Судьянинг онгида - адолат, тилида - ҳақиқат,
дилида - поклик бўлиши шарт.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
5/2019 ISSN 2181-8991
ОДИЛ СУДЛОВ
Ҳуқуқий, илмий-амалий нашр
Муассис: Бош муҳаррир
Ўзбекистон Республикаси Камол УБАЙДИЛЛОЕВ
Олий суди Масъул котиб
Муталиф СОДИҚОВ
ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ:
Козимджан КАМИЛОВ Журнал 2015 йилда «Жамият ва мен»
Холмўмин ЁДГОРОВ республика танловида «Энг яхши ёритил-
Бахтиёр ИСАКОВ ган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши бўйича
Мирзоулуғбек АБДУСАЛОМОВ ғолиб деб топилган.
Ибрагим АЛИМОВ
Нематжон АКБАРОВ ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ:
Шахноза АХАТОВА 100097, Tошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
Олим ХАЛМИРЗАЕВ
Омонбой ОҚЮЛОВ Чўпонота кўчаси, 6-уй
Музаффаржон МАМАСИДДИҚОВ Ҳ/р 20210000300101763001
Азиз МИРЗАЕВ ХАБ «Tрастбанк» Tошкент филиали
МФО 00850, СТИР 201403038
K Реклама нашри ва тижорий йўл би- ТЕЛЕФОН: 278-96-54, 278-91-96,
лан босилган матнлар. 278-25-96, ФАКС: 273-96-60
Email: [email protected]
Таҳририят фикри муаллиф фикридан Email: [email protected]
ўзгача бўлиши мумкин.
Босишга 2019 йил 31 майда рухсат
Қўлёзмалар, суратлар тақриз қилинмайди этилди. Қоғоз бичими 70Х108 1/16. 7,5
ва қайтарилмайди. босма табоқ. Офсет усулида чоп этилди.
Журнал таҳририят компьютерида терил-
Кўчириб босилганда «Одил судлов» — ди ва саҳифаланди. Буюртма — 119.
«Правосудие» нашри кўрсатилиши шарт. Нашр адади 6560 нусха.
Журнал Ўзбекистон Республикаси Ва- Навбатчи муҳаррир
зирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий ат- Муталиф СОДИҚОВ
тестация комиссияси Раёсатининг 2013 ИНДЕКС:
йил 30 декабрдаги 201/3-сонли қарори якка тартибдаги обуначилар
билан докторлик диссертациялари
бўйича илмий мақолалар чоп этилади- учун — 908;
ган нашрлар рўйхатига киритилган. ташкилотлар учун — 909.
Сотувда келишилган нархда
2017 йил 29 ноябрда Ўзбекистон мат- «PRINT LINE GROUP» XK босмахона-
буот ва ахборот агентлигида 0026-рақам сида чоп этилди. Босмахона манзили:
билан рўйхатга олинган. 1996 йилдан 100097, Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ
ч5и/қ2а0б1о9шлаган.
ОДИЛ СУДЛОВ кўчаси, 44-уй. 1
C «Одил судлов»
МУНДАРИЖА
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Ўзбекистон Рес
публикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим
қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори...3
ДАВЛАТ ҚУРИЛИШИ ВА БОШҚАРУВ
Д. Арипов. Ҳокимиятлар бўлиниши принципи – суд ҳокимиятининг муста-
қиллигини таъминлаш кафолати.........................................................................41
СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ
Ў. Давлетов. Мамлакатимиз суд тизимида ҳарбий судларнинг ўрни ва
ривожланиши..................................................................................................................46
МУЛОҲАЗА
О. Халмирзаев, М. Саидов. Иқтисодий ислоҳотлар натижасининг халқаро
доирадаги эътирофи.............................................................................................50
ОИЛА ВА ҲУҚУҚ
А. Муродов. Оила – турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг крими-
нологик тавсифи ва уларнинг профилактикаси.............................................53
СУД ОЧЕРКИ
И. Маманов. Ноқобил ўғил фожиаси........................................................56
САВОЛ ВА ЖАВОБ.................................................................................64
ЮРИСТ КАРТОТЕКАСИ/КАРТОТЕКА ЮРИСТA............................118
2 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД
ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ПЛЕНУМИНИНГ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА
АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
2018 йил 30 ноябрь 34-сонли Тошкент шаҳри
Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек
суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, «Судлар
тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосланиб Ўзбекистон Республ икаси
Олий суди Пленуми
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича
қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар
бўйича суд амалиёти тўғрисида» 1991 йил 20 декабрдаги 5-сонли қарори:
ўзбек тилидаги матни номидаги «белгилаш» деган сўз «аниқлаш» деган сўз
билан алмаштирилсин;
2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Судлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 295-моддасида назарда тутилган суд
тартибида аниқланадиган юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар рўйхати тугал
эмаслигини инобатга олишлари лозим.
Суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам, агар бу қонун билан
бошқа органнинг ваколатига берилмаган бўлса, аниқлашга ҳақли. Хусусан, суд:
1968 йил 1 октябргача туғилган болаларга нисбатан оталикни тан олганлик,
оталик ва оталикни қайд қилиш;
ихтирони жорий этиш, таклифни рационализатор сифатида тавсифлаш;
бинога, пайга, автомобилга ва бошқа махсус рўйхатдан ўтказиладиган мулкка
эгалик қилиш;
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 3
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
суғурта гувоҳномасининг тегишлилиги;
фуқарони ёки унинг ота-онасининг Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон
Республикасига эвакуация қилинганлиги фактларини тасдиқлаши мумкин»;
3-банди:
биринчи хатбошисидаги «Қуйидаги фактлар суд тартибида белгиланмай-
ди: Жумладан:» деган сўзлар «Жумладан, қуйидаги фактлар суд тартибида
аниқланмайди:» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандидаги «фуқароларнинг ёшини» деган сўзлар «одамнинг ёши-
ни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. ФПК 295-моддаси мазмунига кўра, суд юридик фактни аниқлаш ҳақидаги
аризани, агар:
а) қонунга кўра бундай факт аризачи учун маълум юридик оқибатлар келти-
риб чиқарса (фуқаролар ёки ташкилотларнинг шахсий ёки мулкий ҳуқуқларини
вужудга келтирса, ўзгартирса ёки тугатса);
б) факт судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисидаги низони ҳал қилиш билан боғлиқ
бўлмаса;
в) аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактни ҳужжат билан тасдиқлашнинг
бошқа имкониятига эга бўлмаса;
г) қонунчиликда уларни белгилашнинг ўзгача тартиби назарда тутилган
бўлмаса, кўришга қабул қилади.
Суд Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича юридик аҳамиятга эга
бўлмаган фактни бошқа мамлакатнинг қонунчилиги бўйича ушбу факт ҳуқуқий
оқибатларни келтириб чиқарса ва бу борада ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
бўйича халқаро битим мавжуд бўлса, аниқлашга ҳақли»;
5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. ФПК 295-моддасига биноан юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар суд тар-
тибида фақат фуқароларнинг эмас, балки ташкилотларнинг ҳам аризалари бўйича
аниқланишини судлар назарда тутишлари лозим»;
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида судья:
ушбу факт қандай мақсадда аниқланиши лозимлигини;
қайси фуқаролар ва ташкилотлар бу ишни ҳал қилинишидан манфаатдор
бўлишлари мумкинлиги ва суд мажлисига қатнашишга жалб қилиниши лозим-
лигини;
ушбу факт қайси далиллар билан тасдиқланишини аниқлаши шарт.
Судья, шунингдек аризачидан фактни тасдиқловчи ҳужжатларни олиш ёки
тикл ашни имконияти йўқлигини исботловчи қўшимча далилларни тақдим этиш-
ни талаб қилишга ҳақли.
Юридик фактни аниқлаш ҳақидаги иш бўйича манфаатдор шахс ФПК
4 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
40-моддасида назарда тутилган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Юридик фактни аниқлаш ҳақидаги ишлар, судлар томонидан ФПК 27-28-
бобларида назарда тутилган истисно ва қўшимчалар билан фуқаролик суд ишла-
рини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўрилади»;
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига кўра, қариндошлик му-
носабатлари деганда бир-биридан келиб чиққан одамлар ўртасида мавжуд бўлган
қон-қариндошликка боғлиқлик (катта бобо, бобо, ота, ўғил, невара, чевара, катта
буви ва бошқалар) ёки битта умумий аждоддан келиб чиққанлар (акалар-укалар,
опа-сингиллар, тоға, амаки, амма, хола, жиянлар ва бошқалар) назарда тутилган-
лиги судларга тушунтирилсин.
Қон-қариндошликнинг йўқлиги қариндошликнинг йўқлигидан далолат беради.
Қариндошлик муносабатлари суд тартибида бевосита юридик оқибатларни
келтириб чиқарсагина, масалан, агар бундай фактни аниқлаш аризачига мерос-
га бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома олиш, боқувчисини йўқотганлиги му-
носабати билан нафақа расмийлаштириш учун ва бошқа ҳолларда зарур бўлса
аниқланади.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш мақсадида
қариндошлик муносабатлари фактини аниқлашда, судлар ворислик ҳуқуқини
тартибга солувчи фуқаролик қонунчилигида белгиланган қариндошлик до-
ирасидан келиб чиқишлари лозим. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида
доимий яшаган мерос қолдирувчилар билан қариндошлик муносабатлари фак-
тини аниқлашда, суд ворислик муносабатлари ва ворислар доирасини белги-
лашда, мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш жойидаги мамлакатнинг
қонунчилигига амал қилиши лозим.
Боқувчисини йўқотганлик муносабати билан пенсияни расмийлашти-
риш мақсадида қариндошлик муносабатлари фактини аниқлашда, пенсия
қонунчилигида назарда тутилган ва кенгайтирилган талқинга йўл қўйилмайдиган
ўлганнинг оила аъзолари доирасидан келиб чиқилмоғи лозим»;
8-бандининг иккинчи хатбошисидаги «(ФПКнинг 274, 275-моддалари)» де-
ган сўзлар чиқариб ташлансин;
9-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Боқувчисининг вафоти муносабати билан нафақа тайинлаш учун бировнинг
қарамоғида бўлганлик факти қонунчилик билан ваколат берилган органнинг
(хусусан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи) маълумотномаси билан
тасдиқланади. Маълумотномани беришни рад қилиниши ёки шахсни вафот эт-
ганнинг қарамоғида бўлмаганлиги ҳақида маълумотнома берилиши, қарамоғида
бўлганлик фактини суд тартибида белгилаш имкониятини истисно этмайди»;
11-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 5
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
«12. Судларнинг эътибори ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига
мувофиқ фарзандликка олиш, никоҳ, никоҳдан ажратиш ва вафот этганлик фак-
тини эмас, балки уларни ФҲДЁ органларида қайд этилганлиги фактини аниқлаш
лозимлигига қаратилсин. Қайд этилган фактлар агар ФҲДЁ органида тегишли
ёзувлар архив ҳужжатлари йўқолганлиги сабабли сақланмаган ва бундай ёзув-
ларни тиклаш ФҲДЁ органлари томонидан рад қилинган бўлса, суд томонидан
аниқланади.
Никоҳни ёки никоҳдан ажратишни қайд этилганлик фактини аниқлашни
сўраб судга эр-хотиннинг иккаласи мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда судга эр-
хотиндан бири ариза билан мурожаат қилган тақдирда, иккинчиси ишга манфа-
атдор шахс сифатида жалб қилинади.
Судлар фарзандликка олишни қайд этилганлик фактини, шунингдек фар-
зандликка олиш ҳақида тегишли орган томонидан қарор қабул қилинганлиги
фактини аниқлаш ҳақидаги талабларни ҳам кўриши мумкин. Фактик равишда
фарзандликка олинганлик юридик аҳамиятга эга эмас ва бундай фактни аниқлаш
тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш рад этилиши лозим»;
13-бандининг биринчи хатбошисидаги «ФПК 283-моддасининг 5-банди»
деган сўзлар «ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди» деган сўзлар би-
лан алмаштирилсин;
14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Шахсни ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган исми, отасининг
исми ёки фамилияси шу шахснинг паспортдаги ёхуд туғилиш гувоҳномасидаги
исми, отасининг исми ёки фамилиясига мос келмаган тақдирда, (ФПК 295-моддаси
иккинчи қисмининг 6-банди) аризачига мазкур ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни
тегишли эканлиги, ҳужжатни берган ташкилот унга тегишли ўзгартириш ки-
рита олмаслигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилгандагина, суд томонидан
аниқланади.
Агар аризачида тегишли фактни аниқ тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар бўлса,
суд ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни унга тегишли эканлиги фактини аниқлаш
тўғрисидаги аризани қабул қилишга ҳақли эмас.
Суд томонидан жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий
ҳужжатлар (ҳарбий билет, ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи
гувоҳнома) паспорт, ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган
гувоҳномаларни шахсга тегишли эканлиги фактини аниқлаш ҳақидаги ари-
залар кўриб чиқилмайди. Суд гувоҳномани орден ёки медалга тегишли
эканлиги фактини аниқлаш ҳақидаги аризаларни ҳам кўришга ҳақли эмас.
Бундай ҳужжатлардаги хатолар фақатгина уларни берган орган ва ташки-
лотлар томонидан бартараф этилиши мумкин. Мансабдор шахсларнинг ва
давлат бошқаруви органларининг ушбу ҳужжатларга тузатиш киритишни
рад этганлиги ҳақидаги қарорлари устидан маъмурий суд ишларини юри-
6 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
тиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоида ва тартиб бўйича
шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатни тегишлилиги фактини аниқлаш ўрнига ҳужжатларда номи турлича
кўрсатилган фуқарони айнан бир шахс деб таниш мутлақо мумкин эмас, чунки
(шахсларни) айнан бир киши дейишлик юридик аҳамиятга эга эмас»;
15-банди чиқариб ташлансин;
17-банди:
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд бахтсиз ҳодиса фактини аниқлаш ҳақидаги ишни кўришда (ФПК 295-
моддаси иккинчи қисмининг 7-банди), бахтсиз ҳодиса фактини судсиз тартибда
аниқлашни имконияти бўлмаса ва аниқлаш имкони йўқлиги тегишли ҳужжат би-
лан тасдиқлансагина, уни аниқлашга ҳақли эканлигини назарда тутиш лозим»;
иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбо-
шилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошисидаги «ташкилотдаги» деган сўз «ташкилот, муассасадаги»
деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Суд бахтсиз ҳодиса фактини аниқлашда меҳнатга лаёқатсизликнинг сабабла-
ри ва даражасини, шунингдек ногиронлик сабаби, гуруҳи ва келиб чиқиш вақтини
белгилашга ҳақли эмас»;
18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандига мувофиқ иморатга хусу-
сий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш фактини аниқлаш ҳақидаги ишлар тегиш-
ли давлат органи бундай фактни аниқлашни рад қилган ва ҳуқуқ тўғрисида низо
мавжуд бўлмасагина судга тааллуқлидир.
Бундай иш бўйича суд эгалик ҳуқуқини эмас, балки иморатни аризачига хусу-
сий мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги фактини, аризачида ўз вақтида эгалик
ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат бўлганлиги, лекин улар йўқолган ва уларни тиклаш
имкони бўлмаган ҳолларда аниқлайди.
Қонунда белгиланган тартибда иморатга эгалик ҳуқуқи рўйхатдан ўтказганлиги
тўғрисида маълумот бўлмаса, қурилган иморатга эгалик ҳуқуқи ҳақидаги масала
суд томонидан даъво иши юритиш тартибида ҳал қилинади.
Фойдаланишга қабул қилинмаган ёки бошқа шахс номига рўйхатга олинган
ёхуд қонун талаб қиладиган шакл бўйича расмийлаштирилмаган битим асосида
қўлга киритилган қурилмага эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги ариза ҳам суд
томонидан даъво иши юритиш тартибида кўрилиши лозим»;
19-бандининг биринчи хатбошисидаги «ФПК 283-моддасининг 9-бандига»
деган сўзлар «ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандига» деган сўзлар би-
лан, «нотариал идора» деган сўзлар «нотариус» деган сўз билан алмаштирилсин;
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 7
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Судлар ўлганлик фактини аниқлаш ишларини ўлимни қайд этилганлик
фактини аниқлаш ишларидан фарқлашлари лозим (ФПК 295-моддаси иккинчи
қисмининг 4-банди).
Суд ўлимни қайд этилганлик фактини, агар бундай қайд қилиш тегишли
ҳужжатлар асосида муқаддам амалга оширилган бўлиб, лекин далолатнома ёзуви
сақланмаган, йўқолган ва тикланиши мумкин бўлмаган тақдирда аниқлайди.
Ўлганлик фактини аниқлашда, ўлганлик ҳолатининг ўзи (ўлим содир бўлган
аниқ ҳолатлар, шунингдек ўлимнинг аниқ санаси) аниқланиши лозим. Ўлганлик
факти ФҲДЁ органлари томонидан ўлимни қайд қилиш рад қилинганлиги, шу-
нингдек шахснинг ўлимини ҳақиқатда тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлганда
суд томонидан аниқланади.
Суднинг ўлганлик фактини аниқлаш ишлари бўйича ҳал қилув қарорида ФҲДЁ
органлари томонидан келгусида ўлим фактини қайд этиш учун зарур бўлган бар-
ча аниқ ва тўлиқ маълумотлар бўлиши керак»;
21-банди чиқариб ташлансин;
22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Юридик аҳамиятга эга бўлган факт аниқланганлиги тўғрисидаги иш
бўйича ҳал қилув қарори ФПК 253-моддасида назарда тутилган талабларга
мувофиқ бўлиши лозим. Ҳал қилув қарорида ишнинг ҳолати тўғрисидаги ху-
лосаларни тасдиқловчи ишни ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган далиллар
кўрсатилиши, ариза қаноатлантирилган тақдирда, белгиланган факт аниқ ифода
этилиши лозим. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг баёни суд томонидан ФПК
295-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандида ёзилганидек аниқ ифода эти-
лиши лозим.
ФПК 16-моддасига кўра, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш
бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, бундай фактларни
рўйхатга олувчи ёки суд томонидан фактни белгиланиши муносабати билан ву-
жудга келган ҳуқуқни расмийлаштирувчи органлар учун мажбурийдир.
ФҲДЁ органларида қайд қилиниши ёки бошқа органларда расмийлаштири-
лиши лозим бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори
ушбу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнига ўтмасдан, балки
бундай фактни қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади
(ФПК 297-моддаси)»;
23-бандидаги «ФПКнинг 19-моддасига» деган сўзлар «ФПК 275-моддасига»
деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқа-
ролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига юридик аҳамиятга
эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам
8 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
равишда умумлаштириш ва бундай тоифадаги ишларни тўғри кўриб чиқиш ва
ҳал этишни таъминлашга қаратилган бошқа чораларни кўриш тавсия этилсин».
2. «Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва
ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида»
1992 йил 19 июндаги 5-сонли қарори:
3-бандининг биринчи хатбошисидаги «раддиясини» деган сўз «раддияси
ёки жавобини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида» деган сўзлар «мул-
кий тусга эга бўлмаган ариза сифатида давлат божи ундирилади» деган сўзлар би-
лан, «талаб этилаётган суммадан» деган сўзлар «даъво баҳосидан» деган сўзлар
билан алмаштирилсин;
5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Даъво аризаси ФПК 189 ва 190-моддалари талабларига риоя қилинмай бе-
рилган ҳолларда, у ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан
судьянинг тегишли ажрими билан даъвогарга қайтарилади. Даъво аризасининг
қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин судга уму-
мий тартибда такроран мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди»;
7-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ФПК 46-моддаси» деган сўзлар
«ФПК 50-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзининг шаънига ҳақоратловчи маълумотлар айтилган, шунингдек туҳмат
қилинган фуқаро бундай маълумотларни тарқатган шахсни Ўзбекистон Респуб
ликаси Жиноят кодексининг 139 ва 140-моддаларига кўра жиноий жавобгарликка
ёки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси-
нинг 40 ва 41-моддаларига кўра маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида тегиш-
ли органларга мурожаат қилишга ҳақли»;
10-бандининг биринчи хатбошисидаги «(«Оммавий ахборот воситалари
ҳақида»ги Қонуннинг 35-моддаси»)» деган сўзлар «(«Оммавий ахборот восита-
лари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси»)» деган
сўзлар билан алмаштирилсин;
11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Суд мажлисида қуйидаги ҳолатлар ҳар томонлама аниқланиши лозим:
а) даъво қилинган, раддия берилиши талаб қилинаётган маълумотнинг
тарқатилган-тарқатилмаганлиги;
б) бу маълумотлар юридик ёки жисмоний шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва
ишчанлик обрўсига путур етказган-етказмаганлиги;
в) бу маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келиш-келмаслиги.
Тарқатилган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлаш
ФК 100-моддасига кўра жавобгар зиммасига юклатилади»;
14-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 9
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
«Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ташкилот томонидан берилган
ҳужжатда ифодаланган бўлса, суд ҳал қилув қарорида бундай ҳужжатни алмаш-
тириш мажбуриятини ўша ташкилотга юклаши лозим»;
15-банди чиқариб ташлансин.
3. «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга
бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг
судлар томонидан кўрилиши тўғрисида» 1992 йил 13 ноябрдаги 5-сонли
қарори:
1-банди:
биринчи хатбошисидаги «35-бобида» деган сўзлар «36-бобида» деган сўзлар
билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «кўриб чиқилиши мумкин» деган сўзлар «кўриб
чиқилиши лозим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, уларга бўлган
ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги талаб бўйича ишлар алоҳида тартибда, тақдим этувчи-
га деб ҳужжат берган муассаса (бундан кейин матнда муассаса деб юритилади)
жойлашган ҳудуддаги суд томонидан кўриб чиқилади.
Тақдим этувчига деб берилган йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш
ҳақидаги аризада ФПК 189-моддасида кўрсатилган умумий талаблардан ташқари,
ФПК 331-моддасининг учинчи қисмида белгиланган маълумотлар кўрсатилиши
лозим. Қонунда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ариза ФПК 195-мод-
даси биринчи қисмининг 4-бандига асосан қайтарилиши лозим.
Ариза бўйича энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ва
почта харажатлари тўланиши лозим»;
3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Аризани иш юритишга қабул қилгандан сўнг судья ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш босқичида ариза берувчининг ҳисобидан оммавий ахборот воситаларида
эълон чиқариш, шунингдек ҳужжатни берган муассасага у бўйича тўловларни амал-
га оширишни ва пул беришни тақиқлаш ҳақида ажрим қабул қилиши шарт. Суд аж-
римининг кўчирма нусхаси ҳужжатни берган муассасага дарҳол юборилади»;
4-бандидаги «лозим» деган сўз «мумкин» деган сўз билан алмаштирилсин;
5-бандидаги «ФПКнинг 301-моддасида кўрсатилган» сўзлар чиқариб ташлансин;
6-банди:
биринчи хатбошисидаги «ФПКнинг 303-моддаси» деган сўзлар «ФПК
333-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «ФПКнинг 308-моддаси» деган сўзлар «ФПК
338-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Агарда матбуотда эълон қилинганидан сўнг ҳужжатни сақловчи уни суд-
10 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
га тақдим этиб, унга даъво қилмаслигини баён этса, суд чақириб иш юритиш
бўйича иш юритишни тугатиш, суд томонидан ҳужжат бўйича тўловларни амалга
оширишни ва пул бериш бўйича қўйилган тақиқларни бекор қилиш ҳамда ариза-
чига сақловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатни қайтариш тўғрисида ажрим
чиқаради.
Агарда ҳужжатни сақловчи қонунда белгиланган муддатда ҳужжатга бўлган
ҳуқуқини илгари сурса, ФПК 122-моддасининг 7-бандига мувофиқ ариза
кўрмасдан қолдирилади ва ҳужжат йўқолганлиги ҳақида арз қилган шахсга уму-
мий асосларда даъво тақдим қилиш ҳуқуқи тушунтирилади. Бундай ҳолатда ФПК
332-моддасига асосан кўрилган чораларни бекор қилиш ФПК 336-моддаси тарти-
бида амалга оширилади»;
8-банди чиқариб ташлансин;
11-бандидаги «ФПКнинг 308-моддаси» деган сўзлар «ФПК 338-моддаси» де-
ган сўзлар билан алмаштирилсин;
12-бандидаги «(ФПКнинг 309-моддаси)» деган сўзлар «(ФПК 339-моддаси)»
деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. «Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги иш-
ларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида» 1993 йил 16 апрел-
даги 13-сонли қарори:
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Судларнинг эътибори мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишлар,
даъвони таъминлаш мақсадида қарздорнинг мулкни рўйхатга олинганлигидан,
ҳал қилув қарори ёки ҳукмни ижросини таъминлаш учун ундиришнинг мулкка
нисбатан қаратилганлигидан ёхуд нотариус томонидан мерос мулкни қўриқлаш
чораси сифатида уни рўйхатга олганлигидан ва қонунда кўрсатилган бошқа
ҳолатларнинг мавжудлигидан қатъи назар, даъво ишини юритиш тартибида кўриб
чиқилиши лозимлигига қаратилсин.
Суд ҳукмидаги судланувчига тегишли мол-мулкнинг жиноят қуроли деб
мусодара қилиниши тўғрисидаги кўрсатманинг мавжудлиги, ушбу мулкнинг
бошқа шахсларга тегишлилигини ёки уни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги низони
фуқаролик судлов иш юритиш тартибида кўриш учун тўсиқ бўла олмайди.
Ҳал қилув қарори ёки ҳукмни ижро қилиш учун мулкнинг сотиб юборилган-
лиги ҳам ушбу мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги даъво
аризасини қабул қилишни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги даъво аризалари мулкка оид
бўлмаган тусдаги ариза ҳисобланиши сабабли, бундай даъво аризасини тақдим
этишда энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ҳамда
почта харажатлари тўланади;
2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси ФПК 242-моддасига асосан» деган
сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 11
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
буён матнда ФПК деб юритилади) 35-моддасига» деган сўзлар билан, «Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 146-моддасининг 2-қисмига биноан» деган сўзлар «ФПК
31-моддасининг 2-қисмига биноан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қарздор (маҳкум) мулкни
рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли
эмас.
Ҳукмни ижро этиш жараёнида мулкнинг хатланиши билан боғлиқ қарздор
(маҳкум)да вужудга келадиган масалалар шу ҳукмни қабул қилган суд томони-
дан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 541 ва 542-мод-
даларида белгиланган тартибда ҳал қилинади»;
4-бандидаги «ФПКнинг 192-моддасининг 4-бандига» деган сўзлар «ФПК
116-моддасининг 4-бандига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «қўзғатилган даъво юзасидан» деган
сўзлар «тақдим этилган даъво юзасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судья мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилгач, даъво-
ни таъминлаш мақсадида (ФПК 106-моддасининг 4-банди) низоли мулкка нис-
батан ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақида ажрим чиқариши ва унинг кўчирма
нусхасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий
ижро бюросининг ҳудудий бўлимига юбориши лозим»;
9-банди:
биринчи хатбошисидаги «бошқа қарорнинг» деган сўзлар «бошқа суд
ҳужжатининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 57-моддаси»
деган сўзлар «ФПК 72-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иш бўйича тўпланган далиллар мажмуасига баҳо беришда, суд ФПК 74-мод-
даси талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, мол-мулкнинг айрим турларининг
тегишлилиги қонун бўйича муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши
шартлигини инобатга олиши лозим. Бундай далиллар мавжуд бўлмаса даъво
қаноатлантирилмайди»;
10-бандининг биринчи хатбошисидаги «фуқароларнинг шахсий ёрдамчи
хўжалиги ҳамда деҳқон хўжалигидаги мулкига» деган сўзлар «фуқароларнинг
шахсий ёрдамчи хўжалиги ёки деҳқон хўжалиги, оилавий корхона мулкига» де-
ган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судлар мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги ишларни кўришда, суд ҳукми
ёки ажрими билан мол-мулк жиноий йўл билан қўлга киритилган маблағ эвазига
олинган ёки жиноят қуроли деб топилган-топилмаганлигини аниқлаши лозим»;
12 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
13-банди:
олтинчи хатбошисидаги «деҳқон хўжалигига» деган сўзлар «деҳқон
хўжалиги, оилавий корхонага» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги ««Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 3, 15 ва
16-моддаларини» деган сўзлар ««Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ҳамда «Оилавий
тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошисидаги «деҳқон хўжалигига» деган сўзлар «деҳқон
хўжалиги, оилавий корхонага» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14-бандидаги «шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги умумий мулкидаги»
деган сўзлар «шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги, оилавий корхона умумий
мулкидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни
тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида» 1998 йил 17 апрел-
даги 12-сонли қарори:
3-банди:
иккинчи хатбошисидаги «ФПКнинг 8-моддаси» деган сўзлар «ФПК 10-мод-
даси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
«Даъвогарлар ишга тиклаш ҳақидаги талаб бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинганлиги, меҳнат шартномасини бекор қилишни асослилигини исботловчи
далилларни тақдим этиш эса, қонун билан жавобгарга юклатилганлиги сабабли
(МК 111-моддасининг 2-қисми), ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризаларини ФПК
189-моддаси биринчи қисмининг 6-банди ва 195-моддаси биринчи қисмининг
7-бандида назарда тутилган асослар бўйича қайтаришга йўл қўйилмайди»;
13-бандининг биринчи хатбошисидаги «жорий этилса» деган сўзлар «жо-
рий этилган ҳолларда» деган сўзлар билан, «мумкинлигига» деган сўз «ҳақли
эканлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин, «унинг ҳуқуқи бўлиб» деган
сўзлар чиқариб ташлансин;
рус тилидаги матни 15-бандининг ўнинчи хатбошисидаги «работником»
деган сўз чиқариб ташлансин;
24-банди биринчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда
баён этилсин:
«Шуни назарда тутиш лозимки, МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди
бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилиниши технологиядаги, ишлаб чиқариш
ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришларнинг ишлар ҳажмининг қисқариши би-
лан боғлиқ бўлиши мумкин»;
28-банди:
биринчи хатбошисидаги «даъволарни» деган сўз «низоларни» деган сўзлар
билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «ФПКнинг 6-боби (56-91-моддалари)да» деган
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 13
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
сўзлар «ФПК 8-боби (71-104-моддалари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
30-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўз меҳнат вазифаларини бузганли-
ги учун меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларни ишга тиклаш ҳақидаги
ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарорлари чиқариш мақсадида
қуйидагилар» деган сўзлар «Меҳнат мажбуриятлари бузилганлиги учун меҳнат
шартномасини бекор қилиш ҳақидаги низоларни кўришда қуйидагилар» деган
сўзлар билан алмаштирилсин;
38-бандининг иккинчи хатбошисидаги «турдаги исбот-далиллар» деган
сўзлар «исботлаш воситалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
39-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўриндошлик асосида ишлайдиганлар билан меҳнат шартномаси умумий
асослардан ташқари МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандига биноан ҳам
бекор қилиниши мумкин;
54-банди:
биринчи хатбошисидаги «бундай даъво бўйича» деган сўзлар чиқариб таш-
лансин;
иккинчи хатбоши «Суд» сўзидан кейин «кўрсатиб ўтилган асослар бўйича»
деган сўзлар билан тўлдирилсин;
56-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судлар қонун билан белгиланган меҳнат низоларини кўриш муддатларига
риоя қилишлари лозим.
Даъво қаноатлантирилганда, суд давлат божини ва почта харажатларини жа-
вобгардан ундириши шарт».
6. «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда суд-
лар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида» 1998 йил 11 сен-
тябрдаги 23-сонли қарори:
3-бандининг биринчи хатбошисидаги ва 7-бандининг тўққизинчи хатбо-
шисидаги «чиқариши» деган сўз «қабул қилиши» деган сўзлар билан алмашти-
рилсин;
9-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади)
52-моддасига мувофиқ, агар уларга амалдаги қонун ҳужжатлари билан вояга ет-
маганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган
бўлса, бундай ишлар бўйича даъвогар бўлишлари мумкин (васийлик ва ҳомийлик
органлари, чақалоқлар уйлари, болалар уйлари ва ҳ.к.)»;
14-бандининг биринчи хатбошисидаги «Фуқаролик процессуал кодекси-
нинг 156-моддасига» деган сўзлар «ФПК 197-моддасига» деган сўзлар билан ал-
маштирилсин;
18-банди:
14 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодекси 205, 207-моддаларининг» деган сўзлар «ФПК 251 ва 254-моддаларининг»
деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 216-моддасида» деган сўзлар «ФПК 454-моддасида» деган сўзлар
билан алмаштирилсин;
29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Судда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги иш, болалар-
ни олиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишлар қўзғатилганда, болаларнинг ман-
фаатлари тақозо этса, алоҳида ҳолларда, судья ишни суд муҳокамасида кўриш
учун тайёрл аш босқичида ёки суд ишни кўриш вақтида, ҳал қилув қарори қабул
қилгунга қадар, болаларни жавобгардан вақтинча олиб туриш тўғрисидаги ма-
салани ҳал қилишлари лозим. Бу масалани кўриш ФПК 107-моддаси қоидалари
бўйича амалга оширилади.
ФПК 267-моддасига мувофиқ суд, зарур ҳолларда, болаларни ота-онасидан ва
бошқа шахслардан олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этили-
шига ҳам йўл қўяди»;
30-банди:
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судлар болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича ҳал қилув
қарорларининг ижросига алоҳида эътибор қаратишлари лозим»;
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болаларни олиш ва уларни бошқа шахсларга бериш билан боғлиқ бўлган ҳал
қилув қарорларини мажбурий равишда ижро қилиш давлат ижрочиси томонидан
қоидага кўра, ҳал қилув қарорини ижро қилишга мажбур бўлган шахс яшайди-
ган жойда амалга оширилади. Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд, алоҳида
ҳолларда, ФПК 454-моддаси тартибида ҳал қилув қарорини ижро этишни бола
турган жойи бўйича амалга оширишни белгилаши мумкин».
7. «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга ке-
ладиган айрим масалалар тўғрисида» 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сонли
қарори:
5-бандидаги «ФПК 59-моддасига» деган сўзлар «ФПК 74-моддасига» деган
сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 12-бандининг биринчи хатбошисидаги «владел право-
предшественник лица,» деган сўзлар «владел тот, чьим правопреемником являет-
ся лицо,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матнининг 16-бандидаги «залога» деган сўз чиқариб ташлансин;
20-банди қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, мажбуриятнинг тарафи
ҳаракатларига боғлиқ бўлган ҳолатлар (масалан, қарздорда зарур бўлган пул
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 15
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
маблағларининг йўқлиги, унинг вакилларининг ғайриқонуний ҳаракатлари) бар-
тараф қилиб бўлмайдиган куч деб тан олиниши мумкин эмас»;
21-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ФК 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ тарафлар
бундай ҳолда гувоҳларнинг кўрсатувларига асосланишга ҳақли эмас, лекин бу
уларни ёзма ва бошқа далиллар келтириш имкониятидан маҳрум қилмайди»;
22-бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ФК 734-моддасига асосан қарз шартномаси қарз берувчининг қарз олувчи-
дан шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоиз олиш ҳуқуқини назарда
тутади»;
23-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қарз шартномасини тузишда маълум суммани қарзга олиш ҳақидаги тил-
хатда бир вақтнинг ўзида қарзни қайтаришни таъминлаш учун бирон-бир кўчар
ёки кўчмас мулкни гаровга қўйиш ҳақида кўрсатилган ҳолларда судлар бундай
битим иштирокчиларининг ҳаракатларига қонун талаб қиладиган шаклга риоя
қилмаганлиги нуқтаи назаридан баҳо беришлари лозим (ФК 271-моддаси)»;
26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди,
фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига мунтазам
равишда судлар томонидан ФК айрим нормаларини қўллаш амалиётини умум-
лаштириш ва уларни тўғри қўллашни таъминлашга қаратилган чораларни кўриш
тавсия этилсин».
8. «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли қарори:
1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маънавий зарарни қоплаш масалалари бир қатор қонун ҳужжатлари, хусусан
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 112-моддаси, 1996 йил 26 апрел-
даги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 22-моддаси, 2014 йил 6 майдаги «Акциядорлик жами-
ятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 113-моддаси, 2012 йил 2 майдаги «Тадбиркорлик
фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика-
си Қонунининг 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
11, 99, 100, 163, 1021 ва 1022-моддалари, 1998 йил 29 августдаги «Автомобиль
транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси ва
бошқа қатор қонунлар билан тартибга солинишига эътибор қаратилсин»;
9-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ФПКнинг 245-моддасига» деган
сўзлар «ФПК 38-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар суд муҳокамаси давомида, даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган
16 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлиги аниқланса, суд ФПК 46-моддаси та-
лабларига риоя қилган ҳолда ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор
бўлган жавобгар билан алмаштириш ёки бу шахсни қўшимча жавобгар сифатида
жалб этишга ҳақли»;
ўзбек тилидаги матни 15-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда
баён этилсин:
«Шунга кўра ФК 163-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ маънавий за-
рарни ундириш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ этилмайди»;
17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди,
фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судлар томо-
нидан маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий
риоя қилишларини таъминлаш ва ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини
мунтазам равишда умумлаштириб борсинлар».
9. «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида» 2001 йил 14 сентябрда-
ги 22-сонли қарори:
2-банди:
иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 27-бобида»
деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодексида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матнининг иккинчи - олтинчи, саккизинчи хатбошилари-
даги «споры» деган сўз чиқариб ташлансин;
рус тилидаги матнининг еттинчи хатбошисидаги «жилищные споры» де-
ган сўзлар чиқариб ташлансин;
11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Фуқароларни қонунда кўзда тутилган асослар бўйича (Уй-жой кодекси-
нинг 71-73-моддалари) бошқа уй-жой берган ҳолда уй-жойдан кўчириш тўғрисида
даъво аризасини қабул қилишда, судья даъво аризасида уйдан кўчирилаётган
фуқароларга тақдим этилаётган уй-жойнинг аниқ манзили кўрсатилганлигини
текшириши шарт. Агар даъво аризасида манзил кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолат
ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ даъво аризасини
қайтариш ҳақида ажрим чиқариш учун асос бўлади»;
28-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
19-моддасига» деган сўзлар «ФПК 275-моддасига» деган сўзлар билан алмашти-
рилсин.
10. «Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти
ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича судлар ама-
лиёти ҳақида» 2003 йил 19 декабрдаги 18-сонли қарори:
рус тилидаги матнининг 1-бандидаги «Положением о порядке формирова-
ния и расходования средств внебюджетного Пенсионного фонда, утвержденным
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 17
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
постановлением Кабинета Министров от 23 декабря 2000 года № 498» деган
сўзлар «Положением о внебюджетном Пенсионном фонде при Министерстве
финансов Республики Узбекистан, утвержденным постановлением Кабинета
Министров Республики Узбекистан от 19 февраля 2010 года № 30» деган сўзлар
билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 145, 241-моддалари» деган
сўзлар «ФПК 33, 34-моддалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7-бандининг учинчи хатбошисидаги «ФПК 67-моддасига» деган сўзлар
«ФПК 80-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик
ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига мунтазам равишда мазкур
тоифадаги ишлар амалиётини умумлаштириб бориш тавсия этилсин».
11. «Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ ни-
золар бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли
қарори:
3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бундай даъволар арз қилинганда, суд Фуқаролик процессуал кодекси (бундан
буён матнда ФПК деб юритилади) 194-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига
асосан аризани қабул қилишни рад этади, агар иш қўзғатилган бўлса, шахсга те-
гишли давлат органига ушбу талаб билан мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтир-
ган ҳолда ФПК 124-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатади»;
4-банди:
иккинчи хатбошисидаги «Фуқаролик процессуал кодекси 160-моддасининг
7-бандига» деган сўзлар «ФПК 204-моддасининг 7-бандига» деган сўзлар билан
алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал
кодексининг 45-моддасига» деган сўзлар «ФПК 49-моддасига» деган сўзлар би-
лан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матнининг 23-бандидаги «ҳамда тугал» деган сўзлар чиқариб
ташлансин.
12. «Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган ай-
рим масалалар тўғрисида» 2006 йил 3 февралдаги 3-сонли қарори:
3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Судларнинг эътибори, давлат бошқаруви органлари, маъмурий ор-
ганлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг фуқароларнинг ер ҳуқуқий
муносабатлари соҳасидаги ҳуқуқларини бузувчи қарорлари ва ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоятлар маъмурий судларга тааллуқли
эканлигига қаратилсин»;
4 ва 5-бандлари чиқариб ташлансин;
18 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ер низолари билан боғлиқ ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида
судья ФПК 201, 204-моддаларига мувофиқ низонинг предметига тааллуқли бўлган
зарур ҳужжатларни талаб қилиб олиши, ишда иштирок этишга жалб қилиниши
лозим бўлган шахслар доирасини аниқлаши лозим»;
9-бандининг иккинчи - саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён
этилсин:
«Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади»;
10-бандидаги «ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ундан
доимий фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларида» деган сўзлар «кўчмас
мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрида» де-
ган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини
бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек ер участкаси чега-
расини белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда суд Ўзбекистон Республи-
каси Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб
равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги
давлат ер кадастри ёки ер экспертизаси хулосасидан келиб чиқиши лозим. Бирга-
ликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини тарафларнинг
иморатга бўлган эгалик ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб равишда ажратиш
имконияти бўлмаса, суд илгаридан ўрнатилган ер участкасидан фойдаланиш тар-
тибидан келиб чиқиши лозим»;
20-банди чиқариб ташлансин;
21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик
ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига ер низолари билан боғлиқ
ишларни мунтазам равишда умумлаштириб бориш тавсия этилсин».
13. «Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик норма-
ларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»
2006 йил 22 декабрдаги 17-сонли қарори:
11-бандидаги «ФПКнинг 59-моддаси» деган сўзлар «ФПК 74-моддаси» деган
сўзлар билан алмаштирилсин;
21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Бир вақтнинг ўзида сотиб олувчининг ҳуқуқини ўтказиш ва олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаблар арз қилинганда, суд арз
қилинган талабларга аниқлик киритиши лозим, чунки умумий улушли мулкда
бўлган мулкни сотишда олди-сотди шартномаси бўйича сотиб олувчининг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини ўтказиш тўғрисидаги талаблар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 19
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
бузилганлиги ёки бошқа асослар бўйича шартномани ҳақиқий эмас деб топишни
истисно қилади»;
25-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Судларга битимларни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш билан
боғлиқ бўлган низолар бўйича ишларни кўриш амалиётини мунтазам равишда
умумлаштириб боришлари тавсия қилинсин».
14.«Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва экс-
перт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим маса-
лалар ҳақида» 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли қарори:
4-бандининг биринчи хатбошисидаги «Судлар ФПК 841-моддаси мазму-
нига кўра экспертиза қуйидаги давлат муассасалари тизими, шунингдек бошқа
органлар томонидан ўтказилишини назарда тутишлари лозим:» деган сўзлар
«Судлар ФПК 58-моддасига кўра, экспертиза қуйидаги давлат муассасалари ти-
зимидаги суд экспертиза муассасалари, шунингдек бошқа органлар томонидан
ўтказилишини назарда тутишлари лозим:» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5-бандидаги «ФПКнинг 841-моддасига» деган сўзлар «ФПК 58-моддасига»
деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-банди:
биринчи хатбошисидаги «ФПК 160-модда» деган сўзлар «ФПК 204-модда»
деган сўзлар билан, «ФПКнинг 84-89-моддалари» деган сўзлар «ФПК 95-101-
моддалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «ФПК 293-моддаси» деган сўзлар «ФПК 312-
моддаси» деган сўзлар билан, «ФПК 296-моддаси» деган сўзлар «ФПК 315-
моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-банди:
биринчи хатбошисидаги «(ФПК 84-88-моддалари)» деган сўзлар «(ФПК 95-
101-моддалари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошисидаги «ФПКнинг 192-моддаси» деган сўзлар «ФПК
239-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12-бандидаги «ФПКнинг 113-моддаси» деган сўзлар «ФПК 135-моддаси» де-
ган сўзлар билан алмаштирилсин;
14-бандининг учинчи хатбошисидаги «ФПКнинг 87-моддаси» деган сўзлар
«ФПК 59-моддасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17-бандининг биринчи хатбошисидаги «ФПК 194-моддасининг 2-қисмига»
деган сўзлар «ФПК 96-моддасининг 2-қисмига» деган сўзлар билан алмаш-
тирилсин;
20-бандидаги «ФПКнинг 88-моддасига» деган сўзлар «ФПК 98-моддасига»
деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21-бандининг биринчи хатбошисидаги «суд эксперти» деган сўзлар «экс-
перт» деган сўз билан алмаштирилсин;
20 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
22-банди:
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси ФПК 67-моддасининг
4-бандига кўра» деган сўзлар «ФПК 80-моддасининг 4-бандига кўра» деган
сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суднинг эксперт хулосаси билан келишмаганлиги иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатида асослантирилиши шарт».
15. «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида» 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли қарори:
3-бандидаги «апелляция, кассация шикоятларидан, суд қарорлари устидан на-
зорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги аризалардан» деган сўзлар «суд
ҳужжатларига нисбатан апелляция, кассация шикоятлари, назорат тартибидаги
шикоятлардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда –
ФПК) ўнинчи боби» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процес-
суал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) ўн учинчи боби»
деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ФПК 105 ва 106-моддаларига» деган
сўзлар «ФПК 129 ва 130-моддаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонунга кўра (СК 337-моддаси)
давлат божи қуйидаги ҳолларда умумий асосларда ундирилади:
қарши даъво аризаларидан;
учинчи шахсларнинг ишга мустақил даъво талаблари билан киришганлиги
тўғрисидаги аризалардан.
Ишга киришган даъвогарнинг ҳуқуқий ворисидан давлат божи, агар у даъво-
гар томонидан тўланмаган бўлса, умумий асосларда ундирилади»;
9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Суд томонидан илгари кўрмасдан қолдирилган такроран берилган ариза
бўйича давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади.
Қонун билан аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтаришга асос бўлган
шартлар бартараф этилгандан сўнг такроран берилган аризага давлат божи
тўланганлиги ҳақидаги дастлабки ҳужжат илова қилинишига йўл қўйилади
(СК 337-моддасининг бешинчи ва йигирма иккинчи қисмлари)»;
10-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён
этилсин:
«Агар аризачи қонунга кўра давлат божини тўлашдан озод қилинмаган ва ари-
зада уни тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома мавжуд
бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаганда, судья аризани қайтариш
ҳақида ажрим чиқариши шарт (ФПК 195-моддаси). Ажримда тўланиши лозим
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 21
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
бўлган давлат божи, почта харажатлари суммаси кўрсатилиши ва ушбу камчилик
бартараф қилингандан сўнг такроран мурожаат қилиш имконияти мавжудлиги
тушунтирилиши шарт.
ФПК 133-моддасининг иккинчи қисми, 193-моддаси мазмунига кўра, судья
фуқаролик ишини қўзғатиш босқичида аризачининг илтимосномаси бўйича, уни
мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга, бўлиб-бўлиб
тўлашга ёки миқдорини камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда аризани иш юри-
тишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ёхуд аризачининг илтимоснома-
сини қаноатлантириш ҳақидаги алоҳида ажримида кўрсатади. Илтимоснома рад
қилинганда, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар суднинг тегишли ажрими
билан аризачига қайтарилади»;
11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат
фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш
ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажат-
ларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи
ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банк-
да маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот,
вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги
маълумотларни) текшириши лозим»;
12-бандининг биринчи хатбошисидаги «ФПКнинг 108 ва СКнинг 342-
моддаларида» деган сўзлар «ФПК 123-моддасининг иккинчи қисми ва СК 342-
моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Судларнинг эътибори қаратилсинки, фуқаролик ишларини кўриш билан
боғлиқ чиқимларга:
гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўланиши лозим
бўлган суммалар;
жойга бориб кўздан кечириш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
ФПК 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгарни қидириш учун
қилинган харажатлар;
суд хабарномаларини ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта хара-
жатлари;
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ хара-
жатлар киради.
Бошқа суд харажатларига (ФПК 132-моддаси биринчи қисмининг 5-банди)
суд томонидан оқилона миқдорларда белгиланадиган, ҳақиқатда йўқотилган вақт
учун ундириладиган компенсация, вакилнинг ёрдами учун тўланадиган харажат-
лар ва ҳ.к. киради»;
14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
22 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
«14. ФПК 135-моддаси талабларига кўра, ишни кўриш билан боғлиқ
чиқимларни тўлаш тарафлар зиммасига юклатилиши сабабли, судларнинг эъти-
бори ишни суд муҳокамасига тайёрлашда тарафлар томонидан уларни тўлашга
зарур пул суммаларини суднинг депозит ҳисобига олдиндан киритиш чоралари-
ни кўриш лозимлигига қаратилсин.
Суд чиқимларининг тараф (тарафлар) томонидан олдиндан киритилмаганли-
ги гувоҳни, экспертни, мутахассисни чақириш, жойига бориб кўздан кечириш
ҳақида қилинган илтимосномани, агар бу томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятла-
рини, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона аниқлаш
учун зарур бўлса, қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда
ишни кўриш билан боғлиқ сарф қилинган чиқимлар ФПК 141-моддасида белги-
ланган қоидалар бўйича суд ҳужжати қабул қилинаётганда ундирилади»;
17-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ФПК 114-120-моддалари» деган
сўзлар «ФПК 136-141-моддалари» деган сўзлар билан, «ҳақ тўлаш» деган сўзлар
«компенсация тўлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар томонидан тақдим этил-
ган даъво тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда, давлат божи жавобгардан арз
қилинган талабларнинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат
даромадига ундирилади.
Давлат божини тўлашдан озод қилинган бир неча даъвогарлар томони-
дан бир неча жавобгарларга нисбатан тақдим этилган даъво тўлиқ ёки қисман
қаноатлантирилганда, давлат божи ҳар бир жавобгардан алоҳида, ундан унди-
рилган суммадан келиб чиққан ҳолда давлат фойдасига ундирилади.
Тушунтирилсинки, даъвогар арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган
харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмайди.
Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар ўз даъво талабларидан улар
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги
оқибатида воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган ҳолларда, давлат божи
жавобгардан давлат даромадига ундирилади»;
19-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинаётганда даъво баҳоси
ошадиган бўлса, давлат божи даъво баҳосининг ошган суммасидан келиб чиққан
ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Бунда, келиб чиққан фарқ давлат фойдасига даъвогар-
дан, даъво тўлиқ қаноатлантирилганда эса, жавобгардан ундирилади»;
21-бандининг биринчи хатбошисидаги «ФПК 105-моддасида» деган сўзлар
«ФПК 129-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22-бандининг иккинчи хатбошисидаги «уй-жой (квартира) ёки уй-жой
қурилиш ширкатидаги пай, башарти ворислар шу уй-жой (квартира)да мерос
қолдирувчи билан бирга яшаб келишган, у вафот этган кунга қадар рўйхатдан
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 23
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
(пропискадан) ўтишган ва мерос қолдирувчи вафотидан сўнг ҳам яшашни давом
эттираётган бўлсалар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
23-бандидаги «Фуқаролик процессуал кодексининг 214-моддасига» деган
сўзлар «ФПК 262-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 24-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
16. «Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормала-
рининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида» 2010 йил 14 майдаги
5-сонли қарори:
3-бандидаги «Фуқаролик процессуал кодексининг 50-моддасига мувофиқ»
деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 65-моддасига мувофиқ» деган сўзлар
билан алмаштирилсин;
4-бандининг биринчи хатбошисидаги «(ФПК 51-моддаси)» деган сўзлар
«(ФПК 66-моддаси)» деган сўзлар билан, «(ФПК 52-моддаси)» деган сўзлар
«(ФПК 67-моддаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5-банди:
биринчи хатбошисидаги «ФПК 51-моддасида» деган сўзлар «ФПК 66-
моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонуний вакиллар ҳам, шартнома бўйича вакиллар ҳам вояга етган ва муома-
лага лаёқатли бўлишлари лозим (ФПК 70-моддаси)»;
6-бандидаги «ФПК 52-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ва Оила кодек-
сининг 57, 58-моддаларига» деган сўзлар «ФПК 67-моддаси иккинчи қисмининг
2-банди ва Оила кодексининг 57, 58-моддаларига» деган сўзлар билан алмашти-
рилсин;
9-бандидаги «(ФПК 48, 49-моддалари)» деган сўзлар «(ФПК 52, 53-
моддалари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10-бандидаги «Фуқаролик процессуал кодексининг 41-моддасига» деган
сўзлар «ФПК 45-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-бандидаги «ФПК 160-моддасига» деган сўзлар «ФПК 204-моддасига» де-
ган сўзлар билан алмаштирилсин;
13-банди:
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллар ишга киришиши учун ҳуқуқ берувчи
ҳужжатлар бўлиб ФПК 68-моддасига мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган
ишончномалар ҳисобланади, адвокатлар, юридик шахс раҳбари бундан мустасно»;
учинчи хатбошисидаги «ФПК 54-моддаси» деган сўзлар «ФПК 69-
моддасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Судларга тушунтирилсинки, ишга киришиш учун ҳуқуқ берувчи
24 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
ҳужжатлар шартнома бўйича вакилларга процесс иштирокчисининг фақат ФПК
40-моддасининг биринчи қисмида белгиланган умумий ҳуқуқларини бериб, улар:
иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш,
раддия бериш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текши-
ришда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни
амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, аризалар бериш,
илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни
судда кўриш давомида туғиладиган ҳамма масалалар бўйича ўзларининг важла-
рини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига
қарши эътироз билдиришдан иборат.
Ишда иштирок этувчи шахслар ФПКда назарда тутилган бошқа процессуал
ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади»;
15-бандидаги «ФПК 54-моддасига», «ФПК 54-моддасида»деган сўзлар теги-
шинча «ФПК 69-моддасига», «ФПК 69-моддасида» деган сўзлар билан, «суднинг
ҳал қилув қарори (ажрими) устидан шикоят бериш;» деган сўзлар «суд ҳужжати
устидан шикоят бериш;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқа-
ролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари фуқаролик ишлари
бўйича вакилликка доир қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиётини мунтазам
умумлаштириб боришлари ва мазкур ҳуқуқий институт тўғри қўлланилиши юза-
сидан тегишли чоралар кўриши лозим»;
17-банди чиқариб ташлансин.
17. «Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўллани-
лиши тўғрисида» 2011 йил 20 июлдаги 05-сонли қарори:
10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, васиятнома ва унинг асосида
берилган меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома фақат суднинг ҳал қилув
қарори билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай талаблар бўйича суд
томонидан келишув битими тасдиқланишига, у қонунга зид бўлиши туфайли
(ФПК 169-моддасининг биринчи қисми) йўл қўйилмайди»;
18-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Фуқаролик процессуал кодекси-
нинг 28-боби қоидаларига биноан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Маъ-
мурий суд иш ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида белгиланган қоидалар
бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22-бандининг учинчи хатбошисидаги «ФПК 298-300-моддаларида» деган
сўзлар «ФПК 327-330-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23-банди «хусусий ажримлар» деган сўзлардан кейин «(ФПК 275-моддаси)»
деган сўзлар билан тўлдирилсин.
18. «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 25
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида» 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли
қарори:
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда шуни
инобатга олиш лозимки, Оила кодексининг 39-моддасига мувофиқ эр хотини-
нинг розилигисиз унинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан сўнг бир
йил мобайнида никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга, гарчи у туғилиш
тўғрисидаги ёзувлар дафтарида боланинг отаси сифатида ёзилмаган бўлса ҳам,
ҳақли эмас. Мазкур қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган
ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Хотиннинг никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга розилиги бўлмаган
ҳолларда, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади, агар у қабул қилинган
бўлса, суд ФПК 122-моддасининг 8-бандига асосан аризани кўрмасдан қолдиради.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза хотиннинг розилиги билан қўзғатилган
ишни суд мажлисида кўриш вақтида у никоҳдан ажратишга эътироз билдирган-
да, шунингдек жавобгарнинг ҳомиладорлиги ва унинг никоҳдан ажратишга ро-
зилиги йўқлиги ишни апелляция ёки кассация ва назорат инстанциясида кўриш
вақтида маълум бўлганда кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасининг кўрмасдан қолдирилиши,
агар Оила кодексининг 39-моддасида кўрсатилган ҳолатлар барҳам топган бўлса,
такрорий равишда судга никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожа-
ат қилишга тўсқинлик қилмайди.
Шуни назарда тутиш лозимки, Оила кодексининг 39-моддасида кўрсатилган
ҳолатлар мавжудлиги никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво хотин томонидан
қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди»;
рус тилидаги матнининг 7-бандидаги «место проживания» деган сўзлар
«местожительство» деган сўз билан алмаштирилсин;
10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси ФПК 189 ва 190-моддалари
талабларига жавоб бериши керак. Унда, жумладан никоҳ қачон ва қаерда рас-
мийлаштирилганлиги, никоҳдан болалар бор-йўқлиги, уларнинг ёши, эр-хотин
ўртасида вояга етмаган болаларни таъминоти ва тарбияси ҳақида келишув-
га эришилган-эришилмаганлиги, никоҳдан ажратиш сабаблари, никоҳдан аж-
ратиш ҳақидаги даъво билан бирга кўрилиши мумкин бўлган бошқа талаблар
кўрсатилади.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризага никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги
гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари, эр-
хотиннинг ойлик маоши ва ўзга даромадлари ҳақидаги, давлат божи тўланганлиги
тўғрисидаги ҳужжатлар, даъво талабларини тасдиқловчи далиллар, шунингдек
никоҳдан ажратиш ҳақидаги низо судгача ҳал қилинганлигидан далолат берув-
26 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
чи даъвогарнинг яшаш жойидаги фуқаролар йиғини яраштириш комиссиясининг
хулосаси илова қилинади»;
11-бандидаги «ФПК 16-бобида» деган сўзлар «ФПК 21-бобида» деган сўзлар
билан алмаштирилсин;
12-бандининг учинчи хатбошисидаги «(ФПК 156-моддаси)» деган сўзлар
«(ФПК 195-моддаси)» деган сўзлар билан, «(ФПК 247-моддаси)» деган сўзлар
«(ФПК 200-моддаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14-банди:
иккинчи хатбошисидаги «(ФПК 174, 175-моддалари)» деган сўзлар «(ФПК
221-моддаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошиси тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1-моддасининг иккинчи қисми
талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани
сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида
оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги,
никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик
келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки
улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан аж-
ратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40-
моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача
муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодекси-
нинг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган
муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эр-хотинни яраштириш
мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга
қолдирилиши мумкин.
Ишнинг кўрилиши кўрсатилган асос бўйича кейинга қолдирилганда, суд
Оила кодексининг 112-моддаси ва ФПК 187-моддасига мувофиқ болалар таъ-
миноти учун алимент ундириш масаласини муҳокама қилишга ҳақли.
Тушунтирилсинки, Оила кодекси 40-моддасининг учинчи қисмига асосан
эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинланган тақдирда, суд уч кундан кечик-
тирмасдан эр-хотиннинг биргаликдаги яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг
яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, уларнинг ҳар
бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини
ёзма равишда (тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, те-
лефон рақамлари кўрсатилган тегишли хат билан) хабардор қилиши лозим.
Айни вақтда, эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаш ҳақидаги ажримнинг
кўчирма нусхаси суд томонидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг тегиш-
ли туман бўлимларига юборилиши лозим.
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 27
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
Эр-хотинга ярашиш учун муҳлат берилиши муносабати билан ишнинг
кўрилишини кейинга қолдириш тўғрисидаги суд ажрими тарафларнинг тушун-
тиришлари тинглангандан сўнг, зарур ҳолларда эса, бошқа далиллар текширил-
ганидан сўнг алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқарилади ва ишнинг кейин
ги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги сабабли унинг устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмас (ФПК 400-моддаси).
Суд эр ва хотиннинг ёки улардан бирининг аризасига кўра, ярашиш учун бе-
рилган муҳлатни жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолларда қисқартиришга ва
ишни бу муҳлат тугагунга қадар кўришга ҳақли. Ярашиш учун берилган муҳлатни
қисқартириш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафларни хабардор қилган
ҳолда ва ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилади»;
17-бандидаги «(ФПК 157-моддаси)» деган сўзлар «(ФПК 198-моддаси)» де-
ган сўзлар билан алмаштирилсин;
29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Никоҳдан ажратиш ёки никоҳдан ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал
қилув қарори қонуний ва суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга
асосланган бўлиши лозим.
Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан аниқланган эр-
хотин ўртасидаги келишмовчилик сабаблари, суднинг оилани сақлаб қолиш им-
конияти борлиги ёки унинг узил-кесил барҳам топганлиги тўғрисидаги хулосаси-
га асос бўлган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилларни рад этиш учун асос
бўлган важлар, шунингдек суд қўлланган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
кўрсатилади.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув
қарорининг хулоса қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
тарафларнинг барча талаблари бўйича, шу жумладан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво билан биргаликда кўриш учун бирлаштирилган талаблари бўйича
ҳам суд хулосаларини;
фуқаролик ҳолатларини қайд этиш дафтарида никоҳдан ажратишни рўйхатдан
ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар (никоҳ қайд қилинган сана, далолатнома
ёзувининг рақами, никоҳни қайд қилган органнинг номи);
никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ эр-хотиннинг фамилия
лари (никоҳга кириш вақтида фамилия ўзгартирилган бўлса, никоҳгача бўлган
фамилия ҳам);
эр-хотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори
ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар бирининг
моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа ҳолатларни,
жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш учун
қолаётганлигини ҳисобга олади);
мол-мулк қиймати - эр-хотиндан бирига мол-мулк асл ҳолида берилганда»;
28 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
33-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ФПК 152-моддаси биринчи қисми
1-банди» деган сўзлар «ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 1-банди» деган
сўзлар билан алмаштирилсин;
35-бандининг биринчи хатбошисидаги «(ФПК 152-моддаси биринчи қисми
1-банди)» деган сўзлар «(ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 1-банди)» деган
сўзлар билан алмаштирилсин;
37-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқа-
ролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари никоҳдан ажратишга
доир ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб боришла-
ри ва мазкур тоифадаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллашда йўл қўйилган суд
хатоларининг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўришлари лозим».
19. «Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда
қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида» 2011 йил 25 ноябрдаги 08-сонли
қарори:
2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, ота-онанинг
биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, Оила кодексининг 61-
моддасида кўрсатилган ҳолларда оталик суд тартибида белгиланади»;
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Оила кодексининг 72-моддасига кўра, никоҳда бўлмаган вояга етмаган
ота-онадан бола туғилган ҳолда улар ўн олти ёшга тўлганларидан сўнг оталикни
белгилаш тўғрисида мустақил равишда талаб қўйишга ҳақлидирлар. Шу муно-
сабат билан суд кўрсатилган шахсларнинг оталикни белгилаш тўғрисидаги ари-
засини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён
матнда ФПК деб юритилади) 195-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан
қайтаришга ҳақли эмас.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги иш бўйича тараф вояга етмаган шахс бўлса,
суд унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоясини
таъминлаш мақсадида унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийси-
ни қонуний вакил сифатида ишда иштирок этишга жалб этиши шарт (ФПК 42-
моддасининг иккинчи қисми)»;
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, қонунда мазкур тоифа ишлар бўйича
даъво муддати назарда тутилмаган бўлиб, оталик бола туғилганидан сўнг истал-
ган вақтда белгиланиши мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, Оила ко-
декси 62-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, ўн саккиз ёшга тўлган
болага нисбатан оталик фақат унинг розилиги билан, агар у муомалага лаёқатсиз
деб топилган бўлса, унинг васийси ёки васийлик ва ҳомийлик органининг рози-
лиги билан белгиланилишига йўл қўйилади.
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 29
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган тўла муомалага лаёқатли деб эълон
қилинганда (эмансипация), бундай вояга етмаганга нисбатан ҳам фақат унинг ро-
зилиги билан оталик белгиланилишига йўл қўйилади»;
7-банди:
биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишинча биринчи ва иккинчи хатбо-
шилар деб ҳисоблансин;
10-бандидаги «(хатлар, ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалар, телеграммалар,
фотосуратлар, анкеталар, турли инстанцияларга ёзилган аризалар),» деган сўзлар
«(хатлар, телеграммалар, фотосуратлар, анкеталар, турли инстанцияларга ёзил-
ган аризалар, аудио-, видеоёзувлар, экспертлар хулосаси),» деган сўзлар билан
алмаштирилсин;
11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Суд ФПК 15-моддаси талабларига мувофиқ ишнинг ҳақиқий ҳолатларини,
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона
аниқлаш учун даъвогар томонидан келтирилган Оила кодексининг 62-моддасида
назарда тутилган у ёки бу ҳолатлардан қатъи назар, ушбу қонун нормасида на-
зарда тутилган эътиборга молик бошқа ҳолатлар мавжуд бўлган-бўлмаганлигини
аниқлаши шарт»;
12-банди:
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида судья низони тарафларнинг
ўзаро розилиги бўйича ҳал этиш имкониятини аниқлаши, зарур ҳолларда, Оила
кодексининг 62-моддасида назарда тутилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар-
ни талаб қилиб олиши лозим»;
учинчи хатбошисидаги «ФПК 100-моддасининг» деган сўзлар «ФПК 124-
моддасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Жавобгар томонидан оталик суд мажлисида тан олинганда, суд ФПК 44,
226-моддаларига мувофиқ даъво тан олинганлигини қабул қилиш масаласини
муҳокама қилиши ва у қабул қилинганда, иш ҳолатларини мазмунан текширмас-
дан, оталикни белгилаш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши лозим.
Судларнинг эътибори жавобгарнинг даъвони тан олганлиги, ишга қўшиб
қўйиладиган, суднинг номига йўлланган ёзма аризада ифодаланган бўлиши ва
суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши шарт эканлигига қаратилсин.
Оталикни белгилаш шартлари, тартиби ва ҳуқуқий оқибатлари қонун билан
белгиланганлиги сабабли, суд бундай иш бўйича келишув битимини тасдиқлашга
ҳақли эмас»;
15-бандидаги «ФПК 67-моддасига» деган сўзлар «ФПК 80-моддасига» деган
сўзлар билан алмаштирилсин;
30 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
16-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ФПК 282-моддаси» деган сўзлар
«ФПК 122-моддасининг 7-банди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19-бандидаги «(ФПК 10-моддаси иккинчи қисми)» деган сўзлар «(ФПК 12-
моддасининг учинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича суд-
лов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди,
фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари қонун бузили-
шига йўл қўймаслик чораларини кўрган ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги иш-
лар бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштириб борсинлар».
20. «Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш
соҳасида халқаро ҳамкорликнинг айрим масалалари тўғрисида» 2012 йил
25 майдаги 06-сонли қарори:
3-бандининг биринчи хатбошисидаги «ФПК 3, 12, 390-моддалари» деган
сўзлар «ФПК 1-моддасининг учинчи қисми, 14, 363-моддалари» деган сўзлар би-
лан алмаштирилсин;
4-банди:
биринчи хатбошисидаги «ФПК 390-моддаси» деган сўзлар «ФПК 363-
моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «Миллий» деган сўз «Давлат» деган сўз билан ал-
маштирилсин;
рус тилидаги матнининг 5-бандидаги «допроса истца» деган сўзлар «опроса
истца» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-банди:
иккинчи хатбошисидаги «умумий юрисдикция судлари томонидан» деган
сўзлар «фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан» деган сўзлар
билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Миллий» деган сўз «Давлат» деган сўз билан ал-
маштирилсин;
10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Халқаро ҳуқуқ нормалари ва ЖПК 600-моддасига мувофиқ хорижий давлат
томонидан Ўзбекистон Республикасига ушлаб берилган шахс фақат ушлаб берил-
гунига қадар ўзи содир этган ва фақат бунга уни ушлаб берган давлат розилиги
олинган жиноятлар учун жавобгарликка тортилиши ва жазоланиши мумкин.
Агар ишни кўриш пайтида судланувчига нисбатан Жиноят кодекси 59-мод-
дасининг саккизинчи қисми ёки 60-моддаси қоидаларига мувофиқ жазо тайин
лаш учун асослар аниқланса ва бунга хорижий давлат ваколатли органининг
розилиги олинмаган бўлса, суд ЖПК 418 ва 481-моддалари тартибида ишнинг
муҳокамасини кейинга қолдиради ва материалларни мазкур масалани ҳал этиш
учун прокурорга юборади.
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 31
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
Айни пайтда шуни назарда тутиш лозимки, судланувчининг ҳаракатларини
Жиноят кодексининг енгилроқ жазони назарда тутувчи моддасига (моддаси
қисмига) қайта квалификация қилиш учун, агар халқаро шартномада бошқа ҳолат
назарда тутилмаган бўлса, хорижий давлат ваколатли органининг розилиги талаб
этилмайди»;
15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Тушунтирилсинки, судларнинг хорижий давлат ваколатли органлари би-
лан фуқаролик иши бўйича ўзаро ҳамкорлик тартиби ФПК III бўлими нормалари
билан тартибга солинган»;
16-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди» деган сўзлар «Ўзбекис-
тон Республикаси Судьялар олий кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18-бандидаги «Олий судлари» деган сўзлар «судлари» деган сўз билан ал-
маштирилсин.
21. «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида» 2013 йил 11 декабрдаги
21-сонли қарори:
1-бандидаги «бола манфаатлари» деган сўзлар «бола ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Олий» деган сўз чиқариб ташлансин;
3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар суд томонидан алоҳида иш юритиш
тартибида кўрилади ва аризанинг мазмуни ФПК 189-моддасида назарда тутилган
талаблар билан бирга ФПК 299-моддаси талабларига мос келиши лозим»;
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Аризани иш юритишга қабул қилиш ёки қайтариш масаласини ҳал қилишда
(ФПК 193 ва 195-моддалари) суд аризанинг ФПК 299 ва 300-моддаларига
мувофиқлигини текшириши лозим»;
5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Судларнинг эътибори, мазкур тоифадаги ишларни суд муҳокамасига тайёр-
лаш, ФПК 301-моддаси талабларига мувофиқ амалга оширилишига қаратилсин.
Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш вақтида судья, боланинг манфаатларидан
келиб чиқиб, фарзандликка олинаётган боланинг ота-онасини (отаси ёки онаси-
ни) ишда иштирок этиш учун жалб қилиш масаласини ҳал қилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрда-
ги 269-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик
ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга (бундан буён матнда Низом деб юритилади)
мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик
функцияларининг амалга оширилиши халқ таълими муассасалари васийлик ва
ҳомийлик бўлимлари зиммасига юклатилганлигини инобатга олиб, фарзандлик-
ка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига
32 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиш мажбурияти айнан шу
органнинг зиммасига юклатилишини назарда тутиш лозим.
Бундай хулосани тақдим этиш мажбурияти суднинг ажрими билан қатъий ра-
вишда фарзандликка олинаётган боланинг айнан яшаш (турар) жойидаги васий-
лик ва ҳомийлик органи зиммасига юклатилади (ФПК 301-моддасининг биринчи
қисми).
Судлар хулосанинг Низом талабларига мувофиқлиги, хусусан, унинг вако-
латли органлар (шахслар) томонидан берилган-берилмаганлиги, тегишли им-
золар ва муҳрлар билан тасдиқланган-тасдиқланмаганлиги, хулосага ФПК
301-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган-
қилинмаганлиги масаласига алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Агар васийлик ва ҳомийлик органи хулосасига барча тегишли ҳужжатлар ило-
ва қилинмаган ёхуд хулоса ёки ҳужжатлар уларга қўйилган талабларга жавоб бер-
майдиган бўлса, суд тегишли хулоса ва ҳужжатларни талаб қилиб олиши лозим.
Назарда тутиш керакки, фарзандликка олинувчининг соғлиғи ҳолати тиббий
муассаса ёки врачнинг маълумотномаси билан эмас, балки соғлиқни сақлаш
бошқармасининг, таркибида педиатр, невропатолог, хирург (ортопед-травма-
толог), офтальмолог, отоларинголог, логопеддан иборат тиббий эксперт комисси-
ясининг фарзандликка олинаётган боланинг соғлиги ҳолати, жисмоний ва ақлий
ривожланиши тўғрисидаги тиббий хулосаси билан тасдиқланиши лозим»;
6-бандининг иккинчи – бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён
этилсин:
«Оила кодексининг 155-моддасига кўра, ўн ёшга тўлган болани фарзандликка
олишда васийлик ва ҳомийлик органи ёки ишни кўриш давомида суд томонидан
аниқланадиган унинг розилиги талаб этилишини инобатга олиб, суд боланинг
ўзини судда иштирок этиш учун жалб қилишга ҳақли.
Суд Оила кодексининг 68-моддаси талабларига мувофиқ бола ўзини фарзанд-
ликка олиниши масаласида ўз фикрини шакллантириш ва баён қилишга қодир
деган хулосага келса, суд мажлисида ўн ёшга тўлмаган болани ҳам сўроқ қилиши
мумкин. Боланинг судда иштирок этиши унга нохуш таъсир этиши мумкин деб
ҳисоблашга асослар мавжуд бўлган ҳолда, суд ушбу масала бўйича васийлик ва
ҳомийлик органининг фикрини аниқлаши лозим.
Агар ўн ёшга тўлган бола соғлиғи ҳолатига кўра, суд мажлисига кела олмаса
(масалан, бола болаликдан ногирон, ҳаракатланиш имконияти чекланган бўлса
ва ҳ.к.), суд боланинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг фарзандликка олиш
бўйича фикрини унинг яшаш (турар) жойи бўйича аниқлаши мумкин.
Агар фарзандликка олиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар бола фарзандликка
олувчилар (фарзандликка олувчи)нинг оиласида тарбияланаётган бўлса ва улар-
ни (уни) ўз ота-онаси деб тан оладиган бўлса, суд ишни ўн ёшга тўлган боланинг
иштирокисиз кўришга ҳақли (Оила кодексининг 156-моддаси)»;
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 33
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
13-банди:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда суд ўз ташаббуси билан фарзандликка олувчи (фарзандликка олувчи-
лар)нинг судланганлик ҳолати ҳақида ваколатли давлат органидан маълумотнома
талаб қилиб олади»;
саккизинчи хатбошиси тегишинча тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
14-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шу сабабли, суд Оила кодекси 151-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
фарзандликка олинаётган боланинг ака-укалари ва опа-сингиллари борлигини,
шунингдек ишни кўриш вақтида уларни фарзандликка олиш учун асослар мав-
жуд ёки мавжуд эмаслигини, улар турли шахслар томонидан фарзандликка оли-
наётганда эса, бу уларнинг манфаатларига зид келиш-келмаслигини аниқлаши
керак»;
17-бандининг учинчи хатбошисидаги «ФПК 2853-моддасининг 3-қисми»
деган сўзлар «ФПК 300-моддасининг учинчи қисми» деган сўзлар билан алмаш-
тирилсин;
22-бандининг биринчи хатбошисидаги охирги жумла чиқариб ташлансин;
24-бандидаги «ФПК 220-моддаси 1-қисмининг 3-бандига кўра» деган сўзлар
«ФПК 267-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра» деган сўзлар билан ал-
маштирилсин;
29-бандидаги «ФПК 141-142 ҳамда 2851-моддалари» деган сўзлар «ФПК 28,
29 ҳамда 298-моддалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
33-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Судларга тушунтирилсинки, фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза
қаноатлантирилганда, фарзандликка олувчилар (олувчи) ва фарзандликка олина-
ётган боланинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари фарзандликка олинган боланинг
туғилишини қайд этиш дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кундан эъти-
боран белгиланади.
Шу сабабли, судлар фарзандликка олинаётган бола манфаатларидан ке-
либ чиққан ҳолда ФПК 303-моддасининг бешинчи қисмига асосан фарзанд-
ликка олиш, фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ёки бекор қилиш
тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч кун ичи-
да ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини фарзандликка олинаётган боланинг
туғилганлиги қайд қилинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд
этиш органига юбориши шарт.
Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги Ўзбекистон Республикаси-
дан ташқарида қайд этилган ҳолларда, суд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ ҳал
қилув қарорининг хулоса қисмини фарзандликка олувчининг яшаш жойидаги
34 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборади»;
34-бандидаги «ФПК 19-моддасига» деган сўзлар «ФПК 275-моддасига» деган
сўзлар билан алмаштирилсин.
22. «Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда
сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган
бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайти-
риш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида» 2015 йил
18 сентябрдаги 14-сонли қарори:
3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига, сил касалли-
гига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки
ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги ишлар, суд томонидан алоҳида иш юри-
тиш тартибида кўриладиган ишларга киради»;
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Судларнинг эътибори, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стацио-
нарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш
тўғрисидаги ишлар психиатрия муассасаси жойлашган ердаги суднинг судловига
тааллуқли эканлигига қаратилсин (ФПК 317-моддасининг учинчи қисми)»;
5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Шахсни психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ста-
ционарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризада «Психиатрия ёрда-
ми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида кўрсатилган асослар
кўрсатилиши керак.
Аризага шифокор психиатрлардан иборат комиссиянинг шахсни психиа-
трия стационарига ётқизиш зарурлиги ёхуд шахснинг психиатрия стационарида
бундан кейин бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова
қилиниши лозим.
Суд аризани қабул қилиш билан бир пайтда аризани судда кўриб чиқиш учун
зарур бўлган муддатда шахснинг психиатрия стационарида бўлиб туриши маса-
ласини ҳал этади (ФПК 317-моддасининг тўртинчи қисми)»;
6-банди:
биринчи хатбошиси «ишлар» сўзидан кейин «ўн кунлик муддатда» деган
сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «ФПК 2972-моддасининг иккинчи қисмига» деган
сўзлар «ФПК 318-моддасининг иккинчи қисмига» деган сўзлар билан алмашти-
рилсин;
еттинчи хатбошисидаги «ФПКнинг 203-206, 219, 2973-моддаларига асосан
ҳал қилув қарори чиқаради» деган сўзлар «ФПК 249-253, 319-моддаларига асо-
сан ҳал қилув қарори қабул қилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 35
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
«9. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муас-
сасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муасса-
сада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар мазкур шахс диспансер
ҳисобида турган ёки даволанаётган сил касаллигига қарши кураш муассаса-
си жойлашган ердаги ёки унинг яшаш (турар) жойидаги суднинг судловига
тааллуқлидир»;
10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига
қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий
тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг
ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган
кундан эътиборан бир сутка ичида берилади.
Даволаш муддати аризага илова қилинаётган хулосада кўрсатилиши шарт.
Судларга тушунтирилсинки, шахсни психиатрия стационарига ётқизиш
тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги
аризани кўриш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддат ҳамда шахсни
сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига
ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ҳақидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши
муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриш учун қонунда белгиланган уч
кунлик муддат ариза иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилган кундан
бошлаб ҳисобланади»;
11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллиги-
га қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий
тартибда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза шахс даволанишда
бўлган муассаса тиббий комиссиясининг шахснинг ушбу муассасада ётиши муд-
датини узайтириш зарурлиги ҳақидаги хулосаси асосида берилади. Аризага илова
қилиниши лозим бўлган хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилади»;
12-банди:
биринчи хатбошиси «иштирокида» сўзидан кейин «уч кунлик муддат ичида»
деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошисидаги «ФПК 2976-моддасининг 2-қисми» деган сўзлар
«ФПК 322-моддасининг иккинчи қисми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 24-моддасида кўрсатиб ўтилган беморнинг ҳуқуқларидан келиб
чиқиб, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил ка-
саллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш
ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ
фуқаролик ишлари ёпиқ суд мажлисида кўрилади.
36 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
ФПК 266-моддасининг 5-бандига мувофиқ судлар томонидан шахсни
ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисос-
лаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини
узайтириш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарори
дарҳол ижрога қаратилиши лозим.
Суднинг ҳал қилув қарори устидан психиатрия стационарига жойлаштирил-
ган шахс, унинг вакили, тегишлича психиатрия муассасаси ёхуд сил касаллигига
қарши кураш муассасасининг раҳбари шикоят қилиши, прокурор протест келти-
риши мумкин.
Судларга тушунтирилсинки, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия
стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаш-
тирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини
узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари аризачидан
ундирилмайди»;
14-бандидаги «бу борада аниқланган қонунбузилиши ҳолатларига ҳар доим
ҳам ФПКнинг 19-моддасига асосан муносабат билдириб бориш чорасини
кўришлари лозим» деган сўзлар «ишларни кўришда аниқланган қонун бузилиши
ҳолларига хусусий ажрим чиқариш орқали (ФПК 275-моддаси) муносабат билди-
ришлари лозим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз бо-
лалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида» 2016 йил 29 июлдаги 11-сонли қарори:
2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бундай мурожаатлар ФПК 171-моддаси 4-банди, 172-моддаси тартибида
суд буйруғи бериш тўғрисида ариза кўринишида ёки ФПК 188-190-моддаларига
риоя қилган ҳолда 182-моддасига мувофиқ даъво ишларини юритиш тартибида
берилади»;
5-бандидаги «ФПКнинг 241-моддаси 3-қисмига» деган сўзлар «ФПК 34-мод-
дасининг учинчи қисмига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-банди:
биринчи хатбошисидаги «суд буйруғи чиқариш» деган сўзлар «суд буйруғини
бериш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «ФПКнинг 105-моддаси» деган сўзлар «ФПК 129-
моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7-бандидаги «ФПКнинг 2382-моддаси 3-бандига» деган сўзлар «ФПК 171-
моддасининг 4-бандига» деган сўзлар билан, «ФПКнинг 2387-моддасига» деган
сўзлар «ФПК 177-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Судларга тушунтирилсинки, Оила кодексининг 99-моддасига мувофиқ
вояга етмаган болаларга алимент ундиришда алимент миқдорини ота-онанинг
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 37
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг муайян (1/4, 1/3, 1/2) қисми
миқдорида белгиланади.
Ушбу тўловлар миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа
эътиборга сазовор ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши (камайтири-
лиши ёки кўпайтирилиши) мумкин. Мазкур ҳолатда ҳам у фоизда эмас, иш ҳақи
ва (ёки) бошқа даромаднинг муайян қисми меъёрида белгиланиши лозим»;
13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, неустойка тўлаш мажбурия-
ти (Оила кодекси 142-моддасининг иккинчи қисми) алимент агар суд ҳужжатига
асосан ундирилган бўлса вужудга келади. Алимент тўлаш бўйича келишув бажа-
рилмаган ҳолларда, жавобгарлик Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан
юзага келади.
Судларга тушунтирилсинки, алимент ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати
ижроси жараёнида алимент бўйича қарз вужудга келиши сабабли неустойка
миқдорини ҳисоблаш ва ундириш давлат ижрочилари томонидан амалга оши-
рилади. Алимент тўлаш тўғрисида келишув бажарилмаган, алимент бўйича қарз
вужудга келган тақдирда эса, алимент ундирувчи банк фоизларини ундириш юза-
сидан судга даъво билан мурожаат этишга ҳақли»;
15-бандидаги «суд қарорига (буйруғига)» деган сўзлар «суд ҳужжати» деган
сўзлар билан, «ФПКнинг 216-моддаси» деган сўзлар «ФПК 454-моддаси» деган
сўзлар билан алмаштирилсин;
16-бандидаги «ФПКнинг 23810-моддаси» деган сўзлар «ФПК 181-моддаси»
деган сўзлар билан, «ФПКнинг 23811-моддаси» деган сўзлар «ФПК 177-моддаси»
деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18-бандидаги «ФПКнинг 145-моддасига кўра» деган сўзлар «ФПК 33-мод-
дасига кўра» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19-бандидаги «суднинг бир неча қарорлари» деган сўзлар «суднинг бир неча
ҳужжатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Судларнинг эътибори, алимент ундириш ҳақидаги иш бўйича даъвогар-
нинг даъводан воз кечиши ёки тарафлар келишув битими тузиши муносабати
билан иш юритиш тугатилишига, агар бу боланинг ҳуқуқлари ва қонуний ман-
фаатларига зид бўлмаса, йўл қўйилади. Ҳолат ўзгарганда, даъвогарнинг али-
мент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга қайта мурожаат қилиши истисно
этилмайди.
Суд ҳужжатларига биноан алимент ундирилиши юклатилган шахс томонидан
жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўламаслик ҳолати
аниқланса, суд жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли ма-
териалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиши шарт (ФПК
275-моддасининг бешинчи қисми).»
38 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, вилоят
ва Тошкент шаҳар судлари ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини мун-
тазам равишда умумлаштириб бориш, уларни қонун билан белгиланган муддат-
ларда кўриш ва суд ҳужжатларини ўз вақтида ижрога қаратишга қаратилган чо-
раларни кўрсин».
24. «Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида» 2017 йил 29 ноябрдаги 44-сонли қарори:
1-бандидаги «шунингдек» деган сўз чиқариб ташлансин;
6-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
31-моддасига» деган сўзлар «Фуқаролик процессуал кодексининг 26-моддасига»
деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8, 9, 11, 14, 16 ва 17-бандларидаги «низоларни кўриш» деган сўзлар «низо-
ларни ҳал қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10-банди:
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошиси тегишинча иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13-бандидаги «ходимнинг меҳнат фаолияти даврини иш стажига қўшмаслик
билан боғлиқ низоларни кўришда» деган сўзлар «ходимнинг меҳнат фаолияти
даврини иш стажига қўшмаслик ҳақидаги низоларни ҳал қилишда» деган сўзлар
билан алмаштирилсин;
15-банди:
биринчи хатбошисидаги «Судлар бу Келишув Ўзбекистон Республикаси
учун 1996 йил 18 июлдан кучга кирганлигини назарда тутиши лозим» деган
сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошисидаги «низоларни кўришда» деган сўзлар «низоларни ҳал
қилишда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20-банди:
биринчи хатбошисидаги «низоларни кўришда» деган сўзлар «низоларни ҳал
қилишда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шуни назарда тутиш лозимки, Фуқаролик процессуал кодексининг 74-
моддасига кўра, гувоҳлар кўрсатмалари ишнинг характерини белгиловчи хусу-
сиятларини (муайян шароитдаги ишлар) тасдиқловчи ва муддатидан илгари ёшга
доир пенсия тайинланишига таъсир қиладиган тегишли далил бўла олмайди. Бу
ҳолатлар Фуқаролик процессуал кодексининг 71-моддасида кўрсатилган ўзга
далиллар билан тасдиқланиши мумкин (масалан, буйруқлар, ҳисоб-китоблар,
нарядлар, мансаб вазифалари ва ҳ.к.)»;
22-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майда-
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 39
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
ги 250-сонли қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартлар асосида пенсия
олиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқариш, корхона, ишлар, касблар, мансаблар
ва кўрсаткичларнинг 1, 2, 3-сонли Рўйхатларидан чиқарилган касблар Пенсия
жамғармаси бўлимининг ёшга доир имтиёзли шартларда пенсия тайинлашни
рад этиш, худди шунингдек, қонун билан назарда тутилган бошқа имтиёзлар-
ни чиқариш билан боғлиқ ишларни кўриш ва ҳал қилишда Фуқаролик кодекси
4-моддасининг учинчи қисми талабларига риоя этиш зарур. Ушбу Қонун норма-
сига кўра, фуқаролик қонун ҳужжати амалга киритилгунига қадар вужудга келган
муносабатлар бўйича бу қонун ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга
келган ҳуқуқ ва мажбуриятларга нисбатан қўлланилади»;
24-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодекси 283-моддасининг 6-бандига асосан» деган сўзлар
«Фуқаролик процессуал кодекси 295-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига
мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Судлар ишларни кўришда фуқароларнинг пенсия ва нафақа олиш
ҳуқуқларининг бузилиши, шунингдек пенсия ва нафақа тайинлаш учун зарур
бўлган нотўғри архив ва бошқа маълумотларни тақдим этиш факти аниқланган
ҳар бир ҳолатга хусусий ажрим чиқариш билан (ФПК 275-моддаси) муносабат
билдириши шарт»;
32-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқа-
ролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон
Республ икаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари мунтазам ра-
вишда фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти ҳақидаги қонун ҳужжатларини
қўллаш бўйича суд амалиётини ўрганиб бориш орқали йўл қўйилган хатоларни
ўз вақтида тузатиш ва қонун нормаларини тўғри қўллашни таъминласин».
Ўзбекистон Республикаси К. КАМИЛОВ
Олий суди раиси И. АЛИМОВ
Пленум котиби,
Олий суд судьяси
40 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ТАДҚИҚОТ,
ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ
Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан бири ҳокимиятнинг қонун
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинишидир. Ушбу прин-
ципнинг Конституцияда белгиланиши, унинг демократик ва ҳуқуқий
жиҳатдан ташкил этилганидан далолат беради. Мазкур принцип орқали
ҳар бир ҳокимият бўғинининг бошқаларидан мустақил тарзда фаолият
юритиши, қонунчиликда улар ваколатларининг чегараси аниқ белгила-
ниши, айни пайтда бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда фаолият юрити-
ши таъминланади.
ҲОКИМИЯТЛАР БЎЛИНИШИ
ПРИНЦИПИ – СУД ҲОКИМИЯТИНИНГ
МУСТАҚИЛЛИГИНИ
ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТИ
Шунингдек, ҳокимиятлар бўлиниши натижасида мамлакатда бир
ҳокимият бўғинининг бошқаларидан устун мавқега эга бўлишига
йўл қўйилмайди, ҳар бир ҳокимият бўғини ўзининг ваколатидан келиб
чиқиб, қолган ҳокимият бўғинларини тийиб туради ва улар ўртасида му-
возанат сақланади.
Ушбу таълимотнинг асосчиларидан бири ҳисобланган француз мутафак-
кири Шарл Луи Монтескье ҳокимиятлар бўлиниши заруриятини қуйидагича
изоҳлаган: «Агар суд ҳокимияти қонунчилик ва ижро ҳокимиятидан алоҳида
ажратилмаса, эркинлик бўлмайди. Агар у қонунчилик ҳокимияти билан
қўшилган бўлса, фуқароларнинг ҳаёти ва эркинлиги ўзбошимчаликнинг
қўлида бўлади ёки судья қонун чиқарувчи бўлади. Агар суд ҳокимияти ижро
ҳокимияти билан бирлаштирилса, судья золимга айланиш имкониятига эга
бўлади. Агар учта ҳокимият бўғини бир қўлда тўпланса, барчаси барбод
бўлади: ҳокимият қонун чиқариш, ҳокимият умумдавлат аҳамиятига молик
қарорларни ижро қилиш, ҳокимият жиноятларни ва хусусий шахсларнинг ни-
золарини ҳал қилиш билан шуғулланган бўларди»1.
Инглиз файласуфи Жон Локкнинг фикрича, ҳокимиятлар бўлиниши на-
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 41
ДАВЛАТ ҚУРИЛИШИ ВА БОШҚАРУВ
зарияси уларнинг қонунчилик ва ижро ҳокимиятига бўлинишида намоён
бўлади, суд ҳокимияти эса охирги элемент ҳисобланади2.
Албатта, ҳокимиятлар бўлиниши принципи ҳар учала ҳокимият
тармоғининг бир-биридан мустақил ва алоҳида ваколатларга эга ҳолда фао-
лият юритишини тақозо этади. Бироқ, бу уларнинг ҳамкорликсиз ишлаши
лозим, деган хулосани келтириб чиқариши мумкин эмас.
Ж. Локкнинг фикрига қўшилмаган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, ҳар
учала ҳокимият тармоғи ўзининг йўналиши бўйича бетакрор ва давлат
ҳокимиятини амалга оширишда муҳим стратегик аҳамиятга эга. Шунинг
учун суд ҳокимиятини ҳокимиятнинг учта тармоғи ичида охирги элемент
сифатида алоҳида кўрсатиш унинг нуфузига путур етказиш билан бир
қаторда, мустақиллиги ва ваколатларининг чекланганлиги ҳақида нотўғри
фикр уйғонишига сабаб бўлиши мумкин. Ваҳоланки, суд ҳокимияти бошқа
ҳокимият тармоқларининг қонунга асосланган ҳолда ва баҳамжиҳат ишла-
шини таъминлаш ваколатига эгадир.
Ҳокимиятлар бўлиниши принципи мазмунини теранроқ англаш учун унинг
қандай мақсадларни кўзлашини, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини,
фуқароларнинг ҳуқуқ-эркинликларининг ҳимоя қилишдаги вазифаларини
таҳлил қилиш лозим бўлади.
Е. Н. Киминчижи ҳокимиятлар бўлиниши принципи қуйидаги вазифалар-
ни амалга ошириш имкониятини яратишини таъкидлайди:
1) қонунлар олий юридик кучга эга бўлиши ва фақат қонунчилик органи
томонидан қабул қилиниши лозим;
2) ижро ҳокимияти асосан қонун ижросини таъминлаши, ҳуқуқ ижод-
корлиги билан чекланган тарзда шуғулланиши, қонунчилик органи олдида
ҳисобдор бўлиши лозим;
3) қонунчилик ва ижро ҳокимияти ўртасида ҳокимиятнинг улардан би-
рига тўлиқ ўтишини истисно қилувчи ваколатлар мувозанати таъминланган
бўлиши керак;
4) суд органлари мустақил бўлиши, ваколатлари доирасида мустақил
ҳаракат қилишлари лозим;
5) ҳеч бир ҳокимият бўғини бошқасининг ваколатларига аралашмаслиги,
бошқаси билан қўшилиб кетмаслиги керак;
6) ваколатларга оид низолар фақат конституциявий йўл билан ва ҳуқуқий
тартиб-таомиллар асосида ҳал қилиниши зарур;
7) конституциявий тизим ҳар бир ҳокимият бўғинининг қолган иккиси то-
монидан тийиб турувчи ҳуқуқий воситаларни назарда тутиши лозим3.
В. С. Шевцов эса бунга қўшимча равишда ҳокимиятлар бўлиниши қуйи-
42 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ДАВЛАТ ҚУРИЛИШИ ВА БОШҚАРУВ
дагиларни ҳам таъминлашини таъкидлайди:
1) суд ҳокимиятининг қонунчилик ва ижро ҳокимиятига нисбатан
алоҳидалиги ва мустақиллиги;
2) давлат ҳокимиятининг ҳамкорликда ва келишган ҳолда фаолият юрити-
ши, ўзаро тийиб туриш;
3) бир-бирини тийиб туриш ва ўзаро мувозанатда ушлаб туриш тизими-
нинг амал қилиши4.
М. А. Ахмадшоева ҳокимиятлар бўлинишининг қуйидаги шартларини
кўрсатиб ўтади: ҳокимиятлар бўлиниши ўз манбасига кўра яхлит ва ягона
бўлган давлат ҳокимиятининг уч мустақил тармоққа – қонун чиқарувчи,
ижро этувчи ва суд ҳокимиятига – бўлинишини, ҳар бир ҳокимият тармоғи
бошқалардан мустақил ҳолда фаолият юритишини тақозо этади. Айни пайт-
да, ҳокимиятлар бўлиниши ҳар бир ҳокимият тармоғи бошқасининг ўз ва-
колат доирасидан чиқмаслигини, бошқа тармоқ ваколати доирасига ўтиб
кетмаслигини назорат қилиб туради, шу тариқа ҳокимиятнинг суиистеъмол
қилиниши олди олинади5.
Шубҳасиз, ҳокимиятлар бўлиниши принципи демократик ҳуқуқий давлат
қуришнинг асосий белгиси ҳисобланади. Бироқ, бундай давлатни барпо қилиш
том маънода ҳокимиятларни алоҳида бўғинларга ажратиш ҳисобига эмас, бал-
ки қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинган ягона давлат
ҳокимиятининг вазифаларини бир-биридан ажратиш орқали таъминланади.
Ҳокимиятлар бўлиниши принципининг иккита асосий хусусиятини
кўрсатиш мумкин. Биринчидан, бу давлат органлари ўртасида ҳокимиятнинг
бўлиниши, яъни ҳеч бир давлат органига бутун давлат ҳокимияти тааллуқли
бўлмайди, натижада ҳеч бир ҳокимият бўғини етакчи мавқега эга бўла олмай-
ди. Иккинчидан, ҳокимиятлар бўлиниши мутлақ эмас. У бир вақтнинг ўзида
умумий сиёсий-ҳуқуқий принциплар ва замонавий жамият мақсадлари асоси-
да ҳокимиятларнинг бирлигини назарда тутади.
Бироқ, шунга қарамасдан, олимлар ўртасида айнан суд ҳокимиятининг
қолган ҳокимият бўғинларига нисбатан устун мавқега эгалиги масаласи
доимий равишда муҳокама марказидадир. Бу суд ҳокимиятининг, жумладан
Конст итуциявий суднинг қонунчилик ва ижро ҳокимияти ҳужжатларини
конституцияга зид деб топиш, умумий юрисдикция судларининг дав-
лат органлари ҳужжатларининг қонунийлигини текшириш ваколати би-
лан изоҳланади. Аммо, худди шундай тийиб туриш ваколатлари бошқа
ҳокимият бўғинларида ҳам мавжуд. Жумладан, қонунчилик ҳокимияти
қонун ҳужжатларига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш, судьялар кор-
пусини шакллантириш жараёнларида қатнашиш орқали суд ҳокимиятига
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 43
ДАВЛАТ ҚУРИЛИШИ ВА БОШҚАРУВ
таъсир ўтказиши, ижро ҳокимияти эса қабул қилинган қонун ва суд
ҳужжатларини ижро этиш даврида турли усуллар орқали, суд ҳокимиятини
молиявий таъминлаш, суд биноларини қўриқлаш каби масалаларда унга
таъсир ўтказиши мумкин.
Шунинг учун ҳокимиятлар бўлиниши тизимида суднинг ўрнини турлича
баҳолаш мумкин. Жумладан, Е. В. Бурдинанинг фикрича, суд ҳокимияти би-
ринчи ҳолатда ҳокимиятлар ўртасидаги мувозанатни сақловчи кафил, иккинчи
ҳолатда қонунчилик ва ижро ҳокимияти ўртасидаги воситачи (арбитр), учин-
чи ҳолатда эса, ўзининг қарорлари орқали давлат органларини ҳокимиятлар
бўлинишининг конституциявий талабларига мослаштирувчи институт сифа-
тида намоён бўлади6.
Демак, суд ҳокимияти одил судловни амалга ошириш бўйича алоҳида ва-
колатларга эга мустақил давлат ҳокимияти органи бўлиши билан бир қаторда,
қонунчилик ва ижро ҳокимияти билан бир бутун ҳокимиятни ташкил қилади,
уларнинг ўртасида доимий ва мунтазам равишда ўзаро ҳамкорлик ва тийиб
туриш механизмлари мавжуд бўлиб, у турли ҳолат ва асосларга қурилса-да,
фақат бир мақсадни – ҳуқуқий давлат қуришни кўзлайди.
Ҳокимиятлар бўлиниши принципи мамлакатимизда жорий қилинишининг
дастлабки ҳуқуқий асоси 1991 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон
Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонун билан
белгиланиб, унга кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат идораларининг тизи-
ми ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятига ажратиш тарти-
би асосида қурилиши мустаҳкамланган. Кейинчалик ушбу қоида Ўзбекистон
Республикаси Конституциясида ўз аксини топди. Унинг 11-моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг
қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига
асосланади. Конституциянинг ушбу нормаси кейинчалик тегишли қонунларда
янада ривожлантирилди.
Ўзбекистонда ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва ман-
фаатлар мувозанатини таъминлаш принципи ҳокимиятнинг учта тармоғи ора-
сидагина эмас, ҳокимият субъекти бўлмиш давлат бошлиғи билан ҳокимият
тармоқлари ўртасида ҳам амал қилади. Масалан, Президент қонунчилик та-
шаббуси ҳуқуқига эга, парламент қабул қилган қонунлар Президент имзола-
гандан сўнггина кучга киради, Президент вето ҳуқуқига, яъни қонунни та-
комиллаштириш учун парламентга қайтариш ҳуқуқига эга, Конституциявий
суд Президент фармонларининг Конституцияга мослигини аниқлайди, Пре-
зидент Конституциявий суд, Олий суд судьяларининг номзодларини кўриб
чиқиш учун Сенатга тақдим этади. Буларнинг барчаси ўзаро тийиб туриш ва
44 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
ДАВЛАТ ҚУРИЛИШИ ВА БОШҚАРУВ
манфаатлар мувозанатини таъминлашнинг комплекс механизми элементлари
ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида суд ҳокими-
ятининг ҳокимиятлар бўлиниши тизимидаги алоҳида ўрнини белгиловчи нор-
малар ўз аксини топган. Жумладан, Конституциянинг 89 ва 95-моддаларига
кўра, Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат ҳокимияти орган-
ларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъ-
минлайди. Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг фаолия-
тига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд
улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конст итуциясига зид
қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек Қонунчилик палатаси билан
Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фаолиятига
таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий
суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон Республи-
каси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборили-
ши мумкин.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, ҳокимиятлар бўлиниши принципи
суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминловчи асосий кафил ҳисобланиб,
унинг қонунчилик ва ижро ҳокимиятларидан алоҳида мустақил ҳолда фаоли-
ят юритишини, махсус тийиб туриш воситалари орқали одил судловни амалга
оширишда бошқа ҳокимият тармоқларининг таъсирини истисно этишни таъ-
минлашга хизмат қилади.
Д. АРИПОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби директори ўринбосари
1Монтескье Ш. Л. Избранные произведения. – М., 1955. – С. 290-291.
2Лок. Дж. Избранные философские произведения. – М., 1960. Т.2.
3Киминчижи Е. Н. Судебная власть в зеркале реформ. Белгород: Вазелица. –
2006. – С. 24-25.
4Шевцов В. С. Право и судебная власть в Российской Федерации. – М., 2003.
– С. 196-197.
5Ахмадшоева М. А. – Ҳозирги замон давлат ва ҳуқуқ назарияси муаммолари.
ўқув қўлланма. Тошкент-2006.
6Бурдина Е. В. Судебная власть в Российской федерации: Учебник. Саранск:
Мордовское книжное издательство. 2006. – С.47.
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 45
СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ
МАМЛАКАТИМИЗ СУД ТИЗИМИДА
ҲАРБИЙ СУДЛАРНИНГ
ЎРНИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Маълумки, ҳарбий судларнинг прототиплари XVII асрда Россияда
пайдо бўлган. Буюк Британиядаги ислоҳотлар даврида ҳарбий судлар-
нинг анча мукаммал тизими шаклланган.
1917 йилги октябрь инқилобидан сўнг, барча суд органлари бекор қилинди.
Аммо, қўшиннинг жанговар қобилиятини сақлаб қолиш, интизом ва ҳуқуқий
тартибни мустаҳкамлаш бўйича махсус чора-тадбирларни қўллаш зарурати
1918 йилнинг ўрталарида ҳарбий суд органлари пайдо бўлишига олиб келди
ва ўзгариш натижасида бу судлар ҳарбий трибуналлар деб номланди. Шундай
қилиб, 1918 йил 14 октябрда Республика инқилоб ҳарбий трибунали деб ата-
ладиган ҳарбий инқилобий трибунал ташкил этилиб, 1918 йил 8 декабрда иш
бошлаган.
1923 йил январидан РСФСР Олий судининг Ҳарбий ҳайъати ҳарбий
трибуналларни назорат қилишни бошлаган ва 1924 йил апрелидан бошлаб
ҳарбий коллегия таркибига киритилган. Совет даврида ҳарбий трибунал-
ларнинг уйғун тизими шаклланди: армия ва гарнизонлар ҳарбий трибу-
наллари биринчи инстанция судлари ва туманлар трибуналлари, Қуролли
Кучлар бўлинмалари – биринчи, кассация ва назорат инстанциялари судла-
ри бўлиб ишлади. Уларнинг барчаси СССР Олий судининг Ҳарбий ҳайъати
таркибига бўйсунган. Ишларни кўриб чиқишда ҳарбий трибуналлар СССР
ва тегишли Иттифоқ республикалари қонунчилигига асосан раҳбарлик
қилдилар.
Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин мустамлака давлатлар ҳудуд-
ларида жойлашган ҳарбий трибуналлар Республика суд тизимига киритилиб,
Олий суднинг Ҳарбий ҳайъати ташкил этилди. Ҳарбий округнинг ҳарбий три-
буналлари Республ ика ҳарбий трибуналига, сўнгра Республика ҳарбий судига
ўзгартирилган.
Мустақиллик йилларида Қуролли Кучларимизда олиб борилган
ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда Ўзбекистон Республикасида ҳам ҳарбий суд-
лар фаолияти йўлга қўйилди ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари асосида такомиллаш-
тириб борилди.
46 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019
СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 февралдаги
«Ҳарбий трибуналлар ва ҳарбий прокуратура тўғрисида»ги Фармонига
биноан, республика Қуролли Кучларида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни
таъминлаш мақсадида мамлакатимиз ҳудудида жойлашган ҳарбий трибу-
наллар умумий суд тизимига кириши ҳамда республика ҳудудидаги барча
ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, стратегик ва умумий бирлашмалар, ҳарбий
ўқув юртлари, муассасалар ва бошқа ҳарбий тузилмаларда Ўзбекистон
Респ убликаси номидан одил судловни амалга ошириши белгиланган. Ушбу
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий суди
ташкил қилинди.
1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг
«Судлар тўғрисида»ги Қонунида ҳарбий судларнинг ҳуқуқий мақоми
мустаҳкамланди. Мазкур Қонуннинг «Ҳарбий судлар» деб номланган
4-бўлимида ҳарбий судлар томонидан кўриладиган (39-модда) ишлар бел-
гиланди.
Шунингдек, ҳарбий судлар таркиби ва уларнинг ваколатлари белгиланди
(41-модда). Қуролли Кучлар Ҳарбий судининг ҳуқуқий ҳолати вилоят суди
ҳуқуқларига тенглаштирилди, унинг таркибига судьялар қаторида халқ
маслаҳатчилари ҳам киритилди.
Гарнизон ҳарбий судлари туман судларига тенглаштирилди ва халқ
маслаҳатчилари иштирокида фаолият кўрсатадиган бўлди.
Ҳарбий судлар фаолиятини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республи-
каси Олий судига юклатилди. Олий суд раисининг ҳарбий судлар фаолиятини
ташкил этиш масалалари юзасидан буйруқ ва фармойишлар чиқариш вакола-
ти ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди.
Ҳарбий судлар фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекис-
тон Респ убликаси Президентининг 1999 йил 23 сентябрдаги «Ўзбекистон
Республикаси Ҳарбий судини ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармонига
мувофиқ Қуролли Кучлар Ҳарбий суди негизида Ўзбекистон Республикаси
Ҳарбий суди ташкил этилди.
Фармонга мувофиқ давлат манфаатини ҳимоя қилиш, ҳарбий бўлин-
малардаги ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш,
Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан қўшинларда одил суд-
ловни амалга ошириш, ҳарбий хизматчиларни ҳуқуқий тарбиялаш тадбирла-
рини ишлаб чиқиш мазкур суд органларининг асосий вазифалари сифатида
белгиланди. Ҳарбий суд тизимида илк бор ҳарбий округлар ҳарбий судлари
ташкил этилди.
Ҳарбий округ судларига ҳудудий ҳарбий судлардан статистик маълумот-
5/2019 ОДИЛ СУДЛОВ 47
СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ
ларни йиғиш, шунингдек зарурий ҳуқуқни муҳофаза қилиш чораларини
кўриш учун округ миқёсида уларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳуқуқи
берилди.
2000 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан
«Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Низом тасдиқланди.
Ҳозирги вақтда ҳарбий судлар фаолиятида ҳарбий қисмлар, қўшилмалар
ва бирлашмалар, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан
ҳарбий хизматчилар даъволари асосидаги фуқаролик ишларини ва ҳарбий
бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизмат-
чиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари)
устидан шикоятларни, алоҳида ҳолатларга кўра, умумий юрисдикция судлари
фаолият кўрсатмаётган жойларда барча фуқаролик ва жиноят ишларини, дав-
лат сирларига тааллуқли ишларни кўриб чиқиш алоҳида ўрин эгаллайди.
Қуролли Кучларда одил судловни амалга ошириш, ҳуқуқий тарғиботни
яхшилаш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза
қилишга қаратилган ҳарбий судлар фаолияти мамлакатимизда амалга оши-
рилаётган ислоҳотлар негизида ташкил этилган бўлиб, биринчи ўринда
АННОТАЦИЯ
Мақолада Ватанимиз Қуролли Кучлари салоҳиятини янада ошириш, инти-
зом ва ҳарбий ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлашда ҳарбий судларнинг ўрни ва
ўзига хос жиҳатлари атрофлича баён этилган.
Таянч иборалар: ҳарбий судлар, ҳарбий трибунал, ҳарбий округ судлари,
ҳарбий хизматчиларни ҳуқуқий тарбиялаш ва ҳарбий интизом ҳамда хориж
тажрибаси.
***
В статье освещаются роль и особенности военных трибуналов в укрепле-
нии потенциала Вооруженных Сил нашей Родины, укреплении дисциплины
и военного права.
Ключевые слова: военные суды, военные трибуналы, военные окружные
суды, правовое воспитание военнослужащих, военная дисциплина и зарубеж-
ный опыт.
***
The article highlights the role and characteristics of military tribunals in
strengthening the capacity of the Armed Forces of our Motherland, strengthening
discipline and military law.
Key words: military courts, military tribunals, military district courts, legal
education of military personnel, military discipline and foreign experience.
48 ОДИЛ СУДЛОВ 5/2019