The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

ЖАНДА хақида қўлланма

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by takmboysun, 2022-05-24 02:48:51

ЖАНДА хақида қўлланма

ЖАНДА хақида қўлланма

Aхборот-кутубхона маркази
библиография бўлими томонидан тайёланган

“Бойсун миллий матолари: жанда ва
алача ҳақида”

Услубий қўлланма

Бойсун ТАКМ библиография бўлими
2022 йил



ЖАНДА матоси

ЖАНДА (форс. — кўҳна, эски) — 1) устки кийим. Мато бўлакларидан

(қуроқ усулида) узун ва кенг қилиб

тикилган. Асосан қаландар ва

шайхлар кийган (хирқа). Ҳоз. маънода

— жулдур чопон, яктак;

2) қўлда тўқилган ип мато тури.

Асосан қўлда, кейинроқ ф-када

йигирилган ипдан йўл-йўл катак

гулли қилиб ўзига хос тарзда қалин қилиб

тўқилган. Нақш мужассамоти ингичка йўллар майда катаклардан иборат кенг

йўллар билан бир маромда алмашиниб келишига асосланган, ҳар бир рангли

ип ўз йўғонлигига эга бўлган (мае, қизил ранг 2 ва қора ранг 6 ипдан иборат

бўлган). Жанда матоси ўта пишиқлиги ва рангининг одмилиги б-н ажралиб

турган. Туркистон (Тожикистон, Ўзбекистон)да Жандадан тўн тайёрланган.

20-а. 20-й. ларидан Жанда тўқиш деярли барҳам топган.

ЯКТАК

ЯКТАК — ёзги, енгил кийим; эркаклар кўйлаги. Олди очиқ, узун, енгли
ҳамда тик ёқали. Яктак тўғри бичимли, калта (узунлиги асосан тиззагача) ва
яланг қават бўлиши билан /яўидан фарқ қилади; асосан оқ (бўз) сурп,
шунингдек йўлйўл матолардан тикилади. Яктак орқаолди елкадан ошириб
ташланган яхлит матодан ташкил топган, унинг икки ёнига ёнлар,
енглар тана қисмига тўғри уланиб, енг ва ёнлар орасига қулпак солинган.
Узун, энсиз бир неча қават тасмасимон бўлакдан иборат бўлган ҳамда
узунасига бир неча қатор чоклар солиб қотирилган ёқа ёқа ўйиғига уланган.
Орқа томони тик, олди кўкраккача текис тушиб туради. Яктак бағрини
бирлаштириш учун ёқанинг пастки қисмига боғичлар тикилади

ёки изма қилиб тугма қадалади. Ҳозирда Тошкент, Фарғона водийси ва
бошқаларда тўғри бичимли Яктак билан бирга янги бичиқда тикиладиганлари
ҳам кенг тарқалган. 12—13-асрлардан ёзма манбаларда Яктак ҳақида
маълумотлар бор, 5—6-асрларга оид деворий расмлар ҳамда миниатюраларда
Яктак тасвири учрайди.

НАҚШ

НАҚШ (араб. — тасвир, гул) — қисм (тақсим)лари муайян тартибда бир
маромда такрорланишидан ҳосил бўладиган ҳандасий шакллар, ўсимлик, қуш,
ҳайвон ва б. нинг услублаштирилган тасвирларидан таркиб топган бе-зак
(гул). Турли нарсалар (ашёлар, қурол, мато, мебель, китоб ва т. к.), меъморий
иншоотлар (ҳам ички, ҳам ташқи безаклар), нафис санъат (асо-сан, амалий
санъат) асарларида кенг қўлланади, айрим халқларда,
шунингдек, одам танасини безаш (татуировка, безаш)га мўлжалланади.
Нарсанинг сиртини безаётган Нақш унингтузилишини юзага чиқаради ва
унинг бадиий сифатини оширади. Нақш ё мавҳум шакллардан тузилади, ё аниқ
мавзулардан услублаштирилади. Ишланаётган хом ашёсига кўра, Нақш
ишлашнинг турли-туман услуб ва усуллари мавжуд: ўйма (ганч, ёғоч, мис,
тош, мармар ва б.), бўяма (қоғоз, мато, ганч, ёғоч, сопол ва б.), чок ёрдамида
тикма (каштадўзлик, зардўзлик ва б.), зарб қилиб, қуйиб
(заргарлик, мискарлик ва б.), тўқима (гиламчилик, тўқимачилик ва
б.), қадама (инкрустация, панжарасозлик ва б.) ва б.
Нақшнинг пайдо бўлиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Нақш тарихи
инсониятнинг бадиий маданияти каби қадимийдир. Археологик материаллар
Нақшнинг жаҳондаги барча халқларда қадимдан мавжуд бўлганлигини кўрса-
тади. Металл, сопол буюм, идиш, қуроллар палеолит, неолит даврларида
оддий ҳандасий шакллар қаторида ўсимликсимон Нақшлар б-н ҳам
безатилган. Нақш турли ўлкалар, турли халқларда географик муҳит, ўсимлик
ва ҳайво-нот дунёси, маданияти таъсирида тур-лича ривож топган.
Мас, Шимол ўлкалари Нақш ларида арча, чорвадорларда мол шохи,

дехдонларда узум барги ва ғужуми, ўтроқ аҳолида гул, анор, бо-
дом, қалампир тасвирлари кўп учрайди. Европада турли даврларда хукмрон
бўлган бадиий услублар (барокко, готика, классицизм ва б.) Н. га ҳам ўз
таъсирини кўрсатган. Уйғониш даврида, айниқса, юксак жозибадорликка
эришган. 19-а. нинг охиридан бошлаб шу даврда вужудга келган турли
окимлар Нақшни атайин кам ишлатди, хатто ундан бутунлай воз кечишгача
борди.
Нақш санъати Ўрта Осиё маданияти та-рихида жуда қад. бўлиб, ўзига хос на-
муналари билан ажралиб туради. Археологик топилмалар Нақшнинг хилма-
хил ва ранг-баранг намуналаридан дарак беради. Меъморий ёдгорликларда
Нақшнинг анча мукаммал, ўзига хос ва юксак санъаткорлик билан яратилган
нусхаларини учратиш мумкин. Халқ амалий санъатининг ҳар бир турида

Жанда-ипларнинг мураккаб тўқималарига ега бўлган мато, анъанавий равишда еркаклар
кийимлари учун ишлатилади ва кутилмаган тарзда болаларнинг слинглари учун
ипларнинг асл тўқуви туфайли ишлатилади.

(хусу-сан, каштадўзлик, гиламчилик, ўймакорлик,

ганчкорлик, наққошлик каби) Нақшнинг шаклий имкониятлари нақадар кенг

ва бой эканлиги яққол кузатилади. Ўрта Осиёда Нақшлар кенг тарқалган

бўлиб, улар, асосан, 2 турга бўлина-ди: ҳандасий шакл ва чизиқлардан ибо-рат

энг мураккаб Нақш тури — гириҳ, кенг тарқалган ўсимликсимон Нақш

— ислимий. Хар бир Нақшнинг ўз қонун-қоидалари бор: тақсим ва бўлаклар

аниқ ўлчамда, уйғун бўлиши, ранглар дид билан танланган, ўзаро мутаносиб

бўлиши лозим. Бу наққош устадан кат-та махррат, малака талаб қилади. Ўрта

Осиёда энг қад. Нақш намуналар, асосан, меъморий иншоотларда сақланган;

Н. нинг ажойиб намуналари ганч, ёғоч ва тошни ўйиб, баъзан бўяб ишланган.

Нақш ҳисобига кенг тараққий этди, нақ-қошлик жадал ривожланди. Бино,

буюм, идиш, кийим, қуроллар акса-рият Нақш билан безатилди; масжид,

Мадраса, мақбараларни хашамдор қилишда Нақш муқим ўрин эгаллади. Шу

даврда меъморликда ғиштни турлича қалаб Нақш ҳосил қилиш санъати юксак

даражага кўтарилди. Биноларнинг ёғин тушмайдиган жойлари ганч ва ёғоч

ўймакор-лиги, бўяма Нақшлар билан безатилди. Жумладан, меъморий

ёдгорликлардан Ўзгандаги мақбаралар (интерьер, девор, пештоқ, равоқлар)

ғиштин нафис нақшланган. 14—15-а. ларда кошинкорий Нақшлар яратилди

(Кўҳна Урганчдаги Тўрабекхоним кўшки, Са-

марқанддаги Шоҳизинда ансамбли, Дилкушо кўшки — Ишратхона ва б.).

Хива, Бухоро, Қўқон хонликлари даврида халқ усталари санъати айниқ-са

шаҳарларда ўсди, Нақш, наққошлик қам янада ривожланди. Худоёрхон

ўрдаси (Хива), Ситораи Моҳи Хоса (Бухоро), Тошҳовли (Хива) ва б. бинолар

моҳир усталар томонидан нафис Нақшлар билан безатилди. Бу эса Ўрта

Осиёда Нақшнинг ўзига хос услублари вужудга келганлигини кўрсатади.

Бухоро Нақши энг мураккаб, мукам-мал ва жозибадор бўлиб, кўп асрлик

ижодий меҳнат анъаналари самарасидир; Н. безак бўлиш билан бирга

бинокорликнинг ажралмас қисмига айланган. Жуда мураккаб гириҳлар

пухта ўлчам билан ишланган, гул Нақшлари ўзига хослиги билан (гул Нақшда

ваза, коса, гул-донлар услублаштирилиб, уларда гул буталари акс эттирилган,

япроқ, ме-валар тасвирлари бир маромда берилишига алоҳида эътибори б-н)

ажралиб туради. Хива Нақши (юлдузлар ҳосил қилувчи гириҳлар орасида

ўсимликсимон гулларни маҳорат билан жойлаштирилиши, барг шаклидаги

безакларнинг кўплиги, ўсимликсимон тасвирлар зич, кўп ва турли-туманлиги

билан машҳур. Фарғона Н. и Марғилон, Хўжанд, Қўқон,

Фаргона, Наманган ва б. шаҳарларда вужудга келган услублардан иборат.

Меъморий ёдгорликлар (Қўқондаги Модарихон дахмаси ва Дахмаи шоҳон),

19-а. да яратилган Нақш ларда содда ранг-баранглик (са-риқ, қизил, яшил,

қора, оқ, кўк, пуштиранг), Н. қисмларининг анча жўнлиги кўзга ташланади.

Фарғона Нақш ининг ўзига хос

жиҳатлари: бино деворларига меҳроби намоёнлар ишланиб, улар ҳошия Н.

билан бир-биридан ажратила-ди, ҳошиялар орасига гириҳ, қолган қисмларга

ўсимликсимон гуллар ишланади. Уларда Бухоро, Хива Нақш ларининг

таъсири сезилади. 19-а. охири — 20-а. бошларидаги Нақш лардаевропа Нақш

ларининг ҳам таъсири бор.

Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида яратилган рўзғор

буюмлари, асбоб ва қуроллар, уй ва иншоотларни Нақш

(безак)сиз тасаввур қилиш қийин. Ўрта Осиёда ишланган безакли буюмлар,

матолар халқаро бозорларда ҳам қадрланган. Турли ўлкалар билан

маданийиқтисодий алоқалар Нақшнинг ривожига ҳам сезиларли таъсир

кўрсатган.

20-а. бошқа соҳалар қаторида амалий санъат анъаналарининг

янги ривожланиш даври бўлди. 30-й. лардан йирик жамоат ва маъмурий

бинолар қурилиши ривожланди, бадиий буюмлар и. ч. йўлга

қўйилди. Алишер Навоий театри, Муқимий театри, Ўзбекистон та-рихи

музейи, Халқлар дўстлиги са-ройи, Темурийлар тарихи давлат музейи,

«Хотира» майдони, Имом Бу-хорий ёдгорлик мажмуаси, Олий Мажлис, Ўзбек

миллий драма театри, Ўзбекистон консерваторияси биноларининг турли

техника, усуллар билан ишланган Нақшлар ҳисобига куркам қилингани қад.

анъаналарнинг тикланганлиги, янги мазмун билан бойиб бо-раётганлигига

ёрқин далилдир. Халқ усталари Уста Ширин, Ю. Мусаев, Т. Арслонкулов, Қ.
Жалилов, Ш. Ғафуров, С. Хўжаев, Н. Иброҳимов, М. Қосимов, У. Зуфаров, Қ.
Ҳайдаров, У. Аҳмедов, О. Полвонов, Т. Тўхтахўжаев, О. Қосимжонов, Ж.
Ҳакимов, Ё. РаНақш билан безатилган қутича (20-а. ўрталари, Тошкент). уфов,
А. Болтаев, ака-ука Ж. ва Б. Жалиловлар, С. Худойберганов, Ҳ. Раҳимов ва б.
яратган асарлар 20-а. ўзбек миллий наққошлигининг ёрқин намуналарига
айланди.
Кулоллик, зардўзлик, каштадўзлик, гиламчилик, заргарлик, кандакорлик ва б.
соҳаларда Нақш билан безатилган бадиий буюмлар турмушга файз киритади.
Усталар янги усулларни қўллаб, янги мазмун б-н бойитилаётган Нақшлар
яратмоқда. Бу жараёнда наққошлардан М. Тўраев, А. Илҳомов, С Маҳмудов,
Қ. Шоисломов, Ҳ. Нуралиев, А. Асқаров, О. Файзуллаев, С. Шукуров ва б.
йирик усталар шогирдлари билан қатнашдилар. Улар яратган безакларда
«кундал», «меҳроби», «бодом», «бута», «чоргул», «шобарг», «ойгул»,
«занжира» турлари кўп учрайди. Ушбулардан кўринадики, Ўзбекистон муста-
қиллигидан кейин барча санъатлар қаторида амалий санъат турлари, шулардан
Нақш, наққошлик, ёғоч ва ганч ўймакорлиги ҳам жадал ривожланмоқда,
уларда қад. унутилаётган анъаналар қайта тикланаётгани, Нақш турлари
кенгаётгани ва ислимий Нақшнинг бир неча турлари уйғунлашаётгани
кузатилади. Наққошлар ҳам 1995 й. дан Тошкент ш. да ЮНЕСКО ташкил этган
халқ ҳунармандлиги ярмаркаси, Париж ш. да ўтказилган Амир Темурнинг 660
йиллиги тантаналари кўргаз-маси ва б. да қатнашиб касбий махр-ратларини
намойиш этдилар.
Ад.: Народное декоративное искусство Узбекистана, Альбом, М.,
1955; Ремпель Л. И., Архитектурный орнамент Узбекистана, Т.,
1967; Рауфов Ё. Наққошлик, Т., 1973; Зоҳидов П., Меъмор олами, Т., 1996;
Ўзбекистон санъати, Т., 2001.
Пўлат Зоҳидов.

Хадича Раҳимбердиева Бойсуннинг қадимий алача, кашта ва жандасини
тўқиш бўйича ҳунарманди

Қадимий ва ҳамиша навқирон Сурхон
воҳасининг бой номоддий маданий
мероси нафақат маҳаллий аҳоли
балки, хорижликларда ҳам катта
қизиқиш уйғотиб, уларни мафтун этиб
келади. Мамлакатимизда ўтмишдаги
аждодлардан мерос қолган ноёб ва
нафис бойликни авайлаб-асраш, келгуси авлодга етказиш ва кенг намоён
этишга қаратилаётган юксак эътибор бу борадаги ишлар самарадорлигини
янада оширишга қулай муҳит, кенг имконият яратди.

“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон

маданияти ва санъати тарғибот

маркази экспертларининг

Сурхондарё вилоятидаги

номоддий маданий меросни

ўрганиш учун ташкил этган

экспедицияси ҳам ана шундай эзгу

мақсадларга қаратилгани билан

аҳамиятли бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига мувофиқ
“Ўзбекистон номоддий маданий мерос элементларини муҳофаза қилиш”
мавзуидаги ижтимоий буюртма Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат
ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-
қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Экспедиция аъзолари жанубдаги воҳада бўлиб, вилоятдаги бой номоддий
маданий меросни асраб-авайлаб, келгуси авлодларга безавол етказиш йўлида
самарали фаолият юритаётган қўли гул ҳунармандлар, моҳир пазанда ва

қадимий ноёб санъатимизни кенг тараннум этаётган ижро санъати усталари
билан учрашди. Аудио, видео, фото ва матнли маълумотлар тайёрлади.

“Бойсун туманининг маданий муҳити” 2021 йил ЮНЕСКОнинг инсоният
номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган бўлиб, Бойсун
дунё тамаддуни бешикларидан бири, кўҳна қадриятлар макони саналади.
Сўлим ва бетакрор бу гўша халқи миллий урф-одатлар, халқ оғзаки ижодининг
энг гўзал намуналари ва миллий ҳунармандчилик дурдонларини асрлар
давомида асраб-авайлаб келмоқда. Пурвиқор тоғлар қўйнидаги сўлим гўшада
ўтказилаётган анъанавий “Бойсун баҳори” Халқаро фестивали ҳам ҳудуднинг
номоддий маданий меросига кўрсатилаётган эътиборнинг амалдаги
ифодасидир. Ўтган йили эса ЮНЕСКО мамлакатимизнинг қатор ҳудудлари,
жумладан, Сурхондарёда кенг ривожланган бахшичилик санъатини ҳам
инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритди.

Лойиҳа мутахассислари номоддий маданий мерос дурдонларини дунёга кенг
тараннум этаётган Бойсун туманида бўлганида қадимий ҳунармандчиликнинг
нафис турлари, мамлакатимизда фақат Бойсунда тўқиладиган жанда матоси
тўқувчиларининг ноёб ҳунари билан яқиндан танишди. Алача, гилам, сўзана,
зардевол каби кашталарни тўқиш сирлари билан қизиқди. Чанқувуз мусиқа
асбоби усталари билан суҳбатлашди.

Қўли гул ҳунарманд Хадича Раҳимбердиева алача, кашта ва жанда матосини
тўқиш сир-синоатини момоларидан ўрганган. Кўп йиллардан буён ўзи ёшларга
бу ҳунарни қунт билан ўргатиб келмоқда. Экспедиция аъзолари билан суҳбатда
Хадича Раҳимбердиева Бойсуннинг қадимий алача, кашта ва жандасини тўқиш
усуллари, жило бериш сирлари ҳақида сўзлаб берди. Шогирдларининг
қизиқишлари хусусида фикр алмашилди.

Хадича Раҳимбердиеванинг оилавий жандачилик ҳунарманд
ёш шогирдлари

– Аждодлардан мерос қолган номоддий
бойликларимизга ўтган асрда ҳозиргидек
эътибор йўқ эди, – дейди Хадича ая. –
Момоларимиз тунлари тўқиган пайтлар ҳам
бўлган. Биз ҳам уларнинг ёнида ўтириб,
диққат билан кузатгач, қизиқиб тўқишга
ҳаракат қилар эдик. Билмаган
жойларимизни момоларимиз қунт билан
ўргатар эди. Шундай қилиб, алача, жанда
матоси тўқишни ва кашталар тикишни
ўрганиб олганмиз. Эндиликда ўзим ёшларга
ўргатаяпман. Якка тартибдаги тадбиркор
сифатида нуфузли фестивал ва танловларда
иштирок этиб, совринли ўринларни
эгаллаяпман. Маҳсулотларимиз табиий
ранглардан тайёрланади. Хориждан келган
сайёҳлар ҳам қизиқиб, харид қилади.
“Бойсун ҳунармандчилик маркази”да бўлган экспертлар бу ерда тайёрланаётган
турли ҳунармандчилик маҳсулотларида тоғли туман табиати манзаралари,
сўлим гўшалари акс этганига гувоҳ бўлди. Хуршида Холбоева тўқиган
гиламлар, темирчи чанқовуз устаси Жасур Ашуров тайёрлаган нафис ва ноёб
қадимий мусиқа асбоби, Қурбонхол Раҳимбердиеванинг чизмакашлик,
каштачилик санъати, Муборак Рўзиқулова, Нилуфар Расулова, Феруза Азизова,
Нилуфар Расулова каби чеварларнинг жанда матоси, бойсунча дўппилари, ип
йигириш санъати катта қизиқиш уйғотди.

Фойдаланилган адабиётлар!
1. Ўзбекистон миллий энциклопедияси 3 том- 2002 йил
2. “Бойсун” китоби- Қобил Рашидов-2011 йил
3. Интернет маълумотлари

Услубий қо`лланмани тайёрлади
Бойсун ТAКМнинг библиография хизмат раҳбари

М.Рахмонова
Библиограф
Д.Бозорова


Click to View FlipBook Version