The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 8 сон

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Ilhombek Boltayev, 2023-09-08 06:20:18

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 8 сон

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 8 сон

8


Судьянинг онгида - адолат, тилида - ҳақиқат, дилида - поклик бўлиши шарт. Шавкат МИРЗИЁЕВ 8/2023 ISSN 2181-8991 ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр Муассис: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ Холмўмин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОҚЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Бош муҳаррир Камол УБАЙДИЛЛОЕВ Масъул котиб Муталиф СОДИҚОВ Навбатчи муҳаррир Муталиф СОДИҚОВ Реклама нашри ва тижорий йўл билан босилган матнлар. Таҳририят фикри муаллиф фикридан ўзгача бўлиши мумкин. Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди. Кўчириб босилганда «Одил судлов» ‒ «Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен» республика танловида «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй Ҳ/р 20210000300101763001 ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали МФО 00850, СТИР 201403038 ТЕЛЕФОН: (71) 278-96-54, 278-91-96, 278-25-96, ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Босишга 2023 йил 28 августда рухсат этилди. Қоғоз бичими 60Х84 1/8. 10 босма табоқ. Офсет усулида чоп этилди. Журнал таҳририят компьютерида терилди ва саҳифаланди. Буюртма ‒ 9. Нашр адади 2782 нусха. Сотувда келишилган нархда «ATLAS PRINT MEDIA» МЧЖ босмахонасида чоп этилди. Босмахона манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Дархон, Ипак берк кўчаси, 35-уй Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 30 декабрдаги 201/3-сонли қарори билан докторлик диссертациялари бўйича илмий мақолалар чоп этиладиган нашрлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 0026-рақам билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан чиқа бошлаган. C «Одил судлов» K НАШР ИНДЕКСИ ‒ 909


2 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.....................................4 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Интеллектуaл мулккa оид ишлaрни кўриб чиқишнинг aйрим мaсaлaлaри тўғрисидa»ги қарори..................10 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ О. Ҳусанов, А. Исабаев. Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқининг конституциявий асосларини кенгайтирилиши.............................................................23 ЖАРАЁН Ж. Холмўминов. Ер – давлат мулки, ундан қонуний фойдаланишни таъминлаш эса, катта масъулият...................................................................................................27 ХАЛҚАРО ТАЖРИБА Ш. Араббоев. Халқаро ҳуқуқда медиациянинг тан олинган тамойиллари.................35 Қ. Умидуллаев. Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини баҳолаш бўйича Канада тажрибаси.......................................................................................................................38 ЮРИСТ КАРТОТЕКАСИ/КАРТОТЕКА ЮРИСТA........................................79 МУНДАРИЖА


3 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ҚУТЛАЙМИЗ! Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Ҳалилилло Турахужаев - «Дўстлик» ордени; Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари Акрам Шукуров - «Содиқ хизматлари учун» медали; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Илхомжон Рахманкулов - «Шуҳрат» медали билан мукофотланди. Олий суд жамоаси Ҳ. Турахужаев, А. Шукуров ва И. Рахманкуловни ушбу юксак давлат мукофотлари билан самимий табриклаб, келгуси фаолиятларида янада улкан муваффақиятлар тилайди! Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари Акрам ШУКУРОВ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Илхомжон РАХМАНКУЛОВ


4 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Суд амалиётида реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш юзасидан масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : 1. Шахсни реабилитация этиш Жиноят-процессуал кодексининг (бундан буён матнда – ЖПК деб юритилади) 83-моддасида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда ишни судга қадар юритиш босқичида жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахсга нисбатан айбловни тугатиш, судда оқлов ҳукми чиқариш, жиноят ишини тугатиш каби процессуал ҳужжатлар орқали амалга оширилади. 2. Реабилитация – бу асоссиз жиноий таъқибга учраган шахснинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашдир. ЖПК 302-моддасига мувофиқ, реабилитация этилган шахс қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда сақлангани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, паспорЎзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ҚАРОРИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ЭТИЛГАН ШАХСГА ЕТКАЗИЛГАН ЗИЁННИ ҚОПЛАШ ВА УНИНГ БОШҚА ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАШ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА 2023 йил 23 июнь 18-сонли Тошкент шаҳри тининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши қонунга хилоф равишда тўхтатиб турилгани, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани туфайли вазифасидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани ёхуд тиббий муассасага қонунга хилоф равишда жойлаштирилгани натижасида унга етказилган мулкий зарарни ундириш ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, меҳнат қилиш, нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқлари ҳам тикланиши лозим бўлади. 3. Реабилитация асосларига кўра етказилган зиённи қопланишини ва бошқа ҳуқуқларини тикланишини талаб қилиш ҳуқуқига: шахсга нисбатан жиноий таъқиб ноқонуний ёки асоссиз деб топилиб, жиноят иши ЖПК 83-моддасининг 1, 2, 3-бандлари (иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноят ҳодисаси юз бермаган бўлса, шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, шахснинг содир этилган жиноятга алоқаси бўлмаса); Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 36-моддаси (жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлса-да, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки


5 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ҳаракатсизлик жиноят деб топилмаслиги) асосларида тугатилган шахслар эга бўлади. Иш бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суднинг қарорига кўра қонунга хилоф равишда асоссиз қўллангани сабабли бекор қилинганда, тиббий муассасага жойлаштирилган шахслар ҳам реабилитация асосларига кўра ҳуқуқларини тиклашни талаб қилиши мумкин. 4. Жиноят иши шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтган; эълон қилинган амнистия акти жиноятга ёки шахсга дахлдор; айбланувчи, судланувчи вафот этган; иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаган; шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган; Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги асосларида тугатилган; шунингдек, шахс жиноят қонунчилиги бўйича қилмишни жиноийлигини бекор қиладиган (декриминализация) ёки енгиллаштирадиган (либерализация) қонун қабул қилиниши натижасида реабилитация этилган ҳолларда жиноят иши қўзғатиш ва бошқа қарорларни асоссиз ёки қонунга хилоф деб топиш учун асос бўлмаслиги сабабли шахс реабилитация асосларига кўра ҳуқуқларини тиклашни талаб қилишга ҳақли бўлмайди. 5. Қисман реабилитация этилган айбланувчи ёки маҳкум унга фақат асоссиз етказилган ҳажмдаги мулкий зарарни қопланишини ва маънавий зиённинг оқибатларини бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли бўлади (ЖПК 303-моддаси). Шахс қисман реабилитация этилганда, унга тайинланган жазодан ортиқ муддат қамоқда, уй қамоғида сақланган, озодликдан маҳрум қилиш ёхуд озодликни чеклаш жазосини ўтаган қисмлари асоссиз деб топилади, зарар қоплангани муносабати билан озодликдан маҳрум қилиш ёхуд озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларни ўзгартириш ҳолатлари бундан мустасно. Жиноий жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган ҳолларда ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғининг, тиббий муассасага жойлаштиришнинг асоссизлиги аниқланганда, шахсни ушлаб туриш, қамоқда ёки уй қамоғи, ёхуд тиббий муассасага жойлаштирилиб сақланган бутун муддати асоссиз деб эътироф этилади. 6. Реабилитация этилган шахсга ЖПК 304-моддасига мувофиқ, ЖПК 302 ва 303-моддаларида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатлар билан етказилган қуйидаги мулкий зиёнлар тўла ҳажмда қопланади: реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар; пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса; пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек, суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан, мусодара қилинган ёхуд давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати; суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва йўқотилган мол-мулк қиймати; суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари; юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек, унга нисбатан ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


6 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар. Реабилитация этилган шахс вафот этган тақдирда тўхтатиб қўйилган пенсия ва нафақалар бўйича зиённи ундириш ҳуқуқига боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлганлар жумласига кирувчи оила аъзолари, қолган барча ҳолатлар бўйича зиённи ундириш ҳуқуқига унинг меросхўрлари эга бўлади. Маънавий зиённи пул кўринишида ундириш ҳуқуқи реабилитация қилинган шахс билан боғлиқлиги сабабли реабилитация этилган шахс вафот этган ҳолларда унинг меросхўрлари пул кўринишида маънавий зиённи ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди. 7. ЖПК 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган шахснинг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириш, меҳнат қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек, мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш тўғрисидаги талаби бўйича ЖПКнинг 304-313-моддаларида назарда тутилган тартибда бартараф қилиш ҳуқуқини эътироф этади (ЖПК 306-моддаси 1-қисми ва 311-моддаси). Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган шахсга топширилади ёки почта орқали юборилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан шикоят қилиш, шунингдек, мулкий ва маънавий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаш тартиби тушунтирилади. 8. Реабилитация этилган шахс меҳнат қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги талаб билан тегишли корхона, ташкилот, муассасага мурожаат қилиши лозим. Корхона, ташкилот, муассаса томонидан шахснинг бу тоифадаги талаби қаноатлантирилмаган ҳолларда ёхуд шахс қабул қилинган қарор (буйруқ, фармойиш ва в.ҳ.)га рози бўлмаса, у тегишли тартибда (фуқаролик ёки маъмурий суд иш юритуви тартибида) судга мурожаат қилишга ҳақли. 9. Реабилитация этилган шахсга етказилган маънавий зарар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 57-боби, 4-параграфи талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 7-сонли қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, фуқаролик иш юритуви тартибида ҳал этилади. 10. Мулкий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаш юзасидан ариза жиноят иши бўйича ҳукм чиқарган биринчи инстанция судига, реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган прокурор, терговчи, суриштирувчига тақдим этилади (ЖПК 306-моддаси). Иш юқори инстанция судлари томонидан тугатилган, оқлов ҳукми (ажрими) чиқарилган ҳолларда ҳам ариза биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқилади. 11. ЖПК 306-моддасига кўра, мулкий зиён миқдорини аниқлаш мажбурияти суд, реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган прокурор, терговчи ёки суриштирувчига юклатилган бўлиб, мулкий зиённи ундириш тўғрисидаги аризага етказилган зиён миқдори ҳақидаги маълумотларнинг илова қилинмаганлиги ушбу аризанинг қайтарилиши ёки рад қилинишига асос бўлмайди. Суд, реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсга етказилган зиён миқдорини аниқлаш чораларини кўриши, бунинг учун молия органларидан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимларидан ҳисоб-китоб талаб қилиб олиши, зарурат ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


7 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 туғилганда мутахассис жалб қилиши лозим. 12. Суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар, тўхтатиб қўйилган пенсия ва нафақалар миқдорини аниқлашда, ушбу шахс қонунга хилоф равишда ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда ёки уй қамоғида сақланган, тиббий муассасага жойлаштирилган ёки ноқонуний қарор (ҳукм, ажрим) чиқарилганлиги натижасида иш ҳақи ёки пенсия ва нафақалар тўлаш тўхтатилган ёки қонуний даромадларидан маҳрум бўлган пайтдан реабилитация қилиш ҳақида қарор чиқарилган пайтга қадар бўлган даврни инобатга олиши лозим. Реабилитация этилган шахсга тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлар миқдори унинг илгари ишлаган лавозимига тўланган иш ҳақи ва бошқа даромадларини ҳисоблаш орқали аниқланади. Бунда шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан маҳрум бўлган вақтдан, реабилитация ҳақида қарор чиқарилгунга қадар бўлган бутун даври учун шахс бошқа даромадга эга бўлган, бўлмаганидан қатъи назар, ойлик иш ҳақини ўсиб бориши ҳисобга олинган ҳолда ундирилиши лозим. Шахс жазони ўтагач илгари ишлаган лавозимида иш фаолиятини давом эттирган ҳолатларда қайта ишга тиклангунга қадар бўлган даври бўйича иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳисобланади. Муқаддам ишламаган шахсга қонунга хилоф равишда ушланган, жазони ўтаган давридаги даромадлари бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўлими томонидан ҳисобланган ишсизлик нафақаси миқдоридан ҳисобланади. Бундай шахсларга улар жазони ўтаганидан сўнг реабилитация қилингунга қадар бўлган даври бўйича даромадлари ундириб берилмайди. Қонунда муайян муддатга сайланиши ёки тайинланиши назарда тутилган (судья, депутат ва ҳ.к.), лавозимларда ишлаган шахслар реабилитация этилганда, шахсга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадларни ҳисоблашда, реабилитация этилган муддатдан эмас, балки ушбу шахснинг лавозимидаги ваколатининг тугаш муддатидан келиб чиқишлари лозим. Ваколат муддати тугаш пайтидан реабилитация қилиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар бўлган давридаги муддат учун ишлаган иш жойи ҳудудидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб иш ҳақи ва бошқа даромадини ҳисоблаш лозим. Шахс реабилитация этилган жиноят иши юзасидан жиноий таъқиб билан боғлиқ бўлмаган бошқа асосларга кўра, ишдан бўшатилгани аниқланган ҳолларда жиноят ишлари бўйича судларда, реабилитация этилган шахснинг иш ҳақини ундириш хусусидаги талаби қаноатлантирилиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда реабилитация этилган шахсга иш ҳақини ундириш тўғрисида фуқаролик судларига даъво киритиши мумкинлиги тушунтирилади. 13. ЖПК 304-моддаси 2-қисмининг 3, 4-бандларида кўрсатилган мулкий зиён миқдорини аниқлашда судлар нафақат жиноят-процессуал қонунчилиги, балки фуқаролик қонунчилиги нормаларига ҳам (ФК 14-моддаси) амал қилишлари лозим. Мулк ноль қийматда бегоналаштирилган ёки йўқотилган ҳолларда мулкнинг баҳоланган қийматидан келиб чиқилади. Бегоналаштирилган ёки йўқотилган мулкнинг қиймати зарур ҳолларда баҳолаш экспертизаси ўтказиш йўли билан аниқланади. Мол-мулк бегоналаштирилмагани аниқланган тақдирда, ушбу мулк натура шаклида эгасига қайтарилади. 14. ЖПК 305-моддасига кўра, суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи, ЖПК 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


8 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ кўрсатилган зиён реабилитация қилинган шахс ишлаган ҳудуддаги, агар шахс ишламаган бўлса, жиноят содир этилган деб топилган ҳудуддаги молия органлари (Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан (Бюджет кодекси 71-моддасининг олтинчи қисми) томонидан, 2-бандида кўрсатилган зиён Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланишини аниқ кўрсатиши лозим. 15. ЖПК 307-моддасига кўра, мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради. Ажрим ёки қарорнинг нусхаси гербли муҳр ёки электрон имзо билан тасдиқланиб, тўловни амалга ошириши лозим бўлган органларга тақдим этиш учун реабилитация этилган шахсга, у вафот этган бўлса, ЖПК 304-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахсларга берилади ва ижро қилиш учун тегишли органга юборилади. 16. ЖПК 312-моддасининг мазмунига кўра, мулкий зиённи қоплаш учун пул товони тўлашни, реабилитация этилган шахс ёки ЖПК 304-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар, пул тўловларни амалга ошириш ҳақидаги ажрим ёки қарорни олган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида талаб қилишлари мумкин. Реабилитация этилган шахс ўз ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтирувчи суд қарорини (тергов органининг билдириш хатини) олган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида бундай ҳуқуқларини тикланишини талаб қилиши мумкин. Узрли сабабларга кўра, бу муддат ўтказиб юборилган ҳолларда у манфаатдор шахснинг аризасига биноан суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан тикланиши лозим. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этган тақдирда, буни ўз қарори (ажрими)да асослантириши ҳамда ушбу қарор (ажрим)га нисбатан манфаатдор тарафларнинг шикоят (протест) келтириш ҳуқуқини тушунтириши шарт. 17. ЖПК 309-моддасига кўра, шахс ушлаб турилганлиги, қамалганлиги ёки уй қамоғида турганлиги, лавозимидан четлаштирилганлиги, тиббий муассасага жойлаштирилганлиги ёки ҳукм қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинган, радио, телевидение ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган бўлса, реабилитация этилган шахснинг, у вафот этган бўлса, қариндошларининг, суд, прокурор, терговчининг ва суриштирувчининг талабига кўра, тегишли оммавий ахборот воситалари унинг реабилитация этилганлиги тўғрисида бир ой ичида хабар беришлари шарт. 18. ЖПК 310-моддасига кўра, қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, қонунга хилоф равишда тиббий муассасага жойлаштирилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қонунга хилоф равишда қамоққа олингани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани туфайли ишдан (лавозимидан) озод қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилган шахс олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим, корхона, муассаса, ташкилот тугатилган ёки қонунда назарда тутилган бошқа асослар уни олдинги ишлаб турган ишига (лавозимига) тиклаш имкониятини бермаган тақдирда унга аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши лозим. Реабилитация этилган шахснинг қонунга хилоф равишда эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ёки уй қамоғида бўлган


9 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 вақти, жазо ўтаган вақти, лавозимидан четлаштирилганлиги туфайли ишламай юрган вақти, тиббий муассасада сақланган вақти умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилади. Қонунга хилоф равишда ҳукм этилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлангани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, ушлаб турилгани ёки тиббий муассасага жойлаштирилгани туфайли ўқув юртидан ҳайдалган шахс илтимосига кўра ўқишга тикланиши шарт. Қонунга хилоф равишда ҳукм этилгани ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилгани туфайли уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахсга илгари у эгаллаб турган уй-жой қайтарилади, башарти уни қайтариб беришнинг имкони бўлмаса, ўша аҳоли пунктининг ўзида аввалгисига тенг қулайликларга эга бўлган уйжой берилади. Қонунга хилоф равишда ҳукм қилинганлиги ёки ишда айбланувчи, судланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинганлиги муносабати билан паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тўхтатиб турилган ҳолларда суд ўз қарорида паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тикланишини кўрсатади. 19. Қонунга хилоф равишда ушлаб турилган, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган, ҳукм қилинган ёки бошқа кўринишда жазо қўлланган ёхуд жиноий жавобгарликка тортилиб, лавозимидан четлаштирилган ёки ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар реабилитация қилинганида, шунингдек бошқа асосларга кўра ишдан бўшатилганида ҳарбий хизматга (лавозимга) тиклаш ва бошқа мулкий зиённи ундириш масаласида ҳарбий судларга мурожаат қилишга ҳақли. 20. ЖПК 313-моддасига кўра, реабилитация қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш ЖПКнинг 38-бобида белгиланган қоидаларга ва «Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан амалга оширилади. Бунда, Низом ва амалдаги қонун талаблари ўртасида тафовут юзага келган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуни 18-моддаси талабига мувофиқ, қонун нормалари қўлланилади. 21. Реабилитация этилган шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, айблов ҳукми чиқарилган тақдирда реабилитация асосларига кўра тўланган барча суммалар молия органларига қайтарилади. 22. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклашга оид қонунчиликнинг судлар томонидан аниқ қўлланиши устидан назоратни кучайтиришлари, ушбу масала юзасидан суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб боришлари ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чорасини кўришлари лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


10 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш, муаллиф ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Интеллектуал мулкни рағбатлантиришга доир нормалар Асосий қонунимиздан ҳам ўрин олган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланиб, интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилиниши ва давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилиши қатъий белгилаб қўйилган. Интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини таъминлаш билан бирга, уларни самарали ҳимоя қилиш механизмларини йўлга қўйиш ва амалга ошириш ҳамда бу йўналишдаги амалиётни такомиллаштириш давр талабидир. Шунга кўра, интеллектуaл мулккa оид ишлaрни кўришда судлар томонидан қонунчиликни тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»- ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Судларга тушунтирилсинки, интеллектуал мулк соҳасида келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикаси КонституциЎзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ҚАРОРИ ИНТЕЛЛЕКТУAЛ МУЛККA ОИД ИШЛAРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИНГ AЙРИМ МAСAЛAЛAРИ ТЎҒРИСИДA 2023 йил 23 июнь 17-сонли Тошкент шаҳри яси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади), Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (БМТ Бош Ассамблеясининг Резолюцияси 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган ва эълон қилинган), бошқа Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида», «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида», «Географик кўрсаткичлар тўғрисида», «Фирма номлари тўғрисида», «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида», «Рақобат тўғрисида», «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида», «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунлари ва интеллектуал мулк соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳал қилинади. Судларнинг эътибори қаратилсинки, интеллектуал мулк соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига қуйидагилар киради, хусусан: «Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этиш тўғрисида»ги конвенцияси (1967 йил 14 июль, Стокгольм ва 1979 йил 2 октябрда ўзгартирилган; Ўзбекистон Республикаси учун 1991 йил 25 декабрдан кучга кирган); «Саноат мулки муҳофазаси бўйича» Па-


11 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 риж конвенцияси (Париж, 1883 йил 20 март, Брюссель, 1900 йил 14 декабрь, Вашингтон, 1911 йил 2 июнь, Лондон, 1934 йил 2 июнь, Лиссабон, 1958 йил 31 октябрь, Стокгольм, 1967 йил 14 июлда қайта кўрилган ва 1979 йил 2 октябрда ўзгартирилган. Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияда ҳуқуқий ворис сифатида 1991 йил 25 декабрдан иштирок этади); «Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Берн конвенцияси (Париж, 1971 йил 24 июль, 1979 йил 28 сентябрда ўзгартиш киритилган. Мазкур конвенция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 27 августдаги 681-II-сонли «Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Берн конвенциясига қўшилиш ҳақида»ги қарорига асосан қўшилган); «Патент ҳуқуқи тўғрисида»ги шартнома (2000 йил 1 июнда Женевада Дипломатик конференция томонидан қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси ушбу шартномага Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 мартдаги ЎРҚ-25-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 1 июнда Женевада Дипломатик конференция томонидан қабул қилинган Патент ҳуқуқи тўғрисидаги шартномага қўшилиши ҳақида»ги қонунига асосан қўшилган. 2006 йил 19 июлдан кучга кирган); «Товар белгиларига доир қонунлар тўғрисида»ги шартнома (Женева, 1994 йил 27 октябрь. Ўзбекистон Республикаси мазкур шартномага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 1 майдаги 630-I-сонли «Товар белгиларига доир қонунлар тўғрисидаги шартномага қўшилиш ҳақида»ги қарорига асосан қўшилган. Ўзбекистон Республикаси учун 1998 йил 4 сентябрдан кучга кирган); «Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги халқаро конвенция (1961 йил 2 декабрь, 1972 йил 10 ноябрь, 1978 йил 23 октябрь ва 1991 йил 19 мартда Женевада қайта кўриб чиқилган. Мазкур конвенция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 27 августдаги 680–II-сонли «Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилиш ҳақида»ги қарори билан ратификация қилинган); «Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Мадрид битимига доир баённома (Мадрид, 1989 йил 27 июнь. Ўзбекистон Республикаси мазкур Баённомага Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 18 июлдаги ЎРҚ-40-сонли «Ўзбекистон Республикасининг белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Мадрид битимига доир баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) қўшилиши ҳақида»ги қонунига асосан қўшилган); «Патент кооперацияси тўғрисида»ги шартнома (Вашингтон, 1970 йил 19 июнь. Ўзбекистон Республикаси учун 1991 йил 25 декабрдан кучга кирган); «Патент процедураси мақсадлари учун микроорганизмларни депонентлашнинг халқаро эътироф этилиши тўғрисида»ги Будапешт шартномаси (Будапешт, 1977 йил 28 апрель. Ўзбекистон Республикаси мазкур шартномага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августдаги 277-II-сонли «Патент тартиботи мақсадлари учун микроорганизмларни тўплашни халқаро эътироф этиш тўғрисида»ги Будапешт шартномасига қўшилиш ҳақида»ги қарорига асосан қўшилган. 2002 йил 12 январдан кучга кирган); «Белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товар ва хизматларнинг халқаро таснифи тўғрисида»ги Ницца битими (Ницца, 1957 йил 15 июнь. Ўзбекистон Республикаси мазкур Битимга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августдаги 275-II-сонли «Белгилар рўйхатга олинадиган Халқаро товарлар ва хизматлар таснифи тўғрисидаги Ницца шартномасига қўшилиш ҳақида»ги қарорига асосан қўшилган. 2002 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


12 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 йил 12 январдан кучга кирган); «Халқаро патент таснифи тўғрисида»- ги Страсбург битими (Страсбург, 1971 йил 24 март. Ўзбекистон Республикаси мазкур Битимга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августдаги 276– II-сонли «Халқаро патент таснифи тўғрисидаги Страсбург битимига қўшилиш ҳақида»ги қарори билан қўшилган. 2002 йил 12 октябрдан кучга кирган); «Саноат намуналарининг халқаро таснифини таъсис этиш тўғрисида»ги Локарно битими (1968 йил 8 октябрда Локарнода имзоланган. Ўзбекистон Республикаси ушбу Битимга Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 14 мартдаги ЎРҚ-24-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 1968 йил 8 октябрда Локарнода имзоланган саноат намуналарининг халқаро таснифини таъсис этиш тўғрисида»- ги Локарно битимига қўшилиши ҳақида»ги қонуни билан қўшилган); «Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномаси» (Женева, 1996 йил 20 декабрь. Ўзбекистон Республикаси ушбу шартномага Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралдаги ЎРҚ-520-сонли «Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномаси»га (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги қонунига асосан қўшилган. Ўзбекистон Республикаси учун 2019 йил 17 июлдан кучга кирган); «Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси» (Женева, 1996 йил 20 декабрь. Ўзбекистон Республикаси ушбу шартномага Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралдаги ЎРҚ-519-сонли «Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси»га (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги қонунига асосан қўшилган. Ўзбекистон Республикаси учун 2019 йил 17 июлдан кучга кирган); «Фонограммаларни тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний такрорлашдан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги конвенция (Женева, 1971 йил 29 октябрь. Мазкур Конвенция Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-511-сонли «Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Қонуни билан ратификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси учун 2019 йил 25 апрелдан кучга кирган); «Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисида»ги Марокаш шартномаси (Марокаш, 2013 йил 27 июнь. Ўзбекистон Республикаси мазкур шартномага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-80-сонли «Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги қарори билан қўшилган); бошқа халқаро шартномалар. 2. Судларнинг эътибори ФК 1031-моддасига мувофиқ, интеллектуал мулк объектлари муайян белгиларига қараб уч гуруҳга бўлиниши ва ушбу гуруҳдаги объектлар рўйхати тугал эмаслигига қаратилсин (масалан, географик кўрсаткичлар фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар интеллектуал мулк объекти ҳисобланади). 3. Шуни назарда тутиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилиш соҳаларида ягона давлат сиёсатиОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


13 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ ни амалга оширувчи ваколатли давлат органи бўлиб, Интеллектуал мулк агентлигининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Процессуал қонунчиликни қўллаш 4. Судларга тушунтирилсинки, интеллектуал мулкка оид низолар турли хил ҳуқуқий табиатга эга бўлиб, ушбу ҳуқуқий табиат низоларнинг судларга тааллуқлилик масаласини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли судлар томонидан низоларнинг судловга тааллуқлилиги масаласини ҳал қилишда низонинг ҳуқуқий табиатини (оммавий ёки хусусий) ва низолашувчи шахсларнинг таркибини аниқлашлари ҳамда ушбу масалани Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 26-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 27-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 25-моддаси талабларидан келиб чиқиб ҳал этишлари лозимлиги эътиборга олинсин. Интеллектуал мулкка оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар белгиланган тартибда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилади. Бунда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят натижасида интеллектуал мулк эгаларига етказилган зарар жиноят ишлари бўйича суд томонидан ҳал қилиниши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 38-моддаси, Жиноят-процессуал кодексининг 275-моддаси). 5. Тушунтирилсинки, маъмурий органнинг интеллектуал мулк объектларига патент (гувоҳнома) бериш (рўйхатга олиш) ҳақидаги талабномаларни кўриб чиқмаганлик, патент (гувоҳнома) беришни рад этиш, патент (гувоҳнома)нинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман ўзгаларга бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)- га оид талаблар оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўлиб, маъмурий судларнинг судловига тааллуқли ҳисобланади. Ваколатли давлат органининг Апелляция кенгаши қарорлари устидан берилган шикоятлар ҳам маъмурий судларнинг судловига тааллуқлидир. 6. Судларнинг эътибори, МСИЮтКнинг 27-моддасига мувофиқ, аризачи интеллектуал мулк соҳасига оид маъмурий ҳужжатни ҳақиқий эмас, мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги талаблар билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам қўйишга ҳақли эканлигига қаратилсин. Аризачи томонидан бундай зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида талаб қўйилмаганлиги, кейинчалик ушбу талаб билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган зарарни ундириш ҳақидаги алоҳида тартибда берилган талаб, шунингдек сабабий боғланишда бўлмаган ёки маъмурий орган бўлмаган бошқа шахслардан зарарни ундириш ҳақидаги талаблар фуқаролик ишлари бўйича ёхуд иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади. 7. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, муаллиф ва (ёки) ҳуқуқ эгасининг ўз ҳуқуқларини фуқаролик муносабатлари иштирокчилари томонидан ҳар қандай бузилишлардан ҳимоя қилиш, лицензия шартномаси, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман ўтказиш


14 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ ҳақидаги шартномадан келиб чиқувчи ҳамда муаллифлар ва (ёки) ҳуқуқ эгалари ўртасидаги низолар, шунингдек, учинчи шахсларнинг интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлиги натижасида етказилган зарарни ундириш, товар белгисига доир гувоҳномани муддатидан олдин тўлиқ ёхуд қисман тугатиш ҳақидаги талаблар фуқаролик ишлари бўйича ёинки иқтисодий судлар томонидан ҳал этилади. Интеллектуал мулк объектларига бўлган меросга доир ишлар ҳамда хизмат вазифалари ёки хизмат топшириғи тартибида яратилган айрим интеллектуал мулк объектлари (асар, ихтиро, фойдали модель ва саноат намуналари, селекция ютуқлари, интеграл микросхема топологиялари ва ҳок.) билан боғлиқ низолар фуқаролик ишлари бўйича судларга тааллуқлидир. Айрим интеллектуал мулк объектлари (ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари, селекция ютуғи, товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи, фирма номи)га нисбатан мутлақ ҳуқуқларни бузган юридик шахсларга нисбатан жарима ундириш тўғрисидаги ваколатли давлат органининг даъво аризаси иқтисодий судларга тааллуқли. 8. Конституциянинг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Шу муносабат билан судларнинг эътибори, агар қонунда ва (ёки) битимда низони ҳал этишнинг судгача мажбурий тартиби тўғридан-тўғри белгиланмаган бўлса, ушбу тартибга риоя этилмаганлиги асосида даъво аризасини (аризани) қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш, агар даъво аризаси (ариза) иш юритишга қабул қилинган бўлса, уни кўрмасдан қолдириш ёхуд иш юритишни тугатиш мумкин эмаслигига қаратилсин. 9. Судларга тушунтирилсинки, ФК 27-моддасига асосан, ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар судда фан, адабиёт ва санъат асарининг, ихтиронинг ёки ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан қўриқланадиган бошқа натижасига муаллифлик ҳуқуқини мустақил равишда ҳимоя қилишга ҳақли. Умумий масалалар 10. Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси деганда қонунчиликка мувофиқ, мазкур объектларнинг тан олиниши ва давлат томонидан муаллиф ва (ёки) ҳуқуқ эгаларига мутлақ ҳуқуқларнинг берилиши ҳамда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш учун тегишли имкониятлар тақдим этилиши тушунилади. Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш: уларнинг яратилганлиги туфайли; ФК ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ваколатли давлат органи томонидан ҳуқуқий муҳофаза берилиши натижасида юзага келади (ФК 1032-модда). Қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳуқуқий муҳофаза Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, вужудга келиши мумкин (масалан, «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонуннинг 4 ва 6-моддалари, «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддаси). 11. Судларга тушунтирилсинки, қуйидаги интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш уларнинг яратилиш фактлари асосида вужудга келади: фан, адабиёт ва санъат асарлари; ижролар, фонограммалар, эфир ёки ка-


15 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ бель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари; электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумот базалари; ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан, ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау). Ушбу объектлар оғзаки, ёзма ёки уни бошқа шахслар томонидан қабул қилишга имкон берадиган бошқа объектив шаклда ифодаланган пайтдан бошлаб яратилган ҳисобланади ва шу пайтдан муаллиф ва (ёки) ҳуқуқ эгасида шахсий номулкий ва (ёки) мулкий (мутлақ) ҳуқуқлар пайдо бўлади ҳамда ҳуқуқий муҳофазага олинади. Бундай объектларни рўйхатдан ўтказиш (патент, гувоҳнома олиш ва ҳок.) талаб этилмайди. Шунга кўра, судларнинг эътибори қонунчиликда ушбу объектларни кейинчалик ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш қоидаси мавжуд бўлса ҳам рўйхатдан ўтказиш техник хусусиятга эгалиги сабабли унга риоя қилмаслик юқоридаги ҳуқуқлар вужудга келишига тўсқинлик қилмаслигига қаратилсин. Шу муносабат билан судлар, хусусий-ҳуқуқий ёки оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда муаллифда ёхуд ҳуқуқ эгасида қайд этилган ҳуқуқ қачон пайдо бўлганлигини аниқлашлари лозим. 12. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, интеллектуал мулк объектларининг қуйидаги турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш берилган ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ва ҳок.) асосида вужудга келади: ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари (патент асосида); селекция ютуқлари (патент асосида); товар белгилари (гувоҳнома ёки рўйхатдан ўтказиш асосида); фирма номлари (фирма номлари реестрига киритилиши натижасида); товар келиб чиққан жой номлари (гувоҳнома ёки рўйхатдан ўтказиш асосида); географик кўрсаткичлар (гувоҳнома ёки рўйхатдан ўтказиш асосида). Судларга тушунтирилсинки, фирма номларидаги умумэътироф этилган сўзлардан учинчи шахслар томонидан ўз товар (хизмат)ларида фойдаланганлиги ушбу фирма номи эгасининг ҳуқуқлари бузилганлигини англатмайди. Бунда судларнинг эътибори ҳаммага маълум товар (хизмат кўрсатиш) белгисининг ҳуқуқий муҳофазаси қонунчиликда белгиланган тартибда берилган ваколатли давлат органи Апелляция кенгашининг қарори асосида вужудга келишига қаратилсин. 13. Судлар ошкор этилмаган ахборотларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш юзасидан келиб чиққан низолар ФКнинг 64-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Тижорат сири тўғрисида» ва «Давлат сирлари тўғрисида»- ги қонунларида белгиланган алоҳида хусусиятлардан келиб чиқиб ҳал этилишини назарда тутишлари лозим. 14. Судларнинг эътибори интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқнинг муддатли эканлигига қаратилсин, бундан ошкор этилмаган ахборот, фирма номи, ҳаммага маълум товар белгисига нисбатан ҳуқуқлар мустасно. Шу сабабли судлар, ушбу тоифадаги ишларни кўришда ҳуқуқий муҳофаза муддати ўтмаганлигини ҳам аниқлашлари лозим. 15. Қонунчиликка кўра, интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифлари ана шу натижаларга нисбатан шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқларга эга бўладилар (ФК 1033-моддаси). Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда мулкий ҳуқуқлар бошқа шахсларга тегишли бўлиши (масалан, хизмат асари) ёки шахсий номулкий ҳуқуқлар мавжуд бўлмаслиги (масалан, фонограмма, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш) ҳам мумкин. 16. Судлар шуни инобатга олишлари ло-


16 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 зимки, шахсий номулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ низоларни кўришда шахсий номулкий ҳуқуқ деганда мулкий мазмунга эга бўлмаган, объект яратувчиси (муаллиф)- ни ижодий мақомини белгиловчи ва ушбу мақомдан келиб чиқадиган ҳуқуқларни мустаҳкамлашга ва ҳимоя қилишга қаратилган муддатсиз мутлақ ҳуқуқлари бўлиб, у фақат муаллифга тегишли ва бегоналаштирилиши мумкин эмаслиги тушунилади. Муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари унинг мулкий ҳуқуқлари турлари, мазмуни ва ҳажмларидан қатъи назар, унга тегишли бўлиши, бундай ҳуқуқлар мулкий ҳуқуқлар бошқа шахсларга ўтказилган тақдирда ҳам сақлаб қолиниши эътиборга олиниши лозим. Шу сабабли шахсий номулкий ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш ҳақидаги битимлар (масалан, муаллифнинг ўз хоҳишига кўра, ушбу ҳуқуқдан воз кечиб, уни битим ёки шартнома асосида бериши) ФК 116-моддасига мувофиқ ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. 17. Муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари деганда интеллектуал фаолият натижаларидан унинг ўзи томонидан фойдаланиш, фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказиш ёки фойдаланишга рухсат бериш каби ҳуқуқлари тушунилади. Шундан келиб чиқиб, судларнинг эътибори ишнинг пировард натижасидан манфаатдор шахслар доирасини тўғри аниқлаш лозимлигига қаратилсин. 18. Судларга тушунтирилсинки, муаллиф мулкий ҳуқуқларини бошқа шахсларга ўтказган ёки ўтказмаганлигидан қатъи назар, шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳар қандай бузилишлардан ҳимоялаш мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (масалан, асарга нисбатан мутлақ ҳуқуқларни сотиб олган нашриёт уни чоп этишда муаллиф номини кўрсатмаганда, муаллиф нуфузи, шаъни, қадр-қиммати поймол қилинганда). 19. Қонунчиликка кўра, индивидуаллаштириш воситаларига нисбатан ҳуқуқлар интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан ҳуқуқлардан фарқ қилиб, ушбу восита эгаларига фақат мулкий ҳуқуқлар тегишли бўлади (ФК 1033-моддаси). 20. ФК 1034-моддаси қоидаларидан келиб чиқиб, судларга тушунтирилсинки, мулкий ҳуқуқ тўлиқ ҳажмда бошқа шахсларга ўтганда, ҳуқуқ эгаси ушбу ҳуқуқни ўзидан бегоналаштиради ва объектга бўлган мулкий ҳуқуқ учинчи шахсларда вужудга келади, қисман ўтказилганда эса ҳуқуқ эгаси бу ҳуқуқни муайян қисмини ўзида сақлаб қолади. 21. Қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган айрим интеллектуал мулк объектларига боғлиқ бўлган шартномалар (лицензия шартномаси, ҳуқуқларни тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга ўтказиш) ваколатли давлат органида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозимлигига қаратилсин. Бундай тартиб мавжуд бўлмаганда, интеллектуал мулкка оид шартнома (муаллифлик шартномаси, фирма номидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси)ни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмаслиги судларга тушунтирилсин. 22. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар бир нечта меросхўрларга ўтказилаётганда мазкур ҳуқуқлар улар ўртасида фоиз ёки қисм кўринишда тақсимланиши мумкин эмас. Бунда мутлақ ҳуқуқлардан фойдаланиш меросхўрлар томонидан биргаликда амалга оширилади. 23. Судлар қонунчиликда айрим интеллектуал мулк объектларига нисбатан мулкий ҳуқуқлар эгаларидан бошқа шахсларга ўтиши бўйича истиснолар мавжудлигини инобатга олиши лозим (масалан, товар келиб чиққан жой номидан, географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга, уларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тузишга ёки лицензия асосида фойдаланиш учун рухсат беришга йўл қўйилмайди). ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


17 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 24. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқлар умумий ва махсус усулларда ҳимоя қилиниши мумкин. Умумий усул ФКнинг 11-моддасида белгиланган бўлиб, шунга кўра судларнинг эътибори мазкур моддада белгиланган фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг барча усуллари интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ҳам татбиқ этилишига қаратилсин. Махсус усул ФКнинг 1040 ва 1107-моддаларида белгиланган бўлиб, мутлақ ҳуқуқлар қайси моддий объектлар ёрдамида бузилган бўлса: ўша моддий объектларни ҳамда бундай бузиш натижасида яратилган моддий объектларни олиб қўйиш; йўл қўйилган бузиш ҳақидаги маълумотни мажбурий суратда эълон қилиб, унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш; товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс томонидан тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиш, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёхуд унинг идиши ва ўровидан йўқотиш, бундай талабларни бажариш имконияти бўлмаганда эса тегишли товар йўқ қилиб ташланиши мумкин. Шунингдек, интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қонунда назарда тутилган бошқа махсус усулларда ҳам амалга оширилишига йўл қўйилади. 25. Судларнинг эътибори ФКнинг 14-моддасига мувофиқ, агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли эканлигига қаратилсин. Муаллифлик ҳуқуқи 26. Муаллифлик ҳуқуқи объектлар турлари жумласига адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар); драматик ва сценарий асарлар; матнли ва матнсиз мусиқа асарлари; мусиқали-драматик асарлар; хореография асарлари ва пантомималар; аудиовизуал асарлар; рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари ва бошқа тасвирий санъат асарлари; манзарали-амалий ва саҳна безаги санъати асарлари; архитектура, шаҳарсозлик ва боғ-парк барпо этиш санъати асарлари; фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усулларда яратилган асарлар; жўғрофия, геология хариталари ва бошқа хариталар, жўғрофия, топография ва бошқа фанларга тааллуқли тарҳлар, эскизлар ва асарлар; барча турдаги электрон-ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун дастурлар, шу жумладан, амалий дастурлар ва операция тизимлари ҳамда ФКнинг 1041-моддасида белгилаб қўйилган талабларга жавоб берувчи бошқа асарлар киради (ФК 1042-модда). Судларга тушунтирилсинки, ижодий меҳнати билан асар яратган жисмоний шахс муаллиф ҳисобланиб, унга техник ёрдам кўрсатган шахслар (матн териш, корректировка қилиш ва бошқалар) асарнинг ҳаммуаллифлари деб тан олинмайди. 27. ФКнинг 1051-моддасида ва «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасида санаб ўтилган шахсий номулкий ҳуқуқлар (муаллиф деб эътироф этилиш ҳуқуқи, муаллифнинг исмига бўлган ҳуқуқ, ошкор қилишга бўлган ҳуқуқ, асарни чақириб олиш ҳуқуқи, муаллиф обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқи) дахлсиздир. Судлар шуни инобатга олсинки, муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари мерос бўйича ўтмайди. Бироқ, муаллифнинг меросхўрлари ёки муаллиф ўзининг шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


18 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ишониб топширган шахс, шунингдек, меросхўрлар бўлмаган тақдирда ваколатли давлат органи муаллифнинг ушбу ҳуқуқларини ҳеч қандай чекловларсиз ҳимоя қилишга ҳақлидир. 28. ФКнинг 1056-моддаси ва «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддасида белгиланган муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари бузилган тақдирда, муаллиф ва (ёки) ҳуқуқ эгаси, уларнинг меросхўрлари, мулкий ҳуқуқларни жамоавий бошқариш ташкилоти, шунингдек, ваколатли давлат органи томонидан ҳимоя қилиниши мумкинлиги эътиборга олиниши лозим. 29. Судлар эътиборга олишлари лозимки, муаллифлик ҳуқуқи ошкор қилинган асарларга ҳам, ошкор қилинмаган асарларга ҳам татбиқ этилади. Асарни ошкор қилиш деганда муаллифнинг розилиги билан амалга оширилган, асарни чоп этиш, омма олдида намойиш этиш, омма олдида ижро этиш, эфирга узатиш ёки бошқача усулда юбориш йўли билан илк бор асардан барчанинг воқиф бўлиши учун имкон берадиган ҳаракат тушунилади. Шунга кўра, муаллифлик ҳуқуқи объектлари эълон қилинган (ошкор қилинган, чоп этилган) ёки эълон қилинмаган асарлар бўлишидан қатъи назар, муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза этилиши инобатга олиниши лозим. Судларнинг эътибори, муаллиф ошкор қилиш тўғрисида илгари қабул қилган қароридан, асардан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсларга улар шундай қарор туфайли кўрган зарарнинг ўрнини, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш шарти билан, воз кечиш ҳуқуқига (асарни чақириб олиш ҳуқуқига) эга эканлигига қаратилсин. Муаллифлик ҳуқуқи нафақат бутун асарга, балки унинг бир қисмига, агар асарнинг ушбу қисми ижодий фаолият натижаси бўлса ва мустақил равишда ишлатилиши мумкин бўлса қўлланилади. 30. ФК 1041-моддасига кўра, муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар, тизимлар, усуллар ёки концепцияларга эмас, балки ифода шаклига нисбатан татбиқ этилиши боис, улар ҳуқуқий муҳофаза объектига айланиши учун асар объектив равишда мавжуд бўлиши керак (масалан, картина яратиш ғоясининг ўзи ушбу ғояни муҳофаза объектига айлантирмайди). Бунда асарнинг у ёки бу объектив шаклда ифодаланиши, қоида тариқасида, моддий предмет шаклида (масалан, китоб, ҳайкал ва ҳок.) акс эттирилиши тушунилади. Шунга кўра, илмий, илмий-публицистик ишларнинг «концепция», «тизим» каби номларда юритилганлиги, уларни муаллифлик объекти ҳисобланмаслигини англатмайди. Асар ёзма, оғзаки, овозли ёки видео ёзув, тасвир, ҳажмли-фазовий ҳамда электрон ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин (масалан, компьютер дастурлари ёрдамида яратилган асар ёки ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган файллар). 31. Судларга тушунтирилсинки, муаллифнинг объектга бўлган мутлақ ҳуқуқи яратилган моддий объектга бўлган мулк ҳуқуқи ёки эгалик қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда ҳам муаллифда сақланиб қолади, яъни асар ифодаланган моддий объектга (масалан, китоб, ҳайкаллар, суратлар, расмлар) бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтганлиги, асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтганлигини англатмайди. Ушбу ҳолатда судлар ФКнинг 1038-моддаси талабларидан келиб чиқиши лозим. 32. Судлар муаллифлик ҳуқуқига оид низоларни кўришда муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган асарларда асарнинг шакли ёки шакл ва мазмунини фарқлашлари лозим (масалан, мусиқа асарлари – ноталар, тасвирий санъат асарлари – чизиқлар, ранглар). Бунда муаллифлик ҳуқуқи фақатгина асарнинг шакли ёки шакл ва мазмун элементлари биргаликда муҳофаза қилиниши, мазмун ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


19 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 элементининг биргина ўзи эса қонун билан муҳофаза қилинмаслиги тушунтирилсин. 33. Асарнинг шакли ёки шакл ва мазмунини аниқлашда аксарият ҳолларда махсус билимлар талаб этилиши сабабли, судлар, заруратга қараб, ушбу тоифадаги ишларни ҳал этишда, асарнинг шакли ёки шакл ва мазмунини аниқлаш учун махсус билимга эга бўлган мутахассис фикрини олишлари ёки экспертиза тайинлашлари лозим. Масалан, мусиқа асарларининг ўзаро ўхшашлиги юзасидан низо келиб чиққанда, ҳар иккала мусиқа асарининг шакли ва товушлари (ноталар ва уларнинг жойлашиши) бир хиллиги аниқланади. 34. Қонунчиликка кўра, ҳосила асарлар деганда таржималар, ишланма асарлар, аннотациялар, рефератлар, мухтасар хулосалар, шарҳлар, инсценировкалар, аранжировкалар, соддалаштиришлар ҳамда фан, адабиёт ва санъат асарларининг бошқа қайта ишланмалари тушунилади. Бундай асарлар бошқа муаллифнинг ижодий фаолияти натижалари бўлган фан, адабиёт ва санъат асарлари ёки халқ ижодиёти асарларини қайта ишлаш, шунингдек, таржима қилиш, тўплаш (йиғиш) ва бошқа тарзда жамлаш натижасида вужудга келади. Судлар томонидан ҳосила асарларга доир низоларни кўриб чиқишда, агар ҳосила асар бошқа асарни қайта ишлаш натижасида яратилган бўлса, қайта ишланган асарга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги аниқланиши лозим. Бунда муаллиф ва (ёки) ҳуқуқ эгасининг ёзма розилиги олинганлиги ёки муаллифлик шартномаси тузилганлиги қайта ишланган асарга бўлган ҳуқуқларга риоя этилган деб баҳоланади. 35. Ҳосила асар муаллифига фан, адабиёт ва санъат асарининг мазкур муаллиф томонидан амалга оширилган қайта ишланмасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи тегишлидир. Ҳосила асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ФК 1048-моддаси, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддаси билан тартибга солинади. 36. Тўпламлар (энциклопедиялар, антологиялар, маълумотлар базалари) ва материалларнинг танланганлиги ёки жойлаштирилганлигига кўра ижодий меҳнат натижаси бўлган бошқа асарлар жамлама асарлар ҳисобланади. Жамлама асар муаллифи (тузувчиси)га ижодий меҳнат натижасини ифодаловчи, мазкур муаллиф томонидан амалга оширилган, материалларни танлаб олиш ёки жойлаштиришга бўлган муаллифлик ҳуқуқи тегишлидир. Судлар томонидан жамлама асарларга доир низоларни кўриб чиқишда, агар жамлама асар бошқа асарлар асосида яратилган бўлса, жамлама асарга киритилган асарларнинг ҳар бирига бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги аниқланиши лозим. Бунда тегишли муаллиф ва (ёки) ҳуқуқ эгасининг ёзма розилиги олинганлиги ёки муаллифлик шартномаси тузилганлиги жамлама асар таркибига киритилган асарларга бўлган ҳуқуқларга риоя этилган деб баҳоланади. 37. Судларнинг эътибори, ФКнинг 1060-моддаси, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 25-33-моддалари ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда муаллиф ва бошқа шахсларнинг асардан фойдаланиш борасидаги мутлақ ҳуқуқларини чеклашга йўл қўйилишига қаратилсин. Шунга кўра судлар мазкур чеклашлар асардан нормал фойдаланилишига ўринсиз зиён етказганлиги ва муаллифнинг қонуний манфаатлари асоссиз камситилганлиги ҳолатини тўғри аниқлаш мақсадида мутахассис фикрини олишлари ёки экспертиза тайинлашлари лозимлигига эътибор қаратилсин. 38. Муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари муддатлилик тусига эга эканлигини инобатга олиб, судлар бундай муддатларни ФКнинг 60-боби (1065-модда), «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонун ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


20 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 (35-модда) асосида қўллашлари лозим. 39. ФКнинг 1062-моддаси талабларидан келиб чиқиб судларга тушунтирилсинки, агар асар иш вақтида ёки иш берувчининг мулкидан фойдаланган ҳолда яратилиб, бироқ хизмат вазифалари доирасида ёки хизмат топшириғи тартибида яратилмаган бўлса, у хизмат асари ҳисобланмайди. Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) 40. Товар белгиси эгасининг товар белгисига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилишга оид талаби ушбу товар белгисига берилган гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилмасдан ёки амал қилиш муддати тугамасдан (тугатилмасдан) иккинчи тарафнинг унинг рўйхатдан ўтказилишнинг ноқонунийлигига оид далиллари мазкур талабни рад этиш учун асос ҳисобланмаслиги тушунтирилсин. 41. Судлар товар белгисидан фойдаланилмаганлиги муносабати билан товар белгисига берилган гувоҳноманинг амал қилишини муддатидан олдин тугатишга оид ишларни ҳал қилишда «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича товар белгисидан фойдаланилганлигини текширишлари лозим. Бунда товар белгисидан фойдаланмаганлик сабаблари аниқланишида ҳуқуқ эгасига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар ёки ҳуқуқни суиистеъмол қилишлик кабилар инобатга олиниши лозим. Товар белгисига доир гувоҳномани муддатидан олдин тугатиш ҳақидаги ишларни кўришда даъво талабларининг доирасидан келиб чиқиб, синф(лар) ва (ёки) рукн(лар)- даги ҳар бир товар ёки хизматдан фойдаланганлик фактини текширган ҳолда низо ҳал қилинади. Судларга товар белгисини фуқаролик муомаласидаги товарларнинг этикеткаларида, ўровларида, товарларни фуқаролик муомаласига киритиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларда ҳамда домен номида ишлатилиши ҳам товар белгисидан фойдаланиш деб эътироф этилиши мумкинлиги тушунтирилсин. 42. Тушунтирилсинки, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги талабнома ваколатли давлат органига топширилган санадан бошлаб, уни давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар ушбу белгидан учинчи шахсларнинг фойдалиниши белгига нисбатан талабнома берувчининг ҳуқуқлари бузилиши деб ҳисобланмайди, бундан инсофсиз рақобат ҳолатлари мустасно. 43. Товар белгисига бўлган ҳуқуқни бузувчи ва домен номидан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиш ҳақидаги ишларни кўришда даъвони таъминлаш чораси сифатида Маъмурга домен номини бекор қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларини тақиқлаш, шу жумладан, домен номини бошқариш ҳуқуқларини бошқага ўтказиш, рўйхатга олувчини ўзгартириш каби ҳаракатлар тақиқланиши мумкин. 44. Судларга тушунтирилсинки, товар белгиларининг бир хиллиги, ўзаро ўхшашлик даражаси ва товар белгисининг бошқа муҳофазага лаёқатлилигига таъсир қилувчи белгилари «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 29 июлда 1988-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари» асосида аниқланади. Тегишли далиллар мавжуд бўлганда, суд товар белгиси ва низоли белги ўртасидаги қарама-қаршилик ҳолатини аниқлашда қуйидагиларни инобатга олиши мумкин: ҳуқуқ эгаси томонидан товар белгиси гувоҳномасида кўрсатилган синф(лар)га оид товар (хизмат) турлари учун товар белгисиОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


21 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 дан фойдаланилаётганлиги; ҳуқуқ эгаси томонидан товар белгисидан фойдаланиш ҳажми (ҳудуди) ва муддати; товар белгисини таниб олиш, унинг маълум ва машҳурлик даражаси; товарнинг истеъмолчига маъқул келаётганлик даражаси (бошқа ҳолатлар билан бирга товарларнинг тоифаси ва уларнинг нархига қараб). Адаштириш ҳолатини аниқлашда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим қилинган белги ва товар белгисининг аниқ адаштириш мумкинлиги тўғрисидаги далиллар, шу жумладан, тегишли товар бўйича истеъмолчилар орасида ўтказилган сўровлар ҳам ҳисобга олиниши мумкин. 45. Судлар шуни инобатга олсинки, ФКнинг 11071 -моддасига асосан агарда товар белгиси билан белгиланган товар фуқаролик муомаласига ҳуқуқ эгаси томонидан қонуний йўл билан киритилган бўлса, кейинчалик амалга ошириладиган ушбу товарнинг айланмаси ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқлари бузилиши ҳисобланмайди. Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ 46. Судларнинг эътибори саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар ФКнинг 1082-моддасига мувофиқ патент берилган тақдирдагина муҳофаза қилинишига қаратилсин. 47. Судлар ихтирога, фойдали моделга ёки саноат намунасига муаллифлик (ҳаммуаллифлик) тўғрисидаги низоларни кўриб чиқишда муаллифликка даъво қилган ҳар бир шахснинг техник ечим, бадиий-конструкторлик ечим яратишдаги иштироки хусусиятини аниқлаши лозим. Бир нечта шахсларнинг ижодий меҳнати натижасида бир бутун (битта) техник ечим ёки бадиий-конструкторлик ечим яратилса, улар ушбу интеллектуал мулк объектининг муаллифлари деб топилади. Ҳаммуаллифликда биргаликда ёки алоҳида-алоҳида ишлаганлик, шунингдек, ижодий улушнинг даражаси аҳамиятга эга бўлмайди. Асосийси бундай улушнинг мавжудлиги ҳисобланади. 48. Судларга тушунтирилсинки, шахс ихтирога, фойдали моделга ёки саноат намунасига муаллиф (ҳаммуаллиф) деб топилиши учун у саноат мулк объектини яратишда ўзининг ижодий меҳнати билан қатнашган бўлиши керак. Яратиш деганда ижодий фаолият назарда тутилади. Шунга кўра, ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунаси яратилишига шахсий ижодий улуш қўшмаган, муаллифига фақат техник, ташкилий ёки моддий ёрдам кўрсатган ёхуд саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштиришга ва ундан фойдаланишга кўмаклашган шахслар муаллиф деб эътироф этилмаслигига эътибор қаратилсин. 49. Саноат мулки объектларига нисбатан патент берилиши рад этилганлиги устидан низолашилганда, патентга лаёқатлилик шартлари «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонуннинг 6–8-моддалари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида текширилади. 50. Қонунчиликка кўра, саноат мулки объектини бир нечта шахс бир-биридан мустақил равишда яратган бўлса, патент олиш ҳуқуқи патент бериш ҳақидаги талабномани ваколатли давлат органига биринчи бўлиб топширган шахсга тегишли бўлади. Ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасини ғайриқонуний ўзлаштириб олиш натижасида ушбу объектга патент олинган бўлса, муаллиф (ҳаммуаллиф) бундай патент устидан низолашиш ёки патентнинг патент эгаси сифатида ўзига (ўзларига) ўтказилишини сўраб, фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Шу муносабат билан бундай низоларни кўришда ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасининг муаллифи ким эканлиги, ғайриқонуний ўзлаштириб олиш (масалан, ўғирлаш, алдаш, зўрлик, қўрқитиш ва ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


22 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ҳ.к.) факти мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқланиши лозим. Шахс саноат мулк объектини ўзига тегишли эканлигини унинг яратилганлигини кўрсатувчи қўлёзма нусхалари, амалда унинг биринчи яратилганлиги ва (ёки) ундан фойдаланилганлигини тасдиқловчи бошқа далиллар билан исботлаши мумкин. 51. Судларга тушунтирилсинки, маҳсулот (буюм)да ихтиронинг, фойдали моделнинг формуласи мустақил бандига киритилган ҳар бир белгиси ёки унга боғлиқ бўлган белги қўлланилган бўлса, ушбу маҳсулот (буюм) патентланган ихтиро, фойдали моделдан фойдаланилган ҳолда тайёрланган, ихтиро патенти билан муҳофаза этиладиган усул эса – қўлланилган деб эътироф этилади. 52. Агар бир хил ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари учун ёки фақат эквивалент белгилари билан фарқ қилувчи ихтиролар учун берилган устуворлик саналари ҳар хил бўлган иккита патент мавжуд бўлса, кейинроқ устувор санага эга бўлган патент ҳақиқий эмас деб топилгунга қадар ушбу патент эгасининг ҳаракатлари, ундан фойдаланиши аввалроқ устувор санага эга бўлган патентнинг бузилиши сифатида қаралмаслиги судларга тушунтирилсин. 53. Қонунчиликка кўра, саноат мулки объекти устуворлиги белгиланган санага қадар унинг муаллифидан мустақил тарзда айнан ўхшаш бўлган ечимдан фойдаланган ёки шунга етарли даражада тайёргарлик кўрган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтирмаган тарзда, кейинчалик ҳам ундан бепул фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Шу муносабат билан ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши деганда, саноат мулки объектининг устувор санасидан олдинги фойдаланиш ҳажмига нисбатан кейинги ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг миқдорий ўзгариши (дона, килограмм, метр ва бошқалар), шунингдек, чиқариш ҳажмининг бошқа шаклларда кенгайиши тушунилади. Аввалдан фойдаланиб келаётган шахснинг патентланган саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳажмини ҳар қандай кенгайтириши патент эгасидан рухсат олиш заруратини келтириб чиқаради. Аввал фойдаланганлик ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган асосларда юзага келади. 54. Ходим ва иш берувчи ўртасида маълум бир ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасининг хизмат вазифаларини ёхуд иш берувчидан олган аниқ топшириқни бажариш муносабати билан яратилганлиги тўғрисида низо юзага келган тақдирда, судлар ходимнинг меҳнат мажбуриятларининг мазмуни, иш берувчидан олинган аниқ топшириқнинг мавжудлиги ёинки йўқлигини ҳисобга олиши лозим. Якунловчи қоидалар 55. Судлар интеллектуал мулк соҳасида келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қонунчилик бузилган ҳар бир ҳолат юзасидан муносабат билдириши лозим. 56. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни қўллашга доир ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва мазкур тоифадаги ишлар кўрилишида суд хатоларининг олдини олиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ


23 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИЛИШИ Ўзбекистон мустақилликка эришиши натижасида, халқаро ҳужжатлар ва умумэътироф этилган демократик принциплар асосида қабул қилинган 1992 йил 8 декабрдаги Конституция фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодийижтимоий ҳуқуқларини белгилаб берди. Лекин, Президент Ш. Мирзиёев таъкидлаганидек «... қонунларни қабул қилиш – бу ишнинг бир қисми, холос»1 . Шунинг учун Президент Президентликка келгандан бошлаб то ҳозиргача инсон ҳуқуқларини таъминлашга, уларни кафолатларини кучайтиришга эътибор бериб келмоқда. 2017 йилни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб белгиланиши, «2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси»нинг иккинчи йўналиши 2.2-банди «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш» деб аталиши ва унда «фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик, расмиятчилик ва лоқайд муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг барча зарур чораларини кўриш»ни белгиланиши ва бу масала 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида ўз ифодасини топиши фикримиз далилидир. Жамиятимиз ривожи, янгидан-янги муносабатларнинг вужудга келиши, қўлга киритилган ютуқлар Конституциямизни такомиллаштириш заруратини келтириб чиқарди. Инсон манфаатларини, қадриятини юқори кўтариш, халқпарвар давлат қуриш учун инсон ҳуқуқларини янада кенгайтириш, унинг конституциявий кафолатларини кучайтириш, фуқаро – давлат муносабатида фуқаро манфаатини устуворлигини таъминлаш, бунинг учун давлат, унинг органлари, мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтириш, Конституцияни янгилаш давр тақозоси бўлиб қолди ва бу ишга киришилиб тегишли натижага эришилди. Конституцияни янгилашни, янги таҳрирда Конституция қабул қилишнинг бош мақсади унда инсон ҳуқуқларини кўпайтириш (янги ҳуқуқларни мустаҳкамлаш), мавжуд ҳуқуқларнинг мазмунини кенгайтириш (бойитиш), инсон ҳуқуқларининг кафолатларини ва бу борада давлатнинг масъулиятини кучайтириш эди. Аввалги Конституциянинг «Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари» бўлимида 35 та модда бўлган бўлса, янги таҳрирдаги Конституциянинг шу бўлими 46 та моддадан иборат бўлди. Шунингдек, моддалардаги нормалар миқдори ҳам бир неча марта кўпайтирилди. Янгиланган Конституция 20-моддасининг учинчи қисмида «Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди», деган қоида, тўртинчи бандидаги «Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак», шу модданинг охирги бандидаги «Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади» – деган нормалар мутлақо янги конституциявий норма бўлиб, биринчидан, ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита ҳеч қандай қўшимча қоида, кўрсатмасиз амал қилишини, иккинчидан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг асосини белгилайди. Бу ТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ


24 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 дегани, улар учун фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари устувор масала, уларнинг фаолиятига инсон ҳуқуқ ва эркинликларига муносабатига қараб баҳо берилади. Учинчидан, давлат органлари ва инсонлар муносабатида инсон манфаати устуворлиги белгиланган. Конституциянинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли кўплаб моддаларида шу ҳуқуқни таъминлаш, рағбатлантириш, шароит яратиш масъулияти тўғридан-тўғри кўрсатиб қўйилган. Жумладан, 29, 34, 43, 47, 48, 49, 52, 54, 56, 57-моддалари ва ҳоказо. Бу давлатни инсон, фуқаро олдида масъулияти кучли белгиланганлигини кўрсатади. Булар Конституциянинг 54-моддасида мустаҳкамланган «Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир» деб белгиланган қоидадан келиб чиқади. Бевосита инсоннинг мурожаат қилиш ҳуқуқи янги таҳрирдаги Конституцияда ҳал қилинганлиги ҳақида тўхталадиган бўлсак, учта жиҳатга эътибор қаратиш зарур. Биринчидан, бундай ҳуқуқларнинг кенгайганлиги, иккинчидан, кафолатларнинг кучайтирилганлиги, учинчидан, мурожаат қилинувчи органлар сони кўпайганлиги. Аввалги Конституцияда мурожаат қилиш ҳуқуқи (судга мурожаат қилиш бундан мустасно) фақат битта моддада берилган эди. Ҳозир фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи бошқа моддаларда ҳам белгиланганлигини кўрамиз. 1. Конституциянинг 55-моддасида шундай бир янги норма белгиландики, унга асосан «Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли». Бу фақат ҳуқуқ эмас, ҳар қандай ҳуқуқ ва эркинликнинг кучли кафолатидир. Бу билан Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари нафақат миллий институтлар фаолияти орқали, энди халқаро институтлар орқали ҳам ҳимоя қилинади. Бу тартибнинг ўрнатилиши, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг масъулиятини кучайтиради, давлатимизни инсон ҳуқуқларига қандай муносабатда экан-лигига тўғри баҳо бериш имкониятини вужудга келтиради. Давлат органлари, мансабдор шахслар давлатни юзини ерга қаратмаслик учун масала, муаммоларни тўғри, қонуний ҳал қилишга ҳаракат қилади. Фақат халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш учун асосий шарт – фуқаро давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланган ва бу ҳақда тегишли ҳужжатлари бўлиши керак. Шу модданинг охирги қисмида белгиланган «Ҳар ким давлат органларининг КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ АННОТАЦИЯ Мақолада Ўзбекистоннинг янги таҳрирда қабул қилинган Конституциясини зарурлиги, унда бош масала инсон ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгайтириш, мавжудларини мазмунан бойитиш, ҳуқуқ ва эркинликларнинг конституциявий кафолатлари, давлатнинг масъулияти кучайтирилганлиги, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи мисолида кўрсатилган. Мурожаат қилиш ҳуқуқининг кенгайганлиги ва кафолатларининг кучайганлиги, мурожаатлар бўйича янги ҳуқуқлар ўрнатилганлиги ва уларнинг аҳамиятини кўрсатишга алоҳида эътибор берилган. Таянч сўзлар: янги Конституция, фуқаролар мурожаатлари, конституциявий кафолатлар, мурожаат килиш ҳуқуқи. *** В статье содержится необходимость принятой в новой редакции Конституции Узбекистана, в которой главный вопрос заключается в дальнейшем расширении прав и свобод человека, усилении конституционных гарантий прав и свобод, ответственности государства, праве граждан на обращение. Особое внимание уделено расширению права обращения граждан и усилению гарантий, установлению новых прав по обращениям и указанию на их значимость. Ключевые слова: новая Конституция, обращения граждан, конституционные гарантии, право на обращение. *** The article contains the need for a new version of the Constitution of Uzbekistan, in which the main issue is to further expand human rights and freedoms, enrich existing ones, strengthen constitutional guarantees of rights and freedoms, state responsibility, and the right of citizens to appeal. Special attention is paid to expanding the right of appeal and strengthening guarantees, establishing new rights on appeals and pointing out their significance. Кeywords: New constitution, citizens ' appeals, constitutional guarantees, right to appeal.


25 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга» деган норма ҳам давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай мурожаатга жиддий ёндашувини келтириб чиқаради. 2. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 98-моддасида Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги белгиланди. Бу фуқароларга катта ишонч ва имкониятдир. Аввал фуқаролар тайёрлаб эълон қилинган қонунларга ўзларининг эътирози, таклифларини бериш орқали мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга оширса, энди ўзлари бу масалада ташаббусга эга бўлмоқда. Мурожаат қилиш ҳуқуқи эса кенгаймоқда. Албатта, бу ҳуқуқдан фойдаланиш учун фуқароларнинг онги, билими юқори даражада бўлиши керак. Бу ҳуқуқдан айрим гуруҳ, табақалар маълум бир соҳаларни ривожлантиришда фойдаланиши мумкин. Масалан, тадбиркорлар, тиббиёт ходимлари ўз муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилиши мумкин. 3. Конституция 133-моддасининг иккинчи қисмида «Фуқаролар ва юридик шахслар, агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилиши мумкин» деган норма баён қилиниши фуқаролар, юридик шахслар, Конституциявий суднинг фаолиятида катта воқеа бўлди. Аввалги Конституцияда ҳам фуқароларни судга мурожаат қилиш ҳуқуқи бўлсада, амалиётда Конституциявий суд ҳеч қачон фуқароларнинг шикоятини кўрмас эди. Бу ҳолат бўйича илмий мунозаралар, баҳслар мавжуд эди. 2021 йилда Конституциявий суд тўғрисида янги таҳрирда қонун қабул қилиниб, унда Конституциявий судга фуқароларнинг шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланди. Янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилишда эса, фуқароларнинг шикоят орқали Конституциявий судга мурожаат қилиши ҳуқуқи конституциявий даражада белгиланиб, «Конституциявий шикоят» деган тушунча вужудга келди. Бу ҳуқуқни вужудга келиши ва ундан фойдаланиш учун: – фуқаро суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлган бўлиши; – судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича шикоят билан мурожаат қилади. Яъни, Конституциявий суд, судда барча инстанцияларда кўрилган ишларда қўлланилган қонунни Конституцияга мослигини аниқлайди ва қарор қабул қилади. Суднинг қарори расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Конституциявий суднинг қарори қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас. Шу жойда, Конституциянинг 55-мод- дасидаги «Ҳар ким Ўзбекистон қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, халқаро органларга мурожаат қилишга ҳақли» деган қоидани тақдири нима бўлади деган савол туғилиши табиийдир. Фикримизча, Конституциявий суд фаолияти ҳам давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир ички воситаларидан бири. Шунинг учун Конституциявий суд қарори устидан ҳам халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш мумкин. Бундан ташқари, Конституциявий суднинг қарори устидан шикоят қилиш мумкин эмас дейилган. Бу дегани суднинг қарори қонунийлигини аниқлаш мақсадида, шикоят билан эмас, ариза билан мурожаат қилинса, Конституция нормаси бузилмайди. 4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига алоҳида эътибор берилиб, мавқеи анча кўтарилди. Конституциянинг XXI боби «Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» деб номланди. Бу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимиятидан холи, мустақиллигини конституциявий асосда белгиланишидир. Уларнинг фаолиятига тааллуқли 127-моддадаги нормалар аввалги Конституция нормаларидан икки марта кўпайтирилди. Улар аввалги Конституцияда иккита моддада тилга олинган бўлса, янги таҳрирдаги Конституцияда бир қатор КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ


26 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ моддаларда қайд қилинди (20, 34, 40, 69-моддалар). Энг муҳими, Конституциянинг 40-моддасида фуқаролар мурожаат билан чиқадиган органлар қаторига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам қўшилди. Улар давлат органлари билан бирга мурожаатларни кўриб ҳал қилувчи орган сифатида эътироф этилди. Бу жуда тўғри бўлди. Чунки, асосий муаммолар маҳаллаларда бўлиб, у ердаги орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир. Конституциянинг 69-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамияти институтлари тизимига киритилди. Бу уларнинг мақоми юқорилаганлигини кўрсатади. Бу ўз ҳолича бўлгани йўқ. Ш. Мирзиёев Президентлик лавозимига келгач, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳалланинг мақомини кўтаришга катта эътибор қаратди ва ҳозир ҳам бу давом этмоқда. Маҳалла мақоми, у асосда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, уларга кўмаклашиш учун бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: «Ислоҳотларимиз натижалари, бўлаётган ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти аввало маҳаллада сезилади. Шу маънода, «маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси», десак хато бўлмайди. Бундан буён маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идоралар, ҳокимликлар ишини баҳолашда бош мезон бўлади»2 , деган эди. Яна Президент маҳалла раисига маҳаллий Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш лозимлигини таклиф қилди. 2022 йил 20 декабрдаги Мурожаатномада эса, маҳалла муаммоларни мустақил ҳал қилиши учун «Маҳалла бюджети» тизимини жорий этиш, бунинг учун 2023 йил 1 январдан мол-мулк ва ер солиғининг бир қисмини маҳалланинг ўзида қолдирилишини айтиб ўтди3 . Президент кўрсатмалари, олиб борилган тадбирлар, аҳолининг ўзини ўзи бошқариш органларидан нажот топаётганлиги, улар жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок этаётганлиги, камбағалликни қисқартиришдаги иштироки ва энг муҳими, уларга халқнинг, аҳолининг ишончи ортиб бораётганлиги уларнинг мақомини конституциявий даражада мустаҳкамлашга шароит яратди. Хориж тажрибасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари (маҳаллий ўзини ўзи бошқарув) азалдан айрим давлатлар Конституцияларида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб ҳал қилувчи органлардан ҳисобланиб, мурожаатлар кўрувчи органлар тизимига киритилган. Хориж тажрибасини ўрганиш асосида кўрдикки, кўпчилик мамлакатларнинг Конституцияларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишловчи органлар, ташкилотлар тизимига жамоат бирлашмалари ҳам киритилган. Агар бизда жамоат бирлашмалари фуқаролик институтлари ҳисобланган экан, уларни ҳам конституциявий даражада, мурожаатларни кўрувчи органлар қаторига (тизимига) киритиш масаласини истиқболда кўришни ўйлаб кўриш керак. Чунки, ҳозирда жамоат бирлашмалари — касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва бошқалар фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини кўриб, ҳал қилади. Бундан фуқаролар ҳам, давлат ҳам наф кўради. Хулоса қиладиган бўлсак, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқлари кенгайди. Янги моддалар ва нормалар белгиланди. Ҳуқуқ ва эркинликларни, жумладан, мурожаат қилиш ҳуқуқининг кафолатлари кучайди. Мурожаат қилинувчи органлар сони кўпайтирилди. Халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи ўрнатилди. Давлатни ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашдаги масъулияти кучайди. О. ҲУСАНОВ, юридик фанлар доктори, профессор, А. ИСАБАЕВ, мустақил изланувчи 1 Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Т.: «Ўзбекистон», 2019 йил, 1-том, 105-бет. 2 Мирзиёев Ш. 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатнома. Т.: «Ўзбекистон», 2021 йил, 48-бет. 3 Қаранг: Халқ сўзи. 2022 йил 21 декабрь.


27 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ЕР – ДАВЛАТ МУЛКИ, УНДАН ҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЭСА, КАТТА МАСЪУЛИЯТ Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда дунё аҳолисининг экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб, асосан ер ресурсларидан самарали фойдаланиш билан кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда. БМТ маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб дунё аҳолиси 10 миллиард кишига етади. Ҳозирда дунёдаги мавжуд 8 миллиардга яқин аҳолининг қишлоқ хўжалиги ҳисобига кун кечираётган қисми 2,6 миллиард (33 % дан ортиқ)ни ташкил этаётган вақтда, мавжуд қишлоқ хўжалиги ерларининг 52 % кучли деградацияга учраган1 . Бу каби глобал масалалар ортидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш, уларнинг унумдорлигини ошириш ва тупроқнинг «олтин» қисми бўлган унумдор қатламини асраш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ муаммолар юзага келишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати вужудга келмоқда. Демак, жаҳонда юз бераётган иқлим ўзгариши ва экологик таҳдидларнинг ортиб бориши иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги соҳаси, айниқса, мавжуд ер ресурслари билан бир қаторда инсониятнинг барқарор келажагига ҳам жиддий хавф туғдиради. Юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар таъсирини камайтириш мақсадида табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш, чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг яроқсиз ҳолатга келиши, ер ресурсларининг зарарланиши, ерлар ҳолати ёмонлашишини юзага келтирувчи омилларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, янгича ёндашув ва илмий-ҳуқуқий ечим асосида самарадор ЖАРАЁН чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида «Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга», 62-моддасида «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» ҳамда 68-моддасида «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин»2 , – деб кўрсатилганлиги ҳам ер ресурсларига алоҳида эътиборни ифода этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли асарида «Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш», «Сув ресурслари самарадорлигини ошириш»- га3 миллий иқтисодиётни ривожлантириш омили сифатида урғу берилган бўлса, «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»да тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш4 долзарб вазифа эканлиги алоҳида белгилаб қўйилган. Президентимизнинг 2019 йил 23 октябрдaги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ5853-сонли5 фармони, 2021 йил 24 февралдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги


28 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ЖАРАЁН ПҚ-5006-сонли қарори6 ва мaвзугa oид бoшқa қoнун ҳужжaтлapи ерга оид белгилaнгaн замонавий вaзифaлapни муaйян дapaжaдa aмaлгa oшиpишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилaди. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони 2022 йил 1 январь ҳолатига жами ерлар 44892,4 минг гектарни, шундан cyғopилaдигaн майдонлap 4336,6 минг гектарни ёки умумий ер майдонининг 9,7 фоизини ташкил қилади7 . Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда олиб борилаётган ер билан боғлиқ ислоҳотларнинг негизида улардан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш билан бирга, баъзан ер тўғрисидаги қонун талабларининг бузилиши ҳолатлари ҳам учрамоқда, оқибатда ҳуқуқбузарликлар содир этилмоқда. Ер ҳуқуқбузарлиги деганда, ер ҳуқуқи нормаларига қарама-қарши бўлган айбли хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик англанади. Ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузганлик учун ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортишга асос бўлиб ер ҳуқуқбузарлиги содир этилиши ва шу ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда жавобгарлик чораси белгиланган бўлиши лозим. Ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузиш деганда, давлатнинг ерга нисбатан мулк ҳуқуқига қарши қаратилган, ундан фойдаланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган, ердан оқилона ва самарали фойдаланишни таъмин этишга халал берадиган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар тушунилади. Ердан фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига қарши турли хил хатти-ҳаракатлар орқали бузилиши мумкин бўлиб, уларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси8 нинг 90-моддасида ўз ифодасини топганлигини кўриш мумкин. Қуйидаги ҳолатларда ҳам айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар: ерлардан белгиланган мақсадда фойдаланмаганликда; ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганликда; қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганликда, уларни кимёвий ва радиоактив моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқова сувлар билан ифлослантирганликда; ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштирганликда, қурганликда, лойиҳалаштирганликда, фойдаланишга топширганликда; вақтинча эгаллаб турилган ерларни қайтариш муддатини бузганликда ёки ерларни белгиланган мақсадда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтиришга оид мажбуриятларни бажармаганликда; ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларга ва мулкдорларга қарашли ер участкаларининг марза белгиларини йўқ қилганликда; давлат ер кадастри маълумотларини бузиб кўрсатганликда; ўзбошимчалик билан пичан ўрганликда ва чорва моллар боққанликда; ёввойи ўтлар ва зараркунандаларга қарши кураш чораларини кўрмаганликда; ерлардан хўжасизларча фойдаланганликда, ерларнинг ҳолатини яхшилаш ҳамда тупроқни сув ва шамол эрозиясидан ҳамда тупроқ ҳолатининг ёмонлашувига олиб келадиган бошқа жараёнлардан сақлаш мажбуриятларини бажармаганликда; ер участкалари бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатлари ва тартибини бузганликда; суғориладиган АННОТАЦИЯ Мақолада ер қонунчилиги талабларини бажариш ва унга амал қилишнинг долзарблиги, унинг ҳозирги кундаги ҳолати таҳлил қилинган. Калит сўзлар: ер, ер учаскаси, ер ресурслари, ер қонунчилиги, ер деградацияси, ер мелиорацияси, ер ҳуқуқбузарлиги, ерга нисбатан юридик жавобгарлик. *** В статье анализируются содержание и актуальность соблюдения и исполнения земельного законодательства в современных условиях. Ключевые слова: земля, земельный участок, земельный ресурс, земельное законодательство, земельная деградация, земельная мелиорация, земельные правонарушения, юридическая ответственность на землю.


29 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ЖАРАЁН ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаганликда. Ер қонунчилигини бузганлик учун интизомий жавобгарлик. Бу меҳнат қонунчилиги, ўқув, хизмат, ҳарбий интизом ва ички тартиб-қоидаларидаги ер билан боғлиқ нормаларни бузганлиги учун ҳуқуқбузарга нисбатан ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган санкциялар асосида ташкилот, корхона ёки муассаса маъмурияти томонидан мажбурлов чораларини қўллашдир. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 апрелда қабул қилинган Меҳнат кодексида белгиланган интизомий жавобгарлик чоралари 312-моддада ўз ифодасини топган. Унга асосан қуйидаги интизомий жазо чоралари аниқ кўрсатилган бўлиб, меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли: 1) ҳайфсан; 2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиб-қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан ушбу кодекснинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади; 3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари). Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди. Мазкур кодекснинг 313-моддасига кўра, интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби ҳам кўрсатилган. Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади. Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади. Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади. Ходимнинг ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқ билан танишишни рад этиши ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай ҳолда ходим буйруқ билан таништирилган деб ҳисобланади. Шунингдек, кодекснинг 314-моддасида, интизомий жазони қўллаш муддатлари ҳам ўз ифодасини топганлигини кўриш мумкин. Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди. Хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги далолатнома комиссия томонидан имзоланган кун хизмат текшируви натижалари бўйича аниқланган интизомий қилмиш аниқланган кун деб ҳисобланади. Интизомий жазо интизомий қилмиш содир этилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, тафтиш ёки молия-хўжалик фаолиятини текшириш ёхуд аудиторлик текшируви натижаларига кўра


30 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 эса, у содир этилган кундан эътиборан икки йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Ушбу муддатларга жиноят ишини юритиш вақти киритилмайди. Ер қонунчилигини бузганлик учун белгиланадиган фуқаровий (мулкий) жавобгарликни қўллашнинг барча ҳолатларида қўлланилиши лозим бўлган шартлар мавжуд. Қопланиши лозим бўлган зарарнинг мавжудлиги; мулкий жавобгарлик фақатгина айбдор шахснинг ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракати натижасида юзага келган зарар учунгина белгиланиши мумкин. Мулкий жавобгарликни белгилаш учун айбдор томондан содир этилган ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатдан келиб чиққан мулкий оқибат ва етказилган зарар ўртасида сабабий боғланиш бўлиши лозим. Мулкий жавобгарликка фақат айбдор шахсларгина тортилади: 1) Бунда, етказилган ҳақиқий зараргина ундирилади; 2) Хўжалик юритиш жараёнида қилинган асосли таваккалчилик натижасида етказилган зарар ундирилмаслиги мумкин; 3) Меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган моддий жавобгарликни белгилаш учун қисқа муддатлар берилиши мумкин. Шунингдек, «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг бир қатор моддаларида ерга оид ҳуқуқбузарлик ва ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарликлар белгиланган. Жумладан, 60-моддада табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш, 601 -моддада суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик, 65-моддада ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш, 66-моддада ер бериш тартибини бузиш, 67-моддада вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирмаслик, 68-моддада ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Зеро, 681 -моддага кўра, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик ҳолати учун ҳам жавобгарлик мавжуд. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса – ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шунингдек, 69-моддага асосан, чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш учун жавобгарлик белгиланган. Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш,– фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Эътиборли томони шундаки, 2019 йил 4 март куни Президентимиз томонидан имзоланган «Ер тўғрисида»ги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун бу борадаги ишларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур қонунга асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодекслари бир қатор янги нормалар билан тўлдирилди. Яъни, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса, йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Ерга оид ҳуқуқбузарлик ва ер қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарликни белгиланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси «Жиноят кодекси»нинг бир қатор моддаларида ерга ЖАРАЁН


31 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 оид ҳуқуқбузарлик ва ер қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарликлар белгиланган. Жумладан, ЖКнинг 196-моддасига асосан, ерларни ифлослантириш ёки бузиш, сув ёки атмосфера ҳавосини ифлослантириш одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша қилмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, ЖКнинг 197-моддасида ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш учун ҳам жавобгарлик белгиланган. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Айниқса, ЖКнинг 1971 -моддасига кўра, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик учун жавобгарликнинг қўлланилиши ҳаёт тақозосидир. Бу борада, шу жумладан, ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органларни хабардор этиш бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) такроран; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, – базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги йилларда айрим ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан ўзбошимчалик ва бепарволикка йўл қўйиб келинмоқда. Бундай қонунбузилиш ҳолатлари, асосан, ер майдонлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний қурилишларга нисбатан эгалик ҳуқуқини бериш шаклида қайд этилмоқда. Қонунчиликдаги ушбу бўшлиқдан аксарият ҳолатларда фермер хўжаликлари раҳбарлари фойдаланиб, фуқаролар билан тил бириктирган ҳолда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш сони ортиб борган. Шунингдек, ЖК қуйидаги мазмундаги 2294 -модда билан тўлдирилди: Ер бериш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. ЖАРАЁН


32 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 Ўша ҳаракат: а) такроран содир этилган бўлса; б) суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Эътиборли томони шундаки, 2019 йил 4 март куни Президентимиз томонидан имзоланган “Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун бу борадаги ишларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур қонунга асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодекслари бир қатор янги нормалар билан тўлдирилди. Яъни ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш-фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса-йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 2021 йил 16 августдаги «Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан ЖКдаги ер ҳуқуқбузарлиги учун жазо чораларини кўзда тутувчи бир қатор нормаларига ўзгартиришлар киритилганлиги ҳам ўта муҳим аҳамиятга эга бўлди. Келинг, биз она еримиз, ризқ-рўзимиз манбаи бўлган ерга эътибор 2023 йилнинг 6 ойи давомида қандай ҳолатда бўлганлигини айрим мисоллар ёрдамида кўриб чиқсак. Кадастр агентлиги маълумотига кўра, ўтган 6 ойда республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш бўйича 5968 та (2 236,3 гектар) ҳолат аниқланган. Жумладан, қишлоқ хўжалиги ерларида – 1 961 гектар, аҳоли пунктлари ерларида – 144 гектар, саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда – 14,2 гектар, табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерларда – 1,3 гектар, тарихий маданий аҳамиятга молик ерларда – 3,7 гектар, ўрмон фонди ерларида – 23,2 гектар, сув фонди ерларида – 9,9 гектар ва захира ерларда – 79,0 гектарни ташкил этади. Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 2390 та ҳолатда 642,6 гектар майдондаги қонунбузилишларнинг ихтиёрий бартараф этилиши таъминланган10. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Тойлоқ туманида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Ф.П. «Х.С.» фермер хўжалигига қарашли 20 сотих ер майдонини фуқаро Ғ.А.га фирибгарлик йўли билан 75 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда «М-а.» МЧЖ бригадири Т.Ғ. фуқаро Х.А.га МЧЖнинг 3 гектар ер майдонини 12 000 АҚШ доллари эвазига боғдорчилик фаолияти учун расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда11. Шунингдек, бугунги кунда амалиётда ер майдонлари ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам учрамоқда. Масалан, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманидаги фермер хўжалиги раҳбари мазкур фермер ЖАРАЁН


33 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 хўжалигига ҳамда ўзига алоқаси бўлмаган 3 та фермер хўжалигига тегишли бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 620 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 200 минг АҚШ долларини ўз қариндоши орқали олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқдарё туманидаги фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 1,5 гектар ер майдонини иссиқхона ташкил қилмоқчи бўлган фуқарога 120 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 60 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бошқа ҳолатда эса Urgut Savdo Kompleksi МЧЖда ишловчи шахс ўзганинг ишончига кириб, унга мазкур савдо комплекси ҳудудидан 60 квадрат метр ер майдони олиб бериш учун 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди. Наманган вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш ва мувофиқлаштириш дирекциясининг туманлардан биридаги масъул ходими ўзи фаолият юритувчи туманда жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидан 80 сотих ер майдони олиб бериш учун тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқародан 300 млн сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда12. Амалиёт ва қонунчилик талаби шуни кўрсатмоқдаки, ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик институти жорий этилиши ва мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Президентнинг айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги13 фармони имзоланди. Мазкур ҳужжатга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда: қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш); ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни тўлиқ чиқариб ташлаш; жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари бўйича ўзгаришлар. Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланади, кейинчалик айбдор шахслардан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олинади. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан, саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди. Муқаддам бу қоида президент қарорлари билан ажратиладиган ерларга нисбатан татбиқ этилмас эди14. Қайд этилишича, ушбу йўналишда 2023-2024 йилларда Жаҳон банкидан–500 ЖАРАЁН


34 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 млн. доллар, ОТБдан – 347 млн. доллар, JICAдан – 200 млн. доллар, Франция тараққиёт агентлигидан – 118 млн. доллар жалб этилади. Президент фармонига мувофиқ, вазирлик ва унинг тизимидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари (қўмиталар, агентликлар, агроинспекция) ташкилий тузилмаси, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва трансформация қилиш бўйича «йўл харитаси» ҳамда ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди. Йўл харитасида 2023-2024 йилларда амалга ошириладиган 42 та устувор вазифа ва уларнинг ижроси учун 22 та норматив-ҳужжат ишлаб чиқиш белгиланган. Фармон билан ҳудудий бўлинмалардаги ер тузувчи 657 нафар мутахассис ходимларнинг иш ҳақлари 2023 йил 1 январдан бошлаб бюджет маблағидан тўланмоқда. Фармонда вазирликка 2026 йилгача ҳар йили 1 млрд. доллардан хорижий инвестицияларни жалб этиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 35 млрд. долларга ва ҳар бир гектар ердан даромад олишни 5 минг долларга етказиш вазифаси юклатилган15. Хуллас, ер қонунчилиги талабларини амалга ошириш, бажариш ва унга қатъий амал қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи ва келажак авлод олдидаги қарздир. Ж. ХОЛМЎМИНОВ, Термиз давлат университети Юридик факультети декани юридик фанлар доктори, профессор 1.БМТ маълумоти. https://www.un.org/sustainabledevelopment/hunger/. 2.Ўзбекистон Республикасининг (Янги таҳрирдаги) Конституцияси. Тошкент.«Адолат», 2023. 3.Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. - Тошкент. «Ўзбекистон». 2021. 464-бет. 4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони // www.lex.uz. 5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сонли «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони.// Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,24.10.2019й.,06/19/5853/3955-сон. 6.2021 йил 24 февралдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5006-сонли қарор.//Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон. 7.Ўзбекистон Республикаси давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридги кaдacтp aгeнтлигининг давлат кaдacтpлари палатаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот.Toшкент.: Кадастр агентлиги., 2022. 6-бет. 8.Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.Тошкент., Адолат, 2022 9.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони.//Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон. 10.Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш бўйича 5968 та ҳолат аниқланди. https://kun.uz/news /2023/07/06/ yeruchastkasini-ozboshimchalik-bilan-egallash-boyicha-5968-ta-holat-aniqlandi. 11.Самарқанд ва Андижонда ер майдонлари ноқонуний сотилишининг олди олинди. https: //kun.uz/news /2023/ 06/20/ samarqand-va-andijonda-yer-maydonlari-noqonuniy-sotilishining-oldi-olindi. 12.ДХХ ҳудудларда ер майдонлари ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. https://kun.uz/ news/2023/06/16/dxx-hududlarda-yer-maydonlari-noqonuniy-sotilishi-bilan-bogliq-holatlarni-aniqladi. 13.Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2023 йилдан кучга кирган. Подробнее:https:// www.norma. uz/ qonunchilikda_yangi/er_uchastkalarini_tugridan-tugri_ajratish_buyicha barcha imtiezlar bekor_qilinmoqda. 14.Ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинмоқда. https: //kun.uz/ news /2023/06/22/ yer-uchastkalarini-togridan-togri-ajratish-boyicha-barcha-imtiyozlar-bekor-qilinmoqda. 15.Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026 йилгача ҳар бир гектар ердан даромад олишни 5 минг долларга етказмоқчи. https://kun.uz/news/2023/06/20/qishloq-xojaligi-vazirligi-2026-yilgacha-har-bir-gektar-yerdan-daromad -olishni-5-ming-dollargayetkazmoqchi. ЖАРАЁН


35 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚДА МЕДИАЦИЯНИНГ ТАН ОЛИНГАН ТАМОЙИЛЛАРИ «Медиация» сўзи инглизча луғатда «Mediation» – ўрталик, ўртакашлик, низодаги ўрталик сифатида, лотин тилида эса, «Mediare» – воситачилик қилмоқ, ўртада турмоқ, орага кирмоқ маъноларини англатади. Медиация сўзининг луғавий маъноларини умумлаштириб, ихтилоф, низони ҳал этишда воситачилик қилиш, ихтисослашган мулоқот, музокаралар олиб бориш усулларидан бири сифатида тушуниш мумкин. Инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар инсоният эволюцияси ва маданиятнинг тараққий этиши билан ўзгариб борган. Иқтисодий ва сиёсий тизимларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳисобига инсонларнинг менталитети ўзгариб, энди муносабатлар (низолар)ни янги услублар ёрдамида ҳал этишга эхтиёж туғилди. Низоларни ҳал этиш эндиликда ҳукмрон синфдан – судга, суддан – низодаги тарафларни манфаатларини ҳисобга олишга қаратилган ўзаро музокаралар ва медиация асосида ҳал этишга қаратилди. Айрим ҳуқуқий ҳодисаларнинг моҳияти уларнинг тамойилларини ўрганишда очилади. Айтишимиз мумкинки, тамойиллар асосий хулқ-атвор қоидалари, ҳуқуқ нормаларида акс эттирилган моҳиятини ифодаловчи талаблардир. Принциплар жамият эҳтиёжларини, уларнинг манфаатларини ва муайян даврнинг айрим хусусиятларини ифодалайди. Медиациянинг мазмун-моҳияти унинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган принципларида кўринади. Медиация қуйидаги принципларга асосланади: - бетарафлик ва холислик; - ихтиёрийлик; - махфийлик. Бетарафлик принципи медиатор ва тарафлар ўртасида якуний натижага эришишни таъминловчи медиациянинг асосий тамойилларидан биридир. Ушбу жараёнларнинг бетарафлиги медиаторга тарафларга ўз талаб ва қизиқишларини очиқ билдириш, ҳамкорлик руҳида бошқа тараф билан ишлаш ва олиб борилаётган музокарага ишонч билдириш имкониятини беради. Бунда, медиатордан ҳақдорни ёки вужудга келган низонинг сабабчисини қидириш талаб этилмайди. Ихтиёрийлик принципи ўзида тарафларнинг медиация жараёнларига ўз ихтиёрлари билан қўшилиш, келишув имзолангунга қадар жараёндан чиқиши, келишув қандай шартлар ва усулларда бўлиши тарафларнинг ўзаро якдил қарорлари асосида амалга оширилишини англатади. Бунда, медиатор тарафлар номидан қарор қабул қилмайди. Ушбу принципнинг асосий хусусияти шундаки, медиация жараёнларида ҳар бир тараф ўзига маъқул келган қарорни ўзи мустақил қабул қилади, қарор ва унинг ижроси бўйича жавобгарлик тарафларнинг зиммасида қолади. Тадқиқотчи Ц.Шамкалашвилининг фикрича, ихтиёрийлик принципи медиациянинг бошқа тамойиллари қатори воситачилик жараёнининг барча босқичларида, шунингдек у тугаганидан кейин ҳам амал қилади. Бунда: - тарафлар мажбурлаш усулига мурожаат қилмасдан, низони ҳал этиш усули сифатида медиацияни, иш юритишда эса нейтрал воситачи сифатида медиаторни танлайди;


36 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ХАЛҚАРО ТАЖРИБА - иштирокчилар, агар хоҳласалар, ушбу тартиб доирасида музокаралар олиб боришлари ёки ундан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин; - томонлар ўз хоҳишлари билан воситачилик шартномасини тузади ва амалга оширади1 . Медиация эса, махфийлик хусусиятига эга. Махфийлик принципи шунда кўринадики, тарафлар ва медиатор медиация жараёнидаги муҳокамалар махфийлигини ва унинг ошкор этилмаслигини ўзаро келишувда ифодалайди. Унинг ноодатийлиги шундаки, медиация жараёнида қўлланилган ўзаро қайдлар, ёзишмалар, қўлёзмалар, видео ва аудио ёзувлардан медиатор келгусида ушбу иш бўйича суд низоси вужудга келган ҳолларда фойдалана олмаслиги учун медиация жараёни тугаганидан сўнг йўқ қилиниши мумкин. Махфийлик медиация жараёнининг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Чунки, тарафлар медиация жараёнининг махфийлиги ва маълумотларнинг ошкор этилмаслиги хусусида келишувга эришганларидан сўнг тарафлар ва медиатор ўзаро эркин суҳбатлаша олиши, ўзига тегишли ошкор этилиши лозим бўлмаган маълумотлардан фойдаланишлари мумкин. Бунда медиатор тарафларнинг ошкор этилиши мумкин бўлмаган маълумотлардан хабардор бўлгани ҳолда, фойдаланиши келгусида унинг ўзига нисбатан тарафнинг ҳуқуқларини бузишда ифодаланган жавобгарликни белгилаш ҳақида судга мурожаат қилишга сабаб бўлади. Медиация, биринчи навбатда, ихтиёрий жараёндир. Ўз вақтида медиатор тарафлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари билан қўшма ва алоҳида музокаралар ўтказади. Медиацияни адолатни тиклаш дастурлари сифатида талқин қилиш мумкин. Бунда у жазоловчи ролини ўйнамайди, низони келтириб чиқарувчи сабабларни таҳлил қилмайди, адолат ким тарафида эканлигини белгиламайди. У фақатгина юзага келган низони, келишмовчиликларни тарафлар ўртасида ҳал қилишга киришади. Воситачилик узоқ вақтдан бери халқаро муносабатларда низоларни тинч йўл билан ҳал этиш усулларидан бири сифатида қўлланилган. Низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш воситалари деганда халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасидаги низоларни ҳал қилишнинг халқаро-ҳуқуқий усуллар ва тартиблари тушунилади. Медиация асосан фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган низоларни ҳал этиш усули сифатида кўрилади. Бироқ, жаҳон харитасида давлатлар ўртасидаги низолар ҳам учраб турадики, уларни тинч йўл билан ҳал этиш зарурияти пайдо бўлади. Бунда, халқаро ташкилотларнинг ўрни ва мавқеи асосий ўрин тутади. Халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан биридир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 2-моддасида белгиланган принциплардан келиб чиқиб, БМТнинг барча аъзолари халқаро тинчлик, хавфсизлик ва адолатни таҳдид остига қўймаслик учун халқаро низоларни тинчлик воситалари билан ҳал қилишга ҳаракат қилишади. Низомнинг 33-моддасида ҳар қандай низода қатнашувчи томонлар бу низонинг давом этиши халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг сақланишига таҳдид соладиган бўлса, аввало низони музокаралар юритиш, текшириш, воситачилик, ярашиш, арбитраж, суд йўли билан ҳал этиш ёки минтақавий органлар ёки битимларга мурожаат қилиш ёки ўз хоҳишларига кўра, бошқа тинчлик воситалари билан бартараф қилишга интилишлари лозимлиги қайд этилган. Низоларни ҳал қилишнинг энг кенг


37 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ХАЛҚАРО ТАЖРИБА тарқалган усулларидан бири бу давлатлар ўртасидаги музокаралардир. Одатда, музокаралар юзага келган келишмовчиликларни ҳал қилиш жараёнининг биринчи босқичи ҳисобланади. Халқаро миқёсда медиация тартиб-тамойилини ўтказиш давлатларнинг ҳуқуқ тизими доирасидаги туридан унчалик фарқ қилмайди. Медиатор (воситачи) низолашаётган томонларга айбдорларни қидириш ўрнига, иккала томон учун ҳам мос келадиган муросага келишни таклиф қилиши мумкин. Давлатлар ўртасида воситачилик тартиб-тамойилларини ўтказиш тажрибаси асосан халқаро тижорат низоларини ҳал этишда воситачиликка эътибор қаратади. 1978 йилда Чили ва Аргентина ўртасидаги Леннокс, Пиктон и Исла-Нуэва оролларига эгалик ҳуқуқига доир можаро пайтида Ватикан князлиги машҳур кардиналлардан бирини воситачи сифатида таклиф қилади. Ватикан буни икки сабаб билан изоҳлайди, иккала давлат ҳам католик бўлганлиги ва улар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий можарони истамаслиги. Бошқа томондан, Рим папаси Жанубий Америкада вужудга келган айрим келишмовчиларда доимий қатнашиб келгани учун ушбу можарога ҳам аралашувни зарур деб ҳисоблайди. Яъни, воситачи номзодини кўрсатиш учун тарихий ва диний шартлар мавжуд эди. Кардинал Антонио Саморанинг ҳаракатлари, шунингдек католик черковининг нуфузи туфайли муқаррар бўлиб туюлган ҳарбий можаронинг олди олиниб, тарафлар «Тинчлик ва дўстлик» шартномасини тузишга эришади2 . Шунингдек, таъкидлаш жоизки, давлатлар, одатда йирик давлатлар минтақага ўз таъсирини кучайтириш учун воситачи вазифасини бажаради. СССРнинг 1965 йилда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можарода иштирок этиши бунга мисол бўла олади. СССРнинг ўз таъсирини сусайтиришига йўл қўйиб бўлмаслиги сабаб ярашув тартиб-қоидалари ташкил этилди. Давлатлар ўзи ва томонлардан бири ўртасида бирон-бир мажбуриятга эга бўлса воситачилик натижалари кўзланган самара бермайди ва ушбу манфаат низоларни ҳал қилиш жараёнига таъсир қилиши мумкин. Шу сабабдан Ҳиндистон ва Покистон ўртасида Кашмирнинг ҳудудий мансублиги бўйича можарога Қўшма Штатлар ва Буюк Британия воситачи бўла олмади, воситачилик процедуралари СССР томонидан амалга оширилди, чунки иккала томон билан муносабатлар ўрнатилган эди. Медиация халқаро ҳуқуқда низоларни ҳал қилишнинг муқобил усули сифатида тўлиқ музокара кўринишида намоён бўлса, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида низоларни учинчи шахс ёрдамида фақат икки тарафнинг муқобил ечимга келишида воситачилик кўринишини олади. Шу сабабдан юридик адабиётларда медиация атамаси кўпроқ воситачилик атамаси билан бир мазмунда келади. Ш. АРАББОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистранти 1 Шамликашвили Ц.А. Медиация - междисциплинарная наука // Сборник материалов Общероссийской научнопрактической дистанционной конференции «Психология и педагогика: современные методики и инновации, опыт практического применения». Липецк, Кватра. 2018. С. 5 2 Зайцева Л.И. Медиация как альтернативный способ разрешения споров в международном публичном праве // Известия БГУ. 2013. №5. С. 89-95.


38 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА КАНАДА ТАЖРИБАСИ Давлат бошқаруви органлари ва хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими энг яхши йўлга қўйилган давлатлардан бири Канададир. Унинг ҳукумати парламент демократияси сифатида уч даражага: федерал, вилоят ва муниципалга бўлинади. Ҳар бир даража Канада Конституциясида белгиланган муайян соҳага масъул ҳисобланади. Миллий даражада федерал ҳукумат уч қисмдан иборат: ижро этувчи ҳокимият (Вазирлар Маҳкамаси); икки палатали қонун чиқарувчи ҳокимият (Жамоат палатаси, Парламент ва Сенатнинг сайланган аъзоларидан иборат) ва суд тизими»1 . «Канада ҳам бошқа бир қатор мамлакатлар каби ижтимоий давлат ҳисобланади»2 . Канадада бошқарувда ҳисобдорлик тизими (Management accountability framework) – бошқарувни такомиллаштириш ҳамда давлат бошқаруви органлари фаолиятини самарадорлигини баҳолаш учун асос ҳисобланади. Мамлакатда «2003 йилда Ғазначилик кенгаши котибияти (TBS) бошқарувда ҳисобдорлик тизими (MAF)ни эълон қилди»3 . «Бошқарувда ҳисобдорлик тизими (MAF) Канада Ғазначилик кенгаши (TBS) томонидан федерал департаментлар ва агентликларнинг бошқарув фаолиятини назорат қилиш учун фойдаланиладиган воситадир»4 . Канаданинг давлат бошқаруви органлари, хусусан, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самардорлигини баҳолаш амалиёти кўплаб мамлакатларда давлат органлари ва хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этишда методологик жиҳатдан асос бўлган. Аммо, баҳолаш тизими Канадада ҳам йилдан-йилга такомиллаштирилиб, ривожлантирилиб борилмоқда. Хусусан, 2016 йилда баҳолаш натижалари бўйича кўрсатма тасдиқланди. Ушбу кўрсатмада ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича стандартлар белгилаб берилди. Унга мувофиқ, баҳолаш Ғазначилик кенгаши иштирокида амалга оширилади. Баҳолаш қўмитаси томонидан фаолият кўрсаткичлари бўйича стандартлар ишлаб чиқилган. Бу қўмита ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини мониторинг қилади. Мониторинг хулосасига кўра, ижро органлари томонидан амалга оширилган ишлар, уларга сарфланган ресурслар ва эришилган натижанинг нисбати таҳлил қилинади. Давлат хизматидаги шахслар уч гуруҳга: амалдорлар, хизматчилар ва ишчилар гуруҳига бўлинади. Уларнинг мақомидаги фарқлар, энг аввало, давлат билан ўзаро муносабатлар хусусияти билан белгиланади. Ишга қабул қилиш, хизматни ўташ ва тўхтатиш, хизмат учун мукофот тартиби уларга қўйиладиган талабларда, ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазмунида ўз ифодасини топган. MAF натижаларга эришиш учун федерал идоралар ва агентликлар, ҳисобдорлиги ва ресурсларни тақсимлашни тўғри бошқариш учун Канада Ғазначилик кенгаши котибияти томонидан ишлатиладиган асосий назорат воситаси – MAF баҳолаш тизимининг мақсадлари қуйидагилардан иборат: – раҳбарларнинг ҳисобдорлигини қўллаб-қувватлаш; – давлат органлари ва идораларида бошқарув амалиётини яхшилашга хизмат қилиш; – сиёсат ва унинг натижаси (амалга ошириш) ҳолати бўйича Канада ғазначилик котибиятини хабардор қилиш; – бошқарув салоҳияти ҳақида маълуХАЛҚАРО ТАЖРИБА


39 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 мот бериш орқали вазир ўринбосарлари ва агентлик раҳбарларининг ҳисобдорлигини таъминлаш; – миллий бошқарувнинг устувор йўналишлари бўйича хабардор қилиш ва тараққиёт таъминланишини назорат қилиш; – эътиборга олиниши зарур бўлган соҳаларни аниқлаш ва ҳукумат бўйича бошқарув амалиёти ва натижалари ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш; Канада MAF тизими самарали бошқариш учун асосдир. Ҳукумат доимий равишда бошқарув имкониятлари, самарадорлиги ва натижадорлигини ошириб боради. Юқори натижаларга эришиш учун зарур бўлган шарт-шароитларни белгилайди. MAF баҳолаш жараёни — ҳар йили бошқарувнинг муайян соҳаларида: – молиявий бошқарув; – ходимларни бошқариш; – ахборотни бошқариш / ахборот технологиялари ва хизматларини бошқариш; – натижаларни бошқариш; – хавфсизликни бошқариш; – сотиб олинган активлар ва хизматларни бошқаришни амалга оширади. MAF баҳолаш — бошқарув ҳисобдорлигини баҳолаш жараёни федерал ҳукуматнинг кичик ва йирик идораларининг бошқарув амалиёти ва самарадорлигини ҳар йили кўриб чиқишни ўз ичига олади. MAF бошқарув услубияти — ҳар бир бошқарув соҳаси, баҳоланаётган органларнинг баҳолаш мезонларини белгиловчи методологияга эга. MAFнинг Ҳукумат миқёсида натижалари — MAF жараёни охирида умуммажбурий ҳисобот тайёрланади. Бу MAF натижалари ҳақида кенгроқ маълумот беради. Ушбу ҳисоботда баҳоланган ҳар бир соҳадаги бошқарув амалиёти ва ҳукуматнинг фаолияти ҳолати қисқача тарифланади»4 . Фикримизга кўра, ҳар қандай бошқарув технологияси турли ҳолат ва вазиятларда тезкор мослашиш, муаммоларни самарали ҳал этиш талабларга муносиб жаваб берсагина уни ҳақиқатда самарали деб айтиш мумкин. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Канада баҳолаш технологиялари кўплаб мамлакатларда давлат бошқаруви органлари ва хизматчилари фаолиятини баҳолашда андоза сифатида олинган. Хусусан, CОVID –19 пандемияси натижасида юз берган инқироз даврида MAF бошқарув тизимини мослаштиришга ХАЛҚАРО ТАЖРИБА АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада асосий эътибор ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича Канада тажрибасини ёритишга қаратилган. Ушбу давлатнинг ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини баҳолаш тизимига оид илмий тадқиқот ишлари ва амалиёти ўрганиб таҳлил қилинган, унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр юртилган. Ўрганишлар натижаларига асосланиб тегишли хулосалар қилинган. Калит сўзлар: Канада MAF тизими, баҳолаш, ижро ҳокимияти органлари, самарадорлик, Яширин кенгаш, Ғазначилик кенгаши. *** Данная статья посвящена канадскому опыту оценки деятельности органов исполнительной власти. Изучены и проанализированы научные исследования и практика, связанные с системой оценки органов исполнительной власти Канады. Обсуждаются особенности канадской системы оценивания. По результатам исследования были сделаны соответствующие выводы. Ключевые слова: Канадская система MAF, оценка, органы исполнительной власти, эффективность, Тайный совет, Казначейство. *** This article is devoted to the Canadian experience of evaluating the activities of executive authorities. The scientific research and practice related to the evaluation system of the executive authorities of Canada have been studied and analyzed. The features of the Canadian evaluation system are discussed. Based on the results of the research, appropriate conclusions were drawn. Key words: Canadian MAF system, evaluation, executive authorities, efficiency, Privy Council, Treasury Board


40 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ҳам эътибор қаратилди. Қайта кўриб чиқилган MAF ёндашувида Канада Ғазначилик котибияти, молия ва ахборот технологиялари директорлари ва инсон ресурслари менежерларидан 90 дан ортиқ интервьюлар олинди. Уларда CОVID –19 пандемиясига жавоб тариқасида бошқарув амалиётини мослаштириш бўйича фикрлар тўпланди ва энг яхши амалиётлар, янгиликлар ва хулосалар ўрганилди. Энг яхши амалиётлар ва интервьюлар кенг ёритилди. MAF циклининг бир қисми сифатида баҳоланган бошқарув соҳалари (АОМ – Areas of Management) бўйича асосий хулосалар умумлаштирилди. Шунингдек, COVID –19 пандемиясига жавоб беришга асосий бошқарув амалиётлари қандай мослашганлиги ҳақида фикр бериш учун киритилган 60 та идора ва агентлик, жумладан, 36 та катта бўлим ва агентликлар (LDA) ва 24 та кичик бўлим ва агентликлар (SDA) баҳоланди. Умуман олганда, идоралар ва агентликлар COVID –19 пандемияси давомида молиявий ресурсларни бошқариш қобилиятини намойиш этди. Бу уларнинг молиявий бошқарув жараёнлари устидан ички назоратнинг доимий мониторингини ривожлантириш босқичи йўлида ишлар доимий равишда амалга оширилаётганидан далолат беради. Бундан ташқари, ўзгарувчан назорат муҳитида ва COVID –19 пандемиясининг таъсирига жавоб тариқасида муаммоларни тўғри ҳал қилинишини таъминлаш учун хавф-хатарларни баҳолаш ёки молиявий ҳисобот устидан ички назоратини қайта баҳолаш орқали тузатиш ва профилактик ҳаракатлар амалга оширилди»6 . Канадада давлат бошқаруви органлари билан бир қаторда уларда фаолият юритаётган давлат хизматчилари фаолияти самарадорлиги ҳам баҳоланади. Департамент ва агентликлар натижаларни режалаштириш ҳамда уларга эришишни назорат қилишни мустақил ҳал қилади. Шу билан бирга, самарадорлик тўғрисидаги келишувда киритилиши лозим бўлган бир қатор талаблар белгиланган. Улар қуйидагилардан иборат: – ишлар жараёнининг бошланиш ва тугалланиш саналари; – жорий мажбуриятлар ва самарадорлик; – асосий мажбуриятлар ва самарадорлик; – эришилган натижалар (ишлар жараёни якунида тўлдирилади); – ёзма баҳолаш (ишлар жараёни якунида тўлдирилади)7 . «Канадада баҳолаш жараёни бевосита Яширин кенгаш маъмурияти (Privy Council Office) томонидан амалга оширилади. Самарадорликни баҳолашда давлат хизматчиларига якуний баҳо фаолияти давомида натижадорлик тўғрисидаги келишувда белгиланган мажбуриятларни бажарганликлари бўйича қўйилган баҳолар ҳисобланади. Баҳолашнинг объективлигини таъминлаш мақсадида ўзини ўзи баҳолаш натижалари юқори лавозимдаги шахслардан олинган сўров маълумотлари билан тўлдирилади. Мисол учун, вазир ўринбосарини баҳолаш учун унинг ўзини ўзи баҳолаш шакли белгиланган»8 . Канада ижро этувчи ҳокимият органлари ва хизматчилари фаолиятини баҳолаш тизими бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган А. Панованинг фикрига кўра, «Канадада ходимларни бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилишда хизматчиларнинг эришган ютуқлари ҳисобга олинади». Бошқа олимлар ва амалиётчилар каби мазкур тадқиқотчи ҳам «Ҳозирда ижро органлари ва давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича Канада тажрибаси энг яхши баҳолаш тизимларидан бири ҳисобланади»9 , деь Канада баҳолаш тизими бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган олимлардан яна бири П. Трейсининг фикрига кўра, «Канадада самарадорлик ишлаб чиқарилган хизматларнинг миқдори, сўровда иштирок этган аҳолининг қониқиш даражаси, манфаатдор томонларнинг натижаларини қиёсий, миқдорий таҳлил қилиш асосида ҳамда стратегик режаларга эришилганлик билан изоҳланади»10.


41 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 ХАЛҚАРО ТАЖРИБА Канадада федерал дастурларни бажарилишини баҳолаш тизими тахминан 20 йилдан бери мавжуд. Ҳар бир ташкилот Ғазначилик кенгаши томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ўз фаолиятини баҳолаш учун жавобгардир. Бу бўйича тизим жорий этилган. Бу тизим иш фаолиятини кузатиш (бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнини давом эттириш учун) ва келгусида баҳолаш учун фаолиятнинг аниқ ва батафсил талабларини белгилайди. Бу фаолият кўрсаткичлари бўйича маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, ҳисобот бериш ва баҳолаш усулларини ўз ичига олади. Юқоридагилар Канадада ижро этувчи ҳокимият органлари ва хизматчилари фаолиятини баҳолаш яхши йўлга қўйилганлигини англатади. Баҳолаш тизими Канада ҳукуматининг дастурлари натижалари бўйича парламентга ҳисобот беришда муҳим роль ўйнайди. Дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида бўлгани каби Канадада ҳам давлат дастурларининг бажарилиши тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлишга талаб ошган. Ҳукумат ресурсларни тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ўз ютуқларини аниқ кўрсатиш учун яхшироқ маълумотга муҳтож. Барча департаментлар ҳар йили парламентга баҳорги режа ва кузги бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишлари керак. Бошқарувда ҳисобдорлик тизими — мамлакатда изчил ёндашувни ҳар уч даражадаги органлар бошқарувида ҳисобдорликни таъминлайди»11. Бошқарувда ҳисобдорлик тизими Ғазначилик кенгаши котибияти TBS (Treasury Board Secretariat) бошқарувини такомиллаштиришни изчил амалга ошириш ва давлат хизматини бошқариш концепциясини оқилона ва ишончли бошқарув талабларига айлантириш учун мўлжалланган. MAFни амалга ошириш доирасида давлат органлари қуйидаги йўналишларни ўрганиши, такомиллаштириши ва ҳисобот бериши керак: – бошқарув ва стратегик йўналиш; – давлат хизматининг қадриятлари; – сиёсат ва дастурлар; – фуқаролар; – фуқароларга йўналтирилган хизмат; – хатарларни бошқариш; – ҳисобдорлик, фаолият ва натижалар; – ўрганиш, инновациялар ва ўзгаришларни бошқариш. Бу департаментлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун асос яратади ва бўлимларни ривожланиш ва тараққиётни баҳолаш йўлларини таклиф қилади. TBS юқори самарадорликни таъминлаш учун аниқ ва изчил модель доирасида бошқарма ҳамда идоралар билан ишлаш имкониятига эга. У яхши бошқарувнинг 10 та асосий элементларидан иборат бўлиб, ундан кейин бир қатор кўрсаткичлар ва тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади. Ҳукумат қарорлари давлат хизматининг барқарор қадриятларига, ўсиш ва янгилик қилиш қобилиятига асосланган бўлиши керак. Умуман олганда MAF — бу замонавий фуқаролик хизматини илгари суриш воситаси бўлиб, у орқали хизматлар фуқароларга йўналтирилган. MAF натижаларга эришиш ва эришилган натижаларни баҳолашга хизмат қилади. MAF баҳолаш тизимида барча ҳисоботлар баҳолаш учун расмий тилларда интернет орқали жамоатчиликка очиқ бўлиши керак. Баҳолашдан кўзланган мақсад ҳукуматнинг халқ учун яхши натижаларга эришишга қаратилган сиёсати, дастурлари ва ташаббусларининг самаралари ҳақида ўз вақтида, стратегик йўналтирилган, объектив ва далилларга асосланган маълумотларга эга бўлишини таъминлашдир»12. Давлат хизмати барча босқичда (Федерация, ҳудудлар, жамоалар) ягона тизим бўйича федерал қонунлар билан бошқарилади. Барча уч босқич учун унвонлар, мартабалар, амалларнинг ягона тизими, хизмат ўташнинг ягона қоидалари, ягона ҳуқуқ ва мажбуриятлар, чеклашлар, кафолатлар, нафақа таъминоти ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилган.


42 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 Шунингдек, Канада баҳолаш амалиётида тизимли тадқиқот усулларидан фойдаланади ва одатда учта асосий масала: – дастурнинг долзарблиги; – муваффақият; – иқтисодий самарадорликни ҳал қилади. Баҳолаш функцияси Канада ҳукуматининг дастури натижаларига ва унинг парламентга ҳисобот беришга бўлган янги ёндашуви эътибор талаб қиладиган соҳаларни аниқлашда муҳим роль ўйнайди. Канада MAF тизимини қуйидагича умумлаштириш мумкин. Раҳбарлик ва стратегик йўналиш ҳамда натижалар ва ҳисоботлар йўналиши: 1. Раҳбарлик ва стратегик йўналиш; 1.1. Бошқарув ва стратегик фаолият; 1.2. Ходимлар бошқаруви; 1.3. Молия ва активлар бошқаруви; 1.4. Ахборот бошқаруви; 2. Натижалар ва ҳисоботлар йўналиши; 2.1. Сиёсий ва дастурий бошқарув натижалари; 2.2. Хизмат кўрсатиш натижалари. Умуман олганда Канада MAF баҳолаш тизими қуйидаги тартибда амалга оширилади: – баҳолаш тартиби белгиланади; – йиллик баҳолаш жараёни ташкил этилади; – МAFнинг таъсири натижалари ўрганилади; – ўрганилган натижалари асосида хулосалар қилинади; – таҳлил қилинади; – кейинги режалар белгиланади. Канада MAF баҳолашда қуйидаги натижаларга эришишга эътибор қаратилади. 1. Молия ва активларни бошқариш — соғлом ички назорат, ўз вақтида ва тўғри ҳисобот бериш, хизматлар кўрсатиш, бошқарувда адолат ва ишончни таъминлаш, самарали ва барқарор молиявий бошқарув тизимини таъминлаш. 2. Раҳбарлик ва стратегик бошқарув — ички бошқарув тизимларида юқори самарали сиёсат, дастурлар ва хизматларни қўллаб-қувватлаш ва етказиб берилишини таъминлаш учун устуворликлар, режалар, масъулият ва хатарларни бошқаришни бирлаштирувчи ва мослаштирувчи самарали бошқарувни қўллаб-қувватлаш. 3. Давлат секторининг аҳамияти — халқ ва демократияни ҳурмат қилиш, ҳалоллик билан хизмат қилиш, оқилоналик ва ташаббускорликни намойиш этиш орқали давлат секторининг асосий аҳамиятини намойиш этиш. 4. Сиёсат ва дастур бошқаруви — натижаларга эришишда оптимал нисбат ва сифатини таъминлаш учун сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш ва бошқариш. 5. Раҳбарлик ва стратегик йўналиш — бошқарувда стратегик устуворликларни шакллантириш ва амалга ошириш, шу билан бирга, давлат органлари ва парламентни жамоат манфаатларига хизмат қилишини қўллаб-қувватлаш. 6. Натижалар ва ҳисоботлар — ҳисобдорликни таъминлаш ва фуқаролар манфаати учун сиёсат, дастурлар ва хизматларни доимий равишда такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш учун натижалардан фойдаланиш. 7. Узликсиз таълим ва инновациялар — доимий инновациялар ва ўзгаришлар орқали бошқариш, таълимни рағбатлантириш ва иш фаолиятини яхшилаш. 8. Aхборот бошқаруви — фуқаролар учун хизматлар сифатини оширишда самарали қарорлар қабул қилиш, фаолликни қўллаб-қувватлаш, ахборот тизимларини ҳимоя қилиш ва бошқариш. Шунингдек, Канадада қуйидаги соҳаларда бошқарув сифати ва самарадорлиги баҳоланади. Биринчидан, инсонлар, молия, ички текширув, қадриятлар, ахлоқ ва хатарларни бошқариш. Иккинчидан, ахборот бошқаруви, ахборот техналогиялари, харидлар, режалаштириш, бошқарув, хавфсизлик, хизмат кўрсатиш баҳоланади. ХАЛҚАРО ТАЖРИБА


43 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 Канадада MAF бошқарувда ҳисобдорлик тизимининг 10 йиллиги таҳлил қилинганда бошқарув салоҳияти ва имкониятини яхшилашга қуйидагича ҳисса қўшгани аниқланди. Хусусан, давлат органларининг масъулияти яхшиланган, барқарорлик таъминланган, таққослаш имконияти вужудга келган ва интизом яхшиланган. Давлат органлари фаолиятини назорат қилиш минималлашган, уларнинг мувофиқлиги таъминланган, яъни бир-бири билан интеграция жараёни яхшиланган, қисқа муддатда режалаштириш имкониятлари вужудга келган, давлат секторини бошқариш мукаммаллиги, давлат органлари фаолиятини юқори даражада назорат қилиш таъминланган, давлат ва вакиллик органлари ўртасида ҳамкорлик янги поғонага кўтарилган. MAF жорий этилган 14 йўналишдаги бошқарув фаолияти яхшиланган. Бутун Ҳукумат фаолиятини таққослаш имконияти яратилган, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий барқарорлик таъминланган»13. Шунингдек, ҳозирда баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Канада давлат хизматларини бошқариш бўйича маслаҳат қўмитаси (Public Service Management Advisory Committee (PSMAC)) орқали раҳбар ўринбосарлари билан йиллик баҳолаш учун кўрсатмалар ишлаб чиқиш, умумий таркибни янгилаб бориш, жараённинг барқарорлигини таъминлаш, башорат қилиш, фаолият натижалари ва ҳисоботларнинг фойдалилигини ошириш масалаларида ҳамкорлик қилади. Давлат органлари фаолиятини баҳолаш жараёнларини такомиллаштиришда, янгиланган баҳолаш жараёнида хавфни ҳамда ҳисобот юкини камайтиришга эътибор қаратилмоқда. 1. Хавфни камайтириш — Канада Ғазначилик кенгаши дастурлар ва хизматларга маблағни қандай сарфлаш, уни тартибга солиш ва бошқариш ҳақида маслаҳатлар ва тавсиялар беради. Котибият маблағни оқилона ва самарали сарфлашга ёрдам кўрсатади. 2. Ҳисобот юкини камайтириш — Ёпиқ сўровномалар ёрдамида баҳолашни оптималлаштириш, аттестация ўтказиш, 3 йиллик режалар ёрдамида башорат қилиниш, барқарорликни таъминлаш, MAF ва бошқа назорат механизмларини бирлаштириш, такрорларни бартараф этиш ҳамда таққослашга эътибор қаратилмоқда. MAF орқали баҳоланган бошқарув тоифалари: 1. Бошқарув тажрибасини умумлаштириш — инфратузилмани яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, режа бўйича ҳисобот бериш; 2. Бошқарув фаолиятини яхшилаш — ёпиқ саволлар, баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари, хизмат кўрсатиш, миқдор (рақамлар, фоизлар)га эътибор қаратиш; 3. Бошқарувни ривожлантириш — кутилган ривожланишга эришиш. MAF – ҳисобот беришнинг янгича ёндашувлари асосида «Биз қандай қилиб кучли бўлишимиз мумкин?» деган савол ётади. Янгича баҳолашда ҳисоботларни соддалаштириш, сифатли таҳлил қилиш ҳамда умумийликни таъминлашга эътибор қаратилмоқда. Кўрсаткичлар ва маълумотларни ишлаб чиқаришда баҳолаш жараёнлари «нaтижa» ва «рaғбaт» таҳлилида график ва диаграмма ҳисоботи тайёрланади. Бу босқичда асосий эътиборда «Ушбу кўрсаткич бўйича фаолиятни қандай яхшилаш мумкин?» деган савол ётади»14. Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, кўпчилик давлатларда намуна сифатида олинган Канада MAF давлат органлари ва хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими Канада давлат бошқаруви амалиётида ҳам домий равишда такомиллаштириб борилади, мавжуд вазият талабларидан келиб чиқиб мослаштирилади. Аммо, Канада ижро этувчи ҳокимият органлари ва хизматчилари фаолияти самарадорлигини таъминлаш механизми кўплаб давлатларда андоза сифатида олинаётган бўлса-да, ушбу амалиётни ХАЛҚАРО ТАЖРИБА


44 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 тўғридан-тўғри олиб, кутилган натижаларга эришиб бўлмайди. Бошқа мамлакатларнинг давлат органлари ва хизматчилари фаолияти самарадорлигини таъминлаш технологияларини ҳам чуқур ўрганиш талаб этилади. Уларни таққослаш янада самарали усулларни топиш имконини беради. Умуман олганда, Канада ижро этувчи ҳокимият органлари ва хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг афзалликлари қуйидагилар ҳисобланади. Биринчидан, баҳолаш жараёнлари бевосита Яширин кенгаш (Privy Council Office), Канада давлат хизматларини бошқариш бўйича маслаҳат қўмитаси (Public Service Management Advisory Committee (PSMAC)) ҳамда Ғазначилик кенгаши котибияти (TBS) томонидан ўзаро ҳамкорликда олиб борилади. Бу нафақат баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этишга, шу билан бир вақтда давлат органлари ва хизматчилари фаолиятини адолатли молиялаштириш, меҳнат натижасига асосланиб ҳақ тўлаш тизимини яхшилаш, умуман самарали молиявий назоратни амалга оширишга хизмат қилади. Иккинчидан, баҳолаш жараёнларини ташкил этишда автоматлаштиришга, инсон омили аралашувини минималлаштиришга эътибор қаратилган. Бу баҳолаш тизимининг ҳаққонийлиги ҳамда шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади. Учинчидан, давлат бошқаруви органлари ва хизматчиларининг ҳисобдорлик тизимида очиқлик таъминланган, ҳисобот бериш ва маълумот алмашиш тизими яхши йўлга қўйилган. Бу баҳолаш жараёнларида ахборот тўплаш ва баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этишда амалий замин яратади. Тўртинчидан, давлат бошқаруви органлари, давлат хизматчилари фаолиятини баҳолашнинг узлуксизлиги ҳамда уларнинг эришган ютуқлари ёки камчиликларга асосланиб ҳақ тўлаш, мукофотлаш, бошқа ишга ўтказиш ва кадрлар билан ишлаш тизимининг бир-бири билан боғлиқлиги ва узвийлиги таъминланган. Бу баҳолаш тизимидан кўзланган мақсадга эришилганлигини англатади. Қ. УМИДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг катта илмий ходими, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) 1. Robert McDonald / George Teather. Science and technology evaluation practices in the government of canada. Chapter 23. 2. Зуммер Р., Пюлер К.П.Правовые основы государственной службы в Канаде. – Мореаль, Брюль, 2001. 3. http://www.tbs-sct.gc.ca/maf-crg/maf-crg_e.asp. 4. https://www.canada.ca/en/treasury-board-secretariat/services/management-accountability-framework.html. 5. https://www.canada.ca/en/treasury-board-secretariat/services/management-accountability-framework.html. 6. https://www.canada.ca/en/treasury-board-secretariat/services/management-accountability-framework/maf-020-21-governmentwide-report-adapting-covid-19-pandemic.html. 7. Ketelaar A., Manning N., Turkish E. (2007). Performance-based Arrangements for Senior Civil Servants OECD and other Country Experiences // OECD Working Papers on Public Governance, OECD Publishing. 2007. № 5. Pp. 28-59. 8. Performance Management Program Guidelines. Heads of Agencies and other Governor in Council. Appointees. Senior Personnel and Special Projects Secretariat. Privy Council Office, Canada. http://www.pcobcp.gc.ca. 9. Панова А.Г. Совершенствование организации предоставления муниципальных услуг бюджетными учреждениями. – М.: 2012. – С. 188. 10. Tracey P. Open smart cities in Сanada: assessment report. // OpenNorth 2018. P. – 88. 11. Management and accountability framework of the un development and resident coordinator system. consolidated version 15 september 2021 un sustainable development group.https://unsdg.un.org/. 12. Evaluation Function in the Government of Canada (DRAFT) Prepared by the Centre of Excellence for Evaluation Treasury Board of Canada Secretariat July 2004. https://www.tbs-sct.gc.ca/cee/pubs/func-fonc-eng.pdf. 13. Casault A. Director MAF Directorate, TBS // Canadian Public Sector Quality Association November 20, 2013. 14. https://www.canada.ca/en/treasury-board-secretariat.html ХАЛҚАРО ТАЖРИБА


8/2023 ISSN 2181-8991 ПРАВОСУДИЕ Правовое, научно-практическое издание Учредитель: Верховный суд Республики Узбекистан Главный редактор Kамол УБАЙДИЛЛОЕВ Отв. секретарь Муталиф СОДИКОВ Деж. редактор Муталиф СОДИКОВ Реклама и материалы, размещенные на коммерческой основе. Мнение редакции может не совпадать с мнением авторов публикуемых статей. Рукописи, фотографии, рисунки не рецензируются и не возвращаются. При перепечатке ссылка на издание «Одил судлов» ‒ «Правосудие» обязательна. АДРЕС УЧРЕЖДЕНИЯ: 100097, г. Ташкент, Чиланзар, ул. Чупонота, 6 Р/с 20210000300101763001 Филиал Ташкент ЧАБ «Трастбанк» МФО 00850, ИНН 201403038 ТЕЛЕФОНЫ: 278-96-54, 278-91-96, 278-25-96; ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Подписано в печать 28 августа 2023 г. Формат бумаги 60х84 1/8. Офсетная печать. Журнал набран и сверстан на компьютере редакции. Усл. печ. л. 10. Заказ ‒9. Тираж ‒ 2782. Цена договорная Постановлением Президиума Высшей аттестационной комиссии при Кабинете Министров Республики Узбекистан от 30.12.2013 г. за № 201/3 журнал включен в перечень изданий, публикующих статьи по докторским диссертациям. Зарегистрировано в Агентстве информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан от 27.07.2021 г. Регистрационный № 0026. Издается с 1996 года. C «Правосудие» ИНДЕКС ИЗДАНИЯ ‒ 909 K РЕДАКЦИОННЫЙ СОВЕТ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Халилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулугбек АБДУСАЛОМОВ Холмумин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОКЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИКОВ Отпечатано в типографии ООО «ATLAS PRINT MEDIA», Адрес: г. Ташкент, Шайхантахурский район, Дархон, туп. Ипак, дом 35


46 «ПРАВОСУДИЕ» № 8 / 2023 МАТЕРИАЛЫ ПЛЕНУМА ВЕРХОВНОГО СУДА В связи с вопросами, возникающими в судебной практике по возмещению реабилитированному лицу вреда и восстановлению его в иных правах, на основании статьи 22 Закона «О судах» Пленум Верховного суда Республики Узбекистан ПОСТАНОВЛЯЕТ: 1. В случае установления обстоятельств, предусмотренных в статье 83 Уголовно-процессуального кодекса Республики Узбекистан (далее по текстуУПК) на стадии досудебного производства, реабилитация лица осуществляется посредством таких процессуальных документов, как отказ в возбуждении уголовного дела, прекращение обвинения в отношении лица, привлеченного по делу в качестве подозреваемого или обвиняемого, вынесение оправдательного приговора в суде, прекращение уголовного дела. 2. Реабилитация - это восстановление нарушенных прав и свобод лица, необоснованно привлеченного к уголовному преследованию. Согласно статье 302 УПК, реабилитированное лицо имеет право требования на возмещение имущественного и устранение последствий морального вреда, причиненного ему незаконным задержанием, незаконным содержанием под стражей или помещением под домашний арест в качестве меры ПОСТАНОВЛЕНИЕ Пленума Верховного суда Республики Узбекистан О СУДЕБНОЙ ПРАКТИКЕ ПО НЕКОТОРЫМ ВОПРОСАМ ВОЗМЕЩЕНИЯ ВРЕДА, ПРИЧИНЕННОГО РЕАБИЛИТИРОВАННОМУ ЛИЦУ, И ВОССТАНОВЛЕНИЯ ЕГО В ИНЫХ ПРАВАХ 23 июня 2023 года № 18 г. Ташкент пресечения, незаконным приостановлением действия паспорта (проездного документа), незаконным отстранением от должности в связи с привлечением к участию в деле в качестве обвиняемого либо незаконным помещением в медицинское учреждение, а также должен быть восстановлен в трудовых, пенсионных, жилищных и иных правах. 3. Право требования возмещения вреда и восстановления в иных правах на основании реабилитации имеют лица: в отношении которых уголовное преследование признано незаконным или необоснованным, уголовное дело прекращено по основаниям, предусмотренным пунктами 1, 2, 3 статьи 83 УПК (отсутствует событие преступления, по поводу которого было возбуждено уголовное дело и производилось расследование или судебное разбирательство, отсутствует в деяниях лица состав преступления, лицо непричастно к совершенному преступлению); на основании статьи 36 Уголовного кодекса Республики Узбекистан (не является преступлением действие или бездействие, хотя и подпадающее под признаки деяния, предусмотренного настоящим Кодексом в качестве преступления, но не обладающее общественной опасностью в силу малозначительности). Лица, помещенные в медицинское учреждение, также могут требовать вос-


«ПРАВОСУДИЕ» № 8 / 2023 47 становления своих прав в случае отмены принудительных мер медицинского характера на основании решения суда, в связи с незаконным их применением. 4. В случае прекращения уголовного дела: в связи с истечением срока давности привлечения лица к ответственности; подпадания совершенного преступления или лица под действие объявленного акта амнистии; наступления смерти обвиняемого, подсудимого; отсутствия жалобы потерпевшего, если дело может быть возбуждено не иначе как по его жалобе; недостижением лица к моменту совершения общественно опасного деяния возраста, с которого возможна уголовная ответственность; по основаниям, предусмотренным в соответствующих статьях Особенной части Уголовного кодекса Республики Узбекистан в связи с деятельным раскаянием виновного либо возмещением в указанный срок причиненного материального ущерба и (или) устранения последствий преступления; а также в связи с принятием закона, устраняющим преступность деяния (декриминализация) или смягчающим наказание (либерализация), лицо не вправе требовать восстановления своих прав по основаниям реабилитации, поскольку указанные обстоятельства не являются основанием для признания возбуждения уголовного дела и иных решений необоснованными или незаконными. 5. Частично реабилитированный обвиняемый или осужденный вправе требовать возмещения причененного имущественного вреда и устранения последствий морального вреда только в необоснованной их части (ст. 303 УПК). В случае частичной реабилитации лица срок содержания под стражей, домашним арестом, отбытый срок наказания в виде лишения свободы или ограничения свободы, превышающий срок назначенного наказания, признается необоснованным, за исключением случаев изменения наказания в виде лишения свободы либо ограничения свободы в связи с возмещением ущерба. В случаях вынесения приговора без назначения наказания, при установлении необоснованного задержания, заключения под стражу или домашнего ареста, помещения в медицинское учреждение весь срок содержания под стражей или домашним арестом, помещения в медицинское учреждение признается необоснованным. 6. В соответствии со статьей 304 УПК реабилитированному лицу возмещается в полном объеме нижеследующий имущественный вред, нанесенный незаконными действиями, перечисленными в статьях 302 и 303 УПК: заработок и другие трудовые доходы, которых реабилитированный лишился в результате совершенных в отношении него незаконных действий; пенсия и пособие, если их выплата была приостановлена; деньги, денежные вклады и проценты на них, облигации государственных займов и выпавшие на них выигрыши, акции и другие ценные бумаги, а также стоимость вещей и иного имущества, конфискованного или обращенного в доход государства на основании приговора, определения (постановления) суда; стоимость имущества, изъятого органами дознания, предварительного следствия или судом и утраченного ими; штрафы и судебные издержки, взысканные во исполнение приговора суда; суммы, выплаченные лицом адвокатским бюро, коллегии или фирме за оказание юридической помощи, а также иные МАТЕРИАЛЫ ПЛЕНУМА ВЕРХОВНОГО СУДА


48 «ПРАВОСУДИЕ» № 8 / 2023 расходы, понесенные им в результате совершенных в отношении него незаконных действий. В случае смерти реабилитированного право на получение возмещения за вред, в связи с приостановлением выплат пенсии и пособия приобретают члены его семьи, которые относятся к кругу лиц, обеспечиваемых пенсией по случаю потери кормильца, во всех других случаях – его наследники. Поскольку право на возмещение морального вреда в денежном выражении связано с реабилитированным лицом, в случае смерти реабилитированного лица его наследники не приобретают права требования морального вреда в денежном выражении. 7. Суд в оправдательном приговоре или определении о прекращении дела, а дознаватель, следователь, прокурор – в постановлении о прекращении дела, вынесенных по основаниям, предусмотренным статьей 83 УПК, признает за реабилитированным право на взыскание имущественного вреда, на восстановление трудовых, пенсионных и жилищных прав, а также на требование возврата имущества или его стоимости в порядке, предусмотренном в статьях 304-313 УПК (часть 1 статьи 306 УПК статья 311 УПК). Копия приговора, определения или постановления вручается либо посылается реабилитированному по почте. Одновременно ему разъясняется порядок обжалования приговора, определения или постановления, а также порядок возмещения имущественного вреда и восстановления в иных правах. 8. Реабилитированное лицо с требованием о восстановлении прав на труд, на получение пенсии и на пользование жильем должен обратиться в соответствующее предприятие, организацию, учреждение. В случаях, когда требование лица по данной категории остается без удовлетворения предприятием, организацией, учреждением либо если лицо не согласно с решением (приказом, распоряжением и т. п.), оно вправе в установленном порядке обратиться в суд (в порядке гражданского или административного судопроизводства). 9. Вопрос о возмещении морального вреда, причиненного реабилитированному лицу, разрешается в порядке гражданского судопроизводства на основании требований параграфа 4, главы 57 Гражданского кодекса Республики Узбекистан, а также разъяснений, данных в постановлении Пленума Верховного суда Республики Узбекистан от 28 апреля 2000 года № 7 «О некоторых вопросах применения законодательства о компенсации морального вреда». 10. Заявление о возмещении имущественного вреда и восстановлении в иных правах подается в суд первой инстанции, вынесший приговор по уголовному делу, прокурору, следователю, дознавателю, вынесшим постановление о реабилитации (статья 306 УПК). В случаях, когда дело прекращено судами вышестоящих инстанций и вынесен оправдательный приговор (определение), заявление рассматривается также судом первой инстанции. 11. В связи с тем, что согласно статье 306 УПК обязанность определения размера имущественного вреда возлагается на суд, прокурора, следователя или дознавателя, вынесших постановление о реабилитации, неприобщение к заявлению о возмещении имущественного вреда сведений о размере причиненного ущерба не является основанием для возврата или отклонения этого заявления. Суд, прокурор, следователь или дознаватель, принявшие решение о реабилитации, должны принять меры к установлению размера вреда, причиненного реабилитированному, и для этого запроМАТЕРИАЛЫ ПЛЕНУМА ВЕРХОВНОГО СУДА


Click to View FlipBook Version