50
Bu erning tahtiga moli bilan Qorun ketar holo...
Bu dunyo deb ne bo‘ldilar o‘shal Fir’avn bilan Shaddod,
Yana Namrudu Homon maskanidur otashi daryo...
Yoki, uning she’rlarida muqaddas ilohiy kitoblarning nomini ham kelganini
ko‘rishimiz mumkin. Aytaylik, ushbu baytda:
Har duo qilsam ijobat ayla, Qur’on haqqi
Ham yana bo hurmati Tavrotu Injilu Zabur.
Shoir she’rlarida yana irsolu masal san’atini ko‘ramiz. Bu san’at asarga
maqol kiritish bo‘lib, unga ko‘ra ifoda etilayotgan fikrni isbotlash uchun xalq
maqollarini keltiriladi. Quyidagi baytda shoir aynan shunday mashhur xalq
maqollaridan birini baytning ikkinchi misrasida to‘laqonli badiiy ifodalay
olgan:
Agar mardi durustsan, hujrayi dil posboni bo‘l,
Yamonning yaxshisi bo‘lg‘uncha, yaxshining yamoni bo‘l.
Xulosa qilganda, Ibn Davlat devonidagi she’rlar orqali uning mumtoz
an’analardan biri mumtoz salaflar ijodiga hamohanglik va umumiy g‘oyalar
mushtarakligini aks ettirganini ko‘rish mumkin. Shuningdek, bir mavzuda va
g‘oyada o‘ziga xos asarlar yaratgan shoir sifatida ko‘rinadi. Badiiyatning yorqin
namunasi bo‘lgan she’riy san’atlarning ifodasi ham Ibn Davlat devonidagi bir
qancha she’rlarda ko‘ringan va uni mahoratli shoir sifatida ko‘rsatgan.
____________________________________
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.Ishoqov Yo. So‘z san’ati so‘zligi. –Toshkent: O‘zbekiston, 2014. 57-bet.
2.Qur’oni Karim ma’nolarining tarjima va tafsiri. Tarjima va tafsir
muallifi: Shayx Abdulaziz Mansur. –Toshkent: TIU, 2007.
3.Hojiahmedov A. Mumtoz badiiyat malohati. -Toshkent: Sharq. 1999. 103-bet.
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
51
ГАДОИЙ ИЖОДИДА ДАВР ВА
ИЛМИ БАДЕЪНИНГ ЎЗИГА ХОС
ИФОДА УСУЛИ
АСЛАНОВА Ҳафиза
Самарқанд давлат чет тиллар
институти ўқитувчиси (PhD)
Ўзбекистон, Самарқанд
Аннотация. Навоийнинг устозларидан бири бўлган Гадоий ижоди
ва унинг ўзига хос услуби мумтоз адабиётимизнинг бой манбаларидан
биридир. Мақолада Гадоий ижодий мероси ва унинг поэтикаси таҳлил
этилади. Унинг бадиий санъатлардан фойдаланишлик маҳорати ҳақида
сўз юритилади.
Калит сўзлар: бадиий санъатлар, поэтика, девон, ғазал, тахаллус,
араб алфбоси, автобиография
Annotation. Gadoi, one of the teachers of founder of Uzbek literature
Alisher Navoi had his own unique working way that was very significant role in
Uzbek literature. The article analyzes Gadoi's creative heritage and his poetics.
Here you will be given a talk of his mastery of the arts.
Keywords: arts, poetics, devon, gazals, pseudonym, Arabic alphabet,
autobiography
Аннотация Творчество Гадои, одного из учителей и наставников
Навои и его неповторимого стиля, является одним из богатейших
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
52
источников классической литературы. В статье анализируется
творческое наследие Гадои и его поэтики, а это в свою очередь говорит о
его мастерстве в использовании художественных искусств.
Ключевые слова: художественное искусство, поэтика, деван, газель,
псевдоним, арабские буквы ,автобиография.
Ўзбек халқининг маданияти ва адабиёти тарихида Амир Темур ва
темурийлар даври алоҳида саҳифани ташкил этиши сир эмас. Бу даврда
илм-фан, маданият, шу жумладан, санъат ва адабиёт юксак даражада
ривожланганлиги кўплаб илмий манбаларда ёритилган. Бунинг асосий
омилларидан бири ҳукмдор табақанинг бу соҳага алоҳида эътибор билан
қараганлигидир. Давлатшоҳ Самарқандий Амир Темур атрофидаги илмий-
адабий муҳит ҳақида маълумот бериб, унинг энг яқин кишилари сифатида
Бисотий Самарқандий, Исмат Бухорий, Лутфуллоҳ Нишопурий, Ҳайдар
Хоразмий каби шоирларни ҳам тилга олади [5. 68-б].
Бу фазилат буюк Темурнинг авлодига ҳам мерос бўлиб ўтди. Амир
Темурнинг ўзи, Навоийнинг хабар беришича, шеърни яхши ўқир ва англар
эди. Ўғли Шоҳруҳ мирзо ўқтин-ўқтин байтлар битарди. Темурнинг
набираси Султон Искандарнинг Ҳайдар Хоразмийдан ўтказиб туюқ
айтганини Навоий «Мажолис ун-нафоис» тазкирасида қайд этган эди.
Темурийлар даври маданиятининг муҳим жиҳатларидан бири, айнан
ҳукмдорлар даврасида ижод ва ижод аҳлига бўлган муносабатда намоён
бўлади. Тарихда ҳеч бир сулола темурийлар каби ижодсевар ва
ижодкорпарвар бўлганлиги маълум эмас. Улар орасида Сайид Аҳмад ибн
Мироншоҳ («Таашшуқнома»нинг муаллифи), Ҳусайний (Ҳусайн Бойқаро),
Заҳириддин Бобур каби том маънодаги шоирлар билан бир қаторда,
ўттиздан ортиқ шеър машқ қилувчи ҳукмдорлар ҳам мавжуд. Жумладан,
Халил Султон шеъриятга меҳр қўйган биринчи темурий ҳукмдорлардан
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
53
бўлиб Давлатшоҳнинг маълумотига кўра, 26 ёшида девон ҳам тартиб
берган. «Тарихи Рашидий»да эса, Абусаид Мирзонинг ғазалларидан
намуналар келтирилган. Энг муҳими, ҳукмрон давраларда, олий
мажлисларда адабиёт ва ижод масалалари муҳокамаси бўлганлиги кўплаб
манбаларда қайд этилади.
Е.Э.Бертельс ўзининг «Низомий» монографиясида Мирзо Улуғбек ва
Бойсунқур Мирзо ўртасидаги мунозара ҳақида шундай маълумот
келтиради: «Мирзо Улуғбек ва Бойсунқур Мирзо ўртасида қайси достон
яхшироқ («Махзан ул-асрор» ва «Матлаъ ул-анвор» достонлари назарда
тутилмоқда – А.Ҳ.) деган масалада тортишув бўлганлиги ҳақида ривоят
мавжуд. Мирзо Улуғбек Низомийни, Бойсунқур Мирзо эса Амир Хусравни
маъқуллаган экан [4. 205-б]. Алишер Навоийнинг «Сабъайи сайёр»
достонидаги ушбу байт ҳам шунга ишора этади:
Ҳолиё чун замонда султонлар,
Кўпраги келди тахмисахонлар. [1. 394-б].
Мазкур омиллар бу даврда форс-тожик ва туркий тилдаги бадиий
ижод равнақига жиддий таъсир кўрсатди.
Туркий-ўзбек адабиёти узоқ ва бой тарихга эга. Бу тарихий
жараённинг турли босқичларида ҳар хил ижтимоий сабабларга кўра
бадиий ижод намуналари араб, форс-тожик ва туркий тилларда яратилди.
Бошқа тилларда ижод этиш баробарида шу тилларда мавжуд бўлган бой
ижодий тажрибалар: лирик ва эпик жанрлар, ранг-баранг шеърий вазнлар,
образ, деталь ва бадиий тасвир воситалари бир неча мингйилликларга
бориб тақаладиган халқ оғзаки ижоди тажрибалари билан бирлашган ҳолда
миллий адабиётимизнинг тобора ривож топиши, шакл ва мазмун жиҳатдан
такомиллашувига хизмат қилди.
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
54
XV асрнинг I ярми туркий шеърият тараққиётини монографик
планда тадқиқ этган олим Э.Рустамов бу давр адабиёти вакиллари Саъдий
Шерозий, Ҳофиз, Хусрав Деҳлавий каби форс-тожик адабиётининг йирик
вакиллари билан бир қаторда «халқ оғзаки ижодига юксак ихлос билан
қарашган»лигини алоҳида қайд этади. [7. 145-б].
VIII асрда Халил ибн Аҳмад томонидан назарий асослари яратилган
аруз IX–X асрлардан бошлаб форс-тожик, XI–XII асрлардан бошлаб эса
туркий халқлар адабиётига ҳам кириб кела бошлади. Бунинг натижасида,
араб ва форс-тожик шеъриятига мансуб бўлган жанрлар аруз вазнлари
билан бирга ўзбек шеъриятига ҳам кириб кела бошлади. Мумтоз
адабиётимиз тарихида жанрий ранг-баранглик дастлаб дидактик достонлар
таркибидаги шеърий шакллар (маснавий, тўртлик, қасида) тарзида намоён
бўлса, номанавислик анъанаси таъсирида ғазал, қитъа, соқийнома,
маснавий, фард сингари жанрлар тобора мустақиллик касб эта бошлади.
Бизга қадар 11та ғазал, битта қасида ва битта маснавийси етиб келган
Сайфи Саройи ўз эътирофига кўра девон тартиб берганлиги маълум:
Бўлди ғидойи руҳу кўнгуллар муфарриҳи,
Кўркли сифатларинг била девону дафтари. [8. 22-б].
Алишер Навоийгача бўлган даврда Атойи девони фақат ғазаллардан
иборат бўлса, Юсуф Амирий девонида ғазал, таржеъбанд, туюқ;
Саккокийда ғазал ва қасида; Гадоийда ғазал, қасида, мустазод, қитъа;
Лутфийда ғазал, қитъа, қасида, туюқ, фард; Ҳофиз Хоразмийда қасида,
ғазал, мустазод, мухаммас, таркиббанд, таржиъбанд, қитъа, марсия, рубоий
намуналарини учратишимиз мумкин. Алишер Навоийнинг туркий ва
форсий девонларини бирлаштирганда эса, лириканинг ўн саккиз хил
жанридаги дурдона асарлар жамланади.
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
55
Мавлоно Гадоий шахсияти ва адабий меросини ўрганиш шоир
ҳаётлиги давридаёқ бошланган эди, десак хато бўлмайди. Бундай хайрли
ишни XV аср шеъриятининг энг йирик мутадқиқи Ҳазрат Алишер Навоий
бошлаган эдилар. Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» тазкираси,
«Муҳокамат ул-луғатайн» рисоласида Мавлоно Гадоий шахсияти ва
адабий меросига оид мухтасар, бироқ жуда муҳим қайдлар келтирилган.
Гадоий шеъриятида ҳам сўз санъати намуналари ўзига хос тарзда
ёзилгандир. Шоир ижодидан кўпроқ ошиқона руҳдаги ғазаллар ўрин олган.
Лирик қаҳрамоннинг кечинмалари, тасвир объектининг сифатлари, бу
икки қутбнинг бирлашиши ифодаланади. Айтиш мумкинки, бу ошиқона
ғазаллар мотивини тасаввуф эгаллайди. Шу боис ҳам ғазалиёт маъно-
муносабатига кўра илоҳий ва мажозий ошиқликни тараннум этувчи
шеърларга бўлинади. XV аср шеъриятига хос: ғазал таркибининг шакл ва
мазмуни бир-бирига қоришиб, ҳам Оллоҳга, ҳам ер гўзалига бағишланган
бир ғазалнинг муштараклиги Гадоий ижодида ҳам муҳим ўрин тутади. Бу
эса, шоирнинг ижодий моҳирилигини белгиловчи омилдир. Қолаверса,
«Гадоий ижодида ишқ фақат гўзал маъшуқага эмас, балки бутун табиат ва
инсонга, ватанга жамият ва ундаги кишиларга ҳамда уларнинг бир-
бирларига бўлган меҳр-муҳаббати сифатида талқин этилганлиги билан
ажралиб туради» [3. 56-б]. Гадоий шундай ғазалларида поэтик санъатларни
ниҳоятда нозик сўз сеҳри билан яратганки, улар орқали Гадоийнинг
нақадар нозиктаъб ижодкор эканлигини англаш мумкин. Лирик маҳорат
шоирнинг «мен»и орқали намоён бўлади. Шу боис ҳам Гадоийнинг поэтик
услуби даврга нисбатан анъанавий ва айни пайтда индивидуал йўналишга
эга.
Гадоий ижодида тасвир объектига нисбатан ўхшатиш санъати етакчи
ўринда туради. Уларнинг ҳам ўзига хос истиора, ташбиҳ турлари борки,
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
56
сўз санъати воситасида бетакрор жилоланади. Гадоийда ҳам мумтоз
анъаларга мувофиқ:
Лаб-лаълга, соч-сунбулга, тиш-дурга, кўз-чўлпонга, қад-сарвга, юз-ойга,
гулга, зулф-анбарга, қош-ҳилолга ўхшатилади.
Гадоий шеъриятида бадиий санъатларнинг бир қатор намуналарини
беқиёс ифодасини кўриш мумкин. Жумладан, маъшуқа образининг ошиқ
қалб эгаси талқинида ҳусн тавсифларини берадики, айниқса ташбиҳ
санъатининг латиф баёнини ўқиймиз. Ташбиҳлар турлича маънолар
англатиши мумкин.
Эй сочлари сунбул, юзи гул, бўйи санавбар,
Ширин дудоқинг қулларидур шаҳд ила шаккар. [5. 48-б].
(Сочлари сунбул, юзлари гулдек ва қомати тик, лаблари тотлидир. Чунки,
лабларнинг ширинлигига сабаб шакар ва асал унинг қулларидир).
Ушбу байтда сочлар – сунбулга, юзлар гулга ва қадди-қомат тик –
кўркамликка ўхшатилиши анъанавийликдир. Аммо, маъшуқанинг
ширинсуханлигига унинг лабларидаги асал ва шакар қуллари борлигига
ишора этилиши ноанъанавий тасвирдир. Ўхшатиш санъати намуналари
соч ҳақида алоҳида маъно нозиклигида ифодаланганлигини кўришимиз
мумкин. Бу ташбиҳлар диярли унинг муаттар ҳид билан боғланганлигини
таърифу тавсифини келтиради:
Ҳар гаҳ юрусанг ноз ила, жонимга тегарлар,
Ул қомати раъно ила ул зулфи муанбар. [5. 52-б].
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
57
(Назокат билан юриши, қомати кўркам, малакнинг сочларидан хушбўйлик
таралади ва у менга етиб келади).
Ғазалда ҳусн таровати васф этилади. Ижодкор маъшуқанинг ташқи
портретини энг сара сўзлар билан ифодалайди. Байт мазмунидан лирик
қаҳрамон ҳолатининг баён этилиши ва санамга мурожаат шаклларини
англаш мумкин.
Ғолибо сен сунбулингни тарадинг, эй жон, бу кун,
Ким насими субҳдамдин анбари тар сочилур. [5. 55-б].
(Эй малак, эрта тонгда сен сочларингни тарадинг, ундан таралаётган
ёқимли ҳид ҳар томонга сочилиб кетаяпти).
Гадоий ошиқона ғазалларида ёр нафосатини образли ва воқеабанд
қилиб баён этади. Бу байтда лаффу-нашр санъатини қўллаганини
кўришимиз мумкин. Лаффу-нашр – бу санъатда шоир шеъри таркибида
бир-бир придметларни санаш оҳангида келтиради ва кейинги мисрада эса,
уларга хос ташбиҳ ёки ҳаракатлар билан тасвирлайди.
Мундин ортуқким, қаро зулфина иқрор айлади,
Эй мусулмонлар, Худой учунки, такфирим недур? [5. 59-б].
(Қаро сочларинг мени сенга ошиқ қилди. Эй мусулмонлар, Оллоҳ йўлида
ошиқ бўлдим, фикрларим тарқоқ бўлиб кетди, энди не қиламан?)
Байтда соч – қора зулф тарзда ифодаланган. Ишққа гирифтор бўлиш
азоб ва қора тунга тенгдир. Чунки, ошиқ ишқ мақомига кўтарилишида
мушкулотларда тобланиши талаб этилади. Ғазалда ҳам айнан ошиқнинг
ҳол-аҳволи баён қилинади.
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
58
Сочнинг узунлиги таъриф этилган байт борки, Гадоийнинг
автобиографиясига факт бўлиб хизмат қилади:
Ул қаро зулфунг санинг умри дарозимдур манинг,
Неча қилғайсен киши умрини мундоқ поймол. [5. 91-б].
(Сенинг узун ва қора сочларинг худди менинг умрим каби узундир. Менга
нописанд бўлмагин).
Маълумки, Гадоийнинг таваллуд топган ва вафот этган саналари
аниқ эмас. Ушбу байтда сочга ташбиҳи орқали Гадоийнинг узоқ умр
кўрганлигини англаш мумкин. Мумтоз адабиётимизда сочнинг
муаттар бўлишлиги қора соч, мушк деган номланиш билан боғлиқ бўлиб,
мушкнинг қора эканлиги ва у ўзидан хушбўй ҳид таратишлигига
ишорадир. Қолаверса, ёрнинг гўзаллигини васф этувчи одатий
ўхшатишлардан кенг фойдаланганлигини гувоҳи бўламиз. Шу ўринда
айтиш керакки, Гадоий ёрнинг ташқи портретини ниҳоятда аниқ, равшан
шунинг билан бирга анъанавий йўсинда тасвир этади.
Қолаверса, Гадоий ёрнинг гўзаллигини шу қадар муболағали мақтов
сўзлар билан таърифлайдики, ҳатто маъшуқанинг шахс эканлигини шубҳа
билан қаламга олади, уни инсон атагувчиларни қоралайди:
Ушул парий на нарий малойил сифатли ҳур бўлур,
Ки, гар башар деса ани киши қусур бўлур. [5. 67-б].
(Ёрнинг сифатларини кўриб уни “инсон” дейишлигимиз хатодир. У ҳур ёки
фаришта мисолидир).
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
59
Ёрнинг жонбахш этувчи хусусияти ошиқнинг унга доимий муштоқ
бўлиб туришлигини, унга интилишлигини, унинг билан бирга бўлишлик
орзусини ифодаланади. Гадоий тўртликларида ҳам худди шундай тушунча
англашилади:
(Агар) қилсам шаккан ирнингдин савол,
Мен Гадоға лутфи бирла келма дер.
Чун борур бўлсам ёвуқроқ қошиға,
Шум рақиби беҳақиқат келма дер. [5. 161-б].
Маъшуқанинг лаби ундан бўса олиши мумкинлигини айтиб таклиф
этса, ошиқ борсаю «шум рақиби»дан рад жавобини олишлиги тажнис
санъати билан ифодалангандир. Ғазалларда учрайдиган «шум рақиб»
борки, у ошиқнинг аҳволотини баён қилиб, Гадоий интоқ санъати
намунасини нафис ёзганлигини гувоҳи бўламиз.
Шоир шундай ташбеҳларни қўллайдики, улар такрорланмас ва айни
пайтда XV аср ижодкорлари учун пойдевор вазифасини ўтайди:
Бу турлук шевалик кўз бирла зулфу орази зебо,
Қайси жайрон, қайси сунбул, қайси гулзор андоқдур. [5. 47-б].
(Бу гўзаллик мужассам: кўз, сочу юз. Кўз-жайронга, соч-сунбул, юз-гулга
қиёсдир).
Бундан ташқари Гадоий кўз ҳақида ташбеҳларни бетакрор тарзда
қўллар экан, шунинг билан бир қаторда кўз ёшларни ҳам оригинал
ифодалайди:
Нуҳ тўфонидин ошди кўзларимнинг сели оҳ;
То не ёрга еткусидур оқибат бу можаро. [5. 27-б].
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
60
(Гадоий кўз ёшларини Нўҳ тўфонидан ҳам устун бўлганлигини
муболағали чизгиларда акс эттирган. Ёрга етмасликнинг охири қайғули
ҳолатга олиб келади).
Гадоий ўзидан бадиий етук мерос қолдирди. Ҳар бир ашъорида
Гадоий ўз истеъдоди доирасида маҳорат кўрсата олди. Шоир шеърий
санъатлар ифодаси учун ижод этмади, билакс поэтик фикрни теран ифода
этиш учунгина бадиий воситалардан фойданди. Унинг ижодида ҳам
маънавий, ҳам лафзий санъатлар бирдек моҳирона қўлланганига гувоҳ
бўлиш мумкин. Мухтасар хуласа қилганда, Гадоийнинг ижодий мероси
илми бадеънинг мажмуидир.
_______________________________________________
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Алишер Навоий. МАТ. 20 томлик. Ўнинчи том. Сабъайи сайёр
(Нашрга тайёрловчи М.Мирзааҳмедова). – Т.: Фан, 1992.
2. Aslanova Kh. The basis of proverbs and sayings) in Gadoi's activity //
American Journal of Research. Social Science and Humanities. – USA.
Michigan, 2018. -№7-8. – P.202-205. (№2. Journal impact factor: 5.069).
3. Аҳмадхужаев Э. Гадоий (Ҳаёти ва ижодий мероси), Т.: «Фан», 1978.
4. Бертельс Е.Э. Избранные труды. Низами и Фузули. – М.: ИВЛ, 1962.
5. Девони Гадо. (Нашрга тайёрловчи: Асланова Ҳ) – Т.:
«Vneshinvestprom», 2020.
6. Жўраев О. Маҳмуд Замахшарий. – Тошкент.: Тафаккур, 2011.
7. Рустамов Э. Узбекская поэзия в первой половины XV века. –
Москва.: Изд. Восточной литературы, 1963.
8 Сайфи Саройи. Шеърлар. Гулистон. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги бадиий
адабиёт ва санъат нашриёти, 1968
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
61
АМИРОВ Акмал Мерожович,
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд
давлат университети докторанти
Тел: +998 91 539 35 89.
Эл.манзил: [email protected]
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲУДУДЛАРИДА ТУРИЗМ
РИВОЖЛАНИШИ ҲОЛАТИ
УДК: 379.85: 338.48
АМИРОВ А.М. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲУДУДЛАРИДА ТУРИЗМ
РИВОЖЛАНИШИ ҲОЛАТИ
Иқтисодий ислоҳотлар шароитида маълумки туризмнинг
ривожланиши мамлакат ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим
аҳамият касб этмоқда. У иқтисодиётни ривожлантириш билан бирга
маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, шу орқали турмуш
даражасини яхшилаш, хорижий туристларни жалб қилиш, юртимизни
дунёга танитиш, қадимий шаҳримиз ва тарихий ёдгорликларимизни асраб
авайлаш каби ишларга салмоқли ҳисса қўшиш имкониятини кенгайтиради.
Мақолада Самарқанд вилоятида туризм ривожланиш ҳолати, жумладан,
ички ва ташқи туризм, туристик хизматлар ҳажми, туризм
инфратузилмаси, жойлаштириш воситалари, маданий мерос объектлари
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
62
каби йўналишлар тадқиқ этилган бўлиб, бу борада айрим муаммоларни
бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича таклифлар берилган.
Таянч сўз ва тушунчалар: туризм, туризм инфратузилмаси, ички ва
ташқи туризм, туристик хизмат бозори, туризмнинг янги йўналишлари,
агротуризм.
АМИРОВ А.М. СОСТОЯНИЕ РАЗВИТИЯ ТУРИЗМА В
САМАРКАНДСКОЙ ОБЛАСТИ
В условиях экономических реформ, как известно, развитие туризма
приобретает все большее значение в социально-экономической жизни
страны и региона. Наряду с развитием экономики расширяет возможность
внести весомый вклад в такие дела, как обеспечение занятости местного
населения, тем самым повышение уровня жизни, привлечение
иностранных туристов, представление нашей страны миру, сохранение
нашей древней город и исторические памятники. В статье исследовано
состояние развития туризма в Самаркандской области, в том числе
внутреннего и внешнего туризма, объемы туристских услуг,
инфраструктура туризма, средства размещения, объекты культурного
наследия и др., а также предложены меры по устранению в связи с этим
возникли некоторые проблемы.
Ключевые слова и понятия: туризм, инфраструктура туризма,
внутренний и внешний туризм, рынок туристских услуг, новые
направления туризма, агротуризм.
AMIROV A.M. STATE OF TOURISM DEVELOPMENT IN
SAMARKAND REGION
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
63
In the conditions of economic reforms, as is known, the development of
tourism is becoming increasingly important in the socio-economic life of the
country and the region. Along with the development of the economy, it expands
the opportunity to make a significant contribution to such matters as ensuring
the employment of the local population, thereby raising the standard of living,
attracting foreign tourists, representing our country to the world, preserving our
ancient city and historical monuments. The article examines the state of tourism
development in the Samarkand region, including domestic and foreign tourism,
the volume of tourist services, tourism infrastructure, accommodation facilities,
cultural heritage sites, etc., and also proposes measures to eliminate some
problems in connection with this.
Key words and concepts: tourism, tourism infrastructure, internal and
external tourism, market of tourist services, new directions of tourism, agro-
tourism.
Кириш
Туризм индустриясининг жадал ривожланиш суръати ХХI асрнинг
муҳим ҳодисасига айланди. Бу кўплаб мамлакатларнинг иқтисодий, сиёсий
ва ижтимоий таркибий қисмларига ва минтақаларнинг глобал тузилмасига
жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу соҳа юқори даромадли ҳисобланиб,
иқтисодий ривожланган мамлакатларда нефть ва қурол савдосидан
кейинги ўринда туради. Жаҳон миқёсида туризм соҳасининг ўсиш
динамикаси 2019 йилда энг юқори бўлди. Яъни, 2019 йилда дунёда 1,5
миллиард халқаро туристлар рўйхатга олинган [14]. Сайёҳлик ва туризм
соҳасининг умумий ҳиссаси жаҳон ЯИМ нинг 10,4 % ёки 9 258 млрд.АҚШ
долларни ташкил этди [13].
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
64
«Covid-19» пандемияси яқин икки йилда туризм соҳасига салбий
кўрсатди. Ҳозирги жорий даврда ушбу соҳанинг тикланиш жараёни содир
бўлмоқда. Бутун жаҳон туристик ташкилотининг маълумотларига кўра,
«2021-йилда 415 миллион халқаро саёҳатлар қайд этилган, бу 2020-йилга
нисбатан 4%га кўп. Туризмнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотига қўшган
ҳиссаси эса 1,9 триллион АҚШ долларни ташкил этиб, 2020-йилга
нисбатан 19 %га кўпдир»[9].
Сўнги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий
ривожланишида туризм соҳасининг ҳиссаси муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу боис ушбу соҳага давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб,
унинг меъёрий ҳуқуқий асоси шакллантирилиб келинмоқда. Жумладан,
2016 йил 2 декабрда «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини
жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон
қилинди. Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда, «мамлакатда туризмни
жадал ривожлантириш, мавжуд улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва
самарали фойдаланиш, анъанавий маданий-тарихий туризм билан
биргаликда туризмнинг бошқа салоҳиятли турларини–агротуризм,
экологик, зиёрат, маърифий, этнографик, гастроно-мик, спорт, даволаш-
соғломлаштириш туризми ва бошқа турларини жадал ривожлантириш,
ҳудудларда янги туризм йўналишларини ташкил этиш, миллий ва ҳудудий
дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш» [10] каби долзарб
вазифалар белгиланган бўлиб, уларни изчил ҳаётга тадбиқ этиш бўйича
амалий ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Самарқанд вилоятида
туризмнинг ривожланиши ҳолати, табиий, географик, ижтимоий-
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
65
иқтисодий омилларнинг таъсири, уларнинг ҳудудий хусусиятларини
тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.
Иқтисодиётда туризм ва унинг иқтисодий моҳиятини англатувчи
назариялар бирқатор муаллифлар томонидан тадқиқ этилган. Жумладан,
иқтисодчи олим О.Х.Хамидовнинг эътироф этишича “Туризм мураккаб,
кўп қиррали тушунча бўлиб, у экологик барқарор ривожланиш йўналиши
сифатида ўзаро боғлиқ тармоқлар мажмуаси, бир вақтнинг ўзида фаолият
тури, рекреация шакли, миллий иқтисодиёт тармоғи ва бўш вақтни
кўнгилли ўтказиш усули бўлиб, кўплаб янги иш ўринлари, қўшимча
даромадлар яратиш ва тадбиркорликни ва минтақалар иқтисодиётини
ривожлантиришнинг муҳим манбаи сифатида, бой ва хилма-хил табиат,
маданий-тарихий объектлардан табиат муҳофазаси ва экологик
хавфсизликни таъминлаш асосида томоша қилиш орқали самарали
фойдаланиш йўналишларини белгилайди [8].
В.A.Квартальнов туризм соҳасини туристик фаолият жараёнида
туристлар, етказиб берувчилар, маҳаллий ҳокимият органлари ва маҳаллий
аҳолининг ўзаро таъсиридан келиб чиқадиган ҳодисалар ва муносабатлар
мажмуаси сифатида талқин қилади [6].
И.В.Зорин ва Т.П.Каверинлар туризмни жисмоний тарбия ва
санаторий-курорт бизнеси билан бир қаторда тармоқлараро ва мураккаб
хусусиятга эга бўлган ягона тармоқ мажмуасига киритишни таклиф
қиладилар. Шу билан бирга, улар туризмнинг антиномик хусусиятига ҳам
ишора қилиб, туризмнинг бир тармоғи ёки фаолият кўринишига устунлик
бериш мумкин эмаслигини таъкидлайдилар[4].
E.Г.Киякбаева мақоласида туризмни ривожлантириш бўйича
ҳудудий мақсадли дастурларда қуйидаги барқарор ривожланиш
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
66
кўрсаткичлари блоклари таснифи келтирилган: иқтисодий блок; экологик
блок; ижтимоий блок; тақдим этилаётган хизматлар сифатини баҳолаш
блоки. Ҳар бир блок туризм индустриясининг ҳозирги ривожланиш
манзарасини максимал даражада акс эттирувчи кўрсаткичлар
гуруҳларидан иборат [7].
Барқарор туризмда инвестицион лойиҳалар самарадорлигини
баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари В.И. Голодяева, Т.В. Рассохина
томонидан таклиф этилган [2]. Улар барқарор ривожланиш мезонларига
мувофиқ бюджет, тижорат ва ижтимоий самарадорлик кўрсаткичларини
ижтимоий ва экологик кўрсаткичлар билан тўлдиришни таклиф этадилар.
M.A.Жукова фикрига кўра, ҳудудда барқарор туризмни
ривожлантириш сайёҳлар, туризм бизнесида ишлайдиган ходимлар ва
турмуш даражасини яхшилашга қизиққан маҳаллий аҳолининг бирлигини
таъминлайди [3].
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотнинг методологик асосини етакчи олимларнинг ҳудудий
ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва барқарор ривожлантириш муаммолари,
туризм соҳасидаги замонавий иқтисодий тадқиқотлар, барқарор
ривожланишни таҳлил қилиш ва баҳолашга бағишланган халқаро илмий-
амалий анжуманлар материаллари ташкил этади. Шунингдек, муаммони
ўрганиш давомида ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш учун асос бўлган
туризм салоҳиятини баҳолаш, унинг ривожланиш ҳолатини таҳлил этиш, туристик
хизматлар хусусиятлари ва таркибини, янги сайёҳлик йўналишларини, туризм
соҳасида инвестиция сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича иқтисодий
тизимлар ва нисбатларни ўрганишда диалектик, тизимли ва илмий
ёндашув, қиёсий ва солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
67
Таҳлил ва натижалар
2016-йилдан бошланган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон туризм
соҳасида сезиларли ўсишига эришмоқда. Республика миқёсида халқаро
сайёҳлар сони 2016-2019 йилларда ўсиш динасмикасига эга бўлди. Бироқ
пандемия муносабати билан 2020 йилда ташриф буюрган чет
эллик сайёҳларнинг сони ўтган йилига нисбатан 4 баробарга
камайди (1-жадвал).
Шу билан бир қаторда республикада 2017-2019 йилларда ички
туризм йўналишида ҳам ижобий натижалар қайд этилди. 2017 йил билан
солиштирганда 2019 йилда маҳаллий сайёҳларнинг сони деярли 2
баробарга кўпайиб, 14,7 миллионга етди. Бироқ, таъкидлаш лозимки,
“Covid-19” пандемияси фонида жорий этилган чекловлар ва уларнинг
натижасида юзага келган глобал инқироз оқибатлари туфайли туризм
соҳаси катта талофатларга юз тутди. 2021 йилдан бошлаб туризм соҳасида,
ҳам ички туризмда, ҳам кирувчи туризмда сайёҳлар оқими прогрессив
тенденцияга эга бўлди.
1-жадвал
Ўзбекистон Республикасига келган чет эл сайёҳлари сони (киши)
2017 2018 2019 2020 2021
Жами 2690074 5346219 6748512 1504126 1881345
хизмат юзасидан 159944 56515 53117 17380 60704
ўқиш 6912 14633 21383 4728 6416
сайёҳлик 203695 458119 1043929 129333 155068
қариндошларни йўқлаш 2272346 4713479 5520719 1321354 1613109
даволаниш 28705 52527 55490 15042 32404
тижорат 18472 50946 53874 16289 13644
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
68
Туризм соҳасининг ривожланишида Самарқанд вилоятининг ҳиссаси
каттадир. Самарқанд вилоятининг туристик-рекреацион комплекси улкан
салоҳиятга асосланган бўлиб, унинг таркибий қисмларидан бири
ҳудуднинг табиий, тарихий ва маданий бойликлари ҳисобланади.
Самарқанд вилоятида туризм ҳудудни ривожлантиришнинг устувор
йўналиши сифатида тан олинган. Бу, авваламбор, вилоят ҳудудларида
тарихий обидалар, ёдгорликлар, сайёҳлик объектлари, тиббиёт ва
соғломлаштириш, рекреацион ва экологик зоналарнинг мавжудлигидан
дарак беради. Самарқанд дунёдаги энг қадимги шаҳарлардан бири бўлиб,
археологик маълумотларга кўра милоддан аввалги VIII асрда ташкил
этилган [5].
Ҳозирга қадар туризм жаҳон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан
бирига айланди. Шу муносабат билан, Ўзбекистонда туризм соҳасини
модернизация қилиш, соҳани барқарор ривожлантириш учун меъёрий-
ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, чет эллик
меҳмонларга халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатишни ташкил
этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақилликнинг дастлабки
йилларидан бошлаб мамлакатимиз халқаро ташкилотлар билан
ҳамкорликни фаол ривожлантириб келмоқда. 1993 йилда Ўзбекистон
Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон
сайёҳлик ташкилотига (UNWTO) аъзо бўлиши ички туризм тарихидаги
муҳим воқеа бўлди. У билан ҳамкорлик доирасида 1994 йилда дунёнинг 19
мамлакати доирасида Ипак йўли бўйлаб туризм тўғрисида «Самарқанд
декларацияси»қабул қилинди [15].
Икки минг йилдан ортиқ давр мобайнида бу шаҳар Ўрта аср
Шарқининг маданий-маърифий маркази сифатида буюк давлат арбоби
Амир Темур давлатининг пойтахти ҳамда Хитой ва Европа ўртасидаги
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
69
Буюк Ипак йўлининг муҳим маркази бўлган. 2001 йилда Самарқанд
Юнесконинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига «Самарқанд -
маданият чорраҳаси» номинацияси билан киритилганлиги, маърифатли
дунё учун Самарқанднинг тарихий қадр-қиммати, маданий ва
цивилизацион аҳамиятининг бевосита исботи бўлди. Бундан ташқари,
республиканинг жаҳон туристик индустриясидаги алоҳида ўрнини
эътироф этиш мақсадида 2004 йилда Самарқандда Ипак йўли бўйлаб
туризмни ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича Бутунжаҳон
сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) нинг минтақавий ваколатхонаси очилди.
Шуни таъкидлаш керакки, ўша йилларда бу ваколатхона фақат икки
мамлакатда - Япония ва Ўзбекистонда мавжуд бўлиб, унинг асосий
вазифаси нафақат минтақавий, балки халқаро туризмни ривожлантириш
йўналишларини белгилашдан иборат эди. Самарқанд - ҳар бир инсон умри
давомида албатта бориб кўриши шарт бўлган дунёнинг 50 та энг машҳур
шаҳарлари қаторида эътироф этилади [12].
Самарқанд ҳудудларида туризмнинг шаклланишини батафсил
ўрганиш учун биз ушбу соҳани тавсифловчи асосий кўрсаткичларни,
туристик оқим динамикаси ва тузилишини, жамоа турар жой
объектларининг моддий-техник таъминоти даражасини, туристик
инфратузилма кўрсаткичлари ҳолатини таҳлил этамиз.
3000000 2408012
2500000
2000000 2000086 1943382
1500000
1000000 1140000
500000 351 000 548 102 581224
0 51 970
249 000 119012
2017 2018 2019 2020 2021
Ички туризм, киши Кириш туризми, киши
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
70
1-расм. Самарқанд вилоятида туристик оқимлар
динамикаси, киши
1-расм маълумотларидан кўриниб турибдики 2017-2021 йилларда
Самарқанд вилоятининг туристик оқими ички туризмнинг ошиши
ҳисобига барқарор ижобий динамика эга бўлган: умумий туристик оқими
1,5 баробарга жумладан, ички туризм 1,7 баробарга ошган. Бироқ, кириш
туризми 48 % га камайган. Йиллар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 5
йил давомида энг катта ўсиш сурати 2019 йилда кузатилди. 2021 йилда
2020 йилга нисбатан мос равишда умумий туристик оқим 3,2 баробарга,
ички туризм 3,3 баробарга ва кириш туризми 2,3 баробарга ошган. Бу эса
ўз навбатида туризм соҳасида 2021 йилга келиб ўсиш динамикасига
эришганлигидан далолат беради (2-жадвал).
Йиллар Ўсиш суръати, %
Кўрсаткичлар 2018 / 2017 йилга
нисбатан
2017 2018 2019 2020 2021 2019 / 2018 йилга
нисбатан
2020 / 2019 йилга
нисбатан
2021 / 2020 йилга
нисбатан
Хизмат 1389000 23510 298611 633194 20623 169,3 127,0 21,2 325,7
кўрсатилган 86 4 94
туристлар сони,
киши-жами 1140000 20000 240801 581224 19433 175,4 120,4 24,1 334,4
86 2 82
Шу жумладан:
ички туризм,
киши
Кириш туризми, 249 000 351 548 102 51 970 11901 141,0 156,2 9,5 229,0
киши 000 2
Туристларга
пуллик 338,1 503 688 112 230 148,8 136,8 16,3 205,4
хизматлар
ҳажми, млрд.сўм
2-жадвал
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
71
Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш динамикаси
кўрсаткичлари
“Covid-19” пандемиясининг салбий таъсири асосан хорижлик
туристлар оқимини камайтириб, 2019 йилда умумий туристик оқими
таркибидаги улуши 18 %ни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 6%ни ташкил
этиб, 3 мартага камайган (2-расм).
100 18 15 18 8 6
80
60
40 82 85 81 92 94
20
0 2018 2019 2020 2021
2017
Ички туризм, % Кириш туризми, %
2-расм. Самарқанд вилоятида умумий туристик оқим
таркибидаги ички ва кирувчи туризм улуши, %
Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, ҳудудга ташриф буюрган туристлар
статистикасида «хуфия (ёввойи)» туризм билан шуғулланадиган сайёҳлар,
шунингдек, шахсий (хусусий) ташрифлар ва иш сафарида бўлганлар
ҳисобга олинмайди. Туристларни статистик рўйхатга олиш тизимидаги бу
нуқсон аксарият ҳудуд туризмининг ривожланиши тўғрисида тўлиқ
тасаввурга эга бўлиш имконини бермайди. Самарқанд вилоятига ташриф
буюрган хорижликларнинг сони ҳамда географиясини таҳлил қиладиган
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
72
бўлсак, 2020 йилда жами ташриф буюрган хорижликлар сони 51970
кишини ташкил этган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 119012 кишини ёки
ўтган йилга нисбатан 2 баробарга кўпайди. 2020 йилда вилоятга ташриф
буюрган хорижликлар таркибида энг катта улушни Россия (15,9%),
Афғонистон (7,9%), Туркия (4,2%), Қозоғистон (4,0%), Тожикистон (3,7%)
эгаллаган бўлса, 2021 йилда ҳам ташриф буюрган хорижликлар таркибида
ушбу мамлакатлар Россия (9,5%), Афғонистон (4,5%), Туркия (4,4%),
Қозоғистон (5,2%), Тожикистон (3,2%) юқори улушни эгаллади. 2020
йилда “Covid-19” пандемияси муносабати билан баъзи хорижий
давлатлардан, яъни Буюк Британия, Испания, Италия ва Aмерика Қўшма
Штатларидан сайёҳлар ташриф буюрмаганлигини кузатишимиз мумкин (3-
жадвал).
3-жадвал
Самарқанд вилоятига келган хорижликларнинг таркиби, киши
№ 2020 Мамлакатлар 2021 Мамлакатлар
Ташриф буюрган йил улуши, % йил улуши, %
хорижликлар жами
51 970 100 119012 100
1 Афғонистон 4 115 7,9 5381 4,5
2 Буюк Британия - - 546 0,5
3 Германия 355 0,7 1 666 1,4
4 Испания
5 Италия - - 1 414 1,2
- - 391 0,3
6 Қозоғистон 2 063 4,0 6 180 5,2
7 Хитой 1 207 2,3 1 041 0,9
8 Корея Республикаси 1 086 2,1 520 0,4
9 Россия федерацияси 8 270 15,9 11 304 9,5
10 Aмерика Қўшма - - 1 117 0,9
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
73
Штатлари 1 944 3,7 3 759 3,2
11 Tожикистон 2 190 4,2 5 255 4,4
12 Туркия 384 0,7 1 612 1,4
13 Франция 684 1,3 104 0,1
14 Япония 29 672 57,1 78 722 66,1
15 Бошқа давлатлар
Самарқанд вилоятида 2020 йилда фаолият юритаётган жойлаштириш
воситалари сони жами - 354тани, улардаги хоналар сони - 4664тани ва
ўринлар сони - 10641тани ташкил қилиб, 2021 йилда вилоятда фаолият
юритаётган жойлаштириш воситалари сони жами - 411тани, улардаги
хоналар сони - 4903тани ва ўринлар сони - 11156тани ташкил этди (4-
жадвал). Жумладан, 2021 йилда Самарқанд шаҳрида 354та, Самарқанд
туманида 13та, Булунғур туманида 2та, Каттақўрғон шаҳрида 3та,
Каттақўрғон туманида 1та, Нарпай тумани 1та, Ургут туманида 24та,
Пастдарғом туманида 1та, Пахтачи туманида 1та, Пайариқ туманида 4та,
Оқдарё туманида 1та, Нуробод туманида 21та, Жомбой туманида 2та,
Тойлоқ туманида 2та ва Қўшработ туманида 1та жойлаштириш воситалари
мавжуд. Жойлаштириш воситаларини турлари бўйича таҳлил қиладиган
бўлсак, улардан 124 таси меҳмонхона (2631 хона, 5655 ўрин), 232 таси
оилавий меҳмон уйлари (941 хона, 2220 ўрин), 29таси хостел (246 хона,
697 ўрин) 2таси бутик отель (68 хона, 127 ўрин) ва 24таси санаторий ва
соғломлаштириш масканини (1020 хона, 2461 ўрин) ташкил этади (5-
жадвал).
4-жадвал
Самарқанд вилоятидаги жойлаштириш воситалари
кўрсаткичлари
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
2020 йил 74
2021 йил
№ Ҳудуд номи Жойлаштириш
воситалари сони,
бирлик
Хоналар сони,
бирлик
Ўринлар сони,
бирлик
Жойлаштириш
воситалари сони
Хоналар сони
Ўринлар сони
Жами 354 4664 10641 411 4903 11156
1. Самарқанд шаҳри 299 3473 7817 334 3665 8138
2. Самарқанд тумани 13 75 174 13 61 149
3. Булунғур тумани 2 20 44 2 20 44
4. Каттақўрғон шаҳар 3 119 353 3 119 353
5. Каттақўрғон тумани 1 138 300 1 138 300
6. Нарпай тумани 2 18 34 16 10
7. Ургут тумани 5 28 53 24 79 246
8. Пастдарғом тумани 1 10 15 10
9. Пахтачи тумани 1 5 35 1 15 35
10. Пайариқ тумани 3 15 30 4 21 50
11. Оқдарё тумани 1 12 120 1 38 120
12. Нуробод тумани 19 38 1611 21 706 1631
13. Жомбой тумани 2 696 20 29 20
14. Тойлоқ тумани 2 9 40 2 18 40
15. Қўшработ тумани 18 13 10
- - -
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
Самарқанд вилоятидаги жойлаштириш восита
Меҳмонхоналар Оилавий меҳмон
уйлари
Ҳудуд номи Сони
Хоналар
сони
Ўринлар
сони
Сони
Хоналар
сони
Ўринлар
Жами 124 2 631 5 655 232 941 2220
1776
1. Самарқанд шаҳри 118 2554 5465 187 779 96
2. Самарқанд тумани 1 10 24 10 37 8
3. Булунғур тумани 1 18 36 1 2 10
230
4. Каттақўрғон шаҳар 2 25 75 10
5. Каттақўрғон тумани 30
6. Нарпай тумани 16 20
20
7. Ургут тумани 23 71 10
8. Пастдарғом тумани 15 10
9. Пахтачи тумани 1 15 35
10. Пайариқ тумани 1 9 20 3 12
11. Оқдарё тумани
12. Нуробод тумани 2 10
13. Жомбой тумани 29
14. Тойлоқ тумани 17
15. Қўшработ тумани 13
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 /
75
5-жадвал
алари турлари бўйича маълумот (2021 йил ҳолатида)
н Хостел Бутик отель Соғломлаштириш
маскани (санаторий)
сони
Сони
Хоналар
сони
Ўринлар
сони
Сони
Хоналар
сони
Ўринлар
сони
Сони
Хоналар
сони
Ўринлар
сони
0 29 246 697 2 68 127 24 1020 2461
120
6 26 224 650 2 68 127 1 43
280
2 14 31 300
1 94
1 138
0 1 8 16
1 38 120
19 696 1611
1 11 30
/ 2022 / www.silk-road.samdu.uz
76
2021 йил ҳолатида Самарқанд вилоятида моддий маданий мерос
объектлари 1609тани ташкил қилиб, шундан 975та архелогия объектлари,
563та архитектура объектлари, 36та монументал санъат ёдгорликлари ҳамда
34та диққатга сазовор жойларни ташкил қилади (6-жадвал). Жорий йилда
моддий маданий мерос объектлари бўйича умумий қиймати 4,7 млрд. сўм
ўзлаштирилиши ҳисобига вилоятдаги жами 10 та маданий-мерос объектлари
реконструкция қилинди.
6-жадвал
Самарқанд вилоятидаги давлат муҳофазасига олинган моддий
маданий мерос объектлари тўғрисида маълумот
Т/Р Шаҳарлар ва Жами Археоло-гия Архитек- Монумен- Диққатга
туманлар номи маданий тура тал санъат сазовор
мерос ёдгорлик- жойлар
маданий
объект-лари мерос лари
объект-лари
1. Самарқанд шаҳри 1609 975 563 36 34
2. Каттақўрғон шаҳри 483 14 410 36 23
3. Булунғур тумани 23 - 23 - -
4. Жомбой тумани 25 19 6 - -
5. Каттақўрғон тумани 45 39 6 - -
6. Нуробод тумани 70 62 8 - -
7. Окдарё тумани 50 42 8 - -
8. Пастдарғом тумани 50 46 4 - -
9. Пахтачи тумани 55 50 5 - -
10. Самарқанд тумани 112 105 5 - 1
11. Тойлоқ тумани 97 91 6 - -
12. Қўшработ тумани 148 144 3 - 1
13. Ургут тумани 41 32 9 - -
14. Пайариқ тумани 139 102 33 - 4
15. Нарпай тумани 70 58 12 - -
16. Иштихон тумани 144 117 22 - 5
57 54 3 - -
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
77
Туризм соҳаси Самарқанд вилояти ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг стратегик йўналиши сифатида тан олинган. Туристик
активлари бўйича Ўзбекистоннинг рақобатбардош минтақаларидан бири
ҳисобланади. Маданий-меъморчилик ёдгорликлари, музей экспозициялари,
фольклор ва маҳаллий аҳоли ҳаёти минтақанинг бой тарихий-маданий
меросида мужассамлашгандир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2019
йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини
жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори [1]. асосида
Самарқанд шаҳрида эркин туристик ҳудудни барпо этиш бўйича 2017-2019-
йилларга мўлжалланган лойиҳалари асосида эркин туристик ҳудудлар
яратиш ва туристик кўнгилочар масканлар қуриш белгиланди. Ундан
ташқари ушбу қарор билан тасдиқланган 2017-2019 йилларда Самарқанд
шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал
ривожлантириш тадбирлари дастури асосида “Samarkand Сity” туризм
ҳудудини ташкил этиш, ҳудудда туристлар кечаю-кундуз бўш вақтларини
мароқли ўтказиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш ва турли
хизматларнинг кўрсатилишини таъминлаш режалаштирилган. Туризм
соҳасининг ривожланиши бевосита озиқ-овқат саноати, меҳмонхона
хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга имкон бериб,
туристик дестинацияларни ривожлантириш учун ижтимоий-иқтисодий
аҳамиятга эгадир.
Вилоятимизга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар
оқимини ортиб боришида, уларнинг ташриф муддатларини узайтириш ҳамда
мазмунли дам олишлари ва ҳордиқ чиқаришларида улар томонидан дастур
давомида фойдалани-ладиган объектлар, яъни, маршрутлар роли алоҳида
аҳамиятга эга. 2019-2021 йиллар давомида 13та янги туризм йўналишлари
бўйича жами 18 та объектлар тўғрисида маълумотлар сайёҳлик фирмаларига
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
78
тақдим этилиб, янги туристик маршрутлар рўйхатига киритилди ва дастур
давомида фойдаланиб келинмоқда (7-жадвал).
7-жадвал
2019-2021 йилларда вилоятга келаётган сайёҳларнинг вақтини мазмунли ўтказиш
мақсадида ташкил қилинган туристик маршрутлар
Янги
№ Туризм туристик Янги туристик маршрут номланиши
йўналишлари маршрут
лар сони
Жами 18
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида
жойлашган “Имом Ал-Бухорий” мажмуаси ёнида
Илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Марказ
Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир
алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий
меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг
1 Таълим туризми илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр
1 этиш, мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги
кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган
қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тўплаш,
уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига
етказиш билан шуғулланади. Бу ерда
аждодларимизнинг бой меросини алоҳида-алоҳида
ўрганиш, етук мутахассислар тайёрлаш учун барча
керакли шароитлар яратилган мажмуа.
Археологик Булунғур тумани Болғали қишлоғида
2 туризм 1 жойлашган “Шероз қалъа” археологик ёдгорлиги
- Самарқанд вилояти Жомбой туманинг Ғазира
қишлоғида жойлашган Ҳазрати Шайх Худойдод
3 Зиёрат туризми 2 Вали мақбараси хонақоҳи ва зиёратгоҳи.
- Самарқанд тумани, Пулимуғоб қишлоғидаги ХII-
асрда тикланган “Саид Иброҳим Ибн Имоми Мусои
Козим” зиёратгоҳи
Гастрономик Самарқанд тумани Конигил маҳалласида
4 туризм 1 жойлашган “Konigil House” гастрономик ва этник-
анимацион маркази
Самарқанд шахри, Университет хиёбонидаги буюк
Хитой мутафаккири Конфуций ҳайкали ўрнатилди
ҳамда ҳайкал атрофидаги мўъжаз майдонда
қадимги Хитой анъаналарига хос айвонлар барпо
Маданий- этилган.
5 маърифий
3 Самарқанд шаҳри, Мотрид маскани,
туризм
Хўжағунжойиш маҳалласидаги миллий кулолчилик
ишлаб чиқариш “Sharq durdonasi" тарихий-
маъданий, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий маркази.
Самарқанд шаҳридаги “Чехов” номли рус драма
театрида миллий-тарихий кинолар (рус, инглиз
тилларда) намойиши.
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
79
Жомбой туманидаги “Зарафшон миллий боғи”да
ташкил этилган экотуризм маскани.
Самарқанд тумани Катта Ўзбек Тракти йўлида
жойлашган “Боғишамол Гарден” масканида ташкил
этилган Амир Темур боғи “Боғишамол” тематик
парки.
Самарқанд туманининг Бўзи маҳалласида
жойлашган “Chinaras” агро-эко туризм маскани.
6 Агро-экотуризм 7 Самарқанд тумани Конигил маҳалласидаги
“Миллий кулолчилик буюмлари устахонаси”
жойлашган экотуризм маскани.
Самарқанд шаҳридаги Ориф Гулханий уй-музейида
ҳар йили 1-апрел санасида ўтказиладиган “Лола
сайли” кўргазмаси.
Самарқанд шаҳри Боғибаланд МФЙда жойлашган
“Анжирзор” масканида ташкил этилган Амир
Темур боғи “Боғибаланд”.
Нуробод туманида Темур газ инвест МЧЖга
қарашли ҳайвонот монументлари боғи.
Тиббиёт- 2 - Тайлоқ тумани, Қўтирбулоқ қишлоғидаги “Далер
7 соғломлаштириш Мед Сервис” санитория ва дам олиш маскани.
- Самарқанд шаҳри, Ислохот кўчасида жойлашган
туризми “Gamma Med Clinic” тиббиёт маскани.
Спорт ва Ёшлар Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчасида жойлашган
8 туризми “Якка курашга ихтисослашган Болалар ва ўсмирлар
спорт мактаби”да ташкил этилган музей ва “Мастер
класс” намойиши каби объектлар тўғрисида
1 маълумотлар сайёҳлик фирмаларига тақдим этилиб,
янги туристик маршрутлар рўйхатига киритилди ва
дастур давомида фойдаланиб келинмоқда.
Самарқанд вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш
мақсадида 2019 йил давомида маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар
томонидан умумий қиймати 224,64 млрд. сўм миқдоридаги жами 386 та
лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 1023 нафар янги иш ўринлари
яратилган бўлсада, 2020 йил давомида жами қиймати 173,7 млрд. сўм
миқдоридаги жами 209 та лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 752 нафар
янги иш ўринлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги
“Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармонида [11] белгиланган
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
80
топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятидаги
мутасадди идора ташкилотлар иштирокида вилоятнинг барча ҳудудларида
юқори туризм салоҳиятига эга худудларни рўйхатини шакллантириш ва
ушбу худудларда туризм қишлоғи ва маҳаллаларини ташкил қилиш бўйича
ўрганиш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, салоҳиятли ҳудудларда «туризм
қишлоғи», «туризм маҳалласи», «туризм овули» яратиш бўйича чора-
тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур Фармонга асосан туризм салоҳияти юқори бўлган фуқаролар
йиғинларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ва сайёҳлар
учун камида беш хил қўшимча хизмат турлари ташкил этилган тақдирда
ушбу худудга «туризм қишлоғи», «туризм маҳалласи», «туризм овули»
мақомини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш белгиланган. Ушбу юзасидан
Самарқанд туманидаги “Конигил” қишлоғи Республикада биринчилардан
бўлиб «Туризм қишлоғи» сифатида ўз фаолиятини бошлади ва «Туризм
қишлоғи» сертификатни қўлга киритди. Шунингдек, 2021 йилда Амир Темур
барпо этган Боғибаланд (анжирзор) маҳалласи «Туристик маҳалла»га, Ургут
туманидаги Терсак қишлоғи эса «туризм қишлоғи»га айлантирилди.
Юқорида келтирилган 7-жадвал маълумотларидан ҳам кўришимиз
мумкинки, вилоятимизда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар
натижасида қишлоқ ҳудудларида ҳам туризмнинг янги йўналишларини
ривожлантириш элементлари мавжуд бўлиб, унинг асосий қисмини агро-
экотуризм йўналиши ташкил қилади. Бу эса ўз навбатда Самарқанд вилояти
қишлоқ ҳудудларида яхлит агротуризм йўналишини ривожлантириш шарт-
шароитлари мавжудлигидан далолат беради.
ХУЛОСА
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, туризмни ривожлантириш бўйича
давлатимиз томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
мамлакатимизда мазкур соҳани ривожлантириш ва уни бошқаришни
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
81
такомиллаштришни янги босқичга ўтказишга муҳим асос бўлди. Ушбу
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда туризм тармоғини жадал ривожлантиришни
таъминлаш, уни миллий иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомига эга
соҳасига айлантириш, туризмни иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва
ҳудудларда мавжуд улкан салоҳиятдан фойдаланиш, аҳоли турмуш даражаси
ва сифатини оширишнинг қудратли воситасига айлантиришга
йўналтирилган.
Фикримизча, ҳудудларда туризмни ривожлантиришга қуйидаги
омиллар таъсир кўрсатади: туристик ташкилотларда туристларни кўпроқ
жалб қилиш механизми ишлаб чиқилиши ва амалиётга тадбиқ этилишини,
хорижий давлатлар билан мадананий-тарихий, MICE туризм, экотуризм,
агротуризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиши, туристик
ташкилот ва турагентларнинг республикамиздаги сифатли туристик
маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш ва сотиш фаолияти қатъий йўлга
қўйилиши, туризмнинг янги йўналишларини шакллантириш.
Ўйлаймизки, юқоридаги тавсия ва таклифларни реал ҳаётга татбиқ
этиш, туризм инфратузилмасини янада ривожланишига, унинг
жозибадорлигини оширишга ва туристлар оқимининг кўпайишига олиб
келади___________________________________________
фойдаланган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2019
йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини
жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 616-модда, 37-сон,
996-модда.
2. Голодяева В.И., Рассохина Т.В. Управление развитием туристских
дестинаций России на основе оценки устойчивого развития туризма
посредством критериев и индикаторов // Экономический рост в России:
проблемы и перспективы / А.Г.Васильева, Н.В.Кузнецова, А.С. Игнатюк,
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
82
В.А.Черненко, Е.В. Бодрова, В. В. Калинов, В. И. Голодяева, Т. В. Рассохина.
St. Louis, Missouri, USA, 2015. С. 159– 188.
3. Жукова М.А. Роль сельского туризма в устойчивом развитии
российских регионов // Известия Сочинского государственного
университета. 2013. № 1-2. С. 142– 151.
4. Зорин И.В. Менеджмент туризма. Туризм как вид деятельности / И.В.
Зорин, Т.П. Каверина, В.А. Квартальнов. – М.: Финансы и Статистика, 2005.
– 288 с.
5. Исамиддинов М. Х. О дате основания Самарканда//ОНУ. № 5. 1997
год. С. 62-66
6. Квартальнов В.А. Туризм. – М.: Финансы и Статистика, 2007. – 336 с
7. Киякбаева Е.Г. Индикаторы устойчивого развития туризма и их
использование в федеральных программах развития туризма в России //
Известия Сочинского государственного университета. 2014. № 1(29). С. 78–
80.
8. Хамидов О. Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни
бошқариш механизмини такомиллаштириш. Иқт.фан.док.диссертацияси.
Тошкент, 2017. -252 б.
9. https://corpblog.ostrovok.ru/mezhdunarodnyj-turizm-v-2021-godu/
10. https://lex.uz/docs/3077025
11. https://lex.uz/docs/4474527
12. https://samstat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/6551-turizm-
samarqand-iqtisodiyotining-muhim-drayveri
13. https://www.statista.com/statistics/233223/travel-and-tourism--total-
economic-contribution-worldwide/
14. https://www.tohology.com/hospitality/industry/unwto-statistika-
mezhdunarodnyh-poezdok/
15. https://www.un.int/uzbekistan/news
16. www.stat.uz
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
83
ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА СУҒД ВА КОРЕЙС
ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ АЛОҚАЛАРИ
МАСАЛАСИГА ДОИР
ҒОЙИБОВ Бобир Собирович –
Самарқанд давлат университети доценти, тарих
фанлари доктори
Тел.: +998930385447; E-mail: [email protected]
Аннотация. Илк ўрта асрлар Марказий Осиё минтақасидаги Суғд ва
Корея ўртасидаги алоқаларнинг хусусиятларини очиб беришга бағишланган
ушбу мақолада, археологик артефактлар талқини, Афросиёб деворий
суратлари, хитой йилномалари ва муаммога доир соҳа мутахассислари
фикрлари солиштирилган. Муаллиф суғд-корейс алоқалари тараққиётида
Буюк Ипак йўлининг аҳамияти ва суғдийларнинг ушбу халқаро савдо
йўлидаги ўрнига алоҳида урғу беришга ҳаракат қилган. Шунингдек, Буюк
Ипак йўлида суғдий тилнинг ҳукмрон тил эканлиги ва унинг корейс тилига
таъсири масаласи ҳам мақоланинг аҳамиятли жиҳатларидан бири
ҳисобланади. Муаллифнинг илмий адабиётларга суяниб келтиришича,
финикия ёзуви асосида шаклланган оромий ёзувдан ўсиб чиққан суғдий ёзув,
уйғур, мўғул ва корейс ёзувларининг шаклланишида асос бўлиб хизмат
қилган. Мақолада суғд-корейс алоқаларини акс эттириши мумкин бўлган
археологик артефактлар асосида муаллиф бир қанча мустақил хулосалар
чиқарган. Суғд-корейс алоқаларининг ёрқин намунаси сифатида мақолада
Афросиёб деворий суратларидаги лавҳалар талқини келтирилади. Ушбу
суратларда келтирилган лавҳаларни манбалар асосида тадқиқ этган муаллиф
илк ўрта асрлардаёқ суғд-корейс алоқалари элчиликлар алмашинуви
даражасида бўлганлигини таъкидлаб хулоса қилган.
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
84
Калит сўзлар. Буюк Ипак йўли, Самарқанд, Афросиёб деворий
суратлари, буддавийлик, суғдий ёзув, Когурё, Шарқий Туркистон, Хангыл.
Resume. This article, devoted to revealing the features of the relationship
between Sughd and Korea in the early medieval Central Asian region, compares
the interpretation of archaeological artifacts, Afrasiab murals, Chinese chronicles,
and the opinions of experts in the field. The author tried to emphasize the
importance of the Great Silk Road in the development of Sughd-Korean relations
and the role of the Sogdians in this international trade route. The fact that Sogdian
is the dominant language on the Great Silk Road and its influence on the Korean
language is also an important aspect of the article. According to the author, the
Sogdian script, which grew out of the Aramaic script based on the Phoenician
script, served as the basis for the formation of the Uighur, Mongol and Korean
scripts. In the article, the author draws a number of independent conclusions based
on archaeological artifacts that may reflect Sugd-Korean relations. As a vivid
example of Sogdian-Korean relations, the article cites the interpretation of the
plates in Afrosiyab's murals. The author, who studied the plates in these photos on
the basis of sources, concluded that Sogdian-Korean relations had been at the level
of embassy exchanges since the early Middle Ages.
Keywords. Great Silk Road, Samarkand, Afrasiab murals, Buddhism,
Sogdian writing, Koguryo, East Turkestan, Hangyl.
Аннотация. В данном статье проанализировано особенности историко-
культурных взаимоотношений между Согдом и Кореей в период раннего
средневековье. В статье сопоставляется археологических артефактов,
афрасиабские настенные росписи, китайские писменные источники и
научная литература по данному вопросу. Автор попытался подчеркнуть
значение Великого Шелкового пути (ВШП) в развитии согдийско-корейских
отношений и роль согдийцев на этом международном торговом пути. Также
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
85
одном из важных аспектов статьи является вопрос о том, что согдийский
язык является доминирующим языком на ВШП, и его влияние на корейский
язык. По мнению автора, основанному на научной литературе, согдийская
письменность, выросшая из арамейской письменности, образовавшейся на
основе финикийской, послужила основой для формированя уйгурской,
монгольской и корейской письменности. В статье автор сделал ряд
самостоятельных выводов на основе археологических артефактов, которые
могут отражать согдийско-корейские отношения. В качестве яркого примера
согдийско-корейских отношений в статье представлена рисунков настенных
росписях Афрасиаба. Автор, исследовавший на основе источников эти
фрагменты, представленные на этих рисунках, пришел к выводу, что
согдийско-корейские отношения уже в раннем средневековье находились на
уровне обмена посольствами.
Ключевые слова. Великий Шелковй путь, Самарканд, афрасиабские
настенные росписи, буддизм, согдийская письменность, Когурё, Восточный
Туркестан, Ханыл.
Кириш. Ўз даврида дунё халқлари маданиятлари ҳамкорлигида ўзига
хос “кўприк” вазифасини ўтаган Буюк Ипак йўли (кейинги ўринларда БИЙ)
чорраҳасида жойлашган ҳозирги Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларидаги
Суғднинг илк ўрта асрлар даври савдо-иқтисодий алоқалари юксак тараққий
этган. Қолаверса, суғдий тил ва ёзувнинг асосий аҳолиси суғдликлар
бўлмаган ҳудудларда ҳам кенг тарқалганлиги ушбу тилнинг БИЙ бўйлаб
асосий мулоқот ва иш юритиш тили вазифасини бажариб, Марвдан то
Шимолий Хитой ва Мўғулистонгача ҳудудларда lingua franca вазифасини
ҳам ўтаганлиги Суғд ташқи алоқалари равнақида муҳим рол ўйнади [16, 348-
349 с.].
Суғдийларнинг асли Хитой ва Шарқий Туркистон ҳудудларига кириб
бориши асосан мил. авв. IV асрда юз бериб, бунга асосий сабаб Суғд
ҳудудига македониялик Александрнинг юришлари эди [26, 147 с.].
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
86
Археологик топилмалар натижасида маълум бўладики, милодий I асрдан
бошлаб Ҳиндистон ярим ороли шимолининг катта қисми кушонлар қўл
остига ўтди. Айни шу асрдан суғдийлар Тохаристон орқали Ҳиндистон
ҳудудларига кириб боришган [6, 161-162 с.]. Македониялик Искандарнинг
Бақтрия орқали Суғдга кириб келиши ва Ҳиндистонга бориши натижасида
кўплаб суғдий манзилгоҳлар вужудга келиб, кейинчалик бу алоқаларнинг
мустаҳкамланишига сабаб бўлган [19, 32 с.]. Мана шу асос суғдийларнинг
БИЙ бўйлаб, Хитойга ва Ҳиндистонга, Хитой орқали Корея ярим орали ва
Японияга боришларига туртки бўлган омиллардан ҳисобланади. “Ипак йўли
Нарага олиб боради” номли Япониянинг қадим пойтахтида ташкил этилган
кўргазмада ҳам илк ўрта асрлар Марказий Осиё маданиятига хос бўлган
археологик артефактларнинг намойиш этилиши юқоридаги фикрларни
тасдиқлашга хизмат қилади [13, 119-124 с.].
Суғдийларнинг Қорақурум водийсининг тоғли Шатиал ўтиш довони
орқали Шимолий Ҳиндистонда милодий III-VII асрларда савдо муносабат-
ларини олиб борганликлари [34, 201-228 p.], Хитойнинг Гансу, Дуньхуан
(суғдийлар энг кўп жойлашган вилоят [8, 120-125 с.]) ўлкаларида [39, 341-345
s.] ва Шарқий Туркистондаги Турфон, Куча, Кошғар, Хўтан шаҳарларида бир
неча савдо колонияларини барпо этишгани [25, 57-58 б.], милодий III-VII
асрларга тааллуқли суғдий “Кўҳна хатлар” (ҳозирда Лондондаги Британия
музейида сақланмоқда)да Самарқанд мамлакатидан Турфон ва ундан сўнг
Хитойга борган суғдий савдогарлар жамоасининг савдо маршрутлари [20,
107-112 с.], 639 йилга оид Чинончканд (“Чинлар шаҳри” маъносида
топоним)дан топилган суғдий ҳужжатда келтирилган [44, 1-50 р.; 7, 12 с.]
суғдийлар ўртасидаги савдо олди-сотдиси [11, 5 б.; 33, 32-37 р.] каби
мисоллар суғдий этнос вакилларининг БИЙдаги қизғин савдо алоқаларидан
дарак беради.
Тан империясининг ташқи душман муҳофазасини қайтаришда ёрдам
берганлиги учун Уйғур хоқонлигига (745 – 840) берилган савдо
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
87
имтиёзларидан суғдийлар ҳам фойдаланиб, кўплаб самарқандлик суғдийлар
уйғур аёлларга уйланиб, уйғурларга берилган савдо имтиёзларидан кенг
фойдаланишган [25, 59-60 б.]. Суғдийлар БИЙнинг шарқидаги савдо
алоқаларида ҳам муҳим рол ўйнаган. Вэй сулоласи тарихининг 102 бобида
“Суғд давлати савдогарлари илгари кўпроқ Лянг заминига келиб тижорат
қилар эди. Гузангда уларни кўп учратиш мумкин эди” деб ёзилган [33, 11-28
р.].
Бунга яна бир мисол. Турк хоқонлиги Хитойнинг Суй сулоласини
мағлуб этгач, суғдийлар Кумул шаҳри яқинидаги Хами вилоятини назоратга
олиб, бу ерда хоқонлик бошқарувини жорий қилишган. Самарқандлик Кан
Су-ми Ордосдаги Бэйан округи губернатори лавозимига тайинланган. Мазкур
жараён Суғддан муҳожирларнинг келишини кучайтирган. Жумладан, VII
асрнинг иккинчи ярмида самарқандлик Кан Ян-тян (манбада “Кан давла-
тидан буюк йўлбошчи” деб келтирилади) гуруҳи Тарим сойи шарқдаги Лоб
Нор кўли атрофидаги ташландиқ шаҳарга ўрнашиб, бу ерда учта қишлоқ
бунёд этишган. Улардан бири Путаочэн – “Узумзор” деб аталган. VII асрдан
сўнг суғдийларнинг бу ҳудуддаги нуфузи ошиб борган. Буни Дуньхуандан
топилган ҳужжатлар тасдиқлайди [42, 98-110 р.]. Уларда VII–VIII асрларда
Лоб Нор кўли жанубида тўртта суғдийлар шаҳри бўлганлиги қайд этилган
[18, 21 б.].
Марказий Осиё ҳудуди Эрон ва Хитой ўртасидаги муҳим минтақа
ҳисобланиб, илк ўрта асрлар даврида икки йирик минтақа ўртасида
суғдийлар савдо алоқаларида фаол воситачилар бўлганликлари юқорида
келтирилган маълумотлардан англашилади. Суғднинг Қанғ давлати парча-
лангач, БИЙ бўйлаб Хитой, Ҳиндистон, Византия, Эрон, Шарқий Туркистон
каби минтақалар билан савдо-иқтисодий савдо алоқалари хусусида бир қатор
тадқиқотлар амалга оширилган [26; 39; 17; 41; 30; 20; 6; 18; 24; 7]. Лекин
Суғднинг илк ўрта асрлар даврида тарихий Корея (Корё, Когурё) давлати
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
88
билан алоқалари махсус тадқиқотталаб масала ҳисобланади. Ваҳоланки,
суғд-корейс алоқаларини акс эттирган турли маълумотлар мавжуд.
Суғд-корейс маданий алоқаларига доир. Дунё халқлари ўртасида
турли даражадаги ижтимоий муносабатлар ибтидоий даврлардаёқ шакллана
бошлаган бўлса-да, муҳим иқтисодий алоқалар, сиёсий ва дипломатик
жараёнлар ҳамда диний муносабатлар милод бошларида тараққий эта
бошлади. Бунга аввало туртки бўлган омил Марказий Осиёда Юнон Бақтрия
подшолиги (мил. авв. 250 – 140 йиллар)дан сўнг шаклланган Қанғ давлати
(мил. авв. III – милодий V аср ўрталари) ва Кушонлар империяси (I – III
асрлар) даврида БИЙ аҳамиятининг давлат даражасида ошганлиги ҳамда
унинг хавфсизлигига жиддий эътибор қаратилган эди [22, 35-38 с.; 29, 4-6 б.].
Шунинг учун ҳам минтақалар ўртасида алоқалар алмашинуви жадаллашди.
Корея минтақаси ва Ўрта Осиё ўртасидаги алоқаларнинг илк намуна-
ларидан бири ҳозирги Корея ярим оролининг жанубидан топилган мил. авв.
VI-V асрларга оид бронзадан ясалган жангчининг ҳайкалчасидир.
Э.В.Ртевеладзенинг фикрига кўра, ҳайкалча Кореяга Ўрта Осиё минтақа-
сидан олиб кетилган. Айни ҳайкалчага ўхшаш эллинистик ҳайкалчалар
“Амударё хазинаси” (мил. ав. IV-II асрларга оид заргарлик буюмлари
мажмуаси. 1877 йил Вахш ва Панж дарёларининг Амударёга қуйилиш
жойидан, Тахтиқубод кечуви яқинида топилган [2, 5-6 с.])да топилган бўлиб,
улар бири-бирига ниҳоятда ўхшаш [21, 271 с.].
Кванджу (Жанубий Корея)даги қабрда ковлаб ўрганилган милодий V-VI
асрларга оид шиша буюмлар мажмуаси ҳам суғд-корейс алоқаларида
диққатга сазовор. Бугунги кунда Сеулдаги Миллий тарих музейида
сақланаётган мазкур шиша буюмлар кореялик олимлар томонидан Ўрта
Осиёдан Корея ярим оролига олиб келинганлиги илгари сурилади [21, 271 с.].
Шиша буюмлар орасида ҳар хил кўринишдаги махлуқлар ва инсон тасвири
туширилган қадаҳда тасвирланган лавҳа Панжикент (Зарафшон дарёсининг
юқори оқими) деворий суратларидаги айни лавҳа билан бир хил эканлиги
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
89
эътиборга молик. Халқаро савдода кенг сотилган сифатли ва турли-туман
манзаралар акс этган идишлар Суғдда кўплаб ясалган ва хорижга сотилган.
Бунга яна бир мисол. Вьетнам билан чегарадош Кантон ҳудудидаги
қабрдан топилган кумуш қадаҳдаги ёзув ҳам суғдий эканлиги Ютака Йошида
томонидан илгари сурилган [21, 271 с.]. Мазкур лавҳа акс этган идишлар
Суғдда ясалиб, Чаньан (Хитой) орқали Хитой ва ундан сўнг Кореяга олиб
бориб сотилган.
Минтақалар ўртасидаги алоқаларда диний-фалсафий қарашларнинг
тарқалиши ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Илк ўрта асрлар даврида бу
жараён янада кучайди. Масалан, минтақадаги буддавийлик динининг ўзаро
алоқаларга таъсири масаласини тадқиқ этиш ҳам муаммога ойдинлик
киритиши мумкин. Суғдда бир қанча динларга эътиқод қилувчи аҳоли
яшаган бўлиб, суғдий ва буддавий анъаналари синтезини кузатиш мумкин.
Масалан, Панжикент деворий суратларидаги Майтрейи тасвири ва Будданинг
ўтирган ҳолатини тасвирловчи терракота шакли соф буддавий намуналардан
фарқланиб, уларда ўзига хос қоришув кўзга ташланади [38, 98 р.; 31, 173-176
р.].
Хитой йилномаларида келтирилишича, асли кореялик бўлган бўлган
буддавий диний роҳиб Хой Чао кундаликларида ҳам унинг Суғдга ташрифи
баёни ҳамда буддавий дини билан боғлиқ маълумотлар ўрин олган [4, 27 с.].
Хой Чао келтирган маълумотлардан маълум бўладики, буддавий дини Хитой
орқали Корея минтақасига кириб борган ва Когурё (IV-VII асрлар) ва Силла
(VII-X асрлар) давлатларининг расмий дини даражасига кўтарилган эди.
Бунда суғдий буддавий роҳибларнинг ўз ўрни бўлган. Суғдий буддавий
роҳибларнинг ушбу динни БИЙ бўйлаб тарқалиши Турфондан топилган
суғдий-буддавий ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топган [32, 7 р.]. Хитой
манбаларига кўра, 713 йилда у ерда 5358 монастир ва 126100 роҳиб рўйхатга
олинган [40, 225 р.]. VIII–XI асрларда Шарқий Туркистоннинг суғдий
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
90
манзилгоҳларида кўплаб суғд-буддавий намунасидаги фалсафий-ахлоқий
асарлар таржималари пайдо бўлганлиги бунга мисол бўлади.
Суғдийлар буддавийликнинг Биринчи Турк хоқонлиги (552 – 603)
қароргоҳи Ўрхун воҳасида, кейинчалик, Турфон ва бошқа ҳудудлардаги
халқлар орасига тарқалишида ҳам иштирок этишган [9, 46 с.]. Туркий
ҳукмдорлардан Мухан (554 – 574) буддавийликнинг тарқалишига изн берган
бўлса, Таспар хоқон (574 – 581) унинг кенг ёйилишига шароит яратиб берди
[12, 133 с.]. Суғдий тилдаги “Буғут ёдгорлиги”даги хоқонлик марказида
буддавий сангҳа (буддавий роҳиблар ҳамжамияти)нинг ташкил этилганлиги
ҳақида маълумотлар шундан далолатдир.
БИЙ нафақат иқтисодий ва диний алоқаларнинг тараққий этиши учун
хизмат қилди. Балки маданий алоқалар алмашинувига ҳам сабаб бўлган. БИЙ
бўйлаб маданий алоқаларнинг тараққий этиши авваламбор корейс ҳарф-
фонетик алифбосининг шаклланишига хизмат қилди. Суғдшунос олим
М.Исҳоқовнинг фикрига кўра, корейс алифбосининг шаклланиши узоқ вақт
Корея минтақаси ва Марказий Осиё ўртасида ўрнатилган маданий алоқалар
эвазига эди. Олимнинг фикрича, мил. авв. IV-III асрларда оромий ёзув
асосида шаклланган суғдий ёзув асосида уйғур ёзуви ва ўз навбатида мўғул
ёзуви шаклланган бўлиб, ушбу ёзув намуналари асосида корейс ёзуви
(хангыль) шаклланган. М.Исҳоқовга кўра, 22 ҳарфдан иборат суғдий ёзувда
келтирилган ҳарфларнинг хаттий синиши уйғур, мўғул ва корейс билан
солиштирганда уларнинг генезисида суғдий ёзув мавжуд [10, 221-224 с.].
Лингвист олим Гэри Ледьярд фикрларига кўра ҳам хангылнинг вужудга
келишида суғдий ёзув асосида шаклланган мўғул ёзуви муҳим рол ўйнаган
[36].
Давр ўтгани сайин корейс ёзувининг такомиллаштирилган. Айниқса,
Чосон сулоласининг тўртинчи маърифатпарвар ҳукмдори Сечжон (1418 –
1450) 1446 йилда корейс ёзувини ислоҳ қилган. Корейс давлатчилигини
мустаҳкамлаш ва халқнинг ўзлигини англашга қаратилган мазкур ислоҳот-
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
91
нинг қонуний асосини “Хунмин чонъым хэре” (“Тўғри талаффуз учун халққа
қўлланма”) фармони ташкил этган. Фармонда шундай келтирилади: -
“Хитойдан фарқли равишда бизнинг мамлакатимизда нутқ тошувлари ёзув
графикасида тўлиқ ифодаланмайди (яъни, “бир бутунни ифодаламайди...”).
Шунинг учун ҳам одамлар орасида ўз фикрини ёзувда ва хатда тушунтира
олмайдиганлар кўп. Шу боис барча одамлар ҳар куни фойдалана олишлари
(қулай бўлиши) учун мен йигирма саккиз ҳарф ишлаб чиқдим” [10, 221 с.; 14,
87 с.].
Эҳтимолки, Буюк ипак йўли бўйлаб фаол савдогар ва диний миссио-
нерлар бўлган суғдийлар Кореяга борган ва бу даврда хитой иероглиф-
ларидан фойдаланаётган кореяликлар бу қийин ёзувдан воз кечиб, ўзлари
учун қулай бўлган суғдий ёзувни қабул қилишган ҳамда Сечжон ислоҳотига
қадар мазкур ёзувда фойдланишган.
Афросиёб деворий суратлари суғд-корейс алоқалари нишонаси.
Таъкидлаш жоизки, Афросиёб деворий суратлари топилмагунига қадар
тадқиқотларда суғд-корейс муносабатлари тарихини қайд этиш учрамайди.
1965 йилнинг баҳорида Афросиёб харобаларида деворларига расмлар
солинган яна олтита иморат очилган. Улардан бирининг Жанубий деворида
тик турган икки эркакнинг тасвири чизилган. Улардан бири қизил чакмон,
иккинчиси эса оқ чакмон кийган бўлиб (Чағониён элчиси), чакмоннинг очиқ
жойида суғдий ёзув бор. Ёзув деярли тўлиқ сақланган. Махсус котиб томо-
нидан ёзилган ўзига хос бу ишонч ёрлиғи 16 сатр келадиган вертикал
мантдан иборат. Матн В.А. Лившиц томонидан ўқилган [37, 62 р.]. Деворий
суратлардаги лавҳаларда Суғдда элчилик муносабатлари тарихи ва элчилик
меъёрларининг бир қатор жиҳатлари кўзга ташланади.
Деворий суратларда нафақат Чағониён элчиси, балки Хитой (ёки 7, 8, 9,
10, 11 фигуралардаги Шарқий Туркистон элчилиги), Чоч, Корея (24, 25
фигуралар) каби давлатлардан келган элчилар ҳам тасвирланган. Бундан
ташқари, Ғарбий деворда яна иккита элчилик гуруҳи (21, 22, 23 фигуралар)
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
92
тасвирланган бўлиб, уларни Вархуман хизматкорлари ва таржимонлар кутиб
олиш билан банд.
Аммо суратлар тўлиқ сақланиб қолмаганлиги боис, уларнинг қайси
давлат вакили эканлигини аниқлаш мураккаблик туғдиради. Аммо шу нарса
аёнки, ғарбий деворда акс эттирилган лавҳада Вархуманнинг ташқи
муносабатлардаги ўзига хос дипломатияси ва шимолий деворда
иттифоқ¬чилик муносабатлари яққол кўринади. Деворий суратларда
келтирилган элчиликлар 655 йилда Суғд ихшиди Вархуман (655 – 675)нинг
тож кийиш маросими муносабати билан ташриф буюришганлиги соҳа
мутахассислари томонидан келтирилган бўлса-да [3, 64 с.], баъзи
тадқиқотчилар ушбу деворий суратлардаги тасвирлар Хитой санъати
қадриятлари таъсирида битилган мазмунидаги фикрни илгари суришади [35,
28 р.].
(Альбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. – Ташкент: Фан, 1975)
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
93
Афросиёб деворий суратларида келтирилган корейс элчилари маса-
ласига қайтсак. Ғарбий девор суратларидаги 24 ва 25 лавҳаларда корейс
элчилари бўлиб, ўнг тарафдан алоҳида кетма-кет ҳолда ҳукмдор сари
ҳаракатланаётган ҳолда тасвирланган. Корейс элчилигининг бошқа элчилик-
лардан фарқи уларнинг бош кийимида эканлиги кўзга ташланади. Биринчи
суратдаги элчининг бош кийими айлана шаклда бўлиб, қалпоқнинг учи оқ
тасма билан боғланган. Бош кийимининг учига иккита пат суқилган. Қалпоқ
остида эса калта қора соч эканлиги кўзга ташланади. Тасвирдаги шахснинг
юзи оқ рангда чизилган. Элчи оч сариқ рангли калта (тиззасигача) чакмон
кийган. Чакмон тахланиб, белида қора тасма билан боғланган. Чакмоннинг
сондан паст қисми этакларини ўраб олган. Енгил ипак шалвар тўпиғигача
тушиб ип билан боғланган. Юмшоқ учи қайтарилган оёқ кийими кийган.
Қўллари кўкрагида, узун енги қўлларини яшириб турибди. Қўлида бирор
нарса борлиги кўринмайди. Қурол тақиш учун махсус камарбанд
белбоғининг устидан тақилган бўлиб, унга қора ғилофдаги учқур қилич
тақилган. Элчиликнинг иккинчи вакили ҳам худди шундай кийимда бўлиб,
оқ сарғиш юз тузилишда тасвирланган. Сочлари ҳам биринчи элчиники каби
калта ва қора рангда. У ҳам икки илгакли камарбандда қора рангли ғилоф-
даги қилич таққан [1, 74 с.]. Ушбу элчиларнинг кийимлари учун хос бўлган
хусусиятлар узун енгли калта чакмон, пастга қисми боғич билан боғланган
шалвор ва айлана шаклдаги, патли бош кийими ҳисобланади.
Ушбу элчиликнинг қайси давлатдан келганлиги борасида ёзма
манбаларга мурожаат қилишга тўғри келади.
Хитойларнинг Шимолий хонадон йилномаси “Бей ши”да шарқ
ажнабийлари тўғрисида келтирилган маълумотларда Гаоли – Корея давлати
тўғрисида маълумотлар мавжуд. Афсоналарга кўра, бу давлатнинг асосчи-
ларининг ота-боболари Чжумын бўлган. Уни Хэбо дарёси илоҳининг қизи
қуёш нуридан ҳомиладор бўлгач, туяқуш тухумидан беш баровар катта тухум
кўринишда дунёга келтирган [5, 50 с.]. Ҳукмдор бу тухумни ташқарига
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
94
улоқтириб ташлаган бўлса ҳам, ҳайвонлар уни синдирмаслик учун айланиб
ўтишган. Қушлар тухумни патлари билан ёпишган ва уни онасига
қайтаришган. Кейинчалик тухумдан чиққан ўғил бола ҳукмдор даражасига
етган [5, 50-51 с.]. Гаоли давлати пойтахтида “Беш буйруқ бошқарувчилари
мавжуд. Улар бошларига хитойларнинг қалпоғи каби сифын кийишади. Ва
унга [сифынга] иккита қуш патини суқиб қўйишади. ... Кийимлари эса узун
енгли чакмон ва кенг шалвар. Беллари камарбанд билан боғланган. Оёқ
кийимлари (бошмоқ) сариқ теридан [5, 58 с.]. Улар “қўлларини устма-уст
қўйиб” ўз ваколатларини бажаришади” [5, 59 с.]. Улар саройга ҳукмдор
саройига боришдан олдин қалпоқларининг ҳар иккала томонига пат
суқишади [5, 63 с.]. Бу ҳолат кореяликларнинг ўз ота-боболарини асраган
қушларга ҳурмат ифодаси эмасми? “Тан шу” йилномасида ҳам айни
маълумотлар такрорланади [5, 99 с.].
Афросиёб деворий суратларидаги элчиларнинг бош кийими, унга
суқилган патлар юқорида таърифлангандек бир хил. Афросиёб деворий
суратларини хитой йилномалари билан солиштириш натижасида маълум
бўладики, Ғарбий деворда корейс элчилари тасвирланган. Бу табиий ҳол.
Чунки БИЙ бўйлаб суғдийлар кўплаб халқлар билан алоқалар ўрнатишган
эди. Жумладан, ўз даврнинг моҳир савдогарлари бўлган корейслар
марказийосиёлик ҳамкасблари билан Хитой шаҳарларида савдо ишларида
учрашишган [27, 69-70 с.]. Шунингдек, VII аср йилномаларида корейс
ҳукмдорларининг Сариқ денгизининг шарқий ва ғарбий ўзанлари
оралиғидаги (Хара-Мурень – Мўғулистон) [5, 244-245 с.] турк хоқони
қароргоҳига тез-тез элчилар жўнатганлиги келтирилади. Бундан ташқари, 727
йил Бамиан (Афғонистон)га келган элчилик ва Афросиёб деворий
суратларида даврий яқинлик мавжуд [5, 280 с.]. Ушбу элчилик ҳам
корейсларнинг ғарбга юборган элчиликларидан бири ҳисобланади.
Афросиёб деворий суратларига ўхшаш лавҳани Когурё даврига оид
(ҳозирги Тэдон ва Амнок дарёси бўйидаги Жанубий Хванхэ провинцияси
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
95
(Шимолий Корея)) даҳма деворида ҳам учратиш мумкин. Даҳма шарқий
деворининг йўлагида отлиқ ва қалпоғига иккита пат суқилган, сочлари бўйин
орқасига тўплаб турмакланган тик турган ҳолдаги эркак тасвирланган. Ушбу
суратдаги шахс камзулини белидан камарбанд билан боғлаган, қўлларини
узун енги яшириб турган ҳолда акс этган. Тасвирдаги иккала шахс ҳам кенг
шалварда [23, 2 с.].
Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шуки, XIX аср бошларидаёқ
этнографлар корейсларга хос соч турмагини бўйин орқасига тўплаб
турмакланган ва тўғноғичлар билан бирлаштирилган ҳолда тавсифлашган.
Корейслар сочлари текис туришига алоҳида эътибор бериб, сочларнинг бир
текис бўлиши учун уларга махсус боғич ўраб юришган. Ушбу боғич бош
қисмида бўртиб турган. Ушбу соч турмакли эркак уйланган ва тенг ҳуқуқли
эканлигининг англанган [28, 61 с.].
Хуллас, кўҳна Афросиёб Вархуман саройи деворларидаги 24, 25
суратларида корейслар тасвирланган бўлиб, уларнинг кийган кийимлари, соч
турмаги, айниқса, алоҳида хусусиятларга эга уларнинг бош кийимларини
хитой йилномалари асосида тадқиқ этиш ушбу суратдаги икки шахснинг
корейслар эканлиги ҳамда уларнинг Суғд маркази Самарқандга элчи
сифатида юборилганлигига шубҳа қолмайди. Бу деворий суратларни чизган
санъат намоёндалари аждодларининг маданий мероси намуналарини
авлодларга етказиб беришни ўз вазифалари деб билишган. Уларнинг
хизматлари эвазига биз илк ўрта асрлар суғд-корейс алоқалари тарихининг
муҳим манбаларига эга бўлиб турибмиз.
Хулоса. Юқорида келтирилган маълумотлардан маълум бўладики,
суғдийлар БИЙ бўйлаб, Шарқда Хитой ҳудудида фаол савдо иқтисодий ва
маданий алоқалар олиб боришган. Суғднинг Хитой билан алоқаларида
Шарқий Туркистон минтақаси таянч бўлган бўлса, суғдийларнинг Япония
ҳудудига кириб боришларида, ушбу минтақа билан алоқаларида илк ўрта аср
Корея давлати ўзига хос таянч вазифасини ўтаган. Ушбу алоқалар милод
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
96
бошларида Қанғ ва Кушон подшолари даврида куртак отган бўлса, илк ўрта
асрлар даврига келиб элчилик алмашинуви билан ўз тараққиётининг юқори
босқичига эришган. Бу эса юқорида келтирилганидек, Корея ҳудудидан
топилган турли хил археологик артефактлар, хитой йилномалари ва
Афросиёб деворий суратлари асосида ўз тасдиғига эга. Шундай экан бугунги
Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасидаги мустаҳкам алоқалар қадим
даврларда бошланган бўлиб, давлатлар ўртасидаги алоқалар тарихий
асосларга эга эканлигидан далолат беради.
Шартли қисқартмалар:
БИЙ – Буюк ипак йўли
ВДИ – Вестник древний истории
УМЭД
ОНУ – Университет мировой экономики и дипломатии
СНВ – Общественные науки в Узбекистане
ЎМЭ – Страны и народы Востока
– Ўзбекистон миллий энциклопедияси,
SI – Studia Iranica
– Turk Tarih Kurumu
TTK
______________________________________________
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Альбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. – Ташкент: Фан, 1975. – С. 74.
2. Амударьинский клад: Каталог выставки. – Ленинград: 1979. – С. 5-6.
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
97
3. Аржанцева И.А. Новые хозяева Азии // Материалы международной
конференции, посвященной 100-летию со дня рождения С.П.Тольстова. –
Нукус, 2007. – С. 64.
4. Бернштам А.Н. Тюрки и Средняя Азия в описании Хой Чао // ВДИ. –
Москва: 1952. – №2. – С. 27.
5. Бичурин Н.Я. (Иакинф) Собрание сведений о народах, обитавших в
Средней Азии в древние времена. В 3-х томах. – М.-Л.: Изд. АН СССР. – Том
II. – 1950. – С. 50.
6. Буряков Ю.Ф. К вопросу о связях Согда и Индии в древности и
раннем средневековье // Индия и Центральная Азия (доисламский период). –
Ташкент, 2000. – С. 161–162.
7. Давутов Д. Согдийская купчая из Турфана // Известия Академии
наук Республики Таджикистан. Серия: востоковедение, история, филология,
№ 1 (25). 1992.
8. Зуев Ю.А. Китайские известия о Суябе // Изв. АН Казахской ССР. –
Алма-Ата, 1960. – Вып. 3 (14). – С. 19
9. Исхаков М.М. Преемственность в истории древних тюркских систем
письменности (согдийско-тюрские контакты) // O’zbekiston tarixi. – 2000. – №
4. – С. 46.
10. Исхаков М. К истокам корейского алфавита // Роль города
Самарканда в истории мирового культурного развития / Материалы
Международного научного симпозиума, посвященного 2750-летнему
юбилею города Самарканда. – Ташкент-Самарканд: Фан, 2007. – С. 221-224.
11. Исҳоқов М. Номи азал Туркистон // Ўзбекистон адабиёти ва санъати.
– №. 45-46. – Тошкент: 1993. 20 май. – Б. 1, 5
12. Кляшторный С.Г., Лившиц В.А. Согдийская надпись из Бугута //
СНВ. – М.: Наука, 1971. – Вып. Х. – С. 133.
13. Когучи Ясуо. Согдийская культура и согдийцы в Японии // Роль
города Самарканда в истории мирового культурного развития / Материалы
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz
98
Международного научного симпозиума, посвященного 2750-летнему
юбилею города Самарканда. – Ташкент-Самарканд: Фан, 2007. – С. 119-124.
14. Концевич Л.Р. Корееведение. – Москва: 2001. – С. 87.
15. Лившиц В.А. Надписи на фресках из Афрасиаба / Тезисы докладов
сессии, посвященной истории живописи стран Азии. – Ленинград, 1965.
16. Лившиц В.А., Хромов А.Л. Согдийский язык / Основы иранского
языкознания. Среднеиранские языке. – Москва: Наука, 1981. – С. 348, 349.
17. Маршак Б.И., Распопова В.И. Согдийцы в Семиречье // Древний и
средневековый Кыргызстан. – Фрунзе, 1986
18. Отахўжаев А. Илк ўрта асрларда Марказий Осиё цивилизациясида
турк-суғд муносабатлари. – Тошкент: ART-FLEX, 2010
19. Рахимов Н.Т. Согдийская колонизация: история изучения и новые
данные / НОМАИ ДОНИШГОҲ. УЧЕНЫЕ ЗАПИСКИ. SCIETIFIC NOTES. –
Душанбе: 2016. №2 (47). – С. 32.
20. Ртвеладзе Э.В. Великий шёлковый путь. Энциклопедический
справочник. – Ташкент: ЎМЭ, 1999. – С . 107-112.
21. Ртвеладзе Э.В. Цивилизации, государства, культуры Централной
Азии. – Ташкент: УМЭД, 2005. – С. 271.
22. Ртвеладзе Э.В., Мусакаева А. К истории денежного обращения в
Западном Согде (клад подражаний тетрадрахмам Евтидема из Бухары) //
ОНУ. – 1986. – № 6. – С. 35-38
23. Фрески гробницы Когуре. – Пхеньян: 1958. – С. 2. Рисунок 26.
24. Хўжаев А. Суғдийларнинг Хитойга бориб қолиши // Мозийдан садо.
– 2002. – № 2 (14)
25. Хўжаев А. Хитой манбаларида суғдларга оид айрим маълумотлар //
O’zbekiston tarixi‚ 2004. – №1. – Б. 57-58.
26. Чигуевский Л.И. Новые материалы к истории согдийской колонии в
районе Дуньхуана / СНВ. X. – Москва: Наука, 1971. – С. 147.
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №2 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz