Ўзбекистон Республикаси
барча ҳудудларида Президент мактаблари
Президент мактаблари Тошкент, Нукус,
Хива ва Наманганда очилди.
2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё,
Самарқанд ва Фарғона вилоятларида
очилади.
[24]
2021 йилда – Андижон, Навоий,
Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент
вилоятларида мактабларнинг очилиши
режалаштирилмоқда.
Президент мактаблари илғор
технологияларни қўллаш билан
иқтидорли болаларни топиш, уларни
ўқитиш ва тарбиялаш бўйича яхлит
тизимга айланишга чақирилган. Ушбу
мактаблардаги таълим жараёни
ривожланган мамлакатлар тажрибаси
асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари
ва дастурлари бўйича инглиз тилида
амалга оширилади.
51
Абу Али Ибн Сино номидаги
ёш биологлар ва кимёгарлар
ихтисослаштирилган мактаб интернати
Ўзбекистон Республикаси Инновацион
ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Абу Али Ибн
Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар
ихтисослаштирилган мактаб-интернати Вазирлар
Маҳкамасининг 19.07.2018 йилдаги 557-сон
қарорига мувофиқ ўз фаолиятини бошлади. [26]
Биология ва кимё каби фанларга қизиқувчи
ўқувчилар фан олимпиадаларида совринли
ўринларни эгаллашди, 7- ва ундан юқори синф
ўқувчилари ўқув муассасасига танлов асосида
қабул қилинади.
Мактаб 21.09.2018 йилда ўз ишини бошлади.
52
Мирзо Улуғбек номидаги
ихтисослаштирилган давлат умумтаълим
мактаб-интернати
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат
умумтаълим мактаб-интернати Ўзбекистон
Республикаси Президентининг "Мирзо Улуғбек
номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим
мактаб-интернатини ва «Астрономия ва аэронавтика»
боғини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ
ташкил этилган. [27]
Математика, астрономия, физика ва информатикани
чуқурлаштирилган тарзда ўқитиш бўлган мактаб-
интернат 200 нафар ўқувчилик ўрни ва 150 нафар
ўқувчиларнинг яшаши учун мўлжалланган.
2017-2018 ўқув йилида мактабга танлов асосида 7-
синфга 60 нафар ўқувчи қабул қилинди. Улардан мос
равишда 30 нафари ўзбек тилида таълим бериш
синфларида, 30 нафари рус тилида таълим бериш
синфларида ўқимоқда.
53
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-
технологияларига ихтисослаштирилган
мактаб
Талаб юқори бўлган
йўналишлар бўйича
иқтидорли болаларни
аниқлаш ва
чуқурлаштирилган таълим-
тарбия бериш учун
ихтисослаштирилган
мактаблар ташкил
этилмоқда. [28]
Тошкент шаҳрида
Ўзбекистон Республикаси
Президентинин 2017
йилнинг 14 сентябридаги
қарори билан ташкил
этилган Муҳаммад ал-
Хоразмий номли мактаб
улардан бири ҳисобланади.
54
ИННОВАЦИОН
ЛОЙИҲАЛАР
Проекты реализуемые в регионах страны
Вирусга қарши "РУТАН" препарати
«Рутан» препарати GMP
талабларига жавоб берувчи тайёр
препарат сифатида ўзбек-хитой
тиббий технопаркида ишлаб
чиқарилган.
[29]
Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси Биоорганик кимё
институти ишлаб чиққан гриппга
қарши «Рутан» асл препарати
хитойлик олимлари томонидан
синовдан ўтказилди, натижада
SARS CoV-2 коронавируси
таъсирининг 78,3 фоизга
пасайишини намойиш этди.
56
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган илк
Ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати
Инновацион ривожланиш вазирлиги
томонидан ўпканинг сунъий
вентиляцияси аппаратлари ва наркоз
нафас олиш аппаратларини ишлаб
чиқариш бўйича технологиялар
трансфери амалга оширилди ва
жорий йилнинг май ойида “Chirana
Asia” Словакия-Россия-Ўзбекистон
қўшма корхонаси тузилди.
[30]
Лойиҳанинг умумий қиймати 6 млн.
АҚШ долларини ташкил этади, 100
дан ортиқ иш жойлари яратилди.
Лойиҳа вентиляция аппаратига бўлган
маҳаллий эҳтиёжни қондириш билан
бирга қўшни давлатлар – Тожикистон,
Туркманистон, Қирғизистон ва
Афғонистонга экспорт қилиш
имконини беради. Ускуна бўйича
сервис маркази ташкил этилади ва
анестезиология соҳасида етакчи
хорижий мутахассислар иштирокида
ўқув семинарлари ўтказилади.
57
Ҳаводан сув олувчи ускуна
GEN–350 қурилмаси ҳаводан сувнинг ўрта
масштабли атмосфера генератори (AWG)
ҳисобланади, атмосферадан сувни ишлаб
чиқаришнинг дунёдаги энг энергетик
самарали модули, GENiusTM патентланган
модулини ўз ичига олади. Аппарат ҳар куни
900 литрга яқин тоза сувни ишлаб чиқаради.
[31]
GEN-350 энергияни
оптималлаштиришнинг интеграция
қилинган модули ташқи атмосфера
шароитлари (кун /тун, мавсум,
географик ҳолати, баландлиги ва ҳоказо)
га мувофиқ сув ишлаб чиқарилишини
доимий равишда оптималлаштиради.
Ҳавонинг кўп тўсиқли фильтрацияси
бўлган каскад ҳавонинг сифатидан
қатъий назар сувнинг юқори сифатини
таъминлайди, ичга қурилган резервуар
ва тозалаш мосламалари эса унинг
софлигини узоқ вақт сақлаган ҳолда
мунтазам равишда сувни циркуляция
қилиб туришади. Таъкидлаш лозимки,
атмосфера ҳавоси намликнинг улкан
резервуари ҳисобланади ва ҳаттоки
қурғоқчил ҳудудларда, одатда, 1 м3
ҳавода 6-10 граммдан ортиқ сувни ўз
ичига олади.
Ернинг иссиқ, қурғоқчил ва чўл
қисмларида атмосферанинг 1 км3
еролди қатлами таркибида эса 20 000
тоннагача сув буғлари бўлади.
58
COVID-19 коронавирусини
аниқлайдиган маҳаллий тест системаси
Илғор технологиялар маркази биотехнологлари COVID-19 вирус геноми учта
участкаларининг полимераза занжир реакцияси (ПЗР) услубининг таҳлилига асосланган
ўз тўлақонли тест тизимини ишлаб чиқишди. [32]
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
тавсияларига кўра бирламчи сифатида
коронавирусга тест қилинади, кейин уни
тасдиқлаш учун яна COVID-19 геномининг
икки участкаларида тестларни ўтказиш
зарур. Якуний қисм коронавирус
мутацияланиш даражасини аниқлаш учун
зарур аниқланган штаммни
секвенлаштириш (ДНК молекуласида
нуклеотидлар кетма-кетлигини
аниқлаш)да ифодаланади. Тизимни
яратиш устида 12 нафар илмий
ходимлардан иборат гуруҳ иш олиб
борди.
Маҳаллий тест тизим тўртта компонент –
ДНК, праймерлар ва зондлар, шунингдек
ижобий ва салбий назорат намуналарини
кўпайтирадиган ферментдан иборат.
59
“Ақлли мактаб” лойиҳаси
Дастурга жами 10 та мактаб бўйича 612 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг
синфлар, 19500 та ўқувчилар ва 1281 та 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона
ўқитувчилар киритилган бўлиб, дастур вилоятига ташрифи давомида берилган
топшириққа мувофиқ Инновацион
томонидан ҳар бир мактаб бўйича сунъий ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан
тафаккур имкониятлари орқали қуйидаги 5 Фарғона вилояти Фарғона шаҳрининг 10 та
хил таҳлилий маълумотлар автоматик тарзда мактабида “Ақлли мактаб” дастурий
лойиҳаси жорий этилди.
олинмоқда:
1. Ўзлаштириш қийин бўлган мавзулар “Ақлли мактаб” лойиҳаси Сунъий тафаккур
тизимларини (Ассоциатив қоидалар
хисоботи; асосида излаш, вақтли қаторларни
2. Ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиш башоратлаш) қўллаган холда таълим
тизимида ўқувчиларнинг билим
даражасини мониторинг қилиш; салоҳиятини ва жисмоний ривожланишини
3. Ҳар бир ўқувчи, синф, фан бўйича онлайн таҳлилини амалга ошириб боради.
ўзлаштириш ҳолатининг график кўринишдаги
Лойиҳа мақсади – таълим жараёнига
маълумоти; юқори инновацион технологияларни,
4. Ўзлаштириши паст ўқувчиларнинг алоҳида жумладан сунъий интеллект
имкониятларини татбиқ этиб,
хисоботи; ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний
5. Ўқувчиларни муайян фанлардан ривожланишларидаги муаммо ва
бўшлиқларни аниқлаш ва бартараф этиш
қобилиятини аниқлаб бериш. орқали мактаблардаги таълим сифатини
Шунингдек, дастур мактаб, ўқувчи ва ота-она юқори босқичга кўтариш ҳамда инсон
капиталини мактаб даврларидан
учлигини бирлаштиради ҳамда сунъий ривожлантиришга эришиш.
тафаккур ёрдамида таълим сифати,
“Ақлли мактаб” дастурий таъминоти
самарадорлиги, ўқитувчиларнинг баҳолаш ўқувчиларнинг барча фанлардан эгаллаган
тизимини шаффофлиги ва бошқа билим даражаси ва сифатини солиштириш
ҳамда миллий таълим тизимидаги
кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини тафовутларни аниқлаш билан бир қаторда,
яратади. қўшимча равишда мактабларда барча
фанлар бўйича берилаётган таълим
“Ақлли мактаб” дастури таълим сифати, ўқув жараёни, таълим
тизимидаги ҳар бир фаннинг мавзулари ва муассасасининг имкониятлари, ўқитувчилар
салоҳияти каби омилларни ўрганади ҳамда
ҳар бир ўқувчи кесимида бўшлиқларни ўқувчиларнинг ёшига қараб жисмоний
аниқлайди. Бу ўз навбатида мактабларда ривожланиши ва жисмоний
таълим тизими самарадорлигини оширишга тайёргарликларини таҳлил қилиб боради.
хизмат қилади.
60
Ёшларга учун таълим бериш
платформаси — “TexnoBus”
Инновацион таълим платформасида “TexnoBus” таълим платформаси
ёшларга қуйидаги соҳалар бўйича таълим Инновацион ривожланиш вазирлиги
томонидан республиканинг ҳар бир
берилади: ҳудудида босқичма-босқич ташкил
этилаётган Ёшлар технопаркининг асосини
яратиш ва унда фаолият олиб борувчи
иқтидорли ёшлар жамоасини шакллантириш
мақсадида ишлаб чиқилди.
“TexnoBus” барча қулайликларга эга бўлиб,
керакли замонавий қурилмалар билан
жиҳозланган. Тўғридан-тўғри электр тармоғи,
электр токи генератори ва аккумулятор
орқали қувват олиш имконига эга «ЎзОтайўл»
русумли таълим автобуси бир вақтнинг ўзида
12 нафар ўқувчини ўқитиш имконига эга.
[33]
- робототехника ва электроника;
- 3Д прототиплаштириш;
- муқобил энергия манбалари;
- дастурлаш;
- VR/AR ва бошқа интерактив йўналишлар.
61
Тиш касалликларини олдини олишга
қаратилган “Qscan ” лойиҳаси
QLF технологияси (миқдорий ёруғлик флуоресценция)га асосланган Qscan қурилмаси
тишларга ёпишиб қолган, аммо кўз билан кўринмайдиган овқат қолдиқлари, бактериялар
томонидан ажратиладиган зарарли моддаларни аниқлай оладиган ва уларни қизил ранг
билан кўрсата оладиган, тишлар тозалигининг даражасини белгиловчи қурилмани ўзида
намоён қилади. Бу ўз тишларида ёпишқоқ доғларни кўраётган болалар ва уларнинг ота-
оналарини тишни тўғри тозалаш
ва стоматологик касалликлар ва
уларнинг асоратлари пайдо бўлгунга қадар
стоматолог ҳузурига боришга
рағбатлантиради.
62
“Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган
шахслар учун диспетчерлик хизмати”
лойиҳаси
Диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси - эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган
шахслар, шунингдек уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видео қўнғироқлар,
матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва
бошқалар) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг (101,
102, 103, 104, 1050)нинг мувофиқлаштирилган тезкор жавоб беришларини таъминлаш.
[34]
Шунингдек қарорга мувофиқ эшитиш ва нутқ
муаммолари бўлган шахсларнинг
шахсий маълумотлари электрон базаси
яратилади.
Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш
вазирлиги, Инновацион ривожланиш
вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа
манфаатдор ташкилотлар томонидан
2019 йил 1 июлга қадар эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларга шошилинч
оператив хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан мобил алоқа
сервисларидан фойдаланиш бўйича бепул хизмат кўрсатиш имконини берувчи ахборот
тизими жорий этилади.
63
“Ақлли бекат” лойиҳаси
Термизлик тадбиркор Олимжон
Сапаров Ўзбекистон Республикаси
Инновацион ривожланиш вазирлиги
қўллаб-қувватловида август ойининг
охирида шаҳардаги биринчи «ақлли
бекат»ни очди ва яна тўққизтасини
фойдаланишга топширди, деб
хабар берди Yoshlar телеканали.[35]
Сапаров йиллик 14% билан
маҳаллий банкда имтиёзли кредит
олди, уни бекатларни
фойдаланишидан даромад
(рекламани ҳам қўшганда)
ҳисобига сўндиришни
режалаштирмоқда. Лойиҳанинг
ярми давлат томонидан
молиялаштирилган. «Ҳар бир
бекатда ёритиш ва USB электр
тармоғи нуқталарини автоном
электр энергияси билан
таъминлайдиган қуёш панеллари
мавжуд».
Бу ерда кондиционерлар, онлайн-
табло, шошилинч алоқа панели,
атроф-муҳитни мониторинг қилиш
сенсори, бепул wi-fi, видеокузатув
ўрнатилган, шунингдек
телефонларни зарядлаш имкони
мавжуд. Сапаровнинг сўзларига
кўра, 2019 йилда яна шундай 20 та
бекатларнинг очилиши
режалаштирилган.
64
Реал вақтда ишлай оладиган илк
инновацион телемедицина клиникаси
Клиниканинг асосий вазифаси Мўйноқ
мисолида дунёнинг исталган нуқтасидан
тиббиёт муассасаларининг мутахассислари
ва республика марказидан малакали
шифокорлар билан олис ҳудудлардаги аҳоли
учун даволаш муолажалари бўйича реал
вақтда (онлайн) тиббий кўрик ва
консультациялар ўтказиш ҳисобланади.
[36]
Ўзбекистонда илк бор шифокор нафақат
беморнинг видеосини реал вақт режимида
кўриши, балки унинг ички органлари
(ультратовуш), тери (дерматоскоп), ЛОР
касалликлар (отоскор), юрак- қон томир
касалликлари (стетоскоп, танометр,
пульсоксиметр ва ЭКГ), кўз касалликлари
(офтальмоскоп)нинг ўзгаришларини
текшириши, ташхис қилиши ва беморни
жонли текширувда бўлганидек ўша
услублардан фойдаланиб даволаши
мумкин. Олис жойдаги беморга пойтахтга
бориш зарурати қолмайди.
65
Инновацион ва бошқарув ечимлари
лабораторияси
2018 йилнинг октябр ойида Ўзбекистон
Республикаси инновацион ривожланиш
вазирлиги ва БМТ ўртасида ўзаро англашув
меморандуми имзоланди. Мазкур
Меморандумга кўра, БМТ тараққиёт дастури
билан биргаликда Вазирликнинг янги
биносида «Инновацион ва бошқарув
ечимлари лабораторияси" ташкил этилди.
Ушбу лаборатория хонасини таъмирлаш ва
жиҳозлашга халқаро ташкилот томонидан 70
минг долларга яқин сармоя киритилди. БМТ
тараққиёт дастури билан ҳамкорликда
Ўзбекистон Республикаси инновацион
ривожланиш вазирлиги ҳузурида инновация
ва менежмент ечимлари лабораторияси
ташкил этилди.
10 дан ортиқ семинар-тренинглар ўтказилиб,
уларда 500 га яқин вазирлик ва идоралардан
иштирокчилар таклиф этилди, 3 та муаммоли
мавзу бўйича тадқиқотлар олиб борилди.
2019 йилнинг 17-19 октябр кунларида 5 та
халқаро эксперт, вазирлик ва идоралардан
200 дан ортиқ иштирокчилар ўртасида
снҳеминар-тренинг бўлиб ўтди.
66
“QR Book” лойиҳаси
QR book инновацион кутубхонасининг
лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ҳозирги
вақтда QR китоб шаклидаги 50 та китоб, QR
китобнинг 50 та иловалари ва QR book
мобиль дастурий таъминоти яратилди. QR-
код китоблар ва интернет-ресурсларга тез ва
осон киришни таъминлайди, интернет-
ресурсларга дарсликларни боғлаб қўяди,
матнли, аудио ва видео форматлар тўғрисида
ўқувчиларни хабардор қилади, дарсликларга
сарф қилинган маблағлар тежалади ва
уларни электрон ресурслар билан бойитади.
[37]
Лойиҳанинг афзалликлари:
• ўқув муассасаларида китоблар ва ўқув
қўлланмалари етишмовчилигининг олдини
олади;
• талабалар ва ўқувчилар лаборатория
ишларини видео орқали кўриб чиқишлари
мумкин;
• барча зарур адабиёт битта майдончада
жойлаштирилган.
Китобхон QR-кодларни солиштириб ўқигични
ўз смартфонига юклаб олади ва махсус
илова билан китоб QR-коди ёрдамида
мавжуд кодларни солиштириб ўқиб чиқади ва
китобларни онлайн ўқий олади.
67
Олий ўқув юртидан кейинги таълим
тизимини автоматлаштириш учун электрон
дастур
Олий ўқув юртидан кейинги таълим
тизимига автоматлаштирилган электрон
дастур киритилди. Бунинг учун
http://phd.mininnovation.uz веб-сайт
яратилди 32 та вазирлик ва идораларнинг
ҳамда улар тасарруфидаги 156 та олий
ўқув юрти ва илмий-тадқиқот
институтларининг ҳужжатлари электрон
шаклда амалга оширилади.
Мазкур электрон дастурнинг ишга
туширилиши докторантурага ҳужжат
топшириш жараёнини шаффофлигини
таъминлаши, квоталар ҳосил қилиш
жараёнини тезлаштириши, вақт
тежаши ва ортиқча қоғозбозчиликни
олдини олади.
68
Инновацион дарслик
Мактаб ўқувчилари учун биринчи
инновацион дарслик яратилди. 8-синф
ўқувчилари учун мўлжалланган География
дарслиги ўзбек, рус, қорақалпоқ, қозоқ,
қирғиз, туркман ва тожик тилларида жами
640 минг нусхада чоп этилиб,
мамлакатимиздаги 10 минг мактаб
ўртасида тарқатилди.Ушбу лойиҳанинг
амалга оширилиши босма дарсликларни
интернет ресурслари билан боғлаш, матн,
аудио ва видео кўринишидаги қўшимча
қизиқарли янгиликлардан хабардор
қилиш, босма нашрларга сарфланган
маблағни тежаш, уларни электрон
ресурслар билан бойитиш имконини
беради.
69
“Q-box” лойиҳаси
Q-Box дарсликлар билан боғлиқ масалаларни Q-Box – республикамизнинг олис
ҳал қилишга ёрдам беради, негаки барча нуқталарида мактаблар, коллежлар, олий
синфлар дарсликларининг электрон ўқув юртлари ва бошқа таълим
муассасаларининг ўқувчилари ва
нусхаларини ўз ичига олади. Маълумот учун, талабалари учун Wi-Fi тизими шаклида
Q-Box асбоби Алишер Навоий номидаги маълумотлар базаси ва таълим
Миллий кутубхонадаги мавжуд босма дастурларини қамраб олган катта контент.
Унга худди Wi-Fi даги каби компьютер,
адабиётларнинг барча манбаларини ўз ичига смартфон, планшет, ноутбук орқали уланиш
олиши мумкин. [38] ва истаган ресурслардан фойдаланиш
мумкин. Бошқача сўз билан айтганда ускуна
Интернетга уланишсиз глобал тармоқдан
фойдаланиш имконини беради.
Асосийси, барча мавжуд контент махсус
ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган,
текширилган ва миллий қадриятлар нуқтаи
назаридан хавфсиз. Бундан ташқари, Q-
Box да инглиз, рус, француз, немис, корейс,
хитой ва бошқа тилларни ўрганиш бўйича
замонавий интерфаол курслар,
таржимонлик дастурлари, энциклопедиялар
ва бошқа ўқув курслари мавжуд.
70
Ақлли банк концепцияси
Инновацион ривожланиш вазирлиги «Ақлли банк»
концепциясини ишлаб чиқди ва «САВДОГАРБАНК» АЖ
билан ҳамкорликда уни рўёбга чиқаради. Ушбу
концепцияни ишлаб чиқишнинг асосий мақсади мижозлар
учун мустақил онлайн-банкинг марказини яратиш
ҳисобланади. «Ақлли банк» концепцияси мижозларга 5
дақиқа давомида картоматда пластик карточкани
тайёрлаш, ҳисобни бошқариш, депозит очиш, халқаро пул
ўтказмаларидан фойдаланиш, валюта алмаштириш,
кредит хизматларидан фойдаланиш, банк онлайнга
мурожаат қилиш ва тақдим этилган хизматлар бўйича
маслаҳатлар олиш имконини беради.
[40]
Ушбу лойиҳа банклар томонидан хизматларни тақдим
этишда «инсон омили»ни пасайтириш, банклар иши
самарадорлигини ошириш, мижозларга хизмат кўрсатиш
сифатини такомиллиаштиришга қаратилган.
71
Elsevier ClinicalKey ва Springer Nature
халқаро илмий платформаларига обуна
Жорий йилнинг бошида олимларга SpringerLink (Springer Nature),
Wiley (John Wiley & Sons, Inc.) ва Elsevier ClinicalKey каби дунёдаги
энг йирик илмий нашриётларнинг электрон платформаларидан
бепул фойдаланиш имкони яратилди. Ушбу платформалар бутун
дунёдаги машхур олимлар томонидан нашр қилинган илмий
мақолаларни тўлиқ матнларини ўз ичига олади.
Elsevier ClinicalKey- клиник маълумотномаси шифокорнинг
кундалик ишчи жараёнининг мураккаб ва ранг-баранг талабларини
қўллаб-қувватловчи ҳар томонлама ахборотни тақдим этишда
муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу имкониятни тақдим этишнинг асосий мақсади рейтингли
журналларда Ўзбекистонлик тадқиқотчиларининг мақолалари ва
китоблари сифати ҳамда миқдорини ошириш, Ўзбекистоннинг
олий ўқув муассасаларида ўқув жараёни ва илмий ташкилотларда
илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш.
Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий тадқиқотлар, юқори
технологиялар ва инновацион ишланмалар сифатини ошириш,
уларнинг натижаларини мамлакат иқтисодиётига изчил тадбиқ
этишнинг доимий тарафдори ҳисобланади.
72
“Фарғона водийсида қишлоқ
тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси
Қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий тизимни
янада чуқур ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта
ишлаш тизимини кенгайтириш, қишлоқ
жойларда хизмат кўрсатиш, сайёҳлик ва
ҳунармандчиликни ривожлантириш, янги иш
ўринлари яратиш ва Жаҳон банки билан
ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида
"Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини
ривожлантириш" лойиҳаси амалга
оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси инновацион
ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ва Агросаноат
мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги
лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги
ўртасида уч томонлама битим имзоланди.
Шу билан бирга, Агросаноат мажмуи ва озиқ-
овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни
амалга ошириш агентлиги лойиҳани ўз вақтида
ва тўлиқ амалга ошириш, мувофиқлаштириш ва
бошқариш, мониторинг ва ҳисобот бериш учун
масъулдир.
Агентлик Бош директори, Ўзбекистон
Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ва учта
вилоят ҳокимлари 2019-2025 йилларда
лойиҳани амалга ошириш учун зарур шарт-
шароитларни таъминлаш, ўз вақтида ҳисобот
беришни ташкил этиш ва бошқа ҳужжатларни
қонунчилик талабларига мувофиқ тайёрлаш
учун шахсан жавобгардирлар.
Ушбу лойиҳа доирасида қиймати қарийб 400
минг АҚШ доллари бўлган "Андижон синов"
участкасини лаборатория ускуналари билан
жиҳозлаш ва акселерация компаниясини ишга
тушириш учун тендер ҳужжатлари
шакллантирилиб, жаҳон банкига юборилди.
73
“Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва
инновация тизимини ривожлантириш”
лойиҳаси
UNESCO – Islamic Development Bank project
on Strengthening Inclusive STI System in
Uzbekistan лойиҳа доирасида "Mapping
Research and Innovation in the Republic of
Uzbekistan« таҳлилий қўлланма яратилди.
Лойиҳанинг ушбу босқичидаги умумий
қиймати 100 минг АҚШ долларини ташкил
этади. Лойиҳанинг иккинчи босқичи-
Ўзбекистонда ИТА сиёсатини амалга
ошириш бўйича ҳамкорлик режасини
ишлаб чиқиш.
Ушбу лойиҳа Ислом тараққиёт банкининг
молиявий кўмаги билан 2019 йилдан буён
амалга оширилмоқда. Ўтган йилнинг
декабр ойида Ўзбекистонда миллий ИТА
тизимини баҳолаш бўйича Юнесконинг
техник миссияси бўлиб ўтди.
Лойиҳа мамлакат аҳолисининг кундалик
ҳаётига илмий ютуқ ва янгиликларни
сингдиришга қаратилган бўлиб,
Ўзбекистоннинг ижтимоий ривожланиш
даражасини мустаҳкамлашга ҳисса
қўшиши лозим.
74
“Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва
инновация тизимини ривожлантириш”
лойиҳаси
2020 йилнинг 19 февралида Германиянинг GIZ
ташкилоти экспертлари билан учрашув бўлиб
ўтди.
Ушбу учрашувларда эришилган келишувлар
асосида «Замонавий ўзбек инновация марказлари
- мақсад: 2022" концепцияси тайёрланиб,
тасдиқлаш ва молиялаштириш учун Германия
инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига
юборилди. Ушбу лойиҳа 2020-2021 йилларда
амалга оширилади.
Фан, техника ва инновацияларни ислоҳ қилиш
ривожланаётган мамлакатларда тараққиётнинг
асосий калитига айланган.
Дунё бўйлаб ИТА барқарор ривожланиши,
мақсадларига эришиш учун ҳаракатлантирувчи куч
эканлигини тан олинган.
Аввал таъкидланганидек, ЮНЕСКО ўз ваколати
доирасида аъзо давлатларнинг миллий ИТА
тизимлари ва уларни бошқаришни ислоҳ қилиш ва
такомиллаштириш борасидаги саъй-
ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ҳамда илмий
сиёсатни ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва
амалга ошириш бўйича ҳукуматларга техник
маслаҳат, методология ва тавсиялар беради.
75
Манбалар
1. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги//
http://uza.uz/ru/politics/poslanie-prezidenta-respubliki-uzbekistan-shavkata-mirziyeev-25-01-
2020
2. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Демографик вазият//
https://stat.uz/uploads/docs/demografiya_dekabr_rus.pdf
3. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистон Республикасининг
ижтимоий-иқтисодий аҳволи//
https://stat.uz/uploads/doklad/2019/yanvar-dekabr/ru/1.pdf
4. Статистик ахборотнома. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика
Қўмитаси, 2020
5. Scopus расмий веб-сайти//
https://www.scopus.com/home.uri?zone=header&origin=AuthorProfile
6. Unirank расмий веб-сайти //https://www.4icu.org/uz/
7. Countrymeters расмий веб-сайти // https://countrymeters.info/ru/Uzbekistan#literacy
8. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси//
https://lex.uz/docs/3431438
9. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/organizations/ilor-tehnologijalar-markazi1
10. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/organizations/innovatsion-ishlanmalarni-zhorij-etish-ilmij-amalij-
markazi
11. Ёшлар академиясининг расмий сайти //
https://yoshlarakademiyasi.uz/ru/%D0%BF%D0%BE%D0%BB%D0%BE%D0%B6%D0%B5%D
0%BD%D0%B8%D0%B5-%D0%BE-
%D0%B0%D0%BA%D0%B0%D0%B4%D0%B5%D0%BC%D0%B8%D0%B8-
%D0%BC%D0%BE%D0%BB%D0%BE%D0%B4%D0%B5%D0%B6%D0%B8-
%D0%BF%D1%80%D0%B8-%D0%BC%D0%B8/
12. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/organizations/zbekiston-respublikasi-innovatsion-rivozhlanish-
vazirligi-uzurida-ilmij-tehnik-ahborot-markazi
13. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/organizations/gup-izdatelsko-poligraficheskij-dom-innovatsionnogo-
razvitija
14. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси //
https://lex.uz/docs/3258033
15. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/sozdan-innovatsionnyj-tehnopark-horazm-v-urgenche
16. Расмий янгиликлар сайти UzDaily.uz// https://www.uzdaily.uz/ru/footer/1
17. ItPark расмий сайти// https://it-park.uz/ru/itpark/about
76
Манбалар
18. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси//
https://lex.uz/ru/docs/4826985
19. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/international-innovation-centre-of-aral-region-under-the-
president-of-the-republic-of-uzbekistan-held-a-roundtable
20. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/organizations/halqaro-molekuljar-allergologija-markazi
21. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси //
https://lex.uz/docs/3031115?ONDATE=26.09.2016%2000
22. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси //
https://lex.uz/docs/3723266
23. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/2075
24. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://www.uzedu.uz/ru/v-taskente-otkrylas-prezidentskaa-skola
25. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/2276
26. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/organizations/abu-ali-ibn-sino-nomidagi-esh-biologlar-va-kimegarlar-
ihtisoslashtirilgan-maktab-internati
27. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/organizations/mirzo-ulubek-nomidagi-ihtisoslashtirilgan-davlat-
umumtalim-maktab-internati
28. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги //
http://uza.uz/ru/politics/shkola-al-khorezmi-vzrastit-novykh-khorezmi-27-12-2019
29. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/2086
30. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/2139
31. Инновацион ишланмалар илмий-амалий марказининг расмий сайти //
http://spcenter.uz/page/175
32. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/1924
33. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/2141
34. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/po-initsiative-ministerstva-innovatsionnogo-razvitija-prinjato-
postanovlenie-prezidenta-o-dopolnitelnyh-merah-po-sotsialnoj-podderzhke-lits-s-problemami-
sluha-i-rechi
77
Манбалар
35. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/activities/initiatives-and-achievements-of-the-department-in-the-
development-of-transport-infrastructure
36. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/2175
37. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/activities/initiatives-and-achievements-of-the-department-of-
education-development
38. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/q-box-podarok-detjam-k-novomu-godu-ot-mininnovatsij
39. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/28-01-2020-Clinicalkey
40. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти //
https://mininnovation.uz/ru/news/2121
78
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги
Илмий-техника ахборот маркази
Тошкент - 2020