The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by b_e_2012, 2023-04-05 06:08:58

Uzbekiston Armiyasi jurnali 2023 № 1

Uzbekiston Armiyasi jurnali 2023 № 1

бир неча марта хат юборганини, аммо ҳар сафар ҳам рад жавобини олганини сингилларига изтироб билан ёзади. Бу вақтда Афғонистонда ҳам подшоҳлик тузуми ағдарилиб, республика эълон қилинган, шу боис унинг учун Афғонистон йўли ҳам узил-кесил ёпилган эди. 1983 йили 60 йилдан зиёд умрини Туркистон ва Афғонистонга сидқидилдан хизмат қилиб ўтган бу бетакрор шахс Валмонт қариялар уйида бандаликни бажо келтиради ва васиятига биноан, рафиқасининг ёнига – Париждаги Пер-Лашез қабристонига дафн этилади. Энг таъсирли жиҳати, унинг француз тилида ёзилган васиятномасида Қуръони каримнинг «Зумар» деб номланган 39-сурасининг 35-ояти зикр этилган. Бу оят ўзбекча таржималарда қуйидагича берилган: «Зеро, Аллоҳ уларнинг қилган ёмон амалларини ўчириб, қилиб ўтган энг чиройли амалларининг ажри билан мукофотлар». Раҳматли Шариф Юсупов домла Люсьен Кэрэн китобидаги биргина бағишлов сабаб бўлиб, шундай ноёб тарихий ҳақиқатларни юзага чиқариб кетди. Илоҳим, охиратлари обод бўлсин. У кишининг китобидаги хонзодаларнинг гўзал суратларига қайта-қайта тикиламан. Айниқса, генерал-майор Азаматбек Худоёровнинг чақнаб турган ўтли кўзлари, вужудидаги шиддатли шижоат ҳар қандай одамни ҳайратга солади. Беихтиёр ўйлайман: ким нима деса, десин, лекин подшоҳлик, хонлик ёки амирлик – Яратганнинг иродаси билан бўлар экан-да. Мана, ўзингиз қаранг, Қўқоннинг сўнгги хони – Худоёрхоннинг бир невараси аввал чор офицери, кейинчалик совет генерали мақомига эришган. Беихтиёр Бухоронинг сўнгги амири Саид Олимхоннинг ўғли Шоҳмурод Олимов тақдири ёдимга тушади. У ёшлигида зўрлик билан Москвага олиб кетилади ва совет мафкурасининг босими остида отасидан воз кечишга мажбур қилинади. Шундан кейин йўли очилиб, олдин ҳарбий билим юртида, сўнгра Куйбишев номидаги ҳарбий-муҳандислик армиясида ўқийди, совет армиясининг генерали даражасига етади. Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, 1944 йилда оғир яраланади ва бир оёғидан айрилади. Уруш тугагач, ўзи ўқиган академияда дарс беради ва 1985 йили 75 ёшида Москвада вафот этади. Оқаётган дарёни тўхтатиб бўлмайди, деб шоирлар бекорга ёзмас экан-да... Бу маълумотлар, албатта, ниҳоятда ноёб ва қизиқарли эди. Аммо улар мен изларини излаб юрган ўзбек разведкачиси – Саид Исломбекнинг тақдири ҳақида бирон-бир янги маълумот беролмас эди. Ўзимча тахмин қилдим: Францияда яшаб, Афғонистон элчихонасида масъул ходим бўлиб ишлаган ўзбек хонзодаси Саид Исломбекнинг номи ва фаолияти, шубҳасиз, совет разведкасига яхши маълум бўлган. Ҳойнаҳой, унинг устидан махфий кузатув ўрнатилган бўлса ҳам, ажаб эмас. Туркистон мухториятининг собиқ раҳбарларидан бири Мустафо Чўқайнинг 30-йилларда Парижда яшаганини эътиборга оладиган бўлсак, бу тахмин ҳақиқатга яқин бўлиб чиқиши мумкин. КГБда сақланган досьелар орасидан «Саид Исломбек» деган ном қалқиб чиққан бўлиши ва Э. Арбенов билан Л. Николаев уни разведкачининг исмига нисбат берган бўлишлари ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Исломбек Худоёрхоннинг Туркистон Миллий комитети ва легионга алоқаси бўлганми-йўқми, бу бизга қоронғи. Лекин ниҳоятда ақлли, эҳтиёткор ва ҳушёр бўлган бу киши Тошкентда яшаётган сингиллари ва бошқа қариндошуруғларининг тинчлиги ва хавфсизлигини ўйлаб, Франциядаги антисовет унсурлар билан алоқа ўрнатмаган бўлса керак, деб ўйлаш мумкин. Хуллас, «разведкачи Саид Исломбек ким ўзи? Ҳаётда ҳақиқатан ҳам шундай инсон яшаб ўтганми?» деган савол яна жавобсиз қолди. Кейинчалик мен бу тўғрида шу даврлар билан махсус шуғулланган Ҳайдарбек Бобобеков, Ҳамдам Содиқов, Наим Каримов, Сирожиддин Аҳмедов, Рустамбек Шамсутдинов, Бахтиёр Ҳасанов каби тарихчи олимларнинг тадқиқотларидан ҳам шу саволга жавоб қидирдим. Афсуски, улардан аниқ-равшан янги бир маълумот ололмадим. 2023/¹1 51


2023/¹1 52 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 1993 йилда ташкил этилган ва мамлакатимиз армиясининг спорт маркази, миллий терма жамоаларимизнинг таянч устуни сифатида иш юритаётган Марказий ҳарбий спорт клуби, эндиликда Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказида 20 тадан ортиқ спорт тури бўйича фаолият йўлга қўйилган. 2022 йилги мавсумда MVSM аъзолари баскетбол, бокс, велоспорт, дзюдо, енгил атлетика, камондан отиш, кураш, мерганлик (ўқ отиш), оғир атлетика, регби, самбо, сув полоси, таэквондо, теннис, трамполин, Шарқ якка курашлари ва ҳарбий-амалий спорт (армрестлинг, жиу-житсу, универсал жанг, қўл жанги, тош кўтариш), эркин кураш, эшкак эшиш (байдарка ва каноэ), юнон-рум кураши ва қиличбозлик каби спорт турлари бўйича халқаро ҳамда мамлакат миқёсидаги мусобақаларда қатнашиб, жами 622 та (286 та олтин, 278 та кумуш, 158 та бронза) медалга сазовор бўлишди. Шундан 220 тасига халқаро майдонда эришилган бўлса, 402 та медаль мамлакат миқёсидаги мусобақаларда қўлга киритилди. Мамлакат миқёсида Армиямиз спортчилари 2022 йилги мавсумда мамлакат миқёсидаги мусобақаларнинг 197 та олтин, 119 та кумуш, 86 та брон- АРМИЯ за, жами 402 та медалига сазовор СПОРТЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИДАГИ ЎТТИЗ БИРИНЧИ МАВСУМ Бектемир Мелиқўзиев Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази (MVSM) вакиллари 2022 йилги мавсумни ҳам ажойиб муваффақиятлар билан якунлашди. Мамлакатимизнинг энг етакчи Олий маҳорат спорт мактабларидан бири ҳисобланган MVSM учун 31 та мавсум тарихга айланди.


2023/¹1 53 бўлишди. Энг кўп совринларга велоспорт (51 та олтин, 33 та кумуш, 21 та бронза, жами 105 та), эшкак эшиш (37 та олтин, 12 та кумуш, 19 та бронза, жами 68 та), мерганлик (19 та олтин, 17 та кумуш, 11 та бронза, жами 53 та), енгил атлетика (19 та олтин, 20 та кумуш, 3 та бронза, жами 42 та), Шарқ яккакурашлари (14 та олтин, 14 та кумуш, 9 та бронза, жами 37 та) ва камондан отиш (19 та олтин, 11 та кумуш, 3 та бронза, жами 33 та) спорт турлари бўйича баҳсларда эришилди. Халқаро майдонда Гарчанд, 2020 йилги бутун дунёни қамраб олган «коронавирус пандемияси» 2022 йилги спорт мавсумига ҳам ўз таъсирини кўрсатган, яъни бир қатор халқаро турнирлар ўтказилмаган, хусусан, қитъанинг энг йирик ва нуфузли мусобақаси – XIX ёзги Осиё ўйинлари бир йилга кечиктирилган бўлса-да, армиямиз спортчилари мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, халқаро майдонда ҳам юқори маҳорат намойиш этишди. Йигирмадан ортиқ спорт тури бўйича халқаро мусобақалар, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, кубок баҳсларида иштирок этган MVSM аъзолари 89 та олтин, 59 та кумуш, 72 та бронза, жами 220 та медални қўлга киритишди. Буни бироз бошқача изоҳлаганда, 2022 йили армиямиз спортчилари дунё ареналарида юртимиз байроғи 220 марта юқори кўтарилишига, 89 марта ғолиб лик шарафи учун давлатимиз мадҳияси янграшига сабабчи бўлишди ва бу орқали ёшларимизнинг миллий ғурурини юксалтиришга, ўз навбатида, уларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилишди. Сермаҳсуллик бобида MVSM таэквондочилари 2022 йилда ҳам аввалги мавсумлардаги каби ғайрат кўрсатишди. Таэквондо (WT) бўйича армия вакиллари Ўзбекистон миллий терма жамоа си таркибида халқаро миқёсдаги мусобақаларнинг 17 та олтин, 6 та кумуш ва 14 та бронза, жами 37 та медалини қўлга киритишди. Бу ютуқларга Улуғбек Рашитов (-68 кг), Ниёз Пўлатов (-63 кг), Жасурбек Жайсунов (-74 кг), Никита Рафалович (-80 кг) ва Светлана Осипова (-73 кг) каби спортчилар катта улуш қўшишди. Улар дунё биринчилиги, XXV Осиё чемпионати, V Ислом бирдамлик ўйинлари ва бошқа бир қатор халқаро мусобақаларда кетма-кет совриндор бўлиб, бу борада MVSMнинг бошқа спортчиларига намуна бўлишди. 2022 йилги мавсумда MVSM енгил атлетикачилари халқаро миқёсдаги мусобақаларнинг 9 та олтин, 10 та кумуш, 4 та бронза, жами 23 та, қиличбозлар 5 та олтин, 3 та кумуш, 13 та бронза, жами 21 та, дзюдочилар 2 та олтин, 12 та кумуш, 5 та бронза, жами 19 та медалига сазовор бўлишди. Бу мусобақалар даражаси, ютуқлар салмоғи ва аҳамиятига мухлис эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ёндашиб, таҳлилий баҳоласак ёхуд ҳар бир спорт тури бўйича мавсум бош қаҳрамонлар хусусида бирма-бир тўхталиб ўтадиган бўлсак, уларнинг барчасига журналимизда жой топилмайди. Мисол сифатида уларнинг бир нафари ҳақида қисқача тўхталамиз. MVSM вакили Руслан Нурудинов 2012, 2013, 2015 йилларда оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони, 2013 ва 2015 йилларда жаҳон чемпиони бўлган. 2016 йил ўзбек атлетлари орасида илк маротаба Олимпия рекордини янгилаган ҳолда Рио-де-Жанейрода ўтказилган XXXI ёзги АРМИЯ СПОРТЧИЛАРИНИНГ 2022 ЙИЛГИ МАВСУМДА ЭРИШГАН МУВАФФАҚИЯТЛАРИ ЖАДВАЛИ Олимпиада ўйинларида ғолибликка эришган. 2018 йилги XVIII Осиё ўйинларида зафар қозонган. 2018–2021 йиллар мобайнида жароҳатлар жабрини чеккан армиямиз спортчиси 2022 йили Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича дунё биринчилигида биз учун яна бир бор бош қаҳрамонга айланди – фаолияти давомида учинчи марта жаҳон чемпионати шоҳсупасига кўтарилди. -109 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган ўзбекистонлик атлет даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг, умумий ҳисобда 397 кг кўрсаткич билан мутлақ жаҳон чемпиони бўлди. MVSM вакили муросасиз баҳслар давомида энг яқин таъқибчиси грузиялик Гиоргий Чхеидзени 8 кг натижа билан ортда қолдиришга эришди. Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг 2022 йил якунлари ва 2023 йил режаларига бағишланган йиғилишида армиямиз спортчисининг ана шу муваффақиятлари ҳам тилга олинди – Руслан Нурудинов ўтган мавсумнинг «Энг яхши эркак спортчи»си, дея эълон қилинди ва мукофотланди.


2023/¹1 54 2023/¹1 54 Мамлакатимиз армиясининг спорт маркази, миллий терма жамоаларимизнинг таянч устуни сифатида самарали фаолият юритиб келаётган MVSM учун 31-мавсум тарихга айланди. 1992–2022 йиллар мобайнида армиямиз спортчилари мамлакат миқёсидаги мусобақаларнинг 6 027 та олтин, 4 127 та кумуш, 3 725 та бронза, жами 13 879 та медалига сазовор бўлишди. Халқаро майдонда эса улар томонидан 1 392 та олтин, 1 166 та кумуш, 1 213 та бронза, жами 3 761 та медал қўлга киритилди. Ортда қолган 31 та мавсум давомида армиямиз спортчиларининг муваффақиятлари эвазига дунё ареналарида 1 392 марта давлатимиз мадҳияси янгради, озод ва обод Ватанимиз ютуғи ҳамда тимсоли сифатида миллий байроғимиз 3 761 марта баланд кўтарилди. Халқаро ва мамлакат миқёсидаги мусобақаларда қўлга киритилган жами медаллар сони эса 17 640 тани (7 419 та олтин, 5 293 та кумуш, 4 938 та бронза) ташкил этди. Расул ЖУМАЕВ


2023/¹1 55 АРМИЯ СПОРТЧИЛАРИ 1992–2022 ЙИЛЛАРДА ЭРИШГАН МУВАФФАҚИЯТЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЖАДВАЛИ


2023/¹1 56 ХАВФЛИ ОСМОН Етакчи хорижий давлатларда йирик астероидлар ва кометаларнинг Ерга тушиш хавфини камайтириш ва бунинг олдини олиш ишлари тобора фаоллаштирилмоқда. Ерда жойлашган астрономик станциялар ва илмий тадқиқотлар учун мўлжалланган космик аппаратлардан фойдаланган ҳолда, фазодаги хавфли объектларни излаш ва уларни ҳисобга олиш имкониятлари оширилмоқда, космик жисмларнинг фазовий бўшлиқдаги ҳолатида юзага келадиган ўзгаришларни прогнозлаш учун турли моделлар яратилмоқда, фазовий объектларни Ер учун хавфли ҳаракатланиш траекторияларидан чиқариш вариантлари ўрганилмоқда. Хориж экспертлари тахминича, сайёрамизнинг бошқа йирик космик объектлар (КО) билан тўқнашиш эҳтимоли камлигига қарамай, кутилмаганда бундай ҳолатларнинг юзага келиши фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин, бу эса уларнинг олдини олиш учун олдиндан тегишли чоралар кўришни талаб этади. Тахминларга кўра, Қуёш тизимида ўлчами 1 км.дан ортиқ бўлган 1 100 га яқин астероид мавжуд бўлиб, уларнинг 1 050 таси каталогга киритилган. Улардан ЖИСМЛАРИГА КАРШИ КУРАШ


2023/¹1 57 бирортасининг Ерга қулаши глобал ҳалокатларга олиб келиши мумкин. Минтақавий миқёсдаги фалокатларни келтириб чиқаришга қодир бўлган, ўлчами 100 метрдан 1000 метргача бўлган космик объектларнинг умумий сони бир неча миллионтани ташкил этади. Улардан кичикроқ бўлган космик жисмлар эса амалий жиҳатдан Ер атмосферасида ёниб кетади (йилига 10 мингтагача). Хорижий мутахассислар фикрича, мазкур муаммо доирасидаги муайян масалаларнинг техник ечими ҳарбий йўналишдаги технологияларга асосланади. Жумладан, табиий равишда юзага келган хавфли КОларни аниқлаш ва йўқ қилиш масаласи, умуман олганда, Ер атрофидаги орбитада жойлашган баллистик нишонлар ёки йўлдошларни тутиш (тўхтатиш) билан боғлиқ масалалардан фарқланмайди. Шу билан биргаликда, космик жисмларнинг пайдо бўлиш тезлиги, ўлчамлари ва бундай ҳолатларнинг тўсатдан рўй бериши ҳимоя тизимларига бўлган талабларни мунтазам равишда ошириб бориш заруратини келтириб чиқаради. Мазкур соҳада АҚШ ва Европа Иттифоқи мутахасRedirection Test) лойиҳаси бўйича космик объектнинг ҳаракатланиш траекториясини у билан космик аппаратни тўқнаштириш орқали ўзгартириш кўзда тутилган. Унга асосан, 2024 йилда Didymos деб номланган ва ўлчамлари 780 ва 163 метр бўлган иккита астероид тизими томон космик аппарат учириш режалаштирилган. DART аппарати оптик камера, алоқа ускуналари ва электр двигателли қурилма билан жиҳозланади. NEO Survelliance Mission лойиҳаси доирасида эса Қуёш тизимидаги ўлчами 140 метрдан каттароқ бўлган астероидларнинг 90 фоиздан ортиғини аниқлаш ва кузатиб бориш учун мўлжалланган космик аппарат яратиш ишлари олиб борилмоқда. Оғирлиги 1,3 тоннани ташкил этувчи ва инфрақизил камера билан жиҳозланган мазкур аппарат 2025 йилдан кейин Ер – Қуёш тизимининг Лагранжа L1 нуқтасига жойлаштирилиши кўзда тутилган. «Атлас-5» ёки «Фалкон-9» типидаги ракета ташувчидан фойдаланган равишда учирилиши режалаштирилган аппаратдан 12 йил мобайнида фойдаланилиши маълум қилинган. усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш вазифалари юкланган. НАСАнинг Ерни ҳимоя қилиш дастурларида махсус космик аппаратлар яратилишини кўзда тутувчи бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтга келиб, уларни молиялаштириш учун ажратилаётган йиллик сарф-харажатлар миқдори 150 млн долларга яқинлашган. 2016 йилда Bennu деб номланган астероид (диаметри 500 метр атрофида) томон учиш ва 2023 йилда ундан олинган тупроқ намуналари билан Ерга қайтиш учун мўлжалланган Osiris-Rex типидаги космик аппарат фазога учирилган бўлиб, у астероидни топиш ва унга яқинлашишни таъминловчи учта камерали оптик-электрон тизим, қўниш ускунаси ҳамда тупроқ таркибини кимёвий тадқиқ қилиш учун мўлжалланган рентген спектрометри билан жиҳозланган. Мазкур аппаратни ишлаб чиқиш ва унинг парвозини таъминлаш учун сарфланган маблағ миқдори деярли 1 млрд долларни ташкил этган. НАСА мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган DART (Double Asteroid сислари сезиларли натижаларга эришмоқда. Хусусан, 2016 йилда АҚШнинг аэронавтика ва космосни тадқиқ қилиш агентлиги – НАСАда Ер ҳимоясини мувофиқлаштириш маркази (Вашингтон шаҳрида жойлашган) ташкил этилган бўлиб, мазкур тузилма зиммасига сайёрамизга 8 млн км.дан кам масофада яқинлашиши мумкин бўлган потенциал хавфли астероидлар ва кометаларни аниқлаш ва кузатиб бориш, уларнинг эҳтимолий тушиш ҳудудлари ва вақтини прогнозлаш, мамлакат ҳудудини ҳимоя қилиш чораларини кўриш учун ҳукуматни огоҳ қилиш, КОларнинг ҳаракатланиш траекториясини ўзгартириш


2023/¹1 58 яқинлашиши мумкин бўлган 2011AG5 астероиди (140 метр) билан тўқнаштиришдан иборат. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳозирда бир қатор хориж давлатларида потенциал жиҳатдан хавфли космик жисмларни мавжуд каталогларга киритиш ва уларнинг Ерга қулашининг олдини олиш усулларини ўрганиш борасида фаол амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунда астероид ва кометаларнинг ҳаракатланиш траекторияларини ўзгартириш услубларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан биргаликда, бундай хавф-хатарларни камайтириш борасидаги фаолиятнинг самарадорлиги, аввало, ушбу объектларни олдиндан аниқлаш, уларнинг учиш параметрлари, ўлчами ва таркибини прогнозлашнинг аниқлигига боғлиқдир. Шу сабабли бундай объектларни кузатиш воситаларини Ер атрофидаги космик макондан ташқарида, масалан, Ойга ёки Қуёш тизимининг бошқа объектларига жойлаштириш энг истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Пўлат САЙДИВАЛИЕВ тайёрлади. Европа Иттифоқида эса потенциал хавфли КОларнинг Ер билан тўқнашиш хатарини камайтириш борасидаги ишлар NEOShield лойиҳаси асосида амалга оширилмоқда. Мазкур ишлар доирасида орбитада сайёрамиздан 7,5 млн км.дан камроқ узоқликда ўтувчи йирик объектлар (диаметри 100 метрдан катта бўлган 1,7 мингта астероид ва кометалар) каталоги шакллантирилган. Бундан ташқари, бошқа мамлакатларнинг йирик осмон жисмларини кузатиш ва уларни идентификациялаш соҳасидаги тажрибалари ҳам умумлаштирилган. Европалик мутахассислар хавфли КОларни траекториядан чиқаришнинг учта усулини кўриб чиқмоқдалар: космик аппарат билан тўқнашув; бевосита объект яқинида портлашни амалга ошириш; махсус аппарат ёрдамида гравитация майдонини яратиш. Ҳозирда КОларнинг ҳаракатланиш параметрларини ўзгартириш бўйича иккита тажриба ўтказиш режаси тайёрланган. Улардан бири 25143 астероидига (диаметри 330 метр) унинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлигини ошириш учун махсус аппарат (оғирлиги 600 кг) ёрдамида кинетик таъсир ўтказишни кўзда тутади. Шу мақсадда 2024–2036 йиллар мобайнида учта кичик космик аппарат учириш режалаштирилган. Иккинчи вариант эса оғирлиги 10 тонна атрофида бўлган космик аппаратни ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, 2040 йилда Ерга хавфли масофада


2023/¹1 59 Россия – 22 710 Сурия – 4 750 АҚШ – 9 125 Миср – 4 145 Хитой – 9 000 Покистон – 4 000 Ҳиндистон – 5 978 Украина – 3 784 Шимолий Корея – 5 500 Туркия – 3 763 ТАНКЛАР СОНИ БЎЙИЧА ЕТАКЧИ ДАВЛАТЛАР 123456789 10 КУЧЛИ ТЎРТЛИК 1234 Т-14 «Армата» (Россия) Экипаж – 3 киши Жанговар оғирлиги – 48 тонна Тўп тури – 125 мм.ли силлиқ стволли Двигатель қуввати – 1 800 от кучига тенг Тезлиги – соатига 80–90 км Leopard 2A7 (Германия) Экипаж – 4 киши Жанговар оғирлиги – 67,5 тонна Тўп тури – 120 мм.ли силлиқ стволли Двигатель қуввати – 1 500 от кучига тенг Тезлиги – соатига 72 км K2 «Қора пантера» (Жанубий Корея) Экипаж – 3 киши Жанговар оғирлиги – 55 тонна Тўп тури – 120 мм.ли силлиқ стволли Двигатель қуввати – 1 500 от кучига тенг Тезлиги – соатига 70 км M1A2 SEP «Abrams» (АҚШ) Экипаж – 4 киши Жанговар оғирлиги – 63 тонна Тўп тури – 125 мм.ли силлиқ стволли Двигатель қуввати – 1 500 от кучига тенг Тезлиги – соатига 68 км (2019 йил ҳолати бўйича)


2023/¹1 60 Ой кратерларининг бештасига улуғ ватандошларимиз Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Аҳмад ал-Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи номи берилган. Унинг иккитаси Мирзо Улуғбек (суратда) ва Аҳмад ал-Фарғоний кратери илк бор атоқли астроном Ян Гевелийнинг 1647 йил нашр қилинган «Селенография» китобида қайд этилган. Улуғбек М Улуғбек А Улуғбек Б Улуғбек Д Улуғбек С Улуғбек Ер сайёрасининг табиий йўлдоши


Click to View FlipBook Version