The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

ЎЗБЕКИСТОНДА МУСУЛМОН ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА УЛАМОЛАРИ ФАОЛИЯТИ

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by mansurbek.0888, 2022-02-24 03:18:58

ЎЗБЕКИСТОНДА МУСУЛМОН ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА УЛАМОЛАРИ ФАОЛИЯТИ

ЎЗБЕКИСТОНДА МУСУЛМОН ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА УЛАМОЛАРИ ФАОЛИЯТИ

кучайтиришга қаратилган. Лекин маълумки, амалда ишлар қилинмаса,
ташвиқот ўз мақсадига эриша олмайди. Халқаро муносабатлар кенгайиб
бораётган ва чет элликлар мамлакат ҳудуди бўйича бемалол сафар қилиб
юриши имконига эга бўлган ҳозирги даврда чет элларга Совинформбюро,
радио ва шу кабилар орқали ташвиқот қилиш амалий иш билан
мустаҳкамланмаса, охир-оқибатда салбий натижа бериши мумкин…

Шундан келиб чиқиб, жиддий тадбир ишлаб чиқишингиз керак,
чунончи шундайлар бир қатор аҳоли яшайдиган чет элликлар борадиган
жойларда давлат манфаати талаб қилинган ҳолда масжид очиш, ЎОҚМДН
нинг Тошкентда мадраса очиш тўғрисидаги илтимосини ҳал қилиш
диндорларга ўз фарзандларини декрет доирасида ўз хоҳиши бўйича диний
эътиқод асосларини ўқитиш имкониятини бериш мадраса ўқувчилари
таркибини тубдан яхшилаш режасини ишлаб чиқиш ва шунга ўхшашлар».

СССР Диний ишлар бўйича кенгаши кўрсатмалари асосида чет эллик
делегацияларга мусулмон диний арбобларига намойиш қилиш учун
Тошкентда 1956 йил 1 ноябрда «Бароқхон» мадрасаси очилди. Айрим
масжидларни қуришга рухсат берилди. Чет эллик меҳмонларга
кўрсатиладиган объектлар, масжидлар, исломий тарихий ёдгорликлар
рўйхати тузилган ва улар диний ташкилотлар – ЎОҚМДН томонидан
реставрация қилинган, таъмирланган, бу объектлар ҳудуди
ободонлаштирилган. Бошқа диний ташкилотлар – масжидлар, эски ҳолича
таъмирланмай қолган эди. Совет органлари аслида мусулмон диний
ташкилотлари фаолиятини, мусулмонлар диний эътиқодини чеклашга
ҳарақат қилган бўлса ҳам, чет эллик меҳмонларга кўзбўямачилик қилиб,
Ўзбекистон, бошқа республикалар мусулмонлари эркин диний маросимларни
бажаради, масжидларда намоз ўқийди, мадрасаларда диний арбоб кадрлар
тайёрланмоқда, исломий тарихий ёдгорликлар таъмирланиб, аҳолига зиёрат
қилишга очиб қўйилган, деб кўрсатиб, уларда мусулмон динининг ҳолати
тўғрисида яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилинган.

101

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг совет
давридаги чет эл мусулмон ташкилотлари билан алоқалари тарихини икки
даврга бўлиш мумкин: Биринчи давр 1943-1960 йиллар ЎОҚМДН ташкил
бўлганидан то 1961 йилгача ва иккинчи давр 1961-1991 йили ЎОҚМДН нинг
халқаро алоқалар бўлими ташкил бўлганидан то Ўзбекистон мустақилликка
эришгунича йилларни ўз ичига олади.

Биринчи даврда ЎОҚМДН нинг чет эл мусулмон ташкилотлари билан
алоқаси кам бўлган. ЎОҚМДН нинг чет эллар билан алоқалар бўлимининг
фаолияти тўғрисида 1972 йилда ёзилган маълумотномада кўрсатилишича, 60-
йилларгача Диний назоратнинг таклифи билан Ўзбекистонга айрим
мусулмон делегациялари ва ислом динининг арбоблари сафарга келган.
Дастлабки мусулмон делегацияси Албаниядан бўлган. Покистондан Совет
Иттифоқига, жумладан, Ўзбекистонга ЎОҚМДН таклифи билан «Мусулмон
жамияти» раиси йирик дин арбоби Мавлоно ал-Бадаюни ал-Қодири
раҳбарлигида мусулмон делегацияси келган.

Диний назоратнинг Ўзбекистон диний ишлар бўйича кенгаш вакилига
1956 йили 14 ноябрда ёзган ахборотида Шайх Муҳаммад Саид Киаи
раҳбарлигидаги Индонезия мусулмонлари делегациясининг Ўзбекистон
мусулмонлари ҳаёти ва тарихий ёдгорликлари, жумладан, Самарқанддаги
Исмоил Бухорий мозори ва бошқалар билан танишганлиги батафсил баён
этилган. Шунингдек, 50-йилларда Совет Иттифоқи, жумладан, Ўзбекистон
мусулмонлари ҳаёти билан танишгани Суданнинг таниқли диний ва сиёсий
арбоби ташқи ишлар министри Али Абдураҳмон келган. Ливаннинг йирик
мусулмон диний арбоби Нажим Жиср ҳам Ўзбекистонда бўлган. 1958 йилда
Суриянинг мусулмон делегацияси бош муфтийси, доктор Абу Юсер Абидин
раҳбарлигида Ўзбекистонда сафарда бўлган.

ЎОҚМДН вакиллари ҳам мусулмон мамлакатлари диний ташкилотлари
таклифи билан ва ҳаж сафари давомида айрим шарқ, араб давлатларида
бўлган ва дин арбоблари билан мулоқот қилган. Диний назоратнинг Миср
давлати диний ташкилотлари билан алоқалари самарали бўлган.

102

ЎОҚМДНнинг халқаро алоқалар бўлими 1976 йил 26 июлда тайёрлаган
маълумотномада чет мамлакатлар диний ташкилотлари билан алоқалар
тарихига тўхталиб, қуйидаги маълумотлар келтирилган: «Бутун жаҳонга
машҳур «Ал-Азҳар» университети ислом дунёсига кўпгина муносиб кадрлар
тайёрлаб берган. Бу оқсоқол мусулмон ўқув юрти минг йиллик тарихга эга.
Мисрнинг бу йирик ўқув юрти билан дўстона муносабатлар ўрнатилганига
деярли 30 йил бўлди. Шуни қайд қилиш керакки, бу алоқалар Мисрдаги
инқилоб ғалаба қилганидан кейин янада мустаҳкамланди. 1953 йилдан
бошлаб Совет Иттифоқидан ҳаж сафарига кетаётган мусулмонлар деярли ҳар
йили Мисрда тўхташган ва бу мамлакатнинг машҳур ислом арбоблари билан
учрашган ва суҳбатлашган. Бизнинг алоқаларимизни ўрнатилиши ва
мустаҳкамланишида «Ал-Азҳар» университети олимлари катта роль ўйнаган.
Уларнинг улкан ишлари ва васийлиги туфайли бу олий диний ўқув юртида
1955 йилдан бошлаб Диний назорат вакиллари доимо ўқимоқда».

Шу ҳужжатда кўрсатилишича, совет мусулмонларининг йирик арбоби
З.Бобохонов 1958 йилда Мисрнинг Қохира шаҳрида бўлиб ўтган «Осиё ва
Африка мамлакатлари ҳамкорлиги комитети конференцияси»да ташкилий
комитетнинг таклифи билан иштирок этган.

ЎОҚМДН нинг Шарқ мамлакатлари диний ташкилотлари билан мана
шундай алоқалари 50-йилларда оз бўлсада, бўлиб турган. Диний назоратнинг
мусулмон давлатлари диний ташкилотлари билан муносабатлари 1961 йилда
чет эллар билан алоқалар бўлими ташкил бўлганидан кейин кенгайди,
мустаҳкамланди ва янги иккинчи давр бошланди.

ЎОҚМДНнинг чет эллар билан алоқалари бўлими 1962-1972 йиллар
бўйича тайёрлаган маълумотномасида кўрсатилишича, 1962 йилда СССР
мусулмонлар вакиллари, Ўзбекистон вакиллари икки маротаба чет эл
сафарларида бўлдилар. Биринчи сафар Ливияга мамлакат бош муфтийси
таклифи билан амалга оширилган эди. Иккинчи бориш Эронда бўлиб ўтган
Бутунжаҳон ислом конгрессида муфтий З. Бобохоновнинг иштирок этиши

103

билан боғлиқ бўлган эди. Шундан бошлаб, ЎОҚМДН вакиллари мунтазам
равишда чет эл сафарларида бўлган.

1962 йилдан бошлаб диний назорат таклифи билан ҳар йили чет эл
мусулмон ташкилотлари вакиллари кела бошлаган. 1962-1967 йилларда
Ўзбекистонга Того, Тунис, Ливия, Уганда, Финляндия ва Ливан
мамлакатлари мусулмон диний делегациялари ташриф буюрган. Булар
орасида анча ваколатли, масалан, Президент қошидаги министр Муҳаммад
Ҳусейн раҳбарлигидаги Тоголик мусулмонлар делегацияси, бош муфтий
Хасан Холид бошқарган Ливан мусулмон делегациялари ҳам бўлган. Чет
эллар билан алоқалар бўлимининг 1962-1978 йиллардаги фаолияти
тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилишича, 1968 йил ЎОҚМДН тўртта
мусулмон делегацияларини Сурия, Марокаш, Афғонистон ва Гамбиядан
кутиб олган. Сурия делегациясини бош муфтий Аҳмад Кафтару бошқарган.
Делегация аъзоларини Ўзбекистон Олий Совети Президиумининг раиси
Насритдинова Ёдгора Содиқовна қабул қилган. Делегация раҳбари
республика мусулмонлари ҳаёти ва Ўзбекистоннинг эришган ютуқлари
билан танишиб, шундай деган: «Ўзбекистон мусулмонлари ҳақиқий
мусулмон ҳисобланади, чунки улар ўзининг ватанини тараққиёти учун
фидокорона меҳнат қилмоқдалар ва шу билан бирга, Оллоҳ олдидаги ўз
вазифаларини ҳам унутмаганлар. Ислом диндорларига худди шундай турмуш
тарзини буюрган».

1971 йилда ЎОҚМДН таклифи билан Ўзбекистонга 6 нафар, 1972
йилда 8 нафар мусулмон делегациялари ташриф буюрган. 1962-1972
йилларда фақат ЎОҚМДН таклифи билан 68 нафар мусулмон делегациялари
келган. Бу делегациялар ташрифи СССР мусулмонлар ҳаёти билан чет эл
мусулмонларини таништиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ўзбекистонга келган делегация раҳбарлари ва аъзолари радио ва
телевидениеда чиқиш қилиб, матбуот муҳбирларига интервью бериб,
рисолалар ёзиб, ўзбек халқи ислом дини ҳолати билан таништиришга катта
ҳисса қўшдилар. Масалан, Покистон делегацияси раҳбари Маулан Бадаюни

104

мамлакатига қайтиб бориб, «Тассуроти рус» (Россия сафари таассуротлари),
Ливан делегацияси аъзоси Муҳаммад Амин Дюган «Биринчи сафар» номли
рисолалар ёзган ва Марокаш делегацияси раҳбари «Даъватул ҳақ» журнали
бош муҳаррири журнал саҳифасида делегациянинг СССР бўйича сафарини
кенг ёритган. Бу муаллифлар СССР халқлари ҳаётини, диний эътиқод
эркинлигини холисона ёритган. СССР мусулмонлари Оллоҳ, шариат
айтганларини бажараётганла-рини ёзган. СССР мусулмонлари ҳаётини кўриб
ёзган бу асарлар Совет Иттифоқи душманларининг ёлғон-яшиқ
ташвиқотларига сезиларли зарба берган.

ЎОҚМДН таклифи билан ташриф буюрган мусулмон
делегацияларидан ташқари, бошқа йўл билан келган чет эл делегациялар
туристлари ва газета, журнал муҳбирлари ҳам Диний назорат раҳбарилари
қабулида бўлган, мусулмонлар ҳаёти ва ислом динининг ҳолати билан
қизиққан. 1965 йилда 60 дан ортиқ делегациялар билан Диний назоратда
суҳбатлар ўтказилган, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилган. Бу
делегациялар ҳам ўз юртида СССР да ислом динининг аҳволи тўғрисида
дурустроқ тасаввур шаклланишига маълум ҳисса қўшган.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг 1973 йил
30 ноябрдаги маълумотномасида СССР мусулмонларининг араб
халқларининг империалистлар тажовузига қарши мустақиллик ва ижтимоий
тараққиёти учун адолатли курашини қўллаб-қувватлашга бағишланган
конференциясида араб давлатлари делегациялари иштироки ҳақида батафсил
хабар берган. СССР мусулмонлари конференцияси 1973 йил 13-14 ноябрда
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда тўртта Диний назоратнинг 40
нафар вакилларидан ташқари, 8 та араб мамлакатларидан 17 нафар вакиллар
қатнашган.

Ироқ делегациясини Вақф ишлари бўйича министри Нафе Касем
бошқариб келган эди. Ливия делегациясига Иззиддин ал-Гирьяни раҳбарлик
қилган эди. Яман делегациясини Ислом динининг йирик арбобларидан бири,
Яманнинг Бош муфтийси Муҳаммад Аҳмад Забара бошқарган эди.

105

Конферренцияга Ливан суннийлари ва шиаларидан иккита делегация келган
эди. Қувайт делегацияси Муҳаммад Мажид ас-Сакрадан иборат эди. Барча
делегация вакиллари конференцияда нутқ сўзлаб СССР ҳукуматига,
мусулмонларига бу конференцияни ўтказганига, ташкил қилганига,
арабларни қўллаб қувватлаганига минатдорчилик билдирди. Улар Совет
давлатини арабларнинг Исроил агрессиясига қарши совет давлати ҳимоя
қилаётганини юқори баҳоладилар. Конференция совет халқлари билан араб
халқларининг самимий дўстлигини намойиш қилди.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг чет эллар
билан алоқалари бўлими 1976 йил 26-июлда бўлимнинг 15 йиллик фаолияти
тўғрисида қисқача маълумотнома тайёрланган. У ҳужжатда ЎОҚМДН нинг
жаҳондаги мусулмон давлатлари исломий ташкилотлар билан дўстлик
алоқаларини мустаҳкамлаш соҳасидаги ишлари ҳақида мукаммал баён этган.
Ҳужжатда Марокашнинг мусулмон диний ташкилотлари ва ислом дини
арбоблари билан дўстона муносабатлари тўғрисида қуйидагиларни қайд
қилган: «Муфтий З. Бобоҳоновнинг 1961 йилда Марокашга қилган сафарига
жавобан 1 ой давомида бизнинг мамлакатда Марокашлик ислом делегацияси
меҳмон бўлди. Бу делегацияни Мароконинг йирик давлат, сиёсий, диний ва
жамоат арбобларидан бири, «Истиқлол» партиясининг асосчиларидан бири
Аллал ал-Фасий бошқарган. Делегация мамалакатимизнинг Москва,
Ленинград, Волгаград, Баку, Душанба ва Тошкент каби йирик маданий
саноат марказларида бўлдилар. Бу сафар давомида делегация аъзолари совет
халқи ҳаётининг барча қирралари, унинг бой маданияти билан танишдилар.
Шу ўн беш йил ичида бизнинг меҳмонларимиз орасида Мароккодан бу
мамлакатнинг буюк мусулмон етакчилари Аҳмад Баркаш, Абдуллоҳ Канун
ва бошқалар бўлган.

Аллал ал-Фасийнинг яна бир хизмати шундаки, 1962 йилдан бошлаб
бизнинг мамлакатимиз мусулмонлари вакиллари Марокашнинг машҳур
ислом Қорауэйн Университетига ўқишга қабул қилина бошланди. Бу ўқув
юрти юқори малакали диний арбоблар тайёрлашда катта рол ўйнади.

106

Худди шундай дўстона муносабат Диний назорат билан Миср, Ливан,
Сурия, Тунис, Иордания ва бошқа мусулмон давлатлари диний ташкилоти
билан мавжуд эди. Юқорида қайд қилинган ҳужжатларда кўрсатилишича,
1970 йилда Ал-Азҳар университетининг собиқ ректори Шайх Муҳаммад ал-
Фаххамнинг Ўзбекистонга келиши шу университет билан Диний назорат
ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида янги босқич
бўлган.

Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги «Ал-Азҳар» университетида Диний
назорат вакиллари доимо сабоқ олган. 1971 йилда бу университетда
Ўзбекистондан Ш. Мирмахмудов, Р. Мустафақулов ва Т. Ўринбоевлар
ўқиган.

ЎОҚМДН дўстона алоқалари бошқа давлатларнинг кўплаб диний
ташкилотлари билан ҳам бўлган. 1961-1976 йилларда Ўрта Осиё ва
Қозоғистон мусулмонлари диний назорати илиқ ва хурсандчилик билан
қуйидаги давлатлардан ислом делегацияларини қабул қилган, Ўрта Осиё ва
Қозоғистон мусулмонлари ҳаёти билан таништирган: Жазоир, Ливия, Яман
Араб Республикаси, Того, Мали, Юқори Вольта, Уганда, Гамбия, Ҳиндистон,
Покистон, Филиппин, Малайзия, Бангладеш, Эрон, Афғонистон, Сомали,
Судан, Гвиана, Маврикия, Франция, Югославия, Болгария, Польша, Гана,
Шри-Ланка, Сенегал, Мавритания.

СССР га, жумладан, Ўзбекистонга ЎОҚМДН таклифи билан келган
барча чет эл мусулмон делегациялари Самарқанд областида жойлашган
Исмоил Бухорийнинг қабрига олиб боришни илтимос қилган. Кузатиб
юрганлар унамаган ҳолларда қатъий талаб қилишган. Шу маънода бир
ҳужжатда ўзига хос воқеа баён этилган. 1958 йилда ЎОҚМДН таклифи билан
Ўзбекистонга Сурия мусулмон делегацияси келган. Делегация раҳабари
Сурия бош муфтийси Абу ал-Юсер Абидин Самарқандга келганда Исмоил
ал-Бухорий дафн қилинган жойга олиб боришни қатъий талаб қилган. Ўша
вақтда Имом Бухорий қабри ташландиқ ҳолатда бўлганлиги учун чет эл
меҳмонларига бу ёдгорлик кўрсатилмас эди. Шунинг учун меҳмонларни

107

кузатиб юрган Диний назорат вакиллари ҳар хил баҳоналар кўрсатиб,
делегация раҳбари илтимосини бажара олмасликларини айтган. Шунда
доктор Абидин йиғлаб юборган ва ғазабланиб шундай деган: «Мен бир ўзим
пиёда бораман. Исмоил ал-Бухорий қабрини зиёрат қилмай, мен ҳеч қаёққа
бормайман». Шундан кейин делегациянинг кузатувчилари мажбур бўлиб,
Хартанг қишлоғига, ал-Бухорий қабрига олиб боришган.

Архивда 1966-1971 йилларда Самарқандда Исмоил ал-Бухорий
қабрини зиёрат қилган ЎОҚМДН таклифи билан келган чет эл мусулмон
делегациялари рўйхати сақланган. Бу ҳужжатда кўрсатилишича, 1966 йил
майида 3 нафар кишидан иборат Финляндия мусулмонлари жамияти раиси
Али Ўсмон раҳбарлигидаги мусулмонлар делегацияси ал-Бухорий қабрини
зиёрат қилган. 1967 йил ноябрда Ливан муфтийси Шайх Ҳасан Халед
раҳбарлигида 7 кишидан иборат мусулмон делегацияси Исмоил ал-Бухорий
қабрини зиёрат қилган. 1968 йилда Ўзбекистонга ЎОҚМДН таклифи билан
Марокко, Афғонистон, Сурия давлатларидан мусулмон делегациялари келиб
Исмоил ал-Бухорий қабрини зиёрат қилган. Марокконинг Вақфлар ва диний
ишлар бўйича министри Аҳмад Баргаш бошчилигида келган мусулмонлар
делегацияси Москвага келиши биланоқ, Ўзбекистонга бўладиган сафар
дастурига Имом Бухорий қабрига боришни киритишни илтимос қилган.
Марокашда ал-Бухорий номи ҳаммага маълум ва машҳур эканлигини айтган.
Делегация Имом Бухорий қабрини зиёрат қилгани борганда Қуръон тиловат
қилиб, масжидга Марокко Қироли Ҳасан II совға қилган гилам ва катта
люстрани топширдилар. 1969 йилда Исмоил ал-Бухорий қабрини Жазоир,
Цейлон, Нигерия, Юқори Вольта, Сенегал, Болгария, Индонезия, Ҳиндистон,
Британия Гвинеяси, Югославия, Ливан, Суриядан келган мусулмон
делегациялари зиёрат қилган. 1970 йилда Исмоил Бухорий қабрини Диний
назорат таклифи билан Ўзбекистонга ташриф буюрган Филиппин, Яман,
Того, Миср мамлакатлари мусулмон делегациялари зиёрат қилган.
Шунингдек, 1970 йил Загорск шаҳрида бўлиб ўтган Совет мусулмонларининг
конференциясига келган 25 мамлакатнинг 49 кишидан иборат қатнашчилари

108

ҳам ал-Бухорий қабрини кўргани боришган. 1971 йилда ЎОҚМДН таклифи
билан Мисрнинг ислом ёшлари ассоциацияси мусулмон делегацияси, Қувайт
мусулмон делегацияси, Тунис мусулмонлари делегацияси, Дагомея
мусулмон делегацияси, Малайзия мусулмон делегацияси, Марокаш
мусулмон делегацияси Ўзбекистонга келган, Тошкент, Бухоро, Самарқанд
шаҳарларида бўлган, Имом Бухорий қабрини зиёрат қилган.

ЎОҚМДН таклифи билан ҳар йили 5-10 та чет эл мусулмонлари
делегациялари, ислом дини арбоблари, Ўрта Осиёга, жумладан, Ўзбекистонга
келиб, тарихий ислом ёдгорликларини, авлиёлар қадамжоларини зиёрат
қилганлар ва Совет мусулмонлари ҳаёти билан танишган. ЎОҚМДН таклифи
билан Ўзбекистон ва бошқа республикаларга келган чет эл меҳмонлари
ҳақида чет эллар билан алоқалар бўлимининг йиллик ҳисоботларида қисқача
маълумотлар берилган. Шу бўлимнинг 1974 йилдаги фаолияти тўғрисидаги
ҳисоботда кўрсатилишича, Диний назорат таклифи билан Покистон, Яман
Халқ Демократик Республикаси, Миср Араб Республикаси ва Индонезия
мусулмон делегациялари келган. Чет эллар билан алоқалар бўлимининг 1980
йилдаги ишлари тўғрисидаги ҳисоботда ЎОҚМДН таклифи билан Сурия
Араб Республикаси, Иордания ва Яман Халқ Демократик Республикаси
делегацияларининг Ўзбекистонда бўлганлиги қайд қилинган. Бу алоқалар
амалий аҳамиятга эга бўлганлиги, ўқишга талабаларнинг жўнатилиши,
ҳожиларнинг Сурия орқали бориши, алоқаларни кенгайтириш тўғрисида
келишганлиги кўрсатиб ўтилган. 1983 йил бўйича ҳисоботда кўрсатилишича,
7 та мусулмон делегациялари ЎОҚМДН таклифи билан келган. Меҳмонлар
Тошкентдан ташқари, Самарқанд, Бухоро ва Хивада бўлган. Кўп меҳмонлар
Имом Бухорий қабрини зиёрат қилган. Чет эллар билан алоқалар бўлимининг
1987 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилишича, ЎОҚМДН
таклифи билан Ўзбекистонга 7 та мусулмон мамлакатларидан делегациялар
келган.

ЎОҚМДН нинг чет эллар билан алоқалар бўлимининг 1962-1972
йиллардаги фаолияти тўғрисидаги маълумотномасида кўрсатилишича, 1961

109

йили Диний назоратнинг чет эллар билан алоқалар бўлими ташкил
қилингандан кейин Совет мусулмон делегацияларининг чет элларга сафари
фаоллашди. 1962-1972 йиллар ичида Совет Иттифоқи мусулмонлари
делегациялари таркибида ЎОҚМДН вакиллари қуйидаги мусулмонлар
яшайдиган мамлакатларда бўлдилар: Миср, Сурия, Ироқ, Ливан, Жазоир,
Судан, Саудия Арабистони, Яман, Араб Республикаси ва бир қатор Африка
мамлакатлари – Мали, Дагомея, Нигерия, Того, Гвинея ва бошқалар. Осиё
мамлакатларидан – Япония, Индонезия, Филиппин, Цейлон, Ҳиндистон,
Покистон, Эрон, Афғонистон, Туркия ва бошқаларда Ўрта Осиё ва
Қозоғистон вакиллари мусулмон аҳолиси ҳаёти, диний ташкилотлари
фаолияти билан танишдилар. Улар жаҳондаги мусулмонлар яшайдиган
кўпгина мамлакатларда сафарда бўлдилар.

Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари борган
мамлакатларда уларнинг сафарига мусулмон аҳолисининг қизиқиши катта
бўлган. 1969 йилда Муфтий З. Бобохонов Марокаш ва Жазоирда бўлган
вақтида ҳар куни 3 марта жомеъ масжидларида минглаб мусулмонлар
йиғинида нутқ сўзлашига тўғри келган. 1971 йилда Цейлонда бўлганда ҳам
худди шу ҳолат такрорланган. Ўрта Осиё вакиллари шу каби чиқишларида
ЎОҚМДН нинг фаолияти СССР да мусулмонлар ҳаёти, Ўрта Осиёда ислом
тарихи, Ўрта Осиёнинг ислом фанлари марказларидан бири бўлганлиги,
Имом Бухорий, Имом Термизийлар ватани эканлиги, мусулмонлар ҳаётидаги
ҳозирги ижтимоий-иқтисодий, маданий ўзгаришлар ҳақида маълумот берган.

1971 йилдаги чет эллар билан алоқалар бўлимининг ҳисоботида
кўрсатилишича, ЎОҚМДН вакиллари Саудия Арабистонида ҳаж сафарига
борганлигини ҳисобга олмаганда, Миср, Мали, Юқори Вольта, Того,
Филиппин ва Цейлонда бўлган.

ЎОҚМДН делегацияларининг мусулмон давлатлари ва диний
ташкилотлари ташкил қилган халқаро конференцияларда қатнашиши ҳам чет
эл диний ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим рол
ўйнаган. Чет эллар билан алоқалар бўлимининг 15 йиллик фаолияти

110

тўғрисида 1976 йил 26 июлда ёзилган маълумотномасида кўрсатилишича,
1961-1976 йилларда қуйидаги халқаро конференцияларда: 1961 йилда
Токиодаги диний арбоблар вакиллари конференциясида, 1962 йилда
Ироқдаги Бутунжаҳон Ислом конференциясида, 1964 йилда Индонезиядаги
Бандунг Ислом конференциясида, 1965 йилда Япониядаги Тинчлик
тарафдорлари конференциясида, 1966 йилда Финляндиядаги Тинчлик
тарафдорлари конференциясида, 1967 йилда Қоҳирадаги Халқаро Ислом
конференциясида, 1968 йилда Покистон ва Марокашдаги Қуръоннинг 1400
йиллигига бағишланган конференцияларда, 1972 йилда Қоҳирадаги Осиё ва
Африка ҳамкорлиги тарафдорлари комитетининг 5-мажлисида, 1975 йилда
Ироқ мусулмонлари конференциясида, Маккадаги «Масжидлар бурчи»
конференциясида Диний назорат раиси муфтий Зиёвутдин қори Бобохонов
қатнашиб, ўз нутқларида Совет Иттифоқида ислом диний ташкилотлари –
масжид, мадрасалар мавжудлиги, уларда мусулмонлар ибодат қилаётганлиги,
диний кадрлар тайёрланаётгани ҳақида гапириб, совет ҳукумати диний
сиёсатини ижобий қилиб кўрсатишга ҳаракат қилган. Шу йўл билан совет
ҳукуматининг диний сиёсатини маъқуллаб, ислом дини, унинг диний
ташкилотлари – масжид, мадрасаларни сақлаб қолишга ва ривожлантиришга
ҳаракат қилган. Айрим бошқа халқаро конференцияларда ЎОҚМДН раиси
ўринбосари Абдулғани Абдуллаев, бўлим бошлиғи Юсуфхон Шокиров ва
бошқа ходимлар иштирок этишган.

XX асрнинг 70-80 йилларда ЎОҚМДН нинг асосий фаолияти чет эл
мусулмонлар ташкилотлари ва диний арбоблари билан алоқаларни
ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган эди. Диний назоратнинг чет
эл мусулмон ташкилотлари билан алоқалари йилдан йилга кенгайиб борган.
Чет мамлакатлар билан алоқалар бўлимининг 1982 йил бўйича ҳисоботида
кўрсатилишича, ЎОҚМДН вакиллари Совет Иттифоқи делегациялари
таркибида 5 та мусулмон мамлакатларида бўлган. Жумладан, муфтий
З.Бобохонов ва чет эллар билан алоқалар бўлими мудири А. Мавлянқулов
Болгарияга, Самарқанддаги «Ал-Бухорий» масжиди имом-хатиби Раҳимжон

111

Ўсмонов Афғонистонга, «Мир-Араб» мадрасаси директори А. Ғаффоров
Жазоирга, Тошкент ислом институти проректори М. Мамаюсупов ва
Ленинобод масжиди имоми Қаландаров Ганага, ЎОҚМДН нинг
Тожикистондаги вакили Калонов Эфиопияга ташриф буюрган ва мусулмон
дини арбоблари билан учрашган, суҳбатлашган ва мусулмонлар ҳаёти билан
танишиб келган.

1987 йилда ЎОҚМДН вакиллари 14 мамлакатда сафарда бўлдилар.
Жумладан, Марокаш, Англия, Афғонистон, Болгария, Япония, Иордания,
Покистон, АҚШ, Судан, Алжир, Кампучия, Саудия Арабистони, Канада,
Миср Араб Республикаси. Бу сафарлар халқаро дўстликни мустаҳкамлаш
ишига маълум ҳисса қўшган.

70-йиллар охири – 80 йиллар бошида ЎОҚМДН фаолиятида янги
босқич бошланди. Диний назорат ислом дини вакилларидан ташқари,
христиан ва бошқа дин арбоблари билан ҳам алоқа қила бошлади. Совет
ҳукумати ташкил қилган динлараро анжуманларда иштирок этди. ЎОҚМДН
раиси ўринбосари Юсуфхон Шокировнинг Тунисдаги симпозиумда 1985 йил
январда берган «Исломнинг вужудга келиши ва Ўрта Осиёда диннинг
ҳозирги аҳволи» мавзусидаги маърузасида кўрсатилишича, Совет
мусулмонлари Москвада 1977-1982 йилларда ўтказилган Умумжаҳон
динлараро конференцияларининг энг фаол иштирокчилари бўлган. Ҳар
иккала конференция ҳам жаҳонда тинчликни сақлаш, бизнинг планетамизни
ядро фожиасидан сақлашга қаратилган эди.

ЎОҚМДНнинг динлараро алоқалари ва у билан боғлиқ тинчлик учун
кураш фаолияти кейинги йилларда янада кенгайди. Айниқса, СССР ва Ўрта
Осиё христиан дини вакиллари билан учрашувлари йилдан йилга ўсиб,
ривожланиб борди.

Совет Иттифоқи мусулмонлари чет эл мусулмон ташкилотлари билан
алоқаларини мустаҳкамлаш ва Иттифоқда виждон эркинлиги мавжудлигини
кўрсатиш мақсадида чет эл ислом конференцияларида иштирок этиш билан
чекланиб қолмай, ўзлари ҳам халқаро анжуманлар ташкил қилдилар. Бир

112

қатор архив ҳужжатларида Совет Иттифоқи мусулмонлари ўтказган
конференциялар тўғрисида маълумот берилади.

1962 йил 30-31 октябрда директив органлар рухсати билан Тошкентда
Совет Иттифоқи мусулмонларининг конференцияси бўлиб ўтган. 1970 йил 6-
9 октябрда Тошкентда бўлиб ўтган Совет Иттифоқи мусулмонлари «Тинчлик
учун курашда мусулмонлар бирлиги ва ҳамжиҳатлиги учун» мавзусида
ўтган халқаро конференция ҳақида ЎОҚМДН чет эллар билан алоқалар
бўлимининг 1970 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботида батафсил
маълумот берилган.

Бу даврга келиб ЎОҚМДН нинг чет эл мусулмон ташкилотлар билан
алоқалари кенгайган, мустаҳкамланган ва Совет Иттифоқи мусулмонлари
диний эътиқоди тўғрисида фикрлари ижобий томонга ўзгарган эди. Шу
туфайли конференцияга 25 та давлат мусулмон ташкилотларидан 49 нафар
делегат келган.

Конференция «Яқин Шарқ бўйича Баёнот», «Жанубий Шарқий Осиё
бўйича Баёнот» ва «Барча мусулмонларга ва яхши ниятли кишиларга
мурожаатнома» каби асосий ҳужжатларни қабул қилди. Конференция
иштирокчиларининг орзу-умидлари «Мурожаатнома»да ўз аксини топди,
унда шундай дейилган: «Қадрли биродарлар, бутун жаҳон мусулмонлари,
яхши ниятли инсонлар, биз сизларни тинчлик учун, тенг ҳуқуқлилик учун,
империализм ва агрессияга қарши курашда планетамизнинг барча халқлари
ҳамкорлиги учун муқаддас курашга ўз ҳиссангизни яна ҳам ортишига
чақирамиз».

1973 йил 13-14 ноябрда Тошкентда мустақиллик ва ижтимоий
тараққиётга империалистик агрессияга қарши араб халқларининг адолатли
курашини қўллаб-қувватлашга бағишланган СССР мусулмонларининг
конференцияси бўлиб ўтган. ЎОҚМДН нинг чет эллар билан алоқалар
бўлимининг 1973 йил 30 ноябрдаги ахборотида конференция ҳақида тўла
маълумот берган. Конференцияда 8 та чет эл мамлакатларидан 17 нафар
меҳмонлар қатнашган. Сўзга чиққан чет эл меҳмонлари совет халқлари

113

арабларнинг Исроил агрессиясига қарши курашида катта мадад
бераётганлигини ва бу конференциянинг ўтказилиши араб халқларига
маънавий ёрдамнинг бир кўриниши эканлигини таъкидладилар. Улар совет
мусулмонларининг агрессияга қарши араблар кураши билан ҳамкорлигига
миннатдорчилик билдирдилар. Тошкент конференциясининг ўтказилиши
ЎОҚМДН нинг араб мамлакатлари диний ташкилотлари билан дўстона
муносабатларини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга бўлган.

1974 йил 20-23 августда Самарқанд шаҳрида буюк ислом олими ва
мутафаккири мусулмон дунёсида машҳур, Қуръондан кейин турувчи «Саҳиҳ
ал-Бухорий» китоби муаллифи Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий
таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган юбилей конференцияси ишини
ёритувчи бир неча архив ҳужжатлари, жумладан, ЎОҚМДН чет эллар билан
алоқалар бўлимининг 1974 йилдаги ишлари тўғрисидаги ҳисоботи, шу
бўлимнинг конференция якуни тўғрисидаги маълумотномалари сақланган. Бу
ҳужжатлар конференция тўғрисида тўла маълумотлар беради.

Мазкур анжуманнинг ўтказилиши Ўрта Осиё ва Қозоғистон
мусулмонлари диний назорат фаолиятида муҳим воқеа бўлди. Илмий
конференцияни ммуваффақиятли ўтказиш учун Муфтий З.Бобохонов
бошчилигида Ташкилий комитет ташкил қилинган эди. Бу конференцияни
ўтказишдан Совет ҳукумати ҳам манфаатдор эди. Бу тадбир Совет
Иттифоқининг Шарқ мамлакатлари, жумладан, араб мамлакатлари билан
алоқаларини мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин эди. Шунинг учун
илгари қаровсиз ётган Имом Бухорий қабри, масжиди таъмирланди,
ободонлаштирилди. Қисқа вақт ичида «Саҳиҳ ал-Бухорий» ва «Суласиёти
Бухорий» асарлари меҳмонларга тарқатиш учун нашр қилинди.
Конференцияга таклиф қилиб мусулмон мамлакатлари ислом арбобларига
таклифномалар юборилган эди. Конференцияга 25 мамлакатдан 57 нафар
машҳур дин арбоблари келган.

Ислом дунёсидаги энг обрўли халқаро ташкилот – Умумжаҳон
Мусулмонлар Лигаси вакилининг конференцияда иштирок этиши муҳим

114

аҳамият касб этди ва анжуман обрўсини ислом дунёсида орттирди ва
ЎОҚМДН билан Лига ўртасида муносабати яхшиланишига ижобий таъсир
кўрсатди. Бу Умумжаҳон Мусулмонлар Лигаси вакилининг Совет
Иттифоқига биринчи бор келиши эди.

Конференцияда Муфтий З.Бобохонов Имом Бухорий ҳаёти ва
фаолияти, унинг асарларини ислом дунёсидаги аҳамияти тўғрисида мазмунли
маъруза қилган. Чет эл ислом дини арбоблари, олимлари ҳам ўз нутқларида
Исмоил Бухорий ижодига, илмий меросига юқори баҳо бердилар.

Конференция муваффақиятли якунланган эди. Буни чет эл
делегациялари аъзоларининг интервьюлари, хат ва телеграммаларидаги
фикрлар тасдиқлайди. Саудия Арабистони вакили Сафват ас-Сака Аминий
«Совет Шарқи мусулмонлари» журнали муҳбирига берган интервьюсида
конференция тўғрисида шундай деган: «Бизнинг дўстларимиз Совет
Иттифоқи мусулмонлари ташкил қилган бу конференция ҳақиқатдан ислом
дунёси халқларининг учрашуви бўлди. Бу учрашув, шубҳасиз, ҳар хил ислом
халқлари орасида фикр алмашишга хизмат қилади».

Иордания Олий судьяси Абдулла Гошадан олинган мактубда шундай
дейилган: «Биз Оммонга қайтгандан бери тез-тез радиода конференциянинг
якунланганлиги тўғрисида гапиряпмиз. Иордания жамоатчилигини энг кўп
хурсанд қилаётган нарса бу конференция резолюциясида Исроил агрессив
сиёсатининг айбланишидир».

Имом Бухорий юбилейига бағишланган конференциянинг ўтказилиши
ислом дунёси мамлакатлари диний ташкилотлари ва арбоблари орасида
ЎОҚМДН нуфузини янада орттирди, дўстона муносабатларини янада
мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг чет эл
мусулмон ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишда ва уни
ривожлантиришда диний адабиётлар, журнал нашр қилиш муҳим рол
ўйнаши аниқ эди. Шуни ҳисобга олиб, совет ҳукумати чет элларда тарқатиш
учун айрим диний нашрлар чоп этишга рухсат берган. Шу йўл билан совет

115

ҳукумати чет эл мусулмон мамлкатларида Совет Иттифоқида дин эркинлиги
бор, деган фикрни тарқатишга ҳаракат қилган. Архивда ЎОҚМДН босма
нашрлари ҳақида чет эллар билан алоқалар бўлими маълумотлномалари
сақланган. Бу бўлимнинг йиллик ҳисоботларида ҳисобот йили нашр
қилинган диний китоб, чет эл мусулмон ташкилотларига юборилган
ЎОҚМДН нашрлари ҳақида маълумотлар берилган. ЎОҚМДН нинг совет
органлари Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш вакили матбуот бўйича
давлат комитети ва бошқалар билан Қуръонни ва бошқа диний китобларни
нашр қилиш тўғрисида алоқа хатлари сақланган. Шу масала бўйича
Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгашининг СССР Диний ишлар бўйича
кенгаши билан ёзишмалари мавжуд. ЎОҚМДН чет эл мусулмон
ташкилотлари билан адабиётлар билан алмашиши, журнал, Қуръон, Имом
Бухорийнинг асарлари, СССР да исломнинг тарихий ёдгорликлари каби
китобларни юборганлиги тўғрисида ёзишмалар бор.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг чет эл
мусулмон ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишда ва мустаҳкамлашда
унинг босма нашрлари катта аҳамиятга эга бўлган. Чет эллар билан алоқалар
бўлимининг ЎОҚМДН босма нашрлари ҳақидаги маълумотномада
кўрсатилишича, ЎОҚМДН нинг дастлабки босма нашри қамарий йили
тақвими (календари) бўлган. 1943 йилда бўлиб ўтган Ўрта Осиё ва
Қозоғистон мусулмонларининг 1-қурултойида қамар йили тақвимини нашр
қилишга қарор қилинган. Диний назорат раҳбарлари, ходимлари чет элга
борганда мусулмон ташкилотлари ва дин арбобларига ва ЎОҚМДН таклифи
билан келган чет эллик меҳмонларга совға қилган.

Юқорида тилга олинган ЎОҚМДН нинг босма нашрлари тўғрисидаги
маълумотномада кўрсатиб ўтиладики, қамар йили ҳисоби – ой календари
Диний назоратнинг ягона босма нашри эмас. 1956 йилда Диний назорат
директив органларининг рухсати билан муқаддас Қуръоннинг Тошкентда
Қозон вариантидаги араб шрифти асосида нашр қилинганлиги қайд
қилинган. 1961 йилда Қуръонни Диний назорат иккинчи маротаба нашр

116

қилган. Иккинчи нашрнинг шрифти олдингидан анча фарқ қилган. Бу шрифт
Қуръоннинг Қоҳира нашридан олинган. У шрифт гўзаллиги ва хатнинг
аниқлиги, тиниқлиги билан ажралиб турган.

Қуръоннинг учинчи нашри тўғрисида тўлароқ маълумот бор. ЎОҚМДН
1967 йил 10 июнда Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш вакили
М.Мираъзамовга Қуръонни қайта нашр қилиш тўғрисида хат йўллаган. Хатда
кўрсатиладики, 1956 ва 1961 йилларда Диний назорат Қуръонни нашр
қилган. Ҳар иккала нашрдаги Қуръон асосан ЎОҚМДН нинг чет эл
меҳмонларига совға қилинган ва мусулмон мамлакатларидаги элчихоналарга
берилган. Диний назорат бошқа даврий матбуоти йўқлиги учун чет элликлар
юборган журналлар ва китоблар ўрнига Тошкентда нашр қилган Қуръонни
жўнатади. Бу албатта мусулмон ташкилотлари алоқа ўрнатишда дўстона
муносабатларни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Мусулмонлар
одатига кўра, Қуръонни совға қилиш меҳмонга нисбатан катта ҳурмат
ҳисобланади. ЎОҚМДН ихтиёрида чет эл мусулмон делегациялари
аъзоларига совға қилиш учун жуда оз қолганлигини ҳисобга олиб, Қуръонни
қайта нашр қилишга рухсат сўраган.

ЎОҚМДН нинг бу мактуби билан Ўзбекистон диний ишлар бўйича
кенгаш вакили томонидан республика олий органлари таништирилган ва
1967 йил 25 июнида СССР Диний ишлар бўйича кенгашга илова қилинган
хат билан юборилган. Ўзбекистон диний ишлар бўйича кенгаш вакили СССР
Диний ишлар бўйича кенгаш раиси В.А. Куроедовга юборган хатида
кўрсатадики, «ЎОҚМДН чет эллар билан алоқалар бўйича тадбирларда
фойдаланиш учун Қуръонни 7000 нусха нашр қилишга рухсат сўраб, илтимос
қилган. Диний назоратнинг бу илтимоси ҳақида Ўзкомпартия МК ва
республика Министрлар Совети раҳбариятига ахборот берилди. Илтимосни
қониқтиришга қаршилиги йўқ…

Ҳозирги кунда Диний назоратда 1961 йилда нашр қилинган Қуръондан
60 нусха қолган. Шунинг учун яқин вақт ичида Қуръонни ҳурматли
меҳмонларга эсдалик сифатида беришга, чет эл мусулмон арбобларининг

117

илтимоси бўйича жўнатишга имконияти бўлмай қолади. Биз ўз
томонимиздан Диний назоратнинг илтимосини қониқтириш ва кенгаш
ёрдамида Режа давлат комитети орқали қоғозга фонд қидириб топиш
мумкин, деб ҳисоблаймиз». Хатда яна айтиладики, Қуръоннинг нашр
қилинишини Диний назоратнинг худо томонидан пайғамбарга Қуръоннинг
ваҳий қилинганига 1400 йил тўлганлиги муносабати билан амалга
оширилаётган тадбирлардан бири деб кўрсатиш мумкин.

Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш вакилининг хатига СССР
Диний ишлар бўйича кенгашдан ижобий жавоб олинган. Қуръонни 5000
нусха катта форматда ва 5000 нусха кичик форматда чиқаришга қарор
қилинган. 5000 нусха катта форматда Қуръон 1968 йили белгиланган 1400
йиллик юбилейига чоп этилган. Юқорида келтирилган ҳужжатлар шундан
далолат берадики, ЎОҚМДН нинг ҳуқуқи ўта чекланган бўлган, Совет
органлари рухсатисиз, мустақил бирор иш қила олмаган. Халқаро алоқа
билан боғлиқ ҳар бир иши, жумладан, босма нашрлар, диний китоблар чоп
этиш каби фаолияти совет органларининг назорати остида бўлган. Диний
назорат ҳар бир ишни юқори Совет органлари билан келишиб, улар рухсат
берган тақдирдагина амалга оширган. ЎОҚМДН нинг чет эл мусулмон
ташкилотлари билан алоқаларга тегишли барча тадбирлари фақат СССР
Диний ишлар бўйича кенгаш рухсати билан бажарилган.

1960 йилда Диний назорат Совет органларининг рухсати билан «СССР
да исломнинг тарихий ёдгорликлари» номли альбом нашр қилган. Унда Ўрта
Осиё усталари қўли билан яратилган бой ислом ёдгорликлари чиройли,
таъсирли фотографиялар тўпланган. Бизнинг ўтмишдаги усталаримизнинг
нафис қилиб ишланган нақшлари, керамика плиталарининг тайёрланиши,
гулни танлашдаги нозик таъби альбом саҳифасида ўз аксини топган.

1968 йилдан бошлаб Диний назоратнинг «Совет шарқи мусулмонлари»
номли журнали чиқа бошлаган. Бу журнал бошида ўзбек, араб, инглиз,
француз тилларида чоп этилган ва чет эл мусулмон мамлакатларида
тарқатилган.

118

ЎОҚМДН халқаро алоқалари тўғрисида 1976 йил 26 июлда чет эллар
билан алоқалар бўлимининг маълумотномасида ёзилишича, 1974 йилда
Самарқандда Исмоил ал-Бухорийнинг таваллудини 1200 йиллик юбилейига
бағишланган конференция бўлган ва буюк мутафаккирнинг бутун ислом
дунёсига унинг номини машҳур қилган икки йирик асари – «Саҳиҳ ал-
Бухорий» ва «Сулосиёти Бухорий» лар чоп этилган.

ЎОҚМДНнинг халқаро алоқаларида талабаларни чет эл диний
университетларига ўқишга юбориш масаласи ҳам муҳим ўрин тутади.
Архивда бу масалага оид бир неча ҳужжатлар сақланган. СССР Министрлар
Совети қошидаги Диний ишлар бўйича кенгашнинг Ўзбекистон Диний
ишлар бўйича кенгаш вакилига мусулмон ёшларини «Ал-Азҳар»
университетига ўқишга юбориш тўғрисидаги хатлари мавжуд. Ўрта Осиё ва
Қозоғистон «Мир Араб» мадрасасини битирган ёшларнинг чет эл диний
университетларида сабоқ олаётганлиги ҳақида чет эллар билан алоқалар
бўлимининг маълумотномалари бор. Бу масала, шунингдек, ЎОҚМДН нинг
чет эллар билан алоқалар бўлимининг йиллик ҳисоботларида ҳам баён
этилган. Бу масала бўйича чет эл диний ташкилотининг муфтий
З.Бобохоновга мактублари сақланган.

СССР Диний ишлар бўйича кенгаш раиси И.В. Полянскийнинг 1954
йил 11 декабрда Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш вакили
Искандаровга ёзган хатида шундай дейилган: «Муфтий Эшон Бобохонга
маълум қилингки, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний
назоратининг СССР мусулмонларидан уч кишини Қоҳирага Олий мусулмон
ўқув юрти «Ал-Азҳар»га ўқишга юбориш тўғрисидаги илтимос
қониқтирилди. Абдуллаев Мирҳожи, Шоисломов Шоикром ва Шокиров
Юсуфхонларни Мисрга аниқ бориши Миср ҳукумати Мисрга боришига ва
ўқиш даврида уларнинг яшашига рухсат бергандан кейин амалга ошади.
Миср ҳукуматининг жавоби тўғрисида кенгаш қўшимча хабар қилади».

119

Совет ҳукуматининг Миср ҳукуматига юқоридаги мусулмон ёшларини
«Ал-Азҳар» университетига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосига
ижобий жавоб берган. Улар университетга ўқишга кириб, битириб чиққан.

Чет эллар билан алоқалар бўлимининг 1962-1972 йиллардаги фаолияти
ҳақидаги маълумотномада кўрсатиладики, «1955 йилдан бошлаб Диний
назорат «Мир Араб» мадрасасини битирган ўқувчилардан чет эл олий ислом
ўқув юртларига жўнатишни қўллаган. 1955 йилда Қоҳирага биринчи марта 3
нафар кишидан иборат бир гуруҳ талабалар юборилган. 1957 йилда шу
университетга яна 2 нафар талаба жўнатилган. Шундан кейин Диний назорат
ўз талабаларини бошқа ислом университетларига: Марокашнинг Карауэйин
университетига, Ливиянинг Ислом университетига, Суриянинг Дамашқ
университети Шариат факультетига юборган. Ҳозирча чет элга ўқишга
ҳаммаси бўлиб 25 нафар киши жўнатилган».

Чет эллар билан алоқалар бўлимининг 1971 йилдаги иши тўғрисидаги
ҳисоботда «Чет элдаги талабалар ўқиши» номли махсус бўлим ажратилган.
Унда шундай маълумотлар келтирилган: «Ҳозирги вақтда чет эл ислом
университетларида қуйидаги талабалар ўқимоқда: 1. Қоҳирадаги «Ал-Азҳар»
университетида: 1) Мирмаҳмудов Ш. 2) Мустафақулов Р. 3) Уринбоев Т. 2.
Марокашдаги Карауэйин университетида: 1) Рахматуллаев А. 2) Йўлдашев А.
3. Ливиянинг Бейде шаҳридаги ислом университетида: 1) Мавлянқулов А. 2)
Нисанбаев Р. Суриянинг Дамашқ университетида: 1) Абдураҳмонов П. 2)
Бейсенбаев Я.

ЎОҚМДНнинг чет эл делегатлари билан дўстона алоқалари мусулмон
мамлакатлари ислом университетларига талабалар жўнатишга кўмаклашган.
1974 йилда СССР Фанлар Академияси йўли билан Совет Иттифоқига келган
доктор, Қувайт университети профессори Фарук Умар Тошкентда Диний
назорат раҳбарлари билан учрашган, танишган. Натижада бу дўстона
муносабат туфайли доктор Фарук Умар Қувайт университетидан ЎОҚМДН
талабаларига 5 та ўрин ажратишга ёрдамлашган.

120

Шуни айтиш керакки, Тошкентда 1976 йилда Ислом олий курси
(Тошкент ислом институти) очилгунга қадар чет эл ислом университетларида
«Мир Араб» мадрасаси битирувчиларининг ўқиши ортиб борган. Тошкентда
Олий маълумотли руҳонийлар – имом ва хатиблар тайёрлайдиган институт
очилгандан кейин чет элга талабалар юбориш камайган.

Чет эллар билан алоқалар бўлимининг 1980 йил бўйича ҳисоботида чет
мамлакатларда қуйидаги талабалар ўқиётганлиги кўрсатилган: «1. Сурияда
Ғуломқодир Мирзаёқубов ва Нурмуҳаммад Нигматуллин, 2. Ливияда
Содиқжон Комолов ва Зоҳиджон Қодиров, 3. Миср Араб Республикасида
Илёс Илянов ва Насрулла Ибодуллаев, 4. Суданда Абдулазиз Мансуров ва
Оллоқул Саттаровлар Умумжаҳон ислом лигаси стипендияси ҳисобига
Омдурман университетига юборилган.

Тошкент ислом институтида Олий маълумотли диний кадрлар Совет
руҳида тайёрланишига қарамай, ЎОҚМДН талабаларининг мусулмон чет
мамлакатларида ўқитишдан мақсад Совет Иттифоқида дин эркинлиги
борлигини намойиш қилиш бўлган.

Худди шу мақсадда Совет ҳукумати мусулмонлар вакилларига ҳаж
сафарига боришга чекланган даражада рухсат берган. Совет ҳукуматининг
ўзига қолса, мусулмонларга ҳажга боришга, бошқа диний маросимларни
бажаришга йўл бермас эди. Лекин социалистик тузум, коммунистик жамият
Совет Иттифоқи душманларининг СССР атеизмга асосланган давлат, дин
таъқиқланган, тақводорларга диний удумларни бажаришга йўл берилмайди
каби даъволаридан қутулиш, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида номигагина
диний эркинлик берган. Буни чет эллар билан алоқалар бўлими иши
режасидаги қуйидаги далиллардан ҳам билса бўлади. Бу ҳужжатда шундай
дейилган: «Ҳар бир мусулмон учун ҳаж маросимини фарз эканлигини
ҳисобга олиб, ҳар йили Маккага ҳажга жўнатиб туриш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз. Акс ҳолда, Совет Иттифоқини динга эркинлик
бермаётганликда айблаётган душманларимизнинг советларга қарши
ташвиқоти зарбаси остида қолишимиз мумкин. Бу ҳужжатдан ҳам кўриниб

121

турибдики, Совет Иттифоқи душманларининг советларга қарши
ташвиқотидан қўрқиб, мусулмон мамлакатлари олдида ўзини оқлаш
мақсадида мусулмонларга чекланган миқдорда ҳажга боришга рухсат
берилган.

Архивда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг ҳаж сафарига
тегишли айрим ҳужжатлар бор. ЎОҚМДН нинг 1944 йилда СССР ХКС
ҳузуридаги Диний ишлар бўйича кенгашга 6 нафар кишига ҳаж сафарига
бориш тўғрисида ёзган хати ва кенгашнинг бу хатга жавоби сақланган. Ўрта
Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг биринчи ҳаж сафарига бориши
масаласи бўйича Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш вакили Ибодов
билан СССР Диний ишлар бўйича кенгаш раиси И.В. Полянский ўртасидаги
ёзишмаси ва унинг якуни тўғрисида маълумотномалар сақланган. Чет эллар
билан алоқалар бўлимининг йиллик ҳисоботларида мусулмонларнинг ҳаж
сафари тўғрисида қисқа хабарлар берилган. Архивда ҳажга боришни истаган
мусулмонларнинг аризалари мавжуд, лекин уларнинг кўпчилигига рад
жавоби берилган.

ЎОҚМДН 1944 йил августда СССР Диний ишлар бўйича кенгаш раиси
И.В.Полянскийга хат ёзиб, унда 6 нафар Ўрта Осиё ва Қозоғистон
мусулмонларини ҳаж сафарига юборишга рухсат беришини сўраган. Бу хатга
Совет ҳукумати ижобий жавоб берган. СССР Диний ишлар бўйича
кенгашнинг 1944 йил 31 октябрда Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш
вакилига ёзган жавоб хатида 6 та чет эл паспортининг жўнатилаётганлигини
ва ҳаж сафари маршрутини маълум қилган.

Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш вакилининг 1945 йил 17
мартдаги СССР Диний ишлар бўйича кенгашига ахборот хатида ёзадики,
ҳожилар Эроннинг Теҳрон, Машҳад, Ироқнинг Боғдод ва Мисрнинг Қоҳира
шаҳарлари орқали Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида
бўлган. 1945 йил 15 февралда Тошкентга қайтиб келган. Чет мамлакатларда
бўлганда Диний назорат ходими И.Саттиев раҳбарлигидаги ҳожилар
делегацияси Совет Иттифоқи элчихонасига кирганлар ва уларнинг ёрдамидан

122

баҳраманд бўлганлар. Совет мусулмонлари вакилларининг ҳаж сафарини
Миср, Эрон оммавий ахборот воситалари кенг ёритган, ҳожилар расмларини
ҳам газета, журналларда чиқаришган. Чет элда совет ҳожиларига яхши
муносабатда бўлинган.

Саудия Арабистонидаги Туркистонлик муҳожирлар Ўрта Осиё ва
Қозоғистондан келган ҳожиларга шубҳа билан қараган. Ҳожилар гуруҳи
раҳбари И. Саттиев 1945 йил 15 декабрдаги билдирги хатида ёзадики,
«Маккада бизнинг олдимизга келмасдан қўрқиб юрувчилар ҳам бўлган.
Чунончи, тошкентлик Аҳрор ҳожи Алимхўжа ўғли, Абдулла қори Мир
Аҳмад ҳожи ва бошқалар айтдики, гўёки бизлар шўролар давлатидан қочиб
кетганларни текширмоқ учун, у ерда кимлар борлигини билмоқ учун, рўйхат
қилиб олмоқ учун келган эмушмиз». Советларга қарши бўлган
империалистик давлатлар ташвиқотчилари мусулмон мамлакатларида Совет
мусулмонларида дин-диёнат йўқ бўлиб кетган, исломдан нишона ҳам
қолмаган, ҳамма нарса умумлаштирилган, ҳаттоки оилалар ҳам, деб
ташвиқот қилган. Шунинг таъсирида Туркистонлик муҳожирлар Совет
мусулмонлар ҳожиларига қуйидаги саволларни беришган: «Шўролар
ҳукуматида (давлатида демоқчи – Р.Ю.) оила борми? Дин диёнат борми? Ул
ердаги кишиларнинг уй-жой, бола-чақалари борми? Киши ўз боласини
тарбия қиладими? каби бемаза саволлар бера бошладилар. Совет ҳожилари
Макка ва Мадинани зиёрат қилгани биринчи боришларида Туркистонлик
муҳожирлар ва Саудиялик араблар шундай гумонсираб қарши олган.
Ҳожиларни қайта-қайта бориши натижасида бу гумонлар тарқалган.

Совет мусулмонларининг вакилларини ҳаж сафарига бориши совет
ҳукумати учун кўп томонлама фойдали бўлган. Биринчидан, советларга
қарши турган империалистик давлатларнинг СССРда ислом дини бутунлай
тугатилган, деган ташвиқотига ишонишни заифлаштирган. Иккинчидан,
Совет ҳожиларини Саудия Арабистонига келган бошқа мамлакатлар
ҳожилари билан, шуниндек, маҳаллий аҳоли ва Туркистонликлар билан
бўлган суҳбатлари советларга қарши империалистик ташвиқотини фош

123

қилинишига ёрдамлашган. Учинчидан, Совет ҳожиларининг Саудия
Арабистони мусулмон диний ташкилотлари ва арбоблари билан
учрашувлари уларнинг алоқаларини мустаҳкамлашга ёрдам қилган. Мана
шунинг учун Совет ҳукумати оз бўлса ҳам, ҳаж сафарига мусулмонлар
вакилларини жўнатиб турган.

Совет органлари Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш вакили ва
бошқалар ҳажга борувчиларни танлашга алоҳида эътибор берган. Масалан,
1958 йили ЎОҚМДН Ўзбекистон бўйича ҳажга боришни сўраган 173 нафар
номзодни Совет органларига тақдим этган. Ўзбекистон Диний ишлар бўйича
кенгаш вакили 18 нафар номзодни танлаб, уларнинг ҳужжатларини СССР
Диний ишлар бўйича кенгашига жўнатган. Кенгаш Ўзбекистон бўйича 11
нафар кишини танлаб ҳажга юборишга рухсат ва чет эл паспортини берган.
Ўзбекистон мусулмонларини ҳажга юбориш Диний назорат ёки Ўзбекистон
ҳукумати ихтиёрида бўлмаган. Бу ишни Иттифоқ ҳукумати ҳал қилган.

Чет эллар билан алоқалар бўлимининг йиллик ҳисоботларида Ўрта
Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг ҳаж сафари тўғрисида қисқа, баъзида
сал кенгроқ маълумот берган. Масалан, ўша бўлимнинг 1971 йилдаги ишлари
тўғрисидаги ҳисоботда шундай дейилган: «Бу йилги бизнинг ҳожилар
гуруҳига 19 нафар кишилар кирган. Делегацияни Москва шаҳри масжиди
имоми А.В. Мустафин бошқарган, таржимон сифатида делегацияни Ю.
Шокиров кузатиб борган. Делегация йўл-йўлакай Қоҳирада тўхтади ва «Ал-
Азҳар» университети ва Ислом тадқиқотлари академияси раҳбарлари билан
учрашиб суҳбатлашдилар.

Чет эллар билан алоқалар бўлимининг 1986 йилдаги фаолияти
тўғрисидаги ҳисоботининг «Совет мусулмонларининг чет мамлакатларга
бориши» номли қисмида ҳаж сафари тўғрисида қуйидаги маълумотлар
ёзилган: «Саудия Арабистонига 14 нафар Совет мусулмонлари 1-2 августда
ҳаж сафарига бордилар. Бу гуруҳга 7 нафар Ўрта Осиё вакиллари кирган эди.
Саудия Арабистонида ва ҳожиларимиз йўлида Суриядаги мусулмон
диндорлар билан кўп учрашувлар бўлган. Масалан, Сурияда Вақфлар ва

124

диний ишлар бўйича министр Муҳаммад ал-Хатиб ва бош муфтий Аҳмад
Куфтару уларни илиқ қабул қилган. Сурия министри Сурия Араб
Республикаси ва СССР ўртасидаги дўстона алоқаларни, шунингдек, икки
мусулмон ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни юқори баҳолади.

Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўрта Осиё ва Қозоғистон
мусулмонлари вакилларининг ҳаж сафари Совет давлати манфаати учун
хизмат қилган. Совет ҳожиларининг сафарлари давомидаги, чет мусулмон
мамлакатлари диний ташкилотлари ва уламолари билан дўстона
учрашувлари, суҳбатлар ўша мамлакатлар билан СССР ўртасидаги
алоқаларни мустаҳкамлашга ижобий таъсир қилган.

Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, совет ҳукумати Ўрта Осиё ва
Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг чет эл мусулмон
ташкилотлари ва диний арбоблари билан алоқаларининг кенгайиши ва
мустаҳкамланишидан манфаатдор эди. Мусулмон давлатларида дин
арбоблари давлат бошқарув органлари (Вақфлар министри, Диний ишлар
министри ва б.) лавозимларида ишларди ва давлатнинг диний ишларига
таъсири катта эди. Диний назоратнинг чет эл уламолари билан
алоқаларининг мустаҳкамланиши давлатлараро муносабатларнинг
яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатиши муқаррар эди. Совет ҳукумати шу
мақсадда ЎОҚМДНнинг чет эллар билан алоқаларини йилдан-йилга
кенгайтириб борди.

ЎОҚМДНнинг чет эл мусулмон ташкилотлари билан алоқалар
соҳасидаги фаолиятида ислом дини уламоларини Ўрта Осиё ва Қозоғистонга
таклиф қилиш, уларни кутиб олиш, Ўзбекистон ва бошқа жойлардаги
тарихий ислом ёдгорликларини зиёрат қилдириш, шунингдек ЎОҚМДН
уламолари делегацияларини чет эл диний ташкилотларига сафарга юбориш
ишлари асосий ўринни эгаллаган.

Таянч сўз ва иборалар: ЎОҚМДН, делегация, мусулмон делегацияси,
конференция, Бутунжаҳон Ислом конференцияси, чет эл мусулмонлар

125

ташкилотлари, Ал-Азҳар университети, «Саҳиҳ ал-Бухорий», «Сулосиёти
Бухорий», Ҳаж сафари.

Савол ва топшириқлар
1. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати 1943 йилда
ташкил қилинган бўлиб, унинг чет эл мусулмон ташкилотлари билан алоқалар
ўрнатилишидан совет ҳукуматининг кўзланган мақсадини гапириб беринг?
2. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратига мусулмонлар
диний эътиқоди ҳолати билан танишгани мусулмон мамлакатлари ва айрим
дин арбобларининг келиши йилдан-йилга кўпайиб бориши сабабини гапириб
беринг?
3. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг чет эл
мусулмон ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишда ва уни ривожлантиришда
диний адабиётлар, журнал нашр қилишини аҳамиятини нимада деб биласиз?
4.1958 йили ЎОҚМДН Ўзбекистон бўйича ҳажга боришни сўраган 173
нафар номзодни совет органларига тақдим этган, шулардан неча нафари ҳаж
сафарига боришга муяссар бўлди?
5.1973 йил 13-14 ноябрда Тошкентда мустақиллик ва ижтимоий
тараққиётга империалистик агрессияга қарши араб халқларининг адолатли
курашини қўллаб-қувватлашга бағишланган собиқ Иттифоқ
мусулмонларининг конференциясини ўтказилишидан кўзланган мақсадини
ифодалаб беринг?

6.Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари вакилларининг ҳаж сафари
совет давлати манфаати учун қандай аҳамияти бор эди?

126

ГЛОССАРИЙ
Авлиё (арабча, валий сўзининг кўплиги, худога яқин одам) —
тасаввуфда Амоҳнинг зоти ва сифатларини яхши билган, унинг
буйруқларини бажариб, гуноҳ ишлардан ўзини сақловчи, дунё лаззати ва
шаҳвоний ишлардан юз ўгирувчи киши. Авлиё сўзи «азиз» сўзи билан бирга
ҳам ишлатилади.
Атеизм (юнонча, а – инкор қўшимчаси, theos – худо; худони, динни
инкор этиш) — динни, диний таълимотни, худони, умуман илоҳий кучларга
эътиқод қилишни инкор этиш.
Вақф (арабча, турғун, қўзғалмас, хайр – эҳсон, назр – ниёз) —
мусулмон мамлакатларида давлат ёки айрим шахслар томонидан диний
эҳтиёж ёки хайрия ишлари учун ажратилган мол-мулк.
Делегация (лотинча, «delegatlo» - юбормоқ, ўтказмоқ) — бу ҳукумат,
ташкилот, жамоадан ажратилган одамлар гуруҳи.
Домулло — мадраса ўқитувчиси.
Жомеъ масжиди — жамоат намози ўқиладиган катта масжид.

127

Имом (арабча, олдинда турувчи) — намозда олдинда турувчи, ғоявий
раҳбар, мусулмон жамоаси бошлиғи. Кундалик ҳаётда масжидда жамоа
намозининг раҳбарини имом деб атайдилар.

Конференция (лотинча, konferentia – бир жойга тўплайман) — давлат
ёки партия, жамоат ва олимлар вакилларининг муайян масалани муҳокама
этиш учун йирилиши.

Мадраса (арабча, – «дараса», яъни «ўрганмоқ») — ўқитадиган,
ўргатадиган, билим берадиган жой; Мусулмон Шарқ мамлакатларида мавжуд
бўлган ўрта ёки олий мактаб. Уламолар ва мактабдорлар, Яқин ва Ўрта Шарқ
мамлакатларида давлат органлари хизматчиларини ҳам тайёрлайди.

Масжид, мачит (арабча, – сажда қилиш, ибодат қилиш жойи) —
мусулмонлар жамоа бўлиб, намоз ўқийдиган жой, ибодатхона.

Мударрис (арабча, дарс берувчи) — Мадраса ўқитувчиси.
Мударрислар ўқитиладиган муайян фандан дарс берган. Ҳозир хорижий
Шарқ мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистондаги Мадраса ва диний
университетларда фақат диний илмлардан эмас, дунёвий фанлардан дарс
берувчилар ҳам мударрис деб аталади.

Мулла (арабча) — Ўрта Шарқ, Марказий Осиё мамлакатларида
Мадраса таълимини олган шахс. Кўчма маънода — билимдон, доно, саводли,
илмли одам.

Муфтий (арабча, – фатво берувчи), муфти — мусулмонларда олий
лавозимли руҳоний. Мансаб ва мартаба жиҳатидан қозикалондан юқори
турган.

Резиденция (лотинча, rezidentlik) — ҳукумат, давлат раҳбари ёки олий
мартабали шахснинг (расмий) турар жойи; қароргоҳ.

Тажвид – қироат, яъни Қуръонни ортоэпик ўқиш қоидаси.
Тафсир (арабча — шарҳ, тушунтириш, очиб бериш, изоҳ) — ислом
анъанасида асосан Қуръони карим оятларини шарҳлаш, тушунтириб бериш.
Уламо (арабча, – олим сўзининг кўплиги – билимдон) — ислом
илоҳиётчилари ва ҳуқуқшунос (фақиҳ)лари, шунингдек, диний

128

муассасаларга, суд (қозилик) маҳкамаларига, ўқув юртларига мутасадди
бўлган барча ислом дини олимлари.

Фатво (арабча, – тушунтириш, изоҳ, ҳукм, қарор) — исломда муфтий
ёки уламолар кенгаши томонидан диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий
масалаларда бериладиган қарор, ҳукм ёки изоҳ.

Фитр (арабча, – рўза якуни садақаси), фитр садақа, фитр рўза —
исломда рамазон ойи тугаши муносабати билан бериладиган садақа (Фитр
2,5 кг хурмо, арпа, ун, гуруч ёки уларнинг қиймати миқдорида белгиланган).

Фиқҳ (арабча, – билим; тушуниш) — дин, шариат қонун – қоидалари
ҳақидаги фан; дин ақидалари; илоҳиёт.

Хатми-Қуръон — Қуръонни батамом ўқиш ва шу муносабат билан
ўтказиладиган диний маросим. Рамазон ойида, таровиҳ намозида Қуръонни
аввалидан охиригача тиловат қилиб чиқилиши ҳам хатми-Қуръондир.
«Хатм» тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради.

Хонақоҳ — катта бино ёки унинг асосий хонаси; ғарибхона,
мусофирхона.

Шайх (арабча) — 1) Олий мусулмон руҳонийлари вакили; фақих; 2)
Мозор, қадамжо каби зиёратгоҳлар мутасаддиси, худо йўлига аталган назр –
ниёзларни қабул қилувчи руҳоний.

Шариат (арабча, – тўғри йўл; исломда қонунчилик маъносида
ишлатилади) ислом ҳуқуқ тизими. Мусулмон ҳуқуқининг Қуръонга
асосланган ва ислом давлат дини ҳисобланган мамлакатларда амал қилувчи
диний ва ҳуқуқий нормаларининг йиғиндиси.

Қуръон (арабча, – ўқимоқ, қироат қилмоқ) — Ислом дини,
мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби.

Ҳадис (арабча, – сўз; ҳабар, ривоят; янгилик) — пайғамбар Муҳаммад
(с.а.в.)дан қолган гап – сўз ва пайғамбар ҳақидаги ривоятлар, ҳикоятлар.
Ислом динида Қуръондан кейин иккинчи манба ҳисобланади.

Ҳаж (арабча, – зиёрат) — исломнинг 5 асосий рукнидан бири.

129

Ҳайит (арабча, ийд – байрам) — мусулмонларнинг диний байрами.
Ислом анъанасида иккита ҳайит расман диний байрам сифатида
нишонланади: катта ҳайит ёки қурбон ҳайити (араб, ийд ал-кабир, ийд ал-
адҳо) ва кичик ҳайит ёки рўза ҳайити (араб, ийд ас-сағир, ийд ал-фитр).
Курбон ҳайити ҳаж маросими ва қурбонлик қилиш билан, рўза ҳайити эса
рамазон ойи ниҳоясида оғиз очиш билан боғлиқ.

ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
I. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари ва расмий
ҳужжатлар.

1.1. O‘zbеkiston Rеspublikasining Konstitutsiyasi. – Toshkеnt: O‘zbеkiston
NMIU, 2019. - 80 b.

1.2. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон
давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти
лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис
палаталарининг қўшма мажлисидаги нутк /Ш.М. Мирзиёев. –Тошкент:
Ўзбекистон НМИУ, 2016. - 56 б.

1.3. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз
билан бирга қурамиз. –Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2017. – 488 б.

1.4. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон НМИУ,
2017. -592 б.

130

1.5. Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга
берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2018. –
508 б.

1.6. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Тошкент: Ўзбекистон,
1997. – 326 б.

1.7. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Тошкент:
Ўзбекистон, 1998. – 32 б.

1.8. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент:
Маънавият, 2008. – 176 б.

1.9. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2011. - 440 б.

1.10. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида (янги таҳрир).
Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари. – Тошкент: Адолат, 1998. - 225 б.

1.11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида /Расмий нашр/ Ўзбекистон Республикасини Адлия вазирлиги. – Т.:
Адолат, 2018.

1.12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь // Халқ сўзи газетаси, 2020
йил 25 январь, №19 (7521).

II. Архив ҳужжатлари
Ўзбекистон Миллий архиви
2.1. 86-фонд – Ўзбекистон ССР Марказий ижроия қўмитаси
2.2. 837-фонд – Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлар Совети.
2.3. 2456-фонд – ЎзССР ХКС ҳузуридаги Диний ишлар бўйича кенгаш
вакили.
III. Ҳужжатлар ва тўпламлар, статистик материаллар

131

3.1. Ислам в татарском мире: история и современность (Материалы
международного симпозиума, Казань. 29 апреля – 1 мая 1996 г.). – Казань:
институт истории Академии наук Татарстана, 1997. – 379 с.

3.2. Ислом ва дунёвий давлат (халқаро илмий-назарий конференция
материаллари). – Т.: 2003.

3.3. Ўзбекистон ёшларида дунёқараш уйғунлигининг шаклланиши
муаммолари. (Э.Каримов ва бошқа.) – Т.: Тошкент Ислом университети
нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2004. – 112 б.

3.4. Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши:
мустақиллик, Бухоро ва миллий-диний қадриятлар (Бухоро шаҳри, 6 июнь). –
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган
илмий-амалий анжуман материалларининг баёни. 1-китоб; / ЎзРесп. Имом
ал-Бухорий халқаро жамғармаси. – Т.: 2001. – 79 б.

3.5. Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши:
мустақиллик, Самарқанд ва миллий-диний қадриятлар (Самарқанд, 20 июнь:.
– Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган
илмий-амалий анжуман материалларининг баёни): 2-китоб / ЎзРесп. Имом
ал-Бухорий халқаро жамғармаси. – Т.: 2001. – 72 б.

3.6. Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши:
мустақиллик, Хоразм ва миллий-диний қадриятлар (Хива, 4 июль.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган
илмий-амалий анжуман материалларининг баёни): 3-китоб / ЎзРесп. Имом
ал-Бухорий халқаро жамғармаси. – Т.: 2001. – 86 б.

3.7. Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши:
мустақиллик, Андижон ва миллий-диний қадриятлар (Андижон, 20 июль
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган
илмий-амалий анжуман материалларининг баёни): 4-китоб / ЎзРесп. Имом
ал –Бухорий халқаро жамғармаси. – Т.: 2001. – 99 б.

3.8. Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши:
мустақиллик, Наманган ва миллий-диний қадриятлар (Наманган, 1 август

132

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган
илмий-амалий анжуман материалларининг баёни): 5-китоб/ ЎзРесп. Имом
ал-Бухорий халқаро жамғармаси. – Т.: 2001. – 98 б.

3.9. Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши:
мустақиллик, Фарғона ва миллий-диний қадриятлар (Фарғона, 9 август
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган
илмий-амалий анжуман материалларининг баёни): 6-китоб/ ЎзРесп. Имом
ал-Бухорий халқаро жамғармаси. – Т.: 2001. – 98 б.

3.10. Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши:
мустақиллик, Тошкент ва миллий-диний қадриятлар (Тошкент, 17 август
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган
илмий-амалий анжуман материалларининг баёни): 7-китоб/ ЎзРесп. Имом
ал-Бухорий халқаро жамғармаси. – Т.: 2001. – 174 б.

3.11. Миллий мафкура ва диний қадриятлар: илмий-амалий анжуман
тезислари. – Т.: 2000. – 44 б.

IV. Адабиётлар.
4.1. Абдуқодиров А. Обидалар жилваси. – Т.: Ўзбекистон, 1972. – 64 б.
4.2. Абдураҳмонов А. Дин ва сиёсат: илмий-услубий қўлланма.
Наманган: Наманган нашр., 2001. – 104 б.
4.3. Абдураҳмонов А. Саодатга элтувчи билим. – Т.: Мовароуннаҳр,
2004. – 704 б.
4.4. Абдусамедов А.И. Социал тараққиёт ва ислом. – Т.: Ўзбекистон,
1984. – 153 б.
4.5. Абдусамедов А.И. Фан ва дин. – Т.: Ўзбекистон КПМК нашриёти,
1971. – 40 б.
4.6. Абдусамедов А.Э. Рўза: - Келиб чиқиши, моҳияти, зарари / ЎзССР
“Билим” жамияти. - Т.: 1985. – 19 б.
4.7. Авлиёлар ўгити / Муҳаррир Б. Каримов. – Т.: 1994. – 16 б.
4.8. Агаронян А. Дин йўлидан дил йўлига.– Т.: Ўзбекистон,1970. – 72 б.

133

4.9. Азимов А. Ислом ва ҳозирги замон. – Т.: Ўзбекистон, 1991. – 112 б.
4.10. Алимов И.А. Из истории решения вакфного вопроса в первые годы
советской власти в Узбекистане октябрская революция в Средней Азии и
Казахстане: теория, проблемы, перспективы изучения. – Т.: 1991. –С.239-254.
4.11. Алимов И.А. Левацкие перпгибы в решении религиозного вопроса
в ТАССР. // Общественные науки в Узбекистане. 1991. № 1. –С.31-40.
4.12. Алимов И.А. Эски мактаб ислоҳоти ташаббускори (Мунаввар қори
Абдурашидхонов ҳақида) - / / Халқ таълими. 1993. № 10-12. – Б.5-8.
4.13. Алимов Қ.З. Ислом дини ва ҳозирги идеологик кураш вазифалари.
– Т.: Ёш гвардия, 1983. – 25 б.
4.14 Алимуҳамедов А. «Муқаддас» ва «қадамгоҳ» жойлар ҳамда
уларнинг зарарлари (Фарғона вилояти мисолида). – Т.: Ўзбекистон КП МК
нинг нашриёти, 1966 ( «Билим» жамияти). – 48 б.
4.15 Алимуҳамедов А. Ислом динидаги маросимчилик ва урф-одатлар. –
Т.: Ўзбекистон, 1969. – 109 б.
4.16. Алимухамедов А. Сущность попыток приспособления обрядов и
обычаев ислама к современным условиям (на материалах Узбекистана). – Т.:
1967. – 243 с.
4.17. Аҳмаджонов У. Қосимзода ва Юлдашев Н. Ислом динида
авлиёларга ва уларнинг мозорларига сиғиниш. – Т.: «Қизил Ўзбекистон»,
«Правда востока» ва Ўзбекистонни Сурх. нашриёти, 1959. – 67 б.
4.18. Аҳмедов О. Ислом ва ҳозирги ғоявий-сиёсий кураш. – Т.:
«Ўзбекистон», 1986. – 296 б.
4.19. Аминжонова М.Е. Кадимий ёдгорликлар киссаси – Т.: Ўқитувчи
1968. – 112 б.
4.20. Аширов Н. Эволюция ислама в СССР. –М.: Политиздат, 1973. – 152 с.
4.21. Болтанов Р., Гильфанов И. Реакционная сущность Корана. –
Казань: 1962. – С. 80.
4.22. Балтанова Г.Р. Ислам в СССР: Анализ заруб.концепций. – Казань:
Изд. Казан.ун-та, 1991. – 146 с.

134

4.23. Басилов В.Н. Культ святых в исламе. – М.: Мысль, 1970. – 144 с.
4.24. Бахромов Абдурашид қори. Ислом ва маърифат: мақолалар,
маърузалар, фатволар. – Т.: Мовароуннаҳр, 2002. – 79 б.
4.25. Бобохонов Ш. Муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон: Жизнь и
деятельность – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий
нашриёти, 1999. – 352 б.
4.26. Бобохонов Ш.. Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон (Маънавият
ва ибрат мактаби). – Т.: 2001. – 286 б.
4.27. Бозоров О. Худойқулов А. Ахлоқий қадриятлар ва ислом. –
Самарқанд: Зарафшон, 1992. – 62 б.
4.28. Болтанов Р. Гильфанов И. Реакционная сущность корана. – Казань;
1962. – С.60.
4.29. Давлатбоев Т. Авлиёларга сиғиниш ва унинг зарарлари. – Т.:
«Билим», 1979. – 24 б.
4.30. Джаббаров Иса. Общественный прогресс, быт и религия. – Т.:
«Узбекистан», 1973. – 219 с.
4.31. Дин – маънавий оғунинг бир тури. / Мақолалар тўплами. - Т.:
Ўзбекистон, 1972. – 95 б.
4.32. Дин хақида ўйлар./ Тўплам тузувчилар: Х.А.Алиқулов ва б. - Т.:
Ўзбекистон, 1988. – 117 б.
4.33. Дин, дин тарихи, атеизм тарихи ва назарияси сўзлиги. – Т.: Фан
1967. – 19 б.
4.34. Диний экстремизм, фундаментализм: тарихи, моҳияти ва бугунги
хавфи. Махсус курсни ўрганиш бўйича методик тавсиялар. – Т.: Ғ.Ғулом
номидаги адабиёт ва санъат нашр., 1999. – 96 б.
4.35. Диншунослик асослари курсидан амалий машғулотлар учун
қўлланма / Масъул мухаррир А.Абдусмедов. – Т.: Университет, 1995. – 42 б.
4.36. Диншунослик: ўқув қўлланма / Масъул мухаррир Н.Комилов. – Т.:
ТДЮИ, 2005. – 122 б.
4.37. Долгих Ф.И. Нима учун динга қарши курашамиз? – Т.: «Қизил

135

Ўзбекистон», «Правда Востока» ва «Ўзбекистон Сурх нашриёти», 1961. – 40 б.
4.38. Ежов А.Ф Ислом реакция ва антикоммунизм хизматида Т.:

Узбекистон, 1986. – 38 б.
4.39. Ёқубов Б. Халқ байрамлари ва урф-одатлари. –Т.: Ўзбекистон,

1965. – 48 б.
4.40. Еришев А. Дин халқлари тенг ҳуқуқлиги ва дўстлигининг

душманлари. – Т.: Қизил Ўзбекистон, Правда Востока ва Ўзбекистон Сурх
нашриёти, 1962. – 61 б.

4.41. Жабборов И. Зулматдан маърифатга. – Т.: Ёш гвардия, 1984. – 127 б.
4.42. Жабборов С. Қуръон афсоналари ва ривоятлари. –Т.: Фан, 1986. – 54
б.
4.43. Жабборов И. Тафаккур чироғи ва хурофот. – Т.: Ўзбекистон, 1979.
– 212 б.
4.44. Жабборов И. Худолар, авлиёлар ва одамлар: илмий-оммабоп
атеистик лавҳалар (масъул муҳаррир Т.Саидбоев). – Т.: Ёш гвардия, 1985. –
144 б.
4.45. Жуманазаров У. Дин ва унинг социал пуч мохияти. Жиззах давлат
педагогика институти. – Жиззах: 1987. – 42 б.
4.46. Жўраев У., Сайиджонов Й. Дунё динлари тарихи. – Т.: Шарқ, 1998.
– 174 б.
4.47. Закурлаев А. Ғоялар кураши. /Масъул муҳаррир И.Олим Шайх - Т.:
Мовароуннаҳр. 2000. – 63 б.
4.48. Замонамиз уламолари. – Т.: Абу Али ибн Сино, 2001. – 95 б.
4.49. Ислам: Историогр.очерки. – М.: Наука, 1991 – 232 с.
4.50. Ислам: Религия, общество, государство (сб.ст.) / АН СССР, ин-т
востоковедения. – М.: Наука, 1984 – 232 с.
4.51. Ислом динининг асослари./ Тузувчи С.Хасанов; масъул муҳаррир
В.Мусаев. – Т.: Внешторгиздат., 1991. – 32 б.
4.52. Ислом зиёси ўзбегим сиймосида. – Т.: Тошкент Ислом
университети нашри, 2001. – 240 б.

136

4.53. Ислом тарихи ва маънавият. – Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси
нашриёти, 2000. – 112 б.

4.54. Ислом Энциклопедияси: А-Ҳ. / Зуҳриддин Ҳусниддинов таҳрири
остида. – Т.: ЎзМЭ, 2004. – 320 б.

4.55. Исо Жаббор, Санжар Жабборов. Жаҳон динлари тарихи. – Т.: 2002.
– 224 б.

4.56. Каримов И. Замонавийлаштирилаётган исломий шахс камолига
заволи. – Т.: 1979. – 27 б.

4.57. Комилов Н. Ислом – маърифат дини. – Т.: Маънавият, 2000. – 12 б.
4.58. Мавлютов Р.Р. Ислам. – М.: Политиздат, 1969. – 159 с.
4.59. Маданият, маънавият, дин: ҳамкорлик чегаралари. Ислом тарихи
саҳифалари ва ҳозирги давр: методик-библиографик қўлланма. А.Навоий
номидаги Ўзбекистон кутубхонаси. – Т.: 2002. – 58 б.
4.60. Макатов И. Ислом ва Ўрта Осиё халқларининг миллий анъаналари.
//Атеистик суҳбатлар. – Т.: 1990. – 188 б.
4.61. Маҳкамов С. Ислом дини. – Т.: Ғ.Ғулом, 2000. – 32 б.
4.62. Мустафаева Н. Ўзбекистонда совет ҳукуматининг диний сиёсати //
Ўзбекистон тарихи. 2005. №2 –Б.35-43.
4.63. Мусульманские праздники – М.: СП Корана: РИФ Корона-принт,
1990. – 63 с.
4.64. Орифжонов М. Урф-одатларим қанотларимми ёки кишанларим?!
/масъул муҳаррир Қ.Шодиев. – Т.: Фан, 1991. – 34 б.
4.65. Ортиқов А. Ижтимоий тараққиёт ва диннинг кризиси. – Т.:
Ўзбекистон, 1979. – 32 б.
4.66. Ортиқов А. Ўзбекистонда ислом ва мусулмонлар аҳволини
сохталаштиришни танқид. – Т.: 1981. – 23 б.
4.67. Оқмуродов Т. Ўқувчиларда илмий – атеистик дунёқарашни
шакллантириш – Т.: Ўқитувчи, 1990. – 96 б.
4.68. Орипов М. Ўрта Осиёда Ислом дини ва атеистик тарбия. – Т.:
Ўзбекистон ССР «Фан» нашриёти 1990. – 52 б

137

4.69. Петраш Ю.Г. Қадамжолар сири. – Т.: Ўзбекистон, 1965. – 106 б.
4.70. Петрушев Д.А. Ислом дини ва унинг реакцион моҳияти. – Т.:
«Қизил Ўзбекистон» ва «Правда Востока» бирлашган нашриёти, 1961. – 38 б.
4.71. Платонов Г.В. Дарвинизм ва дин. /Русча 2-нашрга мувофиқ 2-
нашри. - Т.: «Қизил Ўзбекистон», «Правда Востока» ва «Ўзбекистон Сурх
нашриёти», 1956. – 68 б.
4.72. Пўлатов Ғ. Эътиқодлар кураши. – Т.: 1964. – 44 б.
4.73. Раҳимов И. Прогрессив миллий традициялар ва диний урф-одатлар.
– Т.: Қизил Ўзбекистон, 1962. – 36 б.
4.74. Раҳмонов А., Юсупов С. Хоразмда «муқаддас жойлар» ва уларнинг
вужудга келиш сирлари. – Т.: Қизил Ўзбекистон, Правда Востока ва
Ўзбекистон Сурх нашриёти, 1963. – 28 б.
4.75. Саидбаев Т. Совет турмуш тарзи ва ислом дини. – Т.: Ўзбекистон,
1979. – 29 б.
4.76. Саидбаев Т.С. Ислам и общество. – М.: Наука, 1984. – 302 с.
4.77. Саййид Муҳаммад Ҳотамий. Ислом тафаккури тарихидан. – Т.:
Минҳож, 2003. – 288 б.
4.78. Саксонов Т. Муқаддас жойлар – хурофот ва бидъат ўчоғи. 2-нашри.
– Т.: Медицина, 1986. – 86 б.
4.79. Саксонов Т., Хошимов М. Хўш нимаси муқаддас? – Т.: 1985. – 64 б.
4.80. Саттаров М. Ўзбек удумлари. – Т.: Фан, 1993. – 112 б.
4.81. Сиддиқов Т. Рўза ва Қурбон ҳайити ҳақида. – Т.: Ўздавнашр, 1961. – 15
б.
4.82. Тошланов Т. Миллий урф-одатлар. – Т.: Ўзбекистон, 1986. – 23 б.
4.83. Умаров М.Сароб ва ҳақиқат: Дин ҳақида. – Т.: Ёш гвардия, 1972. – 52
б.
4.84. Қорабоев У. Ўзбек халқи байрамлари. – Т.: Шарқ, 2002.– 240 б.
4.85. Усмонов М.А. Ислом ақидалари ва маросимлари. – Т.: Ўзбекистон,
1975. – 143 б.

138

4.86. Усмонов М.А. Ислом ақидалари ва уларнинг моҳияти. – Т.:
Ўзбекистон, 1972. – 40 б.

4.87. Усмонов М.А. Ислом динининг рекцион моҳияти ва атеистик
тарбия: атеистик кутубхонаси. – Т.: 1986. – 22 б.

4.88. Ўрунхўжаев М. Ислом дини хусусида. – Т.: Ўзбекистон КПМК
нинг бирлашган нашриёти, 1968. – 30 б.

4.89. Фозил қори Ёсин қори ўғли. Ислом эзгулик дини. – Т.:
Мовароуннаҳр, 1999. – 32 б.

4.90. Фозилов И. Зарарли одатлар. – Т.: Қизил Ўзбекистон, Правда
Востока ва Ўзбекистон Сурх нашриёти, 1961. – 93 б.

4.91. Ҳакимов М.Х. СССР да виждон эркинлиги. – Т.: Ўздавнашр, 1961.
– 28 б.

4.92. Ҳикматов Ш.М. Ислом ақидалари ва антикоммунизм. – Т.: Ёш
гвардия , 1986. – 36 б.

4.93. Ҳожи Исматиллоҳ Абдуллоҳ. Марказий Осиёда ислом маданияти. –
Т.: Шарқ, 2005. - 383 б.

4.94. Хўжамуродов И.Р. Ислом миллийлик қадрияти (ислом ва ўзбек
халқи милий ўзлигини англашнинг шаклланиши). – Т.: Фан, 1993. – 150 б.

4.95. Шайх Исмоил Маҳдум. Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи.
– Т.: Мовароуннаҳр, 1995. – 80 б.

4.96. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Дин насиҳатдир. –
Т.:Шарқ, 2004. – 144 б.

4.97. Шарипов Э., Бозоров Э. «Муқаддас» жойлар тўғрисида ҳақиқат. –
Т.: Ўзбекистон, 1976. – 32 б.

4.98. Шермухамедов С.Ш. Дин ва шахс. –Т.: 1963. – 72 б.
4.99. Ширинбоев Ш. Диний маросимлар тўғрисида ҳақиқат. – Т.:
Ўзбекистон КПМК нинг бирлашган нашриёти, 1966. – 38 б.
4.100. Шокиров Юсуфхон Олимхон ўғли. Ислом, ақида, ибодат ва ҳаёт
тарзи: – Т.: Меҳнат, 1990. – 168 б.
4.101. Эркаев А.П. Истиқлол ва ислом. – Қарши: 1993. – 26 б.

139

4.102. Юлдашхўжаев Х., Раҳимжонов Д., Комилов М. Диншунослик:
маърузалар матни. – Т.: ЎАБЖНТ маркази, 2000. – 132 б.

4.103. Юнусова Х. Ўзбекистонда Совет давлатининг миллий сиёсати ва
унинг оқибатлари (XX аср 80-йиллар мисолида). / масъул муҳаррир
Р.Х.Муртазаева. Ўзбекистон миллий университети. – Адабиёт ва санъат
нашриёти, 2005. – 116 б.

4.104. Юсупов Э. Ислом динининг келиб чиқиши ва унинг зарарлари.
/ЎзССР сиёсий ва илмий билимлар тарқатувчи жамияти. Лекторга ёрдам. –
Т.: 1962. – 17 б.

4.105. Юсупов Э. Истиқлол йўлида. – Т.: Фан, 1996. – 135 б.
4.106. Янбулатов Х., Газетдинов А. В чем вред обрядов и праздников
ислама. – М.: 1960. – 45 с.

V. Хорижий адабиётлар
5.1. Akincer S. Islam peoples of the Soviet Union. – London: Paul
international, 1983. – 462 p.
5.2. Benniggen A. Les musulmans oublies L`Islam en U.R.S.S. aujourd`hui.
FRANCOLS MASPERO 1 place Paul – Painleve PARIS V 1981. – 87 p.

VI. Диссертация ва авторефератлар
6.1. Абдуллаева С.С. Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва ислом. Фалс.
фан. ном. ...дисс. автореферати. – Тошкент, 2002. – 25 б.
6.2. Абдулахатов Н.У. Место паломничества в жизни населения
Ферганской долины (по материалам святых мест Ферганского вилоята).
Автореф…кан. ист. наук. /АН Руз, ин-т истории. – Ташкент, 2008. – 30 с.
6.3. Абдухамитова Э.А. Традиции гуманизма и их роль в укреплении
духовных основ низамистов Узбекистана: Автореф. дис…кан. филос. наук. –
Ташкент, 2000. – 20 с.
6.4. Ҳусниддинов З. Ўзбекистонда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш
омиллари ва муаммолари: Фал. фан. номз. ... дис. – Тошкент: ТИУ, 2000. –
149 б.

140

6.5. Ганиев Ж.Х. Проблемы историографии религиозных конфессий в

Узбекистане (1917-2000 г.г.). Автореф…кан. ист. наук. – Ташкент, 2008.–29 с

VI. Даврий матбуот
Журналлар

7.1. Совет Шарқи мусулмонлари. 1969 йил. № 2.
7.2. Совет Шарқи мусулмонлари. 1970 йил № 1.
7.3. Совет Шарқи мусулмонлари. 1974 йил № 3.
7.4. Совет Шарқи мусулмонлари. 1976 йил. № 1, 3, 6.
7.5. Ўзбекистон коммунисти. 1974 йил. № 7.
7.6. Проблемы мира и социализим. – Москва: 1980 йил. № 1.

МУНДАРИЖА

Кириш ………………………………………………………………..3
БИРИНЧИ БЎЛИМ. СОВЕТ ҲОКИМИЯТИ ТОМОНИДАН

МАСЖИДЛАРНИ ОЧИШГА РУХСАТ БЕРИЛИШИ ВА

УЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ЧЕКЛАШИ ............................................6

1.1. Совет ҳукуматининг масжидлар фаолиятига чекланган

даражада эркинлик берилиши.............................................................6

1.2. Совет органларининг норасмий масжидларга қарши

кураши..................................................................................................28

ИККИНЧИ БЎЛИМ. ДИНИЙ МАРОСИМЛАР ВА УРФ-

ОДАТЛАР...........................................................................................48

2.1. Совет ҳукуматининг Рамазон ва Қурбон ҳайитларига салбий

муносабати...........................................................................................48

2.2. Совет идораларининг қадамжоларни йўқ қилиш учун

уринишлари.........................................................................................66

УЧИНЧИ БЎЛИМ. ЎРТА ОСИЁ ВА ҚОЗОҒИСТОН

МУСУЛМОНЛАРИ ДИНИЙ БОШҚАРМАСИНИНГ

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР

СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ........................................................81

141

3.1. Диний ташкилотларга кадрлар тайёрлаш..................................81
3.2. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний
бошқармасининг чет эл мусулмон ташкилотлари билан
алоқалари.............................................................................................97

ГЛОССАРИЙ ……………………………………………………..126

ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР
РЎЙХАТИ.........................................................................................129

СОДЕРЖАНИЕ
ВВЕДЕНИЕ ………………………………………………………….3
РАЗДЕЛ ПЕРВЫЙ. РАЗРЕШЕНИЕ СОВЕТСКОЙ ВЛАСТИ
НА ОТКРЫТИЕ МЕЧЕТЕЙ И ОГРАНИЧЕНИЕ ИХ ПРАВ ....6
1.1. Предоставление советским правительством ограниченной
степени свободы деятельности мечетей….…………………………6
1.2. Борьба советских органов против неформальных мечетей.....28
РАЗДЕЛ ВТОРОЙ. РЕЛИГИОЗНЫЕ ОБРЯДЫ И
ОБЫЧАИ……………………………………………………………48
2.1. Негативное отношение советского правительства к
праздникам «Рамадан (Рамазан)-хайит» и «Курбон-хайит» ……..48
2.2. Попытки советских властей уничтожить святыни …..………66
РАЗДЕЛ ТРЕТИЙ. ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ РЕЛИГИОЗНОГО
УПРАВЛЕНИЯ МУСУЛЬМАНАМИ ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ
И КАЗАХСТАНА В ОБЛАСТИ ПОДГОТОВКИ КАДРОВ И
МЕЖДУНАРОДНЫХ ОТНОШЕНИЙ.........................................81
3.1. Подготовка кадров для религиозных организаций...................81
3.2. Отношения религиозного управления мусульман Средней
Азии и Казахстана с зарубежными мусульманскими
организациями....................................................................................97
ГЛОССАРИЙ …………………………………………………….126

142

СПИСОК ИСПОЛЬЗОВАННЫХ ИСТОЧНИКОВ И
ЛИТЕРАТУРЫ …………………………………………………129

CONTENT
INTRODUCTION ……………………………………………………3
SECTION FIRST. PERMISSION FOR THE OPENING OF
MOSQUES BY THE SOVIET AUTHORITY AND RESTRICT
THEIR RIGHTS ……………………………………………………6
1.1. The provision by the Soviet government of a limited degree of
freedom of activity of mosques ………………………………………6
1.2. The struggle of the Soviet organs against informal mosques……28
SECOND SECTION. RELIGIOUS RITES AND CUSTOMS …48
2.1. The negative attitude of the Soviet government to the holidays
«Ramadan-Khait» and «Kurban-Hayit» ……………………………48
2.2. Attempts by the Soviet authorities to destroy shrines…..………66
SECTION THREE. ACTIVITIES OF THE RELIGIOUS
DEPARTMENT OF MUSLIMS OF CENTRAL ASIA AND
KAZAKHSTAN IN THE FIELD OF PERSONNEL TRAINING
AND INTERNATIONAL RELATIONS..........................................81
3.1. Personnel training for religious organizations...............................81
3.3. Relations of the religious administration of Muslims of Central
Asia and Kazakhstan with foreign Muslim organizations……………97
GLOSSARY ………………………………………………………126
LIST OF USED SOURCES AND LITERATURE………………129

143


Click to View FlipBook Version