“Мен Ҳарамайн (Макка ва Мадина)да ҳам, Ҳижоз,
Шом ва Ироқда ҳам кўпдан-кўп уламоларни кўрдим,
лекин улардан бирортасида ҳам Муҳаммад ибн
Исмоилдек мукаммал илмнинг жам бўлганини
кўрмадим”.
Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримий
***
“Ислом аҳлининг барчаси жамланиб, Муҳаммад ибн
Исмоилга ўхшаш яна бир кишини етиштирмоқчи
бўлса, буни эплай олишмайди”.
Мусо ибн Ҳорун Ҳаммол
***
“Бизга Хуросондан Муҳаммад ибн Исмоилдек киши
келмаган”.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
***
“Муҳаммад ибн Исмоил бизнинг замонамизда
Аллоҳ яратган энг буюк фиқҳ олимидир”.
Муҳаммад ибн Башор
***
“Кимки ҳақиқий ва ростгўй фақиҳни кўрмоқчи
бўлса, мана шу одамга қарасин”.
Абу Исҳоқ
***
“Муҳаммад ибн Исмоилга ўхшашини кўрганимни
билмайман, гўёки у танҳо ҳадис учун
яратилгандекдир”.
Ҳусайн ибн Ҳарис
***
“Эй эшитаётганлар, ҳадис ва фиқҳ илмларини
яхшилаб кўздан кечирдим. Зоҳидлар, обидлар,
фақиҳлар билан ўтирдим. Бироқ ақлимни
таниганимдан буён Муҳаммад ибн Исмоилга
ўхшашини кўрмадим”.
Қутайба ибн Саъид
***
“Муҳаммад ибн Исмоил бу умматнинг фақиҳидир”.
Яъқуб ибн Иброҳим Даврақий
***
“Муҳаммад ибн Исмоил олимроғимиз,
фақиҳроғимиз, масаланинг нозик ўринларини ҳам
илғайдиган ва изланишда биздан ўзиб кетган”.
Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Самарқандий
***
“Бизнинг замонамизда Аллоҳ яратган энг зўр
фақиҳ”.
Ибн Башшор
***
“Муҳаммад ибн Исмоил ҳадис илмида ва
иқтидорининг ўткирлигида Аллоҳ таолонинг
мўъжизаларидан биридир”.
Абу Тоййиб Ҳотим ибн Мансур Киссий
***
Аллоҳнинг назари тушган ватан бу,
Донолар гузари тушган ватан бу.
Не-не буюкларни берган халқдир бу,
Авайлаб-асраган, кўрган халқдир бу,
Яхшилик мукофата яхшилик бўлгай,
Савоб ишни ҳар ким ҳар кунда қилгай.
Бухорий ҳаёти бизларга ибрат,
Илоҳий динимиз дилларга қудрат.
“Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” ҳеч ўлмас мерос,
Исломий эътиқод мусулмонга хос.
Бошга қилич келса, гапиргайлар рост,
“Саҳиҳ” авлодларга сабоқдир асос.
Иймон калимаси тилларда мудом,
Иймон нури дилни ёритгай ҳар он.
Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда,
Аллоҳ марҳамати-тилагимизда.
Барот Исроил,
“Пайғамбар суйган инсон”
достонидан парча
“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” ВА
“АДАБ АЛ-МУФРАД” АСАРИДА
КЕЛГАН ҲАДИСЛАРДАН НАМУНАЛАР:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният
қилганигина бўлади”, дедилар”.
***
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳаё – иймондандир”, деганлар”.
***
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Отангнинг (дўстлари билан бўладиган) алоқасини
давом эттир, алоқани (ўлганидан кейин) узиб қўйма.
Агар шундай қиладиган бўлсанг, Аллоҳ нурингни
ўчириб қўяди”, деганлар.
***
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё
Расулуллоҳ, мен кимга яхшилик қилай?” – деб сўралди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онангга”, –
дедилар. “Кейин кимга?” – деди. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг-га”, – дедилар.
“Кейин кимга?” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Онангга”, – дедилар. “Кейин кимга?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Отангга”, –
дедилар”.
***
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга Тубо бўлсин,
Аллоҳ азза ва жалла унинг умрини зиёда қилсин”, –
деганлар”.
***
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ота-онасини ҳақорат қилиш – гуноҳи азимлардан”,
– дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, одам қандай қилиб
ўз ота-онасини ҳақорат қилиши мумкин?!” – дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бировнинг ота-онасини сўккан одам ўз ота-онасини
ҳақорат қилган бўлади”, – деб жавоб қилдилар”.
***
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мунофиқнинг аломати учта: агар гапирса, ёлғон
сўзлайди; агар ваъда берса, хилоф қилади; агар омонат
берилса, хиёнат қилади”, деганлар”.
***
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таолога амалларнинг энг яхшиси оз бўлса
ҳам, (унда) бардавом бўлинганидир”, деганлар”.
***
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Киши ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига
ҳам раво кўрмагунича комил мўмин бўла олмайди”,
деганлар”.
***
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мўмин мўминнинг ойнасидир. Мўмин мўминнинг
биродаридир. У биродарига зиён келтирадиган
йўлларни тўсади ва уни орқасидан ҳимоя қилади”.
***
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, босиқликни
ўзингга лозим тут. Шунда Аллоҳ сенга чиқиб кетадиган
йўлни кўрсатади”, деганлар”.
***
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар сизлардан бирингиз мол-дунё ва халқ
қилинишда фазилатли кишига қараса, ўзидан
пастроғига қарасин”, деганлар”.
***
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ислом беш нарса устига барпо қилингандир:
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи васаллам Аллоҳнинг Расули, деб гувоҳлик
бериш; намозни барпо қилиш; закотни адо этиш;
Байтуллоҳни ҳаж қилиш; Рамазон ойида рўза тутиш”,
деганлар”.
***
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Катта гуноҳларнинг энг улкани Аллоҳга ширк
келтириш, бирор жонни (ноҳақ) ўлдириш, ота-
оналарга оқ бўлиш ва ёлғон сўзлаш”, деганлар”.
***
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса,
яхшиликни сўзласин ёки сукут қилсин”, деганлар”.
***
Пайғамбар алайҳиссалом:
“Одамларнинг энг бахили салом бeришга бахиллик
қилганидир. Одамларнинг энг ожизи дуо қилишга
ожиз кишидир”, деганлар” .
***
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳар бир яхшилик – садақадир”, деганлар”.
***
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса,
қўшнисига озор бермасин”, деганлар”.
***
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган
бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин” деганлар” .
***
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бир-бирингизга ҳадя беринглар, ўрталарингизда
муҳаббат пайдо бўлади”, деганлар” .
***
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса,
меҳмонни ҳурмат қилсин”, деганлар”.
***
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Банда ёмонликдан тийилсин. Зеро, мана шу нарса
унинг учун садақадир” деганлар”.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. Абдурраҳим ибн Зайн Ироқий. Тарҳу-т-тасриб фи
шарҳи-т-тақриб. Ж.1. – Байрут. Дор иҳёи-т-туроси-л-
арабий.
2. Абу Исо ат-Термизий. Сунану-т-Термизий. Ж. 9.
Дару-л-ғарби-л-исломий.
3. Ибн Касир. Ал-бидоя ва-н-ниҳоя. – Байрут. Ж. 11.
Дор иҳёи-т-туроси-л-арабий, 1988.
4. Ибн Ҳажар Асқалоний. Таҳзибу-т-таҳзиб. Ж. 1. –
Ҳайдаробод: Матбаа мажлис доират ал-маориф ан-
низомия, 1325.
5. Ибн Асокир. Тариху Димашқ. Ж. 52. – Байрут.
Дору-л-фикр, 1998.
6. Ибн Касир. Ал-бидоя ва-н-ниҳоя. – Байрут. Ж.14.
Дор иҳёи-т-туроси-л-арабий, 1988.
7. Сафадий. Ал-Вофий бил вафийёт. Ж. 2. – Байрут.
Дор иҳёи-т-турос.
8. Тожуддин Субукий. Табақоту-ш-шофиъияти- л-л-
кубро. Ж. 2. – Қоҳира. Дор Ҳажр, 1992.
9. Фуад Сезгин. Тариху-т-туроси-л-арабий. Ж.1. –
Риёз. Идорату-с-сиқофа ва-н-нашри би-л-жомиъа, 1991.
10. Ҳожа Халифа. Кашфуз зунун. Ж. 1. – Байрут.
Дору-л-фикр.
11. Шавконий. Найлу-л-автор. Ж.1. Идорату -т-
тибоъти-л-мунирия.
12. Шамсуддин Заҳабий. Машҳур даҳолар сийрати.
– Т. Шарқ, 2015.
13. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий.
Ҳадис (Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ). Ж. 1-4. (1-нашри). – Т.:
Қомуслар Бош таҳририяти, 1991-1996.
14. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий.
Саҳиҳул Бухорий. Ал-жомиъ ас-саҳиҳ (Ишонарли
тўплам) (Шайх Абдулазиз Мансур таҳририда). 2-
китоб. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”
Давлат илмий нашриёти, 2008.
15. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн
Муғийра Бухорий. Саҳиҳул Бухорий. – Миср, 2001.
16. Алимов У. Имом Бухорий баракоти. – Т.:
Мовароуннаҳр, 2007.
17. Имом Бухорий таърифи. – Самарқанд, Имом
Бухорий халқаро маркази, 2018.
18. Имом Бухорий. Ал-адаб ал-муфрад (Адаб
дурдоналари). – Т., 1990.
19. Имом Бухорий. Ал-адаб ал-муфрад. – Т.:
Тошкент ислом университети, 2008.
20. Мамадалиев С. Имом Бухорий таърифи. – Т.:
Чўлпон, 1996.
21. Уватов У. Ҳадис илмнинг султони. – Самарқанд:
Имом Бухорий халқаро маркази, 2009.
22. Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси. –
Самарқанд, Имом Бухорий халқаро маркази, 2016.
23. Усмонхон Темурхон ўғли, Бахтиёр Набихон ўғли.
Имом ал-Бухорий муҳаддислар султони. –Т.:
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2004.
24. Шайх Абдуссалом ал-Муборакфурий. Имом ал-
Бухорий. (У. Уватов таржимаси). – Т.: Тошкент ислом
университети, 2008.
25. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис
ва Ҳаёт. Ж. 1. – Т.: Шарқ, 2008.
26. http://kh-davron.uz
27. http://zarnews.uz
Ахlоqiy-mа’rifiy nаshr
IMОM BUXОRIY
«Sharq» nаshriyot-mаtbаа
аksiyadоrlik kоmpаniyasi
Bоsh tаhririyati
Тоshkеnt – 2019
Мuhаrrir: Erkin Mаlik
Dizаynеr: Оygul Fоzilоvа
Техnik muhаrrir: Rasul Nafasov
Sаhifаlоvchilar: Mastura Atxamоvа, Muhammadiqbol Shukurov
Мusаhhihlar: Shahlo Xoldorоvа,
Shokirjon Isoqov
Nаshr lisеnziyasi АI № 201, 28.08.2011 yil
Bоsishgа 11.07.2019 ruхsаt etildi. Bichimi 70х90 1/32.
«Palatino Linotype» gаrniturаsi. Оfsеt bоsmа. Shаrtli bоsmа
tаbоg‘i 0. Nаshriyot-hisоb tаbоg‘i 0. Аdаdi 00 nusха.
Buyurtmа № 0.
«Sharq» nаshriyot-mаtbаа аksiyadоrlik
kоmpаniyasi bоsmахonаsi, 100000,
Тоshkеnt shаhri, Buyuk Тuron ko‘chasi, 41.