деб жавоб берди у, - бўлмайдиган
иш й з^, қоқиндиқ. Бизни хафа қилмасангиз бас,
қоқиндиқ.

Монтёр илоннинг ёғини ялаган устомон эка-
нини Остап дарров фаҳмлади.

Икковлари байлашиб олгунча роса бир-бирига
мўлтираб, ачомлашиб, елка қоқишиб, илжайишиб
олишди.

- Хўп, меҳнатингизга ўн сўм бераман! - деди

Остап.
- Қоқиндиқ! - деди ўксиб монтёр. - Менинг

жиғимга тегяпсан-ку. Мен нарзан ичавериб, қий-
налиб кетган одамман.

- Хўш, қанча сўрайсиз?
- Элликни чўзаверинг. Давлатнинг моли-я бу.
Мен қийналиб кетган одамман.
- Яхши. Йигирма бераман. Розимисиз? Кўзин-
гиз айтиб тзфибди, розисиз.
- Ризолик ҳар икки томон тўла келишиб олга-
нига ишорадир.
- Гапниям дўндириб қўяркан, аблаҳ, - деди
Остап Ипполит Матвеевич қулоғига пичирлаб, -
ўрганинг сиз ҳам.
- Стулни қачон олиб келасиз?
- Пул бўлса, стул ҳам бўлади.
- Осон экан-ку, - деди Остап ўйлаб ўтирмай.
- Олдин пулини 'тўлайсиз, - деб қўйди монтёр,
- эрталаб пулини олсак, кечқурун стул накд бўла-
ди ёки бўлмаса кечқурун пулини берасиз-да, эр-
тасига эрталаб стулларни олаверасиз.
- Бугун стулни олиб, пулини эртага берсак-чи?
- қистовга олди Остап.
- Мен қийн£1либ кетган одам м ан , д е д и м -к у ,
қоқиндиқ. Бу шартингиз руҳиятимга тўғри кел-
майди.

392

— Ахир мен ҳам пулни ф ақат эртага оламан,
телеграф орқали, —деб жавоб берди Остап.

—Ана ўшанда гаплаш а^из, —чўрт кесди ўжар
монтёр, - хўп, яхши қолинг, қоқиндиқ, мен кет-
дим: пресснинг иши кўп ҳали. Симбиевич онам-
ни кўрсатади. Чарчаб қоляпман. Тирикчилигинг
фақат нарзан бўдгандан кейин, силла қуримай

илож қанча?
Офтоб нурида бинойидай чарақлаб турган Меч-

ников шу гапдан кейин ж }^а б қолди.
Остап Ипполит М атвеевичга ўқрайиб қараб

қўйди.
- Вақт - нақд деган гап бор, - деди Остап, -

аммо бизда вақт бору нақди йўқ. Ҳунар ўрганамиз,
Киса. Юз эллик минг сўм пул тийин тийинигача
бизга мунтазир турибди, хазинани қўлга киритиш
учун атиги йигирма сўм пул керак. Бу борада ҳеч
нарсадан тап тортмаслик лозим. 6 остидан, ё усти-
дан. Хатарли бўлса ҳам устини танладим.

Остап ўйга чўмган ҳолда Воробьяниновнинг

атрофида бир айланиб чиқди.
- Камзулни ечинг, сардор, тезроқ, - деди у даб-

дурустдан.
Остап довдираб қолган Ипполит Матвеевич-

нинг қўлидан камзудни олиб, ерга улоқтирди-да,
ифлос оёқларининг тагига босиб, уни эзғилай

бошлади.
- Ву нима қилганингиз? - деб бўкирди Воробь-

янинов, —Ўн беш йил бўлди буни кийганимга,

ҳалиям яп-янги!
—Ўзингизни босинг! Янги бўлса, энди эски бўла-

ди! Шляпани беринг! Мана энди шимга тупроқ
сепиб, устидан нарзан қуйинг. Чаққонроқ!

Орадан бирор дақи қа ўтар-ўтмай, Ипполит
Матвеевич одам қараб бўлмайдиган аҳволга ке-

либ қолди.

393

- Мана энди етилибсиз, ҳалол ишлаб, ҳалол пул
топадиган даражадасиз.

Мен нима қилишим кер ак? - йиғламсираб
сўради Воробьянинов.

- Французча биларсиз, дейман?
- Билгандан баттар. Гимназия савиясида.
- Ҳм ... Шу савияда иш куришга т 5 ^ и келади.
Французчалаб шу гапни айта оласизми: Жаноб-
лар, олти кундан бери туз тотганим йуқ?
- Мосье, —деб бошлади Ипполит Матвеевич ту-
тилиб-сутилиб, - мосье, ҳм ? ҳм... ҳм ... же не, яъни
же не манж п а... Олтини нима дерди: ен, де, труа,
катр, сен к... си с... си с... тур. Д ем ак, же не ман
па сис жур.

- Талаффузниям қийнавордингиз, Киса! Дар-
воқе, тиланчига бўлаверади! Европа Россиясида-
ги тиланчи Мильеранга ўхшаб гапиролмайди, ал-
батта, Хўш , Киса вой, немис тилига тишлари
қалай?

- Бу машмашанинг менга нима кераги бор? -
жон аччиғида сўради Ипполит Матвеевич.

- Шунинг учун керакки, - деди Остап пинаги-
ни бузмай, —сиз ҳозироқ «Гулшан»га бориб, пана-
роқ жойни эгаллайсиз ва француз, немис, рус
тилларида садақа сўрайсиз, сўрагандаям илгари-
лари кадет' фракциясидан давлат думасига аъзо
эдим, дейсиз. Бутун йиғилган пул монтёр Мечни-
ковнинг ҳамёнига тушади. Тушундингизми?

Ипполит Матвеевич бирдан ўзгариб қолди.
Санкт-Петербургдаги Сарой кўпригига ўхшаб
кўкраги қабариб чиқди, кўзларида ўт чақнаб, Ос-
тапнинг назарида бурун катакларидан қуюқ ту-

* Кадет инқилобдан илгариги Россияда конституцион де-
мократик партия шундай аталган.

394

тун буруқсаб чиққандай бўлди. Мўйлови найза-
дай таранг тортди.

- Вой-бу, - деди буюк мудаббир асти пинагани
бузмай, - буни қаранг-а. Нақ дев 63^ кетдингиз-ку!

- Воробьянинов ҳеч қачон, ҳеч қачон садақа
сўраб қўл чўзган эмас, - деди 'тўсатдан тилга ки-
риб Ипполит Матвеевич.

- Қўлингиз чўзилмаса, ичагингиз чўзилади,
аҳмоқ чол! - деб ўшқирди Остап. - С адақа сўра-

маганман денг?
- Сўрамаганман.
- М анави мутакаббирликка нима дейсиз? Уч

ойдан бери менинг ҳисобимга яшайди. Уч ойдан
бери қорнини тўйдириб, билмаганини ўргатиб
юрибману, тағин бу мутакаббир орқага шох таш -
лаб, тирриқлик қилади-я... Бўлди! Б ас энди, ўртоқ!
Икковидан бирини танланг; ё ҳозироқ Гулшанга
бориб, кечга томон ўн сўм топиб келасиз ёки сиз-
ни ўз-ўзидан ширкат аъзолигидан чиқариб таш-
лайман. Бешгача санайман. Розимисиз, йўқми?

Бир...
- Розиман, - аранг ғўлдираб деди саркор.
- Ундай бўлса бояги тилсимни қайтариб

кўринг.
- Мосье, же не манж па сис жур. Гебен зи мир

битте этвес копек ауф деф штюк брод. Давлат
думасининг собиқ депутатига хайр қилинг.

- Яна бир марта такрорланг. Мунглироқ бўлсин.
Ипполит Матвеевич яна қайтариб кўрди.

- Хўп, яхши. Сизга тиланчилик қўндокда тек-
кан экан, истеъдодингиз сезилиб турибди. Боринг!
Ярим кечада булоқ бошида учрашамиз. Ярим ке-
чада деганимнинг важи шундаки, кечқурунлари
одамлар кўнгилчан бўлади.

- Сиз-чи, сиз қаёққа борасиз? - деб сўради Ип-
полит Матвеевич.

395

- Менинг тўрримда ғам емай қўя қолинг.
Одатдагидай, энг қийин юмуш бизнинг зимма-
да бўлади.

Ҳамтовоқлар икки томонга бўлиниб кетишди.
Остап қалам-даф тар сотиладиган дўконга
ғизиллаб, охирги ўн тийин пулига тўлов дафтар-
часини харид қилгач, тошсупага чўкиб, ярим со-
атга қолмай тўлов қоғозларининг барига рақам
чекиб, кейин бирма-бир имзолаб чиқди.
- Аввало тартиб керак, - деди у ўзича ғўлди-
раб, - ж амоат пули тийин-тийинигача ҳисобли
бўлиши лозим.

Буюк мудаббир санаторий в а дам олиш уйла-
рини четлаб, Машуқ орқали Лермонтов Марти-
нов билан дуэль қилган жойга олиб чиқадиган боғ
йўли томон ш ахдам юриб кетди.

Остап йўл-йўлакай автобус билан қўшалоқ отли
араваларнинг чангига ботиб, охири Ж арга етиб
олди.

Қоя ичига ўйиб ишланган чоғроқ галерея ко-
нус шаклидаги Жар билан туташган эди. Галерея
этагидаги балкончага чиққан одам Жар тубида
қўланса ҳиди димоқни ёрадиган зилол кўлмакни
кўриши мумкин. Бу Жар Пятигорскнинг диққат-
га сазовор жойи ҳисобланади, бинобарин, уни ҳар
куни сон-саноқсиз экскурсиялар, яккахон сайёҳ-
лар зиёрат қилиб кетишади.

Мияси хурофот билан заҳарланмаган одам учун
Жар яхшигина даромад манбаи бўлиши мумкин-
лигини Остап дарров тушуниб қолди.

«Буни қаранг, - деб ўзича ўйларди Остап, -
Жарни кўрмоқчи бўлганлардан ярим тангадан ҳақ
олиш шу пайтгача шаҳарликларнинг эсига кел-
мабди-а. Пятигорскда сайёҳлар текинга томоша
қиладиган бирдан-бир жой ҳам шу бўлса керак.
Мен бу ш аҳар шаънига иснод келтириб турган

396

шу ярамас одатга чек қуяман, номақбул хатола-
рини тузатиб бераман».

Бинобарин Остап ақлига, соғлом ҳиссиёти ва
вазият амрига бўйсунган ҳолда ишни бошлаб
юборди.

У Жарга кириладиган, ж ойга бориб турди-да,
кўлидаги квитанция дафтарчасини шилдиратиб,
баралла қичқира бошлади:

- Чипта олинг, ўртоқлар! Баҳоси 5 ^ тийин! Бо-
л£1лар билан аскар лар га текин. Талабалар учун
беш тийин! Кимки касаба уюшмаси аъзоси бўлма-

са, ўттиз тийин!
Остапнинг режаси пишиқ-пухта эди. Пяти-

горск аҳолиси Жарни кўргани бормайди, алла-
нарсани томоша қилдириш учун сайёҳлардан ўн
тийин ундириш эса ариқдан сув олгандай гап.
Соат беш ҳам бўлмаган эдики, олти сўмча йиғи-
либ қолди. Пятигорскда касаба ую ш мага аъзо
бўлмаганлар уруғи кўп экан, жонга ора кирган
шулар бўлди. Одамлар ўн тийиндан бемалол уза-
тиб туришди. Ҳатто икки бети қип-қизил бир сайёҳ
Остапни кўриши билан ёнидаги хотинини изза
қилган ҳам бўлди?

- Кўрдингми, Танюша, кеча сенга нима дев-
дим ? Ж арга кириш учун ҳақ тўланмайди, дей-
сан-а. Бўлиши мумкин эмас. Тз^рими, ўртоқ?

- М)гглақо тўғри, - деди унинг гапини маъқул-
лаб Остап, - кириш ҳақи тўламаслик мумкин эмас.
Касаба уюшмаси аъзоларига ўн тийин, аъзо бўлма-
ганларга эса ўттиз тийин.

Кечга яқин Жарга иккита аравада харьковлик
милиция ходимлари экскурсияга келиб қолишди.
Остап азбаройи қўрқиб кетганидан ўзини гўллик-
ка солиб, шунчаки сайёҳга ўхшаб кўринмоқчи
бўлган эди, иложини қилолмади, милиция ходим-
лари беозор чуғурчиқдай атрофини гир ўраб ол-

397

гани учун чорасиз қолди. Бинобарин Остап ово-
зини чиқариб, дангал қичқирди:

- Касаба уюшмаси аъзоларига ўн тийин, ми-
лиция вакилларини талабалар билан болалар
қаторига қўшиш мумкин, шунинг учуя уларни-
киям беш тийин.

Милиция ходимлари пулни тулаб олишгач, бо-
тинқирамай, нимага беш тийиндан ҳақ олинаёт-
ганини сўрашди.

- Жарни яхшилаб таъмир қилиш учун, - шарт-
та жавобни ёпиштирди Остап, - бўлмаса ўпири-
либ кетиши мумкин.

Буюк мудаббир зилол кўлмак манзарасини боп-
лаб пуллаб турди, Ипполит М атвеевич акация
дарахтининг тагида хижолатпазликдан ерга кир-
гудай бўлиб, бир ҳолатда букчайиб ўзига топши-
рилган учта жумлани кавш қайтаргандай тин-
май такрорларди:

- Мсьё, же не манж п а... Гебен зи мир битте...
Давлат думасининг депзггатига хайр қилинг...

Одамлар садақа беришга беришарди-ю, аммо
негадир норизо бўлгандай нохушлик билан уза-
тишарди. Лекин шундай бўлса ҳам «манж» сўзи-
ни ғирт парижча қилиб айтгани ҳам да Д авлат
думасининг собиқ аъзоси шундай ночор аҳволга
тушиб қолганини кўриб, кўпчиликнинг юраги
эзилиб кетгани учун уч сўмча чақа йиғилиб
қолди.

Сайр қилиб юрганларнинг оёғи остида шағал
ғижирлайди. Оркестр дам-бадам Штраус, Брамс
в а Григни сайратиб ётибди. Усти ялтироқ оломон
қари сардор олдидан чувиллаганича пастга оқиб,
яна изига қайтади. Ошхона шийпонида қатиқ
ичиб 5^ирганлар Лермонтов руҳини шод қилмоқ-
чи бўлишади. Ҳаммаёқни атир ҳиди ва нарзан
гази тутиб кетган.

398

- Собиқ Давлат думаси аъзосига хайр қилинг,
- деб пичирлайди сардор.

- Менга қаранг, сиз ростдан Давлат думасига
аъзо бўлганмисиз? - деб сўраб қолди аллаким Ип-
полит Матвеевич қулоғи остида шанғиллаб. -
М аж ли сларгаям қ а т н а ш га н м а н д е н г? Оҳ! Оҳ1
Қойилмақом!

Ипполит Матвеевич бошини кўтариб қараган
эди, ҳайратдан қотиб қолди. Не кўз билан кўрсин-
ки, қаршисида бақ-бақалоқ Авессалом Владими-
рович Изнуренков чумчуқдай пириллаб турибди.
Жигарранг костюмини оппоқ камзулу ялтиллама
кулранг шимга алмаштириб олибди, холос. Изну-
ренков танасига сиғмай, баъзан ердан беш-олти
қарич баландга сакраб ҳам қўярди. У Ипполит
Матвеевични танимагани учун яна кетма-кет са-
волга тутди:

- Менга қаранг, Родзянкони ўз кўзингиз билан
кўрганмисиз? Пуришкевич ҳақиқатан ҳам калми-
ди? Оҳ! Оҳ! Қандай зўр мавзу! Қойилмақом!

Ҳамон ўйноқлаб турган Изнуренков довдираб
қолган сардор қўлига уч сўм қистириб, пилдира-
ганича чопқиллаб кетди. Лекин унинг лўппи сон-
лари анча в ақ тгач а «Гулшан>*аро селкиллаб, д а-
рахтлар ичидан овози ҳамон эшитилиб турарди:

- Оҳ! Оҳ! *Бас қил, дилдор, хониш қилма маъюс
гуржи қўшиғин!» Оҳ! Оҳ! «Эслатар у ўзга ҳаёт, ўзга
соҳилни тағин!..» Оҳ! Оҳ! «Эрта тонгда яна санам
лабида кулгу» Қойилмақом!..

Ипполит Матвеевич кўзини ерга қадаганича
ҳамон қимир этмай турарди. Аслида бу иши чак-
ки эди. Атрофида кўрса кўзи қувонадиган ишлар
содир бўлаётган эди.

Ана, бўшанг эри Эрнест Павлович билан яна
ярашиб олган Эллочка Шчукина Пятигорскнинг
ажиб хилват тунида уни хиёбонлараро судраб

399


Click to View FlipBook Version