O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MUDOFAA VAZIRLIGI QR-кодини телефон орқали сканер қилинг. IJTIMOIY-SIYOSIY, AXBOROT-TAHLILIY, MA’NAVIY-MA’RIFIY, HARBIY-VATANPARVARLIK JURNALI 11 16 28 48 АРМИЯ – ЖАСОРАТ МАКТАБИ АКАДЕМИК ТАЪЛИМ ЖАДИД ВА СОЦИОЛОГ ОЛИМ САИД ИСЛОМБЕК ИЗИДАН 2023 mart №1 (33) yil
2023/¹1 2 2023/¹1 ишлаб чиқариш ҳажми: Lockheed Martin (АҚШ, 56 606 млн долл.) Boeing (АҚШ, 34 300 млн долл.) General Dynamics (АҚШ, 29 512 млн долл.) Northrop Grumman (АҚШ, 28 600 млн долл.) AVIC (Aviation Industry Corporation of China) (Хитой, 25 075 млн долл.) China North Industries Group Corporation Limited (Хитой, 14 771 млн долл.) Raytheon (АҚШ, 27 448 млн долл.) Россия 56,09 % АҚШ 34,97 % Франция 2,63 % Буюк Британия 1,40 % Хитой 1,27 % Бошқа давлатлар 3,63 % ДУНЁНИНГ ЭНГ ЙИРИК ХАРБИЙ САНОАТ КОМПАНИЯЛАРИ РАДИОАКТИВ МАТЕРИАЛЛАР ЗАХИРАСИ БЎЙИЧА ЕТАКЧИ ДАВЛАТЛАР
2023/¹1 3 r Максимал тезлиги: соатига 70 км Экипаж: 3-4 киши Калибри: 155 мм Ствол узунлиги: 52 калибр Ҳаракатланиш радиуси: 500 км r Максимал тезлиги: соатига 60 км Экипаж: 5 киши Калибри: 152 мм Ствол узунлиги: 47 калибр Ҳаракатланиш радиуси: 500 км r Максимал тезлиги: соатига 55 км Экипаж: 5 киши Калибри: 155 мм Ствол узунлиги: 39 калибр Ҳаракатланиш радиуси: 350 км 8. AS-90 (Буюк Британия) 7. SPH KRAB (Польша) 6. m109a7 (АҚШ) 9. mcta-c (Россия) 5. PLZ-05 (Хитой) 4. TYPE 99 (Япония) 3. K9 THUNDER (Жанубий Корея) 1. PZH 2000 (Германия) 10. archer (Швеция) r Максимал тезлиги: соатига 60 км Экипаж: 3-4 киши Калибри: 155 мм Ствол узунлиги: 52 калибр Ҳаракатланиш радиуси: 650 км SPH KRAB Ствол узунлиги: 52 калибр r Максимал тезлиги: соатига 60 км Экипаж: 4-5 киши Калибри: 155 мм Ствол узунлиги: 39 калибр Ҳаракатланиш радиуси: 322 км r Максимал тезлиги: соатига 50 км Экипаж: 4-5 киши Калибри: 155 мм Ствол узунлиги: 54 калибр Ҳаракатланиш радиуси: 550 км r Максимал тезлиги: соатига 50 км Экипаж: 4 киши Калибри: 155 мм Ствол узунлиги: 39 калибр Ҳаракатланиш радиуси: 500 км r Максимал тезлиги: соатига 66 км Экипаж: 5 киши Калибри: 155 мм Ҳаракатланиш радиуси: 480 км Ствол узунлиги: 52 калибр r Максимал тезлиги: соатига 60 км Экипаж: 5 киши Калибри: 152 мм Ствол узунлиги: 52 калибр Ҳаракатланиш радиуси: 500 км 2. 2C35 «Коалиция» (Россия) r Максимал тезлиги: соатига 60 км Экипаж: 5 киши Калибри: 155 мм Ствол узунлиги: 52 калибр Ҳаракатланиш радиуси: 420 км Манба: Military Today USA ЭНГ ЯХШИ ЎЗИЮРАР ГАУБИЦАЛАР ТОП-ЎНЛИГИ
2023/¹1 4 6 39 11 28 36 32 22 16 ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИК – ЭНГ МУҲИМ ЖИҲАТ «НЕГА? НЕГА-А-А?!» АРМИЯ – ЖАСОРАТ МАКТАБИ Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда барча вилоятлар бўйлаб ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган «Жасорат мактаби» лойиҳаси кенг қулоч ёйиб улгурди... ШО ҲИД ЭСОН МУСАЕВ: ЖАДИД ВА СОЦИОЛОГ ОЛИМ Мусаев Шоҳид Эсон 1884 йил Тошкентда оддий ҳунарманд оиласида дунёга келган... СИНГАПУР РЕСПУБЛИКАСИ ҲАРБИЙ САНОАТИ Ҳарбий йўналишдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлган мамлакатлар орасида Сингапур Республикаси алоҳида ўрин эгаллайди. ЎРТА ОСИЁДА ЎТ ОЧАР ҚУРОЛЛАР ҚАЧОН ПАЙДО БЎЛГАН? ҚЎШИН, ҚУРОЛ, ТАКТИКА – ҒАЛАБАЛАР АСОСИ СИФАТЛИ АКАДЕМИК ТАЪЛИМ – ПРОФЕССИОНАЛ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ОМИЛИ
2023/¹1 5 MUASSIS: O‘zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Ijtimoiy-siyosiy, axborot-tahliliy, ma’naviy-ma’rifi y, harbiy-vatanparvarlik jurnali Tahririyat kengashi: general-mayor Hamdam Qarshiyev polkovnik Otabek Yuldashev polkovnik Alisher Boboxonov Maqsud Abilov Shu songa mas’ul: podpolkovnik Gulnora Hojimurodova Dizayner va sahifalovchi: katta leytenant Ramiz Valiyev Musahhih: Sayyora Meliqo‘ziyeva Jurnal 2014-yil 20-noyabrda O‘zbekiston Matbuot va axborot agentligida 0840-sonli guvohnoma bilan ro‘yxatga olingan. 2015-yil mart oyidan chiqa boshlagan. Mudofaa vazirligi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar departamenti – «Vatanparvar» birlashgan tahririyati boshqarmasining kompyuter markazida sahifalandi. «Sano-standart» MChJ bosmaxonasida chop etildi. Manzil: Toshkent shahri Shiroq ko‘chasi, 100-uy. Adadi: 17 046 nusxa. Buyurtma № Bahosi kelishilgan narxda. Bosmaxonaga 2022-yil 25-mart topshirildi. Bosishga 2022-yil 25-mart ruxsat berildi. Jurnaldagi maqolalardan to‘liq yoki qisman foydalanilganda «O‘ZBEKISTON ARMIYASI» jurnalidan olinganligi ko‘rsatilishi shart. Muallifl ar fi kri tahririyat nuqtayi nazaridan farq qilishi mumkin. ISSN 2181 – 8169 Obuna indeksi: 1273 Tahririyat manzili: 100164, Toshkent, Universitet ko‘chasi, 1-uy. Bosh muharrir: podpolkovnik Ahror Ochilov Telefon: (71) 260-36-50; Faks: (71) 260-32-29. E-mail: [email protected] Sayt: www.mv-vatanparvar.uz 42 52 46 48 56 ЯНГИ РАКУРСДАГИ «ВАТАН МАНЗУМАСИ» Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг жорий йил 13 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, қўшинларда маънавий-маърифий, маданий ишларни ривожлантириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан қатор тавсиялар берилган эди. АРМИЯ СПОРТЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИДАГИ ЎТТИЗ БИРИНЧИ МАВСУМ Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази (MVSM) вакиллари 2022 йилги мавсумни ҳам ажойиб муваффақиятлар билан якунлашди... ШАРҚОНА БАЙРАМ МЎЪЖИЗАСИ САИД ИСЛОМБЕК ИЗИДАН ХАВФЛИ ОСМОН ЖИСМЛАРИГА КАРШИ КУРАШ
Шундан келиб чиққан ҳолда Қуролли Кучлар тизимида ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ва жанговар тайёргарлигини кучайтириш, замонавий жанг кўникмаларини ўзлаштириш, амалий машғулотларга кўпроқ вақт ажратиш, бир сўз билан айтганда, ҳар лаҳза юрт ҳимояси учун жанговар шай ҳолда туриш борасида режали ишлар давом эттирилмоқда. САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА Бу йилги иқлим ўзгаришлари ва аномал совуқ ҳам ҳарбий хизматчиларнинг юрт тинчлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимиз осойишталигини мустаҳкам қўрғондек ҳимоялаб, касбий малака ва маҳоратларини юксалтириш ҳамда ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИК Жорий йилнинг 13 ян варь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимиз мудофааси ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, галдаги муҳим вазифалар белгилаб берилган эди. – ЭНГ МУXИМ ЖИXАТ 2023/¹1 6
жанговар тайёргарлигини ошириб боришига тўсқинлик қилгани йўқ. Республикамизнинг чегараолди ҳудудларида жойлашган ҳарбий қисмларда жанговар тайёргарлик режасига асосан, назарий ва амалий машғулотлар юксак савияда олиб борилмоқда. Шу орқали ҳарбий хизматчиларнинг совуқ об-ҳаво шарои тида матонат ва иродасини тоблашга ҳамда ўқув-жанговар вазифаларнинг сифатли бажарилишига эътибор қаратилмоқда. Ҳарбий хизматчилар жанговар техникалар ва жанговар-хизмат отлари билан амалий машғулотларни доимгидек давом эттирмоқда. Чавандозлик сирларини моҳир сержантлар кўмагида ўрганаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ҳам от устида тўсиқлардан ўтишни, ҳарбий анжом-аслаҳа ва ўқ-дориларни ташишни, жанг олиб боришни машқ қилиб, кўникмага эга бўлаётир. Дарҳақиқат, бугун миллий армиямизда шаклланган «Устоз-шогирд» анъанаси ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Муддатли ҳарбий хизматчилар ва хизматга янги чақирилганлар кўп йиллик тажрибага эга моҳир сержант ва офицерлардан касб сир-синоатини ўрганмоқда. Бу, айниқса, жанговар вазифаларни бажаришда, яъни бўлинма таркибида махсус ҳаракатларни олиб бориш, чўлда разведка-қидирув тадбирларини ўтказиш, миналаштирилган майдондан ўтиш каби машқларни бажариш жараёнида кўзга яққол ташланяпти. Амалий машғулотлар давомида мамлакатимиз сарҳадлари дахлсизлигини сақлаш, чегарани бузиб ўтган шартли душманни йўқ қилиш, бунда куч тузилмалари билан ҳамкорликда иш олиб бориш каби масалалар кўриб чиқилмоқда. Мажмуавий тактик ўқувларда ҳарбий хизматчилар белгиланган ҳудудга марш амалга ошириш, ҳаракат давомида колоннага уюштирилган шартли ҳужумни бартараф этиш, дала шароитида жойлашув, ҳудудни қўриқлаш, муҳофаза ва таъминотни ташкил этиш, мудофаа жангини олиб боришга ҳозирлик кўриш ва бошқа вазифалар устида иш олиб борилмоқда. Бунда асосан артиллерия қуроллари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва учувчисиз учиш аппаратлари имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиляпти. ЖАРАЁН ҚИЗҒИН Айни кунларда республикамиз ҳудудида жойлашган қайси дала-ўқув майдонига борманг, қизғин жараён устидан чиқасиз. Юрт ўғлонлари гуруҳ таркибида ўқотар ва зирҳли транспортёр қуролларидан ҳар хил ҳолатларда амалий ўқ отиш машқини бажариш, тактик ҳамда топографик вазифаларни адо этиш, техникаларни темир йўл платформаларига юклаш ва тушириш, жисмоний тайёргарлик меъёрларини бажариш каби кундалик машғулотлар билан банд. Бу каби ўқув машғулотларида иқлимга мос равишда ниқобланиш, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, ҳаво ҳужумидан мудофаани ташкил этиш, қорли тоғ шароитида турли позицияларда турган ҳолда жанговар қуроллардан янгича отиш усул ва услубларини амалда қўллаб кўряпти. Назарий олинган билимлар турли узоқликдаги нишонларни топиш ва жанговар қуроллар ёрдамида уларни йўқ қилиш бўйича ўтказилаётган амалий машғулотларда қўл келмоқда. Қўшинларда олиб борилаётган машғулотларда сўнгги вақтларда жаҳонда кузатилаётган ҳарбий ҳаракатлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўқув жойлари ташкил этиш ва аниқ саволлар асосида уни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Илғор хориж армиялари тажрибаси ўрганилиб, бўлинмаларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракатлари, учувчисиз учиш аппаратларини аниқлаш ва 2023/¹1 7
уларга қарши воситаларни қўллаш, бўлинмалар жойлашган ҳудуд ва жанговар техникалар жойларини яшириш ва ниқоблаш, чалғитувчи усулларни қўллаш бўйича тактик ҳаракатлар амалиётга кенг жорий этилаётир. ҚУЙИДАН ЮҚОРИГА Жанговар шайлик қўшинларда мунтазам тарзда олиб бориладиган ўқув машғулотлари орқали таъминланади. Бу билан ҳарбий хизматчилар тажриба орттирибгина қолмай, янги билим ва тактикаларни қўллаш бўйича ҳам амалий тайёргарлик ўтайди. Шунингдек, турли йўналишлар бўйича ўтказилаётган мусобақалар ҳам ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, Мудофаа вазирлиги тизимида батальон тактик гуруҳларининг жанговар салоҳияти ва қобилиятини юксалтириш, бўлинмаларнинг мўлжалланиши бўйича жанговар вазифаларни бажаришга тайёрлаш, шахсий таркиб нинг жанговар ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида эгаллаган билим ва кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида ўтган йилдан бошлаб қўшинларда «Энг илғор батальон» 2023/¹1 8
кўрик-танлови ҳам ўтказиляпти. Батальон шахсий таркибининг жанговар тайёргарлиги, жисмоний ва руҳий юкламаларни сабот билан енгиши, вазифаларни бажаришга шайлигини текшириш мақсадида мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб жойлашган ҳар бир бўлинмадан ўз ҳудудидаги умумқўшин полигонларида низом ва раҳбарий ҳужжатлар талаблари асосида синовлар қабул қилинмоқда. Таъкидлаш жоизки, юқори бўғиндаги ҳарбий бўлинмалар билан бир қаторда қуйи поғонадаги гуруҳ, взвод ва батальонларга бўлган алоҳида эътибор сабаб, бугун ушбу бўлинмаларнинг таъминоти, жанговар тайёргарлиги ҳамда шайлиги юксалишига эришиляпти. Батальонларда соғлом рақобат муҳити ортиб, бўлинма командирларининг лидерлик ва бошқарувчанлик қобилияти янада юксалмоқда. 2023/¹1 9
Хулоса қилиб айтганда, миллий армиямизда ўтказилаётган бу каби кенг кўламли ўқув-амалий машғулотлар қўшинлар жанговар тайёргарлигини янада оширишда муҳим ўрин тутиши, шубҳасиз. Зеро, бугун миллий армиямиз олдига қўйилаётган талаб ҳар қачонгидан-да юқори. Бундай пайтда энг муҳим жиҳат бу – қўшиннинг жанговар тайёргарлиги. Катта лейтенант Исломжон ҚЎЧҚОРОВ 2023/¹1 10
ЖИЗЗАХ ТАЖРИБАСИ Жорий йил аввалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда ички ишлар бўлимлари томонидан шакллантирилган йиғин иштирокчилари дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга ҳарбий либослар берилди. Ўқув йиғини дастурига кўра, 100 нафар ўспирин қизиқишларига қараб, ёш тадбиркорлар, ёш IT дастурчилар, ёш агрономлар, ёш дурадгорлар гуруҳларига бўлинди. Машғулотларни Жиззах шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, МАКТАБИ ЖАСОРАТ РМИЯ – Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда барча вилоятлар бўйлаб ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган «Жасорат мактаби» лойиҳаси кенг қулоч ёйиб улгурди. Жойларда ўтказилаётган «Армия– ватанпарварлик ва жасорат мактаби» шиори остидаги 10 кунлик ўқув йиғинлари ҳудудий ҳарбий округ ҳамда вилоят ҳарбий-маъмурий секторлари ҳамкорлигида муқим иш жойига эга бўлмаган ва ички ишлар органлари назоратида бўлган ёшлар учун ташкил этилаётганидан хабарингиз бор. Айни йўналишда Жиззахда ўзига хос тажриба тўпланди. 2023/¹1 11
2023/¹1 12 бандлик бошқармаси, Жиззах шаҳри мономаркази, Савдо-саноат палатаси, Жиззах IT марказининг тажрибали мутахассислари ҳамда ҳарбий хизматчилар ўтказиши белгиланди. – Давлатимиз раҳбарининг ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга касб ўргатиш, ҳаётда ўз ўринларини топишларида кўмак бериш борасида қўйган вазифалари бўйича ташкил этилган мазкур йиғин машғулотлари катта самара бермоқда, – дейди подполковник Ҳамза Умаров. – Улар билан ўтказилган касб машғулотлари, спорт мусобақалари, психологик тренинглар, дам олиш тадбирлари, шунингдек, ҳордиқ чиқариши, ухлаши, овқатланиши, машқлари, барча-барчаси қатъий ҳарбий интизом асосида ташкиллаштирилгани ёшлар руҳиятига ижобий таъсир этяпти. Шунинг баробарида улар гуруҳ командирлари билан самимий мулоқотда бўлиб, келгуси режаларини, истиқболдаги мақсадларини белгилаб олмоқдалар. Жиззах шаҳри IT парк катта мутахассиси Ҳаёт Абдуллаев, ҳарбий қисм командирининг ёрдамчиси, ҳарбий психолог майор Охунжон Тўрақулов каби машғулот раҳбарларининг айтишича, ушбу тадбирлар мамлакатимизда ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизимини такомиллаштириш, ёшларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб этиш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилишга замин яратмоқда. Дастурга кўра, йиғин иштирокчилари билан мутлақо янги форматда «Генерал ва ёшлар» учрашуви ҳам ўтказилди. Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев ҳамда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров билан ўтказилган учрашув ёшлар учун кутилмаган воқеа бўлди. Генераллар ёшларнинг саволларига жавоб беришар экан, ўзлари ҳам бир пайтлар бола бўлганликлари, ҳамма қатори қишлоқда ўсиб-улғайганлари, орзу-ҳаваслари ва унга қандай эришганлари ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, йиғин давомида жисмоний ва ахлоқий-руҳий жиҳатдан аъло кўрсаткичлар қайд этган ёшлар сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаб, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун сафарбар этилиши мумкинлигини билдирдилар. Қисқача айтганда, мазкур учрашув таассуротларга бой бўлди. Ўн кун давомида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар – музейларга ташриф, спектакл лар намойиши, интеллектуал ўйинлар, маданият намояндалари билан учрашувлар, қонцерт ва бошқа томошалар уюштирилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгашининг ҳарбий қисмлардаги
2023/¹1 13 бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўлими бошлиғи майор Раҳмонжон Очилов бизга ўтган йиллар натижалари ҳақида қуйидагиларни гапириб берди: – «Ёш ватанпарварлар йиғини» лойиҳаси 2021– 2022 йилларда 4 маротаба ўтказилган бўлса, вилоятнинг шаҳар ва туманларидан «Ёшлар дафтари»га киритилган, муқим иш жойига эга бўлмаган ҳамда ички ишлар назоратида бўлган 18-30 ёш атрофидаги жами 500 нафар ёш ҳарбий-ватанпарварлик, касб-ҳунар ва тадбиркорлик йўналишида 10 кунлик дастур асосида ўқитилди. Таҳлилларга кўра, ёшларнинг 227 нафари имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик йўналишида иш юритмоқда, 14 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқда, 43 нафарига ер ажратилди, 65 нафарига сафарбарлик чақируви резерви бадал пуллари тўлаб берилди, 85 нафари эса ҳозирги кунда вилоятимизнинг турли хил корхона ва ташкилотларида ишлаётган бўлса, 67 нафари норасмий ва бошқа соҳаларда фаолият юритиб келмоқда. Иштирокчилар ўртасида йиғиндан аввал ва кейин ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, уларнинг ватанпарварлиги, ислоҳотларга дахлдорлиги ва Ватан олдидаги бурчига содиқлиги 18 фоиздан 91 фоизга ўсгани қайд этилди. МOНОМАРКАЗГА ЙЎЛЛАНМА Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида, шунингдек, Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий қилиш борасида қатор вазифалар белгиланиб, бу бўйича «Жиззах тажрибаси»ни бутун республикага татбиқ этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилган эди. Мазкур кўрсатма асосида 2023 йилнинг 20 февралидан 1 март кунигача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига бевосита масъул бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида «Жасорат мактаби» ўқув йиғинлари ташкил этилди. Ҳар бир куни мазмунли ва мақсадли ташкил этилган йиғин иштирокчилари армия чин маънода жасорат мактаби эканини ҳис этишди. Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Фарҳоджон Шерматов билан бўлган учрашувда ёшлар йиғин таассуротларини сўзлаб беришди. Қўмондон яратилган бундай имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш лозимлигини таъкидлади. Шимоли-ғарбий ҳарбий округда Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари учун ташкил этилган ўн кунлик ўқувлар якунида Қорақалпоғистон Рес публикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони йиғин иштирокчиларини қутладилар. «Жасорат мактаби» машғулотларида фаоллик кўрсатган иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда ҳунар эгаллаш истагини билдирган ёшларга Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказига йўлланмалар топширилди. ВОДИЙЛИК ЁШ ВАТАНПАРВАРЛАР Бир неча йилдан буён вилоят ҳарбий-маъмурий сектори билан ҳамкорликда муқим иш жойига эга бўлмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга касб ўргатиш, ҳаётда ўз ўринларни топишларига кўмак бериш каби мақсадларида ташкил этилаётган йиғин машғулотлари таълим муассасалари, ҳарбий ва меҳнат жамоалари, маҳаллалар ёшлари қалбида Ватанга юксак муҳаббат, Қуролли Кучларимиздан ғурурланиш ва ҳарбий хизматга чуқур ҳурмат туйғуларини камол топтиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, Андижон вилоятининг ўнлаб ёшлари учун Шарқий ҳарбий округ ҳарбий қисмларидан бирида 10 кунлик ўқув йиғини ўтказилди. Илк машғулотлар ёшлар учун қизиқарли ўтди. Унда йиғин иштирокчилари ахлоқий-руҳий, психологик, саф ва жанговар тайёргарлик машғулотларида фаол қатнашиб, ўзларининг мамлакат тинчлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилишга дахлдор эканлигини чуқур ҳис қилдилар. Шунинг дек, йиғинга жалб этилган ёшларни касбга йўналтириш мақсадида вилоят «Ишга марҳамат» мономаркази мутахассисларини жалб этган ҳолда бир неча мутахассислик бўйича дастлабки назарий ва амалий билимлар берилди.
2023/¹1 14 – Ҳар бир машғулот биз учун ёдда қоларли бўлди. Айниқса, ҳарбий ҳаёт, тартиб-интизом, жанговар тайёргарлик машқлари. Ўн кун давомида ҳарбий хизматнинг нечоғли машаққатли ва шу билан бир қаторда, шарафли касб эканлигини англадим. Бу йиғинда укам ҳам иштирок этаётганидан отам-онам мамнун, – дейди Сарварбек Муҳаммадсобиров. – Мен 10 кунлик йиғин давомида вилоят мономарказидаги мутахассислардан зарур маслаҳат олдим ва пайвандлаш касбини эгаллашни ўз олдимга мақсад қилдим, – дейди Омаджон Тўхтаохунов. Йиғин давомида олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган 22 нафар ёшга ўқув юртлари ҳақида маълумотлар берилди. 13 нафар ёшнинг сафарбарлик чақируви резервида хизмат ўташи белгиланди. Муддатли ҳарбий хизматга борувчи ёшларнинг рўйхати мудофаа ишлари бошқармаси томонидан шакллантирилди. Йиғиннинг қолган иштирокчилари Андижон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида ўзлари қизиққан касб-ҳунарларни эгаллайдиган бўлишди. Фарғона вилоятида муқим иш жойига эга бўлмаган, ички ишлар органлари ҳисобида турувчи уюшмаган ёшларнинг навбатдаги гуруҳи «Армия – ватанпарварлик ва жасорат мактаби» шиори остидаги йиғин машғулотларини Ватанимиз тинчлигини, сарҳадлари хавфсизлигини таъминлаш чоғида мардларча ҳалок бўлган йигитлар хотирасини ёд этиш билан бошлади. Белгиланган дастурга кўра, тажрибали психолог ва социологлар томонидан ўтказилган тренинглар орқали уларнинг руҳий барқарорлиги таъминланди, ҳарбий тартиб-интизом, илк ҳарбий кўникмалар етказилди. Шарқий ҳарбий округда 10 кунлик йиғин машғулотларида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга касб ўргатиш, ҳарбий касбга қизиқишини я нада оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Вилоятнинг «Ишга марҳамат» мономаркази мутахассислари ўз қизиқишига кўра гуруҳларга бўлинган ёшларга пайвандчилик, машинасозлик, сартарошлик, ошпазлик каби касблар бўйича машғулотлар ўтказди. Фарғона вилояти савдо-саноат палатаси ходимлари томонидан имтиёзли кредитлар бериш тартиби ҳақида маълумотлар берилди. Жасур ўғлонлар спорт мусобақаларида, маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этишди. Йиғиннинг тантанали ёпилиш маросимида йиғин машғулотлари ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизимини такомиллаштириш, ёшларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилишга замин яратаётгани эътироф этилди.
2023/¹1 15 10 КУНДА 100 ИШТИРОКЧИ Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисмда 100 нафар ёш учун «Жасорат мактаби» ўқув йиғини унутилмас таассуротларни туҳфа этди. 10 кун давомида ёшлар билан уларни касбга йўналтириш бўйича етакчи мутахассислар томонидан турли мавзудаги интерфаол тренинг ва машғулотлар олиб борилди. Иштирокчилар йиғиннинг дастлабки куниданоқ «Ёш тадбиркорлар», «Ёш IT дастурчилар», «Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш» ҳамда «Ёш дурадгорлар» сингари гуруҳларга бўлиниб, машғулотларга киришди. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти кенгаши ва тегишли идора ходимлари томонидан «Диний экстремизм ва терроризм тараққиёт ва барқарорликка таҳдид» мавзусида учрашув ўтказилди. Бу каби назарий ва амалий машғулотлар ҳамда давра суҳбатлари иштирокчиларнинг турли соҳалардаги билим ва тажрибаларини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Ушбу лойиҳа Қашқадарё вилоятининг барча туманларидан 100 нафар профилактик ҳисобда турувчи ҳамда уюшмаган ёшни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Муборак туманида жойлашган ҳарбий қисмга жам қилди. Йиғин иштирокчилари олдинда ўтадиган 10 кун давомида келажак ҳаёт йўлларида керак бўладиган зарур билим ва кўникмаларни ўзлаштириш иштиёқида. Ҳарбий хизматчилар томонидан бирдамлик, шижоат ва юксак ғурурни ифодаловчи тантанали марш юриши, қўл жанги ҳамда қурол билан кўргазмали чиқишлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун инсон соғлом бўлиши талаб этилади. Шу боис йиғин иштирокчилари дастлаб ҳарбий шифокорлар ва психологлар томонидан жисмоний ҳамда руҳий кўрикдан ўтказилди. Машғулотлар давомида нафақат ҳарбий кўникмалар, балки белгиланган режа асосида тарихни ўргатувчи, касбга йўналтирувчи, тадбиркорликдан дастлабки сабоқлар сингари турли йўналишларда билим берилди. Бу саъй-ҳаракатлар замирида эртамиз эгаларини теран фикрли, билим ва ҳунарли, ўз ҳаётий позициясига эга, ватанпарвар этиб улғайтиришдек олий мақсад мужассам. Фурқат ЭРГАШЕВ, Дилшод РЎЗИҚУЛОВ
2023/¹1 16 ҲАРБИЙ ТАЪЛИМГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ «Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир», деди Президентимиз Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида. Демак, соҳада бошланган ислоҳотларни изчил давом эттириш, таълим-тарбия муассасаларида Полковник Бобур ШОЁҚУБОВ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси бошлиғи СИФАТЛИ ПРОФЕССИОНАЛ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ОМИЛИ АКАДЕМИК ТАЪЛИМ — Бугун Янги Ўзбекистоннинг жаҳондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш, самарали ташқи ва ички сиёсат юритиш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мутахассислар зиммасига ҳар қачонгидан-да масъулиятли вазифалар юклаяпти. Бундай мураккаб вазифаларни самарали ҳал этиш сифатли таълим олаётган, халқимиз ва Ватанимиз манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўядиган миллий кадрларга боғлиқ. мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш, умуман, таълим сифатини ҳар томонлама яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бир-биримизга кўмаклашишимиз жуда муҳим. Президентимиз таъбири билан айтганда, «Ҳарбий таълим ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида, миллий ўзлигимиз, эзгу қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш тизимини янада такомиллаштириш барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир». Асл муаллимлар ва мураббийлар илм-фан, одоб-ахлоқ, ҳалол меҳнат ва ҳақиқатни севадиган камтар авлодни етиштириб берсагина, тараққиёт йўлидаги кўплаб тўсиқлар бартараф этилади. Япония, Сингапур, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлар тажрибаси шундан далолат беради. Демак, бутун диққат-эътиборни Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун энг катта инвестиция бўлган таълим сифатини қўллаб-қувватлашга қаратишимиз лозим. Ҳозир жаҳондаги мураккаб вазият биздан ишнинг кўзини билиб, кечаю кундуз фидойи бўлиб, самарали меҳнат қилишни талаб этади. Президентимиз ташаббуси билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига асосан, Қу-
2023/¹1 17 ролли Кучларимизда қўшинлар жанговар салоҳиятини ошириш, уларни замонавий қурол-аслаҳа ва техникалар билан бутлашга, ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Натижада қисқа фурсатларда мамлакатда ихчам ва тезкор, замон талаблари асосида жиҳозланган, ҳар қандай таҳдид ва хатарларга ишончли жавоб қайтара оладиган миллий армия барпо этилди, ҳарбий касб-корнинг нуфузи тобора ошиб бормоқда. Давлат ва жамият тараққиёти инсон омилига боғлиқ экан, унинг савиясини, билим ва салоҳиятини юксалтириш энг долзарб масалага айланади. Президентимиз юртимиз бўйлаб қайси корхона ёки ташкилотда бўлмасин, мутасаддилар билан учрашмасин, албатта учта сўзни такрорлаши ва талаб этиши бежиз эмас. Булар – сифат, самара ва натижадорлик. Дарҳақиқат, қилинган ҳар бир ҳаракатнинг натижаси ва самараси сифатга боғлиқ бўлади. Мана шу сифатни эса яхши таълим олган етук кадрлар таъминлайди. Дунё саҳнидаги глобал масалаларни ҳал этишда, йирик давлатлар томонидан ўз манфаатларини илгари суриш авжига чиқиб бораётган бугунги кунда ҳарбий таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини уйғунлаштириш, уларни бир мақсадга йўналтириш муҳим аҳамият касб этади. Аллома Абдурауф Фитрат таъбири билан айтганда: «Бу дунё кураш майдонидир. Бу курашнинг қуроли соғлом тан, ўткир ақл ва ахлоқдир». Қуролли Кучларда амалга оширилган ислоҳотларга қўшимча равишда замонавий ҳарбий таълим тизими жорий этилди. Ҳарбий кадрларни ўқитиш кўп тармоқли асосда йўлга қўйилиб, ҳарбий ишда энг долзарб бўлган мутахассисликларнинг барча бўғиндаги кадрларини мамлакатимизнинг ўзида ўқитишга эришилди. Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг янгидан ташкил этилгани офицер кадрлар тайёрлашнинг янги миллий мактабини шакллантиришга замин яратди. Шу ўринда америкалик психолог Линда Жуэллнинг фикрларини келтириш ўринли: «Ақл билан бошқаларни лол қолдириш қийин бўлган, қаҳрамонлик кўрсатиш имконияти чекланган ҳозирги тезкор замонда ходимлар мавқеини ошириб, лидерлар таъсирини пастлатишга қаратилган бошқарув анча самарасиз бўлади. Одамларга эркин фаолият юритиш ва самарали ишлаш йўналишини белгилаб берадиган раҳбарни супер лидер деб баҳолаш керак». Шу нуқтаи назардан мамлакатимизда Ватанга муҳаббат ҳисси Президент тимсоли орқали халқимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда турмуш
2023/¹1 18 тарзи фаровонлигини ошириш ҳисобланади. Янги Ўзбекистон тараққиёти ва равнақи, унинг Осиёдаги ривожланган давлатга айланиши ҳамда дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслигини таъминлаш асосий вазифа бўлиб қолади. Айнан шунинг учун бугунги битирувчиларимиз – бўлажак офицерлардан ўз ишининг ҳақиқий устаси, ўзига бириктириладиган шахсий таркибнинг чинакам лидерига айланиши талаб этилади. Бунинг учун улар кенг дунёқарашга эга бўлиши, доимо изланиши, фанларни пухта эгаллаши, жисмоний бақувват, руҳан тетик бўлиши талаб этилади. Яқин ўтмишга назар ташласак, ўқув йили ибтидоси педагогларнинг ёзилмаган йиллик иш режасида пахта терими мавсумининг бошланишини англатарди. Қаҳратон қишга қадар давом этадиган бу мавсумни бўлажак офицерлар ва профессор-ўқитувчилар ёлланма теримчи сифатида пахта даласида ўтказарди. Ёз ойларида эса қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш, қурилиш ишларида ҳам дастёрлик муайян даражада улар зиммасида эди. БИТИРУВЧИЛАРИМИЗ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ОФИЦЕРЛАРИ Миллий ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ўзига хос марказий ўрин эгаллаб келмоқда. Демак, битирувчилар ўз йўналиши бўйича намуна бўлиши керак. Улар сиймосида ҳарбий иш сирасрорини пухта эгаллаган, буюк саркардаларимизнинг жанговар руҳи ва маҳорати акс этган Янги Ўзбекистон офицерлари гавдаланиши лозим. Президентимизнинг 2022 йил 23 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан академиямизда ҳарбий кадрларни тайёрлашнинг янги даври бошланди. Жумладан, профессор-ўқитувчилар тажрибасидан келиб чиқиб, «Миллий ифтихор, бурчга садоқат ва жасорат» тамойили асосида «Устоз-шогирд» тизими йўлга қўйилди. Барча мутахассисликлар бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари янгиланиб, замонавий жанговар ҳаракатлар сабоқлари таълим мазмунига сингдирилди. Илғор хорижий тажрибалар таҳлили асосида курсантлар ва тингловчиларни ўқитишнинг модул тизими жорий этилиб, ҳар бир модул якунида таълим олувчилар билан қўмондонлик-тактик ўқувлари ва амалий назорат синовларини ўтказиш йўлга қўйилди. Бунинг учун ўқув режаларида мақсадли 7 ҳафталик вақт ажратилди. Фанлар замон талабларидан келиб чиқиб оптималлаштирилди – уларнинг сони 40-45 тадан 32-36 тагача камайтирилди. Ўқув дастурларига таълим олувчиларнинг дунёқараши ва савиясини оширишга қаратилган хавфсизлик асослари, нотиқлик санъати, тизимли таҳлил (мантиқ), ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик асослари каби ўндан зиёд фан киритилди. Назарий билимларнинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш доирасида амалий машғулотлар улуши 60 фоизга, қўшинлар амалиёти ҳажми 15 ҳафтага етказилди. Таълимда «Устоз-шогирд» анъаналарини ривожлантириш мақсадида тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчи-магис
– Зоҳид Мўминов, Жаҳонгир Ғаниев, Қобил Тўхтабоев, Шокир Ҳабибуллаев муваффақиятли иштирок этиб, «Довюрак жангчи» фарқловчи нишонига эга бўлдилар. КУРСАНТ САЛОҲИЯТИНИНГ ПОЙДЕВОРИ ҚАЕРДА? Таълим нафақат давлатнинг, балки бутун халқнинг диққат-марказида бўлсагина, сифат ва самарадорликка эришиш мумкин. Биринчи галда бу масалага ота-оналар ва мактаб педагоглари жамоаларининг эътиборини ошириш даркор. Чунки мактабда миллат келажаги тарбияланади. Ўқувчиларни қуйи синфлардан бошлаб, миллий ўзлигимиз ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, бой тарихий меросимизни ўргатиш асосида уларда мамлакат тақдири учун жавобгарлик ҳиссини, юксак ватанпарварлик ва ҳарбий касбга қизиқишни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Иккинчидан, умумтаълим мактаблари, махсус мактаблар ва лицейлар битирувчиларига алоҳида урғу берилиши бежиз эмас. Бугун биз ўта рақобатли замонда яшамоқдамиз. Соҳани ривожлантирмоқчи бўлсак, унинг хусусиятларидан келиб чиқиб, бўлажак мутахассисларимизни ёшлигидан кузатиб, ўрганиб, тайёрлаб боришимиз керак. Чунки бўлажак курсант салоҳиятининг пойдевори мактабда шаклланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ўтган йили академияда рекрутмент тизими жорий этилди. Бугунги кунда рекрутмент бўлими профессор-ўқитувчилар, тингловчи ва курсантлар ҳамда ҳарбий округлар билан ҳамкорликда умумтаълим ва махсус мактаблар ўқувчилари орасидан энг муносиб номзодларни ўрганиш ишларини амалга оширмоқда. Хусусан, ўтган йили Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейида «Академия гуруҳлари» ташкил этилиб, улар билан профессор-ўқитувчиларимиз ҳам масофавий тарзда, ҳам жойларга чиқиб машғулотлар ўтказмоқда, уларни ҳарбий-касбий йўналтиряпти. Бу тажрибани Урганч шаҳрида янги ташкил трантлар курсантларга бириктирилди ҳамда улар билан режа асосида амалий ишлар олиб борилмоқда. Айни кезда, катта тажрибага эга 40 нафарга яқин намуна кўрсатаётган профессор-ўқитувчи, Мудофаа вазирлиги марказий аппарати вакиллари, ҳарбий округлар қўмондонлари ва уларнинг ўринбосарлари, соҳа фахрийлари томонидан курсант ва тингловчилар билан ҳар ҳафтада давра суҳбатлари ва учрашувлар, «Маҳорат» ва «Миллий ифтихор» дарслари ташкил этилмоқда. Таълимда сифат ва самарадорликка эришиш йўлида тўгараклар фаолиятининг ҳам ўрни беқиёсдир. Чунки тўгараклар таълим олувчиларда нафақат янги кўникмаларни шакллантиради, балки ўқув дастурларида назарда тутилган фанлар доирасида чуқурроқ билим олиш имкониятини беради. Биргина 2022 йилда академияда ташкил этилган «Миллий кураш», «Ўзбек жанг санъати», «Қўл ва пичоқ жанги», «Тош кўтариш» ва бошқа ҳарбийамалий тўгаракларда курсантлар қамрови 80 дан 373 нафарга етказилди. Курсантларнинг интеллектуал имкониятларини рўёбга чиқариш мақсадида «Заковат» клуби, «Тарих ва миллий ҳарбий мерос», «Шахмат», «Миллий мусиқа ва чолғу, бахшичилик», «Рассомлик», «Ҳарбий журналистика» каби тўгараклар фаолияти ташкил этилди. Академия тарихида илк бор курсантларимиз ўтган йилнинг 26 октябридан 2 ноябригача Ҳиндистонда ўтказилган «Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш» бўйича жаҳон беллашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этиб, якунда курсантлар – Мирхон Жамилов 1-ўрин, Ражаббек Неъматов ва Меҳрож Ҳамдамов 3-ўринни эгаллади. 2022 йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказилган армрестлинг бўйича Осиё кубогида академия курсанти Умар Норбоев 2-ўринга сазовор бўлди. «Фориш» тоғ полигонида ташкил этилган интенсив синовларда академия инструктори кичик сержант Бахтиёр Ортиқов бошчилигидаги курсантлар 2023/¹1 19
2023/¹1 20 жонини фидо қилган қаҳрамонларимиз жасорати ҳамда замонамизнинг фидойи ҳарбий хизматчиларига бағишланган «Амир Темур ҳарбий санъати», «Жадидлар», «Бурч» номли драма ҳамда Абу Райҳон Берунийнинг 1050 йиллик таваллудига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Аълочи курсантларимиз учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур камол топган Ахсикентга саёҳат уюштириш режалаштирилган. Айни кезда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилган курсантлар гуруҳи томонидан ўрта асрлар жанг майдонидаги қўшинлар манёври бўйича саркарда томонидан асос солинган ўзига хос усул – тўлғаманинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи анимацион роликлар яратиш, илмий тадқиқотлар маркази томонидан эса «Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг дунё ҳарбий санъатига қўшган ҳиссаси» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуманни шу йил май-июнь ойларида ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. ҲАРБИЙ ИЛМСИЗ ҲАРБИЙ БИЛИМ БЎЛМАЙДИ Академияда илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, ёш ҳарбий кадрларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш ҳамда салоҳиятини ошириш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Сўнгги тўрт йилда таълим муассасасининг илмий салоҳияти 19 фоиздан 47 фоизга кўтарилди. Академия докторантурасида ҳарбий фанлар соҳасининг 19 та ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда академияда докторлик диссертациялари ҳимоясини ўтказиш учун иккита ёпиқ илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилган. 2022 йили академиянинг 9 нафар тадқиқотчиси фан соҳалари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ёқлади. Шу билан бирга, 13 нафар профессор-ўқитувчига «доцент» ва «профессор» илмий унвонэтилган Жалолиддин Мангуберди мактабида ҳамда «Ватан таянчи» ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати доирасида қўллашни олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Буларнинг барчаси академияда ўқиш ва ўзлаштиришдаги натижадорликка салмоқли ҳисса қўшади. ЮКСАК ЖАНГОВАР РУҲ АРМИЯНИНГ ҚУДРАТИДИР! Президентимизнинг 2022 йил 8 сентябрдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқийруҳий тайёргарлиги ва жанговар руҳини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида академияда Қуролли Кучлар қўмондонлик таркиби учун «Бошқарув психологияси», «Лидерлик», «Тайм-менежмент» курслари ўз фаолиятини бошлади. Академия да ҳарбий-жанговар ва юксак маънавий салоҳиятни Ўзбекистон Қуролли Кучларининг икки буюк таянчига айланишини услубий таъминлаш мақсадида «Миллий ва жанговар руҳни шакллантириш услубияти» фани барча таълим йўналишларида ўқитиляпти. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб академияда «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши бўйича офицер кадрлар тайёрлаш режалаштирилган. Шу ўринда Президентимизнинг «Буюк тарихимиз, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ аждодларимизнинг саркардалик маҳорати ва дунё ҳарбий санъати ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда уларнинг қўшинларидаги лашкарбошиларнинг садоқати ва мардлигини шахсий таркиб ўртасида кенг тарғиб этиш лозим», деган фикр ларини келтиришни жоиз деб биламан. Шунга кўра, академияда Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти қиёсий-таҳлилий ўрганилмоқда. Унинг қаламига мансуб рубоийлар ҳарбий хизматчилар ва курсантлар томонидан ижро этилмоқда. Академияда ташкил этилган «Курсантлар театри» тўгараги томонидан саркарданинг дунё ҳарбий санъати ривожида муҳим аҳамият касб этган Панипат жанги саҳналаштирилди. Кўҳна тарихимиз, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси, саркардалик маҳорати, Ватан ҳимояси йўлида ўз
2023/¹1 21 лари тақдим этилди. Натижада академия илмий салоҳияти 53 фо изга кўтарилди. 2023 йилнинг якунига қадар бу кўрсаткични 60 фоизга етказиш режалаштирилган. Юқори кўрсаткичларга эришиш учун академияда барча имкониятлар сафарбар этилди, илмий изланувчиларга илмий-услубий ва амалий жиҳатдан кўмаклашиш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар таркибидан илмий-эксперт гуруҳи шакллантирилди. Илмий-педагогик кадрлар ва изланувчилар учун ҳарбий-илмий фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш соҳасида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб, унда 43 нафар мустақил изланувчи ва докторант – Мудофаа вазирлиги марказий аппарати бўлинмалари, ҳарбий округлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари кадрлари ўқитилди. Ўтган йили академия профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратилган 5 та лойиҳани муваффақиятли якунлади. Ҳозир 2021–2023, 2023–2025 йилларга мўлжалланган, жами 5,2 миллиард сўмлик 5 та янги лойиҳа устида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Истиқболли йўналиш сифатида Мудофаа вазирлиги ҳузурида қайта ташкил этилган Мудофаа саноати агентлиги ва унинг корхоналари билан ҳарбий илмий-амалий ишланмаларни ривожлантириш борасида ҳамкорлик ўрнатишни белгилаб олдик. Бугунги кунда сифатли таълим ва илм-фан ривожини халқаро ҳамкорликсиз тасаввур этиб бўлмайди. Унинг замирида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларимизни ривожлантириш учун илғор ҳарбий тажрибалар, соҳадаги янгиликлар ҳамда муаммоларни самарали ҳал этишнинг йўлларини топиш мумкин. Хусусан, бугунги кунда академиямиз хорижий давлатларнинг 30 га яқин олий ҳарбий таълим муассасаси ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, улар билан биргаликда илмийамалий анжуман ва академик алмашинувлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси кўмагида 2022 йил 24 ноябрь куни «Минтақавий ҳамкорлик – хавфсизлик ва замонавий тараққиётни таъминлаш контекстида» мавзусида ўтган халқаро илмий конференцияда 6 та халқаро ташкилот (БМТ, ЕХҲТ, ХҚХҚ, ШҲТ, МДҲ, НАТО) ва 16 та давлат (Озарбайжон, Бангладеш, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Хиндистон, Италия, Хитой, Қирғизистон, Польша, Покистон, Корея Республикаси, Россия, АҚШ, Тожикистон, Туркия) экспертлари самарали мулоқот қилишди. Келгусида олдимизда ўқув жараёнини тўлиқ модул тизимига ўтказиш, етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда қўшинлардаги илғор амалиётчиларни академия таълим-тарбия жараёнига жалб этиш кўламини кенгайтириш, улар билан ҳамкорликда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш, ҳарбий илмфан ва таълим-тарбияни жаҳон ҳарбий санъати ривожидаги сўнгги тенденцияларни инобатга олган ҳолда ривожлантириш, ушбу йуналишда тадқиқотларни жадаллаштириш вазифалари турибди. Улуғ муаллим Конфуций «Умрида йиқилмаган киши буюк эмас, бир неча бор йиқилган, аммо ўрнидан шахт билан туриб, ўзига ишонч билан олдинга интилган одам буюкдир», деган. Унинг яна бир фикри шуки, йўлга мақсадсиз чиққан инсон, шубҳасиз, фалокатга йўлиқади. Қуролли Кучлар академияси жамоаси эришилган ютуқлар, йўл қўйган хато-камчиликларини холис баҳолаб, уларни қайта такрорламаслик тадоригини кўриб, аниқ мақсад билан олдинга интилмоқда. Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё ҳалокат – ё саодат, ё фалокат масаласидир». Шундай экан, барча эзгу мақсадларга эришиш йўлида бор имкониятимизни ишга солиб, курсант ва тингловчилар билан ҳар бир машғулот ёки тадбирга жамиятимиз саодатининг асосий шарти сифати чуқур ёндашсак, ҳарбий кадрлар тайёрлашда сифат, самара ва натижадорликка албатта эришамиз.
Биз қадим подшоҳларнинг ҳадсиз ерлари, сон-саноқсиз қўшини, мўъжизавий қуроллари ҳақидаги эртакнамо ҳикояларни мароқ билан эшитганмиз. Жилла қурса, уларнинг куч-қудратига, кўрсатган қаҳрамонликларию сеҳрли саргузаштларига ҳозир ҳам ишонгимиз келади. Аммо тарих ўз номи билан тарих – эртак эса эртаклигича қолаверади. Бугун сўз юритмоқчи бўлган мавзу ана шундай асотир ва мифларлардаги муболағаларни тарихий фактлар билан таҳлил қилиш, улар ҳақида аниқ тушунчалар ҳосил қилишга эришишдан иборат. 2023/¹1 22
Бу борада бизга Ҳамидулла Дадабоев, Ҳамид Ёдгоров муаллифлигидаги «Ўзбек ҳарбий терминологияси» илмий-услубий қўлланмасида келтирилган мисоллар бевосита мавзуни очишда яқиндан ёрдам бера олади. Тарихий манбалар ва ўша замон олимларининг бизгача етиб келган қимматли асарларида кўплаб аждодларимизнинг салтанат бошқаруви, шунингдек, жанговар ҳаракатлари, қўшин тузилиши, уларнинг сони ва қуролланиши, ҳарбий ҳийлалар борасидаги маълумотлар сақланиб қолган. Масалан, Хоразмшоҳлар давлатини олайлик. Ануштегин (1077–1097) асос солган ушбу салтанат ўз даврининг қудратли армиясини шакллантириш, уни вазият тақозо этганда осон тўлдириб бориш, ҳарбийларни қурол-яроғ, кийим-кечак, озиқ-овқат, бошпана ва бошқалар билан таъминлаш масаласига фавқулодда катта аҳамият берилган. Қўшин замонасининг илғор қуроллари билан қуролланган, жанговар тайёргарлик ва интизом юқори савияда бўлган, саркардалар жанг олиб бориш санъатининг турли усулларини маромида эгаллашган. Қўшиннинг таркиби ва сони режалаштирилган юришнинг кўлами ва муддатига мувофиқ равишда ўзгариб турган. З.М. Буниятовнинг «Хоразмшоҳлар – Ануштегинлар давлати» асарида келтирилишича, 1195 йилда хоразмшоҳ Такиш (1172– 1200)нинг девонхонаси дафтарида 170 минг отлиқ аскар рўйхатга олингани, Аловуддин Муҳаммад (1200–1220) ҳукмронлигининг дастлабки кезларида бир кун ичида 70 минг атрофида суворий жанг майдонига от сурганидан далолат беради. 1218 йилда ушбу хоразмшоҳ 150 минг отлиқ ва 100 минг пиёда қўшинни кўрикдан ўтказган. Улуғбек Мирзонинг «Тўрт улус тарихи»да Чингизхоннинг Мовароуннаҳрга юриши арафасида Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ихтиёрида 400 мингдан кам бўлмаган лашкар жамлангани қайд этилган. Хоразмшоҳлар қўшини (жайш) таркибан оғир ҳамда енгил қуролли отлиқлар, ёйчи пиёдалар ҳамда кўнгиллилардан ташкил топтирилган. Қўшинни керакли қурол-яроғ, аслаҳа, ем-хашак, маош билан таъминловчи хизмат соҳалари ҳам фаолият олиб борган. Совут, зирҳ ясаладиган устахона (заррадхона)ларда моҳир усталар (заррод) меҳнат қилган. Ҳарбий амалиётларда муттасил қатнашадиган қисмлардан ташқари, Хоразмшоҳларнинг мамлук (қул, ғулом)лардан иборат хос соқчилари (ходим улхосс) ҳам мавжуд бўлган. Ўн минг ёш, навқирон йигитдан ташкил этилган ушбу отлиқ гуруҳ малик ул-хавосс қўмондонлигида султоннинг ёнида туриб, жанг қилган. Булардан ташқари, суворийлардан тузилган соқчилар гуруҳи (науба) саройни қўриқлаш қатори, турли ҳарбий сафарларга, тижорат карвонларини қўриқлаш ишларига ҳам жалб этилган. Қўшиннинг ортида жанг пайтида асосий кучларга кўмак бериш ёки уни душман ҳамласидан сақлаш мақсадида соқа истилоҳи билан ифодаланган отлиқ аскарлар қисми жойлашган. Маълумки, йигирма еттита мамлакатнинг бирлаштирилиши оқибатида барпо этилган Амир Темурнинг марказлашган салтанати ҳарбий кучлаем-хашак, маош билан таъминловчи хизмат соҳалари ларда ҳам мавжуд бўлган. Ўн отлиқ гуруҳ малик ул-хавосс 2023/¹1 23
ри тузилиши, вазифалари, давлатдаги ўрни, бошқарилиш масалалари Низомиддин Шомий ва Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома», Ғиёсуддин Алининг «Темурнинг Ҳиндис тонга юриши», Абдураззоҳ Самарқандийнинг «Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн», Муинуддин Натанзийнинг «Мунтахаб ут-таворихи Муиний», Кастилия элчиси Руи Гонсалес де Клавихоннинг кундаликлари, Ибн Арабшоҳнинг «Ажоиб ал-мақдур фи тарихи Таймур», Ҳофизи Абрунинг «Мажму ут-таворих ус-султоний», Мирхонднинг «Равзат ус-сафо» сингари қатор тарихий манбаларида батафсил ёритилган. Амир Темур тузган қўшинда мунтазам армияга хос кўпгина белгилар мавжуд эди. Чунончи, қўшин сон жиҳатдан аниқ ва пухта ташкил қилинган, унинг ясол-жанговар тартиби муттасил такомиллаштирилган, ўз замонасининг илғор қурол ва техникаси билан қуроллантирилган, айнан бир турдаги қурол-яроғ, аслаҳа-анжом билан таъминланган қисм ва бирлашмалар кийим-боши, кўтариб юрган туғ ва байроғи орқали ҳам ўзаро фарқланган. Бундай ажралиб туриш жанг вақтида қўшинни бошқаришда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Қўшиннинг бўлим, бўлукполк ва туман-дивизияларга бўлиниши, уларнинг ҳар бири учун муайян бичим ва рангдаги кийим (форма)ларнинг жорий этилиши сингари янгиликлар кейинчалик европалик халқлар томонидан ўзлаштирилди. Шарафуддин Али Яздий усмонли турк султони Йилдирим Боязид билан жанг қилиш мақсадида юришга чиққан соҳибқироннинг Сивос саҳросида қўшинни кўрикдан ўтказиш жараёнини тасвирлаш чоғида Муҳаммад Султон мирзо қўмондонлигидаги черигнинг бир неча бўлак (полк)лардан иборатлиги, улар қизил, яшил, сариқ ва оқ рангли қуроляроғлар, кийимлар билан қуролланганлигига алоҳида диққат қаратган. Бугунги кунда «қуролли кучлар, армия» маъносида фаол қўлланаётган қўшин термини қўшун шаклида ўзбек тилига мўғул тилидан ўзлашган. Чингизийлар қўшинида ушбу истилоҳ махсус ҳарбий қисмни билдирган. Темурийлар даврида 50 нафардан 100 нафаргача жангчидан ташкил этилган кичик ҳарбий бўлинмалар қўшун деб юритилган. Низомиддин Шомий «Зафарнома» асарининг бир ўрнида Амир Темур 200 нафар аскардан тўрт, бошқа бир жойида 600 жангчидан етти қўшун тузишга буйруқ берганини таъкидлайди. Абдураззоқ Самарқандий 1409 йилнинг апрель ойида Умар мирзо (Мироншоҳнинг ўғли)нинг беш минг кишидан иборат ўғруқи (обоз) 2023/¹1 24
идан ташқари, ҳар бири 500 отлиқдан ташкил топган 47 та мукаммал, яъни 23 500 аскардан иборат қўшинни кўрикдан ўтказганини ёзган. 1393 йилнинг 26 апрелида Амир Темур ва Шероз ҳукмдори Шоҳ Мансур ўртасида кечган жангда вафодор ва эмлик номлари билан шуҳрат қозонган Аллоҳдодбек ҳамда Шайх Нуруддинбек қўмондонлигидаги қўшунлар қавчинлардан ташкил этилган ва бўй қўшун деб аталган минг кишилик хос ҳазора жойлашган. Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома» асарида 1395 йилнинг 19 апрель куни Тарак (Терик) дарёси яқинида Тўхтамишхон ва Амир Темур ўртасида юз берган даҳшатли жанг пайтида соҳибқирон черигдан саралаб олинган 27 қўшун билан қўлда тургани ҳақида маълумотлар келтирилади. Қўшун истилоҳи билан аталган ҳарбий кучларга қўшун беглари раҳбарлик қилган. Бобур ва Шайбонийхон қўшинида «лашкар, аскар» маъносини ифодалашда сипоҳ, чериг, лашкар терминлари қатори, мўғулча навкар ўзлашмасининг қўлланиш даражаси ҳам анча баланд бўлган. Чингизийлар даврида навкар истилоҳи хон ёки бошқа мўғул раҳнамолари хизматида бўлган шахс (дружиначи)ларга нисбатан қўлланган. Тарих навкарларнинг мустақил корпус ва қўшинга қўмондонлик қилганлигидан далолат беради. Бобур «Бобурнома»да ашаддий ғаними Аҳмад Танбал черигнинг 10 минг навкардан иборат бўлганлиги хусусида маълумот қолдирган. Қўшин отлиқ ва пиёда аскарлардан иборат бўлган. Темурийлар черигида яёғ/яёқ, яъни пиёда аскарларга мўғулларга қараганда кўпроқ диққат қаратилган. Узоқ юриш лар чоғида яёқлар ҳам от билан таъминланган ёхуд отлиқ аскарга мингашиб олган. Пиёдалардан қалъа, ҳисор ва қўрғонларга ҳужум қилиш, мудофаа иншоотлари тагидан нақб-лаҳм қазиш, тоғли ҳудудларда жанг олиб бориш амалиётларида фойдаланилган. Асосан ўқ ёй билан қуролланган пиёда аскарлар ёғини камондан шиба ўқи ёғдириш ишига сафарбар қилинган. Пиёда қўшинлар кўп ҳолларда тобе ва иттифоқдош юртлардан тўпланган жангчилардан таркиб топтирилган. Чунончи, Амир Темурнинг Ҳиндистонга қилган юришида (1398–1399) хуросонлик пиёдалар Али Султон тавочи раҳбарлигида қўшин маркази (қўл, ғўл) олдидан ўрин эгаллаган. Соҳибқирон черигида ўн минг отлиқдан шакллантирилган ва сонсиз номи билан юритилган хос гвардия ҳам мавжуд эди. 1398 йилнинг 17 декабрь куни Деҳли шаҳри яқинида Султон Маҳмудхон, Маллухон ва Тағойхон бошлиқ Ҳиндистон қўшини билан Амир Темур чериги ўртасида юз берган жанг чоғида сонсиз 2023/¹1 25
туман марказ, яъни ғўл (қўл)дан ўрин олган эди. Сара отлиқлар дубулға, қилич, ўқ-ёй, садоқ, найза, гурзи ва қалқон билан қуролланган. Ҳар беш сара отлиқ учун бир дона чодир берилган. Енгил қуролли суворийлар оддий аскарлардан шакллантирилган, улар ўқ-ёй ва қилич билан таъминланган. Бундан ташқари, уларга айғоқчилик (разведка) пайтида асқатадиган арра, болта, ўнта игна, теша ва иккита захира от ҳам берилган, ҳар 18 нафар отлиқ битта чодир билан таъминланган. Амир Темур ва Темурийлар черигида асосий жанговар бўлинмалардан ташқари, бир қанча ёрдамчи ҳарбий қисмлар ҳам бор эди. Улар сирасига мустаҳкам мудофаа иншоотларига эга қалъа, қўрғон ва шаҳарларни қамал қилувчи, тош ёки қайноқ нафт отувчи, деворларни бузиб, рахна очувчи ўзига хос артиллерияни бошқариш билан шуғулланган аскарлар ҳам кирган. Соҳибқирон қўшинига «юнон олови»ни ирғитувчи қурол-раъдни олиб киришга муваффақ бўлган. Бундай ўт сочадиган қуролни ишлатадиганлар раъд отқучи ва раъдандоз истилоҳлари билан англашилган. Низомиддин Шомийнинг ёзишича, Амир Темурда бундай қўшин турининг сони ўн минг кишидан ортиқ бўлган ва улар илк бор 1379 йилда Урганчни қамал қилишда қатнашган. Амир Темур, Темурийлар ва Шайбонийлар қўшинида тахш, яъни арбалет (камонга ўхшаш қўрол) билан жиҳозланган ўқчи қисмлар ҳам мавжуд бўлиб, улар тахш отқувчи ёки тахшандозлар деб юритилган. Бу давр қуролли кучлари таркибида металлдан ясалган узун ўқ ёки ичи ёнувчи модда ёхуд нафт билан тўлдирилган идиш отувчи қўндоқли қурол-тири чархни ишлатувчи жангчилар гуруҳи ҳам бор эди. Тири чархнинг ранг-баранг турлари Шарқ ва Византияда XII асрдан анча аввал маълум бўлиб, Чингизхон ҳамда Хоразмшоҳлар томонидан ҳам кенг қўлланган. Низомиддин Шомий 1394 йилнинг июнь-июль ойида Анатолиядаги Аракс дарёси бўйида жойлашган мустаҳкам Авник қалъасини забт этишда Амир Темур манжаниқ, раъд, арродалар қатори, тири чархдан ҳам фойдаланганини таъкидлаган. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг сон жиҳатдан 2023/¹1 26
катта бўлмаган черигида ўт сочувчи туфак//туфанг, милтиқ билан қуролланган туфангандоз, милтиқчи ва милтиқ отқувчи терминлари билан англашилган аскарлар ҳам хизмат қилган. Бобурнинг Ҳиндис тон ҳукмдори Иброҳим Султон билан 1526 йили Понипатда кечган жангида туфангандозларга одам бўйи баробар тура ҳамда арқонлар билан бир-бирига боғланган 700 та арава ортида жойлашиб, душманни ва унинг жанговар филларини ўққа тутишдек муҳим тактик вазифа юклатилган. Туфангандозлар Шайбонийлар ва уч хонликлар қўшинида ҳам фаолият юритган. Ёрдамчи ҳарбий қисмлар сирасидан ерости йўли, яъни лаҳим (нақб, нағам) қазиш, кўприклар қуриш (кўфрук боғлаш), кемалар ясаш билан машғул бўлган гуруҳлар ҳам ўрин олган. Амир Темур Ҳиндистон, Форс ва Рум (Туркия) юришлари чоғида ўта мустаҳкам мудофаа истеҳкомига эга қалъа, қўрғон, шаҳар ва ҳисорларни эгаллашда нақбчилардан усталик билан фойдаланган. Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома» асарида нақбчи, Шарафуддин Али Яздийда нағамчи истилоҳлари билан номланган жангчилар душман мудофаа иншоотлари девори тубини ковак қилиб, унга ўтин, шох-шабба қалаб, ўт ёқиш орқали рахналар очиш, деворларни қулатиш ишларини бажаришган. Кемачилар, солчилар зиммасида нафақат қайиқ, кема ва соллар ясаш, шунингдек, кенг ва чуқур дарёлардан қўшин, ҳарбий техника ва ўғруқ (обоз)ни олиб ўтиш вазифаси ҳам турган. Қўшинда жангчиларни турфа қурол-яроғ, аслаҳа-анжом билан таъминлаш масаласига фавқулодда катта аҳамият қаратилган. Кастилия элчиси Клавихонинг гувоҳлик беришича, Амир Темур юришлари вақтида моҳир қуролсоз усталарни ўз қароргоҳида жамлаган. Самарқанд аркида жойлашган устахонада мингга яқин қуролсоз турли қурол-яроғ, қалқон ва совутлар ясаш билан шуғулланган. Амир Темурнинг жаҳон ҳарб иши ва ҳарб санъатига қўшган улкан хизматларидан бири чериг қанотларини жанг пайтида душман ҳамласидан ҳимоя қилиш ва ўз навбатида, ғаним сафларини ён томондан айланиб ўтиб, унга ортдан зарба бериш мақсадида тузилган отлиқ қисм қунбул// қумбулнинг жорий қилинишидир. Бундай мутлақо янги ҳарбий қисм, тарихнинг далолат беришича, бошқа бирорта атоқли саркарданинг қўшинида мавжуд бўлмаган. Фақат Наполеон Бонапарт армиясининг ясолида қўшин қанотларини муҳофаза қилувчи қисм бўлганлиги кузатилади. Ҳарбий мутахассисларнинг фикрича, Наполеон Шарқ мамлакатларига юриш қилишдан олдин Амир Темур қўшини тузилиши, жанг олиб бориш йўл-йўриқларини синчиклаб ўрганган, айрим тактик усулларини ўзлаштирган. Қунбул//қумбул истилоҳи илк бор Низомуддин Шомийнинг «Зафарнома» асарида «Лой жанги»ни тасвирлаш чоғида кўзга ташланади. Қўшиннинг чап қанотидан ўрин эгаллаган Амир Темур Сайфуддинбекни қунбулға тайинлаган эди. 35 йил давомида беҳисоб жангу жадаллар олиб борган соҳибқирон йирик муҳорабаларда қунбулдан моҳирона фойдаланган. 1391 йилнинг 18 июнида Самара вилоятининг Қундузча мавзесида Тўхтамишхон билан юз берган жангда Амир Темур ўнг қанот-баранғорга қўмондонлик қилаётган Мироншоҳ мирзо қўли қунбулига сардорлик қилишини Сайфуддунбекка берган, Умаршайх мирзо раҳнамолигидаги жуванғорнинг қунбули раҳбарлиги Бердибекка топширилган. Терек дарёси яқинида Тўхтамишхонга қарши кечган даҳшатли жангда Амир Темур Худойдоди Ҳусайнийни сўл қўлнинг қунбулига тайинлаган. Юқорида келтирилган фактлардан кўриниб турибдики, тарихий ғалабаларнинг асоси ҳеч қандай сеҳр-жоду ёхуд афсунларга таянмайди, балки пухта ва мукаммал тузилган режалар, қўшин тузилиши ва жангдаги моҳирона ҳийлалар муҳораба тақдирини ҳал қилади. Афсуски, ғалабалар кўп жиҳатдан қўшин сонига эмас, саркарданинг режали тадбири, қуролларнинг мукаммаллиги ва жангчиларнинг ватанпарварлиги билан боғлиқ бўлади. Бу ҳақда кейинги мақолаларда тўхталиб ўтамиз. Катта лейтенант Бобур ЭЛМУРОДОВ тайёрлади. 2023/¹1 27
Энди Шоҳид Эсоннинг Туркистон матбуотида нашр этилган айрим мақолаларини эътиборингизга тақдим этаман. Унинг «Ҳақиқат» журналида чоп этилган «Тарбия» мақоласида «Наби муҳтарам ҳазратлари: «Ҳаммангиз чўпонсиз, ҳаммангиз подаларингиздан масъулсиз» демак ила ғоят кенг бир тарзда тарбия асосини ўн тўрт аср бурун қургандирлар деб бўладир. Демакки, бир-биримизнинг тарбияларимизга алоқадор, бир-биримизнинг тарз ҳаракатимизнинг жамият аъмолига, умумий виждонга тўғрилаб ишламакка чақирилганмиз», деб тарбиянинг нақадар муҳим ишлигига тўхталади. Фикрини давом эттириб, тарбияни таълим билан узвий ҳолда кўради ва «Бу нуқтада мутафаккирларга эҳтиёж бордир. Мураббий ва муаллимлар эрса мутафаккирларнинг кўрсатган йўлларидан юрмоққа мажбурдирлар. Шундоқ бўлганда умумий ва назарий қисмни мутафаккирларга, татбиқ жиҳати эрса, мураббий ва муаллимларга қолур. Муаллим ва мураббийларни бир қўшинга ўхшатсак, мутафаккирларни ҳам бу қўшиннинг қўмондонларига ўхшата оламиз. Қўшуннинг қўмондонга эҳтиёжи қандай бўлса, мураббийларнинг ҳам мутафаккирларга эҳтиёжи шунчаликдир. Қўшун фардлари ҳарбий қўзғолишни бошқаролмаганидек, ҳар бир мураббий ва муаллим ҳам тарбия ва фикр ишларини тамоми билан идора қила олмас. НегаÆÀÄÈÄ ÂÀ ÑÎÖÈÎËÎà ÎËÈÌ Мусаев Шоҳид Эсон 1884 йил Тошкентда оддий ҳунарманд оиласида дунёга келган. Эски мактаб ва мадраса таълимидан сўнг Шоҳид Эсон Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ёнига кириб, бевосита унинг раҳбарлиги остида ибтидоий мактабда дарс бера бошлайди. Шоҳид Эсон олий таълимни давом эттириш мақсадида 1917–1922 йилларда Туркияда бўлиб, Истанбул университетининг педагогика факультетини битириб қайтади. Туркиядан қайтгач, дастлаб Тошкент вилояти муаллимлар билим юртида ишлаб, «Кўмак» ва «Нашри маориф» ташкилотлари тадбирларида фаол иштирок этди. 1926 йилдан «Навоий» мактабида дарс бера бошлаган Шоҳид Эсон Мусаевга қарши совет матбуотида уни миллатчиликда айблаб бир нечта мақолалар босилади. У муаллимлик фаолиятини умуман ташлаб, Тошкент шаҳри кутубхонасида ишлай бошлайди. Бироқ бу ҳам Шоҳид Эсонни қутқариб қола олмади. У 1928 йил 12 ноябрда «Миллий иттиҳод» ташкилоти аъзоси сифатида қамоққа олинади... Ø Î¥È Ä ÝÑÎÍ ÌÓÑÀÅÂ: 2023/¹1 28
2023/¹1 29 ким тарбия масъаласи ижтимоий ва руҳий масъаладир. Биноалайҳ кўп кенг ва қоришиқдир. Бу йўлда аҳлият ва маҳорат эгаси бўлмоқ учун узун замон тиришмак лозимдир», дейди. Мавжуд вазиятни жаҳон билан таққослаб, «Бу кун маданий мамлакатларнинг ҳар бирисида тарбия тўғрисида ҳисобсиз кўп китоб ва мажмуалар ёзилмоқда ва нашр этилмакда. Улуғ мутафаккир олимлар иш бошида ўлтириб, юрт ва элларида фойдалик йўлларини кўрсатмоқдадирлар. Сўз биз Туркистон турклари устига кўчирилганида эрса, тарбиявий ҳаракатларимизда раҳбарлик қила оладирган на бир мутафаккир ва на бу йўлда ёзилган бир асар бор. Шунинг ила баробар биз бугун тириклигимиз ва яшашимизнинг ўзгариши тўғрисида эҳтиёжларимизни сеза бошладик. Лекин қай йўсинда ўзгаришимиз, қайси йўлда ва қайси мақсадга қараб кетмагимиз керак? Мана бу масъалалар ҳануз бизга очиқ эмас, хейли мавҳум ва мажҳулдир. Ушбу янги ҳаёт йўлида бизга ёрдам қиладирган раҳбарликка эҳтиёжимиз улуғдур. Ажабо, бизга чин мутафаккирлик қайси йўсинда ва қайси муассасалардан етишур. Бу кунги муҳим ишларимиздан биттаси ушбуни ҳал қилмоқдир. Маҳкамаи шаърияларимиз ҳам мад расалар ислоҳотига киришмасдан илгари бу масъалани текширмак ва қатъий бир натижага боғламоқ мажбуриятидадир. Ислоҳотнинг самарали бўлиши-бўлмаслиги ҳам бу тўғрида берилатурғон қарорга боғлиқдур. Нима бўлса ҳам бир мақсадга келайлик». Шундан сўнг муаллиф мақсадга кўчади ва «Тарбия нимадир? Нима деган сўздир? Ажабо? Тарбия демак одоб маошаратни билган мутавозеъ, назокатлик, зариф киши демакмидир? Тарбия усулини тайин этмасдан илгари бу усулни турлик кимсалар қандай англадилар?» деб савол қўяди. Айни вақтда жавоб топиш мақсадида инсоният тарихига юзланади. Бу нуқтада олим сўзни ибтидоий эскимос қабилалари турмуш анъаналаридан бошлаб, унинг фан даражасига кўтарилишигача эсга олади ҳамда мавжуд тарбия назарияларини таҳлил этиб, улар билан баҳс олиб боришга киришади: «Тарбия башарият билан баробар туғулгандир, башарият баробарида эскидир. Энг ибтидоий бир қавмдан бошлаб то маданийсигача ҳаммасида ҳам тарбия иши мавжуддир. Эскимосларнинг ҳаёти ҳам бу фикрни тасдиқ этар... Тарбия иши кўп эски бўлса ҳам, бу ҳодисалар ҳақида назария ва мулоҳазалари янги бўлиб, юнон қадим ҳикмасидан бошланадир. Масалан, Афлотун: – «Яхши тарбия бир вужуд ва руҳ эътибори ила инсоннинг такомилига қанча истеъдоди бор эрса, шунча тугаллаштиратурган нарсадир», дейди. Афлотун ўзининг бу таърифи билан тарбиянинг нима эканлигини кўрсатмаса ҳам, лекин яхши тарбиянинг ғоясини англатадир. «Тугаллаштирадурган» ёки мукаммаллаштиратурган нарса нима деган сўздир? Вужудда мукаммаллашмакни вужуднинг томлиги десак ҳам, руҳнинг мукаммаллиги нима деган сўздир? Сўнгра мукаммаллаштирадирган таъсирга тарбия деб мукаммаллаштирмайдирган таъсирга тарбия демайдир. Биноалайҳ, бу таъриф илмий эмасдир. Илман мукаммаллик берган ҳам нуқсонлик берган таъсирларнинг иккиси ҳам тарбиядир. Тарбия доимо мукаммал бўлмай нуқсонлик ҳам бўлур, яхшиси бўлганидек ёмони ҳам бўлур. Чичерин: «Тарбия боланинг мукаммал инсон бўлишига хизмат қиладирган қоидаларнинг ҳайъат мажмуасидир», дейди. Бу ҳам етарлик таъриф эмас. «Мукаммал инсон» нима деган гап? Ҳар ким ўзининг сифати, маслаги, мавқеига қараб мукаммал инсонни бошқача англайдир. Масалан, ҳаммолнинг ўйлашича, энг мукаммал инсон ботмон юк кўтарувчи кишидир». Штейн: «Тарбия малакаларни текис ва оҳангдор (уйғун) бир суръатда ўстирмоқдир», дейди. Штейннинг бу таърифига қараганда малакалар орасидаги оҳанг ва текисликни бузатирган нарсалар тарбиядан четда қолур. Ҳолбуки, тарбия малакаларнинг оҳанг ва текислиги билан эмас, балки оҳангсиз ва текис бўлмаганлигидан бўлур. Бир мусиқийшунос маслагида мувофиқ бўлмоқ учун эшитиш малакасини қутлантириб, бошқа малакаларини заиф қолдирар. Демак, оҳангсизлик ҳосил бўлади. Шунга ўхшаш бир рассомнинг ҳам кўриш малакаси кучланиб, бошқа малакалари ила текислик ва оҳанг қолмас. Бу ҳоллар мусиқий ва ё расм тарбияси олмоқ учун мажбурийдир. Бу мисоллардан англашиладир ким тарбия учун текиссизлик оҳангсизлик биринчи шартдир. Энг юқоридаги таърифларнинг учтасини бирдан ўйласак, диққат билан текширсак, ҳар учтаси учун шу мулоҳаза ва шу васфлар бордир. Бу таърифларнинг учови ҳам мусбат амалларнинг усулларига мувофиқ эмас. Яъни жорий бўлиб турган ҳаётдаги тарбияни танитмайдир. Балки, муаллифларнинг ўз фикр ва тасаввурларидаги хаёлий тарбияни кўрсатадир. Алҳосил, бу таърифлар тарбия қандай нарсадир, деб эмас, қандай нарса бўлиши керак, деб бошлагандир». Шундан сўнг Шоҳид Эсон ўзининг фикрини юқоридаги мутафаккирлар ғоялари билан қиёсан таҳлил этади ва хулосалаб:
«... ҳар уч таърифда ҳам мукаммаллик ва ё оҳанглик таъбирлари ила бирдек ва бир хил тарбия қабул қилинибдир. Бу тарбияни қайси муҳит, қайси жамиятда бўлса ҳам, бутун инсонларга тадбиқи мумкиндир ва инсонларда ҳам бу навъ ва бир хил табиат ва қобилият бордир. Инсондаги бу табиат авсоф(сифатлар) ва қобилиятини ёлғуз таъсир ва тарбия майдонга чиқарур. Яъни боланинг моддият ва маънавий узвиятида азалда бирлаштирилиб, бу кунгача ёширин бир ҳолда турган қудратларни юзага чиқарур, дерлар. Бундан шу натижа чиқодур. Тарбия табиий, фитрий (туғма) истеъдодга ўзидан ҳеч бир нарса қўша олмас, янги ҳеч бир нарса ҳам ярата олмас. Ёлғуз ул фитрий қобилиятларнинг йўқолмаслигига, ахлоқи рангининг ўзгармаслигига хизмат қилар, дейишдир. Шундоқ бўлгандан кейин замон, макон, жамият ила тарбиянинг алоқаси йўқ, дейишдир. Яъни тарбия ҳар вақт ва ҳар ерда бирдир, ўзгармас деган сўздир. Модомики, инсоннинг тараққий ва такомилининг мояси ўз фитрий қобилиятларидир. Бу малаканинг табиат ва қонуни ўрганилса, уни инкишоф этдирмак йўли ҳам кашф этилди демакдир. Инсоннинг фарди (алоҳида) табиати маънавиясини эрса, илми руҳ текширадир. Биноалайҳ, бутун тарбия масъалаларида илми руҳияга мурожаат қилмоқ кифоядир деган сўз чиқар», дейди. У фикрининг якунида тарбияга нисбатан ўзининг шахсий муносабатини илгари суриб, «Ҳолбуки, ҳеч бир замон ҳеч бир ерда бутун инсонларга қобили тадбиқ бир тарбияни тадқиқот ва тажрибалар шу вақтгача кўрсатмади. Ҳар бир қавмнинг тарбияси бошқадир. Дунёда қанча қавм бўлса, шунча тарбия ҳам бордир. Бирининг ҳиссиёти иккинчисига ўхшамас. Мусулмонлар саллага, христианлар шапкага ҳурмат этганидек икки мазҳаб, икки қабила, хос ила авом ораларидаги тарбия фарқларини доимо кўриб турамиз. Ҳеч қайсимиз туғилган вақтимизда бир ахлоқ бир бадиий ҳис келтирган эмасмиз. Буларнинг ҳаммасини муҳитимиздан, жамиятимиздан олгандирмиз. Жамиятимизнинг тўғри деганини тўғри, эгри деганини эгри, кўҳлик (чиройли) деганини, кўҳлик деб кетганмиз. Шубҳа йўқки, бу жамиятнинг ичида туғилмасдан бошқа бир жамият ичида дунёга келган бўлса эдик, албатта, уларнинг тарбияларига ўрганар, уларнинг тамойилларини қабул қилар эдик. Бу кунда кўриб турган одатларимиз, урфларимиз, ахлоқи ҳаётимиз, хулоса тарбиямиз биз туғулмасдан бурун ҳам бизнинг жамиятда бор эди. Биз уни муҳитнинг таъсири, тарбияси билан кейин олғонмиз. Мана шу ҳолларнинг биздан бурун бор бўлғонлиғи бизнинг фитратимизнинг, бизнинг халқимизнинг маҳсули ва асори эмаслигини кўрсатмасми? Агар тарбиямиз Афлотун, Штейн ва Чичериннинг деганларидек фитрий қобилиятимизнинг маҳсули бўлса эди, иштаҳа, майл, ғазаб, хавф ва уйқумиз ўхшаш, урф-одат, ахлоқ ва бошқалар ҳаётимиз ҳам ўз-ўзидан ҳосил бўлар эди. Ҳолбуки, бу ҳиссиёт биз муҳитнинг таъсири ила тарбия ила ҳосил бўлур. Савқ табиийларимизга ҳеч ўхшамас. Шу мулоҳазаларимизни тарбиянинг манба эътибори ила ижтимоий бир кайфият бўлиб, аммо фардий бир ҳодиса эмаслигига инонтирадир дей ди. Шубҳасиз, бу хулосалар жуда теран ва ҳамма замонлар учун ҳам алоҳида эътиборга моликдир». Шаҳид Эсоннинг «Биз ва маориф» номли мақоласи «Энг иссиқ, қизғин ва қумли бир чўлда тирикчилик қиладирғон кишига сув, салқин ҳаво қанча керакли бўлса, бу кунги миллатлар орасида яшайтурғон қавмлар учун мактаб ва маориф ҳам шунчалик керакдир», деб бошланади. «Асримиз ҳаёт йўли устинда юксак, ёрқин, қатор тоғлар, кенг ва қутурган денгизлар яратди. Бизга ўхшаш заиф қавмлар – на бу тоғлардан ўта оладир, на у денгизлардан ошуб мурод соҳилига ета оладур. Балки, бир бечора япроқ ва ё сомон чўпидек қаттиқ ва оғир тўлқунларнинг забун ва асири бўлиб қоладур. Қўшниларимиз табиат ва ҳаёт ҳодисаларининг асрор ва қонунларини топиб чиқордилар ва бу сояда табиатга ҳоким бўлдилар. Сувдан, ҳаводан, ўтдан тилаганларича фойдаланадилар. Кўкда қушлар сингари учуб юрмоқ унлар учун энг кичкина бир иш бўлиб қолди. Ижтимоий ва маънавий ҳодисаларнинг-да айни суръатда қонун ва асрорини кашф этдилар. Бундан сўнг йиллар ва асрларнинг орқасида бекиниб турган ижтимоий, сиёсий воқеаларни кўз олдида тургани каби кўрмакка ва унларни идора қилмоққа бошладилар. Бу суръатла унлар моддий ва маънавий табиат қонунларидан туганмас куч ва қудрат топдилар. Биз эсак ўз дангасалигимиздан сафолат ва мискинат (қашшоқлик) балчиғига ботиб қолдиқ. Эмди йиқилган еримиздан турмоққа танамизда куч қолган эмас. Асрлардан бери кўкларимиз қуёшсиз ва юлдузсиз қолди. Қалин бир қоронғулиқ ичида йўлимиздан адашдик. Ҳар қадамимизда бошимиз қаттиқ бир тошга тегди. Кундузларимиз қоронғу кечларга айланди. Бир замонлар башариятнинг йўлбошчиси ва раҳбари эдик. Бутун дунё бизнинг ёққан машъалаларимиздан ёруғлиқ олар эди. Бу кун эса башариятнинг шол (фалаж) бўлиб қолган бир қўлимиз. Шу ҳолда фақат ўзимиз учун эмас, инсоният учун ҳам бу ҳолимиз буюк фалокат саналса керак. Умумий ва инсоний ғоя, амаллардан узоқда қолишимизга юрагида озгина башарият муҳаббати бўлган киши чидаб тура олмаса керак. Мана ишнинг шу ёғидан қараганда энг қонли яраларимиз билан қаршилашамиз ва ҳаёт ҳам белимизни буккан оғир бир юкка, бошимизда айланган тегирмон тошига ўхшаб қоладир. Агар шунча замондан бери кўзларимизни ҳадсиз фалокат ичида очиб, бир оз сўнгра турли турли изтироб ва алам билан юмганимиз етишган бўлса, бундан кейин ўзимизга келмоғимиз ва ҳар нарсадан аввал бизни жаҳолат ва ғафлат гирдобига судраб турган қўлларни қайириб синдирмоғимиз керак эди». Шундан сўнг муаллиф мақсадга кўчиб, «Ҳайҳот! Бу шараф ва саодатдан ҳам кўп узоқдамиз. Масалан, шу вақтгача ҳам мактаб ва маорифга ҳуркаклик ва шубҳа билан боқмоқдамиз. Бунлар – маънавият ҳиссиётимизни бузатурғон нарсалардир, деб хаёл қиламиз», дейди. Бу сўзлардан асосий муддао ўтган асрнинг 20-йилларида ўлкада большевиклар ҳукуматининг мустаҳкамланиб бориши билан совет маорифи атайлаб асрий қадриятларга, айниқса динга қарши кескин курашни бошлаб юборади. Маҳаллий халқ эса совет мактабларидан умуман воз кеча бошлайди. Ҳатто, «бургага аччиқ қилиб...» деганларидек, умуман таълимдан болаларини чиқариб ола бошлайди. Шундай бир шароитда Шоҳид Эсон халққа мурожаат этиб, диндан ҳам асл мақсад илмдир деган фикрларни қуйидагича баён этади: «Бизнинг қаноатимизга қараганда ўрганмоқ билан инсоннинг иймони заифлашмас ва инсон динсизликка тушмас. Чунки улумнинг чин ва биринчи иши коинот ҳақида бир фикр ва талқин эгаси ўлмоқдир. Шу ғоясига бормоқ учун энг кичик ҳодисоти табиатгача мукаташиф (кашф этиш) жиҳатидан тадқиқ қилинмоқдадир. Айни замонда улумнинг мавзуи тадқиқи бўлган ҳодисот билан бу ҳодисотнинг тажаллийгоҳи бўлган борлиқ, қиёси мутлақнинг бирор ояти таквини (исботи)дир. 2023/¹1 30
2023/¹1 31 Баҳром ИРЗАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи бош илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Вужуд асрори алайҳга тегишлик маънолар бу табиат саҳифасида мундариж (мавжуд)дур. Бу даъвони Шайх Саъдий ҳазратлари ғоят яхши бир ифода билан кўп аввалдан сўзлаганлари ҳар кимга маълумдир: «Барги дарахтҳойи сабз дар назар ҳушёр, Ҳар варақаш дафтарист маърифати коргар»... (Тангрини танимоқ учун ақлли кишиларга оғоч япроқлари бирор китоб манзиласиндадир). Агар ҳақиқий диндорлик ҳиссиёти диния билан мутаҳсис ўлмоқ бўлса, азимати алайҳни энг аъло ҳис этганлар улум билан шуғул ва табиат саҳифаларини ўқимоқ билан машғул бўлганлар бўлса керак. Ҳолбуки, улумнинг бу даражаи аълоси ҳануз бизда вужудга келган эмас. Мавжуд ибтидоий ва рушдий мактабларда эса диндорлик на-да динсизлик асосли суръатда мавзуи баҳс ўлинмас. Зеро, отини «ҳақиқат қидирмоқ» деб қўйилган энг муҳим бир масъала марҳум Зиё пошонинг «бу кичкина торозу била у катта ва оғир юклар тортила олмас», деганидек, ибтидоий ва ўрта даражали мактабнинг эшигидан киролмас. Ҳатто, бизнинг энг катта санъаткор ва доҳий шоиримиз Мирзо Бедил эса: «Ҳасти бетапиш рафт ва асар нист нафасро, Фарёд аз ин қофила бурданд жарасро». (Борлиқ ҳаяжон ила кетди, аммо нафас асарини кўрсата олмади, эсизгина, бу карвондан қўнғироғини олиб қўймишлар), демак билан ҳеч ким боласига бу салоҳиятини бермайдир. Бунинг учун ибтидоий маориф жараёни ҳақидаги шубҳалар тўғри эмасдир, деб фикрини хулосалайди. Шундан сўнг эса ҳолатдан чиқиш йўлида ўзининг мутафаккирона ғояларини илгари суради: «...Эмди бизнинг маориф ташкилотининг асослари ҳақида ўйлаганларимизни қисқача сўзлаб ўтмоқчимиз. Бизда Ғарб усули билан очилмоққа бошлаган янги мактаблар билан эскидан бери давом қилиб келган мадрасалар бордир. Мактаблар Оврупога, мадрасаларимиз мозийимизга очилган бирор туйнук ва ё даричаларимиздир. Демакки, мактаблар ташкилот эътибори ила кўпроқ хорижийдур. Тарих ва анъаналаримизга бир оз ёввойи кўринадур. Бу сабабдан шахсиятимизга энг лозим бичимни бермакдан ожиз қолса керакдир. Бир минтақанинг ўт ва ё оғочлари бошқа минтақада кўкаролмаганидек машаъри (шариат) виждонла муносабати бўлмаган, янги таомиллар ҳам кўпинча яшамас. Бу таомиллар яшаса ҳам тақлид маҳсулидир. Тақлид эса тараққийдан узоқ ва унинг зиддидир. Бир қадам илгари кетолмай еринда саймоқ (турғунлик) демакдир. Тараққий ва такомил деган нарса мозийга суянмоқ тарихий пояларни босиб юқориламоқ билан бўлур. Таърих пояларига илтифот қилмасдан юқорига сакраган кишилар аввалги ерларига қайтиб тушмакда кечикмаганлар. Янглиш англашилмасун, ижтимоий ҳодисаларда «ҳатлама» йўқдур демоқчи эмасмиз ... Балки тарих ва мозий, ҳаёт ва ҳолимизга бир шакл бермак учун бир воситадир демакчимиз. Дунёда ҳар бир киши учун шуур ва ҳофиза қанча керак бўлса, бир миллат учун ҳам мозий ва тарих шунча керакдир. Ўз мозийсидан юз ўгирган бир миллат билан ақл ва ҳофизасига алвидо деган бир киши орасида ҳеч бир фарқ йўқдир. Чунки ақл ва ё мозий демак тажриба демакдир. У вазиятни қуйидаги мисол билан тушунтиради: «Бир ёй ўқи отадирган вақтингизда ипини кейинга қанча кўп тортиб сўнгра қўюб юборсангиз, ўқ ҳам ўшанча узоққа кетар, суръати ҳам кўп ўлур. Бунга ўхшаш такомил ва тараққий йўлчилигида мозийингизга қанча тисланиб, тарихингизга қанча орқа бериб, сўнгра илгарига ҳатласангиз, шунча кўп ва ҳам суръат билан йўл ола биласиз. Эмди мадрасаларимизга келайлик, бу муассасамиз тарихнинг энг узоқ, энг манзуви гўшасига чекилган ҳаётдан ҳол ва истеъмолдан алоқасин узган жонсиз бир муассасадир. Бу муассаса ёлғуз бошиға бизим ҳаётимиз ва муваффақиятимиз учун лозим бўлган яроғ ва қуроллар билан бизни тажҳиз (қуроллантириш) этмакдан ожиздур. Бизим ҳаёти маънавиямизни на ёлғуз Ғарбдан келган, на да ёлғуз Шарқдан келган зиё ёруғлата олур. Балки, ҳар иккисининг бирлашмоғи билан ҳосил бўлган бир нур ёруғлата олур деб ўйлаймиз. Бизнинг ҳақиқий мутафаккир ва муршидларимиз мактаб ва мадрасанинг иттиҳоди имтиёзийсидан туғса керакдир. Шу муҳим нуқта ҳам унутилмасун, ким бизнинг бу мутолааларимиз ҳирс (култура) билан алоқадор улуми маънавия мадрасаларига оиддир. Йўқса, маданиятга мутааллуқ улуми масбита ва моддия мадрасалари мавзуи баҳс эмасдир. Чунки улуми моддия замон ва маконга тобеъ эмасдир. Масалан, ... икки карра икки мозийда ўлсун, ҳолда ўлсун истиқболда ўлсун тўртдур. Ҳеч бир вақт замон ва ё маконга кўра ўзгармас. Бунинг учун моддий улумнинг таърих ва мозий билан муносабатлари йўқдур». Шоҳид Эсоннинг юқоридаги фикрлари уни нафақат жадид тараққийпарварлари вакили, балки буюк бир тафаккур соҳиби ва жадид мафкурасининг шакллантирувчиларидан бири эди, деб англашимизга имкон беради.
2023/¹1 32 Шулардан бири туркийча «қозон» номли тўп бўлиб, у душман кучларини яксон этиш, истеҳкомларни, мудофаа иншоотларини вайрон қилишда фаол қўлланган. Темур давлатининг пойтахти Самарқандда XIV асрнинг иккинчи ярмидан қурол-яроғ ясаш ишлари сезиларли даражада ривожланди. XVI асрнинг иккинчи чорагида пойтахтнинг Бухорога кўчирилиши муносабати билан қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи усталар ҳам шу шаҳарга тўпланган. XV–XVI асрлардан Мовароуннаҳр ҳудудида тўфанг, раъд, аррода (тўрт ғилдиракли аравага ўрнатилган кичик тўп, зарбзан), фарангий (европача тўп, улар Ҳусайн Бойқаро ва Бобур, кейинчалик, шайбонийлар қўшинида бўлган) сингари ўт очар қуроллар кенг тарқала бошлади. Уларнинг аксарияти Туркия ва Эрондан олиб келинган бўлса-да, баъзи тўплар маҳаллий шароитда ясалган. Тўфанг/тўфак (милтиқ) – туркий сўз бўлиб, тўп – замбарак, ак – кичик маъносида келади ва бу атама «кичик тўп» маъносини англатади. Кўпчилик адабиТУРКИСТОНДА ЎТ ОЧАР ҚУРОЛЛАР ҚАЧОН ПАЙДО БЎЛГАН? Қадим Туронда замонавий тўплар илк бор Амир Темур қўшинида қўлланилган бўлиб, Низомиддин Шомийнинг маълумот беришича, улар «раъд» деб номланган. Тўпчилар сони 10 мингга қадар етган. Темур раъдлардан илк марта 1379 йил Урганч қамалида фойдаланган. Раъднинг Амир Темур томонидан қўлланилиши XV–XVI асрларда Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эронда артиллериянинг бошқа турлари пайдо бўлишига туртки берди.
2023/¹1 33 ётларда у милтиқ номи билан учрайда ва форсча икки сўз – «мил» – «қувурча», «ичи ғовак таёқча» ҳамда «тиқ» – «қўймоқ», «солмоқ» сўзларидан ташкил топган. Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома» асарида Шайбонийхон қўшинлари Самарқандни узоқ муддат қамал қилган пайтда (1501) шаҳарни ҳимоя қилиб турган Бобур аскарларида тўфанг (тўфак, милтиқ) ва раъд (арабча «раъд» – момақалдироқ) бўлганлиги ёзилади. «Миръотул мамолик» – «Мамлакатлар кўзгуси» асари муаллифи Тошкент хони Наврўз Аҳмадхонга Турк султони 300 та милтиқ билан қуролланган яничарларни юборганлиги ҳақида маълумот беради. Унинг таъкидлашича, Бухоро қўшинларидаги милтиқлар мисдан қуйилган бўлиб, асар қаҳрамонидан 40 та темир милтиқ олиб қўйилганлиги айтилади. Усмонлилар империяси султонлари билан шартномага кўра, ёлланма турк машшоқ (ҳарбий муҳандис)лари қўшинларни замонавий усулда жангга тайёрлаш машқлари билан Абдуллахон II (1557–1598) ва Аштархонийлар давригача шуғулланган, қуроллар эса Туркиядан келтирилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маълумотларига қараганда, ўт очар қурол – тўфанг ўша пайтда Бажавр (Афғонистон) аҳолисига маълум бўлмаган. Улар бундай қуролни ҳеч қачон кўришмаган ва жанг бошланганда, тўфанг овозини эшитиб ҳам парво қилмай, ўқнинг рўпарасида туришда давом этганлар. Фақат тўфангандозлар ўқ отиб, ўнга яқин бажаврликни ер тишлатгандан кейингина, бошқалар душман очаётган ўтдан ўз жонларини қутқариш пайига тушадилар. XVI асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан қўлда олиб юриладиган ўқ отиш қуролларини техник жиҳатдан такомиллаштириш, қўшинни, шу жумладан, ёлланма лашкарларни ҳам қуроллантиришда муайян роль ўйнай бошлади. Жумладан, Самарқанд ҳокими шайбоний Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон), шунингдек, унинг ўғли Бобо султон қўшинлари таркибида милтиқдан ўқ отувчилардан ташкил топган ёлланма аскарлар гуруҳи мавжуд эди. Тўфангдан отилган ўқ қалқон, совут, баъзида ҳатто ҳар иккисини ҳам бараварига тешиб ўтган. Манбалар тадқиқ этилганда, Абдуллахон II даврида қуйилган тўпларга алоҳида номлар берилган. Масалан, Балхдан келтирилгани «Қора буға», Мовароуннаҳрнинг ўлкаларида қуйилгани «Оқбурё тўпи», «Қуббали қозон», «Жаҳонгир қозони», «Қора баҳодир қозони» деб аталган. Муҳаммад ибн Араб Қатаған Абдуллахон II даврида тўп ясаш ва отиш билан шуғулланадиган махсус шахслар бўлганлиги ҳақида қимматли маълумотлар беради. Қўшинда Устод Руҳий исмли тўпчи ҳарбий муҳандис бўлиб, унинг бошчилигида замбараклар ясалган ва унинг ёрдамида қалъалар ишғол қилинган. Руҳий Абдуллахоннинг деярли барча жангларида, айниқса қалъалар қамалида олдинги сафда туриб, тўпчибошилик қилганлиги бир неча марта эсланади.
2023/¹1 34 Бобур қўшинида хизмат қилган моҳир тўпчи-муҳандис Устод Алиқулининг маҳорати хусусида шундай ҳикоя қилади: «Устод Алининг катта тўпида тош отишини томоша қилишга бордим. У аср намози пайти тўпдан тош отди. Тош бир минг олти юз қадамга учиб борди. Устод Алиқулига камар-ханжар, сарпо ва бир от инъом қилдим». Бобурнинг ёзишича, эритилган металл мис тарнов орқали махсус қолипга қуйилган ва кейин совутилган. Ишлаб чиқариш жараёни бир неча кунга чўзилган: аввалига тайёргарлик ишлари олиб борилган, сўнг эритилган металлни қолипга қуйишган, шундан сўнг қуйилган қуролнинг қотишини бир неча муддат (бир-икки кун) кутишган. Шу даврга тегишли миниатюраларда тўплар асосан тўрт ғилдиракли ва уларнинг ғилдираги ёғочдан ясалганлигини кўриш мумкин. Тўп қуювчи усталар рехтагар деб аталган. Иш жараёнида улар ёрдамчи ишчи кучидан фойдаланган. XVI–XVII асрларга оид манбаларда кўрсатилишича, Бухорода бир неча рехтагарлар бўлган. Рехтагарлар мис ва қўрғошин қоришмаси бўлган бронзадан турли уй-рўзғор буюмларини ҳам ясаганлар. XVI аср охирларига келиб, артиллерия тўпларини ясаш нисбатан такомиллаша бошлади. Абдуллахон II буйруғи билан, 1587 йилда Гавҳаршод масжидида Ҳирот қалъаси қамали учун қуйилган ҳар етти тўпдан бири 2-3 ботмон (1 ботмон тахминан 20-30 кг) оғирликдаги тошни отар эди. XVI аср охирларига келиб, ҳарбий ҳаракатларда асосан маҳаллий усталар ясаган тўплардан фойдаланилган. Европача тўп – фаранглар камдан-кам ҳолларда эсланади. Ундан отиш ўзига хос қийинчилик туғдирганлигини манбалардаги айрим воқеалар шарҳидан ҳам билиб олиш мумкин. Бухорода порох омбори – дорухона бўлиб, у икки қаватли ҳужралардан иборат эди. 1586 йилда бу омборда йирик портлаш содир бўлганлиги ҳақида «Абдулланома»да маълумотлар келтирилган. Ҳофиз Таниш дорухонага кутилмаганда ўт тушиб, портлаш юз бергани ва даҳшатли ҳалокатларга олиб келганлигини тасвирлайди. Омбор бозор ёнида, гавжум жойда жойлашганлиги туфайли портлаш вақтида кўп одамлар, ҳунармандлар ҳалок бўлган, ёнғин чиқиб, савдоҳунарманд чилик бинолари куйиб кулга айланган. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Туркистонда XIV асрдан бошлаб ўт очар қуроллардан фойдаланиш бошланди. Унга қадар мавжуд бўлган нафтандоз, манжаниқларнинг ўрнини тўп ва тўфанглар эгаллади. Аммо кейинги даврларда (XVII–XIX асрлар) ўт очар қуроллар билан боғлиқ ислоҳотлар изчил давом эттирилмади. Бунга сабаб ҳарбий мутахассисларнинг етишмаслиги, табиий-аниқ фанларнинг ривожланмаганлиги, ҳарбийларнинг эса мураккаб қуроллар
2023/¹1 35 дан кўра, ўқ-ёй, қилич, найза, болта сингари анъанавий қуролларни ишлатиш осонлиги нуқтаи назаридан бу қуроллар янада такомиллаштирилмади. Натижада XIX ўрталарига келиб, Россия империясининг Туркистонни босиб олишида бу ҳолат ўз салбий таъсирини намоён қилди. XVIII аср охирида Бухорода бўлган Филипп Ефремов шундай ёзади: «Регистон майдонида тўққиз фунтлик (1 фунт – 409,5 грамм) пушкадан 5 таси фақат савлат учун турибди, зеро улар умуман ишлатилмайди; беш фунтликдан 2 та, уч фунтликдан 8 та; бешта монтир (қисқа стволли тўп), бироқ уларни ишлата олмайдилар. Улар пушкадан ёки мортирадан деворга у ёқда турсин, ҳатто шаҳарга ҳам нишонга олишни билишмайди. Уларни «фақат Бухородагина тўплар бор», дейиш учунгина шон-шуҳрат учун сақлайдилар». Акбар ЗАМОНОВ, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори
2023/¹1 36 Бу мамлакатнинг бугунги кундаги ҳарбий саноати АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия ва Франциянинг етакчи ҳарбий саноат компаниялари билан яқин ҳамкорлик самараси ҳисобланади. Хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда қўшма корхоналар шакллантирилганидан ҳамда қуроллар ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш бўйича тегишли тажриба тўпланганидан сўнг Сингапур корхоналари, аввало, бу турдаги маҳсулотларни лицензия асосида таъмирлаш ва ишлаб чиқариш, кейинчалик эса хусусий ишланмалар яратишга ўтказилган. Ҳозирда Сингапур ҳарбий саноат комплекси (ҲСК) таркибидан барча зурурий тармоқлар (атом саноатидан ташқари) жой олган. Улар орасида авиация, кемасозлик, ўқ-дорилар ишлаб чиқариш ва радиоэлектроника энг ривожланган тармоқлар ҳисобланади. Мамлакат ҳарбий саноати асосини сўнгги йилларда анъанавий равишда дунёдаги етакчи ҳарбий саноат компаниялари қаторидан жой олиб келаётган «Сингапур текнолоджиз инжиниринг» (СТИ) давлат холдинги ташкил этади. Мазкур холдинг таркибидаги корхоналар томониСИНГАПУР РЕСПУБЛИКАСИ ҲАРБИЙ САНОАТИ Ҳарбий йўналишдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлган мамлакатлар орасида Сингапур Республикаси алоҳида ўрин эгаллайди. Зеро, зарур хом ашё захираларининг деярли мавжуд эмаслиги, мамлакат ҳудудининг нисбатан кичиклиги ва аҳолисининг кам сонлиги ҳам Сингапурга ҳарбий йўналишда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ривожланган, юқори технологик ҳарбий саноат яратишга халал бермаган.
2023/¹1 37 «Скайблэйд-4» ва «Скайблэйд-360» типидаги разведкачи учувчисиз учиш аппаратларини киритиш мумкин. Мазкур марказда, шунингдек, турли типдаги учиш аппаратлари учун мўлжалланган дастурий таъминот ҳам яратилади. «Эс-Ти инжиниринг лэнд системз» (СТИЛС) бўлинмаси эса қуруқликдаги қўшинлар учун мўлжалланган қурол ва жанговар техникалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва унинг таркибидан бронетанк техникаси, артиллерия қуроллари, ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва модернизациялаш билан шуғулланувчи 4 та корхона гуруҳлари жой олган. Бўлинма корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рўйхатида «Примус» типидаги 155 мм.ли ўзиюрар ҳамда «Пегас» FH-2000 ва FH-88 типидаги шатакка олинувчи гаубицалар, «Белрекс» типидаги зирҳланган жанговар машиналар бор. Бундан ташқари, АҚШда яратилган М113 типидаги зирҳли транспортёрлар ва «Химарс» типидаги бараварига ўт очувчи ракета тизимларини лицензия асосида ишлаб чиқариш имконияти ҳам мавжуд. Шунингдек, Исроил лицензияси бўйича дан ишлаб чиқарилаётган ҳарбий маҳсулотлар мамлакат миллий армияси эҳтиёжларининг 70% дан ортиғини таъминлайди. СТИ таркибига Сингапурнинг ўзида, шунингдек, АҚШ, Осиё, Европа ва Яқин Шарқнинг 20 дан зиёд мамлакатида жойлашган 130 дан ортиқ компания киради. Бевосита мамлакат ҳукумати томонидан тайинланадиган директорлар кенгаши СТИни бошқарувчи органи ҳисобланади. Холдингга қарашли корхоналарда 22 мингга яқин киши иш билан таъминланган. Ташкилий жиҳатдан мазкур холдинг тўртта бўлинмадан иборат бўлиб, улар муайян турдаги қурол ва ҳарбий техникаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган турли компанияларни бирлаштиради. Хусусан, «Эс-Ти инжиниринг аэроспейс», «Эс-Ти инжиниринг лэнд системз», «Эс-Ти инжиниринг марин» ва «Эс-Ти инжиниринг электроникс» бўлинмалари авиация, қуруқлик ва ҳарбий денгиз техникаларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш, шунингдек, турли йўналишдаги радиоэлектрон ускуналар яратиш билан шуғулланади. «Эс-Ти инжиниринг аэроспейс» (СТИА) холдинг таркибидаги энг йирик бўлинма ҳисобланади ва асосан авиация техникасига ихтисослашган. Бироқ мазкур бўлинманинг моддий техника базаси бу турдаги маҳсулотларни тўлиқ циклда ишлаб чиқаришни таъминлай олмайди ва турли типдаги самолётлар (F-5, F-16, C-130 ва KC-135), кўп мақсадли ва транспорт вертолётлари (AS-332-M/ M1 «Супер Пума», S-70 «Си Хок» ва СН-47 «Чинук»), шунингдек, авиация двигателларига хизмат кўрсатиш ва лицензия асосида таъмирлаш билан чегараланади. СТИА авиация техникаларига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича Австралия, Венесуэла, Индонезия, Янги Зеландия, Умон, АҚШ, Таиланд ва бир қатор Африка давлатлари билан узоқ муддатли шартномаларга эга. Мазкур бўлинманинг илмий тадқиқотчилик маркази мутахассислари томонидан яратилган хусусий ишланмалар қаторига ҳозирча фақат «Скайблэйд-3»,
2023/¹1 38 «Спайк-LR» типидаги танкка қарши ракета комплексини ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилган. СТИЛС мутахассислари томонидан яратилган хусусий ишланмалар қаторига «Террекс» типидаги зирҳли транспортёр ва унинг экспорт модификациялари, «Байоникс-1», «Байоникс-2» ва «Хантер» деб номланган пиёдалар жанговар машиналари, миналардан тозаловчи «Трейлблейзер» типидаги зирҳли машина, «Бронко» типидаги гусеницали вездеход ҳамда «Жегер-6» номли жанговар робот киради. Шунингдек, бўлинма мутахассислари томонидан турли тип ва калибрдаги миномётлар, зенит қурилмалари, автоматик гранатомётлар, пулемёт, сойли милтиқ (винтовка) ва пистолетлар, авиация ва зенит тўплари учун снарядлар, ўқотар қуроллар учун ўқлар, граната ва миналар ҳам яратилган. СТИЛС таркибидан жой олган ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчи завод мамлакат миллий армияси эҳтиёжларини тўлиқ қондиради. Бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг каттагина қисми экспорт ҳам қилинади. «Эс-Ти инжиниринг марин» (СТИМ) бўлинмаси турли типдаги фрегатлар, корветлар, десант ва тралчи кемалар, ракета ва патруль катерлари, ёрдамчи кемалар ҳамда муайян вазифаларни бажариш учун мўлжаллланган сузувчи воситаларни қуриш, таъмирлаш ва модернизациялашга ихтисослашган. Мазкур бўлинма саноат базасининг ривожланиш даражаси миллий Ҳарбий денгиз кучларининг сув усти кемаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш борасидаги эҳтиёжларини тўлиқ қондириш имконини беради. Жумладан, СТИМга қарашли «Беной» кемасозлик верфида Сингапур Мудофаа вазирлиги томонидан LMV (Li oral Mission Vessel) типидаги 8 та янги патруль катерини қуриш бўйича берилган буюртма бажарилган. Шунингдек, америкалик ва исроиллик мутахассислар билан ҳамкорликда CMS (Specialised Marine Cra ) типидаги тезкор, кам сезилувчан катерни яратиш ишлари амалга ошрилмоқда. Стелс-технологиялардан фойдаланган ҳолда яратилаётган мазкур катер турли дживерсияларга қарши кураш олиб бориш, ҳарбий денгиз базаларини қўриқлаш ва патруллик вазифаларини бажариш учун мўлжалланган. Сингапур Ҳарбий денгиз кучларини ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган режасига асосан, СТИМ корхоналарида «Виктори» типидаги 6 та кичик ракета катери, «Эндюранс» типидаги 4 та танкдесант кемаси, турли классдаги янги жанговар кемалар ҳамда экипажсиз сув усти ва сувости аппаратларини қуриш кўзда тутилган. «Эс-Ти инжиниринг электроникс» (СТИЭ) бўлинмаси эса мамлакат Қуролли Кучлари учун радиоэлектрон асбоб-ускуналарни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Бўлинма корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхатидан автоматлаштирилган алоқа ва қўшинларни бошқариш, вазиятни назорат қилиб бориш ва разведка тизимлари, навигация ва ўт очишни бошқариш комплекслари, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш тизимлари, тренажёр комплекслари, шунингдек, ихтисослаштирилган дастурий таъминот воситалари ва ҳ.к. жой олган. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Сингапур ҳарбий саноатининг асосий қувватлари ташкилий жиҳатдан давлат бошқаруви остидаги битта кўп тармоқли холдингга жамланган. Қуроллар ва ҳарбий техника намуналарини яратиш борасида эришилган муайян ютуқларга қарамай, мамлакат ҳарбий саноати уларнинг тўлиқ циклда ишлаб чиқарилишини таъминлаш имконига эга эмас. Хусусий ишланмалар ҳам, одатда, хорижий асосга эга, уларни яратиш ва ишлаб чиқариш хорижий компанияларнинг фаол иштирокида амалга оширилади. Шу сабабдан ҳам Сингапур раҳбарияти етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласига маҳаллий ҳарбий саноат базаси ривожига ёрдам берувчи асосий омил сифатида қарайди. П. САЙДИВАЛИЕВ тайёрлади.
Синчков адабиётчилар унинг айрим қиссаларини Чингиз Айтматов асарларига жуда ўхшаб кетишини айтадилар. Эҳтимол. Мен адабиётшунос эмасман, китобсевар ўқувчиман, оромимни ўғирлаган, чуқур хаёлларга толдирган асарларни сизлар билан ўртоқлашгим келади. Чунки уларда ўзимизни кўраман: оқибатли қўшнилар, ака-опаларим, умри меҳнатда ўтган, рўзғор ташвишларию бола-бақра парвариши билан банд бўлган онам ҳатто отамнинг анчайин такаббур, оқсуяклигини билмаганга ҳам билдирадиган, гўзаллик кексаликда ҳам тарк этмаган онаси – Нозикпошшо... Ҳа, адиб Ўткир Ҳошимов асарлари болалик, ёшлик дунёмизга нур каби кириб келган, дугоналар бир-биримизга ошиқиб, ҳаяжон тўла таассуротларимизни бўлишганмиз. Ёзувчининг танланган асарлари 1-жилдига «Марказий Осиё маданияти» газетасининг бош муҳаррири билан «Бу дарахтнинг номи эди Яхшилик» деб номланган суҳбати ҳам киритилган. Суҳбатда адибга берилган кўпдан-кўп саволлардан бири шундай: « – Уруш кўрмагансиз-у, аммо уруш ҳақида кўп ёзгансиз. Бунинг сабаби нимада?» Ҳақли савол. Уруш унинг асарларида даҳшатли фожиалари билан кўрсатиб берилган. Ёзувчининг жавобини ўқиймиз: « – Ҳа, кўп ёзганман. «Урушнинг сўнгги қурбони», «Нега? Нега-а-а?» деган ҳикояларим, «Икки эшик ораси», «Тушда кечган умрлар» романлари уруш ҳақида. «Дунёнинг ишлари» эса уруш орқасидаги ҳаёт ҳақида. Мен бу асарларни азбаройи урушни яхши кўрганим учун эмас, ундан нафратланганим учун ёзганман. Урушда ғолиб подшо, ғолиб саркарда, ғолиб армия бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон ғолиб инсон бўлмайди. Урушда ғолиб одам ҳам бахтсиз, мағлуб одам ҳам. Сабаби уруш одамни ўзига ўхшаган бошқа одамни ўлдиришга мажбур қилади. Одам ўлдирган инсон эса ҳеч қачон бахтли бўлолмайди. ...Шу ўринда мен яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлашни истардим. Уруш шундай ёвуз нарсаки, ҳатто орадан йиллар ўтса «НЕГА? НЕГА-А-А?!» Ёшликда унинг асарларини ўзгача бир ташналик билан ўқирдик. Унинг иштирокида ёшлар билан кечадиган «Баҳс» кўрсатувининг навбатдаги сонларини интиқлик билан кутар эдик. Адиб асарлари асосида ишланган видеофильмлар бугун ҳам оҳорини йўқотмаган, ҳамон севиб кўрилади. 2023/¹1 39
ҳам, одамлар унинг қурбонига айланиши ҳеч гап эмас. «Икки эшик ораси» бунга мисол. Музаффар ҳам, Мунаввар ҳам уруш кўргани йўқ, улар урушдан кейин туғилган. Аммо... бу икки ёшнинг увол бўлган муҳаббати, Мунавварнинг йигирма ёшда хазон бўлган навқирон ҳаёти, Музаффарнинг қалбидаги ширин орзуларнинг бир умрлик армон, ҳижронга айланиши машъум урушнинг ўзи битгач, йигирма йилдан сўнг кўрсатган «ҳунари» эмасми?! Ер юзида бўлаётган ҳар қандай уруш – фожиа. Бундай фожианинг олдини олиш учун эса уруш қанчалик даҳшат эканлигини батафсил кўрсатиш керак. Шунинг учун ҳам мен уруш ҳақида кўп ёзиш керак, деб ўйлайман». Инсоният бошидан кў-ўп урушларни кечирди. Миллионлар қурбон бўлган Иккинчи жаҳон уруши барчага сабоқ бўлиши керакдек туюларди. Аммо... ҳозир ҳам дунё нотинч, қуролли тўқнашувлар тугагани йўқ, ҳозир ҳам болалар, гўдаклар ўляпти. Асли дунё аҳли ҳамфикр бўлиб қиладиган ишларимиз бисёр, ташвишларимиз етарли... Ўткир Ҳошимовнинг бир қатор асарларини ўқиган эканман-у, «Нега? Нега-а-а?!» деган ҳикоясини ўқимаган эканман. Рости, сарлавҳаси ўзига тортмаган, ундан кейин сарлавҳа тагига ёзилган мана бу гапдан – «(Шўролар бошлаган бемақсад афғон уруши қурбонларига бағишланади.)» – иккиланганман. Бирорта аскарнинг одам ўлдириб кўрсатган жасорати бўлса керак-да, қайғулидир, деган ўй кечган. Ҳикояга кўзим тушганидан кейин ҳам орадан анча вақт ўтиб, ўқидим... Ва, ўқувчиларимиз ҳам албатта ўқишлари кераклигини англадим. «Қорақамиш «икки-бир»дан (топган номини қаранг: «икки-бир»миш, ўлсин агар, одамнинг тили келишса) секин йўлга тушади». Бу ўша Қорақамиш «икки-бир»да яшайдиган Ҳамидулланинг ўйларидан бир шингил. Ҳа, одамнинг тили келишмайдиган шу манзилда Ҳамидулланинг оиласи яшарди, ўз ташвишлари, орзуумид лари билан. Кўплаб ўзбек оилаларидан фарқ қилмайдиган оддийгина оила. Эркак «ўтириб чиққан»ди, икки йил. Ҳайдовчи эди. Бир куни... нима бўлганини ўзингиз ўқиб, билиб оласиз. Хуллас, Сурхондарё томонда «ахлоқини тузатишди». Ўқиймиз: «Қора пахталик кийган аристонлар... Кечалари оғир ғўнғиллаган самолётлар, муттасил тарақа-туруқ қилиб ўтадиган юк поездлари... Аввалига ярми очиқ вагонларга ортилган юкларнинг усти брезент билан ўраб қўйилгани учун ҳеч бало кўринмасди. Кейин брезент қопламасиз ташийдиган бўлишди. Танклар, замбараклар, БТРлар. Колонияда сиёсий ахборот бўлди. Империализм малайлари Афғонистон Демократик Республикасидаги Савр инқилобини бўғиб ташламоқчи бўпти. Шонли совет жангчилари ўзининг интернационал бурчини шараф билан бажаришга киришибди. Қаранг, бир нарса етти ухлаб тушига кирмабди. Ой ўтади, йил ўтади, пайти келиб сенинг ўғлинг ҳам Афғонистонга боради, интернационал бурчини бажаради...» Бу ҳикоя кўп нарсаларни ёдимга солади. Раҳматли онам учун армия даҳшатли бир сўз эди, қўрқинчли номаълумлик эди. Акаларимга келган чақирув қоғози оддий «повестка» эмас, балки бир парча аччиқ олов эди. Шу бир парча қоғоз келган кундан бошлаб онамнинг кўз ёши тинмасди, ҳеч кимга кўрсатмасликка интилар, бироқ силкинаётган елкалари, бир нуқтага тикилиб қолиши, қизарган кўзлари уни ошкор қилар эди. Онам нега бунчалар қўрқар эди? Бола эдим, англамасдим. Акаси армияга кетиб, қайтмаган, бедарак кетган эди. Ўғиллари вояга етганида тинчлик замонлар эди, бироқ армия билан боғлиқ фожиалар у билган оилаларда ҳамон юз бериб турганди. Қўшнимиз Муаззам опа унаштирилган йигитни, ён қишлоқлик дугонасининг ўғлини темир тобутда қайтаришди, яна қишлоқ кўчаларида югуриб юрадиган девона йигит... Булар онам қалбига ваҳм, қўрқув соларди ва у беш ўғлининг армиядан соғ-омон қайтишини илтижо қилиб, тунларни тонгларга улаб чиққан. Онам чеккан дардлар бугуннинг оналари учун ёт. Унинг қизи – мен, боламни армияга кузатишни интиқ кутдим, шукроналик, севинчла оқ йўл тиладим. Чунки бу кунлар бир бошқача, истиқлол насимларидан баҳраманд хуш кунлар-да! «Нега? Нега-а-а?!» – бу савол залворини катта авлод яхшироқ ҳис қилади. Чунки улардан кўпи бундай фожиаларнинг гувоҳи бўлганлар, ҳамон юракларининг аллақаерини оғритиб турадиган уруш кўрган одамлар ҳам орамиздалар. Ҳеч бир ота, ҳеч 2023/¹1 40
бир она бу савол билан ожиз қолмасин! Ўқиймиз: «Ўғлим, сен ақлли йигитсан, опангнинг ҳоли ўзингга маълум... Мабодо Афғонистонга тушиб қолсанг, хатни Термиздан деб ёзавер. Мана, икки йилки, «Термиз»дан хат келади. Хотини хурсанд. Телевизорда Афғонистонни кўрсатса, тавалло қилади: «Адажониси, пешанамиз ярақлаган экан, яхшиям Раҳматиллангиз Термизда хизмат қиляпти»... Телевизорни шартта ўчириб қўйсанг, хотининг, қизларингнинг кўнг лига гап келса... Кўраверай десанг... Хайрият, уч кун аввал хат келди». Раҳматилла бир ойдан кейин келишини ёзган эди. Ота-онаси, сингиллари уни кутаётганди. Қанчалар таниш манзара. Отанинг орзуларини айтмайсизми? Шундай умидбахш кунларнинг бирида «ғинг деб овоз чиқармаслик шарти билан» болалик дўсти уни госпиталга олиб келди. Ўқиймиз: «Наҳот! Наҳот шу ўғли бўлса! Аэропортда хайрлашаётганида, «мендан хавотир олманглар», деган, аввал онасини, кейин уни қучоқлаган, қучоқлаганида белини қисирлатиб юборган... Ҳар сафар «Термиздан соғинчли салом», деб хат бошлаган, «опамга айтинг, хавотир олмасинлар», деган, уч кун илгари «узоғи билан бир ойдан кейин бораман», деб хати келган... Қани, қани ўша ўғли? ... Хизматга кетиш олдида девдек йигит бўлиб етилган... Тамом бўпти-ку! Ранги докадек оппоқ... Соқол-мўйлови ўсган... – Ўғлим, жон болам! Раҳматилла адёл тагидан қўлини чиқариб, унинг бошини силади. – Йиғламанг, ада. Қизиқ, нега соқол-мўйлови мунча дағал? Нега оқарган? Ё Худо! Ўғли ўзидан қариб кетибдими?» Бу ҳикояни ўқиш жуда-жуда оғир. Яна энг оғири шундай тақдир билан яшаганлар бор. Ҳар бир ёзилган асарда ўз даврининг руҳи бор. «Нега? Нега-а-а?!» 1989 йил ёзилган. Зукко ўқувчиларимиз келтирилган парчалардан фожиа залворини англадилар. Бироқ ҳикояда яна бир инсоннинг фожиаси бор. Иккинчи жаҳон урушида қон кечиб, оёғидан айрилган кекса жангчининг қадр-қиймати... Қурбақаободга мажбурий кўчириш, армонлар, ҳасратлар, жудоликлар... Ҳаётнинг турфа манзаралари акс этган бир оила тақдири! Бу ҳикояни ўқинг, фарзандларингизга ўқиб беринг, ўша даврни тушунтирингки, фожиаларни чуқурроқ англасинлар, бугун ва эрта учун хулосалар қилсинлар. Ҳузурли мутолаалар тилаги билан Инобат ИБРОҲИМОВА, «Vatanparvar» мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси 2023/¹1 41
Янги ракурсдаги «Ватан манзумаси» бир чиқиш бир-бирига узвий боғланган. Томошабин диққати бир лаҳза ҳам бўлинмайди. Келинг, яхшиси, «Ватан манзумаси»да янграган шеърлар, турли хил монологлардан эътиборингизга ҳавола этсак. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг «Билга хоқон» романидаги Билга хоқон тилидан айтилган қуйидаги чақириқ залдаги ёшу қарини тўлқинлантириб юборди, томирларида оқаётган шиддатли, курашувчан қонни гупиртирди: «Менинг бекларим, будуним. Хоқонингдан, бекларингдан, ер-сувингдан айрилма! Туркий будун, тўғри бўл – эзгу бўласан. Уйингга кирасан, қайғусиз бўласан. Мангу тош ўйдириб ёздирдим. Кўнглимдаги сўзимни ёздирдим. Кўнглимдаги сўзим шудир: Эрдан қул бўлмас! Алпдан қул бўлмас! Биздан қул бўлмас!» «Менинг бекларим, будуним. Хоқонингдан, бекларингдан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг жорий йил 13 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, қўшинларда маънавий-маърифий, маданий ишларни ривожлантириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан қатор тавсиялар берилган эди. Пойтахтимиздаги Анжуманлар саройи ва «Туркистон» санъат саройида ўтказилган «Ватан манзумаси» номли адабий-маърифий кечани ана шу вазифалар ижросининг ўзига хос кўриниши бўлди, дейиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, дастлаб Анжуманлар саройида ўтказилган кеча кенг жамоатчилик томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Шундан сўнг мазкур адабий-маърифий дастур 11 кун давомида «Туркистон» санъат саройида намойиш этилди. Хўш, бу кеча нимаси билан одамлар қалбидан жой олди? Гап шундаки, дастурдан ўрин олган ҳар бир шеър, қўшиқ ва ҳар 2023/¹1 42
Усмон Носир ЮРАК Юрак, сенсан менинг созим, Тилимни найга жўр этдинг. Кўзимга ойни беркитдинг, Юрак, сенсан ишқибозим. Сенга тор келди бу кўкрак, Севинчинг тошди қирғоқдан. Тилим чарчар, ажаб, гоҳи Сени таржима қилмоқдан. Сен эй, сен – ўйноқи дилбар, Зафардан изла ёрингни. Тўлиб қайна, тошиб ўйна, Тирикман, куйла борингни! Итоат эт! Агар сендан Ватан рози эмас бўлса, Ёрил, чақмоққа айлан сен, Ёрил! Майли, тамом ўлсам!.. Юрак, сенсан менинг созим, Тилимни найга жўр этдинг. 2023/¹1 43 Азим Суюн ВATAH Ўзимни танидим, кўкларда учдим, Момиқ булутларнинг ҳавосин ичдим – Кўзларим тўймади, кўзлардан кечдим. Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман, Лекин икки дунё сендан кечмайман! Мен кезмаган жаннат боғлар қолдими? Оёғим етмаган тоғлар қолдими? Улар жодусига жон бойландими? Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман, Лекин икки дунё сендан кечмайман! Оҳ-оҳ, айланайин бўйингдан ўзим, Юзим ўзингдирсан, ўзингсан кўзим. Сенга қўшиқларим кўп эрур менинг. Ўлсам, қучоғингда ўлурман сенинг! Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман, Лекин икки дунё сендан кечмайман! Ўзимни танидим, кўкларда учдим, Рауф Парфи ОНА, МЕНИ УЙҒОТ Она, мени уйғот саҳар, Уйғот, кўзим кўрсин жаҳон. Поёни йўқ ўз йўлим бор, Ҳали бордир улкан довон, Она, мени уйғот саҳар. Кечир, магар тояр бўлсам, Ахир бир кун оғир йўлда, Сабр-тоқат косам тўлса Ва қолмаса куч ҳам қўлда: Йўқ! Кечирма тояр бўлсам. Ҳеч чекмайсан уят, изо, Сенга ваъдам – элга ваъдам, Сен норизо – эл норизо, Рози бўлсин азиз Ватан, Саҳар уйғот, онаизор. ОНА, МЕНИ УЙҒОТ Она, мени уйғот саҳар,
Зебо Мирзо КИШАН КИЙМА!.. Кишан кийма, бўйин эгма, Ки, сен ҳам ҳур туғилғонсен! Абдулҳамид Чўлпон Кишанлар кияйми, Бўйин эгайми, Эркимни берайми сенга қайтариб? Ўзни унутайми, Қонлар ютайми, Турайми қошингда муте, музтариб?! Чопайми Чопилган томирларимни, Суғуриб берайми тилимни?! Бир «ҳайт!» деб, Сермасанг қамчининг, Қул қилиб берайми Элимни?! Кўзимни юмайми, Энди очилган Тарихнинг асотир китобларидан? Юзимни бурайми, Ёвдан юзини Бурмаган аждодим хитобларидан?! Қиличим ташлайми Синмасдан бурун… Қаттол қиличига тегмай жаранги? Қўқонми, Марғилон ва ёки Жиззах… Жанггоҳ этагида тугамай жанги? Санчайми Ҳар битта гўдакларимни, Ваҳший бир аскарнинг милтиқ тийғига? Кўйлагин илайми Кўкалдош, Кўкча… Масжидин тўрида турган туғига? Ўтайми Пок муслим, тоза муслима Бобом ё момомнинг қабрини бузиб? Ерга урайинми яловларимни Онам туморини узгандай узиб? Кетайинми яна Юз йиллар нари, Пешонамга лаънат тамғасин босиб? Ўлдирайми гул-гул фарзандларимни Сургунга жўнатиб, Дорларга осиб?! Қараб турайинми Суврати аъён, Сотқин сиёғига жимгина боқиб? Лаънатлайми Чўлпон, Усмонларимни, Қодирий китобин ўтларга ёқиб?! Бузайинми Хива, Бухоро Аркин, Минг йиллик минора ҳавозаларин? Бир дағдаға қилсанг, Очиб берайми Тошкент ё Самарқанд дарвозаларин?! Ерга кўмайинми, Осмонни очган Настаълиқ, шикаста имлоларимни? Бузилган қасрингга Тўлайми хирож – Ипагу пахтамни, тиллоларимни? Оми деб кулайми Даҳоларимдан, Беришса – кўзининг ёғигача еб? Ор қилайми халқим, Она тилимдан, «Шуям миллатми деб, шуям халқми деб?!» Бўшатиб берайми Мадрасаларни, Ёв бостириб келса – отхоналарга?! Алмашиб берайми Масжид, мадраса, Саждагоҳларимни бутхоналарга?! Яна нима дейсан, Нима истайсан, Ёлғон, фитналардан безмадингми ҳеч?! …Пушкин Навоийнинг қошига келиб, Узр сўраб турар!.. Сезмадингми ҳеч?! Ўйнашма Миллатнинг ғурури билан, Миллатнинг Номуси, Оридир бу Эрк! Она дегани бу Она тилидир! Ва бутун бир халқнинг боридир бу Эрк! Жонини жаҳонга Жон деб улашган Улуғ бир Онамиз – шу Ватан ҳаққи, Келсанг, Одамдай кел! – Бағримиз очиқ, Нон ҳаққи, туз ҳаққи, жону тан ҳаққи!.. Истибдод сиртмоғин Бўйнимга солмоқ – Бўлса агар қасдинг, Умидингни уз! Коинот қалбида Порлаб турибди Бугун Ўзбек деган мунаввар бир Сўз! Қўрқитма! Қалбимдан қўлларингни торт! Катта Йўлга чиқиб бўлган Карвонмиз! Асли сен қўрқасан! Чунки Ишқ билан, Бир буюк қалб бўлган Ўзбекистонмиз! Бир буюк халқ бўлган Ўзбекистонмиз! Кишанга қайт, дейсан… Эй, шўрлик олчоқ… Мирзо КИШАН КИЙМА!.. 2023/¹1 44
Шодмонқул Салом ЭҲТИРОМ Илдиздаги туйғудан япроқларим титрайди, Тоғда жим эриган қор сойларда шарқирайди, Бобом бўғзидаги «оҳ» кўзимдан тирқирайди, Шеър жонидан тўйганми, дил тубига сакрайди, Бу ҳолимга уфқдан биров тўлиб қарайди, Асрлар ҳам бир-бирин одам каби қўмсаркан, Бунда шеър ўқий десам, қуёш кўзни тўсаркан. Бунда эй, ниятларин япроқ каби тўкканлар, Бир элнинг ҳасратини дилда муштдек тукканлар, Эй, қанотсиз учганлар, қуш тилидан ўпганлар, Асрлар юрагида югурик қондай чопганлар, Усти очиқ дунёнинг этагини ёпганлар, Олтин қозиққа боқиб, сайёҳ ҳам йўл топаркан, Ўзбекни излаганлар Навоийдан топаркан. Бобо тупроқ, шон тупроқ, илдизим ботган тупроқ, Тафтин танимга бериб, ўзи совқотган тупроқ. Сендан ўсган чинорнинг шохида мен бир япроқ, Қоронғу томонимни ёритган, эй, шамчироқ, Кўнгилнинг қуббасига Худойим илган байроқ, Уни ҳилпиратгучи ел юракдан эсаркан, Бунда шеър ўқий десанг, елкангдан сўз босаркан. Илдиздаги туйғудан япроқларим титрайди, Тоғларда қор остида менинг кўнглим ўсяпти, Чўпонингнинг изига тавоф деб юз босяпти, Ёмғир тортган пардалар жамолингни тўсяпти, Шу элнинг ор-ғурури камолингдан тошяпти, Елкам жимирлаяпти – қанотга ўхшаяпти, Юрак шеърдан тўлишса, сўз қанотга дўнаркан, Ҳурлик учирган қушлар юрт шохига қўнаркан. Воҳки! Кўнглим шу дамда бунча бунёд кўрингай, Кўзим юмиб қарасам, бундан Ҳирот кўрингай, Кўзим очиб қарасам, мангу ижод кўрингай, Кўзим узмай тикилсам, шундай аждод кўрингай, Кўз ёш билан қарасам, Пули Сирот кўрингай, Бобо! Кўзларим ёнди – кўнгил шундай тўларкан, Бундаги ҳар навниҳол чинордан бўй оларкан, Ўзбекни излаганлар Навоийдан топаркан. 2023/¹1 45 И. ҚЎЧҚОРОВ тайёрлади.
«Наврўз» форсий сўз бўлиб, Янги кун деган маънони англатади. Яъни олам узра турфа ранглар ила товланиб, яшилланиб кириб келгувчи, заминда, табиатда туб ўзгаришларнинг бошланишидан дарак бўлган Янги кун. Тарихий манбаларда келтирилишича, Наврўзнинг шаклланиш даври жуда қадим замонга бориб тақалади. Буюк аллома бобомиз Абу Pайҳон Беруний ўзининг «Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида Қуёш йили ҳисобида йилнинг биринчи ойи деб саналган Фарвардин ойи тўғрисида сўзлаб: «Бу ойнинг биринчи куни Наврўздир», дейди. Алломанинг фикрича: Наврўз баҳор ёмғирининг биринчи томчиси тушишидан, гуллар очилиб, дарахтлар мевалари етилгунча, ўсимлик униб чиқа бошлашидан такомиллашгунча давом этган вақтда келади. Шунинг учун ҳам Наврўз оламнинг ўзгаришига, меҳнат фаслининг бошланишига далил қилинган ва шундай қилиб бу айём қиш билан баҳор, зулмат билан ёруғлик, совуқлик билан иссиқлик ўртасида кечган курашда эзгулик, асл инсоний туйғулар ғалаба қилган кун сифатида нишонланган. Шунинг учун ҳам инсонлар Наврўзни эзгулик айёми, гўзаллик ва нафосат, покизалик тимсоли, дея улуғлаб келади. Зеро, бу айём ўзининг бетакрорлиги билан ҳаётга бўлган муносабатимизни ўзгартиради, қалбимизда янги режалар уйғотади. Яхшилик, саховат, меҳр-муҳаббатга чорлайди. Шу боис ушбу кунда саховатдан дили ёришмаган, ўзаро меҳр-муҳаббат тафтидан баҳраманд бўлмаган инсон қолмайди. Билсангиз, ҳатто халқимиз донишмандлигининг намунаси бўлган мақол ва маталлардан тортиб афсона, ривоят, қўшиқ ва достонларда ҳам табиатнинг уйғоШАРҚОНА БАЙРАМ МЎЪЖИЗАСИ Наврўзи олам сўзини эшитганда юрагимиз баҳорий инжа туйғуларга ошно бўлади. Кўнгилларимиз таърифини тугатиб бўлмайдиган аллақандай илоҳий шуурдан нурланиб, ёришиб кетади. Чунки бу қутлуғ байрамнинг табиатда, ҳаётимизда тутган ўрни шу қадар улуғ, шу қадар юксакки, таърифига тил ожизлик қилади. 2023/¹1 46
«Чиллак», «Хўроз уриштириш», «Оқ теракми, кўк терак», «Бештош», «Тез айтиш», «Ҳалинчак учиш», «Ким олади-ё, шугинани-ё?» каби қувноқ ўйинлар билан янада гаштли ва унутилмас ўтади. Байрам билан боғлиқ бу ўйинлар юртимизнинг барча вилоятларида ўйналади. Муҳими шундаки, бу каби ўйинларнинг ҳеч бири шунчаки эрмак ёки вақт ўтказиш учун ўйлаб топилмаган. Улар ўғил-қизларнинг жисмонан ва руҳан соғлом, чидамли бўлиб ўсишларига ёрдам беради. Демак, халқимизнинг оддий ўйинларида ҳам аждодлар закоси, руҳий ва жисмоний комилликка интилиш нияти мужассам. Шунингдек, айём кунлари турли маросимлар ўтказиш одат тусига кирган. Масалан, қорлар эриб кетган қир-адирларда, тоғларнинг этагида ажиб бир манзарага кўзингиз тушади: узоқ вақт қиш уйқусида мудраб ётган она табиатнинг ғаройиб мўъжизаси – бойчечаклар чиқиб, чор атрофга бамисоли садафдек сочилади. Ана шу пайтда қадим-қадим замонлардан буён мамлакатимиз ҳудудида «Бойчечак сайли» ёки «Бойчечак хабари» маросими ўтказилган. Кекса ва касал одамлар болалар олиб келган бойчечакни юз-кўзларига суртиб, ундан яқинлашаётган баҳор ҳидини туйганлар. Соғ-омон Наврўзга етиб келганликларига шукрона қилиб: «Омонлик, омонлик, ҳеч кўрмайлик ёмонлик, янаги йил шу кунларга эсон-омон етайлик! Оғирлигим ерга, енгиллигим ўзимга», деганлар. «Қозон тўлди» маросими эса соф оилавий удум бўлиб, ҳар бир хонадон аҳли ўз имкониятига яраша тансиқ таомлар (кўпинча палов), кўк сомса, бўғирсоқ тайёрлаганлар. Шунингдек, ўтган аждодлар ҳаққига «ис» чиқарганлар. Ана шу «ис» ёғи билан қўшга қўшиладиган ҳўкизларнинг шоҳлари мойланган. «Қозон тўлди» оқшомида тайёрланган таомлар ва пишириқлар қўни-қўшниларга, қариндош-уруғларга ҳам улашилган. Келаётган йил баракали келсин, рўзғоримиздан қут аримасин, деган эзгу ниятда ҳамма идишлар сувга тўлдириб қўйилган. Шу оқшомда кечаси билан кўпчилик бўлиб сумалак ва ҳалим пиширилган. «Етти кўкат» ҳам шундай қадимий маросимлардан саналади. Илгарилари элнинг обрўли кишиларидан бири – ҳунарманд ва косиблар оқсоқоли етти хил неъмат солинган патнисни кўтариб юриб, Наврўз байрами шодиёналари бошланганлигини халққа маълум қилган экан. Чунки улар инсонни боқадиган ва бой-бадавлат қиладиган етти хазина, инсоният қўли билан бунёд этилган архитектура ва санъат дурдоналари етти мўъжиза бўлгани каби барча ўт-ўланлар, дов-дарахтлар орасида етти хил кўкат алоҳида аҳамиятга эга деб тушунган. Шу тариқа «кўкламнинг етти кўкати» ҳақидаги хилма-хил қарашлар келиб чиққан. Буюк аллома Маҳмуд Қошғарий «Байрам халқнинг шодлик ва хурсандчилик кунидир», деган эди. Дарҳақиқат, байрамлар халқнинг осойишта ва фаровон турмушидан дарак беради. Шунинг учун ҳам юртимизда Наврўз умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Зеро, у оддий байрам эмас, балки халқимизнинг тарихи, фалсафаси, қадриятларини ўзида мужассам этган, миллат билан улғайиб, миллат билан бирга тараққий этган, меҳр ва мурувватни баланд тутган, ёмонликлар йўлини кесиб, эзгуликларга йўл очган айём бу! Подполковник Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА 2023/¹1 47 ниши, янгиланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлган эзгу тасаввурлар мужассам. Масалан, Одам Ато билан Момо ҳаво учрашган кун Наврўз деб аталганлиги ҳақидаги ва Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида қайд этилган шоҳ Жамшид номи билан боғлиқ ривоятларда ҳам Наврўзнинг кириб келиши қандай ҳодиса билан боғланишидан қатъи назар, оламда янгиланиш, меҳнат тақвимида янги куннинг бошланиши, инсонларнинг эркинлиги, бахт-саодати, ўзаро меҳр-оқибат, мурувват ва саховат каби фазилатларнинг улуғланиши билан эъзозланган. Хусусан, ҳазрат Алишер Навоийнинг «Тарихи мулки Ажам» асарида ҳам шоҳ Жамшиднинг буюк кашфиётлари сўнгида улуғ бир кун – Наврўз ихтиро қилингани хусусида сўз юритилади, шоҳ Жамшиднинг халққа чексиз меҳр-оқибат, сахийликлар кўрсатиб, адолат қилгани ва ушбу куннинг Наврўз деб аталгани қайд этилади. Аслида Наврўзнинг айнан 21 мартга тўғри келиши чуқур илмий асосга эга. Чунки худди шу кунда коинот ва табиат қонуниятларига кўра қуёш ҳамал буржига кириб, тун билан кун тенглашади, кун узайиши бошланади ва деҳқончилик фасли авж паллага киради. Нафақат табиатда, балки гўё жамиятда ҳам уйғониш бошланади: деҳқон даласига, боғбон боғига, чўпон-чўлиқлар чорвасию қўй-қўзисига парвона бўлади. Табиат билан инсоннинг ўзаро уйғунлиги ҳам айнан баҳорда ўз ифодасини топади: ерга ташланган битта уруғдан мингта барака унади, қўйлар қўзилаб, совлиқлар сути кўпаяди, борлиқ яшилланиб, олам ва одам яшариб кетади. Биламизки, Наврўзда жуда кўп миллий ўйинларимиз бўй кўрсатади. Айём «Варрак учириш», «Кураш», «Кўпкари», «Арқон тортиш»,
2023/¹1 48 Мен уни ўқиб, ҳайрон бўлдим, таъсирланиб, Баҳодирга телефон қилдим, китобда номи келтирилган Исломбек ва Люсьен Кэрэн алоқалари ҳақида яна бошқа қандай маълумот борлигини суриштирдим. Афсуски, бу вақтга келиб, франция лик олим ҳам дунёдан ўтиб кетган эди, шу сабабли таржимон тайинли бир гап айтолмади. Таниқли филолог олим, профессор Шариф Юсупов Қўқон хонлиги, жумладан, Худоёрхон тарихи билан жиддий шуғулланиб, қатор илмий мақолалар, китоблар нашр эттирган эди. Шу кишига учрашиб, қўлимдаги қўлёзма ва бағишловни кўрсатдим. Бу факт домла учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди, бу мавзуни атрофлича ўрганиш кераклигини айтиб, мен билан хайрлашди. Тарихимизнинг билимдони ва фидойиси бўлган Шариф ака бирмунча вақт ушбу масала бўйича илмий изланишлар олиб бориб, «Буни умр дерлар» номли рисола чоп эттирди ва бир нусхасини менга ҳадя қилди. Домла аниқлаган маълумотларга кўра, Францияда яшаб вафот этган, Қўқон хони Худоёрхоннинг невараси бўлган Исломбек Худоёрхоннинг ҳаёт қиссаси ниҳоятда ғаройиб ва ҳайратомуздир. Муаллиф китобда, аввало, Люсьен Кэрэннинг Исломбек ҳақидаги хотираларини келтириб ўтади: «Мен Темурбек авлодидан бўлмиш Парижда яшаган Исломбек Худоёрхон билан танишиб қолдим... У менга Темурийлар маданияти инқирозига гувоҳ бўлган даврлар ҳақида сўзлаб берди ва тадқиқотларимни давом эттиришга ундади. Исломбек Худоёрхон билан бир неча йиллар мобайнида дўстлик ришталарини боғлаб, кўп суҳбатда бўлганман». Рисола муаллифи ушбу мавзудаги дастлабки маълумотларни мустақилликнинг биринчи йилларида Париждан юртимизга олиб келган самарқандлик тарихчи олим Амриддин Бердимуродовнинг мақоласини ҳам тилга олиб ўтади. Шариф Юсупов Исломбекнинг Франция сиёсий ва маданий-илмий доираларида Амир Темур авлоди сифатида танилганини Қўқон хонлари ўз тарихини Бобур Мирзо билан, яъни Олтин Бешик афсонаси билан боғлаши орқали изоҳлаган. Ғоят қизиқарли ушбу рисола мазмунини мухтасар баён этадиган бўлсак, қуйидаги тарихий манзара ойдинлашади: Қўқон хони Худоёрхон уч марта – 1845, 1862, 1865 йилларда тахтга чиқиб, умумий ҳисобда чорак аср чамаси ҳукмдорлик қилади. 1875 йили июль ойида тахтдан ағдарилади. Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман уни Тошкентга чақириб, 12 августда «Петербургга, император ҳузурига борасиз», деб алдаб, Оренбургга жўнатиб юборади. Хон Оренбург генерал-губернатори Кржижановский томонидан икки йилдан ортиқ уй қамоғида сақланади, кейин Ҳаж сафарига кетади ва 1882 йили Маккадан Ҳиндистон орқали қайтиб келаётиб, Афғонистоннинг Карруҳ мавзесида вафот этади. Худоёрхон тахтдан қувилгач, Александр II нинг фармони билан 1876 йил февралида Қўқон хонлиги Хайриддин СУЛТОНОВ ИЗИДАН ИСЛОМБЕК САИД Ўтмишдан сабоқлар ...1999 йили «Маънавият» нашриёти директори Суннат Аҳмедов ЎзМУ домласи, таржимон, ҳамқишлоқ дўстим Баҳодир Эрматов таржима қилган француз олими Люсьен Кэрэн қаламига мансуб «Амир Темур салтанати» деган рисоланинг қўлёзмасини кўриб беришни, лозим топсам, ушбу нашрга масъул муҳаррир бўлишимни илтимос қилди. Рози бўлиб, қўлёзмани олиб қолдим. Таржиманинг биринчи саҳифасида муаллиф томонидан битилган бағишлов бўлиб, унда «...қадрдон дўстимга – Амир Темур авлодидан шаҳзода Исломбек Худоёрхонга... бағишланади», деб ёзилган эди.
2023/¹1 49 тугатилиб, Фарғона области сифатида Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига киритилади. Худоёрхоннинг Насриддинбек, Муҳаммад Аминбек, Саид Умарбек, Ибн Яминбек, Ўрмонбек (эсингизда бўлса, бу шаҳзоданинг образи «Меҳробдан чаён» романида тасвирланган), Фансуроллобек деган ўғиллари ва яна бешта қизи бўлган. Бизни бу ўринда хоннинг иккинчи ўғли – Муҳаммад Аминбек қизиқтиради. Хонлик тугатилгач, у 1876 йили оила аъзолари билан Тошкентга олиб келинади. Тошкентда яшай бошлаган дастлабки йиллардаёқ рус тилини яхши ўрганиб олади. «Туркистон вилоятининг газети» таҳририяти билан ҳамкорлик қилади, Қўқон хонлари тарихи ҳақида мақолалари чоп этилади. У 1899 йилдан 1917 йилга қадар Туркистон генерал-губернаторлиги идорасида таржимон, шўролар даврида эса Туркистон Реввоенсовети (инқилобий ҳарбий кенгаш)да ва бошқа идораларда шу лавозимда хизмат қилади. 1921 йили вабо туфайли вафот этади. Чор Россияси императори томонидан «Потомственньй дворянин» («Сулолавий дворян») унвони билан сийланган Муҳаммад Аминбекнинг Нуриддинбек, Маликбек, Темурбек, Исломбек (Саид Исломбек), Азаматбек, Муҳиддинбек, Мансурбек деган еттита ўғли ва олтита қизи бўлган. Хонзода ушбу унвон берадиган имтиёзлардан фойдаланиб, еттита ўғлининг бештасини Россиядаги кадет корпусларида, олий ҳарбий мактабларида таълим олиб, офицер унвонини олишига эришади. Катта ўғли Нуриддинбек инқилобдан олдин Тошкент реал билим юртининг, сўнгра ҳарбий ўқув юртларининг ўқитувчиси бўлган. Темурбек деган яна бир ўғли Биринчи жаҳон урушида чор армиясининг штабс-капитани сифатида қатнашиб, 5 та жанговар орден билан тақдирланган. Маликбек номли ўғли ҳам шу урушда – рус-герман фронтида ҳалок бўлган. Азаматбек ҳам чор армиясида офицер бўлиб хизмат қилган, Германияга қарши урушда жасорат кўрсатиб, Георгий крести ордени билан мукофотланади. 1917 йили Тошкентга қайтади. Туркистон генерал-губернатори Алексей Куропаткин уни ўзига адъютант этиб тайинлайди. Азаматбек Худоёрхонов шўролар даврида комдив – дивизия командири (ҳозирги генерал-майор) ҳарбий унвонига эришиб, Тошкент ҳарбий билим юртининг бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган. Қизиғи шундаки, Азаматбек машҳур маърифатпарвар Исҳоқхон Ибратнинг Ўғилхон исмли қизига уйланиб, ундан Муҳаббатхон деган фарзанд кўрган. Оға-ини офицерлар – Темурбек ва Азаматбек 1937 йили сиёсий қатағонга учраб, қамоққа олинади. Темурбек қамоқда ўлади, Азаматбек эса оғир касал ҳолда қамоқдан бўшатилиб, тез орада ўз уйида вафот этади. Кичик хонзода Мансурбек ҳам шўро қатағони қурбони бўлади. Рисола муаллифи хоннинг тўртинчи набираси – Саид Исломбекнинг Россиядаги ҳарбий ўқув юртларида таҳсил олгани ҳақида тўхталмайди. Аммо қаҳрамонимизнинг 1973 йил 26 декабрда Париждан Тошкентдаги синглиси Мунавварахонга ёзган хатида «Ёшлик йилларимда етти йил Оренбургда, икки йил Москвада таълим олганман... Спорт билан жуда кўп шуғулланардим. Тошкентга қайтгач, қиличбозлик-гимнастика курсларига қатнадим», деб таъкидлашига қараб, унинг ҳарбий таълим олганини тахмин қилиш мумкин. У Россияда яшаган йилларида Александра деган рус қизига уйланади. Шариф ака китобида: «...кейинчалик ажойиб дипломатга айланган Саид Исломбек Муваққат ҳукумат вақтида (1917 йил, февраль–октябрь) Тошкент шаҳрининг бошлиғи лавозимида ишлаган», деган муҳим маълумотни ҳам келтириб ўтади. Хўш, Худоёрхоннинг бу ўта иқтидорли набираси қандай қилиб Парижга бориб қолган ва Люсьен Кэрэннинг яқин дўстига айланган? Саид Исломбек Худоёрхон 1888 йили Тошкентда дунёга келган. Унинг Тошкентда яшаган сингиллари – мактаб директори Мунаввара ва уй бекаси Муқаддамхон Худоёрхоновага ўтган асрнинг 50–70-йилларида ёзган олтита хати сақланиб қолган. Ушбу мактублар орқали биз бу ажойиб инсоннинг ҳаёт йўли ҳақида озми-кўпми, тасаввурга эга бўлишимиз мумкин. «1920 йилнинг мартида Тошкентдан Москвага жўнадим, – деб ёзади у, – 1921 йилнинг мартида Москвадан Европа мамлакатларида элчихона очиш мақсадида Афғонистон делегацияси билан чет элга жўнаб кетиш учун виза олдим...» Шу муносабат билан Шариф Юсупов Саид Исломбек чет элга дипломатия хизмати билан боришдан олдин Афғонистон фуқаролигига ўтган бўлса керак, деган фаразни илгари суради. Сингилларига ёзган мактубларида хонзода ўз ҳаётида юз берган яна бир муҳим воқеага қисқача тўхталиб ўтади: «1921 йилнинг 3 мартида мен Россия билан алоқалар ўрнатиш учун Афғонистондан дипломатик миссия билан Москвага келдим ва бу ерда, Кремлда В.И. Ленин билан учрашдим». Маълумки, бу пайтда Афғонистон подшоҳи Омонуллахон бўлиб, у 1919 йилнинг 21 февралида мамлакат мустақиллигини эълон
қилган, ўша йилнинг ўзида Россия билан дипломатик алоқалар ўрнатган эди. Бинобарин, айни шу вақтларда Саид Исломбек Афғонистонга борган ва Омонуллахоннинг катта ишончини қозонган бўлиши мумкин. Менинг фикримча, Афғонистон ҳукумати Саид Исломбекни Россия ва кейинчалик Европа давлатларига элчи этиб тайинлаш учун ҳар томонлама муносиб номзод деб билган. Чунки у, биринчидан, оқсуяк зодагон, хонзода, иккинчидан, кўп йил Россияда таҳсил олган, хорижий тилларни, чет мамлакатларнинг урф-одат ва маданиятини чуқур эгаллаган шахс, қолаверса, рафиқаси ҳам рус миллатига мансуб бўлгани эътиборга олинган бўлса керак. Москвадаги музокаралар ниҳоясига етгач, у Тошкентга қайтиб, ота-онаси ва яқинлари билан хайрлашади ҳамда рафиқаси Александрани олиб, Афғонистон миссияси билан Европага жўнаб кетади. Бу ҳақда унинг ўзи қуйидагича ёзади: «Мен Москвада ҳам Афғонистон элчихонасида хизматда эдим. У ердан Парижга келдим. Бу мамлакатда Афғонистон тарихида илк бор афғон элчихонаси барпо қилдик. (1922 йил 20 декабрида – Ш.Ю.) 1922 йилдан то 1960 йилгача ҳақиқий хизматдаги маслаҳатчи эдим. 1960 йилдан ҳозиргача эса нафақадаги фахрий маслаҳатчи лавозимидаман». Кенжа синглиси Муқаддамхонга юборилган ушбу мактуб 1973 йил 26 декабрда битилган. Бошқа бир хатида у: «Сўнгги улуғ уруш даврида мен Швейцариянинг пойтахти Бернда Афғонистоннинг вакили бўлганман», деб қайд этади. Шариф Юсуповнинг мазкур рисоласи 2007 йили «Маънавият» нашриётида чоп этилган «Тарих уммони сирлари» деб номланган тўпламига киритилган бўлиб, китобда бир қанча нодир тарихий суратлар қаторида Саид Исломбекнинг элчи либосидаги, Азаматбекнинг комдив формасидаги суратлари ҳам берилган. Саид Исломбекнинг кўкрагида турли хорижий мамлакатларнинг орденларини кўриш мумкин. Домла Юсупов аниқлаган маълумотларга кўра, ушбу мукофотларнинг бири – Афғонистоннинг энг олий ордени – «Вафо» нишони, иккинчиси эса Франциянинг «Фахрий легион» номли юксак ордени, яна бири Швейцария давлатининг ордени экан. Манбаларнинг бирида қайд этилишича, «Фахрий легион» орденини унга Франция Президенти, машҳур генерал де Голль топширган. 1972 йили Исломбекнинг ярим асрлик садоқатли умр йўлдоши Александра Худоёрова вафот этади ва Париждаги Пер-Лашез қабристонига дафн этилади. Бу вақтда хонзода 84 ёшда бўлиб, ёлғиз қолади. Чунки уларнинг фарзандлари бўлмаган экан. Шу муносабат билан синглиси Мунавварахонга йўллаган мактубида у: «Ҳа, Парижни ташлаб кетишга қарор қилдим, негаки, қадрдон рафиқам вафотидан кейин катта квартирани сақлаб туришга қувватим ҳам етмайди, унинг менга кераги ҳам йўқ», деб ёзади. Сўнгра у Швейцарияда, Монтре шаҳри яқинидаги Валмонт деб аталадиган қариялар уйига бориб яшашини маълум қилади. Саид Исломбек бир умр Ватан соғинчи ва армони билан яшайди. Аммо мустабид тузум шароитида, мустамлака ўлкада яшаётган сингиллари ва уларнинг оила аъзоларига бирон-бир шикаст етказиб қўймаслик учун ўзи ҳақида ҳеч қандай дарак бермасликни маъқул топади ва фақат Сталиннинг ўлимидан тўрт йил ўтганидан кейин 1957 йили Тошкентдаги қариндошларига рус тилида ёзилган илк мактубини жўнатади. У Ўзбекистонга қайтиш учун рухсат сўраб, 70-йилларда Москвага 2023/¹1 50