12
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ ЙиғилишдОа лий суд Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ва “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди
Судьянинг онгида - адолат, тилида - ҳақиқат, дилида - поклик бўлиши шарт. Шавкат МИРЗИЁЕВ 12/2023 ISSN 2181-8991 ОДИЛ СУДЛОВ Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр Муассис: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Бахтияр ИСЛАМОВ Робахон МАХМУДОВА Ҳалилилло ТУРАХУЖАЕВ Икрам МУСЛИМОВ Шухрат ПОЛВАНОВ Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ Холмўмин ЁДГОРОВ Ибрагим АЛИМОВ Олим ХАЛМИРЗАЕВ Замира ЭСАНОВА Омонбой ОҚЮЛОВ Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Бош муҳаррир Камол УБАЙДИЛЛОЕВ Масъул котиб Муталиф СОДИҚОВ Навбатчи муҳаррир Муталиф СОДИҚОВ Реклама нашри ва тижорий йўл билан босилган матнлар. Таҳририят фикри муаллиф фикридан ўзгача бўлиши мумкин. Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди. Кўчириб босилганда «Одил судлов» ‒ «Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен» республика танловида «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй Ҳ/р 20210000300101763001 ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали МФО 00850, СТИР 201403038 ТЕЛЕФОН: (71) 278-25-96, 278-91-96, 278-96-54, ФАКС: 273-96-60 E-mail: [email protected] Веб-сайт: www.odilsudlov.sud.uz Telegram: https://t.me/ODsud Босишга 2023 йил 18 декабрда рухсат этилди. Қоғоз бичими 60Х84 1/8. 10 босма табоқ. Офсет усулида чоп этилди. Журнал таҳририят компьютерида терилди ва саҳифаланди. Буюртма ‒ 20. Нашр адади 2680 нусха. Сотувда келишилган нархда «ATLAS PRINT MEDIA» МЧЖ босмахонасида чоп этилди. Босмахона манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Дархон, Ипак берк кўчаси, 35-уй Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 30 декабрдаги 201/3-сонли қарори билан докторлик диссертациялари бўйича илмий мақолалар чоп этиладиган нашрлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 0026-рақам билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан чиқа бошлаган. C «Одил судлов» K НАШР ИНДЕКСИ ‒ 909
2 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 8 ДЕКАБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ Р. Маҳмудова. Одил судловда Конституция нормаларининг қўлланилиши.....3 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ А. Раҳимов, М. Содиқов. Конституция – инсон қадрини улуғлайдиган ҳужжат...7 МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН М. Назаров. Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлик учун жавобгарлик...........................................................................................................................13 У. Самандаров. Маъмурий суд ишларини юритишда суд ҳужжатларининг мажбурийлиги принципини қўллаш масалалари...................................................................18 МУНОСАБАТ Г. Мамараимова. Нотариуслар томонидан далилларни таъминлашнинг бир тури сифатида экспертиза тайинлаш: муаммо ва ечимлар...........................................................22 ЭКОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚ Б. Пўлатов. Экологик назоратнинг ов қилишга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишдаги аҳамияти...................................................................................................................25 ҲАМКАСБЛАРИМИЗ ИЖОДИДАН Ҳол Муҳаммад Ҳасан. Шеърлар.......................................................................................29 Шоира Эрметова. Шеърлар...............................................................................................30 ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ............................................31 ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ.......................................39 ЮРИСТ КАРТОТЕКАСИ/КАРТОТЕКА ЮРИСТA........................................79 МУНДАРИЖА
3 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 ТАДҚИҚОТ, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ Робахон МАҲМУДОВА, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Қонунлар инсонлар ва жамият, давлат ва фуқаролар ўртасидаги ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муносабатларни белгилаб берувчи ҳамда тартибга солувчи асос, восита ҳисобланади. Инсоният пайдо бўлгандан бери барча жамиятларда қонунлар ҳаётни изчиллик билан йўлга соладиган, унинг тараққиёт йўлини белгилаб берадиган муҳим омил деб қаралган. Адолат, ҳақиқат, тенглик каби муносабатлар қонунларда ўз аксини топган. Шунинг учун қонунлар жамиятнинг, давлатнинг таянчи ҳисобланади. Олис ўтмишда юнон мутафаккири Демокрит «Қонунлар жамият таОДИЛ СУДЛОВДА КОНСТИТУЦИЯ НОРМАЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ раққиётининг асоси», деб баҳо берган бўлса, соҳибқирон Амир Темур бобомиз «Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади», деб таъкидлаган, фаранг қомусий олими Эмиль Золя «Қонунларсиз жамиятни ҳам, халқни ҳам бошқариб бўлмайди», деган хулосага келган эди. Бу фикрларнинг айни ҳақиқат эканлиги минг-минглаб йиллар давомида ҳаётда ўз исботини топиб келмоқда. Ҳар бир давлатнинг Конституцияси, Асосий қомуси мавжуд қонунларнинг мажмуи ҳамда асоси саналади. Табиийки, қонунлар ҳам, Конституция ҳам ҳаётда қотиб қолган нарса эмас. Ҳаёт тараққий этган, давлат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар янгиланиб, ўзгаргани сайин Конституция ва қонунлар ҳам янгиланиб, такомиллашиб боради. Мамлакатимизда жорий йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституция ҳам давлат бошқарувида, халқ ҳаётида юзага келган жиддий ўзгаришларнинг ёрқин ифодаси, юртимизнинг келажак йўлини белгилаб берувчи қонунлар мажмуаси десак, хато бўлмайди.
4 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 Янги таҳрирдаги Конституциянинг аввалги Конституциядан фарқи нималарда намоён бўлади? Бу борада Конституцияда белгиланган янги нормаларни халқимизга тушунтириш ва уларни амалга ошириш борасида бир қанча ишлар қилинди. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майда «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармонда давлат ва унинг органлари, барча ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституцияга ва янги қонунларга мувофиқ иш юритадилар, деб белгиланди. Шу билан бирга, фармонда «Янги таҳрирдаги Конституция олий юридик кучга эга эканлигидан келиб чиқиб, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида тўғридан-тўғри ва сўзсиз қўлланилиши, Конституция нормаларини амалга ошириш учун бошқа қонунчилик ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги ёки қонунларга Конституцияга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги важи билан қўллашни рад этиш қатъиян тақиқланиши» кўрсатиб ўтилди. Шунинг учун ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди учун энг муҳим масалалардан бири — белгиланган вазифаларни одил судловни амалга ошириш жараёнида таъминлашга қаратилди. Бунинг учун, биринчи навбатда, Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши ҳақидаги нормани ва унинг қоидаларини амалиётда қўллаш борасида 2023 йил 23 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми ўтказилди. Пленумда «Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Пленум қарорида судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги асосий ғоя сифатида белгиланди. Хўш, ўтган қисқа вақт ичида бу борада қандай ишлар амалга оширилди? Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 29 мингдан ортиқ шахсга нисбатан жами 24 мингта ишлар бўйича суд қарорларини қабул қилишда Конституция нормалари кенг қўлланилди. Ёки Конституциянинг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб берилган. Судлар томонидан 5 200 дан ор8 ДЕКАБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ
5 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 тиқ шахсга нисбатан 3 600 та ишни кўриб чиқишда ушбу норма асос қилиб олинди. Одил судловни амалга оширишда айбсизлик презумпцияси энг муҳим принциплардан бири саналади ва Конституциянинг 28-моддасида ҳам айни шу принципнинг мазмун-моҳияти ёритилган. Айни пайтда, шу моддада айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, унинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланган бўлиб, судлар томонидан айбдорлик масаласини ҳал қилишда Конституциямизнинг мазкур моддаси 1 257 та жиноят иши бўйича 1 740 нафар шахсга нисбатан қарор қабул қилишда тўғридан-тўғри қўлланилган. Шунингдек, «Хабеас корпус» институти кафолатлари, яъни ҳеч ким асоссиз қамоққа олиниши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмаслиги ҳамда шахсга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шартлиги ҳақидаги «Миранда қоидаси» Конституциянинг 27-моддасида белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 900 дан ортиқ суд қарорларида мазкур нормага амал қилинди. Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан Конституциямизнинг 29, 30, 31, 34, 35- ва бошқа моддалари ҳам тўғридан-тўғри амалиётда қўлланилмоқда. Конституциянинг нормалари нафақат жиноят судлари томонидан, балки оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид низоларни кўришда маъмурий судлар томонидан ҳам тўғридан-тўғри қўлланилмоқда. Ҳар ким ўзининг ҳуқуқ ва эркинлари бузилган деб ҳисобласа, ҳеч қандай тўсиқларсиз судга мурожаат қилиш кафолати Конституциямизнинг 55-моддасида белгилаб қуйилган. Шу асосга кўра, давлат органлари билан ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар юзасидан фуқаролар маъмурий судларга 2023 йилнинг 9 ойи давомида давлат ва маъмурий органлар устидан 12 мингга яқин ариза билан мурожаат қилишган, шундан 6 ярим мингдан ортиқ талаб, бошқача айтганда, 60 фоиз аризалар қаноатлантирилган. Эътиборлиси, бир ярим мингга яқин маъмурий суд қарорларида Конституциямизнинг нормалари тўғридан-тўғри бажарилган. Маъмурий судларнинг амалиётида айрим низоларнинг ечимини топишда конституциявий нормалар бевосита қўлланилиб келинмоқда. Масалан, Конституциянинг фуқаролар пенсия таъминоти кафолати билан боғлиқ 46-моддаси 270 та ишда, ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши борасидаги 20-моддаси 180 та ишда, хусусий мулк дахлсизлигини кафолатловчи 65-модда 50 дан ортиқ ишда, шунингдек кўплаб маъмурий ишлар8 ДЕКАБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ
6 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 да Конституциянинг 46, 20, 65-моддалари қўлланилган. Фуқаролик муносабатларидан келиб чиқадиган инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхона ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш фуқаролик ва иқтисодий суднинг вазифаларига киради. Бу борада ҳам Конституциямизга бир қанча янгиликлар киритилган. Хусусан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш, муносиб турмуш шароитларини яратиш, ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги учун давлатнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий масъулиятини кучайтиришга қаратилган нормалар мустаҳкамланди. Илк бор ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланди. Ушбу кафолатлардан одил судловни амалга оширишда кенг фойдаланилмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича судларда ҳозирги кунга қадар 9 мингга яқин низолар Конституциянинг нормалари асосида ҳал этилган. Масалан, 3 800 дан ортиқ никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, оилаларни яраштириш учун Конституциянинг оила жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги мустаҳкамланган 76-моддаси, 1300 дан ортиқ ҳолатда алимент ва васийлик билан боғлиқ масалаларда, ота-оналарнинг фарзандларини таъминлаш мажбурияти ҳамда бола ҳуқуқларининг кафолатлари ҳақидаги 77-модда, 450 дан ортиқ ҳолатда хусусий мулк дахлсизлигини кафолатловчи 65-модда, 270 га яқин ҳолатда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ 42-модда ҳамда 320 та ҳолатда мерос ҳуқуқи билан боғлиқ 41-модда қўлланилган. Конституциямизда бозор муносабатларини ривожлантириш, хусусий мулк, тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва бозор иқтисодиёти ижтимоий йўналтирилганлигини таъминлашга қаратилган конституциявий механизмлар ҳам янада мустаҳкамланди. Таҳлилларга кўра, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ низолар кўриб чиқиладиган иқтисодий судлар томонидан ҳозирги кунга қадар 3 ярим мингдан ортиқ низоларни ҳал этишда тўғридан-тўғри конституциявий нормаларга асосланилган. Умуман, Конституциямиз нормаларини тўғридан-тўғри қўллаш амалиёти нафақат судлар ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун, балки тартиб-қоида билан ишлайдиган барча давлат идоралари учун мажбурийдир. Бу борада судлар ўз амалиёти билан давлат органларида қонунийликни таъминлашни мақсад қилган. Суд тизимида янги таҳрирдаги Конституциямиз асосида амалга оширилаётган ишлар Асосий қонунимизнинг нормалари ҳаётга тўғри татбиқ этилаётганлигини кўрсатади. 8 ДЕКАБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ
7 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 КОНСТИТУЦИЯ – ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАЙДИГАН ҲУЖЖАТ Мухбир: – Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 31 йил тўлади. 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда мамлакатимизда янги даврни бошлаб берди. Келинг, суҳбатимиз аввалида мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз. Абдуманноб Раҳимов: – Дарҳақиқат, 2023 йил мамлакатимиз ижтимоийсиёсий ҳаётида улкан тарихий воқеаларга бой бўлди. Халқимиз бундан нафақат хабардор, балки ушбу жараёнларда фаол иштирок этди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 1992 йил 8 декабрда мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилди. Бир пайтнинг ўзида у халқимиз ҳаётини янада яхшилаш ва ислоҳотлар талаби асосида босқичма-босқич такомиллаштириб борилди. Конституциявий суд судьяси Абдуманноб Раҳимов билан журнал масъул котиби Муталиф Содиқовнинг янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ўрни, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти, унинг мазмун-моҳияти ҳақидаги суҳбати Зеро, ҳар қандай демократик ислоҳотлар мустаҳкам конституциявий-ҳуқуқий асосга эга бўлсагина, бардавом ва самарали бўлади. Маълумки, ўтган йилларда Конституцияга 15 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, уларнинг салмоқли қисми Ҳаракатлар стратегияси доирасида киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга тўғри келади. Сўнгги 5 йилда Конституциямизнинг 21 та моддасига 9 маротаба 32 та ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Шу вақтга қадар Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмунига эътибор берадиган бўлсак, улар асосан давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ ўзгартишлардан иборат бўлганини кузатишимиз мумкин. Муболағасиз айтиш мумкин, 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз хоҳиш-истаги билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар том маънода давлат деган тушунча моҳиятини янада кучайтирди. Яъни, Ўзбекистон ижтимоий давлат экани ва мамлакатимизда «инсон-жамият-давлат» тамойили устуворлиги эътироф этилди. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ
8 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ Конституциявий ислоҳотлар натижасида Асосий қонунимиз 65 фоизга янгиланди. Конституциядаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Ўтган 31 йил давомида ўзгармаган Конституциянинг «Инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари» деб номланган иккинчи бўлими таъбир жоиз бўлса, жиддий равишда ислоҳ қилинди. Бу билан мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев олиб бораётган давлат бошқарувидаги «Инсонни рози қилиш» сиёсати Конституция даражасига олиб чиқилди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз, янгиланган Конституцияда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясидаги жами 30 модданинг бутун мазмун-моҳияти ўз аксини топди. Айнан шунинг учун Конституцияда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади», деб белгилаб қўйилди. Мухбир: – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг биринчи бўлими асосий принципларга бағишланган. Конституциянинг асосий принциплари давлат тузилиши, ҳокимият тизими, ички ва ташқи сиёсатда қандай аҳамият касб этади? Абдуманноб Раҳимов: – Дарҳақиқат, Конституциянинг асосий принциплари ўзининг мазмун-моҳиятига кўра, давлат тузилиши ва унинг мавжудлигини муҳим шарти ҳисобланади. Яъни, дунё ҳамжамиятида ҳуқуқий демократик давлат сифатида намоён бўлиш учун Конституциянинг асосий принциплари муҳим роль ўйнайди. Таъбир жоиз бўлса, ҳар қандай ҳуқуқий демократик давлат суверен бўлиши керак. Унда давлат ҳокимияти халққа тегишли бўлиши лозим. Шунингдек, Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши, ва албатта, ўзининг ташқи сиёсатига эга бўлиши шарт. Сиз юқорида таъкидлаб ўтганингиздек, Конституциянинг биринчи бўлими, 1-боби давлат суверенитети, 2-боби халқ ҳокимиятчилиги, 3-боби Конституция ва қонуннинг устунлиги ва 4-боби ташқи сиёсат принципига бағишланган. Аҳамият беринг, агар давлат тузилишида ушбу принципларни биронтаси бўлмаса, у ҳуқуқий демократик давлат сифатида мавжуд бўлаолмайди. Агар мамлакат Конституциясини ислоҳ қилишдан кўзланган асосий мақсад нима деб сўрасангиз, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини ҳаётга тизимли ва изчил татбиқ этиш, демократик ислоҳотларни янги сифат босқичига олиб чиқиш, «Инсон қадри учун» деган давлат сиёсатини устувор тамойилга айлантириш ва пировардида мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, деб жавоб берган бўлар эдим. Демак, Конституциянинг асосий принциплари бу мамлакат мустақиллигининг асосий шартидир. Мухбир: – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддаси аввалгидан фарқли равишда ўзгартирилди. Ҳатто, янги таҳрирдаги Конституциянинг 154-моддасида «Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас», деб белгиланиши, унинг нақадар муҳим норма эканлигидан далолат беради. Шу модда ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз? Абдуманноб Раҳимов: – Конституциянинг 1-моддасида «Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижти-
9 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ моий ва дунёвий давлат. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади» деб белгилаб қўйилмоқда. Ушбу модданинг асл моҳиятини тушуниш учун ундаги нормаларнинг мазмунини очиб беришга тўғри келади. Демак, Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга давлат. Республика атамаси лотинча ибора бўлиб, «давлат иши» деган маънони англатади. Бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган давлатларда олий ҳокимият аҳоли томонидан маълум муддатга сайлаб қўйиладиган давлат ҳокимияти вакиллик органлари (депутатлар)га тегишли бўлади. Бундан англашиладики, халқ давлат ишларини бошқаришда ўзининг вакиллари орқали иштирок этади. Бу билвосита иштирок деб айтилади. Бугун дунёнинг 140 дан ортиқ давлатларида давлат бошқаруви республика шаклига асосланган. Давлат ҳокимиятининг олий органлари ўртасида ҳокимиятни тақсимлаш усулларига кўра, президентлик, парламентар ва аралаш республикаларга ажратиб кўрсатиш жоиз бўлади. Президентлик республикасининг ўзига хос хусусияти (AҚШ ва Лотин Aмерикаси мамлакатларида тарқалган ҳокимият тақсимоти модели) умумхалқ сайловларида сайланадиган президент давлат бошлиғи ва бир вақтни ўзида ижро ҳокимиятини ҳам бошқаради. Парламент республикалари сифатида Европа давлатларини кўрсатиш мумкин. Масалан, Германия, Италия ва бошқа давлатларда бошқарув парламентар республика моделига хос. Унга кўра, давлат ҳокимиятини ташкил этишда ҳал қилувчи роль сайловларда кўпчилик овоз олган партиялардан ҳукуматни ташкил этувчи парламентга тегишли бўлади. Президент давлат раҳбари сифатида фақат вакиллик функцияларини бажариш ҳуқуқига эга бўлади, холос. Франция, Португалия, Финляндия, Швейцарияда, шунингдек Шарқий Европанинг кўплаб мамлакатларида давлат бошқаруви асосан аралаш республика шаклига эга. Буни ярим президентлик, парламент-президентлик республикалари деб айтиш мумкин. Буни парламент республикаси билан солиштирганда, ҳукумат бир вақтнинг ўзида парламент ва президент томонидан тузилади. Яъни, ижро этувчи ҳокимият ҳам парламент олдида, ҳам президент олдида ҳисобдор бўлади. Бизда ҳам айнан Европанинг энг илғор мамлакатларида бўлгани каби давлат бошқаруви ярим президентлик ва парламент-президентлик республикасига хослиги билан ажралиб туради. Кўриб турганингиздек, Конституциянинг 1-моддасида Ўзбекистон бошқарувнинг республика шаклига эга эканлигининг мустаҳкамланиши жуда муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон – суверен давлат Суверенитет – француз тилидан таржима қилинганда (souverainete) – олий ҳокимият, яъни ҳокимиятнинг устунлиги ва мустақиллиги демакдир. Суверенитетни ҳурматлаш – халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий принципи ҳисобланади. Ушбу қоида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми ва бошқа халқаро ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳуқуқшуносликда давлат суверенитети, миллат суверенитети, халқ суверенитети тушунчалари мавжуд. Давлат суверенитети — ҳокимиятнинг мамлакат ичида олийлиги ва ташқи
10 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 муносабатларда тўла мустақиллиги. Давлат суверенитети ҳақидаги ғоя XVI асрда яшаб ўтган франциялик Жан Боденга тегишлидир. Унинг фикрича, суверенитет давлатнинг энг муҳим белгиси ҳисобланади, бунда абадий, мутлақ, бўлинмас олий ҳокимият назарда тутилади. Давлат суверенитети тушунчаси кейинги даврларда янада ривожлантирилди ва бойитилди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида давлат суверенитети алоҳида бобда ўз ифодасини топиши ва унинг 1-моддасида мустаҳкамланиши жуда муҳим нормадир. Миллат суверенитети – миллатнинг тўла ҳокимиятини, унинг тўла сиёсий эркинлигини, ўз миллий ҳаётини белгилаш реал имкониятига эгалигини, мустақил давлатни ташкил қила олишгача бўлган ҳуқуққа эгалигини билдиради. Халқ суверенитети – халқнинг тўла ҳокимиятини англатади, яъни халқ жамият ва давлатни бошқаришда реал иштирок этиш учун ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий воситаларга эга бўлади. Халқ суверенитети – барча демократик давлатларда конституциявий тузум принципларидан бири ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади», деб белгиланиши ҳам бежиз эмас. Ўзбекистон – демократик давлат Демократик давлатда бошқарув халққа тегишли бўлади. Буни конституцияда мустаҳкамланиши жуда муҳим. Кенг маънода олинганда, фуқаролар эркинлиги ва тенглиги қонунларда мустаҳкамланган, халқ ҳокимиятчилигининг восита ва шакллари амалда ўрнатилган ва юзага чиқарилган сиёсий тузум. Демократия давлат билан инсон муносабатларини белгилайди. Демократиянинг асосий талаблари: кўпчилик ҳокимияти, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, улар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояланганлиги, конституция ва қонунларнинг устуворлиги, ҳокимиятнинг бўлиниши, давлат бошлиғи ва ваколатли органларнинг сайлаб қўйилишидир. Бевосита демократия – асосий қарорлар йиғилишларда бевосита барча фуқаролар томонидан ёки референдумлар йўли билан қабул қилиниши тушунилади. Вакиллик демократияси – қарорлар сайлаб қўйиладиган органлар томонидан қабул қилинади. Кишилик жамияти пайдо бўлган вақтдан буён демократиянинг илк куртаклари мавжуд бўлган. Шундай бўлса-да, ҳозир вақтга келиб, энг тараққий этган мамлакатларда ҳам ўзининг энг юқори чўққисига эришганича йўқ. Давлат билан бирга вужудга келган демократия инсоният тарихи давомида турли миллий-маданий шарт-шароитларга мослаша борган. Ҳар бир давлатда, миллатда ўзига хос қадриятлар, менталитет, анъаналар мавжуддир. Улар жамиятдаги демократик жараёнларга катта таъсир кўрсатади, бинобарин, демократик муассасаларни шакллантиришда мазкур омиллар, албатта, ҳисобга олинади. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, демократия ҳамма нарсада хоҳлаганча эркинлик дегани эмас. Демократик давлатда эркинлик, фақат қонунга асосланган ва қонунлар билан бериладиган эркинликдир. Демократиянинг ажралмас қисми интизом, қонунларни ҳурмат қилиш, бошЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ
11 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 қаларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишдир. Демократия тартиботлари ҳуқуқий давлатда мукаммал ривожланиб боради. Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат Ҳуқуқий давлат барпо этиш Ўзбекистоннинг мустақилликни биринчи кунидан ўз олдига қўйган энг олий мақсадидир. Ҳуқуқий давлатда давлатнинг қуйидаги принциплар асосида фаолият юргизиши ва амал қилиши шарт ҳисобланади. Халқ суверенитети: шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳеч ким, шу жумладан, давлат томонидан ҳам ҳар қандай ҳолда бузилмаслиги; қонуннинг устунлиги; ҳокимиятнинг бўлиниши тамойилига амал қилиш; судларнинг мустақиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий ҳуқуқ нормаларидан устун бўлишидир. Ҳуқуқий давлатда энг олий қадрият инсон ҳисобланади. Давлат фақат ҳуқуқ нормаларини яратиб қолмай, ўзи ҳам уларга амал қилиши ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим хусусиятидир. Ҳуқуқий давлат демократиянинг ажралмас белгисидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида Ўзбекистон ҳуқуқий давлат эканлигини қатъий белгиланиши юқорида айтилганидек, энг аввало, табиатнинг энг олий хилқати бўлган инсонни қадрлаш, Президентимиз таъбири билан айтганда, уни рози қилиш, демакдир. Ўзбекистон – ижтимоий давлат Ижтимоий давлат ғояси жуда қадим замонларга бориб тақалади. Янги Ўзбекистонда ушбу ғоя Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил 20 июнда конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувдаёқ илгари сурилган эди. У вақтда фақат янгиланаётган Конституция лойиҳаси ишлаб чиқилаётган ва умумхалқ муҳокамасига олиб чиқиш режалаштирилаётган эди. Кейинчалик, Конституциямизда «Ўзбекистон — ижтимоий давлат» деган тамойилни мустаҳкамлаш ғоясининг устувор йўналишлари давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгилаб берилди. Ижтимоий давлат тушунчаси инсон қадри тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ушбу ғоянинг туб негизида, аввало, инсон қадрини улуғлаш, халқни рози қилишдек олижаноб мақсад мужассам. Дунё амалиётидан маълумки, ижтимоий давлат ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратиб беради. У ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш бўйича самарали сиёсат олиб борадиган давлат моделидир. Шунингдек, ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади. Шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришни талаб қилади. Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, бандликни таъминлаш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар яратиш, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ҳам ана шундай эзгу мақсад мужассам. Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат эканлигини белгиланиши инЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ
12 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 сон қадрини улуғлаш келгусида ҳам энг олий мақсад ва у давлатнинг ортга қайтмас сиёсати эканлигини билдиради. Ўзбекистон – дунёвий давлат Энг аввало, шуни таъкидламоқчиманки, дунёвий давлат бу «динсиз давлат» дегани эмас. Дунёвий давлатда барча дин вакиллари Конституция ва қонунлар олдида тенг бўлади. Бу тамойил давлатни диний қарашлардан ажратишни назарда тутади, яъни дунёвий давлатда дин давлатдан ва сиёсатдан ажратилса-да, жамиятдан ажратилмайди. Дунёвий давлатда миллати, тили, эътиқодидан қатъи назар, барча фуқаролар тенг ва улар учун бир хил шароит яратилади. Дин, диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ҳамда давлат ҳокимиятидан ажратилган бўлади. Давлат бошқаруви диний қоидалар билан эмас, балки Конституция ва қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади, қарорлар қабул қилишда диний асослар бош мезон ҳисобланмайди. Дунёвий давлатда давлат диний масалаларда расман бетараф бўлади ёки диний масалаларга аралашишдан ўзини тияди. Дунёвий давлат ўз фуқароларига динидан қатъи назар, тенг муносабатни таъминлайди ва инсонларга уларнинг диний эътиқоди, мансублигига кўра ҳеч қандай имтиёз бермайди. Бошқача айтганда, дунёвий давлатда динни сиёсийлаштиришга йўл қўйилмайди, бироқ айни пайтда диний ташкилотлар ва конфессияларнинг ривожланишига кўмак кўрсатилади, уларнинг ички ишларига аралашилмайди, диндорларга диний эҳтиёжларини қондиришларига тўсқинлик қилинмайди. Дунёвий давлатнинг муҳим хусусиятларидан бири турли дин вакилларининг бағрикенглик ва тинч-тотувликда яшашидир. Жамиятда турли-туман дин ва маданиятлар вакиллари мавжуд бўлган ҳолда, давлат бошқаруви ва сиёсати, албатта, бир мафкурага ёки диний қарашга асослана олмайди. Бундай шароитда энг адолатли ва тўғри йўл дунёвий давлат бўлиб, ушбу принцип барча динлар ҳамда турли қарашларни тенг ҳурмат қилиш, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглигини таъминлайди. Ўзбекистонда 16 та диний конфессияга мансуб 2300 дан ортиқ диний ташкилот фаолият юритаётгани, турли диний эътиқодга мансуб аҳолига эга давлатда эътиқод эркинлигининг кафолатланиши сиёсий ва ҳуқуқий аҳамият билан бирга ижтимоий аҳамиятга эга. Конституцияга мувофиқ, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Шахснинг диний эътиқоди бўйича унга қўшимча ҳуқуқ ёки мажбуриятлар юкланмайди. Бир сўз билан айтганда, дунёвий давлат тамойили дунёга ва дунёвий ислоҳотларга йўл очади. Бутун Ўзбекистон халқининг 2023 йил 30 апрелда референдумдаги тарихий қарори билан мамлакатимиз ўзининг тараққиёт йўлини – дунёвий демократик йўлни танлади. Янгиланган Конституцияда дунёвий давлат принципининг белгилаб қўйилганлиги – дунёвий тараққиёт, турли дин ва мазҳаблар ўртасидаги бағрикенгликка асосланган ўзаро тушуниб яшаш турмуш тарзи диний бирлашмаларга мустақил ва эркин фаолият, дин ва эътиқод эркинлиги, тенглик, ижтимоий тинчлик ва барқарорлигимизни асраб-авайлаш учун муҳим ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ
13 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 2023 йил 30 апрель куни умумхалқ референдумида қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялаш, қонунийликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилган. Бу борада қонунчиликда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш юзасидан ҳам бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖтК)га биноан, маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим турдаги ҳаракатлар мавжудки, ҳуқуқий оқибати жиҳатидан жамоат хавфсизлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этганлиги, кўпгина ҳолларда жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган ижтимоий хавфли қилмишларни содир этилишига замин яратганлиги боис, бундай турдаги ҳуқуқбузарликларга алоҳида ёндашув талаб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2023 йил 20 октябрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида йўлларимиздаги ҳараТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ МАСТ ҲОЛДА БОШҚАРГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК кат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтиб, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини таъкидлагани ҳам бежиз эмас1 . Шу нуқтаи назардан, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, транспорт воситаларини бошқаришда, аввало, қонунларга, шунингдек ҳаракат иштирокчиларига нисбатан ҳурматни сақлаш ҳар бир фуқаро, шу билан бирга, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг энг асосий бурчларидан бири ҳисобланиши лозим. Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, кўп ҳолатларда йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқишига транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш сабаб бўлади. Статистик кўрсаткичлар таҳлилига кўра, 2022 ва 2023 йилларда транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш билан боғлиқ ишлар салмоқли кўрсаткичларни ташкил этган. Хусусан, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йилда МЖтКнинг 131-моддаси билан боғлиқ жами МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
14 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 23 960 та, жорий йилнинг 9 ойида 16 875 та, МЖтКнинг 136-моддаси бўйича 2022 йилда 9 139 та, жорий йилнинг 9 ойида 5 336 та мазкур тоифадаги ишлар кўриб чиқилган2 . Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддасида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқаришда ифодаланган, 136-моддасида эса транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлашида ифодаланган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу тоифадаги ишларни кўришда судлар томонидан қуйидаги масалаларга эътибор берилиши лозим. МЖтКнинг 131, 136-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг объекти йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ижтимоий муносабатлардир. Ҳуқуқбузарликнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган: транспорт воситасининг ҳайдовчиси (МЖтК 131-моддасининг биринчи ва иккинчи қисми; 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисми); маст шахсга бошқариш топширилган транспорт воситасининг эгаси (МЖтК 131-моддасининг учинчи қисми); мопед, велосипед ҳайдовчиси, уловли аравани бошқариб борувчи шахс (МЖтК 136-моддасининг учинчи қисми). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 6-бандига кўра, ҳайдовчи – йўлларда транспорт воситасини бошқариб бораётган шахс, бошқаришни ўргатувчи, от-аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига тенглаштирилган. МЖтКнинг 131-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг объектив томони: ҳайдовчининг транспорт воситасини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариш (МЖтК 131-моддасининг биринчи қисми); транспорт воситасини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан бошқариш ( МЖтК 131-моддасининг иккинчи қисми); алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини эгаси томонидан бошқаришни топшириш (МЖтК 131-моддасининг учинчи қисми). «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 10, 20-бандлари транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм, қондаги алкоголь маҳсулотининг концентрацияси эса 0,3 промилле ва ундан юқори бўлган ҳолларда шахс алкоголли ичимликни истеъмол қилган деб топилиши кўрсатилган. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
15 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН Гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлигини белгиланган тартибда аниқланиб, ушбу ҳолат тегишли тартибда тасдиқланган бўлса, истеъмол қилинган модда ва воситаларнинг миқдори аҳамиятга эга бўлмайди. МЖтКнинг 136-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг объектив томони: транспорт воситаси ҳайдовчисининг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши (МЖтК 136-моддасининг биринчи қисми); транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши (МЖтК 136-моддасининг иккинчи қисми); мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши (МЖтК 136-моддасининг учинчи қисми). Ушбу ҳолатда МЖтКнинг 131, 136- моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилади, яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ғайриҳуқуқий эканлигини билган, унинг зарарли оқибатларига кўзи етган бўлиб, уларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйган бўлади. Таъкидлаш лозимки, жамиятимизда транспорт воситасини маст ҳолда бошқаришда ифодаланган ҳуқуқбузарлик кўрсаткичлари йил сайин ортиб бораётганлиги муносабати билан охирги ўн йил ичида қонунчиликнинг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жазони назарда тутувчи санкцияси бир неча маротаба кучайтирилди. Масалан, МЖтК 131-моддасининг биринчи қисми санкцияси, яъни ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқаришда ифодаланган ҳуқуқбузарлик учун жазо чораси: – 2011 йил 26 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»- ги қонун билан кучайтирилиб, модда санкциясидан жарима тариқасида альтернатив жазо чораси чиқарилди ҳамда фақатгина транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси қолдирилиб, унинг амалдаги бир йилдан икки йилгача бўлган муддати бир йилу олти ойдан уч йилгача қилиб белгиланди; – 2018 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»- ги қонун билан янада кучайтирилиб, модда санкциясидаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазосига мажбурий тартибдаги
16 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима жазоси ҳам қўшилди. Маълумки, маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Таъкидлаш лозимки, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар жамоат тартиби, балки фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг бузилишига ҳам сабаб бўлади. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 23-сонли қарорининг 4-бандига асосан, Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 35-сонли қарори 16-бандининг иккинчи хатбошиси янги таҳрирда баён этилиб, унга мувофиқ МЖтКда кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик тушунчаси очиб берилмаганлиги туфайли, содир этилган ҳуқуқбузарликни бундай деб топиш масаласи суд томонидан ишнинг муайян ҳолатлари, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, шу жумладан, МЖтК билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар жиддий тарзда бузилган-бузилмаганлигидан, айбдорнинг шахси, ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий ёки қопланган маънавий зарар миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳал этилиши лозимлиги қайд этилган. Бундан ташқари, ушбу банд учинчи хатбоши билан тўлдирилиб, унга мувофиқ, айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг объектив томонини ташкил этувчи ҳаракатлар МЖтК билан қўриқланадиган жамоат муносабатларини жиддий бузишини инобатга олиб, бундай ҳуқуқбузарликлар ҳеч бир ҳолда ҳам кам аҳамиятли деб топилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган. МЖтКнинг 33-моддасида суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда, сабаблар ва асосларни, албатта, кўрсатиб, МЖтКнинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкинлиги назарда тутилган. Енгилроқ жазо чорасини қўллаш юзасидан Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
17 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 1 Қаранг: https://t.me/Press_Secretary_Uz/3441 2 Қаранг: https://stat.sud.uz/file/2023/06.11/%D1%81%D0%B0%D0%B9%D1%82%20%D0%B6%D0%B8%D0%BD%D0% BE%D1%8F%D1%82%202023%20%D0%B9%D0%B8%D0%BB%209%20%D0%BE%D0%B9.pdf ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 35-сонли қарорининг 20-бандида: қонун санкцияда назарда тутилганидан енгилроқ маъмурий жазо чораси қўлланилганда қарорнинг хулоса қисмида фақат МЖтКнинг 33-моддасини қўллаган ҳолда, тайинланган жазо тури ва миқдори кўрсатилиши лозим бўлиб, енгилроқ жазо тайинланиши сабаблари (масалан, маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи, шунингдек ҳуқуқбузарнинг оғир моддий аҳволдалигидан далолат берувчи ҳолатлар) қарорнинг баён қисмида кўрсатилиши; бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда МЖтКнинг 33-моддаси ҳуқуқбузарликлар мажмуи учун эмас, балки алоҳида ҳуқуқбузарлик учун қўлланилиши қайд этилган. МЖтКнинг 33-моддасини қўллашда, суд қонун санкциясида назарда тутилган қўшимча жазони қўлламасликка ҳақли бўлиб, бу қарорнинг баён қисмида асослантирилиши лозимлиги назарда тутилган. Бироқ, ҳуқуқни қўллашда судлар томонидан ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун енгилроқ жазо қўлланиши тайинланадиган жазодан кўзланган мақсадга эришишга олиб келмаслиги мумкин. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ҳуқуқбузарликлар сонининг ортишига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг тўла асосга келмасдан туриб, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати мавжуд эмаслиги сабабли тугатилиши, суриштирув органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишда йўл ҳаракати қоидаларини тартибга солиш юзасидан қабул қилинган қонуности ҳужжатлари талабларига ҳам риоя қилинмаганлигига доир омиллар сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Шунга кўра, судлар маъмурий жазо тури ва миқдорини белгилашда Конституция нормаларига амал қилиб, содир этилган ҳуқуқбузарликнинг сабаблари ва ижтимоий хавфли оқибатларини, шахсга оид ҳолатларни атрофлича аниқлаб, қонунда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун қўллаши лозим. М. НАЗАРОВ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий мактаби «Жиноят ҳуқуқи» кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, суд фахрийси МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
18 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШДА СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙЛИГИ ПРИНЦИПИНИ ҚЎЛЛАШ МАСАЛАЛАРИ Маъмурий суд ишлари юритишнинг раҳбарий нормаларидан бири бу суд ҳужжатларининг мажбурийлиги принципидир. Мазкур принципнинг мазмуни Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт. Ушбу қонун мазкур моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд ҳужжатларини ижро этмаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (МСИЮтК)га кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда мамлакатимизнинг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим. Маъмурий судлар томонидан ишларни кўриш жараёнида ҳал қилув қарори, ажрим, қарор шаклидаги суд ҳужжатлари қабул қилинади. Уларни бажариш барча учун мажбурий ҳисобланиб, қуйида суд ҳужжатларининг мажбурийлигини назарда тутувчи бир қатор қоидалар билан таништириб ўтамиз. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги принципи суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори (қарори)ни ижрога қаратишда намоён бўлади. Бироқ, суд томонидан чиқарилиб, ишни мазмунан ҳал қилмайдиган қарорларни ҳам ижро этиш мажбурийлигини кўрсатади. Хусусан, маъмурий суд ишларини юритиш жараёнида далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади. Суд ишни тўғри ҳал қилиш мақсадида далилларни ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан талаб қилиб олиши мумкин. Ишда иштирок этувчи шахс унда қатнашаётган ёки иштирок этмаётган шахсдаги зарур далилларни мустақил олиш имконига эга бўлмаса, мазкур далилни талаб қилиб олиш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Илтимосномада ушбу далил билан иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатлар аниқланиши мумкинлиги, далилнинг аломатлари ва у турган жой кўрсатилиши керак. МСИЮтКга кўра, далилни талаб қилиб олиш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилиб, унда ушбу далилни тақдим этиш муддати ва тартиби кўрсаМАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН
19 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 тилади ҳамда талаб қилинаётган далилни сақлаётган шахсга юборилади. Суд талаб қилаётган далилни сақлаётган шахс уни бевосита судга юборади ёки судга топшириш учун тегишли ажримни тақдим этган шахсга беради. Агар шахс суд талаб қилаётган далилни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса ёки суд белгилаган муддатда тақдим эта олмаса, у шу муддат ичида бу ҳақда судни сабабларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиши шарт. Далилни сақлаётган шахс талаб қилинаётган далилни тақдим этиш мажбуриятини суд узрсиз деб топган сабабларга кўра бажармаган тақдирда, уни сақлаётган шахсга МСИЮтКда белгиланган тартибда жарима солинади. Қонун талабига асосан, талаб қилинаётган далилга эга бўлган шахсга жарима солиниши уни далилни судга тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди. Бундан ташқари, маъмурий ишларни кўриш жараёнида маслаҳат ва тушунтириш бериш мақсадида суд томонидан мутахассис жалб этилиши мумкин. Мутахассис сифатида жалб этилган шахс: суднинг чақируви бўйича келиши; процессуал ҳаракатларни амалга оширишда ва суд муҳокамасида махсус билим, кўникмалардан ва илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; маслаҳатлар бериши ва ўзи бажараётган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар бериши шарт. Агар мутахассис суд узрсиз деб топган сабабларга кўра, суднинг чақируви бўйича келмаса, шунингдек маслаҳатлар (тушунтиришлар) беришни асоссиз равишда рад этса, унга нисбатан МСИЮтК (122-123-моддалари)да белгиланган тартибда жарима солиниши мумкин. Жарима солиниши мутахассисни келиш ва маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш мажбуриятидан озод қилмайди. Шунингдек, ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра, суд, агар маъмурий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар аризачининг ёки ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса, аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чоралар кўрмай туриб, ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса, дастлабки ҳимоя чораларини кўриши мумкин. Суд дастлабки ҳимоя чораларини кўриш учун тегишли маъмурий органга ёки мансабдор шахсга ажрим чиқариб ижрога қаратади. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ажрим суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади. Кўрилган дастлабки ҳимоя чораларини ижро этиш мажбурияти суд томонидан зиммасига юклатилган шахсга дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ажримни ижро этмаганлик учун МСИЮтКнинг 122-моддасида белгиланган тартибда жарима солинади. Суд томонидан солинадиган суд жаримасининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмаслиМАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН АННОТАЦИЯ Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг конституциявий мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Мазкур мақолада маъмурий ва бошқа оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судларда кўришда суд ҳужжатларининг мажбурийлиги принципини рўёбга чиқариш ҳамда бу борадаги муаммолар ва уларнинг ечими билан боғлиқ бўлган ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинади. Калит сўзлар: мажбурийлик, ижро этиш шарт бўлган суд ҳужжатлари, жавобгарлик, бажармаслик, суд жаримаси, одил судлов, ҳуқуқбузарлик, дастлабки ҳимоя чораси.
20 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН ги керак, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан суд ҳужжати ижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда суд жаримаси солинади. Суд ҳужжати такроран ижро этилмаган тақдирда, дастлабки солинган жариманинг ўн баравари миқдорида суд жаримаси солинади. Маъмурий ишларни кўриш жараёнида судлар томонидан нафақат бошқа давлат органлари ёки мансабдор шахслар, фуқаролар ёки юридик шахслар учун бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади, балки ишни кўраётган суд бошқа туман ёки шаҳар ҳудудидаги далилларни олиш зарур бўлган тақдирда, тегишли судга муайян процессуал ҳаракатларни бажаришни топширишга ҳақли. Ушбу ҳолатда суд ажрим чиқариб, суд топшириғи тўғрисидаги ажримда кўрилаётган ишнинг мазмуни қисқача баён қилинади, аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар, топшириқни бажарадиган суд тўплаши керак бўлган далиллар кўрсатилади. Суд топшириғи тўғрисидаги ажрим топшириқ берилган суд учун мажбурийдир ва ажрим олинган пайтдан эътиборан ўн беш кунгача бўлган муддатда бажарилиши керак. Маъмурий судлар томонидан маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш; маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш; маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш жараёнида қабул қилинадиган барча суд ҳужжатлари ижро этилиши лозимлиги, ва ўз навбатида, суд ҳужжатлари мажбурийлиги принципининг бузилиши жавобгарликка тортиш билан боғлиқ ҳуқуқий оқибат туғдириши мумкинлигини кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖтК)да одил судловга тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, ушбу кодекснинг 180-моддасига асосан, судга ҳурматсизлик қилиш, яъни гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар, жавобгар, ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида ёки мазкур шахсларнинг ва бошқа фуқароларнинг раислик қилувчи фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси пайтида тартибни бузишда ўз ифодасини топган судга ҳурматсизлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солиш, 181-моддасига кўра, мансабдор шахс томонидан суд чиқарган хусусий ажримни (қарорни) кўриб чиқмаслик ёхуд ажримда (қарорда) кўрсатилган қонунни бузиш ҳолларини бартараф этиш чораларини кўрмаслик, худди шунингдек хусусий ажримга (қарорга) ўз вақтида жавоб бермаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бироқ, амалдаги МЖтКнинг 242-моддасига мувофиқ, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, қонунда назарда тутилган ҳолларда иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли ҳисобланади. Жумладан, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан МЖтКнинг 245-моддасига назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ишлари билан бирга, ушбу кодекснинг
21 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 180, 182-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ишларини, иқтисодий судлар томонидан кодекснинг 2451 -моддасига кўра, 180 ва 181-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликка оид ишларни, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судлар мазкур кодекснинг 2454 -моддасига биноан, 180- ва 181-моддасида белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишлари мумкин. Бироқ, амалдаги МЖтКда маъмурий судлар томонидан айнан ушбу кодексда назарда тутилган одил судловга тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар (180 ва 181-моддаси) учун маъмурий жавобгарлик чорасини қўллаш масаласини мустақил равишда амалга ошириш очиқ қолган. Одил судловга тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг белгиланиши ва мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни амалга оширувчи суд томонидан мустақил равишда қўлланиши бу борадаги самарали механизм ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади. Хусусан, МЖтКнинг 242-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар) биринчи қисмининг 1-бандини «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса иқтисодий судлар, фуқаролик ишлари бўйича судлар ва маъмурий судлар;» деб баён этиш, шунингдек МЖтКни «Маъмурий судлар маъмурий ишларининг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда ушбу кодекснинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади,» деб номланувчи 2459 -модда билан тўлдириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бундан ташқари, МСИЮтКнинг 174- моддасини қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисм билан тўлдириш лозим бўлади: «Ишни кўришда мансабдор шахснинг, фуқаролар ёки юридик шахсларнинг хатти-ҳаракатларида, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланса, агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қонунда суднинг ваколатига берилган бўлса, суд уларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқади. Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарор қабул қилади. Қарор устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.» Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлар чиқарилаётган ҳар бир суд ҳужжатларининг ижросини доимий равишда назорат қилиб бориши, улар ўз вақтида таъминланмаганда ёки бажарилмаганда ваколати доирасида қонунларга кўра тегишли таъсир чораларини кўриши мамлакатда одил судловга эришиш, фуқароларнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлашнинг муҳим бир таркибий қисми эканлигини англаши лозим бўлади. У. САМАНДАРОВ, Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси, Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ВА ЖАРАЁН 1. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон. 2. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 02/18/МПК/0627-сон, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон. 3. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2023 й., 03/23/865/0664-сон. 4. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.01.2018 й., 02/18/ИПК/0623-сон, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон. 5. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 02/18/ФПК/0612-сон, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон. 6. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 02/18/МПК/0627-сон, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон. 7. Хабибуллаев Д.Ю. Фуқаролик процессуал ҳуқуқининг тамойиллари ва уларни суд амалиётида татбиқ этиш муаммолари. Юрид. фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган автореферат. –Тошкент, ТДЮИ. 2007.
22 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 МУНОСАБАТ Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқ тизимида нотариат низоларни олдини олувчи институт сифатида муҳим ўрин тутади. Нотариуснинг ваколатлари ёки фуқароларимизга кўрсатадиган юридик хизматларидан бири далилларни таъминлаш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги қонунининг 23 ҳамда 702 -моддаларига асосан далилларни таъминлайди. Нотариус фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра, судда ёки маъмурий органда юритиладиган иш юзасидан, агар далил тақдим этиш кейинчалик мумкин бўлмай қолади ёки қийин бўлади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлса далилларни таъминлайди. Нотариуслар томонидан далилларни таъминлаш бўйича бир қатор чоралар қўлланилади. Хусусан, гувоҳларни сўроқ қилиш, ашёларни кўздан кечириш, шунингдек экспертиза тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Нотариуснинг далилни таъминлаш чораси сифатида экспертиза тайинлаши билан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тақдим этилган ҳужжатларнинг асллиги бўйича шубҳа пайдо бўлганда экспертизага ҳужжатларни юбориши ана шулар жумласига киради. Нотариус фаолиятида экспертизага мурожаат қилиш асослари сифатида қонунчиликда қуйидагилар белгилаб қўйилган: НОТАРИУСЛАР ТОМОНИДАН ДАЛИЛЛАРНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ БИР ТУРИ СИФАТИДА ЭКСПЕРТИЗА ТАЙИНЛАШ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР – нотариал идорага мурожаат қилинганда тақдим қилинган ҳужжатларнинг айнанлигига шубҳа туғилса, мазкур ҳужжатларни экспертизага юбориш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин; – далилларни таъминлаш мақсадида экспертиза тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, нотариат жараёнининг ўзида ҳужжатларни сохталаштирилган ёки йўқлигини аниқлаш учун экспертиза ўтказиш зарурати мавжуд бўлса, яна бир нотариал қонунчилик билан боғлиқ экспертиза тайинлаш масаласи бу нотариуснинг далилларни таъминлаш функцияси билан боғлиқ фаолиятидир. Нотариус таъминлаган далиллар кейинчалик суд ёки бирор-бир маъмурий органда юритиладиган иш юзасидан қўлланилиши мумкин. Миллий ҳуқуқ тизимимиздаги экспертиза институтини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қиладиган бўлсак, улар суд ва жиноят процессуал ҳуқуқи бўйича судгача бўлган босқичларда экспертиза ўтказишни назарда тутган. Аслида экспертиза суд, судгача босқичларда, шунингдек бошқа механизмлар томонидан низоларни ҳал қилишда, ишларни юритишда қўлланилиши мумкин. Ушбу мақолада биз нотариал жараёндаги экспертизалар ва нотариуснинг далилни таъминлаш функцияси бўйича
23 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 экспертиза тайинлаши масалаларини таҳлил қиламиз. Юқорида келтириб ўтганимиздек, нотариат тўғрисидаги қонунчиликка кўра, нотариус экспертиза тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Нотариуснинг мазкур қарорини ижро қилиш механизми, албатта, экспертиза тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланиши лозим. Бу масала экспертиза тўғрисидаги қонунчиликда қанчалик тартибга солинган? Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги қонунининг 3-моддаси1 га кўра, суд экспертизаси фуқаролик, иқтисодий, жиноят иши (шу жумладан, терговга қадар текширув материаллари), маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича тайинланади. Шунингдек, «Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом2 да экспертиза ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжатлар ва ҳолатлар белгилаб қўйилган. Унга кўра, экспертиза тадқиқотларини ўтказувчи ташкилотлар, муассасалар томонидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг қарори (ажрими) асосида ўтказилади. Шунингдек, адвокат сўровига асосан ёхуд жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертиза тадқиқотлари ўтказилиши мумкин. Юқоридаги экспертиза ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда нотариат жараёнида экспертиза ўтказиш масаласи умуман тартибга солинмаганини кўрдик. Бу борадаги хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиб, миллий қонунчилигимиздаги ушбу бўшлиқни тўлдириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Хусусан, Россия Федерацияси «Нотариат тўғрисида»ги қонуни3 нинг 103-моддасига асосан, нотариус далилларни таъминлаш мақсадида гувоҳларни сўроқ қилади, ёзма ва ашёвий далилларни текширади, экспертиза тайинлайди. Венгрия нотариат қонунчилигига кўра, нотариус далилларни таъминлайди, жумладан, экспертиза тайинлайди. BALÁZS & KOVÁTSITS Legal Partnership ҳуқуқшунослар юридик ҳамкорлиги жамоаси ўзининг расмий сайтида4 қурилиш ишлари билан боғлиқ суд ишларига оид маълумот эълон қилган. Унга кўра, Венгрияда суд ишлари узоқ вақт давом этади. Айниқса, қурилиш соҳасидаги кейларни кўриб чиқиш кўп вақт талаб этади. Шу сабабли, ушбу ҳуқуқшунослар жамоаси келажакдаги суд ишлари қисқароқ ва истиқболли бўлиши учун бир нечта воситалардан фойдаланишади. Жумладан, улар нотариусга суд экспертизасини тайинлаш бўйича мурожаат қилишади. Венгрияда суд ишларидан олдин нотариус томонидан экспертиза тайинлашнинг афзаллиги шундаки, қурилишнинг исталган босқичида ишлар қандай амалга оширилаётганлиги тўғрисида экспертиза тайинланиши мумкин. Айрим ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, суд томонидан экспертиза бўлса, қурилиш тугаганидан сўнг тайинланиши ва унда баҳсли вазиятни қайта тиклашнинг имконияти бой берилиши мумкин. Шунингдек, бир қанча афзалликлардан ташқари нотариус тайинлаган экспертиза суд тайинлаган экспертиза билан бир хил юридик кучга эга ҳисобланади. МУНОСАБАТ
24 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 Нотариуслар томонидан экспертиза тайинлаш келажакда судлар томонидан фуқаролик ва иқтисодий низоларни тўғри ҳал қилишда муҳим омил ҳисобланади. Шу сабабли, нотариус томонидан экспертиза тайинлашнинг ҳуқуқий асослари ҳам қонунчилигимизда аниқ ўрнатилиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Тўғри, «Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ, фуқаро ёки жисмоний шахснинг ўзи экспертиза муассасаси билан тузган шартнома бўйича экспертиза тадқиқотлари ўтказилиши мумкин. Мазкур ҳолатда экспертиза тадқиқотлари натижаси бўйича эксперт хулосаси эмас, балки мутахассис фикри расмийлаштирилади. Бундан ташқари, адвокат сўровига кўра ҳам экспертиза ўтказилиши мумкин. Бундай вазиятда жисмоний ва юридик шахслар адвокатга мурожаат қилгандан сўнг, адвокат сўрови бўйича экспертиза ўтказилиши мумкин. Нотариусга мурожаат қилинганда нотариус тўғридан-тўғри экспертиза тайинлаш тўғрисида қарор чиқаради. Нотариуснинг далилларни таъминлаш, хусусан, экспертиза тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиши ва бу қарор суд-экспертиза муассасалари томонидан экспертиза ўтказишга асос бўлиши тартибини экспертизага оид қонун ҳужжатларига киритилиши лозим, деб ҳисоблаймиз. «Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 3-бандига қуйидаги иккинчи хатбоши киритилиши мақсадга мувофиқ бўлади: Нотариуснинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорига кўра, тадқиқотлар иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий судларда кўриладиган ишлар бўйича мазкур иш бўйича судда иш қўзғатилганидан қатъи назар, давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги қонун 17-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмунда баён қилинишини таклиф қиламиз: Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг қарори, суднинг ажрими, нотариуснинг қарори суд экспертизасини ўтказиш асосларидир. Суд экспертизаси тегишли қарор ёки ажрим чиқарилган кундан эътиборан тайинланган ҳисобланади. Г. МАМАРАИМОВА, Тошкент давлат юридик университети «Фуқаролик процессуал ва иқтисодий процессуал ҳуқуқи» кафедраси доценти в.б. МУНОСАБАТ 1 Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 173-модда; 2 «Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2023 й., 09/23/73/0098-сон; 3 Россия Федерациясининг «Нотариат тўғрисида»ги қонуни // https://www.consultant.ru/document/cons_doc_ LAW_1581/ 4 Expert Appointed by the Notary Public in Matters Relating to Construction. 2022. április 14. //https://www. bakolegal.com/angol/expert-appointed-by-the-notary-public-in-matters-relating-to-construction/
25 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 Ўзбекистон Республикасида экотизимнинг сақланиши, атроф-муҳит барқарорлиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ов қилиш қоидаларига аҳолининг амал қилишини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Шу билан бирга, ов қилишга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда экологик назоратни ўрни мавжудлиги ва уни илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда 2013 йилнинг 28 декабрида кучга кирган «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун экологик назоратнинг турли шакл ва механизмларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг ҳуқуқий асосига айланди. Мазкур қонунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамда фуқароларнинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тизимидаги роли ва ўрни аниқ-равшан белгилаб берилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонунининг 21-моддаси ҳайвонот дунёси мониторингини ифода этган. Бу мониторинг атроф табиий муҳит давлат мониторингининг таркибий қисми бўлиб, ҳайвонот дунёси ва унинг яшаш ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИНГ ОВ ҚИЛИШГА ОИД МУНОСАБАТЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШДАГИ АҲАМИЯТИ муҳити ҳолатининг махсус ташкил этилган мунтазам кузатувларидан, ундаги ўзгаришларни аниқлаш, уни баҳолаш ҳамда прогноз қилишдан иборатдир. Ҳайвонот дунёси мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, ушбу қонуннинг 22-моддаси ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат масаласига бағишланган. Унга кўра, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ҳамда жамоатчилик назорати тарзида амалга оширилади. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган. Мазкур идоравий назорат давлат ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ҳозирда Ўрмон хўжалиги агентлиги) томонидан, давлат бошқаруви органларига қарашли ташкилотларда, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи ташкилотларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ишлаб чиқариш назорати хўжалик юритувчи ЭКОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚ
26 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 субъектлар томонидан уларга бириктирилган ҳудудларда амалга оширилади. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назоратни амалга ошириш тартиби қонунчилик билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунининг 12-моддаси ёввойи ҳайвонларнинг сонини ва тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш ҳолатини ўзида ифода этган. Унга кўра, ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳисобга олиш майдон бирлигига нисбатан улар сонини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳисобга олиш ягона услубиятлар бўйича ўтказилади ҳамда ов қилишни режалаштириш ва овчилик хўжалигини юритиш учун асос бўлади. Овчилик хўжаликлари ҳудудида ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳисобга олишни, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига бириктирилган ов қилиш жойлари ҳудудларида, табиий сув ҳавзаларида, балиқчилик питомникларида ва ҳовуз хўжаликларида олиб боради. Тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш тутилган турлари бўйича сонини аниқлаш учун амалга оширилади ҳамда ов қилиш жойларининг маҳсулдорлигини ва келгусида ёввойи ҳайвонларни ўзининг яшаш муҳитидан ажратиб олишни режалаштириш учун асос бўлади. Тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш овчилик хўжаликлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига бириктирилган ов қилиш жойлари ҳудудларида, табиий сув ҳавзаларида, балиқчилик питомникларида ва ҳовуз хўжаликларида овчилик хўжаликларининг махсус дафтарларида, овчилик йўлланмаларидаги (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаларидаги) белгилар бўйича рўйхатдан ўтказиш орқали йўлга қўйилади. Қонунга кўра, ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш улар сони даражасини ва популяцияси тузилмасини мақбул ҳолатда сақлаб туриш мақсадида амалга оширилади. Ёввойи ҳайвонларнинг сониЭКОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚ АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада экологик назоратнинг ов қилишга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишдаги аҳамияти ва унинг ҳуқуқий асослари таҳлил қилиниб, бир қатор илмий-назарий тавсиялар берилган. Таянч сўзлар: экотизм, ов қилиш, экологик назорат, овчилик хўжалиги, экологик ҳуқуқбузарлик, браконьерлик, ҳайвонот дунёси, ов мавсуми, овчилик ресурслари, экологик ҳуқуқий чора-тадбирлар. *** В данной статье рассматривается роль и правовые основы регулирования охотничьего хозяйства и его значения, а также дается ряд обоснованных научно-теоретических рекомендаций в области об охотничьем хозяйстве. Ключевые слова: экотизм, охота, экологический контроль, охотничье хозяйство, экологическое правонарушение, браконьерство, животный мир, охотничий сезон, охотничьи ресурсы, эколого-правовые меры.
27 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 ЭКОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚ ни тартибга солиш уларни тутиш (отиш, тутиб олиш), шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг сонини кўпайтиришга, улар ўртасида юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашга қаратилган тадбирларни ўтказиш орқали амалга оширилади. Ов қилишга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда экологик назоратнинг ўрни ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунининг бир қатор моддаларида ўз ифодасини топган. Жумладан, мазкур қонуннинг 10-моддасида Вазирлар Маҳкамасининг экологик назорат соҳасидаги ваколатлари аниқ кўрсатилган. Вазирлар Маҳкамаси: экологик назорат соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди; давлат экологик дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг ижросини назорат қилади; давлат экологик назоратини, шунингдек атроф-муҳит давлат мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди; идоравий, ишлаб чиқариш, жамоатчилик экологик назоратини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги, экологик хизмат ҳақидаги, экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлайди; экологик назорат соҳасидаги халқаро ҳамкорликни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ, бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ов қилишга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда мазкур қонуннинг 11-моддасида экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, уларнинг вазифалари ҳам ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги махсус ваколатли давлат органларидир. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошқа махсус ваколатли давлат органларининг давлат экологик назорати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Ушбу қонуннинг 15-моддасида, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг экологик назорат соҳасидаги ваколатлари аниқ кўрсатилган. Ов қилишга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун экологик назоратни олиб боришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари: атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича қарорлар тайёрлашда ва қабул қилишда, шунингдек давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади. Ушбу қонуннинг 16-моддасида ов қилишга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун экологик назоратни олиб боришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳам ўз ифодасини топган. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз уставларига мувофиқ, қуйидаги ҳуқуқларга эга: атроф-муҳитни муҳофаза қилишни, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалалари бўйича қарорлар тайёрлашда, шунингдек давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш; жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш; атроф-муҳит ҳолатини ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига ҳамда табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти
28 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиб боришда иштирок этиш; экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиши ва ҳоказо. Мазкур қонуннинг 18-моддасида ов қилишга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун экологик назоратни олиб боришда жамоатчи инспектор, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари кўрсатилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш мақсадида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантириши ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириши мумкин. Белгиланган тартибда махсус тайёргарликдан ўтган ва экологик назоратда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиши мумкин. Ов қилишга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун экологик назоратни олиб боришда жамоатчи инспектор қуйидагиларни бажариши шарт: экологик назорат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш; экологик назоратнинг бошқа субъектларига кўмаклашиш; экологик назоратнинг бошқа субъектлари вазифаларини бажармаслик. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Инспектор тўғрисидаги намунавий низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 331-моддаси «Ов қилишни амалга ошириш шартлари» деб номланиб унда экологик назорат билан боғлиқ айрим нормаларни киритиш мақсадга мувофиқдир. Ов қилиш соҳасидаги идоравий назорат давлат ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ҳозирда Ўрмон хўжалиги агентлиги) томонидан, давлат бошқаруви органларига қарашли ташкилотларда, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи ташкилотларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади. Ов қилиш соҳасидаги ишлаб чиқариш назорати хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларга бириктирилган ҳудудларда амалга оширилади. Ов қилиш соҳасидаги жамоатчилик назорати фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин, деб кўрсатилиши мақсадга мувофиқдир. Хуллас, биринчидан, ов қилишга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда экологик назоратни янада кучайтириш, замонавий талаб асосида амалга ошириш ва таъминлаш; иккинчидан, ов қилиш билан боғлиқ муносабатлар ва экологик муаммоларни ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий шерикчилиги ва ҳамкорлигини янада кучайтириш; учинчидан, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг жаҳон тажрибасида камёб бўлган миллий моделимиз имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш ва бу соҳада хорижий тажрибани қўллаш мақсадга мувофиқдир. Б. ПЎЛАТОВ, Термиз давлат университети юридик факультетининг «Жиноят ҳуқуқи ва фуқаролик процесси» кафедраси ўқитувчиси ЭКОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚ
29 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 Умр Умр икки оғочнинг орасида кечган вақт, Толбешикдан то тобут – ёзғутда этилмиш қайд. Чекилган бу муддатни чўза билмас бирон кас, Ҳақ ҳукмин буза билмас молу дунё, тилла тахт... Ор Элибойлар эл сирин қўрга чиқиб кенгашмас, Бўйни синиқ бўлса-да, эл олдида энгашмас. Оти ўлиб мабодо, ора йўлда қолса ҳам, Кетар пойи пиёда бировларга мингашмас. От Отинг сулув бўлса, отинг тилга чиқар, Дидинг баланд, даражанг «дадил»га чиқар. Отинг улуғ бўлса, кутиб – кузатгали Отинг тутиб, катта бир эл йўлга чиқар. Тиш Жонзоднинг-ки, бордир оғзида тиши, Емиш топиш бўлар кунлик ташвиши. Ҳар касни аслида нафси қаритар, Бешак мингга кирар тиши йўқ киши. Ой Ўн тўрт-ўн беш кунлик ой, энди у ҳилол эмас, Ёр юзига менгзамоқ, ҳойнаҳой малол эмас. Ҳилол бу – қош тавсифи, ё таранг тортилган ёй... Бироқ, ҳарчанд ўхшасин, ҳарф эмас у, «дол» эмас. Бош эгма Нокасдан нон тилама, очдан адо бўлсанг ҳам, Ҳузурига йўлама, ҳубдир гадо бўлсанг ҳам. Беш кунлик шу умрингда беминнат олгин нафас, Бош эгма ҳеч бировга бошдан жудо бўлсанг ҳам. Ҳол Муҳаммад ҲАСАН (Холмамат ҲАСАНОВ) Тошкент вилоят суди судьяси, Биринчи даражали меҳнат фахрийси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҲАМКАСБЛАРИМИЗ ИЖОДИДАН
30 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 Дунё Дунё, дур деб тутган туҳфаларингга, Худпараст хунимнинг хаёллари зор. Сабридек сўтилган қийиқларида Бобомнинг минг йиллик ҳасратлари бор. Замон қуйилади, дарёси томон, Жайроннинг ажали камонми ҳамон? Самога йўллаган саволим холис, Омаднинг макони бунчалар олис... Эй кўнгил, сахийлик сувини сепгин, Умр бу ўткинчи, лаҳзалик эпкин. Умр – бу балиққа қармоқ ташламоқ, Маҳкумликка иқрор бўлиб яшамоқ! Тун – интиқиб кутган тонглар ўтинчи, Мен – мендан боқийроқ дунда ўткинчи. Ҳаёт – умидлар уланган қуроқдир Орзу – олисдаги сўнмас чироқдир...! Ватан Сўнгсиз кенгликларда ястаниб ётган, Юртнинг қучоғида қувончларим бор. Ўзга дунёларда ҳали унмаган, Унда меҳр бисёр, соғинчлар бисёр. Тириклик уйидан олган нафасим, Улуснинг бетакрор тонгига ҳамдам. Менга азиз эрур, менга ватандир, Миноранинг маъюс кўчалари ҳам. Ўтмишнинг армонли умри ухлайди, Кўҳна Хоразмнинг минорларида. Ватаннинг минг йиллик меҳри мудрайди, Қадим Бухоронинг чинорларида. Ватан! Сенга лойиқ бир фарзанд бўлиб, Ўзинг инъом этган бахтга етарман. Кетар бўлсам бир кун боқий манзилга, Бир ҳовуч тупроғинг олиб кетарман. Юртимга бахшида барча тилагим, Олқишларим бари Оллоҳга аён. Ўзбекнинг ўлкаси – менинг ватаним, Ярим жоним Сурхон, ярми Чағонён. Бағрингда туғилдим, ҳаётим масъуд, Қалбим чечак эрур, юртим чамандир. Томиримда яшаган энг буюк маъбуд – Бири Онам бўлса, бири Ватандир! Ота Кўзимда ёш кўрса кулиб қаршилаб, Ёмон қизингизни мудом яхшилаб. Юрагимга юпанч, тилаклар тилаб Дилга малҳам қўйган отажонгинам. Донолар: «Оталар ғанимат» дейди, Уларнинг борлиги бир ҳикмат дейди. Дуолари бузург хўп қиммат дейди Ниятлари неъмат отажонгинам. Тақдир ғуборлари силаб ўтганда, Кимдан қаҳр, кимдан меҳр кетганда, Жажжи дилимизга озор етганда, Елкаларин тутган отажонгинам. Ҳар нафас ҳар лаҳза ғамимизни еб, Хуш ўтган ҳар ону дамимизни деб, Бир кун йўқламасам «келмади-я» деб, Йўлларимни кутган отажонгинам. Соғиндим... Соғиндим Онажон Сўлим боғларни, Шовуллаган сойлар Боқий тоғларни. Иккимизга сирдош Тунги юлдузлар, Тонгги шабнамларни Соғиндим Она! Дўсту дилдошларим Соғиндим яна, Тушларимга кирар Масъуд болалик. Сирли оқшомларда Завқлар улашган Кузги ёмғирларни Соғиндим Она! Қишлоқ ҳавосини Соғиндим яна Қушлар навосини Соғиндим яна, Булоқ бошидаги Мажнунтолларнинг Дилга давосини Соғиндим Она! Ўздан узоқлашиб Оғриндим яна Иссиқ бағрингизни Соғиндим Она! Шоира ЭРМЕТОВА, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьяси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҲАМКАСБЛАРИМИЗ ИЖОДИДАН
31 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг «Суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва эълон қилиш тўғрисида»ги 2018 йил 27 июлдаги РС-44-18-сонли қарорининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йил учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди. 2023 йилнинг 9 ойи давомида Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанциясида вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция тартибида 4 411 нафар шахсга нисбатан 3 874 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан 3 143 нафар (71,3 %) шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 23 нафар (0,5 %) шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилиниб, оқлов ҳукми чиқарилган, 6 нафар (0,1 %) шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилиниб, тугатилган, 807 нафар (18,3 %) шахсга нисбатан апелляция инстанциясининг ажрим (ҳукм)лари бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юборилган, 432 нафар (9,8 %), шу жумладан, 20 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари қонунга мувофиқлаштирилгани ёки зарар қоплангани сабабли ўзгартирилган. Олий суд Раёсатининг 2023 йил 27 октябрдаги РС-51-23-сонли қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти О Б З О Р И Таҳлиллар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар апелляция инстанциялари томонидан чиқарилган суд қарорларининг Олий суд кассация инстанциясида кўрилган қисмига нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси (26,5 %), Жиззах вилояти (25,5 %) ҳамда Навоий вилояти (23,9 %) судлари апелляция инстанциялари томонидан чиқарилган суд қарорларининг бекор бўлиши; Сурхондарё вилояти (12,6 %), Самарқанд вилояти (11,1 %), Наманган вилояти (11 %), Тошкент вилояти (10,6 %) ҳамда Тошкент шаҳар (10,6 %) судлари апелляция инстанциялари томонидан чиқарилган суд қарорларининг ўзгартирилиши бошқа вилоятларга нисбатан кўпайганини кўрсатмоқда. Суд қарорларининг бекор бўлиши ёки ўзгартирилишига суд терговини ўтказиш тартибининг бузилгани, муддати ўтгандан сўнг берилган апелляция шикояти юзасидан маҳкумнинг аҳволи оғирлаштирилгани, ишни кўриш давомида суд таркиби ўзгарган ҳолда, ишни кўриш янгидан бошланмагани, жазони ўташ колонияси турининг нотўғри белгиланганлиги, суд мажлиси баённомасининг имзоланмагани, шахснинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд ёки йўқлигига тўғри баҳо берилмагани, маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарар ўрнини ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
32 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 қоплаш масаласининг нотўғри ҳал этилгани каби моддий ва процессуал қонунбузилишлар сабаб бўлаётгани, келгусида ишларни биринчи ва апелляция инстанция судларида кўрилишида ушбу қонун талабларига алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Шунингдек, Олий суднинг кассация инстанциясида 1 023 нафар шахсга нисбатан 912 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган. Иш кўриш натижаларига кўра, 548 нафар (53,6 %) шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган бўлса, 287 нафар (28,1 %) шахсга нисбатан апелляция инстанцияси судларининг қарорлари бекор қилиниб, ишлар янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юборилгани, 33 нафар (3,2) шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилиниб, ишларнинг тугатилганлиги, 11 нафар (1,1) шахсга нисбатан суд қарорларининг бошқа асосларга кўра бекор қилинганлиги, 144 нафар (14,1 %) шахсга нисбатан суд қарорларининг ўзгартирилгани қуйи судлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришга юзаки Жиноят ишлари бўйича Хўжайли тумани судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ю.га Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг «а» банди, 189-моддасининг биринчи қисми билан Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 2 йил муддатга давлат идоралари, шунингдек давлат улуши бор идораларда раҳбарлик, моддий жавобгарлик вазифаси юкланадиган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари ёндашаётганини, аксарият ҳолларда иш бўйича келтирилган важларга лозим даражада ҳуқуқий баҳо бермаётганини кўрсатмоқда. Бунинг натижасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларга нисбатан Олий суд кассация инстанциясига шикоят келтириш кўрсаткичи йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан, 2018 йилда Олий суд кассация (назорат) инстанциясига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларига нисбатан 190 та кассация (назорат) шикояти келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 880 та, 2022 йилда 1 416 та, 2023 йил 9 ойида 1 308 тани ташкил қилган. Мазкур кўрсаткичлар қуйи судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш сифатини ошириш юзасидан зарур чоралар кўришни тақозо этмоқда. Қуйида кассация инстанцияси томонидан суд қарорларининг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига сабаб бўлган айрим мисоллар келтирилади. *** Ишни кўришда бир қатор процессуал қонунбузилишларга йўл қўйилганлиги суд қарорининг бекор қилинишига сабаб бўлди. жазоси тайинланган. Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 11 апрелдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Ю. «Хожели дийхан базары» масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида 2021 йил ва 2022 йил январь-март ойларида 284.7 миллион сўмлик кўрсатилган хизматларга онлайн назорат касса машинаси ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
33 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 чекини бермасдан жуда катта миқдордаги савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган; мансаб ваколатларидан фойдаланиб, бозор ҳудудидаги савдо ўринларидаги жисмоний ва юридик шахслар томонидан бир марталик йиғим ва бошқа хизматлар учун 2022 йил январь-март ойларида тўланган 156.1 миллион нақд пул маблағи учун онлайн назорат касса машинаси чеклари берилиб, ушбу пул маблағи қабул қилиб олинганига қарамасдан, бозорнинг банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўз манфаатларига ишлатиб юборган ҳолда, талон-торож қилган. Жиноят ишини кўриш жараёнида судлар томонидан бир қатор процессуал қонун талабларига риоя қилинмаган. Хусусан, Ю.нинг айбловига асос қилиб олинган Хўжайли тумани давлат солиқ инспекциясининг «Хожели дийхан базары» масъулияти чекланган жамиятида текширув ўтказиш билан боғлиқ ҳаракатлари ҳамда ушбу текширув натижаси юзасидан тузилган 2022 йил 25 апрелдаги текширув далолатномаси Нукус туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 24 августдаги ҳал қилув қарорига кўра, қонунга мувофиқ эмас, деб топилган. Шунга қарамасдан, биринчи инстанция суди томонидан талон-торож бўлган ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судининг 2022 йил 28 декабрдаги ҳукмига кўра, Р.га Жиноят кодекқоидалари бузилиши натижасида вужудга келган зарар суммасини аниқлаш чоралари кўрилмаган ҳолда, Ю. Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг «а» банди ва 189-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилган. Апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳолат ҳамда гувоҳ Д.нинг айбловдаги сумма қаердан олинганини билмаслиги ҳақидаги кўрсатмасига эътибор қаратмасдан ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди томонидан тарафларнинг музокараси эшитилиб, суд мажлиси Ю.нинг охирги сўзини эшитиш учун 2023 йил 17 февралга қолдирилган бўлса-да, 2023 йил 24 февралда гувоҳ Б. сўроқ қилинган. Бироқ, апелляция судлов ҳайъати томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 452-моддаси талабидан келиб чиқиб, суд терговини янгидан бошлаш тўғрисида ажрим чиқарилмаган. Натижада, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 15 сентябрдаги ажримига асосан апелляция инстанцияси судининг ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция инстанцияси судига кўриш учун юборилган. 1-2314-2201/93-сонли иш *** Апелляция шикояти (протести) бериш муддати ўтган, шу жумладан, ушбу муддат тиклангандан сўнг берилган, маҳкумнинг аҳволини оғирлаштиришга қаратилган талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан кўриб чиқил- майди. си 189-моддасининг биринчи қисми, 228-моддаси иккинчи қисмининг «а, б» бандлари билан Жиноят кодексининг ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
34 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 59, 62-моддалари тартибида 2 йил 6 ой 13 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Самарқанд вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 майдаги ҳукми билан суд ҳукми бекор қилиниб, Р.га Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг «а» банди, 28, 184-моддасининг учинчи қисми, 228-моддаси иккинчи қисмининг «а, б» бандлари ва 189-моддасининг биринчи қисми билан Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги 13-сонли қарорининг 8-бандига кўра, Жиноят-процессуал кодексининг 4974 -моддасида белгиланган муддатлар ўтгандан, шу жумладан, ўтказиб юборилган апелляция шикояти (протести) бериш муддати тиклангандан сўнг берилган, маҳкумЖиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг 2017 йил 18 октябрдаги ҳукмига кўра, М.га Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг «а» банди, 25, 167-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди, 209-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда, 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вининг аҳволини оғирлаштиришга қаратилган талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилмайди. Иш ҳолатларига кўра, суднинг 2023 йил 24 январдаги ҳукмга нисбатан туман прокурори томонидан протест келтирилиб, протест бериш муддатини тиклаш юзасидан илтимоснома берилган. Туман судининг 2023 йил 17 февралдаги ажримига кўра, илтимоснома қаноатлантирилиб, протест бериш муддати тикланган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди апелляция протести бериш муддати тикланганини эътиборга олмасдан Р.нинг аҳволини оғирлаштириб, қўпол хатоликка йўл қўйган. Натижада, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 9 августдаги ажримига асосан апелляция инстанциясининг ҳукми бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция тартибида кўриш учун юборилган. 1-1402-2202/267-сонли иш *** Ҳар бир жиноят иши бир таркибдаги суд ёки бир судья томонидан кўриб чиқилиши лозим. лояти суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 10 майдаги ажримига кўра, суд ҳукми ўзгартирилиб, М.нинг айбидан Жиноят кодекси 25, 167-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди чиқарилган, Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг «а» банди, 209-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда, ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
35 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг 2022 йил 30 августдаги ҳукмига кўра, Х.га Жиноят кодекси 28, 246-моддасининг иккинчи қисми, 273-моддасининг бешинчи қисми билан Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 10 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгиланган. Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 3 ноябрдаги ажримига асосан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Судлар жиноят иши юзасидан судланувчининг шахси ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, тўғри ва адолатли жазо тайинлаган бўлса-да, жазони ўташ колонияси турини танлашда хатоликка йўл қўйган. 11 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят-процессуал кодексининг 406- моддасида ҳар бир жиноят иши бир таркибдаги суд ёки бир судья томонидан кўриб чиқилиши лозимлиги белгиланган бўлиб, ишни апелляция инстанцияси судида кўришда ушбу процессуал қонун талаби бузилган. Жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўриш 2017 йил 5 декабрда раислик қилувчи Т., ҳайъат судьялари М. ва Э.дан иборат таркибда бошланиб, шу куни судланувчиларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган, далилларни текшириш бошланиб, судланувчиларнинг кўрсатмалари эшитилган. 2017 йил 25 декабрда ўтказилган суд мажлисида суд таркиби раислик қилувчи М., ҳайъат судьялари М. ва Э.дан иборат таркибга ўзгарган бўлса-да, бироқ ишни янгидан кўриш бошланмасдан, суд мажлиси гувоҳларни сўроқ қилиш билан давом эттирилган. Натижада, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 11 августдаги ажримига асосан апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция тартибида кўриш учун юборилган. 1513/1-1-228/17-сонли иш *** Жазони ўташ колонияси турининг нотўғри белгилангани суд қарорларининг ўзгартирилишига асос бўлди. Хусусан, Жиноят кодекси 80-моддасининг иккинчи қисмида, агар шахс тайинланган жазодан қонунда белгиланган тартибда муддатидан илгари озод қилинган ёхуд жазо енгилроғи билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддати муддатидан илгари озод қилинган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланиши; 50-моддасида илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб ёки ўтаётган чоғида, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгиланган. Иш ҳолатларига кўра, Х.га муқаддам жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг 2016 йил 17 мартдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодекси 227-моддасиЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
36 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 нинг учинчи қисми ва 28, 223-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди билан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2017 йил 15 декабрдаги ажрими билан Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан Х.нинг ўталмаган 2 йил 3 ой 24 кун озодликдан маҳрум этиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани судининг 2019 йил 4 ноябрдаги ажримига кўра, Х. Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан 7 ой 5 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари озод қилинган. Жиноят кодексининг 78-моддасига кўра, беш йилдан кўп бўлмаган мудЖиноят ишлари бўйича Деҳқонобод тумани судининг 2022 йил 9 августдаги ҳукмига кўра, С.га Жиноят кодекси 266-моддасининг иккинчи қисми, 117-моддасининг иккинчи қисми билан Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 2 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Қашқадарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 июндаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Жиноят-процессуал кодексининг 426- моддасига кўра, суд мажлисининг баённомаси ҳукм чиқарилган куннинг эртасидан, мураккаб ишлар бўйича эса уч сутдатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин тўрт йил ўтгач, судланганлик ҳолати тугалланиши инобатга олинса, Х. кейинги жиноятини 2022 йил 24 февраль куни, яъни судланганлик ҳолати тугалланмаган пайтда содир этган. Бундай ҳолатда Х. тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 16 августдаги ажримига асосан суд қарорлари ўзгартирилиб, Х.га нисбатан суд ҳукми билан тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтаттириш белгиланган. 1-1101-2204/241-сонли иш *** Суд мажлиси баённомасининг имзоланмагани Жиноят-процессул кодекси нормаларининг жиддий бузилиши ҳисобланиб, суд қарорининг бекор қилинишига асос бўлади. кадан кечиктирмай имзоланиши керак; 49722-моддасига кўра, суд мажлиси баённомаси ишга тикилмаган ёхуд имзоланмаган бўлса, Жиноят-процессуал кодекси нормаларининг жиддий бузилиши деб эътироф этилиб, ҳукмнинг бекор қилинишига сабаб бўлади. Биринчи инстанция суди томонидан мазкур процессуал қонун талаблари бузилган. Жумладан, биринчи инстанция суди томонидан 02.06.2022 йилдан 23.06.2023 йилгача ўтказилган суд мажлислари юзасидан юритилган баённома суд мажлисида котиблик қилувчи Р. томонидан имзоланмасдан жиноят ишига тикилган. Ваҳоланки, шу куни ўтказилган суд ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
37 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2023 йил 20 июндаги қарорига кўра, Ш.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1852 -моддаси биринчи қисми билан ушбу кодекснинг 21-моддаси қўлланиб, у маъмурий жавобгарликдан озод этилган ва маъмурий иш тугатилган. Фарғона вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 10 июлдаги қарори билан қарор ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорига кўра, Ш. 28.05.2023 йилда Қўқон шаҳри, Навбаҳор кўчасида жойлашган «Музаффар» савдо бозори растасида бир дона пичоқни очиқ ҳолда қаровсиз қолдирган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 307-моддасида, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмагани, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, шу- *** Шахснинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд ёки йўқлигига тўғри баҳо бермаслик суд қарорларининг бекор қилинишига сабаб бўлди. нингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шартлиги белгиланган. Бироқ, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан ушбу қонун талаблари бажарилмаган ва ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик барча ҳолатлар аниқланмаган. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1852 -моддаси биринчи қисмида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолият, спорт фаолияти ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш учун жавобгарлик белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, Ш. савдо ишлари билан шуғулланиб, ундан ашёвий далил тариқасида олинган пичоқни супургиларни қирқишда ишлатган ҳолда, уни олиб юрмаган, аксинча ўзига тегишли савдо жойида пичоқни очиқ ҳолда қаровсиз қолдирган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ мажлисларида бир қанча далиллар текширилиб, жабрланувчи ва гувоҳлар сўроқ қилиниб, уларнинг берган кўрсатмалари суд ҳукмида С.нинг айбини тасдиқловчи далил сифатида келтирилган. Апелляция инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатга эътибор қаратмасдан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган. Оқибатда, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 14 августдаги ажримига асосан, апелляция инстанцияси судининг ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция инстанциясига кўриш учун юборилган. 1-1806-2101/11-сонли иш
38 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 26 сентябрдаги ажрими билан суд қарорлари бекор қилиниб, Ш.га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилган. 3-1503-2304/3228-сонли иш ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ *** Маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарар ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс томонидан қопланиши лозим. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг 2023 йил 17 августдаги қарорига кўра, З.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси билан 660 000 сўм жарима жазоси тайинланган. «FARZONA FAVORIT SERVIS» масъулияти чекланган жамиятидан жабрланувчи М. фойдасига етказилган 69.2 миллион сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 сентябрдаги қарори билан суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорига кўра, З. 2023 йил 26 июль куни «FARZONA FAVORIT SERVIS» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «СПАРК» русумли автомобилни Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 73-банди талабларини бузган ҳолда, ўзидан олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхтаганда у билан тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган оралиқ масофани сақламасдан, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи М. бошқарувида бўлган «SKODA KODIAQ» русумли автомобиль билан тўқнашув содир қилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 38-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шартлиги белгиланган. «FARZONA FAVORIT SERVIS» масъулияти чекланган жамияти ҳамда З. ўртасида 2023 йил 26 июль куни тузилган автотранспорт воситасини ижарага бериш тўғрисидаги шартноманинг 6.1-бандида, «ижарага олувчи транспорт воситаси олинган вақтдан бошлаб, ижарага берувчи ёки учинчи шахсларга транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида етказилган ҳар қандай зарар учун белгиланган тартибда қонуний жавобгарликка тортилади» деб кўрсатилган бўлса-да, биринчи инстанция суди томонидан жабрланувчи М. фойдасига етказилган 69.2 миллион сўм моддий зарарни қоплаш «FARZONA FAVORIT SERVIS» масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклатилган. Апелляция инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатларга эътибор қаратмасдан, суд қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Оқибатда, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 26 сентябрдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгартирилиб, ҳуқуқбузар З.дан жабрланувчи М. фойдасига етказилган 69.2 миллион сўм моддий зарарни ундириш белгиланган. 3-1003-2301/5079-сонли иш
39 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 29- моддасига асосан, Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзори тайёрланди. Судлов ҳайъатининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлилларига кўра, Олий суднинг 2023 йил иккинчи ярми учун мўлжалланган иш режаси, дастурлар ва йўл хариталарида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилган. Судлов ҳайъатининг 2023 йил учинчи чорагидаги иш фаолияти таҳлилларига кўра, ҳисобот даврининг бошида қолдиқдаги кассация шикоятлари сони 363 тани ташкил этиб, ҳисобот даврида жами 810 та кассация шикояти (протести) келиб тушган. Шундан 296 та шикоят қайтарилган, 23 тасини қабул қилиш рад этилган. Судлов ҳайъати томонидан жами 483- та кассация шикояти (протести) кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 319 таси бўйича суд ҳужжати ўзгаришсиз қолдирилган, 20 таси бўйича суд ҳужжати ўзгартирилган, 132 таси эса, бекор қилинган. Ушбу бекор қилинган ишларнинг 81 таси қуйи инстанция судларига янгидан кўриш учун юборилган, 37 таси бўйича янги қарор қабул қилинган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 10 таси бўйича иш юритиш тугатилган бўлиб, 14 таси бўйича аввал қабул қилинган суд ҳужжати (Тошкент (2), Зангиота (2), Термиз (2), Нукус (1), Ўртачирчиқ (1), Косон (1), Кармана (1), Риштон (1), Самарқанд (1), Наманган (1), Марғилон (1) туманлараро иқтисодий судлари) ўз кучида қолдирилган. Ушбу статистик таҳлиллар орқали Иқтисодий процессуал кодексининг 2-моддасида белгиланган суд ишларини Олий суд Раёсатининг 2023 йил 27 октябрдаги РС-52-23-сонли қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йилнинг учинчи чорагида кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти О Б З О Р И ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
40 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 юритиш мақсади ва вазифаларига қуйи судлар томонидан қанчалик даражада эришилганини баҳолаш мумкин. Судлов ҳайъатида кассация тартибида кўриб чиқилган ишларнинг ҳудудлар кесими бўйича кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида 152 та, Тошкент вилоятида 51 та, Қашқадарё вилоятида 45 та, Самарқанд вилоятида 42 та, Бухоро вилоятида 29 та, Фарғона вилоятида 26 та, Хоразм вилоятида 25 та, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 19 тадан, Сурхондарё вилоятида 18 та, Андижон вилоятида 17 та, Қорақалпоғистон Республикасида 15 та, Навоий вилоятида 13 та, Наманган вилоятида 12 тани ташкил этади. Ишларни биринчи ва апелляция инстанцияси судларида кўрилишида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш бўйича хатоликларга йўл қўйилгани сабабли кассация инстанцияси суди томонидан суд қарорлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган. Кассация инстанцияси суди томонидан суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳолатлари ҳудудлар кесими бўйича кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида 49 та, Тошкент вилоятида 17 та, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 12 тадан, Бухоро вилоятида 11 та, Сурхондарё вилоятида 9 та, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 7 тадан, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 6 тадан, Наманган вилоятида 5 та, Сирдарё ва Навоий вилоятларида 4 тадан, Андижон вилоятида 3 тани ташкил этади. Ҳисобот даврида асосан инвестициявий, корпоратив ҳамда шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ ишлар кўриб тамомланган. Суд амалиёти обзори натижаларига асосан, Тошкент шаҳар, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда ушбу ҳудудлардаги туман(лараро) иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан биринчи ва апелляция инстанцияси сифатида ишларни кўришда айрим ҳолатларда Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларидаги моддий ҳамда процессуал нормаларга, шунингдек Олий суд Пленумининг «Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 3-сонли қарорида берилган тушунтиришларга риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилаётганини кўриш мумкин. ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ Суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. *** ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ
41 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 «А» масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 1 000 000 000 сўм ундиришни сўраган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 000 000 000 сўм қарз ундирилган. Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 11 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъво аризасида даъвонинг асоси сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 26 апрель ва 30 апрель кунлари минерал ўғит етказиб бериш юзасидан шартномалар расмийлаштирилгани, ушбу шартномаларга асосан, даъвогар жавобгарга 200 тоннага тенг 1 000 000 000 сўмлик аммофос минерал ўғит етказиб бергани, бу ҳақда 2021 йил 1 майда 01/05-1-сонли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилгани, аммо жавобгар қабул қилинган аммофос минерал ўғит учун тўловни амалга оширмагани баён қилинган. Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида шартнома расмийлаштирилгани, 2021 йил 1 майдаги 33-сонли ишончнома жавобгар томонидан электрон тасдиқланганлиги, иш ҳужжатларидаги 2021 йил 1 майдаги 01/05-1-сонли ҳисобварақ-фактура билан қарздорлик тасдиқланганига асосланиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 000 000 000 сўм қарз миқдорини ундириш ҳақида барвақт тўхтамга келган. Жавобгарнинг апелляция шикояти ва унга қўшимча тарзда берилган аризаларида тарафлар ўртасида 2021 йил 30 апрелда 30/04-1-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилмаганлиги, аммофос маҳсулоти жавобгар томонидан қабул қилиб олинмагани, маҳсулот топширилганини тасдиқловчи товар-транспорт юк ҳужжатлари даъвогар томонидан судга тақдим этилмагани ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмагани тўғрисида важ келтирилган. Иқтисодий процессуал кодексининг 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Иш ҳужжатларида 2021 йил 8 апрелдаги 8/04-1 ва 2021 йил 30 апрелдаги 30/04-1-сонли шартномалар нусхалари мавжуд бўлса-да, даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган 2021 йил 26 апрелдаги шартнома иш ҳужжатларда мавжуд бўлмаган. Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан 1 000 000 000 сўм ундириш сўралган қарздорлик шартномага қанчалик алоқаси борлиги ўрганилмаган ва ҳуқуқий баҳо берилмаган. Апелляция инстанцияси суди Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 2023 йил 13 апрелдаги хатида кўрсатилган жиноят иши Жиноят процессуал кодекси 83-моддасининг иккинчи қисми билан ҳаракатдан тугатилганига асосланган. Бироқ, жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорни талаб қилиб олмаган ва тергов органи томонидан қабул қилинган қарор билан аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермаган. Ваҳоланки, жиноят ишини тугатиш ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
42 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 тўғрисидаги қарорда гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган даъвогарнинг кўрсатмаси мавжуд бўлиб, унда 200 тонна аммофос минерал ўғитни кластерга бериб юборгани, ушбу маҳсулотни кластер жавобгар ҳисобидан қабул қилиб олганлиги тўғрисида баён қилган бўлса-да, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича товар топширилмагани маълум қилинган. Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текширмасдан, янги далилларни талаб қилиб олмасдан, C. масъулияти чекланган жамиятининг масъул вакилининг тушунтиришини Масъулияти чекланган жамият шаклидаги М. қўшма корхонаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, D. акциядорлик жамияти ҳисобидан 284 304 000 сўм асосий қарз, 46 999 280 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар даъво аризасига қўшимча киритиб, даъво миқдорини кўпайтиришни сўраган. Унга кўра, 1 223 614 000 сўм асосий қарз, 331 330 280 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 223 614 000 сўм асосий қарз, 45 000 000 сўм пеня ундириш белгиланган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар инобатга олмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида хулосага келган. Иқтисодий процессуал кодексининг 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмагани биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Шу боис, Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилган. 4-1102-2201/124-сонли иш *** Давлат божини тўлаш асослари ва тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш, давлат божини қайтариш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 4 августдаги ажрими билан апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган. Аниқланишича, жавобгар 2023 йил 21 июль куни биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятига давлат божи тўловини кечиктириш ҳақида илтимоснома илова қилган ва унда акциядорлик жамиятининг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги сабабли давлат божи тўлаб бериш имкониятига эга эмаслигини кўрсатган. Жавобгар ҳисоб рақамида пул маблағи мавжуд эмаслигини тасдиқлаш учун шикоятга Ташқи иқтисодий фаолият ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
43 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 «Миллий банк»нинг Андижон вилояти филиалининг 2023 йил 21 июлдаги хатини илова қилган. Банкнинг ушбу хатида 2023 йил 20 июль ҳолатига кўра, жавобгарнинг асосий ҳисоб рақамида маблағ йўқлиги қайд қилинган. «Давлат божи тўғрисида»ги қонун 19-моддасининг йигирма еттинчи қисмига асосан, пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра, давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши керак. Жавобгарнинг апелляция шикоятига Ташқи иқтисодий фаолият «Миллий банк»нинг Андижон вилояти филиалининг 2023 йил 21 июлдаги маълумотномаси илова қилинган бўлиб, апелляция шикояти билан судга 2023 йил 31 июль куни мурожаат қилинганлик ҳолати апелляция инстанцияси суди томонидан аниқлангани кўрсатилган. Шу боис, апелляция шикояти берилган вақтда банк маълумотномаси уч кунлик муддат ичида қайд этилмагани асос сифатида кўрсатилган. Шунингдек, давлат божи мажбурий тўлов ҳисобланиб, уни тўлашни кечиктириш суднинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи эканлиги асоси билан давлат божи тўлашни кечиктириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган. Бироқ, жавобгарнинг апелляция шикояти биринчи инстанция суди томонидан 2023 йил 21 июлда рўйхатга олинган. Бундан кўринадики, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилишда унинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги банкнинг тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан бир кун олдинги сана қайд этилган. Шу боис, Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси апелляция инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ишни кўриш учун апелляция инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилган. 4-1001-2328/21840-сонли иш ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ *** Ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаб ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далил ҳамда важларига баҳо беради. «Т» масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «К» масъулияти чекланган жамиятидан 193 246 315,16 сўм асосий қарз ва 96 623 157,58 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 193 246 315,16 сўм асосий қарз, 33 000 000 сўм пеня ундирилган, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 16 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар
44 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 ўртасида 2021 йил 13 августда 10-сонли, 2021 йил 18 августдаги 11-сонли ва 2021 йил 28 октябрдаги 18-сонли нефт маҳсулотлари етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан, даъвогар шартномада белгиланган товарларни жавобгарга етказиб бериш, жавобгар етказиб берилган товарларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Аниқланишича, даъвогар томонидан тақдим қилинган электрон ҳисобварақфактураларда жавобгарга 962 544 465,16 сўмлик маҳсулот етказиб берилгани кўрсатилган бўлса-да, ушбу кўрсатилган суммадан фақат 370 735 500 сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақида транспорт йўл варақалари, товар-транспорт юк ҳужжатлари, маҳсулотни жавобгар томонидан қабул қилиб олингани бўйича ҳужжатлар иш ҳужжатларида мавжуд бўлмаган. Аммо, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан тақдим қилинган электрон ҳисобварақ-фактураларга асосланиб, даъвони қаноатлантирган. Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 489- сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги низом (бундан буён матнда низом деб юритилади)нинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганини ёки хизматлар кўрсатилганини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақфактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан даъвогардан маҳсулотлар етказиб берилганини тасдиқловчи транспорт йўл варақалари, товартранспорт юк ҳужжати, маҳсулотнинг жавобгар томонидан қабул қилиб олингани ҳақидаги ҳужжатлар талаб қилиб олинмаган. Иқтисодий процессуал кодекси 177-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан, суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилиш чоғида ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаб ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далил ҳамда важларига баҳо берилиши лозим бўлган. Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга баҳо бермасдан, биринчи инстанция судининг даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт тўхтамга келган. Шу боис, Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси суди қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилган. 4-1001-2205/14876-сонли иш ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
45 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 «Т» хусусий корхонаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «А» акциядорлик жамияти ҳисобидан 855 600 000 сўм асосий қарз, 171 120 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 855 600 000 сўм асосий қарз, 128 340 000 сўм жарима ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 30 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида электрон давлат харидлари портали орқали 2022 йил 5 сентябрда 69328-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, ижрочи ҳисобланган даъвогар жавобгарга 855 600 000 сўмлик 4 дона «транспортер роликлари» маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар етказиб берилган маҳсулотларни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар маҳсулотни жавобгарнинг манзилига етказиб берган бўлса-да, жавобгар маҳсулот сифати шартномада белгиланган талабларга жавоб бермаслиги важи билан уни қабул қилишни рад қилган. Аниқланишича, суднинг 2022 йил 20 декабрдаги ажрими билан экспертиза тайинланган ва уни ўтказиш Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига юборилган. Шу сабабли, мазкур иш бўйича иш юритиш тўхтатилган. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг 2023 йил 11 январдаги далолатномасига кўра, шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган маҳсулотларнинг (транспортер роликлари) техник талабларга жавоб беришига аниқлик киритиш масаласи суд иқтисодий экспертининг ваколатига кирмаслиги сабабли хулоса беришнинг иложи йўқлиги маълум қилинган. Аммо, биринчи инстанция суди томонидан олиб келинган маҳсулот техник топшириқ шартларига жавоб бермаслиги, бу ҳолат 2022 йил 21 ноябрдаги далолатнома билан расмийлаштирилгани, низони экспертиза хулосаси бўлмасдан туриб ҳал этиш ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ *** Ишни кўриш вақтида юзага келадиган фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки розилиги билан экспертиза тайинлайди. Агар экспертизани тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд тақдим этилган далилнинг қалбакилаштирилгани тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан тайинлаши мумкин.
46 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 «О» масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «B» *** Суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилгани ва процессуал қонун талабларига риоя этилганини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 150 000 001 сўм асосий қарз, 739 726 сўм фоизни ундиришни сўраган. ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ мумкин эмаслиги ҳақидаги жавобгарнинг важларини ҳамда қайта экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган. Ваҳоланки, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг 2023 йил 11 январдаги далолатномасида маҳсулотнинг (транспортер роликлари) техник талабларга жавоб беришига аниқлик киритиш масаласи қўйилгани, ушбу масалани ҳал қилиш суд иқтисодий экспертининг ваколатига кирмаслиги сабабли хулоса беришнинг иложи йўқлиги, яъни ушбу товар хусусида хулоса беришга суд иқтисодий экспертининг ваколати йўқлиги маълум қилинган. Иқтисодий процессуал кодекси 80-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни кўриш вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки розилиги билан экспертиза тайинлайди. Агар экспертизани тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд тақдим этилган далилнинг қалбакилаштирилгани тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан тайинлаши мумкин. Иқтисодий процессуал кодекси 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд этилган талабларга риоя қилмаган, Иқтисодий процессуал кодекси 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этмаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъвони қисман қаноатлантириш юзасидан ўзининг хулосаларини тўлиқ асослаб бермаган ҳамда жавобгар томонидан келтирилган важларга етарлича баҳо бермаган. Шу боис, Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилган. 4-1001-2210/61755-сонли иш
47 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 150 000 001 сўм асосий қарз, 739 726 сўм фоиз ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Аниқланишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг 2020-2021 йилларда амалга оширган фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 10 майдаги 6-сонли шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 25 майдаги 3-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан, 250 000 000 сўм, 2021 йил 18 июндаги 10-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан, 350 000 001 сўм, 2021 йил 30 августдаги 370-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан, 260 000 000 сўм, 2021 йил 14 сентябрдаги 81-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан, 70 000 000 сўм — жами 980 000 001 сўмлик тикув машиналари сотилгани, жавобгар томонидан 2021 йил 10 майда 250 000 000 сўм, 2021 йил 11 июнда 350 000 000 сўм, 2021 йил 23 августда 110 000 000 сўм, 2021 йил 8 августда 70 000 000 сўм — жами 780 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилгани, ушбу ҳолатда жавобгарнинг даъвогардан мавжуд қарздорлиги 150 000 001 сўмни ташкил этиши аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 150 000 001 сўм қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида 2023 йил 4 январда 222-9-сонли талабнома юборилган. Жавобгар тўловни амалга оширмагани сабабли низо келиб чиққан. Иқтисодий процессуал кодекси 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан қайд этилган талабларга риоя қилинмаган. Жумладан, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасидаги 739 726 сўм фоиз ундириш ҳақидаги талаб бўйича қарор қабул қилмагани сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида тўғри хулосага келган бўлса-да, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 150 000 001 сўм асосий қарз, 739 726 сўм қўшимча фоиз ундириш тўғрисида барвақт хулосага келган. Чунки, жавобгар томонидан кассация шикоятига илова қилинган, даъвогар муҳри билан тасдиқланган тўлов ҳужжатига асосан, даъвогар 150 000 000 сўм маблағини 2021 йил 30 августда нақд пул шаклида қабул қилиб олган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида имзоланган ўзаро ҳисоб-китоб таққослаш далолатномасида 2021 йил 30 декабрь ҳолатига кўра, тарафлар ўртасида қарздорлик мавжуд эмаслиги тан олинган. Иқтисодий процессуал кодекси 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганини ҳамда процессуал қонун
48 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 12 / 2023 Савдо-саноат палатаси «F» масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «S» масъулияти чекланган жамиятидан 227 719 779 сўм асосий қарз, 75 147 527 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 227 719 779 сўм асосий қарз, 15 029 505 сўм пеня ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 7 январда 330/CS-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилгани муносабати билан жавобгарнинг топшириғига асосан даъвогар жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотларни истеъмолчиларни жалб қилиш учун маълум бир савдо пештахтасига жойлаштиришни ташкил этиш хизматларини кўрсатиш, жавобгар даъвогарга ушбу шартнома бўйича ҳисобланган бонуслар миқдорини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандида бонусларнинг ҳисобланиши ҳисоб-фактураларнинг имзоланиши билан тасдиқланиши, 3.3-бандида эса, жавобгар 5 иш куни ичида унга юборилган ҳисобварақ-фактураларни тасдиқлаши ёки асослантирилган рад жавоби бериши кераклиги назарда тутилган. Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандида буюртмачи томонидан маҳсулот етказиб бериш шартномаси доирасида ойлик сотилган маҳсулотнинг 5 фоизи миқдорида бонус берилиши кўрсатилган. Хусусан, шартноманинг иловасида 2 фоиз листинг, 2 фоиз тўлов, 1 фоиз пештахтада қўшимча жой учун бонуслар ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар томонидан юборилган 9 та ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан тасдиқланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланҲақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилгани ёки хизматлар кўрсатилганини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. *** МОДДИЙ ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ талабларига риоя этилганини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолатда бекор қилиш учун асос бўлади. Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилган. 4-2003-2301/109-сонли иш ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ