ТИББИЁТ ВА ЗАМОН Tibbiyot Tibbiyot va zamon ilmiy-ommabop, ijtimoiy-ma’naviy jurnal 1 (104) 2024-YIL YANVAR-FEVRAL МАЪНАВИЙ СОҒЛОМЛИК – МУҲИМ ЗАРУРАТ КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ДАВОЛАНАДИ? ИНСОНЛАР НЕГА ТОБОРА ЖИЗЗАКИ БЎЛИБ БОРМОҚДАЛАР? МИЛЛАТ ҚУЁШИ ВА КЎНГИЛЛАРНИНГ СЕВГАНИ 2024 ЙИЛ – ЁШЛАР ВА БИЗНЕСНИ КЎЛЛАБ-КУВВАТЛАШ ЙИЛИ
– Ўтган йил давомида марказимизда 336 та юқори технологик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди. Уларнинг 34 таси янги усулда шифохонада илк бор жорий этилди. Бу замон билан ҳамнафас бўлишга интилаётган, изланишдан бир лаҳза бўлсин тўхтамаётган олимларимиз, шифокорларимиз эришган ютуқларнинг энг салмоқлиси. Ушбу йилда бу борада янада жиддий вазифаларни ўз олдимизга қўйганмиз. Абдумалик РАҲМОНОВ, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори
ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 3 Муносабат МАМЛАКАТ ТАРА++ИЁТИ ВА ЁШЛАР ЩАЁТИДА МУЩИМ ЎЗГАРИШЛАР ЙИЛИ БЎЛАЖАК Эътироф этиш керакки, республикамизда ёшларга оид давлат сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бизнесни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар ҳам ўзининг кутилган самарасини бераётир. Қадам қўйган янги йилимизда эса ёшлар ва бизнесни қўллабқувватлаш бўйича янада муҳим қадамлар ташланади. Ёшлар юртимизнинг эртанги кунини, келажагини белгилаб берувчи асосий куч эканини инобатга олсак, уларнинг сифатли таълим олиши, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш энг муҳим вазифадир. Демак, жорий йилда ёшлар учун имкониятлар кўлами янада кенгаяди. Президентимиз табригида таъкидланганидек, янги йилда иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратилиши, илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, «яшил» ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилиши, хотин-қизлар ва нуронийларни, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллабқувватлашга алоҳида аҳамият берилиши, ижтимоий соҳалар ривожини мутлақо янги босқичга кўтариш устувор ғояга айланади. Табиийки, бу эзгу мақсадлар юртдошларимизнинг келажакка бўлган умид ва ишончини янада мустаҳкамлайди. Бу жараёнда бизнинг зиммамизга ҳам юксак масъулият юкланади. Жамоамиздаги ёшларни ҳар жиҳатдан қўллабқувватлаш, улар иқтидорини юзага чиқариш жорий йил давомида бизнинг ҳам эътиборимиз марказида бўлади. Соҳага ёш ва билимли мутахассисларни жалб қилиш, уларнинг илмий изланишларига кенг йўл очиб бериш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз. Зотан, инсон манфаатлари устувор ҳисобланган жамиятнинг ҳар бир аъзоси қалбида ватанпарварлик, юртга садоқат, эртанги кунга ишонч туйғуларини камол топтириш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев «Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табриги»да 2024 йилни мамлакатимизда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланишини эълон қилдилар ва бу таклиф кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Абдулҳоди ИМИНОВ, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
4 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН ВАТАН МУСТА+ИЛЛИГИ, МИЛЛАТ ТА+ДИРИ УЧУН КУРАШ — АБАДИЙ КУРАШ Бу фикрлар бежиз айтилгани йўқ. Бугун биз дунёда империяпарастлик ва шовинизм бош кўтараётган, тажовуз ва таҳдид тобора ортаётган, тарихни бузиб талқин қилиш кучаяётган, камситиш, босқинчилик, вайронкорлик ва бирбирига қарама-қарши қўйиш, адоват қўзғаш, урушларни молиялаштириш, ички ишларга аралашиш очиқ-ойдинлик касб этаётган зиддиятли ва мураккаб бир даврда яшаяпмиз. Мустақил давлатларга таҳдидлар турли кўринишларда намоён бўляпти. Баъзан унга бепарво қараймиз, баъзида кампаниябозлик қилиб, кимўзарга жавоб қайтарамиз. Ле- кин биз миллат сифатида англаб етишимиз зарур бўлган бир ҳақиқат бор. Мустақиллик учун кураш қачонки унга нис- батан таҳдидлар юз бергандагина кўзга ташланмаслиги ке- рак. Бу ожиз қараш билан мутлақо муроса қилиб бўлмайди. Зеро, мустақиллик учун жанг мамлакат ва миллат бор экан, ҳеч қачон тўхтамайди. Унутмаслик керакки, бу жанг тўхтаган куни душман- лар бош кўтаради. Улар ҳали-ҳамон мустамлакачилик, ҳукмронлик даъвосидан воз кечгани йўқ, пайт пойлаб ту- рибди. Қачонки биз аҳилликни, бирликни, ҳамжиҳатликни йўқотсак, ичимиздан хоинлар чиқса, Ватан озодлигини кўз қорачиғимиздек асрамасак, бундай вазият душманларимиз- га қўл келади. Баъзан қайсидир коваклардан ўзимизнинг ичимиздан чиққан сотқинларнинг жирканч овози эшитилиб қолади. Улар тутқунлик, қуллик даврларини зўр бериб қўмсайди. Уларнинг сафсатаси «гугурт бир тийин эди»дан бошланади. Ушбу чиркин қарашларга чидаб туриш оғир. Ўша замонларда «Қадринг қанча эди?» дегинг кела- ди. Турмуш қийинлигидан, ночорлигидан аёллар ўзига ўт қўйган, «пахта иши», «ўзбеклар иши» гирдобида оталар қамалган, гўдаклар ўлими ортган, бемақсад уруш туфайли йигитлар жасади темир тобутларда қайтган, болалар пахта қулига айлантирилган даврларни наҳотки, унутган бўлсак? Наҳотки, шундай машъум кунларни қўмсаётганлар орамиз- да бўлса? Бу даҳшат-ку... Мустабид тузумни қўмсайдиганларни буюк ёзувчи Чингиз Айтматов таъбири билан айтганда, манқурт де- гим келади. Наҳотки, қандайдир моддий нарсаларга Ватан мустақиллигини қиёслаш мумкин бўлса? Наҳотки, улар- нинг қалбида миллий ғурур бўлмаса? Ор бўлмаса? Номус бўлмаса? Ўша кимлардир қўмсаётган мустабид тузум бизни миллат сифатида ожиз қилиб қўймадими? Тафаккуримизга қўшиб, мутафаккирларимизни ўлдирмадими? Осмадими? Отмадими? Сургун қилмадими? Агар мустақиллик бўлмаганида эди, биз аллақачон ўзлигимизни йўқотган, қадриятларимиздан айрилган, тил- сиз, эрксиз, ночор бир халққа айланган бўлар эдик. Бугун мамлакат мустақиллиги ҳақида гапираётган айримлар уни оддий ҳодиса сифатида таърифлайди. Йўқ, асло ундай эмас. Мустақиллик мамлакат ва миллат- нинг қаддини тиклади. Мустақиллик миллатнинг онгидан қулликка кўниш синдромини сиқиб чиқарди. Мустақилликнинг бебаҳо имкониятларини, буюк эври- лишларини, улуғ истиқболларини англаш учун мустабид тузумнинг кирдикорларидан хабардор бўлиш, ўша аянчли тарихни чуқур ўрганиш керак. Боболаримиз қанчалик хўрланганини, топталганини, қатағон қилинганини, миллат- нинг ақли, билими, ўтмиши аёвсиз йўқ қилинганини таф- тиш этадиган пайт аллақачон келган. Ҳеч қачон мустабидлик қайтиб келмасин. Халқимиз озод яшасин! Озодлик учун курашга жонини тикадиган авлодлар пай- до бўлсин! Ватанпарвар, миллатпарвар ёшлар майдонга чиқсин! Яхши билингки, Ватан учун, мустақиллик учун кураш бу — абадий кураш. Бу курашдан ҳеч ким ўзини четга олишга ҳаққи йўқ. Бу кураш умуммиллат курашидир. Бу курашда чекиниб бўлмайди. Бугун Ўзбекистон жадал тараққий этаётгани баъзиларга ёқмаслиги аниқ. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бирлиги йўлида улкан ишларни қилаётгани кимларнингдир тинчини ўғирлайди. Юртимизнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни тобора юксала- ётгани душманларимизни безовта қилади. Чунки улар бир пайтлар мустақилликнинг дастлабки йилларида «Бизсиз яшолмайди», «Ўзлари ялиниб келади», «Чегарасини ҳимоя қилолмайди», «Эртага фалон давлат уларни босиб олади», дея фол очган эди. Лекин бу фол тўғри чиқмади. Биз мустақилликни бошимиз узра баланд кўтариб, машаққатли йўлларни мардонавор босиб ўтдик. Давлатимиз раҳбари ҳақли равишда қайд этганидек, бу- гун олдимизда турган вазифалар қанчалик улкан ва мурак- каб бўлмасин, уларни биргаликда ҳал этишга кучимиз ҳам, имкониятимиз ҳам етади. Биз энди кечаги одамлар эмасмиз. Халқимиз ҳам кечаги халқ эмас. Бугун Ўзбекистон дунёдаги нуфузли халқаро ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси. Дунё тинчлигида муҳим ўрин тутадиган мамла- кат. Ўз сўзига, ўз қарашларига эга бўлган қудратли давлат. Ўзбекистон учун қарамлик аллақачон тарихга айланган. Хомтама бўлманг, миллатимизни камситишингизга ин- дамай қараб турмаймиз. Бугун бундай кимсаларга жавоб беришга, кимлигимизни кўрсатиб қўйишга кучимиз ҳам, билимимиз ҳам етади! Айниган каллангиздан чиркин хаёлларни қувинг. Ўзбекистондан, ўзбек халқидан, балки нималарнидир оли- шингиз мумкин. Лекин мустақилликни эмас! Бу сўзларни қулоғингизга қўрғошиндек қуйиб олинг. Бугун Ўзбекистон дунёдаги нуфузли халқаро ташкилот- ларнинг тўлақонли аъзоси. Дунё тинчлигида муҳим ўрин тутадиган мамлакат. Ўз сўзига, ўз қарашларига эга бўлган қудратли давлат. Ўзбекистон учун қарамлик аллақачон та- рихга айланган. Хомтама бўлманг, миллатимизни камситишингизга ин- дамай қараб турмаймиз. Бугун бундай кимсаларга жавоб беришга, кимлигимизни кўрсатиб қўйишга кучимиз ҳам, билимимиз ҳам етади! «Янги Ўзбекистон» газетасининг 2024 йил 21-сонидан олинди. Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев алоҳида қайд этганидек, Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди халқимизнинг бирдамлиги, мамлакат яхлитлиги учун курашиб яшашни ўз ҳаётининг маъноси деб билмоғи керак! Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз! Рустам ХОЛМУРОДОВ, Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси
ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 5 МАЪНАВИЙ СО/ЛОМЛИК – МУЩИМ ЗАРУРАТ Муҳаррир минбари Барчамизга яхши маълум, якунланган йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган кенг кўламли вазифаларни белгилаб берди. Президентимиз қарийб тўрт соатдан зиёд вақт давомида ҳаётимизда маънавият ва маърифатнинг ўрни, бу борада тарихий ўзлигимизга эришиш давомида қўлга киритилган ютуқ ва камчиликлар, миллий маънавиятимиз ривожига аждодларимиз, хусусан, жадид боболаримиз қўшган ҳисса, уларнинг бу борада кўрсатган жасоратлари, галдаги долзарб вазифаларга атрофлича тўхталар экан: «Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ҳарб илм-фан ютуқлари билан бирга миллий қадриятлар руҳида тарбия топган кадрлар сув билан ҳаводек зарур», дея бежиз таъкидламади. Хўш, бунинг маъноси нима? Маълумки, жадид боболаримиз ўз замонасида жадидчилик ғояларини яратар ва тарғиб қилишни кўзда тутар экан, бу ғоялар нафақат миллий, балки умумбашарий қадриятларни ҳам ўз ичига олиши зарурлигига алоҳида эътибор қаратганлар. Узоққа бормайлик, ўзимизнинг Тўрақўрғон фарзанди Исҳоқхон Ибратнинг саккиз тилни билиши, уни омма орасида кенг тарғиб қилиши, ривожланган ғарб мамлакатларидан илғор технология ашёларини олиб келиб, 1908 йилда илк босмахона ташкил этиши ва китоб чоп этишни йўлга қўйгани нафақат Наманган, балки бутун мамлакат аҳли учун жуда катта аҳамиятга молик бўлган дадил маънавий қадам эканлигини унутмаслигимиз зарур.
6 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН Яна бир ҳамюртимиз – биринчи халқ шоири Муҳаммадшариф Сўфизода очган илк жадид мактаби ўз дастурига миллий қадриятлар билан бир қаторда умумбашарий қадриятларни киритгани ҳам кўпчиликка яхши маълум. Шуни мамнуният билан таъкидлаш жоизки, барча соҳаларда бўлганидек, тиббиётда ҳам маънавият масалалари доимо эътиборда. Соҳада Президентимиз йиғилишда илгари сурган ғояларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича муайян режалар белгиланган. Хусусан, олимлар, ижодкорлар тарғиботчиларни таклиф этган ҳолда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб бориш, бу сингари тадбирлар ва «Маърифат соатлари»да жадидлар ҳаёти, фаолияти ва ижоди ҳақида тушунчалар бериб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, соҳа вакиллари орасида кенг жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлиши мумкин бўлган муомала маданиятини юксалтириш, тиббиётчилар одоби, мижоз-беморлар билан мулоқот маданияти каби мавзуларни қамраб олишни назарда тутганмиз. Бу маънавий ютуқларни қўлга киритишда яхши самара беради, албатта. Аҳоли орасида олиб бориладиган профилактик суҳбатларда соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этиш, жисмоний фаоллик ва соғлом овқатланиш мавзулари билан бир қаторда фуқароларга ҳар қандай вазиятда ўзни тута билиш, ортиқча асабийлашмаслик ва зўриқмаслик, муомала қилишда босиқ-вазмин бўлиш, меҳрибонлик, кечиримлилик фазилатларига эга бўлиш ҳақида ҳам сўз юритилиши талаб қилиняпти. Чунки бу маънавият белгисидир. Йиғилишда Президентимиз қуйидаги сўзларни бежиз таъкидламадилар: «Ҳаммамиз бир ҳақиқатни унутмаслигимизни истардим, яъни ҳаёт бор экан, жаҳолат ҳам, маънавий таҳдидлар ҳам бўлиши табиийдир. Аммо энг хатарлиси – юрт келажагига лоқайдлик, эзгу қадриятларга нисбатан бепарволикдир. Тинч ва фаровон ҳаёт қуриш учун, аввало одамлар қалбида бир-бирига ҳурмат, халққа, Ватанга меҳр ва ишонч мустаҳкам бўлиши зарур». Демак, ҳамюртларимиз саломатлиги биз учун нечоғли муҳим бўлса, соҳа вакиллари учун маънавий соғломлик ҳам шу қадар заруратдир! «Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодекси»га кўра, мутахассис ўз фаолиятида унга бевосита мурожаат қилган ҳар бир фуқарога нисбатан жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ нормаларига қатъий риоя қилиши (қўполлик қилмаслиги), уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги керак. Тиббиёт ходими беморнинг жинси, ёши, ирқи, дини, миллати ва ижтимоий келиб чиқиши, моддий таъминланганлиги, сиёсий қарашлари, жамиятдаги обрў-эътиборидан қатъи назар уларга сифатли, са- марали ва хавфсиз тиббий ёрдам кўрсатиши шарт. Унинг фаолияти юқори даражадаги одоб-ахлоқ ва тиббий деонтология қоидаларига асосланган бўлиши шарт. Бу талаблар бемор вафот этган тақдирда ҳам ўзгармай қолиши лозим. Шифокор ўз фаолияти давомида диагностика ва даволаш усулларининг афзалликлари, камчиликлари, оқибатларини ҳисобга олиши зарур. Шунингдек, кодексга кўра, тиббиёт ходими ўз хизмат вазифаларидан келиб чиқиб, қаерда бўлишидан қатъи назар, зарурат туғилганда тиббий кўмакка муҳтож шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Шифокор ён дафтарига
Мамлакатимиз аҳолисига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш чоралари кўрилмоқда. Бу жараёнда эса давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослашти- рилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомил- лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу ҳужжатга асосан, 2021 йил- нинг 1 октябридан давлат бюджети маблағлари эвазига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида давола- нишга йўллаш тизими ишга туширилди. Мазкур қарорда имтиёзли тоифага кирувчи шахслар- га электрон йўлланма асосида кўрсатилган тиббий хиз- мат харажатларини қоплаш Жамғармага юклатилган. Шу боис Давлат тиббий суғурта жамғармаси 2023 йилда 14 та республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, 11 та республика даражасидаги, 41 та ҳудудий ҳамда 34 та нодавлат тиббиёт ташкилоти билан шартнома имзолаган эди. Мазкур тиббиёт муассасаларида имтиёзли тоифа- га кирувчи беморларга кўрсатилган юқори технологик тиббий ёрдам учун сарфланган харажат Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади ва бе- морларга текин тиббий хизмат кўрсатилади. Имтиёзли тоифадаги шахслар эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чоратадбирлари тўғрисида»ги фармонининг 2-иловасида келтирилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Болаликдан ногиронлар; Чин етимлар; I ва II гуруҳ ногиронлари; 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар; Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар; 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари; Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар; Байналмилалчи-жангчилар; «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар- нинг аъзолари; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир- лиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар; Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшдаги) шахслар; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир- лиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патоло- гияли ҳомиладор аёллар; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир- лиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндо- крин касалликларига чалинган беморлар; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир- лиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил ка- саллигига чалинган шахслар; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир- лиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онколо- гия касалликларига чалинган шахслар; Дастурли гемодиализ олувчи беморлар. Мазкур рўйхатда келтирилган имтиёзли тоифадаги шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берадиган йўлланма Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «mis.ssv.uz» ахборот тизими орқали шакллантирилади. Бемор тўғрисидаги маълумотлар кўп тармоқли мар- казий поликлиниканинг тегишли тор соҳа мутахасси- си томонидан ахборот тизимига киритилади. Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан шартнома асосида ишлаётган муассасага бемор маълумоти келиб тушади. Имтиёзли тоифадаги шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан шартномага эга муассаса ўртасида MedRefer электрон дастур ишлаб чиқилган. Ушбу дастурга беморга амалиёт учун сарфла- надиган маблағ киритилади. Амалиёт учун сарфланади- ган маблағ базавий нархлар доирасида Давлат тиббий суғурта жамғармаси бюджети маблағларидан қоплаб бе- рилади. Мухторжон ЖЎРАБОЕВ, ДТСЖ ҳудудий бош мутахассиси. ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 7 КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ДАВОЛАНАДИ?
8 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН Ислоҳотлар – марказлар фаолиятида Албатта, бунда марказ раҳбарларининг муносиб ҳиссаси бор. 1998-2008 йилларда бу даргоҳда Ғофуржон Неъматов бош шифокор сифатида меҳнат қилган бўлса, узоқ йиллардан буён жамоани Абдумалик Раҳмонов на- мунали бошқариб келмоқда. Ҳозирда 395 ўринга мўлжалланган марказда 12 та даволаш бўлими ҳамда 11 та ёрдамчи бўлимлар мавжуд. Уларда вилоят миқёсида 18 ёшгача бўлган бемор бола- лар стационар шароитда даволанади. Ўз навбатида, 185 қатновга эга маслаҳат поликлиникаси томонидан ҳам малакали тиббий хизмат кўрсатиб келиняпти. Марказда педиатрия йўналиши бўйича пульмонология ва аллергология, неврология, ревмокардиология, нефро- логия, гастроэнтерология ва гематология касалликларида замонавий ташхис ва даволаш ишлари олиб борилмоқда. Урология, ЛОР, ортопедия, гинекология, йирингли хирур- гия, неонатал хирургия, кардиохирургия, кўз ва пластик хирургия ва нейрохирургия йўналишларида мураккаб ва юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини бажариш йўлга қўйилган. Сўнгги йилларда марказда бир қатор янги ва самарали даволаш усуллари татбиқ қилинди. Бу борада нейрохирур- гия бўлимига 52 минг АҚШ доллари қийматидаги ней- рохирургик операцион микроскоп келтирилди. Бу бош ва орқа миядаги салбий ҳажмий жараёнларни бартараф этиш ва олиб ташлаш амалиётларини муваффақиятли бажариш имконини яратди. Шу кунгача бир неча оғир аҳволдаги бемор болалар ҳаёти худди шундай амалиётлар туфайли сақлаб қолинди. Авваллари бундай жарроҳлик амалиётла- ри фақатгина Республика ихтисослаштирилган нейрохи- рургия илмий-амалий тиббиёт марказида бажарилган. Бундан ташқари, мазкур бўлимда ўтган бир йил ичида вентрикулоперитониал шунтлаш, герниотомия, кранио- томия, субгалиал дренажлаш, краниовертебрал деком- прессияси, герниотомия миеломенингорадикулолиз ва чурра дарвозасининг пластикаси каби юқори технологик жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди ва натижада 18 на- фар бола соғлом ҳолда оиласи бағрига қайтди. Каримжон Ҳалилов бошчилигидаги травматология бўлими жамоаси ҳам жиддий изланишда. Ўтган йил даво- мида бўлимда туғма сон бошчаларини очиқ ўрнига солиш, ацитобулопластика, Шпрингель касаллигида жарроҳлик амалиёти, туғма маймоқ оёқларда чилла даврида Понцет- ти амалиётлари, жароҳатдан кейинги контрактуралар ва келлоид чандиқлар аутодермопластикаси бўйича 6 та янги ва 75 та юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажа- рилди. Марказнинг кардиожарроҳлик бўлими эса мураккаб юрак туғма нуқсонларининг очиқ усулдаги жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйган. Қолаверса, бўлимда бола- ларда юрак туғма нуқсонларини аниқ ташхислаш ва замо- навий усулда даволаш мақсадида қизилўнгач орқали ЭХО кардиография текшируви йўлга қўйилди. ЛОР бўлими мутахассислари томонидан болаларда вазаматор аллергик ринитни янгича даволаш усуллари қўлланилмоқда. Эндоназал блокадада «Дайняк усули» бўйича жарроҳлик амалиёти бажарилмоқда. Бу касаллик- нинг тузалиш даврини анча қисқартирмоқда. Муртак без- лари лакуналарини махсус шприц ва зонд орқали дори воситалари билан ювиш ва санация қилиш натижасида касалликнинг рецидивланиш кўрсаткичи камайишини амалда исботладилар. Мазкур бўлимда 4 та янги юқори технологик жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйишга муваффақ бўлинди. Шулардан бири – микротия, яъни туғма қулоқ супраси йўқлиги билан туғилган болаларда сунъий қулоқ супрасини ўрнатиш амалиётидир. Урология бўлимига эндоурологик стойка ва голмик ла- зер аппарати олиб келинган бўлиб, улар воситасида транс- уретрал цистолитотомия, трансуретрал уретролитотомия, трансуретрал уретероцеллеэктомия, трансуретрал уретро орқа соҳа клапан резекцияси, трансуретрал стендлаш ва Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятига 45 йил тўляпти. Бу даргоҳ ривожида Каримжон Тўрахўжаев, Ғафуржон Неъматов, Тожиддин Жамолиддинов, Адҳамжон Абдуллаев, Дилбархон Мирғиёсова, Муборак Акмалова, Садриддин Мамадалиев, Сайфиддин Исманов, Муҳаммаджон Дадахонов каби тиббиёт дарғаларининг меҳнати, билими ва тажрибаси асосий аҳамият касб этди. Устоз-шифокорлар шогирдларига нафақат касбга меҳрни, балки фидокорликни ҳам мерос қолдирдиларки, шу боисдан бугун марказ эришган ютуқлар республика даражасида эътироф этилмоқда. ИЛМ ВА ИЗЛАНИШ, ТАЖРИБА
ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 9 стенд олиш амалиётлари йўлга қўйилди. Бу тўртта янги усул билан ўтган йилда 35 та юқори технологик амалиёт- лар бажарилди. – Ўтган йил давомида марказимизда 336 та юқори технологик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди. Уларнинг 34 таси янги усулда шифохонада илк бор жорий этилди. Бу замон билан ҳамнафас бўлишга интилаётган, изланишдан бир лаҳза бўлсин тўхтамаётган олимларимиз, шифокорларимиз эришган ютуқларнинг энг салмоқлиси. Ушбу йилда бу борада янада жиддий вазифаларни ўз ол- димизга қўйганмиз, – дейди марказ бош шифокори Абду- малик Раҳмонов. Дарҳақиқат, эришилган юксак натижалар замирида изланиш, билим, малака ва тажриба ётади. Марказ му- тахассисларининг бир гуруҳи ўтган 2023 йилда чет дав- латларда малака ошириб қайтдилар. Жумладан, бош врач Абдумалик Раҳмонов Германия ва Литва давлатларида соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш, даво- лашнинг янги ва замонавий усулларини амалга татбиқ этиш бўйича, кўз касалликлари бўлими мудири Аббос- бек Бердалиев Ҳиндистонда, ортопедия бўлими врачи Жавлонбек Ҳамидов, гастроэнтерология бўлими ши- фокори Икромжон Далабаев, эрта ёш болалар бўлими врачи Зиёдуллохон Умаров ва реанимация бўлими врачи Олимжон Содиқовлар болаларга шошилинч тиббий ёр- дам кўрсатиш тамойиллари бўйича Россия давлатининг Санкт-Петербург шаҳрида билим ва малака эгалладилар. – Жорий йилда урология бўлими мудири Баҳром Ёқуббоев, маслаҳат поликлиникаси сурдолог-врачи Қодиржон Тошбаев, кўз касалликлари бўлими мудири Аббос Бердалиев, хирург Ҳошимжон Саитқулов, невропатолог Эркинжон Бозоров, ЛОР бўлими врачи, юзжағ жарроҳи Сайфулло Раҳимжонов, ортопед Азизбек Раҳмонов каби шифокорларимизни Россия ва Туркия давлатларида малака оширишлари режалаштирилган, – дейди марказ бош шифокори суҳбатимиз давомида. – Мутахассисларимиз малака ошириб қайтгач, марказда қовуқ сийдик найи рефлюксини эндоурологик усулда бар- тараф этиш, болаларда ринопластика ҳамда функционал эндоскопик синус хирургик амалиёти, болаларда туғма катарактани оператив даволашни йўлга қўйиш, тиббий назологик бирлик бўйича республика даражасида даво- ланаётган беморларни вилоят марказларида янгича за- монавий усулларда даволаш, болалар церебрал фалажи касалликларини янги реаблитация усулларида даволаш, болаларда иккиламчи лаб-бурун деформацияларини бар- тараф этиш, болаларда кўкрак қафаси деформациясини таракоскоп ёрдамида пластик усулда НАССА операцияси- ни амалга ошириш имконияти яратилади. Марказнинг ҳамширалари ҳақида ҳам фақат илиқ фикрларни айтиш мумкин. Уларга олий тоифали ҳамшира Дилдора Маматхонова бир неча йилдан буён сардорлик қилиб келмоқда. – Ўрта тиббиёт ходимларининг барчаси юқори салоҳиятга эга, – дейди Дилдорахон. – Бу уларнинг соҳадаги турли танловларда юқори ўринларни эгаллаёт- ганликларида ҳам яққол намоён бўлмоқда. «Маҳорат дарс- лари», «Устоз-шогирд» анъаналари, малака ошириш курс- лари туфайли юқори тоифали ҳамшираларимиз сони ҳам кенгайиб боряпти. Биз келгусида ўз устимизда мунтазам ишлаб, ютуқларимиз салмоғини оширишни, соғлом бола- лар сафини кенгайтиришни мақсад қилганмиз. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, марказ мута- хассислари туманлардаги тиббиёт бирлашмалариВА МАХОРАТ УЙFУН МАСКАН
10 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН га амалий ёрдам ҳам кўрсатиб келмоқдалар. Ўтган йили туман тиббиёт бирлашмаларида 4000 га яқин болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди, травматология, хирургия ва урология йўналишларида 50 дан зиёд жарроҳлик амалиётлари ба- жарилди. Бу ҳудудий мутахассислар учун маҳорат дарси вазифасини ўтади. Айниқса, марказнинг неонатология бўлимига телемулоқотни яхшилаш мақсадида аудивизуал стойка ўрнатилгани айни муддао бўлди. Натижада ўтган йил- нинг апрел ойидан бошлаб бўлимда туман туғруқ ком- плекслари чақалоқлар бўлимлари билан оғир аҳволдаги чақалоқларни телетиббиёт орқали маслаҳатлашуви йўлга қўйилди. Йил сўнггига қадар 130 дан зиёд оғир ҳолатдаги чақалоқларга маслаҳатлар берилган бўлса, 31 нафар чақалоқнинг ўз вақтида марказ неонатология бўлимига ўтказилгани ва шошилинч ёрдам кўрсатилгани сабабли ҳаёти сақлаб қолинди. Ўз навбатида, марказ республика миқёсидаги ИТИлар, хусусан, РИПИАТМнинг гастроэнтерология, неонотало- гия, пульмонология, хирургия, травматология ва ортопе- дия, кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказлари билан яқин амалий ҳамкорликни йўлга қўйган. Маҳорат дарслари, маслаҳатлашувлар, ҳамкорликдаги юқори тех- нологик амалиётлар ўтказилиши фаолият ривожига, яъни бемор болаларнинг самарали даво топишларига хизмат қилмоқда. Дарвоқе, айни пайтда даво масканида 91 нафар шифокор, 387 нафар ўрта ва 233 нафар кичик тиббиёт ходимлари хизмат қиляпти. Мавжуд 20 та бўлимларда ўз касбига сидқидил ёндашадиган мутахас- сислар фаолият олиб бормоқда. Шу ўринда яқинда ташкил этил- ган онкогематология бўлими ҳақида батафсил сўз юритишни лозим топ- дик. Мазкур бўлим жами 30 ўринга мўлжалланган. Бўлим мудири Жамо- лиддин Ҳошимовнинг таъкидлашича, бўлимда 3 нафар врач, 16 нафар ҳамшира фаолият юритмоқда. Бу ерда онкологик ва гематологик касалликлар билан даво- ланаётган беморлар учун барча шароит- лар яратилган, дори-дармонлар давлат томонидан ажратилмоқда. – Бўлимимизда даволанаётган бемор болалар учун даво чоралари баробарида психологик ёрдам ҳам жуда зарур, – дейди Жамолиддин Ҳошимов. – Шунинг учун врач ҳамда ҳамшираларимизнинг барчаси хушмуомала, беморларга жуда меҳрибон бўлишга ҳаракат қиладилар. Айниқса, врач-гематолог Равшанбек Турсунов, болалар онкологи Зарифжон Мирзараҳимов, ҳамшираларимиз Озода Турғунова, Насиба Абдурайимова, Зайнабхон Ғайбуллаева, Назира Артиқоваларнинг беморларга муома- ласи, малакали даво муолажасидан бўлим мудири сифати- да мен ҳам, беморларнинг ота-оналари ҳам жуда мамнун. – Қизим Сабинахон уч қизимнинг кенжаси, – дейди чортоқлик Шоҳиста Имодуллаева. – У ҳозир 4 ярим ёшда. Бир ярим ёшидан бери апластик анемия касаллиги билан курашиб келамиз. Йил бўйи деярли касалхонадамиз. Ав- вало, мана шу бўлимнинг очилганидан ниҳоятда севин- дик. Барча шароитлар мавжуд. Энг муҳими, шифокор ва ҳамширалар тажрибали, ширинсўз, фарзандларимизга ўз боласидек меҳр кўрсатишади. Уларга чин юракдан мин- натдорлик билдираман. – Сўнгги йилларда диагностика ишларининг такомил- лашиши сабабли онкогематологик касалликларга чалин- ган болалар нисбатан кўп аниқланяпти, – дейди бўлим шифокори онкогематолог Равшанбек Турсунов. – Олим- лар экологик муаммолар, оиладаги носоғлом муҳит, бола- ларга салбий муносабат, улар психологиясидаги жиддий ўзгаришлар бу каби касалликларга кенг йўл очиб бераёт- ганини таъкидлашмоқда. Бу халқимиздаги «Бола – гул» деган иборанинг нақадар ҳақ эканини кўрсатади. Гулни қанчалар авайласак, болаларни ҳам шунчалар эҳтиёт қилишимиз керак. Қаттиқ қўрқув, муттасил руҳий босим, руҳий ва жисмоний зўриқишлар болаларни мана шундай оғир касалликларга дучор этиши мумкинлигини ҳар бир ота-она англаб етиши керак. Мана шундагина бу касал- ликни улар ўртасида учрашининг олдини олган бўламиз. Марказнинг реанимация ва анестезиология бўлими – бу беморнинг ҳаёти учун жиддий кураш жараёни бўлиб ўтадиган жой. Бўлим ходимларининг билим, маҳорат ва тажрибаси ҳам шунга жавоб беради. 12 ўринли бўлимда айни пайтда 12 нафар врач, 30 нафар ҳамшира фаолият юритмоқда. 9 нафар анестезист ҳамда 15 нафар кичик тиббиёт ходимларининг ҳам беморлар саломатлигини сақлашда хизматлари жуда катта бўляпти. Бўлимга 2008 йилдан буён тажрибали мутахассис Алишер Арипов мудирлик қилиб келмоқда. Аҳмаджон Хожимирзаев, Малоҳат Жабборова, Олимжон Содиқов, Қаҳрамон Азизов, Мусохон Саидолимов сингари шиИЛМ ВА ИЗЛАНИШ, ТАЖРИБА
ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 11 фокорлар, Муқаддасхон Абдуллаева, Манзурахон Ма- мажонова, Замирахон Дарвешова, Нозимахон Юсупова, Гулбаҳор Аҳмедова каби ҳамшираларнинг фидокорона меҳнати туфайли жажжи беморлар маълум муддатдаги хавотирларни ортда қолдириб, соғлом ҳаётга қайтмоқда. Жамоа эришаётган муваффақиятларда бўлим катта ҳамшираси Муқаддасхон Ғаниева ҳамда бўлим бекаси, «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони соҳибаси Гулчеҳра Холматоваларнинг алоҳида ҳиссаси бор. Муқаддас опа 35 йиллик иш тажрибасига эга, бўлим ҳамшираларига 2008 йилдан буён бош бўлиб келмоқда. У ҳамшираларнинг нафақат ўз ишини аъло даражада уд- далашини назорат қилади, балки беморларга муомала- си, ўз устида изланиши, истеъдод ва қобилиятини юзага чиқаришларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Бошқача айтганда, ҳамширалар Муқаддас опанинг қизлари, син- гилларидек бўлиб кетишган. Жамоада бундай муҳитни яратиш аслида осон эмас. – Ҳар бир ҳамшира кунлик ишини бошлар экан, кайфиятига разм соламан, – дейди Муқаддас Ғаниева биз билан суҳбатда. – Кайфияти яхши бўлмаса, саба- бини сўрайман. Оиласидаги муаммоларини ҳал этиш бўйича маслаҳатларимни бераман. Яратганга шукр, ҳамшираларимизнинг барчаси оилани ҳам, ишни ҳам бир- дек олиб борадиган, уқувли, эпчил, маҳоратли аёл-қизлар. Бўлим мудири Алишер Арипов зиёлилар юрти – Чортоқ фарзанди. У чин маънода маърифатли оилада туғилиб-ўсган, ота-онасининг дуосини олаётган, фарзанд- ларига энг яхши ота, намуна бўлишни уддалаган инсон. Албатта, оилада тинчи, бахти бўлган, ота-она дуосини олиб яшаётган шифокор касбда ҳам ютуқларга эришади. Алишер Арипов – жамоанинг каттаю кичигига бирдек меҳрибон, чуқур билим ва тажрибага эга мутахассис. – Бўлимимизда ҳозирда ўткир пневмония, талваса ху- ружи, юрак туғма нуқсонлари билан оғриган кичик бемор- лар даволанмоқда, – дейди А. Арипов. – Бемор болалар ва уларнинг яқинлари биз олиб бораётган даво муолажалари, ҳукуматимиз томонидан ташкил этилган дори-дармон таъминоти, қолаверса, шифокор ва ҳамшираларимиз хиз- матидан мамнун. Мен шу ўринда ота-оналарга болалар са- ломатлигига эътиборли бўлишларини таъкидлаган бўлар эдим. Болалар шамоллаганида улар зудлик билан шифокор кўригидан ўтишлари шарт. Ўзбошимчалик билан даво- лашга уриниш болаларни оғир аҳволга солиб қўяди. – Ўғлимдаги туғма юрак нуқсони, камқонликнинг ўткир даражаси туфайли марказнинг мана шу реанимация ва анестезиология бўлимида тез-тез даволанишга мажбур бўламиз, – дейди Муҳайё Акбарова. – Бу гал ҳам болам оғир аҳволда бўлимга ётқизилди. Врач Алишер Арипов- нинг зудлик билан кўрган даво чоралари туфайли ўғлим ўзига келди, овқатланишни бошлади. Улардан жуда миннатдорман. Нафақат болаларимизни, балки биз оналарнинг ҳам кўнглига қарайдилар. Далда берадилар, тушкунликка тушиб қолмаслигимизни таъкидлайдилар. Мана шундай докторларнинг борига шукр. Улар борки, биз каби оналар- нинг кўнглига ёруғлик киради. Чунки она учун бола энг азиз неъматлардан бири. Шифокорларга, ҳамшираларга, бўлимнинг барча ходимларига, марказ раҳбариятига барча оналар номидан раҳмат айтаман. Марказнинг яна бир – кардиоревматология, нефроло- гия ва гастроэнтерология бўлими ҳам ҳар йили юзлаб бе- мор болалар шифо топаётган маскан. 35 ўринли бўлимда Иброҳимжон Абдуллаев, Икромжон Далабоев, Нилуфар Шамсуддинова каби билим, маҳорат ва тажрибада тенгсиз шифокорлар фаолият олиб боришади. 19 нафар ҳамшира ва 17 нафар кичик тиббиёт ходимларининг барчаси ўз иши- га масъулият билан ёндашишга одатланган. Улар орасида катта ҳамшира Марямхон Юсупова, палата ҳамширалари Ёқутхон Жабборова, Гулчеҳра Қўчқоровалар номини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз ўринли. Гастроэнтерология бўлими врачи Икромжон Далабоев журналимиз мухлисларига бир қатор илмий мақолалари билан яхши таниш. У ва кардиоревматолог Иброҳимжон Абдуллаев жуда кўп шогирдларнинг устози ҳисобланади. Иброҳимжон Абдуллаев соҳадаги самарали фаолияти боис II даражали «Соғлом авлод учун» ҳамда «Эл-юрт ҳурмати» орденига сазовор бўлган. Унинг ҳам долзарб мавзудаги илмий мақолалари журналимиз саҳифаларида мунтазам равишда бериб борилади. Биз сўз юритаётган мазкур бўлимда ҳам касалликлар самарали даволанмоқда. Бемор болалар ва уларнинг яқинлари жамоа хизматидан мамнун. Бунга беморлар билан суҳбатимиз давомида ишонч ҳосил қилдик. Бир сўз билан айтганда, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази – бу илм ва изланиш, тажриба ва маҳорат уйғун маскандир. Ушбу мақоламиз орқали соҳадаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси, замон билан ҳамнафас бўлишга интилаётган тиббиёт вакиллари меҳнатини эъти- роф этмоқликни мақсад қилдик. Марказдан қайтар эканмиз, бизда шундай хуло- са туғилди: Носиржон Ҳакимов, Самсоқжон Камолов, Ғайбулло Шарипов, Ёдгормирза Нурматов, Тўлқин Аб- дуллажонов, Муса Обидов сингари, Иброҳимжон Абдул- лаев, Каримжон Ҳалилов, Эркинжон Бозоров, Ғайбулло Шарипов, Манзурахон Ҳожиматова, Дилфуза Болтабоева, Дилбар Азизова, Улуғбек Бойматов каби ва бошқа кўплаб бўлим мудирлари ва шифокорлар умри бахшида бўлган ва бўлаётган даргоҳнинг нуфузи вақт ўтган сари янада ортаверади. Чунки бугун бу касбга том маънода муносиб, болалар беморлигин ўз бедорлигига ва оналар шодлигига алишаётган салоҳиятли ва аҳил жамоа бор! Манзура ЭРГАШЕВА, Шаҳло ТОШБЕКОВА. ВА МАХОРАТ УЙFУН МАСКАН
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегацияси ўтган йилнинг ноябрь ойида Бельгия давлатининг Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда иштирок этди. БРЮССЕЛЬ ТААССУРОТЛАРИ 12 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН Мазкур «Жамоат ходимлари Интернационали Ев- ропа Федерацияси» (EPSU)нинг навбатдаги 72-Ижроия қўмитаси йиғилишида аъзо давлатларнинг вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари ка- саба уюшмаси Республика Кенгашининг Халқаро ва жа- моатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассиси За- фаржон Ҳасанов, уюшманинг Жиззах вилояти Кенгаши раиси Мелитожи Якубов ва мен қатнашдик. Халқаро анжуман кун тартибига киритилган барча масалаларни кўриб чиқиш жараёнида биз ҳам ўз фикр ва таклифларимизни ўртага ташладик. Анжуманда халқаро миқёсда, яъни хорижий давлатлар соғлиқни сақлаш тизимларидаги ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлардан бохабар бўлдик. Бу жа- раёнда мамлакатимиз Тармоқ касаба уюшмаси республи- ка Кенгаши ва унинг жойлардаги ҳудудий кенгашлари фаолиятини чуқур таҳлил қилиш, таққослаш имконияти пайдо бўлди. Албатта, юртимизда соғлиқни сақлаш тизи- мидаги касаба уюшмалари томонидан соҳа ходимларига кўрсатилаётган эътибор самараси, меҳнат муносабатла- рини тартибга солиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, улар- нинг лойиҳаларини тузишда касаба уюшмаси вакилла- рининг ҳам иштироки таъминланмоқда. Айниқса, Ўзбекистонда соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилинаётгани, меҳнат муносабатларининг тартибга со- лингани, иш берувчилар билан ҳамкорликда ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида иш ташкил этилаёт- гани халқаро анжуманда алоҳида эътироф этилди ва бу бизни чексиз қувонтирди. Шу ўринда халқаро анжуманда кўриб чиқилган асосий масалаларга тўхталиб ўтмоқчиман. Анжуман асосий кун тартибига 11 та масала киритилиб, ҳар бир масала юзасидан кичик бандларда яна кўплаб масала- лар қўйилди. Кун тартибидаги масалаларнинг барчаси долзарб эди. Барча масалалар тасдиқланиб, муҳокама қилиниб, улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, аъзо давлатларнинг халқаро даражада- ги келишувлари ҳамда тармоқ касаба уюшмаларининг халқаро устав ва низомларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди ҳамда тасдиқланди. ЕФПОО Конгресси то- монидан кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар юза- сидан киритилиши лозим бўлган тегишли таклифлар тасдиқланди. Секторлар, тармоқлар ва тармоқлараро му- аммоли масалалар бўйича аъзо давлатлар вакиллари бер- ган таклифлар ва уларнинг ечимлари муҳокама этилиб, вазифалар белгиланди. Европарламентнинг келгуси фаолиятига тегишли номзодлар сайланди, демократик қадриятлар ва бир- дамликка асосланган ташкилотни ривожлантириш учун ЕФПООнинг асосий талаблари қайтадан кўриб чиқилди. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа ходимларининг иж- тимоий ҳимояси ва уни ривожлантириш чора-тадбир- ларини кўриб бориш, аёллар ҳуқуқлари ҳамда гендер тенглик, ёшлар ишлари масалалари, уларнинг муаммо ва қизиқишларининг тизимли ўрганиб борилиши, молиявий масалалар ва кадрлар тайёрлаш масалалари, тармоқ тизимида ишловчи ходимларга, лозим бўлганда, масо- фавий ишлаш бўйича тармоқлараро шартномалар тузиш тўғрисида келишувларни тасдиқлаш, аъзолик афзалликлари юзасидан тарғибот ишларининг бориши ва бошқа тааллуқли масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижросини таъминлаш борасида вазифалар бел- гиланди. Бир сўз билан айтганда, халқаро йиғилиш ишчанлик руҳида, жуда кўтаринки кайфиятда, ҳар бир масалага кенг қамровли ва чуқур ёндашувлар асосида ўтди. Хорижий давлатлардаги ҳамкасблар билан суҳбатлар чоғида юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва амалий натижалар ҳақида сўзлаб бердик. Улар Ўзбекистонда бу соҳада амалга оши- рилаётган ижобий ишлардан хабардор эканликлари ва бу жараённи юқори баҳолаганликлари бизни беҳад мамнун қилди. Халқаро анжумандан олган билим, маълумот ва та- ассуротларимиз жорий йилда фаолиятимизни янада ри- вожлантириш, амалий натижалар самарадорлигига эри- шишимиз учун хизмат қилади. Аббосхон МАМАДАЛИЕВ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгаши раиси, «Соғлиқни сақлаш аълочиси».
ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 13 ШАРАФЛИ ЙУЛДАГИ ШИФОКОРЛАР - Эҳтиром – Сулоламизнинг тиббиёт соҳасига илк қадами бобомдан бошланган, – дея сўз бошлади суҳбатимиз аввалида Ёрқиной Дадабоева. – Бобом Юсуфжон Дадабоев 1907 йилда таваллуд топган бўлиб, 1943 йилда Иккинчи жаҳон урушидан ярадор бўлиб оиласи бағрига қайтгач, вилоятимиз соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг хўжалик ишлари бўйича муовини сифатида кўп йиллар ишлаганлар. Бувим Матвиенко Зинаида Алисовна эса ҳамшира бўлиб, улар ҳам урушда ҳамширалик қилганлар. Амаким Неъматилла Турғунов 1938 йилда туғилиб, 2002 йилда вафот этганлар. У киши шифокор-олим, тиббиёт фанлари номзоди сифатида академик Гавриил Абрамович Илизаров раҳбарлигида ниҳоятда аҳамиятли илмий изланишларни олиб борган. Амаким Наманган травматология мактаби асосчиси Муҳиддин Акрамовнинг энг яхши шогирдларидан эди. У Россия Федерациясининг Курган шаҳрида жойлашган Г. Илизаров мактабида таҳсил олган, найсимон суякларнинг синишида «Илизаров аппарати»ни қўллаш бўйича диссертациясини ҳам муваффақиятли ҳимоя қилган. Дарҳақиқат, Неъматилла Турғунов Наманган вилоятида биринчи бўлиб «Илизаров аппарати»ни беморларда қўллади, гипсли боғлам қўйиш травматик остеосинтез операцияларига нисбатан афзаллигини кўрсатиб бера олди. Мазкур даволаш усули ва унинг афзалликлари қўшни республикалар шифокорларида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Неъматилло Турғунов 1981-1986 йилларда вилоят кўп соҳали шифохонаси травматология бўлими мудири вазифасида ишлаганида, яна кўплаб инновацион даволаш усулларини амалиётга тадбиқ этди. 1986 йили вилоят травматология ва ортопедия шифохонаси ташкил этилгач, мазкур шифохонада бўлим мудири вазифасида фаолиятини давом эттирди. – Ота йўлидан борган аммам Гулчеҳра Турғунова ҳам травматология соҳасини танлади, – дея суҳбатни давом эттиради Ёрқиной. – У 1986 йилдан вилоят травматология ва ортопедия шифохонасида отасидан соҳанинг барча сир-асрорларини мукаммал ўрганди. Ўзбекистон травматология ва ортопедия илмий текшириш институтида таҳсил олди, тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди. 2009-2011 йиллари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали илмий секторига мудирлик қилди. Амаким ва аммам ҳозир орамизда йўқ, бироқ уларнинг ишини жуда кўпчилигимиз давом эттиряпмиз. Биз оилавий суҳбатларда, албатта, уларни эслаймиз. Фарзандларимизни, жиянларимизни уларга муносиб авлод бўлишга, изларидан боришга ундаймиз. Давоми 14-15-бетларда. Ҳар бир инсоннинг қалб тубида фахр туйғуси бўлади. Бу касб, иқтидор, оила, фарзандлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар инсон ўз аждодлари билан фахрланса, улар босиб ўтган шарафли йўлдан бораётган бўлса, бу чин маънода ҳавасга лойиқ бахт. Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, бу инсоннинг ўзлиги билан боғлиқ тушунчадир. Қаҳрамонимиз – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг Болалар анестезиология ва реанимация бўлими врач-ординатори Ёрқиной Дадабоева ана шундай – шифокорлар сулоласи вакили. Унинг фаолиятига назар ташлаш асносида сулола ҳақида ҳам кўп маълумотларни билиб олдик.
Бошланиши 13-бетда. Ёрқинойнинг ўзи ҳам ана шундай олим ва олималар, туғма тиббиёт вакилларининг давомчиси сифатида 1979 йилда Наманган шаҳрида дунёга келди. 2002 йилда Андижон давлат тиббиёт институтининг педиатрия факультетини аъло тамомлади ва иш фаолиятини РШТЁИМ Наманган филиалида врач-лаборант сифатида бошлади. У 2009 йилда Андижон давлат тиббиёт институтининг магистратура босқичини тугатди. Шундан буён РШТЁИМ Наманган филиалида болалар анестезиология ва реанимация бўлимида жажжи беморлар ҳаёти ва саломатлиги учун курашиб келмоқда. – 2010 йилдан бери вилоятимиздаги 11 та туманлардаги жонлантириш бўлимларидаги ҳамкасбларимизга малакали ёрдам бериб, ўз тажрибаларимизни ўргатиб келмоқдамиз, – дейди Ёрқиной. – Бундан ташқари, ҳар ойда туманларга чиқиб, неонатологлар ва педиатрлар иштирокида маҳорат дарслари, давра суҳбатларини ўтказмоқдамизки, бу ёш мутахассисларнинг тажриба ва билимлари ортишида катта аҳамият касб этмоқда. Ёрқиной Дадабоева – ўз устида тинмай изланишга одатланган шифокор. У шу кунгача халқаро ва республика миқёсида ўтказилган илмий-амалий конференцияларда фаол иштирок этиб келмоқда. Халқаро ва республикамиздаги қатор нуфузли илмий журналларда муҳим мавзулардаги мақола ва тезислари чоп этилган. У кўплаб халқаро илмий анжуманларда ўз маърузалари билан қатнашиб келади, балки қайта тайёрлаш курсларини ҳам муваффақиятли тугаллаган. Айниқса, 2016 йилда республикамизда чақалоқлар геморрагик касаллиги, бош мияга нотравматик қон қуйилиши кўпайганлиги сабабли ушбу касалликни барвақт аниқлаш бўйича изланишлар олиб бориб, янги туғилган чақалоқларда биринчи соатлар давомида витамин «К» етишмовчилиги кузатилиши ва бунинг олдини олиш чораларини ўз мақолаларида ёритиб берди. Мунтазам равишда туманлардаги тез тиббий ёрдам филиалларида гинеколог ва неонатологларга шу мавзуда маърузалар ўқиди. 2019 йилда Республика анестезиолог ва реаниматологлар малакасини ошириш институти анестезиология ва реанимация кафедраси ҳамда «Федерал реаниматология ва реабилитология илмий-клиник маркази» биргаликда Тошкент шаҳрида ўтказган «Проблемы анестезии при полостных оперативных вмешательствах и интенсивная терапия критических состояний» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда қатнашди. Ўз навбатида, Туркия давлати врачлари билан биргаликда «Болаларга шошилинч ёрдам кўрсатиш» мавзусидаги ўқув курсларини тамомлаб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида тренер сифатида мутахассисларни ўқитди. 2021 йилда «Анестезиологическое обеспечение и интенсивная терапия при множественном эхиноккозе печени у детей» мавзусида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигидаги ХХV илмий-амалий конференцияда иштирок этди ва унинг маърузаси конференция материаллари тўпламида чоп этилди. Булар – изланувчан мутахассис эришган ютуқларнинг айримлари, холос. Гувоҳи бўлганингиздек, бежиз у тарбия топган сулола хусусида батафсил сўз юритмадик. Бугун ҳам Ёрқинойга ҳамфикр ва ҳамнафас бўлиб келаётган жигарлар борки, уларнинг ҳар бирини тиббиётимиз ривожида муносиб ҳиссаси ШАРАФЛИ ЙУЛДАГИ ШИФОКОРЛАР - 14 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН
бор. Келинг, улар ҳақида яна Ё р қ и н о й н и н г ўзи гапириб бера қолсин: – Онажоним Олтиной Турғунова билан ҳақли равишда фахрланаман. Чунки улар бутун ҳаётини болалар соғлиги йўлида сарф этганлар. Ҳолам Ҳулкарой Турғунова ҳам малакали шифокор сифатида эл ардоғида. Аммаларимдан бири – Адолат Дадабоева ҳозирда Янгиқўрғон тумани стоматология поликлиникасида ишлаяпти. Салбархон (Дадабаева) аммам ҳам стоматолог, у айни пайтда Наманган шаҳар болалар стоматология поликлиникаси шифокори. Зиёдахон аммам эса Самарқанд педиатрия институтини тугатган, ҳозир Наманган шаҳар кўп тармоқли оила поликлиникасининг педиатр-врачи, Ўғилой аммам эса вилоят эндокринология маркази ҳамшираси. Шу ўринда бобомнинг сўзлари ёдимга тушади. Буни бизга дадам айтиб берганлар. Онамнинг оталари, яъни бобом Тошпўлат Турғунов Иккинчи жаҳон урушида ярадор бўлиб госпиталда ётган чоғида бувим Матвиенко Зинаида Анисивна билан танишган эканлар. Ўрталарида муҳаббат пайдо бўлиб, Ўзбекистонга келгач, турмуш қуришган. Бобом бувимга доим: «Фарзандлар кўрсак, қизлар сенга ўхшасин, ўғиллар эса ватан ҳимоячиси бўлишсин», деган гапни кўп айтар эканлар. Балки шу ният ортида қизлар шифокорлик, ўғиллар ички ишлар соҳасини танлашди. Ҳа, шифокорлар сулоласи давом этмоқда. Ёрқинойнинг опаси Тўлқиной Наманган шаҳар 7-сонли оила поликлиникаси шифокори, синглиси Барчиной вилоят болалар кўп тармоқли шифохонасининг педиатр-врачи. Бугун тиббиёт институтларининг турли босқич ва турли йўналишларида таҳсил олаётган Юсуфжон Санжаров, Ойдина Турғунова, Мубинахон Тўлқинова, Зилола Иминовалар ҳам соҳанинг сирасрорларини қунт билан ўрганишмоқдаки, эртага уларнинг бири кардиолог, бири болалар шифокори сифатида соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият бошлайдилар. Улар ҳам аждодлар босиб ўтган йўлдан борадилар, уларга муносиб бўлмоқлик истаги билан фақат олдинга интиладилар, ўзгаларга ибрат ва намуна бўла оладилар. Худди Ёрқиной каби! Манзура ЭРГАШЕВА. ПЛАСТИК ЖАРРОЩЛИК АМАЛИЁТИ +АЧОН ЎТКАЗИЛАДИ? Бобур ТОИРОВ, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири: — Баъзи инсонлар ташқи кўринишидаги ай- рим нуқсон ва деформациялар сабабли қаттиқ тушкунликка тушади. Пластик жарроҳлик, авва- ло, ана шундай шахсларни жамиятга қайтариб, уларни аввалгидек ҳаёт кечиришига ёрдам беради. Яъни, бундай амалиёт фақат гўзал бўлиш истагидаги аёлларнинг орзулари ушалишигагина эмас, балки кимнингдир танасига етган жароҳатлардан кейинги асоратларни даволаш, куйишдан кейинги келлоид чандиқлар ва функционал етишмовчиликларни бартараф этиш ҳамда туғма нуқсонлар билан туғилган болаларни даволашда қўлланилади. Пластик жарроҳликда тўқималарнинг жойи ўзгартирилиши, тананинг бошқа қисмидан олин- ган тўқималар кўчириб ўтказилиши, организмга ёт, бироқ унга безарар бўлган металл, пластмасса, синтетик толалар имплантация қилиниши мум- кин. Ушбу амалиёт пластик реконструктив ва пластик эстетик йўналишларида амалга оширилади. Реконструктив пластик жарроҳлик амалиёти туғма ва орттирилган нуқсонлар — бош суяги аномалияси, юқори ва пастки жағларнинг туғма ва орттирилган деформациялари, куйиш, автоҳалокат ҳамда оғир касаллик сабабли орттирилган нуқсон ва деформациялар оқибатларини бартараф этиш, тўғрилаш, тана аъзоларига маълум вазифаларни қайтариш мақсадида ўтказилади. Эстетик пластик жарроҳлик амалиёти эса асо- сан юз ва тананинг йиллар ўтиши мобайнида ри- вожланган эстетик етишмовчиликларини барта- раф этишга ёрдам беради. ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 15
9-fevral – Alisher Navoiy tavallud topgan kun B utun turk dunyosi Alisher Navoiyni «Shams ulmillat» — millat quyoshi deb hamma davrlarda e’zoz bilan tilga oladi. Butun umrini turkiy til mavqeini ko‘tarish, turkiy adabiyot imkoniyatlarini dunyoga tan oldirish, turkiy davlatchilik asoslarini mustahkamlashga, jamiyatda haqiqat va adolat mezonlarini qaror toptirishga bag‘ishlagan bobokalonimiz bu e’tirofga to‘la-to‘kis munosib va haqlidir. Alisher Navoiy 1441-yil 9-fevralda Xuroson o‘lkasining poytaxti Hirotda tug‘ildi. Zamondoshlari uni «Nizomiddin Mir Alisher» deb ulug‘laganlar. «Nizomiddin» – din nizomi deganidir. Ko‘pincha, mansab egalariga nisbatan aytilgan «Mir» – Amir demakdir. Chunki u Husayn Boyqaro saroyidagi eng nufuzli Amir bo‘lgan. Alisher bolalikdan ma’rifatli oila muhitida tarbiya topdi. Navoiyning otasi G‘iyosiddin Muhammad temuriylarga yaqin amaldorlardan bo‘lib, o‘z davrining obro‘li va ma’rifatli kishilaridan sanalgan. Adabiyotshunos Davlatshoh Samarqandiyning yozishicha, u o‘g‘li Alisherning tarbiyasiga, kelajakda fazilatli odam bo‘lib yetishmog‘i uchun astoydil harakat qilgan. Onasi Kobul amirzodalaridan Shayx Abusaid Changning qizi bo‘lgan. Bo‘lajak shoirning tog‘alari Mir Said (Mirsayid) Kobuliy yaxshi shoir, Muhammad Ali G‘aribiy shoir, sozanda va xattot edilar. Alisher maktabda bo‘lajak Sulton Husayn Boyqaro bilan birga o‘qidi. U erda savod chiqardi, she’r o‘qish va yod olish, she’r bitishga bolalikdan havas uyg‘ondi. Kichik maktab yoshida fors shoiri Farididdin Attorning kattalar ham tushunishi qiyin bo‘lgan «Mantiq ut-tayr» MILLAT QUYOSHI VA KO‘NGILLARNING SEVGANI 16 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН
dostonini fors tilida o‘qib, uqib, yod olgani uning yoshlik iste’dodining muhim qirralaridan edi. 1447-yilda podshoh Shohruh Mirzo vafot etib, poytaxt Hirot notinch bo‘lib qoladi. Alisherlar oilasi Iroqqa ko‘chib ketadi. Yo‘lda Taft shahrida Alisher mashhur tarixchi Sharafiddin Ali Yazdiy bilan uchrashadi, tiyrak va aqlli bolakayning zukkoligidan mamnun bo‘lgan keksa olim uning haqqiga duolar qiladi. Xalq orasidagi «ulug‘lar duosi qabul bo‘ladi», degan naql bejiz emas. Alisherlar xonadoni 1451-yilda Hirotga qaytadi. Ko‘p o‘tmay, taxtga Abulqosim Bobur Mirzo o‘tiradi. Alisherning otasi G‘iyosiddin Muhammad Sabzavorga hokim qilib tayinlanadi. Alisher esa o‘qishni davom ettiradi. 1453-yilda Alisherning otasi G‘iyosiddin Muhammad vafot etdi. Alisher Abulqosim Bobur xizmatiga kirdi. Avval Sabzavorda, so‘ng Mashhadda yashadi. Ikki maktabdosh do‘st – Husayn va Alisher yana birga bo‘ldilar. Bu yillar ham yosh Alisher uchun o‘qish va bilim egallash yillari bo‘ldi. She’rga mehr Alisherni ijodga undadi. U 7-8 yoshlaridan she’r yoza boshladi. O‘zbekcha she’rlariga «Navoiy», forscha she’rlariga «Foniy» taxallusini qo‘ydi. O‘smirlik davrlarida Alisher o‘qishda va yozishda tinim bilmas, she’r mutolaasidan charchamas edi. «Muhokamat ul-lug‘atayn» asarida o‘zining yoshlik chog‘ida mashhur o‘zbek va fors shoirlari nazmidan 50 ming bayt (100 ming misra) she’rni yod bilganini so‘zlaydi. Bolalik vaqtlaridayoq o‘z davrining Amir Sho‘hiy, Lutfiy, Kamol Turbatiy kabi shoirlari bilan yaqindan aloqada bo‘ldi. Otasi vafotidan so‘ng unga taniqli ilm va adabiyot, san’at arboblaridan Sayyid Hasan Ardasher, Pahlavon Muhammad kabilar otalik qildilar. Sabzavorlik olim va shoir Darvesh Mansurdan aruz bo‘yicha ta’lim oldi. 1457-yilda Abulqosim Bobur Mirzo vafot etdi. Uning o‘rnini Abusaid Mirzo egalladi. Husayn Boyqaro taxt uchun kurashga sho‘ng‘ib ketdi. Navoiy esa Mashhad madrasalarida o‘qishni davom ettirdi. 1464-yilda Hirotga qaytib kelgan shoir hayotida noxushliklar boshlandi. Abusaid Mirzo taxtga da’vogar Husayn Boyqaroning yaqin kishilarini ta’qib ostiga oldi. Alisherning ota mulkini musodara qiladi, tog‘alari Kobuliy va G‘aribiylarni qatl ettiradi. Navoiy 1460-yillarning ikkinchi yarmida Samarqandda yashadi. Temurbek poytaxt qilgan bu ko‘hna shahar uning hayotida o‘chmas iz qoldirdi. Bu erda o‘z davrining yetuk olimlaridan, xususan, shu kungacha asarlari islom olamida mo‘tabar sanalib kelayotgan Fazlulloh Abulays Samarqandiydek allomadan saboq oldi. Keyinchalik bu shaharni o‘z asarlarida «firdavsmonand» (jannatmisol) deb ta’rif etdi. Bu erda shoir sifatida juda katta shuhrat topa bordi. Bir devonga yetib ortadigan asarlari bo‘lishiga qaramay, kamtarlik tufayli bo‘lsa kerak, o‘zi tartib bermaganligi uchun 1465-1466-yillarda uning muxlislari she’rlarini to‘plab, «Devon» tuzdilar. Bu kitob bugungi kunda shartli ravishda «Ilk devon» deb nomlanadi. 1469-yilda Hirot taxtiga Husayn Boyqaro chiqadi va Samarqandga xat yo‘llab, Alisher Navoiyni o‘z yoniga chaqirib oladi. Davlat ishlariga jalb etadi, avval muhrdor, so‘ng vazir qilib tayinlaydi. Muhrdor — davlat hujjatlarini rasmiylashtiruvchi amaldor. Shoir 1487-1488-yillarda Astrobodga hokimlik qildi. Husayn Boyqaro hokimiyat ishlarida Navoiyning aql va sadoqatiga tayanib ish ko‘rdi. Uning qarshiligiga qaramasdan, shoirni yuqori martabalarga tayinladi. Buyuk shoir «amiri Kabir» (ulug‘Amir), «Amir ul-muqarrab» (podshohga eng yaqin Amir) unvonlariga musharraf bo‘ldi. Uning vazirlik yillari Hirotda obodonlik ishlari avj olgan, madaniyat gullab-yashnagan, adolat va haqiqat tug‘i baland ko‘tarilgan davr bo‘ldi. «Ilgimdan kelganicha, – deb yozadi «Vaqfiya» asarida Navoiy, – zulm tig‘in ushotib (sindirib), mazlum jarohatig‘a intiqom malhamini (qasos malhamini) qo‘ydum. Va ilgimdin kelmaganni ul Hazrat (Husayn Boyqaro) arzig‘a yetkurdim». Davlat ishlari bilan bir qatorda Navoiy o‘zining sevimli mashg‘uloti — badiiy ijodni ham to‘xtatmadi. 1472-1476-yillarda «Badoe ulbidoya» («Badiiylik ibtidosi»), 1476-1483-yillarda «Navodir unnihoya» («Tuganmas nodirliklar») nomlari bilan ikki devon tuzdi. 1483-yilda turkiy tilda birinchi bo‘lib «Xamsa» yozishga kirishdi va misli ko‘rilmagan qisqa muddat – ikki yilda besh yirik dostondan iborat asarni yozib tugatdi. Ilm va ijod ahli bu voqeani zo‘r shodliklar bilan qarshi oldi. Abdurahmon Jomiy Navoiy «Xamsa»siga yuksak baho berdi. Husayn Boyqaro buyuk shoirni o‘zining oq otiga mindirib, unga jilovdorlik qilib, Hirot ko‘chalarini aylantirdi. Bu insoniyat tarixida kamdan-kam uchraydigan hodisa edi: qudratli davlatning shavkatli podshohi bir shoirga jilovdorlik qilsa! Mazkur hodisa ayni paytda Husayn Boyqaroning ma’nan yuksak, ma’rifatli va haqiqatpesha hukmdor bo‘lganligining dalilidir. Navoiy «Hayrat ul-Abror» dostonida bejiz uni Shoh G‘oziy deya ulug‘lamagan edi. 1489-1493-yillar shoir uchun ayriliq, og‘ir judolik yillari bo‘ldi. Do‘stlari, ustozlaridan Sayyid Hasan Ardasher, Abdurahmon Jomiy, Pahlavon Muhammad ketmaket vafot etdilar. Navoiy ularning xotirasiga bag‘ishlab uchta memuar - esdaliklardan iborat nasriy asarlar yaratdi. Navoiy fanning bir necha sohalarida qalam tebratib, zabardast olim ekanligini ham isbot etdi. O‘tmish mavzusida «tarixi mulki Ajam» («Ajam, ya’ni Arab bo‘lmagan mamlakatlar tarixi»), «Tarixi anbiyo va hukamo» («Payg‘ambarlar va donishmandlar tarixi») asarlarini yozgan. Turkiy adabiyotshunoslikda ham uning alohida o‘rni bor. Aruzga doir «Mezon ul-avzon» («Vaznlar o‘lchovi»), tazkirachilikka oid «Majolis un-nafois» («Nafis majlislar») kabi asarlar yaratdi. Bular o‘zbek (turk) tilida shu sohalardagi birinchi asarlar edi. Buyuk shoir tilshunoslik bilan ham qiziqdi. Lug‘atshunoslikka oid «Sab’atu abhur» («Yetti dengiz») nomli kitob yozdi. Ayniqsa, «Muhokamat ullug‘atayn» («Ikki til muhokamasi») asarida turk (o‘zbek) va (fors) tillarini solishtirib, o‘z ona tilining tuganmas imkoniyatlarini ilmiy asoslab berdi. Navoiy 1490-yillarda adabiyotimiz tarixidagi yana bir katta hodisa – «Xazoyin ul-maoniy» («Ma’nolar xazinasi») majmuasini tuzdi. To‘rt devondan iborat bo‘lgan bu ulkan she’riy to‘plam shoirning turkiy tilda yozgan deyarli barcha lirik she’rlarini qamrab olgan edi. Shuningdek, fors tilini mukammal bilgan va unda ham barakali ijod qilgan shoir bu tilda yozgan she’rlarini to‘plab, «Devoni foniy»ni tuzdi. Tazkira – ijodkorlar haqida ixcham ma’lumot va ayrim asarlaridan namuna keltiriladigan to‘plam. Buyuk adib umrining oxiriga qadar ilmu ijod bilan qizg‘in va samarali shug‘ullandi. Sharqda o‘tgan mashhur shayxlar, so‘fiylar hayoti haqida ma’lumot beruvchi «Nasoyim ul-muhabbat» («Muhabbat shabadalari») asarini yozib tugatdi. So‘ng umr bo‘yi xayolini band etgan «Lison ut-tayr»ni qog‘ozga tushirdi. Boshqalar bilan olib borgan yozishmalari – xatlarini to‘plab, «Munshaot» tuzdi. 1500-yilda buyuk mutafakkirning yaxshilik va yomonlik haqidagi qarashlarini o‘zida ifodalagan «Mahbub ulqulub» («Ko‘ngillarning sevgani») asari maydonga keldi. Bu buyuk adibning so‘nggi asari edi. Manzura RO‘ZALI qizi. ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 17
Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludiga 541 yil to‘ldi O‘ZIDAN YAXSHILIK QOLDIRGAN SHOIR XIV asrning ikkinchi yarmidan XIX asrning yarmiga qadar yashab o‘tgan Temuriylar sulolasi vakillari orasidan dunyo tamadduniga ulkan hissa qo‘shgan buyuk arboblar, allomalar, shoirlar, adiblar, ulug‘ shaxslar yetishib chiqqan. Shu bois dunyo qadimshunoslari Temuriylar davrini «Sharqning ikkinchi Renessansi — Uyg‘onish davri» deb e’tirof etadi. Zahiriddin Muhammad Bobur ushbu sulolaning yetuk vakillaridan biri hisoblanadi. Bori elg‘a yaxshilig‘qilg‘ilki, mundin yaxshi yo‘q – Kim, degaylar dahr aro qoldi falondin yaxshilig‘, degan misralarni bitgan Bobur umri davomida insonlarga yaxshilik qilishga, o‘zidan yaxshi nom qoldirishga harakat qildi. Shubhasiz, ushbu ezgu maqsadiga erishdi. Garchand bir necha asrlar ilgari yashab o‘tgan bo‘lsada, uning nomi hamon ehtirom bilan tilga olinmoqda. Boburning hukmdorlik faoliyati notinchlik bilan kechgan bo‘lsa-da, u o‘zi boshqargan mamlakat hududlarida ajdodlari singari bunyodkorlik ishlarini amalga oshirgan. U yirik davlat arbobi, sarkarda bo‘lish bilan birga Sharq madaniyati, adabiyoti, tilshunosligida o‘ziga xos o‘rin egallagan adib, shoir sifatida ham shuhrat qozondi. Uning adabiy, ilmiy merosidan g‘azallari, ruboiylarini o‘z ichiga olgan to‘liq bo‘lmagan devoni, o‘g‘li Humoyunga bag‘ishlangan, islom dini asoslari xususida yozilgan «Mubayyin» asari, Xoja Ahrorning «Volidiya» asarining nazmiy tarjimasi, arabiy yangi alifboga bag‘ishlangan «Xatti Boburiy» risolasi, «Harb ishi», «Boburnoma» asarlari bizgacha etib kelgan. Shuningdek, uning aruz vazni qoidalariga bag‘ishlangan «Mufassal» deb nomlangan asar yozgani, turli mavzularda risolalar yaratgani haqida ma’lumotlar bor. Bu asarlari bilan Bobur Sharq madaniyati, adabiyoti, ilm-fani taraqqiyotiga beqiyos hissa qo‘shgan. «Boburnoma» Boburning hayoti va ijodida muhim o‘rin tutgan, uni dunyoga tanitgan mashhur asarlaridan biridir. Unda Bobur ko‘rgan-kechirganlarini yozadi, voqealarni xolisona yoritadi, tarixiy shaxslar tasvirida bu yaqqol ko‘zga tashlanadi. Natijada o‘sha davr kishilar taqdiri, tevarak-borliq tabiati, nabototi, hayvonoti, haqida to‘kis tasavvur uyg‘otadi. «Boburnoma»da voqealar tasviri jarayonida xalq maqollari, ta’birlariga tez-tez murojaat qiladi. Bu orqali o‘zbek tilining boyligini ko‘rsatib, o‘zbek tilining donishmandi va ishtiyoqmandi ekanini namoyon etadi. Bobur juda murakkab, qarama-qarshiliklarga to‘la umr yo‘llarini bosib o‘tdi. U jisman Vatandan uzoqda bo‘lsa-da, qalban unga qattiq bog‘langan edi. Bir umr Vatanga talpinib, uning sog‘inchi bilan yashadi. Bobur adabiy merosida ona yurtiga ehtirom va sog‘inchini, ijtimoiy hayotning turli muammolarini yoritadi, do‘stlik va sadoqatni, yaxshilik va oqibatni keng ulug‘laydi. Hayotdan zavqlanish, yor vasli, yurt sevgisi, jasoratni tarannum etadi, pand-nasihat qiladi, ilmma’rifatli bo‘lishga va odob-axloqqa chaqiradi. Xususan, Kim yor anga ilm tolibi ilm kerak, O‘rgangani ilm tolibi ilm kerak. Men tolibi ilmu tolibi ilme yo‘q, Men bormen ilm tolibi, ilm kerak, – deya Bobur ilm o‘rganish, bilim olishni inson hayotidagi eng muhim maqsad bo‘lishi lozimligini ta’kidlaydi. «Boburnoma»dagi tabiat tasvirlari, Markaziy Osiyo, Afg‘oniston va Hindiston xalqlarining tarixiga oid nodir kuzatishlar, tilga, dinga, huquqshunoslikka, san’at va adabiyotga oid tadqiqotlar Bobur Mirzoning qomusiy bilimlar egasi bo‘lganini ko‘rsatadi. O‘ta murakkab davrda faoliyat ko‘rsatishiga qaramay, Bobur samarali ijod bilan shug‘ullanib, boy ilmiy va adabiy meros qoldirdi. Hazrat Bobur Mirzoning 119 g‘azali, bir masnu she’ri, 209 ruboiysi, 10 dan ortiq tuyuq va qit’alari, 110 dan ziyod fardlari aniqlangan. Bobur Mirzo o‘zidan betakror ma’naviy meros qoldirdi. «Boburnoma» asari, «Xatti Boburiy»da bitilgan ruboiylari va qit’alari Movarounnahr va Afg‘oniston va turkiy davlatlarda bebaho asar sifatida qadrlanadi. Laylo ABDUOLIMOVA, Chirchiq davlat pedagogika universiteti talabasi. 18 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН
БАРАКАЛИ ИЖОД СОҲИБИ Ўзбекистон ва Турон халқаро ёзувчилар уюшмалари аъзоси, Турон фанлар академияси академиги, «Шуҳрат» медали соҳиби Содиқ Сайҳун (Содиқжон Тожибоев) назм ва насрда муносиб из қолдириб, публицистика, адабиётшунослик, тарихшунослик соҳаларидаги тадқиқотлари билан ўз мухлисларини мамнун этиб келмоқда. Заҳматкаш адибнинг ёзув столига назар ташласангиз, таҳририни кутаётган очерку ҳикоялардан тортиб, қисса ва роман, шеъру ғазаллар, достонларнинг гувоҳи бўласиз. Ижод- кор айни пайтда 10 жилдлик китобларини тар- тибга келтирмоқда. Янги Ўзбекистоннинг фидойи бунёдкорлари ҳақида очерку лавҳалар битяпти. «Самодил» номли ҳам тарихий, ҳам за- монавий достонини охирига етказиш арафасида. Адиб ўз китобхонларини яқин вақт ичида «Қиссалар ва ҳикоялар» (насрдаста), «Достон- лар ва шеърлар» (назмдаста), «Қуёш қўнган томчилар» (фарддаста) тўпламлари билан хур- санд қилиш иштиёқида яшаб, меҳнат қилмоқда. «Йилдошларим» туркумида яратаётган адабийбадиий портрет жанридаги 5 та китобига ҳам сўнгги нуқтани қўйиш арафасида. – Янги режаларим ҳам оз эмас, – дейди Содиқ Сайҳун. – Шу кунларда «...Ва...», «Наманган номномаси», «Чимилдиқда йиғлаганлар», «Кемтик тақдир», «Поратўр», «Дамасхон», «Қулликдан ҳурликкача», «Ибратнинг ибрати», «Биз билган ва билмаган Шавқий Намангоний», «Ларза» каби насрий ва назмий китобларимни якунлашим керак. Ҳа, адабиёт алломаларининг якдил хуло- салари шу: «Халқчил адиб, халқчил асаргина ўз элига ғоят севимли, ўзгалар учун ҳам беҳад қадрли бўлади». Содиқ Сайҳун ана шундай ша- раф соҳиби. – Содиқжон ака туриш-турмуши билан тахаллусига монанд – дарё инсон, – дейди «Шифокор ва ҳаёт» газетаси муҳаррири Абдулла Ғозиев. – Назмий, насрий, публицистик асарларининг тили, қаҳрамонлари халқнинг ўзидан олинган. Таъбир жоиз бўлса, Алишер Навоий буюк «Хамса» билан туркий тилнинг чексиз имкониятлар уммони эканини кўрсатгани каби Содиқжон аканинг маҳорати соддагина, жайдаригина дея таърифланган халқ тилида «ялтироқ» сўзлар ёритолмайдиган феълатворлар, туйғулар, ғояларни ўта «юқумли» ифодалаши билан қимматлидир. Лирикаси, ҳикоялари, қиссалари қаҳрамонларининг турмуш тарзи, урф-одати, феъли ҳам том маънода ўзбекона. Асарларида илгари сурилган ғоя ҳам халқ орзу-ниятларининг яққол ойнасидир. Дарвоқе, устоз ижодкорнинг қутлуғ ёшга тўлиши нафақат вилоятимиз ижодкорлари ва тиббиёт тизими вакиллари томонидан, балки бутун Ўзбекистон ва хориждаги адабий доира- ларда ҳам кенг нишонланди. Жумладан, Содиқ Сайҳун АҚШнинг Аризона штатида жойлашган жаҳон адаби- ётини ривожлантириш, тинчликни сақлаш, халқлар орасида дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган хизматларни қўллаб-қувватлаш – «Олтин кўприк» Халқаро фонди ҳамда шоир, ёзувчи, адабиётшунос, жамоат арбобларини рағбатлантириш борасидаги «Олтин юрак» Халқаро Фондлари президенти Раҳим Карим томонидан мазкур фондларнинг махсус серти- фикати ва «Диплом»лари билан мукофотланди. Халқаро адабиёт, санъат, маданият ва ижтимоий фанлар академияси президенти А. Менгқобилов, Бутунжаҳон халқ ижодкорлари уюшмаси ҳам қутлуғ сана муносабати билан унга табрикнома ва ташаккурномаларни йўлладилар. Муҳаммаджон ОБИЛОВ, журналист. ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 19 УСТОЗ ЖУРНАЛИСТ СОДИК САЙХУН – ЁШДА! 1954 йилнинг 1 январида Тўрақўрғон туманининг Бордимкўл қишлоғида зиёли оилада туғилган Содиқ Сайҳун дастлаб Наманган давлат университети, сўнгра Ўзбекистон Миллий университетининг журналисти- ка факультетида таҳсил олди. Ўтган йиллар давомида Тўрақўрғон тумани «Машъал» газетаси таҳририятида адабий ходим, бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари ҳамда муҳаррир вазифаларида ишлади. Айни вақтда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг «Шифокор ва ҳаёт» газетаси муҳаррир ўринбосари вазифасида фаолият юри- тиб келмоқда. Ижодкорлик соҳасидаги изланишлари, ёзган турли жанрдаги публицистик ва илмий, бадиий асарлари туфайли 1982 йилда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси, 2007 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, 2021 йилда Халқаро Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди. 2018 йилда Турон фанлар академияси академиклари, 2023 йилда эса Бутунжаҳон халқ ижодкорлари уюшмасига қабул қилинди. Содиқ Сайҳуннинг ҳозиргача «Тўрақўрғоннома», «Бугун кечанинг эртаси», «Ўн саккиз ёш эдинг», «Сев- ги сеҳри», «Ёр келар кун», «Бобурнинг болалиги», «Ўқи, тингла, ўйла, топ», «Ахсикент ва Ахси», «Садоқат саода- ти», «Нурпок», «Биз билган ва билмаган шоир Ҳайратий», «Назми авжинаво, насри руҳидаво» каби ўттизга яқин на- срий ва назмий тўпламлари чоп этилган. Биз ҳам «Тиббиёт ва замон» журнали муштарийлари номидан маҳоратли ижодкор ҳамкасбимизни қутлуғ ёшга тўлганликлари билан табриклаймиз. Устозга узоқ умр, янада баракали ижод, оилавий саодатмандлик тилаймиз. Ҳамкасблар, мухлислар, шогирдлар, дўст-биродарлар ва фарзандларингиз бахтига доим соғ-саломат бўлинг! «ТИББИЁТ ВА ЗАМОН» ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИ.
Жадид матбуотидан Бухоро шаҳрининг ўрамларина[1] ушбу мазмунда бир эълон ёпишрилған эди: «Янги чиқған жадидлар болаларимизнинг эътиқодларини бузалар, мунлар ҳунарларинда ҳеч ким боласини ўқутмасин, ўқутса шул кишини ўлдиражакмиз, жадидлар живлашуб[2] ўлтурмасунлар, агарда живлашуб ўтурсалар, биз онларнинг бошларини кесармиз, жадидлар намоз бирла рўзани, закотни ўтамайлар, мунлар кофирлар, қонлари ҳалол» (Бу эълонла бир ҳадисда[3] ёзилған). Бошқа мамлакатларда мундай маъносиз, имлоси бузуқ, ахмоқлиқ аломати бўлған эълонлар, ёзувлар- нинг аҳамиятлари бўлмасада, Бухоро каби ўрунда аф- кори умумиянинг мундан мутаассир бўлуви мумкин. Шул сабабли мундай жоҳилона таассубға қарши илти- фот этмай қолув бизнинг учун мумкин тугул[4]. Ёзув ёза билмай туриб, шу ший эълон ёзувлариға «жадид»ларнинг маслаклари нинди[5] нарсадан ибо- рат эканлигини билдирурға ҳожат бор. Бухоролиларнинг тижорат, ахлоқ ва илм, сано- ат ва ҳунар, маишат жиҳатларинда бутунлай ортда қолғанлиқларини «эълон» ёзучилар билмасалар- да, бошқалар билалар. Тижорат майдонларинда, таҳсил мадрасаларинда, ахлоқ тўғивларинда[6] ўз ишларининг қоидасини ва зибарини[7] бир яҳудий қадар билувчи онгли кишимиз йўқ. Дунёнинг теле- фон ва телеғроф ҳамда темур йўллар каби фанний мўъжизаларини кўруб-да шунларнинг сирларини ўгранурға тиришучи одамимиз йўқ. Ҳатто мадрасала- римиздан чиқуб-да бир жамоатнинг кофирлигини эъ- лон этучиларимиз-да дуруст ёза билмайлар. Шу ҳолни яратуб, бундан ризо бўлуб туручи бирғина мусулмонда бўлмаса керак. Мана шу ший[8] равишда бўлған ижтимоий хасталикларимизға даво изловчилар «жадид»лардир. Жадидлар «миллатимиз, халқимизнинг бу дара- жада тубан қолувларини, шу ший мартабада ёмон кунларға тушуларини нодонлиғлари сабаб бўлди, бизнинг учун ўқув, илм ва маърифатға ёпишув(имиз) лозим. Ватанимиз, мамлакатимиз ва миллатимиз илм нури бирла ёқтурсун, дин ҳам дунё илмлари бирла жиҳозлансун. Бу ҳол энди бизнинг учун фарз бўлди, эски мактабларда саккиз йиллар ўқуб-да. Эрон халқларининг ичкилик ва ишқ каби сафоҳатлариндан иборат бўлған адабиётдан бошқани билмовчи болала- римиз янги мактабларга кируб дин ҳам дунё учун фой- да бературған лозим нарсаларни ўқисунлар, ҳисоб ва ёзув билсунлар, тўрт гурли фан ўқир учун мадрасала- римизда ўн саккиз йил ётуви шогирдларимиз ўн икки йил мадрасани-да тамом шартина етишдуруб ўн беш фан ўргансунлар, мадрасадан чиқуб-да бошқаларни акфор[9] қилуш тугул, балки мусулмон қилуб эълон ёзучиларимизнинг имлоларини киши кулдурмак да- ражада бузуқ бўлмасун, савдоларимиз ҳунар ва саноа- тимиз, экунчилик[10] ишларимиз букунги каби забун ҳолда турмасун, балки тузалсун яхшилансун!» дейлар. Муни «жадид»лар шуйтиб равишда сўйлайлар ва шу ший йўлда юрийлар. Ушбу мақсадларимизға эришур учун биз «жадид»лар Бухорода мактаблар очдиқ, лекин Бухо- ро ҳукумати неқди фалсафаға кўрадур[11] бизнинг мактабларимизнинг давомини мусоада[12] қилмади, яшатмади. Шул кундай берли биз мактабсиз қолдуқ. Мундан сўнг: «Мактаб йўли бирла бўлмаса бошқа бир йўл бирла тиришуб қарайлиқ!» деб тижорат йўлина кирдик ва Бухоро ҳукуматидан рухсат олуб бир китобчилук ширкати ва бир кўмоч нарсаси шир- кати[13] тузувдик. Китобхонамизда газит ва журналлар бирла бир- ликта ҳадис ва тафсир ҳамда дарс китоблари келтуруб эски мадрасатарнинг шогирдларика уч юз ҳақ бирла дарс китоблари сотдирамиз. Кўмоч ширкати даҳи юз молларини уч юз баҳо бирла сотуб фойдасини(нг) кўбиси «жадид» бўлмаған ширкатлар орасинда тақсим этўб турадир. Демак, бизнинг ижтиҳодимиздан[14] «жадид» бўлмаған ва «жадид»ларни яротмай турған одамлар фойдаланалар. Энди «жадид»лик маслакинда бўлғанларнинг ўз ҳолларини-да бир оз таъруф қилайлик: Бу «жадид»ларнинг кўбраклари эски мадрасалар- да, дарсларини энг яхши равишда тамом этучилар бўлуб ораларинда бу кунда зўр мударрислар ва олим- лар бор. Мунлар тафсир ва ҳадис дарслари ўқуталар, ўқутмағанларида дарс ўқитув лозим бўлғанда ўқитувға маҳтаддирлар. Мунлар юзлар бирла ҳадиси шарифла- рини хатосиз ёдлағанлар ва дуруст онглайлар. Энди Пайғамбардан ривоят этилатурған бир ҳадисни-да дуруст ёза билмаған, имло ҳунариндан-да маҳрум одамлар чиқсунлар-да шу шундай одамларни акфор этсунлар, акфор бирлагина қаноат этмай, қонлари ҳалол бўлув бирла фатво берсунлар. Шу шийми ин- соф? Буми мусулмонлиқ? У отиш ўйновчилар[15], ароқи ичучилар ва бу- тун амрларини фисқу фужур йўлида ёздиручилар Бухорода оз тугул. Милйўнлар Сирла инсонларнинг қонларини сув каби оқузиб туручи ва ғоз минглар бирла болаларини, хотунларини етим ва кишисиз қолдиручи бу кунги зўр суқишдан ибрат-ла ҳамма кайф ва сафо мажлислари қуруб мусулмон болалари- ни ўйнатучилар-да кўб. Шу шийдай халқлар озғинада тақтиъ қилинмағанлари ҳолда ислом ва мусул- монларнинг тараққийси учун тортишучилар акфор қилинсунлар, қонлари мубоҳ кўрилсун! Диёнат шу шийми? Буми одамчилик?! Қуръони карим мусулмонлиғни даъво қилиб са- лом беручиларни акфор қилудан манъ этадир. Му- сулмонларни акфор қилучилар билсунларки, «Мусул- мон кишиларини акфор қилучилар агарда шул киши кофир бўлмаса, ўзлари кофир бўлурлар» мазмунида ҳадиси шарифлар Бухорий[16] бирла Муслим[17] саҳиҳларинда бор. Эълончи афандилар, фитна қўзғатучи ўрнинда Абдурауф Фитрат ЖОХИЛОНА ТААССУБFА МИСОЛ 20 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН
Қуръон бирла Ҳадис ўқуб шундай олий сўзларни ўргансалар ва билған нарсала- рини дуруст ёзарға тиришсалар яхшироқ ва мусулмончароқ бўлур эди. Бу мақолани ёзувимиз ўлимдан қўрқувдан тугул. Биз ўлумдан қўрқмаймиз. Ҳақ йўлда ўлдирилув ва ўлув ботиллиқ[18] узринда яшовдан яхшироқ. Хайрлироқ. Биз муни Қуръони каримда ўқуб шунға аён кетурганмиз. Балки муни ёзувдан мақсадимиз бухо- ролиларни инсофға даъват этув ҳамда ҳукуматимизнинг диққатини жалб қилувдир. Ҳукуматимиз мундай масъ- аладан сукут этмасун, балки бу ишни тафтиш ва тадқиқ қилсун эди. Агарда айб бизда бўлса, тейишли жазони берсун, йўқса шундай эълон ёзучиларни топуб майдонға чиқарсун. «Онларға тейишли жазо берсун эди» демаймиз. Жазо берма- сун, балки танбеҳ ва насиҳат қилсун. «Онларға жазо бермасун» деган сўзимни виждоним, иймоним бирла ёз- дим. Чунки шул одамлар-да, саодатлари ва тараққийлари учун тортишатурған милла- тимизнинг кишиларидир. Модомики, биз бу миллатнинг бахтиёр бўлувини орзу қиламиз, эълон ёзуб ёбишдиручиларнинг саодатлари-да бизнинг учун матлубдир. Бизнинг маслакимиз муҳаббат ва маъри- фат ҳамда марҳаматга бино қилинадир. Дуруст, агарда бу тўғрида биз гуноҳли тугул эсак, ҳукумат тафтиш этуб шул эълон ёбишдиручиларни топсун, аммо жазо бермасун, балки насиҳат йўлиндан онларға Сиз мундай фитналар қўзғатиб юрмангиз! Мундай йўқ ишлар бирла шуғулланув ўрниға мактабга қируб ёзув ўрганингиз. Имлонгизни тузатингиз, мун- дан шу илмлари комил одамлар ҳузурина боруб тафсир ва ҳадис ўқунгиз десун… (1917 йил). «Жадид матбуоти»дан олинди. [1] ўрамларина — Бухоро шаҳрини ўраб турувчи деворлар, қўрғон назарда тутилади. Мақола дастлаб татар лаҳжасида эълон этилгани учун унда татарча сўз ва грамматик белгилар кўпдир. [2] живлашиб — қаршилик билдириш. [3] Бу эълоннинг остига бир ҳадис ҳам ёзилган бўлиб, унинг сўзлари келтирилмаган. Бизнингча, Фитратнинг «Мунозара» асарида келтирилган ҳадислардан бири шунга мазмунан мос келади. [4] тугул — эмас. Бу ерда: мумкин эмас. [5] ниндай — нима, қандай нарса. [6] тўғувларинда — яратиш, тарбия бермоқ. Бу ерда: ахлоқ, тарбияларида. [7] зибар — безак, зийнат. [8] ший — шу, шундай. [9] акфор — куфр қилмоқ, кўпликда: кофирлар. [10] экунчилик — деҳқонлик. [11] ниндай фалсафага қўрадир — қандай фалсафага асосланади. [12] мусоида — «мусоид» ёрдам берувчи. Бу ерда: ёрдам бермади маъносида. [13] кўмоч нарсаси ширкати — Бухорода жадидлар томонидан очилган тижорат ширкатларидан бири. [14] ижтиҳод — тиришиш, сайъ-ҳаракат. [15] отиш ўйновчи — қиморбоз. Бу ерда: ошиқотувчи. [16] Бухорий — асли исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810—870). «Алжомиъ ас-саҳиҳ» китобидаги ҳадислар назарда тутилади. [17] Муслим — Муслим ан-Нишопурий машҳур муҳаддис назарда тутилади. [18] ботиллик — ноҳақ, асоссиз. Бу ерда: беҳуда. Давлатобод туманидаги «Тадбиркор» маҳалласида 150 ўринли замонавий болалар шифохонаси бунёд этилди. Янги шифохонанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди. Вилоят раҳбари ўз сўзи давомида мамлакатимиз ҳаётидаги тиббиётни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини таъмин- лаш борасидаги туб ислоҳотлар самарасига алоҳида тўхталиб, бу борада вилоятда ҳам улкан бунёдкорликлар амалга оширила- ётганини таъкидлаб ўтди. Жумладан, «Юксалиш» массивидаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари натижасида аҳолига қулай ва замонавий шароит ҳамда имкониятлар яратилмоқда, инсонларнинг ҳаётдан рози яшаш- ларига эришилмоқда. Тантанали тадбирда сўзга чиққан тиббиёт соҳаси вакилла- ри янги шифохонада яратилган шароит ва имкониятлар кўлами кенглигини эътироф этиб, миннатдорлик билдирдилар. Қайд этиш жоиз, мазкур шифохонанинг умумий лойиҳа қиймати 33 миллиард сўмга яқин бўлиб, замонавий бинодаги шарт-шароитлар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Энг қувонарлиси, ушбу тиббиёт муассасасида даволанувчи- лар учун уй-мактаб-боғча-шифохона муҳити яратилган. Бу эса кичик беморларнинг тезроқ соғайишига хизмат қилади. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Тақдимот ДАВЛАТОБОДДА БОЛАЛАР ШИФОХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 21
Китоб, шак-шубҳасиз, инсоният томонидан яратилган буюк мўъжизалардан бири. Дарахт пўстлоғи ёки терига ёзиладими, қоғоз ёки сополга битиладими – башарият ривожига улкан ҳисса қўшган муқаддас китоблар, кейинги даврларда яратилган илмий ва бадиий китоблар, бугун урф бўлаётган электрон китоблар – барчабарчаси инсоннинг интеллектуал ва маънавий юксалишига хизмат қилади. Китоб мутолааси, китобхонлик эса ҳамма замонларда ҳам қадрланиб, эъзозланган анъаналардан. КИТОБ НИМА УЧУН Ў+ИЛАДИ? Бугун юртимизда китобхонликка, хусусан, ёшларни китоб мутолаасига рағбатлантириш борасида тинимсиз ҳаракат олиб борилмоқда. Танловлар, акциялар, учрашувлар, тарғибот тадбирлари... Буларнинг замирида битта мақсад – аҳолини китобхонликка ўргатиш, унутилаёзган анъаналарни тиклаш ва илмга йўналтириш мужассамлиги барчамизга маъ- лум. Зеро, илму маърифат, кенг дунёқараш, маънавий етуклик элу юрт тараққиётини, унинг тинчлиги ва фаровонлигини белгилов- чи омиллардан бири саналади. ...Ўтган йил ёз ойлари эди. Қишлоққа бо- риб, қариндош-уруғ, ёр-дўстлар билан гурун- глашдим. Бироз бўш пайтдан фойдаланиб, да- лаларга чиқдим. Болалигим ўтган гўшаларни айландим. Бирдан дала четларида, ариқ бўйларида, дарахтлар соясида мук тушиб китоб ўқиётган ёшларга кўзим тушди. Бири ўрик остида ўтирганча, яна бири тут соясида тўшак ёзволиб, яна бири тол остидаги сўрига ёнбошлаб китоб ўқишяпти! Ёнларига бор- ганимни ҳам пайқашмади. «Воажаб! Бўлар экан-ку!» деб юбордим. Жазирама иссиқ, уй- даги димиқ ҳаводан қочиб даладаги майин шаббодада мутолаага берилишган эди улар. Қўлига китоб ушлаган ўндан ортиқ ёшнинг олдидан ўтарканман, шаҳардаги шинам ку- тубхоналар, замонавий компьютерлар билан жиҳозланган ахборот-кутубхона марказлари, соя-салқин истироҳат боғлари, мутолаа учун қулай шарт-шароитлар кўз олдимдан ўтди. – Ўқишга кириш учун тайёрланяпман. Бу ер сокин, ҳеч ким ҳалақит бермайди. Кеча бошлаган китобимни тугаллаяпман, – дейди ўзини Жаҳонгир деб таништирган йигит. У ўқиётган китоб Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романи эди – қисқагина суҳбат чоғида муқовасига кўзим тушиб қолди. Лекин... Асар мавзуси ва ғояси, маъри- фатпарвар адибнинг бу асар орқали нима демоқчилиги-ю, умуман, бадиий асардан олинадиган завқ ҳақидаги савол-жавоблари- миздан қониқмадим. «Айтдим-ку, олий таъ- лимга кириш учун зарур бу китобларни ўқиш. Танлаган мутахассислигим бутунлай адаби- ётдан йироқ», дея ўзини оқлашга тутинади суҳбатдошим... Ўқувчилик йилларим эсимга тушади. Мактабимизнинг мўъжазгина кутубхонаси бўларди. Унча катта бўлмаса ҳам, ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдоналари, болалар адибларининг китоблари, детектив-саргузашт асарлар кўп эди. Уларни қўлма-қўл қилиб ўқирдик, бир-биримизга тушунганимизча ай- тиб бериб, таассуротларни ўртоқлашардик. «Тугатсанг, бирга кирамиз, мен оламан шу ки- тобни» деб айтиб ҳам қўярдик бир-биримизга. Вазифаларни бажариб бўлиб, албатта, бадиий асар мутолаасига шўнғирдик. Кутубхоначи опа ҳам бошқача эди – ҳар гал ўқиб тугатган китобимизни топширгани кирсак, шу асар бўйича савол-жавоб қиларди. «Ундоқ эмас, мана бундоқ, яхши тушунмабсан ёки эътибор бериб ўқимабсан», деб гўё имтиҳон қиларди бизни. Кутубхонага китоб учун киришнинг Маънавият 22 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН
ўзи катта масъулият юкларди зиммамизга. Адабиёт дарс- ларидан ташқари Николай Носов, Роберт Стивенсон, Жек Лондон, Александр Дюма, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Абдулла Қаҳҳор каби номларни мактаб кутубхонасида таниганмиз, уларнинг асарларидан олам-олам завқ ол- ганмиз. Худойберди Тўхтабоев ва Анвар Обиджоннинг болаларбоп ҳикоялари, қиссаларини ўқиганда кўзларга ёш келганини, бир муддат ўйга толганимизни, ҳаётнинг оқу қорасини танигандай, ўзимизни улғайган каби сезган онларимизни унутиб бўладими?! Қуддус Муҳаммадий, Пўлат Мўмин, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов синга- ри шоирларнинг шеърларини ёд олиб, кимўзарга айтиш- ганимиз, шеърият оламининг ўзгача ҳавосидан олинган илк нафаслар, титроқ-ҳаяжонлар ҳамон юракларда, ахир! Яна бир жиҳати, китоблардаги образлар қаҳрамонимизга айланган. Улардек бўлиш мақсадимизга айлангани, тун- лари билан китобнинг ҳар бир саҳифаси ёдга айлангани ҳам ҳақиқат. Дадам раҳматли Ҳамид Ғуломнинг «Ман- гулик» асари қаҳрамони Маъсуднинг исмини менга қўйгани ҳам китобнинг қудратидан далолат эмасми?! ... Китобхонликни юксалтириш учун муҳит, шаро- ит яратиш зарур, менимча. Балки таълим муассасала- ридаги, туман ва вилоят марказларидаги кутубхоналар ҳақида тарғибот, реклама ишларини йўлга қўйиш, ҳар бир қишлоқ марказида жажжи кутубхона бунёд қилиш, уларнинг оталиғини бирор корхонага юклаш мумкиндир. Жойларда ташкил этилган «Зиё масканлари» фаолиятини изчил ўрганиб чиқиш ҳам керак. Чунки аксарияти озиқовқат дўконига айланиб кетган. Китобхонликни оммалаштиришда кутубхоначи- лар зиммасига катта масъулият юкланади. Улар фақат ҳисобот топширишу китоблар сақланишига жавобгар эмас, ўқувчи-талабаларни мутолаага қизиқтира олувчи, ўзи ҳам китобга меҳрли, фаол китобхон бўлиши керак. Секторлар ва корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳам бу борада ўрнак кўрсатишлари керак. Ҳар бир ишхона- да қулай ва кўзга кўринарли жойга китобхонлик бурчаги ташкил этиш жуда мушкул эмас-ку! Президентимиз Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида китобхон- лик масаласига алоҳида тўхталиб, ҳудудларда биринчи раҳбарлар илм-фан, маънавият, таълим-тарбия учун масъ- ул эканликларини таъкидлагани бежиз эмас. Шунинг- дек, давлатимиз раҳбари «Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини, эзгу ғояларни тараннум этишда ўзбек ада- биёти бошқа маданият соҳалари учун ҳамиша мустаҳкам замин бўлиб келган»лигини эътироф этди. Жамиятимиз- да китобхонлик маданиятини ошириш бўйича бошлаган ишлар давом эттирилиб, бу йилдан миллий ва жаҳон ада- биётининг энг сара намуналарини кўпминг нусхаларда чоп этиш ва барча кутубхоналарга етказиб бериш чора- лари кўрилиши, мамлакатимизда Халқаро болалар ада- биёти кўргазмасини ташкил этиш, Интернет адабиётини ривожлантириш каби вазифалар белгиланди. Оилада ҳам ота-оналар, катталар ўзи ўқиган ки- тоб ҳақида ёш авлодга гапириб беришни одат қилиши муҳим. Фарзандлар нима ўқияпти, кимнинг қандай аса- рини мутолаа қиляпти? Бу билан қизиқишимиз, вақти келганда шу асар бўйича баҳс-мунозара қилишимиз керак. Айтмоқчи бўлганим – фақат имтиҳонлар ва тан- ловлар учунгина ўқиш керак эмас, китобни! Ёдлаш ёки хўжакўрсинга ўқилмайди, бадиий асар! Зеро, адабиёт – тарих ва келажакни боғловчи кўприк, жамиятдаги ил- латларни, йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб берувчи ой- надир. Адабиёт – инсон ҳис-туйғуларини тарбияловчи восита, эзгулик ва яхшиликка ундовчи маёқдир. Инсон маънавиятини, ватанпарварлик, юртпарварлик хислатла- рини, дунёқарашини юксалтирувчи мураббийдир, китоб! Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ, ЎзА мухбири. +АНДЛИ ДИАБЕТНИ КЎЗ ФОТОСУРАТЛАРИ ОР+АЛИ АНИ+ЛАШ ЙЎЛИ ТОПИЛДИ Қандли диабетнинг қатор хавфли асоратлари бор. Масалан, узоқ муддат қонда глюкоза даражаси юқори бўлиши бора-бора кўриш қобилияти пасайиши ва ҳатто бутунлай йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу патология тиббиётда диабетик ретинопатия деб номланади. Аммо кеч босқичда намоён бўладиган маз- кур асоратлар аслида анча аввал, яширин ало- матлар билан бошланади. Шу боис қандли диабет би- лан оғриган беморларга тезтез офтальмолог кўригидан ўтиб туриш тавсия этилади. Россиялик олимлар бу жараённи янада осонлашти- риш чорасини топди. Улар яратган нейротармоқ кўз фотосуратлари орқали диа- бет оқибатида юзага келади- ган тўр парда патологиясини аниқлаш имконини беради. Инновацион ишланма математик модель асо- сида ишлайди. Яъни махсус дастур сунъий ин- теллект ёрдамида диабетик ретинопатияга эрта босқичда, 88,7 фоиз аниқликда ташхис қўяди. Бунинг учун нейротармоққа бемор кўзлари су- ратлари жойлаштирилиши кифоя. Олимлар яратган янги модель фотосуратлар- ни ўта юқори тезликда таҳлил қилиб, тўр парда- га қон кетиши, липидлар тўпланиши, томирлар ўсиши ва улар деворларининг ингичкалашиши каби белгиларга кўра, хасталикни аниқлаб бера- ди. МАНДАРИН СОТИБ ОЛСАНГИЗ, +ОБИ/ИНИ ТАШЛАМАНГ Мандарин мевалари қобиғидаги фитонцидлар ва эфир мойлари нафақат яхши кайфият бағишлайди, балки кўплаб касалликларга қарши курашда ҳам ёрдам беради. Бурун оқиши. Бурун битиши билан мандарин қобиғи ёрдам беради. Бир пиёла қайноқ сувга 2-3 та мандарин қобиғини солинади. Бир неча дақиқага қолдирилади, сўнгра 10 дақиқа давомида бурун тешигини навбат билан алмаштириб, идиш устида кўтарилган буғда нафас олинади. Қандли диабет. Мандарин қобиғининг қайнатмаси қондаги қанд миқдорини пасайтиради. Уни тайёрлаш учун учта ўрта мевадан қобиқ ажратиб олинади ва бир литр сувда 10 дақиқа давомида қайнатиш керак бўлади. Қайнатмани фильтрлаш шарт эмас. Музлатгичга қўйиб ва ҳар куни эрталаб ва кечқурун овқатдан кейин ичилади. ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 23
КЎРДИМ Бир кам дунё экан, ярми айрилиқ, Жинсдошим суядим кетса тайрилиб, Олтин-кумушлари бўлсин хайрли, Кибор хонимларни, сатангни кўрдим. Кўрдим бу дунёда қанча ҳашам бор, Ярасин яширган кўзларда нам бор, Қаҳ-қаҳ урганларнинг ичида ғам бор, Ўзин улуғ билган аттангни кўрдим. Ҳамманинг овозин тингламас дунё, Оҳ-воҳ, аламлардан яна маст дунё, Манманлар оҳ урган ярамас дунё, Қулоғи ҳаммадан батангни кўрдим. Кўрдим кўзи кулган хокисорларни, Яхшилик улашган жон нисорларни, Худо берганига – бахтиёрларни, Овутган бир гўзал оҳангни кўрдим. АХСИКЕНТДАН БОШЛАНАДИ Ахсикентдан бошланади Шоҳ Бобур сулоласи, Гул водийда нақшланади Бобурнинг овозаси, Менинг юртим аслида ҳам гўзал шарқ дарвозаси, Гул Ахсидан бошланади Бобурнинг сулоласи. Тўқсон икки уруғмиз биз, ёндошлардан кечганмиз, Зўрман деган полвонларга қондошликдан кечганмиз, Ҳар кентда бир туғар султон, Нигорлардан кечганмиз, Шу тупроқдан бошланади Бобурнинг сулоласи. Темурийлар қони оқса, кўзларимиз тўла ёш, Аждодларни изин излаб келади она қуёш, Тарихни биздан сўранг, биз чидаммиз, биз бардош, Шу тупроқдан бошланади Шоҳ Бобур сулоласи. Афғон, Ҳиндда Бобуршоҳни дунё аҳли шарафлар, Шу шарафга лойиқ имзо, шоҳлик тожи ярақлар, Нилдан тортиб денгиз, уммон тарихини варақлар, Тожмаҳалдай ўсаверди Шоҳ Бобур сулоласи! Ахсикентим, кўзингни оч, шараф бўлгин, шон бўлгин, Умаршайхнинг хоки ҳаққи, тарих учун жон бўлгин, Ёлғон эмас, ерда ётган азиз жонажон бўлгин, Шу тупроқдан бошланади Шоҳ Бобур сулоласи! Дилбар Бону ДУНЁ ҚАЛҚИЁТИР... Уйқулар бузилган, тушимда сенсан, Хаёлларим сенда, ҳушимда сенсан, Соғиниб кетсам гар ичимда сенсан, Дунё қалқиганда тинчмисан, Ватан? Дунё ёниб борар ўч орасида, Тушуниб бўлмаган куч орасида, Шимол, жануб ёнар ўт орасида, Дунё қалқиганда тинчмисан, Ватан? Сен – илмлар юрти, юрти офтобсан, Тўртта фаслинг гўзал, ўзинг моҳтобсан, Сен мангу озодсан, яна озодсан, Дунё қалқиётир, тинчмисан, Ватан? Мен сенинг бағрингда сеҳрингга тўймай, Бугун олисдаман, меҳрингга тўймай, Кўзларингдан соғинч бўлиб тўкилмай, Дунё қалқиётир, тинчмисан, Ватан? ҚИБРИС ДАФТАРИДАН Қибрис, сендан кетай, бузилди тушлар, Қуш бўлиб учгани йўқдир қанотим. Аҳволимдан кулар самода қушлар, Балиқ бўлмоқликка йўқдир саботим. Пальмалар тўсганда йўлларимни оҳ, Белларидан қучиб айтдим баётим. Бевақт очилгандай бўйнида гуноҳ, Гуллар айта бошлар қисқа ҳаётин. Ай, гулим, ийманма, тўкма гулингни, Баргингга илашди, кўнглим сайёдим. Бир қошиқ қонидан кечгин қулингни, Тўрт фасл ёзингда қолади ёдим. Денгизлар ўраган баҳру байтимсан, Қибрисим, дунёни титратган додим. Дунёда тенги йўқ, гўзал наҳримсан, Юрак-юрагимга ёзилди отинг... * * * Ердан йўл йўқ, тўсиқ сув, денгиз билан, Мен қайдан кетаман, топиб йўлимни. Орол қирларига, жон кўнглим, элан, Тўрт тарафга шошиб, тутдим қўлимни. Бу баҳри наҳирнинг қучоғи очиқ, Долғамдан қўрқмасанг келавер, кел, дер. Келган меҳмонига бўлганча ошиқ, Бағримда шамолдай елавер, ел дер. Қибрис - севги шаҳри, парвона қуёш, Бошида айланар, йўқдир ороми. Уч юз олтмиш кунки шу она қуёш Ҳар куни порлайди, келмайди шоми. Менинг ҳижронларга кўнгувчи кўнглим, Соғинчга жон тутиб йўл излаганим. Дардини дарёга тўккувчи кўнглим, Ватан соғинчида йўл кўзлаганим. Кетаман сени деб баҳри уммондан, Саҳродан ўтса ҳам йўлларим майли. Сенга етиш учун ёруғ жаҳонда, Қушдай учай сенга севгим туфайли. 24 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН
ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 25 Ҳуқуқий саҳифа Масалан, қарзга пул бериш қарзга пул берган шахсда (қарз берувчида) қарзни қайтариб олиш ҳуқуқини, қарзни олган шахсда (қарздор) эса қарзга олган пулини ёки ашёларни қайтариш мажбуриятини ву- жудга келтиради. Қ о н у н д о и р а с и д а амалга оширилган битим натижасида юзага келган ҳуқуқ ва мажбурият- лар ҳуқуқий жиҳатдан ҳар то- монлама таъминланади, юзага кел- ган фуқаролик ҳуқуқлари қонунчиликда белгиланган усуллар орқали ҳимоя этилади. Албатта, битимлар ҳар доим ҳам қонунчилик талабларига, тарафларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига мувофиқ келавермаслигини назарда тутиш лозим. Битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги масалалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектларининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Гаров тўғрисида», «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида», «Мулк ижараси шартно- маси тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида», «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нор- маларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида», «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган маж- буриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида», «Ўзбекистон Республикаси- нинг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти- нинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорлари ҳам қабул қилинган бўлиб, бу борада қонун нормаларини бир хилда қўллаш бўйича тегишли кўрсатма ва тушунти- ришлар ҳам ишлаб чиқилган. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-моддасига кўра, битим суд томо- нидан ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай битимлар низоли битим сана- лади. Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқли ра- вишда, низоли битим битим тузилган пайтидан бош- лаб эмас, балки низоли битим суд қарори бўйича уни тузиш ёки суд қарорини чиқариш пайтидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топилади. Қуйидаги ҳолатларда битим суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин: - битим ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс томонидан тузилганда; - битим муомала лаёқати чекланган фуқаро томо- нидан тузилганда; - битим ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилганда; - битим янглишиш таъсирида тузилганда; - битим алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф ваки- лининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилганда; - битим юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига чиққан ҳолда тузилганда; - битим тузиш ваколатларини чеклаш оқибатида тузилганда. Битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун икки эле- мент бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши талаб эти- лади: биринчидан, асоснинг мавжудлиги, иккинчидан, талабнинг унга ҳуқуқи бор шахс томонидан илгари су- рилганлиги. Шуни назарда тутиш лозимки, низоли бўлган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги та- лаб фақат Фуқаролик кодексида кўрсатилган шах- слар томонидан тақдим этилиши мумкин. Агар суд муҳокамаси давомида даъвогарда низоли бўлган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво тақдим этиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги аниқланса, даъ- вони қаноатлантириш рад этилади. Хуршид УМАРОВ, Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси. БИТИМЛАР +АЧОН ЩА+И+ИЙ ЭМАС ДЕБ ТОПИЛАДИ? Битимлар – жисмоний ва юридик шахсларнинг онгли, аниқ мақсадга қаратилган, эрк-ирода асосидаги хатти-ҳаракатлари бўлиб, уларни амалга ошириш орқали муайян ҳуқуқий оқибатларга эришишга интиладилар.
Ботулизм касаллиги қўзғатувчиси биринчи марта 1817 йилда колбаса истеъмоли натижасида заҳарланган бемор организмидан топилган. Ўша йили унинг эпидемиологияси ва клиникаси матбуотда ёритилган. Шу маънода «ботулизм» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, «botulus» – «колбаса» маъносини билдиради. Ботулизм оғир токсикоинфекцион ҳолат бўлиб, нерв тизими шикасти, асосан узунчоқ ва орқа мия шикастланиши билан боғлиқ. Шу билан бирга офтальмоплегик ва «Бульбар» синдромлар устунлиги билан кечадиган хасталикдир. Касаллик қўзғатувчи бўлган микроб ташқи муҳитда, спора ҳолатида тупроқда, сувда, ҳаттоки ҳавода ҳам учраши аниқланган. Спора ташқи муҳит орқали мева-сабзавот, кўкатлар, гўшт, балиқ маҳсулотларига тушади. Мик-робнинг атроф-муҳитга чидамлилигини таъминлаб беради. У беш соат қайнатилса ҳам нобуд бўлмайди. Ботулизм споралари қулай шароитга тушиб қолганда кўпайиб, ўзидан токсин ажратиб чиқаради. Шу сабабли ботулизм қўзғатувчилари консерваланган маҳсулотларда, колбаса ва балиқларда яхши ривожланади. Спораларнинг ривожланиши учун 22-37 иссиқ даража энг қулай ҳисобланади. Ботулизм таёқчасининг ишлаб чиқарган заҳари қонга тез сўрилади ва жуда кучли таъсир қилади. Касалликнинг яширин даври 2 соатдан 8-10 кунгача, ҳатто 21 кунгача чўзилиши мумкин. Касалликнинг клиник белгилари тўсатдан бошланиб, беморлар хасталик бошланган вақтини аксарият ҳолларда аниқ айтадилар. Ботулизм ҳолсизланиш, бош оғриғи, оғиз қуриши билан бошланади. Баъзида кўнгил айниши, қайт қилиш, бош айланиши ва 1-2 маротаба ичнинг суюқ кетиши каби касаллик белгилари қисқа вақт кузатилади. Бундан ташқари, тўш суяги ортида оғриқ кузатилиб, тез-тез кекириш пайдо бўлади. Қайт қилиш ва ич кетиши неврологик белгилар бошланганидан сўнг одатда, йўқолади. Ич кетиши тўхтаб, қабзият юзага келади, меъдадан озуқа моддаси эвакуацияси секинлашиб, ҳатто тўхтаб қолиши мумкин. Кўз олдида «туман», «парда» пайдо бўлиши, битта буюм иккита бўлиб кўриниши, кўз соҳасининг ҳаракати чекланиши, қорачиқлар кенгайиб, кўз қовоқларининг икки томонлама қисилиши, ютинишнинг қийинлашуви ёки умуман амалга ошмай қолиши, овоз ўзгариб, пасая бориши ва тиниқлиги йўқолиши, оғир аҳволларда эса беморнинг гапига тушуниб бўлмаслик каби касалликнинг неврологик белгилари яққол намоён бўлади. Ботулизм профилактикаси унчалик қийин эмас. Фақат эътиборли, эҳтиёткор бўлинса бас. Бу кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Уй шароитида помидор, бодринг маринади, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотларини тайёрламаслик, белгиланмаган жойлар, кўча-кўйларда сотилаётган консерва маҳсулотларини харид қилмаслик, дўконлардан консерва маҳсулотларини сотиб олаётганда ишлаб чиқариш санасига, муддатига, корхонасига қаттиқ аҳамият бериш зарур. Ўзингизда ёки яқинларингизда касалликнинг юқорида қайд этиб ўтилган аломатларини сезсангиз, зудлик билан энг яқин тиббий муассасага мурожаат этишни унутманг. Шифохонада ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам беморнинг соғайиб кетишига имкон беради. Аксинча ҳолатда, яъни жабрланганларнинг ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат этмаслиги ушбу касалликнинг оғир кечиши, ҳатто ўлим билан тугаши қайд этилган. Чунки ботулинотоксинга асаб тизими, айниқса, кучли сезгир бўлганлиги учун, менингиал симптомлар кузатилади. Нафас олиш, ютиш ва юрак уриш рефлексларининг бузилиши оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилади. Ботулизм касаллигида шифокор келгунга қадар беморга кўп миқдорда суюқлик бериш тавсия қилинади. Бу эса ошқозон-ичак йўлида микробларнинг заҳарли таъсирини бир мунча пасайтиради. Унга қарши зардоб беморга фақатгина шифохона шароитида қилинади. Райҳона АБДУРАИМОВА, Косонсой Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми катта ўқитувчиси. БОТУЛИЗМ – О+ИБАТИ ЎЛИМ БИЛАН ТУГАШИ МУМКИН БЎЛГАН КАСАЛЛИК 26 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН
ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 27 «Янги Ўзбекистон – янги суд» тамойили – амалда БОЛАЛАРДА БРОНХИАЛ АСТМА Тадқиқот: КЕЛИБ ЧИ+ИШИНИНГ ЯНА БИР САБАБИ АНИ+ЛАНДИ ИШЛАРНИ ТАФТИШ ТАРТИБИДА КЎРИБ ЧИ+ИШНИНГ МАЗМУН-МОЩИЯТИ Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди. Шу билан бирга «Янги Ўзбекистон — янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштириш, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги ПФ-11-сонли Фармонида туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш ҳамда юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш каби масалалар кўтарилган. Мазкур Фармоннинг ижроси бўйича тегишли қонунчилик ҳужжатларига кўра, дастлаб жиноят ишлари бўйича судларда, 2024 йил 1 январдан бошлаб эса фуқаролик ишлари бўйича судлар, иқтисодий ва маъмурий судларда ишларни тафтиш тартибида кўриб чиқиш институти жорий қилинди. Бунга кўра, тафтиш тартибидаги шикоятлар Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан, уларнинг тафтиш тартибида қабул қилган суд ҳужжатларидан норози бўлиб келтирилган шикоятлар эса Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади. Шунингдек, Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан манфаатдор шахсларнинг мурожаатига асосан Олий суд раиси ёҳуд Бош прокурор томонидан тафтиш тартибида протест келтирилиши мумкин ва тафтиш тартибидаги мазкур протест Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан кўпчилик таркибда кўриб чиқилади. Қонунчилик ҳужжатларида тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши назарда тутилган. Суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанцияларнинг судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Тафтиш инстанцияси суди биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талабларни қабул қилмайди ва кўриб чиқмайди. Алишер ДАДАБАЕВ, вилоят маъмурий суди судьяси. Наслий ва касбий омиллар, экологик муаммолар, семизлик, нотўғри овқатланиш, турли микроорганизм ва аллергенлар... Булар — бронхиал астма хасталигини келтириб чиқарувчи сабаблар рўйхатида етакчи. Аммо болаларда мазкур хасталикни юзага келтирувчи яна бир муҳим фактор бор. Буни Австралиянинг Квинсленд университети олимлари аниқлади. Қайд этилишича, ота-оналардаги давомли руҳий тушкунлик келгусида уларнинг фарзандларида астма хасталигини пайдо қилиши мумкин. Ушбу илмий хулосани жамоатчиликка тақдим этиш учун 14 йил зарур бўлди. Узоқ йиллик тадқиқот давомида мамлакатда яшовчи 3900 нафардан ортиқ болаларга тегишли тиббий маълумотлар таҳлил қилинди. Ўрганишлар якунида ота-оналари ўрта ва юқори даражада стрессни бошдан кечирган ўғил-қизларда 77 фоиз кўпроқ нафас қисиши ва ҳансираш хуружлари кузатилиши маълум бўлди. Алоҳида мезонлар бўйича таҳлил қилинганда, оналаридаги депрессия туфайли фарзандларида астмага чалиниш эҳтимоли 55 фоизга ортиши аниқланди. Шунингдек, ота-оналари ўртача молиявий қийинчиликларга рўбарў келган оилаларда дунёга келган ўғил-қизларда бу кўрсаткич 40 фоиздан кўпроқни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда дунё бўйича ўртача 5 фоиз аҳоли бронхиал астма ташхиси билан яшамоқда. Болалар ўртасида бу статистика янада юқори — 10 фоизга тенг.
ТАЛО+ ЭХИНОКОКК КИСТАСИНИНГ ЙИРИНГЛАШИ ВА УНИ ОШ+ОЗОНГА ЁРИЛИШ ЩОЛАТИ Тадқиқот ва амалиёт Эхинококк кисталарининг йиринглаши эхинококк касаллигининг оғир асоратларидан бири. Маълумотларга кўра, бу асорат 12- 47 фоиз ҳолатларда учрайди. Тиббиётга доир адабиётларда жигарнинг эхинококк кистасининг қорин бўшлиғига, ўт йўлларига, плевра бўшлиғига, йўғон ичакка, ошқозонга ўтиш ҳолатлари тасвирланган. (Н. Дееничин, М. Ю. Гилевич ва бошқ. 1990). Бироқ мавжуд адабиётларда биз эзофагогастродуоденоскопия пайтида ташхис қўйилган талоқнинг йирингли эхинококкозининг ошқозонга тешиб ўтиши ҳолатларининг тавсифларини топмадик. Шу боис олдимизга эндовизуал технология ёрда- мида қорин бўшлиғи аъзоларининг эхинококкози ва уларнинг асоратлари ташхисини яхшилаш мақсадини қўйдик. Бемор С., 54 ёш. 2018 йил 27 май куни у чап қовурға равоғи остида оғриқ, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, кекириш, ҳолсизланишга ши- коятлари билан жарроҳлик бўлимига ётқизилган. Тери ва кўринадиган шиллиқ пардалари одатдаги рангда. Ўпкаларида везикуляр нафас олиш мавжуд. Юрак оҳанглари тиниқ. Артериал қон босими - 110/70 мм. симоб устунига тенг. Пульс 1 дақиқада 80 ма- ротаба. Қорин юмшоқ, чап қовурға равоғи остида ва епигастрийда оғриқли. Жигар катталашмаган. Талоқ чап қовурға равоғидан 3 см. чиқиб туради. Гемогло- бин - 110 г/л, эритроцитлар - 3, 9х1012/л, лейкоцитлар - 9, 8х109/л, эозинофиллар - 3, Т/я - 2, ЭЧТ-30 мм/соат, ПТИ-100%, қондаги мочевина - 6,2 ммол/л, қондаги билирубин -1,7 мкм/л, АЛТ-0,4, АСТ- 0,2мкм/л., қондаги қанд - 6,2 ммоль/л. Рентгенологик контрастли текширувда ошқозон шиллиқ қавати ярим шарсимон юмалоқ оқ таранглашган, ўлчамлари 5х5 см. бўлган ҳосила аниқлади. Хулоса: ошқозон тубининг ташқи томондан туртилиши. Натижалар шуни кўрсатдики, эзофагогастродуоде- носкопияда ошқозоннинг пастки қисмида катта эгри- ликка яқинроқ 5х6х5 см. ўлчамдаги оқ-кулранг рангли ҳаракатчан, юпқа деворли, ярим шар шаклида шаклла- ниши аниқланди. Шаклланиш бўшлиғида суюқлик мавжуд. Ошқозон танаси ва ўн икки бармоқли ичак- нинг шиллиқ пардаси ўзгармаган. Хулоса: ошқозон танасининг ёт жисми, ўсмаси, ошқозон бўшлиғига хитин пардали эхинококк кистасининг пролапси – ёрилиши. Касалхонада иккинчи куни беморда бадбўй ҳид билан қусиш кузатилди, шундан сўнг чап қовурға остидаги оғриқ кескин камайди, тана ҳарорати пасай- ди, аҳволи яхшиланди. 28 май кунги такрорий эзофо- гогастродуоденоскопияда ошқозон пастки қисмида, орқа деворга яқинроқ, тахминан 2 см ўлчамдаги те- шик бўлиб, бу катта бўшлиққа олиб келади, ичида некротик массалар ва бадбўй ҳидли йиринг мавжуд. 1 июнь куни беморга талоқнинг йирингланган эхинококк кистасининг ошқозонга ёрилиши ташхи- си қўйилди ва бемор операция столига олинди. Ин- тубацион наркоз остида юқори ўрта лапаротомия ўтказилди. Жароҳатга жигарнинг ўртача катталаш- ган, тўқ қўнғир рангидаги чап бўлаги келиб турибди. Ошқозоннинг пастки қисми чўзилган, катта чарвига ўралган, бу ерда 25х20 см гача катталашган талоқ ёпишиб ўралган, шунингдек, конгломерат шаклланган. Катта чарви талоқ ва ошқозондан ўткир ва тўмтоқ тарзда ажратилган, шу билан бирга талоқнинг юқори қутбининг 20х15 см ўлчамдаги эхинококк кистаси борлиги аниқланган. Пункция пайтида бадбўй ҳидли тахминан 500,0 қуюқ йиринг чиқарилди. Бўшлиқ очилди, хитинли қобиқ олиб ташланди. Қолдиқ бўшлиқни водород пероксиди, йод ва спирт билан тозаланди. Кистанинг фиброз капсуласининг эркин қисми кесилади, шу билан бирга бу бўшлиқ ва ошқозон туби ўртасидаги тешикка тугунли чоклар би- лан тикилди. Оқма бартараф этилди. Киста бўшлиғи ва чап латерал канал силикон найчалар билан дренаж- ланди. Лапаратомик жароҳат тугунли чоклар билан тикилди. Жарроҳликдан кейинги ташхис қуйидагича бўлди: талоқнинг йирингланган гигант эхинококкози ошқозонга тешиб кириши билан. Операциядан кейинги даврда у антибактериал, детоксикацион даво олди. Бемор қолдиқ бўшлиқнинг дренаж трубкаси билан жавоб берилди, бир ойдан кейин, ултратовуш текширувидан сўнг олиб ташлан- ди. 10 ойдан кейин қайта текширилди. Бемор шикоят қилмади. Назорат ултратовуш текширувида талоқ 12х 8х6 см, бўшлиқлар топилмади. Хулоса шуки, ўз вақтида тўғри тўпланган анамнез, эзофагогастродуоденоскопияга кўрсатмани қўйиш, малакали жарроҳлик аралашуви ва операциядан кейинги адекват даволаш ушбу оғир тоифадаги бемор- ларнинг натижаларини яхшилайди. Баркамол ИСҲОҚОВ, РШТЁИМ Наманган филиали Юқори технологик шошилинч хирургия илмий лабораторияси раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди. 28 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН
Касаллик ва биз Глобаллашув даврида ҳаёт мароми бирмунча тезлашган. Интернет маълумотлари, турли ахборотлар мисли кўрилмаган тезликда кириб келмоқда. Бошқача айтганда, воқеликлар тиғиз, ахборот оқими шиддатли. Бу омиллар одамларда асаб касалликлари кучайишига сабаб бўлмоқда. Стресс, камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш, бадантарбия билан шуғулланмаслик турли асаб касалликларини келтириб чиқаряпти. Жиззакилик, кечалари ухлай олмас- лик, бош айланиши, паришонхотирлик, ҳолсизлик асаб касаллиги – неврасте- ния белгисидир. Неврастения асабнинг ортиқча зўриқишидан келиб чиқади. Ақлий ва жисмоний меҳнатнинг номута- носиблиги бу хасталик ривожланишига туртки бўлса, доимий ҳиссий зўриқиш, оила ва ишхонадаги келишмовчиликлар, давомли қўрқув ва хавотир ҳам бу дардни пайдо қилиши мумкин. Мазкур касаллик болаларда ҳам учрай- ди. Бунинг илдизи оилавий муҳит, ота-она, яқинлар ўртасидаги жанжаллар, кичик ёшда олинган турли руҳий жароҳатларга бориб тақалади. Шунингдек, витаминлар етишмовчилиги, камқонлик, сурункали ва оғир касалликлар ҳам неврастенияга олиб келиши мумкин бўлган омиллар сираси- дан. Дастлаб бемор таъсирчан, серзарда, безовта, кейинчалик ҳорғин, тушкун бўлиб қолади. Бора-бора бетоқатлик кучайиб, руҳий ва жисмоний толиқиш, диққат ва хотиранинг пасайиши кузатилади. Тез-тез бош оғриб туриши ҳам неврастенияга хос аломатлардир. Кундузи уйқу босади, тунда эса сал шовқинга ҳам уйғониб кетиш, бедорлик ҳолатлари такрорланади. Ҳатто бемор уйқудан тургани- да ҳам кучли ҳорғинликни ҳис қилади. Қолаверса, иштаҳа йўқолиши, оғиз қуриши, кекириш, кўнгил айниши, ич дам бўлиши, қабзият, кўп терлаш, томир уриши ва артериал босимнинг ўзгарувчанлиги, кўз қовоқлари ва бармоқлар титраб тури- ши, пай рефлекслари кучайиши ҳам бу хасталикнинг симптомларидир. Неврастенияни даволашда уни келти- риб чиқарган сабаблар аниқланиб, бемор- га кўпинча жисмоний ва маданий ҳордиқ чиқариш, иш соатларини қисқартириш, овқатланиш тартибига риоя қилиш тавсия этилади. Дори-дармонларни танлашга эса индивидуал ёндашилади. Стрессга дучор бўлмаслик учун сабрқаноатли бўлиш, меҳнатни дам олиш би- лан уйғун олиб бориш, бироз ором олиш, тинчланиш керак. Ишда хушфеъл, таво- зели бўлиш ўзаро ҳурматли, хушмуомала инсон бўлиш керак. Ҳар доим кўтаринки кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг. Кўтаринки кайфият касалликларни йўлатмайди. Кулишни одат қилинг. Кулги одамнинг психологик вазияти енгиллаши- шига имкон беради. Кўнгилсизликларни юрагингизда ас- раманг. Қандай бўлса ҳам, ташқарига чиқаришга ҳаракат қилинг. Шу йўл би- лан руҳий ҳолат саломатлигини тиклаб олиш мумкин. Руҳий зўриқишдан қутулишнинг ўзингизга маъқул йўлини топиб, ўзлаштириб олинг. Қийинчиликка учраган пайтда сабрли бўлинг. Кутишни ўрганинг. Тақдирга қарши чиқманг. Кўнгилсизлик сабабини топинг. Руҳий-асабий тарангликнинг энг яхши давоси ташвишларни унутишдир. Ички ҳиссиётларни юзага чиқаринг, ғамаламларингизни тўкиб солинг. Бундай пайтда йиғи-сиғи ҳам фойдали бўлиб, та- нанинг тозаланишига, кўнгилдаги чигил- ларнинг ёзилишига ёрдам беради. Айни шу пайтда ичингиздаги салбий ҳиссиёт, ачиниш ҳислари кўз ёшлари билан чиқиб кетади. Фақат яхши хотираларни ёдга олинг. Ҳар бир воқеадан яхшилик изланг. Руҳий зўриқиш ҳолати пайтида сайр қилиш, яхши танишлар билан суҳбатлашиб, фикрни бошқа томонга буриш фойдали. Кўк, ҳаворанг, бинафша рангли маҳсулотлар асаб тизимини ва мияни озиқлантиради, инсон руҳига ижобий таъ- сир этади. Шунинг учун, стрессга туш- ганда шу рангдаги егуликларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Фойдали модда- лари кўп таомлардан истеъмол қилиш ке- рак, карам, лимон, пиёз, қалампир, анжир, нок, олма – ушбу егуликлар асабларни мустаҳкамлайди ва кишини тинчлантира- ди, нерв бардамлигини таъминлайди, кай- фиятларни кўтаради. Бир сўз билан айтганда, асабларни ас- раш ўз қўлингизда. Ўзингизни асранг ва соғлом ҳаёт кечиринг! Саидахон УМАРОВА, Давлатобод тумани марказий шифохонаси врач-невропатологи. ИНСОНЛАР НЕГА ТОБОРА ЖИЗЗАКИ БЎЛИБ БОРМО+ДАЛАР? ТИББИЁТ ВА ЗАМОН | №1 (104) 2024 ЙИЛ 29
30 2024 ЙИЛ №1 (104) | ТИББИЁТ ВА ЗАМОН Алижон (исмлар шартли) ҳам узоқ ўлкага кўпроқ пул топиш мақсадида сафар қилди. Қўли гул устаҳунарманд эмасми, «харидори» тайин экан. Бироқ алданди, одамфурушлар қўлига тушиб қолди. Қочиб кетса ҳам бўларди, аммо хотини ва бола-чақаси ол- дида мулзам бўлишни ўзига ор билиб, ўзини тақдир ҳукмига ташлади. Уч йил уйига деярли пул юбор- мади. Хўжайинларнинг чўнтагига ишлади. Ниҳоят, тўртинчи йил инсофлироқ (!) хўжайин қўлига ўтди. Хотинига ҳар ойда пул юбора бошлади… Муаммо унинг неча йил сарсон кечган ҳаёти ёхуд оз маош учун ишлаётганида эмасди. Бир куни хотини қўнғироқ қилиб, тўнғич фарзандининг тарбияси бу- зилиб кетаётгани, уни назорат қилишнинг уддасидан чиқолмаётгани ҳақида йиғламсираб гапирди. Алижон хотинини юпатди, ўғлининг ҳозир ўспиринлик ёши- да экани, бир-икки йилдан сўнг эси кириб қолишини айтди. Аммо пул дарди Алижонни юртига, оиласига қайтиш фикридан қайтарди. Орадан яна икки йил ўтди. Алижон озиб-тўзган, сочларига оқ оралаган ҳолда хонадонига кириб келди. Шу куни қариндош-уруғлар олти йилдан зиёд вақт мусофирликни бошдан кечирган Алижонни кўргани келишди, аммо жондан азиз фарзандидан ярим тун- гача дарак бўлмади. Ўн етти ёшдаги ўғли маст-аласт тонгга яқин дарвозадан кириб келганидагина, ота кат- та хатога йўл қўйганини англади. Аваз «пул топиб бе- ринглар», дея тўполон кўтарди, уни тартибга чақирган отасига ҳам қўл кўтарди. – Сизларни деб шунча йил ёт ерларда азоб тортга- ним каммиди? – дея йиғлаб юборди ота. – Ҳеч ким сизни у ёққа кет демаган, ўзингиз кет- гансиз. Юравермайсизми ўша ёқларда? Масалан, мен- га сиз энди керак эмассиз, пулингиз керак, билдингиз- ми, пулингиз!!! Ўғил шу сўзларни айтди ва чайқала-чайқала хона- сига кириб кетди… Аслида ўғилга отанинг пули эмас, бир неча йиллар- дан буён ота меҳри керак эди... * * * – Газета-журналларда чет элларга бориб ишлаёт- ган одамлар, уларнинг аянчли тақдири ҳақида кўп ёзи- лади, – деб сўзини бошлади Нигора исмли келинчак. Унинг мунгли нигоҳларидан кўнглида қандайдир дард борлигини сезиш қийин эмасди. – Хорижга ишлаш учун кетганларнинг қай бирига омад кулиб боқяпти, кимгадир эса йўқ. Аммо кетганлар ортида қолган ои- ласи, фарзандлари қалбида юксалаётган армон билан ҳисоблашадиларми? Менинг онам ҳам узоқ йиллардан буён хорижга иш- лайди. Магазинда фаррошлик қилармиш. Онам кетга- нида, мен мактабнинг саккизинчи синфида ўқирдим. Мактабни тугатдим, коллежда ўқидим. То турмушга чиққунимга қадар бахтли эдим. Онам кўп пул юборар- ди, бувим эса уларни менга сеп йиғишга сарфларди. Онамнинг ёлғиз қизи эдим, мени сеп-сидирға, кийимкечаклар қизқтирмасди. Онам меҳрини қўмсардим кўпроқ. Қанча тунлар онамнинг бағрини туш кўриб, уйғониб йиғлаган эканман, саноғини билмайман... Вақти-соати етиб, уйимизга совчилар кела бошла- ди. Бувим онам билан телефон орқали маслаҳатлашди, совчилар ҳам онам билан шундай тарзда танишишди. Мен тўйим бўлаётганидан эмас, тўй муносабати билан онамнинг уйга қайтишидан хурсанд эдим. Лекин… Қишлоқнинг энг бадавлат келини бўлдим, сепим- даги либослар, буюмлар ҳамманинг оғзида гап бўлди. Аммо шу куни юрагимда катта армон пайдо бўлди. Тўйимга онам келмади!.. Орадан икки ой ўтгач, онам мени келин бўлиб тушган хонадонимга кириб келдилар. Аввалги сод- да, қишлоғимиз аёлларига ўхшаш онамдан асар қолмаганди. Сочлари калта кесилган, шим кийган онамнинг гап-сўзлари, юриш-туриши ҳам тамоман ўзгарганди… Шу кундан бошлаб қайнонам ва эрим менинг кўзимни очирмай қўйди. Онам ҳақида турли бўлмағур гапларни айтиб, юрагимни эзишарди. Бир куни онам- нинг ёнига бордим. Онам яна хорижга отланиб турган экан. – Кетманг, ойи. Илтимос, кетманг! Агар мени бахт- ли бўлишимни истасангиз, кетманг! Онам ёлворишларимга парво қилмади. – Кетмасам бўлмайди... – Нега? Сизга бундан ортиқ нима керак? Мана шу пулларингиз сизни қишлоқдаги обрўйингизни қайтариб беролмаяпти-ку? – Боришим керак, дедим-ку! Афсуски, қайнонам эшитган узун-қулоқ гапларда жон бор экан. Қорнимда саккиз ойлик ҳомилам билан бувимнинг ҳузурига қайтдим. «Чет элда саёқ юрган орсизнинг қизини келин қилмайман», деди қайнонам. Онам ҳамон чет элларда юрибди... Шаҳло ТОШБЕКОВА, журналист. "МЕНГА ПУЛИНГИЗ КЕРАК(МАС)!.." Ота, она ва фарзанд. Уларни бир-бирига шундай ришта боғлаб турадики, у меҳрдир. Ота-она меҳрининг баҳоси йўқ, унинг ўрнини ҳеч қандай куч босолмайди. Минг карра афсуснадоматким, аксар ота-оналарнинг чет давлатларга мигрант сифатида ишлаш учун кетишлари, фарзандларнинг йиллаб улар меҳрисиз улғаяётгани мана шундай ришталарга дарз етказмоқда. Ён-веримиздаги инсонлар кечмиши бу фикрни исботлайди. Танганинг иккинчи томони
Республика санитарияэпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Наманган вилоят бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизматлари раҳбарлари, блогерлар иштирок этди. С о ҳ а д а г и ислоҳотлар ва уларнинг самараси, бошқарма томонидан сўнгги йил- ларда амалга оширила- ётган ишлар, галдаги режалар, шунингдек, мазкур йўналишда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида сўз борган матбуот анжуманини бошқарма ахборот хизмати раҳбари Равшанбек Мирзаолимов очди ва олиб борди. Мавзу юзасидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ва бўлим бошлиқларининг маърузалари тингланди. Таъкидлаш ўринлики, айни пайтда вилоят санитария-эпидемиология хизматида 317 нафар врач, 590 нафар ўрта-махсус маълумотли тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда. Бошқарма тасарруфида 6 та: радиология, вирусология, бактериология, ўта хавфли юқумли касалликлар, паразитология, санитария-гигиена лабораториялари мавжуд. Юқумли ва паразитар касалликлар профилактикаси, уларнинг олдини олиш ва тарқалишига қарши кураш тадбирлари натижасида вилоят аҳолиси ўртасида ўта хавфли юқумли касалликларга тўла барҳам берилган. Шунингдек, 13 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши аҳолини эмлаш ишлари 97-99 фоизга қамраб олинмоқда. Сўнгги йилларда бошқарманинг барча ҳудудий бўлинмалари ва эмлаш пунктларини замонавий музлатгич ва совутгичлар билан таъминланмоқда, вакцинаторларнинг малакаси мунтазам равишда ошириб келиняпти. Анжуманда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, мавжуд муаммоларнинг оқилона ечими юзасидан ўз таклифларини ўртага ташладилар. (Ўз мухбиримиз). ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 10-уй. 5-қават, 509-хона. Журнал Наманган Матбуот ва ахборот бошқармасида 2008 йил 25 июль куни қайта рўйхатга олинган. Гувоҳнома №08-0004. Нишона сони 2006 йил 2 ноябрда чиққан. Журнал «BUSINESS PRINT DESIGN» МЧЖ босмахонасида таҳририятнинг оригинал макети асосида чоп этилди. Босмахона манзили: Тошкент шаҳри, Сўгалли ота кўчаси, 5-«А» уй. Босмахонага берилган вақти: 7.02.2024 йил. 18:00. Буюртма № Офсет қоғози, бичими 60х84. 1/8. Даврийлиги икки ойда бир марта. Босма табоғи 4,0. Нашр кўрсаткичи - 5052. Адади: 4850. Нашр сифати учун босмахона маъул. Баҳоси келишилган нархда. ISSN-2010-5975 Телефон ва телеграм канали: +998 99 399 94 77 @tibzamonnam Муаллифларнинг материаллари фақат босма ва электрон шаклда қабул қилинади. Таҳририят нуқтаи назари муаллифлар фикридан фарқланиши мумкин. Таҳририят муаллифлар билан узвий алоқада иш олиб боради. Бир босма табоққача бўлган материаллар эгаларига қайтарилмайди. © «Тиббиёт ва замон» Муҳтарам муштарий! Даволаш жараёнида маълумот ва тавсияларнинг барчаси ҳам организмга тўғри келмаслиги мумкин. Соғлигингиз билан боғлиқ муаммоларда шифокорга мурожаат қилинг. МУҲАРРИР: Манзура ЭРГАШЕВА ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: Иминов Абдулҳоди Муҳиддинович, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи (таҳрир ҳайъати раиси). Мӯминов Солижон Жалилович, тиббиёт фанлари номзоди, РИКИАТМ Наманган филиали директори. Ваққосов Муҳаммад Ҳабибович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Раҳмонов Абдумалик Абдурашидович, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи. Ирисбоев Адҳамжон Ўтбосарович, РТТЁМ Наманган вилоят филиали директори. Муҳиддинов Умиджон Раҳматуллаевич, РШТЁИМ Наманган филиали директори. ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ: Мирсайдуллаев Мирмаҳмуд Миршоҳидович, тиббиёт фанлари доктори. Тожибоев Акмалжон Абдураҳмонович, тиббиёт фанлари доктори . Нурматов Ёдгормирза Ҳотаммирзаевич, тиббиёт фанлари доктори. Исҳоқов Баркамол Робиддинович, тиббиёт фанлари номзоди. Темиров Равшан Ирисбаевич, тиббиёт фанлари номзоди. Абдуллаева Лола Файзуллаевна, тиббиёт фанлари номзоди. ! ҲАМКОРИМИЗ: НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ. МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
Инсон қадри учун ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА Сўнгги йилларда тиббиётнинг барча соҳалари қатори эндокринология хизмати ҳам тараққиётнинг ўзига хос йўлини босиб ўтмоқда. Айниқса, бу борада 2022 йилнинг 26 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, ижросига киришилгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Таъкидлаш ўринлики, Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида қарорда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилган. Яқинда РИЭИАТМ маслаҳат поликлиникаси ва гемодиализ бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Алишер Холиқов филиалда бўлиб, соҳа вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида пойтахтлик малакали мутахассис жамоанинг 2024 йил учун мўлжалланган иш режаси билан яқиндан танишди. Туманларга бириктирилган бош мутахассисларга керакли кўрсатма ва тушунчалар берди. Шунингдек, А. Холиқов филиалнинг 150 қатновга эга поликлиникаси иш фаолияти ва «Диабет мактаби» хонасини кўздан кечирди. Поликлиникада беморларга қулайлик яратиш мақсадида электрон қабул йўлга қўйилган. Мутахассисларнинг барчаси компьютер билан таъминланган. Ташриф давомида филиал ва поликлиникада яратилган шароитлар ҳам эътибордан четда қолмади ва барча масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Алишер Холиқов Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси ва тумандаги КТМПда ҳам бўлди. У ва РИЭИАТМ Наманган вилояти филиали бош врачи Баҳриддин Сиддиқов томонидан 51 нафар аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида аҳолига ва қандли диабет касаллиги аниқланганларга керакли тиббий маслаҳатлар, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланишнинг афзаллиги, эрта профилактик кўрикдан ўтиш самарадорлиги ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, марказ мутахассислари туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти, жумладан, стандарт талаблар асосида иш юритилиши ва лаборатория хизмати билан ҳам танишдилар. Туманнинг «Мустақиллик « ва «Бирлашган» МФЙда яшовчи IV гуруҳга киритилган беморлар ўз хонадонларида тиббий кўрикдан ўтказилди, шифокорлар уларга зарур тавсия ва маслаҳатларни бердилар.