7
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ ЙиғилишдОа лий суд Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ва “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди
Судьянинг онгида - адолат, тилида - ҳақиқат, дилида - поклик бўлиши шарт. Шавкат МИРЗИЁЕВ 7/2023 ISSN 2181-8991 ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр Муассис: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ Холмўмин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОҚЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Бош муҳаррир Камол УБАЙДИЛЛОЕВ Масъул котиб Муталиф СОДИҚОВ Навбатчи муҳаррир Машҳура ВОРИСОВА Реклама нашри ва тижорий йўл билан босилган матнлар. Таҳририят фикри муаллиф фикридан ўзгача бўлиши мумкин. Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди. Кўчириб босилганда «Одил судлов» ‒ «Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен» республика танловида «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй Ҳ/р 20210000300101763001 ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали МФО 00850, СТИР 201403038 ТЕЛЕФОН: (71) 278-96-54, 278-91-96, 278-25-96, ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Босишга 2023 йил 24 июлда рухсат этилди. Қоғоз бичими 60Х84 1/8. 10 босма табоқ. Офсет усулида чоп этилди. Журнал таҳририят компьютерида терилди ва саҳифаланди. Буюртма ‒ 8. Нашр адади 2830 нусха. Сотувда келишилган нархда «ATLAS PRINT MEDIA» МЧЖ босмахонасида чоп этилди. Босмахона манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Дархон, Ипак берк кўчаси, 35-уй Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 30 декабрдаги 201/3-сонли қарори билан докторлик диссертациялари бўйича илмий мақолалар чоп этиладиган нашрлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 0026-рақам билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан чиқа бошлаган. C «Одил судлов» K НАШР ИНДЕКСИ ‒ 909
2 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори...................................................................................3 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори............................................................................................7 ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ Р. Худайбердиева. Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари................................................................................................................................14 СУД ҲУЖЖАТЛАРИ Д. Жўраев. Маъмурий суд ишларини юритишга оид суд ҳужжатлари.................17 МУНОСАБАТ Ж. Аманиязов. Иқтисодий процессда давлат божи қўллаш асосларини такомиллаштириш масалалари................................................................................................................................................20 БАНКРОТЛИК ВА САНАЦИЯ МАСАЛАЛАРИ Н. Сангиров. Қарздор жисмоний шахслар ҳам «банкрот» деб топилиши мумкин................23 МЕДИАЦИЯ С. Бегматова. Медиация институтининг низоларни муқобил ҳал қилиш усуллари тизимидаги ўрни...................................................................................................................................................25 ХАЛҚАРО ТАЖРИБА Д. Худойназаров. Иқтисодий процессда одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар жавобгарлиги: миллий ва хорижий тажриба ...................................................30 О. Тошев. Суд тизими мустақиллигини таъминлашда Европа мамлакатлари тажрибаси..................................................................................................................................................34 МОЗИЙГА НАЗАР М. Ражабова. Абу Юсуфнинг «ХИРОЖ» асари – Ислом (Ҳанафийлик мазҳаби) ҳуқуқига оид илк ҳуқуқий манба ..........................................................................................................................39 ЮРИСТ КАРТОТЕКАСИ/КАРТОТЕКА ЮРИСТA............................................79 МУНДАРИЖА
3 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган. Судлар томонидан конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри ва бир хилда қўлланилиши орқали инсон ҳуқуқларига оид кафолатларни тўлақонли таъминлаш мақсадида, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги ЎРҚ–837-сон Конституциявий Қонуннинг 11-моддаси ҳамда «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ҚАРОРИ ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ НОРМАЛАРИНИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА 2023 йил 23 июнь 16-сонли Тошкент шаҳри Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим. Судлар Конституция нормасини тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмаганлиги важи билан қўллашни рад этишга йўл қўйилмаслигига эътибор қаратишлари керак. Тушунтирилсинки, муайян ишда қўлланилиши зарур бўлган Конституциянинг нормасида бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилинганда, ишни кўриб чиқаётган судлар Конституция ва тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунга асосланиши лозим. 2. Конституция 15-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Пактлар ва бошқалар) билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилишига эътибор қаратилсин.
4 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 Бунда судлар қонун ҳужжатларига асосан халқаро шартнома Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинганлиги ёхуд кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари ўтказилганлигига, шунингдек, қўшимча шартлар қўйилганлигига эътибор қаратиши лозим. Шу билан бирга, ишларнинг кўриб чиқилишида халқаро шартнома нормалари қўлланилган ҳолларда қарорнинг асослантирувчи қисмида ушбу халқаро шартнома нормаларига ҳавола қилиниши лозим. 3. Судларнинг эътибори Конституцияда ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни матбуот ва расмий манбаларда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шарти эканлиги белгиланганлигига қаратилсин (30-модда биринчи қисми, 99-модда ўн биринчи қисми). Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш тартиби 2021 йил 20 апрелдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ– 682-сон, 2019 йил 10 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ЎРҚ–591-сон, 2017 йил 7 сентябрдаги «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги ЎРҚ–443- сон қонунлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1013-сон қарорида белгиланган. 4. 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги ЎРҚ–837-сон Конституциявий Қонуннинг 3 ва 4-моддаларига мувофиқ, ушбу Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга зид бўлмаган қисми қўлланилади; Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъий назар, ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан тўғридан-тўғри амал қилади. Судлар инобатга олиши керакки, суд ҳужжатларида ҳуқуқий асос сифатида биринчи навбатда, қоида тариқасида, Конституциянинг тегишли нормаларига ва ундан кейин юридик кучига қараб бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, башарти қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция нормаларига зид бўлганлиги аниқланган тақдирда эса, фақатгина Конституциянинг тегишли нормалари қўлланилиши лозим. Шу билан бирга, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга мувофиқ 2023 йил 1 майга қадар қабул қилинган биринчи инстанция судининг суд ҳужжатлари юқори инстанция судлари томонидан қайта кўрилаётганда уларда қўлланилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституция нормаларига мос келмаслиги аниқланиши суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. Бунда, Фуқаролик кодексининг 4-моддаси ва «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»- ги Қонуннинг 41-моддаси талабларидан келиб чиқиб, фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан ишларни кўришда низоли муносабат бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қачон вужудга келганлиги аниқланиши керак. 5. Конституциянинг 20-моддасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши; инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини ташкил этиши лозимлиги белгиланган. Шунга кўра, судлар давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари билан муносабатларда инсон ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида мазкур органлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда Конституцияда белгиланган мутаносиблик принципига риоя қилинганлигини текширишлари лозим. Бунда инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади. Шунингдек, Конституциянинг 55-моддаОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
5 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 сида давлат органлари ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида етказилган зарар ихтиёрий равишда қопланмаган тақдирда, унинг ўрни манфаатдор шахснинг аризасига асосан суд тартибида давлат томонидан қопланиши кафолатланганлиги инобатга олиниши лозим. 6. Судлар Конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур. Бунда ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. 7. Судлар муайян ишларни кўришда Конституция 21-моддасидаги шахсга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги нормага риоя этилганлигини текширишлари лозим. Бунда қонунчилик деганда, нафақат қонун ҳужжатлари, балки қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам назарда тутилиши инобатга олиниши зарур. 8. Судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозим. Шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олади. Жиноят ишларини юритишда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги, исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши, ўзи ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги билан боғлиқ Конституцияда белгиланган шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини бузилиши процессуал қонун нормаларининг жиддий бузилиши деб эътироф этилади. 9. Судларнинг эътибори Конституциянинг 29-моддаси тўртинчи қисмига асосан қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмаслигига қаратилсин. Тушунтирилсинки, Конституцияда мустаҳкамланган шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳамда қонунларда белгиланган тартибларни бузган ҳолда ёхуд қонунларда назарда тутилмаган ҳаракатлар натижасида тўпланган далиллар қонунни бузган ҳолда олинган далиллар деб эътироф этилиши лозим. 10. Конституциянинг 29-моддасига мувофиқ ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган бўлиб, қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилиши лозим. Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти ва асослари тўғрисида хабардор қилинишини, унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳлик бераётган шахсларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга. Шахсий эркинлик ва дахлсизликни кафолатловчи конституциявий нормаларни бузилиши ҳолатларига баҳо беришда судлар Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сон қарорида берилган тушунтиришларга амал қилиши лозим. Судларнинг эътибори шахсга адвокат ёрдамидан фойдаланиш билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқи тушунтирилмасдан ёки унинг бундай ҳуқуқларидан амалда фойдаланиши учун реал шароит яратиб берилмасдан туриб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиши натижасида олинган далилларнинг мақбул эмас (яроқсиз) деб топилишига ва бундай далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмаслигига қаратилсин. 11. Судлар инобатга олишлари керакки, 2023 йил 1 майдан бошлаб шахснинг ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқининг ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
6 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 чекланишига, уй-жойида тинтув ўтказилишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади. Фуқароларнинг ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши, уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқларининг чекланиши билан боғлиқ ҳолда ўтказилган тезкор-қидирув фаолияти натижалари мазкур тадбирлар суднинг рухсати асосида ҳамда 2012 йил 25 декабрдаги «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ–344-сон Қонунга мувофиқ амалга оширилгандагина ишда далил сифатида фойдаланилиши мумкин бўлади. 12. Судларнинг эътибори Конституциянинг 139-моддаси иккинчи қисмида суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи кафолатланганлигига қаратилсин. Конституциянинг ушбу нормаси ҳамда Жиноят процессуал кодексининг 20-моддаси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 273-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг 11-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 10-моддаси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 12-моддасига мувофиқ судлар ишда иштирок этувчи шахсларга ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда оғзаки ёки ёзма арз қилиш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, илтимоснома ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, судда сўзлаш ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқларини тушунтиришлари лозим. 13. Конституциянинг 16-моддасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Конституция асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилиниши, бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Муайян ишларда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга зидлиги аниқланган тақдирда судлар Олий судга шу масалада Конституциявий судга мурожаат қилиш юзасидан таклиф киритишлари лозим. Тушунтирилсинки, Конституциявий суднинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бир қисмини Конституцияга зид деб топиш ҳақидаги қарори судлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қолган қисми қўлланилишига тўсқинлик қилмайди. 14. Судлар низоларни кўриш давомида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат шахснинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқлари ва манфаатларига зидлиги аниқланганда, манфаатдор шахсга бундай ҳужжатни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 22-боби тартибида Олий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришлари лозим. Судлар инобатга олишлари керакки, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституция принцип ва нормаларига зидлиги уни Олий суд томонидан манфаатдор шахснинг аризасига асосан тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади. 15. Судлар ишларни кўриш натижалари бўйича Конституция нормалари ҳамда шахсларнинг кафолатланган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигини аниқлаган ҳар бир ҳолат бўйича қонун бузилишини келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни пухта ўрганиб, тегишли мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)га хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдириши лозим. 16. Барча судлар, қонунчиликни қўллаётган давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар мазкур Пленум қарори тушунтиришларига сўзсиз риоя этсин. 17. Олий суднинг судлов ҳайъатлари, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар мазкур Пленум қарори мазмун-моҳиятини қуйи судларга тушунтириш юзасидан семинар-машғулотлар ўтказишлари ва ягона амалиётни шакллантиришга эътибор қаратишлари лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
7 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Суд-тергов амалиётида масалалар келиб чиққанлиги, шунингдек қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми: Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : 1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади ҳамда унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонун билан таъқиб этилади. 2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, бозор иқтисодиёти шароитида мулкка тажовуз қилиш билан боғлиқ қилмишлар орасида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш тариқасидаги жиноятлар ўсиши тенденцияси кузатилмоқда. 3. Фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб, бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради, ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият беради. 4. Фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади. Фирибгарликда ёлғон маълумотларга жабрланувчини янглиштиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлар бўйича маълумотлар, жумладан, юридик факт ва воқеалар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ҚАРОРИ ФИРИБГАРЛИККА ОИД ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА 2023 йил 23 июнь 17-сонли Тошкент шаҳри мулкнинг сифати, нархи, айбдорнинг шахси, унинг нияти, ваколати (масалан, айбдор шахс ўзини мансабдор шахс ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ёхуд қонуний асосларда фаолият юритувчи тадбиркор сифатида кўрсатиши ва х.к.) тааллуқли бўлиши мумкин. Фирибгарликда жабрланувчини янглиштиришга қаратилган қасддан содир этиладиган ҳаракатлар жумласига, масалан, битим ёки тўлов предметини сохталаштириш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўйнаш чоғида алдов усулларини қўллаш ва ҳ.к. киради. 5. Фирибгарликда ишончни суиистеъмол қилиш деганда, айбдорнинг мулкдор, мулкнинг бошқа эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бошқа шахслар билан ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши тушунилиши лозим. Ишончга турли ҳолатлар, масалан, айбдор шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг жабрланувчи билан шахсий ёки қариндош-уруғлик муносабатлари сабаб бўлиши мумкин. 6. Судларга тушунтирилсинки, фирибгарликда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни айбдор мулкдорлиги ёки эгалигига ихтиёрий равишда берадиган ақли расо шахсга нисбатан содир этилган бўлиши шарт. Айбдор томонидан, била туриб, ақли норасо шахсни ёки воқелик моҳиятини англаш қобилиятига эга бўлмаган (масалан, кичик ёшдаги болалиги (14 ёшга тўлмаганлиги), кўзи ожизлиги, руҳий жиҳатдан норасолиги, алкоголь, гиёҳвандлик воситаси, уларнинг аналоглари ёки психотроп модда таъсирида оғир даражада мастлиги туфайли) шахсни алдаш ва ундан мулкини олиш фирибгарлик тариқасида эмас, балки ўғирлик сифатида квалификация қилиниши лозим, чунки бундай ҳолларда шахс мулк унинг эгалигидан чиқиб кетаётганлигини англамайди.
8 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 7. Мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилади. Қонунга кўра, шахс банкдаги пул маблағларини улар унинг банкдаги ҳисоб варақасига келиб тушган (ўтказилган) пайтдан бошлаб реал тасарруф қилиш имкониятига эга бўлганлиги туфайли, жиноят бу маблағлар уларни маблағ эгаси ҳисоб варақасидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олган шахснинг ёки бошқа шахснинг банкдаги ҳисоб варақасига ўтказилган пайтдан тугалланган деб топиш лозим. Ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, айбдорда ўзганинг мулкига эгалик қилиш ёки тасарруф этиш учун юридик жиҳатдан тасдиқланган имконият пайдо бўлган пайтдан (масалан, кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёки қонунга мувофиқ рўйхатга олиниши шарт бўлган бошқа мулкка нисбатан ҳуқуқ рўйхатга олинган пайтдан; шартнома тузилган вақтдан; мулкка нисбатан шахснинг ҳуқуқи тан олинган суд қарори кучга кирган кундан; ваколатли давлат органи айбдорда ёки бошқа шахсларда мулкка нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ёки тасарруф этиш учун асослар мавжудлиги тўғрисида қарор қабул қилган кундан) тугалланган ҳисобланади. 8. Агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим. Ўзганинг мулкини талон-торож қилишга қаратилган қасд мавжудлиги тўғрисида, жумладан, айбдор томонидан сохта ҳужжат ёки кафолат хатларидан фойдаланиш, қарз мавжудлиги ёки мулк гаров остидалиги тўғрисидаги маълумотни яшириш, битимда тарафлардан бири сифатида иштирок этиши учун сохта корхона (ташкилот) тузилиши, кредит маблағларидан мақсадга зид фойдаланиш ёхуд уларни нақдлаштириш кабилар гувоҳлик бериши мумкин. Қайд этилган ҳолатлар ўз ўзидан шахсни фирибгарлик содир этишда айбдор деб топиш учун асос бўлмайди, шу туфайли, шахснинг ўз мажбуриятларини била туриб бажариш нияти бўлмаганлиги ҳар бир муайян ҳолда ишнинг барча ҳолатларидан келиб чиқиб аниқланиши шарт. Агар ўзганинг мулкини эгаллашга нисбатан қасд айбдорда мулк қабул қилингандан кейин юзага келган бўлса, шахснинг ҳаракатлари фирибгарлик таркибини ташкил этмайди ва муайян ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш (масалан, шахснинг ўзига хўжалик юритиш, оператив бошқариш, ишончли бошқариш, етказиб бериш, сақлаш, реализация қилиш ва ҳ.к. мақсадида қонуний берилган мулкни қонунга хилоф тарзда ва ҳақини тўламай ўзининг ёки бошқа шахснинг мулкдорлигига қаратиши) сифатида баҳоланиши лозим. Агар шахс ўзаро ихтиёрий ёзма битим, келишувлар (қарз шартномаси, тилхат, кафолат хати ва бошқалар) асосида ўз зиммасига олган мажбуриятларини уни ижро этиш жараёнида юзага келган айрим объектив сабабларга кўра (масалан, мулкий ночорлиги, шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, оғир касаллиги, фавқулодда ҳолат туфайли) бажара олмаса ёки ўзганинг мулкини эгаллашга нисбатан қасд мавжудлигини исботлашнинг имкони бўлмаса, бундай ҳолатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низо сифатида баҳоланиб, фуқаролик, иқтисодий суд иши юритуви тартибида ҳал этилади. 9. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, банклар ва бошқа кредит муассасаларидан онлайн шаклда кредит (микроқарз) маблағларини олиш мақсадида алдов ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли орқали ўзга шахсга тегишли бўлган махсус идентификация талаб қилувчи техник воситалар (компьютер, ноутбук, телефон, планшет ва ҳ.к)нинг махсус кодларидан ёки ўзга шахснинг «электрон рақамли имзо»ларидан фойдаланиб, пул маблағлари ажратилишига ва келгусида ушбу пул маблағларидан эркин фойдаланиш имкониятини берувчи ҳисоб-рақамларга ўтказилишига эришганлик ҳолатлари фирибгарлик сифатида баҳоланиши лозим. 10. Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларнинг эътибори шунга қаратилОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
9 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 синки, қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномаларга асосланган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаслик ҳам, бундай ҳолда ўзгалар мулкини эгаллашда ҳуқуққа хилофлилик белгиси бўлмаганлиги туфайли фирибгарлик деб баҳоланиши мумкин эмас, чунки мулк битим, шартнома бўйича бир тарафдан иккинчи тарафга, жумладан тарафлар учун ўзаро моддий манфаатни назарда тутувчи муайян шартлар билан берилади. Агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра (ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ИПК 18-боби) бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ёки иқтисодий иш юритуви тартибида тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжуд. Шу муносабат билан, қонун талабларига мувофиқ тузилган фуқаролик-ҳуқуқий битим, шартнома бўйича жиноят белгилари мавжуд бўлмаган барча ҳолларда, низо фуқаролик, иқтисодий ишлар бўйича суд томонидан кўриб чиқилиши лозим. Тушунтирилсинки, агар битим, шартнома тузилиши пайтида тарафлар хоҳиш-иродаси эркин ифода этилган бўлиб, унинг шаклига нисбатан Фуқаролик кодексида белгиланган қуйидаги талаблар бажарилган бўлса, у қонун талабларига мувофиқ тузилган ҳисобланади, яъни: оғзаки шакл — тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган (жетон, патта, квитанция ва ҳ.к. олиш пайтида) битим, ҳадя шартномаси ёки фуқаролар ўртасида тузиладиган қарз шартномаси (агар шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаса) тузилаётганда; оддий ёзма шакл (тилхат, хат, ҳужжатлар ва ҳ.к.) — қуйидаги шартномалар: гаров, кафиллик, закалат, маҳсулот етказиб бериш, энергия таъминоти, кўчмас мулкни сотиш, ҳадя (агар ҳадя берувчи юридик шахс бўлса ёки шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса), мулк ижараси (агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса), прокат, юридик шахслар ўртасидаги бино ижараси, лизинг, юридик шахслар ўртасидаги уй-жой ижараси, пудрат, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, йўловчи ташиш, фуқаролар ўртасидаги қарз шартномаси (агар шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлса), кредит, банк омонати, топшириқ, воситачилик, мол-мулкни ишончли бошқариш, омонат сақлаш, суғурта тузилаётганда; нотариал тасдиқланган шакл — қуйидаги шартномалар: давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этиладиган автомототранспорт, ер участкаси, бошқа кўчмас мулк олди-сотдиси, айирбошлаш, кўчмас мулк ва автомототранспорт ҳадяси, рента, уй-жой (квартирани) бошқа шахсга бериш, кўчмас мулк ижараси, корхона, автомототранспорт воситалари бино (фуқаролар ўртасида) ижараси, фуқаролар ўртасидаги уй-жой ижараси тузилаётганда. 11. Тузилган битимга асосан ўзга шахснинг эгалигига ўтказилган ёки гаров таъминоти сифатида топширилган мулк юзасидан шахснинг битим тузилишида бошқа мақсад кўзлангани ҳақидаги важлари асосида ҳолат битим қонунга мувофиқ тузилгани аниқланган ҳолларда фирибгарлик сифатида баҳоланмаслиги лозим. 12. Агар қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномалар юзасидан низони судда кўриш натижалари бўйича тарафлардан бирида ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни эгаллашдан олдинроқ пайдо бўлганлиги аниқланса, суд бу ҳақда жиноят аломатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш учун прокуратура идораларига хабар қилиши лозим. 13. Қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномалардан келиб чиқадиган аризалар судни четлаб терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов органларига тушганда, улар ЖПК 329-330-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши ва жиноят белгилари мавжуд бўлмаган тақдирда, манфаатдор шахсларга низо фуқаролик (иқтисодий) суд иши юритуви тартибида ҳал этилиши зарурлиги тушунтирилиши лозим. Шуни назарда тутиш лозимки, суднинг айнан бир масала бўйича фуқаролик, иқтисодий суд иши юритиш тартибида чиқарилиб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорининг мавжудлиги, ЖК 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилишига ва унинг жиноят судлов ишини юритиш тартибида кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди. ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
10 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Тушунтирилсинки, юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилган ҳолларда муқаддам суд қарори билан ундирилиши белгиланган кредит фоизи, пеня, бой берилган фойда ва бошқа турдаги ундирувлар айблов мазмунига киритилмаслиги лозим. 14. Ижтимоий тўлов, нафақа, бошқа пул тўловлари (масалан, компенсациялар, суғурта тўловлари)ни ёки бошқа мулкни тегишли қарор қабул қилишга ваколатли ижро ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, муассаса ёки ташкилотларга, қонунга кўра тўловлар ёки мулкни олиш учун асос бўладиган ҳолатлар мавжудлиги (жумладан, олувчининг шахси, ногиронлиги, боқимандалари борлиги, уруш ҳаракатларида қатнашганлиги, ишга жойлаштириш имконияти йўқлиги, суғурта ҳодисаси рўй берганлиги) тўғрисида била туриб, ёлғон маълумотлар тақдим этиш йўли билан олиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим. 15. Фирибгарлик жиноятидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятини (ЖК 170-моддаси) фарқлаш лозим, чунки бундай ҳолда шахс ўзганинг мулкини бевосита олиб қўймасдан ва унга нисбатан ҳуқуққа эга бўлмасдан, қонунга (шартномага) кўра мулкдор эгалиги ёки тасарруфига ўтиши лозим бўлган товар-пул қимматликларини ўзлаштиради ва улар ҳисобига бойийди (масалан, автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш шохобчаси ходими нарядда кўрсатилмаган ишларни бажариб ёки вагон кузатувчиси йўловчини чиптасиз ташиб, мижоздан олинган ҳақни ўзлаштиради, босмахона бош инженери буюртма қилинган маҳсулотнинг ҳисобга олинмаган тиражи учун олинган ҳақни ўз мулкдорлигига қаратади ва ҳ.к.). 16. Агар алдов шахс томонидан ўзганинг мулкини қўлга киритишни енгиллатиш мақсадида ишлатилган бўлиб, мулкни олиб қўйиш жараёнида мулкдор, мулк эгаси ёки бошқа шахс унинг асл ниятини сезиб қолган, айбдор буни англаса-да, бироқ мулкдор ёки мулк эгасининг эркига зид равишда мулкни ушлаб туришни давом эттирган бўлса, қилмиш талончилик, мулкдор ёки мулк эгасига билдирмасдан мулк билан яширинган ҳолларда эса, фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим. 17. Фирибгарлик йўли билан корхона, муассаса, ташкилотлар, мулкини талон-торож қилиш учун жиноий жавобгарлиги, фақат, талон-торож қилинган мулк суммаси МЖтК 61-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошган ҳолдагина келиб чиқади (жумладан квалификацияловчи белгилар мавжуд бўлганда ҳам). Агар корхона, муассаса, ташкилотларнинг фирибгарлик йўли билан талон-торож қилинган мулки суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг МЖтК 61-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган миқдоридан ошмаса, маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд бўлади. Бундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда ҳам, агар талон-торож суммаси кўрсатилган миқдордан ошмаса, маъмурий жавобгарлик келиб чиқади. Бунда оз миқдорда талон-торож неча марта содир этилганлиги аҳамият касб этмайди. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, МЖтК 61-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ устав фондида давлат улуши бўлмаган корхона, муассаса, ташкилотлар ходимлари уларнинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилганда, фақат уларнинг раҳбари, мулкдори ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин. 18. Шуни таъкидлаш жоизки, қонунга кўра фуқаролар мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик талон-торож миқдоридан қатъий назар келиб чиқади. Айни пайтда, талон-торож миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган ҳар бир ҳолда, башарти содир қилинган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига кирса, суриштирув, тергов органлари ва судлар айбланувчи (судланувчи)нинг шахсига ва моддий зарар қопланишига оид маълумотларни инобатга олган ҳолда ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларини қўллаш масаласини муҳокама этишлари шарт. 19. Жиноят предмети бўлган мулкнинг қийматини аниқлашда, унинг мулкдор томонидан қай йўсинда сотиб олинганлигига қараб, хусусан жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган чакана, бозор ёки комиссион нархлардан келиб чиқиш лозим. Нарх мавжуд бўлмаганда ва талон-торож миқдори тўғрисида низо келиб чиққан ҳолларда, мулк қиймати эксперт хулосасига асосан аниқланади.
11 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ Бунда фирибгарлик жиноятининг предмети бўлган валюта қимматликларининг қиймати жиноят содир этилган пайтдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигига нисбатан курси бўйича аниқланади. Айбдор томонидан талон-торожни яшириш мақсадида талон-торож қилинган мулк ўрнига бошқа, қиймати камроқ мулк алмаштириб қўйилган ҳолларда ҳам қилмиш талон-торож қилинган мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда квалификация қилинади. Бунда талон-торож қилинган мулк ўрнига тақдим этилган мулк қиймати айбдордан моддий зарарни ундириш, шунингдек жазо тури ва миқдорини белгилаш чоғида ҳисобга олинади. 20. Айбдорнинг ҳаракатларида анча, кўп ёки жуда кўп миқдорда фирибгарлик содир этилиши каби квалификацияловчи белги мавжудлиги тўғрисидаги масала ЖК саккизинчи бўлимида баён этилган тушунтиришларга мувофиқ ҳал этилиши лозим. Бир неча эпизоддан иборат умумий қасд ва ягона мақсадга йўналтирилган давомли фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатларини квалификация қилишда судлар талон-торож миқдорини жами талон-торож қилинган мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлашлари керак. Агар айбдор томонидан бир эмас, балки бир неча фирибгарлик ҳаракатлари содир этилиб, уларнинг ҳар бирида ўзганинг мулкини олишга йўналтирилган мустақил қасд амалга оширилган бўлса, талон-торож қилинган мулк қийматини қўшиб ҳисоблашга йўл қўйилмайди. Агар шахснинг қасди ўзганинг мулкини анча, кўп ёки жуда кўп миқдорда эгаллашга йўналтирилган бўлиб, у айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, қилмиш ҳақиқатда талон-торож қилинган мулк қийматидан қатъий назар, қасд йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, анча, кўп ёки жуда кўп миқдордаги фирибгарликка суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак. 21. Судларга тушунтирилсинки, қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилган бўлса, жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси ва 228-моддаси биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация қилинади. Шахс фирибгарлик мақсадида ўзи томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган, бироқ унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўзганинг мулкини ололмай ёки мулкка нисбатан ҳуқуққа эга бўлолмай қолган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 25-моддаси иккинчи қисми, ЖК 168-моддаси ва ЖК 228-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим. Бошқа шахс томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади ва ЖК 228-моддаси учинчи қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди, чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан ўз мақсадига эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган бўлади. 22. Тушунтирилсинки, ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш (ЖК 168-моддаси учинчи қисми «г» банди) деганда, молия, банк муассасалари, фондлар ва ш.к. ларда бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари, алоқа воситаси, планшет ёки бошқа шу каби техник қурилмалар ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга ошириладиган талон-торож тушунилади. Бундай фирибгарлик компьютер тизимида ишлов бериладиган, тегишли ахборот ташувчиларда сақланадиган ёки маълумотларни узатиш тармоқлари бўйича бериладиган ахборотни ўзгартириш йўли билан ҳам, компьютер тизимига ёлғон ахборот киритиш йўли билан ҳам содир этилиши мумкин. Ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жиноятини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб содир этилган ўғирлик жиноятидан фарқлашда шуни назарда тутиш лозимки, фирибгарликда жабрланувчи алдов ёки ишончи суиистеъмол қилиниши оқибатида мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни ахборот технологияларидан фойдаланиб айбдор эгалигига ихтиёрий равишда ўтказади, бунда мулк ўз эгалигидан чиқиб кетаётганлигини жабрланувчи англаган бўлиши керак. Агар шахс компьютер техникаси ёрдамида
12 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ қалбаки ҳужжат тайёрлаб, сўнгра ундан мулкни қўлга киритиш учун фойдаланган бўлса, қилмишни ЖК 168-моддаси учинчи қисми «г» банди билан квалификация қилиб бўлмайди. 23. Хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик (ЖК 168-моддаси учинчи қисми «в» банди) учун жавобгарлик шахс ўз хизмат мавқеидан фақат алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш учун фойдаланиб, ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш мақсадида ўз хизмат ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширган ҳоллардагина вужудга келади. 24. Мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим. Агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор шахс), гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим. Агар қимматликларни эгаллаш мақсадида уларнинг эгаси айбдор томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозим. Қимматликлар эгасининг ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак. Агар пора бериш ташаббуси пора берувчи томонидан билдирилган бўлса, бундай ҳолда шахснинг ҳаракатлари фақат фирибгарлик жинояти сифатида квалификация қилиниб, қўшимча равишда ЖК 211-моддаси билан квалификация қилишни талаб этмайди. 25. Фирибгарлик натижасида олинган, шунингдек иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчига тегишли пул ва бошқа қимматликлар ЖПК 211-моддаси 4-бандига кўра, ўз эгасига қайтариб берилиши лозим, пул ва бошқа қимматликлар улар эгасининг ташаббуси билан, била туриб, пора предмети сифатида берилган ҳоллар бундан мустасно. Пул ва бошқа қимматликлар топилмаган ҳолларда уларнинг суммаси ёки пул бирлигидаги қиймати суд томонидан жабрланувчи ёки давлат фойдасига ундирилади. 26. Фирибгарликни иқтисодиёт соҳасидаги қатор жиноятлардан, шу жумладан, ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг бошқа шаклларидан фарқламоқ лозим. Фирибгарликнинг ўғриликдан (ЖК 169- моддаси) фарқи шундаки, фирибгарликда айбдор мулкни ўзганинг эгалигидан олиб қўймайди, балки у томонидан янглиштирилган жабрланувчининг ўзи мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқни беришига эришади. Товламачиликдан (ЖК 165-моддаси) фирибгарлик шу билан фарқланадики, товламачиликда жабрланувчи қўрқув таъсири остида ҳаракат қилади, эрки синдирилган бўлади, фирибгарликда эса алдов натижасида жабрланувчининг эрки янглиштирилган. Фирибгарлик жиноятидан ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалари, шунингдек қимматли қоғозлар ёки чет эл валютаси ёхуд чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш (ЖК 176-моддаси) қасд йўналиши ва сохталаштириш хусусияти билан фарқланади. Бунда пул белгиси ёки чет эл валютаси пул айланмасига киритиш учун сохталаштирилади. Қимматли қоғозларни қалбакилаштириш билан боғлиқ фирибгарликда эса, (масалан, пул купюрасига бир неча ноль рақамларини қўшиб ёзиш, сувенир банкнотларни, банкнот ёки қимматли қоғозларнинг фото-ксеронусхаларини ишлатиш ва ҳ.қ.) қасд муайян шахсни алдаш ва мулкий фойда олишга қаратилган бўлади. Агар айбдор била туриб, қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалари, шунингдек қимматли қоғозлар ёки чет эл валютаси ёхуд чет эл валютасидаги қимматли қоғозлардан фойдаланган ҳолда ўзганинг мулкини қўлга киритса, унинг ҳаракатлари ЖК 176 ва 168-моддалари билан квалификация қилинади. 27. ЖК 1881 -моддасида кўзда тутилган жиноятларни фирибгарлик жиноятидан фарқлаш лозим. Бунда шахснинг жиноий мақсади ни-
13 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 мага қаратилгани, хусусан айбдор имкони борича кўпроқ фуқароларни ўзининг ноқонуний фаолиятига жалб қилишни кўзлагани, айбдор фуқароларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан муқаддам олинган мажбуриятларини бажариб бориши ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 28. ЖПК 415-моддасига мувофиқ суд айбловни ўзгартириши ва судланувчининг ҳаракатларини ЖК бошқа моддаси (қисми, банди) га квалификация қилишга, шунингдек, жиноятнинг айрим (судланувчининг айбига киритилган ҳаракатлардан) эпизодларини судланувчига айб эълон қилинмаган ЖК моддасига квалификация қилишга ҳақли. Шундан келиб чиқиб, фирибгарлик ўзганинг мулкини талон-торож қилиш шаклларидан бири эканлигини инобатга олиб, суд айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 168-моддасидан ЖК 167-моддасига қайта квалификация қилишга ҳақли. 29. ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жиноят оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этади, шу сабабли, зарар тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини муҳокама қилишлари шарт. 30. Фирибгарлик билан боғлиқ жиноят ишларини судда кўришда жабрланувчига етказилган моддий зарарларнинг қопланган - қопланмаганлиги масаласи синчковлик билан, тўла текширилиши лозим. Тушунтирилсинки, жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплаш мақсадида хатланган мол-мулкни ундирувга қаратилишининг ўзи жиноят натижасида етказилган зарарни қопланган деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, жабрланувчи суд мажлисида ўзига етказилган моддий зарарлар амалда қопланганлигини билдириб, ихтиёрий ёзма ариза тақдим қилганлиги натижасида моддий зарарлар қопланганлиги эътироф қилинган суднинг ҳукми (ажрими), кейинчалик жабрланувчининг ушбу зарар қопланмаганлиги ҳақидаги важи асосида юқори инстанция судлари томонидан суд ҳукми (ажрими)нинг бекор қилинишига ёки ўзгартирилишига сабаб бўлмайди. 31. Судлар қонунда белгиланган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришган шахсларга нисбатан қонунга хилоф равишда фирибгарлик тўғрисида жиноят иши қўзғатиш амалиётига барҳам бериш юзасидан чоралар кўришлари лозим. Шу мақсадда низолашаётган тарафлар орасида келиб чиққан ҳақиқий муносабатлар хусусияти синчковлик билан аниқланиши лозим бўлиб, бу айбсиз шахслар қонунга зид равишда судланиши ҳолларига чек қўйилишига олиб келади. Иш бўйича шахс қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги факти аниқланган ҳолда суд бунга тегишли муносабат билдириб, жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқариши керак. 32. Қатор ҳолларда муайян мақсадларига қонунчиликда белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда эришишни истаган жабрланувчиларнинг хулқ-атвори фирибгарлик содир этилишига шарт-шароит яратиб бераётганлигини эътиборга олган ҳолда, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар бундай ғайриқонуний ҳаракатларга нисбатан тегишли ҳуқуқий баҳо беришлари, шунингдек, келажакда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун бундай ҳаракатлардан келиб чиққан оқибатларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишлари лозим. 33. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди фирибгарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштиришлари, бу тоифадаги ишлар бўйича суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини чуқур текширишлари, йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этишлари лозим. 34. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
14 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ЯРАШИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ АСОСЛАРИ Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661–моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан давлатнинг жазо қўллашдан воз кечишидир. Мазкур институтнинг жорий қилинганлиги республикамизда амалда бўлган, Жиноят кодексида мустаҳкамланган инсонпарварлик принципининг амалий ифодаси ҳисобланади. Мазкур қонун меъёрининг амалга киритилиши, авваламбор жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилса, иккинчи томондан, гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига кодексда тайинланиши назарда тутилган жазодан озод қилиш имкониятини беради, учинчидан, республикада судланганлик кўрсаткичи камайишига олиб келади. Мазкур тоифадаги ишлар жиноят судлов ишларини юритишнинг сифатини оширади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва судларда иш юритишнинг тезкорлигини таъминлайди. Иш бўйича манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаб, уларнинг давлат идоралари ва ходимларига нисбатан бўлган ишончини янада оширади. Ярашув институтининг асосий вазифаси муайян жиноят ишлари бўйича тарафларнинг позицияларини яқинлаштириш, улар ўртасидаги низони тартибга солиш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ярашув натижаларига эришишда тарафларга ёрдам беришидир. Ярашувнинг амалга оширилиши билан суриштирув ва дастлабки терговнинг муддати қисқаради, рецидив жиноятчиликнинг даражаси пасаяди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661 -моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганлик учун жавобгарликдан озод қилиб, ярашилганлиги муносабати билан иш юритишни тугатиш учун қонунчиликда асосан шахснинг ижтимоий хавфи катта катта бўлмаган жиноятни содир қилганлиги, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг айбига иқрор бўлиб, жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогар билан ярашиб, етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги, жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарнинг гумон қилувчи ёки айбланувчига нисбатан жиноят ишини тугатишга рози эканлиги тўғрисида ёзма аризаси мавжуд бўлиши, муқаддам қайд этилган, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолатининг тугалланганлиги ёки судланганлиги қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган бўлиши ёхуд муқаддам содир қилган жинояти учун жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлиши, шунингдек, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ўзига нисбатан юритилаётган жиноят ишини тугатилишига қарши эмаслиги тўғрисидаги аризаси мавжудлиги талаб қилинади. Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиниши жараёнида суриштирув ва дастлабки тергов давомида жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга етказилган моддий зарарнинг суммасига, унинг натура ёки бошқа шаклТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ
15 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 да қопланганлигига аниқлик кирилиши лозим. Амалиётда айрим ҳолларда жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогар томонидан ишни судда кўрилиши жараёнида зарарни ундиришдан воз кечгани баён қилинса-да, қонунчиликда етказилган зарарни қатъий бартараф этиш белгилангани боис, жабрланувчининг гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг аризаларида етказилган зарар қоплангани баён қилинади. Шу боис, мазкур турдаги жиноят ишлари кўрилиши жараёнида агар моддий ва маънавий зарар қопланган бўлса, унинг шакли ва миқдорига аниқлик киритилиши, агар манфаатдор шахс зарарни ундиришдан ихтиёрий воз кечган бўлса, мазкур ҳолат қонунчиликда мустаҳкамланиши лозим. Етказилган маънавий, моддий ва жисмоний зарар жабрланувчининг хоҳишидан келиб чиқиб, турли шаклларда қопланиши мумкин. Масалан, кечирим сўраш, моддий зарарни пул ёки бошқа шаклда қоплаш, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи томонидан жабрланувчи манфаатида ҳар хил турдаги тиббий хизматлар учун тўловларнинг амалга оширилиши, ўғирланган ёки зарар етказилган мулкни қайтариш, йўқолган ёки шикаст етказилган мулкнинг янгисини сотиб олиб бериш, шикастланган мулкни таъмирлаш, оғир ёки ўта оғир даражадаги тан жароҳати олган шахсга қараб туриш учун кимнидир ҳақ эвазига ёллаш, қимматбаҳо протезларни сотиб олиб бериш, шаън ва қадр-қимматни камситувчи материаллар тарқатилганда интернет ёки оммавий ахборот воситаларида раддия бериш ёхуд расмий кечирим сўраш каби кўринишларда бўлиши мумкин. Жабрланувчига етказилган зарарнинг қопланиши билан ярашувга эришишда ҳар икки тараф ўз ихтиёр ва хоҳишлари билан ҳаракат қилишлари, уларга нисбатан мажбурлаш, таҳдид, босим ўтказилиши мумкин эмас. Шунингдек, иш бўйича жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг тўлиқ ундирилмасдан (жабрланувчининг соғлигига жиддий шикаст етказилган ҳолатда иш бўйича суднинг қарори чиққан кунга қадар бўлган зарар ундирилиб, жабрланувчининг кейинги даволаниши учун зарур бўладиган маблағни ундириш муаммосининг келиб чиқиши, амалда ундирилмаган зарар бўйича қарз ёки бошқа шартномалар тузилиб, уларнинг ижрога қаратилиш жараёнида муаммоларнинг вужудга келиши, жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарнинг ташқи таъсир натижасида зарарни ундиришдан воз кечиб, кейинчалик зарарни ундиришни талаб қилиши ва ҳ.к.) ярашувнинг тасдиқланиши мазкур иш бўйича қабул қилинган қарорларни шубҳа остига қўяди. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 4-бандида ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд зиммасига ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)га тушунтириш шарт бўлиб, қонуннинг ушбу талабига риоя этмаслик ярашув тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарорнинг бекор қилинишига асос бўлиши мумкинлиги ҳақида раҳбарий тушунтириш берилган. Ярашилганлиги муносабати билан жиноят ишининг тугатилишида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг қилмишида жиноят таркибининг мавжуд бўлиши ҳамда иш юритишнинг ҳар қандай босқичида субъект ҳимоя ҳуқуқи билан қонунда белгиланган тартибда таъминланиши шарт. Чунончи, мазкур турдаги ишларнинг юқори инстанцияси судлар томонидан ўрганилиши натижасида аксарият ишлар асосан тўғри ҳал қилинган бўлса-да, бироқ айрим ишларнинг кўрилишида ЖПК талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган. Хусусан, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятининг ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ
16 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 содир этилганлиги оқибатида дастлаб ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати олган жабрланувчининг суд мажлисига таклиф қилинмагани, айрим ишларда суриштирув, дастлабки тергов ва судда ҳимояга бўлган ҳуқуқнинг таъминланмаганлиги кўринади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 24-моддасида гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги; ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд зиммасидаги гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чоратадбирлар кўриш мажбурияти билан таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК талабларига кўра, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланмаган жиноят иши юзасидан чиқарилган суд ажрими бекор қилингач, ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида гумон қилинувчи ярашувга рози эмаслигини баён қилгани сабабли, жиноят иши суриштирувга юборилган ва кейинчалик мазкур шахсга нисбатан жиноят иши ЖПК 83-моддасининг 2-қисмига асосан тугатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 77-моддасида жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган ҳисобланиши, суд томонидан жазодан озод қилинган шахснинг судланмаган деб ҳисобланиши белгиланган. Бироқ, ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши тугатилган шахслар тўла маънода судланмаган деб эътироф этилиши, бу тоифадаги ишларнинг тугатилиши реабилитация учун асос бўлиши мумкин эмас. Чунки шахснинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд бўлиб, унинг жиноят содир қилганлик факти тегишли ахборот марказида қайд этилади ва айрим шахсларнинг муайян ҳуқуқлари чекланишига, жумладан, улар билан тузилган меҳнат шартномаларининг бекор қилинишига олиб келади ёки ишлари тугатилган шахсларнинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ишга киришига тўсқинлик қилади. Жиноят ишларининг таҳлили шуни кўрсатадики, эҳтиётсизлик орқали содир этилган жиноятларнинг аксарият қисмида (Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми, 257-модданинг 2-қисми ва ҳ.к.) содир этилган қилмиш одам ўлиши билан боғлиқ бўлган оқибатни келтириб чиқарган бўлса-да, вафот этган шахсларнинг яқин қариндошларига етказилган моддий ва маънавий зарарларнинг тўлиқ қопланганлиги муносабати билан жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари судланувчиларга нисбатан даъволари йўқлигини баён қилишган. Суд томонидан даъвонинг мавжуд эмаслиги, судланувчининг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатлари инобатга олинган ҳолда, судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чоралари қўлланилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, айбнинг шакли, судланувчининг шахси, зарарнинг тўлиқ қопланганлиги ёки бартараф қилинганлиги, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги, ЖКнинг 661 -моддасида тақиқ мавжуд эмаслиги, республикада судланганлик ва рецидив жиноятнинг пасайиши, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тикланишини инобатга олиб, жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган, иқтисодий жиноятларнинг айрим турлари, эҳтиётсизликдан содир этиладиган унча оғир бўлмаган жиноятларни ЖКнинг 661 –моддасига киритилиши мақсадга мувофиқдир. Р. ХУДАЙБЕРДИЕВА, жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьяси ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ
17 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 Бугунги кунда мамлакатимизда судҳуқуқ соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, фуқароларнинг судларга бўлган ишончини оширишга, қонун устуворлигини таъминлашга ҳаракат қилинмоқда. Бугунги кунда Тошкент шаҳри миқёсида кўрилаётган маъмурий низоларнинг аксарият қисмини тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган аризалар бўйича кўрилаётган солиққа оид ёки тадбиркорлик субъектларининг бошқа маъмурий органларга нисбатан берган аризалари бўйича кўрилаётган низолар ташкил этади. Айни шу ўринда судга мурожаат қилиш учун белгиланган процессуал муддатлар муҳим саналиб, шахсларнинг суд ҳимоясида бўлиши уларга боғлиқдир. Ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади1 . Бироқ, судга мурожаат қилувчи қонунда белгиланган процессуал муддатларга амал қилиши лозим. Акс ҳолда, ўтказиб юборилган муддатлар судга мурожаат қилувчилар учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 186-моддасига кўра, агар ушбу кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан олти ой ичида судга берилиши мумкин. Шунингдек, давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўн кун ичида судга берилиши мумкин. Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин2 . Барчамизга маълумки, муқаддам қонунчиликда маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан, уч ой ичида судга берилиши мумкин эди. Ушбу маъмурий судларга мурожаат қилишнинг 3 ойлик муддати Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги ЎРҚ-823-сонли қонунига кўра ўзгартирилиб, маъмурий судларга маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) бериш муддати 6 ойга узайтирилди. Албатта, маъмурий судларга мурожаат қилишнинг процессуал муддати бошқа судларга мурожаат қилиш муддатларидан кескин фарқ қилади. Ушбу қонунчиликда белгиланган муддат ҳам хорижий тажриба асосида амалга оширилади. Кўпгина мамлакатларда маъмурий судларга мурожаат қилишнинг муддатлари МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШГА ОИД СУД ҲУЖЖАТЛАРИ СУД ҲУЖЖАТЛАРИ
18 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 қисқалигини кўриш мумкин. Бунда, хорижий амалиётда маъмурий низо бўйича судга мурожаат қилишнинг белгиланган муддати бизга нисбатан кам ва бизга нисбатан кўп мамлакатлар ҳам бор. Мисол учун, Озарбайжон давлати амалиётидан кўрадиган бўлсак, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 38-моддасига кўра, маъмурий акт манфаатдорга тақдим этилгандан ёки унга ушбу маъмурий акт ҳақида маълум қилинганидан бошлаб 30 кунлик муддатда судга мурожаат қилиниши мумкин3 . Шунингдек, маъмурий низоларнинг алоҳида иш тоифаларида мисол учун сиёсий партияларнинг фаолияти билан боғлиқ низоларда 10 кунлик, оммавий ахборот воситалари билан боғлиқ ишларда 10 кунлик, сайлов билан боғлиқ низоларда 3 кунлик, агар сайловга 30 кундан кам вақт қолган бўлса, 2 кунлик муддатлар белгиланган4 . Германия қонунчилигига кўра, маъмурий низолар бўйича судга мурожаат қилиш, судда ишни кўриб чиқиш муддати алоҳида белгиланмаган. Бунда процессуал муддатларни белгилашда ҳар бир иш бўйича индивидуал ёндашиш ҳуқуқи ишни кўраётган судья ихтиёридадир5 . Бизнинг қонунчилигимизда ҳам алоҳида иш тоифалари учун муддатлар белгиланган. Мисол учун, умумий арз қилиш муддати 6 ой этиб белгиланиш билан бирга, давлат ижрочисининг қарори ёки хатти-ҳаракатига нисбатан ўн кунлик муддатда, номзод кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан у қабул қилинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин6 . Хорижий амалиётда ҳам, миллий қонунчилигимизда ҳам маъмурий низолар бўйича процессуал муддатларнинг ўтиши қабул қилинган маъмурий ҳужжат ҳақида аризачи (манфаатдор)га маълум бўлган пайтдан бошлаб ўта бошлаши ҳақидаги умумий қоида бегиланган. Миллий қонунчилигимизда ўтказиб юборилган муддат узрли деб топилиши белгиланган бўлса-да, бироқ ўтказиб юборилган муддатлар қандай ҳолатларда узрли деб топилиши ёки қандай ҳолатларда топилмаслиги аниқ белгиланмаган. Фақат биргина ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрда қабул қилинган «Маъмурий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»- ги 34-сонли қарорининг 6-бандига кўра, жисмоний шахснинг касаллиги, ноилож аҳволи, унинг оилавий аҳволи (оила аъзоларининг ўлими ёки оғир касаллиги), СУД ҲУЖЖАТЛАРИ АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида маъмурий судларга мурожаат қилиш муддатлари ва бу борадаги хорижий амалиёт таҳлил қилинган ҳамда қонунчиликни ривожлантириш юзасидан таклифлар берилган. Калит сўзлар: процессуал муддат, ўтказиб юборилган муддатнинг узрлилиги, инстанция, индивидуал ёндашув, дискрицион ваколат. *** In this article, the terms of applying to administrative courts in the Republic of Uzbekistan and the foreign practice in this regard are analyzed and suggestions are made regarding the development of legislation. Key words: procedural term, excuse for missed term, instance, individual approach, discretionary authority.
19 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 шунингдек, бошқа ҳолатлар, агар улар қонунда белгиланган муддатда кассация шикояти беришни истисно этган ёхуд жиддий тарзда қийинлаштирган бўлса, узрли ҳолатлар деб топилиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, юридик шахс вакилининг хизмат сафарида, меҳнат таътилида бўлиши, ҳуқуқшуноснинг бўлмаслиги, вакилнинг ёрдами учун тўлашга ёки давлат божини тўлашга пул маблағларининг мавжуд эмаслиги юридик шахс томонидан кассация шикояти бериш муддати ўтказилганлигининг узрли сабаблари сифатида кўрилиши мумкин эмаслиги ҳам белгиланган. Албатта, ушбу қоида низоларни кассация инстанциясида кўришда кассация шикояти беришга нисбатан қўлланилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 15-моддасига кўра, низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллаши, бундай нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунидан келиб чиқиб ҳал қилиши белгиланган. Фикримизча, ушбу асосларга кўра, маъмурий низоларни судда кўришда биринчи инстанция судида ҳам процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилганлигини узрли ёки узрсиз деб топишда ҳуқуқ аналогиясини қўллаган ҳолда, юқоридаги пленум қоидаларини қўллаш мумкин. Аниқ белгиланмаган ҳолатларда эса, судья асосларнинг умумий мазмунидан келиб чиқиб, муддатни узрли ёки узрсиз деб топишда дискрицион (ихтиёрий) ваколатга эга бўлади. Бундан ташқари, қонунчилигимизда судга мурожаат қилинганда, ариза (шикоят) суд томонидан қайтарилганда ушбу даврда муддатнинг ўтказиб юборилганлиги суд томонидан инобатга олиниш белгиланмаган. Хорижий амалиётда баъзи мамлакатларда суд томонидан белгиланган маълум бир муддатда аризанинг камчиликлари бартараф этилиб қайтадан тақдим қилинса, судга мурожаат қилишнинг ушбу даври ўтмаган деб ҳисобланиши ҳақидаги қоидалар мавжуд. Юқорида келтирилган асослардан келиб чиқиб хулоса ўрнида қуйидагиларни таклиф қиламиз: - судга ариза (шикоят) билан мурожаат қилинганда, камчиликлар туфайли суд томонидан ариза қайтарилганда, аризачига камчиликларни бартараф этиб қайта мурожаат қилиши учун маълум бир вақт бериш ва бу вақт ичида судга мурожаат қилиш муддатининг ўтиши тўхтаб туриши ҳақида қонунчиликка қўшимчалар киритилиши лозим; - судга мурожаат қилишнинг муддати ўтказиб юборилганлигини узрли деб топишда барча инстанцияларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрда қабул қилинган «Маъмурий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»- ги 34-сонли қарорининг 6-бандида кўрсатилган асосларни қўллаш лозим. Д. ЖЎРАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси СУД ҲУЖЖАТЛАРИ 1 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, X-боб Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари, 44-модда. 2 Ўзбекистон Республикаси МСИЮтК, http://old.lex.uz/docs/3527353. 3 Йорг Пуделька, Сборник законадательных актов по административному судапроизводству 3-е издание, Москва 2018 г. 21 с. 4 Ўша асар 58-63 бетлар. 5 Ўша асар 193-276 бетлар. 6 Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси 102-модда, http://old.lex.uz/docs/4386848#4389754
20 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш ва қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиёт соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Одил судловни амалга ошириш учун давлатнинг харажатларини қоплаш суд тўловини ундириш йўли билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ишлар бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида» 6 январь 2020 йилдаги ЎРҚ-600-сонли қонуни, Иқтисодий процессуал кодексининг 12-боби билан тартибга солинади1 . Ушбу қонунларнинг мақсади давлат божини белгилаш, ундириш, уни қайтариш ва тўлашдан озод қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Давлат божи қатъий суммаларда қонун ҳужжатларида белгиланган бўлади. Хусусан, қонунда ишлар бўйича судга мурожаат қилганда қатъий суммада тўланиши лозим бўлган давлат божи белгиланган (масалан, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари, ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 3 баравари, хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади). Пропорционал давлат божи қуйидагича тўланади: мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда. Бу борада хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бошқа мамлакатларда суд тўлови даъво нархига мутаносиб равишда шакллантирилади. Масалан, Германия, Португалия, Ирландия, Хитой, Япония. Ушбу давлатларнинг аксариятида суд тўловининг умумий миқдори даъво нархининг жуда катта фоизини ташкил этмайди. Ҳозирда барча суд харажатлари фақат давлат божи билан қопланадиган амалиётга эга давлатлар (Англия ва Сингапурдан ташқари) бўлмаса керак. Европанинг бир қатор мамлакатларидаги қонун чиқарувчилар келишган бўлиб, масалан, Португалия, Италия ва Германияда яқинда суд харажатлари институти ислоҳ қилинган ва унинг ҳуқуқий тартибга солиниши суднинг жамоатчиликка очиқлигини таъминлаш учун мамлакатларда суд тўловларини бекор қилиш масалаларини кўриб чиқмоқда, чунки у аллақачон Францияда ва Люксембургда амалга оширилган2 лигини қайд этиш мумкин. Ўзбекистон Республикасида низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари ҳали етарлича ишлаб чиқилмаганлиги сабабли, судга мурожаат қилиш имкониятини чеклаш учун суд тўловларининг кўпайиши, давлат суди ва муқобил усуллардан фойдаланишни рағбатлантириш ноўрин деб ҳисобланади. Дарҳақиқат, суд харажатлари институтини ислоҳ қилишга уни янада «шаффоф» этиш орқали эришиш мумкин. Хусусан, суд тўловини тўлаш тартибини соддалаштириш тавсия этилади. ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССДА ДАВЛАТ БОЖИ ҚЎЛЛАШ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУНОСАБАТ
21 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 Келажакда суд тўловлари ставкаларини даъво нархига боғлаш, бош тортиш мақсадга мувофиқ эмас, деб ўйлаймиз. Даъво нархи ишнинг ўзи кўриб чиқилишининг мураккаблиги ва давомийлигига бевосита боғлиқ эмас. Шу билан бирга, судлар томонидан барча ишлар бир хил даражада ҳар томонлама ва объектив равишда кўриб чиқилади, яъни бир хил мураккабликдаги ҳолатларда суд тўлови кўпроқ миқдорда тўланади, аммо даъвонинг бошқа нархи суд томонидан алоҳида эътибор ёки вақт ажратишни тақозо этмайди. Натижада, шахслар суд ҳимоясига мурожаат қилиш учун тенг бўлмаган имкониятларга эга бўлган вазият юзага келади. Суд тўловларини ишнинг тоифасига қараб тенг миқдорда белгилаш янада мантиқий ва адолатли кўринади. Шунингдек, қонуннинг 9-моддасига кўра, баъзи ишлар, даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан муайян шахслар иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Бунга ўз ўрнида қонунчилигимизда берилган катта имтиёз сифатида қараш ўринли. Аммо, ҳозирда суд амалиётида берилган бу имтиёзларни суиистеъмол қилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Мисол сифатида келтирадиган бўлсак, қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Ушбу модда биринчи қисмининг 2, 20 ва 21-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Шунга қарамасдан, палата томонидан судларга асоссиз даъволар киритилиб, талабларни қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда манфаати кўзланган шахслардан ундирилиши ҳолатлари учрамоқда. МУНОСАБАТ АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада мамлакатимизда одил судлов жараёнида давлат божининг моҳияти ва функциялари, унинг ставкалари, давлат божидан озод қилиш билан боғлиқ имтиёзларни суиистеъмол қилиш масалалари ҳақида ва иқтисодий процессда давлат божини қўллаш асосларини такомиллаштириш ҳамда бу борада ҳар томонлама қулай ва соддалаштирилган давлат божи ундириш амалиёти жорий қилинган чет эл тажрибасини ўрганиш, шунингдек амалиётга жорий қилиш масалалари ҳақида сўз боради. Калит сўзлар: суд-ҳуқуқ, иқтисодий ҳуқуқ, одил судлов, давлат божи қўллаш асослари, давлат божи ставкалари, имтиёзларни суиистеъмол қилиш, чет эл тажрибаси, шаффоф ставкалар. *** Эта статья посвящена сущности и функциям государственной пошлины в ходе справедливого судебного разбирательства в нашей стране, вопросам злоупотребления привилегиями, связанными со ставками государственной пошлины, освобождению от уплаты государственной пошлины, а также совершенствованию основ применения государственной пошлины в экономическом процессе, а также задачам изучения и внедрения на практике зарубежного опыта Ключевые слова: судебное право, экономическое право, правосудие, основания для применения государственной пошлины, ставки государственной пошлины, злоупотребление привилегиями, зарубежный опыт, прозрачные ставки. *** This article is devoted to the issues of understanding the essence and functions of state duty in the course of a fair trial in our country, the rates of state duty, benefits associated with exemption from payment of state duty, and improving the basics of the application of state duty in the economic process, as well as the tasks of studying and putting into practice foreign experience. Keywords: judicial law, economic law, justice, grounds for applying state duty, state duty rates, privileges, foreign experience, transparent rates.
22 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 1 www.lex.uz. 2 Study on the Transparency of Costs of Civil Judicial Proceedings in the European Union. Final Report. P. 55. Бу Палата томонидан судларга ўз аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан кўриб чиқилган иқтисодий ишлар мисолида намоён бўлади. Қонунда берилган имтиёзларни суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш, керак бўлса суд таъсир чораларини қўллаш масалаларини қайта кўриб чиқиш зарур. 2018 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши ва 2019 йил 1 январдан кучга кириши билан мамлакатимизда низоларни муқобил ҳал этишнинг (ADR – alternative dispute resolution) янги усули – медиация жорий этилди. Медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланади. Бу таомилнинг ривожланиши қадимги Римга бориб тақалади. Жумладан, қадимги Римда савдо соҳасидаги низолар асосан «воситачи» (medium) иштирокида ҳал қилинган. Ўз навбатида, Юстиниан кодексида ҳам низоларни воситачи иштирокида ҳал қилиш мумкинлиги мустаҳкамланган. Замонавий медиация тушунчаси эса, XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб АҚШ, Австралия ва Буюк Британияда шакллана бошлаган. Дастлаб, асосан оилавий низоларни ҳал қилишда кенг қўлланилган. 2019 йил 20 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни билан моддий ва процессуал қонунчиликка низоларни медиация орқали ҳал этиш ва уни қўллашнинг процессуал механизмларига доир янги нормалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонунининг 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилмаслиги мустаҳкамланган. Ушбу қоида «Медиация тўғрисида»ги қонунда ҳам ўз ифодасини топган. Тарафлар низони судда кўриш жараёнида медиатив келишувга эришса, давлат божини тўлашдан озод этилади. Ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимлар, жумладан, почта харажатлари эса жавобгар зиммасига юклатилади. Агар медиатив келишув бажарилмаган тақдирда, тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши ҳам мумкин. Хулоса қилиб айтганда, хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек ўз вақтида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида миллий қонунчиликда мазкур қўлланиши лозим бўлган фуқаролик ва иқтисодий ишлар доирасини белгилаш, медиатив келишув ихтиёрий ижро этилмаганда уни ижро этишнинг мажбурий процессуал механизмларини ишлаб чиқиш, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда иш юритишни тўхтатиб туриш муддатларини қисқартириш, давлат божи тўлаш, озод қилиш, кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлашнинг мустаҳкам механизмларини ишлаб чиқиш суд харажатлари институтини ислоҳ қилишни тақозо этмоқда. Ж. АМАНИЯЗОВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси МУНОСАБАТ
23 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ҚАРЗДОР ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҲАМ «БАНКРОТ» ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги 763-сонли қонунига кўра, эндиликда 2023 йил 1 январдан эътиборан, қарздор жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин. Мазкур қонуннинг 195-моддасига кўра, қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаган ҳамда қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланади. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун асослар – қарздор жисмоний шахс, кредитор, шунингдек, давлат солиқ хизмати ва бошқа ваколатли органлар жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин. Агар жисмоний шахс барча мажбуриятларининг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этса, бундай ҳолат юзага келган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жисмоний шахс ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши керак. Қарздор жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризага Ўзбекистон Республикасининг БАНКРОТЛИК ВА САНАЦИЯ МАСАЛАЛАРИ Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари, қарздорлик мавжудлигини, шунингдек, кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслигини, қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар, жисмоний шахс паспортининг кўчирма нусхаси, қарздорнинг кредиторлари ва дебиторлари рўйхати, уларнинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда), унинг кредиторлик ҳамда дебиторлик қарзи ёйилмаси кўрсатилган ҳолда, қарздор жисмоний шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки таркиби ва қиймати тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим қилиниши зарур. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор мақомининг мавжудлигини ёки йўқотилганлигини тасдиқловчи маълумот (агар бундай фаолият билан шуғулланган бўлса), қарздор жисмоний шахс кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун тақдим этишга тайёр бўлган мол-мулки рўйхати (нархи кўрсатилган ҳолда), гаров предмети бўлган мол-мулк жойлашган ёки сақланадиган жой, мол-мулк эгасининг номи ёки исми, фамилияси ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда, жисмоний шахснинг мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ва жисмоний шахснинг интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мутлақ ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (мавжуд бўлган тақдирда) кўчирма нусхалари, кўчмас мулкка, қимматли қоғозларга, юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга, транспорт воситаларига оид ҳужжатларнинг, шунингдек, ариза берилган санага қадар уч йил ичидаги даврда жисмоний шахс томонидан тузилган би-
24 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 БАНКРОТЛИК ВА САНАЦИЯ МАСАЛАЛАРИ тимларнинг кўчирма нусхалари, жисмоний шахс акциядор (иштирокчи) бўлган юридик шахс акциядорларининг (иштирокчиларининг) реестридан (мавжуд бўлган тақдирда) кўчирма, жисмоний шахс томонидан олинган даромадлар, жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза берилган санага қадар бўлган уч йил ичидаги даврда ҳисобланган ва тўланган солиқлар ҳамда йиғимлар ҳақидаги маълумотлар, тижорат банкларидаги ҳисобварақлар ва улардаги пул маблағларининг қолдиқлари, жамғармалар (депозитлар) тўғрисида тижорат банки томонидан берилган маълумотнома, жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги ариза берилган санага қадар уч йил ичидаги давр учун жисмоний шахснинг, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисобварақларидаги операциялар, омонатлар (депозитлар) бўйича маълумотлар (мавжуд бўлган тақдирда), суғурталанган шахс шахсий ҳисобварағининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлган тақдирда), бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳудудий бошқармасининг жисмоний шахсни ишсиз деб топиш ҳақидаги қарорининг кўчирма нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда), никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг (агар никоҳ ариза топширилган санада тузилган бўлса ёки никоҳдан ажралиш қайд этилмаган бўлса) ва (ёки) никоҳдан ажралиш ҳақидаги гувоҳноманинг (агар гувоҳнома ариза берилгунига қадар уч йил ичида берилган бўлса) кўчирма нусхаси, шунингдек, никоҳ шартномасининг кўчирма нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда), ариза берилган санага қадар уч йил ичида тегишинча тузилган ва қабул қилинган, эр-хотиннинг умумий мол-мулки тўғрисидаги шартноманинг ёки суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда) ни илова қилиши керак. Қарздор жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья аризани қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ёхуд аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги ажримни чиқаради. Суд жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра, қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади: жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги ажримни; жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги қарорни; аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарорни. Агар бошқача ҳолат исботланмаган бўлса, қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда, жисмоний шахс тўловга қобилиятсиз деб ҳисобланади: пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятлар умумий суммасининг ўн фоизидан кўпроғи бундай мажбуриятлар бажарилиши керак бўлган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ вақт давомида бажарилмаганда; жисмоний шахс қарзининг миқдори унинг мол-мулки қийматидан ортиқ бўлганда; ижрога доир иш юритишни жисмоний шахсда мол-мулк мавжуд эмаслиги муносабати билан тугатиш тўғрисида қарор мавжуд бўлганда. Жисмоний шахсга нисбатан мерос очилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, суд жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш юритишни мероснинг тақдири ҳақидаги масала ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли. Н. САНГИРОВ, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди раиси
25 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 МЕДИАЦИЯ МЕДИАЦИЯ ИНСТИТУТИНИНГ НИЗОЛАРНИ МУҚОБИЛ ҲАЛ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ Инсоният жамияти тараққиётининг давлатчилик ривожланишига ва ҳуқуқ шаклланишига қадар бўлган даврларида низолар қоида тариқасида кучли тарафнинг тамойиллари асосида қабул қилинган. Оқсоқоллар (қабила бошлиқлари) қабилада вужудга келувчи низоларни ҳал қилишда ўз шахсий хусусиятларига ва авторитар ҳокимиятга асосланган яраштирувчи вазифасини ўз зиммаларига олган. Бу каби ҳолатларда адолатни тиклаш иккинчи даражали аҳамият касб этиб, асосий эътибор низо тарафларини яраштиришга қаратилган. Д. Давыденко таъкидлаганидек: «Яраштириш вазифасини бажарувчилар, биринчи навбатда, қабиланинг омон қолиши ва улар аъзоларининг ўртасида вужудга келган тажовузкорлик кайфиятини бартараф этиш мақсадида тинчлик ва барқарорликни тиклашга асосий эътиборларини қаратиб, аслида нима тўғри эканлиги ёки адолатни қарор топиши масаласига иккинчи даражали вазифа сифатида қараганлар»1 . Халқаро амалиётда низоларни ҳуқуқий ҳал қилишда қуйидаги яраштириш таомиллари кенг қўлланилиб келинган: низо томонларнинг ўзлари музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилиш (negotiation), томонларнинг муайян бир келишувга эришишига кўмаклашувчи мустақил воситачи кўмагида низони ҳал қилиш (mediation, conciliation), низоли томонлар келишувга эришишининг имкони бўлмаган тақдирда, уни арбитраж тартибида тартибга солиш ваколатига эга бўлган воситачи-арбитр ёрдамида ҳал қилиш (med-art), иш муҳокамасини раҳбарлик қилувчи корхона раҳбари, унинг юристи ва мустақил учинчи шахслар томонидан низони тартибга солиш (mini-trial). Шу ўринда низоларни муқобил ҳал қилиш тушунчасига тўхталиб ўтиш жоиз. Низоларни муқобил ҳал қилиш – давлат томонидан ўрнатилган тартиб-қоидаларини четлаб ўтган ҳолда, ҳуқуқий низоларни ҳал қилиш механизмларининг йиғиндисидир. Ушбу тушунчанинг институционаллашуви 1970 йилларда бошланган бўлиб, хусусан, АҚШда ушбу институтнинг ривожланиши фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ирқий камситишларга қарши кураш билан боғлиқ бир қатор норматив ҳужжатларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ. АҚШда 1990 йиллардаёқ «Фуқаролик суд ишларини ислоҳ қилиш тўғрисида»ги қонун (Civil Justice Reform Act) қабул қилинганидан сўнг, кўпчилик округ судлари низоларни муқобил ҳал қилиш (бундан буён матнда НМҲ) усулларини қўллашга рухсат беришди. Бугунги кунга келиб, НМҲ кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатларда ҳуқуқий низоларни ҳал қилишда энг кенг тарқалган усулга айланди. Бу усул ёки НМҲ судларда низоларни кўришда муқобил ҳисобланувчи низони ҳал қилишнинг кенг кўламли механизмини назарда тутади. Низоларни муқобил ҳал қилиш тушунчасининг турли хил таснифлари мавжуд. Уни музокаралар, воситачилик/яраштириш ёки ҳакамлик муҳокамаси институтларига ажратиш мумкин. Ҳуқуқий низоларни ҳал қилишнинг муқобил усулларини учта мезонга кўра, тўрт гуруҳга бўлган ҳолда таснифлаш мумкин, хусусан: низони ҳал қилишда учинчи шахсларнинг иштироки, ундаги роли, низони ҳал қилиш юзасидан қабул қилинган қарорнинг мажбурий ёки мажбурий эмаслиги. Иқтисодий низоларни ҳал қилишда уларни муқобил ҳал қилиш усулларига суд жараёнида қўлланиладиган яраштириш таомиллари тааллуқлидир. Низоларни муқобил ҳал қилиш ва ҳуқуқий низоларни тартибга солиш турларига аниқлик киритиш мақсадида И. Захаряшева томонидан уларни икки ҳуқуқий гуруҳга ажратиш тавсия қилинган. Биринчидан, муқобил тартиб-таомилларнинг белгиларини ва одил судловнинг алоҳида элементларини ўзида мужассам этувчи фуқаролик-ҳуқуқий низоларнинг ҳал қилиш шакли сифатида ҳакамлик
26 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 МЕДИАЦИЯ муҳокамалари; иккинчидан, арбитраж судида иш қўзғатилгунига қадар (судгача бўлган тартиб), шунингдек, бевосита суд мажлисининг ўзида ёки ваколатли орган томонидан суд залининг ўзида иш арбитраж судида қўзғатилгунига қадар иқтисодий низони ҳал қилиш учун мурожаат қилиш мумкин бўлган яраштириш таомиллари (суд муҳокамалари)2 . Бироқ, муаллифнинг низони муқобил ҳал қилиш шаклларидан бири сифатидаги суд яраштирув таомилларини эътироф этиш ҳақидаги фикрига қўшилиш қийин. Чунки, бу масалани ҳал қилиш низони судгача ҳал этиш усулларини, яраштирув таомиллари эса, судгача бўлган жараёнда, шунингдек, суд жараёнлари давомида қўлланилиши мумкин бўлган таомилларни назарда тутади. Низоларни муқобил ҳал қилиш тушунчаси билан бир қаторда «яраштириш таомиллари» тушунчаси ҳам қўлланилиб келинади. ИПК 16-боби яраштириш тартиб-таомилларига бағишланган бўлса-да, бироқ яраштириш таомиллари тушунчасига адабиётларда ҳам, ИПКда ҳам аниқ бир таъриф келтирилмаган. Шундай экан, яраштириш таомиллари дейилганда, вужудга келган низони томонларнинг ўзаро ихтиёрий розилиги асосида ҳал қилиш ва тартибга солишга қаратилган низоларни муқобил ҳал қилиш усулларидан бири деб тушуниш мумкин. Иқтисодий судларда яраштириш тартиб таомиллари сифатида қўлланиладиган энг кенг тарқалган таомиллар: келишув битими ва медиациясидир. Келишув битими – низони мустақил тартибга солиш йўли билан тамомлашга қаратилган тарафларнинг хоҳиш-иродасини процессуал тартибда ифода этилишидир3 . Моҳиятига кўра, келишув битими иш бўйича низони муайян келишилган шартлар асосида тугатишга қаратилган тарафлар ўртасидаги шартномани ифода этади. Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади4 . Келишув битимининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, у низо мавжуд бўлгандагина тузилиб, судья томонидан тасдиқланганидан сўнггина кучга киради ҳамда бир томонлама мажбурий табиатга эгадир. ИПК 163-моддаси биринчи қисми 8-бандига мувофиқ, суд ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида тарафларни муросага келтириш чораларини кўради. Шу муносабат билан даъво аризасини қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажримда суднинг тарафларга низони келишиш йўли билан ҳал этиш ҳақидаги таклифи кўрсатилиши лозим5 . Медиация яраштириш тартиб-таомили сифатида томонларнинг ихтиёрий розилиги ва учинчи шахс - медиатор кўмагида ўзаро мақбул қарорга эришиш жараёнидир. Моҳиятига кўра, медиация яраштириш таомилларидан бири бўлиб, унга кўра низоли томонлар низони тинч йўл билан ҳал этиш ҳамда томонларга мақбул қарорга эришиш мақсадида, учинчи шахс - медиаторга ушбу жараённи амалга оширишда ишонч билдиришларини англатади. Медиатор мазкур ҳолатда томонларга низони чуқур ўрганиш, унинг сабаблари тўғрисида умумий тушунчаларга эга бўлиш ҳамда низони ҳал қилишда кўмаклашади. Медиация таомилини ўтказиш жараёнидаги АННОТАЦИЯ Мазкур мақолада муаллиф низоларни муқобил ҳал қилиш усуллари ва уларнинг моҳияти, таомиллар тизимидаги медиациянинг ўрни ва унинг афзалликлари, шунингдек, медиатив келишув ва келишув битими таомилларининг ўзаро ўхшаш ва фарқларини келтириб ўтади. Ўрганиш давомида медиация институтини янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги қонунинининг тегишли моддаларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари, воситачилик, медиация институти, медиатив келишув, келишув битими. *** This article explores various alternative dispute resolution methods, focusing on mediation and its significance within this system. The author examines the advantages of mediation and highlights the similarities and differences between two commonly used methods: the mediation agreement and the settlement agreement. Furthermore, the article proposes recommendations for enhancing the institution of mediation through amendments and additions to the relevant articles of the Law of the Republic of Uzbekistan "On Mediation". Keywords: alternative dispute resolution methods, mediation, institution of mediation, mediation agreement, settlement agreement.
27 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 МЕДИАЦИЯ медиаторнинг вазифаси низолашувчи ҳар иккала томонга ҳам ўзаро фойдали бўлган, ўзаро манфаатли ечим ишлаб чиқишда кўмаклашиш ҳисобланади. Шу сабабли, томонлар медиаторга баҳолаш ва қарор қабул қилиш ҳуқуқини бермайдиган муайян кўламдаги процессуал ваколатларни тақдим этишади6 . Медиация таомилининг суд муҳокамаси ва арбитраж муҳокамаларидан фарқли ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг жорий низога нисбатан ҳуқуқий баҳо бермаслиги билан изоҳланади. Қоидага кўра, суд тақдим қилинган далилларга асосан ҳуқуқий жиҳатдан ким ҳақ эканлигига баҳо бериб, ҳақиқатни аниқлашга ҳаракат қилади. Медиация таомилида низо бўйича ким айбдор эканлиги эмас, балки у ёки бу томоннинг ҳақлигини аниқлашни истисно этган ҳолда, низони тартибга солиш усулини топиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай жараённинг натижаси асосан низо томонларига боғлиқ. Улар ўз ҳаракатларини танлашда эркиндирлар ва кутилмаган қарорлар қабул қилиш имконини берувчи ўз позициясини асослашда муайян бир ҳуқуқ нормасига ҳавола қилишга мажбур эмаслар. Медиаторнинг фаолияти томонларнинг мустақил равишда тўғри ва муаммони ҳал қилишнинг оптимал ечимга келишлари учун муқобил шароит яратишдир. Ушбу таомилда низони ҳал қилиш бўйича барча ваколатлар тўлиқ доираси томонларнинг ўзларида қолиб, медиатор фақат вазиятни юмшатиш ва томонларнинг ўзаро ярашувига кўмаклашади. Шунингдек, медиация таомилида ҳам баъзи бир чекловлар мавжуд. Жумладан, қонуннинг («Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни) 25-моддасига кўра, медиациянинг қўллаш чоғидаги чекловлар, хусусан, медиаторнинг айни бир низо бўйича бирор-бир тарафнинг вакили бўлишга, бирор-бир тарафга юридик маслаҳат ёрдами ёки бошқа ёрдам кўрсатишга, агар у медиацияни амалга ошириш натижасидан шахсан (бевосита ёки билвосита) манфаатдор бўлса, шу жумладан, тарафлардан бири бўлган шахс билан қариндошлик муносабатларида бўлса, медиатор фаолиятини амалга оширишга, тарафларнинг розилигисиз низонинг моҳияти бўйича ошкора баёнотлар беришга ҳақли эмаслиги ҳақидаги қоидалар белгиланган бўлса, Қонуннинг 12-моддасига кўра, давлат вазифаларини бажариш учун ваколат берилган ёки унга тенглаштирилган шахс, бундан нотариуслар мустасно, муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс, ўзига нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётган шахслар медиатор бўлиши мумкин эмас7 . Бироқ, қонунда медиация тарафлари бўлган медиация таомили томонларига нисбатан талаблар белгиланмаган бўлиб, ушбу ҳолат мазкур таомил ўтказилиши натижасида эришиладиган медиатив келишувнинг ҳақиқийлиги тўғрисида баҳсли жиҳатдан келиб чиқишига, ушбу келишувни ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Медиатив келишувнинг самарадорлигини янада ошириш, унинг барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида қонун қуйидаги таҳрирдаги янги «Медиация тарафларига қўйилган талаблар» деб номланувчи янги 121 -модда билан тўлдирилиши мақсадга мувофиқ: 121 -модда. Медиация томонларига доир талаблар. «Қуйидагилар медиация томонлари сифатида медиация таомилида иштирок этишлари мумкин эмас: муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс; ўзига нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётган шахс; муомалага лаёқатли бўлса-да, битим тузиш вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган шахс». Медиатив келишув медиация таомили тарафларидан бирининг муомалага лаёқатсизлиги, ўз ҳаракатлари учун жавоб бера олмаслик, руҳий касалликдан азият чекиш ҳолатларида ҳамда жиноий таъқиб остида бўлган ҳолатларда тузилиши мумкин эмас. Чунки ушбу тоифага тааллуқли шахслар томонидан тузилган битим (медиатив келишув) шу шахсларнинг (фуқаронинг) ёки ҳуқуқлари ёхуд қонун би-
28 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 лан қўриқланадиган манфаатлари келишув битимини тузиш натижасида бузилган бошқа шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Шунингдек, медиация таомили якунида вужудга келган низони тартибга солиш бўйича қарор медиатор томонидан эмас, балки, бевосита тарафларнинг ўзлари томонидан қабул қилинади. Бинобарин, медиаторнинг асосий вазифаси медиация томонлари учун ўзаро манфаатли бўлган, муаммони ҳал қилиш имкониятини тушунишга ёрдам бериш ва низо юзасидан қарор қабул қилиш имкониятларини аниқлашга кўмаклашишдан иборат. Шу сабабли, медиация таомили якуни бўйича қарор қабул қилувчи тарафлар ҳар томонлама ўзлари қабул қилган қарор моҳиятини англай олишлари ва унинг оқибатлари юзасидан масъулиятни ўз зиммаларига олиш салоҳиятига эга бўлишлари зарур. Келишув битими ва медиатив келишувни таҳлил қилиш натижасида қуйидаги фарқлар ва ўхшашликларни аниқлаш мумкин: 1) келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин8 . Бундан англашиладики, тарафлар низони келишув битими билан тамомлашга фақатгина биринчи инстанция судидагина судья томонидан иш юзасидан қарор қабул қилиш учун алоҳида маслаҳатхонага чиққунига қадар ваколатлидирлар. Келишув битими эса, медиатив келишувдан фарқли ўлароқ, суд инстанцияларининг барча босқичларида (ишларни апелляция ва кассация инстанциясида кўриш босқичларида, суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида ҳам тузилиши мумкин (ИПК 131-модда) йўл қўйилади. 2) келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. Медиатив келишувни эса тасдиқлаш талаб этилмайди; 3) суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши иш юритишни тугатишга асос бўлади, шу сабабли суднинг қонуний кучда бўлган ва тасдиқланган келишув битими бўла туриб, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича даъво қўзғатиш мумкин эмас (ИПК 111-модда, 5-қисми). Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасининг кўрмасдан қолдирилишига сабаб бўлади. Иш медиатив келишув билан тузилганлиги сабабли, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли (ИПК 107, 109-моддалар); 4) келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида унинг барча шартлари баён этилади. Унда кўрсатилган тарафлар ўртасида келишув битими бўйича шартлашилган мажбуриятларни бажармаслик ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. Шу сабабли, келишув битимида мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари кўрсатилиши керак. Унинг белгиланган тартиб ва муддатларда ижро этилмаслиги суд томонидан манфаатдор тарафнинг аризаси бўйича ижро варақаси бериш учун асос бўлади. Медиатив келишувда эса, тарафлар маълум мажбуриятларни бажариш ҳақида келишган бўлсалар-да, ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Шу сабабли медиатив келишув шартлари бажарилмаган тақдирда, тарафлар такроран судга мурожаат этиш ҳуқуқига эгадирлар; 5) тарафларнинг медиатив келишувга эришишлари натижасида суд даъвони кўрмасдан қолдиради ва давлат божи ундирилмайди. Чунки низо суддан ташқарида, суднинг иштирокисиз ҳал этилади, аризаси тақдим этишда олдиндан тўланган давлат божи даъвогарга қайтарилади («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 18-модда). Келишув битимига асосан эса, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаши чоғида, умумий тартибда давлат божи ва суд харажатларини ундириш масаласи ҳал этилиши лозим; 6) суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши иш юритишни тугатишга асос бўлади (ИПК 110-моддасининг 7-банди ва 133-моддаси), тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилиши эса, даъво аризасининг кўрмасдан қолдирилишига асос бўлади (ИПК 107-моддасининг 53-банди); МЕДИАЦИЯ
29 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 Амалдаги процессуал қонунчиликка мувофиқ, судлар томонидан тасдиқланиши лозим бўлган «Медиатив келишув» ва «келишув битими» тушунчалари ўртасидаги ўзаро муносабатни ўрганиш натижасида биз томонимиздан ушбу иккала келишув ҳам турли хил мақсадли йўналишларига эга ва мазмуни жиҳатидан ҳам бир-биридан тубдан фарқ қилади, деган хулосага келинди. Қонунда медиатив келишув шакли ва мазмунига нисбатан мажбурий шартлар ҳақидаги қоида белгиланмаганлиги судларда медиатив келишув шакли ва мазмуни билан боғлиқ баъзи муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, судларга медиатив келишувга эришилган тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишув, аксарият ҳолларда медиаторнинг реквизитлари кўрсатилган бўлса-да, унинг медиатор томонидан имзоланмаганлиги ва ушбу ҳолатда судлар медиатив келишувни тасдиқлашлари орқали ИПК 101-моддаси 53-бандига асосан, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган деб баҳоланиб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилишига, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонуни 18-моддаси 9-бандига асосан тўланган давлат божи қайтарилишига сабаб бўлмоқда9 . Амалиётдаги медиатив келишувнинг шакли билан боғлиқ бу каби муаммоларга дуч келишнинг олдини олиш мақсадида, муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги қонуни «Медиатив келишув тўғрисидаги битимнинг шакли ва мазмуни» тўғрисидаги янги 161 -модда билан тўлдириш тавсия қилинади. 161 -модда. Медиатив келишув тўғрисидаги битимнинг шакли ва мазмуни Медиатив келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига қўшиб қўйилади. Медиатив келишув тўғрисидаги битимда қуйидагилар кўрсатилади: Медиатор (медиаторлар), медиация таомили тарафлари тўғрисидаги маълумотлар; Медиация шартлари ва медиация таомили ўтказиладиган жой; Медиация таомили олиб бориладиган тил; Низо предмети; Медиация иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; Медиатор (медиаторлар) хизматларига ҳақ тўлаш ҳамда медиацияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича харажатларни қоплаш шартлари ва тартиби; Ахборотнинг махфийлиги шартлари ва уни медиация иштирокчилари томонидан ошкор қилиш оқибатлари; Медиатор ва медиация тарафларининг медиация шартларини бузганлик учун жавобгарлиги; Медиацияни тугатиш тартиби ва асослари. Хулоса қилиб айтганда, медиация институтини ҳуқуқни қўллаш амалиётига кенг жорий этишга қаратилган ислоҳотлар жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларига ўрталаридаги низоларни судгача кўриб чиқиш тартибини белгилаб, низоларни ўзларига маъқул шахс (медиатор) иштирокида, тегишли шартлар асосида тарафларга қулай жой ва вақтда ҳал этиш имконини бериши билан ҳам аҳамиятлидир. С. БЕГМАТОВА, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби таянч докторанти 1 Давыденко Д.Л. Арбитраж и примирение: две стороны одной медали // Третейский суд. 2014. N 1 (31). С.84. 2 Захарьящева И.Ю. Примирительные процедуры в арбитражном процессуальном законодательстве Российской Федерации (концептуальные основы и перспективы развития): автореф. дис. канд. юрид. наук. Саратов, 2005. С. 7. 3 Арбитражный процесс: Учебник / Отв. ред. проф. В.В. Ярков – 2-е изд., перераб. и доп. М.: Волтерс Клувер, 2013 4 https://lex.uz/docs/111189/Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, 353-модда. 5 Теория государства и права: Учеб. / Под ред. В.М.Корельского, В.Д.Перевалова. М., 2008. – С.19. 6 Грефин фон Шлиффен К. Медиация в нотариальной практике. Альтернативные способы разрешения конфликтов. М., 2015. С.8 7 https://lex.uz/docs/3805227 // «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 12, 25-моддалар. 8 https://lex.uz/docs/3523891 // Иқтисодий процессуал кодекси, 131-модда. 9 https://lex.uz/docs/4680944 // «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 18-модда. МЕДИАЦИЯ
30 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССДА ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШГА КЎМАКЛАШУВЧИ ШАХСЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ: МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА Бугунги глобал замонда тадбиркорлик субъектларининг сони ортиши натижасида низолар сони ҳам ўсиб бормоқда. Иқтисодий процессда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга суд жараёнида кўмаклашиш одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларнинг иштироки билан бевосита боғлиқдир. Одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар (эксперт, таржимон, мутахассис ва гувоҳ)нинг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганликлари учун келиб чиқадиган жавобгарлик масаласини ёритиш муҳимдир. Мазкур мақолада тадқиқот объекти сифатида иқтисодий процессда одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларнинг жавобгарлигига оид барча жиҳатлар таҳлил қилинди. ИПКда ушбу шахсларнинг, яъни гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги учун (ИПК 54-модда), экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги учун (ИПК 56-модда) ва таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилганлиги1 (ИПК 60-модда) оқибатида келиб чиқадиган жиноий жавобгарликка тортилиши келтириб ўтилган. Демак, улар ушбу ҳолатларда ЖКнинг 238-моддаси ёлғон гувоҳлик бериш бўйича жиноий жавобгарликка тортилади2 . Ёлғон гувоҳлик бериш деганда, яъни судда гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши ёхуд экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бериши, худди шунингдек, таржимоннинг бир тилдан иккинчи тилга била туриб нотўғри таржима қилиши тушунилади. Бунда келтирилган қилмиш унча катта (оғир) бўлмаган жиноят ҳисобланади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида шахсни оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаш билан боғлиқ бўлган худди шу ҳаракатлар учун, ўртача оғирликдаги жиноят – ғараз мақсадда содир этилган айблов далилларини сунъий тарзда яратиш билан боғлиқ жавобгарлик назарда тутилган. Ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарликка тортилганлар сифатида қирқ ёшдан ошганлар сони кўпчиликни ташкил қилиши келтириб ўтилган3 . Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳлар ёлғон кўрсатув берганлиги учун жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган, уларни сўроқ қилишда қонуний вакиллари, васийлик ва ҳомийлик органлари ва ҳимоячилар, шунингдек, педагог (ўқитувчи) ва психологларнинг иштирок этиши кўрсатувларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга таъсир қилади. Бундан ташқари, ёлғон гувоҳлик берувчиларнинг маълумотлилик даражасида ўрта маълумотлилар сонининг кўплиги билан изоҳланади. Огоҳлантиришга ёлғон гувоҳлик бериш жиноятини олдини олиш чоралари сифатида қаралади. Гувоҳ, таржимон ва эксперт ёлғон гувоҳлик берганлиги учун огоҳлантирилиши дастлабки огоҳлантириш деб ҳисобланади. Эътиборга олиш керакки, сўроқлар ўртасидаги вақт узайиши кўрсатувларни ўзгариб кетишига олиб келишини таъкидлайди. Гувоҳ манфаатдор шахслар таъсири остида била туриб ёлғон кўрсатув беришга тайёрланаётганлиги ёки бераётганлиги юзасидан ҳаққоний маълумотлар бўлса, бу ҳақда суд раисига хабар бериши керак бўлади. ЖКнинг 238-моддаси биринчи қисми диспозициясида тўртта жиноят тури аломатлари келтирилади: гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши, жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бериши, таржимоннинг бир тилдан иккинчи тилга била туриб нотўғри таржима қилиши4 . Айрим муаллифлар гувоҳнинг ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмаганлиги ёлғон гувоҳлик бериш жиноят таркибини истисно этмайди, шунингдек, мазкур қоида экспертлар ва таржимонларга ҳам тааллуқлидир деб ҳисоблашади5 . Гувоҳнинг ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги ёлғон гувоҳлик бериш учун жавобгарликка тортишнинг зарурий шарХАЛҚАРО ТАЖРИБА
31 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ти сифатида қаралади. С. Кузьмина ва Р. Рахуновнинг ёлғон гувоҳлик берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида шахснинг огоҳлантирилганлиги била туриб ёлғон кўрсатув бериш таркибининг зарурий аломатидир, деб фикр билдирган6 . ЖК-238-моддасида ёлғон кўрсатув берганлик бўйича жиноий жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантириш, ҳали жиноят ҳисобланмаса-да, кўрсатувларнинг аниқлигини таъминлаш ва ёлғон кўрсатувлар берилишининг олдини олишга қаратилган босқичдир. Ушбу жиноят ҳаракатсизлик билан содир этилиши мумкин эмас. В. Молчановнинг суд мажлисида гувоҳни била туриб ёлғон кўрсатма берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш, гувоҳда ич-ичидан шахс устидан «зўравонлик» туйғусини шакллантиришга кўмак бериши ва судда кўрсатма беришга салбий муносабатни шакллантиришга таъсир қилади, каби фикрларини келтириш мумкин7 . Экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмаган экспертлар иштирокида тузилган хулосасининг мақбул далил сифатида тан олиш масаласи бир хилда ҳал этилмайди. Баъзи фикрларда экспертни олдиндан била туриб ёлғон хулоса берганлиги учун жиноий жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантириш талабини бажармаслик, шунингдек, эксперт хулосасида бундай огоҳлантириш тўғрисида қайднинг мавжуд эмаслиги, эксперт хулосасини судда далил сифатида қабул қилинишни истисно қилади. Экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги учун жиноий жавобгарлик асослари ЎзР Жиноят кодекси билан белгиланади. Жумладан, унинг 238-моддасида эксперт жавобгарлигининг асоси белгиланади, яъни: жиноий жавобгарлик олдиндан била туриб ёлғон хулоса берганлик учун юзага келади. Шу билан бирга, жиноятни оғирлаштирувчи ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин. А.Тошпўлатовнинг фикрича, ёлғон кўрсатувни ўз вақтида ҳаққоний кўрсатувларга ўзгартириш жиноят таркибини истисно этмайди, балки ёлғон гувоҳлик берувчининг айбини енгиллаштирувчи ҳолатлардан бири ҳисобланади. Агар гувоҳ ёлғон кўрсатув беришдан ихтиёрий равишда қайтса, у ҳолда жавобгарликдан озод қилиниши лозим, деб ҳисоблайди8 . Одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар ичида мутахассиснинг жавобгарлиги жиноят ҳисобланмаслиги келтирилган. Яъни, унинг маслаҳати (тушунтириши) нотўғри бўлса ҳам жиноят субъекти ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилган. Лекин, Россия Федерацияси Жиноят кодексида мутахассисга нисбатан жиноий жавобгарлик назарда тутилган. ХАЛҚАРО ТАЖРИБА АННОТАЦИЯ Мазкур мақолада асосий тушунчалар ёлғон гувоҳлик бериш жиноятининг хусусиятлари, иқтисодий процессда ёлғон хулоса берганлик, нотўғри таржима қилганлик ва ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик масалалари ва бу борадаги фикр-мулоҳазалар, шунингдек, мутахассиснинг жавобгарлиги, жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш, миллий ва хорижий тажрибада жавобгарлик масалалари, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ўрин олган. Калит сўзлар: иқтисодий процесс, таржимон, гувоҳ, эксперт, мутахассис, жиноий жавобгарлик, ёлғон гувоҳлик, ёлғон хулоса, нотўғри таржима, ёлғон кўрсатув, нотўғри маслаҳат. *** Аннотация: в данной статье приведены основные понятия, признаки преступления лжесвидетельства, вопросы ответственности за дачу ложного заключения, неправильного перевода и ложных показаний в хозяйственном процессе и заключения по этому поводу, а также вопросы ответственности эксперта, предупреждения об ответственности, вопросы ответственности в отечественном и зарубежном опыте, включены предложения и рекомендации по совершенствованию законодательства. Ключевые слова: экономический процесс, переводчик, свидетель, эксперт, специалисть, уголовная ответственность, лжесвидетельство, ложный вывод, неправильный перевод, ложные показания, ложный совет. *** Abstract: in this article, the main concepts, features of the crime of perjury, issues of responsibility for giving a false conclusion, mistranslation and false testimony in an economic process and opinions on this matter, as well as issues of expert's responsibility, warning about responsibility, issues of responsibility in national and foreign experience , proposals and recommendations regarding the improvement of the legislation were included Keywords: economic process, translator, witness, expert, specialist, criminal liability, perjury, false conclusion, mistranslation, false testimony, false advice.
32 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ХАЛҚАРО ТАЖРИБА Россиялик олимларнинг фикрича, мутахассиснинг ёлғон кўрсатуви сўроқ пайтида у томонидан махсус билимларни талаб қиладиган ҳолатлар тўғрисида нотўғри маълумот бериш, шунингдек, унинг фикрини атайлаб нотўғри тушунтиришдан иборат бўлади9 . Бироқ, иқтисодий судда мутахассис одил судловни амалга оширишга ёрдам берадиган бошқа шахслар сингари била туриб ёлғон кўрсатма берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги керак деб ҳисоблайди. Мутахассиснинг била туриб ёлғон кўрсатувлар (маслаҳатлар) берганлиги учун фақат маъмурий жавобгарликни белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки иқтисодий процесс доирасида содир этилган бундай қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори эмас. O. Исаенкова, экспертиза тайинлаш ишда иштирок этувчи шахслар учун қиммат бўлишни инобатга олган ҳолда, далил сифатида унинг маслаҳатини киритишни, нотўғри маслаҳат берганлик учун мутахассиснинг жавобгарлигини белгилашни таклиф этади10. Ушбу фикрга қўшиламиз, сабаби мутахассис ҳам нотўғри маслаҳат берганда, унга ҳам маъмурий жавобгарлик қўллаш керак, деган хулоса келамиз. Тадқиқот давомида кўриб чиқиладиган барча давлатлар қонунчилигида ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарлик назарда тутилган ва шу билан бирга, суд муҳокамаси чоғида суд ҳал қилув қарори (қарор) чиқаргунга қадар ихтиёрий равишда ўз кўрсатувлари, хулосалари ёки нотўғри таржима қилинганлигини эълон қилса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши келтириб ўтилган. Болгария Республикаси ЖК 292-моддаси11, Венгрия Республикаси ЖК 272-моддаси12, эътиборли жиҳати эҳтиётсизлик туфайли ёлғон гувоҳлик берган ҳар қандай шахс нотўғри иш учун бир йилдан ортиқ бўлмаган озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Япония Республикаси ЖК 169-моддаси (гувоҳ), 170-моддаси ва 171-моддаси (эксперт ва таржимон)13. Литва Республикаси ЖК 235-моддаси14, алоҳида жиҳати, гувоҳ кўрсатув беришдан бош тортишга ҳақли бўлса, лекин сўроқдан олдин бу ҳуқуқ билан танишмаган бўлса, ёлғон кўрсатма берганлик учун жавобгарликка тортилмайди. Чехия Республикаси ЖК 175-моддаси15, Эстония Республикаси ЖК 320-банди (гувоҳ) ва 321-банди (эксперт ва таржимон)16. Германия Федератив Республикаси ЖК 157-моддасига асосан суд ўз хоҳишига кўра17, агар қасамёд қилишнинг энг кам ёшига етмаган шахс ёлғон гувоҳлик берган бўлса, жазони енгиллаштириши ёки жазо тайинлашдан воз кечиши мумкин. АҚШ ЖКнинг 1001-моддасига мувофиқ18, ҳар қандай масала бўйича ҳар қандай фактик фактни қасддан сохталаштирса ёки яширса, ёлғон ёки уйдирма баёнот берса ёки ҳар қандай ҳужжатда ёлғон ёки сохта ариза ёки ёзув мавжудлигини билa туриб фойдаланса, жарима ёки беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Буюк Британия ЖK 37.02-банди19, Польша Республикаси ЖK 233-моддаси20, Туркия Республикаси ЖК 271-моддаси21, Арманистон Республикаси ЖК 340-моддаси22, Беларусь Республикаси ЖК 401-моддаси23, Грузия Республикаси ЖК 370-моддаси24, Қозоғистон Республикаси ЖК 352-моддаси25, Қирғизистон Республикаси ЖК 330-моддаси26, Молдова Республикаси ЖК 312-моддаси27, Украина Республикаси ЖК 384-моддаси28, Туркманистон Республикаси ЖК 201-моддаси29, Тожикистон Республикаси ЖК 351-моддаси30, Россия Федерацияси ЖК 307-моддаси31га биноан, истисно сифатида агар гувоҳ, мутахассис, эксперт ёки таржимон суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси жараёнида суд ҳукми ёки қарори чиқарилгунга қадар ўз кўрсатуви, хулосаси, тушунтириши ёки нотўғри таржимаси ҳақида ихтиёрий равишда баён қилган бўлса жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Айрим давлатларнинг тажрибасида жиноят субъектларининг – гувоҳ, эксперт ёки таржимоннинг қасамёд қилиши шартлиги белгиланади. Ушбу ҳаракатлар учун жазо Жиноят (Жазо) кодекси қоидаларига мувофиқ белгиланади. Юқорида кўриб чиққан мамлакатлар ЖКнинг деярли ярмида ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги моддалар эслатмалар билан тўлдирилган бўлиб, унга кўра, гувоҳ, эксперт ёки таржимон суд муҳокамаси жараёнида суд ҳал қилув қарори (қарори) чиқарилгунга қадар ўз кўрсатуви, хулосаси, тушунтириши ёки нотўғри таржимаси ҳақида ихтиёрий равишда баён қилган бўлса жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Хорижий тажрибалардан ва ҳуқуқшунос олимлар ҳамда тадқиқотчининг фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, қуйидаги таклифларни
33 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ХАЛҚАРО ТАЖРИБА келтириб ўтамиз: Биринчидан, ЖК 238-моддаси тўртинчи қисмини қуйидаги таҳрирда тўлдириш таклиф этилади: «гувоҳ, жабрланувчи, эксперт ёки таржимон суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси жараёнида суд ҳукми ёки қарори чиқарилгунга қадар ўз кўрсатуви, хулосаси ёки нотўғри таржима қилганлиги тўғрисида ўз ихтиёри билан хабар қилган ва жиноятни очишга ёрдам берган бўлса жиноий жавобгарликдан озод қилинади». Иккинчидан, мутахассиснинг судга кўмаклашиши борасидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида, МЖТК тегишли моддасида мутахассис била туриб нотўғри маслаҳат (тушунтириш) берганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилади. Учинчидан, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги қонуннинг 25- ва 41-моддаларидаги «била туриб нотўғри хулоса берганлиги» деган жумласини Жиноят кодекси 238-моддасидаги «била туриб ёлғон хулоса бериши» жумласига алмаштирилса юридик техник жиҳатдан тўғри бўлади. Чунки, «заведомо ложное заключение эксперта» «Суд экспертизаси тўғрисида»ги қонунда ҳам «заведомо ложного заключения эксперта» тарзда қўлланилган. Ложного - ёлғон, неправильный - нотўғри. Агар нотўғри сўз олдидан била туриб жумласини ишлатмасдан ўрнига нотўғри сўзни ўзини ишлатсак унда қасддан нотўғри хулоса бериши ёки эҳтиётсизлик оқибатидан хулоса бериши мумкин деган қараш пайдо бўлади. Д. ХУДОЙНАЗАРОВ, Тошкент давлат юридик университети таянч докторанти 1 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси. 2 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. 3 Тошпўлатов А.И. Ёлғон гувоҳлик учун жиноий жавогарлик муаммолари юрид. фан. ном. Тошкент, 2008 й. 101-бет. 4 А.И.Тошпўлатов. Ёлғон гувоҳлик учун жиноий жавогарлик муаммолари юрид. фан. ном. Тошкент, 2008 й. 40-бет. 5 Фельдблюм В.С. Уголовная ответсвенность за заведомо ложное показание. Канд.дисс. М., 1972. С.48. 6 Кузьмина С.С. Лжесвидетильствою Уголовно-правовые и уголовно-процессуальные проблемы. М,.1995. С.10-11; Рахунов Р.Д. Свидетельские показания в советском уголовном процессе. М.: Госюриздат, 1955. С.50. 7 Молчанов В.В. Свидетели и свидетельские показания в гражданском судопроизводстве. М., 2010. С. 327. 8 А.И.Тошпўлатов. Ёлғон гувоҳлик учун жиноий жавогарлик муаммолари юрид. фан. ном. Тошкент, 2008 й. 53-бет. 9 Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации (постатейный) (2-е издание, переработанное и дополненное) Отв. ред. В.И. Радченко, науч. ред. А.С. Михлин, В.А. Казакова. М., 2008. С. 588 (автор главы — Зателепин O.K.). 10Исаенкова О.В. Нерешенные вопросы доказательств // Спецвыпуск Судебного приложения «Юрист» к еженедельнику «Экономика и жизнь». 2003. № 47 (9001). 11https://legislationline.org/. 12https://veszpremitorvenyszek.birosag.hu/. 13https://www.japaneselawtranslation.go.jp/. 14https://e-seimas.lrs.lt/. 15https://rm.coe.int/. 16https://www.riigiteataja.ee/. 17https://www.gesetze-im-internet.de/. 18https://www.govinfo.gov/content/pkg/USCODE-2011-title18. 19https://www.legislation.gov.uk/. 20https://www.imolin.org.doc/amlid/Poland_Penal_Code1.pdf. 21https://www.mevzuat.gov.tr/mevzuatmetin/1.5.5237.pdf. 22https://www.arlis.am/documentview.aspx?docID=153080. 23https://etalonline.by/document/?regnum=HK9900275. 24https://matsne.gov.ge/ka/document/view/16426?publication=246. 25https://adilet.zan.kz/kaz/docs/K1400000226. 26http://cbd.minjust.gov.kg/act/view/ru-ru/112309?cl=ky-kg. 27https://www.legis.md/cautare/getResults?doc_id=135677&lang. 28https://zakon.rada.gov.ua/laws/show/2341-14#Text. 29https://minjust.gov.tm/ru/hukuk/merkezi/hukuk/204. 30http://ncz.tj/content/. 31https://legalacts.ru/kodeks/UK-RF/.
34 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 СУД ТИЗИМИ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ ТАЖРИБАСИ Қонун устуворлиги тамойили асосида қурилган суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципи демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш учун муҳим аҳамият касб этади. «Мустақил ва холис суд» томонидан амалга ошириладиган одил судловга бўлган ҳуқуқ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида1 Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясида2 , Европа Иттифоқининг Асосий ҳуқуқлари хартиясида3 ва кўплаб миллий ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган. Узоқ вақт давомида қонун устуворлиги ва демократия анъаналарига эга бўлган Европа мамлакатларида суд ҳокимиятининг юқори даражадаги мустақиллигига эришилди. Аммо, бугунги кунда бир қатор Европа мамлакатларида ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятларнинг суд тизимига таъсир кўрсатишга, унинг фаолиятига аралашишга ва унга босим ўтказишга, шу билан унинг мустақиллигини бузишга бўлган фаол ва ташвишли уринишлар амалга оширилаётганлиги кузатилмоқда4 . Ушбу соҳада амалга оширилган кўплаб ислоҳотлар ва ютуқларга қарамай, ҳаттоки Европада ҳам суд тизимини бошқариш ва сиёсийлаштириш хавфини бартараф этишда назорат ҳамда мувозанат тизимини янада кучайтириш зарур. Судьялар мустақиллиги тушунчаси нимани англатади? Судьяларнинг мустақиллиги суд ҳокимиятининг ташкил этилиши ва фаолиятининг энг муҳим принципидир. Шунинг учун бу тамойил судлар тўғрисидаги қонунларда, нормаларда судьяларнинг мустақиллиги ва фақат конституцияга бўйсунишини кўрсатади. Адолатни амалга оширишда улар ҳеч кимнинг олдида жавобгар эмас. Суд тизимини ташкил этишнинг ушбу принципининг аҳамияти шундаки, судьяларга ўзларининг ички эътиқодларига асосланиб, суд ишларини юритишлари, фақат Конституция ва бошқа қонунлар асосида қарорлар қабул қилишлари мумкин бўлган шароитда фаолият кўрсатади. Бунга судья ҳар қандай таъсирдан, ташқи босимдан холи бўлсагина эришиш мумкин. Фақат бу ҳолдагина одил судловни амалга оширишда суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллиги таъминланиши мумкин. Судьялар тайинланишининг махсус тартиби белгиланиши ва уларнинг лавозими ўзгармаслиги кафолатланган бўлиши лозим. Қоидага кўра, судьялар умрбод муддатга тайинланади. Судьяларнинг ўзгармаслиги кафолати, уларнинг янги муддатга ваколатини чўзиш учун манипулацион ҳаракатларга қўл урмасликнинг олдини олади. Судьялар халқ томонидан сайланадиган мамлакатларда адолатли ва ошкора сайловлар ўтказиш учун тегишли демократик меъёрлар яратилган. Бу судьянинг бенуқсон хатти-ҳаракати ва одил судловни амалга ошириш сифатига қараб лавозимига қайта сайланишига имконини беради. Судьяларнинг ўзгармаслиги судья томонидан ишни кўришда судьялар штатининг қисқариши ёки суднинг қайта ташкил этилиши ёки муайян субъектив сабабларга (юқорироқ лавозим ёки янада обрўли мавқега ўтиш) кўра, судьянинг қарорига таъсир кўрсатувчи омилларнинг камайишига сабаб бўлади. Конституциявий аксиомаларга биноан, лавозимга тайинланган судья ўз ваколатларини, иш фаолияти ва ахлоқий фазилатлари нуқтаи назаридан мукаммал бўлган вақтга қадар амалга ошириши ва судья фақат ўзининг розилиги билан бошқа лавозимга ўтказилиши мумкин. ШуХАЛҚАРО ТАЖРИБА
35 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 нингдек, бу тамойил, судья фақат қонунда белгиланган асослар ва шартлар бўлгандагина истеъфо бериши, нафақага чиқиши, лавозимидан четлатилиши мумкинлигини англатади (Испания Конституциясининг 117-моддаси5 , Австрия Федерал Конституциявий қонунининг 88-моддаси6 ). Судьяларнинг мустақиллиги бир неча жиҳатлардан иборат: - маъмурий ишларда мустақиллик; - молиявий масалаларда мустақиллик; - қарорлар қабул қилишда мустақиллик; - тайинлаш тартиби; - кафолатланган хизмат муддати; - молиявий таъминланганлик. Суд мустақиллиги тушунчаси, шунингдек, қуйидагиларни англатади: - судьялар ўзларининг касб вазифаларини бажаришда мустақилликка эга бўлишлари керак; - судьялар фақат уларнинг профессионаллик даражаси ва шахсий ахлоқий фазилатлари асосида тайинланиши ёки сайланиши керак; - судьялар узоқ муддатли кафолатланган лавозимга эга бўлишлари керак. Европа Кенгашининг судьяларнинг мустақиллигига оид асосий тамойиллари Суд ҳокимиятининг мустақиллиги билан боғлиқ энг муҳим ҳужжат Европа Кенгаши Вазирлари қўмитасининг мустақиллик, самарадорлик ва жавобгарлик масалаларида 12 та аъзо давлатга тавсиялари7 (2010 йил.) Судьяларни тайинлаш ва лавозимини кўтариш тартиби суд ҳокимиятининг мустақиллигини ҳимоя қилишнинг муҳим омили ҳисобланади. Европа Кенгашининг стандартларига мувофиқ, одил судлов кенгашлари аъзоларининг (қонун ёки Конституцияга мувофиқ ташкил этилиши керак бўлган) камида ярми суд тизимининг барча поғоналаридаги, ҳамкасблари томонидан суд тизимидаги плюрализм принципига биноан сайланадиган судьялардан иборат бўлиши лозим. Ишга тайинлаш ва лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарор ҳукуматнинг сиёсий нуқтаи назарига эмас, балки профессионал сифат ва малаканинг объектив мезонларига асосланган бўлиши керак. Яна бир муҳим принцип шундаки, судьялар мажбурий пенсия ёшига етгунга қадар ўз лавозимларида қолиш кафолатига эга бўлишлари ва бундан ҳам муҳими, ҳокимиятдагиларга маъқул келмайдиган қарорлар учун ишдан бўшатилишидан қўрқмасликлари керак. Ҳар бир судьядан суд ҳокимиятининг мустақиллигини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш талаб этилади. Судьялар ва суд идоралари билан маслаҳатлашиш ва уларнинг ҳолати ва умуман суд тизимининг фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этишларини таъминлаш керак. Судьяларнинг қарорларини шарҳлашда, ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият вакиллари суд ҳокимиятининг мустақиллиги ёки унга бўлган халқ ишончини бузадиган танқидлардан, шунингдек, ҳукумат амалдорларининг суд қарорларини бажаришга тайёрлигига шубҳа туғдирадиган ҳаракатларга (уларнинг қарорлари устидан шикоят қилиш бундан мустасно) йўл қўймасликлари керак. АННОТАЦИЯ Мазкур мақолада муаллиф томонидан Европа ҳамжамиятида қабул қилинган асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар асосида суд тизими мустақиллиги масалалари таҳлил қилинган. Жумла- дан, судлар фаолияти мустақиллиги жиҳатлари, уларнинг таркибий компонентлари, шунингдек, айрим Европа давлатларида судлар фаолиятига аралашувлар кузатилгани, шу асосда Венеция комиссияси томонидан қабул қилинган чоралар кўриб чиқилган. Таҳлил асосида Ўзбекистонда судлар тизими мустақиллигини таъминлаш, судьялар мақомини ва дахлсизлигини янада оши- риш бўйича тавсиялар, маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш юзасидан таклифлар берилган. Калит сўзлар: суд, суд тизими, судья, лавозимга тайинлаш (сайлаш) тартиби, кафолатлар, дахлсизлик, аралашув, жавобгарлик. ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
36 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 Европа мамлакатлари даражасида қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг мустақиллигини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар Сўнгги йилларда бир қатор Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда суд ҳокимиятининг мустақиллигига йўл қўйиб бўлмайдиган хуружларга қарши тизимли равишда қарши курашиш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда. 2016 йилда Европа суди Венгрия-Бака иши бўйича8 , Венгрия Олий суди ва Миллий адлия кенгаши раисининг лавозимидан муддатидан олдин олиб ташланганлиги билан боғлиқ қарор чиқарган. Ишнинг мазмунига кўра, судья ўзининг профессионал маҳорати билан Венгрияда суд тизимига таъсир кўрсатган қонунчилик ислоҳотини танқид қилган. Суд, хусусан, ариза берувчининг фикр эркинлиги ҳуқуқини бузган деб топди ва ҳар бир судья суд ҳокимиятининг мустақиллигини қўллаб-қувватлаши ва ҳимоя қилиши, уларнинг мақоми ва суд ҳокимияти фаолиятига оид қонун ҳужжатларини тайёрлашда судьялар ҳамда суд органлари билан маслаҳатлашиши, уларнинг иштирок этишларини таъминлаши кераклигини таъкидлади. Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси (ЕКПА) ўз резолюцияларида қонун устуворлигини, шу жумладан, суд ҳокимиятининг мустақиллигини ҳам назарда тутган. Хусусан, ЕКПАнинг 2017 йил «Қонун устуворлигига янги таҳдидлар тўғрисида»ги Резолюциясида9 Болгария, Молдова Республикаси, Польша, Руминия ва Туркия давлатларидаги қонун устуворлиги муаммоларига алоҳида эътибор қаратди. 2019 йилда Дафне Каруана Галициянинг ўлдирилиши ва Мальтада қонун устуворлиги тўғрисидаги қарорда Ассамблея, хусусан, судьялар ушбу мамлакатнинг Бош вазири томонидан тайинланишини кескин танқид қилиб, суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида одил судлов тизимини ислоҳ қилишга чақирди10. Венеция комиссияси бир қатор хулосаларида аъзо давлатлар қонунларининг қонун устуворлиги ва суд ҳокимияти мустақиллиги соҳасидаги тегишли стандартларга мувофиқлигини баҳолади. 2011 йилдан бери фақат Венгрияга нисбатан, Венеция комиссияси қонун устуворлиги, шу жумладан, суд тизимининг мустақиллиги тўғрисида еттита хулоса қабул қилди11. Шунингдек, Болгария (2016), Польша (2016 йилда иккита ва 2017 йилда иккита), Туркия (2017 йилда иккита), Руминия (2018 ва 2019 йилларда), Малта (2016) ва Сербия (2018 йилда) бўйича хулосалари12 ушбу масалаларга бағишланган. Европа Иттифоқининг турли институтлари қонун устуворлиги, демократия ва асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун мисли кўрилмаган чораларни кўрди. 2018 йилда Европа парламенти ўз тарихида биринчи марта Европа Иттифоқи Кенгашини Венгрия томонидан Европа Иттифоқининг асосий қадриятларини жиддий равишда бузиш хавфини аниқ баҳолашга чақирди. Европа парламентининг асосий ташвишларидан бири суд мустақиллигига таҳдидлар бўлди. Руминияда 2018 йил ноябрь ойида қабул қилинган қонун устуворлиги тўғрисидаги резолюцияда Европа парламенти ушбу мамлакатда қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг мустақиллиги ҳақида ҳам хавотирдалигини билдирди13. Европа комиссиясининг ҳаракати билан Венгрия ва Польша томонидан ушбу мамлакатларда суд ҳокимиятининг мустақиллигига путур етказувчи қонунлар қабул қилиниши муносабати билан йўл қўйилган қоидабузарликларни кўриб чиқиш тартиби бошланди. Қандай йўл тутиш керак? Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Европа институтларининг саъй-ҳаракатлари ушбу муаммоларга бефарқ бўлмаганлигини кўрсатмоқда. Аммо баъзи чоралар анча олдин бажарилиши керак эди. Таъкидланишича, қонун устуворлиги ва суд ҳокимияти мустақиллиги тамойилларини янада қатъийлик билан ҳимоя қилиш керак. Ушбу тамойилларни ҳимоя қилиш орқали инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинаХАЛҚАРО ТАЖРИБА
37 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ди. Ушбу соҳадаги Европа стандартларига тўла риоя қилиниши ва суд тизимининг мустақиллиги таъминланиши керак. Шунингдек, қонун устуворлиги соҳасидаги вазиятни Европа Кенгаши стандартларига мувофиқлигини тез-тез текшириб туриш, судьяларнинг уларнинг фаолиятига ва умуман суд тизимига таъсир кўрсатадиган қонун ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этишини ва улар билан маслаҳатлашишни таъминлаш керак. Судьяларнинг иш юритишлари ва асоссиз муддатидан олдин ишдан бўшатиш ёки мажбурий равишда бошқа ишга ўтказиб юборилишидан ҳимоя қилиниши шарт. Судьяларнинг жамоат манфаати бўйича фикр билдириш ҳуқуқи кафолатланиши керак. Фуқаролар ўз ҳукуматларининг ҳаракатлари қонун устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари тамойилларига зид келганда ўз ҳукуматларини жавобгарликка тортишлари керак. Қонун устуворлиги ва судьяларнинг мустақиллиги бузилиши инсон ҳуқуқларига таҳдид солади. Европа мамлакатлари тажрибасидан келиб чиқиб, республикамизда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади: биринчи, «Судьялар мақоми тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқиш истиқболдаги муҳим масаладир. Чунки амалдаги «Судлар тўғрисида»ги қонун судьялар мақоми масалаларини етарлича ҳуқуқий тартибга солмайди; иккинчи, Ўзбекистон Республикасининг ЖПКнинг 14-моддаси «Судьялар мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши» деб номланган бўлиб, қайд этилган кодекс нормасида нафақат судьялар, балки халқ маслаҳатчилари мустақиллиги ҳам ўз аксини топган. Фикримизча, юқорида қайд этилган норма номланиши ҳамда судьялар ва ҳалқ маслаҳатчилари мақомида ўзига хос фарқли жиҳатлар мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу мақом соҳибларини ўзаро тенглаштириб бўлмайди. Шу боис, кодекс мазкур нормаси номини «Судьялар ва халқ маслаҳатчилари мустақиллиги ҳамда уларнинг фақат қонунга бўйсуниши» деб номланиши ёхуд бошқа алоҳида нормада ёки қонунда халқ маслаҳатчилари мақоми ва улар мустақиллиги белгиланиши мақсадга мувофиқдир; учинчи, судьялар дахлсизлигини таъминлашда уларнинг интизомий жавобгарлиги масаласи ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки, судьяга нисбатан асоссиз интизомий жавобгарлик унинг мустақиллиги ва дахлсизлиги бузилишига сабаб бўлади. Шунинг учун интизомий жавобгарлик ҳақидаги қўзғатилган ишни кўриб чиқиш тартиб-таомиллари, асослари ҳам муҳимдир. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, миллий қонунчилигимизда интизомий жавобгарлик тушунчаси, унинг мақсади, энг муҳими интизомий жазо турларини қайси ҳолатларда қўллаш тартиби ва мезонлари ёхуд интизомий жавобгарликка тортилган судьяларни рағбатлантириш мақсадида қандай ҳолатларда уларни интизомий жавобгарликка тортилмаган деб эътироф этиш масалалари ва муддатлари аниқ ифода этилмаган. Бу, ўз навбатида, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмлари ва унинг таъсирчанлиги ва самарадорлигига салбий таъсир этмоқда. Судьяларни тегишли жавобгарликка тортилиши ҳуқуқий давлатда барчанинг қонун ва суд олдида тенглигини таъминлашга хизмат қилишида намоён бўлади. Судьяларни фуқаролик, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишнинг турли кўринишлари муаммоларини тадқиқ этиш бўйича махсус тадқиқот ишларини олиб боришни талаб этмоқда; тўртинчи, судьялик қасамёди ва судьялар одоб-ахлоқи қоидаларига риоя этилиши аҳволини яхшилаш, бу борада назоратни кучайтириш ҳамда профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш лозим. Судьялик қасамёдига ва судьялар одоб-ахлоқи меъёрларига риоя этилишини, муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик учун ҳақ таклиф қилинганлиги тўғрисида ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
38 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 тегишли тартибда хабар берилишини қатъий назорат қилиш ҳамда малака ҳайъати аъзолари судьяларнинг хизматдан ташқари вақтда «Судьялар одоб-ахлоқи қоидалари»га риоя қилишларини қатъий назорат қилиши, таниш-билишчилик ҳолатларига бутунлай барҳам бериши талаб этмоқда. Бунда, энг аввало, судьялар томонидан ўз оила аъзоларининг одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этишларини назорат этишлари зарурлигини кўрсатмоқда; бешинчи, «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 68-моддасида давлат органлари ва бошқа органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар судьяларни ҳурмат қилиши ва уларнинг мустақиллигига риоя этиши шартлиги ҳамда судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, шунингдек уни очиқдан-очиқ менсимаслик каби хатти-ҳаракатлар қилиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлиши назарда тутилган бўлса-да, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ёки Жиноят кодексида бу каби ҳуқуқбузарликка (қилмишга) жавобгарлик чоралари белгиланмаган. Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, шунингдек, уни очиқданочиқ менсимаслик каби хатти-ҳаракатларни олдини олиш мақсадида қуйидагилар таклиф қилинади: 1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини қуйидаги мазмундаги 1801 -модда билан тўлдириш мақсадга мувофиқ: «1801 -модда. Судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш Судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, шунингдек, уни очиқдан-очиқ менсимаслик каби хатти-ҳаракатлар қилиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади». 2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини қуйидаги мазмундаги 2361 -модда билан тўлдириш мақсадга мувофиқ: «2361 -модда. Судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш Судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, шунингдек, уни очиқдан-очиқ менсимаслик каби хатти-ҳаракатлар қилиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади». Ушбу чора-тадбирлар судьяларнинг мустақиллиги принципини амалга оширишни таъминлайди, шунингдек, суд тизимимизнинг халқаро стандартларга мос келишига ёрдам беради. О. ТОШЕВ, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи, ТДЮУ мустақил изланувчиси 1 https://constitution.uz/uz/pages/humanrights. 2 https://www.echr.coe.int/documents/convention_rus.pdf. 3 https://eulaw.ru/treaties/charter/. 4 https://www.echr.coe.int/Pages/home.aspx?p=applicants/rus&c. 5 https://legalns.com/download/books/cons/spain.pdf. 6 https://worldconstitutions.ru/?p=160. 7 https://base.garant.ru/70390732/. 8 file:///C:/Users/user/Downloads/CASE%20OF%20BAKA%20v.%20HUNGARY%20-%20[Russian%20translation]%20 by%20Development%20of%20Legal%20Systems%20Publ.%20Co.pdf. 9 https://www.coe.int/en/web/commissioner/blog/-/asset_publisher/xZ32OPEoxOkq/content/the-independence-of-judges-andthe-judiciary-under-threat?_101_INSTANCE_xZ32OPEoxOkq_languageId=ru_RU. 10https://www.bbc.com/russian/news-58013078. 11https://www.venice.coe.int/webforms/documents/default.aspx?pdffile=CDL-AD(2011)003rev-rus. 12https://www.venice.coe.int/webforms/documents/default.aspx?pdffile=CDL-AD(2016)007-rus. 13https://www.coe.int/en/web/commissioner/blog/-/asset_publisher/xZ32OPEoxOkq/content/the-independence-of-judgesand-the-judiciary-under-threat?_101_INSTANCE_xZ32OPEoxOkq_languageId=ru_RU. ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
39 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 АБУ ЮСУФНИНГ «ХИРОЖ» АСАРИ – ИСЛОМ (ҲАНАФИЙЛИК МАЗҲАБИ) ҲУҚУҚИГА ОИД ИЛК ҲУҚУҚИЙ МАНБА Миллий давлатчилигимизнинг тарихий-ҳуқуқий асосларини ташкил этувчи асарларни келажак авлодга етказиш ҳозирги давр олимлари, илмий жамоатчилигининг ҳар доимгидан ҳам муҳим вазифаси ҳисобланади. Ўн уч аср давомида қўллаб келинган ислом таълимотининг муҳим қисми ҳисобланган шариат ёки ислом ҳуқуқига оид ноёб манбалар ХХ асрда чуқур ўрганилмагани боис, тарихий жараёнларни баҳолашда тушунмовчиликларга, баъзан эса хато-камчиликларга йўл қўйилаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Шу ўринда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги фикрини келтириш ўринли: «Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир». Абу Юсуф (731-804)нинг «Хирож» асари, фикримизча, ислом ҳуқуқига доир дастлабки манба сифатида миллий ҳуқуқ тизимимизни тарихий жиҳатдан таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, Абу Юсуф мазҳабимиз асосчиси Абу Ҳанифанинг шогирдлари қаторида Ҳанафий мазҳабини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқишга улкан ҳисса қўшган олимлардан биридир. У дастлаб аббосий халифалар Маҳдий, Ҳодий (775-785) даврида Боғдод қозиси бўлиб ишлаган. Кейинчалик халифа Ҳорун ар-Рашид даврида (786-809) эса «қози ул-қуззот» мансабини эгаллаб, халифаликдаги барча қозиларни тайинлаш ҳамда улар устидан тушган шикоятларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган қозилик тузилмаси энг юқори поғонасига раҳбар этиб тайинланган. Юксак лавозимни эгаллаган ва давлат раҳбари ишончига сазовор бўлган Абу Юсуф биринчидан, ҳанафий мазҳабининг қонун-қоидаларни ишлаб чиқишда бевосита фаол иштирок этган. Иккинчидан, давлат сиёсатини ўша давр талаблари даражасида йўналтириш бўйича, давлат раҳбарларига (халифаларга) йўлйўриқ кўрсатишда ислом таълимотига таянган, айниқса давлат бошқаруви, ижро ҳокимиятини ташкил этишда адолат тамойили устуворлигига эътибор қаратган. Учинчидан, ҳокимият тармоқларида қозилик маҳкамасининг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланишида айнан ҳанафий мазҳаби қонун-қоидалари янада барқарор ўрин эгаллаши учун бор куч-ғайратини сарфлаган ва бунда барча имкониятлар яратилишини кўзлаган. Ибн Халдун (1332-1406) фикрича,«ҳанафий мазҳабининг кўпроқ ёйилишига Абу Юсуфнинг халифа Ҳорун ар-Рашид даврида қози ул-қуззот – қозилар қозиси ёки қозикалон лавозимида узоқ муддат фаолият юритгани сабаб бўлган. »Умуман олганда, Абу Ҳанифа (р.а.)нинг катта шогирдларидан ўн тўрт нафари қози ул-қуззот ва оддий қози бўлганларидан бу мазҳаб кенг тарқалган». Абу Юсуф томонидан ёзилган қуйидаги, яъни 1) «Ёдгорликлар ёки Осор китоби» (Китобул осор); 2) «Абу Ҳанифа ва Абу Лайло орасидаги ихтилофлар» (Ихтилофу Абу Ҳанифа ва ибн Лайло); 3) «Хирож» (Ал-Харож); 4) «Авзоийнинг ас-Сияр китобига раддиялар» (Ар-Радду ала сиярул Авзоий) киМОЗИЙГА НАЗАР
40 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 тоблар бизгача етиб келгани манбаларда қайд этилган. «Хирож» асари билан танишиб, ҳуқуқий масалаларга оид жиҳатларни таҳлил қилиш асносида мазкур манба халифа Ҳорун ар-Рашиднинг таклифига, аниқроғи топшириғига биноан, Абу Юсуф томонидан ёзилганига ҳеч шубҳасиз ишонч ҳосил қиламиз. Шуни алоҳида эътироф этиш ўринлики, «Хирож» асари ҳанафий мазҳабида тайёрланган дастлабки ҳуқуқий манбалар сирасига киради. Ушбу асар кейинги авлодлар томонидан доимо ўрганилиб келинган. Хусусан, қонунларни яратишда, жумладан Ўзбекистоннинг ислом ҳуқуқи билан боғлиқ давлатчилик тарихи (хонликлар ёки амирлик)нинг барча даврларида олимлар «Хирож»ни чуқур ўрганиб, ўз асарларига иқтибос келтирган ҳолда, жамиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда фойдаланган, дейишга тўлиқ ҳақлимиз. Шунинг учун ҳам мазкур асар ўн тўрт асрдан ортиқ давр мобайнида олимлар орасида ушбу йўналишдаги биринчи ҳуқуқий манба сифатида қўлдан-қўлга ўтиб келаётгани баробарида, янги Ўзбекистоннинг замонавий ҳуқуқ тизимини ривожлантиришда ҳам ўзига хос ўрин тутади, деб ҳисоблаймиз. Фикримизча, мазкур асар ҳозирги пайтда ҳам тадқиқотчиларнинг ислом ҳуқуқи, айниқса, шариатда жиноят ва жазо масалаларини чуқурроқ таҳлил қилишида илмий-назарий жиҳатдан қўл келади. Зеро, «Хирож»да давлат томонидан солиқ сиёсатини амалга ошириш, жамиятда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, жумладан, кўп миллатли макон ва замонда динлараро бағрикенгликка эришиш, хорижий давлатлар билан ташқи сиёсат борасидаги келишувчанлик, чегарадош давлатларни боғловчи дарёлардан умумий манфаат нуқтаи-назардан ёки ички сув омборлари, ҳавзаларидаги сувдан оқилона фойдаланиш тартиб таомиллари, ер муносабатлари, жумладан, ўзлаштирилган ёки ўзлаштирилмаган ерларнинг ҳуқуқий ҳолати, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, айниқса жиноятчиликка қарши курашиш масалалари, салбий ҳолатларнинг олдини олиш, жазолашдан асосий мақсад жамиятдаги ҳар қандай кўринишдаги ахлоқсизликларга йўл бермаслик, зарур ҳолларда эса, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, жамиятда инсон ҳуқуқларининг адолат ва тенглик принципи асосида амалга оширилишини таъминлашга қаратилган ижобий ғоялар, ҳуқуқий қарашлар, хулосалар, қонун-қоидалар акс эттирилгани билан эътиборни тортади. Мазкур китобнинг номидан ҳам маълумки, муаллиф, дастлаб, ўша асрда ислом ҳуқуқи асосида бошқарилган давлатда солиқ сиёсатини ташкил этишга эътибор қаратиб, солиқ юкини соддалаштириш ёки енгиллаштириш, айниқса, солиқ тури ва миқдорини белгилашда асосий икки ҳуқуқий манба, яъни Қурьони Карим ҳамда Суннага таяниш шарт эканини таъкидлаган. Шунингдек, давлатда яшовчи барча аҳолига солиқ миқдорини бир хил миқдорда белгиламасдан, табақалаштирилган ҳолда жорий этиш заруратига урғу берган. Солиқ турларининг ўзига хос жиҳатларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозимлигини таъкидлаган. Бунда, аҳолининг яшаш шароити, даромади ва албатта, ҳаётий эҳтиёжи муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблаган. Абу Юсуфнинг фикрига кўра, солиқ миқдорининг ҳаддан ортиқлиги солиқ тўловчи аҳолининг давлат бошқарув тузилмалари фаолиятидан норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Манба ички тузилиши жиҳатидан 37 бобга ажратилган. Боблар ўз навбатида параграфлар ёки мавзуларга бўлинган. Асарнинг аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, далил (ҳужжат) сифатида келтирилган пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) томонидан асос солинган ислом давлатининг илк давридан то Аббосий халифалик, яъни Ҳорун ар-Рашид давригача бўлган тарихий-ҳуқуқий жараёнлар МОЗИЙГА НАЗАР
41 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 билан боғлиқ ривоятлар муаллифнинг фикр-мулоҳазалари ва хулосалари билан асосланган. Мазкур китобнинг яна бир илмий-назарий муҳим жиҳати, жамиятда осойишталик ва хавфсизлик таъминланиши учун солиқ сиёсати адолат принципи асосида амалга оширилиши зарур деб қаралганидадир. Жамиятда барқарорлик ҳукм суриши учун аҳоли, айниқса, бошқа дин вакиллари солиқ тўловчи субъект сифатида халифаликка жузъя солиғини тўлагани боис, уларга нисбатан зулм, зўравонликка йўл қўйилмаслиги, яъни улар қонун йўли билан ҳимояланиб, тинч-хотиржам яшашига ҳокимият тузилмалари масъул экани алоҳида таъкидланган. Бу давлат сиёсатида ижтимоий адолат принципи чуқур илдиз отишига олиб келади. Бунда солиқ турлари закот (ибодат тури) дан фарқ қилишига оид масалалар ҳам эътиборни жалб этади. Муаллифнинг фикрича, солиқ сиёсатини амалга оширувчи мансабдор шахсларни лавозимига тайинлашда, аввало, уларнинг ахлоқ-одобига ҳамда ҳар бирининг мазкур соҳа бўйича етарли билим, кўникмага эга эканига эътибор берилиши, шунингдек, ишчанлик қобилияти ошиб бориши учун имконият яратилиши, уларга давлат хазинасидан етарлича маош тайинланиши, солиқ тузилмаларида порахўрлик, коррупция каби иллатлар урчимаслигининг олдини олиш чоралари кўрилиб борилиши муҳим аҳамиятга эга экани очиқ-ойдин баён этилган. Бундан ташқари, табиий сув манбалари, дарё, ариқ, сув ҳавзаларидаги сувдан бепул фойдаланиш, қазилма бойлик, дарахтзор, яйлов ва ишлов берилмаган ерларни аҳолига бўлиб бериш, ердан фойдаланувчилар эса ерини ижара шартномаси асосида бошқа шахсларга бериб, даромад манбаига эга бўлиши, ердан самарали, оқилона фойдаланиш муҳим экани, умуман олганда, жамиятда инсонлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишда давлат томонидан ишлаб чиқилган қонун-қоида асосий ўрин эгаллаши, уни тизимли тарзда бошқаришда давлат ҳокимиятининг таъсири ва ўрни муҳим экани, бунда давлат раҳбарининг давлат сиёсатида «аҳли сунна вал жамоа», яъни жамоатчиликнинг давлат сиёсатини йўналтиришдаги иштироки нуқтаи назаридан ёндашув зарурлиги, шунинг учун жамиятдаги турли оқим, фирқаларга ўрин бермаслик ва экстремистик кайфиятдаги бузғунчи кучлар аниқланганда эса, уларга нисбатан қонунда белгиланган чораларни қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилган. «Хирож»нинг 33-боби «Ахлоқсизлик, ўғрилик билан шуғулланадиган кимсалар ва жиноятларга бериладиган жазолар» деб номланган бўлиб унда гумон қилинувчи дастлабки қамоқхонада сақланганда унга нисбатан қийноқ қўлланилмаслиги, куч ишлатиб ундан иқрорлик кўрсатувлари олинмаслиги, кўрсатувлар олинган тақдирда жиноят ишини ҳал этишда қийноқ, куч ишлатиб жиноятни исботлашга эришилгани учун гумон қилувчини жазоламаслик, шунингдек, маҳкумларнинг қамоқхоналарда бўлгани билан боғлиқ даврдаги барча сарф-харажатлар давлат хазинасидан ажратилиши, жиноят учун жавобгарлик муқаррарлиги, шубҳали ҳолатларда ҳадд ёки қасос каби оғир турдаги жазолар (дарра уриш ёки ўлим) ни қўлламасдан уларга нисбатан янада енгилроқ жазо ҳисобланган таъзир тури (товон тўлаш, озодликдан маҳрум қилиш, ярашув, яъни афв каби)ни қўллаш, жиноят натижасида етказилган зарарни айбдордан ташқари унинг қариндошлари ёки оқиллари томонидан ҳам тўланиши, қози ёки имом томонидан тайинланган жазони ўз вақтида ижро эттирилишига эришиш, жазолашдан мақсад, авваламбор, жиноятчининг бундан кейин бошқа жиноятга қўл урмаслиги ҳамда жазоланиши мумкинлигидан хабар топган бошқа кишиларнинг эса бундан ибрат олиб жиноят содир этмаслиги ҳақида огоҳлантириш эканини англашлари, қозилик амалиётида корМОЗИЙГА НАЗАР
42 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 рупциянинг ҳар қандай кўринишига йўл қўймаслик учун улар фаолиятини назорат қилувчи (хат-хабар берувчи) тузилмалар ташкил этиш, ва ниҳоят, қозиларга давлат хазинасидан етарли миқдорда маош берилиши ва бошқа ҳуқуққа оид масалалар батафсил ёритилган. «Хирож»нинг илмий-назарий аҳамияти ниҳоятда бой ва қимматлидир. Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муқаддимасида Конституцияни қабул қилишдан кўзланган мақсадлардан бири «миллий давлатчилигимиз ривожланишнинг уч минг йилликдан зиёд тарихий тажрибасига таяниб» ҳали Бош қонунимиз қилинаётгани айтилган. Демак, ҳуқуқ тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган Абу Юсуфнинг «Хирож» асарини ўрганиш давлатчилигимизга оид тарихий ҳақиқатни англашга ёрдам беради. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Абу Юсуф томонидан «Хирож»да баён этилган давлатчилик тарихимизнинг яхлит кўриниши ҳисобланган ҳуқуққа оид хулоса-ю тавсиялар, фикр-мулоҳазалар, қонун-қоида тарзида қўлланилган ҳадислар, саҳобалар томонидан келтирилган давлатни бошқариш билан боғлиқ ривоятларнинг барчаси ҳозирги давр давлатчилигининг ҳуқуқ соҳаси ёки тармоқларига тўлиқ мос келади ва муҳим аҳамиятга эга деган фикрдан йироқмиз. Қолаверса, бугунги глобаллашув жараёнида ҳуқуқий давлат қуриш концепциясига устуворлик берилган. Аммо, Ўзбекистон дунёвий давлатчиликка мос демократик принципларга асосланган қонунларни ишлаб чиқишда «Хирож» каби манбалардаги ҳозир ҳам муҳим аҳамиятга эга ислом ҳуқуқи (шариат) билан боғлиқ қонун-қоидаларни чуқурроқ ўрганиш аҳамиятли эканини таъкидлаш жоиз, деб биламиз. Зеро, мазкур тарихий манба миллий ўзлигимизни англашга, тарихий ҳақиқатни очиқ-ойдин тан олишга кўмаклашиш баробарида ҳозирги ва эртанги тараққиётимизни хато-камчиликсиз, қонунийлик ва адолат принципи асосида яратилишига ҳисса қўшиши шубҳасиздир. Мисол учун бугунги кунда бутун дунёда қуллик бекор қилинган. «Хирож»даги қул меҳнати, унинг жамиятдаги ўрни, уларга белгиланган жазо ва бошқа қатор масалалар аҳамиятсиз. Ҳаднинг айрим туридан, масалан қўлни кесиш, осиб ёки тошбўрон қилиб ўлдириш, дарра уриш, қасос олишда эса тан жароҳати етказиш кабилардан воз кечилган. Ўзбекистон қонунларида ўлим жазоси назарда тутилмаган. Аммо, ислом жиноят ҳуқуқида ўлим ёки тан жароҳати, дарра уриш каби жазоларни тайинлаш натижасида хатога йўл қўйиш тузатиб бўлмас оқибатларни келиб чиқишига сабаб бўлиши боис, «шубҳа туғилганда ҳад ёки қасоснинг қўл кесиш ёхуд ўлим жазоси ўрнига енгилроқ жазолар, яъни таъзирга ўтиш мумкин», деган қоида мавжудлиги ни алоҳида таъкидлаймиз. Шунингдек, шариатда жиноят ва жазога оид тадқиқотнинг яхлитлигини таъминлаш, тушунчаларни фарқлаш ва улар узвий боғлиқ эканини назарда тутиб, фақат таъзир туридаги жиноятларни таҳлил қилиш билан чегараланмасдан, шариатдаги уч тоифа (ҳад, қасос ёки таъзир) жиноятларни қиёсий, яъни солиштириб таҳлил қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, ислом ҳуқуқидаги айрим ҳуқуқий атамалар ҳозирги ҳуқуқий атамашуносликда ишлатилмаса-да, моҳиятан ҳамоҳанг, тил нуқтаи назаридан эса бошқача, яъни ҳозирги ўзбек тилида мутлақо хос бўлмаган атамалар ҳам учрайди. Шу билан бирга, асар моҳиятида замонавий давлатчиликдаги тартиб-тамойиллар, қонунлардаги мос қоидалар, қарашлар мавжудлигини инкор эта олмаймиз. Шуни унутмаслик даркорки, ҳар қандай кўринишдаги давлатчилик (қулдорчилик, феодализм, капитализм)нинг тарихий-ҳуқуқий кўринишидан маълумки, инсоният тараққиётидаги барча тарихий-ҳуқуқий босқичларда бир ижтимоий-иқтисодий тузумдан янгисига ўтилганда, эскисидаги барча тартиб-таомиллар, МОЗИЙГА НАЗАР
43 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 қонунлар кўр-кўрона кўчирилмаган, жамият тараққиётига фақат ижобий таъсир кўрсатаётган қонун-қоидалар, ғоялар, концепцияларгина янгидан ташкил этилиши мўлжалланган давлатнинг пойдевори ҳисобланади. Эски ва қолоқ, яъни турғунликка сабаб бўлган моҳиятан жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маънавий ривожига салбий таъсир этиб, тараққиётга тўсиқ бўлган салбий қарашлар, қонун-қоидалардан имкон қадар тезроқ воз кечиш, қутулиш чораларини кўриш зарурати туғилади. Ўзбекистон мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, Собиқ Иттифоқнинг «дин халқ учун афюн»дир деган ислом динининг жамият маънавиятидаги ўрни, инсон эътиқоди шаклланишига таъсирини йўққа чиқарган тартиб-таомиллардан воз кечиб, миллий ўзини ўзи англаш, тарихий ҳақиқатни тиклаш, соф ислом ҳуқуқи моҳиятини миллий қадрият даражасига кўтарилишига эришиш учун қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, охирги йилларда диний муносабатлар жамиятда чуқур илдиз отишини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар бу йўналишдаги давлат сиёсатида туб бурилиш ясади десак, хато қилмаган бўламиз. Абу Юсуфнинг «Хирож» асари 37 бобдан иборат. Асарни бошлашда муаллиф «Буни – Абу Юсуф мўминлар амири Ҳорун ар-Рашид учун ёзди» деб таъкидлаган. Фикримизча, мазкур асарда давлатни бошқаришда ижро ҳокимиятининг нуфузи ва ўрнига оид ҳуқуқий масалалар чуқур ва мукаммал таҳлил қилинган ҳолда, ўша давр амалиётида йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш мақсадида ёзилган ҳамда у шариат асосида жамиятни хавфсиз ва барқарор ривожлантириш йўл-йўриқларини ўз ичига олади. Асарда муҳокамага тортилган ҳуқуққа оид масалалар хилма-хил ва жуда кўп. Муаллиф ҳар бир бобнинг бошланиш қисмида ҳукмдорга «бу нарса ҳақида сўраган эдинг! Ёки фалон масалага илгари халифалар қандай ечим топган, деб сўрагансан», каби хитоб билан саволларга жавоб излаётганини эътироф этган. Абу Юсуф ҳар қандай масалага ёки муаммога жавобларни ислом ҳуқуқининг (фиқҳ) асосий манбалари — Қурьони Карим ёки пайғамбарнинг (с.а.в.) суннатлари асосида ёхуд дастлабки тўрт халифа ёинки улардан кейинги энг нуфузли халифалар томонидан қўлланилган шариат қоидаларини асос қилиб келтирган ҳолда, давлатда ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниш йўл-йўриқларини кўрсатган. У хулоса ва таклифларини баён қилишда ўзининг субъектив қарашларини батафсил баён қилиш орқали ўша даврдаги ҳуқуққа оид масалаларга аниқ ва лўнда жавоб бера олган. Масалан, биринчи бобда «Урушдан тушган ўлжаларни тақсимлаш», иккинчи бобда «файъ ўлжаси ва ер солиғи» кейинги бобларда «саводни бошқариш ишлари»,... «савод ерларидан солиқ йиғишда қилиниши лозим бўлган ишлар (6-боб)», »давлат ерлари (қатоиъ)», «сулҳ тузиш,.. (9-боб)», «хирож солиғи олинадиган ҳудудларда ушр солиғи олинадиган ерларни белгилаш (11-боб)», «закот (15- боб)», «хирож йиғувчилар (18-боб)», «ерига ишлов берилмаган хурмозорларни ижарага бериш (20-боб)», «сувдан фойдаланиш (21-22-боблар)», «яйловлар (23-боб)», «... насронийлар ва бошқа зиммийларнинг мавқеи (25-боб)», «ушр (29-боб)», «черковлар, синагогалар ва хочлар (30-боб)» ва ҳоказо. «Хирож»да Абу Юсуф томонидан алоҳида мавзу сифатида ўрганилиб, ҳар томонлама мушоҳада этиб, ҳозирги даврдаги жиноят ҳуқуқининг институтлари билан қиёслаган ҳолда, ислом жиноят ҳуқуқидаги жиноятлар ҳамда уларга белгиланган жазолар билан боғлиқ қоидалар, тартиб-таомиллар юзасидан қуйидаги хулосага келишни ўринли деб ҳисоблаймиз: Биринчидан, Ислом ҳуқуқида барча жиноятлар ижтимоий хавфли хусусияти ва даражасига кўра уч тоифага бўлинади. Биринчи гуруҳга — Қурьони каримда аниқ жазо белгиланган ҳад жазо туридаМОЗИЙГА НАЗАР
44 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 7 / 2023 ги жиноятлар, жумладан, зино, зинокор деб туҳмат қилиш, ўғирлик, маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш (хамр ёки шароб), исён, ширк каби, иккинчи гуруҳга эса — қасос ёки арш, дия (товон, хун) каби жиноятлар, яъни инсонни қасддан ёки эҳтиётсизлик (беқасд) натижасида ўлдиришнинг турли кўринишлари, шунингдек киши танасининг турли қисмларига қасддан ёки эҳтиётсизлик билан жароҳат етказиш, учинчиси — жазоси имом ёки қозининг ихтиёрида бўлган бошқа жиноятлар, масалан, шубҳали ҳолларда ҳаддан воз кечиб, ибрат учун жазолаш, порахўрлик, судхўрлик, фирибгарлик, ёлғон гувоҳлик бериш, мулкка зарар етказиш билан боғлиқ жиноятлар ва ҳоказолар киради. Иккинчидан, Абу Юсуфгача ва у яшаган даврда ҳам жиноятларни тавсифлаш ва жазо белгилашда такроран жиноят содир этиш ёки инсон танасининг турли қисмларига қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида жароҳат етказишда жароҳатнинг оғир-енгиллигини ҳисобга олиш, айбнинг шакли (қасд ёки беқасд, яъни эҳтиётсизлик), жиноят ишини маҳкамада ўз вақтида кўриб чиқишга эътибор бериш ва ниҳоят, жазони ижро этишда суиистеъмолчилик ва бепарволикка йўл қўймаслик каби муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда давлат бошлиғининг ниҳоятда эътиборли бўлиши кабилар ҳозирги кунда ҳам аҳамиятли эканига ишонч ҳосил қилдик. Учинчидан, «Хирож» асари ҳуқуқий жиҳатдан ҳанафий мазҳабига тегишли дастлабки ноёб манбалардан саналади. Муаллифнинг ўзи қозилик тизимини бошқарган, бевосита амалиётда жиноят ишлари ҳамда фуқаролик ёхуд иқтисодий ишларни кўриш жараёнида назоратни амалга оширган мансабдор шахс, давлат арбоби эканига урғу берадиган бўлсак, ўз даврининг энг юксак даражадаги олими ва раҳбари сифатида ҳар бир жиноят ишини синчковлик билан, ҳар томонлама, холис ва батафсил ҳал этилиши тарафдори эканлиги яққол кўринади. Тўртинчидан, «Хирож» асарининг моҳияти жуда чуқур, ҳозир ҳам ҳуқуқ соҳаларига оид кўплаб аҳамиятли масалалар ечимини излашда қўл келади. Фикримизча, мазкур ҳуқуқий манба алоҳида тадқиқот объекти сифатида юридик соҳада изланишлар олиб борувчи олимлар томонидан янада чуқур ва мукаммал ўрганилиши зарур. Мазкур манба нафақат Ўзбекистоннинг давлат ва ҳуқуқ тарихи фанига оид қимматли маълумотларга эга эканлиги билан аҳамиятли, балки фуқаролик ҳуқуқи фанидан алоҳида тармоқ тарзида ажралиб чиққан ва фуқаролик ҳуқуқи фани билан мустаҳкам алоқада, бевосита боғлиқ бўлган қатор ҳуқуққа оид фанлар, масалан, ер ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқ, оммавий ёки хусусий ҳуқуқ, сувдан фойдаланиш ҳуқуқи, солиқ ҳуқуқи, бюджет ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи, жиноят процесси, жиноят ижроия ҳуқуқи ва бошқалар ривожига ҳам ўзак бўлган ўтмишда ва ҳозирда ҳам аҳамиятга эга қоидаларни ўзида мужассам этганлиги билан олимлар эътиборини тортади. Бешинчидан, изланишлар натижаси эса «Хирож» асари ислом ҳуқуқида ундан кейин ёзилган ҳар бир илмий-назарий ва амалий қўлланмалар ва улар асосида қабул қилинган қонунларнинг яратилишида асосий таянч вазифасини бажаргани шубҳасиздир. Муаллиф айтганидек, бандаси эмас, Аллоҳ билгувчидир. Дарвоқе, Абу Юсуфнинг «Хирож» асари Тошкент халқаро ислом академияси илмий ходими Азиза Маннопова томонидан араб тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этишга тайёрланган. Мазкур ўқув қўлланмадаги ушбу бобни тайёрлашда айнан «Хирож»нинг таржима қилинган ўзбек тилидаги қўлёзмасидан фойдаланилгани сабабли, Азиза Манноповага миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. М. РАЖАБОВА, профессор, юридик фанлар доктори МОЗИЙГА НАЗАР
7/2023 ISSN 2181-8991 ПРАВОСУДИЕ Правовое, научно-практическое издание Учредитель: Верховный суд Республики Узбекистан Главный редактор Kамол УБАЙДИЛЛОЕВ Отв. секретарь Муталиф СОДИКОВ Деж. редактор Машхура ВОРИСОВА Реклама и материалы, размещенные на коммерческой основе. Мнение редакции может не совпадать с мнением авторов публикуемых статей. Рукописи, фотографии, рисунки не рецензируются и не возвращаются. При перепечатке ссылка на издание «Одил судлов» ‒ «Правосудие» обязательна. АДРЕС УЧРЕЖДЕНИЯ: 100097, г. Ташкент, Чиланзар, ул. Чупонота, 6 Р/с 20210000300101763001 Филиал Ташкент ЧАБ «Трастбанк» МФО 00850, ИНН 201403038 ТЕЛЕФОНЫ: 278-96-54, 278-91-96, 278-25-96; ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Подписано в печать 24 июля 2023 г. Формат бумаги 60х84 1/8. Офсетная печать. Журнал набран и сверстан на компьютере редакции. Усл. печ. л. 10. Заказ ‒ 8. Тираж ‒ 2830. Цена договорная Постановлением Президиума Высшей аттестационной комиссии при Кабинете Министров Республики Узбекистан от 30.12.2013 г. за № 201/3 журнал включен в перечень изданий, публикующих статьи по докторским диссертациям. Зарегистрировано в Агентстве информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан от 27.07.2021 г. Регистрационный № 0026. Издается с 1996 года. C «Правосудие» ИНДЕКС ИЗДАНИЯ ‒ 909 K РЕДАКЦИОННЫЙ СОВЕТ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Халилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулугбек АБДУСАЛОМОВ Холмумин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОКЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИКОВ Отпечатано в типографии ООО «ATLAS PRINT MEDIA», Адрес: г. Ташкент, Шайхантахурский район, Дархон, туп. Ипак, дом 35
46 «ПРАВОСУДИЕ» № 7 / 2023 МАТЕРИАЛЫ ПЛЕНУМА ВЕРХОВНОГО СУДА Статьей 55 Конституции Республики Узбекистан каждому гарантирована судебная защита его прав и свобод, право обжалования в суд незаконных решений, действий и бездействия государственных органов и иных организаций, их должностных лиц, восстановление нарушенных прав и свобод путем рассмотрения его дела компетентным, независимым и беспристрастным судом в установленные законом сроки. В целях полноценного обеспечения гарантий прав человека путем прямого и единообразного применения судами норм Конституции Республики Узбекистан Пленум Верховного суда Республики Узбекистан на основании конституционного Закона №ЗРУ–837, принятого по итогам референдума, проведенного 30 апреля 2023 года, а также статьи 22 Закона Республики Узбекистан «О судах» П О С ТА Н О В Л Я Е Т: 1. В соответствии с частью второй статьи 15 Конституции Республики Узбекистан (далее Конституция) Конституция имеет высшую юридическую силу, прямое действие и образует основу единого правового пространства на всей территории страны. Высшая юридическая сила Конституции означает верховенство ее норм над другими законами и нормативно-правовыми актами. В связи с этим, судам следует оценивать содержание закона или иного нормативноправового акта, регулирующего рассматриваемые судом правоотношения, и применять нормы Конституции как акта прямого действия, обладающего непосредственно дейПОСТАНОВЛЕНИЕ Пленума Верховного суда Республики Узбекистан О НЕКОТОРЫХ ВОПРОСАХ ПРЯМОГО ПРИМЕНЕНИЯ НОРМ КОНСТИТУЦИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ПРИ ОСУЩЕСТВЛЕНИИ ПРАВОСУДИЯ 23 июня 2023 года № 16 г. Ташкент ствующей высшей юридической силой. Судам следует обратить внимание на недопустимость отказа в применении норм Конституции в связи с тем, что соответствующие законы и иные нормативно-правовые акты не приняты. В случаях, когда нормы Конституции, которые должны быть применены в конкретном деле содержат ссылку на иной нормативно-правовой акт, судам, рассматривающим дело, следует руководствоваться нормами Конституции и закона, регулирующего соответствующие правовые отношения. 2. Согласно частей третьей и четвертой статьи 15 Конституции международные договоры Республики Узбекистан наряду с общепризнанными принципами и нормами международного права (Всеобщая декларация прав человека, Пакт о гражданских и политических правах, Пакт об экономических, социальных и культурных правах и другие) являются составной частью правовой системы Республики Узбекистан. При этом, если международным договором Республики Узбекистан установлены иные правила, чем те, которые предусмотрены законом Республики Узбекистан, то применяются правила международного договора Республики Узбекистан. Судам необходимо обращать внимание на то, ратифицирован ли международный договор в Республике Узбекистан либо прошел другие внутренние государственные процедуры, предусмотренные в законодательных актах, необходимые для вступления в силу и на наличие оговорок. Вместе с тем, в случаях применения норм
«ПРАВОСУДИЕ» № 7 / 2023 47 международных договоров при рассмотрении дел, в мотивировочной части судебного акта следует ссылаться на нормы данного международного договора. 3. Обратить внимание судов, что Конституцией установлено, что никто не может быть осужден, подвергнут наказанию, лишен имущества или какого-либо права на основании закона, который официально не опубликован, и то, что опубликование нормативно-правовых актов является обязательным условием их применения (часть первая статьи 30, часть одиннадцатая статьи 99 Конституции). Порядок опубликования нормативно-правовых актов определен Законами от 20 апреля 2021 года «О нормативно-правовых актах» № ЗРУ–682, от 10 декабря 2019 года «О Кабинете Министров Республики Узбекистан» № ЗРУ–591, от 7 сентября 2017 года «О распространении правовой информации и обеспечении доступа к ней» № ЗРУ–443, а также Постановлением Кабинета Министров от 22 декабря 2017 года №1013 «О мерах по реализации Закона Республики Узбекистан о распространении правовой информации и обеспечении доступа к ней». 4. В соответствии со статьями 3 и 4 Конституционного закона «О Конституции Республики Узбекистан» № ЗРУ–837, принятого 30 апреля 2023 года по итогам референдума (далее Конституционный закон), законы и иные нормативно-правовые акты, действовавшие на территории Республики Узбекистан до вступления в силу Конституционного закона, применяются в части, не противоречащей Конституции в редакции Конституционного закона; нормы Конституции в редакции Конституционного закона действуют напрямую с момента его вступления в силу и независимо от принятия или наличия соответствующих законов и иных нормативно-правовых актов. Судам следует учитывать, что правовым основанием судебных актов являются прежде всего как правило соответствующие нормы Конституции, а затем иные нормативные правовые акты в зависимости от их юридической силы; в случае, если установлено, что законы и иные нормативно-правовые акты противоречат нормам Конституции, следует руководствоваться только соответствующими нормами Конституции. Вместе с тем, несоответствие Конституции нормативно-правовых актов, примененных в судебных актах судов первой инстанции, принятых до 1 мая 2023 года, установленное при их пересмотре вышестоящими судебными инстанциями в порядке, установленном Гражданским процессуальным, Экономическим процессуальным кодексами и Кодексом об административном судопроизводстве, не может быть основанием для отмены или изменения судебного акта. При рассмотрении дел судами по гражданским делам, экономическими и административыми судами, исходя из статьи 4 Гражданского кодекса и статьи 41 Закона Республики Узбекистан «О нормативно-правовых актах», необходимо установить, когда возникли права и обязанности сторон по спорному правоотношению. 5. Статьей 20 Конституции установлено, что права и свободы человека действуют непосредственно; права и свободы человека определяют суть и содержание деятельности государственных органов, органов самоуправления граждан и их должностных лиц. Судам в целях обеспечения эффективной защиты прав граждан в отношениях с государственными органами, органами самоуправления и их должностными лицами, следует проверять соблюдение этими органами и их должностными лицами установленного Конституцией принципа соразмерности при применении мер правового воздействия на человека. При этом все противоречия и неясности в законодательстве, возникающие во взаимоотношениях человека с государственными органами, толкуются в пользу человека. Также следует учитывать, что если вред, причиненный незаконными решениями, действиями или бездействием государственных органов или их должностных лиц, не возмещен в добровольном порядке, статьей 55 Конституции гарантировано его возмещение государством по заявлению заинтересованного лица. 6. Судам, исходя из требований статьи 20 МАТЕРИАЛЫ ПЛЕНУМА ВЕРХОВНОГО СУДА
48 «ПРАВОСУДИЕ» № 7 / 2023 Конституции, следует учитывать, что меры правового воздействия, применяемые в отношении лица, должны основываться на принципе соразмерности и быть достаточными для достижения целей, предусмотренных законами. При этом, наказание либо иная мера правового воздействия, применяемая в отношении лица, виновного в совершении правонарушения, должна быть справедливой, то есть соответствовать тяжести правонарушения, степени вины и общественной опасности его личности. 7. Судам при рассмотрениии конкретных дел следует проверять соблюдение нормы статьи 21 Конституции согласно которой, ни на кого без его согласия не может быть возложена обязанность, не установленная законодательством. При этом следует учитывать, что под понятием законодательство подразумеваются не только законодательные акты, но и подзаконные нормативно-правовые акты. 8. Судам следует учесть, что в соответствии с требованиями статьи 28 Конституции отсутствие возможности устранить все сомнения в виновности является основанием для признания лица невиновным. Признание лицом своей вины может быть основанием для вынесения обвинительного приговора только в случае, если его вина доказана другими проверенными в суде доказательствами. Нарушение в производстве по уголовным делам установленных Конституцией прав и свобод касательно того, что подозреваемый, обвиняемый, подсудимый не обязан доказывать свою невиновность, имеет право в любое время воспользоваться правом хранить молчание, не обязан давать показания против самого себя и своих близких родственников, признается грубым нарушением норм процессуального права. 9. Обратить внимание судов на то, что согласно части четвертой статьи 29 Конституции при осуществлении правосудия не допускается использование доказательств, полученных с нарушением закона. Разъяснить, что доказательства, полученные с нарушением установленных Конституцией прав и свобод человека, порядка, установленного законами, а также в результате действий, не предусмотренных законом, признаются доказательствами, полученными с нарушением закона. 10. В соответствии со статьей 29 Конституции каждому гарантируется право на получение квалифицированной юридической помощи и в случаях, предусмотренных законом, юридическая помощь оказывается за счет государства. Каждое лицо имеет право пользоваться помощью адвоката по своему выбору на любой стадии уголовного процесса, а при задержании лица с момента фактического ограничения его права на свободу передвижения. Также обвиняемый или подсудимый имеет право быть ознакомленным с сутью и основаниями обвинения, требовать проведения допроса свидетелей, дающих показания против него либо в его пользу. При оценке случаев нарушений конституционных норм, гарантирующих свободы и неприкосновенность человека, судам следует руководствоваться разъяснениями, данными в Постановлении Пленума Верховного суда от 19 декабря 2003 года №17 «О практике применения судами законов, обеспечивающих подозреваемому, обвиняемому право на защиту». Обратить внимание судов на то, что доказательства, полученные в результате следственных действий в отношении лица, которому конституционные права на помощь адвоката не разъяснены, либо не обеспечена реальная возможность пользоваться помощью адвоката, являются недопустимыми и не могут быть использованы при осуществлении правосудия. 11. Судам необходимо иметь в виду, что с 1 мая 2023 года ограничение прав лиц на тайну переписки, телефонных переговоров, почтовых, электронных и иных сообщений, проведение обыска в жилище допускается только в соответствии с законом и на основании решения суда. Результаты оперативно-следственной деятельности, проведенной с ограничением прав МАТЕРИАЛЫ ПЛЕНУМА ВЕРХОВНОГО СУДА