The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by ismoilzoda2021, 2022-12-12 07:39:01

3-son

3-son

қилиниб, ватанимиз тарихини ўрганувчи тарихчи мутахассисларга энг
муҳим манба бўлиб хизмат қилади деган фикрни билдирамиз.
Калит сўзлар: Танаис, скиф, массагет, Понтика, Истир, Сўғдиёна,
Бақтрия, Кавказ Александрияси, Бақтрия Александрияси.
Yuldashev Musa M. About the sources left by greek and roman historians
about the history of our motherland

Annotation
This article analyzes the sources of ancient Roman and Greek historians,
as well as the book "History of Alexander the Great" by the Roman historian
Quintus Curtius Rufus, and fully explains the names of places, tribes, rivers
and seas on the territory of Uzbekistan. , the confusions made by the author
have been clarified. This work analyzes the conquest of Central Asia by
Alexander and the struggle of local tribes against him, and we express the
opinion that it serves as the most important source for historians studying the
history of our country.
Keywords: Tanais, Scythian, Massaget, Pontic, Istyr, Sogdiana, Bactria,
Caucasian Alexandria, Bactrian Alexandria.

Юлдашев Муса Мухамматович. Об источниках, оставленных
греческими и римскими историками об истории нашей родины

Аннотация
В данной статье анализируются источники древнеримских и
греческих историков, а также книга «История Александра
Македонского» римского историка Квинта Курция Руфа, и полностью
объясняются названия мест, племен, рек и морей на территории
Узбекистана. , путаницы, допущенные автором, были прояснены В
данной работе анализируются завоевание Александром Средней Азии и
борьба местных племен против него, и мы высказываем мнение, что она

50

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


служит важнейшим источником для историков, изучающих историю
нашей страны.

Ключевые слова: Танаис, Скиф, Массагет, Понтийский, Истырь,
Согдиана, Бактрия, Кавказская Александрия, Бактрийская Александрия

Ўрта Осиё халқлари ҳақидаги дастлабки маъхлумотлар Яқин Шарқ
ёзма манбаларида эрамиздан аввалги VIII аерда биринчи бор тилга
олинади. Уларда Муғулистон даштларидан Қримгача чўзилиб кетган
ўлкан ҳудудда «скифлар» тарқалган, дейилади. Қадимги грек ва Рим
тарихчилари Квинт Курций Руф ҳам Олтой, Урал даштлари, Каспий
денгизи ва Қашқар ўртасидаги бутун ҳудудда скифлар яшаганини
тасдиқлайдилар хамда бу ҳудудни «Скифия» деб атайдилар. Рим
тарихчиси Помпей Трог скифларни қадимийликда мисрликлар билан
баҳслаша оладиган «энг қадимги қабила» деб ҳисоблаган. Улар, деб ёзган
эди у, Парфия ва Бакатрияга асос солганлар.

Грек тарихчилари Страбон билан Герадот Каспий денгизидан шарқда
«бепоён текислик» ётган бўлиб, унда кўп сонли урушқоқ халқлар яшайди
ва уларни скифлар деб атаганлар. Страбон бу халқларнинг бир қисми
тоғларда, бошқа қисми текисликларда, айримлари дарёлар ҳосил қилган
тошлоқларда яшаган, деб ёзган.

Бу манбалар эътибор билан ўқиб чиқилса, грек муаллифлари қабила
ва халқларнинг кенг иттифоқини сикфлар деб атаганлиги равшан бўлади.
Плиний маълумотларига кўра, бу қабила ва халқлар сони 20 тагача етиб
боради. Улар орасида массагетлар, саклар, дайлар, исседонлар, астаклар,
румниклар, хоразмийлар, гирконлар, каспийлар, аргиппалар, аримпаслар,
дербиклар, барконийлар, тапурлар, эгиллар ажралиб турган. Улардан энг
йириклари ва эътиборлилари, тарихда сезиларли из қолдирганлари
массагетлар билан саклар бўлганлиги келтирилган.

Герадот ўзининг «Тарих» номли китобида массагетларни «кўп сонли»

51

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


ва «урушқоқ» қабила деб ҳисоблайди. Улар, Герадот маълумотларига
кўра, Амударёнинг ўнг соҳилидан Сирдарёгача бўлган ҳудудда
яшаганлар. Улар жуда урушқоқ бўлиб, от устида ҳам, пиёда туриб ҳам
жанг қила олганлар; уларнинг ўқ-ёйи ва найзаси, шунппгдек, ойболталари
бўлган. Массагетларда ўз турмуш тарзи таркиб топган, уларнинг дафн
маросимлари, ахлоқи ва бутун туриш-турмуши ўхшаш булган.

Грек сайёҳи Дионисий Периэгит: «Суғдиёна ортида, Яксарт
(Сирдарё) оқими бўйлаб ўқ ўзар, ўқи беҳуда кетмайдиган, дунёдаги энг
моҳир ўқчи саклар яшайди», деб ёзган эди. Улар Жанубий Қозоғистон ва
Қирғизистон ҳудуди, Сирдарё соҳили, Еттисув, Фарғона водийси ва
Тошкент воҳасидаги катта ҳудудларни эгаллаган эдилар.

Грек тарихчиси Эфор (эрамиздан аввалгл 405-330 йиллар) улар
«адолатли кўчманчилардан чиққан, эркаклар ва аёллар ўртасида тўла
тенглик бўлган, аёллар жангларда эркаклар қатори қатнашганлар.

Ёш йигит бирон қизга уйланиш ҳуқуқини у билан курашда исботлаши
керак бўлган. Бу курашда қиз ғолиб чиқса, мағлуб бўлган йигит унинг
асирига айланган ва тўла ихтиёрида бўлган.

Квинт Курций Руф ўзининг “Буюк Александрнинг тарихи” китобида
Ўрта Осиёнинг босиб олиниши ва ҳудуди ҳақида ўз фикрларини
билдирган.

Квинт Курций Руфнинг «Буюк Александрнинг тарихи» асарининг
ёзилиш даври ва унинг ҳаёти ҳақида аниқ малумот йўқ. Курций
милоднинг 50 йилларида Клавдий ҳукмронлиги даврида яшаган,
Александрнинг ҳаётига бағишлаб ёзган кенг мазмунли илмий тарихий
асари ҳам ўша даврда ёзилган, деган тахмин бор [4. 302-б.]. Чунки
милоднинг II асрларига келиб, Александрнинг юриши ҳақида ёзилган
Плутарх ва Аррианнинг бошқа таҳлилдаги асарлари Курций китобининг
шуҳратини йўқотди. Ўн китобдан иборат бўлган “Буюк Александрнинг

52

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


тарихи” асарининг саккизтаси бизгача етиб келган бўлиб, Курцийнинг
асарига қизиқиш XV асрдан бошланди. Аниқроғи, 1470 йилда Венецияда,
1472 йилда Римда ва 1478 йилда Миланда қўлёзма асосида чоп қилинди.

К.Курций ўзининг бу асарида Август принципиати давридаги
тарихчиларнинг Шарқнинг истилочиси Александр ҳақида тарқалган
ривоятларга берган танқидий фикрларини давом эттириб, александриялик
тарихчи Клитарх ва Александр томонидан қатл эттирилган тарихчи
Каллисфен асарларидан фойдаланиб, шунингдек, Цицероннинг
“Александрнинг давлати Рим империяси олдида ҳеч нарса эмас. У оддий
босқинчи, аниқроғи, қароқчи бўлган” деган, Тит Ливийнинг “Александр
тақдирнинг эркаси, таноби тортилмаган, ҳиссиётга берилган, шуҳрат
орқасидан қувувчи ўсмир бўлган. Агар у Рим легиони билан тўқнаш
келганда эди, унинг ғалабаларига нуқта қўйилган бўлар эди” деган
фикрларига қўшилган ҳолда, Александр ҳамиша унга нисбатан норозилик
билдириб, кўз ёши тўкишга мажбур қилган қўшинларига тобе эди, деган
фикрни билдирган. К.Курций Александрнинг давлат арбоби, сиёсатчи,
буюк лашкарбоши каби сифатларига эмас, балки унинг шахсий
фазилатларига нисбатан танқидий фикр билдирган. К.Курций Македония
давлати билан Форс давлати ўртасидаги жангни тасвирлаш эмас, балки
Александр билан Доро III ўртасида дунёни эгаллашдаги шахсий жангини
тасвирлашга ҳаракат қилади.

К.Курций Александрнинг табиатида қарама-қарши хислатлар
мавжудлигига тўхталиб, у жасур, телбаларча жасоратга эга, шоҳ
авлодларига тегишли асираларга нисбатан олижаноб, аскарларга нисбатан
хушмуомала каби фазилатларини қуйидагича тасвирлайди: “Sysigambis
advoluta est, pedibus eius, ignorationem nunquam antea visi regis excusans.
Quam manu alevans rex, “Non errasti”, inquit, mater, …” [2. 54-б.].

53

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


“Сисигамбис (Доронинг онаси) унинг (Александрнинг) оёғига бош
уриб, сени аввал кўрмаганлигим учун сени танимадим, мени кечир” деди.
Шунда Александр унинг қўлидан ушлаб турғизди ва “Онажон,
адашмадинг, мен Александрман” деди.

“Omnem cultum redid feminis iussit: nec quiquam ex pristinae fortunae
magnificentia captivis praeter fiduciam defuit” [2. 54-б.].

“Аёлларга (асирга олинган Доронинг оиласига) барча қимматбаҳо
буюмларини қайтариб беришни ва озодлик нашидасидан бошқа барча
имкониятларни яратиб бериш ҳақида фармон берди”.

“Incolae novae urbi dati captive, quos reddito pretio dominis liberavit,
quorum posteri nunc quoque non apud eos tam longa aetate memoriam
Alixandri exolverunt” [2. 274-б.].

“Лашкарбошиларнинг қўлидаги асирларни сотиб олиб,
(Александр) янги шаҳарда (ҳозирги Хўжанднинг ўрнида қурилган
қадимги Александрия шаҳри ҳақида гап кетяпти)) қурилган уйларни улар
ўртасида тақсимлаб берди. Уларнинг (асирларнинг) авлодлари
Александрнинг ўлимидан кейин ҳам уни худо даражасига кўтариб, унинг
ҳақига дуо қилганлар”.

Шунингдек, Александрнинг, шуҳбаланувчи, шафқатсиз, ўч олувчи,
шуҳратпараст, руҳан бетайин, аскарларга нисбатан жуда қўпол, жойи
келганда аскарлар олдида кўз ёши тўкишгача борадиган, кейин эса
уларни қатл қилдириши каби салбий фазилатларини ҳам кўрсатиб берган.
Александрнинг маънавий қиёфасини аниқ кўрсатиш мақсадида, уни қўрс,
чўрткесар, ҳаддан ташқари ҳиссиётга бериладиган шахс деб изоҳлайди.

“Mores patri nondum exolverant, sed iam bilinues erant, … Magno igitur
gaudeo regem excipiunt, urbem dedentes. … Phalanx moenio oppidi circumire
iussa et direpere urbem, ipsosque ad unum caedere” [2. 268-б.].

54

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


“Ота-боболарининг урф-одатларини ва тилини унутмаган
Бранҳидлар (подшо Ксерикс (486-465) даврида Юнонистондан Амударё
қирғоқларига сургун қилинган коҳинлар) Александрни юнон тилида шод-
хуррам кутиб олдилар ва шаҳар дарвозасини очиб бердилар. … Лекин
Александр маҳаллий халқни қўрқитиш мақсадида шаҳарни вайрон қилиш
ва боболарининг қилган хатоси учун ватандошларининг биронтасини
қолдирмай қириб ташлашни Фалангага буюрди”.

“Tum Spitamenes, “Et te”, inquit, “et Dareum, reges meos, ultus,
interfectorem domini sui adduxi, eo modo captum, cuius ipse fecit exemplum”
… . Alexandr collaudato Spitamene. … . Hinc quarto die ad urbem Maracanda
perventum est. Septuaginta stadia murus Urbis amplectitur, arx alio cingitur
muro. Ac praesidio urbi relicto, proximos vicos depopulator atque urit”. [2.
268, 270, 272-б.]

“Спитамен деди: “Ваъдага биноан Сен ва Доро учун қасос олдим, о
менинг амирим, Сенга ўз ҳукмдорини (Дорони) ўлдирган қотилни
(Бессни) асир қилиб олиб келдим”,… Александр Спитаменни мақтади.
…Лекин ваъдасида турмай, …тўртинчи куни Мароқандга келди. Шаҳар
деворининг узунлиги 70 стад (бир стад 185 метр) бўлиб, икки қатор девор
билан ўралган эди. Александр Мароқандни вайрон қилиб, атрофидаги
қишлоқларни ёқиб юборди”.

Курций Руф Александрнинг ҳаёт йўлини яхши тасвирлаб бериш
жараёнида ўзи Марказий Осиёда бўлмаганлиги, асосан, ўзигача бўлган
тарихчиларнинг манбаларидан фойдаланганлиги сабабли унинг асари
жой ва дарёларнинг номлари масаласида баъзи бир чалкашликлардан ҳам
холи эмас. Жумладан: “Venturos autem Chorasmios et Dahas Sacasque et
Indos et ultra Tanaim amnem colentes Scythasm, …” [2. 260-б.].

“Хоразмликлар, даклар (Кўчманчи Сак қабиласига қарам бўлган
Фракия халқи), саклар, ҳиндулар ҳатто Танаис дарёсининг нариги

55

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


томонида яшовчи скифлар (саклар) унга (Бессга) ёрдамга келишади-ку
…”.

Танаис ҳозирги Дон дарёсининг қадимги номи. Бу ерда муаллиф
Сирдарёни Дон дарёси номи билан чалкаштирган бўлиши мумкин.
Танаис (Tanais) милоддан олдинги III асрларда Дон дарёсининг қирғоғида
қурилган шаҳарнинг номи бўлиб, асосан, греклар ва сарматлар яшаган.
Ўрта асрларда Тана деб аталган бўлиб, ҳозирги Недвиговка шаҳри.
Танаис шаҳри Танаис дарёсининг номи билан аталган [4. 562-б.].

“Magnum deinde partem eiusdem terrae steriles arenae tenant: squalida
siccitate region non hominem, non frugem alit: cum vero venti a Pontico mari
spirant,…” [2. 262-б.].

“Бу ҳудуднинг (Бақтриянинг) катта қисми ҳосилсиз қум билан
қопланган бўлиб, Понтик денгизидан эсаётган шамол қумни у ёқдан бу
ёққа кўчириб юрганлиги сабабли бирон бир инсон яшамас эди”.

Қадимда Қора денгиз Понтика денгизи деб аталган, лекин бу
ўринда мазмун жиҳатидан Каспий денгизи кўзда тутилган.

“Bactrianos anos Tanais ab Scithis quos Europaeos vocat, dividit. Idem
Asiam et Europam finis interfluit. Ceterum Scytharum gens, haud procul
Thracia sita, ab oriente ad sptentrionem se vertit, … Recte deinde regionem
aliam ultra Istrum iacentem colit; ultima Asiae, que Bactra sunt, stringit” [2.
274- б.].

“Танаис (Дон) дарёси европаликлар деб аталмиш скифларни
Бақтриядан ажратиб туради. Шунингдек, у (Танаис) Осиё билан
Европанинг чегараси ҳамдир. Скиф қабиласи Фракиянинг (Грециянинг
шимолий шарқ томонида жойлашган ҳудуд) яқинида жойлашган бўлиб,
шарқ ва шимол томонларга тарқалган. …Улар Истр (Дунай дарёси
қадимда фракияликлар тилида Istros деб аталган. Словарь античности.

56

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


237-бет) дарёсининг орқа томонларини ҳам эгаллаган бўлиб, Бактрия
билан чегарадошдир”.

Бу ерда Танаис (Сирдарё ўрнида ишлатилган) Бактрия билан
Сакларнинг ҳудудини ажратиб турганлиги тўғри, лекин Осиё билан
Европанинг чегараси ҳамдир деганда қайси дарё кўзда тутилганлиги
(балки Урал дарёсидир) номаълум.

Яна шуни алоҳда айтиш мумкинки, Александр тамонидан бир нечта
Александрия шахарлари қурилган. Лекин уларнинг тўрттаси манбаларда
келтирилган. Булар Миср Аликсандрияси, Танаис (Сирдарё)
Александрияси, Бактрия Александрияси ва Ҳинд Александрияси. Шуниси
эътиборлики, Бактрия Александрияси Кобулдан узоқ бўлмаган Кавказ
тоғлари ёнида жойлашган деб, келтирилган. Бизнинг фикримизча, бу ерда
Кавказ тоғи Помир тоғлари билан чалкаштирилган.

К.Курцийнинг саклар Фракиядан бошлаб Шимол ва Осиёдаги
ҳудудларни эгаллаган деган маълумоти А.Асқаровнинг «Орийлар –
прототурклар... яъни туркий халқларнинг Ватани Ғарбдан Қора
денгизнинг шимолидан, Шарқдан то Монголиягача чўзилган» [1. 264-б.]
деган фикрини тўлиқ тасдиқлайди.

Ҳақиқатдан ҳам қадимда аждодларимиз кун чиқардан то Алп
тоғларигача бўлган ҳудудларда чорвачилик билан шуғулланганлиги
ҳақида маълумотлар бор. Фикримизнинг далили сифатида Алп сўзининг
луғавий маъносига эътибор қаратадиган бўлсак, бу ном бирон бир Европа
тилида берилмаган, барча тилларда Алп деб аталади. Туркий тилларда эса
Алп сўзи кучли, катта ва баланд каби маъноларини ифодалайди.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Курций Руфнинг “Буюк
Александрнинг тарихи” асари Ватанимиз ҳудудида мавжуд бўлган
қадимги Бақтрия, Суғдиёна, Окс, Яксарт дарёлари атрофида яшаган

57

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


халқлар, жойларнинг номлари ва табиати ҳақида маълумот берувчи энг
қадимги ёзма манбалардан бири сифатида муҳим аҳамият касб этади.

_________________________
АДАБИЁТЛАР:

1. А.Асқаров. “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи”. – Тошкент:
2015. 263-264-бетлар

2. Q.Curti Rufi. “Historiarum Alexandri regis Macedonum”. – Москва:
1963. 54, 260, 262, 268, 270, 272, 274- бетлар.

3. Немировский А.И. «История древнего мира». – Москва: 2000.
358-бет.

4. Словарь античности. – Москва: 1989. 237, 302, 562-бетлар.
5. Дворецкий И.Х. Латинско-русский словарь. – Москва: 1976.
6. Хидоятов Г.А. “Моя родная история”. –Тошкент: 1990

58
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Зафар ПАРДАЕВ
Ўзбекистон-Финландия
педагогика институти хорижий
тиллар ва гуманитар фанлар
факултети ўзбек тили ва
адабиёти, гуманитар фанлар
кафедраси доценти

ТАБРИК НУТҚИЙ АКТИ ВА БАҲО

Аннотация:
Табрик нутқи ҳаётимизда энг кўп талаб қилинадиган эпидеик
жанрлардан биридир. Мазкур мақолада табрик нутқий актининг
лингвистик табиати, ҳосил бўлиш омиллари, назарий аҳамияти ва баҳо
билан муносабати каби масалалар ўрганилган.
Калит сўзлар: нутқий акт, баҳо, интенция, экспрессив вазифа,
коммуникатив вазият, иллокутив куч, эксплицит ифода, перлокутив
мақсад, перлокутив самара, прагматик самара.
Zafar N. Pardaev. Evaluation and act of congratulatory speech
Annotation

59
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


A congratulatory speech is one of the most demanded epidemiological
genres in life. This article explores such issues as the linguistic nature of the
congratulatory speech act, the factors of its formation, theoretical significance
and connection with the assessment.

Bаsic phrаses: speech act, assessment, intention, expressive task,
communicative situation, illocutionary force, explicit expression,
perlocutionary goal, perlocutionary effect, pragmatic effect.

Зафар Пардаев. Оценка и акт поздравительной речи
Аннотация

Поздравительная речь — один из наиболее востребованных
жизнью эпидемиологических жанров. В данной статье исследуются
такие вопросы, как языковая природа поздравительного речевого акта,
факторы его формирования, теоретическое значение и связь с оценкой.

Ключевые слова: речевой акт, оценка, интенция, экспрессивная
задача, коммуникативная ситуация, иллокутивная сила, эксплицитная
экспрессия, перлокутивная цель, перлокутивный эффект,
прагматический эффект.

Маълумки, кишилар тил воситасида ўзаро алоқага киришар
эканлар, унда қўлланилган тил бирликлари воситасида тилнинг
муносабат ифодалаш, таъсир қилиш каби хусусиятлари намоён бўлади.
Кишилар тил бирликларидан фойдаланиш билан турли руҳий ҳолатларни,
қувончу истаклари, орзу-умидларини ифодалайдилар. Бу эса ўз навбатида
тилда маълум нутқий ифодаларни - нутқий актларни юзага келтиради.
Ана шундай нутқий ифодалардан бири бўлган табрик нутқий акти
сўзловчининг адресатга ижобий муносабати, ундан миннатдорлиги
ифодаси сифатида юзага келади.

Табрик – бахт, омад, эзгулик тилаш, қутлаш каби мазмундаги
ифода. Бирор яхши (қутлуғ) кун, сана ёки эришилган ютуқ, яхшилик

60

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


муносабати билан билдириладиган қутлов сўзлар[3.629-б.].
табрик актини юзага келтириш учун асос бўладиган ҳолатлардир.
Табрикнинг асосий коммуникатив вазифаси – бу ҳурматни ифодалаш,
хушмуомалалик, одоб акти. Кимнидир табриклаш – демак, унга эътибор
қаратиш, ўзининг эмоционал ҳолатини, симпатиясини, муносабат нуқтаи
назаридан суҳбатдошга боғланганлигини ифодалаш, унда яхши кайфият
ҳосил қилиш, ўз ҳурмат-эҳтиромига шоҳидлик бериш, ўзи ҳақида
эслатиш, хуллас, адресатда эмоционал туйғулар уйғотиш ҳисобланади.
Шундай қилиб, мазкур нутқий актнинг асосий вазифавий юки Дж.Сёрль
терминологияси бўйича «экспрессив вазифа»дир [2.С.184].

Табрик нутқий акти адресатга маълум бир хабарни етказади: байрам
номи, кунлар номи, табрикни номлаш сабаби. Шунинг учун табрик
орқали бир номдаги нутқий жамланмада амалга ошириладиган иккинчи
вазифа – бу информативлик. Бундан ташқари, бу этикетли формулани
имплицит тарзда расмийлаштириш усуллари адресант ҳақидаги турли
ижтимоий хабарларнинг мавжудлигини кўрсатади.

Табрик нутқий акти ўзининг моҳиятини ифодаловчи бир қатор
вазиятга боғлиқ ҳолда юзага келувчи таъсирчанлик ҳолатларига эга: у
сўзловчининг ҳис-туйғулари ва муносабатини ифодалаб адресатда охир-
оқибатда ижобий таъсир уйғотишга йўналтирилади. Табиийки, табрик
жараёнида адресант ва адресат, табрик учун коммуникатив вазиятнинг
бўлиши шарт бўлган элементлар ҳисобланади. Агар улардан бирортаси
мавжуд бўлмас экан, мазкур нутқий акт содир бўлмайди. Ушбу нутқий
ҳаракатнинг мақсади ўзаро самимий муносабатни керакли мезонда
ушлаб туришни таъминлаш, адресат билан ўзи ўртасидаги дўстона
муносабатларни сақлаб қолиш ҳисобланади. Шу маънода, таъкидлаш
мумкинки, табрик мулоқотчилар ўртасидаги ўзаро алоқаларни тартибга
солиб турувчи ҳаракатдир, у бундан ташқари бошқа социативларни ҳам –

61

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


мулоқот жараёнида махсус хушмуомалалик, яхши истаклар билдириш
муҳитини юзага келтириш вазифасини ҳам бажаради.

Табрикнинг бундай асосий хусусиятларини Ю.Н.Маринин мазкур
нутқий актда ифоданинг асосий «белгиловчи мезонлари» сифатида
қарайди [1.С.10-12]. Муаллифнинг фикрича, булар ичида асосийлари
иллокутив кучнинг умумийлиги (ҳиссиётни ифодалаш) ва перлокутив
мақсад (жавоб эмоционал таъсирга эришиш)дир. Бу адресатда ижобий
эмоционал кайфият уйғотиш ва ифодаланишининг коммуникатив
вазифасидир. Бу табрик нутқий актида эксплицит ифодаланиши шарт
бўлмаган пропозицияларда ўз аксини топиши мумкин. Бунда адресант
томонидан адресатнинг ҳаётидаги ижобий баҳолашга арзийдиган воқеа-
ҳодисаларни қамраб олади. Табрик нутқий актида вазият ижтимоий
характер касб этади, адресатга ҳурмат, у билан алоқани сақлаб қолиш
мақсадида ўз самимий ҳурматини ифодаловчи лексик бирликларнинг
қўлланилиши алоҳида аҳамиятга эга. Бундан ташқари табрикларнинг
асосий ўзига хос хусусиятлари уларнинг такрорий, стереотип, қатъий
одат тусига кириб қолган ифодаларга бойлиги ҳисобланади. Масалан,
кишилар ўртасидаги туғилган кун, миллий байрамлар, тарихий саналар
билан боғлиқ табрикларда асосан адресатнинг соғлиги, иши, оиласига
алоқадор тилак, истак билдирувчи сўзлар ва жумлалар ишлатилади ҳамда
улар ҳаётнинг маиший томонларини қамраб олади. Жамиятда маълум бир
ижтимоий мавқега эга бўлган йирик алломалар, давлат арбоблари билан
боғлиқ табриклар маъно кўламининг кенглигига кўра оддий табриклардан
фарқ қилса, давлатлар раҳбарлари ўртасидаги табриклар эса сиёсий
характерга эга бўлади. Шунинг учун уларда расмий услубга хос нутқий
штамплар, сиёсий терминология етакчилик қилади ва улар табрик нутқий
акти прагматик мазмунини белгилаб беради.

62

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Табрик нутқий актининг умумий тавсифи қуйидаги ҳолатларда
яққол намоён бўлади. Табрик нутқий акти ўз мазмун-моҳиятига кўра бир
қатор ижтимоий экспрессивларни қамраб олади: у сўзловчининг
адресатга (нутқ қаратилган шахсга) ижобий муносабатини ва табрик
нутқи амалга ошиши жараёнида юз берадиган ҳис-туйғуларни ўзида акс
эттиради. Табиийки, табрик йўлловчи ва адресат, коммуникатив
вазиятнинг мавжуд бўлиши табрик актининг амалга ошиши учун шарт
бўлган элементлар ҳисобланади. Агар улардан бирортаси мавжуд бўлмас
экан, мазкур нутқий акт юзага чиқмайди. Мазкур нутқий ҳаракат
мақсади алоқани керакли мезонда ушлаб туришни таъминлаш, адресат
билан ўзи ўртасидаги дўстона муносабатларни сақлаб қолиш ва бунда
ўзига тегишли бўлган ҳиссиётларни, эмоционал ҳолатларни ифодалашдан
иборат. Шу маънода, таъкидлаш мумкинки, табрик мулоқотчилар
ўртасидаги ўзаро алоқаларни тартибга солиб турувчи ҳаракатдир, у
бундан ташқари бошқа социативларни ҳам – мулоқот жараёнида махсус
хушмуомалалик, яхши истаклар билдириш муҳитини юзага келтириш
вазифасини ҳам бажаради.

Табрик клише вариантлари сўзловчининг ўз нутқи қаратилган
шахсга таъсири самарасининг прагматик қурилиши ва унинг акс этишини
ифодалайди. Юқорида қайд этилганларга асосланган ҳолда табрикни
жамият томонидан қабул қилинган меъёрлар билан боғлиқ бўлган, нутқ
қаратилган кишига бўлган ижобий истакни ифодаловчи ва у билан
келажакда ҳам алоқаларни сақлаб қолиш кўзда тутилган алоҳида нутқий
акт сифатида белгилаш мумкин.

Табрик истакдан тан олиш, мадҳ этиш, хушомад, мақтаб
айтиладиган сўзларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Булар
адресатнинг маълум бир ютуқларга эришганлиги, муваффақиятларни
қўлга киритганлиги ва кўпчилик томонидан унга баҳо берилиши билан

63

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


боғлиқ. Масалан табрик маълум бир кишининг ўқишга кирганлиги билан
боғлиқ бўлса, унда унинг имтиҳонни муваффақиятли топширганлиги,
лаёқатига сўзловчининг ижобий баҳоси эксплицит тарзда акс этади.
Хушомад, мақтаб айтиладиган гап-сўзларни доимо табрикка нисбат
бериш ярамайди, табрик нутқ қаратилган шахснинг ҳаётда ўз фаолияти
давомида маълум бир ютуқларга эришганлиги ёки адресатнинг ҳаётидаги
тантанали вазиятларни акс эттиради. Бунда ҳодисанинг натижаси
характерини белгиловчи мезон – табрик учун асос ҳисобланади. Табрик
акти бир қатор экспрессив ифодалардан фарқланади. Экспрессив
ифодалар нутқ субъектининг психик ҳолатини, унинг нутқ қаратилган
шахсдан ташқари акс этувчи ахлоқий хатти-ҳаракати, ўзини тутиши
кабиларни ҳам ифодалайди. Табрик ўз мазмун-моҳиятига кўра истакдан
маълум даражада фарқ қилиб туради. Бу нутқий актларнинг ўзига хос
хусусиятларини аниқлаш учун уларнинг ҳар бирига хос хусусиятларни
ўрганиб чиқиш лозим бўлади. Табрик ва истак нутқий акти ўртасидаги
фарқ дастлаб уларнинг вақтга муносабатида кўринади. Табрик нутқ
сўзланиб турган вақтдан олдин ёки кейин вазиятга ишора қилса, истак эса
унга нисбатан кейинроқ юзага келувчи, қолаверса, амалга ошиши
номаълум бўлган воқеа-ҳодисанинг юзага чиқишига бўлган кучли
хоҳишни ифодалайди. Баъзан эса табрик ва ижобий истак маълум бир
нутқий жараёнда ўзаро мос келиб қолиши ҳам мумкин. Бунга туғилган
кун муносабати билан билдириладиган табрик ва истакларни мисол қилиб
олиш мумкин. Бу икки нутқий ҳаракат воқеанинг турли кўринишларига
тааллуқли. Истак адресат ишларининг келгусида яхши бўлиши,
ривожланиши, муваффақиятларга эришишига бўлган умидни
ифодалайди. Табрик эса қувончни ифодалайди. Бунинг замирида адресат
ҳаёти билан боғлиқ қувончли воқеа, ишнинг янги ҳолатга кирганлиги
ётади. Турли вақтга тааллуқлилик ҳар иккала нутқий актда ҳам

64

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


фарқловчи мезонлар – ифодаланаётган ҳис-туйғуларнинг ҳар хиллигида:
табриклаш жараёнидаги ижобий муносабатнинг ифодаланишини адресат
билан биргаликда қувончни баҳам кўриш ёки ажратилган қувонч
сифатида баҳолаш мумкин. Табрик билдиришда сўзловчи адресат ҳаётида
яхшиликлар бўлишини ҳис қилади. Ҳар икки нутқий ҳаракат ҳам
бевосита бирин-кейин содир бўлади, табрик жараёнида истак ҳам ўз
аксини топади. Табрик истакдан фарқли равишда иқрор, мақтов, хушомад
элементларига эга бўлиши мумкин. Улар фақат махсус ҳолатларда,
адресат маълум ютуқларга эришган ҳолатларда уни баҳолашда
қўлланилади. Масалан, кириш имтиҳонини муваффақиятли
топширилганлиги учун табриклашда адресат имкониятлари эксплицит
тарзда ижобий баҳоланади. Табрик адресат ҳаётида муваффақиятларга
эришилгани ёки тантанали кун муносабати билан билдирилади. Бунда
воқеанинг натижавий характери – табрик учун асос муҳим белгиловчи
омил ҳисобланади. Демак, табрик сўзловчининг адресатга - нутқ
қаратилган шахсга бўлган яхши муносабатининг ифодаси дейиш мумкин.

Вазиятлар табрик учун маданий анъаналар асосида белгиланувчи
сабаблардир. Шунинг учун табрик учун асос сифатида қуйидагиларни
кўрсатиш мумкин:

1) туғилган кун каби одат тусига кирган табриклар;
2) миллий-маънавий қадриятларни ифодаловчи «Наврўз», «Қурбон
ҳайити», «Ватан ҳимоячилари куни» каби байрамлар;
3) адресатнинг махсус ютуқларга, муваффақиятга эришганлиги
сабаби. Масалан, спорт, олимпиада кабиларда эришилган ютуқлар.
3) адресатнинг тўғридан тўғри иштирокисиз амалга ошган бахтли
воқеалар.
Табрик сўзининг қўлланишининг ўзиёқ сўзловчининг адресат ҳаёти
билан қизиқишидан далолат беради. Табрикнинг бўлмаслиги релевант

65

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


вазиятларда сўзловчининг адресатга қизиқишининг сусайгани ёки у
билан биргалик ҳиссининг йўқолганини кўрсатади. Хусусий байрамлар ва
махсус ҳодисаларнинг аҳамияти ҳақида ижтимоий келишув табрик
откриткаларининг катта миқдорида аниқ кўринади. Табрикнинг бу ёзма
кўринишидаги шу далил қизиқарлики, лисоний бирликларнинг намоён
бўлиш имкониятлари ўрни кўпинча оригиналлик ва расмийлаштирилиш
билан қопланади.

Табрик таомил сифатида ўз навбатида адресатдан таомилга мос
келувчи миннатдорчилик билдирувчи ва перлокутив самара берувчи
ифодалар бўлишини талаб қилади. Масалан ўзаро алоқаларда янги йил
билан боғлиқ табрикларда жавоб мазмуни қуйидагича бўлиши мумкин.:
Раҳмат, Сизга ҳам соғлик-саломатлик, узоқ умр, келгусидаги
ишларингизда муваффақиятлар тилайман. Янги йил Сизга ҳам бир қатор
омад ва қувончлар олиб келсин! каби. Бунда муаллиф томонидан турли
тил бирликлари танланса-да, улар мазмунан бир мақсадга – табрик
нутқий актининг юзага чиқишини таъминлашга бўйсундирилади. Табрик,
бизнинг назаримизда, конвенционаллаштирилган нутқий этикет ҳаракати
ҳисобланади. Чунки, унинг маълумот етказувчи қисми адресантнинг
ижтимоий ва психологик хусусиятларига кам даражада боғлиқ бўлади.

Табрик ўзига хос жараён ҳисобланади. Юқорида қайд этилганидек,
табриклаш жараёни шуни кўрсатадики, сўзловчи адресат ҳаётидаги
айрим ҳодисаларни тўғри ижобий баҳолайди ва миллий этикетга кўра
табриклайди. Демак, айтиш мумкинки, табриклаш жараёнида биз турли
ҳаётий вазиятларни юзага келтирувчи омилларга, лисоний жамоанинг
маданий анъаналарига мувофиқ келувчи индивидуал баҳоланувчи
реактив нутқий актга дуч келамиз. Масалан, уйланиш, турмуш қуриш
билан боғлиқ ҳолатларда табрик адресатнинг фақат уйланиши эмас,

66

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


балки сўзловчиларнинг фикрига кўра унинг турмуш ўртоғи танлашда
адашмаганлигини ҳам акс эттиради.

Умуман олганда, табрик нутқий ифодаси мулоқот жараёнида
сўзловчининг нутқ қаратилган шахсга ижобий муносабатини ифодалашда
муҳим аҳамият касб этади.

___________________________________________
Адабиётлар

1. Маринин Ю.Н. Речекомплекс «поздравление». – Автореф. …
канд. филол. наук: 10.02.19 – теория языка / Волгоград. гос. пед. ун-т. –
Волгоград, 1996. С. 10-12.

2. Серль Дж. Классификация иллокутивных актов // Новое в
зарубежной лингвистике. Вып.17: Теория речевых актов. -М., 1986. С.
184.

3. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3-жилд. -Тошкент:ЎМЭ,
2007.-Б.629.

67
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Исроил СУЛOЙМОНОВ
филология фанлари доктори (DSc),

Шароф Рашидов номидаги
Самарқанд давлат университети

профессори

“ЗАФАР ВА МАҒЛУБИЯТ” ТАЛҚИНИ

Аннотация
Ушбу мақолада академик А.Қаюмовнинг Заҳириддин Муҳаммад
Бобур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур
ижодиёти” номли тадқиқоти таҳлил этилган. Унда муаллифнинг
«Бобурнома»даги тарихий воқеалар ва фактлар асос бўлган ҳамда уни
илҳомлантириб, бадиий-илмий асар яратишига сабаб бўлган жиҳатлар
ёритиб берилган.
Калит сўзлар: Бобур, “Бобурнома”, академик А.Қаюмов, Бобур
ижодиёти, тарихий факт, бадиий талқин.

I.Suloymonov. Interpretation of "victory and defeat"

Annotation

The article analyzes the research of academician A.Kayumov
“Creativity of Zakhiriddin Muhammad Bobur, dedicated to the life and work of
Bobur. It describes historical events and facts in the author’s “Boburnoma”,

as well as aspects that inspired him and led to the emergence of works of art

and science.

68

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Key words: Bobur, “Boburnoma”, academician A.Kayumov, creativity
of Bobur, historical fact, artistic interpretation.

И.Сулoймонов. Интерпретация "победы и поражения"
Аннотация

В статье анализируется исследование академика А.Каюмова
«Творчество Захириддина Мухаммада Бабура», посвященное жизни и
творчеству Бабура. В нем описаны исторические события и факты в
авторской «Бабур-наме», а также аспекты, которые вдохновили его и
привели к возникновению произведения искусства и науки.

Ключевые слова: Бабур, «Бабур-наме», академик А.Каюмов,
творчество Бабура, исторический факт, художественная
интерпретация.

Кейинги йиллар ўзбек насрида эсселашув жараёни кечмоқда. Бу
хусусиятни илмий мақолалар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
А.Қаюмов, И.Ҳаққул, С.Олим ва бошқа адабиётшуносларнинг кейинги ўн
йиллик мақолаларининг эссе жанрига тобора яқинлашаётганлиги бугунги
адабий жараённинг табиий маҳсулидир. Академик А.Қаюмовнинг Бобур
ижодиётига бағишланган асари шу жиҳатдан характерлидир. А.Қаюмов
ушбу асарига ёзган сўзбошида мазкур битикларини рисола атайди.
«Китобхонни зериктириб қўймаслик учун тасвир шакли
бадиийлаштирилди», - деб изоҳ ҳам беради. Бизнингча, ушбу асарни эссе
жанри талабларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда шундай аташ,
маъқулроқ. Чунки эсседа ҳам илмий, бадиий, публицистик хусусиятлар
шу тарзда уйғунлашади.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига янгича талқинда,
ҳам илмий, ҳам бадиият нуқтаи назаридан мурожаат қилган олим
академик Азиз Қаюмов саналади. Бобур таржимаи ҳоли ва ижодини

69

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


ўрганишда, асарларининг нашр этилишида, уларнинг дунё юзини
кўришида, кенг оммага етиб боришида бу инсоннинг хизматлари
бениҳоядир. Ушбу мақолада олимнинг сўнгги йилларда нашр этилган
[14.] тадқиқотига мурожаат қилинди. Бу тадқиқотни яратишда, муаллиф
айтганидек, «Бобурнома»даги тарихий воқеалар ва фактлар асос бўлган
ва уни илҳомлантириб, бадиий-илмий асарлар пайдо бўлишига сабаб
бўлган.

А.Қаюмов «Бобурнома»дан конкрет тарихий воқеа ва фактларни
мисол сифатида келтириб фикр билдирмайди. Бобур асарларини обдон
ўрганган олим ўзининг асарларида булардан ўринли фойдаланади. Шу
сабабдан ўқувчи улардан Бобур ҳаёти ва ижодининг кичик
эпизодларигача аниқ, ҳаётий маълумотларни билиб олади.

А. Қаюмов асарининг «Зафар ва мағлубият» номли қисмида
муаллиф айнан юқоридаги услуб – тарихий воқеларни илмий жиҳатдан
умумлаштириб, уни бадиий талқин этади ва айтиш мумкинки, бу илмий
умумлаштириш олимга давр воқеа-ҳодисаларини аниқ таҳлил қилиш, уни
кези келганда бадиий тасвирлаш орқали мақсадга эришишни
таъминлаганки, бу услуб ҳозирги бобуршуносликда, баён тарзи билан
фақат Азиз Қаюмовгагина хос, десак хато бўлмайди. Албатта, олим
услубига маълум даражада эргашиб, ўзларининг айрим тадқиқотларини,
бадиаларини яратиш тажрибаси замондош бобуршуносларимиз,
ёзувчиларимиз ижодида ҳам кузатилади, аммо уларнинг бирортаси ҳали
бу қадар ихчамлик, илмий кўлам ва бадиий мукаммалликда академик
А.Қаюмов даражасига етганлари йўқ, деб ўйлаймиз.

Асарининг «Зафар ва мағлубият» қисмида муаллиф шундай ёзади:
«905 (1499-1500) йили Бобур Фарғонадаги ички курашлар давомида
Андижон, Ахси, Ўшни қўлдан берди. Унинг аҳволи жуда танг бўлди. Шу
пайт Самарқанд ҳокими Муҳаммад Мазид Тархон Бобурни Самарқанд

70

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


вилояти ҳокимиятига чақирди. Бобур бу таклифни дарров қабул қилди. У
Ахсига одам юбориб ўз ғанимлари билан сулҳ тузди ва шу йили зулқаъда
ойида Фарғонадан Самарқандга йўл олди. Муҳаммад Мазид Тархон
унинг истиқболига чиқди. Улар ҳали Самарқандга етганларича йўқ эдики,
Самарқандни Шайбонийхон эгаллади, деган хабар келди. Бобур Кешга
кетди. Бу ерда Муҳаммад Мазид Тархон Бобурни қолдириб, Ҳисорга,
Хисравшоҳ хизматига ўтиб кетди» [14. 212-213-б.].

Муаллиф шунча тарихий далилларни келтирса-да, «Бобурнома»ни
тилга олмайди. Ваҳоланки, бу тарихий фактлар айнан «Бобурнома»дан
олинган. Ўша пайтдаги мавжуд сиёсий, ижтимоий ҳолатни тарихий
фактлар асосида қисқа умумлаштириб, ўқувчига ўша давр сиёсий ҳолати,
Самарқанд тахти учун кураш иштирокчилари ҳақида умумий маълумот
бермоқда, холос. Бу ўринда муаллиф «Бобурнома»даги фактик
маълумотларни келтирмасдан умумий маълумот бериш билан
кифояланади. Ушбу матннинг давомида ҳам шу ақидасига содиқ қолиб,
Бобурнинг ғолиблик ва мағлублик ҳолатини фақат шарҳ бериш орқали
баён этади, холос. «Бобурнома»дан бирон бир иқтибос, парча
келтирмайди. Бу услуб муаллифнинг шу асари учун қўллаган баён тарзи,
тарихий воқеликни илмий-бадиий талқинда бериш услубидир.
Юқоридаги матннинг давомини кўрадиган бўлсак: «Бобур ва унинг
одамлари шаҳар ва вилоятдан маҳрум бўлиб, тентираб қолдилар. Баъзи
навкарлар Бобурдан ажралиб ҳар тарафга кета бошладилар. Бобур ўзига
содиқ қолган одамлар билан тоғлар оша яйловларга ўта Кўҳак дарёси
бўйига етиб келди. Бу вақтда Бобурда икки юз қирқ кишигина қолган эди.
Шу аскар билан Бобур 906 (1500) йили Самарқандга ҳужум қилиб, уни
эгаллади. Шунда Бобур ўн тўққиз ёшда эди. Бу Бобур томонидан
Самарқандни иккинчи қайта эгаллаши эди. Самарқанд аъёнлари Бобурга
садоқат изҳор қилдилар... Атроф вилоятлардан Бобурга ёрдам учун

71

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


қўшинлар кела бошлади. Бобур катта куч йиғиб, Сарипул деган жойда
Шайбонийхон қўшини билан тўқнашди. Бу жангда Шайбонийхон қўшини
устун чиқди. Бобур ўз одамлари билан шаҳарга кириб, дарвозаларни
беркитди. Шайбонийхон Самарқандни қамал қилди. Бобур қўшини ва
Самарқанд халқи қамалда оғир азобларни бошдан кечирдилар. Шаҳарда
озиқ-овқат қолмади. Ҳеч қаердан ёрдам келмади. Бобурнинг баъзи
лашкарбошилари ўз одамлари билан шаҳардан чиқиб қоча бошлади...»
[14. 212-213-б].

А.Қаюмов Бобур таржимаи ҳоли учун ўта муҳим бўлган бу тарихий
фактдан фойдаланиб, турли даражадаги бадиий образларни яратишга
муваффақ бўладики, бу тарихий фактлар бадиийлик касб этади,
китобхонни муаллиф фикрига ҳамоҳанг тарзда кўҳна тарих воқеаларига
ошно қилади: «899 (1494) йил. Сешанба, рамазон ойининг бешинчи куни.
Шаҳар ҳовлиларида баҳоли қудрат ифтор тадорики. Шоҳи тўқувчи Мулла
Алижоннинг ташқари ҳовлисидаги меҳмонхонада бугун ифтор учун
кичик бир жамоа жам бўлган. Улар Қиёсий, Журъар, Асирий ва хонанда
Соатхон. Бу жамоат ҳаммалари косиблар, аммо табъи назм аҳлига мансуб
косиблар...» [14. 208-б.]. Бу парча А.Қаюмовнинг «Асарлар»ига
киритилган «Кутилмаган янгилик» номли ҳикояси бўлиб, юқорида
номлари келтирилган шахсларнинг барчаси муаллифнинг тафаккуридаги
хаёлий, бадиий образларидир. Улар ҳақида «Бобурнома»нинг бирор бир
ўрнида маълумот берилмайди.

Муаллиф бу суҳбатдошларнинг фикрини давом эттирар экан,
уларнинг нутқида қадим андижонийларнинг шеваси яққол сезилиб
туради. Бу билан муаллиф асарига ҳаётийлик ва ҳақонийлик бахш этиш
мақсадида шундай йўл тутади: «Суҳбатдошлар туркий (эски ўзбек)
тилида сўзлашар эдилар. Уларнинг талаффузи, ифода услуби жуда
адабий эди. Бу фақат табъи назм эгаларига эмас, балки бутун Андижон

72

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


халқига бир одат. Ҳар бир саводли хонадонда, бундай хонадонлар
Андижонда кўп, кишилар Мир Алишер Навоийнинг шеърлари туркий
тилнинг Андижон лаҳжасида ёзилганини қайд этар экан, бу билан
ифтихор қилар эдилар: яна машҳур мусиқий устоди Хожа Юсуфнинг
Андижондан эканини ғурур билан эслатардилар... Суҳбатдошларнинг
илтимосига кўра, Сабрий ўзининг янги бир шеърини ўқиб берди. Бу
Навоий ғазалига боғланган мухаммас эди. Асирий, Қиёсий, Журъат ҳам
ўзларининг янги шеърларини ўқидилар [14. 209-б.]. Бу билан муаллиф
Бобурнинг «Бобурнома»да Андижон ҳақида келтирган маълумотларига
ишора қилади, гўё: «Эли туркдур. Шаҳри ва бозорида туркий билмас
киши йўқдур. Элининг лафзи қалам била росттур. Ани учунким, Мир
Алишер Навоийнинг мусаннафоти, бовужудки Ҳирида нашъу намо
топибдур, бу тил биладур» [8. 34-б.].

Бобурнинг Самарқанд ва Андижон орасида саргардон бўлиб юрган
пайти. Мағлубликка яқин бу ҳолат Бобурга сиёсий бир хулосага келиш,
кимни дўсту кимни душман эканлигини билолмай сарсон бўлган маҳали:
«Дакбусийда Боқи тархонни босиб Бухоро устига борибтур. Ўротеппадин
Бўрка яйлоғи йўли била Сангзорға келдук. Сангзор доруғаси қўрғонни
берди. Қанбар Али чун туттуруб, олдируб келди, ани Сангзорда қўйуб,
ўттик» [8. 77-б.].

А.Қаюмов ана шу тарихий воқелик ва далиллардан фойдаланган
тарзда бадиий йўсинда Бобур ва беки Қосимбекнинг бадиий образини
тўлдиришга ҳаракат қилади: «Сангзор дарёси қувнаб оқар эди.
Сангзорнинг зилол сувлари тошдан тошга урилиб ўйнашаётган тўлқинлар
билан тўла. Атрофдаги тоғлар кенг далалар бағрида дарё ёқалаб ҳорғин
йўл босаётган одамлар ва отларга бепарво боқадилар. Уларнинг кетидан
отлари ҳорғин қадам ташлайдилар. Отлар ҳам очликдан шундай

73

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


толиққанларки, энди улар одамларни эмас, одамлар отларни
ташимоқдалар.

– Фақат шукрона билан яшамоқ керак, - дейди Қосимбек ҳолдан
тойган Бобурга, – энг муҳими ўлим хавфи ортда қолди. Дизакда Ҳофиз
Муҳаммадбек дўлдойнинг ўғли Тоҳир дўлдой ҳокимлик қилади. У кўп
инсофли ва мусулмонваш йигит. Кеча унга киши юборганман.
Иншаоллоҳ у сизни лозим ҳурмат билан кутгисидур.

– Умидвормиз, - деди Бобур ғамгин жилмайиб, аммо мундин нари
не бўлғусини ёлғиз Аллоҳу таолонинг ўзи билур.

– Мундин буён ҳам Тангри иноятига умид боғлаб, ўз
ҳокимиятингизни барқарор этмоқ саъйингизда турингиз. Ёнингиздаги
беклар ва йигитлар муҳим синовдан яхши ўтдилар. Уларга ҳамиша
таянмоғингиз мумкин, - деди Қосимбек қавчин. Шу пайт узоқдан бир
гуруҳ отлиқлар кўринди... Келаётган отлиқларнинг бошида Тоҳир дўлдой
кўринди. Қосимбек уни дарҳол таниди ва буни Бобурга айтди... Шоҳона
учрашув маросимининг барча қоидаларига биноан у Бобурни кутиб,
Дизакка ўзи олиб кирди» [14. 214-б.].

А.Қаюмов «Бобурнома»да келтирилган тарихий шахслардан Хожа
Калон ҳақида сўз юритади. У шахснинг Ҳиндистондаги фаолияти даврида
Бобур билан бўлган муносабати, улар ўртасидаги воқеалар
«Бобурнома»да ҳам батафсил берилган. Жумладан: «Хожа Калон чун
Ҳинддин мутанаффир эди, борурида Деҳлининг уйининг иморатларининг
томида бу байтнинг битибурким:

Агар ба хайру саломат гузар зи Синд кунам,
Сияҳрўй шавам, гар ҳавои Ҳинд кунам.
(Мазмуни: Агар соғ-саломат Ҳинддан ўтиб кетсам, Ҳиндистонни яна
ҳавас қилсам юзим қаро бўлсин).

74

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Биз Ҳиндистонда туруб бундай зарофатомиз байт айтмоқ ва битмоқ
бесуратдир. Кетмакдин бир кудурат бўлса бу навъ зарофаттин икки
кудуратдур, мен дағи бир рубоий айтиб битиб юбордим:

Юз шукр де, Бобурки, кариму ғаффор,
Берди сенга Синду Ҳинду мулки бисёр.
Иссиғлиғиға гар сенга йўқдур тоқат,
Совуқ юзини кўрай десанг Ғазни бор» [8. 210-б.].
Мазкур парчада ифодаланган Бобур ва бошқа тарихий шахслар
тасвиридан муаллиф бадиий образ яратади, тарихийликни бадиийликка
айлантиради: «Бобур Кобулға совғаларни элтмоқни Хожа Калонға
топширди. Унинг қўшини қалин бўлганлиги учун Ғазна, Гардиз, Султон
Масъудий ҳазорани, Ҳинистондаги Кўҳром парганасини Хожа Калонга
берди... А.Қаюмовнинг «Бобурнома»да мавжуд бўлмаган бу
маълумотларни келтиришдан мақсади – Бобурнинг Хожа Калонга
шунчалик ҳиммат кўрсатиб Афғонистон, Ҳиндистонда улкан шаҳарлар
ҳадя этса-да, у Бобурга қарши иш қилади, унинг давлатдорлигига
маънавий зиён етказади, ношукурлик қилади: «...Орадан уч-тўрт кун
ўтди. Яна Аградаги дарахтзор. Унинг бағридаги салқин йўлакда Бобур ва
унинг мўйсафид арбоби сайр қилиб суҳбат тутмоқдалар. Бобур ўзининг
узоқ йиллар синалган дўсти Хожа Калоннинг кетмоқ қароридан хафа. Энг
яқин дўстлар ҳам, вақти келиб ўзликни дўстликдан устун қўядилар. Кун
аста-секин муҳитга чўкмоқда. Осмон юзасини қоронғулик тумани
қоплаш вақти яқинлашмоқда.
Бобур ўз суҳбатдошига деди:
– Хожа Калон Ҳинддан мутанаффир эди. Унинг кетар чоғи уйининг
деворига ёзган байтини эшитдингизми?
– Йўқ, тақсирим.
– Бўлмаса мана ўқингиз.

75

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Бобур қўйнидан бир қоғоз олиб суҳбатдошига узатди.
Мўйсафид киши подшоҳнинг қўлидан қоғозни одоб билан олди ва уни
кўзига яқинлаштириб, ўқиди:

Агар ба хайру саломат гузар зи Синд кунам,
Сияҳрўй шавам гар ҳавойи Ҳинд кунам.
Қофияни хўб туширган. Эҳтимол, юзи қоралигидан тавба
қилаётгандир, - деди муйсафид киши, бу шеърдан туғиладиган ёқимсиз
таассуротни юмшатмоқ мақсадида.
– Йўқ, деди Бобур қатъий равишда, - бу байт Хожа Калоннинг юзи
қоралигига иқроридир. Чунки, давом этди ўз фикрини шарҳ этиб, – биз
Ҳиндистонда туриб, мундоқ зарофатомез байт айтмоқ ва битмоқ
кўринмаган бир ҳол. Кетмоғидан бизга оғирлик бўлди, бу хил зарофатдан
икки бор малол етди» [14.244-245-б.].
Бу ўринда Бобур тарихий шахс бўлса-да, Мўйсафид тўқима образ
бўлиб Бобур бадиий образини тўлдиришга, муаллифнинг ушбу
«Бобурнома»да келтирган рубоийсидаги мақсадни очишга хизмат
қилмоқда. Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу рубоий
таҳлилида А.Қаюмов ижодкор адиб эмас, балки адабиётшунос олим
сифатида фикр юритади.
«Бобурнома»да Нўён Кўкалдош ҳақида келтирилган тарихий
маълумотни А.Қаюмов асарида берилиши ҳолатига эътибор қаратсак:
«Бобур ўз кишилари билан Пискентга келган пайти бир фожеа юз берган
эди... Бобур Самарқанд ҳокимиятини эгаллаганда Мўмин унинг ҳузурига
келган эди. Аммо бу қилиғи совуқ, ёқимсиз одам Бобурга ёқмади. Унинг
ғийбат гапларни кўп гапириши, қўлидан бир иш келмагани ҳолда
ўзгаларни қилган яхши ишларини ўзиники қилиб кўрсатишга уринмоғи
дарҳол билиниб қолди. Бобурнинг садоқатли одамларидан бири Нўён
Кўкалдош Мўминнинг ярамас ишлари тўғрисида Бобурни мутаассил

76

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


хабардор этиб турган эди» [14. 216-б.], - деб бадиий манзара яратган
муаллиф ушбу сирли фожианинг асл илдизини аниқлашга ҳаракат
қилади. Бу шубҳали ўлимнинг асосий ташкилотчиси Пискент ҳокимининг
укаси Мўмин деган қатъий хулосага келади.

А.Қаюмов ушбу тарихий ҳақиқатни холисона изоҳлайди,
воқейликка ўзининг муносабатини билдиради. Бу воқеага алоқадор
тарихий шахсларнинг бадиий тасвирини бериб, улар яшаган даврдаги
сиёсий жараёнлар, уларнинг Бобур билан боғлиқ томонларини таҳлил
этишга ҳаракат қилади. Бу муаллифнинг ўзига хос услуби – тарихий
воқеаларни илмий шарҳлаш, уларни умумлаштирган ҳолда тасвирлаб
беришдан иборт. А.Қаюмов тасвирига эътибор берсак, биринчидан, ушбу
саҳна «Шубҳали ўлим», - деб номланишиданоқ маълум бўладики,
муаллиф тарихий фактларга таяниб, уни бадиий тасвирлашга киришади:
«Садоқатли сипоҳи ва дўсти Нўён Кўкалдошнинг бу шубҳали ўлими ёш
Бобурга қаттиқ таъсир қилди. Мўминнинг қилғилиқларини текшириш ва
ҳақиқатни аниқлашнинг вақти эмас, бунга имконият ҳам йўқ эди. Шунинг
учун аламини ўзидан олиб ёш йигит узун қиш кечалари юм-юм йиғлаб
чиқар эди. Бир ҳафта-ўн кунгача шу аҳвол давом этди. Ниҳоят Бобур
ўзини қўлга олди...» [14. 217-б.]. Муаллиф Бобур бадиий образини
умумлаштирган тарзда воқеаларни илмий таҳлил этади ва мазкур воқеа
мазмунини илмий баён услубида тугатади. Шу билан бирга, муаллиф
Бобурнинг содиқ дўсти Нўён Кўкалдошнинг вафоти Бобурнинг маънавий
мағлублик пайтига тўғри келишини бадиий тарзда, чиройли тасвирлар
билан баён этади. Бобурнинг рақиблари уни мағлуб этиш, маънавий
руҳий зарба бериш мақсадида унинг яқин кишиларидан жудо қилишини
Бобур тақдирида жуда кўп бор кузатамиз. Шу каби тақдир синовларида
тобланган Бобур ўзининг буюк мақсадлари сари дадил одимлаверди, бу
каби синовлар унинг зоҳирини, руҳиятини чиниқтириб, унинг ҳаёт

77

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


ҳақидаги, инсонлар ҳақидаги қарашларини шакллантирди: «Бобур
ҳаётнинг аччиқ ва чучукларидан бир қисмини татиди. Андижон ва
Самарқанд тахтида ғоз ўлтирди, ғалаба жомидан кайф қилди. Сўнг
мағлубият заҳарини тотди; очлик, қувғин, хиёнат найзаларидан
жароҳатланди» [14.220-б.]. Бобур ёш бўлса-да ҳаётнинг кўп синовларини
бошидан кечирди, гоҳида ғалабадан масрур бўлган, ундан сархуш
лаҳзаларни кўрган бўлса, баъзида мағлублик аламини ҳам тотиб кўрди,
ҳаётнинг нақадар бешафқат ва бебақолигини тушуниб етди. Ёш бўлишига
қарамай, Бобур дунёнинг ўткинчи ҳою ҳаваслари, шоҳлик миннати ва
инсонларнинг ўзаро муносабатлари хусусида бир қарорга келди. Шу
лаҳзаларни хаёлидан кечираётган Бобур Андижон ва Самарқанд ўртасида
сарсон-саргардон кезган, ҳеч кимдан на яқин қариндошларидан, на дўст
биродарларидан ёрдам бўлмай афтода ҳолда юрган дамларида Оббурдан
атрофидаги бир булоқ бошига келади. Бошидан ўтган воқеаларни
эсларкан, шу булоқ бошида Саъдийнинг «Бўстон»идаги байтлар хаёлидан
ўтиб, уни ўша булоқ бўйидаги бир тошга ёзиб қўйишга қарор қилади.
Мана ўша байт:

Шунидамки, Жамшиди фаррухсиришт,
Ба сарчашмае бар caнгe навишт:
«Бар ин чашма чун мо басе дам заданд,
Бирафтанд то чашм бардам заданд.
Гирифтем олам бо мардию зўр,
Валекин набурдем бо худ ба гўр» [8. 88-б.].

Ҳаррару Бобур 917.
Мазмуни:

Эшитганим борки, Жамшеддек номдор,
Бошбулоқ тошига ёздирди ёдгор:
«Бу булоқ бошида кўплар тин олди,

78

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Кўз юмиб очгунча йитди-йўқолди.
Мардлигу зўрлик-ла жаҳонни олдик
Лекин қабристонга қуруқ йўл солдик»

Мен Бобур ёздим 1511-12.
Бу сатрлардан англаш мумкинки, ёш Бобур форс тилини мукаммал
билган ва Шарқ мумтоз адабиётидан яхши хабардор бўлган. Унинг бу
каби фалсафий мазмундаги байтлар ёздиришининг боиси, юқорида
айтганимиз, бир тарафдан дўсти Нўён Кўкалдошнинг ўлимини
унутолмаётган бўлса, иккинчи томондан унинг маънавий мағлубияти
умидсизлик туйғуларини уйғотган эди. Юқоридаги байтлар мазмунига
эътибор берсак, у дунёнинг ярмини эгаллаган Искандар Зулқарнайн
ўлгандан кейин қўлини тобутдан чиқариб қўйишини васият қилган
фалсафий фикрларга ҳамоҳанг келади. Бобур бу вақтда гарчи ҳеч нарсаси
йўқ, на мол мулки, на борар жойи бўлмай туриб бу мазмундаги байтни
ёздириши унинг ҳаётий хулосалари натижасидир десак, янглишмаймиз.
Балки шу лаҳзаларда Бобур шоҳлик миннатидан дарвешлик қисматини
афзал кўрган бўлиши ҳам мумкин. Сабаби у кейинчалик барча нарсага –
ҳисобсиз мол мулкка, чексиз ҳудудга эга давлатга эришган пайтларида
ҳам ўзини дарвешона тутгани уни ҳаётида юз берган шу каби синовлар,
ўзидан олдин ўтган ҳукмдорларнинг қисмати бир умр сабоқ бўлган
бўлиши, эҳтимол. Шунингдек, Бобур инсондан фақат яхши ном, эзгу
ишларгина мерос қолиши лозимлигини англаб етади, гўё Алишер Навоий
айтган:

Бу гулшан ичра ки йўқдур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур қолса яхшилик била от.
тарзидаги фикрларига монанд йўл тутади.
Хуллас, ушбу вазиятдаги ҳолати ҳақида «Бобурнома»да маълумот
берган Бобур ўзининг қуйидаги байтини келтириб, «Бу матлаъни ўшул

79

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


айёмда айтиб эрдим», - дейди:
Такаллуф ҳар неча суратта бўлса ондин ортуқсен,
Сени жон дерлар, аммо бетакаллуф жондин ортуқсен

[8.88-б.].
Хулоса ўрнида айтсак, ушбу мақолада «Бобурнома» асосида
яратилган асар таҳлили орқали қўйилган масала тадқиқ этилди. Унда
муаллиф ўзининг дунёқараши, бадиий маҳорати ва тасвирлаш услубидан
келиб чиққан ҳолда «Бобурнома»га мурожаат этгани ўрганилди. Муҳими,
«Бобурнома»га мурожаат қилар экан, муаллиф унинг энг характерли,
Бобур шахсиятини очиб берувчи, унга бевосита дахлдор бўлган
воқеликларга эътибор қаратади. А.Қаюмов асарида бадиий концепция
тарихийлик асосига қурилади, тарихий шахсларнинг бадиий образини
яратишда профессионал ёндашади, деб бемалол айтиш мумкин.

______________________________________________

Адабиётлар
1. Arat, Reṣit Rahmeti [Doğu Türkçesinden Ҫeviren]. 1987, Gazi Zahirüddin

Muhammed Babur. Vekayi Babur’in Hâtirati I, (=Türk Tarih Kurumu
Yayinlari II, 5a1), Ankara.
2. Arat, Reṣit Rahmeti [Doğu Türkçesinden Ҫeviren. Ìzahli Ìndeksi ve Notlari
Hazirlayan], 1987, Gazi Zahirüddin Muhammed Babur. Vekayi Babur’in
Hâtirati II, (=Türk Tarih Kurumu Yayinlari II, 5b1), Ankara.
3. Beveridge A.S. The Bābur-nāma in English (Memoirs of Babur), Translated
from the Original Turki Text of Zahiru’ddin Muhammad Babur Padshah
Ghazi by Annette Susannah Beveridge, 2 Vols., – London, 1922; Repr, in one
Volume, – London, 1969; – New Delhi, 1970; – Lahore, 1975.
4. Bacque - Grammont J.L. Le livre de Babur. – Paris, 1980.
5. Zahiruddin Muhammad Babur Mirza. Bâburnâma I, (= Sources of Oriental
Languages and Literatures 18), Cambridge: Harvard University Press, USA.
Thackston, W.M., 1993.

80

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


6. Zahiruddin Muhammad Babur Mirza. Bâburnâma II, (= Sources of Oriental
Languages and Literatures 18), Cambridge: Harvard University Press, USA.
Thackston, W.M., 1993.

7. Zahiruddin Muhammad Babur Mirza. Bâburnâma III, (= Sources of Oriental
Languages and Literatures 18), Cambridge: Harvard University Press, USA.

8. Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. Нашрга тайёрловчи
С.Ҳасанов. Тошкент. Шарқ. 2002. – 335-б.

9. Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси. Тошкент.: Шарқ. 2014. –
744-б.

10. Eiji Mano. Bābur-nāma (Vaqāyi). Critical Edition Based on Four Chaghatay
Texts with Introduction and Notes. – Kyoto, Shōkadō, 1995.

11. Султон Хайриддин. Бобурийнома. Маърифий роман. Иккинчи нашр. Т.:
Маънавият, 2019. – 463 -б.

12. Sulaymonov I. Review of religious views and struggles in “Boburnoma”.
REMIE – Multidisciplinary Journal of Educational Research. Accepted: 06th
November 2021; Published: 22th November 2021. 188-205-p.

13. Sulaymonov I. Artistic interpretation of Bobur’s personality in Rumer
Goden’s “Gulbadan”. Central Asian journal of literature, philosophy and
culture. Vol 2 No 11 (2021) November.

14. Қаюмов А. Асарлар. 10-жилдлик, 5-жилд. Заҳириддин Муҳаммад Бобур
ижодиёти. Тошкент, «Мумтоз сўз», 2009. – 303-б.

15. Harold Lamb. Babur the Tiger. – New-York, 1961.
16. The Baburnama. Memoirs of Babur, Prince and Emperor, Translated, Edited,

and, Annotated by Wheeler. M., Thackston. – New York & Oxford, 1996.

81
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Азмиддин Нормаматович
НОСИРОВ,

Шароф Рашидов
номидаги Самарқанд давлат
университети доценти, ф.ф.д.

[email protected]

РОМАНЧИЛИК ТАРАҚҚИЁТИ ВА ПОЭТИК ТАЛҚИН

Аннотация
Мазкур мақолада поэтика муаммоларга назарий ёндошиш асосида,
ўзбек романчилигининг шаклланиши, тадрижий тараққиёти
масалаларига жаҳон романчилик анъанасидаги ёндошувлар, таҳлилий
қарашлар замирида истеъдодли адиб Одил Ёқубов ижодига диққат
қаратган. Адибнинг поэтик талқини мисолида инсон кечинмалари,
туйғулари, ҳаётий зиддиятлар замирида шаклланган характерлар
ифодасига муносабат билдириган.
Калит сўзлар: поэтика, талқин, тасвир, индивидуаллик, маҳорат,
анъаналар, янгиланиш.
A.Nasirov. The development of Romanism and poetic interpretation

Annotation
In the article by A. N. Nasirov “The Development of Romanism and
Poetic Interpretation”, the main attention was paid to the work of the talented

82
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


writer Odil Yakubov on the basis of a theoretical approach to the problems of
poetics, the formation and gradual development of Uzbek Romanism, the
approaches of the world novelistic tradition, and analytical views. Using the
example of poetic interpretation, the poet responded to the expression of
characters formed on the basis of human experiences, feelings, and life
conflicts.

Keywords: poetics, interpretation, image, individuality, mastery,
tradition, renewal.

А.Насиров.Развитие романизма и поэтическая интерпретация
Аннотация

В статье «Развитие романизма и поэтической интерпретации»
основное внимание уделяется творчеству талантливого писателя Одила
Якубова на основе теоретического подхода к проблемам поэтики,
становлению и постепенному развитию узбекского романизма, подходов
мировой романистической традиции, аналитические взгляды. На
примере поэтической интерпретации литератор откликнулся на
экспрессию характеров, сформированных на основе человеческих
переживаний, чувств, жизненных конфликтов.

Ключевые слова: поэтика, интерпретация, образ,
индивидуальность, мастерство, традиция, обновление.

Жаҳон адабиётшунослигида кенг қўлланилиб келаётган тарихий-
маданий, тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик ва аналитик методлар
асосида ХХ асрда шаклланиб, камолга етган, дунё адабиётининг энг
илғор романчилик анъаналарини маълум даражада ижодий ўзлаштирган
ўзбек романчилиги тараққий этиб келмоқда. Асрлар оша шаклланиб
тараққий этиб келаётган бадиият намуналари ҳар қандай даврда ҳам
инсоннинг маънавий юксалишига хизмат қилган. “Қадимги давр
мутафаккирлари бўлган Аристотель ва Пифагорлардан тортиб, ўрта

83

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


асрлар Шарқ ва Ғарб цивилизацияларига асос солган алломалар –
Хоразмий, Фаробий, Беруний, да Винчи ва Галилейларгача бўлган
олимларнинг ҳаммаси моҳият эътибори билан қомусий алломалар
бўлишган, яъни замонасининг ҳамма билмларини ўзларида
мужассамлаштирган”лигига эътибор қаратилса, маърифий анъаналарнинг
изчиллиги янада ойдинлашади [1,7-б.].

Тарихга назар ташлар эканмиз, ҳар бир даврнинг тадрижий
тараққиёти намоён бўлади. Инсоният тафаккуридаги ўзгаришлар,
глобаллашув жараёнлари унинг онгли хилқат сифатидаги қиёфасини
теранроқ намоён этмоқда. Бу жиҳатдан, Буюк Ипак йўлининг алоҳида
ўрни мавжуд бўлиб, издошлик ва анъаналар тараққиётнинг юксалишига
хизмат қилган [2, 12-б.].

Дунё романчилигининг таркибий қисми бўлган миллий
адабиётнинг бетакрор вакли Одил Ёқубов романлари поэтикаси
таркибидаги бадиият мезонларининг мундарижаси, теран фалсафий
талқин, мантиқий изчиллик, бадиий макон ва замон хронотопияси,
воқеликни поэтик таҳлил этиш хусусияти, сюжет ва композицион
яхлитлик, романий тафаккур ва услубий ўзига хослигини тадқиқ этиш
ҳамда умуминсоний ғояларнинг бадиий талқинига бугунги кун нуқтаи
назаридан ёндошиш анъанасини шакллантирди. Бу эса адабий-назарий
таҳлилларнинг янгича услубий-жанрий такомилини белгилаш,
поэтологик тушунчаларнинг ифода босқичларига ойдинлик киритишга
жиддий эътибор қаратиш имконини кенгайтирди.

Tуркия Республикасининг университетлари ва илмий марказларида
1930-йиллардан бери ўзбек адабиёти, айниқса, ўзбек тарихий
романчилиги хусусида кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу
тадқиқотларнинг дастлабкилари дастлаб шўро сиёсати қатағонидан
қочиб, чет элларга кетиб қолган юртдошларимиз тарафидан ёзилган

84

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


бўлса-да, кейинчалик турк олимлари ҳам ўзбек тарихий романларининг
муаллифларига, жумладан, А.Қодирий, А.Чўлпонлар қатори Одил
Ёқубовнинг ижодига катта қизиқиш билан қарай бошладилар. Жумладан,
Отатурк Университетининг (Atatürk Üniversitesi, Туркия) профессори
Орхан Сўйлемез “Туркия туркчасига таржима қилинган ўзбек тарихий
романлари” номли мақоласида Садриддин Айнийдан Пиримқул
Қодировгача бўлган романнависларнинг ижодига муносабат билдиради.
Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, “Кўҳна дунё”, “Адолат манзили”
каби романларига махсус тўхталган мунаққид, бу романларнинг ўзбек
романчилиги тараққиётида алоҳида ўрни мавжудлигига урғу беради.
Селжуқ (Selçuk Üniversitesi, Туркия) университетидан тадқиқотчи Азиз
Мерхан “Абдулла Қодирий ва ўзбек романининг туғилиши” номли
мақоласида ўзбек романчилигининг вужудга келиши ва тараққиётининг
асосий босқичларини таҳлил қилар экан, ўтган аср ўзбек
романчилигининг юксалиши, шаклланиш жараёнларига назарий
жиҳатдан ёндошади [3, 130-б.].

Жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида бадиий образ шакли ва
моҳияти, услуб, жанр, метод сингари асосий поэтологик тушунчалар
муайян даражада ўрганилган [4].

Поэтика муаммоси адабиётшуносликнинг доимий диққат
марказида турадиган масалалардан бири ҳисобланса-да, илмий тизимда
атаманинг ўзига хослиги, унинг мазмун-моҳияти тўғрисида яхлит нуқтаи
назар мавжуд эмас. Айниқса, поэтологик марказ табиати ва кўлами,
таснифи ва тавсифи ҳақидаги қарашлар бир-биридан кескин фарқланади.
Шунга қарамасдан, поэтика истилоҳи моҳияти ва унинг назарий-
методологик хусусиятлари таҳлили жараёнида юзага келган
концепциялар, бинобарин, “поэтологик санъат” (Ф.Прокопович), “формал
поэтика асослари” (Р.Якобсон), “синхрон поэтика” (М.М.Бахтин),

85

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


“эстетик илғам поэтикаси” (А.А.Потебня), “услубият поэтикаси”
(М.Б.Храпченко), “лексикон поэтикаси” (В.П.Григорьев), “генератив
поэтика” (Т.Ван-Дейк), “мантиқий поэтика” (Г.О.Винокур), “психологик
поэтика” (А.Н.Леонтьев), “социолингвистик поэтика” (А.Д.Швейцер),
“ижодий талқин поэтикаси” (А.Зись), “поэтик нутқ назарияси”
(В.В.Виноградов), “семантик поэтика” (М.Поляков) конструктлари
атамани янада теран тасаввур қилишга ёрдам беради. Шу ўринда алоҳида
таъкидлаш жоизки, поэтика истилоҳи аслида жанр бадиий тадрижини
ҳам уюштирадиган, ҳам тартибга солиб турадиган тушунча саналади.
Аниқроғи, асосий категория қай даражада умуммоҳиятдан мавҳумликка
интилса, ижодкор фитрати ва шаклий ифода иттифоқида ҳам шунчалик
аниқликка эришади. Демак, мавзу таъминоти муайян назарий-
методологик эҳтиёж ҳосиласи ҳисобланади.

Адабиётшунослик назарияси ва эстетикаси жорий босқичида
“поэтика” истилоҳи кенг маъно қирралари билан намоён бўлмоқда
Бинобарин, ҳам илмий, ҳам методологик асосга таянадиган айни
тушунчанинг маъно кўлами ҳали тўлиқ барқарорлашмаган. Тўғри, бадиий
образ моҳияти ва шакли, услуб, жанр ҳамда метод каби етакчи назарий
тушунчалар турли давр ва йўналишлар аспектида муайян даражада
ўрганилган. Бироқ поэтика тушунчаси муттасил янгиланишлар оғушида
экани масалани бир қадар мураккаблаштиради.

Аслида “поэтика” категорияси вазифавий, ташкилий ва
коммуникатив алоқа узлуксиз фаолиятини тартибга солиб турадиган
ўзига хос “ёпиқ” тизим тарзида намоён бўлади. Тўғрироғи, ҳар бир жанр
табиатига монанд тарзда намоён бўлади. Жанрнинг ҳар бир намунасида
ўзига хослик касб этади. Шундай экан, соф илмий таҳлил негизида ҳам
алоҳида ижодкор, жанр, ифода маҳорати масалалари туради. Шу боисдан,

86

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


биз тақдим этилаётган мақолада муаммонинг баъзи қирралари – поэтик
матн қонуниятларининг ўзига хос тамойилларига кўпроқ урғу бердик.

Поэтика атамаси ҳаётий қамров ва ижодий индивидуаллик
уйғунлигини тақозо қилади. Тўғрироғи, руҳият тасвир ҳамда бадиий
ифодани босқичма-босқич тараққий топтирадиган воситалар мажмуи ва
моҳиятини ташкил этади. Шу маънода, роман таҳлилида шакл ва мазмун
мутаносиблиги муҳим ўрин тутади. Бадиий асарнинг моҳияти уюшган
ички ва ташқи омиллар тизими яхлитлигида ойдинлашади.

Ҳаётни образли бадиий идрок этиш, ижодий концепцияни
мазмунга мутаносиб шаклда ифодалаш бадиий воқеликнинг
ишончлилигини таъминлайди. Поэтик образ бадиий макон ва замонда
реал салмоқ касб этади, муаллиф ижодий концепциясини бадиий
реалликка айлантиради. Романнавис маҳорати ҳаётий ва бадиий ҳақиқат,
шакл ва мазмун, ижодий концепция ҳамда поэтик ифодага кўра
белгиланади. Зотан, ҳиссий тафаккурдан мантиқий мушоҳадага ўтиш
роман поэтикасида муҳим ўрин тутади. Субъектив «мен» объектив
кўриниш ҳосил қилади: шаклий унсурлар концептуал яхлитлиги
структур-уйғунликни юзага чиқаради. Роман давр ва инсон руҳиятини
яхлит ифода этади. Олам ва одамни англаш ва англатиш мазмунга мос
бадиий шаклда барқарорлашади. Ҳаётий мазмун ҳиссий идрокда қайта
яратилади. Демак, “асар парадигматикасида ёзувчининг эстетик илғами
поэтик ифода индивидуаллигини таъминлайди” [5, 151-б.].

Бугунги кунда алоҳида ижодкор романлари поэтикасини
ўрганишга бўлган интилиш ортганига қарамай, “поэтика нима?” деган
саволга жавоб беришда муайян қийинчилик кузатилади. Шундай фикрни
илгари сурган рус мунаққиди М.Поляков масалани уч назарий ўлчамда:
ҳам материал нуқтаи назаридан, ҳам устқурма нуқтаи назаридан, ҳам
вазифадошлик нуқтаи назаридан (таъкид бизники А.Н.) махсус ўрганиш

87

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


мақсадга мувофиқ» [6, 5-б], - деб ҳисоблайди. Дарҳақиқат, поэтика ва

адабиёт назарияси тушунчалари айни бир нарса эмас. Алоҳида-алоҳида

жараённи изоҳлайди. Ёзувчи роман тагматнида асар яратилган давр

руҳига ишоравий муносабат билдиради. Ҳаёт ҳақиқатининг семантик

ўзгаришлар босқичини ўтаб (трансформацияга учраб), турфа бадиий

унсурлар уйғунлигида бирикуви, яъни сюжет, композиция, услуб, ифода

жиҳатидан яхлитлашуви жанр табиатига монанд тарзда кечади. Рус

олими М.М.Бахтин эстетик идрок андозасини тўрт босқичга

тақсимлайди: эстетик илғам-вазифа-материал-санъат [7,150-б.].

Дарҳақиқат, роман узвларини ягона марказга уюштиришда икки

поэтологик қирра уйғунлашуви: бадиий хосланганлик даражаси

муаллифнинг шартлилик, анъана, жанр, эстетик меъёрни уйғунлаштира

олиши муҳимдир. Шу нуқтаи назардан, адабиётшунос С.М.Эйзенштейн

“тасвир руҳияти” ва “фалсафий умумлашма” [8, 144-б.] бутунлигини

эстетик модус сифатида тайин этганда мутлақо ҳақ эди. Адабий

коммуникация бирлиги ва бадиий мазмун ўртасида ифода-талқин-таҳлил

муштараклиги акс этади. Шу нуқтаи назардан, Одил Ёқубовнинг “Адолат

манзили” романидан олинган ушбу парчага эътибор қаратамиз: “Суюн

Бургутни совхоз шаҳарчасига дафн этишга рухсат беришмади. Унинг

жасадини кечаси алламаҳалда қопқоғи михланган оғир тахта қутида олиб

келишди. Олиб келган одамларнинг орасида милиционерлар кам,

аксарияти башанг кийинган келишган ёш йигитлар эди. Уйда кўтарилган

фарёд, қий-чув, йиғи-сиғи – ҳеч нарсага қулоқ солмай, ими-жимида

дарҳол кўмасанлар, ҳатто жаноза ҳам ўқимайсанлар, хуллас, элга овоза

қилмайсанлар, деб оёқ тираб туриб олишди. Халойиқ йиғилди. Доду

фарёдни эшитиб бир зумдаёқ ҳаммаёқни одам босди. Наинки, ҳовли,

кўча? ҳам элга тўлиб кетди. Суюн Бургутнинг жасадини олиб келган

бойваччасимон йигитлар аввал тўпланган юртни ҳам писанд қилмай,

88
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


ўдағайлаб кўришди, аммо йиғилган эл ҳам бўш келмади. “Бир бегуноҳ,
беайб, покиза мусулмонни бесабаб-беёзиқ жувонмарг қилганларинг озми?
Энди уни расм-русмимизни ҳам бажо келтирмай, жаноза ҳам ўқиттирмай,
пинҳона кўммоқчимисанлар! Инсоф борми сенларда? Мусулмонмисанлар
ўзларинг ё кофирмисанлар? – деб ғалаён кўтаришди” [9, 169-170-б.].

Одил Ёқубов ҳаётий ахборотга ўзи ифодалашни кўзлаган ғояни
ижодий мақсад ижросига йўналтирилган. Семантик майдон бадиий ифода
ва мантиқий тугалланганликни уйғунлаштира олган. Мазмун давр
руҳиятидан ижодкор фитратига ўтган. Шахс қисмати ҳамда воқелик
таҳлили бевосита адабий тасвир моҳиятида маромига етган.

Адиб асарларидаги тасвирларда миллат қалбида исён белгилари
зоҳир бўлади. Халқ манфаати ва эҳтиёжлари учун елиб-югурган, ўз
шижоат ва иродасини эл-юрт йўлига тиккан қаҳрамон фожиаси янада
асослироқ ёритилади. Биз поэтик ифодани шартли равишда тўрт қисмга
ажратдик: а) бадиий тўқима, б) фалсафий умумлашма, в) мантиқий
конструкция, г) эмоционал тизим. Бу сифат нисбийдир. Зотан, адиб
мунтазам равишда ҳодисотга нисбатан позитив муносабатда бўлади.
Одил Ёқубовнинг романнавис сифатидаги адабий феномени унинг адабий
характерларини фикр, туйғу, ҳаёт ҳақиқати ва даврга муносабат негизида
ишончли ифодалаши поэтик далиллашида намоён бўлади.

Адиб бадиий изланишларида ҳар бир қаҳрамон ўз фикрий ҳамда
руҳий оламига эга бўлса-да, уларни бирлаштириб турадиган муҳим
нуқталар ҳам мавжуд. Бу ҳол қаҳрамонларнинг ҳаётига, инсонга, одамзот
учун энг муҳим бўлган ҳодисаларга муносабатлари шарқона маънавият
асосига қурилганлигидир. Шу боис, адиб романлари реал салмоқ касб
этади. Дарҳақиқат, ахлоқий мезонларни тасдиқлаш ёки инкор этиш адиб
ижодий изланишларининг таянч марказини ташкил этади. Аслида, инсон
маънавий дунёси ахлоқий мезонларга риоя қилиш билан чекланиб

89

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


қолмайди. Умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш ва муҳофаза
қилиш унинг негизини белгилайди. Санъаткор кашф этаётган инсон
образи табиий сажияси руҳий теранлиги, ижтимоий кескинлиги ва бадиий
салмоғи, характер тийнатига яширинган ҳаёт ҳақиқатининг нозик талқини
билан белгиланади.

Одил Ёқубов, асосан, ижтимоий муносабатлар мағзини тайин
этадиган, одамзот хатти-ҳаракатларини бошқарадиган асосий қудрат
манбаини аниқлашга ҳаракат қилади. Чунончи, “Оққушлар, оппоқ
қушлар” романида муаллиф характернинг ижтимоий моҳияти унинг
ирода йўналишини белгилашига алоҳида аҳамият қаратади. Асарда
қаҳрамон ички моҳияти доимий ҳаракат, фаолият жараёнида намоён
бўлади. Шу изчиллик ва мунтазамлик қаҳрамонлар хулқини яхлит
тасаввур қилиш имконини юзага чиқаради. Характер воқеалар тизими ва
сюжет таркибий қисимларини марказлаштиради. Қаҳрамон шахси ирода
йўналишига кўра шаклланади. Образ мазмуни ва мундарижаси манфаат-
эҳтиёж кесишган чорраҳада ижтимоий мавқега эришади.

Бинобарин, одамзод табиати шундайки, у ҳамиша объектив воқелик
қаршисида ўзини ожиз сезади. Ижтимоий моҳият ҳар бир персонажнинг
ҳаёт тарзи, яшаш майдонини белгилаб беради. Тўғрироғи, жамият талаби
ва тақозоси ёхуд тақдир ҳукми инсон характери шаклланишида муҳим
роль ўйнайди. Бадиий характернинг яхлит ва тўлақонли бўлиши бир
қатор эстетик мезонлар пафосига боғлиқдир. Бизнингча, адиб поэтик
маҳорати образларни имкон ва имконсизлик, орзу ва армон, идеал ва
ҳаётнинг энг чигал вазиятлари чегарасида холис тасвирлашида намоён
бўлади.

Одамзот психологияси, шахс ички кечинмалари руҳиятининг энг
нозик хусусиятлари танлови ҳамда ифодаси лавҳанинг ғоявий
йўналишини акс эттиради. Инсон мақсад-у интилишларини, орзу ва

90

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


истакларини, бутун – тўлалигида, кенглигида, мураккаблигида ҳамда
курашчанлигида кўрсатиш роман муваффақиятини таъминлайди. Айни
дамда, муаллиф руҳий кечинма ва поэтик мушоҳадани уйғунлаштириш
мақсадида таҳлилни теранлаштирaди.

Адиб ўз ҳаётий ғояларини аниқ инсон тасвири ёрдамида
гавдалантиради. Муаллиф ўз қаҳрамонларининг ўта шахсий, бетакрор
ички дунёсини ёритади. Руҳий оламини рўй-рост ифодалашни асосий
мақсад даражасига кўтаради. Ахлоқий-маънавий қарашлар поэтик
ифодаси залворига йўналтирилган ижтимоий кескинлик талқинлар
асосида маромига етади. Шу маънода, адиб жамият, манфаат ва
интилишлари поэтик ифодаси орқали умуминсоний муаммоларни
кўндаланг қўяди. Тарқоқ ифодалар миқёси кенгайиб, концептуаллик касб
этиб, инсон руҳияти ва давр интилишлари туғдирган изтиробларни яхлит
бадиий-эстетик тизимга солади.

Адабиётлар
1.Насириддинов Ч. Инсон, онг, ҳаёт. Рисола. – Тошкент,
Ўзбекистон, 2010. – 232 бет.

91
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


2.Dıno Güzün. Türk romanlarının doğuşu. Istanbul, Evın matbaası, 1978.
– 210 bet.

3.Merhan, A. Abdulla Qodiriy ve Özbek romanının doğuşu//Selçuk
Üniversitesi Türkiyat Araştırmaları Dergisi, No 2, 2006. 129-138-s.

4.Маълумот учун қаранг: Аристотель. Поэтика. –Т.: Адабиёт ва
санъат, 1980. –Б.151; Бахтин М.М. Проблемы поэтики Достоевского. –М.:
Наука, 1973. –С. 207; Бахтин М.М. Эстетика словесного творчества. –М.:
Наука, 1979. –С.422; Веселовский А.Н. Историческая поэтика. –Л.: Наука,
1940. –С. 487; Қўшжонов М. Ўзбек романчилигининг ривожланиш
босқичлари ва жанр хусусиятлари // Адабий турлар ва жанрлар. Уч
жилдлик. Биринчи жилд. –Т.: Фан, 1991. –Б. 299-382; Каримов Н. Ойбек.
–Т.: Ёш гвардия, 1985; Норматов У. Умидбахш тамойиллар. –Т.:
Маънавият, 2000, Умуров Ҳ. Бадиий ижод асослари. –Т.: “Ўзбекистон”
2001; Тўраев Д. Ўзбек романларида бадиий тафаккур ва маҳорат
муаммоси. –Т.: “Университет”, 2001; Қуронов Д. Чўлпон насри
поэтикаси. –Т.: “Шарқ”, 2004; А.Насиров. Одил Ёқубов романлари
поэтикаси. Монография. –Т.: Фан, 2012; A.Nasirov. Badiiylik va hayotiy
haqiqat. Monografiya. –Turkya, Istanbul, КESIT, 2019.

5. Т.И.Хилл. Современные теории познания. –М.: Наука, 1965. –
С.151.

6. Поляков М. Вопросы поэтики и художественной семантики. –М.:
Советский писатель, 1986. – С. 284.

7. Бахтин М.М. Проблема автора. –«Вопросы философии», 1977. №
7. –С. 150.

8.Эйзенштейн С.М. Избранные произведения в 6-ти т. Т.3. –М.:
1964. –С. 277.

9.Ёқубов О. Адолат манзили. Роман. –Тошкент, Шарқ, 2005. –270 б.

92

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Шоҳқадам ҲАЙДАРОВ,
Жамол ЮЛДАШЕВ

Жиззах вилоят педагогларни
янги методикаларга

ўргатиш миллий маркази
доцентлари

XX АСР 70 ЙИЛЛАРИДА БУЮК ИПАК ЙЎЛИДА
ЖОЙЛАШГАН АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИКЛАРНИНГ

ЎРГАНИЛИШИ

Аннотация
Ушбу мақолада ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср 70 йилларига
қадар Ўзбекистон археологиясининг муваффиқиятлари, рус ва ўзбек
археолог олимларнинг илмий изланишлари, ибтидоий жамоа даври
ёдгорликларининг пухта ўрганганлиги ҳақидаги маълумотлар берилган.
Калит сўзлар: археология, Афросиёб, Жонбосқалъа, обида,
экспедеция.
Sh. Hyderrov,J.Yuldashev. Study of archaeological monuments located on
the Great Silk Road in the 70 years of the XX century.

Annotation
This article provides information about the successes of the archeology of
Uzbekistan until the second half of the 19th century and the 70s of the 20th

93
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


century, scientific research by Russian and Uzbek archaeologists, a thorough
study of monuments of the primitive collective ERA.
Keywords: archeology, Afrosiob, Jonboskala, monument, expedesis.
Ш.Хайдаров, Д. Юлдашев. Изучение археологических памятников,
расположенных на Великом шелковом пути в 70-е годы XX века.

Аннотация
В данной статье представлена информация об успехах археологии
Узбекистана до второй половины 19 века и 70-х годов 20 века, научных
исследованиях российских и узбекских археологов, тщательном изучении
памятников первобытнообщинной эпохи.
Ключевые слова: археология, Афросиаб, Джонбоскала, памятник,
экспедиция

Археология тарихнинг бир бўлимидир. Тарих фани тарихий, ёзма
ва моддий манбаларни ўз ичига олади. Моддий манбаларнинг ўзига хос
хусусиятлари уларнинг алоҳида мутахассислар , яъни археологлар
томонидан ўрганилишини зурур қилиб қўяди.

XX аср бошида машҳур инглиз археологи Г.Чайлд
таъкидлаганидек: “археология фан сифатида ўтмишининг чексиз
уфқларини кўришни шу даражада кенгайтирди, тарихшуносликда
ўтмишни ўрганиш имкониятларини юзлаб карра оширди”- деган эди.

Қадимги маданият ўчоқларидан бири бўлган Ўзбекистон моддий-
маданият ёдгорликларига ниҳоятда бойдир. Ўзбек халқининг узоқ
ўтмишдан қолган тарихий обидаларини ўрганиш, XIX асрнинг иккинчи
ярмида, Ўрта Осий чор Россияси томонидан босиб олингандан сўнг
бошланган бўлса-да, Ватанимиз ҳудудида археологик тадқиқотлар ва
моддий маданият ёдгорликларини илмий асосда ҳар томонлама чуқур
текшириш ишлари XX аср биринчи ярим йиллигида кенг кўламли амалга
оширилди.

94

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


XX асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида
қатор муҳим археологик текширишлар ўтказилди. 1925-1930 йилларда
Самарқандда В.Л.Вяткин, 1926-1928 йилларда Термизда Б.П.Данике,
1925-1928 йилларда Оҳангарон водийсида М.Е.Массон, 1929-1930
йилларда эса А.А.Потапов ҳамда 1930-1933 йилларда Фарғона водийсида
Б.А.Латининлар қазиш ва қидирув ишлари олиб бордилар.

1930 йилларнинг иккинчи ярмида Москва, Ленинград ва
Ўзбекистон олимларининг ҳамкорлигида бир нечта археологик
экспедициялар ташкил этилади. А.Ю.Якубовский бошлиқ Зарафшон
(1934 й); М.Е.Массон раҳбарлигида Термиз (1936 й) ва С.П.Толстов
бошлиқ Хоразм (1937 й) археологик экспедициялари шулар
жумласидандир.

1945 йилдан собиқ Иттифоқ Фанлар академияси Хоразм
археологик-этнографик экспедицияси ишга тушди. 1946-1948 ва 1950-
1952 йилларда А.Н.Бернштам бошлиқ Помир-Олой ва Помир-Фарғона
экспедицияси Фарғона археологиясини ўрганди. А.Ғ.Ғуломов ва
В.А.Шишкинлар раҳбарлигида Ўзбекистон Фанлар академиясининг
Ўзбекистон археология экспедицияси иш бошлади. Бу экспедициянинг
кўпгина отрядлари Самарқанд, Бухоро ва Тошкент воҳаларида ҳамда
Фарғона ва Сурхондарё водийларида археологик қазишлар ўтказди.

Ўзбекистондаги энг қадимги шаҳарлардан бири –Самарқандни
тарихий ва археологик жиҳатдан ҳар томонлама чуқур ўрганиш
мақсадида 1966 йилда В.А.Шишкин бошлиқ Афросиёб археологик
экспедицияси ташкил этилди. Кейинчалик ушбу экспедицияга
Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Я.Ғ.Ғуломов раҳбарлик
қилди. (1967 й) Булардан ташқари кейинги йилларда жуда кўп махсус
археологик отрядлар ташкил этилиб, Чимқурғон, Жанубий Сурхон,
Туябуғоз сув омборлари ва Чорвоқ ГЭСи зонасида ҳамда Аму-Бухоро,

95

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Аму-Қарши ва Марказий Фарғона каналлари трассасида археологик
текширишлар олиб борилди.

Археологик олимлар А.П.Окландиков, С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов ва
бошқаларнинг кўп йиллар давомида олиб борган археологик
тадқиқотлари туфайли Ўзбекистон археологиясининг палеолит, неолит,
бронза даврлари пухта ўрганилди.

Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Самарқанд,
Тошкент ва бошқа жойларда ўтказилган археологик қазишмалар
Ўзбекистонда қулдорлик ва феодализм давр археологиясини ўрганишда
жуда бой ва қимматли материаллар берди. Археологлар томонидан
топилган муҳим ёдгорликлар, айниқса моддий-маданият ёдгорликлари
Ўрта Осиё халқлари қадим замонлардаёқ юксак ва ўзига хос маданиятга
эга эканини ва жаҳон халқлари маданиятига маълум ҳисса қўшганини
шубҳасиз факт деб тасдиқлашга имкон беради.

1938-1939 йилларда А.П.Окландиков томонидан Ўзбекистоннинг
мустье даври ёдгорликларидан бири Тешиктош ғор макони топиб
ўрганилди. Ушбу топилма мустье даври бўйича жуда кўплаб қимматли
маълумотларни берди.

Қорақалпоғистон Республикасидаги Жонбосқалъа яқинидаги
С.П.Толстов томонидан топиб текширилган неолит даври ёдгорлиги
фанда “Калтаминор” маданияти деб ном олди. Бу маданиятга мансуб
бўлган ёдгорликлардан 60 дан ортиқроғи 1950-1966 йиллар оралиғида
Зарафшон ва Қашқадарё этакларидан топиб ўрганилди.

Мустақил археологик тадқиқотларни Я.Ғуломов илк бор 1936 йилда
қадимги Хоразм ерларида ҳаваскор археолог дўсти Т. Мирғиёсов билан
биргаликда бошлади. 1937 йилда унинг гуруҳига археолог
А.И.Тереножкин ва архитектор Б.Н. Засипкинлар жалб этилди.

96

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Я.Ғуломов қадимги Хоразм ерларида сақланиб қолган сон-саноқсиз
археологик ёдгорликлар, бу кўҳна ўлкани қачонлардир оби ҳаёт билан
таъмин этган кўҳна суғориш тармоқларининг қуруқ ўзанлари ва атрофда
сочилиб ётган турли-туман археологик топилмаларни ўрганар экан,
деҳқончилик хўжалигининг асоси ҳисобланган суғориш тарихи билан
жиддий шуғулланишни илмий-тадқиқотларининг ўзаги сифатида
қарайди. Чунки, Ўрта Осиёнинг қадимги маданият масканларидан бири
ҳисобланган Хоразмнинг ўзлаштирилиб обод этилиш тарихи, қадимги
маданияти ва бу ўлка аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муносабатлари
билан боғлиқ бўлган қатор масалаларга аниқлик киритиш учун
Хоразмнинг суғорилиш тарихини босқичма-босқич синчиклаб ўрганиш ва
катта куч билан кенг кўламдаги тадқиқотларни амалга ошириш зарур эди.

Я.Ғуломов Хоразм воҳасида қалъа, қўрғон эски шаҳар
харобаларини ўрганишда гўё очиқ усулдаги музей-қўриқхона сифатида
турган, турли даврларда қурилган меъморий комплексларга бой Хива
шаҳрига, унинг обидаларига алоҳида эътибор қаратади, улар устида
кўплаб тадқиқотлар олиб боради. Бу изланишларнинг натижаси 1941
йилда Я.Ғуломов қаламига мансуб “Хива шаҳри обидалари” номли
китоби босилиб чиқади.

1965 йили Афросиёб ёдгорлигида илк ўрта асрлардаги Самарқанд
ҳокими Вархуманнинг муҳташам саройи очилади. Сарой деворлари
такрорланмас ранг тасвир суратлар билан безатилган эди. Лекин
республикада ушбу қимматли топилмаларни юксак савияда кўчириб
оладиган тажрибали таъмирчи, санъатшунослар етишмас эди.
Топилмаларни очиш маълум муддатда кечиктирилади. 1966 йилда
Я.Ғуломов Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих ва Археология институти
қошида кимё-технология тадқиқотлари ва консервациялаш
лабораториясини ташкил этилишига жуда катта ҳисса қўшди. Ушбу

97

Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


лабораторияда олимлар ишлаб чиққан кимёвий таъмирлаш усуллари
туфайли кўпгина санъат обидалари, жумладан, жаҳон маданиятининг
дурдоналаридан бўлган Афросиёб, Варахша, Зартепа, Товқа, Жартепа
тасвирий санъат асарлари, Сополлитепа, Куёвқурғон ҳайкаллари, турли
ёзув маданияти намуналари сақлаб қолинди ва халқимизнинг маданий
меросига айлантирилди.

Ўзбекистонда кенг кўламда олиб борилган археологик изланишлар
туфайли Ўрта Осиёнинг қадимий маданият марказларидан ҳисобланган
Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё ва Тошкент воҳаларида, Фарғона
ва Сурхондарё водийларида Ўрта Осиё халқлари тарихининг турли
босқичларига оид жуда кўп нодир моддий маданият ёдгорликлари топиб
ўрганилди. Археологик ёдгорликларни кенг кўламда ва мунтазам
равишда ўрганиш уларнинг даврини аниқлаб олиш имконини берибгина
қолмай, балки Ўрта Осиё халқларининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий
тарихи билан боғлиқ бўлган жуда кўп масалаларни ечиб берди.

________________________________________
Адабиётлар

1. А.В.Арциховский. Археология асослари. Ўқитувчи Тошкент. 1970.
2. Ўзбекистонда археология фанини ривожлантириш концепцияси

//Ўзбекистон моддий маданияти тарихи // 32-нашр 2001.
3. Т.Ш. Ширинов, М.Ҳ.Пардаев, Ж.К.Мирзааҳмедов. Академик

Я.Ғ.Ғуломовнинг ҳаёт йўли ва илмий мероси. //Ўзбекистон моддий
маданият тарихи// 29-нашр. Самарқанд. 1998.

98
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Gulshan ABDURAXMONOVA
Istam qizi

Alisher Navoiy nomidagi
Toshkent davlat o’zbek tili va

adabiyoti universiteti
2-kurs magistranti

“OQ” VA “QORA” LEKSEMALARINING SEMANTIK
KO’LAMI

Annotatsiya
Maqolamizda oq va qora leksemalarining ayrim semalari haqida
ma’lumotlar berib o’tamiz. Bunda rangni ifodalashdan tashqari yana ko’plab
ijobiy va salbiy ma’no attenkalarini hosil qilishiga misollar va qisqacha
izohlar keltirishga harakat qildik.
Kalit so’zlar. Leksema, sema, ramz, antroponim, toponim, qora, oq,
semantik maydon.
Abdurakhmanova G. Semantic scale of lexemes "white" and "black".
Annotation
In our article, we will provide information about some symbols of white
and black lexemes. In addition to expressing color, we tried to give examples
and brief comments on how it creates many positive and negative meanings.

99
Buyuk ipak yo‘li xabarchisi / №3 / 2022 / www.silk-road.samdu.uz


Click to View FlipBook Version