6
ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛ Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши шарт. Шавкат МИРЗИЁЕВ 6/2023 ISSN 2181-8991 ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр Муассис: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ Холмўмин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОҚЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Бош муҳаррир Камол УБАЙДИЛЛОЕВ Масъул котиб Муталиф СОДИҚОВ Навбатчи муҳаррир Муталиф СОДИҚОВ K Реклама нашри ва тижорий йўл билан босилган матнлар. Таҳририят фикри муаллиф фикридан ўзгача бўлиши мумкин. Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди. Кўчириб босилганда «Одил судлов» ‒ «Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен» республика танловида «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй Ҳ/р 20210000300101763001 ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали МФО 00850, СТИР 201403038 ТЕЛЕФОН: 278-96-54, 278-91-96, 278-25-96, ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2022 йил 30 апрелдаги 315/5-сонли қарори билан юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (PSc) илмий даражаси бўйича илмий мақолалар чоп этиладиган нашрлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 0026-рақам билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан чиқа бошлаган. C «Одил судлов» НАШР ИНДЕКСИ ‒ 909
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 2 МУНДАРИЖА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ А. Пўлатов. Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати барча неъматдан устун.............................................................3 САЙЛОВ ҲУҚУҚИ А. Базаров. Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга шикоят қилиш тартиби ҳамда муддатлари ................................................................................................................5 МУНОСАБАТ С. Алимарданов. Судлар мустақиллиги кафолатлари одил судловни амалга оширишнинг муҳим мезони ..............................................................................................................................................................8 ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН Г. Арзиева. Иқтисодий судга мурожаат қилиш тартиби........................................................................................12 ЖАРАЁН А. Алиев. Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликни иқтисодий судларда қўллашнинг айрим масалалари ................................................................................................................................15 ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ А. Файзиев. Корпоратив низолар тушунчаси, субъектлари ва уларнинг тааллуқлилиги ..................................20 ДАЪВО МУДДАТИ Э. Соибназаров. Корпоратив низо...........................................................................................................................27 КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ Ш. Бозаров. Кредит соҳасидаги шартномавий муносабатларда рақамли технологияларнинг ҳуқуқий асослари ....................................................................................................................................................29 Н. Акимниязов. Кредитга оид ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари .........................................36 ҲУҚУҚИЙ МОНИТОРИНГ Д. Имомниёзов. Хусусийлаштириш тушунчасининг иқтисодий ва ҳуқуқий табиати .......................................40 ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИ А. Ганибаев. Фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабат субъектлари...............................................................47 МАЪМУРИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН А. Муродов. Маъмурий суд ишларини юритишда келишув институти ..............................................................52 Д. Жўраев. Маъмурий судларга мурожаат қилиш муддатлари ва хорижий амалиёт таҳлили ..........................55 ФАОЛИЯТ Р. Шодиев, Д. Муродов. Хуқуқий тарғибот – хуқуқий саводхонликнинг муҳим омили сифатида ..................59 ҲИМОЯ ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН Ш. Розимов. Судлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш механизмларини ривожлантириш масалалари ..................................................................................65 ТАДБИРКОРЛИК ҲУҚУҚИ ВА ЖАРАЁН Н. Муротов. Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги принципини амалиётга татбиқ этиш масалалари .......68 ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИ Б. Исломов. Италия Республикаси жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштириш масалалари...................70 МУЛОҲАЗА И. Касимов. Оила жамиятнинг асосий бўғини ......................................................................................................78 ОИЛА ВА ҲУҚУҚ М. Йўлдошева. Бахтни излаганлар топади ............................................................................................................80 ВЫБОРЫ-2023 Т. Эшонкулов. Будущее страны зависит от каждаго .............................................................................................85 АДМИНИСТРАТИВНОЕ ПРАВО И ПРОЦЕСС К. Бабаназаров. Конституционно-правовые основы обжалования решений и действий (бездействия) государственного исполнителя в административных судах ..................................................................................87 ROBOTICS ACTIVITIES AND LAW S. Yusupov. Legal Regulation of Robotics in the World: Current Trends and Challenges (Dunyoda robototexnika faoliyatini huquqiy tartibga solish: sohadagi rivojlanish va amaliy muammolar) ..............92 CYBERFRAUD PROTECTION A. Sabyrbayeva. Actual threats of cyberfraud (Киберфирибгарликнинг асосий хавфлари) .................................97
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ 3 Бугун биз янги давлат, янги жамиятда яшаб, фаолият юритаяпмиз. Бунда ижтимоий-иқтисодий, маънавий, сиёсий муносабатлар, одамларнинг онги ва тафаккури ҳам ўзига хос равишда кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Бу жараёнларнинг энг муҳим жиҳати шундан иборатки, жамиятда, давлатда қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва фуқаро ўртасидаги турли янги муносабатлар шаклланиши, қолаверса, инсон, унинг ҳаёти, манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматини юқори даражага қўйилиши муҳим ўрин эгаллайди. Зеро, Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, жамиятда инсон ва унинг шаъни, қадр-қиммати устуворлигини ўрнатиш ва ҳар доим адолатни таъминлаб бера оладиган одил судлов тизимини шакллантириш ҳамиша бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолаверади. Биз жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ Конституция ва қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида белгиланганидек, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади. Конституциянинг 26-моддасига кўра, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Янги қабул қилинган Конституциямизнинг 8 та моддасида инсоннинг шаъни, қадр-қиммати юксак даражада ҳимоя қилиниши, дахлсизлиги барча нарсадан устунлиги таъкидланган. Жамият шаклланиши давомида инсон ҳуқуқлари муаммосига, жумладан, унинг шаън, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига бўлган ҳуқуқига қайта-қайта мурожаат қилинган. Замонавий шароитда инсон ва фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий тараққиётнинг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормоқда, унинг асосини умуминсоний қадриятлар устуворлиги ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият эканлиги белгилаб қўйилган. Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш, уларга риоя этиш ва ҳимоя қилиш давлатнинг бурчидир. Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Улар қонунларнинг мазмуни, қўлланилишини, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини белгилайди ҳамда одил судлов билан таъминланади. Ҳеч бир давлат муайян қарорлар қабул қилишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоларини эътиборсиз қолдиришга қодир эмас. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилмаса, ИНСОННИНГ ШАЪНИ ВА ҚАДРҚИММАТИ БАРЧА НЕЪМАТДАН УСТУН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 4 ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ жамиятнинг келажаги йўқ. Бундай ҳуқуқларни таъминлаш ҳар қандай демократик давлатнинг зарурий атрибутидир. 1948 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида инсон оиласининг барча аъзоларининг ажралмас қадр-қимматини, уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва тинчликнинг асоси эканлигини белгилаб беради. Ҳеч кимнинг шаън ва обрўсига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиниши мумкин эмас. Ҳар ким бундай аралашувлардан қонун билан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсига бўлган ҳуқуқ ҳар қандай давлат ва жамият учун энг муҳим ижтимоий-ҳуқуқий қадрият ва эҳтиёждир. Шу билан бирга, чинакам ҳуқуқий давлат яратиш жуда муҳим, чунки қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари бирбиридан ажралмасдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа асосий манбаларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкамланганлиги барча давлат органларининг уларни таъминлашга, жамият эса ушбу ҳуқуқ ва эркинликлар ҳокимият органлари томонидан кундалик амалий ҳаётда қандай таъминланаётганини назорат қилишга йўналтирилганлигини белгилайди. Фуқаролик ҳуқуқининг шаън, қадрқиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш самарадорлиги бевосита фуқаролик ҳуқуқи нормаларини қўллайдиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига бевосита боғлиқ. Сўнгги йиллардаги суд статистикаси фуқаролар ва ташкилотларнинг шаън, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш юзасидан судга мурожаатлари ортиб бораётганидан далолат беради. Шу билан бирга, судлар томонидан кўриб чиқилган ишларни таҳлил қилиш кўриб чиқилаётган ишларни квалификация қилиш, шунга ўхшаш вазиятларда маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш миқдорини белгилашда ягона ёндашув мавжуд эмаслигини кўрсатади. Шахс шаън ва қадр-қимматини фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг муаммоли масалалари сўз эркинлиги чегараларини излаш ва унинг шаън, қадрқиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқи билан ўзаро боғлиқлигини излашда ҳам намоён бўлади, бу жадал ривожланиши билан боғлиқ. Мухтасар айтганда, шаън ва қадрқиммат билан узвий боғлиқликда «обрў» каби тушунча мавжуд. Обрў тушунчаси – инсонга жамиятда яшаб, фаолият юритиши жараёнида ўзгаларнинг ҳурматэътибори, уларнинг ижобий фикрлари берилиши деб тушуниш мумкин бўлса, декмак «обрў» тушунчаси бевосита шаън тушунчасига яқинроқдир. Фуқаронинг шаъни ва қадр-қиммати, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг ишчанлик обрўси қонун билан узвий боғлиқдир, чунки уларнинг бузилиши ёки йўқолиши нормал ижтимоий муносабатларнинг йўқолишига, демак, муносабатларда маълум мақомнинг йўқолишига олиб келади. Бинобарин, шаън, қадр-қиммат, ишчанлик обрўси ҳар қандай давлат ва жамият учун энг муҳим ижтимоий-ҳуқуқий қадрият ва эҳтиёж бўлиб, тегишли қонун ҳужжатлари билан ҳимояланишга муҳтождир. А. ПЎЛАТОВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 САЙЛОВ ҲУҚУҚИ 5 Мамлакатимизда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни очиқ, шаффоф ва мустақиллик принциплари асосида ўтказишда халқ ҳокимияти ва сиёсий плюрализмнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва сайлов тизимини босқичма-босқич модернизациялаш бўйича тегишли чоратадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва дунёқараши юқорилиги, айниқса, улар ўзларининг сайлов билан боғлиқ ҳуқуқларини пухта билиши жамиятимизда ҳуқуқий маданият юксалишини таъминлаш билан бирга сайловларнинг адолатли ва қонуний ўтишини таъминлайдиган муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Амалдаги қонунчилигимизга биноан сайлов жараёни иштирокчилари ўзларининг бузилган ҳуқуқларини қонунда белгиланган тартибда тиклаш юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Ушбу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси ва Сайлов кодексининг 102-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексидан келиб чиқади. Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан маъмурий судга қуйидаги субъектлар ариза САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ХАТТИҲАРАКАТЛАРИ (ҚАРОРЛАРИ) УСТИДАН СУДГА ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАМДА МУДДАТЛАРИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 6 САЙЛОВ ҲУҚУҚИ ёки шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир: 1. Номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари; 2. номзодлар; 3. ишончли вакиллар; 4. кузатувчилар; 5. сайловчилар. Ушбу субъектлар қуйидаги ҳолларда судга мурожаат қилишлари мумкин. Номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари - сайловда қатнашишга ижозат бериш ҳақидаги аризани рад этганлик, тақдим этган номзодларни рўйхатга олишдан бош тортганлик, тақдим этган номзодни номзодлик мақомидан маҳрум этиш ҳақидаги мурожаатини рад этганлик, номзодни номзодликдан чиқариш тўғрисидаги қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилишлари мумкин. номзодлар – ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тегишли сайлов комиссиясига қилган мурожаати бўйича олган жавобидан норози бўлган тақдирда; ишончли вакил – ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тегишли сайлов комиссиясига қилган мурожаати бўйича олган жавобидан норози бўлган тақдирда; кузатувчи – сайлов комиссиялари томонидан сайловни ўтказишда сайлов қонунчилигини бузилиши билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар юзасидан тегишли сайлов комиссиясига қилган мурожаат бўйича олган жавобидан норози бўлган тақдирда; сайловчи – сайловчилар рўйхатидаги хато ёки ноаниқликни тузатиш ҳақидаги мурожаатини 24 соат ичида кўриб чиқмаслик ёки асоссиз рад этиш, сайловчилар рўйхатига киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик, олдинроқ овоз бериш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш ёки ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳақидаги аризани кўриб чиқмаганлик ёхуд рад этганлик каби ҳолатлар юзасидан маъмурий судга ариза ёки шикоят бериши мумкин. Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – округ, участка сайлов комиссияларининг аъзолигига кўрсатилган номзодларни рад этиш, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзодни рўйхатга олишни рад этиш, комиссия аъзолигидан чиқариш ҳақидаги тегишли сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ариза ёки шикоят билан судга мурожаат қилишлари мумкин. Сайловчи ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари қонунда белгиланган бошқа ҳаракатлар ва қарорлар устидан ҳам ўзларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида судларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга шикоят қилинганда, шикоятда жавобгар сифатида сайлов комиссияси кўрсатилади. Бироқ, шикоятда жавобгар сифатида сайлов комиссияси эмас, балки унинг раиси ёки раис ўринбосари кўрсатилганлиги асосида шикоятни қабул қилишни рад этишга, иш юритишни тугатишга ёки ушбу асос билан даъвони рад этишга йўл қўйилмайди. Бу ҳолатда сайлов комиссияси жавобгар сифатида талқин этилади.
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 САЙЛОВ ҲУҚУҚИ 7 Судга бериладиган ариза (шикоят) шакли ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси талабларига жавоб бериши керак. Сайлов комиссиясининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоятда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: 1) ариза (шикоят) берилаётган суднинг номи; 2) ариза (шикоят) берган шахснинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва жойлашган ери (почта манзили), сайлов жараёнинг қандай иштирокчиси эканлиги; 3) низолашилаётган қарорни қабул қилган сайлов комиссиясининг номи (тартиб рақами), унинг манзили; 4) низолашилаётган қарорнинг номи, тартиб рақами, чиқарилган санаси қисқа мазмуни ва бошқа маълумотлар; 5) низолашилаётган қарор билан аризачининг қандай ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги; 6) низолашилаётган қарор қайси қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги; 7) ариза (шикоят) берган шахснинг талаби; 8) аризачи ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар; 9) шикоятга илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати. Шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини қисқа муддатларда тиклаш, уларнинг конституцион ҳуқуқларидан эркин фойдаланишини таъминлаш мақсадида сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан маъмурий судга шикоят қилиш ва суд томонидан мазкур шикоятларни кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида энг қисқа муддатлар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 102-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 142-моддасига мувофиқ, ҳуқуқлари бузилган манфаатдор шахслар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин. Шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, сайловга камида олти кун қолганида эса дарҳол кўриб чиқилиши керак. Шикоят берган шахслар шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга. Қонун ҳужжатларида белгиланган мазкур процессуал муддатлар ишни кўраётган суд учун қатъий бўлиб, ушбу муддатларнинг узайтирилишига йўл қўйилмайди. Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинади. Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ дарҳол тегишли сайлов комиссиясига ва аризачига топширилади ва ушбу тоифадаги ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилади. А. БАЗАРОВ, Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 8 МУНОСАБАТ Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим таркибий қисми бўлган суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ этиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган. Ҳозирги пайтда суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асослари ҳам Конституциямиз тамойиллари ва қоидалари асосида тубдан қайта кўриб чиқилиб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принципи, инсонпарварлик ғояларига таянган ҳолда ишлаб чиқилмоқда. Шу ўринда мамлакатимизда амалга оширилган ва бугун янада жадал давом этаётган пухта ўйланган, режали ва одилона ҳуқуқий сиёсат натижасида Конституцияда белгиланган суд-ҳуқуқ тизими, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид нормаларнинг алоҳида қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаш орқали ривожланаётгани ҳамда амалиётда самарали қўлланилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Конституциямизнинг тегишли моддаларида суд алоҳида ҳокимият, суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар, сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади, судьялар мустақилдир, улар фақат қонунга бўйсунади, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши қатъий белгилаб қўйилган. Мазкур конституциявий нормалар мазмунига мувофиқ суднинг мустақиллигини таъминлаш, уни инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя этишга хизмат қиладиган том маънодаги мустақил давлат институтига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, суд тизими бутунлай ижро этувчи ҳокимият органларининг назорати ва таъсири остидан чиқарилди. Судларнинг ваколатлари изчил кенгайтирилиб, айни пайтда ўзига хос бўлмаган вазифалардан озод этилди. Жумладан, судлар жиноят ишини қўзғатиш, жиноят иши бўйича айблов хулосаларини эълон қилиш ваколатларидан соқит қилинди. Дастлабки тергов устидан суд назорати кучайтирилиб, прокуратура органларининг суд жараёнига аралашувини жиддий чеклаш бўйича қонунчилик нормаларига зарур ўзгартишлар киритилди. Таъкидлаш жоизки, судьяларнинг мустақил ва фақат қонунга бўйсунган ҳолда иш юритишининг конституция даражасида кафолатланишининг асосий сабабларидан бири - суд ҳокимиятига бошқа ҳеч қайси орган ваколатига тааллуқли бўлмаган ҳуқуқ - одил судловни амалга ошириш ҳуқуқи берилгани билан изоҳланади. Зеро, мамлакатимиз ҳаётида, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминланишига эришишда одил судловнинг аҳамияти беқиёс. Одил судлов жамият ҳаётида, жамият аъзоларини ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтиришда, инсонларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. СУДЛАР МУСТАҚИЛЛИГИ КАФОЛАТЛАРИ ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ МУҲИМ МЕЗОНИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 9 Бугунги кунда мамлакатимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, судларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш учун яна нималар қилиш зарур, деган савол бугун кун тартибидаги энг муҳим масаладир. Айнан суд тизимининг самарадорлиги даражаси мамлакатдаги қонун устуворлиги, эркин инвестициявий муҳит ва албатта, давлатнинг халқаро майдондаги нуфузининг асосий кўрсаткичларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони «Янги Ўзбекистон - янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этаётганидан келиб чиқиб, 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди. Унда суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича қуйидаги чоралар белгиланди: — судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш; — суд ишларини ҳал этишга аралашМУНОСАБАТ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 10 МУНОСАБАТ ганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш; — одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш; — судьяга нисбатан турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш; — жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш. Шу билан бирга, юртимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар жараёнида Асосий қонунимизга киритилаётган ўзгартишларда айнан одил судлов тизимининг мустақиллиги янада мустаҳкамланишини кўзда тутувчи янги конституцион нормалар киритилаётгани суд тизимининг мустақиллигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади десак, муболаға бўлмайди. Хусусан, Конституция 136-моддасининг биринчи қисмига судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги ҳа-
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 МУНОСАБАТ 11 қидаги норма киритилди. Бу норма судлар мустақиллигини таъминлаши билан бирга, судларнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам қонуний қарор қабул қилишига хизмат қилади. Шу модданинг учунчи қисмига киритилган «Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди», деган қоида ҳам одил судлов мустақиллигининг ҳуқуқий кафолатидир. Аввало шуни айтиш керакки, судьялар мустақиллигини таъминловчи муҳим қадам сифатида давлатимизда судья лавозимида бўлишнинг биринчи маротаба беш йиллик, навбатдаги ўн йиллик ва муддатсиз даври белгиланган. Шу билан бирга, судьяларнинг одил судловни амалга оширишда мустақил ва холис бўлиши кафолати сифатида уларнинг ўз ваколати муддатида алмаштирилмаслиги ҳисобланади. Мазкур кафолат одил судлов мустақиллигига оид деярли барча халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган. Жумладан, Суд ҳокимияти мустақиллиги асосий принциплари (1985 йил) 11 ва 12-бандларида ҳамда Судьялар мақоми тўғрисидаги Европа хартияси (1998 йил) 3-бўлимидаги судьяларнинг алмаштирилмаслигига доир қоидалар мустақил одил судловни таъминлашдаги энг асосий мезонларидан бири сифатида белгиланган. Мазкур янги норманинг аҳамияти шундаки, ушбу янги конституциявий кафолат билан судьяларнинг одил судлов функциясини амалга ошириш мобайнида мустақиллиги янада тўлиқ таъминланади. Қолаверса, судья ўз ваколатлари муддати давомида алмаштирилмаслиги туфайли ҳеч бир ташқи ва ички идоравий таъсирлардан холи мустақил ва дадил фаолият юритади. Шунингдек, мазкур норма доирасида судьянинг ваколатлари қонунда белгиланган тартибдан ҳамда асослардан бошқача тарзда тугатилиши ёки тўхтатиб турилиши мумкин эмаслиги кафолатланади. Бунинг натижасида судьянинг розилигисиз бошқа лавозимга ёки бошқа судга ўтказилиши мумкин эмаслиги, судьялар фаолиятига аралашиш, тазйиқ ўтказиш, асоссиз фаолиятини тўхтатиш ёки тугатиш каби ҳолатларга барҳам бериш механизмини ишга солади. Бундай конституциявий қоидалар ривожланган хорижий давлатларда, хусусан, Испания, Хорватия, Португалия, Греция конституцияларида ҳам белгиланган. Шунингдек, Конституциянинг 136-моддасига киритилган яна бир муҳим, одил судлов мустақиллигини таъминлашга қаратилган кафолат - «Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди», деган қоидадир. Суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатяптики, ўз фаолиятини юритишда судьялар ва уларнинг оила аъзолари учун баъзи ҳолларда хавфлар мавжуд. Хусусан, мураккаб жиноят ишларининг судларда кўрилишида судьялар ва уларнинг яқинлари хавфсизлигини таъминлаш масаласи янада жиддийлашади. Ушбу конституциявий кафолат асосида судьялар ишига ҳар қандай аралашув, тазйиқ кескин жазоланиши, уларнинг хавотирсиз ва дадил ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилиши таъминланади. Зеро, қачонки судья ўз дахлсизлиги ва ўз яқинларининг хавфсизлигига ишончи комил бўлсагина, мустақил ва адолатли равишда фаолият юрита олади. Конституцияда кафолатланаётган бундай муҳим қоидалар судьялар мустақиллиги ҳамда одил судловни янада ишончли таъминлашга хизмат қилади. С. АЛИМАРДАНОВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 12 ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН Ҳозирги кунда фуқароларнинг иқтисодий судга мурожаат қилиш тартибини ўрганиш долзарб вазифаларнинг бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар (корпоратив низолар юзасидан) ўзларининг иқтисодий соҳадаги бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида иқтисодий судларга мурожаат қиладилар. ИПКнинг 3-моддасига кўра ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга ИПКда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас. Иқтисодий процессуал кодексининг 3-моддасида судга мурожаат қилишда низоларнинг тоифасига кўра қандай турдаги ҳужжатлар тақдим этилиши баён қилинган. Унга кўра, судга тақдим этиладиган ҳужжатлар даъво аризаси, ариза ёки шикоят тарзида расмийлаштирилиб, тақдим этилади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда иқтисодий судга прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар ҳам мурожаат қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ёки қонунчиликда даъво аризаси билан судга мурожаат қилишдан олдин, низони судгача ҳал қилиш шартлигидан иборат бўлган қоида белгиланиши мумкин. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари ўзаро шартнома тузишда эркиндирлар ва шартномада қонунга зид бўлмаган қоидаларни мустақил равишда ва ўз хоҳишларига кўра белгилайдилар. Агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан, яъни жавобгарга ИҚТИСОДИЙ СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН 13 АННОТАЦИЯ Мақолада иктисодий судга мурожаат килиш тартиби ҳақида cўз юритилади. Калит сўзлар: иқтисод, суд, эркинлик, тадбиркорлик, адлия, низо, қонун. * * * В статье рассмотривается порядок обращения в хозяйственный суд. Ключевая слова: экономика, суд, свобода, предпринимательство, юстиция, спор, закон. * * * The article discusses the procedure for applying to the economic court. Key words: еconomic, court, freedom, entrepreneurship, justice, dispute, law. олдиндан талабнома юборгандан сўнг судда иш қўзғатиш мумкин. Бундай тартиб, хусусан Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 125-моддаси, ФКнинг 384-моддаси, «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасида белгилаб қўйилган. Низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби даъвогар учун фақат қонун ва шартномада белгиланган ҳолларда мажбурий бўлади. Агар бундай қоида Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган, норматив-ҳуқуқий характерда бўлган низомлар, қоидалар ва бошқа қонуности ҳужжатларида назарда тутилган бўлса ҳам унга риоя қилиш керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада «ушбу шартнома бўйича келиб чиққан низоларни тинч йўл билан ҳал этиш лозимлиги» ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, бу умумий қоида ҳисобланиб, талабнома юбориш зарурлигини англатмайди. Низони судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби шартномада аниқ ёзилган бўлиши шарт. Агар қонунда ёки шартномада белгиланган бўлиб, тарафлардан бири низони судгача ҳал қилмасдан, судга тўғридан-тўғри даъво аризаси киритган бўлса, суд томонидан даъво аризаси қайтарилади. Низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ишни судда кўриш давомида аниқланса, даъво кўрмасдан қолдирилади. Низони судгача ҳал қилишга оид тартиб шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ёки уни ўзгартириш тўғрисидаги талабга нисбатан ҳам қонунда белгиланган. Жумладан, Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса, ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Шу боис, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш юзасидан иккинчи тараф билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилганидан кейингина, судга бу тўғрисида талаб билан мурожаат қилиши мумкин. Агар даъвогар манфаатида прокурор, давлат органлари ва бошқа органлар судга даъво аризаси билан мурожаат қилса, талабнома юбориш тартибига риоя қилинганлигидан қатъи назар, иш кўриб чиқилади. Судга тақдим этиладиган даъво ариза, қарши даъво ариза, аризалар ҳамда шикоятлар учун умумий бўлган қоида шундан иборат-ки, улар ишда иштирок этувчи шахслар (ташкилотлар, фуқаролар) номидан расмийлаштирилади ва ваколатли шахслар томонидан имзоланади. Шунингдек, ушбу ҳужжатларда суднинг олдига ҳал этиш учун муайян талаб қўйилган бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми-
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 14 ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН нинг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарорининг 10-бандига кўра, шартнома бўйича келишмовчиликлар ҳақидаги низолар икки ҳолатда хўжалик судида кўриш предмети бўлиши мумкин: – агар шартнома тузиш қонунда назарда тутилган бўлса; – агар тарафларнинг шартнома бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш учун хўжалик судига топшириш тўғрисида келишуви мавжуд бўлса. Бундан келиб чиқадики, шартнома олдидан бўладиган низони, агар бундай шартномани тузиш қонун бўйича ҳеч бўлмаганда бир тараф учун мажбурий бўлса, хўжалик суди кўриб чиқиш учун қабул қилиши шарт (Фуқаролик кодексининг 377-моддаси). Шартнома бўйича келишмовчиликлар тўғрисидаги низони хўжалик судига ҳал этиш учун беришнинг бошқа шарти тарафларнинг бундай имконият ҳақидаги келишуви ҳисобланади. Мазкур келишув турли шаклларда, масалан, хатлар, телеграммалар, маълумотлар алмашиш йўли билан, факсимил ёки электрон алоқа воситасида ифода этилиши мумкин. Бундан ташқари, шартнома бўйича келишмовчиликларни ҳал этишни хўжалик судига топшириш тузилиши керак бўлган шартноманинг шарти сифатида назарда тутилиши ва агар бошқа тараф келишмовчиликлар баённомасида лойиҳанинг бу шарти бўйича ҳеч қандай эътироз билдирмаса, тарафлардан бири томонидан лойиҳага киритилиши мумкин. Шартномалар шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги иқтисодий низолар ҳам хўжалик судига тааллуқлидир. Бундай турдаги низоларни хўжалик суди ўз иш юритишига қабул қилиши учун шартноманинг тури ҳам, уни тузиш тартиби ҳам аҳамиятга эга эмас. Шу билан бирга, Фуқаролик кодекси шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш, агар Фуқаролик кодекси, бошқа қонунлар ёки шартнома билан ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафларнинг келишуви бўйича мумкинлиги тўғрисидаги қоидани белгилайди (Фуқаролик кодекси 382-моддасининг биринчи қисми). Тарафлардан бирининг талаби билан эса шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф уни жиддий равишда бузса ҳамда Фуқаролик кодекси, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин (Фуқаролик кодекси 382-моддасининг иккинчи қисми). Бунда, хўжалик суди бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги даъвони қабул қилишга ҳақли (Фуқаролик кодексининг 384-моддаси). Xулоса ўрнида айтиш жоизки, юқорида келтирилган иқтисодий судга мурожаат қилиш тартиби билан томонлар таниш бўлиши мақсадга мувофиқдир. Г. АРЗИЕВА, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. 08.12.1992 // URL: https://www.lex.uz/ acts/20596 (The Constitution of the Republic of Uzbekistan. 08.12.1992 // URL: https:// www.lex.uz/ acts/20596 ) 2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шарҳлар. Г.А.Абдумажидов.. -Т.: ТДЮИ нашриёти, 2009Й. 3. М.Усмоналиев. Жиноят ҳуқуқи. Олий уқув юртлари учун дарслик. –Т.: «Янги аср авлоди». 2005.
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 ЖАРАЁН 15 Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепциясида «Фуқаролик кодексида фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик мажбуриятларини виждонан ва муносиб амалга оширишни таъминлашга қаратилган чора ва воситаларни такомиллаштириш; кредитор ва қарздорлар ҳуқуқларининг ишончли кафолатларини таъминлаш; гаров муносабатлари ҳақидаги нормаларни ривожлантириш»1 каби ғоятда долзарб бўлган янги вазифалар қўйилди. Мажбуриятлар бажарилиши таъминланмаганлиги натижасида мажбурият лозим даражада бажарилмаслиги, яъни сифатсиз бажарилиши оқибатида маҳсулот фойдаланиш учун хавфли бўлиб, у билан боғлиқ ҳолда зарар етказилиши шартномавий муносабатларни кафолатлаш ҳақидаги қонунларга мувофиқ келиб чиқади. Масалан, ишлаб чиқарувчилар томонидан товар (иш, хизмат)нинг хавфсизлиги талабларига риоя қилмасдан маҳсулот ишлаб чиқилади ва шартнома асосида хизматлар кўрсатилиб, уларга нисбатан кафолатлар белгиланади. Бироқ, булар натижа бермасдан истеъмолчиларга катта миқдорда зарар етказилади. Ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун хизмат кўрсатиш шартномаларини тузишга қадар бўлган шартнома олди муносабатлари даврида маҳсулот ишлаб чиқилиши жараёнларига қўйилган талаблар таъминланиши, шартнома амалга оширилиши жараёнидаги мажбуриятлар бажарилиши таъминланиши ва зарарларни қоплаш жараёнлари ҳам таъминланиши лозим. Кишилик жамиятининг дастлабки пайтлариданоқ товар, пул, олди-сотди, айирбошлаш каби мулкий муносабатларининг вужудга келиши ва ривожланиши мажбурият бажарилишини таъминлашга оид муаммони ва унинг ечимига доир масалаларнинг долзарблигини вужудга келтирди. Натижада, Рим ҳуқуқида мазкур институтнинг, яъни мажбуриятни таъминлашнинг кўплаб усулларидан самарали фойдаланилган. Масалан, Гай институтларида битимни ташкил этувчи далил сифатида закалат (arra confirmatoria) ҳақида эслатиб ўтилган бўлса, Юстиниан даврида, закалат (arra poenalis) ўзининг классик маъносига эга бўлган, яъни мажбурият бажарилмаган тақдирда, закалат берувчининг закалат суммаси икки баравар миқдорида қайтарилиши тўғрисида қоидалар қўлланилган. Закалат тўғрисидаги қоидалардан ташқари, Рим ҳуқуқида мажбуриятлар неустойка қўллаш (stipulatio poenae), гаров, шу жумладан, фидуция ва кафилликни қўллаш орқали таъминланган. Мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг юридик аҳамияти ва заруратидан келиб чиқиб, таъкидлаш жоизки, бу борада ҳуқуқшунос олимлар ўртасида якдил фикр йўқ. Жумладан, Д.А.Торкиннинг фикрича, мажбуриятлар бажарилишини фуқаролик ҳуқуқий таъминлаш – бу бир-бирига узвий боғлиқ бўлган «иқтисодий – мажбурият бузилган ҳолатда кредиторга мулкий кафолат тақдим қилиш» ва «ҳуқуқий – таъминланган мажбурият бузилганида қарздор ёки МАЖБУРИЯТЛАРНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 16 ЖАРАЁН учинчи шахс мулкини олишга бўлган субъектив ҳуқуқни кредиторга бериш йўли орқали мулкий кафолатни тақдим этиш»2 . Ушбу фикр бироз баҳсли, чунки унда мажбурият бажарилишини таъминлаш бир томонлама ёритилган, яъни унинг мажбурият бузилгунига қадар ундаш хусусияти эътиборга олинмасдан фақат мажбурият бузилганидан кейин кредиторга мулкий кафолат тақдим этиши назарда тутилган. И.Ражабов эса, қарздор зиммасида бўлган мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаса ёки бошқача тарзда бузилса, кредиторда зиёнларни ундиришга бўлган ҳуқуқдан ташқари мажбуриятнинг объектини ташкил этган ҳаракатни қилишга қарздорни мажбур қиладиган бошқа мулкий таъсир чораларининг қўшимча равишда татбиқ этилишини талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлиши3 сифатида баён этади. Ушбу фикрнинг методологик асослари заиф десак, муболаға бўлмайди. Боз устига, биринчидан, мажбуриятлар бажарилиши таъминланмаган тақдирда ҳам кредиторда бундай ҳуқуқ вужудга келиши мумкин. Иккинчидан, қарздорда, мажбурият бажарилишидан манфаат кўришга бўлган ишонч уйғотилмас экан, уни ҳар қандай таъсир чоралари билан мажбуриятни бажаришга мажбурлаб бўлмайди. Мажбуриятларнинг вужудга келиш доираси ғоятда кенг ва назаримизда улар ижтимоий-иқтисодий тараққиёт жараёнида таъминлаш усуллари орқали ҳимояланишга зарурият сезади. Мазкур зарурият қонунчилик ҳужжатларига бу борада тегишли нормалар киритилишига олиб келади. Масалан, зарар етказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда Ўзбекистон Республикаси «Ипотека тўғрисида»ги қонунининг 5-моддасида ипотека, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, кредит шартномаси, қарз шартномаси ёки бошқа шартнома бўйича мажбуриятни, шу жумладан олди-сотди, ижара, пудрат шартномаларига асосланган мажбуриятни, шунингдек зарар етказилиши оқибатида вужудга келадиган мажбуриятни бажарилишини таъминлаш учун белгиланиши мумкинлиги4 ҳақидаги қоидаларни келтириш мумкин. Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликни иқтисодий судларда қўллаш масаласи фуқаролик муносабатларда мажбуриятларни бажарилишини таъминлашдан бирмунча фарқ қилади. Чунки мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш чоралари шартномавий-ҳуқуқий муносабатларнинг моддий ҳуқуқий асоси саналса, ушбу чораларни амалда қўллаш процессуал асослар билан узвий боғланган саналади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг биАННОТАЦИЯ Ушбу мақолада муаллиф томонидан мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликни иқтисодий судларда қўллашнинг айрим масалалари, жумладан, мажбуриятларни бажаришни таъминлаш асослари ва тартиби, судлар томонидан мажбуриятларни бузганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик турлари, мазкур масалада илмий ва амалий назариялар, суд амалиёти мисоллари ўрин олган. Калит сўзлар: шартнома, хизматлар, кафолатлар, зарар кредитор, пул мажбурияти, неустойка, закалат, кафолат, кафил, зиён, даъво, низоли мол-мулк, мажбуриятнинг асл ҳолида бажарилишини таъминлаш.
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 ЖАРАЁН 17 ринчи бандига мувофиқ мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари лозимлиги белгиланган. Таъкидлаш жоизки, бу борада ҳуқуқшунос олимлар ўртасида ҳали-ҳануз мунозаралар давом этмоқда. Хусусан, Ҳ.Раҳмонқулов мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш деб, асосий мажбуриятнинг бажарилишини амалга оширишга қаратилган қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган қўшимча мажбурият5 , К.А. Новиков мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш деганда, кредиторга бошқа (таъминланган) мажбуриятнинг бузилиши билан боғлиқ талабларини қондириш учун ва шу мажбурият билан бир қаторда тартибга солувчи ёки ҳимоя ҳуқуқий муносабатлари шаклида бўлган кредиторга мулкий фойда бериш мажбуриятини олиши тушунилиши6 , Р. Мамажанова қарздор томонидан олинган ва унинг зиммасида бўлган вазифани бажаришга мажбур қиладиган чорага айтилишини таъкидлайди7 . Юқорида келтириб ўтилган концепцияларни таҳлил қилган ҳолда қайд қилиш лозимки, доктрина ҳозиргача турли таъминловчи чораларни мажбуриятлар бажарилишини фуқаролик ҳуқуқий таъминлаш усуллари сифатида эътироф этишнинг ягона ва умум тан олинган мезонларини ишлаб чиқа олгани йўқ. Зеро, О.С.Гринь мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш усуллари тушунчасига оид асосий ёндашувларни таҳлил қилар экан, мажбурият бажарилишини таъминлаш усуллари тўғрисидаги қоидаларни уларнинг умумий белгилари ва таркибий элементларини аниқлаштириш асосида тизимлаштириш зарур деган хулосага келади8 . Шунингдек, Р.Н. Мазанев, А.М. Шахаевалар9 томонидан ҳуқуқий адабиётларда неустойка турлича тавсифланиши келтирилади: 1) юзага келиш асосларига кўра: қонуний (императив ва диспозитив10) ва шартномали. Ушбу тавсифда Россия Федерацияси Фуқаролик кодекси 308.3-моддасида кўрсатилган суд неустойкаси (астрент11) таъкидланади; 2) зарар билан муносабатга киришишига кўра: ҳисобга ўтказиладиган жаримавий, алоҳида ва муқобил; 3) ҳисобланиш усулига кўра: пеня ва жарима (баъзан бу турлар билан бир қаторда асл неустойка ҳақида ҳам қайд қилинади); 4) муайян мажбуриятлар бузилиши билан боғлиқ неустойканинг турлари ҳақида қайд қилиш мумкин12; 5) пул ва товар неустойкаси13. Юқоридагилардан кўринадики, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик масаласи мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш асосларини иқтисодий судлар томонидан қўллаш билан боғлиқ бўлган фаолият ёки суднинг муайян иқтисодий суд ишларини кўриш ва ҳал этиш билан боғлиқ бўлган, шартнома шартларини бажарилишини таъминлаш чораларини амалда татбиқ этиш саналади. Аксарият муносабатлар тадбиркорлик шартномаларидан келиб чиқар экан, бунда, албатта, судлар неустойкани камайтириш масаласига адолатли ёндашишлари лозим, акс ҳолда, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари поймол қилинишига йўл қўйилади. Масалан, даъвогар – АК «Мик-
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 18 рокредитбанк» Чимбой филиалининг манфаатида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон бошқармаси жавобгар – «Чимбойли Азизбек» МЧЖдан 250.000.000 сўм кредитнинг ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун 105.452.550,3 сўм пеня ундириш тўғрисида Чимбой туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция судининг 2019 йил 23 июлдаги қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига 42.181.020,12 сўм пеня ундирилган. Апелляция инстанциясининг 2019 йил 10 сентябрдаги қарори билан даъвогар 116.666.667 сўм кредит жавобгардан олдиндан ундириб олинганлигини инобатга олмасдан унга нисбатан пеня ҳисоблаганлиги, 2015 йил 17 декабрдаги 752-сонли кредит шартномасининг 10.1-бандига кўра, муддати ўтган 127.671.431,43 сўм кредит қарздорлигидан 20 фоиз миқдорида, яъни 25.534.286 сўм пеня ҳисобланиши лозимлиги асос қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвогар фойдасига 5.106.857 сўм пеня ундирилган14. Фуқаролик кодексининг 324-моддасида қарздорнинг зарарни тўлаш мажбурияти белгиланган бўлиб, унга кўра қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Агар қонунчиликда ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши керак бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий қаноатлантирган кунда, борди-ю, талаб ихтиёрий қаноатлантирилган бўлмаса, даъво қўзғатилган кунда мавжуд бўлган нархлар эътиборга олинади. Суд вазиятга қараб, зарарни тўлаш ҳақидаги талабни қарор чиқарилган кунда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олган ҳолда қаноатлантириши мумкин. Юқорида келтириб ўтилган Пленум қарорининг тўртинчи бандига асосан эса, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. ФК 263-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Россиялик амалиётчи олима М. Шувалова «Способы защиты прав кредиторов по ГК РФ: актуальные вопросы правоприменения» номли илмий тадқиқот ишида мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликнинг энг самарали усулларидан бири сифатида, яъни кредиторларни ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш энг мақбул усулларидан бири судлар томонидан мажбуриятнинг асл ҳолида бажарилишини таъминлаш мажбуриятининг юклатилишидир, чунки мазкур механизм орқали шартнома мажбуриятларининг бошқа шартларини ҳам тўлиқ ижро этиш имконияти вужудга келишини таъкидлаб ўтади15. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликни иқтисодий судларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, судлар томонидан процессуал тартиблар асосида мажбуриятларни бажарилишини таъминлашнинг ҳуқуқий ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 19 асослари қатъий белгиланганлигидир. Жумладан, иқтисодий процессуал кодексининг 94-моддасида даъвони таъминлаш чоралари белгиланган бўлиб, ушбу модда биринчи қисмининг, олтинчи бандига мувофиқ, суд низоли мол-мулк бузилишининг, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатиши мумкин. Шунингдек, ушбу кодекснинг 184-моддасига мувофиқ суд пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муа1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сонли Фармойиши. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси /https://lex.uz/docs/4272621 2 Торкин Д.А. Непоименованные способы обеспечения обязательств: Дисс. ...канд.юрид.наук. –Тюмень: 2005. – С. 182. 3 Ражабов И. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усуллари //Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси. –Тошкент: 2011. –№12. 24-б. 4 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 40-сон, 393-модда. /https://lex.uz/ acts/1063359. 5 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Мажбурият ҳуқуқи (умумий қоидалар). –Тошкент: ТДЮИ, 2009. -76-б. 6 Новиков К.А. Понятие способа обеспечения исполнения обязательств в гражданском праве: Автореф.дисс. ...канд.юрид.наук. –М., 2012. 7 Мамажанова Р. Гаров – кафиллик мажбуриятлари бажарилишини таъминлашнинг ишончли воситаси //Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг ахборотномаси. 2010. –№6. -21-б. 8 Гринь О.С. Основные подходы к пониманию способов обеспечения исполнения обязательств // Вестник университета имени О.Е. Кутафина (МГЮА). 2016. –№10. –С.44-51. 9 Мазанов Р.Н., Шахаева А.М. Правовое регулирование неустойки как формы обеспечения испольнения обязательств // Закон и право. 2019. –№3. – С40. 10 Завидов Б.Д. Гражданско-правовая ответственность, вытекающая из обязательств: Науч.-практ. и аналитич. справочник // СПС Консультант Плюс, 2018. 11 Иванова Т.Н. Французский астрент на российкий манер: применение и правовое регулирование судебной неустойки в свете нового постановление Пленума Верховного суда Российской Федерации №7 от 24.03.2016г.; Т.Н.Иванова, О.В.Монченко. О применении судами некоторых положений Гражданского кодекса Российской Федерации об ответственности за нарушение обязательств // Вестник арбитражной практики. 2016. –№2. 3-с. 12 Постановление Арбитражного суда Московского округа от 29.12.2014г. По делу №А40-32495/12 // СПС Консультант Плюс, 2018. 13 Постановление Пленума Верховного суда Российской Федерации №7 от 24.03.2016г. «О применении судами некоторых положений Гражданского кодекса Российской Федерации об ответственности за нарушение обязательств» // СПС Консультант Плюс, 2018. 14 Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судининг 2019 йил 10 сентябрдаги 4-2304-1902/416-сонли иш. 15 М. Шувалова. Способы защиты прав кредиторов по ГК РФ: актуальные вопросы правоприменения // https://www.garant.ru/article/1552074. йян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади. А. АЛИЕВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси ЖАРАЁН
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 20 Давлат жамиятдаги ижтимоий, шу жумладан, иқтисодий муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор саналса-да, унинг ўзи тадбиркорлик билан бевосита шуғулланмайди, балки соҳага оид умумий жараёнларнинг асосий сиёсий ташкилотчиси бўлиб, ишлаб чиқаришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, тадбиркорликнинг тараққий этишига ҳуқуқий, иқтисодий шарт-шароит яратиб беради. Яъни давлат иқтисодий ривожланиши, ўзининг ўсиб борувчи харажатларини доимий равишда қоплаб бориши учун, табиий бойликларидан келадиган даромадлардан ташқари тадбиркорлик фаолиятини турли йўллар билан қўллабқувватлаши шарт. Мазкур соҳанинг, яъни тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг айни вақтда муҳим аҳамият касб этишини қуйидаги статистик кўрсаткичлар ҳам тасдиқлаб турибди. Жумладан, 2023 йил 31 март ҳолатига кўра, иқтисодий судлар томонидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўрилган ишлар юзасидан статистик маълумот қуйидагича, яъни 11731 та ишлар тадбиркорлик субъектларининг даъвоси асосида кўрилган, 74116 та1 ишда эса тадбиркорлик субъекти жавобгар сифатида иштирок этган. Тўғри, мамлакатимизда судга мурожаат қилиш ҳуқуқининг кафолатланиши ҳам мазкур статистик кўрсаткичларни ўсишида муҳим роль ўйнаган. Тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан юртимизда сўнгги йилларда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»- ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 4947-сонли фармони билан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Ушбу ҳужжатда 5 та йўналиш бўйича яқин йиллар ичида амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар белгилаб берилди. Шу жумладан, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш бўйича миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш лозимлиги қайд этилди ва шу йўналишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Иқтисодий ислоҳотларни самарали рўёбга чиқариш, тадбиркорлик ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ КОРПОРАТИВ НИЗОЛАР ТУШУНЧАСИ, СУБЪЕКТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТААЛЛУҚЛИЛИГИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 21 фаолияти эркинлигининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш ҳамда мулкий муносабатларнинг қонун ҳужжатлари асосида тартибга солиниши механизмларини янада кучайтириш борасида бошқа тегишли ҳуқуқ соҳалари каби корпоратив ҳуқуқнинг ҳам роли юқоридир. Корпоратив ҳуқуқ хорижий давлатларда яхши ривожланган бўлиб, Ўзбекистонда ҳуқуқ тизимига янги ҳуқуқий институт сифатида у яқинда кириб келди. Амалдаги қонун ҳужжатларида корпоратив ҳуқуққа оид нормалар кам. Бу ҳолат ушбу ҳуқуқнинг ўзига хос жиҳатларини, шу жумладан, корпоратив ҳуқуқ субъектлари фаолияти билан боғлиқ муносабатларни кенгроқ ўрганишда турли қийинчиликлар келтириб чиқармоқда. Корпоратив низолар ҳақида сўз юритилар экан, аввало таъкидлаш керакки, «корпорация» ўзи нима, «корпоратив низо» нима эканлиги, миллий қонунчилигимизда уларни ҳуқуқий тартибга солинганлиги, уларнинг субъектлари кимлиги ҳақидаги қарашларимизни аниқлаштириб олишимиз лозим. Корпоратив низолар ҳақида гапиришдан олдин аввало корпорациянинг тушунчаси ва унинг ўзига хос белгиларини аниқлаб олишимиз лозим. Айтиш керакки «корпорация» тушунчаси хорижий давлатлар қонунчилигида асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахснинг бир тури сифатида тушунилади. Мамлакатимизда «корпорация» тушунчасига ҳуқуқий жиҳатдан таъриф берилмаган. Қолаверса, процессуал қонун ҳужжатларида ҳам корпоратив низолар ҳақида қоидалар қисқа тарзда баён қилинган. «Корпорация» тушунчаси лотин тилидан олинган бўлиб, муайян шахсларнинг бирлашмаси, жамияти, уюшмасини, уларнинг ҳамкорлик қилишини, улар ўртасидаги умумийликнинг мавжудлигини билдиради. «Корпорация» сўзи (лотинча «corporation» атамасидан олинган) профессионал ёки табақалар манфаатлари бирлиги бўйича уюшган шахслар гуруҳини, иттифоқини англатади2 . Рим ҳуқуқида «корпорация» тушунчаси лотинча «corpus habere» бирикмасидан келиб чиққан бўлиб, юридик шахснинг ҳуқуқларини билдиради. Лекин хусусий корпорациялар қадимги Римда юридик шахсни эмас, ҳар бир иштирокчи мулкдаги ҳиссасини эгаллайдиган ва учинчи шахслар билан мустақил ҳолда муносабатларга киришадиган оддий ширкат тарзидаги уюшмани билдиради3 . Корпорация тушунчаси унинг ўзига хос ҳуқуқий белгилари билан бевосита боғланган, жумладан, биринчидан, корпорация деганда, асосан фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ташкилот тушунилади. Иккинчидан, корпорация юридик шахс мақомига эга бўлиши лозим, чунки Ўзбекистон РесФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада муаллиф корпоратив низолар тушунчаси, субъектлари ва уларнинг тааллуқлилиги масаласини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил этишга ҳаракат қилган. Муаллиф корпоратив низолар тушунчасини корпоратив муносабатлар ва уларнинг субъектларининг ҳуқуқий мақоми ҳамда ушбу муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари, бу борадаги ислоҳотлар зарурати ва амалга оширилаётган ишлар, шунингдек суд амалиётига оид мисоллар асосида ёритишга ҳаракат қилган. Калит сўзлар: тадбиркор, корпорация, корпоратив, низо, суд, солиқ, корпоратив ҳуқуқ субъектлари, тааллуқлилик, судловлилик, корпорация иштирокчилари, акционер, директорлар кенгаши, раёсат, давлат, давлат органлари, кредиторлар, ҳамкорлар.
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 22 публикаси Иқтисодий процессуал кодекси 37-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ, корпоратив низолар бўйича даъволар ушбу кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган юридик шахс жойлашган ердаги судга тақдим этилади. Айнан шунинг учун ҳам корпорация юридик шахс мақомига эга бўлиши кераклиги англашилади. Учинчидан, айтиб ўтиш керакки ташкилот корпорация ҳисобланиши учун у икки ёки ундан ортиқ шахслар (таъсисчилар) томонидан ташкил этилган бўлиши керак. Тўртинчидан ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва бошқарувни амалга ошириш тартиби ва усуллари мос келганлиги учун айрим тоифадаги нотижорат ташкилотлари ҳам корпорация ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиб ўтиш керакки, корпоратив муносабатлар деганда, корпорация иштирокчилари, яъни акционерлари билан корпорация маъмурияти директорлар кенгаши ёки раёсат, шунингдек иштирокчилар акционерлар ўртасида, корпорация ишчилари билан корпорация маъмурияти директорлар кенгаши, раёсат ўртасида, корпорация билан давлат, давлат органлари, кредиторлар, ҳамкорлар, бошқа ташкилотлар, фуқаролар ўртасида бўладиган корпорация фаолиятига боғлиқ муносабатлар тушунилади. Юқоридагиларга кўра корпоратив муносабат субъектларининг меҳнатга оид муносабатларини корпоратив муносабатларнинг кўриниши сифатида баҳоласа бўладими деган табиий савол туғилади. Мамлакатимиз процессуал қонунчилигига кўра, корпоратив низолар иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади ва корпоратив низоларнинг турлари ИПКнинг 30-моддасида санаб кўрсатилган. ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандидаги қоидага кўра, ИПКнинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар иқтисодий судга тааллуқли бўлиб, бундан меҳнатга оид низолар мустасно эканлиги белгиланган. Бундан келиб чиқадики, иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган корпоратив низолар доираси чекланган, яъни корпоратив муносабатлардан келиб чиқадиган низолар судларнинг судловига тааллуқли бўлса-да, уларнинг барчаси ҳам корпоратив низолар дейилмайди. ИПК 30-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилишича, қонунга мувофиқ корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига бошқа низолар ҳам киритилиши мумкин. Шу боис, ушбу моддада санаб ўтилган 7 турдаги корпоратив низолардан ташқари, қонунда назарда тутилган ҳолларда корпоратив муносабатлардан келиб чиқадиган бошқа низолар ҳам кўрилиши мумкин. Демак, шундай экан, қонунда назарда тутилмаган, аммо корпоратив муносабатлардан келиб чиқадиган қолган низолар эса тегишлича фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий низолар сифатида кўриб чиқилади. Шунингдек, ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-банди мазмунига кўра, корпоратив муносабатлардан келиб чиқадиган меҳнатга оид низолар корпоратив низолар ҳисобланмайди. Шундай экан, бундай низолар корпоратив низолар сифатида иқтисодий судлар томонидан эмас, балки меҳнат низоларини кўриш тартиби асосида фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқилиши лозим. Мамлакатимизда корпоратив қонунчиликка оид яна бир асосий ҳужжат – Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси саналади. Мазкур кодекснинг 4-бобида юридик шахс тушунчаси, турлари, уларнинг таъсис ҳужжатлари, вужудга келиши, давлат рўйхатидан ўтказилиши, қайта ташкил этилиши, тугатилиши, шу жумладан, банкрот деб топилиши, жавобгарлиги, тижоратчи ташкилотларнинг турлари, уларнинг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 23 ва мажбуриятлари ҳамда корпорациялар фаолиятига оид бошқа шу каби муҳим қоидалар акс этган. Ушбу Кодекснинг бошқа тегишли моддаларида ҳам корпоратив ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи кўплаб нормалар мавжуд. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 32, 121, 126, 208-моддаларида4 фуқаролар ва юридик шахслар, шу жумладан, корпорациялар фаолиятидан келиб чиқадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари, уларни ҳисоблаш ҳамда Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлаш тартиби, солиқ мажбуриятларини бажармаслик оқибатлари ҳуқуқий тартибга солинган. Таъкидлаш лозимки корпоратив муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжатлар ичида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари муҳим ўрин эгаллайди. Жумладан, янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»- ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги ва бошқа бир қанча шу каби қонунларда у ёки бу ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корпорацияларнинг тушунчаси, ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши, тугатилиши, бошқарув органлари ва уларнинг ваколатлари, мол-мулкка эгалик қилиш тартиб-қоидалари, жавобгарлиги, филиаллар ва ваколатхоналар очиш тартиби ва ҳоказо шунга ўхшаш муҳим ҳуқуқий нормалар ўрин олган. Булардан ташқари, баъзи қонунларда корпорациялар фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ва турли соҳалар, йўналишларга оид қоидалар, тартиблар, талаблар батафсил белгилаб берилган. Улар жумласига «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги, «Банкротлик тўғрисида»ги, «Фирма номлари тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги каби қонунларни киритиш мумкин. Корпоратив низоларнинг судга тааллуқлилиги, яъни мазкур тоифадаги низоларнинг қайси суд томонидан кўриб чиқилиши процессуал қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Улар мураккаб тоифадаги низолар ҳисобланади. Чунки, бундай низоларда аксарият ҳолларда тарафларнинг сони кўп миқдорда бўлади ва уларнинг ҳал этилиши бир қанча ҳуқуқ субъектларининг, шу жумладан, давлат органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилади. Корпоратив низоларнинг субъектлари сифатида ҳам юридик шахслар, ҳам жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. Шу сабабли, бундай тоифадаги низоларни кўришда ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қиладиган барча шахсларни аниқлаш ҳамда уларни ишга жалб қилиш орқали тарафларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш муҳим ҳисобланади, қонунчилик талабларига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим. Айни ушбу масалани суд амалиёти мисолида кўриб чиқамиз. «Н» МЧЖ (бундан кейин матнда жамият деб юритилади) таъсис ҳужжатлари ҳокимлик ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2005 йил 13 сентябрда рўйхатдан ўтказилиб, унга кўра жамият устав фонди 30 000 000 сўм миқдорида белгиФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 24 ланган. Жамият низом жамғармасидаги улушлар миқдори жамият таъсисчилари ўртасида қуйидагича тақсимланган: – «А» МЧЖ – 20 фоиз (6 000 000 сўм); - «Б» МЧЖ – 20 фоиз (6 000 000 сўм); - фуқаро Ф. – 30 фоиз (9 000 000 сўм); - фуқаро И. – 30 фоиз (9 000 000 сўм). Жамиятнинг 2017 йил 28 августдаги 10-П-сонли буйруғига биноан жамият балансидаги асосий воситалар рўйхатида бўлган бино мажмуаси ёпиқ кимошди савдолари-аукцион орқали баҳоланган ҳолда сотилиши ва аукцион ўтказиш учун комиссия таркиби белгиланган. Жамиятнинг 2017 йил 4 сентябрдаги 11-П-сонли буйруғи билан жамият балансидаги асосий воситалар рўйхатида бўлган бино мажмуаси қолдиқ қийматида сотилиши белгиланган. «К» МЧЖ шаклидаги консалтинг компаниясининг 2017 йил 6 сентябрдаги баҳолаш ҳисоботига асосан бино мажмуаси жами 149 760 000 сўмга баҳоланган. Жамият томонидан «Асл кўчмас мулк савдо риэлтор» МЧЖнинг ҳудудий бўлимига 2017 йил 6 сентябрда буюртма хати берилиб, бино мажмуасини бошланғич нархи 145 000 000 сўм қийматида кимошди ёпиқ аукцион савдосида сотиб бериш сўралган. Жамиятнинг 2017 йил 8 сентябрда савдо ташкилотчисига юборган хатида ёпиқ аукцион савдосида қатнашувчи фуқаролар рўйхати Р., Г., Д.дан иборатлиги ва комиссия раиси Л. белгиланганлиги маълум қилиниб, сотиладиган бинонинг закалат тўлови миқдорини 0,1 фоиз миқдорида белгилашни сўраган. 2017 йил 22 сентябрда савдо ташкилотчиси томонидан ўтказилган кимошди аукцион савдоларида фуқаро Х. ғолиб деб топилган ва 2017 йил 22 сентябрда 3/1-сонли ғолиблик баённомаси расмийлаштирилган. Кимошди аукцион савдоси натижалари бўйича «сотувчи» – жамият, «сотиб олувчи» – фуқаро Х. ва савдо ташкилотчиси иштирокида 2017 йил 22 сентябрда 3/1-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, унда жамиятга тегишли бино мажмуасининг қурилиш майдони 976,20 кв.м, фойдали майдони 829,77 кв.м. қисми фуқаро Х.га 150 000 000 сўмга сотилиши белгиланган. Кейинчалик, бино мажмуасининг мазкур қисми фуқаро Х. томонидан 2017 йил 26 октябрда «Т» МЧЖга сотилган ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Жамият таъсисчиси фуқаро Ф. (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) бундан норози бўлиб, жамиятга тегишли бино мажмуаси қисмини кимошди савдоси орқали сотишда қонун ҳужжатлари ва жамият уставига риоя қилинмаганлиги, жамият раҳбари битим тузилишидан манфаатдор бўлганлиги сабабли таъсисчиларнинг розилиги олинмасдан, ноқонуний сотилганлигини таъкидлаб, жамият, фуқаро Х. ва «Асл кўчмас мулк савдо риэлтор» МЧЖнинг ҳудудий филиалига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва «Асл кўчмас мулк савдо риэлтор» МЧЖ ҳудудий филиали томонидан 2017 йил 22 сентябрда ўтказилган кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиб, ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни, шунингдек 2017 йил 22 сентябрдаги 3/1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашни сўраган. Даъвогар суд ҳужжати қабул қилингунга қадар судга даъво талабини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, «Асл кўчмас мулк савдо риэлтор» МЧЖ ҳудудий филиали томонидан 2017 йил 22 сентябрда ўтказилган кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топишни ва унинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни, шунингдек 2017 йил 22 сентябрдаги ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 25 3/1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашни ва ундан кейин тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2019 йил 8 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, «Асл кўчмас мулк савдо риэлтор» МЧЖнинг ҳудудий филиали томонидан 2017 йил 22 сентябрда ўтказилган кимошди савдоси ҳақиқий эмас деб топилган ва битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилиб, 2017 йил 22 сентябрда тузилган 3/1-сонли аукцион савдолари натижаси ғолиблик баённомаси ҳақиқий эмас деб топилган, жамият, фуқаро Х. ва «Асл кўчмас мулк савдо риэлтор» МЧЖ ҳудудий филиали ўртасида 2017 йил 22 сентябрда тузилган 3/1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг қарори билан биринчи инстанция судининг ушбу ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш ҳужжатларига кўра, даъво аризасида ва даъво аризасига қўшимча аризада билдирилган талаблар қуйидагилар: - «Асл кўчмас мулк савдо риэлтор» МЧЖ ҳудудий филиали томонидан 2017 йил 22 сентябрда ўтказилган ким ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш; - 2017 йил 22 сентябрдаги 3/1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш; - 2017 йил 22 сентябрдаги 3/1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасидан кейин тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2017 йил 22 сентябрда савдо ташкилотчиси томонидан ўтказилган кимошди аукцион савдоларида фуқаро Х. ғолиб деб топилган ва 2017 йил 22 сентябрда 3/1-сонли ғолиблик баённомаси расмийлаштирилган. Кимошди аукцион савдоси натижалари бўйича «сотувчи» – жамият, «сотиб олувчи» - фуқаро Х. ва савдо ташкилотчиси иштирокида 2017 йил 22 сентябрда 3/1-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, жамиятга тегишли бино мажмуасининг қурилиш майдони 976,20 кв.м, фойдали майдони 829,77 кв.м. қисми фуқаро Х.га 150 000 000 сўмга сотилган. Кейинчалик, бино мажмуасининг мазкур қисми фуқаро Х. томонидан 2017 йил 26 октябрда «Т» МЧЖга сотилган. Фуқаро Х. ва «Т» МЧЖ ўртасида имзоланган 2017 йил 26 октябрдаги олдисотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби корпоратив низо ҳисобланмайди ва ушбу низонинг кўриб чиқилиши иқтисодий судга тааллуқли эмас, балки фуқаролик судига тааллуқли ҳисобланади. Ушбу ҳолатда мазкур иқтисодий иш доирасида даъвогар билдирган талабларининг баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли ва ушбу бир нечта ўзаро боғлиқ талаблар бирлаштирилган. ИПК 25-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 26 Демак, даъвогар томонидан билдирилган даъво талаблари фуқаролик ишлари бўйича судда кўриб чиқилиши лозим. ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Олий суд Пленумининг «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 22-бандида берилган тушунтиришларга кўра, иш юритишни тугатиш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарорини чиқармасдан суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 110-моддасида назарда тутилган иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати «Н» МЧЖнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантириш, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш, даъвогарнинг жамият, фуқаро Х. ва «Асл кўчмас мулк савдо риэлтор» МЧЖнинг ҳудудий филиалига нисбатан «Асл кўчмас мулк савдо риэлтор» МЧЖ ҳудудий филиали томонидан 2017 йил 22 сентябрда ўтказилган кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ва битм ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш, шунингдек 2017 йил 22 сентябрдаги 3/1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш, кейинчалик тузилган олди-сотди шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида янги қарор қабул қилган5 . Хулоса сифатида айтиш керакки, корпоратив низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқли бўлиши учун: биринчидан, ушбу низолар корпорация фаолиятидан келиб чиққан бўлиши лозим. Аммо, бу ерда низо меҳнатга оид бўлмаслиги, яъни иш берувчи билан ходим ўртасидаги ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, меҳнат таътилини бериш, қўшимча вазифалар юклаш, иш ҳақи тўлаш, моддий жавобгарлик белгилаш, турли меҳнатга оид имтиёзлар бериш ва ҳоказо шу каби муносабатлардан келиб чиқмаслиги лозим, иккинчидан, низо фаолиятига тегишли бўлган (фаолиятидан келиб чиққан) корпорация давлат рўйхатидан ўтиб, юридик шахс мақомига эга бўлиши шарт. А. ФАЙЗИЕВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси 1 https://stat.sud.uz. Иқтисодий судлар томонидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўрилган ишлар юзасидан статистик маълумот. 31.03.2023 йил ҳолатига. 2 Корпоратив низолар: тушунчаси, турлари ва уларни судда кўришнинг ўзига хос жиҳатлари: судьялар ва аҳоли учун амалий қўлланма/ М.Саидов. – Тошкент: , 2019. – 196 б. Б.- 8. 3 Е.А. Дорожинская. Корпоративное право: курс лекций / Новосибирск: Изд-во СибАГС,2016.— 264 с. 4 https://lex.uz/docs/4674902. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон. 5 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 5 сентябрдаги РС-47-22-сонли қарорига илова Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 27 Суд амалиёти таҳлиллари шуни кўрсатадики, иқтисодий муносабатлар ривожланиб бораётган ҳозирги даврда корпоратив низолар, хусусан масъулияти чекланган жамият иштирокчилари ўртасидаги турли масалалар юзасидан низолар сони ҳам ортиб бормоқда. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин. Хўш, жамият иштирокчисининг мазкур ҳаракати нотариал шаклда амалга оширилиши керакми ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимми? Ушбу саволга қуйидаги суд амалиётини таҳлил қилиш орқали жавоб топишга уриниб кўрамиз. «Z» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Т.А. судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Z» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси У. Д.га нисбатан тарафлар ўртасида 2018 йил 1 ноябрда тузилган 1-сонли битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Иш ҳужжатларига кўра, жамият юридик шахс сифатида 2016 йил 24 октябрда даъвогар якка таъсисчилигида, 6 000 000 (олти миллион) сўм низом жамғармаси миқдорида 0174- сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Жамиятнинг 2017 йил 27 февралдаги 1-сонли қарорига асосан низом жамғармасига ўзгартириш киритиш орқали 181 830 000 (бир юз саксон бир миллион саккиз юз ўттиз минг) сўм нақд пул ва «Омборхона биноси ва бошқа бино-иншоотлар» 359 021 014 (уч юз эллик тўққиз миллион йигирма бир минг ўн тўрт) сўм қийматда қайта шакллантирилиб, жамият низом жамғармаси 546 851 014 (беш юз қирқ олти миллион саккиз юз эллик бир минг ўн тўрт) сўмга оширилган. Жамиятнинг 2018 йил 1 ноябрдаги 01-сонли йиғилиш баёни (қарори) ва ушбу санадаги 1-сонли битимга асосан даъвогар жавобгар фойдасига жамиятдаги улушининг 50 фоизи, яъни 273 425 507 (икки юз етмиш уч миллион тўрт юз йигирма беш минг беш юз етти) сўм қисмидан воз кечган. Шунга кўра, жамиятнинг 2018 йил 7 февралдаги 1-сонли йиғилиш баёни (қарори)га асосан таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, 2018 йил 11 февралда қайта давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъвогар жавобгар билан ўрталарида 2018 йил 1 ноябрда тузилган 1-сонли битим бўйича кўчмас мулкнинг литерлари ҳисобида қайси қисми унда ва қайси қисми жавобгарда таъсис улуши сифатида ихтиёрларида қолиши масаласига аниқлик киритилмаганлиги сабабли ушбу битим қонун талабларига зид равишда тузилган ҳисобланишини, тарафлар ўртасида тузилган битимнинг предмети кўчмас мулк билан боғлиқ эканлиги туфайли ушбу битим белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши, яъни мулкий ҳуқуқ кадастр идораларида рўйхатга олиниши лозим бўлганлигини, бироқ низоли битим бўйича мулкий ҳуқуқлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини важ қилиб, судга ушбу битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар апелляция шикояти билан судга мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Бундай хулосага келишда апелляция инсКОРПОРАТИВ НИЗО ДАЪВО МУДДАТИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 28 танцияси қуйидагиларга асосланган. Аввало, тарафлар ўртасида 2018 йил 1 ноябрда тузилган 1-сонли битим гарчи даъвогарнинг ўз улуши ярмидан жавобгар фойдасига воз кечиши ҳақидаги битим бўлса-да, ушбу битим даъвогар томонидан даъво аризасида кўчмас мулк олди-сотди шартномаси сифатида баҳоланган. Шу сабабли, даъвогарнинг низоли битимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112 ва 115-моддаларини ҳавола қилиб, низоли битимни тузишда битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этилмаганлиги ёхуд битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилинмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Иккинчидан, даъвогарнинг низоли битим апелляция шикоятида кўрсатиб ўтилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида» Низом (2018 йил 29 декабрга қадар, яъни низоли битим тузилган давргача амалда бўлган) талаблари доирасида кадастр идораларида рўйхатдан ўтказилмаганлиги важлари ҳам мутлақо асоссиздир. Сабаби, мазкур Низомга мувофиқ, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (Низомнинг 2-банди). Низоли битим эса тарафларда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи битим бўлмасдан, аксинча уларнинг жамият таъсисчилари сифатида жамиятнинг низом жамғармаси бўйича таъсис улушларига бўлган ҳуқуқини юзага келишига асос бўлган ҳужжат ҳисобланади. Учинчидан, жамият Низомида жамият таъсисчининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушидан (улушининг бир қисмидан) бошқа шахснинг ёки таъсисчининг фойдасига воз кечиши нотариал шаклда амалга оширилиши ёхуд у билан боғлиқ битимнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши назарда тутилмаган. Тўртинчидан, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 8, 20-моддаларида, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини ушбу қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли эканлиги, жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Бешинчидан, даъвогарнинг жавобгар унга тегишли бўлган жамиятдаги таъсис улушининг ярмини алдаш йўли билан ёки бошқа ноқонуний йўллар орқали қўлга киритганлиги важлари ўз тасдиғини топмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан мазкур иш кассация тартибида кўриб чиқилиб, даъвогар томонидан киритилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган ҳамда суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Таҳлил этиб ўтилган иқтисодий иш мазмунидан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиш мумкинки, жамият иштирокчисининг жамиятдаги кўчмас мулки билан боғлиқ ўз улушининг бир қисмидан иккинчи иштирокчи фойдасига воз кечиши, кўчмас мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ битим эмас. Мазкур тоифадаги битимларни давлат рўйхатидан ўтказилиши амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Э. СОИБНАЗАРОВ, Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси ДАЪВО МУДДАТИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 29 Бугунги кунда тўртинчи саноат инқилоби даврида (Industry 4.0) жадал ривожланаётган рақамли технологиялар иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва давлат фаолияти соҳаларига кенг жорий этилиб, одамларнинг кундалик ҳаёти шароитларини тубдан ўзгартирмоқда. Президентимиз миллий иқтисодиётни рақамли иқтисодиётга тўлиқ ўтказишни таъминлашга йўналтирилган дастурларни ўз ичига олган «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлади1 . Ўз фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш истиқболларини англаган кредит ташкилотлари уларни жорий этишда етакчилардан ҳисобланади. Халқаро валюта жамғармаси вакиллари J. Forest, L. Gambakorta ва S. Shin сўзларига кўра, кредит-молия соҳасида анъанавий жараёнлар доирасида ярим аср давом этиши мумкин бўлган мақсадларга технологиялар туфайли ўн йил ичида эришилди2 . Рақамли кредит муҳити – бу рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда, ҳақ эвазига, муддатли ва қайтариш шартлари асосида пул ресурсларини тақдим этиш бўйича фаолият амалга ошириладиган макон бўлиб, унда рақамли ташкилий-техник компонент кредитлаш жараёнига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Кредитлашнинг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда, ахборот технологиялари вақт ва моддий харажатларни камайтириш, мижозлар базасини кенгайтириш, рискларни янада самарали бошқариш каби жараёнлар орқали иқтисодий самарадорликни, кредит соҳасидаги операцияларни амалга ошириш учун блокчейн технологиясига асосланган смарт-контрактлар ва дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш асосида кредит муносабатларини ҳуқуқий таъминлашнинг ишончлилигини, камбағалликни камайтириш ва жамиятнинг инклюзив ривожланишига ҳисса қўшадиган молиявий хизматларнинг оммабоплигини сезиларли даражада оширишга имкон берадиган муҳитни яратади. Хорижий мамлакатлардаги кредит ташкилотларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон банклари ўз фаолиятида мижозларга масофадан хизмат кўрсатишга эътибор қаратади. Агар иқтисодий ривожланган мамлакатларда рақамли гигантлар (Google, Apple, Tencent ва бошқалар) ўзларининг асосий фаолиятига ҳисса қўшадиган турли хил хизматларни таклиф қилиш орқали кенгайиши, молия институтларини бошқа соҳаларга кириши (масалан, Россияда Сбербанк гуруҳини экотизим доирасида боғлиқ тармоқларга кенгайиши) орқали намоён бўлаётган бўлса, Ўзбекистондаги банклар ҳозирда мижозга иш жойида ўрнатилган модемли компютерлар КРЕДИТ СОҲАСИДАГИ ШАРТНОМАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 30 ва мобиль телефонлар ёрдамида банк хизматларидан иложи борича қулайроқ фойдаланишга, бу муассасалар билан ўзаро муносабатларда вақт ва молиявий харажатларни минималлаштиришга имкон берадиган масофавий хизмат кўрсатиш тизими билан чекланмоқда. Бу борада таклиф этилаётган банк хизматларига, биринчидан, уларга молиявий маълумотларни ўз вақтида тақдим этишни таъминлайдиган ахборот жиҳати бўлса, иккинчидан, мижозга депозит ҳисобварақларини очиш, кредитлар бериш, валюта айирбошлаш операциялари ва бошқалар бўйича банк операцияларини амалга оширишга имкон берадиган транзакцион томонидир. 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 20,2 миллион мижоз масофавий банк хизматларидан фойдаланган, шундан 19,2 миллион нафари жисмоний, 968 минг нафари эса юридик шахсларни ташкил қилган3 . Кредит соҳасида бошқа тармоқлар каби рақамли технологиялардан фойдаланиш шартномаларни тузиш жараёнини тезлаштириб, харажатларни камайтирса-да, лекин томонларнинг шартномадан аввал ва шартномавий муносабатларининг моҳияти ва ҳуқуқий КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 31 табиатини ўзгартирмайди. Энг муҳими, Фуқаролик кодексида кўрсатилган шартномаларни тузиш ва бажаришнинг умумий қоидаларини ҳеч қандай ҳолатда инкор этмайди. Фуқаролик кодексининг 364-моддасига мувофиқ, агар томонлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича белгиланган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. Унинг қуйидаги шартлари муҳим деб тан олинади: а) шартнома нарсаси тўғрисидаги шартлар; б) қонунчиликда муҳим деб белгиланган шартлар; в) томонлардан бирининг аризасига кўра, келишиб олиниши зарур бўлган шартлар4 . Такидлаш лозимки, рақамли муҳит кредит соҳасидаги шартномаларнинг муҳим шартларини шакллантиришга таъсир қилмайди: барча кредит-ҳуқуқий битимлар амалда умумтан олинган ва пул хусусиятига эга бўлган, лекин рақамли технологиялар таъсирига учрамайдиган муҳим шартлар тўпламига эга. Бироқ, рақамли технологиялар бу борада тарафларнинг муносабатларини расмийлаштириш жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади. Шартномаларнинг ёзма шакли сифатида кредит битимини рақамли шаклда тузиш имконияти бу КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ АННОТАЦИЯ Мазкур мақолада мамлакатимиз рақамли технологияларнинг кредит соҳасидаги ривожланиши жараёнининг таҳлили келтирилади, уларни бу жараёнда вақт ва маблағларни тежашга ёрдам бериши ёритилади ҳамда фуқаролик ҳуқуқи фанининг битимларни тузиш ва бажариш бўйича қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг тегишли меъёрларидан келиб чиқиб, рақамли кредит муҳитида битимларни тузиш ва бажаришда рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида ушбу кодекснинг 107, 236 ва 266-моддаларига тегишли ўзгариш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар асосланади. Калит сўзлар: кредит, битим, рақамли технология, интернет, электрон шакл, электрон имзо, смарт-контракт. * * * В данной статье анализируется процесс развития цифровых технологий в кредитной сфере в Республике Узбекистан, освещается влияние цифровых технологий на снижение времени и затрат при кредитовании, на основании положение науки Гражданского права и соответсвующих норм Гражданского кодекса Республики Узбекистан и в целях расширению применения цифровых технологий в процессе заключения и исполнения сделок в цифровой кредитной среде обоснованы предложения по внесению изменений и дополнений в статьи 107, 236 и 366 Гражданского кодекса Республики Узбекистан. Ключевые слова: кредит, сделка, цифровые технологии, Интернет, электронная форма, электронная подпись, смарт-контракт. * * * In this article the process of development of digital technologies in the credit sphere in the Republic of Uzbekistan is analyzed, the impact of digital technologies on reducing time and costs in lending is highlighted, based on the provisions of the science of Civil law and the corresponding norms of the Civil Code of the Republic of Uzbekistan and in order to expand the use of digital technologies in the process of concluding and executing transactions in the digital credit environment the proposals for amendments and additions to articles 107, 236 and 366 of the Civil Code of the Republic of Uzbekistan are substantiated . Keywords: credit, transaction, digital technologies, internet, electronic form, electronic signature, smartcontract.
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 32 соҳа самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Фуқаролик кодекси кредит соҳасидаги деярли барча шартномалар учун оддий ёзма шаклни белгилайди (жисмоний шахслар ўртасида оғзаки тузилиши мумкин бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам миқдордаги қарз шартномаси бундан мустасно): қарз шартномаси учун 733-моддада, кредит шартномаси учун 745-моддада, банк депозит шартномаси учун 761-моддада, кафолат шартномаси учун 299-моддада, лизинг шартномаси учун 539-моддада (чунки мулкни ижарага бериш шартномасининг бир тури сифатида лизинг шартномасининг тарафлари фақат юридик шахслар бўлиши мумкин). Фуқаролик кодексида битимнинг электрон шакли назарда тутилмаган, гарчи 366-модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, шартнома муносабатлари субъектлари уларни тузиш жараёнида ҳужжатларни алмашиш учун электрон алоқа воситаларидан фойдаланишлари мумкин. Муаллиф томонидан вақт ва маблағларни сезиларли даражада тежашни таъминлайдиган битимлар электрон шаклининг афзалликларидан келиб чиқиб, Фуқаролик кодексига электрон шаклда битимлар тузиш учун ҳуқуқий асос яратадиган нормаларни киритиш таклиф этилади. Хусусан, ушбу кодекснинг 107-моддасини қуйидаги таҳрирдаги: «Битимнинг ёзма шакли электрон шаклдаги битимнинг муҳим шартларини ва уни тузган шахсларни аниқлашга имкон берадиган электрон ҳужжат кўринишида амалга оширилиши мумкин», 366-модданинг тўртинчи қисмини эса «битта ҳужжат» сўзидан кейин «шу жумладан, электрон ҳужжатни» сўзлари билан тўлдирилиши керак. Ушбу икки модда Фуқаролик кодексининг умумий қисмида жойлашганлиги сабабли мазкур кодекснинг махсус қисмида кўрсатилган барча битим ва шартномаларга, шу жумладан, кредит соҳасидаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларга нисбатан ҳам қўлланилади. Рақамли кредит муҳитида шартномалар тузиш умумий қабул қилинган икки босқичда – таклиф йўллаш ва уни қабул қилиш орқали амалга оширилади. Бу жараён рақамли кредит муҳитида рақамли технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Бунда, кредитнинг моҳияти ва кредитлаш жараёнига таъсир қилмасдан, рақамли технологиялар ёрдамида шартномалар тузишнинг шаффофлигини ошириш, вақт ва моддий харажатларни камайтиришни янги босқичга кўтаради. Замонавий банклар шартномаларни тузишда интернет тармоғидан фаол фойдаланмоқда. В. Камалян бундай шартномаларни тузишнинг қуйидаги вариантларини қайд этади: 1) битта электрон ҳужжат орқали шартнома тузиш; 2) электрон ҳужжатларни алмашиш орқали шартнома тузиш; 3) стандарт шартларга қўшилиш орқали шартнома тузиш (Click-wrap, Webwrap). Click-wrap орқали шартнома имзолаш фойдаланувчи унинг шартлари билан танишиши ва розилиги билан тегишли тугмани босиш йўли билан амалга оширилади. Веб-wrap ёрдамида фойдаланувчига гиперҳаволани босиш ва шартларни ўқиш имконияти берилади КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ 33 ёки мониторда ушбу сайтдан фойдаланишни давом эттириш орқали фойдаланувчи томонидан шартнома шартларини қабул қиладиган маълумотлар пайдо бўлади5 . Юридик нуқтаи назардан, банклар томонидан кредит шартларини интернетда жойлаштириш шартнома тузиш бўйича оммавий оферта кўринишидаги таклиф, мижоз томонидан керакли тугмани босиш ёки веб-сайтга ўтиш эса таклиф қилинган шартларни қабул қилиш, яъни битим жараёнининг якунланиши сифатида кўриб чиқилиши керак. Рақамли кредит муҳитида шартномаларни бажариш мажбуриятларни адо этишнинг умумий қоидаларига бўйсунганлиги сабабли рақамли кредит муҳитида шартномаларни бажаришни ҳуқуқий тартибга солиш тамойиллар, субъектлар, предмет, муддат, жой ва усуллар каби жиҳатларни қамраб олади. Рақамли кредит муҳитининг Фуқаролик кодекси 21-боби қоидаларига таъсирини таҳлил қилиш қуйидаги хулосалар чиқаришга имкон беради. Рақамли муҳит кредит соҳасидаги мажбуриятларни бажариш тамойилларига таъсир қилмайди. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, кредит соҳасида тузилган фуқаролик ҳуқуқий битимлар мажбуриятларни лозим даражада бажариш, уларнинг ўзгармаслиги, томонларнинг ҳамкорлиги, оқилона ва виждонан ҳаракат қилиши каби мажбуриятларни бажаришнинг умумий қоидаларига бўйсунади. Бу тамойиллар мустаҳкам бўлиб, рақамли таъсирга тобе эмас. Бироқ, рақамли кредит муҳитида фуқаролик ҳуқуқий шартномаларни бажаришнинг бошқа барча жиҳатлари у ёки бу даражада трансформацияга учрайди. Хусусан, депозитларни қабул қилиш ва ўзларининг номидан уларни жойлаштириш орқали кредит соҳасида воситачилик қилиш учун ташкил этиладиган банк муассасалари шартномаларни бажариш субъектлари сифатида ўз фаолиятига рақамли технологияларни тобора жадал суръатларда жорий этмоқда ва бу жараёнда нафақат мижозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ташқи соҳага (front-office), балки ташкиллаштириш ва бошқариш билан боғлиқ бўлган ички фаолият (middle-office ва backoffice)га ҳам татбиқ қилинмоқда. Пайдо бўлаётган интернет-банклар мижозлар қамровини кенгайтириш ва 24/7/365 тартибида хизматларини кўрсатишда кўп сонли ходимларга эга филиаллар ва бўлинмаларни яратмайди, самарасиз ишлайдиган катта ички бюрократиядан зарар кўрмайди ва шу билан бирга, мижозларга кенг қулайликлар, тез ва кам харажатлар эвазига хизматларни тақдим этади. Мижозлар учун кредит муассасаси биносига жисмонан ташриф буюриш, навбатда туриш ёки хизмат кўрсатувчи ходимларни кутиш учун вақт йўқотишнинг ҳожати йўқ; депозит ҳисобварағини очиш ва унга суммани киритиш, кредитлар бериш ва ажратилган кредит ресурсларини қарз олувчининг банк ҳисоб рақамига ўтказиш масофадан туриб амалга оширилади; ҳужжатлар рақамли электрон имзо билан имзоланади ва бундай ҳужжатлар юридик кучга эга бўлиб, хусусан, судда далил сифатида хизмат қилиши мумкин. Рақамли муҳит кредит соҳасидаги шартномаларни бажариш муддатларига кучли таъсир кўрсатади. Банклар ўзла-
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 34 рининг баъзи хизматларини кечаю кундуз тақдим этади; илгари амалга ошириш учун кунлар ва ҳафталарни талаб қиладиган операциялар (масалан, кредит бериш) бир неча дақиқа ёки соат ичида амалга оширилади; блокчейн технологиялари транзакциялар вақтининг ўзгармаслигини аниқ қайд этиш ва таъминлаш имконини беради (масалан, кредитлашда қарз олувчининг асосий қарз ва кредит бўйича фоизларни тўлаш бўйича мажбуриятларининг ўз вақтида бажарганлигини судда исботлаш учун). Мажбуриятларни бажариш жойи ҳам сезиларли рақамли трансформациядан ўтмоқда. Фуқаролик кодексининг 264-моддасига мувофиқ, пул мажбуриятини бажариш жойи кредитор-жисмоний шахснинг яшаш жойи ва кредиторюридик шахснинг жойлашган манзили ҳисобланади. Кредит ташкилотларининг мижозлари ўзларининг баъзи мажбуриятларини бажариш учун кредит ташкилотига шахсан келишлари шарт эмас, хусусан, қарздорлар томонидан мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган операциялар тўғрисида ҳисобот бериш ва транзакциялар ўтказиш замонавий қурилмалар ва рақамли платформалар ёрдамида масофадан туриб амалга оширилади. Бундан ташқари, банклар халқаро банк ҳамжамияти томонидан ишлаб чиқилган платформалар асосида банк амалиётларини амалга оширганда (масалан, UTS SWIFT орқали банк тўлов) рақамли технологиялар давлатлар ўртасидаги чегараларни бартараф этмоқда. Мажбуриятларни бажариш усули уларнинг хусусиятига боғлиқ бўлиб, шартномани тузишда унинг тарафлари белгилаган мақсадларга эришишга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш тартибини ифодалайди. Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда, шартномаларни бажариш бўйича муайян ҳаракатларни амалга ошириш (масалан, электрон рақамли имзо билан шартномани имзолаш, банк-мижоз тизимидан фойдаланган ҳолда, транзаксия ўтказиш ва ҳоказо) шартномаларни бажариш жараёнида самарадорликни ошириш учун муҳим, лекин кредит муҳитига жорий этилиши энг истиқболли бўлган рақамли технология – бу блокчейн технологиясига асосланган смартконтрактдир. Смарт-контракт – бу шартноманинг рақамли ифодаси бўлиб, у ўз ичига муайян ҳолатлар юзага келганда шартномани бажариш механизмини автоматик равишда фаоллаш тизимини киритади. Бу ғоя 1994 йилда АҚШнинг компьютер фанлари, криптография ва ҳуқуқ соҳасидаги олими Ник Сабо томонидан таклиф қилинган бўлиб, у смарт-контрактни ўз ичига ижро этиш протоколини киритган томонлар ўртасидаги мажбуриятлар тўпламининг рақамли тасвири сифатида изоҳлаган6 . Смарт-контрактлардан фойдаланиш таклиф этилаётган хизматлар нархини сезиларли даражада пасайтиради, инсон омилини йўқ қилади ва уларни тақдим этиш вақтини бир неча бор қисқартиришга имкон беради. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида смарт-конрактнинг қонуний таърифи мавжуд эмас. Қонуности даражасида смарт-контракт «Крипто биржасида крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги истиқболли лойиКРЕДИТ ШАРТНОМАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 35 1 Об утверждении Стратегии «Цифровой Узбекистан-2030» и мерах по его эффективности реализации. Указ Президента Республики Узбекистан №УП-6079 от 5.10.2020г. (Национальная база данных законодательства. 06.10.2020г., №06/20/6079/1349). Lex.uz.doc. 2 ФорестДж., Гамбокорта Л., Шин Х.С. От финансовых инноваций к финансовой интеграции. Международный валютный фонд. Финансы и развитие. Март 2021г. – С.14-32. 3 Центральный банк Узбекистана. https://cbu.uz/ru/statistics/bankstats /659586/. 4 Гражданский кодекс Республики Узбекистан. Т.Адолат.2018. 5 Камалян В.П. Правовые особенности заключения и исполнения банковских договоров в цифровой экономике. Диссертация на соискание ученой степени кандидата юридических наук. М. 2021. С.39-40. 6 Szabo N. Smart Contracts. Building Blocks for Digital Markets. 1994. 7 Об утверждении Правил осуществления торгов крипто-активами на крипто-бирже. Приказ Директора НАПП от 18 июля августа 2022 года. МЮ РУз №3379 от 15.08.2022г. (Национальная база данных законодательства, 15.08.2022 г., № 10/22/3379/0743) Lex.uz.doc. ҳалар бўйича миллий агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланган крипто биржасида крипто-активлари савдоси қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 агустда 3379-рақам билан рўйхатга олинган) ҳуқуқ ва мажбуриятлари рақамли транзакцияларни автоматик тарзда бажарилиши орқали амалга ошириладиган электрон шаклдаги шартнома сифатида белгиланган7 . Бу таъриф нотўғри бўлиб, смарт-контракт моҳиятини бузилган тарзда ифодалайди. Қонунчилик даражасида смарт-контракт таърифининг йўқлиги ҳуқуқий оқибатларнинг ноаниқлигини келтириб чиқаради ва уларнинг кенг қўлланилишига жиддий тўсқинлик қилади. Муаллиф Россия Федерацияси Фуқаролик кодексининг мажбуриятларни бажаришнинг умумий қоидаларига бағишланган 309-моддасидаги сингари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига қуйидаги таҳрирдаги иккинчи қисм қўшишни таклиф қилади: «Битим тарафлари муайян ҳолатлар келиб чиқанда ундаги мажбуриятларни бажарилишига йўналтирилган қўшимча хоҳиш-иродаларини ифодаламаган ҳолда, битим шартларида белгиланган ахборот технологиялари орқали бажариш тўғрисида келишиб олишлари мумкин». Юқорида келтирилган таҳлилдан келиб чиқиб, мақола муаллифи рақамли кредит муҳитида бу борадаги технологиялар битимларни тузиш ва бажариш жараёнига ижобий таъсир кўрсатишини ёритиб, ушбу соҳада улардан янада унумли фойдаланиш учун Фуқаролик кодексининг 107 ва 366-моддаларига бундай битимларни имзолашда электрон битимларни тузиш, 236-моддасига эса уларни электрон тарзда бажариш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш заруратини асослаб беради. Ш. БОЗАРОВ, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, Ўзбекистон лизинг уюшмаси юристи
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 36 Кредитга иқтисодий маънода таъриф берадиган бўлсак, кредит – бу вақтинча бўш турган пул маблағларини маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Кредит (lot. creditum – қарз, credo – ишонаман, маъқуллайман) – пул маблағлари, товар ва хизматларни келишилган устама (фоиз) тўлаб қайтариб бериш шарти билан маълум муддатларга қарзга бериш дегани. Қарзга маблағ берувчи томон кредитор (давлат, банк, корхона, хусусий, шахсий ва бошқалар), ссуда олувчи томон эса дебитор (қарздор) дейилади. Кредит ёрдамида товар моддий бойликлари, турли машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчиларнинг маблағлари етарли бўлмаган шароитда тўловларни кечиктириб товарлар сотиб олишлари ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Кредит муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Гаров тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»- ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Марказий банк тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа бир қатор нормативҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Кредит муносабатлари тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузиш орқали (яъни бошқа шахсга муддатлилик, қайтаришлилик ва фойдаланганлик учун фоиз шаклида тўловлилик шартлари асосида) амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади. Кредит шартномаси бу – қарзнинг алоҳида, мустақил кўринишларидан биридир. Кредит шартномасида қарз берувчи сифатида фақат банк ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензиясига эга бўлган бошқа кредит ташкилоти қатнашиши мумкин. Кредит шартномаси иккала тарафга ҳам мажбурият юклайди. Ҳар бир тараф иккинчи тараф фойдасига мажбурият олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 745-моддасига кўра, кредит шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт эканлиги белгиланган. КРЕДИТГА ОИД ИШЛАРНИ СУДДА КЎРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 37 Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низолар судларда кўриладиган ишларнинг анча қисмини ташкил қилади. Кредит шартномаси билан боғлиқ низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари, бундай ишларни кўришда нималарга эътибор берилиши кераклиги ҳақида айтадиган бўлсак. Судларда кредит шартномаларидан келиб чиқадиган қуйидаги низо турлари учрашади: – кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш; – кредит маблағларини ундириш; – кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш; – кредит мажбуриятлари ижросини кечиктирганлик учун неустойка ундириш; – кредит шартномаси бўйича муддатли ва муддати кечиктирилган тўловларни ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш; – мажбуриятларни бажармаганлик учун, пул маблағларини ўз вақтида қайтармаганлик учун банк фоизларини ундириш; – кредит шартномасини бажаришга мажбурлаш; – мақсадсиз фойдаланилган кредит маблағларини қайтариш; – гаров, ипотека шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳақиқий эмаслик КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 38 оқибатларини қўллаш ва бошқалар; Судлар кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво аризалари судга тақдим қилинганда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 26-моддасига асосан мазкур низонинг тааллуқлилиги масаласига эътибор беришлари лозим. Кредит шартномасининг тарафлари кредит берувчи сифатида банк ёки кредит ташкилоти ҳисобланади. Кредит олувчи юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки фуқаро бўлиши мумкин. Шунингдек, кредит шартномаси юридик шахслар ўртасида, гаровга қўювчи, кафил сифатида фуқаро билан шартнома тузилиб, даъво аризасида ундирувни гаров мулкига қаратиш (ФКнинг 279-моддаси) ёки кафилдан солидар (ФКнинг 293-моддаси, учинчи қисми) тартибда ундириш талаблар қўйилиши мумкин. Даъвогар томонидан бир неча даъво талаблари бирлаштирилиб, даъво талабининг бир қисми маъмурий судга, иқтисодий судга, бошқаси фуқаролик ишлар бўйича судга тааллуқли бўлганда, талаблар ўзаро боғлиқ бўлса, мазкур кодекснинг 27-моддасига асосан барча талаблари фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозимлигига эътибор бериш лозим. Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ФПКда белгиланган тартибда даъво тартибида иш юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади. Кредит шартномаларига оид даъво аризаларини иш юритишга қабул қилишда мазкур даъво аризалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал кодексининг 188-191-моддалари талабларига жавоб бериш бермаслигини аниқлашлари лозим. Жумладан, даъво ариза судга ёзма шаклда берилишига, у даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланганлигига, даъвонинг баҳоси, даъво талаби асосларини тасдиқловчи далиллар тақдим этилганлигига, жавобгар билан низони судгача ҳал этиш тартибига риоя этилганлигига, даъво аризасининг нусхаси тарафларга юборилганлигига, давлат божи ва почта харажати тўланганлигига эътибор беришлари шарт. Даъво аризасига кредит шартномаси, гаров, Ипотека, кафиллик шартномалари, тўлов жадваллари, кредит тўловларни тўлаганлик ҳолатларини тасдиқловчи тўлов топшириқномалари, кредитдан мақсадли фойдаланишни мониторинг ўтказишга оид далолатномалар, неустойкани ҳисоблаш тартиби, суммаси, низони судгача ҳал этиш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ёзишмалар, талабномалар илова қилиниши керак. Бу ҳужжатлар низо юзасидан қўшимча жавобгар, учинчи шахсларни ишга жалб қилишда, ишни адолатли ва қонуний кўриб чиқилишини таъминлашда муҳим ҳисобланади. Кредитлар мақсадсиз берилиши мумкин эмас. Кредит шартномасида кредит маблағларини мижозга қайси мақсадларга берилиши аниқ белгиланади. Банкка мижоз томонидан кредитни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш ҳуқуқи берилади. Мижоз томонидан кредит маблағларини кредит шартномасида кўзда тутилмаган мақсадларда ишлатилиши кредит шартномасини бузганлигини билдиради ҳамда кредит шартномасида белгиланган чораларни қўллаш ҳуқуқини беради. Даъво аризасида кредитдан мақсадсиз фойдаланганлик сабабли шартномани бекор қилиш тўғрисида талаб қўйилган КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 39 бўлса, судлар бундай низоларни кўришда шартнома шартларида кредитдан мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатларини тасдиқловчи далилларга ва ФКнинг 382-384-моддалари талабларига кўра шартномани бекор қилишга асос бўла олиши ёки бўла олмаслик ҳолатларига тўғри ҳуқуқий баҳо беришлари зарур бўлади. Кредитдан мақсадсиз фойдаланганлик Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилганлик ҳолатлари ҳам бўлиши мумкинлигига эътибор қаратиш лозим. Кредит шартномалари юзасидан низолар кўпинча банк филиаллари томонидан судларга тақдим қилинади. Судлар банк филиали раҳбарларининг судга даъво аризаларини имзолаш ва судда даъво қўзғатишга ваколат берувчи ишончномалари мавжуд (йўқлиги) ҳолатини текшириб, ишончнома берилмаган бўлса, талаб қилиб олиб аниқлик киритилиши керак. Банк филиали мустақил юридик шахс ҳисобланмайди (ФКнинг 47-моддаси). Шу сабабли, судга банк филиали номидан белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномасиз даъво аризаси берилганда, даъво аризасини қайтаришга асос бўлади (ФПКнинг 195-моддаси, 1-бўлим иккинчи қисми). Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлиб, бундай ваколат берувчи ишончнома тақдим этилмаганда, ФПК 122-моддаси, 1-бўлим иккинчи қисмига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Кредит шартномаси суд тартибида тарафларнинг бирининг талаби билан бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин (ФКнинг 382-моддаси). Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорида кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни кўриш билан боғлиқ бир қанча масалалар юзасидан раҳбарий тушунтиришлар берилган. Ушбу қарорнинг 4-банди иккинчи хатбошисида судлар назарда тутишлари керакки, юқори фоиз ставкаларини белгилаш, кредитни қайтариш ёки фоиз тўлашни кечиктирганлик учун жарима қўллаш, кредит валютаси курсининг ўзгариши кредит ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб келадиган вазиятнинг жиддий ўзгариши деб ҳисобланиши мумкин эмас деб таъкидланган. Судлар томонидан кредит муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишда Фуқаролик кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, шу соҳани тартибга солувчи бошқа қонун нормалари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми талабларига риоя қилган ҳолда кўриб чиқилса, низолар ўз вақтида қонуний ва адолатли ҳал қилиниб, одил судловни самарали амалга оширилиши таъминланган бўлади. Н. АКИМНИЯЗОВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 40 Иқтисодиётдаги назарий ўзгаришлар давлат корхоналари кўпинча самарасиз ва истеъмолчи талабларига жавоб бермаслиги шароитида 80-йиллардан бошлаб хусусийлаштиришни давлат ва жамият ҳаётида муҳим дастурга олиб келди. Хусусийлаштириш давлат мулкини хусусий инвесторларга тўғридан-тўғри сотишдан тортиб давлат-хусусий шериклик шакллари каби бир қанча шаклларда амалга оширилиши мумкин. Йирик хусусийлаштиришлар Европа, Лотин Америкаси, Хитой ҳамда Марказий ва Шарқий Европанинг собиқ коммунистик иқтисодида содир бўлди. Хусусийлаштиришдан тушган даромадлар халқаро миқёсда 1980 йилларнинг охиридан сезиларли даражада ошди. 1988 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда давлат мулкини сотишдан тушган даромад тахминан 3,634 миллиард долларни ташкил қилган. Иқтисодиётнинг таъсир кўрсатган асосий тармоқлари нуқтаи назаридан, хусусийлаштиришлар, айниқса, телекоммуникация, транспорт ва логистика (асосан, темир йўллар, авиакомпаниялар ва аэропортлар), бошқа коммунал корхоналар (айниқса, энергетика компаниялари) ва молияда содир бўлди. Бундан ўттиз йил олдин Ўзбекистонда фуқаролик ҳуқуқи учун олдин номаълум бўлган янги институт – хусусийлаштириш вужудга келди. Бу эса, ўз навбатида, янги фуқаролик ҳуқуқий муносабатни тартибга солишни тақозо этди. Хусусийлаштириш, қонун устуворлиги ривожланган мамлакатларда бўлгани каби, давлат бюджетини тўлдириш манбаи бўлиши, давлатни иқтисодиётга аралашишини камайтириш воситаси бўлиши керак эди. Шу муносабат билан 1991 йилда Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун шу кунгача бўлган хусусийлаштириш жараёнининг асосий тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий асос ҳисобланади. Сўнгги беш йил ичида хусусийлаштириш анчагина жадал сурат касб этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, ҳозирда 450 дан зиёд давлат активларига (жумладан 40 дан ортиқ акциялар пакети, 130 дан зиёд улушлар ва 300 дан ортиқ кўчмас мулк объектлари) нисбатан, хусусийлаштириш жараёнлари кетаётганлиги фикримизнинг исботи ҳисобланади. Шу билан бирга, турли интернет нашрларида хусусийлаштириш билан боғлиқ низоли ҳолатларнинг ортаётганлигини ҳам кўришимиз мумкин. Юқоридаги раХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТУШУНЧАСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАБИАТИ ҲУҚУҚИЙ МОНИТОРИНГ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 41 қамларнинг ўзи ушбу соҳанинг ҳозирда долзарб эканлигини тасдиқлайди. Юридик адабиётларда хусусийлаштириш тушунчасини икки маъно – ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатдан кўриб чиқиш керак. Иқтисодчилар хусусийлаштиришни хусусий мулк давлат мулкига ўтадиган миллийлаштиришга қарама-қарши фаолият деб билишади. Хусусийлаштириш ва миллийлаштириш давлатнинг иқтисодий муносабатларда фаол иштирок этишига имкон берадиган иқтисодий механизмлардир. Шу билан бирга, хусусийлаштириш ва миллийлаштиришнинг асосий омили мулкни ҲУҚУҚИЙ МОНИТОРИНГ АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада хусусийлаштириш тушунчасининг келиб чиқиш тарихи, мазмун-моҳияти, мазкур тушунчасининг юридик ҳамда иқтисодий жиҳатлари очиб берилади. Мазкур тадқиқот ишида хусусийлаштириш тушунчаси қиёсий-ҳуқуқий метод асосида таҳлил қилинади. Хусусийлаштириш натижалари, унинг муваффақияти кўп жиҳатдан давлат ва коммунал мулкни жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкига ажратиш муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг қанчалик мукаммаллигига боғлиқ. Хусусийлаштириш тушунчаси эса иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан талқин қилинади. Мақолада доктринал ва норматив концепцияларнинг хусусийлаштиришга оид турлича ёндашувлар ёритилади. Шу муносабат билан хусусийлаштириш атамасини ҳуқуқий категория сифатида, аммо иқтисодий асослашни ҳисобга олган ҳолда кенгайтирилган талқин қилиш зарур деган хулосага келишди. Калит сўзлар: хусусийлаштириш, давлат мулки, активлар, хусусий мулк, юридик шахс, жисмоний шахс, давлат улуши, хўжалик жамияти, улуш, акция. * * * В данной статье будет раскрыта история возникновения, сущность, юридические и экономические аспекты понятия приватизация. В данной исследовательской работе анализируется понятие приватизации на основе сравнительно-правового метода. Результаты приватизации, ее успешность во многом зависят от того, насколько совершенен механизм правового регулирования отношений разделения государственной и муниципальной собственности на собственность физических и юридических лиц. С другой стороны, понятие приватизации трактуется экономически и юридически. В статье рассматриваются различные подходы доктринальных и нормативных концепций к приватизации. В связи с этим был сделан вывод о необходимости расширенного толкования термина приватизация как правовой категории, но с учетом экономического обоснования. Ключевые слова: приватизация, государственная собственность, активы, частная собственность, юридическое лицо, физическое лицо, государственная доля, хозяйственное общество, доля, акция. * * * This article will reveal the history of the emergence, essence, legal and economic aspects of the concept of privatization. This research paper analyzes the concept of privatization based on the comparative legal method. The results of privatization, its success largely depend on how perfect the mechanism of legal regulation of relations between the division of state and municipal property into the property of individuals and legal entities. On the other hand, the concept of privatization is interpreted economically and legally. The article discusses various approaches of doctrinal and normative concepts to privatization. In this regard, it was concluded that the need for an expanded interpretation of the term privatization as a legal category, but taking into account the economic justification. Key words: privatization, state property, assets, private property, legal entity, individual, state share, economic company, share, share.
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 42 бошқариш самарадорлиги ҳисобланади. Хусусийлаштириш тушунчаси (лотинча privatus сўзидан олинган) биринчи марта 1976 йилда америкалик тадқиқотчи Роберт В. Пуул томонидан «Reason Foundation» даврий бюллетени учун тайёрлаган нашрларидан бирида муомалага киритилган. Бироқ, бу тушунчанинг терминологик келиб чиқиши 1969 йилга бориб тақалади, П. Друкер ўзининг «Анъаналарни бузиш даври» асарида «reprivatization» сўзини миллийлаштирилган корхоналарни собиқ эгаларига қайтариш жараёнини эканлигини ёзади. Вебстер луғатида «хусусийлаштириш» атамасининг иқтисодий тушунчаси биринчи марта 1961 йил нашрида пайдо бўлган ва «корхона мақомини давлат назоратидан хусусий мулкчиликка ўзгартириш» ёки «алоҳида корхона ёки саноатнинг хусусий мулкка айланиши» дея таърифланган. Ривожланаётган мамлакатларда хусусийлаштириш жараёнини ўрганган Мэри Шерли ва Жон Ниллиснинг фикрига кўра, хусусийлаштиришнинг муваффақиятли шартлари бозорга йўналтирилган макроиқтисодий сиёсат бўлиб, давлат ҳам, хусусий сектор ҳам самарадорликни оширишини, капитал бозорининг етарли даражада таъминланишини, шунингдек харидорга сотилиши мумкин бўлган фирмаларни аниқлаш учун етарли вақт даврини беради. Иқтисодий нуқтаи назардан хусусийлаштиришни аниқлашга ёндашувда Ғарбий Европа ва АҚШда ҳам бирлик йўқ. Олимлар хусусийлаштириш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг кенг рўйхатини илгари сурадилар. Америкалик муаллифлар хусусийлаштиришни «ишлаб чиқариш тизимини ёки давлат эҳтиёжларини давлат органларидан хусусий секторга таъминлаш тизимини ўтказишга (ўзгартиришга) қаратилган стратегия ва усуллар» деб тушунадилар. Канадалик олимлар хусусийлаштириш нафақат моддий бойликларни, ишлаб чиқариш ва таъминот тизимларини давлат компанияларидан хусусий корпорациялар ва жисмоний шахсларга бериш, балки давлат томонидан тартибга солиш тизимини заифлаштириш орқали бозор ролини кучайтириш жараёни деган хулосага келишади. Инглиз ҳуқуқшуносларининг тадқиқотларида хусусийлаштириш «давлат мулкини хусусий, нодавлат мулкига айлантириш» вазифасини бажаради, деган фикр изчил давом эттирилади. «Хусусийлаштириш» атамаси ғарб мутахассислари томонидан икки хил – кенг ва тор маънода талқин қилинади. Кенг маънода бу жараён иқтисодиётни тартибга солишнинг умумий сиёсатининг айрим жиҳатларини ифодалайди, масалан давлат секторида ўсиш суръатларининг секинлашиши ёки ишлаб чиқаришнинг қисқариши, бу эса хусусий сектор улушининг ошишига олиб келади. Тор маънода «хусусийлаштириш» атамаси маълум бир давлат корхонаси хўжалик юритувчи субъҲУҚУҚИЙ МОНИТОРИНГ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 ҲУҚУҚИЙ МОНИТОРИНГ 43 ект, якка тартибдаги тадбиркорлар мулкига тўлиқ ёки қисман ўтишни англатади. Том маънода хусусийлаштиришнинг умумий мезони давлат сектори улушини камайтириш ва функцияларини чеклашдан иборатдир. В.М. Игнатов хусусийлаштиришнинг моҳиятини кенг ва тор маънода очиб беради: «Хусусийлаштириш кенг маънода давлат секторини қисқартириш ва хусусий секторнинг ҳиссасини ошириш орқали иқтисодиётни тартибга солиш институтларидан бири сифатида тушунилади. Хусусийлаштириш атамасининг тор маъносида капиталга эгалик ҳуқуқини маълум жисмоний ва юридик шахсларга тўлиқ ёки қисман ўтказишни англатади». Юқорида келтирилган олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган ҳолда хусусийлаштиришнинг иқтисодий хусусияти ҳақида хулоса шу бўлдики, давлат ўзига тегишли бўлган активларни хусусий секторга ўтказиш орқали ўзининг бошқарув функцияларини қисқартириб, бозор муносабатларига аралашувини камайтиради. Шу орқали бозорга ўзини ўзи тартибга солиш имкониятини тақдим этади. Таъкидлаш керакки, хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий тушунчаси иқтисодий таърифларга қараганда анча тор саналади. В.С. Белихнинг фикрича, «хусусийлаштириш» атамасининг ҳуқуқий тушунчаси уни амалий қўллаш учун яроқли қиладиган тўлиқ ва аниқ белгилар мажмуасига эга бўлиши керак. Яъни, қонун билан қатъий белгиланган тартибга солинадиган муносабатлар доираси ва бошқаларни талқин қилишда ноаниқлик ва шунга мос равишда амалий қўлланилишидаги фарқларга йўл қўймаслик учун чегараларга (тор маънода хусусийлаштириш тушунчаси) эга бўлиши керак. Хусусийлаштиришни кенг маънода кўриб чиқиш фақат ушбу тоифанинг кўп қиррали ва ноаниқлигини кўрсатиши мумкин (масалан, хусусийлаштириш сиёсий, тижорат, психологик ва бошқа жиҳатларга эга бўлиши мумкин). Юридик адабиётларда «хусусийлаштириш» атамасининг пайдо бўлиши давлат бошқаруви шаклини ёки алоҳида корхона ёки саноат мулкини хусусийга айлантириш жараёнини ифодалаш учун ишлатилган. Кенг маънода хусусийлаштириш - бу давлатнинг иқтисодий соҳадаги фаолияти кўламини қисқартириш ёки хусусий секторнинг маблағларга эгалик қилишда ёки тадбиркорлик фаолиятида ролини кучайтиришга қаратилган турли хил тадбирлардир. Герберт Бинер хусусийлаштириш кенг маънода давлатдан ўз фуқароларига мулк ҳуқуқини ҳар томонлама ўтказиш, давлат хизматларини хусусий секторга тақсимлаш, шунингдек, давлат органларининг фаол ишини рад этиш, деб ҳисоблайди. Юридик нуқтаи назардан, С.И. Комарицкий: «Хусусийлаштириш
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 44 ҲУҚУҚИЙ МОНИТОРИНГ деганда, одатда, мулк ҳуқуқини ҳуқуқий тартибга солиш соҳаси билан боғлиқ бўлган ва муайян мулкка эгалик ҳуқуқининг тугатилиши ва хусусий мулк ҳуқуқининг пайдо бўлишини англатувчи юридик институт тушунилади». Шуни ҳам таъкидлаш керакки, хусусийлаштириш ҳар доим давлат мулкига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни назарда тутганлиги сабабли, бундай муносабатлар оммавий хусусиятга эга. Бунда мулкни хусусийлаштириш орқали ўтказиш бўйича умумий, оммавий равишда белгиланган қоидаларни ишлаб чиқишни талаб қилади. Бунда хусусийлаштириш натижасида республика ёки муниципал мулкка тегишли бўлган хусусийлаштириш объектларига бўлган мулк ҳуқуқини махсус белгиланган тартибда хусусий мулкка ўтказиш амалга оширилади. Қонун чиқарувчи Фуқаролик кодексининг 182-моддасида мулк ҳуқуқини вужудга келиш асосларидан бири сифатида давлат мулкини хусусийлаштиришни белгилайди. Бироқ кодекс фақат мазкур асосни белгилаш билан чекланади. Хусусийлаштириш қандай асосларда, қандай тартибда, қандай шартларда амалга оширилиши махсус қонун ҳужжатларининг ҳуқуқий тартибга солиш предмети доирасида амалга оширилади. Яна бир олим Ҳ.А. Герцевнинг фикрича, хусусийлаштириш деганда республика ёки муниципал мулкда бўлган қонун билан тартибга солинадиган мулкни жисмоний ёки юридик шахсларнинг мулкига ҳақ эвазига ва (ёки) бепул ўтказиш тартибини тушуниш керак. Мазкур хулосага тўлиқ қўшилиб бўлмайди. Негаки хусусийлаштириладиган объектлар тоифаси турлича бўлиб, уларнинг ҳаммасини ҳам текинга хусусийлаштириш мумкин бўлмайди. Бизнингча, хусусий мулк ҳуқуқини қўлга киритишнинг махсус усули сифатида республика ва муниципал мулкни хусусийлаштириш концепциясини М.Т. Абаев очиб беради. Унинг фикрларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, фуқаролик ҳуқуқи учун хусусийлаштириш тушунчасининг калити хусусийлаштиришни аниқ жисмоний ёки юридик шахсларнинг мулкига оммавий равишда эгалик қилинган мулкни қайтариб бериладиган бегоналаштириш сифатида белгилашдир. Бошқача айтганда, хусусийлаштиришга мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи ва бекор қилувчи маълум бир асос сифатида қараш лозим. Мазкур тушунчага юридик тариф «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»- ги қонунда ҳам келтирилган. Ушбу қонун икки алоҳида тушунчасини, яъни давлат тасарруфидан чиқиш ва хусусийлаштиришни алоҳида тарифлайди. Қонуннинг 1-моддасига асосан: давлат тасарруфидан чиқариш — давлат корхоналарини ва ташкилотларини хўжалик ширкатлари ва жамиятларига, оммавий мулк бўл-
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 45 майдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир. хусусийлаштириш — жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир. Кўришимиз мумкинки, қонун умумий маънодаги хусусийлаштириш жараёнини иккига ажратиб, давлатга тегишли бўлган юридик шахсларга нисбатан давлат тасарруфидан чиқиш атамасини, бошқа турдаги активларга нисбатан хусусийлаштириш атамасини қўлламоқда. Бизнингча, хусусийлаштириш тушунчаси кенг маъно ифодалайди. Зотан ушбу тушунча барча турдаги давлат активларини бегоналаштиришни ўз ичига олади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида ҳам ушбу тушунчага тариф берилган. Унга мувофиқ давлат активларини ушбу Қонунда кўзда тутилган тартиб ва шартларда хусусий мулк шаклида тасарруфдан чиқариш хусусийлаштириш ҳисобланади. Шуни айтиш керакки, бу концепция хусусийлаштиришнинг умумий мақсадини, яъни хусусийлаштиришнинг объектларидан қатъий назар ўзида акс эттиради. Демак, қонун лойиҳасида берилган хусусийлаштириш тушунчаси унинг мақсадидир. Умуман олганда, ушбу атаманинг ҳуқуқий маъносида хусусийлаштириш республика ва муниципал мулкни юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулкига ўтказишга қаратилган хусусийлаштириш услубларининг ва улар асосида тузилган битимлар ижросининг натижасидир. Ушбу институтнинг ўзига хос хусусиятларидан бир хусусийлаштириш мажбуриятидаги шартнома фақат хусусийлаштириш битимининг якуний босқичида пайдо бўлади. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари хусусийлаштириш мажбуриятида шартномадан эмас, балки хусусийлаштириш тўғрисидаги маъмурий ҳужжатлардан вужудга келади. Юқоридаги таҳлиллар асосида хулоса қиладиган бўлсак, хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий концепцияси, иқтисодий таркибий қисмдан ажралган ҳолда, хусусийлаштириш феноменини акс эттирувчи мезонларнинг бутун доирасини тўлиқ очиб бера олмайди. Шу нуқтаи назардан мазкур тушунчанинг мазмуни очиб бериш учун унинг иқтисодий хусусиятларини ҳам инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Шу жиҳатдан хусусийлаштириш – бу давлатга тегишли мулкни ҳақ тўланган ҳолда бегоналаштиришдан иборат бўлган ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган ҳодисадир. Том маънода хусусийлаштириш институти мулкка давлатнинг мулк ҲУҚУҚИЙ МОНИТОРИНГ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 46 1. Parker, D. Privatization of State-Owned Enterprises. Oxford Research Encyclopedia of Business and Management. Retrieved 27 Dec. 2022, from https://oxfordre.com/business/ view/10.1093/acrefore/9780190224851.001.0001/acrefore-9780190224851-e-93. 2. https://davaktiv.uz/oz 3. Bel, G. (2006), The Coining of «Privatization» and Germany’s National Socialist Party, Journal of Economic Perspectives, 20, 3, 187–194. 4. Bel, G. (2006), The Coining of «Privatization» and Germany’s National Socialist Party, Journal of Economic Perspectives, 20, 3, 187–194. 5. Шерли М., Ниллис Дж. Реформа и приватизация государственных предприятий: обобщение опыта / Мэри Шерли, Джон Ниллис. – Мировой банк. Институт экономического развития. – Тбилиси: Издво «КОКА», 1992. – с 129. 6. Kikeri, S. and A. Kolo. 2005. Privatization Trends and Recent Developments. World Bank Policy Research Working Paper. 3765. Washington, DC: World Bank. 7. Диденко А. А. К вопросу о развитии отечественной концепции источников гражданского права // Власть закона. – 2012. – № 3. – С. 124-131. 8. Камышанский В.П. Приватизация предприятий. Право собственности/В.П. Камышанский. – М., 2009. – С - 192. 9. Игнатов В.М. Приватизация государственной собственности в РФ: проблемы правового регулирования: Автореф. дис. канд. юрид. наук / В.М.Игнатов. – М., 2002. – с 19. 10. OECD. 2018. Privatisation and the Broadening of State-Owned Enterprises: Stocktaking of National Practices. Paris. 11. Герцев Д.А. Гражданско-правовое регулирование отношений по приватизации предприятий, находящихся в государственной собственности: Дис. канд. юрид. наук. / Д.А.Герцев. – М., 2008. – C - 200. 12. Комарицкий С.И. Приватизация: правовые проблемы: Курс лекций / С.И.Комарицкий // Исследовательский центр частного права; Российская школа частного права. – М.: Статут, 2000. – C - 94. 13. Black, Bernard & Kraakman, Reinier & Tarassova, Anna. 2000. «Russian Privatization and Corporate Governance: What Went Wrong?» Stanford Law Review, Vol. 52, pp. 1731-1808. 14. Black, Bernard & Tarassova, Anna. 2003. «Beyond Privatization: Institutional Prerequisites for Transition: A Case Study of Russia». In Thomas Heller & Lawrence Liu, eds., The Ecology of Corporate Governance (forthcoming 2003) 15. Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш тўғрисида қонуни ID-53179 https://regulation.gov.uz/oz/d/53179 16. Savas, E.S. «Privatization and the New Public Management.» Fordham Urban Law Journal 28 (2000): 1731. 17. Baltowski, Maciej & Mickiewicz, Tomasz. 2000. «Privatisation in Poland: Ten Years After». Post-Communist Economies, Vol. 12, No. 4. ҳуқуқини тугатиш ва уни хусусий мулк асосида сотиб олиш билан боғлиқ муносабатлар иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи фуқаролик ҳуқуқий нормалар мажмуи сифатида муаммони бевосита ёки билвосита тартибга солувчи нормаларни ўз ичига олади. Д. ИМОМНИЁЗОВ, Тошкент давлат юридик университети «Фуқаролик ҳуқуқи» кафедраси ўқитувчиси ҲУҚУҚИЙ МОНИТОРИНГ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 47 Шахслар (жисмоний ва юридик) ўзларининг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга, хусусан, фуқаролик судларига мурожаат қилар экан, қонунда белгиланган талаблар доирасида уларнинг мурожаати қабул қилинади ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Ана шу вақтдан эътиборан шахсларнинг суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқларининг кафолатлари яққол кўринишда ва шулар баробарида фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинадиган фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади. Фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабат субъекти деганда фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи ва мазкур муносабатларда иштирок этувчи юридик ва жисмоний шахсларни тушуниш мумкин1 . Процессуал назарияда фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатларнинг субъектларини ҳар хил таснифларга бўлиш орқали асослайди. Таснифлаш мезони сифатида уларнинг процессуал вазифаси, ҳуқуқий муносабатлар билан алоқаси ва иш жараёнида юридик манфаати белгиланади. Фуқаролик процессуал ҳуқуқининг субъектлари ҳар хил ҳуқуқий ҳолатларни эгаллайди ва бир хил бўлмаган процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Шунинг учун ҳам олимлар процессуал ҳолат, фуқаролик процессининг ўтишига таъсири ва иш натижасида манфаатининг хусусиятига қараб субъектларни ҳар хил таснифлайди. Масалан, В.В. Ярков субъектларни уч катта гуруҳга ажратади. Биринчи гуруҳ – судлар, яъни одил судловни амалга оширувчи орган, иккинчи гуруҳ – ишда иштирок этувчи шахслар, учинчи гуруҳ – одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар2 дан ташкил этилган. Ушбу таснифлашнинг тарафдори бўлган М.К. Треушников қўшимча сифатида шундай дейди: «... Айрим ҳолатларда фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида суд иши жараёнида бевосита иштирок этмайдиган шахсларни ҳам киритишимиз мумкин. Уларга иш жараёнида қатнашувчи ва белгиланган тартибни бузмайдиган фуқароларни киритишимиз мумкин. Иш жараёнида тартибни бузганлиги учун суд уларга жарима солиши мумкин. Бу шахсларни жавобгарликка тортиш фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатлар доирасида амалга оширади»3 . М.С. Шакарян фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатларнинг субъектларини уларнинг ҳуқуқ муносабатларининг қайси тарафида иштирок этишига қараб иккита гуруҳга ажратади, яъни судлар (ҳайъат таркибида ёки якка таркибда), процесс иштирокчилари (ишда иштирок этувчи шахслар, одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар)4 . Унинг бундай таснифлаши бир томондан кенг маънода берилган, иккинчи томондан Ўзбекистоннинг миллий процессуал қонунчилиги талабларига жавоб беради. Профессор М.М.Мамасиддиқов ҳам фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабат субъектларини икки гуруҳга ажраФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТ СУБЪЕКТЛАРИ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 48 тади. Бироқ, М.С. Шакаряндан фарқли ўлароқ, ишда иштирок этувчи шахслар ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларга ажратиб кўрсатади5 . Процессуалист олим Э. Эгамбердиев эса, фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабат субъектлари фуқаролик ишини кўриш ваколатига қараб, кўриладиган ишнинг оқибатидан манфаатдорлиги ва одил судловни амалга оширишда суд ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга кўмаклашувчиларга қараб асосан уч турга бўлади. Биринчи, фуқаролик ишини кўриш ваколатига эга бўлган субъектлар; иккинчи, кўриладиган фуқаролик ишининг оқибатидан бевосита манфаатдор бўлган субъектларга, яъни барча инстанция судлари, даъвогар, жавобгар ва учинчи шахслар; учинчидан, суд ҳам ишда иштирок этувчи шахсларга яқиндан ёрдам берувчи субъектлар, яъни гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, ёзма ва ашёвий далилларни сақловчилар, ижро иши юритиш холислари ва сақловчилари6 . Э.Эгамбердиевнинг бундай таснифлаши фуқаролик процессида иштирок этувчи шахсларАННОТАЦИЯ Ҳар қандай ҳуқуқий муносабат тўртта зарур таркибдан иборат, яъни муносабат объекти, субъекти, ҳуқуқ ва мажбуриятлар. Мазкур таркиб фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатларда ҳам ўзига хос жиҳатларга эга. Мазкур мақола доирасида муаллиф томонидан фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари ва унинг турлари ўрганилди, шунингдек фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари сифатида суд, ишдан манфаатдор бўлган даъвогар ва жавобгар, шунингдек одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар ва уларнинг ҳуқуқий мақоми назарий ва амалий жиҳатдан асослантирилди. Калит сўзлар. Фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабат, фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабат субъектлари, ҳуқуқий ҳолат, судлар, ишда иштирок этувчи шахслар, одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар, процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлар. * * * Каждое правовое отношение состоит из четырех важных элементов, таких как объект, субъект, права и обязанности. Гражданские процессуальные правовые отношения также состоит из данных элементов, но имеет свои особенности. В рамках данной статьи автор изучает субъекты гражданских процессуальных правоотношений и их виды, а также с теоретической и практической точки зрений обосновывает правовой статус судей, как главного субъекта в осуществлении правосудия, истца и ответчика – как прямых заинтересованных лиц, а также лиц, содействующих осуществлению правосудия. Ключевые слова. Гражданские процессуальные правовые отношения, субъекты гражданских процессуальных правоотношений, правовой статус, суды, лица, участвующие в деле, лица, содействующие правосудию, процессуальные права и обязанности. * * * Each legal relationship consists of four important elements, such as object, subject, rights and obligations. Civil procedural legal relations also consists of these elements, but has its own characteristics. Within the framework of this article, the author studies the subjects of civil procedural legal relations and their types, as well as from a theoretical and practical point of view, substantiates the legal status of judges as the main subject in the administration of justice, the plaintiff and the defendant - as direct interested parties, as well as persons contributing to the administration of justice. Keywords. Civil procedural legal relations, subjects of civil procedural legal relations, legal status, courts, persons participating in the case, persons assisting justice, procedural rights and obligations. ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИ
«ОДИЛ СУДЛОВ» № 6 / 2023 49 нинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўғри тақсимлашга ёрдам беради. Лекин, бизнинг фикримизча, юқорида келтириб ўтилган субъектлардан бошқа субъектлар, яъни процессда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқароларни ушбу таснифга киритиш, бу субъектларнинг одил судловни амалга оширилишига ёрдам бериши гумон туғдирмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 39-моддасида ушбу субъектлар ишда иштирок этувчи шахслар қаторига киритилган. Фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлар таркиби доимий эмас ва ўзгарувчан. Бу ҳолат процесснинг босқичига, ривожланиши ва ҳаракати давомида содир этилган ҳаракатнинг хусусиятига, у ёки бу иштирокчининг процессга қатнашувининг асосига, суд ҳимоясининг предметига, шунинг ичида моддий – ҳуқуқий муносабатлари юзасидан даъвонинг хусусияти ва субъектларининг таркибига боғлиқ. Фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлик таркибининг яна бир ўзига хос жиҳати – бу улар ўртасида муносабатларнинг вертикал, яъни ҳокимиятлик тусга эга бўлишида. Бунда асосий (мажбурий) субъект сифатида судни таъкидлашимиз лозим. Э.Эгамбердиевнинг фикрича, фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатлар судни четлаб ўтиб, бевосита ишда иштирок этувчи шахслар ва процессда иштирок этувчи шахслар ўртасида вужудга келмайди7 . Процессуал муносабатларнинг ўзига хослиги шундан иборатки, фуқаролик суд ишининг олдига қўйилган вазифани амалга ошириш қонун бўйича судга берилган. Суд – бу давлат ҳокимият органидир8 . Фуқаролик процессуал ҳуқуқи назарияси ва амалиётида суднинг ҳуқуқий мақоми унинг бир вақтнинг ўзида иккита хусусиятга эга бўлишида: бир тарафдан суд – процессуал муносабатларнинг иштирокчиси, иккинчи тарафдан – суд аниқ ишни кўриш билан пайдо бўлганда ваколати доирасида барча масалаларини ечадиган орган сифатида намоён бўлади. Ишда иштирок этувчи бошқа шахслар одил судловни амалга оширишда ёки унда бевосита ёки унда қатнашмасдан ёрдам бериш орқали амалга оширади. Суд билан бир қаторда ишда иштирок этувчи шахслар фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатларнинг асосий (мажбурий) субъектлари ҳисобланади. С.А. Якубовнинг таъбири билан айтганда, «Фуқаролик процессуал ҳуқуқий муносабатлар субъектлари фақат суд билан ҳуқуқий муносабатга киришади»9 . Ишда иштирок этувчи барча шахсларни қуйидаги муҳим белгилар бирлаштиради: – ўз номидан процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи; – хоҳишини билдириш ҳуқуқи, яъни процесс у ёки бу босқичида пайдо бўлиши, ривожланиши ва тамом бўлишига қаратилган процессуал ҳаракатлар; – суд қарори юзасидан мустақил манфаатга эга бўлиши; – ишда иштирок этувчи шахсларга нисбатан қарорнинг қонуний кучининг белгиланган доираси чегарасида таъсири бўлиши. Демак, ишда иштирок этувчи шахслар – процесс натижасидан мустақил юридик манфаатга эга, процессда ўз номидан ҳаракат қилувчи, қарорнинг қонуний ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИ