The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 11 сон

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Ilhombek Boltayev, 2023-12-03 23:14:09

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 11 сон

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 11 сон

11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ ЙиғилишдОа лий суд Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ва “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди “АДОЛАТ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ 26 июнь куни Олий суд томонидан суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Адолат – қонун устуворлигида” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда 5 та номинация бўйича 15 та ижодкор ва жамоаларнинг ижодий фаолияти мукофотга лойиқ, деб топилди. Шунингдек, номинацияларда рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлга 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Тошкентд а «Одил судловни амалга оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида Судьялар миллий конференцияси бўлиб ўтди. Олий суд, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда «East-West Management Institute» (EWMI) нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиалининг «Суд тизимини мустаҳкамлаш» (JSSA) қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу анжуманда Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактабининг вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри судларидан судьялар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, USAIDнинг Ўзбекистондаги Миссияси раҳбари Дэвид Хоффман, Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Алишер Жалилов ва JSSA лойиҳаси раҳбари, EWMIнинг Ўзбекистондаги филиали директори, судья Соня Простран бу каби конференцияларнинг ўтказилиши одил судловни амалга оширишнинг долзарб масалаларини ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммоларни кенг муҳокама қилиш учун яхши имконият ва қулай майдон эканлигини таъкидладилар. Икки кун давом этган анжуманда иштирокчилар бир неча тегишли сессиялар доирасида маъмурий, фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судларда одил судловни амалга оширишнинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.


Судьянинг онгида - адолат, тилида - ҳақиқат, дилида - поклик бўлиши шарт. Шавкат МИРЗИЁЕВ 11/2023 ISSN 2181-8991 ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр Муассис: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ Холмўмин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОҚЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Бош муҳаррир Камол УБАЙДИЛЛОЕВ Масъул котиб Муталиф СОДИҚОВ Навбатчи муҳаррир Муталиф СОДИҚОВ Реклама нашри ва тижорий йўл билан босилган матнлар. Таҳририят фикри муаллиф фикридан ўзгача бўлиши мумкин. Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди. Кўчириб босилганда «Одил судлов» ‒ «Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен» республика танловида «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй Ҳ/р 20210000300101763001 ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали МФО 00850, СТИР 201403038 ТЕЛЕФОН: (71) 278-25-96, 278-91-96, 278-96-54, ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Босишга 2023 йил 16 ноябрда рухсат этилди. Қоғоз бичими 60Х84 1/8. 10 босма табоқ. Офсет усулида чоп этилди. Журнал таҳририят компьютерида терилди ва саҳифаланди. Буюртма ‒ 16. Нашр адади 2680 нусха. Сотувда келишилган нархда «ATLAS PRINT MEDIA» МЧЖ босмахонасида чоп этилди. Босмахона манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Дархон, Ипак берк кўчаси, 35-уй Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 30 декабрдаги 201/3-сонли қарори билан докторлик диссертациялари бўйича илмий мақолалар чоп этиладиган нашрлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 0026-рақам билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан чиқа бошлаган. C «Одил судлов» K НАШР ИНДЕКСИ ‒ 909


2 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ Д. Исраилова, Ш. Назаров. Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг янги тартиби..........................................................3 ТАҲЛИЛ А. Султонов. Процессуал харажатлар институтининг юридик табиати................11 ФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИ А. Мамадалиев. Франшизинг шартномасида рақамли элементларнинг хусусияти.......................................................................................................................16 ЭКОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚ А. Мамараимов. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари.......................................................................................................................25 МУНОСАБАТ Б. Абдумўминов, Ф. Асқаров. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг риэлторлик фаолиятини амалга оширишга имконият яратиш асослари.............28 ОЛИЙ СУДНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН З. Қўзибоев. Ўта оғир жиноят ишларини кўрганман......................................................32 МАЪМУРИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ.........................................34 ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ.....................................46 ЮРИСТ КАРТОТЕКАСИ/КАРТОТЕКА ЮРИСТA........................................79 МУНДАРИЖА Бобокалонларимиз китоб топишга қийналар эдилар. Ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак. Леббок


3 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда инсон қадри устуворлигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида суд орқали шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини кучайтириш, одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилди. Жорий йилда ўтказилган референдумда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 55-моддасида ҳам ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланди. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича қатор чоралар кўрилди. Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди. Ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижаларига кўра, суд ишларини юритиш жараёнига янги институтлар жорий этилди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, медиация, шунингдек суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш каби институтлар такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 июлдаги ПФ– 6034-сонли фармони ҳамда 2021 йил 12 январда қабул қилинган процессуал қонунларга асосан: – туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш; – апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш; ТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ


4 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ – Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш тартиблари жорий этилган эди. Судларда ишнинг ҳажми кескин ортганлиги ишларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш имкониятининг камайишига олиб келиб, бу фуқароларнинг ўринли эътирозлари кўпайишига сабаб бўлди. Шунга кўра, суд қарорларини қайта кўриш институти бўйича ўтказилган таҳлиллар мазкур соҳани янада такомиллаштириш заруратини кўрсатди. Хусусан, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишда юқоридаги тартиб асосида кассация инстанциясида ишларни кўриш Олий суд ваколатига ўтказилиши суд ишларини кўришнинг ўта марказлаштирилган тизимини вужудга келтириб, ўрта бўғин – вилоят ва унга тенглаштирилган судлар имкониятларидан самарали фойдаланилишини чекламоқда. Оқибатда, шикоятдаги важлар ҳар тарафлама тўлиқ текширилмай, иш бўйича якуний қарор қабул қилинмасдан, суд қарорлари бекор қилиниб, ишларни қуйи судларга янгидан кўриш учун юбориш ҳолатлари ортмоқда. Бундан ташқари, апелляция тартибида кўрилмаган ишларнинг келгусида кассация инстанциясида кўриб бўлмаслиги ҳақидаги амалдаги тартиб фуқароларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан фуқароларнинг бундай эътирози ва сарсонгарчилигини олдини олиш, ягона суд амалиётини шакллантириш, ишларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида кўрилиши орқали ҳақиқий одил судловни амалга ошириш, пировардида инсон ҳуқуқларининг ҳақиқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида суд қарорларини қайта кўришнинг механизмини янада такомиллаштириш ва янги тартибини жорий этиш зарурияти келиб чиқди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–11-сонли фармонида суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш назарда тутилди. Шунга биноан, Олий суд томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилиб, Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳалари Парламентга киритилди. Мазкур қонунлар жорий йилнинг 27 октябрь куни Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланди. Ушбу қонунлар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш механизмларини янада такомиллаштириш, суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартибини жорий этиш орқали фуқароларнинг одил суд-


5 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ ловга эришиш даражасини янада ошириш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини кенгроқ ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган. Қонунлар билан жорий этилаётган суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартибига кўра: туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш; – вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш; – вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида, ўз навбатида, судлов ҳайъатлари томонидан кўрилган ишларни Раёсатда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш; – юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш назарда тутилмоқда. Юқоридаги тартибларнинг жорий этилиши муносабати билан процессуал кодексларнинг умумий қоидаларига оид моддаларга, апелляция ва кассация инстанциясига оид бобларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, шунингдек суд ҳужжатларини тафтиш тартибида қайта кўриш бўйича иш юритишга оид қоидаларни белгиловчи боб билан тўлдириш таклиф этилган. Қонунлар мазмунига кўра, тегишли туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган суд ҳужжати устидан берилган тафтиш шикояти (протести) тегишинча вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилади. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўрилган тегишли туманлараро, туман, шаҳар судларининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган суд ҳужжати устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган тафтиш шикояти (протести) Олий суднинг тегишли судлов ҳайъати томонидан кўрилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди тегишли судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича қабул қилинган суд ҳужжати устидан фақатгина Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан протест киритилиши мумкин бўлиб, ушбу протест Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида кўриб чиқилади. Бунда, ушбу мансабдор шахслар тафтиш тартибидаги протестни фақат қонунда кўрсатилган шахсларнинг мурожаатига асосан келтиришлари мумкин.


6 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ Процессуал кодексларнинг апелляция ва кассация инстанциялари судларининг ваколатларига оид моддаларига киритилаётган ўзгартиришларга кўра, билдирилган талаб бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги, суд муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган шахсларнинг йўқлигида кўрилганлиги, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масала ҳал қилинганлиги аниқланганда, апелляция ёки кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади. Шу билан бирга, вилоят ва унга тенглаштирилган судларда жорий қилинаётган тафтиш инстанцияси шу судларда апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан қонун талабларига мувофиқ берилган тафтиш шикоятини (протестини) тўғридан-тўғри судлов ҳайъатларида кўриб чиқиши лозим бўлади, яъни тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш институти мавжуд эмас. Шунингдек, формал асослар бўйича ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги муносабати билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асослар қисқартирилди. Масалан, ишни кўриш чоғида суд иши юритилаётган тилга доир қоидалар бузилган, суд мажлисининг баённомаси имзоланмаган, судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоида бузилган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори бекор қилинади. Яъни, юқори инстанция суди эндиликда мазкур ҳолатлар ишнинг мазмунан тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилганлигини, қонуний қарор қабул қилинишига сабаб бўлган-бўлмаганлигини аниқлаши лозим бўлади. Иқтисодий процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига киритилаётган ўзгартиришлардан яна бири – суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмаслиги белгиланаётганидир. Эндиликда бундай ҳолда, қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари қонунда назарда тутилган тартибда тақсимланиши лозим. Мазкур ўзгартириш ишнинг мазмунига, қонуний ҳал этилишига таъсир қилмайдиган асос бўйича суд қарорлари бекор бўлиши натижасида фуқароларнинг сарсонгарчилиги келиб чиқишини ва моддий-маънавий ресурслари сарфланишини олдини олишга хизмат қилади. Фуқаролик процессуал кодексига эса, прокурорлар ҳудуд бўйича қайси судларга даъво ариза тақдим этиши мумкинлиги аниқлаштирилиб, бошқа процессуал қонунлар билан бирхиллаштирилди.


7 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 Эндиликда юқори инстанция судлари ишни қайта кўриш чоғида суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини тўлиқ ҳажмда текшириши шартлиги, суд янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкинлиги белгиланди. Суд ҳужжатларини тафтиш тартибида қайта кўриш бўйича иш юритишга оид киритилаётган янги бобда, қуйидагилар белгиланмоқда: – тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи (кимлар қайси суд ҳужжатлари устидан қайси бир судга тафтиш тартибида шикоят бериши мумкинлиги); – тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрадиган судлар (Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судлов ҳайъатлари, Олий суднинг судлов ҳайъатлари ва Олий суднинг Раёсати); – тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш тартиби; (тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади. Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишни тафтиш тартибида кўрадиган судга иш билан бирга юбориши шарт. Олий суд судлов ҳайъатлари ва Раёсати томонидан кўриладиган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бевосита Олий судга берилади). – тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати; – тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) мазмуни, унга илова қилинадиган ҳужжатлар; – Олий суд судьяси томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш; – тафтиш тартибидаги шикоятни Олий суднинг судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш ёки ўтказиш; – ишни тафтиш инстанцияси судида кўриш тартиби; – тафтиш тартибида ишни кўриш чегаралари; – суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари; (суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас). Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бериш муддати қуйи инстанция судлари томонидан ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилингунига қадар ўтган бўлса, шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин, яъни яна қўшимча уч ойлик муддат берилиши назарда тутилмоқда. СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ


8 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига Олий суд раисининг, Бош прокурорнинг протести шахсларнинг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин судлов ҳайъати томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатда киритилиши мумкин. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан, агар илтимоснома шикоятни (протестни) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва тафтиш тартибида шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Шунингдек, ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Эътиборлиси, Олий суд Раёсатининг қарори якуний ҳисобланади ва унинг устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди). Суд қарорларини қайта кўришга оид мазкур тартиблар барча процессуал кодексларда асосан бир хил тарзда белгиланмоқда, фақат суд иш юритувининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, кодексларда айрим фарқлар мавжуд. Шу ўринда таъкидлаш керакки, хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш миллий қонунчиликни такомиллаштиришда, ўзгартиришларнинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ англашда муҳимдир. Жумладан, Европа давлатларининг суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини текшириш турлари, асослари ва тартиби юқори инстанция судлари ваколатлари доирасида бир-биридан фарқ қилади. Умумий ва континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилган У. Жумаевнинг таъкидлашича, «Европа судларини учта моделга бўлиш мумкин, булар «апелляция – апелляция» (умумий ҳуқуқ ва скандинавия мамлакатларида), «апелляция – тафтиш» (Австрия, Германияда) ва «апелляция – кассация» тизими (Бельгия, Франция, Греция, Италия, Люксембург, Нидерландия, Испания, Португалияда)»1 . Умумий ҳуқуқ тизимидаги мамлакатларда суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриш тартиби қонунчиликда белгиланган бўлишига қарамасдан биринчи инстанция суди қарори якуний ҳисобланади. Ушбу давлатларнинг қонунчилик тизими ва ҳуқуқни қўллаш сиёсати суд қарорларига нисбатан шикоятларни камайтиришга қаратилган. Континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда эса, биринчи инстанция судининг қарори қайта кўриш босқичларидан ўтгандан сўнггина якуний ҳисобланади. Шунингдек, континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда апелляция инстанцияси ваколатлари умумий ҳуқуқ давлатларига нисбатан кенгроқ ва «иккинчи – биринчи инстанция» функциясини бажаради. Умумий ҳуқуқ тизимидаги давлатларда Олий суд органи (апелляция судлаСУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ


9 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 ри) нафақат ҳуқуқ масалаларини, балки фактларни ҳам тадқиқ этса, континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда (кассация ёки тафтиш) охирги инстанция фақат ҳуқуқ масалалари билан чекланади. Европа давлатлари қонунчилиги таҳлили шуни кўрсатадики, барча давлатларда апелляция шикояти бериш ҳуқуқи тан олинади, бироқ бу ҳуқуқ бир қатор шартлар ва таомиллар, жумладан, шикоят тақдим этиш муддати, асоси ва қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси, даъво миқдори ва бошқалар билан чекланган. Баъзи давлатларда даъво миқдори катта бўлмаган ишлар бўйича суд қарорлари қайта кўриб чиқилмайди. Масалан, Англияда берилган шикоят суд қарори қайта кўриб чиқилишини англатмайди, балки юқори инстанция томонидан қарорни қайта кўриш қанчалик мақсадга мувофиқлигини ўрганишга асос бўлади. Озарбайжон Фуқаролик процессуал кодексининг 4041 -моддасига мувофиқ, агар фуқаролик ишлари бўйича даъво суммаси 2 000 манатдан (13 млн. сўм), тижорат ишлари бўйича эса 10 000 манатдан (66 млн. сўм) кам бўлса, апелляция инстанциясининг қарори устидан Олий судга кассация шикояти берилиши мумкин эмас2 . Шу билан бирга, биринчи инстанция суди томонидан иш муҳокамасида хатоликларга йўл қўйилган тақдирдагина тарафлар томонидан суд қарорларини қайта кўриш бўйича шикоят тақдим қилиниши мумкин. Акс ҳолда, бундай шикоятлар ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш, суд ресурсларини исроф қилиш ва қарши томонга асоссиз ноқулайликлар, харажатлар келтириб чиқариш сифатида баҳоланади. Англия ва бошқа умумий ҳуқуқ тизимидаги давлатларда биринчи инстанция суди қарорлари устидан шикоят қилиш одатий ҳол эмас, балки истисно сифатида қабул қилинган. Ушбу концепция, ўз навбатида, иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар биринчи инстанция судида тадқиқ қилиниши лозимлиги ҳақидаги фикрдан келиб чиққан. Акс ҳолда, олимларнинг фикрича, иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш юки биринчи инстанция судидан юқори инстанцияларга кўчади ҳамда биринчи инстанция суди ишни кўриб чиқишда «дастлабки» ёки «ўтказувчи» инстанция бўлиб қолади3 . Кўп ҳолларда Олий суд органлари зиммасига аниқ ишларни ҳал қилиш билан бирга, ҳуқуқни қўллаш ва талқин қилишда ягона амалиётни шакллантириш, ҳуқуқ ва суд амалиётини ривожлантириш каби вазифалар ҳам юкланган. Айтиш мумкинки, бу вазифа Олий суд органларининг энг муҳим вазифалари доирасига киради. Мисол учун, Европа вазирлар кенгаши қўмитасининг 1995 йил 7 февралдаги «Аъзо давлатларга фуқаролик ва тижорат ишлари бўйича мурожаат қилиш тизимлари ва тартибларини яратиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан» 95-сонли тавсиясида, учинчи босқич судлари фақатгина учинчи марта қайта кўришга лойиқ бўлган, масалан, ҳуқуқни қўллаш ва талқин қилишда ягона амалиётни ривожлантириш учун зарур бўлган ишлар СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ


10 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 ёки жамият аҳамиятидаги ишларни қайта кўриши мумкинлиги кўрсатилган. Дунё мамлакатларида суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ва уларни қайта кўриш тартиб-таомиллари фарқ қилсада, уларнинг мақсади муштарак, қуйи суд хатоларини тузатиш, адолатсиз суд қарори оқибатларини бартараф этиш билан бирга, ҳуқуқни қўллаш ва талқин қилишда ягона амалиётни шакллантириш, жамиятда одил судловга бўлган ишончни таъминлашга қаратилган. Бундан ташқари, барча процессуал тизимларда суд қарори ва унинг оқибатлари қайта кўриш босқичларидан кейинги якунийлиги тамойили белгиланган. Суд қарори ва унинг оқибатлари якунийлиги тамойили «res judicata» доктринасига асосланган бўлиб, унга кўра, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги низолар қайта кўриб чиқилмайди. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг кўрсатмаларида, «res judicata» доктринаси низолар учун якуний тўхтам бўлиши билан бирга, одил судловга бўлган ҳуқуқнинг асосий элементи эканлиги белгиланган. Суд қарорларининг якунийлиги, яъни ҳуқуқий низоларнинг ечими тарафлар ўртасидаги, шунингдек уларнинг бошқа субъектлар билан бўладиган кейинги муносабатларининг ривожланишига хизмат қилади. Бу борада ҳар бир давлат ўзининг ҳуқуқ тизими, миллий менталитети, амалдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлари, қолаверса, халқнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, суд қарорларини қайта кўриш институти бўйича ўзига мақбул моделларни танлайди. Ўйлаймизки, юқоридаги қонунлар билан мамлакатимизда суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг янги тартиби фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини оширишга, фуқароларнинг шикоят қилишга бўлган ҳуқуқлари доираси кенгайишига ҳамда уларнинг эътирози ва сарсонгарчилигининг олдини олишга, Олий суд судьяларининг асосий эътиборини қуйи судлар учун ягона суд амалиётини таъминлашга қаратишга, судларнинг масъулиятини ошириб, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига хизмат қилади. Д. ИСРАИЛОВА, Олий суд судьяси, Ш. НАЗАРОВ, Олий суд бўлим бошлиғи 1 Жумаев У. Умумий ва континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари. «Одил судлов» ҳуқуқий, илмий-амалий электрон журнал. 2023, 3-сон. 36-42-бетлар. 2 Гражданский процессуальный кодекс Азербайджанской Республики (утвержден Законом Азербайджанской Республики от 28 декабря 1999 года № 780-IQ) (с изменениями и дополнениями по состоянию на 06.07.2023 г.) // https://continent-online.com/Document/?doc_id=30420065 3 Жумаев У. Умумий ва континенталь ҳуқуқ тизимидаги давлатларда суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари. «Одил судлов» ҳуқуқий, илмий-амалий электрон журнал. 2023, 3-сон. 36-42-бетлар. СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ


11 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 Янги таҳрирдаги Конституция янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Унга мувофиқ, ижтимоий давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш стратегик мақсадлар сифатида мустаҳкамланди. Айни ушбу Конституциявий асослар одил судловнинг ҳуқуқий пойдевори ҳисобланган жиноят-процессуал қонунчиликдаги шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган институтларни ҳам такомиллаштиришни тақозо этади. Процессуал харажатлар институти ўз моҳиятига кўра, жиноят-процессуал муносабатларда шахснинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишни назарда тутади. Боиси, Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК) 40-бобининг 318-320-моддаларида ҳуқуқий тартибга солинган ушбу институт доирасида нафақат жабрланувчи, балки жиноят процессига жалб этиладиган бошқа фуқаролар (гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар ва ҳоказо) томонидан қилинадиган харажатларини қоплаб бериш, кўрсатилган процессуал хизматлар учун ҳақ тўланиши белгиланган. Бу эса, ўз навбатида, процесс иштирокчилари зиммасидаги процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширишни моддий жиҳатдан кафолатлаш орқали жиноят-процессуПРОЦЕССУАЛ ХАРАЖАТЛАР ИНСТИТУТИНИНГ ЮРИДИК ТАБИАТИ ал қонунчилигининг вазифалари ҳамда мақсадларининг сифатли ижросини таъминлайди. Бироқ, қонунчиликда процессуал харажатларни тўлаб бериш ҳамда суд муҳокамаси босқичида ундириш тартиби билан боғлиқ ечимини кутаётган айрим масалалар туфайли, ушбу институт амалда тўлиқ ишламаяпти. Мазкур ҳолат процессуал харажатлар институтининг ишлаш механизми билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишни долзарб вазифа эканлигини англатади. Ушбу вазифани амалга ошириш учун бизнингча, аввало, процессуал харажатларнинг юридик табиати, моҳияти, белгилари ҳамда ҳуқуқий мақомини ойдинлаштириш лозим бўлади. Ҳуқуқий тартибга солиш предметининг аниқлиги, ўз навбатида, институтга доир ҳуқуқий механизмларни оптимал тарзда шакллантиришга хизмат қилади. Жиноят-процессуал ҳуқуқида процессуал харажатларнинг моҳиятини очишга қаратилган турли илмий ёндашувлар мавжуд. Уларнинг бир қисми институтнинг процессуал хусусиятларига асосланган бўлса, айримларида фуқаролик ҳуқуқий жиҳатларга таянилган. Жумладан, процессуалист олимлардан Б. Т. Безлепкин, О. Ю. Кузнецов, И. А. Пикалов, В. И. Радченко ва Б. Калиновскийлар бу масалада асосий урғуни институтнинг молиявий таъминлаш манбаларига беришган. Хусусан, В. И. Радченконинг фикрича, процессуал чиқимлар – жиноят ишларини юритиш фаолияти билан ТАҲЛИЛ


12 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 боғлиқ ҳолда юзага келадиган ва давлат бюджети ҳисобидан ёки жиноят ишларини юритиш иштирокчилари ёрдамида қопланадиган харажатлардир1 . Лекин, процессуал чиқимларнинг барчаси ҳам жиноят ишларини юритиш иштирокчилари томонидан қопланмайди. Хусусан, ЖПКнинг 320-моддасига биноан, процессуал чиқимларни қоплаш адвокатлик муассасаларига, жамоат бирлашмаси ёхуд жамоага, вояга етмаган маҳкумнинг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, процесс иштирокчиларининг доимий иш жойига ҳам юкланиши мумкин. Процессуал харажатлар мавзусида илмий изланишлар олиб борган К. Н. Емельянов ва С. В. Бажановлар бўлса, процессуал харажатлар моҳиятини нисбатан кенгроқ кўламда ёритишга ҳаракат қилган2 . Мисол учун, К. Н. Емельяновнинг фикрича, процессуал чиқимлар – жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган, жиноят ишларини юритувчи шахслар (суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва судлар) ҳамда бошқа иштирокчилар томонидан жиноят қонуни билан жазолаш назарда тутилган жиноий қилмишларни аниқлаш ва текшириш жараёнида юзага келиб, жиноят содир этишда айбдор шахс ва бошқа ҳуқуқ субъектларидан, айрим ҳолларда эса давлат бюджетидан қопланадиган харажатлардир3 . Ушбу ёндашувда ҳам асосан урғу процессуал харажатларни қоплаш манбаларига берилган бўлса-да, аввалги қарашлардан фарқли тарзда, харажатларни қоплаш мажбурияти бошқа ҳуқуқ субъектларининг зиммасига юклатилиши мумкинлиги эътироф этилган. Н. А. Марцинкевичнинг нуқтаи назарига кўра, процессуал харажатлар, бу – жиноят ишларини юритиш жараёнида эҳтиёж туғиладиган, мулкий муносабатлар предметига оид моддий ашёлар, меҳнат натижаларининг молиявий кафолатини таъминлаш учун давлат томонидан сарфланадиган ҳамда жиноят процесси давомида иштирокчилардан ундириладиган ёки давлат ҳисобига ўтказиладиган харажатлардир4 . Ушбу таърифда процессуал чиқимлар дейилганда жиноят ишларини юритишда алоҳида аҳамиятга эга бўлган исботлаш жараёни билан боғлиқ объектлар қамраб олинган. Бироқ, унда жиноят процессида кафолатланиши лозим бўлган бошқа ҳуқуқ субъектлари ва процессуал вазифалар инобатга олинмаган. Бундан ташқари, А. Т. Карипова процессуал чиқимларни, далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш ёки жиноят ишларини юритишни ташкил этиш жараёнида юзага келадиган, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажримига мувофиқ, жисмоний шахсларга (жабрланувчи, гувоҳ, холис, таржимон, шунингдек давлат ҳисобидан ҳимоячи билан таъминлашда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига) ҳамда юридик шахсларга (давлат судэкспертиза муассасаларига) тўланадиган, давлат бюджетига ўтказиладиган ёки маҳкумдан ундириладиган сарф-харажатлар5 сифатида тушуниш ғоясини илгари суради. Бу борада Н. И. Полишчакнинг қарашлари тубдан фарқ қилиб, у жиноят процесси иштирокчилари билан боғлиқ барча сарф-харажатларни процессуал чиқимлар сифатида таърифлашни таклиф қилган6 . Бизнингча, процессуТАҲЛИЛ


13 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 ТАҲЛИЛ ал чиқимлар институтининг моҳиятига бундай ёндашиш мақсадга мувофиқ келмайди. Агарда мазкур таклифга асосланадиган бўлсак, у ҳолда жиноят ишини юритишга масъул бўлган мансабдор шахслар ёки гумон қилинувчи, айбланувчи ёхуд судланувчи томонидан қилинадиган барча харажатларни процессуал чиқимлар тарзида қоплашга тўғри келади. Бу, биринчидан, процессуал чиқимларнинг асоссиз кенгайишига, иккинчидан эса, жиноят содир этиш натижасида етказилган зарарни ҳам процессуал харажат сифатида давлат ҳисобидан қопланишига олиб келади. Шу билан бирга, жиноят ишини юритишда яна шундай харажатларга зарурат туғиладики, уларни тўғридан-тўғри ЖПКнинг 318-моддасидаги харажатларнинг ҳеч бир турига киритиб бўлмайди. Мисол учун, эксгумацияда мурдани қабрдан қазиб олиб чиқиш ва қайта дафн этишда ёрдам берадиган шахслар ёки шахсни таниб олиш учун кўрсатишда таниб олинувчига ўхшашлиги учун жалб этилган ассистент (ёрдамчи)лар учун, шунингдек эксперимент ёки экспертиза ўтказиш чоғида бузилган ёхуд йўқ қилинган моддий ашёларнинг ўрнини қоплаш, жиноят ишини алоҳида иш юритувига ажратиш каби процессуал ҳаракатларни ўтказишга сарфланадиган маблағлар шулар жумласидандир. Уларни тўғридан-тўғри ЖПК 318-моддасининг 8-бандида жиноят ишини юритишда қилинган бошқа харажатлар мазмунида умумий тарзда ифодаланган харажат турига ҳам киритиб бўлмайди. Чунки, ушбу нормада процессуал харажатларни тавсифловчи ҳеч бир белги ёки мезонлар кўрсатиб берилмаган. Бундан кўринадики, процессуал харажатларнинг моҳиятини ойдинлаштириш ҳамда унинг ишни юритишдаги бошқа сарф-харажатлардан фарқловчи белгиларини кўрсатиб бериш муҳим аҳамиятга эга. Шуни назарда тутиб, ўрганилаётган институтнинг юридик табиати, жиноят-процессуал муносабатларда тутган ўрнидан келиб чиқиб, процессуал харажатларга хос қуйидаги асосий белгиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) харажатларнинг жиноят ишларини юритиш жараёнида юзага келганлиги. Бу жиноятга оид ариза ёки хабар келиб тушганидан токи терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов, суд муҳокамаси ва суднинг ҳукми ёки ажрими қонуний кучга киргунига қадар бўлган муддатни қамраб олади. Демак, жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фаолияти учун сарфланадиган маблағларни процессуал харажатлар таркибига кирита олмаймиз. Чунки, улар давлат зиммасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш функциясига мувофиқ, ваколатли давлат органлари фаолиятини таъминлаш учун бюджет ҳисобидан ажратиладиган маблағлар ҳисобланади. 2) харажатларнинг жиноят ишини юритиш манфаатларига хизмат қилиши. Яъни, ушбу маблағлар жиноят-процессуал қонунчилигининг вазифалари ижросига, шунингдек жиноят иши иштирокчиларининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноят иши учун аҳамиятли далилларни аниқлаш, текшириш, баҳолаш ҳамда далилий ашёларни сақлаш ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ харажатларни кафолатлаш орқали жиноят иши доирасида ўтказиладиган барча процессуал ҳаракатлар учун зарурий шарт-шароитларни таъминлаши керак.


14 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 3) харажатларнинг процесс иштирокчилари ўз жиноят-процессуал мажбуриятларини бажариши муносабати билан юзага келиши. Яъни, харажатлар жабрланувчи ва унинг вакиллари, гувоҳ, холис, эксперт, мутахассис, таржимон, ҳимоячи, қонуний вакилнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жиноят ишларини юритиш учун масъул мансабдор шахсларнинг процессуал ваколатлари ва уларга ёрдам берувчиларга юклатилган вазифаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган бўлиши лозим. Бизнингча, жиноят процессида юзага келадиган моддий харажатларда юқорида келтириб ўтилган белгилар мавжуд бўлганда уларни процессуал харажатлар сифатида эътироф этиш тўғри бўлади. Бироқ, барча процессуал харажатларда ҳам ушбу белгилар тўлиқ кузатилмайди. Жумладан, суриштирув, тергов ёки процессуал ҳаракатларни ўтказишда ёрдамлашувчи шахслар (ассистентлар) билан боғлиқ харажатларда юқоридаги биринчи ва иккинчи белгилар яққол кўзга ташланади, аммо учинчи белги мавжуд эмас. Боиси, жиноят процессуал қонунчиликда уларнинг ҳуқуқий мақоми ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари тартибга солинмаган. Шу билан бирга, жиноят ишини юритиш жараёнида сарфланган сарф-харажатлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилганда уларни процессуал харажатлар сифатида эътироф этиш тавсия этилади. Биринчиси, жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифаларини бажаришга қаратилганлиги. Харажатлар фақат тегишли тартибда қайд этилган жиноятга оид ариза ёки хабарда баён этилган жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этиш ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этиш вазифаларини ижросига йўналтирилиши шарт. Шундай экан, жиноят ишини юритишга масъул органларнинг хизмат жойларини моддий жиҳозлашга, вазифаларини бажарганлик учун ходимларга тўланадиган маош ва бошқа тўловлар ҳамда эксперт, мутахассис ва таржимон суриштирув, дастлабки тергов ёки судда ўз вазифаларини хизмат топшириғи тартибида бажарганлиги учун тўланадиган ҳақ процессуал чиқимлар таркибига кирмайди. Иккинчиси, қонунда белгиланган тартибда қўзғатилган аниқ жиноят ишини юритиш фаолияти учун сарфланиши. Бу дегани, маблағлар терговга қадар текширув жараёнида жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган ва тартиб рақамига эга бўлган иш бўйича жиноятни тергов қилиш, шунингдек суд муҳокамасини юритиш жараёни учун сарфланиши лозимлигини англатади. Ушбу харажатлар жиноят ишини юритишга масъул бўлган мансабдор шахсларнинг қарори ёки ажримига мувофиқ тасдиқланиши талаб этилади. Учинчиси, жиноят ишини юритишга масъул бўлган органлар фаолиятига баҳо бериш имконини бериши. Бунда, суриштирув, тергов ва суд органлари томонидан гувоҳ ёхуд бошқа процессуал ҳаракатлар ўтказиладиган жойга неча маротаба чақирилгани, тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун қанча вақт сарфлангани, бир ҳолат бўйича неча маротаба экспертиза текшируви тайинТАҲЛИЛ


15 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 1 Уголовный процесс: Учебник для вузов / Под общ. ред. Радченко В.И.— 24-е изд., перераб.и доп. — М.: «Юридический Дом «Юстицинформ»,– С. 2006. – С. 298; Безлепкин Б.Т. Уголовный процесс Росии: Учеб пособие - 2-е изд., перераб.и доп. — М.: ТК Велби, Изд-в Проспект, 2004.– С 182; Пикалов И.А. Уголовный процесс Российской Федерации (краткий курс): Учебное пособие, 2005. // Allpravo. Ru - 2005; Калиновский К.Б. Проблемы возмещения и взыскания процессуальных издержек по уголовным делам в судебной практике // Мировой судья. 2009. № 10. – С. 9-11; Кузнецов О.Ю. Процессуальные издержки, вызванные реализацией принципа языка уголовного судопроизводства, и порядок их возмещения //Современное право. -2005. - № 9. – С. 46 – 55. 2 К.Н.Емельянов. Процессуальные издержки в Российском уголовном судопроизводстве: Дис. ... канд. юрид.наук / К.Н.Емельянов - Тюмень, 2009. – 188 с.; Бажанов С.В. Стоимость уголовного процесса. Дис... д-ра юрид. наук. Нижний Новгород, 2002. – С. - 300. 3 К.Н.Емельянов. Процессуальные издержки в Российском уголовном судопроизводстве: Дис. ... канд. юрид.наук / К.Н.Емельянов - Тюмень, 2009. – С. 188; 4 Марцынкевич Н.А. Процессуальные издержки в уголовном процессе: понятие, критерии, свойства // Материалы пятнадцатой международной научно-практической конференции Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями. Барнаул. № 16-1. 2018. – С.133-134. 5 Карипова А. Т., Омаров Е., Акишов А. Процессуальные издержки в уголовном процессе: понятие и признаки // Вестник Института законодательства и правовой информации Республики Казахстан. – 2019. – №2 (56). https://cyberleninka.ru/article/n/ protsessualnye-izderzhkiv-ugolovnom-protsesse-ponyatie-i-priznaki. (дата обращения: 04.09.2023). 6 Полищак Н.И. Судебные издержки в уголовном процессе Украины: понятие и структура. Уголовная юстиция, №2 (6), 2015, - С.47-52. лангани ва такрорий тергов ҳаракатлари ўтказилганини таҳлил қилиш, шунингдек суд муҳокамасида жиноят ишлари неча маротаба қўшимча терговга қайтарилгани, суд босқичлари неча марта ўтказилгани каби процессуал ҳаракатларнинг сарҳисоби асосида жиноят ишларининг моддий қиймати, яъни умумий таннархини аниқлаш имконини беради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, процессуал харажатларга кенг маънода қуйидагича таъриф берса бўлади. Демак, процессуал харажатлар – жиноят ишини юритиш жараёнида юзага келадиган, процесс иштирокчиларининг процессуал вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ мулкий манфаатларини муҳофаза қилиш, ишни юритишга масъул бўлган мансабдор шахсларнинг процессуал ваколатларини амалга ошириш, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш, далилларни сақлаш, жўнатиш, тадқиқ этишнинг моддий манбаи бўлиб хизмат қиладиган ҳамда исботлаш жараёнида юзага келадиган бошқа сарф-харажатлардир. Тор маънода эса, процессуал харажатларга жиноят ишини юритиш жараёнида жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифаларига мувофиқ келиб чиқадиган ва жиноят процесси иштирокчиларининг мулкий ҳуқуқларини муҳофаза қилишда сарфланадиган маблағлар сифатида таъриф бериш мумкин. Юқоридаги таърифларда процессуал харажатлар институтининг юридик табиати назарий ёндашувлар орқали очиб берилгани сабабли, уларни илмий-назарий тушунчалар сифатида қабул қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнида ифодалаш учун процессуал харажатларга – жиноят ишини юритиш билан боғлиқ давлат бюджети ёки жиноят процессининг иштирокчилари ёхуд бошқа шахслар ҳисобидан қопланадиган харажатлар тариқасидаги юридик таҳрирдаги содда таърифни ҳам бериш мумкин. А. СУЛТОНОВ, ИИВ Академияси «Жиноятпроцессуал ҳуқуқи» кафедраси тадқиқотчиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент ТАҲЛИЛ


16 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 ФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИДА РАҚАМЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ ХУСУСИЯТИ Aхборот технологияларининг ривожланиши иқтисодий тармоқда рақамлаштиришдан келиб чиқадиган муносабатларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишини олдиндан белгилаб берди. Иқтисодиёт ва умуман жамият ҳаётини рақамлаштириш франшизингга сезиларли даражада ўз таъсирини кўрсатди. Aгар бир неча йил аввал «франшизинг сотиб ол» ибораси одатда товар белгилари ва ноу-хаудан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш маъносида ишлатилган бўлса, ҳозирда франчайзерлар рақобатбардош маҳсулот яратиш учун замонавий технологик ютуқлардан фаол фойдаланмоқда1 . Корхонани трансформация қилиш унинг «ташқи кўриниши» тушунчасини ҳам ўзгартирмоқда. Илгари катта ва улкан иқтисодий тармоққа эга бўлган консерватив франчайзерлар қоғоз кўринишидаги табеллар, декор элементлар, унинг ички безаги франчайзинг тармоғи талабларига мувофиқлигига алоҳида эътибор берилган бўлса, ҳозирда улар фаолиятида виртуал дизайн тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, уларнинг сайт дизайни, шахсий ҳисоб, виртуал ахборот материалларини электрон почта орқали юборишда фойдаланиладиган «ташриф қоғозлари», блокчейн технологияларининг ривожланишига ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу билан бирга, ушбу битимлар тарафларининг ички муносабатларини ҳам ўзгартирмоқда2 . Шундай қилиб, лицензиарлар лицензиат билан ўзаро алоқаларини ташкил қилишда рақамли технологиялардан фаол фойдаланиб, жараённи масофадан бошқариш, ҳисобот бериш ва назорат маълумотларини йиғишдан тортиб, токи ўқитиш ва кундалик мулоқотгача амалга оширмоқда3 . Бундай тенденцияларнинг салбий томонлари ҳам бор, албатта. Яъни, жараёнларни бошқаришга дастурий таъминот тизимларининг кенг жорий этилиши сабабли лицензиарлар камроқ фаолият эркинлигига эга бўлмоқда4 . A. A. Карцхия тўғри таъкидлаганидек, янги рақамли воқелик бугунги кунда юқори тезликдаги саноат интернетини (internet of things), интеграциялашган ишлаб чиқариш тармоқлари ва сунъий интеллектни, глобал маълумотлар базаларини (big data) автоматик идентификация қилиш, йиғиш ва қайта ишлаш хизматларидан кенг фойдаланишда, булутли хизматлар (сloud computing), «ақлли» робот комплекслари (smart everything), ижтимоий тармоқлар, турли IТ платформалар ва рақамли муҳитда хизматларни ривожлантиришда намоён бўлмоқда5 . Бу техник ютуқларнинг барчаси у ёки бу тарзда тадқиқотчилар орасида виртуал мулк, рақамли активлар, квази интелФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИ


17 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 лектуал мулк ва бошқа номланган янги ҳодисаларнинг пайдо бўлишига таъсир қилди6 . Ушбу ҳодисаларни ҳар бирининг ўзига хос хусусиятларига эътибор бермасдан, уларнинг компьютер технологиялари билан узвий боғлиқлиги, матн ёки ўхшаш дуал хусусиятдаги маълумотлар кўринишида мавжудлиги, уларнинг объектив ифодаланганлиги сабабли тижорат ёки нотижорат қиймати каби умумий хусусиятларини қайд этиб ўтиш мумкин. В. A. Лаптевнинг қайд этишича, «рақамли активларнинг ахборот хусусияти туфайли уларни ҳуқуқ объекти сифатида талқин қилишда ҳуқуқий ноаниқлик ва уларни ҳуқуқий ҳимоя билан таъминлаш имконияти мавжуд. Агар илгари рақамли активлар фақат рақамли маълумотлар тўплами сифатида кўриб чиқилган бўлса, энди улар инвестициялар (масалан, криптовалюта), истеъмол объектлари (электрон мусиқий асарлар ёки санъат асарлари), маълумотларни рўйхатга олиш элементлари (объектларга нисбатан ҳуқуқлар ҳақида маълумот) ва бошқалар истеъмол муомаласига кириб келмоқда7 . Aдабиётда меъёрий талқин ва турли нуқтаи назарлар йўқлиги сабабли виртуал мулкнинг таърифини ҳам бериш қийин. Е. Е. Богданованинг ёзишича, виртуал мулк рўйхати очиқ ва ҳозирда у, масалан, криптовалюта, домен номлари, «мулкий ўйинлар», виртуал токенларни ўз ичига олади. Ўз навбатида, М.A. Рожкова ижтимоий тармоқлардаги виртуал мулкка, хусусан, фойдаланувчининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтларининг киришини таъкидлайди8 . Франшизинг битимлари рақамли хусусиятга эга бўлган кенг доирадаги объектлардан фойдаланиш шартларини ўз ичига олиши мумкин. Ушбу объектларга хос хусусиятларни ва уларнинг ҳуқуқий режимини аниқлаш учун уларнинг алоҳида турларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Франшизинг операцияларига келсак, биринчи навбатда, Ўзбекистон қонунчилиги асосида қандай ҳуқуқлар франшизинг шартномаси асосида берилиши мумкинлигини аниқлаб олиш керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 50-бобининг қоидалари тақдим этиладиган объектлар турларига нисбатан чекловлар ўрнатмайди. Шартнома бўйича ҳар қандай ҳуқуқлар берилиши мумкин, улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш орқали тасарруф этиш эса қонун билан рухсат этилади. ФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИ АННОТАЦИЯ Рақамли франшизинг муҳофазасини таъминлашда рақамли элементларнинг ўрни катта. Уларнинг вазифаси франшизинг шартномасига мос тартиб ва шартларни ишлаб чиқиш ва битта илова орқали уни бошқариш ҳамда муҳофаза қилишдан иборат. Албатта, ушбу муносабатда муҳофаза қилиш жиҳати шартноманинг заиф томони сифатида қаралади. Халқаро рақамли франшизингда, ҳаттоки, Европа ва АҚШ тажрибасида франшизингни онлайн муҳофаза қилиш ўзининг бир қатор камчиликларини намоён этмоқда. Шу каби масалалар мақолада таҳлил қилинади ва тегишли хулосалар ишлаб чиқилади. Калит сўзлар: токенлар, блокчейн технологиялари, криптовалюта активлари, домен номи, App Store, Google Play, Google Drive, Google Docs.


18 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 ФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИ Франшизинг бўйича компьютер дастурларини бериш тартиби товар ва тижорат белгилари учун белгиланган умумий тартибдан фарқ қилади. Лицензиар камдан-кам ҳолларда дастурни яратувчиси бўлганлиги сабабли у, биринчи навбатда, дастурга бўлган ҳуқуқни олиши керак. Қоида тариқасида, бу хизмат кўрсатиш шартномаси, муаллифнинг буйруғи (чунки компьютер дастурлари адабий асар сифатида ҳимояланганлиги сабабли), шунингдек бошқа шартнома тузилмалари бўйича амалга оширилади. Фойдаланиш ҳуқуқини олиш, шунингдек маълум бир дастурнинг лицензияланган нусхаларини сотиб олиш орқали ҳам содир бўлиши мумкин. Кўпинча бундай лицензияланган нусхалар маълум миқдордаги фойдаланувчилар учун киришни таъминлайди (фаоллаштириш сони). Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида компьютер дастурларининг ҳуқуқий режимини такомиллаштириш борасида бирон-бир амалий меъёрлар белгилангани йўқ. Хусусан, франшизинг шартномаси доирасида токенлар, блокчейн технологиялари криптовалюта автивларини муомалага киритишнинг амалий механизми мавжуд эмас. Бунда, албатта, компьютер дастурлари мақомини аниқ белгилаб олиш талаб этилади. Чунки, франшизинг шартномаси бўйича ахборот дастурларини қўллаш компьютер дастурлари орқали амалга оширилади. Техника ва технологиялар асрида замонавий ЭҲМ дастурларини ишлаб чиқишда уларнинг ҳуқуқий муҳофазаланганлик тизимини яратишни ҳам ўйлаб кўриш лозим. Демак, мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, «компьютер дастури» тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мумкин. Яъни, «компьютер дастури» маълум бир натижага эришиш учун компьютер ва бошқа қурилмалар ишлаши учун мўлжалланган, объектив шаклда тақдим этилган маълумотлар ва буйруқлар тўплами. Компьютер дастурини ишлаб чиқиш ва у томонидан яратилган аудиовизуал дисплейлар, шу жумладан, компьютерда олинган материаллар. Замонавий воқеликда компьютер дастурини ёки унинг мобиль иловасини янгилаш харажатлари янги дастур яратишдан ошиб кетиши мумкин. Ушбу муносабатларни тартибга солиш учун «дастур версияси» атамаси, шунингдек муаллиф ёки бошқа муаллифлик ҳуқуқи эгасининг қайси вақтгача бепул янгиланишлар ва техник ёрдам кўрсатилишини аниқлаш ҳуқуқи киритилган. Ушбу ҳуқуқлар томонларнинг келишуви билан чекланиши ва белгиланиши мумкин. Компьютер дастурлари орасида алоҳида ўринни CRM-тизимлари (Customer Relationship Management) эгаллайди. Ушбу дастурлар контрагентлар, транзакциялар ҳақидаги маълумотларни тизимлаштириш, транзакциялар тарихини сақлаш, телефон ва электрон хабарномаларни созлаш ва бошқа мақсадларда қўлланилади. Франшизингда CRM тизимлари лицензиарга ҳисобот бериш, назорат қилиш, сотиш ва молиявий натижаларни кузатиш учун ҳам қўлланилади. Интернет сайтлари одатда тадқиқот-


19 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 чилар томонидан мураккаб объектлар сифатида қаралади9 . Е. С. Басманова сайтни интернетда жойлаштириш учун мўлжалланган интеллектуал фаолият натижаси сифатида белгилайди, у код ва у томонидан яратилган визуал дисплейлар (дизайн) бўлган статик асосдан (асосий элемент) ва динамик таркибдан (контентдан), мутлақ ҳуқуқлар объектлари ва бошқа материалларнинг тўпламидан иборат10. Сайт ҳуқуқий режимининг ўзига хос хусусияти унинг техник ва контент қисмларининг бирлиги ва ажратилишидир11. Техник томондан, сайт компьютер учун дастур (дастурлар тўплами), баъзи ҳолларда эса маълумотлар базаси. Таркиб мазмунан – турли маълумотлардан, жумладан, интеллектуал фаолият натижаларидан иборат. Веб-сайтга бўлган ҳуқуқни сотиб олиш мутлақ ҳуқуқни бегоналаштириш тўғрисидаги шартнома ёки лицензия шартномаси асосида амалга оширилади. Сайтнинг ҳар бир қисми ва ҳатто контентнинг ҳар бир элементи муаллифлик ҳуқуқи эгасига тегишли бўлиши муҳимдир. Франшизинг тартибида битим иштирокчилари томонидан ягона интернет сайтидан фойдаланиш кенг тарқалган. Шу билан бирга, фойдаланиш ҳуқуқи турли йўллар билан, хусусан, сайт маъмурининг ҳуқуқларини ёки шахсий ҳисобини бериши мумкин. Домен номи одатда виртуал мулк тоифасига киради. Aдабиётларда домен номи шахсийлаштириш воситасининг хусусиятларига эга, деган нуқтаи назар мавжуд. М.A. Рожкованинг қайд этишича, домен номлари интеллектуал мулк ҳуқуқи объекти эмас, балки мулкий ҳуқуқларга тенглаштирилиши мумкин. Домен тижорат қийматига эга бўлиши мумкин ва ҳатто, билвосита қўшимча даромадга таъсир қилади. Бу хусусиятлар охир-оқибат киберсквоттинг деб номланувчи домен номларини инсофсиз «ўғирлаш» саноатининг пайдо бўлишига олиб келди. Доменнинг ҳуқуқий мақоми қонун билан тартибга солинмаганлиги сабабли, ундан фойдаланиш ҳуқуқини бериш шарт эмас, аммо потенциал тижорат қиймати туфайли у шартномада кўрсатилиши керак. Янги доменларни рўйхатдан ўтказиш миллий интернет доменини мувофиқлаштириш маркази қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатдан ўтиш тўғридан-тўғри домен регистраторлари томонидан амалга оширилади. Франшизинг шартлари истеъмолчиларга кўчма қурилмалар (смартфонлар, планшетлар) орқали корхона товарлари, ишлари ёки хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун тарафлар томонидан мобиль иловалардан фойдаланишни назарда тутиши мумкин. Мобиль иловалар тўғридан-тўғри қонун ҳужжатларида қайд этилмаган. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг қоидаларига асосланиб, мобиль иловалар ўзига хос компьютер дастурлари ҳисобланади. Иловаларни яратиш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий режими ушбу иловаларни дўконлар орқали сотадиган компанияларнинг лицензия шартномаФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИ


20 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 лари шартлари билан ҳам белгиланади. Энг кенг тарқалган иловалар дўконлари - App Store (Apple корпорацияси, iOS платформаси) ва Google Play (Google, Android платформаси ва унинг модификациялари). Н. Г. Кузнецованинг таъкидлашича, ушбу компаниялар дастурчилар томонидан дўконларда иловаларни жойлаштириш жараёнига турлича ёндашувларга эга. Шундай қилиб, «Google Play» шартномаси ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотларни (иловаларни) «Google Play»га жойлаштириш, маркетинг фаолияти, «Google»ни такомиллаштириш мақсадида Google Play ва Android платформаси, компания томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини текширган ҳолда, нусха кўчириш, кўрсатиш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш учун роялти тўламаган мутлақ лицензияни ўтказишни назарда тутади. Ўз навбатида, iOS лицензия шартномаси, аксинча, ишлаб чиқувчиларга мобиль иловани яратиш учун Apple дастурий компонентларидан фойдаланиш учун лицензиялар беришни қамраб олади12. Муаллифнинг ушбу компанияларнинг фаолияти воситачилик характерига эга деган фикрига қўшилишимиз мумкин. Чунки, иккала хизматнинг лицензия шартномаларида ишлаб чиқувчи мобиль илованинг сўнгги сотувчиси эканлиги кўрсатилган. Мобиль иловалар турли хил компьютер дастурлари бўлганлиги сабабли, уларни яратишда бир хил шартнома тузилмалари қўлланилади. Шундай қилиб, франшизинг тизимига мобиль иловалардан фойдаланишни жорий қилишда ҳуқуқий алоқаларнинг бутун тизими шаклланади. Шу билан бирга, франшизинг томонлари ҳам, охирги фойдаланувчилар ҳам дўконда жойлаштирилган мобиль иловаларни юклаб олиш ва ўрнатиш имкониятини берувчи ташкилот билан лицензиялаш ҳуқуқий муносабатларига киришади. Якуний фойдаланувчилар, ўз навбатида, шартнома асосида ушбу дастурга мутлақ ҳуқуқларни қўлга киритган дўконлар ва эгалари билан лицензиялаш муносабатларига киришади. Булутли ҳисоблаш – бу тарқатилган маълумотларни қайта ишлаш технологияси бўлиб, унда компьютер ресурслари ва имкониятлари фойдаланувчига интернет хизмати сифатида тақдим этилади. Булутли технологияларнинг ҳуқуқий режими рақамлаштиришнинг тарқалиши билан бирга пайдо бўлган яна бир долзарб муаммодир. Ушбу технологиянинг моҳияти узоқ сервернинг ҳисоблаш қувватидан фойдаланиш имкониятидадир. Булутли хизматнинг тузилиши учта компонентдан иборат: инфратузилма, яъни жисмоний жиҳозлар, платформа – мавжуд хизматлар тўплами ва дастурий таъминот. Булутли хизматларнинг жуда кўп турлари мавжуд13. Хусусан, виртуал диск майдони (Google Drive), масофавий дастурий таъминот (Google Docs), компьютер платформаси ва бошқалар булутли технологиялар орқали таъминланиши мумкин. Шунингдек, булутли технологияларнинг учта тоифасини ФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИ


21 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 ажратиш одатий ҳолдир: давлат, хусусий ва аралаш. Жамоат тармоқларининг афзаллиги кўпинча тўловнинг йўқлиги ёки унинг аҳамиятсизлиги, шунингдек ушбу ресурс маъмурига техник хизмат кўрсатиш учун жавобгарликни юклашдир. Хусусий тармоқларнинг афзалликлари хавфсизликни ўз ичига олади, чунки технология бир ёки бир нечта ташкилот томонидан қўлланилади. Булутли ресурсларни тақдим этишнинг ҳуқуқий асоси шартнома ҳисобланади. Тадқиқотчилар мазкур турдаги шартнома қандай бўлиши кераклиги ҳақида баҳслашмоқда (лицензияланганми ёки sui generis)14. Хусусан, A. И. Савельевнинг фикрича, булутли хизматлардан фойдаланишда махсус ишлаш усули қўлланилади, бу интернет орқали дастурга масофавий киришни таъминлашда ифодаланади ва бундай муносабатларни тартибга солиш учун лицензия шартномасидан фойдаланиш нотўғри15. Л. В. Шчербачева булутли хизматларни тақдим этишда қўлланиладиган шартнома тузилмасини танлаш провайдернинг ихтиёрида қолдирилиши керак, деб ҳисоблайди16. Тадқиқотчининг фикрларига нисбатан қўшилиш мумкин, аммо бу хизматлардан фойдаланиш хавфсизлиги соҳасидаги тартибга солиш механизмини аниқлаштириш зарур. Шунингдек, Н. Г. Викторова ва Ф. Г. Шухов тўғри таъкидлаганидек, булутли хизматлардан фойдаланиш маълумотларнинг махфийлигини бузиш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш хавфини туғдиради17. Франшизинг орқали булутли хизматларга киришни таъминлаш лицензиат харажатларини сезиларли даражада камайтириши мумкин. Ушбу хизматларнинг нархи шартнома тўловлари миқдорида ўз аксини топишига қарамай, виртуал хотира, ҳисоблаш қуввати, маълумотлар базаларига масофадан киришнинг «ижараси» тадбиркорга компьютер техникасига, шу жумладан, серверларга, драйверларга дастлабки сармояларни тежаш имконини беради. Тадбиркорлик фаолиятида лицензиат махфий ва тижорий жиҳатдан қимматли маълумотлардан фаол фойдаланишни ўз зиммасига олганлиги сабабли, хусусий булут хизматларидан фойдаланиш ҳам ушбу маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериб, биринчидан, хусусий хизматларнинг хавфсизлик даражаси юқорироқ; иккинчидан, моддий жиҳозлар шикастланганда ёки ўғирланганда маълумотларнинг йўқолиши хавфи йўқ. Муҳокама қилинган мазкур рақамли объектларда бўлгани каби, хусусий булут хизматларига франшизингнинг кириб келиши учинчи шахслар – ушбу хизматларнинг операторлари билан шартномалар тузишни ўз ичига олади. Катта ҳажмдаги маълумотларнинг яна бир тури – бу катта фойдаланувчи маълумотларидан ташкил топганлигидир18. M. A. Рожкованинг таъкидлашича, ушбу тоифага нафақат шахсий маълумотлар, балки шахсий бўлмаган ҳамда шахс билан боғлиқ ҳар қандай маълумотлар, хусусан, шахснинг интернетдаги фаолиятини таҳлил қилиш орқали аниқланган шахснинг ҳар қандай хусусиятлари ҳаФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИ


22 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 қидаги маълумотлари киради19. Тадқиқотчи таъкидлаганидек, шахсий маълумотларни ўз ичига олмайдиган катта маълумотлар фуқаролик ҳуқуқий битимларнинг чекловларсиз объекти бўлиши мумкин, акс ҳолда, уларни шахссизлантириш масаласи туғилади. Франшизинг операцияларида катта маълумотлардан фойдаланишнинг кенг истиқболлари мавжуд, чунки уларни таҳлил қилиш асосида ҳар бир алоҳида лицензиат учун мақбул бизнес стратегиясини ишлаб чиқиш мумкин. Бундан ташқари, катта маълумотларни таҳлил қилиш маълум бир истеъмолчининг қизиқишлари ва афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, шахсий таклифларни яратиш, бозор тенденцияларини башорат қилиш, хавфларни ҳисоблаш ва ҳоказо имкониятларни беради20. Қонунчиликда бевосита катта маълумотлар тушунчаси мавжуд эмас. Фуқаролик кодексига катта маълумотларни (big data) тартибга солувчи қоидалар киритилмаган. Шу билан бирга, Фуқаролик кодекси ахборотни тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома мазмунини ҳам белгиламаган. Сўз юритилаётган шартнома мазмунини қонунчиликда белгилашдан мақсад шартнома бўйича тақдим этилган маълумотларни уларнинг чиқиб кетишидан ва кейинчалик учинчи шахслар томонидан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат. Маълумки, ҳозирги вақтда мижозлар маълумотларининг ошкор бўлиши ҳолатларига ҳатто йирик ташкилотлар томонидан ҳам йўл қўйилмоқда ва шунинг учун бу йўналишдаги муносабатларни тартибга солишга нисбатан эҳтиёж мавжуд21. Шу билан бирга, қонун чиқарувчи, агар бу ҳолда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилган бўлса, маълумотларни ошкор қилган шахсларнинг жавобгарлигини чегаралаш масаласини мутлақо ҳал қилмайди. Шуни таъкидлаш керакки, франшизинг соҳасида булутли технологиялар ва катта маълумотлардан фойдаланиш истиқболлари кенгдир. Аммо, кўриб чиқилаётган объектларнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишда махфийлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Замонавий иқтисодиёт шароитида компаниялар кўпинча ижтимоий тармоқларда ёки «жамоалар» деб аталадиган алоҳида профилларга эга бўлиб, уларда рекламаларни жойлаштиришлари орқали истеъмолчилар ўзаро алоқада бўлишлари мумкин. Бу жараёнда юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг асоси. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга унинг ишлаши учун техник ёрдам кўрсатадиган шахс рўйхатдан ўтган мамлакат қонунчилигининг нормалари, шунингдек фойдаланувчи шартномаси асос бўлади. Ижтимоий тармоқдаги компания саҳифасидан фойдаланиш ҳуқуқи қонуний тартибга солинмайди, лекин шартномада назарда тутилиши мумкин22. Бу ҳуқуқ агар фойдаланувчи шартномасига зид бўлмаса, муайян бир шахсга маълум бир жамиятда маъмур ҳуқуқларини бериш ёки рўйхатга олиш маълумотларини тақдим этиш орқали амалга оширилади. ФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИ


23 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 Рақамли активлар ичида токенлар кишида алоҳида қизиқиш уйғотади. Бугунги кунга келиб, мутахассислар рақамли токенларнинг учта асосий турини ажратиб кўрсатишади: дастурий токенлар; кредит токенлари; токенлаштирилган акциялар23. Демак, дастурий токен (дастурий таъминот токени) компьютер хизматларидан фойдаланишга рухсат бериш учун ишлатилиши мумкин бўлган икки факторли аутентификация хавфсизлиги қурилмасининг бир қисмидир. Дастурий таъминот токенлари иш столи компьютер, ноутбук, мобиль телефон каби умумий мақсадли электрон қурилмада сақланади ва уларни такрорлаш мумкин24. Кредит токенлари – бу кредит суммаси бўйича фоиз ставкасини тўлаш билан қисқа муддатли қарз олиш учун ишлатиладиган токенлар25. Токенлаштирилган акциялар бу блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда, рақамли хавфсизлик токенига айлантирилган қимматли қоғозлардир26. Хавфсизлик токени ҳақиқий актив билан таъминланган ва унинг қийматига боғланган. Бундай рақамли улушни сохталаштириш мумкин эмас. Нархлари тез кўтарилиши ва тез тушиши мумкин бўлган ўта ўзгарувчан криптовалюталардан фарқли ўлароқ, токенлаштирилган акциялар ишончлироқ активлар ҳисобланади, чунки улар моддий ҳуқуқлар билан тавсифланади27. Шундай қилиб, токенларни чиқариш маблағларни жалб қилиш, уларни харид қилиш инвестиция фаолияти, деб эътироф этилди. Франшизинг операциялари инвестиция характерига эга бўлиб, бундай операциялар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: – тўғридан-тўғри франшизинг операциялари, яъни бир томондан лицензиарнинг интеллектуал мулкига инвестициялар бўлса, иккинчи томондан фойда олиш учун ҳуқуқларни инвестиция қилиш; – лицензиарнинг ҳам, лицензиатнинг ҳам улушини ёки акцияларини сотиб олиш бўйича битимлар; – акцияларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган инвестиция операциялари28. Корхонанинг рақамли молиявий активларини (ҳам лицензиар, ҳам лицензиат) сотиб олиш инвестиция фаолияти мезонларига тўлиқ жавоб беради. Юқоридагиларга асосланиб, франшизингнинг бир қисми сифатида ҳуқуқлари берилиши мумкин бўлган рақамли объектлар бошқа хусусиятга эга. Ҳуқуқий ҳимоя мезонига кўра, уларни ҳимояланган (масалан, компьютер дастурлари), ҳимояланмаган (ижтимоий тармоқлардаги профиллар), қисман ҳимояланган (домен номлари)га ажратиш мумкин29. Ҳуқуқий режими қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган объектларни бериш мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларнинг олдини олиш учун шартномада объектнинг моҳиятини ва уни тақдим этиш усулини кўрсатиш зарур. Ҳуқуқий режими учинчи шахслар билан тузилган шартномада белгиланган объектларга нисбатан ушбу шартномаларни бузганлик учун жавобгарликни чегаралаш бўйича шартларни назарда тутиш керак. ФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИ


24 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 1 Erceg A., Bilos A., Kelic I. Franchising in the digital era–What lies ahead //Economic and Social Development: Book of Proceedings. – 2021. – P.65. 2 Muneshwara M. S. et al. Digital genomics to build a smart franchise in real time applications //2017 International Conference on Circuit, Power and Computing Technologies (ICCPCT). – IEEE, 2017. – P. 1-4. 3 Бренд под контролем IT. Партнерские проекты РБК+. – Текст: электронный. – URL: Режим доступа: https://plus.rbc.ru/ news/59b6c17b7a8aa9035c810ec8 (дата обращения: 26.03.2023). 4 Chen Y. S. Franchise Innovation via Netchising in the Digital Economy //International Journal of Innovation in the Digital Economy (IJIDE). – 2016. – Т. 7. – №. 3. – P. 53-64. 5 Карцхия А.А. Цифровое право как будущее классической цивилистики / А.А. Карцхия // Право будущего: Интеллектуальная собственность, инновации, Интернет. – 2018. – № 1. – С. 26-40. – ISBN 978- 5-248-00893-3. 6 Рожкова М.А. Цифровые активы и виртуальное имущество: как соотносится виртуальное с цифровым. – Текст: электронный. – URL: https://zakon.ru/blog/2018/06/13/cifrovye_aktivy_i_virtualnoe_imuschestvo_kak_ sootnositsya_virtualnoe_s_cifrovym (дата обращения: 27.07.2023). 7 Лаптев В.А. Цифровые активы как объекты гражданских прав / В.А. Лаптев // Юридическая наука и практика: Вестник Нижегородской академии МВД России. 2018. – № 2 (42). – С. 199-204. – ISSN 2078-5356. 8 Рожкова, М.А. Цифровые активы и виртуальное имущество: как соотносится виртуальное с цифровым. – Текст: электронный. – URL: https://zakon.ru/blog/2018/06/13/cifrovye_aktivy_i_virtualnoe_imuschestvo_kak_ 9 Басманова, Е.С. Гражданско-правовое регулирование «Сложных объектов» (на примере Интернет-сайта) / Е.С. Басманова // Вестник экономической безопасности. – 2008. – № 3. – С. 123-124. – ISSN 2414-3995. 10Басманова, Е.С. Интернет-сайт как объект имущественных прав: специальность 12.00.03 «Гражданское право, предпринимательское право, семейное право, международное частное право»: автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук / Басманова Екатерина Сергеевна. – Институт законодательства и сравнительного правоведения при Правительстве Российской Федерации. – Москва, 2010. – Библиогр.: - C.29-30. – Место защиты: Институт законодательства и сравнительного правоведения при Правительстве Российской Федерации. 11Амелина, К.Е. Интернет-сайт с точки зрения категорий интеллектуальной собственности / К.Е. Амелина, Б.Н. Коробец, А.А. Кравченко // Вестник евразийской науки. – 2015. – № 5 (30). – С. 116-131. – ISSN 2588-0101. 12Кузнецова, Н.Г. Особенности приобретения мобильных приложений / Н.Г. Кузнецова // Электронное приложение к Российскому юридическому журналу. – 2018. – № 2. – С. 73-83. – ISSN 2219-6838. 13Облачные вычисления, краткий обзор или статья для начальника. – Текст: электронный. – URL: https://habr.com/ru/post/111274/ (дата обращения: 27.07.2023). 14sui generis (лот. ўзига хос, турига кўра ягона) лотинча ибора бўлиб, ҳуқуқий конструкциянинг (акт, қонун, статус ва бошқалар) ўзига хослигини, умуман, маълум бир ўхшашлик мавжудлигига қарамасдан олдинги ҳолатларсиз бошқа шунга ўхшаш тузилмаларни ифодалайди. sui generis ҳолатларининг ҳар қандайининг ўзига хослиги кўпинча узоқ давом этган низолар мавзусига айланади. 15Савельев, А.И. Договорное право 2.0: «умные» контракты как начало конца классического договорного права / А.И. Савельев // Вестник гражданского права. 2016. – № 3. – С. 32-60. – ISSN 1992-2043. 16Щербачева Л.В. Проблемы правовой базы «Облачных» технологий компьютерных программ / Л.В. Щербачева // Вестник Московского университета МВД России. – 2017. – № 1. – С. 174-176. – ISSN 2073-0454. 17Викторова, Н.Г. Цифровая экономика: развитие облачных технологий в России и за рубежом / Н.Г. Викторова, Ф.Г. Шухов // Век качества. – 2019. – № 2. – С. 81-90. – ISSN 2219-8210. 18Aldred J. Blocking the Transmedial Character: Digital Abstraction as Franchise Strategy in Traveller's Tales' LEGO Games //LEGO studies. – Routledge, 2014. – P. 105-117. 19Коммерциализация персональных данных и понятие «big data» - злободневные вопросы IT-сферы. – Текст: электронный. – URL: https://www.garant.ru/article/1229761/ (дата обращения: 11.03.2020). 20Как используются большие данные в бизнесе: примеры и сервисы. – Текст: электронный. – URL: https://vc.ru/services/74841-kakispolzuyutsyabolshie-dannye-v-biznese-primery-i-servisy (дата обращения: 27.07.2027). 21Priya K. L. S., Rupa C. Block chain technology based electoral franchise //2020 2nd International Conference on Innovative Mechanisms for Industry Applications (ICIMIA). – IEEE, 2020. – P.5. 22Zhao M. Analysis on the Digital Economic of the Third-Generation Franchise //ICIDC 2022: Proceedings of the International Conference on Information Economy, Data Modeling and Cloud Computing, ICIDC 2022, 17-19 June 2022, Qingdao, China. – European Alliance for Innovation, 2022. – P.274. 23Конобеевская И.М. Цифровые права как новый объект гражданских прав / И.М. Конобеевская // Известия Саратовского университета. Новая серия. Серия Экономика. Управление. Право. – 2019. – № 3. – С. 330-334. – ISSN 1994-2540. 24Galván-Sánchez I. et al. Exploring digital communication in franchising in Spain: a website review //Economics Business and Organization Research. – 2021. – Т. 3. – №. 1. – P.26. 25Siong W. H., Manaf A. W. A., Amiruddin N. Digital Era and Franchising Challenges in Malaysia: A Review //International Conference on Law and Digitalization (ICLD 2022). – Atlantis Press, 2022. – P.90. 26Soloviev V. I., Milovanova M. S. Digital franchising as a special business type with digital transformation of the society //Retrieved. – 2019. – Т. 12. – P. 202. 27Tompkins J. The Makings of a Contradictory Franchise //Journal of Cinema and Media Studies. – 2018. – Т. 58. – №. 1. – P.90. 28Leibowitz M. L., Kogelman S. Inside the P/E Ratio: the Franchise factor //Financial Analysts Journal. – 1990. – Т. 46. – №. 6. – P.35. 29Герус К.А. Перспективы развития цифрового франчайзинга в современной экономике // МНИЖ. 2019. №3 (81). URL: https:// cyberleninka.ru/article/n/perspektivy-razvitiya-tsifrovogo-franchayzinga-v-sovremennoy-ekonomike (дата обращения: 09.08.2023). Франшизинг битимининг бир қисми сифатида рақамли объектларга ҳуқуқларни бериш учинчи томон – провайдер, рўйхатга олувчи, етказиб берувчи ва тегишли хизматларни кўрсатувчи бошқа шахсларнинг мавжудлигини назарда тутади. Лицензиар ушбу объектларга бўлган ҳуқуқларни муаллифлик буюртмаси, мутлақ ҳуқуқларни бегоналаштириш тўғрисидаги шартномалар, лицензиялаш ва бошқа шартномалар тузиш орқали олади. А. МАМАДАЛИЕВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси ФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИ


25 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 Бугунги кунда экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитдаги чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда долзарб муаммолар сифатида сақланиб қолмоқда. Янги қабул қилинган Конституциямизнинг 49-моддасида ҳар ким қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган бўлса, 68-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликлиги, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва улар давлат муҳофазасида эканлиги мустаҳкамланган бўлиб, атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш барча фуқаролар ва юридик шахсларнинг мажбурияти ҳисобланади. Бутун мамлакат миқёсида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари, ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар қимматбаҳо навларини кесишга муддатсиз мораторий жорий этилиши ва соҳада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга қарамасдан, ушбу йўналишдаги муаммоларнинг йил сайин ошиб бораётганлиги барча даражадаги давлат органлари, мансабдор шахслар, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар ва кенг жамоатчиликнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш лозимлигини кўрсатмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республика- «ЎЗБЕКИСТОН — 2030» СТРАТЕГИЯСИДА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ си Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-81-сонли фармонида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг эътиборсизлиги натижасида соҳада ўтган даврда жиддий камчиликларга йўл қўйилганлиги, айрим ҳолларда эса табиатга ва жамиятга тиклаб бўлмас даражада зарар етказилганлиги, ҳудудларда, айниқса, шаҳарларда ҳаво ифлосланиши бўйича ҳолат тобора ёмонлашиб бораётганлиги, атмосферага чиқариладиган ташланмаларнинг юкини камайтириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмаганлиги, дарахтлар ва буталарни кесилишига эълон қилинган мораторий даврида 44 мингга яқин, шундан 9,5 мингга яқини қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилиши натижасида табиатга 36 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги, 2022 йилда экологик ҳуқуқбузарликлар юзасидан 27 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, уларнинг барчаси бўйича енгил молиявий жарима жазоси қўлланилганлиги, мавжуд чиқинди полигонларининг ҳолати экология ва санитария талабларига жавоб бермаслиги ҳамда улар фаолиятида қайта ишлаш ва утилизация технологияларининг жорий қилинмаганлиги уларнинг келгусида экологик фожиа даражасидаги муаммога айланиш хавфини келтириб чиқараётганлиги кўрсатиб ўтилган. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш маЭКОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚ


26 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 саласи мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисидаги ПФ-158-сонли фармонида акс эттирилган асосий ғоялардан бири сифатида аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш белгиланганлиги, унинг 1-иловасига асосан, тасдиқланган ва бешта устувор йўналишлар бўйича 100 та мақсаддан иборат бўлган стратегиянинг учинчи устувор йўналиши бевосита «Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деб номланган бўлиб, ўз ичига 62-73-мақсадларни қамраб олган. Стратегиядаги мазкур мақсадлар республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш, экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш, ўрмонлар майдонини кенгайтириш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш ва бошқа долзарб муаммоларни назарда тутади. Уларни амалга ошириш доирасида атроф-муҳитга таъсир хавфи юқори даража (I тоифа)даги объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан автоматик равишда намуналар олиш тизимини татбиқ этиш, атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш, атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектлардаги ифлослантирувчи технологияларни тўлиқ модернизация қилиш, 249 та саноат корхонасида локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш каби аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Бундан ташқари, мазкур фармон билан бир кунда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 11-бандида 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб: – ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизмини жорий этиш; – экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юкланиши тартиби назарда тутилмоқда. Белгиланаётган ушбу чора-тадбирлар масаланинг нақадар муҳимлигидан далолат беради. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мавжуд ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, экологик маданиятни янада ошириш махсус ваколатли давлат органларининг бирламчи вазифаларидан бўлиб, уларнинг ижроси тўлиқ таъминланишида, соҳага оид низоларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилишида судлар билан яқиндан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, атроф табиий муҳитни ифлослантириш ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари ундириш ҳамда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш билан боғлиқ аризалар бўйича иқтисодий судларга қилинаётган муЭКОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚ


27 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 рожаатларнинг ошиб бораётганлиги бу борадаги тегишли ходимларнинг масъулиятини янада ошириш, судга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини исботлаш мажбурияти давлат органлари зиммасига юклатилганлиги сабабли далилларни тегишли тарзда расмийлаштиришга эътибор қаратишни талаб этади. Статистик маълумотларга кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги ташкилотлар томонидан 2022 йилда иқтисодий судларга атроф табиий муҳитни ифлослантириш ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун умумий қиймати 38,2 млрд. сўмдан ортиқ компенсация тўлови ундириш билан боғлиқ 92 та даъво аризалар киритилган бўлиб, уларнинг 64 таси ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилиб, 22,5 млрд. сўмдан ортиқ компенсация тўловлари ундириб берилган. Мазкур туркумдаги ишлар 2023 йилнинг 9 ойи давомида бирмунча ошган бўлиб, умумий қиймати 82,1 млрд. сўмдан ортиқ компенсация тўлови ундириш билан боғлиқ жами 389 та даъво аризаси судга киритилган ва уларнинг 265 таси асосли деб топилиб, қаноатлантирилган ва жавобгарлардан 29,5 млрд. сўмдан ортиқ компенсация тўловлари ундирилган. Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги ташкилотларнинг атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш билан боғлиқ аризалари бўйича ишлар таҳлил қилинганда, 2022 йилда жами 26 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 22 таси ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган бўлса, 2023 йил 9 ойи мобайнида судга киритилган мазкур турдаги 28 та аризаларнинг 25 таси қаноатлантирилган. Иқтисодий судлар томонидан мазкур низолар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ер, Шаҳарсозлик, Иқтисодий процессуал кодекслари, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Экологик экспертиза тўғрисида»- ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги низом ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳал қилиб келинмоқда. Хулоса сифатида шуни қайд этиш лозимки, экология ва атроф-муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш чораларини кўриш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдини олиш каби қатор йўналишларда қатъий чоралар кўриш нафақат давлат органларининг вазифаси, балки жамиятдаги ҳар бир фуқаро ва юридик шахснинг конституциявий бурчи эканлигини барчамиз бирдек тушунишимиз, экологик мувозанатни сақлаш учун бутун инсоният масъул эканлигини барча аҳоли қатламига атрофлича тушунтиришимиз ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини янада кучайтиришимиз лозим. А. МАМАРАИМОВ, Тошкент шаҳар суди судьяси ЭКОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚ


28 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 МУНОСАБАТ Бугунги кунда мамлакатимизда қонунчилик ва суд-ҳуқуқ соҳасида жиддий ўзгаришлар ҳамда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бундай ўзгаришлардан кўзланган мақсад аҳолига қулайликлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, фуқароларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан ижобий кайфиятини вужудга келтиришдан иборатдир. Ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ичида нотариат ҳамда риэлторлик соҳалари алоҳида ажралиб туради. Бир қарашда нотариал фаолият билан риэлторлик фаолияти ўртасида катта фарқ бор. Албатта, бу фикрга қўшилмай бўлмайди. Чунки, нотариат соҳаси битимлар ва юридик фактларни тасдиқлаш ҳамда қонунийликни таъминлашдан иборат бўлса, риэлторликнинг таг замирида ҳақ эвазига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ётади. Бироқ, бу икки фаолиятнинг ўзига хос умумий ва ўхшаш жиҳатлари ҳам мавжуд бўлиб, буни инкор қилиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги қонунининг 1-моддасига асосан, унда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатларни нотариуслар томонидан амалга ошириш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни ХУСУСИЙ АМАЛИЁТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ НОТАРИУСЛАРНИНГ РИЭЛТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ИМКОНИЯТ ЯРАТИШ АСОСЛАРИ таъминлашга даъват этилган ҳуқуқий институтдир1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816- сонли фармони билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилиш адлия органларида нодавлат нотариал идораларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек фаолият юритаётган нотариусларга уларнинг аризаларига асосан, нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди. 2020 йилнинг 1 май санасидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади ва шу куни янги ташкил этилган хусусий нотариуслар томонидан биринчи нотариал ҳаракат амалга оширилди2 . Содда қилиб айтганда, юридик фактни тасдиқлаш ва битимлар билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни амалга ошириш бевосита нотариуслар вазифасига киради. Энди риэлторлик фаолиятига тўхталиб ўтамиз. Ўзбекистон Республикаси «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасига асосан, риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни


29 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир3 . Мухтасар айтганда, риэлторлик фаолияти муҳим ижтимоий масъулиятли бизнесдир4 . Кўчмас мулк бозори аҳоли турмуш даражаси ва сифати, шунингдек барча мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларни ривожлантириш кўрсаткичларини ифода этадиган бозор иқтисодиётининг таркибий қисмларидан биридир. Берилган тарифдан бир қарашда бу соҳаларни бир-бирига боғлашнинг имкони мавжуд эмас. Лекин, уларнинг ўхшашлик томони мавжуд бўлиб, булар бевосита кўчмас мулк соҳасини тартибга солишдан иборатдир. Авваламбор, кўчмас мулк нима эканлигини тушуниб олишимиз зарур. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 83-моддасига кўра, молмулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади. Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда, жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради. Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкин. Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш ва улар бекор бўлишининг хусусиятлари қонунлар билан белгилаб қўйилади. Кўчмас мулк жумласига кирМУНОСАБАТ АННОТАЦИЯ Мақолада бугунги кунда риэлторлик соҳасига бевосита боғлиқ бўлган кўчмас мулк соҳасида амалга оширилаётган ижобий ишлар ҳақида сўз боради. Бундан ташқари, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган давлат нотариал идоралари хусусийлаштирилиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга айлантирилди. Бизга маълумки, нотариуслар томонидан олди-сотди, васиятнома, ишончнома, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш ҳамда бошқа турдаги 30- дан ортиқ нотариал ҳаракатлар амалга оширилади. Кўчмас мулк билан боғлиқ нотариал ҳаракатлар ҳам бевосита нотариуслар томонидан тасдиқланади. Калит сўзлар: риэлтор, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, медиатив келишув, риэторлик фаолиятини амалга ошириш, қонунчиликка таклиф, риэлторлик фаолияти, қонун. *** В статье говорится о положительных вещах, которые сегодня напрямую связаны со сферой недвижимости. Кроме того, начиная с 2020 года действующие в Республике Узбекистан государственные нотариальные конторы были приватизированы и преобразованы в нотариусов, занимающихся частной практикой. Как известно, нотариусы совершают более 30 нотариальных действий: купли-продажи, завещания, доверенности, свидетельства о праве на наследство и другие виды. Нотариальные действия, связанные с недвижимостью, также подтверждаются непосредственно нотариусами. Ключевые слова: риэлтор, нотариус, занимающийся частной практикой, посреднический договор, осуществление риэлторской деятельности, законодательные предложения, риэлторская деятельность, право. *** The article talks about the positive things that are being done in the field of real estate today, which is directly related to the real estate industry. In addition, starting from 2020, state notary offices operating in the Republic of Uzbekistan were privatized and turned into notaries engaged in private practice. As we know, notaries perform more than 30 notarial acts of sale, will, power of attorney, certificate of right to inheritance and other types. Notarial actions related to real estate are also confirmed directly by notaries. Key words: realtor, notary in private practice, mediation agreement, realization of realtor's activity, proposal for legislation, realtor's activity, law.


30 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 майдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, дейилган. Фуқаролик кодексининг 83-моддасида кўчмас мулкнинг таснифи, умумий тавсифи ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилиш қоидаси белгиланганини кўришимиз мумкин. Кўчмас мулкнинг таснифи унинг таърифини очиб бера олмаганлиги учун, бизнинг фикримизча, кўчмас мулкларга нисбатан қўлланадиган ягона таъриф бериб, ушбу моддага қўшимча киритиш лозим. Яъни, кўчмас мулклар – ер майдони, ер ости бойликлари ва унинг устки қисмида жойлашган ҳамда мустаҳкам боғлиқ бўлган объектларни ҳисобга олган ҳолда, қўзғалмас ва алмаштириб бўлмайдиган, алоҳида қийматга эга бўлган ашёлардир. Бундан кўриниб турибдики, юқоридаги иккала фаолият ҳам кўчмас мулк билан чамбарчас боғлиқ. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан турар ва нотурар жойлар билан боғлиқ олди-сотди, ҳадя, текин фойдаланиш (ссуда), ипотека ва шу каби ҳаракатлар расмийлаштирилади. Риэлторлар томонидан эса, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар кўрсатилади. 2019 йилдан бошлаб, риэлторлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг олди-сотди, ижара шартномаларини тузишда ҳам риэлторлик хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган. Бу нотариуслар томонидан нотурар кўчмас мулк билан боғлиқ нотариал ҳаракатлар амалга оширилмайди дегани эмас. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан, тарафлардан бирининг талабига кўра битимлар нотариал тасдиқланиши шарт. Риэлторлик ташкилотлари ҳозирда «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга кўра, лицензия асосида кўчмас мулк соҳасида тегишли хизмат турларини амалга ошириб келмоқда. Уларда 15-20 йиллик тажриба ва малака сертификатига эга бўлган мутахассислар фаолият юритади. Риэлторлик ташкилотлари лицензияга асосан, 4 та фаолият турини амалга ошириши белгилаб қўйилган. Ҳозирда онлайн аукцион савдоларнинг йўлга қўйилиши натижасида риэлторлик ташкилотлари томонидан кўчмас мулк объектлари савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш деярли имконсиз бўлиб қолди5 . Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг олди-сотди шартномалари, ижара шартномаларини тузишда ҳам риэлторлик хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган. Лекин, 2019 йил 1 февралдан эътиборан, кадастр маълумотномаларини, олди-сотди шартномаси тузиш учун солиқ ва электр энергияси бўйича маълумотномани, олди-сотди шартномаси тузилган кўчмас мулк ҳақидаги ахборотни интернет орқали юбориш каби онлайн хизматлар ишга туширилди. Шу сабабли, риэлторлик ташкилотлари олдида бир қатор муаммолар пайдо бўла бошлади. Ушбу қулай имкониятларнинг йўлга қўйилиши билан ундан фойдаланишни назарда тутувчи барча меъёрий ҳужжатларда риэлторлик ташкилотлари назардан четда қолиб кетмоқда. Бундан аввал риэлторлик ташкилотларида «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига асосан, тегишли ташкилот ва корхоналарга ёзма мурожаат юбориб, маълумот талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд эди. Эндиликда онлайн хизматларнинг ривожланиб бориши туфайли ташкилотлар томонидан ёзма МУНОСАБАТ


31 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 маълумот тақдим қилиниши чекланиб бормоқда ва риэлторлик ташкилотлари ўзига зарур маълумотларни тўплашда имконсиз бўлиб, улардан маълумот сўрашга мажбур бўлмоқда. Бу, ўз навбатида, ортиқча оворагарчиликлар ҳамда бюрократияни вужудга келтирмоқда. Шу ва шунга ўхшаган муаммо ҳамда камчиликларни инобатга олиб, «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритиш, давлат ташкилотларининг марказий маълумотлар базасидан ва «Электрон ҳукумат» тизимидан фойдаланишда риэлторлик ташкилотларини эътиборга олиш лозим деб ҳисоблаймиз. Уларга ҳам кимошди ёки танлов савдоси ташкиллаштирилганда, олди-сотди ва ижара шартномалари тузилганда, ўз базасида сотувга жойлаштирилган мулк ҳақида холис ва тўлиқ маълумотга эга бўлиш ҳуқуқи берилиши лозим. Риэлторлик фаолиятида юқорида келтирилган муаммолар нотариат соҳасида аллақачон бартараф этилган бўлиб, нотариусларнинг мазкур турдаги маълумотларни «Нотариус» автоматлаштирилган тизими орқали олиш имкониятлари мавжуд. Кўчмас мулк бозори талаби алоҳида бозордаги истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари йиғиндисига боғлиқ. Кўчмас мулк бозори талаби эса маълум бозордаги истеъмолчиларнинг индивидуал талабларини қўшиш орқали олиниши мумкин. Ушбу бозорнинг алоҳида хусусияти шундаки, унда доимо мувозанат ҳолати рўй беравермайди. Балки, таклифга қараганда талаб устун юради ва бу нархнинг бозорда юқори бўлишига олиб келади. Нотариат соҳаси ҳам хусусийлаштирилгандан сўнг, нотариуслар ўртасида рақобат ҳам кўзга ташланмоқда. Улар томонидан кўчмас мулк билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишда қонунийликка эътибор қаратилганлиги сабабли нотариусларга ҳам риэлторлик фаолияти билан шуғулланишга имкон бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Юқоридаги таклифлар амалга оширилса, мамлакат миқёсида риэлторлик соҳасига талаб ҳам кескин ошиб боради. Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларида кўчмас мулк бозори ва риэлторлик фаолиятининг ривожланиши жамиятимизда кўчмас мулк бозорининг ривожланишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Б. АБДУМЎМИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси, Ф. АСҚАРОВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси МУНОСАБАТ 1 https://old.lex.uz/docs/54458. 2 https://www.xabar.uz/jamiyat/xususiy-notarius-tomonidan. 3 https://old.lex.uz/docs/1714042. 4 Муаллиф тарифи. 5 Равшан Нишонов, «Invest Ko‘chmas Mulk Savdo» МЧЖ директори, https://m.xabaruz.com/iqtisodiyot/ ozbekistonda-rieltorlik-tashkilotlari.


32 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 «Наркотик моддалар билан боғлик жиноятларни содир этган судланувчиларнинг 3 нафарига суд ҳукми билан ўлим жазоси тайин этилган»,– дейди ўша даврларни эслаб суд фахрийси Сирожиддин Садиров. 2024 йилда Олий суд ташкил этилганининг юз йиллиги нишонланади. Айни пайтда бу жараёнга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Олий суд музейи қайта реконструкция қилиняпти, олимлар томонидан судлар тарихи бўйича китоб ёзиляпти. Суд тизимида меҳнат қилиб нафақага чиққан фахрийлар ҳурматда, эъзозда. Уларнинг меҳнати улуғланмокда. Яқинда 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ суд фахрийлари Судьялар олий кенгашининг қарорига кўра, «Суд фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида пойтахт судларида узоқ йиллар меҳнат қилиб, нафақага чиққан суд фахрийси Сирожиддин Садиров ҳам бор. Сирожиддин Садиров 1954 йили Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «Ғишткўприк» маҳалласида деҳқон оиласида туғилган. Оилада 7 фарзанд эдилар. У М.Улуғбек номли 37-ўрта мактабда аъло баҳоларга ўқиди. Ёш Сирожиддин ўша даврлари мактаб олимпиадаларида фаол иштирок этиб, инглиз тили бўйича дастлаб туман, кейин вилоят олимпиадасида ғолиб бўлиб, фахрли 1-ўринни эгаллаган. ЎТА ОҒИР ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ КЎРГАНМАН Мактабни битиргач, ҳарбий хизматда бўлди, ундан сўнг бир муддат Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасида ишлади, айни пайтда Тошкент давлат университетининг юридик факультети сиртқи бўлимида таҳсил олди. 1978 йилда Октябрь тумани (ҳозирги Шайхонтоҳур) суд мажлиси котиби бўлиб ишга кирди. Суд ижрочиси лавозимида 1985 йилгача меҳнат қилди. Кейин адвокатурада ўзини синаб кўрди. 1990 йили Фрунзе (ҳозирги Яккасарой) туманига судья этиб тайинланди. 1994 йили жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига судья бўлиб ўтди. Орадан икки йил ўтиб, 1996 йили Олий суд Пленумининг қарори билан Тошкент шаҳар суди жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу лавозимда нафақага чиққунга қадар ишлади. – 1990 йили судья бўлдим, – дея эслайди суд фахрийси Сирожиддин Садиров. – У даврларда судда ишлар аралаш кўрилавериларди, жиноят ишими, фуқаролик ёки маъмурий ишларми фарқи йўқ эди. Мен судьялик фаолиятим давомида турли тоифали, оғир, ўта оғир жиноят ишларини кўрганман. Бир воқеани айтиб берай, 1996 йилда уюшган тўда – халқ тилида «мафия» номи билан машҳур андижонлик Аваз Ўринбоев жиноят ишини кўрганман. А.Ўринбоев жиноий гуруҳ тузиб, унга ОЛИЙ СУДНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН


33 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 раҳбарлик қилиб, қотиллик, босқинчилик, зўравонлик ва бошқа ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, Тошкент шаҳар судининг айблов ҳукми билан энг олий жазога – ўлим жазосига ҳукм қилинган. Жиноят иши бўйича унга жуда кўп айбловлар қўйилган, мен фақат унинг битта жинояти эпизоди ҳақида қисқача айтиб бермоқчиман. А. Ўринбоев куппа-кундуз куни жиноий шериги билан қуролланган ҳолда, ҳеч кимдан ҳайиқмасдан одам ўлдириш мақсадида Асакада жойлашган чойхонага келади. Шу вақтда жабрланувчи Э.Мамадалиев чойхонада одамлар билан гаплашиб ўтирган бўлади. «Жигули» автомашинасидан тушиб келган А.Ўринбоев жиноий шериги билан тўппа-тўғри ҳеч нарсадан шубҳа қилмай гаплашиб ўтирган Э. Мамадалиев олдига келиб, акасининг ўлимида уни ҳам қўли бор деб ўйлаб, чўнтагидан тўппончасини олади. Шунда Э. Мамадалиев, «Аваз «тўхта, ундай қилма», дейишига қарамай уни отиб ўлдиради. Шундан сўнг, чойхонадаги уни кўриб турган одамларга қўлидаги тўппончасини ўйнатиб, «кто следуюший» деб машинасига ўтириб воқеа жойидан узоқлашади... Судда 100 дан ошиқ гувоҳлар, жабрланувчилар сўроқ қилинди. А.Ўринбоевни Андижонда таъсири шундай кучли эканки, ҳатто гувоҳлар судда кўрсатма беришга ундан қўрқишган. Яна бир ишни кўрганман. Бу иш жуда катта миқдордаги, яъни 160 килограмм опий наркотик моддалар олди-сотдиси билан боғлиқ эди. Жиноятларнинг бир учи Россия наркокурьерларига бориб тақаларди. Энг ачинарлиси, бу жиноятларда самарқандлик милиция майори Т. Ахтамов ҳам фаол қатнашиб, доимий равишда наркотик моддаларни Самарқанддан Тошкентга ҳақ эвазига ўз машинасида милиция формасида етказиб бериб турган. Шундай кунларнинг бирида Т. Ахтамов Самарқанддан Тошкентга 60 кг. опий наркотик моддасини олиб келаётганида хавфсизлик ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинади. Тошкент шаҳар судининг ҳукмига асосан, ушбу жиноятнинг давлат ва жамият учун хавфлилик даражаси ҳисобга олинган ҳолда, етти судланганнинг учтасига, яъни Т. Ахтамов, С. Шарипов, Б. Қосимовларга ўлим жазоси тайинланган эди. Ҳозирги кунда судьяларга одил судловни амалга оширишлари учун барча шароитлар яратилган, замонавий техник воситалар билан таъминланган, очиғини айтсам, кўриб ҳавасим келади, одамнинг яна ишлагиси келади, аммо вақт ҳакам, ёшларга навбат бериш керак. Биз эски биноларда ишлаганмиз, ҳукмларни, қарорларни қўлда ёзар эдик, аммо ўз ишимизга масъулият юқори эди, адолатли қарорлар чиқарар эдик. Сирожиддин Садиров айни пайтда нафақа гаштини сурмоқда. Назокат ая билан биргаликда 4 нафар фарзандни вояга етказишди. Фарзандлари ҳаммаси жамиятда ўз ўрнига эга. Бу инсон учун катта бахт. Фарзандлар, неваралар ардоғида бўлиш ҳаммага насиб этсин. З. ҚЎЗИБОЕВ, журналист ОЛИЙ СУДНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН


34 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг «Суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва эълон қилиш тўғрисида»ги 2018 йил 27 июлдаги РС-44-18-сонли қарорининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йил учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди. Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида 2023 йил учинчи чорагида кассация шикоятлари (протестлари) асосида 400 та иш кўрилган бўлиб, шундан 323 таси бўйича суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 69 таси бўйича суд ҳужжатлари бекор қилинган, 2 таси бўйича суд ҳужжатлари ўзгартирилган, 6 та иш юзасидан кассация шикоятлари бўйича иш юритиш тугатилган. Суд ҳужжатлари бекор қилинган 69 та ишдан 34 таси бўйича қуйи судларнинг Олий суд Раёсатининг 2023 йил 27 октябрдаги РС-49-23-сонли қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти О Б З О Р И суд ҳужжатлари бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган, 3 таси бўйича суд ҳужжатлари бекор қилиниб, иш юритиш тугатилган, 1 таси бўйича суд ҳужжатлари бекор қилиниб, ариза кўрмасдан қолдирилган, 17 таси бўйича суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун қуйи судларга (шундан 1 таси биринчи инстанцияга, 16 таси апелляция инстанциясига) юборилган ҳамда 14 та иш бўйича апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Судлов ҳайъати томонидан кассация инстанциясида кўрилган ишларнинг 11 таси (1 та — бекор қилинган ишлар қавс ичида акс эттирилган) Қорақалпоғистон Республикаси, 25 таси (7 та) Андижон вилояти, 23 таси (7 та) Бухоро вилояти, 16 таси Жиззах вилояти, 32 таси (7 та) Қашқадарё вилояти, 9 таси Навоий вилояти, 14 таси (3 та) Наманган вилояти, 39 таси (12 та) Самарқанд вилояти, 14 таси МАЪМУРИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ


35 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 (2 та) Сирдарё вилояти, 9 таси (2 та) Сурхондарё вилояти, 49 таси (5 та) Тошкент вилояти, 41 таси (5 та) Фарғона вилояти, 39 таси (8 та) Хоразм вилояти ва 79 таси (10 та) Тошкент шаҳри судларига тўғри келган. Таҳлиллардан кўринишича, 2023 йил учинчи чорагида кассация инстанциясида кўрилган ишларнинг асосий қисмини маҳаллий ҳокимликларга нисбатан (кўрилган ишларнинг 176 таси ёки 44 фоизи) ишлар ташкил этиб, уларнинг аксарият қисми ер муносабатларидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ. Шунингдек, солиқ текширувлари натижасида қабул қилинган қарорлар юзасидан низолашиш билан боғлиқ ишлар сони ҳам кўпайган. Суд амалиёти обзорини тайёрлаш натижаларидан кўринишича, судлар томонидан айрим ишларни кўришда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Олий суд Пленумининг қарорлари тушунтиришларига риоя қилинмаслиги, иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмаслиги, иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаслиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланиСамарқанд туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарорига кўра, А. МЧЖнинг жавобгар — Тойлоқ тумани ҳокимининг 2021 йил 5 апрелдаги 124қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги арилиши ёки бузилиши суд қарорларининг бекор қилинишига олиб келмоқда. Жумладан, Андижон вилояти, Бухоро вилояти ва Самарқанд вилояти маъмурий судларида бошқа судларга нисбатан процессуал қонунчилик талабларига риоя қилмаслик, моддий қонунчилик талабларини нотўғри қўллаш ҳолатлари кўпроқ учрамоқда. Натижада кассация инстанциясида кўрилган мазкур судларнинг деярли ҳар учтадан битта қарори бекор қилинган. Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳар маъмурий судларида солиққа оид оммавий-ҳуқуқий низолар бўйича иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаслиги ҳолатлари нисбатан кўп учраса, Андижон вилояти, Самарқанд вилояти ва Хоразм вилояти маъмурий судларида эса, ер муносабатларига оид қонунчилик нормалари нотўғри қўлланилиши ҳолатлари мавжуд. Бундай ҳолат қолган вилоятлар судлари фаолиятида ҳам кузатилади. Муайян ишлар бўйича суд қарорлари бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига асос бўлган ҳолатлар қуйидаги ишлар мисолида келтирилади. *** ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ Ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинмаслиги қўпол процессуал хатолик ҳисобланиб, суд қарорини бекор қилишга асос бўлади. заси қисман қаноатлантирилган. Самарқанд вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 3 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори қисман ўзгартирилган. Апелляция инстанцияси суди томоМАЪМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ


36 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 нидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган. Жумладан, мазкур иш бўйича Тойлоқ тумани ҳокимлиги жавобгар ҳисобланса-да, ҳокимлик ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилмаган ҳамда иш жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилган. Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 декабрдаги ажрими билан ишга учинчи шахс сифатида фуқаро Б. ва Самарқанд вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси жалб этилган бўлиб, апелляция инстанцияси суди ишни кўришда уларнинг иштирокини таъминлаш, ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилиш чораларини кўрмаган ва ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиққан. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 125-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиҚарши туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, А. хусусий корхонасининг Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасининг 2022 йил 18 августдаги «Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларини қўриб чиқиш натижалари бўйича» қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад қилинган. си ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ушбу кодекс 244-моддаси тўртинчи қисмининг 2-бандига асосан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун ишнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир ишда иштирок этувчи шахс йўқлигида кўрилганлиги асос бўлади. Шу сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 5 июлдаги қарорига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилган. 5-1401-2106/1039-сонли иш *** Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 217-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўлиқ ҳажмда текширилмаслиги апелляция инстанцияси қарорининг бекор бўлишига асос бўлади. Қашқадарё вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 11 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Аниқланишича, Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасининг 2022 йил 31 майдаги 20-00628-kt-сонли буйруғига асосан А. хусусий корхонасининг 2020 йил январь-декабрь ойлари (12 ой) фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши МАЪМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ


37 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилган. Жавобгар томонидан солиқ тўловчи, яъни аризачи хусусий корхонасида ўтказилган камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жами 588 013 800 сўм солиқ ва тўловлар ҳисобланган. Биринчи инстанция суди низолашилган қарорни ҳақиқий эмас, деб топишга асос бўладиган бирор-бир далилнинг судга тақдим этилмагани асосида аризани қаноатлантиришдан рад этган бўлиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарори билан келишиб, уни ўзгаришсиз қолдирган. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 217-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Андижон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Андижон вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг А. фермер хўжалиги манфаатида Избоскан тумани ҳокимининг 2018 йил 15 мартдаги 398-Қ-сонли қарори фермер хўжалигига тегишли қисмини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Андижон вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 19 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Аниқланишича, Избоскан тумани ҳоСуд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Бироқ, апелляция инстанцияси суди ушбу талабга амал қилмасдан, иш бўйича далилларни тўлиқ муҳокама қилмасдан, солиқ текшируви Солиқ кодекси талаблари асосида ўтказилганлиги важи билан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асослантирилмаган хулосага келган. Шу сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 15 сентябрдаги қарорига асосан апелляция инстанциясининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун шу инстанция судига юборилган. 5-1801-2205/1097-сонли иш *** Иш ҳолатларининг тўлиқ аниқланмагани, суд қарорининг бекор қилинишига асос бўлади. кимининг 2016 йил 16 майдаги 369-Қ-сонли қарори билан «Избоскан» массивида жойлашган А. фермер хўжалигининг 6,1 гектар ер майдони туман захира ерлари ҳисобига қайтарилган ва фермер хўжалигининг ихтиёрида 3,84 гектар ер майдони қолдирилган. Избоскан тумани ҳокимининг 2018 йил 15 мартдаги 398-Қ-сонли қарори билан Б. масъулияти чекланган жамиятига «Избоскан» ва бошқа массивлар ҳудудидан туман захира ерлари ҳисобидан қўшимча 57,43 гектар ер майдонлари 30 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан ажратиб берилган ва корхонанинг жами ер МАЪМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ


38 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 Урганч туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг А. МЧЖ манфаатида Хива шаҳар ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 1246-сонли қарори ижросини таъминлаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. майдони 100,76 гектарни ташкил қилган. Аризачи ушбу қарордан норози бўлиб, судга ариза билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди А. фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида 9,94 гектар ер майдони бўйича ижара шартномаси тузилиб, шартнома 2006 йил 22 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилгани, низо кўрилган вақтда ушбу шартнома бекор қилинмагани, фермер хўжалигининг ихтиёрида қолдирилган 3,84 гектар ер майдони ундан тегишли тартибда олиб қўйилмасдан учинчи шахсга бериб юборилгани асосида аризани қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди ушбу хулосалар билан келишган. Бироқ, жавобгар вакили томонидан кассация инстанциясига тақдим қилинган туман ҳокимининг 2018 йил 20 февралдаги 314-к-1-сонли қарорига кўра, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномаси бекор қилинган бўлиб, фермер хўжалигининг 3,40 гектар ер майдони туман захирасига қайтарилган ва туман ҳокимининг 2006 йил 22 декабрдаги 457-К-сонли қарорининг А. фермер хўжалигига тегишли қисми ўз кучини йўқотган. Ушбу қарорнинг қонунийлиги юзасидан низолашилмаган. Бинобарин, ушбу қарор билан А. фермер хўжалигининг низоли ер майдонига нисбатан ҳуқуқи бекор қилингани сабабли Избоскан тумани ҳокимининг 2018 йил 15 мартдаги низолашилаётган 398-Қ-сонли қарори (Б. масъулияти чекланган жамиятига оид) фермер хўжалигининг ҳуқуқларини бузмайди. Қуйи инстанция судлари иш учун аҳамиятга эга бўлган ушбу ҳолатлар аниқланмагани, фермер хўжалигининг ер майдонларини туман захирасига қайтариш ҳақидаги ҳоким қарори тегишли органлардан талаб қилиб олмагани оқибатида иш бўйича нотўғри хулосага келган. Шу сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 22 сентябрдаги қарорига асосан суд қарорлари бекор қилиниб, аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. 5-1701-2105/488-сонли иш *** Маъмурий орган зиммасига мажбурият юклаш талаби судга таллуқли бўлмай, балки суд томонидан қўлланиладиган ҳуқуқни тиклаш усули ҳисобланади. Хоразм вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 12 майдаги қарорига асосан ушбу қарор ўзгаришсиз қолдирилган. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 26, 27-моддаларига кўра, маъмурий судга маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқли бўлиб, бунда ариза предмеМАЪМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ


39 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 ти ушбу органлар томонидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатлар ёки улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳисобланади. Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари деганда, қарор шаклида ифодаланмаган бўлса ҳам, бироқ манфаатдор шахслар ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилишига олиб келган ёки уларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари амалга оширилишига тўсқинлик қилган юридик аҳамиятга эга фармойишлар тушунилади. Бу ҳақда Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 24-сонли қарори 6-бандида тушунтириш берилган. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 189-моддасининг бешинчи қисмига кўра, қарор ҳақиқий эмас, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган тақдирда суд тегишли орган ёки мансабдор шахснинг зиммасига қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш ёки муайян ҳаракатларТошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 4 апрелдаги қарори билан бекор қилиниб, янги қарор билан аризани қаноатлантириш рад этилган Тошкент туманлараро маъни амалга ошириш ёхуд аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишларини бошқача усулда бартараф этиш мажбуриятларини юклайди. Мажбурият юклаш ҳақида талаб маъмурий суд ишларини юритишда ариза предмети бўлмай, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 189-моддасига асосан суд томонидан қўлланиладиган ҳуқуқни тиклаш усули ҳисобланади. Шундай бўлса-да, биринчи инстанция суди аризачининг ушбу талабини мазмунан кўриб, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган. Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган ушбу хатога эътибор қаратмасдан, шикоятда келтирилган важларга баҳо бериб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилган. Шунга кўра, мазкур иш судловга тааллуқли эмаслиги сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 25 августдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, ариза бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. 5-2201-2204/293-сонли иш *** Шартнома бўйича вакилнинг суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ваколати мавжуд бўлмагани, суд томонидан бунга эътибор қаратилмагани суд қарорини бекор қилишга сабаб бўлади. мурий судининг 2022 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро А. ва бошқаларнинг Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг 2021 йил 7 августдаги 24437-сонли «Савдо дўкони» биМАЪМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ


40 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 Аризачи З. судга мурожаат қилиб, Бухоро тумани ҳокимининг 2021 йил 28 июлдаги 22-2-32-Q/21-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган. Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган. Маъмурий ҳужжатни қабул қилиш, ҳаракатни амалга ошириш тартибига риоя қилмаслик, фақат башарти бу ҳолат унинг қонунийлигига таъсир қилган ҳолдагина, аризани қаноатлантириш учун асос бўлиши мумкин бўлиб, буни инобатга олмаслик моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаш сифатида суд қарорини бекор қилишга асос бўлади. *** ЕР МУНОСАБАТЛАРИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ Бухоро вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 20 декабрдаги қарорига асосан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 991-сонли МАЪМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ носини «кўп тармоқли маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ва офис» сифатида ихтисослаштириб, бузиб қайта қуришга рухсат берувчи хулосасини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Аниқланишича, ҳал қилув қарори устидан учинчи шахс Б.нинг ишончли вакили С. томонидан апелляция шикояти берилган ва шикоят у томонидан имзоланган. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 62-моддасининг иккинчи қисмига кўра, шартнома бўйича вакиллик қилувчининг суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ваколати ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлиши керак. Апелляция шикоятига Юнусобод тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф. томонидан 2022 йил 22 январда расмийлаштирилган учинчи шахс Б.нинг С.га берган ишончномаси нусхаси илова қилинган бўлиб, унда С.га Б. номидан суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқи назарда тутилмаган. Бундай ҳолатда апелляция инстанцияси суди Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 210-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, апелляция шикоятини қайтариши, ушбу ҳолат апелляция шикояти иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланганда эса, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 213-моддасининг биринчи қисмига асосан, апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириши лозим бўлса-да, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти бўйича ишни мазмунан кўриб, процессуал хатоликка йўл қўйган. Шу сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 24 августдаги қарорига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган. 5-1001-2105/3498-сонли иш


41 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 қарорига мувофиқ, Бухоро тумани ҳокимининг 2019 йил 20 мартдаги 1469-сонли қарори билан З.га Бухоро тумани, «Работак» маҳалла фуқаролар йиғини, Работак қишлоғи ҳудудидан хусусий мактаб биноси қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,51 га ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратилган. Ушбу қарор прокурор протести асосида низолашилган қарор билан бекор қилинган. Биринчи инстанция суди аризачига ер участкаси қонунга зид равишда ажратилган, уч йил давомида қурилиш ишлари бажарилмаган, судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабабларга кўра, ўтказиб юборилган деб ҳисоблаб, аризани рад этиш ҳақида хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан қарор қабул қилинишида маъмурий тартиб-таомиллар бузилган, аризачига ўз эътирозларини мажлисда билдириш имконияти яратилмаган, қарор нусхаси унга юборилмаганини инобатга олиб, судга мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилмаган деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантириш ҳақида хулосага келган. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 991-сонли қарори Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган бўлиб, унда мактаб соҳасини, хусусан, хусусий мактаб учун ер майдони ажратишга оид тартиб мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5538- сонли фармонининг учинчи бандида нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига бериш учун бўш ер участкалари (ҳар бир ҳудудда йилига 50 лотдан кам бўлмаган) рўйхатини тасдиқлаш ҳамда ушбу ер участкаларини «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш белгиланган бўлиб, туман ҳокимининг 2019 йил 20 мартдаги 1469-сонли қарори билан аризачига 0,51 гектар ер майдони хусусий мактаб биноси қуриш учун аукционсиз, тўғридан-тўғри ажратиб берилган. Прокурор томонидан туман ҳокимлигига киритилган протестда ҳам аризачига ер участкаси қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда берилгани сабабли уни бекор қилиш сўралган. Бироқ, ҳокимлик томонидан мазкур протест кўриб чиқилишида маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаган бўлиб, айнан ушбу ҳолат апелляция инстанциясининг хулосаларига асос бўлган. Шу билан биргаликда, Олий суд Пленумининг 2020 йил 24 декабрдаги «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 24-сонли қарорининг 20-бандида тушунтирилишча, қарор қабул қилиш, ҳаракатни амалга ошириш тартибига риоя қилмаслик, фақат башарти бу ҳолат унинг қонунийлигига таъсир қилган ҳолдагина, аризани (шикоятни) қаноатлантириш учун асос бўлиши мумкин. Ушбу тушунтиришлардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси томониМАЪМУРИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ


42 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 дан низолашилган қарор қабул қилинишида маъмурий тартиб-таомилларга амал қилинмагани унинг мазмунига таъсир қилмаслиги инобатга олинмасдан, фақат шу асос билан мазмунан тўғри бўлган суд қарори бекор қилинган. Шу сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 11 июлдаги қарорига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. 5-2001-2202/764-сонли иш *** 2021 йил 1 августдан бошлаб туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш билан боғлиқ ваколатлар тугатилган бўлиб, бу масалага оид қонун талабларини нотўғри қўллаганлик суд қарорининг бекор қилинишига сабаб бўлади. Самарқанд туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг фуқаро А. манфаатида Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2022 йил 8 июндаги 175-7-106-Q/22-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Самарқанд вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Аниқланишича, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2008 йил 23 июлдаги 391-Қ-сонли қарори билан Каттақўрғон шаҳри, Устабоев кўчаси, 104-ҳовли-жойга нисбатан Ш.нинг эгалик ҳуқуқи тан олиниб, эгалланган ер майдони умрбод фойдаланишга бириктирилган. Каттақўрғон шаҳар прокурорининг протестига асосан ушбу қарор низолашилган қарор билан бекор қилинган. Биринчи инстанция суди Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг низолашилган қарори қонунга мувофиқ ҳолда қабул қилинган ҳамда манфаатдор шахс А.нинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган, деб баҳолаб, аризани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида асоссиз хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишган. Бироқ, судлар томонидан низога нисбатан қонун нормалари нотўғри қўлланилиши оқибатида асоссиз хулосага келинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сонли фармони билан 2021 йил 1 августдан бошлаб туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш билан боғлиқ ваколатлар бекор қилинган. Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги томонидан Ер кодекси ва юқоридаги фармон талабларига зид равишда, мазкур масалани кўриб чиқиш ҳақида вилоят МАЪМУРИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ


43 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарорига кўра, А. масъулияти чекланган жамиятининг Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 03/145-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Тошкент вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 4 апрелдаги қарорига асосан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Биринчи инстанция суди маъмурий орган жарима қўллашга асос бўлган ҳолатларни исботлаб бера олмагани сабабли аризани қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси аризачи ўз важларини исботлаб бера олмаган, низолашилган қарор қонунчиликка мувофиқ деб ҳисоблаб, аризани рад этган. Аниқланишича, жавобгар томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида А. масъулияти чекланган жамияти бюджет ташкилотлари, пахта хом ашёси ва ғалла ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотларга 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 июлга қадар жами 16 927,577 тонна дизел ёқилғи маҳсулотлари етказиб берилгани, бироқ нарх белгилашда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори талабларига риоя этилмагани оқибатида истеъмолчилардан 16 890 991 986,258 сўм ортиқча ҳақ олгани маълум бўлган. Натижада низолашилган қарор қабул қилиниб, аризачи Вазирлар Маҳкамасининг қайд этилган қарори билан тасдиқланган Низом 36-бандининг иккинчи хатбошиси талабларини бузган, деб топилган ва ортиқча олинган пул маблағлари истеъмолчиларга қайтарилиши, уларни аниқлаш имкони бўлмаганда «Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси» ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши бўйича кўрсатма берилган. Шу билан бирга, низолашилган қарорда баён қилинган сумманинг келиб чиқиши асослари келтирилмаган. Ваҳоланки, «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун 54-моддасининг биринчи қисмига кўра, маъМАЪМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ Маъмурий тартиб-таомилларга мувофиқ маъмурий ҳужжат асослантирилган, унда барча ҳақиқий ва юридик асослар келтирилган бўлиши лозим, бу талабларга эътибор бермаслик суд қарорини бекор қилишга асос бўлади. *** БОШҚА МОДДИЙ ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ ҳокимлигига мурожаат қилинмасдан, тўғридан-тўғри ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлиб, судлар томонидан бу ҳолатга эътибор қаратилмаган. Шу сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 11 августдаги қарорига асосан суд қарорлари бекор қилинган. 5-1401-2206/912-сонли иш


44 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 *** Солиқ кодекси 462-моддасининг ўн бешинчи қисмида солиқ тўловчи қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этилиш пайти белгиланган бўлиб, ушбу нормани нотўғри талқин қилиш моддий ҳуқуқ нормасини бузиш сифатида суд қарорини бекор қилишга асос бўлади. Самарқанд вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 11 апрелдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган Самарқанд туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарорига кўра, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармасининг M. масъулияти чекланган жамияти манфаатида Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 15 августдаги, 2022 йил 9 сентябрдаги ва 2022 йил 12 сентябрдаги қарорларини ҳақиқий эмас, деб топиш ва жавобгарга қўшилган қиймат солиғи учун гувоҳномани мурожаат қилган вақтдан бошлаб ҳисоблаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Аниқланишича, M. масъулияти чекланган жамияти Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасига қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида ихтиёрий тартибда махсус рўйхатдан ўтиш ҳақида бир неча маротаба мурожаат қилган, лекин барча мурожаатлари юридик шахснинг бино ижара шартномаси МАЪМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ мурий ҳужжатнинг асослантирувчи қисмида қабул қилинган маъмурий ҳужжатнинг барча ҳақиқий ва юридик асослари келтирилиши керак. Бундай ҳолатда низолашилган қарорда А. масъулияти чекланган жамияти хўжалик юритувчи субъектлари қайси даврларда қанча суммадан нефт маҳсулотларини сотиши лозимлиги ва амалда қанчадан сотгани кўрсатилиши, ушбу суммани асоссиз олинган даромад деб ҳисоблаш, аризачи ҳавола қилган қонунчиликни қўлламаслик сабаблари қарорда тўлиқ кўрсатилиши лозим бўлган бўлса-да, қарор ноаниқ бўлиб, мазкур сумманинг кенгайтирилган ҳисоб-китоблари акс эттирилмаган. Шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 67-моддасининг учинчи қисмига кўра, исботлаш мажбурияти қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашилаётган маъмурий органлар ва мансабдор шахсларнинг зиммасига юклатилади. Маъмурий органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шарт. Мазкур шахслар қарор қабул қилишда, ҳаракатларни содир этишда фақат ўзи таянган асосларни келтириши мумкин. Шунга қарамай, апелляция инстанцияси суди юқоридаги ҳолатларга баҳо бермасдан ҳал қилув қарорини асоссиз бекор қилиб, аризани рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Шу сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 14 июлдаги қарорига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. 5-1101-2206/2886-сонли иш


45 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 МАЪМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ёки ундан текин фойдаланаётгани soliq. uz тизими орқали рўйхатдан ўтмагани ва корхона солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига киритилгани сабабли рад этилган. Кейинчалик Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2022 йил 12 октябрда автоматлаштирилган тизим таҳлили якуни билан мамлакатимиз божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш (импорт) амалга оширилгани сабабли M. масъулияти чекланган жамияти 2022 йил 11 октябрдан қўшимча қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланиши маълум қилинган. Шундан сўнг Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси аризачининг манфаатида юқоридаги ариза билан судга мурожаат қилган. Судлар M. масъулияти чекланган жамияти билан C. LTD ўрталарида 2022 йил 15 августда 2-сонли импорт шартномаси имзоланганлигини инобатга олиб, Солиқ кодекси 461-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди ҳамда 462-моддасининг ўн бешинчи қисмидан келиб чиқиб, аризани қаноатлантирган. Бироқ, Солиқ кодексининг 461-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг 3-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарори билан тасдиқланган «Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 9-бандига мувофиқ, қўшимча қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома солиқ тўловчига божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни амалга ошириш чоғида солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб, автоматик равишда берилади. Шунга кўра, Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2022 йил 12 октябрда автоматлаштирилган тизим таҳлили якуни билан M. масъулияти чекланган жамияти мамлакатимиз божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш (импорт) амалга оширилгани сабабли, 2022 йил 11 октябрдан қўшимча қиймат солиғи тўловчи ҳисобланиб, гувоҳнома берилган. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари Солиқ кодекси 462-моддасининг ўн бешинчи қисмини нотўғри талқин қилиб, аризани қаноатлантирган. Чунки, қайд этилган низомнинг 9-бандида Солиқ кодексининг ушбу нормаси назарда тутилмаган. Шунингдек, Солиқ кодексининг ушбу нормаси қўшимча қиймат солиғини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома беришни эмас, балки солиқ тўловчининг қўшимча қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигидан қатъи назар, қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этилиш пайтини белгилайди. Бундай ҳолатда ушбу норма солиқ тўловчи қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида ихтиёрий тартибда махсус рўйхатдан ўтишга оид тартибга нисбатан татбиқ этилмайди. Шу сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 5 июлдаги қарорига асосан суд қарорлари бекор қилиниб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. 5-1401-2303/116-сонли иш


46 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддасига асосан, Олий суднинг Фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди. Олий суд Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлилларига кўра, судлов ҳайъати томонидан Олий суднинг 2023 йил иккинчи ярми учун мўлжалланган иш режаси, дастурлар ва йўл хариталарида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилган. Статистик таҳлиллар орқали Фуқаролик процессуал кодексининг 2-моддасида белгиланган суд ишларини юритиш мақсади ва вазифаларига қуйи судлар томонидан қанчалик даражада эришилганини баҳолаш мумкин. Статистик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2023 йилнинг 9 ойида Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси томонидан жами 2 703 та фуқаролик иши кўриб тамомланган. Кўриб тамомланган фуқаролик ишларининг 2 239 таси (82,8 фоизи) бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 345 таси (12,8 фоизи) бўйича суд қарорлари бекор қилинган, 119 таси (4,4 фоизи) бўйича ўзгартирилган. Суд қарорлари бекор қилинган 345 та ишдан 94 таси янгидан кўриш учун қуйи судларга юборилган, 179 та иш бўйича янги ҳал қилув қарорлари қабул қилинган, 7 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган, 6 та иш бўйича даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган, 59 та иш бўйича апелляция инстанция судининг ажримлари бекор қилиниб, биринчи инстанция суди қарорлари ўз кучида қолдирилган. Судлов ҳайъатида кўриб тамомланган ишлар ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: Тошкент шаҳри 681 та (шундан 85 таси бекор қилинган ва 23 таси ўзгартирилган), Тошкент вилояти 329 та (50/12), Самарқанд вилояти 252 та (40/14), Қашқадарё вилояти 205 та (28/11), Фарғона вилояти 196 та (19/17), Бухоро Олий суд Раёсатининг 2023 йил 27 октябрдаги РС-50-23-сонли қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти О Б З О Р И ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ


47 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 вилояти 152 та (27/7), Хоразм вилояти 145 та (12/10), Сурхондарё вилояти 137 та (20/3), Наманган вилояти 130 та (21/4), Андижон вилояти 100 та (10/3), Жиззах вилояти 96 та (3/3), Навоий вилояти 95 та (10/5), Қорақалпоғистон Республикаси 94 та (13/4) ва Сирдарё вилояти судида 76 тани (5/3) ташкил этади. Фуқаролик ишларини биринчи ва апелляция инстанцияси судларида кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашда хатоликларга йўл қўйилганлиги сабабли кассация инстанцияси суди томонидан суд қарорлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган. Бу даврда асосан меҳнат низолари билан боғлиқ (Тошкент шаҳри 20 та, Тошкент вилояти 14 та, Қашқадарё вилояти 13 та, Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси 9 тадан, Навоий вилояти ва Самарқанд вилоятида 8 тадан, Бухоро вилояти 7 та, Сурхондарё вилояти 5 та, Жиззах вилояти ва Наманган вилояти 2 тадан, Андижон вилояти, Сирдарё вилояти ва Хоразм вилояти 1 тадан суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган), зарар ундириш билан боғлиқ низолар (Тошкент шаҳри, 14 та, Хоразм вилояти 11 та, Бухоро вилояти ва Наманган вилояти 8 тадан, Фарғона вилояти ва Тошкент вилояти 7 тадан, Самарқанд вилояти ва Сурхондарё вилояти 6 тадан, Қашқадарё вилояти 5 та, Сирдарё вилояти 4 та, Андижон вилояти 3 та, Жиззах вилояти ва Навоий вилояти 1 тадан суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган), ер муносабатлари билан боғлиқ низолар Тошкент вилояти 15 та, Тошкент шаҳри 12 та, Самарқанд вилояти 9 та, Қашқадарё вилояти 6 та, Бухоро вилояти ва Наманган вилояти 4 тадан, Хоразм вилояти 3 та, Андижон вилояти 2 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти 1 тадан суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган), қарз ва кредит муносабатлари билан боғлиқ низолар (Тошкент шаҳри 14 та, Самарқанд вилояти 7 та, Тошкент вилояти 4 та, Бухоро вилояти, Навоий вилояти ва Қашқадарё вилояти 3 тадан, Андижон вилояти, Фарғона вилояти ва Хоразм вилояти 2 тадан, Жиззах вилояти, Наманган вилояти, Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси 1 тадан суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган), битимлар билан боғлиқ низолар (Тошкент шаҳри 17 та, Фарғона вилояти 5 та, Сурхондарё вилояти ва Тошкент вилоятлари 4 тадан, Наманган вилояти, Самарқанд вилояти, Сирдарё вилояти ва Бухоро вилояти 2 тадан, Андижон вилояти, Хоразм вилояти, Навоий вилояти ва Қашқадарё вилоятларида 1 тадан суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган), уй-жой низолари (Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида 10 тадан, Тошкент вилояти 6 та, Бухоро вилояти, Қашқадарё вилояти ва Сурхондарё вилоятида 3 тадан, Андижон вилояти, Жиззах ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ


48 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 *** Биринчи инстанция суди асосли, қонуний ва адолатли хулосага келган бўлса-да, апелляция инстанцияси даъвони рад қилиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Даъвогар — А. судга жавобгарлар — Г. ва Н.га нисбатан Олмалиқ шаҳри, Бинокор кўчаси, 68-уй, 41-хонадон (бундан буён матнда «низодаги хонадон» деб юритилади) юзасидан тузилган олди-сотди битимини ҳақиқий, деб топиш ва низодаги хонадонга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги даъво талаби билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, низодаги хонадон юзасидан тузилган олди-сотди битими ҳақиқий, деб топилиб, даъвогар А. номига эгалик ҳуқуқи асосида расмийлаштириш, мазкур ҳал қилув қарори даъвогар А.га низодаги хонадонга нисбатан мулк ҳуқуқини давлат кадастрлари Палатасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланиши, низодаги хонадон юзасидан тузилган олди-сотди битимининг бажарилмаган қисми юзасидан даъвогар А.нинг ҳисобидан жавобгар Г.нинг фойдасига 33 990 000 сўм ундириш белгиланган. Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Суд ҳужжатларига кўра, низодаги хонадон 2005 йил 24 сентябрда жавобгарлар Г. ва Н.ларнинг қонуний никоҳлари давомида жавобгар Г.нинг номига нотариал тасдиқланган олдисотди шартномасига асосан сотиб олинган. 2019 йил декабрь ойида жавобгарлар Г. ва Н. «Telegram» ижтимоий тармоғида низодаги хонадонни 12 000 АҚШ доллари эвазига сотиш ҳақида эълон жойлаштириб, жавобгар Г. даъвогар А. билан оғзаки келишув асосида низодаги хонадонни 11 200 АҚШ долларига сотишга келишган. 2019 йил 18 декабрда жавобгар Г. низодаги хонадон учун даъвогар А.дан 1 000 АҚШ доллари заклад олиб, бу ҳақда тилхат ёзиб, имзолаб берган ва тилхатни умумий мулк иштирокчиси бўлган жавобгар Н. ҳам имзолаган. 2020 йил 20 январда жавобгар Г. низодаги хонадон учун даъвогар А.дан яна 7 200 АҚШ доллари олган, қолган 3 000 АҚШ долларини низодаги хонадонни расмийлаштириб берганидан сўнг олишини баён қилиб, тилхат ёзиб берган ва тилхатни умумий мулк иштирокчиси жавобгар Н. ҳам имзолаган. Тарафлар низодаги хонадонни сотиш ва сотиб олиш ҳақида келишувга ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ вилояти ва Фарғона вилоятида 2 тадан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси 1 та суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган) бўйича ишлар кўриб тамомланган. Суд амалиёти обзори натижаларига кўра, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан айрим ишларни кўришда ФПК ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Олий суд Пленумининг қарорларида берилган тушунтиришларга риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилаётганини кўриш мумкин.


Click to View FlipBook Version