Бойсун туманидаги “Омонхона”
“Туризм қишлоғи”га онлайн
саёхат қиламиз.
“Омонхона” қишлоғи Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг тоғли
ҳудудида жойлашган бўлиб, вилоят марказидан 158 километр, туман
марказидан эса 16 километр узоқликда жойлашган.
Унинг атрофи бир-бири билан елка тирашган тоғ, қир-адирликлар билан ўралган.
Табиати сўлим, тоғдан эсиб турадиган шабада киши қалбига ором бахш этади.
Илгари қишлоқ аҳолиси чорвачилик фаолиятидан даромад
кўрган бўлса, хозирда омонхона шифобахш булоқ суви
орқали ушбу ҳудудда бир қанча даромад келтирувчи
фаолият турлари йўлга қўйилиб, республикамиздаги аҳоли
энг кўп ташриф буюрувчи масканга айланган, шу боис,
“Омонхона” қишлоғида бугунги кунда 1 та замонавий
меҳмонхона, 1 та дам олиб даволаниш маскани,
9 та оилавий меҳмон уйлари, 1 та омонхона сувини
қадоқлаш заводи фаолият юритмоқда.
Шунингдек, миллий чолғу
асбоблари дўмбура, тор, рубоб
ясовчи уста ҳунарманд
Б.Бобоқулов ўз хонадонида
оилавий меҳмон уйи ташкил
қилганлиги дам олиб кетувчи
сайёҳларда янада қизиқарли
таассуротлар қолдирмоқда.
Ушбу қишлоққа ташриф буюрувчи сайёҳлар
оқимининг кўплиги ва уларга бу борада зарур
шарт-шароитлари яратиш, уларни кенг
қамраб олиш мақсадида қўшимча равишда 20
тадан ортиқ хонадон эгалари оилавий
меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича
таклифлар билдиришган ва ҳозирда
ҳужжатлаштириш ишлари олиб
борилмоқда.
Миллий қадриятлар улуғланган юрт
Бойсун Полвонлар юрти
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
РАХМАТ!
Бойсун туман АКМ АКТ ходимаси Акбарова хабиба тайёрлади
Бойсун ТАКМ фаолиятини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
https://t.me/btakm_uz
https://www.instagram.com/boysuntumanakm
http://facebook.com/boysun.akm