The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 11 сони

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Ilhombek Boltayev, 2023-12-01 01:20:42

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 11 сони

«Одилсудлов» — «Правосудие» журнали 2023 йил 11 сони

11


электрон журнал Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши шарт. Шавкат МИРЗИЁЕВ 11/2023 ISSN 2181-8991 ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр Муассис: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ Холмўмин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОҚЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Бош муҳаррир Камол УБАЙДИЛЛОЕВ Масъул котиб Муталиф СОДИҚОВ Навбатчи муҳаррир Муталиф СОДИҚОВ K Реклама нашри ва тижорий йўл билан босилган матнлар. Таҳририят фикри муаллиф фикридан ўзгача бўлиши мумкин. Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди. Кўчириб босилганда «Одил судлов» ‒ «Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен» республика танловида «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй Ҳ/р 20210000300101763001 ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали МФО 00850, СТИР 201403038 ТЕЛЕФОН: 278-96-54, 278-91-96, 278-25-96, ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2022 йил 30 апрелдаги 315/5-сонли қарори билан юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (PSc) илмий даражаси бўйича илмий мақолалар чоп этиладиган нашрлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 0026-рақам билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан чиқа бошлаган. C «Одил судлов» НАШР ИНДЕКСИ ‒ 909


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 2 МУНДАРИЖА КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ Б. Самарходжаев, Д. Артиков. Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг конституциявий-ҳуқуқий асослари ............................................................................................3 КОНСТИТУЦИЯ Ва ҲУҚУҚ Ф. Исмаилова, М. Абдумажитова. Янги Конституцияда инсон ҳуқуқларига бўлган эътибор......................................................................................................13 байроғимиз – давлатимиз рамзи Ш. Эрметова. Сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсоли ....................................................16 долзарб мавзу С. Бозаров. Сунъий интеллект тизимларининг ўз ҳаракатлари учун бевосита жавобгарлиги муаммолари ........................................................................................19 муносабат А. Мамараимов. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги: Тушунчаси, аломатлари ва мезонлари ......................................................................................30 мозийга назар Н. Мирзаев. Xvi-xx аср бошида Туркистонда суд-ҳуқуқ масалалари (Қозилик маҳкамалари тарихи мисолида) ...............................................................................39 Маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори..........................................................................47 Фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори..........................................................................59 Исследование, анализ, предложение С. Шадиева. О некоторых вопросах унификации основ гражданского и экономического процесса в Республике Узбекистан ...........................................................................................69 activities of a real estate organization F. Askarov. Issues of rights and obligations and liability of the real estate organization and the realtor (Риэлторлик ташкилоти, риэлторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги масалалари).........................................................................................................77 business law M. Tadjibayeva. Prospects of development through legal transplantation of trade and business legal system of central Аsian countries (Markaziy osiyo mamlakatlari savdo va tadbirkorlik huquqiy tizimining huquqiy transplantatsiya qilish orqali rivojlanish istiqbollari)......................82


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ 3 ЎЗБЕКИСТОНДА СУДҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ Маълумки, ўтган қисқа даврда судларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Ушбу даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати сифатида мустақил, адолатли ва холис суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш борасида ислоҳотлар изчил амалга оширилди. Зеро, суд ҳокимияти нафақат уч ҳокимиятнинг бири, балки унинг юксак нуфузли ҳуқуқий ҳолати ҳамда одил судловни амалга оширишдаги самарали фаолияти жамият ва давлат ҳаётида инсон ҳуқуқлари таъминланиши, демократия ва қонунийлик барқарор бўлишининг асосий шартидир. Бунда, суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштириш, Конституция устуворлиги, қонун олдида тенглик, инсонпарварлик, адолатлилик, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнида тортишув тамойилларини татбиқ этиш, давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, «Хабеас корпус» институтини кенгайтириш, тергов устидан суд назоратини кучайтиришга алоҳида урғу берилмоқда. 2017–2022 йилларда бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 50 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Суд тизимига оид нормативҳуқуқий ҳужжатлар ислоҳотларга мос равишда янгиланди, жумладан 3 та янги процессуал кодекслар: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси қабул қилинди, қолганларига жиддий ўзгартиришлар киритилди, янги «Судлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди. Улар асосида суд тизими тубдан такомиллаштирилди. Мазкур суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳияти ҳам фуқароларининг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиниши кафолатларини янада кучайтириш, бунинг учун эса суднинг ҳақиқий мустақиллигини ва фаолиятининг самарадорлигини таъминлашга оид масалаларга қаратилган. Фуқароларининг ҳуқуқ-эркинликлари-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 4 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ ни ҳимоя қилинишини кафолатларини кучайтиришда, одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишда алоҳида аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ–4850-сон, 2017 йил 21 февралдаги ПФ–4966-сон, 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ–5268-сон, 2018 йил 13 июлдаги ПФ–5482-сон, 2020 йил 24 июлдаги ПФ–6034-сон, 2021 йил 13 январдаги ПФ–6134-сон, 2023 йил 16 январдаги ПФ–11-сон фармонлари қайд қилинган фикрларнинг ҳаётий тасдиғи ҳисобланади. Ушбу ҳужжатларда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликни кучайтириш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича барча зарур чораларни кўриш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга оид тадбирлар белгиланди. Ҳар бир мамлакат эркин, адолатли ва фаровон жамият қуришга интилар экан, бу йўлдаги улуғвор мақсад ҳамда вазифаларини, аввало, ўз Конституцияси1 да мустаҳкамлайди. Бунда, қонун устуворлигини таъмин-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ 5 лаш ҳар қандай замонавий демократик давлатнинг асоси ҳисобланади. Айнан Конституцияда белгиланган устувор қоидалар асосида мамлакатда жамият, унинг сиёсий институтлари ва иқтисодиёт тўлиқ ривожланади. Шу маънода янги таҳрирдаги Конституция жамиятимизнинг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат сифатида адолатли жамият барпо этиш йўлидаги улкан қадам бўлди. Конституцияда Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат, деб белгиланиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади, дея эълон қилинар экан, унда инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3 баравардан ортиққа ошди. Конституцияда давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги мустаҳкамланди. Қонунчиликда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига ўз розилигисиз юклатилиши мумкин эмаслиги қайд этилдики, ушбу норма одамлар ҳаётини янада енгиллаштиради. Бундан ташқари, ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмаслиги, ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилиши белгиланди. Яъни, шахснинг эркинлигини чеклаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат фақатгина суд қарори асосида амалга оширилиши шарт. Ушбу қоида тергов органлари томонидан инсонларни ноқонуний ҳибсга олиш, асоссиз қамоққа олиш ва сақлашга йўл қўймасликка қаратилгандир. Бу орқали халқаро эътироф этилган «Хабеас корпус» институтини қўлланиш кўлами янада кенгайди. Инсон ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш бўйича муҳим институтлардан бири «Хабеас корпус акт» – шахс эркинлигини чеклаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат фақатгина суднинг қарори асосида амалга оширилиши шартлиги талабидир. Бу янги норманинг аҳамияти шундаки, суд-тергов жараёнларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ноқонуний ҳаракатлардан тийиб туришга, шахсни асоссиз ҳибсга олиниши ҳолатларини бартараф этишга, натижада тергов давомида инсоннинг озодлигини чеклаш билан боғлиқ бўлган хатоларга йўл қўйилмаслигига хизмат қилади. Пировардида, жиноят иши юритувида инсоннинг қадр-қиммати, шахсий ҳаёти дахлсизлиги, қонунга ва судга ишончи, эмин-эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқи мустаҳкам кафолатланади. Янги таҳрирдаги Конституцияда «Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Шахс ушлаб турилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ўтгунига қадар судга ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун олиб борилиши керак. Агар ушлаб туришнинг


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 6 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ қонунийлиги ва асослилиги судда исботланмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак» деган норма белгиланди2 . Бу қоида, биринчи навбатда, шахсни асоссиз ва муддатсиз ҳибсга олинишига йўл қўймаслик талабини таъминлайди. Қамоқ эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши амалиётини келтирадиган бўлсак, 2022 йилда тергов органларидан судларга келиб тушган жами 24 118 та илтимосномадан 23 503 таси қаноатлантирилган, 485 таси эса рад этилган, яъни 485 нафар шахсга нисбатан асоссиз равишда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиши олди олинган3 . Мазкур норманинг Конституцияда мустаҳкамланиши шахснинг эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқининг қатъий кафолати бўлади ва шахс ушлаб турилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ўтгунига қадар судга ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун олиб борилиши кераклигини қатъий белгилайди, агар суд томонидан шахсни ҳибсга олиш ёки унга нисбатан бошқача турдаги озодликни чеклашга оид қарор қабул қилинмаса, шахс дарҳол озод қилиниши зарурлигини англатади. Энг муҳими, ушбу норма инсоннинг фундаментал ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилинишига ва шахс эркинлиги ҳамда дахлсизлик ҳуқуқининг конституциявий кафолати сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари, янгиланган Конституция эски тузумдан мерос бўлиб қолган суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни жазоловчи ёндашувидан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи ва ҳимояловчи, поймол қилинган ҳуқуқларни тикловчи, рағбатлантирувчи ёндашувига ўзгартирди. Илк бор шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шартлиги, айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик (халқаро эътироф этилган «Миранда қоидаси»), сукут сақлаш ҳуқуқи берилди. Айнан процессуал ушлаш вақтида инсон оғир руҳий ҳолатга тушади ва ҳуқуқий ёрдамга айниқса муҳтождир, чунки у бундай мураккаб вазиятда жиноятда айбдор ёки айбсизлигини исботлаш мажбурияти унга эмас, аксинча, тўлиқ тергов органларига юклатилганлигини англай олмайди. Халқимиз кўп бора тергов органлари томонидан кимдир қўлга олинганида, у нима учун ушланганини айтилмаслигидан шикоят қилади. Натижада, фуқароларнинг ҳуқуқлари қўлга олинган вақтнинг ўзидаёқ хавф остида қолади. Минг афсуски, фуқаролар ўз ҳуқуқларини яхши билмагани ва ҳеч ким уларга буни аниқ ва батафсил тушунтирмагани учун тергов жараёнида қонунга зид ҳолатлар кузатилади. Ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ривожланган давлатларнинг Конституция ва қонунларида акс этган «Миранда қоидаси» Ўзбекистон Конституциясига киритилди. Яъни, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт. «Миранда қоидаси»га биноан ушланган шахс сукут сақлаш, сўроқ жараёнида адвокати иштирокини талаб


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ 7 қилиш ва бошқа ҳуқуқларга эгалиги содда тилда шахсга илк сониялардаёқ тушунтирилади. Яъни, Конституцияда жиноий таъқибга олинган шахсларни давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалигидан ҳимоялашнинг деярли барча усуллари акс этди. Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар доираси кенгайди. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланди. Шу билан бирга, биринчи маротаба ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли эканлиги белгиланиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мутлақо янгича ёндашув – халқаро ҳуқуқий институтларига мурожаат қилиш имконияти яратилди. Бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси нафақат миллий қонунчиликда белгиланган нормалар, балки халқаро ҳуқуқ асосида ҳам ҳимояланишини таъминлайди. Булардан ташқари, ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эгалиги қайд этилди. Яна бир муҳим ўзгариш, Конституцияда айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланди. Мазкур норма тўғридан-тўғри амал қилувчи қоида бўлиб, тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни таъминлайди ҳамда шахсни асоссиз равишда жавобгарликка тортилишдан ҳимоя қилади. Қолаверса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги мустаҳкамланди, ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги белгиланди. Бу қоидаларнинг Конституцияда белгиланиши жиноий таъқиб остидаги ҳар қандай шахсга ёки унинг яқин қариндошларига руҳий босим ва турли таҳдидлар ўтказиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш каби бошқа ноқонуний усуллар қўлланишини олдини олишга хизмат қилади. Бу норма айбсизлик презумпцияси принципининг муҳим кафолатидир. Конституцияга киритилаётган мазкур инсонпарвар қоидага кўра, жиноят иши бўйича ҳар қандай далилларга нисбатан шубҳа пайдо бўлса, бундай шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши зарур. Нима учун шахс ҳуқуқининг мазкур кафолати муҳим? Шахсни айбдорлигига оид ҳар қандай шубҳаларга таяниб, айблаш учун етарли бўлмаган далиллар


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 8 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ асосида шахсни жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Борди-ю, терговда айб эълон қилинса ҳам, бундай вазиятда судда айбини тасдиқловчи далилларнинг етарли эмаслиги туфайли унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилади. Яъни, «исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг» деган халқаро стандарт амал қилади. Яна бир муҳим норма – агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кафолатланди. Бу ҳол жиноят бўйича ҳақиқатни аниқлаш, шунингдек айбсиз инсонларнинг жавобгарликка тортилишини олдини олишга, айни пайтда, жиноят содир этган ҳақиқий айбдор шахс ёки шахсларни аниқлашга хизмат қилади. Янги таҳрирдаги Конституцияда аҳолимиз кутаётган янгиликлардан яна бири, бу хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимояси кучайтирилганлигидир. Жумладан, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши қатъий белгиланиб, давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминланиши бўйича қоида мустаҳкамланди. Мазкур норма мамлакат иқтисодиётига тўғридантўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришга, инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлашга, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади. Конституциядаги яна муҳим жиҳатлардан бири – бу суд ҳокимияти билан боғлиқ киритилаётган янгиликлардир. Одил судловга эришишни кенгайтириш мақсадида шахсларга суд томонидан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш ҳақидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этиш ҳуқуқи мустаҳкамланди. Мазкур норма билан агарда бирор-бир фуқаро ёки юридик шахснинг фикрича, уларнинг иши маъмурий, жиноий, иқтисодий ёки фуқаролик судларда кўрилиб, ишни судда кўришда биринчидан, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, иккинчидан, Конституцияга мувофиқ келмаса, учинчидан, судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса, тўртинчидан, судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса қўлланилган амалдаги қонунни Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисида шикоят билан Конституциявий судга мурожаат қилиш имконияти яратилди. Суд ҳокимияти бобида акс эттирилган ўзгартиришлар суд ҳокимияти мустақиллигини самарали таъминлаш, судьялар корпусини шакллантириш, одил судлов самарадорлигини оширишга асосланган бўлиб, бунинг туб моҳиятида «Инсон қадри учун» ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ётади4 . Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши Конституция даражасида мустаҳкамланди.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ 9 Эътибор тортадиган яна бир жиҳат – энг юқори раҳбар судьялик лавозимларида бўлиш муддати қатъий белгиланмоқда. Эндиликда айни бир шахс Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгаши раиси ва унинг ўринбосари этиб сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин бўлмайди. Шу билан бирга, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланиши ҳамда Конституциявий суднинг раиси ва унинг ўринбосарининг ваколат муддати беш йил эканлиги ҳақидаги қоида Конституцияда ўз аксини топди. Конституцияда Судьялар олий кенгаши билан боғлиқ қўшимчалар ҳам назарда тутилди. Унинг мақоми аниқлаштирилиб, Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи сифатида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлаш билан бир қаторда судьялар корпусини шакллантиришга ҳам масъул эканлиги кўзда тутилди. Бундан ташқари, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизими киритилди. Судьялар олий кенгаши раиси ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан беш йиллик муддатга сайланиши белгиланди. Амалдаги тартибга кўра Кенгаш раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Сенат томонидан, унинг ўринбосари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади. Суд ҳокимиятининг мустақил иш юритиши — бу демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ягона йўлидир. Шу сабабли, асосий қонунда судьяларнинг мустақиллиги кафолатларига алоҳида урғу берилган. Жумладан, судьялар фақатгина қонунга эмас, балки Конституцияга бўйсуниши ҳам тўғридан-тўғри белгиланди. Шу ўринда судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги каби норманинг акс эттирилиши унинг мустақиллигини янада кучайтиради. Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлигини белгиланиши эса унинг дахлсизлиги кафолатларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини орттиради. Конституцияга суд ҳокимиятининг молиявий мустақиллигини таъминлашга оид алоҳида модда киритилаётганлиги судлар мустақиллиги кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади. Бундай кафолатни давлат ўз зиммасига олган ҳолда Конституция лойиҳасида судларнинг фаолиятини молиялаштириш фақат Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан амалга оширилиши ҳамда у одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаши кераклиги кўзда тутилди. Ушбу норма судлар томонидан одил судловни адолатли, қонуний амал-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 10 га оширишнинг асосий кафолатларидан бири ҳисобланади. Тан олиш керак, ушбу кафолатлар суд ҳокимияти учун бугунги кун ривожланиш даврида жуда муҳим саналади ва бундай ташаббуслар мамлакатнинг халқаро нуфузини ва халқнинг судларга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Янги таҳрирдаги Конституция амалга киритилиши муносабати билан Олий судга ҳам масъулиятли вазифалар назарда тутилган. Бунда, Олий суд томонидан одил судловни амалга оширишда судлар томонидан конституциявий нормалар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида барча инстанция судлари томонидан ишларни кўриб чиқишнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат сифатида қўллаш юзасидан «Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленум қарори5 қабул қилинди. Ривожланган мамлакатларда айнан маъмурий судлар фуқаро ёки тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ижро органлари томонидан бузилишининг олдини олишда, уларни ноқонуний қарорлар, ҳаракатлардан ҳимоя қилишда муҳим ўрин эгаллайди. Давлат органлари қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини амалга оширишни таъминлашга хизмат қиладиган маъмурий судларнинг ташкил этилиши фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд ҳимоясига эришиш даражасини оширди. Мисол учун, 2017-2022 йиллар ва 2023 йилнинг I-ярмида жами 94 967 та оммавий низо кўрилган бўлиб, 57 671 та (60.7%) иш бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган. Жумладан, маҳаллий ҳокимликларнинг 8.474 та қарорлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган. Натижада, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди6 . Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш мақсадида 2023 йил 26 апрелда «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун7 қабул қилинди. Қонуннинг асосий мазмуни давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишга, маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартларга мувофиқ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 11 такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга қаратилган. Ҳозирги вақтда маъмурий суд ишларини юритишда аризачи ҳокимият ваколатларига эга бўлган маъмурий органга, унинг мансабдор шахсига – жавобгарга нисбатан тенгсиз ҳолатдадир. Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича чиқарилган суд ҳужжатининг давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилишини таъминлаш устидан самарали назорат механизми ҳам назарда тутилмаган эди. Бунинг натижасида фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб чиқарилган суд ҳужжатлари кўп ҳолларда давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ижро этилмасдан қолаяпти. Бундан ташқари, даъво аризасини (аризани), шикоятни ёхуд ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган судга ўтказган ҳолда, судлар томонидан даъво аризасини, аризани судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этишни ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлашни белгилаш зарурати юзага келган. Шу муносабат билан қонун билан суд тизимида «ягона дарча» принципини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъи назар, қабул қилишга ва ваколатли судга юборишга ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизими жорий этилишига, маъмурий суд ишларини юритиш «суднинг фаол иштироки» принципи асосида амалга оширилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан бир қаторда унга сабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабнинг маъмурий суд томонидан кўрилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафларга келишув битимини тузиш ҳуқуқи берилишига, суд ҳужжатлари маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан ижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланилишига доир процессуал қоидалар белгиланди. Шунингдек, фуқаролар томонидан давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга аризалар (шикоятлар) берилган тақдирда, давлат божини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлаш имконияти яратилди. Ушбу янгиликлар давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишга, маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади. 2023 йил 16 январда қабул қилинКОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 12 ган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва «Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги фармонларида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланди. 2023- 2026 йилларда суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли Стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тасдиқланди8 . Бунда, «Янги Ўзбекистон – янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда. Шу боис, янгиланаётган Конституцияда, энг аввало, суд органларини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил органга айлантириш энг муҳим вазифа этиб белгиланди. Амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳу1 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон 2 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон 3 https://stat.sud.uz/file/2023/01.08.pdf 4 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон 5 https://lex.uz/docs/6523654 6 https://stat.sud.uz/ 7 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон 8 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 06/23/11/0033-сон қуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини бериб, судлар мустақиллигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузига, жумладан, суд мустақиллиги, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлиги бўйича Мерос жамғармаси томонидан юритиладиган Иқтисодий эркинлик индексининг «Суд фаолияти самарадорлиги» индикатори, Бутунжаҳон одил судлов лойиҳаси томонидан юритиладиган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг «Фуқаролик одил судлов», «Жиноий одил судлов» индикаторлари каби халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг нуфузи ошишига ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Б. Самарходжаев, Судьялар олий мактаби «Маъмурий ҳуқуқ» кафедраси мудири, ю.ф.д., проф. Д. Артиков, Судьялар олий мактаби «Маъмурий ҳуқуқ»кафедраси ўқитувчиси, ю.ф.ф.д.(PhD) КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 КОНСТИТУЦИЯ Ва ҲУҚУҚ 13 ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР 2023 йил 30 апрель куни мамлакатимиз тарихида муҳим воқеа, яъни Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш йўли билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби ислоҳотларнинг асосини барча соҳаларда инсоннинг шаъни, қадрқимматини ҳимоя қилиш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган «Инсон қадри учун» ғояси ташкил қилади. Дарҳақиқат, янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиймати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда демократик ҳуқуқий давлат қуриш билан боғлиқ ўзгаришлари назарда тутилган. Жумладан, янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида белгиланган ва халқаро ҳуқуқда «Миранда қоидаси» номи билан умумэътироф этилган шахсни ушлаб туриш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асосларини тушунтирилиши лозимли-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 14 КОНСТИТУЦИЯ Ва ҲУҚУҚ ги тўғрисидаги норма суриштирув, тергов ва суд муҳокамаси жараёнида қонун бузилишига йўл қўймасликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу қоиданинг янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилиши шахснинг асоссиз ушланиши, адвокат иштирокисиз ёки ўзига қарши кўрсатма беришга мажбур қилинишининг олдини олади. Ушбу норманинг Конституциямизга киритиш орқали уни тўғридан-тўғри қўлланилишига ва фуқароларга нисбатан тергов вақтида қонунга хилоф ҳаракатлар амалга оширилишини олдини олади. Халқаро ҳуқуқдан барчамизга маълумки, инсон ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш бўйича «Хабеас корпус» муҳим институт ҳисобланди. Мазкур институтни кўлланилишини янада кучайтириш мақсадида янги таҳрирдаги Конституциямизда шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй-жойда тинтув ўтказиш, телефон орқали сўзлашувларни эшитиб туриш каби процессуал ҳаракатларни амалга оширишга рухсат бериш бўйича ваколатлар прокуратура органларидан судларга ўтказилди. Ишонамизки, ушбу ислоҳотлар замирида мазкур процессуал ҳаракатларни амалга оширилишининг асослилигига фақат суд томонидан баҳо берилиши амалиётини кенг жорий қилиш билан бир қаторда инсоннинг шаъни, қадр-қимматини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада ҳимоя қилиш мақсади ётади. Мамлакатимизда амалга оширилган суд ҳуқуқ ислоҳатлари инсон ҳуқуқла-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 КОНСТИТУЦИЯ Ва ҲУҚУҚ 15 рини ҳимоя қилиш борасида ижобий натижаларга эришилганини кўрсатади. Мисол тариқасида оладиган бўлсак, 2022 йил давомида тергов органлари томонидан судларга келиб тушган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги жами 24.118 та илтимосномадан 23.503 таси қаноатлантирилган, қолган 485 таси эса рад қилинган. Бу билан 485 нафар шахсга нисбатан асоссиз равишда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилишининг олди олинган. Янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда инсон ҳуқуқларига бўлган эътибордан бири бу, албатта, айбсизлик презумпциясига оид нормаларнинг такомиллаштирилганлигидир. Айбсизлик презумпцияси гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизнинг 28-моддасида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қуйидаги норма белгиланган: «айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак». Сир эмаски, айрим вазиятларда амалиётда далилларни баҳолашда уларга нисбатан шубҳалар пайдо бўлиш ҳолатлари учраб туради. Янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилган мазкур инсонпарвар норма бундай вазиятда айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва маҳкумнинг фойдасига ҳал қилинишини қатъий мустаҳкамлайди. Шунингдек, ушбу норма тўғридан-тўғри амал қилувчи норма бўлиб, тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни таъминлайди. Натижада фуқароларимизни асоссиз ва қонунга хилоф равишда ушлаб туришдан ҳимоя қилиш билан бир қаторда жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини бузилишини олдини олади. Янги конституция нормаларини суд органлари томонидан тўғридан тўғри қўлланилиши механизмларини амалиётда кенг жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу Пленумнинг қароридан кўзланган асосий мақсад конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри ва бир хилда қўлланилиши орқали инсон ҳуқуқларига оид кафолатларни тўлақонли таъминлаш ҳисобланади. Мамлакатимизда амалга оширилган бу каби ислоҳотлар келгусида фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари янада ишончли таъминланишига, уларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилади. Ф. Исмаилова, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раиси ўринбосари М. Абдумажитова, cудья ёрдамчиси


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 16 байроғимиз – давлатимиз рамзи Ҳар куни эрталаб ишга кетаётиб, шаҳар майдонларининг бирига баланд қилиб ўрнатилган, доим ҳилпираб турадиган давлатмиз рамзи - маҳобатли байроғимиз ёнидан ўтаман. Ҳар куни уни биринчи бор кўраётгандек юрагим ҳапқиради, қалбимни ғурур ва ҳаяжон эгаллайди... Аслида давлат рамзларининг барчаси азиз. Аммо, Ватан байроғининг таърифи ўзгача. Мустақил мамлакатимиз тимсоли, унинг жаҳоннинг сиёсий-ижтимоий харитасидаги қиёфасини гавдалантирадиган байроқни алоҳида эътироф этгинг келаверади. Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик ва тинчлик рамзи бўлиб келган. Аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраган. Жангу жадалларда байроқнинг қулаши ёки душман қўлига ўтиб қолиши мағлубият билан баробар бўлган. Тарихий маълумотларга кўра, бобокалонимиз Амир Темур салтанатида ҳам байроқ давлат ва миллат ғурури саналган. У энг садоқатли баҳодирлар, ишончли саркардалар томонидан қўриқланган. Душманларга қарши курашларда мардлик ва жасорат кўрсатган амиру сипоҳийларга эҳтиром рамзи сифатида махсус туғ ҳадя қилинган. Жанг пайтида Соҳибқирон қўшинларида байроқдор, байроқ кўтарган аскарларнинг улуғланиши учун унинг номига аламдор ёки аламбардор тахаллуси қўшиб айтилган. Қўшинда биргина жангчи қолса ҳам байроқни кўтариб туриши шарт ҳисобланган. Байроқни тушириш қўшиннинг руҳига салбий таъсир кўрсатган, унинг мағлубиятини билдирган. Бизга тарихдан юрт байроғини ёв қўлига топширишни истамаган Нажмиддин Кубро воқеаси яхши таниш. У душманга байроқни бермай, қўлида маҳкам тутганча жон берган. Ёв унинг қўлидан байроқни тортиб ололмай, охири панжалари билан кесиб олган. Байроқ ҳар бир давлатнинг дунёда ўз ўрни ва мустақиллигининг тан олингани ифодасидир. Давлатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан бироз ўтиб, 1991 йил 18 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат САРБАЛАНД ҚАДДИМИЗ ВА ҚАДРИМИЗ ТИМСОЛИ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 байроғимиз – давлатимиз рамзи 17 байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Қонуннинг 2-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир», деб белгилаб қўйилган. Шундан буён байроғимиз халқаро майдонда, расмий делегацияларимизнинг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференциялар, жаҳон кўргазмалари ва спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттирмоқда, мамлакатимиз тимсоли сифатида баланд кўтарилмоқда. Байроғимиз нафақат давлат рамзи, шу билан бирга бой маънавиятимиз, маданиятимиз рамзи ҳам. Қуролли Кучларимиз сафига чақирилган, ҳарбий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларимиз Давлатимиз байроғи пойида Ватанни кўз қорачиғидай асраш, уни ўз шаъни ва номусидай муносиб ҳимоя қилишга қасамёд қилади. Бир сўз билан айтганда, давлатимиз байроғи куч-қудратимиз, мустақиллигимизнинг жаҳонаро ифодаси, халқимиз ғурури ва иф-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 18 байроғимиз – давлатимиз рамзи тихори тимсоли бўлиб хизмат қилаётир. Дунёдаги барча давлатларда миллий байроққа нисбатан ҳурматсизлик, яъни уни камситиш давлатга қарши жиноят деб ҳисобланади ҳамда қонун йўли билан жазоланади. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасига мувофиқ фуқароларимиз, шунингдек Ўзбекистондаги бошқа шахслар ҳам давлатимиз байроғини ҳурмат қилишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғига бўлган ҳурмат халққа, Ватанга бўлган эҳтиром белгисидир. Бундан 2 йил аввал – ўғлим институтнинг 1-босқичида ўқир эди. Республика миқиёсидаги танловда иштирок этадиган бўлиб, мени ҳам бирга боришимни сўради. Шаҳар маркази томон йўл олдик. Йўлда кетар эканмиз, серқатнов ва кенг кўча ўртасида, машиналарнинг шамолига у ёқдан бу ёққа учаётган матога кўзим тушди. Сал яқинлашиб, унинг байроқ эканлигини билдим. «Байрамга деб осилган бўлса керак. Шамолга тушиб кетган бўлса...», деган хаёлимни ўғлимнинг: «Ойижон, тўхтатинг, тўхтатинг илтимос», деган гапи бўлди. Ўғлим ҳам ерда ётган байроқни кўрган экан. Машинадан тушиб, орқага югуриб кетди. Ердан байроқни олиб, келгунича унинг чангини қоқди. Машинага ўтиргач, уни авайлаб тахлаб қўйди. Юрагимни ғалати бир ҳис чулғади. Ўғлимга қараб, меҳрим товланди. Беихтиёр: Баракалла, болам! Раҳмат дедим... Оддийгина кўринган бу ҳолатда катта ватанпарварлик борлигини кўрдим. Байроқни қадрлаган фарзанд, албатта, юртини ҳам қадрлайди, деб севиндим. Зеро, Ватан байроғини асрашавайлаш, кўзга суртиш, тўтиё қилиш Ватанни севиш, унинг учун жонини фидо қилишга тайёр бўлиш деганидир. Байроқ борми, демак, шу байроқ ортида миллат, давлат бор, Ватан бор! Шу Ватанда ҳукм сураётган тинчлик-ободлик, миллатлараро тотувлик, қут-барака, бетимсол ютуқлар ва келажакка бўлган мустаҳкам ишонч рамзи бўлган байроғимиз ҳамиша қалбимизга туганмас ифтихор бағишлаб, музаффар ҳилпираб тураверсин. Ш. Эрметова, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьяси


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 19 Сунъий интеллект тизимларининг ўз ҳаракатлари учун бевосита жавобгарлиги муаммолари Фуқаролик-ҳуқуқий деликт объектив томонининг асосий мажбурий таркибий қисмларидан бири аниқ ҳаракатнинг содир этилишидир. Сунъий интеллект турли ҳаракатларни бажаришга қодир ва бу нафақат «кучли» сунъий интеллектга, балки пастроқ ривожланган технологияларга ҳам тегишлидир. Машина (масалан, сунъий интеллект роботи) ўзининг гидравлик қўли ёки бошқа мосламаси билан ҳаракат қилса, буни ҳаракат деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳаракат нафақат машинанинг ички ҳисоб-китоблари натижаси бўлган ҳолатларга, балки машина тўлиқ инсон томонидан бошқарилган ҳолатларга ҳам тегишлидир. Шунга кўра, ҳатто оддий, ҳали унчалик тараққий этмаган сунъий интеллект билан жиҳозланган машиналар ҳам, мотивлар ва сабаблардан қатъи назар, ҳаракатларни амалга ошириш қобилиятига эгадирлар1 . Бу борада Г.Ҳаллеви, Ж.Баерс, Питер Асаро, Н.Невежанс, В.Ужов, Л. Шварц, Ж.Кингстон, Б. Ҳамроқулов, Д.Гункел, С. Дебессонет, Х. Венг, С. Солаиман, П.Фреитас, Д. Леви, Я. Бенҳамоу, Гуидо Салабреси, А. Доуглас, Сии Женни, Р. Грунер, Ф. Малле, М. Счеутз, Ж.Аустервейл, М.Дескер, М. Гутманн каби олимларнинг илмий қарашларини айтиб ўтиш даркор. Жумладан, Габриел Ҳолливи сунъий интеллект маҳсулотларини жавобгарликка тортиш имконияти масаласини муҳокама қилар экан, ҳуқуқбузарликнинг субъектив томонининг мавжудлиги асосий масала бўлиши кераклигини таъкидлайди2 . Шу сабабли сунъий интеллект маҳсулотини ўз ҳаракатлари учун қонуний жавобгарликка тортиш имконияти масаласи бугунги кунда жуда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва сунъий интеллект маҳсулотининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш масаласи билан бевосита боғлиқ. Натали Невежанснинг таъкидлашича, айни дамда тўлиқ ҳуқуқий мақомли автоном роботлар ғояси «ўз-ўзидан бефойда». Ушбу мавзу юзасидан, Натали Невежанс шуни таъкидлайдики, сунъий интеллектга ҳуқуқий мақомни бериш орқали биз уни шахсга ўхшатишга интиламиз, бироқ унинг наздида ҳаттоки, ҳайвонлар руҳий ҳис-туйғу, мулоҳазалар ва азоб-уқубатларни бошдан кечиришга қодир онгли мавжудотлардир, улар жонсиз нарсалардан ажралиб турадиган ҳис-туйғуларга эга. Ваҳоланки, СИнинг потенциал ҳуқуқий мақомини онг ёки ҳис-туйғулар билан боғлаш мумкин эмас, шунга кўра, СИга маълум бир ҳуқуқий мақом беришнинг ягона (ёки устувор) мақсади унинг зиммасига ҳаракатлари учун жавоб бериш қобилиятини беришдан иборат3 . долзарб мавзу


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 20 Бироқ Питер Асаронинг фикрича, юридик шахс тушунчасининг айрим жиҳатлари тўлақонли шахс тушунчасига тўлиқ мос келмайдиган субъектларга нисбатан қўлланиши мумкин. Яъни, шу нуқтаи назардан, сунъий интеллект тизимини қандайдир квазиҳуқуқ мақомга эга бўлган субъект деб ҳисоблаш мумкин4 . Сунъий интеллектга баъзи чекланган ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг берилиши маълум бир соҳада маълум мақсадларга эришиш учун амалга оширилиши мумкин, аммо бундай маҳсулотни тўлиқ ҳуқуқ субъекти сифатида таъминлаш учун эмас. Мисол учун, агар биз фуқадолзарб мавзу Аннотация Ушбу мақолада сунъий интеллект тизимининг ўз ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита жавобгарлиги муаммолари ўрганилган. Бундан ташқари, сунъий интеллект томонидан содир этилган деликт учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортишнинг турли ёндашувлари, концепциялари илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Шу билан бирга, сунъий интеллектни жавобгарликка тортишда уни фуқаролик ҳуқуқий субъект сифатида тан олиш зарур эканлиги асослантирилган. Хулоса қисмида, сунъий интеллектнинг ҳуқуқий мақомини ва жавобгарлигини ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, шунингдек уларнинг давлат томонидан рўйхатга олиниш тартибларини такомиллаштиришни талаб этиши асослантирилган. Калит сўзлар: сунъий интеллект, сунъий интеллектнинг жавобгарлиги, деликт ҳуқуқи, интеллектуал мулк ҳуқуқи, ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракат, айб руҳий ҳолат, табиий эҳтимолий оқибат, ҳуқуқбузарликни бошқа шахс орқали содир этилиши, ҳуқуқбузарликни билвосита содир этилиши, роялти. * * * В данной статье рассмотрены проблемы непосредственной ответственности системы искусственного интеллекта за свои действия или бездействия. Кроме этого, с научной точки зрения автором проанализированы концепции привлечения к гражданско-правовой ответственности за деликт, совершенный искусственным интеллектом. При этом автором обосновано, что при привлечении искусственного нтеллекта к ответственности необходимо признать его гражданско-правовым субъектом. В заключении автором обосновано, что признание правового статуса и ответственности исскуственного интеллекта требует установления его прав и обязанностей, а также совершенствования процедур их государственной регистрации. Ключевые слова: Искусственный интеллект, ответственность искусственного интеллекта, деликтное право, права интеллектуальной собственности, противоправное действие, вина, психическое состояние, естесственные вероятные последствия, совершение преступления через другое лицо, косвенное совершение преступления, роялти. * * * This article discusses the problems of direct responsibility of the artificial intelligence system for its actions or inaction. In addition, from a scientific point of view, the author analyzes the concepts of bringing to civil liability for a tort committed by artificial intelligence. At the same time, the author proves that when bringing artificial intelligence to responsibility, it is necessary to recognize it as a civil legal entity. In conclusion, the author proves that the recognition of the legal status and responsibility of artificial intelligence requires the establishment of its rights and obligations, as well as improving the procedures for their state registration. Keywords: Artificial intelligence, artificial intelligence liability, tort law, intellectual property rights, unlawful act, guilt, mental state, natural probable consequences, commission of a crime through another person, indirect commission of a crime, royalties.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 долзарб мавзу 21 ролик-ҳуқуқий деликтларни кўриб чиқишда смартфонга ўрнатилган виртуал ёрдамчи томонидан олинган овозли маълумотлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу виртуал ёрдамчи мақоми масаласи юзага келади5 . Бир қатор муаллифларнинг фикрига кўра, сунъий интеллектга маълум квази ҳуқуқлар беришда гап уларга реал ҳуқуқлар бериш ҳақида эмас, балки амалдаги ҳуқуқий режимларни қўллашни соддалаштириш ва оптималлаштиришга қаратилган ҳуқуқий фикция ҳақида бормоқда. Шу билан бирга, агар сунъий интеллект маҳсулоти ўзининг муайян соҳаларда ишлаши билан боғлиқ ҳолда, у ҳақиқий шахс хусусиятларига эга бўлмаса ҳам, алоҳида ҳуқуқларга ва маълум бир квази юридик шахсга эга бўлиши мумкин бўлса, бундай тизимларнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини белгилаш соҳасида онг бирлигининг ёқлиги боис амалда мумкин эмас бўлиб ҳисобланади. Сунъий интеллект маҳсулоти ўзининг қонунга хилоф ҳаракатларининг оқибатларини ҳақиқатда ва тўлиқ англай олмайди, бу фуқаролик-ҳуқуқий деликт таркибини белгилашда муаммоларга олиб келади. СИнинг жавобгарлиги масаласи асосан сунъий интеллектга нисбатан қўлланмайдиган жиноят-ҳуқуқий (жисмоний шахсга нисбатан аниқ


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 22 белгиланган) жавобгарликнинг умуман маъносиз эканлиги сабабли ўз ечимини ҳанузгача топа олмаган. Сунъий интеллект маҳсулоти учун фуқаролик ҳуқуқида қатъий жавобгарликнинг киритилиши ҳам классик юридик жавобгарлик мақсадидан бири бўлган ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, профилактика мақсадларига эришишга имкон бермайди, чунки сунъий интеллект маҳсулотини жавобгарликка тортиш ҳолати унинг ахлоқини тузата олмайди ва потенциал жавобгарликнинг оғирлиги унинг ҳаракатларига тўсқинлик қилмайди, чунки ушбу ҳолат бу маҳсулот учун мутлақо фарқсиз. Ф.В. Ужовнинг фикрича, биринчи йўл – сунъий интеллект маҳсулотини «қайта тарбиялаш» фақат уни тўлиқ қайта дастурлаш орқали амалга оширилиши мумкин, уни «маълум маънода инсонга нисбатан лоботомия операцияси» билан солиштириш мумкин. Яъни шу орқали сунъий интеллект хусусиятларини мутлақ ва эҳтимол қайтариб бўлмайдиган даражада ўзгартириш мумкин бўлади. Иккинчи йўл – сунъий интеллектни блоклаш (йўқ қилиш), бироқ бу фуқаролик ҳуқуқи эмас, жиноят ҳуқуқининг предметига оид эканлиги туфайли, бу усулни таҳлил этмасликни маъқул деб топдик. Фуқаролик жавобгарлигини белгилашда машинанинг қиймати, у томонидан қилинган «хатолар» сонини, тегишли камчиликларни «оғриқсиз» бартараф этиш имкониятини баҳолаш доирасида муҳокама қилиш лозим. Агар биз сунъий интеллект тизимларига нисбатан фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда фақат зарарни ундириш ҳақида сўз юритиш мумкин, боиси ҳар қандай машиналар – автомобильлардан тортиб сунъий интеллект билан жиҳозланган юқори технологияли роботларга нисбатан маънавий жазо чораларини қўллаш, худди «автомобильни тепиш» билан баробардир. Чунки машина азоб чекиш ёки афсусланиш каби хусусиятларга эга эмас6 . Жавобгарликни қўллашни қийинлаштирадиган сунъий интеллект маҳсулотининг асосий камчиликларидан яна бири – кенг доирадаги билим етишмаслигидир. Масалан, инсонлар, бундай маҳсулотдан фарқли ўлароқ, тўғридан тўғри керак бўлмаслиги мумкин бўлган кенг билимга эга, зотан, айни пайтда маълум шароитларда бундай билимлар долзарб бўлиб қолиши мумкин. Биз ушбу фикрларга қўшилган ҳолда айтишимиз жоизки, СИ жавобгарлигини белгилашда яна бир жиддий муаммо шундаки, СИ тизимига кирувчи ахборот сифатсизлиги сабабли керакли ва етарли маълумотларга эга бўлмаслиги мумкин. Бу автомобиль хавфсизлик тизимлари учун тўғри келади – уларнинг қурилмалари тўсиқ ва юк машинасини ажрата олмайдиган нисбатан қисқа масофали сенсорлар билан чекланган ва узоқда жойлашган тез яқинлашиб келаётган объектни аниқлай олмайди. Бундай хавфсизлик тизимлари сабабчи бўлган бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ иш судга юборилса, сунъий интеллект маҳсулоти ушбу номукаммал сенсорлар орқали объектларни белгилаш учун тўғри дастурлаштирилганми ёки йўқми, ишнинг диққат марказида бўлиши мумкин7 . Бунинг натижасида етказилган моддий зарар ва жисмоний оғриқ, азоблар учун маънавий зиённи ундириш ҳам муаммодолзарб мавзу


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 23 ли бўлиши мумкин. Чунки жабрланувчи, ҳуқуқи бузилган шахс қопланишини талаб қилаётган зиён ҳуқуқбузарнинг айбли ҳаракатлари натижасида вужудга келиши лозим8 . АҚШда деликт ҳуқуқи доктринасида actus reus (ҳуқуққа хилоф ҳаракат) ва mens rea (айб, руҳий ҳолат) каби мажбурий элементлар ажратилган, уларсиз шахсни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Бу ерда савол шундаки, сунъий интеллект фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган деликтни содир этганда, автоном бошқарув тизимларининг ҳаракатлари учун ким жавобгар бўлади? Жумладан, Америка юридик институти комиссияси томонидан ишлаб чиқилган actus reus va mens rea ҳуқуқий табиатига мурожаат қиладиган бўлсак, қуйидагиларни кузатиш мумкин. Профессор Л. Шварцнинг фикрича, бу қоидалар фақат ҳуқуқий ислоҳотларни бошлашга таклиф бўлиб, деликт ҳуқуқининг мураккаб муаммоларини ягона ва мутлақо тўғри ҳал қилишнинг догматик қоидаси эмас. Шу билан бирга, шуни таъкидлаш керакки, Америка штатларининг мутлақ кўпчилигининг қонун чиқарувчилари мазкур қоидаларни ўз ҳудудлари қонунчилигига киритган. Фуқаролик деликтининг асосий обектив (моддий) элементи хатти-ҳаракат (Actus reus) бўлиб, у қилмишни, яъни тақиқланган хатти-ҳаракатлар тавсифига киритилган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) англатади. Умумий ҳуқуқда шахс, агар унинг деликт қилмиши онгли, иродавий бўлмаган ҳаракатлар ёки рефлексив (конвулсив) тана ҳаракатлари, шунингдек, онгсиз ҳолатда амалга оширилган ҳаракатлари учун жавобгар ҳисобланмайди. АҚШ фуқаролик деликт қонунчилиги қилмишни ва шахснинг ўз ҳаракатларини англаб етишини талаб қилади. Бундай обектив ва субъектив омиллар иккилиги қуйидаги доктринал қоидадан келиб чиқади, фикрлар моддий эмас, ироданинг ўзи қилмишни ифодаламайди. Хорижий мамлакатлар қонунчилигида сунъий интеллект томонидан содир этилган деликт учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортишнинг бир неча ёндашувлари, концепциялари илмий жиҳатдан таҳлил этилган9 . Биринчиси, The Perpetration-byAnother (бошқа шахс орқали содир этиш) концепцияси сунъий интеллектни жавобгарлик субъекти сифатида тан олмайди ва бир вақтнинг ўзида Actus reus (ҳуқуққа хилоф ҳаракат) ва Mens rea (айб, руҳий ҳолат) комбинациясига эга бўлишини талаб қилмайди. Бундай ҳолатда сунъий интеллектнинг ҳаракатлари учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортиш учун иккита тахминий субъект мавжуд. Биринчиси, махсус дастурий таъминот ишлаб чиққан дастурчи, иккинчиси, сунъий интеллект маҳсулотига эга бўлган ва ундан ўзининг ноқонуний манфаатлари йўлида фойдаланган фойдаланувчи. Икки ҳолатда ҳам қилмиш тўғридан тўғри робот томонидан амалга оширилади, бунда робот томонидан бажарилган ҳаракат худди дастурчи ёки фойдаланувчи томонидан бажарилганидек кўриб чиқилади10. Иккинчиси, «The Natural-ProbableConsequence Liability» (табиий, эҳтимолий оқибат) концепцияси, дастурчининг (фойдаланувчининг) жавобгар бўлиши учун Actus reus (ҳуқуққа хилоф ҳаракат) ва Mens rea (айб, руҳий ҳолат) бўлиши долзарб мавзу


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 24 шартлигини назарда тутмайди. Бу ҳолат сунъий интеллект тизимидан нормал фойдаланиш вақтида юз берган эҳтиётсизлик ва хато туфайли ҳуқуқбузарлик содир этилганда юзага келади. Шу билан бирга, субъект деликтни ёки унинг оқибатларини олдиндан кўра олмаса ҳам, у СИнинг функция ва вазифаларидан келиб чиқадиган потенциал оқибат сифатида бундай ҳуқуқий деликт юз бериши мумкинлигини билиши зарур. Шунга кўра, дастурчининг (фойдаланувчининг) бепарволиги, исботланган тақдирда унинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги келиб чиқади. Бироқ агар робот маълум бир ҳаракатларни (вазифаларни) бажаришга дастурлаштирилган бўлса-да, лекин уларни бажариш жараёнида, берилган дастурдан четга чиқиб, фуқаролик-ҳуқуқий деликт содир этса, дастурчи СИ қилмиши учун жавоб бермайди, чунки потенциал оқибат сифатида буни англаб етмайди. Бу ерда бахтсиз ҳодиса юз берган деб ҳисобланади, чунки бу моделда СИ ўз хатти-ҳаракатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланмайди. Дастлабки иккита концепция сунъий интеллектни фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик муносабатларининг тўлақонли субъекти сифатида тан олмайди, балки уни деликт оқибат (натижа)га эришиш воситаси деб ҳисоблайди. Учинчиси, «The Direct Liability» (бевосита жавобгарлик) концепцияси бутунлай бошқача хусусиятга эга. У сунъий интеллектни келажакда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган мустақил субъект деб ҳисоблайди. Модель номидан кўриниб турибдики, у сунъий интеллектнинг тўғридан-тўғри жавобгарлигини белгилаб, унинг ҳаракатлари учун дастурчи (фойдаланувчи) ни жавобгар сифатида жалб қилмайди11. Аммо бундай моделни амалиётга татбиқ этиш учун сунъий интеллектга ҳуқуқий мақом бериш, шунингдек, сунъий интеллект ҳаракатларининг Mens rea ва Actus reus талабларига тўлиқ мувофиқлиги ҳақида қонунчиликка ўзгартиш киритиш зарур бўлади12. Ушбу концепцияларни АҚШ деликт ҳуқуқи доирасида таҳлил қилишда қуйидаги ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Биринчидан, деликт ҳуқуқи нуқтаи назаридан, автоматик механизм, шу жумладан, сунъий интеллектдан фойдаланиш натижасида зарар етказиш ҳаракат ва ҳаракатсизлик (масалан, СИ қонунда ёки шартномада назарда тутилган вазифаларни бажармаслиги оқибатида моддий зарар етказилиши) оқибатида юзага келиши мумкин. Иккинчидан, умумий ҳуқуқ тизими онгнинг фақат иккита босқичини (идрок этиш ва таҳлил қилиш) тан олади, улар ҳозирги ривожланиш босқичида сунъий интеллектга хосдир. Демак, сунъий интеллектдан фойдаланадиган автоматлаштирилган тизим инсон каби ахборотни қабул қилиш, унинг идрок этиш имкониятлари ва қурилмаларига эга (масалан, видеокузатув камералари, ҳаракат кўрсаткичлари, ёруғлик кўрсаткичлари, микрофонлар ва атрофдаги дунёни идрок етиш учун бошқа қурилмалар). Шу сабабли технологик ривожланишнинг ҳозирги босқичида ҳам сунъий интеллект маълумотни идрок этишга қодир, деб таъкидлаш мумкин. Аммо уни идрок этиш фактига эга бўлишнинг ўзи кифоя эмас, атрофдаги воқеликнинг тўғри тасвирини онгли равишда акс эттириш, уни таҳлил қилиш ва ўтмишдаги маълумотлар билан таққослаш муҳимдир. Мисол учун, стратегик муҳим объект долзарб мавзу


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 долзарб мавзу 25 хавфсизлигини таъминловчи автоном роботларни кўриб чиқайлик. Уларнинг вазифаси маълум бир ҳудудда рухсатсиз пайдо бўлган шахсларни қайд этиш. Разведка сенсорлари ҳаракат траекторияси бўйлаб эҳтимолий бузғунчини аниқлайди ва кейин вазиятни таҳлил қилиш зарурати пайдо бўлади. Бу жараён ташқи кўринишдан вазиятни инсон томонидан идрок этишга ўхшайди, фақат бундан фарқли равишда, сунъий интеллектда жуда тез юз беради. Учинчидан, бепарволик ва эҳтиётсизлик каби айб шакллари сунъий интеллект учун татбиқ этилиши даргумон. Унинг барча ҳаракатлари бир мақсадга – ўзига юкланган вазифани бажаришга бўйсунади. Инсон ўз ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилганда, эҳтиётсизлик ҳақида сўз юритиш мумкин. Ваҳоланки, сунъий интеллект маҳсулоти ўз дастурини амалга ошириши натижасида юридик жавобгарлик келиб чиққанда, ўзгача бир айб шаклига мурожаат этишга ёки, ушбу зарар айбсиз ҳолда етказилган деб топишга мажбур бўламиз. Бироқ кўриб чиқилган моделлар бир қатор мураккаб саволларни жавобсиз қолдиради. Биринчидан, гўёки «ақлдан озиш» ҳолати СИ электрон тизимига хос бўлиши мумкинми, айтайлик, бу компьютер вирусини юқтириш натижасида юзага келиши мумкинми? Бизнингча, бу ерда жавоб оддий, бундай ҳолатларда ҳам жавобгарликни сунъий интеллект зиммасига юклаш мумкин эмас. Бунинг сабаби шундаки, сунъий интеллект инсонга хос руҳ, ҳис-туйғу, қасд, ният ва шахсий манфаат каби элементларга эга эмас13. Ўзининг тараққий этганлиги ва ахборотни қайта ишлаш тезлиги инсоннинг потенциал имкониятларидан бир неча баравар юқори бўлгани билан, сунъий интеллект ҳозирча моддий-техник базага эга дастур бўлиб қолмоқда. Айнан унинг инсонга хос жиҳатларининг йўқлиги унга нисбатан жавобгарликни истисно этувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатлар қўлланмаслигини англатади. Иккинчи масала, Фуқаролик кодексининг 987-988 ва 993-моддаларида белгиланган фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки ундан озод қилувчи ҳолатлар сунъий интеллектга ҳам қўлланиши мумкинми? Яъни у зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида ҳаракат қилиши ёки вояга етмаган деб тан олиниши мумкинми? Англо-саксон ҳуқуқий оиласининг деликт ҳуқуқи назариясида юқоридаги асослар икки турга ажратилади – истиснолар ва асослар (exemptions and justifications). Биринчиси, ўз табиатига кўра, жавобгар шахснинг шахсий хусусиятларига тааллуқли, иккинчиси эса, деликт содир этилган муҳитни ҳисобга олади. Жумладан, истиснолар деб шахснинг жавобгарлик ёшига етмаслиги, муомалага лаёқатсиз (insane) шахс ва ҳоказоларни айтиш мумкин. Асослар қаторига зарурий мудофаа, охирги зарурат кабилар киради. Мисол учун, бир қарашда, жавобгарлик ёшига етмаслик сунъий интеллектга хос эмасдек туйилиши мумкин. Бироқ, бу саволга жавоб аниқ эмас, чунки ўзига хос турдаги тизимлар – доимий автоном ишлаш учун ўрнатилган ёки доимо янгиланиб, функцияларини бажариш жараёнида ривожланиб бориши мумкин бўлган тизимлар. Шунга кўра, маълум бир муддат ичида сунъий интеллект маҳсулотини фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортишда бу масалани ҳам кўриб


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 26 чиқиш зарурати туғилади. Деликт ҳақидаги қонуннинг асосий мақсади жабрланувчиларга барча манфаатларини баҳолаш асосида етказилган зарарни тўлиқ қоплашдан иборат. Анъанага кўра, бундай зарарни қоплаш компенсация принципи асосида тартибга солинади (унга кўра фақат ҳақиқий зарар қопланиши лозим)14. СИ ҳақида сўз борганда, бир неча турдаги зарарлар юз бериши мумкин, жумладан, инсон ёки жисмоний мулкка шикаст етказиш (масалан, мустақил бошқариладиган автомобиль пиёдани уриб юбориши ёки уйга бориб урилиши), интеллектуал мулк ҳуқуқи ёки шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи қоидаларининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган зарар, соф иқтисодий йўқотишлар (масалан, маълумотларга зарар етказиш билан боғлиқ харажатлар) кўринишида бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда фақат қопланиши лозим бўлган зарар компенсация қилинади, бунинг остида ҳуқуқ тизими доирасида ҳимоя қилинишга лойиқ деб ҳисобланган чекланган манфаатларга етказилган зарар тушунилади. Гарчи шахсга ёки мулкка етказилган зарар ва мутлақ ҳуқуқ бузилиши натижасида етказилган зарар қопланиши зарур бўлган зарар тоифасига кириши бир овоздан маъқулланса ҳам, уларни соф иқтисодий зарар (жумладан, маълумотлар базасига зарар етказиш, маълумотларни ўзгартириш ёки йўқ қилиш) сифатида қабул қилиш борасида умумий фикр мавжуд эмас. Айни чоғда соф иқтисодий зарар шартнома мажбуриятлари орқали қопланиши мумкин (мисол учун, ушбу зарарларни қоплашни кўзда тутувчи суғурта шартномаси). Қонун чиқарувчилар ва судлар ҳам маълумотларга зарар етказилишини тан олишадилар. Мулкга ёки баданга шикаст етказиш учун компенсация олиш ҳеч бир муаммони келтириб чиқармаган бир вақтда соф иқтисодий йўқотишлар учун компенсация асосан қонун чиқарувчи (маълумотларга зарар етказиш имкони тан олиниши ёки тан олинмаслигидан қатъи назар) ёки шартномавий жавобгарлик (зарар суғурта шартномаси ёки хизмат кўрсатиш шартномаси билан қопланадими ёки йўқми, қатъи назар) масаласи ҳисобланади, шу боис мутлақ ҳуқуқлар бузилиши натижасида етказилган зарар кўпроқ таҳлилга лойиқдир, хусусан, уларнинг номоддий табиати зарарнинг миқдор жиҳатдан баҳоланишини қийинлаштиради. Интеллектуал мулк ҳуқуқининг бузилиши. Зарар етказиш учун жавобгарлик тегишли маълумотлар интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ёки шунга ўхшаш ҳуқуқий режим билан ҳимояланган бўлса, мисол учун, маълумотлар базасини ҳимоялаш ёки тижорат сирини ҳимоялаш (ИПР – интеллектуал мулк ҳуқуқи деб аталади) жараёнида, СИ билан боғлиқ ҳолда (масалан, сунъий интеллектни таъминлаш учун киришда) ҳуқуқбузарлик содир бўлганида юзага келади. Бироқ бу ерда зарар миқдорини ҳисоблаш жуда нозик масаладир. Миллий қонунчиликда зарар асосан икки хил шаклда бўлади, даъвогар кўрган зарар ёки бой берилган фойда сифатида белгиланадиган ҳақиқий зарар ва асоссиз орттирилган бойлик, унинг остида ҳуқуқбузар томонидан ҳуқуқни бузган ҳолда асоссиз равишда олинган фойда тушунилади. Ҳақиқий зарар ёки асоссиз орттирилган бойлик тегишли маълумотлар СИнинг асосий қисмини ташкил қилганда (масалан, дастурий таъминот таҳлилий мақсадларда ёки долзарб мавзу


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 27 маълумот базаси СИни тузиш учун фойдаланилганда) аҳамият касб этиши мумкин. Шу билан бирга, даъвогар сифатида ахборотдан тижорат мақсадларида фойдалана олмайдиган якка тадбиркор намоён бўлса, ҳақиқий зарарни ундириш ҳақидаги талабни киритиш қийин бўлиши мумкин, чунки у етказилган зарар оқибатида ўзининг тижорат айланмаси камайганлиги ёки ўсмаганлигини (ҳақиқий зарар) ҳамда унинг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқи бузилмаганида, у ҳуқуқбузарнинг ўрнига ўз маҳсулотини сотиши мумкинлигини (бой берилган фойда) исботлаши мураккаб. Тегишли маълумотлар мураккаб кўп қиррали қурилманинг бир қисмини ташкил қилганда, асоссиз орттирилган бойлик шаклидаги зарарни исботлаш нозик масала бўлиши мумкин – бунинг учун тегишли қоидалар амал қилиши керак (масалан, бир нечта ўзаро боғлиқ элементлар маълум бир жараён ёки муҳитни ташкил қилганда, масалан, Интернет-буюмлар майдончаси) – чунки ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ҳолда асоссиз олинган фойда белгиланган тартибда қайд қилинган ва камайган бўлиши шарт, бунда фойда келтирувчи бошқа омиллар, масалан, кўп қиррали қурилмага ўрнатилган, муаллифлик ҳуқуқини бузмайдиган таркибий қисмлардан фойдаланиш лозим. Яна бир техник қийинчилик шундаки, тегишли маълумотларни чиқиш вақтида таниб бўлмайди (мисол учун, кирувчи ахборот бир дона чиқиш ахборотини яратиш учун минглаб бошқа кирувчи ахборотлар билан бир вақтда фойдаланилади) ёки ҳатто чиқувчи ахборотларда акс етмайди (масалан, кирувчи ахборот фақат ўқув мақсадларида ишлатилганда), бунда шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, аксарият юрисдикцияларда кирувчи ёки чиқувчи ахборот таниб олинишидан қатъи назар, ахборотни такрорлаш ҳаракати деб ҳисобланади. Бундай ҳолларда (кўп қиррали қурилма, кирувчи ахборотлар фойдаланилмаслиги ёки чиқувчи ахборотларда маълумот акс этмаслиги), даъвогар асоссиз бойлик орттирилгани масаласини исботи нозиклиги ёки ҳақиқий зарарни ўз қобилиятининг етишмаслиги туфайли талаб қила олмаса, даъвогар кўпгина қонунчиликда ёки суд амалиётида ҳақиқий зарар ўрнига минимал стандарт сифатида назарда тутилган (яъни, бой берилган фойдани исботлаш заруратисиз) роялти тўловини олишга ишониши мумкин. Оқилона роялти тўлови миқдори ҳар бир ҳолатда, одатда таққослаш имкони бор маълумотларга (яъни, аввалги лицензия шартномалари, тарифлар ёки тегишли тармоқ тавсиялари) ёки, эҳтимол, фараз қилинган музокараларга (яъни «оқилона тарафлар» барча ҳолатлар ва тегишли фактларни тўлиқ идрок этиб, қандай келишувга эришиш мумкинлиги) асосланиб, аниқланади. Масалан, Georgia-Pacific Corp. v. United States Plywood Corp ишида АҚШнинг Патентга оид қарорда белгиланган тамойиллар, лицензия тўлови тахминий миқдорини аниқлашда аҳамият касб этган, чунки бу принциплар Қўшма Штатлардан ташқарида ҳам суд амалиётида қўлланилади15. Шу сабабли даъвогар тегишли ахборотдан фойдаланганлик учун шартномада тўлов сифатида белгиланган миқдорда зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. Ахборот мавжудми ёки фақат изларидан таниб олинадими, даъвогар ҳақиқий зарар ёки асоссиз орттирилган бойликни исботлай оладими ёки йўқми, бундан қатъи назар у шартномадаги миқдорни минимал компенсация сифатида долзарб мавзу


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 28 долзарб мавзу талаб қилиши мумкин. Роялти тўлови қўлланадиган улуш ҳар бир зарар етказувчи учун аниқ улуш (қатъий белгиланган улуш) шаклида ҳисобланади (агар аниқ зарар етказувчи бўлмаса), алоҳида улушни аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда ҳар бир зарар етказувчи етказилган ҳақиқий зарардаги ўзининг эҳтимолий улушида жавоб беради (мутаносиб жавобгарлик). Буларнинг барчаси ҳозирча фаразлар деб қаралиши мумкин. Бироқ вақт ўтиши билан улар ўз долзарблигини кўрсата бошлайди. Мисол учун, ХIХ асрдан бошлаб, фақат инсонга хос жавобгарликнинг айрим тушунчалари юридик шахслар – аслида сунъий равишда яратилган ҳуқуқ субъектлари учун татбиқ этила бошлади. Сунъий интеллект умумий ҳуқуқ тизимида ўз фаолият мақсадларига эга бўлган сунъий равишда яратилган юридик шахслардан фарқ қилмайди. Юридик шахснинг орқасида ҳам, сунъий интеллектнинг орқасида ҳам инсонлар туради. Сунъий интеллект томонидан амалга ошириладиган ҳар бир ҳаракат шахс томонидан қатъий белгиланган алгоритмга бўйсунади ва ундан четга чиқиш бундай тизимни яратган ёки ишга туширган шахснинг айбини белгилайди. Бироқ умумий ҳуқуқ тизимида жисмонан инсон бўлмаган шахсларни деликт учун жавобгар деган муносабатда бўлиш назарияси мавжуд. Баъзи тадқиқотчилар сунъий интеллект маҳсулотларини жавобгар деб тан олиш учун, уларда ҳам ҳис-туйғулар, сезги, хотира ва ақл бўлиши мумкинлигини таъкидлайди16. Албатта, бундай фикрларни жиддий қабул қилиш мумкин эмас, чунки автоматлаштирилган тизимларнинг деликт жавобгарлик субъектлари сифатида тан олиниши ҳайвонлар ҳам жавобгарликка тортилган эски замонга қайтиш бўлар эди. Биз ҳозирги босқичда сунъий интеллектни фақат фуқаролик-ҳуқуқий деликт воситаси сифатида кўришимиз мумкин, биз уларни айни дамда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик муносабатининг фаол субъекти сифатида қараш керак, деган фикрга қўшила олмаймиз. Хулоса ўрнида қуйидагиларни айтишни ўринли деб топдик. Биринчидан, биз сунъий интеллектни бевосита фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортиш учун муомала лаёқатига эга эмаслиги тўғрисидаги позицияни қўллаб-қувватлаймиз. Бизнингча, баъзи ҳолларда электрон тизимнинг ноқонуний ҳаракатларига вирус дастурлари, масалан, троян вируси ёки сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ноқонуний ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳужум қиладиган бошқа зарарли дастурлар туфайли, электрон тизимнинг ўзини бу қилмишда айбдор деб билиш мутлақо асоссиз кўринади. Ушбу ҳолатда жавобгарлик тизимнинг алгоритм схемасига кириб, деликтнинг бевосита сабабчиси бўлган зарарли дастурий таъминотни ишлаб чиқарувчи ёки худди шу ҳаракатларни содир этган фойдаланувчи зиммасига юклатилиши лозим. Қолаверса, ҳар қандай ҳолда ҳам, сунъий интеллектни фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик субъекти сифатида тан олиш нафақат батафсил тадқиқотларни, балки маълум даражада эҳтиёткорликни ҳам талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Иккинчидан, сунъий интеллектнинг ҳуқуқий мақомини эътироф этиш муқаррар равишда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини норматив тартибда белгилаш, шунингдек, уларнинг давлат томонидан рўйхатга олинишини таъминлаш кафолатларини талаб қилади. Бу эса, ўз нав-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 29 1 Hallevy G. Liability for crimes involving artificial intelligence systems – Cham: Springer International Publishing, – 2015. – 257 p. – P. 60–62. 2 Hallevy G. The criminal liability of artificial intelligence entities – from science fiction to legal social control // –URL: https://ideaexchange.uakron.edu/cgi/viewcontent.cgi?article=1037&context=akronintellectualproperty 3 Nevejans N. European civil law rules in robotics: study / Policy Department for «Citizens’ Rights and Constitutional Affairs», European Parliament’s Committee on Legal Affairs // – 2016. P. 15, 29. 4 Asaro P.M. Robots and Responsibility from a Legal Perspective // – 5 p. – P. 3. 5 Artificial Intelligence and the Legal Profession / The Law Society’s Horizon Scanning programme // – 2017. P. 14. – P. 11. 256 – URL: https://www.academia.edu/36920594/Artificial_Intelligence_and_the_Legal_Profession 6 Hallevy G. Liability for crimes involving artificial intelligence systems – Cham: Springer International Publishing, – 2015. P. 210, 257 7 Kingston J.K.C. Artificial intelligence and legal liability // International Conference on Innovative Techniques and Applications of Artificial Intelligence. – 2016. P. 11–12, 14. 8 Б.Ҳамроқулов. Маънавий зиённи қоплашнинг ҳуқуқий асослари. Тошкент. – Lesson Press, – 2020. 184-b. 9 Gunkel D.J. The machine question: Critical Perspectives on AI, Robots, and Ethics / D.J. Gunkel. – Cambridge: MIT Press, – 2012. – 270 p.: Scherer M.U. Regulating Artificial Intelligence Systems: Risks, Challenges, Competencies, and Strategies / M.U. Scherer // Harvard Journal of Law & Technology. – 2015. – Vol. 29, № 2. – P. 353-400, Mehlman M. Robot Law / M. Mehlman, J.W. Berg, S. Ray // Case Legal Studies Research Paper. – 2017. – URL: https:// ssrn. com/abstract=2908488. 10 Debessonet C.G. An Artificial Intelligence Application in the Law: CCLIPS, A Computer Program that Processes Legal Information / C.G. Debessonet, G.R. Cross // High Technology Law Journal. – 1986. – Vol. 1, iss. 2. – P. 329- 409.11 Freitas P. Criminal Liability of Autonomous Agents: From the Unthinkable to the Plausible / P. Freitas, F.A. de Andrade, P.J. Novais // Ai Approaches to the Complexity of Legal Systems. – Berlin: Springer, 2014. – P. 145-156.; Hallevy G. When robots kill artificial intelligence under criminal law / G. Hallevy. – UPNE (Northeastern University Press), 2013. P. 264. 12 Levy D. When robots do wrong / D. Levy. – URL: https://share. Pdfonline.com/87cad18d73324e8fb2 eaae1cddb60f77/ Kathmandu_final_text_October31st.htm. Hallevy G. Liability for Crimes Involving Artificial Intelligence Systems / G. Hallevy. – Dordrecht: Springer, 2015. – P. 262. 13 Philosophical View of Multiculturalism in Modern European Cinematography / Y.V. Nikolaeva [et al.] // European Journal of Science and Theology. – 2018. № 14 (6). – P. 205-214. 14 Yaniv BENHAMOU. Compensation of Prejudice for Infringements of Intellectual Property Rights in France, under the Directive 2004/48/EC and Its Transposition Law: New Notions? International Review of Intellectual Property and Competition Law (IIC), 2009, 126. 15 Georgia-Pacific Corp. v. United States Plywood Corp., 446 F.2d 295, 170 USPQ 369 (2d Cir. 1971), cert.den., 404 U.S. 870 (1971), 16 Malle B.F. Networks of Social and Moral Norms in Human and Robot Agents / B.F. Malle, M. Scheutz, J.L. Austerweil. – DOI: 10.1007/978-3-319-46667-5_1 // A World with Robots: International Conference on Robot Ethics. – Lisbon, 2015. – P. 3-17. батида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини тубдан қайта қуриш билан бирга, инсон тафаккурини ўзгартиришни, ҳуқуқий маданиятни тубдан ривожлантиришни талаб қилади. Айни дамда биз бунга тайёрмиз деб айта оламизми? Ҳозирча йўқ. Лекин бир нарсани аниқ айтишимиз мумкин, ҳозирдан жамият яқин келажакда юзага келиши мумкин бўлган хавфларни башорат қилиши, сунъий интеллектни яратиш ва қўллашда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка оид қонунчиликни ишлаб чиқишга эътибор қаратиши зарур эканлиги кўрсатмоқда. С. Бозаров, Тошкент давлат юридик университети «Кибер ҳуқуқи» кафедраси профессор вазифасини бажарувчиси, юридик фанлар доктори долзарб мавзу


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 30 муносабат Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги: тушунчаси, аломатлари ва мезонлари Бугунги кунда асосини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил қилган ҳамда эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиёт юритаётган барча давлатларда тўловга қобилиятсизлик муҳим қонунчилик институти ва ўзига хос жараён сифатида шаклланиб улгурган. Тўловга қобилиятсизлик нафақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларнинг, балки жисмоний шахсларнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслигини ифодаловчи ҳуқуқий атамага айланди. Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва янада либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий ночорликнинг олдини олиш мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлган бўлса, сўнгги йилларда соҳадаги ислоҳотлар янада жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан илгари сурилган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш асосий устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган1 . Дарҳақиқат, ушбу йўналишда ислоҳотларнинг изчил равишда олиб борилиши корхона ва ташкилотларнинг молиявий жаҳатдан ночор аҳволга тушиб қолиши оқибатида тўловга қобилиятсизлик ҳолати юзага келишининг олдини олувчи муҳим жараён ҳисобланади. Зеро, Президентимиз «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» асарида «Алоҳида таъкидлаш лозимки, Янги Ўзбекистон модернизациялашган иқтисодиётга таянади. Бундай иқтисодиётни шакллантириш учун ундаги давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг ролини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттиришимиз зарур» дея таъкидлаганлар2 . Мамлакатимизда банкротлик соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни дастлаб 1994 йил 5 майда қабул қилинган эди. Мазкур қонун соҳада юзага келадиган ижтимоий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солиш имконини


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 муносабат 31 бермаганлиги ҳамда бозор муносабатлари шиддат билан ривожланаётганлиги муносабати билан 2003 йил 24 апрелда мазкур қонун янги таҳрирда қабул қилинган. Шундан сўнг қонунга соҳани ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бироқ, жамиятда иқтисодий муносабатларнинг жадаллик билан ривожланиши нафақат юридик шахслар, корхона ва ташкилотлар, балки бевосита жисмоний шахслар ўртасида ҳам кредит муносабатлари, анъанавий ва онлайн шаклда тузиладиган шартномаларга асосланган қарз ҳамда олди-сотди муносабатларининг ривожланиши у ёки бу объектив ёки субъектив сабаб билан уларнинг мавжуд қарздорликларини тўлашга ёхуд солиқлар ва йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги сабабли тўловга қобилиятсизлигини келтириб чиқариши мумкин. Мазкур ҳолатда амалдаги қонунчиликда жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган эди. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган «тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»- ги қонунида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан бирга жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларнинг ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши ўз ифодасини топди. Мазкур қонуннинг бевосита жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги масалаларига бағишланган 14-боби 2023 йилнинг 1 январидан эътиборан амалга киритилиши белгиланди. Қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши юридик шахслардан ташқари, жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тушунчаси, унинг асосий аломатлари, жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш асослари ва мезонлари, ушбу жараёнда қўлланилиши мумкин бўлган тўловга қобилиятсизлик таомиллари, келишув битими тузиш, қарздорни мажбуриятдан озод қилиш тартиби, кредитор, қарздор ва молиявий бошқарувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ишни судда кўриб чиқиш тартиби, муддатлари ва суднинг ваколатларини белгилаб берди. Шу билан бирга, жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги янги институт ҳисобланганлиги сабабли ундаги тушунчалар, жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш мезонлари, тартиб-таомиллари, жараёнда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва бошқа муҳим жиҳатларини миллий қонунчиликни хорижий давлатлар тажрибаси билан қиёслаган ҳолда ўрганишни тақазо этади. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги институтини ҳуқуқий тартибга солиш ва уни келгусида такомиллаштириш, аввало, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги тушунчаларини аниқлаштириш, уларни бир-биридан фарқлаш-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 32 ни тақазо этади. Бир қарашда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги бир хил маънони англатадиган тушунчадек кўринса-да, амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ҳамда олимларнинг бу борадаги фикрларига мурожаат қилиш уларнинг орасида фарқ мавжудлигини кузатиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги «банкротлик» ва «тўловга қобилиятсизлик» атамалари ўртасида қатъий фарқни белгиламаган бўлса-да, кўп ҳолларда бу атамалар назарияда ҳам, амалиётда ҳам бир маънода қўлланилмайди3 . Адабиётларда бу атамаларнинг маъно-мазмунига бағишланган фикр-мулоҳазалар билдирилган ва ягона ёндашув мавжуд эмас4 . Ҳуқуқшунос олимлар Ф.Отахонов ва Ф.Ибратоваларнинг фикрича, бу ўринда қарздор корхонанинг судгача бўлган аҳволини ночор сўзи билан ифодалаб, хўжалик суди қарори билан корхона банкрот деб эътироф этилишини фарқлаш лозим. «Банкрот» атамаси эса фақат суднинг ҳал қилув қароридан сўнг корхонага нисбатан қўлланиши мумкин5 . Тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) институтини такомиллаштириш юзасидан илмий изланишлар олиб борган ҳуқуқшунос олим Б. Худойбергеновнинг таъкидлашича, «тўловга қобилиятсизлик» тушунчаси қарздорнинг кредиторлар талабларини бажара олмаслик ҳолатини билдиради. Тўловга қобилиятсизлик ҳолати иш қўзғатилишидан олдин пайдо бўлади ва бу ҳолат қарздор банкрот деб топилиб, давлат рўйхатидан чиқарилгунча ёки қарздор тўлов қобилияти тиклангунча сақланиб туради. Кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш таомиллари қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги натижасида қўлланилади, қарздорнинг банкротлиги натижасида эмас. Банкрот деб топилган барча қарздорлар тўловга қобилиятсиз ҳисобланса, тўловга қобилиятсиз қарздорларнинг барчаси ҳам банкрот деб топилмаслиги мумкин6 . Юқоридаги илмий назариялар ҳамда амалдаги қонунчилик мазмун-моҳиятидан ҳам англаш мумкинки, тўловга қобилиятсизлик ва банкротлик тушунчалари бир-биридан фарқланади. Жумладан, тўловга қобилиятсизлик бу юридик ва жисмоний шахсларнинг қонунда белгиланган муддатлар давомида белгиланган миқдордаги пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги сабабли мазкур аломатлар сабаб тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишда ифодаланса, қарздорни соғломлаштириш ва тўлов қобилиятини тиклаш учун имкониятларнинг мавжуд эмаслиги жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш учун асос бўлиб ҳисобланади. муносабат


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 муносабат 33 Шу нуқтаи назардан айтишимиз мумкинки, тўловга қобилиятсизлик банкротликка нисбатан бирмунча кенгроқ тушунча бўлиб, банкротлик тўловга қобилиятсизликнинг таркибий ва ажралмас қисмини ташкил қилувчи таомил ҳисобланади. Жамиятда иқтисодий муносабатлар жадал суръатларда ривожланиши билан нафақат юридик шахслар, корхона ва ташкилотлар, балки бевосита жисмоний шахслар ўртасида ҳам кредит муносабатлари, анъанавий ва онлайн шаклда тузиладиган шартномаларга асосланган қарз ҳамда олди-сотди муносабатлари, турли микромолия ташкилотлари орқали амалга ошириладиган қарз муносабатларининг ривожланиши маълум бир объектив ёки субъектив сабаб билан уларнинг мавжуд қарздорликларини тўлашга ёхуд солиқлар ва йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги оқибатида тўловга қобилиятсизлигини келтириб чиқариши мумкин. Мазкур ҳолатда жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати юзага келади. Таъкидлаш лозимки, жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги институтининг мавжудлиги ва амал қилиши бир жиҳатдан кредиторлар, яъни, банклар, турли микромолия ташкилотлари ва бошқа шахсларга қарз берган жисмоний шахсларни иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш воситаси ҳисобланса, бошқа томондан доимий даромад манбаига эга бўлган, кредитор билан тузилган шартномага нисбатан ҳалол, виждонан муносабатда бўлган ва мавжуд қарздорлик туфайли ночор молиявий аҳволга тушиб қолган жисмоний шахсни соғломлаштириш ва қарзларидан озод бўлиши имконини берувчи ўзига хос имкониятдир. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги қонуни (кейинги ўринларда матнда қонун деб юритилади)нинг 14- боби бевосита жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги масалаларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бағишланди. Қонунда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тушунчасига алоҳида таъриф берилмаган бўлиб, 195-моддадаги қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаган ҳамда қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланиши ҳақидаги қоида таъриф ўрнида қабул қилинади.


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 34 муносабат Қонун чиқарувчи жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги аломатларини шартли равишда иккига ажратган: ► жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, яъни тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаслиги; ► жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги ва бунда қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этиши. Жисмоний шахслар тўловга қобилиятсизлигининг мазкур аломатларини табиатига кўра, мулкий ва муддат билан боғлиқ аломатларга бўлиш мумкин. Уларнинг бири жисмоний шахснинг мавжуд пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга улар юзага келган кундан бошлаб уч ой ичида қодир эмаслиги, яъни бажарилмаганлиги шартини белгиласа, бошқаси мазкур мажбуриятларнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этиши лозимлигини белгилайди. Қайд этиш лозимки, мазкур аломатларнинг ҳар иккисининг бир пайтда мавжуд бўлиши тўловга қобилиятсизликни келтириб чиқариб, улардан бирининг мавжуд эмаслиги тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш талабининг рад этилишига олиб келиши мумкин. Бу борада Россия Федерацияси қонунчилиги жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги белгиларини аниқлаштиришда бироз бошқача ёндашувни назарда тутади. Жумладан, Россия Федерацияси «Тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) тўғрисида»ги қонунининг 213.4-моддасига кўра, жисмоний шахс тўловга қобилиятсизлигининг белгилари қуйидагилардан иборат: - жисмоний шахсга нисбатан кредиторларнинг мавжуд талаблари миқдори 500 000 рублдан кам бўлмаганда; - кўрсатилган талаблар қарздор томонидан ижро этилиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой давомида бажарилмаган бўлса. Таъкидлаш лозимки, Россия Федерацияси қонунчилигида юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш учун асос бўладиган кредиторлар талабларининг энг кам миқдори 300 000 рубль белгиланган бўлса, жисмоний шахсларга нисбатан ундан ҳам 200 000 рубль кўп, яъни 500 000 рубль миқдорида қатъий суммада белгиланган. Буни қайсидир маънода мамлакатда


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 муносабат 35 жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ қўзғатиладиган ва судда кўриладиган ишлар сонини камайтириш билан боғлиқ кўрилган чора-тадбир сифатида баҳолаш мумкин. Бироқ, дунё мамлакатларида жисмоний в юридик шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ қўзғатилаётган ва судда кўрилаётган ишлар статистикаси шуни кўрсатмоқдаки, шу йўналишда қўзғатилаётган жами ишларнинг 10-15 фоизини юридик шахсларнинг, 85-90 фоизини эса жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ташкил қилмоқда. Масалан, АҚШнинг www.uscourts. gоv сайтига жойлаштирилган статистик маълумотларга кўра, судларга жисмоний шахсларнинг нотижорат (истеъмол) кредитлари билан боғлиқ қарздорликлари юзасидан судларга 756 722 та даъволар тақдим қилинган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кам бўлса-да, 2018 йилдаги тўловга қобилиятсизлик бўйича жами даъволарнинг 97 фоизини ташкил қилганлиги қайд этилган7 . Айтиш мумкинки, хорижий давлатлар тажрибасида жисмоний ва юридик шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги аломатини келтириб чиқариши мумкин бўлган кредитор қарздорликнинг энг кам миқдорини белгилашда, асосан икки хил амалиёт мавжуд бўлиб, уларнинг бири кредитор қарздорлик миқдорини маълум қатъий суммада белгиласа, бошқа ҳолатда давлатда мавжуд бўлган энг кам иш ҳақи ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг маълум баробари билан белгиланади. Бунда, маълум давлатдаги иқтисодий ривожланиш ҳамда инфляция даражаси инобатга олиниши мумкин. Бажариш муддатларининг кечикиши тўловга қобилиятсизликнинг динамик кўрсаткичи ҳисобланади. Е.А.Махнева тўғри таъкидлаганидек, «давлат иқтисодиёти қанчалик яхши ривожланган бўлса, тўловга қобилиятсизлик учун белгиланган муддат шунчалик қисқа бўлади. Аксинча, давлат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси паст бўлса, иқтисодий инқироз чуқурроқ бўлади, қарздорнинг банкротлигини белгиловчи муддат шунча узоқ давом этади»8 . Агар корхона қисман тўловга қобилиятсиз (бажарилмаган мажбурият (қарз)нинг миқдори (200 баравар) ва ўтказиб юборилган муддат (3 ой) белгиланган тартибда тўлмаган) бўлса, банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш имконияти истисно қилинади. Бунда, қарздор ва унинг кредиторлари ўртасидаги низо оддий фуқаролик-ҳуқуқий воситалар билан, масалан, пул мажбуриятларини бажариш муддатини кечиктирганлик учун қарздорни жавобгарликка тортиш билан ҳал қилиниши мумкин9 . Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлигини аниқлаш маълум бир мезонлар асосида амалга оширилиб, ушбу мезонларни аниқ фарқлаш ва тўғри таҳлил қилиш келгусида жисмоний шахснинг тўлов қобилиятини тиклаш ёки уни банкрот деб топиш имконият-


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 36 ларини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. М.В.Телюкинанинг фикрича, жисмоний шахснинг ночорлиги мезонларига нисбатан бир-бирига мутлақо зид икки хил ёндашув мавжуд бўлиб, булар тўловга қобилиятсизлик ёки тўловсизлик (неоплатность)да ифодаланади10. Бунда, олим тўловсизлик (неоплатность)ни қарздорнинг барча мавжуд мол-мулкларининг умумий қиймати унинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари умумий қийматини қоплаш учун етмаслиги билан изоҳлаб, ушбу мезондан келиб чиққан ҳолда, бундан қарздор банкрот деб топилиши мумкинлигини таъкидлаган. С.А.Карелина ва И.В.Фроловлар жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ва тўловсизлик мезонларининг қўлланилиши ҳуқуқни қўллаш амалиётида қийинчиликлар келтириб чиқариши, чунки банкротликнинг белгиларидан бири бўлган жисмоний шахс ночорлиги ҳуқуқий тушунчасини маълум бир аниқ вазиятдан келиб чиқиб, турлича қўллаш мумкинлигини, жумладан, жисмоний шахснинг ночорлиги унинг тўловга қобилиятсизлигига олиб келганда, судга ўзини банкрот деб топиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиш қарздор жисмоний шахснинг мажбурияти ҳисобланса, бошқа ҳолатда ҳудди шундай ариза билан мурожаат қилиш унинг ҳуқуқи эканлиги ва ихтиёрийлик мазмунига эгалигини таъкидлашган11. Шунингдек, жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топишда қуйидаги алоҳида ҳолатларни инобатга олиш лозим бўлади: 1) жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги презумпцияси, яъни қуйидаги ҳолатлардан камида биттаси мавжуд бўлган ҳолларда, жисмоний шахс тўловга қобилиятсиз ҳисобланади: - кредиторлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддати келган бўлишига қарамасдан, жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармаслиги; - пул мажбуриятларини бажариш муддати келган бўлишига қарамасдан, қарздор жисмоний шахс томонидан мажбурият бажарилиши лозим бўлган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ муддат давомида жами мажбуриятлар умумий миқдорининг ўн фоиздан ортиқ қисми бажарилмаганлиги; - қарздор жисмоний шахснинг молмулки қиймати (талаб қилиш ҳуқуқи билан бирга) унинг қарздорлигини қоплаш учун етарли бўлмаса; - қарздор жисмоний шахснинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган молмулки мавжуд эмаслиги муносабати билан ижро иши юритувини тамомлаш ҳақида қарор мавжуд бўлса; 2) жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлигини истисно қилиш ҳуқуқий тушунчасига кўра эса, қарздор жисмоний шахс қисқа муддатларда мавжуд қарздорликларни қоплаб, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиши ва (муддати келган) пул мажбуриятламуносабат


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 37 ри бўйича кредиторлар талабларини ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариши мумкин деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлса, бундай қарздор банкрот деб топилиши мумкин эмас. Бундан ташқари, айрим юридик адабиётларда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги намоён бўлиш шаклига кўра, яққол намоён бўладиган ва яширин, яъни латент турларга бўлиниши айтилади. Ушбу мезонларнинг эрта аниқланиши ва уларга эътибор қаратилиши жисмоний шахсни у оғир молиявий аҳволга тушиб қолмасдан соғломлаштириш чораларини кўриш имконини беради. О.А.Москалеванинг фикрига кўра, латент тўловга қобилиятсизликда қарздор ўзининг мажбуриятларини янги пул тушумлари, янги қарз, аванс ёки учинчи шахслар томонидан бериладиган молиявий ёрдамлар эвазига вақтинча қопласа ва бунинг натижасида тўловга қобилиятлидек кўринса-да, бироқ бу каби пул тушумлари тўхташи ёки кечикиши оқибатида жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги яққол намоён бўлади12. Тўловга қобилиятсизлик нафақат жисмоний шахсни банкрот деб топишнинг мезони, балки суд томонидан жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани асосли деб топиш ва қаноатлантиришнинг асоси ҳисобланади. В.Ф. Попондопуло банкротликни ташқи ва моҳияти бўйича белгиларга ажратиб, банкротликнинг моҳияти бўйича белгиси қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги бўлса, ташқи (яққол) белгилари қонунчиликда белгиланган миқдордаги пул мажбуриятларининг белгиланган муддатларда тўланмаганлиги оқибатида қарздорга нисбатан ваколатли шахс томонидан уни банкрот деб топиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши мумкин бўлган ҳолат ҳисобланишини таъкидлаган13. Олимнинг фикрига кўра, тўловга қобилиятсизликнинг ҳар бир белгилари гуруҳи ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, тўловга қобилиятсизликнинг ташқи белгилари биринчидан, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақида кредиторга ўзига хос тарзда хабар берса, иккинчидан, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризанинг суд томонидан қабул қилинишига ва банкротлик тўғрисида иш қўзғатилиши ҳамда иш юритиш бошланишига, тўловга қобилиятсизликнинг моҳияти бўйича белгиларининг мавжудлиги эса, қарздор жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унга нисбатан жисмоний шахсларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар бўйича қўлланилиши мумкин бўлган таомиллардан бирининг қўлланиши учун асос бўлиб хизмат қилади14. Юқорида айтиб ўтилганидек, бизнинг миллий қонунчилигимиз жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ташқи белгиларига қуйидагиларни киритган: 1) қарздор жисмоний шахс томонимуносабат


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 38 муносабат 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - https://lex.uz/docs/5841063 2 Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент: Ўзбекистон, 2022. – 136 б. 3 Раҳмонқулов Ҳ.Р., Гулямов С.С. Корпоратив ҳуқуқ. Ҳуқуқшунослик олий ўқув юртлари учун дарслик. – Т., ТДЮИ, 2007. – 373-б. 4 Шершеневич Г.Ф. Конкурсное право. – Казань, 1898. – С. 140; Ткачев В.Н. Актуальные проблемы несостоятельности (банкротства) в современном российском праве: дисс. … канд. юрид. наук. – М., 1999. – С. 139; Попондопуло В.Ф. Конкурсное право. Правовое регулирование несостоятельности (банкротства): Учеб. пособие. М.: Юристъ, 2001. – С. 27; Телюкина М.В. Комментарий к Федеральному закону «О несосто-ятельности (банкротстве)». – М, 2003. – С. 14. 5 Отахонов Ф.Ҳ., Ибратова Ф.Б. Хўжалик судларида банкротлик ишларини кўришнинг ўзига хос хусусиятлари. Монография. – Т.: ТДЮИ, 2013. – 22-б. 6 Худойбергенов Б.Б. Тўловга қобилиятсизлик белгиларини аниқлашнинг ҳуқуқий жиҳатлари: Cash flow ва Balance sheet // Ж. Юридик фанлари ахборотномаси. – 2020. – № 04/2020. – Б. 38-44. 7 http://www.uscourts.gov/statistics-reports/federal-judicial-caseload-statistics-2018 8 Махнева Е.А. Развитие гражданских правоотношений в процедурах банкротства: дисс. ... канд. юрид. наук. – М., 2002. – С. 112. 9 Попондопуло В.Ф. Коммерческое (предпринимательское) право. – М., 2005. – С. 93. 10 Телюкина М.В. Основы конкурсного права. – М.: Волтерс Клювер, 2004. - С. 305. 11 Карелина С.А., Фролов И.В. Актуальные проблемы законодательного регулирования отношений в сфере банкротства граждан // Предпринимательское право. Приложение к журналу. - М.: Юрист, 2015. - № 4. - С. 3. 12 Москалева О.А. Категория неплатежеспособности в конкурсном праве России. – М.: Юрист, 2007. – С. 23. 13 Попондопуло В.Ф. Банкротство. Правовое регулирование. Научно-практическое пособие. – М.: Проспект, 2016. – С. 307. 14 Попондопуло В.Ф. Критерии и признаки банкротства в свете последних изменений законодательства о банкротстве. М.: «Юстицинформ», 2015. С. 55. дан тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида уларнинг бажарилмаслиги; 2) қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этиши. Бироқ, мазкур ташқи белгиларнинг мавжудлиги қарздор жисмоний шахснинг банкротлигини англатмайди. Чунки, суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, қарздор жисмоний шахсга қонунчиликда назарда тутилган тартиб-таомиллардан бири белгиланиши натижасида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиб, иш юритиш тугатилиши ҳам мумкин. Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги тушунчалари, унинг аломатлари ва мезонларини чуқур англаш жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлигини аниқлаш ва унга ҳуқуқий баҳо беришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. А. Мамараимов, Тошкент давлат юридик университети магистранти


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 39 XVI асрга келиб темурийлар сулоласининг ҳукмронлиги парчаланиб, уларнинг ўрнига Марказий Осиёда дашт ўзбеклари давлатининг асосчиси Абулхайрхоннинг невараси Муҳаммад Шоҳбахт Шайбонийхон (1451-1510) ўз давлатини барпо этади. Муҳаммад Шайбонийхон 1507 йилда Жўржон шаҳрини қўлга киритиш билан Туркистон ва Хуросон юртларида тўлиқ ҳукмронлигини ўрнатади. Шунингдек, Шайбонийхон Мовароуннаҳрнинг кўп шаҳарларини жуда тез ва осонлик билан қўлга киритар экан, бунинг сабаби аҳли сунна вал жамоа мусулмонларининг тарафдори бўлганидир1 . Бунда эса Шайбонийлар давлатининг тикланиши натижасида ҳуқуқий масалалардаги тақлидий амалиётни давом эттириш, шу билан бирга ўлкада аввалдан кенг тарқалган ижтимоий-диний масалаларни анъанавий тарзда сақлаш ва уларни ривожлантириш, хусусан, амалда татбиқ қилинаётган асосий аҳолининг ҳаёт йўлига айланган Ҳанафий мазҳаби амалиёти ва ақаидавий масалаларда Мотуридий таълимотининг ўз кучида қолдирилгани аҳамиятли бўлган. Бунга мисол қилиб Муҳаммад Шайбонийхоннинг Бухорода диний таълим олиши ва устозлари, унинг даврида ёзилган Ҳанафий мазҳаби фиқҳига бағишланган ислом ҳуқуқига доир асарлар айнан Шайбонийхон номи билан аталганини келтириш мумкин2 . З.Муқимов ўзининг 2007 йилда эълон қилган «Шайбонийлар давлати ва ҳуқуқи тарихи»га бағишланган китобида Мовароуннаҳрда барпо этилган Шайбонийлар давлати ҳуқуқи ва ўзгаришлари хусусида қуйидагича хулоса қилади: «Муҳаммад Шайбонийхон ҳали тириклик вақтидаёқ, қўлга киритилган бутун ерларни бошқариш учун худди Темурбек давлатларида бўлганидек, йирик аскарбоши ва яқин қариндошларига мукофот тариқасида мулк (улус) қилиб тақсимлаб берди. Хонлик ва бош қўмондонлик мансабигина ўзида қолган эди. Бу давлатда давлат тепасида қабила ва уруғларнинг бошлиқлари томонидан сайланадиган хон (кейинчалик хонлар хони) туриб, унда хон ҳузурида чақирилиб туриладиган кенгаш машваратнинг ҳам мавқеи кучли бўлган. Ҳофиз Танишнинг «Абдулланома» асарининг баъзи жойларида «Олий Мажлис» деган сўзни («Неча йилдан бери Бухоронинг Олий Мажлисида хатиб бўлиб келган Камолуддин Қори Иброҳим бир олий Хутба иншо қилди») учратамиз. Фикримизча, бу ерда сўз ана шу машварат ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. Чунки Шайбонийлар даврида қурултойга ўхшаган катта кенгашлар чақирилиб турилганлиги тўғрисида маълумот учрамайди. Давлатнинг марказий бошқарув органларини – девонлар, суд тизимини – қози судлари ташкил қилган3 . мозийга назар XVI-XX АСР БОШИДА ТУРКИСТОНДА СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ (ҚОЗИЛИК МАҲКАМАЛАРИ ТАРИХИ МИСОЛИДА)


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 40 Шайбонийлар даврида амалда бўлган суд-ҳуқуқ тизими хусусида ёзар экан тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиё ўзининг «Ўзбек давлатчилик тарихи» китобида қуйидагиларни таъкидлайди: «Суд ишларига келинганда, мамлакат миқёсида тизимга бош қози етакчилик қилган бўлса, ҳарбийлар ҳаётида юз берадиган ҳуқуқий масалаларни аскар қозиси ҳал қилиб борган. Шу билан бирга ҳарбий қози ҳам, маҳаллий қозилар ҳам бош қозига бўйсунганлар. Мамлакатдаги ахлоқий нормаларга риоя қилиш, айниқса, амалдорлар, ҳатто дин пешволари орасидаги шу масалага муносабат нечоғлигини билиб бориш иши билан муҳтасиб (раъис) шуғулланган»4 . Аштархонийлар ҳукмронлиги даври, яъни XVII-XVIII асрнинг биринчи ярми давлат бошқарувида ҳам суд-ҳуқуқ фаолиятлари анъанавий тарзда, аввалги ваколатлари доирасида иш олиб борганларини ушбу давр тадқиқотчилар таъкидлайдилар. Жумладан, профессор А.Зиё қуйидагиларни ёзади: «Аштархонийлар ҳукмронлик йилларида ҳам нақиб, оталиқ, парвоначи, додхоҳ, девонбеги, қушбеги, чуҳрабоши, мирохур, ясовул, иноқ, қурчи, ҳарбий қози, бош қози, шайхулислом, аълам, раъис, бош муфтий, ҳарбий муфтий, эшикоғобоши, мирзабоши, мунший, сарой кутубхонаси бошлиғи, дастурхончи каби лавозимлар мавжуд бўлгани маълум»5 . 1747 йилда Саййид Абулфайз Муҳаммад ибн Субҳонқули Муҳаммад Баҳодирхон томонидан Бухорода Мулло Мир Муҳаммад Юсуфхўжани аълами аскарий ва судурий мансабига тайинлагани акс этган ёрлиғ (фармон) ҳужжатида унинг мажбурият ва ваколатлари тўғрисида қуйидагилар ёзилган: мансаб эгаси тўғри йўлдан озмасдан ҳақ ва адолат билан қарор чиқариши, шаҳар ва атрофдаги саҳродан келиб ҳукм сўрагувчиларга ишончли манба ва китоблардан тўғри ҳукм чиқариб бериши, яҳудийлар жамоаси аввалги тартиб бўйича ҳар йилги аълами аскарийнинг уст-боши ҳақи сифатида берадиган мато ёки тўловни беришлари ҳақида алоҳида топшириқ берилган6 . XVII асрнинг иккинчи ярмида Саййид Муҳаммад бин Субҳонқулихон Насаф вилояти фатво чиқариш масаласи ва унга тегишли тартиботларни белгилаб берар экан махсус ёрлиғ чиқартириб, ичида қозининг ўрни ва фолиятини алоҳида кўрсатиб ўтган. Жумладан, Насаф вилояти муфтийлари мавжуд дорулфатво (фатво бериш маркази)га келиб ривоят ёзишлари ва аъламларнинг муҳрлари билан буни тасдиқлашлари, анъанавий дастурга кўра, ушбу фатво чиқариш тартибини янгидан амалга жорий қилиш учун ҳукм қилингани таъкидланган. Фармонга кўра, бундан буён фатво ривоятини ёзувчилар ўз ривоятларини фақиҳ Хўжа Абдуссалом аъламнинг муҳри билангина тасдиқлаши зарурлиги тайинланган. Бу ҳудуднинг қозиси янги тайинланган аълам лавозимидаги кишининг муҳрисиз бирор даъвогарнинг ишини кўрмаслиги ҳам таъкидланган7 . Минтақанинг манғитлар, қўнғиротлар ва минглар ҳукмронлиги даврига келиб Бухоро, Хива ва Қўқон ҳудудларида алоҳида ўзларини мутлақ мустақил ҳисоблаган ҳокимиятлар юзага келди. Бу даврда ҳам суд-ҳуқуқ тзими сезиларли даражада ўзгариб ёки йўқ бўлиб кетмаган бўлса-да, айрим мансаб ва лавозимлардаги мақвеларни кўтарилиши ёки пасайишлар сезилган. Бу ҳақда «Ўзбек мозийга назар


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 41 давлатчилиги тарихи»да қуйидагича хулоса келтирилган: «Жамият бошқарувида муҳим аҳамият касб этиб келган шайхулислом, қози фаолиятларига ҳам тўхтаб ўтсак. Шайхулислом мафкуравий муносабатларда энг олий даража ҳисобланиб, жамият маънавий ҳаётида, жумладан, ҳукмдор хонадон ва олий ҳукмдор туриш-турмушига таъсири жиҳатидан XVII-XIX аср биринчи яримларида ниҳоятда катта мавқега эга бўлган. Унга ҳатто қозикалон (қози ал-қуззот) ҳам бўйсунган. Олий қозига ўз ўрнида қуйи табақа қозилари, жумладан, аскар қозиси ҳам ҳисоботда бўлганлар. Ҳарбий доирадаги ҳуқуқий масалаларни аскар қозиси олиб борган. Қозикалоннинг ваколатига қуйидагилар кирган: умуман суд ишлари, ижтимоий адолат билан боғлиқ масалалар, хусусан, бозор, кўча-кўйлардаги аҳвол, мадрасалардаги таълим, вақф ишлари, йўқолган вақф ҳужжатларини тиклаш, етим ва бевалар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, карвонсаройлардаги тартиб ва ҳоказо. Амир Шоҳ Мурод даврида қозилик тизимида катор ўзгаришлар бўлгани ҳам маълум. Чунончи, олий маҳкама таъсис этилиб, унинг ишида 40 нафар фақиҳ (қонуншунос) фаолият кўрсатган. Шоҳ Муроднинг бу борадаги ислоҳотларининг аҳамияти шундаки, суд жараёнида айбланувчи ҳам, жабрланувчи ҳам албатта иштирок этиши керак бўлган. Бирон-бир томон эгаллаб турган юқори лавозими орқасида жавобгарлик, гувоҳликдан бош тортолмаган. Шунингдек, мазкур тизимда муфтий (ривоят ва фатво билан таъминловчи), раъис (муҳтасиб), садр (вақф мулклари ҳисоб-китоби ва назорати билан шуғулланувчи) каби хизматлар ҳам бўлганини эслатиб ўтмокчимиз»8 . 1758 йил Абулфатҳ Муҳаммад Раҳим Баҳодирхон Бухорода Муҳаммад Миракхўжани судур ва аълами аскар мансабига тайинлаш тўғрисидаги фармон чиқарилган. Ушбу фармондан маълум бўладики, Бухорода қози аскар (ҳарбий судья)нинг ҳуқуқий асосларини шакллантириб берувчи ва қарор чиқаришга асос тайёрловчи махсус судур ва аълам мансабига алоҳида шахсларни тайинлашган. Ушбу аълам бир вақтнинг ўзида Мир Араб мадрасасида мударрис сифатида тайинлови ҳам ёрлиғда кўрсатилган. Ёрлиғдан сўнг аскар қозлиари ҳар қандай ишларида мазкур Муҳаммад Миракхўжанинг имзоси ва муҳри босилган фатвога амал қилиш белгиланган. Барча вақф ва назр мулкларининг нозир ва мутаваллилари унинг тўғри деб билган раъйига қарши бормаслик, мударрислик ҳаққини олиб келиб беришлари, бирор талаба унинг розилигисиз бу мадраса ҳужрасида ётмаслиги топширилган. Ёрлиғ ҳужжати охирида эса Муҳаммад Миракхўжани судурга муайян ерларни туҳфа ва суюрғол сифатида солиқлардан озод қилган ҳолда берилгани қайд қилинган9 . Шунингдек, 1802-йилда Саййид Амир Ҳайдар бин Амир Шоҳмурод Бухоро вилоятида қозикалон мансабига Домло Мир Иноятуллоҳи Мир Асадни тайинлаш тўғрисидаги фармонни муҳрлаган. Ушбу фармонда қозикалонлик мансабига кирган ваколатлар алоҳида зикр қилинган. Жумладан, жиноятларга жазо, хусумат ва жанжалларга нисбатан ҳукм чиқариш, жамоат ва тадбирларни ташкиллаштириш, турли дин ва миллат вакилларининг ҳуқуқлари таъминлаш, масжид ва мадрасалар фаолиятини ривожлантириш ҳамда ғайридинларнинг мозийга назар


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 42 ибодатхоналарини ободонлаштириш каби масалалар қайд этилган10. Бухоро амирлигида марказлашган бошқарув назоратини йўлга қўйиш мақсадида солиқ нозирлари хизмат вазифаларини адолат тамойиллари асосида бажаришини вилоят ҳокими, қози ва раис назорат қилган ва бевосита амир ва қўшбегига ҳисобот берилган11. 1844 йил февралда Саййид Амир Насруллоҳ ибн Амир Ҳайдар Бухоро амирлигининг Панжикент вилоятида қози мансабига Мулла Муҳаммадзамонни тайинлаш тўғрисидаги фармон имзолаган. Тайинловдан сўнг, мазкур вилоят аҳолиси қозини тан олишлари ва айни унинг маҳкамасига мурожаат қилиши ва итоат қилишлари лозимлиги таъкидланган. Қозининг ваколатларига: жиноятларга жазо, хусумат ва жанжалларга нисбатан ҳукм чиқариш, котибият ва иш юритиш ишлари, никоҳ ишлари, етимлар ва меросхўрлар мулкининг тақсимланиш, ёзув-чизув ҳаққи ҳар минг тангадан 5 танга олиши ва бундан кўп талаб қилиши тақиқлангани, байтулмолга тегишли мол-мулкни махсус вакилга топшириши, ҳадларни қоим қилиш, қасос олиш, хун пули (дия) талаби кабиларни Бухоро шаҳар қозихонасига юбориши, аммо тиш дияси, қасосда бир жон-тандан енгил бўлган қасосни ўзи суриштириб жойида ҳукм қилиш ваколати берилган. Шунингдек, одамлар орасида таъзир беришда инсонларнинг обрўмартабаларига қараши, шарафли, ўрта ва насаблиларга муносиб риоясини қилиши. Ҳудудидаги аҳолиси орасида бокира қизнинг никоҳи ўқилса бевосита ўзи иштирок этиши ёки никоҳ масалалардан яхши хабардор толиби илмга топшириши, ҳар никоҳ ўқилганда машҳур ўша 2 та шартдан зиёда шарт қўшмаслиги, кимки мазкур шартларга қўшимча қўшмоқчи бўлса ёки ҳаракат қилса ман қилиши таъкидланган. Никоҳона ҳақи бокира қиздан 1 тилла, агар тўлашга қодир бўлса. Аммо йўқсил ва қашшоқлар ҳолига раҳм ва шафқат қилиши белгиланган. Қози юқоридаги ишлардан тажовуз қилмаслиги, акс ҳолда ишдан олиниши огоҳлантирилган12. 1869-йил декабрь ойи Абдуллоҳ Саййид Амир Музаффар Баҳодир Султон Бухорода Муҳаммад Яъқуббий Иноқни кулли қўшбеги мансабига тайинланган. Ушбу фармонда Бош, Ҳисор, Регар, Қоратоғ ва Юрчи каби ҳудудларни бошқариши, қози ва муҳтасиблар ўз ишларини чиройли бажаришлари учун яқиндан ёрдамчи бўлиши ҳамда солиқ ва хирожларни тўлиқ таъминлаш топширилган13. Хива хонлигидаги бошқарув масаласига келсак, умуман олганда Қўнғиротлар сулоласи ҳукмронлигидаги бошқарув Бухоро амирлигидан кўп ҳам фарқи бўлмаган. Тарихий илдизларининг бирлиги сабаб табиий деб қабул қилиш мумкин. Мунис келтирган маълумотларда кўриш мумкин: «Абулғозийхон ўзбекдан уч юз олтмиш кишига амал берди. Аларнинг ўттиз иккисига ўз ёнидан ўрин берди. Андоқким, икки шайхулислом, икки қози, бир раис, бир мутавалий, бир нақиб, тўрт оталиқ, тўрт иноқ, тўрт мироб, тўрт чиғатой иноқи ва бир вазирким, ҳоло меҳтар дерлар ва бир қўшбеги, бу иккови ўринсиз хон ҳузурида оёқ устида турадилар»14. 1898 йил 30 январда ёзилган ушбу ҳужжат Хива хони Саййид Муҳаммад Раҳимхонга тегишли бўлиб, унда Амударё вилояти ҳокими полковник Галкинга мурожаат йўллаган. Унинг мумозийга назар


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 43 рожаатига кўра, Хива хони Муҳаммад Раҳимхон мазкур Сирдарё вилоят ҳокимининг сўраган Хива ва Россия фуқароларининг суд ишларини кўриши учун икки тарафдан қозилар тайинлаш тўғрисидаги сўровномасини қабул қилади ва бу иш Хива учун ҳам маъқул эканини таъкидлайди. Шунингдек, хат давомида бундай ёзилган: Аммо шу қозилар мажлис қурмоқларида кун ва ўрин тайин этилганда, даъвогарларнинг гувоҳ ва шоҳидларига қаралиб, агар гувоҳларнинг зиёдаси орқа тарафда бўлса ва дарёға яқин Тўрткўл ва Шайх Аббос ва Бий Бозори ва агар аксари гувоҳ кишилар қибла тарафда бўлса, Хонқа ва Ўрганч ва Гўрланг шаҳарларида бўлиб, керак кишилар агарчи йироқ жойда бўлсалар ҳам ўша тайин топған жойга келсалар ва келтирилсалар, қозиларимиз узоқ ерларга бориб машаққат чекмасликлари учун15. 1315 ҳижрий 21 рамазон ойи / 1898 йил 30 январь, Муҳр: Саййид Муҳаммад Раҳимхон. Минглар сулоласи даврида Қўқон хонлигида ҳам бошқарув тизими Бухоро амирлигидан кескин фарқ қилмаган. Суд тизимларида шайхулислом, қозикалон, қози, аълам, муфтий ва қози аскар томонидан амалга оширилган. Мазкур мансабларга тайинлаш ва улардан озод қилиш бевосита хоннинг ёрлиғи билан эълон қилинган. Жумладан, 1822 йил декабрь ойи Саййид Муҳаммад Алихон ибн Муҳаммад Умар томонидан Тошкентда Домла Султон аълами фатвонавис (муфтий) мансабига тайинланган. Мазкур ёрлиғ ҳужжатда Тошкент вилояти аҳолисига барча қарор чиққан масалалар, хат-ҳужжат ва ёзув-чизувларда мана шу янги муфтий Домла Султон аъламгагина мурожаат қилишлари ҳамда ушбу охунд, муфтий ҳам диққатли ва манбаларга таянган ҳолда чин дилдан адолатли ҳукм чиқаришга, қарор тайёрлши, мансаб эгаси тўғри йўлдан озмасдан ҳақ ва адолат билан ишлаши топширилган16. Шунигндек, Қўқон хонлигида қозикалон мансабига тайинлаш ҳақидаги ёрлиғда қуйидаги мисолни кўриш мумкин. 1843-йил Шермуҳаммад Алихон Баҳодир қозикалонни тайинлаш ёрлиғи билан Тошкентда Эшон Тўрахўжани қозиклон мансабига тайинлаган. Ёрлиғ ҳужжатида Тошкент вилоти аҳолисинигн барчаси уни ўзларига қози сифатида тан олишлари, унинг обрўйини жойига қўйишлари, никоҳ, даъво, хусумат, хат-ҳужжат, иш юритиш ишларида фақат унга итоат қилишлари лозимлиги, қозикалон чиқарган барча қарорлар ва муҳри блосилган ҳужжатларгагина амал қилиш тайинланган. Шунингдек, ҳужжат охирида Эшон Тўрахўжа қозиклонни Тошкентдаги Юнусхон мадрасасига мударрис сифатида ҳам тайинланиши топширилган17. 1862 йил ноябрь ойида Саййид Муҳаммад Худоёрхон Баҳодирхон Тошкентда Эшон Ойхўжани шайхулислом ва мутаваллибоши мансабига тайинлагани тўғрисида ёрлиғ мавжуд. Ушбу фармонда Тошкентдаги барча аҳоли, амалдор ва мансабдорлар ҳамаси уни султон мажлисларида, хусусан «ўрун» жойи ёки вақтида, маъракаларда унинг обрўйини жойига қўйишлари, ҳудуддаги бошқа мутаваллилар вақф ишларини тўлиқ юритишлари учун бу шайхулислом айтганидан ташқари чиқмаслиги, вақфномалардаги шартга мувофиқ ушр ҳақларини олишлари, шартларни яширмасдан барчаси ҳақида шайхулислом одамларига мозийга назар


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 44 хабар бериб туришлари тайинланган18. 1863 йил Саййид Султон Муҳаммад Баҳодирхон ибн Саййид Муҳаммад Маллахон Баҳодир ва Мулло Али Қули амирул умаро ибн Ҳасан Бий томонидан Тошкентда Маҳмудхўжа Эшонни қози мансабига тайинлаганлар. Мазкур ёрлиғ ҳужжатда Тошкент вилояти аҳолисининг барчаси Маҳмудхўжа Эшонни ўзларига қози сифатида тан олишлари, унинг обрўйини жойига қўйишлари, никоҳ, даъво, хусумат, хат-ҳужжат, иш юритиш, вали билан ва валисиз никоҳ ўқиш, васийлар, тош-тарозуни тўғирлаш, ишларида фақат унга итоат қилишлари лозимлиги, ундан чиққан барча қарорлар ва муҳри босилган ҳужжатларгагина амал қилиш тайинланган19. Ҳужжатда хон муҳри билан бирга Тошкент Беги Амир Али Қули муҳри ҳам тасдиқлаш учун босилган. Қози лавозимига тайинлаш учун жамият ичидан «уламолар табақаси»га мансуб бўлган киши танлаб олинган. Улар ислом манбалари Қуръони Карим ва Ҳадиси шариф ва Ҳанафий мазҳаби манбаларини мукаммал билган ва амалий татбиқ эта олган. Шунингдек, мазкур табақа вакиллари ислом дини доирасида ақоид илмининг етук мутахассислари бўлиши билан бир вақтда, фиқхшунос олим ва шариат қонунларини татбиқ қилувчи шахс-лар саналган20. Одатда қозилар ўз фаолиятини олиб бориш учун қулай деб билган жойларни ихтиёрий равишда танлаб олган. Аксарият ҳолларда, улар масжид, мадраса ёки ўз уйларида иш олиб борган. Кейинчалик қозилик вазифасининг кенгайиб бориши ва мавқеининг ошиб бориши натижасида давлат томонидан алоҳида бинолар қурилиб, махсус қозихоналар ва маҳкамалар ташкил этилган. Қози мавқеининг ошиши ва қозилик ишларининг кенгайиб бориши туфайли қозихоналарда ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириб, уларга имзо қўйиб, муҳр босувчи доимий гувоҳлар ҳам ишга олинган. Шунингдек, қози ишларини мунтазам равишда тартибга солиб, қози ва аҳоли ўртасидаги боғловчи вазифасини бажарган ҳамда қози олиб борган мажлисларни доимий равишда қайд этган, зарур пайтда қози мурожаат этувчиларга чиқарган ҳукмларини ёзиб борувчи ёрдамчи лавозимлар ҳам жорий этилган. Бундан ташқари, қози ҳукмларининг амалга оширилишини назорат қилган миршаблар ҳамда шариат ҳукмларини поймол қилган шахсларга жазо берувчи кишилар ҳам тайинланган. Марказий Осиёда қозилар хон, амир ёки бошқа ҳудудий бирлик бошлиқлари томонидан тайинланган. Қозиликка муносиб киши, албатта, фиқҳ илмини мукаммал билиши шарт бўлган. Шунга қарамасдан, Ироқ ва Мовароуннаҳр уламолари илмий салоҳиятга эга бўлмаган кишининг ҳам қози бўлиш ҳуқуқига эга эканликларини уқтиришган. Бу ҳолатда қозининг ёнида муфтийнинг бўлиши ёки ҳар бир даъво юзасидан ҳукм чиқариш вақтида, аввало, унинг фақиҳлар билан маслаҳатлашиши шарт этиб белгиланган. Бундан шу нарса маълум бўладики, маҳкаманинг бу тартибда иш юритиши Марказий Осиёда муфтийларнинг қозилар ёнида фаолият олиб борганларини исботлаб беради. Бундан ташқари, ўлкада ҳукмронлик қилган сулолалар давлат бошқарувидаги баъзи ҳуқуқий ишларни ўз зиммаларига олиб келган. Мазкур даврда Марказий Осиё ўтроқ аҳолиси орасида амалда бўлган анъанавий шариат маҳкама органлари (қозихонлардаги фаолият) аслида моҳияти бир хил мозийга назар


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 45 ҳуқуқий қоидаларга, яъни шаръий ҳукмларга ва вазифаларга таянган бўлганлар. Бухоро амирлигида қозиликка Қуръони Карим кўрсатмаларини, ҳадиси шарифда келган ҳукмларини билиши, Бухоро ёки Самарқанддаги бирор машҳур мадрасани тугаллаб келган бўлиши ҳамда Қуръонда келган 500 та ҳукмдан ва ҳадисиларда келтирилган 2000 дан ортиқ ҳукмларни ёддан билган бўлиши, шу билан бирга Ҳанафий мазҳабида ёзилган фиқҳий асарларда келган масалаларни яхши ўзлаштирган бўлиши талаб этилган. Қозикалон амирликдаги бутун мусулмон олимлари, шариат билимдонлари раҳбари ҳисобланган ва шу боисдан «шариат паноҳ» деган улуғ мақомга эга бўлган. Уни тайинлашда ижтимоий келиб чиқиши ва насл насаби ҳам эътиборга олинган21. Муфтийлар тадқиқ этилаётган даврда Бухорода 15 та муфтий-қонуншунос фаолият юритган. Улардан бирининг муҳаррири (котиб) ҳар доим Бухоро қозихонаси қошидаги махсус хона (муфтийхона)да навбатчилик қилган. Муҳаррир шариатнинг асосий нормалари билан таниш бўлган. Унинг вазифаларига маҳзар (даъво аризалари тузилган ҳужжат) тузиш бўлган. Ҳамда, ривоятларни тузиш ҳам унинг вазифаларига кирган, яъни мижознинг сўровларига кўра муфтийнинг ёзма хулосаларини тузиш бўлган. «Тарикачи» (мерос илми мутахассиси). Агар иш мерос қолдирилган мулкни бўлиш билан алоқадор бўлса, қозикалон бундай ишни ҳал этишда «тарикачи» деб аталувчи тегишли мутахассис қарорига таянган. Ўша даврда қозихонада 12 та тарикачи ишлаган. «Аминоначи» (котиблик). Қозикалон аминона, яъни кўтара савдо битимлардан бир фоизлик йиғимни ҳисобга олиш ишларни ҳам идора қилган. Шу сабабли қозихонада аминона ишлари бўйича бир котиб ишлаб турган. «Мирзойи ижара» (мирзолик вазифаси). Амирликда турли кўринишдаги вақф мулкини маълум миқдорда ҳақ тўлаш эвазига маълум муддатгача ижарага бериш расм бўлган. Бу ишларни расмийлаштириш, қозининг муҳри билан тасдиқланадиган ҳужжатлар ишини олиб бориш билан машғул бўлувчи махсус котиб яъни «мирзойи ижара» фаолият юритган. Бундан ташқари қозихонада мирзо, аълам ва навкар кабилар ҳам хизмат қилган. Марказий Осиё хонлик ва амирликларида фаолият юритган қозихона ва қозилик маҳкамалари тарихи бўйича маҳаллаий манбаларда маълумотлар келтирилган. Жумладан, XVIII асрда яшаган Мулла Муҳаммад Вафо Карминагий «Қози Вафо» номи билан ҳам машҳурдир. У ўзининг «Туҳфат ул-хоний» (Бухоронинг 1722-1768 йилларга доир тарихини ўз ичига олган) асарини 1769 йилда ёзиб тугатган. У қозилик лавозимига янги сулола-манғитлар сулоласининг асосчиси Муҳаммад Раҳимхон (1753-1759 йй.) замонида эришган. Мазкур асарида Бухородаги маъмуриятда бошқарув иштирокчилари сифатида қозилар, муфтийлар, бозор қўриқчилари ва ахлоқ нозирлари (муҳтасиб), раис ва ўқитувчи (мударрис) лар каби лавозимлар мавжуд бўлганини қайд этади22. Қози ва муфтийлар амирликда етакчи лавозимларнинг кўпчилигини эгаллаган. Саййидлар ва хўжалар томонидан ўғилларига мерос орқали ўтган. Шайхулислом даражаси маъмурий кодексда қозилик мартабалари қаторига киритилган энг олий мартаба ҳисобланган, чунки қозикалон ўз олий қарорларини чиқаришдан аввал унга мурожаат қилиши керак бўлган. мозийга назар


«ОДИЛ СУДЛОВ» № 11 / 2023 46 1 Муқимов З. Шайбонийлар давлати ва ҳуқуқи. Тарихий ҳуқуқий тадқиқот. – Тошкент: «Адолат», 2007. – Б. 38. 2 Қаранг: Аминов Ҳ. Машҳур фатво тўпламлари. «Фатовойи Шайбоний» (Шайбонийнинг фатволари). Али ибн Муҳаммад Али ибн Али ибн Маҳмуд ал-Мухторий ал-Кубровий ал-Хоразмий (XVI аср) асари. 3 Муқимов З. Шайбонийлар давлати ва ҳуқуқи. Тарихий ҳуқуқий тадқиқот. – Тошкент: «Адолат», 2007. – Б. 39-40. 4 Зиё А. Ўзбек давлатчилиги тарихи: (Энг қадимга даврдан Россия босқинига қадар) // Масъул муҳаррир: Б.Аҳмедов. – Тошкент: «Шарқ», 2001. – Б. 247. 5 Зиё А. Ўзбек давлатчилиги тарихи: (Энг қадимга даврдан Россия босқинига қадар) // Масъул муҳаррир: Б.Аҳмедов. – Тошкент: «Шарқ», 2001. – Б. 270. 6 Ўзбекистон Миллий архиви, Р-2678-фонд, 2-рўйхат, 177-йиғмажилд, 30-варақ. 7 Ўзбекистон Миллий архиви, Р-2678-фонд, 2-рўйхат, 177-йиғмажилд, 27-варақ. 8 Зиё А. Ўзбек давлатчилиги тарихи: (Энг қадимга даврдан Россия босқинига қадар) // Масъул муҳаррир: Б.Аҳмедов. – Тошкент: «Шарқ», 2001. – Б. 297-298. 9 Ўзбекистон Миллий архиви, Р-2678-фонд, 2-рўйхат, 177-йиғмажилд, 1-варақ. 10Ўзбекистон Миллий архиви, И-126 фонд, 1-рўйхат, 3-йиғмажилд, 27-варақ. 11Азизов И. XIX асрнинг сўнгги чораги – XX аср бошида Бухоро амирлигида солиқ тизими. // Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) Илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация автореферати. – Тошкент, 2018. – Б. 8. 12Самарқанд вилояти давлат музейи КД 1072 КП – 1618, 2-варақ. 13Ўзбекистон Миллий архиви, Р-2678-фонд, 2-рўйхат, 177-йиғмажилд, 28-варақ. 14Зиё А. Ўзбек давлатчилиги тарихи: (Энг қадимга даврдан Россия босқинига қадар) // Масъул муҳаррир: Б.Аҳмедов. – Тошкент: «Шарқ», 2001. – Б. 298. 15Ўзбекистон Миллий архиви архиви, И-1-фонд, 29-рўйхат, 1291-йиғмажилд, 4-варақ. 16Ўзбекистон Миллий архиви, И-164-фонд, 1-рўйхат, 1-йиғмажилд, 1-варақ. 17Ўзбекистон Миллий архиви, И-164-фонд, 1-рўйхат, 1-йиғмажилд, 3-варақ. 18Ўзбекистон Миллий архиви, И-164-фонд, 1-рўйхат, 1-йиғмажилд, 7-варақ. 19Ўзбекистон Миллий архиви, И-164-фонд, 1-рўйхат, 1-йиғмажилд, 2-варақ. 20Саода София. Мин тарих Бағдод ал-ижтимоий фи фатротайн ал-Бувайҳия ва ас-Салжуқия. – Байрут, 1988. – Б.6. 21Эшонова Ш. Мустамлакачиликка қадар мовароуннаҳрда шариат судлари тизими ва фаолияти. – Б. 17-18. 22Мирзо Бадеи Девон. Мажмаъ-ул-арқом // Таҳиягарон: Ғолиб Ғоибов, Маҳмуджон Холов. Душанбе: «Дониш», 2015. С. – 152-163. мозийга назар Бош ҳакам (қози ал-қузот, ақзол қузот, қозиклон), домлалар, муфтийлар ва бошқа дин уламоларининг ҳукмдорга юборган илтимосномаларини қабул қилган. Бундан ташқари, у, масалан, Муҳаммад Раҳимхон даврида, девонбеги билан бирга ҳукмдор йўқлигида Бухоро вилоятининг тартиб-интизоми (истеҳком ва интизоми)ни сақлаш ва ҳимоя қилиш (ҳасонат ва муҳофазатан) билан шуғулланган. Шунингдек, маъмурий кодексда ҳарбий судьянинг бошлиғи бўлганлиги ҳақида маълумот берилган. Ҳарбий қози (қози аскар)лар манғитлар сулоласи даври солномаларида ҳам тилга олинади. Амир Шоҳмурод Маъсум (1785-1800 йй.) ўз ҳукмронлиги даврида ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатларига эгалик қилади, маъмурий, пул ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга оширади. У алоҳида солиқлар ва йиғимлар, шу билан бирга баъзи йиғимлар миқдори камайтирилиб, бир вақтнинг ўзида қўшинлар фойдасига солиқ солинадиган жул йиғимлари жорий қилинган. Н. МИРЗАЕВ, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)


«ПРАВОСУДИЕ» № 11 / 2023 47 Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг «Суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва эълон қилиш тўғрисида»ги 2018 йил 27 июлдаги РС-44-18-сонли қарорининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йил учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди. Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида 2023 йил учинчи чорагида кассация шикоятлари (протестлари) асосида 400 та иш кўрилган бўлиб, шундан 323 таси бўйича суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 69 таси бўйича суд ҳужжатлари бекор қилинган, 2 таси бўйича суд ҳужжатлари ўзгартирилган, 6 та иш юзасидан кассация шикоятлари бўйича иш юритиш тугатилган. Суд ҳужжатлари бекор қилинган 69 та ишдан 34 таси бўйича қуйи судларнинг Олий суд Раёсатининг 2023 йил 27 октябрдаги РС-49-23-сонли қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти О Б З О Р И суд ҳужжатлари бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган, 3 таси бўйича суд ҳужжатлари бекор қилиниб, иш юритиш тугатилган, 1 таси бўйича суд ҳужжатлари бекор қилиниб, ариза кўрмасдан қолдирилган, 17 таси бўйича суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун қуйи судларга (шундан 1 таси биринчи инстанцияга, 16 таси апелляция инстанциясига) юборилган ҳамда 14 та иш бўйича апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Судлов ҳайъати томонидан кассация инстанциясида кўрилган ишларнинг 11 таси (1 та — бекор қилинган ишлар қавс ичида акс эттирилган) Қорақалпоғистон Республикаси, 25 таси (7 та) Андижон вилояти, 23 таси (7 та) Бухоро вилояти, 16 таси Жиззах вилояти, 32 таси (7 та) Қашқадарё вилояти, 9 таси Навоий вилояти, 14 таси (3 та) Наманган вилояти, 39 таси (12 та) Самарқанд вилояти, 14 таси Маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти


48 «ПРАВОСУДИЕ» № 11 / 2023 (2 та) Сирдарё вилояти, 9 таси (2 та) Сурхондарё вилояти, 49 таси (5 та) Тошкент вилояти, 41 таси (5 та) Фарғона вилояти, 39 таси (8 та) Хоразм вилояти ва 79 таси (10 та) Тошкент шаҳри судларига тўғри келган. Таҳлиллардан кўринишича, 2023 йил учинчи чорагида кассация инстанциясида кўрилган ишларнинг асосий қисмини маҳаллий ҳокимликларга нисбатан (кўрилган ишларнинг 176 таси ёки 44 фоизи) ишлар ташкил этиб, уларнинг аксарият қисми ер муносабатларидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ. Шунингдек, солиқ текширувлари натижасида қабул қилинган қарорлар юзасидан низолашиш билан боғлиқ ишлар сони ҳам кўпайган. Суд амалиёти обзорини тайёрлаш натижаларидан кўринишича, судлар томонидан айрим ишларни кўришда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Олий суд Пленумининг қарорлари тушунтиришларига риоя қилинмаслиги, иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмаслиги, иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаслиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланиСамарқанд туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарорига кўра, А. МЧЖнинг жавобгар — Тойлоқ тумани ҳокимининг 2021 йил 5 апрелдаги 124қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги арилиши ёки бузилиши суд қарорларининг бекор қилинишига олиб келмоқда. Жумладан, Андижон вилояти, Бухоро вилояти ва Самарқанд вилояти маъмурий судларида бошқа судларга нисбатан процессуал қонунчилик талабларига риоя қилмаслик, моддий қонунчилик талабларини нотўғри қўллаш ҳолатлари кўпроқ учрамоқда. Натижада кассация инстанциясида кўрилган мазкур судларнинг деярли ҳар учтадан битта қарори бекор қилинган. Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳар маъмурий судларида солиққа оид оммавий-ҳуқуқий низолар бўйича иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаслиги ҳолатлари нисбатан кўп учраса, Андижон вилояти, Самарқанд вилояти ва Хоразм вилояти маъмурий судларида эса, ер муносабатларига оид қонунчилик нормалари нотўғри қўлланилиши ҳолатлари мавжуд. Бундай ҳолат қолган вилоятлар судлари фаолиятида ҳам кузатилади. Муайян ишлар бўйича суд қарорлари бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига асос бўлган ҳолатлар қуйидаги ишлар мисолида келтирилади. *** Процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш амалиёти Ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинмаслиги қўпол процессуал хатолик ҳисобланиб, суд қарорини бекор қилишга асос бўлади. заси қисман қаноатлантирилган. Самарқанд вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 3 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори қисман ўзгартирилган. Апелляция инстанцияси суди томоМаъмурий ишлари бўйича суд амалиёти


«ПРАВОСУДИЕ» № 11 / 2023 49 нидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган. Жумладан, мазкур иш бўйича Тойлоқ тумани ҳокимлиги жавобгар ҳисобланса-да, ҳокимлик ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилмаган ҳамда иш жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилган. Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 декабрдаги ажрими билан ишга учинчи шахс сифатида фуқаро Б. ва Самарқанд вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси жалб этилган бўлиб, апелляция инстанцияси суди ишни кўришда уларнинг иштирокини таъминлаш, ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилиш чораларини кўрмаган ва ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиққан. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 125-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиҚарши туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, А. хусусий корхонасининг Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасининг 2022 йил 18 августдаги «Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларини қўриб чиқиш натижалари бўйича» қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад қилинган. си ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ушбу кодекс 244-моддаси тўртинчи қисмининг 2-бандига асосан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун ишнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир ишда иштирок этувчи шахс йўқлигида кўрилганлиги асос бўлади. Шу сабабли, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 5 июлдаги қарорига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилган. 5-1401-2106/1039-сонли иш *** Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 217-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўлиқ ҳажмда текширилмаслиги апелляция инстанцияси қарорининг бекор бўлишига асос бўлади. Қашқадарё вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 11 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Аниқланишича, Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасининг 2022 йил 31 майдаги 20-00628-kt-сонли буйруғига асосан А. хусусий корхонасининг 2020 йил январь-декабрь ойлари (12 ой) фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши Маъмурий ишлари бўйича суд амалиёти


Click to View FlipBook Version