7
ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛ Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши шарт. Шавкат МИРЗИЁЕВ 7/2023 ISSN 2181-8991 ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр Муассис: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ Холмўмин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОҚЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Бош муҳаррир Камол УБАЙДИЛЛОЕВ Масъул котиб Муталиф СОДИҚОВ Навбатчи муҳаррир Машҳура ВОРИСОВА K Реклама нашри ва тижорий йўл билан босилган матнлар. Таҳририят фикри муаллиф фикридан ўзгача бўлиши мумкин. Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди. Кўчириб босилганда «Одил судлов» ‒ «Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен» республика танловида «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй Ҳ/р 20210000300101763001 ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали МФО 00850, СТИР 201403038 ТЕЛЕФОН: 278-96-54, 278-91-96, 278-25-96, ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2022 йил 30 апрелдаги 315/5-сонли қарори билан юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (PSc) илмий даражаси бўйича илмий мақолалар чоп этиладиган нашрлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 0026-рақам билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан чиқа бошлаган. C «Одил судлов» НАШР ИНДЕКСИ ‒ 909
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 2 МУНДАРИЖА КОНСТИТУЦИЯ ВА ҲУҚУҚ Р. Матякубов. Ҳуқуқий давлат конституциясининг асосий принципларидан бири – Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиши ..................................................................3 ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИ Б. Бектураев. Жиноят процессида ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини таъминлашнинг хорижий тажрибаси ..................................................7 МЕДИАЦИЯ Ш. Араббоев. Медиация институтининг ўзига хос афзалликлари ва унга таъсир этувчи омиллар ................................................................................................................13 ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ А. Ҳайитова. Қарз олди-бердисидан келиб чиқадиган низолар ва уларни тартибга солишнинг баъзи ҳуқуқий жиҳатлари.....................................................................................................18 МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН К. Бабаназаров. Давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилишдаги айрим масалалар......................................................23 КОРРУПЦИЯ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ С. Бойдедаев. Коррупцияга қарши қонунчиликнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари ..........................27 ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН З. Курбонова. Туғилганлик фактини белгилашга оид ишларнинг судлар томонидан кўрилиши юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ..........................................35 МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН Н. Тайров. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан мурожаат қилиш асослари..................................40 ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН Ў. Мурадов, О. Нуримов. Иқтисодий судловда яраштириш тартиб-таомилларининг қўлланилиши масалалари.........................................................................................................................46 ҲУҚУҚИЙ МОНИТОРИНГ А. Имомов. Ўзбекистон Республикаси суд тизимини малакали кадрлар билан таъминлашнинг долзарблиги...................................................................................................................50 ТАДБИРКОР ВА ҲУҚУҚ Ш. Бегматов. Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш давлат сиёсати даражасида...........................53 МУНОСАБАТ М. Тоғаев. Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш – давр талаби....54 ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ Д. Абдукадыров. Характерные черты внутренней структуры аппарата парламентов разных стран .......................................................................................................57 ENVIRONMENTAL LAW AND PROCESS G. Mamaraimova. Legal issues of reducing the environmental impact of construction Қурилиш ишларини экологияга таъсирини камайтиришнинг ҳуқуқий масалалари..........................64 DIGITAL TECHNOLOGY AND LAW М. Bakhramova. Online disputes in the digital sphere Raqamli makonda onlayn nizolar ...............................................................................................................69
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 КОНСТИТУЦИЯ ВА ҲУҚУҚ 3 Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиши, дунёнинг бир қанча демократик давлатларининг конституцияларидан жой олиб, амалиётда ҳам ўз исботини топиб бораётган принцип бўлиб, Ўзбекистонда Конституциянинг олий юридик кучга эга эканлигидан келиб чиқади. Конституция нормаларининг бевосита амал қилиши ўзи нима? Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиши конституциянинг принципларидан бири ҳисобланади. Бу шуни англатадики, конституция нормаларини ҳаётга татбиқ қилиш учун (Конституциянинг ўзида шу талаб кўрсатилмаган бўлса) қўшимча махсус қонунлар ёки қонуности ҳужжатлари қабул қилиш шарт эмас. Конституция нормаларининг бевосита амал қилиши, бир жиҳатдан, судлар томонидан ҳукм ёки ҳал қилув қарорлари конституциянинг нормалари асосида чиқарилишини англатади. Шунингдек, мазкур принципга кўра, суд жараёнларида адвокатлар ҳам ўзини қонуний вакил қилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини фақатгина қонун ёки қонуности ҳужжатлари билан эмас, ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИДАН БИРИ – КОНСТИТУЦИЯ НОРМАЛАРИНИНГ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ АМАЛ ҚИЛИШИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 4 КОНСТИТУЦИЯ ВА ҲУҚУҚ балки конституция нормалари билан ҳам ҳимоя қилишлари керак бўлади. Бундан ташқари, судларда жиноят ишлари кўрилаётганда давлат айбловини қувватлайдиган прокурорлар ҳам ўз фикрини баён қилаётганда конституция нормаларига мурожаат қилишига тўғри келади. Конституция нормаларининг бевосита амал қилиши кераклигини қаерда кўришимиз мумкин? 2023 йил 30 апрелида бўлиб ўтган референдумга қўйилган конституция лойиҳасининг 15-моддасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эгалиги, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши белгиланган. Бу яна бир қанча демократик давлатлар конституцияларида ҳам белгилаб қўйилган, жумладан, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон, Болгария, Озарбайжон, Литва, Польша, Венгрия республикаларининг конституцияларида уларнинг нормалари тўғридантўғри амал қилиши келтирилган. Бу норманинг келиб чиқишини Россия Конституцияси мисолида кўрадиган бўлсак, Россия Федерациясида конституция нормаларининг бевосита амал қилиши Россия Конституциявий судининг ҳукм ва қарорлари ҳамда Россия Федерацияси Конституциясининг нормалари ўртасидаги коллизиялардан келиб чиқадиган айрим муаммоларга бориб тақалади. Россия Федерацияси Конституцияси ва Конституциявий суд қарорларининг бевосита таъсири ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ўзаро боғлиқ асослари сифатида, бир томондан, конституциявий нормалар ва Конституциявий суднинг ҳуқуқий позициялари, иккинчи томондан, бошқа нормативҳуқуқий ҳужжатлар қоидалари ўртасидаги зиддиятлардан келиб чиқадиган муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Уларнинг қайси бир ҳуқуқ субъекти томонидан қўлланилиши мумкинлигида ҳуқуқий ноаниқлик мавжуд, яъни конституция нормаларининг тўғридантўғри амал қилишидан келиб чиқадиган муаммолар ҳуқуқ субъект(лар)и томонидан қўлланилиши ва нормативҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида юзага келиш эҳтимоли бўлган коллизиялар бўлиши мумкин. Бу муаммоларнинг олдини олиш ва конституция нормаларининг бевосита қўлланилиши учун аниқ қоидалар ва уни амалга ошириш тартиби белгилаб қўйилиши лозим. Евгений Аничкин ва Татьяна Ряховскаяларнинг Россия Федерацияси Конституцияси нормаларининг тўғридан-тўғри қўлланилиши ва таъсирига бағишланган илмий мақоласидаги фикрларига кўра, улар конституция нормаларини ўзида махсус ифодаловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжудлигидан қатъи назар, Россия Федерацияси конституциясининг тўғридан-тўғри амал қилиши мазкур Конституция нормаларининг юридик хусусияти ҳисобланади, деган хулосага келишган. Ҳатто, конституция нормаларини махсуслаштириш керак бўлганда ҳам, аниқловчи қоидалар конституциявий ҳуқуқий талаблар асосида яратилади ва фақатгина ушбу конституция нормаларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилади. Конституция қоидаларининг тўғридан-тўғри амалга оширилиши, Россия конституцияси
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 КОНСТИТУЦИЯ ВА ҲУҚУҚ 5 15-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, уларни амалга оширишнинг фақат бир хил шакли ҳисобланади. Польша Республикасида ҳам конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиш принципи мавжуд бўлиб, агар конституцияда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, конституция нормалари бевосита қўлланилиши Польша Республикаси конституцияси саккизинчи моддасининг иккинчи қисмида белгилаб қўйилган. Мазкур модданинг биринчи қисмида берилган конституциянинг олий юридик кучи тўғрисидаги норма билан узвий боғлиқ бўлган юқорида таъкидлаб ўтилган принцип судлар томонидан амалга оширилаётган ҳуқуқий нормаларни қўллаш жараёнида принципиал аҳамиятга эга. У турли шаклларда, жумладан, конституция нормаларини мустақил ҳолда қўллаш, конституция ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни биргаликда қўллаш, конституция ва бошқа қонун ҳужжатлари нормалари ўртасидаги коллизияларни аниқлаш каби шаклларда бўлади. Арманистон Республикаси Конституциясининг ҳам тўғридан-тўғри амал қилиш хусусияти мавжуд бўлиб, бу қоида мазкур конституциянинг 6-моддасида белгилаб қўйилган. Арманистон Республикаси конституциявий судининг процессуал қарорида таъкидланганидек, барча давлат ҳокимияти органлари ўз фаолияти давомида Конституцияни тўғри талқин қилиб, уни тўғридан-тўғри амалга оширади. Шу билан бирга, ушбу қарорда яна, Конституциявий суд Асосий Қонуннинг аниқ ва бир хилда амалга оширилишини таъминлаш учун якуний ҳамда умуммажбурий характерга эга бўлган Конституция нормаларига расмий шарҳ берувчи орган эканлиги кўрсатиб ўтилади. Конституция нормаларининг тўғридан тўғри амал қилишининг фойдали жиҳатлари нималарда? Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиши ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. конституция нормалар бевосита амал қилишининг биринчи фойдали томони Конституциянинг олий юридик кучга эга эканлиги билан боғлиқ, яъни, бу орқали конституциянинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асос бўлиши ва суд жараёнларида томон ёки томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини конституциявий асосларини ҳам кўрсатишга имкон беради. Бу принципнинг иккинчи фойдали жиҳати – конституция нормалари ҳаётийлигининг таъминланиши. Бу шуни англатадики, бу принципга амал қилиш воситасида конституция нормалари фақатгина конституцияда ёзилганлигича қолиб кетмайди. Яъни конституция нормалари кундалик ҳаётда содир бўладиган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда бевосита иштирок этадилар. Бундан ташқари, конституцияда инсоннинг асосий,фундаментал, ҳуқуқлари кафолатланганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилган тақдирда, конституция нормаларига мос тарзда инсон ҳуқуқлари нисбатан яхшироқ таъминланади.Мазкур принципнинг кейинги фойдали то-
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 6 КОНСТИТУЦИЯ ВА ҲУҚУҚ 1. Husanov O.T.Konstitutsiyaviy huquq:darslik. —Toshkent:Yuridik adabiyotlar publish, 2022. —400 bet. 2. Cherepanov V. On a Direkt Aktion of the Russian Konstitution and Desisions of the Konstitutional Kourt of the Russian Federation: Problems and Seyeking Their Solutions. Politikal Ssiyense Studiyes.2018.48. 3. Anichkin Ye.S., Ryakhovskaya T.I. Direkt effekt and applikation of provisions of the Konstitution of the Russian Federation: the quyestion of the delimitation of konsepts. Lav Enforsement Reviyev. 2018;2(1):31-39. 4. Manasyan Anaxit. Direkt effekt of the konstitution and its impakt on kase-lav in the Republik of Armenia. The Journal of the National Institute of Justise. 14. 53-60. 10.52277/1857- 2405.2021.3(58).09. мони конституция нормалари асосидаги юридик кучи нисбатан паст бўлган, ортиқча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бўлмаслигидир. Чунки, Конституцияда белгилаб қўйилган қоидаларни амалга ошириш учун бошқа ҳужжат қабул қилиш шарт эмас. Мисол учун, конституцияда инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланган сўз эркинлиги ҳуқуқи бузилган тақдирда, уни конституция нормалари орқали ҳуқуқий ҳимоя қилиш мумкин. Ўзбекистонда 2023 йилда референдум йўли билан қабул қилинган янги таҳрирдаги конституцияга кўра, унинг нормалари эндиликда тўғридан-тўғри амал қилиши лозим. Бу принципнинг амалга ошиши натижасида фуқароларнинг Конституциявий судга мурожаатлари камайиши мумкин, яъни агар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилса, улар ўзларининг конституциявий ҳуқуқларини тиклаш учун апелляция, кассация ёки такрорий кассация инстанцияларида суд қарори ёки ҳукмидан норози бўлиб юришига ҳожат бўлмайди. Судлар ишларни фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда, конституция нормаларига асосланиб кўриб чиққан ҳолатда бир томондан, конституция нормаларининг ҳаётийлиги таъминланса, иккинчи томондан, судга мурожаат қилган шахсларнинг конституциявий ҳуқуқлари бевосита конституция нормалари асосида таъминланиб, ортиқча суд қарори ёки ҳукмидан норозилик ва қўшимча харажатларга ўрин қолмайди. Бу принципни амалга ошириш учун нафақат судьялар балки, прокурорлар, адвокатлар ва бошқа юридик соҳа вакиллари ҳам конституция нормаларини ўринли қўллашни билиши лозим. Умуман олганда, конституциянинг тўғридан-тўғри қўлланилиши демократик давлат ҳуқуқий тизимининг муҳим жиҳати бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини ва ҳукуматнинг демократик тамойиллар доирасида ишлашини таъминлаши лозим. Р. МАТЯКУБОВ, ТДЮУ Хусусий ҳуқуқ факультети талабаси
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИ 7 Ҳар бир давлатда суд назорати институти турлича ташкил топган ва ривожланган. Масалан, Франция Республикаси қонунчилигига эътибор берсак, 1958 йил 4 октябрда қабул қилинган конституцияда республика президенти суд ҳокимиятининг кафолатидир, деб ёзилган, чунки у Олий магистрат Кенгашининг бошлиғи сифатида Франция апелляция суди ва Франция кассация судининг судьяларини тайинлаган. Ҳозирда Франция жиноят судлов ишларини юритишда 1958 йил қабул қилинган ва 1959 йил 2 мартдан кучга кирган Франция Жиноят-процессуал кодекси асосий ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Францияда жиноят ҳақидаги хабарларни текшириш полиция суриштируви ва дастлабки терговдан иборат. Суриштирув функцияси суд полициясига юклатилган. Унинг фаолиятига прокурор раҳбарлик қилади. Жиноят иши қўзғатилганидан кейин тергов ишларини олиб бориш учун жиноят иши материали тергов судьясига берилар эди, 1958 йилги Жиноят-процессуал кодекси тергов судьяси фаолиятини тугатиб, суриштирув ва тергов устидан умумий раҳбарликни прокурорга юклади. Уларнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан махсус назорат апелляция судининг айблов камераси томонидан олиб бориладиган бўлди. А.В. Солодиловнинг таъкидлашича, «Франция Жиноят-процессуал фаолиятда суд назоратини ўзига хос хусусиятига эга деб айтиш қийин. Чунки, дастлабки терговдаги суд назорати асосий иш юритишнинг таркибий қисмига айланиб кетган. Шуни таъкидлаш жоизки, айблов камераси берилган шикоят билан чекланиб қолмай, тўпланган далилларни ўрганиш мақсадида жиноят ишини тўлалигича талаб қилиб олишга ҳақли»1 . «Апелляция судининг айблов камерасидан ташқари 1985 йил ташкил қилинган тергов палатаси ҳам дастлабки терговда суд назоратини амалга оширади. У нафақат тушган шикоятларни кўриб чиқади, балки ўз ташаббуси билан терговни назорат қила олади. Шуни эътиборга олмаса, тергов палатаси апелляция судининг айблов камерасидан жиддий фарқ қилмайди»2 . 2000 йил 15 июнда «Жабрланувчининг ҳуқуқи ва айбсизлик презумпцияси тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши билан француз Жиноят-процессуал кодексига муҳим ўзгартириш киритилди. 1) судьяларнинг ихтисослашуви кенгайтирилиб, қамоққа олишга санкция берувчи алоҳида судьялар таъсис этилди, 2) жиноят ишлари бўйича апелляция инстанция судлари ташкил этилди. Бундан ташқари, кассация судьяларидан иборат жиноят ишларини қайтадан кўриб чиқувчи кенгаш тузилди, ҳамда уларнинг ишлаш тартиби белгиланди, кенгаш ёки кассация инстанцияси ишни қайтадан кўриш учун ҳукмнинг ижросини тўхтата олади3 . Германия процессуал қонунчилиги аввалида тергов судьяси дастлабки терговнинг барча ишларига аралаштирилмаган. Дастлабки терговда асосий вазифани прокурор амалга оширади. Айрим ҳолатларда ҳимоячининг фаолияти ҳам чегараЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ҲУКМ, АЖРИМ ВА ҚАРОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 8 ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИ ланган. Дастлабки терговда суд назорати фақат муҳим бўлган ишлар юзасидан амалга оширилган. Буни тергов судьяси, яъни, ер суди коллегиясининг аъзоларидан бири бажарган4 . Шуни таъкидлаш жоизки, тарихда биринчи бўлиб, тараф ва тортишув тушунчаларидан Германия Олий суди фойдаланган. Олий суднинг раҳбарий кўрсатмаларида прокурорнинг суддаги процессуал ҳолати қонун ҳимоячиси сифатида эмас, балки фақат тарафларнинг тенглигини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши таъкидланган5 . Тергов судьяси прокурордан расман мустақил фаолият юритишга ҳақли бўлса-да, амалда дастлабки тергов прокурорнинг кучли назорати ва раҳбарлигида амалга оширилган. Ҳимоячи ҳам дастлабки терговда фақат судга келолмайдиган гувоҳ, экспертларни сўроқ қилишда иштирок этишга ҳақли бўлган. 1877 йил 1 февралда қабул қилинган (1987 йил 7 апрель таҳрири билан) Германия ЖПКда қуйидаги шикоят турлари қайд қилинган: биринчидан, ажрим ва ҳукмлар бўйича апелляция ва ревизия; иккинчидан, жиноят ишини қайта тиклаш тўғрисидаги илтимос. Шуни таъкидлаш жоизки, хусусий шикоят, апелляция ва ревизия шикоят қилишнинг алоҳида усуллари ҳисобланган. Биринчи ва апелляция судининг ажримига, шунингдек, раислик қилувчи судьянинг ва тергов судьясининг қарорига хусусий шикоят қилишга фақат махсус топшириқ бўлганда йўл қўйилган. Апелляция инстанциясига шикоят қилиш ревизия тартибида шикоят қилишга нисбатан чегараланган. Ҳозирда Германия Федератив Республикаси жиноят процессида ҳукм устидан шикоят қилишнинг икки тури мавжуд: қонуний кучга кирмаган ҳукм устидан апелляция ва ревизия тартибида иш юритиш. Бу бизнинг қонунчилигимиздаги апелляция ва кассация инстанцияларига ўхшашдир. Ҳукмни ревизия тартибида кўрадиган суд, агар моддий қонун нотўғри қўлланилган бўлмаса, жиноят ишини янгитдан кўриш учун қайтармай ҳукмни ўзгартириши мумкин. Германия Федератив Республикасининг 1949 йил 23 майдаги Асосий қонунига кўра тинтув, гумон қилинувчининг яшаш жойини кузатиш каби процессуал мажбурлов чоралари суд қарори билан амалга оширилади. Жазо тайинланадиган қилмишни содир этганликда гумон қилиниб ушланган ҳар бир шахс ушланган куннинг эртасидан кечикмай судьяга олиб келиниши шарт. Судья ушлаш асосларини аниқлаши, гумон қилинувчини шахсан сўроқ қилиши, унинг эътирозларини эшитиши керак. Шундан кейин судья ё гумон қилинувчини қамоққа олиш тўғрисида асослантирилган ёзма буйруқ беради ёки гумон қилинувчини дарҳол озод қилиш тўғрисида топшириқ бериши лозим6 . Германия жиноят судлов ишларини юритишда Бундестаг аъзолари тўртдан бир қисмининг талаби билан тузиладиган, тергов қўмиталари деб номланган назорат органи ўзига хос ҳисобланади. Тергов қўмиталари Бавария Республикаси Конституциясида ҳам кўрсатилган (25-модда)7 . Тергов қўмитаси очиқ суд мажлиси ўтказиб, жиноят иши бўйича процессуал қонун талабларига кўра далиллар тўплайди. Судлар ва маъмурий органлар уларга ҳуқуқий ва хизматлари доирасида ёрдам берадилар. Тергов қўмитасининг қарори қонуний ҳисобланади. Судлар тергов асосига қурилган ҳолатларни кўриш ва баҳолашда эркин ҳисобланади. Германия Федератив Республикаси ЖПКнинг 1993 йил 1 январь таҳрири жиноят ишлари бўйича суд назоратининг
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИ 9 турлари белгиланган ягона норматив ҳужжат ҳисобланади. Унга кўра, бир қатор тергов ҳаракатлари ва процессуал мажбурлов чоралари суд назоратида амалга оширилади: буларга айбланувчини гувоҳлантириш, суд қарорига кўра қонидан намуна олиш; бошқа шахсларни гувоҳлантириш; олиб қўйиш; почта-телеграф корреспонденцияларини хатлаш; телефон сўзлашувларини назорат қилиш; тинтув ўтказиш; кўчаларда назорат пунктларини ташкил қилиш, мулкни рўйхатга олиш ёки хатлаш, чоп этилган асарни олиб қўйиш; тергов арести, арестни текшириш; айбланувчининг руҳий ҳолатини кузатиш учун руҳий касаллар шифохонасига жойлаштириш ва ҳоказолар8 киради. Ҳозирги Германия жиноят-процессуал қонунчилигида дастлабки суд муҳокамаси деб ном олган бобда суд назоратининг тури назарда тутилмаган. 1975 йилга қадар суд назоратининг бу тури тергов судьяси томонидан дастлабки тергов шаклида олиб борилар эди. Кўп ҳолларда бу назорат суриштирув, дастлабки тергов ёки прокуратура томонидан олиб борилган фаолият билан такрорланиб қолар эди. Шунинг учун 1975 йил ўтказилган суд ислоҳотида тергов судьяси институтига барҳам берилди. Англияда ҳуқуқнинг англо-саксон шакли амалда бўлиб, суд инсон ҳуқуқ ва эркинликларини асосий кафолати ҳисобланади. Англияда мавжуд бўлган казуист ҳуқуқида шахсни қамоққа олишнинг қонунийлигини текширишнинг тўрт хил суд буйруқлари мавжуд экан. Аста-секин бу буйруқларнинг учтаси барҳам топиб, фақат «Habeas Corpus Act» деб номланган, яъни «қамоққа олинган шахсни дарҳол судга олиб келиш зарурлиги тўғрисидаги буйруғи қолди9 . «Habeas Corpus Act» 1679 йил 26 майда қабул қилинган бўлиб, қамоққа олиш устидан шикоят қилиш ва ноқонуний ушлаб турилган шахсни дарҳол озод қилишнинг биринчи классик намунаси ҳисобланади. «Habeas Corpus Act» инсоният тарихида ўзбошимчалик билан ҳибсга олишни чеклаган биринчи ҳужжатдир. Унда «Ҳеч бир озод, эркин фуқаро суд қарорисиз ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, мулкидан маҳрум қилиниши, қонундан ташқари деб эълон қилиниши, қувғинга олиниши мумкин эмас», дейилади. Жиноят ишлари бўйича «Habeas Corpus Act» қуйидагича тартибда амалга оширилади. Ҳар бир қамоққа олинган айбланувчи ўзини нотўғри ҳибсга олинган деб ҳисобласа, шахсан ўзи ёки ҳимоячиси орқали лорд-канцлерга шикоят қилишга ҳақли. Лорд Habeas Corpus буйруғини бериш ҳамда уни тасдиқлайдиган муҳрни сақлаш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳисобланади. Мурожаатни олган судья дарҳол ишга киришиб, қамоққа олишнинг қонунийлигини текширади. Агар қамоққа олиш ноқонуний амалга оширилган бўлса, шахсни дарҳол озод қилади10. Англия юридик адабиётларида «Habeas Corpus Act» шахс ҳуқуқ ва эркинлигини ҳимоя қилишнинг олий даражадаги кафолати ва инглизларнинг миллий ғурури» деб таърифланади11. Англия судининг ташкил топиши ва тузилиши анча мураккаброқ. Улар тўрт босқичли суддан иборат: 1) Лордлар палатаси 2) Апелляция суди 3) Юқори суд ва корона суди 4) Қуйи судлар: графлар суди ва магистратлар суди, 1971 йилдан бошлаб апелляция суди. Юқори суд ва корона судлари олий суднинг бўлинмалари бўлиб ҳисобланади. Лордлар палатаси жиноят ишларини кўрадиган суд сифатида икки хил ваколатни амалга оширади: 1) умумий судларда кўрилган жиноят иши бўйича апелля-
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 10 ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИ ция инстанцияси сифатида; 2) биринчи инстанция суди сифатида. XVII асрнинг охирларида Англияда суд томонидан чиқарилган ҳукм қатъий, айблов ҳукми бўладими, оқлов ҳукми бўладими шикоят қилиниши мумкин эмас, деган қоида ўрнатилган. Ўша вақтда Англияда янги очилган ҳолатлар бўйича жиноят ишларини қайтадан ҳаракатга келтириш тартиби йўқ эди. Агар маҳбуснинг айби бўлмаса, ички ишлар вазирининг тақдимномасига кўра, афв этилар эди. XIX асрга келиб, парламентга бир неча маротаба присяжний судларининг айблов вердиктини қайта кўришни белгиловчи қонун лойиҳалари тақдим қилинди, лекин уларнинг биронтаси қабул қилинмади. 1907 йил Англия юристлари назарида одил судловни амалга оширишда инқилоб содир бўлди – жиноят ишлари бўйича апелляция судлари ташкил этилди. Апелляция тартибида айблов ҳукми устидан фақат маҳкум шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Апелляция суди биринчи инстанция суди томонидан тайинланган жазони иш ҳолатига ва маҳкумнинг содир қилган қилмишига мос эмас деб топса, жазони ўзгартириб, ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган томонга ўтиш ваколатига эга бўлди. Лекин бу ҳақда шикоят билан мурожаат қиладиган маҳкум огоҳлантирилиши шарт эмаслиги қайд қилинди. Англияда тергов судьялари йўқ, уларнинг ўрнида корона судлари мавжуд. Коронарлар присяжнийлар билан биргаликда қотиллик жиноятларини, табиий бўлмаган ёки гумондаги ўлимларни ёки ўлимнинг сабаби аниқланмаган ҳолатларни текширишда иштирок этадилар. Буни Англиянинг жиноят судлов ишларини юритишнинг алоҳида хусусияти деб айтиш мумкин. Махсус қироллик терговини амалга оширилишини ҳисобга олмаганда, нафақат тақдим этилган далилларни текширувчи, балки уларни топиш мажбуриятига эга бўлган ёки суд органи фаолиятига хизмат қиладиган дастлабки терговнинг ўзи йўқ. Англияда барча тергов ҳаракатларини ўтказиш процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ва шахс ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш полиция хизматига тегишли бўлган. Яқин вақтларгача полиция бошлиғи жиноят ишини қўзғатиш ваколатига ҳам эга эди. Ҳозирда бу ваколат давлат айблов хизмати ваколатига берилган. Бу хизматни Бош атторней бошқаради. У умумий жиноий таъқиб директори сифатида жойларда қироллик айбловчиларини тайинлайди12. Шуни таъкидлаш жоизки, Англияда далилларни дастлабки текшириш, умумий қоидага кўра, айблов ҳужжати судга тақдим этилгандагина амалга оширилиши мумкин. Бундай текширув органи бўлиб, мировой (келишув) судлари, пойтахтда – полиция магистрантлари, жойларда – тўлов асосидаги магистрлар ҳисобланади. Далилларни дастлабки текшириш якка тартибдаги судьялар ёки кичик сессияларда (суд мажлисида) амалга оширилади. 1848 йилги қонунга кўра, судья ёки суд олдиндан далилларни текшириб, шу асосда шахсни айблаш мумкинми ёки йўқми, деган масалани ҳал қилади13. 1952 йили магистрат (полиция) судлари тўғрисидаги қонун қабул қилингандан кейин Англия жиноят судлов ишларини юритишнинг бу босқичдаги вазифалари янада аниқлаштирилди. Жиноят иши материалини дастлабки текширувдан ўтказадиган магистратнинг вазифаси жиноят иши материалини мазмунан ўрганмасдан ҳамда таъқиб қилинаётган шахснинг айбдор ёки айбсизлигини олдиндан ҳал қилмасдан туриб, мавжуд далиллар билан танишиш орқали, шахсни ушбу айблов ҳужжати билан присяжний судига бериш
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИ 11 мумкинми ёки йўқми, деган масалани ҳал қилишдан иборат бўлади. Жиноят иши бўйича апелляция суди 1966 йил 1 октябрга қадар амалда бўлди. Кейинчалик Донаван комиссиясининг таклифига кўра, Олий суд қошидаги жиноят иши бўйича апелляциянинг ваколати кенгайтирилди. Апелляция суди бўлимининг бир палатаси маҳкумлардан тушган ҳукм бўйича апелляция шикоятини бош суднинг лорди раислигида кўриб чиқадиган бўлди. Бу қонунга кўра шикоят берган маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган томонга ўтиш бекор қилинди. Англияда кассация суди йўқ, иккита апелляция инстанцияси фаолият кўрсатади. Лордлар палатаси апелляция инстанцияси сифатида жиноят ва фуқаролик ишлари юзасидан шикоятларни кўриб чиқади. А.К. Романовнинг фикрича, Лордлар палатаси йўл қўйилган хато ва камчиликларни апелляция суди сифатида бартараф қилишда яхши кўрсаткичларга эришмоқда. Масалан, 1995 йил Лордлар палатаси апелляция судининг 25 % жиноят ишлари бўйича қарорларини бекор қилган. Кейинги йилларда бу кўрсаткич яна ўсган14. А.В. Солодиловнинг таъкидлашича, Англиянинг ҳуқуқ тизимини таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатадики, унинг дастлабки терговида суд назорати мавжуд. «Дастлабки терговда суд назорати» жумласи шартли ишлатилгани билан дастлабки терговда суд тизими сезиларли даражада ўз ҳукмини ўтказади. Масалан, дастлабки терговда суд назоратини амалга оширишнинг қуйидаги объектларини санаб кўрсатиш мумкин: 1) тергов ҳаракатларини ўтказишда; 2) процессуал мажбурлов чораларини қўллашда; 3) Habeas Corpus Act процедурасида, яъни шахсни ноқонуний қамоққа олиш устидан даъво қўзғатишда; 4) судга беришда (судда дастлабки иш юритиш)15. Хулоса қилиб, шуни айтиш жоизки, биринчидан, ривожланган хорижий давлатлар Жиноят-процессуал қонунчилигида суд назорати мавжуд ва у жиноят судлов ишларини юритишда бутун бир тизимни ташкил этади. Иккинчидан, жиноят процессида суд назорати узоқ тарихий даврлардан бери инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофазасини ҳуқуқий кафолати тарзида амалда бўлиб келган ва бундан кейин ҳам ўз мавқеини йўқотмайди. Учинчидан, хорижий мамлакатларнинг жиноят процессидаги суд назорати институти тажрибасини ўрганиш: а) дастлабки терговда суд назоратини махсус ваколатга эга бўлган иштирокчи (тергов судьяси) томонидан олиб боришнинг шарт эмаслиги; б) дастлабки терговда прокурор назорати билан суд назорати бир-бирига ҳалал бермаслиги тўғрисидаги фикрларимизни қатъийлаштиради. Суд назоратининг ташкил топиши, ривожланиш тарихи ҳамда хориж тажрибасини ўрганиш асосида қуйидаги илмий хулосаларга келдик: 1. Жиноят процессида суд назорати мустақил институт бўлиб, ўзининг ташкил топиши ва ривожланиши тарихига эга. 2. Жиноят процессида суд назоратининг учта тури мавжуд: а) дастлабки терговда суд назорати; б) жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда суд назорати; в) ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишда суд назорати. 3. Жиноят процессида суд назоратини мустақил тизим сифатида эътироф этиш лозим. Ҳар бир тизим ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо этади. 4. Суд назорати тизимига кирувчи суд-
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 12 ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИ 1 Солодилов А. В. Судебный контроль в системе уголовного процесса в России. –Томск:- 2000. –Б. 120. 2 Муратова Н.Г. Система контроля в уголовном судопроизводстве: вопросы теории, законодательного регулирования и практики. -Казань 2004. –Б. 72. 3 Берестнев Ю. Меры общего характера. Хаккар против Франции. // Российская юстиция, -2001, -№ 12. –Б. 66. 4 Чельцов-Бебутов М. А. Курс уголовно-процессуального права. Очерки истории суда и уголовного процесса в рабовладельческих, феодальных и буржуазных государствах. – СПб, 1995. – 562 б. 5 Гуценко К.Ф., Головко Л. А., Филимонов Б.А. Уголовный процесс зарубежных стран. –М.: Изд. Зерцало. 2002. – 402 б. 6 Основной закон Федеративной Республики Германии. // Конституции зарубежных стран. Сборник. Составитель В.Н. Дубровин. -М.: 2003. -Б 161. 7 Муратова Н.Г. Система контроля в уголовном судопроизводстве: вопросы теории, законодательного регулирования и практики. -Казань 2004. –Б. 77. 8 Солодилов А. В. Судебный контроль в системе уголовного процесса в России.–Томск: 2000. -Б 124.9 Полянский Н. Н. Уголовное право и уголовный суд Англии. -М.: 1969. -314 б.; Гуценко К.Ф., Головко Л.А., Филимонов Б.А. Уголовный процесс зарубежных стран. -М.: Изд. Зерцало. 2002. –356 б. 10 Полянский Н.Н. Уголовное право и уголовный суд в Англии. – М.: 1969. –Б. 284-287. 11 Ахпанов А.Н., Насыров Г.Х. Арест в качестве меры пресечения: проблемы судебного контроля и санкционирования. (Монография.) –Алматы: 2005. -Б 23. 12 Романов А.К. Правовая система Англии. -М.: 2002. –Б. 239-241. 13 Муратова Н.Г. Система контроля в уголовном судопроизводстве: вопросы теории, законодательного регулирования и практики. -Казань 2004. –Б 84. 14 Романов А.К. Правовая система Англии. -М.: 2002 . -Б.252. 15 Солодилов А. В. Судебный контроль в системе уголовного процесса в России.-Томск.: 2000. -Б.140-141. лар ўз турлари, вазифаси, мақсади, иштирокчилари чегараси, объекти ва қабул қиладиган ҳужжатларига кўра бир-биридан фарқ қилади. 5. Суд назоратининг турларини тизим сифатига боғлаб турадиган хусусиятлар қуйидагилардан иборат: а) фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш; б) бу фаолиятни фақат холис судьялар томонидан амалга оширилиши; в) суд назорати ҳужжатларини ижро этишнинг умуммажбурийлиги; г) суд назоратида тортишувчилик, тарафларнинг тенглиги принципларига асосланиб иш юритилиши; д) суд назорати унга илтимос ёки шикоят билан мурожаат қилгандагина юзага келиши. 6. Дастлабки терговда суд назоратини ўрнатишнинг ҳуқуқий заминини яратиш, яъни миллий қонунчиликда ушбу масалани қайд қилувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 7. Дастлабки терговда суд назоратини амалга оширувчи махсус ваколатга эга бўлган тергов судьясига эҳтиёж йўқлиги. 8. Дастлабки терговда прокурор назорати билан суд назорати бир-бирига мутаносиб равишда фаолият кўрсатишлиги. Б. БЕКТУРАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 МЕДИАЦИЯ 13 Ҳар бир давлатда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар шароитида низоларни келиб чиқиши табиий ҳолатдир. Тарихий жараёнлар низоларни унинг иштирокчилари ўртасида ҳеч бир тарафга зарар етказмаган ҳолда ҳал этиш самарали усул эканлигини кўрсатди. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган низоларни ҳал қилишнинг энг кенг тарқалган оммавий усули суд йўли билан ҳал қилишдир. Лекин, низони суддан ташқари ҳал қилишнинг муқобил йўллари ҳам борки, бу келишмовчиликларни тезкор, қулай ва қўшимча харажатларсиз ҳал қилиш имконини беради. Низоларни ҳал қилишнинг ана шундай муқобил усулларидан бири медиация (воситачилик)дир. Медиация нейтрал, мустақил субъект томонидан қарама-қарши томонларга ихтилофли вазиятни ҳал қилиш ва низони музокаралар ўтказишнинг ихтисослаштирилган коммуникатив, психологик ва бошқа усуллари орқали ҳал қилишнинг энг яхши ечимини топишда ёрдам беради. Медиациянинг хусусияти шундаки, унда томонларнинг эҳтиёжлари ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, уларга маъқул келадиган шароит ва усулларни белгилашда «олтин ўрталик»ни топиш муҳим аҳамият эгаллайди. Мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда низоларни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган турли усуллар, хусусан медиация институти амалиётини қўллашга эътибор кучаймоқда. Мазкур соҳани тартибга солишга қаратилган «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Мазкур Қонунда Медиацияга қуйидагича таъриф берилган: Медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усулидир. Низоларни суд аралашувисиз муқобил усуллар орқали ҳал қилиш амалиётини шакллантириш ва унинг қўллаш соҳасини кенгайтириш орқали мазкур соҳани такомиллаштириб бориш зарур. Чунки, медиация ўзининг моҳияти жиҳатидан давлатнинг судловига муқобил механизмдир. Медиация тартиботини танлаш фуқаролик-ҳуқуқий низоларни ҳал этишда низолашаётган тарафлар – фуқаролар ва юридик шахсларнинг вақт йўқотмаслигини, шунингдек ортиқча суд тўловлари учун харажатлар ва тўловларнинг олдини олади. Бу эса, тарафларга низоларни тез ва ортиқча сарф-харажат қилмаган ҳолда, ўзига қулай бўлган вақтда ва жойда, ўзига маъқул бўлган усул ва шароитларда, улар ўртасидаги муносабатларга таъсир кўрсатмасдан муносабатларни ўзаро давом эттириш имкониятини беради. «Медиация» сўзи инглиз луғатида «Mediation» – ўрталик, ўртакашлик, низодаги ўрталик сифатида, лотин тилида эса «Mediare» – воситачилик қилмоқ, ўртада турмоқ, орага кирмоқ маъноларини англатади. МЕДИАЦИЯ ИНСТИТУТИНИНГ ЎЗИГА ХОС АФЗАЛЛИКЛАРИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 14 МЕДИАЦИЯ Медиация сўзининг луғавий маъноларини умумлаштириб, низони ҳал этишда воситачилик қилиш, ихтисослашган мулоқот, музокаралар олиб бориш усулларидан бири сифатида тушуниш мумкин. Таниқли олим Ц. Шамкалашвилининг таъкидлашича, медиация ўзининг умумий ғоялари бўйича архаик келиб чиқишга эга бўлиб, у низоларни вужудга келиши билан бир вақтда вужудга келган. Бунда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган учинчи тараф низолашаётган тарафларга ихтилофни мустақил равишда ҳал этиш имкониятини беради1 . Медиацияни ўрганиш бўйича халқаро тадбирларда унинг самарадорлиги бўйича бир қатор маълумотлар келтирилади. Масалан, АҚШда мазкур процедурадан ўтган ишларнинг 95 фоизи суд муҳокамасигача етиб бормаган. Германияда медиациянинг кўрсаткичлари катта таассурот қолдиради – 90% дан кўпроқ музокаралар тарафларнинг келишув битими билан якунланган. Қуйи Саксонияда самарадорлик 97% ни ташкил этади. Буюк Британияда 90-95% низоли ҳолатлар суд муҳокамасигача ҳал этилади. Европада медиациянинг самарадорлиги ўртача 40-80% ни ташкил этади2 . Низоларни медиация жараёни орқали муваффақиятли ҳал этиш кўп жиҳатдан ушбу жараёнда иштирок этаётган фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Ҳуқуқий маданият шахснинг ҳуқуқий билимлари, эътиқодлари ва муносабатлари, шунингдек, жамиятнинг моддий ва маънавий қадриятларига бўлган муносабати. Можарони тинч, энг қулай шарт-шароитларни излаш йўли билан ҳал қилиш томонлардан муаммони муҳокама ва очиқ мулоқот орқали ва кўп ҳолларда энг самарали йўл эканлигини тушунишни талаб қилади. Медиациянинг ривожланиши ва шаклланиб бориши ҳисобига уни қўлланиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатларнинг энг кенг тарқалган соҳалари – оилавий муносабатлар, меҳнат муносабатлари, фуқаролик, маъмурий ва бошқа оммавий-ҳуқуқий, шу жумладан, тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолият билан боғлиқ муносабатларда келиб чиқадиган низоларга нисбатан қўлланилишидир. Медиациянинг қўллаш соҳаларидан кутиладиган натижа ва самарадорлик нуқтаи назаридан афзаллик жиҳатлари: - медиация низолашаётган томонлар ўртасида ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантиради, томонлар ўртасидаги муносабатларни сақлаб қолиш ёки яхшилаш имконини беради, чунки у одамлар ўртасида ўзаро тушунишни ўрнатишга қаратилган. - медиация ким ҳақ ва ким ноҳақлигини аниқлашга ёки ғалаба қозонишга қаратилган эмас. Бу жараёнда низони келтириб чиқарган айбдорни аниқлаш, унинг жавобгарлик масаласи муҳокама қилинмайди ва ҳал этилмайди. - медиация судда деярли имконсиз бўлган муаммонинг ечимларини топишга имкон беради. Суд қарори иккала томон учун ҳам мажбурий қабул қилинади. Медиация тартиби ўзаро муроса тамойилига асосланади, бу эса натижага эришилгандан кейин ҳам томонлар ўртасидаги муносабатларни сақлаб қолиш имконини беради. - ортиқча маблағ, ҳиссий куч ва вақтни тежайди. Низолар тез ҳал этилади. Суд қарорида керакли натижага эришиш учун бир нечта инстанциялардан
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 МЕДИАЦИЯ 15 ўтиш керак. Ҳар бири аввалгисининг қарорларини бекор қилиши мумкин ва жараён бир неча йил давом этиши мумкин. Медиацияни қўллашда тортишувсиз ёки оддий низолар судга келтирилмайди. П.А. Астахов, воситачилик цивилизациялашган жамият тараққиётининг янги босқичи эканлигини таъкидлайди. Чунки медиация тўғри, қонуний ва ўзаро манфаатли муносабатда бўлишни ўргатади3 . Медиация энг аниқ ва ижобий натижалар беради. Ушбу тартиб туфайли томонларнинг ҳар бирининг манфаатлари қондирилади, чунки барча қарорлар адолатли, мақбул, ихтиёрий, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига мувофиқ бўлади. Медиация тартибида келишув битимига эришишнинг иложи бўлмаса, тарафлар низоли масалани ҳал этиш учун судга мурожаат қилишлари мумкин. Бозор муносабатлари шаклланган давлатларда вужудга келадиган низоларнинг энг кўп тарқалган тури корпоратив низолардир. Бу табиий ҳолатдир. Иқтисодиёт турли мулк шаклларига асосланар экан, мулкдорлар ҳуқуқлари ва манфаатлари билан боғлиқ бўлган, хусусан, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорларига эътироз билдириш, битимларнинг ҳақиқий эмаслиги, акцияларни бегоналаштириш, юридик шахсга етказилган зарарни қоплаш ва бошқалар билан боғлиқ низолар кўп учрайди. Шунинг учун корпоратив низоларнинг моҳияти ва медиация тартиб-қоидаларининг мақсадларидан келиб чиқиб, ушбу йўналишда медиациянинг афзалликларини ажратиб кўрсатиш мумкин: Махфийлик. Ушбу тоифадаги ишлар кўп ҳолларда компаниянинг ички ишлари билан боғлиқ бўлиб, бошқарув тузилмаси ва бизнес стратегияларига таъсир қилади. Кўпинча томонлар мавжуд низо тўғрисидаги маълумотларни тарқатишдан манфаатдор эмас, бу эса юридик шахс ва иштирокчиларнинг ўз обрўсига салбий таъсир кўрсатиши, уларнинг кейинги касбий фаолиятига халақит бериши мумкин. Бундай ҳолда, медиация процедурасининг махфийлиги суд муҳокамасининг ошкоралигидан устун келиб, бундай ҳолатда судни танлаш мутлақ ортиқча ҳисобланади. Конфликтнинг ҳар томонлама ёритилиши. Медиациянинг мақсадлари нафақат низони нейтраллаш, балки шериклик ва ишбилармонлик муносабатларини ривожлантириш, ишбилармонлик этикасини шакллантириш, ижтимоий муносабатларни уйғунлаштиришдир. Бинобарин, ушбу тартибни қўллашда ким ҳақ ва ким айбдор эканлиги аниқланмайди, балки иккала томон учун ҳам уларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда вазиятдан чиқишнинг энг мақбул йўли изланади. Медиациянинг амалий хусусияти шундаки, томонлар, қоида тариқасида, ҳамкорликни давом эттирадилар ва ишбилармонлик муносабатларини яхшилаш йўлларини қидирадилар. Шундай қилиб, воситачилик тартиби туфайли компаниянинг барқарорлиги ва умуман иқтисодий мавқеи сақланиб қолади. Мослашувчанлик ва камроқ вақт. Суд жараёни ҳар бир босқич учун норматив равишда белгиланган муддатларга эга бўлган аниқ тартибга солинган тартиб билан тавсифланади. Умуман олганда, суднинг ишни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишнинг бутун жараёни медиацияга қараганда анча кўпроқ вақтни талаб қилади. С.А. Григорянц иқтисодий фаолият
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 16 соҳасидаги медиация (воситачилик) фойдасига қуйидаги далилларни келтиради: - вақтинчалик (воситачи муаммони тезда ҳал қилишга қодир); - молиявий (бизнесдаги зиддият молиявий йўқотишлар, бизнес алоқаларини йўқотиш, капиталнинг акцияларга бўлиниши билан тўла); - мағлуб томоннинг йўқлиги (медиация битими иккала томоннинг манфаатларини ҳисобга олишни ўз ичига олади); - медиация тартиб-таомилининг махфийлиги (суд муҳокамасида тижорат маълумотларини ошкор қилиш эҳтимоли юқорилиги билан боғлиқ); - эришилган воситачилик келишувининг ихтиёрий бажарилиши4 . Юқоридагилардан келиб чиқиб, низоларни давлат судларида ҳал этиш билан таққослаганда медиациянинг қуйидаги афзалликлари мавжуд: Биринчидан, ҳуқуқларни давлат судларида ҳимоя қилишда суд шаклидан медиация жараёнининг асосий фарқи, медиаторнинг низонинг моҳиятига нисбатан ўз-ўзидан ҳеч қандай қарор қабул қилмаслиги ҳисобланади. Медиация доирасидаги барча қарорлар фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида қабул қилинади. Судда низолар судъялар томонидан тарафлар учун мажбурий бўлган ва мажбурий тартибда ижро қилиниши мумкин бўлган қарорлар чиқариш йўли билан тугатилади. Иккинчидан, судларда ишларнинг кўплиги ва ишларни кўриб чиқиш ойлаб чўзилганлиги туфайли медиация орқали низоларни ҳал этиш вақтнинг тежалишига олиб келади, кўпинча бир иш бўйича низолар иккинчи ва учинчи инстанцияда давом этади, ютқазган тараф суд ҳужжатлари устидан шикоят қилади. Юридик ёрдам олишга сарфланадиган харажатлар суд жараёнининг давом этиш муддати билан узвий боғлиқ бўлганлиги туфайли низоларни тезкорлик билан ҳал қилиниши медиациянинг тежамкорлигини билдиради. Учинчидан, медиация ўзгарувчан жараён ҳисобланиб, тарафлар низони кўриб чиқиш жараёнини ўз хоҳишига кўра тартибга солишлари мумкин, уларга муаммони муҳокама этиш учун эркин шароит яратилади. Шу билан бирга медиаторнинг ўзи ҳам тарафларга низони ҳал қилиш йўлини топишга ёрдам беради. Тўртинчидан, суд ишининг оммавийлиги, ошкоралиги ва очиқлигидан фарқли равишда медиация жараёнига махфийлик хосдир. Тарафлардан олинган барча маълумотлар, «девордан ташқарига чиқмайди» ва медиаторнинг фаолияти тугагандан сўнг унинг барча ёзувлари йўқ қилиниши лозим. Бешинчидан, суд қарорлари ҳар доим ҳам тарафлар истаган оқибатга олиб келмайди (камида бир тараф ишнинг натижасидан норозилигича қолади) ва бу ҳолат келажакда суд қарорларини нафақат ихтиёрий бажаришдан бош тортилишига, балки бажаришга мажбурий тўсқинлик қилинишига олиб келади. Медиация давомида барча қарорлар тарафларнинг икки томонлама келишувига кўра қабул қилинади ва иккала тараф ўзлари томонидан биргаликда қабул қилинган қарорларини ихтиёрий равишда бажариш мажбуриятини оладилар. Олтинчидан, медиациянинг рад этиб бўлмайдиган устунликлари ичида тарафлар ўртасидаги яхши, дўстона муносабатларни сақлаб қолиш ҳисобланади. Медиация айниқса, мулкни тақсимлаш, эр-хотинлар, ота-оналар ва фарзандлар МЕДИАЦИЯ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 17 ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш, меҳнат низоларини ечиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда самарали ҳисобланади. Юқоридаги ҳолатларда медиация ва унинг қўлланилишидан кутилган натижаларнинг ижобийлиги ва жараённинг устун жиҳатларини келтириб ўтдик. Эндиликда, медиация жараёнини қўллашга қандай салбий омиллар таъсир кўрсатиши мумкин, деган савол туғилиши табиий. Бу саволнинг келиб чиқиши турли ҳуқуқ тизимларида ҳуқуқий муносабатларнинг тартибга солинганлик даражаси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг устунлиги, медиация тартиб-таомиллари қўлланиладиган соҳаларда вужудга келаётган низоларнинг хусусиятлари билан бирга жамиятдаги муҳитга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Бундай сабаблар постсовет давлатлари ҳуқуқий тизимига кўпроқ мос тушади. Маҳаллий менталитетдан келиб чиққан ҳолда сабабларни таҳлил қилиш мумкин, бунда ишончсизлик руҳияти, ҳуқуқий маданиятнинг паст даражаси, низо субъектлари ўртасидаги зиддиятнинг юқори даражаси, низо келтириб чиқариш истаги, ҳуқуқбузарнинг суд орқали жавобгарликка тортилиши, тадбиркорларнинг бир-бирига ишончи йўқлиги, томонларнинг низоларни ҳал қилиш ва воситачилик шартномасини ихтиёрий равишда бажариш учун жавобгарликни ўз зиммаларига олмасликлари ва энг кўп тарқалган тури, низони 1 Шамкалашвили Ц. Медиация как метод внесудебного разрешения споров. М-2006. –С. 14. 2 Ф.Отахонов. Низоларни муқобил ҳал қилиш. Тўплам. Тошкент2022 й. –В. 5 3 Астахов П. А. За медиацией – будущее цивилизованного общества // Медиация и право, 2014. № 3 (33). С. 41. 4 Григорянц С.А. Применение медиации как способа разрешения споров в сфере предпринимательства // Наука и образование: хозяйство и экономика; предпринимательство; право и управление. 2015. № 5 (60). С.83 фақатгина суд тартибида ҳал қилиш амалиётининг устун қўйилишидир. Медиациянинг ташкилий-иқтисодий камчиликлари унга қўшимча харажатлар, медиация тартибидан фойдаланиш мумкин бўлган низоларнинг чекланган тоифалари, медиаторлар сонининг етарли эмаслигини ўз ичига олади. Медиация тартиб-таомилларида мурожаат қилмасликнинг асосий сабабларини таҳлил қиладиган бўлсак, ташкилий жиҳатдан, низо иштирокчилари ушбу тартибнинг мавжудлиги, унинг янгилиги, хизматлар учун реклама йўқлиги тўғрисида етарли маълумотга эга эмаслигини ўз ичига олади. Иқтисодий жиҳатдан, медиатор хизматлари учун нархларнинг оптималлаштирилмаганлиги, низода ҳақ бўлиб турган тарафнинг низони ҳал қилиш учун пул тўлашни истамаслиги, субъектив ёки психологик жиҳатдан эса, медиациянинг янги соҳа эканлиги, аҳоли ҳуқуқий маданиятининг паст даражаси, воситачига ишончсизлик, унинг профессионаллиги ва низоларни ҳал қилиш сифатига шубҳаларни таъкидлаш. Бизнинг фикримизча, ушбу сабабларнинг барчаси биргаликда медиация тартиб-таомилидан фойдаланмасликда катта роль ўйнайди. Ш. АРАББОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси МЕДИАЦИЯ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 18 ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ Қарз бу икки тарафнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан вужудга келган масъулияти бўлиб, уни амалга ошириш ҳар бир томоннинг нафақат инсоний фазилатларга эга эканлигини, шу билан бир қаторда етарли ҳуқуқий билимни ўзлаштирганлигидан далолатдир. Қарз муносабатлари ўзаро келишув асосида ихтиёрий юзага келади ва қарз миқдорига мувофиқ оғзаки, оддий ёзма ёки нотариал тасдиқланган ёзма шаклларда ифодаланади. Қарз олди-бердиси билан боғлиқ ишлар судда кўриладиган минглаб йиллик тарихга эга низолар тоифасидан ҳисобланади. Мамлакатимизда ушбу муносабатни тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда бўлиб, улар судда низо юзасидан адолатли, қонуний ва асосли суд ҳужжатлари қабул қилинишида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилнинг дастлабки уч ойи давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан биринчи инстанцияда жами 224548 та иш кўрилган бўлса, уларнинг 4209 тасини қарз ундиришга оид ишлар ташкил қилган. Шундан, 3380 та иш бўйича даъво аризалар қаноатлантирилган бўлса, 169 та иш бўйича даъво талаблари қаноатлантиришдан рад этилган, 62 та даъво аризаси юзасидан иш юритиш тугатилган бўлса, 598 та иш бўйича даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган1 . Ушбу низоларнинг вужудга келишига турли сабабларни келтириш мумкин. Жумладан, қарздорнинг пулларни қайтарганлигини исботлай олмаслиги, қарз берувчининг қайтариб олган қарзни тан олмаслиги, қарздорнинг интизомсизлиги, олинган қарзни келишилган вақтда қайтариб бермаслиги ва бошқалар шулар жумласидандир. Миллий қонунчилигимиз қарз шартномаларида қарз берувчининг ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилган ва кафолатлаган (қарзни талаб қилиш, муддатидан олдин талаб қилиш, қарз эвазига фоизлар ундириш) бўлишига қарамасдан судларда кўрилаётган ушбу тоифадаги ишларнинг деярли барчаси айнан қарз берувчининг даъвоси билан қўзғатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 732-моддасининг 1-қисмига асосан қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг ҚАРЗ ОЛДИ-БЕРДИСИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН НИЗОЛАР ВА УЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ БАЪЗИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ 19 хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади2 . Демакки, қарз олди-берди шартномаси ўзагини мажбурият ташкил қилади. Бу қоида Фуқаролик Кодексининг 234-моддасида, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади, деб мустаҳкамланган. Айни қарз муносабатлари бевосита келишув, шартнома асосида вужудга келади. Бу учун ҳар икки тарафнинг инон-ихтиёри – розилиги зарур. Ушбу розилик эса, ҳозирги тараққиёт даврида албатта бирор ҳужжат шаклида (ёки, тегишли хусусиятга эга электрон шаклда) қайд этилмоғи жоиз деб биламиз. Ўзбекистон Республикаси ФК 108-моддаси 1-қисмининг 2-бандига АННОТАЦИЯ Мақолада қарз муносабатлари, уларни ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари, қарз шартномаси шаклига оид талаблар ҳамда уларнинг баъзи жиҳатлари ҳуқуқий таҳлил қилинади. Мақолада муаллиф томонидан қарз олди-бердисидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш юзасидан таклифлар берилган. Калит сўзлар: қарз муносабатлари, қарз, қарз шартномаси, шартнома шакли.
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 20 ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ кўра, нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар қонунда белгиланган ҳолларда эса битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар оддий ёзма шаклда тузилади. Ушбу Кодекснинг 109-моддасига кўра, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Билишимиз лозимки, қарз олди-бердисининг қонунчиликда белгиланган ўз шартлари мавжуд. Тегишли миқдордан ошган барча қарз шартномалари ёзма шаклда тузилиши лозим. Бу қоидага риоя қилмаслик ортиқча оворагарчиликка сабаб бўлиши билан бирга, кўпгина вазиятларда берилган қарзни қайтариб ололмаслик оқибатларини ҳам юзага келтиради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 2020 йил 19 декабрь куни қабул қилинган 35-сонли Қарори 17-банди3 га кўра, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан судга тақдим этилган, иш учун аҳамиятга эга бўлган маълумотларни ўзида сақлаган аудио- ёки видеоёзувлар, электрон почта ёки бошқа ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ёзишмалар суд томонидан бошқа далиллар мажмуида баҳоланиши лозим. Аудио- ёки видеоёзувни тақдим этган ёки уни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимоснома берган шахс, ёзув қачон, ким томонидан ва қандай шароитларда (ҳолатларда) амалга оширилганлигини кўрсатиши шарт, мазкур ёзувни амалга оширган шахс эса, зарурат вужудга келганда, суд мажлисида сўроқ қилиниши мумкин. Кузатув камералари видеоёзувлари, бундай ёзувлар амалдаги қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда амалга оширилгандагина, мақбул далиллар ҳисобланади. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳужжатнинг ёки тақдим этилган аудио-видеоёзувнинг қалбаки эканлиги тўғрисида арз қилинган тақдирда, суд мазкур аризани текшириш учун тегишли экспертиза тайинлаши ёки бошқа далиллар талаб қилиши мумкин. Демак, юқорида баён қилинганларга кўра, қонун ҳужжатлари доирасида олинган аудио- ва видео ёзувларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган стенограммаси ҳам бошқа ҳужжат шаклида далил сифатида талқин қилиниши мумкин. Бироқ, судда кўрилаётган ишлар орасида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кам қийматдаги қарз олди-бердиси билан боғлиқ даъво аризалар ҳам мавжуд. Табиийки ушбу ҳолат, судлар томонидан низоларни ҳал қилишда турлича суд амалиётини намоён бўлишига сабаб бўлмоқда. Маз-
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 21 кур вазиятни оғзаки битим сифатида баҳоланиб, гувоҳлар кўрсатмаси асосида даъво талабларини қаноатлантириш ёки жавобгар даъвони тан олмай турган ҳолида даъвони қаноатлантирмасдан қолдириш масаласи аниқ ечимни талаб қилади, албатта. Шартнома шакллари фуқаролик қонунчилигида аниқ кўрсатилган ва айнан қарз шартномасига нисбатан, ушбу шаклларнинг барчаси қарз миқдоридан келиб чиққан ҳолда, мувофиқ ҳисобланади. Ёзма шаклда тузилиши шарт қилиб қўйилган қарз шартномаси тузилганлигини гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида тасдиқлаш имкони йўқ. Бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаган оғзаки тузилган шартномалар юзасидан низоларда аксинча, гувоҳларнинг кўрсатмаси исботлаш воситаси бўлиб ҳисобланади. Бизнинг фикримизча, гувоҳларнинг кўрсатмасини инобатга олиш ёки олмаслик масаласи қарз миқдоридан қатъи назар, қонунчиликда аниқлаштирилмоғи лозим. Биз қонунчилигимизда қарз миқдоридан қатъи назар, айнан фуқаролар ўртасида вужудга келадиган қарз муносабатларининг асоси ҳамиша оддий ёзма ҳужжат (шартнома, тилхат) шаклида бўлиши кераклиги мустаҳкамланмоғи лозим деб ҳисоблаймиз. Бундай ҳолда эса, шартномавий муносабатлар мавжудлигини тасдиқлаш учун гувоҳларнинг кўрсатмасига зарурат қолмайди. Шунингдек, техник имкониятлар ривожланган, электрон дастурлар такомиллашган ҳозирги замонда ушбу тоифа ишларини кўришда қарз муносабатларини амалга оширишнинг замонавий воситалардан фойдаланган янгича кўринишлар юзага келмоқда. Жумладан, мобиль иловалар воситасида банк картасидан картага пул ўтказиш орқали, банкоматлар ёрдамида банк карталарга пул жўнатиш, хориждан ёки мамлакат ичкарисида ўзаро пул ёки валюталарни олди-берди қилиш жисмоний шахслар ўртасида айнан қарз шартномасига оид низоларни ортишига сабаб бўлмоқда. Бунда, даъвогарнинг қўлидаги пул ўтказмасини тасдиқловчи чек (ёки бошқа ҳужжат) қарз шартномаси мазмунини англатмайди. Бу эса ўз-ўзидан аксар ҳолларда (далиллар мажмуи билан бирга ўрганилган ҳоллар бундан мустасно) даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишга олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно деб белгиланган4 . Ушбу қонун талабидан келиб чиқадиган бўлсак, оғзаки келишувлар натижасида амалга оширилган онлайн пул олди-бердиларини асоссиз бойлик орттириш деб баҳолаш учун ҳам асослар етарли бўлмайди. ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 22 Бу вазиятда қонунчилик ва муносабатни мувофиқлаштириш лозим бўлади. Бу борада қуйидаги таклифларни илгари сурамиз. Биринчидан, жисмоний шахслар ўртасида қарз муносабатлари оғзаки келишув асосида амалга оширилганда, бу борадаги кредиторнинг дастлабки мурожаати бевосита ички ишлар органларига бўлиб, натижаси бевосита фуқаровий муносабат билан тартибга солинадиган муносабат бўлиши боис, бу тоифадаги мурожаатлар юзасидан дастлабки тергов ва суриштирув муддатларини умумий муддатдан истисно тариқасида қисқартириш лозим, деб биламиз. Иккинчидан, қарздорнинг атайин қарзни тўламасдан келаётганлик ҳолатлари ва қарзни тўлаш имконияти ҳақиқатда мавжуд эмаслиги ҳолларини қонунчилигимизда алоҳида-алоҳида таснифлаш мақсадга мувофиқ деб биламиз. Бу эса ўз ўрнида, келгусида қарзни ўз вақтида тўламаганлик учун неустойка ёхуд фоиз ундириш масаласини ҳам фарқлашни тақозо қилмоғи жоиз. Учинчидан, онлайн тўловлар ёки пул ўтказмаларини амалга оширишда мобиль иловаларда айнан «Тўлов мақсади» (Цел платёжа), «Шарҳ» (Комментарий) ёки бошқа номдаги катакчаси мавжуд. Техник жиҳатдан ушбу катакчани аниқ мақсадда тўлдириш ва 1 Сайт фуқаролик 2023 йил 3-ойи.pdf (sud.uz) 2 29.08.1996. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (иккинчи қисм) (lex.uz) 3 35-сон 19.12.2020. Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида (lex.uz) 4 29.08.1996. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (иккинчи қисм) (lex.uz) ушбу мақсад пулни қабул қилувчи томонидан ҳам тасдиқланиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Ҳозирда мавжуд иловаларда мақсадни қабул қилувчи томонидан тасдиқлаш функцияси мавжуд эмас. Ёхуд, мобиль алоқалар тизимида айнан пул ўтказмалари мақсадли амалга оширилаётганлигини тасдиқлашда «FICE ID» функциясини оммавий татбиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисобланади. Ёки аксинча, қонунчиликда ҳар қандай мақсадсиз (ёки тўлов мақсади кўрсатилмаган) пул ёки бошқа турга хос ашёлар олди-бердисини тасдиқловчи далиллар (жумладан, онлайн ўтказмаларни тасдиқловчи чек ҳам) қарз муносабатини вужудга келтиришини мустаҳкамлаши кредиторлар ҳуқуқларини кафолатловчи муҳим ҳуқуқий асослардан бири бўлган бўлар эди. Шунингдек, ушбу асослар кишиларда қарз олди-бердисига нисбатан жиддий муносабатни ортишига сабаб бўлиб, келгусида бундай низоларни судда кўриб чиқиш учун муҳим далил сифатида аҳамият касб этади, деб ҳисоблаймиз. А. ҲАЙИТОВА Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 23 Янги Ўзбекистон ислоҳотларнинг илк даврлариданоқ Президентимиз Ш.М.Мирзиёев судлар олдида турган асосий мақсадлардан бирини аниқлаб берди. Бунда судни том маънода «Адолат қўрғони»га айлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали фуқароларимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш1 зарурлиги ҳақида ҳар бир мажлисларда алоҳида айтиб ўтмоқдалар. Ушбу масалада давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган ваколатларни амалга оширишда айрим ҳолларда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўядилар. Асосий қонунимиз2 га мувофиқ, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи белгиланган. Ушбу ишлар суд (асосан МСИЮтКга биноан) тартибида кўриб чиқилади. Бундай имкониятни тақдим этиш давлат маъмурий органлари томонидан ваколатларнинг суиистеъмол қилинишига қарши энг муҳим кафолати ҳисобланади, шунингдек ҳокимиятни тақсимлаш тизимида мувозанатни таъминлайди. Маъмурий суд ишларини самарали амалга ошириш барча ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига таъсир қилади. Ушбу масаланинг долзарблиги маъмурий ислоҳотларни кўп томонлама модернизация қилиш билан боғлиқ. Маъмурий ишлар самарасини оширишда режалаштирилган натижаларга эришиш учун асосан конституциявий нормаларга риоя қилмасдан амалга ошириш мумкин эмас. Суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, ҳар йили маъмурий ишлар сони ортиб бормоқда, бу фуқаролар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарорларга норозилиги сабабли келиб чиқмоқда. Сабаби, кўпчиликнинг қонунчилик нормаларини билмаслиги оқибатида ҳозирги кунда давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоятлар ҳар куни кўпаймоқда. Бундан нафақат жавобгарнинг, балки аризачининг ҳам ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслиги келиб чиқмоқда. Фуқаролик ҳуқуқий давлат учун нафақат маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш тартибини белгилайдиган ягона қонун талаб этилади, балки МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН ДАВЛАТ ИЖРОЧИСИНИНГ ҚАРОРИ ВА ҲАРАКАТЛАРИ (ҲАРАКАТСИЗЛИГИ) УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА ШИКОЯТ ҚИЛИШДАГИ АЙРИМ МАСАЛАЛАР
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 24 маъмурий суд ишларини юритиш тартиби зиддиятли моддий-ҳуқуқий муносабатларнинг хусусиятларини ҳисобга оладиган ва шу билан бирга умумий қоидаларни назарда тутадиган ягона жараён бўлиши муҳимдир. Бу албатта адолатнинг бошқа турларига ҳам хосдир. Шу сабабли 2018 йилда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс (МСИЮтК)3 лойиҳаси ишлаб чиқилди, қабул қилинди ҳамда бу норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳам такомиллаштирилиб келинмоқда. Кейинчалик суд тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини ва маъмурий суд ишларини юритишда қонун ҳужжатларини янада замонавийлаштириш учун маъмурий суд ишларини назарий ўрганиш зарурати пайдо бўлмоқда. Давлат ижрочиларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларнинг тоифасига кирадиган, давлат ижрочиларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф ҳамда қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги оммавий ҳуқуқий низоларни кўриб чиқишда эътибор қаратилиши лозим бўлган моддий ҳамда процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаш юзасидан амалий ва назарий тавсиялар бериш мақсадида тадқиқот иши олиб борилган бўлиб, у бундай тоифадаги ишларни судларда кўриб чиқиш хусусиятлари ва тартибтамойилларини белгилаб беради. Маъмурий суд ишларини одил судловнинг бир тури сифатида давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 25 (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоятлар билан бирга мақсадлар, вазифалар ва принциплар, ишни кўриб чиқиш босқичлари, ўз терминологияси билан ажралиб турадиган ягона жараён сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқ. Мазкур масаланинг объекти сифатида, давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар мажмуи билан ифодаланади. Шунингдек, предмети давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилишда а) маъмурий суд ишларини юритиш тартибини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; б) давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят қилиш қоидаларини ўз ичига олган маъмурий-ҳуқуқий нормалар; в) маъмурий суд ишларини юритишнинг суд тузилиши ва процессуал асосларини белгилайдиган қонун лойиҳалари; д) маъмурий ишлар ва жамоат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишлар бўйича суд амалиёти ҳисобланади. Тадқиқотнинг мақсади, давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилишда мамлакатимизда маъмурий суд ишларини юритиш концепциясини такомиллаштиришдан иборат. Белгиланган мақсадга мувофиқ қуйидаги вазифалар белгиланган: - давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилишда маъмурий суд ишларини юритиш белгиларини ажратиб кўрсатиш ва унинг концепциясини такомиллаштириш; - давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилишда маъмурий судларда жараённинг аниқ мақсадлари, вазифалари, функциялари ва тамойилларини аниқлаш; - кодексга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасининг қоидаларини таҳлил қилиш, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш тартибини ҳуқуқий тартибга солишда унинг афзалликлари ва камчиликларини аниқлаш; - давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга янги шикоятлар турларини (янги муаммолар) ўрганиш; - давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш учун маъмурий суд ишларини юритиш ва суддан ташқари тартибнинг нисбатини белгилаш; - мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида МСИЮтК мустақил ўқув курсини такомиллаштиришни амалга ошириш; - «маъмурий иш» атамасининг мазмунини ўрганиш, соддалаштириш, унинг хусусиятларини ажратиб кўрсатиш, ушбу масалага киритилган (ёки киритилиши мумкин бўлган) маъмурий-ҳуқуқий низоларнинг тоифалариМАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 26 ни таҳлил қилиш; - маъмурий ишларнинг асосий тоифаларини таҳлил қилиш: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар уларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда юзага келадиган муаммоларни аниқлаш учун давлат ижрочисининг қарори, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) га норозилиги тўғрисидаги ишларни таҳлил қилиш; - маъмурий суд ишларини юритиш самарадорлиги мезонларини ишлаб чиқиш ва судлов самарадорлигининг асосий процессуал кафолатларини шакллантириш; - давлат ижрочисининг қарори, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)га нисбатан суд ишларни кўриб чиқиш амалиётини ўрганиш, унинг асосий тенденциялари ва йўналишларини аниқлаш; - келажакда ихтисослаштирилган маъмурий судларни ташкил этиш имкониятини ўрганиш, уларни мамлакатимиз ҳудудида ташкил этиш тартиби тўғрисида ўз тахминларини илгари суриш ва бошқалар. Мамлакатимизда давлат ижрочисининг қарори, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ги устидан маъмурий судларга шикоят қилиш ишларини юритишни такомиллаштиришдан иборат. Ишнинг илмий янгилиги давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилишда процессни комплекс назарий таҳлил қилиш муаммосини ўрганиш, шунингдек, ушбу турдаги судловни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини аниқлашда, ушбу масалада маъмурий ишларнинг ягона рўйхатини шакллантиришда, маъмурий процесснинг самарадорлиги назариясини ривожлантиришда намоён бўлади. Хулоса тариқасида, ҳозирги компьютер технологиялари даврида давлат ижрочисининг қарори ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилишда маъмурий суд фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини янада яхшилаш ҳамда маъмурий судга мурожаат қилишда ҳар бир туманда электрон ёрдам бериш маслаҳатхоналарини очиш лозимдир. Булар эса масофадан туриб мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтиришга ёрдам беради. К. БАБАНАЗАРОВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН 1 «Халқ сўзи» 26-сон газетаси. 08 февраль 2023 йил. 2 https://lex.uz/uz 3 Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 02/18/МПК/ 0627-сон
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 27 Коррупция қарши курашиш, мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этган давлат хизматчилари жавобгарлиги масалаларига давлатимиз эътибори тобора кучаяётган шароитда коррупциянинг назарий тушунчасини алоҳида ўрганиш лозим. Коррупция ва унга қарши курашиш муаммоларига бағишланган илмий ишларда энг астойдил муҳокама қилинадиган ва мунозарага сабаб бўладиган масалалардан бири, айнан коррупция тушунчасидир. 1995 йилда Европа Кенгашининг Коррупция бўйича соҳалараро гуруҳи томонидан коррупцияга таъриф берилган эди Унга кўра «порахўрлик ва давлат ёки хусусий секторда муайян вазифаларни бажариш топширилган шахслар томонидан ўзининг ёки бошқалар манфаати учун қонунга хилоф равишда фойда олиш мақсадида давлат мансабдор шахси, хусусий хизматчи, мустақил агент ёки бошқа ҳар қандай давлат мақомидаги шахсга юкланган вазифалар бузилишига олиб келган қилмиш коррупциядир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеяси томонидан 1979 йилда қабул қилинган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг одоб-ахлоқ кодекси коррупция тушунчасига таъриф беришни миллий қонунчилик ваколатига ҳавола қилади, аммо айни вақтда коррупциянинг тахминий тушунчасини очиб беради: бу – мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатлари доирасида мансаб манфаатларини бузган ҳолда ёки уларни бузмасдан, ҳар қандай шаклда ҳақ эвазига пора берувчининг манфаатларини кўзлаб содир этиладиган ҳар қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизликдир. Айтиш лозимки, бундай тушунча жуда тор ва коррупцияни фақат мансабдор шахснинг пора эвазига оғдириш сифатида тавсифлайди, ваҳоланки коррупция феномени анча кенгроқ ҳодисадир. МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси мажлисларида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги (1999 йил 3 апрель) ва «Коррупцияга қарши кураш сиёсати тўғрисидаги қонунчилик асослари тўғрисида»ги (2003 йил 15 ноябрь) қонунлар қабул қилиниб, уларда ҳам коррупция тушунчаси мавжуд эди. Биринчи қонунда мазкур тушунчага қуйидаги таъриф берилган: «коррупция (коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар) – бу давлат мансабдор шахслари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар томонидан, ўз мансаб ваколатлари ва улардан келиб чиқадиган имкониятлардан фойдаланган ҳолда, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган мулкий манфаатлар ва имтиёзларни шахсан ёки воситачилар орқали қабул қилиб олиши, худди шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан уларни юқоридаги манфаат ва имтиёзларни ҳуқуққа хилоф равишда бериш эвазига оғдириш». Кейинги модель қонун ҳужжатида коррупция деганда «пора эвазига оғдириш (пора олиш ёки бериш), шахс томонидан жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зид ҳолда, ўзи ёки яқинлари учун фойда кўриш (мол-мулк, хизматлар ёки имтиёзлар ва/ёки устунликларга, шу жумладан номулкий тусдаги эга бўлиш) мақсадида ўзининг оммавий мавқеидан ҳар қандай тарзда қонунга хилоф фойдаланиш, ёки кўрсатилган шахсга қонунга хилоф равишда бундай фойда бериш» КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚОНУНЧИЛИКНИНГ ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ КОРРУПЦИЯ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 28 тушунилади. Ушбу модель қонунларда белгиланган коррупция тушунчалари коррупция феноменини нисбатан тўлиқ тавсифлашига қарамай, улар МДҲ давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида ўз аксини топмади, аммо улар коррупцияга қарши миллий қонунчиликни яратиш асосларидан бири бўлиб хизмат қилган. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши қонунчиликда коррупция тушунчаси «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги 2017 йил 3 январдаги ЎРҚ-419-сонли қонун (кейинги ўринларда – Қонун) 3-моддасида келтирилган бўлиб, қонун чиқарувчи томонидан коррупция – бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдан иборат. Таъкидлаш лозимки, мазкур қонунда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш сифатида белгиланган. Коррупциявий қилмишни очиб беришдан аввал, бу масаладаги илмий қараш ва фикрлар билан танишиб чиқамиз. Хусусан, A.В. Кудашкин наздида, коррупциявий қилмиш остида фақат коррупциявий жиноятларни тушуниш коррупцияга қарши курашиш амалиётига мос эмас, унингКОРРУПЦИЯ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ АННОТАЦИЯ Мақолада коррупцияга қарши қонунчиликнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари илмий нуқтаи назардан таҳлил қилинган, хусусан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари, халқаро-ҳуқуқий стандартлар, уларнинг Ўзбекистон қонунчилигига киритиш самарадорлигини юксалтириш омиллари кўриб чиқилган, шунингдек халқаро миқёсда тан олинган айрим коррупциявий ҳуқуқбузарликлар жавобгарлигига оид халқаро талаблар, илмий хулосалар ва қарашлар таҳлил қилинган. Калит сўзлар: коррупция, коррупциявий ҳуқуқбузарлик, жиноят, профилактика, халқаро стандартлар, ноқонуний бойиш. * * * В статье с научной точки зрения анализируются международно-правовые аспекты противодействия коррупции и становления законодательства о борьбе с ней, в частности, развитие уголовной ответственности за коррупционные правонарушения и ее специфические особенности, рассмотрены международные правовые стандарты, факторы повышения эффективности их имплементации в законодательство Узбекистана, а также проанализированы международные стандарты, научные выводы и взгляды касательно ответственности некоторых коррупционных правонарушений признанных на международном уровне. Ключевые слова: коррупция, коррупционное правонарушение, преступление, профилактика, международные стандарты, незаконное обогащение. * * * In the article, the international-legal aspects of the legislation against it are analyzed from a scientific point of view, in particular, the development of criminal responsibility for corruption offenses and its own characteristics, international legal standards, the factors of increasing efficiency their inclusion in the legislation of Uzbekistan were considered, as well as international standards, scientific conclusions and views on the responsibility of some internationally recognized corruption offenses were analyzed. Key words: corruption, corrupt offense, crime, prevention, international standards, illegal enrichment.
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 КОРРУПЦИЯ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ 29 ча, коррупция қилмишлари қуйидагиларда намоён бўлади: коррупция билан боғлиқ жиноятларда (ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда моддий ва пул ресурсларини талон-тарож қилиш, пора бериш, пора олиш, тижоратда пора эвазига оғдириш ва бошқалар); коррупциявий маъмурий ҳуқуқбузарликларда (ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда моддий ва пул маблағларини майда миқдорда талон-тарож қилиш, бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва бошқа майда ҳуқуқбузарликлар); интизомий ҳуқуқбузарликларда (интизомий жазо назарда тутилган коррупцияга қарши тақиқлар ва чекловларга риоя қилмаслик учун ўз мақомидан фойдаланган ҳолда муайян имтиёзлар олиш ёки муайян мажбуриятларни бажармаслик); тақиқланган фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузишда (масалан, учинчи шахслар томонидан давлат мансабдор шахсига кўрсатилган хизмат учун берилган совғани қабул қилиш ёки совға бериш, бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар). Демак, A.В. Кудашкин коррупция ичида коррупцияга оид жиноятлар ва бошқа ҳаракатлар – жиноий қилмиш бўлмаган коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ажратиб кўрсатади. Назарий жиҳатдан «ҳуқуқбузарлик» тушунчаси кенг бўлиб, унга жиноий ҳуқуқбузарлик ҳам киради. Шунинг учун, бизнингча, коррупция кўринишларининг барча шакллари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар деб ҳисобланиши тўғридир. Ўз навбатида, A.В. Куракин, коррупциявий қилмишлар, асосан давлат хизмати тизимидаги ҳодиса сифатида давлат хизматчиси томонидан шахсан ёки воситачилар орқали мулкий манфаат олиш, давлат хизматчисининг ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда мансабни суиистеъмол қилиш, шунингдек, жисмоний ёки юридик шахслар томонидан давлат хизматчисига пора бериш шаклларидаги турли ноқонуний хатти-ҳаракатларни ўз ичига олишини таъкидлайди. Коррупциявий қилмишни шакллантиришда дуч келиш мумкин бўлган мураккаблик – бу коррупциявий қилмишни белгилашда қайси мезонларга (асослар) таяниш ва айнан нималарни унга киритиш аниқ ва якуний келишиб олинмаганлиги. Чунки коррупциявий қилмишни белгилаб олмас эканмиз, коррупциявий ҳолатлар сонига кўра олинган аниқ ўлчов-натижалар ҳам амалда мамлакатда (соҳада, тармоқда) манзарани кўрсатишда бефойда бўлиши мумкин. Статистик маълумотлар фақат коррупция билан боғлиқ жиноятларга алоқадор айбдорлар сони ва бошқаларни аниқ бериши мумкин, аммо коррупцияда қилмишлар латентлиги юқори, аксарият майда ҳолатлар аниқланмай, жазосиз қолиб кетади. Қолаверса, барча коррупциявий ҳолатлар бир-бирига тенг эмас – кичик коррупциявий ҳолат (майда порахўрлик)ни давлат тендерларидаги йирик ҳажмдаги мансабдорлик жиноятлардан фарқи бор. Ваҳоланки, бундай фарқлар жиноятлар статистикасидан ўрин олмайди. Шунинг учун, коррупциявий қилмишни белгилашда унинг энг ҳавфли кўриниши – коррупциявий жиноят доирасини белгилаш мақсадга мувофиқ кўринади. Бунинг учун яна халқаро стандартларга мурожаат этиш жоиз. БМТ Конвенциясининг 3-бобида («Жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти») коррупциявий жиноятларни криминализация қилишга оид стандартлар белгиланган бўлиб, улар икки қисмга ажралади: иштирокчи давлатлар томонидан криминаллаштириш, яъни жиноят
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 30 деб эътироф этиш шарт бўлган ва криминаллаштириш ихтиёрий бўлган жиноятлар. Криминаллаштириш шарт бўлган жиноятларга қуйидагилар киради: - давлат мансабдор шахсларининг порахўрлиги (15-модда); - хорижий давлат мансабдор шахсларига ва халқаро оммавий ташкилотларнинг мансабдор шахсларига пора бериш (16-модда 1-қисми); - давлат мансабдор шахси томонидан мол-мулкнинг талон-торож қилиниши, ноқонуний ўзлаштирилиши ёки кўзда тутилмаган мақсадларда ишлатилиши (17-модда); - жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш (23-модда); - одил судловнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш (25-модда). Криминаллаштириш ихтиёрий бўлган коррупциявий жиноятлар сифатида қуйидагилар белгиланган: - хорижий давлат мансабдор шахслари ва халқаро оммавий ташкилотлар мансабдор шахсларининг пора олиши (16-модда 2-қисми); - ғаразли мақсадларда мавқени суиистеъмол қилиш (18-модда); - хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш (19-модда); - ноқонуний тарзда бойлик орттирилиши (20-модда); - хусусий секторда пора бериш (21-модда); - хусусий секторда мулкнинг ўғирланиши (22-модда); - коррупциявий жиноят натижасида қўлга киритилган мол-мулкни яшириш (24-модда). Шунингдек, Конвенция порахўрлик жиноятларини субъектига кўра иккига ажратиб, шу орқали миллий мансабдор шахсларнинг порахўрлиги ҳамда хорижий давлат мансабдор шахслари ёки халқаро оммавий ташкилотлар мансабдор шахсларининг порахўрлиги жиноятларини бир-биридан фарқлайди. Жумладан, Конвенциянинг 15-моддасида миллий мансабдор шахсларнинг актив ва пассив порахўрлигига оид нормалар белгиланган. Унинг мазмунига кўра: актив порахўрлик – бу давлат мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали ушбу мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирор ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракатсизлиги мақсадида, бирор ноқонуний афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этишдир. Демак, Конвенция иштирокчи давлатлардан «пора бериш» билан биргаликда порани «таклиф қилиш» ёки «ваъда қилиш» учун ҳам жиноий жавобгарликни белгилаш лозимлигини назарда тутади. Бундай нормалар эса, халқаро ҳамжамиятнинг юқоридаги ҳар учала турдаги қилмишни зарарли ва жазога сазовор, дея ҳисоблаш лозимлиги ҳақидаги нуқтаи назарини ўзида акс эттиради. Конвенцияга кўра, пассив порахўрлик бу бирор мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирор-бир ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мақсадида мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун бирор ноқонуний афзалликни шахсан давлат мансабдор шахси томонидан ёки воситачилар орқали сўраш ёки қабул қилиб олишдир. Мазкур норма мазмунидан келиб чиққан ҳолда, давлат мансабдор шахсининг пассив порахўрлиги жиноятини икки категорияга ажратишимиз мумкин: порани қабул қилиш ва пора беришни сўраш. Пора олиш пора предметининг пора беКОРРУПЦИЯ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 31 рувчидан бевосита ёки билвосита пора берувчига ўтиши орқали содир бўлади. Пора беришни сўрашда эса, пора олувчи мансабдор шахс бошқа бир шахсга ўзининг маълум бир ҳаракатни бажариши ёки бажаришдан тийилиши учун пора бериши лозимлигини маълум қилишида намоён бўлади. Конвенция пора беришни сўраш, пора беришни ваъда қилиш ҳамда пора таклиф қилиш каби ҳаракатлар содир этилганда, пора олувчи ва пора берувчи ўртасида келишув мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, уларни тамомланган жиноят деб топишни назарда тутади. БМТнинг асосий талаблардан бири – юқоридаги хатти-ҳаракатларнинг мансаб лавозими ёки хизмат вазифаси билан боғлиқ ҳолда, шунингдек қасддан содир этилишидир. БМТ Конвенциясининг 16-моддасида хорижий давлат ёки халқаро ташкилот мансабдор шахсининг порахўрлигига оид нормалар белгиланган бўлиб, хорижий давлатнинг ёки халқаро ташкилотнинг мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс халқаро ишларни юритиш юзасидан тижорат ёки бошқа ноқонуний афзалликка эга бўлиш учун ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирор ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракатсизлиги мақсадида бирор афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиши ёхуд юқорида кўрсатиб ўтилган мансабдор шахснинг шу каби бирор афзалликни қабул қилиши, сўраши ёки таклифни қабул қилиши, қачонки улар қасддан содир этилганда, коррупциявий жиноят сифатида эътироф этилади. Конвенциянинг 20-моддаси ноқонуний тарзда бойлик орттириш учун жавобгарликни белгилаш масаласини кўриб чиқишни тавсия этади. Мазкур модда мазмунига кўра, ноқонуний тарзда бойлик орттириш – бу давлат мансабдор шахси активлари унинг қонуний даромадларидан оқилона асосланиб берила олмайдиган даражада ошиб кетишидир. Конвенция иштирокчи Давлатларга ноқонуний бойиш учун жавобгарлик белгилашни мажбурият сифатида эмас, балки тавсия сифатида белгилайди ҳамда ҳар бир иштирокчи Давлат ўз конституцияси ва ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига риоя қилган ҳолда ноқонуний бойиш учун жавобгарлик белгилаш имкониятини кўриб чиқишни тавсия этади. Хусусий сектордаги порахўрлик жинояти Конвенциянинг 21-моддасида ўз аксини топган бўлиб, унга кўра хусусий сектор ишини ташкил қилишга раҳбарлик қилаётган ёки ушбу ташкилотда исталган лавозимда ишлаётган шахснинг ўзига ёки бошқа шахсга, ушбу шахс ўз хизмат вазифаларига хилоф бўлган бирор ҳаракатни амалга ошириши ёхуд ҳаракат қилмаслиги эвазига шахсан ёки воситачилар орқали бирор афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш, шунингдек, бундай шахс томонидан бирор ноқонуний афзалликни талаб қилиб ёки қабул қилиб олиш каби ҳаракатлар хусусий сектордаги порахўрлик жиноятлари сифатида эътироф этилади. Конвенциянинг 23-моддаси жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш жиноятини криминализация қилишни назарда тутиб, қуйидаги қилмишлар жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш, дея баҳоланади: - агар мол-мулк жиноий йўл билан топилгани аввалдан маълум бўлса ва уни жиноий манбасини яшириш ва сир тутиш мақКОРРУПЦИЯ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 32 садида ёки асосий ҳуқуқбузарликни содир этишда иштирок этадиган исталган бошқа шахсга, у ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарликдан бўйин товлашига ёрдам бериш мақсадида мол-мулкни конверсиялаш (ўзгартириш) ёки ўтказиш; - агар мол-мулк жиноий йўл билан топилгани аввалдан маълум бўлса, молмулкнинг ҳақиқий тавсифини, манбасини, тасарруф этиш усулини ёки унинг кимга тегишли эканини, жойини ўзгартиришни, мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни яшириш ва сир тутиш; - агар мол-мулкни олаётганда ушбу мол-мулк жиноий йўл билан топилгани аввалдан маълум бўлса, ушбу мол-мулкни сотиб олиш, унга эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш; - мазкур моддага мувофиқ, жиноят деб тан олинган исталган ҳаракатларнинг бирида иштирок этиш, дахлдор бўлиш ёки ушбу жиноятни содир этиш мақсадида тил бириктириш, уни содир этишга уриниш, шунингдек уни содир этилишида шериклик қилиш, фитна уюштириш ва кўмак бериш. Конвенциянинг 24-моддаси шахс коррупциявий жиноят сифатида юқорида кўрсатилган жиноятларнинг содир этилишида бевосита иштирок этмаган бўлса-да, бошқа бир шахснинг коррупциявий жиноят деб топилган исталган жиноий ҳаракат содир этиши натижасида орттирилган мол-мулкини яшириши ёки доимий равишда ушлаб туриши учун жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутади. Одил судловнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш деб номланган 25-моддага мувофиқ, мазкур Конвенция билан жиноят деб тан олинган ҳаракатлар содир этилганлиги муносабати билан амалга оширилаётган жараён давомида сохта маълумотлар беришга мажбур қилиш ёки маълумотларни бериш ёхуд маълумотларни тақдим этиш жараёнига аралашиш мақсадида жисмоний куч ишлатиш, дўқпўписа қилиш ёки қўрқитиш ёхуд ваъда бериш ёки ноқонуний афзалликни таклиф қилиш ёхуд тақдим этиш, шунингдек, суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахси томонидан ўзининг хизмат вазифаларини бажаришига аралашиш мақсадида жисмоний куч ишлатиш, дўқ-пўписа қилиш ёки қўрқитиш коррупциявий жиноят деб топилади. Қайд этиш лозимки, миллий қонунчилигимизда коррупциявий қилмишларни белгилашда халқаро стандартларни жорий этиш юзасидан жиддий қадамлар ташланди. Жумладан, хусусий секторда, яъни тадбиркорлик фаолиятини турли хил давлат органларининг ғайриқонуний аралашувидан ҳимоялашга, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган турли бюрократик тўсиқларни олиб ташлашга, шу билан бирга хуфёна иқтисодиётга, коррупция ва талон-торож қилишларга қарши жиноят-ҳуқуқий нормалар самарадорлигини оширишга қаратилган қатор новеллалар қабул қилинган. Масалан, 10 августдаги ЎРҚ–389-сонли Қонуни билан Жиноят кодексига янги «Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар» номли XIII1 -боб киритилди. Мазкур қонун қуйидагилар учун жавобгарлик белгилади: 1921 -модда – Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш; 1922 -модда – Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молияхўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш; 1923 -модда – Тадбиркорлик субъектКОРРУПЦИЯ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 33 ларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш; 1924 -модда – Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш; 1925 -модда – Лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш; 1926 -модда – Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш; 1927 -модда – Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш; 1928 -модда – Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш; 1929 -модда – Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш; 19210-модда – Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш; 19211-модда – Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш жиноятлари таркиблари киритилди. Ушбу қонунда БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси талабларидан келиб чиқиб, «Мансабдор шахс» атамасининг янги таҳрирдаги ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Мансабдор шахс — доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс». Шу билан бирга, «масъул мансабдор шахс» тушунчаси ЖКдан чиқариб ташланди. Бироқ, БМТ Конвенциясидаги ноқонуний бойиш учун жиноий жавобгарлик ҳозирча белгиланмади. Ваҳоланки, ушбу қилмиш учун жавобгарликнинг белгиланиши коррупция олдини олишда катта аҳамиятга эга. Сабаби, бу орқали коррупциявий жиноятларни исботлашнинг бошқа ҳеч қандай усул ва воситаси мавжуд бўлмаган ҳолатларда, мазкур жиноят учун жавобгарликдан сўнгги чора сифатида фойдаланиш ҳамда коррупцияга қарши курашишдан кўзланган асосий мақсадга – ҳеч кимнинг жиноят натижасида бойимаслигига эришиш мумкин. Биринчидан, халқаро стандартларда берилган ноқонуний бойлик орттириш мазмунидаги коррупциявий қилмишларни криминаллаштириш лозим; Иккинчидан, коррупциявий қилмишларни шакллантириш ва уларнинг мазмунини талқин этиш борасида ягона амалиётни шакллантириш мақсадида, Олий суд Пленумининг порахўрликка оид қарори негизида коррупция қилмишларининг бутун доирасини қамраб оладиган алоҳида қарорни тайёрлаш мақсадга мувофиқ, бу мазкур соҳада жиноят қонунчилигини қўллаш амалиётини бирлаштиради. Учинчидан, давлат харидлари, ер ажратиш, олий таълим тартиб-таомилларининг ҳуқуқий тавсифлари ва уларни амалга КОРРУПЦИЯ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 34 оширишдаги типик коррупциявий қилмишлар нуқтаи назаридан ҳуқуқни қўллаш амалиётини умумлаштириш зарур. Тўртинчидан, коррупциявий жиноятлар ва майда ҳуқуқбузарликларни квалификация қилиш белгиларини батафсил тавсифлаш, қайси ҳолларда пора олиш, ўзлаштириш, суиистеъмол қилиш ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш тўғрисидаги жиноят ёки маъмурий қонунчиликни қўллаш мумкинлигини аниқ белгилаш керак. С. БОЙДЕДАЕВ, мустақил тадқиқотчи 1. Штаненко В.И. Увольнение военнослужащих как мера ответственности за совершение коррупционных правонарушений // Военно-юридический журнал. 2012. N 3. С. 18 - 21. [Shtanenko V.I. Dismissal of military personnel as a measure of responsibility for committing corruption offenses // Military legal journal. 2012. N 3. S. 18 - 21.] 2. Лунеев В.В. Преступность ХХ века. Мировые, региональные и российские тенденции. М.: НОРМА, 1999. С. 337.[ Luneev V.V. Crime of the twentieth century. World, regional and Russian trends. M.: NORMA, 1999. S. 337] 3. Максимов С.В. Коррупция. Закон. Ответственность: учеб. пособие. Изд. 3-е, перераб. и доп. - Москва : ФГБУН Ин-т государства и права Российской акад. наук, 2017. - 287 [Maksimov S.V. Corruption. Law. Responsibility: textbook. allowance. Ed. 3rd, revised. and additional - Moscow: Institute of State and Law of the Russian acad. Sciences, 2017. - 287 p.] 4. Модельный закон «О борьбе с коррупцией». Принят в г. Санкт-Петербурге 03.04.1999 Постановлением 13-4 на 13-м пленарном заседании Межпарламентской Ассамблеи государств - участников СНГ. URL: http://base.consultant.ru/cons/cgi/ online.cgi?req=doc;base=INT;n=13604 (дата обращения: 24.02.2013). [Model Law «On Combating Corruption». Adopted in St. Petersburg on April 3, 1999 by Decree 13-4 at the 13th plenary session of the Interparliamentary Assembly of the CIS Member States. URL: http://base.consultant.ru/cons/cgi/online.cgi?req=doc;base=INT;n=13604 (date of access: 24.02.2013)] 5. Модельный закон «Основы законодательства об антикоррупционной политике». Принят в г. Санкт-Петербурге 15.11.2003 Постановлением 22-15 на 22-м пленарном заседании Межрегиональной Ассамблеи государств - участников СНГ. URL: http://base.consultant.ru/cons/cgi/online.cgi?req=doc;base=INT;n=26950 (дата обращения: 24.02.2013). [Model Law «Fundamentals of Legislation on Anti-Corruption Policy». Adopted in St. Petersburg on November 15, 2003 by Decree 22-15 at the 22nd plenary meeting of the Interregional Assembly of the CIS Member States. URL: http://base.consultant.ru/cons/cgi/online. cgi?req=doc;base=INT;n=26950 (date of access: 02/24/2013).] 6. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 2-модда.[ Collection of legal documents of the Republic of Uzbekistan, 2017, No. 1, Article 2]. 7. Кудашкин А.В. Антикоррупционная экспертиза: теория и практика: Научно-практическое пособие. М.: Норма, Инфра-М, 2012 // СПС «КонсультантПлюс». [Kudashkin A.V. Anti-corruption expertise: theory and practice: Scientific and practical guide. M.: Norma, Infra-M, 2012 // SPS «ConsultantPlus»] 8. Собрание законодательства Российской Федерации. 2002. N 1 (ч. 1). Ст. 1. [Collection of legislation of the Russian Federation. 2002. N 1 (part 1). Art. 1.] 10. Матузов Н.И., Малько А.В. Теория государства и права: Учебник. 3-е изд. М.: Дело АНХ, 2009. С. 443; [Matuzov N.I., Malko A.V. Theory of State and Law: Textbook. 3rd ed. M.: Delo ANKh, 2009. S. 443;] 11. Хропанюк В.Н. Теория государства и права: Учебное пособие для высших учебных заведений / Под ред. проф. В.Г. Стрекозова. М.: Интерстиль, 2000. С. 333.[ Khropanyuk V.N. Theory of State and Law: Textbook for Higher Educational Institutions / Ed. prof. V.G. Strekozova. M.: Interstil, 2000. S. 333] 12. Куракин А.В. Административно-правовые средства предупреждения и пресечения коррупции в системе государственной службы Российской Федерации: Автореф. дис. ... д.ю.н. Люберцы, 2008. С. 9 [Kurakin A.V. Administrative and legal means of preventing and suppressing corruption in the public service system of the Russian Federation: Abstract of the thesis. dis. ... Doctor of Law Lyubertsy, 2008. P. 9] 13. Legislative guide for the implementation of the United Nations Convention against Corruption (New York, 2006), pp. 76-77.35 [Legislative guide for the implementation of the United Nations Convention against Corruption (New York, 2006), pp. 76-77.35] 14. Конвенция Организации Объединенных Наций против коррупции (Принята резолюцией 58/4 Генеральной Ассамблеи от 31 октября 2003 года) // [Электрон манба]. URL:https://www.un.org/ru/documents/ decl_conv /conventions/corruption. shtml [United Nations Convention against Corruption (Adopted by General Assembly resolution 58/4 of October 31, 2003) // [Electron manba].URL:https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/corruption.shtml] КОРРУПЦИЯ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 35 Фуқаролик процессуал қонунчилиги судлар ишни тўғри ҳал қилишини, шунингдек, ишни тез ва сифатли кўриб чиқиш вазифасини белгилайди. Барча фуқаролик ишлари каби, у ёки бу онадан туғилганлик фактини белгилаш ишлари судда кўрилишининг ўзига хос хусусиятлари бор, яъни бундай тоифадаги ишлар судлар томонидан жуда кам кўриладиган ишлар сирасига киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 31 октябрдаги «Фуқаролик ишлари бўйича республика судлари томонидан 2019 йил 9 ойи давомида туғилганлик фактини белгилаш билан боғлиқ фуқаролик ишларини кўриш амалиётини умумлаштириш натижалари тўғрисида»ги РС-71-19-сонли Қарори туғилганлик фактини белгилаш билан боғлиқ фуқаролик ишларини ўрганиш натижалари юзасидан хулосалар, жумладан, туғилганлик фактини белгилаш билан боғлиқ ишларни кўришда юзага келаётган айрим муаммо ва тушунмовчиликларнинг ечимини топиш, йўл қўйилаётган хато-камчиликларни бартараф этиш ҳамда бу борада судларга тегишли кўрсатмаларни жамлайди. Статистик маълумотлардан кўринишича, 2019 йил 9 ойи давомида фуқаролик ишлари бўйича республика судлари томонидан туғилганлик фактини белгилаш билан боғлиқ жами 770 та фуқаролик иши кўрилган. Хусусан, туғилганлик фактини белгилаш билан боғлиқ ишларнинг кўрилиши фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига 38 та, Тошкент вилоят судига 57 та, Наманган вилоят судига 17 та, Сурхондарё вилоят судига 82 та, Андижон вилоят судига 24 та, Хоразм вилоят судига 20 та, Самарқанд вилоят судига 259 та, Қашқадарё вилоят судига 106 та, Навоий вилоят судига 11 та, Сирдарё вилоят судига 27 та, Жиззах вилоят судига 46 та, Қорақалпоғистон Республикаси судига 55 та, Тошкент шаҳар судига 16 та, Бухоро вилоят судига 12 тадан тўғри келган. Шундан, жами кўриб тамомланган ишлар бўйича 694 та ҳал қилув қарори чиқарилган, 31 та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган ва 45 та фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг 5-банди иккинчи қисми1 га кўра, 2018 йил 1 июлидан судлар томонидан оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек, туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилиши бекор қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 342-моддаси 1-қисми 1-банди2 га кўра, давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида, давлат божи тўлиқ қайтарилиши керак. Амалиётда туғилганлик фактини белгилаш ишларини судлар томонидан кўриб чиқишда аризачилар томонидан тўланган давлат божини тегишли тартибда қайтаТУҒИЛГАНЛИК ФАКТИНИ БЕЛГИЛАШГА ОИД ИШЛАРНИНГ СУДЛАР ТОМОНИДАН КЎРИЛИШИ ЮЗАСИДАН АМАЛДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 36 риш чораси кўрилмаган ёки давлат божи тўлаш бекор қилинган бўлса-да, мазкур тоифадаги ишларни аризачилардан давлат божини тўлатиб, кейин иш юритувга қабул қилинган, келгусида эса мазкур тўланган давлат божини қайтариш юзасидан ҳужжат қабул қилинмаслик ҳолатлари ҳам учраб туради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 295-моддаси 1-қисми 3-банди3 да суд боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақтини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўриши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳсонли буйруғи билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида»4 ги Йўриқноманинг 49-бандига кўра, боланинг туғилишини қайд этиш учун етарли асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, яъни туғилганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, ҳужжатларда жиддий тафовутлар мавжуд бўлганда ва бошқа ҳолларда боланинг у ёки бу онадан туғилганлик фактини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарорига асосан амалга оширилади. Амалиётда фуқаролик ишлари бўйича туман, шаҳар судларига туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаб гуФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 37 воҳнома бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги шикояти билан мурожаатлар бўлиб туради. Айрим ҳолларда судлар томонидан фуқаролик ишлари мазмунан кўрилиб, ариза қаноатлантирилиб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларига туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувини тиклашни рад этиш билан боғлиқ хатти-ҳаракати ғайриқонуний деб топилган ҳамда уларнинг зиммасига аризачининг туғилганлиги тўғрисида далолатнома ёзувини тиклаш мажбурияти юклатиш ҳақида ҳал қилув қарорлари қабул қилинган. Ваҳоланки, биринчи инстанция суди мазкур шикоят фуқаролик ишлари бўйича судлари судловига тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад қилган ёки қўзғатилган фуқаролик ишини иш юритишдан тугатиши лозим бўлса-да, Фуқаролик процессуал кодексининг 26-моддаси талабини бузган ҳолда шикоятни қабул қилиб, мазмунан кўриб чиқилган ҳолатлар аниқланган. Оила Кодексининг 205-моддаси, 206-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 47-бандига асосан, туғилишни қайд этиш учун бир ойлик муддат ўтказиб, бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар мурожаат этилган ҳолларда туғилишни қайд этиш рад қилинмаслиги ва умумий асосларда амалга оширилиши, бола бир ёшга тўлганидан сўнг, унинг туғилиши бола туғилган жойда ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойида қайд этилиши белгиланган. Шунингдек, Йўриқноманинг 49-бандига кўра, боланинг туғилишини қайд этиш учун етарли асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, яъни туғилганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, ҳужжатларда жиддий тафовутлар бўлганда ва бошқа ҳолларда боланинг у ёки бу онадан туғилганлик фактини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарорига асосан амалга оширилади. Бола 16 ёшдан ошган ва туғилиши қайд этилмаган ҳолларда ҳам боланинг у ёки бу онадан туғилганлик фактини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарорига асосан амалга оширилади. Мавзу юзасидан ўрганишлар натижасида, судлар аризачининг аризасини қаноатлантириш ҳақида хулосага келган бўлса-да, Йўриқноманинг 49-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига аниқлик киритмаганлик ҳолатлари ҳам мавжудлигига ҳоллари учрайди. Мазкур тоифадаги ишларни судда кўришда судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 207-моддасида белгиланган талаблар ва муддатларга риоя қилганлар, бироқ далилларни тўплаш, тарафларни суд мажлисига чақиртириш ва экспертиза ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўлганлиги сабабли айрим судларда фуқаролик ишлари юзасидан қонунда белгиланган муддатлар бузиб кўрилган ҳолатлар ҳам мавжуд, яъни мазкур тоифадаги айрим ишлар узоқ муддатда 5-6 ойлар давомида кўрилганлигига ҳолатлари тузатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида5 » 1991 йил 20 декабрдаги 5-сонли қарорининг 22-банди 2-қисмига кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 16-моддасига мувофиқ, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, бундай фактларни рўйхатга олувчи ёки суд томонидан фактнинг белгиланиши муносабати билан вужудга келган ҳуқуқни расмийлаштирувчи органлар учун мажбурийдир. ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 38 Ушбу тоифадаги ишлар алоҳида иш юритиш тартибида кўриш ўзгачалигидан келиб чиқиб, суднинг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида фақат белгиланаётган юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқ кўрсатилиши лозим. Шундай бўлсада, амалиётда айрим судларда аксарият суд қарорларининг хулоса қисмида аризачининг ота-онаси ҳақида тўлиқ маълумот киритилмаганлик, (туғилган вақти ва ҳ.к) ишда фақат гувоҳлар кўрсатувларидан бошқа ота-онаси ҳақида мақбул далиллар тўпланмаганлик каби камчиликларга йўл қўйилганлик ҳолатлари ҳам мавжуд. Шунингдек, судлар томонидан аризалар кўриб чиқилиб, асосан кўпчилиги қаноатлантирилган. Мазкур судларнинг ҳал қилув қарори хулоса қисмларида ота-онаси ҳақида маълумотлар киритилган бўлсада, айрим ҳолатларда уларнинг иштироки таъминланмасдан ёки ҳақиқатда ота-онаси сифатида қайд этиладиган шахслар аризачининг ота-онаси эканлиги ўрганилмасдан, аризачининг ота-онаси сифатида маълумотлар киритилганлик ва натижада ота-она манфаатдор шахс сифатида жалб этилмаганлик ҳолатлари ҳам бор. Бундай ҳолларда албатта, уларнинг фикри олиниши лозим, чунки бундай ҳал қилув қарорлари билан уларнинг ҳуқуқ ва манфаатига оид масала ҳал қилинади. Судларда туғилганлик фактини белгилаш амалиёти бир хил эмаслиги, яъни, фуқаролик судларига туғилганлик фактини белгилашни сўраб ариза билан мурожаат қилган фуқароларга судга оид одам ДНКси бўйича суд-биологик экспертизаси тайинланган, экспертиза ажримида аризачининг ака-укалари ва опа-сингилларнинг қон намуналарини олиш кўрсатилган, экспертиза натижаси бўйича ариза мазмунан ҳал этилган бўлса, бошқа судларда аризачига судга оид одам ДНКси бўйича суд-биологик экспертизаси тайинлаш ҳақида таклиф берилмасдан, уларнинг имкониятлари бор-йўқлиги аниқланмасдан, ҳаттоки, маҳалла фуқаролар йиғини маълумотномаси, маҳалла фуқаролар йиғини далолатномаси олинмасдан, олинганда ҳам тасдиқланмаган нусхалар асосида, гувоҳлар сўралмасдан, судга манфаатдор шахслар жалб қилинмасдан, уларни иштироки таъминланмасдан юзаки хулосага келиниб, ҳал қилув қарорлари қабул қилиниб келинганлик ҳолатларини кўриш мумкин. Мазкур тоифадаги ишларнинг яна ўзига хос хусусияти шундан иборатки, судларнинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари шикоят ёки протест асосида юқори инстанцияларда кўрилмаган. Шунингдек, иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорларининг сифати, тегишли моддий ҳуқуқ нормалари Олий суд Пленуми қарорлари билан асослантирилганлиги ҳолатини кузатганимизда, ҳал қилув қарорларининг асослантириш қисмида фақатгина Фуқаролик процессуал кодексининг 295-297-моддаларига асосланганлик, бироқ Олий суд Пленуми тушунтиришларидан ёки бошқа асословчи қонун ва қонуности актларидан фойдаланилмаганлик ҳолатларини кузатамиз. Мазкур тоифадаги ишларни судлар томонидан кўриб чиқишда амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш истиқболлари юзасидан судлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим деб ҳисоблаймиз: 1. Судлар мазкур тоифадаги ишларни кўриш билан фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашини эътиборга олиб, қонун талабларига риоя этган ҳолда, қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарорларини чиқаришга масъулият билан ёндашишлари; 2. Туғилганлик фактини белгилаш билан боғлиқ ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш мақсадида биринчи навбатда ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН 39 судья томонидан фуқаронинг аризасини қабул қилишда ишни мазмунан кўриб чиқиш учун зарур бўлган тегишли далилларни аризачидан талаб қилиб олиши, ишни судда кўриш учун тайинлашда жалб қилиниши лозим бўлган шахсларни жалб этиш чораларини кўриши, суд муҳокамасидан келиб чиқиб, фақат ишнинг ҳолати ва фуқаролик ишидаги исботловчи далилларга қонуний баҳо бериб, мазкур тоифадаги ишларнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда алоҳида ёндашишлари, ҳар бир иш бўйича даъвони қаноатлантириш ёки рад қилишга асос бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни тўлиқ ўрганишлари, шунингдек ўрганиш натижасида аризачининг асл мақсадини англаб олишга ҳаракат қилишлари лозим. Чунки, айрим фуқаролар туғилганлик фактини белгилатишдан ғаразли мақсадларда ҳам фойдаланишлари мумкинлигини инобатга олишлари керак; 3. Ҳал қилув қарорларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида» 1991 йил 20 декабрдаги 5-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари», Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома талабларига риоя қилишлари ҳамда давлат божига оид қонун нормаларини тўғри қўллашлари; 4. Судларда туғилганлик фактини белгилашни сўраб мурожаат қилган фуқароларга зарур ҳолларда одам ДНКси экспертизаси тайинлаш орқали ҳал қилиш юзасидан тегишли тушунтириш берилиши, шунингдек, агар аризачининг отаонаси бўлмаган ҳолларда қариндошликни аниқловчи экспертизалар тайинлаб ишни кўришлари; 5. У ёки бу онадан туғилганлик факти аниқланар экан, асосий эътиборни она деб кўрсатилаётган шахс (аксарият она ўлиб кетган ҳолатларда) ҳақида батафсил маълумотлар (бола туғилган даврларда ва ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам онанинг қаерда яшаганлиги тўғрисидаги маълумотлар, ўша ҳудудлар доирасида тегишли муассаса, ташкилотлардан етарлича маълумотларни олиш ва бошқалар) ни йиғиш лозимлигига эътибор қаратиш лозим бўлади. З. КУРБОНОВА, Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси 1 ПҚ-3785-сон 12.06.2018. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида (lex.uz). 2 30.12.2019. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (lex.uz). 3 22.01.2018. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (lex.uz). 4 2547-сон 31.12.2013. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида (lex.uz). 5 5-сон 20.12.1991. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида (lex.uz).
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 40 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, «Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар қандай шахс ёки тадбиркорлик субъектлари ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган; ҳуқуқлари, эркинликларини амалга ошириш ва қонуний манфаатларини амалга оширишда тўсқинлик яратилган; зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклатилган; у ёки бу соҳадаги фаолиятини амалга ошириш учун бошқа тўсқинлик яратилган деб ҳисобласа, судга, яъни, маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли. Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади. Маъмурий судга мурожаат қилишда, аризачи, яъни, судга ариза билан мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс аризасини Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекснинг 128-моддасида назарда тутилган тартибда, яъни, суднинг номини, аризачининг тўлиқ исми фамилияси, ёки юридик шахснинг номини, манзилини, ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи; арз қилинган талабларга асос бўлган ҳолатлар (агар улар мавжуд бўлса); арз қилинган талабларнинг асосларини тасдиқловчи далиллар; аризачининг қонунчиликка асослаб келтирган талаблари, талаб бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса, уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар кўрсатилади. Аризага ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхаларини жавобгарга, учинчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар суд ҳаражатлари, яъни, давлат божи ва почта харажати тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати илова қилинади. Маъмурий судларга мурожаат қилишда тўланадиган давлат божи миқдори Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонун 3-бандида кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 387-сонли қарорига 1-илова билан тасдиқланган Фуқаролик далолатномаларини қайд этиш тўғрисидаги Қоидаларининг 10-бандига кўра, ФуФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ЁЗИШ ОРГАНИ МАНСАБДОР ШАХСИНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ (ҲАРАКАТСИЗЛИГИ) УСТИДАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 41 қаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг рад қилиниши бўйича бўйсуниш тартибида адлия бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги «Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 704-сонли қарорига 1-илова билан тасдиқланган «Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг» маъмурий регламентининг 13-бандига кўра, «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширадилар», деб белгиланганлиги ва ушбу регламентнинг 14-бандига кўра, «Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин»- лиги кўрсатилган. Бу қонунчилик норма талабларидан келиб чиқиб, манфаатдор шахслар бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тегишли ФҲДЁ органлари мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят билан мурожаат қилиш мумкин ва бу ўринда тегишли давлат хизматлари марказлари масъул ёки мансабдор шахси маъмурий ишда учинчи шахс тариқасида жалб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 387-сонли қарорига 1-илова билан тасдиқланган Фуқаролик далолатномаларини қайд этиш тўғрисидаги Қоидаларининг 11-бандига кўра, Консулнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда рад этиш масалалари бўйича ҳаракатлари юзасидан бўйсуниш тартибига кўра Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбарига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси судига белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин. «Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, судга прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар мурожаат қилишга ҳақли. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас». «Аризачи ариза (шикоят) билан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқоМАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН АННОТАЦИЯ Мақолада Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан мурожаат қилиш асослари муаммоси кўриб чиқилган. Таянч сўзлар: мурожаат қилиш ҳуқуқи, мурожаат қилиш шакллари. * * * Встатье рассматривается проблема оснований обжалования действий (бездействия) должностного лица органа регистрации актов гражданского состояния. Ключевые слова: право на обжалование, формы обжалования.
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 42 ри турувчи орган ёхуд мансабдор шахсга мурожаат қилишга ҳақли. Юқори турувчи орган ёки мансабдор шахсга дастлаб мурожаат қилмаслик, аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш учун асос бўлмайди. Шу билан бирга, шуни назарда тутиш лозимки, қонун ҳужжатларида айрим қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан мажбурий равишда судгача низолашиш тартиби назарда тутилиши мумкин. Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга ёки фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди ва 27-модда 1-қисмининг 4-бандида нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи никоҳни рўйхатга олишни рад этганда, шикоят билан бевосита судга ёки бўйсунишига кўра юқори турувчи органга мурожаат қилиниши мумкин». Оталикни белгилаш рад этилганда, ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс суд тартибида шикоят қилиши мумкинлиги, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекснинг 23-бобида, Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш назарда тутилган. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 43 МСИЮтКнинг 184-моддасига кўра, Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, мазкур бобда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади. Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар, агар уларни кўриб чиқиш қонун билан бошқа давлат органларининг ваколатига киритилмаган бўлса, судда кўриб чиқилади. Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш фуқаролар ёки юридик шахсларнинг (бундан буён матнда манфаатдор шахс деб юритилади) аризалари асосида қўзғатилади. МСИЮтКнинг 185-моддасига кўра, манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли: унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган; унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган; унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган; унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли. МСИЮтКнинг 186-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан олти ой ичида судга берилиши мумкин. Давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўн кун ичида судга берилиши мумкин. Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин. МСИЮтКнинг 187-моддасига кўра, маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) ушбу Кодекснинг 128-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Аризада (шикоятда) қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак: 1) устидан шикоят қилинаётган қарорни қабул қилган ёки шикоят қилинаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг номи, мансабдор шахснинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари; МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 44 2) устидан шикоят қилинаётган қарорнинг номи, рақами, у қабул қилинган сана, устидан шикоят қилинаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой; 3) аризачининг фикрига кўра, устидан шикоят қилинаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли унинг бузилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги маълумотлар; 4) аризачининг фикрига кўра, устидан шикоят қилинаётган қарорнинг, ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қайси қонунчиликка зид эканлиги; 5) аризачининг қарорни ҳақиқий эмас, ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги талаби. Аризага (шикоятга) ушбу Кодекснинг 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек устидан шикоят қилинаётган қарорнинг матни илова қилинади. МСИЮтКнинг 188-моддасига кўра, маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги иш устидан шикоят қилинаётган қарорни қабул қилган ёки устидан шикоят қилинаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган органнинг ёки мансабдор шахснинг вакиллари иштирокида кўриб чиқилади. Бироқ суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган ушбу шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриш учун тўсқинлик қилмайди. Устидан шикоят қилинаётган қарорни қабул қилган ёки устидан шикоят қилинаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, мансабдор шахснинг вакиллари суд мажлисига келишини суд мажбурий деб топиши ва уларни тушунтиришлар бериш учун суд мажлисига чақириши мумкин. Маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида суд устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунийлигини, устидан шикоят қилинаётган қарорни қабул қилган ёхуд устидан шикоят қилинаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган органнинг ёки мансабдор шахснинг ваколатларини текширади, шунингдек устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузганлигини аниқлайди. МСИЮтКнинг 189-моддасига кўра, маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 19-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади. Суд устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунчиликка зид эканлигини ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳақиқий эмас, ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади. Суд агар устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қоидалари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга мувофиқ эканлигини ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини аниқласа, у арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 45 Қарорни ҳақиқий эмас, ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) қарорни қабул қилган ёки ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган органнинг (мансабдор шахснинг) номи, қарорнинг номи, рақами, у қабул қилинган сана, устидан шикоят қилинаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой; 2) қарорнинг тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас ёки ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунга хилоф деб топилганлиги; 3) суд харажатларини тақсимлаш. Қарор ҳақиқий эмас, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган тақдирда суд тегишли органнинг ёки мансабдор шахснинг зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклайди: қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш ёки муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишларини бошқача усулда бартараф этиш; йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиш ва ҳал қилув қарорининг ижроси 1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. 14.11.2016 йилдаги 387- сон (lex.uz). 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 13.04.2018 йилдаги ПФ-5415- сон (lex.uz). 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3666-сонли Қарори (lex.uz). 5. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекси (lex. uz). 6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган «Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг» Маъмурий регламенти, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.11.2020 й., 09/20/704/1494-сон (lex.uz). тўғрисида судга ва аризачига, агар суд томонидан бошқача муддат белгиланмаган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида хабар қилиш. Суднинг ишни кўриш натижаси бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори, агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, у қабул қилинган пайтдан эътиборан бир ой ўтгач, қонуний кучга киради. Хулоса ўрнида, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар бўйича судда кўриш долзарб масалаларнинг бири ҳисобланади. Биринчи навбатда, қонунчиликда судга ариза (шикоят) билан мурожаат қилмасдан, мазкур органнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан унинг юқори турувчи органига мурожаат қилиш, норма талабини тегишли қонунчиликка киритиш ўринлидир. Н. ТАЙРОВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 46 Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини янада мустаҳкамлаш одил судлов соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 16 январда «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги ПФ-11- сонли, «Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ12-сонли Фармонларнинг қабул қилиниши суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини бошлаб берди. Жумладан, «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-11-сонли Фармон билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланиб, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш Стратегиянинг асосий вазифаларидан бири қилиб белгиланди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш, ярашув институтини қўллаш доирасини янада кенгайтириш, суд ишлари бўйича айрим тоифадаги низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш Стратегиянинг инсон қадрини улуғлашга қаратилган ИҚТИСОДИЙ СУДЛОВДА ЯРАШТИРИШ ТАРТИБТАОМИЛЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ МАСАЛАЛАРИ ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 47 қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 16-бобида яраштириш тартибтаомиллари бўйича иш юритиш қоидалари белгиланган бўлиб, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўриши, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашиши белгиланган. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддасига кўра, медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этишлари мумкин, келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжати қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкинлиги белгиланган. Демак, ушбу қоидалардан шундай хулоса қилиш мумкинки, тарафларнинг медиатив келишуви бу суддан ташқарида, келишув битими эса бу суд жараёнида тузиладиган келишуви бўлиб ҳисобланади. Хўш, медиатив келишув ва келишув битимининг бир-биридан қандай фарқли жиҳатлари бор? Келинг шу тўғрисида фикр юритамиз. Демак, юқорида таъкидланганидек медиатив келишув бу келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули бўлиб ҳисобланади. Ушбу тартиб низони судгача муқобил ҳал қилиш усули бўлиб, бу ерда низони ҳал қилишда медиаторнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Иқтисодий судда даъво тартибида кўрилаётган низо бўйича тарафларнинг медиатив келишувга эришганлиги, даъво аризасини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига асосан кўрмасдан қолдиришга асос бўлади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 18-моддаси, биринчи қисми 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтарилади. Бу ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 48 қоида олдиндан тўлаб чиқилган, шунингдек иш натижаси бўйича ундирилиши лозим бўлган давлат божларига ҳам тааллуқли ҳисобланади. Самарқанд вилоятидаги иқтисодий судлар томонидан 2022 йил давомида 114 та иш бўйича тарафларнинг медиатив келишувга эришганлиги сабабли даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлиб, натижада тадбиркорлик субъектларига 3939,5 млн сўм давлат божи бўйича имтиёз қўлланилган. Яраштириш тартиб-таомилларидан яна бири бу келишув битими ҳисобланиб, келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битимининг медиатив келишувдан фарқли жиҳати шундаки, тузилган келишув битимининг мазмуни суд томонидан ўрганиб чиқилади. Бунда келишув битими қонунчиликка зид бўлмаслиги, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлмаслиги, шарт асосида тузилган бўлмаслиги уни тасдиқлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади. Келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан кейин тузилган ҳисобланади. Келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 49 диқланганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддасига асосан иш юритиш тугатилади. Самарқанд вилоятидаги иқтисодий судлар томонидан 2022 йил давомида жами 86 та иш бўйича келишув битими тузилганлиги сабабли, иш юритиш тугатилган. Шу ўринда Фармондан келиб чиқиб, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан баъзи бир таклифлар билдирилиши ўринли ҳисобланади. Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига асосан, тарафлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал этишни амалга ошириш Палатанинг ҳуқуқларидан бири сифатида белгиланган. Таҳлилларга кўра, Самарқанд вилоятидаги иқтисодий судларга Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2022 йилда жами 4948 та даъво аризалари киритилган бўлиб, шундан 4574 та иш қаноатлантирилган, 163 та иш рад этилган, 100 та даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган, 110 таси бўйича иш юритиш тугатилган. Қонунда тарафлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш Палатанинг вазифаларидан бири эканлигидан келиб чиқиб, Палата судга даъво аризаларини киритишидан олдин тарафлар ўртасидаги низони медиация тартибида ҳал қилиши, тарафлар ўртасида медиацияга эришилмаган тақдирда судга даъво аризалари киритилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Фикримизча, қонунчиликка Палата тарафлар ўртасидаги низони медиация тартибида ҳал қилиши, низо ҳал қилинмаган тақдирда, суд томонидан кўриб чиқилиши шартлиги тўғрисида қоида киритилиши лозим. Албатта, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар авваламбор, юртимизда фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш, қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантиришга қаратилган бўлиб, бунда низоларни судгача ёки судда ҳимоя қилишда тарафларни яраштириш, уларни ўзаро келишувга эриштириш бу борада муҳим аҳамиятга эга. Ў. МУРАДОВ, О. НУРИМОВ Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьялари ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН