The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 8 сони

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Ilhombek Boltayev, 2023-09-06 07:16:19

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 8 сони

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 8 сони

8


ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛ Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши шарт. Шавкат МИРЗИЁЕВ 8/2023 ISSN 2181-8991 ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр Муассис: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ Холмўмин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОҚЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Бош муҳаррир Камол УБАЙДИЛЛОЕВ Масъул котиб Муталиф СОДИҚОВ Навбатчи муҳаррир Муталиф СОДИҚОВ K Реклама нашри ва тижорий йўл билан босилган матнлар. Таҳририят фикри муаллиф фикридан ўзгача бўлиши мумкин. Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди. Кўчириб босилганда «Одил судлов» ‒ «Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен» республика танловида «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй Ҳ/р 20210000300101763001 ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали МФО 00850, СТИР 201403038 ТЕЛЕФОН: 278-96-54, 278-91-96, 278-25-96, ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2022 йил 30 апрелдаги 315/5-сонли қарори билан юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (PSc) илмий даражаси бўйича илмий мақолалар чоп этиладиган нашрлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 0026-рақам билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан чиқа бошлаган. C «Одил судлов» НАШР ИНДЕКСИ ‒ 909


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 2 МУНДАРИЖА СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йил иккинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори........................3 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг иккинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори.........................................................................................................................................................15 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг иккинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори..............23 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг иккинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори ..................................................................................................................................................32 МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН Н. Сангиров. Судлар томонидан даъво аризасини, аризани, шунингдек шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этишни ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш белгиланмоқда....................................................................................................44 Ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилган тақдирда...............................................................................................45 ШАРТНОМА ҲУҚУҚИ Л. Асатов. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси: таҳлил ва мулоҳаза ...................................................................46 КАДРЛАР ТАНЛАШ ВА ТАЙИНЛАШ А. Имомов. Судларда ходимларни ишга қабул қилиш масалалари......................................................................48 ЖАРАЁН С. Абдурасулов. Суднинг асосий вазифаси – низоларни ҳал этиш бўлиши лозим ............................................51 МОЗИЙГА НАЗАР Б. Саъдуллаев, Ж. Ҳусенов. Бухоро амирлигида суд тизимининг ўзига хос хусусиятлари.............................54 М. Мирмақсудов. Турк султони, рус императори ва Буюк Британия бош вазири билан кўришган қози ............................................................................................................................60 СУД АМАЛИЁТИ А. Жумаев. Меҳнат ҳуқуқлари бузилган ходим суд томонидан ишга тикланди.................................................62 СУД ЗАЛИДАН Ў. Жумаев. Босқинчилик жинояти..........................................................................................................................64 Р. Орзиқулов. Талончилик жинояти........................................................................................................................65 ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО И. Қорабоев. Қўшмачи фош этилди........................................................................................................................66 ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ А. Хайрулина. Сравнительный анализ медиации в некоторых зарубежных странах и узбекистане: вопросы и предложения ....................................................................................................69 RESEARCH AND ANALYSIS D. Juraev. Analysis of the new legislation of the Republic of Uzbekistan on alternative resolution of disputes arising from administrative and public legal relations (Маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни муқобил ҳал этишда Ўзбекистон Республикасининг янги қонунчилиги таҳлили) ......................................................................................................................................78 FOREIGN ECONOMIC ACTIVITY AND LAW J. Saidmusayev. Improvement of the organizational and legal framework of foreign economic activity (Tashqi iqtisodiy faoliyatning tashkiliy-huquqiy asoslarini takomillashtirish)............................................................83


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 3 Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг «Суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва эълон қилиш тўғрисида»ги 2018 йил 27 июлдаги РС-44-18-сонли қарорининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йил иккинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди. Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида 2023 йил иккинчи чорагида кассация шикоятлари (протестлари) асосида жами 378 та иш кўрилган бўлиб, шундан 294 таси бўйича суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 73 таси бўйича суд ҳужжатлари бекор қилинган, 8 та иш юзасидан кассация шикоятлари бўйича иш юритиш тугатилган. Жами 73 та суд ҳужжатлари бекор қилинган ишлардан 33 та иш бўйича янги қарор қабул қилинган, 2 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 26 таси бўйича иш янгидан кўриш учун қуйи судларга (шундан 10 таси биринчи инстанцияга, 16 таси апелляция инстанциясига) юборилган ҳамда 12 та иш бўйича апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Судлов ҳайъати томонидан кассация инстанциясида кўрилган ишлар ҳудудлар кесимидаги таҳлилига кўра: Қорақалпоғистон Республикаси - 11 та (шундан, 3 таси бекор қилинган), Андижон - 14 та (2 таси), Бухоро - 12 та (6 таси), Жиззах - 11 та (1 таси), Қашқадарё - 24 та (7 таси), Навоий - 3 та (1 таси), Наманган - 15 та (3 таси), Самарқанд - 32 та (6 таси), Сирдарё - 14 та (2 таси), Сурхондарё - 17 та (4 таси), Тошкент - 57 та (16 таси), Тошкент шаҳар - 85 та (11 таси), Олий суд Раёсатининг 2023 йил 15 июлдаги РС–38–23-сонли қарорига ИЛОВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ МАЪМУРИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТОМОНИДАН 2023 ЙИЛ ИККИНЧИ ЧОРАГИДА КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА КЎРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 4 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ Фарғона - 38 та (8 таси), Хоразм 37 та (3 таси) иш тўғри келган. Таҳлиллардан кўринишича, судлар томонидан процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинмаганлиги ҳамда моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлиги кассация инстанциясида суд ҳужжатларининг бекор қилинишига сабаб бўлган. Жумладан, судлар томонидан айрим ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, Олий суд Пленумининг қарорлари тушунтиришларига риоя қилинмаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган, иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаган ва мавжуд далилларга тўғри баҳо берилмаган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар маъмурий судларида тааллуқлилик масаласида хатоликка йўл қўйилган бўлса, Қашқадарё вилоят маъмурий судларида аризачи иш бўйича тараф ёки тараф эмаслиги масаласида хатоликка йўл қўйилиши ҳолатлари қолган судларга нисбатан кўпроқ учрамоқда. Шунингдек, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари маъмурий судларида ерга оид, Бухоро ва Фарғона вилоятлари маъмурий судларида солиқ муносабатларига оид оммавий-ҳуқуқий низолар бўйича иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаслиги ва оқибатда қонунчилик нормалари нотўғри қўлланилиши ҳолатлари мавжуд. Бундай камчиликларни бошқа вилоятлар судлари мисолида ҳам кўрсатиш мумкин. Суд қарорлари бекор қилинишига асос бўлган ҳолатлар қуйида муайян ишлар мисолида келтирилади. * * * Тааллуқлилик масаласига оид нормаларни қўллаш амалиёти Ижро иши маъмурий ҳужжат эмас, балки ижро ҳаракатлари давомида шакллантириладиган ҳужжатлар йиғмажилди ҳисобланиб, уни устидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 26 ва 27-моддаларига мувофиқ суд тартибида шикоят қилинмаслиги боис, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабни мазмунан кўриш процессуал хатолик ҳисобланади. Андижон вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 1 мартдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган Андижон туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарорига кўра, аризачи «А»нинг жавобгар мажбурий ижро бюросининг 2019 йил 21 апрелдаги 1701190161465-сонли ижро ишини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Ижро ишида ижро ишини қўзғатиш ҳақидаги қарор ва унинг қабул қилинишига асос бўлган ҳужжатлар ҳамда ижро иши давомида қабул қилинадиган қарорлар, давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган бошқа процессуал ҳаракатлар ҳақидаги ҳужжатлар мавжуд бўлади, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тўғрисида»ги қонунга асосан шакллантирилиб, йиғма жилд сифатида юритилади.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 5 «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан маъмурий ҳужжат – маъмурий органнинг оммавий ҳуқуқий муносабатларни юзага келтиришга, ўзгартиришга ёки тугатишга қаратилган ҳамда айрим жисмоний ёки юридик шахслар учун ёхуд муайян хусусий белгиларига кўра ажратиладиган шахслар гуруҳи учун муайян ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқарувчи таъсир чорасидир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 24-сонли қарорининг 5-бандидаги тушунтиришга кўра, қарор деганда, маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан якка ёки коллегиал тарзда қабул қилинган ва муайян ҳуқуқий оқибат туғдирувчи ҳужжат тушунилади. Аризачи томонидан низолашилган ижро иши маъмурий ҳужжат эмас, балки маъмурий орган томонидан маъмурий иш юритиш давомида шакллантириладиган ҳужжатлар (шу жумладан, низолашиладиган қарорлар) йиғмажилди ҳисобланиб, уни устидан суд тартибида шикоят қилинмайди. МСИЮтК 133-моддасининг 1-бандига кўра, ариза судга тааллуқли бўлмаса қабул қилишдан рад этилади, агар иш юритишга қабул қилинган бўлса, МСИЮтК 108-моддасининг 1-бандига мувофиқ иш юритишдан тугатилади. Биринчи инстанция суди юқоридагиларга эътибор қаратмасдан, аризани мазмунан кўриб, хатоликка йўл қўйган, апелляция инстанция суди эса биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган ушбу хатоларни тўғриламасдан, асоссиз равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри қарор қабул қилган. Натижада, ариза судга тааллуқли эмаслиги сабабли кассация инстанцияси судининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, ариза бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. 5-1701-2303/25-сонли иш * * * Процессуал ҳужжат маъмурий ҳужжатдан фарқли равишда маъмурий орган томонидан маъмурий иш юритиш давомида қабул қилинадиган, маъмурий ишни мазмунан ҳал этмайдиган ҳужжат бўлганлиги боис, уни устидан суд тартибида шикоят қилинмайди, мазкур қоидага риоя қилмаслик эса суд қарорини бекор қилишга олиб келади. Хоразм вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 1 мартдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган Нукус туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, аризачи «А» фермер хўжалигининг жавобгар туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдонларини танлаш, ажратиш ва қайтариб олиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2019 йил 22 январдаги «А» фермер хўжалигига ижарага берилган 87,2 га умумий ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олишга розилик бериш ҳақидаги хулосасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Аниқланишича, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдонларини танлаш, ажра-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 6 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ тиш ва қайтариб олиш масалалари бўйича комиссиянинг 2019 йил 22 январдаги хулосаси билан «А» фермер хўжалигига ижарага берилган 87,2 га ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариб олишга розилик берилиб, туман ҳокимлигидан хулосани тасдиқлаш сўралган. Бундан норози бўлган аризачи судга ушбу хулосани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди «А» фермер хўжалиги бошлиғининг ер участкасини захирага қайтариб олиш ҳақидаги аризасида фермер хўжалигининг муҳри ва штампи ҳамда хўжалик раҳбарининг имзоси мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ариза кўриб чиқилишида эса фермер хўжалигининг иштироки таъминланмасдан маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаган деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу хулоса билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Ваҳоланки, Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра (низолашилган хулоса берилган вақтда амалда бўлган таҳрири), бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда бекор қилинади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, қайд этилган ҳолатда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига мувофиқ ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тегишлича туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан процессуал ҳужжат — маъмурий орган томонидан маъмурий иш юритиш давомида қабул қилинадиган, маъмурий ишни мазмунан ҳал этмайдиган ҳужжатдир. Қайд этилган қонун нормаларига асосан низолашилган хулоса ўз-ўзидан ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарувчи ҳужжат эмас, балки маъмурий иш юритиш давомида қабул қилинадиган, маъмурий ишни мазмунан ҳал этмайдиган процессуал ҳужжат ҳисобланади. Бинобарин, туман ҳокимлигидан уни тасдиқлаш сўралган бўлиб, туман ҳокимининг қарори ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарувчи маъмурий ҳужжатдир. Ўз ўрнида, аризачи туман ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 145/05-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилган ва Шуманай туман маъмурий судининг 2020 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори билан ушбу аризани қаноатлантириш рад этилган. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари низолашилган хулоса маъмурий ҳужжат ҳисобланмаслиги сабабли уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ариза маъмурий судга тааллуқли бўлмаса-да, аризани мазмунан кўриб, процессуал хатоликка йўл қўйганлар. Шу сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, ариза бў-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 7 йича иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилинган 5-2301-2202/810-сонли иш * * * Маъмурий ҳаракатлар устидан берилган шикоятлар МСИЮтКнинг 26-моддасига асосан маъмурий судларга тааллуқли бўлиб, ушбу процессуал қонун нормасига риоя қилмаслик суд қарорини бекор қилишга олиб келади. Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 27 мартдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 14 февралдаги ажримига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг давлат манфаатида жавобгар Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонуни талабларига зид равишда артемия цисталарини Орол денгизидан овлаш учун белгиланган муддатни узайтиришда ифодаланган ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги аризаси иш юритишдан тугатилган. Судлар бундай хулосага келишда мансабдор шахснинг ов қилиш муддатини узайтириши оммавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқмаган, бунга тергов органи ҳуқуқий баҳо бериши лозим деб ҳисоблаганлар. Иш ҳолатларига кўра, Орол денгизида артемия цистасини овлаш учун масъул бўлган «Орол артемия саноати» дирекцияси 2022 йил 10 мартда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига мурожаат қилиб, Орол денгизидан артемия цистасини овлаш муддатини 2022 йил 30 апрелга қадар узайтириб беришни сўраган. Дирекциянинг ушбу мурожаати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, артемия цистасини овлаш муддати 2022 йил 15 апрелга қадар узайтирилган. Мансабдор шахсларнинг мазкур ҳаракатлари маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида амалга оширилган бўлиб, юридик аҳамиятга эга, яъни ов қилиш мавсумини узайтиришга рухсат бериш билан ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарса-да, судлар ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бермасдан, МСИЮтКнинг 26-моддасига зид равишда иш юритишни тугатиш ҳақида барвақт хулосага келган. «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ маъмурий ҳаракатлар деганда маъмурий органнинг жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида амалга оширилган, маъмурий ёки процессуал ҳужжат бўлмаган, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тушунилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 24-сонли қарорининг 6-бандида тушунтирилишича, маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари деганда, қарор шаклида ифодаланмаган бўлса ҳам, бироқ манфаатдор шахслар ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилишига олиб


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 8 келган ёки уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари амалга оширилишига тўсқинлик қилган юридик аҳамиятга эга фармойишлар тушунилади. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 2 июндаги қарори билан суд ҳужжатлари бекор қилиниб, ариза мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. 5-1001-2302/214-сонли иш * * * Бошқа процессуал ҳуқуқ нормаларни қўллаш амалиёти МСИЮтК 189-моддасининг учинчи қисмида белгиланган, устидан шикоят қилинаётган қарор аризачининг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолларда арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилиши тўғрисидаги норманинг бузилиши ҳал қилув қарори бекор қилинишига асос бўлади. Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 24 январдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган Қарши туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра аризачи «А» фермер хўжалигининг жавобгар туман ҳокимининг 2020 йил 30 октябрдаги HQ-1554/10- сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Иш ҳужжатларига қараганда, низолашилган қарор билан фуқаро «Б»га иссиқхона қуриш учун Янгиобод массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 357қ-контуридан жами 0,30 га суғориладиган экин ер майдони ажратилган. Бундан норози бўлган «А» фермер хўжалиги юқоридаги ариза билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди низолашилган қарор қабул қилинишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси»ги ПҚ3677-сонли қарори талаблари бузилган деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри қарор қабул қилган. Аниқланишича, туман ҳокимининг 2010 йил 11 декабрдаги Х-982/12-сонли қарорига асосан пахтачилик-ғаллачиликка ихтисослашган «А» фермер хўжалигига жами 114,6 га ер майдони 49 йил муддатга ажратиб берилган. Туман ҳокимининг 2019 йил 24 январдаги Х-831/01-сонли қарори билан фермер хўжалигига қишлоқ хўжалиги харитасининг 355қ, 357қ, 338қ-контурларидан 25,1 га ер майдони қолдирилган бўлса-да, ушбу қарор билан фермер хўжалигига мазкур ер майдонини ажратиш ҳақидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг 2022 йил 12 декабрдаги 00423-сонли хатида ҳам маълум қилинган. Бундай ҳолатда, «А» фермер хўжалигининг низоли ер майдонига бўлган ҳуқуқлари Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ вужудга келмаган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 9 Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 3-сонли қарорининг 9-бандида тушунтирилишича, тарафлар ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилишлари шарт. Шунга кўра, низолашилган қарор аризачининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилмаслиги боис, «А» фермер хўжалигининг уни ҳақиқий эмас деб топиш талаби рад этилиши лозим бўлсада, иш учун аҳамиятга эга бўлган ушбу ҳолатлар судларнинг эътиборидан четда қолиб, тегишли баҳо берилмаган. Шу сабабларга кўра, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 3 майдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. 5-1801-2205/1214-сонли иш * * * Низоли маъмурий акт аризачининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилишини тасдиқловчи аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар аниқланмасдан ёки инобатга олинмасдан аризанинг рад этилиши суд қарорини бекор қилинишига олиб келади. Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан «А» МФЙнинг жавобгар Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси томонидан Меҳрибон кўчаси 13-А уй ер участкасига нисбатан эгалик, биноиншоотга нисбатан фойдаланувчи тариқасида 2014 йил 29 сентябрда фуқаро «Б» номига давлат рўйхатидан ўтказишни ва эгалик ҳуқуқи белгилашга асос бўлган 2020 йил 28 сентябрда тасдиқланган қурилиши тугалланган якка тартибдаги турар жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги 22891212/01-сонли далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Аниқланишича, Давлат архивининг 2017 йил 2 февралдаги 01-23/77-сонли маълумотига кўра, 1977 йил 20 июнда «А» маҳалласига Меҳрибон кўчасидан 0,07 га ер майдони ажратилган. Шунингдек, халқ депутатлари кенгаши ижроия қўмитасининг «Шарқ» спорт мажмуаси қурилиши муносабати билан турар жой қуриш учун 1978 йил 15 январдаги 355/3-сонли қарор билан фуқаро «Б»га 7 кишидан иборат оиласи учун 18/59-сонли ер бўлаги ажратилган. Мазкур қарорга асосан Давлат кадастрлар палатаси бошқармаси томонидан 2014 йил 29 сентябрда низоли уй «Б»нинг номига давлат рўйхатидан ўтказилган. Бироқ, Давлат архивининг 2022 йил 5 майдаги 01-19/252-сонли маълумотида халқ депутатлари кенгаши ижроия қўмитасининг юқоридаги қарори архив сақловида мавжуд эмаслиги билдирилган. Бундан ташқари, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, туман ИИО ФМБ ТБнинг 2022 йил 22 июлдаги қарори билан ижроия қўмитасининг қайд этилган қарори фуқаро «В» томонидан қалбакилаштирилганлиги тасдиқланган, лекин у 2009 йил 25 июнда вафот этганлиги сабабли жиноий иш ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан тугатилган. Бундай ҳолатда, низоли уйни «Б»нинг СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 10 номига қалбаки ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилишини қонуний деб бўлмаслиги боис, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Шундай бўлса-да, апелляция инстанцияси суди низоли ер участкаси «А» МФЙга тегишли эмаслиги, низоли мулкни «Б»нинг номига давлат рўйхатидан ўтказилиши эса «А» МФЙнинг ҳамда ушбу маҳаллада яшовчи фуқароларнинг манфаатларига дахл қилмаслиги асосида ҳал қилув қарорини нотўғри бекор қилган. Чунки, шаҳар ҳокимининг 2012 йил 18 майдаги 424-сонли қарорининг 1-иловасида «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаларига тасарруф этиш ҳуқуқисиз вақтинчалик фойдаланиш учун топширилиши таклиф этилган бино-иншоотлар рўйхатида «А» маҳалласига қарашли объектлар (маҳалла идораси, гузари, сартарошхона, новвойхона ва дўкон, оталар чойхонаси, бичув цехи ҳамда оталар оромгоҳи) кўрсатилган бўлиб, туман ҳокими томонидан 2012 йил 21 сентябрда мазкур қарор асосида бино-иншоотлар «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг туман маҳалла бўлинмаси тасарруфига вақтинчалик тасарруф этиш ҳуқуқисиз ўтказилиши тўғрисидаги 482-сонли қарори қабул қилинган. Аризачи низолашган ҳужжатлар эса унинг ҳуқуқини амалга оширишга, яъни давлат рўйхатидан ўтказишга тўсқинлик қилади. Бироқ, ушбу ҳужжатлар «А» МФЙнинг ҳамда унда яшовчи фуқароларнинг манфаатларига дахл қилиши ва улар ушбу низо бўйича манфаатдор шахс ҳисобланиши боис, апелляция инстанцияси суди аризачи манфаатдор шахс эмаслиги асосида биринчи инстанция судининг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва аризани рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Шу сабабларга кўра, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 14 июндаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. 5-1001-2207/2301-сонли иш * * * Ижро ҳаракатлари ва рухсат бериш тартиб-таомилларига оид қонунчилик нормаларини қўллаш амалиёти «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 771 -моддасига мувофиқ ижро йиғими ҳисобланиши учун давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро этиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилиши талаб этилиб, ушбу ҳуқуқ нормасини инобатга олмаслик суд қарорини бекор қилишга асос ҳисобланади. Андижон вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган Андижон туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 7 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро «А»нинг жавобгар мажбурий ижро бюроси давлат ижрочисининг 2020 йил 28 августдаги «Ижро йиғимини ундириш тўғрисида»ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Биринчи инстанция суди низолашилган қарор қонунчиликка мувофиқ қабул қилинган, аризачининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилмаган, аризачи томоСУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 11 нидан судга шикоят бериш муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб ҳисоблаб, аризани рад этиш ҳақида хулосага келган бўлса, апелляция инстанцияси суди суднинг ҳукми қонуний кучидалиги, аризачи жазони ўташ муассасасида бўлган даврда ундан жиноят оқибатида етказилган моддий зарар маълум миқдорда ундирилганлигини кўрсатиб, биринчи инстанция судининг хулосалари билан келишган. Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича суднинг 2017 йил 19 январдаги ҳукми билан фуқаро «А» ЖК 167-моддаси 3-қисмининг «а» ва «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисмининг «а» ва «б» бандлари, 227-моддаси 2-қисмининг «а» банди билан айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш жамғарма фондига жиноят оқибатида етказилган моддий зарарнинг қолган 1 777 574 480 сўмлик қисмини ундан ва фуқаро «Б»дан солидар тартибда ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси томонидан 2020 йил 11 августда ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, аризачига қонунда белгиланган тартибда ижро ҳужжатида кўрсатилган зарарни ихтиёрий қоплаш бўйича 15 кунлик муддат берилган. Қарздор «А» томонидан ихтиёрий равишда ижро ҳужжати ижро этилмаганлиги сабабли давлат ижрочисининг 2020 йил 28 августдаги ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги низолашилган қарори билан аризачидан 17 775 744,8 сўм ижро йиғими ундириш белгиланган. Бироқ, давлат ижрочиси томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 432-моддасида назарда тутилган мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилмаган ҳолда, қарздорлик аризачининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳақида ундирувчининг маълумотномасига асосан сўндирилган бўлса-да, қарздорга нисбатан низоли қарор билан асоссиз равишда ижро йиғими ҳисобланган. Жумладан, мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими бошлиғининг 2022 йил 6 январдаги 10/4505-22-сонли жавоб хатида аризачидан ундирилиши лозим бўлган 1 777 574 480 сўм миқдоридаги пул маблағлари Ўзбекистон Молия вазирлиги қошидаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2021 йил 8 октябрдаги 01105-426-сонли маълумотномасига асосан сўндирилганлиги маълум қилинган. Молия вазирлиги қошидаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллабқувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг 2021 йил 19 августдаги 01105-426-сонли маълумотномасида фуқаро «А» ва «Б»ларнинг Жамғарма олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Бундан кўринадики, ижро варақаси бўйича аризачининг ундирувчи олдидаги қарздорлиги давлат ижрочисининг аралашувисиз сўндирилган бўлиб, зарарнинг қопланишига давлат ижрочисининг бирон-бир мажбурий ижро ҳаракатлари сабаб бўлмаган. Ушбу ҳолат ижро иши ҳужжатлари йиғма жилдида Қонунда назарда тутилган мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмаслиги билан ҳам тасдиқланган. Бундай ҳолатда, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро этиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилмаган ҳолда ижро йиғими ҳисобланганлиги асоссиз ва ноқонуний ҳисобланади. СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 12 Шунга кўра, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 9 июндаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. 5-1701-2201/74-сонли иш * * * Оила кодексининг 140-моддасида алимент мажбурияти бажарилмаганда алимент қарзини аниқлаш ва уни ҳисоблаш назарда тутилган бўлиб, ушбу моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилиши суд қарорини бекор қилишга асос бўлади. Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 9 январдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро «А»нинг мажбурий ижро бюроси давлат ижрочисининг 2022 йил 10 октябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Аниқланишича, мажбурий ижро бюроси давлат ижрочисининг 2022 йил 10 октябрдаги низолашилган қарори билан қарздор «А» га 2011 йил апрель ойидан 2022 йил октябрь ойига қадар жами 116 556 000 сўм қарздорлик ҳисобланган. Бундан норози бўлган аризачи судга юқоридаги талаб билан мурожаат қилган. Қуйи судлар иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқламасдан, аризачининг алиментдан қарздорлиги тўғрисида ижро иши 2022 йил 14 июлда қўзғатилган ҳамда аризачининг алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантирган ва бу билан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилишига йўл қўйилган. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг 2011 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро «А»дан ундирувчи фуқаро «Б» фойдасига 2010 йил 26 майда туғилган «В» исмли фарзандининг моддий таъминоти учун 2011 йил 4 февралдан бошлаб унинг вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган ва ижро варақаси ижро қилиш учун суд ижрочиларининг туман бўлимига юборилган. Аризачи кейинчалик уй-жой билан таъминлашни ваъда қилганлиги боис, учинчи шахс қайд этилган ҳал қилув қарорига асосан алиментни олмаган. Кейинчалик, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг 2022 йил 14 июлдаги ажрими билан ижро варақадан дубликат берилиб, мажбурий ижро бюросига 2022 йил 21 июлда келиб тушган ва низолашилган қарор қабул қилинган. Оила кодексининг 136-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра, алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Ушбу Кодекснинг 140-моддасига кўра, алимент қарзининг миқдори суд ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан холда аниқланиши белгиланганлиги боис, алимент қарзини аниқлаш ва уни ҳисоблаш давлат ижрочисининг ваколатига киради. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан учинчи шахс таъминот учун маблағ олиш чораларини аризачи судга мурожаат қилгунга (2022 йил СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 13 июнь) қадар кўрганлиги, ижро ҳужжати фарзанди вояга етгунга қадар (2028 йил) ижрога тақдим этилиши мумкинлиги, 2011 йилда ижро ҳужжати суд ижрочилари бўлими иш юритувида бўлганлиги, аризачи томонидан дастлаб алимент пуллари қисман тўланганлиги, «А» фарзандининг таъминоти учун алимент тўлаши лозим бўлса-да, ўтган давр мобайнида алимент тўламасдан келганлиги оқибатида қарздорлик қонунда белгиланган тартибда ҳисобланганлигига эътибор қаратилмасдан, ариза нотўғри қаноатлантирилган. Натижада, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 7 апрелдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. 5-1001-2210/2596-сонли иш * * * Қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатини қўлламаслик моддий ҳуқуқ нормаси бузилиши ҳисобланиб, суд қарорини бекор қилишга асос бўлади. Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори билан фуқаро «А» нинг жавобгар вилоят қурилиш бош бошқармаси мансабдор шахсининг туман қурилиш бўлимининг 2019 йил 8 октябрда нотурар жой объектини турар жойга қайта ихтисослаштириш ишларини лойиҳалаштириш учун берилган 12-сонли рухсатномани бекор қилишдан иборат хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 9 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Биринчи инстанция суди рухсатнома бекор қилинишида маъмурий тартибтаомилларга риоя қилинмаган, аризачига рухсатнома беришда қонунчиликда белгиланган талаблар бузилмаган деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантириш ҳақида хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ушбу хулосалари билан келишмасдан, аризачига тегишли бўлган бинолар жойлашган ер участкаси дастлаб деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган ва у ерда фақатгина дала шийпони қуришга рухсат берилган бўлса-да, нотурар жой қурилиб, кейинчалик уни турар жойга қайта лойиҳалаштиришга рухсат берилган, аризачига рухсатнома берилиши ҳолати бўйича кадастр органи раҳбари ва мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, айблов хулосаси тасдиқланиб, судга юборилган, бундай ҳолатда жавобгарнинг хатти-ҳаракатлари билан аризачининг ҳуқуқлари бузилмаган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва аризани рад этиш ҳақида хулосага келган. Аниқланишича, фуқаро «Б» 2018 йил 24 январда нотариал тартибда расмийлаштирилган шартномага асосан қурилиш ости майдони 156,28 кв.м, фойдали майдони 138,88 кв.м бўлган ва 0,30 га ер майдонида жойлашган дала шийпонини аризачига сотган. Туман архитектура ва қурилиш бўлими томонидан 2019 йил 8 октябрда аризачига нотурар жой объектини қайта турар жойга ихтисослаштириш ишларини лойиҳалаштириш учун 12-сонли рухсатнома берилган. Кейинчалик, вилоят қурилиш бош бошқармасининг 2022 йил 6 апрелдаги 934-сонли хати билан аризачига туман СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 14 қурилиш бўлими бошлиғи томонидан 2019 йил 8 октябрда берилган 12-сонли рухсатнома бекор қилинганлиги маълум қилинган. Ушбу хатда аризачига берилган рухсатнома амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги сабабли ҳамда «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ бекор қилинганлиги кўрсатилган бўлса-да, суд жараёнида аниқланишича, бу важлар ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мос келмайди. Жумладан, рухсатномани бекор қилишга асос бўлган туман архитекторининг 2022 йил 28 мартда 29-сонли билдиргиси кўриб чиқилиши ҳақида аризачи хабардор қилинмаган, рухсатномани бекор қилиш масаласи унинг иштирокида кўриб чиқилмаган, бундан ташқари бу борада бирор қарор ҳам қабул қилинмаган, балки юқорида кўрсатилган хат билан аризачига берилган рухсатнома бекор қилинганлиги маълум қилинган. Бундай ҳолатда, жавобгар томонидан «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуннинг 6, 9 ва 52-моддалари талаблари бузилган. Шунингдек, аризачига берилган рухсатномани бекор қилиш масаласи «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур қонун талабларига ҳам риоя этилмаган. Хусусан, ушбу қонун 33-моддасининг учинчи қисмида рухсатномани амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги сабабли бекор қилиш суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Апелляция инстанцияси суди эса аризачига берилган рухсатнома бекор қилинишида юқорида кўрсатилган қонунлар талабларига жавобгар томонидан қанчалик риоя этилганлиги масаласи текширилмасдан, бошқа қонун ҳужжатлари, жумладан, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонун талаблари бузилганлиги ҳамда рухсатнома берилишига алоқадор мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги асосида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Шунингдек, аризачи кадастр органи раҳбари ва мутахассисига нисбатан суднинг қонуний кучда бўлган ҳукми мавжуд эмаслиги, уларнинг айби суд тартибида тасдиқланиши асосида рухсатномани бекор қилиш ҳақида судга мурожаат қилишига асос бўлиши мумкинлиги ҳам инобатга олинмаган. Бундай ҳолатда апелляция инстанцияси суди низога нисбатан моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ-нормаларини қўлламасдан мазмунан тўғри бўлган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 22 июндаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. 5-1101-2202/1320-сонли иш Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 15 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддасига асосан Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тайёрланган 2023 йилнинг иккинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди. Олий суд Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлилларига кўра, судлов ҳайъати томонидан Олий суднинг 2023 йил биринчи ярми учун мўлжалланган иш режаси, дастурлар ва йўл хариталарида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилган. Статистик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2023 йилнинг биринчи ярмида Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси томонидан жами 1 774 та фуқаролик иши кўриб тамомланган. Кўриб тамомланган фуқаролик ишларининг 1 471 таси (82,9 фоизи) бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 228 таси (12,9 фоизи) бўйича суд қарорлари бекор қилинган, 75 таси (4,2 фоизи) бўйича ўзгартирилган. Жами қарорлари бекор қилинган 228 та ишдан 66 таси янгидан кўриш учун юборилган, 118 та иш бўйича янги ҳал қилув қарорлари қабул қилинган, 5 та фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган, 4 та иш бўйича даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган, 35 та иш бўйича апелляция инстанция судининг ажримлари бекор қилиниб, биринчи инстанция суди қарорлари ўз кучида қолдирилган. Статистик таҳлиллар орқали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 2-моддасида белгиланган суд ишларини юритиш мақсади ва вазифаларига қуйи судлар томонидан қанчалик даражада эришилганлигини баҳолаш мумкин. Тошкент шаҳрида 472 та (шундан 60 таси бекор қилинган ва 15 таси ўзгартирилган), Тошкент вилоятида 204 та (32/4), Самарқанд 161 та (28/6), Фарғона 134 та (12/14), Қашқадарё 133 та (20/7), Сурхондарё 97 та (15/2), Бухоро 91 та (19/3), Наманган 88 та (10/2), Хоразм 84 та (7/6), Андижон 69 та (8/2), ҚорақалЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТОМОНИДАН 2023 ЙИЛНИНГ ИККИНЧИ ЧОРАГИДА КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА КЎРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ Олий суд Раёсатининг 2023 йил 15 июлдаги РС–39–23-сонли қарорига ИЛОВА


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 16 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ поғистон Республикасининг 69 та (8/3), Жиззах 58 та (1/3), Навоий 56 та (5/5) ва Сирдарёда 51 та (3/3) иш кўрилган. Ишларни биринчи ва апелляция инстанцияси судларида кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашда хатоликларга йўл қўйилганлиги сабабли кассация инстанцияси суди томонидан суд қарорлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган. Бу даврда асосан ишга тиклаш (Тошкент шаҳри 14 та, Тошкент вилояти 8 та, Қашқадарё 7 та, Фарғона 5 та, Навоий 4 та, Бухоро ва Қорақалпоғистон Республикаси 3 тадан, Жиззах 2 та, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё вилоятида 1 тадан суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган), зарарни ундириш (Тошкент шаҳри 10 та, Фарғона ва Хоразм 5 тадан, Бухоро ва Сурхондарё 4 тадан, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари 3 тадан, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд 2 тадан, Жиззах вилоятида 1 та суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган), қурилмани бузиш (Тошкент вилояти 7 та, Самарқанд 5 та, Тошкент шаҳри 4 та, Қашқадарё 3 та, Андижон, Бухоро, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган), турар ёки нотурар жойдан кўчириш (Тошкент шаҳри 4 та, Самарқанд ва Сурхондарё 3 тадан, Фарғона 2 та, Бухоро, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган), қарз ва кредит билан боғлиқ низолар (Тошкент шаҳри 9 та, Самарқанд 4 та, Андижон, Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятлари 2 тадан, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган), мерос билан боғлиқ низолар (Бухоро, Тошкент шаҳрида 3 тадан, Фарғона 2 та, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 1 тадан суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган) ишлар кўриб тамомланган. Суд амалиёти обзори натижаларига кўра, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан айрим ишларни кўришда ФПК ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, Олий суд Пленумининг қарорларида берилган тушунтиришларга риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилаётганини кўриш мумкин. * * * Судлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 179-моддасининг 11-бандини нотўғри талқин қилганлиги сабабли суд қарорлари бекор қилинган Даъвогар туман давлат солиқ инспекцияси судга жавобгар фуқаро «Ж»га нисбатан даромад солиғидан бўлган қарздорлик учун 4 667 729 сўм ундириш ҳақида даъво талаби билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 17 Суд ҳужжатларига кўра, «Ж» туман ҳокимининг 2007 йил 2 апрель кунги қарорига асосан ўзига тегишли бўлган Нукус тумани, «Тақиркўл» овул фуқаролар йиғини, «Орнек» овулида жойлашган рақамсиз уйни 2018 йил 12 июнь кунги турар жойни олди-сотди шартномасига асосан фуқаро «Б» га 70 000 000 сўмга сотган. Шунингдек, «Ж» иккинчи марта, яъни 2018 йил 15 ноябрь куни унинг номига 2016 йил 13 декабрда эгалик ҳуқуқи эътироф этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган Нукус тумани, «Тақиркўл» овул фуқаролар йиғини, «Орнек» овулида жойлашган рақамсиз уйини олди-сотди шартномасига асосан фуқаро «А»га 30 000 000 сўмга сотган. Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, туман Давлат солиқ инспекцияси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Ж» ўзига тегишли яшаш учун мўлжалланган иккита турар-жойни кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида сотганлиги сабабли кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги даромад солиғи келиб чиққанлигини билдириб, жавобгардан 4 667 729 сўм ундиришни сўраган. Қуйи судлар суд қарорларини асослашда жавобгар ўзига тегишли бўлган мулкларни ўн икки ой давомида иккита битим асосида сотганлиги ва ушбу битимлардан даромад олганлигини асос қилган бўлсада, кассация судлов ҳайъати ушбу асослар билан келишмаган. Чунки, 2018 йилда амалда бўлган Солиқ кодекси 179-моддасининг 11-бандида, битта мулкка нисбатан кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ битим тузилган тақдирдагина сотиб олинган нархдан ортиқча суммага нисбатан солиқ ҳисобланиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда, жисмоний шахс томонидан сотиб олган мулкларни сотган тақдирдагина сотиб олган нархдан ортиқ сотган қийматдан даромад солиғи солиниши назарда тутилган. Бундан кўринадики, жавобгар «Ж» ўзига тегишли бўлган ҳар иккала мулкларни сотиб олмаган ва ушбу мулкларни сотиши юқорида қайд этилган қонунга татбиқ этилмайди ва судлар томонидан ушбу мулкларга нисбатан даромад солиғи ундиришга оид моддаларини қўллаши нотўғри ҳисобланади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими билан суд қарорлари бекор қилиниб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. 2-2301-2204/10786-сонли иш * * * Хусусийлаштирилган турар-жойда уни хусусийлаштирилишига розилик берган уй эгасининг бошқа оила аъзолари яшаётган бўлсалар, уларнинг ҳаммаси шу турар жойнинг эгаси ҳисобланадилар Даъвогар «Ж» судга жавобгарлар шаҳар ҳокимлиги ва «В»га нисбатан хусусийлаштириш иштирокчиси ва ягона меросхўр деб топиш тўғрисидаги асосий ва қўшимча даъво аризалари, шунингдек даъвогар «Р» жавобгар шаҳар ҳокимлигига нисбатан хусусийлаштириш иштирокчиси деб топиб, у ва марҳума онаси «Л»нинг улушини 1/2 миқдорда белгилаш ҳақидаги даъво талаблари билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 10 ноябрь кунги ҳал қилув қарори билан даъвогар «Ж»нинг ҳамда «Р»нинг даъво талаблари қаноатлан-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 18 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ тирилиб, 2022 йил 10 апрелда вафот этган марҳума «Л» ва 1980 йилда туғилган «Р»- лар Самарқанд шаҳар, Саттепо маскани, 14-уй, 38-хонадонга (бундан буён матнда «низодаги хонадон» деб юритилади) нисбатан хусусийлаштириш иштирокчиси деб топилиб, уларнинг ҳар бирининг улуши 1/2 қисм этиб белгиланган. Низодаги хонадоннинг марҳума «Л»га тегишли бўлган 1/2 қисмига нисбатан «Ж» меросхўр деб топилган. Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 январдаги ажрими билан ҳал қилув қарори қисман бекор қилиниб, бекор қилинган қисми бўйича, «Л», «Ж», «В» ва «Р»лар низодаги хонадонга нисбатан хусусийлаштириш иштирокчилари деб топиш ва уларнинг ҳар бирининг улуши 1/4 қисм миқдорида этиб белгилаш, низодаги хонадоннинг марҳума «Л»га тегишли бўлган 1/4 қисмига нисбатан «Ж»ни меросхўр деб топиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Суд ҳужжатларига кўра, фуқаро «Н» ва «Л»лар 1971 йил 10 апрелда қонуний никоҳдан ўтганлар. Биргаликдаги турмушларидан 1969 йилда туғилган «Ж», 1971 йилда туғилган «В» ва 1980 йилда туғилган «Р» исмли фарзандлари бор. Темир йўл туман Халқ судининг 1978 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро «Н» ва «Л»лар никоҳдан ажратилган. Низодаги хонадон «Л» номига 1993 йилда хусусийлаштирилиб, унинг номига давлат рўйхатидан ўтказилган. 2009 йил 14 августда «Л» низодаги хонадонни қизи «Ж»га васият қилган. «Н» 2017 йил 8 мартда, «Л» 2022 йил 10 апрелда вафот этган. Аниқланишича, «Ж» 1985 йилда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиб, 1987 йил 5 июлда Полтава шаҳрида паспорт олган, низоли хонадонга 1995 йил 29 августдан 1996 йил 18 январга қадар вақтинча рўйхатга қўйилган. Апелляция инстанцияси суди Самарқанд шаҳар, Боғишамол тумани ишчи депутатлари Ижроия комитетининг 1984 йил 4 июлдаги низодаги хонадон бўйича «Л» номига берилган 1429-сонли ордерда, оила аъзолари деб «Ж», «В» ва «Р» лар кўрсатилганлиги, улар хонадонни хусусийлаштирилишига розилик берганликлари асоси билан хусусийлаштирилган квартирага нисбатан қонунда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқларга эга бўлишини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида хулосага келган бўлса-да, иш ҳужжатларидаги далолатномаларда хусусийлаштириш вақтида даъвогар «Ж» Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганлиги кўрсатилганлигини инобатга олмаган. Шунга кўра, кассация инстанцияси суди даъвогар «Ж» хусусийлаштириш вақтида низоли хонадонда рўйхатда турмаганлиги сабабли низодаги хонадонда яшамаган деган хулосага келиб, уни хусусийлаштириш иштирокчиси деб топиш ҳақидаги апелляция инстанциясининг хулосаси билан келишмаган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 27 апрелдаги ажрими билан суд ҳужжатларининг хусусийлаштириш иштирокчиларни белгилаш ва меросхўр деб топиш қисми ўзгартирилиб, «Л», «В» ва «Р»лар низодаги хонадонга нисбатан хусусийлаштириш иштирокчилари деб топилиб, уларнинг ҳар бирининг улуши 1/3 қисм деб белгиланиб, вафот этган «Л»га тегишли бўлган низодаги хонадоннинг


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 19 1/3 қисмига нисбатан «Ж» меросхўр деб топилган. 2-1401-2210/14979-сонли иш * * * Ер кодексининг 21-моддасига кўра, ер участкасини ушбу кодекс 10-моддасининг бешинчи қисмига асосан бўлишнинг имконияти бўлмаса, бундай ер бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади Даъвогар «А» судга жавобгар «Б»га нисбатан Самарқанд шаҳар, Жаркент кўчаси 41-уй-жойда (бундан буён матнда «низодаги хонадон» деб юритилади) ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилишни буздириш ҳақида даъво талаби билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 7 майдаги ажрими билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Суд ҳужжатларига кўра, низодаги хонадон 2013 йил 17 сентябрдаги васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан «В» ва «Г»ларга тегишли бўлган. Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2014 йил 25 июндаги ажрими билан низоли уйнинг 200 кв.м. ер майдонидаги 1/2 қисми «В»нинг, уйнинг қолган 276,76 кв.м. ер майдонидаги 1/2 қисми «Г»нинг эгалигида қолдирилган. Уйнинг ҳожатхона, ошхона ва ёрдамчи хонаси тарафларнинг умумий фойдаланишида қолдирилган. Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2016 йил 18 октябрдаги 1496-Қ-сонли қарори билан «В» номига 476,76 кв.м. умумий ер майдонида жойлашган уйга эгалик ҳуқуқи белгиланган. 2022 йил 26 апрелдаги қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан даъвогар «А» «В»нинг меросхўри деб топилган. Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси Самарқанд шаҳар қурилиш бўлимининг 2022 йил 23 май кунидаги хатига кўра, марҳум «Г»нинг оила аъзолари томонидан низодаги хонадоннинг 1/2 қисмидаги ўзига тегишли уй-жойни қайта қурилиш учун асос ҳисобланган лойиҳа тайёрланмасдан, шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирмасдан ва улушдорнинг розилиги олинмасдан ёки келишувга келмасдан қайта қурилиш ишларини олиб бораётганлиги сабабли, амалга оширилган қурилишлар ўзбошимчалик билан амалга оширилган қурилиш деб ҳисобланиши маълум қилинган. Биринчи инстанция суди, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31 ва 91-моддалари, ФКнинг 212-моддаси талабларига қўлланган ҳолда, низодаги хонадон ҳудудида қурилган қурилмалар, рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда даъвогарни розилиги олинмасдан қурилганлиги, бундай ҳолатда жавобгар томонидан амалга оширилган қурилишлар ўзбошимчалик билан амалга оширилган қурилиш деб ҳисобланиши боис, даъвони қаноатлантириш тўғрисида хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди, ФК 212-моддасининг 1,3-бандлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сонли қарори билан тасдиқлан-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 20 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ ган «Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида»ги Низомнинг 3-бандига қўлланган ҳолда, жавобгар «Б» отасига тегишли бўлган уй-жойнинг 1/2 қисмига уй-жой қурганлиги, уй-жой қуришда уй-жойнинг «А»га тегишли қисмига ва умумий фойдаланишдаги қисмига ўтмаганлиги, дастлаб мавжуд бўлган иморатларни ўрнига қурилиш ишларини амалга оширганлиги асоси билан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришдан рад қилиш ҳақида хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси апелляция инстанциясининг хулосалари билан келишмаган. Хусусан, судлов ҳайъати томонидан 2014 йил 25 июндаги ажрими бўйича фуқаролик иши ўрганилганда, тарафлар ўртасида тасдиқланган келишув битимига асосан ҳар бир тарафнинг ер майдонини чегараларини белгиловчи чизмалар мавжуд эмаслиги аниқланган, шунингдек судлов ҳайъати мажлисида сўралган Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси Самарқанд шаҳар филиали вакили тарафларнинг ўрталарида чегараларни белгиловчи чизма инвентарь ҳужжатда мавжуд эмаслиги, амалда ҳам тарафлар ўртасида бундай чегаралар белгиланмаганлиги, суднинг ажрими билан тарафларнинг умумий фойдаланишида қолган омборхона, ошхона қурилмалар бузилиб, ошхона қурилганлиги, умумий фойдаланишдаги ҳожатхона эса 2015 йил тарафлар томонидан бузилиб, жойлашуви ўзгарган ҳолда янгиси қурилганлиги аниқланган. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ўзбошимча қурилмаларни жавобгар «Б» отасига тегишли бўлган уй-жойнинг 1/2 қисмига қурганлиги, «А»га тегишли қисмига ва умумий фойдаланишдаги қисмига ўтмаганлиги ҳақидаги хулосаларини асоссиз деб баҳолаб, 2023 йил 4 майдаги ажрими билан апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топган. 2-1401-2207/9244-сонли иш * * * Даврий тўловларни ундириш учун берилган ижро варақалари бу тўловлар ундириладиган бутун давр ичида ижрога тақдим этилиши мумкин Аризачи «Ф» судга фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2014 йил 4 сентябрдаги жавобгар «Х»дан фарзанди таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро варақасининг дубликатини бериш талаби билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2023 йил 18 январдаги ажримига асосан ариза қаноатлантирилган. Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 1 мартдаги ажрими билан суд ҳужжати бекор қилиниб, аризани қаноатлантиришдан рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Суд ҳужжатларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2014 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар «Х»нинг 2010 йил 17 мартда туғилган, «А» исмли фарзандига нисбатан оталиги белгиланиб, даъвогар «Ф» фойдасига фарзанди «А»-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 21 нинг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.Суд қарори асосида берилган ижро ҳужжатига мувофиқ, Суд ижрочиларининг Қува туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. 2015 йил 2 ноябрда «Ф» Қува туман суд ижрочиларига ариза билан мурожаат қилиб, унда «Х» дан бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент олишдан воз кечиши ҳақида мурожаат қилган. Суд ижрочиларининг Қува туман бўлимининг 2016 йил 11 мартдаги хати билан аризачи «Ф»нинг юқоридаги аризасига асосан жавобгар «Х»дан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун 40-моддасининг биринчи қисмига асосан «Ф»га қайтарилган. ФПК 450-моддасининг биринчи қисмига асосан ижро варақасининг ёки суд буйруғининг асл нусхаси йўқотилган ҳолларда, суд ҳужжатини чиқарган суд ундирувчининг ёхуд давлат ижрочисининг аризасига кўра, ижро варақасининг дубликатини бериши мумкин. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуни 40-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ижро ҳужжатининг ундирувчига қайтарилиши мазкур ҳужжатни ушбу қонуннинг 27-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган муддат доирасида янгидан ижрога топшириш учун тўсиқ бўлмайди. Бироқ, апелляция инстанцияси иш ҳолатига баҳо беришда хатоликка йўл қўйиб, қарздор «Х» фарзанди таъминоти учун алиментларни фарзанди вояга етгунига қадар амалга оширишга мажбур эканлиги боис, даъвогар «Ф»нинг ижро ҳужжатини мажбурий ижро бюросига тақдим этиш ҳуқуқи ФПК 451-моддасининг иккинчи қисмида аниқ белгиланганлигига эътибор қаратмасдан, суд ҳужжатини бекор қилиш ва талабни рад этиш ҳақида асоссиз хулосага келган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил 8 майдаги ажрими билан апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни лозим топган. 2-1501-3304/14-сонли иш * * * Апелляция инстанцияси суди процессуал қонун талабларига риоя қилмаганлиги оқибатида суд ажрими ўзгартирилди Даъвогар М. судга жавобгар вилоят Молия бошқармасига нисбатан 269 737 742,20 сўм мулкий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаби билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармасидан даъвогар М. фойдасига 60 008 934 сўм мулкий зарар ундирилган. Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 январдаги ажримига асосан суд ҳужжати ўзгартирилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан даъвогар М. фойдасига 269 737 743 сўм мулкий зиён ҳамда давлат даромадига 10 789 509 сўм давлат божи ундирилган. Суд ҳужжатларига кўра, М. 2006 йил 2 сентябрдан бошлаб вилоят ички ишлар бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори лавозимида хизмат қилиб келган.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 22 Туман прокуратурасининг 2009 йил 29 сентябрдаги қарори билан М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ИИБ раҳбариятига хизмат текшируви ўтказиш учун тақдимнома юборилган. М.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши амнистия актига асосан туман прокуратурасининг илтимосномасига асосан жиноят ишлари бўйича туман судининг 2009 йил 26 октябрдаги ажрими билан ҳаракатдан тугатилган. Вилоят ички ишлар бошқармасининг 2010 йил 6 февралдаги буйруғига асосан даъвогар М. ички ишлар идоралари хизматидан қуролли кучлар резервига бўшатилган. Қайд этилган суд ҳужжати юқори турувчи инстанция суди томонидан бекор қилиниб, иш қўшимча терговга юборилган. Туман прокуратурасининг 2020 йил 8 июндаги қарорига асосан М.нинг хаттиҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан реабилитация қилиниб, жиноят иши ҳаракатдан тугатилган. Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2020 йил 11 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан М. вилоят ички ишлар бошқармаси йўлпатруль хизмати инспектори лавозимига ишга тикланган. Вилоят ички ишлар бошқармасининг 2022 йил 10 февралдаги буйруғига асосан даъвогар М. йўл-патруль хизмати инспектори лавозимига ишга тикланган. ЖПК 307-моддасининг биринчи қисмига асосан мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқариши белгиланган бўлса-да, М.нинг ушбу масаладаги илтимосномаси туман прокуратураси томонидан қаноатлантирилмасдан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида хулосага келган бўлса-да, Меҳнат кодекси 275-моддасининг тўртинчи қисми талабларини қўллаб, М.га 2021 йил февралдан 2022 йил февраль ойига қадар (бир йиллик) бўлган даврга 60 008 934 сўм иш ҳақи ундириб хатоликка йўл қўйиб, мазкур ҳолатда ЖПК 302-моддасининг иккинчи қисмига асосланиши лозимлигига эътибор қаратмаган. Апелляция инстанция суди мулкий зиён ЖПК 304-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги тўғрисида асосли хулосага келган бўлса-да, «Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисида»ги Низом нотўғри қўлланиб, ЖПКнинг 305-моддаси талабларига амал қилмасдан, мулкий зиённи Ички ишлар вазирлигидан ундириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси 2023 йил 22 майдаги ажрими билан апелляция инстанциясининг ажримини ўзгартириб, ундирилиши талаб қилинаётган суммани жавобгар вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси орқали давлат бюджети ҳисобидан ундиришни, Ички ишлар вазирлигидан давлат божини ундириш ҳақидаги қисмини бекор қилишни лозим топган. 2-1501-2203/10134-сонли иш Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 23 Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг «Суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва эълон қилиш тўғрисида»ги 2018 йил 27 июлдаги РС-44-18-сонли қарорининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йил иккинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди. 2023 йилнинг биринчи ярмида Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанциясида вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апел-ляция тартибида кўрилган 2 931 нафар шахсга нисбатан 2 548 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан 2 067 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 13 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилиниб, оқлов ҳукми чиқарилган, 5 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилиниб, тугатилган, 526 нафар шахсга нисбатан апелляция инстанциясининг ажрим (ҳукм)лари бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юборилган, 320 нафар, шу жумладан, 16 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари қонунга мувофиқлаштирилганлиги ёки зарар қопланганлиги сабабли ўзгартирилган. Таҳлиллар, вилоят ва унга тенг-лаштирилган судлар апелляция инстанциялари томонидан чиқарилган суд қарорларининг Олий суд кассация инстанциясида кўрилган қисмига нисбатан: Қорақалпоғистон Республикаси (35,7 %), Жиззах (27,4 %) ҳамда Қашқадарё (26,1 %) вилоят судлари апелляция инстанциялари томонидан чиқарилган суд қарорларининг бекор бўлиши; Сурхондарё (16,3 %), Хоразм (13 %), Тошкент (11,9 %), Самарқанд (11,9 %) вилоят ҳамда Тошкент шаҳар (12 %) судлари апелляция инстанциялари томонидан чиқарилган суд қарорларининг ўзгартирилиши бошқа вилоятларга нисбатан кўпайганлигини кўрсатмоқда. Суд қарорларининг бекор бўлиши ёки ўзгартирилишига судлар томонидан шахснинг ҳаракатларида мавжуд жиноят таркибига тўғри баҳо берилмаганлиги, суд мажлисининг баённомасида ишни кўриш пайтида юз берган барча ҳолатлар тўлиқ акс эттирилмаганлиги, қонунда назарда тутилмаган масаланинг ЖПК 541-моддаси тартибида ҳал этилганлиги, айблов ҳукми чиқаришда ишда мавжуд барча шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш чоралари кўрилмаганлиги, суд ҳукмининг суд муҳокамасида текширилмаган далиллар билан асослантирилганлиги, жазо тайинлашнинг умумий асосларига риоя қилинмаганлиги, ишни янгидан апелляция инстанцияЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТОМОНИДАН 2023 ЙИЛНИНГ ИККИНЧИ ЧОРАГИДА КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА КЎРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ Олий суд Раёсатининг 2023 йил 15 июлдаги РС–40–23-сонли қарорига ИЛОВА


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 24 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ сида кўраётган суд томонидан кассация инстанцияси суди кўрсатмаларининг бажарилмаганлиги каби моддий ва процессуал қонунбузилишлар сабаб бўлаётганлиги, келгусида ишларни биринчи босқич ва апелляция инстанция судларида кўрилишида мазкур қонун талабларига алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Шунингдек, Олий суднинг кассация инстанциясида 671 нафар шахсга нисбатан 597 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган. Иш кўриш натижаларига кўра, 350 нафар (52,2 %) шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган бўлса, 218 нафар (32,5 %) шахсга нисбатан апелляция инстанцияси судларининг қарорлари бекор қилиниб, ишлар янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юборилганлиги, 103 нафар (15,3 %) шахсга нисбатан суд қарорлари эса ўзгартирилганлиги қуйи судлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришга юзаки ёндашаётганлигини, аксарият ҳолларда иш бўйича келтирилган важларга лозим даражада ҳуқуқий баҳо бермаётганлигини кўрсатмоқда. Бунинг натижасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларга нисбатан Олий суд кассация инстанциясига шикоят келтириш кўрсаткичи йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан, 2018 йилда Олий суд кассация (назорат) инстанциясига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларига нисбатан 190 та кассация (назорат) шикояти келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 880 та, 2022 йилда 1 416 та, 2023 йил биринчи ярмининг ўзида эса, 954 тани ташкил қилган. Мазкур кўрсаткичлар қуйи судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш сифатини ошириш юзасидан зарур чоралар кўришни тақозо этмоқда. * * * Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун унинг қилмишида Жиноят кодексида назарда тутилган жиноятнинг барча аломатлари мавжуд бўлиши лозим Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2022 йил 16 майдаги ҳукмига кўра, «Ш» ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида, 4 050 000 сўм жарима жазосига судланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 июндаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, «Ш» 2021 йил 30 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 40ауй, 54-хонадон олдида турган «Б»га тегишли бўлган нархи 1 095 000 сўмлик «HIKVISION» русумли видеокамерани яширин равишда талон-торож қилиб, «Б» га 1 095 000 сўм миқдорда зарар етказганликда айбли деб топилган. ЖК 169-моддасининг 1-қисмида ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, суд «Б»га тегишли кузатув камераси «Ш» томонидан юлиб олинганлиги ҳақида тўғри хулосага келган бўлса-да, унинг ҳаракатларини ўзга-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 25 нинг мулкини яширин равишда талонторож қилиш сифатида баҳолаб хатога йўл қўйган. Чунки, иш ҳолатларига кўра, «Ш» отаси бўлмиш «Б» билан муросасиз муносабатда бўлиб, суднинг қарорига асосан отасига тегишли бўлган хонадонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган. «Ш» отаси «Б» ўзига тегишли хонадонни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, рўпарадаги хонадон эшиги тепасига кузатув камераси ўрнатганлигини билганидан сўнг, камерани юлиб олган ва унга қасддан зарар етказган. Яъни «Ш» ушбу ҳаракати билан камерани яширин равишда талон-торож қилишни эмас, балки уни нобуд қилиш ёки унга зарар етказишни кўзлаган. Шу сабабли, «Ш»нинг ҳаракатларида ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд эмас. ЖК 173-моддасининг 1-қисмида ўзганинг анча миқдордаги мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бироқ, жиноят предмети ҳисобланган кузатув камерасининг баҳоси 1 095 000 сўмга тенг бўлиб, анча миқдорни ташкил қилмаганлиги сабабли, «Ш»нинг ҳаракатларида мазкур моддада назарда тутилган жиноят таркиби ҳам мавжуд эмас. Шу сабабли, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 13 июндаги ажрими билан суд қарорлари бекор қилиниб, «Ш» ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан айбсиз деб топилиб, оқланган. 1-1005-2202/132-сонли иш * * * Суд мажлисининг баённомасида ишни кўриш пайтида юз берган барча ҳолатлар тўлиқ акс эттирилиши шарт Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 2019 йил 9 сентябрдаги ҳукмига кўра, «Ф» ЖК 168-моддаси 4-қисмининг «а» банди, 228-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандлари билан, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган. Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажримига кўра ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур ҳукм билан «Б» ҳам судланган. Суднинг ҳукмига кўра, «Ф», «Б» ва бошқа шахс «Д»нинг қайинсинглиси «М»нинг номига Ангрен шаҳар ҳокимининг номидан гўёки Ангрен шаҳар, «Шимолий истироҳат боғи» ҳудудидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши учун 0.10 га. ер майдони ажратиш ҳақидаги 590-сонли қалбаки қарорни тайёрлашиб, ушбу қарорга рангли принтерда Ангрен шаҳар ҳокимлиги «Умумий бўлими»нинг думалоқ муҳри ва «аслига тўғри» штампини чоп этишиб, ушбу қалбаки қарорни «Д»га тақдим қилган ҳолда, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, 150 000 000 сўм миқдоридаги пулларини қўлга киритган. ЖПК 426-моддасига кўра, суд мажлисининг баённомасида суд мажлисининг жойи ва санаси, мажлис бошланган ва тамом бўлган вақт кўрсатилиши, суднинг ҳаракатлари қандай тартибда ўтган бўлса, шу тартибда ёзилиши, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ариза ва илтимосномалари акс эттирилиши лозим.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 26 Иш ҳужжатларига қараганда жиноят иши апелляция инстанциясида кўриш учун 2022 йил 28 сентябрь кунига тайинланган бўлиб, бу ҳақида 2022 йил 21 сентябрдаги суд мажлисини тайинлаш тўғрисидаги ажримда қайд этилган. 2022 йил 28 сентябрь кунига тайинланган суд мажлиси адвокат «Ф» хизмат сафарига кетганлиги сабабли 2022 йил 5 октябрь кунига қолдирилган. Бу ҳақида судья катта ёрдамчиси «Ж» томонидан маълумотнома тузилган. 2022 йил 5 октябрь ҳамда 19 октябрь кунларига қолдирилган суд мажлислари адвокат «Ё»нинг илтимосномаларига асосан бошқа кунга қолдирилган. Бу ҳақида ҳам судья катта ёрдамчиси «Ж» томонидан маълумотномалар тузилган. Бироқ, жиноят иши юзасидан юритилган суд мажлиси баённомасида иш 2022 йил 28 октябрь кунидан бошланганлиги қайд этилган бўлиб, 2022 йил 28 сентябрдан 2022 йил 28 октябрга қадар бўлган ҳолатлар суд мажлисининг баённомасида қайд этилмаган. Шунингдек, иш ҳужжатларида адвокат «Ф»нинг биринчи инстанция судига «Р» номидан аслида у томонидан ёзилмаган тушунтириш хатини далил сифатида тақдим этилганлик ҳолати бўйича хизмат текшируви тайинлаш ҳақидаги илтимосномаси мавжуд бўлиб, суд мажлисининг баённомасида иш бўйича хизмат текшируви тайинлаш ҳақидаги илтимоснома умуман муҳокама қилинмаган. Оқибатда, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 3 майдаги ажрими билан: апелляция инстанцияси судининг ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юборилган; шунингдек, жиноят ишини апелляция инстанциясида кўрган судлов таркиби ҳамда судья катта ёрдамчисига нисбатан қонуний чора кўриш юзасидан хусусий ажрим чиқарилган. 1-1104-1903/89-сонли иш * * * Қонунда назарда тутилмаган масаланинг ЖПК 541-моддаси тартибида ҳал этилганлиги суд қарорларининг бекор қилинишига сабаб бўлди Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳукмига кўра, «Ж» ЖК 1861 -моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган. Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг 2023 йил 25 мартдаги ажрими билан ЖПКнинг 541-моддаси тартибида ҳукмнинг қарор қисмига аниқлик киритилиб, «Ж»га ЖК 1861 -моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлиги қайд қилинган. Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 25 апрелдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. «Ж»га ЖК 1861 -моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлиги ҳақида аниқлик СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 27 киритилганлиги инобатга олинган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 541-542-моддаларида, ҳукм, ажрим ва қарорни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартиби белгиланган бўлиб, унда суд ҳукми билан тайинланган жазо тури ва меъёрига нисбатан аниқлик киритиш билан боғлиқ масалани ҳал этиш назарда тутилмаган. Шунингдек, Олий суд Раёсатининг 2023 йил 27 январь кунидаги «Жиноят ишлари бўйича республика судларининг 2022 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалари тўғрисида»ги РС-03-23-сонли қарорида, айрим биринчи босқич судлари томонидан апелляция инстанцияси ваколатига кирувчи масалалар ЖПКнинг 541-моддаси тартибида ажрим чиқариш орқали ҳал этилаётганлиги қайд этилиб, бу ҳолатга чек қўйиш лозимлиги таъкидланган. Шунга қарамасдан, апелляция инстанцияси суди биринчи босқич судининг «Ж»га оид жиноят иши бўйича чиқарилган қарорини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш ўрнига, суд ҳукми ва ажримини ўзгаришсиз қолдириб, жиддий хатоликка йўл қўйган. Оқибатда, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 15 июндаги ажримига асосан, апелляция инстанцияси судининг ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юборилган. 1-1816-2301/40-сонли иш * * * Айблов ҳукмига иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг 2022 йил 1 февралдаги ҳукмига кўра, «Б» ЖК 167-моддаси 3-қисмининг «а» банди, 28,209-моддаси 2-қисмининг «а» банди билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан ҳукм ўзгартирилиб: «Б»нинг ҳаракатлари ЖК 28, 209-моддаси 2-қисмининг «а» бандидан шу модданинг 1-қисмига квалификация қилиниб, уни ушбу модда билан жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги муносабати билан ишнинг шу қисми ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан тугатилган; унга ЖК 167-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖК 62-моддасига асосан унинг қамоқда бўлган вақти тайинланган жазодан ортиқ бўлганлиги сабабли жазони тўлиқ ўталган деб ҳисоблаш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, «Б» 2017 йил 29 майдан «Grand Buxara Agro» МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, ўзига олдиндан таниш бўлган «Grand Buxara Agro» МЧЖнинг норасмий раҳбари ва «Асакабанк» АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи «И», «Асакабанк» АЖ Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси «М», ушбу филиалнинг кредит бўлими бошлиғи «Я» билан ўзаро жиноий тил бирикСУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 28 тириб, сохта ҳужжатлар асосида жами 2 миллион АҚШ доллари миқдордаги имтиёзли кредит маблағларини Туркиянинг «Royal Agro San. Ve. Dis Tic. LTD. Sti» компанияси ҳисоб рақамига ўтказиб бериб, ушбу кредит маблағларининг 1 497 103 АҚШ долларига иссиқхона ускуналари олиб келиб, жуда кўп миқдордаги 502 897 АҚШ долларини ўзлаштириш йўли билан талонторож қилганликда айбланган. Апелляция инстанцияси суди ишни кўришда, ЖПК 22, 438, 463, 467-моддаларида белгиланган талабларига, жумладан, ҳақиқатни аниқлаш принципига ҳамда суд процессида илтимосларни ҳал этиш қоидалари ва айблов ҳукми чиқариш асосларига риоя қилмасдан, жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текширмаган, иш материалларида маълум бўлиб қолган кам-кўстни тўлдирмаган, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларни бартараф этмаган. Хусусан, иссиқхона мажмуасини қийматини аниқлаш юзасидан 2022 йил 29 апрелда судга оид комиссион-комплекс экспертиза тайинланган бўлиб, ушбу экспертизани ўтказиш юкланган Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази апелляция инстанцияси судига экспертиза ўтказиш учун муҳим бўлган айрим ҳужжат ва маълумотларни тақдим этишни сўраб 2022 йил 2 ва 22 июнь кунлари илтимоснома билан мурожаат қилган. Бироқ, суд томонидан сўралган маълумотлар тақдим этилмаганлиги сабабли экспертиза ўтказиш ҳақидаги ажрим ижросиз қолдирилиб, 2022 йил 2 августда экспертиза ихтиёрига тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилган. Апелляция инстанцияси суди ЖПК 175-моддаси тартибида текшириш объекти бўлган тегишли маълумотларни экспертлар ихтиёрига тақдим этиш чораларини кўрмасдан ёки экспертнинг илтимоси асоссиз бўлса, ЖПК 183-моддаси тартибида уни рад этиш юзасидан ажрим чиқармасдан, 2022 йил 29 апрелдаги «Судга оид комиссион-комплекс экспертизаси тайинлаш тўғрисида»ги ажрими ижросини таъминлаш чораларини кўрмасдан туриб, якуний қарор қабул қилган ҳолда суд қарорини шубҳа остида қолдирган. Натижада, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 3 апрелдаги ажримига асосан, апелляция инстанцияси суди ажримининг «Б» ва фуқаровий даъвога оид қисми бекор қилиниб, жиноят ишининг шу қисми янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юборилган. Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 27 июндаги ажримига кўра, ҳукмнинг «Б» ва фуқаровий даъвога оид қисми ўзгартирилиб: «Б» ЖК 167-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан оқланган; «Б»нинг ҳаракатлари ЖК 28,209-моддаси 2-қисмининг «а» бандидан 28,209-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилинган; Суд ҳукмининг «Б»дан 5 433 731 679 сўм ва 30 000 000 сўм зарарни «Асакабанк» АЖ Бухоро вилоят филиали фойдасига ундириш ҳақидаги қисми бекор қилинган; Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, «Оқтепа» МФЙдаги уй «Б»га қайтарилган. 1-2001-2103/403-сонли иш * * * Суд ҳукмни фақат суд муСУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 29 ҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши лозим Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг 2022 йил 4 мартдаги ҳукмига асосан, «Б» Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг «а, б» бандлари, 28, 211-моддаси 2-қисмининг «а» банди билан, ЖКнинг 59, 60, 61-моддалари тартибида 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 2 июндаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, «Б» хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, 4 нафар жабрланувчиларни алдаб, уларнинг турли миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ҳамда ушбу жиноий қилмиши учун Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ўзига нисбатан ЖК 168-моддаси 2-қисмининг «а» банди билан жиноят иши қўзғатилганлигини билгани ҳолда, «Д»нинг мансабдор танишлари орқали ушбу жиноят ишини тугатиш эвазига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини бериб, пора беришга далолат қилганликда айбли деб топилган. ЖПКнинг 455-моддасида: суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши; суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги кўрсатилган бўлса-да, судлар мазкур қонун талабларига риоя қилмаган. Хусусан, судланувчи «Б» биринчи ва апелляция инстанцияси судларида жабрланувчилардан қарзи йўқлиги, уларни алдаб, фирибгарлик йўли билан пулларини олмаганлиги, улардан пул олганлигини тасдиқловчи бирор далил йўқлиги ҳақида кўрсатувлар бериб келган. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари «Б»нинг айбсизлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, унинг айби судда сўроқ қилинган жабрланувчилар, судда ва дастлабки терговда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, аризалар, тақдим қилинган нарсани олиш, юзлаштириш баённомаси билан тўлиқ ўз исботини топганлиги ҳақида хулосага келган. Бироқ, иш ҳолатларига кўра, судда сўроқ қилинган жабрланувчилар айбловда кўрсатилган пул маблағларини қарз сифатида турли вақтларда берганликлари ҳақида кўрсатув берган. Судда сўралган ёки дастлабки тергов вақтида сўралган, судда кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳлар «Б» томонидан жабрланувчиларга пул маблағи берилганлигига бевосита гувоҳ бўлганликлари ҳақида кўрсатув бермаган бўлса-да, уларнинг кўрсатувлари қандай асосларга кўра «Б»нинг айбини исботлаганлиги суд қарорларида асослантирилмаган. Шунингдек, суд мажлисида сўроқ қилинмаган бир қатор гувоҳлар, белгиланган тартибда кўрсатувлари ўқиб эшиттирилмаган ва суд мажлисида текширилмаган бўлса-да, уларнинг кўрсатувлари суд ҳукмининг айблов асосига киритилган. Натижада, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 9 апрелдаги ажримига асосан, апелляция инстанцияси судининг ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юборилган. 1-1002-2204/185-сонли иш * * * Жазо тайинлашнинг умуСУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 30 мий асосларига риоя қилинмаганлиги суд қарорларининг ўзгартирилишига сабаб бўлди Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2023 йил 25 январдаги ҳукмига асосан, «Д» ЖК 159-моддасининг 1-қисми билан 5 йил, 2441 -моддаси 3-қисмининг «г» банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб 5 йил, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 15 мартдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, «Д» етарли диний билимга эга бўлмай туриб, ўзи фойдаланиб келаётган уяли алоқа воситаси орқали Интернет жаҳон ахборот тармоғининг «YouТube» видеоҳостинги ва «Теlegram» ижтимоий тармоқларига кириб, ушбу тармоқлар орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга хизмат қилиши мумкин бўлган ғояларни тарқатиб келган. ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги кўрсатилган. Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандида, ЖКнинг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисида тушунтириш берилган. Биринчи босқич суди «Д»нинг ҳаракатларини тўғри малакалаб, унинг ёшлиги, етарли билимга эга эмаслиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, мунтазам ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиб келгани, яшаш жойидан ижобий тавсифланиши, жиноят содир этганидан кейинги ҳулқ-атвори каби жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар мавжудлигини тўғри эътироф этган бир пайтда: ЖК 159-моддасининг 1-қисми билан санкцияда назарда тутилган энг юқори жазони тайинлаган бўлса; ЖК 2441 -моддаси 3-қисмининг «г» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, қонун санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо тайинлашни лозим деб ҳисоблаган бир вазиятда, қонун санкцияси доирасида 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, хатога йўл қўйган. Апелляция инстанцияси суди ҳам жазо тайинлаш қоидаларига риоя этилмаганлигига эътибор қаратмай, ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган. Натижада, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 18 майдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгартирилиб, «Д»га: ЖК 159-моддасининг 1-қисми билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 31 жазоси, ЖК 2441 -моддаси 3-қисмининг «г» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йил 7 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 1-1101-2204/514-сонли иш * * * Кассация инстанцияси судининг кўрсатмалари ишни янгидан кўраётган апелляция инстанцияси суди учун мажбурийдир. Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2022 йил 28 сентябрдаги қарорига кўра, «Х»га МЖтК 194-моддасининг 1-қисми, 127-моддасининг 2-қисми билан МЖтКнинг 34-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, 270 000 сўм жарима жазоси тайинланган. Сирдарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 16 мартдаги қарори билан суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг қарорига кўра, «Х» 2022 йил 13 февраль куни бошқарувидаги, давлат рақами 01 U 732 GB бўлган «Nexia» автомашинасини «Йўл ҳаракати қоидалари» 7.15-бандининг 2-қисми ва 39-банди талабларига зид равишда, давлат рақам белгисини кўриш имкониятини чеклайдиган ашё ўрнатиб ҳаракатланиб келиб, Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, кетиб қолган. Мазкур маъмурий иш Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йилнинг 2 февралдаги ажрими билан ЙПХ инспектори «Н»га тегишли боди камерадаги тасвирлар, «Шарқ» ош марказида ўрнатилган кузатув камераларидаги «Х»га тегишли автомашина тўхтагандан бошлаб, эвакуатор ёрдамида олиб кетилгунга қадар бўлган видеоёзувларни олиш, уларни бевосита суд мажлисида «Х»- нинг иштирокида кўриб, таҳлил қилиб, сўнгра иш бўйича қонуний тўхтамга келиш лозимлиги масалалари қўйилиб маъмурий иш янгидан апелляция инстанция судида кўриш учун юборилган. МЖтКнинг 32426-моддасида, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кассация тартибида кўриб чиққан суднинг иш ҳолатлари тўла-тўкис ва ҳар томонлама текширилишини таъминлашга, шунингдек ушбу кодекс нормалари бузилишини бартараф этишга қаратилган кўрсатмалари ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийлиги белгиланган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди кассация инстанцияси судининг раҳбарий кўрсатмаларини бажармаган. ЙПХ инспектори «Н»га тегишли боди камерадаги ва «Шарқ» ош марказида ўрнатилган кузатув камераларидаги ёзувлар ўрганилмаган. Оқибатда Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 19 июндаги ажрими билан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, маъмурий иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юборилган. 3-1302-2201/414-сонли иш Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 32 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги қонунининг 29-моддасига асосан Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг иккинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди. Судлов ҳайъатининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлилларига кўра, Олий суднинг 2023 йил иккинчи ярми учун мўлжалланган иш режаси, дастурлар ва йўл хариталарида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилган. Судлов ҳайъатининг 2023 йил иккинчи чорагидаги иш фаолияти таҳлилларига кўра, ҳисобот даврининг бошида қолдиқдаги кассация шикоятлари сони 318 тани ташкил этиб, ҳисобот даврида жами 783 та кассация шикояти (протести) келиб тушган. Шундан 321 та шикоят қайтарилган, 23 тасини қабул қилиш рад этилган. Судлов ҳайъати томонидан жами 386 та кассация шикояти (протести) кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 233 таси бўйича суд ҳужжати ўзгаришсиз қолдирилган, 20 таси бўйича суд ҳужжати ўзгартирилган, 133 таси эса бекор қилинган. Ушбу бекор қилинган ишларнинг 81 таси қуйи инстанция судларига янгидан кўриш учун юборилган, 37 таси бўйича янги қарор қабул қилиниб, 10 таси бўйича аввал қабул қилинган суд ҳужжати (Тошкент (6), Нукус (1), Когон (1), Ўртачирчиқ (1), Навбаҳор (1), туманлараро иқтисодий судлари) ўз кучида қолдирилган, 5 таси бўйича иш юритиш тугатилган. Ўзгаришсиз қолдирилган Ўзгартирилган 60% 5% Бекор қилинган 35% КЎРИБ ЧИҚИЛГАН КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ (ПРОТЕСТИ) Ушбу статистик таҳлиллар орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2-моддасида белгиланган суд ишларини юритиш мақсади ва вазифаларига қуйи судлар томонидан қанчалик даражада эришилганлигини баҳолаш мумкин. Судлов ҳайъатида жами кассация тартибида кўриб чиқилган ишларнинг ҳудудлар кесими бўйича кўрсаткичлари Тошкент шаҳар 134, Тошкент вилояти 42, Қашқадарё 32, Хоразм 28, Фарғона 23, Самарқанд 21, Андижон 20, Сурхондарё ва Бухоро 18 тадан, Навоий 11, Наманган 10, Сирдарё 7, Жиззах 6, Қорақалпоғистон ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТОМОНИДАН 2023 ЙИЛНИНГ ИККИНЧИ ЧОРАГИДА КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА КЎРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ Олий суд Раёсатининг 2023 йил 15 июлдаги РС–41–23-сонли қарорига ИЛОВА


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 33 Республикаси суди 16 тани ташкил этади. 134 32 42 21 18 18 23 10 20 11 28 6 7 16 0 20 40 60 80 100 120 140 160 Ҳисобот даврида кассация тартибида кўриб чиқилган ишларнинг ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлари Ишларни биринчи ва апелляция инстанцияси судларида кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашда хатоликларга йўл қўйилганлиги сабабли кассация инстанцияси суди томонидан суд қарорлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган. Кассация инстанцияси суди томонидан суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳолати ҳудудлар кесими бўйича кўрсаткичлари Тошкент шаҳар 48, Қашқадарё вилояти 18, Тошкент 12, Хоразм ва Андижон 11 тадан, Бухоро, Навоий ва Сурхондарё 7 тадан, Фарғона 6, Самарқанд ва Сирдарё 5 тадан, Наманган 4, Жиззах 2, Қорақалпоғистон Республикаси суди 10 тани ташкил этади. Ҳисобот даврида асосан инвестициявий, корпоратив ҳамда шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ ишлар кўриб тамомланган. Суд амалиёти обзори натижаларига кўра, Тошкент шаҳар, Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва ушбу ҳудудлардаги туман(лараро) иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан биринчи ва апелляция инстанцияси сифатида ишларни кўришда айрим ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларидаги моддий ва процессуал нормаларга, шунингдек, Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 203-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги 13-сонли, «Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида» 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорларида берилган тушунтиришларга риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилаётганини кўриш мумкин. * * * Процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш амалиёти Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 34 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ «А» МЧЖ иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» МЧЖдан 256 507 820 сўмлик зарарни ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 127 867 820 сўмлик зарар ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 14 мартдаги ажрими билан «Б» МЧЖнинг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори 2022 йил 29 декабрда «Б» МЧЖнинг юридик манзилига «Гибрид почта» тизими орқали юборилган. Бироқ, «Гибрид почта» тизимининг 2023 йил 6 январдаги хабарномасида қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамаслиги маълум қилинган. «Б» МЧЖ суднинг ҳал қилув қарори нусхасини кеч олганлигини, уни қабул қилинганлигидан хабари бўлмаганлигини важ қилиб, 2023 йил 2 мартда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига апелляция шикояти ҳамда апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган. ИПК 262-моддасининг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Бироқ, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси қарор қабул қилишда жавобгарнинг ҳал қилув қарори нусхасини кеч олганлигига эътибор бермай ҳамда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, 2023 йил 14 мартдаги ажрими билан апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Шу боис, Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси апелляция инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ишни кўриш учун апелляция инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилган. 4-1001-2228/57378-сонли иш * * * Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмай-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 35 ди. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси Банк манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Суғурта» АЖдан 262 505 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 30 мартдаги ажрими билан «Суғурта» АЖнинг вилоят филиали томонидан киритилган апелляция шикояти юзасидан апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган. Аниқланишича, «Суғурта» АЖ бошқарув раиси томонидан 2023 йил 4 январда вилоят филиали директори «О»га «Суғурта» АЖ номидан апелляция шикоятларини имзолаш ваколатини берувчи 05-06/2-сонли бош ишончнома берилган. Шунга кўра, «Суғурта» АЖнинг вилоят филиали директори «О» томонидан судга апелляция шикояти киритилган ҳамда имзоланган. Шунингдек, апелляция шикоятида шикоят «Суғурта» АЖ номидан берилаётганлиги кўрсатилган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди томонидан апелляция шикояти «Суғурта» АЖ номидан тақдим этилиши ва жамият вакили сифатида имзоланиши лозим бўлганлиги асоси билан, ИПК 273-моддасининг биринчи қисми учинчи бандига мувофиқ - апелляция шикояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган деб нотўғри хулосага келиб, процессуал қонун нормаларини бузиб ажрим қабул қилинган. ФК 47-моддасининг учинчи қисмида агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб бориши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 10-бандининг иккинчи хатбошисида агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида унинг номидан мурожаат этса, иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас, бундай ишлар бўйича алоҳида бўлинма эмас, балки у манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси апелляция инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ишни кўриш учун апелляция инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилган. 4-1702-2202/2776-сонли иш * * * Суднинг ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Агар апелляция, кассация шикояти берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 36 ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси «А» АЖ манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «К» МЧЖдан 1 019 640 952 сўм асосий қарз ва 285 257 657 сўм пеня ундиришни сўраган. Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 019 640 952 сўм асосий қарз ҳамда 85 000 000 сўм пеня ундириш белгиланган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 27 январдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикояти қайтарилган. Аниқланишича, жавобгар Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарорининг 85 000 000 сўм пеня ундириш қисмига нисбатан апелляция шикояти билан судга мурожаат қилган. Бироқ, мазкур шикоят учун 850 000 сўм давлат божи тўланганлиги, давлат божи етарли миқдорда яъни 13 048 986,09 сўм миқдорда тўланмаганлиги асос қилиб кўрсатилган. ИПК 259-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тасдиқланган «Давлат божи ставкаларининг миқдорлари» иккинчи қисмининг «д» кичик бандига кўра апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятларга биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида» 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарори 20-бандининг иккинчи хатбошисида агар апелляция, кассация шикояти берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси жавобгар томонидан ҳал қилув қарорининг 85 000 000 сўм пеня ундириш қисми устидан апелляция шикояти берилганлиги ва бунинг учун белгиланган миқдорда (850 000 сўм) давлат божи тўланган бўлишига аҳамият бермай шикоятни ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қайтариб хатоликка йўл қўйган. Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси апелляция инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ишни кўриш учун апелляция инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилган. 4-1903-2201/726-сонли иш * * * Ишнинг ишда иштирок этувчи, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги процессуал ҳуСУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ 37 қуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Давлат солиқ бошқармаси иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, «А» МЧЖга нисбатан 696 625,68 АҚШ доллари ёки сўмдаги эквиваленти 7 605 083 414,58 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилган ҳамда молиявий жаримани ундириш аризачи зиммасига юклатилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Аниқланишича, биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 октябрдаги ажрими билан аризачининг аризаси иш юритишга қабул қилинган ва суд муҳокамаси 2022 йил 11 ноябрь куни соат 10-00 га тайинланган. Мазкур ажрим жавобгарнинг аризасида кўрсатилган (Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Олтинова маҳалласи) манзилга «Гибрид почта» хизмати орқали юборилган. «Гибрид почта» хизматининг маълумотида ушбу ажрим 2022 йил 1 ноябрда топширилганлиги кўрсатилган бўлса-да, суд ҳужжатини қабул қилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилмаган (ушбу устун бўш турибди). Бундан ташқари, ушбу маълумотда суд ҳужжатининг топширилганлиги ҳолати «Манзил тўлиқ кўрсатилмаган» ёзуви билан қайд этилган. ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. Бу эса Шеробод туманлараро иқтисодий суди ишни суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида жавобгарни тегишли тарзда хабардор қилмаган ҳолда кўрилганлигидан далолат беради. Апелляция инстанцияси суди ҳам қайд этилган иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, барвақт хулосага келган. Шунингдек, жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция суди ИПКнинг 127-моддасига асосланиб, ишни уни (жавобгарни) суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилмасдан кўрганлиги ҳақида важ келтирилган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг ушбу важини текширмаган ва унга ҳуқуқий баҳо бермаган. Ваҳоланки, ИПК 280-моддаси иккинчи қисмининг 11-бандида апелляция инстанцияси судининг қарорида апелляция инстанцияси суди томонидан


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 38 аниқланган иш ҳолатлари, суднинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосалари учун асос бўлган далиллар; суд қарорни қабул қилишда амал қилган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; суднинг у ёки бу далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлламаганлигига доир сабаблар кўрсатилиши кераклиги белгиланган. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилган. 4-1902-2202/2942-сонли иш * * * Даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. «А» МЧЖ ва Наманган вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси ҳамда «Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК ўртасида 2019 йил 6 майда 219/1-сонли пудрат-қурилиш-монтаж шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра «А» МЧЖ Наманган шаҳридаги «Маданий-Маориф» ва «Баркамол авлод» МФЙ ички кўчаларини жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш мажбуриятини олган ҳамда шартнома юзасидан жами 4 819 110 360 сўмлик ишлар бажарилган. Бажарилган ишларнинг 240 955 518 сўм қиймати яъни - 5 фоизлик суммаси тўлаб берилмаган. Даъвогар «А» МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Наманган вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси ҳисобидан 240 955 518 сўм асосий қарз, 120 477 759 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 240 955 518 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва суд харажатлари ундириш белгиланган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, мазкур иш юзасидан берилган даъво аризаси даъвогар раҳбари «Д» томонидан эмас, балки унинг номидан мансаб мавқеи ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган. Даъвогар раҳбари «Ш»нинг Наманган вилоят прокуратурасига берган тушунтириш хатида, мазкур низо юзасидан берилган талабнома ва даъво аризасини жамият раҳбари «Д» вақтинча иш жойида бўлмаганлиги сабабли унинг номидан раҳбар ўринбосари сифатида имзолаб СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 39 берганлиги тўғрисида кўрсатма берган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисида тушунтириш берилган. Бироқ судлар қарор қабул қилишда мазкур аҳамиятли ҳолатларга эътибор бермай процессуал хатоликка йўл қўйган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. 4-1601-2203/3899-сонли иш * * * Моддий ҳуқуқ нормаларини қўллаш амалиёти Агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар «А» МЧЖнинг жавобгар «Б» МЧЖдан 162 957 000 сўм асосий қарз ва 65 834 628 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, 162 957 000 сўм асосий қарз, 11 063 800 сўм пеня ва суд харажатлари ундирилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 2 октябрда 728 000 000 сўмлик ҳамда 382 957 000 сўмлик маҳсулот етказиб бериш тўғрисида икки томонлама шартномалар тузилган бўлиб, бироқ 382 957 000 сўмлик шартнома жавобгар томонидан имзоланмаган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 1 декабрда 13-сонли маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Шартнома бўйича даъвогар ўз мажбуриятини лозим даражада бажариб, 2022 йил 7 апрелдаги 70-сонли электрон СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 40 ҳисобварақ-фактурасига асосан жами 352 489 565,19 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга топширган. Жавобгар эса ушбу маҳсулотни қайтармаган ва ушбу маҳсулот бўйича даъвогарга эътироз билдирмаган. Бироқ жавобгар томонидан маҳсулот қийматининг 220 000 000 сўм қисми тўланиб, мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган ҳолда қарздорлик тўлиқ тўлаб берилмаган. Шу сабабли 162 957 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг даъво аризасида ва 70-сонли ҳисобварақ-фактурасида 2020 йил 1 декабрдаги 13-сонли шартнома кўрсатилган бўлса-да, ушбу шартнома судга тақдим этилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»- ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-бандида тушунтирилишича, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво аризасида жавобгардан 65 834 628 сўм пеня ундириш учун асос сифатида 2020 йил 1 декабрдаги шартнома шартлари бажарилмаганлиги ҳамда шартномада назарда тутилган тўлов кечиктирилганлиги тўғрисида важлар келтирилган бўлса-да, бироқ даъвогар асос сифатида келтирган шартномани судга тақдим этмаган. Шу сабабли ушбу ҳолатда даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талаби асоссиз ҳисобланади. ФКнинг 260-моддасига асосан қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланиши белгиланган. Бироқ, Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди даъвогар томонидан судга тақдим этилмаган шартнома бўйича даъвогар фойдасига жавобгардан қисман пеня ундириб хатоликка йўл қўйган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ҳам иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ текширмасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асоссиз қарор қабул қилган. Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори билан суд ҳужжатлари бекор қилиниб, даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган ва жавобгардан фақат 162 957 000 сўм асосий қарз ҳамда суд харажатлари ундирилган. 4-1107-2202/2340-сонли иш * * * Битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиСУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 41 қий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси «А» АЖ манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Б» МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасидаги 2019 йил 1 октябрда тузилган 1-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори билан Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Аниқланишича, «А» АЖ ва «Б» МЧЖ ўртасида 2019 йил 1 октябрда 1-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар ўзига тегишли объектни жавобгарга мулк қилиб топшириши, жавобгар эса шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган тартибда ва муддатларда объект қийматини тўлаши лозим бўлган. Шартноманинг 2.1-бандида ҳамда тўлов муддатлари кўрсатилган 2-иловасида объектнинг баҳоси 9 733 197 301,17 сўм деб белгиланган. Сотиб олувчи томонидан шартномада кўрсатилган объект ҳақи тўланмаганлигини асос қилиб, Палата даъвогар манфаатида юқорида кўрсатилган даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Қизириқ туман филиалининг 2023 йил 6 январдаги 06-06/3-сонли хатида тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 1 октябрдаги шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум қилинган. ФК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Томонлар ўртасида тузилган шартнома кўчмас мулк билан боғлиқ бўлса-да, ушбу шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Қолаверса, шартноманинг 9.4-бандида ҳам мазкур шартнома тегишли тартибда расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб қонуний кучга кириши белгиланган. ФК 112-моддасининг биринчи қисмида битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқариши, бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаслиги белгиланган. Ушбу кодекснинг 114-моддасида битимлар ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари тўғрисидаги умумий қоидалар белгиланган бўлиб, унинг биринчи қисмга кўра ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли у (шартнома) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай ҳолатда биринчи инстанция суди жавобгар томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилган деб топиб, даъвони қаноатлантириш, апелСУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 42 ляция инстанция суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида барвақт хулосага келган. Бундан кўринадики, судлар низо юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси суд ҳужжатларини бекор қилишни, иш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги янги қарор қабул қилишни лозим топган. 4-1904-2201/1434-сонли иш * * * Мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси даъвогар «А» оилавий корхонаси манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Банкни жалб қилган ҳолда Суғурта компаниясидан 61 658 473 сўм суғурта товони ва 3 493 365 сўм фоиз ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 61 658 473 сўм суғурта товони ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 2 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Аниқланишича, даъвогар, жавобгар ва Банкнинг туман филиали ўртасида 2021 йил 26 майда 58/21/0319-сонли гаровга қўйилаётган автотранспорт воситасини суғурталаш шартномаси тузилган. Унга асосан жавобгар шартномада кўрсатилган суғурта ҳодисалари натижасида даъвогар томонидан кўрилган зарарни қоплаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1-иловасида Malibu 2 русумли, давлат рақами 00 000 OОО бўлган автотранспорт воситасининг суғурта қиймати 259 136 000 сўмни, суғурта товони 165 000 000 сўмни ташкил қилиши, франшиза қўлланилмаслиги белгиланган. Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг қарорига кўра ҳуқуқбузар «И»нинг «А» оилавий корхонасига тегишли бўлган Malibu 2 русумли автотранспорт воситасида йўл транспорт ҳодисаси содир этганлик ҳолати бўйича 90 246 765 сўм миқдорида моддий зарар ундирилган. Мазкур қарорга асосан ижро иши қўзғатилганлиги ва ижрочининг 2022 йил 27 июлдаги қарори билан ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувчининг аризасига биноан иш юритиш тамомланган ҳамда бу ҳақда ундирувчи СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 43 корхона томонидан хат берилган. Даъвогар томонидан дастлаб жавобгарга суғурталанган автомашина йўл транспорт ҳодисасига учраганлиги учун зарарни қоплаш тўғрисидаги талаби оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 61 658 473 сўм суғурта товони ва 3 493 365 сўм фоиз ундиришни сўраган. ФК 915-моддасининг биринчи қисмига асосан мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Мазкур низо бўйича тарафлар ўртасида тузилган бош шартномага асосан қарздорларнинг фуқаролик жавобгарлиги хавфи эмас, балки даъвогарнинг тадбиркорлик хавфи суғурталанган. Гаровга қўйилаётган транспорт воситасини суғурта қилишга доир 58/21/0319-сонли шартномасининг 3.1-бандида суғурталовчи шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган суғурталанган транспорт воситасига суғурта ҳимояси тақдим қилинадиган қалтисликлар натижасида содир бўладиган суғурта ҳодисалардан бири сифатида йўл транспорт ҳодисаси белгиланган. Тошкент туманлараро иқтисодий суди мазкур ҳолатда зарар суммаси суғурта ҳодисаси юзага келишида айбдор бўлган шахс томонидан тўлиқ қопланган ёки қопланаётган ҳолатлари мавжуд эмаслиги сабабли, жавобгардан даъвогар фойдасига 61 658 473 сўм суғурта товони ундириш, шунингдек жавобгар томонидан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ҳолатларига йўл қўйиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги сабабли, даъвонинг фоиз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси иш учун аҳамиятли ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, шартноманинг 9.3.5-бандини нотўғри талқин қилиб, даъвогарнинг моддий зарарни айбдор шахсдан ундириш чорасини кўрмаганлиги ва барвақт даъво аризаси берилганлиги важи билан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида ноқонуний тўхтамга келган. Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдиришни лозим топган. 4-1001-2210/57521-сонли иш Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати СУД АМАЛИЁТИ ОБЗОРИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 44 Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган ислоҳотлар изчил амалга оширилаётган бугунги кунда фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш долзарб масалалардан бирига айланган. Мамлакатимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, шунингдек фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2023 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 833-сонли қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун билан даъво аризасини (аризани), шикоятни ёхуд ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган судга ўтказган ҳолда, судлар томонидан даъво аризасини, аризани, шунингдек шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этишни ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш белгиланмоқда. Ушбу қонун суд тизимида «ЯГОНА ДАРЧА» принципини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъи назар, қабул қилишга ва ваколатли судга юборишга ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизими жорий этилишига, маъмурий суд ишларини юритиш «суднинг фаол иштироки» принципи асосида амалга оширилишига, оммавийҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан бир қаторда унга сабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабнинг маъмурий суд томонидан кўрилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафларга келишув битимини тузиш ҳуқуқи берилишига, суд ҳужжатлари маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан ижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланилишига доир процессуал қоидаларни белгилайди. Мазкур қонунда жиноят процессида кассация инстанцияси судининг хусусий МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН СУДЛАР ТОМОНИДАН ДАЪВО АРИЗАСИНИ, АРИЗАНИ, ШУНИНГДЕК ШИКОЯТНИ СУДГА ТААЛЛУҚЛИ БЎЛМАГАНЛИГИ САБАБЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШНИ ЁКИ ИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШНИ ТУГАТИШНИ ТАҚИҚЛАШ БЕЛГИЛАНМОҚДА


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 45 ИЖРО ВАРАҚАСИ (СУД БУЙРУҒИ) ЙЎҚОТИЛГАН ТАҚДИРДА... ажримига, фуқаролик процессида кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиришга, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатишга доир процессуал қоидалар ҳам назарда тутилган. Шунингдек, ушбу қонун давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишга, маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН СУД БУЙРУҒИ * * * Иқтисодий суднинг қарорига асосан берилган ижро варақаси йўқолган тақдирда уни берган судга «ижро варақасининг дубликатини бериш» юзасидан ариза билан мурожаат қилиш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 341-моддасига кўра, ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг аризасига кўра ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериши мумкин. Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига қадар берилиши мумкин, бундан ижро варақаси (суд буйруғи) давлат ижрочиси ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно. Ушбу ҳолларда ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилганлиги ундирувчига маълум бўлган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқилади. Ундирувчи, қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Иқтисодий судга бу турдаги аризалар билан мурожаат қилганда, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги 600-сонли «Давлат божи тўғрисидаги» қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, суд ҳужжатларининг дубликатларини берганлик учун ҳужжатнинг ҳар бир бети учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши лозим бўлади. Н. САНГИРОВ, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди раиси


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 46 Инсон ўз ҳаёти ва фаолияти давомида кўчмас мулк ва у билан боғлиқ муносабатларга, албатта, дуч келади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ҳаётимизни кўчмас мулксиз тасаввур этишнинг асло имкони йўқ. Мамлакатимизда кўчмас мулк ва у билан боғлиқ муносабатлар Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, улар қонунлар ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади. Кўчмас мулк – ер участкалари ва ер ости бойликлари, кўп йиллик дов-дарахтлар, шунингдек бинолар ва иншоотлар. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳаво, денгиз ва дарёларда сузувчи транспорт воситалари ҳам қонунда кўчмас мулк қаторига киритилиши мумкин. Фуқаролик ҳуқуқининг объекти бўлган мол-мулк кўчмас ва кўчар мол-мулкка бўлинади. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси олди-сотди шартномасининг турларидан бири ҳисобланади. Қайд этиш керакки, кўчмас мулкни сотиш шартномаси ёзма шаклда тузилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 480-моддасига биноан, агар бундай шартнома ёзма шаклда тузилмаса, у ҳақиқий ҳисобланмайди. Шу билан бирга, кўчмас мулкни сотиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Қонуннинг ушбу талабига риоя қилмаслик, судлар томонидан шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига асос бўлади. Кўчмас мулкни сотишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, у ким ошди савдосида (аукционларда), танлов орқали, юридик шахсларнинг ўзаро келишуви, юридик шахс ва тадбиркорларнинг ўзаро келишувлари асосида ва қонунда тақиқланмаган бошқа ҳолларда амалга оширилади. Маълумки, сотувчи кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан, у билан бирга унинг қисмларини, унга тааллуқли ҳужжатларни (техник паспорти, сертификати, ундан фойдаланиш тўғрисидаги йўриқнома ва ҳ.к.) бериши шарт. Шуни ёдда тутиш лозимки, кўчмас КЎЧМАС МУЛКНИ СОТИШ ШАРТНОМАСИ: ТАҲЛИЛ ВА МУЛОҲАЗА ШАРТНОМА ҲУҚУҚИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 47 мулкни сотиш шартномаси ёзма равишда тузилади ва қуйидаги белгиларни ўз ичига олади: 1) олди–сотди шартномаси тузилган жой (шаҳар, туман), сана, жисмоний шахслар учун – уларнинг исм-шарифи, паспорт белгилари, манзили, юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги белгилар; 2) шартноманинг предмети, яъни шартнома нимага қаратилганлиги, сотувчи сотиб олувчининг ҳуқуқлари ҳамда кўчмас мулкнинг олувчига ўтиш шартлари; 3) тарафларнинг мажбуриятлари; 4) кўчмас мулкнинг баҳоси ва ҳисоб-китоб тартиби; 5) харидор (сотиб олувчи) сотиб олиш учун етарли бўлган маблағни бермаган тақдирда юзага келадиган жавобгарликлар; 6) шартнома муддати ва шартномани бекор қилиш сабаблари; 7) тарафларнинг юридик манзиллари ва имзолари (муҳр мавжуд бўлганида у билан тасдиқланган бўлиши шарт). Эътиборли жиҳати, кўчмас мулк шартномаси тузилган пайт мулкка бўлган эгалик ҳуқуқининг харидорга ўтиш пайтига тўғри келмайди. Сотиб олувчининг кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ушбу ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтидан бошлаб вужудга келади. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқининг бир шахсдан иккинчи шахсга берилганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш шартнома тарафларининг розилиги билан амалга оширилади. Тарафлардан бири ушбу фактни давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортса, унда ўтказиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилиниши мумкин. Таъкидлаш керакки, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтмагунча сотиб олувчи, ушбу мулк эгалигида бўлишидан ёки ундан фойдаланишидан қатъи назар, учинчи шахслар билан ушбу мулкни тасарруф этиш (сотиш, ижарага бериш, гаровга қўйиш ва ҳ.к.) ҳуқуқига эга бўлмайди. Агар тарафлардан бири бундай ҳаракатларга йўл қўйса, иккинчи тараф бундай битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Қонун талабига биноан, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк сотилганда, ушбу мулк жойлашган ер участкасига тегишли ҳуқуқ ҳам кўчмас мулкни сотиб олган шахсга ўтади. Бунда фақат кўчмас мулк жойлашган ер участкаси эмас, балки ушбу мулкдан фойдаланиш учун зарур бўлган ер майдони (мисол учун бинога кириш йўли ва ҳ.к.) ҳам ҳисобга олинади. Сир эмаски, бозор муносабатлари янада ривожланиб боргани сайин, жамиятда кўчмас мулк ва у билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган низолар ҳам юзага келади. Бугунги кунда иқтисодий судларда ҳам кўчмас мулкни сотиш ва у билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган кўплаб низолар кўриб чиқилмоқда. Бундай ишлар мураккаб тоифадаги ишлар ҳисобланиб, судьядан низоларни кўриб чиқиб, ҳал этишда синчковлик, ҳаётий тажриба, кучли билим ва мушоҳадани талаб этади. Фикримизча, кўчмас мулкни сотиш билан боғлиқ низоларни судда кўришда судья иш материалларини пухта, батафсил, эътибор билан ўрганиб чиқиб, қонунларни қўллашда етти ўлчаб, бир кесмоғи даркор. Хулоса қилиб айтганда, кўчмас мулкни сотиш шартномасини тузишда фуқаролар ва юридик шахслар қонун талабларига оғишмай риоя қилишлари лозим. Л. АСАТОВ, Пастдарғом туманлараро иқтисодий суди раиси ШАРТНОМА ҲУҚУҚИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 48 Юристлар тайёрлаш сифатини янада яхшилаш, уларнинг амалиётда ишлашга тайёрлиги масалалари юридик таълим ва суд-ҳуқуқ тизимидаги доимий муаммолардан бири ҳисобланади. Малакали юрист бўлиш учун муайян билимларни эгаллашнинг ўзи етарли эмас. У таълим давомида олган билимларини амалиётда самарали қўллай олиши ҳам керак. Илгари мамлакатимизда умумий ихтисослик бўйича ҳуқуқшунос мутахассислар тайёрланар эди. Давлат таълим стандартларида юридик таълимга қўйиладиган талаблар умумий кўринишга эга бўлиб, барча йўналишларни қамраб олишга ҳаракат қилинган эди. Фундаментал, махсус, назарий ва амалий тайёргарликни тизимли равишда амалга ошириш кўзда тутилмаган эди. Кейинчалик ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, юрист кадрларни тайёрлашда ихтисослашувни кучайтириш учун ўзлаштирилиши шарт бўлган фанлар ва қўшимча (факультатив) фанлар доираси аниқ белгилаб қўйилди, магистратурада эса амалиётдаги соҳалар, яъни суд, адлия, прокуратура, адвокатура, юридик хизмат каби йўналишлар бўйича ихтисослашув асосида таълим бериш йўлга қўйилди. Судларда кадрларни тўғри танлаш ва тайинлаш тизимнинг самарали фаолият юритишига замин бўлувчи муҳим омиллардан биридир. Кадрлар бўйича иш юритувни амалга ошириш Олий судда Кадрлар бошқармасига, қуйи судларда эса Кадрлар бўлимига юклатилган. Уларнинг асосий вазифалари кадрлар захирасини шакллантириш, бўш ўринларни билимли ва малакали кадрлар билан тўлдириш юзасидан раҳбариятга таклифлар бериш кабилардир. Бўш иш ўринлар (вакант лавозимлар) тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади. Судларда ходимларнинг ишга қабул қилинишини қуйидаги 3 хил усулга ажратиб кўрсатишимиз мумкин бўлиб, уларнинг ҳар бири тизимни амалиётда ишлаб кета оладиган кадрлар билан таъминлашга хизмат қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий ўқув юртлари ўртасида тузилган шартномалар асосида. Бунда, Олий суд келишилган жадвал бўйича битирувчиларни қуйи судларга, улардаги мавжуд бўш ўринларни инобатга олган ҳолда, ишга қабул қилиш учун юборади. Дастлаб, йўлланма асосида ишга юборилаётганларнинг ҳужжатлари атрофлича ўрганилади, сўнгра Олий суд раисининг буйруғи билан тузилган комиссия ўз мажлисида битирувчиларнинг билими, шахсий хислати ва бошқа хусусиятларига баҳо бериш мақсадида улар билан суҳбат ўтказиб, натижаси юзасидан Олий суд раисига ахборот беради. Йўлланма асосида ишга юборишда битирувчиларнинг турар жойлари, СУДЛАРДА ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ КАДРЛАР ТАНЛАШ ВА ТАЙИНЛАШ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 8 / 2023 49 ишга келиб-кетиши учун шарт-шароитлари эътиборга олинади. Қуйи судлар раислари тақсимот бўйича ишга юборилганларни иш билан таъминлайдилар. Битирувчи тақсимотдан сўнг бир ой ичида тегишли судга узрли сабабларсиз етиб бормаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин. 2. Фуқароларнинг ишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалари асосида. Бунда, фуқаролар судлардаги мавжуд бўш ўринларга ишга қабул қилинишлари учун ариза билан мурожаат қиладилар. Аризачининг ҳужжатлари суд раисининг фармойиши асосида тузилган комиссия томонидан атрофлича ўрганилиб, у билан суҳбат ўтказилиб, натижаси юзасидан раҳбариятга тегишли хулоса тақдим қилинади. 3. Иш ўрганувчиларни бўш ўринларга ишга қабул қилиш асосида. Бунда, олий ва ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган шахсларнинг аризаларига биноан улар судларга иш ўрганувчи сифатида жалб қилинишади. Иш ўрганувчи сифатида жалб қилинган шахслардан келгусида ишга қабул қилиш учун суд ходимлари захираси шакллантирилади. Уларни касбга тайёрлаш бўйича масъуллар тайинланади. Масъул шахс маъКАДРЛАР ТАНЛАШ ВА ТАЙИНЛАШ


Click to View FlipBook Version